UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 4-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 4 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 4 мая 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 4 May 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

схемаси

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Саноат, радиация ва ядро соҳасида хавфсизликни таъминлаш, қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш, мазкур жараёнларда фуқароларнинг фаол иштирокини ташкил қилиш ҳамда уларни рағбатлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида» 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2026 йил 1 августдан бошлаб хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва техник қурилмаларидан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги хабарларни Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) унинг ахборот тизими орқали фото ва (ёки) видеоматериаллар кўринишида тақдим қилиш, уларни кўриб чиқиш ҳамда тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби жорий этилсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари юзасидан фото ва (ёки) видеоматериалларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиш ва кўриб чиқиш тартиби;

ҳуқуқбузарлик ҳақидаги фото ва (ёки) видеоматериалларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш механизми.

3. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва техник қурилмаларидан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги хабарларни етказишда Қўмитанинг ахборот тизимидан фойдаланиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

4. Белгилансинки:

а) ҳуқуқбузарлик қайд этилгани бўйича хабар берган шахс тўғрисидаги маълумотлар ошкор қилинишига йўл қўйилмайди;

б) видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалар орқали қайд этилган саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади;

в) ҳуқуқбузарлик бўйича ундириладиган жарима қуйидагича тақсимланади:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига;

80 фоизи — Қўмитага;

г) фото ва (ёки) видеоматериалларни тақдим этган шахс ҳуқуқбузарлик бўйича ундирилган жариманинг ушбу банд «в» кичик бандига мувофиқ Қўмитага ўтказилган сумманинг 20 фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

5. Қўмита:

а) уч ой муддатда ахборот тизимини ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги маълумотларни қабул қилиш ва таҳлил қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи имкониятларга мослаштирсин:

ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил ва геолокация маълумотлари, фото ва (ёки) видеоматериалларни қабул қилиш;

ахборот тизими орқали шахслардан келиб тушган хабарларни кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «E-maʼmuriy ish» электрон тизимида маъмурий ишларни расмийлаштириш;

хабар берган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш, тўловлар ҳисобини юритиш;

маъмурий иш юритиш ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш;

келиб тушган ҳуқуқбузарликлар Қўмита ваколатига кирмаса, уни тегишли идора томонидан кўриб чиқиш учун юбориш.

б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда мазкур қарорда назарда тутилган вазифаларни бажариш учун 2026 йил 1 июлга қадар ўзларининг мавжуд электрон ахборот тизимларини қўмитанинг электрон тизимига интеграция қилсин.

Бунда давлат органлари ва идораларининг ахборот тизимлари ўртасида маълумотлар алмашинуви амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали амалга оширилиши таъминлансин.

6. Қўмита:

а) Саноат хавфсизлиги соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан:

2026 йил 1 июлга қадар тизимни ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни қабул қилиш ҳамда таҳлил қилиш учун зарур техник воситалар ва ускуналар билан таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ахборот тизимининг узлуксиз ва сифатли ишлашини ташкил этсин ҳамда техник кўмак кўрсатган ҳолда такомиллаштириб борсин;

б) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарор мазмун-моҳиятининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси А.В. Рафиқов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 майдаги 223-сон қарорига ИЛОВА

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари юзасидан фото ва (ёки) видеоматериалларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида тасвирга олиш техник воситалари ҳамда мобил қурилмалар орқали қайд этилган саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисидаги фото ва (ёки) видеоматериалларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.

Шахслар уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этган ҳолда қонунийлик, адолатлилик, холислик, ошкоралик, хабар берувчининг шахсий хавфсизлигини таъминлаш, унинг анонимлик ҳуқуқи ва қонуний ҳимояси кафолатланиши тамойиллари асосида рағбатлантирилади.

2. Мазкур Низом қоидалари фақат Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) назоратидаги объектлар ҳамда Қўмита ваколатига кирувчи саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар қайд этилган ҳолатларга татбиқ этилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ахборот тизимлари — Қўмитанинг жаҳон интернет ахборот тармоғи орқали ишловчи электрон тизими;

видеотехника воситалари — видеокузатув, тасвирга олиш техника воситалари, шу жумладан, мобил қурилмалар;

«E-maʼmuriy ish» учун маълумотлар тўплами — маъмурий иш юритишга зарур бўлган маълумотлар йиғиндиси (жойлашув, сана, вақт, фото ва (ёки) видео материаллар, идентификацияланган маълумотлар) бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «E-maʼmuriy ish» ахборот тизимига электрон тарзда киритиладиган маълумотлар;

фото ва видеоматериаллар — ҳуқуқбузарлик акс этган фотосуратлар ва видеоёзувлар (таҳрирланмаган, техник сифатини сақлаган ҳолда);

ҳуқуқбузарлик — Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида Қўмита ваколатига тааллуқли деб белгиланган саноат хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ҳаракатсизлик).

4. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва (ёки) видеоматериаллар ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ қабул қилинади, кўриб чиқилади, шу билан биргаликда, уларни тақдим этган шахслар рағбатлантирилади.

2-боб. Ҳуқуқбузарликларни видеотехника воситалари орқали қайд этиш ва материалларни юбориш тартиби

5. Шахслар ҳуқуқбузарлик ҳолатини, шунингдек, аварияга олиб келиши мумкин бўлган хавфли ҳолатларни видеотехника воситалари орқали қайд этиши, фото ва (ёки) видеоматериалларни ахборот тизими орқали Қўмитага юбориши мумкин.

6. Тақдим этиладиган фото ва (ёки) видеоматериалларда қуйидагилар аниқ акс этган бўлиши лозим:

саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик моҳияти (қисқа тавсифи билан);

ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил (геолокация), сана ва вақт.

7. Материаллар Рақамли ҳукумат фойдаланувчиларининг Ягона идентификация тизими (OneID) орқали ахборот тизимига кириш асосида юборилади.

Бунда фойдаланувчи тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизимининг жисмоний шахслар марказий маълумотлар базасидан ахборот тизимга автоматик тарзда олинади: фамилияси, исми ва отасининг исми; доимий ёки вақтинча яшаш манзили; мобил телефон рақами; электрон почта манзили (мавжуд бўлса); банк пластик картаси рақами; иш жойи ва лавозими (ихтиёрий).

Шахсий маълумотлар қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилинади ва улардан фақат ушбу Низомда белгиланган мақсадлар учун фойдаланилади.

8. Фото ва (ёки) видеоматериалларга ҳар қандай таҳрир, монтаж, эффект қўллаш тақиқланади. Техник сабабларга кўра ҳажмни қисқартириш мақсадида роликнинг бевосита ҳуқуқбузарлик акс этган қисмини кесиб олишга йўл қўйилади.

9. Ҳаққонийликни таъминлаш мақсадида ахборот тизими материал юборилган вақтни, геолокация маълумотларини (GPS-координаталарни), файлнинг техник тавсифлари ва хизмат маълумотларини (метамаълумот)) автоматик тарзда қайд этади ҳамда уларни Қўмита ахборот базасига узатади.

3-боб. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш

10. Ахборот тизими орқали келиб тушган фото ва (ёки) видеоматериаллар ҳамда «E-maʼmuriy ish» учун зарур маълумотлар тўплами тегишлиги бўйича Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси (бўлими) масъул ходими томонидан уч иш куни мобайнида жойига чиққан ҳолда кўриб чиқилади.

11. Фото ва видеоматериалларда ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш имкони бўлмаса, материаллар мазкур Низомнинг 10-бандида белгиланган муддатлар доирасида ҳудудийлиги бўйича тегишли ички ишлар органларига ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш учун юборилади.

12. Қўмитанинг ҳудудий масъул ходими қонунчиликка мувофиқ маъмурий иш қўзғатади, далилларни расмийлаштиради ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси талабларига биноан қарор қабул қилади.

Жарима тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, тўлов ҳужжати (квитанция) ҳуқуқбузарга электрон почта, SMS-хабарнома ёки почта алоқаси орқали етказилади (заруратга кўра бевосита топширилиши мумкин).

13. Агар кўриб чиқиш натижасида қайд этилган ҳодиса бўйича Қўмита ваколати мавжуд бўлмаса, ҳужжатлар бир иш кунида тегишли судга ёки ваколатли органга юборилади, бу ҳақида мурожаат қилувчи хабардор қилинади.

14. Жиноят аломатлари аниқланган ҳолларда материаллар бир иш куни ичида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.

15. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва (ёки) видеоматериаллар ва «E-maʼmuriy ish» тизимига зарур маълумотлар тўпламини кўриб чиқиш натижаси юзасидан уни юборган шахсга ҳуқуқбузарлик бўйича жарима ундирилган пайтдан эътиборан ўн беш иш куни муддатда ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар юборилган электрон тизимлар орқали электрон шаклда жавоб юборилади.

4-боб. Фото ва (ёки) видеоматериалларни та қ дим этган шахсларни рағбатлантириш

16. Фото ва (ёки) видеоматериалларни тақдим этган шахс ҳуқуқбузарлик бўйича ундирилган жариманинг Қўмитага ўтказилган қисмидан 20 фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

17. Пул мукофоти:

ҳаққоний ва етарли маълумотларни биринчи бўлиб тақдим этган шахсга берилади;

ҳуқуқбузарлик тегишли органлар томонидан олдиндан аниқлангандан кейин тушган хабарлар бўйича тўланмайди.

18. Пул мукофоти автоматик тарзда мурожаат қилувчининг мобил рақамига боғланган тўлов хизматлари ёки кўрсатилган банк картасига ўтказилади. Маблағларни ўтказишда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш талаблари қатъий сақланади.

5-боб. Шахслар томонидан фото ва (ёки) видеоматериалларни қайд этиш шартлари

19. Фото ва (ёки) видеоматериаллар шахслар томонидан қуйидаги ҳолатларда қайд этилиши мумкин:

саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши ёки авария, портлаш, ёнғин ёхуд инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган хавфли ҳолат мавжуд бўлган тақдирда;

Қўмита назоратидаги объектларда ва техник қурилмаларда, шахсларнинг қонуний равишда бўлиши мумкин бўлган ҳудудларда;

ишлаб чиқариш жараёнига, ходимлар фаолиятига ёки технологик жараёнга аралашмаган ҳолларда.

Режимли, қўриқланадиган ва чекланган ҳудудларда тегишли рухсатларсиз, шунингдек, саноат хавфсизлигини таъминлашдан бошқа мақсадлар учун фото ва (ёки) видеоматериалларни қайд этишга йўл қўйилмайди.

6-боб. Махфийлик, шахсий маълумотлар ва масъулият

20. Қўмита ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берувчи шахснинг шахсий хавфсизлиги ва маълумотлари махфийлигини таъминлайди, шунингдек, унга нисбатан иш жойида ёки жамиятда ҳар қандай таъқиб ва босим ўтказилиши тақиқланади ҳамда қонуний ҳимоя кафолатланади.

21. Фото ва (ёки) видеоматериалларда атайлаб сохталаштириш, ҳақоратли ёки ёлғон маълумотлар юбориш аниқланган тақдирда, мурожаат рад этилади.

22. Фото ва (ёки) видеоматериаллар ҳамда тегишли иш юритиш маълумотлари ахборот тизимида қонунчиликда белгиланган муддатларда сақланади, белгиланган тартибда йўқ қилинади ёки архивга ўтказилади.

7-боб. Ахборот тизимлари, интеграция ва техник талаблар

23. Қўмита:

ахборот тизимини ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотларни қабул қилиш, таҳлил қилиш ва «E-maʼmuriy ish» тизимига юбориш имкониятларига мослаштиради;

геолокация, вақт белгиси ва файл метамаълумотларини автоматик қайд этишни таъминлайди.

24. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор идоралар билан ахборотни келишилган протоколлар асосида алмашади, тизимларнинг узлуксиз ишлаши, киберхавфсизлик ва техник қўллаб-қувватлаш таъминланади.

8-боб. Якунловчи қоидалар

25. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва (ёки) видеоматериалларни ҳамда «E-maʼmuriy ish» тизимига зарур маълумотлар тўпламини тақдим этган шахсларга рағбатлантириш берилмагани ҳолатлари бўйича юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.

Қўмитанинг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсинув тартибида юқори турувчи органга шикоят қилиниши судга шикоят қилиш ҳуқуқини истисно этмайди.

26. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.

27. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари юзасидан фото ва (ёки) видео материалларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА

Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва (ёки) видеоматериалларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш

Босқичлар Субъектлар Чора- тадбирлар Бажариш муддатлари 1- босқич Шахслар Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва (ёки) видео материалларни Қўмитанинг ахборот тизимига жойлайди. Заруратга кўра 2- босқич Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ҳудудий бошқарма лари ( бўлимлари ) 1. Юб орилган фото ва (ёки) видео материалларни қабул қилиб олади . 2. Материалларга таянган ҳолда ҳуқуқбузарликнинг ҳолатини ўрганади. 3. Ф ото ва видео материалларда ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш имкони бўлмаса, материалларни мазкур Низомнинг 10-бандида белгиланган муддатлар доирасида ҳудудийлиги бўйича тегишли ички ишлар органларига ҳуқуқбузар шахсини аниқлаш учун юборади . Уч иш куни мобайни да 3- босқич Ички ишлар вазирлиги 1. Ҳуқуқбузарлик ҳақидаги фото ва (ёки) видеоматериалларни қабул қилиб олади. 2 . Фото ва (ёки) видеоматериаллар сифатини текширади ҳамда ҳуқуқбузар шахсини аниқлайди. 3. Ҳуқуқбузар шахс тўғрисида ги маълумот лар ни тегишлиги бўйича Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси нинг ҳудудий бошқарма ларига ( бўлимига ) тақдим этади. Ўн иш куни мобайни да 4 - босқич Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ҳудудий бошқарма лари ( бўлимлари ) 1. Келиб тушган фото ва (ёки) видеоматериалларни, «E-maʼmuriy ish» учун зарур маълумотлар тўпламини жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади. 1. Икки иш куни мобайнида 2. Жарима солиш тўғрисидаги тегишли қарор ва тайинланган жаримани тўлаш учун тўлов варақасини (квитанцияни) ҳуқуқбузарнинг электрон почта манзилига электрон шаклда, мобил телефон рақамига СМС-хабарнома шаклида ёки яшаш манзилига почта орқали юборади. 2. Қарор расмийлаштирилган кундан эътиборан уч иш куни ичида 3. Кўриб чиқиш натижасида қайд этилган ҳодиса бўйича Қўмита ваколати мавжуд бўлмаса, ҳужжатларни тегишли судга ёки ваколатли органга юборади ва бу ҳақида мурожаат қилган шахсни хабардор қилади. 3. Бир иш куни давомида 5 - босқич Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ҳудудий бошқарма лари ( бўлимлари ) Фото ва (ёки) видеоматериалларни тақдим этган шахсни ҳуқуқбузарлик бўйича ундирилган жариманинг Қўмитага ўтказилган қисмидан 20 фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантиради. ( Пул мукофоти автоматик тарзда мурожаат қилган шахснинг мобил рақамига боғланган тўлов хизматлари ёки кўрсатилган банк картасига ўтказилади. Маблағни ўтказишда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш талаблари қатъий сақланади) . Ҳуқуқбузарлик бўйича жарима ундирилгандан сўнг ўн беш иш куни мобайни да

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 4 май,

223-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2026 й., 09/26/223/0456-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

sxemasi

Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoidalarini buzish bilan bogʻliq huquqbuzarliklarning oldini olishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Sanoat, radiatsiya va yadro sohasida xavfsizlikni taʼminlash, qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etilishini nazorat qilish, mazkur jarayonlarda fuqarolarning faol ishtirokini tashkil qilish hamda ularni ragʻbatlantirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ““Mahallani rivojlantirish va jamiyatni yuksaltirish” yilida ustuvor yoʻnalishlar boʻyicha islohotlar dasturlari va “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha davlat dasturi toʻgʻrisida” 2026-yil 16-fevraldagi PF-22-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. 2026-yil 1-avgustdan boshlab xavfli ishlab chiqarish obyektlari va texnik qurilmalaridan foydalanishdagi huquqbuzarliklar haqidagi xabarlarni Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) uning axborot tizimi orqali foto va (yoki) videomateriallar koʻrinishida taqdim qilish, ularni koʻrib chiqish hamda taqdim etgan shaxslarni ragʻbatlantirish tartibi joriy etilsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoidalarini buzish holatlari yuzasidan foto va (yoki) videomateriallarni qabul qilish, koʻrib chiqish hamda ularni taqdim etgan shaxslarni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

huquqbuzarlikni videotexnika vositalari orqali qayd etish va koʻrib chiqish tartibi;

huquqbuzarlik haqidagi foto va (yoki) videomateriallarni taqdim etgan shaxslarni ragʻbatlantirish mexanizmi.

3. Xavfli ishlab chiqarish obyektlari va texnik qurilmalaridan foydalanishdagi huquqbuzarliklar haqidagi xabarlarni yetkazishda Qoʻmitaning axborot tizimidan foydalanish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.

4. Belgilansinki:

a) huquqbuzarlik qayd etilgani boʻyicha xabar bergan shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oshkor qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi;

b) videokuzatuv va tasvirga olish texnika vositalari hamda mobil qurilmalar orqali qayd etilgan sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoidalarini buzish holatlari Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksida belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi;

v) huquqbuzarlik boʻyicha undiriladigan jarima quyidagicha taqsimlanadi:

20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga;

80 foizi — Qoʻmitaga;

g) foto va (yoki) videomateriallarni taqdim etgan shaxs huquqbuzarlik boʻyicha undirilgan jarimaning ushbu band “v” kichik bandiga muvofiq Qoʻmitaga oʻtkazilgan summaning 20 foizi miqdorida pul mukofoti bilan ragʻbatlantiriladi.

5. Qoʻmita:

a) uch oy muddatda axborot tizimini huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni qabul qilish va tahlil qilish boʻyicha quyidagilarni nazarda tutuvchi imkoniyatlarga moslashtirsin:

huquqbuzarlik sodir etilgan manzil va geolokatsiya maʼlumotlari, foto va (yoki) videomateriallarni qabul qilish;

axborot tizimi orqali shaxslardan kelib tushgan xabarlarni koʻrib chiqish;

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining “E-maʼmuriy ish” elektron tizimida maʼmuriy ishlarni rasmiylashtirish;

xabar bergan shaxslarni pul mukofoti bilan ragʻbatlantirish, toʻlovlar hisobini yuritish;

maʼmuriy ish yuritish hujjatlarini elektron shaklda rasmiylashtirish;

kelib tushgan huquqbuzarliklar Qoʻmita vakolatiga kirmasa, uni tegishli idora tomonidan koʻrib chiqish uchun yuborish.

b) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi manfaatdor idoralar bilan birgalikda mazkur qarorda nazarda tutilgan vazifalarni bajarish uchun 2026-yil 1-iyulga qadar oʻzlarining mavjud elektron axborot tizimlarini qoʻmitaning elektron tizimiga integratsiya qilsin.

Bunda davlat organlari va idoralarining axborot tizimlari oʻrtasida maʼlumotlar almashinuvi amaldagi qonunchilik talablariga muvofiq “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali amalga oshirilishi taʼminlansin.

6. Qoʻmita:

a) Sanoat xavfsizligi sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining mablagʻlari hisobidan:

2026-yil 1-iyulga qadar tizimni huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni qabul qilish hamda tahlil qilish uchun zarur texnik vositalar va uskunalar bilan taʼminlasin;

Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda axborot tizimining uzluksiz va sifatli ishlashini tashkil etsin hamda texnik koʻmak koʻrsatgan holda takomillashtirib borsin;

b) Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bilan birgalikda ushbu qaror mazmun-mohiyatining ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin.

7. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi raisi A.V. Rafiqov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 4-maydagi 223-son qaroriga ILOVA

Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoidalarini buzish holatlari yuzasidan foto va (yoki) videomateriallarni qabul qilish, koʻrib chiqish hamda ularni taqdim etgan shaxslarni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasida qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etilishini taʼminlash maqsadida tasvirga olish texnik vositalari hamda mobil qurilmalar orqali qayd etilgan sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoidalarini buzish bilan bogʻliq holatlar toʻgʻrisidagi foto va (yoki) videomateriallarni qabul qilish, koʻrib chiqish hamda ularni taqdim etgan shaxslarni ragʻbatlantirish tartibini belgilaydi.

Shaxslar ularning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlariga rioya etgan holda qonuniylik, adolatlilik, xolislik, oshkoralik, xabar beruvchining shaxsiy xavfsizligini taʼminlash, uning anonimlik huquqi va qonuniy himoyasi kafolatlanishi tamoyillari asosida ragʻbatlantiriladi.

2. Mazkur Nizom qoidalari faqat Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) nazoratidagi obyektlar hamda Qoʻmita vakolatiga kiruvchi sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoidalarini buzish bilan bogʻliq huquqbuzarliklar qayd etilgan holatlarga tatbiq etiladi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

axborot tizimlari — Qoʻmitaning jahon internet axborot tarmogʻi orqali ishlovchi elektron tizimi;

videotexnika vositalari — videokuzatuv, tasvirga olish texnika vositalari, shu jumladan, mobil qurilmalar;

“E-maʼmuriy ish” uchun maʼlumotlar toʻplami — maʼmuriy ish yuritishga zarur boʻlgan maʼlumotlar yigʻindisi (joylashuv, sana, vaqt, foto va (yoki) video materiallar, identifikatsiyalangan maʼlumotlar) boʻlib, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining “E-maʼmuriy ish” axborot tizimiga elektron tarzda kiritiladigan maʼlumotlar;

foto va videomateriallar — huquqbuzarlik aks etgan fotosuratlar va videoyozuvlar (tahrirlanmagan, texnik sifatini saqlagan holda);

huquqbuzarlik — Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksi va boshqa qonunchilik hujjatlarida Qoʻmita vakolatiga taalluqli deb belgilangan sanoat xavfsizligi qoidalarini buzish bilan bogʻliq xatti-harakat (harakatsizlik).

4. Videotexnika vositalari orqali qayd etilgan huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi foto va (yoki) videomateriallar ushbu Nizomga ilovadagi sxemaga muvofiq qabul qilinadi, koʻrib chiqiladi, shu bilan birgalikda, ularni taqdim etgan shaxslar ragʻbatlantiriladi.

2-bob. Huquqbuzarliklarni videotexnika vositalari orqali qayd etish va materiallarni yuborish tartibi

5. Shaxslar huquqbuzarlik holatini, shuningdek, avariyaga olib kelishi mumkin boʻlgan xavfli holatlarni videotexnika vositalari orqali qayd etishi, foto va (yoki) videomateriallarni axborot tizimi orqali Qoʻmitaga yuborishi mumkin.

6. Taqdim etiladigan foto va (yoki) videomateriallarda quyidagilar aniq aks etgan boʻlishi lozim:

sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoidalarini buzish bilan bogʻliq huquqbuzarlik mohiyati (qisqa tavsifi bilan);

huquqbuzarlik sodir etilgan manzil (geolokatsiya), sana va vaqt.

7. Materiallar Raqamli hukumat foydalanuvchilarining Yagona identifikatsiya tizimi (OneID) orqali axborot tizimiga kirish asosida yuboriladi.

Bunda foydalanuvchi toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar “Elektron hukumat” tizimining jismoniy shaxslar markaziy maʼlumotlar bazasidan axborot tizimga avtomatik tarzda olinadi: familiyasi, ismi va otasining ismi; doimiy yoki vaqtincha yashash manzili; mobil telefon raqami; elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa); bank plastik kartasi raqami; ish joyi va lavozimi (ixtiyoriy).

Shaxsiy maʼlumotlar qonunchilikka muvofiq himoya qilinadi va ulardan faqat ushbu Nizomda belgilangan maqsadlar uchun foydalaniladi.

8. Foto va (yoki) videomateriallarga har qanday tahrir, montaj, effekt qoʻllash taqiqlanadi. Texnik sabablarga koʻra hajmni qisqartirish maqsadida rolikning bevosita huquqbuzarlik aks etgan qismini kesib olishga yoʻl qoʻyiladi.

9. Haqqoniylikni taʼminlash maqsadida axborot tizimi material yuborilgan vaqtni, geolokatsiya maʼlumotlarini (GPS-koordinatalarni), faylning texnik tavsiflari va xizmat maʼlumotlarini (metamaʼlumot)) avtomatik tarzda qayd etadi hamda ularni Qoʻmita axborot bazasiga uzatadi.

3-bob. Videotexnika vositalari orqali qayd etilgan huquqbuzarliklarni koʻrib chiqish

10. Axborot tizimi orqali kelib tushgan foto va (yoki) videomateriallar hamda “E-maʼmuriy ish” uchun zarur maʼlumotlar toʻplami tegishligi boʻyicha Qoʻmitaning hududiy boshqarmasi (boʻlimi) masʼul xodimi tomonidan uch ish kuni mobaynida joyiga chiqqan holda koʻrib chiqiladi.

11. Foto va videomateriallarda huquqbuzarning shaxsini aniqlash imkoni boʻlmasa, materiallar mazkur Nizomning 10-bandida belgilangan muddatlar doirasida hududiyligi boʻyicha tegishli ichki ishlar organlariga huquqbuzarning shaxsini aniqlash uchun yuboriladi.

12. Qoʻmitaning hududiy masʼul xodimi qonunchilikka muvofiq maʼmuriy ish qoʻzgʻatadi, dalillarni rasmiylashtiradi va Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksi talablariga binoan qaror qabul qiladi.

Jarima tayinlash toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, toʻlov hujjati (kvitansiya) huquqbuzarga elektron pochta, SMS-xabarnoma yoki pochta aloqasi orqali yetkaziladi (zaruratga koʻra bevosita topshirilishi mumkin).

13. Agar koʻrib chiqish natijasida qayd etilgan hodisa boʻyicha Qoʻmita vakolati mavjud boʻlmasa, hujjatlar bir ish kunida tegishli sudga yoki vakolatli organga yuboriladi, bu haqida murojaat qiluvchi xabardor qilinadi.

14. Jinoyat alomatlari aniqlangan hollarda materiallar bir ish kuni ichida huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuboriladi.

15. Videotexnika vositalari orqali qayd etilgan huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi foto va (yoki) videomateriallar va “E-maʼmuriy ish” tizimiga zarur maʼlumotlar toʻplamini koʻrib chiqish natijasi yuzasidan uni yuborgan shaxsga huquqbuzarlik boʻyicha jarima undirilgan paytdan eʼtiboran oʻn besh ish kuni muddatda huquqbuzarlik haqida xabar yuborilgan elektron tizimlar orqali elektron shaklda javob yuboriladi.

4-bob. Foto va (yoki) videomateriallarni ta q dim etgan shaxslarni ragʻbatlantirish

16. Foto va (yoki) videomateriallarni taqdim etgan shaxs huquqbuzarlik boʻyicha undirilgan jarimaning Qoʻmitaga oʻtkazilgan qismidan 20 foizi miqdorida pul mukofoti bilan ragʻbatlantiriladi.

17. Pul mukofoti:

haqqoniy va yetarli maʼlumotlarni birinchi boʻlib taqdim etgan shaxsga beriladi;

huquqbuzarlik tegishli organlar tomonidan oldindan aniqlangandan keyin tushgan xabarlar boʻyicha toʻlanmaydi.

18. Pul mukofoti avtomatik tarzda murojaat qiluvchining mobil raqamiga bogʻlangan toʻlov xizmatlari yoki koʻrsatilgan bank kartasiga oʻtkaziladi. Mablagʻlarni oʻtkazishda shaxsiy maʼlumotlarni himoya qilish talablari qatʼiy saqlanadi.

5-bob. Shaxslar tomonidan foto va (yoki) videomateriallarni qayd etish shartlari

19. Foto va (yoki) videomateriallar shaxslar tomonidan quyidagi holatlarda qayd etilishi mumkin:

sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoidalarining buzilishi yoki avariya, portlash, yongʻin yoxud inson hayoti va sogʻligʻiga xavf tugʻdirishi mumkin boʻlgan xavfli holat mavjud boʻlgan taqdirda;

Qoʻmita nazoratidagi obyektlarda va texnik qurilmalarda, shaxslarning qonuniy ravishda boʻlishi mumkin boʻlgan hududlarda;

ishlab chiqarish jarayoniga, xodimlar faoliyatiga yoki texnologik jarayonga aralashmagan hollarda.

Rejimli, qoʻriqlanadigan va cheklangan hududlarda tegishli ruxsatlarsiz, shuningdek, sanoat xavfsizligini taʼminlashdan boshqa maqsadlar uchun foto va (yoki) videomateriallarni qayd etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

6-bob. Maxfiylik, shaxsiy maʼlumotlar va masʼuliyat

20. Qoʻmita huquqbuzarlik haqida xabar beruvchi shaxsning shaxsiy xavfsizligi va maʼlumotlari maxfiyligini taʼminlaydi, shuningdek, unga nisbatan ish joyida yoki jamiyatda har qanday taʼqib va bosim oʻtkazilishi taqiqlanadi hamda qonuniy himoya kafolatlanadi.

21. Foto va (yoki) videomateriallarda ataylab soxtalashtirish, haqoratli yoki yolgʻon maʼlumotlar yuborish aniqlangan taqdirda, murojaat rad etiladi.

22. Foto va (yoki) videomateriallar hamda tegishli ish yuritish maʼlumotlari axborot tizimida qonunchilikda belgilangan muddatlarda saqlanadi, belgilangan tartibda yoʻq qilinadi yoki arxivga oʻtkaziladi.

7-bob. Axborot tizimlari, integratsiya va texnik talablar

23. Qoʻmita:

axborot tizimini huquqbuzarliklar haqidagi maʼlumotlarni qabul qilish, tahlil qilish va “E-maʼmuriy ish” tizimiga yuborish imkoniyatlariga moslashtiradi;

geolokatsiya, vaqt belgisi va fayl metamaʼlumotlarini avtomatik qayd etishni taʼminlaydi.

24. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi manfaatdor idoralar bilan axborotni kelishilgan protokollar asosida almashadi, tizimlarning uzluksiz ishlashi, kiberxavfsizlik va texnik qoʻllab-quvvatlash taʼminlanadi.

8-bob. Yakunlovchi qoidalar

25. Huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi foto va (yoki) videomateriallarni hamda “E-maʼmuriy ish” tizimiga zarur maʼlumotlar toʻplamini taqdim etgan shaxslarga ragʻbatlantirish berilmagani holatlari boʻyicha yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilinishi mumkin.

Qoʻmitaning xatti-harakati (harakatsizligi) ustidan boʻysinuv tartibida yuqori turuvchi organga shikoyat qilinishi sudga shikoyat qilish huquqini istisno etmaydi.

26. Ushbu Nizomni qoʻllash jarayonida kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal qilinadi.

27. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoidalarini buzish holatlari yuzasidan foto va (yoki) video materiallarni qabul qilish, koʻrib chiqish hamda ularni taqdim etgan shaxslarni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida nizomga ILOVA

Videotexnika vositalari orqali qayd etilgan huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi foto va (yoki) videomateriallarni qabul qilish, koʻrib chiqish, ularni taqdim etgan shaxslarni ragʻbatlantirish

Bosqichlar Subyektlar Chora- tadbirlar Bajarish muddatlari 1- bosqich Shaxslar Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi boʻyicha huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi foto va (yoki) video materiallarni Qoʻmitaning axborot tizimiga joylaydi. Zaruratga koʻra 2- bosqich Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining hududiy boshqarma lari ( boʻlimlari ) 1. Yub orilgan foto va (yoki) video materiallarni qabul qilib oladi . 2. Materiallarga tayangan holda huquqbuzarlikning holatini oʻrganadi. 3. F oto va video materiallarda huquqbuzarning shaxsini aniqlash imkoni boʻlmasa, materiallarni mazkur Nizomning 10-bandida belgilangan muddatlar doirasida hududiyligi boʻyicha tegishli ichki ishlar organlariga huquqbuzar shaxsini aniqlash uchun yuboradi . Uch ish kuni mobayni da 3- bosqich Ichki ishlar vazirligi 1. Huquqbuzarlik haqidagi foto va (yoki) videomateriallarni qabul qilib oladi. 2 . Foto va (yoki) videomateriallar sifatini tekshiradi hamda huquqbuzar shaxsini aniqlaydi. 3. Huquqbuzar shaxs toʻgʻrisida gi maʼlumot lar ni tegishligi boʻyicha Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi ning hududiy boshqarma lariga ( boʻlimiga ) taqdim etadi. Oʻn ish kuni mobayni da 4 - bosqich Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining hududiy boshqarma lari ( boʻlimlari ) 1. Kelib tushgan foto va (yoki) videomateriallarni, “E-maʼmuriy ish” uchun zarur maʼlumotlar toʻplamini joyiga chiqqan holda koʻrib chiqadi. 1. Ikki ish kuni mobaynida 2. Jarima solish toʻgʻrisidagi tegishli qaror va tayinlangan jarimani toʻlash uchun toʻlov varaqasini (kvitansiyani) huquqbuzarning elektron pochta manziliga elektron shaklda, mobil telefon raqamiga SMS-xabarnoma shaklida yoki yashash manziliga pochta orqali yuboradi. 2. Qaror rasmiylashtirilgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida 3. Koʻrib chiqish natijasida qayd etilgan hodisa boʻyicha Qoʻmita vakolati mavjud boʻlmasa, hujjatlarni tegishli sudga yoki vakolatli organga yuboradi va bu haqida murojaat qilgan shaxsni xabardor qiladi. 3. Bir ish kuni davomida 5 - bosqich Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining hududiy boshqarma lari ( boʻlimlari ) Foto va (yoki) videomateriallarni taqdim etgan shaxsni huquqbuzarlik boʻyicha undirilgan jarimaning Qoʻmitaga oʻtkazilgan qismidan 20 foizi miqdorida pul mukofoti bilan ragʻbatlantiradi. ( Pul mukofoti avtomatik tarzda murojaat qilgan shaxsning mobil raqamiga bogʻlangan toʻlov xizmatlari yoki koʻrsatilgan bank kartasiga oʻtkaziladi. Mablagʻni oʻtkazishda shaxsiy maʼlumotlarni himoya qilish talablari qatʼiy saqlanadi) . Huquqbuzarlik boʻyicha jarima undirilgandan soʻng oʻn besh ish kuni mobayni da

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 4-may,

223-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.05.2026-y., 09/26/223/0456-son)

lex.uz