📅 2026-yil 9-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 9-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 9 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 апреля 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Начальник Инспекции по контролю в сфере строительства и жилищно-коммунального хозяйства при Кабинете Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 April 2026 · Ministry and agency documents · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
НИЗОМ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан ўтказиладиган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва синов-лаборатория ишлари нархларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан ўтказиладиган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва синов-лаборатория ишлари нархларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2026 йил 9 апрелдаги 1-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан ўтказиладиган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва синов-лаборатория ишлари нархларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари (бундан буён матнда ҳудудий инспекциялар деб юритилади) томонидан ўтказиладиган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва синов-лаборатория ишлари нархларини ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
визуал текширув — таянч конструкциялардаги, қопламалар ва деворлардаги ёриқлар ҳамда шикастланишларни аниқлаш учун бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини кўздан кечириш;
инструментал-техник текширув — махсус кузатув, ўлчов ва назорат воситаларидан фойдаланган ҳолда бинолар ҳамда иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш.
2. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва синов-лаборатория ишлари Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасида белгиланган ҳолатларда ҳамда буюртмачилар билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
3. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишлари визуал ва инструментал-техник текширувдан ўтказиш орқали амалга оширилади.
4. Визуал текширувда қуйидаги ишлардан бири ёки бир нечтаси амалга оширилади:
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларни тўлиқ визуал кўрикдан ўтказиш;
пойдеворни, пойдеворнинг ташқи қисми, ертўла хоналарини текшириш;
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг конструкцияси, материаллар ва йиғма панелларни, ораёпма ва чокларни, чердак хоналарини текшириш;
ички коммунал-муҳандислик тармоқларини ва қурилмаларни текшириш;
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг қурилган санаси ва ундан фойдаланиш даврида содир бўлган ўзгаришлар ҳамда зарарланишлар тўғрисида батафсил маълумотларни йиғиш;
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг зарарланиши ва конструкцияларидаги деформациялар асосида унинг техник ҳолатини шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ баҳолаш ( I -сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда, II -сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли, III -сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз, инструментал-техник текширувдан ўтказиш талаб этилади, IV -мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида);
инструментал-техник текширув ўтказиш зарурлиги ва бажарилиши лозим бўлган ишларнинг ҳажми тўғрисида хулоса чиқариш ҳамда конструкцияларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш дастурини тузиш.
5. Инструментал-техник текширувда қуйидаги ишлардан бири ёки бир нечтаси амалга оширилади:
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлигини текширувдан ўтказиш;
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг конструктив ечими, режадаги шакли, габарит ўлчамлари, қаватлар баландлиги, антисейсмик чок орқали бўлмаларга (отсекларга) ажратилганлигини аниқлаш;
пойдевор тури, юк кўтарувчи конструкциялари, ораёпмалар, том қисми, антисейсмик тадбирлар, конструкция материалларининг мустаҳкамлик кўрсаткичлари, қурилиш майдонининг ўзига хос хусусиятлари, реконструкция давомида мустаҳкамланганлиги ҳамда муҳандислик-геологик кўрсаткичлари ҳолатини тўлиқ аниқлаш;
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларда ёриқлар, бошқа шикастланишлар ва деформацияланиш жойларини аниқ белгилаш;
ўлчов ишларини олиб бориш;
олинган намуналарни инструментал-техник текширувдан ва лаборатория тадқиқотидан ўтказиш;
тўпланган маълумотлар асосида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик мустаҳкамлигини моделли тадқиқ этиш;
инструментал-техник текширувлар, ўлчов ишлари, лаборатория ҳамда моделли тадқиқотларга мувофиқ бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг зарарланиши ва конструкцияларидаги деформациялар асосида унинг техник ҳолатини шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ баҳолаш ( I -сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда, II -сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли, III -сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз, IV -мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида).
6. Бино ва иншоотларни визуал текширувдан ўтказиш ишларининг нархи мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ҳисобланади.
7. Бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш ишларининг нархи мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ҳисобланади.
8. Ҳудудий инспекциялар ҳар йили 1 февралга қадар мазкур Низомга мувофиқ бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва синов-лаборатория ишлари нархларининг калькуляциясини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Бунда нархлар калькуляциясининг лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси билан келишилган ҳолда ҳудудий инспекция раҳбари томонидан тасдиқланади.
2-боб. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларининг нархларини ҳисоблаш
9. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишлари нархларини ҳисоблаш бино ва иншоотларнинг умумий ҳажми, уларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларини амалга оширишда сарфланадиган вақтнинг бино ва иншоотларнинг ҳажмига боғлиқлик коэффициентлари, бино ва иншоотларнинг конструктив мураккаблик даражасига қараб қўлланиладиган тузатиш коэффициентлари, визуал текширув жараёнида бажариладиган ишларга нисбатан қўлланиладиган тузатиш коэффициенти ҳамда қўшимча конструктив ва моделли ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш учун қўлланиладиган коэффициентлар, шунингдек, бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларининг бир соатлик иш қиймати инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.
Бунда:
бино ва иншоотларнинг конструктив мураккаблик даражасига қараб мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тузатиш коэффициентлари қўлланилади;
бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларини амалга оширишда сарфланадиган вақтнинг бино ва иншоотларнинг ҳажмига боғлиқлик коэффициентлари мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ қўлланилади;
бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишлари нархлари мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишлари нархларини ҳисоблаш методикаси бўйича ҳисобланади.
3-боб. Синов-лаборатория ишларининг нархларини ҳисоблаш
10. Бино ва иншоотларнинг қурилиш-монтаж ишлари ҳамда қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари сифатини текширишда ўтказиладиган синов-лаборатория ишлари нархларини ҳисоблаш бажариладиган ишлар туридан келиб чиқиб, мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Бунда:
синов-лабораторияда бажариладиган ишнинг бир соатлик иш қиймати ҳисобланади;
синов-лабораторияда бажариладиган иш туридан келиб чиқиб, битта синовни амалга ошириш учун сарфланадиган ўртача вақт синовни амалга ошириш тартибини белгиловчи тегишли стандарт усул асосида аниқланади;
битта синов ўтказиш нархи сарфланадиган ўртача вақтни синов-лабораторияда бажариладиган ишнинг бир соатлик иш қийматига кўпайтириш орқали ҳисобланади.
4-боб. Якуний қоидалар
11. Манфаатдор шахслар ҳисобланган нархлардан норози бўлган тақдирда, судга ёки ваколатли органларга қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
12. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан ўтказиладиган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва синов-лаборатория ишлари нархларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Бино ва иншоотларни визуал текширувдан ўтказиш ишларининг нархини ҳисоблаш формуласи
С = С 1 *Р
Бунда:
С — умумий йиғинди;
С 1 — мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ҳисобланган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларининг нархи;
Р — визуал текширув жараёнида бажариладиган ишларга нисбатан қўлланиладиган тузатиш коэффициенти (Р = 0,8 коэффициент).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан ўтказиладиган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва синов-лаборатория ишлари нархларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш ишларининг нархини ҳисоблаш формуласи
С = С 1 + С 2
Бунда:
С — умумий йиғинди;
С 1 — мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ҳисобланган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларининг нархи;
С 2 — мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ ҳисобланган синов-лаборатория ишларининг нархи.
Буюртмачилар бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш (С 1 ) ёки синов-лаборатория ишларининг (С 2 ) биридан фойдаланган тақдирда, умумий йиғиндини (С) аниқлашда фойдаланилмаган ишлар (С 1 ёки С 2 ) нол қийматда ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан ўтказиладиган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва синов-лаборатория ишлари нархларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишлари нархларини ҳисоблашда уларнинг конструктив мураккаблик даражасига қараб қўлланиладиган тузатиш коэффициентлари
Т/р Бино ва иншоот тури Тавсифи K M 1. Оддий конструктив ечимли бинолар Мураккаблиги юқори бўлмаган бино ва иншоотлар 0.8 2. Ўртача мураккабликдаги бинолар Катта оралиқли (9 метр ва ундан узун пролётли) конструкцияга эга омборлар, ангарлар, ишлаб чиқариш ва саноат бинолари 0.9 3. Мураккаб конструктив ечимли бинолар Маъмурий, ижтимоий, кўп қаватли тураржой бинолари (ертўлали, лифтли, ригелли, диафрагмали ва бошқа конструкциялар) 1.0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан ўтказиладиган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва синов-лаборатория ишлари нархларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларида сарфланадиган вақтнинг бино ва иншоотларнинг ҳажмига боғлиқлик коэффициенти
Т/р Ҳажм — V Ҳажмга боғлиқлик коэффициенти — K V 1. 100 м 3 гача 2 2. 100 м 3 дан — 1000 м 3 гача 2,0-1,0 3. 1001 м 3 дан — 10000 м 3 гача 1,0-0,8 4. 10001 м 3 дан — 20000 м 3 гача 0,8-0,55 5. 20001 м 3 дан — 40000 м 3 гача 0,55-0,45 6. 40001 м 3 дан — 50000 м 3 гача 0,45-0,4 7. 50000 м 3 дан кўп 0,4
Бино ва иншоотнинг ҳажмига ( V ) мос бўлган ҳажмга боғлиқлик коэффициенти ( K V ) чизиқли интерполяция усулида аниқланади.
Чизиқли интерполяция усулида ҳисоблаш формуласи:
Бунда:
K V — ҳажмга боғлиқлик коэффициенти;
V — бино ва иншоотнинг ҳажми;
V₁, V₂ — ҳажмнинг бошланғич ва тугаш чегаралари;
K₁, K₂ — ҳажмга боғлиқлик коэффициентининг бошланғич ва тугаш чегаралари.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан ўтказиладиган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва синов-лаборатория ишлари нархларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларининг нархларини ҳисоблаш методикаси
1. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишлари нархини (С1) ҳисоблаш қуйидаги формула асосида амалга оширилади:
С 1 = V * К V * P * K M * K H
Бунда:
V — бино ва иншоотнинг ҳажми, м 3 ;
К V — мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларини амалга оширишда сарфланадиган вақтнинг бино ёки иншоотларнинг ҳажмига боғлиқлик коэффициенти;
P — бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларида бир соатлик иш қийматининг бир метр куб ҳажмдаги улуши, сўм;
K M — мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ бино ва иншоотларнинг конструктив мураккаблик даражасига қараб қўлланиладиган тузатиш коэффициенти;
K H — бино ва иншоотларнинг юк кўтариш қобилиятини ва сейсмик барқарорлигини текшириш мақсадида қўшимча конструктив ва моделли ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш учун қўлланиладиган коэффициент.
Бунда:
қўшимча конструктив ва моделли ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилганда K H = 1,2 коэффициент;
қўшимча конструктив ва моделли ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилмаганда K H = 1 коэффициент қўлланилади.
2. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларида бир соатлик иш қийматининг бир метр куб ҳажмдаги улушини (П) аниқлаш қуйидаги формула асосида амалга оширилади:
P = (A+B+(A+B)*S) / v c
Бунда:
A — асосий харажатлар, сўм.
A = a 1 +a 2 + ...... +a i ;
Бунда, а и — асосий харажатларни ташкил этувчи харажатлар (ходимларнинг иш ҳақи харажатлари, ижтимоий солиқ ва бошқалар);
Б — қўшимча харажатлар, сўм.
B = b 1 +b 2 + ...... +b i ;
Бунда, b i — қўшимча харажатларни ташкил этувчи харажатлар (солиқлар (ижтимоий солиқ бундан мустасно), коммунал хизматлар, ходимларни ўқитиш, телефон алоқа хизматлари, канцелярия буюмлари, амортизация харажатлари, транспорт харажатлари, компьютер техникаларига техник хизмат кўрсатиш ва бошқалар);
S — рентабеллик, бунда S ≤ 30 %;
v c — бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларини амалга оширишда бир соатда ўртача битта ходимга тўғри келадиган бино ва иншоотнинг ҳажми, м 3 .
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан ўтказиладиган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва синов-лаборатория ишлари нархларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Синов-лаборатория ишларининг нархларини ҳисоблаш методикаси
1. Синов-лаборатория ишларининг нархини (С 2 ) ҳисоблаш қуйидаги формула асосида амалга оширилади:
С 2 = P * ΣT i
Бунда:
P — синов-лаборатория ишларининг бир соатлик иш қиймати, сўм;
T i — синов-лаборатория ишларини амалга ошириш тартибини белгиловчи тегишли стандарт усул бўйича битта синовни амалга ошириш учун сарфланадиган ўртача вақт, соат.
2. Синов-лаборатория ишларининг бир соатлик иш қийматини (П) аниқлаш қуйидаги формула асосида амалга оширилади:
P = A+B+(A+B)*S
Бунда:
A — асосий харажатлар, сўм.
A = a 1 +a 2 + ...... +a i ;
Бунда, a i — асосий харажатларни ташкил этувчи харажатлар (ходимларнинг иш ҳақи харажатлари, ижтимоий солиқ, аккредитация белгиси учун тўлов ва бошқалар);
B — қўшимча харажатлар, сўм.
B = b 1 +b 2 + ...... +b i ;
Бунда, b i — қўшимча харажатларни ташкил этувчи харажатлар (солиқлар (ижтимоий солиқ бундан мустасно), коммунал хизматлар, ходимларни ўқитиш, телефон алоқа хизматлари, канцелярия буюмлари, амортизация харажатлари, транспорт харажатлари, компьютер техникаларига техник хизмат кўрсатиш, синов жараёнларида сарфланадиган материаллар, лаборатория қурилмаларини метрологик текширувдан ўтказиш, синов-лабораторияни аккредитациядан ўтказиш ва даврий баҳолаш учун сарфланадиган харажатлар ва бошқалар);
S — рентабеллик, бунда S ≤ 30 %.
Бошлиқ С. ЭШҚУВВАТОВ
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 9 апрель
2026 йил 27 март
2026 йил 19 март
1-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻining
buyrugʻi
NIZOM
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari tomonidan oʻtkaziladigan bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish va sinov-laboratoriya ishlari narxlarini hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasi aholisi va hududining seysmik xavfsizligini taʼminlash toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 22-sentabrdagi 602-son “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari tomonidan oʻtkaziladigan bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish va sinov-laboratoriya ishlari narxlarini hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hamda Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻining 2026-yil 9-apreldagi 1-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari tomonidan oʻtkaziladigan bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish va sinov-laboratoriya ishlari narxlarini hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari (bundan buyon matnda hududiy inspeksiyalar deb yuritiladi) tomonidan oʻtkaziladigan bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish va sinov-laboratoriya ishlari narxlarini hisoblash tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
vizual tekshiruv — tayanch konstruksiyalardagi, qoplamalar va devorlardagi yoriqlar hamda shikastlanishlarni aniqlash uchun binolar va inshootlarning texnik holatini koʻzdan kechirish;
instrumental-texnik tekshiruv — maxsus kuzatuv, oʻlchov va nazorat vositalaridan foydalangan holda binolar hamda inshootlarning texnik holatini tekshirish.
2. Bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish va sinov-laboratoriya ishlari Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasi aholisi va hududining seysmik xavfsizligini taʼminlash toʻgʻrisida”gi Qonunining 14-moddasida belgilangan holatlarda hamda buyurtmachilar bilan tuzilgan shartnoma asosida amalga oshiriladi.
3. Bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish ishlari vizual va instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish orqali amalga oshiriladi.
4. Vizual tekshiruvda quyidagi ishlardan biri yoki bir nechtasi amalga oshiriladi:
bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarni toʻliq vizual koʻrikdan oʻtkazish;
poydevorni, poydevorning tashqi qismi, yertoʻla xonalarini tekshirish;
bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning konstruksiyasi, materiallar va yigʻma panellarni, orayopma va choklarni, cherdak xonalarini tekshirish;
ichki kommunal-muhandislik tarmoqlarini va qurilmalarni tekshirish;
bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning qurilgan sanasi va undan foydalanish davrida sodir boʻlgan oʻzgarishlar hamda zararlanishlar toʻgʻrisida batafsil maʼlumotlarni yigʻish;
bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning zararlanishi va konstruksiyalaridagi deformatsiyalar asosida uning texnik holatini shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiq baholash ( I -seysmik mustahkamligi meʼyorda, II -seysmik mustahkamligi qoniqarli, III -seysmik mustahkamligi qoniqarsiz, instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish talab etiladi, IV -mustahkamlash talab etiladi, avariya holatiga moyil, avariya holatida);
instrumental-texnik tekshiruv oʻtkazish zarurligi va bajarilishi lozim boʻlgan ishlarning hajmi toʻgʻrisida xulosa chiqarish hamda konstruksiyalarni instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish dasturini tuzish.
5. Instrumental-texnik tekshiruvda quyidagi ishlardan biri yoki bir nechtasi amalga oshiriladi:
bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning loyiha-smeta hujjatlari hamda shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiqligini tekshiruvdan oʻtkazish;
bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning konstruktiv yechimi, rejadagi shakli, gabarit oʻlchamlari, qavatlar balandligi, antiseysmik chok orqali boʻlmalarga (otseklarga) ajratilganligini aniqlash;
poydevor turi, yuk koʻtaruvchi konstruksiyalari, orayopmalar, tom qismi, antiseysmik tadbirlar, konstruksiya materiallarining mustahkamlik koʻrsatkichlari, qurilish maydonining oʻziga xos xususiyatlari, rekonstruksiya davomida mustahkamlanganligi hamda muhandislik-geologik koʻrsatkichlari holatini toʻliq aniqlash;
bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarda yoriqlar, boshqa shikastlanishlar va deformatsiyalanish joylarini aniq belgilash;
oʻlchov ishlarini olib borish;
olingan namunalarni instrumental-texnik tekshiruvdan va laboratoriya tadqiqotidan oʻtkazish;
toʻplangan maʼlumotlar asosida bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning seysmik mustahkamligini modelli tadqiq etish;
instrumental-texnik tekshiruvlar, oʻlchov ishlari, laboratoriya hamda modelli tadqiqotlarga muvofiq bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning zararlanishi va konstruksiyalaridagi deformatsiyalar asosida uning texnik holatini shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiq baholash ( I -seysmik mustahkamligi meʼyorda, II -seysmik mustahkamligi qoniqarli, III -seysmik mustahkamligi qoniqarsiz, IV -mustahkamlash talab etiladi, avariya holatiga moyil, avariya holatida).
6. Bino va inshootlarni vizual tekshiruvdan oʻtkazish ishlarining narxi mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq hisoblanadi.
7. Bino va inshootlarni instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish ishlarining narxi mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq hisoblanadi.
8. Hududiy inspeksiyalar har yili 1-fevralga qadar mazkur Nizomga muvofiq bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish va sinov-laboratoriya ishlari narxlarining kalkulyatsiyasini ishlab chiqadi va tasdiqlaydi.
Bunda narxlar kalkulyatsiyasining loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi bilan kelishilgan holda hududiy inspeksiya rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
2-bob. Bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish ishlarining narxlarini hisoblash
9. Bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish ishlari narxlarini hisoblash bino va inshootlarning umumiy hajmi, ularning texnik holatini oʻrganish ishlarini amalga oshirishda sarflanadigan vaqtning bino va inshootlarning hajmiga bogʻliqlik koeffitsiyentlari, bino va inshootlarning konstruktiv murakkablik darajasiga qarab qoʻllaniladigan tuzatish koeffitsiyentlari, vizual tekshiruv jarayonida bajariladigan ishlarga nisbatan qoʻllaniladigan tuzatish koeffitsiyenti hamda qoʻshimcha konstruktiv va modelli hisob-kitob ishlarini amalga oshirish uchun qoʻllaniladigan koeffitsiyentlar, shuningdek, bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish ishlarining bir soatlik ish qiymati inobatga olingan holda amalga oshiriladi.
Bunda:
bino va inshootlarning konstruktiv murakkablik darajasiga qarab mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq tuzatish koeffitsiyentlari qoʻllaniladi;
bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish ishlarini amalga oshirishda sarflanadigan vaqtning bino va inshootlarning hajmiga bogʻliqlik koeffitsiyentlari mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq qoʻllaniladi;
bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish ishlari narxlari mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish ishlari narxlarini hisoblash metodikasi boʻyicha hisoblanadi.
3-bob. Sinov-laboratoriya ishlarining narxlarini hisoblash
10. Bino va inshootlarning qurilish-montaj ishlari hamda qurilish materiallari, buyumlari va konstruksiyalari sifatini tekshirishda oʻtkaziladigan sinov-laboratoriya ishlari narxlarini hisoblash bajariladigan ishlar turidan kelib chiqib, mazkur Nizomning 6-ilovasiga muvofiq amalga oshiriladi.
Bunda:
sinov-laboratoriyada bajariladigan ishning bir soatlik ish qiymati hisoblanadi;
sinov-laboratoriyada bajariladigan ish turidan kelib chiqib, bitta sinovni amalga oshirish uchun sarflanadigan oʻrtacha vaqt sinovni amalga oshirish tartibini belgilovchi tegishli standart usul asosida aniqlanadi;
bitta sinov oʻtkazish narxi sarflanadigan oʻrtacha vaqtni sinov-laboratoriyada bajariladigan ishning bir soatlik ish qiymatiga koʻpaytirish orqali hisoblanadi.
4-bob. Yakuniy qoidalar
11. Manfaatdor shaxslar hisoblangan narxlardan norozi boʻlgan taqdirda, sudga yoki vakolatli organlarga qonunchilikda belgilangan tartibda murojaat qilish huquqiga ega.
12. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari tomonidan oʻtkaziladigan bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish va sinov-laboratoriya ishlari narxlarini hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Bino va inshootlarni vizual tekshiruvdan oʻtkazish ishlarining narxini hisoblash formulasi
C = C 1 *R
Bunda:
C — umumiy yigʻindi;
C 1 — mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq hisoblangan bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish ishlarining narxi;
R — vizual tekshiruv jarayonida bajariladigan ishlarga nisbatan qoʻllaniladigan tuzatish koeffitsiyenti (R = 0,8 koeffitsiyent).
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari tomonidan oʻtkaziladigan bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish va sinov-laboratoriya ishlari narxlarini hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Bino va inshootlarni instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish ishlarining narxini hisoblash formulasi
C = C 1 + C 2
Bunda:
C — umumiy yigʻindi;
C 1 — mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq hisoblangan bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish ishlarining narxi;
C 2 — mazkur Nizomning 6-ilovasiga muvofiq hisoblangan sinov-laboratoriya ishlarining narxi.
Buyurtmachilar bino va inshootlarni instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish (C 1 ) yoki sinov-laboratoriya ishlarining (С 2 ) biridan foydalangan taqdirda, umumiy yigʻindini (C) aniqlashda foydalanilmagan ishlar (C 1 yoki С 2 ) nol qiymatda hisoblanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari tomonidan oʻtkaziladigan bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish va sinov-laboratoriya ishlari narxlarini hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish ishlari narxlarini hisoblashda ularning konstruktiv murakkablik darajasiga qarab qoʻllaniladigan tuzatish koeffitsiyentlari
T/r Bino va inshoot turi Tavsifi K M 1. Oddiy konstruktiv yechimli binolar Murakkabligi yuqori boʻlmagan bino va inshootlar 0.8 2. Oʻrtacha murakkablikdagi binolar Katta oraliqli (9 metr va undan uzun prolyotli) konstruksiyaga ega omborlar, angarlar, ishlab chiqarish va sanoat binolari 0.9 3. Murakkab konstruktiv yechimli binolar Maʼmuriy, ijtimoiy, koʻp qavatli turarjoy binolari (yertoʻlali, liftli, rigelli, diafragmali va boshqa konstruksiyalar) 1.0
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari tomonidan oʻtkaziladigan bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish va sinov-laboratoriya ishlari narxlarini hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish ishlarida sarflanadigan vaqtning bino va inshootlarning hajmiga bogʻliqlik koeffitsiyenti
Т/r Hajm — V Hajmga bogʻliqlik koeffitsiyenti — K V 1. 100 m 3 gacha 2 2. 100 m 3 dan — 1000 m 3 gacha 2,0-1,0 3. 1001 m 3 dan — 10000 m 3 gacha 1,0-0,8 4. 10001 m 3 dan — 20000 m 3 gacha 0,8-0,55 5. 20001 m 3 dan — 40000 m 3 gacha 0,55-0,45 6. 40001 m 3 dan — 50000 m 3 gacha 0,45-0,4 7. 50000 m 3 dan koʻp 0,4
Bino va inshootning hajmiga ( V ) mos boʻlgan hajmga bogʻliqlik koeffitsiyenti ( K V ) chiziqli interpolyatsiya usulida aniqlanadi.
Chiziqli interpolyatsiya usulida hisoblash formulasi:
Bunda:
K V — hajmga bogʻliqlik koeffitsiyenti;
V — bino va inshootning hajmi;
V₁, V₂ — hajmning boshlangʻich va tugash chegaralari;
K₁, K₂ — hajmga bogʻliqlik koeffitsiyentining boshlangʻich va tugash chegaralari.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari tomonidan oʻtkaziladigan bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish va sinov-laboratoriya ishlari narxlarini hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish ishlarining narxlarini hisoblash metodikasi
1. Bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish ishlari narxini (С1) hisoblash quyidagi formula asosida amalga oshiriladi:
С 1 = V * К V * P * K M * K H
Bunda:
V — bino va inshootning hajmi, m 3 ;
К V — mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish ishlarini amalga oshirishda sarflanadigan vaqtning bino yoki inshootlarning hajmiga bogʻliqlik koeffitsiyenti;
P — bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish ishlarida bir soatlik ish qiymatining bir metr kub hajmdagi ulushi, soʻm;
K M — mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq bino va inshootlarning konstruktiv murakkablik darajasiga qarab qoʻllaniladigan tuzatish koeffitsiyenti;
K H — bino va inshootlarning yuk koʻtarish qobiliyatini va seysmik barqarorligini tekshirish maqsadida qoʻshimcha konstruktiv va modelli hisob-kitob ishlarini amalga oshirish uchun qoʻllaniladigan koeffitsiyent.
Bunda:
qoʻshimcha konstruktiv va modelli hisob-kitob ishlari amalga oshirilganda K H = 1,2 koeffitsiyent;
qoʻshimcha konstruktiv va modelli hisob-kitob ishlari amalga oshirilmaganda K H = 1 koeffitsiyent qoʻllaniladi.
2. Bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish ishlarida bir soatlik ish qiymatining bir metr kub hajmdagi ulushini (P) aniqlash quyidagi formula asosida amalga oshiriladi:
P = (A+B+(A+B)*S) / v c
Bunda:
A — asosiy xarajatlar, soʻm.
A = a 1 +a 2 + ...... +a i ;
Bunda, a i — asosiy xarajatlarni tashkil etuvchi xarajatlar (xodimlarning ish haqi xarajatlari, ijtimoiy soliq va boshqalar);
B — qoʻshimcha xarajatlar, soʻm.
B = b 1 +b 2 + ...... +b i ;
Bunda, b i — qoʻshimcha xarajatlarni tashkil etuvchi xarajatlar (soliqlar (ijtimoiy soliq bundan mustasno), kommunal xizmatlar, xodimlarni oʻqitish, telefon aloqa xizmatlari, kanselyariya buyumlari, amortizatsiya xarajatlari, transport xarajatlari, kompyuter texnikalariga texnik xizmat koʻrsatish va boshqalar);
S — rentabellik, bunda S ≤ 30 %;
v c — bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish ishlarini amalga oshirishda bir soatda oʻrtacha bitta xodimga toʻgʻri keladigan bino va inshootning hajmi, m 3 .
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari tomonidan oʻtkaziladigan bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish va sinov-laboratoriya ishlari narxlarini hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Sinov-laboratoriya ishlarining narxlarini hisoblash metodikasi
1. Sinov-laboratoriya ishlarining narxini (С 2 ) hisoblash quyidagi formula asosida amalga oshiriladi:
С 2 = P * ΣT i
Bunda:
P — sinov-laboratoriya ishlarining bir soatlik ish qiymati, soʻm;
T i — sinov-laboratoriya ishlarini amalga oshirish tartibini belgilovchi tegishli standart usul boʻyicha bitta sinovni amalga oshirish uchun sarflanadigan oʻrtacha vaqt, soat.
2. Sinov-laboratoriya ishlarining bir soatlik ish qiymatini (P) aniqlash quyidagi formula asosida amalga oshiriladi:
P = A+B+(A+B)*S
Bunda:
A — asosiy xarajatlar, soʻm.
A = a 1 +a 2 + ...... +a i ;
Bunda, a i — asosiy xarajatlarni tashkil etuvchi xarajatlar (xodimlarning ish haqi xarajatlari, ijtimoiy soliq, akkreditatsiya belgisi uchun toʻlov va boshqalar);
B — qoʻshimcha xarajatlar, soʻm.
B = b 1 +b 2 + ...... +b i ;
Bunda, b i — qoʻshimcha xarajatlarni tashkil etuvchi xarajatlar (soliqlar (ijtimoiy soliq bundan mustasno), kommunal xizmatlar, xodimlarni oʻqitish, telefon aloqa xizmatlari, kanselyariya buyumlari, amortizatsiya xarajatlari, transport xarajatlari, kompyuter texnikalariga texnik xizmat koʻrsatish, sinov jarayonlarida sarflanadigan materiallar, laboratoriya qurilmalarini metrologik tekshiruvdan oʻtkazish, sinov-laboratoriyani akkreditatsiyadan oʻtkazish va davriy baholash uchun sarflanadigan xarajatlar va boshqalar);
S — rentabellik, bunda S ≤ 30 %.
Boshliq S. ESHQUVVATOV
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri SH. XIDOYATOV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Toshkent sh.,
2026-yil 9 aprel
2026-yil 27 mart
2026-yil 19 mart
1-son