📅 2026-yil 7-may · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 7-may · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 7 май · Қонунлар ва кодекслар
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 мая 2026 г. · Законы и кодексы
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 May 2026 · Laws and codes
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 23 сентябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 18 декабрда маъқулланган
Кейинги йилларда давлат органлари ва ташкилотларининг масъулиятини янада оширишга, соҳада ихчам бошқарув тизимини шакллантиришга, давлат буюртмачиларининг товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган эҳтиёжларини пулли асосда таъминлаш жараёнини такомиллаштиришга доир кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш механизмларини янада такомиллаштириш, бунда давлат органлари ва ташкилотларининг масъулиятини ошириш, интеллектуал мулк объектларининг ҳамда уларнинг товар белгисига бўлган ҳуқуқларининг муҳофазасини кучайтириш, шунингдек давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларини амалга оширишда рақобат муҳитини таъминлаш ишларини янада такомиллаштириш зарурияти юзага келмоқда.
Мазкур Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига уларни ўзаро мувофиқлаштириш, ҳаволаки нормаларни тизимлаштириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш механизмларини ҳамда интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи ҳамда комплекс экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган давлат харидларини амалга ошириш бўйича тўғридан-тўғри шартномаларни комплекс экспертизадан ўтказмаган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси адлия органлари тизимида давлат бошқаруви, шунингдек интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликнинг бузилиши ҳолларини аниқлаш тизимини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш механизмларини такомиллаштиришга, интеллектуал фаолият натижаларини самарали ҳимоя қилишга, ҳуқуқни қўллашда турлича талқин қилиш ва мураккабликлар юзага келишининг олдини олишга хамда тўғридан-тўғри шартномаларни комплекс экспертизадан ўтказмаслик ҳолларининг олдини олиш орқали давлат харидларини амалга ошириш жараёнида шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги 1062-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган 397-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 9, 158-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 355-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда; 2024 йил, № 1, 5-модда, № 2, 108-модда, № 9, 960-модда; 2025 йил, № 8, 968-модда) 33 1 -моддасининг иккинчи қисмидаги «вакил билан келишувга кўра» деган сўзлар «вакилни хабардор қилган ҳолда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486,488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар, № 6, 729-модда, № 7, 828, 829, 832-моддалар, № 8, 968, 971-моддалар) 175 8 -моддаси учинчи қисмининг диспозицияси «қарор қабул қилиш» деган сўзлардан кейин «шунингдек комплекс экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган давлат харидларини амалга ошириш бўйича тўғридан-тўғри шартномаларнинг комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминламаганлик» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 3, 161, 166-моддалар, № 5, 267-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, № 1, 3, 4-моддалар, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 217, 218-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570, 577-моддалар, № 11, 1061, 1062-моддалар; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 2, 111, 114-моддалар, № 6, 530-модда, № 9, 960-модда, № 11, 1193-модда; 2025 йил, № 2, 188, 194-моддалар, № 3, 370-модда, № 4, 519, 520, 522-моддалар, № 6, 730-модда, № 8, 968-модда) 1104-моддасининг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги 267-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 178-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 9, 418-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214-модда; 2024 йил, № 1, 5-модда, № 2, 108-модда, № 9, 960-модда; 2025 йил, № 8, 968-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 25-модда :
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиши ҳуқуқ эгаси бўлган юридик шахс тугатилганда, ҳуқуқ эгаси бўлган жисмоний шахс вафот этиб, унинг васиятнома ёки қонун бўйича меросхўрлари мавжуд бўлмаганда манфаатдор шахснинг аризасига биноан суд қарори асосида муддатидан олдин тугатилиши мумкин»;
бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;
2) 29-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Товар белгисининг эгаси товар белгиси билан бир қаторда товарда ёки унинг идиши ҳамда ўровида қўлланилган белги Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган товар белгиси эканлигини билдирувчи лотин алифбосидаги «R» ёки айлана ичига олинган «R» ҳарфи тарзидаги огоҳлантирувчи тамға қўйиши мумкин.
Товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг эгаси товар келиб чиққан жой номи билан бир қаторда товарда ёки унинг идиши ҳамда ўровида қўлланилган белги Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган товар келиб чиққан жой номи эканлигини билдирадиган огоҳлантирувчи тамға қўйиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси товарда ёки унинг идиши ҳамда ўровида қўлланилган белги Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган товар келиб чиққан жой номи эканлигини билдирадиган огоҳлантирувчи тамғанинг шаклини тасдиқлайди»;
3) 37 1 -модданинг иккинчи қисмидаги «вакил билан келишувга кўра» деган сўзлар «вакилни хабардор қилган ҳолда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган 323-II-сонли Қарори билан тасдиқланган Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-368-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 4, 87-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 27-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
биринчи қисмдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида (бундан буён матнда Юристлар малакасини ошириш маркази деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида (бундан буён матнда Академия деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмдаги «Юристлар малакасини ошириш марказида» деган сўзлар «Академияда» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи қисмдаги «Юристлар малакасини ошириш маркази» деган сўзлар «Академия» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмдаги «Юристлар малакасини ошириш марказига» деган сўзлар «Академияга» деган сўз билан алмаштирилсин;
олтинчи қисмдаги «Юристлар малакасини ошириш маркази» деган сўзлар «Академия» деган сўз билан алмаштирилсин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 18 сентябрда қабул қилинган «Фирма номлари тўғрисида»ги ЎРҚ-51-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 493-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214-модда; 2024 йил, № 1, 5-модда, № 9, 960-модда) 12 1 -моддасининг иккинчи қисмидаги «вакил билан келишувга кўра» деган сўзлар «вакилни хабардор қилган ҳолда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрда қабул қилинган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-378-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-445-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 9, 509-модда; 2018 йил, № 1, 5-модда; 2020 йил, № 3, 199-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2024 йил, № 9, 964-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:
1) 3-модда қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
« ишонч телефони — жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун мўлжалланган махсус телефон алоқа тизими»;
2) 9-модда :
қуйидаги мазмундаги ўнинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Бунда ишонч телефони орқали келиб тушадиган мурожаатларни марказлаштирилган ҳолда қабул қилиш ҳамда уларни ишловдан ўтказиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларида керакли техник ресурсларга эга бўлган бўлинмалар (колл-марказлар) фаолияти йўлга қўйилиши мумкин»;
ўнинчи қисми ўн биринчи қисм деб ҳисоблансин.
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар, № 2, 188, 189, 195, 197-моддалар, № 4, 519, 520-моддалар, № 5, 648-модда, № 7, 828-модда, № 8, 968, 971-моддалар) иловага қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 10-банднинг «ж» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« ж) ҳужжатларни тақдим этиш муддатларини узайтириш ва тиклаш учун ихтирога, фойдали моделга, саноат намуналарига талабномалар бўйича экспертиза сўровига жавоб беришнинг қонунчиликда белгиланган муддатини узайтириш, узайтирилган ҳар бир ой учун белгиланган муддат тугаган санадан бошлаб 6 ойгача доирасида жисмоний шахс томонидан БҲМнинг 40 фоизи юридик шахс томонидан БҲМнинг 80 фоизи 6 ойдан 12 ойгача жисмоний шахс томонидан БҲМнинг 2 баравари юридик шахс томонидан БҲМнинг 4 баравари муддатини узайтириш ихтирога, фойдали моделга, саноат намунасига талабномалар саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясида белгиланган муддатдан кечикиб берилганда конвенцион устуворликни сўраш муддатини, лекин кўпи билан 2 ойга жисмоний шахс томонидан БҲМнинг 1 баравари юридик шахс томонидан БҲМнинг 2 баравари ихтирога илмий-техник экспертиза ўтказиш тўғрисида ариза бериш муддатини, лекин кўпи билан 2 ойга жисмоний шахс томонидан БҲМнинг 1 баравари юридик шахс томонидан БҲМнинг 2 баравари ихтиро ва фойдали моделга талабномалар Патент кооперацияси тўғрисидаги шартнома бўйича белгиланган муддат ўтказиб юборилган ҳолда тақдим этилганда устуворликни сўраш муддатини тиклаш белгиланган муддат тугаган санадан бошлаб 6 ойгача жисмоний шахс томонидан БҲМнинг 1 баравари юридик шахс томонидан БҲМнинг 2 баравари 6 ойдан 12 ойгача жисмоний шахс томонидан БҲМнинг 2 баравари юридик шахс томонидан БҲМнинг 4 баравари қуйидаги муддатлар доирасида берилган илтимоснома бўйича ихтирога, фойдали моделга, саноат намунасига талабномалар юзасидан экспертиза сўровига жавоб беришнинг қонунчиликда белгиланган, аризачи томонидан ўтказиб юборилган муддатини тиклаш белгиланган муддат тугаган санадан бошлаб 6 ойгача жисмоний шахс томонидан БҲМнинг 2,8 баравари юридик шахс томонидан БҲМнинг 5,6 баравари 6 ойдан 12 ойгача жисмоний шахс томонидан БҲМнинг 6 баравари юридик шахс томонидан БҲМнинг 12 баравари »;
2) 11-банд «д» кичик бандининг:
ўн биринчи хатбошисидаги «15» рақами «7,5» рақами билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбошисидаги «30» рақами «15» рақами билан алмаштирилсин;
3) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши томонидан апелляциялар ва аризаларни кўриб чиқиш учун а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги « Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасасининг қарорлари юзасидан апелляциялар жисмоний шахс томонидан БҲМнинг 5 баравари юридик шахс томонидан БҲМнинг 10 баравари б) ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари, селекция ютуқларига доир ёки интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида патент ва гувоҳномаларни беришга қарши апелляциялар жисмоний шахс томонидан БҲМнинг 4 баравари юридик шахс томонидан БҲМнинг 8 баравари в) муҳофаза ҳужжатининг амал қилишини тугатиш, бекор қилиш ҳамда берилган патент ва гувоҳномаларни ҳақиқий эмас деб топиш, географик кўрсаткични ва товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгини халқаро рўйхатдан ўтказишнинг амал қилишини тугатишга оид апелляциялар жисмоний шахс томонидан БҲМнинг 6 баравари юридик шахс томонидан БҲМнинг 12 баравари г) Ўзбекистон Республикасида барчага маълум бўлган товар белгисини эътироф этиш тўғрисидаги аризалар жисмоний шахс томонидан БҲМнинг 8 баравари юридик шахс томонидан БҲМнинг 16 баравари д) сўралаётган материалларни тақдим этиш муддатларини узайтирганлик учун жисмоний шахс томонидан БҲМнинг 40 фоизи юридик шахс томонидан БҲМнинг 80 фоизи »;
4) 15-банднинг «в» ва «г» кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« в) ЭҲМ учун яратилган дастурга ва маълумотлар базасига доир ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномани ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш бўйича лицензия шартномасини рўйхатдан ўтказиш учун ЭҲМ учун яратилган дастурга ва маълумотлар базасига доир ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш битта ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси учун жисмоний шахс томонидан БҲМнинг 2 баравари юридик шахс томонидан БҲМнинг 4 баравари шартномада кўрсатилган биттадан ортиқ бўлган ҳар бир ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базалари учун жисмоний шахс томонидан БҲМнинг 1 баравари юридик шахс томонидан БҲМнинг 2 баравари ЭҲМ учун яратилган дастурга ва маълумотлар базасига доир ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш бўйича лицензия шартномасини рўйхатдан ўтказиш битта ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси учун жисмоний шахс томонидан БҲМнинг 1 баравари юридик шахс томонидан БҲМнинг 2 баравари шартномада кўрсатилган биттадан ортиқ бўлган ҳар бир ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базалари учун жисмоний шахс томонидан БҲМнинг 50 фоизи юридик шахс томонидан БҲМнинг 1 баравари г) ўзгартиришлар киритиш учун расмий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунига қадар ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш сўралган талабномага тузатишлар, аниқликлар ва тўлдиришлар киритиш жисмоний шахс томонидан БҲМнинг 40 фоизи юридик шахс томонидан БҲМнинг 80 фоизи ЭҲМ учун яратилган дастурга ва маълумотлар базасига доир гувоҳномага ўзгартиришлар киритиш жисмоний шахс томонидан БҲМнинг 50 фоизи юридик шахс томонидан БҲМнинг 1 баравари ЭҲМ учун яратилган дастурга ва маълумотлар базасига доир шартномага ўзгартиришлар киритиш жисмоний шахс томонидан БҲМнинг 50 фоизи юридик шахс томонидан БҲМнинг 1 баравари ».
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 2 июлда қабул қилинган «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-626-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 7, 446-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 11, 1061-модда; 2024 йил, № 10, 1073-модда) 38-моддасининг олтинчи қисмидаги «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар «Адлия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида»ги ЎРҚ-647-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 11, 653-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда, № 6, 570-модда; 2023 йил, № 7, 537-модда, № 11, 923, 924-моддалар; 2024 йил, № 9, 958, 964, № 12, 1291-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 2-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисидаги қонунчилик
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир»;
2) 5-модданинг биринчи қисмидаги «қонун ҳужжатлари» деган сўзлар «қонунчилик ҳужжатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 9-модданинг биринчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунчиликда» деган сўз билан алмаштирилсин;
4) 14-модданинг иккинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларининг» деган сўзлар «қонунчилик ҳужжатларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 15-модданинг тўртинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунчилик ҳужжатларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 17-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Миллий гвардия ходимларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши Миллий гвардия органларида хизматни ўташ масалаларини белгиловчи қонунчиликда ва ушбу Қонунда тартибга солинмаган қисмига нисбатан татбиқ этилади»;
7) 19-модданинг :
иккинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларига» деган сўзлар «қонунчилик ҳужжатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн биринчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунчиликда» деган сўз билан алмаштирилсин;
8) 22-модда :
биринчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунчилик ҳужжатларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг ўн олтинчи хатбошисидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «ушбу Қонунда ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 23-модданинг биринчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунчилик ҳужжатларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 24-модданинг биринчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунчилик ҳужжатларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 25-модданинг :
биринчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунчилик ҳужжатларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунчиликда» деган сўз билан алмаштирилсин;
12) 26-модда :
биринчи қисмининг :
тўртинчи хатбошисидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунчиликда» деган сўз билан алмаштирилсин;
ўн олтинчи хатбошисидаги «қонун ҳужжатларига» деган сўзлар «қонунчиликка» деган сўз билан алмаштирилсин;
ўн саккизинчи хатбошисидаги «қонун ҳужжатларини» деган сўзлар «қонунчиликни» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларига» деган сўзлар «қонунчилик ҳужжатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 27-модданинг иккинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларига» деган сўзлар «қонунчилик ҳужжатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 32-модданинг иккинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунчиликда» деган сўз билан алмаштирилсин;
15) 33-модданинг тўртинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунчиликда» деган сўз билан алмаштирилсин;
16) 34-модданинг иккинчи қисмидаги «Қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «Қонунчилик ҳужжатларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 35-модданинг :
иккинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунчиликда» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунчиликда» деган сўз билан алмаштирилсин;
18) 36-модданинг биринчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунчиликда» деган сўз билан алмаштирилсин;
19) 37-модданинг :
учинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунчиликда» деган сўз билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларига» деган сўзлар «қонунчилик ҳужжатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 39-модданинг матнидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунчиликда» деган сўз билан алмаштирилсин;
21) 40-модданинг матнидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунчиликда» деган сўз билан алмаштирилсин;
22) 41-модданинг учинчи қисмидаги «Қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «Қонунчилик ҳужжатларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
23) 44-модданинг бешинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунчиликда» деган сўз билан алмаштирилсин;
24) 46-модданинг :
биринчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунчиликда» деган сўз билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунчилик ҳужжатларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларига» деган сўзлар «қонунчилик ҳужжатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
25) 50-модданинг :
номидаги «қонун ҳужжатларини» деган сўзлар «қонунчиликни» деган сўз билан алмаштирилсин;
матнидаги «қонун ҳужжатларини» деган сўзлар «қонунчиликни» деган сўз билан алмаштирилсин;
26) 53-модданинг номидаги «Қонун ҳужжатларини» деган сўзлар «Қонунчиликни» деган сўз билан алмаштирилсин.
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 мартда қабул қилинган «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги ЎРҚ-757-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 3, 214-модда; 2024 йил, № 1, 5-модда; 2025 йил, № 8, 968-модда) 27-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Гувоҳнома эгаси географик кўрсаткич билан бир қаторда товарда ёки унинг ўровида қўлланилган белги Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткич эканлигини билдирадиган огоҳлантирувчи тамға қўйиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси товарда ёки унинг ўровида қўлланилган белги Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткич эканлигини билдирадиган огоҳлантирувчи тамғанинг шаклини тасдиқлайди».
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июлда қабул қилинган «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги ЎРҚ-784-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 7, 665-модда) 45-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
бешинчи қисмдаги «монополияга қарши курашиш» деган сўзлар «иқтисодиёт» деган сўз билан алмаштирилсин;
олтинчи қисмдаги «монополияга қарши курашиш» деган сўзлар «иқтисодиёт» деган сўз билан алмаштирилсин.
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Миллий гвардияси, Ҳисоб палатаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ушбу Қонун 4-моддаси 2-бандининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган, товарда ёки унинг идиши ҳамда ўровида қўлланилган белги Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган товар келиб чиққан жой номи эканлигини билдирадиган огоҳлантирувчи тамғанинг шаклини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
ушбу Қонуннинг 11-моддасида назарда тутилган, товарда ёки унинг ўровида қўлланилган белги Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткич эканлигини билдирадиган огоҳлантирувчи тамғанинг шаклини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
15-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонуннинг 3-моддаси , 4-моддаси 1 ва 2-бандлари , 8 ва 11-моддалари ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 7 май,
ЎРҚ- 1144 -сон
Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni
Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 23-sentabrda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 18-dekabrda maʼqullangan
Keyingi yillarda davlat organlari va tashkilotlarining masʼuliyatini yanada oshirishga, sohada ixcham boshqaruv tizimini shakllantirishga, davlat buyurtmachilarining tovarlarga (ishlarga, xizmatlarga) boʻlgan ehtiyojlarini pulli asosda taʼminlash jarayonini takomillashtirishga doir keng qamrovli islohotlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish mexanizmlarini yanada takomillashtirish, bunda davlat organlari va tashkilotlarining masʼuliyatini oshirish, intellektual mulk obyektlarining hamda ularning tovar belgisiga boʻlgan huquqlarining muhofazasini kuchaytirish, shuningdek davlat buyurtmachilari tomonidan davlat xaridlarini amalga oshirishda raqobat muhitini taʼminlash ishlarini yanada takomillashtirish zaruriyati yuzaga kelmoqda.
Mazkur Qonun bilan bir qator qonun hujjatlariga ularni oʻzaro muvofiqlashtirish, havolaki normalarni tizimlashtirish, jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish mexanizmlarini hamda intellektual mulk obyektlarini huquqiy muhofaza qilish tizimini takomillashtirishni nazarda tutuvchi hamda kompleks ekspertizadan oʻtkazilishi lozim boʻlgan davlat xaridlarini amalga oshirish boʻyicha toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalarni kompleks ekspertizadan oʻtkazmagan mansabdor shaxslarga nisbatan maʼmuriy javobgarlik belgilashga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.
Ushbu Qonun Oʻzbekiston Respublikasi adliya organlari tizimida davlat boshqaruvi, shuningdek intellektual mulk sohasidagi qonunchilikning buzilishi hollarini aniqlash tizimini, jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish mexanizmlarini takomillashtirishga, intellektual faoliyat natijalarini samarali himoya qilishga, huquqni qoʻllashda turlicha talqin qilish va murakkabliklar yuzaga kelishining oldini olishga xamda toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalarni kompleks ekspertizadan oʻtkazmaslik hollarining oldini olish orqali davlat xaridlarini amalga oshirish jarayonida shaffoflikni taʼminlashga xizmat qiladi.
1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 6-mayda qabul qilingan “Ixtirolar, foydali modellar va sanoat namunalari toʻgʻrisida”gi 1062-XII-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasining 2002-yil 29-avgustda qabul qilingan 397-II-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2002-yil, № 9, 158-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2008-yil, № 7, 355-modda; 2011-yil, № 12/2, 364-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 801-modda; 2022-yil, № 2, 76-modda; 2024-yil, № 1, 5-modda, № 2, 108-modda, № 9, 960-modda; 2025-yil, № 8, 968-modda) 33 1 -moddasining ikkinchi qismidagi “vakil bilan kelishuvga koʻra” degan soʻzlar “vakilni xabardor qilgan holda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486,488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 465, 466, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar; 2025-yil, № 1, 5, 8-moddalar, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-moddalar, № 3, 368, 376-moddalar, № 4, 517, 521-moddalar, № 5, 643, 644-moddalar, № 6, 729-modda, № 7, 828, 829, 832-moddalar, № 8, 968, 971-moddalar) 175 8 -moddasi uchinchi qismining dispozitsiyasi “qaror qabul qilish” degan soʻzlardan keyin “shuningdek kompleks ekspertizadan oʻtkazilishi lozim boʻlgan davlat xaridlarini amalga oshirish boʻyicha toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalarning kompleks ekspertizadan oʻtkazilishini taʼminlamaganlik” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1995-yil 21-dekabrda qabul qilingan 163-I-sonli va 1996-yil 29-avgustda qabul qilingan 256-I-sonli qonunlari bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-yil, 2-songa ilova, № 11-12; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 9, 229-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 182-modda; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2006-yil, № 4, 154-modda, № 9, 494, 498-moddalar; 2007-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 4, 156, 164-moddalar, № 8, 367-modda, № 9, 416-modda, № 12, 598, 608-moddalar; 2008-yil, № 4, 192-modda, № 12, 640-modda; 2009-yil, № 9, 337-modda; 2010-yil, № 9, 335, 337, 340-moddalar; 2011-yil, № 12/2, 363, 364, 365-moddalar; 2012-yil, № 4, 106, 109-moddalar, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 5, 130-modda, № 12, 343-modda; 2015-yil, № 8, 310, 312-moddalar; 2016-yil, № 4, 125-modda; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 9, 510-modda, № 12, 773-modda; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 224-modda, № 7, 433-modda, № 10, 673-modda; 2019-yil, № 3, 161, 166-moddalar, № 5, 267-modda, № 10, 671-modda, № 12, 880, 886-moddalar; 2020-yil, № 1, 3, 4-moddalar, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 801-modda, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 217, 218-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 464-modda, № 6, 570, 577-moddalar, № 11, 1061, 1062-moddalar; 2023-yil, № 10, 795-modda, № 11, 921-modda; 2024-yil, № 2, 111, 114-moddalar, № 6, 530-modda, № 9, 960-modda, № 11, 1193-modda; 2025-yil, № 2, 188, 194-moddalar, № 3, 370-modda, № 4, 519, 520, 522-moddalar, № 6, 730-modda, № 8, 968-modda) 1104-moddasining ikkinchi qismi chiqarib tashlansin.
4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2001-yil 30-avgustda qabul qilingan “Tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari va tovar kelib chiqqan joy nomlari toʻgʻrisida”gi 267-II-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2001-yil, № 9-10, 178-modda; 2002-yil, № 9, 165-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 9, 418-modda; 2011-yil, № 12/2, 364-modda; 2012-yil, № 12, 336-modda; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 9, 510-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 801-modda; 2022-yil, № 2, 76-modda, № 3, 214-modda; 2024-yil, № 1, 5-modda, № 2, 108-modda, № 9, 960-modda; 2025-yil, № 8, 968-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 25-modda :
quyidagi mazmundagi beshinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Tovar belgisiga doir guvohnomaning amal qilishi huquq egasi boʻlgan yuridik shaxs tugatilganda, huquq egasi boʻlgan jismoniy shaxs vafot etib, uning vasiyatnoma yoki qonun boʻyicha merosxoʻrlari mavjud boʻlmaganda manfaatdor shaxsning arizasiga binoan sud qarori asosida muddatidan oldin tugatilishi mumkin”;
beshinchi qismi oltinchi qism deb hisoblansin;
2) 29-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tovar belgisining egasi tovar belgisi bilan bir qatorda tovarda yoki uning idishi hamda oʻrovida qoʻllanilgan belgi Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilgan tovar belgisi ekanligini bildiruvchi lotin alifbosidagi “R” yoki aylana ichiga olingan “R” harfi tarzidagi ogohlantiruvchi tamgʻa qoʻyishi mumkin.
Tovar kelib chiqqan joy nomidan foydalanish huquqi toʻgʻrisidagi guvohnomaning egasi tovar kelib chiqqan joy nomi bilan bir qatorda tovarda yoki uning idishi hamda oʻrovida qoʻllanilgan belgi Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilgan tovar kelib chiqqan joy nomi ekanligini bildiradigan ogohlantiruvchi tamgʻa qoʻyishi mumkin.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tovarda yoki uning idishi hamda oʻrovida qoʻllanilgan belgi Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilgan tovar kelib chiqqan joy nomi ekanligini bildiradigan ogohlantiruvchi tamgʻaning shaklini tasdiqlaydi”;
3) 37 1 -moddaning ikkinchi qismidagi “vakil bilan kelishuvga koʻra” degan soʻzlar “vakilni xabardor qilgan holda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
5-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining 2001-yil 7-dekabrda qabul qilingan 323-II-sonli Qarori bilan tasdiqlangan Sudyalarning malaka hayʼatlari toʻgʻrisidagi nizomning (Oʻzbekiston Respublikasining 2014-yil 22-aprelda qabul qilingan OʻRQ-368-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2014-yil, № 4, 87-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2021-yil, 4-songa ilova) 27-moddasiga quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
birinchi qismdagi “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi qoshidagi Yuristlar malakasini oshirish markazida (bundan buyon matnda Yuristlar malakasini oshirish markazi deb yuritiladi)” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Odil sudlov akademiyasida (bundan buyon matnda Akademiya deb yuritiladi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismdagi “Yuristlar malakasini oshirish markazida” degan soʻzlar “Akademiyada” degan soʻz bilan almashtirilsin;
uchinchi qismdagi “Yuristlar malakasini oshirish markazi” degan soʻzlar “Akademiya” degan soʻz bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi qismdagi “Yuristlar malakasini oshirish markaziga” degan soʻzlar “Akademiyaga” degan soʻz bilan almashtirilsin;
oltinchi qismdagi “Yuristlar malakasini oshirish markazi” degan soʻzlar “Akademiya” degan soʻz bilan almashtirilsin.
6-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2006-yil 18-sentabrda qabul qilingan “Firma nomlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-51-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2006-yil, № 9, 493-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 2, 76-modda, № 3, 214-modda; 2024-yil, № 1, 5-modda, № 9, 960-modda) 12 1 -moddasining ikkinchi qismidagi “vakil bilan kelishuvga koʻra” degan soʻzlar “vakilni xabardor qilgan holda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
7-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2014-yil 3-dekabrda qabul qilingan “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-378-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasining 2017-yil 11-sentabrda qabul qilingan OʻRQ-445-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2017-yil, № 9, 509-modda; 2018-yil, № 1, 5-modda; 2020-yil, № 3, 199-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2024-yil, № 9, 964-modda) quyidagi qoʻshimchalar va oʻzgartirish kiritilsin:
1) 3-modda quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“ ishonch telefoni — jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini qabul qilish uchun moʻljallangan maxsus telefon aloqa tizimi”;
2) 9-modda :
quyidagi mazmundagi oʻninchi qism bilan toʻldirilsin:
“Bunda ishonch telefoni orqali kelib tushadigan murojaatlarni markazlashtirilgan holda qabul qilish hamda ularni ishlovdan oʻtkazish maqsadida davlat organlari va tashkilotlarida kerakli texnik resurslarga ega boʻlgan boʻlinmalar (koll-markazlar) faoliyati yoʻlga qoʻyilishi mumkin”;
oʻninchi qismi oʻn birinchi qism deb hisoblansin.
8-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 6-yanvarda qabul qilingan “Davlat boji toʻgʻrisida”gi OʻRQ-600-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 201-modda, № 5, 298-modda, № 10, 593-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 13-modda, 4-songa ilova, № 7, 661-modda, № 8, 800, 803-moddalar, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 76-modda, № 3, 214, 216-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 463, 464, 467-moddalar, № 12, 1186-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 186-modda, № 4, 265, 269-moddalar, № 6, 444, 445-moddalar, № 7, 538-modda, № 9, 710-modda; 2024-yil, № 1, 5, 6, 7-moddalar, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819, 823, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076, 1079-moddalar, № 11, 1191-modda, № 12, 1279, 1280, 1285-moddalar; 2025-yil, № 1, 4, 6-moddalar, № 2, 188, 189, 195, 197-moddalar, № 4, 519, 520-moddalar, № 5, 648-modda, № 7, 828-modda, № 8, 968, 971-moddalar) ilovaga quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 10-bandning “j” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ j) hujjatlarni taqdim etish muddatlarini uzaytirish va tiklash uchun ixtiroga, foydali modelga, sanoat namunalariga talabnomalar boʻyicha ekspertiza soʻroviga javob berishning qonunchilikda belgilangan muddatini uzaytirish, uzaytirilgan har bir oy uchun belgilangan muddat tugagan sanadan boshlab 6 oygacha doirasida jismoniy shaxs tomonidan BHMning 40 foizi yuridik shaxs tomonidan BHMning 80 foizi 6 oydan 12 oygacha jismoniy shaxs tomonidan BHMning 2 baravari yuridik shaxs tomonidan BHMning 4 baravari muddatini uzaytirish ixtiroga, foydali modelga, sanoat namunasiga talabnomalar sanoat mulkini muhofaza qilish boʻyicha Parij konvensiyasida belgilangan muddatdan kechikib berilganda konvension ustuvorlikni soʻrash muddatini, lekin koʻpi bilan 2 oyga jismoniy shaxs tomonidan BHMning 1 baravari yuridik shaxs tomonidan BHMning 2 baravari ixtiroga ilmiy-texnik ekspertiza oʻtkazish toʻgʻrisida ariza berish muddatini, lekin koʻpi bilan 2 oyga jismoniy shaxs tomonidan BHMning 1 baravari yuridik shaxs tomonidan BHMning 2 baravari ixtiro va foydali modelga talabnomalar Patent kooperatsiyasi toʻgʻrisidagi shartnoma boʻyicha belgilangan muddat oʻtkazib yuborilgan holda taqdim etilganda ustuvorlikni soʻrash muddatini tiklash belgilangan muddat tugagan sanadan boshlab 6 oygacha jismoniy shaxs tomonidan BHMning 1 baravari yuridik shaxs tomonidan BHMning 2 baravari 6 oydan 12 oygacha jismoniy shaxs tomonidan BHMning 2 baravari yuridik shaxs tomonidan BHMning 4 baravari quyidagi muddatlar doirasida berilgan iltimosnoma boʻyicha ixtiroga, foydali modelga, sanoat namunasiga talabnomalar yuzasidan ekspertiza soʻroviga javob berishning qonunchilikda belgilangan, arizachi tomonidan oʻtkazib yuborilgan muddatini tiklash belgilangan muddat tugagan sanadan boshlab 6 oygacha jismoniy shaxs tomonidan BHMning 2,8 baravari yuridik shaxs tomonidan BHMning 5,6 baravari 6 oydan 12 oygacha jismoniy shaxs tomonidan BHMning 6 baravari yuridik shaxs tomonidan BHMning 12 baravari ”;
2) 11-band “d” kichik bandining:
oʻn birinchi xatboshisidagi “15” raqami “7,5” raqami bilan almashtirilsin;
oʻn ikkinchi xatboshisidagi “30” raqami “15” raqami bilan almashtirilsin;
3) 14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 14. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Apellyatsiya kengashi tomonidan apellyatsiyalar va arizalarni koʻrib chiqish uchun a) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “ Intellektual mulk markazi” davlat muassasasining qarorlari yuzasidan apellyatsiyalar jismoniy shaxs tomonidan BHMning 5 baravari yuridik shaxs tomonidan BHMning 10 baravari b) ixtiro, foydali model, sanoat namunalari, seleksiya yutuqlariga doir yoki integral mikrosxemalar topologiyalarini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida patent va guvohnomalarni berishga qarshi apellyatsiyalar jismoniy shaxs tomonidan BHMning 4 baravari yuridik shaxs tomonidan BHMning 8 baravari v) muhofaza hujjatining amal qilishini tugatish, bekor qilish hamda berilgan patent va guvohnomalarni haqiqiy emas deb topish, geografik koʻrsatkichni va tovar kelib chiqqan joy nomini roʻyxatdan oʻtkazishni bekor qilish, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi hududida belgini xalqaro roʻyxatdan oʻtkazishning amal qilishini tugatishga oid apellyatsiyalar jismoniy shaxs tomonidan BHMning 6 baravari yuridik shaxs tomonidan BHMning 12 baravari g) Oʻzbekiston Respublikasida barchaga maʼlum boʻlgan tovar belgisini eʼtirof etish toʻgʻrisidagi arizalar jismoniy shaxs tomonidan BHMning 8 baravari yuridik shaxs tomonidan BHMning 16 baravari d) soʻralayotgan materiallarni taqdim etish muddatlarini uzaytirganlik uchun jismoniy shaxs tomonidan BHMning 40 foizi yuridik shaxs tomonidan BHMning 80 foizi ”;
4) 15-bandning “v” va “g” kichik bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ v) EHM uchun yaratilgan dasturga va maʼlumotlar bazasiga doir huquqlarni boshqa shaxsga oʻtkazish toʻgʻrisidagi shartnomani yoki ulardan foydalanish huquqini berish boʻyicha litsenziya shartnomasini roʻyxatdan oʻtkazish uchun EHM uchun yaratilgan dasturga va maʼlumotlar bazasiga doir huquqlarni boshqa shaxsga oʻtkazish toʻgʻrisidagi shartnomani roʻyxatdan oʻtkazish bitta EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasi uchun jismoniy shaxs tomonidan BHMning 2 baravari yuridik shaxs tomonidan BHMning 4 baravari shartnomada koʻrsatilgan bittadan ortiq boʻlgan har bir EHM uchun dastur va maʼlumotlar bazalari uchun jismoniy shaxs tomonidan BHMning 1 baravari yuridik shaxs tomonidan BHMning 2 baravari EHM uchun yaratilgan dasturga va maʼlumotlar bazasiga doir huquqlardan foydalanish huquqini berish boʻyicha litsenziya shartnomasini roʻyxatdan oʻtkazish bitta EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasi uchun jismoniy shaxs tomonidan BHMning 1 baravari yuridik shaxs tomonidan BHMning 2 baravari shartnomada koʻrsatilgan bittadan ortiq boʻlgan har bir EHM uchun yaratilgan dastur va maʼlumotlar bazalari uchun jismoniy shaxs tomonidan BHMning 50 foizi yuridik shaxs tomonidan BHMning 1 baravari g) oʻzgartirishlar kiritish uchun rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinguniga qadar EHM uchun yaratilgan dasturlar va maʼlumotlar bazasini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish soʻralgan talabnomaga tuzatishlar, aniqliklar va toʻldirishlar kiritish jismoniy shaxs tomonidan BHMning 40 foizi yuridik shaxs tomonidan BHMning 80 foizi EHM uchun yaratilgan dasturga va maʼlumotlar bazasiga doir guvohnomaga oʻzgartirishlar kiritish jismoniy shaxs tomonidan BHMning 50 foizi yuridik shaxs tomonidan BHMning 1 baravari EHM uchun yaratilgan dasturga va maʼlumotlar bazasiga doir shartnomaga oʻzgartirishlar kiritish jismoniy shaxs tomonidan BHMning 50 foizi yuridik shaxs tomonidan BHMning 1 baravari ”.
9-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 2-iyulda qabul qilingan “Geodeziya va kartografiya faoliyati toʻgʻrisida”gi OʻRQ-626-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 7, 446-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 800-modda, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 11, 1061-modda; 2024-yil, № 10, 1073-modda) 38-moddasining oltinchi qismidagi “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar “Adliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
10-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 18-noyabrda qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi toʻgʻrisida”gi OʻRQ-647-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 11, 653-modda; 2022-yil, № 5, 464-modda, № 6, 570-modda; 2023-yil, № 7, 537-modda, № 11, 923, 924-moddalar; 2024-yil, № 9, 958, 964, № 12, 1291-moddalar) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 2-modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi toʻgʻrisidagi qonunchilik
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi toʻgʻrisidagi qonunchilik ushbu Qonun va boshqa qonunchilik hujjatlaridan iboratdir”;
2) 5-moddaning birinchi qismidagi “qonun hujjatlari” degan soʻzlar “qonunchilik hujjatlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3) 9-moddaning birinchi qismidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “qonunchilikda” degan soʻz bilan almashtirilsin;
4) 14-moddaning ikkinchi qismidagi “qonun hujjatlarining” degan soʻzlar “qonunchilik hujjatlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
5) 15-moddaning toʻrtinchi qismidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “qonunchilik hujjatlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6) 17-moddaning birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Milliy gvardiya xodimlariga nisbatan mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilikning amal qilishi Milliy gvardiya organlarida xizmatni oʻtash masalalarini belgilovchi qonunchilikda va ushbu Qonunda tartibga solinmagan qismiga nisbatan tatbiq etiladi”;
7) 19-moddaning :
ikkinchi qismidagi “qonun hujjatlariga” degan soʻzlar “qonunchilik hujjatlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn birinchi qismidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “qonunchilikda” degan soʻz bilan almashtirilsin;
8) 22-modda :
birinchi qismidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “qonunchilik hujjatlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismining oʻn oltinchi xatboshisidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “ushbu Qonunda va boshqa qonunchilik hujjatlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
9) 23-moddaning birinchi qismidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “qonunchilik hujjatlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
10) 24-moddaning birinchi qismidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “qonunchilik hujjatlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
11) 25-moddaning :
birinchi qismidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “qonunchilik hujjatlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi qismidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “qonunchilikda” degan soʻz bilan almashtirilsin;
12) 26-modda :
birinchi qismining :
toʻrtinchi xatboshisidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “qonunchilikda” degan soʻz bilan almashtirilsin;
oʻn oltinchi xatboshisidagi “qonun hujjatlariga” degan soʻzlar “qonunchilikka” degan soʻz bilan almashtirilsin;
oʻn sakkizinchi xatboshisidagi “qonun hujjatlarini” degan soʻzlar “qonunchilikni” degan soʻz bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismidagi “qonun hujjatlariga” degan soʻzlar “qonunchilik hujjatlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
13) 27-moddaning ikkinchi qismidagi “qonun hujjatlariga” degan soʻzlar “qonunchilik hujjatlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
14) 32-moddaning ikkinchi qismidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “qonunchilikda” degan soʻz bilan almashtirilsin;
15) 33-moddaning toʻrtinchi qismidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “qonunchilikda” degan soʻz bilan almashtirilsin;
16) 34-moddaning ikkinchi qismidagi “Qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “Qonunchilik hujjatlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
17) 35-moddaning :
ikkinchi qismidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “qonunchilikda” degan soʻz bilan almashtirilsin;
uchinchi qismidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “qonunchilikda” degan soʻz bilan almashtirilsin;
18) 36-moddaning birinchi qismidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “qonunchilikda” degan soʻz bilan almashtirilsin;
19) 37-moddaning :
uchinchi qismidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “qonunchilikda” degan soʻz bilan almashtirilsin;
beshinchi qismidagi “qonun hujjatlariga” degan soʻzlar “qonunchilik hujjatlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
20) 39-moddaning matnidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “qonunchilikda” degan soʻz bilan almashtirilsin;
21) 40-moddaning matnidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “qonunchilikda” degan soʻz bilan almashtirilsin;
22) 41-moddaning uchinchi qismidagi “Qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “Qonunchilik hujjatlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
23) 44-moddaning beshinchi qismidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “qonunchilikda” degan soʻz bilan almashtirilsin;
24) 46-moddaning :
birinchi qismidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “qonunchilikda” degan soʻz bilan almashtirilsin;
beshinchi qismidagi “qonun hujjatlarida” degan soʻzlar “qonunchilik hujjatlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oltinchi qismidagi “qonun hujjatlariga” degan soʻzlar “qonunchilik hujjatlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
25) 50-moddaning :
nomidagi “qonun hujjatlarini” degan soʻzlar “qonunchilikni” degan soʻz bilan almashtirilsin;
matnidagi “qonun hujjatlarini” degan soʻzlar “qonunchilikni” degan soʻz bilan almashtirilsin;
26) 53-moddaning nomidagi “Qonun hujjatlarini” degan soʻzlar “Qonunchilikni” degan soʻz bilan almashtirilsin.
11-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2022-yil 3-martda qabul qilingan “Geografik koʻrsatkichlar toʻgʻrisida”gi OʻRQ-757-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2022-yil, № 3, 214-modda; 2024-yil, № 1, 5-modda; 2025-yil, № 8, 968-modda) 27-moddasining matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Guvohnoma egasi geografik koʻrsatkich bilan bir qatorda tovarda yoki uning oʻrovida qoʻllanilgan belgi Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilgan geografik koʻrsatkich ekanligini bildiradigan ogohlantiruvchi tamgʻa qoʻyishi mumkin.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tovarda yoki uning oʻrovida qoʻllanilgan belgi Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilgan geografik koʻrsatkich ekanligini bildiradigan ogohlantiruvchi tamgʻaning shaklini tasdiqlaydi”.
12-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2022-yil 22-iyulda qabul qilingan “Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-784-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2022-yil, № 7, 665-modda) 45-moddasiga quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
beshinchi qismdagi “monopoliyaga qarshi kurashish” degan soʻzlar “iqtisodiyot” degan soʻz bilan almashtirilsin;
oltinchi qismdagi “monopoliyaga qarshi kurashish” degan soʻzlar “iqtisodiyot” degan soʻz bilan almashtirilsin.
13-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Milliy gvardiyasi, Hisob palatasi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.
14-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:
ushbu Qonun 4-moddasi 2-bandining toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan, tovarda yoki uning idishi hamda oʻrovida qoʻllanilgan belgi Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilgan tovar kelib chiqqan joy nomi ekanligini bildiradigan ogohlantiruvchi tamgʻaning shaklini ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy ichida ishlab chiqsin hamda tasdiqlasin;
ushbu Qonunning 11-moddasida nazarda tutilgan, tovarda yoki uning oʻrovida qoʻllanilgan belgi Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilgan geografik koʻrsatkich ekanligini bildiradigan ogohlantiruvchi tamgʻaning shaklini ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy ichida ishlab chiqsin hamda tasdiqlasin;
hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.
15-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Ushbu Qonunning 3-moddasi , 4-moddasi 1 va 2-bandlari , 8 va 11-moddalari ushbu Qonun kuchga kirgan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach amalga kiritiladi.
Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 7-may,
OʻRQ- 1144 -son