UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 16-aprel · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 16 апрель · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 апреля 2026 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 April 2026 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг

Қарори

Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ва « Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 24 июндаги 357-В ва 13-сон қарори (рўйхат рақами 3266, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3266/1110-сон) билан тасдиқланган Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 16 апрелдаги 357-Б-5-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 15 апрелдаги 18-сон қарорига ИЛОВА

Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« бенефициар мулкдор — мижозга нисбатан пировард назоратни амалга оширувчи ёки унга бевосита ёхуд билвосита эгалик қилувчи жисмоний шахс(лар), шунингдек номидан операция амалга оширилаётган жисмоний шахс;»;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

« пакетли ўтказма — бир нечта алоҳида тўловлар ёки ўтказмалардан иборат бўлиб, айни бир молиявий муассасага (тижорат банклари, тўлов тизимлари операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқалар) юбориладиган, якунда бир шахсга ёки турли шахсларга мўлжалланган ўтказма.».

2. 4-бандда :

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ходимларни ишга қабул қилишда номзодларнинг лавозимга муносиблигини баҳолашга қаратилган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича рискка асосланган текширув тартиб-таомиллари;»;

ўн олтинчи — йигирманчи хатбошилар тегишли равишда ўн еттинчи — йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

3. 17 1 -банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига» деган сўзлар «175 миллион сўмга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 31 2 -банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31 2 . Базавий ҳисоблаш миқдорининг 28 бараварига тенг ёки ундан ошган суммадаги юборилаётган ички тўловлар ва пул ўтказмалари бўйича маълумотлар жўнатувчи тўғрисидаги маълумотларни (жўнатувчининг номи, манзили, солиқ тўловчининг идентификацион рақами ёки мижознинг идентификация рақами, агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, унинг рақами ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақами, жисмоний шахслар учун эса — унинг исми, фамилияси, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи) ҳамда олувчи тўғрисидаги маълумотларни (олувчининг номи, мамлакати ва шаҳри, солиқ тўловчининг идентификацион рақами ёки мижознинг идентификация рақами, агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, унинг рақами ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақами, жисмоний шахслар учун эса — унинг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш жойи) ўз ичига олиши керак, жўнатувчи тўғрисидаги тўлиқ маълумот олувчи банк томонидан бошқа манбалар орқали олиниши мумкин бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Бу ҳолатда жўнатувчи тўлов ташкилотига жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини, шунингдек ҳисобварақнинг рақами ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақамини қўшиб қўйиш етарли.

Тўлов ташкилотлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 28 бараваридан ошмаган суммадаги ички тўловлар ва пул ўтказмаларини жўнатувчи ҳақидаги (жўнатувчи юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда ушбу ҳисобварақнинг рақами ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақами) ва олувчи ҳақидаги (олувчи юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда ушбу ҳисобварақнинг рақами ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақами) маълумотлар билан бирга юборилишини таъминлашлари керак.».

5. Қуйидаги мазмундаги 31 3 ва 31 4 -бандлар билан тўлдирилсин:

«31 3 . Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари мижоз томонидан банк картаси орқали товар ёки хизмат учун тўлов амалга оширилганда банк картасининг рақамини жўнатувчи молиявий муассасадан олувчи молиявий муассасагача кузатиб борилишини таъминлаши шарт.

31 4 . Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари айни бир жўнатувчидан халқаро пул ўтказмалари бўйича пакетли ўтказма амалга оширилганда, бундай ўтказмалар жўнатувчининг ҳисобварағи ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақамини ўз ичига олса ҳамда пакетли ўтказмада жўнатувчи тўғрисидаги зарур ва аниқ маълумотлар, шунингдек олувчи тўғрисида қабул қилувчи мамлакатда уни тўлиқ кузатиб бориш имконини берувчи маълумотлар мавжуд бўлса, мазкур Қоидаларнинг 31 2 -бандида белгиланган жўнатувчи тўғрисидаги маълумотларга доир талабларни қўлламасликлари мумкин.».

6. 34-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в) Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органи томонидан тақдим этилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига эга мижозлар бундан мустасно);».

Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ж. ХАТАМОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 16 апрель,

Тошкент ш.,

2026 йил 15 апрель,

357-Б-5-сон

18-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3266-5/0472-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining

Qarori

Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi va “ Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining 2020-yil 24-iyundagi 357-V va 13-son qarori (roʻyxat raqami 3266, 2020-yil 30-iyun) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.06.2020-y., 10/20/3266/1110-son) bilan tasdiqlangan Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2026-yil 16-apreldagi 357-B-5-son va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining 2026-yil 15-apreldagi 18-son qaroriga ILOVA

Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 1-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ benefitsiar mulkdor — mijozga nisbatan pirovard nazoratni amalga oshiruvchi yoki unga bevosita yoxud bilvosita egalik qiluvchi jismoniy shaxs(lar), shuningdek nomidan operatsiya amalga oshirilayotgan jismoniy shaxs;”;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ paketli oʻtkazma — bir nechta alohida toʻlovlar yoki oʻtkazmalardan iborat boʻlib, ayni bir moliyaviy muassasaga (tijorat banklari, toʻlov tizimlari operatorlari, toʻlov tashkilotlari va boshqalar) yuboriladigan, yakunda bir shaxsga yoki turli shaxslarga moʻljallangan oʻtkazma.”.

2. 4-bandda :

quyidagi mazmundagi oʻn oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“xodimlarni ishga qabul qilishda nomzodlarning lavozimga munosibligini baholashga qaratilgan jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish va terrorizmni moliyalashtirish boʻyicha riskka asoslangan tekshiruv tartib-taomillari;”;

oʻn oltinchi — yigirmanchi xatboshilar tegishli ravishda oʻn yettinchi — yigirma birinchi xatboshilar deb hisoblansin.

3. 17 1 -bandning “b” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “bazaviy hisoblash miqdorining 500 baravariga” degan soʻzlar “175 million soʻmga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

4. 31 2 -bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31 2 . Bazaviy hisoblash miqdorining 28 baravariga teng yoki undan oshgan summadagi yuborilayotgan ichki toʻlovlar va pul oʻtkazmalari boʻyicha maʼlumotlar joʻnatuvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni (joʻnatuvchining nomi, manzili, soliq toʻlovchining identifikatsion raqami yoki mijozning identifikatsiya raqami, agar operatsiya jarayonida hisobvaraq ishlatilgan boʻlsa, uning raqami yoki operatsiyani joʻnatuvchidan oluvchigacha kuzatib borish imkonini beradigan operatsiyaning xos raqami, jismoniy shaxslar uchun esa — uning ismi, familiyasi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va yashash joyi) hamda oluvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni (oluvchining nomi, mamlakati va shahri, soliq toʻlovchining identifikatsion raqami yoki mijozning identifikatsiya raqami, agar operatsiya jarayonida hisobvaraq ishlatilgan boʻlsa, uning raqami yoki operatsiyani joʻnatuvchidan oluvchigacha kuzatib borish imkonini beradigan operatsiyaning xos raqami, jismoniy shaxslar uchun esa — uning ismi, familiyasi, otasining ismi va yashash joyi) oʻz ichiga olishi kerak, joʻnatuvchi toʻgʻrisidagi toʻliq maʼlumot oluvchi bank tomonidan boshqa manbalar orqali olinishi mumkin boʻlgan holatlar bundan mustasno. Bu holatda joʻnatuvchi toʻlov tashkilotiga jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamini, shuningdek hisobvaraqning raqami yoki operatsiyani joʻnatuvchidan oluvchigacha kuzatib borish imkonini beradigan operatsiyaning xos raqamini qoʻshib qoʻyish yetarli.

Toʻlov tashkilotlari bazaviy hisoblash miqdorining 28 baravaridan oshmagan summadagi ichki toʻlovlar va pul oʻtkazmalarini joʻnatuvchi haqidagi (joʻnatuvchi yuridik shaxsning nomi yoki jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi; agar operatsiya jarayonida hisobvaraq ishlatilgan boʻlsa, u holda ushbu hisobvaraqning raqami yoki operatsiyani joʻnatuvchidan oluvchigacha kuzatib borish imkonini beradigan operatsiyaning xos raqami) va oluvchi haqidagi (oluvchi yuridik shaxsning nomi yoki jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi; agar operatsiya jarayonida hisobvaraq ishlatilgan boʻlsa, u holda ushbu hisobvaraqning raqami yoki operatsiyani joʻnatuvchidan oluvchigacha kuzatib borish imkonini beradigan operatsiyaning xos raqami) maʼlumotlar bilan birga yuborilishini taʼminlashlari kerak.”.

5. Quyidagi mazmundagi 31 3 va 31 4 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“31 3 . Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari mijoz tomonidan bank kartasi orqali tovar yoki xizmat uchun toʻlov amalga oshirilganda bank kartasining raqamini joʻnatuvchi moliyaviy muassasadan oluvchi moliyaviy muassasagacha kuzatib borilishini taʼminlashi shart.

31 4 . Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari ayni bir joʻnatuvchidan xalqaro pul oʻtkazmalari boʻyicha paketli oʻtkazma amalga oshirilganda, bunday oʻtkazmalar joʻnatuvchining hisobvaragʻi yoki operatsiyani joʻnatuvchidan oluvchigacha kuzatib borish imkonini beradigan operatsiyaning xos raqamini oʻz ichiga olsa hamda paketli oʻtkazmada joʻnatuvchi toʻgʻrisidagi zarur va aniq maʼlumotlar, shuningdek oluvchi toʻgʻrisida qabul qiluvchi mamlakatda uni toʻliq kuzatib borish imkonini beruvchi maʼlumotlar mavjud boʻlsa, mazkur Qoidalarning 31 2 -bandida belgilangan joʻnatuvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarga doir talablarni qoʻllamasliklari mumkin.”.

6. 34-bandning “v” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“v) Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlari (Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli davlat organi tomonidan taqdim etilgan jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamiga ega mijozlar bundan mustasno);”.

Markaziy bank raisi T. ISHMETOV

Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti boshligʻi J. XATAMOV

Toshkent sh.,

2026-yil 16 aprel,

Toshkent sh.,

2026-yil 15 aprel,

357-B-5-son

18-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.05.2026 y., 10/26/3266-5/0472-son)

lex.uz