UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 28-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sport vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 28 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Спорт вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 апреля 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр Спорта

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 April 2026 · Ministry and agency documents · Sport vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирининг

буйруғи

МЕЗОНЛАР

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сон «Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармони ва 2025 йил 8 июлдаги ПҚ-221-сон «2028 йил Лос-Анжелес шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган XXXIV ёзги Олимпия ва XVIII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 10 ноябрдаги 18-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3479, 2023 йил 4 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2023 й., 10/23/3479/0921-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 28 апрелдаги 1-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Стипендия ҳар ойлик тўлов шаклида Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ёки захира таркибига (бундан буён матнда спорт терма жамоалари таркиби деб юритилади) киритилган, мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезонларга мос келувчи спортчилар ҳамда Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) Олимпия ва Паралимпия коллежи ўқувчи-спортчиларига (бундан буён матнда ўқувчи-спортчилар деб юритилади) тайинланади.».

2. 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (бундан буён матнда масъул ижрочилар деб юритилади) ҳамда Марказ томонидан тақдим қилинадиган стипендияга номзод спортчилар ва ўқувчи-спортчиларнинг рўйхатини (сонини) кўриб чиқиш;».

3. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Ҳар чорак биринчи ойининг 5-санасига қадар мазкур Низом иловасида белгиланган мезонлар асосида масъул ижрочилар спорт терма жамоалари таркибидаги спортчилардан, Марказ ўқувчи-спортчилардан стипендияга номзодлар рўйхатини тузади ва Стипендия комиссиясига тақдим қилади.

Бунда, мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезон талабларига мос келувчи ҳамда спорт терма жамоалари таркибига киритилган барча спортчилар, шунингдек ўқувчи-спортчилар стипендияга номзодлар рўйхатига тўлиқ киритилганлиги ва улар ҳақидаги маълумотлар тўғрилигига тегишлилигига кўра масъул ижрочилар ва Марказ жавобгар ҳисобланади.».

4. 16-бандда :

иккинчи хатбошидаги «спортчиларга» деган сўз «спортчилар ҳамда ўқувчи-спортчиларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда, ўқувчи-спортчилар орасидан спорт терма жамоалари таркибига киритилмаган ўқувчи-спортчиларга стипендия бериш бўйича таклиф Марказ томонидан тўғридан-тўғри Стипендия комиссиясига тақдим қилинади.»;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Стипендиялар стипендия тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ойдан бошлаб спорт терма жамоалари таркибига киритилган спортчиларга бир йил муддатга, ўқувчи-спортчиларга мазкур Низомнинг 38-банди иккинчи хатбошисида белгиланган муддатга тайинланади.».

5. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«32. Стипендия миқдори стипендияга номзод спортчиларнинг охирги бир йилда Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича халқаро мусобақаларида эришган натижаларига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 бараваригача миқдорда мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ белгиланади.

Бунда, ўқувчи-спортчилар спорт мусобақаларида мазкур Низомнинг иловасида белгиланган натижаларга эришганда уларга ушбу иловада кўрсатилган миқдорда, белгиланган натижаларга эришмаган тақдирда эса меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,5 баравари миқдорида стипендия тайинланади.».

6. 36-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«3) ўқувчи-спортчилар ўқувчилар сафидан чиқарилганда ёки Марказнинг Олимпия ва Паралимпия коллежини тўлиқ тамомлаганда.

Бунда, ўқувчи-спортчилар спорт терма жамоалари таркибидан чиқарилганда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,5 баравари миқдорида стипендия олишни давом эттиради.».

7. 38-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўқувчи-спортчиларга стипендия тўлаш Марказ директорининг уларни ўқувчи-спортчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган ёки Марказнинг Олимпия ва Паралимпия коллежини тамомлаганлиги тўғрисидаги давлат намунасидаги диплом берилган ойнинг охирги санасидан тўхтатилади.».

8. Илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА

«Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг стипендиясига номзод спортчиларнинг охирги бир йилда Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича халқаро мусобақалардаги иштирокига оид асосий

Т/р Мусобақалар номи Ўринлар Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича 1. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари (ўсмирлар) 1 — 3 ўрин 3,0 баравари 4 — 6 ўрин 2 ,5 баравари 2. Осиё ва Параосиё ўйинлари (катталар) 1 — 2 ўрин 3,0 баравари 3 — 4 ўрин 2 ,5 баравари 3. Осиё ва Параосиё ўйинлари (ёшлар) 1-ўрин 2, 5 баравари 2 — 3 ўрин 2, 0 баравари 4. Жаҳон чемпионати (ўсмирлар, ёшлар, катталар) 1 — 3 ўрин 3,0 баравари 4 — 6 ўрин 2 , 5 баравари 5. Осиё чемпионати (ўсмирлар, ёшлар, катталар)* 1-ўрин 2, 5 баравари 2 - 3 ўрин 2, 0 баравари 6. Марказий Осиё чемпионати (катталар)** 1-ўрин 2, 0 баравари Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган ноолимпия спорт турлари бўйича 1. Осиё ва Параосиё ўйинлари (катталар) 1- 2 ўрин 3,0 баравари 3 -ўрин 2 ,5 баравари 2. Жаҳон чемпионати (ўсмирлар, ёшлар, катталар) 1 — 3 ўрин 2, 5 баравари 3. Осиё чемпионати (ёшлар, катталар) 1 — 3 ўрин 2,0 баравари

Вазир А. ИКРАМОВ

Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ

Миллий паралимпия қўмитаси раҳбари М. ТАШХОДЖАЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 28 апрель,

2026 йил 3 апрель

2026 йил 1 апрель

1-мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3479-2/0470-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirining

buyrugʻi

MEZONLAR

Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi stipendiyasini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 24-dekabrdagi PF-226-son “Yoshlar siyosati va sport sohasida davlat boshqaruvi takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi Farmoni va 2025-yil 8-iyuldagi PQ-221-son “2028-yil Los-Anjeles shahrida (AQSH) boʻlib oʻtadigan XXXIV yozgi Olimpiya va XVIII Paralimpiya oʻyinlariga Oʻzbekiston sportchilarini kompleks tayyorlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi yoshlar siyosati va sport vazirining 2023-yil 10-noyabrdagi 18-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3479, 2023-yil 4-dekabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.12.2023-y., 10/23/3479/0921-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi stipendiyasini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi sport vazirining 2026-yil 28-apreldagi 1-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi stipendiyasini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Stipendiya har oylik toʻlov shaklida Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining sport terma jamoalari asosiy yoki zaxira tarkibiga (bundan buyon matnda sport terma jamoalari tarkibi deb yuritiladi) kiritilgan, mazkur Nizomning ilovasida belgilangan mezonlarga mos keluvchi sportchilar hamda Respublika olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazining (bundan buyon matnda Markaz deb yuritiladi) Olimpiya va Paralimpiya kolleji oʻquvchi-sportchilariga (bundan buyon matnda oʻquvchi-sportchilar deb yuritiladi) tayinlanadi.”.

2. 7-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi (bundan buyon matnda masʼul ijrochilar deb yuritiladi) hamda Markaz tomonidan taqdim qilinadigan stipendiyaga nomzod sportchilar va oʻquvchi-sportchilarning roʻyxatini (sonini) koʻrib chiqish;”.

3. 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Har chorak birinchi oyining 5-sanasiga qadar mazkur Nizom ilovasida belgilangan mezonlar asosida masʼul ijrochilar sport terma jamoalari tarkibidagi sportchilardan, Markaz oʻquvchi-sportchilardan stipendiyaga nomzodlar roʻyxatini tuzadi va Stipendiya komissiyasiga taqdim qiladi.

Bunda, mazkur Nizomning ilovasida belgilangan mezon talablariga mos keluvchi hamda sport terma jamoalari tarkibiga kiritilgan barcha sportchilar, shuningdek oʻquvchi-sportchilar stipendiyaga nomzodlar roʻyxatiga toʻliq kiritilganligi va ular haqidagi maʼlumotlar toʻgʻriligiga tegishliligiga koʻra masʼul ijrochilar va Markaz javobgar hisoblanadi.”.

4. 16-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “sportchilarga” degan soʻz “sportchilar hamda oʻquvchi-sportchilarga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda, oʻquvchi-sportchilar orasidan sport terma jamoalari tarkibiga kiritilmagan oʻquvchi-sportchilarga stipendiya berish boʻyicha taklif Markaz tomonidan toʻgʻridan-toʻgʻri Stipendiya komissiyasiga taqdim qilinadi.”;

uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Stipendiyalar stipendiya tayinlash va toʻlash toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan oydan boshlab sport terma jamoalari tarkibiga kiritilgan sportchilarga bir yil muddatga, oʻquvchi-sportchilarga mazkur Nizomning 38-bandi ikkinchi xatboshisida belgilangan muddatga tayinlanadi.”.

5. 32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“32. Stipendiya miqdori stipendiyaga nomzod sportchilarning oxirgi bir yilda Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari boʻyicha xalqaro musobaqalarida erishgan natijalariga asosan mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 3 baravarigacha miqdorda mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq belgilanadi.

Bunda, oʻquvchi-sportchilar sport musobaqalarida mazkur Nizomning ilovasida belgilangan natijalarga erishganda ularga ushbu ilovada koʻrsatilgan miqdorda, belgilangan natijalarga erishmagan taqdirda esa mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 0,5 baravari miqdorida stipendiya tayinlanadi.”.

6. 36-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“3) oʻquvchi-sportchilar oʻquvchilar safidan chiqarilganda yoki Markazning Olimpiya va Paralimpiya kollejini toʻliq tamomlaganda.

Bunda, oʻquvchi-sportchilar sport terma jamoalari tarkibidan chiqarilganda mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 0,5 baravari miqdorida stipendiya olishni davom ettiradi.”.

7. 38-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻquvchi-sportchilarga stipendiya toʻlash Markaz direktorining ularni oʻquvchi-sportchilar safidan chiqarish toʻgʻrisidagi buyrugʻi qabul qilingan yoki Markazning Olimpiya va Paralimpiya kollejini tamomlaganligi toʻgʻrisidagi davlat namunasidagi diplom berilgan oyning oxirgi sanasidan toʻxtatiladi.”.

8. Ilova mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi stipendiyasini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga ILOVA

“Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi stipendiyasini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligining stipendiyasiga nomzod sportchilarning oxirgi bir yilda Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari boʻyicha xalqaro musobaqalardagi ishtirokiga oid asosiy

T/r Musobaqalar nomi Oʻrinlar Mehnatga haq toʻlash eng kam miqdori Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari boʻyicha 1. Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari (oʻsmirlar) 1 — 3 oʻrin 3,0 baravari 4 — 6 oʻrin 2 ,5 baravari 2. Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari (kattalar) 1 — 2 oʻrin 3,0 baravari 3 — 4 oʻrin 2 ,5 baravari 3. Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari (yoshlar) 1-oʻrin 2, 5 baravari 2 — 3 oʻrin 2, 0 baravari 4. Jahon chempionati (oʻsmirlar, yoshlar, kattalar) 1 — 3 oʻrin 3,0 baravari 4 — 6 oʻrin 2 , 5 baravari 5. Osiyo chempionati (oʻsmirlar, yoshlar, kattalar)* 1-oʻrin 2, 5 baravari 2 - 3 oʻrin 2, 0 baravari 6. Markaziy Osiyo chempionati (kattalar)** 1-oʻrin 2, 0 baravari Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan noolimpiya sport turlari boʻyicha 1. Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari (kattalar) 1- 2 oʻrin 3,0 baravari 3 -oʻrin 2 ,5 baravari 2. Jahon chempionati (oʻsmirlar, yoshlar, kattalar) 1 — 3 oʻrin 2, 5 baravari 3. Osiyo chempionati (yoshlar, kattalar) 1 — 3 oʻrin 2,0 baravari

Vazir A. IKRAMOV

Iqtisodiyot va moliya vaziri J. KUCHKAROV

Milliy paralimpiya qoʻmitasi rahbari M. TASHXODJAYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 28-aprel,

2026-yil 3-aprel

2026-yil 1-aprel

1-mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.05.2026-y., 10/26/3479-2/0470-son)

lex.uz