UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 27-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 27 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 апреля 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 April 2026 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг

буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 январдаги ЎРҚ-1112-сон « Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар учун масофали видео-учрашувлар ўтказиш имкониятини яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида »ги ва 2026 йил 15 январдаги ЎРҚ-1114-сон « Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2495, 2013 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 27 апрелдаги 240-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 13-банднинг биринчи хатбошисидаги «йигирма тўрт марта узоқ муддатли учрашувлар» деган сўзлар «йигирма тўрт марта узоқ муддатли учрашувлар ва йигирма тўрт марта масофали видео-учрашувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 26-банднинг учинчи хатбошиси , 33-банднинг учинчи хатбошиси , 41-банднинг учинчи хатбошиси , 48-банднинг учинчи хатбошиси , 65-банднинг учинчи хатбошиси , 143-банд , XI бобнинг учинчи параграфи номи , 272-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 275-банд , 276-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 280 , 282 , 283 , 285 , 287 ва 295-бандлар , 425-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари , 448 , 451 ва 453-бандлар , 16 , 18 , 28 , 29 ва 34-иловалар матнидаги «телефон орқали» деган сўзлар «масофали видео-учрашув ёки телефон орқали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 93 , 401 , 422 ва 423-бандлар ҳамда 19-илованинг матнидаги «профессионал таълим» деган сўзлар «касбий таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 161-бандда :

бешинчи хатбошидаги «профессионал таълимга» деган сўзлар «касбий таълимга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги «телефон орқали» деган сўзлар «масофали видео-учрашув ёки телефон орқали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. XI бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«XI боб. Маҳкумларнинг учрашувлари, масофали видео-учрашувлари ва телефон орқали сўзлашувлари».

6. 273 , 274 , 278 , 281 ва 286-бандлардаги «Телефон орқали» деган сўзлар «Масофали видео-учрашув ёки телефон орқали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 277-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«277. Маҳкумлар телефон орқали сўзлашувга беш нафардан, масофали видео-учрашувга икки нафардан олиб чиқилади.».

8. 279-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«279. Маҳкум телефон орқали сўзлашувларни бир абонент билан олиб бориш муддати ўн дақиқадан, масофали видео-учрашув муддати ўттиз дақиқадан ошмаслиги лозим. Абонент жавоб бермаган ёки бошқа абонент билан уланиб қолган ёхуд бошқа техник сабабларга кўра масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашувлар узилиб қолган ҳолларда, маҳкум такроран масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув олишга ҳақли.».

9. 284-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«284. Қуйидагилар тақиқланади:

тунги вақтда масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳамда уларнинг ўтказилишига рухсат бериш;

икки ёки ундан ортиқ масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашувларни бирлаштириш;

гуруҳ бўлиб ёки гуруҳ номидан, шунингдек бошқа маҳкум(лар) номидан масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув олиб бориш.».

10. XII бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«XII боб. Учрашувлар, масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашувлар бериш ҳамда посилка, йўқлов ва бандероллар олиш муддатларини ҳисоблаб чиқиш».

11. 289-банддаги «Телефон орқали» ва «телефон орқали» деган сўзлар тегишли равишда «Масофали видео-учрашув ёки телефон орқали» ва «масофали видео-учрашув ёки телефон орқали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

12. 290-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«290. Навбатдаги учрашувлар, масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашувлар маҳкумнинг йил мобайнида олиши мумкин бўлган учрашувлари тури ҳамда масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашувлари миқдорини ўн икки ойга бўлганда ҳосил бўладиган давр ҳисобга олинган ҳолда берилади.».

13. 290 1 -банддаги «телефон орқали қўшимча сўзлашишга» деган сўзлар «қўшимча масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашувга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14. 361-банддаги «санитария-гигиена ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига» деган сўзлар «санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

15. 399 1 -банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«маҳкумнинг маҳкумларда тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган, белгиланган тартибда тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китобларни ўқиганлиги .».

16. Қуйидаги мазмундаги 399 3 -банд билан тўлдирилсин:

«399 3 . ЖК 73-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган маҳкумнинг (бундан умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилганлар мустасно) озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўташ даврида китоб ўқиганлиги фактини аниқлаш унинг ЖИЭМ маъмуриятига берган аризасига асосан, ЖИЭМ ходимларидан, шунингдек жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия томонидан амалга оширилади .

Комиссия таркибига жамоатчилик вакилларидан, қоида тариқасида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, жамоат ташкилотларининг ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган вакиллари киради .

Комиссия йиғилиши йилига камида икки марта ўтказилади .

Имтиҳон натижалари бўйича комиссия томонидан маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш ҳақида хулоса қабул қилинади.

Комиссия хулосаси маҳкумнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади. Хулосанинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилади, маҳкумга имзо қўйдириб топширилади, шунингдек маҳкумнинг ҳимоячисига унинг сўровига кўра берилади .

Маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш ҳақида хулоса қабул қилинганда ЖИЭМ маъмурияти судга жазони ўташ муддатини маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартириш тўғрисида тақдимнома юборади .

Маҳкум ёки унинг ҳимоячиси комиссия хулосасидан норози бўлган тақдирда илтимоснома билан судга мурожаат қилишга ҳақли .

Маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан унинг жазони ўташ муддатини қисқартириш ЖПКнинг 536 2 -моддасида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади.».

17. 413-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда, ЖИЭМлар адабиётлар билан, шу жумладан маҳкумларда тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган, белгиланган тартибда тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китоблар билан таъминланиши шарт.».

18. 424-банднинг олтинчи хатбошиси «қўшимча учрашув ёки» деган сўзлардан кейин «масофали видео-учрашув ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

19. 473-банддаги «енгилроқ жазо билан алмаштиришга» деган сўзлар «енгилроқ жазо билан алмаштириш, жазони ўташ муддатини шахс тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

20. 30-илованинг матнидаги «телефон орқали» ва «Телефон орқали» деган сўзлар тегишли равишда «масофали видео-учрашув ёки телефон орқали» ва «Масофали видео-учрашув ёки телефон орқали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Вазир А. ТАШПУЛАТОВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ

Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ

Олий суд раиси Б. ИСЛАМОВ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОБ

Тошкент ш.,

2026 йил 27 апрель,

2026 йил 15 апрель

2026 йил 10 апрель

2026 йил 9 апрель

2026 йил 9 апрель

240 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 10/26/2495-10/0461-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining

buyrugʻi

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ozodlikdan mahrum qilish turidagi jazoni ijro etish muassasalarining ichki tartib qoidalariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining 2026-yil 15-yanvardagi OʻRQ-1112-son “ Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-ijroiya kodeksiga jazoni ijro etish muassasalarida jazo muddatini oʻtayotgan mahkumlar uchun masofali video-uchrashuvlar oʻtkazish imkoniyatini yaratishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ”gi va 2026-yil 15-yanvardagi OʻRQ-1114-son “ Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2012-yil 29-dekabrdagi 174-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2495, 2013-yil 29-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 31-son, 414-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ozodlikdan mahrum qilish turidagi jazoni ijro etish muassasalarining ichki tartib qoidalariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Oliy sudi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2026-yil 27-apreldagi 240-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ozodlikdan mahrum qilish turidagi jazoni ijro etish muassasalarining ichki tartib qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 13-bandning birinchi xatboshisidagi “yigirma toʻrt marta uzoq muddatli uchrashuvlar” degan soʻzlar “yigirma toʻrt marta uzoq muddatli uchrashuvlar va yigirma toʻrt marta masofali video-uchrashuvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

2. 26-bandning uchinchi xatboshisi , 33-bandning uchinchi xatboshisi , 41-bandning uchinchi xatboshisi , 48-bandning uchinchi xatboshisi , 65-bandning uchinchi xatboshisi , 143-band , XI bobning uchinchi paragrafi nomi , 272-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 275-band , 276-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 280 , 282 , 283 , 285 , 287 va 295-bandlar , 425-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari , 448 , 451 va 453-bandlar , 16 , 18 , 28 , 29 va 34-ilovalar matnidagi “telefon orqali” degan soʻzlar “masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

3. 93 , 401 , 422 va 423-bandlar hamda 19-ilovaning matnidagi “professional taʼlim” degan soʻzlar “kasbiy taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

4. 161-bandda :

beshinchi xatboshidagi “professional taʼlimga” degan soʻzlar “kasbiy taʼlimga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

sakkizinchi xatboshidagi “telefon orqali” degan soʻzlar “masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

5. XI bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“XI bob. Mahkumlarning uchrashuvlari, masofali video-uchrashuvlari va telefon orqali soʻzlashuvlari”.

6. 273 , 274 , 278 , 281 va 286-bandlardagi “Telefon orqali” degan soʻzlar “Masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

7. 277-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“277. Mahkumlar telefon orqali soʻzlashuvga besh nafardan, masofali video-uchrashuvga ikki nafardan olib chiqiladi.”.

8. 279-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“279. Mahkum telefon orqali soʻzlashuvlarni bir abonent bilan olib borish muddati oʻn daqiqadan, masofali video-uchrashuv muddati oʻttiz daqiqadan oshmasligi lozim. Abonent javob bermagan yoki boshqa abonent bilan ulanib qolgan yoxud boshqa texnik sabablarga koʻra masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali soʻzlashuvlar uzilib qolgan hollarda, mahkum takroran masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali soʻzlashuv olishga haqli.”.

9. 284-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“284. Quyidagilar taqiqlanadi:

tungi vaqtda masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali soʻzlashish hamda ularning oʻtkazilishiga ruxsat berish;

ikki yoki undan ortiq masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali soʻzlashuvlarni birlashtirish;

guruh boʻlib yoki guruh nomidan, shuningdek boshqa mahkum(lar) nomidan masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali soʻzlashuv olib borish.”.

10. XII bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“XII bob. Uchrashuvlar, masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali soʻzlashuvlar berish hamda posilka, yoʻqlov va banderollar olish muddatlarini hisoblab chiqish”.

11. 289-banddagi “Telefon orqali” va “telefon orqali” degan soʻzlar tegishli ravishda “Masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali” va “masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

12. 290-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“290. Navbatdagi uchrashuvlar, masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali soʻzlashuvlar mahkumning yil mobaynida olishi mumkin boʻlgan uchrashuvlari turi hamda masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali soʻzlashuvlari miqdorini oʻn ikki oyga boʻlganda hosil boʻladigan davr hisobga olingan holda beriladi.”.

13. 290 1 -banddagi “telefon orqali qoʻshimcha soʻzlashishga” degan soʻzlar “qoʻshimcha masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali soʻzlashuvga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

14. 361-banddagi “sanitariya-gigiyena hamda qurilish normalari va qoidalariga” degan soʻzlar “sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari hamda shaharsozlik normalari va qoidalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

15. 399 1 -band quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“mahkumning mahkumlarda toʻgʻri maʼnaviy-axloqiy qadriyatlarni shakllantirishga qaratilgan, belgilangan tartibda tasdiqlangan adabiyotlar roʻyxatidagi kitoblarni oʻqiganligi .”.

16. Quyidagi mazmundagi 399 3 -band bilan toʻldirilsin:

“399 3 . JK 73-moddasining toʻrtinchi qismida koʻrsatilgan mahkumning (bundan umrbod ozodlikdan mahrum qilishga hukm etilganlar mustasno) ozodlikdan mahrum qilish tarzidagi jazoni oʻtash davrida kitob oʻqiganligi faktini aniqlash uning JIEM maʼmuriyatiga bergan arizasiga asosan, JIEM xodimlaridan, shuningdek jamoatchilik vakillaridan iborat komissiya tomonidan amalga oshiriladi .

Komissiya tarkibiga jamoatchilik vakillaridan, qoida tariqasida, xalq deputatlari mahalliy Kengashlari deputatlari, fuqarolar oʻzini oʻzi boshqarish organlarining, jamoat tashkilotlarining hayotiy tajribaga va aholi oʻrtasida obroʻ-eʼtiborga ega boʻlgan vakillari kiradi .

Komissiya yigʻilishi yiliga kamida ikki marta oʻtkaziladi .

Imtihon natijalari boʻyicha komissiya tomonidan mahkumning kitob oʻqiganligi faktini tasdiqlash haqida xulosa qabul qilinadi.

Komissiya xulosasi mahkumning shaxsiy hujjatlar yigʻmajildiga qoʻshib qoʻyiladi. Xulosaning koʻchirma nusxasi prokurorga yuboriladi, mahkumga imzo qoʻydirib topshiriladi, shuningdek mahkumning himoyachisiga uning soʻroviga koʻra beriladi .

Mahkumning kitob oʻqiganligi faktini tasdiqlash haqida xulosa qabul qilinganda JIEM maʼmuriyati sudga jazoni oʻtash muddatini mahkum tuzalish yoʻliga oʻtganligi munosabati bilan qisqartirish toʻgʻrisida taqdimnoma yuboradi .

Mahkum yoki uning himoyachisi komissiya xulosasidan norozi boʻlgan taqdirda iltimosnoma bilan sudga murojaat qilishga haqli .

Mahkum tuzalish yoʻliga oʻtganligi munosabati bilan uning jazoni oʻtash muddatini qisqartirish JPKning 536 2 -moddasida belgilangan tartibda sud tomonidan amalga oshiriladi.”.

17. 413-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda, JIEMlar adabiyotlar bilan, shu jumladan mahkumlarda toʻgʻri maʼnaviy-axloqiy qadriyatlarni shakllantirishga qaratilgan, belgilangan tartibda tasdiqlangan adabiyotlar roʻyxatidagi kitoblar bilan taʼminlanishi shart.”.

18. 424-bandning oltinchi xatboshisi “qoʻshimcha uchrashuv yoki” degan soʻzlardan keyin “masofali video-uchrashuv yoxud” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

19. 473-banddagi “yengilroq jazo bilan almashtirishga” degan soʻzlar “yengilroq jazo bilan almashtirish, jazoni oʻtash muddatini shaxs tuzalish yoʻliga oʻtganligi munosabati bilan qisqartirishga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

20. 30-ilovaning matnidagi “telefon orqali” va “Telefon orqali” degan soʻzlar tegishli ravishda “masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali” va “Masofali video-uchrashuv yoki telefon orqali” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Vazir A. TASHPULATOV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. XUDAYAROV

Bosh prokuror N. YOʻLDOSHEV

Oliy sud raisi B. ISLAMOV

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. ZAXIDOB

Toshkent sh.,

2026-yil 27-aprel,

2026-yil 15-aprel

2026-yil 10-aprel

2026-yil 9-aprel

2026-yil 9-aprel

240 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.05.2026-y., 10/26/2495-10/0461-son)

lex.uz