📅 2026-yil 14-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 14-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 14 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Коррупцияга қарши курашиш агентлиги рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 апреля 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Агентство по противодействию коррупции Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 April 2026 · Ministry and agency documents · Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ АГЕНТЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЙЎРИҚНОМА
ЧЕКЛИСТ
ЧЕКЛИСТ
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 февралдаги 44-сон «Йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнида коррупцияга қарши ҳамда рақобатни таъминловчи стандартларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қарор қилади:
1. Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2026 йил 14 апрелдаги 18-сон ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2026 йил 26 мартдаги 04/11-05/01-сон қарорига ИЛОВА
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Йўриқнома йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Йўриқнома қуйидаги йирик инвестиция лойиҳаларига нисбатан татбиқ этилади:
давлат бюджети ёки давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари;
давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари;
давлат кафолатлари, имтиёзлар ёки давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа шаклларини назарда тутувчи хорижий инвестициялар ва халқаро молия институтлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари .
2. Мазкур Йўриқномада қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
ваколатли органлар — Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси;
йирик инвестиция лойиҳаси (бундан буён матнда лойиҳа деб юритилади) — молиявий ресурслар қиймати камида 50,0 млн АҚШ доллари эквивалентида (шу жумладан, давлат инвестициялари, халқаро молия институтлари кредитлари) жалб этилган ҳолда амалга ошириладиган, иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга объектлар, хизматлар ёки бошқа инфратузилмани яратиш, кенгайтириш ёки модернизация қилишга қаратилган инвестиция лойиҳалари;
лойиҳани коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш (бундан буён матнда экспертиза деб юритилади) — лойиҳани режалаштириш, молиялаштириш, тайёрлаш, давлат харидларини амалга ошириш ва эксплуатация, мониторинг қилиш босқичларида коррупция ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин бўлган омиллар ва хавфларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш, шунингдек, уларни бартараф этиш ёки камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш жараёни;
лойиҳанинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш (бундан буён матнда баҳолаш деб юритилади) — лойиҳанинг тегишли бозорларда рақобатга таъсирини баҳолаш, рақобатни чеклаш, айрим иштирокчиларга устунлик бериш ёки монопол ҳолатни юзага келтириш хавфларини аниқлаш, бартараф этиш, шунингдек барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг бўлган шарт-шароитларни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилаш жараёни .
3. Мазкур Йўриқнома талабларига мувофиқ экспертизадан ўтказилмаган ҳамда баҳоланмаган лойиҳани тасдиқлашга ёки амалга оширишнинг кейинги босқичига ўтказишга йўл қўйилмайди.
2-боб. Лойиҳани экспертизадан ўтказиш ҳамда баҳолашнинг мақсад ва вазифалари
4. Лойиҳани экспертизадан ўтказиш ва баҳолашнинг мақсади лойиҳанинг шаффофлик, ҳисобдорлик ва холислик тамойиллари асосида амалга ошириш, коррупция хавфларини олдиндан аниқлаш ва соғлом рақобат муҳитини таъминлашдан иборат.
5. Экспертизанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
лойиҳани тайёрлаш ва амалга ошириш босқичларида коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган омилларни аниқлаш;
манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатларни бартараф этиш;
дискрецион ваколатларнинг асоссиз қўлланилишини чеклаш;
давлат харидларида шаффофликни таъминлаш;
молиявий ҳисоб-китоблар ва лойиҳа қийматининг иқтисодий асосланганлигини баҳолаш;
аниқланган хавфларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.
6. Баҳолашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
лойиҳанинг бозорда рақобатни чеклаш эҳтимолини аниқлаш;
барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг бўлган шарт-шароитларни таъминлаш;
давлат томонидан тақдим этиладиган давлат ёрдамининг (имтиёз, преференция ва бошқа турдаги қўллаб-қувватлаш чораларининг) рақобатга таъсирини баҳолаш;
айрим иштирокчиларга устунлик бериш ёки монопол ҳолатни юзага келтириш (бозорда устун мавқе юзага келиши) хавфини бартараф этиш;
айрим хўжалик юритувчи субъектларга эксклюзив (мутлақ) ҳуқуқларнинг асоссиз берилишига йўл қўймаслик.
3-боб. Лойиҳани экспертизадан ўтказиш тартиби
7. Лойиҳа қуйидаги босқичларда мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилади:
лойиҳа ташаббуси босқичида — концепция, техник-иқтисодий асос, лойиҳани баҳолаш ҳужжати ёки лойиҳани асословчи бошқа дастлабки ҳужжатлар ишлаб чиқилаётганда, шунингдек молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилиниши ёки шартнома тузилиши (давлат хусусий-шериклик учун) олдидан;
давлат хариди босқичида — лойиҳа бўйича етказиб берувчилар, пудратчилар, инвесторлар ёки ҳамкорларни танлаш учун рақобатбардош танлов жараёнлари ўтказилиши пайтида;
амалга ошириш босқичида — лойиҳа шартларида сезиларли ўзгаришлар бўлганда, қўшимча шартномалар тузилганда, шартномаларнинг ижросини мониторинг қилиш пайтида коррупция ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида.
8. Лойиҳа экспертизаси давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари (бундан буён матнда ички назорат тузилмалари деб юритилади) томонидан ташкил этилади ва ўтказилади .
9. Лойиҳани тайёрлаётган давлат органи ёки ташкилоти (бундан буён матнда лойиҳа ташаббускори деб юритилади) лойиҳага алоқадор қуйидаги ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш учун ички назорат тузилмасига тақдим этади :
олдиндан тўлдирилган мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Йирик инвестиция лойиҳасида коррупциявий хавфларни аниқлаш бўйича чеклист (бундан буён матнда коррупциявий хавфлар чеклисти деб юритилади);
лойиҳа концепцияси;
техник-иқтисодий асос;
лойиҳани баҳолаш ҳужжати;
келишув лойиҳаси;
ҳамкорни танлашга оид материаллар;
лойиҳага алоқадор бошқа мавжуд ҳужжатлар ва маълумотлар.
10. Тақдим этилган ҳужжатлар ички назорат тузилмасининг масъул ходими томонидан қабул қилиниб, уларнинг тўлиқлиги ва экспертизадан ўтказиш учун яроқлилиги икки иш куни ичида текширилади.
Ички назорат тузилмаси экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган, мавжуд қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларнинг тақдим этилишини талаб қилиши мумкин.
11. Тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ва (ёки) экспертизадан ўтказиш учун яроқсиз деб топилган тақдирда ички назорат тузилмаси аниқланган камчиликлар рўйхатини кўрсатган ҳолда уларни лойиҳа ташаббускорига қайтаради.
12. Тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ ва экспертизадан ўтказиш учун яроқли деб топилган куннинг ўзида идоравий назорат журналида рўйхатдан ўтказилади.
Лойиҳа идоравий назорат журналида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида экспертизадан ўтказилади.
13. Экспертиза тақдим этилган ҳужжатларни мазмунан ўрганиш ва алоҳида коррупциявий хавфлар чеклистини тўлдириш орқали қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
1) ташкил этиш ва ўтказиш жараёнининг ошкоралиги.
Лойиҳани ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан режалаштириш ва ижрочиларни танлаш жараёнининг ошкоралиги қуйидагилар асосида баҳоланади:
салоҳиятли иштирокчилар учун лойиҳа бўйича барча зарур маълумотлар (предмет, қиймат, молиялаштириш манбалари, танлаш мезонлари, муддатлар ва бошқалар) тўлиқ эълон қилинганлиги;
таклифларни тақдим этиш учун етарли муддатнинг мавжудлиги;
қабул қилинган қарорлар тегишли баённома ёки хулосалар билан расмийлаштирилганлиги;
иштирокчиларнинг саволлари ва мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби таъминланганлиги;
2) меъёрларнинг аниқлиги ва холислиги .
Инвесторни (етказиб берувчи, пудратчи, ҳамкор) танлаш мезонлари ва лойиҳа натижаларини баҳолаш кўрсаткичлари олдиндан аниқ белгиланганлиги ҳамда барча иштирокчиларга бир хил тартибда қўлланганлиги текширилади.
Меъёрларнинг аниқлиги ва холислиги қуйидагилар асосида баҳоланади:
ғолибни танлаш мезонлари ва баҳолаш кўрсаткичларининг олдиндан белгиланганлиги;
ғолибни танлаш ва қарор қабул қилиш босқичларининг тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилганлиги;
ғолибни танлаш натижаларининг ҳар бир мезон бўйича асослантирилганлиги;
баҳолаш мезонларининг барча иштирокчиларга нисбатан бир хил тартибда қўлланганлиги;
3) манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслиги.
Экспертиза жараёнида лойиҳани тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этувчи шахсларнинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги, уларнинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқаролар, ташкилотлар, жамият ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар мавжуд эмаслиги текширилади.
Манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслиги қуйидагилар асосида баҳоланади:
лойиҳани тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этувчи мансабдор шахслар томонидан эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация тақдим этилганлиги;
қарор қабул қилишда иштирок этувчи шахсларнинг лойиҳада иштирок этувчи инвестор (етказиб берувчи, пудратчи, ҳамкор) билан мулкий, молиявий ёки бошқарувга оид манфаатдорлиги мавжуд эмаслиги;
манфаатлар тўқнашуви юзага келган ёки юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларда манфаатдор шахсларнинг қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этмаслиги таъминланганлиги;
манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича белгиланган ички тартибларга риоя этилганлиги;
4) дискрецион ваколатлар мавжуд эмаслиги.
Лойиҳа ёки унга боғлиқ қарорларда давлат органлари ёки мансабдор шахсларга ортиқча ёки ноаниқ ваколатлар берилмаганлиги текширилади.
Қарорлар қабул қилишда мансабдор шахсларнинг асоссиз равишда ўз ихтиёрига кўра ҳаракат қилиш имконияти чекланган бўлиши лозим.
Дискрецион ваколатлар мавжуд эмаслиги қуйидагилар орқали баҳоланади:
қарор қабул қилишнинг шартлари, асослари ва тартиб-таомиллари аниқ ва тушунарли тарзда белгиланганлиги;
лойиҳада давлат органлари ёки мансабдор шахсларга ноаниқ ёки чекланмаган ваколатлар беришга олиб келувчи қоидаларнинг мавжуд эмаслиги (шартноманинг муҳим шартларини белгиланган тартиб-таомиллардан ташқари ўзгартириш имконияти берилмаганлиги, захира маблағларини якка тартибда тасарруф этиш ҳуқуқи назарда тутилмаганлиги ва бошқалар);
давлат органлари ёки мансабдор шахсларга уларнинг ваколат доирасига кирмайдиган вазифалар юклатилмаганлиги;
5) чекловлар ва тўсиқлар мавжуд эмаслиги.
Лойиҳада иштирокчилар учун белгиланган чекловлар ва тўсиқлар мақсадга мувофиқлиги, асосланганлиги ҳамда ортиқча маъмурий ёки молиявий юкламаларга олиб келмаслиги текширилади.
Чекловлар ва тўсиқлар мавжуд эмаслиги қуйидагилар орқали баҳоланади:
чекловлар ва тўсиқларнинг лойиҳа мақсадидан келиб чиққан ҳолда асосланганлиги;
лицензиялаш, рухсатнома бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларининг қонунчилик талабларига мувофиқ белгиланганлиги;
ноаниқ ёки асоссиз талабларнинг назарда тутилмаганлиги;
лойиҳада белгиланган мақсад ва вазифалар билан боғлиқ бўлмаган ташкилий, молиявий ёки маъмурий талабларнинг назарда тутилмаганлиги;
муайян доирадаги иштирокчиларга устунлик берувчи талабларнинг белгиланмаганлиги.
Лойиҳада жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини асоссиз чеклашга олиб келувчи ёки муайян иштирокчининг манфаатини кўзлаб белгиланган талаблар мавжуд бўлмаслиги лозим;
6) назорат ва ҳисобот.
Лойиҳада уни амалга ошириш устидан ташқи назорат механизмлари ҳамда лойиҳани амалга ошириш натижалари бўйича ҳисобот бериш тартиблари мавжудлиги текширилади.
Назорат ва ҳисобот механизмлари мавжудлиги қуйидагилар орқали баҳоланади:
лойиҳа амалга оширилиши устидан ташқи назорат шаклларининг (аудит, мониторинг, жамоатчилик назорати) назарда тутилганлиги;
лойиҳани амалга ошириш жараёнини мониторинг қилиш тартибининг белгиланганлиги;
лойиҳани амалга ошириш натижалари тўғрисида оммавий ҳисобот тақдим этиш тартибининг белгиланганлиги;
7) жавобгарлик чоралари.
Лойиҳа ҳужжатларида коррупциявий ҳуқуқбузарликлар учун таъсирчан жавобгарлик чораларининг мавжудлиги текширилади.
Жавобгарлик чоралари мавжудлиги қуйидагилар орқали баҳоланади:
коррупциявий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда шартномани бекор қилиш, жарима санкцияларини қўллаш, пудратчини четлатиш ва бошқа чораларнинг мавжудлиги;
лойиҳа иштирокчиларининг коррупцияга қарши қоидаларга риоя этиш мажбуриятининг мавжудлиги;
халқаро тажрибага, шу жумладан Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти стандартларига мувофиқ лойиҳа иштирокчиларидан коррупцияга қарши ички қоидалар, комплаенс дастурлари ёки одоб-ахлоқ сиёсатининг мавжудлиги тўғрисида ахборот тақдим этиш талабининг мавжудлиги;
8) бошқа омиллар.
Лойиҳада коррупциявий хавфларни келтириб чиқариши мумкин бўлган бошқа омилларнинг мавжудлиги текширилади.
Бошқа коррупциявий хавфлар қуйидагилар орқали баҳоланади:
ҳуқуқий масалалардаги бўшлиқларнинг мавжуд эмаслиги;
ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг аниқ ва тушунарли тарзда белгиланганлиги;
қоидаларни турлича талқин қилиш имкониятининг мавжуд эмаслиги;
қарор қабул қилиш ёки амалга ошириш тартиб-таомилларининг тўлиқ белгиланмаганлиги.
14. Коррупциявий хавфлар чеклистини тўлдириш ушбу чеклистда белгиланган ҳар бир саволга жавоб бериш орқали амалга оширилади.
Саволда назарда тутилган талаблар таъминланган тақдирда «Ҳа» устунининг тегишли қаторига тасдиқ белгиси («✓») қўйилади.
Саволда назарда тутилган талаблар таъминланмаган тақдирда «Йўқ» устунининг тегишли қаторига тасдиқ белгиси («✓») қўйилади ҳамда «Изоҳ (асослаш)» устунининг тегишли қаторида коррупциявий хавфни келтириб чиқарувчи омиллар қисқача асослантирилади.
Савол лойиҳага тааллуқли бўлмаган тақдирда «Тегишли эмас» устунининг тегишли қаторига тасдиқ белгиси («✓») қўйилади ҳамда «Изоҳ (асослаш)» устунининг тегишли қаторида савол лойиҳага тааллуқли эмаслигининг сабаблари кўрсатилади.
15. Лойиҳанинг коррупциявий хавф даражаси экспертиза натижасига кўра тўлдирилган коррупциявий хавфлар чеклисти асосида юқори, ўртача ва паст хавф тоифаларига ажратилади.
Хавф даражаси қуйидагича таснифланади:
юқори хавф — 10 та ва ундан ортиқ коррупциявий омил аниқланган тақдирда;
ўртача хавф — 5 — 9 та коррупциявий омил аниқланган тақдирда;
паст хавф — 1 — 4 та коррупциявий омил аниқланган тақдирда;
коррупциявий хавф аниқланмаган — коррупциявий омил мавжуд бўлмаган тақдирда.
Белгиланган хавф тоифаси коррупцияга қарши экспертиза хулосасида акс эттирилади ва лойиҳанинг коррупциявий хавф даражасини белгилаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
16. Экспертиза натижаларига кўра ички назорат тузилмаси томонидан мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида назарда тутилган Йирик инвестиция лойиҳаси бўйича коррупцияга қарши экспертиза хулосасининг намунавий шаклига мувофиқ коррупцияга қарши экспертиза хулосаси тайёрланади.
Коррупцияга қарши экспертиза хулосаси экспертиза жараёнида ўтказилган таҳлил натижаларига асосланади ҳамда лойиҳада аниқланган коррупциявий хавфлар, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ва лойиҳанинг мақбуллиги бўйича якуний хулосани ўз ичига олади.
17. Коррупцияга қарши экспертиза хулосасида қуйидагилар кўрсатилади:
лойиҳадаги коррупциявий хавф даражасининг умумлаштирилган баҳоси — аниқланган коррупциявий омиллар асосида лойиҳанинг паст, ўртача ёки юқори хавф даражаси;
аниқланган коррупциявий хавфлар ва қонун бузилиши ҳолатлари рўйхати ;
коррупциявий хавфларни бартараф этиш бўйича тавсиялар — чора-тадбирлар режаси, лойиҳа ҳужжатларига киритилиши лозим бўлган ўзгартишлар, қўшимча тартиб-таомиллар, назорат механизмлари ёки превентив чоралар;
юқори хавфли лойиҳалар учун алоҳида чоралар — лойиҳани амалга ошириш жараёнига мустақил кузатувчи (монитор) жалб этиш, коррупцияга қарши аудитлар ўтказиш ёки доимий мониторинг ташкил этиш бўйича таклифлар ;
тавсияларни бажариш муддатлари ва масъул шахслар — тавсияларни амалга ошириш учун масъул бўлган ташкилотлар ёки шахслар ҳамда уларни бажариш муддатлари;
лойиҳанинг мақбуллиги бўйича якуний хулоса — аниқланган коррупциявий хавфлар бартараф этилган тақдирда лойиҳани амалга ошириш мумкинлиги ёки хавфлар бартараф этилмаган тақдирда лойиҳани қайта ишлаш ёхуд лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги маълумот.
18. Лойиҳанинг хавф даражаси юқори бўлган тақдирда лойиҳанинг мақбуллиги бўйича салбий хулоса берилади.
Лойиҳанинг хавф даражаси паст ёки ўртача бўлган тақдирда коррупциявий хавфларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар асосида лойиҳанинг мақбуллиги бўйича ижобий хулоса берилади. Бунда ички назорат тузилмаси коррупциявий омилнинг жиддийлиги ҳамда келгусида тавсиялар ижроси устидан назорат қилиш имкониятидан келиб чиқиб, лойиҳанинг мақбуллиги бўйича салбий хулоса бериши мумкин.
19. Коррупцияга қарши экспертиза натижаларига кўра аниқланган коррупциявий хавфларни камайтириш ёки бартараф этиш мақсадида ички назорат тузилмаси томонидан тавсиялар ишлаб чиқилади.
Тавсиялар ўтказилган таҳлил натижаларига асосланган ҳолда ишлаб чиқилиб, аниқ ва амалга оширилиши мумкин бўлган шаклда баён қилиниши ҳамда уларни бажариш учун масъул ижрочилар ва муддатлар кўрсатилиши лозим.
Тавсиялар қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади:
лойиҳа ҳужжатларига коррупциявий хавфларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
танлаш мезонларини аниқлаш, ноаниқ ёки асоссиз (субъектив) талабларни чиқариб ташлаш ёки асослаш;
манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этиш, шу жумладан манфаатдор шахсларни қарор қабул қилиш жараёнидан четлатиш;
лойиҳани муҳокама қилишда мустақил экспертлар ёки жамоатчилик иштирокини таъминлаш;
лойиҳани амалга ошириш бўйича шартномаларга коррупцияга қарши талабларни киритиш, шу жумладан коррупция ҳолатлари аниқланган тақдирда шартномани бекор қилиш ҳуқуқини назарда тутиш;
лойиҳани амалга ошириш жараёни устидан қўшимча назорат механизмларини жорий этиш.
20. Коррупцияга қарши экспертиза хулосаси коррупциявий хавфлар чеклисти ҳамда лойиҳага алоқадор бошқа ҳужжатлар билан биргаликда лойиҳа ташаббускорига ҳамда лойиҳа бўйича қарор қабул қилувчи ваколатли давлат органи ёки ташкилотига юборилади.
4-боб. Лойиҳани баҳолаш тартиби
21. Лойиҳанинг рақобат муҳитига таъсири коррупцияга қарши экспертиза билан бир вақтда ёки ундан сўнг баҳоланади .
22. Баҳолаш давлат органлари ва ташкилотларининг ички назорат тузилмалари ва (ёки) монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилган давлат органлари ва ташкилотларида монополияга қарши комплаенс бўйича масъул ходим (бундан буён матнда масъул ходим деб юритилади) томонидан амалга оширилади .
23. Лойиҳа ташаббускори лойиҳага алоқадор қуйидаги ҳужжатларни баҳолаш учун ички назорат тузилмаси ва (ёки) масъул ходимга тақдим этади:
лойиҳа концепцияси;
техник-иқтисодий асос;
лойиҳани баҳолаш ҳужжати;
келишув лойиҳаси;
ҳамкорни танлашга оид материаллар;
лойиҳага алоқадор бошқа мавжуд ҳужжатлар ва маълумотлар.
24. Тақдим этилган ҳужжатлар ички назорат тузилмаси ва (ёки) масъул ходим томонидан қабул қилиниб, уларнинг тўлиқлиги ва баҳолаш учун яроқлилиги икки иш куни ичида текширилади.
Ички назорат тузилмаси ва (ёки) масъул ходим баҳолаш учун зарур бўлган, мавжуд қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларнинг тақдим этилишини талаб қилиши мумкин.
25. Тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ва (ёки) баҳолаш учун яроқсиз деб топилган тақдирда ички назорат тузилмаси ва (ёки) масъул ходим аниқланган камчиликлар рўйхати кўрсатилган ҳолда уларни лойиҳа ташаббускорига қайтаради.
26. Тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ ва баҳолаш учун яроқли деб топилган куннинг ўзида идоравий назорат журналида рўйхатдан ўтказилади.
Лойиҳа идоравий назорат журналида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида баҳоланади.
Лойиҳанинг мураккаблиги ва материаллар ҳажмидан келиб чиқиб, баҳолашнинг умумий муддати асослантирилган ҳолда йигирма иш кунигача узайтирилиши мумкин.
27. Тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар рўйхатдан ўтказилганидан сўнг баҳолашни амалга ошириш учун ички назорат тузилмаси ва (ёки) масъул ходим томонидан мутахассислар тайинланади ёки коллегиал тарзда кўриб чиқиш учун комиссия шакллантирилади .
Лойиҳа мураккаб ёки кўп тармоқли бўлган тақдирда баҳолашни амалга ошириш учун соҳавий мутахассислар, зарур ҳолларда ваколатли органларнинг вакиллари иштирокида ишчи гуруҳ тузилиши мумкин .
28. Баҳолаш тақдим этилган ҳужжатларни мазмунан ўрганиш ва мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Йирик инвестиция лойиҳасининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бўйича чеклистни (бундан буён матнда баҳолаш чеклисти деб юритилади) тўлдириш орқали қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
1) бозор ва иштирокчилар .
Лойиҳани амалга оширишга таъсир кўрсатадиган тегишли бозор ёки фаолият соҳаси, бозордаги асосий ва салоҳиятли иштирокчилар, уларнинг улушлари ҳамда рақобат муҳитига таъсири текширилади.
Бозор ва иштирокчилар қуйидагилар асосида баҳоланади:
лойиҳанинг тегишли бозорларга (фаолият соҳаларига) таъсири аниқланганлиги;
лойиҳани амалга ошириш давомида товар ёки хизматлар бозоридаги хўжалик юритувчи субъектларнинг сони ёки доираси чекланмаслиги;
лойиҳанинг етказиб берувчилар (пудратчилар, таъминотчилар) сонига таъсири баҳоланганлиги;
таъминотчилар сони қисқарган тақдирда унинг технологик ёки иқтисодий жиҳатдан асосланганлиги;
2) кириш шартлари ва махсус ҳуқуқлар .
Лойиҳа доирасида хусусий шерик ёки инвесторга давлат ёрдамини бериш назарда тутилган ҳолатларда бозорга кириш шартлари ҳамда махсус ҳуқуқлар рақобат муҳитига таъсири нуқтайи назаридан текширилади.
Кириш шартлари ва махсус ҳуқуқлар қуйидагилар асосида баҳоланади:
лойиҳада айрим иштирокчиларга эксклюзив ҳуқуқлар ёки имтиёзлар бериш назарда тутилганлиги;
эксклюзив ҳуқуқлар ёки имтиёзларнинг (шартларнинг) асосланганлиги;
эксклюзив ҳуқуқлар ёки имтиёзларнинг амал қилиш муддати ва қайта кўриб чиқиш механизмининг мавжудлиги;
3) давлатнинг аралашуви .
Лойиҳада назарда тутилган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларининг (субсидиялар, минимал даромад кафолати, маҳсулотни харид қилиб олиш ва бошқалар) рақобат муҳитига таъсири ҳамда уларнинг асосланганлиги текширилади.
Давлатнинг аралашуви қуйидагилар асосида баҳоланади:
давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чораларининг рақобат муҳитига салбий таъсири, шу жумладан рақобатчи субъектларнинг ўзаро рақобатлашишга бўлган қизиқишини пасайтириш эҳтимолининг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чораларининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланганлиги;
давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чораларининг вақтинчалиги ҳамда бошқа иштирокчилар учун тенг шарт-шароитларни бузмаслиги;
4) боғлиқ бозорларга таъсир .
Лойиҳанинг боғлиқ тармоқ ва бозорларга эҳтимолий таъсири ҳамда рақобат мувозанатига таъсири текширилади.
Боғлиқ бозорларга таъсир қуйидагилар асосида баҳоланади:
лойиҳанинг боғлиқ бозорларда рақобатни чеклаш эҳтимолининг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
боғлиқ бозорларда устун мавқе вужудга келиш эҳтимолининг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
боғлиқ бозорларда рақобатни сақлаш ва устун мавқе вужудга келишининг олдини олиш чоралари назарда тутилганлиги;
5) рақобат қонунчилигига мувофиқлик .
Лойиҳанинг шартлари рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги текширилади.
Рақобат қонунчилигига мувофиқлик қуйидагилар асосида баҳоланади:
лойиҳада рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид бўлган шартлар назарда тутилмаганлиги;
рақобатни чеклашга олиб келиши мумкин бўлган шартлар мавжуд бўлган тақдирда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилганлиги;
иштирокчилар фаолиятини чеклашга олиб келувчи шартлар назарда тутилмаганлиги.
29. Баҳолаш чеклистини тўлдириш ушбу чеклистда белгиланган ҳар бир саволга жавоб бериш орқали амалга оширилади.
Саволда назарда тутилган талаблар таъминланган тақдирда «Ҳа» устунининг тегишли қаторига тасдиқ белгиси («✓») қўйилади.
Саволда назарда тутилган талаблар таъминланмаган тақдирда «Йўқ» устунининг тегишли қаторига тасдиқ белгиси («✓») қўйилади ҳамда «Изоҳ (асослаш)» устунининг тегишли қаторида рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар асослантирилади.
Савол лойиҳага тааллуқли бўлмаган тақдирда «Тегишли эмас» устунининг тегишли қаторига тасдиқ белгиси («✓») қўйилади ҳамда «Изоҳ (асослаш)» устунининг тегишли қаторида савол лойиҳага тааллуқли эмаслигининг сабаблари кўрсатилади.
30. Баҳолашда қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилади:
лойиҳада иштирокчилар доираси асоссиз чекланмаганлиги ҳамда лойиҳа муайян бир ижрочига мўлжаллаб ишлаб чиқилмаганлиги ;
лойиҳада бозорга кириш тўсиқлари мавжуд эмаслиги, шу жумладан иштирокчиларга нисбатан ҳаддан ташқари талаблар белгиланмаганлиги, қонунчиликда назарда тутилмаган лицензия ёки сертификатлаш шартлари жорий этилмаганлиги ҳамда бошқа асоссиз чекловлар назарда тутилмаганлиги ;
тендер (танлов) жараёнининг шаффоф ва очиқ ташкил этилганлиги, камситувчи талаблар белгиланмаганлиги ҳамда ўзаро келишув хавфини келтириб чиқарувчи шарт-шароитлар мавжуд эмаслиги;
лойиҳада назарда тутилган давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чораларининг (субсидиялар, минимал даромад кафолати, маҳсулотни харид қилиб олиш ва бошқалар) зарурлиги ва асосланганлиги, давлатнинг молиявий мажбуриятлари ошкора акс эттирилганлиги ҳамда хусусий шерикка берилаётган имтиёзларнинг давлат манфаатларига мослиги ;
лойиҳани амалга оширишнинг якуний истеъмолчиларга кўрсатиши мумкин бўлган таъсири, шу жумладан рақобатнинг чекланиши натижасида сифат ёмонлашиши, танлов имкониятлари камайиши ёки нархлар ошиши эҳтимоли мавжудлиги ҳамда бундай хатарларни камайтириш механизмлари назарда тутилмаганлиги;
лойиҳада халқаро молия институтлари ва донор ташкилотлар билан тузилган келишувларда назарда тутилган рақобатни таъминлашга оид талаблар инобатга олинганлиги ҳамда уларга риоя этилиши таъминланганлиги .
31. Лойиҳанинг рақобат муҳитига таъсири бўйича хавф даражаси баҳолаш натижасига кўра тўлдирилган баҳолаш чеклисти асосида юқори, ўртача ва паст хавф тоифаларига ажратилади.
Хавф даражаси қуйидагича таснифланади:
юқори хавф — 4 та ва ундан ортиқ рақобатни чеклаши мумкин бўлган омил аниқланган тақдирда;
ўртача хавф — 2-3 та рақобатни чеклаши мумкин бўлган омил аниқланган тақдирда;
паст хавф — 1 та рақобатни чеклаши мумкин бўлган омил аниқланган тақдирда;
хавф аниқланмаган — рақобатни чеклаши мумкин бўлган омил мавжуд бўлмаган тақдирда.
Белгиланган хавф тоифаси баҳолаш хулосасида акс эттирилади ва лойиҳанинг рақобат муҳитига таъсири бўйича хавфи даражасини белгилаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
32. Баҳолаш натижалари бўйича ички назорат тузилмаси ва (ёки) масъул ходим томонидан мазкур Йўриқноманинг 4-иловасида назарда тутилган Йирик инвестиция лойиҳасининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш натижаси бўйича хулосанинг намунавий шаклига мувофиқ хулоса тайёрланади.
Хулосада қуйидагилар кўрсатилади:
рақобатни чекловчи ҳолатлар (мавжуд бўлса);
чекловларнинг қонунийлиги ва мақбуллиги бўйича баҳолаш ;
рақобатни таъминлаш бўйича аниқ тавсиялар (лотларга ажратиш, очиқ танлов ўтказиш, эксклюзив ҳуқуқ беришни рад этиш ёки муддатини қисқартириш, учинчи шахслар учун киришни таъминлаш, қўшимча тендерлар ва бошқалар);
мониторинг ва кейинги назорат шартлари ;
лойиҳани амалга ошириш имконияти бўйича якуний хулоса ва бошқалар.
33. Лойиҳанинг хавф даражаси юқори бўлган тақдирда лойиҳани амалга ошириш имконияти бўйича салбий хулоса берилади.
Лойиҳанинг хавф даражаси паст ёки ўртача бўлган тақдирда рақобатни таъминлаш юзасидан тавсиялар асосида лойиҳани амалга ошириш имконияти бўйича ижобий хулоса берилади. Бунда ички назорат тузилмаси ва (ёки) масъул ходим рақобатни чеклаши мумкин бўлган омилнинг жиддийлиги ҳамда келгусида тавсиялар ижроси устидан назорат қилиш имкониятидан келиб чиқиб, лойиҳа бўйича салбий хулоса бериши мумкин.
34. Хулоса баҳолаш чеклисти билан биргаликда ва лойиҳа ташаббускори, лойиҳа бўйича қарор қабул қилувчи ваколатли орган ҳамда зарур ҳолларда ваколатли органларга юборилади.
35. Лойиҳа ташаббускори хулосада келтирилган тавсияларни лойиҳани маъқуллаш, молиялаштиришни тасдиқлаш ёки шартнома тузишдан олдин бажариши шарт.
Тавсияларнинг ижроси ички назорат тузилмаси ва (ёки) масъул ходим томонидан назорат қилинади.
36. Агар баҳолаш жараёнида рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш аломатлари аниқланса, тегишли материаллар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига юборилади.
5-боб. Экспертиза ва баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тартиби
37. Коррупцияга қарши экспертиза ҳамда рақобат муҳитига таъсирни баҳолаш натижаларини келишилган ҳолда таъминлаш мақсадида мазкур Йўриқноманинг 3 ва 4-боблари доирасида масъул ходимлар ўзаро маълумот алмашади, заруратга кўра қўшма муҳокама ўтказади ва умумий тавсиялар ёки қўшма хулоса тайёрлаши мумкин.
38. Экспертиза ва баҳолаш натижалари бўйича тайёрланган хулосалар (қўшма хулоса) (бундан буён матнда экспертиза ва баҳолаш хулосалари деб юритилади) ва чеклистлар лойиҳани маъқуллаш ёки молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколати берилган давлат органлари ва ташкилотлари (бундан буён матнда ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари деб юритилади) томонидан коллегиал тартибда ўтказиладиган йиғилишларда мажбурий тартибда кўриб чиқилади .
Экспертиза ва баҳолаш хулосалари ваколатли давлат органлари ва ташкилотларига келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида кўриб чиқилади.
Экспертиза ва баҳолаш хулосалари кўриб чиқилмасдан туриб лойиҳани маъқуллаш, молиялаштиришни тасдиқлаш ёки келишув тузишга йўл қўйилмайди.
39. Ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари экспертиза ва баҳолаш хулосаларини лойиҳа бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган комиссиялар ёки бошқа коллегиал органлар йиғилишларида кўриб чиқилиши учун киритади.
Лойиҳа бўйича қарор экспертиза ва баҳолаш хулосаларида кўрсатилган якуний хулоса ва тавсияларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
Агар экспертиза ва баҳолаш хулосаларида лойиҳани амалга оширишдан олдин бажарилиши зарур бўлган шартлар ёки лойиҳа ижроси давомида риоя этилиши лозим бўлган чекловлар кўрсатилган бўлса, улар лойиҳа бўйича қабул қилинадиган қарорга киритилади .
40. Экспертиза ёки баҳолаш натижалари бўйича салбий хулоса берилган бўлса, экспертиза ва баҳолаш хулосаларида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмасдан лойиҳани маъқуллашга йўл қўйилмайди .
Бунда экспертиза ва баҳолаш хулосаларида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин лойиҳа қайта экспертизадан ва (ёки) қайта баҳолашдан ўтказилади.
41. Ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари қарор қабул қилишда экспертиза ва баҳолаш хулосаларида келтирилган тавсиялар қандай инобатга олинганини қарорнинг асословчи қисмида ёки йиғилиш баённомасида акс эттиради.
Агар айрим тавсиялар қабул қилинмаган бўлса, уларни рад этиш сабаблари ёзма равишда асослаб берилади .
Қонунчилик ҳужжатларидан келиб чиқадиган мажбурий талабларни рад этишга йўл қўйилмайди.
42. Экспертиза ва баҳолаш хулосалари лойиҳа материалларига илова қилинади.
Лойиҳани амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган қарорлар ва бошқа ҳужжатларда ўтказилган экспертиза ва баҳолаш натижалари ҳамда улар асосида кўрилган чоралар ҳақида маълумотлар кўрсатилиши лозим .
43. Экспертиза ва баҳолаш хулосалари асосида лойиҳа ташаббускори томонидан ваколатли органлар билан ҳамкорликда коррупциявий хавфлар ҳамда рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларни бартараф этишга қаратилган лойиҳа ташаббускорининг раҳбари томонидан тасдиқланадиган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
44. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида ёки қўшимча ўрганишлар натижасида янги коррупция хавфлари ёки рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирда ваколатли органлар:
экспертиза ёки баҳолашни лойиҳанинг босқичидан қатъи назар навбатдан ташқари тартибда қайта ўтказишни талаб қилишга ;
аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатмалар беришга ;
жиддий қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда лойиҳани амалга оширишни ёки молиялаштиришни тўхтатиш, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқишга ҳақли.
45. Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи барча субъектлар ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилиши, зарур маълумотларни тақдим этиши, ўрганишларга кўмаклашиши ва берилган кўрсатмаларни бажариши лозим.
6-боб. Якуний қоида
46. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
Йирик инвестиция лойиҳасида коррупциявий хавфларни аниқлаш бўйича
Т/р Мезонлар Саволлар Ҳа Йўқ Тегишли эмас Изоҳ (асослаш) 1. Ташкил этиш ва ўтказиш жараёнининг ошкоралиги Лойиҳа бўйича барча маълумотлар тўлиқ эълон қилинганми? 2. Таклифларни тақдим этиш учун етарли муддат мавжудми? 3. Қарорлар баённома ёки хулосалар билан расмийлаштирилганми? 4. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби белгиланганми? 5. Ме ъёрларнинг аниқлиги ва холислиги Танлов мезонлари ва баҳолаш кўрсаткичлари олдиндан белгиланганми? 6. Ғолибни танлаш ва қарор қабул қилиш босқичлари тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилганми? 7. Ғолибни танлаш натижалари ҳар бир мезон бўйича асосланганми? 8. Баҳолаш мезонлари барча иштирокчиларга бир хил қўлланганми? 9. Манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслиги Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви декларацияси тақдим этилганми? 10. Қарор қабул қилувчиларда манфаатдорлик мавжуд эмасми 11. Манфаатлар тўқнашуви ҳолатида манфаатдор шахслар қарор қабул қилишдан четлатилганми? 12. Манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва бартараф этиш тартибига риоя қилинганми? 13. Дискрецион ваколатлар мавжуд эмаслиги Қарор қабул қилиш шартлари, асослари ва тартиби аниқ белгиланганми? 14. Ноаниқ ёки чекланмаган ваколатлар мавжуд эмасми? 15. Ваколат доирасига кирмайдиган вазифалар юклаш ҳолатлари мавжуд эмасми? 16. Чекловлар ва тўсиқлар мавжуд эмаслиги Талаблар лойиҳа мақсадидан келиб чиққан ҳолда асосланганми? 17. Лицензиялаш, рухсатнома бериш ва хабардор қилиш тартиблари қонунчиликка мувофиқ белгиланганми? 18. Ноаниқ ёки асоссиз талаблар мавжуд эмасми? 19. Лойиҳа мақсадига алоқадор бўлмаган ташкилий, молиявий ёки маъмурий талаблар мавжуд эмасми? 20. Муайян иштирокчига афзаллик берувчи талаблар мавжуд эмасми? 21. Назорат ва ҳисобот Ташқи назорат механизмлари назарда тутилганми? 22. Мониторинг тартиби белгиланганми? 23. Оммавий ҳисобот тақдим этиш тартиби белгиланганми? 24. Жавобгарлик чоралари Коррупция ҳолатлари учун жавобгарлик чоралари мавжудми? 25. Коррупцияга қарши қоидаларга риоя қилиш мажбурияти белгиланганми? 26. Комплаенс дастурлари ёки одоб-ахлоқ сиёсати бўйича талаблар мавжудми? 27. Бошқа омиллар Ҳуқуқий масалаларда бўшлиқлар мавжуд эмасми? 28. Ҳуқуқ ва мажбуриятлар аниқ белгиланганми? 29. Қоидаларни турлича талқин қилиш имконияти мавжуд эмасми? 30. Тартиб-таомиллар тўлиқ белгиланганми?
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
НАМУНА Йирик инвестиция лойиҳаси б ў й ича коррупцияга қарши экспертиза хулосасининг намунавий шакли 1. Умумий ма ълумотлар Лойиҳа номи: Лойиҳа ташаббускори (ташкилот): Қисқача тавсифи: (мақсади, кўлами, инвестициялар ҳажми, амалга ошириш муддати) Лойиҳа бўйича масъул шахслар: (Ф.И.О., лавозими) Экспертиза ўтказилган сана: Эксперт гуруҳи таркиби: (Ф.И.О., лавозими, ташкилоти) Экспертиза ўтказиш асоси: ( масалан, норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки буйруққа ҳавола ) 2. Экспертиза тартиби ҳақида ма ълумотлар Тақдим этилган ҳужжатлар: (таҳлил қилинган барча ҳужжатлар рўйхати, шу жумладан техник-иқтисодий асос, лойиҳа келишуви, тендер ҳужжатлари ва бошқалар) Экспертиза методологияси ( масалан, экспертиза Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг услубий тавсиялари, йирик инвестиция лойиҳасида коррупциявий хавфларни аниқлаш бўйича чеклист, ҳужжатларни таҳлил қилиш ва ташаббускор вакиллари билан суҳбатлар ва бошқалар орқали амалга оширилди ) 3. Хавф тоифаси Якуний хавф даражаси: □ Паст □ Ўртача □ Юқори Қисқача асослаш: (масалан, лойиҳада 15 та коррупциявий омил аниқланганлиги сабабли ушбу лойиҳанинг хавф даражаси юқори) 4. Аниқланган коррупциявий омиллар Т/р Омил (хавф) тавсифи Қаерда аниқланган Омил (хавф) сабаби 4.1 Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви декларацияси тақдим этилмаган Лойиҳага алоқадор ҳужжатлар Манфаатлар тўқнашуви хавфи 4.2 Лойиҳа бўйича барча зарур маълумотлар тўлиқ эълон қилинмаган Тендер ҳужжатлари Очиқлик ва соғлом рақобатнинг таъминланмаслиги хавфи 4.3 Мониторинг тартиби белгиланмаган Лойиҳа келишуви Назорат тизими йўқ, ваколатни суиистеъмол қилиш хавфи 5. Қонун бузилиши ҳолатлари Мазкур майдон қонунчилик ҳужжатлари ёки мажбурий ҳуқуқий нормалар бузилган ҳолларда тў лдирилади. ( масалан, баҳолаш хизматлари тўғридан-тўғри шартнома бўйича асоссиз харид қилинган бўлиб, ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг 71-моддасига зид ) 6. Коррупциявий хавфларни бартараф этиш бўйича тавсиялар Т/р Муаммо Тавсия этилган чора Мас ъул орган (тузилма, шахс) Ижро муддати 6.1 Танлов ўтказилмаган Давлат харидлари порталида очиқ тендер эълон қилиш Инвестиция бошқармаси 2030 йил 1 январь қадар 6.2 Харид комиссияси аъзосида манфаатлар тўқнашуви мавжуд Манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриш Лойиҳа ишчи гуруҳи раҳбари Дарҳол 6.3 Шартномада коррупцияга қарши банд йўқ Келишув лойиҳасига коррупцияга қарши банд киритиш Юридик бўлим Имзолангунга қадар 7. Тавсиялар ижроси устидан назорати ( Масалан, тавсияларнинг бажарилиши устидан назорат коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси зиммасига юкланади. Тавсияларни бажариш ҳолати бўйича маълумотлар ташкилот раҳбарига ҳамда зарурат туғилганда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юборилади ) 8. Лойиҳанинг мақбуллиги бўйича хулоса □ Ижобий хулоса: Тавсиялар бажарилган тақдирда лойиҳани амалга ошириш мумкин. □ Салбий хулоса: Юқори даражадаги коррупциявий хавфлар мавжудлиги ҳамда етарли превентив чоралар назарда тутилмаганлиги сабабли лойиҳа ҳозирги босқичда амалга оширилиши тавсия этилмайди. 9. Имзолар Эксперт гуруҳи раҳбари: Ф.И.О. ___________________________ Имзо _____________ Сана ________ Эксперт гуруҳи а ъзолари: 1. Ф .И.О. _________________________ Имзо _____________ Сана ________ 2. Ф .И.О. _________________________ Имзо _____________ Сана ________ 3. ... Тасдиқланди: Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари: Ф.И.О. ___________________________ Имзо _____________ Сана ________
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА
Йирик инвестиция лойиҳасининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бўйича
Т/р Мезонлар Саволлар Ҳа Йўқ Тегишли эмас Изоҳ (асослаш) 1. Бозор ва иштирокчилар Лойиҳанинг тегишли бозорларга та ъсири аниқланганми? 2. Иштирокчи хўжалик юритувчи субъектлар сони ёки доираси чекланмаганми? 3. Та ъминотчилар (пудратчилар) сонига таъсири баҳоланганми? 4. Та ъминотчилар сони қисқарган тақдирда ушбу қисқариш асосланганми? 5. Кириш шартлари ва махсус ҳуқуқлар Иштирокчиларга эксклюзив ҳуқуқлар ёки имтиёзлар бериш назарда тутилмаганми? 6. Эксклюзив ҳуқуқлар ёки имтиёзлар асосланганми? 7. Эксклюзив ҳуқуқларнинг амал қилиш муддати ва қайта кўриб чиқиш тартиби белгиланганми? 8. Давлатнинг аралашуви Давлат қўллаб-қувватлаши ўзаро рақобатлашишга қизиқишни пасайтирмайдими? 9. Давлат қўллаб-қувватлаш чоралари очиқ ва шаффоф белгиланганми? 10. Давлат қўллаб-қувватлаши бошқа иштирокчилар учун тенг шарт-шароитларни бузмайдими? 11. Боғлиқ бозорларга таъсир Боғлиқ бозорларда рақобатни чеклаш хавфи мавжуд эмасми? 12. Боғлиқ бозорларда устун мавқе вужудга келиш хавфи мавжуд эмасми? 13. Рақобатни та ъминлаш чоралари назарда тутилганми? 14. Рақобат қонунчилигига мувофиқлик Рақобат қонунчилигига зид келувчи шартлар назарда тутилмаганми? 15. Рақобатни чеклашга олиб келувчи шартлар мавжудми, келишилганми? 16. Рақобатчилар фаолиятини чекловчи шартлар назарда тутилмаганми?
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 4-ИЛОВА
НАМУНА Йирик инвестиция лойиҳасининг рақобат муҳитига та ъсирини баҳолаш натижаси бўйича хулосанинг намунавий шакли 1. Умумий маълумотлар Лойиҳа номи: Лойиҳа ташаббускори (ташкилот): Қисқача тавсиф: (мақсадлари, амалга ошириш соҳаси, инвестиция ҳажми, муддати) Лойиҳа бўйича масъул шахслар: (Ф.И.О., лавозими) Баҳолаш ўтказилган сана: Эксперт гуруҳи таркиби: (Ф.И.О., лавозими, ташкилоти) Баҳолаш ўтказиш асоси: ( масалан, норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки буйруққа ҳавола ) 2. Баҳолаш тартиби ҳақида ма ълумотлар Тақдим этилган материаллар: (таҳлил қилинган барча ҳужжатлар рўйхати : тендер ҳужжатлари, лойиҳа келишуви, смета, техник-иқтисодий асос ва бошқалар) Қўлланилган методология: ( масалан, инвестиция лойиҳаларини баҳолаш бўйича услубий тавсиялар, Йирик инвестиция лойиҳасининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бўйича чеклист, бозор тузилмаси ва соҳавий маълумотларни таҳлил қилиш ва бошқалар орқали ўтказилди ) 3. Хавф тоифаси Якуний хавф даражаси: □ Паст □ Ўртача □ Юқори Қисқача асослаш: ( масалан, лойиҳада 4 та рақобатни чеклаши мумкин бўлган омил аниқланганлиги сабабли ушбу лойиҳанинг хавф даражаси юқори ) 4. Рақобат учун хатарлар Т/р Омил (хавф) тавсифи Қаерда аниқланган Омил (хавф) сабаби 4.1 Шартларни қайта кўриб чиқиш имкониятисиз 25 йилга эксклюзив ҳуқуқлар тақдим этилган Лойиҳа келишуви Янги иштирокчилар учун бозорга кириш чекланган, рақобатни чеклаш хавфи 4.2 Давлат кафолатлари фақат бир иштирокчига берилади «Қўллаб-қувватлаш чоралари» бўлими Рақобат муҳити бузилади, бозорда тенг бўлмаган шароит юзага келади 4.3 Қонунчиликда назарда тутилмаган айни бир сертификатга эга ишлаб чиқарувчилар қатнашиши мумкин Тендер ҳужжатлари Бозорда сунъий равишда рақобат чекланади 5. Рақобатни та ъминлаш бўйича тавсиялар Т/р Муаммо Тавсия этилган чора Мас ъул орган (тузилма, шахс) Ижро муддати 5.1 Эксклюзив ҳуқуқларни қайта кўриб чиқиш механизми йўқ Келишувни узайтиришда мажбурий тендер шартини киритиш Юридик бўлим Лойиҳа тасдиқланишига қадар 5.2 Давлат кафолатлари асоссиз равишда фақат бир иштирокчига берилган Бошқа эҳтимолий ҳамкорлар учун симметрик шартларни кўриб чиқиш Лойиҳа буюртмачиси 30 кун ичида 5.3 Рақобатни чекловчи талаблар мавжуд Тендер ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, кенгроқ иштирокни таъминлаш Давлат харидлари бўлими Танлов жараёни бошлангунга қадар 6. Тавсиялар ижроси устидан назорат ( масалан, тавсияларнинг бажарилиши устидан назорат лойиҳа ташаббускорининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси ва (ёки) масъул ходим томонидан амалга оширилади ) 7. Амалга ошириш имконияти бўйича хулоса □ Ижобий хулоса (шартлар билан): Лойиҳа бўйича тавсия этилган чоралар амалга оширилган тақдирда рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмайди. □ Салбий хулоса: Лойиҳа рақобат муҳитини бузиш хавфини юзага келтиради, мавжуд чекловлар бартараф этилганидан сўнг амалга оширилиши мумкин. 8. Имзолар Эксперт гуруҳи раҳбари: Ф.И.О. ___________________________ Имзо _____________ Сана ___________ Эксперт гуруҳи а ъзолари: 1. Ф .И.О. _________________________ Имзо _____________ Сана ___________ 2. Ф .И.О. _________________________ Имзо _____________ Сана ___________ 3. ... Тасдиқланди: Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари ва (ёки) монополияга қарши комплаенс бўйича масъул ходим : Ф.И.О. ___________________________ Имзо _____________ Сана ___________
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А. БУРХАНОВ
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. КУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 14 апрель,
Тошкент ш.,
2026 йил 26 март,
2026 йил 24 март
18 -сон
04/11-05/01 -сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI KORRUPSIYAGA QARSHI KURASHISH AGENTLIGI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI RAQOBATNI RIVOJLANTIRISH VA ISTEʼMOLCHILAR HUQUQLARINI HIMOYA QILISH QOʻMITASINING
QARORI
YOʻRIQNOMA
CHEKLIST
CHEKLIST
Yirik investitsiya loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish va ularning raqobat muhitiga taʼsirini baholash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 3-fevraldagi 44-son “Yirik investitsiya loyihalarini tayyorlash va amalga oshirish jarayonida korrupsiyaga qarshi hamda raqobatni taʼminlovchi standartlarni joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi hamda Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi qaror qiladi:
1. Yirik investitsiya loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish va ularning raqobat muhitiga taʼsirini baholash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi bilan kelishilgan.
3. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligining 2026-yil 14-apreldagi 18-son hamda Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasining 2026-yil 26-martdagi 04/11-05/01-son qaroriga ILOVA
Yirik investitsiya loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish va ularning raqobat muhitiga taʼsirini baholash tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Yoʻriqnoma yirik investitsiya loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish va ularning raqobat muhitiga taʼsirini baholash tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Yoʻriqnoma quyidagi yirik investitsiya loyihalariga nisbatan tatbiq etiladi:
davlat budjeti yoki davlat maqsadli jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan investitsiya loyihalari;
davlat-xususiy sheriklik asosida amalga oshiriladigan investitsiya loyihalari;
davlat kafolatlari, imtiyozlar yoki davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashning boshqa shakllarini nazarda tutuvchi xorijiy investitsiyalar va xalqaro moliya institutlari ishtirokidagi investitsiya loyihalari .
2. Mazkur Yoʻriqnomada quyidagi tushunchalar qoʻllaniladi:
vakolatli organlar — Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi hamda Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi;
yirik investitsiya loyihasi (bundan buyon matnda loyiha deb yuritiladi) — moliyaviy resurslar qiymati kamida 50,0 mln AQSH dollari ekvivalentida (shu jumladan, davlat investitsiyalari, xalqaro moliya institutlari kreditlari) jalb etilgan holda amalga oshiriladigan, iqtisodiy va ijtimoiy ahamiyatga ega obyektlar, xizmatlar yoki boshqa infratuzilmani yaratish, kengaytirish yoki modernizatsiya qilishga qaratilgan investitsiya loyihalari;
loyihani korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish (bundan buyon matnda ekspertiza deb yuritiladi) — loyihani rejalashtirish, moliyalashtirish, tayyorlash, davlat xaridlarini amalga oshirish va ekspluatatsiya, monitoring qilish bosqichlarida korrupsiya holatlarini keltirib chiqarishi mumkin boʻlgan omillar va xavflarni aniqlash hamda tahlil qilish, shuningdek, ularni bartaraf etish yoki kamaytirish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish jarayoni;
loyihaning raqobat muhitiga taʼsirini baholash (bundan buyon matnda baholash deb yuritiladi) — loyihaning tegishli bozorlarda raqobatga taʼsirini baholash, raqobatni cheklash, ayrim ishtirokchilarga ustunlik berish yoki monopol holatni yuzaga keltirish xavflarini aniqlash, bartaraf etish, shuningdek barcha xoʻjalik yurituvchi subyektlar uchun teng boʻlgan shart-sharoitlarni taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlarni belgilash jarayoni .
3. Mazkur Yoʻriqnoma talablariga muvofiq ekspertizadan oʻtkazilmagan hamda baholanmagan loyihani tasdiqlashga yoki amalga oshirishning keyingi bosqichiga oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi.
2-bob. Loyihani ekspertizadan oʻtkazish hamda baholashning maqsad va vazifalari
4. Loyihani ekspertizadan oʻtkazish va baholashning maqsadi loyihaning shaffoflik, hisobdorlik va xolislik tamoyillari asosida amalga oshirish, korrupsiya xavflarini oldindan aniqlash va sogʻlom raqobat muhitini taʼminlashdan iborat.
5. Ekspertizaning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
loyihani tayyorlash va amalga oshirish bosqichlarida korrupsiyaga olib kelishi mumkin boʻlgan omillarni aniqlash;
manfaatlar toʻqnashuvi va affillanganlik holatlarni bartaraf etish;
diskretsion vakolatlarning asossiz qoʻllanilishini cheklash;
davlat xaridlarida shaffoflikni taʼminlash;
moliyaviy hisob-kitoblar va loyiha qiymatining iqtisodiy asoslanganligini baholash;
aniqlangan xavflarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlarni belgilash.
6. Baholashning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
loyihaning bozorda raqobatni cheklash ehtimolini aniqlash;
barcha xoʻjalik yurituvchi subyektlar uchun teng boʻlgan shart-sharoitlarni taʼminlash;
davlat tomonidan taqdim etiladigan davlat yordamining (imtiyoz, preferensiya va boshqa turdagi qoʻllab-quvvatlash choralarining) raqobatga taʼsirini baholash;
ayrim ishtirokchilarga ustunlik berish yoki monopol holatni yuzaga keltirish (bozorda ustun mavqe yuzaga kelishi) xavfini bartaraf etish;
ayrim xoʻjalik yurituvchi subyektlarga eksklyuziv (mutlaq) huquqlarning asossiz berilishiga yoʻl qoʻymaslik.
3-bob. Loyihani ekspertizadan oʻtkazish tartibi
7. Loyiha quyidagi bosqichlarda majburiy tartibda ekspertizadan oʻtkaziladi:
loyiha tashabbusi bosqichida — konsepsiya, texnik-iqtisodiy asos, loyihani baholash hujjati yoki loyihani asoslovchi boshqa dastlabki hujjatlar ishlab chiqilayotganda, shuningdek moliyalashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qilinishi yoki shartnoma tuzilishi (davlat xususiy-sheriklik uchun) oldidan;
davlat xaridi bosqichida — loyiha boʻyicha yetkazib beruvchilar, pudratchilar, investorlar yoki hamkorlarni tanlash uchun raqobatbardosh tanlov jarayonlari oʻtkazilishi paytida;
amalga oshirish bosqichida — loyiha shartlarida sezilarli oʻzgarishlar boʻlganda, qoʻshimcha shartnomalar tuzilganda, shartnomalarning ijrosini monitoring qilish paytida korrupsiya holatlarini aniqlash va ularning oldini olish maqsadida.
8. Loyiha ekspertizasi davlat organlari va tashkilotlarining korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari (bundan buyon matnda ichki nazorat tuzilmalari deb yuritiladi) tomonidan tashkil etiladi va oʻtkaziladi .
9. Loyihani tayyorlayotgan davlat organi yoki tashkiloti (bundan buyon matnda loyiha tashabbuskori deb yuritiladi) loyihaga aloqador quyidagi hujjatlarni korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish uchun ichki nazorat tuzilmasiga taqdim etadi :
oldindan toʻldirilgan mazkur Yoʻriqnomaning 1-ilovasiga muvofiq shakldagi Yirik investitsiya loyihasida korrupsiyaviy xavflarni aniqlash boʻyicha cheklist (bundan buyon matnda korrupsiyaviy xavflar cheklisti deb yuritiladi);
loyiha konsepsiyasi;
texnik-iqtisodiy asos;
loyihani baholash hujjati;
kelishuv loyihasi;
hamkorni tanlashga oid materiallar;
loyihaga aloqador boshqa mavjud hujjatlar va maʼlumotlar.
10. Taqdim etilgan hujjatlar ichki nazorat tuzilmasining masʼul xodimi tomonidan qabul qilinib, ularning toʻliqligi va ekspertizadan oʻtkazish uchun yaroqliligi ikki ish kuni ichida tekshiriladi.
Ichki nazorat tuzilmasi ekspertizani oʻtkazish uchun zarur boʻlgan, mavjud qoʻshimcha hujjatlar va maʼlumotlarning taqdim etilishini talab qilishi mumkin.
11. Taqdim etilgan hujjatlar toʻliq boʻlmagan va (yoki) ekspertizadan oʻtkazish uchun yaroqsiz deb topilgan taqdirda ichki nazorat tuzilmasi aniqlangan kamchiliklar roʻyxatini koʻrsatgan holda ularni loyiha tashabbuskoriga qaytaradi.
12. Taqdim etilgan hujjatlar toʻliq va ekspertizadan oʻtkazish uchun yaroqli deb topilgan kunning oʻzida idoraviy nazorat jurnalida roʻyxatdan oʻtkaziladi.
Loyiha idoraviy nazorat jurnalida roʻyxatdan oʻtkazilgan kundan boshlab oʻn besh ish kuni ichida ekspertizadan oʻtkaziladi.
13. Ekspertiza taqdim etilgan hujjatlarni mazmunan oʻrganish va alohida korrupsiyaviy xavflar cheklistini toʻldirish orqali quyidagi mezonlar asosida amalga oshiriladi:
1) tashkil etish va oʻtkazish jarayonining oshkoraligi.
Loyihani tashkil etish va oʻtkazish, shu jumladan rejalashtirish va ijrochilarni tanlash jarayonining oshkoraligi quyidagilar asosida baholanadi:
salohiyatli ishtirokchilar uchun loyiha boʻyicha barcha zarur maʼlumotlar (predmet, qiymat, moliyalashtirish manbalari, tanlash mezonlari, muddatlar va boshqalar) toʻliq eʼlon qilinganligi;
takliflarni taqdim etish uchun yetarli muddatning mavjudligi;
qabul qilingan qarorlar tegishli bayonnoma yoki xulosalar bilan rasmiylashtirilganligi;
ishtirokchilarning savollari va murojaatlarini koʻrib chiqish tartibi taʼminlanganligi;
2) meʼyorlarning aniqligi va xolisligi .
Investorni (yetkazib beruvchi, pudratchi, hamkor) tanlash mezonlari va loyiha natijalarini baholash koʻrsatkichlari oldindan aniq belgilanganligi hamda barcha ishtirokchilarga bir xil tartibda qoʻllanganligi tekshiriladi.
Meʼyorlarning aniqligi va xolisligi quyidagilar asosida baholanadi:
gʻolibni tanlash mezonlari va baholash koʻrsatkichlarining oldindan belgilanganligi;
gʻolibni tanlash va qaror qabul qilish bosqichlarining tegishli hujjatlar bilan rasmiylashtirilganligi;
gʻolibni tanlash natijalarining har bir mezon boʻyicha asoslantirilganligi;
baholash mezonlarining barcha ishtirokchilarga nisbatan bir xil tartibda qoʻllanganligi;
3) manfaatlar toʻqnashuvi mavjud emasligi.
Ekspertiza jarayonida loyihani tayyorlash va amalga oshirishda ishtirok etuvchi shaxslarning shaxsiy (bevosita yoki bilvosita) manfaatdorligi, ularning oʻz lavozim yoki xizmat majburiyatlarini lozim darajada bajarishiga taʼsir koʻrsatayotgan yoki taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan hamda shaxsiy manfaatdorlik bilan fuqarolar, tashkilotlar, jamiyat yoki davlatning huquqlari va qonuniy manfaatlari oʻrtasida qarama-qarshilik yuzaga kelayotgan yoki yuzaga kelishi mumkin boʻlgan holatlar mavjud emasligi tekshiriladi.
Manfaatlar toʻqnashuvi mavjud emasligi quyidagilar asosida baholanadi:
loyihani tayyorlash va amalga oshirishda ishtirok etuvchi mansabdor shaxslar tomonidan ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisidagi deklaratsiya taqdim etilganligi;
qaror qabul qilishda ishtirok etuvchi shaxslarning loyihada ishtirok etuvchi investor (yetkazib beruvchi, pudratchi, hamkor) bilan mulkiy, moliyaviy yoki boshqaruvga oid manfaatdorligi mavjud emasligi;
manfaatlar toʻqnashuvi yuzaga kelgan yoki yuzaga kelishi mumkin boʻlgan holatlarda manfaatdor shaxslarning qaror qabul qilish jarayonida ishtirok etmasligi taʼminlanganligi;
manfaatlar toʻqnashuvini aniqlash va bartaraf etish boʻyicha belgilangan ichki tartiblarga rioya etilganligi;
4) diskretsion vakolatlar mavjud emasligi.
Loyiha yoki unga bogʻliq qarorlarda davlat organlari yoki mansabdor shaxslarga ortiqcha yoki noaniq vakolatlar berilmaganligi tekshiriladi.
Qarorlar qabul qilishda mansabdor shaxslarning asossiz ravishda oʻz ixtiyoriga koʻra harakat qilish imkoniyati cheklangan boʻlishi lozim.
Diskretsion vakolatlar mavjud emasligi quyidagilar orqali baholanadi:
qaror qabul qilishning shartlari, asoslari va tartib-taomillari aniq va tushunarli tarzda belgilanganligi;
loyihada davlat organlari yoki mansabdor shaxslarga noaniq yoki cheklanmagan vakolatlar berishga olib keluvchi qoidalarning mavjud emasligi (shartnomaning muhim shartlarini belgilangan tartib-taomillardan tashqari oʻzgartirish imkoniyati berilmaganligi, zaxira mablagʻlarini yakka tartibda tasarruf etish huquqi nazarda tutilmaganligi va boshqalar);
davlat organlari yoki mansabdor shaxslarga ularning vakolat doirasiga kirmaydigan vazifalar yuklatilmaganligi;
5) cheklovlar va toʻsiqlar mavjud emasligi.
Loyihada ishtirokchilar uchun belgilangan cheklovlar va toʻsiqlar maqsadga muvofiqligi, asoslanganligi hamda ortiqcha maʼmuriy yoki moliyaviy yuklamalarga olib kelmasligi tekshiriladi.
Cheklovlar va toʻsiqlar mavjud emasligi quyidagilar orqali baholanadi:
cheklovlar va toʻsiqlarning loyiha maqsadidan kelib chiqqan holda asoslanganligi;
litsenziyalash, ruxsatnoma berish va xabardor qilish tartib-taomillarining qonunchilik talablariga muvofiq belgilanganligi;
noaniq yoki asossiz talablarning nazarda tutilmaganligi;
loyihada belgilangan maqsad va vazifalar bilan bogʻliq boʻlmagan tashkiliy, moliyaviy yoki maʼmuriy talablarning nazarda tutilmaganligi;
muayyan doiradagi ishtirokchilarga ustunlik beruvchi talablarning belgilanmaganligi.
Loyihada jismoniy va yuridik shaxslarning huquq va erkinliklarini asossiz cheklashga olib keluvchi yoki muayyan ishtirokchining manfaatini koʻzlab belgilangan talablar mavjud boʻlmasligi lozim;
6) nazorat va hisobot.
Loyihada uni amalga oshirish ustidan tashqi nazorat mexanizmlari hamda loyihani amalga oshirish natijalari boʻyicha hisobot berish tartiblari mavjudligi tekshiriladi.
Nazorat va hisobot mexanizmlari mavjudligi quyidagilar orqali baholanadi:
loyiha amalga oshirilishi ustidan tashqi nazorat shakllarining (audit, monitoring, jamoatchilik nazorati) nazarda tutilganligi;
loyihani amalga oshirish jarayonini monitoring qilish tartibining belgilanganligi;
loyihani amalga oshirish natijalari toʻgʻrisida ommaviy hisobot taqdim etish tartibining belgilanganligi;
7) javobgarlik choralari.
Loyiha hujjatlarida korrupsiyaviy huquqbuzarliklar uchun taʼsirchan javobgarlik choralarining mavjudligi tekshiriladi.
Javobgarlik choralari mavjudligi quyidagilar orqali baholanadi:
korrupsiyaviy huquqbuzarliklar aniqlangan taqdirda shartnomani bekor qilish, jarima sanksiyalarini qoʻllash, pudratchini chetlatish va boshqa choralarning mavjudligi;
loyiha ishtirokchilarining korrupsiyaga qarshi qoidalarga rioya etish majburiyatining mavjudligi;
xalqaro tajribaga, shu jumladan Iqtisodiy hamkorlik va taraqqiyot tashkiloti standartlariga muvofiq loyiha ishtirokchilaridan korrupsiyaga qarshi ichki qoidalar, komplayens dasturlari yoki odob-axloq siyosatining mavjudligi toʻgʻrisida axborot taqdim etish talabining mavjudligi;
8) boshqa omillar.
Loyihada korrupsiyaviy xavflarni keltirib chiqarishi mumkin boʻlgan boshqa omillarning mavjudligi tekshiriladi.
Boshqa korrupsiyaviy xavflar quyidagilar orqali baholanadi:
huquqiy masalalardagi boʻshliqlarning mavjud emasligi;
huquq va majburiyatlarning aniq va tushunarli tarzda belgilanganligi;
qoidalarni turlicha talqin qilish imkoniyatining mavjud emasligi;
qaror qabul qilish yoki amalga oshirish tartib-taomillarining toʻliq belgilanmaganligi.
14. Korrupsiyaviy xavflar cheklistini toʻldirish ushbu cheklistda belgilangan har bir savolga javob berish orqali amalga oshiriladi.
Savolda nazarda tutilgan talablar taʼminlangan taqdirda “Ha” ustunining tegishli qatoriga tasdiq belgisi (“✓”) qoʻyiladi.
Savolda nazarda tutilgan talablar taʼminlanmagan taqdirda “Yoʻq” ustunining tegishli qatoriga tasdiq belgisi (“✓”) qoʻyiladi hamda “Izoh (asoslash)” ustunining tegishli qatorida korrupsiyaviy xavfni keltirib chiqaruvchi omillar qisqacha asoslantiriladi.
Savol loyihaga taalluqli boʻlmagan taqdirda “Tegishli emas” ustunining tegishli qatoriga tasdiq belgisi (“✓”) qoʻyiladi hamda “Izoh (asoslash)” ustunining tegishli qatorida savol loyihaga taalluqli emasligining sabablari koʻrsatiladi.
15. Loyihaning korrupsiyaviy xavf darajasi ekspertiza natijasiga koʻra toʻldirilgan korrupsiyaviy xavflar cheklisti asosida yuqori, oʻrtacha va past xavf toifalariga ajratiladi.
Xavf darajasi quyidagicha tasniflanadi:
yuqori xavf — 10 ta va undan ortiq korrupsiyaviy omil aniqlangan taqdirda;
oʻrtacha xavf — 5 — 9 ta korrupsiyaviy omil aniqlangan taqdirda;
past xavf — 1 — 4 ta korrupsiyaviy omil aniqlangan taqdirda;
korrupsiyaviy xavf aniqlanmagan — korrupsiyaviy omil mavjud boʻlmagan taqdirda.
Belgilangan xavf toifasi korrupsiyaga qarshi ekspertiza xulosasida aks ettiriladi va loyihaning korrupsiyaviy xavf darajasini belgilash uchun asos boʻlib xizmat qiladi.
16. Ekspertiza natijalariga koʻra ichki nazorat tuzilmasi tomonidan mazkur Yoʻriqnomaning 2-ilovasida nazarda tutilgan Yirik investitsiya loyihasi boʻyicha korrupsiyaga qarshi ekspertiza xulosasining namunaviy shakliga muvofiq korrupsiyaga qarshi ekspertiza xulosasi tayyorlanadi.
Korrupsiyaga qarshi ekspertiza xulosasi ekspertiza jarayonida oʻtkazilgan tahlil natijalariga asoslanadi hamda loyihada aniqlangan korrupsiyaviy xavflar, ularni bartaraf etish boʻyicha tavsiyalar va loyihaning maqbulligi boʻyicha yakuniy xulosani oʻz ichiga oladi.
17. Korrupsiyaga qarshi ekspertiza xulosasida quyidagilar koʻrsatiladi:
loyihadagi korrupsiyaviy xavf darajasining umumlashtirilgan bahosi — aniqlangan korrupsiyaviy omillar asosida loyihaning past, oʻrtacha yoki yuqori xavf darajasi;
aniqlangan korrupsiyaviy xavflar va qonun buzilishi holatlari roʻyxati ;
korrupsiyaviy xavflarni bartaraf etish boʻyicha tavsiyalar — chora-tadbirlar rejasi, loyiha hujjatlariga kiritilishi lozim boʻlgan oʻzgartishlar, qoʻshimcha tartib-taomillar, nazorat mexanizmlari yoki preventiv choralar;
yuqori xavfli loyihalar uchun alohida choralar — loyihani amalga oshirish jarayoniga mustaqil kuzatuvchi (monitor) jalb etish, korrupsiyaga qarshi auditlar oʻtkazish yoki doimiy monitoring tashkil etish boʻyicha takliflar ;
tavsiyalarni bajarish muddatlari va masʼul shaxslar — tavsiyalarni amalga oshirish uchun masʼul boʻlgan tashkilotlar yoki shaxslar hamda ularni bajarish muddatlari;
loyihaning maqbulligi boʻyicha yakuniy xulosa — aniqlangan korrupsiyaviy xavflar bartaraf etilgan taqdirda loyihani amalga oshirish mumkinligi yoki xavflar bartaraf etilmagan taqdirda loyihani qayta ishlash yoxud loyihani amalga oshirish maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.
18. Loyihaning xavf darajasi yuqori boʻlgan taqdirda loyihaning maqbulligi boʻyicha salbiy xulosa beriladi.
Loyihaning xavf darajasi past yoki oʻrtacha boʻlgan taqdirda korrupsiyaviy xavflarni bartaraf etish yuzasidan tavsiyalar asosida loyihaning maqbulligi boʻyicha ijobiy xulosa beriladi. Bunda ichki nazorat tuzilmasi korrupsiyaviy omilning jiddiyligi hamda kelgusida tavsiyalar ijrosi ustidan nazorat qilish imkoniyatidan kelib chiqib, loyihaning maqbulligi boʻyicha salbiy xulosa berishi mumkin.
19. Korrupsiyaga qarshi ekspertiza natijalariga koʻra aniqlangan korrupsiyaviy xavflarni kamaytirish yoki bartaraf etish maqsadida ichki nazorat tuzilmasi tomonidan tavsiyalar ishlab chiqiladi.
Tavsiyalar oʻtkazilgan tahlil natijalariga asoslangan holda ishlab chiqilib, aniq va amalga oshirilishi mumkin boʻlgan shaklda bayon qilinishi hamda ularni bajarish uchun masʼul ijrochilar va muddatlar koʻrsatilishi lozim.
Tavsiyalar quyidagi chora-tadbirlarni oʻz ichiga oladi:
loyiha hujjatlariga korrupsiyaviy xavflarni bartaraf etishga qaratilgan oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish;
tanlash mezonlarini aniqlash, noaniq yoki asossiz (subyektiv) talablarni chiqarib tashlash yoki asoslash;
manfaatlar toʻqnashuvini keltirib chiqarishi mumkin boʻlgan holatlarni bartaraf etish, shu jumladan manfaatdor shaxslarni qaror qabul qilish jarayonidan chetlatish;
loyihani muhokama qilishda mustaqil ekspertlar yoki jamoatchilik ishtirokini taʼminlash;
loyihani amalga oshirish boʻyicha shartnomalarga korrupsiyaga qarshi talablarni kiritish, shu jumladan korrupsiya holatlari aniqlangan taqdirda shartnomani bekor qilish huquqini nazarda tutish;
loyihani amalga oshirish jarayoni ustidan qoʻshimcha nazorat mexanizmlarini joriy etish.
20. Korrupsiyaga qarshi ekspertiza xulosasi korrupsiyaviy xavflar cheklisti hamda loyihaga aloqador boshqa hujjatlar bilan birgalikda loyiha tashabbuskoriga hamda loyiha boʻyicha qaror qabul qiluvchi vakolatli davlat organi yoki tashkilotiga yuboriladi.
4-bob. Loyihani baholash tartibi
21. Loyihaning raqobat muhitiga taʼsiri korrupsiyaga qarshi ekspertiza bilan bir vaqtda yoki undan soʻng baholanadi .
22. Baholash davlat organlari va tashkilotlarining ichki nazorat tuzilmalari va (yoki) monopoliyaga qarshi komplayens tizimi joriy etilgan davlat organlari va tashkilotlarida monopoliyaga qarshi komplayens boʻyicha masʼul xodim (bundan buyon matnda masʼul xodim deb yuritiladi) tomonidan amalga oshiriladi .
23. Loyiha tashabbuskori loyihaga aloqador quyidagi hujjatlarni baholash uchun ichki nazorat tuzilmasi va (yoki) masʼul xodimga taqdim etadi:
loyiha konsepsiyasi;
texnik-iqtisodiy asos;
loyihani baholash hujjati;
kelishuv loyihasi;
hamkorni tanlashga oid materiallar;
loyihaga aloqador boshqa mavjud hujjatlar va maʼlumotlar.
24. Taqdim etilgan hujjatlar ichki nazorat tuzilmasi va (yoki) masʼul xodim tomonidan qabul qilinib, ularning toʻliqligi va baholash uchun yaroqliligi ikki ish kuni ichida tekshiriladi.
Ichki nazorat tuzilmasi va (yoki) masʼul xodim baholash uchun zarur boʻlgan, mavjud qoʻshimcha hujjatlar va maʼlumotlarning taqdim etilishini talab qilishi mumkin.
25. Taqdim etilgan hujjatlar toʻliq boʻlmagan va (yoki) baholash uchun yaroqsiz deb topilgan taqdirda ichki nazorat tuzilmasi va (yoki) masʼul xodim aniqlangan kamchiliklar roʻyxati koʻrsatilgan holda ularni loyiha tashabbuskoriga qaytaradi.
26. Taqdim etilgan hujjatlar toʻliq va baholash uchun yaroqli deb topilgan kunning oʻzida idoraviy nazorat jurnalida roʻyxatdan oʻtkaziladi.
Loyiha idoraviy nazorat jurnalida roʻyxatdan oʻtkazilgan kundan boshlab oʻn besh ish kuni ichida baholanadi.
Loyihaning murakkabligi va materiallar hajmidan kelib chiqib, baholashning umumiy muddati asoslantirilgan holda yigirma ish kunigacha uzaytirilishi mumkin.
27. Taqdim etilgan hujjatlar va materiallar roʻyxatdan oʻtkazilganidan soʻng baholashni amalga oshirish uchun ichki nazorat tuzilmasi va (yoki) masʼul xodim tomonidan mutaxassislar tayinlanadi yoki kollegial tarzda koʻrib chiqish uchun komissiya shakllantiriladi .
Loyiha murakkab yoki koʻp tarmoqli boʻlgan taqdirda baholashni amalga oshirish uchun sohaviy mutaxassislar, zarur hollarda vakolatli organlarning vakillari ishtirokida ishchi guruh tuzilishi mumkin .
28. Baholash taqdim etilgan hujjatlarni mazmunan oʻrganish va mazkur Yoʻriqnomaning 3-ilovasiga muvofiq shakldagi Yirik investitsiya loyihasining raqobat muhitiga taʼsirini baholash boʻyicha cheklistni (bundan buyon matnda baholash cheklisti deb yuritiladi) toʻldirish orqali quyidagi mezonlar asosida amalga oshiriladi:
1) bozor va ishtirokchilar .
Loyihani amalga oshirishga taʼsir koʻrsatadigan tegishli bozor yoki faoliyat sohasi, bozordagi asosiy va salohiyatli ishtirokchilar, ularning ulushlari hamda raqobat muhitiga taʼsiri tekshiriladi.
Bozor va ishtirokchilar quyidagilar asosida baholanadi:
loyihaning tegishli bozorlarga (faoliyat sohalariga) taʼsiri aniqlanganligi;
loyihani amalga oshirish davomida tovar yoki xizmatlar bozoridagi xoʻjalik yurituvchi subyektlarning soni yoki doirasi cheklanmasligi;
loyihaning yetkazib beruvchilar (pudratchilar, taʼminotchilar) soniga taʼsiri baholanganligi;
taʼminotchilar soni qisqargan taqdirda uning texnologik yoki iqtisodiy jihatdan asoslanganligi;
2) kirish shartlari va maxsus huquqlar .
Loyiha doirasida xususiy sherik yoki investorga davlat yordamini berish nazarda tutilgan holatlarda bozorga kirish shartlari hamda maxsus huquqlar raqobat muhitiga taʼsiri nuqtayi nazaridan tekshiriladi.
Kirish shartlari va maxsus huquqlar quyidagilar asosida baholanadi:
loyihada ayrim ishtirokchilarga eksklyuziv huquqlar yoki imtiyozlar berish nazarda tutilganligi;
eksklyuziv huquqlar yoki imtiyozlarning (shartlarning) asoslanganligi;
eksklyuziv huquqlar yoki imtiyozlarning amal qilish muddati va qayta koʻrib chiqish mexanizmining mavjudligi;
3) davlatning aralashuvi .
Loyihada nazarda tutilgan davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash choralarining (subsidiyalar, minimal daromad kafolati, mahsulotni xarid qilib olish va boshqalar) raqobat muhitiga taʼsiri hamda ularning asoslanganligi tekshiriladi.
Davlatning aralashuvi quyidagilar asosida baholanadi:
davlat tomonidan koʻrsatiladigan qoʻllab-quvvatlash choralarining raqobat muhitiga salbiy taʼsiri, shu jumladan raqobatchi subyektlarning oʻzaro raqobatlashishga boʻlgan qiziqishini pasaytirish ehtimolining mavjud yoki mavjud emasligi;
davlat tomonidan koʻrsatiladigan qoʻllab-quvvatlash choralarining ochiqligi va shaffofligi taʼminlanganligi;
davlat tomonidan koʻrsatiladigan qoʻllab-quvvatlash choralarining vaqtinchaligi hamda boshqa ishtirokchilar uchun teng shart-sharoitlarni buzmasligi;
4) bogʻliq bozorlarga taʼsir .
Loyihaning bogʻliq tarmoq va bozorlarga ehtimoliy taʼsiri hamda raqobat muvozanatiga taʼsiri tekshiriladi.
Bogʻliq bozorlarga taʼsir quyidagilar asosida baholanadi:
loyihaning bogʻliq bozorlarda raqobatni cheklash ehtimolining mavjud yoki mavjud emasligi;
bogʻliq bozorlarda ustun mavqe vujudga kelish ehtimolining mavjud yoki mavjud emasligi;
bogʻliq bozorlarda raqobatni saqlash va ustun mavqe vujudga kelishining oldini olish choralari nazarda tutilganligi;
5) raqobat qonunchiligiga muvofiqlik .
Loyihaning shartlari raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiqligi tekshiriladi.
Raqobat qonunchiligiga muvofiqlik quyidagilar asosida baholanadi:
loyihada raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga zid boʻlgan shartlar nazarda tutilmaganligi;
raqobatni cheklashga olib kelishi mumkin boʻlgan shartlar mavjud boʻlgan taqdirda ularning Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi bilan kelishilganligi;
ishtirokchilar faoliyatini cheklashga olib keluvchi shartlar nazarda tutilmaganligi.
29. Baholash cheklistini toʻldirish ushbu cheklistda belgilangan har bir savolga javob berish orqali amalga oshiriladi.
Savolda nazarda tutilgan talablar taʼminlangan taqdirda “Ha” ustunining tegishli qatoriga tasdiq belgisi (“✓”) qoʻyiladi.
Savolda nazarda tutilgan talablar taʼminlanmagan taqdirda “Yoʻq” ustunining tegishli qatoriga tasdiq belgisi (“✓”) qoʻyiladi hamda “Izoh (asoslash)” ustunining tegishli qatorida raqobat muhitiga salbiy taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan omillar asoslantiriladi.
Savol loyihaga taalluqli boʻlmagan taqdirda “Tegishli emas” ustunining tegishli qatoriga tasdiq belgisi (“✓”) qoʻyiladi hamda “Izoh (asoslash)” ustunining tegishli qatorida savol loyihaga taalluqli emasligining sabablari koʻrsatiladi.
30. Baholashda quyidagi jihatlarga alohida eʼtibor qaratiladi:
loyihada ishtirokchilar doirasi asossiz cheklanmaganligi hamda loyiha muayyan bir ijrochiga moʻljallab ishlab chiqilmaganligi ;
loyihada bozorga kirish toʻsiqlari mavjud emasligi, shu jumladan ishtirokchilarga nisbatan haddan tashqari talablar belgilanmaganligi, qonunchilikda nazarda tutilmagan litsenziya yoki sertifikatlash shartlari joriy etilmaganligi hamda boshqa asossiz cheklovlar nazarda tutilmaganligi ;
tender (tanlov) jarayonining shaffof va ochiq tashkil etilganligi, kamsituvchi talablar belgilanmaganligi hamda oʻzaro kelishuv xavfini keltirib chiqaruvchi shart-sharoitlar mavjud emasligi;
loyihada nazarda tutilgan davlat tomonidan koʻrsatiladigan qoʻllab-quvvatlash choralarining (subsidiyalar, minimal daromad kafolati, mahsulotni xarid qilib olish va boshqalar) zarurligi va asoslanganligi, davlatning moliyaviy majburiyatlari oshkora aks ettirilganligi hamda xususiy sherikka berilayotgan imtiyozlarning davlat manfaatlariga mosligi ;
loyihani amalga oshirishning yakuniy isteʼmolchilarga koʻrsatishi mumkin boʻlgan taʼsiri, shu jumladan raqobatning cheklanishi natijasida sifat yomonlashishi, tanlov imkoniyatlari kamayishi yoki narxlar oshishi ehtimoli mavjudligi hamda bunday xatarlarni kamaytirish mexanizmlari nazarda tutilmaganligi;
loyihada xalqaro moliya institutlari va donor tashkilotlar bilan tuzilgan kelishuvlarda nazarda tutilgan raqobatni taʼminlashga oid talablar inobatga olinganligi hamda ularga rioya etilishi taʼminlanganligi .
31. Loyihaning raqobat muhitiga taʼsiri boʻyicha xavf darajasi baholash natijasiga koʻra toʻldirilgan baholash cheklisti asosida yuqori, oʻrtacha va past xavf toifalariga ajratiladi.
Xavf darajasi quyidagicha tasniflanadi:
yuqori xavf — 4 ta va undan ortiq raqobatni cheklashi mumkin boʻlgan omil aniqlangan taqdirda;
oʻrtacha xavf — 2-3 ta raqobatni cheklashi mumkin boʻlgan omil aniqlangan taqdirda;
past xavf — 1 ta raqobatni cheklashi mumkin boʻlgan omil aniqlangan taqdirda;
xavf aniqlanmagan — raqobatni cheklashi mumkin boʻlgan omil mavjud boʻlmagan taqdirda.
Belgilangan xavf toifasi baholash xulosasida aks ettiriladi va loyihaning raqobat muhitiga taʼsiri boʻyicha xavfi darajasini belgilash uchun asos boʻlib xizmat qiladi.
32. Baholash natijalari boʻyicha ichki nazorat tuzilmasi va (yoki) masʼul xodim tomonidan mazkur Yoʻriqnomaning 4-ilovasida nazarda tutilgan Yirik investitsiya loyihasining raqobat muhitiga taʼsirini baholash natijasi boʻyicha xulosaning namunaviy shakliga muvofiq xulosa tayyorlanadi.
Xulosada quyidagilar koʻrsatiladi:
raqobatni cheklovchi holatlar (mavjud boʻlsa);
cheklovlarning qonuniyligi va maqbulligi boʻyicha baholash ;
raqobatni taʼminlash boʻyicha aniq tavsiyalar (lotlarga ajratish, ochiq tanlov oʻtkazish, eksklyuziv huquq berishni rad etish yoki muddatini qisqartirish, uchinchi shaxslar uchun kirishni taʼminlash, qoʻshimcha tenderlar va boshqalar);
monitoring va keyingi nazorat shartlari ;
loyihani amalga oshirish imkoniyati boʻyicha yakuniy xulosa va boshqalar.
33. Loyihaning xavf darajasi yuqori boʻlgan taqdirda loyihani amalga oshirish imkoniyati boʻyicha salbiy xulosa beriladi.
Loyihaning xavf darajasi past yoki oʻrtacha boʻlgan taqdirda raqobatni taʼminlash yuzasidan tavsiyalar asosida loyihani amalga oshirish imkoniyati boʻyicha ijobiy xulosa beriladi. Bunda ichki nazorat tuzilmasi va (yoki) masʼul xodim raqobatni cheklashi mumkin boʻlgan omilning jiddiyligi hamda kelgusida tavsiyalar ijrosi ustidan nazorat qilish imkoniyatidan kelib chiqib, loyiha boʻyicha salbiy xulosa berishi mumkin.
34. Xulosa baholash cheklisti bilan birgalikda va loyiha tashabbuskori, loyiha boʻyicha qaror qabul qiluvchi vakolatli organ hamda zarur hollarda vakolatli organlarga yuboriladi.
35. Loyiha tashabbuskori xulosada keltirilgan tavsiyalarni loyihani maʼqullash, moliyalashtirishni tasdiqlash yoki shartnoma tuzishdan oldin bajarishi shart.
Tavsiyalarning ijrosi ichki nazorat tuzilmasi va (yoki) masʼul xodim tomonidan nazorat qilinadi.
36. Agar baholash jarayonida raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik talablarini buzish alomatlari aniqlansa, tegishli materiallar Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasiga yuboriladi.
5-bob. Ekspertiza va baholash natijalarini koʻrib chiqish tartibi
37. Korrupsiyaga qarshi ekspertiza hamda raqobat muhitiga taʼsirni baholash natijalarini kelishilgan holda taʼminlash maqsadida mazkur Yoʻriqnomaning 3 va 4-boblari doirasida masʼul xodimlar oʻzaro maʼlumot almashadi, zaruratga koʻra qoʻshma muhokama oʻtkazadi va umumiy tavsiyalar yoki qoʻshma xulosa tayyorlashi mumkin.
38. Ekspertiza va baholash natijalari boʻyicha tayyorlangan xulosalar (qoʻshma xulosa) (bundan buyon matnda ekspertiza va baholash xulosalari deb yuritiladi) va cheklistlar loyihani maʼqullash yoki moliyalashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qilish vakolati berilgan davlat organlari va tashkilotlari (bundan buyon matnda vakolatli davlat organlari va tashkilotlari deb yuritiladi) tomonidan kollegial tartibda oʻtkaziladigan yigʻilishlarda majburiy tartibda koʻrib chiqiladi .
Ekspertiza va baholash xulosalari vakolatli davlat organlari va tashkilotlariga kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.
Ekspertiza va baholash xulosalari koʻrib chiqilmasdan turib loyihani maʼqullash, moliyalashtirishni tasdiqlash yoki kelishuv tuzishga yoʻl qoʻyilmaydi.
39. Vakolatli davlat organlari va tashkilotlari ekspertiza va baholash xulosalarini loyiha boʻyicha qaror qabul qilish vakolatiga ega boʻlgan komissiyalar yoki boshqa kollegial organlar yigʻilishlarida koʻrib chiqilishi uchun kiritadi.
Loyiha boʻyicha qaror ekspertiza va baholash xulosalarida koʻrsatilgan yakuniy xulosa va tavsiyalarni hisobga olgan holda qabul qilinadi.
Agar ekspertiza va baholash xulosalarida loyihani amalga oshirishdan oldin bajarilishi zarur boʻlgan shartlar yoki loyiha ijrosi davomida rioya etilishi lozim boʻlgan cheklovlar koʻrsatilgan boʻlsa, ular loyiha boʻyicha qabul qilinadigan qarorga kiritiladi .
40. Ekspertiza yoki baholash natijalari boʻyicha salbiy xulosa berilgan boʻlsa, ekspertiza va baholash xulosalarida koʻrsatilgan kamchiliklar bartaraf etilmasdan loyihani maʼqullashga yoʻl qoʻyilmaydi .
Bunda ekspertiza va baholash xulosalarida koʻrsatilgan kamchiliklar bartaraf etilganidan keyin loyiha qayta ekspertizadan va (yoki) qayta baholashdan oʻtkaziladi.
41. Vakolatli davlat organlari va tashkilotlari qaror qabul qilishda ekspertiza va baholash xulosalarida keltirilgan tavsiyalar qanday inobatga olinganini qarorning asoslovchi qismida yoki yigʻilish bayonnomasida aks ettiradi.
Agar ayrim tavsiyalar qabul qilinmagan boʻlsa, ularni rad etish sabablari yozma ravishda asoslab beriladi .
Qonunchilik hujjatlaridan kelib chiqadigan majburiy talablarni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
42. Ekspertiza va baholash xulosalari loyiha materiallariga ilova qilinadi.
Loyihani amalga oshirish boʻyicha qabul qilinadigan qarorlar va boshqa hujjatlarda oʻtkazilgan ekspertiza va baholash natijalari hamda ular asosida koʻrilgan choralar haqida maʼlumotlar koʻrsatilishi lozim .
43. Ekspertiza va baholash xulosalari asosida loyiha tashabbuskori tomonidan vakolatli organlar bilan hamkorlikda korrupsiyaviy xavflar hamda raqobat muhitiga salbiy taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan omillarni bartaraf etishga qaratilgan loyiha tashabbuskorining rahbari tomonidan tasdiqlanadigan chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqiladi.
44. Loyihani amalga oshirish jarayonida yoki qoʻshimcha oʻrganishlar natijasida yangi korrupsiya xavflari yoki raqobat muhitiga salbiy taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan holatlar aniqlangan taqdirda vakolatli organlar:
ekspertiza yoki baholashni loyihaning bosqichidan qatʼi nazar navbatdan tashqari tartibda qayta oʻtkazishni talab qilishga ;
aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish boʻyicha majburiy koʻrsatmalar berishga ;
jiddiy qonun buzilishi holatlari aniqlangan taqdirda loyihani amalga oshirishni yoki moliyalashtirishni toʻxtatish, shu jumladan davlat-xususiy sheriklik shartnomasini bekor qilish tashabbusi bilan chiqishga haqli.
45. Loyihani amalga oshirishda ishtirok etuvchi barcha subyektlar vakolatli organlar bilan hamkorlik qilishi, zarur maʼlumotlarni taqdim etishi, oʻrganishlarga koʻmaklashishi va berilgan koʻrsatmalarni bajarishi lozim.
6-bob. Yakuniy qoida
46. Mazkur Yoʻriqnoma talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.
Yirik investitsiya loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish va ularning raqobat muhitiga taʼsirini baholash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 1-ILOVA
Yirik investitsiya loyihasida korrupsiyaviy xavflarni aniqlash boʻyicha
T/r Mezonlar Savollar Ha Yoʻq Tegishli emas Izoh (asoslash) 1. Tashkil etish va oʻtkazish jarayonining oshkoraligi Loyiha boʻyicha barcha maʼlumotlar toʻliq eʼlon qilinganmi? 2. Takliflarni taqdim etish uchun yetarli muddat mavjudmi? 3. Qarorlar bayonnoma yoki xulosalar bilan rasmiylashtirilganmi? 4. Murojaatlarni koʻrib chiqish tartibi belgilanganmi? 5. Me ʼyorlarning aniqligi va xolisligi Tanlov mezonlari va baholash koʻrsatkichlari oldindan belgilanganmi? 6. Gʻolibni tanlash va qaror qabul qilish bosqichlari tegishli hujjatlar bilan rasmiylashtirilganmi? 7. Gʻolibni tanlash natijalari har bir mezon boʻyicha asoslanganmi? 8. Baholash mezonlari barcha ishtirokchilarga bir xil qoʻllanganmi? 9. Manfaatlar toʻqnashuvi mavjud emasligi Ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi deklaratsiyasi taqdim etilganmi? 10. Qaror qabul qiluvchilarda manfaatdorlik mavjud emasmi 11. Manfaatlar toʻqnashuvi holatida manfaatdor shaxslar qaror qabul qilishdan chetlatilganmi? 12. Manfaatlar toʻqnashuvini aniqlash va bartaraf etish tartibiga rioya qilinganmi? 13. Diskretsion vakolatlar mavjud emasligi Qaror qabul qilish shartlari, asoslari va tartibi aniq belgilanganmi? 14. Noaniq yoki cheklanmagan vakolatlar mavjud emasmi? 15. Vakolat doirasiga kirmaydigan vazifalar yuklash holatlari mavjud emasmi? 16. Cheklovlar va toʻsiqlar mavjud emasligi Talablar loyiha maqsadidan kelib chiqqan holda asoslanganmi? 17. Litsenziyalash, ruxsatnoma berish va xabardor qilish tartiblari qonunchilikka muvofiq belgilanganmi? 18. Noaniq yoki asossiz talablar mavjud emasmi? 19. Loyiha maqsadiga aloqador boʻlmagan tashkiliy, moliyaviy yoki maʼmuriy talablar mavjud emasmi? 20. Muayyan ishtirokchiga afzallik beruvchi talablar mavjud emasmi? 21. Nazorat va hisobot Tashqi nazorat mexanizmlari nazarda tutilganmi? 22. Monitoring tartibi belgilanganmi? 23. Ommaviy hisobot taqdim etish tartibi belgilanganmi? 24. Javobgarlik choralari Korrupsiya holatlari uchun javobgarlik choralari mavjudmi? 25. Korrupsiyaga qarshi qoidalarga rioya qilish majburiyati belgilanganmi? 26. Komplayens dasturlari yoki odob-axloq siyosati boʻyicha talablar mavjudmi? 27. Boshqa omillar Huquqiy masalalarda boʻshliqlar mavjud emasmi? 28. Huquq va majburiyatlar aniq belgilanganmi? 29. Qoidalarni turlicha talqin qilish imkoniyati mavjud emasmi? 30. Tartib-taomillar toʻliq belgilanganmi?
Yirik investitsiya loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish va ularning raqobat muhitiga taʼsirini baholash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 2-ILOVA
NAMUNA Yirik investitsiya loyihasi b oʻ y icha korrupsiyaga qarshi ekspertiza xulosasining namunaviy shakli 1. Umumiy ma ʼlumotlar Loyiha nomi: Loyiha tashabbuskori (tashkilot): Qisqacha tavsifi: (maqsadi, koʻlami, investitsiyalar hajmi, amalga oshirish muddati) Loyiha boʻyicha masʼul shaxslar: (F.I.O., lavozimi) Ekspertiza oʻtkazilgan sana: Ekspert guruhi tarkibi: (F.I.O., lavozimi, tashkiloti) Ekspertiza oʻtkazish asosi: ( masalan, normativ-huquqiy hujjat yoki buyruqqa havola ) 2. Ekspertiza tartibi haqida ma ʼlumotlar Taqdim etilgan hujjatlar: (tahlil qilingan barcha hujjatlar roʻyxati, shu jumladan texnik-iqtisodiy asos, loyiha kelishuvi, tender hujjatlari va boshqalar) Ekspertiza metodologiyasi ( masalan, ekspertiza Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligining uslubiy tavsiyalari, yirik investitsiya loyihasida korrupsiyaviy xavflarni aniqlash boʻyicha cheklist, hujjatlarni tahlil qilish va tashabbuskor vakillari bilan suhbatlar va boshqalar orqali amalga oshirildi ) 3. Xavf toifasi Yakuniy xavf darajasi: □ Past □ Oʻrtacha □ Yuqori Qisqacha asoslash: (masalan, loyihada 15 ta korrupsiyaviy omil aniqlanganligi sababli ushbu loyihaning xavf darajasi yuqori) 4. Aniqlangan korrupsiyaviy omillar T/r Omil (xavf) tavsifi Qayerda aniqlangan Omil (xavf) sababi 4.1 Ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi deklaratsiyasi taqdim etilmagan Loyihaga aloqador hujjatlar Manfaatlar toʻqnashuvi xavfi 4.2 Loyiha boʻyicha barcha zarur maʼlumotlar toʻliq eʼlon qilinmagan Tender hujjatlari Ochiqlik va sogʻlom raqobatning taʼminlanmasligi xavfi 4.3 Monitoring tartibi belgilanmagan Loyiha kelishuvi Nazorat tizimi yoʻq, vakolatni suiisteʼmol qilish xavfi 5. Qonun buzilishi holatlari Mazkur maydon qonunchilik hujjatlari yoki majburiy huquqiy normalar buzilgan hollarda toʻ ldiriladi. ( masalan, baholash xizmatlari toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma boʻyicha asossiz xarid qilingan boʻlib, ushbu holat Oʻzbekiston Respublikasi “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonunining 71-moddasiga zid ) 6. Korrupsiyaviy xavflarni bartaraf etish boʻyicha tavsiyalar T/r Muammo Tavsiya etilgan chora Mas ʼul organ (tuzilma, shaxs) Ijro muddati 6.1 Tanlov oʻtkazilmagan Davlat xaridlari portalida ochiq tender eʼlon qilish Investitsiya boshqarmasi 2030-yil 1-yanvar qadar 6.2 Xarid komissiyasi aʼzosida manfaatlar toʻqnashuvi mavjud Manfaatlar toʻqnashuvini bartaraf etish choralarini koʻrish Loyiha ishchi guruhi rahbari Darhol 6.3 Shartnomada korrupsiyaga qarshi band yoʻq Kelishuv loyihasiga korrupsiyaga qarshi band kiritish Yuridik boʻlim Imzolangunga qadar 7. Tavsiyalar ijrosi ustidan nazorati ( Masalan, tavsiyalarning bajarilishi ustidan nazorat korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasi zimmasiga yuklanadi. Tavsiyalarni bajarish holati boʻyicha maʼlumotlar tashkilot rahbariga hamda zarurat tugʻilganda Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligiga yuboriladi ) 8. Loyihaning maqbulligi boʻyicha xulosa □ Ijobiy xulosa: Tavsiyalar bajarilgan taqdirda loyihani amalga oshirish mumkin. □ Salbiy xulosa: Yuqori darajadagi korrupsiyaviy xavflar mavjudligi hamda yetarli preventiv choralar nazarda tutilmaganligi sababli loyiha hozirgi bosqichda amalga oshirilishi tavsiya etilmaydi. 9. Imzolar Ekspert guruhi rahbari: F.I.O. ___________________________ Imzo _____________ Sana ________ Ekspert guruhi a ʼzolari: 1. F .I.O. _________________________ Imzo _____________ Sana ________ 2. F .I.O. _________________________ Imzo _____________ Sana ________ 3. ... Tasdiqlandi: Korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasi rahbari: F.I.O. ___________________________ Imzo _____________ Sana ________
Yirik investitsiya loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish va ularning raqobat muhitiga taʼsirini baholash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 3-ILOVA
Yirik investitsiya loyihasining raqobat muhitiga taʼsirini baholash boʻyicha
T/r Mezonlar Savollar Ha Yoʻq Tegishli emas Izoh (asoslash) 1. Bozor va ishtirokchilar Loyihaning tegishli bozorlarga ta ʼsiri aniqlanganmi? 2. Ishtirokchi xoʻjalik yurituvchi subyektlar soni yoki doirasi cheklanmaganmi? 3. Ta ʼminotchilar (pudratchilar) soniga taʼsiri baholanganmi? 4. Ta ʼminotchilar soni qisqargan taqdirda ushbu qisqarish asoslanganmi? 5. Kirish shartlari va maxsus huquqlar Ishtirokchilarga eksklyuziv huquqlar yoki imtiyozlar berish nazarda tutilmaganmi? 6. Eksklyuziv huquqlar yoki imtiyozlar asoslanganmi? 7. Eksklyuziv huquqlarning amal qilish muddati va qayta koʻrib chiqish tartibi belgilanganmi? 8. Davlatning aralashuvi Davlat qoʻllab-quvvatlashi oʻzaro raqobatlashishga qiziqishni pasaytirmaydimi? 9. Davlat qoʻllab-quvvatlash choralari ochiq va shaffof belgilanganmi? 10. Davlat qoʻllab-quvvatlashi boshqa ishtirokchilar uchun teng shart-sharoitlarni buzmaydimi? 11. Bogʻliq bozorlarga taʼsir Bogʻliq bozorlarda raqobatni cheklash xavfi mavjud emasmi? 12. Bogʻliq bozorlarda ustun mavqe vujudga kelish xavfi mavjud emasmi? 13. Raqobatni ta ʼminlash choralari nazarda tutilganmi? 14. Raqobat qonunchiligiga muvofiqlik Raqobat qonunchiligiga zid keluvchi shartlar nazarda tutilmaganmi? 15. Raqobatni cheklashga olib keluvchi shartlar mavjudmi, kelishilganmi? 16. Raqobatchilar faoliyatini cheklovchi shartlar nazarda tutilmaganmi?
Yirik investitsiya loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish va ularning raqobat muhitiga taʼsirini baholash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 4-ILOVA
NAMUNA Yirik investitsiya loyihasining raqobat muhitiga ta ʼsirini baholash natijasi boʻyicha xulosaning namunaviy shakli 1. Umumiy maʼlumotlar Loyiha nomi: Loyiha tashabbuskori (tashkilot): Qisqacha tavsif: (maqsadlari, amalga oshirish sohasi, investitsiya hajmi, muddati) Loyiha boʻyicha masʼul shaxslar: (F.I.O., lavozimi) Baholash oʻtkazilgan sana: Ekspert guruhi tarkibi: (F.I.O., lavozimi, tashkiloti) Baholash oʻtkazish asosi: ( masalan, normativ-huquqiy hujjat yoki buyruqqa havola ) 2. Baholash tartibi haqida ma ʼlumotlar Taqdim etilgan materiallar: (tahlil qilingan barcha hujjatlar roʻyxati : tender hujjatlari, loyiha kelishuvi, smeta, texnik-iqtisodiy asos va boshqalar) Qoʻllanilgan metodologiya: ( masalan, investitsiya loyihalarini baholash boʻyicha uslubiy tavsiyalar, Yirik investitsiya loyihasining raqobat muhitiga taʼsirini baholash boʻyicha cheklist, bozor tuzilmasi va sohaviy maʼlumotlarni tahlil qilish va boshqalar orqali oʻtkazildi ) 3. Xavf toifasi Yakuniy xavf darajasi: □ Past □ Oʻrtacha □ Yuqori Qisqacha asoslash: ( masalan, loyihada 4 ta raqobatni cheklashi mumkin boʻlgan omil aniqlanganligi sababli ushbu loyihaning xavf darajasi yuqori ) 4. Raqobat uchun xatarlar T/r Omil (xavf) tavsifi Qayerda aniqlangan Omil (xavf) sababi 4.1 Shartlarni qayta koʻrib chiqish imkoniyatisiz 25 yilga eksklyuziv huquqlar taqdim etilgan Loyiha kelishuvi Yangi ishtirokchilar uchun bozorga kirish cheklangan, raqobatni cheklash xavfi 4.2 Davlat kafolatlari faqat bir ishtirokchiga beriladi “Qoʻllab-quvvatlash choralari” boʻlimi Raqobat muhiti buziladi, bozorda teng boʻlmagan sharoit yuzaga keladi 4.3 Qonunchilikda nazarda tutilmagan ayni bir sertifikatga ega ishlab chiqaruvchilar qatnashishi mumkin Tender hujjatlari Bozorda sunʼiy ravishda raqobat cheklanadi 5. Raqobatni ta ʼminlash boʻyicha tavsiyalar T/r Muammo Tavsiya etilgan chora Mas ʼul organ (tuzilma, shaxs) Ijro muddati 5.1 Eksklyuziv huquqlarni qayta koʻrib chiqish mexanizmi yoʻq Kelishuvni uzaytirishda majburiy tender shartini kiritish Yuridik boʻlim Loyiha tasdiqlanishiga qadar 5.2 Davlat kafolatlari asossiz ravishda faqat bir ishtirokchiga berilgan Boshqa ehtimoliy hamkorlar uchun simmetrik shartlarni koʻrib chiqish Loyiha buyurtmachisi 30 kun ichida 5.3 Raqobatni cheklovchi talablar mavjud Tender hujjatlarini qayta koʻrib chiqish, kengroq ishtirokni taʼminlash Davlat xaridlari boʻlimi Tanlov jarayoni boshlangunga qadar 6. Tavsiyalar ijrosi ustidan nazorat ( masalan, tavsiyalarning bajarilishi ustidan nazorat loyiha tashabbuskorining korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasi va (yoki) masʼul xodim tomonidan amalga oshiriladi ) 7. Amalga oshirish imkoniyati boʻyicha xulosa □ Ijobiy xulosa (shartlar bilan): Loyiha boʻyicha tavsiya etilgan choralar amalga oshirilgan taqdirda raqobat muhitiga salbiy taʼsir koʻrsatmaydi. □ Salbiy xulosa: Loyiha raqobat muhitini buzish xavfini yuzaga keltiradi, mavjud cheklovlar bartaraf etilganidan soʻng amalga oshirilishi mumkin. 8. Imzolar Ekspert guruhi rahbari: F.I.O. ___________________________ Imzo _____________ Sana ___________ Ekspert guruhi a ʼzolari: 1. F .I.O. _________________________ Imzo _____________ Sana ___________ 2. F .I.O. _________________________ Imzo _____________ Sana ___________ 3. ... Tasdiqlandi: Korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasi rahbari va (yoki) monopoliyaga qarshi komplayens boʻyicha masʼul xodim : F.I.O. ___________________________ Imzo _____________ Sana ___________
Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktori A. BURXANOV
Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi raisi H. TURAXUJAYEV
Investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri L. KUDRATOV
Toshkent sh.,
2026-yil 14-aprel,
Toshkent sh.,
2026-yil 26-mart,
2026-yil 24-mart
18 -son
04/11-05/01 -son