UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 6-may · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 6 май · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 мая 2026 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 May 2026 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ

ВАЗИФА ВА ВАКОЛАТЛАРИ

Тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги «Тўловга қобилиятсизлик институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-78-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:

I. Мақсад

1. Тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат бошқарувини ислоҳ қилишнинг асосий мақсади этиб соҳага масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш белгилансин.

II. Тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги «Тўловга қобилиятсизлик институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-78-сон Фармонига мувофиқ, Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилганлиги, Агентлик тўловга қобилиятсизлик соҳасида махсус ваколатли орган этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

(а) Агентлик Адлия вазирлиги ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

(б) Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган адлия вазири ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги директори раҳбарлик қилади;

(в) Агентлик директори адлия вазири томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бир нафар ўринбосарга эга бўлади;

(г) Агентлик тўловга қобилиятсизлик соҳасида белгиланган асосий вазифаларига мувофиқ 1-иловада кўрсатилган функцияларни амалга оширади ҳамда ҳуқуқлардан фойдаланади;

(д) тўловга қобилиятсизлик соҳасида бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва ваколатлари 2-иловага мувофиқ тақсимланади.

III. Ташкилий чора-тадбирлар

4. Белгилансинки:

(а) Агентликнинг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимлари чекланган сони 81 тани ташкил этади, жумладан, Агентлик марказий аппаратида 40 нафар, ҳудудий бўлимларида 41 нафар ходим фаолият юритади;

(б) Агентликнинг штат бирликлари Давлат активларини бошқариш агентлигининг тўловга қобилиятсизлик ишларини юритиш билан боғлиқ вазифа ва функциялари Агентликка ўтказилиши муносабати билан Давлат активларини бошқариш агентлигидан 15 та штат бирлигини қисқартириш, маҳалла фуқаролар йиғинлари мақбуллаштирилиши ва ихчамлаштирилиши натижасида маҳаллаларга бириктирилган 10 нафар давлат солиқ инспектори штат бирлигини қисқартириш, шунингдек, иш жараёнлари рақамлаштирилиши ва мақбуллаштирилиши натижасида давлат хизматлари марказларининг бюджетдан ташқари жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган 56 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади;

(в) адлия вазирига ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида Агентлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади;

(г) Агентлик директори мақоми ва меҳнатига ҳақ тўлаш шарт-шароитларига кўра адлия вазирининг биринчи ўринбосарига, Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва ходимлари тегишлича Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари раҳбар ва ходимларига тенглаштирилади.

5. Қуйидагилар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

(а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

(б) адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари;

(в) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат хизматлари ва бошқа пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

(г) Агентлик томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг ваколат доирасида қўлланган маъмурий жарима суммалари;

(д) қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

6. Агентлик ва унинг ҳудудий бўлимлари вақтинча Адлия вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари биноларига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

IV. Қарор ижросини ташкил қилиш, таъминлаш ва назорат

7. Адлия вазирлиги икки ой муддатда Агентлик тўғрисидаги низомни, уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи А.Б. Самадов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПҚ-172-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлигининг

I. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1. Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш, шу жумладан, ушбу соҳани назорат қилиш ва тартибга солиш соҳасида:

(а) тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини ишлаб чиқади;

(б) тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;

(в) тўловга қобилиятсизлик соҳасининг давлат томонидан тартибга солинишини амалга оширади;

(г) тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари амалга оширилишини, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини мониторинг ва таҳлил қилади ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;

(д) тўловга қобилиятсизлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ишлаб чиқишда иштирок этади ҳамда улар бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилишини ташкиллаштиради;

(ж) тўловга қобилиятсизлик соҳасида хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

2. Тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

(а) давлат органлари ва ташкилотларининг тўловга қобилиятсизлик масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий раҳбарликни амалга оширади;

(б) юридик шахсларнинг суддан ташқари тўловга қобилиятсизлиги ишлари бўйича ваколатли орган фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий жиҳатдан таъминлайди;

(в) тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги бошқа ваколатли органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади ҳамда уларга услубий жиҳатдан кўмаклашади;

(г) тўловга қобилиятсизликка оид тартиб-таомилларга риоя этиш жараёнларида вужудга келаётган ҳамда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилик нормаларини қўллашда мавжуд муаммоларни таҳлил қилади ва улар бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

3. Тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни соддалаштириш соҳасида:

(а) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини рақамлаштириш ҳамда барча манфаатдор шахсларга тўловга қобилиятсизлик жараёни тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш имкониятини яратиш орқали соҳанинг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш чораларини кўради;

(б) Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформаси шакллантирилиши ва юритилишини ҳамда вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлайди;

(в) қонунчиликка мувофиқ мажбурий равишда эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларни, жумладан, тўловга қобилиятсизликка доир ишлар бўйича судлар ва ваколатли органлар томонидан қабул қилинган қарорлар ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнлари ҳақидаги маълумотлар Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформасида эълон қилинишини ташкиллаштиради.

4. Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини, шунингдек, иқтисодий ночор жисмоний ва юридик шахсларни молиявий соғломлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга кўмаклашиш соҳасида:

(а) тўловга қобилиятсизлик бўйича ишларни судларда кўриб чиқишда иштирок этади ва махсус ваколатли орган ваколатларини амалга оширади;

(б) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнидаги ва тўловга қобилиятсиз деб топилган юридик ва жисмоний шахслар реестрини юритади;

(в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар реестрини юритади;

(г) жиноят ишлари бўйича хатланган юридик шахслар ва (ёки) уларнинг мулкий комплекслари ва бошқа активларини қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинчалик бошқариш ишларини ташкиллаштиради ва ҳисобини юритади;

(д) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини, шу жумладан, суддан ташқари тўловга қобилиятсизлик тартиб таомилларини амалга ошириш, бу соҳада юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун зарур бўлган ташкилий, ҳуқуқий ва ахборот таъминоти бўйича чораларни ўз ваколатлари доирасида кўради;

(ж) тўловга қобилиятсизлик соҳасида қонунбузилишларнинг олдини олиш чораларини кўради, ушбу соҳада жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорлик қилади;

(з) ўз аризасига кўра қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёни мониторингини амалга оширади;

(и) жиноят ишлари бўйича хатланган юридик шахслар ва (ёки) уларнинг мулкий комплекслари ва бошқа активларини вақтинчалик бошқариш бўйича суд бошқарувчисининг ёки ихтисослаштирилган ташкилотнинг фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ҳолатларда назорат қилади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда уларнинг қарорларини келишади;

(к) тўловга қобилиятсизлик аломатига эга бўлган юридик шахсларга давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш ва санация ўтказишни тугатиш юзасидан қарор қабул қилади;

(л) давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация жараёнида бўлган юридик шахсларнинг реестрини юритиш ҳамда судгача санациянинг натижадорлигини Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформаси орқали мониторинг қилади.

5. Суд бошқарувчилари фаолияти ташкил этилишини таъминлаш ва улар фаолиятини назорат қилиш соҳасида:

(а) суд бошқарувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этиш ва ўқитиш ҳуқуқига эга бўлган таълим муассасалари учун талабларни белгилайди, ҳуқуққа эга бўлган таълим муассасаларининг рўйхатини юритади ҳамда уларнинг бу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

(б) суд бошқарувчиларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан, қайта аттестациядан ўтказади ва уларга малака аттестатини беради;

(в) суд бошқарувчиларининг давлат реестрини ҳамда суд бошқарувчиларини тайёрлаш курсларини тугатган номзодларнинг реестрини юритади;

(г) Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатаси билан ўзаро ҳамкорлик қилади ҳамда унинг фаолиятига кўмаклашади;

(д) Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатасига аъзолик бадали миқдорини, шунингдек, унинг асосий фаолият доирасида кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхати ва нархларини келишади;

(ж) суд бошқарувчиларининг фаолиятини юритиш, уларга ҳақ тўлаш тартибини, шунингдек суд бошқарувчилари фаолияти тўғрисидаги статистик ҳисоботларни шакллантириш ва уларни тақдим этиш тартибини белгилайди;

(з) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатаси билан келишган ҳолда суд бошқарувчилари иш юкламасининг йўл қўйиладиган нормаларини белгилайди;

(и) суд бошқарувчиларининг фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда назорат қилади.

6. Жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги ҳисоби ва таҳлилини юритиш соҳасида:

(а) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнидаги ва тўловга қобилиятсиз деб топилган жисмоний шахслар реестрини юритади;

(б) жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги бўйича ишлар юзасидан доимий мониторинг олиб боради ҳамда мониторинг натижалари асосида таҳлилий маълумот ва таклифлар киритади.

II. Агентлик ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ваколатларга эгадир:

1) тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий бўлган, шу жумладан, бошқа давлат органлари билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;

2) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари кўриб чиқиши учун тўловга қобилиятсизлик соҳасида қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар киритиш;

3) тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар бериш;

4) судлар томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда ҳамда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилик нормаларини қўллашда мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ва улар бўйича таҳлилий маълумотлар ва таклифларни Олий судга тақдим этиб бориш;

5) давлат органлари ва ташкилотларига, шу жумладан, тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги бошқа ваколатли органларга ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини ижро этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, шунингдек, ушбу соҳада қонунбузилишларга чек қўйиш, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шу жумладан, айбдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимномалар киритиш;

6) тўловга қобилиятсизлик бўйича ҳар қандай ишни иқтисодий судда кўриб чиқишда, шу жумладан, қуйидаги ваколатларни амалга оширган ҳолда иштирок этиш:

(а) тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш бўйича суд томонидан қабул қилинган суд ҳужжатлари ҳақида маълумотларни судлардан Тўловга қобилиятсизлик масалалари бўйича идоралараро электрон ахборот алмашинуви тизими орқали электрон тарзда олиш;

(б) судга муваққат бошқарувчи, санация қилувчи бошқарувчи, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси ва молиявий бошқарувчи номзодини тақдим этиш, шунингдек, уларни вазифасидан озод қилиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиш;

(в) мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахсни ёки юридик шахс мол-мулки эгасини ёхуд қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахсни субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисида ариза киритиш ҳақида суд бошқарувчисига кўрсатма бериш;

(г) тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда қўлланадиган ҳар қандай тартиб-таомиллар жараёнида судга сохта тўловга қобилиятсизликка, тўловга қобилиятсизликни яширишга ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келган аломатларни аниқлаш мақсадида экспертиза тайинлаш ҳақида илтимоснома киритиш;

(д) қонунда назарда тутилган бошқа ваколатлар;

7) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан, шунингдек, қонунда назарда тутилган ҳолларда — бошқа юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳамда ушбу ишларни судда кўриб чиқишда ваколатли орган сифатида иштирок этиш ва қонунда белгиланган ваколатларни амалга ошириш;

8) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан маълумотларни бепул олиш, шу жумладан, уларнинг ахборот тизимларидан Тўловга қобилиятсизлик масалалари бўйича идоралараро электрон ахборот алмашинуви тизими орқали фойдаланиш;

9) юридик шахсларни суддан ташқари тўловга қобилиятсиз деб топиш тартиб-таомилларининг амалга оширилишини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш;

10) жиноят ишлари бўйича хатланган юридик шахслар ва (ёки) уларнинг мулкий комплекслари ва бошқа активларини вақтинчалик бошқариш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда суд бошқарувчисини тайинлаш ёки ихтисослаштирилган ташкилотни танлаш, шунингдек, ўз ташаббусига кўра ёхуд суд ёки тергов органининг мурожаатига асосан суд бошқарувчисини вазифасидан озод қилиш ёки ихтисослаштирилган ташкилотни бошқарувдан четлаштириш;

11) қарздорликни ундириш, реструктуризация қилиш (шу жумладан, тўлов муддатларини ўзгартириш), судгача санация қилиш, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини амалга ошириш масалаларига доир маълумотлар ва ҳужжатларни давлат органлари ва ташкилотлардан бепул сўраб олиш, шунингдек, уларнинг маълумотлар базаларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;

12) тўловга қобилиятсизлик соҳасида аниқланган қонунбузилишлар, шу жумладан, жиноят аломатлари мавжуд бўлган ҳолатлар бўйича ҳужжатларни қонунда назарда тутилган чораларни кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш;

13) тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформасини бошқариш, унда жойлаштириладиган (эълон қилинадиган) маълумотлар ва бошқа ҳужжатлар таркибини белгилаш;

14) тўловга қобилиятсизлик ишларини юритиш доирасида белгиланган тартибда пуллик хизматлар кўрсатиш;

15) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича фаолиятни рақамлаштириш ҳамда муайян маълумотларни ушбу органларнинг ахборот тизимларига ва веб-сайтларига жойлаштириш тўғрисида ваколатли органларига кўрсатмалар бериш, уларнинг ижросини назорат қилиш;

16) суд бошқарувчиларининг фаолиятини мониторинг қилиш ва текшириш;

17) суд бошқарувчилари фаолиятида аниқланган қоидабузарликлар ва уларнинг фаолиятига қўйилган талабларга риоя этмаганлик ҳолатлари бўйича суд бошқарувчиларига расмий огоҳлантиришлар бериш, суд бошқарувчиларини малака аттестатини бекор қилиш ва унинг амал қилишини тўхтатиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа чораларни қўллаш;

18) мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахсни ёки юридик шахс мол-мулки эгасини ёхуд қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахсни субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисида ариза киритиш ҳақида суд бошқарувчисига кўрсатма бериш;

19) жиноят ишлари бўйича хатланган юридик шахслар ва (ёки) уларнинг мулкий комплекслари ва бошқа активларини вақтинчалик бошқариш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда суд бошқарувчисини тайинлаш ёки ихтисослаштирилган ташкилотни танлаш, шунингдек ўз ташаббусига кўра ёхуд суд ёки тергов органининг мурожаатига асосан суд бошқарувчисини вазифасидан озод қилиш ёки ихтисослаштирилган ташкилотни бошқарувдан четлаштириш;

20) Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатаси раиси лавозимига номзод кўрсатиш ҳамда уни лавозимидан муддатидан олдин чақириб олиш тўғрисида тақдимнома киритиш, Палатанинг навбатдан ташқари йиғилишларини чақириш, шунингдек, ушбу Палатага жисмоний ва юридик шахслар томонидан ҳомийлик ҳамда халқаро ташкилотларнинг грант маблағлари ҳисобидан молиявий кўмак бериш;

21) тўловга қобилиятсизлик соҳасида хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш ва икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси шартномаси ҳисобланмаган шартномалар, меморандумлар, қўшма режалар ва бошқа ҳужжатларни имзолаш;

22) тўловга қобилиятсизлик соҳасида, шу жумладан, трансчегаравий тўловга қобилиятсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш тўғрисида таклифлар киритиш ва уларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

23) тўловга қобилиятсизлик соҳасида халқаро ташкилотлар, шу жумладан, Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича регуляторлар халқаро ассоциацияси (IAIR) билан ҳамкорлик қилиш;

24) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПҚ-172-сон қарорига 2-ИЛОВА

Тўловга қобилиятсизлик соҳасида бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг

Т/р Ваколатли органлар Вазифа ва ваколатлари 1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Санация тартиб-таомили доирасида давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш; 2. Давлат активларини бошқариш агентлиги (а) давлат иштирокидаги корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш; (б) фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган давлат иштирокидаги корхоналарни аниқлаш ва уларнинг электрон маълумотлар базасини шакллантириш; (в) фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш; (г) фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини, шу жумладан, судгача санация қилиш режаларини (молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари»ни) ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш; (д) устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш, уларнинг суд санацияси ва ташқи бошқаруви режаларини келишиш; 3. Солиқ қўмитаси (а) солиқ ва йиғимлар бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги муносабати билан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида судга ариза билан мурожаат этиш, уни судда кўриб чиқишда иштирок этиш; (б) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасида солиқ ва йиғимлар бўйича кредитор функциясини бажариш; 4. Марказий банк (а) банк акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи холдинг компанияларини ва банкларни санация қилиш, банкларни суддан ташқари тугатишга оид қонунда белгиланган ваколатларни мустақил амалга ошириш; (б) банкларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни судда кўриб чиқишда Омонатларни кафолатлаш агентлиги билан биргаликда иштирок этиш; 5. Божхона қўмитаси (а) божхона тўловлари бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги муносабати билан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида судга ариза билан мурожаат этиш ва уни судда кўриб чиқишда иштирок этиш; (б) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасида божхона тўловлари бўйича кредитор функциясини бажариш; 6. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурталовчиларнинг ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни судда кўриб чиқишда иштирок этиш; 7. Давлат мақсадли жамғармалари (а) давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги муносабати билан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида судга ариза билан мурожаат этиш, уни судда кўриб чиқишда иштирок этиш; (б) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасида давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича кредитор функциясини бажариш; 8. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари (а) шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналарга, шунингдек, қишлоқ хўжалиги корхоналарига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни судда кўриб чиқишда иштирок этиш; (б) фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналарнинг, шунингдек, қишлоқ хўжалик корхоналарининг суд санацияси ва ташқи бошқаруви режаларини келишиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 6 май,

ПҚ- 172 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 07/26/172/0460-сон; 03.09.2026 й., 07/26/306/0884-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTINING

QARORI

FUNKSIYALARI VA HUQUQLARI

VAZIFA VA VAKOLATLARI

Toʻlovga qobiliyatsizlik sohasida davlat boshqaruvi tizimini isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 6-maydagi “Toʻlovga qobiliyatsizlik institutini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-78-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida qaror qilaman:

I. Maqsad

1. Toʻlovga qobiliyatsizlik sohasida davlat boshqaruvini isloh qilishning asosiy maqsadi etib sohaga masʼul boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari faoliyati samaradorligini oshirish belgilansin.

II. Toʻlovga qobiliyatsizlik sohasida davlat boshqaruvini takomillashtirish

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 6-maydagi “Toʻlovga qobiliyatsizlik institutini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-78-son Farmoniga muvofiq, Adliya vazirligi huzurida Toʻlovga qobiliyatsizlik ishlari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) va uning hududiy boʻlimlari tashkil etilganligi, Agentlik toʻlovga qobiliyatsizlik sohasida maxsus vakolatli organ etib belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

3. Belgilab qoʻyilsinki:

(a) Agentlik Adliya vazirligi tashkiliy boʻysunuvida faoliyat yuritadigan respublika ijro etuvchi hokimiyat organi hisoblanadi;

(b) Agentlikka Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimidan ozod etiladigan adliya vaziri oʻrinbosari — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Toʻlovga qobiliyatsizlik ishlari agentligi direktori rahbarlik qiladi;

(v) Agentlik direktori adliya vaziri tomonidan belgilangan tartibda lavozimga tayinlanadigan va lavozimidan ozod etiladigan bir nafar oʻrinbosarga ega boʻladi;

(g) Agentlik toʻlovga qobiliyatsizlik sohasida belgilangan asosiy vazifalariga muvofiq 1-ilovada koʻrsatilgan funksiyalarni amalga oshiradi hamda huquqlardan foydalanadi;

(d) toʻlovga qobiliyatsizlik sohasida boshqa davlat organlari va tashkilotlarining vazifa va vakolatlari 2-ilovaga muvofiq taqsimlanadi.

III. Tashkiliy chora-tadbirlar

4. Belgilansinki:

(a) Agentlikning Davlat budjetidan moliyalashtiriladigan boshqaruv xodimlari cheklangan soni 81 tani tashkil etadi, jumladan, Agentlik markaziy apparatida 40 nafar, hududiy boʻlimlarida 41 nafar xodim faoliyat yuritadi;

(b) Agentlikning shtat birliklari Davlat aktivlarini boshqarish agentligining toʻlovga qobiliyatsizlik ishlarini yuritish bilan bogʻliq vazifa va funksiyalari Agentlikka oʻtkazilishi munosabati bilan Davlat aktivlarini boshqarish agentligidan 15 ta shtat birligini qisqartirish, mahalla fuqarolar yigʻinlari maqbullashtirilishi va ixchamlashtirilishi natijasida mahallalarga biriktirilgan 10 nafar davlat soliq inspektori shtat birligini qisqartirish, shuningdek, ish jarayonlari raqamlashtirilishi va maqbullashtirilishi natijasida davlat xizmatlari markazlarining budjetdan tashqari jamgʻarma mablagʻlaridan moliyalashtiriladigan 56 ta shtat birligini qisqartirish hisobidan shakllantiriladi;

(v) adliya vaziriga xodimlarning belgilangan cheklangan soni doirasida Agentlik markaziy apparati va uning hududiy boʻlinmalari tuzilmasiga oʻzgartirishlar kiritish huquqi beriladi;

(g) Agentlik direktori maqomi va mehnatiga haq toʻlash shart-sharoitlariga koʻra adliya vazirining birinchi oʻrinbosariga, Agentlik va uning hududiy boʻlinmalari rahbar va xodimlari tegishlicha Adliya vazirligi va uning hududiy boshqarmalari rahbar va xodimlariga tenglashtiriladi.

5. Quyidagilar Agentlik faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

(a) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

(b) adliya organlari va muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari;

(v) qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat xizmatlari va boshqa pullik xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlar;

(g) Agentlik tomonidan qonun hujjatlariga muvofiq uning vakolat doirasida qoʻllangan maʼmuriy jarima summalari;

(d) qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

6. Agentlik va uning hududiy boʻlimlari vaqtincha Adliya vazirligi hamda uning hududiy boshqarmalari binolariga bepul foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin.

IV. Qaror ijrosini tashkil qilish, taʼminlash va nazorat

7. Adliya vazirligi ikki oy muddatda Agentlik toʻgʻrisidagi nizomni, uch oy muddatda qonunchilik hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

8. Qaror ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Huquqiy ekspertiza va kompleks tahlil qilish departamenti boshligʻi A.B. Samadov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 6-maydagi PQ-172-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Toʻlovga qobiliyatsizlik ishlari agentligining

I. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Toʻlovga qobiliyatsizlik ishlari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

1. Toʻlovga qobiliyatsizlik ishlari boʻyicha davlat siyosatini amalga oshirish, shu jumladan, ushbu sohani nazorat qilish va tartibga solish sohasida:

(a) toʻlovga qobiliyatsizlik sohasida davlat siyosatining ustuvor yoʻnalishlarini ishlab chiqadi;

(b) toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi;

(v) toʻlovga qobiliyatsizlik sohasining davlat tomonidan tartibga solinishini amalga oshiradi;

(g) toʻlovga qobiliyatsizlik sohasida davlat siyosatining ustuvor yoʻnalishlari amalga oshirilishini, qonunchilik va huquqni qoʻllash amaliyotini monitoring va tahlil qiladi hamda ularni takomillashtirish boʻyicha takliflar kiritadi;

(d) toʻlovga qobiliyatsizlik sohasida Oʻzbekiston Respublikasi xalqaro shartnomalarini ishlab chiqishda ishtirok etadi hamda ular boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi majburiyatlarining bajarilishini tashkillashtiradi;

(j) toʻlovga qobiliyatsizlik sohasida xorijiy davlatlarning vakolatli organlari va xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi.

2. Toʻlovga qobiliyatsizlik sohasida davlat organlari va tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish sohasida:

(a) davlat organlari va tashkilotlarining toʻlovga qobiliyatsizlik masalalari boʻyicha faoliyatini muvofiqlashtiradi va uslubiy rahbarlikni amalga oshiradi;

(b) yuridik shaxslarning suddan tashqari toʻlovga qobiliyatsizligi ishlari boʻyicha vakolatli organ faoliyatini muvofiqlashtiradi va uslubiy jihatdan taʼminlaydi;

(v) toʻlovga qobiliyatsizlik sohasidagi boshqa vakolatli organlar bilan oʻzaro hamkorlik qiladi hamda ularga uslubiy jihatdan koʻmaklashadi;

(g) toʻlovga qobiliyatsizlikka oid tartib-taomillarga rioya etish jarayonlarida vujudga kelayotgan hamda toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi qonunchilik normalarini qoʻllashda mavjud muammolarni tahlil qiladi va ular boʻyicha takliflar ishlab chiqadi.

3. Toʻlovga qobiliyatsizlik jarayonlarini toʻliq raqamlashtirish, ortiqcha byurokratik tartib-taomillarni soddalashtirish sohasida:

(a) toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarini raqamlashtirish hamda barcha manfaatdor shaxslarga toʻlovga qobiliyatsizlik jarayoni toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan tanishish imkoniyatini yaratish orqali sohaning samaradorligi va shaffofligini oshirish choralarini koʻradi;

(b) Toʻlovga qobiliyatsizlik ishlarini yuritishning yagona elektron platformasi shakllantirilishi va yuritilishini hamda vazirlik va idoralarning maʼlumotlar bazalari va axborot tizimlari bilan integratsiya qilinishini taʼminlaydi;

(v) qonunchilikka muvofiq majburiy ravishda eʼlon qilinishi lozim boʻlgan maʼlumotlarni, jumladan, toʻlovga qobiliyatsizlikka doir ishlar boʻyicha sudlar va vakolatli organlar tomonidan qabul qilingan qarorlar va toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillari jarayonlari haqidagi maʼlumotlar Toʻlovga qobiliyatsizlik ishlarini yuritishning yagona elektron platformasida eʼlon qilinishini tashkillashtiradi.

4. Toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarini, shuningdek, iqtisodiy nochor jismoniy va yuridik shaxslarni moliyaviy sogʻlomlashtirish chora-tadbirlarini amalga oshirish uchun zarur shart-sharoitlarni yaratishga koʻmaklashish sohasida:

(a) toʻlovga qobiliyatsizlik boʻyicha ishlarni sudlarda koʻrib chiqishda ishtirok etadi va maxsus vakolatli organ vakolatlarini amalga oshiradi;

(b) toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillari jarayonidagi va toʻlovga qobiliyatsiz deb topilgan yuridik va jismoniy shaxslar reyestrini yuritadi;

(v) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan tartibda shaharni tashkil etuvchi korxonalar va ularga tenglashtirilgan korxonalar reyestrini yuritadi;

(g) jinoyat ishlari boʻyicha xatlangan yuridik shaxslar va (yoki) ularning mulkiy komplekslari va boshqa aktivlarini qonunchilikda belgilangan tartibda vaqtinchalik boshqarish ishlarini tashkillashtiradi va hisobini yuritadi;

(d) toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarini, shu jumladan, suddan tashqari toʻlovga qobiliyatsizlik tartib taomillarini amalga oshirish, bu sohada yuridik va jismoniy shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini taʼminlash uchun zarur boʻlgan tashkiliy, huquqiy va axborot taʼminoti boʻyicha choralarni oʻz vakolatlari doirasida koʻradi;

(j) toʻlovga qobiliyatsizlik sohasida qonunbuzilishlarning oldini olish choralarini koʻradi, ushbu sohada jinoyatlarni aniqlash, bartaraf etish va ularning oldini olishda huquqni muhofaza qiluvchi idoralar bilan hamkorlik qiladi;

(z) oʻz arizasiga koʻra qoʻzgʻatilgan toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi ishlar boʻyicha toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillari jarayoni monitoringini amalga oshiradi;

(i) jinoyat ishlari boʻyicha xatlangan yuridik shaxslar va (yoki) ularning mulkiy komplekslari va boshqa aktivlarini vaqtinchalik boshqarish boʻyicha sud boshqaruvchisining yoki ixtisoslashtirilgan tashkilotning faoliyatini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda va holatlarda nazorat qiladi hamda qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda ularning qarorlarini kelishadi;

(k) toʻlovga qobiliyatsizlik alomatiga ega boʻlgan yuridik shaxslarga davlat tomonidan yordam koʻrsatgan holda sudgacha sanatsiya qilish va sanatsiya oʻtkazishni tugatish yuzasidan qaror qabul qiladi;

(l) davlat tomonidan yordam koʻrsatgan holda sudgacha sanatsiya jarayonida boʻlgan yuridik shaxslarning reyestrini yuritish hamda sudgacha sanatsiyaning natijadorligini Toʻlovga qobiliyatsizlik ishlarini yuritishning yagona elektron platformasi orqali monitoring qiladi.

5. Sud boshqaruvchilari faoliyati tashkil etilishini taʼminlash va ular faoliyatini nazorat qilish sohasida:

(a) sud boshqaruvchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash boʻyicha maxsus oʻquv kurslarini tashkil etish va oʻqitish huquqiga ega boʻlgan taʼlim muassasalari uchun talablarni belgilaydi, huquqqa ega boʻlgan taʼlim muassasalarining roʻyxatini yuritadi hamda ularning bu sohadagi faoliyatini muvofiqlashtiradi va nazorat qiladi;

(b) sud boshqaruvchilarini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda attestatsiyadan, qayta attestatsiyadan oʻtkazadi va ularga malaka attestatini beradi;

(v) sud boshqaruvchilarining davlat reyestrini hamda sud boshqaruvchilarini tayyorlash kurslarini tugatgan nomzodlarning reyestrini yuritadi;

(g) Oʻzbekiston Sud boshqaruvchilari palatasi bilan oʻzaro hamkorlik qiladi hamda uning faoliyatiga koʻmaklashadi;

(d) Oʻzbekiston Sud boshqaruvchilari palatasiga aʼzolik badali miqdorini, shuningdek, uning asosiy faoliyat doirasida koʻrsatiladigan pullik xizmatlar roʻyxati va narxlarini kelishadi;

(j) sud boshqaruvchilarining faoliyatini yuritish, ularga haq toʻlash tartibini, shuningdek sud boshqaruvchilari faoliyati toʻgʻrisidagi statistik hisobotlarni shakllantirish va ularni taqdim etish tartibini belgilaydi;

(z) Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan birgalikda Oʻzbekiston Sud boshqaruvchilari palatasi bilan kelishgan holda sud boshqaruvchilari ish yuklamasining yoʻl qoʻyiladigan normalarini belgilaydi;

(i) sud boshqaruvchilarining faoliyatini qonunchilikda belgilangan tartibda nazorat qiladi.

6. Jismoniy shaxslarning toʻlovga qobiliyatsizligi hisobi va tahlilini yuritish sohasida:

(a) toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillari jarayonidagi va toʻlovga qobiliyatsiz deb topilgan jismoniy shaxslar reyestrini yuritadi;

(b) jismoniy shaxslarning toʻlovga qobiliyatsizligi boʻyicha ishlar yuzasidan doimiy monitoring olib boradi hamda monitoring natijalari asosida tahliliy maʼlumot va takliflar kiritadi.

II. Agentlik oʻziga yuklatilgan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi vakolatlarga egadir:

1) toʻlovga qobiliyatsizlik sohasida davlat organlari va tashkilotlari, jismoniy va yuridik shaxslar uchun majburiy boʻlgan, shu jumladan, boshqa davlat organlari bilan birgalikda normativ-huquqiy hujjatlarni qabul qilish;

2) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasi va boshqa davlat organlari koʻrib chiqishi uchun toʻlovga qobiliyatsizlik sohasida qonunchilikni va huquqni qoʻllash amaliyotini takomillashtirish masalalari boʻyicha takliflar kiritish;

3) toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi qonunchilikni qoʻllash masalalari boʻyicha tushuntirishlar berish;

4) sudlar tomonidan toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqishda hamda toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi qonunchilik normalarini qoʻllashda mavjud muammolarni tahlil qilish va ular boʻyicha tahliliy maʼlumotlar va takliflarni Oliy sudga taqdim etib borish;

5) davlat organlari va tashkilotlariga, shu jumladan, toʻlovga qobiliyatsizlik sohasidagi boshqa vakolatli organlarga hamda ularning mansabdor shaxslariga toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarini ijro etish yuzasidan bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar berish, shuningdek, ushbu sohada qonunbuzilishlarga chek qoʻyish, ularga imkon beruvchi sabablar va shart-sharoitlarni bartaraf etish, shu jumladan, aybdor shaxslarni intizomiy javobgarlikka tortish toʻgʻrisida taqdimnomalar kiritish;

6) toʻlovga qobiliyatsizlik boʻyicha har qanday ishni iqtisodiy sudda koʻrib chiqishda, shu jumladan, quyidagi vakolatlarni amalga oshirgan holda ishtirok etish:

(a) toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida ish boʻyicha sud tomonidan qabul qilingan sud hujjatlari haqida maʼlumotlarni sudlardan Toʻlovga qobiliyatsizlik masalalari boʻyicha idoralararo elektron axborot almashinuvi tizimi orqali elektron tarzda olish;

(b) sudga muvaqqat boshqaruvchi, sanatsiya qiluvchi boshqaruvchi, tashqi boshqaruvchi, tugatish boshqaruvchisi va moliyaviy boshqaruvchi nomzodini taqdim etish, shuningdek, ularni vazifasidan ozod qilish toʻgʻrisida sudga ariza bilan murojaat qilish;

(v) majburiy koʻrsatmalar berish huquqiga ega boʻlgan muassis (ishtirokchi) sifatidagi shaxsni yoki yuridik shaxs mol-mulki egasini yoxud qarzdorning ishlarini boshqaruvchi shaxsni subsidiar javobgarlikka tortish toʻgʻrisida ariza kiritish haqida sud boshqaruvchisiga koʻrsatma berish;

(g) toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi ishda qoʻllanadigan har qanday tartib-taomillar jarayonida sudga soxta toʻlovga qobiliyatsizlikka, toʻlovga qobiliyatsizlikni yashirishga yoki qasddan toʻlovga qobiliyatsizlikka olib kelgan alomatlarni aniqlash maqsadida ekspertiza tayinlash haqida iltimosnoma kiritish;

(d) qonunda nazarda tutilgan boshqa vakolatlar;

7) Oʻzbekiston Respublikasi oldida pul majburiyatlari boʻyicha qarzi boʻlgan yuridik shaxslarga nisbatan, shuningdek, qonunda nazarda tutilgan hollarda — boshqa yuridik shaxslarga nisbatan toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida ish qoʻzgʻatish haqida ariza bilan iqtisodiy sudga murojaat etish hamda ushbu ishlarni sudda koʻrib chiqishda vakolatli organ sifatida ishtirok etish va qonunda belgilangan vakolatlarni amalga oshirish;

8) toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillari doirasida davlat organlari va boshqa tashkilotlardan maʼlumotlarni bepul olish, shu jumladan, ularning axborot tizimlaridan Toʻlovga qobiliyatsizlik masalalari boʻyicha idoralararo elektron axborot almashinuvi tizimi orqali foydalanish;

9) yuridik shaxslarni suddan tashqari toʻlovga qobiliyatsiz deb topish tartib-taomillarining amalga oshirilishini joylarga chiqqan holda oʻrganish;

10) jinoyat ishlari boʻyicha xatlangan yuridik shaxslar va (yoki) ularning mulkiy komplekslari va boshqa aktivlarini vaqtinchalik boshqarish uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sud boshqaruvchisini tayinlash yoki ixtisoslashtirilgan tashkilotni tanlash, shuningdek, oʻz tashabbusiga koʻra yoxud sud yoki tergov organining murojaatiga asosan sud boshqaruvchisini vazifasidan ozod qilish yoki ixtisoslashtirilgan tashkilotni boshqaruvdan chetlashtirish;

11) qarzdorlikni undirish, restrukturizatsiya qilish (shu jumladan, toʻlov muddatlarini oʻzgartirish), sudgacha sanatsiya qilish, toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarini amalga oshirish masalalariga doir maʼlumotlar va hujjatlarni davlat organlari va tashkilotlardan bepul soʻrab olish, shuningdek, ularning maʼlumotlar bazalaridan belgilangan tartibda foydalanish;

12) toʻlovga qobiliyatsizlik sohasida aniqlangan qonunbuzilishlar, shu jumladan, jinoyat alomatlari mavjud boʻlgan holatlar boʻyicha hujjatlarni qonunda nazarda tutilgan choralarni koʻrish uchun tegishli huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuborish;

13) toʻlovga qobiliyatsizlik ishlarini yuritishning yagona elektron platformasini boshqarish, unda joylashtiriladigan (eʼlon qilinadigan) maʼlumotlar va boshqa hujjatlar tarkibini belgilash;

14) toʻlovga qobiliyatsizlik ishlarini yuritish doirasida belgilangan tartibda pullik xizmatlar koʻrsatish;

15) toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarini amalga oshirish boʻyicha faoliyatni raqamlashtirish hamda muayyan maʼlumotlarni ushbu organlarning axborot tizimlariga va veb-saytlariga joylashtirish toʻgʻrisida vakolatli organlariga koʻrsatmalar berish, ularning ijrosini nazorat qilish;

16) sud boshqaruvchilarining faoliyatini monitoring qilish va tekshirish;

17) sud boshqaruvchilari faoliyatida aniqlangan qoidabuzarliklar va ularning faoliyatiga qoʻyilgan talablarga rioya etmaganlik holatlari boʻyicha sud boshqaruvchilariga rasmiy ogohlantirishlar berish, sud boshqaruvchilarini malaka attestatini bekor qilish va uning amal qilishini toʻxtatish, qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa choralarni qoʻllash;

18) majburiy koʻrsatmalar berish huquqiga ega boʻlgan muassis (ishtirokchi) sifatidagi shaxsni yoki yuridik shaxs mol-mulki egasini yoxud qarzdorning ishlarini boshqaruvchi shaxsni subsidiar javobgarlikka tortish toʻgʻrisida ariza kiritish haqida sud boshqaruvchisiga koʻrsatma berish;

19) jinoyat ishlari boʻyicha xatlangan yuridik shaxslar va (yoki) ularning mulkiy komplekslari va boshqa aktivlarini vaqtinchalik boshqarish uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sud boshqaruvchisini tayinlash yoki ixtisoslashtirilgan tashkilotni tanlash, shuningdek oʻz tashabbusiga koʻra yoxud sud yoki tergov organining murojaatiga asosan sud boshqaruvchisini vazifasidan ozod qilish yoki ixtisoslashtirilgan tashkilotni boshqaruvdan chetlashtirish;

20) Oʻzbekiston Sud boshqaruvchilari palatasi raisi lavozimiga nomzod koʻrsatish hamda uni lavozimidan muddatidan oldin chaqirib olish toʻgʻrisida taqdimnoma kiritish, Palataning navbatdan tashqari yigʻilishlarini chaqirish, shuningdek, ushbu Palataga jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan homiylik hamda xalqaro tashkilotlarning grant mablagʻlari hisobidan moliyaviy koʻmak berish;

21) toʻlovga qobiliyatsizlik sohasida xorijiy davlatlarning vakolatli organlari bilan toʻgʻridan-toʻgʻri hamkorlik qilish va ikki tomonlama hamkorlik toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi shartnomasi hisoblanmagan shartnomalar, memorandumlar, qoʻshma rejalar va boshqa hujjatlarni imzolash;

22) toʻlovga qobiliyatsizlik sohasida, shu jumladan, transchegaraviy toʻlovga qobiliyatsizlik masalalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarini tuzish toʻgʻrisida takliflar kiritish va ularning loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etish;

23) toʻlovga qobiliyatsizlik sohasida xalqaro tashkilotlar, shu jumladan, Toʻlovga qobiliyatsizlik ishlari boʻyicha regulatorlar xalqaro assotsiatsiyasi (IAIR) bilan hamkorlik qilish;

24) qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlar.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 6-maydagi PQ-172-son qaroriga 2-ILOVA

Toʻlovga qobiliyatsizlik sohasida boshqa davlat organlari va tashkilotlarining

T/r Vakolatli organlar Vazifa va vakolatlari 1. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Sanatsiya tartib-taomili doirasida davlat tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash; 2. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi (a) davlat ishtirokidagi korxonalarning moliya-xoʻjalik faoliyatini tahlil qilish; (b) faoliyat yuritmayotgan, past rentabelli va zarar koʻrib ishlayotgan davlat ishtirokidagi korxonalarni aniqlash va ularning elektron maʼlumotlar bazasini shakllantirish; (v) faoliyat yuritmayotgan, past rentabelli va zarar koʻrib ishlayotgan davlat ishtirokidagi korxonalarni moliyaviy sogʻlomlashtirish; (g) faoliyat yuritmayotgan, past rentabelli va zarar koʻrib ishlayotgan davlat ishtirokidagi korxonalar faoliyati samaradorligini oshirish dasturlarini, shu jumladan, sudgacha sanatsiya qilish rejalarini (moliyaviy sogʻlomlashtirish boʻyicha “yoʻl xaritalari”ni) ishlab chiqish va amalga oshirishda ishtirok etish; (d) ustav fondida (ustav kapitalida) davlat ulushi boʻlgan korxonalarning toʻlovga qobiliyatsizligi toʻgʻrisida ish qoʻzgʻatish haqidagi ariza bilan sudga murojaat etish, ularning sud sanatsiyasi va tashqi boshqaruvi rejalarini kelishish; 3. Soliq qoʻmitasi (a) soliq va yigʻimlar boʻyicha majburiyatlarning bajarilmaganligi munosabati bilan toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida ish qoʻzgʻatish haqida sudga ariza bilan murojaat etish, uni sudda koʻrib chiqishda ishtirok etish; (b) toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillari doirasida soliq va yigʻimlar boʻyicha kreditor funksiyasini bajarish; 4. Markaziy bank (a) bank aksiyalarining nazorat paketiga egalik qiluvchi xolding kompaniyalarini va banklarni sanatsiya qilish, banklarni suddan tashqari tugatishga oid qonunda belgilangan vakolatlarni mustaqil amalga oshirish; (b) banklarga nisbatan toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi ishlarni sudda koʻrib chiqishda Omonatlarni kafolatlash agentligi bilan birgalikda ishtirok etish; 5. Bojxona qoʻmitasi (a) bojxona toʻlovlari boʻyicha majburiyatlarning bajarilmaganligi munosabati bilan toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida ish qoʻzgʻatish haqida sudga ariza bilan murojaat etish va uni sudda koʻrib chiqishda ishtirok etish; (b) toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillari doirasida bojxona toʻlovlari boʻyicha kreditor funksiyasini bajarish; 6. Istiqbolli loyihalar milliy agentligi sugʻurtalovchilarning va qimmatli qogʻozlar bozori professional ishtirokchilariga nisbatan toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi ishlarni sudda koʻrib chiqishda ishtirok etish; 7. Davlat maqsadli jamgʻarmalari (a) davlat maqsadli jamgʻarmalariga toʻlovlar boʻyicha majburiyatlarning bajarilmaganligi munosabati bilan toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida ish qoʻzgʻatish haqida sudga ariza bilan murojaat etish, uni sudda koʻrib chiqishda ishtirok etish; (b) toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillari doirasida davlat maqsadli jamgʻarmalariga toʻlovlar boʻyicha kreditor funksiyasini bajarish; 8. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari (a) shaharni tashkil etuvchi korxonalar va ularga tenglashtirilgan korxonalarga, shuningdek, qishloq xoʻjaligi korxonalariga nisbatan toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi ishlarni sudda koʻrib chiqishda ishtirok etish; (b) faoliyat yuritmayotgan, past rentabelli va zarar koʻrib ishlayotgan shaharni tashkil etuvchi korxonalar va ularga tenglashtirilgan korxonalarning, shuningdek, qishloq xoʻjalik korxonalarining sud sanatsiyasi va tashqi boshqaruvi rejalarini kelishish.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 6-may,

PQ- 172 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.05.2026-y., 07/26/172/0460-son; 03.09.2026-y., 07/26/306/0884-son)

lex.uz

ПРЕЗИДЕНТА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

ПОСТАНОВЛЕНИЕ

О мерах по реформированию системы государственного управления в сфере неплатежеспособности

В целях обеспечения исполнения Указа Президента Республики Узбекистан от 6 мая 2026 года № УП-78 «О мерах по дальнейшему совершенствованию института неплатежеспособности» постановляю:

I. Цель

1. Определить основной целью реформирования государственного управления в сфере неплатежеспособности повышение эффективности деятельности государственных органов и организаций, ответственных за эту сферу.

II. Совершенствование государственного управления в сфере неплатежеспособности

2. Принять к сведению, что в соответствии с Указом Президента Республики Узбекистан от 6 мая 2026 года № УП-78 «О мерах по дальнейшему совершенствованию института неплатежеспособности» при Министерстве юстиции создано Агентство по делам неплатежеспособности (далее — Агентство) и его территориальные отделы, Агентство определено специальным уполномоченным органом в сфере неплатежеспособности.

3. Определить, что:

(а) Агентство является республиканским органом исполнительной власти, осуществляющим деятельность в организационном подчинении Министерства юстиции;

(б) Агентством руководит заместитель министра юстиции — директор Агентства по делам неплатежеспособности при Министерстве юстиции Республики Узбекистан, назначаемый на должность и освобождаемый от должности Президентом Республики Узбекистан;

(в) директор Агентства имеет одного заместителя, назначаемого на должность и освобождаемого от должности министром юстиции;

(г) Агентство в соответствии с определенными основными задачами в сфере неплатежеспособности осуществляет функции и пользуется правами, указанными в приложении № 1 * ;

(д) задачи и полномочия других государственных органов и организаций в сфере неплатежеспособности распределяются согласно приложению № 2 * .

III. Организационные меры

4. Установить, что:

(а) предельная численность управленческого персонала Агентства, финансируемого из Государственного бюджета, составляет 81 единицу, в том числе в центральном аппарате Агентства функционируют 40 единиц, в территориальных отделах — 41 единица сотрудников;

(б) штатная численность Агентства формируется за счет сокращения 15 штатных единиц Агентства по управлению государственными активами в связи с передачей Агентству задач и функций Агентства по управлению государственными активами, связанных с ведением дел по неплатежеспособности, сокращения в результате оптимизации и упрощения сходов граждан махаллей 10 штатных единиц государственных налоговых инспекторов, прикрепленных к махаллям, а также сокращения в результате цифровизации и оптимизации рабочих процессов 56 штатных единиц центров государственных услуг, финансируемых за счет средств внебюджетного фонда.

(в) министру юстиции предоставляется право вносить изменения в структуры центрального аппарата Агентства и его территориальных отделов в рамках установленной предельной численности персонала;

(г) директор Агентства по статусу и условиям оплаты труда приравнивается к первому заместителю министра юстиции, руководители и работники Агентства и его территориальных отделов приравниваются соответственно к руководителям и работникам Министерства юстиции и его территориальных управлений.

5. Определить источниками финансирования деятельности Агентства:

(а) средства Государственного бюджета Республики Узбекистан;

(б) внебюджетные средства органов и учреждений юстиции;

(в) средства, поступающие от оказания государственных услуг и других платных услуг в соответствии с актами законодательства;

(г) суммы административных штрафов, примененные Агентством в рамках его полномочий в соответствии с актами законодательства;

(д) иные источники, не запрещенные актами законодательства.

6. Разместить Агентство и его территориальные отделы временно в зданиях Министерства юстиции и его территориальных управлений на праве безвозмездного пользования.

IV. Организация, обеспечение и контроль исполнения постановления

7. Министерству юстиции внести в Кабинет Министров в двухмесячный срок положение об Агентстве, в трехмесячный срок — предложения об изменениях и дополнениях в акты законодательства, вытекающих из настоящего постановления.

8. Контроль за исполнением настоящего постановления возложить на Премьер-министра Республики Узбекистан А.Н. Арипова и начальника Департамента правовой экспертизы и комплексного анализа Администрации Президента Республики Узбекистан А.Б. Самадова.

Президент Республики Узбекистан Ш. МИРЗИЁЕВ

г. Ташкент,

6 мая 2026 г.,

№ ПП- 172

(Национальная база данных законодательства, 07.05.2026 г., № 07/26/172/0460)

lex.uz