📅 2026-yil 19-may · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 19-may · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 19 май · Қонунлар ва кодекслар
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 мая 2026 г. · Законы и кодексы
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 May 2026 · Laws and codes
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Қўриқлаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 20 январда қабул қилинган Сенат томонидан 2026 йил 7 апрелда маъқулланган
Мамлакатимизда қўриқлаш фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, бошқа объектларни тажовузлардан ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти сифатида қайта ташкил этилиб, қўриқлаш фаолияти соҳасидаги аксарият ваколатлар ва вазифалар ушбу департаментга ўтказилганлиги қонунчиликни ўзаро мувофиқлаштириш заруриятини юзага келтирди.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига , « Ички ишлар органлари тўғрисида »ги, « Қўриқлаш фаолияти тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектларнинг ваколатларини аниқ белгилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мазкур Қонун қўриқлаш фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаштиришга, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳамда бошқа объектларни тажовузлардан ҳимоя қилиш ишлари самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
1-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9,171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар, № 6, 729-модда, № 7, 828, 829, 832-моддалар, № 8, 968, 971-моддалар, № 11, 1233, 1236, 1237-моддалар, № 12, 1322, 1327, 1328, 1329-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 248-модданинг :
иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:
«2 1 ) ушбу Кодекснинг 56 1 , 63-моддаларида, 72-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида (сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларда сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузишга оид қисмида, бундан ер ости сувларига доир ҳуқуқбузарликлар мустасно), 79-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида, 88-моддасида (бундан битум эритиш чоғида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик мустасно), 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида (саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузишга оид қисмида), 91 1 -моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 91 2 , 161-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида, 188, 188 2 , 192-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги қўриқлаш хизматлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ҳузуридаги қўриқлаш хизматлари (бўлинмалари) бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари»;
тўртинчи қисми :
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ушбу Кодекснинг 61-моддасида, 79-моддасининг учинчи қисмида, 90-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 90 1 -моддасида, 91 1 -моддасининг тўртинчи қисмида, 183, 184 2 ,184 3 , 185-моддаларида, 185 1 -моддасида (бундан божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар мустасно), 185 2 , 185 3 , 186-моддаларида, 187-моддасининг иккинчи қисмида, 188 1 , 188 3 , 189, 189 1 , 191, 194, 195, 210 1 -моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш хизматларининг (бўлинмаларининг) мансабдор шахслари»;
бешинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
2) 248 1 -модда иккинчи қисмининг бешинчи — саккизинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, суриштирув бўлимлари бошлиқлари;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Муҳим давлат объектларини қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Муҳим давлат объектларини қўриқлаш бошқармаси батальонлари командирлари ва уларнинг ўринбосарлари»;
3) 284-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юридик шахсларнинг қўриқланадиган объектларига, бошқа мол-мулкига тажовуз қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, ҳуқуқбузар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчилари (ходимлари), ички ишлар органлари ходимлари ёки ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси ишчилари ва хизматчилари томонидан ҳуқуқбузарликка барҳам бериш, ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш ва ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига, ички ишлар органларига ёки ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмасининг хизмат биносига ушлаб келтирилиши мумкин»;
4) 287-модда биринчи қисмининг 1-бандидаги «210» рақами «210-моддаларида, 210 1 -моддасининг биринчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 272-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 588, 591-моддалар, № 10, 674-модда, № 12, 891-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 466-модда, № 6, 570-модда, № 10, 984-модда; 2023 йил, № 7, 537-модда; 2024 йил, № 3, 244-модда, № 9, 958, 964-моддалар, № 11, 1291-модда; 2025 йил, № 12, 1329-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 13-модданинг :
биринчи қисми «жазони ижро этиш муассасалари» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти ва унинг бўлинмалари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ички ишлар органлари тизимига ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари учун қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқлар ва имтиёзлардан фойдаланадиган қоровул қўшинлари ҳам киради»;
2) 16-модда биринчи қисмининг :
қирқ учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қўриқланиши лозим бўлган давлат объектларини, ўта муҳим ва тоифаланган объектларни ҳамда бошқа объектларни, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, савдо, хизмат кўрсатиш, кўнгилочар объектларни ҳамда қурилиш объектларини қўриқлашни амалга ошириши»;
эллик биринчи хатбошисидаги «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси» деган сўзлар «қўриқлаш фаолияти, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 17-модданинг биринчи қисми :
қуйидаги мазмундаги ўттиз саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қўриқланиши лозим бўлган давлат объектларини, ўта муҳим ва тоифаланган объектларни ҳамда бошқа объектларни, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, савдо, хизмат кўрсатиш, кўнгилочар объектларни ҳамда қурилиш объектларини улар билан тузилган шартномалар асосида қўриқлаш»;
ўттиз саккизинчи — қирқ иккинчи хатбошилари тегишинча ўттиз тўққизинчи — қирқ учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўттиз тўққизинчи хатбошисидаги «тегишли ташкилотларда» деган сўзлар «идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларида ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмаларида назорат текширувларини ўтказиш, тегишли ташкилотларда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар; 2025 йил, № 1, 3, 6-моддалар, № 2, 189, 197-моддалар, № 3, 376-модда, № 4, 519, 520, 521-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар, № 10, 1155-модда, № 11, 1237-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 2-илова 120-позициясининг «Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Миллий гвардияси» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 3-илова 15-позициясининг «Хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Миллий гвардияси» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 июнда қабул қилинган «Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-778-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 6, 573-модда; 2024 йил, № 11, 1291-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
1) 3-модданинг :
иккинчи хатбошисидаги «Миллий гвардиясининг шартнома асосида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлигининг шартнома асосида давлат органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «Миллий гвардиясининг ўта муҳим ҳамда тоифаланган объектларни» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлигининг ўта муҳим ва тоифаланган объектларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 7-модда биринчи қисмининг :
иккинчи хатбошисидаги «Миллий гвардияси» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошисидаги «Миллий гвардияси» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) қуйидаги мазмундаги 7 1 -модда билан тўлдирилсин:
«7 1 -модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қўриқлаш фаолияти соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
қўриқлаш фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматлари учун тарифларни тасдиқлайди;
қўриқланиши лозим бўлган давлат объектлари, ўта муҳим ва тоифаланган объектлар, шунингдек савдо, хизмат кўрсатиш, кўнгилочар, қурилиш объектларида ва бошқа объектларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти томонидан қўриқлаш хизматларини кўрсатиш тартибини тасдиқлайди ҳамда қўриқлаш фаолиятини амалга оширади;
қўриқлаш воситаларининг ва тизимларининг қўлланилиши соҳасида ягона техник сиёсат юритилишини, улардан фойдаланилиши устидан самарали назоратни, шунингдек қўриқлаш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг миқёсда жорий этилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ҳамда идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчилари ва хизматчиларининг формали кийим-боши ҳамда фарқловчи белгилари намуналарини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қўриқлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномаларнинг намунавий шаклини тасдиқлайди;
саф бўлинмалари, идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари, идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари томонидан қўриқлашнинг техник воситаларидан фойдаланган ҳолда қўриқлаш хизматларини, шунингдек қўриқлаш-техник хизматларни кўрсатади;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментига қўриқлаш учун топширилган объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш талаблари, тартиби ҳамда шартларини белгилайди;
Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлаш-техник хизматлар кўрсатиш бўйича ишларни бажариш учун рухсатномалар беради;
қўриқлаш-техник хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабардор қилиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;
қўриқланадиган объектлар ҳудудида жамоат тартибини сақлайди, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олади ва уларга чек қўяди;
ўзгалар мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятларнинг олдини олиш бўйича профилактика тадбирларини амалга оширади;
идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмаларининг ишчилари ва хизматчилари томонидан қўлланилишига рухсат этилган махсус воситаларни олиш, транспортда ташиш, сақлаш, ҳисобга олиш, таъмирлаш ва йўқ қилиш қоидаларини тасдиқлайди;
идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчилари ва хизматчиларининг хизмат-жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, ахлоқий-руҳий ҳамда жисмоний тайёргарлигини амалга ошириш тартибини белгилайди;
идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари нарядлари томонидан хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги тавсияларни ишлаб чиқади;
идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчилари ва хизматчиларининг бошланғич тайёргарлигини ҳамда уларнинг малакаси оширилишини шартнома асосида таъминлайди;
идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмаларининг фаолияти ташкил этилишини назорат қилади, шунингдек давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ушбу бўлинмалар томонидан қўриқланадиган объектларида қўриқланиш, назорат-ўтказиш режими, қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозланганлик ҳолатини текширади (икки йилда бир марта);
идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг энг кўп сонини белгилайди;
қўриқлаш фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
қўриқлаш фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
4) 8-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:
қўриқлаш фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматлари учун тарифларни тасдиқлайди;
давлат объектларини, ўта муҳим ва тоифаланган объектларни ҳамда бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, шунингдек хорижий давлатлар ҳамда халқаро ташкилотларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарини қўриқлашни амалга оширади;
қўриқлаш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан қўриқлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномаларнинг намунавий шаклини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмаларига қўриқлаш учун топширилган объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш талаблари, тартиби ҳамда шартларини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмаларига қўриқлаш учун топширилган объектлар ҳудудида жамоат тартибини сақлайди, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олади ва уларга чек қўяди;
қўриқлаш фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
қўриқлаш фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
5) 11-модданинг :
биринчи қисмидаги «Миллий гвардияси» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Миллий гвардияси» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Миллий гвардиясининг» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 12-модданинг тўртинчи қисмидаги «Миллий гвардиясининг» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 13-модданинг :
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан қўриқланиши лозим бўлган объектларда»;
тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қўриқланиши лозим бўлган объектларда, қонунчиликда белгиланадиган транспортда ташиладиган юкларни ва бошқа объектларни қўриқлаш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича»;
8) 21-модданинг :
учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ва Миллий гвардиясининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 29-модданинг матнидаги «Миллий гвардияси» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5-модда . Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
6-модда . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
7-модда . Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 19 май,
ЎРҚ-1146-сон
Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni
Qoʻriqlash faoliyati takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Qonunchilik palatasi tomonidan 2026-yil 20-yanvarda qabul qilingan Senat tomonidan 2026-yil 7-aprelda maʼqullangan
Mamlakatimizda qoʻriqlash faoliyati sohasidagi davlat siyosatini amalga oshirish hamda jismoniy va yuridik shaxslarning mol-mulkini, boshqa obyektlarni tajovuzlardan himoya qilish samaradorligini oshirish borasida tizimli islohotlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining Qoʻriqlash bosh boshqarmasi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti sifatida qayta tashkil etilib, qoʻriqlash faoliyati sohasidagi aksariyat vakolatlar va vazifalar ushbu departamentga oʻtkazilganligi qonunchilikni oʻzaro muvofiqlashtirish zaruriyatini yuzaga keltirdi.
Ushbu Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga , “ Ichki ishlar organlari toʻgʻrisida ”gi, “ Qoʻriqlash faoliyati toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga qoʻriqlash faoliyatini amalga oshiruvchi subyektlarning vakolatlarini aniq belgilashga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.
Mazkur Qonun qoʻriqlash faoliyati sohasidagi davlat siyosatini takomillashtirishga, jismoniy va yuridik shaxslarning mol-mulkini hamda boshqa obyektlarni tajovuzlardan himoya qilish ishlari samaradorligini yanada oshirishga xizmat qiladi.
1-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9,171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 465, 466, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar; 2025-yil, № 1, 5, 8-moddalar, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-moddalar, № 3, 368, 376-moddalar, № 4, 517, 521-moddalar, № 5, 643, 644-moddalar, № 6, 729-modda, № 7, 828, 829, 832-moddalar, № 8, 968, 971-moddalar, № 11, 1233, 1236, 1237-moddalar, № 12, 1322, 1327, 1328, 1329-moddalar) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 248-moddaning :
ikkinchi qismi quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:
“2 1 ) ushbu Kodeksning 56 1 , 63-moddalarida, 72-moddasining birinchi va toʻrtinchi qismlarida (suvlarni ifloslantirish yoki bulgʻatish, suvtoʻplagich inshootlarda suvni muhofaza qilish rejimini buzish, suv obyektlariga oqova suvlarni oqizishga yoʻl qoʻyish shartlari toʻgʻrisidagi talablarni buzishga oid qismida, bundan yer osti suvlariga doir huquqbuzarliklar mustasno), 79-moddasining birinchi va toʻrtinchi qismlarida, 88-moddasida (bundan bitum eritish chogʻida atmosfera havosini muhofaza qilish talablariga rioya etmaslik mustasno), 90-moddasining birinchi qismida, 91-moddasida (sanoat chiqindilarini, maishiy chiqindilarni va boshqa chiqindilarni toʻplash, tashish chogʻida tabiatni muhofaza qilish talablarini buzishga oid qismida), 91 1 -moddasining birinchi, ikkinchi va uchinchi qismlarida, 91 2 , 161-moddalarida, 187-moddasining birinchi qismida, 188, 188 2 , 192-moddalarida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar uchun — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti boshligʻi va uning oʻrinbosarlari, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamentining Davlat organlari obyektlarini qoʻriqlash boʻyicha boshqarmasi boshligʻi va uning oʻrinbosarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari huzuridagi qoʻriqlash xizmatlari boshliqlari va ularning oʻrinbosarlari, tumanlar (shaharlar) ichki ishlar boshqarmalari (boʻlimlari) huzuridagi qoʻriqlash xizmatlari (boʻlinmalari) boshliqlari va ularning oʻrinbosarlari”;
toʻrtinchi qismi :
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“ushbu Kodeksning 61-moddasida, 79-moddasining uchinchi qismida, 90-moddasining ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi qismlarida, 90 1 -moddasida, 91 1 -moddasining toʻrtinchi qismida, 183, 184 2 ,184 3 , 185-moddalarida, 185 1 -moddasida (bundan bojxona toʻgʻrisidagi qonunchilikni buzish bilan bogʻliq huquqbuzarliklar mustasno), 185 2 , 185 3 , 186-moddalarida, 187-moddasining ikkinchi qismida, 188 1 , 188 3 , 189, 189 1 , 191, 194, 195, 210 1 -moddalarida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar aniqlangan taqdirda, ichki ishlar organlari huzuridagi qoʻriqlash xizmatlarining (boʻlinmalarining) mansabdor shaxslari”;
beshinchi xatboshisi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;
2) 248 1 -modda ikkinchi qismining beshinchi — sakkizinchi xatboshilari quyidagi mazmundagi beshinchi, oltinchi va yettinchi xatboshilar bilan almashtirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻyicha boshqarmalari boshliqlari, ularning oʻrinbosarlari, surishtiruv boʻlimlari boshliqlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining Muhim davlat obyektlarini qoʻriqlash boshqarmasi boshligʻi va uning oʻrinbosarlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining Muhim davlat obyektlarini qoʻriqlash boshqarmasi batalyonlari komandirlari va ularning oʻrinbosarlari”;
3) 284-moddaning toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yuridik shaxslarning qoʻriqlanadigan obyektlariga, boshqa mol-mulkiga tajovuz qilish bilan bogʻliq huquqbuzarliklar sodir etilgan taqdirda, huquqbuzar Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining harbiy xizmatchilari (xodimlari), ichki ishlar organlari xodimlari yoki harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmasi ishchilari va xizmatchilari tomonidan huquqbuzarlikka barham berish, huquqbuzarning shaxsini aniqlash va huquqbuzarlik toʻgʻrisida bayonnoma tuzish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi boʻlinmalariga, ichki ishlar organlariga yoki harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmasining xizmat binosiga ushlab keltirilishi mumkin”;
4) 287-modda birinchi qismining 1-bandidagi “210” raqami “210-moddalarida, 210 1 -moddasining birinchi qismida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2016-yil 16-sentabrda qabul qilingan “Ichki ishlar organlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-407-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2016-yil, № 9, 272-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda; 2019-yil, № 2, 47-modda, № 5, 267-modda, № 9, 588, 591-moddalar, № 10, 674-modda, № 12, 891-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 5, 466-modda, № 6, 570-modda, № 10, 984-modda; 2023-yil, № 7, 537-modda; 2024-yil, № 3, 244-modda, № 9, 958, 964-moddalar, № 11, 1291-modda; 2025-yil, № 12, 1329-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 13-moddaning :
birinchi qismi “jazoni ijro etish muassasalari” degan soʻzlardan keyin “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti va uning boʻlinmalari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ichki ishlar organlari tizimiga oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining harbiy xizmatchilari uchun qonunchilikda belgilangan tartibda huquqlar va imtiyozlardan foydalanadigan qorovul qoʻshinlari ham kiradi”;
2) 16-modda birinchi qismining :
qirq uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“qoʻriqlanishi lozim boʻlgan davlat obyektlarini, oʻta muhim va toifalangan obyektlarni hamda boshqa obyektlarni, shuningdek jismoniy va yuridik shaxslarning mol-mulkini, savdo, xizmat koʻrsatish, koʻngilochar obyektlarni hamda qurilish obyektlarini qoʻriqlashni amalga oshirishi”;
ellik birinchi xatboshisidagi “huquqbuzarliklar profilaktikasi” degan soʻzlar “qoʻriqlash faoliyati, huquqbuzarliklar profilaktikasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3) 17-moddaning birinchi qismi :
quyidagi mazmundagi oʻttiz sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“qoʻriqlanishi lozim boʻlgan davlat obyektlarini, oʻta muhim va toifalangan obyektlarni hamda boshqa obyektlarni, shuningdek jismoniy va yuridik shaxslarning mol-mulkini, savdo, xizmat koʻrsatish, koʻngilochar obyektlarni hamda qurilish obyektlarini ular bilan tuzilgan shartnomalar asosida qoʻriqlash”;
oʻttiz sakkizinchi — qirq ikkinchi xatboshilari tegishincha oʻttiz toʻqqizinchi — qirq uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
oʻttiz toʻqqizinchi xatboshisidagi “tegishli tashkilotlarda” degan soʻzlar “idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalarida hamda idoraviy qorovullik boʻlinmalarida nazorat tekshiruvlarini oʻtkazish, tegishli tashkilotlarda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
3-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 14-iyulda qabul qilingan “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-701-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 7, 661-modda; 2022-yil, № 4, 340-modda, № 5, 465-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 185-modda, № 7, 533-modda, № 9, 710-modda, № 11, 921, 923-moddalar; 2024-yil, № 1, 5, 7-moddalar, № 2, 105, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819-modda, № 9, 957, 958-moddalar; 2025-yil, № 1, 3, 6-moddalar, № 2, 189, 197-moddalar, № 3, 376-modda, № 4, 519, 520, 521-moddalar, № 5, 644, 645-moddalar, № 10, 1155-modda, № 11, 1237-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 2-ilova 120-pozitsiyasining “Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Milliy gvardiyasi” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) 3-ilova 15-pozitsiyasining “Xabardor qilish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar” degan ustunidagi “Milliy gvardiyasi” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
4-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2022-yil 15-iyunda qabul qilingan “Qoʻriqlash faoliyati toʻgʻrisida”gi OʻRQ-778-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2022-yil, № 6, 573-modda; 2024-yil, № 11, 1291-modda) quyidagi oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin:
1) 3-moddaning :
ikkinchi xatboshisidagi “Milliy gvardiyasining shartnoma asosida davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligining shartnoma asosida davlat organlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshisidagi “Milliy gvardiyasining oʻta muhim hamda toifalangan obyektlarni” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligining oʻta muhim va toifalangan obyektlarni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) 7-modda birinchi qismining :
ikkinchi xatboshisidagi “Milliy gvardiyasi” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshisidagi “Milliy gvardiyasi” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3) quyidagi mazmundagi 7 1 -modda bilan toʻldirilsin:
“7 1 -modda. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining qoʻriqlash faoliyati sohasidagi vakolatlari
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi:
qoʻriqlash faoliyati sohasidagi davlat siyosatini amalga oshiradi;
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan koʻrsatiladigan qoʻriqlash xizmatlari uchun tariflarni tasdiqlaydi;
qoʻriqlanishi lozim boʻlgan davlat obyektlari, oʻta muhim va toifalangan obyektlar, shuningdek savdo, xizmat koʻrsatish, koʻngilochar, qurilish obyektlarida va boshqa obyektlarda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti tomonidan qoʻriqlash xizmatlarini koʻrsatish tartibini tasdiqlaydi hamda qoʻriqlash faoliyatini amalga oshiradi;
qoʻriqlash vositalarining va tizimlarining qoʻllanilishi sohasida yagona texnik siyosat yuritilishini, ulardan foydalanilishi ustidan samarali nazoratni, shuningdek qoʻriqlash faoliyatiga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari keng miqyosda joriy etilishini taʼminlaydi;
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari hamda idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchilari va xizmatchilarining formali kiyim-boshi hamda farqlovchi belgilari namunalarini tasdiqlaydi;
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan qoʻriqlash xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha shartnomalarning namunaviy shaklini tasdiqlaydi;
saf boʻlinmalari, idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari, idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari tomonidan qoʻriqlashning texnik vositalaridan foydalangan holda qoʻriqlash xizmatlarini, shuningdek qoʻriqlash-texnik xizmatlarni koʻrsatadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamentiga qoʻriqlash uchun topshirilgan obyektlarni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash talablari, tartibi hamda shartlarini belgilaydi;
Oʻzbekiston Respublikasining oʻta muhim va toifalangan obyektlarida qoʻriqlash-texnik xizmatlar koʻrsatish boʻyicha ishlarni bajarish uchun ruxsatnomalar beradi;
qoʻriqlash-texnik xizmatlar koʻrsatish boʻyicha faoliyatni boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabardor qilish tartibiga rioya etilishini nazorat qiladi;
qoʻriqlanadigan obyektlar hududida jamoat tartibini saqlaydi, huquqbuzarliklarning oldini oladi va ularga chek qoʻyadi;
oʻzgalar mol-mulkini talon-toroj qilish bilan bogʻliq boʻlgan jinoyatlarning oldini olish boʻyicha profilaktika tadbirlarini amalga oshiradi;
idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalarining hamda idoraviy qorovullik boʻlinmalarining ishchilari va xizmatchilari tomonidan qoʻllanilishiga ruxsat etilgan maxsus vositalarni olish, transportda tashish, saqlash, hisobga olish, taʼmirlash va yoʻq qilish qoidalarini tasdiqlaydi;
idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari hamda idoraviy qorovullik boʻlinmalari ishchilari va xizmatchilarining xizmat-jangovar, ijtimoiy-huquqiy, axloqiy-ruhiy hamda jismoniy tayyorgarligini amalga oshirish tartibini belgilaydi;
idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari hamda idoraviy qorovullik boʻlinmalari naryadlari tomonidan xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi tavsiyalarni ishlab chiqadi;
idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari hamda idoraviy qorovullik boʻlinmalari ishchilari va xizmatchilarining boshlangʻich tayyorgarligini hamda ularning malakasi oshirilishini shartnoma asosida taʼminlaydi;
idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalarining hamda idoraviy qorovullik boʻlinmalarining faoliyati tashkil etilishini nazorat qiladi, shuningdek davlat organlari va xoʻjalik birlashmalarining ushbu boʻlinmalar tomonidan qoʻriqlanadigan obyektlarida qoʻriqlanish, nazorat-oʻtkazish rejimi, qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlanganlik holatini tekshiradi (ikki yilda bir marta);
idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari shaxsiy tarkibining eng koʻp sonini belgilaydi;
qoʻriqlash faoliyati sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etadi;
qoʻriqlash faoliyati sohasida xalqaro hamkorlikni amalga oshiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin”;
4) 8-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi:
qoʻriqlash faoliyati sohasidagi davlat siyosatini amalga oshirishda ishtirok etadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi tomonidan koʻrsatiladigan qoʻriqlash xizmatlari uchun tariflarni tasdiqlaydi;
davlat obyektlarini, oʻta muhim va toifalangan obyektlarni hamda boshqa obyektlarni, jismoniy va yuridik shaxslarning mol-mulkini, shuningdek xorijiy davlatlar hamda xalqaro tashkilotlarning diplomatik, konsullik va boshqa vakolatxonalarini qoʻriqlashni amalga oshiradi;
qoʻriqlash faoliyatiga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi tomonidan qoʻriqlash xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha shartnomalarning namunaviy shaklini tasdiqlaydi;
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining qoʻriqlash boʻlinmalariga qoʻriqlash uchun topshirilgan obyektlarni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash talablari, tartibi hamda shartlarini belgilaydi;
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining qoʻriqlash boʻlinmalariga qoʻriqlash uchun topshirilgan obyektlar hududida jamoat tartibini saqlaydi, huquqbuzarliklarning oldini oladi va ularga chek qoʻyadi;
qoʻriqlash faoliyati sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etadi;
qoʻriqlash faoliyati sohasida xalqaro hamkorlikni amalga oshiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin”;
5) 11-moddaning :
birinchi qismidagi “Milliy gvardiyasi” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismidagi “Milliy gvardiyasi” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi qismidagi “Milliy gvardiyasining” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6) 12-moddaning toʻrtinchi qismidagi “Milliy gvardiyasining” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
7) 13-moddaning :
ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi — Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi tomonidan qoʻriqlanishi lozim boʻlgan obyektlarda”;
toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan qoʻriqlanishi lozim boʻlgan obyektlarda, qonunchilikda belgilanadigan transportda tashiladigan yuklarni va boshqa obyektlarni qoʻriqlash, shuningdek jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari boʻyicha”;
8) 21-moddaning :
uchinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining va Milliy gvardiyasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Milliy gvardiyasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
9) 29-moddaning matnidagi “Milliy gvardiyasi” degan soʻzlar “Ichki ishlar vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
5-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.
6-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:
hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.
7-modda . Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 19-may,
OʻRQ-1146-son