📅 2026-yil 19-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 19-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 19 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 мая 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 May 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда оилавий маслаҳат хизматларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ҳуқуқий ва психологик хизматлар кўрсатиш, ота-оналикка тайёрлаш таълим дастурлари орқали масъулиятли ота-оналик кўникмаларини шакллантириш ва оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳузуридаги Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари негизида туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари тизимида юридик шахс бўлмаган Оила ва хотин-қизлар масканларини (кейинги ўринларда — масканлар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Масканларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
никоҳланувчи ёшлар, оиласида муаммоси бўлган, никоҳ қурганига 5 йил тўлмаган ҳамда оилавий ажрим билан боғлиқ низоли оилаларни алоҳида дастурлар асосида ўқитиш;
психологик, ҳуқуқий, медиатив, тиббий, менторлик йўналишларида оилавий маслаҳат хизматларини кўрсатиш;
ёшлар учун гиёҳвандлик, эрта туғруқ ва эрта никоҳнинг оқибатлари, ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантиришга қаратилган ўқувлар ташкил этиш;
никоҳланувчи ёшлар учун оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, оилавий-ҳуқуқий муносабатлар ҳамда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, шу жумладан, оиладаги низоларни зўравонликсиз ҳал этиш маданиятини шакллантириш масалалари бўйича «маиший зўравонликсиз бахтли оилавий ҳаётга тайёрлаш» махсус курсларини ташкил этиш;
профилактика ҳисобида турган аёлларга стресс, қўрқув ва ишончсизликни енгиш ҳамда ижтимоий мослашув дастурларини ташкил этиш;
оиласида муаммоси бўлган, никоҳ қурганига 5 йил тўлмаган оилалар учун оилавий муаммоларни бартараф этиш кўникмасини шакллантириш, бола психологияси, ота-оналикни ривожлантиришга қаратилган таълим дастурларини амалга ошириш;
оилавий ажрим билан боғлиқ, суд ва ФҲДЁ органларига ариза берган низоли оилалар билан алоҳида ишлаш, мулоқотни тиклашга қаратилган машғулотлар ўтказиш, оилавий ажримларнинг оқибатлари юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш;
миграциядан қайтган, оғир аҳволдаги аёлларнинг руҳий ва ҳиссий саломатлигини тиклаш, уларнинг жамиятга интеграция қилиниши юзасидан кузатув ва қўллаб-қувватлаш дастурларини йўлга қўйиш;
зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахслар учун зўравонлик ҳолатларининг салбий оқибатлари ва қонуний жавобгарлигини тушунтириш, ҳиссиётларни бошқаришни ўргатиш;
соғлом овқатланиш, нутрициология, диетология бўйича маслаҳатлар бериш, спорт-соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш;
лидер тадбиркорларни жалб қилган ҳолда, замонавий тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича хотин-қизларга маслаҳатлар бериш;
«Хавфсиз миграция»ни таъминлашда аёлларга кўмаклашиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган даромадли касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш, консалтинг хизматларини ташкил этиш.
3. Белгилансинки, масканлар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:
маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари масканлар фаолиятини тарғиб қилади, оилалар ва хотин-қизларни масканларга йўналтиради;
туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари масканлар фаолиятини ташкил этиш, унинг иш режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва иш режанинг бажарилишини таъминлаш, малакали мутахассислар ва жамоатчилик вакилларини жалб этиш чораларини кўради;
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри оила ва хотин-қизлар бошқармалари масканларга умумий раҳбарлик қилади, уларнинг фаолият самарадорлигини таъминлайди, давлат ижтимоий буюртмаси доирасида лойиҳаларни жалб этади.
4. Қуйидагилар:
Оила ва хотин-қизлар масканларида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;
Оила ва хотин-қизлар масканлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда масканларда аҳолига оилавий маслаҳат хизматлари кўрсатилишини ташкил этсин. Бунда:
масканларда аҳолига ҳуқуқий ва психологик хизматлар кўрсатиш учун зарур мутахассислар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этилади ва тегишли харажатлар «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
жалб этилган мутахассисларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
масканлар фаолиятини самарали ташкил қилишга кўмаклашсин ҳамда уларга тегишли мутахассисларнинг жалб этилишини назоратга олсин;
масканларни жойлаштириш учун мос бинолар ажратилишини таъминласин;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда масканларни компьютер техникаси, канцелярия ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш, биноларни сақлаш (коммунал хизматлар, жорий таъмирлаш ва бошқалар) билан боғлиқ харажатларни маҳаллий бюджет, «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш чораларини кўрсин.
7. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда «Нуронийлар» жамғармаси билан биргаликда бир ой муддатда:
масканларга белгиланган вазифаларни сифатли ва тизимли амалга ошириш мақсадида малакали мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўрсин;
масканларни қўлланмалар ва тарқатма материаллар, видеоролик ва соҳага оид бошқа тарғибот материаллари билан таъминласин;
вазирлик ва идораларнинг илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда соҳага доир дастурлар ва методологияларнинг ишлаб чиқилишини ташкиллаштирсин.
8. Масканлар фаолиятини тизимли ташкил этиш ва унда кўрсатилаётган хизматлар ҳамда ўтказилаётган машғулотлар сифатини ошириш мақсадида:
а) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масканларда психолог маслаҳати ва психологик билимлар берилишини ташкил этишга ёрдамлашади;
б) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масканларда ўқувларни ташкил этишда малакали мутахассислар, профессор-ўқитувчиларни жалб қилади ҳамда талаба-ёшлар ўртасида масканлар фаолиятини тарғиб қилиш чораларини кўради;
в) Адлия вазирлиги:
масканларда ҳуқуқшунос маслаҳати ва ҳуқуқий билимлар берилишини ташкил этиш бўйича чоралар кўради;
ФҲДЁ органларига никоҳга ариза берган никоҳланувчи шахсларнинг ушбу масканларда ташкил этилаётган оилавий ҳаётга тайёрлаш курсларидаги иштирокини таъминлайди;
фаолияти оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилавий муаммоларни бартараф этиш ва низоли оилалар билан ишлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, психологик ёрдамлар кўрсатишга қаратилган энг намунали нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳамкорлик учун масканлар фаолияти билан таништириш чораларини кўради;
масканлар фаолиятини ҳуқуқий қўлланмалар ва тарқатма материаллар билан таъминлашга кўмаклашади;
г) Ички ишлар вазирлиги:
низоли оилалар билан ишлаш учун психологларни жалб қилади;
масканларда оилавий-маиший низолар билан боғлиқ муаммоли оилалар билан мақсадли ишларни ташкил этишга амалий ёрдам берилишини таъминлайди;
ҳимоя ордери олган ва профилактик ҳисобдаги хотин-қизлар билан реабилитация ишлари, тазйиқ ва зўравонлик содир этган ва содир этишга мойил бўлган шахслар билан коррекцион дастурни ўтказиш учун белгиланган тартибда мутахассисларни жалб қилади;
д) Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзи ва шу каби мавзулар бўйича методологик ва тарқатма материаллар, видеороликларни етказади, режа-график асосида репродуктив саломатлик асослари, эрта никоҳ ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзи бўйича тушунтириш ишларини тизимли ташкил этади;
масканларда тиббий маслаҳат ва тиббий билимлар берилишини ташкил этиш бўйича чоралар кўради, ўқувларда тор соҳа мутахассислари иштирокини таъминлайди;
масканларда «Саломатлик хоналари» ҳамда «Она ва бола хоналари»ни ташкил этишга кўмаклашади;
е) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хотин-қизларни даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш бўйича масканлар билан ҳамкорликни йўлга қўяди;
ж) Ёшлар ишлари агентлиги:
масканлар фаолиятини олий таълим ташкилотлари талабалари, никоҳ ёшига етган ёшлар орасида тарғиб қилади, ёшларни волонтёрлик, менторлик ва ижтимоий лойиҳалар орқали жалб қилиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этади;
оила мавзусига бағишланган таъсирчан видеофильм, видеороликлар, инфографик лавҳалар медиатекасини ташкил этади, таъсирчан видеороликларни оммавий ахборот воситалари ва сайтларда намойиш этади, тарқатма материаллар билан таъминлайди;
з) «Нуроний» жамғармасига:
оила институтини мустаҳкамлаш, авлодлар ўртасида узвийликни таъминлаш, миллий қадриятлар ва урф-одатларни асрашга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини масканлар билан ҳамкорликда амалга ошириш;
ёш оилаларга маънавий-маърифий маслаҳатлар бериш, оилавий низоларни бартараф этишга кўмаклашиш;
«Авлодлар мулоқоти», «Оила мактаби» каби тадбирларни, маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказишни ташкил этишда кўмаклашиш тавсия этилади.
9. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси икки ой муддатда:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Оила ва хотин-қизлар масканлари фаолиятини ташкил этиш тартибини тасдиқласин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 майдаги 257-сон қарорига 1-ИЛОВА
Оила ва хотин-қизлар масканларида амалга ошириладиган
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Муддати Масъуллар 1. Никоҳланувчи шахслар учун оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, оилавий-ҳуқуқий муносабатлар ҳамда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича оилавий ҳаётга тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш. 1. Масъул ташкилотларнинг таклифлари асосида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи (кейинги ўринларда — бошқарма бошлиғи) томонидан тасдиқлаш. Ҳар йили январь ойида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ёшлар ишлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, «Нуроний» жамғармаси (келишувга асосан) 2. Оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий турмуш психологияси, репродуктив саломатлик асослари, оила иқтисоди ва бюджети, ота-оналик ижобий кўникмалари, маънавий-ахлоқий қадриятлар бўйича ўқувларни ташкил қилиш. Ҳар ҳафтада, режа-график асосида 3. Ўқувларда малакали мутахассисларнинг иштирокини таъминлаш. Режа-график асосида 4. Ўқувларга никоҳланувчи шахсларни, ёш оилаларни ҳамда оиланинг бошқа аъзоларини жалб қилиш. Режа-график асосида 5. Ўқувларда иштирок этган никоҳланувчи шахсларга сертификат бериш ва бу ҳақида маълумотни ФҲДЁ органларининг тегишли платформасига киритиш. Ўқувлар якунлари бўйича 2. Оила аъзоларини оилавий муносабатларга тайёрлаш бўйича консультатив хизматларни ҳамда оилалар ва хотин-қизларга психологик, ҳуқуқий хизматларни кўрсатиш, миллий ва оилавий қадриятларни ёшлар онгига сингдириш. 1. Масъул ташкилотларнинг таклифлари асосида ўқув-тарғибот дастурини ишлаб чиқиш ва бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқлаш. Ҳар йили январь ойида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ёшлар ишлари агентлиги, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти 2. Ўқувларни режа-график асосида ташкил этиш. 3. Ўқувларда малакали мутахассислар ва жамоатчилик вакилларининг иштирокини таъминлаш. Ҳар ҳафтада, режа-график асосида 4. Оилалар ва хотин-қизларга индивидуал психологик ва ҳуқуқий хизматларни кўрсатиш. Доимий 5. Миллий ва оилавий қадриятларни ёшлар онгига сингдириш бўйича медиаконтентлар тайёрлаш, ахборот-маърифий дастурларини амалга ошириш. Доимий 3. Ота-оналикни ривожлантиришга қаратилган таълим дастурларини ташкил этиш, «Масъулиятли ота-оналик» лойиҳасини амалга ошириш. 1. Ота-оналикни ривожлантиришга қаратилган таълим дастурларини Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти томонидан масканларга етказиш ва бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқлаш. Ҳар йили январь ойида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Нуроний» жамғармаси (келишувга асосан) 2. Мазкур таълим дастурлари ҳамда «Масъулиятли ота-оналик» лойиҳасини ижрочиларга етказиш бўйича онлайн ва оффлайн семинарлар ташкил этиш. 2026 йил июнь 3. Ўқувларни режа-график асосида ташкил этиш. 4. Ўқувларга маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ота-оналарни жалб қилиш. Ҳар ҳафта, режа-график асосида 5. Малакали мутахассисларнинг иштирокини таъминлаш. Доимий 6. Ахборот ва медиа орқали ота-оналик ижобий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган тарғибот ишларини ташкил этиш. Доимий 4. Хотин-қизларни талаб юқори бўлган даромадли касб-ҳунарга белгиланган тартибда ўқитиш, менторлик орқали ўқув-семинарлар ташкил этиш, лидер тадбиркорларни жалб қилган ҳолда замонавий тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича маслаҳатлар бериш. «Хавфсиз миграция»ни таъминлаш бўйича аёлларга кўмаклашишда ҳамкорликни йўлга қўйиш. 1. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти томонидан ўқувлар намунавий режа-жадвалини ҳамда дастурини ишлаб чиқиш ва Оила ва хотин-қизлар қўмитасига тақдим қилиш. Ҳар йили январь ойида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, Савдо-саноат палатаси, Миграция агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан дастур ва намунавий режа-жадвалларни ҳудудий бошқармаларига етказиш. Ҳар ҳафтада, режа-график асосида 3. Замонавий усуллар асосида менторлик орқали ўқув-семинарлар ташкил этиш учун малакали мутахассислар бириктириш. 4. Ўқувларни режа-график асосида ташкил этиш. Доимий 5. Лидер тадбиркорларни аниқлаш ва уларни тажриба алмашиш учун ўқувларга жалб қилиш. Доимий 6. Иштирокчиларга меҳнат бозоридаги янгиликлар, трендлар ва имкониятлар ҳақида маълумот бериб бориш. Режа-график асосида 7. «Хавфсиз миграция»ни таъминлашда тил бўйича ўқув курсларини ташкил этишда кўмаклашиш. Режа-график асосида 5. Репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббий консультациялар бериш. 1. Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича тадбирлар режаси ва дастурини ишлаб чиқиш ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасига тақдим қилиш. 2026 йил май-июнь Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Спорт вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан дастур ва намунавий режа-жадвалларни ҳудудий бошқармаларга етказиш. Режа-график асосида 3. Репродуктив саломатлик ва соғлом турмуш тарзига оид методологик ва тарқатма материаллар ҳамда видеороликлар тайёрлаш. 4. «Саломатлик», «Она ва бола» хоналарини ташкил этиш. Режа-график асосида 5. Репродуктив саломатлик асослари, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзи бўйича тушунтириш ишлари ва тиббий консультацияларни олиб бориш. 6. Соғлом овқатланиш ва шахсий гигиена қоидалари, болаларни тўғри парвариш қилиш бўйича маслаҳатлар бериш. 2026 йил август Ҳар ҳафтада, режа-график асосида 7. Спорт билан шуғулланиш имконияти мавжуд масканларда спорт-соғломлаштириш хизматларини амалга ошириш. Доимий 8. Ўқувларни режа-график асосида ташкил этиш. 9. Малакали мутахассисларнинг иштирокини таъминлаш. Доимий 6. Низоли оилалар билан индивидуал ишлаш, медиатив хизматларни ташкил этиш. 1. Масъул ташкилотларнинг таклифлари асосида дастур ва режани ишлаб чиқиш ҳамда бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқлаш. Ҳар йили январь ойида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Нуроний» жамғармаси (келишувга асосан) 2. Низоли оилалар билан психологлар, ҳуқуқшунослар, нуронийлар, ибратли оилалар ва бошқа жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда алоҳида суҳбатлар ўтказиш. Ҳар ҳафтада, режа-график асосида 3. Оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий низоларнинг олдини олиш бўйича видеороликлар, буклетлар ва бошқа тарқатма материаллар тайёрлаш ҳамда иштирокчиларга намойиш этиш ва тарқатиш. Ҳар чоракда 4. Тарғибот ишларининг натижасини мониторинг қилиб бориш. Режа-график асосида 7. Ижтимоий-маънавий кўмакка муҳтож хотин-қизлар билан алоҳида ишлаш, ёт ғоялар таъсирини олдини олиш бўйича суҳбатлар ўтказиш. 1. Масъул ташкилотларнинг таклифлари асосида ўтказиладиган суҳбатлар режаси ва тезисларни ишлаб чиқиш ҳамда бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқлаш. 2026 йил май-июнь Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, «Нуроний» жамғармаси (келишувга асосан) , Дин ишлари бўйича қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2. Ижтимоий-маънавий кўмакка муҳтож хотин-қизлар билан психологлар, нуронийлар, дин вакиллари, ибратли оилалар ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирокида алоҳида суҳбатлар ўтказиш. Ҳар ҳафтада, режа-график асосида 3. Видеороликлар, буклетлар ва бошқа тарқатма материаллар тайёрлаш ва иштирокчиларга тақдим этиш. Ҳар чоракда 4. Тарғибот ишларининг натижасини мониторинг қилиб бориш. Режа-график асосида 8. Ҳимоя ордери олган, «E-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизими ҳисобида турган хотин-қизларни ижтимоийлашувига кўмаклашиш, оила-турмуш доирасида тазйиқ ва зўравонлик содир этган, бунга мойил бўлган шахслар билан тузатиш дастурларини олиб боришда ҳамкорлик қилиш. 1. Масъул ташкилотларнинг таклифлари асосида режа ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқлаш. 2026 йил май-июнь Ички ишлар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси (келишувга асосан) , Дин ишлари бўйича қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2. Психологлар, ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари, нуронийлар, ибратли оилалар ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирокида тазйиқ ва зўравонлик содир этган, бунга мойил бўлган шахслар билан алоҳида суҳбатлар ўтказиш. Ҳар ҳафтада, режа-график асосида 3. Тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ҳимоя ордери олган, «E-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизими ҳисобида турган хотин-қизларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашиш. Ҳар чоракда 4. Хотин-қизларга, болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳамда оилавий-маиший зўравонликнинг салбий оқибатлари ва қонуний жазо чоралари тўғрисида видеороликлар, буклетлар ва бошқа тарқатма материаллар тайёрлаш ҳамда иштирокчиларга намойиш этиш ва тарқатиш. Режа-график асосида 5. Тарғибот ишларининг натижасини мониторинг қилиб бориш. Доимий
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 майдаги 257-сон қарорига 2-ИЛОВА
Оила ва хотин-қизлар масканлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) ҳисоблаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Оила ва хотин-қизлар масканлари (кейинги ўринларда — масканлар) фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) ҳисоблаш тартибини белгилайди.
2. KPI тизими масканлар фаолиятини натижага йўналтирилган бошқарув асосида ташкил этиш, хизматлар қамрови ва сифати, таълим дастурлари ва оилавий маслаҳат хизматлари самарадорлиги ҳамда ижтимоий таъсирини баҳолаш мақсадида жорий этилади.
3. Мазкур Низом талаблари барча туман (шаҳар) масканлари учун мажбурий ҳисобланади.
4. KPI кўрсаткичлари қуйидаги тамойиллар асосида ҳисобланади:
холислик ва шаффофлик;
ўлчанувчанлик ва аниқлик;
таққослаш имконияти;
маълумотларнинг ҳаққонийлиги;
натижага йўналтирилганлик.
5. KPI ҳисоб-китоблари ҳар ой якунида амалга оширилади, ҳар чорак ва йил якунида таҳлил қилинади.
2-боб. Маълумотларни қабул қилиш манбалари
6. KPI ҳисоблашда қуйидаги расмий маълумотлар манба сифатида қабул қилинади:
ФҲДЁ органлари маълумотлари;
суд органлари маълумотлари;
ички ишлар органлари ва «Е-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизими маълумотлари;
соғлиқни сақлаш органлари маълумотлари;
бандлик органлари маълумотлари;
масканнинг электрон ҳисобот базаси.
7. Маълумотларнинг тўғрилиги ва ўз вақтида киритилиши учун туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади.
KPI тизими 4 та асосий йўналиш бўйича 18 та кўрсаткични ўз ичига олади.
3-боб. Қамров кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш
8. Никоҳланувчи ёшларнинг маскан курсларида иштирок этиши:
9. Никоҳ қурганига беш йилгача бўлган ёш оилаларнинг ўқув дастурлари билан қамраб олиниши:
10. Низоли оилалар билан индивидуал ишлаш улуши:
11. Ҳимоя ордери олган хотин-қизларнинг реабилитация дастурларига жалб этилганлиги:
12. Миграциядан қайтган аёлларнинг психологик ва ижтимоий мослашув дастурлари билан қамраб олиниши:
4-боб. Сифат кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш
13. Фойдаланувчиларнинг хизматлардан қониқиш индекси:
14. Жалб этилган мутахассисларнинг малака даражаси:
15. Методик ва тарқатма материаллар билан таъминланганлик даражаси:
16. Индивидуал иш натижасида ижобий ўзгариш қайд этилган ҳолатлар улуши:
5-боб. Натижа (самарадорлик) кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш
17. Ҳудудда ажримлар сонининг йиллик камайиши:
18. Такрорий мурожаатлар сонининг қисқариши:
19. Эрта никоҳ ҳолатлари динамикаси:
20. Оилавий зўравонлик ҳолатлари динамикаси:
21. Маскан орқали касб-ҳунарга ўқитилиб, ишга жойлашган хотин-қизлар улуши:
6-боб. Баҳолаш ва рейтинг тартиби
22. Ҳар бир KPI кўрсаткичи қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
90 — 100 фоиз — 5 балл;
75 — 89 фоиз — 4 балл;
60 — 74 фоиз — 3 балл;
40 — 59 фоиз — 2 балл;
40 фоиздан паст — 1 балл.
23. Барча кўрсаткичлар бўйича ўртача балл аниқланади ва масканнинг йиллик рейтинги шакллантирилади.
24. KPI натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри оила ва хотин-қизлар бошқармалари томонидан умумлаштирилади ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан республика даражасида ягона электрон рейтинг шакллантирилади.
25. Рейтинг натижалари асосида:
намунали деб топилган масканлар рағбатлантирилади;
самарадорлиги паст масканлар бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
Бунда масканларни намунали деб топиш ва рағбатлантириш Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
26. Нотўғри маълумот тақдим этиш, сунъий кўрсаткич шакллантириш ҳолатлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
27. Мазкур Низом масканлар фаолиятини натижага йўналтирилган, самарали ва ижтимоий таъсирчан бошқарув механизми асосида ташкил этишга хизмат қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 майдаги 257-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 декабрдаги 820-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 974-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорига 1-илованинг 68-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолияти ҳамда «Аёллар дафтари» билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 10 декабрдаги 833-сон қарорига илованинг 23-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 19 май,
257 -сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING
QARORI
CHORA-TADBIRLAR REJASI
NIZOM
ROʻYXATI
Yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish hamda oilaviy maslahat xizmatlarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oila va xotin-qizlarni tizimli qoʻllab-quvvatlashga doir ishlarni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 7-martdagi PF-87-son Farmoniga muvofiq, yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash tizimini takomillashtirish, huquqiy va psixologik xizmatlar koʻrsatish, ota-onalikka tayyorlash taʼlim dasturlari orqali masʼuliyatli ota-onalik koʻnikmalarini shakllantirish va oilalarda maʼnaviy-axloqiy muhitni yanada yaxshilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Yoshlar ishlari agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklarining tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari huzuridagi Yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash markazlari negizida tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari tizimida yuridik shaxs boʻlmagan Oila va xotin-qizlar maskanlarini (keyingi oʻrinlarda — maskanlar) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
2. Maskanlarning asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:
nikohlanuvchi yoshlar, oilasida muammosi boʻlgan, nikoh qurganiga 5 yil toʻlmagan hamda oilaviy ajrim bilan bogʻliq nizoli oilalarni alohida dasturlar asosida oʻqitish;
psixologik, huquqiy, mediativ, tibbiy, mentorlik yoʻnalishlarida oilaviy maslahat xizmatlarini koʻrsatish;
yoshlar uchun giyohvandlik, erta tugʻruq va erta nikohning oqibatlari, yot gʻoyalarga qarshi immunitetni shakllantirishga qaratilgan oʻquvlar tashkil etish;
nikohlanuvchi yoshlar uchun oilaviy hayot psixologiyasi, oila iqtisodi va budjeti, reproduktiv salomatlik asoslari, oilaviy-huquqiy munosabatlar hamda maʼnaviy-axloqiy qadriyatlarni mustahkamlash, shu jumladan, oiladagi nizolarni zoʻravonliksiz hal etish madaniyatini shakllantirish masalalari boʻyicha “maishiy zoʻravonliksiz baxtli oilaviy hayotga tayyorlash” maxsus kurslarini tashkil etish;
profilaktika hisobida turgan ayollarga stress, qoʻrquv va ishonchsizlikni yengish hamda ijtimoiy moslashuv dasturlarini tashkil etish;
oilasida muammosi boʻlgan, nikoh qurganiga 5 yil toʻlmagan oilalar uchun oilaviy muammolarni bartaraf etish koʻnikmasini shakllantirish, bola psixologiyasi, ota-onalikni rivojlantirishga qaratilgan taʼlim dasturlarini amalga oshirish;
oilaviy ajrim bilan bogʻliq, sud va FHDY organlariga ariza bergan nizoli oilalar bilan alohida ishlash, muloqotni tiklashga qaratilgan mashgʻulotlar oʻtkazish, oilaviy ajrimlarning oqibatlari yuzasidan tushuntirish ishlarini olib borish;
migratsiyadan qaytgan, ogʻir ahvoldagi ayollarning ruhiy va hissiy salomatligini tiklash, ularning jamiyatga integratsiya qilinishi yuzasidan kuzatuv va qoʻllab-quvvatlash dasturlarini yoʻlga qoʻyish;
zoʻravonlik sodir etgan yoki sodir etishga moyil boʻlgan shaxslar uchun zoʻravonlik holatlarining salbiy oqibatlari va qonuniy javobgarligini tushuntirish, hissiyotlarni boshqarishni oʻrgatish;
sogʻlom ovqatlanish, nutritsiologiya, diyetologiya boʻyicha maslahatlar berish, sport-sogʻlomlashtirish tadbirlarini tashkil etish;
lider tadbirkorlarni jalb qilgan holda, zamonaviy tadbirkorlik koʻnikmalarini shakllantirish boʻyicha xotin-qizlarga maslahatlar berish;
“Xavfsiz migratsiya”ni taʼminlashda ayollarga koʻmaklashish, mehnat bozorida talab yuqori boʻlgan daromadli kasb-hunar va xorijiy tillarga oʻqitish, konsalting xizmatlarini tashkil etish.
3. Belgilansinki, maskanlar faoliyatini samarali tashkil etish maqsadida:
mahalladagi xotin-qizlar faollari maskanlar faoliyatini targʻib qiladi, oilalar va xotin-qizlarni maskanlarga yoʻnaltiradi;
tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari maskanlar faoliyatini tashkil etish, uning ish rejasini ishlab chiqish, tasdiqlash va ish rejaning bajarilishini taʼminlash, malakali mutaxassislar va jamoatchilik vakillarini jalb etish choralarini koʻradi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahri oila va xotin-qizlar boshqarmalari maskanlarga umumiy rahbarlik qiladi, ularning faoliyat samaradorligini taʼminlaydi, davlat ijtimoiy buyurtmasi doirasida loyihalarni jalb etadi.
4. Quyidagilar:
Oila va xotin-qizlar maskanlarida amalga oshiriladigan chora-tadbirlar rejasi 1-ilovaga muvofiq;
Oila va xotin-qizlar maskanlari faoliyati samaradorligini baholash boʻyicha asosiy samaradorlik koʻrsatkichlarini (KPI) hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Adliya vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari bilan birgalikda maskanlarda aholiga oilaviy maslahat xizmatlari koʻrsatilishini tashkil etsin. Bunda:
maskanlarda aholiga huquqiy va psixologik xizmatlar koʻrsatish uchun zarur mutaxassislar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shartnoma asosida jalb etiladi va tegishli xarajatlar “Ayollar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi;
jalb etilgan mutaxassislarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan soatbay haq toʻlash miqdorlari va shartlari tatbiq etiladi.
6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari:
maskanlar faoliyatini samarali tashkil qilishga koʻmaklashsin hamda ularga tegishli mutaxassislarning jalb etilishini nazoratga olsin;
maskanlarni joylashtirish uchun mos binolar ajratilishini taʼminlasin;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda maskanlarni kompyuter texnikasi, kanselyariya va boshqa zarur jihozlar bilan taʼminlash, binolarni saqlash (kommunal xizmatlar, joriy taʼmirlash va boshqalar) bilan bogʻliq xarajatlarni mahalliy budjet, “Ayollar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtirish choralarini koʻrsin.
7. Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Adliya vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi hamda “Nuroniylar” jamgʻarmasi bilan birgalikda bir oy muddatda:
maskanlarga belgilangan vazifalarni sifatli va tizimli amalga oshirish maqsadida malakali mutaxassislarni jalb qilish choralarini koʻrsin;
maskanlarni qoʻllanmalar va tarqatma materiallar, videorolik va sohaga oid boshqa targʻibot materiallari bilan taʼminlasin;
vazirlik va idoralarning ilmiy-tadqiqot institutlari bilan birgalikda sohaga doir dasturlar va metodologiyalarning ishlab chiqilishini tashkillashtirsin.
8. Maskanlar faoliyatini tizimli tashkil etish va unda koʻrsatilayotgan xizmatlar hamda oʻtkazilayotgan mashgʻulotlar sifatini oshirish maqsadida:
a) Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi maskanlarda psixolog maslahati va psixologik bilimlar berilishini tashkil etishga yordamlashadi;
b) Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi maskanlarda oʻquvlarni tashkil etishda malakali mutaxassislar, professor-oʻqituvchilarni jalb qiladi hamda talaba-yoshlar oʻrtasida maskanlar faoliyatini targʻib qilish choralarini koʻradi;
v) Adliya vazirligi:
maskanlarda huquqshunos maslahati va huquqiy bilimlar berilishini tashkil etish boʻyicha choralar koʻradi;
FHDY organlariga nikohga ariza bergan nikohlanuvchi shaxslarning ushbu maskanlarda tashkil etilayotgan oilaviy hayotga tayyorlash kurslaridagi ishtirokini taʼminlaydi;
faoliyati oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash, oilaviy muammolarni bartaraf etish va nizoli oilalar bilan ishlash, yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash, psixologik yordamlar koʻrsatishga qaratilgan eng namunali nodavlat notijorat tashkilotlarini hamkorlik uchun maskanlar faoliyati bilan tanishtirish choralarini koʻradi;
maskanlar faoliyatini huquqiy qoʻllanmalar va tarqatma materiallar bilan taʼminlashga koʻmaklashadi;
g) Ichki ishlar vazirligi:
nizoli oilalar bilan ishlash uchun psixologlarni jalb qiladi;
maskanlarda oilaviy-maishiy nizolar bilan bogʻliq muammoli oilalar bilan maqsadli ishlarni tashkil etishga amaliy yordam berilishini taʼminlaydi;
himoya orderi olgan va profilaktik hisobdagi xotin-qizlar bilan reabilitatsiya ishlari, tazyiq va zoʻravonlik sodir etgan va sodir etishga moyil boʻlgan shaxslar bilan korreksion dasturni oʻtkazish uchun belgilangan tartibda mutaxassislarni jalb qiladi;
d) Sogʻliqni saqlash vazirligi:
reproduktiv salomatlik, sogʻlom turmush tarzi va shu kabi mavzular boʻyicha metodologik va tarqatma materiallar, videoroliklarni yetkazadi, reja-grafik asosida reproduktiv salomatlik asoslari, erta nikoh va qarindoshlar oʻrtasidagi nikohlarning oldini olish, sogʻlom turmush tarzi boʻyicha tushuntirish ishlarini tizimli tashkil etadi;
maskanlarda tibbiy maslahat va tibbiy bilimlar berilishini tashkil etish boʻyicha choralar koʻradi, oʻquvlarda tor soha mutaxassislari ishtirokini taʼminlaydi;
maskanlarda “Salomatlik xonalari” hamda “Ona va bola xonalari”ni tashkil etishga koʻmaklashadi;
e) Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi xotin-qizlarni daromadli mehnat bilan bandligini taʼminlash, ularni tadbirkorlikka jalb qilish va oʻqitish boʻyicha maskanlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyadi;
j) Yoshlar ishlari agentligi:
maskanlar faoliyatini oliy taʼlim tashkilotlari talabalari, nikoh yoshiga yetgan yoshlar orasida targʻib qiladi, yoshlarni volontyorlik, mentorlik va ijtimoiy loyihalar orqali jalb qilish, ularning tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlash ishlarini tashkil etadi;
oila mavzusiga bagʻishlangan taʼsirchan videofilm, videoroliklar, infografik lavhalar mediatekasini tashkil etadi, taʼsirchan videoroliklarni ommaviy axborot vositalari va saytlarda namoyish etadi, tarqatma materiallar bilan taʼminlaydi;
z) “Nuroniy” jamgʻarmasiga:
oila institutini mustahkamlash, avlodlar oʻrtasida uzviylikni taʼminlash, milliy qadriyatlar va urf-odatlarni asrashga qaratilgan targʻibot-tashviqot ishlarini maskanlar bilan hamkorlikda amalga oshirish;
yosh oilalarga maʼnaviy-maʼrifiy maslahatlar berish, oilaviy nizolarni bartaraf etishga koʻmaklashish;
“Avlodlar muloqoti”, “Oila maktabi” kabi tadbirlarni, maʼnaviy-maʼrifiy suhbatlar oʻtkazishni tashkil etishda koʻmaklashish tavsiya etiladi.
9. Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi ikki oy muddatda:
Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Adliya vazirligi, Ichki ishlar vazirligi hamda boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda Oila va xotin-qizlar maskanlari faoliyatini tashkil etish tartibini tasdiqlasin;
manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi Z.B. Maxkamova zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 19-maydagi 257-son qaroriga 1-ILOVA
Oila va xotin-qizlar maskanlarida amalga oshiriladigan
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Muddati Masʼullar 1. Nikohlanuvchi shaxslar uchun oilaviy hayot psixologiyasi, oila iqtisodi va budjeti, reproduktiv salomatlik asoslari, oilaviy-huquqiy munosabatlar hamda maʼnaviy-axloqiy qadriyatlarni mustahkamlash masalalari boʻyicha oilaviy hayotga tayyorlash oʻquv kurslarini tashkil etish. 1. Masʼul tashkilotlarning takliflari asosida oʻquv dasturlarini ishlab chiqish va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimi oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar boshqarmasi boshligʻi (keyingi oʻrinlarda — boshqarma boshligʻi) tomonidan tasdiqlash. Har yili yanvar oyida Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Adliya vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Yoshlar ishlari agentligi, Ichki ishlar vazirligi, Oila va gender ilmiy-tadqiqot instituti, “Nuroniy” jamgʻarmasi (kelishuvga asosan) 2. Oilaviy-huquqiy munosabatlar, oilaviy turmush psixologiyasi, reproduktiv salomatlik asoslari, oila iqtisodi va budjeti, ota-onalik ijobiy koʻnikmalari, maʼnaviy-axloqiy qadriyatlar boʻyicha oʻquvlarni tashkil qilish. Har haftada, reja-grafik asosida 3. Oʻquvlarda malakali mutaxassislarning ishtirokini taʼminlash. Reja-grafik asosida 4. Oʻquvlarga nikohlanuvchi shaxslarni, yosh oilalarni hamda oilaning boshqa aʼzolarini jalb qilish. Reja-grafik asosida 5. Oʻquvlarda ishtirok etgan nikohlanuvchi shaxslarga sertifikat berish va bu haqida maʼlumotni FHDY organlarining tegishli platformasiga kiritish. Oʻquvlar yakunlari boʻyicha 2. Oila aʼzolarini oilaviy munosabatlarga tayyorlash boʻyicha konsultativ xizmatlarni hamda oilalar va xotin-qizlarga psixologik, huquqiy xizmatlarni koʻrsatish, milliy va oilaviy qadriyatlarni yoshlar ongiga singdirish. 1. Masʼul tashkilotlarning takliflari asosida oʻquv-targʻibot dasturini ishlab chiqish va boshqarma boshligʻi tomonidan tasdiqlash. Har yili yanvar oyida Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Adliya vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Yoshlar ishlari agentligi, Oila va gender ilmiy-tadqiqot instituti 2. Oʻquvlarni reja-grafik asosida tashkil etish. 3. Oʻquvlarda malakali mutaxassislar va jamoatchilik vakillarining ishtirokini taʼminlash. Har haftada, reja-grafik asosida 4. Oilalar va xotin-qizlarga individual psixologik va huquqiy xizmatlarni koʻrsatish. Doimiy 5. Milliy va oilaviy qadriyatlarni yoshlar ongiga singdirish boʻyicha mediakontentlar tayyorlash, axborot-maʼrifiy dasturlarini amalga oshirish. Doimiy 3. Ota-onalikni rivojlantirishga qaratilgan taʼlim dasturlarini tashkil etish, “Masʼuliyatli ota-onalik” loyihasini amalga oshirish. 1. Ota-onalikni rivojlantirishga qaratilgan taʼlim dasturlarini Oila va gender ilmiy-tadqiqot instituti tomonidan maskanlarga yetkazish va boshqarma boshligʻi tomonidan tasdiqlash. Har yili yanvar oyida Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Oila va gender ilmiy-tadqiqot instituti, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, “Nuroniy” jamgʻarmasi (kelishuvga asosan) 2. Mazkur taʼlim dasturlari hamda “Masʼuliyatli ota-onalik” loyihasini ijrochilarga yetkazish boʻyicha onlayn va offlayn seminarlar tashkil etish. 2026-yil iyun 3. Oʻquvlarni reja-grafik asosida tashkil etish. 4. Oʻquvlarga mahalladagi xotin-qizlar faollari tomonidan ota-onalarni jalb qilish. Har hafta, reja-grafik asosida 5. Malakali mutaxassislarning ishtirokini taʼminlash. Doimiy 6. Axborot va media orqali ota-onalik ijobiy koʻnikmalarini rivojlantirishga qaratilgan targʻibot ishlarini tashkil etish. Doimiy 4. Xotin-qizlarni talab yuqori boʻlgan daromadli kasb-hunarga belgilangan tartibda oʻqitish, mentorlik orqali oʻquv-seminarlar tashkil etish, lider tadbirkorlarni jalb qilgan holda zamonaviy tadbirkorlik koʻnikmalarini shakllantirish boʻyicha maslahatlar berish. “Xavfsiz migratsiya”ni taʼminlash boʻyicha ayollarga koʻmaklashishda hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 1. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Kambagʻallik va mehnat bozori tadqiqotlari instituti tomonidan oʻquvlar namunaviy reja-jadvalini hamda dasturini ishlab chiqish va Oila va xotin-qizlar qoʻmitasiga taqdim qilish. Har yili yanvar oyida Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Oila va gender ilmiy-tadqiqot instituti, Savdo-sanoat palatasi, Migratsiya agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 2. Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi tomonidan dastur va namunaviy reja-jadvallarni hududiy boshqarmalariga yetkazish. Har haftada, reja-grafik asosida 3. Zamonaviy usullar asosida mentorlik orqali oʻquv-seminarlar tashkil etish uchun malakali mutaxassislar biriktirish. 4. Oʻquvlarni reja-grafik asosida tashkil etish. Doimiy 5. Lider tadbirkorlarni aniqlash va ularni tajriba almashish uchun oʻquvlarga jalb qilish. Doimiy 6. Ishtirokchilarga mehnat bozoridagi yangiliklar, trendlar va imkoniyatlar haqida maʼlumot berib borish. Reja-grafik asosida 7. “Xavfsiz migratsiya”ni taʼminlashda til boʻyicha oʻquv kurslarini tashkil etishda koʻmaklashish. Reja-grafik asosida 5. Reproduktiv salomatlik, sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish, tibbiy konsultatsiyalar berish. 1. Respublika ixtisoslashtirilgan ona va bola salomatligi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi tomonidan reproduktiv salomatlik, sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish boʻyicha tadbirlar rejasi va dasturini ishlab chiqish hamda Oila va xotin-qizlar qoʻmitasiga taqdim qilish. 2026-yil may-iyun Sogʻliqni saqlash vazirligi, Sport vazirligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Oila va gender ilmiy-tadqiqot instituti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 2. Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi tomonidan dastur va namunaviy reja-jadvallarni hududiy boshqarmalarga yetkazish. Reja-grafik asosida 3. Reproduktiv salomatlik va sogʻlom turmush tarziga oid metodologik va tarqatma materiallar hamda videoroliklar tayyorlash. 4. “Salomatlik”, “Ona va bola” xonalarini tashkil etish. Reja-grafik asosida 5. Reproduktiv salomatlik asoslari, erta va qarindoshlar oʻrtasidagi nikohlarning oldini olish, sogʻlom turmush tarzi boʻyicha tushuntirish ishlari va tibbiy konsultatsiyalarni olib borish. 6. Sogʻlom ovqatlanish va shaxsiy gigiyena qoidalari, bolalarni toʻgʻri parvarish qilish boʻyicha maslahatlar berish. 2026-yil avgust Har haftada, reja-grafik asosida 7. Sport bilan shugʻullanish imkoniyati mavjud maskanlarda sport-sogʻlomlashtirish xizmatlarini amalga oshirish. Doimiy 8. Oʻquvlarni reja-grafik asosida tashkil etish. 9. Malakali mutaxassislarning ishtirokini taʼminlash. Doimiy 6. Nizoli oilalar bilan individual ishlash, mediativ xizmatlarni tashkil etish. 1. Masʼul tashkilotlarning takliflari asosida dastur va rejani ishlab chiqish hamda boshqarma boshligʻi tomonidan tasdiqlash. Har yili yanvar oyida Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Ichki ishlar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, “Nuroniy” jamgʻarmasi (kelishuvga asosan) 2. Nizoli oilalar bilan psixologlar, huquqshunoslar, nuroniylar, ibratli oilalar va boshqa jamoatchilik vakillarini jalb qilgan holda alohida suhbatlar oʻtkazish. Har haftada, reja-grafik asosida 3. Oilalarni mustahkamlash, oilaviy nizolarning oldini olish boʻyicha videoroliklar, bukletlar va boshqa tarqatma materiallar tayyorlash hamda ishtirokchilarga namoyish etish va tarqatish. Har chorakda 4. Targʻibot ishlarining natijasini monitoring qilib borish. Reja-grafik asosida 7. Ijtimoiy-maʼnaviy koʻmakka muhtoj xotin-qizlar bilan alohida ishlash, yot gʻoyalar taʼsirini oldini olish boʻyicha suhbatlar oʻtkazish. 1. Masʼul tashkilotlarning takliflari asosida oʻtkaziladigan suhbatlar rejasi va tezislarni ishlab chiqish hamda boshqarma boshligʻi tomonidan tasdiqlash. 2026-yil may-iyun Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, “Nuroniy” jamgʻarmasi (kelishuvga asosan) , Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 2. Ijtimoiy-maʼnaviy koʻmakka muhtoj xotin-qizlar bilan psixologlar, nuroniylar, din vakillari, ibratli oilalar va boshqa jamoatchilik vakillari ishtirokida alohida suhbatlar oʻtkazish. Har haftada, reja-grafik asosida 3. Videoroliklar, bukletlar va boshqa tarqatma materiallar tayyorlash va ishtirokchilarga taqdim etish. Har chorakda 4. Targʻibot ishlarining natijasini monitoring qilib borish. Reja-grafik asosida 8. Himoya orderi olgan, “E-ijtimoiy profilaktika” axborot tizimi hisobida turgan xotin-qizlarni ijtimoiylashuviga koʻmaklashish, oila-turmush doirasida tazyiq va zoʻravonlik sodir etgan, bunga moyil boʻlgan shaxslar bilan tuzatish dasturlarini olib borishda hamkorlik qilish. 1. Masʼul tashkilotlarning takliflari asosida reja va dasturlarni ishlab chiqish hamda boshqarma boshligʻi tomonidan tasdiqlash. 2026-yil may-iyun Ichki ishlar vazirligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, “Nuroniy” jamgʻarmasi (kelishuvga asosan) , Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 2. Psixologlar, ichki ishlar organlarining profilaktika inspektorlari, nuroniylar, ibratli oilalar va boshqa jamoatchilik vakillari ishtirokida tazyiq va zoʻravonlik sodir etgan, bunga moyil boʻlgan shaxslar bilan alohida suhbatlar oʻtkazish. Har haftada, reja-grafik asosida 3. Tegishli mutaxassislarni jalb qilgan holda himoya orderi olgan, “E-ijtimoiy profilaktika” axborot tizimi hisobida turgan xotin-qizlarning ijtimoiylashuviga koʻmaklashish. Har chorakda 4. Xotin-qizlarga, bolalarga nisbatan tazyiq va zoʻravonlik hamda oilaviy-maishiy zoʻravonlikning salbiy oqibatlari va qonuniy jazo choralari toʻgʻrisida videoroliklar, bukletlar va boshqa tarqatma materiallar tayyorlash hamda ishtirokchilarga namoyish etish va tarqatish. Reja-grafik asosida 5. Targʻibot ishlarining natijasini monitoring qilib borish. Doimiy
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 19-maydagi 257-son qaroriga 2-ILOVA
Oila va xotin-qizlar maskanlari faoliyati samaradorligini baholash boʻyicha asosiy samaradorlik koʻrsatkichlarini (KPI) hisoblash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oila va xotin-qizlar maskanlari (keyingi oʻrinlarda — maskanlar) faoliyati samaradorligini baholash boʻyicha asosiy samaradorlik koʻrsatkichlarini (KPI) hisoblash tartibini belgilaydi.
2. KPI tizimi maskanlar faoliyatini natijaga yoʻnaltirilgan boshqaruv asosida tashkil etish, xizmatlar qamrovi va sifati, taʼlim dasturlari va oilaviy maslahat xizmatlari samaradorligi hamda ijtimoiy taʼsirini baholash maqsadida joriy etiladi.
3. Mazkur Nizom talablari barcha tuman (shahar) maskanlari uchun majburiy hisoblanadi.
4. KPI koʻrsatkichlari quyidagi tamoyillar asosida hisoblanadi:
xolislik va shaffoflik;
oʻlchanuvchanlik va aniqlik;
taqqoslash imkoniyati;
maʼlumotlarning haqqoniyligi;
natijaga yoʻnaltirilganlik.
5. KPI hisob-kitoblari har oy yakunida amalga oshiriladi, har chorak va yil yakunida tahlil qilinadi.
2-bob. Maʼlumotlarni qabul qilish manbalari
6. KPI hisoblashda quyidagi rasmiy maʼlumotlar manba sifatida qabul qilinadi:
FHDY organlari maʼlumotlari;
sud organlari maʼlumotlari;
ichki ishlar organlari va “E-ijtimoiy profilaktika” axborot tizimi maʼlumotlari;
sogʻliqni saqlash organlari maʼlumotlari;
bandlik organlari maʼlumotlari;
maskanning elektron hisobot bazasi.
7. Maʼlumotlarning toʻgʻriligi va oʻz vaqtida kiritilishi uchun tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari rahbarlari shaxsan masʼul hisoblanadi.
KPI tizimi 4 ta asosiy yoʻnalish boʻyicha 18 ta koʻrsatkichni oʻz ichiga oladi.
3-bob. Qamrov koʻrsatkichlari va ularni hisoblash
8. Nikohlanuvchi yoshlarning maskan kurslarida ishtirok etishi:
9. Nikoh qurganiga besh yilgacha boʻlgan yosh oilalarning oʻquv dasturlari bilan qamrab olinishi:
10. Nizoli oilalar bilan individual ishlash ulushi:
11. Himoya orderi olgan xotin-qizlarning reabilitatsiya dasturlariga jalb etilganligi:
12. Migratsiyadan qaytgan ayollarning psixologik va ijtimoiy moslashuv dasturlari bilan qamrab olinishi:
4-bob. Sifat koʻrsatkichlari va ularni hisoblash
13. Foydalanuvchilarning xizmatlardan qoniqish indeksi:
14. Jalb etilgan mutaxassislarning malaka darajasi:
15. Metodik va tarqatma materiallar bilan taʼminlanganlik darajasi:
16. Individual ish natijasida ijobiy oʻzgarish qayd etilgan holatlar ulushi:
5-bob. Natija (samaradorlik) koʻrsatkichlari va ularni hisoblash
17. Hududda ajrimlar sonining yillik kamayishi:
18. Takroriy murojaatlar sonining qisqarishi:
19. Erta nikoh holatlari dinamikasi:
20. Oilaviy zoʻravonlik holatlari dinamikasi:
21. Maskan orqali kasb-hunarga oʻqitilib, ishga joylashgan xotin-qizlar ulushi:
6-bob. Baholash va reyting tartibi
22. Har bir KPI koʻrsatkichi quyidagi mezonlar asosida baholanadi:
90 — 100 foiz — 5 ball;
75 — 89 foiz — 4 ball;
60 — 74 foiz — 3 ball;
40 — 59 foiz — 2 ball;
40 foizdan past — 1 ball.
23. Barcha koʻrsatkichlar boʻyicha oʻrtacha ball aniqlanadi va maskanning yillik reytingi shakllantiriladi.
24. KPI natijalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahri oila va xotin-qizlar boshqarmalari tomonidan umumlashtiriladi hamda Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi tomonidan respublika darajasida yagona elektron reyting shakllantiriladi.
25. Reyting natijalari asosida:
namunali deb topilgan maskanlar ragʻbatlantiriladi;
samaradorligi past maskanlar boʻyicha aniq chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqiladi.
Bunda maskanlarni namunali deb topish va ragʻbatlantirish Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi tomonidan belgilangan tartib asosida amalga oshiriladi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
26. Notoʻgʻri maʼlumot taqdim etish, sunʼiy koʻrsatkich shakllantirish holatlari qonunchilikda belgilangan tartibda javobgarlikka sabab boʻladi.
27. Mazkur Nizom maskanlar faoliyatini natijaga yoʻnaltirilgan, samarali va ijtimoiy taʼsirchan boshqaruv mexanizmi asosida tashkil etishga xizmat qiladi.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 19-maydagi 257-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oila institutini yanada rivojlantirish va yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 31-dekabrdagi 820-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 974-bandi.
3. Vazirlar Mahkamasining “Oila va xotin-qizlar bilan ishlash, mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2022-yil 9-avgustdagi 438-son qaroriga 1-ilovaning 68-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi faoliyati hamda “Ayollar daftari” bilan ishlash tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2024-yil 10-dekabrdagi 833-son qaroriga ilovaning 23-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 19-may,
257 -son