UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 15-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 15 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 мая 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 May 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА

БОШЛАНҒИЧ НАРХЛАРИ

РЎЙХАТИ

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида » 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон ҳамда « Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон фармонлари ижросини таъминлаш, шунингдек, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Фойдаланиш тақиқланган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлашга ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқи тасдиқланган квоталар доирасида «E-auksion» электрон савдо платформасида ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион савдолари орқали берилади;

ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлашга ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома электрон онлайн-аукцион савдолари натижалари бўйича аукцион ғолибларига уларнинг мурожаатисиз «проактив» тарзда расмийлаштириб берилади ҳамда бир йил давомида амал қилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 2026 йил 1 июндан бошлаб:

қизилмия ўсимлиги популяциясини қайта тиклаш ҳамда унинг муҳофазасини таъминлаш чораларини кўрсин;

қизилмия ўсимлигининг давлат ўрмон хўжаликлари ҳудудларидаги табиий ареалларини, захирасини ҳамда фойдаланиш мумкин бўлган миқдорини аниқласин;

қизилмия ўсимлиги генофондини сақлаш ва уни кўпайтириш мақсадида табиий ареалларидаги захираси етарли бўлган ўрмон хўжаликлари ҳудудларида камида 2 гектардан оналик плантацияларини ташкил этсин;

қизилмия ўсимлигининг уруғлик материалларини етиштириш, тайёрлаш, кўпайтириш ҳамда хомашёсини қайта ишлаш бўйича илмий тадқиқот ишларини амалга оширсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси икки ой муддатда:

Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлашга ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали беришни йўлга қўйсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка тушунтирилишини таъминласин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 245-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом питомниклар, плантациялар, томорқа, хусусий боғлар ва дала ҳовлиларда етиштирилган ўсимликларга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар — маданийлаштирилмаган дарахтлар, буталар, ўтсимонлар, қирққулоқсимонлар, йўсинсимонлар, сув ўтлари, лишайниклар ва замбуруғлар;

ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор хомашёси — маданийлаштирилмаган ва табиий муҳитда ўсадиган ёвввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг тиббиётда ва фармацевтикада дори-дармон тайёрлаш, шунингдек, биологик актив моддалар, эфир ёғларини олиш учун ишлатиладиган қисмлари (илдизи, барги, гули, меваси, пўстлоғи, елими, суви);

ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник хомашёси — маданийлаштирилмаган ва табиий муҳитда ўсадиган ёвввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг саноатда эфир ёғи, ошловчи, бўёқ моддалари, техник толаларни олиш учун ишлатиладиган қисмлари (илдизи, барги, гули, меваси, пўстлоғи, елими, суви);

ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланишнинг йиллик квотаси — ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни махсус фойдаланиш тартибида йиғиш ва тайёрлашнинг Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) томонидан тасдиқланган йиллик миқдори;

оператор — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги электрон савдо платформасида аукционларни ташкил этадиган ва ўтказадиган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти;

ўсимлик дунёси — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий муҳитда ўсадиган ёки сунъий яратилган шароитларда етиштириладиган барча турдаги ёввойи ўсимликлар мажмуи;

«E-auksion» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — электрон савдо платформаси) — электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион ва танловлар жараёнига кириш ҳамда уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими.

4. Жисмоний ва юридик шахслар ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар объектларининг фойдаланувчилари бўлиши мумкин.

5. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар объектларининг фойдаланувчилари томонидан ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни умумий ҳамда махсус фойдаланиш тартибида йиғишга ва тайёрлашга йўл қўйилади.

6. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни жисмоний шахслар томонидан бепул, ҳаётий зарур эҳтиёжларни қаноатлантириш учун чекланган ҳажмларда йиғиш ва тайёрлашга умумий фойдаланиш тартибида йўл қўйилади.

Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш нормалари ва тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари билан келишилган ҳолда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан белгиланади.

7. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни уларнинг фойдаланувчилари томонидан йиғиш ва тайёрлашга ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (кейинги ўринларда — рухсатнома) асосида ҳақ эвазига йўл қўйилади.

8. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёси, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлашга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида рухсатнома берилади.

2-боб. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланишнинг йиллик квотасини шакллантириш тартиби

9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни махсус фойдаланиш тартибида йиғиш ва тайёрлашнинг захирасини аниқлайди. Бунда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ўсадиган ер участкаларининг умумий майдони 0,1 гектардан ҳамда ўт қопламаси 10 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.

10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳар йили 15 апрелга қадар туман (шаҳар) кесимида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни махсус фойдаланиш тартибида йиғиш ва тайёрлашнинг захираси тўғрисидаги хулосани (кейинги ўринларда — хулоса) Экология қўмитасига тақдим этади.

11. Экология қўмитаси хулосани бир ҳафта муддатда кўриб чиқиб, келишиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юборади.

12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари хулоса юзасидан уч кун муддатда Экология қўмитасига таклифлар киритади.

13. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланишнинг йиллик квотаси ҳар йили 10 майга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг таклифлари асосида Экология қўмитаси раисининг буйруғи билан тасдиқланади.

3-боб. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали бериш

14. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдолари орқали берилади, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар бундан мустасно.

15. Экология қўмитаси ҳар йили 20 майга қадар ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланишнинг йиллик квотаси доирасида ҳудудлар кесимида ўсимликларнинг турлари ва ҳажмлари бўйича лотларни шакллантиради ҳамда электрон савдо платформасига жойлаштириш учун операторга ушбу Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ электрон буюртмани тақдим этади.

16. Лотларда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш ҳудуди;

ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар тури ва ўсимлик қисми;

йиғиладиган ва тайёрланадиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ҳажми;

ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи;

ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш муддати;

ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш учун рухсат беришга оид талаблар ва шартлар.

17. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдосига қўйишнинг бошланғич нархлари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланади.

18. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини бериш бўйича электрон онлайн-аукцион савдолари Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилади.

19. Аукцион ғолиби ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқининг қийматини тўлиқ тўлагандан кейин бир иш куни ичида аукцион натижалари бўйича оператор томонидан баённома расмийлаштирилади ҳамда аукцион ғолиби ва Экология қўмитасининг электрон савдо платформасидаги шахсий кабинетларига электрон шаклда юборилади.

Бунда ушбу аукцион объекти бўйича аввал тўланган закалат пули аукцион объектининг 100 фоиз қийматига қўшиб ҳисобланади.

20. Аукцион натижалари бўйича баённома аукцион ғолибига рухсатномани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

21. Экология қўмитаси аукцион натижалари бўйича баённомани олган кундан бошлаб бир иш куни ичида рухсатномани расмийлаштиради ҳамда аукцион ғолибининг электрон савдо платформасидаги шахсий кабинетига юборади.

Бунда аукцион ғолибидан рухсатнома берилгани учун йиғим ундирилмайди.

22. Экология қўмитаси аукцион ғолиби ва расмийлаштирилган рухсатнома ҳақида маълумотларни ўзининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этади.

23. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини аукцион орқали беришдан келиб тушган маблағлар оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда Экология жамғармасига йўналтирилади.

24. Экология жамғармасига келиб тушган маблағлар қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

ўсимлик дунёсидан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш, тиклаш ва такрор кўпайтириш;

ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш ҳамда ўсимлик дунёси мониторингини амалга ошириш;

ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш.

25. Аукцион ғолиби рухсатномада кўрсатилган шартларга риоя этмаган ҳолатларда, берилган рухсатнома белгиланган тартибда бекор қилинади.

26. Рухсатнома берилган кундан бошлаб бир йил давомида амал қилади.

27. Аукцион ғолиби рухсатномадан қисман фойдаланган ёки фойдаланмаганидан қатъи назар, ушбу рухсатнома билан боғлиқ бўлган барча харажатлар қайтарилмайди.

4-боб. Қизил китобга киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш

28. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, шунингдек, уларни озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ва тайёрлаш ушбу турдаги ўсимликларни сақлаш, муҳофаза қилиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида табиий муҳитдан ажратиб олган ҳолда ҳақ эвазига фойдаланиш мумкин.

29. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланишнинг йиллик квотаси ушбу Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда тасдиқланади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда Экология қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга мувофиқ рухсатнома берилади.

30. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг айрим турлари ва уларнинг қисмларини табиий муҳитдан ажратиб олган ҳолда фойдаланиш учун рухсатнома бериш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси ҳамда Экология қўмитасининг таклифи асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан муайян муддатга чекланиши мумкин.

5-боб. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни сақлаб қолиш ва қайта тиклаш шартлари

31. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар объектларининг фойдаланувчилари ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш ишлари амалга оширилган ҳудудларда уларнинг ўсиш жойларини сақлаб қолиш учун биотехник ҳамда қайта тиклаш тадбирларини амалга ошириши, шу жумладан, фойдаланиш жараёни натижасида бузилган ўсимлик ва тупроқ қопламини рекультивация қилиши, ёнғин ва техника хавфсизлиги ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этишлари шарт.

32. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар объектларининг фойдаланувчилари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларининг сўровига мувофиқ ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш ҳажмлари ва турлари тўғрисида ҳисобот йили якуни бўйича маълумот тақдим этади.

6-боб. Якунловчи қоида

33. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ҳамда тайёрлашга ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Фанлар академияси Туман (шаҳар) кесимида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни махсус фойдаланиш тартибида йиғиш ва тайёрлашнинг захираси тўғрисидаги хулосани (кейинги ўринларда — хулоса) Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) тақдим этади. Ҳар йили 15 апрелга қадар 2-босқич Экология қўмитаси Хулосани кўриб чиқиб, келишиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юборади. Бир ҳафта муддатда 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Хулоса юзасидан Экология қўмитасига таклифлар киритади. Уч кун муддатда 4-босқич Экология қўмитаси 1. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланишнинг йиллик квотасини буйруқ билан тасдиқлайди. Ҳар йили 10 майга қадар 2. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланишнинг йиллик квотаси доирасида ҳудудлар кесимида ўсимликларнинг турлари ва ҳажмлари бўйича лотларни шакллантиради ҳамда «E-auksion» электрон савдо платформасига жойлаштириш учун Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖга электрон буюртмани тақдим этади. Ҳар йили 20 майга қадар 5-босқич «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» АЖ Аукцион савдосини ташкил этади, аукцион ғолиби ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқи қийматини тўлиқ тўлагандан кейин аукцион натижалари бўйича баённомани расмийлаштиради ҳамда аукцион ғолиби ва Экология қўмитасининг «E-auksion» электрон савдо платформасидаги шахсий кабинетларига электрон шаклда юборади. Бир иш куни ичида 6-босқич Экология қўмитаси Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани расмийлаштиради ҳамда аукцион ғолибининг «E-auksion» электрон савдо платформасидаги шахсий кабинетига юборади. Аукцион натижалари бўйича баённомани олган кундан бошлаб бир иш куни ичида

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали бериш бўйича

20___ йил «____» ____________да ________ Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» АЖ ўртасида тузилган ____-сон шартномага мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг 20___ йил «_____» ____________ даги буйруғига биноан ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали бериш учун ушбу буюртмани тақдим этади: 1) рухсатнома рақами ___________________; 2) ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш жойи ____________________________________________________________________; 3) йиғиладиган ва тайёрланадиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ҳажми______________________________________________________________; 4) ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи (сўмда) _____________________________; 5) ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш муддати _____; 6) ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини беришдан тушган маблағлар ўтказилиши мумкин бўлган банк реквизитлари: банк номи _______, банк МФО _______, банк ҳисобварағи ______________; 7) Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг манзили ва боғланиш учун маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар). Буюртма 20 ___ йил «____» _______________ да тақдим этилди. Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси _________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О.) ЭРИ (имзо)

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдосига қўйишнинг

Фойдаланиш объектлари Базавий ҳисоблаш миқдорига коэффициентларда Қизил китобга киритилмаган ўсимликлар турлари, доривор ва озиқабоп ўсимликларнинг ёввойи турлари (қуруқ оғирлиги 1 кг) ҳамда тайёрлаш учун мўлжалланган ўсимликлар техник хомашёси (ўрганиш вақтида пиёзбошчадан ташқари, елим, шарбат, маймунжон меваси, малина, қорағат, чаканда, замбуруғ — ҳисоб хом ҳолда амалга оширилади) Зира (уруғи) 0,035 Турли данданал родиола (илдиз) 0,022 Ёввойи ҳолда ўсувчи мойчечак (тўпгул) 0,015 Оддий зирк (меваси), замбуруғ, яланғоч қизилмия, ковракнинг барча турлари, Самарқанд бўзночи 0,008 Туркистон Аюгаси (живучка) 0,007 Дўлана (гули, меваси), қора андиз, кийик ўт, илонпечак, каданопсис, икки уяли қичитқи ўт, лимон ўт, йирик япроқли алқор, Осиё ялпизи, очамбити, минг япроқли тоғ дасторбоши, катта баргизуб, дала қирқбўғини, доривор маврак, тиканли ковул, афсонак, Максимович равочи, наъматакнинг барча турлари, Анзура пиёзи 0,005 Арча (меваси), оддий исириқ, сув қалампири, қуш торон, майда гулли жамбил (тоғ райҳони), дағал қизилпойча, оқ қалдирмоқ, эрманнинг барча турлари, оддий минг япроқ, чебрец, уч бўғимли иттиканак, Туркистон арслон қуйруғи, оддий қамиш (м 3 ), шўравор цистанхе ва ўсимликларнинг бошқа турлари ҳамда уларнинг қисмлари 0,004 Ўсимлик шарбати (елим) ва коврак барча турларининг (Қизил китобга киритилган турлар бундан мустасно) илдизи, уруғлигини олиш учун 1 кг хомашё миқдори — шу мақомдаги ўсимлик қийматининг 5 баравари миқдорида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 245-сон қарорига 2-ИЛОВА

Фойдаланиш тақиқланган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг

Т/р Давлат тилидаги номи Рус тилидаги номи Лотин тилидаги номи 1. Қоя ғорўти Листовик обыкновенный Phyllitis scolopendrium (L.) Newman 2. Жунғор қумсўтаси, жунғор циноморийси Циноморий джунгарский Cynomorium songaricum Rupr 3. Олтой троллиуси Купальница алтайская Trollius altaicus C.A.Mey 4. Кнорринг исфараги Живокость Кнорринг Delphinium knorringianum B.Fedtsch 5. Юмалоқбарг парпи Аконит круглолистный Aconitum rotundifolium Kar. & Kir 6. Оқ парпи, Талас парписи Аконит таласский Aconitum talassicum Popov 7. Бойсун пўфанаги Ветреница байсунская Anemone baissunensis Juz 8. Бухоро пўфанаги Ветреница бухарская Anemone bucharica (Regel) Finet & Gagnep 9. Тилларанг суғурўт, тилларанг адонис Адонис, Горицвет золотистый Adonis chrysocyathus Hook.f. & Thomson 10. Туксиз суғурўт, туксиз адонис Адонис безволосый Adonanthe leiosepala (Butkov) Chrtek et Slaviková 11. Ёввойи саллагул, дурагай қизилсаллагул, гулисалим Пион степной Paeonia hybrida Pall 12. Качимсимон етмак, етмак, бех Колючелистник качимовидный Allochrusa gypsophiloides (Regel) Schischk 13. Тожикистон етмаги, тожик бўритикони Колючелистник таджикский Acanthophyllum tadshikistanicum Schischk 14. Хива шўраги Солянка хивинская Salsola chiwensis Popov 15. Дробов шўраги Солянка Дробова Salsola drobovii Botsch 16. Титов шўраги Солянка Титова Salsola titovii Botsch 17. Тўмтоқ гулёнбаргчали балиқкўз Климакоптера тупоприцветничковая Climacoptera amblyostegia Botsch 18. Оҳактош қандими Кандым известковый Calligonum calcareum Pavlov 19. Нозик қандим Кандым изящный Calligonum elegans Drobow 20. Маттей қандими Кандым Маттея Calligonum matteianum Drobow 21. Майин тукли қандим, мулойим қандим Кандым мягкий Calligonum molle Litv 22. Палецкий қандими Кандым Палецкого Calligonum paletzkianum Litv 23. Қорамева сирттан Переступень двудомный Bryonia melanocarpa Nabiev 24. Ёввойи анжир Инжир обыкновенный Ficus carica L 25. Қўнғироқгулли сохтасемизак Ложноочиток колокольчикоцветный Pseudosedum campanuliflorum Boriss 26. Ҳисор бергенияси Бадан гиссарский Bergenia hissarica Boriss 27. Угом бергенияси Бадан угамский Bergenia ugamica V.N.Pavlov 28. Олга сорбарияси Рябинник Ольги Sorbaria olgae Zinserl 29. Ўрта Осиё ноки, нашвати Груша среднеазиатская Pyrus asia-mediae (Popov) Maleev 30. Ёввойи анор, Қирмизи анор Гранат обыкновенный Punica granatum L 31. Бинафша гулли арғувон, Гриффит арғувони Багрянник Гриффита Cercis griffithii Boiss 32. Осилувчан кулонқуйруқ Эремоспартон безлистный Eremosparton flaccidum Litv 33. Тизма тангаўт Копеечник великолепный Hedysarum magnificum Kudrjasch 34. Йирик нўхат Нут большой Cicer grande (Popov) Korotkova 35. Мўғултоғ нўхати Могольский горох Cicer mogoltavicum (Popov) A.S.Korol 36. Бухоро тошбақа ўти Цельнолистник бухарский Haplophyllum bucharicum Litv 37. Ошловчи тотим Сумах дубильный Rhus coriaria L 38. Қўнғир қумузум Мягкоплодник критмолистный Malacocarpus crithmifolius (Retz) Fisch. & C.A.Mey 39. Минквиц маржон ўти Ленец Минквица Thesium minkvitzianum B. Fedtsch 40. Ёввойи чилонжийда Унаби обыкновенный Ziziphus jujuba Mill. 41. Ёввойи ток, узум Виноград винный Vitis vinifera L 42. Чандир липския Липския замечательная Lipskya insignis (Lipsky) Nevski 43. Ингичка баргли сфенолобиум Клинолопастник кожистый Sphaenolobium tenuisectum (Korovin) Pimenov 44. Федченко ковраги Ферула Федченковская Ferula fedtschenkoana Кoso-Pol 45. Коржинский ковраги Ферула Коржинского Ferula korshinskyi Korovin 46. Қизилқум ковраги Ферула Кызылкумская Ferula kyzylkumica Korovin 47. Сумбул коврак Ферула сумбул Ferula sumbul (Kauffm.) Hook.f 48. Туганакли коврак Ферула клубненосная Ferula tuberifera Korovin 49. Ўринбосар коврак Ферула замещающая Ferula vicaria Korovin 50. Елена ковраги Ферула Елены Ferula helenae Rakhm et Melibaev 51. Пратов ковраги Ферула Пратова Ferula pratovii F.O.Khass. et I.I.Malzev 52. Тожик ковраги Ферула таджиков Ferula tadshikorum Pimenov 53. Сассиқ коврак Ферула вонючая Ferula foetida (Bunge) Regel 54. Майда мевали дорема Дорема мелкоплодная Dorema microcarpum Korovin 55. Ғалати учқат Жимолость странная Lonicera paradoxa Pojark 56. Улуғвор кўзагул Островския великолепная Ostrovskia magnifica Regel 57. Нурота ўлмас ўти Бессмертник нуратавский Helichrysum nuratavicum Krasch. 58. Самарқанд ўлмас ўти Бессмертник самаркандский Helichrysum maracandicum Popov 59. Олой хиёли Пузырница алайская Physochlaina alaica Korotkova 60. Йирик шеролгин Мытник большой Pedicularis grandis Popov 61. Ольга инкарвиллеяси Инкарвиллея Ольги Incarvillea olgae Regel 62. Ажойиб бўзбош Змееголовник красивый Dracocephalum formosum Gontsch 63. Комаров бўзбоши Змееголовник Комарова Dracocephalum komarovii Lipsky 64. Гипсли фломоидес Фломоидес гипсовый Phlomoides gypsacea (Popov) Adylov, Kamelin & Makhm 65. Силлиқ косачали фломоидес Фломоидес гладкочашечный Phlomoides leiocalyx (Pazij & Vved.) Adylov, Kamelin & Makhm 66. Кўримсиз қўзиқулоқ Зопник тусклый Phlomis nubilans Zakirov 67. Сархуш бозулбанг Зайцегуб опьяняющий Lagochilus inebrians Bunge 68. Проскоряков бозулбанги Зайцегуб Проскорякова Lagochilus proskorjakovii Ikramov 69. Олтин томир Родиола разнозубчатая Rhodiola heterodonta (Hook.f. & Thomson) Boriss 70. Зебо мармарак Шалфей замечательный Salvia insignis Kudrjasch 71. Королков мармараги Шалфей Королькова Salvia korolkovii Regel & Schmalh 72. Ҳаворанг мармарак Шалфей лиловоголубой Salvia lilacinocaerulea Nevski 73. Маргарита мармараги Шалфей Маргариты Salvia margaritae Botsch 74. Тўмтоқ мармарак Шалфей туповатый Salvia submutica Botsch. & Vved 75. Тиён-Шон мармараги Шалфей тяньшанский Salvia tianschanica Makhm 76. Кессельринг савринжони Безвременник Кессельринга Colchicum kesselringii Regel 77. Людмила бойчечаги Гусиный лук Людмилы Gagea ludmilae Levichev 78. Қардош лола, Нурота лоласи Тюльпан родственный Tulipa affinis Botschantz 79. Пуштакли лола Тюльпан килеватый Tulipa carinata Vved 80. Сарғиш лола, Чангиситукли лола Тюльпан волосистотычиночный Tulipa dasystemon Regel 81. Шубҳали лола, Чипор лола Тюльпан сомнительный Tulipa dubia Vved 82. Фарғона лоласи, Жавғаза лола Тюльпан ферганский Tulipa ferganica Vved 83. Фостер лоласи Тюльпан Фостера Tulipa fosteriana Irving 84. Қизил лола, Грейг лоласи Тюльпан Грейга Tulipa greigii Regel 85. Улуғвор лола Тюльпан великий Tulipa ingens Hoog 86. Кауфман лоласи, Тарғил лола Тюльпан Кауфмана Tulipa kaufmanniana Regel 87. Чимён лоласи Тюльпан чимганский Tulipa kaufmanniana Regel subsp tschimganica (Botschantz) Tojibaev 88. Королков лоласи Тюльпан Королькова Tulipa korolkowii Regel 89. Сертук лола, Сурхон лоласи Тюльпан шерстистый Tulipa lanata Regel 90. Леман лоласи, Жовқосин лола Тюльпан Лемана Tulipa lehmanniana Merckl ex Bunge 91. Михел лоласи, дилбанд лола Тюльпан Михели Tulipa micheliana Th.M.Hoog 92. Оқ лола, Орития лола, оритиясимон лола Тюльпан оритиевидный Tulipa orithyioides Vved 93. Шарипов лоласи, гулбарра Тюльпан Шарипова Tulipa scharipovii Tojibaev 94. Туберген лоласи Тюльпан Тубергена Tulipa tubergeniana Т.М.Hoog 95. Ўзбекистон лоласи Тюльпан Узбекистанский Tulipa uzbekistanica Botschantz & Scharipov 96. Введенский лоласи Тюльпан Введенского Tulipa vvedenskyi Botschantz. 97. Холмон исирғагули, Эдуард петилиуми Рябчик Эдуарда Fritillaria eduardii Regel 98. Олатоғ зафарони Шафран алатавский Crocus alatavicus Regel & Sem 99. Ипполит гулсафсари Ирис солелюбивый Iris hippolyti (Vved) Kamelin ex Takht 100. Антиқа гулсафсар Ирис великолепный Iris magnifica (Vved) F.O.Khass & Rakhimova 101. Орхидеянамо гулсафсар Ирис орхидный Iris orchioides Carrière 102. Светлана гулсафсари Ирис Светланы Iris svetlanae (Vvel ex Tscherneva) F.O.Khass 103. Винклер гулсафсари Ирис Винклера Iris winklerii Regel 104. Виктор гулсафсари Ирис Виктора Iris victoris F.O.Khass, Khuzhan & Rakhimova 105. Италия гладиолуси, екма илонгул Шпажник итальянский Gladiolus italicus Mill 106. Афлотун пиёзи Лук афлатунский Allium aflatunense B.Fedtsch 107. Олой пиёзи Лук алайский Allium alaicum Vved 108. Бакхоуз пиёзи Лук Бакхауза Allium backhousianum Regel 109. Бочанцов пиёзи Лук Бочанцева Allium botschantzevii Kamelin 110. Пуштигулли пиёз Лук розовоцветный Allium rhodanthum Vved 111. Йирик пиёз Лук гигантский Allium giganteum Regel 112. Исоқул пиёзи Лук Исакула Allium isakulii R.M. Fritsch & F.O. Khass 113. Катта пиёз Лук крупный Allium majus Vved 114. Аралаш пиёз Лук смешанный Allium praemixtum Vved 115. Писком пиёзи Лук пскемский Allium pskemense B. Fedtsch 116. Анзур пиёз Лук стебельчатый Allium stipitatum Regel 117. Фишер штернбергияси Штернбергия Фишера Sternbergia fischeriana (Herb.) M. Roem 118. Сариқ штернбергия Штернбергия желтая Sternbergia lutea (L) Spreng 119. Эчисон ширачи Эремурус Эчисона Eremurus aitchisonii Baker 120. Алберт ширачи Эремурус Альберта Eremurus alberti Regel 121. Бойсун ширачи Эремурус байсунский Eremurus baissunensis O. Fedtsch 122. Яшилгулли ширач Эремурус зеленоцветный Eremurus chloranthus Popov 123. Ия ширачи, бештомир ширач Эремурус Ии Eremurus iae Vved 124. Королков ширачи Эремурус Королькова Eremurus korolkowii Regel 125. Коровин ширачи Эремурус Коровина Eremurus korovinii B. Fedtsch 126. Оқгулли ширач Эремурус молочноцветковый Eremurus lactiflorus O. Fedtsch 127. Сариқ ширач Эремурус желтый Eremurus luteus Baker 128. Нурота ширачи Эремурус нуратавский Eremurus nuratavicus A.P. Khohkr 129. Момик ширач Эремурус пушистый Eremurus pubescens Vved 130. Нор ширач Эремурус мощный Eremurus robustus (Regel) Regel 131. Суворов ширачи Эремурус Суворова Eremurus suworowii Regel 132. Мартиус қиличўти Меч-трава Мартиуса Cladium martii (Roem & Schult) K. Richt 133. Оқтоғ чалови Ковыль актавский Stipa aktauensis Roshev 134. Гнездилло чалови Ковыль Гнездилло Stipa gnezdilloi Pazij 135. Қоратоғ чалови Ковыль каратавский Stipa karataviensis Roshev

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 245-сон қарорига 3-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга киритилаётган ўзгартириш

14-илованинг 12-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 12. Изоҳ: 1. Ўсимлик дунёси объектларидан тасдиқланган квоталар доирасида махсус фойдаланилади. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлашга квоталар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан тасдиқланади. 2. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлашга ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқи тасдиқланган квоталар доирасида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали берилади. Бунда: аукцион натижалари бўйича баённома аукцион ғолибига рухсатномани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади; мазкур паспортнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиш аукцион ғолибидан талаб этилмайди; мазкур паспортнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган йиғимлар аукцион ғолибидан ундирилмайди. 3. Питомниклар ва плантацияларда етиштирилган ўсимликларни йиғиш (тайёрлаш) учун рухсатномани олиш талаб этилмайди. » .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 15 май,

245-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2026 й., 09/26/245/0491-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

ELEKTRON BUYURTMA

BOSHLANGʻICH NARXLARI

ROʻYXATI

Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlash tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” yilida amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida ” 2025-yil 30-yanvardagi PF-16-son hamda “ Islohotlarni huquqiy jihatdan taʼminlash samaradorligini oshirish hamda ijtimoiy munosabatlarni tartibga solishda vazirlik va idoralarning masʼuliyati va tashabbuskorligini kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2025-yil 8-sentabrdagi PF-161-son farmonlari ijrosini taʼminlash, shuningdek, yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlash tartibini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Foydalanish taqiqlangan yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilansinki:

Oʻzbekiston Respublikasi Qizil kitobiga kiritilmagan yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlashga oʻsimlik dunyosi obyektlaridan maxsus foydalanish huquqi tasdiqlangan kvotalar doirasida “E-auksion” elektron savdo platformasida oʻtkaziladigan elektron onlayn-auksion savdolari orqali beriladi;

yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlashga oʻsimlik dunyosi obyektlaridan maxsus foydalanish huquqini beruvchi ruxsatnoma elektron onlayn-auksion savdolari natijalari boʻyicha auksion gʻoliblariga ularning murojaatisiz “proaktiv” tarzda rasmiylashtirib beriladi hamda bir yil davomida amal qiladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 2026-yil 1-iyundan boshlab:

qizilmiya oʻsimligi populyatsiyasini qayta tiklash hamda uning muhofazasini taʼminlash choralarini koʻrsin;

qizilmiya oʻsimligining davlat oʻrmon xoʻjaliklari hududlaridagi tabiiy areallarini, zaxirasini hamda foydalanish mumkin boʻlgan miqdorini aniqlasin;

qizilmiya oʻsimligi genofondini saqlash va uni koʻpaytirish maqsadida tabiiy areallaridagi zaxirasi yetarli boʻlgan oʻrmon xoʻjaliklari hududlarida kamida 2 gektardan onalik plantatsiyalarini tashkil etsin;

qizilmiya oʻsimligining urugʻlik materiallarini yetishtirish, tayyorlash, koʻpaytirish hamda xomashyosini qayta ishlash boʻyicha ilmiy tadqiqot ishlarini amalga oshirsin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirish kiritilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi ikki oy muddatda:

Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bilan birgalikda yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlashga oʻsimlik dunyosi obyektlaridan maxsus foydalanish huquqini elektron onlayn-auksion savdolari orqali berishni yoʻlga qoʻysin;

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;

Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi hamda Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, ommaviy axborot vositalari bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyati ommaviy axborot vositalari, shu jumladan, Internet jahon axborot tarmogʻi va ijtimoiy tarmoqlar orqali keng jamoatchilikka tushuntirilishini taʼminlasin.

6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga hamda Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 15-maydagi 245-son qaroriga 1-ILOVA

Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizom pitomniklar, plantatsiyalar, tomorqa, xususiy bogʻlar va dala hovlilarda yetishtirilgan oʻsimliklarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar — madaniylashtirilmagan daraxtlar, butalar, oʻtsimonlar, qirqquloqsimonlar, yoʻsinsimonlar, suv oʻtlari, lishayniklar va zamburugʻlar;

yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning dorivor xomashyosi — madaniylashtirilmagan va tabiiy muhitda oʻsadigan yovvvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning tibbiyotda va farmatsevtikada dori-darmon tayyorlash, shuningdek, biologik aktiv moddalar, efir yogʻlarini olish uchun ishlatiladigan qismlari (ildizi, bargi, guli, mevasi, poʻstlogʻi, yelimi, suvi);

yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik xomashyosi — madaniylashtirilmagan va tabiiy muhitda oʻsadigan yovvvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning sanoatda efir yogʻi, oshlovchi, boʻyoq moddalari, texnik tolalarni olish uchun ishlatiladigan qismlari (ildizi, bargi, guli, mevasi, poʻstlogʻi, yelimi, suvi);

yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanishning yillik kvotasi — yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni maxsus foydalanish tartibida yigʻish va tayyorlashning Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Ekologiya qoʻmitasi) tomonidan tasdiqlangan yillik miqdori;

operator — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi elektron savdo platformasida auksionlarni tashkil etadigan va oʻtkazadigan “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” aksiyadorlik jamiyati;

oʻsimlik dunyosi — Oʻzbekiston Respublikasi hududida tabiiy muhitda oʻsadigan yoki sunʼiy yaratilgan sharoitlarda yetishtiriladigan barcha turdagi yovvoyi oʻsimliklar majmui;

“E-auksion” elektron savdo platformasi (keyingi oʻrinlarda — elektron savdo platformasi) — elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish uchun zarur axborotni kiritish, saqlash va qayta ishlash, shuningdek, istagi boʻlgan jismoniy va yuridik shaxslarning bunday auksion va tanlovlar jarayoniga kirish hamda ularda qatnashish imkonini taʼminlaydigan axborot tizimi.

4. Jismoniy va yuridik shaxslar yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar obyektlarining foydalanuvchilari boʻlishi mumkin.

5. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar obyektlarining foydalanuvchilari tomonidan yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni umumiy hamda maxsus foydalanish tartibida yigʻishga va tayyorlashga yoʻl qoʻyiladi.

6. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni jismoniy shaxslar tomonidan bepul, hayotiy zarur ehtiyojlarni qanoatlantirish uchun cheklangan hajmlarda yigʻish va tayyorlashga umumiy foydalanish tartibida yoʻl qoʻyiladi.

Oʻsimlik dunyosi obyektlaridan umumiy foydalanish normalari va tartibi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahri Ekologiya va iqlim oʻzgarishi bosh boshqarmalari bilan kelishilgan holda xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari tomonidan belgilanadi.

7. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni ularning foydalanuvchilari tomonidan yigʻish va tayyorlashga oʻsimlik dunyosi obyektlaridan maxsus foydalanish huquqini beruvchi ruxsatnoma (keyingi oʻrinlarda — ruxsatnoma) asosida haq evaziga yoʻl qoʻyiladi.

8. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosi, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlashga ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida ruxsatnoma beriladi.

2-bob. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanishning yillik kvotasini shakllantirish tartibi

9. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni maxsus foydalanish tartibida yigʻish va tayyorlashning zaxirasini aniqlaydi. Bunda yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar oʻsadigan yer uchastkalarining umumiy maydoni 0,1 gektardan hamda oʻt qoplamasi 10 foizdan kam boʻlmasligi lozim.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi har yili 15-aprelga qadar tuman (shahar) kesimida yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni maxsus foydalanish tartibida yigʻish va tayyorlashning zaxirasi toʻgʻrisidagi xulosani (keyingi oʻrinlarda — xulosa) Ekologiya qoʻmitasiga taqdim etadi.

11. Ekologiya qoʻmitasi xulosani bir hafta muddatda koʻrib chiqib, kelishish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklariga yuboradi.

12. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari xulosa yuzasidan uch kun muddatda Ekologiya qoʻmitasiga takliflar kiritadi.

13. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanishning yillik kvotasi har yili 10-mayga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklarining takliflari asosida Ekologiya qoʻmitasi raisining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

3-bob. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanish huquqini elektron onlayn-auksion savdolari orqali berish

14. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanish huquqi elektron onlayn-auksion savdolari orqali beriladi, Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobiga kiritilgan kamyob va yoʻqolib ketish xavfi ostidagi yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar bundan mustasno.

15. Ekologiya qoʻmitasi har yili 20-mayga qadar yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanishning yillik kvotasi doirasida hududlar kesimida oʻsimliklarning turlari va hajmlari boʻyicha lotlarni shakllantiradi hamda elektron savdo platformasiga joylashtirish uchun operatorga ushbu Nizomga 2-ilovadagi shaklga muvofiq elektron buyurtmani taqdim etadi.

16. Lotlarda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlash hududi;

yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar turi va oʻsimlik qismi;

yigʻiladigan va tayyorlanadigan yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar hajmi;

yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanish huquqini savdoga qoʻyishning boshlangʻich narxi;

yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlash muddati;

yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlash uchun ruxsat berishga oid talablar va shartlar.

17. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanish huquqini elektron onlayn-auksion savdosiga qoʻyishning boshlangʻich narxlari ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq belgilanadi.

18. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanish huquqini berish boʻyicha elektron onlayn-auksion savdolari Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq oʻtkaziladi.

19. Auksion gʻolibi yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanish huquqining qiymatini toʻliq toʻlagandan keyin bir ish kuni ichida auksion natijalari boʻyicha operator tomonidan bayonnoma rasmiylashtiriladi hamda auksion gʻolibi va Ekologiya qoʻmitasining elektron savdo platformasidagi shaxsiy kabinetlariga elektron shaklda yuboriladi.

Bunda ushbu auksion obyekti boʻyicha avval toʻlangan zakalat puli auksion obyektining 100 foiz qiymatiga qoʻshib hisoblanadi.

20. Auksion natijalari boʻyicha bayonnoma auksion gʻolibiga ruxsatnomani rasmiylashtirish uchun asos hisoblanadi.

21. Ekologiya qoʻmitasi auksion natijalari boʻyicha bayonnomani olgan kundan boshlab bir ish kuni ichida ruxsatnomani rasmiylashtiradi hamda auksion gʻolibining elektron savdo platformasidagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.

Bunda auksion gʻolibidan ruxsatnoma berilgani uchun yigʻim undirilmaydi.

22. Ekologiya qoʻmitasi auksion gʻolibi va rasmiylashtirilgan ruxsatnoma haqida maʼlumotlarni oʻzining hududiy boshqarmalariga taqdim etadi.

23. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanish huquqini auksion orqali berishdan kelib tushgan mablagʻlar operator xizmat haqi chegirilgan holda Ekologiya jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi.

24. Ekologiya jamgʻarmasiga kelib tushgan mablagʻlar quyidagi maqsadlarga yoʻnaltiriladi:

oʻsimlik dunyosidan oqilona foydalanish, uni muhofaza qilish, tiklash va takror koʻpaytirish;

oʻsimlik dunyosi obyektlarining davlat kadastrini yuritish hamda oʻsimlik dunyosi monitoringini amalga oshirish;

oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish sohasidagi ilmiy-tadqiqot faoliyatini rivojlantirish.

25. Auksion gʻolibi ruxsatnomada koʻrsatilgan shartlarga rioya etmagan holatlarda, berilgan ruxsatnoma belgilangan tartibda bekor qilinadi.

26. Ruxsatnoma berilgan kundan boshlab bir yil davomida amal qiladi.

27. Auksion gʻolibi ruxsatnomadan qisman foydalangan yoki foydalanmaganidan qatʼi nazar, ushbu ruxsatnoma bilan bogʻliq boʻlgan barcha xarajatlar qaytarilmaydi.

4-bob. Qizil kitobga kiritilgan kamyob va yoʻqolib ketish xavfi ostidagi yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlash

28. Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobiga kiritilgan kamyob va yoʻqolib ketish xavfi ostidagi yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, shuningdek, ularni oziq-ovqat maqsadlari uchun yigʻish va tayyorlash ushbu turdagi oʻsimliklarni saqlash, muhofaza qilish, takror koʻpaytirish va tiklash boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish maqsadida tabiiy muhitdan ajratib olgan holda haq evaziga foydalanish mumkin.

29. Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobiga kiritilgan kamyob va yoʻqolib ketish xavfi ostidagi yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanishning yillik kvotasi ushbu Nizomning 2-bobida belgilangan tartibda tasdiqlanadi hamda jismoniy va yuridik shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan tartibda Ekologiya qoʻmitasi tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga muvofiq ruxsatnoma beriladi.

30. Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobiga kiritilgan kamyob va yoʻqolib ketish xavfi ostidagi yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning ayrim turlari va ularning qismlarini tabiiy muhitdan ajratib olgan holda foydalanish uchun ruxsatnoma berish Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining xulosasi hamda Ekologiya qoʻmitasining taklifi asosida Vazirlar Mahkamasi tomonidan muayyan muddatga cheklanishi mumkin.

5-bob. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni saqlab qolish va qayta tiklash shartlari

31. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar obyektlarining foydalanuvchilari oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlash ishlari amalga oshirilgan hududlarda ularning oʻsish joylarini saqlab qolish uchun biotexnik hamda qayta tiklash tadbirlarini amalga oshirishi, shu jumladan, foydalanish jarayoni natijasida buzilgan oʻsimlik va tuproq qoplamini rekultivatsiya qilishi, yongʻin va texnika xavfsizligi hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga rioya etishlari shart.

32. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar obyektlarining foydalanuvchilari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahri Ekologiya va iqlim oʻzgarishi bosh boshqarmalarining soʻroviga muvofiq yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlash hajmlari va turlari toʻgʻrisida hisobot yili yakuni boʻyicha maʼlumot taqdim etadi.

6-bob. Yakunlovchi qoida

33. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish hamda tayyorlashga oʻsimlik dunyosi obyektlaridan maxsus foydalanish huquqini beruvchi ruxsatnomani berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Fanlar akademiyasi Tuman (shahar) kesimida yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni maxsus foydalanish tartibida yigʻish va tayyorlashning zaxirasi toʻgʻrisidagi xulosani (keyingi oʻrinlarda — xulosa) Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Ekologiya qoʻmitasi) taqdim etadi. Har yili 15-aprelga qadar 2-bosqich Ekologiya qoʻmitasi Xulosani koʻrib chiqib, kelishish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklariga yuboradi. Bir hafta muddatda 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari Xulosa yuzasidan Ekologiya qoʻmitasiga takliflar kiritadi. Uch kun muddatda 4-bosqich Ekologiya qoʻmitasi 1. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanishning yillik kvotasini buyruq bilan tasdiqlaydi. Har yili 10-mayga qadar 2. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanishning yillik kvotasi doirasida hududlar kesimida oʻsimliklarning turlari va hajmlari boʻyicha lotlarni shakllantiradi hamda “E-auksion” elektron savdo platformasiga joylashtirish uchun Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJga elektron buyurtmani taqdim etadi. Har yili 20-mayga qadar 5-bosqich “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” AJ Auksion savdosini tashkil etadi, auksion gʻolibi yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanish huquqi qiymatini toʻliq toʻlagandan keyin auksion natijalari boʻyicha bayonnomani rasmiylashtiradi hamda auksion gʻolibi va Ekologiya qoʻmitasining “E-auksion” elektron savdo platformasidagi shaxsiy kabinetlariga elektron shaklda yuboradi. Bir ish kuni ichida 6-bosqich Ekologiya qoʻmitasi Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanish huquqini beruvchi ruxsatnomani rasmiylashtiradi hamda auksion gʻolibining “E-auksion” elektron savdo platformasidagi shaxsiy kabinetiga yuboradi. Auksion natijalari boʻyicha bayonnomani olgan kundan boshlab bir ish kuni ichida

Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanish huquqini elektron onlayn-auksion savdolari orqali berish boʻyicha

20___ yil “____” ____________da ________ Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi hamda “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” AJ oʻrtasida tuzilgan ____-son shartnomaga muvofiq, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi raisining 20___ yil “_____” ____________ dagi buyrugʻiga binoan yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanish huquqini elektron onlayn-auksion savdolari orqali berish uchun ushbu buyurtmani taqdim etadi: 1) ruxsatnoma raqami ___________________; 2) yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlash joyi ____________________________________________________________________; 3) yigʻiladigan va tayyorlanadigan yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklar hajmi______________________________________________________________; 4) yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanish huquqini savdoga qoʻyishning boshlangʻich narxi (soʻmda) _____________________________; 5) yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlash muddati _____; 6) yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanish huquqini berishdan tushgan mablagʻlar oʻtkazilishi mumkin boʻlgan bank rekvizitlari: bank nomi _______, bank MFO _______, bank hisobvaragʻi ______________; 7) Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasining manzili va bogʻlanish uchun maʼlumotlari (telefon raqami, elektron pochta manzili va boshqalar). Buyurtma 20 ___ yil “____” _______________ da taqdim etildi. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi raisi _________________________________________________________________________________________ (F.I.O.) ERI (imzo)

Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklardan maxsus foydalanish huquqini elektron onlayn-auksion savdosiga qoʻyishning

Foydalanish obyektlari Bazaviy hisoblash miqdoriga koeffitsiyentlarda Qizil kitobga kiritilmagan oʻsimliklar turlari, dorivor va oziqabop oʻsimliklarning yovvoyi turlari (quruq ogʻirligi 1 kg) hamda tayyorlash uchun moʻljallangan oʻsimliklar texnik xomashyosi (oʻrganish vaqtida piyozboshchadan tashqari, yelim, sharbat, maymunjon mevasi, malina, qoragʻat, chakanda, zamburugʻ — hisob xom holda amalga oshiriladi) Zira (urugʻi) 0,035 Turli dandanal rodiola (ildiz) 0,022 Yovvoyi holda oʻsuvchi moychechak (toʻpgul) 0,015 Oddiy zirk (mevasi), zamburugʻ, yalangʻoch qizilmiya, kovrakning barcha turlari, Samarqand boʻznochi 0,008 Turkiston Ayugasi (jivuchka) 0,007 Doʻlana (guli, mevasi), qora andiz, kiyik oʻt, ilonpechak, kadanopsis, ikki uyali qichitqi oʻt, limon oʻt, yirik yaproqli alqor, Osiyo yalpizi, ochambiti, ming yaproqli togʻ dastorboshi, katta bargizub, dala qirqboʻgʻini, dorivor mavrak, tikanli kovul, afsonak, Maksimovich ravochi, naʼmatakning barcha turlari, Anzura piyozi 0,005 Archa (mevasi), oddiy isiriq, suv qalampiri, qush toron, mayda gulli jambil (togʻ rayhoni), dagʻal qizilpoycha, oq qaldirmoq, ermanning barcha turlari, oddiy ming yaproq, chebrets, uch boʻgʻimli ittikanak, Turkiston arslon quyrugʻi, oddiy qamish (m 3 ), shoʻravor sistanxe va oʻsimliklarning boshqa turlari hamda ularning qismlari 0,004 Oʻsimlik sharbati (yelim) va kovrak barcha turlarining (Qizil kitobga kiritilgan turlar bundan mustasno) ildizi, urugʻligini olish uchun 1 kg xomashyo miqdori — shu maqomdagi oʻsimlik qiymatining 5 baravari miqdorida

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 15-maydagi 245-son qaroriga 2-ILOVA

Foydalanish taqiqlangan yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning

T/r Davlat tilidagi nomi Rus tilidagi nomi Lotin tilidagi nomi 1. Qoya gʻoroʻti Listovik obiknovenniy Phyllitis scolopendrium (L.) Newman 2. Jungʻor qumsoʻtasi, jungʻor sinomoriysi Sinomoriy djungarskiy Cynomorium songaricum Rupr 3. Oltoy trolliusi Kupalnitsa altayskaya Trollius altaicus C.A.Mey 4. Knorring isfaragi Jivokost Knorring Delphinium knorringianum B.Fedtsch 5. Yumaloqbarg parpi Akonit kruglolistniy Aconitum rotundifolium Kar. & Kir 6. Oq parpi, Talas parpisi Akonit talasskiy Aconitum talassicum Popov 7. Boysun poʻfanagi Vetrenitsa baysunskaya Anemone baissunensis Juz 8. Buxoro poʻfanagi Vetrenitsa buxarskaya Anemone bucharica (Regel) Finet & Gagnep 9. Tillarang sugʻuroʻt, tillarang adonis Adonis, Goritsvet zolotistiy Adonis chrysocyathus Hook.f. & Thomson 10. Tuksiz sugʻuroʻt, tuksiz adonis Adonis bezvolosiy Adonanthe leiosepala (Butkov) Chrtek et Slaviková 11. Yovvoyi sallagul, duragay qizilsallagul, gulisalim Pion stepnoy Paeonia hybrida Pall 12. Kachimsimon yetmak, yetmak, bex Kolyuchelistnik kachimovidniy Allochrusa gypsophiloides (Regel) Schischk 13. Tojikiston yetmagi, tojik boʻritikoni Kolyuchelistnik tadjikskiy Acanthophyllum tadshikistanicum Schischk 14. Xiva shoʻragi Solyanka xivinskaya Salsola chiwensis Popov 15. Drobov shoʻragi Solyanka Drobova Salsola drobovii Botsch 16. Titov shoʻragi Solyanka Titova Salsola titovii Botsch 17. Toʻmtoq gulyonbargchali baliqkoʻz Klimakoptera tupopritsvetnichkovaya Climacoptera amblyostegia Botsch 18. Ohaktosh qandimi Kandim izvestkoviy Calligonum calcareum Pavlov 19. Nozik qandim Kandim izyashniy Calligonum elegans Drobow 20. Mattey qandimi Kandim Matteya Calligonum matteianum Drobow 21. Mayin tukli qandim, muloyim qandim Kandim myagkiy Calligonum molle Litv 22. Paletskiy qandimi Kandim Paletskogo Calligonum paletzkianum Litv 23. Qorameva sirttan Perestupen dvudomniy Bryonia melanocarpa Nabiev 24. Yovvoyi anjir Injir obiknovenniy Ficus carica L 25. Qoʻngʻiroqgulli soxtasemizak Lojnoochitok kolokolchikotsvetniy Pseudosedum campanuliflorum Boriss 26. Hisor bergeniyasi Badan gissarskiy Bergenia hissarica Boriss 27. Ugom bergeniyasi Badan ugamskiy Bergenia ugamica V.N.Pavlov 28. Olga sorbariyasi Ryabinnik Olgi Sorbaria olgae Zinserl 29. Oʻrta Osiyo noki, nashvati Grusha sredneaziatskaya Pyrus asia-mediae (Popov) Maleev 30. Yovvoyi anor, Qirmizi anor Granat obiknovenniy Punica granatum L 31. Binafsha gulli argʻuvon, Griffit argʻuvoni Bagryannik Griffita Cercis griffithii Boiss 32. Osiluvchan kulonquyruq Eremosparton bezlistniy Eremosparton flaccidum Litv 33. Tizma tangaoʻt Kopeyechnik velikolepniy Hedysarum magnificum Kudrjasch 34. Yirik noʻxat Nut bolshoy Cicer grande (Popov) Korotkova 35. Moʻgʻultogʻ noʻxati Mogolskiy gorox Cicer mogoltavicum (Popov) A.S.Korol 36. Buxoro toshbaqa oʻti Selnolistnik buxarskiy Haplophyllum bucharicum Litv 37. Oshlovchi totim Sumax dubilniy Rhus coriaria L 38. Qoʻngʻir qumuzum Myagkoplodnik kritmolistniy Malacocarpus crithmifolius (Retz) Fisch. & C.A.Mey 39. Minkvits marjon oʻti Lenets Minkvitsa Thesium minkvitzianum B. Fedtsch 40. Yovvoyi chilonjiyda Unabi obiknovenniy Ziziphus jujuba Mill. 41. Yovvoyi tok, uzum Vinograd vinniy Vitis vinifera L 42. Chandir lipskiya Lipskiya zamechatelnaya Lipskya insignis (Lipsky) Nevski 43. Ingichka bargli sfenolobium Klinolopastnik kojistiy Sphaenolobium tenuisectum (Korovin) Pimenov 44. Fedchenko kovragi Ferula Fedchenkovskaya Ferula fedtschenkoana Koso-Pol 45. Korjinskiy kovragi Ferula Korjinskogo Ferula korshinskyi Korovin 46. Qizilqum kovragi Ferula Kizilkumskaya Ferula kyzylkumica Korovin 47. Sumbul kovrak Ferula sumbul Ferula sumbul (Kauffm.) Hook.f 48. Tuganakli kovrak Ferula klubnenosnaya Ferula tuberifera Korovin 49. Oʻrinbosar kovrak Ferula zameshayushaya Ferula vicaria Korovin 50. Yelena kovragi Ferula Yeleni Ferula helenae Rakhm et Melibaev 51. Pratov kovragi Ferula Pratova Ferula pratovii F.O.Khass. et I.I.Malzev 52. Tojik kovragi Ferula tadjikov Ferula tadshikorum Pimenov 53. Sassiq kovrak Ferula vonyuchaya Ferula foetida (Bunge) Regel 54. Mayda mevali dorema Dorema melkoplodnaya Dorema microcarpum Korovin 55. Gʻalati uchqat Jimolost strannaya Lonicera paradoxa Pojark 56. Ulugʻvor koʻzagul Ostrovskiya velikolepnaya Ostrovskia magnifica Regel 57. Nurota oʻlmas oʻti Bessmertnik nuratavskiy Helichrysum nuratavicum Krasch. 58. Samarqand oʻlmas oʻti Bessmertnik samarkandskiy Helichrysum maracandicum Popov 59. Oloy xiyoli Puzirnitsa alayskaya Physochlaina alaica Korotkova 60. Yirik sherolgin Mitnik bolshoy Pedicularis grandis Popov 61. Olga inkarvilleyasi Inkarvilleya Olgi Incarvillea olgae Regel 62. Ajoyib boʻzbosh Zmeyegolovnik krasiviy Dracocephalum formosum Gontsch 63. Komarov boʻzboshi Zmeyegolovnik Komarova Dracocephalum komarovii Lipsky 64. Gipsli flomoides Flomoides gipsoviy Phlomoides gypsacea (Popov) Adylov, Kamelin & Makhm 65. Silliq kosachali flomoides Flomoides gladkochashechniy Phlomoides leiocalyx (Pazij & Vved.) Adylov, Kamelin & Makhm 66. Koʻrimsiz qoʻziquloq Zopnik tuskliy Phlomis nubilans Zakirov 67. Sarxush bozulbang Zaysegub opyanyayushiy Lagochilus inebrians Bunge 68. Proskoryakov bozulbangi Zaysegub Proskoryakova Lagochilus proskorjakovii Ikramov 69. Oltin tomir Rodiola raznozubchataya Rhodiola heterodonta (Hook.f. & Thomson) Boriss 70. Zebo marmarak Shalfey zamechatelniy Salvia insignis Kudrjasch 71. Korolkov marmaragi Shalfey Korolkova Salvia korolkovii Regel & Schmalh 72. Havorang marmarak Shalfey lilovogoluboy Salvia lilacinocaerulea Nevski 73. Margarita marmaragi Shalfey Margariti Salvia margaritae Botsch 74. Toʻmtoq marmarak Shalfey tupovatiy Salvia submutica Botsch. & Vved 75. Tiyon-Shon marmaragi Shalfey tyanshanskiy Salvia tianschanica Makhm 76. Kesselring savrinjoni Bezvremennik Kesselringa Colchicum kesselringii Regel 77. Lyudmila boychechagi Gusiniy luk Lyudmili Gagea ludmilae Levichev 78. Qardosh lola, Nurota lolasi Tyulpan rodstvenniy Tulipa affinis Botschantz 79. Pushtakli lola Tyulpan kilevatiy Tulipa carinata Vved 80. Sargʻish lola, Changisitukli lola Tyulpan volosistotichinochniy Tulipa dasystemon Regel 81. Shubhali lola, Chipor lola Tyulpan somnitelniy Tulipa dubia Vved 82. Fargʻona lolasi, Javgʻaza lola Tyulpan ferganskiy Tulipa ferganica Vved 83. Foster lolasi Tyulpan Fostera Tulipa fosteriana Irving 84. Qizil lola, Greyg lolasi Tyulpan Greyga Tulipa greigii Regel 85. Ulugʻvor lola Tyulpan velikiy Tulipa ingens Hoog 86. Kaufman lolasi, Targʻil lola Tyulpan Kaufmana Tulipa kaufmanniana Regel 87. Chimyon lolasi Tyulpan chimganskiy Tulipa kaufmanniana Regel subsp tschimganica (Botschantz) Tojibaev 88. Korolkov lolasi Tyulpan Korolkova Tulipa korolkowii Regel 89. Sertuk lola, Surxon lolasi Tyulpan sherstistiy Tulipa lanata Regel 90. Leman lolasi, Jovqosin lola Tyulpan Lemana Tulipa lehmanniana Merckl ex Bunge 91. Mixel lolasi, dilband lola Tyulpan Mixeli Tulipa micheliana Th.M.Hoog 92. Oq lola, Oritiya lola, oritiyasimon lola Tyulpan oritiyevidniy Tulipa orithyioides Vved 93. Sharipov lolasi, gulbarra Tyulpan Sharipova Tulipa scharipovii Tojibaev 94. Tubergen lolasi Tyulpan Tubergena Tulipa tubergeniana T.M.Hoog 95. Oʻzbekiston lolasi Tyulpan Uzbekistanskiy Tulipa uzbekistanica Botschantz & Scharipov 96. Vvedenskiy lolasi Tyulpan Vvedenskogo Tulipa vvedenskyi Botschantz. 97. Xolmon isirgʻaguli, Eduard petiliumi Ryabchik Eduarda Fritillaria eduardii Regel 98. Olatogʻ zafaroni Shafran alatavskiy Crocus alatavicus Regel & Sem 99. Ippolit gulsafsari Iris solelyubiviy Iris hippolyti (Vved) Kamelin ex Takht 100. Antiqa gulsafsar Iris velikolepniy Iris magnifica (Vved) F.O.Khass & Rakhimova 101. Orxideyanamo gulsafsar Iris orxidniy Iris orchioides Carrière 102. Svetlana gulsafsari Iris Svetlani Iris svetlanae (Vvel ex Tscherneva) F.O.Khass 103. Vinkler gulsafsari Iris Vinklera Iris winklerii Regel 104. Viktor gulsafsari Iris Viktora Iris victoris F.O.Khass, Khuzhan & Rakhimova 105. Italiya gladiolusi, yekma ilongul Shpajnik italyanskiy Gladiolus italicus Mill 106. Aflotun piyozi Luk aflatunskiy Allium aflatunense B.Fedtsch 107. Oloy piyozi Luk alayskiy Allium alaicum Vved 108. Bakxouz piyozi Luk Bakxauza Allium backhousianum Regel 109. Bochansov piyozi Luk Bochanseva Allium botschantzevii Kamelin 110. Pushtigulli piyoz Luk rozovotsvetniy Allium rhodanthum Vved 111. Yirik piyoz Luk gigantskiy Allium giganteum Regel 112. Isoqul piyozi Luk Isakula Allium isakulii R.M. Fritsch & F.O. Khass 113. Katta piyoz Luk krupniy Allium majus Vved 114. Aralash piyoz Luk smeshanniy Allium praemixtum Vved 115. Piskom piyozi Luk pskemskiy Allium pskemense B. Fedtsch 116. Anzur piyoz Luk stebelchatiy Allium stipitatum Regel 117. Fisher shternbergiyasi Shternbergiya Fishera Sternbergia fischeriana (Herb.) M. Roem 118. Sariq shternbergiya Shternbergiya jeltaya Sternbergia lutea (L) Spreng 119. Echison shirachi Eremurus Echisona Eremurus aitchisonii Baker 120. Albert shirachi Eremurus Alberta Eremurus alberti Regel 121. Boysun shirachi Eremurus baysunskiy Eremurus baissunensis O. Fedtsch 122. Yashilgulli shirach Eremurus zelenotsvetniy Eremurus chloranthus Popov 123. Iya shirachi, beshtomir shirach Eremurus Ii Eremurus iae Vved 124. Korolkov shirachi Eremurus Korolkova Eremurus korolkowii Regel 125. Korovin shirachi Eremurus Korovina Eremurus korovinii B. Fedtsch 126. Oqgulli shirach Eremurus molochnotsvetkoviy Eremurus lactiflorus O. Fedtsch 127. Sariq shirach Eremurus jeltiy Eremurus luteus Baker 128. Nurota shirachi Eremurus nuratavskiy Eremurus nuratavicus A.P. Khohkr 129. Momik shirach Eremurus pushistiy Eremurus pubescens Vved 130. Nor shirach Eremurus moshniy Eremurus robustus (Regel) Regel 131. Suvorov shirachi Eremurus Suvorova Eremurus suworowii Regel 132. Martius qilichoʻti Mech-trava Martiusa Cladium martii (Roem & Schult) K. Richt 133. Oqtogʻ chalovi Kovil aktavskiy Stipa aktauensis Roshev 134. Gnezdillo chalovi Kovil Gnezdillo Stipa gnezdilloi Pazij 135. Qoratogʻ chalovi Kovil karatavskiy Stipa karataviensis Roshev

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 15-maydagi 245-son qaroriga 3-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish

14-ilovaning 12-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 12. Izoh: 1. Oʻsimlik dunyosi obyektlaridan tasdiqlangan kvotalar doirasida maxsus foydalaniladi. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlashga kvotalar har yili Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining xulosasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi tomonidan tasdiqlanadi. 2. Yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning texnik va dorivor xomashyosini, oziq-ovqat maqsadlari uchun yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni yigʻish va tayyorlashga oʻsimlik dunyosi obyektlaridan maxsus foydalanish huquqi tasdiqlangan kvotalar doirasida elektron onlayn-auksion savdolari orqali beriladi. Bunda: auksion natijalari boʻyicha bayonnoma auksion gʻolibiga ruxsatnomani rasmiylashtirish uchun asos hisoblanadi; mazkur pasportning 5-bandida nazarda tutilgan hujjatlarni taqdim etish auksion gʻolibidan talab etilmaydi; mazkur pasportning 6 va 7-bandlarida nazarda tutilgan yigʻimlar auksion gʻolibidan undirilmaydi. 3. Pitomniklar va plantatsiyalarda yetishtirilgan oʻsimliklarni yigʻish (tayyorlash) uchun ruxsatnomani olish talab etilmaydi. ” .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 15-may,

245-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.05.2026-y., 09/26/245/0491-son)

lex.uz