UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 5-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 5 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 5 мая 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 5 May 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

НАМУНАСИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМАСИ

ҚАЙД ВАРАҒИ

МАЪЛУМОТНОМА

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

«Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш тартиби;

яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш билан боғлиқ жараёнларни амалга ошириш мақсадида тегишли ахборот тизимларини «Manzil» автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

бир ой муддатда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ (кейинги ўринларда — Қонун) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда — фуқаролар) яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ваколатли орган — ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари;

даволаш муассасалари — санаторийлар, даволаш пансионатлари, давлат клиникалари ва хусусий клиникалар, шифохоналар, касалхоналар ҳамда бошқа тиббиёт муассасалари;

жойлаштириш воситалари — меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ҳамда зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, ўтов ва чодирли оромгоҳлар, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар;

идентификацияловчи ID-карта (кейинги ўринларда — идентификацияловчи карта) — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида идентификацияловчи карта эгасининг шахсини ва фуқаролигини, яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқлайдиган, эгасининг шахсига доир биографик ва биометрик маълумотлар киритилган электрон жисмга (чипга) эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаросига бериладиган ҳужжат;

ички ишлар органларининг таянч пунктлари — ички ишлар органларининг таянч пунктлари ва маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари;

турган жойи — шахс қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган асосларда вақтинча яшайдиган жойлаштириш воситаси, даволаш муассасаси ёки шахснинг яшаш жойи ҳисобланмайдиган турар жой;

турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг турган жойи тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда қайд этиш;

ЯИДХП — Ягона интерактив давлат хизматлари портали;

яшаш жойи — шахс мулкдор сифатида, ижара (иккиламчи ижара), текин фойдаланиш шартномаси бўйича ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра доимий равишда (асосан) яшайдиган ҳамда ўзи яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган уй, квартира, хизмат турар жойи, махсус уй (ётоқхона, вақтинча уй-жой фонди уйи ёки ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уй, шунингдек, болалар уйи ёки бошқа махсус мақсадли уй) ёхуд бошқа турар жой;

яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда қайд этиш;

«Е-mehmon» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Е-mehmon» тизими) — жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида фойдаланиладиган, жойлаштириш воситаларида яшовчи ёки даволаш муассасаларида стационар шароитда даволанаётган шахсларни турган жойи бўйича хабардор қилиш тартибида рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш учун мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими;

«Е-xabar berish» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «E-xabar berish» тизими) — шахсларни турган жойи бўйича хабардор қилиш тартибида рўйхатдан ўтказиш учун мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими;

«Manzil» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Manzil» тизими) — шахсларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш учун мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими.

3. Фуқарони яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш хизматлари ушбу Низом талаблари асосида амалга оширилади ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида фуқаронинг республика ҳудудининг муайян жойида яшаш ёки вақтинча бўлиш ҳолатини аниқлашни назарда тутади.

4. Фуқарони яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳар икки томоннинг (мулкдор ва фуқаро) иштирокида амалга оширилади ва уларнинг розилиги «Face-ID» ёки «Mobile-ID» тизими орқали тасдиқланади.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги уй-жой фондига эга бўлган муассасаларга жойлаштирилишида «Е-xabar berish» тизимида маълумотларни киритиш орқали тегишли манзилга олти ой муддатгача реал вақт режимида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши учун тизимдан юборилади.

Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларига жойлашган фуқаролар «Е-mehmon» тизими орқали турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади.

Яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш белгиланган тартибда расмийлаштирилган нотариал тасдиқланган розилик аризаси ёки ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.

5. Туғилган бола фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда — ФҲДЁ) органлари томонидан унга туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви расмийлаштириш чоғида отаси ёки онасининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган манзилига маълумотларни киритиш орқали реал вақт режимида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади.

Туғилган болага ФҲДЁ томонидан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви расмийлаштириш чоғида уни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш учун турар жой мулкдори (мулкдорлари)нинг розилиги талаб этилмайди.

6. Бир нечта уйга ёки квартирага эга бўлган турар жой мулкдори улардан фақат биттасига яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган фуқаро ота-онаси ёки улардан бири ёхуд васийси (ҳомийси) рўйхатдан ўтказилган манзилда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади.

Бунда ўн саккиз ёшга тўлмаган фуқаро яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши учун эга бўлган турар жой мулкдорининг розилиги талаб этилмайди.

7. Фуқаро янги яшаш жойига келган кундан эътиборан ўн иш куни ичида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жой мулкдори (мулкдорлари) уни яшаш жойи ёки турган жойи манзилига рўйхатдан ўтказиш учун ушбу Низомда белгиланган тартибда ваколатли органга хабар бериши шарт.

Фуқаронинг яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги унда мазкур турар жойга (уй-жой майдонига) бўлган мулк ҳуқуқи келиб чиқишига олиб келмайди.

8. Турар жойларнинг ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини солиқ органлари томонидан ҳисобга қўйишда ижарага олувчиларнинг хоҳишига кўра улар ижара шартномасида кўрсатилган, аммо бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади.

Бунда турар жойни ижарага ёки текинга фойдаланишга бериш шартномаси турар жой мулкдори томонидан тасдиқланганидан сўнг ижарага олувчи ҳақидаги маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали (кейинги ўринларда — электрон платформа) «Е-xabar berish» тизимида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказилади.

Турар жойнинг ижара ёки текин фойдаланиш шартномаси турар жой мулкдори томонидан тасдиқланганлиги фуқарони турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш учун турар жой мулкдорининг розилиги ҳисобланади.

Турар жой мулкдори ёки ижарага олувчи томонидан ёхуд уларнинг ўзаро келишуви асосида солиқ органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномаси бекор қилиниши натижасида фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентида белгиланган тартибда бекор қилинади.

9. Талаба талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича мурожаат қилганда таълим муассасаси ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартномани расмийлаштириш жараёнида ЯИДХП орқали композит тарзда ўша ернинг ўзида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади.

Бунда талаба турар жой ижара шартномасида кўрсатилган, аммо бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга ваколатли орган томонидан онлайн тарзда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади.

Таълим муассасаси томонидан талабалар турар жойида яшаш шартномаси бекор қилиниши натижасида фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги композит тарзда бекор қилинади.

10. Мулкдор (мулкдорлар) ўзини (ўзларини), оила аъзоларини ва бошқа шахсларни яшаш жойи ёки турган жой бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.

Фуқарони яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишда Қонуннинг 20-моддасида белгиланган бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидаларга риоя этилиши шарт.

Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ қуйидаги фуқароларга нисбатан уларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш чоғида, истисно тариқасида, Қонуннинг 20-моддасида белгиланган бир киши учун турар жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар қўлланмайди:

эрга (хотинга) нисбатан — бир-бирининг яшаш жойи бўйича уй-жой майдонига;

ота-оналар, фарзандларга нисбатан — бир-бирининг яшаш жойи бўйича уй-жой майдонига;

бува, буви, невараларга нисбатан — бир-бирининг яшаш жойи бўйича уй-жой майдонига;

васийликдаги (ҳомийликдаги), шунингдек, оилага тарбияга олинган (патронат) шахсларга нисбатан — васийнинг (ҳомийнинг), тутинган отанинг ёки онанинг яшаш жойи бўйича уй-жой майдонига;

ака-укалар, опа-сингилларга нисбатан — бир-бирининг яшаш жойи бўйича уй-жой майдонига;

озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга нисбатан — олдинги яшаш жойига, яъни ўз оила аъзоларининг, қариндошларининг ёки ҳукм қилингунига қадар ўзи биргаликда яшаб турган бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига.

Фуқароларнинг ушбу банднинг учинчи — саккизинчи хатбошилари асосида, истисно тариқасида, рўйхатдан ўтказилганлиги рўйхатдан ўтказишга оид сўровномада кўрсатилиши лозим. Ушбу маълумотлар тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан онлайн тарзда текширилади.

11. Фуқарони яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишда ўзига нисбатан уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар қўлланмайдиган шахслар рўйхати электрон платформа орқали (агар тизимда мавжуд бўлса) реал вақт режимида автоматик равишда аниқланади.

Фуқарони электрон платформа орқали аниқлашнинг имкони бўлмаганда, у яшаш жойи ва турган жойи бўйича ваколатли орган томонидан рўйхатдан ўтказилади.

12. Давлат хизматларини кўрсатиш учун давлат божи Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорларда ундирилади.

Давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўланадиган сумма миқдорининг 90 фоизи ундирилади.

13. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

18 фоизи — тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади;

б) ваколатли органга ҳамда профилактика инспекторига ўзи келиб мурожаат этганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади;

в) ЯИДХП орқали мурожаат этганда:

11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига (бунда тушган маблағларнинг 50 фоизи ҳар ойда Ягона порталда электрон давлат хизматларини жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлаш учун Ягона интеграторга йўналтирилади);

11,75 фоизи — Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади;

г) кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда ушбу манзилга яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш учун Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мурожаат этилганда, яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш учун ундириладиган божнинг:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади;

д) кўчмас мулкнинг ижара (текин фойдаланиш) шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда ижарага олувчи(лар)ни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш учун солиқ органларининг махсус автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали мурожаат этилганда, ижарага олувчи(лар)ни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш учун ундириладиган божнинг:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағига;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади;

Давлат божи тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади. Давлат божи тўлангани ҳақидаги квитанцияни талаб қилиб олиш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлардан миграция ва персоналлаштириш хизматининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашда ва ходимларни рағбатлантиришда фойдаланилади.

14. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги мавжуд эмаслиги уни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.

15. Фуқарони яшаш жойи ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш билан боғлиқ низолар суд тартибида ҳал этилади.

16. Фуқарони яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш ҳақидаги электрон сўровномани (аризани) кўриб чиқиш муддати бир иш кунидан ошмаслиги керак.

Қўшимча текшириш талаб этилган тақдирда, ариза берувчи шахсан ёки электрон тизим орқали хабардор қилинади. Бунда қўшимча текшириш муддати уч кундан ошмаслиги лозим.

2-боб. Фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби

17. Фуқаролар ёки турар жой мулкдори (мулкдорлар) яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш учун ўзларига қулай бўлган жойдаги ваколатли орган ёки давлат хизматлари марказлари, «Ақлли» миграция шохобчалари орқали шахсан ёхуд ЯИДХП, «Е-xabar berish» тизими орқали онлайн тарзда мурожаат қилишлари мумкин.

Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш сўровномаси кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП ёки нотариал идоралар орқали ҳам берилиши мумкин.

18. Фуқаро яшаш жойи бўйича ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида рўйхатдан ўтказилади.

19. Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш учун ваколатли органга ёки давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдонини бериш тўғрисидаги ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ аризаси (розилиги), шахсан бориш имкони мавжуд бўлмаганда эса унинг (уларнинг) нотариал тартибда тасдиқланган аризаси (розилиги) ёки ишончномаси;

турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) паспорти (яшаш гувоҳномаси) ёки идентификацияловчи картаси;

рўйхатдан ўтказилаётган шахснинг паспорти ёки идентификацияловчи картаси;

ўн олти ёшга тўлмаган бола аризада кўрсатилган тақдирда, унинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;

васийликдаги (ҳомийликдаги) бола ёки оилага тарбияга олинган (патронат) бола аризада кўрсатилган тақдирда, васийликни (ҳомийликни) тасдиқловчи ҳужжат ёки болани оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишув.

20. Ҳужжатларни қабул қилган масъул ходим ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текширади ва фуқарони яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги электрон сўровномани (аризани) шакллантиради, электрон сўровномага (аризага) тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар киритилади.

Бунда турар жой мулкдори (мулкдорлари) ва рўйхатдан ўтаётган фуқаро электрон сўровномани (аризани) идентификация ва верификация қилиш воситалари («Face-ID» тизими) орқали тасдиқлайди.

Зарур бўлган тақдирда эса («Face-ID» тизими орқали тасдиқлашнинг имкони бўлмаганда) рўйхатдан ўтказилаётган фуқаро томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ электрон сўровноманинг (аризанинг) қоғоздаги кўчирма нусхаси ваколатли органда имзоланади. Шакллантирилган электрон сўровнома (ариза) «Manzil» тизимига юкланади.

Ушбу Низомнинг 10-банди учинчи — саккизинчи хатбошилари асосида рўйхатдан ўтказилган фуқаролар тўғрисида маълумотлар ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ электрон сўровномада кўрсатилиши лозим.

21. Рўйхатдан ўтказилаётган фуқаро ЯИДХП орқали яшаш жойи бўйича хабардор қилиш тартибида ўзини рўйхатдан ўтказиш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ электрон сўровномани (аризани) шакллантиради, электрон сўровномага (аризага) ушбу Низомнинг 19-бандида санаб ўтилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар киритилади.

Турар жой мулкдори (мулкдорлари) ва рўйхатдан ўтказилаётган фуқаро электрон сўровномани (аризани) идентификация ва верификация қилиш воситалари («Face-ID» тизими) орқали тасдиқлайди.

Идентификация ва верификация қилиш воситалари («Face-ID» тизими) орқали электрон сўровномани (аризани) тасдиқлаш имкони бўлмаган тақдирда, ваколатли органда сўровноманинг қоғоз шакли имзоланади.

22. Тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасалардаги болалар, етим болалар, ота-оналарининг қаровисиз қолган болалар, шунингдек, қариялар уйларидаги шахслар кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан берилган турар жой майдонига ушбу муассасаларга жойлаштирилган вақтдан бошлаб ўн иш кунида ваколатли орган томонидан яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади.

Бунда қариялар уйлари, тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасаларга жойлаштирилган шахснинг паспорти ёки идентификацияловчи картаси, қариялар уйлари, тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасалар директорининг ёзма талабномаси ваколатли органга тақдим этилиши лозим.

23. Фуқаро корхона, муассаса ва ташкилотга ишга қабул қилингани ёки яшаш жойи йўқлиги сабабли корхона, муассаса ва ташкилот тасарруфидаги хизмат турар жойи, умумий ёки оилавий ётоқхонада яшаш жойи бўйича турар жойнинг ҳужжатига (ордерга) ёки мазкур корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарининг ёзма рухсатига асосан ваколатли орган томонидан рўйхатдан ўтказилади.

Бунда рўйхатдан ўтказилаётган фуқаро қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

рўйхатдан ўтказилаётган шахснинг паспорти ёки идентификацияловчи картаси;

ўн олти ёшга тўлмаган бола аризада кўрсатилган тақдирда, унинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;

васийликдаги (ҳомийликдаги) бола ёки оилага тарбияга олинган (патронат) бола аризада кўрсатилган тақдирда, васийликни (ҳомийликни) тасдиқловчи ҳужжат ёки болани оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишув.

Корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарининг ёзма рухсатига асосан фуқарони яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказишда электрон сўровномани рўйхатдан ўтказилаётган фуқаро томонидан фойдаланувчини идентификация ва верификация қилиш воситалари («Face-ID» тизими) орқали тасдиқлайди. Корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарининг ёзма рухсати ваколатли орган томонидан электрон тизимга юкланади.

24. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган фуқарога тегишли бўлган турар жой майдонига рўйхатдан ўтказиш учун унинг электрон тасдиғини олишнинг имкони бўлмаса, нотариал тартибда тасдиқланган аризаси (розилиги) талаб этилади.

25. Фуқаро «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги конвенцияга (Кишинев, 2002 йил 7 октябрь) аъзо давлатлар ҳудудида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида бўлган тақдирда, унинг аризаси (розилиги) тегишли давлат қонунчилигига мувофиқ тасдиқланиши мумкин.

Фуқаро Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенцияга (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) аъзо давлат ҳудудида бўлганда, унинг аризаси (розилиги) ушбу конвенция талабларига мувофиқ апостиль белгиси орқали тасдиқланиши мумкин.

26. Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган фуқароларнинг мобил телефон рақамига электрон платформа орқали СМС-хабар юборилади.

Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида юборилганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.

27. Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган фуқарога ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ намунадаги QR-код билан ҳимояланган фуқарони яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида электрон ва (ёки) қоғоз шаклидаги қайд варағи расмийлаштирилади.

28. Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигидан сўнг бу ҳақидаги маълумот ваколатли орган томонидан электрон платформа орқали Мудофаа вазирлигига юборилади.

3-боб. Фуқароларни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби

29. Фуқаролар ёки турар жой мулкдори (мулкдорлар) турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш учун ўзларига қулай бўлган ваколатли орган, профилактика инспектори ва давлат хизматлари марказлари, «Ақлли» миграция шохобчалари орқали шахсан ёки ЯИДХП ва «Е-xabar berish» тизими орқали хабардор қилиш тартибида онлайн тарзда мурожаат қилишлари мумкин.

30. Ваколатли орган томонидан фуқаро турган жойи бўйича ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ схема асосида рўйхатдан ўтказилади.

31. Фуқаро турган жойи бўйича хабардор қилиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдонини бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги), шахсан бориш имкони мавжуд бўлмаганда эса унинг (уларнинг) нотариал тартибда тасдиқланган аризаси (розилиги) ёки ишончномаси;

турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) паспорти (яшаш гувоҳномаси) ёки идентификацияловчи картаси;

рўйхатдан ўтказилаётган шахснинг паспорти ёки идентификацияловчи картаси;

ўн олти ёшга тўлмаган бола аризада кўрсатилган тақдирда, унинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;

васийликдаги (ҳомийликдаги) бола ёки оилага тарбияга олинган (патронат) бола аризада кўрсатилган тақдирда, васийликни (ҳомийликни) тасдиқловчи ҳужжатлари ёки болани оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишув.

Ўн олти ёшга тўлмаган шахсни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни расмийлаштиришда, унинг шахсини тасдиқлаганлик учун жавобгарлик уй-жойда биргаликда яшайдиган вояга етган шахс зиммасига юкланади.

32. Ҳужжатларни қабул қилган ваколатли орган, давлат хизматлари марказлари масъул ходими ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текширади ва фуқарони турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ электрон сўровномани (аризани) шакллантиради.

33. Электрон сўровномага (аризага) тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар киритилади.

Бунда электрон сўровнома (ариза) рўйхатдан ўтказилаётган фуқаро ва турар жой мулкдори (мулкдорлари) фойдаланувчини идентификация ва верификация қилиш воситалари («Face-ID» тизими) орқали тасдиқланади, зарур бўлган тақдирда эса («Fаce-ID» тизими орқали тасдиқлашнинг имкони бўлмаганда) рўйхатдан ўтказилаётган фуқаро томонидан электрон сўровноманинг (аризанинг) қоғоздаги кўчирма нусхаси ваколатли органда имзоланади.

Нотариал тартибда тасдиқланган ариза (розилик), васийликни (ҳомийликни) тасдиқловчи ҳужжатлар ёки болани оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишув PDF, PNG ёки JPEG шаклда илова қилинади.

Шакллантирилган электрон сўровнома (ариза) «E-xabar berish» тизимига юкланади.

34. Рўйхатдан ўтказилаётган фуқаро ЯИДХП ёки «E-xabar berish» тизими ёхуд «Ақлли» миграция шохобчалари орқали турган жойи бўйича хабардор қилиш тартибида ўзини рўйхатдан ўтказиш учун ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ электрон сўровномани (аризани) шакллантиради.

35. Электрон сўровномага (аризага) ушбу Низомнинг 31-бандида келтирилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар фуқаро томонидан мустақил киритилади.

Бунда турар жой мулкдори (мулкдорлари) ва рўйхатдан ўтказилаётган фуқаро электрон сўровномани (аризани) идентификация ва верификация қилиш воситалари («Face-ID» тизими) орқали тасдиқлайди.

Зарур бўлган тақдирда эса («Fаce-ID» тизими орқали тасдиқлашнинг имкони бўлмаганда) рўйхатдан ўтказилаётган фуқаро томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ электрон сўровноманинг (аризанинг) қоғоздаги кўчирма нусхаси ваколатли органда имзоланади. Шакллантирилган электрон сўровнома (ариза) «Manzil» тизимига юкланади.

36. Фуқарони турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги электрон сўровнома (ариза) солиқ органлари томонидан ҳисобга қўйилган ижара ёки текин фойдаланиш шартномасига асосан расмийлаштирилган турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) тасдиғи талаб этилмайди.

Талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали расмийлаштирилган шартнома асосида композит тарзда турган жой бўйича рўйхатдан ўтказишда талаба сўровномани (аризани) идентификация ва верификация қилиш воситалари («Face-ID» тизими) орқали тасдиқлаши лозим.

Шартнома расмийлаштирилиши билан бир вақтда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш сўровномаси махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали талабанинг паспорти (ID-картаси) ва таълим муассасаси реквизитлари тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаси билан интеграция асосида автоматик шакллантирилади.

37. Сўровномага киритилган маълумотлар ваколатли орган томонидан автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали текширилади.

38. Текширувда сўровномани рад этиш учун асослар аниқланганда, рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатиб ўтилган хабарнома қоғоз ёки электрон шаклда фуқарога юборилади.

39. Текшириш натижасида, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқланмаган тақдирда, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган давлат божи миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) ахборот тизимлари орқали давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХПга электрон шаклда, ваколатли орган томонидан фуқарони ихтиёрига кўра электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этилади.

Сўровнома юборилган ёки фуқарога тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун давомида давлат божи тўланмаган тақдирда, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш автоматик тарзда бекор қилинади.

Мурожаат бекор қилингандан сўнг ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда қайта сўровнома юборилиши мумкин.

40. Давлат божи тўлови амалга оширганидан сўнг, ваколатли орган томонидан ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ намунадаги QR-код билан ҳимояланган, фуқарони турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қоғоз ёки электрон шаклдаги қайд варағи (кейинги ўринларда — қайд варағи) шу куннинг ўзида фуқарога тақдим этилади.

Ваколатли орган қайд варағини расмийлаштириб беришда фуқарога турган жойи бўйича қайта рўйхатдан ўтказиш тартибини ва ариза топшириш муддатини тушунтиради.

41. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари, давлат хизматлари марказлари, ички ишлар органларининг таянч пунктлари, ЯИДХП, «Ақлли» миграция шохобчалари, «Е-xabar berish» тизими орқали хизмат кўрсатилганда, ваколатли орган томонидан ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ намунадаги қайд варағи идоралараро электрон платформа орқали электрон тарзда юборилади.

Давлат хизматлари марказлари қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни фуқаронинг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда уни шу куннинг ўзида идоралараро электрон платформа орқали электрон тарзда хабардор қилади.

Фуқаронинг сўровига кўра қайд варағи қоғоз шаклда, мурожаат қилинган давлат хизматлари маркази томонидан тақдим этилади.

Давлат хизматлари марказлари, ички ишлар органларининг таянч пунктлари, ЯИДХП, «Ақлли» миграция шохобчалари, «Е-xabar berish» тизими ва ваколатли орган ўртасида ахборот алмашиш рўйхатдан ўтказилаётган турар жой мулкдори (мулкдорлари) ҳамда фуқарони идентификация ва верификация қилиш воситалари («Face-ID» тизими) орқали мажбурий тартибда тасдиқланган, фақат ҳимояланган идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

42. Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида юборилганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.

43. Турган жойи бўйича хабардор қилган фуқаро бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга рўйхатдан ўтказилади.

Бунда белгиланган муддат тугаганидан сўнг фуқаро ушбу манзилда яшашни давом эттирган тақдирда, келган жойи ҳақида қайта хабардор қилиши лозим.

44. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларига келган фуқаро турган жойи бўйича ушбу муассасанинг «Е-mehmon» тизимида ишлаш ҳуқуқи берилган масъул ходими томонидан шу куннинг ўзида бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида «Е-mehmon» тизимига киритиш орқали рўйхатдан ўтказилади.

Жойлаштириш воситаси ёки даволаш муассасаларининг масъул ходими томонидан шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг олиб қолиниши тақиқланади.

Фуқарони жойлаштириш воситаси, даволаш муассасаси, ётоқхона, тарбиялаш муассасаси ва махсус уйда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишда муайян жойлаштириш воситаси, даволаш муассасаси, ётоқхона, тарбиялаш муассасаси ва махсус уй учун белгиланган умумий сиғимдан ортиб кетишига йўл қўйилмайди.

Фаолиятини икки ёки ундан кўп объектларда олиб борувчи фуқаро ушбу объектлар жойлашган манзилларнинг ҳар бирида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши шарт.

Бунда Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда, ваколатли органга ёки ички ишлар органларининг таянч пунктига мурожаат этган ҳолда ташриф буюрувчини турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш таъминланади.

45. Қурилиш объектида ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхонасида ишлаш мақсадида келган ва ушбу объектнинг яшаш учун мослаштирилган жойида (вақтинча иншоот, мослаштирилган бино ва контейнер уйда) яшаётган фуқаро ушбу қурилиш объекти ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхонасига ваколатли орган ёки профилактика инспектори томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади.

Бунда фуқаро қурилиш объекти ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхонасига турган жойи бўйича мазкур қурилиш объекти ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхонасида яшаш учун мослаштирилган жойнинг мавжудлиги, рўйхатдан ўтказилаётган фуқаро турар жой билан (техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология режими талабларига риоя этилган ҳолда) таъминлангани ҳамда уни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳақида қурилиш объекти ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхонаси раҳбарининг хати (розилиги) асосида рўйхатдан ўтказилади.

46. Озодликдан маҳрум этиш жойларида жазо муддатини ўташ учун қабул қилинган шахс жазони ижро этиш муассасасига турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади. Бунда жазо муддатини ўташ учун қабул қилинган шахс жазони ижро этиш муассасаси раҳбарининг хати асосида ҳудудий ваколатли орган томонидан рўйхатдан ўтказилади.

Бунда жазони ўташ учун келтирилган фуқарони қабул қилган жазони ижро этиш муассасаси томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиладиган фуқаро тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий ваколатли органга юборилади.

Жазони ўтаётган фуқаро жазони ижро этиш муассасасига белгиланган жазо муддати доирасида, бироқ ундан ортиқ бўлмаган муддатга турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади.

Жазо муддатини ўтаётган фуқаро бошқа жазони ижро этиш муассасасига ўтказилганда, уни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш жазо муддатини ўташга келган жазони ижро этиш муассасаси томонидан таъминланади.

47. Фуқаро «Е-xabar berish» ва «Е-mehmon» тизимлари орқали турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганда «Manzil» тизимидаги яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинмайди.

48. Фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида электрон платформа орқали фуқаронинг телефон рақамига СМС-хабар юборилади.

4-боб. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш тартиби

49. Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги ҳудудларида фуқароларнинг эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқи чекланиши мумкин:

чегара зонасида;

ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларда;

ёпиқ маъмурий-ҳудудий тузилмаларда;

табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар рўй берган зоналарда, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлигига таҳдид соладиган бошқа жойларда;

юқумли касалликларнинг ҳамда юқумли бўлмаган оммавий касалликларнинг тарқалиши, одамларнинг заҳарланиш хавфи мавжуд бўлганлиги муносабати билан аҳолининг яшаши ҳамда хўжалик фаолияти учун алоҳида шартлар ва режимлар жорий этилган айрим ҳудудларда ҳамда аҳоли пунктларида;

ўта муҳим ва тоифаланган объектларда;

фавқулодда ҳолат ёки сафарбарлик эълон қилинган ҳудудларда.

50. Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ушбу Низомда кўрсатилган тегишли ҳужжатларнинг тақдим этилмаганлиги;

тақдим этилган маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслиги;

давлат божини тўламаганлик;

турар жойни ўтказиб бериш учун тақиқ қўйилгани ва (ёки) хатлаб қўйилганлиги;

ушбу Низомнинг 49-бандида назарда тутилган асосларга кўра, Ўзбекистон Республикаси бўйлаб эркин ҳаракатланишга, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига нисбатан чекловлар жорий этилганлиги;

ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган талабнинг бузилганлиги.

Яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.

Яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Фуқаронинг яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги унда рўйхатдан ўтган турар жойга (уй-жой майдонига) бўлган мулкий ҳуқуқни келтириб чиқаришга олиб келмайди.

51. Рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, фуқарога ваколатли орган томонидан рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилган ва шахснинг ўн иш куни мобайнида яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилмасдан яшаши маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши баён қилинган, QR-кодли рад этилиш ҳақида хабарнома берилади.

Яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари бартараф этилган ёхуд турар жойни ўтказиб бериш учун тақиқ қўйган ва (ёки) хатлаб қўйган орган ёки муассасанинг розилиги тақдим этилган тақдирда, яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш бўйича мурожаатлар қайта кўриб чиқилади.

52. Рўйхатдан ўтказишнинг рад этилиши, шунингдек, бир манзилга рўйхатдан ўтказилганлик натижасида бошқа манзилидаги рўйхати автоматик равишда бекор қилинганлик сабабли аввалги манзилдаги рўйхатдан ўтказилганлигини қайта тиклаш юзасидан суд тартибида шикоят қилинади.

53. Сўровнома (ариза) турар жой мулкдори (мулкдорлари) ёки фуқаро томонидан бир иш куни ичида имзоланмаганда ёхуд идентификация қилишнинг тегишли воситалари («Face-ID» тизими) билан тасдиқланмаганда, фуқарога сўровнома (ариза) рад этилиши ҳақида хабарнома берилмасдан автоматик равишда бекор қилинади.

5-боб. Яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби

54. Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ фуқаронинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги қуйидаги ҳолларда «Manzil» тизимига киритиш орқали бекор қилинади:

а) ваколатли орган томонидан:

фуқаро янги яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганда;

турар жой мулкдорининг аризасига кўра — турар жойга бўлган мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган фуқарога (мазкур шахсларнинг турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи суд томонидан белгилангани ёки тарафлар ўртасида келишув мавжудлиги ҳоллари бундан мустасно) ёхуд ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига риоя қилинган ҳолда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган фуқарога нисбатан;

фуқаро хорижга доимий яшашга кетаётганда;

озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган фуқаронинг нотариал тартибда тасдиқланган ишончномаси ёки розилиги асосида;

фуқаронинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тўғрисидаги шахсий мурожаати ёки бошқа шахснинг нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома асосидаги мурожаати бўйича.

б) суд томонидан:

уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси қўлланмаган ҳолда рўйхатдан ўтказилган шахснинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан;

шахсни турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш тўғрисидаги, шахсни бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги, шахсни вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги ёки шахсни турар жойдан кўчириш ҳақидаги суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан;

фуқаронинг қалбаки ҳужжатлар ёки ҳақиқатга мос келмайдиган ҳужжатлар асосида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги, шунингдек, фуқарони яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказган мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари аниқланганда — суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукмига асосан;

шахсга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазо тайинланганда – суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукмига асосан.

54 1 . Фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали бекор қилинади:

а) фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш ҳақидаги мурожаатига асосан;

б) турар жой мулкдорининг фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш ҳақидаги мурожаатига асосан.

55. Турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи суд томонидан белгиланган шахсларнинг розилигисиз уларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги фақат суднинг қарорига асосан бекор қилинади.

Турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлган фуқаро ҳақидаги маълумот манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан онлайн тарзда текширилади.

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган фуқаронинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тўғрисидаги ишончномаси ва аризаси жазони ижро этиш муассасалари раҳбарлари томонидан тасдиқланганда ушбу ҳужжатлар нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштирилади.

56. Ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларнинг яшаш жойи ва турар жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш уларнинг ота-онасининг (ёлғиз отасининг ёки онасининг), тутинган ота-онасининг ёки васийларининг (ҳомийларининг) яшаш жойи ва турар жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш билан бир вақтда амалга оширилади.

57. Турар жой мулкдори (мулкдорлари) фуқаронинг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) фуқаронинг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси, шахсан бориш имкони мавжуд бўлмаганда эса унинг (уларнинг) нотариал тартибда тасдиқланган аризаси ёки ишончномаси;

турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) паспорти (яшаш гувоҳномаси) ёки идентификацияловчи картаси;

турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ва яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганликни бекор қилиш учун асос бўлган ҳужжат.

58. Фуқаро ўзининг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

фуқаронинг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси, шахсан бориш имкони мавжуд бўлмаганда эса унинг нотариал тартибда тасдиқланган аризаси ёки ишончномаси;

паспорти ёки идентификацияловчи картаси;

ўн олти ёшга тўлмаган бола аризада кўрсатилган тақдирда, унинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

59. Хорижда доимий яшашга кетиш учун рухсат олган фуқаро ўзининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

фуқаронинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тўғрисидаги ариза;

фуқаронинг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти;

ўн олти ёшга тўлмаган бола аризада кўрсатилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти.

60. Ушбу Низомнинг 57 — 59-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилган ваколатли органнинг масъул ходими ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текширади ва фуқаронинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганини бекор қилиш тўғрисидаги электрон сўровномани (аризани) шакллантиради.

Электрон сўровномага (аризага) тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар киритилади.

Электрон сўровнома (ариза) ариза берувчи томонидан идентификация ва верификация қилиш воситалари («Face-ID» тизими) орқали тасдиқланади.

Зарур бўлган тақдирда («Fаce-ID» тизими орқали тасдиқлашнинг имкони бўлмаганда) мазкур фуқаро томонидан электрон сўровноманинг (аризанинг) қоғоздаги кўчирма нусхаси имзоланади. Шакллантирилган электрон сўровнома (ариза) «Manzil» тизимига юкланади.

61. Фуқаро ётоқхонага турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги таълим ташкилоти раҳбариятининг билдиришномасига кўра, хизмат уйига рўйхатдан ўтказилганлиги иш берувчининг билдиришномасига кўра, турган жой бўйича рўйхатдан ўтказилганликни турар жой мулкдори мурожаатига кўра бекор қилиш асос бўлган ҳужжатларга мувофиқ ёки фуқаронинг ташаббуси билан ваколатли орган томонидан бекор қилинади.

62. Олди-сотди, мерос ва бошқа битимлар тузишда турар жой мулкдорнинг розилигига асосан ушбу манзилда яшовчиларнинг рўйхатдан ўтказилганлик ҳолати сақланиб қолиниши (қолмаслиги) ёки рўйхатдан ўтказилганликни бекор қилиш муддати аниқ белгиланиши мумкин.

Олди-сотди, мерос ва бошқа битимларда фуқароларнинг фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолиши белгиланган бўлса, мазкур бегоналаштирилган турар жойларда фойдаланиш ҳуқуқи сақлаб қолинган фуқароларнинг рўйхатдан ўтказилганлиги уларнинг розилиги асосида бекор қилинади.

Олди-сотди, мерос ва бошқа битимларда белгиланган турар жойларда фойдаланиш муддатининг тугаганлиги турар жой мулкдори томонидан ушбу манзилда яшовчиларнинг рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинишига асос бўлади.

Тарафлар ўртасида бошқача келишув тузилган бўлмаса, турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни ушбу турар жойдаги яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш учун уларнинг розилиги олинмайди.

63. Фуқаронинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганини бекор қилиш бўйича ваколатли органга мурожаат қилинганда, ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ фуқарони яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинганлик ҳақида қайд варағи расмийлаштирилади.

Агар фуқаронинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганини бекор қилиш бўйича сўровномада илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмагани ёки хато маълумотлар киритилгани аниқланган тақдирда, яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганини бекор қилиш рад этилади.

Ушбу Низомнинг 59-бандига асосан тақдим этилган аризадаги ҳужжатларни кўриб чиқиш давомида фуқаронинг доимий яшаш учун кетиши учун тўсқинлик қилувчи маълумотлар аниқланмаганда, хорижда доимий яшовчи шахс етти йил мобайнида узрли сабабларсиз доимий консуллик ҳисобига турмаса Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги йўқотилиши учун асос бўлиши ҳақида ёзма равишда огоҳлантирилади ва унинг хорижга чиқиш биометрик паспортига хорижда доимий яшаш учун чиқишига рухсат берилгани тўғрисида ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ штамп қўйилади.

64. Турар жой мулкдорнинг аризаси ёки нотариал тартибда тасдиқланган ишончномаси асосида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

64 1 . Фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш юзасидан ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ схема асосида мурожаат қилинади.

64 2 . Турар жой мулкдори фуқаронинг ёки фуқаро ўзининг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилганда, ушбу Низомнинг 57 ёки 58-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади.

Ҳужжатларни қабул қилган давлат хизматлари маркази масъул ходими ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текширади ва фуқарони турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тўғрисида ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ электрон сўровномани (аризани) шакллантиради, электрон сўровномага (аризага) тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар киритилади.

Турар жой мулкдори фуқаронинг ёки фуқаро ўзининг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилганда мустақил равишда ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тўғрисидаги электрон сўровнома тўлдирилади. Бунда сўровнома тўлдириш жараёнида ариза берувчи ва/ёки рўйхатдан ўтказилганлиги бекор бўлаётган фуқаро тўғрисидаги маълумотлар электрон платформа орқали автоматик тарзда шаклланади.

Мурожаат қилувчи электрон сўровномани (аризани) идентификация ва верификация қилиш воситалари («Face-ID» тизими) орқали тасдиқлайди.

Мурожаат қилувчи электрон сўровномани (аризани) ҳар қандай босқичда қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Мурожаат (сўровнома) қайтариб олинганда кўриб чиқилмасдан қолдирилади.

64 3 . Фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган мурожаат (сўровнома) тизим орқали реал вақт режимида фуқаронинг турган жойи манзили ёки мулкдорнинг кўчмас мулки жойлашган ҳудудга хизмат кўрсатувчи ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

Аризани рад этишга асос бўлувчи ҳолатлар аниқланмаганда, ваколатли орган томонидан ушбу Низомга 12-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код билан ҳимояланган, фуқарони турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинганлиги тўғрисида қайд варағи расмийлаштиради.

64 4 . Турар жой мулкдорининг мурожаатига асосан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинган фуқаро ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилинади.

Ваколатли орган ёки давлат хизматлари маркази масъул ходими ушбу Низомга 12 ва 13-иловаларга мувофиқ қайд варағи ва/ёки маълумотномани мурожаат қилувчига электрон ёки унинг хоҳишига кўра қоғоз шаклида тақдим этади.

ЯИДХП орқали турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш бўйича мурожаат қилган фуқаронинг шахсий кабинетига QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қайд варағи ва/ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотнома автоматик тарзда юборилади.

65. Фуқаронинг аризасига асосан яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинганда, фуқаро ўн иш кун муддат ичида янги манзилга яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиши шарт.

66. Фуқаро вафот этганда унинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги ўлим ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириш чоғида ФҲДЁ органларидан электрон платформа орқали олинган маълумотларга ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома тақдим этилганда, турар жой мулкдорининг аризасига асосан ваколатли орган томонидан бекор қилинади.

Чет элда вафот этган шахснинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан берилган ўлим ҳақида гувоҳнома ёки суднинг вафот этганлик фактини тасдиқловчи қонуний кучга кирган қарори асосида ФҲДЁ органларидан электрон платформа орқали олинган маълумотларга ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома тақдим этилганда, турар жой мулкдорининг аризасига асосан ваколатли орган томонидан бекор қилинади.

67. Чет элда бўлиб турган фуқаронинг хорижий давлатда доимий яшашга қолиш учун Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганини бекор қилиш юзасидан консуллик ҳужжатлари ваколатли органда бир иш куни ичида кўриб чиқилади.

Бунда «Manzil» тизими орқали фуқаронинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилиниб, QR-кодли «Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганликни бекор қилиш тўғрисидаги билдиришнома» чоп этилади. Ушбу билдиришнома кузатув хатига илова қилинган ҳолда кейинчалик ваколатли органга юборилади. Ваколатли орган ариза берувчига тақдим этиш ва уни доимий консуллик рўйхатига қўйиш учун QR-кодли «Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганликни бекор қилиш тўғрисида билдиришнома»ни Ташқи ишлар вазирлигига юборади.

68. Рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар номенклатура бўйича йиғмажилдларга тикилади ҳамда ваколатли органда беш йил давомида сақланади.

69. Рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш рад этилган тақдирда, фуқароларга шу куннинг ўзида асослантирилган жавоб хати берилади.

70. Фуқаронинг бекор қилинган яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги суднинг қарори асосида суд томонидан «Manzil» тизимига киритиш орқали тикланади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

71. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши ички ишлар органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан назорат қилинади.

72. Фуқарони яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш ҳақидаги мурожаатининг рад этилганлиги такроран мурожаат қилиш ҳуқуқини чекламайди.

73. Қуйидагилар паспорт тизими қоидаларига риоя этилишига масъул:

корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари — бошқарувидаги корхона, ташкилот, муассасаларда;

мулкдор — ўзининг эгалигидаги турар ёки нотурар жойда.

74. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилмаган ҳолда яшаётган фуқароларни ички ишлар органларининг таянч пунктларида яратилган имкониятлардан фойдаланиб, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида рўйхатдан ўтишлари таъминланади.

75. Фуқаронинг рўйхатдан ўтган манзилидан бошқа манзилга яшаш учун ўтгани ҳақида ўн иш кунидан ортиқ муддатда қайта рўйхатдан ўтмасдан яшаши, шунингдек, паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахс томонидан ўз турар жойида фуқаронинг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан яшашига йўл қўйилиши, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.

76. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқаросини яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи (фуқаро ва мулкдор) 1. Миграция ва персоналлаштириш бўлинмасига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) ёки Давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда — ДХМ) ўзи келиб мурожаат қилади ёхуд хизматдан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади. 2. Қонунчиликда белгиланган ҳужжатларни тақдим этади. Хоҳишига кўра 2-босқич 1. Ваколатли орган, ДХМ ёки ариза берувчи. 2. Ариза берувчи. 1. Сўровнома шаклини тўлдириб, ўрнатилган тартибда тасдиқлайди ва автоматлаштирилган ахборот тизимига юклайди. 2. Хизмат кўрсатиш учун давлат божини тўлайди. Мурожаат қилинганда 3-босқич Ваколатли орган 1. Сўровнома тушгандан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширади; 2. Рад этиш асослари аниқланмаганда фуқаронинг паспортидаги аввалги яшаш манзилидаги доимий рўйхатини штамп босиш орқали бекор қилади ва QR-код билан ҳимояланган қайд варағини расмийлаштиради; Қайд варағининг электрон шаклини ДХМга ёки ариза берувчининг электрон манзилига юборади; Фуқаронинг хоҳишига кўра қоғоз ёки электрон шаклини тақдим этади; Ҳудудий мудофаа бўлимига фуқаро яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилгани ҳақида электрон тизим орқали маълумот юборади. Бир иш кунида 4-босқич 1. ДХМ. 1. Қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. 1. 10 дақиқа мобайнида. 2. Ариза берувчи. 2. Электрон манзилига юборилган қайд варағини хоҳишига кўра юклаб олади. 2. Аниқ вақт режимида.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

____________________________________________ Туман (шаҳар) ИИБ, ИИО ФМБ МваПБ(Г) бошлиғига ____________________________________________ __________________________________________да яшовчи _____________________________________ (мулкдорнинг Ф.И.О.) АРИЗА Менинг эгалигимда бўлган, _______________ тумани (шаҳри), _________ кўчаси _______ (мавзе) __________ уй, _________ корпусда жойлашган, умумий фойдаланиш майдони ____________________ квадрат/метрдан иборат бўлган _________ хонадонга фуқаро ____________________________________ _______________________________________________________________________________________ни (яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилаётган фуқаронинг Ф.И.О) қуйидаги оила аъзолари билан бирга яшаш (турган) жойи бўйича рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман. Қариндошлик даражаси Ф.И.О. Туғилган йили ва жойи Мулкдор ёки вакил _____________________________________________________ (фуқаронинг Ф.И.О.) Имзо ________ 20__ йил «___» __________

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқаросини яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилган санаси ва жойи 5. Мурожаат тартиб рақами 6. Мурожаат қилинган сана ва вақт 7. Паспорт (ID-карта) маълумотлари (серияси ва рақами) 8. Аввалги яшаган манзили 9. Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилаётган манзил 10. Телефон рақами 11. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда) II. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ёки уй-жой берган юридик шахс ҳақида маълумот: 1. Ф.И.О. ёки юридик шахс номи 2. Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилаётган манзил ёки юридик манзил 3. Кадастр ёки ордер рақами III. Вояга етмаган оила аъзолари: Қариндошлик даражаси Ф.И.О. Туғилган йили ва жойи Ўғли Қизи IV. Томонларнинг имзолари: Мулкдор Рўйхатдан ўтувчи _______________________________________ (мулкдорнинг имзоси ва Ф.И.О.) _______________________________________ (рўйхатдан ўтувчининг имзоси ва Ф.И.О.) 20__ йил «___»_________ 20__ йил «___»_________

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва персоналлаштириш департаменти Ўзбекистон Республикаси фуқароси яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида ҚАЙД ВАРАҒИ ЖШШИР _________________________________ Қайд варағи рақами _________________________ Ф.И.О ____________________________________ Туғилган санаси ____________________________ __________________________________________ Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган сана Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган манзил __________________________________________ ___________________________________________ Ҳужжат рақами ___________________________________________ __________________________________________ ___________________________________________ (паспорт, ID-карта, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома) Қайд варағи берган орган _____________________________________________________ (Туман (шаҳар) ИИБ, ИИО ФМБ МваПБ ёки МваПГ)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқаросини турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи (фуқаро ва мулкдор) 1. Миграция ва персоналлаштириш бўлинмасига (кейинги ўринларда — ваколатли орган), профилактика инспекторига, Давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда — ДХМ) ўзи келиб мурожаат қилади ёки хизматдан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд «E-xabar berish» тизимидан рўйхатдан ўтади. 2. Қонунчиликда белгиланган ҳужжатларни тақдим этади. Хоҳишига кўра 2-босқич 1. Ваколатли орган, ДХМ ёки ариза берувчи. 2. Ариза берувчи. 1. Сўровнома шаклини тўлдириб, ўрнатилган тартибда тасдиқлайди ва автоматлаштирилган ахборот тизимига юклайди. 2. Хизмат кўрсатиш учун давлат божини тўлайди. Мурожаат қилинганда 3-босқич Ваколатли орган 1. Сўровнома тушгандан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширади. 2. Рад этиш асослари аниқланмаганда QR-код билан ҳимояланган қайд варағини расмийлаштиради ва фуқаронинг хоҳишига кўра қоғоз ёки электрон шакли тақдим этади. Қайд варағи электрон шаклини ДХМга ёки ариза берувчининг электрон манзилига юборади. Бир иш кунида 4-босқич 1. ДХМ. 1. Қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. 1. 10 дақиқа мобайнида. 2. Ариза берувчи. 2. Электрон манзилига юборилган қайд варағини хоҳишига кўра юклаб олади. 2. Аниқ вақт режимида.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқаросини турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш учун

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилган жойи ва санаси 5. Мурожаат тартиб рақами 6. Мурожаат қилинган сана ва вақт 7. Паспорт (ID-карта) маълумотлари (серияси ва рақами) 8. Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган манзили 9. Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилаётган манзили 10. Телефон рақами 11. Электрон почта манзили II. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ёки уй-жой берган юридик шахс ҳақида маълумот: 1. Ф.И.О. ёки юридик шахс номи 2. Яшаш жойи бўйича рўйхат манзили ёки жойлашган жойи (почта манзили) 3. Кадастр рақами 4. Уй-жой берган юридик шахснинг алоқа хати III. Вояга етмаган оила аъзолари: Қариндошлик даражаси Ф.И.О. Туғилган йили ва жойи Ўғли Қизи IV. Томонларнинг имзолари: Мулкдор Рўйхатдан ўтувчи __________ _____________________________ (мулкдорнинг имзоси ва Ф.И.О.) __________ _____________________________ (рўйхатдан ўтувчининг имзоси ва Ф.И.О.) 20__ йил «___»_________ 20__ йил «___»_________

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва персоналлаштириш департаменти Ўзбекистон Республикаси фуқаросини турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида ҚАЙД ВАРАҒИ ЖШШИР __________________________________ Рақам _____________________________________ Фуқаро ___________________________________ Туғилган вақти _____________________________ Ҳужжат ___________________________________ Амал қилиш муддати Берилган вақти _____________________________ ___________________________________________ Серияси ___________________________________ Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган манзили Қўшимча маълумотлар Кадастр ___________________________________ Келишдан мақсад ___________________________ Вилоят ____________________________________ Қаердан келди ______________________________ Туман (шаҳар) _____________________________ Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш муддати _______ йил «_____» ___________гача Манзил ___________________________________ Уй ________ хона ________ Маълумот __________________________________ Қайд варағи берган орган _____________________________________________ (Туман (шаҳар) ИИБ, ИИО ФМБ МваПБ ёки МваПГ)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва персоналлаштириш департаменти Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинганлиги тўғрисида ҚАЙД ВАРАҒИ ЖШШИР ___________________________________ Қайд варағи рақами __________________________ Ф.И.О ______________________________________ Туғилган санаси _____________________________ Бекор қилиш сабаби: ____________________________________________ Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинган сана Рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинган манзили ____________________________________________ ____________________________________________ Ҳужжат рақами ____________________________________________ ____________________________________________ ____________________________________________ (паспорт, ID-карта, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, ҳарбий ҳужжатлар) Қайд варағи берган орган ______________________________________________________ (Туман (шаҳар) ИИБ, ИИО ФМБ МваПБ ёки МваПГ)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижда доимий яшашга кетиш учун рухсат берилганлиги сабабли яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш штампининг

Штамп ўлчами 60х20 мм

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш учун: ваколатли органга ёки Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади; Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали сўровнома тўлдиради. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Кадастр агентлиги Адлия вазирлиги Сўровнома ваколатли органга келиб тушганда: кўрсатилган турар жойнинг кадастр маълумотлари мавжудлигини; ўн олти ёшга тўлмаган бола аризада кўрсатилган тақдирда, унинг туғилганлик тўғрисидаги маълумот ва қариндошлик даражасини ўрганади. Реал вақт режимида 3-босқич Ваколатли орган Сўровнома келиб тушганда: Ички ишлар вазирлигининг «E-xabar berish» автоматлаштирилган ахборот тизимидан сўровномага киритилган маълумотлар тўғрилигини, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тугатилганлигини текширади; рад этиш учун асослар аниқланганда, сўровномани рад қилади; сўровномани рад этиш учун асослар аниқланмаганда, «E-xabar berish» автоматлаштирилган ахборот тизимида фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилади; турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинганлигига оид қайд варағи ва/ёки маълумотномани QR-кодни (матрик штрихли код) қўйган ҳолда тасдиқлайди. Бир иш кунида 4-босқич Ваколатли орган, Давлат хизматлари маркази 1. Қайд варағи ва/ёки маълумотномани ариза берувчига (унинг хоҳишига кўра) қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади. Реал вақт режимида Ариза берувчи 2. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, шахсий кабинетга юборилган QR-код қўйилган қайд варағи ва/ёки маълумотномани мустақил равишда олади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш

Фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини электрон шаклда бекор қилиш I. Мурожаат қилувчи (жисмоний шахс) тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилган санаси 5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 6. Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинаётган манзил 7. Электрон почта манзили ва/ёки телефон рақами II. Мурожаат қилувчи (юридик шахс) тўғрисида маълумот: 1. Номи: 2. СТИРи: 3. Турар жой жойлашган манзил ва кадастр рақами: III. Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинаётган фуқаро (жисмоний шахс) тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилган санаси 5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 6. Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинаётган манзил 7. Электрон почта манзили ва/ёки телефон рақами IV. Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинаётган ўн олти ёшга тўлмаган бола (болалар) тўғрисида маълумот 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилган санаси 5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 6. Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинаётган манзил

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилингани тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва персоналлаштириш департаменти Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинганлиги тўғрисида ҚАЙД ВАРАҒИ ЖШШИР___________________________ Қайд варағи рақами ________________ Ф.И.О. _____________________________ Туғилган санаси ___________________ ___________________________________ _________________________________ ___________________________________ Бекор қилиш сабаби: _______________ _________________________________ Турган жойи бўйича рўйхатдан Рўйхатдан ўтказилганлиги бекор ўтказилганлиги бекор қилинган қилинган манзили _________________ сана _______________________________ _________________________________ ___________________________________ _________________________________ Ҳужжат рақами _____________________ _________________________________ ___________________________________ _________________________________ (паспорт, ID-карта, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, ҳарбий ҳужжатлар) Қайд варағи берган орган ________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ (Туман (шаҳар) ИИБ, ИИО ФМБ МваПБ ёки МваПГ)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА

Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва персоналлаштириш департаменти Т/р Ҳужжат яратилган сана: Ариза рақами: Ҳужжат берилган: ЖШШИР: Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлар тўғрисида ____-сон МАЪЛУМОТНОМА 20__ йил «___» ________ ҳолатига кўра Ушбу манзил бўйича: _________________________________________________________________ Кадастр рақами: _____________________________________________________________________ Рўйхатдан ўтган шахслар сони: ________________________________________________________ Рўйхатдан ўтган шахслар: _____________________________________________________________ Т/р Ф.И.О. Туғилган сана Рўйхатга қўйилган сана ЖШШИР 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга илова матнидаги «пропискадан» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорида :

а) 1-иловада :

15 2 -банднинг иккинчи хатбошисидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

18-бандда :

биринчи хатбошидаги «доимий рўйхатдан» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

б) 3-илованинг 10-бандидаги «вақтинча рўйхатдан ўтишга» сўзлари «турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишга» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-банди иккинчи хатбошисидаги «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш қонун» сўзлари «турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш қонунчилик» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорида :

а) 1-илованинг 108-банди иккинчи хатбошисидаги «янги доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили» сўзлари «янги яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада :

17-банднинг бешинчи хатбошисидаги «доимий ва вақтинчалик истиқомат қилувчилар сони» сўзлари «яшаш жойи ва турган жойи бўйича истиқомат қилувчилар сони» сўзлари билан алмаштирилсин;

22-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

99-банддаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган хонадонларда» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтмаган хонадонларда» сўзлари билан алмаштирилсин;

108-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун қарздорлик мавжуд бўлганда, I гуруҳ истеъмолчига тегишли бўлган турар жойда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган вояга етган жисмоний шахслар қарздорликни тўлаш бўйича солидар жавобгар бўладилар. Вояга етган жисмоний шахснинг солидар жавобгарлиги у I гуруҳ истеъмолчига тегишли бўлган турар жойга яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган вақтдан бошлаб вужудга келади ва яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқарилган вақтгача амал қилади»;

115-банднинг бешинчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган «Электрон ҳукумат» тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди 1-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

турган жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар юзасидан».

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорида :

а) 1-иловада :

12-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили»;

2-илованинг «Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар» бўлимининг 4-позицияси иккинчи устунидаги «Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш манзили» сўзлари «Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада :

1-позициянинг «Маълумотнинг номи» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахсларнинг сони, яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган/рўйхатдан чиқарилган кун»;

2-позициянинг «Маълумотнинг номи» устунидаги «Турар жойда доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар» сўзлари «Яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-позициянинг «Маълумотнинг номи» устунидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-позициянинг «Маълумотнинг номи» устунидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомнинг 39-банди иккинчи хатбошисидаги «доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги «доимий яшаш манзили» сўзлари «яшаш жойи бўйича манзили» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 14-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«14. Жисмоний шахсларнинг автомототранспорт воситалари уларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойи бўйича, яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойи бўлмаса — турган жойи бўйича давлат рўйхатидан ўтказилади.

Бунда рўйхатдан ўтказиш автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган ҳудудидан қатъи назар, ҳар бир ҳудудда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларга давлат рақами белгиларини бериш учун масъул этиб белгиланган ҳудудий ЙҲХХ органларида ҳам амалга оширилиши мумкин».

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомнинг 27-банди иккинчи хатбошисидаги «доимий ёки вақтинчалик рўйхатда турган» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 15-банднинг биринчи хатбошиси ва 23-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

б) 19-банднинг олтинчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан» сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Суднинг қарорига кўра жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам бериш қоидаларининг 12-бандидаги «доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган жойи» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойи» сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомда:

а) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс — шахсини тасдиқловчи ҳужжати, шунингдек, бирон-бир манзилда яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган, ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 18 ёшдан ошган шахс»;

б) 10-бандда:

«б» кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойларига юборилиши лозим бўлган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзилларига юборилиши лозим бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;

«в» кичик банднинг саккизинчи хатбошисидаги «доимий ёки вақтинча яшаш жойларига юбориш» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатга олинган манзилларига юбориш» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 32-банднинг ўн учинчи хатбошисидаги «доимий ёки вақтинча яшаш жойларига» сўзлари «яшаш ёки турган жойларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 41-банддан, 42 1 -банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидан, 42 2 -банддан, 9-боб номидан ва 68 — 71-бандлардан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

д) 42-банднинг иккинчи хатбошисидаги «доимий рўйхатда турган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 44-банднинг учинчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойи бўлмаган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили бўлмаган» сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 18-банддан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

б) 20-банднинг учинчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатда турган ҳудудида бундай ўқув ташкилоти мавжуд бўлмаган ҳамда бошқа ҳудудда жойлашган ўқув ташкилотида вақтинча турган жойи» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатда турган ҳудудида бундай ўқув ташкилоти мавжуд бўлмаган ҳамда бошқа ҳудудда жойлашган ўқув ташкилотида турган жойи» сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича битимларни тасдиқлашда давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарорида:

а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада:

номидаги, 1-банддаги, 2-боб номидаги, 11-банднинг еттинчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-илованинг илова белгисидаги, номидаги, 2 ва 3-босқичларнинг «Тадбирлар» устунидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-илованинг илова белгисидаги, номидаги ва матнидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-илованинг илова белгисидаги, номидаги ва матнидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2-илованинг 1-бандидаги ва 8-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «доимий яшаш манзили» сўзлари «яшаш жойи бўйича манзили» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 3-иловага 3-илова матнидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

д) 4-илованинг 6-банди олтинчи хатбошисидаги «доимий яшаш манзили» сўзлари «яшаш жойи бўйича манзили» сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон қарорининг 1-банди «а» кичик банди иккинчи хатбошисидаги ва 2-бандидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарорида:

а) 1-иловада:

3-банднинг еттинчи хатбошисидаги «ҳудудда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «ҳудудда яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган» сўзлари билан алмаштирилсин;

25-банднинг иккинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги, 31-банднинг тўртинчи хатбошисидаги, 37-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи» сўзлари билан алмаштирилсин;

41-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «доимий яшаш ёки вақтинча турар жойида вақтинча бўлмаганлиги ёки доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи» сўзлари «яшаш жойи ёки вақтинча турар жойида вақтинча бўлмаганлиги ёки яшаш жойи ёки турган жойи» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 12-банди иккинчи хатбошисидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш ва кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 17 апрелдаги 326-сон қарорида:

а) номидаги ва 1-банддаги «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари «турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада:

номидаги, 1-банддаги, 4-боб номидаги 12-банддаги, 14-банднинг биринчи хатбошисидаги, 15, 20 ва 25-бандлардаги «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари «турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банддаги «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниб» сўзлари «турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиб» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-бандда:

биринчи хатбошидаги «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни» сўзлари «турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидан «вақтинча» сўзи чиқариб ташлансин;

18 ва 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Ватандошлар яшаш манзилларини ўзгартирсалар, уч иш кунидан кечикмай турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган жой бўйича ҳудудий МваФР бўлинмасига турган жойи бўйича рўйхатдан ўтганликни ўзгартириш учун мурожаат қилиши лозим (меҳмонхона, санаторий ва даволаниш муассасаларига кўчиб ўтиш бундан мустасно).

19. Муайян манзилда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги асосида яшаётган ватандошлар Ўзбекистон Республикасининг бошқа манзилида уч кундан ортиқ бўлиш истагини билдирсалар, амалдаги турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги бекор қилинмасдан, бошқа манзилга турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади. Бунда янги манзилдаги турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги аввалги турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги муддатидан ошмаслиги лозим»;

21 ва 23-бандлардаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

26-бандда:

биринчи хатбошидаги «вақтинча пропискаси» сўзлари «турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилгани» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари «турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

1-илованинг белгиси ва матнидаги «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари «турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-илованинг белгиси ва 10-бандидаги «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари «турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-илованинг белгисидаги «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари «турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-иловада:

илова белгисидаги «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари «турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

матнидаги «доимий яшаш манзили» сўзлари «яшаш жойи бўйича манзили» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-иловада:

илова белгисидаги «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари «турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

матнидаги: «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишга» сўзлари «турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишга» сўзлари билан, «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинаётган» сўзлари «турган жойи бўйича рўйхат дан ўтказилаётган» сўзлари билан алмаштирилсин;

«вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишингизни» сўзлари «турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишингизни» сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 апрелдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек, шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15 ва 24-бандларидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди ва 23-банднинг иккинчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин.

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Абитуриентлар ўзларининг яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, исталган Марказга давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат қилиши мумкин.

Абитуриентлар Марказга мурожаат этган ҳудудда (ЯИДХП орқали мурожаат этганда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган ҳудудида) ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этишлари мумкин».

21. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби ва ўқув жараёнини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 12 июндаги 490-сон қарорида:

а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

б) 1-иловада:

5-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошилари, 14-банднинг учинчи хатбошиси ва 21-банддаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

1-илованинг IV босқич «Ўтказиладиган тадбирлар» устунидаги 3-бандидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

5-илованинг «Доимий яшаш жойи» устунидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин.

22. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 39-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловада:

7-позициянинг «Ҳужжат тури» устунидаги «Доимий прописка қилинган турар жойдан кадастр ҳужжатининг нусхаси (агар турар жойи доимий прописка қилинган турар жойи билан тўғри келса)» сўзлари «Яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган турар жойдан кадастр ҳужжатининг нусхаси (агар турар жойи яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган турар жойи билан тўғри келса)» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-позициянинг «Ҳужжат тури» устунидаги «Доимий прописка» сўзлари «Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 49-сон қарори билан тасдиқланган Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 18-банднинг биринчи хатбошисидаги «доимий рўйхатдан ўтган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 21-банднинг учинчи хатбошисидаги ва 26-банднинг биринчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 30-банднинг биринчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқарилганлиги» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқарилганлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 49-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари «Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «фуқаро рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги» сўзлари «фуқаро рўйхатдан ўтган яшаш жойидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 14-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «ариза берувчи рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги» сўзлари «ариза берувчи рўйхатдан ўтган яшаш жойидаги» сўзлари билан алмаштирилсин.

25. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

а) 9 1 -банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 11-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 12-банднинг «д» кичик банди олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

г) 15 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15 1 . Реестрдан кўчирма шаклланганидан сўнг мулкдорни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш учун ариза автоматик равишда Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот тизимига юборилади.

Ариза берувчи ички ишлар органларининг тегишли миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганидан сўнг Давлат хизматлари марказига, нотариал идорага (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ариза берувчига (ЯИДХП орқали мурожаат этганда) QR-код билан ҳимояланган қайд варағи юборилади».

26. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорида:

а) 1-иловада:

12-банднинг еттинчи хатбошисидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

22-банднинг еттинчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатда бўлган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

34-бандда:

иккинчи хатбошидаги «доимий рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «доимий рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «доимий прописка қилинган шахс» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;

42-банднинг биринчи хатбошисидаги «доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган манзили» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили» сўзлари билан алмаштирилсин;

43-банднинг бешинчи хатбошисидаги «доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган манзили» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили» сўзлари билан алмаштирилсин;

45-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «вақтинча (доимий) яшаётган» сўзлари «турган жойи бўйича (яшаш жойи бўйича) яшаётган» сўзлари билан алмаштирилсин;

илованинг 2-босқич «Тадбирлар» устунининг 4-бандидаги «доимий рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада:

12-банднинг еттинчи хатбошисидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

31-банднинг бешинчи хатбошисидаги «доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган манзили» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили» сўзлари билан алмаштирилсин;

33-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «вақтинча (доимий) яшаётган» сўзлари «турган жойи бўйича (яшаш жойи бўйича) яшаётган» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-иловада:

12-банднинг еттинчи хатбошисидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

26-банднинг биринчи хатбошисидаги «доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган (прописка қилинган) манзили» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили» сўзлари билан алмаштирилсин;

29-бандда:

тўртинчи хатбошидаги «вақтинча (доимий) яшаётган» сўзлари «турган жойи бўйича (яшаш жойи бўйича) яшаётган» сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги «доимий пропискасиз» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилмаган» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 4-иловада:

12-банднинг еттинчи хатбошисидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

27-банднинг биринчи хатбошисидаги «доимий ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган манзили» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили» сўзлари билан алмаштирилсин;

29-банднинг биринчи хатбошисидаги «доимий ёки вақтинча рўйхатга олинган манзили» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили» сўзлари билан алмаштирилсин;

32-бандда:

тўртинчи хатбошидаги «вақтинча (доимий)» сўзлари «турган жойи бўйича (яшаш жойи бўйича)» сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги «доимий рўйхатга олинмаган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтмаган» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 5-иловада:

14-банднинг олтинчи хатбошисидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

19-банднинг биринчи хатбошисидаги «доимий яшаб турган (доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган)» сўзлари «охирги яшаб турган (яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган)» сўзлари билан алмаштирилсин;

20-банднинг еттинчи хатбошисидаги «доимий ёки вақтинча яшаш бўйича рўйхатга олинган манзили» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили» сўзлари билан алмаштирилсин;

29-банднинг учинчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойи» сўзлари билан алмаштирилсин;

35-банддаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзилига» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзилига» сўзлари билан алмаштирилсин;

39-бандда:

тўртинчи хатбошидаги «вақтинча (доимий)» сўзлари «турган жойи бўйича (яшаш жойи бўйича)» сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги «доимий рўйхатга олинмасдан» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилмасдан» сўзлари билан алмаштирилсин.

27. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 4 майдаги 271-сон қарорининг 3-банди «в» кичик бандининг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорида:

а) 1-иловада:

12-банднинг «е» кичик банди учинчи хатбошиси ва 41-банднинг «б» кичик банди ўн бешинчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи» сўзлари «яшаш ёки турган жойи» сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банднинг биринчи хатбошисидаги «доимий, вақтинча ёки асосан» сўзлари «яшаш жойи, турган жойи бўйича ёки асосан» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 56-банди ўнинчи хатбошисидаги «доимий ёки асосан яшаш» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги ёки асосан яшаш» сўзлари билан алмаштирилсин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 585-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 8-банднинг иккинчи хатбошиси, 9-банднинг учинчи хатбошиси ва 14-банднинг учинчи хатбошисидаги «доимий» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 2-илованинг 5 ва 7-босқичлари «Амалга ошириш механизми» устунидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин.

30. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарори билан тасдиқланган Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-бандининг биринчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳуқуқисиз» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин.

31. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 4-банднинг 5-кичик бандидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

б) 5-банддаги «доимий ёки вақтинча рўйхатда турмаслиги» сўзлари «яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатда турмаслиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 44-бандда:

олтинчи хатбошидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбошидаги «доимий яшаш ва вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин.

32. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактаб таълими тизимида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарорида:

а) 1-иловада:

7-бандда:

биринчи хатбошидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 40-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

б) 2-илованинг 1 ва 6-бандларидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин.

33. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарори билан тасдиқланган «Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 24-банднинг ўн биринчи хатбошисидаги «доимий яшаш ва вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи ва турар жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин.

34. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сон қарори билан тасдиқланган Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди биринчи хатбошисидаги «доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган» сўзлари «яшаш жойи ёки турган» сўзлари билан алмаштирилсин.

35. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Миллий гвардиясининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида» 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарорида:

а) 1-иловада:

2-бандда:

ўн учинчи хатбошидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

йигирма биринчи хатбошидаги «(доимий рўйхатдан ўтган) бошқа турар жой, доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаган (доимий рўйхатдан ўтмаган) тақдирда — вақтинча яшаш (вақтинча рўйхатдан ўтиш)» сўзлари «(яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган) бошқа турар жой, доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаган (яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтмаган) тақдирда — вақтинча яшаш (турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш)» сўзлари билан алмаштирилсин;

89-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «доимий» сўзи «яшаш жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;

213-банднинг биринчи хатбошиси, 233-банди, 234-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 247-банддаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

217-банднинг биринчи хатбошисидаги «доимий яшаш ёки вақтинча турар жой» сўзлари «яшаш жойи ёки турар жой» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 31-банди биринчи хатбошиси, 35, 43, 44-бандлари, 45-банди тўртинчи хатбошиси ва 58-банддаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин.

36. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектларини фуқаролари сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий мамлакатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 13 июлдаги 384-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошисидаги «доимий» сўзи «яшаш жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.

37. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарорида:

а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «унинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича» сўзлари «унинг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада:

2-банднинг ўн бешинчи хатбошисидаги «(доимий рўйхатдан ўтган) бошқа турар жой, доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаган (доимий рўйхатдан ўтмаган) тақдирда — вақтинча яшаш (вақтинча рўйхатдан ўтиш)» сўзлари «(яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган) бошқа турар жой, доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаган (яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтмаган) тақдирда — вақтинча яшаш (турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш)» сўзлари билан алмаштирилсин;

39-банднинг тўртинчи хатбошиси, 41-банднинг ўн тўртинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилари, 42-банднинг учинчи хатбошиси, 43-банднинг тўртинчи хатбошиси, 44-банднинг тўртинчи хатбошиси, 45-банднинг биринчи хатбошиси, 46-банднинг бешинчи хатбошиси, 164-банднинг учинчи хатбошиси ва 190-банднинг иккинчи хатбошисидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

47-банднинг биринчи хатбошисидаги «доимий яшайдиган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиб яшайдиган» сўзлари билан алмаштирилсин;

140-банднинг иккинчи хатбошисидаги «доимий яшаш ёки вақтинча турган» сўзлари «яшаш жойи ёки турган» сўзлари билан алмаштирилсин;

153-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«153. Пенсионер яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган бўлса ва у фақат турган жойи бўйича рўйхатга олинган бўлса, пенсия ёки 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсия ёки нафақа олувчиларга қўшимча тўлов турган жойи бўйича рўйхатга олинган муддат мобайнида тўланади. Шахсга пенсия яшаш гувоҳномаси ёки ID-картаси амал қиладиган муддат давомида тўланади.

Турган жойи бўйича рўйхатга олинганлик, яшаш гувоҳномаси ёки ID-картасининг амал қилиш муддатининг тугаши билан турган жойи бўйича рўйхатга олиш, яшаш гувоҳномаси ёки ID-картасининг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсияни тўлаш турган жойи бўйича рўйхатга олиш, яшаш гувоҳномаси ёки ID-картасининг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда пенсияни тўлаш пенсия тўлаш тўхтатилган пайтдан бошлаб Қонуннинг 59-моддасида белгиланган муддат асосида давом эттирилади»;

в) 1 1 -илованинг 13-банди еттинчи хатбошисидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин.

38. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 23, 24 ва 33-бандлардаги «доимий ёки вақтинча турган» сўзлари «яшаш жойи ёки турган» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 51-банддаги «доимий яшаш ёки вақтинча турган» сўзлари «яшаш жойи ёки турган» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 65-банддаги «доимий яшаш» сўзлари «яшаш жойи» сўзлари билан «вақтинча турган» сўзлари «турган» сўзи билан алмаштирилсин;

г) 67-банднинг биринчи хатбошисидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин.

39. Вазирлар Маҳкамасининг «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида» 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорида:

а) 3-иловада:

7-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 15-банднинг учинчи хатбошисидаги ва 36-банддаги «доимий ёки вақтинча» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банднинг биринчи хатбошисидаги, 37, 40-бандлардаги, 61-банднинг биринчи хатбошисидаги, 94, 108, 113-бандлардаги, 149-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 185-банднинг биринчи хатбошисидаги «доимий (вақтинча) рўйхатдан» сўзлари «яшаш (турган) жойи бўйича рўйхатдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

90-банддан ва 164-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

б) 4-иловада:

1-банддаги «доимий рўйхатда турган манзили» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-бандда:

«г» кичик банддаги «доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги» сўзлари «яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган яшаш манзилидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

«д» кичик банддаги «доимий рўйхатда турган манзили» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 6-банднинг олтинчи хатбошисидаги «доимий рўйхатга қўйиш» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-бандда:

«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот алмашинуви тизими орқали болани отаси ёки онаси ёхуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили бўйича 1 иш куни ичида рўйхатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС-хабар юборади. Болани унинг отаси ёки онаси яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтмаган тақдирда рўйхатга қўйиш белгиланган тартибда амалга оширилади»;

«д» кичик банддаги «доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш» сўзлари «яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган яшаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Бир марталик нафақа миқдоридан болани яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизмати давлат божи ундирилмаган ҳолда амалга оширилади».

40. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт соҳасида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 3 ноябрдаги 583-сон қарорида:

а) 1-иловада:

6-банддаги «доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

11-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 25-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

б) 2-иловада:

5-банддаги «доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 23-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин.

41. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 ноябрдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 4-бандидаги «доимий ёки вақтинча» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.

42. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 627-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 6-бандидаги «доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин.

43. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорида:

а) 1-иловада:

22-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

2-илованинг «I. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс тўғрисидаги маълумотлар» бўлимидаги 8-позициянинг биринчи устунидаги «Доимий рўйхатдан» сўзлари «Яшаш жойи бўйича рўйхатдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-илова матнидаги «доимий яшаш жойи» сўзлари «яшаш жойи» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-илованинг 2-позицияси «Кўрсатиладиган хизмат ва ёрдам» устунидаги «Доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш» сўзлари «яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада:

3-банднинг олтинчи хатбошисидаги «доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйишда» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишда» сўзлари билан алмаштирилсин;

42-банднинг учинчи хатбошисидаги «доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин.

44. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 10-банднинг иккинчи хатбошиси, 18-банднинг биринчи хатбошиси, 19-банд, 37-банднинг «в» кичик банди, 39-банднинг «б» кичик банди, 40-банднинг «в» кичик банди ва 73-банднинг биринчи хатбошисидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

б) 81-банднинг иккинчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан, «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши» сўзлари алмаштирилсин;

в) 1-илованинг 2-босқич «Тадбирлар» устунидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин.

45. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарорида:

а) 1-иловада:

109-банднинг бешинчи хатбошисидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

130-бандда:

тўртинчи хатбошидаги «доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 103-банди иккинчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин.

46. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарори билан тасдиқланган «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида низомнинг 5-бандидаги «доимий ёки вақтинча рўйхатда туришидан» сўзлари «турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишидан» сўзлари билан алмаштирилсин.

47. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 13 сентябрдаги 573-сон қарорида:

а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «доимий яшаш ва вақтинча турган жойи» сўзлари «яшаш ва турган жойи» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада:

1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «доимий ёки вақтинча» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-бандда:

иккинчи хатбошидаги «доимий яшаш ёки вақтинча» сўзлари «яшаш ёки турган жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«жисмоний шахснинг яшаш ёки турган жойи бўйича манзили ўзгарганда ихтиёрий равишда янги манзилдаги давлат тиббиёт муассасаларига композит шаклда ҳисобга қўйиш бўйича — яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш жараёнида»;

5-банддаги «доимий яшаш ёки вақтинча» сўзлари «яшаш ёки турган жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банддаги «доимий яшаш ва вақтинча» сўзлари «яшаш ва турган жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банддаги «доимий яшаш ёки вақтинча турган» сўзлари «яшаш ёки турган» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-иловада:

номидаги «доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганда» сўзлари «яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганда» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-босқич 1-бандининг 3-устунидаги «доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги» сўзлари, 4-устунидаги «доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олингандан» сўзлари «яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтгандан» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-илованинг «I. Жисмоний шахс тўғрисида маълумот» бўлимидаги биринчи устун 5-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«5. Яшаш жойи ёки рўйхатда турган жойи манзили».

48. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 октябрдаги 700-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисида низомда:

а) 12-банддаги «доимий рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 16-банддан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

в) 25-банддаги «доимий ёки вақтинча яшаётган» сўзлари «вақтинча яшаётган» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 34-банддаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 2-илованинг «I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот» бўлимидаги биринчи устун 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Яшаш жойи манзили».

49. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 ноябрдаги 731-сон қарори билан тасдиқланган Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандидаги «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган» сўзлари билан алмаштирилсин.

50. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 742-сон қарори билан тасдиқланган Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомда:

а) 1-илованинг 14, 16, 20-бандларидаги «доимий» сўзи «яшаш жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловага 1-илованинг 5-бандидаги «доимий» сўзи «яшаш жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-иловага 3-иловадаги «доимий» сўзи «яшаш жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.

51. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари бўйича айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорида:

а) 1-иловада:

4-банддаги «доимий яшаш ёки вақтинча турган» сўзлари «яшаш ёки турган» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банднинг «д» кичик банди саккизинчи хатбошисидаги «доимий ёки вақтинча» сўзлари «яшаш ёки турган жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 21-банди саккизинчи ва ўнинчи хатбошиларидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

в) 3-илованинг 16-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

г) 4-илованинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Васийлик ва ҳомийлик васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган вояга етмаган шахснинг яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойига кўра, агар бола муайян яшаш жойига эга бўлмаса, васийнинг ёки ҳомийнинг яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойига кўра белгиланади»;

д) 6-илованинг 31-банди ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тутинган болаларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзининг яшаш ва (ёки) турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни таъминлаш»;

е) 8-илованинг 12-бандидаги «доимий яшаш ёки вақтинча турган» сўзлари «яшаш ёки турган» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 9-илованинг 14-бандидаги «доимий яшаш ёки вақтинча турган» сўзлари «яшаш ёки турган» сўзлари билан алмаштирилсин.

52. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 897-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий картаси тўғрисидаги низомда:

а) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги «доимий рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 9-банддаги «доимий рўйхатдан ўтган жойдаги» сўзлари «яшаш жойидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 10-банддаги «доимий ёки вақтинча» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 39-банддан «доимий яшаш жойидаги» сўзлари «яшаш жойидаги» сўзлари билан алмаштирилсин.

53. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 январдаги 26-сон қарори билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин.

54. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сон қарори Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия, грант ва ссудалар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5, 6, 16, 17, 28, 39, 40, 50, 51, 61, 62, 74, 75, 84, 96, 97, 108, 109, 121, 122-бандлари ва иловаси «1-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин.

55. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган «Work and travel» халқаро дастурларида иштирок этувчи талаба ёшларнинг ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида хорижий давлатларга бориши ва келиши билан боғлиқ харажатлар учун ссуда ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 8-банди «а» кичик бандининг учинчи хатбошисидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин.

56. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 майдаги 293-сон қарори билан тасдиқланган Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда уй-жой фондини тиклаш, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва компенсациялар тўлаш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги низомга 1-илованинг матнидаги «доимий» сўзи «яшаш жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.

57. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 317-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан грант, субсидия, кредит ва лизинг ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 82-бандидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин.

58. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахслар томонидан қайд этилган сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақидаги низомда:

а) 7-банддан ва 12-банднинг биринчи хатбошисидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

б) илованинг 3-босқич «Тадбирлар» устунидаги 2-банддан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин.

59. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 374-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-илова матнидан «Доимий» сўзи чиқариб ташлансин.

60. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 376-сон қарори билан тасдиқланган «Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илова 5 ва 13-позицияларнинг иккинчи устунидаги «Доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган» сўзлари «Яшаш жойи ёки турган» сўзлари билан алмаштирилсин.

61. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 377-сон қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларини қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-илованинг матнидаги «доимий рўйхатга олинган» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган» сўзлари билан алмаштирилсин.

62. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 382-сон қарори билан тасдиқланган Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатининг учинчи устунидаги «доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойида» жумлаларидан «доимий» ва «вақтинча» сўзлари чиқариб ташлансин.

63. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 20 июндаги 384-сон қарорида:

а) 1-иловада:

9 ва 24-бандлардан «доимий ёки вақтинча яшаш» сўзлари «яшаш жойи ёки турган» сўзлари билан алмаштирилсин;

илованинг 9-банди учинчи хатбошисидаги «доимий ёки вақтинча яшаш» сўзлари «яшаш жойи ёки турган» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-иловада:

15-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «доимий ёки вақтинча яшаш жойида» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;

иловада:

1.2-банддаги «доимий ёки вақтинчалик яшаш» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;

2.2.9 ва 2.3.11-бандларидаги «доимий ёки вақтинча» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 5-илованинг 4-бандидаги, 7-банди иккинчи хатбошисидаги, 9-бандидаги, 11-банди «е» кичик бандидаги «доимий ёки вақтинча» сўзлари «яшаш жойи ёки турган жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.

64. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 4-бандидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин.

65. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 444-сон қарори билан тасдиқланган Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги низомга 2-илованинг 3-позициясидаги «Доимий рўйхатдан ўтган жойи» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойи» сўзлари билан алмаштирилсин.

66. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 июлдаги 457-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди иккинчи хатбошисидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин.

67. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 527-сон қарори билан тасдиқланган Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди биринчи хатбошисидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин.

68. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 августдаги 530-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

а) 2-илованинг 1.3 ва 2.3-позицияларидан «Доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

б) 5-илованинг 3-позициясидан «Доимий» сўзи чиқариб ташлансин.

69. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 августдаги 547-сон қарори билан тасдиқланган Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2 ва 3-иловаларнинг матнидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин.

70. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 13-банднинг иккинчи хатбошисидан «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

б) 55-банддаги «рўйхатга олинган доимий яшаш жойи бўйича» сўзлари «рўйхатга олинган яшаш жойи бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошиси ва 2-иловаси.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 22 майдаги 320-сон қарори.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 73-банди.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларни доимий яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 29 декабрдаги 785-сон қарори.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 100-банди.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 19-банди «б» кичик банди, 758 ва 913-бандлари.

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 13 июлдаги 385-сон қарорига 2-илованинг 16-банди.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига давлат хизматлари қўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сон қарорига илованинг 13 ва 20-бандлари.

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 29 декабрдаги 705-сон қарорига илованинг 4-5-бандлари.

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 5 январдаги 9-сон қарорига илованинг 3 ва 6-бандлари.

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 13 сентябрдаги 573-сон қарорига 2-илова.

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 18 декабрдаги 847-сон қарорига илованинг 6-банди, 10-банди, 11-банд «г» ва «д» кичик банди, 19-банд «б» кичик банди учинчи хатбошиси, «д» кичик банди учинчи хатбошиси.

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 21 декабрдаги 868-сон қарори.

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 2025 йил 5 августдаги 497-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2025 йил 26 августдаги 538-сон қарорига илованинг 13-банди.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 5 май,

224-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон; 15.10.2026 й., 09/26/563/1041-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SOʻROVNOMA

SXEMASI

SOʻROVNOMA

NAMUNASI

SXEMASI

SOʻROVNOMASI

QAYD VARAGʻI

MAʼLUMOTNOMA

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

“Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini, chet el fuqarolarini hamda fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish tartibi;

Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish tartibi;

yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Adliya vazirligi, Mudofaa vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Soliq qoʻmitasi hamda Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi bilan birgalikda ikki oy muddatda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish bilan bogʻliq jarayonlarni amalga oshirish maqsadida tegishli axborot tizimlarini “Manzil” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga integratsiya qilsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi:

bir oy muddatda ushbu qarorning mazmun-mohiyati va ahamiyati ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin;

manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri A.A. Tashpulatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 5-maydagi 224-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini, chet el fuqarolarini hamda fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq (keyingi oʻrinlarda — Qonun) Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini (keyingi oʻrinlarda — fuqarolar) yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

vakolatli organ — ichki ishlar organlarining migratsiya va personallashtirish boʻlinmalari;

davolash muassasalari — sanatoriylar, davolash pansionatlari, davlat klinikalari va xususiy klinikalar, shifoxonalar, kasalxonalar hamda boshqa tibbiyot muassasalari;

joylashtirish vositalari — mehmonxonalar, turistik bazalar va majmualar, dam olish uylari hamda zonalari, pansionatlar, kempinglar, motellar, mehmon uylari, oʻtov va chodirli oromgohlar, sanatoriylar hamda mehmonxona xizmatlari (joylashtirish boʻyicha xizmatlar) koʻrsatiladigan boshqa obyektlar;

identifikatsiyalovchi ID-karta (keyingi oʻrinlarda — identifikatsiyalovchi karta) — Oʻzbekiston Respublikasi hududida identifikatsiyalovchi karta egasining shaxsini va fuqaroligini, yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini tasdiqlaydigan, egasining shaxsiga doir biografik va biometrik maʼlumotlar kiritilgan elektron jismga (chipga) ega boʻlgan, Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosiga beriladigan hujjat;

ichki ishlar organlarining tayanch punktlari — ichki ishlar organlarining tayanch punktlari va mahalla huquq-tartibot maskanlari;

turgan joyi — shaxs qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan asoslarda vaqtincha yashaydigan joylashtirish vositasi, davolash muassasasi yoki shaxsning yashash joyi hisoblanmaydigan turar joy;

turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining turgan joyi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni belgilangan tartibda qayd etish;

YIDXP — Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali;

yashash joyi — shaxs mulkdor sifatida, ijara (ikkilamchi ijara), tekin foydalanish shartnomasi boʻyicha yoki qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa asoslarga koʻra doimiy ravishda (asosan) yashaydigan hamda oʻzi yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan uy, kvartira, xizmat turar joyi, maxsus uy (yotoqxona, vaqtincha uy-joy fondi uyi yoki nogironlar, faxriylar, yolgʻiz qariyalar uchun internat-uy, shuningdek, bolalar uyi yoki boshqa maxsus maqsadli uy) yoxud boshqa turar joy;

yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining yashash joyi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni belgilangan tartibda qayd etish;

“E-mehmon” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “E-mehmon” tizimi) — joylashtirish vositalarida va davolash muassasalarida foydalaniladigan, joylashtirish vositalarida yashovchi yoki davolash muassasalarida statsionar sharoitda davolanayotgan shaxslarni turgan joyi boʻyicha xabardor qilish tartibida roʻyxatdan oʻtkazishni amalga oshirish uchun moʻljallangan avtomatlashtirilgan axborot tizimi;

“E-xabar berish” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “E-xabar berish” tizimi) — shaxslarni turgan joyi boʻyicha xabardor qilish tartibida roʻyxatdan oʻtkazish uchun moʻljallangan avtomatlashtirilgan axborot tizimi;

“Manzil” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Manzil” tizimi) — shaxslarni yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishni amalga oshirish uchun moʻljallangan avtomatlashtirilgan axborot tizimi.

3. Fuqaroni yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish, shuningdek, yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish xizmatlari ushbu Nizom talablari asosida amalga oshiriladi hamda huquqbuzarliklarning oldini olish va aholi migratsiyasini hisobga olish maqsadida fuqaroning respublika hududining muayyan joyida yashash yoki vaqtincha boʻlish holatini aniqlashni nazarda tutadi.

4. Fuqaroni yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish har ikki tomonning (mulkdor va fuqaro) ishtirokida amalga oshiriladi va ularning roziligi “Face-ID” yoki “Mobile-ID” tizimi orqali tasdiqlanadi.

Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan ijtimoiy himoyaga muhtoj fuqarolar “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi uy-joy fondiga ega boʻlgan muassasalarga joylashtirilishida “E-xabar berish” tizimida maʼlumotlarni kiritish orqali tegishli manzilga olti oy muddatgacha real vaqt rejimida turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilishi uchun tizimdan yuboriladi.

Joylashtirish vositalari va davolash muassasalariga joylashgan fuqarolar “E-mehmon” tizimi orqali turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan notarial tasdiqlangan rozilik arizasi yoki ishonchnoma asosida ham amalga oshirilishi mumkin.

5. Tugʻilgan bola fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish (keyingi oʻrinlarda — FHDY) organlari tomonidan unga tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvi rasmiylashtirish chogʻida otasi yoki onasining yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan manziliga maʼlumotlarni kiritish orqali real vaqt rejimida yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Tugʻilgan bolaga FHDY tomonidan tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvi rasmiylashtirish chogʻida uni yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish uchun turar joy mulkdori (mulkdorlari)ning roziligi talab etilmaydi.

6. Bir nechta uyga yoki kvartiraga ega boʻlgan turar joy mulkdori ulardan faqat bittasiga yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan fuqaro ota-onasi yoki ulardan biri yoxud vasiysi (homiysi) roʻyxatdan oʻtkazilgan manzilda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Bunda oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan fuqaro yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilishi uchun ega boʻlgan turar joy mulkdorining roziligi talab etilmaydi.

7. Fuqaro yangi yashash joyiga kelgan kundan eʼtiboran oʻn ish kuni ichida qonunchilik hujjatlariga muvofiq yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtishi va turar joy mulkdori (mulkdorlari) uni yashash joyi yoki turgan joyi manziliga roʻyxatdan oʻtkazish uchun ushbu Nizomda belgilangan tartibda vakolatli organga xabar berishi shart.

Fuqaroning yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi unda mazkur turar joyga (uy-joy maydoniga) boʻlgan mulk huquqi kelib chiqishiga olib kelmaydi.

8. Turar joylarning ijara yoki tekin foydalanish shartnomalarini soliq organlari tomonidan hisobga qoʻyishda ijaraga oluvchilarning xohishiga koʻra ular ijara shartnomasida koʻrsatilgan, ammo bir yildan ortiq boʻlmagan muddatga turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Bunda turar joyni ijaraga yoki tekinga foydalanishga berish shartnomasi turar joy mulkdori tomonidan tasdiqlanganidan soʻng ijaraga oluvchi haqidagi maʼlumotlar “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali (keyingi oʻrinlarda — elektron platforma) “E-xabar berish” tizimida real vaqt rejimida roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Turar joyning ijara yoki tekin foydalanish shartnomasi turar joy mulkdori tomonidan tasdiqlanganligi fuqaroni turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish uchun turar joy mulkdorining roziligi hisoblanadi.

Turar joy mulkdori yoki ijaraga oluvchi tomonidan yoxud ularning oʻzaro kelishuvi asosida soliq organlarida hisobga qoʻyilgan ijara shartnomasi bekor qilinishi natijasida fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 150-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk ijara yoki tekin foydalanish shartnomalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentida belgilangan tartibda bekor qilinadi.

9. Talaba talabalar yotoqxonasiga joylashish boʻyicha murojaat qilganda taʼlim muassasasi va ariza beruvchi oʻrtasida tuzilgan shartnomani rasmiylashtirish jarayonida YIDXP orqali kompozit tarzda oʻsha yerning oʻzida turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Bunda talaba turar joy ijara shartnomasida koʻrsatilgan, ammo bir yildan ortiq boʻlmagan muddatga vakolatli organ tomonidan onlayn tarzda turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Taʼlim muassasasi tomonidan talabalar turar joyida yashash shartnomasi bekor qilinishi natijasida fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi kompozit tarzda bekor qilinadi.

10. Mulkdor (mulkdorlar) oʻzini (oʻzlarini), oila aʼzolarini va boshqa shaxslarni yashash joyi yoki turgan joy boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish huquqiga ega.

Fuqaroni yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishda Qonunning 20-moddasida belgilangan bir kishi uchun turar-joy maydonining ijtimoiy normasi toʻgʻrisidagi qoidalarga rioya etilishi shart.

Qonunning 21-moddasiga muvofiq quyidagi fuqarolarga nisbatan ularni yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish chogʻida, istisno tariqasida, Qonunning 20-moddasida belgilangan bir kishi uchun turar joy maydonining ijtimoiy normasi toʻgʻrisidagi qoidalar qoʻllanmaydi:

erga (xotinga) nisbatan — bir-birining yashash joyi boʻyicha uy-joy maydoniga;

ota-onalar, farzandlarga nisbatan — bir-birining yashash joyi boʻyicha uy-joy maydoniga;

buva, buvi, nevaralarga nisbatan — bir-birining yashash joyi boʻyicha uy-joy maydoniga;

vasiylikdagi (homiylikdagi), shuningdek, oilaga tarbiyaga olingan (patronat) shaxslarga nisbatan — vasiyning (homiyning), tutingan otaning yoki onaning yashash joyi boʻyicha uy-joy maydoniga;

aka-ukalar, opa-singillarga nisbatan — bir-birining yashash joyi boʻyicha uy-joy maydoniga;

ozodlikdan mahrum etish joylaridan ozod qilingan shaxslarga nisbatan — oldingi yashash joyiga, yaʼni oʻz oila aʼzolarining, qarindoshlarining yoki hukm qilinguniga qadar oʻzi birgalikda yashab turgan boshqa shaxslarning uy-joy maydoniga.

Fuqarolarning ushbu bandning uchinchi — sakkizinchi xatboshilari asosida, istisno tariqasida, roʻyxatdan oʻtkazilganligi roʻyxatdan oʻtkazishga oid soʻrovnomada koʻrsatilishi lozim. Ushbu maʼlumotlar tegishli vazirlik va idoralarning axborot tizimlaridan onlayn tarzda tekshiriladi.

11. Fuqaroni yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishda oʻziga nisbatan uy-joy maydonining ijtimoiy normasi toʻgʻrisidagi qoidalar qoʻllanmaydigan shaxslar roʻyxati elektron platforma orqali (agar tizimda mavjud boʻlsa) real vaqt rejimida avtomatik ravishda aniqlanadi.

Fuqaroni elektron platforma orqali aniqlashning imkoni boʻlmaganda, u yashash joyi va turgan joyi boʻyicha vakolatli organ tomonidan roʻyxatdan oʻtkaziladi.

12. Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun davlat boji Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan miqdorlarda undiriladi.

Davlat xizmatlaridan foydalanish uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, toʻlanadigan summa miqdorining 90 foizi undiriladi.

13. Davlat boji summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:

18 foizi — tegishlicha Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga;

0,5 foizi — Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazining maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti hisobiga oʻtkaziladi;

b) vakolatli organga hamda profilaktika inspektoriga oʻzi kelib murojaat etganda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga;

0,5 foizi — Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazining maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti hisobiga oʻtkaziladi;

v) YIDXP orqali murojaat etganda:

11,25 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga (bunda tushgan mablagʻlarning 50 foizi har oyda Yagona portalda elektron davlat xizmatlarini joriy etish va texnik qoʻllab-quvvatlash uchun Yagona integratorga yoʻnaltiriladi);

11,75 foizi — Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazining maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlangani Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga;

qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti hisobiga oʻtkaziladi;

g) koʻchmas mulk obyektiga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish bilan bir vaqtda ushbu manzilga yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish uchun Notariatning yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali murojaat etilganda, yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish uchun undiriladigan bojning:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga;

0,5 foizi — Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazining maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti hisobiga oʻtkaziladi;

d) koʻchmas mulkning ijara (tekin foydalanish) shartnomalarini soliq organlarida hisobga qoʻyish bilan bir vaqtda ijaraga oluvchi(lar)ni turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish uchun soliq organlarining maxsus avtomatlashtirilgan axborot tizimlari orqali murojaat etilganda, ijaraga oluvchi(lar)ni turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish uchun undiriladigan bojning:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining budjetdan tashqari maxsus hisobvaragʻiga;

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga;

0,5 foizi — Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazining maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti hisobiga oʻtkaziladi;

Davlat boji toʻlangani Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanadi. Davlat boji toʻlangani haqidagi kvitansiyani talab qilib olish taqiqlanadi.

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlardan migratsiya va personallashtirish xizmatining moddiy-texnik bazasini mustahkamlashda va xodimlarni ragʻbatlantirishda foydalaniladi.

14. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi mavjud emasligi uni turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish uchun asos hisoblanmaydi.

15. Fuqaroni yashash joyi va turgan joy boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish, shuningdek, roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish bilan bogʻliq nizolar sud tartibida hal etiladi.

16. Fuqaroni yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish haqidagi elektron soʻrovnomani (arizani) koʻrib chiqish muddati bir ish kunidan oshmasligi kerak.

Qoʻshimcha tekshirish talab etilgan taqdirda, ariza beruvchi shaxsan yoki elektron tizim orqali xabardor qilinadi. Bunda qoʻshimcha tekshirish muddati uch kundan oshmasligi lozim.

2-bob. Fuqarolarni yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish tartibi

17. Fuqarolar yoki turar joy mulkdori (mulkdorlar) yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish uchun oʻzlariga qulay boʻlgan joydagi vakolatli organ yoki davlat xizmatlari markazlari, “Aqlli” migratsiya shoxobchalari orqali shaxsan yoxud YIDXP, “E-xabar berish” tizimi orqali onlayn tarzda murojaat qilishlari mumkin.

Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomasi koʻchmas mulk obyektiga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish bilan bir vaqtda davlat xizmatlari markazlari, YIDXP yoki notarial idoralar orqali ham berilishi mumkin.

18. Fuqaro yashash joyi boʻyicha ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida roʻyxatdan oʻtkaziladi.

19. Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish uchun vakolatli organga yoki davlat xizmatlari markazlariga murojaat qilinganda quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

turar joy mulkdorining (mulkdorlarining) uy-joy maydonini berish toʻgʻrisidagi ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq arizasi (roziligi), shaxsan borish imkoni mavjud boʻlmaganda esa uning (ularning) notarial tartibda tasdiqlangan arizasi (roziligi) yoki ishonchnomasi;

turar joy mulkdorining (mulkdorlarining) pasporti (yashash guvohnomasi) yoki identifikatsiyalovchi kartasi;

roʻyxatdan oʻtkazilayotgan shaxsning pasporti yoki identifikatsiyalovchi kartasi;

oʻn olti yoshga toʻlmagan bola arizada koʻrsatilgan taqdirda, uning tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasi yoki shaxsini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar;

vasiylikdagi (homiylikdagi) bola yoki oilaga tarbiyaga olingan (patronat) bola arizada koʻrsatilgan taqdirda, vasiylikni (homiylikni) tasdiqlovchi hujjat yoki bolani oilaga tarbiyaga olish toʻgʻrisidagi kelishuv.

20. Hujjatlarni qabul qilgan masʼul xodim hujjatlarning haqiqiyligini tekshiradi va fuqaroni yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi elektron soʻrovnomani (arizani) shakllantiradi, elektron soʻrovnomaga (arizaga) taqdim etilgan hujjatlarda koʻrsatilgan maʼlumotlar kiritiladi.

Bunda turar joy mulkdori (mulkdorlari) va roʻyxatdan oʻtayotgan fuqaro elektron soʻrovnomani (arizani) identifikatsiya va verifikatsiya qilish vositalari (“Face-ID” tizimi) orqali tasdiqlaydi.

Zarur boʻlgan taqdirda esa (“Face-ID” tizimi orqali tasdiqlashning imkoni boʻlmaganda) roʻyxatdan oʻtkazilayotgan fuqaro tomonidan ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq elektron soʻrovnomaning (arizaning) qogʻozdagi koʻchirma nusxasi vakolatli organda imzolanadi. Shakllantirilgan elektron soʻrovnoma (ariza) “Manzil” tizimiga yuklanadi.

Ushbu Nizomning 10-bandi uchinchi — sakkizinchi xatboshilari asosida roʻyxatdan oʻtkazilgan fuqarolar toʻgʻrisida maʼlumotlar ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq elektron soʻrovnomada koʻrsatilishi lozim.

21. Roʻyxatdan oʻtkazilayotgan fuqaro YIDXP orqali yashash joyi boʻyicha xabardor qilish tartibida oʻzini roʻyxatdan oʻtkazish uchun ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq elektron soʻrovnomani (arizani) shakllantiradi, elektron soʻrovnomaga (arizaga) ushbu Nizomning 19-bandida sanab oʻtilgan hujjatlarda koʻrsatilgan maʼlumotlar kiritiladi.

Turar joy mulkdori (mulkdorlari) va roʻyxatdan oʻtkazilayotgan fuqaro elektron soʻrovnomani (arizani) identifikatsiya va verifikatsiya qilish vositalari (“Face-ID” tizimi) orqali tasdiqlaydi.

Identifikatsiya va verifikatsiya qilish vositalari (“Face-ID” tizimi) orqali elektron soʻrovnomani (arizani) tasdiqlash imkoni boʻlmagan taqdirda, vakolatli organda soʻrovnomaning qogʻoz shakli imzolanadi.

22. Tarbiyalash, davolash va boshqa muassasalardagi bolalar, yetim bolalar, ota-onalarining qarovisiz qolgan bolalar, shuningdek, qariyalar uylaridagi shaxslar koʻrsatib oʻtilgan muassasalar tomonidan berilgan turar joy maydoniga ushbu muassasalarga joylashtirilgan vaqtdan boshlab oʻn ish kunida vakolatli organ tomonidan yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Bunda qariyalar uylari, tarbiyalash, davolash va boshqa muassasalarga joylashtirilgan shaxsning pasporti yoki identifikatsiyalovchi kartasi, qariyalar uylari, tarbiyalash, davolash va boshqa muassasalar direktorining yozma talabnomasi vakolatli organga taqdim etilishi lozim.

23. Fuqaro korxona, muassasa va tashkilotga ishga qabul qilingani yoki yashash joyi yoʻqligi sababli korxona, muassasa va tashkilot tasarrufidagi xizmat turar joyi, umumiy yoki oilaviy yotoqxonada yashash joyi boʻyicha turar joyning hujjatiga (orderga) yoki mazkur korxona, muassasa va tashkilot rahbarining yozma ruxsatiga asosan vakolatli organ tomonidan roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Bunda roʻyxatdan oʻtkazilayotgan fuqaro quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

roʻyxatdan oʻtkazilayotgan shaxsning pasporti yoki identifikatsiyalovchi kartasi;

oʻn olti yoshga toʻlmagan bola arizada koʻrsatilgan taqdirda, uning tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasi yoki shaxsini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar;

vasiylikdagi (homiylikdagi) bola yoki oilaga tarbiyaga olingan (patronat) bola arizada koʻrsatilgan taqdirda, vasiylikni (homiylikni) tasdiqlovchi hujjat yoki bolani oilaga tarbiyaga olish toʻgʻrisidagi kelishuv.

Korxona, muassasa va tashkilot rahbarining yozma ruxsatiga asosan fuqaroni yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishda elektron soʻrovnomani roʻyxatdan oʻtkazilayotgan fuqaro tomonidan foydalanuvchini identifikatsiya va verifikatsiya qilish vositalari (“Face-ID” tizimi) orqali tasdiqlaydi. Korxona, muassasa va tashkilot rahbarining yozma ruxsati vakolatli organ tomonidan elektron tizimga yuklanadi.

24. Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida boʻlgan fuqaroga tegishli boʻlgan turar joy maydoniga roʻyxatdan oʻtkazish uchun uning elektron tasdigʻini olishning imkoni boʻlmasa, notarial tartibda tasdiqlangan arizasi (roziligi) talab etiladi.

25. Fuqaro “Fuqarolik, oilaviy va jinoiy ishlar boʻyicha huquqiy yordam va huquqiy munosabatlar toʻgʻrisida”gi konvensiyaga (Kishinev, 2002-yil 7-oktabr) aʼzo davlatlar hududida, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi bilan rasmiy hujjatlarni legallashtirish talabini bekor qiluvchi ikki tomonlama xalqaro shartnoma tuzilgan davlatlar hududida boʻlgan taqdirda, uning arizasi (roziligi) tegishli davlat qonunchiligiga muvofiq tasdiqlanishi mumkin.

Fuqaro Xorijiy rasmiy hujjatlarni legallashtirish talabini bekor qiluvchi konvensiyaga (Gaaga, 1961-yil 5-oktabr) aʼzo davlat hududida boʻlganda, uning arizasi (roziligi) ushbu konvensiya talablariga muvofiq apostil belgisi orqali tasdiqlanishi mumkin.

26. Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan fuqarolarning mobil telefon raqamiga elektron platforma orqali SMS-xabar yuboriladi.

Arizalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.

Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida yuborilganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni arizalarning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun deb hisoblanadi.

27. Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan fuqaroga ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq namunadagi QR-kod bilan himoyalangan fuqaroni yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida elektron va (yoki) qogʻoz shaklidagi qayd varagʻi rasmiylashtiriladi.

28. Chaqiriluvchilar va harbiy xizmatga majburlar yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligidan soʻng bu haqidagi maʼlumot vakolatli organ tomonidan elektron platforma orqali Mudofaa vazirligiga yuboriladi.

3-bob. Fuqarolarni turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish tartibi

29. Fuqarolar yoki turar joy mulkdori (mulkdorlar) turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish uchun oʻzlariga qulay boʻlgan vakolatli organ, profilaktika inspektori va davlat xizmatlari markazlari, “Aqlli” migratsiya shoxobchalari orqali shaxsan yoki YIDXP va “E-xabar berish” tizimi orqali xabardor qilish tartibida onlayn tarzda murojaat qilishlari mumkin.

30. Vakolatli organ tomonidan fuqaro turgan joyi boʻyicha ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq sxema asosida roʻyxatdan oʻtkaziladi.

31. Fuqaro turgan joyi boʻyicha xabardor qilish uchun quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

turar joy mulkdorining (mulkdorlarining) uy-joy maydonini berish toʻgʻrisidagi arizasi (roziligi), shaxsan borish imkoni mavjud boʻlmaganda esa uning (ularning) notarial tartibda tasdiqlangan arizasi (roziligi) yoki ishonchnomasi;

turar joy mulkdorining (mulkdorlarining) pasporti (yashash guvohnomasi) yoki identifikatsiyalovchi kartasi;

roʻyxatdan oʻtkazilayotgan shaxsning pasporti yoki identifikatsiyalovchi kartasi;

oʻn olti yoshga toʻlmagan bola arizada koʻrsatilgan taqdirda, uning tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasi yoki shaxsini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar;

vasiylikdagi (homiylikdagi) bola yoki oilaga tarbiyaga olingan (patronat) bola arizada koʻrsatilgan taqdirda, vasiylikni (homiylikni) tasdiqlovchi hujjatlari yoki bolani oilaga tarbiyaga olish toʻgʻrisidagi kelishuv.

Oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxsni turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishni rasmiylashtirishda, uning shaxsini tasdiqlaganlik uchun javobgarlik uy-joyda birgalikda yashaydigan voyaga yetgan shaxs zimmasiga yuklanadi.

32. Hujjatlarni qabul qilgan vakolatli organ, davlat xizmatlari markazlari masʼul xodimi hujjatlarning haqiqiyligini tekshiradi va fuqaroni turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq elektron soʻrovnomani (arizani) shakllantiradi.

33. Elektron soʻrovnomaga (arizaga) taqdim etilgan hujjatlarda koʻrsatilgan maʼlumotlar kiritiladi.

Bunda elektron soʻrovnoma (ariza) roʻyxatdan oʻtkazilayotgan fuqaro va turar joy mulkdori (mulkdorlari) foydalanuvchini identifikatsiya va verifikatsiya qilish vositalari (“Face-ID” tizimi) orqali tasdiqlanadi, zarur boʻlgan taqdirda esa (“Face-ID” tizimi orqali tasdiqlashning imkoni boʻlmaganda) roʻyxatdan oʻtkazilayotgan fuqaro tomonidan elektron soʻrovnomaning (arizaning) qogʻozdagi koʻchirma nusxasi vakolatli organda imzolanadi.

Notarial tartibda tasdiqlangan ariza (rozilik), vasiylikni (homiylikni) tasdiqlovchi hujjatlar yoki bolani oilaga tarbiyaga olish toʻgʻrisidagi kelishuv PDF, PNG yoki JPEG shaklda ilova qilinadi.

Shakllantirilgan elektron soʻrovnoma (ariza) “E-xabar berish” tizimiga yuklanadi.

34. Roʻyxatdan oʻtkazilayotgan fuqaro YIDXP yoki “E-xabar berish” tizimi yoxud “Aqlli” migratsiya shoxobchalari orqali turgan joyi boʻyicha xabardor qilish tartibida oʻzini roʻyxatdan oʻtkazish uchun ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq elektron soʻrovnomani (arizani) shakllantiradi.

35. Elektron soʻrovnomaga (arizaga) ushbu Nizomning 31-bandida keltirilgan hujjatlarda koʻrsatilgan maʼlumotlar fuqaro tomonidan mustaqil kiritiladi.

Bunda turar joy mulkdori (mulkdorlari) va roʻyxatdan oʻtkazilayotgan fuqaro elektron soʻrovnomani (arizani) identifikatsiya va verifikatsiya qilish vositalari (“Face-ID” tizimi) orqali tasdiqlaydi.

Zarur boʻlgan taqdirda esa (“Face-ID” tizimi orqali tasdiqlashning imkoni boʻlmaganda) roʻyxatdan oʻtkazilayotgan fuqaro tomonidan ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq elektron soʻrovnomaning (arizaning) qogʻozdagi koʻchirma nusxasi vakolatli organda imzolanadi. Shakllantirilgan elektron soʻrovnoma (ariza) “Manzil” tizimiga yuklanadi.

36. Fuqaroni turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi elektron soʻrovnoma (ariza) soliq organlari tomonidan hisobga qoʻyilgan ijara yoki tekin foydalanish shartnomasiga asosan rasmiylashtirilgan turar joy mulkdorining (mulkdorlarining) tasdigʻi talab etilmaydi.

Talabalar yotoqxonasiga joylashish boʻyicha davlat xizmatlari markazlari va (yoki) YIDXP orqali rasmiylashtirilgan shartnoma asosida kompozit tarzda turgan joy boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishda talaba soʻrovnomani (arizani) identifikatsiya va verifikatsiya qilish vositalari (“Face-ID” tizimi) orqali tasdiqlashi lozim.

Shartnoma rasmiylashtirilishi bilan bir vaqtda turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomasi maxsus avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali talabaning pasporti (ID-kartasi) va taʼlim muassasasi rekvizitlari tegishli vazirlik va idoralarning maʼlumotlar bazasi bilan integratsiya asosida avtomatik shakllantiriladi.

37. Soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlar vakolatli organ tomonidan avtomatlashtirilgan axborot tizimlari orqali tekshiriladi.

38. Tekshiruvda soʻrovnomani rad etish uchun asoslar aniqlanganda, rad etishning aniq sabablari koʻrsatib oʻtilgan xabarnoma qogʻoz yoki elektron shaklda fuqaroga yuboriladi.

39. Tekshirish natijasida, turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish asoslari aniqlanmagan taqdirda, turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish uchun belgilangan davlat boji miqdori koʻrsatilgan xabarnoma (invoys) axborot tizimlari orqali davlat xizmatlari markazi yoki YIDXPga elektron shaklda, vakolatli organ tomonidan fuqaroni ixtiyoriga koʻra elektron yoki qogʻoz shaklida taqdim etiladi.

Soʻrovnoma yuborilgan yoki fuqaroga taqdim etilgan kundan boshlab oʻn kun davomida davlat boji toʻlanmagan taqdirda, turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish haqidagi arizani koʻrib chiqish avtomatik tarzda bekor qilinadi.

Murojaat bekor qilingandan soʻng ushbu Nizomga muvofiq umumiy asoslarda qayta soʻrovnoma yuborilishi mumkin.

40. Davlat boji toʻlovi amalga oshirganidan soʻng, vakolatli organ tomonidan ushbu Nizomga 7-ilovaga muvofiq namunadagi QR-kod bilan himoyalangan, fuqaroni turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi qogʻoz yoki elektron shakldagi qayd varagʻi (keyingi oʻrinlarda — qayd varagʻi) shu kunning oʻzida fuqaroga taqdim etiladi.

Vakolatli organ qayd varagʻini rasmiylashtirib berishda fuqaroga turgan joyi boʻyicha qayta roʻyxatdan oʻtkazish tartibini va ariza topshirish muddatini tushuntiradi.

41. “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari, davlat xizmatlari markazlari, ichki ishlar organlarining tayanch punktlari, YIDXP, “Aqlli” migratsiya shoxobchalari, “E-xabar berish” tizimi orqali xizmat koʻrsatilganda, vakolatli organ tomonidan ushbu Nizomga 7-ilovaga muvofiq namunadagi qayd varagʻi idoralararo elektron platforma orqali elektron tarzda yuboriladi.

Davlat xizmatlari markazlari qayd varagʻi kelib tushgandan soʻng uni fuqaroning elektron manziliga yuboradi va bu haqda uni shu kunning oʻzida idoralararo elektron platforma orqali elektron tarzda xabardor qiladi.

Fuqaroning soʻroviga koʻra qayd varagʻi qogʻoz shaklda, murojaat qilingan davlat xizmatlari markazi tomonidan taqdim etiladi.

Davlat xizmatlari markazlari, ichki ishlar organlarining tayanch punktlari, YIDXP, “Aqlli” migratsiya shoxobchalari, “E-xabar berish” tizimi va vakolatli organ oʻrtasida axborot almashish roʻyxatdan oʻtkazilayotgan turar joy mulkdori (mulkdorlari) hamda fuqaroni identifikatsiya va verifikatsiya qilish vositalari (“Face-ID” tizimi) orqali majburiy tartibda tasdiqlangan, faqat himoyalangan idoralararo elektron oʻzaro bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.

42. Arizalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.

Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida yuborilganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni arizalarning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun deb hisoblanadi.

43. Turgan joyi boʻyicha xabardor qilgan fuqaro bir yildan ortiq boʻlmagan muddatga roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Bunda belgilangan muddat tugaganidan soʻng fuqaro ushbu manzilda yashashni davom ettirgan taqdirda, kelgan joyi haqida qayta xabardor qilishi lozim.

44. Joylashtirish vositalari va davolash muassasalariga kelgan fuqaro turgan joyi boʻyicha ushbu muassasaning “E-mehmon” tizimida ishlash huquqi berilgan masʼul xodimi tomonidan shu kunning oʻzida bu yerda boʻlish muddatidan va kelishining davriyligidan qatʼi nazar, shaxsini tasdiqlaydigan hujjatlar asosida “E-mehmon” tizimiga kiritish orqali roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Joylashtirish vositasi yoki davolash muassasalarining masʼul xodimi tomonidan shaxsni tasdiqlovchi hujjatning olib qolinishi taqiqlanadi.

Fuqaroni joylashtirish vositasi, davolash muassasasi, yotoqxona, tarbiyalash muassasasi va maxsus uyda turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishda muayyan joylashtirish vositasi, davolash muassasasi, yotoqxona, tarbiyalash muassasasi va maxsus uy uchun belgilangan umumiy sigʻimdan ortib ketishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Faoliyatini ikki yoki undan koʻp obyektlarda olib boruvchi fuqaro ushbu obyektlar joylashgan manzillarning har birida turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilishi shart.

Bunda Internet jahon axborot tarmogʻiga ulanish imkoni mavjud boʻlmagan hollarda, vakolatli organga yoki ichki ishlar organlarining tayanch punktiga murojaat etgan holda tashrif buyuruvchini turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish taʼminlanadi.

45. Qurilish obyektida yoki ishlab chiqarish (xizmat koʻrsatish) korxonasida ishlash maqsadida kelgan va ushbu obyektning yashash uchun moslashtirilgan joyida (vaqtincha inshoot, moslashtirilgan bino va konteyner uyda) yashayotgan fuqaro ushbu qurilish obyekti yoki ishlab chiqarish (xizmat koʻrsatish) korxonasiga vakolatli organ yoki profilaktika inspektori tomonidan turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Bunda fuqaro qurilish obyekti yoki ishlab chiqarish (xizmat koʻrsatish) korxonasiga turgan joyi boʻyicha mazkur qurilish obyekti yoki ishlab chiqarish (xizmat koʻrsatish) korxonasida yashash uchun moslashtirilgan joyning mavjudligi, roʻyxatdan oʻtkazilayotgan fuqaro turar joy bilan (texnika xavfsizligi, yongʻin xavfsizligi, sanitariya-epidemiologiya rejimi talablariga rioya etilgan holda) taʼminlangani hamda uni turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish haqida qurilish obyekti yoki ishlab chiqarish (xizmat koʻrsatish) korxonasi rahbarining xati (roziligi) asosida roʻyxatdan oʻtkaziladi.

46. Ozodlikdan mahrum etish joylarida jazo muddatini oʻtash uchun qabul qilingan shaxs jazoni ijro etish muassasasiga turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladi. Bunda jazo muddatini oʻtash uchun qabul qilingan shaxs jazoni ijro etish muassasasi rahbarining xati asosida hududiy vakolatli organ tomonidan roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Bunda jazoni oʻtash uchun keltirilgan fuqaroni qabul qilgan jazoni ijro etish muassasasi tomonidan turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladigan fuqaro toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hududiy vakolatli organga yuboriladi.

Jazoni oʻtayotgan fuqaro jazoni ijro etish muassasasiga belgilangan jazo muddati doirasida, biroq undan ortiq boʻlmagan muddatga turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Jazo muddatini oʻtayotgan fuqaro boshqa jazoni ijro etish muassasasiga oʻtkazilganda, uni turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish jazo muddatini oʻtashga kelgan jazoni ijro etish muassasasi tomonidan taʼminlanadi.

47. Fuqaro “E-xabar berish” va “E-mehmon” tizimlari orqali turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganda “Manzil” tizimidagi yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinmaydi.

48. Fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi haqida elektron platforma orqali fuqaroning telefon raqamiga SMS-xabar yuboriladi.

4-bob. Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish tartibi

49. Qonunning 8-moddasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasining quyidagi hududlarida fuqarolarning erkin harakatlanish, turar va yashash joyini tanlash huquqi cheklanishi mumkin:

chegara zonasida;

yopiq harbiy shaharchalarda;

yopiq maʼmuriy-hududiy tuzilmalarda;

tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar roʻy bergan zonalarda, shuningdek, fuqarolarning hayoti, sogʻligʻi va xavfsizligiga tahdid soladigan boshqa joylarda;

yuqumli kasalliklarning hamda yuqumli boʻlmagan ommaviy kasalliklarning tarqalishi, odamlarning zaharlanish xavfi mavjud boʻlganligi munosabati bilan aholining yashashi hamda xoʻjalik faoliyati uchun alohida shartlar va rejimlar joriy etilgan ayrim hududlarda hamda aholi punktlarida;

oʻta muhim va toifalangan obyektlarda;

favqulodda holat yoki safarbarlik eʼlon qilingan hududlarda.

50. Qonunning 22-moddasiga muvofiq yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

ushbu Nizomda koʻrsatilgan tegishli hujjatlarning taqdim etilmaganligi;

taqdim etilgan maʼlumotlarning haqiqatga toʻgʻri kelmasligi;

davlat bojini toʻlamaganlik;

turar joyni oʻtkazib berish uchun taqiq qoʻyilgani va (yoki) xatlab qoʻyilganligi;

ushbu Nizomning 49-bandida nazarda tutilgan asoslarga koʻra, Oʻzbekiston Respublikasi boʻylab erkin harakatlanishga, turar va yashash joyini tanlash huquqiga nisbatan cheklovlar joriy etilganligi;

ushbu Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan talabning buzilganligi.

Yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishni boshqa asoslarga koʻra rad etish taqiqlanadi.

Yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish rad etilganligi ustidan sud tartibida shikoyat qilinishi mumkin.

Fuqaroning yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtganligi unda roʻyxatdan oʻtgan turar joyga (uy-joy maydoniga) boʻlgan mulkiy huquqni keltirib chiqarishga olib kelmaydi.

51. Roʻyxatdan oʻtkazish rad etilgan taqdirda, fuqaroga vakolatli organ tomonidan rad etishning aniq asoslari koʻrsatilgan va shaxsning oʻn ish kuni mobaynida yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilmasdan yashashi maʼmuriy javobgarlikka sabab boʻlishi bayon qilingan, QR-kodli rad etilish haqida xabarnoma beriladi.

Yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish asoslari bartaraf etilgan yoxud turar joyni oʻtkazib berish uchun taqiq qoʻygan va (yoki) xatlab qoʻygan organ yoki muassasaning roziligi taqdim etilgan taqdirda, yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha murojaatlar qayta koʻrib chiqiladi.

52. Roʻyxatdan oʻtkazishning rad etilishi, shuningdek, bir manzilga roʻyxatdan oʻtkazilganlik natijasida boshqa manzilidagi roʻyxati avtomatik ravishda bekor qilinganlik sababli avvalgi manzildagi roʻyxatdan oʻtkazilganligini qayta tiklash yuzasidan sud tartibida shikoyat qilinadi.

53. Soʻrovnoma (ariza) turar joy mulkdori (mulkdorlari) yoki fuqaro tomonidan bir ish kuni ichida imzolanmaganda yoxud identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (“Face-ID” tizimi) bilan tasdiqlanmaganda, fuqaroga soʻrovnoma (ariza) rad etilishi haqida xabarnoma berilmasdan avtomatik ravishda bekor qilinadi.

5-bob. Yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi

54. Qonunning 14-moddasiga muvofiq fuqaroning yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi quyidagi hollarda “Manzil” tizimiga kiritish orqali bekor qilinadi:

a) vakolatli organ tomonidan:

fuqaro yangi yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganda;

turar joy mulkdorining arizasiga koʻra — turar joyga boʻlgan mulkiy huquqlarga yoki turar joy mulkdori bilan qarindoshlik aloqalariga ega boʻlmagan fuqaroga (mazkur shaxslarning turar joydan foydalanish huquqi sud tomonidan belgilangani yoki taraflar oʻrtasida kelishuv mavjudligi hollari bundan mustasno) yoxud ushbu Nizomning 10-bandida belgilangan uy-joy maydonining ijtimoiy normasiga rioya qilingan holda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan fuqaroga nisbatan;

fuqaro xorijga doimiy yashashga ketayotganda;

ozodlikdan mahrum etishga hukm qilingan fuqaroning notarial tartibda tasdiqlangan ishonchnomasi yoki roziligi asosida;

fuqaroning yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish toʻgʻrisidagi shaxsiy murojaati yoki boshqa shaxsning notarial tartibda tasdiqlangan ishonchnoma asosidagi murojaati boʻyicha.

b) sud tomonidan:

uy-joy maydonining ijtimoiy normasi qoʻllanmagan holda roʻyxatdan oʻtkazilgan shaxsning yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish toʻgʻrisidagi sudning qonuniy kuchga kirgan qaroriga asosan;

shaxsni turar joydan foydalanish huquqini yoʻqotgan deb topish toʻgʻrisidagi, shaxsni bedarak yoʻqolgan deb topish haqidagi, shaxsni vafot etgan deb eʼlon qilish toʻgʻrisidagi yoki shaxsni turar joydan koʻchirish haqidagi sudning qonuniy kuchga kirgan qaroriga asosan;

fuqaroning qalbaki hujjatlar yoki haqiqatga mos kelmaydigan hujjatlar asosida yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi, shuningdek, fuqaroni yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazgan mansabdor shaxslarning gʻayriqonuniy xatti-harakatlari aniqlanganda — sudning qonuniy kuchga kirgan ayblov hukmiga asosan;

shaxsga nisbatan umrbod ozodlikdan mahrum etish tarzidagi jazo tayinlanganda – sudning qonuniy kuchga kirgan ayblov hukmiga asosan.

54 1 . Fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi quyidagi hollarda davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali bekor qilinadi:

a) fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish haqidagi murojaatiga asosan;

b) turar joy mulkdorining fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish haqidagi murojaatiga asosan.

55. Turar joydan foydalanish huquqi sud tomonidan belgilangan shaxslarning roziligisiz ularni yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi faqat sudning qaroriga asosan bekor qilinadi.

Turar joy mulkdori bilan qarindoshlik aloqalariga ega boʻlgan fuqaro haqidagi maʼlumot manfaatdor vazirlik va idoralarning axborot tizimlaridan onlayn tarzda tekshiriladi.

Ozodlikdan mahrum etishga hukm qilingan fuqaroning yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish toʻgʻrisidagi ishonchnomasi va arizasi jazoni ijro etish muassasalari rahbarlari tomonidan tasdiqlanganda ushbu hujjatlar notarial tasdiqlangan hujjatlarga tenglashtiriladi.

56. Oʻn olti yoshga toʻlmagan fuqarolarning yashash joyi va turar joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish ularning ota-onasining (yolgʻiz otasining yoki onasining), tutingan ota-onasining yoki vasiylarining (homiylarining) yashash joyi va turar joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish bilan bir vaqtda amalga oshiriladi.

57. Turar joy mulkdori (mulkdorlari) fuqaroning yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish uchun vakolatli organga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

turar joy mulkdorining (mulkdorlarining) fuqaroning yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish toʻgʻrisidagi arizasi, shaxsan borish imkoni mavjud boʻlmaganda esa uning (ularning) notarial tartibda tasdiqlangan arizasi yoki ishonchnomasi;

turar joy mulkdorining (mulkdorlarining) pasporti (yashash guvohnomasi) yoki identifikatsiyalovchi kartasi;

turar joyga boʻlgan mulk huquqini tasdiqlovchi va yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganlikni bekor qilish uchun asos boʻlgan hujjat.

58. Fuqaro oʻzining yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish uchun vakolatli organga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

fuqaroning yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish toʻgʻrisidagi arizasi, shaxsan borish imkoni mavjud boʻlmaganda esa uning notarial tartibda tasdiqlangan arizasi yoki ishonchnomasi;

pasporti yoki identifikatsiyalovchi kartasi;

oʻn olti yoshga toʻlmagan bola arizada koʻrsatilgan taqdirda, uning tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasi yoki shaxsini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar.

59. Xorijda doimiy yashashga ketish uchun ruxsat olgan fuqaro oʻzining yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish uchun vakolatli organga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

fuqaroning yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish toʻgʻrisidagi ariza;

fuqaroning xorijga chiqish uchun biometrik pasporti;

oʻn olti yoshga toʻlmagan bola arizada koʻrsatilgan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxsning xorijga chiqish uchun biometrik pasporti.

60. Ushbu Nizomning 57 — 59-bandlarida koʻrsatilgan hujjatlarni qabul qilgan vakolatli organning masʼul xodimi hujjatlarning haqiqiyligini tekshiradi va fuqaroning yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganini bekor qilish toʻgʻrisidagi elektron soʻrovnomani (arizani) shakllantiradi.

Elektron soʻrovnomaga (arizaga) taqdim etilgan hujjatlarda koʻrsatilgan maʼlumotlar kiritiladi.

Elektron soʻrovnoma (ariza) ariza beruvchi tomonidan identifikatsiya va verifikatsiya qilish vositalari (“Face-ID” tizimi) orqali tasdiqlanadi.

Zarur boʻlgan taqdirda (“Face-ID” tizimi orqali tasdiqlashning imkoni boʻlmaganda) mazkur fuqaro tomonidan elektron soʻrovnomaning (arizaning) qogʻozdagi koʻchirma nusxasi imzolanadi. Shakllantirilgan elektron soʻrovnoma (ariza) “Manzil” tizimiga yuklanadi.

61. Fuqaro yotoqxonaga turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi taʼlim tashkiloti rahbariyatining bildirishnomasiga koʻra, xizmat uyiga roʻyxatdan oʻtkazilganligi ish beruvchining bildirishnomasiga koʻra, turgan joy boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganlikni turar joy mulkdori murojaatiga koʻra bekor qilish asos boʻlgan hujjatlarga muvofiq yoki fuqaroning tashabbusi bilan vakolatli organ tomonidan bekor qilinadi.

62. Oldi-sotdi, meros va boshqa bitimlar tuzishda turar joy mulkdorning roziligiga asosan ushbu manzilda yashovchilarning roʻyxatdan oʻtkazilganlik holati saqlanib qolinishi (qolmasligi) yoki roʻyxatdan oʻtkazilganlikni bekor qilish muddati aniq belgilanishi mumkin.

Oldi-sotdi, meros va boshqa bitimlarda fuqarolarning foydalanish huquqi saqlanib qolishi belgilangan boʻlsa, mazkur begonalashtirilgan turar joylarda foydalanish huquqi saqlab qolingan fuqarolarning roʻyxatdan oʻtkazilganligi ularning roziligi asosida bekor qilinadi.

Oldi-sotdi, meros va boshqa bitimlarda belgilangan turar joylarda foydalanish muddatining tugaganligi turar joy mulkdori tomonidan ushbu manzilda yashovchilarning roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinishiga asos boʻladi.

Taraflar oʻrtasida boshqacha kelishuv tuzilgan boʻlmasa, turar joyga nisbatan mulkiy huquqlarga yoki turar joy mulkdori bilan qarindoshlik aloqalariga ega boʻlmagan shaxslarni ushbu turar joydagi yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish uchun ularning roziligi olinmaydi.

63. Fuqaroning yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganini bekor qilish boʻyicha vakolatli organga murojaat qilinganda, ushbu Nizomga 8-ilovaga muvofiq fuqaroni yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinganlik haqida qayd varagʻi rasmiylashtiriladi.

Agar fuqaroning yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganini bekor qilish boʻyicha soʻrovnomada ilova qilinishi lozim boʻlgan hujjatlarning toʻliq taqdim etilmagani yoki xato maʼlumotlar kiritilgani aniqlangan taqdirda, yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganini bekor qilish rad etiladi.

Ushbu Nizomning 59-bandiga asosan taqdim etilgan arizadagi hujjatlarni koʻrib chiqish davomida fuqaroning doimiy yashash uchun ketishi uchun toʻsqinlik qiluvchi maʼlumotlar aniqlanmaganda, xorijda doimiy yashovchi shaxs yetti yil mobaynida uzrli sabablarsiz doimiy konsullik hisobiga turmasa Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligi yoʻqotilishi uchun asos boʻlishi haqida yozma ravishda ogohlantiriladi va uning xorijga chiqish biometrik pasportiga xorijda doimiy yashash uchun chiqishiga ruxsat berilgani toʻgʻrisida ushbu Nizomga 9-ilovaga muvofiq shtamp qoʻyiladi.

64. Turar joy mulkdorning arizasi yoki notarial tartibda tasdiqlangan ishonchnomasi asosida yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish ushbu Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan shaxslarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

64 1 . Fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish yuzasidan ushbu Nizomga 10-ilovaga muvofiq sxema asosida murojaat qilinadi.

64 2 . Turar joy mulkdori fuqaroning yoki fuqaro oʻzining turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish uchun davlat xizmatlari markazlariga murojaat qilganda, ushbu Nizomning 57 yoki 58-bandlarida koʻrsatilgan hujjatlar taqdim etiladi.

Hujjatlarni qabul qilgan davlat xizmatlari markazi masʼul xodimi hujjatlarning haqiqiyligini tekshiradi va fuqaroni turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish toʻgʻrisida ushbu Nizomga 11-ilovaga muvofiq elektron soʻrovnomani (arizani) shakllantiradi, elektron soʻrovnomaga (arizaga) taqdim etilgan hujjatlarda koʻrsatilgan maʼlumotlar kiritiladi.

Turar joy mulkdori fuqaroning yoki fuqaro oʻzining turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish uchun YIDXP orqali murojaat qilganda mustaqil ravishda ushbu Nizomga 11-ilovaga muvofiq fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish toʻgʻrisidagi elektron soʻrovnoma toʻldiriladi. Bunda soʻrovnoma toʻldirish jarayonida ariza beruvchi va/yoki roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor boʻlayotgan fuqaro toʻgʻrisidagi maʼlumotlar elektron platforma orqali avtomatik tarzda shakllanadi.

Murojaat qiluvchi elektron soʻrovnomani (arizani) identifikatsiya va verifikatsiya qilish vositalari (“Face-ID” tizimi) orqali tasdiqlaydi.

Murojaat qiluvchi elektron soʻrovnomani (arizani) har qanday bosqichda qaytarib olish huquqiga ega. Murojaat (soʻrovnoma) qaytarib olinganda koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi.

64 3 . Fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish boʻyicha belgilangan tartibda tasdiqlangan murojaat (soʻrovnoma) tizim orqali real vaqt rejimida fuqaroning turgan joyi manzili yoki mulkdorning koʻchmas mulki joylashgan hududga xizmat koʻrsatuvchi vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi.

Arizani rad etishga asos boʻluvchi holatlar aniqlanmaganda, vakolatli organ tomonidan ushbu Nizomga 12-ilovaga muvofiq shakldagi QR-kod bilan himoyalangan, fuqaroni turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinganligi toʻgʻrisida qayd varagʻi rasmiylashtiradi.

64 4 . Turar joy mulkdorining murojaatiga asosan turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilingan fuqaro YIDXPdagi shaxsiy kabineti orqali xabardor qilinadi.

Vakolatli organ yoki davlat xizmatlari markazi masʼul xodimi ushbu Nizomga 12 va 13-ilovalarga muvofiq qayd varagʻi va/yoki maʼlumotnomani murojaat qiluvchiga elektron yoki uning xohishiga koʻra qogʻoz shaklida taqdim etadi.

YIDXP orqali turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish boʻyicha murojaat qilgan fuqaroning shaxsiy kabinetiga QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan qayd varagʻi va/yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma avtomatik tarzda yuboriladi.

65. Fuqaroning arizasiga asosan yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinganda, fuqaro oʻn ish kun muddat ichida yangi manzilga yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtishi shart.

66. Fuqaro vafot etganda uning yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi oʻlim haqidagi guvohnomani rasmiylashtirish chogʻida FHDY organlaridan elektron platforma orqali olingan maʼlumotlarga yoki oʻlim haqidagi guvohnoma taqdim etilganda, turar joy mulkdorining arizasiga asosan vakolatli organ tomonidan bekor qilinadi.

Chet elda vafot etgan shaxsning yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasasi tomonidan berilgan oʻlim haqida guvohnoma yoki sudning vafot etganlik faktini tasdiqlovchi qonuniy kuchga kirgan qarori asosida FHDY organlaridan elektron platforma orqali olingan maʼlumotlarga yoki oʻlim haqidagi guvohnoma taqdim etilganda, turar joy mulkdorining arizasiga asosan vakolatli organ tomonidan bekor qilinadi.

67. Chet elda boʻlib turgan fuqaroning xorijiy davlatda doimiy yashashga qolish uchun Oʻzbekiston Respublikasidagi yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganini bekor qilish yuzasidan konsullik hujjatlari vakolatli organda bir ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.

Bunda “Manzil” tizimi orqali fuqaroning yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinib, QR-kodli “Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganlikni bekor qilish toʻgʻrisidagi bildirishnoma” chop etiladi. Ushbu bildirishnoma kuzatuv xatiga ilova qilingan holda keyinchalik vakolatli organga yuboriladi. Vakolatli organ ariza beruvchiga taqdim etish va uni doimiy konsullik roʻyxatiga qoʻyish uchun QR-kodli “Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganlikni bekor qilish toʻgʻrisida bildirishnoma”ni Tashqi ishlar vazirligiga yuboradi.

68. Roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish uchun asos boʻlgan hujjatlar nomenklatura boʻyicha yigʻmajildlarga tikiladi hamda vakolatli organda besh yil davomida saqlanadi.

69. Roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish rad etilgan taqdirda, fuqarolarga shu kunning oʻzida asoslantirilgan javob xati beriladi.

70. Fuqaroning bekor qilingan yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi sudning qarori asosida sud tomonidan “Manzil” tizimiga kiritish orqali tiklanadi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

71. Ushbu Nizom talablariga rioya etilishi ichki ishlar organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan nazorat qilinadi.

72. Fuqaroni yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish yoki roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish haqidagi murojaatining rad etilganligi takroran murojaat qilish huquqini cheklamaydi.

73. Quyidagilar pasport tizimi qoidalariga rioya etilishiga masʼul:

korxona, muassasa va tashkilotlar rahbarlari — boshqaruvidagi korxona, tashkilot, muassasalarda;

mulkdor — oʻzining egaligidagi turar yoki noturar joyda.

74. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilmagan holda yashayotgan fuqarolarni ichki ishlar organlarining tayanch punktlarida yaratilgan imkoniyatlardan foydalanib, amaldagi normativ-huquqiy hujjatlar doirasida roʻyxatdan oʻtishlari taʼminlanadi.

75. Fuqaroning roʻyxatdan oʻtgan manzilidan boshqa manzilga yashash uchun oʻtgani haqida oʻn ish kunidan ortiq muddatda qayta roʻyxatdan oʻtmasdan yashashi, shuningdek, pasport tizimi qoidalariga rioya etish uchun masʼul boʻlgan shaxs tomonidan oʻz turar joyida fuqaroning yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtmasdan yashashiga yoʻl qoʻyilishi, qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortish uchun asos hisoblanadi.

76. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosini yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi (fuqaro va mulkdor) 1. Migratsiya va personallashtirish boʻlinmasiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) yoki Davlat xizmatlari markaziga (keyingi oʻrinlarda — DXM) oʻzi kelib murojaat qiladi yoxud xizmatdan foydalanish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidan (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi. 2. Qonunchilikda belgilangan hujjatlarni taqdim etadi. Xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Vakolatli organ, DXM yoki ariza beruvchi. 2. Ariza beruvchi. 1. Soʻrovnoma shaklini toʻldirib, oʻrnatilgan tartibda tasdiqlaydi va avtomatlashtirilgan axborot tizimiga yuklaydi. 2. Xizmat koʻrsatish uchun davlat bojini toʻlaydi. Murojaat qilinganda 3-bosqich Vakolatli organ 1. Soʻrovnoma tushgandan keyin fuqaro haqidagi maʼlumotlarni avtomatik tarzda tegishli maʼlumotlar bazalaridan tekshiradi; 2. Rad etish asoslari aniqlanmaganda fuqaroning pasportidagi avvalgi yashash manzilidagi doimiy roʻyxatini shtamp bosish orqali bekor qiladi va QR-kod bilan himoyalangan qayd varagʻini rasmiylashtiradi; Qayd varagʻining elektron shaklini DXMga yoki ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi; Fuqaroning xohishiga koʻra qogʻoz yoki elektron shaklini taqdim etadi; Hududiy mudofaa boʻlimiga fuqaro yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgani haqida elektron tizim orqali maʼlumot yuboradi. Bir ish kunida 4-bosqich 1. DXM. 1. Qayd varagʻi kelib tushgandan soʻng uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. 1. 10 daqiqa mobaynida. 2. Ariza beruvchi. 2. Elektron manziliga yuborilgan qayd varagʻini xohishiga koʻra yuklab oladi. 2. Aniq vaqt rejimida.

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

____________________________________________ Tuman (shahar) IIB, IIO FMB MvaPB(G) boshligʻiga ____________________________________________ __________________________________________da yashovchi _____________________________________ (mulkdorning F.I.O.) ARIZA Mening egaligimda boʻlgan, _______________ tumani (shahri), _________ koʻchasi _______ (mavze) __________ uy, _________ korpusda joylashgan, umumiy foydalanish maydoni ____________________ kvadrat/metrdan iborat boʻlgan _________ xonadonga fuqaro ____________________________________ _______________________________________________________________________________________ni (yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilayotgan fuqaroning F.I.O) quyidagi oila aʼzolari bilan birga yashash (turgan) joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishingizni soʻrayman. Qarindoshlik darajasi F.I.O. Tugʻilgan yili va joyi Mulkdor yoki vakil _____________________________________________________ (fuqaroning F.I.O.) Imzo ________ 20__ yil “___” __________

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosini yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida

I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilgan sanasi va joyi 5. Murojaat tartib raqami 6. Murojaat qilingan sana va vaqt 7. Pasport (ID-karta) maʼlumotlari (seriyasi va raqami) 8. Avvalgi yashagan manzili 9. Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilayotgan manzil 10. Telefon raqami 11. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda) II. Uy-joy mulkdori (mulkdorlari) yoki uy-joy bergan yuridik shaxs haqida maʼlumot: 1. F.I.O. yoki yuridik shaxs nomi 2. Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilayotgan manzil yoki yuridik manzil 3. Kadastr yoki order raqami III. Voyaga yetmagan oila aʼzolari: Qarindoshlik darajasi F.I.O. Tugʻilgan yili va joyi Oʻgʻli Qizi IV. Tomonlarning imzolari: Mulkdor Roʻyxatdan oʻtuvchi _______________________________________ (mulkdorning imzosi va F.I.O.) _______________________________________ (roʻyxatdan oʻtuvchining imzosi va F.I.O.) 20__ yil “___”_________ 20__ yil “___”_________

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Migratsiya va personallashtirish departamenti Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida QAYD VARAGʻI JSHSHIR _________________________________ Qayd varagʻi raqami _________________________ F.I.O ____________________________________ Tugʻilgan sanasi ____________________________ __________________________________________ Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan sana Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan manzil __________________________________________ ___________________________________________ Hujjat raqami ___________________________________________ __________________________________________ ___________________________________________ (pasport, ID-karta, tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnoma) Qayd varagʻi bergan organ _____________________________________________________ (Tuman (shahar) IIB, IIO FMB MvaPB yoki MvaPG)

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosini turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi (fuqaro va mulkdor) 1. Migratsiya va personallashtirish boʻlinmasiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ), profilaktika inspektoriga, Davlat xizmatlari markaziga (keyingi oʻrinlarda — DXM) oʻzi kelib murojaat qiladi yoki xizmatdan foydalanish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidan (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoxud “E-xabar berish” tizimidan roʻyxatdan oʻtadi. 2. Qonunchilikda belgilangan hujjatlarni taqdim etadi. Xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Vakolatli organ, DXM yoki ariza beruvchi. 2. Ariza beruvchi. 1. Soʻrovnoma shaklini toʻldirib, oʻrnatilgan tartibda tasdiqlaydi va avtomatlashtirilgan axborot tizimiga yuklaydi. 2. Xizmat koʻrsatish uchun davlat bojini toʻlaydi. Murojaat qilinganda 3-bosqich Vakolatli organ 1. Soʻrovnoma tushgandan keyin fuqaro haqidagi maʼlumotlarni avtomatik tarzda tegishli maʼlumotlar bazalaridan tekshiradi. 2. Rad etish asoslari aniqlanmaganda QR-kod bilan himoyalangan qayd varagʻini rasmiylashtiradi va fuqaroning xohishiga koʻra qogʻoz yoki elektron shakli taqdim etadi. Qayd varagʻi elektron shaklini DXMga yoki ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi. Bir ish kunida 4-bosqich 1. DXM. 1. Qayd varagʻi kelib tushgandan soʻng uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. 1. 10 daqiqa mobaynida. 2. Ariza beruvchi. 2. Elektron manziliga yuborilgan qayd varagʻini xohishiga koʻra yuklab oladi. 2. Aniq vaqt rejimida.

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosini turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish uchun

I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilgan joyi va sanasi 5. Murojaat tartib raqami 6. Murojaat qilingan sana va vaqt 7. Pasport (ID-karta) maʼlumotlari (seriyasi va raqami) 8. Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan manzili 9. Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilayotgan manzili 10. Telefon raqami 11. Elektron pochta manzili II. Uy-joy mulkdori (mulkdorlari) yoki uy-joy bergan yuridik shaxs haqida maʼlumot: 1. F.I.O. yoki yuridik shaxs nomi 2. Yashash joyi boʻyicha roʻyxat manzili yoki joylashgan joyi (pochta manzili) 3. Kadastr raqami 4. Uy-joy bergan yuridik shaxsning aloqa xati III. Voyaga yetmagan oila aʼzolari: Qarindoshlik darajasi F.I.O. Tugʻilgan yili va joyi Oʻgʻli Qizi IV. Tomonlarning imzolari: Mulkdor Roʻyxatdan oʻtuvchi __________ _____________________________ (mulkdorning imzosi va F.I.O.) __________ _____________________________ (roʻyxatdan oʻtuvchining imzosi va F.I.O.) 20__ yil “___”_________ 20__ yil “___”_________

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Migratsiya va personallashtirish departamenti Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosini turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida QAYD VARAGʻI JSHSHIR __________________________________ Raqam _____________________________________ Fuqaro ___________________________________ Tugʻilgan vaqti _____________________________ Hujjat ___________________________________ Amal qilish muddati Berilgan vaqti _____________________________ ___________________________________________ Seriyasi ___________________________________ Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan manzili Qoʻshimcha maʼlumotlar Kadastr ___________________________________ Kelishdan maqsad ___________________________ Viloyat ____________________________________ Qayerdan keldi ______________________________ Tuman (shahar) _____________________________ Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish muddati _______ yil “_____” ___________gacha Manzil ___________________________________ Uy ________ xona ________ Maʼlumot __________________________________ Qayd varagʻi bergan organ _____________________________________________ (Tuman (shahar) IIB, IIO FMB MvaPB yoki MvaPG)

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Migratsiya va personallashtirish departamenti Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinganligi toʻgʻrisida QAYD VARAGʻI JSHSHIR ___________________________________ Qayd varagʻi raqami __________________________ F.I.O ______________________________________ Tugʻilgan sanasi _____________________________ Bekor qilish sababi: ____________________________________________ Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilingan sana Roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilingan manzili ____________________________________________ ____________________________________________ Hujjat raqami ____________________________________________ ____________________________________________ ____________________________________________ (pasport, ID-karta, tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnoma, harbiy hujjatlar) Qayd varagʻi bergan organ ______________________________________________________ (Tuman (shahar) IIB, IIO FMB MvaPB yoki MvaPG)

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining xorijda doimiy yashashga ketish uchun ruxsat berilganligi sababli yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish shtampining

Shtamp oʻlchami 60x20 mm

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish uchun: vakolatli organga yoki Davlat xizmatlari markaziga murojaat qiladi; Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali soʻrovnoma toʻldiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Kadastr agentligi Adliya vazirligi Soʻrovnoma vakolatli organga kelib tushganda: koʻrsatilgan turar joyning kadastr maʼlumotlari mavjudligini; oʻn olti yoshga toʻlmagan bola arizada koʻrsatilgan taqdirda, uning tugʻilganlik toʻgʻrisidagi maʼlumot va qarindoshlik darajasini oʻrganadi. Real vaqt rejimida 3-bosqich Vakolatli organ Soʻrovnoma kelib tushganda: Ichki ishlar vazirligining “E-xabar berish” avtomatlashtirilgan axborot tizimidan soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini, Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligi tugatilganligini tekshiradi; rad etish uchun asoslar aniqlanganda, soʻrovnomani rad qiladi; soʻrovnomani rad etish uchun asoslar aniqlanmaganda, “E-xabar berish” avtomatlashtirilgan axborot tizimida fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qiladi; turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinganligiga oid qayd varagʻi va/yoki maʼlumotnomani QR-kodni (matrik shtrixli kod) qoʻygan holda tasdiqlaydi. Bir ish kunida 4-bosqich Vakolatli organ, Davlat xizmatlari markazi 1. Qayd varagʻi va/yoki maʼlumotnomani ariza beruvchiga (uning xohishiga koʻra) qogʻoz yoki elektron shaklda taqdim etadi. Real vaqt rejimida Ariza beruvchi 2. YIDXP orqali murojaat qilinganda, shaxsiy kabinetga yuborilgan QR-kod qoʻyilgan qayd varagʻi va/yoki maʼlumotnomani mustaqil ravishda oladi.

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish

Fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini elektron shaklda bekor qilish I. Murojaat qiluvchi (jismoniy shaxs) toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilgan sanasi 5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 6. Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinayotgan manzil 7. Elektron pochta manzili va/yoki telefon raqami II. Murojaat qiluvchi (yuridik shaxs) toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Nomi: 2. STIRi: 3. Turar joy joylashgan manzil va kadastr raqami: III. Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinayotgan fuqaro (jismoniy shaxs) toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilgan sanasi 5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 6. Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinayotgan manzil 7. Elektron pochta manzili va/yoki telefon raqami IV. Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinayotgan oʻn olti yoshga toʻlmagan bola (bolalar) toʻgʻrisida maʼlumot 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilgan sanasi 5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 6. Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinayotgan manzil

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilingani toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Migratsiya va personallashtirish departamenti Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinganligi toʻgʻrisida QAYD VARAGʻI JSHSHIR___________________________ Qayd varagʻi raqami ________________ F.I.O. _____________________________ Tugʻilgan sanasi ___________________ ___________________________________ _________________________________ ___________________________________ Bekor qilish sababi: _______________ _________________________________ Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan Roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor oʻtkazilganligi bekor qilingan qilingan manzili _________________ sana _______________________________ _________________________________ ___________________________________ _________________________________ Hujjat raqami _____________________ _________________________________ ___________________________________ _________________________________ (pasport, ID-karta, tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnoma, harbiy hujjatlar) Qayd varagʻi bergan organ ________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ (Tuman (shahar) IIB, IIO FMB MvaPB yoki MvaPG)

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 13-ILOVA

Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganlar toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Migratsiya va personallashtirish departamenti T/r Hujjat yaratilgan sana: Ariza raqami: Hujjat berilgan: JSHSHIR: Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganlar toʻgʻrisida ____-son MAʼLUMOTNOMA 20__ yil “___” ________ holatiga koʻra Ushbu manzil boʻyicha: _________________________________________________________________ Kadastr raqami: _____________________________________________________________________ Roʻyxatdan oʻtgan shaxslar soni: ________________________________________________________ Roʻyxatdan oʻtgan shaxslar: _____________________________________________________________ T/r F.I.O. Tugʻilgan sana Roʻyxatga qoʻyilgan sana JSHSHIR 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 5-maydagi 224-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining 1994-yil 4-apreldagi 180-son qarori bilan tasdiqlangan Xususiylashtirilgan kvartiralar (kvartiralarning bir qismi), uylar (uylarning bir qismi)ni boshqalarga berish va meros qilib qoldirishda mulkchilik huquqining oʻtishi haqidagi shartnomalarni rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilova matnidagi “propiskadan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasiga kelishlari, ketishlari, bu yerda boʻlishlari va tranzit oʻtishlari tartibi toʻgʻrisida” 1996-yil 21-noyabrdagi 408-son qarorida :

a) 1-ilovada :

15 2 -bandning ikkinchi xatboshisidan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

18-bandda :

birinchi xatboshidagi “doimiy roʻyxatdan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

b) 3-ilovaning 10-bandidagi “vaqtincha roʻyxatdan oʻtishga” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtishga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 10-martdagi 57-son qarori bilan tasdiqlangan Nodavlat notijorat tashkilotlarining chet el fuqarolari boʻlgan xodimlarini, shuningdek ularning qaramogʻidagi oila aʼzolarini akkreditatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 15-bandi ikkinchi xatboshisidagi “vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish qonun” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish qonunchilik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Kommunal xizmatlar koʻrsatish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2014-yil 15-iyuldagi 194-son qarorida :

a) 1-ilovaning 108-bandi ikkinchi xatboshisidagi “yangi doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan manzili” soʻzlari “yangi yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovada :

17-bandning beshinchi xatboshisidagi “doimiy va vaqtinchalik istiqomat qiluvchilar soni” soʻzlari “yashash joyi va turgan joyi boʻyicha istiqomat qiluvchilar soni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

22-bandning oʻninchi xatboshisidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

99-banddagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinmagan xonadonlarda” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtmagan xonadonlarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

108-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Suv taʼminoti va oqova suvni chiqarish xizmatlari uchun qarzdorlik mavjud boʻlganda, I guruh isteʼmolchiga tegishli boʻlgan turar joyda doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan voyaga yetgan jismoniy shaxslar qarzdorlikni toʻlash boʻyicha solidar javobgar boʻladilar. Voyaga yetgan jismoniy shaxsning solidar javobgarligi u I guruh isteʼmolchiga tegishli boʻlgan turar joyga yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan vaqtdan boshlab vujudga keladi va yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan chiqarilgan vaqtgacha amal qiladi”;

115-bandning beshinchi xatboshisidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan manzili” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 17-dekabrdagi 365-son qarori bilan tasdiqlangan “Elektron hukumat” tizimining jismoniy va yuridik shaxslar markaziy maʼlumotlar bazalarini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi 1-kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi:

yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili toʻgʻrisidagi maʼlumotlar yuzasidan;

turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar yuzasidan”.

6. Vazirlar Mahkamasining “Bitimlarni notarial tasdiqlash tartibini idoralararo elektron hamkorlikni qoʻllagan holda takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 27-fevraldagi 106-son qarorida :

a) 1-ilovada :

12-bandning oʻninchi xatboshisidagi “doimiy yashash joyi yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili”;

2-ilovaning “Ariza beruvchi haqidagi maʼlumotlar” boʻlimining 4-pozitsiyasi ikkinchi ustunidagi “Doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olish manzili” soʻzlari “Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovada :

1-pozitsiyaning “Maʼlumotning nomi” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslarning soni, yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan/roʻyxatdan chiqarilgan kun”;

2-pozitsiyaning “Maʼlumotning nomi” ustunidagi “Turar joyda doimiy yashash joyi yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan shaxslar” soʻzlari “Yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-pozitsiyaning “Maʼlumotning nomi” ustunidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-pozitsiyaning “Maʼlumotning nomi” ustunidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan manzili” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-martdagi 140-son qarori bilan tasdiqlangan Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi nizomning 39-bandi ikkinchi xatboshisidagi “doimiy yashash va vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 31-avgustdagi 683-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 3-bandning uchinchi xatboshisidagi “doimiy yashash manzili” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha manzili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 14-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“14. Jismoniy shaxslarning avtomototransport vositalari ularning yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyi boʻyicha, yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyi boʻlmasa — turgan joyi boʻyicha davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.

Bunda roʻyxatdan oʻtkazish avtomototransport vositasi egasining yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan hududidan qatʼi nazar, har bir hududda avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish, qayta roʻyxatdan oʻtkazish va ularga davlat raqami belgilarini berish uchun masʼul etib belgilangan hududiy YHXX organlarida ham amalga oshirilishi mumkin”.

9. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomning 27-bandi ikkinchi xatboshisidagi “doimiy yoki vaqtinchalik roʻyxatda turgan” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 1-dekabrdagi 958-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi bakalavriatining kunduzgi taʼlim shakliga nomzodlarni tanlash va oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda:

a) 15-bandning birinchi xatboshisi va 23-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

b) 19-bandning oltinchi xatboshisidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan joyidan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyidan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

11. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 5-dekabrdagi 965-son qarori bilan tasdiqlangan Sudning qaroriga koʻra jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarga ijtimoiy va huquqiy yordam berish qoidalarining 12-bandidagi “doimiy yashash joyi yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan joyi” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

12. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-apreldagi 309-son qarori bilan tasdiqlangan Ichki ishlar organlarining muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni reabilitatsiya qilish markazlari toʻgʻrisidagi nizomda:

a) 2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs — shaxsini tasdiqlovchi hujjati, shuningdek, biron-bir manzilda yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan, gʻayriijtimoiy xulq-atvorli, huquqbuzarlik sodir etishga moyil boʻlgan 18 yoshdan oshgan shaxs”;

b) 10-bandda:

“b” kichik bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “doimiy yashash joylariga yuborilishi lozim boʻlgan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan manzillariga yuborilishi lozim boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“v” kichik bandning sakkizinchi xatboshisidagi “doimiy yoki vaqtincha yashash joylariga yuborish” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan manzillariga yuborish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 32-bandning oʻn uchinchi xatboshisidagi “doimiy yoki vaqtincha yashash joylariga” soʻzlari “yashash yoki turgan joylariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 41-banddan, 42 1 -bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridan, 42 2 -banddan, 9-bob nomidan va 68 — 71-bandlardan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

d) 42-bandning ikkinchi xatboshisidagi “doimiy roʻyxatda turgan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 44-bandning uchinchi xatboshisidagi “doimiy yashash joyi boʻlmagan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan manzili boʻlmagan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

13. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 31-maydagi 408-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat taʼlim muassasalari va avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini amalga oshiruvchi boshqa yuridik shaxslarning oʻquv guruhlarini roʻyxatga olish, shuningdek imtihonlarni oʻtkazish va milliy haydovchilik guvohnomasini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda:

a) 18-banddan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

b) 20-bandning uchinchi xatboshisidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatda turgan hududida bunday oʻquv tashkiloti mavjud boʻlmagan hamda boshqa hududda joylashgan oʻquv tashkilotida vaqtincha turgan joyi” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatda turgan hududida bunday oʻquv tashkiloti mavjud boʻlmagan hamda boshqa hududda joylashgan oʻquv tashkilotida turgan joyi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

14. Vazirlar Mahkamasining “Notariatning faol modeli doirasida notariuslar tomonidan “yagona darcha” tamoyili boʻyicha bitimlarni tasdiqlashda davlat organlari va tashkilotlari bilan hamkorlik qilishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 14-sentabrdagi 733-son qarorida:

a) 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovada:

nomidagi, 1-banddagi, 2-bob nomidagi, 11-bandning yettinchi xatboshisidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-ilovaning ilova belgisidagi, nomidagi, 2 va 3-bosqichlarning “Tadbirlar” ustunidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-ilovaning ilova belgisidagi, nomidagi va matnidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-ilovaning ilova belgisidagi, nomidagi va matnidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 2-ilovaning 1-bandidagi va 8-bandining toʻrtinchi xatboshisidagi “doimiy yashash manzili” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha manzili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 3-ilovaga 3-ilova matnidan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

d) 4-ilovaning 6-bandi oltinchi xatboshisidagi “doimiy yashash manzili” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha manzili” soʻzlari bilan almashtirilsin.

15. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari tomonidan beriladigan tasdiqlovchi hujjatlar turlarini tubdan qisqartirish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 3-oktabrdagi 789-son qarorining 1-bandi “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi va 2-bandidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinganligi” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

16. Vazirlar Mahkamasining “Chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 6-fevraldagi 95-son qarorida:

a) 1-ilovada:

3-bandning yettinchi xatboshisidagi “hududda doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “hududda yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

25-bandning ikkinchi, toʻrtinchi va beshinchi xatboshilaridagi, 31-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi, 37-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

41-bandning oʻninchi xatboshisidagi “doimiy yashash yoki vaqtincha turar joyida vaqtincha boʻlmaganligi yoki doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi” soʻzlari “yashash joyi yoki vaqtincha turar joyida vaqtincha boʻlmaganligi yoki yashash joyi yoki turgan joyi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning 12-bandi ikkinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin.

17. Vazirlar Mahkamasining “Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilishni rasmiylashtirish va koʻp martalik kirish vizalarini berish hamda ularni ichki ishlar organlari tomonidan vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 17-apreldagi 326-son qarorida:

a) nomidagi va 1-banddagi “vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovada:

nomidagi, 1-banddagi, 4-bob nomidagi 12-banddagi, 14-bandning birinchi xatboshisidagi, 15, 20 va 25-bandlardagi “vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13-banddagi “vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinib” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtib” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-bandda:

birinchi xatboshidagi “vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olishni” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidan “vaqtincha” soʻzi chiqarib tashlansin;

18 va 19-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. Vatandoshlar yashash manzillarini oʻzgartirsalar, uch ish kunidan kechikmay turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan joy boʻyicha hududiy MvaFR boʻlinmasiga turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtganlikni oʻzgartirish uchun murojaat qilishi lozim (mehmonxona, sanatoriy va davolanish muassasalariga koʻchib oʻtish bundan mustasno).

19. Muayyan manzilda turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi asosida yashayotgan vatandoshlar Oʻzbekiston Respublikasining boshqa manzilida uch kundan ortiq boʻlish istagini bildirsalar, amaldagi turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinganligi bekor qilinmasdan, boshqa manzilga turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladi. Bunda yangi manzildagi turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi avvalgi turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi muddatidan oshmasligi lozim”;

21 va 23-bandlardagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olish” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

26-bandda:

birinchi xatboshidagi “vaqtincha propiskasi” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgani” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

1-ilovaning belgisi va matnidagi “vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-ilovaning belgisi va 10-bandidagi “vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-ilovaning belgisidagi “vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-ilovada:

ilova belgisidagi “vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

matnidagi “doimiy yashash manzili” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha manzili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-ilovada:

ilova belgisidagi “vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

matnidagi: “vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olishga” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishga” soʻzlari bilan, “vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinayotgan” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha roʻyxat dan oʻtkazilayotgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olishingizni” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishingizni” soʻzlari bilan almashtirilsin.

18. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-apreldagi 328-son qarori bilan tasdiqlangan Shaharchalar, qishloqlar va ovullar, shuningdek, shaharlardagi, shaharchalardagi, qishloqlardagi hamda ovullardagi mahallalar fuqarolar yigʻinlarining raislari tomonidan ishonchnomalarni tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 15 va 24-bandlaridagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

19. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 29-apreldagi 365-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 14-bandi va 23-bandning ikkinchi xatboshisidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

20. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 7-iyundagi 468-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 4-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Abituriyentlar oʻzlarining yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyidan qatʼi nazar, istalgan Markazga davlat xizmatidan foydalanish uchun murojaat qilishi mumkin.

Abituriyentlar Markazga murojaat etgan hududda (YIDXP orqali murojaat etganda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan hududida) tashkil etiladigan test sinovlarida ishtirok etishlari mumkin”.

21. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent davlat yuridik universitetining ixtisoslashtirilgan filialiga oʻqishga qabul qilish tartibi va oʻquv jarayonini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 12-iyundagi 490-son qarorida:

a) 2-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

b) 1-ilovada:

5-bandning birinchi va toʻrtinchi xatboshilari, 14-bandning uchinchi xatboshisi va 21-banddagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

1-ilovaning IV bosqich “Oʻtkaziladigan tadbirlar” ustunidagi 3-bandidan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

5-ilovaning “Doimiy yashash joyi” ustunidan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin.

22. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 29-yanvardagi 39-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga koʻp kvartirali uylardan xonadonlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovada:

7-pozitsiyaning “Hujjat turi” ustunidagi “Doimiy propiska qilingan turar joydan kadastr hujjatining nusxasi (agar turar joyi doimiy propiska qilingan turar joyi bilan toʻgʻri kelsa)” soʻzlari “Yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan turar joydan kadastr hujjatining nusxasi (agar turar joyi yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan turar joyi bilan toʻgʻri kelsa)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-pozitsiyaning “Hujjat turi” ustunidagi “Doimiy propiska” soʻzlari “Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

23. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-yanvardagi 49-son qarori bilan tasdiqlangan Konsullik roʻyxatida turuvchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi konsullik muassasalari, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining Konsullik-huquqiy departamenti, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi boʻlinmalari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining xorijga chiqish biometrik pasportini rasmiylashtirish, berish va almashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda:

a) 18-bandning birinchi xatboshisidagi “doimiy roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 21-bandning uchinchi xatboshisidagi va 26-bandning birinchi xatboshisidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 30-bandning birinchi xatboshisidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinganligi yoki Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan chiqarilganligi” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtganligi yoki Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan chiqarilganligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 49-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olish” soʻzlari “Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish” soʻzlari bilan almashtirilsin.

24. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda:

a) 5-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “fuqaro roʻyxatga olingan doimiy yashash joyidagi” soʻzlari “fuqaro roʻyxatdan oʻtgan yashash joyidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 14-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi “ariza beruvchi roʻyxatga olingan doimiy yashash joyidagi” soʻzlari “ariza beruvchi roʻyxatdan oʻtgan yashash joyidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

25. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida:

a) 9 1 -bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga qoʻyish” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 11-bandning beshinchi va oltinchi xatboshilaridagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olish” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 12-bandning “d” kichik bandi oltinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

g) 15 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15 1 . Reyestrdan koʻchirma shakllanganidan soʻng mulkdorni yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish uchun ariza avtomatik ravishda Ichki ishlar vazirligining “Manzil” axborot tizimiga yuboriladi.

Ariza beruvchi ichki ishlar organlarining tegishli migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalarida yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganidan soʻng Davlat xizmatlari markaziga, notarial idoraga (oʻzi kelib murojaat etganda) yoki ariza beruvchiga (YIDXP orqali murojaat etganda) QR-kod bilan himoyalangan qayd varagʻi yuboriladi”.

26. Vazirlar Mahkamasining “Notariuslar tomonidan ayrim notarial harakatlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash haqida” 2020-yil 18-noyabrdagi 726-son qarorida:

a) 1-ilovada:

12-bandning yettinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

22-bandning yettinchi xatboshisidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatda boʻlgan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

34-bandda:

ikkinchi xatboshidagi “doimiy roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilardagi “doimiy roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtganligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “doimiy propiska qilingan shaxs” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin;

42-bandning birinchi xatboshisidagi “doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan manzili” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

43-bandning beshinchi xatboshisidagi “doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan manzili” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

45-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “vaqtincha (doimiy) yashayotgan” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha (yashash joyi boʻyicha) yashayotgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ilovaning 2-bosqich “Tadbirlar” ustunining 4-bandidagi “doimiy roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovada:

12-bandning yettinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

31-bandning beshinchi xatboshisidagi “doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan manzili” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

33-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “vaqtincha (doimiy) yashayotgan” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha (yashash joyi boʻyicha) yashayotgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 3-ilovada:

12-bandning yettinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

26-bandning birinchi xatboshisidagi “doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan (propiska qilingan) manzili” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

29-bandda:

toʻrtinchi xatboshidagi “vaqtincha (doimiy) yashayotgan” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha (yashash joyi boʻyicha) yashayotgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshidagi “doimiy propiskasiz” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilmagan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 4-ilovada:

12-bandning yettinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

27-bandning birinchi xatboshisidagi “doimiy yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan manzili” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

29-bandning birinchi xatboshisidagi “doimiy yoki vaqtincha roʻyxatga olingan manzili” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

32-bandda:

toʻrtinchi xatboshidagi “vaqtincha (doimiy)” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha (yashash joyi boʻyicha)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshidagi “doimiy roʻyxatga olinmagan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtmagan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 5-ilovada:

14-bandning oltinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

19-bandning birinchi xatboshisidagi “doimiy yashab turgan (doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan)” soʻzlari “oxirgi yashab turgan (yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

20-bandning yettinchi xatboshisidagi “doimiy yoki vaqtincha yashash boʻyicha roʻyxatga olingan manzili” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

29-bandning uchinchi xatboshisidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan joyi” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

35-banddagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan manziliga” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manziliga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

39-bandda:

toʻrtinchi xatboshidagi “vaqtincha (doimiy)” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha (yashash joyi boʻyicha)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshidagi “doimiy roʻyxatga olinmasdan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilmasdan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

27. Vazirlar Mahkamasining “Yoʻl harakati xavfsizligi sohasida davlat xizmatlari koʻrsatish tartib-taomillarini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 4-maydagi 271-son qarorining 3-bandi “v” kichik bandining birinchi va uchinchi xatboshilaridagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

28. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 18-iyundagi 380-son qarorida:

a) 1-ilovada:

12-bandning “e” kichik bandi uchinchi xatboshisi va 41-bandning “b” kichik bandi oʻn beshinchi xatboshisidagi “doimiy yashash joyi yoki vaqtincha turgan joyi” soʻzlari “yashash yoki turgan joyi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

15-bandning birinchi xatboshisidagi “doimiy, vaqtincha yoki asosan” soʻzlari “yashash joyi, turgan joyi boʻyicha yoki asosan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning 56-bandi oʻninchi xatboshisidagi “doimiy yoki asosan yashash” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinganligi yoki asosan yashash” soʻzlari bilan almashtirilsin.

29. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 585-son qarori bilan tasdiqlangan Ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda:

a) 8-bandning ikkinchi xatboshisi, 9-bandning uchinchi xatboshisi va 14-bandning uchinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 2-ilovaning 5 va 7-bosqichlari “Amalga oshirish mexanizmi” ustunidan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin.

30. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 25-oktabrdagi 656-son qarori bilan tasdiqlangan Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joy bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 25-bandining birinchi xatboshisidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olish huquqisiz” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish” soʻzlari bilan almashtirilsin.

31. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 31-martdagi 145-son qarori bilan tasdiqlangan “Ayollar daftari”ni yuritish orqali xotin-qizlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda:

a) 4-bandning 5-kichik bandidan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

b) 5-banddagi “doimiy yoki vaqtincha roʻyxatda turmasligi” soʻzlari “yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatda turmasligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 44-bandda:

oltinchi xatboshidan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

oʻninchi xatboshidagi “doimiy yashash va vaqtincha turar joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

32. Vazirlar Mahkamasining “Maktab taʼlimi tizimida davlat xizmatlari koʻrsatishni yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2022-yil 1-iyundagi 295-son qarorida:

a) 1-ilovada:

7-bandda:

birinchi xatboshidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13-bandning toʻrtinchi xatboshisi va 40-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

b) 2-ilovaning 1 va 6-bandlaridan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin.

33. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 312-son qarori bilan tasdiqlangan “Yoshlar daftari”ni yuritish orqali yoshlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda:

a) 4-bandning birinchi xatboshisidagi “doimiy yoki vaqtincha yashash joyi boʻyicha” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 24-bandning oʻn birinchi xatboshisidagi “doimiy yashash va vaqtincha turar joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi va turar joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

34. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 9-iyundagi 322-son qarori bilan tasdiqlangan Mutaxassisligi boʻyicha kamida besh yil mehnat stajiga ega boʻlgan xotin-qizlarni davlat oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandi birinchi xatboshisidagi “doimiy yashash yoki vaqtincha roʻyxatda turgan” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

35. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari va Milliy gvardiyasining shaxsiy tarkibi hamda ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tizimini tartibga solish toʻgʻrisida” 2022-yil 4-iyuldagi 354-son qarorida:

a) 1-ilovada:

2-bandda:

oʻn uchinchi xatboshidan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

yigirma birinchi xatboshidagi “(doimiy roʻyxatdan oʻtgan) boshqa turar joy, doimiy yashash joyi mavjud boʻlmagan (doimiy roʻyxatdan oʻtmagan) taqdirda — vaqtincha yashash (vaqtincha roʻyxatdan oʻtish)” soʻzlari “(yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan) boshqa turar joy, doimiy yashash joyi mavjud boʻlmagan (yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtmagan) taqdirda — vaqtincha yashash (turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtish)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

89-bandning sakkizinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi “yashash joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

213-bandning birinchi xatboshisi, 233-bandi, 234-bandning toʻrtinchi xatboshisi va 247-banddagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

217-bandning birinchi xatboshisidagi “doimiy yashash yoki vaqtincha turar joy” soʻzlari “yashash joyi yoki turar joy” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning 31-bandi birinchi xatboshisi, 35, 43, 44-bandlari, 45-bandi toʻrtinchi xatboshisi va 58-banddagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin.

36. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida yangi barpo etilayotgan koʻchmas mulk obyektlarini fuqarolari sotib olish huquqiga ega boʻlgan xorijiy mamlakatlar roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 13-iyuldagi 384-son qarorining 1-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi “yashash joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin.

37. Vazirlar Mahkamasining “Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 13-oktabrdagi 592-son qarorida:

a) 1-bandning ikkinchi xatboshisidagi “uning doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha” soʻzlari “uning yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovada:

2-bandning oʻn beshinchi xatboshisidagi “(doimiy roʻyxatdan oʻtgan) boshqa turar joy, doimiy yashash joyi mavjud boʻlmagan (doimiy roʻyxatdan oʻtmagan) taqdirda — vaqtincha yashash (vaqtincha roʻyxatdan oʻtish)” soʻzlari “(yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan) boshqa turar joy, doimiy yashash joyi mavjud boʻlmagan (yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtmagan) taqdirda — vaqtincha yashash (turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtish)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

39-bandning toʻrtinchi xatboshisi, 41-bandning oʻn toʻrtinchi va oʻn toʻqqizinchi xatboshilari, 42-bandning uchinchi xatboshisi, 43-bandning toʻrtinchi xatboshisi, 44-bandning toʻrtinchi xatboshisi, 45-bandning birinchi xatboshisi, 46-bandning beshinchi xatboshisi, 164-bandning uchinchi xatboshisi va 190-bandning ikkinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

47-bandning birinchi xatboshisidagi “doimiy yashaydigan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtib yashaydigan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

140-bandning ikkinchi xatboshisidagi “doimiy yashash yoki vaqtincha turgan” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

153-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“153. Pensioner yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinmagan boʻlsa va u faqat turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan boʻlsa, pensiya yoki 100 yoshga toʻlgan va undan oshgan pensiya yoki nafaqa oluvchilarga qoʻshimcha toʻlov turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan muddat mobaynida toʻlanadi. Shaxsga pensiya yashash guvohnomasi yoki ID-kartasi amal qiladigan muddat davomida toʻlanadi.

Turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinganlik, yashash guvohnomasi yoki ID-kartasining amal qilish muddatining tugashi bilan turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish, yashash guvohnomasi yoki ID-kartasining keyingi sanasi oʻrtasida uzilish mavjud boʻlgan taqdirda, Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi tomonidan pensiyani toʻlash turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish, yashash guvohnomasi yoki ID-kartasining yangi sanasidan boshlab davom ettiriladi. Bunda pensiyani toʻlash pensiya toʻlash toʻxtatilgan paytdan boshlab Qonunning 59-moddasida belgilangan muddat asosida davom ettiriladi”;

v) 1 1 -ilovaning 13-bandi yettinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin.

38. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-martdagi 119-son qarori bilan tasdiqlangan Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda:

a) 23, 24 va 33-bandlardagi “doimiy yoki vaqtincha turgan” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 51-banddagi “doimiy yashash yoki vaqtincha turgan” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 65-banddagi “doimiy yashash” soʻzlari “yashash joyi” soʻzlari bilan “vaqtincha turgan” soʻzlari “turgan” soʻzi bilan almashtirilsin;

g) 67-bandning birinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin.

39. Vazirlar Mahkamasining “Nikoh, oila va fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarni tizimlashtirish toʻgʻrisida” 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qarorida:

a) 3-ilovada:

7-bandning ikkinchi xatboshisidagi, 15-bandning uchinchi xatboshisidagi va 36-banddagi “doimiy yoki vaqtincha” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-bandning birinchi xatboshisidagi, 37, 40-bandlardagi, 61-bandning birinchi xatboshisidagi, 94, 108, 113-bandlardagi, 149-bandning birinchi xatboshisidagi va 185-bandning birinchi xatboshisidagi “doimiy (vaqtincha) roʻyxatdan” soʻzlari “yashash (turgan) joyi boʻyicha roʻyxatdan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

90-banddan va 164-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

b) 4-ilovada:

1-banddagi “doimiy roʻyxatda turgan manzili” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-bandda:

“g” kichik banddagi “doimiy yoki vaqtincha roʻyxatda turgan yashash manzilidagi” soʻzlari “yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan yashash manzilidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“d” kichik banddagi “doimiy roʻyxatda turgan manzili” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-bandning ikkinchi xatboshisidagi va 6-bandning oltinchi xatboshisidagi “doimiy roʻyxatga qoʻyish” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-bandda:

“a” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) tuman (shahar) ichki ishlar boʻlimlari Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining “Manzil” axborot almashinuvi tizimi orqali bolani otasi yoki onasi yoxud vasiysi (homiysi), tutingan ota-onasi yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili boʻyicha 1 ish kuni ichida roʻyxatga qoʻyadi va ariza beruvchiga xizmat natijasi boʻyicha SMS-xabar yuboradi. Bolani uning otasi yoki onasi yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtmagan taqdirda roʻyxatga qoʻyish belgilangan tartibda amalga oshiriladi”;

“d” kichik banddagi “doimiy yoki vaqtincha roʻyxatda turgan yashash” soʻzlari “yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan yashash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Bir martalik nafaqa miqdoridan bolani yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmati davlat boji undirilmagan holda amalga oshiriladi”.

40. Vazirlar Mahkamasining “Sport sohasida davlat xizmatlari koʻrsatishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 3-noyabrdagi 583-son qarorida:

a) 1-ilovada:

6-banddagi “doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

11-bandning toʻrtinchi xatboshisi va 25-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

b) 2-ilovada:

5-banddagi “doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-bandning toʻrtinchi xatboshisi va 23-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin.

41. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 6-noyabrdagi 589-son qarori bilan tasdiqlangan Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 4-bandidagi “doimiy yoki vaqtincha” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin.

42. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-noyabrdagi 627-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat mulki obyektini xususiylashtirish uchun buyurtmanoma berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 6-bandidagi “doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

43. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatishning sifat jihatidan yangi tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2024-yil 11-martdagi 123-son qarorida:

a) 1-ilovada:

22-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

2-ilovaning “I. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar” boʻlimidagi 8-pozitsiyaning birinchi ustunidagi “Doimiy roʻyxatdan” soʻzlari “Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-ilova matnidagi “doimiy yashash joyi” soʻzlari “yashash joyi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-ilovaning 2-pozitsiyasi “Koʻrsatiladigan xizmat va yordam” ustunidagi “Doimiy yoki vaqtincha yashash joyi boʻyicha roʻyxatga qoʻyish” soʻzlari “yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovada:

3-bandning oltinchi xatboshisidagi “doimiy yoki vaqtincha yashash joyi boʻyicha roʻyxatga qoʻyishda” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtishda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

42-bandning uchinchi xatboshisidagi “doimiy yoki vaqtincha yashash joyi boʻyicha roʻyxatga qoʻyish” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish” soʻzlari bilan almashtirilsin.

44. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-martdagi 124-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat uy-joy fondidan foydalanish va uni tasarruf etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda:

a) 10-bandning ikkinchi xatboshisi, 18-bandning birinchi xatboshisi, 19-band, 37-bandning “v” kichik bandi, 39-bandning “b” kichik bandi, 40-bandning “v” kichik bandi va 73-bandning birinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

b) 81-bandning ikkinchi xatboshisidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan, “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinishi” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtishi” soʻzlari almashtirilsin;

v) 1-ilovaning 2-bosqich “Tadbirlar” ustunidan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin.

45. Vazirlar Mahkamasining “Elektr energiyasi va tabiiy gazdan foydalanish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 31-maydagi 319-son qarorida:

a) 1-ilovada:

109-bandning beshinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

130-bandda:

toʻrtinchi xatboshidagi “doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning 103-bandi ikkinchi xatboshisidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

46. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 313-son qarori bilan tasdiqlangan “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida nizomning 5-bandidagi “doimiy yoki vaqtincha roʻyxatda turishidan” soʻzlari “turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtishidan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

47. Vazirlar Mahkamasining “Jismoniy shaxslarni davlat tibbiyot muassasalariga hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 13-sentabrdagi 573-son qarorida:

a) 1-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “doimiy yashash va vaqtincha turgan joyi” soʻzlari “yashash va turgan joyi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovada:

1-bandning ikkinchi xatboshisidagi “doimiy yoki vaqtincha” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-bandda:

ikkinchi xatboshidagi “doimiy yashash yoki vaqtincha” soʻzlari “yashash yoki turgan joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“jismoniy shaxsning yashash yoki turgan joyi boʻyicha manzili oʻzgarganda ixtiyoriy ravishda yangi manzildagi davlat tibbiyot muassasalariga kompozit shaklda hisobga qoʻyish boʻyicha — yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtish jarayonida”;

5-banddagi “doimiy yashash yoki vaqtincha” soʻzlari “yashash yoki turgan joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-banddagi “doimiy yashash va vaqtincha” soʻzlari “yashash va turgan joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-banddagi “doimiy yashash yoki vaqtincha turgan” soʻzlari “yashash yoki turgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-ilovada:

nomidagi “doimiy yashash va vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinganda” soʻzlari “yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-bosqich 1-bandining 3-ustunidagi “doimiy yashash va vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinganligi” soʻzlari, 4-ustunidagi “doimiy yashash va vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingandan” soʻzlari “yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgandan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-ilovaning “I. Jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimidagi birinchi ustun 5-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“5. Yashash joyi yoki roʻyxatda turgan joyi manzili”.

48. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 24-oktabrdagi 700-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi hududida chegara rejimi toʻgʻrisida nizomda:

a) 12-banddagi “doimiy roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 16-banddan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

v) 25-banddagi “doimiy yoki vaqtincha yashayotgan” soʻzlari “vaqtincha yashayotgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 34-banddagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olish” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 2-ilovaning “I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimidagi birinchi ustun 7-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Yashash joyi manzili”.

49. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 1-noyabrdagi 731-son qarori bilan tasdiqlangan Zulfiya nomidagi Davlat mukofotiga talabgorlarni tanlash va ularning hujjatlarini taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 7-bandidagi “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

50. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-noyabrdagi 742-son qarori bilan tasdiqlangan Shaxslarni kundalik hayotdagi faolligi va ishtirokini baholash uchun yoʻllash hamda baholashdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomda:

a) 1-ilovaning 14, 16, 20-bandlaridagi “doimiy” soʻzi “yashash joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovaga 1-ilovaning 5-bandidagi “doimiy” soʻzi “yashash joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 1-ilovaga 3-ilovadagi “doimiy” soʻzi “yashash joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin.

51. Vazirlar Mahkamasining “Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni joylashtirish shakllari boʻyicha ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 27-dekabrdagi 893-son qarorida:

a) 1-ilovada:

4-banddagi “doimiy yashash yoki vaqtincha turgan” soʻzlari “yashash yoki turgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-bandning “d” kichik bandi sakkizinchi xatboshisidagi “doimiy yoki vaqtincha” soʻzlari “yashash yoki turgan joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning 21-bandi sakkizinchi va oʻninchi xatboshilaridan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

v) 3-ilovaning 16-bandi birinchi va ikkinchi xatboshilaridan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

g) 4-ilovaning 10-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Vasiylik va homiylik vasiylik yoki homiylik belgilanishiga muhtoj boʻlgan voyaga yetmagan shaxsning yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyiga koʻra, agar bola muayyan yashash joyiga ega boʻlmasa, vasiyning yoki homiyning yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyiga koʻra belgilanadi”;

d) 6-ilovaning 31-bandi oʻn ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tutingan bolalarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻzining yashash va (yoki) turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishni taʼminlash”;

e) 8-ilovaning 12-bandidagi “doimiy yashash yoki vaqtincha turgan” soʻzlari “yashash yoki turgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) 9-ilovaning 14-bandidagi “doimiy yashash yoki vaqtincha turgan” soʻzlari “yashash yoki turgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

52. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 897-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy kartasi toʻgʻrisidagi nizomda:

a) 7-bandning ikkinchi xatboshisidagi “doimiy roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 9-banddagi “doimiy roʻyxatdan oʻtgan joydagi” soʻzlari “yashash joyidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 10-banddagi “doimiy yoki vaqtincha” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 39-banddan “doimiy yashash joyidagi” soʻzlari “yashash joyidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

53. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 21-yanvardagi 26-son qarori bilan tasdiqlangan Xavfli ishlab chiqarish obyektlaridan foydalanuvchi tashkilotlarning rahbar va muhandis-texnik xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 5-bandidan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin.

54. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 11-martdagi 158-son qarori Kambagʻallikni qisqartirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan subsidiya, grant va ssudalar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 5, 6, 16, 17, 28, 39, 40, 50, 51, 61, 62, 74, 75, 84, 96, 97, 108, 109, 121, 122-bandlari va ilovasi “1-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin.

55. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 2-maydagi 290-son qarori bilan tasdiqlangan “Work and travel” xalqaro dasturlarida ishtirok etuvchi talaba yoshlarning ishlash va sayohat qilish maqsadida xorijiy davlatlarga borishi va kelishi bilan bogʻliq xarajatlar uchun ssuda ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 8-bandi “a” kichik bandining uchinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin.

56. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 5-maydagi 293-son qarori bilan tasdiqlangan Favqulodda holat joriy etilgan hududda uy-joy fondini tiklash, jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash va kompensatsiyalar toʻlash ishlarini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilovaning matnidagi “doimiy” soʻzi “yashash joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin.

57. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 13-maydagi 317-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan grant, subsidiya, kredit va lizing ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 82-bandidan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin.

58. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-iyundagi 352-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy shaxslar tomonidan qayd etilgan suv xoʻjaligi sohasidagi huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi fotosuratlar va (yoki) videoyozuvlarni qabul qilish, koʻrib chiqish hamda ularni taqdim etgan shaxslarni ragʻbatlantirish tartibi haqidagi nizomda:

a) 7-banddan va 12-bandning birinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

b) ilovaning 3-bosqich “Tadbirlar” ustunidagi 2-banddan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin.

59. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 18-iyundagi 374-son qarori bilan tasdiqlangan Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi akademik litseylarning iqtidorli bitiruvchilarini “yurisprudensiya” yoʻnalishi mavjud oliy taʼlim tashkilotlariga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 2-ilova matnidan “Doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin.

60. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 18-iyundagi 376-son qarori bilan tasdiqlangan “Faol hayotga qadam” dasturi doirasida ijtimoiy xizmatlardan imtiyozli shartlarda foydalanish uchun vaucher berish hamda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ilova 5 va 13-pozitsiyalarning ikkinchi ustunidagi “Doimiy yashash joyi yoki vaqtincha turgan” soʻzlari “Yashash joyi yoki turgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

61. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 18-iyundagi 377-son qarori bilan tasdiqlangan Avtotransport vositalarini nogironligi boʻlgan shaxslar ehtiyojlariga moslashtirish xarajatlarini qoplash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ilovaning matnidagi “doimiy roʻyxatga olingan” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

62. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 19-iyundagi 382-son qarori bilan tasdiqlangan Birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplanadigan tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlari roʻyxatining uchinchi ustunidagi “doimiy yashash joyi yoki vaqtincha turgan joyida” jumlalaridan “doimiy” va “vaqtincha” soʻzlari chiqarib tashlansin.

63. Vazirlar Mahkamasining “Respublikada aholiga birlamchi tibbiy-sanitariya yordamini koʻrsatish tizimini takomillashtirish boʻyicha tajriba-sinov loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 20-iyundagi 384-son qarorida:

a) 1-ilovada:

9 va 24-bandlardan “doimiy yoki vaqtincha yashash” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ilovaning 9-bandi uchinchi xatboshisidagi “doimiy yoki vaqtincha yashash” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-ilovada:

15-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “doimiy yoki vaqtincha yashash joyida” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ilovada:

1.2-banddagi “doimiy yoki vaqtinchalik yashash” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2.2.9 va 2.3.11-bandlaridagi “doimiy yoki vaqtincha” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 5-ilovaning 4-bandidagi, 7-bandi ikkinchi xatboshisidagi, 9-bandidagi, 11-bandi “e” kichik bandidagi “doimiy yoki vaqtincha” soʻzlari “yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin.

64. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-iyuldagi 417-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida vaqtincha boʻlib turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning viza muddatini uzaytirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 4-bandidan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin.

65. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 16-iyuldagi 444-son qarori bilan tasdiqlangan Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarga nafaqa tayinlash va toʻlash tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovaning 3-pozitsiyasidagi “Doimiy roʻyxatdan oʻtgan joyi” soʻzlari “yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

66. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 22-iyuldagi 457-son qarori bilan tasdiqlangan Yer qaʼridan foydalanish qoidalarini buzish bilan bogʻliq huquqbuzarliklar haqida xabar bergan jismoniy shaxslarni pul mukofoti bilan ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandi ikkinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin.

67. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 20-avgustdagi 527-son qarori bilan tasdiqlangan Kasb va xorijiy tillarga oʻqitish uchun vaucher berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 12-bandi birinchi xatboshisidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin.

68. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 22-avgustdagi 530-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim tashkilotlari talabalari uchun tayyorlangan oʻquv adabiyotlarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida:

a) 2-ilovaning 1.3 va 2.3-pozitsiyalaridan “Doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

b) 5-ilovaning 3-pozitsiyasidan “Doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin.

69. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 28-avgustdagi 547-son qarori bilan tasdiqlangan Yerosti suv olish inshootlarini suv hisoblash vositalari bilan jihozlashni roʻyxatga olish va muhrlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2 va 3-ilovalarning matnidan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin.

70. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 13-sentabrdagi 578-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim tashkilotlarining bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda:

a) 13-bandning ikkinchi xatboshisidan “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

b) 55-banddagi “roʻyxatga olingan doimiy yashash joyi boʻyicha” soʻzlari “roʻyxatga olingan yashash joyi boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 5-maydagi 224-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasiga kelishlari, ketishlari, bu yerda boʻlishlari va tranzit oʻtishlari tartibi toʻgʻrisida” 1996-yil 21-noyabrdagi 408-son qarorining 1-bandi uchinchi xatboshisi va 2-ilovasi.

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni doimiy yashash joyi va vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 28-avgustdagi PQ-3924-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2018-yil 22-oktabrdagi 845-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida fuqarolarni doimiy yashash va vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish tartibini yanada soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 28-dekabrdagi 1049-son qarori.

4. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida doimiy va vaqtincha propiska qilish tartibini yanada soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 28-dekabrdagi 1049-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 22-maydagi 320-son qarori.

5. Vazirlar Mahkamasining “Aholi va tadbirkorlik subyektlarining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 27-dekabrdagi 774-son qaroriga 1-ilovaning 73-bandi.

6. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarni doimiy yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish tartibining takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2021-yil 29-dekabrdagi 785-son qarori.

7. Vazirlar Mahkamasining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati tashkiliy tuzilmasini va faoliyatini tashkil etishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 12-ilovaning 100-bandi.

8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 19-bandi “b” kichik bandi, 758 va 913-bandlari.

9. Vazirlar Mahkamasining “Geografik koʻrsatkichlarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 13-iyuldagi 385-son qaroriga 2-ilovaning 16-bandi.

10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hukumatining ayrim qarorlariga davlat xizmatlari qoʻrsatishni soddalashtirish, byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish hamda davlat xizmatlari koʻrsatish milliy tizimini rivojlantirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 28-sentabrdagi 541-son qaroriga ilovaning 13 va 20-bandlari.

11. Vazirlar Mahkamasining “Aholining ijtimoiy himoya olish huquqlarini taʼminlash hamda davlat ijtimoiy yordami va xizmatlarini koʻrsatish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 29-dekabrdagi 705-son qaroriga ilovaning 4-5-bandlari.

12. Vazirlar Mahkamasining “Mulk huquqining daxlsizligini ishonchli himoya qilish boʻyicha chora-tadbirlar belgilanganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2024-yil 5-yanvardagi 9-son qaroriga ilovaning 3 va 6-bandlari.

13. Vazirlar Mahkamasining “Jismoniy shaxslarni davlat tibbiyot muassasalariga hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 13-sentabrdagi 573-son qaroriga 2-ilova.

14. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2024-yil 18-dekabrdagi 847-son qaroriga ilovaning 6-bandi, 10-bandi, 11-band “g” va “d” kichik bandi, 19-band “b” kichik bandi uchinchi xatboshisi, “d” kichik bandi uchinchi xatboshisi.

15. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarni vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish tartibini takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2024-yil 21-dekabrdagi 868-son qarori.

16. Vazirlar Mahkamasining “Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasiga kelishlari, ketishlari, bu yerda boʻlishlari va tranzit oʻtishlari tartibi toʻgʻrisida” 2025-yil 5-avgustdagi 497-son qaroriga 2-ilovaning 2-bandi.

17. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2025-yil 26-avgustdagi 538-son qaroriga ilovaning 13-bandi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 5-may,

224-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 06.05.2026-y., 09/26/224/0457-son; 15.10.2026-y., 09/26/563/1041-son)

lex.uz