UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 1-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 1 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 1 мая 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 1 May 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилиш соҳасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш тўғрисида» 2025 йил 20 октябрдаги ПФ-185-сон Фармони ижросини таъминлаш, республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктлари, шунингдек, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин-қутқарув ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий хизматчи мақомига эга бўлган ходимлар билан жамланган ёнғин-қутқарув бўлинмаларини (ёки қисмларини) аҳоли сони 50 минг ва ундан ортиқ бўлган шаҳарлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ташкил этиш;

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчи мақомига эга бўлган ишчи-хизматчилар билан жамланган ёнғин-қутқарув бўлинмаларини (ёки қисмларини) аҳоли сони 50 мингдан кам бўлган туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ташкил этиш.

2. Белгилансинки, ушбу қарор билан боғлиқ харажатлар Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек, ташкилотлар билан тузилган шартномалар бўйича олинадиган маблағлар доирасида амалга оширилади.

3. Вазирлик, идора ва ташкилотлар ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тасарруфидаги ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда, белгиланган тартибда шартнома асосида ташкил этилган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг тўлақонли фаолиятини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва фавқулодда вазиятлар вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 1 майдаги 219-сон қарорига 1-ИЛОВА

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктлари, шунингдек, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини (кейинги ўринларда — ёнғин-қутқарув бўлинмалари) ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктлари, шунингдек, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган, ҳарбий хизматчи ёки ишчи-хизматчилар билан жамланган фавқулодда вазиятлар бўлими, фавқулодда вазиятлар бўлинмаси, қутқарув отрядлари ва қисмларини ўз ичига олади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ёнғин-қутқарув депоси (ёнғин-қутқарув пости) — ёнғин-қутқарув бўлинмаларига юклатилган вазифаларни бажариш учун ёнғин-қутқарув техникаларини сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шахсий таркибнинг жойлашиши учун хизмат хоналари, фавқулодда вазиятлар тўғрисида келиб тушадиган хабарларни қабул қилиш хонаси, техник ва ёрдамчи хоналардан ташкил топган Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг объекти;

ёнғин-қутқарув қисми — икки ва ундан ортиқ ёнғин-қутқарув ва бошқа турдаги автомобиллар билан жамланган ҳамда ёнғинни ўчириш ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган қутқарув ишларини бажаришга мўлжалланган бўлинма;

ёнғин-қутқарув пости — битта ёнғин-қутқарув автомобили билан жамланган ҳамда ёнғин ўчириш ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган қутқарув ишларини бажаришга мўлжалланган бўлинма;

қутқарувчи мақомига эга бўлган ишчи-хизматчилар билан жамланган ёнғин-қутқарув бўлинмалари — меҳнат шартномаси асосида меҳнат муносабатларини олиб борадиган ва қутқарувчи мақомига эга бўлган хизматчилар билан жамланган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари;

ҳарбий хизматчи мақомига эга бўлган ходимлар билан жамланган ёнғин-қутқарув бўлинмалари — оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибидан иборат бўлган, шартнома асосида ҳақиқий ҳарбий хизматчилар билан жамланган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари.

4. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартиби

5. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий хизматчи ва ишчи-хизматчилари билан жамланган қутқарув отрядлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳри, шунингдек, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи юқори бўлган айрим шаҳарлар ва туманларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ташкил этилади.

6. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий хизматчи мақомига эга бўлган ходимлар билан жамланган ёнғин-қутқарув бўлинмалари (ёки қисмлари) аҳоли сони 50 минг ва ундан ортиқ бўлган шаҳарлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ташкил этилади.

Ташкил этилаётган ёнғин-қутқарув бўлинмалари (ёки қисмлари)нинг ташкилий тузилмаси ва штат бирликлари, уларни сақлаш учун ажратиладиган маблағлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан белгиланади.

7. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчи мақомига эга бўлган ишчи-хизматчилар билан жамланган ёнғин-қутқарув бўлинмалари (ёки қисмлари) аҳоли сони 50 мингдан кам бўлган туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ташкил этилади.

8. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари (ёки қисмлари) ва уларнинг штат бирликлари муҳофаза қилинаётган ҳудуд (объект)нинг хусусиятидан келиб чиқиб, ёнғин-қутқарув ҳамда бошқа турдаги автомобиллар сони ва турини ҳисобга олган ҳолда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг идоравий ҳужжатлари асосида белгиланади.

9. Қутқарувчи мақомига эга бўлган ишчи-хизматчилар билан жамланган ёнғин-қутқарув бўлинмалари (ёки қисмлари) ташкил этилиши лозим бўлган туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг рўйхати ва ходимлари (хизматчилари) сони Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ҳар йили 1 июлгача Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

10. Ёнғин-қутқарув қисмлари ташкил этилиши лозим бўлган туманлар ва шаҳарлар рўйхати, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий хизматчи ёки хизматчилари билан жамланган ёнғин-қутқарув бўлинмалари сони ва уларнинг штатдаги ходимлари сони амалдаги қонунчилик ҳужжатларига (норма ва қоидаларга) мувофиқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан аниқланади ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.

11. Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин-қутқарув қисмлари ва уларнинг бошқарув органлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг идоравий ҳужжатларига мувофиқ манфаатдор вазирлик ва идоралар, бошқа ташкилотлар ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли бошқармалари (марказлари) вакилларидан иборат таркибдаги идоралараро комиссиялари далолатномалари, шунингдек, ушбу объектлар ёки уларнинг юқори турувчи ташкилотлари ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли бошқармалари (марказлари) ўртасида тузиладиган шартномалар асосида ташкил этилади.

12. Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда:

битта ёнғин-қутқарув қисми ва (ёки) фавқулодда вазиятлар профилактикаси гуруҳи учун — фавқулодда вазиятлар бўлинмаси;

иккита ва ундан ортиқ ёнғин-қутқарув қисмлари ва (ёки) фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўлинмалари учун — фавқулодда вазиятлар бўлими;

иккита ва ундан ортиқ фавқулодда вазиятлар бўлимлари учун — давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс бўлган фавқулодда вазиятлар маркази (минтақавий марказ);

объектлардаги ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва уларнинг бошқарув органлари фаолиятини ташкил этиш, услубий ёрдам кўрсатиш ҳамда назорат қилиш мақсадида вазирлик таркибида давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс бўлган Ўта муҳим, тоифаланган ва алоҳида объектларда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ташкил этилади.

Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги фавқулодда вазиятлар бошқармаси (маркази), бўлими ва бўлинмасининг намунавий ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.

Фавқулодда вазиятлар вазири объектлардаги ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва уларнинг бошқарув органларининг ташкилий тузилмаси ҳамда штат бирликларига ўзгартириш ваколатига эга.

13. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ўта муҳим, тоифаланган ва алоҳида объектларда фавқулодда вазиятлар бошқармаси, объектдаги (минтақавий) фавқулодда вазиятлар марказлари, ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бош бошқармалари) таркибидаги тоифаланган объектларда фавқулодда вазиятлар бўлимлари объектлардаги ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг бошқарув органи ҳисобланади.

3-боб. Ёнғин-қутқарув депоси(пости)ни жойлаштириш

14. Туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ёнғин-қутқарув депоси(пости)нинг жойлашуви Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланади.

15. Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда қуриладиган ёнғин-қутқарув депоси(пости)нинг жойлашуви амалдаги қонунчилик ҳужжатларига (стандарт, норма ва қоидаларга) мувофиқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда лойиҳачи ташкилотлар ёки манфаатдор ташкилот (буюртмачи)лар томонидан белгиланади.

4-боб. Ёнғин-қутқарув автомобилларининг сонини белгилаш

16. Туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларидаги ёнғин-қутқарув бўлинмалари учун ёнғин-қутқарув ва бошқа турдаги автомобилларнинг сони ҳамда йиллик моторесурс лимитлари тегишли стандарт, меъёр, қоида ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг идоравий ҳужжатлари асосида белгиланади.

17. Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин-қутқарув бўлинмалари учун ёнғин-қутқарув ва бошқа турдаги автомобиллар сони Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда лойиҳачи ташкилотлар томонидан белгиланади.

5-боб. Ёнғин-қутқарув бўлинмаларини молиявий ва моддий-техник таъминлаш

18. Ёнғин-қутқарув бўлинмаларини сақлаш харажатлари:

туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ташкил этилган Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмалари учун — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети;

ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда шартнома асосида ташкил этилган ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва уларнинг бошқарув органлари учун — ушбу ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида ташкил этилган ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва уларнинг бошқарув органларининг молиявий ва моддий-техник таъминоти Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланадиган бўлинмалар учун белгиланган меъёрлар асосида амалга оширилади (икки томонлама тузилган шартномага мувофиқ бериладиган қўшимча имтиёзлар бундан мустасно).

Икки томонлама тузилган шартномага мувофиқ келиб тушадиган маблағларнинг (қўшимча имтиёз ва бошқалардан) бўшаган қисми, объектлардаги ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳамда уларнинг бошқарув органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, бино ва иншоотларни харид қилиш, сақлаш ёки ижарага олиш, ҳарбий хизматчилар, ишчи ва хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий рағбатлантириш, мукофотлаш, уларга устамалар белгилаш ҳамда улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ички идоравий ҳужжатлари билан белгиланади.

Маблағлардан юқорида кўрсатиб ўтилган харажатлардан ташқари бошқа йўналишларда фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи асосида фойдаланилади.

Объектлардаги ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг бошқарув органлари ҳамда ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари (ёки бош бошқармалари):

икки томонлама тузилган шартномага мувофиқ берилган маблағлардан вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириши мумкин;

депозитлардан тушадиган маблағларнинг йигирма фоизини Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ўта муҳим, тоифаланган ва алоҳида объектларда фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳисобрақамига йўналтиради.

Ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида ташкил этилган ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва уларнинг бошқарув органлари ҳарбий хизматчилари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган уй-жой фонди доирасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан уй-жой билан таъминланади.

19. Республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида ташкил этилган ёнғин-қутқарув бўлинмалари (ташкилотлар билан тузиладиган шартномалар асосида ташкил этиладиган ёнғин-қутқарув бўлинмалари бундан мустасно) учун бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини тегишли йиллар учун шакллантиришда назарда тутилган марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.

Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ташкил этилган ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва уларнинг бошқарув органлари учун бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда уларни таъмирлаш ушбу объектларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

20. Ёнғин-қутқарув депо(пост)ларининг бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш ҳамда уларни жиҳозлаш, қутқарув бўлинмалари учун ёнғин-қутқарув техникаси, автотранспорт ва ёқилғи-мойлаш материаллари, махсус кийим-бош, алоқа воситалари, диагностика аппаратлари, инвентарь, ёнғин-техник мол-мулк, ташкилий техника, эҳтиёт қисмлар ҳамда сарфлаш материаллари:

республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида ташкил этилган қутқарув бўлинмалари учун — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ташкил этилган ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва уларнинг бошқарув органлари учун — тузилган шартномаларга мувофиқ объектларнинг маблағлари ҳисобидан сотиб олинади.

21. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари бошқарув органларининг тасдиқланган штатларига фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш ҳамда уларга раҳбарлик қилиш учун қўшимча лавозимлар тегишли равишда, ёнғин-қутқарув қисмларининг белгиланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида, бироқ ушбу бўлинмалар штатларининг тасдиқланган умумий сонининг тўрт фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда киритилади. Бунда тўрт фоиз ҳисобидан штат бирликлари учун ажратилган маблағлар тўлиқ Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ўта муҳим, тоифаланган ва алоҳида объектларда фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳисобрақамига йўналтирилади. Мазкур йўналтирилган маблағлар моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва қўшимча лавозимларни киритиш учун тақсимланади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

22. Республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, шунингдек, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин-қутқарув бўлинмалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қайта ташкил этилади ва тугатилади.

23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш

Қутқарув бўлинмалари Ташкил этиладиган жой Ташкил этиш учун асос Молиялаштириш манбаи Ҳарбий хизматчи ва хизматчилар билан жамланган қутқарув отрядлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи юқори бўлган айрим шаҳарлар ва туманларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Ҳарбий хизматчи мақомига эга бўлган ходимлар билан жамланган ёнғин-қутқарув бўлинмалари (ёки қисмлари) Аҳоли сони 50 минг ва ундан ортиқ бўлган шаҳарларда ҳамда туманлар марказларида Қўшимча штат ажратилиши талаб этилганда — Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг белгиланган штатлари доирасида – фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Ҳарбий хизматчи мақомига эга бўлган ходимлар билан жамланган ёнғин-қутқарув бўлинмалари (ёки қисмлари) Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Объектлар ёки уларнинг юқори турувчи ташкилотлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли бошқармалари (марказлари) ўртасида тузиладиган идоралараро комиссиялар далолатномалари ҳамда шартномаларга мувофиқ қабул қилинадиган фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи Объектлар маблағлари Қутқарувчи мақомига эга бўлган ишчи-хизматчилар билан жамланган ёнғин-қутқарув бўлинмалари (ёки қисмлари) Аҳоли сони 50 мингдан кам бўлган туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида Қўшимча штат ажратилиши талаб этилганда — Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг белгиланган штатлари доирасида — фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 1 майдаги 219-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 21 августдаги 700-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 691-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 1 май,

219 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 09/26/219/0443-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

Favqulodda vaziyatlar vazirligining yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini tashkil etish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan ishonchli muhofaza qilish sohasini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish toʻgʻrisida” 2025-yil 20-oktabrdagi PF-185-son Farmoni ijrosini taʼminlash, respublikaning tumanlari, shaharlari va boshqa aholi punktlari, shuningdek, oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlarda favqulodda vaziyatlarning oldini olish, yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin-qutqaruv ishlari samaradorligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Favqulodda vaziyatlar vazirligining yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini tashkil etish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Favqulodda vaziyatlar vazirligining harbiy xizmatchi maqomiga ega boʻlgan xodimlar bilan jamlangan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini (yoki qismlarini) aholi soni 50 ming va undan ortiq boʻlgan shaharlar va tumanlarning markazlarida, shuningdek, oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlarda tashkil etish;

Favqulodda vaziyatlar vazirligining qutqaruvchi maqomiga ega boʻlgan ishchi-xizmatchilar bilan jamlangan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini (yoki qismlarini) aholi soni 50 mingdan kam boʻlgan tumanlar, shaharlar va boshqa aholi punktlarida tashkil etish.

2. Belgilansinki, ushbu qaror bilan bogʻliq xarajatlar Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari, shuningdek, tashkilotlar bilan tuzilgan shartnomalar boʻyicha olinadigan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi.

3. Vazirlik, idora va tashkilotlar tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, tasarrufidagi oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlarda, belgilangan tartibda shartnoma asosida tashkil etilgan Favqulodda vaziyatlar vazirligi yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarining toʻlaqonli faoliyatini taʼminlasin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov va favqulodda vaziyatlar vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 1-maydagi 219-son qaroriga 1-ILOVA

Favqulodda vaziyatlar vazirligining yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini tashkil etish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom respublikaning tumanlari, shaharlari va boshqa aholi punktlari, shuningdek, oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlarini favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, fuqaro muhofazasi va yongʻin xavfsizligini taʼminlash uchun Favqulodda vaziyatlar vazirligining yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini (keyingi oʻrinlarda — yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari) tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari respublikaning tumanlari, shaharlari va boshqa aholi punktlari, shuningdek, oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlarini favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, fuqaro muhofazasi va yongʻin xavfsizligini taʼminlash maqsadida tashkil etilgan, harbiy xizmatchi yoki ishchi-xizmatchilar bilan jamlangan favqulodda vaziyatlar boʻlimi, favqulodda vaziyatlar boʻlinmasi, qutqaruv otryadlari va qismlarini oʻz ichiga oladi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

yongʻin-qutqaruv deposi (yongʻin-qutqaruv posti) — yongʻin-qutqaruv boʻlinmalariga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun yongʻin-qutqaruv texnikalarini saqlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish, shaxsiy tarkibning joylashishi uchun xizmat xonalari, favqulodda vaziyatlar toʻgʻrisida kelib tushadigan xabarlarni qabul qilish xonasi, texnik va yordamchi xonalardan tashkil topgan Favqulodda vaziyatlar vazirligining obyekti;

yongʻin-qutqaruv qismi — ikki va undan ortiq yongʻin-qutqaruv va boshqa turdagi avtomobillar bilan jamlangan hamda yongʻinni oʻchirish va boshqa kechiktirib boʻlmaydigan qutqaruv ishlarini bajarishga moʻljallangan boʻlinma;

yongʻin-qutqaruv posti — bitta yongʻin-qutqaruv avtomobili bilan jamlangan hamda yongʻin oʻchirish va boshqa kechiktirib boʻlmaydigan qutqaruv ishlarini bajarishga moʻljallangan boʻlinma;

qutqaruvchi maqomiga ega boʻlgan ishchi-xizmatchilar bilan jamlangan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari — mehnat shartnomasi asosida mehnat munosabatlarini olib boradigan va qutqaruvchi maqomiga ega boʻlgan xizmatchilar bilan jamlangan Favqulodda vaziyatlar vazirligi boʻlinmalari;

harbiy xizmatchi maqomiga ega boʻlgan xodimlar bilan jamlangan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari — oddiy askarlar, serjantlar va ofitserlar tarkibidan iborat boʻlgan, shartnoma asosida haqiqiy harbiy xizmatchilar bilan jamlangan Favqulodda vaziyatlar vazirligi boʻlinmalari.

4. Favqulodda vaziyatlar vazirligining yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini tashkil etish ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini tashkil etish tartibi

5. Favqulodda vaziyatlar vazirligining harbiy xizmatchi va ishchi-xizmatchilari bilan jamlangan qutqaruv otryadlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar markazlari va Toshkent shahri, shuningdek, tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar yuzaga kelishi xavfi yuqori boʻlgan ayrim shaharlar va tumanlarda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarori bilan tashkil etiladi.

6. Favqulodda vaziyatlar vazirligining harbiy xizmatchi maqomiga ega boʻlgan xodimlar bilan jamlangan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari (yoki qismlari) aholi soni 50 ming va undan ortiq boʻlgan shaharlar va tumanlarning markazlarida, shuningdek, oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlarda tashkil etiladi.

Tashkil etilayotgan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari (yoki qismlari)ning tashkiliy tuzilmasi va shtat birliklari, ularni saqlash uchun ajratiladigan mablagʻlar Favqulodda vaziyatlar vazirligi tomonidan belgilanadi.

7. Favqulodda vaziyatlar vazirligining qutqaruvchi maqomiga ega boʻlgan ishchi-xizmatchilar bilan jamlangan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari (yoki qismlari) aholi soni 50 mingdan kam boʻlgan tumanlar, shaharlar va boshqa aholi punktlarida tashkil etiladi.

8. Yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari (yoki qismlari) va ularning shtat birliklari muhofaza qilinayotgan hudud (obyekt)ning xususiyatidan kelib chiqib, yongʻin-qutqaruv hamda boshqa turdagi avtomobillar soni va turini hisobga olgan holda Favqulodda vaziyatlar vazirligining idoraviy hujjatlari asosida belgilanadi.

9. Qutqaruvchi maqomiga ega boʻlgan ishchi-xizmatchilar bilan jamlangan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari (yoki qismlari) tashkil etilishi lozim boʻlgan tumanlar, shaharlar va boshqa aholi punktlarining roʻyxati va xodimlari (xizmatchilari) soni Favqulodda vaziyatlar vazirligi tomonidan har yili 1-iyulgacha Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda belgilanadi.

10. Yongʻin-qutqaruv qismlari tashkil etilishi lozim boʻlgan tumanlar va shaharlar roʻyxati, Favqulodda vaziyatlar vazirligining harbiy xizmatchi yoki xizmatchilari bilan jamlangan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari soni va ularning shtatdagi xodimlari soni amaldagi qonunchilik hujjatlariga (norma va qoidalarga) muvofiq Favqulodda vaziyatlar vazirligi tomonidan aniqlanadi va belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarori bilan tasdiqlanadi.

11. Oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlarda yongʻin-qutqaruv qismlari va ularning boshqaruv organlari Favqulodda vaziyatlar vazirligining idoraviy hujjatlariga muvofiq manfaatdor vazirlik va idoralar, boshqa tashkilotlar hamda Favqulodda vaziyatlar vazirligining tegishli boshqarmalari (markazlari) vakillaridan iborat tarkibdagi idoralararo komissiyalari dalolatnomalari, shuningdek, ushbu obyektlar yoki ularning yuqori turuvchi tashkilotlari hamda Favqulodda vaziyatlar vazirligining tegishli boshqarmalari (markazlari) oʻrtasida tuziladigan shartnomalar asosida tashkil etiladi.

12. Oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlarda:

bitta yongʻin-qutqaruv qismi va (yoki) favqulodda vaziyatlar profilaktikasi guruhi uchun — favqulodda vaziyatlar boʻlinmasi;

ikkita va undan ortiq yongʻin-qutqaruv qismlari va (yoki) favqulodda vaziyatlar profilaktikasi boʻlinmalari uchun — favqulodda vaziyatlar boʻlimi;

ikkita va undan ortiq favqulodda vaziyatlar boʻlimlari uchun — davlat muassasasi shaklidagi yuridik shaxs boʻlgan favqulodda vaziyatlar markazi (mintaqaviy markaz);

obyektlardagi yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari va ularning boshqaruv organlari faoliyatini tashkil etish, uslubiy yordam koʻrsatish hamda nazorat qilish maqsadida vazirlik tarkibida davlat muassasasi shaklidagi yuridik shaxs boʻlgan Oʻta muhim, toifalangan va alohida obyektlarda Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi tashkil etiladi.

Oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlardagi favqulodda vaziyatlar boshqarmasi (markazi), boʻlimi va boʻlinmasining namunaviy tashkiliy tuzilmasi Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

Favqulodda vaziyatlar vaziri obyektlardagi yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari va ularning boshqaruv organlarining tashkiliy tuzilmasi hamda shtat birliklariga oʻzgartirish vakolatiga ega.

13. Favqulodda vaziyatlar vazirligining Oʻta muhim, toifalangan va alohida obyektlarda favqulodda vaziyatlar boshqarmasi, obyektdagi (mintaqaviy) favqulodda vaziyatlar markazlari, hududiy favqulodda vaziyatlar boshqarmalari (bosh boshqarmalari) tarkibidagi toifalangan obyektlarda favqulodda vaziyatlar boʻlimlari obyektlardagi yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarining boshqaruv organi hisoblanadi.

3-bob. Yongʻin-qutqaruv deposi(posti)ni joylashtirish

14. Tumanlar, shaharlar va boshqa aholi punktlarida yongʻin-qutqaruv deposi(posti)ning joylashuvi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari tomonidan Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan kelishilgan holda shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiq belgilanadi.

15. Oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlarda quriladigan yongʻin-qutqaruv deposi(posti)ning joylashuvi amaldagi qonunchilik hujjatlariga (standart, norma va qoidalarga) muvofiq Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan kelishilgan holda loyihachi tashkilotlar yoki manfaatdor tashkilot (buyurtmachi)lar tomonidan belgilanadi.

4-bob. Yongʻin-qutqaruv avtomobillarining sonini belgilash

16. Tumanlar, shaharlar va boshqa aholi punktlaridagi yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari uchun yongʻin-qutqaruv va boshqa turdagi avtomobillarning soni hamda yillik motoresurs limitlari tegishli standart, meʼyor, qoida hamda Favqulodda vaziyatlar vazirligining idoraviy hujjatlari asosida belgilanadi.

17. Oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlardagi yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari uchun yongʻin-qutqaruv va boshqa turdagi avtomobillar soni Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan kelishilgan holda loyihachi tashkilotlar tomonidan belgilanadi.

5-bob. Yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini moliyaviy va moddiy-texnik taʼminlash

18. Yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini saqlash xarajatlari:

tumanlar, shaharlar va boshqa aholi punktlarida tashkil etilgan Favqulodda vaziyatlar vazirligining yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari uchun — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti;

oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlarda shartnoma asosida tashkil etilgan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari va ularning boshqaruv organlari uchun — ushbu tashkilotlarning mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

Tashkilotlar bilan tuzilgan shartnomalar asosida tashkil etilgan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari va ularning boshqaruv organlarining moliyaviy va moddiy-texnik taʼminoti Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan saqlanadigan boʻlinmalar uchun belgilangan meʼyorlar asosida amalga oshiriladi (ikki tomonlama tuzilgan shartnomaga muvofiq beriladigan qoʻshimcha imtiyozlar bundan mustasno).

Ikki tomonlama tuzilgan shartnomaga muvofiq kelib tushadigan mablagʻlarning (qoʻshimcha imtiyoz va boshqalardan) boʻshagan qismi, obyektlardagi yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari hamda ularning boshqaruv organlarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, bino va inshootlarni xarid qilish, saqlash yoki ijaraga olish, harbiy xizmatchilar, ishchi va xizmatchilarini ijtimoiy himoya qilish, moddiy ragʻbatlantirish, mukofotlash, ularga ustamalar belgilash hamda ular faoliyatini har tomonlama qoʻllab-quvvatlash Favqulodda vaziyatlar vazirligining ichki idoraviy hujjatlari bilan belgilanadi.

Mablagʻlardan yuqorida koʻrsatib oʻtilgan xarajatlardan tashqari boshqa yoʻnalishlarda favqulodda vaziyatlar vazirining buyrugʻi asosida foydalaniladi.

Obyektlardagi yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarining boshqaruv organlari hamda hududiy favqulodda vaziyatlar boshqarmalari (yoki bosh boshqarmalari):

ikki tomonlama tuzilgan shartnomaga muvofiq berilgan mablagʻlardan vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarni tijorat banklari depozitlariga joylashtirishi mumkin;

depozitlardan tushadigan mablagʻlarning yigirma foizini Favqulodda vaziyatlar vazirligining Oʻta muhim, toifalangan va alohida obyektlarda favqulodda vaziyatlar boshqarmasi hisobraqamiga yoʻnaltiradi.

Tashkilotlar bilan tuzilgan shartnomalar asosida tashkil etilgan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari va ularning boshqaruv organlari harbiy xizmatchilari qonunchilik hujjatlariga muvofiq Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan uy-joy fondi doirasida Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan uy-joy bilan taʼminlanadi.

19. Respublikaning tumanlari, shaharlari va boshqa aholi punktlarida tashkil etilgan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari (tashkilotlar bilan tuziladigan shartnomalar asosida tashkil etiladigan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari bundan mustasno) uchun bino va inshootlarni qurish hamda rekonstruksiya qilish xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiya dasturini tegishli yillar uchun shakllantirishda nazarda tutilgan markazlashtirilgan kapital qoʻyilmalar limitlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar doirasida Favqulodda vaziyatlar vazirligi va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan amalga oshiriladi.

Oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlarda tashkil etilgan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari va ularning boshqaruv organlari uchun bino va inshootlarni qurish, rekonstruksiya qilish hamda ularni taʼmirlash ushbu obyektlarning mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

20. Yongʻin-qutqaruv depo(post)larining binolari va inshootlaridan foydalanish hamda ularni jihozlash, qutqaruv boʻlinmalari uchun yongʻin-qutqaruv texnikasi, avtotransport va yoqilgʻi-moylash materiallari, maxsus kiyim-bosh, aloqa vositalari, diagnostika apparatlari, inventar, yongʻin-texnik mol-mulk, tashkiliy texnika, ehtiyot qismlar hamda sarflash materiallari:

respublikaning tumanlari, shaharlari va boshqa aholi punktlarida tashkil etilgan qutqaruv boʻlinmalari uchun — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari;

oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlarda tashkil etilgan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari va ularning boshqaruv organlari uchun — tuzilgan shartnomalarga muvofiq obyektlarning mablagʻlari hisobidan sotib olinadi.

21. Yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari boshqaruv organlarining tasdiqlangan shtatlariga favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish hamda ularga rahbarlik qilish uchun qoʻshimcha lavozimlar tegishli ravishda, yongʻin-qutqaruv qismlarining belgilangan shtatlar soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida, biroq ushbu boʻlinmalar shtatlarining tasdiqlangan umumiy sonining toʻrt foizidan ortiq boʻlmagan miqdorda kiritiladi. Bunda toʻrt foiz hisobidan shtat birliklari uchun ajratilgan mablagʻlar toʻliq Favqulodda vaziyatlar vazirligining Oʻta muhim, toifalangan va alohida obyektlarda favqulodda vaziyatlar boshqarmasi hisobraqamiga yoʻnaltiriladi. Mazkur yoʻnaltirilgan mablagʻlar moddiy-texnik bazani mustahkamlash va qoʻshimcha lavozimlarni kiritish uchun taqsimlanadi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

22. Respublikaning tumanlari, shaharlari va boshqa aholi punktlarida, shuningdek, oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlarda yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari qonunchilik hujjatlariga muvofiq qayta tashkil etiladi va tugatiladi.

23. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Favqulodda vaziyatlar vazirligining yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini tashkil etish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Favqulodda vaziyatlar vazirligining yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini tashkil etish

Qutqaruv boʻlinmalari Tashkil etiladigan joy Tashkil etish uchun asos Moliyalashtirish manbai Harbiy xizmatchi va xizmatchilar bilan jamlangan qutqaruv otryadlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar markazlari va Toshkent shahrida, shuningdek, tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar yuzaga kelishi xavfi yuqori boʻlgan ayrim shaharlar va tumanlarda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari Harbiy xizmatchi maqomiga ega boʻlgan xodimlar bilan jamlangan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari (yoki qismlari) Aholi soni 50 ming va undan ortiq boʻlgan shaharlarda hamda tumanlar markazlarida Qoʻshimcha shtat ajratilishi talab etilganda — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarori, Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining belgilangan shtatlari doirasida – favqulodda vaziyatlar vazirining buyrugʻi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari Harbiy xizmatchi maqomiga ega boʻlgan xodimlar bilan jamlangan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari (yoki qismlari) Oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlarda Obyektlar yoki ularning yuqori turuvchi tashkilotlari va Favqulodda vaziyatlar vazirligining tegishli boshqarmalari (markazlari) oʻrtasida tuziladigan idoralararo komissiyalar dalolatnomalari hamda shartnomalarga muvofiq qabul qilinadigan favqulodda vaziyatlar vazirining buyrugʻi Obyektlar mablagʻlari Qutqaruvchi maqomiga ega boʻlgan ishchi-xizmatchilar bilan jamlangan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari (yoki qismlari) Aholi soni 50 mingdan kam boʻlgan tumanlar, shaharlar va boshqa aholi punktlarida Qoʻshimcha shtat ajratilishi talab etilganda — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarori, Favqulodda vaziyatlar vazirligining belgilangan shtatlari doirasida — favqulodda vaziyatlar vazirining buyrugʻi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 1-maydagi 219-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Respublikaning tumanlari, shaharlari va boshqa aholi punktlarida, oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlarda Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 21-avgustdagi 700-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 691-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 1-may,

219 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.05.2026-y., 09/26/219/0443-son)

lex.uz