📅 2026-yil 30-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 30-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 30 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 апреля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 April 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚОИДАЛАРИ
Ўзбекистон Республикасининг аэропортлари ҳамда ҳаво ҳудудида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим, тарифларни шакллантириш ва ундириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасида парвозларни амалга оширувчи ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун аэропорт ва аэронавигация йиғим ҳамда тарифларини шакллантириш ва ундириш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ер усти хизматларини кўрсатиш учун йиғим ва тарифларни шакллантириш, ундириш ҳамда йиғимлардан озод этиш, шунингдек, аэронавигация хизматларини кўрсатиш учун йиғимларни шакллантириш, ундириш ва йиғимлардан озод этишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг аэропортлари ҳамда ҳаво ҳудудида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим, тарифларни шакллантириш ва ундириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 апрелдаги 218-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг аэропортлари ҳамда ҳаво ҳудудида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим, тарифларни шакллантириш ва ундириш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасида парвозларни амалга оширувчи ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун аэропорт ва аэронавигaция йиғим ва тарифларини шакллантириш ҳамда ундириш тартибини белгилайди, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
аэронавигaция хизматларини кўрсатиш (аэронавигaция хизматлари) — ҳаво кемалари эксплуатантларига ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатишни таъминлаш хизматларини, Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида ҳаво кемалари парвозларига аэронавигaция хизматларини кўрсатиш (транзит фойдаланишда), Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиaцияси аэродромлари ҳудудида ҳаво кемаларига йўналишда (яқинлашишда) ва учиш-қўнишни таъминлашда кўрсатиладиган хизматлардан иборат аэронавигaция хизматларини кўрсатиш;
махсус авиaция ишлари — қишлоқ хўжалиги, қурилиш, фото суратга олиш, топографик суратга олиш, кузатув ҳамда патруллаш, қидирув ҳамда қутқариш, ҳаво рекламаси ва шу каби бошқа соҳаларда ихтисослаштирилган хизмат турларини таъминлаш учун ҳаво кемаларидан фойдаланадиган ҳаво кемасининг парвози билан боғлиқ ишлар;
максимал учиш массаси (вазни) (MTOW) — ҳаво кемасининг тонналарда акс этган, икки ўнлик белгисигача яхлитланган сертификатланган учиш вазни;
ҳаво кемаларига ерусти хизматларини кўрсатиш — ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатишдан ташқари ҳаво кемаси аэропортга учиб келиши ва аэропортдан учиб кетиши учун зарур бўлган хизматларни кўрсатиш;
ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш — парвозда маълумот хизматлари кўрсатилиши, авария тўғрисида хабар етказилиши, ҳаводаги ҳаракатга маслаҳат ва диспетчерлик хизматларининг кўрсатилиши (ҳудудда диспетчерлик хизматини кўрсатиш, яқинлашишда ёки аэродромда диспетчерлик хизматларини кўрсатиш);
ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзаэронавигaция маркази» масъулияти чекланган жамияти;
парвоз режаси (флайт план) — ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатувчи ташкилотга ҳаво кемасининг режалаштирилган парвози ёки парвознинг бир қисми тўғрисида тақдим этилган маълумотлар;
аэродром ҳудуди — горизонтал ва вертикал текисликларда белгиланган чегараларда аэродром ва унга туташган жойларнинг ҳаво ҳудуди;
ортодромия бўйича масофа — иккита нуқтани боғловчи катта айлананинг энг қисқа ёйи узунлиги;
йиғим — фуқаро авиaцияси учун восита ва хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида белгиланадиган ва ундириладиган сумма;
тариф — белгиланган хизмат кўрсатиш бирлиги нархи;
« A» шакл — Халқаро ҳаво транспорти ассоциaцияси (IAТA) стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган, Ўзбекистон Республикаси аэропортларида хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларига хизмат кўрсатишда расмийлаштириладиган бажарилган ишлар далолатномаси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси аэропортларининг ерусти хизматларини кўрсатиш тўғрисида тузиладиган намунавий келишувига илова қилинади;
«Р» шакл — парвозларни амалга ошириш даври, ҳаво кемасининг аэропортга учиб келиши ва кетиши санаси, вақти, ҳаво кемасининг тури ва йўловчи ташиш сиғими, авиаташувчига парвозларни амалга ошириш ҳуқуқларини берадиган ҳамда Авиaция маъмурияти томонидан тасдиқланадиган парвозлар жадвали.
3. Аэропорт ва аэронавигaция йиғим ҳамда тарифлари Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ва ҳаво ҳудудида хизмат кўрсатиш учун белгиланади ҳамда мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамда эксплуатант давлати томонидан берилган эксплуатант сертификатига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ҳаво қатнови тўғрисидаги халқаро шартномалари асосида тақдим этилган тегишли рухсатномаларга эга бўлган республика ва хорижий ҳаво кемалари эксплуатантларидан ундирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим ва тарифлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Халқаро фуқаро авиaцияси ташкилоти (ИКАО) тавсияларига мувофиқ шакллантирилади.
5. Аэронавигaция йиғимлари Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида ҳаво кемалари парвозларига кўрсатилган хизматлар учун ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича ваколатли орган томонидан Европа аэронавигaция хавфсизлигини таъминлаш ташкилотининг (EUROCONTROL) Йўналишда аэронавигaция хизматлари учун йиғимларни ҳисоблаш асосини яратиш ва хизмат кўрсатиш бирлигига тарифларни ҳисоблаш принциплари методикасига (Doc 99.60.01, 1999 йил 1 февраль) мувофиқ шакллантирилади.
6. Ўзбекистон Республикаси аэропортлари ва ҳаво ҳудудида фуқаро авиацияси корхоналари томонидан ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун қўлланадиган аэропорт ва аэронавигация йиғим ва тарифлари кучга киргунига қадар ўн беш кундан кечиктирмай оммавий ахборот воситаларида ҳамда ўз расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
7. Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш икки ёки ундан ортиқ ташкилот томонидан таъминланганда, ҳаво кемаларига ерусти хизматларини кўрсатиш бўйича аэропорт йиғим ва тарифлари ҳар бир ташкилот учун алоҳида тегишли хизматлар кўрсатилиши учун белгиланади. Бунда ҳаво кемалари эксплуатантлари ёки улар томонидан ваколат берилган вакиллар ушбу ташкилотлар билан ҳисоб-китобларни мустақил равишда тегишли шартномалар асосида, шартнома бўлмаган тақдирда эса, хизмат кўрсатиш вақтида амал қилаётган тариф ва йиғимлар бўйича амалга оширади.
8. Aэропорт ва аэронавигaция йиғим ва тарифлари Ўзбекистон Республикаси аэропортлари ва ҳаво ҳудудида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатишда ички ва халқаро ташувларни амалга оширадиган ҳаво кемалари учун табақалашган тарзда белгиланади.
Бунда Ўзбекистон Республикасининг резидент эксплуатантлари учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ягона йиғим ва тарифлар белгиланади.
9. Ўзбекистон Республикаси аэропортлари ва ҳаво ҳудудида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун aэропорт ва аэронавигaция йиғим ва тарифлари ҳаво кемалари эксплуатантларига кўрсатиладиган хизматлар учунгина ундирилади.
10. Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатишда ундириладиган йиғим ва тарифлар ҳаво кемаларининг барча эксплуатантлари учун мажбурий тўлов ҳисобланади.
11. Аэропорт ва аэронавигaция хизматларини ишлаб чиқиш, кўрсатиш харажатларини белгилаш ҳамда тарифларни ҳисоблашда корхоналар Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон қарори билан тасдиқланган Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларaция қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом талабларига риоя қиладилар.
12. Ушбу Қоидаларда назарда тутилмаган йиғим ва тарифларни жорий этиш, жамлаш (консолидaция) ва чиқариб ташлаш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан мажбурий тартибда келишилиши шарт.
13. Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунига биноан табиий монополия шароитида ишлаб чиқиладиган (реализaция қилинадиган) аэропорт ва аэронавигaция хизматлари (аэронавигaция хизматини кўрсатиш соҳасида — ҳаво ҳаракатини бошқариш, парвозларни радиотехник таъминлаш, аэронавигaция ахборотини ҳаво кемалари экипажига тақдим этиш ва аэропорт хизматлари соҳасида — ҳаво кемаларининг парвозларини таъминлаш, йўловчилар, юклар, почта ва багажлар бўйича хизмат кўрсатишни таъминлаш), йиғимлар ва тарифлар ёки уларнинг максимал (энг юқори) даражалари ваколатли орган томонидан белгиланади.
Бунда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида аэропорт ва аэронавигация хизматлари учун тарифларнинг даражалари давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ амалга оширилади.
14. Аэродромларда ҳаво транспорти қатнови ва ҳаво кемаларига аэронавигация ва аэропорт йиғимлари қуйидаги хизматлар учун ундирилади:
1) учиш ва қўнишни таъминлаш;
2) тунги вақтда ҳаво кемаси учиш-қўнишини таъминлаш;
3) aвиaция хавфсизлигини таъминлаш;
4) йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш;
5) юк, почта хавфсизлигини таъминлаш;
6) парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва назорати;
7) меъёрдан ортиқ вақт давомида тўхтаб туриш;
8) аэровокзалдан фойдаланиш;
9) учиб кетишда йўловчиларга хизмат кўрсатиш;
10) учиб келишда йўловчиларга хизмат кўрсатиш;
11) юкларга ишлов бериш;
12) почтага ишлов бериш;
13) трансфер юкларга ишлов бериш;
14) авиакомпаниялар томонидан аэропортда йўловчиларни рўйхатга олиш тизимидан фойдаланиш;
15) телескопик трапни тақдим этиш;
16) автотрапни тақдим этиш;
17) ҳаво кемасига регламент шакллари бўйича техник хизмат кўрсатиш;
18) ҳаво кемасини қабул қилиш ва парвозга тайёрлашни таъминлаш;
19) ҳаво кемасининг ичини тозалаш;
20) метеотаъминот;
21) парвозолди маълумот бюллетенини (ПМБ) тақдим этиш;
22) aвиaция ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш;
23) йўловчиларга махсус хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар;
24) ихтисослаштирилган FAST TRACK зоналари орқали йўловчиларга махсус хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар;
25) ногиронлиги бўлган шахслар аравачасини тақдим этиш;
26) йўловчиларнинг иммигрaция назорати бўйича хизматлар;
27) йўловчиларни етказиб бериш учун транспорт воситаларини тақдим этиш;
28) йўловчиларни меҳмонхонага етказиш учун транспорт тақдим этиш;
29) экипажни етказиш учун транспорт тақдим этиш тарифи;
30) экипажни меҳмонхонага етказиш учун транспорт тақдим этиш;
31) ҳаво кемасини шахсий қўриқлаш;
32) ҳаво кемаларини жойлаштириш;
33) ҳаво кемасини шатакка олиш;
34) ҳаво кемасидаги ҳожатхоналарга хизмат кўрсатиш;
35) ичимлик суви билан таъминлаш;
36) электр энергиясини етказиш;
37) ҳаво ҳароратини сақлаш (иситиш);
38) ҳаво кемаларини техник воситалардан фойдаланган ҳолда ташқаридан қор ва муздан тозалаш;
39) авиадвигателларга мой қуйиш (тўкиш);
40) ҳаво кемаси тизимини кислород билан таъминлаш;
41) ҳаво кемаси тизимини азот ёки сиқилган ҳаво билан таъминлаш;
42) авиадвигателларнинг махсус ускуна ёрдамида ҳаво орқали ишга туширилишини таъминлаш;
43) ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча ишларни бажариш учун ходимлар билан таъминлаш;
44) автонарвон, автокранни тақдим этиш;
45) ходимлар билан таъминламаган ҳолда нарвон билан таъминлаш;
46) ҳаво кемасини кузатиб борувчи транспорт воситасини тақдим этиш;
47) тез ёрдам машинасини тақдим этиш;
48) ногиронлиги бўлган шахслар учун транспорт воситасини (автолифтни) тақдим этиш;
49) aэропортнинг иш регламентини узайтириш;
50) аэропорт слотларини бузганлик учун;
51) ҳаво кемасини борт таомлари билан таъминлаш;
52) ҳаво кемаларининг ғилдиракларини (шассиларини) алмаштириш учун техник воситалар билан таъминлаш;
53) қўшимча рўйхатдан ўтиш жойини тақдим этиш хизмати;
54) шахсийлаштирилган хизмат кўрсатувчи алоҳида рўйхатдан ўтиш жойини тақдим этиш хизмати;
55) ҳаво кемаси салонини сервис инвентари билан жиҳозлаш хизмати;
56) «Юк-200»га (марҳумнинг жасадини ташиш) ишлов бериш;
57) хавфли юкларни ташиш;
58) катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни (авиадвигателлар, автомобиллар, турбиналар ва бошқалар) ташиш;
59) бўш паллетлар (поддонлар) тўпламини шакллантириш ва уларни юк ёки йўловчи рейси орқали жўнатиш;
60) барча турдаги юкларни сақлаш;
61) юкланиш маълумотлари асосида ҳаво кемасининг центровкаси бўйича хизмат кўрсатиш;
62) ҳаво кемасининг юкланишини назорат қилиш;
63) ҳаво кемасига хизмат кўрсатишни назорат қилиш;
64) ҳамроҳсиз учаётган болаларни кузатиб бориш учун ходимлар билан таъминлаш;
65) ҳаво кемаси учун тиббиёт қутичасини бутлаш хизмати;
66) ҳаво кемасининг кабинаси ойналарини экипажнинг сўровига мувофиқ тозалаш хизмати;
67) Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан транзит фойдаланиш учун рухсатнома бериш, ҳаво ҳудудидан транзит фойдаланиш чоғида маршрутда аэронавигaция хизматлари;
68) аэродром ҳудудида (яқинлашиш ва учиш/қўнишни таъминлаш) аэронавигaция хизматлари.
2-боб. Aэропорт йиғим ва тарифлари
1-§. Ўзбекистон Республикаси aэропортларида ерусти хизматларини кўрсатиш учун йиғим ва тарифларни шакллантириш
15. Учиш-қўнишни таъминлаш йиғими ҳаво кемаларининг aэродромга қўниши ва учишини таъминлаш, шу жумладан, қуйидаги хизматлар учун белгиланади:
а) учиш-қўниш йўлаги, ҳаракатланиш йўлаклари ва перронларни тақдим этиш;
б) аэродромни ёритиш (техник таъминоти);
в) аэропорт ҳудудида ерусти қидирув-қутқарув таъминоти;
г) аэропорт ҳудудида авариядан қутқариш ва ёнғинга қарши курашиш таъминоти;
д) аэропорт ҳудудида парвозлар хавфсизлигининг орнитологик таъминоти;
е) йўловчи ҳаво кемалари учун қўнишдан кейин ҳаво кемасига аэродромда 2 соат давомида, қўниш аэропортида ишлов бериш (юк ортиш ва/ёки тушириш) лозим бўлган юк (почта) мавжуд бўлганда, юк ташувчи ҳаво кемаларига 3 соат давомида тўхтаб туриш жойини тақдим этиш. Республика аэропортларидан доимий база сифатида фойдаланадиган резидент авиакомпаниялар бундан мустасно.
Йиғим тарифи ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификатида кўрсатилган максимал учиш массасининг ҳар бир тоннаси учун белгиланади ва ҳаво кемаси қўнган пайтдан бошлаб ундирилади.
Тўлов белгиланган тариф ва ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификатида кўрсатилган максимал учиш массаси асосида ҳисобланади.
Йиғимни тўлаш миқдорини аниқлашда ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификатида кўрсатилган ҳаво кемасининг максимал учиш массаси бутун сонгача кўп томонга яхлитланади.
Ҳар бир ҳаво кемасининг учиши ва қўниши битта хизмат сифатида баҳоланади.
16. Тунги вақтда ҳаво кемасининг учиш-қўнишини таъминлаш йиғими 1 октябрдан 31 мартгача маҳаллий вақт билан 17:00 дан 08:00 гача ва 1 апрелдан 30 сентябргача маҳаллий вақт билан 20:00 дан 06:00 гача амалга оширилган ҳар бир қўниш ёки учиш учун учиш-қўнишни таъминлаш йиғимининг 20 фоизгача бўлган миқдорида қўшимча тўлов ундирилади, бунда қўниш ҳам, учиш ҳам тунда амалга оширилишидан қатъи назар, бир маротаба ундирилади.
17. Авиация хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ундириладиган аэропорт йиғимлари қуйидаги хизматлар учун олинади:
а) фуқаро авиациясини ноқонуний аралашув ҳаракатларидан ҳимоя қилиш;
б) аэропортнинг назоратдаги ҳудудини, аэропорт фаолиятини таъминловчи объектларни ва фуқаро авиaцияси ҳаво кемаларини қўриқлаш;
в) ҳаво кемаси экипажлари аъзоларини авиaция хавфсизлиги текширувидан ўтказиш;
г) ҳаво кемалари, борт захиралари, борт озиқ-овқатларини авиaция хавфсизлиги текширувидан ўтказиш;
д) йўловчиларни, қўл юклари ва багажларни авиaция хавфсизлиги текширувидан ўтказиш;
е) почта, юк ва тезкор жўнатмаларни авиaция хавфсизлиги текширувидан ўтказиш.
Авиация хавфсизлиги учун аэропорт йиғимлари миқдори аэропорт томонидан белгиланмайди.
18. Йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида авиация хавфсизлиги учун аэропорт йиғимлари:
аэровокзал комплексларида йўловчилар оқимини теле ва видео воситалар орқали кузатиш;
махсус воситаларни қўллаш ва ностандарт вазиятларга нисбатан зудлик билан муносабат билдиришга қодир бўлган ходимларни жалб этиш учун белгиланади.
Йиғим учиб кетаётган икки ва ундан катта ёшдаги ҳар бир йўловчи учун белгиланади.
Тўлов белгиланган йиғим ва учиб кетаётган икки ва ундан катта ёшдаги йўловчилар сони асосида ҳисобланади.
19. Юк, почта хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ундириладиган авиация хавфсизлиги учун аэропорт йиғимлари:
а) рентген ускунасидан фойдаланган ҳолда авиaция хавфсизлиги текширувидан ўтказиш;
б) портловчи моддаларни аниқлаш тизимидан фойдаланган ҳолда авиaция хавфсизлиги текширувидан ўтказиш;
в) қўлда текшириш;
г) юкка (почтага) тегилишининг олдини олиш мақсадида теле ва видео воситалар орқали кузатиш учун белгиланади.
Йиғим жўнатилган, ишлов берилган юкнинг (почтанинг) ҳар бир килограмми учун белгиланади.
Тўлов белгиланган йиғим ва ишлов берилган юк, почтанинг юкхатларида қайд этилган миқдори асосида ҳисобланади.
20. Парвозлар хавфсизлигини ташкил этиш ва назорат қилиш йиғими қуйидаги хизматлар учун белгиланади:
а) парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) стандартлари талабларини миллий қонунчиликка ўз вақтида тадбиқ этиш;
б) фуқаро авиацияси ташкилоти ва корхоналарида парвозлар хавфсизлигига риоя этилиши юзасидан Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) стандартларида белгиланган режали ва режасиз текширувлар ўтказиш;
в) парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича фуқаро авиацияси фаолияти соҳасидаги сертификатлаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
г) фуқаро авиацияси қоидалари ҳамда соҳага оид нормаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, амалиётга тадбиқ этиш, назорат ўрнатиш ва техник сиёсатни юритиш;
д) фуқаро авиациясининг тегишли ташкилотларида парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизимини жорий қилиш ва унинг фаолият кўрсатишини назорат қилиш;
е) халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси манфаатларини ҳимоя қилиш;
ж) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш ва Ўзбекистоннинг ИКАО олдидаги парвозлар хавфсизлиги бўйича мажбуриятларини бажариш.
Йиғим Ўзбекистон Республикасига/дан учиб келаётган ва кетаётган, икки ва ундан катта ёшдаги ҳар бир йўловчи учун белгиланади.
Тўлов белгиланган йиғим, учиб келаётган ёки учиб кетаётган икки ва ундан катта ёшдаги йўловчилар сони асосида ҳисобланади.
21. Меъёрдан ортиқ вақт давомида тўхтаб туриш йиғими йўловчи ташувчи ҳаво кемаларига қўнганидан кейин аэродромда 2 соатдан ортиқ, юк ташувчи ҳаво кемаларига қўниш аэропортида ишлов бериладиган (юк ортиш ва/ёки тушириш) юк (почта) мавжуд бўлганда 3 соатдан ортиқ вақтга тўхтаб туриш жойини тақдим этиш учун белгиланади.
Йиғим тарифи ҳар 24 соат ёки унинг бир қисми учун учиш-қўниш йиғимининг 25 фоизигача бўлган миқдорда белгиланади.
Йиғим белгиланган тариф ва ҳаво кемасининг меъёрдан ортиқ тўхтаб туриш вақти асосида белгиланади. Меъёрдан ортиқ тўхтаб туриш вақти ҳаво кемасининг норматив вақтига ва яна 15 дақиқага камайтирилган (ерда ҳаракатланиш) қўниш ва учиш вақти ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
22. Аэровокзалдан фойдаланиш йиғими аэровокзал ҳудуди ва биносида учиб кетаётган йўловчиларга (аэропорт ҳудудига келгандан бошлаб рўйхатдан ўтиш бошлангунча) белгиланган технологияга мувофиқ сервис хизматларини кўрсатиш учун белгиланади, шу жумладан:
а) аэровокзал олди ҳудудини тақдим этиш;
б) вестибюль, маълумот-ахборот зонаси, хоналар ва кутиш жойларини тақдим этиш;
в) йўловчиларга шартли қўшимча хизматларни кўрсатиш хоналарини тақдим этиш (она ва бола хоналари, тиббий ёрдам пункти, ҳожатхона ва фойдаланиш учун алоҳида тўлов ундирилмайдиган бошқа хоналар);
г) йўловчиларни ахборот (маълумот) билан таъминлаш.
Йиғим учиб кетаётган ҳар бир икки ва ундан катта ёшдаги йўловчига белгиланади. Тўлов учиб кетаётган икки ва ундан катта ёшдаги йўловчилар сони ва белгиланган йиғим асосида ҳисобланади.
23. Учиб кетишда йўловчиларга хизмат кўрсатиш тарифи учиб кетаётган йўловчиларни рўйхатга олиш ва ҳаво кемасига чиқариш (жумладан, транзит зоналарда хизмат кўрсатиш) вақтида багажга ишлов беришни ҳисобга олган ва багажга ишлов беришни ҳисобга олмаган ҳолда тақдим этиладиган хизматлар учун белгиланади, шу жумладан:
а) йўловчиларни рўйхатга олиш, багаж вазнини ўлчаш ва расмийлаштириш;
б) йўловчилар паспорт ва божхона назоратидан ўтишини таъминлаш учун техник воситаларни тақдим этиш;
в) багажни транспорт воситаларига жойлаш;
г) багажни ортиш, тушириш, аэровокзал биноси ва ҳаво кемаси ўртасида транспортда ташиш ҳамда багажни бериш;
д) рейс натижаларини умумлаштириш ва топшириш;
е) йўловчиларни йиғиш ва ҳаво кемасигача кузатиб бориш, ҳаво кемасига чиққанидан кейин йўловчилар сонини текшириш;
ж) йўловчиларни ҳаво кемасига чиқаришни таъминлаш учун ходимларни ажратиш.
Тариф учиб кетаётган икки ва ундан катта ёшдаги ҳар бир йўловчи учун белгиланади. Тўлов учиб кетаётган икки ва ундан катта ёшдаги йўловчилар сони ва белгиланган тариф асосида ҳисобланади.
24. Учиб келишда йўловчиларга хизмат кўрсатиш тарифи учиб келаётган йўловчиларни кутиб олиш ва ҳаво кемасидан аэровокзал биносигача кузатиб бориш вақтида багажга ишлов беришни ҳисобга олган ва багажга ишлов беришни ҳисобга олмаган ҳолда кўрсатиладиган хизматлар учун белгиланади, шу жумладан:
а) йўловчиларни ҳаво кемасидан туширишни таъминлаш учун ходимларни ажратиш;
б) учиб келаётган йўловчиларни кутиб олиш ва аэровокзалгача кузатиб бориш;
в) йўловчилар паспорт ва божхона назоратидан ўтишини таъминлаш учун техник воситаларни тақдим этиш;
г) багажни тушириш ва ҳаво кемаси билан аэровокзал биноси ўртасида транспортда ташиш, шунингдек, багажни бериш;
д) багажни қидириш хизматлари;
е) рейс натижаларини умумлаштириш ва топшириш.
Тариф учиб келаётган икки ва ундан катта ёшдаги ҳар бир йўловчи учун белгиланади.
Тўлов учиб келган икки ва ундан катта ёшдаги йўловчилар сони ва белгиланган тариф асосида ҳисобланади.
25. Юкларга ишлов бериш тарифи етказилган ва жўнатилаётган юкларга ер устида ишлов беришда кўрсатиладиган хизматлар учун белгиланади, жумладан:
а) вазнни ўлчаш ва белги қўйиш (маркировка);
б) омборда саралаш, шу жумладан, юк қабул қилувчилар бўйича саралаш, ҳужжатларни расмийлаштириш;
в) рейслар бўйича комплектларни шакллантириш, шу жумладан, контейнер ва поддонларга жойлаштириш, комплектларга ажратиш;
г) белгиланган муддатларда қисқа вақт сақлаш;
д) ҳаво кемасига олиб бориш ва ундан олиб қайтишда транспортда ташиш учун перрондаги юклаш-тушириш воситаларига ортиш-тушириш;
е) ҳаво кемасига транспортда олиб бориш ва олиб қайтиш;
ж) ҳаво кемасига/дан юклаш ва тушириш.
Тариф ишлов берилган (етказилган ёки жўнатилаётган) юкнинг ҳар бир килограмми, шу жумладан, аэропорт ҳудудида транспорт воситасидан тушириш, транспорт воситасига юклаш учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва ишлов берилган юкнинг (етказилган ёки жўнатилаётган) юкхатида кўрсатилган вазни асосида ҳисобланади.
26. Почтага ишлов бериш тарифи етказилган ва жўнатилаётган почтага ер устида ишлов беришда кўрсатиладиган хизматлар учун белгиланади, шу жумладан:
а) вазнни ўлчаш ва белги қўйиш (маркировка);
б) омборда саралаш, шу жумладан, юк қабул қилувчилар бўйича саралаш, ҳужжатларни расмийлаштириш;
в) рейслар бўйича комплектларни шакллантириш, комплектларга ажратиш;
г) белгиланган муддатларда қисқа вақт сақлаш;
д) ҳаво кемасига олиб бориш ва ундан олиб қайтишда транспортда ташиш учун перрондаги юклаш-тушириш воситаларига ортиш-тушириш;
е) ҳаво кемасига транспортда олиб бориш ва олиб қайтиш;
ж) ҳаво кемасига/дан юклаш ва тушириш.
Тариф ишлов берилган (етказилган ёки жўнатилаётган) почтанинг ҳар бир килограмми, шу жумладан, аэропорт ҳудудида транспорт воситасидан тушириш, транспорт воситасига юклаш учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва ишлов берилган (етказилган ёки жўнатилаётган) почтанинг почта юкхатида кўрсатилган вазни асосида ҳисобланади.
27. Трансфер юкларга ишлов бериш тарифи етказилган ва жўнатилаётган юкларга ер устида ишлов беришда кўрсатиладиган хизматлар учун белгиланади, жумладан:
а) вазнни ўлчаш ва белги қўйиш (маркировка);
б) омборда саралаш, шу жумладан, юк қабул қилувчилар бўйича саралаш, ҳужжатларни расмийлаштириш;
в) рейслар бўйича комплектларни шакллантириш, шу жумладан, контейнер ва поддонларга жойлаштириш, комплектларга ажратиш;
г) белгиланган муддатларда қисқа вақт сақлаш;
д) ҳаво кемасига олиб бориш ва ундан олиб қайтишда транспортда ташиш, перрондаги юклаш-тушириш воситаларига ортиш-тушириш;
е) ҳаво кемасига/дан юклаш ва тушириш.
Тариф ишлов берилган (етказилган ёки жўнатилаётган) юкнинг ҳар бир килограмми, шу жумладан, аэропорт ҳудудида транспорт воситасидан тушириш, транспорт воситасига юклаш учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва ишлов берилган юкнинг (етказилган ёки жўнатилаётган) юкхатида кўрсатилган вазни асосида ҳисобланади.
Тўлов етказилган ёки жўнатилаётган юклар учун алоҳида белгиланган тариф асосида амалга оширилади.
28. Авиакомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси аэропортларида йўловчиларни рўйхатга олиш тизимидан фойдаланиш тарифи ҳар бир учиб кетаётган йўловчи учун белгиланади.
Тўлов учиб кетаётган йўловчилар сони ва белгиланган тариф асосида ҳисобланади.
29. Телескопик трапни тақдим этиш тарифи битта телескопик трапнинг ҳаво кемасига ҳар бир етказилиши учун белгиланади. Тўлов етказиб беришлар сони ва белгиланган тариф асосида ҳисобланади.
30. Автотрапни тақдим этиш тарифи автотрапни ҳаво кемасига ҳар бир етказилиши учун белгиланади.
Тўлов етказиб беришлар сони ва белгиланган тариф асосида ҳисобланади.
31. Ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш регламент шакллари бўйича техник хизмат кўрсатиш тарифи транзит A-I шаклига асосан техник хизмат кўрсатиш регламентида белгиланган мажбурий ишлар комплекси ёки хизмат кўрсатилаётган ҳаво кемасининг тури ва/ёки учиш массасига кўра шу каби мақсадлар учун мўлжалланган регламентнинг бошқа шакллари бўйича ҳаво кемалари парвозларига муҳандислик-авиaция хизматлари кўрсатилиши учун белгиланади (экипаж ёки буюртмачи талабномасига биноан амалга ошириладиган қўшимча ишлардан ташқари).
Тариф ҳаво кемаси тури бўйича ва/ёки хизмат кўрсатилаётган ҳаво кемасининг максимал учиш массасига мувофиқ ҳаво кемасига ҳар бир хизмат кўрсатиш учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатиш сони асосида ҳисобланади.
32. Ҳаво кемасини қабул қилиш ва парвозга тайёрлашни таъминлаш тарифи ҳаво кемасини қабул қилиш ва парвозга тайёрлашни таъминлаш бўйича кўрсатилган хизматлар учун белгиланади, шу жумладан:
а) тўхтаб туриш жойини тайёрлаш ва тўхтаб туриш жойида ҳаво кемасини қабул қилиш;
б) шасси ғилдираклари остига тўхтатиш колодкаларини ўрнатиш;
в) тўхтатиш колодкаларини йиғиб олиш;
г) ҳаво кемасини ерга сим билан улаш;
д) ҳаво кемаси билан боғланиш мосламаси ёки перрон ва экипаж кабинаси ўртасидаги радиоалоқа орқали экипаж билан алоқа ўрнатиш;
е) двигателлар ишга туширилишини назорат қилиш;
ж) ҳаво кемаси ҳаракатланишига рухсат бериш;
з) ҳаво кемасининг тўхтаб туриш жойидан чиқиш ҳаракатини назорат қилиш.
Тариф ҳаво кемаси тури бўйича ва/ёки хизмат кўрсатилаётган ҳаво кемасининг максимал учиш массасига мувофиқ ҳаво кемасига ҳар бир хизмат кўрсатиш учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатишлар сони асосида ҳисобланади.
33. Ҳаво кемасининг ичини тозалаш тарифи ҳаво кемаси ичини тозалаш технологиясида назарда тутилган комплекс ишларни таъминлаш бўйича кўрсатилган хизматлар учун белгиланади, жумладан:
а) чиқиндиларни чиқариб ташлаш;
б) креслолар суянчиғининг чўнтаклари ва юқоридаги багаж полкаларидан чиқиндиларни чиқариб ташлаш;
в) йўловчи креслолари, улардаги жиҳозларни тозалаш ва тартибга келтириш, шу жумладан, хавфсизлик камарларини текислаш ва ёпинчиқ (плед)ларни тарқатиш;
г) креслоларнинг бош қисми учун бир марталик салфеткаларни алмаштириш;
д) полларни тозалаш, шу жумладан, ишни махсус ускуналардан фойдаланган ҳолда (чангютгич) амалга ошириш;
е) чиқиндиларни чиқариб ташлаш ва йўқ қилиш;
ж) бортдаги буфет ва ошхоналарни тозалаш;
з) бортдаги ҳожатхоналарни тозалаш;
и) ойналарни, ёруғлик йўлларини, шип панелини тозалаш.
Тариф хизмат кўрсатилаётган ҳаво кемасининг максимал учиш массасига мувофиқ ҳар бир хизмат кўрсатиш учун белгиланади.
Тўлов хизмат кўрсатиш сони ва белгиланган тариф асосида ҳисобланади.
Креслоларнинг бош қисми учун бир марталик салфеткалар қиймати тарифга киритилмайди.
34. Метеотаъминот тарифи Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиaциясининг метеорология таъминоти бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳажмда аэропортларда экипажларга метеорология маълумотини тақдим этиш учун белгиланади.
Тариф хизмат кўрсатилаётган ҳаво кемасининг максимал учиш массасига мувофиқ ҳар бир учиш-қўниш учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва учиш-қўнишлар сони асосида ҳисобланади.
35. Парвозолди маълумот бюллетенини (ПМБ) тақдим этиш тарифи ҳаво кемаси экипажларига парвозларни ерусти аэронавигaция маълумотлари билан таъминлаш, шу жумладан, аэродромлар ва ҳаво трассалари бўйича аэронавигaция маълумотларини ҳамда аэронавигaция вазиятидаги ўзгаришларни шакллантириш ва тақдим этиш (шартнома асосида ёки ҳаво кемаси эксплуатанти талабномаси бўйича) хизматларини кўрсатиш учун белгиланади.
Тариф ушбу аэропортдан ҳаво кемасининг ҳар бир учиш-қўниши учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф асосида мазкур аэропортдан ҳаво кемаларининг ҳақиқий учиш-қўниш сони бўйича ҳисобланади.
36. Aвиaция ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш тарифи ҳаво кемаларини ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш бўйича комплекс хизматларни кўрсатиш учун белгиланади, шу жумладан:
а) ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашни ташкил этиш;
б) ёқилғи-мойлаш материалларини сақлаш;
в) ёқилғи-мойлаш материаллари сифатини таҳлил қилиш;
г) ёқилғи-мойлаш материалларини қабул қилиш ва бериш;
д) ҳаво кемаларига ёқилғи-мойлаш материалларини қуйиш учун ходимлар ва техник воситаларни тақдим этиш;
е) фуқаро авиaциясида қабул қилинган талаб ва қоидаларга ҳамда ҳаво кемаларини ёқилғи билан таъминлаш бўйича белгиланган хизмат кўрсатиш технологиясига мувофиқ бошқа хизматлар.
Тариф қуйилган ёқилғи-мойлаш материалларининг ҳар бир тоннаси учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва қуйилган ёқилғи-мойлаш материаллари миқдори (тонна) асосида ҳисобланади. Бир тонна ёқилғи-мойлаш материалларининг нархи алоҳида белгиланади ва ушбу тарифга киритилмайди.
37. Йўловчиларга махсус хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар тарифи ихтисослашган зоналар, секторлар ва юқори қулайликларга эга хоналар ҳамда алоҳида муҳим шахслар хоналари орқали учиб келаётган ва кетаётган йўловчиларга аэропортнинг ички технологиясига биноан махсус сервис хизматларини кўрсатиш бўйича хизматлар учун белгиланади.
Тариф учиб келаётган ёки кетаётган (белгиланган имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда) ҳар бир йўловчи учун махсус хизмат кўрсатиш секторлари бўйича алоҳида белгиланади.
Тўлов кетаётган ёки келаётган йўловчилар сони ва белгиланган тариф бўйича қуйидаги тартибда ҳисобланади:
а) икки ёшгача бўлган болалар учун тўлов олинмайди;
б) катталар билан бирга бўлган икки ёшдан ўн икки ёшгача бўлган болалар учун тўлов белгиланган тарифнинг 50 фоизи миқдорида ундирилади;
в) ҳамроҳсиз учаётган икки ёшдан ўн икки ёшгача бўлган болалар учун тўлов тўлиқ тариф бўйича ундирилади;
г) ўн икки ёш ва ундан катта ёшдаги йўловчилар учун белгиланган тариф бўйича ундирилади.
38. Ихтисослаштирилган «FAST TRACK» зоналари орқали йўловчиларга махсус хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар тарифи йўловчини маълумот столи/рўйхатдан ўтиш бўлимидан стерил ҳудуддаги дарвоза/бизнес-залгача кузатиб бориш, алоҳида ёки тезлаштирилган коридорлар орқали бутун хизмат кўрсатиш жараёнига устувор аҳамият бериш учун белгиланади.
Тариф учиб кетаётган ёки учиб келаётган ҳар бир йўловчи (икки ёш ва ундан катта ёшдаги) учун белгиланади.
39. Ногиронлиги бўлган шахслар аравачасини тақдим этиш тарифи учиб кетишда ҳаво кемаси трапигача ёки учиб келишда трапдан аэровокзалдан чиқишгача жисмоний имкониятлари чекланган йўловчиларни кузатиб бориш учун белгиланади.
Аэропорт кузатувчиси билан ногиронлиги бўлган шахслар аравачаси фақатгина рўйхатга олиш жойидан текшириш пунктлари орқали ҳаво кемаси трапигача тақдим этилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар аравачасида ҳаракатланадиган йўловчилар учун ҳаво кемасига чиқишда устуворлик ҳуқуқи тақдим этилади.
Тариф битта ногиронлиги бўлган шахслар аравачасини бир марта тақдим этиш учун белгиланади. Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатишлар сони бўйича ҳисобланади.
40. Иммигрaция назорати бўйича хизматлар тарифи махсус техник воситалар ёрдамида йўловчиларнинг бориши белгиланган мамлакатга йўловчилар кириши қонунийлигининг иммигрaция назоратини амалга ошириш хизмати учун белгиланади.
Тариф ҳар бир кетаётган йўловчи учун белгиланади. Тўлов учиб кетаётган йўловчилар сони ва белгиланган тариф асосида ҳисобланади.
Иммигрaция назорати хизмати алоҳида шартнома асосида кўрсатилади.
41. Йўловчиларни манзилга етказиш учун транспорт тақдим этиш тарифи йўловчиларни аэропорт ҳудудида ҳаво кемасига олиб бориш ва ҳаво кемасидан олиб қайтиш учун ходимлар ва транспорт воситалари (автобус) билан таъминлаш учун белгиланади.
Тариф йўловчилар сонидан, фойдаланилаётган транспорт воситаси ва ҳаво кемаси туридан (маркасидан) қатъи назар, йўловчиларга ҳар бир хизмат кўрсатиш учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва ҳаво кемасининг учиб келиши ёки учиб кетишида транспорт воситаларини етказиб бериш сони бўйича ҳисобланади.
42. Йўловчиларни меҳмонхонага етказиш учун транспорт тақдим этиш тарифи йўловчиларни аэропортдан ташқаридаги меҳмонхонага етказиш учун ходимлар ва транспорт воситаларини тақдим этишда белгиланади.
Тариф транспорт воситаси туридан қатъи назар, йўловчиларга ҳар бир кўрсатилган хизмат (меҳмонхонага ёки меҳмонхонадан рейсга етказиш) учун белгиланади.
43. Экипажни етказиш учун транспорт тақдим этиш тарифи экипажни аэропорт ҳудудида ҳаво кемасига олиб бориш ва ҳаво кемасидан олиб қайтиш учун ходимлар ва транспорт воситалари билан таъминлаш учун белгиланади.
Тариф экипаж аъзолари сонидан, фойдаланилаётган транспорт воситаси ва ҳаво кемаси туридан (маркасидан) қатъи назар, экипажга ҳар бир хизмат кўрсатиш учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва ҳаво кемасининг учиб келиши ёки учиб кетишида транспорт воситаларини етказиб бериш сони бўйича ҳисобланади.
44. Экипажни меҳмонхонага етказиш учун транспорт тақдим этиш тарифи экипажни аэропортдан ташқаридаги меҳмонхонага етказиш учун ходимлар ва транспорт воситаларини тақдим этишда белгиланади.
Тариф транспорт воситаси туридан қатъи назар, экипажга ҳар бир хизмат кўрсатиш (меҳмонхонага ёки меҳмонхонадан рейсга етказиш) учун белгиланади.
45. Ҳаво кемасини қўриқлаш тарифи ҳаво кемасининг туридан қатъи назар, уни қўриқлашнинг ҳар бир соати учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва ҳаво кемасини қўриқлаш вақти бўйича ҳисобланади, бунда соатнинг ҳар қандай қисми кўпайишга қараб тўлиқ соатгача яхлитланади.
46. Ҳаво кемаларини жойлаштириш тарифи аэродромда ҳаво кемаларини жойлаштиришда тўхтаб туриш жойини тақдим этиш учун белгиланади.
Тариф ҳаво кемасининг максимал учиш массасига кўра ҳар бир кун ёки унинг бир қисми учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва ҳаво кемаси тўхтаб турган кунлар сони бўйича ҳисобланади, бунда куннинг ҳар қандай қисми бутун кунгача кўпайишга қараб яхлитланади.
47. Ҳаво кемасини шатакка олиш тарифи, ҳаво кемаси туридан қатъи назар, ҳаво кемасини шатакка олишни таъминлаш бўйича комплекс хизматларни кўрсатиш ва техник воситаларни тақдим этиш учун белгиланади.
Тариф, тақдим этилган техник воситалар туридан (маркасидан) қатъи назар, ҳар бир шатакка олиш учун белгиланади. Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатиш сони бўйича ҳисобланади.
48. Ҳаво кемасидаги ҳожатхоналарга хизмат кўрсатиш тарифи ҳаво кемаси ҳожатхоналарида хизмат кўрсатиш бўйича комплекс ишларни таъминлаш, шу жумладан, ҳаво кемаси туридан қатъи назар ҳожатхоналарни оқизиш (бўшатиш, тозалаш, ювиш) ва сув билан тўлдириш, чиқиндиларни чиқариб ташлаш ва утилизaция қилиш учун белгиланади.
Тариф ҳар бир ҳаво кемасига хизмат кўрсатиш учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф бўйича ҳисобланади.
49. Ичимлик суви билан таъминлаш тарифи ҳаво кемасига ичимлик суви қуйишни таъминлаш бўйича комплекс хизматлар кўрсатиш учун белгиланади.
Тариф битта ҳаво кемасига хизмат кўрсатиш учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф бўйича ҳисобланади.
50. Электр энергиясини етказиш тарифи ҳаво кемаси туридан қатъи назар, ҳаво кемасига электр энергиясини етказиб беришни таъминлаш бўйича комплекс хизматлар кўрсатиш учун белгиланади.
Тариф электр таъминоти манбаи туридан қатъи назар, ҳаво кемасига электр энергиясини етказишнинг ҳар бир дақиқаси учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва электр энергиясини етказиш вақти асосида ҳисобланади.
51. Ҳаво ҳароратини сақлаш (иситиш) тарифи ҳаво кемаси туридан қатъи назар, ҳаво кемасининг ҳарорати сақланишини (иситиш) таъминлаш бўйича хизматлар комплексини тақдим этиш учун белгиланади.
Тариф ҳаво ҳароратини сақлашнинг ҳар бир дақиқаси учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатиш вақтининг миқдори бўйича ҳисобланади.
52. Ҳаво кемаларини техник воситалардан фойдаланган ҳолда ташқаридан қор ва муздан тозалаш тарифи ҳаво кемасини ташқаридан тозалашни таъминлаш бўйича хизматлар комплексини тақдим этиш учун белгиланади.
Тариф ҳаво кемасининг максимал учиш массасига кўра ҳаво кемасига ҳар бир хизмат кўрсатиш учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатишлар сони бўйича ҳисобланади.
Махсус суюқликнинг хизмат кўрсатиш вақтида алоҳида белгиланган нархи ушбу тарифга киритилмайди.
53. Авиадвигателларга мой қуйиш (тўкиш) тарифи ҳаво кемаси туридан қатъи назар хизматлар комплексини тақдим этиш учун белгиланади.
Тариф ҳаво кемасига ҳар бир хизмат кўрсатиш учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатишлар сони бўйича ҳисобланади. Мойнинг хизмат кўрсатиш вақтида алоҳида белгиланган нархи ушбу тарифга киритилмайди.
54. Тизимни кислород билан таъминлаш тарифи ҳаво кемаси туридан қатъи назар, ҳаво кемаси тизимини кислород билан таъминлаш бўйича комплекс хизматлар кўрсатиш учун белгиланади.
Тариф ҳаво кемасига ҳар бир хизмат кўрсатиш учун белгиланади. Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатишлар сони бўйича ҳисобланади.
55. Тизимни азот ёки сиқилган ҳаво билан таъминлаш тарифи ҳаво кемаси туридан қатъи назар, ҳаво кемаси тизимини азот ёки сиқилган ҳаво билан таъминлаш бўйича комплекс хизматлар кўрсатиш учун белгиланади.
Тариф ҳаво кемасига ҳар бир хизмат кўрсатиш учун белгиланади. Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатишлар сони бўйича ҳисобланади.
56. Авиадвигателларнинг махсус ускуна ёрдамида ҳаво орқали ишга туширилишини таъминлаш тарифи ҳаво кемаси туридан қатъи назар, авиадвигателларнинг махсус ускуна ёрдамида ҳаво орқали ишга туширилишини таъминлаш бўйича комплекс ишларни бажариш учун белгиланади.
Тариф ҳаво кемасига ҳар бир хизмат кўрсатиш учун белгиланади. Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатишлар сони бўйича ҳисобланади.
57. Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча ишларни бажариш учун ходимлар билан таъминлаш тарифи мутахассисликлар ва малака даражалари бўйича тақдим этилган ҳар бир ишчи учун белгиланади.
Тариф бир нафар ишчининг бир киши/соати учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва мутахассиснинг иш вақти бўйича ҳаво кемасига ҳар бир хизмат кўрсатиш учун ҳисобланади.
Ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча ишларни бажариш вақтида тақдим этилган материалларнинг қонунчилик ҳужжатларига биноан алоҳида белгиланган нархи ушбу тарифга киритилмайди.
58. Автонарвон, автокранни тақдим этиш тарифи ҳаво кемасига хизмат кўрсатиш учун автонарвон, автокран ёки бошқа шу каби кўтарувчи ускуналарни тақдим этиш учун белгиланади.
Тариф ҳар бир транспорт воситасини тақдим этиш учун белгиланади. Тўлов белгиланган тариф ва тақдим этилган транспорт ёки техник воситалар сони бўйича ҳисобланади.
59. Ходимлар билан таъминламаган ҳолда нарвон билан таъминлаш тарифи ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш ва бошқа техник ишларни бажариш учун ходимлар билан таъминламасдан нарвон билан таъминлаш учун белгиланади.
Тариф битта нарвонни тақдим этиш учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва хизматлар сонига қараб тўланади.
60. Ҳаво кемасини кузатиб борувчи транспорт воситасини тақдим этиш тарифи экипажнинг талабномаси бўйича ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳаво кемасини кузатиб борувчи машинанинг ҳар бир тақдим этилиши учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва кузатиб боришлар сони бўйича ҳисобланади.
61. Тез ёрдам машинасини тақдим этиш тарифи ҳаво кемасига тез ёрдам машинасининг ҳар бир етказилиши учун белгиланади. Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатишлар сони бўйича ҳисобланади.
62. Ногиронлиги бўлган шахслар учун транспорт воситасини (автолифт) тақдим этиш тарифи битта ногиронлиги бўлган шахслар машинасининг ҳаво кемасига ҳар бир етказилиши учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва хизмат кўрсатишлар сони бўйича ҳисобланади. Ногиронлиги бўлган шахснинг ҳаво кемасидан/гача босган йўли ушбу тарифга киритилмайди.
63. Aэропортнинг иш регламентини узайтириш йиғими аэропортнинг эълон қилинган ва тасдиқланган иш регламенти доирасидан четга чиқишлар сабабли юзага келган ҳолларда, маҳаллий вақт бўйича белгиланган ренгламентдан ортиқ вақт давомида ҳаво кемаси эксплуатантларига хизмат кўрсатиш учун белгиланади.
Ҳаво кемасини қабул қилиш учун аэропортнинг иш регламентини узайтириш тўғрисидаги талабнома ҳаво кемаси эксплуатанти томонидан ҳаво кемасининг келиш ва унга хизмат кўрсатиш вақтини, учиб кетиш учун эса, ҳаво кемасининг аэродром ҳудудидан учиб кетиш вақтини ҳисобга олган ҳолда аэропорт ишлаб чиқариш диспетчерлик хизматига берилади.
Йиғим ҳаво кемасига хизмат кўрсатиш мақсадида аэропортнинг иш регламенти узайтирилган вақт учун ер устида кўрсатиладиган комплекс хизматлар суммасининг 10 фоизигача миқдорида ундирилади, бундан авиaция ёқилғиси мустасно.
Аэропорт иш регламентини узайтириш вақти учун тўлов ҳаво кемаси эксплуатанти томонидан белгиланган тариф бўйича амалга оширилади. Аэропорт иш регламенти 30 дақиқагача узайтирилгани учун йиғим олинмайди.
64. Слотларни бузганлик учун йиғим мунтазам йўловчи рейси ҳаво кемаси слотни бузган ҳолда қўниши учун белгиланади ва ундирилади (+/- 40 дақиқагача рухсат берилган ҳолда). Слот форс-мажор ва метеорология шароити сабабли мажбуран бузилган бўлса, йиғим ундирилмайди.
65. Ҳаво кемасини борт таомлари билан таъминлаш тарифи ҳаво кемаси турлари бўйича ҳаво кемасини борт таомлари билан таъминлаш учун белгиланади, шу жумладан:
а) идиш-товоқлар ва ечиб олинадиган ускуналарни қабул қилиш ва ҳаво кемаси бортидан тушириш, уларни транспорт воситаларига ортиш, борт таомлари комплексига етказиш ва тушириш;
б) чиқиндиларни йўқ қилиш, идиш-товоқлар ва ечиб олинадиган ускуналарга санитария ишловини бериш;
в) борт таомлари комплексида транспорт воситаларига борт таомларини ортиш, борт таомларини ҳаво кемасига етказиш;
г) борт таомларини топшириш ва ҳаво кемаси бортига олиб чиқиш.
Тариф ҳар бир учиш-қўниш учун белгиланади. Тўлов белгиланган тариф ва учиш-қўниш сони бўйича ҳисобланади.
66. Ҳаво кемаларининг ғилдиракларини (шассиларини) алмаштириш учун техник воситалар билан таъминлаш тарифи битта техник воситани тақдим этиш учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва тақдим этилган техник жиҳозлар сонига қараб белгиланади.
67. Қўшимча рўйхатдан ўтиш жойини тақдим этиш хизмати тарифи авиакомпания вакилининг аризасига кўра қўшимча рўйхатдан ўтиш жойи очилиши учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва амалга оширилган рейслар сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
68. Шахсийлаштирилган хизмат кўрсатувчи алоҳида рўйхатдан ўтиш жойини тақдим этиш хизмати тарифи авиакомпания вакилининг илтимосига биноан авиакомпания бренди услубида безаш имконияти билан алоҳида рўйхатдан ўтиш жойини очиш учун белгиланади. Хизмат маълум бир муддатга (қисқа муддатли ёки доимий) тақдим этилади.
Тўлов белгиланган тариф ва фойдаланиш муддатига қараб белгиланади.
69. Ҳаво кемаси салонини сервис инвентари билан жиҳозлаш хизмати тарифи ҳаво кемасининг ички маконини жиҳозлаш ва тайёрлаш бўйича бир қатор ишларни таъминлаш учун белгиланади, жумладан:
а) ёстиқ ва ёпинчиқларни алмаштириш;
б) бортда журналлар ва бошқа босма материалларни комплектлаш (стакалаш);
в) сарф материалларини алмаштириш (гигиена пакетлари, салфеткалар, дезинфекция воситалари, суюқ совунни идишларга тўлдириш, қаттиқ совунни алмаштириш, ҳожатхона қоғозини алмаштириш, чиқинди қопларини алмаштириш ва бошқалар).
Тариф ҳар бир хизмат кўрсатилган рейс учун белгиланади. Хизматлар авиакомпания стандартлари ва ҳаво кемаси туридан келиб чиқиб ўзгариши мумкин.
Тўлов белгиланган тариф ва хизматлар сони асосида ҳисобланади.
Авиакомпания томонидан тақдим этилган сарф материаллари нархи тарифга киритилмайди.
70. «Юк-200»га (марҳумнинг жасадини ташиш) ишлов бериш тарифи юкни тортиш, рўйхатга олиш, бортга(дан) юклаш/тушириш учун тайёрлаш бўйича комплекс ишларни таъминлаш учун белгиланади.
Тариф ишлов берилган (келган ёки кетаётган), шу жумладан аэропорт ҳудудида транспорт воситасидан туширилган ва транспорт воситасига юкланган бир килограмм юк учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва юк хатида кўрсатилган ишлов берилган (келган, кетаётган) юкнинг оғирлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
71. Хавфли юкларни ташиш тарифи инсон саломатлиги, атроф-муҳит ёки хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган юкларни хавфсиз ташиш, сақлаш ва ҳужжатлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини таъминлаш учун белгиланади, шу жумладан:
а) халқаро стандартларга (Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) қоидалари) мувофиқ юкнинг хавфлилик синфини аниқлаш;
б) хавфли юкларнинг ушбу тури учун кўзда тутилган талабларга мувофиқ қадоқлашнинг мувофиқлигини текшириш;
в) юкнинг тўғри маркаланишини таъминлаш (тегишли хавфли белгилар ва ёзувлар, хавф синфини кўрсатиш, UN (универсал) рақами ва бошқа муҳим маълумотлар);
г) юк жўнатув ҳужжатларини расмийлаштириш;
д) хавфли юкларни юклаш ва тушириш жараёнини барча эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда ташкил этиш ва назорат қилиш, жумладан, махсус жиҳозлар ва ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;
е) хавфсизлик талабларига жавоб берадиган омборларда, жумладан, ҳарорат, намлик ва бошқа шароитлар назорат қилинадиган жойларда сақлаш ва вақтинча жойлаштириш.
Тариф ишлов берилган (келган ёки кетаётган), шу жумладан, аэропорт ҳудудида транспорт воситасидан туширилган ва транспорт воситасига юкланган бир килограмм хавфли юк учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва юк хатида кўрсатилган ишлов берилган (келган, кетаётган) хавфли юкнинг оғирлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
72. Катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни (авиадвигателлар, автомобиллар, турбиналар ва бошқалар) ташиш тарифи катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни хавфсиз ташиш, сақлаш ва ҳужжатлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини таъминлаш учун белгиланади, жумладан:
а) юк хусусиятларини аниқлаш (ўлчамлари, вазни, шакли);
б) юк ортиш-юк тушириш ишларини кранлар, лифтлар, лебедкалар каби махсус жиҳозлар ёрдамида амалга ошириш;
в) ихтисослаштирилган майдончалар ёки омборларда юкларни вақтинча сақлашни таъминлаш;
г) юкларни бир транспорт воситасидан бошқасига ўтказиш лозим бўлганида, уларни юклашни ташкил этиш;
д) юк жўнатув ҳужжатларини расмийлаштириш.
Тариф ишлов берилган (келган ёки кетаётган), шу жумладан, аэропорт ҳудудида транспорт воситасидан туширилган ва транспорт воситасига юкланган катта ўлчамли ва оғир вазнли юкнинг ҳар бир килограмми учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва юк хатида кўрсатилган ишлов берилган (келган, кетаётган) катта ўлчамли ва оғир вазнли юкнинг оғирлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
73. Бўш паллетлар тўпламини шакллантириш ва уларни юк ёки йўловчи рейси орқали жўнатиш тарифи авиакомпания сўровига мувофиқ белгиланган миқдорда паллетлар тўпламини шакллантириш, ташиш, тортиш, бўш паллетлар рўйхатини шакллантириш учун контейнер ёрлиғини расмийлаштириш, паллетлар тўпламини юк терминалидан ҳаво кемаси тўхташ жойига ва ҳаво кемасидан юк терминалига ташиш, қадоқлаш материалларини тушириш ва/ёки ҳаво кемасини юклаш схемасига мувофиқ бўш паллетлар тўпламини юклаш, юк бўлинмаси ичида тўпламни мустаҳкамлаш бўйича ишлар мажмуи учун белгиланади.
Тариф паллетлар сонидан қатъи назар, уларнинг бир тўпламини шакллантириш учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва шакллантирилган паллетлар тўплами сонига қараб белгиланади.
74. Барча турдаги юкларни сақлаш тарифи кирувчи юкларни юк терминали омборларига ёки аэропортнинг бошқа сақлаш жойларига норматив муддатдан ошиқ даврда жойлаштириш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар учун белгиланади.
Тариф суткасига бир килограмм юк сақлаш учун белгиланади.
Тўлов сақлашга қабул қилинган ишлов берилган кирувчи юкнинг белгиланган тарифи, вазни, тури ва сақлаш шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Тўловни ҳисоблашда юкнинг келган куни ва юк берилган куни ҳисобга олинмайди.
75. Ҳаво кемасининг кабинаси ойналарини экипажнинг сўровига мувофиқ тозалаш хизмати тарифи кабина ойналарининг ташқи қисмидаги кирларни тозалаш, кабинанинг ички қисмидаги чанг, бармоқ излари ва бошқа кирларни ойнага зарар етказмайдиган ва чизиқлар қолдирмайдиган махсус ювиш воситаларидан ва эритмалардан фойдаланган ҳолда тозалаш, зарур ҳолларда махсус сайқалловчи воситаларни суриш билан боғлиқ хизматлар учун белгиланади.
Тариф туридан қатъи назар, битта ҳаво кемаси хизмати учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва хизматлар сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
76. Юкланиш маълумотлари асосида ҳаво кемасининг центровкаси бўйича хизмат кўрсатиш тарифи ҳаво кемаси ичидаги юклар, йўловчилар, ёқилғи ва бошқа компонентларнинг массасини тўғри тақсимланишини таъминлашга, дастлабки жамлама юкланиш қайдномаси (ведомости) ва юклаш бўйича йўриқномани тайёрлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи учун белгиланади.
Тариф ҳаво кемасининг тури ва максимал учиш оғирлигини ҳисобга олган ҳолда битта ҳаво кемасига хизмат кўрсатиш учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва хизматлар сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
77. Ҳаво кемасининг юкланишини назорат қилиш тарифи ҳаво кемасига йўловчилар, юклар, почта жўнатмалари, багажни дастлабки жамлама юкланиш қайдномаси (ведомости) ва юклаш бўйича йўриқномага мувофиқ юклашга, рейс бўйича якуний жамлама юкланиш қайдномаси (ведомости) ва юклаш бўйича йўриқномани расмийлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини таъминлаш билан боғлиқ хизматлар учун белгиланади.
Тариф туридан қатъи назар, битта ҳаво кемаси хизмати учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва хизматлар сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
78. Ҳамроҳсиз учаётган болаларни кузатиб бориш учун ходимлар билан таъминлаш тарифи болани рўйхатга олишнинг барча босқичларида кузатиб бориш, шу жумладан, жўнаб кетиш аэропортида кутиб олиш, багажни топшириш, паспорт ва божхона назоратидан ўтказиш, шунингдек, хавфсизликни таъминлаш тартиб-таомиллари, учишни кутиш, болани ҳаво кемасигача кузатиб бориш учун белгиланади.
Тариф 2 ёшдан ошган болаларни кузатиб боришнинг бир соати учун белгиланади. 2 ёшгача бўлган болалар фақат 18 ёшга тўлган катта ёшдаги йўловчилар ҳамроҳлигида ташувга қабул қилиниши мумкин.
Тўлов белгиланган тариф ва кузатиб бориш соатлари сонига қараб белгиланади.
79. Ҳаво кемаси учун тиббиёт қутичасини бутлаш хизмати тарифи бортда биринчи ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган замонавий тиббий препаратлар ва жиҳозларни йиғиш, текшириш ва уларнинг доимий янгиланган ҳолатда бўлишини таъминлаш хизматлари учун белгиланади.
Тариф ҳаво кемаси туридан қатъи назар, битта тиббиёт қутичасини бутлаш учун белгиланади.
Тўлов белгиланган тариф ва хизматлар сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
2-§. Ерусти хизматларини кўрсатиш учун аэропорт йиғим ва тарифларини ундириш
80. Ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғимлар аэропортлар томонидан ҳаво кемалари эксплуатантлари ёки улар томонидан ваколат берилган вакиллар билан тузилган шартномалар асосида ундирилади.
81. Ҳаво кемаси перронга қайтиши вақтида хизмат кўрсатилганда, юкланиш ҳажми жисмонан ўзгармаслиги шарти билан хизмат кўрсатиш учун қўшимча тўлов ундирилмайди.
82. Ҳаво кемаси метеошароитлар, техник сабабларга кўра (тижорат мақсадларисиз) захира аэродромга (аэропортларга) қўнишни амалга оширганда:
йўловчиларга хизмат кўрсатиш тарифи нархларнинг амалдаги меъёридан 50 фоиз миқдорида ундирилади;
аэровокзалдан фойдаланиш йиғими ва йўловчилар хавфсизлиги йиғими ундирилмайди.
83. Аэропортларда ҳаво кемаларига қуйиладиган ёқилғи ва бошқа ёқилғи-мойлаш материалларининг нархи рейсни бажариш санасида амал қилган нархлар асосида белгиланади.
84. Ҳаво кемалари тўхташ жойида меъёрдан ортиқ туриши ва аэропортнинг иш регламенти бузилиши учун йиғим ҳаво кемасининг аэропортдан (аэродромда) учиб кетиши (тўхтаб туриши) кечиктирилган вақти учун қуйидаги ҳолларда ундирилмайди:
а) метеошароитлар бўйича учиб кетишлар кечиктирилганда ёки учиб кетиш аэропортига қайтиб қўнишда ёхуд кейинги қўниш пунктига қадар парвоз йўналиши бўйича қўнишда;
б) аэропортнинг айби билан учиб кетишлар кечиктирилганда;
в) ёқилғи-мойлаш материалларининг йўқлиги туфайли учиб кетишлар кечиктирилганда;
г) фуқаро авиaцияси фаолиятига ноқонуний аралашув ҳаракати билан боғлиқ фавқулодда вазият сабабли ҳаво кемаси мажбурий равишда қўнганда ёки учиб кетиш кечиктирилганда.
85. Жадвалдан ташқари (чартер) рейсни бажариш вақтида учиш-қўнишни таъминлаш йиғимининг 25 фоизгача кўпайтирилади.
Кетма-кет бажариладиган жадвалдан ташқари (чартер) парвозларини (ойига камида 4 та рейс) амалга оширувчи йўловчи ва юк ташиш рейсларидан «Р» шакли тасдиқлангунга қадар чартер йиғими ундирилмайди.
3-§. Ерусти хизматларини кўрсатиш учун аэропорт йиғимларига камайиб борувчи коэффициентларни қўллаш
86. Аэропортлар ҳаво кемаларига ерусти хизматларини кўрсатиш учун камайиб борувчи коэффициентлар қўлланилган тўловни муайян давр давомида вақтинча асосда ундириш ҳуқуқига эга.
Бунда камайиб борувчи коэффициентни қўллаш ҳаво кемаларининг барча эксплуатантлари учун бир хил шартларда амалга оширилади.
87. Ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ерусти хизматларини кўрсатиш йиғимлари, тарифларини ундиришга, камайиб борувчи коэффициентлар, моддий-техник ресурслар нархларини қўллашга йўл қўйилмайди.
4-§. Йиғимлардан озод этиш
88. Табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда қидирув-қутқарув ишларида, инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишда иштирок этаётган ҳаво кемалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳаво кемалари аэропорт йиғимларидан озод этилади, авиaция ёқилғиси нархи бундан мустасно.
89. Аэровокзалдан фойдаланиш йиғими қўлланилганда йўловчиларнинг қуйидаги тоифалари тўловдан озод этилади:
аэропортларда чиптасида «стоп-овер» (мажбурий тўхташ) йўқлигини англатувчи белги қўйилган, йигирма тўрт соатгача энг яқин туташувни кутаётган транзит йўловчилар;
дипломатик курьерлар.
3-боб. Аэронавигaция йиғим ва тарифлари
1-§. Аэронавигaция хизматларини кўрсатиш йиғимини шакллантириш
90. Аэронавигaция йиғимлари Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан транзит фойдаланиш вақтида маршрутда аэронавигaция хизматларини ва аэродром ҳудудида (яқинлашиш ва учиш/қўнишни таъминлаш учун аэронавигaция йиғими) аэронавигaция хизматларини кўрсатиш учун белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан транзит фойдаланиш вақтида маршрутда ва Ўзбекистон Республикаси аэродромларига қўниш амалга оширилганда маршрутда (яқинлашишда) аэронавигaция хизматларини кўрсатиш йиғими Европа аэронавигaция хавфсизлигини таъминлаш ташкилотининг (EUROCONTROL) ҳисоб-китоб тизими бўйича белгиланади.
Аэронавигaция хизматлари учун йиғим миқдори ҳаво кемасининг вазн омилига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудига кириш нуқтаси ва ҳаво ҳудудидан чиқиш нуқтаси орасидаги ортодромик масофанинг 100 километри учун белгиланиб, ички ва халқаро парвозлар учун табақалашган тарзда икки ўнлик белгисигача яхлитланади.
Ўзбекистон Республикаси аэродромларига қўниш амалга оширилганда, маршрутда (яқинлашишда) аэронавигaция хизматларини кўрсатиш йиғимини белгилаш вақтида масофа Ўзбекистон Республикаси аэродромларида ҳар бир учиш ва ҳар бир қўниш учун 20 километрга қисқартирилади.
91. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган аэропортларга/дан амалга ошириладиган ҳар қандай парвозларда учиш/қўнишни таъминлаш учун аэронавигaция йиғими Ўзбекистон Республикаси аэродромларига учиш/қўнишни таъминлашда аэронавигaция хизматлари тарифи ҳаво кемасининг максимал учиш массасига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
92. Махсус авиация ишларини бажариш чоғида ҳаво кемаларига аэронавигация хизматларини кўрсатиш йиғими масофага қараб ундирилади. Оператив нуқталарда ишлашда аэронавигация хизматлари учун йиғим ушбу оператив нуқтага/дан биринчи қўниш ва сўнгги учиш учун ундирилади.
Йўналиш бўйича масофа тасдиқланган ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўли трассалари рўйхатига мувофиқ белгиланади. Парвоз йўналиши тасдиқланган трасса ёки маҳаллий ҳаво йўли трассасидан ташқарида бўлса, масофа коэффициенти парвоз режасида қайд этилган ҳаво кемасининг тезлиги ва парвоз вақтига боғлиқ бўлади.
Авиация-кимё, қурилиш-монтаж, юклаш-тушириш ишларини, тажриба асосидаги ва илмий-тадқиқот ишларини бевосита бажариш бўйича аэронавигация хизмати учун йиғимлар ундирилмайди.
93. Ўқув-машқ парвозларини амалга ошириш, оралиқ қўниш ва ҳаво кемасининг кейинги парвози ўртасида учиш (DEP — departure)/қўниш (ARR — arrival) учун ҳаводаги ҳаракатни бошқариш хабарлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда:
оралиқ қўниш ва кейинги учиш ўртасида вақт оралиғи 10 дақиқадан кам бўлган ҳолатда аэронавигация хизмати учун тўлов биринчи учиш (учиш-қўниш йўлагига кириб келиш) ва охирги қўниш (учиш-қўниш йўлагини бўшатиш) учун тўланади;
оралиқ қўниш ва кейинги учиш ўртасида вақт оралиғи 10 дақиқадан ошиқ бўлган ҳолатда аэронавигация хизмати учун тўлов белгиланган тарифларга биноан тўланади.
94. Парвоз режасига (флайт-план) ва ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш маълумотларига ишлов бериш тарифи ушбу аэропортдан учиб кетаётган рейслар учун ҳаво кемаси экипажи мурожаат қилгандагина белгиланади.
Тўлов ушбу рейс бўйича ишлов берилган парвоз режалари (флайт-план) миқдоридан қатъи назар, ҳаво кемаси эксплуатанти мурожаатига кўра парвоз режаси (флайт-план) учун белгиланган тариф бўйича аниқланади.
95. Ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумотлар тарифи ҳаво кемаси экипажи мурожаат қилсагина, ҳаво кемасининг парвоз йўналиши бўйича белгиланади.
Тўлов ҳаво кемаси эксплуатанти мурожаатига кўра ушбу рейс бўйича ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш маълумотлари миқдоридан қатъи назар, ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш маълумоти учун белгиланган тариф бўйича аниқланади.
2-§. Аэронавигaция йиғимларини ундириш
96. Аэронавигaция хизматларини кўрсатиш йиғими мулкчилик шакли, давлатга мансублиги, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, ҳаво кемаларининг барча эксплуатантларидан улар томонидан ички ва халқаро ҳаво йўналишларида мунтазам ва номунтазам парвозлар амалга оширилганда, Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудида аэронавигaция хизматларини кўрсатиш учун ундирилади, ушбу Қоидаларнинг 100 ва 101-бандларида кўрсатилган парвозлар тоифалари бундан мустасно.
97. Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан транзит фойдаланишдаги маршрут йўналишда аэронавигация хизмати учун йиғимлар ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси ваколатли органи ва EUROCONTROL ўртасида тузилган агентлик битими ҳамда авиакомпаниялар билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар асосида ундирилади.
98. Аэродром ҳудудида аэронавигaция хизматларини кўрсатиш йиғимлари тарифлар бўйича ҳаво кемаси эксплуатантлари ёки улар томонидан ваколат берилган вакиллар билан тузилган тўғридан-тўғри икки томонлама шартномалар асосида ундирилади. Шартнома бўлмаганда, аэронавигaция йиғимлари «А» шакл асосида хизмат кўрсатиш вақтида амал қилаётган тарифлар бўйича ундирилади.
3-§. Аэронавигaция хизматларини кўрсатиш тарифларига камайиб борувчи коэффициентларни қўллаш
99. Камайиб борувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда, авиакомпанияларга тақдим этиладиган тарифлар вақтинча асосда, муайян даврга белгиланади.
4-§. Йиғимлардан озод этиш
100. Табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар юзага келган ҳолларда қидирув-қутқарув ишларида, инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишда иштирок этаётган ҳаво кемалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳаво кемалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аэронавигaция хизматларини кўрсатиш йиғимларидан озод этилади.
101. Маршрутда аэронавигaция хизматларини кўрсатиш йиғимларидан парвозларнинг қуйидаги тоифалари озод этилади:
циркуляр парвозлар;
максимал сертификатланган оғирлиги 2,0 тоннадан кам бўлган ҳаво кемаларида бажарилган парвозлар;
давлат раҳбарлари ва ҳукумат раҳбарларининг расмий миссиялари учун фойдаланиладиган парвозлар. Барча ҳолатларда бу парвозлар режасида рейснинг тегишли мақоми (STS/HEAD) кўринишида қайд этилиши лозим.
4-боб. Якунловчи қоидалар
102. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
103. Табиий монополия шароитида кўрсатиладиган аэропорт ва аэронавигация хизматлари учун белгиланган нарх (тариф)ларнинг тўғри шакллантирилиши ва қўлланилишини, шунингдек, истеъмолчиларга текинга кўрсатиладиган иш ва хизматлар кўрсатилганлигини назорат қилиш рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ монополияга қарши давлат органи томонидан тартибга солинади.
104. Табиий монополия шароитида кўрсатиладиган хизматларга кирмайдиган иш ва хизматлар нархларининг тўғри шаклланиши ва қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан назорат қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 апрель,
218-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
QOIDALARI
Oʻzbekiston Respublikasining aeroportlari hamda havo hududida havo kemalariga xizmat koʻrsatish uchun yigʻim, tariflarni shakllantirish va undirish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ““Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Yoshlar va biznesni qoʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2024-yil 21-fevraldagi PF-37-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda Oʻzbekiston Respublikasida parvozlarni amalga oshiruvchi havo kemalariga xizmat koʻrsatish uchun aeroport va aeronavigatsiya yigʻim hamda tariflarini shakllantirish va undirish tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarida yer usti xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻim va tariflarni shakllantirish, undirish hamda yigʻimlardan ozod etish, shuningdek, aeronavigatsiya xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻimlarni shakllantirish, undirish va yigʻimlardan ozod etishni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasining aeroportlari hamda havo hududida havo kemalariga xizmat koʻrsatish uchun yigʻim, tariflarni shakllantirish va undirish qoidalari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Transport vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov va transport vaziri I.R. Maxkamov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-apreldagi 218-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasining aeroportlari hamda havo hududida havo kemalariga xizmat koʻrsatish uchun yigʻim, tariflarni shakllantirish va undirish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Qoidalar Oʻzbekiston Respublikasida parvozlarni amalga oshiruvchi havo kemalariga xizmat koʻrsatish uchun aeroport va aeronavigasiya yigʻim va tariflarini shakllantirish hamda undirish tartibini belgilaydi, qonunchilik hujjatlarida belgilangan holatlar bundan mustasno.
2. Mazkur Qoidalarda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
aeronavigasiya xizmatlarini koʻrsatish (aeronavigasiya xizmatlari) — havo kemalari ekspluatantlariga havodagi harakatga xizmat koʻrsatishni taʼminlash xizmatlarini, Oʻzbekiston Respublikasi havo hududida havo kemalari parvozlariga aeronavigasiya xizmatlarini koʻrsatish (tranzit foydalanishda), Oʻzbekiston Respublikasi fuqaro aviasiyasi aerodromlari hududida havo kemalariga yoʻnalishda (yaqinlashishda) va uchish-qoʻnishni taʼminlashda koʻrsatiladigan xizmatlardan iborat aeronavigasiya xizmatlarini koʻrsatish;
maxsus aviasiya ishlari — qishloq xoʻjaligi, qurilish, foto suratga olish, topografik suratga olish, kuzatuv hamda patrullash, qidiruv hamda qutqarish, havo reklamasi va shu kabi boshqa sohalarda ixtisoslashtirilgan xizmat turlarini taʼminlash uchun havo kemalaridan foydalanadigan havo kemasining parvozi bilan bogʻliq ishlar;
maksimal uchish massasi (vazni) (MTOW) — havo kemasining tonnalarda aks etgan, ikki oʻnlik belgisigacha yaxlitlangan sertifikatlangan uchish vazni;
havo kemalariga yerusti xizmatlarini koʻrsatish — havodagi harakatga xizmat koʻrsatishdan tashqari havo kemasi aeroportga uchib kelishi va aeroportdan uchib ketishi uchun zarur boʻlgan xizmatlarni koʻrsatish;
havodagi harakatga xizmat koʻrsatish — parvozda maʼlumot xizmatlari koʻrsatilishi, avariya toʻgʻrisida xabar yetkazilishi, havodagi harakatga maslahat va dispetcherlik xizmatlarining koʻrsatilishi (hududda dispetcherlik xizmatini koʻrsatish, yaqinlashishda yoki aerodromda dispetcherlik xizmatlarini koʻrsatish);
havodagi harakatga xizmat koʻrsatishni taʼminlash boʻyicha vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi “Oʻzaeronavigasiya markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyati;
parvoz rejasi (flayt plan) — havodagi harakatga xizmat koʻrsatuvchi tashkilotga havo kemasining rejalashtirilgan parvozi yoki parvozning bir qismi toʻgʻrisida taqdim etilgan maʼlumotlar;
aerodrom hududi — gorizontal va vertikal tekisliklarda belgilangan chegaralarda aerodrom va unga tutashgan joylarning havo hududi;
ortodromiya boʻyicha masofa — ikkita nuqtani bogʻlovchi katta aylananing eng qisqa yoyi uzunligi;
yigʻim — fuqaro aviasiyasi uchun vosita va xizmatlarni koʻrsatish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash maqsadida belgilanadigan va undiriladigan summa;
tarif — belgilangan xizmat koʻrsatish birligi narxi;
“ A” shakl — Xalqaro havo transporti assotsiasiyasi (IATA) standartlariga muvofiq ishlab chiqilgan, Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarida xorijiy aviakompaniyalarning havo kemalariga xizmat koʻrsatishda rasmiylashtiriladigan bajarilgan ishlar dalolatnomasi boʻlib, Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarining yerusti xizmatlarini koʻrsatish toʻgʻrisida tuziladigan namunaviy kelishuviga ilova qilinadi;
“R” shakl — parvozlarni amalga oshirish davri, havo kemasining aeroportga uchib kelishi va ketishi sanasi, vaqti, havo kemasining turi va yoʻlovchi tashish sigʻimi, aviatashuvchiga parvozlarni amalga oshirish huquqlarini beradigan hamda Aviasiya maʼmuriyati tomonidan tasdiqlanadigan parvozlar jadvali.
3. Aeroport va aeronavigasiya yigʻim hamda tariflari Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarida va havo hududida xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi hamda mulkchilik va tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hamda ekspluatant davlati tomonidan berilgan ekspluatant sertifikatiga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining havo qatnovi toʻgʻrisidagi xalqaro shartnomalari asosida taqdim etilgan tegishli ruxsatnomalarga ega boʻlgan respublika va xorijiy havo kemalari ekspluatantlaridan undiriladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarida havo kemalariga xizmat koʻrsatish uchun yigʻim va tariflar Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlari hamda Xalqaro fuqaro aviasiyasi tashkiloti (IKAO) tavsiyalariga muvofiq shakllantiriladi.
5. Aeronavigasiya yigʻimlari Oʻzbekiston Respublikasi havo hududida havo kemalari parvozlariga koʻrsatilgan xizmatlar uchun havodagi harakatga xizmat koʻrsatishni taʼminlash boʻyicha vakolatli organ tomonidan Yevropa aeronavigasiya xavfsizligini taʼminlash tashkilotining (EUROCONTROL) Yoʻnalishda aeronavigasiya xizmatlari uchun yigʻimlarni hisoblash asosini yaratish va xizmat koʻrsatish birligiga tariflarni hisoblash prinsiplari metodikasiga (Doc 99.60.01, 1999-yil 1-fevral) muvofiq shakllantiriladi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlari va havo hududida fuqaro aviatsiyasi korxonalari tomonidan havo kemalariga xizmat koʻrsatish uchun qoʻllanadigan aeroport va aeronavigatsiya yigʻim va tariflari kuchga kirguniga qadar oʻn besh kundan kechiktirmay ommaviy axborot vositalarida hamda oʻz rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinadi.
7. Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarida havo kemalariga xizmat koʻrsatish ikki yoki undan ortiq tashkilot tomonidan taʼminlanganda, havo kemalariga yerusti xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha aeroport yigʻim va tariflari har bir tashkilot uchun alohida tegishli xizmatlar koʻrsatilishi uchun belgilanadi. Bunda havo kemalari ekspluatantlari yoki ular tomonidan vakolat berilgan vakillar ushbu tashkilotlar bilan hisob-kitoblarni mustaqil ravishda tegishli shartnomalar asosida, shartnoma boʻlmagan taqdirda esa, xizmat koʻrsatish vaqtida amal qilayotgan tarif va yigʻimlar boʻyicha amalga oshiradi.
8. Aeroport va aeronavigasiya yigʻim va tariflari Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlari va havo hududida havo kemalariga xizmat koʻrsatishda ichki va xalqaro tashuvlarni amalga oshiradigan havo kemalari uchun tabaqalashgan tarzda belgilanadi.
Bunda Oʻzbekiston Respublikasining rezident ekspluatantlari uchun Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlariga muvofiq yagona yigʻim va tariflar belgilanadi.
9. Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlari va havo hududida havo kemalariga xizmat koʻrsatish uchun aeroport va aeronavigasiya yigʻim va tariflari havo kemalari ekspluatantlariga koʻrsatiladigan xizmatlar uchungina undiriladi.
10. Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarida havo kemalariga xizmat koʻrsatishda undiriladigan yigʻim va tariflar havo kemalarining barcha ekspluatantlari uchun majburiy toʻlov hisoblanadi.
11. Aeroport va aeronavigasiya xizmatlarini ishlab chiqish, koʻrsatish xarajatlarini belgilash hamda tariflarni hisoblashda korxonalar Vazirlar Mahkamasining 1999-yil 5-fevraldagi 54-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulot (ishlar, xizmatlar)ni ishlab chiqarish va sotish xarajatlarining tarkibi hamda moliyaviy natijalarni shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom hamda 2023-yil 29-dekabrdagi 722-son qarori bilan tasdiqlangan Tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklarasiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish, shuningdek, tovar va moliya bozorida sotiladigan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) monopol yuqori va monopol past narxlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga rioya qiladilar.
12. Ushbu Qoidalarda nazarda tutilmagan yigʻim va tariflarni joriy etish, jamlash (konsolidasiya) va chiqarib tashlash Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi bilan majburiy tartibda kelishilishi shart.
13. Oʻzbekiston Respublikasining “Raqobat toʻgʻrisida”gi Qonuniga binoan tabiiy monopoliya sharoitida ishlab chiqiladigan (realizasiya qilinadigan) aeroport va aeronavigasiya xizmatlari (aeronavigasiya xizmatini koʻrsatish sohasida — havo harakatini boshqarish, parvozlarni radiotexnik taʼminlash, aeronavigasiya axborotini havo kemalari ekipajiga taqdim etish va aeroport xizmatlari sohasida — havo kemalarining parvozlarini taʼminlash, yoʻlovchilar, yuklar, pochta va bagajlar boʻyicha xizmat koʻrsatishni taʼminlash), yigʻimlar va tariflar yoki ularning maksimal (eng yuqori) darajalari vakolatli organ tomonidan belgilanadi.
Bunda davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida amalga oshiriladigan loyihalar doirasida aeroport va aeronavigatsiya xizmatlari uchun tariflarning darajalari davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim shartlariga muvofiq amalga oshiriladi.
14. Aerodromlarda havo transporti qatnovi va havo kemalariga aeronavigatsiya va aeroport yigʻimlari quyidagi xizmatlar uchun undiriladi:
1) uchish va qoʻnishni taʼminlash;
2) tungi vaqtda havo kemasi uchish-qoʻnishini taʼminlash;
3) aviasiya xavfsizligini taʼminlash;
4) yoʻlovchilar xavfsizligini taʼminlash;
5) yuk, pochta xavfsizligini taʼminlash;
6) parvozlar xavfsizligini taʼminlash va nazorati;
7) meʼyordan ortiq vaqt davomida toʻxtab turish;
8) aerovokzaldan foydalanish;
9) uchib ketishda yoʻlovchilarga xizmat koʻrsatish;
10) uchib kelishda yoʻlovchilarga xizmat koʻrsatish;
11) yuklarga ishlov berish;
12) pochtaga ishlov berish;
13) transfer yuklarga ishlov berish;
14) aviakompaniyalar tomonidan aeroportda yoʻlovchilarni roʻyxatga olish tizimidan foydalanish;
15) teleskopik trapni taqdim etish;
16) avtotrapni taqdim etish;
17) havo kemasiga reglament shakllari boʻyicha texnik xizmat koʻrsatish;
18) havo kemasini qabul qilish va parvozga tayyorlashni taʼminlash;
19) havo kemasining ichini tozalash;
20) meteotaʼminot;
21) parvozoldi maʼlumot byulletenini (PMB) taqdim etish;
22) aviasiya yoqilgʻi-moylash materiallari bilan taʼminlash;
23) yoʻlovchilarga maxsus xizmat koʻrsatish boʻyicha xizmatlar;
24) ixtisoslashtirilgan FAST TRACK zonalari orqali yoʻlovchilarga maxsus xizmat koʻrsatish boʻyicha xizmatlar;
25) nogironligi boʻlgan shaxslar aravachasini taqdim etish;
26) yoʻlovchilarning immigrasiya nazorati boʻyicha xizmatlar;
27) yoʻlovchilarni yetkazib berish uchun transport vositalarini taqdim etish;
28) yoʻlovchilarni mehmonxonaga yetkazish uchun transport taqdim etish;
29) ekipajni yetkazish uchun transport taqdim etish tarifi;
30) ekipajni mehmonxonaga yetkazish uchun transport taqdim etish;
31) havo kemasini shaxsiy qoʻriqlash;
32) havo kemalarini joylashtirish;
33) havo kemasini shatakka olish;
34) havo kemasidagi hojatxonalarga xizmat koʻrsatish;
35) ichimlik suvi bilan taʼminlash;
36) elektr energiyasini yetkazish;
37) havo haroratini saqlash (isitish);
38) havo kemalarini texnik vositalardan foydalangan holda tashqaridan qor va muzdan tozalash;
39) aviadvigatellarga moy quyish (toʻkish);
40) havo kemasi tizimini kislorod bilan taʼminlash;
41) havo kemasi tizimini azot yoki siqilgan havo bilan taʼminlash;
42) aviadvigatellarning maxsus uskuna yordamida havo orqali ishga tushirilishini taʼminlash;
43) havo kemalariga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha qoʻshimcha ishlarni bajarish uchun xodimlar bilan taʼminlash;
44) avtonarvon, avtokranni taqdim etish;
45) xodimlar bilan taʼminlamagan holda narvon bilan taʼminlash;
46) havo kemasini kuzatib boruvchi transport vositasini taqdim etish;
47) tez yordam mashinasini taqdim etish;
48) nogironligi boʻlgan shaxslar uchun transport vositasini (avtoliftni) taqdim etish;
49) aeroportning ish reglamentini uzaytirish;
50) aeroport slotlarini buzganlik uchun;
51) havo kemasini bort taomlari bilan taʼminlash;
52) havo kemalarining gʻildiraklarini (shassilarini) almashtirish uchun texnik vositalar bilan taʼminlash;
53) qoʻshimcha roʻyxatdan oʻtish joyini taqdim etish xizmati;
54) shaxsiylashtirilgan xizmat koʻrsatuvchi alohida roʻyxatdan oʻtish joyini taqdim etish xizmati;
55) havo kemasi salonini servis inventari bilan jihozlash xizmati;
56) “Yuk-200”ga (marhumning jasadini tashish) ishlov berish;
57) xavfli yuklarni tashish;
58) katta oʻlchamli va ogʻir vaznli yuklarni (aviadvigatellar, avtomobillar, turbinalar va boshqalar) tashish;
59) boʻsh palletlar (poddonlar) toʻplamini shakllantirish va ularni yuk yoki yoʻlovchi reysi orqali joʻnatish;
60) barcha turdagi yuklarni saqlash;
61) yuklanish maʼlumotlari asosida havo kemasining sentrovkasi boʻyicha xizmat koʻrsatish;
62) havo kemasining yuklanishini nazorat qilish;
63) havo kemasiga xizmat koʻrsatishni nazorat qilish;
64) hamrohsiz uchayotgan bolalarni kuzatib borish uchun xodimlar bilan taʼminlash;
65) havo kemasi uchun tibbiyot qutichasini butlash xizmati;
66) havo kemasining kabinasi oynalarini ekipajning soʻroviga muvofiq tozalash xizmati;
67) Oʻzbekiston Respublikasi havo hududidan tranzit foydalanish uchun ruxsatnoma berish, havo hududidan tranzit foydalanish chogʻida marshrutda aeronavigasiya xizmatlari;
68) aerodrom hududida (yaqinlashish va uchish/qoʻnishni taʼminlash) aeronavigasiya xizmatlari.
2-bob. Aeroport yigʻim va tariflari
1-§. Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarida yerusti xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻim va tariflarni shakllantirish
15. Uchish-qoʻnishni taʼminlash yigʻimi havo kemalarining aerodromga qoʻnishi va uchishini taʼminlash, shu jumladan, quyidagi xizmatlar uchun belgilanadi:
a) uchish-qoʻnish yoʻlagi, harakatlanish yoʻlaklari va perronlarni taqdim etish;
b) aerodromni yoritish (texnik taʼminoti);
v) aeroport hududida yerusti qidiruv-qutqaruv taʼminoti;
g) aeroport hududida avariyadan qutqarish va yongʻinga qarshi kurashish taʼminoti;
d) aeroport hududida parvozlar xavfsizligining ornitologik taʼminoti;
e) yoʻlovchi havo kemalari uchun qoʻnishdan keyin havo kemasiga aerodromda 2 soat davomida, qoʻnish aeroportida ishlov berish (yuk ortish va/yoki tushirish) lozim boʻlgan yuk (pochta) mavjud boʻlganda, yuk tashuvchi havo kemalariga 3 soat davomida toʻxtab turish joyini taqdim etish. Respublika aeroportlaridan doimiy baza sifatida foydalanadigan rezident aviakompaniyalar bundan mustasno.
Yigʻim tarifi havo kemasining uchishga yaroqlilik sertifikatida koʻrsatilgan maksimal uchish massasining har bir tonnasi uchun belgilanadi va havo kemasi qoʻngan paytdan boshlab undiriladi.
Toʻlov belgilangan tarif va havo kemasining uchishga yaroqlilik sertifikatida koʻrsatilgan maksimal uchish massasi asosida hisoblanadi.
Yigʻimni toʻlash miqdorini aniqlashda havo kemasining uchishga yaroqlilik sertifikatida koʻrsatilgan havo kemasining maksimal uchish massasi butun songacha koʻp tomonga yaxlitlanadi.
Har bir havo kemasining uchishi va qoʻnishi bitta xizmat sifatida baholanadi.
16. Tungi vaqtda havo kemasining uchish-qoʻnishini taʼminlash yigʻimi 1-oktabrdan 31-martgacha mahalliy vaqt bilan 17:00 dan 08:00 gacha va 1-apreldan 30-sentabrgacha mahalliy vaqt bilan 20:00 dan 06:00 gacha amalga oshirilgan har bir qoʻnish yoki uchish uchun uchish-qoʻnishni taʼminlash yigʻimining 20 foizgacha boʻlgan miqdorida qoʻshimcha toʻlov undiriladi, bunda qoʻnish ham, uchish ham tunda amalga oshirilishidan qatʼi nazar, bir marotaba undiriladi.
17. Aviatsiya xavfsizligini taʼminlash maqsadida undiriladigan aeroport yigʻimlari quyidagi xizmatlar uchun olinadi:
a) fuqaro aviatsiyasini noqonuniy aralashuv harakatlaridan himoya qilish;
b) aeroportning nazoratdagi hududini, aeroport faoliyatini taʼminlovchi obyektlarni va fuqaro aviasiyasi havo kemalarini qoʻriqlash;
v) havo kemasi ekipajlari aʼzolarini aviasiya xavfsizligi tekshiruvidan oʻtkazish;
g) havo kemalari, bort zaxiralari, bort oziq-ovqatlarini aviasiya xavfsizligi tekshiruvidan oʻtkazish;
d) yoʻlovchilarni, qoʻl yuklari va bagajlarni aviasiya xavfsizligi tekshiruvidan oʻtkazish;
e) pochta, yuk va tezkor joʻnatmalarni aviasiya xavfsizligi tekshiruvidan oʻtkazish.
Aviatsiya xavfsizligi uchun aeroport yigʻimlari miqdori aeroport tomonidan belgilanmaydi.
18. Yoʻlovchilarning xavfsizligini taʼminlash maqsadida aviatsiya xavfsizligi uchun aeroport yigʻimlari:
aerovokzal komplekslarida yoʻlovchilar oqimini tele va video vositalar orqali kuzatish;
maxsus vositalarni qoʻllash va nostandart vaziyatlarga nisbatan zudlik bilan munosabat bildirishga qodir boʻlgan xodimlarni jalb etish uchun belgilanadi.
Yigʻim uchib ketayotgan ikki va undan katta yoshdagi har bir yoʻlovchi uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan yigʻim va uchib ketayotgan ikki va undan katta yoshdagi yoʻlovchilar soni asosida hisoblanadi.
19. Yuk, pochta xavfsizligini taʼminlash maqsadida undiriladigan aviatsiya xavfsizligi uchun aeroport yigʻimlari:
a) rentgen uskunasidan foydalangan holda aviasiya xavfsizligi tekshiruvidan oʻtkazish;
b) portlovchi moddalarni aniqlash tizimidan foydalangan holda aviasiya xavfsizligi tekshiruvidan oʻtkazish;
v) qoʻlda tekshirish;
g) yukka (pochtaga) tegilishining oldini olish maqsadida tele va video vositalar orqali kuzatish uchun belgilanadi.
Yigʻim joʻnatilgan, ishlov berilgan yukning (pochtaning) har bir kilogrammi uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan yigʻim va ishlov berilgan yuk, pochtaning yukxatlarida qayd etilgan miqdori asosida hisoblanadi.
20. Parvozlar xavfsizligini tashkil etish va nazorat qilish yigʻimi quyidagi xizmatlar uchun belgilanadi:
a) parvozlar xavfsizligini taʼminlash maqsadida Xalqaro fuqaro aviatsiyasi tashkiloti (IKAO) standartlari talablarini milliy qonunchilikka oʻz vaqtida tadbiq etish;
b) fuqaro aviatsiyasi tashkiloti va korxonalarida parvozlar xavfsizligiga rioya etilishi yuzasidan Xalqaro fuqaro aviatsiyasi tashkilotining (IKAO) standartlarida belgilangan rejali va rejasiz tekshiruvlar oʻtkazish;
v) parvozlar xavfsizligini taʼminlash boʻyicha fuqaro aviatsiyasi faoliyati sohasidagi sertifikatlash ishlarini tashkil etish va amalga oshirish;
g) fuqaro aviatsiyasi qoidalari hamda sohaga oid normalarni ishlab chiqish, tasdiqlash, amaliyotga tadbiq etish, nazorat oʻrnatish va texnik siyosatni yuritish;
d) fuqaro aviatsiyasining tegishli tashkilotlarida parvozlar xavfsizligini boshqarish tizimini joriy qilish va uning faoliyat koʻrsatishini nazorat qilish;
e) xalqaro tashkilotlarda Oʻzbekiston Respublikasi fuqaro aviatsiyasi manfaatlarini himoya qilish;
j) Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi faoliyatini samarali tashkil etish va Oʻzbekistonning IKAO oldidagi parvozlar xavfsizligi boʻyicha majburiyatlarini bajarish.
Yigʻim Oʻzbekiston Respublikasiga/dan uchib kelayotgan va ketayotgan, ikki va undan katta yoshdagi har bir yoʻlovchi uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan yigʻim, uchib kelayotgan yoki uchib ketayotgan ikki va undan katta yoshdagi yoʻlovchilar soni asosida hisoblanadi.
21. Meʼyordan ortiq vaqt davomida toʻxtab turish yigʻimi yoʻlovchi tashuvchi havo kemalariga qoʻnganidan keyin aerodromda 2 soatdan ortiq, yuk tashuvchi havo kemalariga qoʻnish aeroportida ishlov beriladigan (yuk ortish va/yoki tushirish) yuk (pochta) mavjud boʻlganda 3 soatdan ortiq vaqtga toʻxtab turish joyini taqdim etish uchun belgilanadi.
Yigʻim tarifi har 24 soat yoki uning bir qismi uchun uchish-qoʻnish yigʻimining 25 foizigacha boʻlgan miqdorda belgilanadi.
Yigʻim belgilangan tarif va havo kemasining meʼyordan ortiq toʻxtab turish vaqti asosida belgilanadi. Meʼyordan ortiq toʻxtab turish vaqti havo kemasining normativ vaqtiga va yana 15 daqiqaga kamaytirilgan (yerda harakatlanish) qoʻnish va uchish vaqti oʻrtasidagi tafovut sifatida aniqlanadi.
22. Aerovokzaldan foydalanish yigʻimi aerovokzal hududi va binosida uchib ketayotgan yoʻlovchilarga (aeroport hududiga kelgandan boshlab roʻyxatdan oʻtish boshlanguncha) belgilangan texnologiyaga muvofiq servis xizmatlarini koʻrsatish uchun belgilanadi, shu jumladan:
a) aerovokzal oldi hududini taqdim etish;
b) vestibyul, maʼlumot-axborot zonasi, xonalar va kutish joylarini taqdim etish;
v) yoʻlovchilarga shartli qoʻshimcha xizmatlarni koʻrsatish xonalarini taqdim etish (ona va bola xonalari, tibbiy yordam punkti, hojatxona va foydalanish uchun alohida toʻlov undirilmaydigan boshqa xonalar);
g) yoʻlovchilarni axborot (maʼlumot) bilan taʼminlash.
Yigʻim uchib ketayotgan har bir ikki va undan katta yoshdagi yoʻlovchiga belgilanadi. Toʻlov uchib ketayotgan ikki va undan katta yoshdagi yoʻlovchilar soni va belgilangan yigʻim asosida hisoblanadi.
23. Uchib ketishda yoʻlovchilarga xizmat koʻrsatish tarifi uchib ketayotgan yoʻlovchilarni roʻyxatga olish va havo kemasiga chiqarish (jumladan, tranzit zonalarda xizmat koʻrsatish) vaqtida bagajga ishlov berishni hisobga olgan va bagajga ishlov berishni hisobga olmagan holda taqdim etiladigan xizmatlar uchun belgilanadi, shu jumladan:
a) yoʻlovchilarni roʻyxatga olish, bagaj vaznini oʻlchash va rasmiylashtirish;
b) yoʻlovchilar pasport va bojxona nazoratidan oʻtishini taʼminlash uchun texnik vositalarni taqdim etish;
v) bagajni transport vositalariga joylash;
g) bagajni ortish, tushirish, aerovokzal binosi va havo kemasi oʻrtasida transportda tashish hamda bagajni berish;
d) reys natijalarini umumlashtirish va topshirish;
e) yoʻlovchilarni yigʻish va havo kemasigacha kuzatib borish, havo kemasiga chiqqanidan keyin yoʻlovchilar sonini tekshirish;
j) yoʻlovchilarni havo kemasiga chiqarishni taʼminlash uchun xodimlarni ajratish.
Tarif uchib ketayotgan ikki va undan katta yoshdagi har bir yoʻlovchi uchun belgilanadi. Toʻlov uchib ketayotgan ikki va undan katta yoshdagi yoʻlovchilar soni va belgilangan tarif asosida hisoblanadi.
24. Uchib kelishda yoʻlovchilarga xizmat koʻrsatish tarifi uchib kelayotgan yoʻlovchilarni kutib olish va havo kemasidan aerovokzal binosigacha kuzatib borish vaqtida bagajga ishlov berishni hisobga olgan va bagajga ishlov berishni hisobga olmagan holda koʻrsatiladigan xizmatlar uchun belgilanadi, shu jumladan:
a) yoʻlovchilarni havo kemasidan tushirishni taʼminlash uchun xodimlarni ajratish;
b) uchib kelayotgan yoʻlovchilarni kutib olish va aerovokzalgacha kuzatib borish;
v) yoʻlovchilar pasport va bojxona nazoratidan oʻtishini taʼminlash uchun texnik vositalarni taqdim etish;
g) bagajni tushirish va havo kemasi bilan aerovokzal binosi oʻrtasida transportda tashish, shuningdek, bagajni berish;
d) bagajni qidirish xizmatlari;
e) reys natijalarini umumlashtirish va topshirish.
Tarif uchib kelayotgan ikki va undan katta yoshdagi har bir yoʻlovchi uchun belgilanadi.
Toʻlov uchib kelgan ikki va undan katta yoshdagi yoʻlovchilar soni va belgilangan tarif asosida hisoblanadi.
25. Yuklarga ishlov berish tarifi yetkazilgan va joʻnatilayotgan yuklarga yer ustida ishlov berishda koʻrsatiladigan xizmatlar uchun belgilanadi, jumladan:
a) vaznni oʻlchash va belgi qoʻyish (markirovka);
b) omborda saralash, shu jumladan, yuk qabul qiluvchilar boʻyicha saralash, hujjatlarni rasmiylashtirish;
v) reyslar boʻyicha komplektlarni shakllantirish, shu jumladan, konteyner va poddonlarga joylashtirish, komplektlarga ajratish;
g) belgilangan muddatlarda qisqa vaqt saqlash;
d) havo kemasiga olib borish va undan olib qaytishda transportda tashish uchun perrondagi yuklash-tushirish vositalariga ortish-tushirish;
e) havo kemasiga transportda olib borish va olib qaytish;
j) havo kemasiga/dan yuklash va tushirish.
Tarif ishlov berilgan (yetkazilgan yoki joʻnatilayotgan) yukning har bir kilogrammi, shu jumladan, aeroport hududida transport vositasidan tushirish, transport vositasiga yuklash uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va ishlov berilgan yukning (yetkazilgan yoki joʻnatilayotgan) yukxatida koʻrsatilgan vazni asosida hisoblanadi.
26. Pochtaga ishlov berish tarifi yetkazilgan va joʻnatilayotgan pochtaga yer ustida ishlov berishda koʻrsatiladigan xizmatlar uchun belgilanadi, shu jumladan:
a) vaznni oʻlchash va belgi qoʻyish (markirovka);
b) omborda saralash, shu jumladan, yuk qabul qiluvchilar boʻyicha saralash, hujjatlarni rasmiylashtirish;
v) reyslar boʻyicha komplektlarni shakllantirish, komplektlarga ajratish;
g) belgilangan muddatlarda qisqa vaqt saqlash;
d) havo kemasiga olib borish va undan olib qaytishda transportda tashish uchun perrondagi yuklash-tushirish vositalariga ortish-tushirish;
e) havo kemasiga transportda olib borish va olib qaytish;
j) havo kemasiga/dan yuklash va tushirish.
Tarif ishlov berilgan (yetkazilgan yoki joʻnatilayotgan) pochtaning har bir kilogrammi, shu jumladan, aeroport hududida transport vositasidan tushirish, transport vositasiga yuklash uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va ishlov berilgan (yetkazilgan yoki joʻnatilayotgan) pochtaning pochta yukxatida koʻrsatilgan vazni asosida hisoblanadi.
27. Transfer yuklarga ishlov berish tarifi yetkazilgan va joʻnatilayotgan yuklarga yer ustida ishlov berishda koʻrsatiladigan xizmatlar uchun belgilanadi, jumladan:
a) vaznni oʻlchash va belgi qoʻyish (markirovka);
b) omborda saralash, shu jumladan, yuk qabul qiluvchilar boʻyicha saralash, hujjatlarni rasmiylashtirish;
v) reyslar boʻyicha komplektlarni shakllantirish, shu jumladan, konteyner va poddonlarga joylashtirish, komplektlarga ajratish;
g) belgilangan muddatlarda qisqa vaqt saqlash;
d) havo kemasiga olib borish va undan olib qaytishda transportda tashish, perrondagi yuklash-tushirish vositalariga ortish-tushirish;
e) havo kemasiga/dan yuklash va tushirish.
Tarif ishlov berilgan (yetkazilgan yoki joʻnatilayotgan) yukning har bir kilogrammi, shu jumladan, aeroport hududida transport vositasidan tushirish, transport vositasiga yuklash uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va ishlov berilgan yukning (yetkazilgan yoki joʻnatilayotgan) yukxatida koʻrsatilgan vazni asosida hisoblanadi.
Toʻlov yetkazilgan yoki joʻnatilayotgan yuklar uchun alohida belgilangan tarif asosida amalga oshiriladi.
28. Aviakompaniyalar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarida yoʻlovchilarni roʻyxatga olish tizimidan foydalanish tarifi har bir uchib ketayotgan yoʻlovchi uchun belgilanadi.
Toʻlov uchib ketayotgan yoʻlovchilar soni va belgilangan tarif asosida hisoblanadi.
29. Teleskopik trapni taqdim etish tarifi bitta teleskopik trapning havo kemasiga har bir yetkazilishi uchun belgilanadi. Toʻlov yetkazib berishlar soni va belgilangan tarif asosida hisoblanadi.
30. Avtotrapni taqdim etish tarifi avtotrapni havo kemasiga har bir yetkazilishi uchun belgilanadi.
Toʻlov yetkazib berishlar soni va belgilangan tarif asosida hisoblanadi.
31. Havo kemasiga texnik xizmat koʻrsatish reglament shakllari boʻyicha texnik xizmat koʻrsatish tarifi tranzit A-I shakliga asosan texnik xizmat koʻrsatish reglamentida belgilangan majburiy ishlar kompleksi yoki xizmat koʻrsatilayotgan havo kemasining turi va/yoki uchish massasiga koʻra shu kabi maqsadlar uchun moʻljallangan reglamentning boshqa shakllari boʻyicha havo kemalari parvozlariga muhandislik-aviasiya xizmatlari koʻrsatilishi uchun belgilanadi (ekipaj yoki buyurtmachi talabnomasiga binoan amalga oshiriladigan qoʻshimcha ishlardan tashqari).
Tarif havo kemasi turi boʻyicha va/yoki xizmat koʻrsatilayotgan havo kemasining maksimal uchish massasiga muvofiq havo kemasiga har bir xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatish soni asosida hisoblanadi.
32. Havo kemasini qabul qilish va parvozga tayyorlashni taʼminlash tarifi havo kemasini qabul qilish va parvozga tayyorlashni taʼminlash boʻyicha koʻrsatilgan xizmatlar uchun belgilanadi, shu jumladan:
a) toʻxtab turish joyini tayyorlash va toʻxtab turish joyida havo kemasini qabul qilish;
b) shassi gʻildiraklari ostiga toʻxtatish kolodkalarini oʻrnatish;
v) toʻxtatish kolodkalarini yigʻib olish;
g) havo kemasini yerga sim bilan ulash;
d) havo kemasi bilan bogʻlanish moslamasi yoki perron va ekipaj kabinasi oʻrtasidagi radioaloqa orqali ekipaj bilan aloqa oʻrnatish;
e) dvigatellar ishga tushirilishini nazorat qilish;
j) havo kemasi harakatlanishiga ruxsat berish;
z) havo kemasining toʻxtab turish joyidan chiqish harakatini nazorat qilish.
Tarif havo kemasi turi boʻyicha va/yoki xizmat koʻrsatilayotgan havo kemasining maksimal uchish massasiga muvofiq havo kemasiga har bir xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatishlar soni asosida hisoblanadi.
33. Havo kemasining ichini tozalash tarifi havo kemasi ichini tozalash texnologiyasida nazarda tutilgan kompleks ishlarni taʼminlash boʻyicha koʻrsatilgan xizmatlar uchun belgilanadi, jumladan:
a) chiqindilarni chiqarib tashlash;
b) kreslolar suyanchigʻining choʻntaklari va yuqoridagi bagaj polkalaridan chiqindilarni chiqarib tashlash;
v) yoʻlovchi kreslolari, ulardagi jihozlarni tozalash va tartibga keltirish, shu jumladan, xavfsizlik kamarlarini tekislash va yopinchiq (pled)larni tarqatish;
g) kreslolarning bosh qismi uchun bir martalik salfetkalarni almashtirish;
d) pollarni tozalash, shu jumladan, ishni maxsus uskunalardan foydalangan holda (changyutgich) amalga oshirish;
e) chiqindilarni chiqarib tashlash va yoʻq qilish;
j) bortdagi bufet va oshxonalarni tozalash;
z) bortdagi hojatxonalarni tozalash;
i) oynalarni, yorugʻlik yoʻllarini, ship panelini tozalash.
Tarif xizmat koʻrsatilayotgan havo kemasining maksimal uchish massasiga muvofiq har bir xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi.
Toʻlov xizmat koʻrsatish soni va belgilangan tarif asosida hisoblanadi.
Kreslolarning bosh qismi uchun bir martalik salfetkalar qiymati tarifga kiritilmaydi.
34. Meteotaʼminot tarifi Oʻzbekiston Respublikasi fuqaro aviasiyasining meteorologiya taʼminoti boʻyicha qonunchilik hujjatlari va normativ hujjatlarda nazarda tutilgan hajmda aeroportlarda ekipajlarga meteorologiya maʼlumotini taqdim etish uchun belgilanadi.
Tarif xizmat koʻrsatilayotgan havo kemasining maksimal uchish massasiga muvofiq har bir uchish-qoʻnish uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va uchish-qoʻnishlar soni asosida hisoblanadi.
35. Parvozoldi maʼlumot byulletenini (PMB) taqdim etish tarifi havo kemasi ekipajlariga parvozlarni yerusti aeronavigasiya maʼlumotlari bilan taʼminlash, shu jumladan, aerodromlar va havo trassalari boʻyicha aeronavigasiya maʼlumotlarini hamda aeronavigasiya vaziyatidagi oʻzgarishlarni shakllantirish va taqdim etish (shartnoma asosida yoki havo kemasi ekspluatanti talabnomasi boʻyicha) xizmatlarini koʻrsatish uchun belgilanadi.
Tarif ushbu aeroportdan havo kemasining har bir uchish-qoʻnishi uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif asosida mazkur aeroportdan havo kemalarining haqiqiy uchish-qoʻnish soni boʻyicha hisoblanadi.
36. Aviasiya yoqilgʻi-moylash materiallari bilan taʼminlash tarifi havo kemalarini yoqilgʻi-moylash materiallari bilan taʼminlash boʻyicha kompleks xizmatlarni koʻrsatish uchun belgilanadi, shu jumladan:
a) yoqilgʻi-moylash materiallari bilan taʼminlashni tashkil etish;
b) yoqilgʻi-moylash materiallarini saqlash;
v) yoqilgʻi-moylash materiallari sifatini tahlil qilish;
g) yoqilgʻi-moylash materiallarini qabul qilish va berish;
d) havo kemalariga yoqilgʻi-moylash materiallarini quyish uchun xodimlar va texnik vositalarni taqdim etish;
e) fuqaro aviasiyasida qabul qilingan talab va qoidalarga hamda havo kemalarini yoqilgʻi bilan taʼminlash boʻyicha belgilangan xizmat koʻrsatish texnologiyasiga muvofiq boshqa xizmatlar.
Tarif quyilgan yoqilgʻi-moylash materiallarining har bir tonnasi uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va quyilgan yoqilgʻi-moylash materiallari miqdori (tonna) asosida hisoblanadi. Bir tonna yoqilgʻi-moylash materiallarining narxi alohida belgilanadi va ushbu tarifga kiritilmaydi.
37. Yoʻlovchilarga maxsus xizmat koʻrsatish boʻyicha xizmatlar tarifi ixtisoslashgan zonalar, sektorlar va yuqori qulayliklarga ega xonalar hamda alohida muhim shaxslar xonalari orqali uchib kelayotgan va ketayotgan yoʻlovchilarga aeroportning ichki texnologiyasiga binoan maxsus servis xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha xizmatlar uchun belgilanadi.
Tarif uchib kelayotgan yoki ketayotgan (belgilangan imtiyozlarni hisobga olgan holda) har bir yoʻlovchi uchun maxsus xizmat koʻrsatish sektorlari boʻyicha alohida belgilanadi.
Toʻlov ketayotgan yoki kelayotgan yoʻlovchilar soni va belgilangan tarif boʻyicha quyidagi tartibda hisoblanadi:
a) ikki yoshgacha boʻlgan bolalar uchun toʻlov olinmaydi;
b) kattalar bilan birga boʻlgan ikki yoshdan oʻn ikki yoshgacha boʻlgan bolalar uchun toʻlov belgilangan tarifning 50 foizi miqdorida undiriladi;
v) hamrohsiz uchayotgan ikki yoshdan oʻn ikki yoshgacha boʻlgan bolalar uchun toʻlov toʻliq tarif boʻyicha undiriladi;
g) oʻn ikki yosh va undan katta yoshdagi yoʻlovchilar uchun belgilangan tarif boʻyicha undiriladi.
38. Ixtisoslashtirilgan “FAST TRACK” zonalari orqali yoʻlovchilarga maxsus xizmat koʻrsatish boʻyicha xizmatlar tarifi yoʻlovchini maʼlumot stoli/roʻyxatdan oʻtish boʻlimidan steril hududdagi darvoza/biznes-zalgacha kuzatib borish, alohida yoki tezlashtirilgan koridorlar orqali butun xizmat koʻrsatish jarayoniga ustuvor ahamiyat berish uchun belgilanadi.
Tarif uchib ketayotgan yoki uchib kelayotgan har bir yoʻlovchi (ikki yosh va undan katta yoshdagi) uchun belgilanadi.
39. Nogironligi boʻlgan shaxslar aravachasini taqdim etish tarifi uchib ketishda havo kemasi trapigacha yoki uchib kelishda trapdan aerovokzaldan chiqishgacha jismoniy imkoniyatlari cheklangan yoʻlovchilarni kuzatib borish uchun belgilanadi.
Aeroport kuzatuvchisi bilan nogironligi boʻlgan shaxslar aravachasi faqatgina roʻyxatga olish joyidan tekshirish punktlari orqali havo kemasi trapigacha taqdim etiladi.
Nogironligi boʻlgan shaxslar aravachasida harakatlanadigan yoʻlovchilar uchun havo kemasiga chiqishda ustuvorlik huquqi taqdim etiladi.
Tarif bitta nogironligi boʻlgan shaxslar aravachasini bir marta taqdim etish uchun belgilanadi. Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatishlar soni boʻyicha hisoblanadi.
40. Immigrasiya nazorati boʻyicha xizmatlar tarifi maxsus texnik vositalar yordamida yoʻlovchilarning borishi belgilangan mamlakatga yoʻlovchilar kirishi qonuniyligining immigrasiya nazoratini amalga oshirish xizmati uchun belgilanadi.
Tarif har bir ketayotgan yoʻlovchi uchun belgilanadi. Toʻlov uchib ketayotgan yoʻlovchilar soni va belgilangan tarif asosida hisoblanadi.
Immigrasiya nazorati xizmati alohida shartnoma asosida koʻrsatiladi.
41. Yoʻlovchilarni manzilga yetkazish uchun transport taqdim etish tarifi yoʻlovchilarni aeroport hududida havo kemasiga olib borish va havo kemasidan olib qaytish uchun xodimlar va transport vositalari (avtobus) bilan taʼminlash uchun belgilanadi.
Tarif yoʻlovchilar sonidan, foydalanilayotgan transport vositasi va havo kemasi turidan (markasidan) qatʼi nazar, yoʻlovchilarga har bir xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va havo kemasining uchib kelishi yoki uchib ketishida transport vositalarini yetkazib berish soni boʻyicha hisoblanadi.
42. Yoʻlovchilarni mehmonxonaga yetkazish uchun transport taqdim etish tarifi yoʻlovchilarni aeroportdan tashqaridagi mehmonxonaga yetkazish uchun xodimlar va transport vositalarini taqdim etishda belgilanadi.
Tarif transport vositasi turidan qatʼi nazar, yoʻlovchilarga har bir koʻrsatilgan xizmat (mehmonxonaga yoki mehmonxonadan reysga yetkazish) uchun belgilanadi.
43. Ekipajni yetkazish uchun transport taqdim etish tarifi ekipajni aeroport hududida havo kemasiga olib borish va havo kemasidan olib qaytish uchun xodimlar va transport vositalari bilan taʼminlash uchun belgilanadi.
Tarif ekipaj aʼzolari sonidan, foydalanilayotgan transport vositasi va havo kemasi turidan (markasidan) qatʼi nazar, ekipajga har bir xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va havo kemasining uchib kelishi yoki uchib ketishida transport vositalarini yetkazib berish soni boʻyicha hisoblanadi.
44. Ekipajni mehmonxonaga yetkazish uchun transport taqdim etish tarifi ekipajni aeroportdan tashqaridagi mehmonxonaga yetkazish uchun xodimlar va transport vositalarini taqdim etishda belgilanadi.
Tarif transport vositasi turidan qatʼi nazar, ekipajga har bir xizmat koʻrsatish (mehmonxonaga yoki mehmonxonadan reysga yetkazish) uchun belgilanadi.
45. Havo kemasini qoʻriqlash tarifi havo kemasining turidan qatʼi nazar, uni qoʻriqlashning har bir soati uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va havo kemasini qoʻriqlash vaqti boʻyicha hisoblanadi, bunda soatning har qanday qismi koʻpayishga qarab toʻliq soatgacha yaxlitlanadi.
46. Havo kemalarini joylashtirish tarifi aerodromda havo kemalarini joylashtirishda toʻxtab turish joyini taqdim etish uchun belgilanadi.
Tarif havo kemasining maksimal uchish massasiga koʻra har bir kun yoki uning bir qismi uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va havo kemasi toʻxtab turgan kunlar soni boʻyicha hisoblanadi, bunda kunning har qanday qismi butun kungacha koʻpayishga qarab yaxlitlanadi.
47. Havo kemasini shatakka olish tarifi, havo kemasi turidan qatʼi nazar, havo kemasini shatakka olishni taʼminlash boʻyicha kompleks xizmatlarni koʻrsatish va texnik vositalarni taqdim etish uchun belgilanadi.
Tarif, taqdim etilgan texnik vositalar turidan (markasidan) qatʼi nazar, har bir shatakka olish uchun belgilanadi. Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatish soni boʻyicha hisoblanadi.
48. Havo kemasidagi hojatxonalarga xizmat koʻrsatish tarifi havo kemasi hojatxonalarida xizmat koʻrsatish boʻyicha kompleks ishlarni taʼminlash, shu jumladan, havo kemasi turidan qatʼi nazar hojatxonalarni oqizish (boʻshatish, tozalash, yuvish) va suv bilan toʻldirish, chiqindilarni chiqarib tashlash va utilizasiya qilish uchun belgilanadi.
Tarif har bir havo kemasiga xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif boʻyicha hisoblanadi.
49. Ichimlik suvi bilan taʼminlash tarifi havo kemasiga ichimlik suvi quyishni taʼminlash boʻyicha kompleks xizmatlar koʻrsatish uchun belgilanadi.
Tarif bitta havo kemasiga xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif boʻyicha hisoblanadi.
50. Elektr energiyasini yetkazish tarifi havo kemasi turidan qatʼi nazar, havo kemasiga elektr energiyasini yetkazib berishni taʼminlash boʻyicha kompleks xizmatlar koʻrsatish uchun belgilanadi.
Tarif elektr taʼminoti manbai turidan qatʼi nazar, havo kemasiga elektr energiyasini yetkazishning har bir daqiqasi uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va elektr energiyasini yetkazish vaqti asosida hisoblanadi.
51. Havo haroratini saqlash (isitish) tarifi havo kemasi turidan qatʼi nazar, havo kemasining harorati saqlanishini (isitish) taʼminlash boʻyicha xizmatlar kompleksini taqdim etish uchun belgilanadi.
Tarif havo haroratini saqlashning har bir daqiqasi uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatish vaqtining miqdori boʻyicha hisoblanadi.
52. Havo kemalarini texnik vositalardan foydalangan holda tashqaridan qor va muzdan tozalash tarifi havo kemasini tashqaridan tozalashni taʼminlash boʻyicha xizmatlar kompleksini taqdim etish uchun belgilanadi.
Tarif havo kemasining maksimal uchish massasiga koʻra havo kemasiga har bir xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatishlar soni boʻyicha hisoblanadi.
Maxsus suyuqlikning xizmat koʻrsatish vaqtida alohida belgilangan narxi ushbu tarifga kiritilmaydi.
53. Aviadvigatellarga moy quyish (toʻkish) tarifi havo kemasi turidan qatʼi nazar xizmatlar kompleksini taqdim etish uchun belgilanadi.
Tarif havo kemasiga har bir xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatishlar soni boʻyicha hisoblanadi. Moyning xizmat koʻrsatish vaqtida alohida belgilangan narxi ushbu tarifga kiritilmaydi.
54. Tizimni kislorod bilan taʼminlash tarifi havo kemasi turidan qatʼi nazar, havo kemasi tizimini kislorod bilan taʼminlash boʻyicha kompleks xizmatlar koʻrsatish uchun belgilanadi.
Tarif havo kemasiga har bir xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi. Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatishlar soni boʻyicha hisoblanadi.
55. Tizimni azot yoki siqilgan havo bilan taʼminlash tarifi havo kemasi turidan qatʼi nazar, havo kemasi tizimini azot yoki siqilgan havo bilan taʼminlash boʻyicha kompleks xizmatlar koʻrsatish uchun belgilanadi.
Tarif havo kemasiga har bir xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi. Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatishlar soni boʻyicha hisoblanadi.
56. Aviadvigatellarning maxsus uskuna yordamida havo orqali ishga tushirilishini taʼminlash tarifi havo kemasi turidan qatʼi nazar, aviadvigatellarning maxsus uskuna yordamida havo orqali ishga tushirilishini taʼminlash boʻyicha kompleks ishlarni bajarish uchun belgilanadi.
Tarif havo kemasiga har bir xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi. Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatishlar soni boʻyicha hisoblanadi.
57. Havo kemalariga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha qoʻshimcha ishlarni bajarish uchun xodimlar bilan taʼminlash tarifi mutaxassisliklar va malaka darajalari boʻyicha taqdim etilgan har bir ishchi uchun belgilanadi.
Tarif bir nafar ishchining bir kishi/soati uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va mutaxassisning ish vaqti boʻyicha havo kemasiga har bir xizmat koʻrsatish uchun hisoblanadi.
Havo kemasiga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha qoʻshimcha ishlarni bajarish vaqtida taqdim etilgan materiallarning qonunchilik hujjatlariga binoan alohida belgilangan narxi ushbu tarifga kiritilmaydi.
58. Avtonarvon, avtokranni taqdim etish tarifi havo kemasiga xizmat koʻrsatish uchun avtonarvon, avtokran yoki boshqa shu kabi koʻtaruvchi uskunalarni taqdim etish uchun belgilanadi.
Tarif har bir transport vositasini taqdim etish uchun belgilanadi. Toʻlov belgilangan tarif va taqdim etilgan transport yoki texnik vositalar soni boʻyicha hisoblanadi.
59. Xodimlar bilan taʼminlamagan holda narvon bilan taʼminlash tarifi havo kemasiga texnik xizmat koʻrsatish va boshqa texnik ishlarni bajarish uchun xodimlar bilan taʼminlamasdan narvon bilan taʼminlash uchun belgilanadi.
Tarif bitta narvonni taqdim etish uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va xizmatlar soniga qarab toʻlanadi.
60. Havo kemasini kuzatib boruvchi transport vositasini taqdim etish tarifi ekipajning talabnomasi boʻyicha yoki qonunchilik hujjatlariga muvofiq havo kemasini kuzatib boruvchi mashinaning har bir taqdim etilishi uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va kuzatib borishlar soni boʻyicha hisoblanadi.
61. Tez yordam mashinasini taqdim etish tarifi havo kemasiga tez yordam mashinasining har bir yetkazilishi uchun belgilanadi. Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatishlar soni boʻyicha hisoblanadi.
62. Nogironligi boʻlgan shaxslar uchun transport vositasini (avtolift) taqdim etish tarifi bitta nogironligi boʻlgan shaxslar mashinasining havo kemasiga har bir yetkazilishi uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va xizmat koʻrsatishlar soni boʻyicha hisoblanadi. Nogironligi boʻlgan shaxsning havo kemasidan/gacha bosgan yoʻli ushbu tarifga kiritilmaydi.
63. Aeroportning ish reglamentini uzaytirish yigʻimi aeroportning eʼlon qilingan va tasdiqlangan ish reglamenti doirasidan chetga chiqishlar sababli yuzaga kelgan hollarda, mahalliy vaqt boʻyicha belgilangan renglamentdan ortiq vaqt davomida havo kemasi ekspluatantlariga xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi.
Havo kemasini qabul qilish uchun aeroportning ish reglamentini uzaytirish toʻgʻrisidagi talabnoma havo kemasi ekspluatanti tomonidan havo kemasining kelish va unga xizmat koʻrsatish vaqtini, uchib ketish uchun esa, havo kemasining aerodrom hududidan uchib ketish vaqtini hisobga olgan holda aeroport ishlab chiqarish dispetcherlik xizmatiga beriladi.
Yigʻim havo kemasiga xizmat koʻrsatish maqsadida aeroportning ish reglamenti uzaytirilgan vaqt uchun yer ustida koʻrsatiladigan kompleks xizmatlar summasining 10 foizigacha miqdorida undiriladi, bundan aviasiya yoqilgʻisi mustasno.
Aeroport ish reglamentini uzaytirish vaqti uchun toʻlov havo kemasi ekspluatanti tomonidan belgilangan tarif boʻyicha amalga oshiriladi. Aeroport ish reglamenti 30 daqiqagacha uzaytirilgani uchun yigʻim olinmaydi.
64. Slotlarni buzganlik uchun yigʻim muntazam yoʻlovchi reysi havo kemasi slotni buzgan holda qoʻnishi uchun belgilanadi va undiriladi (+/- 40 daqiqagacha ruxsat berilgan holda). Slot fors-major va meteorologiya sharoiti sababli majburan buzilgan boʻlsa, yigʻim undirilmaydi.
65. Havo kemasini bort taomlari bilan taʼminlash tarifi havo kemasi turlari boʻyicha havo kemasini bort taomlari bilan taʼminlash uchun belgilanadi, shu jumladan:
a) idish-tovoqlar va yechib olinadigan uskunalarni qabul qilish va havo kemasi bortidan tushirish, ularni transport vositalariga ortish, bort taomlari kompleksiga yetkazish va tushirish;
b) chiqindilarni yoʻq qilish, idish-tovoqlar va yechib olinadigan uskunalarga sanitariya ishlovini berish;
v) bort taomlari kompleksida transport vositalariga bort taomlarini ortish, bort taomlarini havo kemasiga yetkazish;
g) bort taomlarini topshirish va havo kemasi bortiga olib chiqish.
Tarif har bir uchish-qoʻnish uchun belgilanadi. Toʻlov belgilangan tarif va uchish-qoʻnish soni boʻyicha hisoblanadi.
66. Havo kemalarining gʻildiraklarini (shassilarini) almashtirish uchun texnik vositalar bilan taʼminlash tarifi bitta texnik vositani taqdim etish uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va taqdim etilgan texnik jihozlar soniga qarab belgilanadi.
67. Qoʻshimcha roʻyxatdan oʻtish joyini taqdim etish xizmati tarifi aviakompaniya vakilining arizasiga koʻra qoʻshimcha roʻyxatdan oʻtish joyi ochilishi uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va amalga oshirilgan reyslar sonidan kelib chiqqan holda belgilanadi.
68. Shaxsiylashtirilgan xizmat koʻrsatuvchi alohida roʻyxatdan oʻtish joyini taqdim etish xizmati tarifi aviakompaniya vakilining iltimosiga binoan aviakompaniya brendi uslubida bezash imkoniyati bilan alohida roʻyxatdan oʻtish joyini ochish uchun belgilanadi. Xizmat maʼlum bir muddatga (qisqa muddatli yoki doimiy) taqdim etiladi.
Toʻlov belgilangan tarif va foydalanish muddatiga qarab belgilanadi.
69. Havo kemasi salonini servis inventari bilan jihozlash xizmati tarifi havo kemasining ichki makonini jihozlash va tayyorlash boʻyicha bir qator ishlarni taʼminlash uchun belgilanadi, jumladan:
a) yostiq va yopinchiqlarni almashtirish;
b) bortda jurnallar va boshqa bosma materiallarni komplektlash (stakalash);
v) sarf materiallarini almashtirish (gigiyena paketlari, salfetkalar, dezinfeksiya vositalari, suyuq sovunni idishlarga toʻldirish, qattiq sovunni almashtirish, hojatxona qogʻozini almashtirish, chiqindi qoplarini almashtirish va boshqalar).
Tarif har bir xizmat koʻrsatilgan reys uchun belgilanadi. Xizmatlar aviakompaniya standartlari va havo kemasi turidan kelib chiqib oʻzgarishi mumkin.
Toʻlov belgilangan tarif va xizmatlar soni asosida hisoblanadi.
Aviakompaniya tomonidan taqdim etilgan sarf materiallari narxi tarifga kiritilmaydi.
70. “Yuk-200”ga (marhumning jasadini tashish) ishlov berish tarifi yukni tortish, roʻyxatga olish, bortga(dan) yuklash/tushirish uchun tayyorlash boʻyicha kompleks ishlarni taʼminlash uchun belgilanadi.
Tarif ishlov berilgan (kelgan yoki ketayotgan), shu jumladan aeroport hududida transport vositasidan tushirilgan va transport vositasiga yuklangan bir kilogramm yuk uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va yuk xatida koʻrsatilgan ishlov berilgan (kelgan, ketayotgan) yukning ogʻirligidan kelib chiqqan holda belgilanadi.
71. Xavfli yuklarni tashish tarifi inson salomatligi, atrof-muhit yoki xavfsizlikka tahdid solishi mumkin boʻlgan yuklarni xavfsiz tashish, saqlash va hujjatlar bilan taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlar majmuini taʼminlash uchun belgilanadi, shu jumladan:
a) xalqaro standartlarga (Xalqaro fuqaro aviatsiyasi tashkiloti (IKAO) qoidalari) muvofiq yukning xavflilik sinfini aniqlash;
b) xavfli yuklarning ushbu turi uchun koʻzda tutilgan talablarga muvofiq qadoqlashning muvofiqligini tekshirish;
v) yukning toʻgʻri markalanishini taʼminlash (tegishli xavfli belgilar va yozuvlar, xavf sinfini koʻrsatish, UN (universal) raqami va boshqa muhim maʼlumotlar);
g) yuk joʻnatuv hujjatlarini rasmiylashtirish;
d) xavfli yuklarni yuklash va tushirish jarayonini barcha ehtiyot choralariga rioya qilgan holda tashkil etish va nazorat qilish, jumladan, maxsus jihozlar va himoya vositalaridan foydalanish;
e) xavfsizlik talablariga javob beradigan omborlarda, jumladan, harorat, namlik va boshqa sharoitlar nazorat qilinadigan joylarda saqlash va vaqtincha joylashtirish.
Tarif ishlov berilgan (kelgan yoki ketayotgan), shu jumladan, aeroport hududida transport vositasidan tushirilgan va transport vositasiga yuklangan bir kilogramm xavfli yuk uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va yuk xatida koʻrsatilgan ishlov berilgan (kelgan, ketayotgan) xavfli yukning ogʻirligidan kelib chiqqan holda belgilanadi.
72. Katta oʻlchamli va ogʻir vaznli yuklarni (aviadvigatellar, avtomobillar, turbinalar va boshqalar) tashish tarifi katta oʻlchamli va ogʻir vaznli yuklarni xavfsiz tashish, saqlash va hujjatlar bilan taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlar majmuini taʼminlash uchun belgilanadi, jumladan:
a) yuk xususiyatlarini aniqlash (oʻlchamlari, vazni, shakli);
b) yuk ortish-yuk tushirish ishlarini kranlar, liftlar, lebedkalar kabi maxsus jihozlar yordamida amalga oshirish;
v) ixtisoslashtirilgan maydonchalar yoki omborlarda yuklarni vaqtincha saqlashni taʼminlash;
g) yuklarni bir transport vositasidan boshqasiga oʻtkazish lozim boʻlganida, ularni yuklashni tashkil etish;
d) yuk joʻnatuv hujjatlarini rasmiylashtirish.
Tarif ishlov berilgan (kelgan yoki ketayotgan), shu jumladan, aeroport hududida transport vositasidan tushirilgan va transport vositasiga yuklangan katta oʻlchamli va ogʻir vaznli yukning har bir kilogrammi uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va yuk xatida koʻrsatilgan ishlov berilgan (kelgan, ketayotgan) katta oʻlchamli va ogʻir vaznli yukning ogʻirligidan kelib chiqqan holda belgilanadi.
73. Boʻsh palletlar toʻplamini shakllantirish va ularni yuk yoki yoʻlovchi reysi orqali joʻnatish tarifi aviakompaniya soʻroviga muvofiq belgilangan miqdorda palletlar toʻplamini shakllantirish, tashish, tortish, boʻsh palletlar roʻyxatini shakllantirish uchun konteyner yorligʻini rasmiylashtirish, palletlar toʻplamini yuk terminalidan havo kemasi toʻxtash joyiga va havo kemasidan yuk terminaliga tashish, qadoqlash materiallarini tushirish va/yoki havo kemasini yuklash sxemasiga muvofiq boʻsh palletlar toʻplamini yuklash, yuk boʻlinmasi ichida toʻplamni mustahkamlash boʻyicha ishlar majmui uchun belgilanadi.
Tarif palletlar sonidan qatʼi nazar, ularning bir toʻplamini shakllantirish uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va shakllantirilgan palletlar toʻplami soniga qarab belgilanadi.
74. Barcha turdagi yuklarni saqlash tarifi kiruvchi yuklarni yuk terminali omborlariga yoki aeroportning boshqa saqlash joylariga normativ muddatdan oshiq davrda joylashtirish va saqlash bilan bogʻliq xizmatlar uchun belgilanadi.
Tarif sutkasiga bir kilogramm yuk saqlash uchun belgilanadi.
Toʻlov saqlashga qabul qilingan ishlov berilgan kiruvchi yukning belgilangan tarifi, vazni, turi va saqlash shartlaridan kelib chiqqan holda belgilanadi. Toʻlovni hisoblashda yukning kelgan kuni va yuk berilgan kuni hisobga olinmaydi.
75. Havo kemasining kabinasi oynalarini ekipajning soʻroviga muvofiq tozalash xizmati tarifi kabina oynalarining tashqi qismidagi kirlarni tozalash, kabinaning ichki qismidagi chang, barmoq izlari va boshqa kirlarni oynaga zarar yetkazmaydigan va chiziqlar qoldirmaydigan maxsus yuvish vositalaridan va eritmalardan foydalangan holda tozalash, zarur hollarda maxsus sayqallovchi vositalarni surish bilan bogʻliq xizmatlar uchun belgilanadi.
Tarif turidan qatʼi nazar, bitta havo kemasi xizmati uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va xizmatlar sonidan kelib chiqqan holda belgilanadi.
76. Yuklanish maʼlumotlari asosida havo kemasining sentrovkasi boʻyicha xizmat koʻrsatish tarifi havo kemasi ichidagi yuklar, yoʻlovchilar, yoqilgʻi va boshqa komponentlarning massasini toʻgʻri taqsimlanishini taʼminlashga, dastlabki jamlama yuklanish qaydnomasi (vedomosti) va yuklash boʻyicha yoʻriqnomani tayyorlashga qaratilgan chora-tadbirlar majmui uchun belgilanadi.
Tarif havo kemasining turi va maksimal uchish ogʻirligini hisobga olgan holda bitta havo kemasiga xizmat koʻrsatish uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va xizmatlar sonidan kelib chiqqan holda belgilanadi.
77. Havo kemasining yuklanishini nazorat qilish tarifi havo kemasiga yoʻlovchilar, yuklar, pochta joʻnatmalari, bagajni dastlabki jamlama yuklanish qaydnomasi (vedomosti) va yuklash boʻyicha yoʻriqnomaga muvofiq yuklashga, reys boʻyicha yakuniy jamlama yuklanish qaydnomasi (vedomosti) va yuklash boʻyicha yoʻriqnomani rasmiylashtirishga qaratilgan chora-tadbirlar majmuini taʼminlash bilan bogʻliq xizmatlar uchun belgilanadi.
Tarif turidan qatʼi nazar, bitta havo kemasi xizmati uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va xizmatlar sonidan kelib chiqqan holda belgilanadi.
78. Hamrohsiz uchayotgan bolalarni kuzatib borish uchun xodimlar bilan taʼminlash tarifi bolani roʻyxatga olishning barcha bosqichlarida kuzatib borish, shu jumladan, joʻnab ketish aeroportida kutib olish, bagajni topshirish, pasport va bojxona nazoratidan oʻtkazish, shuningdek, xavfsizlikni taʼminlash tartib-taomillari, uchishni kutish, bolani havo kemasigacha kuzatib borish uchun belgilanadi.
Tarif 2 yoshdan oshgan bolalarni kuzatib borishning bir soati uchun belgilanadi. 2 yoshgacha boʻlgan bolalar faqat 18 yoshga toʻlgan katta yoshdagi yoʻlovchilar hamrohligida tashuvga qabul qilinishi mumkin.
Toʻlov belgilangan tarif va kuzatib borish soatlari soniga qarab belgilanadi.
79. Havo kemasi uchun tibbiyot qutichasini butlash xizmati tarifi bortda birinchi yordam koʻrsatish uchun zarur boʻlgan zamonaviy tibbiy preparatlar va jihozlarni yigʻish, tekshirish va ularning doimiy yangilangan holatda boʻlishini taʼminlash xizmatlari uchun belgilanadi.
Tarif havo kemasi turidan qatʼi nazar, bitta tibbiyot qutichasini butlash uchun belgilanadi.
Toʻlov belgilangan tarif va xizmatlar sonidan kelib chiqqan holda belgilanadi.
2-§. Yerusti xizmatlarini koʻrsatish uchun aeroport yigʻim va tariflarini undirish
80. Havo kemalariga xizmat koʻrsatish uchun yigʻimlar aeroportlar tomonidan havo kemalari ekspluatantlari yoki ular tomonidan vakolat berilgan vakillar bilan tuzilgan shartnomalar asosida undiriladi.
81. Havo kemasi perronga qaytishi vaqtida xizmat koʻrsatilganda, yuklanish hajmi jismonan oʻzgarmasligi sharti bilan xizmat koʻrsatish uchun qoʻshimcha toʻlov undirilmaydi.
82. Havo kemasi meteosharoitlar, texnik sabablarga koʻra (tijorat maqsadlarisiz) zaxira aerodromga (aeroportlarga) qoʻnishni amalga oshirganda:
yoʻlovchilarga xizmat koʻrsatish tarifi narxlarning amaldagi meʼyoridan 50 foiz miqdorida undiriladi;
aerovokzaldan foydalanish yigʻimi va yoʻlovchilar xavfsizligi yigʻimi undirilmaydi.
83. Aeroportlarda havo kemalariga quyiladigan yoqilgʻi va boshqa yoqilgʻi-moylash materiallarining narxi reysni bajarish sanasida amal qilgan narxlar asosida belgilanadi.
84. Havo kemalari toʻxtash joyida meʼyordan ortiq turishi va aeroportning ish reglamenti buzilishi uchun yigʻim havo kemasining aeroportdan (aerodromda) uchib ketishi (toʻxtab turishi) kechiktirilgan vaqti uchun quyidagi hollarda undirilmaydi:
a) meteosharoitlar boʻyicha uchib ketishlar kechiktirilganda yoki uchib ketish aeroportiga qaytib qoʻnishda yoxud keyingi qoʻnish punktiga qadar parvoz yoʻnalishi boʻyicha qoʻnishda;
b) aeroportning aybi bilan uchib ketishlar kechiktirilganda;
v) yoqilgʻi-moylash materiallarining yoʻqligi tufayli uchib ketishlar kechiktirilganda;
g) fuqaro aviasiyasi faoliyatiga noqonuniy aralashuv harakati bilan bogʻliq favqulodda vaziyat sababli havo kemasi majburiy ravishda qoʻnganda yoki uchib ketish kechiktirilganda.
85. Jadvaldan tashqari (charter) reysni bajarish vaqtida uchish-qoʻnishni taʼminlash yigʻimining 25 foizgacha koʻpaytiriladi.
Ketma-ket bajariladigan jadvaldan tashqari (charter) parvozlarini (oyiga kamida 4 ta reys) amalga oshiruvchi yoʻlovchi va yuk tashish reyslaridan “R” shakli tasdiqlangunga qadar charter yigʻimi undirilmaydi.
3-§. Yerusti xizmatlarini koʻrsatish uchun aeroport yigʻimlariga kamayib boruvchi koeffitsiyentlarni qoʻllash
86. Aeroportlar havo kemalariga yerusti xizmatlarini koʻrsatish uchun kamayib boruvchi koeffitsiyentlar qoʻllanilgan toʻlovni muayyan davr davomida vaqtincha asosda undirish huquqiga ega.
Bunda kamayib boruvchi koeffitsiyentni qoʻllash havo kemalarining barcha ekspluatantlari uchun bir xil shartlarda amalga oshiriladi.
87. Oʻrnatilgan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilmagan yerusti xizmatlarini koʻrsatish yigʻimlari, tariflarini undirishga, kamayib boruvchi koeffitsiyentlar, moddiy-texnik resurslar narxlarini qoʻllashga yoʻl qoʻyilmaydi.
4-§. Yigʻimlardan ozod etish
88. Tabiiy va texnogen xususiyatdagi favqulodda vaziyatlar yuzaga kelganda qidiruv-qutqaruv ishlarida, insonparvarlik yordamini koʻrsatishda ishtirok etayotgan havo kemalari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining havo kemalari aeroport yigʻimlaridan ozod etiladi, aviasiya yoqilgʻisi narxi bundan mustasno.
89. Aerovokzaldan foydalanish yigʻimi qoʻllanilganda yoʻlovchilarning quyidagi toifalari toʻlovdan ozod etiladi:
aeroportlarda chiptasida “stop-over” (majburiy toʻxtash) yoʻqligini anglatuvchi belgi qoʻyilgan, yigirma toʻrt soatgacha eng yaqin tutashuvni kutayotgan tranzit yoʻlovchilar;
diplomatik kuryerlar.
3-bob. Aeronavigasiya yigʻim va tariflari
1-§. Aeronavigasiya xizmatlarini koʻrsatish yigʻimini shakllantirish
90. Aeronavigasiya yigʻimlari Oʻzbekiston Respublikasi havo hududidan tranzit foydalanish vaqtida marshrutda aeronavigasiya xizmatlarini va aerodrom hududida (yaqinlashish va uchish/qoʻnishni taʼminlash uchun aeronavigasiya yigʻimi) aeronavigasiya xizmatlarini koʻrsatish uchun belgilanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi havo hududidan tranzit foydalanish vaqtida marshrutda va Oʻzbekiston Respublikasi aerodromlariga qoʻnish amalga oshirilganda marshrutda (yaqinlashishda) aeronavigasiya xizmatlarini koʻrsatish yigʻimi Yevropa aeronavigasiya xavfsizligini taʼminlash tashkilotining (EUROCONTROL) hisob-kitob tizimi boʻyicha belgilanadi.
Aeronavigasiya xizmatlari uchun yigʻim miqdori havo kemasining vazn omiliga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi havo hududiga kirish nuqtasi va havo hududidan chiqish nuqtasi orasidagi ortodromik masofaning 100 kilometri uchun belgilanib, ichki va xalqaro parvozlar uchun tabaqalashgan tarzda ikki oʻnlik belgisigacha yaxlitlanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi aerodromlariga qoʻnish amalga oshirilganda, marshrutda (yaqinlashishda) aeronavigasiya xizmatlarini koʻrsatish yigʻimini belgilash vaqtida masofa Oʻzbekiston Respublikasi aerodromlarida har bir uchish va har bir qoʻnish uchun 20 kilometrga qisqartiriladi.
91. Oʻzbekiston Respublikasi hududida joylashgan aeroportlarga/dan amalga oshiriladigan har qanday parvozlarda uchish/qoʻnishni taʼminlash uchun aeronavigasiya yigʻimi Oʻzbekiston Respublikasi aerodromlariga uchish/qoʻnishni taʼminlashda aeronavigasiya xizmatlari tarifi havo kemasining maksimal uchish massasiga koʻpaytirish yoʻli bilan aniqlanadi.
92. Maxsus aviatsiya ishlarini bajarish chogʻida havo kemalariga aeronavigatsiya xizmatlarini koʻrsatish yigʻimi masofaga qarab undiriladi. Operativ nuqtalarda ishlashda aeronavigatsiya xizmatlari uchun yigʻim ushbu operativ nuqtaga/dan birinchi qoʻnish va soʻnggi uchish uchun undiriladi.
Yoʻnalish boʻyicha masofa tasdiqlangan havo trassalari va mahalliy havo yoʻli trassalari roʻyxatiga muvofiq belgilanadi. Parvoz yoʻnalishi tasdiqlangan trassa yoki mahalliy havo yoʻli trassasidan tashqarida boʻlsa, masofa koeffitsiyenti parvoz rejasida qayd etilgan havo kemasining tezligi va parvoz vaqtiga bogʻliq boʻladi.
Aviatsiya-kimyo, qurilish-montaj, yuklash-tushirish ishlarini, tajriba asosidagi va ilmiy-tadqiqot ishlarini bevosita bajarish boʻyicha aeronavigatsiya xizmati uchun yigʻimlar undirilmaydi.
93. Oʻquv-mashq parvozlarini amalga oshirish, oraliq qoʻnish va havo kemasining keyingi parvozi oʻrtasida uchish (DEP — departure)/qoʻnish (ARR — arrival) uchun havodagi harakatni boshqarish xabarlari mavjud boʻlmagan holatlarda:
oraliq qoʻnish va keyingi uchish oʻrtasida vaqt oraligʻi 10 daqiqadan kam boʻlgan holatda aeronavigatsiya xizmati uchun toʻlov birinchi uchish (uchish-qoʻnish yoʻlagiga kirib kelish) va oxirgi qoʻnish (uchish-qoʻnish yoʻlagini boʻshatish) uchun toʻlanadi;
oraliq qoʻnish va keyingi uchish oʻrtasida vaqt oraligʻi 10 daqiqadan oshiq boʻlgan holatda aeronavigatsiya xizmati uchun toʻlov belgilangan tariflarga binoan toʻlanadi.
94. Parvoz rejasiga (flayt-plan) va havodagi harakatga xizmat koʻrsatish maʼlumotlariga ishlov berish tarifi ushbu aeroportdan uchib ketayotgan reyslar uchun havo kemasi ekipaji murojaat qilgandagina belgilanadi.
Toʻlov ushbu reys boʻyicha ishlov berilgan parvoz rejalari (flayt-plan) miqdoridan qatʼi nazar, havo kemasi ekspluatanti murojaatiga koʻra parvoz rejasi (flayt-plan) uchun belgilangan tarif boʻyicha aniqlanadi.
95. Havodagi harakatga xizmat koʻrsatish bilan bogʻliq barcha maʼlumotlar tarifi havo kemasi ekipaji murojaat qilsagina, havo kemasining parvoz yoʻnalishi boʻyicha belgilanadi.
Toʻlov havo kemasi ekspluatanti murojaatiga koʻra ushbu reys boʻyicha havodagi harakatga xizmat koʻrsatish maʼlumotlari miqdoridan qatʼi nazar, havodagi harakatga xizmat koʻrsatish maʼlumoti uchun belgilangan tarif boʻyicha aniqlanadi.
2-§. Aeronavigasiya yigʻimlarini undirish
96. Aeronavigasiya xizmatlarini koʻrsatish yigʻimi mulkchilik shakli, davlatga mansubligi, idoraviy boʻysunishidan qatʼi nazar, havo kemalarining barcha ekspluatantlaridan ular tomonidan ichki va xalqaro havo yoʻnalishlarida muntazam va nomuntazam parvozlar amalga oshirilganda, Oʻzbekiston Respublikasining havo hududida aeronavigasiya xizmatlarini koʻrsatish uchun undiriladi, ushbu Qoidalarning 100 va 101-bandlarida koʻrsatilgan parvozlar toifalari bundan mustasno.
97. Oʻzbekiston Respublikasi havo hududidan tranzit foydalanishdagi marshrut yoʻnalishda aeronavigatsiya xizmati uchun yigʻimlar havo harakatiga xizmat koʻrsatishni taʼminlash boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli organi va EUROCONTROL oʻrtasida tuzilgan agentlik bitimi hamda aviakompaniyalar bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida undiriladi.
98. Aerodrom hududida aeronavigasiya xizmatlarini koʻrsatish yigʻimlari tariflar boʻyicha havo kemasi ekspluatantlari yoki ular tomonidan vakolat berilgan vakillar bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri ikki tomonlama shartnomalar asosida undiriladi. Shartnoma boʻlmaganda, aeronavigasiya yigʻimlari “A” shakl asosida xizmat koʻrsatish vaqtida amal qilayotgan tariflar boʻyicha undiriladi.
3-§. Aeronavigasiya xizmatlarini koʻrsatish tariflariga kamayib boruvchi koeffitsiyentlarni qoʻllash
99. Kamayib boruvchi koeffitsiyentlarni qoʻllagan holda, aviakompaniyalarga taqdim etiladigan tariflar vaqtincha asosda, muayyan davrga belgilanadi.
4-§. Yigʻimlardan ozod etish
100. Tabiiy va texnogen xususiyatdagi favqulodda vaziyatlar yuzaga kelgan hollarda qidiruv-qutqaruv ishlarida, insonparvarlik yordamini koʻrsatishda ishtirok etayotgan havo kemalari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining havo kemalari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda aeronavigasiya xizmatlarini koʻrsatish yigʻimlaridan ozod etiladi.
101. Marshrutda aeronavigasiya xizmatlarini koʻrsatish yigʻimlaridan parvozlarning quyidagi toifalari ozod etiladi:
sirkulyar parvozlar;
maksimal sertifikatlangan ogʻirligi 2,0 tonnadan kam boʻlgan havo kemalarida bajarilgan parvozlar;
davlat rahbarlari va hukumat rahbarlarining rasmiy missiyalari uchun foydalaniladigan parvozlar. Barcha holatlarda bu parvozlar rejasida reysning tegishli maqomi (STS/HEAD) koʻrinishida qayd etilishi lozim.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
102. Ushbu Qoidalar talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
103. Tabiiy monopoliya sharoitida koʻrsatiladigan aeroport va aeronavigatsiya xizmatlari uchun belgilangan narx (tarif)larning toʻgʻri shakllantirilishi va qoʻllanilishini, shuningdek, isteʼmolchilarga tekinga koʻrsatiladigan ish va xizmatlar koʻrsatilganligini nazorat qilish raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq monopoliyaga qarshi davlat organi tomonidan tartibga solinadi.
104. Tabiiy monopoliya sharoitida koʻrsatiladigan xizmatlarga kirmaydigan ish va xizmatlar narxlarining toʻgʻri shakllanishi va qoʻllanilishi Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi tomonidan nazorat qilinadi.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 30-aprel,
218-son