📅 2026-yil 15-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 15-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 15 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 15 мая 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 15 May 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
МАЪЛУМОТ
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
ХУЛОСА
НИЗОМ
ҚИЙМАТИ
ҚИЙМАТИ
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1062-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 12 апрелдаги ПҚ-204-сон қарорига мувофиқ Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) ташкил этилгани;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сон Фармонига мувофиқ «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал) орқали:
қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш юзасидан аризалар бериш, уларнинг ҳолатини онлайн кузатиб бориш ва натижаларини тақдим этиш;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича белгиланган тартибда тўланадиган компенсация тўловини автоматик ҳисоблаш, тўловларни амалга ошириш ва ундирилган тўловлар ҳисобини юритиш амалга оширилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш юзасидан таклифларни тайёрлаш, таклифларни кўриб чиқиш, Ҳукумат комиссияси томонидан ваколатли органларнинг хулосалари асосида тегишли қарор қабул қилиш Агропортал орқали амалга оширилишини назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини ҳисоблаш, қоплаш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарарларни қоплаш тартибини назарда тутувчи Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
Ҳукумат комиссиясининг фаолияти ҳамда ушбу комиссияга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг фойдаланиш турини (қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига) ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг компенсация тўловлари тўғрисидаги маълумотлар 2026 йил 1 июлдан бошлаб фақат Агропортал орқали амалга оширилади;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўтказилган ер участкаси Агропортал орқали «YERELEKTRON» ААТга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун юборилади ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ер участкасининг бошланғич нархига қўшилган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг рухсат этилган фойдаланиш турини (қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига) ўзгартиришда ушбу ер участкаси эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг мазкур ер участкасига бўлган ҳуқуқлари сақлаб қолинади ҳамда туман (шаҳар)лар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфига қайтариш талаб этилмайди;
қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказилаётган ер участкаси эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қоплаб берилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишларини жадаллаштириш ва кўп квартирали уйлар қурилишини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 24 февралдаги ПФ-29-сон Фармонига мувофиқ кўп квартирали уйлар қурилиши учун танланган ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ер фонди тоифаси ўзгартириладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлар фақатгина қуйидаги шартлар мавжуд бўлганда кўриб чиқилади:
1 — 4-тоифаларга кирувчи ер участкалари ҳисобидан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имконияти мавжуд эмаслиги ҳақидаги масала тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинган бўлса;
тегишли ҳудудда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилиши яқин ва узоқ истиқболда озиқ-овқат хавфсизлигига ва барқарор ривожланишга салбий таъсир кўрсатмаслиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хулосаси мавжуд бўлса;
1 — 4-тоифаларга кирувчи ер участкаларида урбанизация мақсадларидан келиб чиқиб, реновация, қайта ихтисослаштириш, реконструкция қилиш ва бўш турган ерлардан фойдаланиш имкониятлари Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси томонидан таҳлил қилинган ҳолда тегишли ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш зарурати юзасидан ижобий хулоса берилган бўлса.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ҳукумат комиссиясининг фаолияти ҳамда ер участкаси тоифасини ўзгартириш жараёнларининг Агропортал орқали электрон шаклда амалга оширилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Ушбу қарор 2026 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 246-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Агропортал — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш юзасидан танланган ер участкалари бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли ташкилотлар билан келишишга мўлжалланган «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси;
«Агробиллинг» ахборот тизими — ахборот тизими хизматларидан фойдаланганлик учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг қишлоқ хўжалиги ягона биллинг тизими;
буюртмачи — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш юзасидан таклиф киритган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари;
ер фонди тоифасини ўзгартириш — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини уларнинг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартириш орқали ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш;
ер тузиш лойиҳаси — суғориладиган ерларга энг кам салбий таъсирни инобатга олган ҳолда тегишли объектни жойлаштириш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг қисқариши билан боғлиқ зарарлар, тугалланмаган харажатлар ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги кўрсатиб ўтилган ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича ишлаб чиқилган ҳужжатлар тўплами;
ер участкаси — ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш жойига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;
ижрочи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
суғориладиган ерлар — қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар;
суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар — қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари табиий ёғингарчилик ҳисобидан етиштириладиган ерлар;
ўрмон фонди ерлари — ўрмон билан қопланган, шунингдек, ўрмон билан қопланмаган бўлса ҳам, ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ерлар;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар — қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ёки ушбу мақсадга мўлжалланган ерлар;
яйлов — чорва моллари учун озуқа бўлган ўсимликларнинг табиий қопламига эга ерлар.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари биринчи раҳбарлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни (кейинги ўринларда — ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф) Ҳукумат комиссиясига ишчи орган орқали тақдим этади.
4. Ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлаш, киритиш, кўриб чиқиш ҳамда Ҳукумат комиссияси томонидан ваколатли органларнинг хулосалари асосида тегишли қарор қабул қилиш тартиб-таомиллари Агропортал орқали амалга оширилади.
Бунда ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф ушбу ер участкаси эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари тўлиқ қопланиб, туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфида бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олингандан сўнг Агропорталга киритилади.
5. Ҳукумат комиссияси томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ўзгартирилади.
2-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлаш
6. Буюртмачи ҳар бир ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф юзасидан ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш турини белгилаган ҳолда ер участкаси ҳужжатларининг йиғмажилдини шакллантириш ва ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Агропортал орқали ижрочига буюртма беради:
давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтказилган ер участкасининг рангли кадастр харитаси (координатали нуқталари, чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема), жойлашган жойи (географик координаталари), умумий майдони, тоифаси ва тури (амалдаги ҳолат бўйича), кадастр рақами, контурлари сони ва рақами;
ер участкасидан қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳисобидан кутиладиган фойда тўғрисида маълумотлар;
ер участкасини бошқа тоифага ўтказиш ҳисобидан яратиладиган иш ўринлари ва бошқа самарадорлик кўрсаткичлари бўйича техник-иқтисодий асосномалар;
фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастрига киритилган ер участкалари бўйича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси томонидан ижрочи билан келишилган ҳолда шакллантирилади;
тоифасини ўзгартириш таклиф этилаётган, амалга ошириш режалаштирилган лойиҳа бўйича ер участкасининг тасдиқланган мастер-режаси. Бунда фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастрига киритилган ер участкалари бўйича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси томонидан бериладиган тушунтириш хати асос ҳисобланади;
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш манбалари ва муддатлари, қоплашдан тушадиган маблағларни сарфлаш йўналишлари;
тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тадбирлари, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари;
тоифасини ўзгартириш таклиф этилаётган ер участкаси жойлашган ҳудуднинг ўзида ёки бошқа маъмурий-ҳудудий бирликда жойлашган, суғориладиган ерлар ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган майдонда икки йил ичида янгидан ўзлаштириладиган ва суғориладиган ерларга ўтказиладиган ер участкалари жойлашган жойи (географик координаталари), умумий майдони, тоифаси ва тури (амалдаги ҳолат бўйича), кадастр рақами, контурлари сони ва рақами тўғрисида маълумотлар, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари.
Ҳар бир лойиҳага ўзига хос рақам берилади.
7. Ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф юзасидан ер тузиш лойиҳаси ижрочи томонидан тайёрланади.
Бунда ер тузиш лойиҳасини тайёрлаш ишлари буюртмачи буюртмасига асосан ижрочи томонидан шартнома асосида бажарилади.
8. Ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф юзасидан материаллар ижрочи томонидан Агропортал орқали ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ташкилотлар ва идоралар билан келишилади.
9. Ижрочи беш иш куни мобайнида Агропорталда қуйидаги маълумотлар асосида ер участкаси ҳужжатларининг йиғмажилдини шакллантиради:
Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармасидан ер фонди тоифаси ўзгартириладиган ер участкаларининг туман (шаҳар) ҳокимлиги тасарруфида бўш турган ер участкалари сифатида ҳисобга олингани бўйича маълумот;
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтидан ер участкасининг тупроқлари тўғрисидаги маълумотлар (типи, таркиби, сифати ва унумдорлиги);
Ҳудудий ирригация тизимлари ҳавза бошқармасидан ер участкасининг сув билан таъминланганлик даражаси ва гидротехника иншоотлари бўйича хулоса;
«Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасидан ер участкасининг захирага олинган ва (ёки) олинмагани, давлат рўйхатидан ўтказилгани ва (ёки) ўтказилмагани (кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида давлат реестридан кўчирма ва ер участкаси кадастр режаси) ҳамда ер участкасидаги мавжуд давлат кадастри объектлари тўғрисидаги маълумотлар;
«Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий филиалидан ерости ва ерусти газ қувурлари объекти бўйича маълумот;
«Ўзтелеком» АЖ ҳудудий филиалидан алоқа объектлари бўйича маълумот;
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳудудий филиалидан энергетика объектлари бўйича маълумот;
Автомобиль йўллари қўмитасининг ҳудудий бошқармасидан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари объектлари бўйича маълумот;
«Темир йўл инфратузилма» АЖ «Минтақавий темир йўл узели» филиалларидан темир йўллар объектлари бўйича маълумот;
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармасидан табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар объектлари бўйича маълумотлар;
ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармасидан ёнғинга қарши масофалар бўйича маълумотлар;
«Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖлари ҳудудий филиалларидан газ етказиб бериш қувурлари объектлари бўйича маълумотлар;
«Ўзсувтаъминот» АЖ таркибидаги ҳудудий сув таъминоти ташкилотларидан сув қувурлари объектлари бўйича маълумотлар;
ҳудудий маданий мерос бошқармасидан муҳофаза қилинадиган объектлар ва ҳудудлар бўйича маълумот;
ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармасидан ер участкасидан сўнгги 5 йил ичида фойдаланиш ҳолати, шунингдек, янгидан ўзлаштириладиган ер участкаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш бўйича маълумот;
ҳудудий иқтисодиёт ва молия бош бошқармасидан қишлоқ хўжалиги нобудгарчилиги ҳисобини юритиш ва уни ишлатиш бўйича маълумот;
«Ўзбекгидрогеология» давлат муассасасининг Давлат геологик мониторинг хизмати ҳудудий гидрогеология станциясининг янгидан ерларни ўзлаштириш учун ер участкасининг ерости сувлари тўғрисида хулосаси (лалми ва яйлов ерлар учун);
«Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси ер участкасида мавжуд ерусти ва ерости қазилма бойликлари ва конлари тўғрисида хулоса;
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳудудий бошқармасидан амалга ошириладиган лойиҳа бўйича киритиладиган инвестициялар ҳисобидан кутиладиган фойда ҳамда яратиладиган иш ўринлари ва бошқа самарадорлик кўрсаткичлари бўйича техник-иқтисодий асосномалар тўғрисида маълумотлар (ер участкаси инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун танланганда);
ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасидан тоифаси ўзгартирилиши таклиф этилаётган ер участкасининг тасдиқланган мастер-режаси, бош режаси, батафсил режалаштириш лойиҳаси бўйича лойиҳалаштирилаётган қурилиш учун хулоса;
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ва Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлигининг ўрмон фонди ерлари тоифасини ўзгартириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижобий хулосалари;
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ёки «Давлат экологик экспертизаси маркази» ДМдан давлат экологик экспертизасидан ўтказилгани ҳақида хулоса.
10. Қуйидаги ҳолатларда ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилмайди:
танланган ер участкаси туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфида бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олинмаган ерлар тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлар тақдим этилганда;
алоҳида қимматга эга бўлган ва тупроқ унумдорлиги туманнинг ўртача балл бонитетидан юқори бўлган унумдор суғориладиган ерлар;
ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф этилаётган ер участкасида ноқонуний бино ва иншоотлар ҳамда бошқа қурилишлар мавжуд бўлганда;
қурилиш объекти жойлашув жойидаги ҳолатга мос келмаганда;
кўчмас мулк ва (ёки) кўп йиллик дарахтзорлар баҳоланмаганда;
ер фонди тоифаси ва (ёки) ер турида фарқ мавжуд бўлганда;
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш манбалари ва муддатлари, қоплашдан тушадиган маблағларни сарфлаш йўналишлари, тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тадбирлари, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари тақдим этилмаганда;
суғориладиган ерлар ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган майдонда икки йил ичида янгидан ўзлаштириладиган ва суғориладиган ерларга ўтказиладиган ер участкалари жойлашган жойи (географик координаталари), умумий майдони, тоифаси ва тури (амалдаги ҳолат бўйича), кадастр рақами, контурлари сони ва рақами тўғрисида маълумотлар, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари тақдим этилмаганда;
моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва уларнинг қўриқланадиган тегралари ерларига нисбатан;
ушбу Низомнинг 9-бандидаги ташкилотлар ва идоралардан салбий маълумот ёки хулоса тақдим этилганда.
Бунда ижрочи Агропорталга ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилмаслиги тўғрисида маълумотни киритиб, ушбу камчиликларни бартараф этиш учун буюртмачига қайтаради.
11. Буюртмачи ижрочи томонидан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, такрорий равишда мурожаат қилади.
12. Ижрочи ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф юзасидан буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун Агропорталда шартнома тузади.
13. Ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи томонидан ижрочига Агропорталда тузиладиган шартнома асосида қуйидаги миқдорда тўловлар амалга оширилади:
ер участкасининг майдони 1 гектаргача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари;
ер участкасининг майдони 1 гектардан 10 гектаргача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари;
ер участкасининг майдони 10 гектардан 100 гектаргача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари;
ер участкасининг майдони 100 гектардан ортиқ бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари.
Автомобиль йўли ва темир йўл линияси, электр линиясига устунлар ўрнатиш учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш лойиҳа-смета ҳужжатларидан келиб чиқиб, тегишли шартнома асосида амалга оширилади.
Тўлов Агробиллинг тизими орқали амалга оширилиб, маблағлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ (кейинги ўринларда — Ягона оператор)нинг банк ҳисобварағига йўналтирилади.
14. Ягона оператор уч иш кунида ишлаб чиқилган ер тузиш лойиҳасидан тушган маблағларнинг 11,25 фоизини — Агропортални такомиллаштириш, фойдаланувчиларни техник қўллаб-қувватлаш учун ўз банк ҳисобварағида олиб қолиб, қолган маблағлардан банк хизматлари бўйича тўловларни чегириб қолган ҳолда ижрочининг ҳисобварағига ўтказади.
15. Ижрочи буюртмачи билан шартнома тузилгандан кейин ўн иш куни муддатда (катта узунликдаги линияли объектлар бундан мустасно) электрон шаклда ер тузиш лойиҳасини тайёрлайди ва уни Агропортал орқали буюртмачига юборади.
16. Ижрочи ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқишда қуйидагиларни амалга оширади:
ер участкасининг амалдаги ҳолати билан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади;
қурилиш объектининг ер участкаси контурлари чегараси, ички йўллар ва сув хўжалиги объектлари бўйлаб, суғориладиган ерларга энг кам салбий таъсирини инобатга олган ҳолда жойлаштирилаётганини аниқлайди;
қурилиш объекти шаҳар қурилиши ҳужжатларига тааллуқли бўлганда, тасдиқланган шаҳар бош режасидан нусха олади;
ер участкасида давлат кадастри объекти мавжуд бўлганда, ер тузиш лойиҳасини қўшимча тарзда давлат кадастрини юритувчи ташкилот билан келишади;
ер участкасида кўчмас мулк ва (ёки) кўп йиллик дарахтзорлар мавжуд бўлганда, туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўчмас мулк ва (ёки) кўп йиллик дарахтзорларни баҳолатиш ҳамда уларнинг баҳолатиш ҳужжатини ер тузиш лойиҳасига илова қилади.
17. Ер участкасининг ер тузиш лойиҳасида қуйидагилар акс эттирилади:
қурилиш объектининг ердан фойдаланиш мақсадига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини ер фондининг бошқа тоифасига ўзгартириш;
қурилиш объектини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари орқали ўтказишда уларнинг ер участкаси контурлари чегараси, ички йўллар ва сув хўжалиги объектлари бўйлаб, суғориладиган ерларга энг кам салбий таъсири инобатга олинган ҳолда жойлаштирилгани асосланиши;
қурилиш объектининг жойлаштирилиши ҳисобидан ер участкаси тупроғи унумдорлигининг пасайиши, ирригация ва мелиорация тизимининг бузилиши билан боғлиқ зарарлар;
ер участкасида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори, уни қоплаш ҳамда сарфлаш муддатлари, сидириб олинган тупроқнинг унумдор қатламидан фойдаланиш манзиллари;
ер участкаси мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига етказиладиган зарарлар;
ер участкасида агротехника тадбирлари учун сарфланган харажатлар;
ер тоифаси ўзгартирилаётган ердан охирги тўрт йилда олинган даромад (соф фойда);
янгидан ўзлаштириладиган ер участкасининг манзилли рўйхати.
18. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни фойдаланиш турига кўра қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ушбу Низом талаблари асосида ўтказилади, бунда:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқлари сақлаб қолинади ҳамда туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфига қайтариш талаб этилмайди;
қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказилаётган ер участкаси эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қоплаб берилади.
19. Буюртмачи ҳар ойнинг 25-санасида ижрочи томонидан тақдим этилган йиғмажилд ва ер тузиш лойиҳаси асосида ер тоифасини ўзгартириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиш бўйича таклифларни Агропортал орқали ушбу Низомга 2 , 2а , 3 , 4 ва 5-иловаларга мувофиқ шаклда жамланган ҳолда, ишчи органга юборади.
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари биринчи раҳбарлари томонидан электрон рақамли имзоси билан расмий хат имзоланади.
20. Ишчи орган беш иш куни ичида:
буюртмачи томонидан киритилган ер тоифасини ўзгартириш, қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланиш турини қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиш бўйича таклифларни кўриб чиқади ва умумлаштиради;
таклифларни ушбу Низомга 2 , 2а , 3 , 4 , 5 , 6 ва 7-иловаларга мувофиқ шаклда Ҳукумат комиссияси аъзоларига келишиш учун Агропортал орқали юборади.
Бунда суғориладиган ер участкаларини ер тоифасини ўзгартириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиш бўйича таклифлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан имзоланадиган ушбу Низомга 8-иловада келтирилган намунавий шаклга мувофиқ хулоса тақдим этилади.
3-боб. Ҳукумат комиссияси аъзоларининг хулосаларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш
21. Ҳукумат комиссияси аъзолари беш иш куни ичида ишчи орган томонидан Агропортал орқали тақдим этилган таклифларни кўриб чиқиб, электрон рақамли имзолари билан имзолайди.
Бунда киритилган таклифлар юзасидан таклиф ва эътирозлар мавжуд бўлган тақдирда, Ҳукумат комиссияси аъзосининг расмий хати Агропорталга бириктирилади.
22. Ишчи орган беш иш куни ичида:
Ҳукумат комиссияси аъзоларининг таклиф ва эътирозлари, шунингдек, суғориладиган ер участкалари учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан тақдим этилган хулосалар асосида Ҳукумат комиссияси баёни лойиҳасини тайёрлайди;
тайёрланган Ҳукумат комиссияси баёни лойиҳасини кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамасига Агропортал орқали юборади.
Бунда Ҳукумат комиссияси баёни лойиҳасига Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 9 ва 44 1 -моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси илова қилинади.
23. Вазирлар Маҳкамаси уч иш куни ичида:
Ишчи орган томонидан киритилган Ҳукумат комиссияси баёни лойиҳасини кўриб чиқиб, имзолаш учун Ҳукумат комиссияси раисига Агропортал орқали киритади;
Ҳукумат комиссияси баёнини расмийлаштиради ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Агропортал орқали ишчи органга юборади.
24. Ишчи орган расмийлаштирилган Ҳукумат комиссияси баёнига асосан уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига белгиланган тартибда киритади.
25. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилгандан кейин уч иш куни ичида ишчи орган томонидан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
26. Ер фонди тоифасини ўзгартириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши қабул қилинганидан сўнг Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига уч иш куни ичида юборилади.
Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ер фонди тоифасини ўзгартириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойишида белгиланган муддатлар ва тартибда ер фондига ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланиш турига тегишли ўзгартиришлар киритади.
27. Ишчи орган томонидан тоифаси ўзгартирилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар уч иш куни ичида қуйидагиларга юборилади:
тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш ёки жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш учун Агропортал орқали «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига;
қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказилган ер участкалари бўйича ижрочига.
28. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори тўлиқ қопланмаган тақдирда, ер участкаларининг тоифасини ўзгартириш, ер ажратиш лойиҳасини натурага кўчириш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тайёрлаш тақиқланади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
29. Ушбу Низом талабларини қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
30. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар I. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлаш 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиш бўйича таклифларни (кейинги ўринларда — таклиф) тайёрлайди ва мазкур таклифга йиғмажилд ва ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун «Ўздаверлойиҳа» илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмасига Агропортал орқали мурожаат қилади. Доимий 2-босқич «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмаси 1. Таклифларни ташкилотлар билан Агропортал орқали келишади ва электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантиради. 5 иш куни ичида 2. Буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан шартнома тузади. 1 иш куни ичида 3. Ер тузиш лойиҳасини тайёрлайди ва уни Агропортал орқали буюртмачига юборади. 10 иш куни ичида 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Таклифларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда — ишчи орган) Агропортал орқали киритади. Ҳар ойнинг 25-санасида 5-босқич Ишчи орган 1. Буюртмачи томонидан киритилган таклифларни кўриб чиқади ва умумлаштиради. 2. Таклифларни ушбу Низомнинг 2 , 2а , 3 , 4 , 5 , 6 ва 7-иловаларга мувофиқ шаклда Ҳукумат комиссияси аъзоларига келишиш учун Агропортал орқали юборади 5 иш куни ичида II. Ҳукумат комиссияси аъзоларининг хулосаларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш 1-босқич Ҳукумат комиссияси аъзолари Ишчи орган томонидан тақдим этилган таклифлар ва хулосаларни кўриб чиқиб, электрон рақамли имзолари билан имзолаб, тегишли баён шаклида қарорлар қабул қилинишини таъминлайди. 5 иш куни ичида 2-босқич Ишчи орган Ҳукумат комиссияси баёни лойиҳасини тайёрлайди ва кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамасига Агропортал орқали юборади. 5 иш куни ичида 3-босқич Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат комиссияси баёни лойиҳаси кўриб чиқилиб, Ҳукумат комиссияси раиси томонидан имзоланади. Ҳукумат комиссияси баёни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Агропортал орқали Ишчи органга юборади. 3 иш куни ичида 4-босқич Ишчи орган Ҳукумат комиссияси баёнига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига белгиланган тартибда киритади. 3 иш куни ичида 5-босқич Ишчи орган Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади. 3 иш куни ичида III. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ер фондининг бошқа тоифасига ўзгартириш ва белгиланган тартибда реализация қилиш учун тегишли органларга юбориш 1-босқич Вазирлар Маҳкамаси Ер фонди тоифаларига ўзгартириш тўғрисида қабул қилинган тегишли Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг фармойишини Кадастр агентлигига юборади. 3 иш куни ичида 2-босқич Кадастр агентлиги Ер фондига ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланиш турига тегишли ўзгартиришлар киритади. 15 иш куни ичида 3-босқич Ишчи орган Тоифаси ўзгартирилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни қуйидагиларга юборади: тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш ёки жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш учун Агропортал орқали «YERELEKTRO N » автоматлаштирилган ахборот тизимига; қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказилган ер участкалари бўйича ижрочига. 3 иш куни ичида
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиладиган суғориладиган ер участкалари
Т/р Ҳудуд номи Ердан фойдаланувчи номи Туман (шаҳар) ҳокимлиги тасарруфида бўш турган ер участкаси сифатида рўйхатга олинган қарор рақами ва санаси Кадастр рақами Контур рақами Жами ер майдони, га Шундан Тупроқ балл бонитети Ер эгаси, фойдаланувчи ва ижарачиларга етказиладиган зарар миқдори, минг сўм Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрни, минг сўм Сув билан таъминланганлик даражаси Ер участкасидан кейинги беш йил ичида фойдаланиш ҳолати Ўзгартириш таклиф этилаётган ер фонди тоифаси Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади Асос суғориладиган ерлар, га бошқа ерлар, га
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга 2а-ИЛОВА
Ер фонди тоифаси ўзгартириладиган суғориладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ер участкаларининг қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш, сарфлаш, тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш, янгидан ерларни ўзлаштириш тадбирлари тўғрисида
Т/р Ҳудуд номи Суғориладиган ерлар, га Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш Тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш Янгидан ўзлаштириладиган ва суғориладиган ерларга ўтказиладиган ер участкалари миқдори, минг сўмда манбаси муддати маблағларни сарфлаш йўналишлари сақлаш манзили фойдаланиш ҳудуди фойдаланиш муддати ҳудуд номи контур рақами майдони, га амалга ошириш муддати ерларни ўзлаштирадиган субъектлар номи молиялаштириш манбалари
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг қишлоқ хўжалиги ерларидан (фойдаланиш турини ўзгартириш) қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиладиган суғориладиган ер участкалари
Т/р Ҳудуд номи Ердан фойдаланувчи номи Кадастр рақами Контур рақами Жами суғориладиган ер майдони, га Тупроқ балл бонитети Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрни, минг сўм Ўзгартириш таклиф этилаётган қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар тури Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади Асос
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиладиган суғорилмайдиган (лалмикор, яйлов ва бошқалар) ер участкалари
Т/р Ҳудуд номи Ердан фойдаланувчи номи Туман (шаҳар) ҳокимлиги тасарруфида бўш турган ер участкаси сифатида рўйхатга олинган қарор рақами ва санаси Кадастр рақами Контур рақами Жами ер майдони, га Шундан Тупроқ балл бонитети Ер эгаси, фойдаланувчи ва ижарачиларга етказиладиган зарар миқдори, минг сўм Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрни, минг сўм Ўзгартириш таклиф этилаётган ер фонди тоифаси Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади Асос суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар, га яйлов ерлар, га бошқа ерлар, га
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг қишлоқ хўжалиги ерларидан (фойдаланиш турини ўзгартириш) қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиладиган суғорилмайдиган (лалмикор, яйлов ва бошқалар) ер участкалари
Т/р Ҳудуд номи Ердан фойдаланувчи номи Кадастр рақами Контур рақами Жами ер майдони, га Шундан Тупроқ балл бонитети Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрни, минг сўм Ўзгартириш таклиф этилаётган қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар тури Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади Асос суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар, га ташландиқ (бўз) ерлар, га яйлов ерлар, га
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари тоифасидан ер фондининг бошқа тоифаларига ўзгартириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиш бўйича қайта ишлаш учун қайтариладиган ер участкалари
Т/р Ҳудуд номи Ердан фойдаланувчи номи Контур рақами Жами ер майдони, га Шундан Тупроқ балл бонитети Ўзгартириш таклиф этилаётган ер фонди тоифаси ёки қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар тури Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади Қайтариш учун асос суғориладиган ерлар, га суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар, га яйлов ерлар, га бошқа ерлар, га
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини ер фондининг бошқа тоифаларига ўзгартириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиш рад этилган ер участкалари
Т/р Ҳудуд номи Ердан фойдаланувчи номи Контур рақами Жами ер майдони, га Шундан Тупроқ балл бонитети Ўзгартириш таклиф этилаётган ер фонди тоифаси ёки қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар тури Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади Рад этиш учун асос суғориладиган ерлар, га суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар, га яйлов ерлар, га бошқа ерлар, га
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Суғориладиган ер участкаларининг тоифасини ер фондининг бошқа тоифаларига ўзгартириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиш бўйича
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳри: Туман номи: Ҳудуд номи: Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ердан фойдаланувчи номи: Кадастр рақами: Контур рақами: Умумий ер майдони (гектар): Ш.ж.: суғориладигани (гектар): Тупроқ балл бонитети: Ер эгаси, фойдаланувчи ва ижарачиларга етказиладиган зарар миқдори (сўмда) Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрни (сўмда) Ер участкасининг ўзгартирилаётган ер фонди тоифаси: аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар ўрмон фонди ерлари сув фонди ерлари қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ер турига ўтказилаётган ер участкаси Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади: Ер фонди тоифасини ўзгартириш учун асос: Сўровномани кўриб чиқиш: Ер участкасини бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олиш: Ҳисобга олинган Ҳисобга олинмаган Ер участкасидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар сифатида фойдаланиш: Мақсадга мувофиқ Мақсадга мувофиқ эмас Ер фонди тоифасини ўзгартириш учун тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлари Мақсадга мувофиқ Мақсадга мувофиқ эмас Ер фонди тоифасини ўзгариши оқибатида сув билан таъминланиш даражасига таъсири Таъсир қилади Таъсир қилмайди Ер участкасининг сув билан таъминланганлик даражаси ва гидротехника иншоотлари мавжудлиги: Фоизда, мавжуд Фоизда, мавжуд эмас Сув хўжалиги объектлари бўйлаб, суғориладиган ерларга энг кам салбий таъсирининг инобатга олингани: Инобатга олинган Инобатга олинмаган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга энг кам салбий таъсирини инобатга олган ҳолда жойлаштирилгани: Мақсадга мувофиқ Мақсадга мувофиқ эмас Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдорини қоплаш манбаси ва муддати: Мавжуд, тўғри келади Мавжуд эмас, тўғри келмайди Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдорини қоплашдан тушадиган маблағларни сарфлаш йўналишлари: Мақсадга мувофиқ Мақсадга мувофиқ эмас Тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тадбирларини амалга ошириш муддати, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари: Мақсадга мувофиқ Мақсадга мувофиқ эмас Суғориладиган ерлар ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган майдонда икки йил ичида янгидан ўзлаштириладиган ва суғориладиган ерларга ўтказиладиган ер участкалари, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари: Мақсадга мувофиқ Мақсадга мувофиқ эмас Ер фонди тоифаси ўзгартириладиган ер участкасидан келгусида фойдаланиш мақсади: Мақсадга мувофиқ Мақсадга мувофиқ эмас Ер участкасида ноқонуний қурилма (лар): Мавжуд Мавжуд эмас ХУЛОСА: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Мақсадга мувофиқ Мақсадга мувофиқ эмас Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Мақсадга мувофиқ Мақсадга мувофиқ эмас Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Мақсадга мувофиқ Мақсадга мувофиқ эмас Берилган сана: 2026 йил «___» __________
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 246-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва Фуқаролик кодексига мувофиқ ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва уларнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.
Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
2. Зарарларнинг ўрни ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилаётганда тегишлича Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан, шунингдек, фаолияти ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер участкалари ижарачилари ҳамда мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланишига ёки яқин атрофдаги ерларнинг сифати ёмонлашувига сабаб бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан белгиланган тартибда қопланади.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни қуришда ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қопланади.
3. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ўзини ўзи молиялаштириш асосида фаолият кўрсатадиган ва ер тузиш лойиҳасини тузадиган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари (бош бошқармалари) томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда ер участкасини танлаш босқичида аниқланади.
4. Ер участкаси олиб қўйиладиган ва ер участкаси ажратиладиган ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари кўрган зарарлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари бўйича аниқланган миқдорларига рози бўлмаган ҳолатда судга мурожаат қилишлари мумкин.
2-боб. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини қоплаш
5. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари қуйидаги ҳолларда аниқланади ва тўлиқ ҳажмда (шу жумладан, бой берилган фойда) қопланади:
ерлар олиб қўйилган, қайта сотиб олинган ёки вақтинча эгаллаб турилганда;
сувни муҳофаза қилиш зоналари, қирғоқбўйи минтақалари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари, ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари, курорт табиий ҳудудлар зоналари, давлат биосфера резерватлари зоналари, давлат қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар, давлат табиат ёдгорликлари, моддий маданий мерос объектлари, сув ташламалари, йўллар, трубопроводлар, алоқа ва электр узатиш линиялари атрофида муҳофаза зоналари белгиланиши муносабати билан уларнинг ҳуқуқлари чекланганда;
сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтлар учун зарарли моддалар чиқарадиган бошқа объектлар қуриш ва улардан фойдаланишнинг таъсири ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳосил камайишига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифати ёмонлашувига олиб борадиган бошқа хатти-ҳаракатлари оқибатида ерларнинг сифати ёмонлашган тақдирда.
6. Жисмоний ва юридик шахсларга тегишлича мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини ёки уларнинг қисмларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган зарарлар қопланади.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкасини ёки уларнинг бир қисмини жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиш Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда ер участкасининг мулкдори ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари номидан тенг шартлар асосида тузиладиган ер участкасининг олди-сотди шартномасини тузиш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 18-моддасида назарда тутилган чет эл юридик ва жисмоний шахсларининг мулки бўлган ер участкасини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объекти ёхуд турар жой ҳамда бошқа бино билан бирга ёки бинонинг бир қисми билан бирга жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олишда:
ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати;
ер участкасининг бозор қиймати;
ер участкасида жойлашган кўп йиллик дов-дарахтларнинг бозор қиймати;
кўчиш, шу жумладан, бошқа кўчмас мулк объектини вақтинча ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар;
ер участкасидан ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларидан фойдаланишдан олиниши мумкин бўлган бой берилган фойда (бунда ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк объектлари бўшатиб қўйилган пайтдан эътиборан аввалги фаолиятни тиклашга қадар бўлган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатдаги фойда ёки мавсумий ҳосилдан олиниши мумкин бўлган фойда ҳисобга олинади);
ҳуқуқ эгасининг қонунчилик ҳужжатларида ёки келишувда назарда тутилган бошқа харажатлари ва зарарлари қопланади.
Ер участкалари ёки уларнинг бир қисми вақтинча эгаллаб турилганда:
юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулкида бўлган ер участкасининг қиймати;
турар жойлар, иморатлар ва иншоотлар, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек, агар ер олиб қўйилиши муносабати билан улардан бундан кейин фойдаланиш мумкин бўлмаса, ажратиладиган участкадан ташқаридаги объектлар қиймати;
мева-резавор, иҳота дарахтлари ва бошқа кўп йиллик дарахтлар қиймати;
тугалланмаган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши қиймати;
бой берилган фойда қопланади.
Қишлоқ хўжалиги оборотига киритилган ва ўзлаштирилган ер майдонларига сарф этилган маблағларнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланади.
7. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер олиб қўйилиши билан боғлиқ ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган зарарлар қопланмайди.
8. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 18-моддасида назарда тутилган чет эл юридик ва жисмоний шахсларининг мулки бўлган ер участкаси қиймати ерни олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда унинг бозор қийматидан келиб чиқиб, баҳолаш ташкилотлари томонидан аниқланади.
9. Турар жойлар, иморатлар ва иншоотлар, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган, шунингдек, агар ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан улардан бундан кейин фойдаланиш мумкин бўлмаса, объектлар қиймати Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоланади.
10. Мева берадиган мева-резавор дарахтлари, шунингдек, иҳота дарахтлари ва бошқа кўп йиллик дарахтлар кўчатларнинг қиймати ҳамда уларни экиш ва мева бергунга ёки шох-шаббаларнинг туташиб кетишига қадар етиштириш харажатлари баҳолаш давридаги жорий нархлари бўйича баҳоланади.
Мева бермайдиган мева-резавор дарахтлари, шунингдек, шохлари туташмаган иҳота дарахтлари ва бошқа кўп йиллик дарахтлар амалдаги харажатлар бўйича баҳоланади.
11. Сарфланган материаллар (уруғлик, минерал ва органик ўғитлар, заҳарли дорилар, гербицидлар ва ҳоказолар) қийматини ҳамда амалда бажарилган ишлар қийматини (тупроқни экишга тайёрлаш, тозалаш ва дренаж тармоғини тозалаш, уруғ экиш, суғориш, қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов бериш ва бошқаларни) ўз ичига оладиган тугалланмаган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши қиймати бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари бўйича қабул қилинади.
12. Ер участкаларидаги бинолар ва иншоотлар бузилган ҳолда ер участкалари олиб қўйилиши билан боғлиқ юридик шахсларнинг бой берилган фойдаси қиймати тегишли йиллар учун молиявий фаолият тўғрисидаги ҳисоботдан қабул қилинадиган охирги уч йилдаги йиллик ўртача соф фойдадан ва янги жойда фаолиятни тиклаш учун зарур бўлган даврдан келиб чиқиб аниқланади. Янги жойда фаолиятни тиклаш учун зарур бўлган давр ер участкасини олиш учун вақт, бузилиши керак бўлган бундай объектни лойиҳалаштириш ва қурилишнинг норматив муддатлари ҳисобланади.
Ерни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқаришда бой берилган фойда миқдори қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқариладиган ер участкасидан олинадиган охирги уч йилдаги ўртача йиллик соф даромад миқдорининг янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш, уларни маданийлаштириш ишлари ва тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича бошқа ишлар лойиҳалаштириладиган, бажариладиган тўрт йилга кўпайтирилган суммаси сифатида аниқланади.
Бир йилдаги соф фойда суммаси 1 га қишлоқ хўжалиги ерларига охирги 3 йилдаги ўртача йиллик соф даромаддан келиб чиқиб ва олиб қўйиладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонига кўпайтириш орқали аниқланади.
13. Ер участкаларининг бир қисми олиб қўйилиши ёки вақтинча эгаллаб турилиши натижасида суғориш, қуритиш ва йўл тармоқлари, эрозияга қарши ва селга қарши объектлар ва иншоотлар (тизимлар) иши қисман ёки тўлиқ бузилганда ер участкаси ажратиладиган юридик ва жисмоний шахслар янги объектлар ва иншоотлар (тизимлар)ни қуришга ёки мавжудларини реконструкция қилишга мажбурдир.
14. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланиши муносабати билан юридик шахсларнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти кўрган зарарлари, агар муҳофаза, санитария ва иҳота зоналари ўрнатилиши муносабати билан бинолар ва иншоотларни бузиш (кўчириш) ёки ерни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқариш мўлжалланаётган тақдирда, қопланади.
Бинолар ва иншоотларни бузиш (кўчириш) билан боғлиқ ҳолда кўрилган зарарлар миқдори ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда аниқланади.
Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қуриш учун ер участкалари ажратиш лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида, зарурат бўлганда, уларнинг муҳофаза, санитария ва иҳота ҳудудлари, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ер майдонлари, тури ва сифати, ушбу ҳудудларда ердан бундан кейин фойдаланиш режими, шунингдек, ушбу ҳудудларга ер участкаларига бўлган ҳуқуқ чекланиши билан етказилган зарарлар миқдори аниқланади.
15. Сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтлар учун зарарли моддалар чиқарадиган бошқа объектлар қуриш ва улардан фойдаланишнинг таъсири ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳосил камайишига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати ёмонлашувига олиб борадиган бошқа хатти-ҳаракатлари оқибатида юзага келган таъсир натижасида қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонзорларнинг сифати ёмонлашуви билан боғлиқ бўлган зарарлар миқдори қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ёмонлашувига олиб келадиган сабабларни тугатиш бўйича тадбирлари ва ушбу ерларнинг илгариги сифат ҳолатини тиклаш бўйича тадбирлари қиймати сифатида аниқланади.
Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг ёмонлашган сифатини тиклаш учун зарур бўлган харажатларга тупроқ, агрокимё ва бошқа махсус текширишлар ҳамда лойиҳа-қидирув ишлари, шунингдек, лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ушбу экин майдонларининг сифатини тиклашни таъминлайдиган тадбирларни амалга ошириш харажатлари киритилади.
16. Ер участкаларини олиб қўйиш, қайта сотиб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари чекланиши ёхуд қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ёмонлашуви туфайли уларнинг кўрган зарарларини, шу жумладан, бой берилган фойдани қоплаш учун мўлжалланган маблағлар уларга ер участкаси ажратиладиган тегишли юридик ва жисмоний шахслар томонидан зарар етказилган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоб-китоб (жорий) ҳисобрақамларига ўтказилади.
Ўрмон фонди ер участкаларини олиб қўйиш, қайта сотиб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари чекланиши ёхуд ўрмон фонди ерларининг сифати ёмонлашуви туфайли улар кўрган зарарни, шу жумладан, бой берилган фойдани қоплаш учун мўлжалланган маблағлар уларга ер участкаси ажратиладиган тегишли юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлигининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
3-боб. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш
17. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини қоплашдан ташқари янги ерларни ўзлаштириш ёки мавжуд ерларнинг маҳсулдорлигини ошириш учун мелиорация ва агромелиорация тадбирларини амалга ошириш орқали қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонзорлар ишлаб чиқариш фаолиятидан чиқарилиши муносабати билан тармоқда ишлаб чиқарилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни тиклаш мақсадида қопланади.
Олинмаган маҳсулотни тиклаш бўйича давр сифатида тўрт йил қабул қилинади, шу давр ичида янги ерларни ўзлаштириш ёки мавжуд суғориладиган ерларни мелиоратив жиҳатдан яхшилаш учун ер участкаси танланиши, лойиҳалаштириш, қурилиш ва мелиорация ишлари, шунингдек, агромелиорация тадбирлари амалга оширилиши керак.
18. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари қуйидаги ҳолларда аниқланади ва қопланади:
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари, шу жумладан, деҳқон ва хўжалигини юритиш учун жисмоний шахсларга берилган ер участкаларидаги қишлоқ хўжалиги ерларини олиб қўйиш, ҳақ тўлаб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш ҳамда уларни қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлган, лекин қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг фойдаланишдан чиқариб юборилишига олиб келадиган мақсадлар учун бериш;
қурилаётган сув омборлари, сув таъминоти манбалари, курортлар, магистраль каналлар ва коллекторлар, йўллар, қувурлар, электр энергияси узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек, бошқа объектлар атрофидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, қўриқлаш, санитария ва ҳимоя ҳудудлари чегараларини белгилаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини фойдаланишдан чиқарган ёки уларни камроқ қийматли ерга ўтказган ҳолда, ер участкалари фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини чеклаш;
юридик ва жисмоний шахслар фаолиятининг таъсири натижасида ер сифатининг ёмонлашиши.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 87-моддасига мувофиқ ер участкалари қуйидагилар учун олиб қўйилган ҳолатларда қопланмайди:
ер участкалари дафн этиш жойларини ташкил қилиш учун, давлат таълим ва даволаш муассасалари, интернатлар, болалар уйлари қуриш учун олиб қўйилганда;
ер участкалари сув хўжалигига мелиоратив объектлар ва гидротехника иншоотлари қурилиши учун ажратилганда;
ер участкалари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш учун берилганда;
ер участкалари мудофаа эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда;
ер участкалари умумий фойдаланишдаги темир йўллар, автомобиль йўллари ёки аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари қурилиши учун олиб қўйилганда;
ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини жиҳозлаш эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда.
Қолган барча ҳолларда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни тўлиқ қопланиши лозим.
19. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори олиб қўйилаётган экин ерлари, кўп йиллик дов-дарахтлар (боғлар, узумзорлар, тутзорлар, мева кўчатлари, мевазорлар ва бошқалар), бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар, шу жумладан, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларидаги ерларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.
20. Ер участкалари берилаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар тўлаб берилиши мажбурий ҳисобланади ва қуйидагича тақсимланади:
суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 90 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 9 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ва 1 фоизи «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖга, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 4,5 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ва 0,5 фоизи «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖга ўтказилади.
21. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 9 ва 44 1 -моддаларига талаблари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўзгартирилган ер майдонларини олувчи жисмоний ёки юридик шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплаш бўйича маблағлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган тақдирда, ер участкаси берилган шахсга талабнома юборилади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.
22. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш мақсадида очилган даромад ғазна ҳисобварақларига тушган маблағлар ҳисоби ва маълумоти бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли ахборот тизимини Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимига «Рақамли ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинган ҳолда маълумот алмашинилади.
23. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича:
ер участкалари берилган шахсларга талабномалар юборади;
қопланмаган маблағларни ундириш учун талабномалар киритилган кундан бир ой ўтгач, судларга даъво аризалари киритади, аукцион савдоларида сотилган ер участкаларининг тўловлари бундан мустасно.
24. Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича:
ер участкалари берилган шахсларга талабномалар юборади;
қопланмаган маблағларни ундириш учун талабномалар киритилган кундан бир ой ўтгач, судларга даъво аризалари киритади, аукцион савдоларида сотилган ер участкаларининг тўловлари бундан мустасно.
25. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ушбу маблағларнинг ўз вақтида тушишини ва ҳисобга олинишини, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлайди.
26. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича келиб тушган маблағларнинг алоҳида ҳисоби юритилади ва мазкур маблағлар, қоида тариқасида, тегишли ер участкаси олиб қўйилган туман (шаҳарлар) учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 88-моддасига мувофиқ қуйидаги тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилади:
янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш;
тупроқ ҳосилдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалик ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал режалаштириш ҳамда уларнинг сув билан таъминланиш даражасини ошириш;
пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш;
ер тузиш, ер кадастри, ер мониторинги ва тупроқ жиҳатидан изланишлар олиб бориш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ёки тузатиш;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича қарзларни тўлаш учун судларга даъво аризалари киритилганда, давлат божларини ва суд харажатларини тўлаш.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига келиб тушган маблағлардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қарорига биноан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришни кўпайтиришга, қишлоқ хўжалик ерларидан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга қаратилган бошқа тадбирларни амалга оширишда ҳам фойдаланилиши мумкин.
27. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари юқорида назарда тутилган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тегишлилиги бўйича тушган маблағлар доирасида ишларнинг буюртмачилари ҳисобланади, ишлар режаларини тасдиқлайди, молиялаштиришни бошлайди ва ишларни ташкил этади.
28. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига тушган маблағлар ушбу жамғарманинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ штат бирликларини сақлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича қарзларни тўлаш учун судларга даъво аризалари киритилганда, давлат божларини ва суд харажатларини тўлаш, нобудгарчиликлар ҳисобини юритиш жараёнларини рақамлаштириш ва бошқа мақсадлар учун йўналтирилади.
Бунда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришни самарали ташкил этиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги учун белгиланган бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан вазирлик марказий аппаратида 3 та штатдан иборат алоҳида бўлим ва вазирликнинг барча ҳудудий органларида 1 штат бирлигидан иборат алоҳида лавозим ташкил этилади ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан сақланадиган штат бирликлари учун қўлланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
29. Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлар алоҳида ҳисобга олиб борилади. Улардан қуйидаги мақсадларда белгиланган тартибда фойдаланилади:
ўрмонлар ва ўрмон мевали дарахтзорларини барпо этиш ва тиклаш, қумли ерлар, сув ҳавзалари ҳамда дарёларнинг қирғоқбўйи минтақаларида дарахтзорлар барпо этиш, шунингдек, ўрмон ерлари ҳолатини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш;
тоғ ёнбағирларида супа олиш ва эрозияга қарши бошқа тадбирларни амалга ошириш;
янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш;
коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал режалаштириш ҳамда уларнинг сув билан таъминланиши даражасини ошириш;
пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш;
ўрмон тузиш, ўрмон кадастри, ўрмонзорлар мониторинги бўйича лойиҳа ҳужжатларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ёки тузатиш;
автоматлаштирилган ахборот тизимларини яратиш ва жорий этиш;
ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича қарзларни ундириш учун судларга даъво аризалари киритилганда, давлат божларини ва суд харажатларини тўлаш.
30. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича ҳисобланган маблағлар бўйича дебитор қарздорликнинг ундирилган суммаси унга қўшиб ёзилган пеня билан бирга ушбу Низомнинг 20-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.
Айрим ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари асосида улардан Қорақалпоғистон Республикасининг ёки тегишли вилоят (Тошкент шаҳри)нинг бошқа туманларида фойдаланиш мумкин.
31. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушган маблағларнинг фойдаланилмаган қолдиқлари ҳисобот йилида олиб қўйилмайди, кейинги йилга ўтади ва улардан ушбу Низомнинг 26 , 28 ва 29-бандларига мувофиқ ишларни бажариш учун фойдаланилади.
32. Ер ажратиш лойиҳасини натурага кўчириш фақат ер участкалари бериладиган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қоплангандан кейин амалга оширилади.
33. Илгари берилган ерлар учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича ҳисобланган маблағлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
34. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори олиб қўйилаётган қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати, унумдорлиги ва фойдаланиш самарадорлиги ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек, янги ерларни ўзлаштириш ишларини бажариш даврида йўқотилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қиймати ҳисобга олинган ҳолда уларнинг ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш зарурлигидан келиб чиқиб белгиланади.
35. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
H қ/хм = {[(C суғ. х Б б х S суғ. х 10) + (C лал. х S лал. х 20) + (C суғ. х Б б х S б.суғ. х 10 х 0,1) + (C лал. х S б.лал. х 20 х 0,1) + (C п.я. х S п.я. х 20)] х К и }
бунда:
H қ/хм — қишлоқ хўжалиги экин майдонларини доимий фойдаланиш учун олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги, минг сўм;
C суғ. — суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно) олиб қўйиладиган 1 гектари ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 37-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
C лал. — олиб қўйиладиган 1 га лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 38-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
C п.я. — олиб қўйиладиган 1 га пичанзор ва яйловлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 40-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Б б — олиб қўйиладиган суғориладиган ерлар тупроқларининг ўртача бонитет баллари, балл;
S суғ. — олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экинлари майдони (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно), га;
S лал. — олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар майдони, га;
S б. суғ. — олиб қўйиладиган суғориладиган бўз ерлар майдони, га;
S б.лал. — олиб қўйиладиган лалми бўз ерлар майдони, га;
S п.я. — олиб қўйиладиган пичанзорлар ва яйловлар майдони, га;
10 — олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва суғориладиган бўз ерлар компенсация тўловини 10 баробарга ошириш коэффициенти;
20 — олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар компенсация тўловини 20 баробарга ошириш коэффициенти;
К и — ушбу Низомнинг 51-бандига мувофиқ қабул қилинадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари суммасини индексация қилиш коэффициенти.
36. Олиб қўйиладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фондининг суғориладиган ерлари ва суғориладиган бўз ерлар компенсация тўловини 10 баробарга, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар компенсация тўловини 20 баробарга ошириш коэффициенти қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини ҳисоблашда қўлланади.
37. Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди ерларининг тупроқ сифати тупроқ бонитировкаси маълумотлари бонитет балларида қабул қилинади. У ҳақида маълумотлар мавжуд бўлмаган янгидан ўзлаштириладиган ер участкалари бўйича бонитет баллари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ер ажратиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида аниқланади.
Олиб қўйиладиган суғориладиган экин майдонлари (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно) ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши натижасида етказилган зарар қиймати бонитет баллари бўйича ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ қабул қилинади.
38. Олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар ўрнига бериладиган бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати табиий ҳудудлардаги жойига қараб 1 гектар учун қуйидаги миқдорларда қабул қилинади:
текислик (ёғинлар билан таъминланмаган) ҳудудида — 5 345 минг сўм;
текислик-адир (ёғинлар билан ярим таъминланган) ҳудудида — 7 904 минг сўм;
тоғолди ва тоғ (ёғинлар билан таъминланган) ҳудудида — 9 655 минг сўм.
Қишлоқ хўжалигидан, шунингдек, ўрмон фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиладиган лалми ерлар ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ерлар, пичанзорлар учун компенсация тўлови, олиб қўйилаётган ер майдонлари жойлашган жойларни ҳисобга олувчи коэффициентлар қўлланилмаган ҳолда, худди шундай янги ерларни ўзлаштириш учун талаб этиладиган маблағнинг лалми ерлар, пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш билан боғлиқ харажатларнинг 20 баробари миқдорида ҳисобланади.
39. Олиб қўйиладиган суғориладиган ва лалми бўз ерлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати олиб қўйиладиган суғориладиган ерлар ушбу Низомнинг 36-бандига мувофиқ ва лалми экин ери ушбу Низомнинг 38-бандига мувофиқ ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қийматига 0,1 коэффициентни қўллаган ҳолда аниқланади.
40. Пичанзорлар ва яйловлар олиб қўйилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори озуқанинг йўқотиладиган ҳажмини қоплаш учун пичанзорлар ва яйловларнинг тегишли майдонларини тубдан яхшилаш зарурлигидан келиб чиқиб аниқланади.
Пичанзорлар ва яйловларнинг маҳсулдорлиги у билан боғлиқ бўлган баландлик минтақаларига қараб пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш қиймати ушбу Низомига 2-иловага мувофиқ қабул қилинади.
41. Қишлоқ хўжалиги ерлари қишлоқ хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун вақтинча фойдаланиш учун ёки ижарага олиб қўйилган ва берилган ҳолатда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори қишлоқ хўжалиги экин майдонларини доимий фойдаланиш учун олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорига фоиз нисбатида ҳисоблаб чиқилади.
Вақтинча фойдаланиш учун ерни олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорлари қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бунда:
вақтинча берилган ер участкасини қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқли ҳолатга келтириш мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки бузилган ерлар қишлоқ хўжалигидан бошқа соҳада фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириладиган тарзда тупроқ қатлами бузилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори тўлиқ ҳажмда қопланади.
H қ/хн — қишлоқ хўжалиги ерлари доимий фойдаланиш учун олиб қўйилганда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори, минг сўм;
Й — қишлоқ хўжалиги ерлари доимий фойдаланишга олиб қўйилганда, қишлоқ хўжалиги нобудгарчиликлари суммасидан қишлоқ хўжалиги ерлари олиб қўйилгани учун ҳисобланадиган фоиз миқдори 10 йилгача — 4 фоиз (Й 1 х4), 11 йилдан 30 йилгача — ҳар бир йил учун 2 фоиздан (Й 2 х2) ва 31 дан 50 йилгача — 1 фоиздан (Й 3 х1);
фоиз миқдори қишлоқ хўжалиги ерлари олиб қўйилган ҳар бир йил учун 10 йилгача 4 фоиз, 11 йилдан 30 йилгача — 2 фоиз ва 31 йилдан 50 йилгача — 1 фоиз миқдорида қабул қилинади.
42. Ўрмонзорларни сақлаш ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг зарур даражасини таъминлаш мақсадида ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ерларни маданийлаштириш ва тупроқнинг унумдорлигини ошириш тадбирларини амалга ошириш, янги хўжаликлар ташкил этиш ва олиб қўйилган ўрмонларни тиклаш зарурлиги ҳисобга олинган ҳолда тенг қийматли янги ерларни ўзлаштириш харажатлари зарурлигидан келиб чиқиб аниқланади. Бундан ташқари, суғориладиган деҳқончилик ҳудудида суғориш қиймати, тоғли ҳудудида — супа олиш ёки оддий гидротехника иншоотлари ўрнатиш қиймати, чўл ҳудудида — кўчма қумларни мустаҳкамлаш қиймати ҳисобга олинади.
43. Ўрмонзорларни ўрмон хўжалиги юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун муддатли (вақтинча) фойдаланиш учун олиб қўйиш ва беришда ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ушбу Низомнинг 41-бандида белгиланган тартибда аниқланади.
44. Ўрмон билан қопланган ва дарахти сийрак ерлар, шунингдек, ўрмон ўсимликлари, уруғликли, тугунчали ва саноат плантациялари бўлган ёнғоқ мевали, мевали ва бошқа қимматли турлар билан банд бўлган ерлар олиб қўйилганда, ўрмон хўжалиги нобудгарчиликлари суммаси янги ерларни ўзлаштириш ва монанд дарахтзорлар барпо этиш бўйича ишларни бажариш даврида ўрмон маҳсулотларини сотишдан олинадиган фойда ва қўшимча фойдаланиладиган маҳсулотлар нобудгарчилиги ҳисобга олинган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:
H ў/х = {[(C ў/суғ. х Б ў/б х S ў/суғ. х 10) + (C ў/лал. х S ў/лал. х 20) + (C ў/п.я. х S ў/п.я. х 20)] х К и } + Т (Ф ўр.маҳ. + Ф ўр.қўш. )
бунда:
H ў/х — ўрмон билан қопланган майдонлар олиб қўйилганда, ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори, минг сўм;
С ў/суғ. — олиб қўйиладиган 1 гектар суғориладиган ўрмон ерлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш зарурлигидан келиб чиқиб аниқланадиган ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг солиштирма миқдори ушбу Низомнинг 37-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади, минг сўм;
C ў/лал. — олиб қўйиладиган 1 гектар ўрмон ерларининг лалми шудгор ва суғорилмайдиган ўрмон билан қопланган ерлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 38-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
C ў/п.я. — олиб қўйиладиган 1 гектар ўрмон ерларининг пичанзор ва яйловлари ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 40-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Б ў/б — олиб қўйиладиган суғориладиган ўрмон ерлари тупроқларининг ўртача бонитет баллари, балл;
S ў/суғ. — ўрмон ўсимликлари билан қопланган олиб қўйиладиган суғориладиган ўрмон ерларининг майдони, га;
S ў/лал. — олиб қўйиладиган табиий ҳудудлар бўйича ўрмон ерларининг жойлашишига қараб суғорилмайдиган лалми шудгор ва ўрмон билан қопланган ерлари майдони, га;
S ў/п.я. — олиб қўйиладиган табиий ҳудудлар бўйича ўрмон ерларининг жойлашишига қараб суғорилмайдиган пичанзорлар ва яйловлар майдони, га;
10 — олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва суғориладиган бўз ерлар компенсация тўловини 10 баробарга ошириш коэффициенти;
20 — олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар компенсация тўловини 20 баробарга ошириш коэффициенти;
К и — ушбу Низомнинг 51-бандига мувофиқ қабул қилинадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари суммасини индексация қилиш коэффициенти;
Т — янги ерларни ўзлаштириш ишларини лойиҳалаштириш ва бажариш учун зарур бўлган вақт, йил (ўртача тўрт йилда қабул қилинади);
Ф ўр.маҳ. — 1 гектардан ўрмон маҳсулотларини (ёғоч-тахта, ёнғоқ, мева, уруғлик, резавор мева) реализация қилишдан олинган ўртача уч йилдаги фойда (хўжаликнинг ҳисобот маълумотлари бўйича қабул қилинади), йилда/га минг сўм;
Ф ўр.қўш. — 1 гектар ўрмонга қайта ҳисоблаганда қўшимча маҳсулотларни (доривор ва бошқа фойдали ўсимликлар, пичан, асаларичилик маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар) реализация қилишдан олинган ўртача уч йилдаги фойда (хўжаликнинг ҳисобот маълумотлари бўйича қабул қилинади), йилда/га минг сўм.
45. Ёнган, нобуд бўлган ўрмон ўсимликлари ўрни, ўрмоннинг дарахт кесиш учун ажратилган дарахтзорга айланмаган жойлари олиб қўйилганда, ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплашнинг базис ставкалари ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ лалми экин ерлари олиб қўйилгандаги базис ставкаларга, бўш ётган ер ва яланглик олиб қўйилганда — лалми бўз ерлар олиб қўйилганлиги учун базис ставкаларга тенглаштирилади.
46. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, агар қурилаётган объектларнинг муҳофаза, санитария ва ҳимоя ҳудудларидаги ўрмонзорларни қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқариш ёки уларни камроқ қийматли ерга ўтказиш мўлжалланаётган тақдирда қопланади.
47. Қурилаётган объектларнинг муҳофаза, санитария ва ҳимоя ҳудудларидаги ўрмонзорлар муомаладан чиқарилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ушбу Низомнинг 2 ва 3-бобларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда аниқланади.
48. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари бошқа суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларига ўтказилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари олиб қўйилишидан нобудгарчиликлар миқдори билан суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари олиб қўйилиши нобудгарчиликлари миқдори ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
49. Қурилаётган объектлардан фойдаланишда келиб чиқадиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлар сифати ёмонлашиши ҳолатлари объектларни қуриш лойиҳаларида назарда тутилиши ва ер ажратишда ҳисобга олиниши керак.
50. Ернинг сифати ёмонлашиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ушбу Низомнинг 2 ва 3-бобларига мувофиқ замонавий ҳолатида ўрмонзорларни олиб қўйишдан нобудгарчиликлар ва ерларнинг кутилаётган ёмонлашишидан кейинги миқдори ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
51. Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматни инобатга олиб ҳисобланган миқдори, шунингдек, ушбу Низомнинг 38-банди ва унга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг маълумотлари бўйича қурилиш материаллари нархлари индексининг ўтган йилги ўзгариши даражасидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 31 декабрига қадар ҳар йили Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан индексация қилиниши лозим.
4-боб. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ҳисобини юритиш
52. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ҳисоби «E-ijara» АТда юритилади.
53. «E-ijara» АТда ер фондининг бошқа тоифасига ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар электрон ахборот алмашинуви орқали қуйидаги ташкилотлардан олинади:
ер участкасининг жойлашган манзили, майдони, ер турлари, контур рақами ҳамда ҳуқуқ тўғрисидаги маълумотлар — Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасидан;
тупроқ балл бонитети кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтидан;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари миқдори тўғрисидаги маълумотлар — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан.
5-боб. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорини қоплаш
54. Ер тўғрисидаги қонунчиликка зид равишда тегишли рухсат олмасдан ўзбошимчалик билан ерларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан етказилган зарар қопланади.
Қуйидагилар юридик ва жисмоний шахслар томонидан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўладиган ҳоллар ҳисобланади:
ерларни фойдаланишдан чиқаришга, ҳосилдорлик пасайишига, тупроқнинг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар (сунъий кўл ва балиқхоналар ташкил этиш, қурилиш материаллари ва зарарли тупроқ ҳамда тош тўкиш);
ер участкасини ёки унинг бир қисмини ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда чегара тўсиқлари билан эгаллаб олиш, шу жумладан, ушбу ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш, улардан қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни яроқсиз ҳолга тушириш, уларни ишлаб чиқариш чиқитлари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқова сувлар билан ифлослантириш;
жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун берилган қишлоқ хўжалиги ерларига эгалик ҳуқуқини бевосита ёки яширин шаклда бузувчи битимлар тузиш ёки бошқа ҳаракатлар содир этиш, ер участкасини ёки унинг бир қисмини ҳуқуқи бўлмаган шахснинг тўлиқ эгалигига, вақтинча фойдаланишга ёхуд бошқача тарзда фойдаланишга топшириш, фойдаланиш ҳуқуқини бошқаларга қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун бериш.
55. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдори Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Агроинспекция)нинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими ҳамда Агроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу Низомнинг 61-бандига мувофиқ аниқланади.
56. Ушбу Низомнинг 61-бандига асосан ҳисобланган зарар суд тартибида ундирилади ва ундирилган маблағларнинг 95 фоизи Республика бюджетига ҳамда 5 фоизи Агроинспекцияни ривожлантириш жамғармасига ундирилади.
57. Республика бюджетига келиб тушган маблағлардан ушбу Низомнинг 26 ва 28-бандларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун фойдаланилади.
58. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши оқибатида етказилган зарар (шу жумладан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари)ни аниқлашда суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари балл бонитети аниқланмаган бўлса, қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши ҳолатлари аниқланган ерларда тупроқ бонитировкаси ишларини бажарувчи ташкилот маълумотига асосан суғориладиган ерлар тупроқларининг бонитет балл кўрсаткичи инобатга олинади.
Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши ҳолатлари аниқланган ерларда қўшимча равишда тупроқ сифатини ўрганиш (балл бонитетини аниқлаш) ишлари ўтказилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши оқибатида етказилган зарар ва нобудгарчиликлар миқдорини ҳисоблашда суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари балл бонитети аниқланмаган бўлса ёки қўшимча равишда тупроқ сифатини ўрганиш (балл бонитетини аниқлаш) ишлари ўтказилгани учун тупроқ бонитировкаси ишларини бажарувчи ташкилотга белгиланган тартибда хўжалик шартномаси асосида тўловлар амалга оширилади.
59. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Агроинспекция ушбу Низомнинг 60-бандида кўрсатилган маблағларнинг ҳисобга олинишини ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлайди.
60. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Е з/м = {[(C суғ. х Б б х S суғ. х 10) + (C лал. х S лал. х 20) + (C суғ. х Б б х S б.суғ. х 10 х 0,1) + (C лал. х S б.лал. х 20 х 0,1) + (C п.я. х S п.я. х 20)] х К и },
бунда:
Е з/м — ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар, минг сўм;
C суғ. — суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарарнинг бир бонитет балли учун қиймати ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
C лал. — 1 га лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар қиймати ушбу Низомнинг 38-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
C п.я. — 1 га пичанзор ва яйловларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар қиймати ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Б б — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган ерлар тупроқларининг ўртача бонитет балли кўрсаткичи, балл;
S суғ. — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экинлари майдони (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно), га;
S лал. — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар майдони, га;
S б.суғ. — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган бўз ерлар майдони, га;
S б.лал. — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган лалми бўз ерлар майдони, га;
S п.я. — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган пичанзорлар ва яйловлар майдони, га;
10 — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва суғориладиган бўз ерлар бўйича етказилган зарар қийматини 10 баробарга ошириш коэффициенти;
20 — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар бўйича етказилган зарар қийматини 20 баробарга ошириш коэффициенти;
К и — ушбу Низомнинг 51-бандига мувофиқ қабул қилинадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари суммасини индексация қилиш коэффициенти.
6-боб. Якунловчи қоида
61. Ушбу Низомда назарда тутилган ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарарларни аниқлаш тартибини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ўрнига бериладиган улар билан бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар
Ҳудудлар 1 гектар бир хил ерларни суғориш ва ўзлаштиришнинг бир бонитет балли учун қиймати, минг сўм Қорақалпоғистон Республикаси 1624 Андижон 2784 Бухоро 2321 Жиззах 1857 Қашқадарё 1857 Навоий 1857 Наманган 2553 Самарқанд 2784 Сурхондарё 3016 Сирдарё 1857 Тошкент 2784 Фарғона 2553 Хоразм 2321 Тошкент шаҳри 2784
Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш
Вертикал зоналарга бўлиниш 1 гектар пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати, минг сўм шундан тубдан яхшилаш қиймати ўрни қопланадиган маҳсулотнинг қиймати Чўл минтақаси 888,0 183,2 704,8 Адир минтақаси 1037,9 324,6 713,3 Тоғ минтақаси 1457,2 243,1 1214,1
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 246-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарори қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:
«2 1 . Рақамлаштириш лойиҳаларини такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича харажатларни Давлат бюджети параметрларида қуйидаги ишларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар доирасида мазкур ишларни ижрочи ташкилотлар томонидан «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖга шартнома асосида тўлашга рухсат берилсин:
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг норматив қийматини аниқлаш;
яйлов ва пичанзорларда ўсимлик турлари бўйича геоботаник тадқиқотлар ўтказиш;
табиий яйловлар мониторинги ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ҳамда тупроқ бонитировкаси ва суғориладиган ерларда агрокимёвий ва тупроқ шўрланиш картограммаларини тузиш;
тупроқ (ерлар) мониторингини ўтказиш;
қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи туманларнинг 2025 — 2030 йилларга мўлжалланган ва лойиҳалаштиришдан олдин амалга ошириладиган ер тузиш чизмаларини ишлаб чиқиш ишлари».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентида :
а) 23-бандда :
«а» кичик банд қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти»;
«б» кичик банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қишлоқ хўжалиги вазирлигига — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича»;
б) 30-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ер участкасининг эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қопланиши керак бўлган зарарлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари (мавжуд бўлган тақдирда) миқдорлари ва уларни қоплаш муддатлари».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 22-бандда :
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ер участкаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори (лотнинг бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланилганда, нобудгарчилик миқдори пасайтирилмайди)»;
еттинчи — ўн бешинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 45-бандда :
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ер участкаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори»;
еттинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 3-банд қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори — қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди ерларини, шу жумладан, жисмоний шахслар эгалигидаги ва фойдаланишидаги қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиш, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ҳуқуқлари чекланиши ёки корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятининг таъсири оқибатида ерларнинг сифати ёмонлашуви туфайли қопланадиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни»;
б) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги «давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган» сўзларидан кейин «, шунингдек, Агропортал орқали «YERELEKTRON» ААТга юборилган ер фонди тоифалари ўзгартирилган» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 15-банд қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
«г) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифалари ўзгартирилган ер участкалари бўйича қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини белгилаш учун «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига»;
г) қуйидаги мазмундаги 17 2 -банд билан тўлдирилсин:
«17 2 . Аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич нархини белгилашда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари миқдори ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишлари ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар сифатида ҳисобга олинади ва ер участкаларини баҳолаш жараёнида инобатга олинади»;
д) 25-бандда :
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ер участкаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори»;
ўн тўртинчи — ўн саккизинчи хатбошилар тегишлича ўн бешинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
е) қуйидаги мазмундаги 39 1 -банд билан тўлдирилсин:
«39 1 . Ер участкаларининг қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари миқдорини қоплаш учун алоҳида тўланган компенсация тўловлари суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг 90 фоизи, лалми ерлар ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг 95 фоизи Республика бюджетига ҳамда мос равишда 10 ва 5 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ўтказилади»;
ж) 41-бандда :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ер участкаси ер участкаларини танлаш материалларини келишиш, хулосалар олиш ва маълумотлар тақдим этиш учун мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ташкилотларга юбориш талаб этилмайди («Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юбориш ва келишиш бундан мустасно)»;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда ижара шартномасида дирекция билан аукцион ғолиби ўртасида инвестиция мажбуриятлари бажарилиши ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги тўловлари ўз вақтида тўланиши тўғрисида битим имзолаш мажбурияти юкланади»;
з) 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«43. Ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилишдан келиб тушган пул маблағлари мазкур Низомнинг 39-банди «а» — «е» кичик бандларида назарда тутилган, ҳақиқатда қилинган харажатлар, шунингдек, мазкур Низомнинг 39 1 -бандида назарда тутилган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги тўловлари чегириб қолинган ҳолда ягона дирекцияга ўтказилади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторини амалга киритиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сон қарорида :
а) 4-илова (Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламенти) да:
20-банд иккинчи хатбошидаги «асосий турини ўзгартириш имкониятини кўрсатилади ва» сўзларидан кейин «қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилади ҳамда» сўзлари билан тўлдирилсин;
1-илованинг «5-босқич» позицияси «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИнинг ҳудудий бўлинмалари субъекти «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Табиий ва қишлоқ хўжалигини районлаштириш ҳужжатларига, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган ҳудудларни ихтисослаштириш ва қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш йўналишларига мувофиқ ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш имкониятини ўрганади;
Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш юзасидан тегишли хулосаларни шакллантиради;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали келишилади.»;
б) 4 1 -илова (Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти) да:
1-банд учинчи хатбошидаги «тасдиқлашга» сўзидан кейин «ҳамда деҳқон хўжаликларига» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-банд саккизинчи хатбошидаги «ерлари тоифасидаги» сўзларидан кейинги «суғорилмайдиган» сўзи чиқариб ташлансин;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ер тузиш лойиҳасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектлар (чорва молларини парваришлаш ва сақлаш, енгил конструкцияли иссиқхона ва музлаткичли омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда Фойдаланиш мақсадлари бўйича капитал қурилиш объектларининг классификаторида назарда тутилган бошқа объектлар) ижарага берилган жами ер майдонининг бир фоизидан ошмаган, бироқ чорвачилик йўналишида 1 гектардан, бошқа йўналишларда 20 сотихдан кўп бўлмаган қисмидаги дала четида жойлаштирилиши мумкин».
8-банд иккинчи хатбошидаги «давлат реестридан кўчирма» сўзлари «ижарага берилган жами ер майдонларининг (барча кадастр рақамлари бўйича) давлат реестридан кўчирмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-иловада :
«3-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «ишлаб чиқиш юзасидан» сўзлари «ишлаб чиқиб» сўзлари билан алмаштирилсин;
«4-босқич» позицияси «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ишлаб чиқилган ер тузиш лойиҳасини ва хулосаларни кўриб чиқиб, тасдиқлайди ҳамда ижрочига юборади.»;
«5-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «1. Ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади.» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2025 йил 18 сентябрдаги 594-сон қарорининг 2-банди еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги «контур» сўзи «жами ер» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 246-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 30 майдаги 222-сон қарори .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида» 2024 йил 12 августдаги 497-сон қарорига 2-илованинг 2-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ер ҳисобини юритишни мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2025 йил 10 январдаги 4-сон қарорига илованинг 2-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 15 май,
246-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
ROʻYXATI
MAʼLUMOT
ROʻYXATI
ROʻYXATI
ROʻYXATI
ROʻYXATI
ROʻYXATI
XULOSA
NIZOM
QIYMATI
QIYMATI
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarini yer fondining boshqa toifasiga oʻtkazish hamda qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari oʻrnini qoplash tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2025-yil 5-maydagi OʻRQ-1062-son Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligi sohasiga zamonaviy texnologiyalarni joriy etishni yanada jadallashtirish orqali samaradorlikni oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 12-avgustdagi PF-130-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun yer uchastkalarini ajratish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 12-apreldagi PQ-204-son qaroriga muvofiq Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Hukumat komissiyasi) tashkil etilgani;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligi sohasiga zamonaviy texnologiyalarni joriy etishni yanada jadallashtirish orqali samaradorlikni oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 12-avgustdagi PF-130-son Farmoniga muvofiq “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsiyalashuv platformasi (keyingi oʻrinlarda — Agroportal) orqali:
qishloq xoʻjaligi yerlari toifasini oʻzgartirish yuzasidan arizalar berish, ularning holatini onlayn kuzatib borish va natijalarini taqdim etish;
qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash boʻyicha belgilangan tartibda toʻlanadigan kompensatsiya toʻlovini avtomatik hisoblash, toʻlovlarni amalga oshirish va undirilgan toʻlovlar hisobini yuritish amalga oshirilishi belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifasini oʻzgartirish yuzasidan takliflarni tayyorlash, takliflarni koʻrib chiqish, Hukumat komissiyasi tomonidan vakolatli organlarning xulosalari asosida tegishli qaror qabul qilish Agroportal orqali amalga oshirilishini nazarda tutuvchi Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdorini hisoblash, qoplash hamda ularning hisobini yuritish, shuningdek, yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zararlarni qoplash tartibini nazarda tutuvchi Yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlariga yetkazilgan zararlar, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklariga, shuningdek, yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilansinki:
Hukumat komissiyasining faoliyati hamda ushbu komissiyaga qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarini yer fondining boshqa toifasiga oʻtkazish, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning foydalanish turini (qishloq xoʻjaligi yerlaridan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turiga) oʻzgartirish boʻyicha takliflar kiritish, shuningdek, qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining kompensatsiya toʻlovlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 2026-yil 1-iyuldan boshlab faqat Agroportal orqali amalga oshiriladi;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlari toifasidan yer fondining boshqa toifasiga oʻtkazilgan yer uchastkasi Agroportal orqali “YERELEKTRON” AATga tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun yuboriladi hamda qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdori yer uchastkasining boshlangʻich narxiga qoʻshilgan holda elektron onlayn-auksion savdolariga chiqariladi;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning ruxsat etilgan foydalanish turini (qishloq xoʻjaligi yerlaridan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turiga) oʻzgartirishda ushbu yer uchastkasi egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlarining mazkur yer uchastkasiga boʻlgan huquqlari saqlab qolinadi hamda tuman (shahar)lar davlat hokimiyati organlarining tasarrufiga qaytarish talab etilmaydi;
qishloq xoʻjaligi yerlaridan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turiga oʻtkazilayotgan yer uchastkasi egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlari tomonidan qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrni qoplab beriladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholini uy-joy bilan taʼminlash ishlarini jadallashtirish va koʻp kvartirali uylar qurilishini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2026-yil 24-fevraldagi PF-29-son Farmoniga muvofiq koʻp kvartirali uylar qurilishi uchun tanlangan hamda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yer fondi toifasi oʻzgartiriladigan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarining yer fondi toifasini oʻzgartirish boʻyicha takliflar faqatgina quyidagi shartlar mavjud boʻlganda koʻrib chiqiladi:
1 — 4-toifalarga kiruvchi yer uchastkalari hisobidan istiqbolli loyihalarni amalga oshirish imkoniyati mavjud emasligi haqidagi masala tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarida koʻrib chiqilib, qaror qabul qilingan boʻlsa;
tegishli hududda qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarining yer fondi toifasi oʻzgartirilishi yaqin va uzoq istiqbolda oziq-ovqat xavfsizligiga va barqaror rivojlanishga salbiy taʼsir koʻrsatmasligi yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining xulosasi mavjud boʻlsa;
1 — 4-toifalarga kiruvchi yer uchastkalarida urbanizatsiya maqsadlaridan kelib chiqib, renovatsiya, qayta ixtisoslashtirish, rekonstruksiya qilish va boʻsh turgan yerlardan foydalanish imkoniyatlari Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi tomonidan tahlil qilingan holda tegishli yer uchastkalarining yer fondi toifasini oʻzgartirish zarurati yuzasidan ijobiy xulosa berilgan boʻlsa.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda Hukumat komissiyasining faoliyati hamda yer uchastkasi toifasini oʻzgartirish jarayonlarining Agroportal orqali elektron shaklda amalga oshirilishini taʼminlasin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
8. Ushbu qaror 2026-yil 1-iyuldan eʼtiboran kuchga kiradi.
9. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 15-maydagi 246-son qaroriga 1-ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Hukumat komissiyasi) tomonidan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifasini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish va qaror qabul qilish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
Agroportal — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish yuzasidan tanlangan yer uchastkalari boʻyicha materiallarni toʻplash, koʻrib chiqish va vakolatli tashkilotlar bilan kelishishga moʻljallangan “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsiyalashuv platformasi;
“Agrobilling” axborot tizimi — axborot tizimi xizmatlaridan foydalanganlik uchun yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan majburiy toʻlovlarni toʻlash va hisobini yuritishning qishloq xoʻjaligi yagona billing tizimi;
buyurtmachi — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish yuzasidan taklif kiritgan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari;
yer fondi toifasini oʻzgartirish — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarini ularning asosiy foydalanish maqsadini oʻzgartirish orqali yer fondining boshqa toifasiga oʻtkazish;
yer tuzish loyihasi — sugʻoriladigan yerlarga eng kam salbiy taʼsirni inobatga olgan holda tegishli obyektni joylashtirish, shuningdek, sugʻoriladigan yerlarning qisqarishi bilan bogʻliq zararlar, tugallanmagan xarajatlar hamda qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiligi koʻrsatib oʻtilgan yer fondi toifasini oʻzgartirish boʻyicha ishlab chiqilgan hujjatlar toʻplami;
yer uchastkasi — yer fondining qayd etilgan chegaraga, maydonga, joylashish joyiga, huquqiy rejimga hamda davlat yer kadastrida aks ettiriladigan boshqa xususiyatlariga ega boʻlgan qismi;
ijrochi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari;
ishchi organ — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi;
sugʻoriladigan yerlar — qishloq xoʻjaligida foydalanish va sugʻorish uchun yaroqli boʻlgan, suv resurslari shu yerlarni sugʻorishni taʼminlay oladigan sugʻorish manbai bilan bogʻlangan doimiy yoki muvaqqat sugʻorish tarmogʻiga ega boʻlgan yerlar;
sugʻorilmaydigan (lalmikor) yerlar — qishloq xoʻjaligi mahsulotlari tabiiy yogʻingarchilik hisobidan yetishtiriladigan yerlar;
oʻrmon fondi yerlari — oʻrmon bilan qoplangan, shuningdek, oʻrmon bilan qoplanmagan boʻlsa ham, oʻrmon xoʻjaligi ehtiyojlari uchun berilgan yerlar;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar — qishloq xoʻjaligi ehtiyojlari uchun berilgan yoki ushbu maqsadga moʻljallangan yerlar;
yaylov — chorva mollari uchun ozuqa boʻlgan oʻsimliklarning tabiiy qoplamiga ega yerlar.
3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari birinchi rahbarlari qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifasini oʻzgartirish boʻyicha takliflarni (keyingi oʻrinlarda — yer toifasini oʻzgartirish boʻyicha taklif) Hukumat komissiyasiga ishchi organ orqali taqdim etadi.
4. Yer toifasini oʻzgartirish boʻyicha takliflarni tayyorlash, kiritish, koʻrib chiqish hamda Hukumat komissiyasi tomonidan vakolatli organlarning xulosalari asosida tegishli qaror qabul qilish tartib-taomillari Agroportal orqali amalga oshiriladi.
Bunda yer toifasini oʻzgartirish boʻyicha taklif ushbu yer uchastkasi egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlarining koʻrgan zararlari toʻliq qoplanib, tuman (shahar) hokimliklari tasarrufida boʻsh turgan yer uchastkasi sifatida hisobga olingandan soʻng Agroportalga kiritiladi.
5. Hukumat komissiyasi tomonidan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifasi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha oʻzgartiriladi.
2-bob. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifasini oʻzgartirish boʻyicha takliflarni tayyorlash
6. Buyurtmachi har bir yer toifasini oʻzgartirish boʻyicha taklif yuzasidan yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanish turini belgilagan holda yer uchastkasi hujjatlarining yigʻmajildini shakllantirish va yer tuzish loyihasini ishlab chiqish uchun quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda Agroportal orqali ijrochiga buyurtma beradi:
davlat mulki sifatida roʻyxatdan oʻtkazilgan yer uchastkasining rangli kadastr xaritasi (koordinatali nuqtalari, chegaradosh yer uchastkalaridan foydalanish turlari koʻrsatilgan vaziyat bilan bogʻliq sxema), joylashgan joyi (geografik koordinatalari), umumiy maydoni, toifasi va turi (amaldagi holat boʻyicha), kadastr raqami, konturlari soni va raqami;
yer uchastkasidan qishloq xoʻjaligidan boshqa maqsadlarda foydalanish hisobidan kutiladigan foyda toʻgʻrisida maʼlumotlar;
yer uchastkasini boshqa toifaga oʻtkazish hisobidan yaratiladigan ish oʻrinlari va boshqa samaradorlik koʻrsatkichlari boʻyicha texnik-iqtisodiy asosnomalar;
foydali qazilma konlari, belgilari va texnogen mineral hosilalar davlat kadastriga kiritilgan yer uchastkalari boʻyicha Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi tomonidan ijrochi bilan kelishilgan holda shakllantiriladi;
toifasini oʻzgartirish taklif etilayotgan, amalga oshirish rejalashtirilgan loyiha boʻyicha yer uchastkasining tasdiqlangan master-rejasi. Bunda foydali qazilma konlari, belgilari va texnogen mineral hosilalar davlat kadastriga kiritilgan yer uchastkalari boʻyicha Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi tomonidan beriladigan tushuntirish xati asos hisoblanadi;
qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash manbalari va muddatlari, qoplashdan tushadigan mablagʻlarni sarflash yoʻnalishlari;
tuproqning unumdor qatlamini sidirib olish, saqlash va undan foydalanish tadbirlari, ushbu tadbirlarni amalga oshirish muddatlari, ijrochilari va moliyalashtirish manbalari;
toifasini oʻzgartirish taklif etilayotgan yer uchastkasi joylashgan hududning oʻzida yoki boshqa maʼmuriy-hududiy birlikda joylashgan, sugʻoriladigan yerlar oʻrniga ularning maydonidan kam boʻlmagan maydonda ikki yil ichida yangidan oʻzlashtiriladigan va sugʻoriladigan yerlarga oʻtkaziladigan yer uchastkalari joylashgan joyi (geografik koordinatalari), umumiy maydoni, toifasi va turi (amaldagi holat boʻyicha), kadastr raqami, konturlari soni va raqami toʻgʻrisida maʼlumotlar, ushbu tadbirlarni amalga oshirish muddatlari, ijrochilari va moliyalashtirish manbalari.
Har bir loyihaga oʻziga xos raqam beriladi.
7. Yer toifasini oʻzgartirish boʻyicha taklif yuzasidan yer tuzish loyihasi ijrochi tomonidan tayyorlanadi.
Bunda yer tuzish loyihasini tayyorlash ishlari buyurtmachi buyurtmasiga asosan ijrochi tomonidan shartnoma asosida bajariladi.
8. Yer toifasini oʻzgartirish boʻyicha taklif yuzasidan materiallar ijrochi tomonidan Agroportal orqali ushbu Nizomning 9-bandida nazarda tutilgan tashkilotlar va idoralar bilan kelishiladi.
9. Ijrochi besh ish kuni mobaynida Agroportalda quyidagi maʼlumotlar asosida yer uchastkasi hujjatlarining yigʻmajildini shakllantiradi:
Kadastr agentligining hududiy boshqarmasidan yer fondi toifasi oʻzgartiriladigan yer uchastkalarining tuman (shahar) hokimligi tasarrufida boʻsh turgan yer uchastkalari sifatida hisobga olingani boʻyicha maʼlumot;
Tuproqshunoslik va agrokimyo ilmiy-tadqiqot institutidan yer uchastkasining tuproqlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (tipi, tarkibi, sifati va unumdorligi);
Hududiy irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasidan yer uchastkasining suv bilan taʼminlanganlik darajasi va gidrotexnika inshootlari boʻyicha xulosa;
“Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasidan yer uchastkasining zaxiraga olingan va (yoki) olinmagani, davlat roʻyxatidan oʻtkazilgani va (yoki) oʻtkazilmagani (koʻchmas mulk obyektiga boʻlgan huquqlarning davlat roʻyxatidan oʻtkazilgani toʻgʻrisida davlat reyestridan koʻchirma va yer uchastkasi kadastr rejasi) hamda yer uchastkasidagi mavjud davlat kadastri obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
“Hududgaztaʼminot” AJning hududiy filialidan yerosti va yerusti gaz quvurlari obyekti boʻyicha maʼlumot;
“Oʻztelekom” AJ hududiy filialidan aloqa obyektlari boʻyicha maʼlumot;
“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ hududiy filialidan energetika obyektlari boʻyicha maʼlumot;
Avtomobil yoʻllari qoʻmitasining hududiy boshqarmasidan umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllari obyektlari boʻyicha maʼlumot;
“Temir yoʻl infratuzilma” AJ “Mintaqaviy temir yoʻl uzeli” filiallaridan temir yoʻllar obyektlari boʻyicha maʼlumot;
Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hududiy boshqarmasidan tabiiy va texnogen xavfi yuqori boʻlgan tegralar obyektlari boʻyicha maʼlumotlar;
hududiy favqulodda vaziyatlar boshqarmasidan yongʻinga qarshi masofalar boʻyicha maʼlumotlar;
“Oʻztransgaz” AJ va “Hududgaztaʼminot” AJlari hududiy filiallaridan gaz yetkazib berish quvurlari obyektlari boʻyicha maʼlumotlar;
“Oʻzsuvtaʼminot” AJ tarkibidagi hududiy suv taʼminoti tashkilotlaridan suv quvurlari obyektlari boʻyicha maʼlumotlar;
hududiy madaniy meros boshqarmasidan muhofaza qilinadigan obyektlar va hududlar boʻyicha maʼlumot;
hududiy qishloq xoʻjaligi boshqarmasidan yer uchastkasidan soʻnggi 5 yil ichida foydalanish holati, shuningdek, yangidan oʻzlashtiriladigan yer uchastkalarining manzilli roʻyxatini shakllantirish boʻyicha maʼlumot;
hududiy iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmasidan qishloq xoʻjaligi nobudgarchiligi hisobini yuritish va uni ishlatish boʻyicha maʼlumot;
“Oʻzbekgidrogeologiya” davlat muassasasining Davlat geologik monitoring xizmati hududiy gidrogeologiya stansiyasining yangidan yerlarni oʻzlashtirish uchun yer uchastkasining yerosti suvlari toʻgʻrisida xulosasi (lalmi va yaylov yerlar uchun);
“Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi yer uchastkasida mavjud yerusti va yerosti qazilma boyliklari va konlari toʻgʻrisida xulosa;
Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi hududiy boshqarmasidan amalga oshiriladigan loyiha boʻyicha kiritiladigan investitsiyalar hisobidan kutiladigan foyda hamda yaratiladigan ish oʻrinlari va boshqa samaradorlik koʻrsatkichlari boʻyicha texnik-iqtisodiy asosnomalar toʻgʻrisida maʼlumotlar (yer uchastkasi investitsiya loyihalarini amalga oshirish uchun tanlanganda);
hududiy qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasidan toifasi oʻzgartirilishi taklif etilayotgan yer uchastkasining tasdiqlangan master-rejasi, bosh rejasi, batafsil rejalashtirish loyihasi boʻyicha loyihalashtirilayotgan qurilish uchun xulosa;
Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi va Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligining oʻrmon fondi yerlari toifasini oʻzgartirish maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisida ijobiy xulosalari;
Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasining hududiy boshqarmasi yoki “Davlat ekologik ekspertizasi markazi” DMdan davlat ekologik ekspertizasidan oʻtkazilgani haqida xulosa.
10. Quyidagi holatlarda yer tuzish loyihasi ishlab chiqilmaydi:
tanlangan yer uchastkasi tuman (shahar) hokimliklari tasarrufida boʻsh turgan yer uchastkasi sifatida hisobga olinmagan yerlar toifasini oʻzgartirish boʻyicha takliflar taqdim etilganda;
alohida qimmatga ega boʻlgan va tuproq unumdorligi tumanning oʻrtacha ball bonitetidan yuqori boʻlgan unumdor sugʻoriladigan yerlar;
yer toifasini oʻzgartirish boʻyicha taklif etilayotgan yer uchastkasida noqonuniy bino va inshootlar hamda boshqa qurilishlar mavjud boʻlganda;
qurilish obyekti joylashuv joyidagi holatga mos kelmaganda;
koʻchmas mulk va (yoki) koʻp yillik daraxtzorlar baholanmaganda;
yer fondi toifasi va (yoki) yer turida farq mavjud boʻlganda;
qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash manbalari va muddatlari, qoplashdan tushadigan mablagʻlarni sarflash yoʻnalishlari, tuproqning unumdor qatlamini sidirib olish, saqlash va undan foydalanish tadbirlari, ushbu tadbirlarni amalga oshirish muddatlari, ijrochilari va moliyalashtirish manbalari taqdim etilmaganda;
sugʻoriladigan yerlar oʻrniga ularning maydonidan kam boʻlmagan maydonda ikki yil ichida yangidan oʻzlashtiriladigan va sugʻoriladigan yerlarga oʻtkaziladigan yer uchastkalari joylashgan joyi (geografik koordinatalari), umumiy maydoni, toifasi va turi (amaldagi holat boʻyicha), kadastr raqami, konturlari soni va raqami toʻgʻrisida maʼlumotlar, ushbu tadbirlarni amalga oshirish muddatlari, ijrochilari va moliyalashtirish manbalari taqdim etilmaganda;
moddiy-madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari va ularning qoʻriqlanadigan tegralari yerlariga nisbatan;
ushbu Nizomning 9-bandidagi tashkilotlar va idoralardan salbiy maʼlumot yoki xulosa taqdim etilganda.
Bunda ijrochi Agroportalga yer tuzish loyihasi ishlab chiqilmasligi toʻgʻrisida maʼlumotni kiritib, ushbu kamchiliklarni bartaraf etish uchun buyurtmachiga qaytaradi.
11. Buyurtmachi ijrochi tomonidan koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etib, takroriy ravishda murojaat qiladi.
12. Ijrochi yer toifasini oʻzgartirish boʻyicha taklif yuzasidan buyurtma asosida shartnoma hujjatlarini tayyorlaydi va buyurtmachi bilan yer uchastkasining yer tuzish loyihasini ishlab chiqish uchun Agroportalda shartnoma tuzadi.
13. Yer tuzish loyihasini ishlab chiqish uchun buyurtmachi tomonidan ijrochiga Agroportalda tuziladigan shartnoma asosida quyidagi miqdorda toʻlovlar amalga oshiriladi:
yer uchastkasining maydoni 1 gektargacha boʻlganda — bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravari;
yer uchastkasining maydoni 1 gektardan 10 gektargacha boʻlganda — bazaviy hisoblash miqdorining yigirma baravari;
yer uchastkasining maydoni 10 gektardan 100 gektargacha boʻlganda — bazaviy hisoblash miqdorining oʻttiz baravari;
yer uchastkasining maydoni 100 gektardan ortiq boʻlganda — bazaviy hisoblash miqdorining qirq baravari.
Avtomobil yoʻli va temir yoʻl liniyasi, elektr liniyasiga ustunlar oʻrnatish uchun loyiha hujjatlarini tayyorlash loyiha-smeta hujjatlaridan kelib chiqib, tegishli shartnoma asosida amalga oshiriladi.
Toʻlov Agrobilling tizimi orqali amalga oshirilib, mablagʻlar Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” MCHJ (keyingi oʻrinlarda — Yagona operator)ning bank hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladi.
14. Yagona operator uch ish kunida ishlab chiqilgan yer tuzish loyihasidan tushgan mablagʻlarning 11,25 foizini — Agroportalni takomillashtirish, foydalanuvchilarni texnik qoʻllab-quvvatlash uchun oʻz bank hisobvaragʻida olib qolib, qolgan mablagʻlardan bank xizmatlari boʻyicha toʻlovlarni chegirib qolgan holda ijrochining hisobvaragʻiga oʻtkazadi.
15. Ijrochi buyurtmachi bilan shartnoma tuzilgandan keyin oʻn ish kuni muddatda (katta uzunlikdagi liniyali obyektlar bundan mustasno) elektron shaklda yer tuzish loyihasini tayyorlaydi va uni Agroportal orqali buyurtmachiga yuboradi.
16. Ijrochi yer tuzish loyihasini ishlab chiqishda quyidagilarni amalga oshiradi:
yer uchastkasining amaldagi holati bilan taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning muvofiqligini joyiga chiqqan holda oʻrganadi;
qurilish obyektining yer uchastkasi konturlari chegarasi, ichki yoʻllar va suv xoʻjaligi obyektlari boʻylab, sugʻoriladigan yerlarga eng kam salbiy taʼsirini inobatga olgan holda joylashtirilayotganini aniqlaydi;
qurilish obyekti shahar qurilishi hujjatlariga taalluqli boʻlganda, tasdiqlangan shahar bosh rejasidan nusxa oladi;
yer uchastkasida davlat kadastri obyekti mavjud boʻlganda, yer tuzish loyihasini qoʻshimcha tarzda davlat kadastrini yurituvchi tashkilot bilan kelishadi;
yer uchastkasida koʻchmas mulk va (yoki) koʻp yillik daraxtzorlar mavjud boʻlganda, tuman (shahar) hokimligi tomonidan koʻchmas mulk va (yoki) koʻp yillik daraxtzorlarni baholatish hamda ularning baholatish hujjatini yer tuzish loyihasiga ilova qiladi.
17. Yer uchastkasining yer tuzish loyihasida quyidagilar aks ettiriladi:
qurilish obyektining yerdan foydalanish maqsadiga muvofiq qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarini yer fondining boshqa toifasiga oʻzgartirish;
qurilish obyektini qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlari orqali oʻtkazishda ularning yer uchastkasi konturlari chegarasi, ichki yoʻllar va suv xoʻjaligi obyektlari boʻylab, sugʻoriladigan yerlarga eng kam salbiy taʼsiri inobatga olingan holda joylashtirilgani asoslanishi;
qurilish obyektining joylashtirilishi hisobidan yer uchastkasi tuprogʻi unumdorligining pasayishi, irrigatsiya va melioratsiya tizimining buzilishi bilan bogʻliq zararlar;
yer uchastkasida qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiligi miqdori, uni qoplash hamda sarflash muddatlari, sidirib olingan tuproqning unumdor qatlamidan foydalanish manzillari;
yer uchastkasi mulkdorlari, foydalanuvchilari va ijarachilariga yetkaziladigan zararlar;
yer uchastkasida agrotexnika tadbirlari uchun sarflangan xarajatlar;
yer toifasi oʻzgartirilayotgan yerdan oxirgi toʻrt yilda olingan daromad (sof foyda);
yangidan oʻzlashtiriladigan yer uchastkasining manzilli roʻyxati.
18. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni foydalanish turiga koʻra qishloq xoʻjaligi yerlaridan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turiga ushbu Nizom talablari asosida oʻtkaziladi, bunda:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasi egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlarining ushbu yer uchastkasiga boʻlgan huquqlari saqlab qolinadi hamda tumanlar, shaharlar davlat hokimiyati organlarining tasarrufiga qaytarish talab etilmaydi;
qishloq xoʻjaligi yerlaridan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turiga oʻtkazilayotgan yer uchastkasi egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlari tomonidan qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrni qoplab beriladi.
19. Buyurtmachi har oyning 25-sanasida ijrochi tomonidan taqdim etilgan yigʻmajild va yer tuzish loyihasi asosida yer toifasini oʻzgartirish, shuningdek, qishloq xoʻjaligi yerlaridan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turiga oʻtkazish boʻyicha takliflarni Agroportal orqali ushbu Nizomga 2 , 2a , 3 , 4 va 5-ilovalarga muvofiq shaklda jamlangan holda, ishchi organga yuboradi.
Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari birinchi rahbarlari tomonidan elektron raqamli imzosi bilan rasmiy xat imzolanadi.
20. Ishchi organ besh ish kuni ichida:
buyurtmachi tomonidan kiritilgan yer toifasini oʻzgartirish, qishloq xoʻjaligi yerlari foydalanish turini qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turiga oʻtkazish boʻyicha takliflarni koʻrib chiqadi va umumlashtiradi;
takliflarni ushbu Nizomga 2 , 2a , 3 , 4 , 5 , 6 va 7-ilovalarga muvofiq shaklda Hukumat komissiyasi aʼzolariga kelishish uchun Agroportal orqali yuboradi.
Bunda sugʻoriladigan yer uchastkalarini yer toifasini oʻzgartirish, shuningdek, qishloq xoʻjaligi yerlaridan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turiga oʻtkazish boʻyicha takliflar yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi tomonidan imzolanadigan ushbu Nizomga 8-ilovada keltirilgan namunaviy shaklga muvofiq xulosa taqdim etiladi.
3-bob. Hukumat komissiyasi aʼzolarining xulosalarini koʻrib chiqish va qaror qabul qilish
21. Hukumat komissiyasi aʼzolari besh ish kuni ichida ishchi organ tomonidan Agroportal orqali taqdim etilgan takliflarni koʻrib chiqib, elektron raqamli imzolari bilan imzolaydi.
Bunda kiritilgan takliflar yuzasidan taklif va eʼtirozlar mavjud boʻlgan taqdirda, Hukumat komissiyasi aʼzosining rasmiy xati Agroportalga biriktiriladi.
22. Ishchi organ besh ish kuni ichida:
Hukumat komissiyasi aʼzolarining taklif va eʼtirozlari, shuningdek, sugʻoriladigan yer uchastkalari uchun Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi hamda Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi tomonidan taqdim etilgan xulosalar asosida Hukumat komissiyasi bayoni loyihasini tayyorlaydi;
tayyorlangan Hukumat komissiyasi bayoni loyihasini koʻrib chiqish va tegishli qaror qabul qilish uchun Vazirlar Mahkamasiga Agroportal orqali yuboradi.
Bunda Hukumat komissiyasi bayoni loyihasiga Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi 9 va 44 1 -moddalariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va (yoki) Vazirlar Mahkamasi farmoyishi loyihasi ilova qilinadi.
23. Vazirlar Mahkamasi uch ish kuni ichida:
Ishchi organ tomonidan kiritilgan Hukumat komissiyasi bayoni loyihasini koʻrib chiqib, imzolash uchun Hukumat komissiyasi raisiga Agroportal orqali kiritadi;
Hukumat komissiyasi bayonini rasmiylashtiradi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va (yoki) Vazirlar Mahkamasi farmoyishi loyihasini Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligidan huquqiy ekspertizadan oʻtkazish uchun Agroportal orqali ishchi organga yuboradi.
24. Ishchi organ rasmiylashtirilgan Hukumat komissiyasi bayoniga asosan uch ish kuni ichida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va (yoki) Vazirlar Mahkamasi farmoyishi loyihasini huquqiy ekspertizadan oʻtkazish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga belgilangan tartibda kiritadi.
25. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va (yoki) Vazirlar Mahkamasi farmoyishi loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligidan huquqiy ekspertizadan oʻtkazilgandan keyin uch ish kuni ichida ishchi organ tomonidan belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritiladi.
26. Yer fondi toifasini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va (yoki) Vazirlar Mahkamasi farmoyishi qabul qilinganidan soʻng Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligiga uch ish kuni ichida yuboriladi.
Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi yer fondi toifasini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va (yoki) Vazirlar Mahkamasi farmoyishida belgilangan muddatlar va tartibda yer fondiga hamda qishloq xoʻjaligi yerlari foydalanish turiga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi.
27. Ishchi organ tomonidan toifasi oʻzgartirilgan yer uchastkalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar uch ish kuni ichida quyidagilarga yuboriladi:
tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi va ijara huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish yoki jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanishga ajratish uchun Agroportal orqali “YERELEKTRON” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga;
qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turiga oʻtkazilgan yer uchastkalari boʻyicha ijrochiga.
28. Qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdori toʻliq qoplanmagan taqdirda, yer uchastkalarining toifasini oʻzgartirish, yer ajratish loyihasini naturaga koʻchirish, yer uchastkalariga boʻlgan huquqni tasdiqlaydigan hujjatlarni tayyorlash taqiqlanadi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
29. Ushbu Nizom talablarini qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
30. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar I. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish boʻyicha takliflarni tayyorlash 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish, shuningdek, qishloq xoʻjaligi yerlaridan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turiga oʻtkazish boʻyicha takliflarni (keyingi oʻrinlarda — taklif) tayyorlaydi va mazkur taklifga yigʻmajild va yer tuzish loyihasini ishlab chiqish uchun “Oʻzdaverloyiha” ilmiy-loyihalash institutining hududiy boʻlinmasiga Agroportal orqali murojaat qiladi. Doimiy 2-bosqich “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutining hududiy boʻlinmasi 1. Takliflarni tashkilotlar bilan Agroportal orqali kelishadi va elektron shaklda hujjatlar yigʻmajildini shakllantiradi. 5 ish kuni ichida 2. Buyurtma asosida shartnoma hujjatlarini tayyorlaydi va buyurtmachi bilan yer tuzish loyihasini ishlab chiqish yuzasidan shartnoma tuzadi. 1 ish kuni ichida 3. Yer tuzish loyihasini tayyorlaydi va uni Agroportal orqali buyurtmachiga yuboradi. 10 ish kuni ichida 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari Takliflarni Qishloq xoʻjaligi vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — ishchi organ) Agroportal orqali kiritadi. Har oyning 25-sanasida 5-bosqich Ishchi organ 1. Buyurtmachi tomonidan kiritilgan takliflarni koʻrib chiqadi va umumlashtiradi. 2. Takliflarni ushbu Nizomning 2 , 2a , 3 , 4 , 5 , 6 va 7-ilovalarga muvofiq shaklda Hukumat komissiyasi aʼzolariga kelishish uchun Agroportal orqali yuboradi 5 ish kuni ichida II. Hukumat komissiyasi aʼzolarining xulosalarini koʻrib chiqish va qaror qabul qilish 1-bosqich Hukumat komissiyasi aʼzolari Ishchi organ tomonidan taqdim etilgan takliflar va xulosalarni koʻrib chiqib, elektron raqamli imzolari bilan imzolab, tegishli bayon shaklida qarorlar qabul qilinishini taʼminlaydi. 5 ish kuni ichida 2-bosqich Ishchi organ Hukumat komissiyasi bayoni loyihasini tayyorlaydi va koʻrib chiqish va tegishli qaror qabul qilish uchun Vazirlar Mahkamasiga Agroportal orqali yuboradi. 5 ish kuni ichida 3-bosqich Vazirlar Mahkamasi Hukumat komissiyasi bayoni loyihasi koʻrib chiqilib, Hukumat komissiyasi raisi tomonidan imzolanadi. Hukumat komissiyasi bayoni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va (yoki) Vazirlar Mahkamasi farmoyishi loyihasini Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligidan huquqiy ekspertizadan oʻtkazish uchun Agroportal orqali Ishchi organga yuboradi. 3 ish kuni ichida 4-bosqich Ishchi organ Hukumat komissiyasi bayoniga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va (yoki) Vazirlar Mahkamasi farmoyishi loyihasini huquqiy ekspertizadan oʻtkazish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga belgilangan tartibda kiritadi. 3 ish kuni ichida 5-bosqich Ishchi organ Adliya vazirligidan huquqiy ekspertizadan oʻtkazilgan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va (yoki) Vazirlar Mahkamasi farmoyishi loyihasini belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. 3 ish kuni ichida III. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini yer fondining boshqa toifasiga oʻzgartirish va belgilangan tartibda realizatsiya qilish uchun tegishli organlarga yuborish 1-bosqich Vazirlar Mahkamasi Yer fondi toifalariga oʻzgartirish toʻgʻrisida qabul qilingan tegishli Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va (yoki) Vazirlar Mahkamasining farmoyishini Kadastr agentligiga yuboradi. 3 ish kuni ichida 2-bosqich Kadastr agentligi Yer fondiga hamda qishloq xoʻjaligi yerlari foydalanish turiga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi. 15 ish kuni ichida 3-bosqich Ishchi organ Toifasi oʻzgartirilgan yer uchastkalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni quyidagilarga yuboradi: tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi va ijara huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish yoki jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanishga ajratish uchun Agroportal orqali “YERELEKTRO N ” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga; qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turiga oʻtkazilgan yer uchastkalari boʻyicha ijrochiga. 3 ish kuni ichida
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifasini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlari toifasidan yer fondining boshqa toifasiga oʻtkaziladigan sugʻoriladigan yer uchastkalari
T/r Hudud nomi Yerdan foydalanuvchi nomi Tuman (shahar) hokimligi tasarrufida boʻsh turgan yer uchastkasi sifatida roʻyxatga olingan qaror raqami va sanasi Kadastr raqami Kontur raqami Jami yer maydoni, ga Shundan Tuproq ball boniteti Yer egasi, foydalanuvchi va ijarachilarga yetkaziladigan zarar miqdori, ming soʻm Qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiligi oʻrni, ming soʻm Suv bilan taʼminlanganlik darajasi Yer uchastkasidan keyingi besh yil ichida foydalanish holati Oʻzgartirish taklif etilayotgan yer fondi toifasi Taklif etilayotgan foydalanish maqsadi Asos sugʻoriladigan yerlar, ga boshqa yerlar, ga
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifasini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomga 2a-ILOVA
Yer fondi toifasi oʻzgartiriladigan sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yer uchastkalarining qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari oʻrnini qoplash, sarflash, tuproqning unumdor qatlamini sidirib olish, saqlash va undan foydalanish, yangidan yerlarni oʻzlashtirish tadbirlari toʻgʻrisida
T/r Hudud nomi Sugʻoriladigan yerlar, ga Qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari oʻrnini qoplash Tuproqning unumdor qatlamini sidirib olish Yangidan oʻzlashtiriladigan va sugʻoriladigan yerlarga oʻtkaziladigan yer uchastkalari miqdori, ming soʻmda manbasi muddati mablagʻlarni sarflash yoʻnalishlari saqlash manzili foydalanish hududi foydalanish muddati hudud nomi kontur raqami maydoni, ga amalga oshirish muddati yerlarni oʻzlashtiradigan subyektlar nomi moliyalashtirish manbalari
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifasini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning qishloq xoʻjaligi yerlaridan (foydalanish turini oʻzgartirish) qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turiga oʻtkaziladigan sugʻoriladigan yer uchastkalari
T/r Hudud nomi Yerdan foydalanuvchi nomi Kadastr raqami Kontur raqami Jami sugʻoriladigan yer maydoni, ga Tuproq ball boniteti Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiligi oʻrni, ming soʻm Oʻzgartirish taklif etilayotgan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turi Taklif etilayotgan foydalanish maqsadi Asos
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifasini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlari toifasidan yer fondining boshqa toifasiga oʻtkaziladigan sugʻorilmaydigan (lalmikor, yaylov va boshqalar) yer uchastkalari
T/r Hudud nomi Yerdan foydalanuvchi nomi Tuman (shahar) hokimligi tasarrufida boʻsh turgan yer uchastkasi sifatida roʻyxatga olingan qaror raqami va sanasi Kadastr raqami Kontur raqami Jami yer maydoni, ga Shundan Tuproq ball boniteti Yer egasi, foydalanuvchi va ijarachilarga yetkaziladigan zarar miqdori, ming soʻm Qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiligi oʻrni, ming soʻm Oʻzgartirish taklif etilayotgan yer fondi toifasi Taklif etilayotgan foydalanish maqsadi Asos sugʻorilmaydigan (lalmikor) yerlar, ga yaylov yerlar, ga boshqa yerlar, ga
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifasini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning qishloq xoʻjaligi yerlaridan (foydalanish turini oʻzgartirish) qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turiga oʻtkaziladigan sugʻorilmaydigan (lalmikor, yaylov va boshqalar) yer uchastkalari
T/r Hudud nomi Yerdan foydalanuvchi nomi Kadastr raqami Kontur raqami Jami yer maydoni, ga Shundan Tuproq ball boniteti Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiligi oʻrni, ming soʻm Oʻzgartirish taklif etilayotgan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turi Taklif etilayotgan foydalanish maqsadi Asos sugʻorilmaydigan (lalmikor) yerlar, ga tashlandiq (boʻz) yerlar, ga yaylov yerlar, ga
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifasini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlari toifasidan yer fondining boshqa toifalariga oʻzgartirish, shuningdek, qishloq xoʻjaligi yerlaridan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turiga oʻtkazish boʻyicha qayta ishlash uchun qaytariladigan yer uchastkalari
T/r Hudud nomi Yerdan foydalanuvchi nomi Kontur raqami Jami yer maydoni, ga Shundan Tuproq ball boniteti Oʻzgartirish taklif etilayotgan yer fondi toifasi yoki qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turi Taklif etilayotgan foydalanish maqsadi Qaytarish uchun asos sugʻoriladigan yerlar, ga sugʻorilmaydigan (lalmikor) yerlar, ga yaylov yerlar, ga boshqa yerlar, ga
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifasini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarini yer fondining boshqa toifalariga oʻzgartirish, shuningdek, qishloq xoʻjaligi yerlaridan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turiga oʻtkazish rad etilgan yer uchastkalari
T/r Hudud nomi Yerdan foydalanuvchi nomi Kontur raqami Jami yer maydoni, ga Shundan Tuproq ball boniteti Oʻzgartirish taklif etilayotgan yer fondi toifasi yoki qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turi Taklif etilayotgan foydalanish maqsadi Rad etish uchun asos sugʻoriladigan yerlar, ga sugʻorilmaydigan (lalmikor) yerlar, ga yaylov yerlar, ga boshqa yerlar, ga
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Sugʻoriladigan yer uchastkalarining toifasini yer fondining boshqa toifalariga oʻzgartirish, shuningdek, qishloq xoʻjaligi yerlaridan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar turiga oʻtkazish boʻyicha
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyat yoki Toshkent shahri: Tuman nomi: Hudud nomi: Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerdan foydalanuvchi nomi: Kadastr raqami: Kontur raqami: Umumiy yer maydoni (gektar): Sh.j.: sugʻoriladigani (gektar): Tuproq ball boniteti: Yer egasi, foydalanuvchi va ijarachilarga yetkaziladigan zarar miqdori (soʻmda) Qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiligi oʻrni (soʻmda) Yer uchastkasining oʻzgartirilayotgan yer fondi toifasi: aholi punktlarining (shaharlar, posyolkalar va qishloq aholi punktlarining) yerlari sanoat, transport, aloqa, mudofaa va boshqa maqsadlarga moʻljallangan yerlar tabiatni muhofaza qilish, sogʻlomlashtirish va rekreatsiya maqsadlariga moʻljallangan yerlar tarixiy-madaniy ahamiyatga molik yerlar oʻrmon fondi yerlari suv fondi yerlari qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yer turiga oʻtkazilayotgan yer uchastkasi Taklif etilayotgan foydalanish maqsadi: Yer fondi toifasini oʻzgartirish uchun asos: Soʻrovnomani koʻrib chiqish: Yer uchastkasini boʻsh turgan yer uchastkasi sifatida hisobga olish: Hisobga olingan Hisobga olinmagan Yer uchastkasidan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar sifatida foydalanish: Maqsadga muvofiq Maqsadga muvofiq emas Yer fondi toifasini oʻzgartirish uchun tuproq-meliorativ va iqtisodiy sharoitlari Maqsadga muvofiq Maqsadga muvofiq emas Yer fondi toifasini oʻzgarishi oqibatida suv bilan taʼminlanish darajasiga taʼsiri Taʼsir qiladi Taʼsir qilmaydi Yer uchastkasining suv bilan taʼminlanganlik darajasi va gidrotexnika inshootlari mavjudligi: Foizda, mavjud Foizda, mavjud emas Suv xoʻjaligi obyektlari boʻylab, sugʻoriladigan yerlarga eng kam salbiy taʼsirining inobatga olingani: Inobatga olingan Inobatga olinmagan Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga eng kam salbiy taʼsirini inobatga olgan holda joylashtirilgani: Maqsadga muvofiq Maqsadga muvofiq emas Qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining miqdorini qoplash manbasi va muddati: Mavjud, toʻgʻri keladi Mavjud emas, toʻgʻri kelmaydi Qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining miqdorini qoplashdan tushadigan mablagʻlarni sarflash yoʻnalishlari: Maqsadga muvofiq Maqsadga muvofiq emas Tuproqning unumdor qatlamini sidirib olish, saqlash va undan foydalanish tadbirlarini amalga oshirish muddati, ijrochilari va moliyalashtirish manbalari: Maqsadga muvofiq Maqsadga muvofiq emas Sugʻoriladigan yerlar oʻrniga ularning maydonidan kam boʻlmagan maydonda ikki yil ichida yangidan oʻzlashtiriladigan va sugʻoriladigan yerlarga oʻtkaziladigan yer uchastkalari, ushbu tadbirlarni amalga oshirish muddatlari, ijrochilari va moliyalashtirish manbalari: Maqsadga muvofiq Maqsadga muvofiq emas Yer fondi toifasi oʻzgartiriladigan yer uchastkasidan kelgusida foydalanish maqsadi: Maqsadga muvofiq Maqsadga muvofiq emas Yer uchastkasida noqonuniy qurilma (lar): Mavjud Mavjud emas XULOSA: Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Maqsadga muvofiq Maqsadga muvofiq emas Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Maqsadga muvofiq Maqsadga muvofiq emas Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi Maqsadga muvofiq Maqsadga muvofiq emas Berilgan sana: 2026-yil “___” __________
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 15-maydagi 246-son qaroriga 2-ILOVA
Yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlariga yetkazilgan zararlar, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklariga, shuningdek, yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi va Fuqarolik kodeksiga muvofiq yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlariga yetkazilgan zararlar, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari, shuningdek, yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar miqdorini aniqlash va ularning oʻrnini qoplash tartibini belgilaydi.
Yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zarar Oʻzbekiston Respublikasining “Yer uchastkalarini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni va boshqa qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qoplanadi.
2. Zararlarning oʻrni yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilayotganda tegishlicha Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan, shuningdek, faoliyati yer egalarining, yerdan foydalanuvchilarning, yer uchastkalari ijarachilari hamda mulkdorlarining huquqlari cheklanishiga yoki yaqin atrofdagi yerlarning sifati yomonlashuviga sabab boʻlgan korxonalar, muassasalar va tashkilotlar tomonidan qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan belgilangan tartibda qoplanadi.
Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlarni qurishda yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlarining koʻrgan zararlari, shuningdek, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari loyiha-smeta hujjatlarida nazarda tutilgan mablagʻlar hisobidan qoplanadi.
3. Yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlarining koʻrgan zararlari, shuningdek, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdori oʻzini oʻzi moliyalashtirish asosida faoliyat koʻrsatadigan va yer tuzish loyihasini tuzadigan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari, Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari (bosh boshqarmalari) tomonidan baholash tashkilotini jalb etgan holda yer uchastkasini tanlash bosqichida aniqlanadi.
4. Yer uchastkasi olib qoʻyiladigan va yer uchastkasi ajratiladigan yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlari koʻrgan zararlar, shuningdek, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari boʻyicha aniqlangan miqdorlariga rozi boʻlmagan holatda sudga murojaat qilishlari mumkin.
2-bob. Yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlarining zararlarini qoplash
5. Yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlarining koʻrgan zararlari quyidagi hollarda aniqlanadi va toʻliq hajmda (shu jumladan, boy berilgan foyda) qoplanadi:
yerlar olib qoʻyilgan, qayta sotib olingan yoki vaqtincha egallab turilganda;
suvni muhofaza qilish zonalari, qirgʻoqboʻyi mintaqalari, suv obyektlarining sanitariya muhofazasi zonalari, yer usti va yer osti suvlarining hosil boʻlish zonalari, kurort tabiiy hududlar zonalari, davlat biosfera rezervatlari zonalari, davlat qoʻriqxonalari, buyurtma qoʻriqxonalar, davlat tabiat yodgorliklari, moddiy madaniy meros obyektlari, suv tashlamalari, yoʻllar, truboprovodlar, aloqa va elektr uzatish liniyalari atrofida muhofaza zonalari belgilanishi munosabati bilan ularning huquqlari cheklanganda;
suv havzalari, kanallar, kollektorlar, shuningdek qishloq xoʻjaligi ekinlari va dov-daraxtlar uchun zararli moddalar chiqaradigan boshqa obyektlar qurish va ulardan foydalanishning taʼsiri hamda yuridik va jismoniy shaxslarning hosil kamayishiga va qishloq xoʻjaligi mahsulotining sifati yomonlashuviga olib boradigan boshqa xatti-harakatlari oqibatida yerlarning sifati yomonlashgan taqdirda.
6. Jismoniy va yuridik shaxslarga tegishlicha meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish, doimiy egalik qilish, doimiy foydalanish, muddatli (vaqtincha) foydalanish yoki ijara huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkalarini yoki ularning qismlarini jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyishda Oʻzbekiston Respublikasining “Yer uchastkalarini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonunida nazarda tutilgan zararlar qoplanadi.
Yuridik va jismoniy shaxslarning xususiy mulki boʻlgan yer uchastkasini yoki ularning bir qismini jamoat ehtiyojlari uchun qayta sotib olish Oʻzbekiston Respublikasining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan tartibda yer uchastkasining mulkdori hamda tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari nomidan teng shartlar asosida tuziladigan yer uchastkasining oldi-sotdi shartnomasini tuzish orqali amalga oshiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi 18-moddasida nazarda tutilgan chet el yuridik va jismoniy shaxslarining mulki boʻlgan yer uchastkasini savdo va xizmat koʻrsatish sohasi obyekti yoxud turar joy hamda boshqa bino bilan birga yoki binoning bir qismi bilan birga jamoat ehtiyojlari uchun qayta sotib olishda:
yer uchastkasida joylashgan koʻchmas mulk obyektlarining bozor qiymati;
yer uchastkasining bozor qiymati;
yer uchastkasida joylashgan koʻp yillik dov-daraxtlarning bozor qiymati;
koʻchish, shu jumladan, boshqa koʻchmas mulk obyektini vaqtincha ijaraga olish bilan bogʻliq xarajatlar;
yer uchastkasidan va unda joylashgan koʻchmas mulk obyektlaridan foydalanishdan olinishi mumkin boʻlgan boy berilgan foyda (bunda yer uchastkasi va unda joylashgan koʻchmas mulk obyektlari boʻshatib qoʻyilgan paytdan eʼtiboran avvalgi faoliyatni tiklashga qadar boʻlgan, biroq bir yildan ortiq boʻlmagan muddatdagi foyda yoki mavsumiy hosildan olinishi mumkin boʻlgan foyda hisobga olinadi);
huquq egasining qonunchilik hujjatlarida yoki kelishuvda nazarda tutilgan boshqa xarajatlari va zararlari qoplanadi.
Yer uchastkalari yoki ularning bir qismi vaqtincha egallab turilganda:
yuridik va jismoniy shaxslarning xususiy mulkida boʻlgan yer uchastkasining qiymati;
turar joylar, imoratlar va inshootlar, shu jumladan, qurilishi tugallanmagan obyektlar, shuningdek, agar yer olib qoʻyilishi munosabati bilan ulardan bundan keyin foydalanish mumkin boʻlmasa, ajratiladigan uchastkadan tashqaridagi obyektlar qiymati;
meva-rezavor, ihota daraxtlari va boshqa koʻp yillik daraxtlar qiymati;
tugallanmagan qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi qiymati;
boy berilgan foyda qoplanadi.
Qishloq xoʻjaligi oborotiga kiritilgan va oʻzlashtirilgan yer maydonlariga sarf etilgan mablagʻlarning bozor qiymati va olib qoʻyish sababli yetkazilgan zararning oʻrni toʻliq qoplanadi.
7. Oʻzboshimchalik bilan egallab olingan yer olib qoʻyilishi bilan bogʻliq ushbu Nizomning 6-bandida nazarda tutilgan zararlar qoplanmaydi.
8. Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi 18-moddasida nazarda tutilgan chet el yuridik va jismoniy shaxslarining mulki boʻlgan yer uchastkasi qiymati yerni olib qoʻyish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan paytda uning bozor qiymatidan kelib chiqib, baholash tashkilotlari tomonidan aniqlanadi.
9. Turar joylar, imoratlar va inshootlar, shu jumladan, qurilishi tugallanmagan, shuningdek, agar yer uchastkasi olib qoʻyilishi munosabati bilan ulardan bundan keyin foydalanish mumkin boʻlmasa, obyektlar qiymati Oʻzbekiston Respublikasining “Yer uchastkalarini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni va boshqa qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda baholanadi.
10. Meva beradigan meva-rezavor daraxtlari, shuningdek, ihota daraxtlari va boshqa koʻp yillik daraxtlar koʻchatlarning qiymati hamda ularni ekish va meva bergunga yoki shox-shabbalarning tutashib ketishiga qadar yetishtirish xarajatlari baholash davridagi joriy narxlari boʻyicha baholanadi.
Meva bermaydigan meva-rezavor daraxtlari, shuningdek, shoxlari tutashmagan ihota daraxtlari va boshqa koʻp yillik daraxtlar amaldagi xarajatlar boʻyicha baholanadi.
11. Sarflangan materiallar (urugʻlik, mineral va organik oʻgʻitlar, zaharli dorilar, gerbitsidlar va hokazolar) qiymatini hamda amalda bajarilgan ishlar qiymatini (tuproqni ekishga tayyorlash, tozalash va drenaj tarmogʻini tozalash, urugʻ ekish, sugʻorish, qishloq xoʻjaligi ekinlariga ishlov berish va boshqalarni) oʻz ichiga oladigan tugallanmagan qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi qiymati birlamchi buxgalteriya hujjatlari boʻyicha qabul qilinadi.
12. Yer uchastkalaridagi binolar va inshootlar buzilgan holda yer uchastkalari olib qoʻyilishi bilan bogʻliq yuridik shaxslarning boy berilgan foydasi qiymati tegishli yillar uchun moliyaviy faoliyat toʻgʻrisidagi hisobotdan qabul qilinadigan oxirgi uch yildagi yillik oʻrtacha sof foydadan va yangi joyda faoliyatni tiklash uchun zarur boʻlgan davrdan kelib chiqib aniqlanadi. Yangi joyda faoliyatni tiklash uchun zarur boʻlgan davr yer uchastkasini olish uchun vaqt, buzilishi kerak boʻlgan bunday obyektni loyihalashtirish va qurilishning normativ muddatlari hisoblanadi.
Yerni qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishidan chiqarishda boy berilgan foyda miqdori qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishidan chiqariladigan yer uchastkasidan olinadigan oxirgi uch yildagi oʻrtacha yillik sof daromad miqdorining yangi yerlarni sugʻorish va oʻzlashtirish, ularni madaniylashtirish ishlari va tuproq unumdorligini oshirish boʻyicha boshqa ishlar loyihalashtiriladigan, bajariladigan toʻrt yilga koʻpaytirilgan summasi sifatida aniqlanadi.
Bir yildagi sof foyda summasi 1 ga qishloq xoʻjaligi yerlariga oxirgi 3 yildagi oʻrtacha yillik sof daromaddan kelib chiqib va olib qoʻyiladigan qishloq xoʻjaligi yer maydoniga koʻpaytirish orqali aniqlanadi.
13. Yer uchastkalarining bir qismi olib qoʻyilishi yoki vaqtincha egallab turilishi natijasida sugʻorish, quritish va yoʻl tarmoqlari, eroziyaga qarshi va selga qarshi obyektlar va inshootlar (tizimlar) ishi qisman yoki toʻliq buzilganda yer uchastkasi ajratiladigan yuridik va jismoniy shaxslar yangi obyektlar va inshootlar (tizimlar)ni qurishga yoki mavjudlarini rekonstruksiya qilishga majburdir.
14. Yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlarining huquqlari cheklanishi munosabati bilan yuridik shaxslarning ishlab chiqarish-xoʻjalik faoliyati koʻrgan zararlari, agar muhofaza, sanitariya va ihota zonalari oʻrnatilishi munosabati bilan binolar va inshootlarni buzish (koʻchirish) yoki yerni qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishidan chiqarish moʻljallanayotgan taqdirda, qoplanadi.
Binolar va inshootlarni buzish (koʻchirish) bilan bogʻliq holda koʻrilgan zararlar miqdori ushbu Nizomning 9-bandida belgilangan tartibda aniqlanadi.
Korxonalar, binolar va inshootlar qurish uchun yer uchastkalari ajratish loyihasini ishlab chiqish jarayonida, zarurat boʻlganda, ularning muhofaza, sanitariya va ihota hududlari, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi yer maydonlari, turi va sifati, ushbu hududlarda yerdan bundan keyin foydalanish rejimi, shuningdek, ushbu hududlarga yer uchastkalariga boʻlgan huquq cheklanishi bilan yetkazilgan zararlar miqdori aniqlanadi.
15. Suv havzalari, kanallar, kollektorlar, shuningdek, qishloq xoʻjaligi ekinlari va dov-daraxtlar uchun zararli moddalar chiqaradigan boshqa obyektlar qurish va ulardan foydalanishning taʼsiri hamda yuridik va jismoniy shaxslarning hosil kamayishiga va qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining sifati yomonlashuviga olib boradigan boshqa xatti-harakatlari oqibatida yuzaga kelgan taʼsir natijasida qishloq xoʻjaligi yerlari va oʻrmonzorlarning sifati yomonlashuvi bilan bogʻliq boʻlgan zararlar miqdori qishloq xoʻjaligi yerlarining sifati yomonlashuviga olib keladigan sabablarni tugatish boʻyicha tadbirlari va ushbu yerlarning ilgarigi sifat holatini tiklash boʻyicha tadbirlari qiymati sifatida aniqlanadi.
Qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarining yomonlashgan sifatini tiklash uchun zarur boʻlgan xarajatlarga tuproq, agrokimyo va boshqa maxsus tekshirishlar hamda loyiha-qidiruv ishlari, shuningdek, loyiha-smeta hujjatlariga muvofiq ushbu ekin maydonlarining sifatini tiklashni taʼminlaydigan tadbirlarni amalga oshirish xarajatlari kiritiladi.
16. Yer uchastkalarini olib qoʻyish, qayta sotib olish yoki vaqtincha egallab turish, shuningdek, yuridik va jismoniy shaxslarning yer uchastkalariga boʻlgan huquqlari cheklanishi yoxud qishloq xoʻjaligi yerlarining sifati yomonlashuvi tufayli ularning koʻrgan zararlarini, shu jumladan, boy berilgan foydani qoplash uchun moʻljallangan mablagʻlar ularga yer uchastkasi ajratiladigan tegishli yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan zarar yetkazilgan yuridik va jismoniy shaxslarning hisob-kitob (joriy) hisobraqamlariga oʻtkaziladi.
Oʻrmon fondi yer uchastkalarini olib qoʻyish, qayta sotib olish yoki vaqtincha egallab turish, shuningdek, yuridik va jismoniy shaxslarning yer uchastkalariga boʻlgan huquqlari cheklanishi yoxud oʻrmon fondi yerlarining sifati yomonlashuvi tufayli ular koʻrgan zararni, shu jumladan, boy berilgan foydani qoplash uchun moʻljallangan mablagʻlar ularga yer uchastkasi ajratiladigan tegishli yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi huzuridagi Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligining Oʻrmon xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
3-bob. Qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash
17. Qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlarining zararlarini qoplashdan tashqari yangi yerlarni oʻzlashtirish yoki mavjud yerlarning mahsuldorligini oshirish uchun melioratsiya va agromelioratsiya tadbirlarini amalga oshirish orqali qishloq xoʻjaligi yerlari va oʻrmonzorlar ishlab chiqarish faoliyatidan chiqarilishi munosabati bilan tarmoqda ishlab chiqarilmaydigan qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqarishni tiklash maqsadida qoplanadi.
Olinmagan mahsulotni tiklash boʻyicha davr sifatida toʻrt yil qabul qilinadi, shu davr ichida yangi yerlarni oʻzlashtirish yoki mavjud sugʻoriladigan yerlarni meliorativ jihatdan yaxshilash uchun yer uchastkasi tanlanishi, loyihalashtirish, qurilish va melioratsiya ishlari, shuningdek, agromelioratsiya tadbirlari amalga oshirilishi kerak.
18. Qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari quyidagi hollarda aniqlanadi va qoplanadi:
qishloq xoʻjaligi va oʻrmon yerlari, shu jumladan, dehqon va xoʻjaligini yuritish uchun jismoniy shaxslarga berilgan yer uchastkalaridagi qishloq xoʻjaligi yerlarini olib qoʻyish, haq toʻlab olish yoki vaqtincha egallab turish hamda ularni qishloq va oʻrmon xoʻjaligini yuritish bilan bogʻliq boʻlmagan yoki qishloq va oʻrmon xoʻjaligini yuritish bilan bogʻliq boʻlgan, lekin qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining foydalanishdan chiqarib yuborilishiga olib keladigan maqsadlar uchun berish;
qurilayotgan suv omborlari, suv taʼminoti manbalari, kurortlar, magistral kanallar va kollektorlar, yoʻllar, quvurlar, elektr energiyasi uzatish va aloqa liniyalari, shuningdek, boshqa obyektlar atrofidagi muhofaza qilinadigan tabiiy hududlar, qoʻriqlash, sanitariya va himoya hududlari chegaralarini belgilagan, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarini foydalanishdan chiqargan yoki ularni kamroq qiymatli yerga oʻtkazgan holda, yer uchastkalari foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlarining huquqlarini cheklash;
yuridik va jismoniy shaxslar faoliyatining taʼsiri natijasida yer sifatining yomonlashishi.
Qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrni Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi 87-moddasiga muvofiq yer uchastkalari quyidagilar uchun olib qoʻyilgan holatlarda qoplanmaydi:
yer uchastkalari dafn etish joylarini tashkil qilish uchun, davlat taʼlim va davolash muassasalari, internatlar, bolalar uylari qurish uchun olib qoʻyilganda;
yer uchastkalari suv xoʻjaligiga meliorativ obyektlar va gidrotexnika inshootlari qurilishi uchun ajratilganda;
yer uchastkalari muhofaza etiladigan tabiiy hududlar tashkil etish uchun berilganda;
yer uchastkalari mudofaa ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganda;
yer uchastkalari umumiy foydalanishdagi temir yoʻllar, avtomobil yoʻllari yoki aeroportlar, aerodromlar, aeronavigatsiya obyektlari qurilishi uchun olib qoʻyilganda;
yer uchastkalari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasini jihozlash ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganda.
Qolgan barcha hollarda qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrni toʻliq qoplanishi lozim.
19. Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdori olib qoʻyilayotgan ekin yerlari, koʻp yillik dov-daraxtlar (bogʻlar, uzumzorlar, tutzorlar, meva koʻchatlari, mevazorlar va boshqalar), boʻz yerlar, pichanzorlar va yaylovlar, shu jumladan, dehqon xoʻjaligini yuritish uchun berilgan yer uchastkalaridagi yerlarning maydonidan kelib chiqib hisoblanadi.
20. Yer uchastkalari berilayotgan yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash boʻyicha mablagʻlar toʻlab berilishi majburiy hisoblanadi va quyidagicha taqsimlanadi:
sugʻoriladigan yerlar uchun kompensatsiya toʻlovining (hisoblangan mablagʻning) 90 foizi, lalmi yerlar, sugʻoriladigan va lalmi boʻz yerlar, pichanzorlar va yaylovlar uchun kompensatsiya toʻlovining (hisoblangan mablagʻning) 95 foizi Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga;
sugʻoriladigan yerlar uchun kompensatsiya toʻlovining (hisoblangan mablagʻning) 9 foizi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasi va 1 foizi “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” MCHJga, lalmi yerlar, sugʻoriladigan va lalmi boʻz yerlar, pichanzorlar va yaylovlar uchun kompensatsiya toʻlovining (hisoblangan mablagʻning) 4,5 foizi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasi va 0,5 foizi “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” MCHJga oʻtkaziladi.
21. Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi 9 va 44 1 -moddalariga talablari asosida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer toifasidan yer fondining boshqa toifasiga oʻzgartirilgan yer maydonlarini oluvchi jismoniy yoki yuridik shaxslar tomonidan qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarini qoplash boʻyicha mablagʻlar ixtiyoriy ravishda toʻlab berilmagan taqdirda, yer uchastkasi berilgan shaxsga talabnoma yuboriladi hamda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda undirish choralari koʻriladi.
22. Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari oʻrnini qoplash maqsadida ochilgan daromad gʻazna hisobvaraqlariga tushgan mablagʻlar hisobi va maʼlumoti boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining tegishli axborot tizimini Iqtisodiyot va moliya vazirligining Davlat moliyasini boshqarish axborot tizimiga “Raqamli hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali integratsiya qilingan holda maʼlumot almashiniladi.
23. Qishloq xoʻjaligi vazirligi va uning hududiy boshqarmalari qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash boʻyicha:
yer uchastkalari berilgan shaxslarga talabnomalar yuboradi;
qoplanmagan mablagʻlarni undirish uchun talabnomalar kiritilgan kundan bir oy oʻtgach, sudlarga daʼvo arizalari kiritadi, auksion savdolarida sotilgan yer uchastkalarining toʻlovlari bundan mustasno.
24. Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash boʻyicha:
yer uchastkalari berilgan shaxslarga talabnomalar yuboradi;
qoplanmagan mablagʻlarni undirish uchun talabnomalar kiritilgan kundan bir oy oʻtgach, sudlarga daʼvo arizalari kiritadi, auksion savdolarida sotilgan yer uchastkalarining toʻlovlari bundan mustasno.
25. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi hamda ularning hududiy boshqarmalari ushbu mablagʻlarning oʻz vaqtida tushishini va hisobga olinishini, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yoʻnaltirilishini taʼminlaydi.
26. Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash boʻyicha kelib tushgan mablagʻlarning alohida hisobi yuritiladi va mazkur mablagʻlar, qoida tariqasida, tegishli yer uchastkasi olib qoʻyilgan tuman (shaharlar) uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahri hokimliklari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi 88-moddasiga muvofiq quyidagi tadbirlarni moliyalashtirish uchun yoʻnaltiriladi:
yangi yerlarni oʻzlashtirish va sugʻoriladigan yerlarni kompleks rekonstruksiya qilish;
tuproq hosildorligini oshirish, qishloq xoʻjalik yerlaridan oqilona foydalanish va ularni muhofaza qilish boʻyicha davlat dasturlarini ishlab chiqish hamda amalga oshirish;
kollektor-drenaj tarmoqlarini qurish va qayta qurish, sugʻoriladigan yerlarni kapital rejalashtirish hamda ularning suv bilan taʼminlanish darajasini oshirish;
pichanzorlar va yaylovlarni tubdan yaxshilash;
yer tuzish, yer kadastri, yer monitoringi va tuproq jihatidan izlanishlar olib borish boʻyicha loyiha hujjatlarini hamda boshqa hujjatlarni tayyorlash yoki tuzatish;
qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari oʻrnini qoplash boʻyicha qarzlarni toʻlash uchun sudlarga daʼvo arizalari kiritilganda, davlat bojlarini va sud xarajatlarini toʻlash.
Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga kelib tushgan mablagʻlardan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahri hokimliklarining qaroriga binoan qishloq xoʻjaligi mahsuloti yetishtirishni koʻpaytirishga, qishloq xoʻjalik yerlaridan samarali foydalanish va ularni muhofaza qilishga qaratilgan boshqa tadbirlarni amalga oshirishda ham foydalanilishi mumkin.
27. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari yuqorida nazarda tutilgan qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga tegishliligi boʻyicha tushgan mablagʻlar doirasida ishlarning buyurtmachilari hisoblanadi, ishlar rejalarini tasdiqlaydi, moliyalashtirishni boshlaydi va ishlarni tashkil etadi.
28. Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasiga tushgan mablagʻlar ushbu jamgʻarmaning tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar smetasiga muvofiq shtat birliklarini saqlash, ularni moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy muhofaza qilish, moddiy-texnik bazasini mustahkamlash hamda qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari oʻrnini qoplash boʻyicha qarzlarni toʻlash uchun sudlarga daʼvo arizalari kiritilganda, davlat bojlarini va sud xarajatlarini toʻlash, nobudgarchiliklar hisobini yuritish jarayonlarini raqamlashtirish va boshqa maqsadlar uchun yoʻnaltiriladi.
Bunda Qishloq xoʻjaligi vazirligi zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarishni samarali tashkil etish uchun Qishloq xoʻjaligi vazirligi uchun belgilangan boshqaruv xodimlarining cheklangan soni doirasida Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan vazirlik markaziy apparatida 3 ta shtatdan iborat alohida boʻlim va vazirlikning barcha hududiy organlarida 1 shtat birligidan iborat alohida lavozim tashkil etiladi hamda budjet mablagʻlari hisobidan saqlanadigan shtat birliklari uchun qoʻllanadigan mehnatga haq toʻlash shartlari tatbiq etiladi.
29. Oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash tartibida tushadigan mablagʻlar alohida hisobga olib boriladi. Ulardan quyidagi maqsadlarda belgilangan tartibda foydalaniladi:
oʻrmonlar va oʻrmon mevali daraxtzorlarini barpo etish va tiklash, qumli yerlar, suv havzalari hamda daryolarning qirgʻoqboʻyi mintaqalarida daraxtzorlar barpo etish, shuningdek, oʻrmon yerlari holatini yaxshilashga qaratilgan boshqa tadbirlarni amalga oshirish;
togʻ yonbagʻirlarida supa olish va eroziyaga qarshi boshqa tadbirlarni amalga oshirish;
yangi yerlarni oʻzlashtirish va sugʻoriladigan yerlarni kompleks rekonstruksiya qilish;
kollektor-drenaj tarmoqlarini qurish va qayta qurish, sugʻoriladigan yerlarni kapital rejalashtirish hamda ularning suv bilan taʼminlanishi darajasini oshirish;
pichanzorlar va yaylovlarni tubdan yaxshilash;
oʻrmon tuzish, oʻrmon kadastri, oʻrmonzorlar monitoringi boʻyicha loyiha hujjatlarini hamda boshqa hujjatlarni tayyorlash yoki tuzatish;
avtomatlashtirilgan axborot tizimlarini yaratish va joriy etish;
oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari oʻrnini qoplash boʻyicha qarzlarni undirish uchun sudlarga daʼvo arizalari kiritilganda, davlat bojlarini va sud xarajatlarini toʻlash.
30. Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari oʻrnini qoplash boʻyicha hisoblangan mablagʻlar boʻyicha debitor qarzdorlikning undirilgan summasi unga qoʻshib yozilgan penya bilan birga ushbu Nizomning 20-bandida belgilangan tartibda taqsimlanadi.
Ayrim hollarda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlarining qarorlari asosida ulardan Qoraqalpogʻiston Respublikasining yoki tegishli viloyat (Toshkent shahri)ning boshqa tumanlarida foydalanish mumkin.
31. Qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash tartibida tushgan mablagʻlarning foydalanilmagan qoldiqlari hisobot yilida olib qoʻyilmaydi, keyingi yilga oʻtadi va ulardan ushbu Nizomning 26 , 28 va 29-bandlariga muvofiq ishlarni bajarish uchun foydalaniladi.
32. Yer ajratish loyihasini naturaga koʻchirish faqat yer uchastkalari beriladigan yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrni qoplangandan keyin amalga oshiriladi.
33. Ilgari berilgan yerlar uchun qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash boʻyicha hisoblangan mablagʻlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda undiriladi.
34. Qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdori olib qoʻyilayotgan qishloq xoʻjaligi yerlarining sifati, unumdorligi va foydalanish samaradorligi hisobga olingan holda, shuningdek, yangi yerlarni oʻzlashtirish ishlarini bajarish davrida yoʻqotilgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari qiymati hisobga olingan holda ularning oʻrniga teng qiymatli yangi yerlarni sugʻorish va oʻzlashtirish zarurligidan kelib chiqib belgilanadi.
35. Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiligi miqdori quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:
H q/xm = {[(C sugʻ. x B b x S sugʻ. x 10) + (C lal. x S lal. x 20) + (C sugʻ. x B b x S b.sugʻ. x 10 x 0,1) + (C lal. x S b.lal. x 20 x 0,1) + (C p.ya. x S p.ya. x 20)] x K i }
bunda:
H q/xm — qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarini doimiy foydalanish uchun olib qoʻyishda qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiligi, ming soʻm;
C sugʻ. — sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarining (sugʻoriladigan boʻz yerlar bundan mustasno) olib qoʻyiladigan 1 gektari oʻrniga teng qiymatli yangi yerlarni sugʻorish va oʻzlashtirish qiymati ushbu Nizomning 37-bandiga muvofiq qabul qilinadi, ming soʻm;
C lal. — olib qoʻyiladigan 1 ga lalmi shudgor va sugʻorilmaydigan koʻp yillik daraxtlar oʻrniga teng qiymatli yangi yerlarni sugʻorish va oʻzlashtirish qiymati ushbu Nizomning 38-bandiga muvofiq qabul qilinadi, ming soʻm;
C p.ya. — olib qoʻyiladigan 1 ga pichanzor va yaylovlar oʻrniga teng qiymatli yangi yerlarni sugʻorish va oʻzlashtirish qiymati ushbu Nizomning 40-bandiga muvofiq qabul qilinadi, ming soʻm;
B b — olib qoʻyiladigan sugʻoriladigan yerlar tuproqlarining oʻrtacha bonitet ballari, ball;
S sugʻ. — olib qoʻyiladigan sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi ekinlari maydoni (sugʻoriladigan boʻz yerlar bundan mustasno), ga;
S lal. — olib qoʻyiladigan lalmi shudgor va sugʻorilmaydigan koʻp yillik daraxtlar maydoni, ga;
S b. sugʻ. — olib qoʻyiladigan sugʻoriladigan boʻz yerlar maydoni, ga;
S b.lal. — olib qoʻyiladigan lalmi boʻz yerlar maydoni, ga;
S p.ya. — olib qoʻyiladigan pichanzorlar va yaylovlar maydoni, ga;
10 — olib qoʻyiladigan sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlari va sugʻoriladigan boʻz yerlar kompensatsiya toʻlovini 10 barobarga oshirish koeffitsiyenti;
20 — olib qoʻyiladigan lalmi shudgor va sugʻorilmaydigan koʻp yillik daraxtlar, lalmi boʻz yerlar, pichanzor va yaylov yerlar kompensatsiya toʻlovini 20 barobarga oshirish koeffitsiyenti;
K i — ushbu Nizomning 51-bandiga muvofiq qabul qilinadigan qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari summasini indeksatsiya qilish koeffitsiyenti.
36. Olib qoʻyiladigan qishloq xoʻjaligi va oʻrmon fondining sugʻoriladigan yerlari va sugʻoriladigan boʻz yerlar kompensatsiya toʻlovini 10 barobarga, lalmi shudgor va sugʻorilmaydigan koʻp yillik daraxtlar, lalmi boʻz yerlar, pichanzor va yaylov yerlar kompensatsiya toʻlovini 20 barobarga oshirish koeffitsiyenti qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdorini hisoblashda qoʻllanadi.
37. Olib qoʻyiladigan sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi va oʻrmon fondi yerlarining tuproq sifati tuproq bonitirovkasi maʼlumotlari bonitet ballarida qabul qilinadi. U haqida maʼlumotlar mavjud boʻlmagan yangidan oʻzlashtiriladigan yer uchastkalari boʻyicha bonitet ballari qonunchilik hujjatlariga muvofiq yer ajratish loyihalarini ishlab chiqish jarayonida aniqlanadi.
Olib qoʻyiladigan sugʻoriladigan ekin maydonlari (sugʻoriladigan boʻz yerlar bundan mustasno) oʻrniga teng qiymatli yangi yerlarni sugʻorish va oʻzlashtirish, shuningdek, yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishi natijasida yetkazilgan zarar qiymati bonitet ballari boʻyicha ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq qabul qilinadi.
38. Olib qoʻyiladigan lalmi shudgor va sugʻorilmaydigan koʻp yillik daraxtzorlar oʻrniga beriladigan bir xil yangi yerlarni sugʻorish va oʻzlashtirish qiymati tabiiy hududlardagi joyiga qarab 1 gektar uchun quyidagi miqdorlarda qabul qilinadi:
tekislik (yogʻinlar bilan taʼminlanmagan) hududida — 5 345 ming soʻm;
tekislik-adir (yogʻinlar bilan yarim taʼminlangan) hududida — 7 904 ming soʻm;
togʻoldi va togʻ (yogʻinlar bilan taʼminlangan) hududida — 9 655 ming soʻm.
Qishloq xoʻjaligidan, shuningdek, oʻrmon fondidan boshqa maqsadlarda foydalanish uchun olib qoʻyiladigan lalmi yerlar va sugʻorilmaydigan koʻp yillik daraxtzorlar egallagan yerlar, pichanzorlar uchun kompensatsiya toʻlovi, olib qoʻyilayotgan yer maydonlari joylashgan joylarni hisobga oluvchi koeffitsiyentlar qoʻllanilmagan holda, xuddi shunday yangi yerlarni oʻzlashtirish uchun talab etiladigan mablagʻning lalmi yerlar, pichanzorlar va yaylovlar holatini tubdan yaxshilash bilan bogʻliq xarajatlarning 20 barobari miqdorida hisoblanadi.
39. Olib qoʻyiladigan sugʻoriladigan va lalmi boʻz yerlar oʻrniga teng qiymatli yangi yerlarni sugʻorish va oʻzlashtirish qiymati olib qoʻyiladigan sugʻoriladigan yerlar ushbu Nizomning 36-bandiga muvofiq va lalmi ekin yeri ushbu Nizomning 38-bandiga muvofiq oʻrniga teng qiymatli yangi yerlarni sugʻorish va oʻzlashtirish qiymatiga 0,1 koeffitsiyentni qoʻllagan holda aniqlanadi.
40. Pichanzorlar va yaylovlar olib qoʻyilishi munosabati bilan qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdori ozuqaning yoʻqotiladigan hajmini qoplash uchun pichanzorlar va yaylovlarning tegishli maydonlarini tubdan yaxshilash zarurligidan kelib chiqib aniqlanadi.
Pichanzorlar va yaylovlarning mahsuldorligi u bilan bogʻliq boʻlgan balandlik mintaqalariga qarab pichanzorlar va yaylovlarni tubdan yaxshilash qiymati ushbu Nizomiga 2-ilovaga muvofiq qabul qilinadi.
41. Qishloq xoʻjaligi yerlari qishloq xoʻjaligini yuritish bilan bogʻliq boʻlmagan ehtiyojlar uchun vaqtincha foydalanish uchun yoki ijaraga olib qoʻyilgan va berilgan holatda qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdori qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarini doimiy foydalanish uchun olib qoʻyishda qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdoriga foiz nisbatida hisoblab chiqiladi.
Vaqtincha foydalanish uchun yerni olib qoʻyishda qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdorlari quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:
bunda:
vaqtincha berilgan yer uchastkasini qishloq xoʻjaligini yuritish uchun yaroqli holatga keltirish maqsadga muvofiq boʻlmagan yoki buzilgan yerlar qishloq xoʻjaligidan boshqa sohada foydalanish uchun yaroqli holatga keltiriladigan tarzda tuproq qatlami buzilgan taqdirda, qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdori toʻliq hajmda qoplanadi.
H q/xn — qishloq xoʻjaligi yerlari doimiy foydalanish uchun olib qoʻyilganda, qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdori, ming soʻm;
Y — qishloq xoʻjaligi yerlari doimiy foydalanishga olib qoʻyilganda, qishloq xoʻjaligi nobudgarchiliklari summasidan qishloq xoʻjaligi yerlari olib qoʻyilgani uchun hisoblanadigan foiz miqdori 10 yilgacha — 4 foiz (Y 1 x4), 11 yildan 30 yilgacha — har bir yil uchun 2 foizdan (Y 2 x2) va 31 dan 50 yilgacha — 1 foizdan (Y 3 x1);
foiz miqdori qishloq xoʻjaligi yerlari olib qoʻyilgan har bir yil uchun 10 yilgacha 4 foiz, 11 yildan 30 yilgacha — 2 foiz va 31 yildan 50 yilgacha — 1 foiz miqdorida qabul qilinadi.
42. Oʻrmonzorlarni saqlash va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishining zarur darajasini taʼminlash maqsadida oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdori yerlarni madaniylashtirish va tuproqning unumdorligini oshirish tadbirlarini amalga oshirish, yangi xoʻjaliklar tashkil etish va olib qoʻyilgan oʻrmonlarni tiklash zarurligi hisobga olingan holda teng qiymatli yangi yerlarni oʻzlashtirish xarajatlari zarurligidan kelib chiqib aniqlanadi. Bundan tashqari, sugʻoriladigan dehqonchilik hududida sugʻorish qiymati, togʻli hududida — supa olish yoki oddiy gidrotexnika inshootlari oʻrnatish qiymati, choʻl hududida — koʻchma qumlarni mustahkamlash qiymati hisobga olinadi.
43. Oʻrmonzorlarni oʻrmon xoʻjaligi yuritish bilan bogʻliq boʻlmagan ehtiyojlar uchun muddatli (vaqtincha) foydalanish uchun olib qoʻyish va berishda oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari ushbu Nizomning 41-bandida belgilangan tartibda aniqlanadi.
44. Oʻrmon bilan qoplangan va daraxti siyrak yerlar, shuningdek, oʻrmon oʻsimliklari, urugʻlikli, tugunchali va sanoat plantatsiyalari boʻlgan yongʻoq mevali, mevali va boshqa qimmatli turlar bilan band boʻlgan yerlar olib qoʻyilganda, oʻrmon xoʻjaligi nobudgarchiliklari summasi yangi yerlarni oʻzlashtirish va monand daraxtzorlar barpo etish boʻyicha ishlarni bajarish davrida oʻrmon mahsulotlarini sotishdan olinadigan foyda va qoʻshimcha foydalaniladigan mahsulotlar nobudgarchiligi hisobga olingan holda quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:
H oʻ/x = {[(C oʻ/sugʻ. x B oʻ/b x S oʻ/sugʻ. x 10) + (C oʻ/lal. x S oʻ/lal. x 20) + (C oʻ/p.ya. x S oʻ/p.ya. x 20)] x K i } + T (F oʻr.mah. + F oʻr.qoʻsh. )
bunda:
H oʻ/x — oʻrmon bilan qoplangan maydonlar olib qoʻyilganda, oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdori, ming soʻm;
S oʻ/sugʻ. — olib qoʻyiladigan 1 gektar sugʻoriladigan oʻrmon yerlar oʻrniga teng qiymatli yangi yerlarni sugʻorish va oʻzlashtirish zarurligidan kelib chiqib aniqlanadigan oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining solishtirma miqdori ushbu Nizomning 37-bandiga muvofiq hisoblab chiqiladi, ming soʻm;
C oʻ/lal. — olib qoʻyiladigan 1 gektar oʻrmon yerlarining lalmi shudgor va sugʻorilmaydigan oʻrmon bilan qoplangan yerlar oʻrniga teng qiymatli yangi yerlarni sugʻorish va oʻzlashtirish qiymati ushbu Nizomning 38-bandiga muvofiq qabul qilinadi, ming soʻm;
C oʻ/p.ya. — olib qoʻyiladigan 1 gektar oʻrmon yerlarining pichanzor va yaylovlari oʻrniga teng qiymatli yangi yerlarni sugʻorish va oʻzlashtirish qiymati ushbu Nizomning 40-bandiga muvofiq qabul qilinadi, ming soʻm;
B oʻ/b — olib qoʻyiladigan sugʻoriladigan oʻrmon yerlari tuproqlarining oʻrtacha bonitet ballari, ball;
S oʻ/sugʻ. — oʻrmon oʻsimliklari bilan qoplangan olib qoʻyiladigan sugʻoriladigan oʻrmon yerlarining maydoni, ga;
S oʻ/lal. — olib qoʻyiladigan tabiiy hududlar boʻyicha oʻrmon yerlarining joylashishiga qarab sugʻorilmaydigan lalmi shudgor va oʻrmon bilan qoplangan yerlari maydoni, ga;
S oʻ/p.ya. — olib qoʻyiladigan tabiiy hududlar boʻyicha oʻrmon yerlarining joylashishiga qarab sugʻorilmaydigan pichanzorlar va yaylovlar maydoni, ga;
10 — olib qoʻyiladigan sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlari va sugʻoriladigan boʻz yerlar kompensatsiya toʻlovini 10 barobarga oshirish koeffitsiyenti;
20 — olib qoʻyiladigan lalmi shudgor va sugʻorilmaydigan koʻp yillik daraxtlar, lalmi boʻz yerlar, pichanzor va yaylov yerlar kompensatsiya toʻlovini 20 barobarga oshirish koeffitsiyenti;
K i — ushbu Nizomning 51-bandiga muvofiq qabul qilinadigan qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari summasini indeksatsiya qilish koeffitsiyenti;
T — yangi yerlarni oʻzlashtirish ishlarini loyihalashtirish va bajarish uchun zarur boʻlgan vaqt, yil (oʻrtacha toʻrt yilda qabul qilinadi);
F oʻr.mah. — 1 gektardan oʻrmon mahsulotlarini (yogʻoch-taxta, yongʻoq, meva, urugʻlik, rezavor meva) realizatsiya qilishdan olingan oʻrtacha uch yildagi foyda (xoʻjalikning hisobot maʼlumotlari boʻyicha qabul qilinadi), yilda/ga ming soʻm;
F oʻr.qoʻsh. — 1 gektar oʻrmonga qayta hisoblaganda qoʻshimcha mahsulotlarni (dorivor va boshqa foydali oʻsimliklar, pichan, asalarichilik mahsulotlari va boshqa mahsulotlar) realizatsiya qilishdan olingan oʻrtacha uch yildagi foyda (xoʻjalikning hisobot maʼlumotlari boʻyicha qabul qilinadi), yilda/ga ming soʻm.
45. Yongan, nobud boʻlgan oʻrmon oʻsimliklari oʻrni, oʻrmonning daraxt kesish uchun ajratilgan daraxtzorga aylanmagan joylari olib qoʻyilganda, oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarini qoplashning bazis stavkalari ushbu Nizomning 3-bandiga muvofiq lalmi ekin yerlari olib qoʻyilgandagi bazis stavkalarga, boʻsh yotgan yer va yalanglik olib qoʻyilganda — lalmi boʻz yerlar olib qoʻyilganligi uchun bazis stavkalarga tenglashtiriladi.
46. Yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlarining huquqlari cheklanishi munosabati bilan qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari, agar qurilayotgan obyektlarning muhofaza, sanitariya va himoya hududlaridagi oʻrmonzorlarni qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishidan chiqarish yoki ularni kamroq qiymatli yerga oʻtkazish moʻljallanayotgan taqdirda qoplanadi.
47. Qurilayotgan obyektlarning muhofaza, sanitariya va himoya hududlaridagi oʻrmonzorlar muomaladan chiqarilgan taqdirda, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari ushbu Nizomning 2 va 3-boblariga muvofiq toʻliq hajmda aniqlanadi.
48. Sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi va oʻrmon yerlari boshqa sugʻorilmaydigan qishloq xoʻjaligi va oʻrmon yerlariga oʻtkazilganda qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdori sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi va oʻrmon yerlari olib qoʻyilishidan nobudgarchiliklar miqdori bilan sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi va oʻrmon yerlari olib qoʻyilishi nobudgarchiliklari miqdori oʻrtasidagi tafovut sifatida aniqlanadi.
49. Qurilayotgan obyektlardan foydalanishda kelib chiqadigan qishloq xoʻjaligi va oʻrmon yerlar sifati yomonlashishi holatlari obyektlarni qurish loyihalarida nazarda tutilishi va yer ajratishda hisobga olinishi kerak.
50. Yerning sifati yomonlashishi munosabati bilan qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari ushbu Nizomning 2 va 3-boblariga muvofiq zamonaviy holatida oʻrmonzorlarni olib qoʻyishdan nobudgarchiliklar va yerlarning kutilayotgan yomonlashishidan keyingi miqdori oʻrtasidagi tafovut sifatida aniqlanadi.
51. Yangi yerlarni sugʻorish va oʻzlashtirish qiymati, lalmi shudgor va sugʻorilmaydigan koʻp yillik daraxtzorlar olib qoʻyilganda, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining ushbu qiymatni inobatga olib hisoblangan miqdori, shuningdek, ushbu Nizomning 38-bandi va unga 1 va 2-ilovalarda nazarda tutilgan pichanzorlar va yaylovlar holatini tubdan yaxshilash qiymati Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasining maʼlumotlari boʻyicha qurilish materiallari narxlari indeksining oʻtgan yilgi oʻzgarishi darajasidan kelib chiqib, joriy yilning 31-dekabriga qadar har yili Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan indeksatsiya qilinishi lozim.
4-bob. Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash boʻyicha kompensatsiya toʻlovlari hisobini yuritish
52. Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash boʻyicha kompensatsiya toʻlovlari hisobi “E-ijara” ATda yuritiladi.
53. “E-ijara” ATda yer fondining boshqa toifasiga oʻtkazilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar elektron axborot almashinuvi orqali quyidagi tashkilotlardan olinadi:
yer uchastkasining joylashgan manzili, maydoni, yer turlari, kontur raqami hamda huquq toʻgʻrisidagi maʼlumotlar — Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasidan;
tuproq ball boniteti koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar — Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar institutidan;
qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash boʻyicha kompensatsiya toʻlovlari miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlar — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalaridan.
5-bob. Oʻzboshimchalik bilan yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar miqdorini qoplash
54. Yer toʻgʻrisidagi qonunchilikka zid ravishda tegishli ruxsat olmasdan oʻzboshimchalik bilan yerlarni qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan yetkazilgan zarar qoplanadi.
Quyidagilar yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻladigan hollar hisoblanadi:
yerlarni foydalanishdan chiqarishga, hosildorlik pasayishiga, tuproqning buzilishi yoki yoʻq boʻlib ketishiga olib keladigan boshqa harakatlar (sunʼiy koʻl va baliqxonalar tashkil etish, qurilish materiallari va zararli tuproq hamda tosh toʻkish);
yer uchastkasini yoki uning bir qismini huquqlari mavjud boʻlmagan holda chegara toʻsiqlari bilan egallab olish, shu jumladan, ushbu yer uchastkalarida qurilish ishlarini amalga oshirish, ulardan qishloq xoʻjaligidan boshqa maqsadlarda foydalanish;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni yaroqsiz holga tushirish, ularni ishlab chiqarish chiqitlari va boshqa chiqindilar, kimyoviy va radioaktiv moddalar hamda oqova suvlar bilan ifloslantirish;
jismoniy va yuridik shaxslarga yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun berilgan qishloq xoʻjaligi yerlariga egalik huquqini bevosita yoki yashirin shaklda buzuvchi bitimlar tuzish yoki boshqa harakatlar sodir etish, yer uchastkasini yoki uning bir qismini huquqi boʻlmagan shaxsning toʻliq egaligiga, vaqtincha foydalanishga yoxud boshqacha tarzda foydalanishga topshirish, foydalanish huquqini boshqalarga qishloq xoʻjaligidan boshqa maqsadlarda foydalanish uchun berish.
55. Oʻzboshimchalik bilan yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar miqdori Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Agroinspeksiya)ning Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanishni nazorat qilish boʻlimi hamda Agroinspeksiyaning hududiy boshqarmalari tomonidan ushbu Nizomning 61-bandiga muvofiq aniqlanadi.
56. Ushbu Nizomning 61-bandiga asosan hisoblangan zarar sud tartibida undiriladi va undirilgan mablagʻlarning 95 foizi Respublika budjetiga hamda 5 foizi Agroinspeksiyani rivojlantirish jamgʻarmasiga undiriladi.
57. Respublika budjetiga kelib tushgan mablagʻlardan ushbu Nizomning 26 va 28-bandlarida belgilangan tadbirlarni amalga oshirish uchun foydalaniladi.
58. Sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarining qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishi oqibatida yetkazilgan zarar (shu jumladan, qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari)ni aniqlashda sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari ball boniteti aniqlanmagan boʻlsa, qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishi holatlari aniqlangan yerlarda tuproq bonitirovkasi ishlarini bajaruvchi tashkilot maʼlumotiga asosan sugʻoriladigan yerlar tuproqlarining bonitet ball koʻrsatkichi inobatga olinadi.
Oʻzboshimchalik bilan yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishi holatlari aniqlangan yerlarda qoʻshimcha ravishda tuproq sifatini oʻrganish (ball bonitetini aniqlash) ishlari oʻtkazilishi mumkin.
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishi oqibatida yetkazilgan zarar va nobudgarchiliklar miqdorini hisoblashda sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari ball boniteti aniqlanmagan boʻlsa yoki qoʻshimcha ravishda tuproq sifatini oʻrganish (ball bonitetini aniqlash) ishlari oʻtkazilgani uchun tuproq bonitirovkasi ishlarini bajaruvchi tashkilotga belgilangan tartibda xoʻjalik shartnomasi asosida toʻlovlar amalga oshiriladi.
59. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Agroinspeksiya ushbu Nizomning 60-bandida koʻrsatilgan mablagʻlarning hisobga olinishini hamda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yoʻnaltirilishini taʼminlaydi.
60. Oʻzboshimchalik bilan yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar miqdori quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:
E z/m = {[(C sugʻ. x B b x S sugʻ. x 10) + (C lal. x S lal. x 20) + (C sugʻ. x B b x S b.sugʻ. x 10 x 0,1) + (C lal. x S b.lal. x 20 x 0,1) + (C p.ya. x S p.ya. x 20)] x K i },
bunda:
E z/m — oʻzboshimchalik bilan yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishi boʻyicha yetkazilgan zarar, ming soʻm;
C sugʻ. — sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarining (sugʻoriladigan boʻz yerlar bundan mustasno) qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishi boʻyicha yetkazilgan zararning bir bonitet balli uchun qiymati ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq qabul qilinadi, ming soʻm;
C lal. — 1 ga lalmi shudgor va sugʻorilmaydigan koʻp yillik daraxtlarni qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishi boʻyicha yetkazilgan zarar qiymati ushbu Nizomning 38-bandiga muvofiq qabul qilinadi, ming soʻm;
C p.ya. — 1 ga pichanzor va yaylovlarni qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishi boʻyicha yetkazilgan zarar qiymati ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq qabul qilinadi, ming soʻm;
B b — qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqarilgan sugʻoriladigan yerlar tuproqlarining oʻrtacha bonitet balli koʻrsatkichi, ball;
S sugʻ. — qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqarilgan sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi ekinlari maydoni (sugʻoriladigan boʻz yerlar bundan mustasno), ga;
S lal. — qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqarilgan lalmi shudgor va sugʻorilmaydigan koʻp yillik daraxtlar maydoni, ga;
S b.sugʻ. — qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqarilgan sugʻoriladigan boʻz yerlar maydoni, ga;
S b.lal. — qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqarilgan lalmi boʻz yerlar maydoni, ga;
S p.ya. — qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqarilgan pichanzorlar va yaylovlar maydoni, ga;
10 — qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqarilgan sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlari va sugʻoriladigan boʻz yerlar boʻyicha yetkazilgan zarar qiymatini 10 barobarga oshirish koeffitsiyenti;
20 — qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqarilgan lalmi shudgor va sugʻorilmaydigan koʻp yillik daraxtlar, lalmi boʻz yerlar, pichanzor va yaylov yerlar boʻyicha yetkazilgan zarar qiymatini 20 barobarga oshirish koeffitsiyenti;
K i — ushbu Nizomning 51-bandiga muvofiq qabul qilinadigan qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari summasini indeksatsiya qilish koeffitsiyenti.
6-bob. Yakunlovchi qoida
61. Ushbu Nizomda nazarda tutilgan yer uchastkalari egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilariga va mulkdorlariga yetkazilgan zararlar, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari, shuningdek, yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zararlarni aniqlash tartibini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.
Yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlariga yetkazilgan zararlar, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklariga, shuningdek, yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Olib qoʻyiladigan sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlari oʻrniga beriladigan ular bilan bir xil yangi yerlarni sugʻorish va oʻzlashtirish, shuningdek, yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishi boʻyicha yetkazilgan zarar
Hududlar 1 gektar bir xil yerlarni sugʻorish va oʻzlashtirishning bir bonitet balli uchun qiymati, ming soʻm Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1624 Andijon 2784 Buxoro 2321 Jizzax 1857 Qashqadaryo 1857 Navoiy 1857 Namangan 2553 Samarqand 2784 Surxondaryo 3016 Sirdaryo 1857 Toshkent 2784 Fargʻona 2553 Xorazm 2321 Toshkent shahri 2784
Yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlariga yetkazilgan zararlar, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklariga, shuningdek, yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Pichanzorlar va yaylovlar holatini tubdan yaxshilash
Vertikal zonalarga boʻlinish 1 gektar pichanzorlar va yaylovlar holatini tubdan yaxshilash qiymati, ming soʻm shundan tubdan yaxshilash qiymati oʻrni qoplanadigan mahsulotning qiymati Choʻl mintaqasi 888,0 183,2 704,8 Adir mintaqasi 1037,9 324,6 713,3 Togʻ mintaqasi 1457,2 243,1 1214,1
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 15-maydagi 246-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Agrosanoat majmui va qishloq xoʻjaligida raqamlashtirish tizimini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 17-dekabrdagi 794-son qarori quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:
“2 1 . Raqamlashtirish loyihalarini takomillashtirish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha xarajatlarni Davlat budjeti parametrlarida quyidagi ishlarni amalga oshirish uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida mazkur ishlarni ijrochi tashkilotlar tomonidan “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” MCHJga shartnoma asosida toʻlashga ruxsat berilsin:
qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilarining normativ qiymatini aniqlash;
yaylov va pichanzorlarda oʻsimlik turlari boʻyicha geobotanik tadqiqotlar oʻtkazish;
tabiiy yaylovlar monitoringi va qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish hamda tuproq bonitirovkasi va sugʻoriladigan yerlarda agrokimyoviy va tuproq shoʻrlanish kartogrammalarini tuzish;
tuproq (yerlar) monitoringini oʻtkazish;
qishloq xoʻjaligi bilan shugʻullanuvchi tumanlarning 2025 — 2030-yillarga moʻljallangan va loyihalashtirishdan oldin amalga oshiriladigan yer tuzish chizmalarini ishlab chiqish ishlari”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-avgustdagi 543-son qarori bilan tasdiqlangan Yer uchastkalarini jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanishga ajratishning maʼmuriy reglamentida :
a) 23-bandda :
“a” kichik band quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti”;
“b” kichik band quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Qishloq xoʻjaligi vazirligiga — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari boʻyicha”;
b) 30-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“yer uchastkasining egalari, mulkdorlari, foydalanuvchilari va ijarachilariga qoplanishi kerak boʻlgan zararlar, shuningdek, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari (mavjud boʻlgan taqdirda) miqdorlari va ularni qoplash muddatlari”.
3. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 22-bandda :
quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“yer uchastkasi qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining miqdori (lotning boshlangʻich narxini bosqichma-bosqich pasaytirish mexanizmi qoʻllanilganda, nobudgarchilik miqdori pasaytirilmaydi)”;
yettinchi — oʻn beshinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi — oʻn oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 45-bandda :
quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“yer uchastkasi qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining miqdori”;
yettinchi — oʻn birinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi — oʻn ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-fevraldagi 71-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi va ijara huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 3-band quyidagi mazmundagi oʻn beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining miqdori — qishloq xoʻjaligi va oʻrmon fondi yerlarini, shu jumladan, jismoniy shaxslar egaligidagi va foydalanishidagi qishloq xoʻjaligi yerlarini qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligini yuritish bilan bogʻliq boʻlmagan maqsadlarda foydalanish uchun olib qoʻyish, yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilarning huquqlari cheklanishi yoki korxonalar, muassasalar va tashkilotlar faoliyatining taʼsiri oqibatida yerlarning sifati yomonlashuvi tufayli qoplanadigan qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrni”;
b) 10-bandning birinchi xatboshisidagi “davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan” soʻzlaridan keyin “, shuningdek, Agroportal orqali “YERELEKTRON” AATga yuborilgan yer fondi toifalari oʻzgartirilgan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
v) 15-band quyidagi mazmundagi “g” kichik band bilan toʻldirilsin:
“g) qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalari oʻzgartirilgan yer uchastkalari boʻyicha qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdorini belgilash uchun “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalariga”;
g) quyidagi mazmundagi 17 2 -band bilan toʻldirilsin:
“17 2 . Auksion savdolariga chiqariladigan yer uchastkalarining boshlangʻich narxini belgilashda qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishining nobudgarchiliklari miqdori yer uchastkasini tanlash materiallarini tayyorlash ishlari va yer uchastkasiga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishga oid xarajatlar sifatida hisobga olinadi va yer uchastkalarini baholash jarayonida inobatga olinadi”;
d) 25-bandda :
quyidagi mazmundagi oʻn toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“yer uchastkasi qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining miqdori”;
oʻn toʻrtinchi — oʻn sakkizinchi xatboshilar tegishlicha oʻn beshinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
e) quyidagi mazmundagi 39 1 -band bilan toʻldirilsin:
“39 1 . Yer uchastkalarining qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishining nobudgarchiliklari miqdorini qoplash uchun alohida toʻlangan kompensatsiya toʻlovlari sugʻoriladigan yerlar uchun kompensatsiya toʻlovining 90 foizi, lalmi yerlar va sugʻorilmaydigan koʻp yillik daraxtzorlar egallagan yerlar, pichanzorlar va yaylovlar uchun kompensatsiya toʻlovining 95 foizi Respublika budjetiga hamda mos ravishda 10 va 5 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasiga oʻtkaziladi”;
j) 41-bandda :
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“yer uchastkasi yer uchastkalarini tanlash materiallarini kelishish, xulosalar olish va maʼlumotlar taqdim etish uchun mazkur Nizomning 15-bandida nazarda tutilgan tashkilotlarga yuborish talab etilmaydi (“Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalariga yuborish va kelishish bundan mustasno)”;
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda ijara shartnomasida direksiya bilan auksion gʻolibi oʻrtasida investitsiya majburiyatlari bajarilishi hamda qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiligi toʻlovlari oʻz vaqtida toʻlanishi toʻgʻrisida bitim imzolash majburiyati yuklanadi”;
z) 43-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“43. Yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilishdan kelib tushgan pul mablagʻlari mazkur Nizomning 39-bandi “a” — “e” kichik bandlarida nazarda tutilgan, haqiqatda qilingan xarajatlar, shuningdek, mazkur Nizomning 39 1 -bandida nazarda tutilgan qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiligi toʻlovlari chegirib qolingan holda yagona direksiyaga oʻtkaziladi”.
5. Vazirlar Mahkamasining “Yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turlari va kapital qurilish obyektlarining yagona klassifikatorini amalga kiritish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 30-sentabrdagi 614-son qarorida :
a) 4-ilova (Yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turini oʻzgartirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish maʼmuriy reglamenti) da:
20-band ikkinchi xatboshidagi “asosiy turini oʻzgartirish imkoniyatini koʻrsatiladi va” soʻzlaridan keyin “qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining hududiy boshqarmalari bilan kelishiladi hamda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
1-ilovaning “5-bosqich” pozitsiyasi “Oʻzdaverloyiha” DILIning hududiy boʻlinmalari subyekti “Tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Tabiiy va qishloq xoʻjaligini rayonlashtirish hujjatlariga, xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashi tomonidan tasdiqlangan hududlarni ixtisoslashtirish va qishloq xoʻjaligi yerlaridan samarali foydalanish yoʻnalishlariga muvofiq yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turini oʻzgartirish imkoniyatini oʻrganadi;
Yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turini oʻzgartirish yuzasidan tegishli xulosalarni shakllantiradi;
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining hududiy boshqarmalari bilan idoralararo elektron hamkorlik orqali kelishiladi.”;
b) 4 1 -ilova (Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni joylashtirishni (qurishni) nazarda tutuvchi ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti) da:
1-band uchinchi xatboshidagi “tasdiqlashga” soʻzidan keyin “hamda dehqon xoʻjaliklariga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-band sakkizinchi xatboshidagi “yerlari toifasidagi” soʻzlaridan keyingi “sugʻorilmaydigan” soʻzi chiqarib tashlansin;
4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Yer tuzish loyihasida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlar (chorva mollarini parvarishlash va saqlash, yengil konstruksiyali issiqxona va muzlatkichli omborxonalar, saralash va qadoqlash joylari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari qurilmalari va hovuzlari, transformator stansiyalari, muqobil energiya inshootlari, dala shiyponi, texnika parki hamda Foydalanish maqsadlari boʻyicha kapital qurilish obyektlarining klassifikatorida nazarda tutilgan boshqa obyektlar) ijaraga berilgan jami yer maydonining bir foizidan oshmagan, biroq chorvachilik yoʻnalishida 1 gektardan, boshqa yoʻnalishlarda 20 sotixdan koʻp boʻlmagan qismidagi dala chetida joylashtirilishi mumkin”.
8-band ikkinchi xatboshidagi “davlat reyestridan koʻchirma” soʻzlari “ijaraga berilgan jami yer maydonlarining (barcha kadastr raqamlari boʻyicha) davlat reyestridan koʻchirmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovada :
“3-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “ishlab chiqish yuzasidan” soʻzlari “ishlab chiqib” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“4-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ishlab chiqilgan yer tuzish loyihasini va xulosalarni koʻrib chiqib, tasdiqlaydi hamda ijrochiga yuboradi.”;
“5-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “1. Yer tuzish loyihasini ishlab chiqadi.” soʻzlari chiqarib tashlansin.
6. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2025-yil 18-sentabrdagi 594-son qarorining 2-bandi yettinchi va sakkizinchi xatboshilaridagi “kontur” soʻzi “jami yer” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 15-maydagi 246-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish hamda qishloq xoʻjaligiga oid boʻlmagan boshqa ehtiyojlar uchun yer uchastkalari berish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 25-maydagi 146-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2023-yil 30-maydagi 222-son qarori .
3. Vazirlar Mahkamasining “Hududning master rejasini ishlab chiqish, kelishish va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisida” 2024-yil 12-avgustdagi 497-son qaroriga 2-ilovaning 2-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer resurslaridan samarali foydalanish va yer hisobini yuritishni muvofiqlashtirishni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2025-yil 10-yanvardagi 4-son qaroriga ilovaning 2-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 15-may,
246-son