📅 2026-yil 6-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 6-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 6 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 6 мая 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 6 May 2026 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги ЎРҚ-1038-сон «Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон « Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2025 йил 18 апрелдаги ПФ-66-сон « Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонлари ҳамда 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сон «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида »ги ва 2025 йил 22 апрелдаги ПҚ-149-сон « Тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 6 майдаги 16-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага 4-илованинг 7 044 304 қаторидаги «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сон буйруғи (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) билан тасдиқланган Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
1) муқаддимадан «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова), Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ва «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 128-модда) қонунларига асосан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «вазирлигининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари институти ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг» деган сўзлар «вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти ҳамда Тошкент давлат тиббиёт университетининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 26-бандда :
биринчи хатбошидаги «вазирлигининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари институти ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг» деган сўзлар «вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти ҳамда Тошкент давлат тиббиёт университетининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «2011 йил 1 июлдаги 195-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 283-модда)» ва «градусини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасида» деган сўзлар тегишли равишда «2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори» ва «даражасини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2012 йил 30 январдаги 3, 8-қ/қ ва 9-сон қарори (рўйхат рақами 2433, 2013 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 9-сон, 122-модда) билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ходимларини, уларнинг пировард молиявий натижалардаги меҳнат улушига қараб, меҳнат жамоасига тўланадиган дивидендлар ҳисобидан ҳар йили моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандидаги «Молия вазирлигига» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 12 июндаги 44-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2471, 2013 йил 25 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 342-модда) билан тасдиқланган Ўрмон хўжалиги ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 82-бандидаги «ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 2-сон қарори (рўйхат рақами 2482, 2013 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 394-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда мақбул ҳарорат-намлик даражасини сақлаб туриш, лаборатория ва санитария назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 135-бандидаги «ветеринария органлари ва санитария-эпидемиология хизмати» деган сўзлар «ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2013 йил 16 декабрдаги 423-сон буйруғи (рўйхат рақами 2556, 2014 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 3-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги низомда :
1) муқаддимадан «Ўзбекистон Республикасининг «Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 162-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 373-модда) мувофиқ,» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 33-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 6 августдаги 1108-сон буйруғи (рўйхат рақами 2612, 2014 йил 27 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 35-сон, 448-модда) билан тасдиқланган Ядро физикаси корхоналарида ишлар хавфсизлиги қоидаларида :
1) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.»;
2) 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
12. Ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;
3) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд бўлган ишларга қабул қилинмаслиги лозим.»;
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 22 январдаги 8-сон буйруғи (рўйхат рақами 2655, 2015 йил 10 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 6-сон, 74-модда) билан тасдиқланган Магистрал нефт маҳсулотлари қувурлари қуришда ишлар хавфсизлиги қоидаларида :
1) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.»;
2) 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
12. Ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;
3) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд бўлган ишларга қабул қилинмаслиги лозим.»;
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2016 йил 16 сентябрдаги 66, 70, 340-V-сон қарори (рўйхат рақами 2828, 2016 йил 3 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 40-сон, 470-модда) билан тасдиқланган Ёдланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-бандидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 10 июлдаги 24, 112-сон қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 3043, 2018 йил 25 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 30-сон, 631-модда) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Обод маҳалла» жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси» деган сўзлар «Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 декабрдаги 110, ққ-5, 68-сон қарори (рўйхат рақами 3212, 2020 йил 17 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 10/20/3212/0068-сон) билан тасдиқланган Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-бандидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 27-мҳ ва 38-2021-сон қарори (рўйхат рақами 3335, 2021 йил 26 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2021 й., 10/21/3335/1100-сон) билан тасдиқланган Давлат олий таълим муассасаларида янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш учун уларнинг моддий-техника базаси, профессор-ўқитувчилари ва ўқув-методик таъминотига қўйиладиган минимал талабларнинг 5-позициясидаги «санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги органининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 30-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 35-2022/ққ-сон ва Молия вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 71-сон қарори (рўйхат рақами 3416, 2023 йил 16 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2023 й., 10/23/3416/0032-сон) билан тасдиқланган Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда :
1) 3-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 24-банддаги «Бош прокуратураси ҳузуридаги» деган сўзлар «Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 20 июндаги 36-сон буйруғи (рўйхат рақами 3446, 2023 йил 12 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2023 й., 10/23/3446/0464-сон) билан тасдиқланган Бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш қиймати 10 млрд сўмгача бўлган объектларда назорат ўлчовини ўтказиш учун жалб қилинадиган тижорат ташкилотларини танлаш, уларнинг хизмат ҳақини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 11 сентябрдаги 775-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 4 сентябрдаги 171-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 26 августдаги 08/513-сон қарори (рўйхат рақами 3560, 2024 йил 14 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 10/24/3560/0819-сон) билан тасдиқланган Тиббиёт муассасаларини турларга ажратиш ва унинг раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентларини белгилаш тўғрисидаги низомга иловада :
1) илованинг номидаги «санитария-эпидемиология хизмати» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 6-позициядаги «Санитария-эпидемиология хизмати муассасалари (республика, вилоят, шаҳар ва туман санитария-эпидемиология назорати марказлари, карантинли» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари (карантинли» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 6 май,
16-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining
buyrugʻi
Vazirlik va idoralar tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining 2025-yil 25-fevraldagi OʻRQ-1038-son “Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 25-iyuldagi PF-6035-son “ Koronavirus pandemiyasini yumshatish, aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi va salomatligini saqlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2025-yil 18-apreldagi PF-66-son “ Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida davlat nazoratini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlari hamda 2024-yil 23-sentabrdagi PQ-330-son “Kambagʻallikdan farovonlik sari” dasturini amalga oshirish boʻyicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi va 2025-yil 22-apreldagi PQ-149-son “ Tibbiyot sohasida kadrlar tayyorlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” qarorlariga muvofiq buyuraman:
1. Vazirlik va idoralar tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2026-yil 6-maydagi 16-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Vazirliklar va idoralar tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2010-yil 20-avgustdagi 65-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2146, 2010-yil 11-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 40-41-son, 356-modda) bilan tasdiqlangan Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga 4-ilovaning 7 044 304 qatoridagi “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2012-yil 10-iyuldagi 200-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 35-son, 407-modda) bilan tasdiqlangan Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
1) muqaddimadan “Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-y., 1-songa ilova), Oʻzbekiston Respublikasining “Aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi toʻgʻrisida”gi, “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1993-y., 5-son, 223-modda) va “Fuqarolar sogʻligʻini saqlash toʻgʻrisida”gi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-y., 9-son, 128-modda) qonunlariga asosan” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
2) 5-bandning ikkinchi xatboshisidagi “vazirligining Sanitariya, gigiyena va kasb kasalliklari instituti hamda Toshkent tibbiyot akademiyasining” degan soʻzlar “vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining Sanitariya, gigiyena va kasb kasalliklari ilmiy-tadqiqot instituti hamda Toshkent davlat tibbiyot universitetining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3) 26-bandda :
birinchi xatboshidagi “vazirligining Sanitariya, gigiyena va kasb kasalliklari instituti hamda Toshkent tibbiyot akademiyasining” degan soʻzlar “vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining Sanitariya, gigiyena va kasb kasalliklari ilmiy-tadqiqot instituti hamda Toshkent davlat tibbiyot universitetining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “2011-yil 1-iyuldagi 195-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 27-son, 283-modda)” va “gradusini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-ilovasida” degan soʻzlar tegishli ravishda “2022-yil 8-fevraldagi 62-son qarori” va “darajasini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 1-ilovasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligi va Moliya vazirligining 2012-yil 30-yanvardagi 3, 8-q/q va 9-son qarori (roʻyxat raqami 2433, 2013-yil 28-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 9-son, 122-modda) bilan tasdiqlangan Respublika ixtisoslashtirilgan tibbiyot markazlari xodimlarini, ularning pirovard moliyaviy natijalardagi mehnat ulushiga qarab, mehnat jamoasiga toʻlanadigan dividendlar hisobidan har yili moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 14-bandidagi “Moliya vazirligiga” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2013-yil 12-iyundagi 44-B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2471, 2013-yil 25-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 26-son, 342-modda) bilan tasdiqlangan Oʻrmon xoʻjaligi xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarining 82-bandidagi “hududiy sanitariya-epidemiologik osoyishtalik markazlari” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalari va tuman (shahar) boʻlimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat zaxiralarini boshqarish qoʻmitasining 2013-yil 25-iyundagi 2-son qarori (roʻyxat raqami 2482, 2013-yil 22-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 30-son, 394-modda) bilan tasdiqlangan Birinchi guruh moddiy boyliklarini masʼul saqlovchi tashkilotlarda maqbul harorat-namlik darajasini saqlab turish, laboratoriya va sanitariya nazoratini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaning 135-bandidagi “veterinariya organlari va sanitariya-epidemiologiya xizmati” degan soʻzlar “veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat organlari va Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2013-yil 16-dekabrdagi 423-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2556, 2014-yil 15-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 3-son, 38-modda) bilan tasdiqlangan Qon va uning tarkibiy qismlarini topshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
1) muqaddimadan “Oʻzbekiston Respublikasining “Qon va uning tarkibiy qismlari donorligi toʻgʻrisida”gi Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2002-y., 9-son, 162-modda) va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2013-yil 15-iyuldagi PQ-2003-sonli “Qonunlarning havolaki normalarini amalga oshirishga qaratilgan normativ-huquqiy va boshqa hujjatlarni ishlab chiqish rejalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 29-son, 373-modda) muvofiq,” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
2) 33-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmatining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qaʼrini geologik oʻrganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻining 2014-yil 6-avgustdagi 1108-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2612, 2014-yil 27-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 35-son, 448-modda) bilan tasdiqlangan Yadro fizikasi korxonalarida ishlar xavfsizligi qoidalarida :
1) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish borasidagi ishlarni tashkil qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq amalga oshiriladi.”;
2) 11 va 12-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Xodimlarning mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilimlarini sinovdan oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
12. Har bir kasb va ish turlari uchun mehnat muhofazasi boʻyicha yoʻriqnomalar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq ishlab chiqiladi hamda tashkilot xodimlarini va ish joylarini ushbu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;
3) 31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“31. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-iyuldagi 290-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan shaxslarning mehnatidan foydalanilishi taqiqlangan ogʻir ishlarning hamda zararli yoki xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarning roʻyxatiga muvofiq, oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan shaxslar zararli va noqulay mehnat sharoiti mavjud boʻlgan ishlarga qabul qilinmasligi lozim.”;
8. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qaʼrini geologik oʻrganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻining 2015-yil 22-yanvardagi 8-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2655, 2015-yil 10-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 6-son, 74-modda) bilan tasdiqlangan Magistral neft mahsulotlari quvurlari qurishda ishlar xavfsizligi qoidalarida :
1) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish borasidagi ishlarni tashkil qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq amalga oshiriladi.”;
2) 11 va 12-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Xodimlarning mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilimlarini sinovdan oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
12. Har bir kasb va ish turlari uchun mehnat muhofazasi boʻyicha yoʻriqnomalar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq ishlab chiqiladi hamda tashkilot xodimlarini va ish joylarini ushbu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;
3) 31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“31. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-iyuldagi 290-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan shaxslarning mehnatidan foydalanilishi taqiqlangan ogʻir ishlarning hamda zararli yoki xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarning roʻyxatiga muvofiq, oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan shaxslar zararli va noqulay mehnat sharoiti mavjud boʻlgan ishlarga qabul qilinmasligi lozim.”;
9. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Moliya vazirligi va Markaziy banki boshqaruvining 2016-yil 16-sentabrdagi 66, 70, 340-V-son qarori (roʻyxat raqami 2828, 2016-yil 3-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 40-son, 470-modda) bilan tasdiqlangan Yodlangan tuzni realizatsiya qilishdan tushgan mablagʻlarning bir qismini Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi “Salomatlik-3” loyihasini amalga oshirish Markaziy byurosining maxsus hisob raqamida jamlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 20-bandidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi va Moliya vazirligining 2018-yil 10-iyuldagi 24, 112-son qarori bilan tasdiqlangan (roʻyxat raqami 3043, 2018-yil 25-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2018-y., 30-son, 631-modda) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari huzuridagi “Obod mahalla” jamgʻarmalarini tashkil etish, uning mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandi beshinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Jamoat ishlari jamgʻarmasi” degan soʻzlar “Kambagʻallikni qisqartirish davlat maqsadli jamgʻarmasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi va Qishloq xoʻjaligi vazirligining 2019-yil 16-dekabrdagi 110, qq-5, 68-son qarori (roʻyxat raqami 3212, 2020-yil 17-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 17.01.2020-y., 10/20/3212/0068-son) bilan tasdiqlangan Meva-sabzavot mahsulotlari eksportyorlarining qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarini meva-sabzavot mahsulotlarini ishlab chiqarishning yangi texnologiyalariga oʻrgatish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarining yerlarida agrotexnik tadbirlar monitoringini oʻtkazish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolari tomonidan ishlab chiqariladigan meva-sabzavot mahsulotlarining tashqi bozorlarida marketing tadqiqotlarini oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarining 50 foizini qoplash uchun subsidiyalar taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 30-bandidagi “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi” degan soʻzlar “Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining 2021-yil 9-noyabrdagi 27-mh va 38-2021-son qarori (roʻyxat raqami 3335, 2021-yil 26-noyabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 26.11.2021-y., 10/21/3335/1100-son) bilan tasdiqlangan Davlat oliy taʼlim muassasalarida yangi bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha taʼlim faoliyatini amalga oshirish uchun ularning moddiy-texnika bazasi, professor-oʻqituvchilari va oʻquv-metodik taʼminotiga qoʻyiladigan minimal talablarning 5-pozitsiyasidagi “sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi organining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi va uning hududiy organlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining 2022-yil 30-dekabrdagi 30-son, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining 2022-yil 21-dekabrdagi 35-2022/qq-son va Moliya vazirligining 2022-yil 29-dekabrdagi 71-son qarori (roʻyxat raqami 3416, 2023-yil 16-yanvar) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.01.2023-y., 10/23/3416/0032-son) bilan tasdiqlangan Tibbiyot muassasalarini moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomda :
1) 3-bandning “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi va uning hududiy organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) 24-banddagi “Bosh prokuraturasi huzuridagi” degan soʻzlar “Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
14. Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2023-yil 20-iyundagi 36-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3446, 2023-yil 12-iyul) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.07.2023-y., 10/23/3446/0464-son) bilan tasdiqlangan Budjet tizimi budjetlari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan qurilish qiymati 10 mlrd soʻmgacha boʻlgan obyektlarda nazorat oʻlchovini oʻtkazish uchun jalb qilinadigan tijorat tashkilotlarini tanlash, ularning xizmat haqini aniqlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandidagi “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi” degan soʻzlar “Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
15. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining 2024-yil 11-sentabrdagi 775-son, Iqtisodiyot va moliya vazirligining 2024-yil 4-sentabrdagi 171-son, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining 2024-yil 26-avgustdagi 08/513-son qarori (roʻyxat raqami 3560, 2024-yil 14-oktabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.10.2024-y., 10/24/3560/0819-son) bilan tasdiqlangan Tibbiyot muassasalarini turlarga ajratish va uning rahbar xodimlari mehnatiga haq toʻlash razryadlari va tarif koeffitsiyentlarini belgilash toʻgʻrisidagi nizomga ilovada :
1) ilovaning nomidagi “sanitariya-epidemiologiya xizmati” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi va uning hududiy organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) 6-pozitsiyadagi “Sanitariya-epidemiologiya xizmati muassasalari (respublika, viloyat, shahar va tuman sanitariya-epidemiologiya nazorati markazlari, karantinli” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi va uning hududiy organlari (karantinli” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
Vazir A. TASHKULOV
Toshkent sh.,
2026-yil 6-may,
16-mh-son