UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 7-may · Prezident farmoyishlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 7 май · Президент фармойишлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 мая 2026 г. · Распоряжения Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 May 2026 · Presidential orders

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

ТАРКИБИ

ТАРКИБИ

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

[Кўчирма]

«Ўзбекистон — 2030» стратегияси ижросини таъминлаш ҳамда маъмурий жавобгарлик соҳасидаги қонунчиликни замонавий халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш мақсадида қарор қиламан:

I. Устувор йўналишлар

1. Қуйидагилар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгилансин:

(а) маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик нормаларини тизимлаштириш ва унификация қилиш, уларнинг барқарорлигини таъминлаш;

(б) маъмурий ҳуқуқбузарликларни замонавий шарт-шароитлардан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш, шу жумладан, аҳамиятини йўқотган ҳуқуқбузарликларни бекор қилиш ҳамда юридик ва жисмоний шахслар, давлат ва жамият манфаатларига, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботга таҳдид солаётган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини такомиллаштириш ва янгиларини киритиш;

(в) ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ҳамда жазонинг профилактик таъсирини инобатга олган ҳолда маъмурий жавобгарлик чораларининг мутаносиблигини таъминлаш, муқобил жазо чораларини назарда тутган ҳолда маъмурий жазо тизимини такомиллаштириш;

(г) ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллашда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ролини аниқлаштириш, уларнинг рўйхатини мақбуллаштириш ва нисбий барқарорлигини таъминлаш;

(д) процессуал нормаларни тубдан такомиллаштириш, бунда инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини, ҳуқуқий аниқлик ва илмий асосланганликни таъминлаш;

(ж) жабрланувчига етказилган маънавий зарарни қоплаш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, жабр кўрган шахс манфаатларини таъминлашда компенсация (товон пули) тўлаш ва бошқа муқобил институтларни жорий этиш;

(з) маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда суд назоратини кенгайтириш ва такомиллаштириш.

II. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар

2. Қуйидагилар:

(а) Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилигини такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссия (кейинги ўринларда — Идоралараро комиссия) 1-иловага мувофиқ;

(б) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

3. Белгилансинки:

(а) Идоралараро комиссия ҳамда Ишчи гуруҳ фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти томонидан мувофиқлаштирилади;

(б) Адлия вазирлиги Идоралараро комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

4. Идоралараро комиссия раиси (А. Самадов):

(а) бир ҳафта муддатда Ишчи гуруҳнинг иш режасини тасдиқласин;

(б) бир ой муддатда маъмурий жавобгарлик соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганишни, шу жумладан, хорижий давлатларга ташрифларни ташкил этишни, ваколатли органлар ва ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар, давра суҳбатлари, семинар ва бошқа анжуманлар ўтказишни назарда тутувчи дастурни тасдиқласин.

5. Адлия вазирлиги (А. Ташкулов, М. Истамов) 2027 йил 1 апрелга қадар янги таҳрирдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилишини ҳамда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказган ҳолда Идоралараро комиссиянинг йиғилиш баёнига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига кўриб чиқиш учун киритилишини таъминласин.

6. Белгилансинки:

(а) Ишчи гуруҳ фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ташкилий ва услубий жиҳатдан таъминлаш Адлия вазирлигига юклатилади;

(б) Ишчи гуруҳ раҳбарига манфаатдор вазирлик ва идораларнинг тажрибали мутахассислари, шунингдек, маъмурий жавобгарлик соҳасидаги етакчи мутахассис ва олимларни Ишчи гуруҳ таркибига киритиш ҳуқуқи берилади;

(в) Ишчи гуруҳга жалб этиладиган мутахассисларга иш жойи бўйича назарда тутилган иш ҳақи, устамалар, мукофотлар, тақдирлаш пули, мартаба даражалари учун қўшимча ҳақлар ва бошқа турдаги барча тўловлар сақлаб қолинади;

7. Адлия вазирлиги (А. Ташкулов):

(а) беш кун муддатда Ишчи гуруҳни жойлаштириш учун вазирлик биносидан зарур шарт-шароитларга эга бўлган алоҳида хона ажратилишини;

(б) Ишчи гуруҳнинг ишида юзага келадиган масалалар тезкор ҳал қилинишини ҳамда фаолияти доимий мувофиқлаштириб турилишини;

(в) ҳар ой Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига Ишчи гуруҳ фаолияти ҳақида маълумот киритилишини таъминласин.

8. Ишчи гуруҳ раҳбарига мазкур фармойишда белгиланган вазифаларни амалга оширишда вазирлик ва идоралар, республиканинг илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар мутахассислари, шунингдек, маҳаллий ҳамда хорижий эксперт ва маслаҳатчиларни жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.

9. Идоралараро комиссия (А. Самадов) ва Ишчи гуруҳ (М. Истамов) ушбу фармойишда белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида:

(а) маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик соҳасида илғор халқаро тажрибани, умумэътироф этилган норма ва стандартларни, жумладан, жойларга чиққан ҳолда ўрганишни;

(б) илмий доиралар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва матбуот анжуманлари ташкил этишни таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича қонун лойиҳаларини Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинганидан сўнг Адлия вазирлигига тақдим этиб борсин.

11. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги янги таҳрирдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс лойиҳасини ишлаб чиқишда хорижий ва халқаро ташкилотларнинг эксперт-техник ва молиявий кўмаги жалб этилишини ҳамда хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида мутахассисларнинг ушбу давлатларга хизмат сафари ташкил этилишини таъминласин.

III. Фармойиш ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат

12. Ушбу фармойиш ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб адлия вазири А.Д. Ташкулов белгилансин.

13. Ушбу фармойиш ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи А.Б. Самадов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 майдаги Ф-30-сон фармойишига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги қонунчилигини такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссия

1. А.Б. Самадов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи, Идоралараро комиссия раиси 2. А.Ж. Ташкулов — Ўзбекистон Республикаси адлия вазири, Идоралараро комиссия раисининг ўринбосари 3. Ж.Ж. Ширинов — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси 4. Б.Д. Исламов — Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси 5. Н.Т. Йўлдошев — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори 6. А.А. Ташпулатов — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири 7. У.У. Ханаев — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент бошлиғи ўринбосари 8. Э.О. Ҳамроев — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент бошлиғи ўринбосари 9. С.Н. Гордеев — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент бошлиғи ўринбосари 10. Д.Н. Қаландаров — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари 11. М.Ш. Истамов — Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари 12. М.К. Гафуров — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими 13. Ш.Б. Бакаев — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими 14. М.У. Назаров — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, Идоралараро комиссия котиби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 майдаги Ф-30-сон фармойишига 2-ИЛОВА

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ

1. М.Ш. Истамов — Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари 2. М.К. Гафуров — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими 3. Ш.А. Тўхташев — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати 4. Ш.Ш. Садиков — Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси 5. Б.К. Ходжаев — Тошкент давлат юридик университети ректори 6. Ш.Ё. Абдуқодиров — Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректори 7. Е.В. Коленко — Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари 8. М.Х. Рустамбаев — Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи 9. Р.А. Хатамов — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи 10. М.У. Назаров — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими 11. Ш.У. Назаров — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти масъул ходими 12. О.А. Исмоилов — Ўзбекистон Республикаси Олий суди Одил судлов соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш департаменти бошлиғи 13. А.А. Махмудов — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи 14. Ф.Ю. Бадалбоев — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи 15. Ш.У. Уралов — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи 16. С.З. Ахматов — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи 17. Ш.М. Рабиев — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти директори 18. Н.Э. Бурхонов — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти бўлим бошлиғи, Ишчи гуруҳ котиби

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 7 май,

Ф-30-сон

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTINING

FARMOYISHI

TARKIBI

TARKIBI

Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi qonunchiligini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

[Koʻchirma]

“Oʻzbekiston — 2030” strategiyasi ijrosini taʼminlash hamda maʼmuriy javobgarlik sohasidagi qonunchilikni zamonaviy xalqaro standartlar va ilgʻor xorijiy tajriba asosida takomillashtirish maqsadida qaror qilaman:

I. Ustuvor yoʻnalishlar

1. Quyidagilar maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi qonunchilikni yanada takomillashtirishning asosiy ustuvor yoʻnalishlari etib belgilansin:

(a) maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi qonunchilik normalarini tizimlashtirish va unifikatsiya qilish, ularning barqarorligini taʼminlash;

(b) maʼmuriy huquqbuzarliklarni zamonaviy shart-sharoitlardan kelib chiqib qayta koʻrib chiqish, shu jumladan, ahamiyatini yoʻqotgan huquqbuzarliklarni bekor qilish hamda yuridik va jismoniy shaxslar, davlat va jamiyat manfaatlariga, qonuniylik va huquq-tartibotga tahdid solayotgan huquqbuzarliklar uchun javobgarlik choralarini takomillashtirish va yangilarini kiritish;

(v) huquqbuzarliklarning ijtimoiy xavflilik darajasi hamda jazoning profilaktik taʼsirini inobatga olgan holda maʼmuriy javobgarlik choralarining mutanosibligini taʼminlash, muqobil jazo choralarini nazarda tutgan holda maʼmuriy jazo tizimini takomillashtirish;

(g) huquqbuzarliklarni aniqlash, koʻrib chiqish va maʼmuriy jazo choralarini qoʻllashda davlat organlari va mansabdor shaxslarning rolini aniqlashtirish, ularning roʻyxatini maqbullashtirish va nisbiy barqarorligini taʼminlash;

(d) protsessual normalarni tubdan takomillashtirish, bunda inson huquqlari va qonuniy manfaatlari ishonchli himoya qilinishini, huquqiy aniqlik va ilmiy asoslanganlikni taʼminlash;

(j) jabrlanuvchiga yetkazilgan maʼnaviy zararni qoplash mexanizmlarini takomillashtirish, shuningdek, jabr koʻrgan shaxs manfaatlarini taʼminlashda kompensatsiya (tovon puli) toʻlash va boshqa muqobil institutlarni joriy etish;

(z) maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqishda sud nazoratini kengaytirish va takomillashtirish.

II. Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi qonunchilikni takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar

2. Quyidagilar:

(a) Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi qonunchiligini takomillashtirish boʻyicha idoralararo komissiya (keyingi oʻrinlarda — Idoralararo komissiya) 1-ilovaga muvofiq;

(b) Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksning yangi tahriri loyihasini ishlab chiqish boʻyicha ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruh) 2-ilovaga muvofiq tarkibda tashkil etilsin.

3. Belgilansinki:

(a) Idoralararo komissiya hamda Ishchi guruh faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Huquqiy ekspertiza va kompleks tahlil qilish departamenti tomonidan muvofiqlashtiriladi;

(b) Adliya vazirligi Idoralararo komissiyaning ishchi organi hisoblanadi.

4. Idoralararo komissiya raisi (A. Samadov):

(a) bir hafta muddatda Ishchi guruhning ish rejasini tasdiqlasin;

(b) bir oy muddatda maʼmuriy javobgarlik sohasidagi ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganishni, shu jumladan, xorijiy davlatlarga tashriflarni tashkil etishni, vakolatli organlar va tashkilotlar vakillari bilan uchrashuvlar, davra suhbatlari, seminar va boshqa anjumanlar oʻtkazishni nazarda tutuvchi dasturni tasdiqlasin.

5. Adliya vazirligi (A. Tashkulov, M. Istamov) 2027-yil 1-aprelga qadar yangi tahrirdagi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeks loyihasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishilishini hamda jamoatchilik muhokamasidan oʻtkazgan holda Idoralararo komissiyaning yigʻilish bayoniga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga koʻrib chiqish uchun kiritilishini taʼminlasin.

6. Belgilansinki:

(a) Ishchi guruh faoliyatiga bevosita rahbarlik qilish, tashkiliy va uslubiy jihatdan taʼminlash Adliya vazirligiga yuklatiladi;

(b) Ishchi guruh rahbariga manfaatdor vazirlik va idoralarning tajribali mutaxassislari, shuningdek, maʼmuriy javobgarlik sohasidagi yetakchi mutaxassis va olimlarni Ishchi guruh tarkibiga kiritish huquqi beriladi;

(v) Ishchi guruhga jalb etiladigan mutaxassislarga ish joyi boʻyicha nazarda tutilgan ish haqi, ustamalar, mukofotlar, taqdirlash puli, martaba darajalari uchun qoʻshimcha haqlar va boshqa turdagi barcha toʻlovlar saqlab qolinadi;

7. Adliya vazirligi (A. Tashkulov):

(a) besh kun muddatda Ishchi guruhni joylashtirish uchun vazirlik binosidan zarur shart-sharoitlarga ega boʻlgan alohida xona ajratilishini;

(b) Ishchi guruhning ishida yuzaga keladigan masalalar tezkor hal qilinishini hamda faoliyati doimiy muvofiqlashtirib turilishini;

(v) har oy Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga Ishchi guruh faoliyati haqida maʼlumot kiritilishini taʼminlasin.

8. Ishchi guruh rahbariga mazkur farmoyishda belgilangan vazifalarni amalga oshirishda vazirlik va idoralar, respublikaning ilmiy va taʼlim muassasalari, xalqaro tashkilotlar mutaxassislari, shuningdek, mahalliy hamda xorijiy ekspert va maslahatchilarni jalb qilish huquqi berilsin.

9. Idoralararo komissiya (A. Samadov) va Ishchi guruh (M. Istamov) ushbu farmoyishda belgilangan vazifalarni amalga oshirish doirasida:

(a) maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi qonunchilik sohasida ilgʻor xalqaro tajribani, umumeʼtirof etilgan norma va standartlarni, jumladan, joylarga chiqqan holda oʻrganishni;

(b) ilmiy doiralar, fuqarolik jamiyati institutlari, ommaviy axborot vositalari vakillari va xorijiy ekspertlarni jalb qilgan holda uchrashuvlar, seminarlar, davra suhbatlari va matbuot anjumanlari tashkil etishni taʼminlasin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi Devoni Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksga kiritiladigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar boʻyicha qonun loyihalarini Qonunchilik palatasida birinchi oʻqishda qabul qilinganidan soʻng Adliya vazirligiga taqdim etib borsin.

11. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi hamda Tashqi ishlar vazirligi yangi tahrirdagi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeks loyihasini ishlab chiqishda xorijiy va xalqaro tashkilotlarning ekspert-texnik va moliyaviy koʻmagi jalb etilishini hamda xorijiy davlatlar tajribasini oʻrganish maqsadida mutaxassislarning ushbu davlatlarga xizmat safari tashkil etilishini taʼminlasin.

III. Farmoyish ijrosini tashkil etish, taʼminlash va nazorat

12. Ushbu farmoyish ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul va shaxsan javobgar etib adliya vaziri A.D. Tashkulov belgilansin.

13. Ushbu farmoyish ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Huquqiy ekspertiza va kompleks tahlil qilish departamenti boshligʻi A.B. Samadov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 7-maydagi F-30-son farmoyishiga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi qonunchiligini takomillashtirish boʻyicha idoralararo komissiya

1. A.B. Samadov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Huquqiy ekspertiza va kompleks tahlil qilish departamenti boshligʻi, Idoralararo komissiya raisi 2. A.J. Tashkulov — Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri, Idoralararo komissiya raisining oʻrinbosari 3. J.J. Shirinov — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining Korrupsiyaga qarshi kurashish va sud-huquq masalalari qoʻmitasi raisi 4. B.D. Islamov — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi raisi 5. N.T. Yoʻldoshev — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokurori 6. A.A. Tashpulatov — Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri 7. U.U. Xanayev — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi departament boshligʻi oʻrinbosari 8. E.O. Hamroyev — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi departament boshligʻi oʻrinbosari 9. S.N. Gordeyev — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi departament boshligʻi oʻrinbosari 10. D.N. Qalandarov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyati rahbarining oʻrinbosari 11. M.Sh. Istamov — Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining birinchi oʻrinbosari 12. M.K. Gafurov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi masʼul xodimi 13. Sh.B. Bakayev — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi masʼul xodimi 14. M.U. Nazarov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi masʼul xodimi, Idoralararo komissiya kotibi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 7-maydagi F-30-son farmoyishiga 2-ILOVA

Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksning yangi tahriri loyihasini ishlab chiqish boʻyicha ishchi guruh

1. M.Sh. Istamov — Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining birinchi oʻrinbosari, Ishchi guruh rahbari 2. M.K. Gafurov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi masʼul xodimi 3. Sh.A. Toʻxtashev — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi deputati 4. Sh.Sh. Sadikov — Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasi raisi 5. B.K. Xodjayev — Toshkent davlat yuridik universiteti rektori 6. Sh.Yo. Abduqodirov — Oʻzbekiston Respublikasi Odil sudlov akademiyasi rektori 7. E.V. Kolenko — Oʻzbekiston Respublikasi Huquqni muhofaza qilish akademiyasi boshligʻining birinchi oʻrinbosari 8. M.X. Rustambayev — Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti boshligʻi 9. R.A. Xatamov — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasi boshligʻi 10. M.U. Nazarov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi masʼul xodimi 11. Sh.U. Nazarov — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Axborot-tahlil va yuridik taʼminlash departamenti masʼul xodimi 12. O.A. Ismoilov — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi Odil sudlov sohasidagi qonunchilikni tahlil qilish departamenti boshligʻi 13. A.A. Maxmudov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi Qonuniylik va huquq-tartibotni taʼminlash muammolarini tahlil qilish boshqarmasi boshligʻi 14. F.Yu. Badalboyev — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Yuridik taʼminlash boshqarmasi boshligʻi 15. Sh.U. Uralov — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Huquqbuzarliklar profilaktikasi xizmati boshligʻi 16. S.Z. Axmatov — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Jinoiy, maʼmuriy va ijtimoiy qonunchilik boshqarmasi boshligʻi 17. Sh.M. Rabiyev — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Qonunchilikni tahlil qilish va tartibga solish taʼsirini baholash instituti direktori 18. N.E. Burxonov — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Qonunchilikni tahlil qilish va tartibga solish taʼsirini baholash instituti boʻlim boshligʻi, Ishchi guruh kotibi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 7-may,

F-30-son

lex.uz