UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 27-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar mahkamasi huzuridagi sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 27 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 марта 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Комитет промышленной, радиационной и ядерной безопасности при Кабинете Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 March 2026 · Ministry and agency documents · Vazirlar mahkamasi huzuridagi sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

ТАЛАБЛАР

Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш пунктлари хавфсизлигини асослаш ҳисоботининг тузилиши ва мазмунига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қарор қилади:

1. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш пунктлари хавфсизлигини асослаш ҳисоботининг тузилиши ва мазмунига қўйиладиган талаблар иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги ҳамда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ва Фанлар академияси билан келишилган.

3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 27 мартдаги 40-сон қарорига ИЛОВА

Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш пунктлари хавфсизлигини асослаш ҳисоботининг тузилиши ва мазмунига қўйиладиган

Мазкур ҳужжат Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш пунктлари хавфсизлигини асослаш ҳисоботининг (бундан буён матнда Ҳисобот деб юритилади) тузилиши ва мазмунига қўйиладиган талабларни белгилайди.

I бўлим. Умумий қоидалар

1-боб. Асосий тушунчалар

1. Мазкур ҳужжатда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

эксплуатация қилувчи ташкилот — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган ҳамда ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти учун масъул этиб тайинланган ҳамда ўз кучлари билан ёки бошқа юридик шахсларни жалб этган ҳолда ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилишга қодир бўлган юридик шахс;

ионлаштирувчи нурланиш манбаи — ўзидан ионлаштирувчи нурланиш чиқарувчи ёки чиқаришга қодир бўлган қурилма ва (ёки) радиоактив модда, ядровий материаллар;

радиоактив чиқиндилар — фойдаланиш учун мўлжалланмаган, йўл қўйилиши мумкин бўлган энг кўп миқдордан ошадиган фаоллик даражасига эга радионуклидларни ўз ичига олган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги материаллар ва моддалар;

радиоактив чиқиндиларни консервация қилиш — радиоактив чиқиндиларни узоқ муддат давомида хавфсиз сақлаш учун уларни махсус тартибда изоляция қилиш ва назорат остига олиш жараёни;

радиоактив чиқиндиларни консервация қилиш пунктлари — бу радиоактив чиқиндиларни узоқ муддат давомида хавфсиз ҳолатда сақлаш учун махсус тайёрланган ва герметик ёпилган иншоотлар.

2. Ҳисобот эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш пунктларини (бундан буён матнда сақлаш пунктлари деб юритилади) жойлаштириш ва эксплуатация қилишда унинг хавфсизлигини асословчи ҳужжатлар тўплами билан биргаликда ишлаб чиқилади.

2-боб. Ҳисоботнинг тузилиши

3. Ҳисоботнинг тузилиши тартибга солиш предметининг изчил, мантиқан ривожланиб бориши ва ёритилишини, шунингдек бўлажак Ҳисобот бир хилда тушунилиши ва қўлланилишини таъминлаши лозим.

4. Ҳисоботдаги талаблар араб рақамларида белгиланиб, нуқта қўйилган бандлар кўринишида баён қилинади ва сарлавҳага эга бўлмайди. Ҳисоботнинг бандлари изчил кетма-кетликда рақамланиши керак. Бандлар доирасимон қавслар билан беркитиладиган кичик ҳарфлар ёки рақамлар кўринишидаги кичик бандларга ҳамда хатбошиларга бўлиниши мумкин.

5. Ҳажмига кўра, Ҳисобот (мундарижаси келтирилган ҳолда) камайиб борувчи қуйидагича тузилмавий бирликларга бўлинади:

бўлимлар;

боблар;

параграфлар;

бандлар;

кичик бандлар;

хатбошилар.

Бўлимлар ва боблар араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфлар «§» белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.

6. Ҳисобот қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

1) Кириш;

2) Сақлаш пунктларининг умумий тавсифи;

3) Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ҳамда майдончанинг тавсифи;

4) Сақлаш пунктларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳалаштириш ва эксплуатация қилишда қабул қилинган умумий қоидалар;

5) Сақлаш пунктларининг хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим бўлган технологик ва ёрдамчи тизимлар;

6) Сақлаш пунктларини бошқариш ҳамда назорат қилиш;

7) Радиациявий хавфсизлик;

8) Ядровий хавфсизлик;

9) Сақлаш пункти эксплуатациясида ҳосил бўладиган радиоактив чиқиндилар, радиоактив моддаларни оқизиш ва чиқариш билан боғлиқ ташкилий ишлар;

10) Авариялар таҳлили;

11) Сақлаш пунктларини қуриш, реконструкция қилиш ва фойдаланишга топшириш;

12) Сақлаш пунктларининг эксплуатациясини ташкил қилиш;

13) Хавфсиз эксплуатация чегаралари ва шартлари;

14) Сифат таъминоти;

15) Сақлаш пунктларини эксплуатациядан чиқариш (ёпиш) қоидалари.

3-боб. Ҳисоботнинг мазмунини баён этиш

7. Ҳисоботнинг ҳар бир банди битта талабни ўз ичига олиши ҳамда тўлиқ ва тугалланган мазмунга эга бўлиши керак.

8. Ҳисоботда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга ҳавола келтиришга йўл қўйилади.

9. Ҳисоботнинг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилади.

Ҳисоботда фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этадиган шаклда қўлланилади.

10. Ҳисоботнинг бир нечта бобларида мазмунан ўхшаш ахборотларни келтириш зарур бўлган ҳолларда, бундай ахборотлар Ҳисоботнинг фақат битта бўлимида баён этилади ҳамда унинг бошқа бўлимларида унга ҳаволалар берилади.

11. Ҳисоботда тақдим этиладиган ахборотлар техник-иқтисодий топшириқ материалларига, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг натижалари ҳамда лойиҳа ва эксплуатация ҳужжатларига асосланиши керак.

12. Ҳисоботда сақлаш пунктларига ташқи таъсирларни ҳисобга олган ҳолда сақлаш пунктларининг хавфсиз ишлашини таъминлаш ва уларни ёпиш ёки эксплуатациядан чиқариш учун назарда тутилган хавфсизликни таъминлаш бўйича техник ва ташкилий ечимлар келтирилади.

4-боб. Ҳисоботга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

13. Ҳисоботга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Ҳисоботнинг саҳифаларини алмаштириш йўли билан амалга оширилади.

Бунда Ҳисоботда алоҳида саҳифалар алмаштирилганда, уларнинг ҳар бирининг юқори ўнг бурчакдаги ҳошияларида ўзгартириш ва қўшимчаларнинг тартиб рақами ҳамда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган санаси (кун, ой, йил) кўрсатилади.

Ҳисоботнинг тузилмавий бирликларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, тузилмавий бирликларнинг (бўлим ёки бобнинг) охирида ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатга олиш варақаси жойлаштирилиши керак.

14. Ҳисоботга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар эксплуатация қилувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланиши керак.

II бўлим. Ҳисоботнинг мазмуни

5-боб. Ҳисоботнинг «Кириш» бўлими

15. Ҳисоботнинг «Кириш» бўлимида қуйидаги маълумотлар келтирилади:

сақлаш пунктларини жойлаштириш ва қуриш учун асослар;

сақлаш пунктларининг тавсифи;

эксплуатация қилувчи ташкилот ҳамда эксплуатация қилувчи ташкилот ишларини бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар;

Ҳисоботни ишлаб чиқиш босқичи;

Ҳисоботнинг тавсифи.

1-§. Сақлаш пунктларини жойлаштириш ва қуриш учун асослар ҳамда сақлаш пунктларининг тавсифи

16. Сақлаш пунктларини жойлаштириш ва қуриш учун асосларда сақлаш пунктларини жойлаштириш ва қуришга асос бўлувчи атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар тўғрисидаги ахборот келтирилади ҳамда унда қуйидагилар кўрсатилади:

давлат экологик экспертиза хулосасининг мавжудлиги;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатноманинг мавжудлиги.

17. Сақлаш пунктларининг тавсифида сақлаш пунктлари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

сақлаш пунктларининг номи ва вазифаси;

сақлаш пунктларининг ҳудуди ва жойлаштириш майдончасидаги ташқи табиий ҳамда техноген шароитлар;

радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш усули;

сақлаш пунктларининг эксплуатацияси муддати;

сақлаш пунктларининг ҳажми ва активлиги бўйича радиоактив чиқиндиларни жойлаштириш имконияти;

сақланадиган ва (ёки) кўмиладиган радиоактив чиқиндилар номенклатураси.

Сақлаш пунктларининг тавсифида сақлаш пунктлари атом энергиясидан фойдаланишнинг бошқа объекти майдончасида жойлашган бўлса, сақлаш пунктлари жойлашуви, шунингдек уларни эксплуатация қилувчи ташкилот тўғрисидаги ахборотлар келтирилади.

2-§. Эксплуатация қилувчи ташкилот ҳамда эксплуатация қилувчи ташкилот ишларини бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар

18. Эксплуатация қилувчи ташкилот ҳамда эксплуатация қилувчи ташкилот ишларини бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларда эксплуатация қилувчи ташкилотнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили, амалга ошириладиган фаолият турлари, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият турларига лицензиялари мавжудлиги ва унинг филиаллари тўғрисидаги ахборотлар (мавжуд бўлса) келтирилади.

Шунингдек, мазкур маълумотлар қаторида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият турларини амалга ошириш учун хорижий ташкилотлар жалб қилинганда уларнинг асосий ишлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда мазкур ташкилотларга қўйиладиган талаблар ва улар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби ҳам кўрсатилади.

3-§. Ҳисоботни ишлаб чиқиш босқичи ва унинг тавсифи

19. Ҳисоботни ишлаб чиқиш босқичида сақлаш пунктларининг эксплуатация ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг амалдаги босқичлари тўғрисидаги ахборотлар кўрсатилади.

20. Ҳисоботнинг тавсифида тақдим этиладиган ахборотларнинг ўзаро мувофиқлиги тўғрисидаги ахборотлар ҳамда Ҳисоботда белгиланган талаблардан четланишлар мавжуд бўлган тақдирда, уларни хавфсизлик нуқтайи назаридан асослантирилганлиги кўрсатилади.

6-боб. Ҳисоботнинг «Сақлаш пунктларининг умумий тавсифи» бўлими

21. Ҳисоботнинг «Сақлаш пунктларининг умумий тавсифи» бўлимида қуйидаги маълумотлар келтирилади:

сақлаш пунктларининг жойлаштириш шартлари;

сақлаш пунктлари ва улар жойлашган ҳудуднинг жойлашув ечимлари;

сақлаш пунктларининг асосий тавсифлари;

сақлаш пунктларининг хавфсизлигини таъминлашнинг асосий техник ечимлари;

сақлаш пунктларининг хавфсизлигини баҳолаш натижалари;

сақлаш пунктларининг атроф-муҳитга таъсири;

сақлаш пунктларининг бошқа маҳаллий ва хорижий сақлаш пунктларига ўхшашлиги таққосланганлиги;

сақлаш пунктларидаги ер ости тадқиқот лабораториясидаги тадқиқот натижалари;

сақлаш пунктларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва уларни фойдаланишга топшириш;

сақлаш пунктлари эксплуатациясини ташкил этиш бўйича асосий қоидалар;

сақлаш пунктларини ёпиш концепцияси;

сақлаш пунктларини эксплуатациядан чиқариш концепцияси.

1-§. Сақлаш пунктларининг жойлаштириш шартлари

22. Сақлаш пунктларининг жойлаштириш шартларида қуйидаги ахборотлар келтирилади:

сақлаш пунктларининг географик ва маъмурий жойлашуви ҳамда уларнинг майдончаларини чегаралари, санитария-муҳофаза зонаси ва кузатув зонасини чегаралари, ер ва кон ажратиш чегаралари;

сақлаш пунктлари майдончалари рельефининг хусусиятлари ҳамда сув ҳавзалари томон оғишлар, табиий ва сунъий сув объектларнинг мавжудлиги;

санитария-муҳофаза зонасига яқин ва кузатув зонасида жойлашган аҳоли пунктларидаги аҳоли сони ва сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуддаги аҳоли зичлиги;

гидрометеорологик, гидрологик, гидрогеологик, сейсмотектоник, сейсмик ҳамда муҳандислик-геологик шароитлар;

портлаш ва ёнғин хавфи бўлган ҳамда атроф-муҳитга заҳарли моддалар чиқарилиш хавфи мавжуд ўта хавфли объектларнинг яқинлиги.

Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудудда ҳамда майдончада аниқланган табиий ва техноген хавфли жараёнлар, ҳодисалар ва омиллар ҳам кўрсатилиши керак.

Бунда ушбу жараёнлар ва омиллар сақлаш пунктларининг лойиҳасида ҳисобга олиниши ҳамда уларнинг хавфлилик даражаси, сақлаш пунктларининг хавфсизлигига ҳамда майдонча синфига таъсири ҳисобга олиниши зарур.

23. Сақлаш пунктларининг жойлаштириш шартларида мазкур ҳужжатнинг 22-бандидан ташқари табиий ва техноген хусусиятига эга ҳодисаларни ҳисобга олган ҳолда сақлаш пунктлари майдончасини танлашнинг қисқача асоси ҳамда табиий ва техноген хусусиятига эга ҳодисалар мониторинги тўғрисидаги ахборот келтирилади.

2-§. Сақлаш пунктлари ва улар жойлашган ҳудуднинг жойлашув ечимлари

24. Сақлаш пунктлари ва улар жойлашган ҳудуднинг жойлашув ечимларида сақлаш пунктларининг бош режасининг чизмаси бино ва иншоотлар рўйхати келтирилади.

Бунда ушбу рўйхатда бино ва иншоотлар ўртасидаги технологик ўзаро алоқалар, автомобиль ва темир йўллар, муҳандислик тармоқларининг жойлашуви, бино ва иншоотлар ўртасидаги транспорт, технологик ҳамда электр алоқалари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

Агар сақлаш пунктлари ва улар жойлашган ҳудуд атом энергиясидан фойдаланишнинг бошқа объекти майдончасида жойлашган бўлса, сақлаш пунктлари ва улар жойлашган ҳудуднинг белгилаш шартлари ҳамда улар ва атом энергиясидан фойдаланиш объекти ўртасидаги транспорт, технологик ва электр алоқалари ҳам кўрсатилиши керак.

3-§. Сақлаш пунктларининг асосий тавсифлари

25. Сақлаш пунктларининг асосий тавсифларида қуйидаги ахборотлар келтирилади:

сақлаш пунктларининг аҳамияти (республика ёки маҳаллий);

сақлаш пунктларининг қурилиш усули (ер усти ёки ер ости);

радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш учун мўлжалланган бино ва иншоотларнинг тури ҳамда уларнинг ер юзасига нисбатан жойлашуви;

хавфсизликнинг муҳандислик ва табиий тўсиқлари тизимининг тавсифи;

сақлаш пунктларида амалга ошириладиган асосий технологик жараёнлар;

Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талабларига (рўйхат рақами 3734, 2025 йил 23 декабрь) риоя қилиниши;

сақлашга қабул қилинадиган радиоактив чиқиндиларга қўйиладиган талаблар, радиоактив чиқиндилар контейнерлари ва қадоқларининг турлари;

сақлаш пунктларида кўмилган радиоактив чиқиндилар номенклатураси;

сақлаш пунктларининг максимал лойиҳавий қуввати (сиғими);

сақлаш пунктларидаги радиоактив чиқиндилар массаси (ҳажми ва умумий фаоллиги);

сақлаш пунктларининг радиоактив чиқиндилар билан тўлганлиги;

сақлаш пунктларининг эксплуатация режимлари;

сақлаш пунктларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва фойдаланишга топширишнинг режалаштирилган жадвали;

сақлаш пунктларини эксплуатация қилиш ва эксплуатациядан чиқариш (уни ёпиш), ҳамда радиациявий назорат ва радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизими мониторингини олиб боришнинг лойиҳавий муддати.

4-§. Сақлаш пунктларининг хавфсизлигини таъминлашнинг асосий техник ечимлари

26. Сақлаш пунктлари хавфсизлигини таъминлаш ва асослашда фойдаланилган атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар рўйхати кўрсатилади.

Шунингдек, сақлаш пунктларининг қабул қилинган хавфсизлик мезонлари бўйича қуйидаги ахборотлар келтирилади:

сақлаш пунктларини жойлаштириш ҳудуди ва майдончасини танлаш мезонлари;

сақлаш пунктларининг қурилиш материалларини танлаш мезонлари ва уларнинг танлов асослари.

Бунда хавфсизлик мезонлари сақлаш пунктларини эксплуатация қилиш ҳамда эксплуатациядан чиқаришдан (ёпишдан) кейинги даврлари учун кўрсатилади.

27. Сақлаш пунктларини эксплуатация қилиш даврида, нормал эксплуатация ва нормал эксплуатациянинг бузилиши, шу жумладан авария ҳолатларида қабул қилинган хавфсизлик мезонлари кўрсатилади.

Сақлаш пунктлари эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейинги давридаги табиий жараёнлар ривожи ва кам эҳтимолли аварияга олиб келувчи ташқи таъсирлар учун қабул қилинган хавфсизлик мезонлари кўрсатилади.

28. Сақлаш пунктларининг хавфсизлигини таъминлашнинг қабул қилинган асосий принциплари кўрсатилиши ва уларнинг радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишнинг хавфсизлик талабларига (рўйхат рақами 3694, 2025 йил 28 октябрь) мувофиқлиги тўғрисидаги ахборотлар келтирилади.

29. Сақлаш пунктларининг хавфсизлигини таъминлашга доир асосий талаблар бажарилишини таъминловчи техник ва ташкилий ечимлар тўғрисидаги қуйидаги ахборотлар кўрсатилади:

сақлаш пунктларини эксплуатация қилиш даврида ва улар эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейинги даврда ионлаштирувчи нурланиш ва радиоактив моддалар атроф-муҳитга тарқалишининг олдини олишда хавфсизлик тўсиқлари тизимини қўллаш тартиби ҳақида;

сақлаш пунктларининг хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи лойиҳа ечимларининг эксплуатация тажрибаси, синовлар ёки тадқиқотлар асосида синаб кўриш тартиби ҳақида;

сақлаш пунктларини табиий ва техноген хусусиятига эга ҳодисалар таъсирларидан ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби ҳақида;

сақлаш пунктларини эксплуатация қилиш даврида ва улар эксплуатациядан чиқарилганидан (ёпилганидан) кейинги даврида ходимлар, аҳоли ва атроф-муҳитнинг радиациявий хавфсизлигини таъминлаш тартиби ҳақида;

таркибида ядровий хавфли бўлинувчи радионуклидлар бўлган радиоактив чиқиндилар кўмилган (сақлашга жойлаштирилган) сақлаш пунктларини эксплуатация қилиш даврида радиациявий хавфсизликни таъминлаш тартиби ҳақида;

сақлаш пунктларини эксплуатация қилиш даврида ҳосил бўладиган радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда хавфсизликни таъминлаш тартиби тўғрисида;

радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш пунктларини эксплуатация қилиш даврида техник хавфсизликни таъминлаш тартиби тўғрисида;

сақлаш пунктларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисида;

сақлаш пунктларида авария ҳолатларида ходимлар ва аҳолининг муҳофаза қилинишини таъминлаш тартиби тўғрисида;

сақлаш пунктини хавфсиз эксплуатациядан чиқариш (ёпиш) имконини таъминлаш тартиби ҳақида.

30. Сақлаш пунктларининг хавфсиз фаолият кўрсатишини таъминловчи хавфсизлик учун муҳим бўлган технологик жараёнлар ҳамда тизимларнинг ишлаши ҳамда технологик жараёнларнинг хавфсиз бажарилиши, шу жумладан сақлаш пункти майдончаси бўйлаб ташиш, сақлаш учун жойлаштириш ҳамда сақлаш пунктларини эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейинги даврда уларнинг узоқ муддатли хавфсизлигини таъминлаш учун назарда тутилган тегишли техник ечимлар кўрсатилади.

31. Сақлаш пунктларининг лойиҳасида назарда тутилган техник ечимларнинг самарадорлиги ва етарлилиги экспериментал ҳамда таҳлилий тадқиқотлар натижалари билан аниқланиши ҳамда сақлаш пунктларининг хавфсизлигини баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар келтирилиши лозим.

5-§. Сақлаш пунктларининг хавфсизлигини баҳолаш натижалари

32. Сақлаш пунктларининг хавфсизлигини баҳолаш натижаларида сақлаш пунктларини эксплуатация қилиш даврида ҳамда эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейинги даврларда кўмилган (сақлашга жойлаштирилган) радиоактив чиқиндиларнинг потенциал хавфлилик давридаги хавфсизликни баҳолаш натижалари келтирилади.

Эксплуатация қилинаётган сақлаш пунктининг жорий хавфсизлик даражасини баҳолаш натижалари келтирилиши ҳамда радиоактив чиқиндиларни жойлаштириш пунктлари ва радиоактив чиқиндиларни консервация қилиш пунктлари учун узоқ муддатли хавфсизликни баҳолаш натижалари кўрсатилади.

33. Сақлаш пунктлари эксплуатация қилиш даврида ҳамда эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейинги даврларда кўмилган (сақлашга жойлаштирилган) радиоактив чиқиндиларнинг потенциал хавфлилик давридаги хавфсизликни баҳолаш ва асослаш натижалари келтирилади.

34. Сақлаш пунктлари эксплуатация қилиш даврида ҳамда эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейинги даврларида радиоактив чиқиндиларни сақлаш тизимининг узоқ муддатли хавфсизлигини баҳолаш натижалари табиий ва техноген хусусиятига эга ҳодисаларнинг ташқи ёки ички таъсирларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли ва атроф-муҳитга радиациявий таъсирни баҳолашнинг прогноз ҳисоб-китоблари натижалари келтирилади.

35. Сақлаш пунктларида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларда белгиланган хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини баҳолаш натижалари кўрсатилади.

6-§. Сақлаш пунктларининг атроф-муҳитга таъсири ҳамда уларнинг бошқа маҳаллий ва хорижий сақлаш пунктларига ўхшашлиги таққосланганлиги

36. Сақлаш пунктларининг нормал эксплуатация ва нормал эксплуатациянинг бузилиши ҳамда авариялар ҳамда сақлаш пунктлари эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейин радиоактив чиқиндиларнинг потенциал хавфлилиги даврида уларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолашнинг қисқача натижалари келтирилади.

37. Сақлаш пунктлари бошқа маҳаллий ва хорижий сақлаш пунктларига ўхшашлиги таққосланилиши ҳамда бунинг натижалари бўйича ахборотлар келтирилади.

38. Сақлаш пунктларининг хавфсизлигини таъминлаш афзалликлари кўрсатилиши ва шунга ўхшаш пунктларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни эксплуатация қилиш тажрибасини ҳисобга олиш ҳамда пунктларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган қарорларнинг фан, техника ва ишлаб чиқаришнинг замонавий даражасига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

7-§. Сақлаш пунктларидаги ер ости тадқиқот лабораториясидаги тадқиқот натижалари

39. Ер ости тадқиқот лабораториясида тадқиқотлар ўтказиш назарда тутилган бўлса, сақлаш пунктларининг жойлаштириш лойиҳаси кўрсатилади.

40. Ер ости тадқиқот лабораториясида ўтказилган тадқиқотлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар келтирилади:

ер ости тадқиқот лабораториясининг мақсад ва вазифалари;

ер ости тадқиқот лабораториясининг умумий тавсифи;

ер ости тадқиқот лабораториясида тадқиқотлар ўтказиш босқичлари ва муддатлари;

ўтказиладиган тадқиқотларнинг тавсифи, жойи ва усуллари;

ўтказилган ер ости тадқиқот натижалари.

41. Ер ости тадқиқот лабораториясида ўтказилган тадқиқотлар натижалари сақлаш пунктини танланган майдончага жойлаштириш, унда ер ости тадқиқот лабораториясини қуриш технологиясини қўллаш, кўмилиши мўлжалланаётган радиоактив чиқиндиларнинг ҳажми ва таркиби, эксплуатация қилиш даврида хавфсизликни таъминлаш, ноқулай шароитлар юзага келганда радиоактив чиқиндиларни чиқариб олиш, шунингдек пунктни хавфсиз ёпиш ва ёпилгандан кейин радиоактив чиқиндиларнинг потенциал хавфлилик даврида сақлаш пунктининг узоқ муддатли хавфсизлигини таъминлаш имкониятини тасдиқлаши тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

8-§. Сақлаш пунктларини қуриш, реконструкция қилиш ва уларни фойдаланишга топшириш

42. Сақлаш пунктларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишларининг усуллари ва босқичларининг мазмуни очиб берилган ҳолда маълумотлар кўрсатилади.

43. Сақлаш пунктларини фойдаланишга топшириш тўғрисида ахборот, шунингдек сақлаш пунктларининг ишга тушириш-созлаш ишлари дастури, сақлаш пунктларини фойдаланишга топширишда улардаги бинолар ва иншоотлар, тизимлар ва қисмларни синаш тўғрисидаги ахборотлар келтирилади.

9-§. Сақлаш пунктлари эксплуатациясини ташкил этиш бўйича асосий қоидалар

44. Сақлаш пунктлари эксплуатациясини ташкил этиш бўйича қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

эксплуатация қилувчи ташкилотнинг ташкилий тузилмаси тўғрисидаги маълумотлар;

сақлаш пунктларини эксплуатация қилиш учун ходимларни тайёрлаш, уларнинг малака оширишини таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар;

сақлаш пунктларида техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва унинг эксплуатация ҳолатини назорат қилиш тўғрисидаги маълумотлар;

сақлаш пунктларининг эксплуатация ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги маълумотлар;

сақлаш пунктларининг хавфсиз эксплуатация қилиш чегаралари ва шартларини белгилаш, уларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар;

сақлаш пунктларини жисмонан ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар;

сақлаш пунктларида радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар.

45. Сақлаш пунктларининг хавфсизлигини асослаш ҳисоботини тайёрлашда сифатни таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

10-§. Сақлаш пунктларини ёпиш концепцияси

46. Сақлаш пунктини ёпиш концепцияси келтирилиши ҳамда сақлаш пунктларини хавфсиз ёпиш имконини асослашда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

режадаги ёпилиш муддатлари ва тартиби;

ёпилиш даврида ва ёпилгандан кейин хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий техник ва ташкилий ечимлар;

радиоактив чиқиндиларни кўмиш тизимини радиациявий назорат ва мониторинг қилиш тартиби, усуллари ҳамда муддатлари;

сақлаш пунктининг хавфсизлигини таъминлаш учун ахборотни йиғиш ва уларни сақлаш тартиби.

11-§. Сақлаш пунктларини эксплуатациядан чиқариш концепцияси

47. Сақлаш пунктини эксплуатациядан чиқариш концепцияси, эксплуатациядан чиқаришнинг режалаштирилган муддатлари, шунингдек сақлаш пунктини хавфсиз тарзда эксплуатациядан чиқаришни таъминлайдиган асосий техник ва ташкилий ечимлар келтирилади.

48. Сақлаш пунктларидан келгусида радиоактив чиқиндиларни консервация қилиш пунктига ёки радиоактив чиқиндиларни якуний сақлаш пунктига ўтказиш бўйича асосий қоидалар келтирилади.

7-боб. Ҳисоботнинг «Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ҳамда майдончанинг тавсифи» бўлими

49. Ҳисоботнинг «Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ҳамда майдончанинг тавсифи» бўлимида қуйидаги маълумотлар келтирилади:

сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончанинг ҳолати;

сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончадаги демографик шароитлар;

сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончадаги гидрометеорологик шароитлар;

сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончадаги геологик-тектоник, геодинамик, гидрогеологик, гидрологик, сейсмотектоник, сейсмик ва муҳандислик-геологик шароитлар;

сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончанинг хусусиятлари ўзгаришининг прогнози;

сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончанинг мониторинг дастури;

сақлаш пунктларига ташқи таъсирларнинг йиғма жадвали.

1-§. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончанинг ҳолати

50. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончанинг ҳолати бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади:

табиий ва техноген келиб чиқишга эга бўлган жараёнлар, ҳодисалар ва омиллар ўрганилганлиги ва баҳоланганлиги тўғрисидаги;

табиий ва техноген хусусиятга эга ҳодисалар учун лойиҳа асослари белгиланганлиги;

радиоактив чиқиндиларни кўмилган ва (ёки) сақлаш учун жойлаштирилган даврида ва сақлаш пунктларининг эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейинги даврда радиоактив чиқиндиларнинг таъсири ходимлар, аҳоли ва атроф-муҳитнинг хавфсизлигига таъсир кўрсатиши мумкинлиги тўғрисидаги;

сақлаш пунктларидан радионуклидларнинг чиқишига, уларнинг атроф-муҳитга тарқалиши ва тўпланишига таъсир кўрсатувчи омиллар таҳлили тўғрисидаги.

51. Сақлаш пунктлари лойиҳасида ҳисобга олинган ташқи таъсирларнинг асосий кўрсаткичлари ва тавсифлари ҳамда хавфсизлик учун муҳим бўлган сақлаш пунктларининг бино ва иншоотлари, тизимлари, қисмларига ушбу таъсирлардан тушадиган юкламалар келтирилади.

52. Сақлаш пунктлари учун майдонча танлашда кўриб чиқиладиган муқобил майдончалар тўғрисидаги маълумотлар ва танланган майдонча афзаллигининг асоси келтирилади.

53. Сақлаш пунктларини қуриш ва уларни эксплуатациядан чиқарилишдан (ёпишдан) кейинги даврда ҳам табиий ҳамда техноген ҳодисалар таъсири ҳисобга олинган ҳолда хавфсизликни таъминлаш учун кўриладиган техник ва ташкилий чоралар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

54. Сақлаш пунктлари майдончасининг жойлашуви тўғрисидаги маъмурий-ҳудудий чегараларига нисбатан ҳудуд ва майдончанинг ҳолати, шунингдек табиий ва сунъий жойлар (дарёлар, кўллар, табиий ва сунъий сув омборлари) кўрсатилган ҳолда ҳудуд ва майдончанинг ҳолат режаси илова қилинган ҳолда маълумотлар келтирилади.

55. Сақлаш пунктларининг жойлашиш ҳолатини баҳолаш режасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

сақлаш пунктлари жойлаштирилган ҳудуд ва майдончанинг чегаралари;

санитария-муҳофаза зонаси ва кузатув зонаси чегаралари;

ер ва кон ажратиш чегаралари;

санитария-муҳофаза зонасига энг яқин ва кузатув зонасида жойлашган аҳоли пунктлари, саноат ва бошқа хўжалик объектлари, гидротехника иншоотлари;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, сув объектларининг соҳил бўйи ҳимоя минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналари, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган бошқа муҳофаза ва қўриқлаш зоналарининг жойлашуви;

майдонча яқинида жойлашган автомобиль йўл, темир йўл ва сув йўллари, ҳаво йўналишлари ҳамда қатновлар линиялари.

56. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончанинг топографик шароитлари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

57. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончаси рельефининг қуйидаги тавсифлари келтирилади:

максимал ва минимал мутлақ баландлик белгилари;

ер усти сув оқимлари ва сув ҳавзалари кесимининг белгилари;

юзанинг қиялиги ва унинг йўналиши;

рельефнинг алоҳида қисмлари (жарликлар, пастликлар, карст воронкалари) мавжудлиги;

ботқоқлашган ер майдонларининг мавжудлиги;

ўрмонлар, ҳайдаладиган ерлар ва ердан фойдаланишнинг бошқа турлари мавжудлиги.

2-§. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончадаги демографик шароитлар

58. Сақлаш пунктларини жойлаштиришда демографик шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

Мазкур маълумотлардан сақлаш пунктларини эксплуатация қилиш даврида ҳамда уларни эксплуатациядан чиқаргандан (ёпгандан) кейинги даврида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган техник воситалар ва ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқишда, муҳофаза тадбирларини режалаштиришда, радиоактив моддаларни оқизиш ва чиқариш меъёрларини ҳисоблашда, сақлаш пунктларини ёпиш усулларини танлашда, шунингдек сақлаш пунктларининг узоқ муддатли хавфсизлигини баҳолашда фойдаланилади.

59. Санитария-муҳофаза зонасига яқин бўлган ва кузатув зонасида жойлашган аҳоли пунктлари, сақлаш пунктлари жойлашган ҳудудда аҳолининг сони ва зичлиги кўрсатилган ҳолда тақсимланиши, аҳолининг яшаш шароитлари ҳамда яшаш ҳудудини ривожлантириш истиқболлари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

60. Сақлаш пунктларининг узоқ муддатли хавфсизлигини баҳолашда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

демографик кўрсаткичлари тўғрисидаги;

ер ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги;

аҳолининг ичимлик ва хўжалик-маиший эҳтиёжларида фойдаланиладиган сув таъминоти манбалари тўғрисидаги;

табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисидаги;

аҳолининг очиқ жойда бўлиш давомийлиги тўғрисидаги.

61. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончадаги демографик шароитлар бўйича маълумотлар келтирилади. Бунда ушбу маълумотларда аҳолини охирги рўйхатга олиш натижалари ҳамда сақлаш пунктларини эксплуатация қилиш даврида аҳолининг миграцияси ва унинг ўсиши ҳисобга олиши лозим.

Сақлаш пунктлари эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейин, кўмиладиган ёки сақлашга жойлаштириладиган радиоактив чиқиндиларнинг потенциал хавфлилик даври давомида демографик кўрсаткичларнинг эҳтимолий ўзгаришлари келтирилади.

3-§. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончадаги гидрометеорологик шароитлар

62. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончанинг гидрометеорологик ҳамда аэрологик тавсифлари келтирилади.

Шунингдек, кўмилган ёки сақлашга жойлаштирилган радиоактив чиқиндиларнинг потенциал хавфлилик даврида ҳамда сақлаш пунктлари эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейин юзага келиши мумкин бўлган ноқулай гидрометеорологик таъсирлардан муҳандислик чора-тадбирларининг етарлилиги ҳақидаги ахборот келтирилади.

63. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудудда ва майдончада аниқланган метеорологик ҳодисалар рўйхати қуйидаги параметрларни инобатга олган ҳолда келтирилади:

умумий иқлим шароитлари;

ер усти оқими, қор, ёмғир, муз кўринишидаги ёғинларнинг экстремал миқдори ва уларнинг давомийлиги ва ёғиш жадаллиги ҳамда частотаси, ер юзасидан буғланиши, (эвапотранспирация) даражалари;

ҳаво ҳарорати ва тупроқ ҳароратининг ўртача ва экстремал қийматлари, тупроқнинг музлаш ва эриш чуқурлиги, кўп йиллик музлик ерларнинг мавжудлиги;

нисбий ва мутлақ намлик, намликнинг ўртача, минимал ва максимал кузатиладиган қийматлари;

атмосфера босимининг ўртача ва экстремал қийматлари;

шамол тезлиги, шамол гули, довул, қуюн тезлиги ва давомийлиги;

туман, тутунли туман, момақалдироқ, бўрон, дўл, яхмалак, чанг ва қум бўронларининг такрорланиши ҳамда давомийлигининг ўртача ва максимал қийматлари.

Сақлаш пунктлари лойиҳасида юқоридаги ҳодисалар ажратиб кўрсатилиши ва уларнинг сақлаш пунктларининг бино ва иншоотлари ҳамда тизимларига таъсири белгиланиши керак.

4-§. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончадаги геологик-тектоник, геодинамик, гидрогеологик, гидрологик, сейсмотектоник, сейсмик ва муҳандислик-геологик шароитлар

64. Сақлаш пунктларининг лойиҳасида ҳисобга олинадиган сақлаш пунктларини жойлаштиришнинг геологик-тектоник, геодинамик, гидрогеологик, гидрологик, сейсмотектоник, сейсмик ва муҳандислик-геологик шароитлари тавсифи келтирилади.

65. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончанинг геологик-тектоник, геодинамик, геологик, сейсмотектоник ва сейсмик шароитлари билан бирга қуйидаги маълумотлар келтирилади:

тектоник, геологик, сейсмотектоник хариталар, ер ёриқлари схемаси, шу жумладан 1:500 000 масштабдаги фаол ер ёриқлари ва минтақанинг геодинамик зоналарини ва 1:50 000 масштабдаги майдонни ажратиш, сақлаш пунктлари жойлашган майдоннинг геологик кесимлари ва сейсмик профиллари;

геологик-тектоник тузилиши ва неотектоникасининг тавсифи;

тоғ жинсларининг литологик ва стратиграфик тавсифлари, морфологияси ҳамда кристалл пойдеворининг тузилиши.

66. Сақлаш пунктлари лойиҳасида ҳисобга олиниши мумкин бўлган геологик жараёнлар ва ҳодисаларнинг тавсифлари ҳамда параметрлари уларнинг хавфлилик даражаси кўрсатилади.

67. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончанинг сейсмотектоник тавсифлари келтирилиши, максимал ҳисобий зилзила ва лойиҳавий зилзила даражалари учун сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончанинг сейсмиклиги кўрсатилади.

Шунингдек, сақлаш пунктлари учун турли даражадаги зилзилаларда сейсмодеформациялар бўлмайдиган яхлит блок чегаралари кўрсатилиши керак.

68. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончанинг сейсмотектоник шароитларини тавсифлаш учун қуйидаги маълумотлар келтирилади:

ўртача тупроқлар учун «Медведев-Шпонхоер-Карник МСК-64» шкаласи бўйича балл бирликларида фаол ер ёриқлари ва геодинамик зоналарга (зилзила ўчоқлари пайдо бўлиши мумкин бўлган зоналарга) ва максимал сейсмик зоналарга нисбатан майдончанинг жойлашуви кўрсатилган ҳудуднинг сейсмик схемаси;

сақлаш пунктларининг майдончасини сейсмик микроҳудудлаштириш харитаси (интенсивликнинг ўртача тупроқларга нисбатан балл бирликларида ўсишини ҳисобга олган ҳолда);

техноген-ўзгартирилган шароитлар учун сақлаш пунктларининг майдончасини сейсмик микроҳудудлаштириш харитаси интенсивликнинг ўртача тупроқларга нисбатан балларда ўсиши;

«Медведев-Шпонхоер-Карник МСК-64» шкаласи бўйича тупроқлар учун балл (6 баллдан юқори бўлганда сейсмик микроҳудудлаштириш харитаси билан);

сейсмик ҳудудлаштириш натижаларини, шунингдек табиий ва техноген ўзгаришлар учун сақлаш пунктларининг майдончасини сейсмик микроҳудудлаштириш натижаларини ҳисобга олган ҳолда муайян майдон учун максимал ҳисобий зилзила ва лойиҳавий зилзила параметрлари.

69. Сақлаш пунктлари майдончасининг мавжуд ёриқларга нисбатан жойлашуви тўғрисидаги маълумотлар келтирилиши ва уларнинг узунлиги ҳамда деформацияланиш тезлиги кўрсатилиши керак.

70. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудудда барпо этилган сув манбалари ҳамда уларни ажратиб турувчи сув ўтказмайдиган қатламларнинг тарқалиши ва ер юзасида ўрнашиш шароитларини, ер ости оқимининг йўналиши ва тезлигини, ер ости сувларининг босими ёки сатҳи ҳолатини, уларнинг кимёвий таркибини ўз ичига олган гидрогеологик шароитлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

71. Сақлаш пунктларининг ҳудудий режасида сув олиш жойлари кўрсатилган ҳолда сув олиш ва тушириш, сув манбаларидан хўжаликда фойдаланиш соҳалари, шунингдек сақлаш пунктлари майдончаси орқали ўтган гидрогеологик кесмалар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

72. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуддаги гидрографик тармоқ тавсифи, минтақавий ва маҳаллий гидрологик шароитлар тавсифи ва ер усти сувларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

73. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуддаги гидросфера ва гидротехника иншоотларининг сақлаш пунктлари хавфсизлигига эҳтимолий таъсирини таҳлил қилиш натижалари келтирилиши, ер ости ёки ер усти сувлари сатҳининг кўтарилиши ёки пасайишининг сақлаш пунктлари хавфсизлигига таъсири ҳамда сақлаш пунктларининг ер ости иншоотларини сув босиши ёки сув остида қолиши эҳтимоли ўрганилиши керак.

74. Сақлаш пунктларининг бино ва иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва уларни эксплуатация қилиш шароитларига таъсир кўрсатувчи муҳандислик-геологик шароитлар тавсифи келтирилади.

75. Сақлаш пунктларини ўраб турувчи тоғ жинсларининг муҳандислик-геологик тавсифлари қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

ажратилган муҳандислик-геологик қисмларнинг физик-механик хусусиятлари;

тоғ жинсларининг тавсифи.

76. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудудда аниқланган, майдончада ривожланиши мумкин бўлган ва сақлаш пунктларини лойиҳалашда ҳисобга олинган хавфли муҳандислик-геологик жараёнлар, шунингдек алоҳида таркиб ва хусусиятларга эга бўлган тупроқларнинг мавжудлиги кўрсатилиши керак.

77. Сақлаш пунктларини эксплуатация қилишда улар жойлашган майдонча тупроқларининг барқарорлиги тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

5-§. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончанинг хусусиятлари ўзгаришининг прогнози

78. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончада техноген жараёнлар, ҳодисалар ва омилларни таҳлил қилиш натижалари ҳамда уларнинг таъсири прогнози келтирилиши керак.

79. Сақлаш пунктлари лойиҳасида ҳисобга олинадиган, техноген хусусиятга эга ташқи ҳодисалар рўйхати келтирилиши ҳамда ушбу рўйхатдаги ҳодисалар таъсирларининг кўрсаткичлари ва тавсифлари кўрсатилади.

80. Кўмилган ва (ёки) сақлашга жойлаштирилган радиоактив чиқиндилар мавжуд сақлаш пунктларида келажакда (узоқ муддат давомида) юз бериши мумкин бўлган ўзгаришлар олдиндан баҳоланиб, уларнинг истиқболдаги прогнози келтирилади.

Мазкур прогноз кўмилган ва (ёки) сақлашга жойлаштирилган радиоактив чиқиндиларнинг потенциал хавфлилик даврида радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг узоқ муддатли хавфсизлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдонча шароитлари ҳамда хусусиятларининг эҳтимолий ўзгаришларини қамраб олиши шарт.

81. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончанинг геологик-тектоник, геодинамик, сейсмик, геологик, гидрологик, гидрогеологик, иқлим шароитлари ҳамда хусусиятларининг геологик вақт ўлчамида ўзгариши баҳоланиши ҳамда унинг натижалари келтирилиши керак.

6-§. Сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончанинг мониторинг дастури

82. Сақлаш пунктлари лойиҳасида ҳисобга олинадиган табиий ва техноген хусусиятга эга ҳодисалар параметрларининг мониторинги ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

Табиий ва техноген хусусиятга эга ҳодисалар параметрларининг мониторингидан ташқари кузатув дастурлари бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади:

кузатувларнинг мақсади ва вазифалари;

кузатиш пунктларининг жойлашуви ва сони асоси;

кузатишларни амалга оширишда фойдаланилган қурилмалар ҳақидаги маълумотлар, шунингдек кузатишларни ўтказиш натижаларини таҳлил қилиш усулларининг тавсифи.

7-§. Сақлаш пунктларига ташқи таъсирларнинг йиғма жадвали

83. Сақлаш пунктлари лойиҳасида ҳисобга олинадиган сақлаш пунктларига ташқи таъсирларнинг йиғма жадвали келтирилади.

Йиғма жадвалда сақлаш пунктлари лойиҳасида ҳисобга олинадиган гидрометеорологик жараёнлар ва ҳодисаларнинг, геологик, геодинамик, гидрологик, гидрогеологик, сейсмотектоник, сейсмологик ва муҳандислик-геологик омиллар ва жараёнларнинг, келиб чиқиши техноген таъсирларнинг тавсифлари ва параметрлари кўрсатилади.

84. Йиғма жадвал таҳлили асосида сақлаш пунктлари жойлашадиган майдончанинг синфи белгиланиши лозим.

8-боб. Ҳисоботнинг «Сақлаш пунктларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳалаштириш ва эксплуатация қилишда қабул қилинган умумий қоидалар» бўлими

85. Ҳисоботнинг «Сақлаш пункти жойлашган ҳудуд ҳамда майдончанинг тавсифи» бўлимида қуйидаги маълумотлар келтирилади:

сақлаш пунктларида хавфсизликни таъминлашнинг тамойиллари ва мезонлари;

сақлаш пунктларининг бино ва иншоотларини идентификациялаш ҳамда улардаги тизим ва қисмларни таснифлаш;

сақлаш пунктларининг компоновка қилиш ечимлари;

сақлаш пунктларининг бино ва иншоотлари, тизимлари ҳамда қисмларига таъсирлар ва юкламалар;

сақлаш пунктларининг бинолари ва иншоотлари мустаҳкамлиги ҳамда барқарорлигининг асослари;

хавфсизлик учун муҳим бўлган сақлаш пункти тизимлари ҳамда қисмларининг мустаҳкамлиги ва ишлаш қобилиятининг асослари.

1-§. Сақлаш пунктларида хавфсизликни таъминлашнинг тамойиллари ва мезонлари

86. Сақлаш пунктларини лойиҳалаштириш ҳамда уларни эксплуатация қилиш ҳамда эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейинги даврларида сақлаш пунктларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича принциплар, мезонлар ва техник ечимлар келтирилади.

87. Сақлаш пунктларининг барча «ҳаётий» даврлари учун хавфсизлик мезонларининг миқдорий қийматлари кўрсатилади.

88. Сақлаш пунктларини нормал эксплуатация қилиш ва нормал эксплуатация бузилишида қабул қилинган хавфсизлик мезонлари, шу жумладан авария турлари (нурланган шахсларнинг турли тоифалари учун хавф (доза) чегаралари, атроф-муҳитга радиоактив моддаларни чиқариш ва оқизиш меъёрлари) келтирилади.

89. Сақлаш пунктларининг хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган асосий талабларнинг бажарилиши тўғрисидаги қуйидагилар ҳақидаги маълумотлар келтирилади:

сақлаш пунктлари эксплуатация даврида ва эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейинги даврда ионлаштирувчи нурланиш ва радиоактив моддаларнинг атроф-муҳитга тарқалиши йўлида хавфсизлик тўсиқлари (муҳандислик ва табиий) тизимини қўллашга асосланган кўп тўсиқли тизим ташкил қилинганлиги;

сақлаш пунктларидан радиоактив моддаларнинг атроф-муҳитга чиқариб ташланиши ва оқизилиши чекланганлиги;

сақлаш пунктларининг табиий ва техноген хусусиятга эга ҳодисалар таъсирларидан ҳимоя қилиниши таъминланганлиги;

сақлаш пунктларининг эксплуатация даврида ходимлар, аҳоли ва атроф-муҳитнинг радиациявий хавфсизлиги таъминланганлиги;

сақлаш пунктлари эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейин даврда аҳоли ва атроф-муҳитнинг радиациявий хавфсизлиги таъминланганлиги;

хавфсизликни баҳолаш натижалари асосида сақлаш пунктларининг хавфсизлигини асослаш, шу жумладан жорий хавфсизлик даражасини таҳлил қилиш ва радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг узоқ муддатли хавфсизлиги баҳоланлиги;

таркибида ядровий хавфли бўлинувчи радионуклидлар бўлган сақлаш пунктларини эксплуатация қилишда ядровий хавфсизлик таъминланганлиги;

сақлаш пунктларини эксплуатация қилишда ҳосил бўладиган радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда хавфсизлик таъминланганлиги;

сақлаш пунктларини эксплуатация қилишда техник хавфсизликни таъминланганлиги;

сақлаш пунктларининг ёнғин хавфсизлиги таъминланганлиги;

сақлаш пунктларида авария содир бўлган тақдирда ходимлар ва аҳолининг ҳимоя қилиниши таъминланганлиги;

сақлаш пунктларини хавфсиз эксплуатациядан чиқариш (ёпиш) имкони таъминланганлиги.

90. Сақлаш пунктларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган принциплар, мезонлар ва техник ечимларнинг амалга оширилишини таъминлайдиган лойиҳа ечимлари келтирилади.

91. Сақлаш пунктларининг хавфсизлиги учун муҳим бўлган тизимлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар келтирилади:

сақлаш пунктларининг хавфсизлик тўсиқлари;

муҳандислик тўсиқлари тизимининг таркиби ва тавсифи;

хавфсизлик учун муҳим бўлган белгиланган вазифалар;

сақлаш пунктларининг лойиҳа ҳужжатларида белгиланган муддатда эксплуатация қилишда кўрсатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайдиган тегишли техник ечимлар.

92. Сақлаш пунктларининг хавфсизлик тўсиқларига қўйиладиган талаблар бўйича қуйидаги ечимларни ҳисобга олган ҳолда маълумотлар келтирилади:

кўмиладиган ва (ёки) сақлаш учун жойлаштирилган радиоактив чиқиндиларнинг потенциал хавфлилик даврини, сақлаш пунктлари жойлашган ҳудудда табиий ва техноген хусусиятга эга ҳодисалар таъсирларини ҳамда сақлаш пунктларида содир бўладиган физик ва кимёвий жараёнларни ҳисобга олган ҳолда хавфсизликни таъминлаш;

ўсимликлар, ҳайвонлар ва инсоннинг радиоактив чиқиндиларни кўмиш тизимига беихтиёр кириб қолишининг олдини олиш;

сақлаш пунктларига тоғ жинслари таъсирини изоляцияловчи хусусиятларни сақлаб қолиш;

иссиқлик ажратувчи радиоактив чиқиндиларнинг иссиқлик таъсирида изоляцияловчи хусусиятларини сақлаб қолиш.

93. Сақлаш пунктларига кўмиш ва (ёки) сақлаш учун мақбуллик мезонларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

94. Ҳар бир турдаги, тоифадаги, синфдаги радиоактив чиқиндиларни хавфсиз кўмиш бўйича техник ечимларни жорий қилиш учун қуйидаги маълумотлар келтирилади:

кўмилган ва (ёки) сақлаш учун жойлаштирилган радиоактив чиқиндиларнинг радионуклид таркиби;

кўмилган ва (ёки) сақлаш учун жойлаштирилган радиоактив чиқиндиларнинг йўл қўйиладиган умумий фаоллиги (альфа, бета, гамма фаолликнинг солиштирма йиғиндиси) узоқ яшовчи ва трансуран радионуклидлар фаоллиги;

кўмилган ва (ёки) сақлаш учун жойлаштирилган радиоактив чиқиндиларнинг йўл қўйиладиган миқдори.

95. Янги қурилаётган сақлаш пунктларини лойиҳалашда шунга ўхшаш объектларни ташкил этиш ва эксплуатация қилиш тажрибаси инобатга олинганлиги, шунингдек лойиҳа ечимларининг тегишли таҳлилий ҳамда экспериментал тадқиқотлар билан асосланганлиги тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

96. Сақлаш пунктларини лойиҳалаштириш ва эксплуатация қилишда йўл қўйилган атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларидан четга чиқишлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлса, ушбу маълумотлар келтирилади.

Бунда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларидан четга чиқишлар рўйхати кўрсатилади ҳамда четга чиқишларни бартараф этишнинг имкони йўқлиги асослантирилади, шунингдек четга чиқишлар сақлаш пунктлари хавфсизлигига таъсирининг баҳоланиши натижалари ва компенсация тадбирларининг рўйхати келтирилади.

2-§. Сақлаш пунктларининг бино ва иншоотларини идентификациялаш ҳамда улардаги тизим ва қисмларни таснифлаш

97. Сақлаш пунктларининг бино ва иншоотларини идентификациялашда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

хавфли ишлаб чиқариш объектларига мансублиги;

вазифалари;

ёнғин ва портлаш хавфи;

ходимлар доимий жойлашадиган хоналарнинг мавжудлиги.

98. Сақлаш пунктларининг тизим ва қисмларини таснифи бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади:

номи;

белгиланиши (кодланиши);

хавфсизлик бўйича маълумот;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ зилзилабардошлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар татбиқ этиладиган ускуналар ва қувурлар гуруҳи.

99. Сақлаш пунктларининг бино ва иншоотлари ҳамда улардаги тизим ва қисмлар учун юк кўтариш кранларининг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш талабларини белгиловчи атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар келтирилади.

3-§. Сақлаш пунктларининг компоновка қилиш ечимлари

100. Сақлаш пунктларининг бош режаси чизмаси ва унинг тавсифи келтирилади.

Табиий ва техноген хусусиятга эга ҳодисалар таъсирларини ҳисобга олган ҳолда хавфсизлик учун муҳим бўлган сақлаш пунктларининг бино ва иншоотлари ўзаро жойлашуви асослари келтирилади.

101. Сақлаш пунктлари атом энергиясидан фойдаланишнинг бошқа объектининг ҳудудида жойлашган бўлса, сақлаш пунктларининг бино ва иншоотларининг атом энергиясидан фойдаланиш объектининг бошқа бино ва иншоотларига нисбатан ўзаро жойлашувининг чизмаси кўрсатилади.

102. Сақлаш пунктларининг ёнғинга қарши ҳимояланганлиги, ёнғин ўчириш транспорт воситалари учун кириш йўллари билан таъминланганлиги, ёнғинга қарши сув ҳавзалари ва ёнғинга қарши сув захираси мавжудлиги бўйича уларнинг рўйхати келтирилади.

103. Сақлаш пунктларига ҳамда улардан радиоактив чиқиндиларни бошқа сақлаш пункларига ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситалари учун мўлжалланган йўллар ҳақида ва келажакда ушбу йўлларни қуриш режалаштирилганлиги тўғрисидаги маълумот келтирилади.

4-§. Сақлаш пунктларининг бино ва иншоотлари, тизимлари ҳамда қисмларига таъсирлар ва юкламалар

104. Сақлаш пунктларининг хавфсизлиги учун муҳим бўлган тизимлар ва қисмларга, таъсирлар ва юкламаларнинг рўйхати келтирилади.

105. Сақлаш пунктларининг хавфсизлик учун муҳим бўлган улардаги бино ва иншоотлар ҳамда тизимлар ва қисмларининг мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таҳлил қилишда ҳисобга олинадиган умумий таъсирлар ва юкламаларнинг миқдорий қийматлари келтирилади.

106. Сақлаш пунктларининг бино ва иншоотлари, тизимлари ҳамда қисмларига тушадиган юкламаларни кўрсатган ҳолда лойиҳа ҳужжатларида ҳисобга олинадиган уларнинг таъсирлари ҳақидаги маълумотлар келтирилади.

Бунда таъсирлар ҳақидаги маълумотда уларнинг параметрларини аниқлаш усуллари, фойдаланиладиган ҳисоблаш усуллари ва дастурий воситалар, уларни текширишдан ўтказиш тўғрисидаги ахборотлар келтирилади.

5-§. Сақлаш пунктларининг бинолари ва иншоотларини мустаҳкамлиги ҳамда барқарорлигининг асослари

107. Сақлаш пунктларининг бинолари ва иншоотларини мустаҳкамлиги ҳамда барқарорлигини асослари бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади:

бинолар ва иншоотлар, қурилиш конструкциялари, пойдеворларнинг конструкторлик ечимларини асослашни ўз ичига олган ҳужжатлар рўйхати;

фойдаланишга топшириш муддати ва белгиланган эксплуатация муддати;

бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолати мониторинги;

бинолар ва иншоотларнинг таъсирлар ва юклар остидаги устуворлигини асослашда фойдаланиладиган ҳисоблаш усуллари ва дастурий воситалар рўйхати.

108. Сақлаш пунктларининг нормал эксплуатацияси ҳамда уларнинг нормал эксплуатациясининг бузилиши ва авария ҳолатларида бино ва иншоотларнинг технологик ва табиий муҳитларга мослигини ҳисобга олган ҳолда танлаш асослари келтирилади.

6-§. Хавфсизлик учун муҳим бўлган сақлаш пункти тизимлари ҳамда қисмларининг мустаҳкамлиги ва ишлаш қобилиятининг асослари

109. Сақлаш пунктларининг хавфсизлиги учун муҳим бўлган ҳамда қисмларининг мустаҳкамлиги ва ишлаш қобилияти табиий ва техноген хусусиятга эга ҳодисалар таъсирлари натижасида юзага келадиган юкламаларни ҳисобга олган ҳолда асосланганлиги бўйича маълумот келтирилади.

110. Сақлаш пунктлари хавфсизлиги учун муҳим бўлган тизимлар ва қисмларнинг рўйхати, уларнинг барча иш режимларидаги (эксплуатация даврида, авария ҳолатларида ва эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейин даврларда) чидамлилик даражаси ҳамда рухсат этилган максимал юкламалар ҳисоби кўрсатилиши керак.

Кўрсатилган тизимлар учун ҳисобга олинадиган ҳисобий юкламалар ва уларнинг бирикмалари келтирилиши керак.

111. Сақлаш пунктларини эксплуатация қилишда улардаги ускуна ва таянч конструкцияларининг мустаҳкамлиги, барқарорлиги ҳамда уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш услублари кўрсатилади.

Бунда ускуна ва таянч конструкцияларининг мақбуллиги асосланган бўлиши ҳамда ҳисоб-китобларда фойдаланиладиган ҳисоблаш усуллари ҳамда дастурий воситалар рўйхати келтирилади.

9-боб. Ҳисоботнинг «Сақлаш пунктларининг хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим бўлган технологик ва ёрдамчи тизимлар» бўлими

112. Сақлаш пунктларининг хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим бўлган технологик ва ёрдамчи тизимлар бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади:

радиоактив чиқиндиларнинг тавсифлари;

радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлашга қабул қилиш ҳамда радиоактив чиқиндиларни кириш назоратини амалга ошириш;

радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлашнинг технологик тизими;

радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш жойининг транспорт-технологик тизими;

ер ости тадқиқот лабораторияси;

сақлаш пунктларининг ёрдамчи тизимлари.

1-§. Радиоактив чиқиндиларнинг тавсифлари

113. Радиоактив чиқиндиларнинг тавсифлари баён этилиши ҳамда радиоактив чиқиндиларни кўмиш жараёни Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талабларига (рўйхат рақами 3734, 2025 йил 23 декабрь) мувофиқ амалга оширилиши ҳақидаги маълумот келтирилади.

114. Радиоактив чиқиндиларни сақлашга қабул қилиш тартиби, радиоактив чиқиндиларнинг кириш назоратини ўтказиш тартиби ва усуллари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан радиоактив чиқиндиларнинг паспорти тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак.

115. Радиоактив чиқиндилар тўғрисидаги маълумотлар асосланган бўлиши, уларнинг белгиланган мақбуллик мезонларига ва лойиҳа талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумот келтирилади.

Шунингдек, радиоактив чиқиндилар контейнерларининг мувофиқлигини баҳолаш тўғрисидаги ахборот ҳам кўрсатилади.

116. Радиоактив чиқиндилар кўмишда ва (ёки) сақлашда юзага келиши мумкин бўлган ва сақлаш пунктининг хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган ўзгаришлар ҳамда узоқ муддатли хавфсизликни баҳолаш натижалари назорат ва прогноз асосида асосланиши келтирилади.

117. Сақлаш пунктларига кўмиш ва (ёки) сақлаш учун белгиланган радиоактив чиқиндиларнинг мақбуллик мезонлари, сақлаш пунктига сақлаш (ёки) кўмиш учун жойлаштирилган радиоактив чиқиндиларнинг ҳажми ва тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

118. Радиоактив чиқиндиларнинг мақбуллик мезонларига нисбатан радиоактив чиқиндиларнинг меъёрий кўрсаткичлари рўйхати, меъёрий кўрсаткичларнинг йўл қўйиладиган қийматлари, шунингдек радиоактив чиқиндиларни етказиб берувчилар (радиоактив чиқиндилар қадоқларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар) томонидан радиоактив чиқиндиларнинг белгиланган меъёрий кўрсаткичларга мувофиқлигини тасдиқлаш усуллари келтирилади.

119. Сақлаш пунктига кўмиш учун мақбуллик мезонлари асослари қуйидаги маълумотлар билан тасдиқланган бўлиши керак:

радиоактив чиқиндиларнинг таснифларини ва кўмишнинг тахмин қилинаётган шароитларда хавфсизлик тўсиқларини экспериментал ва таҳлилий ўрганиш натижалари;

тегишли материалларнинг синовлари;

сақлаш пунктининг хавфсизлигини баҳолаш натижалари;

радиациявий назорат ва радиоактив чиқиндиларни сақлаш (ёки) кўмиш тизимининг мониторинг маълумотлари.

120. Сақлаш пунктида кўмиш учун мўлжалланган радиоактив чиқиндиларнинг мақбуллик мезонлари тўғрисидаги ахборот, шунингдек мазкур мезонларга қўйиладиган талаблар атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ белгиланганлиги ва уларда назарда тутилган меъёрий кўрсаткичлар номенклатурасига келтирилади.

121. Радиоактив чиқиндиларнинг меъёрий кўрсаткичлари рўйхати ва уларнинг йўл қўйиладиган қийматлари радиоактив чиқиндиларнинг белгиланган мезонларга мувофиқлигини тасдиқлаш услублари кўрсатилган ҳолда келтирилади.

Бунда радиоактив чиқиндиларни кўмиш шароитлари ва сақлаш пункти лойиҳасининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниши лозим.

122. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун радиоактив чиқиндиларнинг мақбуллик мезонлари миқдорий ва сифат кўрсаткичларининг умумий мақбуллик мезонларига нисбатан фарқлари асосланган ва тегишли ҳисоб-китоблар билан тасдиқланганлиги келтирилади.

123. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун белгиланган мақбуллик мезонлари атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги маълумот келтирилади.

124. Эксплуатация қилинаётган сақлаш пунктларида кўмиш ва (ёки) сақлашга жойлаштирилган радиоактив чиқиндилар тўғрисида тегишли қийматлар назорат қилинаётганлиги ва сақлаш пунктлари лойиҳасида белгиланган қийматларга мувофиқлигини тасдиқловчи маълумотлар келтирилади.

125. Кўмиладиган ва (ёки) сақлаш учун жойлаштириладиган радиоактив чиқиндиларнинг тавсифлари ва ҳажмларини назорат қилиш, радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш бўйича ҳужжатларни ҳисобга олиш ҳамда ушбу ҳужжатларни сақлаш тартиби тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

126. Радиоактив чиқиндилар ва кўмишга жойлаштирилган радиоактив чиқиндиларнинг мақбуллик мезонлари тўғрисида келтириладиган маълумотнинг ҳажми ва тўлиқлиги эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан ушбу сақлаш пунктининг ўзига хос хусусиятлари ва кўмишга жойлаштирилаётган ёки жойлаштирилган радиоактив чиқиндиларнинг тавсифлари ҳақидаги маълумот келтирилади.

127. Эксплуатация қилинаётган сақлаш пунктлари учун кўмиш ва (ёки) сақлашга жойлаштирилган радиоактив чиқиндиларнинг ҳажми ва тавсифлари тўғрисида уларнинг қуйидаги кўрсатилган, белгиланган қийматларга мувофиқлигини тасдиқловчи маълумотлар келтирилади:

радиоактив чиқиндилар қадоқларининг радиоактив таркиби, радиоактив чиқиндиларнинг тури ва уларнинг физик шакли, солиштирма ва умумий солиштирма фаолликлари, радиоактив чиқиндилар қадоқларининг умумий фаоллиги, ядровий хавфли бўлинувчи радионуклидлар таркиби, физик-кимёвий хоссалари, шу жумладан кимёвий таркиби, ёнувчанлиги ҳамда уларнинг иссиқлик ва газ ажратиш хусусияти;

контейнерларнинг тавсифлари, масса-ўлчам параметрлари, конструкцияси, конструкция материаллари;

радиоактив чиқиндилар ўрамларининг тавсифлари, масса-ўлчамлари, тамғаси, изолацияловчи хоссалари, узоқ муддатга чидамлилиги, радиациявий тавсифлари;

сақлаш пунктига мос равишда кўмилган радиоактив чиқиндилар тавсифларининг йиғинди қийматлари, ҳажми, кўмиш катакчалари (ячейкалари) ва қадоқларидаги радионуклидларнинг, шу жумладан альфа-нурланувчи ва трансуран нурланувчи радиоактив чиқиндиларнинг максимал ва ўртача солиштирма фаоллиги, жойлаштириш зичлиги;

сақлаш пункти лойиҳасида белгиланган сақланаётган радиоактив чиқиндиларнинг йўл қўйиладиган энг юқори миқдори (ҳажми), уларнинг солиштирма ва умумий фаоллиги, радионуклид, кимёвий таркиби, физик ҳолати ҳамда сақлаш муддатлари асослари.

128. Ишлатиб бўлинган ёпиқ ионлаштирувчи нурланиш манбаларини кўмишда ҳар бир сақлаш жойи, кўмиш катакчаси (ячейкаси) ва ишлатиб бўлинган ёпиқ ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг тури учун қуйидагилар келтирилади:

ишлатиб бўлинган ионлаштирувчи нурланишнинг ёпиқ манбалари тавсифи, келиб чиқиши, радиациявий хавф тоифаси, ионлаштирувчи нурланиш тури, радионуклиднинг фаоллиги ва ярим парчаланиш даври, ишлатиб бўлинган ионлаштирувчи нурланишнинг ёпиқ манбалари бўлган катакчалар (ячейкалар) жойлашуви, контейнер ва ўрам, металл блокнинг иссиқлик ажратиш даражаси, ишлатиб бўлинган ионлаштирувчи нурланишнинг ёпиқ манбалари қобиғининг герметиклиги;

жойлаштирилган турли хилдаги ишлатиб бўлинган ёпиқ ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг сони ва уларнинг умумий фаоллиги.

129. Сақлаш пунктларининг узоқ муддатли хавфсизлигини баҳолашда ҳисобга олинадиган радиоактив чиқиндиларнинг узоқ муддатли хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим бўлган хусусиятлар ва хоссалардаги ўзгаришлар прогнози тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

130. Кўмиш ва (ёки) сақлашга жойлаштирилган радиоактив чиқиндиларнинг ҳажми ва тавсифлари ҳамда уларнинг вақт ўтиши билан ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар асосланган бўлиши, маълумотлар манбалари кўрсатилиши ва кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи ахборот келтирилади.

2-§. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлашга қабул қилиш ҳамда радиоактив чиқиндиларнинг кириш назоратини амалга ошириш

131. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлашга қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни тақдим этиш муддатлари ва тартиби, кўмиш ва (ёки) сақлашга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби ҳамда радиоактив фаоллиги белгиланган синфларига мос келмайдиган радиоактив чиқиндиларни қабул қилишдаги низоли масалаларни ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

Мазкур маълумотлар радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлашга қабул қилишни тартибга солувчи атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларнинг талабларига мувофиқлигини тасдиқлаши ва қабул қилинаётган радиоактив чиқиндиларнинг белгиланган мақбуллик мезонларига мувофиқлигини таъминлаши зарур.

132. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш учун қабул қилишда уларнинг ҳужжатлари ва ҳақиқий ҳолати текширилиши, белгиланган талабларга мос келиши аниқланиши ҳамда барча маълумотлар назорат қилиниб борилиши ҳақидаги маълумот келтирилади.

133. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлашга қабул қилиш ҳамда радиоактив чиқиндиларни кириш назоратини амалга ошириш бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилиши лозим:

радиоактив чиқиндиларнинг ҳақиқий тавсифлари кўмишга яроқлилик мезонларига мувофиқлиги;

радиоактив чиқиндиларни кириш назоратидан ўтказиш ва келиб тушаётган радиоактив чиқиндиларнинг сақлаш пунктларида кўмиш учун мақбуллик мезонларига мувофиқлигини текшириш усуллари ва услублари;

стандарт бўлмаган радиоактив чиқиндиларни қабул қилиш тартиби, мақбуллик мезонларига мувофиқ бўлмаган радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби.

3-§. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлашнинг технологик тизими

134. Сақлаш пунктларининг радиоактив чиқиндиларни кўмиш технологик тизими ҳамда уларни кўмишда хавфсизлик талабларини белгиловчи атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларига мувофиқ тизимнинг хавфсиз ишлашини таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

135. Сақлаш пункти таркибига кирувчи радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун мўлжалланган ҳар бир бино ва иншоот бўйича маълумотлар келтирилади.

136. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш технологик тизимининг вазифалари ҳамда бажариладиган функциялар рўйхати аниқ ва тушунарли тарзда келтирилади.

137. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизими билан функционал боғлиқ бўлган хавфсизлик учун муҳим бўлган радиоактив чиқиндиларни кўмиш тизимининг мустақил функцияларни бажарувчи қуйи тизимлари, ускуналари, бино ва иншоотлари ҳамда қисмлари кўрсатилиши керак.

138. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш тизими лойиҳасида ва технологик схемасида амалга оширилган хавфсизликнинг асосий принциплари ҳамда мезонлари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

139. Сақлаш пунктларининг бино ва иншоотлари ҳамда радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш учун мўлжалланган тегишли асбоб-ускуналар тавсифи келтирилади.

140. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг тузилмаси ва ишлаши, радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун мўлжалланган тегишли ускуналар ҳамда уларнинг сақлаш пунктининг бошқа тизимлари билан ўзаро боғлиқлиги тўғрисида маълумот келтирилади.

141. Сақлаш пунктларининг қурилиш конструкциялари ҳамда уларнинг компоновкаси тавсифи келтирилади. Бунда сақлаш пунктларининг бино ва иншоотлар ҳамда хоналар бўйича, улардаги ускуналар ва таркибий қисмлар жойлашувининг режа-схемалари кўрсатилади.

142. Сақлаш пунктларининг табиий ва муҳандислик хавфсизлик тўсиқлари таркиби, ҳимоя, мустаҳкамлик ва изоляцияловчи хусусиятларининг тавсифи, кўмишнинг прогноз қилинаётган шароитларида муҳандислик тўсиқларининг ишончлилиги, тўсиқларнинг ҳар бири лойиҳавий хусусиятларини сақлаб қолиши керак бўлган минимал муддатлар, сақлаш пунктларини эксплуатация қилиш даврида муҳандислик тўсиқларини шикастланишдан ҳимоя қилиш чоралари келтирилади.

Шунингдек, қуйидагилар ҳақида маълумотлар ҳам кўрсатилиши лозим:

муҳандислик ва табиий тўсиқлар биргаликда қаттиқ сақлаш пункти лойиҳасида белгиланган муддат давомида ионлаштирувчи нурланиш ва радионуклидларнинг белгиланган чегаралардан ташқарига чиқишини чеклаши;

муҳандислик ва табиий тўсиқлар биргаликда радиоактив чиқиндиларни ноқулай ташқи таъсирлардан ҳимоя қилишни ва инсоннинг бехосдан кириб келишидан зарур ҳимояни таъминлаши.

143. Қурилиш конструкцияларининг тавсифи ва фойдаланиш муддатлари кўрсатилиши керак.

144. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш бино ва иншоотлари, кўмишнинг алоҳида катакчалари (ячейкалари), тўсиқлар, стеллажлар, пардеворлар ва фойдаланиладиган асбоб-ускуналарнинг материаллари, таянч ва қурилиш конструкцияларининг танлови асосланганлиги ҳақидаги маълумот келтирилиши керак.

145. Конструкция материалларининг нормал эксплуатация ва нормал эксплуатациянинг бузилишига, шу жумладан авария ҳолатларига чидамлилигининг асоси келтирилади.

146. Сақлаш пунктининг тўсиқ конструкциялари, шунингдек сақлаш пунктлари ички қисмини пардозлаш учун қўлланиладиган қоплама ва пардозлаш материалларининг ёнғинга чидамлилиги талабларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

147. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш учун мўлжалланган бино ва иншоотлар ҳамда уларнинг катакчалари (ячейкалари) тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар келтирилади:

кўмиш ва (ёки) сақлаш учун жойлаштирилган радиоактив чиқиндилар тўғрисидаги маълумотларни расмийлаштириш усуллари ва воситалари;

радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш учун мўлжалланган бино ва иншоотнинг жойлашуви ва унинг чегаралари тўғрисидаги маълумотларни расмийлаштириш тартиби ва рўйхати;

радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш чегарасини аниқлаш усуллари.

148. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлашнинг технологик жараёнларини бошқариш ва технологик параметрларни назорат қилиш тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

Бунда технологик жараёнларини бошқариш ва технологик параметрларни назорат қилиш тўғрисидаги маълумотлар радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг технологик жараёнлари ва ускуналарини бошқариш усулларини ўз ичига олиши керак.

149. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизими сақлаш пунктининг бошқарув тизимлари билан боғлиқликлари кўрсатилади.

150. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимида сақлаш пункти эксплуатациясининг барча режимларида назорат қилинадиган параметрларнинг йўл қўйиладиган қийматлари рўйхати ва асослари, назорат нуқталарининг жойлашуви кўрсатилиши, назорат қилиш услубиётлари тавсифланиши, назорат-ўлчов асбобларига қўйиладиган талаблар келтирилиши лозим.

151. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш тизимининг ҳолатини назорат қилиш тўғрисидаги ҳамда эксплуатация босқичида муҳандислик ва табиий тўсиқларнинг ҳолатини назорат қилиш усуллари, техник воситалари ва уларнинг ҳажми ҳамда уларнинг ер ости тадқиқот лабораториясидаги тадқиқотлар натижаларига мувофиқлиги тўғрисидаги ахборот келтирилади.

152. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимини назорат қилиш воситаларининг етарлилиги ҳақидаги маълумот келтирилади.

Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимини бошқариш ва назорат қилишдаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этилиши имкониятини таъминлаш тўғрисидаги маълумот келтирилади.

153. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимини назорат қилиш натижаларини ҳисобга олиш тартиби келтирилади.

154. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимини синовдан ўтказиш дастурий қисмлари, уларнинг мақсади, улар асосида синовлар ва текширувлар ўтказиладиган ҳужжатлар ва лойиҳалар рўйхати, назорат қилинадиган параметрлар рўйхати ҳамда синовларда фойдаланиладиган назорат-ўлчов асбобларига қўйиладиган талаблар келтирилади.

155. Сақлаш пунктини эксплуатация қилиш даврида тизим ҳолатини назорат қилиш ва синовдан ўтказиш усуллари, ҳажми ва муддатлари, ушбу мақсадлар учун лойиҳада назарда тутилган тадбирлар тўғрисидаги маълумот келтирилади.

156. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг эксплуатация қилиш даврида ва ёпилгандан кейин ишлашини таҳлил қилиш натижалари келтирилади.

157. Сақлаш пунктини нормал эксплуатация шароитларида уларнинг хавфсизликни таъминлаш бўйича қуйидагилар ҳақида маълумотлар келтирилади:

ионлаштирувчи нурланиш ва радионуклидларнинг сақлаш пунктидан атроф-муҳитга чиқишини лойиҳада белгиланган усуллар билан чеклаш тартиби;

радиациявий хавфсизликни ва техник хавфсизликни таъминлаш тартиби;

иссиқлик ажралишини ҳисобга олиш тартиби;

газ ҳосил бўлишини ҳисобга олиш тартиби;

ёнғин ва портлаш хавфсизлигини таъминлаш тартиби.

158. Сақлаш пункти лойиҳасида назарда тутилган турли юкламаларда муҳандислик тўсиқлари томонидан нормал эксплуатация шароитларида ва нормал эксплуатация бузилишларида, шу жумладан авария ҳолатларида хавфсизлик функцияларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

159. Иссиқлик ажратувчи радиоактив чиқиндилар учун уларнинг иссиқлик ажралишини сақлаш пунктларининг хавфсизлик тўсиқларини механик, ҳимоя ва изоляция хусусиятларининг сақлаш пунктлари лойиҳасида белгиланган чегараларга нисбатан пасайишига олиб келмаслиги тўғрисидаги маълумот келтирилади.

160. Иссиқлик ажралиб чиқиш манбалари ва иссиқлик ажралиб чиқишига олиб келувчи жараёнлар кўрсатилиши, радиоактив чиқиндилар ҳамда хавфсизлик тўсиқларида ҳароратнинг тақсимланиши ва иссиқлик ажралиб чиқиши ҳисоб-китоблари натижалари, ушбу радиоактив чиқиндиларни нормал эксплуатация шароитларида ва нормал эксплуатациянинг бузилишларида, шу жумладан авария ҳолатларида кўмишнинг хавфсиз шароитлари таъминланганлигини тасдиқловчи маълумотлар келтирилади.

161. Радиоактив чиқиндилар ичида, уларни кўмиш катакчаларида (ячейкаларида) ва радиоактив чиқиндилар омборхоналарида иссиқлик узатилишида улардан ажралиб чиқаётган иссиқлик сақлаш пункти лойиҳасида белгиланган ҳарорат чегараларидан ошмаган ҳолда тарқалиши кўрсатилади.

162. Радиоактив чиқиндиларда газ ҳосил бўлиши сақлаш пунктидаги физик тўсиқларининг ҳимоя, механик ва изоляция хусусиятларининг йўл қўйиб бўлмайдиган даражада пасайишига ва радионуклидларнинг атроф-муҳитга чиқишига йўл қўйилмаслиги кўрсатилади.

163. Радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда хавфсизлик талабларини белгиловчи атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларда белгиланган сақлаш пунктини эксплуатация қилишда юзага келиши мумкин бўлган хатоликлар ва бошланғич ҳодисалар кўриб чиқилиши ҳамда уларнинг таҳлили келтирилади.

164. Сақлаш пунктининг тизимлари ва қисмларининг ишдан чиқиши, ходимларнинг хатолари, тизимдаги хатоликлар оқибатларининг кўмиш ва (ёки) сақлаш тизими ва у билан функционал боғлиқ бўлган тизимларнинг ишлаш қобилиятига таъсирини таҳлил қилиш натижалари келтирилади.

165. Сақлаш пункти эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейин унинг хавфсизлиги таъминланганлигини тасдиқловчи радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг узоқ муддатли хавфсизлигини баҳолаш натижалари келтирилади.

4-§. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш жойининг транспорт-технологик тизими

166. Сақлаш пункти майдончаси бўйлаб радиоактив чиқиндиларни қабул қилиш, қайта юклаш, ташишни таъминловчи транспорт-технологик тизимнинг таркиби ва ишлаши тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

167. Сақлаш пунктида мустақил функцияларни бажарувчи қуйи тизимлар, қисмлар, ортиш-тушириш ишларини бажариш учун ускуналар таркиби ҳақидаги маълумот келтирилади.

168. Транспорт-технологик жараёнларни бажаришда қўлланиладиган технологик схемалар, ускуналар, қурилмалар, қисмлар ҳақидаги маълумотлар келтирилади.

169. Радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар келтирилиши керак:

радиоактив чиқиндиларнинг шикастланиши, деформацияланиши, бузилиши ва тушиб кетишининг олдини олиш тўғрисидаги чора-тадбирлар;

юклаш-тушириш жараёнларида радиоактив чиқиндиларга йўл қўйиб бўлмайдиган кучлар қўйилишининг олдини олиш тўғрисидаги чора-тадбирлар;

электр энергияси берилиши тўхтатилганда радиоактив чиқиндилар чиқиб кетишининг олдини олувчи техник воситалар ҳақидаги ахборот;

радиоактив чиқиндиларнинг чиқиб кетишини чекловчи техник воситалар тўғрисидаги ахборот;

қайта юклаш қурилмалари ишламай қолганда ёки улардан хавфсиз фойдаланиш шартлари бузилганда радиоактив чиқиндиларни хавфсиз жойларга кўчириш учун мўлжалланган техник воситалар ҳақидаги ахборот;

шикастланган ўрамдан радиоактив чиқиндиларнинг чиқиши оқибатларини бартараф этиш тўғрисидаги чора-тадбирлар.

170. Транспорт-технологик тизимнинг ташқи ва ички таъсирларга мустаҳкамлиги ва чидамлилиги тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

171. Сақлаш пункти майдони бўйлаб радиоактив чиқиндиларни ташиш технологик схемасининг тавсифи ҳамда радиоактив чиқиндиларни ҳудуд ва майдонча бўйлаб ташиш йўналишлари кўрсатилиши керак.

5-§. Ер ости тадқиқот лабораторияси

172. Ер ости тадқиқот лабораториясида тадқиқотларни ташкил этиш ва лабораторияни жойлаштириш лойиҳаси, унинг қурилиши ва фаолият кўрсатишини таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек сақлаш пунктида радиоактив чиқиндиларни хавфсиз кўмиш имкониятини тасдиқлаш учун ер ости тадқиқот лабораториясида ўтказиладиган тадқиқотлар натижалари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

173. Қаттиқ радиоактив чиқиндиларни чуқур кўмиш учун жойлаштириш имкониятини баҳолаш мақсадида ер ости тадқиқот лабораториясида ўтказиладиган тадқиқотларни ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

174. Радиоактив чиқиндиларни чуқур кўмишни ташкил этиш ва ушбу радиоактив чиқиндиларни хавфсиз кўмиш шароитларини асослаш мақсадида ер ости тадқиқот лабораториясида режалаштирилган ёки амалга оширилган тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан сақлаш пунктини қуриш босқичида ишларни бажариш технологиясини кўрсатиш, эксплуатация қилиш даврида сақлаш пунктининг хавфсизлигини таъминлаш, сақлаш пунктини хавфсиз эксплуатациядан чиқариш (ёпиш) ва у эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейин узоқ муддатли хавфсизликни таъминлаш имкони таъминлаганлиги ҳақидаги маълумот кўрсатилиши керак.

175. Радиоактив чиқиндиларни чуқур кўмиш учун хавфсизликни асослашда қуйидаги маълумотлар келтирилади:

ер ости тадқиқот лабораторияларининг мақсад ва вазифалари;

ер ости тадқиқот лабораториясининг умумий тавсифи, уни барпо этиш лойиҳаси, усуллари ва муддатлари;

ер ости тадқиқот лабораториясида тадқиқотлар ўтказиш босқичлари ва муддатлари, ўтказилаётган тадқиқотларнинг тавсифи, уларни ўтказиш жойи, усуллари ва услублари, ўтказилган тадқиқот натижалари.

176. Ер ости тадқиқот бўйича қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

тоғ жинслари массивининг радиоактив чиқиндиларни хавфсиз кўмиш учун яроқлилиги тўғрисидаги;

радиоактив чиқиндиларни чуқур кўмиш учун табиий ва лаборатория шароитларида узоқ муддатли хавфсизликни баҳолашга муҳим бўлган радиоактив чиқиндилар кўмиладиган зонадаги тоғ жинслари массиви ва ер ости сувлари тавсифларини аниқлаштириш мақсадида ўтказиладиган тадқиқотлар тўғрисидаги;

радиоактив чиқиндиларни чуқур кўмиш учун узоқ муддатли хавфсизликни асослаш учун кўмиш тизими моделлари тўғрисидаги;

муҳандислик тўсиқлари тизимининг изоляцияловчи хусусиятлар тўғрисидаги;

муҳандислик тўсиқлари материалларининг экспериментал тадқиқотлар тўғрисидаги;

сақлаш пунктини қуриш, эксплуатация қилиш ва уни ёпиш бўйича технологик ечимлар тўғрисидаги;

транспорт-технологик жараёнлар ишланмаси тўғрисидаги;

радиоактив чиқиндиларни кўмиш тизимининг узоқ муддатли хавфсизлигини баҳолаш учун математик моделларни аниқлаштириш, тўлдириш, текшириш ва калибрлаш усуллари тўғрисидаги;

радиоактив чиқиндиларни чуқур кўмиш учун радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича ходимларни ўқитиш тадбири тўғрисидаги.

177. Ер ости тадқиқот лабораториясида ўтказилган тадқиқотлар асосида танланган майдончада радиоактив чиқиндиларни чуқур кўмиш мумкинлиги асосланиши керак.

Шунингдек, ушбу майдонча ва лойиҳа ечимлари хавфсизлик талабларига мос эканлиги, радиоактив чиқиндиларни чуқур кўмиш жойларининг эксплуатация даврида ҳамда унинг ёпилгандан кейинги даврда хавфсизлигини баҳолаш учун етарли тадқиқотлар ўтказилганига хулоса берилиши лозим.

6-§. Сақлаш пунктларининг ёрдамчи тизимлари

178. Сақлаш пунктларини нормал эксплуатация қилиш хавфсизлиги учун муҳим бўлган, сақлаш пунктларининг тизими билан функционал боғланган, сақлаш пунктларининг хавфсизлигини таъминлайдиган ёрдамчи тизимлар кўрсатилади.

179. Сақлаш пунктларининг қуйидаги ёрдамчи тизимлари ҳақида маълумот келтирилади:

электр таъминоти тизимлари тўғрисидаги;

сув чиқариш ва дренаж тизимлари тўғрисидаги;

вентиляция ва газдан тозалаш тизимлари тўғрисидаги;

иссиқлик ажратиш тизимлари тўғрисидаги.

180. Сақлаш пункти электр таъминоти тизимларининг ишончлилиги, қувватининг етарлилиги, мустақил ишлаши, ташқи ва ички таъсирларга чидамлилиги, техник хизмат кўрсатиш, синаш ва таъмирлаш имкониятлари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

Бунда келтирилаётган маълумотлар қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:

электр таъминоти тизимларини лойиҳалаштириш ва ундан фойдаланишни ташкил этишнинг асосий принциплари;

тегишли хоналарнинг жойлашуви тўғрисидаги ахборот ва электр таъминоти тизимлари бўйича қурилиш ечимлари;

электр таъминоти тизимларининг манбаларига уланиш ва электр таъминоти тизимларининг схемалари тўғрисидаги ахборот;

электр таъминоти тизимларининг нормал эксплуатация ва нормал эксплуатациянинг бузилиши, шу жумладан авариялар ҳолатида электр таъминоти тизимларининг ишлашини таҳлил қилиш натижалари.

Шунингдек, авариявий электр таъминоти тизимининг тавсифи ва схемалари келтирилади.

181. Сақлаш пунктларида ёмғир, ер усти ва ер ости сувларини тўпланиши ва уларни чиқариб юбориш, сақлаш пунктларининг ер ости қурилиш конструкциялари ҳамда бино ва иншоотларини сув босишининг олдини олиш учун назарда тутилган техник ечимларнинг етарлилиги ҳақидаги маълумот келтирилади.

182. Сақлаш пунктларининг ёрдамчи тизимлари бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилиши лозим:

ер усти ва ер ости сувларини чиқариб юбориш, ифлосланган сувларни тўплаш ва чиқариб юбориш усулларининг тавсифи;

сақлаш пунктларининг ёрдамчи тизимларини тузилиши ва тегишли муҳандислик бино ва иншоотларининг тавсифи, қувурларни ётқизиш схемалари, қувурларнинг кесимлари, уларнинг жойлашиш чуқурлиги, улар орасидаги масофалар, қувур оғзи қисмини монтаж қилиш ҳамда дренаж иншоотлари, барча қисмларининг намунавий ўлчамлари, тизимни барпо этиш учун зарур бўлган материаллар рўйхати ва ҳажмлари;

сақлаш пунктларининг ёрдамчи тизимларини ишлаш қобилиятини асослаш тартиби;

атроф-муҳит шароитларини ҳисобга олган ҳолда конструкция материалларини коррозияга чидамлилигини ва узоқ муддатли барқарорлиги;

чиқариб юбориладиган сувларнинг тавсифи, улардан фойдаланиш усуллари ва тартибининг тавсифи, шу жумладан атроф-муҳитга чиқаришни ташкил этиш усуллари;

ер ости сувларининг ифлосланишини назорат қилиш учун мўлжалланган қудуқлар тизимининг тавсифи.

183. Сақлаш пунктларининг ёрдамчи тизимларидаги бузилишларни ва ушбу бузилишлар таъсиридан ҳимоя қилиш чораларини ҳисобга олган ҳолда сақлаш пунктларининг ёрдамчи тизимларини нормал эксплуатация ва нормал эксплуатациянинг бузилиши, шу жумладан авариялар ҳолатида сақлаш пунктларининг ёрдамчи тизимларини ишлашини таҳлил қилиш натижалари келтирилади.

184. Сақлаш пунктларини газлардан тозалаш ва шамоллатиш тизимлари тўғрисидаги маълумот келтирилади. Бунда ушбу маълумотда Сақлаш пунктларини атмосфера ҳавоси радиоактив моддалар билан ифлосланишининг олдини олиш ҳамда ускуналарни нормал ишлатиш ва ходимларнинг ишлаши учун зарур бўлган микроиқлим шароитларини таъминлаш учун сақлаш пунктларининг лойиҳасида назарда тутилган техник ечимлар ва ташкилий чора-тадбирлар кўрсатилади.

Қуйидаги маълумотлар ҳам келтирилиши лозим:

вентиляция ва газлардан тозалаш тизимларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг асосий принциплари;

вентиляция ва газлардан тозалаш тизимлар томонидан бажариладиган асосий функциялар;

вентиляция ва газлардан тозалаш тизимлари хизмат кўрсатадиган хоналарнинг тузилиши;

ишлатиб бўлинган фильтрлар билан ишлаш усуллари ва воситалари;

ҳавони тозалаш воситалари;

газлардан тозалаш тизимларини радиациявий ва технологик назорат қилиш ҳамда улар билан боғлиқ технологик жараёнлар параметрларини қайд этиш усуллари ва воситалари;

вентиляция ва газлардан тозалаш тизимларининг функционал ишончлилигини, захира даражасини, ташқи ва ички таъсирларга чидамлилигини, техник хизмат кўрсатиш, синаш ҳамда таъмирлаш имкониятини тасдиқловчи маълумотлар;

нормал эксплуатация ва нормал эксплуатациянинг бузилишларида, шу жумладан лойиҳавий ва лойиҳаолди авариялар ҳолатларида тизимларнинг ишлашини таҳлил қилиш натижалари.

185. Сақлаш пунктларининг иссиқлик ажратиш тизими тўғрисидаги маълумот келтирилиши ҳамда ушбу маълумотда иссиқлик ажратиш тизимининг функционал имкониятлари ва унинг нормал эксплуатация шароитларида ва нормал эксплуатациянинг бузилишларида, шу жумладан аварияларда ишончлилиги асослаб берилиши лозим.

Шунингдек, сақлаш пунктларининг иссиқлик ажратиш тизими бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади:

иссиқлик ажратиш тизимининг мақсади ва асосий вазифалари;

иссиқлик чиқариш тизимини лойиҳалаштириш ва ундан фойдаланишни ташкил этишнинг асосий принциплари;

иссиқлик чиқариш тизимининг функционал ишончлилигини, захира даражасини, ташқи ва ички таъсирларга чидамлилигини, техник хизмат кўрсатиш, синаш ва таъмирлаш имкониятлари;

нормал эксплуатация ва нормал эксплуатациянинг бузилиши, шу жумладан авариялар ҳолатида иссиқлик ажратиш тизимининг ишлашини таҳлил қилиш натижалари.

10-боб. Ҳисоботнинг «Сақлаш пунктларини бошқариш ҳамда назорат қилиш» бўлими

186. Хавфсизлик учун муҳим бўлган сақлаш пунктини бошқариш ва назорат қилиш тизимлари тўғрисида маълумотлар келтирилади.

Бунда хавфсизлик учун муҳим бўлган сақлаш пунктларини бошқариш ҳамда назорат қилиш функцияларини бажарувчи қуйидаги тизимлар кўрсатилиши керак:

технологик жараённи бошқариш тизимлари;

сақлаш пунктлари хавфсизлик тўсиқларининг бутунлиги ва ишга яроқлилигини назорат қилиш тизимлари;

ядровий хавфсизлик параметрларини назорат қилиш тизимлари;

сақлаш пунктлари ҳудуди ва майдончасида, санитария-муҳофаза зонасида ва кузатув зонасида радиациявий вазиятни назорат қилиш тизимлари;

атроф-муҳитни назорат қилиш тизимлари, шу жумладан радиациявий вазиятни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимлари;

портлаш ва ёнғин хавфсизлиги тизимларини назорат қилиш ва бошқариш тизимлари.

187. Технологик жараёнларни бошқариш ва назорат қилиш атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларига ҳамда сақлаш пунктлари лойиҳасида белгиланган сифат ва ишончлилик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳақидаги маълумот келтирилади.

188. Хавфсизлик учун муҳим бўлган сақлаш пунктларини бошқариш ва назорат қилиш тизимлари тўғрисидаги маълумотларни сақлаш пунктлари лойиҳасида қабул қилинган хавфсизликни таъминлаш бўйича техник ва ташкилий ечимларнинг асослари келтирилади.

11-боб. Ҳисоботнинг «Радиациявий хавфсизлик» бўлими

189. Радиациявий хавфсизлик бўлимида қуйидаги маълумотлар келтирилади:

радиациявий хавфсизликни таъминлаш тамойиллари ва мезонлари;

нурланиш манбалари ва радиациявий хавфли ишлар;

радиациядан ҳимояланиш бўйича лойиҳа ечимлари ва радиациядан ҳимоялашнинг муҳандислик-техник воситалари;

радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг узоқ муддатли хавфсизлигини баҳолари;

ходимлар ва аҳолининг нурланиш дозаларини баҳолаш;

радиациявий хавфсизлик хизматини ташкил этиш;

радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг мониторинги.

1-§. Радиациявий хавфсизликни таъминлаш тамойиллари ва мезонлари

190. Сақлаш пунктларининг фаолияти давомида ходимлар, аҳоли ва атроф-муҳитнинг радиациявий хавфсизлигини таъминлаш мезонлари, шунингдек радиоактив моддаларни атроф-муҳитга чиқариш ва оқизишнинг белгиланган назорат даражалари ҳамда нормалари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

Радиациявий хавфсизликни таъминлаш бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади:

сақлаш пунктларининг потенциал радиациявий хавфлилик бўйича тоифаси ва ушбу тоифани белгиловчи ҳужжатларнинг реквизитлари;

радиациявий хавфсизликни таъминлаш принциплари;

сақлаш пунктларини лойиҳалаштиришда қабул қилинган ходимлар, аҳоли ва атроф муҳитнинг радиациявий хавфсизлик мезонларининг миқдорий қийматлари;

сақлаш пунктларининг ҳудудлари ва майдончаларини зоналаштириш мезонлари;

«Радиация хавфсизлиги нормалари (РХН 2006)» ҳамда «Радиатсıя хавфсизлигини таъминлашнинг асосий санитар қоидаларига (РХТАСҚ 2006)» мувофиқ ходимларнинг нурланиш даражасини эришиш мумкин бўлган энг паст даражагача пасайтиришга қаратилган дастурлар ва тадбирлар.

191. Сақлаш пунктини эксплуатация босқичи учун нормал эксплуатация режимларида ва нормал эксплуатация бузилишларида, шу жумладан авария ҳолатларида радиациявий хавфсизлик мезонлари келтирилади.

Сақлаш пункти эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейинги даврда радиациявий хавфсизлик мезонлари ва уларни амалга ошириш принциплари, радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг нормал ишлаши учун кам эҳтимолли таъсирлар ҳамда бегона шахсларни сақлаш пунктларига кириши чекланганлиги ҳақидаги маълумот келтирилади.

2-§. Нурланиш манбалари ва радиациявий хавфли ишлар

192. Сақлаш пунктларининг хоналарида ходимларни радиациявий таъсирдан ҳимоя қилиш зарур бўлган ионлаштирувчи нурланиш манбалари тўғрисида ҳамда радиациявий ҳимояни лойиҳалашда ҳисобга олинадиган маълумотлар келтирилади.

Шунингдек, нурланиш манбалари ва радиациявий хавфли ишлар бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади:

сақлаш пунктларининг ионлаштирувчи нурланиш манбалари жойлашган хоналар, шу жумладан инсонлар вақтинча бўлиши мумкин бўлган хоналар рўйхати;

ионлаштирувчи нурланиш тури, фаоллиги, геометрик ва физик параметрлари;

ионлаштирувчи нурланишнинг очиқ манбалари билан ишлаш тартиби;

режалаштирилаётган ишларнинг тури ва хусусияти, ишларнинг синфи;

ёпиқ ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлаш тартиби;

радионуклид, унинг тури, фаоллиги, сақлаш пунктларидаги ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг рухсат этилган миқдори ва уларнинг умумий фаоллиги, режалаштирилаётган ишларнинг тартиби;

ионлаштирувчи нурланиш манбайининг тури ва унинг спектрал ҳамда радиациявий тавсифлари, радионуклид таркиби, фаоллиги, нурланиш энергияси ва интенсивлиги;

радиациявий хавфли ишлар рўйхати, уларни ўтказишнинг чекловчи шартлар.

193. Нурланиш дозаларидан ҳимоя қилиш ва баҳолаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ҳисобга олинадиган ходимларнинг ишлаш хоналари ҳавосига газсимон радиоактив моддаларнинг тушиш манбалари «Радиация хавфсизлиги нормалари (РХН 2006)» ва «Радиатсıя хавфсизлигини таъминлашнинг асосий санитар қоидаларига (РХТАСҚ 2006)» мувофиқ келтирилади.

Нормал эксплуатация шароитида мавжуд бўлган ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан бир қаторда таъмирлаш ишларида асосий ускуналарнинг ишдан чиқиши натижасида пайдо бўладиган манбалар кўрсатилади.

194. Газлар ва аэрозоллар кўринишидаги радиоактив моддаларнинг ҳажмий фаолликларини ҳисоблаш натижалари келтирилади.

195. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари параметрларини ҳисоблаш учун фойдаланилган дастурий воситалар рўйхати, ҳисоблаш методикаларининг тавсифи, ҳисоблаш учун бошланғич маълумотлар келтирилади.

3-§. Радиациядан ҳимояланиш бўйича лойиҳа ечимлари ва радиациядан ҳимоялашнинг муҳандислик-техник воситалари

196. Радиациявий ҳимояни ҳисоблаш ва лойиҳалашда ҳисобга олинадиган ионлаштирувчи нурланиш манбалари кўрсатилган ҳолда сақлаш пунктларининг бино ва иншоотлари ҳамда тизимларини жойлаштириш ва уларни компоновка қилиш режаси келтирилади.

Бунда режада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

назорат қилинадиган кириш зоналари ва эркин кириш зоналари чегаралари, ходимлар вақтинча ва доимий бўладиган хоналар, хизмат кўрсатилмайдиган хоналар, маъмурий-маиший хоналар сони;

санитария назоратидан ўтиш жойларининг жойлашуви;

ходимлар ва транспорт воситаларининг ҳаракати ҳамда асбоб-ускуналар ва материалларни олиб келиш ва олиб кетиш схемалари;

ифлосланган асбоб-ускуналарни кўмиш учун жойлар, дезактивация участкалари, радиоактив чиқиндиларни тўплаш ва кўмиш жойлари барпо этилганлиги;

радиациявий назорат тизими датчиклари ва бошқарув шитларининг жойлашиши;

радиоактив муҳит намуналарини таҳлил қилиш учун хоналарнинг, радиациявий хавфсизлик хизмати хоналарининг, радиациявий назорат постларининг ва радиациявий назорат лабораторияларининг жойлашуви.

197. Сақлаш пунктларини лойиҳалашда қабул қилинган сақлаш пунктларининг зоналари ва хоналарини таснифлаш мезонлари келтирилади.

198. Сақлаш пунктларидаги ходимларнинг радиациявий ҳимоясини таъминловчи ва нурланишни белгиланган даражагача камайтириш имконини берувчи ускуналар мавжудлиги ҳақидаги маълумот келтирилади.

199. Радиациядан ҳимоя воситаларининг геометрик ўлчамлари, жойлашиш схемаси, ҳимоя материалларининг тавсифлари, ҳимоя воситаларининг етарлилиги ҳамда ишончлилиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

200. Ходимларнинг доимий ва вақтинча бўлиш хоналарида нормал эксплуатация ва нормал эксплуатациянинг бузилиши, шу жумладан авариялар ва авария оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни олиб боришда нурланиш майдонларини ҳисоблаш натижалари кўрсатилади. Бунда ҳисоблаш натижалари жадвал кўринишида келтирилади.

201. Сақлаш пунктларидаги хоналарда нурланиш дозасининг қийматлари ҳақидаги маълумотлар келтирилади.

202. Радиациявий хавфсизликни таъминлаш учун ходимларни ташқи нурланишдан ҳимоя қилишнинг ҳисоблаш усуллари келтирилади.

203. Сақлаш пунктларининг лойиҳасида авариялар натижасида юзага келадиган ички нурланишдан ҳимоя қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар кўрсатилади.

204. Сақлаш пунктларининг бино ва иншоотларида радиоактив моддалар тушишини чеклаш, газлар ва аэрозоллар кўринишидаги радиоактив моддалардан сақлаш пунктининг ташкилий чора-тадбирлари келтирилади.

4-§. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг узоқ муддатли хавфсизлигининг баҳолари

205. Сақлаш пунктларидаги радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг узоқ муддатли хавфсизлигини баҳолаш учун рақамли прогноз ҳисоб-китоблари натижалари келтирилади.

206. Сақлаш пунктларининг хавфсизлигини баҳолаш сақлаш пункти улар эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейин кўмилган (сақлашга жойлаштирилган) радиоактив чиқиндиларнинг потенциал хавфлилик даврида унинг аҳолига ва атроф-муҳитга радиациявий таъсирининг прогноз ҳисоб-китоби келтирилади.

Шунингдек, сақлаш пунктлари эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейинги даврда хавфсизликни баҳолаш учун радионуклидларнинг хавфсизлик тўсиқларидан атроф-муҳитга тарқалиши бўйича прогноз ҳисоб-китоблари келтирилади.

Бунда кўмилган ва (ёки) сақлаш учун жойлаштирилган радиоактив чиқиндиларнинг потенциал хавфлилик даври давомида аҳолига ва атроф-муҳитга радиациявий таъсир сонли кўрсаткичлари билан асосланиши керак.

207. Аҳолига ва атроф-муҳитга радиациявий таъсирнинг прогноз ҳисоб-китобларини амалга ошириш тартиби келтирилади ва унда қуйидагилар инобатга олинади:

сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончаларда табиий жараёнлар нормал кечишига;

сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончаларда табиий ва техноген хусусиятга эга ҳодисаларнинг таъсирлари.

208. Аҳолига ва атроф-муҳитга радиациявий таъсирининг прогноз ҳисоб-китобларининг натижалари қуйидаги кетма-кетликда келтирилади:

асосий қоидалар;

бошланғич маълумотларнинг тавсифи;

радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизими ривожланиш йўналишлари;

дастурий воситалар ёрдамида концептуал ва математик моделлар ишланмаси;

хавфсизликни баҳолаш натижаларида ноаниқликларни ҳисобга олган ҳолда таҳлили.

209. Сақлаш пунктларининг узоқ муддатли хавфсизлигини баҳолашда қуйидаги маълумотлар келтирилади ва улар асосланади:

узоқ муддатли хавфсизликни баҳолашни ўтказиш мақсади;

хавфсизлик мезонлари ва кўрсаткичлари, ҳисоблаб чиқилган миқдорлар;

расмий назорат даври ва узоқ муддатли хавфсизликни баҳолаш бажариладиган вақт даври.

210. Сақлаш пунктларининг хавфсизлигини узоқ муддатли баҳолашни ўтказишда қўлланиладиган, сақлаш пунктларининг муҳандислик қисмини ҳамда атроф-муҳитни тавсифловчи бошланғич маълумотлар келтирилади.

211. Сақлаш пунктларининг эксплуатацияда узоқ муддатли хавфсизликни баҳолашда қуйидаги омиллар ҳисобга олинади:

сақлаш пунктларидаги хавфсизлик тўсиқларининг амалдаги ҳолати;

атроф-муҳитда радионуклидларнинг тарқалишини кузатишни ўз ичига олган радиациявий назорат маълумотлари билан тасдиқланган амалдаги радиациявий вазият;

сақлаш пунктлари нормал эксплуатациясининг бузилиши оқибатлари, шу жумладан сақлаш пунктлари эксплуатациясида юз берадиган авариялар;

кўмилган ва (ёки) сақлаш учун жойлаштирилган радиоактив чиқиндиларнинг таркиби ва хусусиятлари ҳамда уларнинг вақт ўтиши билан ўзгариши.

212. Сақлаш пунктларининг узоқ муддатли хавфсизлигини баҳолашда дастлабки маълумотларни тайёрлаш мақсадида ўтказилган тадқиқотлар ва изланишлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

213. Сақлаш пунктларининг вақт давомида ўзгаришини баҳолаш учун қуйидагиларга мувофиқ концептуал ва математик моделлар ишлаб чиқилади ҳамда келтирилади:

радионуклидларнинг муҳандислик конструкциялари орқали кўчиш жараёнлари;

радионуклидларнинг атроф-муҳитга тарқалишига, шунингдек аҳоли ва атроф-муҳитга таъсирига олиб келувчи табиий ва техноген ҳодисалар;

воқеалар, омиллар ҳамда физик-кимёвий жараёнларнинг эҳтимолий кетма-кетлиги.

Бунда концептуал ва математик моделлар асосланган бўлиши керак.

214. Сақлаш пунктлари эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейинги даврда узоқ муддатли хавфсизлик талабларини ишлаб чиқишда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ сақлаш пунктлари хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи барча табиий ва техноген хусусиятга эга ҳодисалар, физик-кимёвий жараёнлар ва хавф омилларининг тўлиқ рўйхати келтирилади.

215. Сақлаш пунктларига табиий ва техноген хусусиятга эга ҳодисаларнинг таъсир кўрсатиш тури ва даражаси, шунингдек тахмин қилинаётган таъсир кўрсатиш эҳтимоли ва давомийлиги тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

216. Таркибида ядровий хавфли бўлинувчи радионуклидлар бўлган сақлаш пунктлари эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейинги даврда уларнинг ядровий хавфсизлигини таҳлил қилиш натижалари келтирилади.

217. Радионуклидларнинг матрицадан, радиоактив чиқиндилар қадоғидан, кўмиш катакчасидан (ячейкасидан), сақлаш пунктларининг муҳандислик ва табиий хавфсизлик тўсиқларидан кейинчалик атроф-муҳитга чиқиши ва аҳолининг нурланиши содир бўлиши мумкин бўлган механизмлар кўрсатилади.

218. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг ўзига хос хусусиятлари, табиий ва техноген хусусиятга эга ҳодисалар ҳамда радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган физик-кимёвий жараёнларнинг, шунингдек радионуклидларнинг манбадан атроф-муҳитга кўчиши ҳамда аҳоли ва атроф-муҳитга радиациявий таъсир кўрсатиш жараёнларининг концептуал модели келтирилади.

Бунда концептуал моделда қуйидагилар кўрсатилади:

радионуклидлар манбайи сифатида радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг тавсифи, унинг қисмлари ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик;

радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг эволюцияси;

табиий ва техноген хусусиятга эга ҳодисалар ҳамда физик-кимёвий жараёнлар рўйхати;

сақлаш пунктлари жойлашган ҳудуд ва майдончаларнинг биосфера ва геосфера хусусиятлари;

радионуклидларнинг бино ва иншоотлардан ташқарига чиқишини белгиловчи физик-кимёвий жараёнлар;

радионуклидларнинг биосферадаги миграциясини белгиловчи жараёнлар;

радионуклидларнинг инсонга ва атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш механизмлари;

кўриб чиқилаётган фазовий соҳа ва вақт оралиғида концептуал моделнинг қўлланилиш чегаралари.

219. Концептуал моделнинг ҳисоб-китобларида фойдаланилган дастурий воситаларнинг қисқача тавсифи, шу жумладан дастурий воситаларнинг вазифаси, амалга ошириладиган ҳисоблаш усуллари, асосий чекловлар ва тахминлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда дастурий воситаларнинг верификацияси тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

220. Сақлаш пунктлари хавфсизлигини таъминлаш прогнозининг ҳисоб-китоблари натижасида олинган қийматлари келтирилади.

Бунда прогноз ҳисоб-китоблари натижалари ва уларнинг ишончлилигини асослаш моделлари ва ҳисоб-китоб параметрларининг ноаниқлиги сифат ва миқдорий таҳлили келтирилади.

5-§. Ходимлар ва аҳолининг нурланиш дозаларини баҳолаш

221. Индивидуал нурланиш бўйича маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 сентябрдаги 613-сон қарори билан тасдиқланган Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ягона давлат тизими тўғрисидаги низомга мувофиқ келтирилади.

222. Радиациядан ҳимояланиш ҳисоб-китоблари, сақлаш пунктлари хавфсизлигини узоқ муддатли баҳолаш ва авариялар таҳлили натижалари бўйича олинган йиғма жадвал келтирилади.

223. Сақлаш пунктларининг нормал эксплуатация режими учун ходимларнинг йиллик индивидуал нурланиш дозаларининг баҳолари келтирилади.

Бунда дозаларни баҳолаш сақлаш пунктлари лойиҳасида ҳисобланган дозанинг лойиҳавий қуввати ва радионуклидларнинг ҳаводаги солиштирма фаоллиги кўрсатилади.

224. Сақлаш пунктларининг нормал эксплуатациясида, радионуклидларнинг сақлаш пунктларидан тарқалиши, радиоактив моддаларнинг атроф-муҳитга оқизилиши ва чиқарилиши натижасида аҳоли учун йиллик индивидуал дозалар миқдори келтирилади. Бунда ички ва ташқи нурланишнинг барча йўналишлари кўрсатилади.

6-§. Радиациявий хавфсизлик хизматини ташкил этиш

225. Эксплуатация қилувчи ташкилотнинг атроф-муҳитнинг радиациявий назорати ва мониторинги ўтказилишини таъминловчи бўлинмалари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

Бунда ушбу маълумотларда қуйидагилар кўрсатилади:

бўлинмаларнинг маъмурий бўйсуниши тартиби;

бўлинмаларнинг вазифалари, функциялари ва мажбуриятлари;

бўлинмаларнинг ташкилий тузилмаси;

бўлинмалардаги ходимлар сони ва уларнинг малакаси тўғрисидаги ахборотлар;

бўлинмаларнинг хизмат фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар рўйхати.

7-§. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг мониторинги

226. Сақлаш пунктларининг радиациявий назорат тизимлари ва эксплуатация даврида радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) тизимининг мониторинги, шунингдек сақлаш пунктлари эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейин радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг даврий радиациявий назорати ва мониторингини ўтказиш режалари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

227. Радиациявий назоратни амалга ошириш учун сақлаш пунктлари лойиҳасида назарда тутилган техник воситалар ва ташкилий тадбирлар ионлаштирувчи нурланишнинг ходимлар, аҳоли ва атроф-муҳитга таъсирининг барча асосий йўллари кўриб чиқилганлиги бўйича маълумот келтирилади.

228. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизими мониторингининг ҳар бир тури бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади:

мониторинг объектлари;

сақлаш пунктларининг нормал эксплуатацияси ва нормал эксплуатациясининг бузилишида, шу жумладан аварияларда назорат қилинадиган параметрлар ва уларнинг ўзгариши мумкин бўлган диапазони;

мониторингни ўтказиш тартиби ва даврийлиги;

мониторингни амалга ошириш учун қўлланиладиган техник воситалар ва услубиётлар рўйхати, уларнинг асосий техник ва метрологик тавсифлари;

мониторинг тизими ускуналари ва қисмларини хавфсизликка таъсири бўйича таснифи;

мониторинг учун қўлланиладиган услубий таъминот.

229. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг мониторингида ўлчашларни ўтказиш ва ўлчашларни бажариш услубиётлари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг мониторинги натижаларини рўйхатга олиш ва сақлаш ҳамда мониторинг асбобларини сақлаш, уларни калибрлаш ва қиёслаш тартиби кўрсатилади.

230. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлашда радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг мониторингини амалга ошириш учун назарда тутилган техник воситалар ва ташкилий тадбирлар, иш жойларидаги ҳамда ходимлар бўлиши мумкин бўлган жойлардаги радиациявий вазият тўғрисидаги маълумот келтирилади.

231. Ходимларни индивидуал дозиметрик назорат билан таъминланганлиги тўғрисида маълумот келтирилади ва унда индивидуал дозиметрларни алмаштириш даврийлиги кўрсатилади.

232. Радиоактив чиқиндиларнинг радиациявий тавсифларини назорат қилиш, радиоактив моддаларнинг чиқиндиларини назорат қилиш ҳажми, усуллари ва даврийлиги тўғрисидаги маълумот келтирилади.

233. Радионуклидларнинг сақлаш пунктларида эҳтимолий тарқалишини назорат қилиш ҳажми, усуллари ва даврийлиги тўғрисидаги маълумот келтирилади.

234. Сақлаш пунктларининг ҳудуди ва майдончаларидан олиб чиқилаётган материаллар ва ускуналарнинг радиациявий мониторинги, шунингдек транспорт воситаларининг сақлаш пунктлари ҳудуди ва майдончаларидан чиқиш вақтидаги назорати тўғрисидаги маълумот келтирилади.

235. Радиоактив моддаларнинг атроф-муҳитга тарқалишини мониторинг қилишда қуйидаги маълумотлар келтирилади:

сақлаш пунктларининг эксплуатацияси даврида радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимини мониторинг қилиш дастури;

сақлаш пунктларининг бино ва иншоотлари ҳолати, шу жумладан хавфсизлик тўсиқларини кузатуви ва назорати;

радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлашда хавфсизликни баҳолаш имкониятлари.

236. Хавфсизлик тўсиқларининг ҳимояловчи ва изоляцияловчи хусусиятлари йўл қўйиб бўлмайдиган даражада пасайган ҳамда сақлаш пунктларининг бино ва иншоотларидан ташқарига чиқиб кетиши аниқланган ҳолларда тузатиш ишларини амалга ошириш тартиби келтирилади.

237. Сақлаш пунктларини эксплуатациядан чиқариш (ёпиш) ишлари якунлангандан сўнг, радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизимининг мониторинги ўтказилиши тўғрисида маълумот келтирилади.

12-боб. Ҳисоботнинг «Ядровий хавфсизлик» бўлими

238. Ядровий хавфсизлик бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади:

ядровий хавфсизликни таъминлаш принциплари;

ядровий хавфсизлик таҳлили натижалари;

ядровий хавфсизлик таъминоти бўйича ташкилий ишлар.

239. Ядровий хавфсизлик таркибида ядровий бўлинувчи радионуклидлар ва ядровий хавфли ҳудуд ва майдончалар бўлган сақлаш пунктлари учун келтирилади.

240. Сақлаш пунктлари лойиҳасида сақлаш пунктларининг ядровий хавфсизлигини таъминлашга ва ядровий хавфсизликни таъминлаш талабларини белгиловчи атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ сақлаш пунктини эксплуатация қилишда ва улар эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейин ўз-ўзини қўллаб-қувватловчи занжир реакцияси юзага келишининг олдини олишга қаратилган техник ечимлар ҳамда ташкилий тадбирлар келтирилади.

241. Ядровий бўлинувчи радионуклидларни ўз ичига олган радиоактив чиқиндилар билан ишлашнинг транспорт-технологик схемаси ҳамда уларни сақлаш пунктлари ҳудуди ва майдончалари бўйлаб ташишни амалга оширишда ядровий хавфсизликни белгиловчи параметрлар келтирилади.

1-§. Ядровий хавфсизликни таъминлаш принциплари

242. Сақлаш пунктлари лойиҳасида қабул қилинган ядровий хавфсизликни таъминлаш принциплари келтирилади.

243. Ядровий бўлинувчи радионуклидларни ўз ичига олган радиоактив чиқиндилар, улар жойлашган катакчалар (ячейкалар) ҳамда улар билан ишлаш бўйича технологик жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади ва улар тушиши мумкин бўлган ускуналар, шунингдек қадоқлаш комплексларининг рўйхати кўрсатилади.

244. Сақлаш пунктларида ядровий бўлинувчи радионуклидларни ўз ичига олган радиоактив чиқиндилар тўғрисидаги маълумот келтирилади.

Мазкур маълумотда радиоактив чиқиндиларнинг жойлашув манзиллари, улар билан боғлиқ технологик жараёнлар ҳамда муомала қилиш жараёнлари кўрсатилади.

245. Ядровий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар таркибида ядровий бўлинувчи радионуклидлар ва ядровий хавфли участкалар бўлган сақлаш пункти учун келтирилади.

2-§. Ядровий хавфсизлик таҳлили натижалари

246. Сақлаш пунктларини эксплуатация қилишда ҳамда улар эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейин ядровий хавфсизликнинг хавфсизлик параметрлари ошиб кетишига ва ўз-ўзини қўллаб-қувватловчи занжир реакцияси юзага келишига олиб келиши мумкин бўлган нормал эксплуатация бузилишининг таҳлили давомида кўриб чиқиладиган хатоликларнинг бошланғич ҳодисалари рўйхати келтирилади.

247. Сақлаш пунктларини эксплуатация қилишда ҳамда улар эксплуатациядан чиқарилгандан (ёпилгандан) кейин ядровий хавфсизлигини таҳлил қилиш натижалари келтирилади.

248. Ядровий хавфсизлик таҳлилининг натижаларида қуйидагилар асослаб берилиши керак:

радиоактив чиқиндилардаги ядровий бўлинувчи радионуклидлардан юзага келувчи ионлаштирувчи нурланишнинг атроф-муҳитга тарқалиш эҳтимоли;

кўмиладиган (сақлашга жойлаштириладиган) радиоактив чиқиндилардаги ядровий бўлинувчи радионуклидлар миқдори чекланган бўлиши ҳамда уларнинг сақлаш пунктлари бино ва иншоотлари ҳамда атроф-муҳит бўйлаб кўчиш пайтида бир жойга тўпланиши ҳисобига ўз-ўзини қўллаб-қувватловчи занжир реакцияси юзага келиши эҳтимолини;

сақлаш пунктларининг қисмлари ва атрофдаги тупроқ жинсларида ядровий бўлинувчи радионуклидларнинг кўчиши пайтида уларнинг бир жойга тўпланиши ҳисобига ўз-ўзини қўллаб-қувватловчи занжир реакцияси юзага келиши эҳтимоли.

249. Ядровий хавфсизлик бўйича олинган хулосалар ва уларда келтирилган муайян ускуна ҳамда технологик жараён учун ядровий хавфсизлик шартлари ва параметрлари тўғрисидаги ахборот келтирилади.

3-§. Ядровий хавфсизлик таъминоти бўйича ташкилий ишлар

250. Ядровий хавфсизликни таъминлаш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги маълумот келтирилади.

251. Эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан сақлаш пунктининг ядровий хавфсизлигини таъминлаш ваколатлари юкланган хизмат тузилмаси келтирилиши, шунингдек унинг асосий функциялари ва мажбуриятлари ҳамда ходимларга қўйиладиган малакавий талаблар кўрсатилиши лозим.

13-боб. Ҳисоботнинг «Сақлаш пунктлари эксплуатациясида ҳосил бўладиган радиоактив чиқиндилар, радиоактив моддаларни оқизиш ва чиқариш билан боғлиқ ташкилий ишлар» бўлими

252. Сақлаш пунктлари эксплуатациясида ҳосил бўладиган радиоактив чиқиндилар, радиоактив моддаларни оқизиш ва чиқариш билан боғлиқ ташкилий ишлар бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади:

радиоактив чиқиндиларни ҳосил қилувчи манбалар;

суюқ радиоактив чиқиндилар билан ишлаш тизимлари ва уларнинг ташламалари;

қаттиқ радиоактив чиқиндилар билан ишлаш тизими.

1-§. Радиоактив чиқиндиларни ҳосил қилувчи манбалар

253. Сақлаш пунктларининг нормал эксплуатациясида, шу жумладан техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда ҳамда нормал эксплуатация бузилишларида, аварияларда газсимон радиоактив чиқиндилар, суюқ радиоактив чиқиндилар ва қаттиқ радиоактив чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш манбалари тўғрисидаги маълумот келтирилади.

254. Сақлаш пунктларининг эксплуатациясида ҳосил бўладиган газсимон радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимлари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади ҳамда унда кўрсатиб ўтилган тизимларнинг сақлаш пунктлари эксплуатациясининг барча режимлари ва нормал эксплуатация бузилиши, шу жумладан авариялар учун етарлилиги ва самарадорлигининг асослади.

255. Атроф-муҳитга радиоактив моддалар чиқаришнинг белгиланган нормалари ҳамда назорат даражалари ва манбалари келтирилади.

2-§. Суюқ радиоактив чиқиндилар билан ишлаш тизимлари ва уларнинг ташламалари

256. Сақлаш пунктлари лойиҳасида суюқ радиоактив чиқиндилар билан хавфсиз ишлаш бўйича назарда тутилган ечимлар ва уларнинг асослари сақлаш пунктларининг барча эксплуатация ҳолатларида, шунингдек нормал ишлаш бузилганда ва авария ҳолатларида кўрсатилади.

257. Сақлаш пунктларининг эксплуатациясида ҳосил бўладиган суюқ радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилади ва кўрсатиб ўтилган тизимларнинг барча эксплуатация режимлари ва пунктларининг нормал эксплуатация бузилишлари, шу жумладан авариялар учун етарлилиги ва самарадорлигининг асоси келтирилади.

258. Сув объектларига радиоактив чиқиндиларни чиқарувчи барча манбалари, сақлаш пунктларининг нормал эксплуатациясида, шунингдек авария ҳолатларида радионуклидларнинг миқдорий таркиби кўрсатилади.

259. Суюқ радиоактив чиқиндиларни оқизиб юборишнинг белгиланган нормалари ва оқизиб юборишнинг назорат даражалари тўғрисидаги маълумотлар «Радиация хавфсизлиги нормаларига (РХН 2006)» мувофиқ келтирилади.

3-§. Қаттиқ радиоактив чиқиндилар билан ишлаш тизими

260. Сақлаш пунктлари лойиҳа ҳужжатларида қаттиқ радиоактив чиқиндилар билан хавфсиз муомала қилиш бўйича назарда тутилган ечимлар ва уларнинг асослари сақлаш пунктларининг барча эксплуатация ҳолатларида, шунингдек нормал ишлаш бузилганда ва авария ҳолатларида кўрсатилади.

261. Сақлаш пунктларини эксплуатация қилишда ҳосил бўладиган қаттиқ радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ҳамда тизимларнинг барча эксплуатация режимлари ва сақлаш пунктларнинг нормал эксплуатация бузилишлари, шу жумладан авариялар учун етарлилиги ва самарадорлигининг асоси келтирилади.

14-боб. Ҳисоботнинг «Авариялар таҳлили» бўлими

1-§. Лойиҳавий авариялар таҳлили

262. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлашда хавфсизлик талабларини белгиловчи атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларига мувофиқ қабул қилинган лойиҳавий аварияларнинг бошланғич ҳодисаларини рўйхати келтирилади.

263. Лойиҳавий аварияларнинг ҳар бир бошланғич ҳодисаси учун кейинги ҳисоблаш таҳлилларини амалга ошириш мақсадида бошланғич ҳодисаларнинг ривожланиш ҳолатлари, уларнинг тавсифлари, аварияларнинг кечишига таъсир кўрсатувчи тизимлар, шунингдек аварияларнинг ривожланиши натижасида шикаст етиши мумкин бўлган тизимлар ҳамда бино ва иншоотлар рўйхати келтирилади.

264. Лойиҳавий аварияларнинг эҳтимолий оқибатларини ҳисоблаш учун қўлланиладиган усуллар, моделлар ва дастурий воситалар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

265. Хавфсизлик, тизимлардаги носозликлар ва ходимларнинг хатолари учун муҳим бўлган тизимнинг ишлашидаги лойиҳавий аварияларни таҳлил қилиш натижалари келтирилади.

266. Лойиҳавий аварияларнинг радиациявий оқибатлари баҳоланиши, ходимлар ва аҳолининг нурланиш дозалари ҳисоб-китоби, сақлаш пунктларининг хоналари, ҳудуди ва майдончаларида ҳамда улардан ташқарида жойларда радиоактив моддалар тарқалишининг ҳисоб-китобининг натижалари келтирилади.

2-§. Лойиҳа олди авариялар таҳлили

267. Сақлаш пунктларининг эксплуатация даврида юзага келиши мумкин бўлган лойиҳа олди авариялар таҳлили натижалари, радиациявий оқибатлар ва лойиҳа олди аварияларни бошқариш бўйича чора-тадбирлар тавсифи келтирилади.

268. Кўриб чиқилган лойиҳа олди авариялар рўйхати ва унинг асоси кўрсатилади.

Лойиҳа олди авариялар рўйхати радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлашда хавфсизлик талабларини белгиловчи атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларига мувофиқ шакллантирилиши керак.

269. Авария пайтида радиоактив моддалар чиқиндиларини баҳолаш натижалари ҳамда ходимлар ва аҳолининг потенциал нурланиш дозалари кўрсатилади.

15-боб. Ҳисоботнинг «Сақлаш пунктларини қуриш, реконструкция қилиш ва фойдаланишга топшириш» бўлими

1-§. Сақлаш пунктларини қуриш ва реконструкция қилиш

270. Сақлаш пунктларини қуриш, реконструкция қилиш ва фойдаланишга топшириш бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади:

сақлаш пунктларини қуриш ва реконструкция қилиш;

сақлаш пунктларини фойдаланишга топшириш.

271. Сақлаш пунктларини қуриш ва реконструкция қилишнинг асосий босқичларининг тавсифи келтирилади.

272. Сақлаш пунктларини қуриш ва реконструкция қилишда ишларни ташкил этиш ҳамда эксплуатация қилувчи ташкилот ва эксплуатация қилувчи ташкилотга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳақидаги маълумот келтирилади.

Бунда ушбу маълумотда қуйидагилар кўрсатилади:

эксплуатация қилувчи ташкилот, лойиҳани ишлаб чиқувчи, асбоб-ускуналарни етказиб берувчилар ва сақлаш пунктларини қуриш ва реконструкция қилишда хизматлар кўрсатувчи бошқа ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган ташкилий чора-тадбирлар;

ёнғин ва техника хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар;

жисмонан ҳимоя қилиш тизимининг ишлаш тавсифи.

273. Сақлаш пунктларини қуриш ва реконструкция қилишнинг ҳар бир босқичида синов дастурларининг хавфсизлик учун муҳим бўлган тизимлари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

274. Сақлаш пунктларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишларни бажариш жадвали, ишларнинг тавсифлари ва ҳажмлари, шунингдек ҳар бир босқич бўйича уларнинг давомийлиги кўрсатилади.

275. Сақлаш пунктларини қуриш ва реконструкция қилишнинг ҳар бир босқичи учун хавфсизликни таъминлаш бўйича тадбирлар рўйхати, қуриш ва реконструкция қилиш тугалланишининг назарда тутилган муддати кўрсатилган ҳолда келтирилади.

2-§. Сақлаш пунктларини фойдаланишга топшириш

276. Қурилаётган ва реконструкция қилинаётган сақлаш пунктини фойдаланишга топшириш тўғрисидаги маълумот келтирилади.

277. Сақлаш пунктларини жойлаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш босқичида фойдаланишга топшириш бўйича ишларнинг бажаришни баҳолаш имконини берадиган асосий қоидаларни ўз ичига олган маълумот келтирилади.

278. Сақлаш пунктларини фойдаланишга топширишнинг ҳар бир босқичида синов дастурларининг қисқача мазмуни келтирилади.

279. Сақлаш пунктларини фойдаланишга топшириш ва синовларни ўтказиш бўйича ишларни бажариш жадвали ҳар бир босқич бўйича ишлар ва синовларнинг тавсифлари ҳамда ҳажмлари, уларнинг тахминий давомийлиги кўрсатилади.

Шунингдек, алоҳида тизимлар ёки сақлаш пунктларининг қисмларини режалаштирилган созлаш ва синовдан ўтказиш жадваллари келтирилади.

280. Сақлаш пунктларини фойдаланишга топширишнинг ҳар бир босқичи ва бутун даври учун хавфсизликни таъминлаш бўйича тадбирлар рўйхати эксплуатацияни бошлаш назарда тутилган муддати кўрсатилган ҳолда келтирилади.

281. Сақлаш пунктларини эксплуатация қилиш учун ишлаш қобилияти ёки тайёрлик ҳолати талаб этиладиган тизимларнинг таркиби ҳамда ҳолати тўғрисидаги маълумотлар келтирилиши лозим.

Хавфсизлик учун муҳим бўлган тизимларни синовдан ўтказиш, текшириш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш шартлари кўрсатилиши керак.

16-боб. Ҳисоботнинг «Сақлаш пунктларининг эксплуатациясини ташкил қилиш» бўлими

282. Сақлаш пунктларининг эксплуатациясини ташкил қилиш бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади:

бошқарувни ташкил қилиш;

ходимларни тайёргарлиги ва малакаси;

эксплуатация ҳужжатлари;

техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;

жорий хавфсизлик даражасининг назоратини ташкил этиш;

ёнғин хавфсизлиги;

техник хавфсизлиги;

сақлаш пунктларининг ҳимоясини таъминлаш;

радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш;

авария ҳолатларини режалаштириш;

сақлаш пунктларининг эксплуатацияси учун белгиланган муддатни узайтириш имконини асослаш.

1-§. Бошқарувни ташкил қилиш

283. Сақлаш пунктларини хавфсиз эксплуатация қилишни таъминлашга йўналтирилган эксплуатация қилувчи ташкилот ва эксплуатация қилувчи ташкилот бўлинмаларининг ташкилий тузилмасини схемаси келтирилади.

284. Сақлаш пунктларини тезкор бошқаришнинг ташкилий тузилмаси схемаси ҳамда эксплуатация қилувчи ташкилотлар билан сақлаш пунктларининг ўзаро ҳамкорлик тартиби келтирилади.

2-§. Ходимларни тайёргарлиги ва малакаси

285. Сақлаш пунктларининг ходимларни тайёргарлиги ва малакаси тўғрисида маълумотлар келтирилади.

286. Сақлаш пунктларининг ходимларига қўйиладиган малака талаблари ҳамда уларда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш малакасига доир маълумот келтирилади.

287. Сақлаш пунктларининг ходимларини ўқитиш ва уларнинг билимларини доимий равишда текшириб бориш тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

3-§. Эксплуатация ҳужжатлари

288. Эксплуатацияси ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қўллаш, сақлаш пунктлари тизимлари ва ускуналаридан фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, синаш, текшириш учун зарур бўлган йўриқномалар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

289. Сақлаш пунктларининг тизимлари ва ускуналаридан фойдаланиш бўйича йўриқномалар рўйхати ва асосий қоидалари, сақлаш пунктларининг ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича қуйидаги ҳужжатлар келтирилади:

технологик регламент;

тизимлардан фойдаланиш бўйича йўриқнома;

асбоб-ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича йўриқнома;

тезкор ҳужжатларни юритиш бўйича йўриқнома.

4-§. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш

290. Сақлаш пунктининг тизимлари ва ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлаш режаларининг асосий қоидалари келтирилиши, хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрсатилган ҳолда сақлаш пунктининг эксплуатация ҳужжатларига мувофиқ ишларнинг асосий турлари ва ҳажми кўрсатилиши керак.

291. Қуйидаги техник хизмат кўрсатишни таъминлаш воситаларининг рўйхати келтирилади:

транспорт-технология воситалари;

назорат-ўлчов асбоб-ускуналари;

махсус ускуналар ва асбоблар;

сақлаш пунктларининг тизимлари ва ускуналарининг дезактивациясини таъминлаш воситалари.

292. Сақлаш пунктларининг тизимлари ва асбоб-ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича хорижий ташкилотлар жалб этиладиган ишлар рўйхати, ушбу ташкилотларнинг вазифалари ва уларга қўйиладиган талаблар кўрсатилган ҳолда келтирилади.

5-§. Жорий хавфсизлик даражасининг назоратини ташкил этиш

293. Сақлаш пунктларининг эксплуатация ҳолатини назорат қилиш тизими, маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш тартиби, шунингдек сақлаш пунктларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

294. Сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатини атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқлигини текшириш бўйича режалаштирилаётган тадбирлар тўғрисидаги маълумот келтирилади.

295. Сақлаш пунктларининг эксплуатация ҳолатини назорат қилиш, маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш тартиби, шунингдек сақлаш пунктларининг ядровий ҳамда радиациявий хавфсизлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотларни маълумотлар келтирилиши.

6-§. Ёнғин хавфсизлиги

296. Сақлаш пунктларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими атом энергиясидан фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг талабларига мувофиқлиги кўрсатилиши керак.

297. Сақлаш пунктларида ёнғин хавфсизлигини талабларининг бажарилишини таъминловчи ёнғин хавфсизлиги бўйича ҳужжатлар рўйхати келтирилади.

298. Сақлаш пунктларидаги бино ва иншоотлар ҳамда улардаги хоналарнинг ёнғин хавфи бўйича таснифи кўрсатилади.

299. Сақлаш пунктларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ёнғинга қарши ҳимоя тизими ҳақидаги маълумот келтирилади.

300. Сақлаш пунктларининг лойиҳасида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича қуйидагилар маълумотлар келтирилиши керак:

қурилиш объектининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими тавсифи;

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳа асослари, концепцияси, принциплари ва талаблари;

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимининг хавфсизлик бўйича таснифи, ёнғинларнинг хавфсизликка таъсирини баҳолаш натижалари тўғрисидаги ахборот;

ёнғин хавфсизлиги тизимининг тузилмаси;

ёнғинга қарши ҳудудлаштириш ишлари;

ёнғинни ўчириш тизимларига қўйиладиган талабларни амалга ошириш бўйича лойиҳа ечимлари;

ёнғинлар чоғида ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ёнғин ҳолатлари ва уларнинг оқибатларини бартараф этишда ходимларнинг иштирок этиши бўйича лойиҳа ечимлари ва тадбирлар;

бино ва иншоотлар ҳамда ташқи қурилмалар орасидаги ёнғинга қарши масофалар;

ташқи ёнғинга қарши сув таъминоти, ўт ўчириш техникаси учун йўлаклар ва кириш жойларини аниқлаш бўйича лойиҳа ечимларининг тавсифи;

қабул қилинган конструктив ва ҳажмий-режалаштириш ечимларининг тавсифи, қурилиш конструкциялари ва қўлланиладиган ёнғин ўчириш тизимларининг ёнғинга чидамлилик даражаси ҳамда ёнғин хавфининг синфи, шунингдек эвакуация йўлларини таъминлаш тўғрисидаги ахборотлар;

ёнғин ва портлаш хавфи бўлган хоналарнинг қурилиш конструкцияларига қўйиладиган асосий талаблар тавсифи;

ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва ёнғинни бартараф этишда ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар рўйхати;

автоматик ёнғинни ўчириш қурилмалари ва автоматик ёнғиндан дарак берувчи ускуналар билан ҳимояланиши лозим бўлган бино ва иншоотлар, хоналар ҳамда ускуналар рўйхати;

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар тавсифи;

ёнғин содир бўлган тақдирда сақлаш пунктларининг иш регламенти;

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими ишида юзага келиши мумкин бўлган носозликларни ҳисобга олган ҳолда ёнғин оқибатларининг баҳолаш тартиби.

301. Нормал эксплуатациянинг барча режимларида, шунингдек авария ҳолатларида ёнғин хавфсизлигининг лойиҳавий даражаси тасдиқланиши, ёнғин содир бўлганда пункт хавфсизлигининг ўтказилган таҳлили тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар келтирилиши керак:

ёнғинга бошланғич ҳодиса сифатида қараш, ёнғиннинг сақлаш пунктлари хавфсизлигига таъсирини таҳлил қилиш тартиби;

ёнғин юзага келиши ҳодисалари учун сақлаш пунктларининг хавфсизлиги таҳлилини бажариш тартиби;

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимида юзага келиши мумкин бўлган носозликларни ҳисобга олган ҳолда ёнғин оқибатларини баҳолаш тартиби;

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича назарда тутилган чора-тадбирларнинг етарлилигини асослаш тартиби.

302. Сақлаш пунктларининг ҳудуди ва майдончаларда ёнғин содир бўлганда улардаги бино ва иншоотлар ҳамда хавфсизлик учун муҳим бўлган тизимларнинг ишлаш қобилияти таъминланиши ҳақидаги маълумот келтирилади.

303. Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар ушбу ҳужжатнинг иловасида келтирилган шаклда келтирилади.

7-§. Техник хавфсизлиги

304. Сақлаш пунктларида ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган юк кўтариш машиналари ва механизмларини ишлатишда техник хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

305. Сақлаш пунктларида техник хавфсизлигини таъминлаш бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади:

юк кўтариш машиналари ва механизмлари рўйхати;

юк кўтариш машиналари ва механизмларининг вазифаси;

юк кўтариш машиналари ва механизмлари жойлашадиган жойлар;

ўрнатиш чизмаларига, умумий кўринишдаги чизмаларга ҳаволалар;

белгиланган хизмат муддати;

ишлатиш параметрлари;

ишлатишдаги мумкин бўлган бузилишлар, уларнинг ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашга таъсири;

юк кўтариш машиналари ва механизмларини лойиҳалаш, конструкциялаш, тайёрлаш ва улардан фойдаланишда қўлланиладиган ҳужжатлар рўйхати.

306. Сақлаш пунктларидаги ускуналар ва кранларнинг ҳар бир турига нисбатан назоратни ташкил этиш, хизмат кўрсатувчи ходимлар малакасига қўйиладиган талаблар, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини ташкил этиш, сифатни таъминлаш ва сифатни назорат қилиш дастурлари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

8-§. Сақлаш пунктларининг ҳимоясини таъминлаш

307. Сақлаш пунктларининг ҳимоясини таъминлаш бўйича асосий муҳандислик-техник воситалар ва ташкилий тадбирлар, шунингдек сақлаш пунктларининг ҳудуди ва майдончаларида ходимлар ёки бошқа шахсларнинг рухсатсиз хатти-ҳаракатларининг олдини олиш бўйича тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилиши керак.

308. Сақлаш пунктларининг ҳимоясини таъминлаш бўйича қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ҳимоя таъминланадиган бино ва иншоотларининг рўйхати ва тавсифлари;

хавфсизлик хизмати тузилмаси ва таркиби ҳамда унинг ходимлари малакаси;

ҳимояни таъминлаш учун муҳандислик-техник воситаларининг мавжудлиги, таркиби ва ишга яроқлилиги;

ҳимоя режаси;

қўриқлашни ташкил этиш, шу жумладан ҳимоя бўйича ходимларни тайёргарлиги;

ҳимоя тизимининг техник воситалари ёки уларнинг таркибий қисмлари ишдан чиққан тақдирда компенсация тадбирлари;

ҳимоя тизимининг техник ҳолати ва ишга яроқлилигини текшириш режаси;

ходимлар, ташриф буюрувчилар ва транспорт воситаларининг сақлаш пунктларига киришига рухсат бериш тизимининг фаолият кўрсатиш тартиби.

9-§. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш

309. Радиоактив чиқиндиларни ҳамда радиоактив моддаларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

310. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларига мувофиқлиги ҳамда ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг узлуксизлигини, хатловдан ўтказишнинг мунтазамлигини, уларнинг миқдорини аниқлаш, шунингдек уларни ҳисобга олиш маълумотларига мувофиқлигини текширишни, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ операциялар натижаларини ўз вақтида ҳужжатлаштиришни, ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишдаги бузилишларни ўз вақтида аниқлашни таъминлаши тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

311. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади:

радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширувчи бўлинмалар рўйхати;

ҳисобга олиниши ҳамда назорат қилиниши лозим бўлган радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар рўйхати;

радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби;

радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилишда ўлчаш воситалари рўйхати, стандарт намуналар турлари, намуна олиш тартиб-таомиллари рўйхати, ўлчаш натижаларини расмийлаштириш шакллари ва тартиби;

радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишдаги аномалиялар ва қоидабузарликларни текширишни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;

радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишдаги аномалиялар ёки қоидабузарликлар аниқланганда ҳаракат қилиш тартиби, ахборотни узатиш ва сақлаш муддатлари;

радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни хатловдан ўтказиш тартиби.

10-§. Авария ҳолатларини режалаштириш

312. Сақлаш пунктларининг эксплуатацияси давомида авария ҳолати вужудга келган тақдирда ходимлар ва аҳолини муҳофаза қилиш бўйича режалаштирилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

313. Сақлаш пунктларининг бутун ҳаётий даври давомида аварияларнинг юзага келиши мумкин бўлган оқибатлари ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар келтирилади.

314. Сақлаш пунктларида авария ва ёнғинга қарши ўқув машғулотлари ҳамда ушбу машғулотларини ўтказиш бўйича маълумотлар келтирилади.

Бунда авария ва ёнғинга қарши ўқув машғулотларида иштирок этадиган ходимлар тоифалари кўрсатилади.

11-§. Сақлаш пунктларининг эксплуатацияси учун белгиланган муддатни узайтириш имконини асослаш

315. Сақлаш пунктларининг эксплуатацияси учун белгиланган муддатни узайтириш имконини асословчи қуйидаги маълумотлар келтирилади:

сақлаш пунктларини комплекс муҳандислик ва радиациявий текширувдан ўтказиш тартиби;

сақлаш пунктларини эксплуатация қилиш муддатини узайтириш имконини баҳолаш тартиби;

сақлаш пунктларини эксплуатация муддатини узайтиришга тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиш тартиби;

сақлаш пунктлари тизимларининг лойиҳа талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун уларни синовдан ўтказиш тартиби.

316. Сақлаш пунктларини атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларнинг мезонлари ва талабларига мувофиқлаштириш бўйича техник ва ташкилий чора-тадбирлар келтирилади.

17-боб. Ҳисоботнинг «Хавфсиз эксплуатация чегаралари ва шартлари» бўлими

317. Сақлаш пунктларининг лойиҳасида белгиланган хавфсиз эксплуатация қилиш чегаралари ва шартлари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

318. Сақлаш пунктларининг лойиҳасида белгиланган хавфсиз эксплуатация қилиш чегаралари ва шартлари тўғрисидаги маълумотларнинг ҳажми ва тўлиқлиги эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан сақлаш пунктларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда келтирилади.

319. Сақлаш пунктларини хавфсиз эксплуатация қилиш чегаралари ва шартлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

хавфсизлик учун муҳим бўлган тизимдан фойдаланиш хусусиятлари ва шартлари;

сақлаш пунктларининг хавфсизлик мезонлари ва хавфсизлиги таъминланиш мақсадида назорат қилинадиган кўрсаткичлар, шу жумладан радиациявий назорат ва радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш тизими мониторинги вақтида назорат қилинадиган параметрлар;

радиоактив чиқиндиларнинг мақбуллик мезонлари;

радиоактив чиқиндиларнинг умумий фаоллиги чегаралари;

сақлаш пунктларининг тўсиқларини бутунлиги ва ишга яроқлилигига қўйиладиган талаблар;

радиоактив чиқиндилар ўрамидан, сақлаш пунктларидан радионуклидлар чиқишининг йўл қўйиладиган миқдорлари, радиоактив моддаларнинг атроф муҳитга оқизилиши ва чиқариб ташланиши даражалари.

320. Хавфсиз эксплуатация қилиш чегаралари бўйича қуйидагилар келтирилади:

хавфсиз эксплуатация қилиш чегаралари ва эксплуатация чегаралари белгиланган барча назорат қилинадиган параметрлар рўйхати;

ўлчаш усули ва жойи, қабул қилинган қийматнинг асосланиши аниқлиги.

321. Хавфсиз эксплуатация қилишнинг чегаралари ва шартларига тааллуқли маълумотларни ҳужжатлаштириш ва сақлаш тўғрисидаги ахборот келтирилиши керак.

18-боб. Ҳисоботнинг «Сифат таъминоти» бўлими

322. Сифат таъминоти бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади:

сифат фаолиятини ташкил этиш;

ҳужжатлар билан ишлашни бошқариш;

лойиҳа ҳужжатларини назорат қилиш;

ускуналар, бутловчи буюмлар, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, дастурий воситалар ва кўрсатиладиган хизматлар харидларини бошқариш;

ишлаб чиқариш фаолияти ва метрология таъминоти;

дастурий воситалар ва ҳисоблаш усулларининг сифатини ҳамда сақлаш пунктларининг хавфсизлиги учун муҳим бўлган тизимларнинг ишончлилигини таъминлаш;

номувофиқликларни бошқариш.

1-§. Сифат фаолиятини ташкил этиш

323. Сифат фаолиятини ташкил этиш қуйидаги маълумотлар келтирилади:

сифатни таъминлашнинг умумий ва хусусий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга раҳбарлик қилувчи, шунингдек уларнинг бажарилишини назорат қилувчи шахсларнинг вазифалари, ваколатлари ва жавобгарлиги;

сифатни таъминлаш дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи эксплуатация қилувчи ташкилот бўлинмаларининг функциялари;

сифатни таъминлаш бўйича фаолиятни режалаштириш, бажариш ва назорат қилиш тартиби.

2-§. Ҳужжатлар билан ишлашни бошқариш

324. Сифат таъминотига оид ҳужжатлар билан ишлашни бошқариш қуйидаги маълумотлар келтирилади:

сифат таъминотига оид ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш, амалга киритиш, идентификациялаш, ҳисобга олиш, ўзгартиришлар киритиш, қайта кўриб чиқиш, жўнатиш, сақлаш, уларнинг мақбул сифатини сақлаб туриш, шунингдек ўз кучини йўқотган ҳужжатларни бекор қилиш ва йўқ қилиш тартиби;

сифат таъминотига оид ҳужжатларни шакллантириш ва юритиш тартиби.

3-§. Лойиҳа ҳужжатларини назорат қилиш

325. Эксплуатация қилувчи ташкилотда амалда бўлган тартиб-таомилларнинг қуйидаги тавсифи келтирилиши керак:

ишлаб чиқилаётган лойиҳа ҳужжатларининг сифатини таъминлаш;

лойиҳа ҳужжатларига ҳамда сақлаш пунктларининг бино ва иншоотлари ҳамда сақлаш пунктларининг хавфсизлиги учун муҳим бўлган тизимлар конструкциясига киритилаётган ўзгартиришлар.

4-§. Ускуналар, бутловчи буюмлар, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, дастурий воситалар ва кўрсатиладиган хизматлар харидларини бошқариш

326. Ускуналар, бутловчи буюмлар, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, дастурий воситалар ва кўрсатиладиган хизматлар харидларини бошқариш бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади:

асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ва дастурий воситалар харид қилинишини, шунингдек хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш тартиби;

идентификациялаш, назорат ва синовлар турларининг тўлиқлигини таъминлаш, харид қилинаётган маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш тартиби;

асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотларни сақлаш, ташиш, консервациялаш, қадоқлаш тартиби;

кўрсатиладиган хизматларга ва уларни қабул қилишга қўйиладиган талабларга риоя этилишини назорат қилишни ташкил этиш тартиби.

5-§. Ишлаб чиқариш фаолияти ва метрология таъминоти

327. Ишлаб чиқариш фаолияти ва метрология таъминоти бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади:

ўлчаш воситаларини иш ҳолатида сақлаб туриш тартиби;

синов воситалари ва ўлчаш воситаларини метрология текширувидан ўтказиш тартиби;

метрологик экспертизадан ўтказиш тартиби;

ўлчаш воситаларининг ҳолати ва уларнинг қўлланилиши, ўлчаш воситаларини калибрлаш жадвалларига риоя этилиши устидан назоратини амалга ошириш тартиби.

6-§. Дастурий воситалар ва ҳисоблаш усулларининг сифатини ҳамда сақлаш пунктларининг хавфсизлиги учун муҳим бўлган тизимларнинг ишончлилигини таъминлаш

328. Сақлаш пунктларининг хавфсизлигини асослаш ва таъминлашда, шунингдек сақлаш пункти тизимлари тавсифларини баҳолашда фойдаланиладиган ҳисоблаш услублари ва дастурий воситалар рўйхати келтирилади.

329. Сақлаш пунктларининг хавфсизлиги учун муҳим бўлган тизимларнинг улардан фойдаланиш муддати давомида, шунингдек улардан фойдаланишнинг узайтирилган муддати давомида ишончлилигини таъминлашга қаратилган тадбирлар тавсифи келтирилади.

330. Эксплуатация қилувчи ташкилот учун ишларни бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга сақлаш пунктларининг хавфсизлиги учун муҳим бўлган тизимларнинг ишончлилиги тўғрисидаги ахборотни йиғиш, рўйхатдан ўтказиш, ишлов бериш, тўплаш, сақлаш, таҳлил қилиш тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилганлиги тўғрисида маълумот келтирилади.

7-§. Номувофиқликларни бошқариш

331. Номувофиқликларни бошқариш бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади:

ишлар ва асбоб-ускуналар сифатига қўйиладиган талаблар бузилишини аниқлаш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тартиби;

аниқланган номувофиқликлар сабабларини аниқлаш ва таҳлил қилиш тартиби;

белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган маҳсулот қўлланилишига ёки бажарилган ишлар қабул қилиб олинишига йўл қўймаслик тартиби;

тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракатларни ишлаб чиқиш, бажариш, бажарилишини назорат қилиш, шунингдек уларнинг натижадорлигини таҳлил қилиш тартиби;

аниқланган номувофиқликлар ҳамда қабул қилинган тузатиш ва огоҳлантириш ҳаракатлари тўғрисида хабардор қилиш тартиби.

19-боб. Ҳисоботнинг «Сақлаш пунктларини эксплуатациядан чиқариш (ёпиш) қоидалари» бўлими

332. Сақлаш пунктларини хавфсиз эксплуатациядан чиқариш (ёпиш) уларда кўмилган радиоактив чиқиндиларнинг потенциал хавфлилик даврида уларни хавфсиз даражага келтириш шароитларини таъминлашга қаратилган маълумотлар келтирилади.

333. Сақлаш пунктларини хавфсиз эксплуатациядан чиқариш (ёпиш) бўйича лойиҳада назарда тутилган асосий ечимлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

334. Сақлаш пунктларини хавфсиз эксплуатациядан чиқаришда (ёпишда) хавфсизликни таъминлаш учун муҳим бўлган ахборотни йиғиш ва сақлаш бўйича асосий ташкилий ҳамда техник ечимлар тўғрисидаги ахборот, сақлаш пунктларининг асосий ташкилий тадбирлари радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда хавфсизликни таъминлаш бўйича техник ечимлар тўғрисидаги маълумот келтирилади.

335. Сақлаш пунктларини хавфсиз эксплуатациядан чиқариш (ёпиш) бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилиши керак:

сақлаш пунктларини хавфсиз эксплуатациядан чиқариш (ёпиш) дастурини ишлаб чиқиш тартиби;

сақлаш пунктларини комплекс муҳандислик ва радиациявий текширувдан ўтказиш тартиби;

радиоактив чиқиндиларни комплекс хатловдан ўтказиш натижалари бўйича сақлаш пунктларини хавфсиз эксплуатациядан чиқариш (ёпиш) дастурига тузатишлар киритиш тартиби;

сақлаш пунктларини хавфсиз эксплуатациядан чиқаришга (ёпишга) тайёргарлик кўриш ва ёпиш ишларини амалга ошириш тартиби.

20-боб. Якуний қоида

336. Мазкур ҳужжатнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Радиоактив чиқиндиларни кўмиш ва (ёки) сақлаш пунктлари хавфсизлигини асослаш ҳисоботининг тузилиши ва мазмунига қўйиладиган талабларга ИЛОВА

Ёнғин хавфи таҳлилий жадвали

Хона (бинонинг қисми) номи Портлаш-ёнғин ва ёнғин хавфлилиги бўйича тоифа Ажратувчи (тўсувчи) конструкцияларнинг ёнғинга чидамлилик чегараси Қурилиш қисми ва шамоллатиш тизими (вентиляция) кўзда тутилган ёнғинга қарши чора-тадбирлар Ёнғинни аниқлаш ва ўчириш қурилмалари билан жиҳозланганлиги Ёнғин сигнализацияси мавжудлиги Ёнғин ўчириш қурилмаларинıнг мавжудлиги Ёнғин ўчириш воситасининг мавжудлиги

Раис А. РАФИҚОВ

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси А. АБДУХАКИМОВ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ

Фанлар академияси президенти Ш. АЮПОВ

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А. ЖУМАНАЗАРОВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ

Фавқулодда вазиятлар вазири Б. КУДРАТХОДЖАЕВ

Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. ИСЛАМОВ

Атом энергияси агентлиги директори А. АХМЕДХАДЖАЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 27 март,

2026 йил 26 март

2026 йил 25 март

2026 йил 18 февраль

2026 йил 9 февраль

2026 йил 29 январь

2026 йил 20 январь

2026 йил 16 январь

2026 йил 12 январь

40-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 10/26/3827/0449-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI SANOAT, RADIATSIYA VA YADRO XAVFSIZLIGI QOʻMITASINING

QARORI

TALABLAR

Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash punktlari xavfsizligini asoslash hisobotining tuzilishi va mazmuniga qoʻyiladigan talablarni tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 24-dekabrdagi PF-224-son “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasida davlat nazoratini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi qaror qiladi:

1. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash punktlari xavfsizligini asoslash hisobotining tuzilishi va mazmuniga qoʻyiladigan talablar ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Atom energiyasi agentligi hamda Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi va Fanlar akademiyasi bilan kelishilgan.

3. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining 2026-yil 27-martdagi 40-son qaroriga ILOVA

Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash punktlari xavfsizligini asoslash hisobotining tuzilishi va mazmuniga qoʻyiladigan

Mazkur hujjat Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash punktlari xavfsizligini asoslash hisobotining (bundan buyon matnda Hisobot deb yuritiladi) tuzilishi va mazmuniga qoʻyiladigan talablarni belgilaydi.

I boʻlim. Umumiy qoidalar

1-bob. Asosiy tushunchalar

1. Mazkur hujjatda quyidagi tushunchalar qoʻllaniladi:

ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tashkil etilgan hamda yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punkti uchun masʼul etib tayinlangan hamda oʻz kuchlari bilan yoki boshqa yuridik shaxslarni jalb etgan holda yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini ekspluatatsiya qilishga qodir boʻlgan yuridik shaxs;

ionlashtiruvchi nurlanish manbai — oʻzidan ionlashtiruvchi nurlanish chiqaruvchi yoki chiqarishga qodir boʻlgan qurilma va (yoki) radioaktiv modda, yadroviy materiallar;

radioaktiv chiqindilar — foydalanish uchun moʻljallanmagan, yoʻl qoʻyilishi mumkin boʻlgan eng koʻp miqdordan oshadigan faollik darajasiga ega radionuklidlarni oʻz ichiga olgan har qanday agregat holatidagi materiallar va moddalar;

radioaktiv chiqindilarni konservatsiya qilish — radioaktiv chiqindilarni uzoq muddat davomida xavfsiz saqlash uchun ularni maxsus tartibda izolyatsiya qilish va nazorat ostiga olish jarayoni;

radioaktiv chiqindilarni konservatsiya qilish punktlari — bu radioaktiv chiqindilarni uzoq muddat davomida xavfsiz holatda saqlash uchun maxsus tayyorlangan va germetik yopilgan inshootlar.

2. Hisobot ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash punktlarini (bundan buyon matnda saqlash punktlari deb yuritiladi) joylashtirish va ekspluatatsiya qilishda uning xavfsizligini asoslovchi hujjatlar toʻplami bilan birgalikda ishlab chiqiladi.

2-bob. Hisobotning tuzilishi

3. Hisobotning tuzilishi tartibga solish predmetining izchil, mantiqan rivojlanib borishi va yoritilishini, shuningdek boʻlajak Hisobot bir xilda tushunilishi va qoʻllanilishini taʼminlashi lozim.

4. Hisobotdagi talablar arab raqamlarida belgilanib, nuqta qoʻyilgan bandlar koʻrinishida bayon qilinadi va sarlavhaga ega boʻlmaydi. Hisobotning bandlari izchil ketma-ketlikda raqamlanishi kerak. Bandlar doirasimon qavslar bilan berkitiladigan kichik harflar yoki raqamlar koʻrinishidagi kichik bandlarga hamda xatboshilarga boʻlinishi mumkin.

5. Hajmiga koʻra, Hisobot (mundarijasi keltirilgan holda) kamayib boruvchi quyidagicha tuzilmaviy birliklarga boʻlinadi:

boʻlimlar;

boblar;

paragraflar;

bandlar;

kichik bandlar;

xatboshilar.

Boʻlimlar va boblar arab raqamlari bilan raqamlanadi va sarlavhalarga ega boʻladi. Paragraflar “§” belgisi bilan belgilanadi, arab raqamlari bilan raqamlanadi va sarlavhalarga ega boʻladi.

6. Hisobot quyidagi boʻlimlardan iborat boʻladi:

1) Kirish;

2) Saqlash punktlarining umumiy tavsifi;

3) Saqlash punktlari joylashgan hudud hamda maydonchaning tavsifi;

4) Saqlash punktlarining xavfsizligini taʼminlash boʻyicha loyihalashtirish va ekspluatatsiya qilishda qabul qilingan umumiy qoidalar;

5) Saqlash punktlarining xavfsizligini taʼminlash uchun muhim boʻlgan texnologik va yordamchi tizimlar;

6) Saqlash punktlarini boshqarish hamda nazorat qilish;

7) Radiatsiyaviy xavfsizlik;

8) Yadroviy xavfsizlik;

9) Saqlash punkti ekspluatatsiyasida hosil boʻladigan radioaktiv chiqindilar, radioaktiv moddalarni oqizish va chiqarish bilan bogʻliq tashkiliy ishlar;

10) Avariyalar tahlili;

11) Saqlash punktlarini qurish, rekonstruksiya qilish va foydalanishga topshirish;

12) Saqlash punktlarining ekspluatatsiyasini tashkil qilish;

13) Xavfsiz ekspluatatsiya chegaralari va shartlari;

14) Sifat taʼminoti;

15) Saqlash punktlarini ekspluatatsiyadan chiqarish (yopish) qoidalari.

3-bob. Hisobotning mazmunini bayon etish

7. Hisobotning har bir bandi bitta talabni oʻz ichiga olishi hamda toʻliq va tugallangan mazmunga ega boʻlishi kerak.

8. Hisobotda atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga havola keltirishga yoʻl qoʻyiladi.

9. Hisobotning matni loʻnda, oddiy va ravon tilda bayon etiladi.

Hisobotda foydalaniladigan tushunchalar va atamalar turlicha izohlash imkoniyatini istisno etadigan shaklda qoʻllaniladi.

10. Hisobotning bir nechta boblarida mazmunan oʻxshash axborotlarni keltirish zarur boʻlgan hollarda, bunday axborotlar Hisobotning faqat bitta boʻlimida bayon etiladi hamda uning boshqa boʻlimlarida unga havolalar beriladi.

11. Hisobotda taqdim etiladigan axborotlar texnik-iqtisodiy topshiriq materiallariga, ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarining natijalari hamda loyiha va ekspluatatsiya hujjatlariga asoslanishi kerak.

12. Hisobotda saqlash punktlariga tashqi taʼsirlarni hisobga olgan holda saqlash punktlarining xavfsiz ishlashini taʼminlash va ularni yopish yoki ekspluatatsiyadan chiqarish uchun nazarda tutilgan xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha texnik va tashkiliy yechimlar keltiriladi.

4-bob. Hisobotga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish

13. Hisobotga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish Hisobotning sahifalarini almashtirish yoʻli bilan amalga oshiriladi.

Bunda Hisobotda alohida sahifalar almashtirilganda, ularning har birining yuqori oʻng burchakdagi hoshiyalarida oʻzgartirish va qoʻshimchalarning tartib raqami hamda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgan sanasi (kun, oy, yil) koʻrsatiladi.

Hisobotning tuzilmaviy birliklariga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar, tuzilmaviy birliklarning (boʻlim yoki bobning) oxirida oʻzgartirish va qoʻshimchalarni roʻyxatga olish varaqasi joylashtirilishi kerak.

14. Hisobotga kiritiladigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlanishi kerak.

II boʻlim. Hisobotning mazmuni

5-bob. Hisobotning “Kirish” boʻlimi

15. Hisobotning “Kirish” boʻlimida quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

saqlash punktlarini joylashtirish va qurish uchun asoslar;

saqlash punktlarining tavsifi;

ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot hamda ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot ishlarini bajaruvchi va xizmatlar koʻrsatuvchi tashkilotlar;

Hisobotni ishlab chiqish bosqichi;

Hisobotning tavsifi.

1-§. Saqlash punktlarini joylashtirish va qurish uchun asoslar hamda saqlash punktlarining tavsifi

16. Saqlash punktlarini joylashtirish va qurish uchun asoslarda saqlash punktlarini joylashtirish va qurishga asos boʻluvchi atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar toʻgʻrisidagi axborot keltiriladi hamda unda quyidagilar koʻrsatiladi:

davlat ekologik ekspertiza xulosasining mavjudligi;

yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnomaning mavjudligi.

17. Saqlash punktlarining tavsifida saqlash punktlari toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

saqlash punktlarining nomi va vazifasi;

saqlash punktlarining hududi va joylashtirish maydonchasidagi tashqi tabiiy hamda texnogen sharoitlar;

radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash usuli;

saqlash punktlarining ekspluatatsiyasi muddati;

saqlash punktlarining hajmi va aktivligi boʻyicha radioaktiv chiqindilarni joylashtirish imkoniyati;

saqlanadigan va (yoki) koʻmiladigan radioaktiv chiqindilar nomenklaturasi.

Saqlash punktlarining tavsifida saqlash punktlari atom energiyasidan foydalanishning boshqa obyekti maydonchasida joylashgan boʻlsa, saqlash punktlari joylashuvi, shuningdek ularni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot toʻgʻrisidagi axborotlar keltiriladi.

2-§. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot hamda ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot ishlarini bajaruvchi va xizmatlar koʻrsatuvchi tashkilotlar

18. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot hamda ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot ishlarini bajaruvchi va xizmatlar koʻrsatuvchi tashkilotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarda ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan manzili, amalga oshiriladigan faoliyat turlari, atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat turlariga litsenziyalari mavjudligi va uning filiallari toʻgʻrisidagi axborotlar (mavjud boʻlsa) keltiriladi.

Shuningdek, mazkur maʼlumotlar qatorida atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat turlarini amalga oshirish uchun xorijiy tashkilotlar jalb qilinganda ularning asosiy ishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hamda mazkur tashkilotlarga qoʻyiladigan talablar va ular bilan oʻzaro hamkorlik qilish tartibi ham koʻrsatiladi.

3-§. Hisobotni ishlab chiqish bosqichi va uning tavsifi

19. Hisobotni ishlab chiqish bosqichida saqlash punktlarining ekspluatatsiya hujjatlarini ishlab chiqishning amaldagi bosqichlari toʻgʻrisidagi axborotlar koʻrsatiladi.

20. Hisobotning tavsifida taqdim etiladigan axborotlarning oʻzaro muvofiqligi toʻgʻrisidagi axborotlar hamda Hisobotda belgilangan talablardan chetlanishlar mavjud boʻlgan taqdirda, ularni xavfsizlik nuqtayi nazaridan asoslantirilganligi koʻrsatiladi.

6-bob. Hisobotning “Saqlash punktlarining umumiy tavsifi” boʻlimi

21. Hisobotning “Saqlash punktlarining umumiy tavsifi” boʻlimida quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

saqlash punktlarining joylashtirish shartlari;

saqlash punktlari va ular joylashgan hududning joylashuv yechimlari;

saqlash punktlarining asosiy tavsiflari;

saqlash punktlarining xavfsizligini taʼminlashning asosiy texnik yechimlari;

saqlash punktlarining xavfsizligini baholash natijalari;

saqlash punktlarining atrof-muhitga taʼsiri;

saqlash punktlarining boshqa mahalliy va xorijiy saqlash punktlariga oʻxshashligi taqqoslanganligi;

saqlash punktlaridagi yer osti tadqiqot laboratoriyasidagi tadqiqot natijalari;

saqlash punktlarini loyihalash, qurish, rekonstruksiya qilish va ularni foydalanishga topshirish;

saqlash punktlari ekspluatatsiyasini tashkil etish boʻyicha asosiy qoidalar;

saqlash punktlarini yopish konsepsiyasi;

saqlash punktlarini ekspluatatsiyadan chiqarish konsepsiyasi.

1-§. Saqlash punktlarining joylashtirish shartlari

22. Saqlash punktlarining joylashtirish shartlarida quyidagi axborotlar keltiriladi:

saqlash punktlarining geografik va maʼmuriy joylashuvi hamda ularning maydonchalarini chegaralari, sanitariya-muhofaza zonasi va kuzatuv zonasini chegaralari, yer va kon ajratish chegaralari;

saqlash punktlari maydonchalari relyefining xususiyatlari hamda suv havzalari tomon ogʻishlar, tabiiy va sunʼiy suv obyektlarning mavjudligi;

sanitariya-muhofaza zonasiga yaqin va kuzatuv zonasida joylashgan aholi punktlaridagi aholi soni va saqlash punktlari joylashgan hududdagi aholi zichligi;

gidrometeorologik, gidrologik, gidrogeologik, seysmotektonik, seysmik hamda muhandislik-geologik sharoitlar;

portlash va yongʻin xavfi boʻlgan hamda atrof-muhitga zaharli moddalar chiqarilish xavfi mavjud oʻta xavfli obyektlarning yaqinligi.

Saqlash punktlari joylashgan hududda hamda maydonchada aniqlangan tabiiy va texnogen xavfli jarayonlar, hodisalar va omillar ham koʻrsatilishi kerak.

Bunda ushbu jarayonlar va omillar saqlash punktlarining loyihasida hisobga olinishi hamda ularning xavflilik darajasi, saqlash punktlarining xavfsizligiga hamda maydoncha sinfiga taʼsiri hisobga olinishi zarur.

23. Saqlash punktlarining joylashtirish shartlarida mazkur hujjatning 22-bandidan tashqari tabiiy va texnogen xususiyatiga ega hodisalarni hisobga olgan holda saqlash punktlari maydonchasini tanlashning qisqacha asosi hamda tabiiy va texnogen xususiyatiga ega hodisalar monitoringi toʻgʻrisidagi axborot keltiriladi.

2-§. Saqlash punktlari va ular joylashgan hududning joylashuv yechimlari

24. Saqlash punktlari va ular joylashgan hududning joylashuv yechimlarida saqlash punktlarining bosh rejasining chizmasi bino va inshootlar roʻyxati keltiriladi.

Bunda ushbu roʻyxatda bino va inshootlar oʻrtasidagi texnologik oʻzaro aloqalar, avtomobil va temir yoʻllar, muhandislik tarmoqlarining joylashuvi, bino va inshootlar oʻrtasidagi transport, texnologik hamda elektr aloqalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

Agar saqlash punktlari va ular joylashgan hudud atom energiyasidan foydalanishning boshqa obyekti maydonchasida joylashgan boʻlsa, saqlash punktlari va ular joylashgan hududning belgilash shartlari hamda ular va atom energiyasidan foydalanish obyekti oʻrtasidagi transport, texnologik va elektr aloqalari ham koʻrsatilishi kerak.

3-§. Saqlash punktlarining asosiy tavsiflari

25. Saqlash punktlarining asosiy tavsiflarida quyidagi axborotlar keltiriladi:

saqlash punktlarining ahamiyati (respublika yoki mahalliy);

saqlash punktlarining qurilish usuli (yer usti yoki yer osti);

radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash uchun moʻljallangan bino va inshootlarning turi hamda ularning yer yuzasiga nisbatan joylashuvi;

xavfsizlikning muhandislik va tabiiy toʻsiqlari tizimining tavsifi;

saqlash punktlarida amalga oshiriladigan asosiy texnologik jarayonlar;

Radioaktiv chiqindilarni koʻmish boʻyicha maqbullik mezonlari va talablariga (roʻyxat raqami 3734, 2025-yil 23-dekabr) rioya qilinishi;

saqlashga qabul qilinadigan radioaktiv chiqindilarga qoʻyiladigan talablar, radioaktiv chiqindilar konteynerlari va qadoqlarining turlari;

saqlash punktlarida koʻmilgan radioaktiv chiqindilar nomenklaturasi;

saqlash punktlarining maksimal loyihaviy quvvati (sigʻimi);

saqlash punktlaridagi radioaktiv chiqindilar massasi (hajmi va umumiy faolligi);

saqlash punktlarining radioaktiv chiqindilar bilan toʻlganligi;

saqlash punktlarining ekspluatatsiya rejimlari;

saqlash punktlarini loyihalash, qurish, rekonstruksiya qilish va foydalanishga topshirishning rejalashtirilgan jadvali;

saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilish va ekspluatatsiyadan chiqarish (uni yopish), hamda radiatsiyaviy nazorat va radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimi monitoringini olib borishning loyihaviy muddati.

4-§. Saqlash punktlarining xavfsizligini taʼminlashning asosiy texnik yechimlari

26. Saqlash punktlari xavfsizligini taʼminlash va asoslashda foydalanilgan atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar roʻyxati koʻrsatiladi.

Shuningdek, saqlash punktlarining qabul qilingan xavfsizlik mezonlari boʻyicha quyidagi axborotlar keltiriladi:

saqlash punktlarini joylashtirish hududi va maydonchasini tanlash mezonlari;

saqlash punktlarining qurilish materiallarini tanlash mezonlari va ularning tanlov asoslari.

Bunda xavfsizlik mezonlari saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilish hamda ekspluatatsiyadan chiqarishdan (yopishdan) keyingi davrlari uchun koʻrsatiladi.

27. Saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilish davrida, normal ekspluatatsiya va normal ekspluatatsiyaning buzilishi, shu jumladan avariya holatlarida qabul qilingan xavfsizlik mezonlari koʻrsatiladi.

Saqlash punktlari ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyingi davridagi tabiiy jarayonlar rivoji va kam ehtimolli avariyaga olib keluvchi tashqi taʼsirlar uchun qabul qilingan xavfsizlik mezonlari koʻrsatiladi.

28. Saqlash punktlarining xavfsizligini taʼminlashning qabul qilingan asosiy prinsiplari koʻrsatilishi va ularning radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishda Radioaktiv chiqindilar bilan muomalada boʻlishning xavfsizlik talablariga (roʻyxat raqami 3694, 2025-yil 28-oktabr) muvofiqligi toʻgʻrisidagi axborotlar keltiriladi.

29. Saqlash punktlarining xavfsizligini taʼminlashga doir asosiy talablar bajarilishini taʼminlovchi texnik va tashkiliy yechimlar toʻgʻrisidagi quyidagi axborotlar koʻrsatiladi:

saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilish davrida va ular ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyingi davrda ionlashtiruvchi nurlanish va radioaktiv moddalar atrof-muhitga tarqalishining oldini olishda xavfsizlik toʻsiqlari tizimini qoʻllash tartibi haqida;

saqlash punktlarining xavfsizligiga taʼsir koʻrsatuvchi loyiha yechimlarining ekspluatatsiya tajribasi, sinovlar yoki tadqiqotlar asosida sinab koʻrish tartibi haqida;

saqlash punktlarini tabiiy va texnogen xususiyatiga ega hodisalar taʼsirlaridan himoya qilishni taʼminlash tartibi haqida;

saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilish davrida va ular ekspluatatsiyadan chiqarilganidan (yopilganidan) keyingi davrida xodimlar, aholi va atrof-muhitning radiatsiyaviy xavfsizligini taʼminlash tartibi haqida;

tarkibida yadroviy xavfli boʻlinuvchi radionuklidlar boʻlgan radioaktiv chiqindilar koʻmilgan (saqlashga joylashtirilgan) saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilish davrida radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlash tartibi haqida;

saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilish davrida hosil boʻladigan radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishda xavfsizlikni taʼminlash tartibi toʻgʻrisida;

radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilish davrida texnik xavfsizlikni taʼminlash tartibi toʻgʻrisida;

saqlash punktlarida yongʻin xavfsizligini taʼminlash tartibi toʻgʻrisida;

saqlash punktlarida avariya holatlarida xodimlar va aholining muhofaza qilinishini taʼminlash tartibi toʻgʻrisida;

saqlash punktini xavfsiz ekspluatatsiyadan chiqarish (yopish) imkonini taʼminlash tartibi haqida.

30. Saqlash punktlarining xavfsiz faoliyat koʻrsatishini taʼminlovchi xavfsizlik uchun muhim boʻlgan texnologik jarayonlar hamda tizimlarning ishlashi hamda texnologik jarayonlarning xavfsiz bajarilishi, shu jumladan saqlash punkti maydonchasi boʻylab tashish, saqlash uchun joylashtirish hamda saqlash punktlarini ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyingi davrda ularning uzoq muddatli xavfsizligini taʼminlash uchun nazarda tutilgan tegishli texnik yechimlar koʻrsatiladi.

31. Saqlash punktlarining loyihasida nazarda tutilgan texnik yechimlarning samaradorligi va yetarliligi eksperimental hamda tahliliy tadqiqotlar natijalari bilan aniqlanishi hamda saqlash punktlarining xavfsizligini baholash natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltirilishi lozim.

5-§. Saqlash punktlarining xavfsizligini baholash natijalari

32. Saqlash punktlarining xavfsizligini baholash natijalarida saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilish davrida hamda ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyingi davrlarda koʻmilgan (saqlashga joylashtirilgan) radioaktiv chiqindilarning potensial xavflilik davridagi xavfsizlikni baholash natijalari keltiriladi.

Ekspluatatsiya qilinayotgan saqlash punktining joriy xavfsizlik darajasini baholash natijalari keltirilishi hamda radioaktiv chiqindilarni joylashtirish punktlari va radioaktiv chiqindilarni konservatsiya qilish punktlari uchun uzoq muddatli xavfsizlikni baholash natijalari koʻrsatiladi.

33. Saqlash punktlari ekspluatatsiya qilish davrida hamda ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyingi davrlarda koʻmilgan (saqlashga joylashtirilgan) radioaktiv chiqindilarning potensial xavflilik davridagi xavfsizlikni baholash va asoslash natijalari keltiriladi.

34. Saqlash punktlari ekspluatatsiya qilish davrida hamda ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyingi davrlarida radioaktiv chiqindilarni saqlash tizimining uzoq muddatli xavfsizligini baholash natijalari tabiiy va texnogen xususiyatiga ega hodisalarning tashqi yoki ichki taʼsirlarini hisobga olgan holda aholi va atrof-muhitga radiatsiyaviy taʼsirni baholashning prognoz hisob-kitoblari natijalari keltiriladi.

35. Saqlash punktlarida atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarda belgilangan xavfsizlik mezonlariga muvofiqligini baholash natijalari koʻrsatiladi.

6-§. Saqlash punktlarining atrof-muhitga taʼsiri hamda ularning boshqa mahalliy va xorijiy saqlash punktlariga oʻxshashligi taqqoslanganligi

36. Saqlash punktlarining normal ekspluatatsiya va normal ekspluatatsiyaning buzilishi hamda avariyalar hamda saqlash punktlari ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyin radioaktiv chiqindilarning potensial xavfliligi davrida ularning atrof-muhitga taʼsirini baholashning qisqacha natijalari keltiriladi.

37. Saqlash punktlari boshqa mahalliy va xorijiy saqlash punktlariga oʻxshashligi taqqoslanilishi hamda buning natijalari boʻyicha axborotlar keltiriladi.

38. Saqlash punktlarining xavfsizligini taʼminlash afzalliklari koʻrsatilishi va shunga oʻxshash punktlarni joylashtirish, loyihalashtirish, qurish va ularni ekspluatatsiya qilish tajribasini hisobga olish hamda punktlarning xavfsizligini taʼminlash boʻyicha qabul qilingan qarorlarning fan, texnika va ishlab chiqarishning zamonaviy darajasiga muvofiqligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi.

7-§. Saqlash punktlaridagi yer osti tadqiqot laboratoriyasidagi tadqiqot natijalari

39. Yer osti tadqiqot laboratoriyasida tadqiqotlar oʻtkazish nazarda tutilgan boʻlsa, saqlash punktlarining joylashtirish loyihasi koʻrsatiladi.

40. Yer osti tadqiqot laboratoriyasida oʻtkazilgan tadqiqotlar toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

yer osti tadqiqot laboratoriyasining maqsad va vazifalari;

yer osti tadqiqot laboratoriyasining umumiy tavsifi;

yer osti tadqiqot laboratoriyasida tadqiqotlar oʻtkazish bosqichlari va muddatlari;

oʻtkaziladigan tadqiqotlarning tavsifi, joyi va usullari;

oʻtkazilgan yer osti tadqiqot natijalari.

41. Yer osti tadqiqot laboratoriyasida oʻtkazilgan tadqiqotlar natijalari saqlash punktini tanlangan maydonchaga joylashtirish, unda yer osti tadqiqot laboratoriyasini qurish texnologiyasini qoʻllash, koʻmilishi moʻljallanayotgan radioaktiv chiqindilarning hajmi va tarkibi, ekspluatatsiya qilish davrida xavfsizlikni taʼminlash, noqulay sharoitlar yuzaga kelganda radioaktiv chiqindilarni chiqarib olish, shuningdek punktni xavfsiz yopish va yopilgandan keyin radioaktiv chiqindilarning potensial xavflilik davrida saqlash punktining uzoq muddatli xavfsizligini taʼminlash imkoniyatini tasdiqlashi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

8-§. Saqlash punktlarini qurish, rekonstruksiya qilish va ularni foydalanishga topshirish

42. Saqlash punktlarini qurish hamda rekonstruksiya qilish ishlarining usullari va bosqichlarining mazmuni ochib berilgan holda maʼlumotlar koʻrsatiladi.

43. Saqlash punktlarini foydalanishga topshirish toʻgʻrisida axborot, shuningdek saqlash punktlarining ishga tushirish-sozlash ishlari dasturi, saqlash punktlarini foydalanishga topshirishda ulardagi binolar va inshootlar, tizimlar va qismlarni sinash toʻgʻrisidagi axborotlar keltiriladi.

9-§. Saqlash punktlari ekspluatatsiyasini tashkil etish boʻyicha asosiy qoidalar

44. Saqlash punktlari ekspluatatsiyasini tashkil etish boʻyicha quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning tashkiliy tuzilmasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilish uchun xodimlarni tayyorlash, ularning malaka oshirishini taʼminlash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

saqlash punktlarida texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish va uning ekspluatatsiya holatini nazorat qilish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

saqlash punktlarining ekspluatatsiya hujjatlarini ishlab chiqish va saqlash tartibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

saqlash punktlarining xavfsiz ekspluatatsiya qilish chegaralari va shartlarini belgilash, ularga rioya etilishi ustidan nazoratni taʼminlash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

saqlash punktlarini jismonan himoya qilishni taʼminlash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

saqlash punktlarida radioaktiv chiqindilarni hisobga olish va nazorat qilishni tashkil etish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

45. Saqlash punktlarining xavfsizligini asoslash hisobotini tayyorlashda sifatni taʼminlash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

10-§. Saqlash punktlarini yopish konsepsiyasi

46. Saqlash punktini yopish konsepsiyasi keltirilishi hamda saqlash punktlarini xavfsiz yopish imkonini asoslashda quyidagilar koʻrsatilishi kerak:

rejadagi yopilish muddatlari va tartibi;

yopilish davrida va yopilgandan keyin xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha asosiy texnik va tashkiliy yechimlar;

radioaktiv chiqindilarni koʻmish tizimini radiatsiyaviy nazorat va monitoring qilish tartibi, usullari hamda muddatlari;

saqlash punktining xavfsizligini taʼminlash uchun axborotni yigʻish va ularni saqlash tartibi.

11-§. Saqlash punktlarini ekspluatatsiyadan chiqarish konsepsiyasi

47. Saqlash punktini ekspluatatsiyadan chiqarish konsepsiyasi, ekspluatatsiyadan chiqarishning rejalashtirilgan muddatlari, shuningdek saqlash punktini xavfsiz tarzda ekspluatatsiyadan chiqarishni taʼminlaydigan asosiy texnik va tashkiliy yechimlar keltiriladi.

48. Saqlash punktlaridan kelgusida radioaktiv chiqindilarni konservatsiya qilish punktiga yoki radioaktiv chiqindilarni yakuniy saqlash punktiga oʻtkazish boʻyicha asosiy qoidalar keltiriladi.

7-bob. Hisobotning “Saqlash punktlari joylashgan hudud hamda maydonchaning tavsifi” boʻlimi

49. Hisobotning “Saqlash punktlari joylashgan hudud hamda maydonchaning tavsifi” boʻlimida quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchaning holati;

saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchadagi demografik sharoitlar;

saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchadagi gidrometeorologik sharoitlar;

saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchadagi geologik-tektonik, geodinamik, gidrogeologik, gidrologik, seysmotektonik, seysmik va muhandislik-geologik sharoitlar;

saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchaning xususiyatlari oʻzgarishining prognozi;

saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchaning monitoring dasturi;

saqlash punktlariga tashqi taʼsirlarning yigʻma jadvali.

1-§. Saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchaning holati

50. Saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchaning holati boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

tabiiy va texnogen kelib chiqishga ega boʻlgan jarayonlar, hodisalar va omillar oʻrganilganligi va baholanganligi toʻgʻrisidagi;

tabiiy va texnogen xususiyatga ega hodisalar uchun loyiha asoslari belgilanganligi;

radioaktiv chiqindilarni koʻmilgan va (yoki) saqlash uchun joylashtirilgan davrida va saqlash punktlarining ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyingi davrda radioaktiv chiqindilarning taʼsiri xodimlar, aholi va atrof-muhitning xavfsizligiga taʼsir koʻrsatishi mumkinligi toʻgʻrisidagi;

saqlash punktlaridan radionuklidlarning chiqishiga, ularning atrof-muhitga tarqalishi va toʻplanishiga taʼsir koʻrsatuvchi omillar tahlili toʻgʻrisidagi.

51. Saqlash punktlari loyihasida hisobga olingan tashqi taʼsirlarning asosiy koʻrsatkichlari va tavsiflari hamda xavfsizlik uchun muhim boʻlgan saqlash punktlarining bino va inshootlari, tizimlari, qismlariga ushbu taʼsirlardan tushadigan yuklamalar keltiriladi.

52. Saqlash punktlari uchun maydoncha tanlashda koʻrib chiqiladigan muqobil maydonchalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va tanlangan maydoncha afzalligining asosi keltiriladi.

53. Saqlash punktlarini qurish va ularni ekspluatatsiyadan chiqarilishdan (yopishdan) keyingi davrda ham tabiiy hamda texnogen hodisalar taʼsiri hisobga olingan holda xavfsizlikni taʼminlash uchun koʻriladigan texnik va tashkiliy choralar haqidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi.

54. Saqlash punktlari maydonchasining joylashuvi toʻgʻrisidagi maʼmuriy-hududiy chegaralariga nisbatan hudud va maydonchaning holati, shuningdek tabiiy va sunʼiy joylar (daryolar, koʻllar, tabiiy va sunʼiy suv omborlari) koʻrsatilgan holda hudud va maydonchaning holat rejasi ilova qilingan holda maʼlumotlar keltiriladi.

55. Saqlash punktlarining joylashish holatini baholash rejasida quyidagilar koʻrsatilishi kerak:

saqlash punktlari joylashtirilgan hudud va maydonchaning chegaralari;

sanitariya-muhofaza zonasi va kuzatuv zonasi chegaralari;

yer va kon ajratish chegaralari;

sanitariya-muhofaza zonasiga eng yaqin va kuzatuv zonasida joylashgan aholi punktlari, sanoat va boshqa xoʻjalik obyektlari, gidrotexnika inshootlari;

muhofaza etiladigan tabiiy hududlar, suv obyektlarining sohil boʻyi himoya mintaqalari va suvni muhofaza qilish zonalari, shuningdek qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan boshqa muhofaza va qoʻriqlash zonalarining joylashuvi;

maydoncha yaqinida joylashgan avtomobil yoʻl, temir yoʻl va suv yoʻllari, havo yoʻnalishlari hamda qatnovlar liniyalari.

56. Saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchaning topografik sharoitlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

57. Saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchasi relyefining quyidagi tavsiflari keltiriladi:

maksimal va minimal mutlaq balandlik belgilari;

yer usti suv oqimlari va suv havzalari kesimining belgilari;

yuzaning qiyaligi va uning yoʻnalishi;

relyefning alohida qismlari (jarliklar, pastliklar, karst voronkalari) mavjudligi;

botqoqlashgan yer maydonlarining mavjudligi;

oʻrmonlar, haydaladigan yerlar va yerdan foydalanishning boshqa turlari mavjudligi.

2-§. Saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchadagi demografik sharoitlar

58. Saqlash punktlarini joylashtirishda demografik shart-sharoitlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

Mazkur maʼlumotlardan saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilish davrida hamda ularni ekspluatatsiyadan chiqargandan (yopgandan) keyingi davrida aholi xavfsizligini taʼminlash uchun zarur boʻlgan texnik vositalar va tashkiliy chora-tadbirlarni ishlab chiqishda, muhofaza tadbirlarini rejalashtirishda, radioaktiv moddalarni oqizish va chiqarish meʼyorlarini hisoblashda, saqlash punktlarini yopish usullarini tanlashda, shuningdek saqlash punktlarining uzoq muddatli xavfsizligini baholashda foydalaniladi.

59. Sanitariya-muhofaza zonasiga yaqin boʻlgan va kuzatuv zonasida joylashgan aholi punktlari, saqlash punktlari joylashgan hududda aholining soni va zichligi koʻrsatilgan holda taqsimlanishi, aholining yashash sharoitlari hamda yashash hududini rivojlantirish istiqbollari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

60. Saqlash punktlarining uzoq muddatli xavfsizligini baholashda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

demografik koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi;

yer va suvdan foydalanish toʻgʻrisidagi;

aholining ichimlik va xoʻjalik-maishiy ehtiyojlarida foydalaniladigan suv taʼminoti manbalari toʻgʻrisidagi;

tabiiy resurslardan foydalanish toʻgʻrisidagi;

aholining ochiq joyda boʻlish davomiyligi toʻgʻrisidagi.

61. Saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchadagi demografik sharoitlar boʻyicha maʼlumotlar keltiriladi. Bunda ushbu maʼlumotlarda aholini oxirgi roʻyxatga olish natijalari hamda saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilish davrida aholining migratsiyasi va uning oʻsishi hisobga olishi lozim.

Saqlash punktlari ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyin, koʻmiladigan yoki saqlashga joylashtiriladigan radioaktiv chiqindilarning potensial xavflilik davri davomida demografik koʻrsatkichlarning ehtimoliy oʻzgarishlari keltiriladi.

3-§. Saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchadagi gidrometeorologik sharoitlar

62. Saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchaning gidrometeorologik hamda aerologik tavsiflari keltiriladi.

Shuningdek, koʻmilgan yoki saqlashga joylashtirilgan radioaktiv chiqindilarning potensial xavflilik davrida hamda saqlash punktlari ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyin yuzaga kelishi mumkin boʻlgan noqulay gidrometeorologik taʼsirlardan muhandislik chora-tadbirlarining yetarliligi haqidagi axborot keltiriladi.

63. Saqlash punktlari joylashgan hududda va maydonchada aniqlangan meteorologik hodisalar roʻyxati quyidagi parametrlarni inobatga olgan holda keltiriladi:

umumiy iqlim sharoitlari;

yer usti oqimi, qor, yomgʻir, muz koʻrinishidagi yogʻinlarning ekstremal miqdori va ularning davomiyligi va yogʻish jadalligi hamda chastotasi, yer yuzasidan bugʻlanishi, (evapotranspiratsiya) darajalari;

havo harorati va tuproq haroratining oʻrtacha va ekstremal qiymatlari, tuproqning muzlash va erish chuqurligi, koʻp yillik muzlik yerlarning mavjudligi;

nisbiy va mutlaq namlik, namlikning oʻrtacha, minimal va maksimal kuzatiladigan qiymatlari;

atmosfera bosimining oʻrtacha va ekstremal qiymatlari;

shamol tezligi, shamol guli, dovul, quyun tezligi va davomiyligi;

tuman, tutunli tuman, momaqaldiroq, boʻron, doʻl, yaxmalak, chang va qum boʻronlarining takrorlanishi hamda davomiyligining oʻrtacha va maksimal qiymatlari.

Saqlash punktlari loyihasida yuqoridagi hodisalar ajratib koʻrsatilishi va ularning saqlash punktlarining bino va inshootlari hamda tizimlariga taʼsiri belgilanishi kerak.

4-§. Saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchadagi geologik-tektonik, geodinamik, gidrogeologik, gidrologik, seysmotektonik, seysmik va muhandislik-geologik sharoitlar

64. Saqlash punktlarining loyihasida hisobga olinadigan saqlash punktlarini joylashtirishning geologik-tektonik, geodinamik, gidrogeologik, gidrologik, seysmotektonik, seysmik va muhandislik-geologik sharoitlari tavsifi keltiriladi.

65. Saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchaning geologik-tektonik, geodinamik, geologik, seysmotektonik va seysmik sharoitlari bilan birga quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

tektonik, geologik, seysmotektonik xaritalar, yer yoriqlari sxemasi, shu jumladan 1:500 000 masshtabdagi faol yer yoriqlari va mintaqaning geodinamik zonalarini va 1:50 000 masshtabdagi maydonni ajratish, saqlash punktlari joylashgan maydonning geologik kesimlari va seysmik profillari;

geologik-tektonik tuzilishi va neotektonikasining tavsifi;

togʻ jinslarining litologik va stratigrafik tavsiflari, morfologiyasi hamda kristall poydevorining tuzilishi.

66. Saqlash punktlari loyihasida hisobga olinishi mumkin boʻlgan geologik jarayonlar va hodisalarning tavsiflari hamda parametrlari ularning xavflilik darajasi koʻrsatiladi.

67. Saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchaning seysmotektonik tavsiflari keltirilishi, maksimal hisobiy zilzila va loyihaviy zilzila darajalari uchun saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchaning seysmikligi koʻrsatiladi.

Shuningdek, saqlash punktlari uchun turli darajadagi zilzilalarda seysmodeformatsiyalar boʻlmaydigan yaxlit blok chegaralari koʻrsatilishi kerak.

68. Saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchaning seysmotektonik sharoitlarini tavsiflash uchun quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

oʻrtacha tuproqlar uchun “Medvedev-Shponxoyer-Karnik MSK-64” shkalasi boʻyicha ball birliklarida faol yer yoriqlari va geodinamik zonalarga (zilzila oʻchoqlari paydo boʻlishi mumkin boʻlgan zonalarga) va maksimal seysmik zonalarga nisbatan maydonchaning joylashuvi koʻrsatilgan hududning seysmik sxemasi;

saqlash punktlarining maydonchasini seysmik mikrohududlashtirish xaritasi (intensivlikning oʻrtacha tuproqlarga nisbatan ball birliklarida oʻsishini hisobga olgan holda);

texnogen-oʻzgartirilgan sharoitlar uchun saqlash punktlarining maydonchasini seysmik mikrohududlashtirish xaritasi intensivlikning oʻrtacha tuproqlarga nisbatan ballarda oʻsishi;

“Medvedev-Shponxoyer-Karnik MSK-64” shkalasi boʻyicha tuproqlar uchun ball (6 balldan yuqori boʻlganda seysmik mikrohududlashtirish xaritasi bilan);

seysmik hududlashtirish natijalarini, shuningdek tabiiy va texnogen oʻzgarishlar uchun saqlash punktlarining maydonchasini seysmik mikrohududlashtirish natijalarini hisobga olgan holda muayyan maydon uchun maksimal hisobiy zilzila va loyihaviy zilzila parametrlari.

69. Saqlash punktlari maydonchasining mavjud yoriqlarga nisbatan joylashuvi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltirilishi va ularning uzunligi hamda deformatsiyalanish tezligi koʻrsatilishi kerak.

70. Saqlash punktlari joylashgan hududda barpo etilgan suv manbalari hamda ularni ajratib turuvchi suv oʻtkazmaydigan qatlamlarning tarqalishi va yer yuzasida oʻrnashish sharoitlarini, yer osti oqimining yoʻnalishi va tezligini, yer osti suvlarining bosimi yoki sathi holatini, ularning kimyoviy tarkibini oʻz ichiga olgan gidrogeologik sharoitlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

71. Saqlash punktlarining hududiy rejasida suv olish joylari koʻrsatilgan holda suv olish va tushirish, suv manbalaridan xoʻjalikda foydalanish sohalari, shuningdek saqlash punktlari maydonchasi orqali oʻtgan gidrogeologik kesmalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

72. Saqlash punktlari joylashgan hududdagi gidrografik tarmoq tavsifi, mintaqaviy va mahalliy gidrologik sharoitlar tavsifi va yer usti suvlaridan foydalanish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

73. Saqlash punktlari joylashgan hududdagi gidrosfera va gidrotexnika inshootlarining saqlash punktlari xavfsizligiga ehtimoliy taʼsirini tahlil qilish natijalari keltirilishi, yer osti yoki yer usti suvlari sathining koʻtarilishi yoki pasayishining saqlash punktlari xavfsizligiga taʼsiri hamda saqlash punktlarining yer osti inshootlarini suv bosishi yoki suv ostida qolishi ehtimoli oʻrganilishi kerak.

74. Saqlash punktlarining bino va inshootlarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va ularni ekspluatatsiya qilish sharoitlariga taʼsir koʻrsatuvchi muhandislik-geologik sharoitlar tavsifi keltiriladi.

75. Saqlash punktlarini oʻrab turuvchi togʻ jinslarining muhandislik-geologik tavsiflari quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi kerak:

ajratilgan muhandislik-geologik qismlarning fizik-mexanik xususiyatlari;

togʻ jinslarining tavsifi.

76. Saqlash punktlari joylashgan hududda aniqlangan, maydonchada rivojlanishi mumkin boʻlgan va saqlash punktlarini loyihalashda hisobga olingan xavfli muhandislik-geologik jarayonlar, shuningdek alohida tarkib va xususiyatlarga ega boʻlgan tuproqlarning mavjudligi koʻrsatilishi kerak.

77. Saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilishda ular joylashgan maydoncha tuproqlarining barqarorligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

5-§. Saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchaning xususiyatlari oʻzgarishining prognozi

78. Saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchada texnogen jarayonlar, hodisalar va omillarni tahlil qilish natijalari hamda ularning taʼsiri prognozi keltirilishi kerak.

79. Saqlash punktlari loyihasida hisobga olinadigan, texnogen xususiyatga ega tashqi hodisalar roʻyxati keltirilishi hamda ushbu roʻyxatdagi hodisalar taʼsirlarining koʻrsatkichlari va tavsiflari koʻrsatiladi.

80. Koʻmilgan va (yoki) saqlashga joylashtirilgan radioaktiv chiqindilar mavjud saqlash punktlarida kelajakda (uzoq muddat davomida) yuz berishi mumkin boʻlgan oʻzgarishlar oldindan baholanib, ularning istiqboldagi prognozi keltiriladi.

Mazkur prognoz koʻmilgan va (yoki) saqlashga joylashtirilgan radioaktiv chiqindilarning potensial xavflilik davrida radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining uzoq muddatli xavfsizligiga taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan saqlash punktlari joylashgan hudud va maydoncha sharoitlari hamda xususiyatlarining ehtimoliy oʻzgarishlarini qamrab olishi shart.

81. Saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchaning geologik-tektonik, geodinamik, seysmik, geologik, gidrologik, gidrogeologik, iqlim sharoitlari hamda xususiyatlarining geologik vaqt oʻlchamida oʻzgarishi baholanishi hamda uning natijalari keltirilishi kerak.

6-§. Saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchaning monitoring dasturi

82. Saqlash punktlari loyihasida hisobga olinadigan tabiiy va texnogen xususiyatga ega hodisalar parametrlarining monitoringi va ularning natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

Tabiiy va texnogen xususiyatga ega hodisalar parametrlarining monitoringidan tashqari kuzatuv dasturlari boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

kuzatuvlarning maqsadi va vazifalari;

kuzatish punktlarining joylashuvi va soni asosi;

kuzatishlarni amalga oshirishda foydalanilgan qurilmalar haqidagi maʼlumotlar, shuningdek kuzatishlarni oʻtkazish natijalarini tahlil qilish usullarining tavsifi.

7-§. Saqlash punktlariga tashqi taʼsirlarning yigʻma jadvali

83. Saqlash punktlari loyihasida hisobga olinadigan saqlash punktlariga tashqi taʼsirlarning yigʻma jadvali keltiriladi.

Yigʻma jadvalda saqlash punktlari loyihasida hisobga olinadigan gidrometeorologik jarayonlar va hodisalarning, geologik, geodinamik, gidrologik, gidrogeologik, seysmotektonik, seysmologik va muhandislik-geologik omillar va jarayonlarning, kelib chiqishi texnogen taʼsirlarning tavsiflari va parametrlari koʻrsatiladi.

84. Yigʻma jadval tahlili asosida saqlash punktlari joylashadigan maydonchaning sinfi belgilanishi lozim.

8-bob. Hisobotning “Saqlash punktlarining xavfsizligini taʼminlash boʻyicha loyihalashtirish va ekspluatatsiya qilishda qabul qilingan umumiy qoidalar” boʻlimi

85. Hisobotning “Saqlash punkti joylashgan hudud hamda maydonchaning tavsifi” boʻlimida quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

saqlash punktlarida xavfsizlikni taʼminlashning tamoyillari va mezonlari;

saqlash punktlarining bino va inshootlarini identifikatsiyalash hamda ulardagi tizim va qismlarni tasniflash;

saqlash punktlarining komponovka qilish yechimlari;

saqlash punktlarining bino va inshootlari, tizimlari hamda qismlariga taʼsirlar va yuklamalar;

saqlash punktlarining binolari va inshootlari mustahkamligi hamda barqarorligining asoslari;

xavfsizlik uchun muhim boʻlgan saqlash punkti tizimlari hamda qismlarining mustahkamligi va ishlash qobiliyatining asoslari.

1-§. Saqlash punktlarida xavfsizlikni taʼminlashning tamoyillari va mezonlari

86. Saqlash punktlarini loyihalashtirish hamda ularni ekspluatatsiya qilish hamda ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyingi davrlarida saqlash punktlarining xavfsizligini taʼminlash boʻyicha prinsiplar, mezonlar va texnik yechimlar keltiriladi.

87. Saqlash punktlarining barcha “hayotiy” davrlari uchun xavfsizlik mezonlarining miqdoriy qiymatlari koʻrsatiladi.

88. Saqlash punktlarini normal ekspluatatsiya qilish va normal ekspluatatsiya buzilishida qabul qilingan xavfsizlik mezonlari, shu jumladan avariya turlari (nurlangan shaxslarning turli toifalari uchun xavf (doza) chegaralari, atrof-muhitga radioaktiv moddalarni chiqarish va oqizish meʼyorlari) keltiriladi.

89. Saqlash punktlarining xavfsizligini taʼminlashga qoʻyiladigan asosiy talablarning bajarilishi toʻgʻrisidagi quyidagilar haqidagi maʼlumotlar keltiriladi:

saqlash punktlari ekspluatatsiya davrida va ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyingi davrda ionlashtiruvchi nurlanish va radioaktiv moddalarning atrof-muhitga tarqalishi yoʻlida xavfsizlik toʻsiqlari (muhandislik va tabiiy) tizimini qoʻllashga asoslangan koʻp toʻsiqli tizim tashkil qilinganligi;

saqlash punktlaridan radioaktiv moddalarning atrof-muhitga chiqarib tashlanishi va oqizilishi cheklanganligi;

saqlash punktlarining tabiiy va texnogen xususiyatga ega hodisalar taʼsirlaridan himoya qilinishi taʼminlanganligi;

saqlash punktlarining ekspluatatsiya davrida xodimlar, aholi va atrof-muhitning radiatsiyaviy xavfsizligi taʼminlanganligi;

saqlash punktlari ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyin davrda aholi va atrof-muhitning radiatsiyaviy xavfsizligi taʼminlanganligi;

xavfsizlikni baholash natijalari asosida saqlash punktlarining xavfsizligini asoslash, shu jumladan joriy xavfsizlik darajasini tahlil qilish va radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining uzoq muddatli xavfsizligi baholanligi;

tarkibida yadroviy xavfli boʻlinuvchi radionuklidlar boʻlgan saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilishda yadroviy xavfsizlik taʼminlanganligi;

saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilishda hosil boʻladigan radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishda xavfsizlik taʼminlanganligi;

saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilishda texnik xavfsizlikni taʼminlanganligi;

saqlash punktlarining yongʻin xavfsizligi taʼminlanganligi;

saqlash punktlarida avariya sodir boʻlgan taqdirda xodimlar va aholining himoya qilinishi taʼminlanganligi;

saqlash punktlarini xavfsiz ekspluatatsiyadan chiqarish (yopish) imkoni taʼminlanganligi.

90. Saqlash punktlarining xavfsizligini taʼminlash boʻyicha qabul qilingan prinsiplar, mezonlar va texnik yechimlarning amalga oshirilishini taʼminlaydigan loyiha yechimlari keltiriladi.

91. Saqlash punktlarining xavfsizligi uchun muhim boʻlgan tizimlar toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

saqlash punktlarining xavfsizlik toʻsiqlari;

muhandislik toʻsiqlari tizimining tarkibi va tavsifi;

xavfsizlik uchun muhim boʻlgan belgilangan vazifalar;

saqlash punktlarining loyiha hujjatlarida belgilangan muddatda ekspluatatsiya qilishda koʻrsatilgan vazifalarning bajarilishini taʼminlaydigan tegishli texnik yechimlar.

92. Saqlash punktlarining xavfsizlik toʻsiqlariga qoʻyiladigan talablar boʻyicha quyidagi yechimlarni hisobga olgan holda maʼlumotlar keltiriladi:

koʻmiladigan va (yoki) saqlash uchun joylashtirilgan radioaktiv chiqindilarning potensial xavflilik davrini, saqlash punktlari joylashgan hududda tabiiy va texnogen xususiyatga ega hodisalar taʼsirlarini hamda saqlash punktlarida sodir boʻladigan fizik va kimyoviy jarayonlarni hisobga olgan holda xavfsizlikni taʼminlash;

oʻsimliklar, hayvonlar va insonning radioaktiv chiqindilarni koʻmish tizimiga beixtiyor kirib qolishining oldini olish;

saqlash punktlariga togʻ jinslari taʼsirini izolyatsiyalovchi xususiyatlarni saqlab qolish;

issiqlik ajratuvchi radioaktiv chiqindilarning issiqlik taʼsirida izolyatsiyalovchi xususiyatlarini saqlab qolish.

93. Saqlash punktlariga koʻmish va (yoki) saqlash uchun maqbullik mezonlarini ishlab chiqish va amalga oshirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

94. Har bir turdagi, toifadagi, sinfdagi radioaktiv chiqindilarni xavfsiz koʻmish boʻyicha texnik yechimlarni joriy qilish uchun quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

koʻmilgan va (yoki) saqlash uchun joylashtirilgan radioaktiv chiqindilarning radionuklid tarkibi;

koʻmilgan va (yoki) saqlash uchun joylashtirilgan radioaktiv chiqindilarning yoʻl qoʻyiladigan umumiy faolligi (alfa, beta, gamma faollikning solishtirma yigʻindisi) uzoq yashovchi va transuran radionuklidlar faolligi;

koʻmilgan va (yoki) saqlash uchun joylashtirilgan radioaktiv chiqindilarning yoʻl qoʻyiladigan miqdori.

95. Yangi qurilayotgan saqlash punktlarini loyihalashda shunga oʻxshash obyektlarni tashkil etish va ekspluatatsiya qilish tajribasi inobatga olinganligi, shuningdek loyiha yechimlarining tegishli tahliliy hamda eksperimental tadqiqotlar bilan asoslanganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

96. Saqlash punktlarini loyihalashtirish va ekspluatatsiya qilishda yoʻl qoʻyilgan atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablaridan chetga chiqishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mavjud boʻlsa, ushbu maʼlumotlar keltiriladi.

Bunda atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablaridan chetga chiqishlar roʻyxati koʻrsatiladi hamda chetga chiqishlarni bartaraf etishning imkoni yoʻqligi asoslantiriladi, shuningdek chetga chiqishlar saqlash punktlari xavfsizligiga taʼsirining baholanishi natijalari va kompensatsiya tadbirlarining roʻyxati keltiriladi.

2-§. Saqlash punktlarining bino va inshootlarini identifikatsiyalash hamda ulardagi tizim va qismlarni tasniflash

97. Saqlash punktlarining bino va inshootlarini identifikatsiyalashda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

xavfli ishlab chiqarish obyektlariga mansubligi;

vazifalari;

yongʻin va portlash xavfi;

xodimlar doimiy joylashadigan xonalarning mavjudligi.

98. Saqlash punktlarining tizim va qismlarini tasnifi boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

nomi;

belgilanishi (kodlanishi);

xavfsizlik boʻyicha maʼlumot;

atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga muvofiq zilzilabardoshligi;

atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar tatbiq etiladigan uskunalar va quvurlar guruhi.

99. Saqlash punktlarining bino va inshootlari hamda ulardagi tizim va qismlar uchun yuk koʻtarish kranlarining tuzilishi va ulardan xavfsiz foydalanish talablarini belgilovchi atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar keltiriladi.

3-§. Saqlash punktlarining komponovka qilish yechimlari

100. Saqlash punktlarining bosh rejasi chizmasi va uning tavsifi keltiriladi.

Tabiiy va texnogen xususiyatga ega hodisalar taʼsirlarini hisobga olgan holda xavfsizlik uchun muhim boʻlgan saqlash punktlarining bino va inshootlari oʻzaro joylashuvi asoslari keltiriladi.

101. Saqlash punktlari atom energiyasidan foydalanishning boshqa obyektining hududida joylashgan boʻlsa, saqlash punktlarining bino va inshootlarining atom energiyasidan foydalanish obyektining boshqa bino va inshootlariga nisbatan oʻzaro joylashuvining chizmasi koʻrsatiladi.

102. Saqlash punktlarining yongʻinga qarshi himoyalanganligi, yongʻin oʻchirish transport vositalari uchun kirish yoʻllari bilan taʼminlanganligi, yongʻinga qarshi suv havzalari va yongʻinga qarshi suv zaxirasi mavjudligi boʻyicha ularning roʻyxati keltiriladi.

103. Saqlash punktlariga hamda ulardan radioaktiv chiqindilarni boshqa saqlash punklariga tashish uchun foydalaniladigan transport vositalari uchun moʻljallangan yoʻllar haqida va kelajakda ushbu yoʻllarni qurish rejalashtirilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot keltiriladi.

4-§. Saqlash punktlarining bino va inshootlari, tizimlari hamda qismlariga taʼsirlar va yuklamalar

104. Saqlash punktlarining xavfsizligi uchun muhim boʻlgan tizimlar va qismlarga, taʼsirlar va yuklamalarning roʻyxati keltiriladi.

105. Saqlash punktlarining xavfsizlik uchun muhim boʻlgan ulardagi bino va inshootlar hamda tizimlar va qismlarining mustahkamligi va barqarorligini tahlil qilishda hisobga olinadigan umumiy taʼsirlar va yuklamalarning miqdoriy qiymatlari keltiriladi.

106. Saqlash punktlarining bino va inshootlari, tizimlari hamda qismlariga tushadigan yuklamalarni koʻrsatgan holda loyiha hujjatlarida hisobga olinadigan ularning taʼsirlari haqidagi maʼlumotlar keltiriladi.

Bunda taʼsirlar haqidagi maʼlumotda ularning parametrlarini aniqlash usullari, foydalaniladigan hisoblash usullari va dasturiy vositalar, ularni tekshirishdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi axborotlar keltiriladi.

5-§. Saqlash punktlarining binolari va inshootlarini mustahkamligi hamda barqarorligining asoslari

107. Saqlash punktlarining binolari va inshootlarini mustahkamligi hamda barqarorligini asoslari boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

binolar va inshootlar, qurilish konstruksiyalari, poydevorlarning konstruktorlik yechimlarini asoslashni oʻz ichiga olgan hujjatlar roʻyxati;

foydalanishga topshirish muddati va belgilangan ekspluatatsiya muddati;

binolar va inshootlarning texnik holati monitoringi;

binolar va inshootlarning taʼsirlar va yuklar ostidagi ustuvorligini asoslashda foydalaniladigan hisoblash usullari va dasturiy vositalar roʻyxati.

108. Saqlash punktlarining normal ekspluatatsiyasi hamda ularning normal ekspluatatsiyasining buzilishi va avariya holatlarida bino va inshootlarning texnologik va tabiiy muhitlarga mosligini hisobga olgan holda tanlash asoslari keltiriladi.

6-§. Xavfsizlik uchun muhim boʻlgan saqlash punkti tizimlari hamda qismlarining mustahkamligi va ishlash qobiliyatining asoslari

109. Saqlash punktlarining xavfsizligi uchun muhim boʻlgan hamda qismlarining mustahkamligi va ishlash qobiliyati tabiiy va texnogen xususiyatga ega hodisalar taʼsirlari natijasida yuzaga keladigan yuklamalarni hisobga olgan holda asoslanganligi boʻyicha maʼlumot keltiriladi.

110. Saqlash punktlari xavfsizligi uchun muhim boʻlgan tizimlar va qismlarning roʻyxati, ularning barcha ish rejimlaridagi (ekspluatatsiya davrida, avariya holatlarida va ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyin davrlarda) chidamlilik darajasi hamda ruxsat etilgan maksimal yuklamalar hisobi koʻrsatilishi kerak.

Koʻrsatilgan tizimlar uchun hisobga olinadigan hisobiy yuklamalar va ularning birikmalari keltirilishi kerak.

111. Saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilishda ulardagi uskuna va tayanch konstruksiyalarining mustahkamligi, barqarorligi hamda ularning texnik holatini nazorat qilish uslublari koʻrsatiladi.

Bunda uskuna va tayanch konstruksiyalarining maqbulligi asoslangan boʻlishi hamda hisob-kitoblarda foydalaniladigan hisoblash usullari hamda dasturiy vositalar roʻyxati keltiriladi.

9-bob. Hisobotning “Saqlash punktlarining xavfsizligini taʼminlash uchun muhim boʻlgan texnologik va yordamchi tizimlar” boʻlimi

112. Saqlash punktlarining xavfsizligini taʼminlash uchun muhim boʻlgan texnologik va yordamchi tizimlar boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

radioaktiv chiqindilarning tavsiflari;

radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlashga qabul qilish hamda radioaktiv chiqindilarni kirish nazoratini amalga oshirish;

radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlashning texnologik tizimi;

radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash joyining transport-texnologik tizimi;

yer osti tadqiqot laboratoriyasi;

saqlash punktlarining yordamchi tizimlari.

1-§. Radioaktiv chiqindilarning tavsiflari

113. Radioaktiv chiqindilarning tavsiflari bayon etilishi hamda radioaktiv chiqindilarni koʻmish jarayoni Radioaktiv chiqindilarni koʻmish boʻyicha maqbullik mezonlari va talablariga (roʻyxat raqami 3734, 2025-yil 23-dekabr) muvofiq amalga oshirilishi haqidagi maʼlumot keltiriladi.

114. Radioaktiv chiqindilarni saqlashga qabul qilish tartibi, radioaktiv chiqindilarning kirish nazoratini oʻtkazish tartibi va usullari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, shu jumladan radioaktiv chiqindilarning pasporti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatilishi kerak.

115. Radioaktiv chiqindilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asoslangan boʻlishi, ularning belgilangan maqbullik mezonlariga va loyiha talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida maʼlumot keltiriladi.

Shuningdek, radioaktiv chiqindilar konteynerlarining muvofiqligini baholash toʻgʻrisidagi axborot ham koʻrsatiladi.

116. Radioaktiv chiqindilar koʻmishda va (yoki) saqlashda yuzaga kelishi mumkin boʻlgan va saqlash punktining xavfsizligiga taʼsir koʻrsatadigan oʻzgarishlar hamda uzoq muddatli xavfsizlikni baholash natijalari nazorat va prognoz asosida asoslanishi keltiriladi.

117. Saqlash punktlariga koʻmish va (yoki) saqlash uchun belgilangan radioaktiv chiqindilarning maqbullik mezonlari, saqlash punktiga saqlash (yoki) koʻmish uchun joylashtirilgan radioaktiv chiqindilarning hajmi va tavsiflari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

118. Radioaktiv chiqindilarning maqbullik mezonlariga nisbatan radioaktiv chiqindilarning meʼyoriy koʻrsatkichlari roʻyxati, meʼyoriy koʻrsatkichlarning yoʻl qoʻyiladigan qiymatlari, shuningdek radioaktiv chiqindilarni yetkazib beruvchilar (radioaktiv chiqindilar qadoqlarini ishlab chiqaruvchi tashkilotlar) tomonidan radioaktiv chiqindilarning belgilangan meʼyoriy koʻrsatkichlarga muvofiqligini tasdiqlash usullari keltiriladi.

119. Saqlash punktiga koʻmish uchun maqbullik mezonlari asoslari quyidagi maʼlumotlar bilan tasdiqlangan boʻlishi kerak:

radioaktiv chiqindilarning tasniflarini va koʻmishning taxmin qilinayotgan sharoitlarda xavfsizlik toʻsiqlarini eksperimental va tahliliy oʻrganish natijalari;

tegishli materiallarning sinovlari;

saqlash punktining xavfsizligini baholash natijalari;

radiatsiyaviy nazorat va radioaktiv chiqindilarni saqlash (yoki) koʻmish tizimining monitoring maʼlumotlari.

120. Saqlash punktida koʻmish uchun moʻljallangan radioaktiv chiqindilarning maqbullik mezonlari toʻgʻrisidagi axborot, shuningdek mazkur mezonlarga qoʻyiladigan talablar atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga muvofiq belgilanganligi va ularda nazarda tutilgan meʼyoriy koʻrsatkichlar nomenklaturasiga keltiriladi.

121. Radioaktiv chiqindilarning meʼyoriy koʻrsatkichlari roʻyxati va ularning yoʻl qoʻyiladigan qiymatlari radioaktiv chiqindilarning belgilangan mezonlarga muvofiqligini tasdiqlash uslublari koʻrsatilgan holda keltiriladi.

Bunda radioaktiv chiqindilarni koʻmish sharoitlari va saqlash punkti loyihasining oʻziga xos xususiyatlari hisobga olinishi lozim.

122. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish uchun radioaktiv chiqindilarning maqbullik mezonlari miqdoriy va sifat koʻrsatkichlarining umumiy maqbullik mezonlariga nisbatan farqlari asoslangan va tegishli hisob-kitoblar bilan tasdiqlanganligi keltiriladi.

123. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish uchun belgilangan maqbullik mezonlari atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga muvofiq ishlab chiqilganligi haqidagi maʼlumot keltiriladi.

124. Ekspluatatsiya qilinayotgan saqlash punktlarida koʻmish va (yoki) saqlashga joylashtirilgan radioaktiv chiqindilar toʻgʻrisida tegishli qiymatlar nazorat qilinayotganligi va saqlash punktlari loyihasida belgilangan qiymatlarga muvofiqligini tasdiqlovchi maʼlumotlar keltiriladi.

125. Koʻmiladigan va (yoki) saqlash uchun joylashtiriladigan radioaktiv chiqindilarning tavsiflari va hajmlarini nazorat qilish, radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash boʻyicha hujjatlarni hisobga olish hamda ushbu hujjatlarni saqlash tartibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

126. Radioaktiv chiqindilar va koʻmishga joylashtirilgan radioaktiv chiqindilarning maqbullik mezonlari toʻgʻrisida keltiriladigan maʼlumotning hajmi va toʻliqligi ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan ushbu saqlash punktining oʻziga xos xususiyatlari va koʻmishga joylashtirilayotgan yoki joylashtirilgan radioaktiv chiqindilarning tavsiflari haqidagi maʼlumot keltiriladi.

127. Ekspluatatsiya qilinayotgan saqlash punktlari uchun koʻmish va (yoki) saqlashga joylashtirilgan radioaktiv chiqindilarning hajmi va tavsiflari toʻgʻrisida ularning quyidagi koʻrsatilgan, belgilangan qiymatlarga muvofiqligini tasdiqlovchi maʼlumotlar keltiriladi:

radioaktiv chiqindilar qadoqlarining radioaktiv tarkibi, radioaktiv chiqindilarning turi va ularning fizik shakli, solishtirma va umumiy solishtirma faolliklari, radioaktiv chiqindilar qadoqlarining umumiy faolligi, yadroviy xavfli boʻlinuvchi radionuklidlar tarkibi, fizik-kimyoviy xossalari, shu jumladan kimyoviy tarkibi, yonuvchanligi hamda ularning issiqlik va gaz ajratish xususiyati;

konteynerlarning tavsiflari, massa-oʻlcham parametrlari, konstruksiyasi, konstruksiya materiallari;

radioaktiv chiqindilar oʻramlarining tavsiflari, massa-oʻlchamlari, tamgʻasi, izolatsiyalovchi xossalari, uzoq muddatga chidamliligi, radiatsiyaviy tavsiflari;

saqlash punktiga mos ravishda koʻmilgan radioaktiv chiqindilar tavsiflarining yigʻindi qiymatlari, hajmi, koʻmish katakchalari (yacheykalari) va qadoqlaridagi radionuklidlarning, shu jumladan alfa-nurlanuvchi va transuran nurlanuvchi radioaktiv chiqindilarning maksimal va oʻrtacha solishtirma faolligi, joylashtirish zichligi;

saqlash punkti loyihasida belgilangan saqlanayotgan radioaktiv chiqindilarning yoʻl qoʻyiladigan eng yuqori miqdori (hajmi), ularning solishtirma va umumiy faolligi, radionuklid, kimyoviy tarkibi, fizik holati hamda saqlash muddatlari asoslari.

128. Ishlatib boʻlingan yopiq ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini koʻmishda har bir saqlash joyi, koʻmish katakchasi (yacheykasi) va ishlatib boʻlingan yopiq ionlashtiruvchi nurlanish manbalarining turi uchun quyidagilar keltiriladi:

ishlatib boʻlingan ionlashtiruvchi nurlanishning yopiq manbalari tavsifi, kelib chiqishi, radiatsiyaviy xavf toifasi, ionlashtiruvchi nurlanish turi, radionuklidning faolligi va yarim parchalanish davri, ishlatib boʻlingan ionlashtiruvchi nurlanishning yopiq manbalari boʻlgan katakchalar (yacheykalar) joylashuvi, konteyner va oʻram, metall blokning issiqlik ajratish darajasi, ishlatib boʻlingan ionlashtiruvchi nurlanishning yopiq manbalari qobigʻining germetikligi;

joylashtirilgan turli xildagi ishlatib boʻlingan yopiq ionlashtiruvchi nurlanish manbalarining soni va ularning umumiy faolligi.

129. Saqlash punktlarining uzoq muddatli xavfsizligini baholashda hisobga olinadigan radioaktiv chiqindilarning uzoq muddatli xavfsizligini taʼminlash uchun muhim boʻlgan xususiyatlar va xossalardagi oʻzgarishlar prognozi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

130. Koʻmish va (yoki) saqlashga joylashtirilgan radioaktiv chiqindilarning hajmi va tavsiflari hamda ularning vaqt oʻtishi bilan oʻzgarishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asoslangan boʻlishi, maʼlumotlar manbalari koʻrsatilishi va koʻrsatib oʻtilgan maʼlumotlarni tasdiqlovchi axborot keltiriladi.

2-§. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlashga qabul qilish hamda radioaktiv chiqindilarning kirish nazoratini amalga oshirish

131. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlashga qabul qilish tartibi, hujjatlarni taqdim etish muddatlari va tartibi, koʻmish va (yoki) saqlashga qabul qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilish tartibi hamda radioaktiv faolligi belgilangan sinflariga mos kelmaydigan radioaktiv chiqindilarni qabul qilishdagi nizoli masalalarni hal qilish tartibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

Mazkur maʼlumotlar radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlashga qabul qilishni tartibga soluvchi atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarning talablariga muvofiqligini tasdiqlashi va qabul qilinayotgan radioaktiv chiqindilarning belgilangan maqbullik mezonlariga muvofiqligini taʼminlashi zarur.

132. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash uchun qabul qilishda ularning hujjatlari va haqiqiy holati tekshirilishi, belgilangan talablarga mos kelishi aniqlanishi hamda barcha maʼlumotlar nazorat qilinib borilishi haqidagi maʼlumot keltiriladi.

133. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlashga qabul qilish hamda radioaktiv chiqindilarni kirish nazoratini amalga oshirish boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltirilishi lozim:

radioaktiv chiqindilarning haqiqiy tavsiflari koʻmishga yaroqlilik mezonlariga muvofiqligi;

radioaktiv chiqindilarni kirish nazoratidan oʻtkazish va kelib tushayotgan radioaktiv chiqindilarning saqlash punktlarida koʻmish uchun maqbullik mezonlariga muvofiqligini tekshirish usullari va uslublari;

standart boʻlmagan radioaktiv chiqindilarni qabul qilish tartibi, maqbullik mezonlariga muvofiq boʻlmagan radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish tartibi.

3-§. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlashning texnologik tizimi

134. Saqlash punktlarining radioaktiv chiqindilarni koʻmish texnologik tizimi hamda ularni koʻmishda xavfsizlik talablarini belgilovchi atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablariga muvofiq tizimning xavfsiz ishlashini taʼminlash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

135. Saqlash punkti tarkibiga kiruvchi radioaktiv chiqindilarni koʻmish uchun moʻljallangan har bir bino va inshoot boʻyicha maʼlumotlar keltiriladi.

136. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish texnologik tizimining vazifalari hamda bajariladigan funksiyalar roʻyxati aniq va tushunarli tarzda keltiriladi.

137. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimi bilan funksional bogʻliq boʻlgan xavfsizlik uchun muhim boʻlgan radioaktiv chiqindilarni koʻmish tizimining mustaqil funksiyalarni bajaruvchi quyi tizimlari, uskunalari, bino va inshootlari hamda qismlari koʻrsatilishi kerak.

138. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish tizimi loyihasida va texnologik sxemasida amalga oshirilgan xavfsizlikning asosiy prinsiplari hamda mezonlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

139. Saqlash punktlarining bino va inshootlari hamda radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash uchun moʻljallangan tegishli asbob-uskunalar tavsifi keltiriladi.

140. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining tuzilmasi va ishlashi, radioaktiv chiqindilarni koʻmish uchun moʻljallangan tegishli uskunalar hamda ularning saqlash punktining boshqa tizimlari bilan oʻzaro bogʻliqligi toʻgʻrisida maʼlumot keltiriladi.

141. Saqlash punktlarining qurilish konstruksiyalari hamda ularning komponovkasi tavsifi keltiriladi. Bunda saqlash punktlarining bino va inshootlar hamda xonalar boʻyicha, ulardagi uskunalar va tarkibiy qismlar joylashuvining reja-sxemalari koʻrsatiladi.

142. Saqlash punktlarining tabiiy va muhandislik xavfsizlik toʻsiqlari tarkibi, himoya, mustahkamlik va izolyatsiyalovchi xususiyatlarining tavsifi, koʻmishning prognoz qilinayotgan sharoitlarida muhandislik toʻsiqlarining ishonchliligi, toʻsiqlarning har biri loyihaviy xususiyatlarini saqlab qolishi kerak boʻlgan minimal muddatlar, saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilish davrida muhandislik toʻsiqlarini shikastlanishdan himoya qilish choralari keltiriladi.

Shuningdek, quyidagilar haqida maʼlumotlar ham koʻrsatilishi lozim:

muhandislik va tabiiy toʻsiqlar birgalikda qattiq saqlash punkti loyihasida belgilangan muddat davomida ionlashtiruvchi nurlanish va radionuklidlarning belgilangan chegaralardan tashqariga chiqishini cheklashi;

muhandislik va tabiiy toʻsiqlar birgalikda radioaktiv chiqindilarni noqulay tashqi taʼsirlardan himoya qilishni va insonning bexosdan kirib kelishidan zarur himoyani taʼminlashi.

143. Qurilish konstruksiyalarining tavsifi va foydalanish muddatlari koʻrsatilishi kerak.

144. Radioaktiv chiqindilarni saqlash bino va inshootlari, koʻmishning alohida katakchalari (yacheykalari), toʻsiqlar, stellajlar, pardevorlar va foydalaniladigan asbob-uskunalarning materiallari, tayanch va qurilish konstruksiyalarining tanlovi asoslanganligi haqidagi maʼlumot keltirilishi kerak.

145. Konstruksiya materiallarining normal ekspluatatsiya va normal ekspluatatsiyaning buzilishiga, shu jumladan avariya holatlariga chidamliligining asosi keltiriladi.

146. Saqlash punktining toʻsiq konstruksiyalari, shuningdek saqlash punktlari ichki qismini pardozlash uchun qoʻllaniladigan qoplama va pardozlash materiallarining yongʻinga chidamliligi talablarining bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

147. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash uchun moʻljallangan bino va inshootlar hamda ularning katakchalari (yacheykalari) toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

koʻmish va (yoki) saqlash uchun joylashtirilgan radioaktiv chiqindilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni rasmiylashtirish usullari va vositalari;

radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash uchun moʻljallangan bino va inshootning joylashuvi va uning chegaralari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni rasmiylashtirish tartibi va roʻyxati;

radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash chegarasini aniqlash usullari.

148. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlashning texnologik jarayonlarini boshqarish va texnologik parametrlarni nazorat qilish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

Bunda texnologik jarayonlarini boshqarish va texnologik parametrlarni nazorat qilish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining texnologik jarayonlari va uskunalarini boshqarish usullarini oʻz ichiga olishi kerak.

149. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimi saqlash punktining boshqaruv tizimlari bilan bogʻliqliklari koʻrsatiladi.

150. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimida saqlash punkti ekspluatatsiyasining barcha rejimlarida nazorat qilinadigan parametrlarning yoʻl qoʻyiladigan qiymatlari roʻyxati va asoslari, nazorat nuqtalarining joylashuvi koʻrsatilishi, nazorat qilish uslubiyotlari tavsiflanishi, nazorat-oʻlchov asboblariga qoʻyiladigan talablar keltirilishi lozim.

151. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish tizimining holatini nazorat qilish toʻgʻrisidagi hamda ekspluatatsiya bosqichida muhandislik va tabiiy toʻsiqlarning holatini nazorat qilish usullari, texnik vositalari va ularning hajmi hamda ularning yer osti tadqiqot laboratoriyasidagi tadqiqotlar natijalariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi axborot keltiriladi.

152. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimini nazorat qilish vositalarining yetarliligi haqidagi maʼlumot keltiriladi.

Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimini boshqarish va nazorat qilishdagi muammolarni oʻz vaqtida aniqlash va bartaraf etilishi imkoniyatini taʼminlash toʻgʻrisidagi maʼlumot keltiriladi.

153. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimini nazorat qilish natijalarini hisobga olish tartibi keltiriladi.

154. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimini sinovdan oʻtkazish dasturiy qismlari, ularning maqsadi, ular asosida sinovlar va tekshiruvlar oʻtkaziladigan hujjatlar va loyihalar roʻyxati, nazorat qilinadigan parametrlar roʻyxati hamda sinovlarda foydalaniladigan nazorat-oʻlchov asboblariga qoʻyiladigan talablar keltiriladi.

155. Saqlash punktini ekspluatatsiya qilish davrida tizim holatini nazorat qilish va sinovdan oʻtkazish usullari, hajmi va muddatlari, ushbu maqsadlar uchun loyihada nazarda tutilgan tadbirlar toʻgʻrisidagi maʼlumot keltiriladi.

156. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining ekspluatatsiya qilish davrida va yopilgandan keyin ishlashini tahlil qilish natijalari keltiriladi.

157. Saqlash punktini normal ekspluatatsiya sharoitlarida ularning xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha quyidagilar haqida maʼlumotlar keltiriladi:

ionlashtiruvchi nurlanish va radionuklidlarning saqlash punktidan atrof-muhitga chiqishini loyihada belgilangan usullar bilan cheklash tartibi;

radiatsiyaviy xavfsizlikni va texnik xavfsizlikni taʼminlash tartibi;

issiqlik ajralishini hisobga olish tartibi;

gaz hosil boʻlishini hisobga olish tartibi;

yongʻin va portlash xavfsizligini taʼminlash tartibi.

158. Saqlash punkti loyihasida nazarda tutilgan turli yuklamalarda muhandislik toʻsiqlari tomonidan normal ekspluatatsiya sharoitlarida va normal ekspluatatsiya buzilishlarida, shu jumladan avariya holatlarida xavfsizlik funksiyalarining bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

159. Issiqlik ajratuvchi radioaktiv chiqindilar uchun ularning issiqlik ajralishini saqlash punktlarining xavfsizlik toʻsiqlarini mexanik, himoya va izolyatsiya xususiyatlarining saqlash punktlari loyihasida belgilangan chegaralarga nisbatan pasayishiga olib kelmasligi toʻgʻrisidagi maʼlumot keltiriladi.

160. Issiqlik ajralib chiqish manbalari va issiqlik ajralib chiqishiga olib keluvchi jarayonlar koʻrsatilishi, radioaktiv chiqindilar hamda xavfsizlik toʻsiqlarida haroratning taqsimlanishi va issiqlik ajralib chiqishi hisob-kitoblari natijalari, ushbu radioaktiv chiqindilarni normal ekspluatatsiya sharoitlarida va normal ekspluatatsiyaning buzilishlarida, shu jumladan avariya holatlarida koʻmishning xavfsiz sharoitlari taʼminlanganligini tasdiqlovchi maʼlumotlar keltiriladi.

161. Radioaktiv chiqindilar ichida, ularni koʻmish katakchalarida (yacheykalarida) va radioaktiv chiqindilar omborxonalarida issiqlik uzatilishida ulardan ajralib chiqayotgan issiqlik saqlash punkti loyihasida belgilangan harorat chegaralaridan oshmagan holda tarqalishi koʻrsatiladi.

162. Radioaktiv chiqindilarda gaz hosil boʻlishi saqlash punktidagi fizik toʻsiqlarining himoya, mexanik va izolyatsiya xususiyatlarining yoʻl qoʻyib boʻlmaydigan darajada pasayishiga va radionuklidlarning atrof-muhitga chiqishiga yoʻl qoʻyilmasligi koʻrsatiladi.

163. Radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishda xavfsizlik talablarini belgilovchi atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarda belgilangan saqlash punktini ekspluatatsiya qilishda yuzaga kelishi mumkin boʻlgan xatoliklar va boshlangʻich hodisalar koʻrib chiqilishi hamda ularning tahlili keltiriladi.

164. Saqlash punktining tizimlari va qismlarining ishdan chiqishi, xodimlarning xatolari, tizimdagi xatoliklar oqibatlarining koʻmish va (yoki) saqlash tizimi va u bilan funksional bogʻliq boʻlgan tizimlarning ishlash qobiliyatiga taʼsirini tahlil qilish natijalari keltiriladi.

165. Saqlash punkti ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyin uning xavfsizligi taʼminlanganligini tasdiqlovchi radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining uzoq muddatli xavfsizligini baholash natijalari keltiriladi.

4-§. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash joyining transport-texnologik tizimi

166. Saqlash punkti maydonchasi boʻylab radioaktiv chiqindilarni qabul qilish, qayta yuklash, tashishni taʼminlovchi transport-texnologik tizimning tarkibi va ishlashi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

167. Saqlash punktida mustaqil funksiyalarni bajaruvchi quyi tizimlar, qismlar, ortish-tushirish ishlarini bajarish uchun uskunalar tarkibi haqidagi maʼlumot keltiriladi.

168. Transport-texnologik jarayonlarni bajarishda qoʻllaniladigan texnologik sxemalar, uskunalar, qurilmalar, qismlar haqidagi maʼlumotlar keltiriladi.

169. Radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishda xavfsizlikni taʼminlash toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar keltirilishi kerak:

radioaktiv chiqindilarning shikastlanishi, deformatsiyalanishi, buzilishi va tushib ketishining oldini olish toʻgʻrisidagi chora-tadbirlar;

yuklash-tushirish jarayonlarida radioaktiv chiqindilarga yoʻl qoʻyib boʻlmaydigan kuchlar qoʻyilishining oldini olish toʻgʻrisidagi chora-tadbirlar;

elektr energiyasi berilishi toʻxtatilganda radioaktiv chiqindilar chiqib ketishining oldini oluvchi texnik vositalar haqidagi axborot;

radioaktiv chiqindilarning chiqib ketishini cheklovchi texnik vositalar toʻgʻrisidagi axborot;

qayta yuklash qurilmalari ishlamay qolganda yoki ulardan xavfsiz foydalanish shartlari buzilganda radioaktiv chiqindilarni xavfsiz joylarga koʻchirish uchun moʻljallangan texnik vositalar haqidagi axborot;

shikastlangan oʻramdan radioaktiv chiqindilarning chiqishi oqibatlarini bartaraf etish toʻgʻrisidagi chora-tadbirlar.

170. Transport-texnologik tizimning tashqi va ichki taʼsirlarga mustahkamligi va chidamliligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

171. Saqlash punkti maydoni boʻylab radioaktiv chiqindilarni tashish texnologik sxemasining tavsifi hamda radioaktiv chiqindilarni hudud va maydoncha boʻylab tashish yoʻnalishlari koʻrsatilishi kerak.

5-§. Yer osti tadqiqot laboratoriyasi

172. Yer osti tadqiqot laboratoriyasida tadqiqotlarni tashkil etish va laboratoriyani joylashtirish loyihasi, uning qurilishi va faoliyat koʻrsatishini taʼminlash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, shuningdek saqlash punktida radioaktiv chiqindilarni xavfsiz koʻmish imkoniyatini tasdiqlash uchun yer osti tadqiqot laboratoriyasida oʻtkaziladigan tadqiqotlar natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

173. Qattiq radioaktiv chiqindilarni chuqur koʻmish uchun joylashtirish imkoniyatini baholash maqsadida yer osti tadqiqot laboratoriyasida oʻtkaziladigan tadqiqotlarni tashkil etish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

174. Radioaktiv chiqindilarni chuqur koʻmishni tashkil etish va ushbu radioaktiv chiqindilarni xavfsiz koʻmish sharoitlarini asoslash maqsadida yer osti tadqiqot laboratoriyasida rejalashtirilgan yoki amalga oshirilgan tadqiqotlarni tashkil etish va oʻtkazish, shu jumladan saqlash punktini qurish bosqichida ishlarni bajarish texnologiyasini koʻrsatish, ekspluatatsiya qilish davrida saqlash punktining xavfsizligini taʼminlash, saqlash punktini xavfsiz ekspluatatsiyadan chiqarish (yopish) va u ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyin uzoq muddatli xavfsizlikni taʼminlash imkoni taʼminlaganligi haqidagi maʼlumot koʻrsatilishi kerak.

175. Radioaktiv chiqindilarni chuqur koʻmish uchun xavfsizlikni asoslashda quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

yer osti tadqiqot laboratoriyalarining maqsad va vazifalari;

yer osti tadqiqot laboratoriyasining umumiy tavsifi, uni barpo etish loyihasi, usullari va muddatlari;

yer osti tadqiqot laboratoriyasida tadqiqotlar oʻtkazish bosqichlari va muddatlari, oʻtkazilayotgan tadqiqotlarning tavsifi, ularni oʻtkazish joyi, usullari va uslublari, oʻtkazilgan tadqiqot natijalari.

176. Yer osti tadqiqot boʻyicha quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

togʻ jinslari massivining radioaktiv chiqindilarni xavfsiz koʻmish uchun yaroqliligi toʻgʻrisidagi;

radioaktiv chiqindilarni chuqur koʻmish uchun tabiiy va laboratoriya sharoitlarida uzoq muddatli xavfsizlikni baholashga muhim boʻlgan radioaktiv chiqindilar koʻmiladigan zonadagi togʻ jinslari massivi va yer osti suvlari tavsiflarini aniqlashtirish maqsadida oʻtkaziladigan tadqiqotlar toʻgʻrisidagi;

radioaktiv chiqindilarni chuqur koʻmish uchun uzoq muddatli xavfsizlikni asoslash uchun koʻmish tizimi modellari toʻgʻrisidagi;

muhandislik toʻsiqlari tizimining izolyatsiyalovchi xususiyatlar toʻgʻrisidagi;

muhandislik toʻsiqlari materiallarining eksperimental tadqiqotlar toʻgʻrisidagi;

saqlash punktini qurish, ekspluatatsiya qilish va uni yopish boʻyicha texnologik yechimlar toʻgʻrisidagi;

transport-texnologik jarayonlar ishlanmasi toʻgʻrisidagi;

radioaktiv chiqindilarni koʻmish tizimining uzoq muddatli xavfsizligini baholash uchun matematik modellarni aniqlashtirish, toʻldirish, tekshirish va kalibrlash usullari toʻgʻrisidagi;

radioaktiv chiqindilarni chuqur koʻmish uchun radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish boʻyicha xodimlarni oʻqitish tadbiri toʻgʻrisidagi.

177. Yer osti tadqiqot laboratoriyasida oʻtkazilgan tadqiqotlar asosida tanlangan maydonchada radioaktiv chiqindilarni chuqur koʻmish mumkinligi asoslanishi kerak.

Shuningdek, ushbu maydoncha va loyiha yechimlari xavfsizlik talablariga mos ekanligi, radioaktiv chiqindilarni chuqur koʻmish joylarining ekspluatatsiya davrida hamda uning yopilgandan keyingi davrda xavfsizligini baholash uchun yetarli tadqiqotlar oʻtkazilganiga xulosa berilishi lozim.

6-§. Saqlash punktlarining yordamchi tizimlari

178. Saqlash punktlarini normal ekspluatatsiya qilish xavfsizligi uchun muhim boʻlgan, saqlash punktlarining tizimi bilan funksional bogʻlangan, saqlash punktlarining xavfsizligini taʼminlaydigan yordamchi tizimlar koʻrsatiladi.

179. Saqlash punktlarining quyidagi yordamchi tizimlari haqida maʼlumot keltiriladi:

elektr taʼminoti tizimlari toʻgʻrisidagi;

suv chiqarish va drenaj tizimlari toʻgʻrisidagi;

ventilyatsiya va gazdan tozalash tizimlari toʻgʻrisidagi;

issiqlik ajratish tizimlari toʻgʻrisidagi.

180. Saqlash punkti elektr taʼminoti tizimlarining ishonchliligi, quvvatining yetarliligi, mustaqil ishlashi, tashqi va ichki taʼsirlarga chidamliligi, texnik xizmat koʻrsatish, sinash va taʼmirlash imkoniyatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

Bunda keltirilayotgan maʼlumotlar quyidagilardan iborat boʻlishi lozim:

elektr taʼminoti tizimlarini loyihalashtirish va undan foydalanishni tashkil etishning asosiy prinsiplari;

tegishli xonalarning joylashuvi toʻgʻrisidagi axborot va elektr taʼminoti tizimlari boʻyicha qurilish yechimlari;

elektr taʼminoti tizimlarining manbalariga ulanish va elektr taʼminoti tizimlarining sxemalari toʻgʻrisidagi axborot;

elektr taʼminoti tizimlarining normal ekspluatatsiya va normal ekspluatatsiyaning buzilishi, shu jumladan avariyalar holatida elektr taʼminoti tizimlarining ishlashini tahlil qilish natijalari.

Shuningdek, avariyaviy elektr taʼminoti tizimining tavsifi va sxemalari keltiriladi.

181. Saqlash punktlarida yomgʻir, yer usti va yer osti suvlarini toʻplanishi va ularni chiqarib yuborish, saqlash punktlarining yer osti qurilish konstruksiyalari hamda bino va inshootlarini suv bosishining oldini olish uchun nazarda tutilgan texnik yechimlarning yetarliligi haqidagi maʼlumot keltiriladi.

182. Saqlash punktlarining yordamchi tizimlari boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltirilishi lozim:

yer usti va yer osti suvlarini chiqarib yuborish, ifloslangan suvlarni toʻplash va chiqarib yuborish usullarining tavsifi;

saqlash punktlarining yordamchi tizimlarini tuzilishi va tegishli muhandislik bino va inshootlarining tavsifi, quvurlarni yotqizish sxemalari, quvurlarning kesimlari, ularning joylashish chuqurligi, ular orasidagi masofalar, quvur ogʻzi qismini montaj qilish hamda drenaj inshootlari, barcha qismlarining namunaviy oʻlchamlari, tizimni barpo etish uchun zarur boʻlgan materiallar roʻyxati va hajmlari;

saqlash punktlarining yordamchi tizimlarini ishlash qobiliyatini asoslash tartibi;

atrof-muhit sharoitlarini hisobga olgan holda konstruksiya materiallarini korroziyaga chidamliligini va uzoq muddatli barqarorligi;

chiqarib yuboriladigan suvlarning tavsifi, ulardan foydalanish usullari va tartibining tavsifi, shu jumladan atrof-muhitga chiqarishni tashkil etish usullari;

yer osti suvlarining ifloslanishini nazorat qilish uchun moʻljallangan quduqlar tizimining tavsifi.

183. Saqlash punktlarining yordamchi tizimlaridagi buzilishlarni va ushbu buzilishlar taʼsiridan himoya qilish choralarini hisobga olgan holda saqlash punktlarining yordamchi tizimlarini normal ekspluatatsiya va normal ekspluatatsiyaning buzilishi, shu jumladan avariyalar holatida saqlash punktlarining yordamchi tizimlarini ishlashini tahlil qilish natijalari keltiriladi.

184. Saqlash punktlarini gazlardan tozalash va shamollatish tizimlari toʻgʻrisidagi maʼlumot keltiriladi. Bunda ushbu maʼlumotda Saqlash punktlarini atmosfera havosi radioaktiv moddalar bilan ifloslanishining oldini olish hamda uskunalarni normal ishlatish va xodimlarning ishlashi uchun zarur boʻlgan mikroiqlim sharoitlarini taʼminlash uchun saqlash punktlarining loyihasida nazarda tutilgan texnik yechimlar va tashkiliy chora-tadbirlar koʻrsatiladi.

Quyidagi maʼlumotlar ham keltirilishi lozim:

ventilyatsiya va gazlardan tozalash tizimlarini loyihalashtirish va ulardan foydalanishni tashkil etishning asosiy prinsiplari;

ventilyatsiya va gazlardan tozalash tizimlar tomonidan bajariladigan asosiy funksiyalar;

ventilyatsiya va gazlardan tozalash tizimlari xizmat koʻrsatadigan xonalarning tuzilishi;

ishlatib boʻlingan filtrlar bilan ishlash usullari va vositalari;

havoni tozalash vositalari;

gazlardan tozalash tizimlarini radiatsiyaviy va texnologik nazorat qilish hamda ular bilan bogʻliq texnologik jarayonlar parametrlarini qayd etish usullari va vositalari;

ventilyatsiya va gazlardan tozalash tizimlarining funksional ishonchliligini, zaxira darajasini, tashqi va ichki taʼsirlarga chidamliligini, texnik xizmat koʻrsatish, sinash hamda taʼmirlash imkoniyatini tasdiqlovchi maʼlumotlar;

normal ekspluatatsiya va normal ekspluatatsiyaning buzilishlarida, shu jumladan loyihaviy va loyihaoldi avariyalar holatlarida tizimlarning ishlashini tahlil qilish natijalari.

185. Saqlash punktlarining issiqlik ajratish tizimi toʻgʻrisidagi maʼlumot keltirilishi hamda ushbu maʼlumotda issiqlik ajratish tizimining funksional imkoniyatlari va uning normal ekspluatatsiya sharoitlarida va normal ekspluatatsiyaning buzilishlarida, shu jumladan avariyalarda ishonchliligi asoslab berilishi lozim.

Shuningdek, saqlash punktlarining issiqlik ajratish tizimi boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

issiqlik ajratish tizimining maqsadi va asosiy vazifalari;

issiqlik chiqarish tizimini loyihalashtirish va undan foydalanishni tashkil etishning asosiy prinsiplari;

issiqlik chiqarish tizimining funksional ishonchliligini, zaxira darajasini, tashqi va ichki taʼsirlarga chidamliligini, texnik xizmat koʻrsatish, sinash va taʼmirlash imkoniyatlari;

normal ekspluatatsiya va normal ekspluatatsiyaning buzilishi, shu jumladan avariyalar holatida issiqlik ajratish tizimining ishlashini tahlil qilish natijalari.

10-bob. Hisobotning “Saqlash punktlarini boshqarish hamda nazorat qilish” boʻlimi

186. Xavfsizlik uchun muhim boʻlgan saqlash punktini boshqarish va nazorat qilish tizimlari toʻgʻrisida maʼlumotlar keltiriladi.

Bunda xavfsizlik uchun muhim boʻlgan saqlash punktlarini boshqarish hamda nazorat qilish funksiyalarini bajaruvchi quyidagi tizimlar koʻrsatilishi kerak:

texnologik jarayonni boshqarish tizimlari;

saqlash punktlari xavfsizlik toʻsiqlarining butunligi va ishga yaroqliligini nazorat qilish tizimlari;

yadroviy xavfsizlik parametrlarini nazorat qilish tizimlari;

saqlash punktlari hududi va maydonchasida, sanitariya-muhofaza zonasida va kuzatuv zonasida radiatsiyaviy vaziyatni nazorat qilish tizimlari;

atrof-muhitni nazorat qilish tizimlari, shu jumladan radiatsiyaviy vaziyatni nazorat qilishning avtomatlashtirilgan tizimlari;

portlash va yongʻin xavfsizligi tizimlarini nazorat qilish va boshqarish tizimlari.

187. Texnologik jarayonlarni boshqarish va nazorat qilish atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablariga hamda saqlash punktlari loyihasida belgilangan sifat va ishonchlilik koʻrsatkichlariga muvofiqligi haqidagi maʼlumot keltiriladi.

188. Xavfsizlik uchun muhim boʻlgan saqlash punktlarini boshqarish va nazorat qilish tizimlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni saqlash punktlari loyihasida qabul qilingan xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha texnik va tashkiliy yechimlarning asoslari keltiriladi.

11-bob. Hisobotning “Radiatsiyaviy xavfsizlik” boʻlimi

189. Radiatsiyaviy xavfsizlik boʻlimida quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlash tamoyillari va mezonlari;

nurlanish manbalari va radiatsiyaviy xavfli ishlar;

radiatsiyadan himoyalanish boʻyicha loyiha yechimlari va radiatsiyadan himoyalashning muhandislik-texnik vositalari;

radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining uzoq muddatli xavfsizligini baholari;

xodimlar va aholining nurlanish dozalarini baholash;

radiatsiyaviy xavfsizlik xizmatini tashkil etish;

radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining monitoringi.

1-§. Radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlash tamoyillari va mezonlari

190. Saqlash punktlarining faoliyati davomida xodimlar, aholi va atrof-muhitning radiatsiyaviy xavfsizligini taʼminlash mezonlari, shuningdek radioaktiv moddalarni atrof-muhitga chiqarish va oqizishning belgilangan nazorat darajalari hamda normalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

Radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

saqlash punktlarining potensial radiatsiyaviy xavflilik boʻyicha toifasi va ushbu toifani belgilovchi hujjatlarning rekvizitlari;

radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlash prinsiplari;

saqlash punktlarini loyihalashtirishda qabul qilingan xodimlar, aholi va atrof muhitning radiatsiyaviy xavfsizlik mezonlarining miqdoriy qiymatlari;

saqlash punktlarining hududlari va maydonchalarini zonalashtirish mezonlari;

“Radiatsiya xavfsizligi normalari (RXN 2006)” hamda “Radiatsıya xavfsizligini taʼminlashning asosiy sanitar qoidalariga (RXTASQ 2006)” muvofiq xodimlarning nurlanish darajasini erishish mumkin boʻlgan eng past darajagacha pasaytirishga qaratilgan dasturlar va tadbirlar.

191. Saqlash punktini ekspluatatsiya bosqichi uchun normal ekspluatatsiya rejimlarida va normal ekspluatatsiya buzilishlarida, shu jumladan avariya holatlarida radiatsiyaviy xavfsizlik mezonlari keltiriladi.

Saqlash punkti ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyingi davrda radiatsiyaviy xavfsizlik mezonlari va ularni amalga oshirish prinsiplari, radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining normal ishlashi uchun kam ehtimolli taʼsirlar hamda begona shaxslarni saqlash punktlariga kirishi cheklanganligi haqidagi maʼlumot keltiriladi.

2-§. Nurlanish manbalari va radiatsiyaviy xavfli ishlar

192. Saqlash punktlarining xonalarida xodimlarni radiatsiyaviy taʼsirdan himoya qilish zarur boʻlgan ionlashtiruvchi nurlanish manbalari toʻgʻrisida hamda radiatsiyaviy himoyani loyihalashda hisobga olinadigan maʼlumotlar keltiriladi.

Shuningdek, nurlanish manbalari va radiatsiyaviy xavfli ishlar boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

saqlash punktlarining ionlashtiruvchi nurlanish manbalari joylashgan xonalar, shu jumladan insonlar vaqtincha boʻlishi mumkin boʻlgan xonalar roʻyxati;

ionlashtiruvchi nurlanish turi, faolligi, geometrik va fizik parametrlari;

ionlashtiruvchi nurlanishning ochiq manbalari bilan ishlash tartibi;

rejalashtirilayotgan ishlarning turi va xususiyati, ishlarning sinfi;

yopiq ionlashtiruvchi nurlanish manbalari bilan ishlash tartibi;

radionuklid, uning turi, faolligi, saqlash punktlaridagi ionlashtiruvchi nurlanish manbalarining ruxsat etilgan miqdori va ularning umumiy faolligi, rejalashtirilayotgan ishlarning tartibi;

ionlashtiruvchi nurlanish manbayining turi va uning spektral hamda radiatsiyaviy tavsiflari, radionuklid tarkibi, faolligi, nurlanish energiyasi va intensivligi;

radiatsiyaviy xavfli ishlar roʻyxati, ularni oʻtkazishning cheklovchi shartlar.

193. Nurlanish dozalaridan himoya qilish va baholash boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqishda hisobga olinadigan xodimlarning ishlash xonalari havosiga gazsimon radioaktiv moddalarning tushish manbalari “Radiatsiya xavfsizligi normalari (RXN 2006)” va “Radiatsıya xavfsizligini taʼminlashning asosiy sanitar qoidalariga (RXTASQ 2006)” muvofiq keltiriladi.

Normal ekspluatatsiya sharoitida mavjud boʻlgan ionlashtiruvchi nurlanish manbalari bilan bir qatorda taʼmirlash ishlarida asosiy uskunalarning ishdan chiqishi natijasida paydo boʻladigan manbalar koʻrsatiladi.

194. Gazlar va aerozollar koʻrinishidagi radioaktiv moddalarning hajmiy faolliklarini hisoblash natijalari keltiriladi.

195. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalari parametrlarini hisoblash uchun foydalanilgan dasturiy vositalar roʻyxati, hisoblash metodikalarining tavsifi, hisoblash uchun boshlangʻich maʼlumotlar keltiriladi.

3-§. Radiatsiyadan himoyalanish boʻyicha loyiha yechimlari va radiatsiyadan himoyalashning muhandislik-texnik vositalari

196. Radiatsiyaviy himoyani hisoblash va loyihalashda hisobga olinadigan ionlashtiruvchi nurlanish manbalari koʻrsatilgan holda saqlash punktlarining bino va inshootlari hamda tizimlarini joylashtirish va ularni komponovka qilish rejasi keltiriladi.

Bunda rejada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

nazorat qilinadigan kirish zonalari va erkin kirish zonalari chegaralari, xodimlar vaqtincha va doimiy boʻladigan xonalar, xizmat koʻrsatilmaydigan xonalar, maʼmuriy-maishiy xonalar soni;

sanitariya nazoratidan oʻtish joylarining joylashuvi;

xodimlar va transport vositalarining harakati hamda asbob-uskunalar va materiallarni olib kelish va olib ketish sxemalari;

ifloslangan asbob-uskunalarni koʻmish uchun joylar, dezaktivatsiya uchastkalari, radioaktiv chiqindilarni toʻplash va koʻmish joylari barpo etilganligi;

radiatsiyaviy nazorat tizimi datchiklari va boshqaruv shitlarining joylashishi;

radioaktiv muhit namunalarini tahlil qilish uchun xonalarning, radiatsiyaviy xavfsizlik xizmati xonalarining, radiatsiyaviy nazorat postlarining va radiatsiyaviy nazorat laboratoriyalarining joylashuvi.

197. Saqlash punktlarini loyihalashda qabul qilingan saqlash punktlarining zonalari va xonalarini tasniflash mezonlari keltiriladi.

198. Saqlash punktlaridagi xodimlarning radiatsiyaviy himoyasini taʼminlovchi va nurlanishni belgilangan darajagacha kamaytirish imkonini beruvchi uskunalar mavjudligi haqidagi maʼlumot keltiriladi.

199. Radiatsiyadan himoya vositalarining geometrik oʻlchamlari, joylashish sxemasi, himoya materiallarining tavsiflari, himoya vositalarining yetarliligi hamda ishonchliligi haqidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi.

200. Xodimlarning doimiy va vaqtincha boʻlish xonalarida normal ekspluatatsiya va normal ekspluatatsiyaning buzilishi, shu jumladan avariyalar va avariya oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha ishlarni olib borishda nurlanish maydonlarini hisoblash natijalari koʻrsatiladi. Bunda hisoblash natijalari jadval koʻrinishida keltiriladi.

201. Saqlash punktlaridagi xonalarda nurlanish dozasining qiymatlari haqidagi maʼlumotlar keltiriladi.

202. Radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlash uchun xodimlarni tashqi nurlanishdan himoya qilishning hisoblash usullari keltiriladi.

203. Saqlash punktlarining loyihasida avariyalar natijasida yuzaga keladigan ichki nurlanishdan himoya qilish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlar koʻrsatiladi.

204. Saqlash punktlarining bino va inshootlarida radioaktiv moddalar tushishini cheklash, gazlar va aerozollar koʻrinishidagi radioaktiv moddalardan saqlash punktining tashkiliy chora-tadbirlari keltiriladi.

4-§. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining uzoq muddatli xavfsizligining baholari

205. Saqlash punktlaridagi radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining uzoq muddatli xavfsizligini baholash uchun raqamli prognoz hisob-kitoblari natijalari keltiriladi.

206. Saqlash punktlarining xavfsizligini baholash saqlash punkti ular ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyin koʻmilgan (saqlashga joylashtirilgan) radioaktiv chiqindilarning potensial xavflilik davrida uning aholiga va atrof-muhitga radiatsiyaviy taʼsirining prognoz hisob-kitobi keltiriladi.

Shuningdek, saqlash punktlari ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyingi davrda xavfsizlikni baholash uchun radionuklidlarning xavfsizlik toʻsiqlaridan atrof-muhitga tarqalishi boʻyicha prognoz hisob-kitoblari keltiriladi.

Bunda koʻmilgan va (yoki) saqlash uchun joylashtirilgan radioaktiv chiqindilarning potensial xavflilik davri davomida aholiga va atrof-muhitga radiatsiyaviy taʼsir sonli koʻrsatkichlari bilan asoslanishi kerak.

207. Aholiga va atrof-muhitga radiatsiyaviy taʼsirning prognoz hisob-kitoblarini amalga oshirish tartibi keltiriladi va unda quyidagilar inobatga olinadi:

saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchalarda tabiiy jarayonlar normal kechishiga;

saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchalarda tabiiy va texnogen xususiyatga ega hodisalarning taʼsirlari.

208. Aholiga va atrof-muhitga radiatsiyaviy taʼsirining prognoz hisob-kitoblarining natijalari quyidagi ketma-ketlikda keltiriladi:

asosiy qoidalar;

boshlangʻich maʼlumotlarning tavsifi;

radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimi rivojlanish yoʻnalishlari;

dasturiy vositalar yordamida konseptual va matematik modellar ishlanmasi;

xavfsizlikni baholash natijalarida noaniqliklarni hisobga olgan holda tahlili.

209. Saqlash punktlarining uzoq muddatli xavfsizligini baholashda quyidagi maʼlumotlar keltiriladi va ular asoslanadi:

uzoq muddatli xavfsizlikni baholashni oʻtkazish maqsadi;

xavfsizlik mezonlari va koʻrsatkichlari, hisoblab chiqilgan miqdorlar;

rasmiy nazorat davri va uzoq muddatli xavfsizlikni baholash bajariladigan vaqt davri.

210. Saqlash punktlarining xavfsizligini uzoq muddatli baholashni oʻtkazishda qoʻllaniladigan, saqlash punktlarining muhandislik qismini hamda atrof-muhitni tavsiflovchi boshlangʻich maʼlumotlar keltiriladi.

211. Saqlash punktlarining ekspluatatsiyada uzoq muddatli xavfsizlikni baholashda quyidagi omillar hisobga olinadi:

saqlash punktlaridagi xavfsizlik toʻsiqlarining amaldagi holati;

atrof-muhitda radionuklidlarning tarqalishini kuzatishni oʻz ichiga olgan radiatsiyaviy nazorat maʼlumotlari bilan tasdiqlangan amaldagi radiatsiyaviy vaziyat;

saqlash punktlari normal ekspluatatsiyasining buzilishi oqibatlari, shu jumladan saqlash punktlari ekspluatatsiyasida yuz beradigan avariyalar;

koʻmilgan va (yoki) saqlash uchun joylashtirilgan radioaktiv chiqindilarning tarkibi va xususiyatlari hamda ularning vaqt oʻtishi bilan oʻzgarishi.

212. Saqlash punktlarining uzoq muddatli xavfsizligini baholashda dastlabki maʼlumotlarni tayyorlash maqsadida oʻtkazilgan tadqiqotlar va izlanishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

213. Saqlash punktlarining vaqt davomida oʻzgarishini baholash uchun quyidagilarga muvofiq konseptual va matematik modellar ishlab chiqiladi hamda keltiriladi:

radionuklidlarning muhandislik konstruksiyalari orqali koʻchish jarayonlari;

radionuklidlarning atrof-muhitga tarqalishiga, shuningdek aholi va atrof-muhitga taʼsiriga olib keluvchi tabiiy va texnogen hodisalar;

voqealar, omillar hamda fizik-kimyoviy jarayonlarning ehtimoliy ketma-ketligi.

Bunda konseptual va matematik modellar asoslangan boʻlishi kerak.

214. Saqlash punktlari ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyingi davrda uzoq muddatli xavfsizlik talablarini ishlab chiqishda atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga muvofiq saqlash punktlari xavfsizligiga taʼsir koʻrsatuvchi barcha tabiiy va texnogen xususiyatga ega hodisalar, fizik-kimyoviy jarayonlar va xavf omillarining toʻliq roʻyxati keltiriladi.

215. Saqlash punktlariga tabiiy va texnogen xususiyatga ega hodisalarning taʼsir koʻrsatish turi va darajasi, shuningdek taxmin qilinayotgan taʼsir koʻrsatish ehtimoli va davomiyligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

216. Tarkibida yadroviy xavfli boʻlinuvchi radionuklidlar boʻlgan saqlash punktlari ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyingi davrda ularning yadroviy xavfsizligini tahlil qilish natijalari keltiriladi.

217. Radionuklidlarning matritsadan, radioaktiv chiqindilar qadogʻidan, koʻmish katakchasidan (yacheykasidan), saqlash punktlarining muhandislik va tabiiy xavfsizlik toʻsiqlaridan keyinchalik atrof-muhitga chiqishi va aholining nurlanishi sodir boʻlishi mumkin boʻlgan mexanizmlar koʻrsatiladi.

218. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining oʻziga xos xususiyatlari, tabiiy va texnogen xususiyatga ega hodisalar hamda radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining xavfsizligiga taʼsir koʻrsatadigan fizik-kimyoviy jarayonlarning, shuningdek radionuklidlarning manbadan atrof-muhitga koʻchishi hamda aholi va atrof-muhitga radiatsiyaviy taʼsir koʻrsatish jarayonlarining konseptual modeli keltiriladi.

Bunda konseptual modelda quyidagilar koʻrsatiladi:

radionuklidlar manbayi sifatida radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining tavsifi, uning qismlari va ular oʻrtasidagi oʻzaro bogʻliqlik;

radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining evolyutsiyasi;

tabiiy va texnogen xususiyatga ega hodisalar hamda fizik-kimyoviy jarayonlar roʻyxati;

saqlash punktlari joylashgan hudud va maydonchalarning biosfera va geosfera xususiyatlari;

radionuklidlarning bino va inshootlardan tashqariga chiqishini belgilovchi fizik-kimyoviy jarayonlar;

radionuklidlarning biosferadagi migratsiyasini belgilovchi jarayonlar;

radionuklidlarning insonga va atrof-muhitga taʼsir koʻrsatish mexanizmlari;

koʻrib chiqilayotgan fazoviy soha va vaqt oraligʻida konseptual modelning qoʻllanilish chegaralari.

219. Konseptual modelning hisob-kitoblarida foydalanilgan dasturiy vositalarning qisqacha tavsifi, shu jumladan dasturiy vositalarning vazifasi, amalga oshiriladigan hisoblash usullari, asosiy cheklovlar va taxminlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hamda dasturiy vositalarning verifikatsiyasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

220. Saqlash punktlari xavfsizligini taʼminlash prognozining hisob-kitoblari natijasida olingan qiymatlari keltiriladi.

Bunda prognoz hisob-kitoblari natijalari va ularning ishonchliligini asoslash modellari va hisob-kitob parametrlarining noaniqligi sifat va miqdoriy tahlili keltiriladi.

5-§. Xodimlar va aholining nurlanish dozalarini baholash

221. Individual nurlanish boʻyicha maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-sentabrdagi 613-son qarori bilan tasdiqlangan Nurlanish olishning individual dozalarini nazorat qilish va hisobga olish yagona davlat tizimi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq keltiriladi.

222. Radiatsiyadan himoyalanish hisob-kitoblari, saqlash punktlari xavfsizligini uzoq muddatli baholash va avariyalar tahlili natijalari boʻyicha olingan yigʻma jadval keltiriladi.

223. Saqlash punktlarining normal ekspluatatsiya rejimi uchun xodimlarning yillik individual nurlanish dozalarining baholari keltiriladi.

Bunda dozalarni baholash saqlash punktlari loyihasida hisoblangan dozaning loyihaviy quvvati va radionuklidlarning havodagi solishtirma faolligi koʻrsatiladi.

224. Saqlash punktlarining normal ekspluatatsiyasida, radionuklidlarning saqlash punktlaridan tarqalishi, radioaktiv moddalarning atrof-muhitga oqizilishi va chiqarilishi natijasida aholi uchun yillik individual dozalar miqdori keltiriladi. Bunda ichki va tashqi nurlanishning barcha yoʻnalishlari koʻrsatiladi.

6-§. Radiatsiyaviy xavfsizlik xizmatini tashkil etish

225. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning atrof-muhitning radiatsiyaviy nazorati va monitoringi oʻtkazilishini taʼminlovchi boʻlinmalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

Bunda ushbu maʼlumotlarda quyidagilar koʻrsatiladi:

boʻlinmalarning maʼmuriy boʻysunishi tartibi;

boʻlinmalarning vazifalari, funksiyalari va majburiyatlari;

boʻlinmalarning tashkiliy tuzilmasi;

boʻlinmalardagi xodimlar soni va ularning malakasi toʻgʻrisidagi axborotlar;

boʻlinmalarning xizmat faoliyatini tartibga soluvchi hujjatlar roʻyxati.

7-§. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining monitoringi

226. Saqlash punktlarining radiatsiyaviy nazorat tizimlari va ekspluatatsiya davrida radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) tizimining monitoringi, shuningdek saqlash punktlari ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyin radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining davriy radiatsiyaviy nazorati va monitoringini oʻtkazish rejalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

227. Radiatsiyaviy nazoratni amalga oshirish uchun saqlash punktlari loyihasida nazarda tutilgan texnik vositalar va tashkiliy tadbirlar ionlashtiruvchi nurlanishning xodimlar, aholi va atrof-muhitga taʼsirining barcha asosiy yoʻllari koʻrib chiqilganligi boʻyicha maʼlumot keltiriladi.

228. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimi monitoringining har bir turi boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

monitoring obyektlari;

saqlash punktlarining normal ekspluatatsiyasi va normal ekspluatatsiyasining buzilishida, shu jumladan avariyalarda nazorat qilinadigan parametrlar va ularning oʻzgarishi mumkin boʻlgan diapazoni;

monitoringni oʻtkazish tartibi va davriyligi;

monitoringni amalga oshirish uchun qoʻllaniladigan texnik vositalar va uslubiyotlar roʻyxati, ularning asosiy texnik va metrologik tavsiflari;

monitoring tizimi uskunalari va qismlarini xavfsizlikka taʼsiri boʻyicha tasnifi;

monitoring uchun qoʻllaniladigan uslubiy taʼminot.

229. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining monitoringida oʻlchashlarni oʻtkazish va oʻlchashlarni bajarish uslubiyotlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining monitoringi natijalarini roʻyxatga olish va saqlash hamda monitoring asboblarini saqlash, ularni kalibrlash va qiyoslash tartibi koʻrsatiladi.

230. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalari bilan ishlashda radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining monitoringini amalga oshirish uchun nazarda tutilgan texnik vositalar va tashkiliy tadbirlar, ish joylaridagi hamda xodimlar boʻlishi mumkin boʻlgan joylardagi radiatsiyaviy vaziyat toʻgʻrisidagi maʼlumot keltiriladi.

231. Xodimlarni individual dozimetrik nazorat bilan taʼminlanganligi toʻgʻrisida maʼlumot keltiriladi va unda individual dozimetrlarni almashtirish davriyligi koʻrsatiladi.

232. Radioaktiv chiqindilarning radiatsiyaviy tavsiflarini nazorat qilish, radioaktiv moddalarning chiqindilarini nazorat qilish hajmi, usullari va davriyligi toʻgʻrisidagi maʼlumot keltiriladi.

233. Radionuklidlarning saqlash punktlarida ehtimoliy tarqalishini nazorat qilish hajmi, usullari va davriyligi toʻgʻrisidagi maʼlumot keltiriladi.

234. Saqlash punktlarining hududi va maydonchalaridan olib chiqilayotgan materiallar va uskunalarning radiatsiyaviy monitoringi, shuningdek transport vositalarining saqlash punktlari hududi va maydonchalaridan chiqish vaqtidagi nazorati toʻgʻrisidagi maʼlumot keltiriladi.

235. Radioaktiv moddalarning atrof-muhitga tarqalishini monitoring qilishda quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

saqlash punktlarining ekspluatatsiyasi davrida radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimini monitoring qilish dasturi;

saqlash punktlarining bino va inshootlari holati, shu jumladan xavfsizlik toʻsiqlarini kuzatuvi va nazorati;

radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlashda xavfsizlikni baholash imkoniyatlari.

236. Xavfsizlik toʻsiqlarining himoyalovchi va izolyatsiyalovchi xususiyatlari yoʻl qoʻyib boʻlmaydigan darajada pasaygan hamda saqlash punktlarining bino va inshootlaridan tashqariga chiqib ketishi aniqlangan hollarda tuzatish ishlarini amalga oshirish tartibi keltiriladi.

237. Saqlash punktlarini ekspluatatsiyadan chiqarish (yopish) ishlari yakunlangandan soʻng, radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimining monitoringi oʻtkazilishi toʻgʻrisida maʼlumot keltiriladi.

12-bob. Hisobotning “Yadroviy xavfsizlik” boʻlimi

238. Yadroviy xavfsizlik boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

yadroviy xavfsizlikni taʼminlash prinsiplari;

yadroviy xavfsizlik tahlili natijalari;

yadroviy xavfsizlik taʼminoti boʻyicha tashkiliy ishlar.

239. Yadroviy xavfsizlik tarkibida yadroviy boʻlinuvchi radionuklidlar va yadroviy xavfli hudud va maydonchalar boʻlgan saqlash punktlari uchun keltiriladi.

240. Saqlash punktlari loyihasida saqlash punktlarining yadroviy xavfsizligini taʼminlashga va yadroviy xavfsizlikni taʼminlash talablarini belgilovchi atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga muvofiq saqlash punktini ekspluatatsiya qilishda va ular ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyin oʻz-oʻzini qoʻllab-quvvatlovchi zanjir reaksiyasi yuzaga kelishining oldini olishga qaratilgan texnik yechimlar hamda tashkiliy tadbirlar keltiriladi.

241. Yadroviy boʻlinuvchi radionuklidlarni oʻz ichiga olgan radioaktiv chiqindilar bilan ishlashning transport-texnologik sxemasi hamda ularni saqlash punktlari hududi va maydonchalari boʻylab tashishni amalga oshirishda yadroviy xavfsizlikni belgilovchi parametrlar keltiriladi.

1-§. Yadroviy xavfsizlikni taʼminlash prinsiplari

242. Saqlash punktlari loyihasida qabul qilingan yadroviy xavfsizlikni taʼminlash prinsiplari keltiriladi.

243. Yadroviy boʻlinuvchi radionuklidlarni oʻz ichiga olgan radioaktiv chiqindilar, ular joylashgan katakchalar (yacheykalar) hamda ular bilan ishlash boʻyicha texnologik jarayonlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi va ular tushishi mumkin boʻlgan uskunalar, shuningdek qadoqlash komplekslarining roʻyxati koʻrsatiladi.

244. Saqlash punktlarida yadroviy boʻlinuvchi radionuklidlarni oʻz ichiga olgan radioaktiv chiqindilar toʻgʻrisidagi maʼlumot keltiriladi.

Mazkur maʼlumotda radioaktiv chiqindilarning joylashuv manzillari, ular bilan bogʻliq texnologik jarayonlar hamda muomala qilish jarayonlari koʻrsatiladi.

245. Yadroviy xavfsizlikni taʼminlash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tarkibida yadroviy boʻlinuvchi radionuklidlar va yadroviy xavfli uchastkalar boʻlgan saqlash punkti uchun keltiriladi.

2-§. Yadroviy xavfsizlik tahlili natijalari

246. Saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilishda hamda ular ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyin yadroviy xavfsizlikning xavfsizlik parametrlari oshib ketishiga va oʻz-oʻzini qoʻllab-quvvatlovchi zanjir reaksiyasi yuzaga kelishiga olib kelishi mumkin boʻlgan normal ekspluatatsiya buzilishining tahlili davomida koʻrib chiqiladigan xatoliklarning boshlangʻich hodisalari roʻyxati keltiriladi.

247. Saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilishda hamda ular ekspluatatsiyadan chiqarilgandan (yopilgandan) keyin yadroviy xavfsizligini tahlil qilish natijalari keltiriladi.

248. Yadroviy xavfsizlik tahlilining natijalarida quyidagilar asoslab berilishi kerak:

radioaktiv chiqindilardagi yadroviy boʻlinuvchi radionuklidlardan yuzaga keluvchi ionlashtiruvchi nurlanishning atrof-muhitga tarqalish ehtimoli;

koʻmiladigan (saqlashga joylashtiriladigan) radioaktiv chiqindilardagi yadroviy boʻlinuvchi radionuklidlar miqdori cheklangan boʻlishi hamda ularning saqlash punktlari bino va inshootlari hamda atrof-muhit boʻylab koʻchish paytida bir joyga toʻplanishi hisobiga oʻz-oʻzini qoʻllab-quvvatlovchi zanjir reaksiyasi yuzaga kelishi ehtimolini;

saqlash punktlarining qismlari va atrofdagi tuproq jinslarida yadroviy boʻlinuvchi radionuklidlarning koʻchishi paytida ularning bir joyga toʻplanishi hisobiga oʻz-oʻzini qoʻllab-quvvatlovchi zanjir reaksiyasi yuzaga kelishi ehtimoli.

249. Yadroviy xavfsizlik boʻyicha olingan xulosalar va ularda keltirilgan muayyan uskuna hamda texnologik jarayon uchun yadroviy xavfsizlik shartlari va parametrlari toʻgʻrisidagi axborot keltiriladi.

3-§. Yadroviy xavfsizlik taʼminoti boʻyicha tashkiliy ishlar

250. Yadroviy xavfsizlikni taʼminlash ishlarini tashkil etish toʻgʻrisidagi maʼlumot keltiriladi.

251. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan saqlash punktining yadroviy xavfsizligini taʼminlash vakolatlari yuklangan xizmat tuzilmasi keltirilishi, shuningdek uning asosiy funksiyalari va majburiyatlari hamda xodimlarga qoʻyiladigan malakaviy talablar koʻrsatilishi lozim.

13-bob. Hisobotning “Saqlash punktlari ekspluatatsiyasida hosil boʻladigan radioaktiv chiqindilar, radioaktiv moddalarni oqizish va chiqarish bilan bogʻliq tashkiliy ishlar” boʻlimi

252. Saqlash punktlari ekspluatatsiyasida hosil boʻladigan radioaktiv chiqindilar, radioaktiv moddalarni oqizish va chiqarish bilan bogʻliq tashkiliy ishlar boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

radioaktiv chiqindilarni hosil qiluvchi manbalar;

suyuq radioaktiv chiqindilar bilan ishlash tizimlari va ularning tashlamalari;

qattiq radioaktiv chiqindilar bilan ishlash tizimi.

1-§. Radioaktiv chiqindilarni hosil qiluvchi manbalar

253. Saqlash punktlarining normal ekspluatatsiyasida, shu jumladan texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlashda hamda normal ekspluatatsiya buzilishlarida, avariyalarda gazsimon radioaktiv chiqindilar, suyuq radioaktiv chiqindilar va qattiq radioaktiv chiqindilarning hosil boʻlish manbalari toʻgʻrisidagi maʼlumot keltiriladi.

254. Saqlash punktlarining ekspluatatsiyasida hosil boʻladigan gazsimon radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish tizimlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi hamda unda koʻrsatib oʻtilgan tizimlarning saqlash punktlari ekspluatatsiyasining barcha rejimlari va normal ekspluatatsiya buzilishi, shu jumladan avariyalar uchun yetarliligi va samaradorligining asosladi.

255. Atrof-muhitga radioaktiv moddalar chiqarishning belgilangan normalari hamda nazorat darajalari va manbalari keltiriladi.

2-§. Suyuq radioaktiv chiqindilar bilan ishlash tizimlari va ularning tashlamalari

256. Saqlash punktlari loyihasida suyuq radioaktiv chiqindilar bilan xavfsiz ishlash boʻyicha nazarda tutilgan yechimlar va ularning asoslari saqlash punktlarining barcha ekspluatatsiya holatlarida, shuningdek normal ishlash buzilganda va avariya holatlarida koʻrsatiladi.

257. Saqlash punktlarining ekspluatatsiyasida hosil boʻladigan suyuq radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish tizimlari toʻgʻrisidagi axborot koʻrsatiladi va koʻrsatib oʻtilgan tizimlarning barcha ekspluatatsiya rejimlari va punktlarining normal ekspluatatsiya buzilishlari, shu jumladan avariyalar uchun yetarliligi va samaradorligining asosi keltiriladi.

258. Suv obyektlariga radioaktiv chiqindilarni chiqaruvchi barcha manbalari, saqlash punktlarining normal ekspluatatsiyasida, shuningdek avariya holatlarida radionuklidlarning miqdoriy tarkibi koʻrsatiladi.

259. Suyuq radioaktiv chiqindilarni oqizib yuborishning belgilangan normalari va oqizib yuborishning nazorat darajalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Radiatsiya xavfsizligi normalariga (RXN 2006)” muvofiq keltiriladi.

3-§. Qattiq radioaktiv chiqindilar bilan ishlash tizimi

260. Saqlash punktlari loyiha hujjatlarida qattiq radioaktiv chiqindilar bilan xavfsiz muomala qilish boʻyicha nazarda tutilgan yechimlar va ularning asoslari saqlash punktlarining barcha ekspluatatsiya holatlarida, shuningdek normal ishlash buzilganda va avariya holatlarida koʻrsatiladi.

261. Saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilishda hosil boʻladigan qattiq radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish tizimlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi hamda tizimlarning barcha ekspluatatsiya rejimlari va saqlash punktlarning normal ekspluatatsiya buzilishlari, shu jumladan avariyalar uchun yetarliligi va samaradorligining asosi keltiriladi.

14-bob. Hisobotning “Avariyalar tahlili” boʻlimi

1-§. Loyihaviy avariyalar tahlili

262. Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlashda xavfsizlik talablarini belgilovchi atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablariga muvofiq qabul qilingan loyihaviy avariyalarning boshlangʻich hodisalarini roʻyxati keltiriladi.

263. Loyihaviy avariyalarning har bir boshlangʻich hodisasi uchun keyingi hisoblash tahlillarini amalga oshirish maqsadida boshlangʻich hodisalarning rivojlanish holatlari, ularning tavsiflari, avariyalarning kechishiga taʼsir koʻrsatuvchi tizimlar, shuningdek avariyalarning rivojlanishi natijasida shikast yetishi mumkin boʻlgan tizimlar hamda bino va inshootlar roʻyxati keltiriladi.

264. Loyihaviy avariyalarning ehtimoliy oqibatlarini hisoblash uchun qoʻllaniladigan usullar, modellar va dasturiy vositalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

265. Xavfsizlik, tizimlardagi nosozliklar va xodimlarning xatolari uchun muhim boʻlgan tizimning ishlashidagi loyihaviy avariyalarni tahlil qilish natijalari keltiriladi.

266. Loyihaviy avariyalarning radiatsiyaviy oqibatlari baholanishi, xodimlar va aholining nurlanish dozalari hisob-kitobi, saqlash punktlarining xonalari, hududi va maydonchalarida hamda ulardan tashqarida joylarda radioaktiv moddalar tarqalishining hisob-kitobining natijalari keltiriladi.

2-§. Loyiha oldi avariyalar tahlili

267. Saqlash punktlarining ekspluatatsiya davrida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan loyiha oldi avariyalar tahlili natijalari, radiatsiyaviy oqibatlar va loyiha oldi avariyalarni boshqarish boʻyicha chora-tadbirlar tavsifi keltiriladi.

268. Koʻrib chiqilgan loyiha oldi avariyalar roʻyxati va uning asosi koʻrsatiladi.

Loyiha oldi avariyalar roʻyxati radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlashda xavfsizlik talablarini belgilovchi atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablariga muvofiq shakllantirilishi kerak.

269. Avariya paytida radioaktiv moddalar chiqindilarini baholash natijalari hamda xodimlar va aholining potensial nurlanish dozalari koʻrsatiladi.

15-bob. Hisobotning “Saqlash punktlarini qurish, rekonstruksiya qilish va foydalanishga topshirish” boʻlimi

1-§. Saqlash punktlarini qurish va rekonstruksiya qilish

270. Saqlash punktlarini qurish, rekonstruksiya qilish va foydalanishga topshirish boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

saqlash punktlarini qurish va rekonstruksiya qilish;

saqlash punktlarini foydalanishga topshirish.

271. Saqlash punktlarini qurish va rekonstruksiya qilishning asosiy bosqichlarining tavsifi keltiriladi.

272. Saqlash punktlarini qurish va rekonstruksiya qilishda ishlarni tashkil etish hamda ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot va ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotga xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar haqidagi maʼlumot keltiriladi.

Bunda ushbu maʼlumotda quyidagilar koʻrsatiladi:

ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot, loyihani ishlab chiquvchi, asbob-uskunalarni yetkazib beruvchilar va saqlash punktlarini qurish va rekonstruksiya qilishda xizmatlar koʻrsatuvchi boshqa tashkilotlar tomonidan amalga oshiriladigan tashkiliy chora-tadbirlar;

yongʻin va texnika xavfsizligini taʼminlash boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlar;

jismonan himoya qilish tizimining ishlash tavsifi.

273. Saqlash punktlarini qurish va rekonstruksiya qilishning har bir bosqichida sinov dasturlarining xavfsizlik uchun muhim boʻlgan tizimlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

274. Saqlash punktlarini qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha ishlarni bajarish jadvali, ishlarning tavsiflari va hajmlari, shuningdek har bir bosqich boʻyicha ularning davomiyligi koʻrsatiladi.

275. Saqlash punktlarini qurish va rekonstruksiya qilishning har bir bosqichi uchun xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha tadbirlar roʻyxati, qurish va rekonstruksiya qilish tugallanishining nazarda tutilgan muddati koʻrsatilgan holda keltiriladi.

2-§. Saqlash punktlarini foydalanishga topshirish

276. Qurilayotgan va rekonstruksiya qilinayotgan saqlash punktini foydalanishga topshirish toʻgʻrisidagi maʼlumot keltiriladi.

277. Saqlash punktlarini joylashtirish, qurish va rekonstruksiya qilish bosqichida foydalanishga topshirish boʻyicha ishlarning bajarishni baholash imkonini beradigan asosiy qoidalarni oʻz ichiga olgan maʼlumot keltiriladi.

278. Saqlash punktlarini foydalanishga topshirishning har bir bosqichida sinov dasturlarining qisqacha mazmuni keltiriladi.

279. Saqlash punktlarini foydalanishga topshirish va sinovlarni oʻtkazish boʻyicha ishlarni bajarish jadvali har bir bosqich boʻyicha ishlar va sinovlarning tavsiflari hamda hajmlari, ularning taxminiy davomiyligi koʻrsatiladi.

Shuningdek, alohida tizimlar yoki saqlash punktlarining qismlarini rejalashtirilgan sozlash va sinovdan oʻtkazish jadvallari keltiriladi.

280. Saqlash punktlarini foydalanishga topshirishning har bir bosqichi va butun davri uchun xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha tadbirlar roʻyxati ekspluatatsiyani boshlash nazarda tutilgan muddati koʻrsatilgan holda keltiriladi.

281. Saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilish uchun ishlash qobiliyati yoki tayyorlik holati talab etiladigan tizimlarning tarkibi hamda holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltirilishi lozim.

Xavfsizlik uchun muhim boʻlgan tizimlarni sinovdan oʻtkazish, tekshirish, texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash shartlari koʻrsatilishi kerak.

16-bob. Hisobotning “Saqlash punktlarining ekspluatatsiyasini tashkil qilish” boʻlimi

282. Saqlash punktlarining ekspluatatsiyasini tashkil qilish boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

boshqaruvni tashkil qilish;

xodimlarni tayyorgarligi va malakasi;

ekspluatatsiya hujjatlari;

texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash;

joriy xavfsizlik darajasining nazoratini tashkil etish;

yongʻin xavfsizligi;

texnik xavfsizligi;

saqlash punktlarining himoyasini taʼminlash;

radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish va nazorat qilish;

avariya holatlarini rejalashtirish;

saqlash punktlarining ekspluatatsiyasi uchun belgilangan muddatni uzaytirish imkonini asoslash.

1-§. Boshqaruvni tashkil qilish

283. Saqlash punktlarini xavfsiz ekspluatatsiya qilishni taʼminlashga yoʻnaltirilgan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot va ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot boʻlinmalarining tashkiliy tuzilmasini sxemasi keltiriladi.

284. Saqlash punktlarini tezkor boshqarishning tashkiliy tuzilmasi sxemasi hamda ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar bilan saqlash punktlarining oʻzaro hamkorlik tartibi keltiriladi.

2-§. Xodimlarni tayyorgarligi va malakasi

285. Saqlash punktlarining xodimlarni tayyorgarligi va malakasi toʻgʻrisida maʼlumotlar keltiriladi.

286. Saqlash punktlarining xodimlariga qoʻyiladigan malaka talablari hamda ularda atom energiyasidan foydalanish sohasidagi ishlarni olib borish malakasiga doir maʼlumot keltiriladi.

287. Saqlash punktlarining xodimlarini oʻqitish va ularning bilimlarini doimiy ravishda tekshirib borish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

3-§. Ekspluatatsiya hujjatlari

288. Ekspluatatsiyasi hujjatlarini ishlab chiqish va qoʻllash, saqlash punktlari tizimlari va uskunalaridan foydalanish, ularga texnik xizmat koʻrsatish, taʼmirlash, sinash, tekshirish uchun zarur boʻlgan yoʻriqnomalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

289. Saqlash punktlarining tizimlari va uskunalaridan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomalar roʻyxati va asosiy qoidalari, saqlash punktlarining uskunalariga texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash boʻyicha quyidagi hujjatlar keltiriladi:

texnologik reglament;

tizimlardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma;

asbob-uskunalarga texnik xizmat koʻrsatish va ularni taʼmirlash boʻyicha yoʻriqnoma;

tezkor hujjatlarni yuritish boʻyicha yoʻriqnoma.

4-§. Texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash

290. Saqlash punktining tizimlari va uskunalariga texnik xizmat koʻrsatish hamda taʼmirlash rejalarining asosiy qoidalari keltirilishi, xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlar koʻrsatilgan holda saqlash punktining ekspluatatsiya hujjatlariga muvofiq ishlarning asosiy turlari va hajmi koʻrsatilishi kerak.

291. Quyidagi texnik xizmat koʻrsatishni taʼminlash vositalarining roʻyxati keltiriladi:

transport-texnologiya vositalari;

nazorat-oʻlchov asbob-uskunalari;

maxsus uskunalar va asboblar;

saqlash punktlarining tizimlari va uskunalarining dezaktivatsiyasini taʼminlash vositalari.

292. Saqlash punktlarining tizimlari va asbob-uskunalariga texnik xizmat koʻrsatish va ularni taʼmirlash boʻyicha xorijiy tashkilotlar jalb etiladigan ishlar roʻyxati, ushbu tashkilotlarning vazifalari va ularga qoʻyiladigan talablar koʻrsatilgan holda keltiriladi.

5-§. Joriy xavfsizlik darajasining nazoratini tashkil etish

293. Saqlash punktlarining ekspluatatsiya holatini nazorat qilish tizimi, maʼlumotlarni yigʻish va tahlil qilish tartibi, shuningdek saqlash punktlarning xavfsizligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

294. Saqlash punktlarining xavfsizlik holatini atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga muvofiqligini tekshirish boʻyicha rejalashtirilayotgan tadbirlar toʻgʻrisidagi maʼlumot keltiriladi.

295. Saqlash punktlarining ekspluatatsiya holatini nazorat qilish, maʼlumotlarni yigʻish va tahlil qilish tartibi, shuningdek saqlash punktlarining yadroviy hamda radiatsiyaviy xavfsizligi holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni maʼlumotlar keltirilishi.

6-§. Yongʻin xavfsizligi

296. Saqlash punktlarining yongʻin xavfsizligini taʼminlash tizimi atom energiyasidan foydalanish va yongʻin xavfsizligi sohasidagi qonunchilik hujjatlarining talablariga muvofiqligi koʻrsatilishi kerak.

297. Saqlash punktlarida yongʻin xavfsizligini talablarining bajarilishini taʼminlovchi yongʻin xavfsizligi boʻyicha hujjatlar roʻyxati keltiriladi.

298. Saqlash punktlaridagi bino va inshootlar hamda ulardagi xonalarning yongʻin xavfi boʻyicha tasnifi koʻrsatiladi.

299. Saqlash punktlarining yongʻin xavfsizligini taʼminlash yongʻinga qarshi himoya tizimi haqidagi maʼlumot keltiriladi.

300. Saqlash punktlarining loyihasida yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha quyidagilar maʼlumotlar keltirilishi kerak:

qurilish obyektining yongʻin xavfsizligini taʼminlash tizimi tavsifi;

yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha loyiha asoslari, konsepsiyasi, prinsiplari va talablari;

yongʻin xavfsizligini taʼminlash tizimining xavfsizlik boʻyicha tasnifi, yongʻinlarning xavfsizlikka taʼsirini baholash natijalari toʻgʻrisidagi axborot;

yongʻin xavfsizligi tizimining tuzilmasi;

yongʻinga qarshi hududlashtirish ishlari;

yongʻinni oʻchirish tizimlariga qoʻyiladigan talablarni amalga oshirish boʻyicha loyiha yechimlari;

yongʻinlar chogʻida xodimlarning xavfsizligini taʼminlash hamda yongʻin holatlari va ularning oqibatlarini bartaraf etishda xodimlarning ishtirok etishi boʻyicha loyiha yechimlari va tadbirlar;

bino va inshootlar hamda tashqi qurilmalar orasidagi yongʻinga qarshi masofalar;

tashqi yongʻinga qarshi suv taʼminoti, oʻt oʻchirish texnikasi uchun yoʻlaklar va kirish joylarini aniqlash boʻyicha loyiha yechimlarining tavsifi;

qabul qilingan konstruktiv va hajmiy-rejalashtirish yechimlarining tavsifi, qurilish konstruksiyalari va qoʻllaniladigan yongʻin oʻchirish tizimlarining yongʻinga chidamlilik darajasi hamda yongʻin xavfining sinfi, shuningdek evakuatsiya yoʻllarini taʼminlash toʻgʻrisidagi axborotlar;

yongʻin va portlash xavfi boʻlgan xonalarning qurilish konstruksiyalariga qoʻyiladigan asosiy talablar tavsifi;

yongʻindan saqlash xizmati boʻlinmalari faoliyatini tashkil etish va yongʻinni bartaraf etishda yongʻindan saqlash xizmati boʻlinmalari xavfsizligini taʼminlash boʻyicha tadbirlar roʻyxati;

avtomatik yongʻinni oʻchirish qurilmalari va avtomatik yongʻindan darak beruvchi uskunalar bilan himoyalanishi lozim boʻlgan bino va inshootlar, xonalar hamda uskunalar roʻyxati;

yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha tashkiliy-texnik tadbirlar tavsifi;

yongʻin sodir boʻlgan taqdirda saqlash punktlarining ish reglamenti;

yongʻin xavfsizligini taʼminlash tizimi ishida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan nosozliklarni hisobga olgan holda yongʻin oqibatlarining baholash tartibi.

301. Normal ekspluatatsiyaning barcha rejimlarida, shuningdek avariya holatlarida yongʻin xavfsizligining loyihaviy darajasi tasdiqlanishi, yongʻin sodir boʻlganda punkt xavfsizligining oʻtkazilgan tahlili toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar keltirilishi kerak:

yongʻinga boshlangʻich hodisa sifatida qarash, yongʻinning saqlash punktlari xavfsizligiga taʼsirini tahlil qilish tartibi;

yongʻin yuzaga kelishi hodisalari uchun saqlash punktlarining xavfsizligi tahlilini bajarish tartibi;

yongʻin xavfsizligini taʼminlash tizimida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan nosozliklarni hisobga olgan holda yongʻin oqibatlarini baholash tartibi;

yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha nazarda tutilgan chora-tadbirlarning yetarliligini asoslash tartibi.

302. Saqlash punktlarining hududi va maydonchalarda yongʻin sodir boʻlganda ulardagi bino va inshootlar hamda xavfsizlik uchun muhim boʻlgan tizimlarning ishlash qobiliyati taʼminlanishi haqidagi maʼlumot keltiriladi.

303. Yongʻin xavfsizligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ushbu hujjatning ilovasida keltirilgan shaklda keltiriladi.

7-§. Texnik xavfsizligi

304. Saqlash punktlarida yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashga taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan yuk koʻtarish mashinalari va mexanizmlarini ishlatishda texnik xavfsizlikni taʼminlash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

305. Saqlash punktlarida texnik xavfsizligini taʼminlash boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

yuk koʻtarish mashinalari va mexanizmlari roʻyxati;

yuk koʻtarish mashinalari va mexanizmlarining vazifasi;

yuk koʻtarish mashinalari va mexanizmlari joylashadigan joylar;

oʻrnatish chizmalariga, umumiy koʻrinishdagi chizmalarga havolalar;

belgilangan xizmat muddati;

ishlatish parametrlari;

ishlatishdagi mumkin boʻlgan buzilishlar, ularning yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashga taʼsiri;

yuk koʻtarish mashinalari va mexanizmlarini loyihalash, konstruksiyalash, tayyorlash va ulardan foydalanishda qoʻllaniladigan hujjatlar roʻyxati.

306. Saqlash punktlaridagi uskunalar va kranlarning har bir turiga nisbatan nazoratni tashkil etish, xizmat koʻrsatuvchi xodimlar malakasiga qoʻyiladigan talablar, taʼmirlash va texnik xizmat koʻrsatish ishlarini tashkil etish, sifatni taʼminlash va sifatni nazorat qilish dasturlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

8-§. Saqlash punktlarining himoyasini taʼminlash

307. Saqlash punktlarining himoyasini taʼminlash boʻyicha asosiy muhandislik-texnik vositalar va tashkiliy tadbirlar, shuningdek saqlash punktlarining hududi va maydonchalarida xodimlar yoki boshqa shaxslarning ruxsatsiz xatti-harakatlarining oldini olish boʻyicha tadbirlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltirilishi kerak.

308. Saqlash punktlarining himoyasini taʼminlash boʻyicha quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

himoya taʼminlanadigan bino va inshootlarining roʻyxati va tavsiflari;

xavfsizlik xizmati tuzilmasi va tarkibi hamda uning xodimlari malakasi;

himoyani taʼminlash uchun muhandislik-texnik vositalarining mavjudligi, tarkibi va ishga yaroqliligi;

himoya rejasi;

qoʻriqlashni tashkil etish, shu jumladan himoya boʻyicha xodimlarni tayyorgarligi;

himoya tizimining texnik vositalari yoki ularning tarkibiy qismlari ishdan chiqqan taqdirda kompensatsiya tadbirlari;

himoya tizimining texnik holati va ishga yaroqliligini tekshirish rejasi;

xodimlar, tashrif buyuruvchilar va transport vositalarining saqlash punktlariga kirishiga ruxsat berish tizimining faoliyat koʻrsatish tartibi.

9-§. Radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish va nazorat qilish

309. Radioaktiv chiqindilarni hamda radioaktiv moddalarni hisobga olish va nazorat qilishni tashkil etish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

310. Radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish hamda nazorat qilish tartibi atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablariga muvofiqligi hamda hisobga olish va nazorat qilishning uzluksizligini, xatlovdan oʻtkazishning muntazamligini, ularning miqdorini aniqlash, shuningdek ularni hisobga olish maʼlumotlariga muvofiqligini tekshirishni, radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq operatsiyalar natijalarini oʻz vaqtida hujjatlashtirishni, hisobga olish hamda nazorat qilishdagi buzilishlarni oʻz vaqtida aniqlashni taʼminlashi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

311. Radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish hamda nazorat qilish boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshiruvchi boʻlinmalar roʻyxati;

hisobga olinishi hamda nazorat qilinishi lozim boʻlgan radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilar roʻyxati;

radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni hisobga qoʻyish va hisobdan chiqarish tartibi;

radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish va nazorat qilishda oʻlchash vositalari roʻyxati, standart namunalar turlari, namuna olish tartib-taomillari roʻyxati, oʻlchash natijalarini rasmiylashtirish shakllari va tartibi;

radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish hamda nazorat qilishdagi anomaliyalar va qoidabuzarliklarni tekshirishni tashkil etish va oʻtkazish tartibi;

radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish hamda nazorat qilishdagi anomaliyalar yoki qoidabuzarliklar aniqlanganda harakat qilish tartibi, axborotni uzatish va saqlash muddatlari;

radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni xatlovdan oʻtkazish tartibi.

10-§. Avariya holatlarini rejalashtirish

312. Saqlash punktlarining ekspluatatsiyasi davomida avariya holati vujudga kelgan taqdirda xodimlar va aholini muhofaza qilish boʻyicha rejalashtirilayotgan chora-tadbirlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

313. Saqlash punktlarining butun hayotiy davri davomida avariyalarning yuzaga kelishi mumkin boʻlgan oqibatlari va ularni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar keltiriladi.

314. Saqlash punktlarida avariya va yongʻinga qarshi oʻquv mashgʻulotlari hamda ushbu mashgʻulotlarini oʻtkazish boʻyicha maʼlumotlar keltiriladi.

Bunda avariya va yongʻinga qarshi oʻquv mashgʻulotlarida ishtirok etadigan xodimlar toifalari koʻrsatiladi.

11-§. Saqlash punktlarining ekspluatatsiyasi uchun belgilangan muddatni uzaytirish imkonini asoslash

315. Saqlash punktlarining ekspluatatsiyasi uchun belgilangan muddatni uzaytirish imkonini asoslovchi quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

saqlash punktlarini kompleks muhandislik va radiatsiyaviy tekshiruvdan oʻtkazish tartibi;

saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilish muddatini uzaytirish imkonini baholash tartibi;

saqlash punktlarini ekspluatatsiya muddatini uzaytirishga tayyorlash dasturini ishlab chiqish tartibi;

saqlash punktlari tizimlarining loyiha talablariga muvofiqligini tasdiqlash uchun ularni sinovdan oʻtkazish tartibi.

316. Saqlash punktlarini atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarning mezonlari va talablariga muvofiqlashtirish boʻyicha texnik va tashkiliy chora-tadbirlar keltiriladi.

17-bob. Hisobotning “Xavfsiz ekspluatatsiya chegaralari va shartlari” boʻlimi

317. Saqlash punktlarining loyihasida belgilangan xavfsiz ekspluatatsiya qilish chegaralari va shartlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

318. Saqlash punktlarining loyihasida belgilangan xavfsiz ekspluatatsiya qilish chegaralari va shartlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning hajmi va toʻliqligi ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan saqlash punktlarining oʻziga xos xususiyatlaridan kelib chiqqan holda keltiriladi.

319. Saqlash punktlarini xavfsiz ekspluatatsiya qilish chegaralari va shartlari quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

xavfsizlik uchun muhim boʻlgan tizimdan foydalanish xususiyatlari va shartlari;

saqlash punktlarining xavfsizlik mezonlari va xavfsizligi taʼminlanish maqsadida nazorat qilinadigan koʻrsatkichlar, shu jumladan radiatsiyaviy nazorat va radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash tizimi monitoringi vaqtida nazorat qilinadigan parametrlar;

radioaktiv chiqindilarning maqbullik mezonlari;

radioaktiv chiqindilarning umumiy faolligi chegaralari;

saqlash punktlarining toʻsiqlarini butunligi va ishga yaroqliligiga qoʻyiladigan talablar;

radioaktiv chiqindilar oʻramidan, saqlash punktlaridan radionuklidlar chiqishining yoʻl qoʻyiladigan miqdorlari, radioaktiv moddalarning atrof muhitga oqizilishi va chiqarib tashlanishi darajalari.

320. Xavfsiz ekspluatatsiya qilish chegaralari boʻyicha quyidagilar keltiriladi:

xavfsiz ekspluatatsiya qilish chegaralari va ekspluatatsiya chegaralari belgilangan barcha nazorat qilinadigan parametrlar roʻyxati;

oʻlchash usuli va joyi, qabul qilingan qiymatning asoslanishi aniqligi.

321. Xavfsiz ekspluatatsiya qilishning chegaralari va shartlariga taalluqli maʼlumotlarni hujjatlashtirish va saqlash toʻgʻrisidagi axborot keltirilishi kerak.

18-bob. Hisobotning “Sifat taʼminoti” boʻlimi

322. Sifat taʼminoti boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

sifat faoliyatini tashkil etish;

hujjatlar bilan ishlashni boshqarish;

loyiha hujjatlarini nazorat qilish;

uskunalar, butlovchi buyumlar, materiallar, yarim tayyor mahsulotlar, dasturiy vositalar va koʻrsatiladigan xizmatlar xaridlarini boshqarish;

ishlab chiqarish faoliyati va metrologiya taʼminoti;

dasturiy vositalar va hisoblash usullarining sifatini hamda saqlash punktlarining xavfsizligi uchun muhim boʻlgan tizimlarning ishonchliligini taʼminlash;

nomuvofiqliklarni boshqarish.

1-§. Sifat faoliyatini tashkil etish

323. Sifat faoliyatini tashkil etish quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

sifatni taʼminlashning umumiy va xususiy dasturlarini ishlab chiqish va amalga oshirishga rahbarlik qiluvchi, shuningdek ularning bajarilishini nazorat qiluvchi shaxslarning vazifalari, vakolatlari va javobgarligi;

sifatni taʼminlash dasturlarini amalga oshirishda ishtirok etuvchi ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot boʻlinmalarining funksiyalari;

sifatni taʼminlash boʻyicha faoliyatni rejalashtirish, bajarish va nazorat qilish tartibi.

2-§. Hujjatlar bilan ishlashni boshqarish

324. Sifat taʼminotiga oid hujjatlar bilan ishlashni boshqarish quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

sifat taʼminotiga oid hujjatlarni ishlab chiqish, kelishish, tasdiqlash, amalga kiritish, identifikatsiyalash, hisobga olish, oʻzgartirishlar kiritish, qayta koʻrib chiqish, joʻnatish, saqlash, ularning maqbul sifatini saqlab turish, shuningdek oʻz kuchini yoʻqotgan hujjatlarni bekor qilish va yoʻq qilish tartibi;

sifat taʼminotiga oid hujjatlarni shakllantirish va yuritish tartibi.

3-§. Loyiha hujjatlarini nazorat qilish

325. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotda amalda boʻlgan tartib-taomillarning quyidagi tavsifi keltirilishi kerak:

ishlab chiqilayotgan loyiha hujjatlarining sifatini taʼminlash;

loyiha hujjatlariga hamda saqlash punktlarining bino va inshootlari hamda saqlash punktlarining xavfsizligi uchun muhim boʻlgan tizimlar konstruksiyasiga kiritilayotgan oʻzgartirishlar.

4-§. Uskunalar, butlovchi buyumlar, materiallar, yarim tayyor mahsulotlar, dasturiy vositalar va koʻrsatiladigan xizmatlar xaridlarini boshqarish

326. Uskunalar, butlovchi buyumlar, materiallar, yarim tayyor mahsulotlar, dasturiy vositalar va koʻrsatiladigan xizmatlar xaridlarini boshqarish boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

asbob-uskunalar, butlovchi buyumlar, materiallar, yarim tayyor mahsulotlar va dasturiy vositalar xarid qilinishini, shuningdek xizmatlar koʻrsatilishini tashkil etish tartibi;

identifikatsiyalash, nazorat va sinovlar turlarining toʻliqligini taʼminlash, xarid qilinayotgan mahsulotning muvofiqligini baholash tartibi;

asbob-uskunalar, butlovchi buyumlar, materiallar va yarim tayyor mahsulotlarni saqlash, tashish, konservatsiyalash, qadoqlash tartibi;

koʻrsatiladigan xizmatlarga va ularni qabul qilishga qoʻyiladigan talablarga rioya etilishini nazorat qilishni tashkil etish tartibi.

5-§. Ishlab chiqarish faoliyati va metrologiya taʼminoti

327. Ishlab chiqarish faoliyati va metrologiya taʼminoti boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

oʻlchash vositalarini ish holatida saqlab turish tartibi;

sinov vositalari va oʻlchash vositalarini metrologiya tekshiruvidan oʻtkazish tartibi;

metrologik ekspertizadan oʻtkazish tartibi;

oʻlchash vositalarining holati va ularning qoʻllanilishi, oʻlchash vositalarini kalibrlash jadvallariga rioya etilishi ustidan nazoratini amalga oshirish tartibi.

6-§. Dasturiy vositalar va hisoblash usullarining sifatini hamda saqlash punktlarining xavfsizligi uchun muhim boʻlgan tizimlarning ishonchliligini taʼminlash

328. Saqlash punktlarining xavfsizligini asoslash va taʼminlashda, shuningdek saqlash punkti tizimlari tavsiflarini baholashda foydalaniladigan hisoblash uslublari va dasturiy vositalar roʻyxati keltiriladi.

329. Saqlash punktlarining xavfsizligi uchun muhim boʻlgan tizimlarning ulardan foydalanish muddati davomida, shuningdek ulardan foydalanishning uzaytirilgan muddati davomida ishonchliligini taʼminlashga qaratilgan tadbirlar tavsifi keltiriladi.

330. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot uchun ishlarni bajaruvchi va xizmatlar koʻrsatuvchi tashkilotlarga saqlash punktlarining xavfsizligi uchun muhim boʻlgan tizimlarning ishonchliligi toʻgʻrisidagi axborotni yigʻish, roʻyxatdan oʻtkazish, ishlov berish, toʻplash, saqlash, tahlil qilish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar taqdim etilganligi toʻgʻrisida maʼlumot keltiriladi.

7-§. Nomuvofiqliklarni boshqarish

331. Nomuvofiqliklarni boshqarish boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

ishlar va asbob-uskunalar sifatiga qoʻyiladigan talablar buzilishini aniqlash hamda roʻyxatdan oʻtkazish tartibi;

aniqlangan nomuvofiqliklar sabablarini aniqlash va tahlil qilish tartibi;

belgilangan talablarga muvofiq boʻlmagan mahsulot qoʻllanilishiga yoki bajarilgan ishlar qabul qilib olinishiga yoʻl qoʻymaslik tartibi;

tuzatuvchi va ogohlantiruvchi harakatlarni ishlab chiqish, bajarish, bajarilishini nazorat qilish, shuningdek ularning natijadorligini tahlil qilish tartibi;

aniqlangan nomuvofiqliklar hamda qabul qilingan tuzatish va ogohlantirish harakatlari toʻgʻrisida xabardor qilish tartibi.

19-bob. Hisobotning “Saqlash punktlarini ekspluatatsiyadan chiqarish (yopish) qoidalari” boʻlimi

332. Saqlash punktlarini xavfsiz ekspluatatsiyadan chiqarish (yopish) ularda koʻmilgan radioaktiv chiqindilarning potensial xavflilik davrida ularni xavfsiz darajaga keltirish sharoitlarini taʼminlashga qaratilgan maʼlumotlar keltiriladi.

333. Saqlash punktlarini xavfsiz ekspluatatsiyadan chiqarish (yopish) boʻyicha loyihada nazarda tutilgan asosiy yechimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

334. Saqlash punktlarini xavfsiz ekspluatatsiyadan chiqarishda (yopishda) xavfsizlikni taʼminlash uchun muhim boʻlgan axborotni yigʻish va saqlash boʻyicha asosiy tashkiliy hamda texnik yechimlar toʻgʻrisidagi axborot, saqlash punktlarining asosiy tashkiliy tadbirlari radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishda xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha texnik yechimlar toʻgʻrisidagi maʼlumot keltiriladi.

335. Saqlash punktlarini xavfsiz ekspluatatsiyadan chiqarish (yopish) boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltirilishi kerak:

saqlash punktlarini xavfsiz ekspluatatsiyadan chiqarish (yopish) dasturini ishlab chiqish tartibi;

saqlash punktlarini kompleks muhandislik va radiatsiyaviy tekshiruvdan oʻtkazish tartibi;

radioaktiv chiqindilarni kompleks xatlovdan oʻtkazish natijalari boʻyicha saqlash punktlarini xavfsiz ekspluatatsiyadan chiqarish (yopish) dasturiga tuzatishlar kiritish tartibi;

saqlash punktlarini xavfsiz ekspluatatsiyadan chiqarishga (yopishga) tayyorgarlik koʻrish va yopish ishlarini amalga oshirish tartibi.

20-bob. Yakuniy qoida

336. Mazkur hujjatning buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Radioaktiv chiqindilarni koʻmish va (yoki) saqlash punktlari xavfsizligini asoslash hisobotining tuzilishi va mazmuniga qoʻyiladigan talablarga ILOVA

Yongʻin xavfi tahliliy jadvali

Xona (binoning qismi) nomi Portlash-yongʻin va yongʻin xavfliligi boʻyicha toifa Ajratuvchi (toʻsuvchi) konstruksiyalarning yongʻinga chidamlilik chegarasi Qurilish qismi va shamollatish tizimi (ventilyatsiya) koʻzda tutilgan yongʻinga qarshi chora-tadbirlar Yongʻinni aniqlash va oʻchirish qurilmalari bilan jihozlanganligi Yongʻin signalizatsiyasi mavjudligi Yongʻin oʻchirish qurilmalarinıng mavjudligi Yongʻin oʻchirish vositasining mavjudligi

Rais A. RAFIQOV

Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi raisi A. ABDUXAKIMOV

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. ZAXIDOV

Fanlar akademiyasi prezidenti SH. AYUPOV

Texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktori A. JUMANAZAROV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. XUDAYAROV

Favqulodda vaziyatlar vaziri B. KUDRATXODJAYEV

Togʻ-kon sanoati va geologiya vaziri B. ISLAMOV

Atom energiyasi agentligi direktori A. AXMEDXADJAYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 27-mart,

2026-yil 26-mart

2026-yil 25-mart

2026-yil 18-fevral

2026-yil 9-fevral

2026-yil 29-yanvar

2026-yil 20-yanvar

2026-yil 16-yanvar

2026-yil 12-yanvar

40-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.05.2026 y., 10/26/3827/0449-son)

lex.uz