UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 25-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 25 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 марта 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Национального агентство перспективных проектов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 March 2026 · Ministry and agency documents · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг

буйруғи

НИЗОМ

ҲИСОБОТ

Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эл валютасида ифодаланган облигацияларни чиқариш, жойлаштириш, уларнинг муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон «Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон «Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эл валютасида ифодаланган облигацияларни чиқариш, жойлаштириш, уларнинг муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 25 мартдаги 07-сон буйруғига ИЛОВА

Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эл валютасида ифодаланган облигацияларни чиқариш, жойлаштириш, уларнинг муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эл валютасида ифодаланган облигацияларни чиқариш, жойлаштириш, уларнинг муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартибини, шунингдек улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

агент-банк — банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган, Марказий депозитарий томонидан ушбу Низом доирасида чет эл валютасида ифодаланган облигациялар билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун танланган банк;

чет эл валютасида ифодаланган облигациялар (бундан буён матнда валюта облигацияси деб юритилади) — номинал қиймати ва даромади чет эл валютасида ифодаланган облигация эгасининг эмитентдан облигациянинг номинал қийматини ва эмиссия рисоласида назарда тутилган даромадни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғоз;

шахсий валюта ҳисобварағи — валюта облигациялари бўйича даромадларни ҳисобга олиш ва тўлаш ҳамда сўндириш учун эмитентнинг топшириғига кўра Марказий депозитарий томонидан валюта облигациялари эгаларига агент-банкда очиладиган ҳисобварақ;

эмитент — валюта облигацияларини чиқарувчи ва уларнинг эгалари олдида улар бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс;

техник дефолт — эмитентнинг валюта облигациялари бўйича даромадларни тўлаш ва (ёки) облигацияларни сўндириш юзасидан ўз мажбуриятларини эмиссия рисоласида назарда тутилган муддатларда бажармаслик ҳолати;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги.

2. Ушбу Низом доирасида эмитент, инвестиция воситачиси, андеррайтер ва агент-банк фақат капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими иштирокчилари бўлиши лозим.

3. Ушбу Низомда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, валюта облигацияларини чиқариш, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш, валюта облигацияларини жойлаштириш ва уларнинг муомалада бўлиши, шунингдек улар бўйича ахборотни ошкор қилиш Ўзбекистон Республикасининг « Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида »ги ва « Валютани тартибга солиш тўғрисида »ги қонунлари, Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (рўйхат рақами 2000, 2009 йил 30 август) ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ корпоратив облигациялар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

4. Битта валюта облигациясининг номинал қиймати у ифодаланган чет эл валютасининг камида бир бирлигини ташкил этади. Валюта облигациялари бўйича даромадлар уларнинг номинал қийматига нисбатан белгиланган фоиз кўринишида аниқланади.

5. Мазкур Низом доирасида эмитентга даромадларни тўлиқ тўлаш ва валюта облигациялари бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ҳажмларда чет эл валютасини сотиб олиш ҳуқуқи берилади .

2-боб. Валюта облигацияларини чиқариш, давлат рўйхатидан ўтказиш, жойлаштириш ва бекор қилиш шартлари

6. Валюта облигацияларининг эмитенти олдинги ҳисобот даври учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) ёки бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига (БҲМС) мувофиқ тузилган молиявий ҳисобот бўйича мустақил аудиторлик ташкилотининг ижобий хулосасига эга Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган юридик шахс бўлиши мумкин.

Агар валюта облигацияларининг эмитенти фақат тегишли чиқаришни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган ихтисослаштирилган юридик шахс бўлса, эмитентнинг молиявий ҳолатига, ковенантларга риоя этилишига қўйиладиган талаблар, шунингдек ушбу Низомда белгиланган бошқа талаблар мазкур ихтисослаштирилган юридик шахсни таъсис этган юридик шахсга нисбатан ҳам қўлланилади.

Бунда мазкур шахс томонидан валюта облигациялари бўйича мажбуриятлар уларнинг чиқарилиш тўғрисидаги бошқарув органи қарори ва эмиссия рисоласида назарда тутилган ҳажмда ҳамда муддатларда бажарилишини сўзсиз таъминлаш мажбурияти тақдим этилиши (кафолат берилиши) лозим.

7. Эмитент валюта облигациялари чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун очиқ (оммавий) ёки ёпиқ (хусусий) жойлаштиришда ваколатли давлат органига ушбу Низомнинг 1-иловасида белгиланган шаклдаги Чет эл валютасида ифодаланган облигацияларнинг эмиссия рисоласини (бундан буён матнда эмиссия рисоласи деб юритилади) тўрт нусхада тақдим этади.

8. Эмитент томонидан навбатдаги чиқарилишни рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширилган кунда мазкур чиқарилиш ҳажми ҳамда муомалада бўлган аввалги валюта облигациялари чиқарилишларининг сўндирилмаган ҳажми суммаси 50 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслиги зарур .

Агар эмитент ихтисослаштирилган юридик шахс бўлса ва мажбуриятлар уни таъсис этган юридик шахс томонидан таъминланган бўлса, валюта облигациялари чиқарилишининг ҳажмига қўйилган юқоридаги чеклов эмитентни таъсис этган юридик шахснинг барча амалдаги чиқарилишлари ва у кафолат берган чиқарилишларни ҳисобга олган ҳолда қўлланилади.

9. Валюта облигацияларининг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишда эмитент мазкур чиқарилишдаги валюта облигациялари номинал қийматининг 0,01 фоизи миқдорида ваколатли давлат органига йиғим тўлайди .

Бунда ушбу йиғимлар эмитент томонидан ваколатли давлат органига валюта облигациялари чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берилган санада амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютада тўланади.

10. Валюта облигациялари ушбу Низомда белгиланган тартибда таъминланган ёки таъминланмаган ҳолда чиқарилиши мумкин.

Валюта облигацияларини таъминотсиз чиқаришга уларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги эмитентнинг ўз капитали миқдори доирасида йўл қўйилади. Эмитентнинг ўз капитали миқдоридан ошиб кетган тақдирда, эмитент валюта облигацияларини таъминотсиз чиқариш учун ошиб кетган сумма миқдорига таъминот тақдим этиши шарт , Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтингидан камида бир поғонага паст ёки миллий рейтинг шкаласи бўйича эквивалент халқаро кредит рейтингига эга бўлган банклар бундан мустасно.

Эмитент ошиб кетган суммага учинчи шахснинг қуйидаги таъминотидан бирини тақдим этади:

кўчмас мулк;

пул маблағлари ёки уларга тенглаштирилган маблағлар;

банк кафолати;

суғурта ташкилотининг суғурта полиси.

Валюта облигацияларининг таъминоти сифатида кўчмас мулк тақдим этилганда, бундай мулк бозор қиймати бўйича мажбурий тартибда баҳоланиши лозим. Таъминот миқдори кўчмас мулкни баҳолаш қийматининг 75 фоизидан ошмайдиган суммадан қабул қилинади. Бунда таъминот сифатида тақдим этилаётган кўчмас мулк улуши валюта облигациялари жами таъминотининг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.

11. Ваколатли давлат органи:

валюта облигациялари чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда эмитентдан қўшимча ахборот сўраш ва олишга;

валюта облигациялари чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бекор қилиш учун эмитент томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишда асослантирилган мулоҳазадан фойдаланишга ҳақли.

12. Эмитент валюта облигациялари давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч иш куни ичида агент-банкка эмиссия рисоласининг бир нусхасини тақдим этади.

Агент-банк валюта облигацияларини жойлаштиришдан олинган валюта маблағларидан эмиссия рисоласига мувофиқ мақсадли фойдаланилишини ҳисобга олишни амалга оширади.

13. Эмитент Марказий депозитарий билан валюта облигацияларининг даромадларини тўлаш, уларнинг қийматини сўндириш ва валюта облигациялари эгалари томонидан талаб қилиб олинмаган пул маблағларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун валюта облигациялари чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар тақдим этилишидан камида уч иш куни олдин шартнома тузади.

14. Валюта облигациялари чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг уларни ҳисобга қўйиш, эмитентга ва унинг валюта облигацияларига халқаро ва ички кодларни бериш Марказий депозитарий томонидан корпоратив қимматли қоғозлар учун қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Валюта облигациялари бўйича ҳуқуқларни ҳисобга олиш валюта облигацияларининг эгалари билан тузилган шартномаларга мувофиқ Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачилари томонидан амалга оширилади.

15. Валюта облигацияларини жойлаштиришга уларнинг чиқарилиши ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.

16. Валюта облигацияларини жойлаштириш муддати эмиссия рисоласида белгиланади ва мазкур муддат уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан бир йилдан ортиқ бўлмаслиги лозим.

17. Валюта облигацияларини жойлаштириш ва уларнинг муомалада бўлишига ушбу Низом, қонунчилик ҳужжатлари ва ваколатли давлат органининг қарорларига мувофиқ чеклашлар белгиланиши мумкин.

Бунда валюта облигацияларининг чиқарилиши қуйидаги ҳолларда амалга оширилган деб эътироф этилади:

очиқ обунада — валюта облигацияларининг чиқарилиши ҳажмининг камида эллик фоизи жойлаштирилганда;

ёпиқ обунада — валюта облигацияларининг чиқарилиши ҳажмининг юз фоизи жойлаштирилганда.

18. Валюта облигацияларини жойлаштириш ва уларнинг олди-сотдиси билан боғлиқ муомалада бўлиши фонд биржасининг савдо майдончасида унинг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади, бошқа битимлар ёзма шаклда тузилади ва қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.

19. Эмитент билан инвестиция воситачиси ўртасида тузиладиган валюта облигациялари бўйича хизмат кўрсатиш шартномасида инвестиция воситачисининг ваколатли давлат органи томонидан белгиланган муддат ва ҳажм доирасида маркет-мейкер функцияларини амалга ошириш мажбурияти назарда тутилади.

20. Эмиссия рисоласида эмитентнинг валюта облигациялари муомалада бўлган муддат мобайнида қуйидаги ковенантларга риоя этиш мажбурияти бўлиши керак:

а) қарз юки коэффициенти 6 дан ошмаслиги;

б) қарзга хизмат кўрсатиш коэффициенти 1,1 дан кам бўлмаслиги;

с) жорий ликвидлик коэффициенти 1,2 дан кам бўлмаслиги;

д) валюта облигациялари бўйича даромадларни тўлашда техник дефолтнинг мавжуд бўлмаслиги.

Мазкур банднинг «а» — «с»-кичик бандларда кўрсатилган ковенантларни ҳисоблаш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади. Бунда мазкур кўрсаткичлар белгиланган коэффициентдан паст бўлса, ковенант бузилган ҳисобланади.

Ковенантнинг коэффициентлари бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ тузилган молиявий ҳисобот бўйича аниқланади. Молиявий ҳисобот молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилган тақдирда, таққосланадиган кўрсаткичлардан фойдаланилади.

21. Валюта облигацияларининг муомала муддати тугагандан кейин:

эмитент Марказий депозитарийга тегишли чиқарилишдаги валюта облигацияларини тўлиқ ҳажмда бир йўла сўндириш учун етарли бўлган миқдорда пул маблағларини ўтказади;

Марказий депозитарий эмитентдан келиб тушган маблағлар ҳисобига валюта облигацияларини сўндиради ва сўндирилган валюта облигацияларининг чиқарилишини бекор қилиш учун унинг эгаларининг депо ҳисобварақларидан эмитентнинг эмиссия ҳисобварағига ўтказади;

эмитент ўн беш кундан кечиктирмай ваколатли давлат органига валюта облигацияларининг чиқарилишини бекор қилиш учун ариза билан валюта облигациялари муомаласи муддати тугаганлиги тўғрисида билдиришнома ва ўзининг Марказий депозитарийдаги эмиссия ҳисобварағида сўндирилган барча валюта облигациялари чиқарилиши мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.

22. Ваколатли давлат органи томонидан муддати тугаган ва сўндирилган валюта облигациялари чиқарилишига берилган давлат рўйхатидан ўтказиш рақамини бекор қилиш тўғрисидаги қарори ўттиз кун ичида қабул қилинади ҳамда беш иш куни ичида Марказий депозитарийга юборилади.

Марказий депозитарий бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай валюта облигациялари чиқарилишини депозитар тизимда бекор қилади.

3-боб. Валюта облигацияларини жойлаштириш ва уларнинг муомаласи бўйича битимлар тузиш

23. Эмитент валюта облигациялари чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этгунга қадар агент-банк билан шартнома тузади ҳамда унинг доирасида эмитентга чет эл валютасида банк ҳисобварағи очилади. Мазкур ҳисобвараққа валюта облигацияларини жойлаштиришдан тушадиган пул маблағлари келиб тушади.

24. Валюта облигациялари бўйича клиринг ва ҳисоб-китоблар, шунингдек даромадларни тўлаш ва уларнинг номинал қийматини сўндириш фақат Марказий депозитарий томонидан унинг ҳар бир операция тури бўйича алоҳида валюта ҳисобварақлари очилган агент-банки орқали амалга оширилади .

25. Валюта облигацияларини сотиб олиш ёки сотиш билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш учун эмитент томонидан жалб қилинадиган инвестиция воситачиси Марказий депозитарийнинг агент-банкида алоҳида валюта банк ҳисобварағини очади.

Бунда инвестиция воситачиси мижозларнинг пул маблағларини Марказий депозитарийнинг агент-банкидаги алоҳида валюта ҳисобварағида сақлаши ҳамда уларнинг алоҳида ҳисобини юритиши шарт.

26. Жисмоний шахслар валюта облигацияларини сотиб олиш учун чет эл валютасидаги маблағларни инвестиция воситачисининг агент-банкда очилган валюта ҳисобварағига нақд пул шаклида киритадилар ёки банклардаги ўз ҳисобварақларидан инвестиция воситачисининг юқорида кўрсатилган ҳисобварағига ўтказадилар .

Бунда инвестиция воситачиси томонидан жисмоний шахслардан нақд пул маблағларини кассаларда ёки нотариуслар орқали қабул қилиш тақиқланади .

27. Юридик шахслар товарларни (ишларни, хизматларни) экспорт қилишдан ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан (конвертациядан ташқари) олинган чет эл валютасидаги ўз маблағлари ҳисобидан валюта облигацияларини сотиб олишлари мумкин .

28. Жисмоний ва юридик шахсларга валюта облигацияларини сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон Фармони билан тасдиқланган «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича чет эл валютасида ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш қоидаларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банклар орқали чет эл валютасида тўловни амалга оширишга рухсат берилади.

4-боб. Валюта облигациялари билан битимлар бўйича клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш

29. Валюта облигациялари билан операциялар бўйича клиринг ва ҳисоб-китоблар Марказий депозитарий томонидан корпоратив қимматли қоғозларга доир битимлар якунлари бўйича ҳисоб-китобларни (клирингни) амалга оширишда қўлланиладиган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

30. Марказий депозитарий валюта облигациялари бўйича мажбуриятларнинг узил-кесил ҳисоб-китобини амалга оширади, унинг доирасида пул маблағлари инвестиция воситачисининг агент-банкда очилган чет эл валютасидаги банк ҳисобварағига ўтказилади, валюта облигациялари эса харидорларнинг депо ҳисобварақларига ўтказилади.

31. Инвестиция воситачиси ҳисоб-китоблар якунлари бўйича пул маблағлари олингандан кейин бир иш кунидан кечиктирмай уларни эмитентнинг агент-банкда очилган чет эл валютасидаги тегишли банк ҳисобварағига ўтказади.

32. Агент-банк бир иш куни мобайнида облигацияларни жойлаштириш бўйича олинган маблағларни эмитентнинг валюта ҳисобварағига ўтказади.

5-боб. Валюта облигациялари бўйича даромадларни тўлаш ва уларнинг қийматини сўндириш

33. Эмитент валюта облигацияларининг барча эгалари учун даромадларни тўлаш ва валюта облигацияларини сўндиришни бир вақтнинг ўзида амалга оширади.

Бунда валюта облигациялари бўйича қисман тўловлар қилишга ёки уларнинг айрим эгаларига бошқалардан олдин ёки кейин тўлашга йўл қўйилмайди.

34. Эмитент валюта облигациялари бўйича даромадларни тўлаш ва (ёки) уларни сўндириш учун Марказий депозитарийга эмиссия рисоласида белгиланган муддатларда валюта облигациялари эгаларининг реестрини шакллантириш тўғрисида топшириқнома тақдим этади.

Мазкур топшириқнома асосида Марказий депозитарий томонидан валюта облигациялари эгаларининг реестри электрон ҳужжат кўринишида шакллантирилади ва топшириқнома олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан эмитентга тақдим этилади.

35. Валюта облигациялари эгаларининг реестри олингандан кейин эмитент тегишли солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун ҳисоб-китобларни амалга оширади, шундан кейин чет эл валютасидаги пул маблағларини Марказий депозитарийнинг агент-банкда очилган тегишли валюта ҳисобварағига ўтказади.

36. Даромадларни тўлаш ва валюта облигацияларини сўндириш эмитентдан пул маблағларини тўлаш ва Марказий депозитарийнинг агент-банкда очилган чет эл валютасидаги тегишли банк ҳисобварағига пул маблағлари келиб тушиши тўғрисидаги топшириқнома олинган кундан бошлаб икки иш кунидан кечиктирмай Марказий депозитарий томонидан амалга оширилади.

37. Эмитентнинг тўлов топшириқномаси асосида Марказий депозитарий тўловларни амалга ошириш бошлангунига қадар валюта облигациялари эгаларининг реестрига киритилган жисмоний шахсларга даромадларни ҳисобга олиш ва тўловларни амалга ошириш, шунингдек валюта облигацияларини сўндириш учун агент-банкда шахсий валюта ҳисобварақларини очади.

38. Марказий депозитарий жисмоний шахсларга тегишли бўлган пул маблағларини уларнинг шахсий валюта ҳисобварақларига, юридик шахсларга тегишли бўлган пул маблағларини эса уларнинг валюта облигациялари эгаларининг реестрида кўрсатилган чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига агент-банк орқали ўтказади.

39. Жисмоний шахслар учун очилган шахсий валюта ҳисобварақлари ушбу ҳисобварақлар эгалари томонидан Марказий депозитарийнинг мобил иловаси ёрдамида масофадан туриб бошқарилиши мумкин.

40. Техник дефолт юзага келган тақдирда, Марказий депозитарий бир иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда ваколатли давлат органига қонунчиликда назарда тутилган тегишли чораларни кўриш учун хабарнома юборади.

41. Ваколатли давлат органи Марказий депозитарийдан хабарнома олинганидан кейин валюта облигацияларининг бундай чиқарилишига техник дефолт мақомини бериши ва фонд биржасига валюта облигацияларининг савдосини тўхтатиб туриш тўғрисида кўрсатма ҳамда эмитентга уларни муддатидан олдин сўндириш талаби билан кўрсатма юбориши мумкин.

42. Фонд биржаси ваколатли давлат органидан валюта облигацияларининг савдосини тўхтатиб туриш тўғрисида кўрсатма олингандан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай тегишли валюта облигациялари савдосини тўхтатиб туради ва бу ҳақда ваколатли давлат органини хабардор қилади.

43. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳамда мамлакатда макроиқтисодий вазият кескин ўзгарган тақдирда, ваколатли давлат органи, шу жумладан Марказий банкнинг мурожаатига кўра, шунингдек асослантирилган мулоҳазадан фойдаланган ҳолда ваколатли давлат органи валюта облигацияларини уч ойдан кам бўлмаган муддатда муддатидан олдин сўндиришни талаб қилишга ҳақли. Шунингдек, валюта облигацияларини чиқариш шартларида ваколатли давлат органининг ушбу ҳуқуқи тўғрисидаги изоҳ бўлиши лозим.

6-боб. Қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш, ҳисобот бериш ва жавобгарлик

44. Ваколатли давлат органи валюта облигацияларини чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи, шунингдек валюта облигацияларининг даромадларини тўлаш ва сўндириш мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини мониторинг қилади.

45. Валюта облигациялари эмитенти ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг йигирма бешинчи санасидан кечиктирмай қонунчиликда белгиланган тартибда Корпоратив ахборотнинг ягона портали ва ўзининг расмий веб-сайтида (мавжуд бўлганда) ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда валюта облигацияларини жойлаштиришдан жалб қилинган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши тўғрисидаги ахборотни, шунингдек ковенантлар ҳисоб-китобини ўз ичига олган ҳисоботни эълон қилади.

46. Эмитентнинг молиявий ҳолати ковенантларнинг белгиланган меъёрларига мос келмаслиги валюта облигацияларининг эгалари томонидан эмитентга валюта облигацияларини муддатидан олдин сўндиришни талаб қилиб мурожаат қилиш учун асос ҳисобланади.

47. Эмитент валюта облигациялари бўйича тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилиги, тўлиқлиги ва ўз вақтида ошкор этилиши, валюта облигацияларини чиқариш шартларига риоя этилиши, шунингдек даромаднинг ўз вақтида тўланиши ва валюта облигацияларининг сўндирилиши учун масъул ҳисобланади.

7-боб. Якуний қоидалар

48. Эмитент, валюта облигацияларининг эгалари ва бошқа манфаатдор шахслар ўз ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилиши юзасидан қонунчиликка мувофиқ ваколатли давлат органи ёки судга мурожаат қилишлари мумкин.

49. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эл валютасида ифодаланган облигацияларни чиқариш, жойлаштириш, муомалада юритиш ва сўндириш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

‎‎«ТАСДИҚЛАНГАН»‎ ‎‎«РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН » ___________________________________ ___________________________________ ‎‎(эмитентнинг номи)‎ ‎‎ ( рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи) _________________________________________ _________________________________________ ‎‎(эмитент кузатув кенгаши раисининг ёки бошқа ваколатли шахснинг Ф.И.О. ва имзоси) ‎‎ ( рўйхатдан ўтказувчи орган ваколатли шахсининг лавозими, Ф.И.О., имзо) ____________________-сон ________ ____________________-сон ________ (сана) (сана) ‎‎«ТАСДИҚЛАНГАН» ‎‎«ТАСДИҚЛАНГАН» ___________________________________ ___________________________________ ‎‎ ( ушбу чиқарилиш бўйича таъминот берган шахснинг номи ) ‎‎ ‎‎ ( баҳоловчи ташкилот номи) _________________________________________ _________________________________________ ‎‎ ( раҳбарнинг лавозими, Ф.И.О., имзо) ‎‎ ( раҳбарнинг лавозими, Ф.И.О., имзо) «____» ________________ 20____ й. «____» ________________ 20____ й.

ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДА ИФОДАЛАНГАН ОБЛИГАЦИЯЛАРНИНГ ЭМИССИЯСИ РИСОЛАСИ _________________________________________________________________ (эмитентнинг тўлиқ номи, жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли) Идентификация рақами берилди: _________________________________________________________________________________________. ‎‎(облигациялар тури, кўриниши сони, уларни чиқариш шакли, номинал қиймати ва умумий ҳажми кўрсатилади) _________________________________________________________________________________________ ‎‎(облигацияларни жойлаштириш усули кўрсатилади) Облигацияларнинг ушбу чиқарилиши ____________________________________ чиқарилишдир. ‎‎(чиқарилишнинг тартиб рақами) Тасдиқланган ______________________________________________________________________________ ‎‎‎‎‎‎(эмитентнинг облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган органи кўрсатилади) ‎‎«___» ______________ 20___ й. ____-сон Баённома, ‎‎«_____» ______________ 20___ й. ____-сон Баённома _____________________ ___________________________________________________________________________________ асосида. ‎‎(эмитентнинг облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарорни қабул қилган органи кўрсатилади) Эмитентнинг жойлашган жойи, почта манзили ва мулоқот телефонлари: ____________________ Эмитентнинг раҳбари: ________________________________________________________________________ (Лавозими, Ф.И.О., имзо) Бош ҳисобчи: _____________________________________________________________________________ (Ф.И.О., имзо) (сана) __________________________________________________________________________________________ Рўйхатдан ўтказувчи орган ушбу қимматли қоғозлар эмиссияси рисоласидаги ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгар бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунининг 61-моддасига мувофиқ, қимматли қоғозларни инвестиция объекти сифатида танлаш ва шунга мувофиқ ушбу танловнинг оқибатлари инвесторнинг таваккалчиликларидир. _______________________________________________________________________________________

1-боб. Эмитент тўғрисида маълумот

1. Эмитентнинг номи (Эмитентнинг тўлиқ ва қисқарган номи, жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли).

2. Эмитентнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

а) давлат рўйхатидан ўтган санаси ва рақами;

б) давлат рўйхатидан қайта ўтиш санаси ва рақами (қайта рўйхатдан ўтиш амалга оширилган бўлса);

с) номи ўзгарган бўлса, аввалги барча қисқарган ва тўлиқ номлари, шунингдек, ўзгартирилган саналар кўрсатилади;

д) агар эмитент юридик шахс (шахслар)ни қайта ташкил этиш натижасида ташкил топган бўлса, қайта ташкил этилган шахслар ва (ёки) эмитентларнинг вориси эканлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Маълумотлар хронологик тартибда келтирилади.

3. Эмитентнинг жойлашган жойи, телефон ва факс рақамлари, расмий веб-сайт ва электрон почта маълумотлари.

4. Эмитент фаолиятининг тавсифи:

а) асосий фаолият турлари ва бизнес-модель;

б) фаолият юритиладиган бозорлар;

с) гуруҳ тузилмаси (мавжуд бўлган тақдирда), шу жумладан шўба ва бош ташкилотлар.

5. Активлар ва операциялар:

а) тўлов қобилияти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган активлар тавсифи;

б) одатдаги хўжалик фаолияти доирасидан ташқари тузилган муҳим шартномалар (битимлар).

Агар эмитент тижорат банки бўлса, унинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги вакиллик ҳисобварағи кўрсатилади.

6. Тартибга солиш мақоми:

а) қўлланиладиган тартибга солиш режими;

б) эмитент фаолияти учун зарур бўлган лицензиялар, рухсатномалар ёки келишувларнинг мавжудлиги ва муддати.

7. Хусусий капитал ва айланма маблағлар:

а) эмитентнинг жорий санадаги хусусий капитали ва қарздорлиги тўғрисидаги маълумотлар;

б) эмитент камида келгуси ўн икки ой давомида ўз мажбуриятларини бажариш учун етарли айланма маблағларга эга эканлигини тасдиқловчи баёнот.

8. Эмитентнинг банк реквизитлари. Агар эмитент тижорат банки бўлса, унинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги вакиллик ҳисобварағи кўрсатилади.

9. Эмитентнинг солиқ органи номи ва СТИР.

10. Давлат статистика органи томонидан берилган кодлар.

11. Мустақил рейтинг баҳоси. Эмитентга рейтинг(лар) берилган тақдирда, эмитентга берилган ҳар бир рейтинг бўйича сўнгги _____ тугалланган ҳисобот йиллари учун қуйидагилар кўрсатилади:

а) жорий рейтинг тўғрисидаги маълумотлар;

б) ҳужжатларни рўйхатга олиш учун рўйхатга олувчи органга тақдим этиш санасигача бўлган сўнгги _____ тугалланган ҳисобот йиллари учун рейтинг баҳоларининг ўзгариш тарихи;

с) рейтинг берган ташкилотнинг тўлиқ номи, жойлашган ери ва алоқа маълумотлари;

д) рейтинг тўғрисида эмитентнинг ўз ихтиёрига кўра кўрсатиладиган бошқа маълумотлари.

Бўш катакда эмитент неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўрсатилади.

12. Эмитентнинг филиаллари ҳамда ваколатхоналарининг тўлиқ номи, жойлашган манзили ва боғланиш учун маълумотлар.

13. Эмитентнинг шуъба ва (ёки) тобе юридик шахслари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар (мавжуд бўлган тақдирда):

тўлиқ номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жойлашган ери ва алоқа маълумотлари;

юридик шахсни эмитентга нисбатан шуъба ва (ёки) тобе деб эътироф этиш асослари;

эмитентнинг шуъба ва (ёки) тобе юридик шахс устав капиталидаги иштироки улуши, шуъба ва (ёки) тобе юридик шахс акциядорлик жамияти бўлган тақдирда эса бундай акциядорлик жамиятининг эмитентга тегишли овоз берувчи акциялари улуши.

14. Эмитентнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида жойлашган саноат, банк, молиявий гуруҳларга, холдинглар, концернлар, уюшмаларга, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларига мансублиги, товар, валюта, фонд ва бошқа биржалардаги аъзолиги, уларнинг тўлиқ номи ва жойлашган ери кўрсатилган ҳолда. Агар эмитентнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари ушбу ташкилотларга сезиларли даражада боғлиқ бўлса, бундай тобеликнинг хусусияти батафсил баён қилинади.

15. Эмитентнинг ташкилий тузилмаси. Маълумотлар мазкур рисолага иловада ошкор қилиниши мумкин.

16. Эмитент ходимларининг охирги _____ йил учун ўртача йиллик сони. Маълумотлар қуйидагилар сони кесимида ошкор қилинади:

эмитентнинг асосий фаолияти бўйича банд бўлган ходимлар;

маъмурий-бошқарув ходимлари.

Бўш катакда эмитент маълумотларни ошкор қилаётган йиллар кўрсатилади.

17. Устав капиталидаги 5 ва ундан ортиқ фоиз улушга эмитент эгалик қиладиган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар (ушбу илованинг 9-бандида кўрсатилган юридик шахслар бундан мустасно). Ҳар бир шундай юридик шахс бўйича қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

тўлиқ номи, шу жумладан ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жойлашган ери ва алоқа маълумотлари;

эмитентнинг устав капиталдаги улуши, бундай ташкилот акциядорлик жамияти бўлган тақдирда эса бундай акциядорлик жамиятининг эмитентга тегишли овоз берувчи акциялари улуши.

18. Корпоратив бошқарув кодексининг эмитент томонидан қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар (агар уни қабул қилиш эмитент уставида назарда тутилган бўлса).

19. Эмитент тўғрисидаги, эмитентнинг фикрига кўра, ошкор этилиши эмитентнинг қимматли қоғозларини олиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун муҳим бўлган бошқа маълумотлар.

2-боб. Келгуси қимматли қоғозлар чиқарилишини муомалага киритиш шартлари

20. Валюта облигацияларининг чиқарилиши шартлари.

а) валюта облигацияларининг чиқарилиши тўғрисидаги маълумотлар:

битта облигациянинг номинал қиймати;

чиқарилиш валютаси;

облигациялар сони (рақамлар ва сўз билан кўрсатилади);

облигациялар чиқарилишининг умумий ҳажми (рақамлар ва сўз билан кўрсатилади);

жойлаштирилаётган облигациялар учун тўлов усули ва уларнинг нархи (нархлари);

б) облигациялар бўйича даромад олиш:

фоиз ставкаси;

облигациялар бўйича даромад ҳисобланиши бошланадиган сана;

облигациялар бўйича даромадни тўлаш даврийлиги ва (ёки) тўлаш саналари;

облигациялар бўйича даромадни тўлаш тартиби ва шартлари, даромадни олиш усули;

с) облигацияларни жойлаштириш шартлари ва тартиби:

жойлаштириш усули;

мазкур чиқарилишдаги облигацияларни сотиб олишга доир чекловлар. Чекловларни тавсифлашда ушбу чекловлар қайси ҳужжат (ҳужжатлар) ва (ёки) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланганлиги кўрсатилиши лозим;

облигацияларни жойлаштириш муддати ва тартиби. Облигацияларни жойлаштириш бошланадиган ва тугайдиган саналар ёки облигацияларни жойлаштириш муддатини белгилаш тартиби кўрсатилади. Агар облигацияларни жойлаштириш муддати облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги бирон-бир ахборотни ошкор қилиш санасига ҳавола қилиш орқали белгиланса, бундай ахборотни ошкор қилиш тартиби ҳам кўрсатилади;

облигацияларни реализация қилиш жойи (қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчисининг тўлиқ номи ва унинг алоқа маълумотлари);

д) облигацияларнинг муомала муддати ва тартиби. Облигациялар муомаласининг бошланиш санаси ва тугаш санаси ёки муомала муддатини белгилаш тартиби кўрсатилади.

э) облигацияларни сўндириш шартлари ва тартиби:

облигацияларни сўндириш санаси;

облигацияларни сўндириш усули;

ф) облигацияларни муддатидан олдин сўндириш имконияти ва шартлари. Муддатидан олдин сўндириш баҳоси (қиймати) ёки уни белгилаш тартиби, облигациялар муддатидан олдин сўндириш учун ундан олдин тақдим этилиши мумкин бўлмаган муддат, шунингдек эмитент томонидан муддатидан олдин сўндириш тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш тартиби кўрсатилади;

г) ушбу чиқарилишдаги облигациялар амалга ошмаган ва ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, эмитент томонидан облигациялар тўлови сифатида олинган маблағларни қайтариш тартиби. Шунингдек, қимматли қоғозлар чиқарилишининг амалга ошмаган ва ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги маълумотларни эмитент томонидан ошкор қилиш тартиби кўрсатилади.

ҳ) мазкур чиқарилишдаги облигациялар бўйича таъминот (мавжуд бўлган тақдирда) ҳақидаги қуйидаги маълумотлар:

таъминот тури;

пул ифодасидаги таъминот миқдори;

таъминот тақдим этган юридик шахснинг тўлиқ номи, жойлашган ери ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

таъминот тақдим этган жисмоний шахснинг Ф.И.О., яшаш манзили ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР).

Агар икки ёки ундан ортиқ таъминот турлари, шунингдек, таъминот икки ёки ундан ортиқ шахслар томонидан тақдим этилган бўлса, уларнинг ҳар бири бўйича маълумотлар алоҳида кўрсатилади.

и) таъминот сифатида тақдим этилган мол-мулкни баҳолашга жалб қилинган баҳоловчи ташкилотлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;

жойлашган ери ва алоқа маълумотлари;

баҳолаш фаолиятини амалга оширишга доир сертификатнинг рақами ва берилган санаси;

таъминот сифатида тақдим этилган мол-мулкни баҳолашга жалб қилинган ташкилотлар билан тузилган шартноманинг санаси ва рақами;

ж) кафолат берган банк тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар;

тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;

жойлашган ери ва алоқа маълумотлари;

кафолат шартномасининг рақами ва санаси, шунингдек кафолат муддати ва шартлари;

к) эмитентнинг ушбу чиқарилишдаги облигациялар бўйича мажбуриятларини суғурталаган суғурта ташкилоти тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;

жойлашган ери ва алоқа маълумотлари;

суғурта полиси ва суғурта шартномасининг рақами ва санаси;

л) облигацияларни жойлаштиришдан олинадиган пул маблағларидан фойдаланишнинг мақсадли йўналиши, шунингдек маблағлардан фойдаланиш йўналишларининг устуворлиги. Эмитент томонидан облигацияларни жойлаштиришдан оладиган пул маблағларидан фойдаланишнинг аниқ мақсадлари кўрсатилади;

м) облигация эгасига бериладиган қуйидаги ҳуқуқлар:

облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда (эмиссия рисоласида) белгиланган муддатда эмитентдан облигациянинг номинал қийматига тенг суммани, шунингдек облигацияларнинг эмиссия рисоласида унинг номинал қийматидан қатъий белгиланган фоизни олиш ҳуқуқи;

ушбу ҳуқуқни амалга ошириш шартлари, тартиби ва муддатларини, шу жумладан эмитентнинг хусусий капитали камайганда ва унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганда, эмитентдан облигацияларни сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи. Бунда эмитент томонидан ўзининг хусусий капитали камайганлиги тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш тартиби кўрсатилиши лозим;

бошқа ҳуқуқлар;

н) инвестор томонидан сотиб олинаётган облигациялар бўйича олинадиган даромадга солиқ солиш тартиби ва имтиёзлар (мавжуд бўлган тақдирда);

о) эмитентнинг облигациялар бўйича мажбуриятларини бажармаслик эҳтимоли мавжуд бўлган ҳодисалар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

эмитент томонидан облигациялар бўйича мажбуриятларни бажармаслик эҳтимоли мавжуд бўлган ҳодисалар рўйхати;

облигациялар бўйича мажбуриятларни бажариш имконияти бўлмаган тақдирда эмитент томонидан кўриладиган чоралар, шу жумладан облигациялар бўйича даромад (мукофот) тўлаш мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда облигация эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари, шу жумладан мажбуриятларни реструктуризация қилиш тартиби ва шартлари;

эмитент томонидан облигация эгалари эътиборига мажбуриятларни бажариш имконияти йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни етказиш тартиби, муддати ва усуллари, бажарилмаган мажбуриятлар ҳажми, мажбуриятларнинг бажарилмаслик сабаблари, облигация эгаларининг ўз талабларини қаноатлантириш бўйича мумкин бўлган ҳаракатлари рўйхати, облигациялар эгалари томонидан жамиятга, жамият зиммасидаги мажбуриятлар жамият томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда жамиятнинг мажбуриятлари бўйича солидар ёки субсидиар жавобгар бўлган шахсларга даъво билан мурожаат қилиш тартиби тўғрисидаги маълумотларнинг етказилиш тартиби, муддатлари ва усуллари;

эмитент томонидан облигациялар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда эмитент мажбуриятлари бўйича солидар ёки субсидиар жавобгарликни ўз зиммасига олувчи шахслар билан тузилган шартноманинг санаси ва рақами, ушбу шахсларнинг тўлиқ номи, шунингдек уларнинг давлат рўйхатидан ўтган санаси (бундай шахслар мавжуд бўлган тақдирда)

п) эмитент облигациялар бўйича мажбуриятларни бажаришдан бош тортган тақдирда облигация эгаларининг ҳаракатлари тавсифи.

Шунингдек, облигацияларни сўндириш ва улар бўйича даромадларни тўлаш мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш тартиби кўрсатилади, ушбу маълумотлар бажарилмаган мажбуриятлар ҳажмини, мажбуриятларни бажармаслик сабабини, шунингдек облигация эгаларининг ўз талабларини қаноатлантириш бўйича мумкин бўлган ҳаракатлари рўйхатини ўз ичига олиши лозим.

қ) эмитентнинг тўлов агенти тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

тўлов агентининг тўлиқ номи;

жойлашган ери ва алоқа маълумотлари;

эмитентнинг тўлов агенти билан тузган шартномаси санаси ва рақами.

21. Дефолт ҳолатлари:

а) дефолт юзага келиши учун асослар (шартлар) рўйхати;

б) дефолт юзага келишининг оқибатлари.

3-боб. Эмиссия тўғрисидаги қўшимча маълумотлар

22. Ушбу қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган эмитент органи ва қарор қабул қилинган сана.

23. Ушбу чиқарилиш бўйича эмитент томонидан жалб қилинган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ҳақидаги қуйидаги маълумотлар:

ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;

жойлашган манзили ва алоқа маълумотлари;

қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси рақами ва берилган санаси. Эмитент томонидан инвестиция маслаҳатчиси жалб қилинганда, рўйхатга олувчи органга фаолият бошлангани тўғрисидаги хабарнома юборилганлиги ҳақидаги маълумот ҳам кўрсатилади;

эмитентнинг қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиси билан тузган шартномаси санаси ва рақами;

24. Мустақил аудитор тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

эмитентнинг охирги _____ якунланган молиявий йили (йиллари) учун молиявий ҳисоботлари аудитини амалга оширган аудиторлик ташкилотининг тўлиқ расмий номи (аудиторнинг Ф.И.О.);

жойлашган манзили ва алоқа маълумотлари;

Бўш катакда эмитент маълумотларни ошкор қилаётган йиллар кўрсатилади.

25. Миллий яшил таксономия талабларига ва (ёки) бошқа тенг кучли таксономияларга мувофиқ облигацияларни жойлаштиришдан тушган маблағлардан фойдаланиш мақсадлари тўғрисидаги маълумотлар (яшил корпоратив облигациялар учун).

26. Миллий яшил таксономия талаблари доирасида ва (ёки) бошқа тенг кучли таксономияларга мувофиқ эришиладиган режалаштирилган натижалар (КПИ) тўғрисидаги маълумотлар (яшил корпоратив облигациялар учун).

27. Яшил стандартларга мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек бундай сертификатни берган ташкилот тўғрисидаги маълумотлар (яшил корпоратив облигациялар учун).

28. Мазкур чиқарилиш билан боғлиқ тегишли хизматларни кўрсатиш бўйича шартнома тузган юридик ва молия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг тўлиқ номи.

29. Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи ташкилотлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;

жойлашган ери ва алоқа маълумотлари;

эмитентнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи ташкилот билан тузган шартномаси санаси ва рақами.

30. Рўйхатга олинган облигациялар чиқарилишлари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

облигацияларнинг ҳар бир чиқарилишининг умумий сони, тури, номинал қиймати ва давлат рўйхатидан ўтказилган санаси, ҳар бир чиқарилиш бўйича жойлаштирилган облигациялар сони, шунингдек облигацияларни жойлаштиришда жалб қилинган пул маблағларининг умумий ҳажми, облигацияларнинг ҳар бир чиқарилиши бўйича ҳисобланган ва тўланган даромад (мукофот) суммаси, сотиб олинган (қайтариб олинган) облигациялар сони;

жойлаштирилмаган облигацияларнинг фоиз нисбати ва унинг сабаблари (бундай ҳолат мавжуд бўлганда);

эмитент томонидан облигация эгалари олдидаги ўз мажбуриятларининг бажарилмаганлиги фактлари тўғрисидаги маълумотлар (облигациялар бўйича даромадни (мукофотни) тўламаслик, тўлашни кечиктириш, шу жумладан бажарилмаган мажбуриятлар миқдори ва уларни бажаришнинг кечиктирилган муддати тўғрисидаги маълумотлар, ҳисобланган, аммо тўланмаган даромад (мукофот) суммаси (турлари ва чиқарилишлари бўйича алоҳида);

бирон-бир облигациялар чиқарилишини жойлаштириш ёки муомаласи тўхтатиб турилган (тикланган) тақдирда, бундай қарорларни қабул қилган ваколатли орган, уларни қабул қилиш асоси ва санаси кўрсатилади.

Маълумотлар ушбу облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор қабул қилинган санагача эмитентнинг барча рўйхатга олинган облигациялари тўғрисида хронологик тартибда берилади.

Эмитентнинг сўндирилмаган конвертация қилинадиган облигациялари тўғрисидаги маълумотлар алоҳида кўрсатилади.

31. Жойлаштиришдан кейин ахборотни ошкор қилиш тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

а) молиявий ҳаракатлар (дефолт ёки тўловларнинг кечиктирилиши, молиявий ковенантларнинг бузилиши, ликвидликнинг сезиларли даражада ёмонлашуви);

б) корпоратив ҳаракатлар (тартибга солувчи орган функцияларининг ўзгариши, қайта ташкил этиш ёки тугатиш, раҳбарият таркибидаги ўзгаришлар);

с) тартибга солиш ва ҳуқуқий ҳаракатлар (лицензияларнинг тўхтатиб турилиши ёки қайтариб олиниши, муҳим суд низолари, тўловларга нисбатан санкциялар ёки чекловлар);

д) чет эл валютасидаги облигациялар бўйича ҳаракатлар (муддатидан олдин сўндириш, чиқарилиш шартларининг ўзгариши, облигация эгалари йиғилишларини ўтказиш);

32. Ахборотни ошкор қилиш тартиби ва муддатлари:

4-боб. Эмитентнинг бошқарув ва ижро органлари тўғрисидаги маълумот

33. Эмитент кузатув кенгаши аъзолари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

кузатув кенгаши раиси ва аъзоларининг Ф.И.О. (кузатув кенгашида мустақил аъзо(аъзолар) кўрсатилган ҳолда, мавжуд бўлса);

кузатув кенгаши аъзолари сайланган сана ва уларнинг охирги _____ йил (йиллар) давомидаги меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар хронологик тартибда;

кузатув кенгашининг ҳар бир аъзосига тегишли бўлган эмитентнинг овоз берувчи акцияларининг (устав капиталидаги иштироки улушларининг) эмитентнинг овоз берувчи акциялари (устав капиталидаги иштироки улушлари) умумий сонига фоиз нисбати.

Бўш катакда эмитент маълумотларни ошкор қилаётган йиллар кўрсатилади.

34. Эмитентнинг кузатув кенгаши қўмиталари (мавжуд бўлган тақдирда) тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек қўмитанинг номи, унинг вазифа ва функциялари ҳамда таркиби.

35. Эмитентнинг коллегиал (якка) ижроия органи тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

ижроия органи функцияларини якка тартибда амалга оширувчи шахснинг Ф.И.О. ёки коллегиал ижроия органи раҳбари ва аъзоларининг Ф.И.О.;

ижроия органи функцияларини якка тартибда амалга оширувчи шахс ёки коллегиал ижроия органи аъзоларининг ваколатлари кўрсатилган ҳолда улар сайланган сана ва уларнинг охирги _____ йил (йиллар) давомидаги меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар хронологик тартибда;

эмитентнинг ижроия органи функцияларини якка тартибда амалга оширувчи шахсга ёки эмитентнинг коллегиал ижроия органининг ҳар бир аъзосига тегишли бўлган эмитентнинг овоз берувчи акцияларининг (устав капиталидаги иштироки улушларининг) эмитентнинг овоз берувчи акциялари (устав капиталидаги иштироки улушлари) умумий сонига фоиз нисбати.

Бўш катакда эмитент маълумотларни ошкор қилаётган йиллар кўрсатилади.

36. Ички назорат ҳақидаги қуйидаги маълумотлар:

ички аудит тизими;

таваккалчиликларни бошқариш тизими ва комплаенс тартиб-таомиллари.

37. Эмитентнинг ижроия органи вазифаси топширилган ташкилот (агар эмитент ижроия органининг ваколатлари бошқарувчи ташкилотга ўтказилган бўлса) тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

бошқарувчи ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олган тўлиқ номи, жойлашган ери ва алоқа маълумотлари;

бошқарувчи ташкилотнинг ижроия органи функцияларини якка тартибда амалга оширувчи шахснинг Ф.И.О. ёки бошқарувчи ташкилотнинг коллегиал ижроия органи аъзолари ва кузатув кенгаши аъзоларининг Ф.И.О.;

бошқарувчи ташкилотнинг ижроия органи функцияларини якка тартибда амалга оширувчи шахсларга ёхуд бошқарувчи ташкилотнинг коллегиал ижроия органи аъзолари ва кузатув кенгаши аъзоларига тегишли бўлган эмитентнинг овоз берувчи акцияларининг (устав капиталидаги иштироки улушларининг) эмитентнинг овоз берувчи акциялари (устав капиталидаги иштироки улушлари) умумий сонига фоиз нисбати.

38. Эмитентнинг мазкур Рисоласининг 33 , 35 ва 37-бандларида кўрсатилган шахсларига охирги _____ йил учун тўланган ва берилган мукофот ва иш ҳақининг, шунингдек имтиёзларнинг суммаси.

Бўш катакда эмитент маълумотларни ошкор қиладиган йиллар кўрсатилади.

39. Эмитентнинг 5 ва ундан ортиқ фоиз акциялари (улуши)га эга бўлган акциядорлари (иштирокчилари) тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

акциядорнинг (иштирокчининг) Ф.И.О. ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (жисмоний шахс учун) (мавжуд бўлганда);

тўлиқ номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жойлашган манзили (юридик шахслар учун);

кузатув кенгаши ҳар бир аъзосига тегишли эмитентнинг овоз берувчи акцияларининг эмитент устав капиталидаги овоз берувчи акцияларнинг умумий ҳажмига фоиз нисбати;

таъсисчи ёки йирик акциядор (иштирокчи) эмитентнинг овоз берувчи акцияларининг 5 ва ундан ортиқ фоизига ёки устав капиталидаги иштирок этиш улушига эгалик қилишни бошлаган сана.

40. Эмитентнинг бошқа аффилланган шахслари тўғрисидаги маълумотлар.

41. Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

ҳақиқий ёки потенциал манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги;

уларнинг олдини олиш ёки минималлаштириш бўйича кўриладиган чоралар.

5-боб. Эмитентнинг молиявий-иқтисодий фаолияти кўрсаткичлари

42. Эмитент фаолиятининг турлари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

асосий фаолият тури ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (хизматлар) турлари;

эмитентнинг мавжуд лицензиялари (патентлари) тўғрисидаги маълумотлар.

43. Эмитентнинг бозордаги улуши тўғрисидаги маълумот.

44. Соҳанинг келгуси ривожланиши ва эмитентнинг ушбу тармоқдаги ўрнига нисбатан прогноз.

45. Сўнгги _____ йил (йиллар) давомида реализация қилинган маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) ҳажми. Бўш катакда эмитент маълумотларни ошкор қилаётган йиллар кўрсатилади.

46. Эмитентнинг ўз маҳсулотлари (ишлари, хизматлари)ни сотишни ташкил этиш бўйича фаолияти тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

эмитент истеъмол қиладиган товарлар (иш, хизмат) умумий ҳажмининг 10 ва ундан ортиқ фоизига тўғри келадиган етказиб берувчилар номи ва жойлашган манзили;

эмитент томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг 10 ва ундан ортиқ фоизи тўғри келадиган истеъмолчиларнинг номи ва жойлашган ери.

47. Эмитентнинг фаолиятига таъсир қиладиган қуйидаги омиллар:

а) эмитентнинг асосий фаолият турлари бўйича сотишлар (ишлар, хизматлар) рентабеллигига ижобий ва салбий таъсир кўрсатувчи омиллар;

б) эмитентнинг суд жараёнларидаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар. Эмитент фаолиятини тугатиш ёки ўзгартириш, ундан эмитент активлари умумий ҳажмининг 10 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги пул ва бошқа мажбуриятларни ундириш хавфи билан боғлиқ суд жараёнларида эмитентнинг иштироки тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши лозим.

Эмитент агар бундай маълумотларни ошкор қилиш эмитентнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун аҳамиятли деб ҳисобласа, бошқа суд жараёнлари ҳақида ҳам маълумотларни ошкор қилиш ҳуқуқига эга.

с) охирги _____ йил давомида ваколатли давлат органлари ва (ёки) суд томонидан эмитентга ва унинг бошқарув органи аъзоларига нисбатан қўлланилган барча маъмурий жазо чоралари тўғрисидаги маълумотлар, жумладан жазо чоралари қўлланилган сана, орган, сабаб ва жазо миқдори, ушбу чора кимга нисбатан қўлланилганлиги ва рисола тасдиқланган пайтга келиб уларнинг ижро этилиш даражаси ҳақидаги маълумотлар. Бўш катакда эмитент маълумотларни ошкор қилаётган йиллар кўрсатилади)

д) хавф омиллари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

эмитент фаолияти билан боғлиқ хавф-хатарлар. Фақат эмитент фаолиятига хос бўлган ёки асосий молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ хавфлар, шу жумладан қуйидагилар билан боғлиқ хавфлар тавсифланади:

муайян фаолият турини олиб бориш ёки муомалада бўлиши чекланган объектлардан (шу жумладан табиий ресурслардан) фойдаланиш учун эмитент лицензиясининг амал қилиш муддатини узайтириш имкониятининг йўқлиги;

эмитентнинг учинчи шахслар, шу жумладан эмитентнинг шуъба ташкилотлари қарзлари бўйича эҳтимолий жавобгарлиги;

эмитентнинг маҳсулотларини (ишларини, хизматларини) сотишдан тушадиган умумий тушумнинг камида 10 фоизи тўғри келадиган истеъмолчиларни йўқотиш эҳтимоли;

тармоқ хавф-хатарлари. Эмитент тармоғидаги вазиятнинг эҳтимолий ёмонлашуви унинг фаолиятига ва мажбуриятларини бажаришига таъсири тавсифланади. Эмитентнинг фикрига кўра, тармоқдаги энг муҳим эҳтимолий ўзгаришлар (ички ва ташқи бозорларда алоҳида) келтирилади. Эмитент ўз фаолиятида фойдаланадиган хомашё, хизматлар нархларининг эҳтимолий ўзгариши (ички ва ташқи бозорларда алоҳида) ва уларнинг эмитент фаолиятига таъсири билан боғлиқ хавфлар алоҳида тавсифланади. Эмитент маҳсулотлари ва (ёки) хизматлари нархларининг ўзгариши билан боғлиқ хатарлар (ички ва ташқи бозорда алоҳида), ва уларнинг эмитент фаолиятига бўлган таъсири алоҳида баён қилинади)

молиявий хавф-хатарлар;

кредит хавфлари;

ликвидлик хавфлари;

фоиз хавфлари;

валюта хавфлари;

операцион хавфлар;

ҳуқуқий ва тартибга солиш хавфлари;

эмитент юрисдикцияси билан боғлиқ хавфлар. Эмитентнинг молиявий ҳолати фоиз ставкалари, чет эл валюталари айирбошлаш курслари, шунингдек қимматли қоғозларнинг бозор нархлари ноқулай ўзгариши билан боғлиқ хавфларга таъсирчанлиги тавсифланади. Эмитентнинг молиявий активлари ва молиявий мажбуриятлари номутаносиблиги (шу жумладан эмитентнинг бир ёки бир нечта контрагентлари томонидан молиявий мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилмаслиги оқибатида) ва (ёки) эмитент томонидан ўз молиявий мажбуриятларини зудлик билан ва бир вақтнинг ўзида бажариш бўйича кутилмаган зарурат пайдо бўлиши натижасида эмитентнинг ўз мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажара олмаслиги оқибатида эмитентда зарарлар юзага келиши билан боғлиқ хавфлар алоҳида тавсифланади. Эмитент молиявий ҳисоботининг қайси кўрсаткичлари молиявий хавфлар таъсири натижасида ўзгаришга энг кўп мойил эканлиги, уларнинг юзага келиш эҳтимоли ва ҳисоботдаги ўзгаришларнинг хусусияти кўрсатилади;

ҳуқуқий хавф-хатарлар;

эмитентнинг фикрига кўра эмитентнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун муҳим ҳисобланган бошқа хавфлар.

Хавф омиллари умумий ёки расмий хусусиятга эга бўлмаслиги ва фақат муҳим хавфлар билан чекланиши лозим.

48. Эмитентнинг устав капитали тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар.

эмитентнинг уставида белгиланган устав капитали ҳажми, сўмда;

бухгалтерия баланси маълумотлари бўйича устав капиталининг миқдори, сўмда;

устав капиталининг тўланган қисми ҳажми, сўмда.

Маълумотлар рақамларда ва сўз билан кўрсатилади.

49. Эмитентнинг ўз капитали тўғрисидаги маълумотлар, сўмда (рақамларда ва сўз билан кўрсатилади).

50. Захира фонди тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

устав бўйича захира фондининг миқдори, фоизда;

акцияларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги захира фондининг ҳақиқий миқдори, минг сўмда.

Агар қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш вақтида захира фонди шакллантирилмаган бўлса, буни жавобда акс эттириш лозим.

51. Асосий молиявий кўрсаткичлар. Ошкор қилиниши эмитентнинг фикрига кўра эмитентнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун муҳим ҳисобланган молиявий коэффициентлар кўрсатилади.

52. Қарз юки тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

а) мажбуриятларнинг умумий ҳажми, шу жумладан банк кредитлари, облигациялар, аффилланган шахслардан олинган қарзлар (қарз маблағлари), лизинг мажбуриятлари;

б) мажбуриятларнинг муддатлари бўйича тақсимоти (қисқа муддатли (1 йилгача) ва узоқ муддатли (1 йилдан ортиқ));

с) қарз валютаси ( USD, EUR ва ҳ.к.);

д) фоиз ставкалари (қатъий белгиланган /ўзгарувчан);

э) таъминот (гаров, кафолат, кафиллик);

ф) ковенантлар (мавжуд бўлса) (молиявий чекловлар, муддатидан олдин сўндириш шартлари);

г) қарз концентрацияси (йирик кредиторлар, битта кредиторнинг умумий қарздаги улуши).

53. Ликвидлиликка оид қуйидаги маълумотлар:

а) пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари (банкдаги ҳисобварақлар, 3 ойгача бўлган депозитлар);

б) қисқа муддатли молиявий қўйилмалар;

с) айланма активлар ва мажбуриятлар (дебиторлик қарздорлиги, кредиторлик қарздорлиги, товар-моддий захиралари);

д) мавжуд кредит линиялари (ишлатилмаган);

э) келгуси тўловлар жадвали (қарзни сўндириш, фоизлар, лизинг);

ф) ликвидлиликнинг асосий кўрсаткичлари ( Current Ratio, Quick Ratio, Cash Ratio ).

54. Қарз мажбуриятларига хизмат кўрсатиш қобилиятини баҳолаш бўйича қуйидаги маълумотлар:

а) қарзга хизмат кўрсатиш манбалари (операцион пул оқими, экспорт тушуми, давлат қўллаб-қувватлови (агар бўлса));

б) тўлов интизоми тарихи (муддати ўтган тўловлар, реструктуризация, дефолтлар бўлганми);

с) молиявий коэффициентларда:

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бўйича ҳисобланадиган:

қарз юки коэффициенти (эмитентнинг фоизлар тўланиши назарда тутилган барча мажбуриятлари суммаси, хусусан баланс пассивининг 570, 580, 730 ва 740-сатрлари йиғиндисининг (а) эмитентнинг охирги 4 та якунланган чоракдаги асосий фаолиятдан кўрган фойдасига (молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 100-сатри) (б) нисбати сифатида ҳисобланади);

жорий ликвидлик коэффициенти (жорий активлар суммасининг (баланс активининг 390-сатри) (а) эмитентнинг жорий мажбуриятлари суммасига (баланс пассивининг 770-сатри) (б) нисбати сифатида ҳисобланади);

қарзга хизмат кўрсатиш коэффициенти (эмитентнинг охирги 4 та якунланган чоракдаги асосий фаолиятдан кўрган фойдасининг (молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 100-сатри) (а) олдинги 4 чорак учун амалдаги кредитлар бўйича фоиз тўловлари (б), келгуси 4 чорак учун навбатдаги облигациялар чиқарилиши бўйича фоиз тўловлари (в), 4 чорак учун навбатдаги облигациялар чиқарилиши доирасидаги асосий қарз бўйича келгуси сўндиришлар (г) суммасига нисбати сифатида ҳисобланади);

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ҳисобланадиган Debt/Equity, Debt/EBITDA, EBIT/Interest Expense, Current Assets/Current Liabilities кўрсатилади.

д) хавфларга таъсирчанлик (фоиз ставкалари ўсиши, девальвация, тушумнинг камайиши);

э) прогнозлар (1 — 3 йил) (пул оқимлари, мажбуриятларни жадвал бўйича бажариш қобилияти).

55. Ҳисобот санасидан кейинги муҳим ўзгаришлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

а) молиявий ҳолатга таъсир этувчи;

б) бизнес тузилмасини ўзгартирувчи;

с) ҳуқуқий ва тартибга солувчи ҳодисалар;

д) форс-мажор ҳолатлари.

56. Эмитентнинг ҳисоб юритиш сиёсати ҳақидаги маълумотлар.

57. Сўнгги _____ якунланган молиявий йил (йиллар) учун фойдадан фойдаланишнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги маълумотлар, минг сўмда. Бўш катакда эмитент неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўрсатилади.

58. Мазкур Рисола тасдиқланган кунгача сўнгги йил учун аффилланган шахслар билан тузилган йирик битимлар тўғрисидаги маълумотлар, жорий хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида тузиладиган битимлар ҳамда акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш билан боғлиқ битимлар бундан мустасно. Агар бегоналаштирилаётган мол-мулкнинг баланс қиймати ёки сотиб олинаётган мол-мулкнинг қиймати бундай битимларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган санада эмитент соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан ортиғини ташкил этса, эмитент томонидан мол-мулкни сотиб олиш ёки бегоналаштириш ёхуд бегоналаштириш эҳтимоли билан боғлиқ битим (шу жумладан қарз, кредит, гаров, кафиллик) ёки бир нечта ўзаро боғлиқ битимлар йирик битим ҳисобланади.

59. Эмитент активлари умумий ҳажмининг 10 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этадиган активлар ва ҳар бир активнинг тегишли баланс қиймати.

60. Эмитент активлари баланс қийматининг 10 ва ундан ортиқ фоизи миқдорида дебиторлик қарзи тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

эмитент олдидаги қарзи эмитент активлари баланс қийматининг 10 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги қарзга эга дебиторнинг номи;

тўланиши лозим бўлган тегишли сумма (яқин 12 ой ичида чораклар бўйича тақсимланади, қолган суммалар йиллар бўйича алоҳида, қарзни узиш муддатларини кўрсатган ҳолда) ва уни сўндириш муддатлари.

61. Эмитентнинг асосий фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ва эмитент мажбуриятлари баланс қийматининг 10 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этадиган кредиторлик қарзи тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

эмитентнинг кредиторлари номи;

тўланиши лозим бўлган тегишли сумма (яқин 12 ой ичида чораклар бўйича тақсимланади, қолган суммалар йиллар бўйича алоҳида, қарзни узиш муддатларини кўрсатган ҳолда) ва уни сўндириш муддатлари.

62. Эмитент томонидан асосий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган, эмитент мажбуриятларининг баланс қийматининг 10 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этадиган кредиторлик қарзи тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

эмитентнинг кредиторлари номи;

тўланиши лозим бўлган тегишли сумма (яқин 12 ой ичида чораклар бўйича тақсимланади, қолган суммалар йиллар бўйича алоҳида, қарзни узиш муддатларини кўрсатган ҳолда кўрсатилади) ва уни сўндириш муддатлари.

63. Сўндирилмаган кредитлар (қарзлар) тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

кредит ташкилоти (қарз берувчи)нинг номи;

кредит (қарз) шартномасининг асосий шартлари;

кредит (қарз) шартномасининг якунланиш санаси;

кредит (қарз) шартномасининг сўндирилмаган тўлов қисми, сўмда.

64. Солиқ тўловлари бўйича муддати ўтиб кетган қарз миқдори, сўмда (рақамларда ва сўз билан кўрсатилади).

65. Эмитент активлари баланс қийматининг 10 ва ундан ортиқ фоизини ташкил қилувчи эмитент инвестициялари тўғрисидаги маълумотлар. Агар барча инвестицияларнинг умумий суммаси эмитент активлари баланс қийматининг 10 фоизини ташкил қилса ҳам ушбу банд тўлдирилади.

6-боб. Якуний қоидалар

66. Маъқулланган эмиссия рисоласи қуйидагиларда электрон шаклда мажбурий тарзда эълон қилиниши лозим:

а) фонд биржасининг расмий веб-сайтида;

б) эмитентнинг расмий веб-сайтида.

67. Чиқариш шартлари ўзгарганлиги тўғрисида маълумот (ўзгартириш киритиш тартиби, талаб этиладиган кворумлар ва овоз бериш).

68. Мазкур Рисола нусхалари ва асл нусхаси билан танишиш тартиби ва жойи тўғрисида маълумот.

69. Қимматли қоғозларни чиқариш шартлари жойлаштириладиган ахборот-маълумотнома тизимлари, даврий босма нашрларнинг манзиллари ва номлари.

70. Эмитентнинг фикрига кўра эмитентнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун муҳим ҳисобланган бошқа маълумотлар.

Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эл валютасида ифодаланган облигацияларни чиқариш, жойлаштириш, муомалада юритиш ва сўндириш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Эмитентнинг маблағлардан мақсадли фойдаланиш ва ковенантларни ҳисоблаш тўғрисидаги

1. Валюта облигацияларини жойлаштиришдан келиб тушган маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар Т/р Кўрсаткич номи Маблағлар суммаси Ҳисобот даври бошига қолдиқ Ҳисобот даврида келиб тушган тушумлар 1. 2. 3. … Ҳисобот даврида сарфланган маблағлар 1. 2. 3. … Ҳисобот даври якунига қолдиқ

2. Ковенантлар (чекловчи кўрсаткичлар) ҳисоб-китоби Т/р Кўрсаткич номи Факт Белгиланган меъёр 1. Қарз юки коэффициенти 6 дан ошмаслиги лозим 2. Қарзга хизмат кўрсатиш коэффициенти 1,1 дан кам бўлмаслиги лозим 3. Жорий ликвидлик коэффициенти 1,2 дан кам бўлмаслиги лозим 4. Даромадлар тўлови бўйича техник дефолт ҳолати йўл қўйилмайди

Директор Д. ЛИ

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Н. САЙДУЛЛАЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 25 март,

2026 йил 17 март

07-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2026 й., 10/26/3826/0444-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining

buyrugʻi

NIZOM

HISOBOT

Kapital bozori sohasida “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimi doirasida chet el valyutasida ifodalangan obligatsiyalarni chiqarish, joylashtirish, ularning muomalada boʻlishi va soʻndirilishi tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 18-dekabrdagi PF-254-son “Kapital bozorida investitsiya muhitini yaxshilashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda 2023-yil 2-sentabrdagi PQ-291-son “Kapital bozorini rivojlantirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Kapital bozori sohasida “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimi doirasida chet el valyutasida ifodalangan obligatsiyalarni chiqarish, joylashtirish, ularning muomalada boʻlishi va soʻndirilishi tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki bilan kelishilgan.

3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining 2026-yil 25-martdagi 07-son buyrugʻiga ILOVA

Kapital bozori sohasida “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimi doirasida chet el valyutasida ifodalangan obligatsiyalarni chiqarish, joylashtirish, ularning muomalada boʻlishi va soʻndirilishi tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom kapital bozori sohasida “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimi doirasida chet el valyutasida ifodalangan obligatsiyalarni chiqarish, joylashtirish, ularning muomalada boʻlishi va soʻndirilishi tartibini, shuningdek ular boʻyicha hisob-kitoblarni amalga oshirish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom maqsadlarida quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

agent-bank — bank operatsiyalarini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan, Markaziy depozitariy tomonidan ushbu Nizom doirasida chet el valyutasida ifodalangan obligatsiyalar bilan bogʻliq hisob-kitoblarni amalga oshirish uchun tanlangan bank;

chet el valyutasida ifodalangan obligatsiyalar (bundan buyon matnda valyuta obligatsiyasi deb yuritiladi) — nominal qiymati va daromadi chet el valyutasida ifodalangan obligatsiya egasining emitentdan obligatsiyaning nominal qiymatini va emissiya risolasida nazarda tutilgan daromadni olish huquqini tasdiqlovchi emissiyaviy qimmatli qogʻoz;

shaxsiy valyuta hisobvaragʻi — valyuta obligatsiyalari boʻyicha daromadlarni hisobga olish va toʻlash hamda soʻndirish uchun emitentning topshirigʻiga koʻra Markaziy depozitariy tomonidan valyuta obligatsiyalari egalariga agent-bankda ochiladigan hisobvaraq;

emitent — valyuta obligatsiyalarini chiqaruvchi va ularning egalari oldida ular boʻyicha majburiyatlarni oʻz zimmasiga oluvchi Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxs;

texnik defolt — emitentning valyuta obligatsiyalari boʻyicha daromadlarni toʻlash va (yoki) obligatsiyalarni soʻndirish yuzasidan oʻz majburiyatlarini emissiya risolasida nazarda tutilgan muddatlarda bajarmaslik holati;

qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organi (bundan buyon matnda vakolatli davlat organi deb yuritiladi) — Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi.

2. Ushbu Nizom doirasida emitent, investitsiya vositachisi, anderrayter va agent-bank faqat kapital bozori sohasida “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimi ishtirokchilari boʻlishi lozim.

3. Ushbu Nizomda boshqacha qoida belgilanmagan boʻlsa, valyuta obligatsiyalarini chiqarish, ularni davlat roʻyxatidan oʻtkazish yoki oʻtkazishni rad etish, valyuta obligatsiyalarini joylashtirish va ularning muomalada boʻlishi, shuningdek ular boʻyicha axborotni oshkor qilish Oʻzbekiston Respublikasining “ Qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisida ”gi va “ Valyutani tartibga solish toʻgʻrisida ”gi qonunlari, Qimmatli qogʻozlar emissiyasi va emissiyaviy qimmatli qogʻozlar chiqarilishlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish qoidalari (roʻyxat raqami 2000, 2009-yil 30-avgust) va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq korporativ obligatsiyalar uchun belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

4. Bitta valyuta obligatsiyasining nominal qiymati u ifodalangan chet el valyutasining kamida bir birligini tashkil etadi. Valyuta obligatsiyalari boʻyicha daromadlar ularning nominal qiymatiga nisbatan belgilangan foiz koʻrinishida aniqlanadi.

5. Mazkur Nizom doirasida emitentga daromadlarni toʻliq toʻlash va valyuta obligatsiyalari boʻyicha majburiyatlarni bajarish uchun zarur boʻlgan hajmlarda chet el valyutasini sotib olish huquqi beriladi .

2-bob. Valyuta obligatsiyalarini chiqarish, davlat roʻyxatidan oʻtkazish, joylashtirish va bekor qilish shartlari

6. Valyuta obligatsiyalarining emitenti oldingi hisobot davri uchun moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari (MHXS) yoki buxgalteriya hisobining milliy standartlariga (BHMS) muvofiq tuzilgan moliyaviy hisobot boʻyicha mustaqil auditorlik tashkilotining ijobiy xulosasiga ega Oʻzbekiston Respublikasining rezidenti boʻlgan yuridik shaxs boʻlishi mumkin.

Agar valyuta obligatsiyalarining emitenti faqat tegishli chiqarishni amalga oshirish maqsadida tashkil etilgan ixtisoslashtirilgan yuridik shaxs boʻlsa, emitentning moliyaviy holatiga, kovenantlarga rioya etilishiga qoʻyiladigan talablar, shuningdek ushbu Nizomda belgilangan boshqa talablar mazkur ixtisoslashtirilgan yuridik shaxsni taʼsis etgan yuridik shaxsga nisbatan ham qoʻllaniladi.

Bunda mazkur shaxs tomonidan valyuta obligatsiyalari boʻyicha majburiyatlar ularning chiqarilish toʻgʻrisidagi boshqaruv organi qarori va emissiya risolasida nazarda tutilgan hajmda hamda muddatlarda bajarilishini soʻzsiz taʼminlash majburiyati taqdim etilishi (kafolat berilishi) lozim.

7. Emitent valyuta obligatsiyalari chiqarilishini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun ochiq (ommaviy) yoki yopiq (xususiy) joylashtirishda vakolatli davlat organiga ushbu Nizomning 1-ilovasida belgilangan shakldagi Chet el valyutasida ifodalangan obligatsiyalarning emissiya risolasini (bundan buyon matnda emissiya risolasi deb yuritiladi) toʻrt nusxada taqdim etadi.

8. Emitent tomonidan navbatdagi chiqarilishni roʻyxatdan oʻtkazish uchun ariza topshirilgan kunda mazkur chiqarilish hajmi hamda muomalada boʻlgan avvalgi valyuta obligatsiyalari chiqarilishlarining soʻndirilmagan hajmi summasi 50 million AQSH dollari ekvivalentidan oshmasligi zarur .

Agar emitent ixtisoslashtirilgan yuridik shaxs boʻlsa va majburiyatlar uni taʼsis etgan yuridik shaxs tomonidan taʼminlangan boʻlsa, valyuta obligatsiyalari chiqarilishining hajmiga qoʻyilgan yuqoridagi cheklov emitentni taʼsis etgan yuridik shaxsning barcha amaldagi chiqarilishlari va u kafolat bergan chiqarilishlarni hisobga olgan holda qoʻllaniladi.

9. Valyuta obligatsiyalarining chiqarilishini davlat roʻyxatidan oʻtkazishda emitent mazkur chiqarilishdagi valyuta obligatsiyalari nominal qiymatining 0,01 foizi miqdorida vakolatli davlat organiga yigʻim toʻlaydi .

Bunda ushbu yigʻimlar emitent tomonidan vakolatli davlat organiga valyuta obligatsiyalari chiqarilishini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun ariza berilgan sanada amalda boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining kursi boʻyicha milliy valyutada toʻlanadi.

10. Valyuta obligatsiyalari ushbu Nizomda belgilangan tartibda taʼminlangan yoki taʼminlanmagan holda chiqarilishi mumkin.

Valyuta obligatsiyalarini taʼminotsiz chiqarishga ularni chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan sanadagi emitentning oʻz kapitali miqdori doirasida yoʻl qoʻyiladi. Emitentning oʻz kapitali miqdoridan oshib ketgan taqdirda, emitent valyuta obligatsiyalarini taʼminotsiz chiqarish uchun oshib ketgan summa miqdoriga taʼminot taqdim etishi shart , Oʻzbekiston Respublikasining suveren kredit reytingidan kamida bir pogʻonaga past yoki milliy reyting shkalasi boʻyicha ekvivalent xalqaro kredit reytingiga ega boʻlgan banklar bundan mustasno.

Emitent oshib ketgan summaga uchinchi shaxsning quyidagi taʼminotidan birini taqdim etadi:

koʻchmas mulk;

pul mablagʻlari yoki ularga tenglashtirilgan mablagʻlar;

bank kafolati;

sugʻurta tashkilotining sugʻurta polisi.

Valyuta obligatsiyalarining taʼminoti sifatida koʻchmas mulk taqdim etilganda, bunday mulk bozor qiymati boʻyicha majburiy tartibda baholanishi lozim. Taʼminot miqdori koʻchmas mulkni baholash qiymatining 75 foizidan oshmaydigan summadan qabul qilinadi. Bunda taʼminot sifatida taqdim etilayotgan koʻchmas mulk ulushi valyuta obligatsiyalari jami taʼminotining 50 foizidan oshishi mumkin emas.

11. Vakolatli davlat organi:

valyuta obligatsiyalari chiqarilishini davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqishda emitentdan qoʻshimcha axborot soʻrash va olishga;

valyuta obligatsiyalari chiqarilishini davlat roʻyxatidan oʻtkazish, shuningdek unga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish hamda bekor qilish uchun emitent tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqishda asoslantirilgan mulohazadan foydalanishga haqli.

12. Emitent valyuta obligatsiyalari davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan kundan boshlab uch ish kuni ichida agent-bankka emissiya risolasining bir nusxasini taqdim etadi.

Agent-bank valyuta obligatsiyalarini joylashtirishdan olingan valyuta mablagʻlaridan emissiya risolasiga muvofiq maqsadli foydalanilishini hisobga olishni amalga oshiradi.

13. Emitent Markaziy depozitariy bilan valyuta obligatsiyalarining daromadlarini toʻlash, ularning qiymatini soʻndirish va valyuta obligatsiyalari egalari tomonidan talab qilib olinmagan pul mablagʻlarini hisobga olish boʻyicha xizmatlar koʻrsatish uchun valyuta obligatsiyalari chiqarilishini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun hujjatlar taqdim etilishidan kamida uch ish kuni oldin shartnoma tuzadi.

14. Valyuta obligatsiyalari chiqarilishi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgandan soʻng ularni hisobga qoʻyish, emitentga va uning valyuta obligatsiyalariga xalqaro va ichki kodlarni berish Markaziy depozitariy tomonidan korporativ qimmatli qogʻozlar uchun qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Valyuta obligatsiyalari boʻyicha huquqlarni hisobga olish valyuta obligatsiyalarining egalari bilan tuzilgan shartnomalarga muvofiq Markaziy depozitariy va (yoki) investitsiya vositachilari tomonidan amalga oshiriladi.

15. Valyuta obligatsiyalarini joylashtirishga ularning chiqarilishi vakolatli davlat organi tomonidan davlat roʻyxatidan oʻtkazilganidan keyin yoʻl qoʻyiladi.

16. Valyuta obligatsiyalarini joylashtirish muddati emissiya risolasida belgilanadi va mazkur muddat ularning chiqarilishi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan kundan eʼtiboran bir yildan ortiq boʻlmasligi lozim.

17. Valyuta obligatsiyalarini joylashtirish va ularning muomalada boʻlishiga ushbu Nizom, qonunchilik hujjatlari va vakolatli davlat organining qarorlariga muvofiq cheklashlar belgilanishi mumkin.

Bunda valyuta obligatsiyalarining chiqarilishi quyidagi hollarda amalga oshirilgan deb eʼtirof etiladi:

ochiq obunada — valyuta obligatsiyalarining chiqarilishi hajmining kamida ellik foizi joylashtirilganda;

yopiq obunada — valyuta obligatsiyalarining chiqarilishi hajmining yuz foizi joylashtirilganda.

18. Valyuta obligatsiyalarini joylashtirish va ularning oldi-sotdisi bilan bogʻliq muomalada boʻlishi fond birjasining savdo maydonchasida uning qoidalariga muvofiq amalga oshiriladi, boshqa bitimlar yozma shaklda tuziladi va qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkaziladi.

19. Emitent bilan investitsiya vositachisi oʻrtasida tuziladigan valyuta obligatsiyalari boʻyicha xizmat koʻrsatish shartnomasida investitsiya vositachisining vakolatli davlat organi tomonidan belgilangan muddat va hajm doirasida market-meyker funksiyalarini amalga oshirish majburiyati nazarda tutiladi.

20. Emissiya risolasida emitentning valyuta obligatsiyalari muomalada boʻlgan muddat mobaynida quyidagi kovenantlarga rioya etish majburiyati boʻlishi kerak:

a) qarz yuki koeffitsiyenti 6 dan oshmasligi;

b) qarzga xizmat koʻrsatish koeffitsiyenti 1,1 dan kam boʻlmasligi;

c) joriy likvidlik koeffitsiyenti 1,2 dan kam boʻlmasligi;

d) valyuta obligatsiyalari boʻyicha daromadlarni toʻlashda texnik defoltning mavjud boʻlmasligi.

Mazkur bandning “a” — “с”-kichik bandlarda koʻrsatilgan kovenantlarni hisoblash tartibi vakolatli davlat organi tomonidan belgilanadi. Bunda mazkur koʻrsatkichlar belgilangan koeffitsiyentdan past boʻlsa, kovenant buzilgan hisoblanadi.

Kovenantning koeffitsiyentlari buxgalteriya hisobining milliy standartlariga muvofiq tuzilgan moliyaviy hisobot boʻyicha aniqlanadi. Moliyaviy hisobot moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari asosida tuzilgan taqdirda, taqqoslanadigan koʻrsatkichlardan foydalaniladi.

21. Valyuta obligatsiyalarining muomala muddati tugagandan keyin:

emitent Markaziy depozitariyga tegishli chiqarilishdagi valyuta obligatsiyalarini toʻliq hajmda bir yoʻla soʻndirish uchun yetarli boʻlgan miqdorda pul mablagʻlarini oʻtkazadi;

Markaziy depozitariy emitentdan kelib tushgan mablagʻlar hisobiga valyuta obligatsiyalarini soʻndiradi va soʻndirilgan valyuta obligatsiyalarining chiqarilishini bekor qilish uchun uning egalarining depo hisobvaraqlaridan emitentning emissiya hisobvaragʻiga oʻtkazadi;

emitent oʻn besh kundan kechiktirmay vakolatli davlat organiga valyuta obligatsiyalarining chiqarilishini bekor qilish uchun ariza bilan valyuta obligatsiyalari muomalasi muddati tugaganligi toʻgʻrisida bildirishnoma va oʻzining Markaziy depozitariydagi emissiya hisobvaragʻida soʻndirilgan barcha valyuta obligatsiyalari chiqarilishi mavjudligini tasdiqlovchi hujjatni taqdim etadi.

22. Vakolatli davlat organi tomonidan muddati tugagan va soʻndirilgan valyuta obligatsiyalari chiqarilishiga berilgan davlat roʻyxatidan oʻtkazish raqamini bekor qilish toʻgʻrisidagi qarori oʻttiz kun ichida qabul qilinadi hamda besh ish kuni ichida Markaziy depozitariyga yuboriladi.

Markaziy depozitariy bekor qilish toʻgʻrisidagi qarorni olgan kundan eʼtiboran uch ish kunidan kechiktirmay valyuta obligatsiyalari chiqarilishini depozitar tizimda bekor qiladi.

3-bob. Valyuta obligatsiyalarini joylashtirish va ularning muomalasi boʻyicha bitimlar tuzish

23. Emitent valyuta obligatsiyalari chiqarilishini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun hujjatlarni taqdim etgunga qadar agent-bank bilan shartnoma tuzadi hamda uning doirasida emitentga chet el valyutasida bank hisobvaragʻi ochiladi. Mazkur hisobvaraqqa valyuta obligatsiyalarini joylashtirishdan tushadigan pul mablagʻlari kelib tushadi.

24. Valyuta obligatsiyalari boʻyicha kliring va hisob-kitoblar, shuningdek daromadlarni toʻlash va ularning nominal qiymatini soʻndirish faqat Markaziy depozitariy tomonidan uning har bir operatsiya turi boʻyicha alohida valyuta hisobvaraqlari ochilgan agent-banki orqali amalga oshiriladi .

25. Valyuta obligatsiyalarini sotib olish yoki sotish bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshirish uchun emitent tomonidan jalb qilinadigan investitsiya vositachisi Markaziy depozitariyning agent-bankida alohida valyuta bank hisobvaragʻini ochadi.

Bunda investitsiya vositachisi mijozlarning pul mablagʻlarini Markaziy depozitariyning agent-bankidagi alohida valyuta hisobvaragʻida saqlashi hamda ularning alohida hisobini yuritishi shart.

26. Jismoniy shaxslar valyuta obligatsiyalarini sotib olish uchun chet el valyutasidagi mablagʻlarni investitsiya vositachisining agent-bankda ochilgan valyuta hisobvaragʻiga naqd pul shaklida kiritadilar yoki banklardagi oʻz hisobvaraqlaridan investitsiya vositachisining yuqorida koʻrsatilgan hisobvaragʻiga oʻtkazadilar .

Bunda investitsiya vositachisi tomonidan jismoniy shaxslardan naqd pul mablagʻlarini kassalarda yoki notariuslar orqali qabul qilish taqiqlanadi .

27. Yuridik shaxslar tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) eksport qilishdan yoki qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalardan (konvertatsiyadan tashqari) olingan chet el valyutasidagi oʻz mablagʻlari hisobidan valyuta obligatsiyalarini sotib olishlari mumkin .

28. Jismoniy va yuridik shaxslarga valyuta obligatsiyalarini sotib olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 18-dekabrdagi PF-254-son Farmoni bilan tasdiqlangan “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimi doirasida chet el valyutasidagi qimmatli qogʻozlar bilan operatsiyalar boʻyicha chet el valyutasida hisob-kitoblar va toʻlovlarni amalga oshirish qoidalarida belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi banklar orqali chet el valyutasida toʻlovni amalga oshirishga ruxsat beriladi.

4-bob. Valyuta obligatsiyalari bilan bitimlar boʻyicha kliring va hisob-kitoblarni amalga oshirish

29. Valyuta obligatsiyalari bilan operatsiyalar boʻyicha kliring va hisob-kitoblar Markaziy depozitariy tomonidan korporativ qimmatli qogʻozlarga doir bitimlar yakunlari boʻyicha hisob-kitoblarni (kliringni) amalga oshirishda qoʻllaniladigan tartibga muvofiq amalga oshiriladi.

30. Markaziy depozitariy valyuta obligatsiyalari boʻyicha majburiyatlarning uzil-kesil hisob-kitobini amalga oshiradi, uning doirasida pul mablagʻlari investitsiya vositachisining agent-bankda ochilgan chet el valyutasidagi bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi, valyuta obligatsiyalari esa xaridorlarning depo hisobvaraqlariga oʻtkaziladi.

31. Investitsiya vositachisi hisob-kitoblar yakunlari boʻyicha pul mablagʻlari olingandan keyin bir ish kunidan kechiktirmay ularni emitentning agent-bankda ochilgan chet el valyutasidagi tegishli bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi.

32. Agent-bank bir ish kuni mobaynida obligatsiyalarni joylashtirish boʻyicha olingan mablagʻlarni emitentning valyuta hisobvaragʻiga oʻtkazadi.

5-bob. Valyuta obligatsiyalari boʻyicha daromadlarni toʻlash va ularning qiymatini soʻndirish

33. Emitent valyuta obligatsiyalarining barcha egalari uchun daromadlarni toʻlash va valyuta obligatsiyalarini soʻndirishni bir vaqtning oʻzida amalga oshiradi.

Bunda valyuta obligatsiyalari boʻyicha qisman toʻlovlar qilishga yoki ularning ayrim egalariga boshqalardan oldin yoki keyin toʻlashga yoʻl qoʻyilmaydi.

34. Emitent valyuta obligatsiyalari boʻyicha daromadlarni toʻlash va (yoki) ularni soʻndirish uchun Markaziy depozitariyga emissiya risolasida belgilangan muddatlarda valyuta obligatsiyalari egalarining reyestrini shakllantirish toʻgʻrisida topshiriqnoma taqdim etadi.

Mazkur topshiriqnoma asosida Markaziy depozitariy tomonidan valyuta obligatsiyalari egalarining reyestri elektron hujjat koʻrinishida shakllantiriladi va topshiriqnoma olingan kundan boshlab besh ish kunidan kechiktirmasdan emitentga taqdim etiladi.

35. Valyuta obligatsiyalari egalarining reyestri olingandan keyin emitent tegishli soliqlarni hisoblab chiqarish va toʻlash uchun hisob-kitoblarni amalga oshiradi, shundan keyin chet el valyutasidagi pul mablagʻlarini Markaziy depozitariyning agent-bankda ochilgan tegishli valyuta hisobvaragʻiga oʻtkazadi.

36. Daromadlarni toʻlash va valyuta obligatsiyalarini soʻndirish emitentdan pul mablagʻlarini toʻlash va Markaziy depozitariyning agent-bankda ochilgan chet el valyutasidagi tegishli bank hisobvaragʻiga pul mablagʻlari kelib tushishi toʻgʻrisidagi topshiriqnoma olingan kundan boshlab ikki ish kunidan kechiktirmay Markaziy depozitariy tomonidan amalga oshiriladi.

37. Emitentning toʻlov topshiriqnomasi asosida Markaziy depozitariy toʻlovlarni amalga oshirish boshlanguniga qadar valyuta obligatsiyalari egalarining reyestriga kiritilgan jismoniy shaxslarga daromadlarni hisobga olish va toʻlovlarni amalga oshirish, shuningdek valyuta obligatsiyalarini soʻndirish uchun agent-bankda shaxsiy valyuta hisobvaraqlarini ochadi.

38. Markaziy depozitariy jismoniy shaxslarga tegishli boʻlgan pul mablagʻlarini ularning shaxsiy valyuta hisobvaraqlariga, yuridik shaxslarga tegishli boʻlgan pul mablagʻlarini esa ularning valyuta obligatsiyalari egalarining reyestrida koʻrsatilgan chet el valyutasidagi bank hisobvaraqlariga agent-bank orqali oʻtkazadi.

39. Jismoniy shaxslar uchun ochilgan shaxsiy valyuta hisobvaraqlari ushbu hisobvaraqlar egalari tomonidan Markaziy depozitariyning mobil ilovasi yordamida masofadan turib boshqarilishi mumkin.

40. Texnik defolt yuzaga kelgan taqdirda, Markaziy depozitariy bir ish kunidan kechiktirmay bu haqda vakolatli davlat organiga qonunchilikda nazarda tutilgan tegishli choralarni koʻrish uchun xabarnoma yuboradi.

41. Vakolatli davlat organi Markaziy depozitariydan xabarnoma olinganidan keyin valyuta obligatsiyalarining bunday chiqarilishiga texnik defolt maqomini berishi va fond birjasiga valyuta obligatsiyalarining savdosini toʻxtatib turish toʻgʻrisida koʻrsatma hamda emitentga ularni muddatidan oldin soʻndirish talabi bilan koʻrsatma yuborishi mumkin.

42. Fond birjasi vakolatli davlat organidan valyuta obligatsiyalarining savdosini toʻxtatib turish toʻgʻrisida koʻrsatma olingandan boshlab bir ish kunidan kechiktirmay tegishli valyuta obligatsiyalari savdosini toʻxtatib turadi va bu haqda vakolatli davlat organini xabardor qiladi.

43. Qonunchilik hujjatlariga muvofiq hamda mamlakatda makroiqtisodiy vaziyat keskin oʻzgargan taqdirda, vakolatli davlat organi, shu jumladan Markaziy bankning murojaatiga koʻra, shuningdek asoslantirilgan mulohazadan foydalangan holda vakolatli davlat organi valyuta obligatsiyalarini uch oydan kam boʻlmagan muddatda muddatidan oldin soʻndirishni talab qilishga haqli. Shuningdek, valyuta obligatsiyalarini chiqarish shartlarida vakolatli davlat organining ushbu huquqi toʻgʻrisidagi izoh boʻlishi lozim.

6-bob. Qonunchilikka rioya etilishini nazorat qilish, hisobot berish va javobgarlik

44. Vakolatli davlat organi valyuta obligatsiyalarini chiqarish, joylashtirish va ularning muomalasi, shuningdek valyuta obligatsiyalarining daromadlarini toʻlash va soʻndirish mazkur Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshirilishini monitoring qiladi.

45. Valyuta obligatsiyalari emitenti har chorakda hisobot choragidan keyingi oyning yigirma beshinchi sanasidan kechiktirmay qonunchilikda belgilangan tartibda Korporativ axborotning yagona portali va oʻzining rasmiy veb-saytida (mavjud boʻlganda) ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda valyuta obligatsiyalarini joylashtirishdan jalb qilingan mablagʻlardan maqsadli foydalanilishi toʻgʻrisidagi axborotni, shuningdek kovenantlar hisob-kitobini oʻz ichiga olgan hisobotni eʼlon qiladi.

46. Emitentning moliyaviy holati kovenantlarning belgilangan meʼyorlariga mos kelmasligi valyuta obligatsiyalarining egalari tomonidan emitentga valyuta obligatsiyalarini muddatidan oldin soʻndirishni talab qilib murojaat qilish uchun asos hisoblanadi.

47. Emitent valyuta obligatsiyalari boʻyicha taqdim etiladigan axborotning ishonchliligi, toʻliqligi va oʻz vaqtida oshkor etilishi, valyuta obligatsiyalarini chiqarish shartlariga rioya etilishi, shuningdek daromadning oʻz vaqtida toʻlanishi va valyuta obligatsiyalarining soʻndirilishi uchun masʼul hisoblanadi.

7-bob. Yakuniy qoidalar

48. Emitent, valyuta obligatsiyalarining egalari va boshqa manfaatdor shaxslar oʻz huquq va manfaatlarining buzilishi yuzasidan qonunchilikka muvofiq vakolatli davlat organi yoki sudga murojaat qilishlari mumkin.

49. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Kapital bozori sohasida “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimi doirasida chet el valyutasida ifodalangan obligatsiyalarni chiqarish, joylashtirish, muomalada yuritish va soʻndirish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

‎‎“TASDIQLANGAN”‎ ‎‎“ROʻYXATDAN OʻTKAZILGAN ” ___________________________________ ___________________________________ ‎‎(emitentning nomi)‎ ‎‎ ( roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning nomi) _________________________________________ _________________________________________ ‎‎(emitent kuzatuv kengashi raisining yoki boshqa vakolatli shaxsning F.I.O. va imzosi) ‎‎ ( roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ vakolatli shaxsining lavozimi, F.I.O., imzo) ____________________-son ________ ____________________-son ________ (sana) (sana) ‎‎“TASDIQLANGAN” ‎‎“TASDIQLANGAN” ___________________________________ ___________________________________ ‎‎ ( ushbu chiqarilish boʻyicha taʼminot bergan shaxsning nomi ) ‎‎ ‎‎ ( baholovchi tashkilot nomi) _________________________________________ _________________________________________ ‎‎ ( rahbarning lavozimi, F.I.O., imzo) ‎‎ ( rahbarning lavozimi, F.I.O., imzo) “____” ________________ 20____ y. “____” ________________ 20____ y.

CHET EL VALYUTASIDA IFODALANGAN OBLIGATSIYALARNING EMISSIYASI RISOLASI _________________________________________________________________ (emitentning toʻliq nomi, jumladan, tashkiliy-huquqiy shakli) Identifikatsiya raqami berildi: _________________________________________________________________________________________. ‎‎(obligatsiyalar turi, koʻrinishi soni, ularni chiqarish shakli, nominal qiymati va umumiy hajmi koʻrsatiladi) _________________________________________________________________________________________ ‎‎(obligatsiyalarni joylashtirish usuli koʻrsatiladi) Obligatsiyalarning ushbu chiqarilishi ____________________________________ chiqarilishdir. ‎‎(chiqarilishning tartib raqami) Tasdiqlangan ______________________________________________________________________________ ‎‎‎‎‎‎(emitentning obligatsiyalarni chiqarish toʻgʻrisidagi qarorni tasdiqlagan organi koʻrsatiladi) ‎‎“___” ______________ 20___ y. ____-son Bayonnoma, ‎‎“_____” ______________ 20___ y. ____-son Bayonnoma _____________________ ___________________________________________________________________________________ asosida. ‎‎(emitentning obligatsiyalarni chiqarish toʻgʻrisidagi qarorni qabul qilgan organi koʻrsatiladi) Emitentning joylashgan joyi, pochta manzili va muloqot telefonlari: ____________________ Emitentning rahbari: ________________________________________________________________________ (Lavozimi, F.I.O., imzo) Bosh hisobchi: _____________________________________________________________________________ (F.I.O., imzo) (sana) __________________________________________________________________________________________ Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ ushbu qimmatli qogʻozlar emissiyasi risolasidagi axborotning toʻgʻriligi uchun javobgar boʻlmaydi. Oʻzbekiston Respublikasi “Qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisida”gi Qonunining 61-moddasiga muvofiq, qimmatli qogʻozlarni investitsiya obyekti sifatida tanlash va shunga muvofiq ushbu tanlovning oqibatlari investorning tavakkalchiliklaridir. _______________________________________________________________________________________

1-bob. Emitent toʻgʻrisida maʼlumot

1. Emitentning nomi (Emitentning toʻliq va qisqargan nomi, jumladan, tashkiliy-huquqiy shakli).

2. Emitentning davlat roʻyxatidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

a) davlat roʻyxatidan oʻtgan sanasi va raqami;

b) davlat roʻyxatidan qayta oʻtish sanasi va raqami (qayta roʻyxatdan oʻtish amalga oshirilgan boʻlsa);

c) nomi oʻzgargan boʻlsa, avvalgi barcha qisqargan va toʻliq nomlari, shuningdek, oʻzgartirilgan sanalar koʻrsatiladi;

d) agar emitent yuridik shaxs (shaxslar)ni qayta tashkil etish natijasida tashkil topgan boʻlsa, qayta tashkil etilgan shaxslar va (yoki) emitentlarning vorisi ekanligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi.

Maʼlumotlar xronologik tartibda keltiriladi.

3. Emitentning joylashgan joyi, telefon va faks raqamlari, rasmiy veb-sayt va elektron pochta maʼlumotlari.

4. Emitent faoliyatining tavsifi:

a) asosiy faoliyat turlari va biznes-model;

b) faoliyat yuritiladigan bozorlar;

c) guruh tuzilmasi (mavjud boʻlgan taqdirda), shu jumladan shoʻba va bosh tashkilotlar.

5. Aktivlar va operatsiyalar:

a) toʻlov qobiliyati uchun muhim ahamiyatga ega boʻlgan aktivlar tavsifi;

b) odatdagi xoʻjalik faoliyati doirasidan tashqari tuzilgan muhim shartnomalar (bitimlar).

Agar emitent tijorat banki boʻlsa, uning Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankidagi vakillik hisobvaragʻi koʻrsatiladi.

6. Tartibga solish maqomi:

a) qoʻllaniladigan tartibga solish rejimi;

b) emitent faoliyati uchun zarur boʻlgan litsenziyalar, ruxsatnomalar yoki kelishuvlarning mavjudligi va muddati.

7. Xususiy kapital va aylanma mablagʻlar:

a) emitentning joriy sanadagi xususiy kapitali va qarzdorligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

b) emitent kamida kelgusi oʻn ikki oy davomida oʻz majburiyatlarini bajarish uchun yetarli aylanma mablagʻlarga ega ekanligini tasdiqlovchi bayonot.

8. Emitentning bank rekvizitlari. Agar emitent tijorat banki boʻlsa, uning Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankidagi vakillik hisobvaragʻi koʻrsatiladi.

9. Emitentning soliq organi nomi va STIR.

10. Davlat statistika organi tomonidan berilgan kodlar.

11. Mustaqil reyting bahosi. Emitentga reyting(lar) berilgan taqdirda, emitentga berilgan har bir reyting boʻyicha soʻnggi _____ tugallangan hisobot yillari uchun quyidagilar koʻrsatiladi:

a) joriy reyting toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

b) hujjatlarni roʻyxatga olish uchun roʻyxatga oluvchi organga taqdim etish sanasigacha boʻlgan soʻnggi _____ tugallangan hisobot yillari uchun reyting baholarining oʻzgarish tarixi;

c) reyting bergan tashkilotning toʻliq nomi, joylashgan yeri va aloqa maʼlumotlari;

d) reyting toʻgʻrisida emitentning oʻz ixtiyoriga koʻra koʻrsatiladigan boshqa maʼlumotlari.

Boʻsh katakda emitent necha yillik maʼlumotlarni taqdim etayotganligi koʻrsatiladi.

12. Emitentning filiallari hamda vakolatxonalarining toʻliq nomi, joylashgan manzili va bogʻlanish uchun maʼlumotlar.

13. Emitentning shuʼba va (yoki) tobe yuridik shaxslari toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar (mavjud boʻlgan taqdirda):

toʻliq nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), joylashgan yeri va aloqa maʼlumotlari;

yuridik shaxsni emitentga nisbatan shuʼba va (yoki) tobe deb eʼtirof etish asoslari;

emitentning shuʼba va (yoki) tobe yuridik shaxs ustav kapitalidagi ishtiroki ulushi, shuʼba va (yoki) tobe yuridik shaxs aksiyadorlik jamiyati boʻlgan taqdirda esa bunday aksiyadorlik jamiyatining emitentga tegishli ovoz beruvchi aksiyalari ulushi.

14. Emitentning Oʻzbekiston Respublikasi hududida va undan tashqarida joylashgan sanoat, bank, moliyaviy guruhlarga, xoldinglar, konsernlar, uyushmalarga, qimmatli qogʻozlar bozorining professional ishtirokchilariga mansubligi, tovar, valyuta, fond va boshqa birjalardagi aʼzoligi, ularning toʻliq nomi va joylashgan yeri koʻrsatilgan holda. Agar emitentning moliya-xoʻjalik faoliyati natijalari ushbu tashkilotlarga sezilarli darajada bogʻliq boʻlsa, bunday tobelikning xususiyati batafsil bayon qilinadi.

15. Emitentning tashkiliy tuzilmasi. Maʼlumotlar mazkur risolaga ilovada oshkor qilinishi mumkin.

16. Emitent xodimlarining oxirgi _____ yil uchun oʻrtacha yillik soni. Maʼlumotlar quyidagilar soni kesimida oshkor qilinadi:

emitentning asosiy faoliyati boʻyicha band boʻlgan xodimlar;

maʼmuriy-boshqaruv xodimlari.

Boʻsh katakda emitent maʼlumotlarni oshkor qilayotgan yillar koʻrsatiladi.

17. Ustav kapitalidagi 5 va undan ortiq foiz ulushga emitent egalik qiladigan tashkilotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (ushbu ilovaning 9-bandida koʻrsatilgan yuridik shaxslar bundan mustasno). Har bir shunday yuridik shaxs boʻyicha quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

toʻliq nomi, shu jumladan tashkiliy-huquqiy shakli, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), joylashgan yeri va aloqa maʼlumotlari;

emitentning ustav kapitaldagi ulushi, bunday tashkilot aksiyadorlik jamiyati boʻlgan taqdirda esa bunday aksiyadorlik jamiyatining emitentga tegishli ovoz beruvchi aksiyalari ulushi.

18. Korporativ boshqaruv kodeksining emitent tomonidan qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (agar uni qabul qilish emitent ustavida nazarda tutilgan boʻlsa).

19. Emitent toʻgʻrisidagi, emitentning fikriga koʻra, oshkor etilishi emitentning qimmatli qogʻozlarini olish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun muhim boʻlgan boshqa maʼlumotlar.

2-bob. Kelgusi qimmatli qogʻozlar chiqarilishini muomalaga kiritish shartlari

20. Valyuta obligatsiyalarining chiqarilishi shartlari.

a) valyuta obligatsiyalarining chiqarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar:

bitta obligatsiyaning nominal qiymati;

chiqarilish valyutasi;

obligatsiyalar soni (raqamlar va soʻz bilan koʻrsatiladi);

obligatsiyalar chiqarilishining umumiy hajmi (raqamlar va soʻz bilan koʻrsatiladi);

joylashtirilayotgan obligatsiyalar uchun toʻlov usuli va ularning narxi (narxlari);

b) obligatsiyalar boʻyicha daromad olish:

foiz stavkasi;

obligatsiyalar boʻyicha daromad hisoblanishi boshlanadigan sana;

obligatsiyalar boʻyicha daromadni toʻlash davriyligi va (yoki) toʻlash sanalari;

obligatsiyalar boʻyicha daromadni toʻlash tartibi va shartlari, daromadni olish usuli;

c) obligatsiyalarni joylashtirish shartlari va tartibi:

joylashtirish usuli;

mazkur chiqarilishdagi obligatsiyalarni sotib olishga doir cheklovlar. Cheklovlarni tavsiflashda ushbu cheklovlar qaysi hujjat (hujjatlar) va (yoki) qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanganligi koʻrsatilishi lozim;

obligatsiyalarni joylashtirish muddati va tartibi. Obligatsiyalarni joylashtirish boshlanadigan va tugaydigan sanalar yoki obligatsiyalarni joylashtirish muddatini belgilash tartibi koʻrsatiladi. Agar obligatsiyalarni joylashtirish muddati obligatsiyalar chiqarilishi toʻgʻrisidagi biron-bir axborotni oshkor qilish sanasiga havola qilish orqali belgilansa, bunday axborotni oshkor qilish tartibi ham koʻrsatiladi;

obligatsiyalarni realizatsiya qilish joyi (qimmatli qogʻozlar savdosi tashkilotchisining toʻliq nomi va uning aloqa maʼlumotlari);

d) obligatsiyalarning muomala muddati va tartibi. Obligatsiyalar muomalasining boshlanish sanasi va tugash sanasi yoki muomala muddatini belgilash tartibi koʻrsatiladi.

e) obligatsiyalarni soʻndirish shartlari va tartibi:

obligatsiyalarni soʻndirish sanasi;

obligatsiyalarni soʻndirish usuli;

f) obligatsiyalarni muddatidan oldin soʻndirish imkoniyati va shartlari. Muddatidan oldin soʻndirish bahosi (qiymati) yoki uni belgilash tartibi, obligatsiyalar muddatidan oldin soʻndirish uchun undan oldin taqdim etilishi mumkin boʻlmagan muddat, shuningdek emitent tomonidan muddatidan oldin soʻndirish toʻgʻrisidagi axborotni oshkor qilish tartibi koʻrsatiladi;

g) ushbu chiqarilishdagi obligatsiyalar amalga oshmagan va haqiqiy emas deb topilgan taqdirda, emitent tomonidan obligatsiyalar toʻlovi sifatida olingan mablagʻlarni qaytarish tartibi. Shuningdek, qimmatli qogʻozlar chiqarilishining amalga oshmagan va haqiqiy emas deb topilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni emitent tomonidan oshkor qilish tartibi koʻrsatiladi.

h) mazkur chiqarilishdagi obligatsiyalar boʻyicha taʼminot (mavjud boʻlgan taqdirda) haqidagi quyidagi maʼlumotlar:

taʼminot turi;

pul ifodasidagi taʼminot miqdori;

taʼminot taqdim etgan yuridik shaxsning toʻliq nomi, joylashgan yeri va soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR);

taʼminot taqdim etgan jismoniy shaxsning F.I.O., yashash manzili va soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR).

Agar ikki yoki undan ortiq taʼminot turlari, shuningdek, taʼminot ikki yoki undan ortiq shaxslar tomonidan taqdim etilgan boʻlsa, ularning har biri boʻyicha maʼlumotlar alohida koʻrsatiladi.

i) taʼminot sifatida taqdim etilgan mol-mulkni baholashga jalb qilingan baholovchi tashkilotlar toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

toʻliq nomi va tashkiliy-huquqiy shakli;

joylashgan yeri va aloqa maʼlumotlari;

baholash faoliyatini amalga oshirishga doir sertifikatning raqami va berilgan sanasi;

taʼminot sifatida taqdim etilgan mol-mulkni baholashga jalb qilingan tashkilotlar bilan tuzilgan shartnomaning sanasi va raqami;

j) kafolat bergan bank toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar;

toʻliq nomi va tashkiliy-huquqiy shakli;

joylashgan yeri va aloqa maʼlumotlari;

kafolat shartnomasining raqami va sanasi, shuningdek kafolat muddati va shartlari;

k) emitentning ushbu chiqarilishdagi obligatsiyalar boʻyicha majburiyatlarini sugʻurtalagan sugʻurta tashkiloti toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

toʻliq nomi va tashkiliy-huquqiy shakli;

joylashgan yeri va aloqa maʼlumotlari;

sugʻurta polisi va sugʻurta shartnomasining raqami va sanasi;

l) obligatsiyalarni joylashtirishdan olinadigan pul mablagʻlaridan foydalanishning maqsadli yoʻnalishi, shuningdek mablagʻlardan foydalanish yoʻnalishlarining ustuvorligi. Emitent tomonidan obligatsiyalarni joylashtirishdan oladigan pul mablagʻlaridan foydalanishning aniq maqsadlari koʻrsatiladi;

m) obligatsiya egasiga beriladigan quyidagi huquqlar:

obligatsiyalarni chiqarish toʻgʻrisidagi qarorda (emissiya risolasida) belgilangan muddatda emitentdan obligatsiyaning nominal qiymatiga teng summani, shuningdek obligatsiyalarning emissiya risolasida uning nominal qiymatidan qatʼiy belgilangan foizni olish huquqi;

ushbu huquqni amalga oshirish shartlari, tartibi va muddatlarini, shu jumladan emitentning xususiy kapitali kamayganda va uning tashkiliy-huquqiy shakli oʻzgarganda, emitentdan obligatsiyalarni sotib olishni talab qilish huquqi. Bunda emitent tomonidan oʻzining xususiy kapitali kamayganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oshkor qilish tartibi koʻrsatilishi lozim;

boshqa huquqlar;

n) investor tomonidan sotib olinayotgan obligatsiyalar boʻyicha olinadigan daromadga soliq solish tartibi va imtiyozlar (mavjud boʻlgan taqdirda);

o) emitentning obligatsiyalar boʻyicha majburiyatlarini bajarmaslik ehtimoli mavjud boʻlgan hodisalar toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

emitent tomonidan obligatsiyalar boʻyicha majburiyatlarni bajarmaslik ehtimoli mavjud boʻlgan hodisalar roʻyxati;

obligatsiyalar boʻyicha majburiyatlarni bajarish imkoniyati boʻlmagan taqdirda emitent tomonidan koʻriladigan choralar, shu jumladan obligatsiyalar boʻyicha daromad (mukofot) toʻlash majburiyatlari bajarilmaganda yoki lozim darajada bajarilmaganda obligatsiya egalarining huquqlarini himoya qilish tartib-taomillari, shu jumladan majburiyatlarni restrukturizatsiya qilish tartibi va shartlari;

emitent tomonidan obligatsiya egalari eʼtiboriga majburiyatlarni bajarish imkoniyati yoʻqligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yetkazish tartibi, muddati va usullari, bajarilmagan majburiyatlar hajmi, majburiyatlarning bajarilmaslik sabablari, obligatsiya egalarining oʻz talablarini qanoatlantirish boʻyicha mumkin boʻlgan harakatlari roʻyxati, obligatsiyalar egalari tomonidan jamiyatga, jamiyat zimmasidagi majburiyatlar jamiyat tomonidan bajarilmagan yoki lozim darajada bajarilmagan taqdirda jamiyatning majburiyatlari boʻyicha solidar yoki subsidiar javobgar boʻlgan shaxslarga daʼvo bilan murojaat qilish tartibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning yetkazilish tartibi, muddatlari va usullari;

emitent tomonidan obligatsiyalar boʻyicha majburiyatlar bajarilmagan yoki lozim darajada bajarilmagan taqdirda emitent majburiyatlari boʻyicha solidar yoki subsidiar javobgarlikni oʻz zimmasiga oluvchi shaxslar bilan tuzilgan shartnomaning sanasi va raqami, ushbu shaxslarning toʻliq nomi, shuningdek ularning davlat roʻyxatidan oʻtgan sanasi (bunday shaxslar mavjud boʻlgan taqdirda)

p) emitent obligatsiyalar boʻyicha majburiyatlarni bajarishdan bosh tortgan taqdirda obligatsiya egalarining harakatlari tavsifi.

Shuningdek, obligatsiyalarni soʻndirish va ular boʻyicha daromadlarni toʻlash majburiyatlarini bajarmaslik yoki lozim darajada bajarmaslik toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oshkor qilish tartibi koʻrsatiladi, ushbu maʼlumotlar bajarilmagan majburiyatlar hajmini, majburiyatlarni bajarmaslik sababini, shuningdek obligatsiya egalarining oʻz talablarini qanoatlantirish boʻyicha mumkin boʻlgan harakatlari roʻyxatini oʻz ichiga olishi lozim.

q) emitentning toʻlov agenti toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

toʻlov agentining toʻliq nomi;

joylashgan yeri va aloqa maʼlumotlari;

emitentning toʻlov agenti bilan tuzgan shartnomasi sanasi va raqami.

21. Defolt holatlari:

a) defolt yuzaga kelishi uchun asoslar (shartlar) roʻyxati;

b) defolt yuzaga kelishining oqibatlari.

3-bob. Emissiya toʻgʻrisidagi qoʻshimcha maʼlumotlar

22. Ushbu qimmatli qogʻozlarni chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qilgan emitent organi va qaror qabul qilingan sana.

23. Ushbu chiqarilish boʻyicha emitent tomonidan jalb qilingan qimmatli qogʻozlar bozorining professional ishtirokchilari haqidagi quyidagi maʼlumotlar:

tashkilotning toʻliq nomi va tashkiliy-huquqiy shakli;

joylashgan manzili va aloqa maʼlumotlari;

qimmatli qogʻozlar bozorida professional faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyasi raqami va berilgan sanasi. Emitent tomonidan investitsiya maslahatchisi jalb qilinganda, roʻyxatga oluvchi organga faoliyat boshlangani toʻgʻrisidagi xabarnoma yuborilganligi haqidagi maʼlumot ham koʻrsatiladi;

emitentning qimmatli qogʻozlar bozori professional ishtirokchisi bilan tuzgan shartnomasi sanasi va raqami;

24. Mustaqil auditor toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

emitentning oxirgi _____ yakunlangan moliyaviy yili (yillari) uchun moliyaviy hisobotlari auditini amalga oshirgan auditorlik tashkilotining toʻliq rasmiy nomi (auditorning F.I.O.);

joylashgan manzili va aloqa maʼlumotlari;

Boʻsh katakda emitent maʼlumotlarni oshkor qilayotgan yillar koʻrsatiladi.

25. Milliy yashil taksonomiya talablariga va (yoki) boshqa teng kuchli taksonomiyalarga muvofiq obligatsiyalarni joylashtirishdan tushgan mablagʻlardan foydalanish maqsadlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (yashil korporativ obligatsiyalar uchun).

26. Milliy yashil taksonomiya talablari doirasida va (yoki) boshqa teng kuchli taksonomiyalarga muvofiq erishiladigan rejalashtirilgan natijalar (KPI) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (yashil korporativ obligatsiyalar uchun).

27. Yashil standartlarga muvofiqlik sertifikatining mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, shuningdek bunday sertifikatni bergan tashkilot toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (yashil korporativ obligatsiyalar uchun).

28. Mazkur chiqarilish bilan bogʻliq tegishli xizmatlarni koʻrsatish boʻyicha shartnoma tuzgan yuridik va moliya masalalari boʻyicha maslahatchilarning toʻliq nomi.

29. Qimmatli qogʻozlarga boʻlgan huquqlarni hisobga olishni amalga oshiruvchi tashkilotlar toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

tashkilotning toʻliq nomi va tashkiliy-huquqiy shakli;

joylashgan yeri va aloqa maʼlumotlari;

emitentning qimmatli qogʻozlarga boʻlgan huquqlarni hisobga olishni amalga oshiruvchi tashkilot bilan tuzgan shartnomasi sanasi va raqami.

30. Roʻyxatga olingan obligatsiyalar chiqarilishlari toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

obligatsiyalarning har bir chiqarilishining umumiy soni, turi, nominal qiymati va davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sanasi, har bir chiqarilish boʻyicha joylashtirilgan obligatsiyalar soni, shuningdek obligatsiyalarni joylashtirishda jalb qilingan pul mablagʻlarining umumiy hajmi, obligatsiyalarning har bir chiqarilishi boʻyicha hisoblangan va toʻlangan daromad (mukofot) summasi, sotib olingan (qaytarib olingan) obligatsiyalar soni;

joylashtirilmagan obligatsiyalarning foiz nisbati va uning sabablari (bunday holat mavjud boʻlganda);

emitent tomonidan obligatsiya egalari oldidagi oʻz majburiyatlarining bajarilmaganligi faktlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (obligatsiyalar boʻyicha daromadni (mukofotni) toʻlamaslik, toʻlashni kechiktirish, shu jumladan bajarilmagan majburiyatlar miqdori va ularni bajarishning kechiktirilgan muddati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, hisoblangan, ammo toʻlanmagan daromad (mukofot) summasi (turlari va chiqarilishlari boʻyicha alohida);

biron-bir obligatsiyalar chiqarilishini joylashtirish yoki muomalasi toʻxtatib turilgan (tiklangan) taqdirda, bunday qarorlarni qabul qilgan vakolatli organ, ularni qabul qilish asosi va sanasi koʻrsatiladi.

Maʼlumotlar ushbu obligatsiyalar chiqarilishi toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan sanagacha emitentning barcha roʻyxatga olingan obligatsiyalari toʻgʻrisida xronologik tartibda beriladi.

Emitentning soʻndirilmagan konvertatsiya qilinadigan obligatsiyalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar alohida koʻrsatiladi.

31. Joylashtirishdan keyin axborotni oshkor qilish toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

a) moliyaviy harakatlar (defolt yoki toʻlovlarning kechiktirilishi, moliyaviy kovenantlarning buzilishi, likvidlikning sezilarli darajada yomonlashuvi);

b) korporativ harakatlar (tartibga soluvchi organ funksiyalarining oʻzgarishi, qayta tashkil etish yoki tugatish, rahbariyat tarkibidagi oʻzgarishlar);

c) tartibga solish va huquqiy harakatlar (litsenziyalarning toʻxtatib turilishi yoki qaytarib olinishi, muhim sud nizolari, toʻlovlarga nisbatan sanksiyalar yoki cheklovlar);

d) chet el valyutasidagi obligatsiyalar boʻyicha harakatlar (muddatidan oldin soʻndirish, chiqarilish shartlarining oʻzgarishi, obligatsiya egalari yigʻilishlarini oʻtkazish);

32. Axborotni oshkor qilish tartibi va muddatlari:

4-bob. Emitentning boshqaruv va ijro organlari toʻgʻrisidagi maʼlumot

33. Emitent kuzatuv kengashi aʼzolari toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

kuzatuv kengashi raisi va aʼzolarining F.I.O. (kuzatuv kengashida mustaqil aʼzo(aʼzolar) koʻrsatilgan holda, mavjud boʻlsa);

kuzatuv kengashi aʼzolari saylangan sana va ularning oxirgi _____ yil (yillar) davomidagi mehnat faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar xronologik tartibda;

kuzatuv kengashining har bir aʼzosiga tegishli boʻlgan emitentning ovoz beruvchi aksiyalarining (ustav kapitalidagi ishtiroki ulushlarining) emitentning ovoz beruvchi aksiyalari (ustav kapitalidagi ishtiroki ulushlari) umumiy soniga foiz nisbati.

Boʻsh katakda emitent maʼlumotlarni oshkor qilayotgan yillar koʻrsatiladi.

34. Emitentning kuzatuv kengashi qoʻmitalari (mavjud boʻlgan taqdirda) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, shuningdek qoʻmitaning nomi, uning vazifa va funksiyalari hamda tarkibi.

35. Emitentning kollegial (yakka) ijroiya organi toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

ijroiya organi funksiyalarini yakka tartibda amalga oshiruvchi shaxsning F.I.O. yoki kollegial ijroiya organi rahbari va aʼzolarining F.I.O.;

ijroiya organi funksiyalarini yakka tartibda amalga oshiruvchi shaxs yoki kollegial ijroiya organi aʼzolarining vakolatlari koʻrsatilgan holda ular saylangan sana va ularning oxirgi _____ yil (yillar) davomidagi mehnat faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar xronologik tartibda;

emitentning ijroiya organi funksiyalarini yakka tartibda amalga oshiruvchi shaxsga yoki emitentning kollegial ijroiya organining har bir aʼzosiga tegishli boʻlgan emitentning ovoz beruvchi aksiyalarining (ustav kapitalidagi ishtiroki ulushlarining) emitentning ovoz beruvchi aksiyalari (ustav kapitalidagi ishtiroki ulushlari) umumiy soniga foiz nisbati.

Boʻsh katakda emitent maʼlumotlarni oshkor qilayotgan yillar koʻrsatiladi.

36. Ichki nazorat haqidagi quyidagi maʼlumotlar:

ichki audit tizimi;

tavakkalchiliklarni boshqarish tizimi va komplayens tartib-taomillari.

37. Emitentning ijroiya organi vazifasi topshirilgan tashkilot (agar emitent ijroiya organining vakolatlari boshqaruvchi tashkilotga oʻtkazilgan boʻlsa) toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

boshqaruvchi tashkilotning tashkiliy-huquqiy shaklini oʻz ichiga olgan toʻliq nomi, joylashgan yeri va aloqa maʼlumotlari;

boshqaruvchi tashkilotning ijroiya organi funksiyalarini yakka tartibda amalga oshiruvchi shaxsning F.I.O. yoki boshqaruvchi tashkilotning kollegial ijroiya organi aʼzolari va kuzatuv kengashi aʼzolarining F.I.O.;

boshqaruvchi tashkilotning ijroiya organi funksiyalarini yakka tartibda amalga oshiruvchi shaxslarga yoxud boshqaruvchi tashkilotning kollegial ijroiya organi aʼzolari va kuzatuv kengashi aʼzolariga tegishli boʻlgan emitentning ovoz beruvchi aksiyalarining (ustav kapitalidagi ishtiroki ulushlarining) emitentning ovoz beruvchi aksiyalari (ustav kapitalidagi ishtiroki ulushlari) umumiy soniga foiz nisbati.

38. Emitentning mazkur Risolasining 33 , 35 va 37-bandlarida koʻrsatilgan shaxslariga oxirgi _____ yil uchun toʻlangan va berilgan mukofot va ish haqining, shuningdek imtiyozlarning summasi.

Boʻsh katakda emitent maʼlumotlarni oshkor qiladigan yillar koʻrsatiladi.

39. Emitentning 5 va undan ortiq foiz aksiyalari (ulushi)ga ega boʻlgan aksiyadorlari (ishtirokchilari) toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

aksiyadorning (ishtirokchining) F.I.O. va jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) (jismoniy shaxs uchun) (mavjud boʻlganda);

toʻliq nomi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), joylashgan manzili (yuridik shaxslar uchun);

kuzatuv kengashi har bir aʼzosiga tegishli emitentning ovoz beruvchi aksiyalarining emitent ustav kapitalidagi ovoz beruvchi aksiyalarning umumiy hajmiga foiz nisbati;

taʼsischi yoki yirik aksiyador (ishtirokchi) emitentning ovoz beruvchi aksiyalarining 5 va undan ortiq foiziga yoki ustav kapitalidagi ishtirok etish ulushiga egalik qilishni boshlagan sana.

40. Emitentning boshqa affillangan shaxslari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

41. Manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

haqiqiy yoki potensial manfaatlar toʻqnashuvining mavjudligi;

ularning oldini olish yoki minimallashtirish boʻyicha koʻriladigan choralar.

5-bob. Emitentning moliyaviy-iqtisodiy faoliyati koʻrsatkichlari

42. Emitent faoliyatining turlari toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

asosiy faoliyat turi va ishlab chiqariladigan mahsulotlar (xizmatlar) turlari;

emitentning mavjud litsenziyalari (patentlari) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

43. Emitentning bozordagi ulushi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

44. Sohaning kelgusi rivojlanishi va emitentning ushbu tarmoqdagi oʻrniga nisbatan prognoz.

45. Soʻnggi _____ yil (yillar) davomida realizatsiya qilingan mahsulotlar (bajarilgan ishlar, koʻrsatilgan xizmatlar) hajmi. Boʻsh katakda emitent maʼlumotlarni oshkor qilayotgan yillar koʻrsatiladi.

46. Emitentning oʻz mahsulotlari (ishlari, xizmatlari)ni sotishni tashkil etish boʻyicha faoliyati toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

emitent isteʼmol qiladigan tovarlar (ish, xizmat) umumiy hajmining 10 va undan ortiq foiziga toʻgʻri keladigan yetkazib beruvchilar nomi va joylashgan manzili;

emitent tomonidan ishlab chiqariladigan tovarlar (ishlar, xizmatlar) umumiy hajmining 10 va undan ortiq foizi toʻgʻri keladigan isteʼmolchilarning nomi va joylashgan yeri.

47. Emitentning faoliyatiga taʼsir qiladigan quyidagi omillar:

a) emitentning asosiy faoliyat turlari boʻyicha sotishlar (ishlar, xizmatlar) rentabelligiga ijobiy va salbiy taʼsir koʻrsatuvchi omillar;

b) emitentning sud jarayonlaridagi ishtiroki toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. Emitent faoliyatini tugatish yoki oʻzgartirish, undan emitent aktivlari umumiy hajmining 10 va undan ortiq foizi miqdoridagi pul va boshqa majburiyatlarni undirish xavfi bilan bogʻliq sud jarayonlarida emitentning ishtiroki toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etishi lozim.

Emitent agar bunday maʼlumotlarni oshkor qilish emitentning qimmatli qogʻozlarini sotib olish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun ahamiyatli deb hisoblasa, boshqa sud jarayonlari haqida ham maʼlumotlarni oshkor qilish huquqiga ega.

c) oxirgi _____ yil davomida vakolatli davlat organlari va (yoki) sud tomonidan emitentga va uning boshqaruv organi aʼzolariga nisbatan qoʻllanilgan barcha maʼmuriy jazo choralari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, jumladan jazo choralari qoʻllanilgan sana, organ, sabab va jazo miqdori, ushbu chora kimga nisbatan qoʻllanilganligi va risola tasdiqlangan paytga kelib ularning ijro etilish darajasi haqidagi maʼlumotlar. Boʻsh katakda emitent maʼlumotlarni oshkor qilayotgan yillar koʻrsatiladi)

d) xavf omillari toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

emitent faoliyati bilan bogʻliq xavf-xatarlar. Faqat emitent faoliyatiga xos boʻlgan yoki asosiy moliyaviy-xoʻjalik faoliyati bilan bogʻliq xavflar, shu jumladan quyidagilar bilan bogʻliq xavflar tavsiflanadi:

muayyan faoliyat turini olib borish yoki muomalada boʻlishi cheklangan obyektlardan (shu jumladan tabiiy resurslardan) foydalanish uchun emitent litsenziyasining amal qilish muddatini uzaytirish imkoniyatining yoʻqligi;

emitentning uchinchi shaxslar, shu jumladan emitentning shuʼba tashkilotlari qarzlari boʻyicha ehtimoliy javobgarligi;

emitentning mahsulotlarini (ishlarini, xizmatlarini) sotishdan tushadigan umumiy tushumning kamida 10 foizi toʻgʻri keladigan isteʼmolchilarni yoʻqotish ehtimoli;

tarmoq xavf-xatarlari. Emitent tarmogʻidagi vaziyatning ehtimoliy yomonlashuvi uning faoliyatiga va majburiyatlarini bajarishiga taʼsiri tavsiflanadi. Emitentning fikriga koʻra, tarmoqdagi eng muhim ehtimoliy oʻzgarishlar (ichki va tashqi bozorlarda alohida) keltiriladi. Emitent oʻz faoliyatida foydalanadigan xomashyo, xizmatlar narxlarining ehtimoliy oʻzgarishi (ichki va tashqi bozorlarda alohida) va ularning emitent faoliyatiga taʼsiri bilan bogʻliq xavflar alohida tavsiflanadi. Emitent mahsulotlari va (yoki) xizmatlari narxlarining oʻzgarishi bilan bogʻliq xatarlar (ichki va tashqi bozorda alohida), va ularning emitent faoliyatiga boʻlgan taʼsiri alohida bayon qilinadi)

moliyaviy xavf-xatarlar;

kredit xavflari;

likvidlik xavflari;

foiz xavflari;

valyuta xavflari;

operatsion xavflar;

huquqiy va tartibga solish xavflari;

emitent yurisdiksiyasi bilan bogʻliq xavflar. Emitentning moliyaviy holati foiz stavkalari, chet el valyutalari ayirboshlash kurslari, shuningdek qimmatli qogʻozlarning bozor narxlari noqulay oʻzgarishi bilan bogʻliq xavflarga taʼsirchanligi tavsiflanadi. Emitentning moliyaviy aktivlari va moliyaviy majburiyatlari nomutanosibligi (shu jumladan emitentning bir yoki bir nechta kontragentlari tomonidan moliyaviy majburiyatlarning oʻz vaqtida bajarilmasligi oqibatida) va (yoki) emitent tomonidan oʻz moliyaviy majburiyatlarini zudlik bilan va bir vaqtning oʻzida bajarish boʻyicha kutilmagan zarurat paydo boʻlishi natijasida emitentning oʻz majburiyatlarini toʻliq hajmda bajara olmasligi oqibatida emitentda zararlar yuzaga kelishi bilan bogʻliq xavflar alohida tavsiflanadi. Emitent moliyaviy hisobotining qaysi koʻrsatkichlari moliyaviy xavflar taʼsiri natijasida oʻzgarishga eng koʻp moyil ekanligi, ularning yuzaga kelish ehtimoli va hisobotdagi oʻzgarishlarning xususiyati koʻrsatiladi;

huquqiy xavf-xatarlar;

emitentning fikriga koʻra emitentning qimmatli qogʻozlarini sotib olish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun muhim hisoblangan boshqa xavflar.

Xavf omillari umumiy yoki rasmiy xususiyatga ega boʻlmasligi va faqat muhim xavflar bilan cheklanishi lozim.

48. Emitentning ustav kapitali toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar.

emitentning ustavida belgilangan ustav kapitali hajmi, soʻmda;

buxgalteriya balansi maʼlumotlari boʻyicha ustav kapitalining miqdori, soʻmda;

ustav kapitalining toʻlangan qismi hajmi, soʻmda.

Maʼlumotlar raqamlarda va soʻz bilan koʻrsatiladi.

49. Emitentning oʻz kapitali toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, soʻmda (raqamlarda va soʻz bilan koʻrsatiladi).

50. Zaxira fondi toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

ustav boʻyicha zaxira fondining miqdori, foizda;

aksiyalarni chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan sanadagi zaxira fondining haqiqiy miqdori, ming soʻmda.

Agar qimmatli qogʻozlarni chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qilish vaqtida zaxira fondi shakllantirilmagan boʻlsa, buni javobda aks ettirish lozim.

51. Asosiy moliyaviy koʻrsatkichlar. Oshkor qilinishi emitentning fikriga koʻra emitentning qimmatli qogʻozlarini sotib olish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun muhim hisoblangan moliyaviy koeffitsiyentlar koʻrsatiladi.

52. Qarz yuki toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

a) majburiyatlarning umumiy hajmi, shu jumladan bank kreditlari, obligatsiyalar, affillangan shaxslardan olingan qarzlar (qarz mablagʻlari), lizing majburiyatlari;

b) majburiyatlarning muddatlari boʻyicha taqsimoti (qisqa muddatli (1-yilgacha) va uzoq muddatli (1-yildan ortiq));

c) qarz valyutasi ( USD, EUR va h.k.);

d) foiz stavkalari (qatʼiy belgilangan /oʻzgaruvchan);

e) taʼminot (garov, kafolat, kafillik);

f) kovenantlar (mavjud boʻlsa) (moliyaviy cheklovlar, muddatidan oldin soʻndirish shartlari);

g) qarz konsentratsiyasi (yirik kreditorlar, bitta kreditorning umumiy qarzdagi ulushi).

53. Likvidlilikka oid quyidagi maʼlumotlar:

a) pul mablagʻlari va ularning ekvivalentlari (bankdagi hisobvaraqlar, 3 oygacha boʻlgan depozitlar);

b) qisqa muddatli moliyaviy qoʻyilmalar;

c) aylanma aktivlar va majburiyatlar (debitorlik qarzdorligi, kreditorlik qarzdorligi, tovar-moddiy zaxiralari);

d) mavjud kredit liniyalari (ishlatilmagan);

e) kelgusi toʻlovlar jadvali (qarzni soʻndirish, foizlar, lizing);

f) likvidlilikning asosiy koʻrsatkichlari ( Current Ratio, Quick Ratio, Cash Ratio ).

54. Qarz majburiyatlariga xizmat koʻrsatish qobiliyatini baholash boʻyicha quyidagi maʼlumotlar:

a) qarzga xizmat koʻrsatish manbalari (operatsion pul oqimi, eksport tushumi, davlat qoʻllab-quvvatlovi (agar boʻlsa));

b) toʻlov intizomi tarixi (muddati oʻtgan toʻlovlar, restrukturizatsiya, defoltlar boʻlganmi);

c) moliyaviy koeffitsiyentlarda:

Buxgalteriya hisobining milliy standartlari boʻyicha hisoblanadigan:

qarz yuki koeffitsiyenti (emitentning foizlar toʻlanishi nazarda tutilgan barcha majburiyatlari summasi, xususan balans passivining 570, 580, 730 va 740-satrlari yigʻindisining (a) emitentning oxirgi 4 ta yakunlangan chorakdagi asosiy faoliyatdan koʻrgan foydasiga (moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobotning 100-satri) (b) nisbati sifatida hisoblanadi);

joriy likvidlik koeffitsiyenti (joriy aktivlar summasining (balans aktivining 390-satri) (a) emitentning joriy majburiyatlari summasiga (balans passivining 770-satri) (b) nisbati sifatida hisoblanadi);

qarzga xizmat koʻrsatish koeffitsiyenti (emitentning oxirgi 4 ta yakunlangan chorakdagi asosiy faoliyatdan koʻrgan foydasining (moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobotning 100-satri) (a) oldingi 4 chorak uchun amaldagi kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlari (b), kelgusi 4 chorak uchun navbatdagi obligatsiyalar chiqarilishi boʻyicha foiz toʻlovlari (v), 4 chorak uchun navbatdagi obligatsiyalar chiqarilishi doirasidagi asosiy qarz boʻyicha kelgusi soʻndirishlar (g) summasiga nisbati sifatida hisoblanadi);

Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari boʻyicha hisoblanadigan Debt/Equity, Debt/EBITDA, EBIT/Interest Expense, Current Assets/Current Liabilities koʻrsatiladi.

d) xavflarga taʼsirchanlik (foiz stavkalari oʻsishi, devalvatsiya, tushumning kamayishi);

e) prognozlar (1 — 3-yil) (pul oqimlari, majburiyatlarni jadval boʻyicha bajarish qobiliyati).

55. Hisobot sanasidan keyingi muhim oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

a) moliyaviy holatga taʼsir etuvchi;

b) biznes tuzilmasini oʻzgartiruvchi;

c) huquqiy va tartibga soluvchi hodisalar;

d) fors-major holatlari.

56. Emitentning hisob yuritish siyosati haqidagi maʼlumotlar.

57. Soʻnggi _____ yakunlangan moliyaviy yil (yillar) uchun foydadan foydalanishning asosiy yoʻnalishlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, ming soʻmda. Boʻsh katakda emitent necha yillik maʼlumotlarni taqdim etayotganligi koʻrsatiladi.

58. Mazkur Risola tasdiqlangan kungacha soʻnggi yil uchun affillangan shaxslar bilan tuzilgan yirik bitimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, joriy xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish jarayonida tuziladigan bitimlar hamda aksiyalar va boshqa qimmatli qogʻozlarni joylashtirish bilan bogʻliq bitimlar bundan mustasno. Agar begonalashtirilayotgan mol-mulkning balans qiymati yoki sotib olinayotgan mol-mulkning qiymati bunday bitimlarni tuzish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan sanada emitent sof aktivlari miqdorining oʻn besh foizidan ortigʻini tashkil etsa, emitent tomonidan mol-mulkni sotib olish yoki begonalashtirish yoxud begonalashtirish ehtimoli bilan bogʻliq bitim (shu jumladan qarz, kredit, garov, kafillik) yoki bir nechta oʻzaro bogʻliq bitimlar yirik bitim hisoblanadi.

59. Emitent aktivlari umumiy hajmining 10 va undan ortiq foizini tashkil etadigan aktivlar va har bir aktivning tegishli balans qiymati.

60. Emitent aktivlari balans qiymatining 10 va undan ortiq foizi miqdorida debitorlik qarzi toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

emitent oldidagi qarzi emitent aktivlari balans qiymatining 10 va undan ortiq foizi miqdoridagi qarzga ega debitorning nomi;

toʻlanishi lozim boʻlgan tegishli summa (yaqin 12 oy ichida choraklar boʻyicha taqsimlanadi, qolgan summalar yillar boʻyicha alohida, qarzni uzish muddatlarini koʻrsatgan holda) va uni soʻndirish muddatlari.

61. Emitentning asosiy faoliyatini amalga oshirishi bilan bogʻliq va emitent majburiyatlari balans qiymatining 10 va undan ortiq foizini tashkil etadigan kreditorlik qarzi toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

emitentning kreditorlari nomi;

toʻlanishi lozim boʻlgan tegishli summa (yaqin 12 oy ichida choraklar boʻyicha taqsimlanadi, qolgan summalar yillar boʻyicha alohida, qarzni uzish muddatlarini koʻrsatgan holda) va uni soʻndirish muddatlari.

62. Emitent tomonidan asosiy faoliyatni amalga oshirish bilan bogʻliq boʻlmagan, emitent majburiyatlarining balans qiymatining 10 va undan ortiq foizini tashkil etadigan kreditorlik qarzi toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

emitentning kreditorlari nomi;

toʻlanishi lozim boʻlgan tegishli summa (yaqin 12 oy ichida choraklar boʻyicha taqsimlanadi, qolgan summalar yillar boʻyicha alohida, qarzni uzish muddatlarini koʻrsatgan holda koʻrsatiladi) va uni soʻndirish muddatlari.

63. Soʻndirilmagan kreditlar (qarzlar) toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar:

kredit tashkiloti (qarz beruvchi)ning nomi;

kredit (qarz) shartnomasining asosiy shartlari;

kredit (qarz) shartnomasining yakunlanish sanasi;

kredit (qarz) shartnomasining soʻndirilmagan toʻlov qismi, soʻmda.

64. Soliq toʻlovlari boʻyicha muddati oʻtib ketgan qarz miqdori, soʻmda (raqamlarda va soʻz bilan koʻrsatiladi).

65. Emitent aktivlari balans qiymatining 10 va undan ortiq foizini tashkil qiluvchi emitent investitsiyalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. Agar barcha investitsiyalarning umumiy summasi emitent aktivlari balans qiymatining 10 foizini tashkil qilsa ham ushbu band toʻldiriladi.

6-bob. Yakuniy qoidalar

66. Maʼqullangan emissiya risolasi quyidagilarda elektron shaklda majburiy tarzda eʼlon qilinishi lozim:

a) fond birjasining rasmiy veb-saytida;

b) emitentning rasmiy veb-saytida.

67. Chiqarish shartlari oʻzgarganligi toʻgʻrisida maʼlumot (oʻzgartirish kiritish tartibi, talab etiladigan kvorumlar va ovoz berish).

68. Mazkur Risola nusxalari va asl nusxasi bilan tanishish tartibi va joyi toʻgʻrisida maʼlumot.

69. Qimmatli qogʻozlarni chiqarish shartlari joylashtiriladigan axborot-maʼlumotnoma tizimlari, davriy bosma nashrlarning manzillari va nomlari.

70. Emitentning fikriga koʻra emitentning qimmatli qogʻozlarini sotib olish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun muhim hisoblangan boshqa maʼlumotlar.

Kapital bozori sohasida “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimi doirasida chet el valyutasida ifodalangan obligatsiyalarni chiqarish, joylashtirish, muomalada yuritish va soʻndirish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Emitentning mablagʻlardan maqsadli foydalanish va kovenantlarni hisoblash toʻgʻrisidagi

1. Valyuta obligatsiyalarini joylashtirishdan kelib tushgan mablagʻlardan foydalanish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar T/r Koʻrsatkich nomi Mablagʻlar summasi Hisobot davri boshiga qoldiq Hisobot davrida kelib tushgan tushumlar 1. 2. 3. … Hisobot davrida sarflangan mablagʻlar 1. 2. 3. … Hisobot davri yakuniga qoldiq

2. Kovenantlar (cheklovchi koʻrsatkichlar) hisob-kitobi T/r Koʻrsatkich nomi Fakt Belgilangan meʼyor 1. Qarz yuki koeffitsiyenti 6 dan oshmasligi lozim 2. Qarzga xizmat koʻrsatish koeffitsiyenti 1,1 dan kam boʻlmasligi lozim 3. Joriy likvidlik koeffitsiyenti 1,2 dan kam boʻlmasligi lozim 4. Daromadlar toʻlovi boʻyicha texnik defolt holati yoʻl qoʻyilmaydi

Direktor D. LI

Markaziy bank raisining birinchi oʻrinbosari N. SAYDULLAYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 25-mart,

2026-yil 17-mart

07-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.04.2026 y., 10/26/3826/0444-son)

lex.uz