📅 2026-yil 18-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 18-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 18 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 мая 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 May 2026 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон « Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ҳамда 2025 йил 14 июлдаги ПФ-111-сон « Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 29 июлдаги 17-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3545, 2024 йил 6 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 10/24/3545/0590-сон) билан тасдиқланган Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 18 майдаги 19-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Техник ҳужжатларга ҳуқуқий нормалар киритилишига йўл қўйилмайди, бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошиси мустасно.
Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, фитосанитария талаблари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини халқаро стандартларга мослаштириш жараёнида уларга ҳуқуқий нормаларни киритишга йўл қўйилади.».
2. 12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Техник ҳужжатларнинг амал қилиш муддати бутун ҳужжат ёки унинг қисмлари учун белгиланиши мумкин. Бундай ҳолда техник ҳужжат ёхуд унинг бир қисми қайси муддатга ёки қандай ҳодиса юз бергунига қадар ўз кучини сақлаб қолиши кўрсатилиши керак.».
3. 20-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Муқаддимада техник ҳужжатни қабул қилишнинг сабаблари, мақсадлари ва вазифалари, шунингдек қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини (уларнинг моддалари ёки бандларини) бажариш юзасидан ёки улар асосида қабул қилинаётганлиги кўрсатилади.».
4. 21-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Техник ҳужжатда қуйидагиларга:
иккиталик рақамлар ва (ёки) ҳарфларни ишлатишга (масалан, «1.1», «5.1.1», «1.а», «а.а» ва ҳ.к.);
бир вақтнинг ўзида кичик бандларни ва мустақил (кичик бандлар билан боғланмаган) хатбошиларни баён этишга;
хатбошилар бошланишида дефис ёки бошқа белгилар ишлатишга йўл қўйилмайди.».
5. 22-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Қуйидаги тузилмавий бирликлар:
агар техник ҳужжатда боблар бўлмаса, бўлим;
агар техник ҳужжатда банд бўлмаса, кичик банд ва хатбоши киритилишига йўл қўйилмайди.».
6. 41-банддаги «стандартлар» ҳамда «стандартлар ва бошқа ҳужжатлар» деган сўзлар тегишли равишда «шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» ҳамда «шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда бошқа ҳужжатлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 48-бандда :
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«техник ҳужжатнинг ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тегишли тузилмавий бирлигининг таклиф этилаётган таҳрири;»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
8. 49-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларидаги «полужирний» деган сўз «ярим қора» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 4-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4-боб. Техник ҳужжатни расмийлаштириш, келишиш, жамоатчилик муҳокамаси ва уни қабул қилиш».
10. 55-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Техник ҳужжат лойиҳаси қонунчиликка мувофиқ бўлса, шунингдек унда ҳуқуқий нормалар мавжуд бўлмаса (бундан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, фитосанитария талаблари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини халқаро стандартларга мослаштириш жараёни мустасно), юридик хизмат раҳбари томонидан имзоланади ва хулоса тайёрланади.».
11. 57-бандда :
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«техник ҳужжат лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилган бўлса, унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар, бунда қоида тариқасида, юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилади;»;
тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
12. Қуйидаги мазмундаги 60 1 ва 60 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«60 1 . Вазирлик ва идоралар томонидан техник ҳужжатларнинг лойиҳалари Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун жойлаштирилиши мумкин, бундан янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ҳамда давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатлар лойиҳалари мустасно.
Техник ҳужжат лойиҳасини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштириш техник ҳужжат қабул қилинишидан олдин амалга оширилади.
Техник ҳужжат лойиҳасини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштириш муддати лойиҳани ишлаб чиқувчи вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади.
60 2 . Техник ҳужжат лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси иштирокчиларидан келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифларни ҳисобга олиш лойиҳани қабул қилинган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифларга мувофиқ маромига етказиш йўли билан амалга оширилади.
Келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифлар рад этилган тақдирда лойиҳани ишлаб чиқувчи уларни рад этиш сабабини асослаши шарт.».
13. 64-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«64. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун техник ҳужжат тасдиқланган ҳолда уни қабул қилган орган томонидан ушбу техник ҳужжат қабул қилинган куннинг ўзида ягона электрон тизим орқали тақдим этилади (бундан давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатлар мустасно)».
14. 71-банднинг «г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) ҳужжатда ҳуқуқий нормалар қўлланилган бўлса (бундан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, фитосанитария талаблари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини халқаро стандартларга мослаштириш жараёни мустасно);».
15. 72 ва 73-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«72. Ягона электрон тизим орқали тақдим этилган техник ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижасида унда техник кўринишдаги, шу жумладан ҳужжат мазмунининг ўзгаришига олиб келмайдиган хатоликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда мазкур хатоликлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ягона электрон тизим орқали бартараф этилиши мумкин. Бунда техник ҳужжатда аниқланган техник кўринишдаги, шу жумладан мазмун ўзгаришига олиб келмайдиган хатоликлар ушбу ҳужжатни қабул қилган вазирлик ёки идоранинг биринчи раҳбари томонидан ёзма ёки электрон тизим орқали розилик берилган тақдирда бартараф этилади.
Бунда хатоликлар бартараф этилган техник ҳужжат уни қабул қилган вазирлик ёки идора биринчи раҳбарининг розилигини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳужжатни қабул қилган вазирлик ёки идорага берилади.
Техник ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш муддати ушбу ҳужжат вазирлик ёки идоранинг биринчи раҳбарига розилик олиш учун юборилган кундан розилик олинган кунга қадар тўхтатиб турилади.
73. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳисобга олиш рад этилган техник ҳужжатлар рад этилган вақтдан эътиборан бекор қилинган ҳисобланади ҳамда вазирлик ва идоралар томонидан уларни бекор қилиш учун алоҳида ҳужжат қабул қилиш талаб этилмайди.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳисобга олишни рад этиш тўғрисидаги хулосаси имзоланган вақтдан техник ҳужжатда унинг бекор қилинганлиги ҳақидаги белги автоматик тарзда электрон тизимда қайд этилади.
Ҳисобга олиш рад этилган техник ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хулосасини эътиборга олган ҳолда қайта ишлаб чиқилиши ва ҳисобга олиш учун такроран тақдим этилиши мумкин.
Мазкур Қоидаларнинг 71-банди «б» ва «в» кичик бандларида кўрсатилган асослар бўйича ҳисобга олиш рад этилганда, вазирлик ва идоралар бир ой ичида рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ушбу техник ҳужжатни ҳисобга олиш учун такроран тақдим этишга мажбурдирлар.».
16. 75-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«75. Техник ҳужжатни ҳисобга олиш ягона электрон тизим орқали техник ҳужжатни ҳисобга олиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланадиган хулоса билан расмийлаштирилади.
Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатни ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан, истисно тариқасида, қоғоз шаклида тасдиқланадиган техник ҳужжатни ҳисобга олиш тўғрисидаги хулоса билан расмийлаштирилади.
Техник ҳужжатни ҳисобга олиш тўғрисидаги хулоса асосида ҳисобга олиш рақами берилган ҳолда Давлат реестрига тегишли маълумот киритилади.
Техник ҳужжатлар реестри электрон шаклда юритилади.
Техник ҳужжатни ҳисобга олиш тўғрисидаги белги (техник ҳужжатни ўтказиш рақами ва санаси, шунингдек давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатлар учун қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг гербли муҳри) буйруқ ёки қарорнинг юқори қисмига қўйилади.
Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатларнинг расмийлаштирилган асл нусхаси техник ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун тақдим этган вазирлик ёки идорага белгиланган тартибда юборилади.
Вазирлик ва идоралар ҳисобга олинган техник ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан электрон кўринишда юклаб олишлари мумкин.».
17. 6-боб қуйидаги мазмундаги параграф билан тўлдирилсин:
«1 1 -§. Техник ҳужжатлар амал қилишининг тўхтатиб турилиши
86 1 . Техник ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши уни қабул қилган орган ёхуд унинг юқори турувчи органи томонидан муайян муддатга ёки муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин. Бунда техник ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилган ҳолда, қандай ҳодиса юз бериши лозимлиги аниқ кўрсатилиши ҳамда ушбу ҳодиса барчага маълум бўлиши лозим.
Техник ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш тегишли техник ҳужжат билан амалга оширилади.
Муайян муддатга тўхтатилган техник ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати тугагандан сўнг автоматик равишда қайта тикланган ҳисобланади. Бунда амал қилишни қайта тиклаш тўғрисидаги техник ҳужжат қабул қилиниши талаб этилмайди.
Муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилган техник ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши тегишли техник ҳужжат билан қайта тикланади.».
18. 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА
«Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига 1-ИЛОВА
НАМУНА Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Қарори Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва сифатли овқатланишининг ташкил этилишига оид санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини (0016-21-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва сифатли овқатланишининг ташкил этилишига оид санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0016-21-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2017 йил 14 февралда тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этилишига оид гигиеник талаблар» (0348-17-сон СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топилсин. 3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси — Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи (электрон рақамли имзо) Х. Хххххххх Тошкент ш., 2026 йил 9 январь, 92-сон
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2026 йил 9 январдаги 92-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва сифатли овқатланишининг ташкил этилишига оид санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0016-21-сон СанҚваН)
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва соғлом овқатланишини ташкил этиш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ҳамда овқатдан заҳарланишларнинг олдини олиш чораларини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур санитария қоидалари ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча мактабгача таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади.
…
5. Таомномаларга киритилган таомларнинг махсус ишлаб чиқилган технологик хариталари бўлиши шарт. Ушбу технологик хариталарда таомларнинг таркибий қисмлари, энергетик қиймати, оқсил, ёғ ва углеводларнинг миқдори ҳамда тайёрланган таомнинг ҳажми кўрсатилган бўлиши керак.
Баъзи маҳсулотлар бўлмаганда улар бошқа маҳсулотлар билан алмаштирилади. Бунда мазкур санитария қоидаларининг иловасига мувофиқ маҳсулотларни алмаштириш жадвалидан фойдаланилади.
Ягона мавсумий таомнома асосида фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқат таъминотида кескин узилишлар юзага келган ҳолларда таомномадаги таом бошқа бир таом билан алмаштирилиши лозим. Бунда алмаштирилувчи таомнинг таркиби ва энергетик қиймати тўлиқ ҳисоб-китоб қилинган ҳолда амалга оширилади.
6. Таомни тўғри тайёрлаш ва тайёр таомнинг ҳажми нормага мувофиқ келиши учун мазкур санитария қоидаларининг 5-иловасига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларининг дастлабки ва иссиқлик ишловини беришда оғирлик йўқотиш миқдори жадвалидан фойдаланилиши лозим.
…
2-боб. Болаларнинг мактабгача таълим ташкилотида бўлишига мувофиқ овқатланишни ташкил қилиш
11. Болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларида (гуруҳларда) бўладиган вақти қуйидагича бўлиши мумкин:
болалар 3-4 соат бўладиган гуруҳларида — кундузги уйқу ташкил этилмайди ва бир марталик овқатлантириш ташкил этилиши мумкин;
болалар 9 — 10,5 соат бўладиган гуруҳларида — тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;
болалар 12 соат бўладиган гуруҳларида — тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши, кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;
Мактабгача таълим ташкилотларининг болалар кеча-ю кундуз бўладиган гуруҳларида кундузги ва тунги уйқу ҳамда беш марталик овқатлантириш ташкил этилиши учун шароитлар яратилган бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва сифатли овқатланишининг ташкил этилишига оид санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига ИЛОВА
Айрим озиқ-овқат маҳсулотларни алмаштирилиши жадвали
Маҳсулот номи Оғирлиги (г) Алмаштириладиган маҳсулот Оғирлиги (г) 1-навли буғдой унидан ёпилган оқ нон 100 1-навли буғдой уни 75 1-категорияли мол гўшти 100 Қуён гўшти 98 1-тоифа товуқ ва курка гўшти 110 Тозаланган балиқ 125 Творог 120 Тухум 145 Ёғи олинмаган сут 100 Герметик ўрамдаги қуруқ сут 12 Қуюлтирилган шакарли сут 38 Творог 17 Ёғли қатиқ 103 Пишлоқ 12,5 1-категорияли мол гўшти 15 Товуқ гўшти 22 Тозаланган балиқ 20 Парранда тухуми (1 дона) Творог 31 Мол гўшти 72 Тозаланган балиқ 30 ».
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 18 май,
19-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining
buyrug'i
Shaharsozlik normalari va qoidalari, fitosanitariya talablari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini tayyorlash, huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish qoidalariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 19-maydagi PF-5997-son “ Davlat huquqiy siyosatini amalga oshirishda adliya organlari va muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi hamda 2025-yil 14-iyuldagi PF-111-son “ Davlat boshqaruvi tizimida samaradorlik, proaktivlik va natijadorlikni oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlariga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2024-yil 29-iyuldagi 17-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3545, 2024-yil 6-avgust) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.08.2024-y., 10/24/3545/0590-son) bilan tasdiqlangan Shaharsozlik normalari va qoidalari, fitosanitariya talablari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini tayyorlash, huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish qoidalariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2026-yil 18-maydagi 19-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Shaharsozlik normalari va qoidalari, fitosanitariya talablari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini tayyorlash, huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Texnik hujjatlarga huquqiy normalar kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi, bundan mazkur bandning ikkinchi xatboshisi mustasno.
Sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, fitosanitariya talablari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya hamda veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini xalqaro standartlarga moslashtirish jarayonida ularga huquqiy normalarni kiritishga yoʻl qoʻyiladi.”.
2. 12-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Texnik hujjatlarning amal qilish muddati butun hujjat yoki uning qismlari uchun belgilanishi mumkin. Bunday holda texnik hujjat yoxud uning bir qismi qaysi muddatga yoki qanday hodisa yuz berguniga qadar oʻz kuchini saqlab qolishi koʻrsatilishi kerak.”.
3. 20-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Muqaddimada texnik hujjatni qabul qilishning sabablari, maqsadlari va vazifalari, shuningdek qonun hujjatlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari va qarorlari hamda Vazirlar Mahkamasining qarorlarini (ularning moddalari yoki bandlarini) bajarish yuzasidan yoki ular asosida qabul qilinayotganligi koʻrsatiladi.”.
4. 21-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Texnik hujjatda quyidagilarga:
ikkitalik raqamlar va (yoki) harflarni ishlatishga (masalan, “1.1”, “5.1.1”, “1.a”, “a.a” va h.k.);
bir vaqtning oʻzida kichik bandlarni va mustaqil (kichik bandlar bilan bogʻlanmagan) xatboshilarni bayon etishga;
xatboshilar boshlanishida defis yoki boshqa belgilar ishlatishga yoʻl qoʻyilmaydi.”.
5. 22-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Quyidagi tuzilmaviy birliklar:
agar texnik hujjatda boblar boʻlmasa, boʻlim;
agar texnik hujjatda band boʻlmasa, kichik band va xatboshi kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.”.
6. 41-banddagi “standartlar” hamda “standartlar va boshqa hujjatlar” degan soʻzlar tegishli ravishda “shaharsozlik normalari va qoidalari” hamda “shaharsozlik normalari va qoidalari hamda boshqa hujjatlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
7. 48-bandda :
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“texnik hujjatning oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgan tegishli tuzilmaviy birligining taklif etilayotgan tahriri;”;
uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin.
8. 49-bandning ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilaridagi “polujirniy” degan soʻz “yarim qora” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
9. 4-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4-bob. Texnik hujjatni rasmiylashtirish, kelishish, jamoatchilik muhokamasi va uni qabul qilish”.
10. 55-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Texnik hujjat loyihasi qonunchilikka muvofiq boʻlsa, shuningdek unda huquqiy normalar mavjud boʻlmasa (bundan sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, fitosanitariya talablari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya hamda veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini xalqaro standartlarga moslashtirish jarayoni mustasno), yuridik xizmat rahbari tomonidan imzolanadi va xulosa tayyorlanadi.”.
11. 57-bandda :
quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“texnik hujjat loyihasi Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portaliga jamoatchilik muhokamasi oʻtkazilishi uchun joylashtirilgan boʻlsa, uning natijalari haqidagi maʼlumotlar, bunda qoida tariqasida, yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan takliflarni koʻrib chiqish natijalari koʻrsatiladi;”;
toʻqqizinchi xatboshi oʻninchi xatboshi deb hisoblansin.
12. Quyidagi mazmundagi 60 1 va 60 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“60 1 . Vazirlik va idoralar tomonidan texnik hujjatlarning loyihalari Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portalida jamoatchilik muhokamasini oʻtkazish uchun joylashtirilishi mumkin, bundan yangi qabul qilingan qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiqlashtirishni nazarda tutuvchi hamda davlat siri hisoblangan maʼlumotlar va maxfiy maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan texnik hujjatlar loyihalari mustasno.
Texnik hujjat loyihasini Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portaliga joylashtirish texnik hujjat qabul qilinishidan oldin amalga oshiriladi.
Texnik hujjat loyihasini Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portaliga joylashtirish muddati loyihani ishlab chiquvchi vazirlik va idoralar tomonidan belgilanadi.
60 2 . Texnik hujjat loyihasi boʻyicha jamoatchilik muhokamasi ishtirokchilaridan kelib tushgan fikr-mulohazalar va (yoki) takliflarni hisobga olish loyihani qabul qilingan fikr-mulohazalar va (yoki) takliflarga muvofiq maromiga yetkazish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
Kelib tushgan fikr-mulohazalar va (yoki) takliflar rad etilgan taqdirda loyihani ishlab chiquvchi ularni rad etish sababini asoslashi shart.”.
13. 64-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“64. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish uchun texnik hujjat tasdiqlangan holda uni qabul qilgan organ tomonidan ushbu texnik hujjat qabul qilingan kunning oʻzida yagona elektron tizim orqali taqdim etiladi (bundan davlat siri hisoblangan maʼlumotlar va maxfiy maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan texnik hujjatlar mustasno)”.
14. 71-bandning “g” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“g) hujjatda huquqiy normalar qoʻllanilgan boʻlsa (bundan sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, fitosanitariya talablari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya hamda veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini xalqaro standartlarga moslashtirish jarayoni mustasno);”.
15. 72 va 73-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“72. Yagona elektron tizim orqali taqdim etilgan texnik hujjatni huquqiy ekspertizadan oʻtkazish natijasida unda texnik koʻrinishdagi, shu jumladan hujjat mazmunining oʻzgarishiga olib kelmaydigan xatoliklar mavjudligi aniqlangan taqdirda mazkur xatoliklar Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan yagona elektron tizim orqali bartaraf etilishi mumkin. Bunda texnik hujjatda aniqlangan texnik koʻrinishdagi, shu jumladan mazmun oʻzgarishiga olib kelmaydigan xatoliklar ushbu hujjatni qabul qilgan vazirlik yoki idoraning birinchi rahbari tomonidan yozma yoki elektron tizim orqali rozilik berilgan taqdirda bartaraf etiladi.
Bunda xatoliklar bartaraf etilgan texnik hujjat uni qabul qilgan vazirlik yoki idora birinchi rahbarining roziligini olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan hujjatni qabul qilgan vazirlik yoki idoraga beriladi.
Texnik hujjatni huquqiy ekspertizadan oʻtkazish muddati ushbu hujjat vazirlik yoki idoraning birinchi rahbariga rozilik olish uchun yuborilgan kundan rozilik olingan kunga qadar toʻxtatib turiladi.
73. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan hisobga olish rad etilgan texnik hujjatlar rad etilgan vaqtdan eʼtiboran bekor qilingan hisoblanadi hamda vazirlik va idoralar tomonidan ularni bekor qilish uchun alohida hujjat qabul qilish talab etilmaydi.
Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining hisobga olishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosasi imzolangan vaqtdan texnik hujjatda uning bekor qilinganligi haqidagi belgi avtomatik tarzda elektron tizimda qayd etiladi.
Hisobga olish rad etilgan texnik hujjat Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi xulosasini eʼtiborga olgan holda qayta ishlab chiqilishi va hisobga olish uchun takroran taqdim etilishi mumkin.
Mazkur Qoidalarning 71-bandi “b” va “v” kichik bandlarida koʻrsatilgan asoslar boʻyicha hisobga olish rad etilganda, vazirlik va idoralar bir oy ichida rad etish sabablarini bartaraf etishga va ushbu texnik hujjatni hisobga olish uchun takroran taqdim etishga majburdirlar.”.
16. 75-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“75. Texnik hujjatni hisobga olish yagona elektron tizim orqali texnik hujjatni hisobga olish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri tomonidan tasdiqlanadigan xulosa bilan rasmiylashtiriladi.
Davlat siri hisoblangan maʼlumotlar va maxfiy maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan texnik hujjatni hisobga olish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri tomonidan, istisno tariqasida, qogʻoz shaklida tasdiqlanadigan texnik hujjatni hisobga olish toʻgʻrisidagi xulosa bilan rasmiylashtiriladi.
Texnik hujjatni hisobga olish toʻgʻrisidagi xulosa asosida hisobga olish raqami berilgan holda Davlat reyestriga tegishli maʼlumot kiritiladi.
Texnik hujjatlar reyestri elektron shaklda yuritiladi.
Texnik hujjatni hisobga olish toʻgʻrisidagi belgi (texnik hujjatni oʻtkazish raqami va sanasi, shuningdek davlat siri hisoblangan maʼlumotlar va maxfiy maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan texnik hujjatlar uchun qoʻshimcha ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining gerbli muhri) buyruq yoki qarorning yuqori qismiga qoʻyiladi.
Davlat siri hisoblangan maʼlumotlar va maxfiy maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan texnik hujjatlarning rasmiylashtirilgan asl nusxasi texnik hujjatni huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish uchun taqdim etgan vazirlik yoki idoraga belgilangan tartibda yuboriladi.
Vazirlik va idoralar hisobga olingan texnik hujjatni Oʻzbekiston Respublikasi Qonunchilik hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasidan elektron koʻrinishda yuklab olishlari mumkin.”.
17. 6-bob quyidagi mazmundagi paragraf bilan toʻldirilsin:
“1 1 -§. Texnik hujjatlar amal qilishining toʻxtatib turilishi
86 1 . Texnik hujjatning yoki uning tuzilmaviy birligining amal qilishi uni qabul qilgan organ yoxud uning yuqori turuvchi organi tomonidan muayyan muddatga yoki muayyan hodisa yuz berguniga qadar toʻxtatib turilishi mumkin. Bunda texnik hujjatning yoki uning tuzilmaviy birligining amal qilishi muayyan hodisa yuz berguniga qadar toʻxtatib turilgan holda, qanday hodisa yuz berishi lozimligi aniq koʻrsatilishi hamda ushbu hodisa barchaga maʼlum boʻlishi lozim.
Texnik hujjatning yoki uning tuzilmaviy birligining amal qilishini toʻxtatib turish yoki qayta tiklash tegishli texnik hujjat bilan amalga oshiriladi.
Muayyan muddatga toʻxtatilgan texnik hujjatning yoki uning tuzilmaviy birligining amal qilishini toʻxtatib turish muddati tugagandan soʻng avtomatik ravishda qayta tiklangan hisoblanadi. Bunda amal qilishni qayta tiklash toʻgʻrisidagi texnik hujjat qabul qilinishi talab etilmaydi.
Muayyan hodisa yuz berguniga qadar toʻxtatib turilgan texnik hujjatning yoki uning tuzilmaviy birligining amal qilishi tegishli texnik hujjat bilan qayta tiklanadi.”.
18. 1-ilova mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 1-ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
Shaharsozlik normalari va qoidalari, fitosanitariya talablari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini tayyorlash, huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga ILOVA
“Shaharsozlik normalari va qoidalari, fitosanitariya talablari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini tayyorlash, huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish qoidalariga 1-ILOVA
NAMUNA Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining Qarori Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanayotgan bolalarning xavfsiz va sifatli ovqatlanishining tashkil etilishiga oid sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlarini (0016-21-son SanQvaN) tasdiqlash toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasining “Aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi toʻgʻrisida”gi Qonuni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 10-noyabrdagi PQ-4887-son “Aholining sogʻlom ovqatlanishini taʼminlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi qaror qiladi: 1. Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanayotgan bolalarning xavfsiz va sifatli ovqatlanishining tashkil etilishiga oid sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari (0016-21-son SanQvaN) ilovaga muvofiq tasdiqlansin. 2. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh davlat sanitariya vrachi tomonidan 2017-yil 14-fevralda tasdiqlangan “Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim muassasalarida tarbiyalanayotgan bolalarni xavfsiz va sifatli ovqatlanishini tashkil etilishiga oid gigiyenik talablar” (0348-17-son SanQvaN) oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin. 3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi raisi — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh davlat sanitariya vrachi (elektron raqamli imzo) Х. Хххххххх Toshkent sh., 2026-yil 9-yanvar, 92-son
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining 2026-yil 9-yanvardagi 92-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanayotgan bolalarning xavfsiz va sifatli ovqatlanishining tashkil etilishiga oid sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari (0016-21-son SanQvaN)
Mazkur sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari (bundan buyon matnda sanitariya qoidalari deb yuritiladi) maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanayotgan bolalarning xavfsiz va sogʻlom ovqatlanishini tashkil etish, yuqumli va yuqumli boʻlmagan kasalliklar profilaktikasi hamda ovqatdan zaharlanishlarning oldini olish choralarini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur sanitariya qoidalari tashkiliy-huquqiy va mulkchilik shaklidan qatʼiy nazar barcha maktabgacha taʼlim tashkilotlariga nisbatan tatbiq etiladi.
…
5. Taomnomalarga kiritilgan taomlarning maxsus ishlab chiqilgan texnologik xaritalari boʻlishi shart. Ushbu texnologik xaritalarda taomlarning tarkibiy qismlari, energetik qiymati, oqsil, yogʻ va uglevodlarning miqdori hamda tayyorlangan taomning hajmi koʻrsatilgan boʻlishi kerak.
Baʼzi mahsulotlar boʻlmaganda ular boshqa mahsulotlar bilan almashtiriladi. Bunda mazkur sanitariya qoidalarining ilovasiga muvofiq mahsulotlarni almashtirish jadvalidan foydalaniladi.
Yagona mavsumiy taomnoma asosida faoliyat yuritayotgan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida oziq-ovqat taʼminotida keskin uzilishlar yuzaga kelgan hollarda taomnomadagi taom boshqa bir taom bilan almashtirilishi lozim. Bunda almashtiriluvchi taomning tarkibi va energetik qiymati toʻliq hisob-kitob qilingan holda amalga oshiriladi.
6. Taomni toʻgʻri tayyorlash va tayyor taomning hajmi normaga muvofiq kelishi uchun mazkur sanitariya qoidalarining 5-ilovasiga muvofiq oziq-ovqat mahsulotlarining dastlabki va issiqlik ishlovini berishda ogʻirlik yoʻqotish miqdori jadvalidan foydalanilishi lozim.
…
2-bob. Bolalarning maktabgacha taʼlim tashkilotida boʻlishiga muvofiq ovqatlanishni tashkil qilish
11. Bolalarning maktabgacha taʼlim tashkilotlarida (guruhlarda) boʻladigan vaqti quyidagicha boʻlishi mumkin:
bolalar 3-4 soat boʻladigan guruhlarida — kunduzgi uyqu tashkil etilmaydi va bir martalik ovqatlantirish tashkil etilishi mumkin;
bolalar 9 — 10,5 soat boʻladigan guruhlarida — toʻrt martalik ovqatlantirish tashkil etilishi va kunduzgi uyqu uchun sharoitlar yaratilgan boʻlishi kerak;
bolalar 12 soat boʻladigan guruhlarida — toʻrt martalik ovqatlantirish tashkil etilishi, kunduzgi uyqu uchun sharoitlar yaratilgan boʻlishi kerak;
Maktabgacha taʼlim tashkilotlarining bolalar kecha-yu kunduz boʻladigan guruhlarida kunduzgi va tungi uyqu hamda besh martalik ovqatlantirish tashkil etilishi uchun sharoitlar yaratilgan boʻlishi kerak.
Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanayotgan bolalarning xavfsiz va sifatli ovqatlanishining tashkil etilishiga oid sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga ILOVA
Ayrim oziq-ovqat mahsulotlarni almashtirilishi jadvali
Mahsulot nomi Ogʻirligi (g) Almashtiriladigan mahsulot Ogʻirligi (g) 1-navli bugʻdoy unidan yopilgan oq non 100 1-navli bugʻdoy uni 75 1-kategoriyali mol goʻshti 100 Quyon goʻshti 98 1-toifa tovuq va kurka goʻshti 110 Tozalangan baliq 125 Tvorog 120 Tuxum 145 Yogʻi olinmagan sut 100 Germetik oʻramdagi quruq sut 12 Quyultirilgan shakarli sut 38 Tvorog 17 Yogʻli qatiq 103 Pishloq 12,5 1-kategoriyali mol goʻshti 15 Tovuq goʻshti 22 Tozalangan baliq 20 Parranda tuxumi (1 dona) Tvorog 31 Mol goʻshti 72 Tozalangan baliq 30 ”.
Vazir A. TASHKULOV
Toshkent sh.,
2026-yil 18-may,
19-mh-son