UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 20-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi bojxona qoʻmitasi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 20 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги божхона қўмитаси

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 апреля 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Таможенного комитета при Министерстве экономики и финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 April 2026 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi bojxona qoʻmitasi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

Қарори

Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сон «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 31 мартдаги 01-02/13-20-сон қарори (рўйхат рақами 3296, 2021 йил 4 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2021 й., 10/21/3296/0410-сон) билан тасдиқланган Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган.

3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сон қарорига ИЛОВА

Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. 1-бандда :

олтинчи хатбоши «декларант ёки» деган сўзлардан кейин «декларантнинг ёхуд декларант билан шартнома тузган божхона брокерининг штат бирлигида бўлган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« ҳисобот варағи — ДБЮД доирасида импорт қилинадиган ҳар бир товар туркумининг божхона назорати ва ҳисобини юритиш, шунингдек ушбу туркумлар бўйича ҳисобланган божхона божи ва солиқларни ундириш мақсадида божхона органлари томонидан юритиладиган ҳужжат;»;

еттинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. 2-бандда :

1) «а» кичик бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ДБД, ДБЮД ва ТББЮДларда кўрсатилган товарларга тегишли божхона режимига мувофиқ ундирилиши лозим бўлган божхона тўловлари ушбу божхона декларациялари қабул қилингунига қадар ёки қабул қилиниши билан бир вақтда ёхуд божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган тақдирда божхона тўловларини кечиктириб ва бўлиб-бўлиб тўлашга имконият берилган охирги тўлов кунига қадар тўланади.»;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда, товарларни ДБЮД асосида декларациялашда божхона божи ва солиқлар ушбу товарлар божхона ҳудудига кириб келганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сон «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ декларацияловчи шахснинг мурожаатига асосан ҳар бир товар туркуми учун алоҳида тўланиши мумкин;»;

2) «б» кичик бандда :

биринчи хатбошидаги «товарлар учун» деган сўзлар «товарларни тўлиқ БЮД тақдим этмаган ҳолда дастлабки декларациялаш учун» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Товарлар учун» деган сўзлар «Товарларни тўлиқ БЮД тақдим этмаган ҳолда дастлабки декларациялаш учун» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.

3. 2-бобнинг 1-параграфи номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1-§. Товарларни тўлиқ БЮД тақдим этмаган ҳолда дастлабки декларациялаш шартлари».

4. 3-бандда :

биринчи хатбоши «Товарларни» деган сўздан кейин «тўлиқ БЮД тақдим этмаган ҳолда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«товар учун транзит декларацияси тақдим этилмайдиган бўлса.

Товарлар божхона ҳудудига келгунига қадар маълумотларни таққослаш тугалланганидан ва тегишли божхона тўловлари тўланганидан ёки Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ божхона тўловларини тўлаш таъминоти тақдим этилганидан кейин ДБДдан товарларга божхона операциялари қўлланилиши учун зарур ягона ҳужжат сифатида фойдаланилади ҳамда товарлар тўлиқ БЮД тақдим этилмаган ҳолда эркин муомалага чиқарилади, бундан мазкур бобнинг 5 — 7-параграфларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.».

5. 2-бобнинг 2-параграфи номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2-§. Товарларни тўлиқ БЮД тақдим этмаган ҳолда дастлабки декларациялашнинг биринчи босқичи».

6. 6-банд «йўриқноманинг (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель)» деган сўзлардан кейин «(бундан буён матнда Йўриқнома деб юритилади)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

7. 8-банднинг учинчи хатбошисидаги «транзит декларацияни» деган сўзлар «ДБД рақами қайд этилган транзит декларацияни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 2-бобнинг 3-параграфи номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3-§. Товарларни тўлиқ БЮД тақдим этмаган ҳолда дастлабки декларациялашнинг иккинчи босқичи».

9. 2-боб қуйидаги мазмундаги 5 — 7-параграфлар билан тўлдирилсин:

«5-§. Товарларни кейинчалик тўлиқ БЮД тақдим этиш орқали дастлабки декларациялаш

22 3 . Товарларни кейинчалик тўлиқ БЮД тақдим этиш орқали дастлабки декларациялаш қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

товар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда етиб келганда;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиниши тақиқланган товар бўлганда;

товарларни эркин муомалага чиқаришда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли органлар томонидан бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, бундан мувофиқлик сертификати, экологик сертификат, ветеринария сертификати, санитария-эпидемиологик хулоса, карантин рухсатномаси ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш учун рухсатнома мустасно;

лицензиялар бўйича импорт қилинадиган товар бўлса.

ДБДда барча зарур маълумотлар кўрсатилмаган ва (ёки) божхона расмийлаштируви учун зарур ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган, жумладан мувофиқлик сертификати, экологик сертификат, ветеринария сертификати, санитария-эпидемиологик хулоса, карантин рухсатномаси ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш учун рухсатномалар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаганда, товарларни дастлабки декларациялаш кейинчалик тўлиқ БЮД тақдим этиш шарти билан амалга оширилиши лозим.

6-§. Товарларни кейинчалик тўлиқ БЮД тақдим этиш орқали дастлабки декларациялашнинг биринчи босқичи

22 4 . Декларацияловчи шахс мазкур Низомнинг 22 5 ва 22 6 -бандларига мувофиқ тўлдирилган ва ўзининг электрон рақамли имзоси (қоғоз шаклда унинг шахсий имзоси) билан тасдиқлаган ҳолда товарлар бўйича ДБДни божхона органига тақдим этади.

22 5 . ДБД билан бирга ёки божхона расмийлаштируви жараёнида декларацияловчи шахс тижорат ва транспорт ҳужжатларини ТЕД ААТ орқали тақдим этади.

22 6 . ДБД Йўриқноманинг 5-бобига мувофиқ тартибда тўлдирилади.

Бунда, ДБДнинг 1-графаси биринчи бўлмасида «ПР» белгиси кўрсатилади ҳамда 18, 26, 30-графалари ва «С» графасининг 2 рақами остидаги сатри тўлдирилмайди.

22 7 . ДБД божхона органи томонидан рўйхатга олинади ва расмийлаштирилади.

Бунда, ДБДнинг «Д» графасида божхона органи томонидан ушбу ДБДда баён этилган товарлар қабул қилинганлиги ҳақида божхона органи белгилари (ёзувлари) кўрсатилади. Божхона органи белгилари (ёзувлари) божхона органи ходимининг электрон рақамли имзоси (қоғоз шаклдаги ДБДда шахсий рақамли муҳри) билан тасдиқланади.

22 8 . ДБДда кўрсатилган товарлар божхона органига ДБД қабул қилинган кундан (ДБДнинг 7-графасида кўрсатилган санадан) эътиборан ўттиз календар кун ичида тақдим этилмаган тақдирда ДБД берилмаган деб ҳисобланади.

Бунда, ушбу ДБД Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3220, 2020 йил 10 февраль) талабларига мувофиқ божхона органи томонидан бекор қилинади ҳамда бу ҳақида Божхона қўмитаси ЯАТ орқали декларант ёки декларацияловчи шахс хабардор қилинади.

7-§. Товарларни кейинчалик тўлиқ БЮД тақдим этиш орқали дастлабки декларациялашнинг иккинчи босқичи

22 9 . Товарлар ДБДни рўйхатдан ўтказган божхона постига етиб келгандан сўнг тўлиқ БЮД тақдим этилади.

Бунда, ДБДдаги товар бўйича тўлиқ БЮДни тақдим этиш муддати Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 261-моддасида кўзда тутилган муддатдан ошмаслиги лозим.

22 10 . Тўлиқ БЮД декларант томонидан қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда Йўриқноманинг 5-бобига мувофиқ тартибда тўлдирилади ва божхона органларига ТЕД ААТ орқали тақдим этилади:

тўлиқ БЮДнинг 1-графаси биринчи бўлмасида «ИМ» ҳарфли белгиси кўрсатилади;

тўлиқ БЮДнинг 1-графаси учинчи бўлмасида «ППР» ҳарфли белгиси кўрсатилади;

тўлиқ БЮДга айнан ДБДга берилган тартиб рақам қўйилади.

22 11 . Декларацияловчи шахс ТИФ қатнашчиси кабинети орқали божхона расмийлаштируви учун тақдим этиладиган ҳужжатларни электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва божхона органларига юборади.

22 12 . Тўлиқ БЮД божхона органи томонидан рўйхатга олинади ва расмийлаштирилади.

Божхона органлари товарларни эркин муомалага чиқаришда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли органлар томонидан бериладиган ҳужжатларнинг (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, мувофиқлик сертификати, экологик сертификат ва бошқалар) «Ягона дарча» божхона ахборот тизимида мавжудлигини текширади ҳамда тегишли ҳужжатлар ушбу тизимда мавжуд бўлмаган тақдирда божхона расмийлаштирувини рад этади.

Божхона органлари товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда товарларнинг кузатув ҳужжатлари нусхаларида кўрсатилган маълумотларни асл ҳамда электрон ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштиради.

Агарда тақдим қилинган ҳужжатлар (шу жумладан, электрон кўринишдаги) билан асл ҳужжатлардаги маълумотларда номувофиқликлар мавжуд бўлса ёки ДБДда керакли маълумотлар етишмаса, декларант томонидан ДБДга тегишли ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилади.

Бунда, божхона органи томонидан ДБДга илова қилинган товарнинг кузатув ҳужжатлари рақами, санаси, шакли, ундаги маълумотлар, шу жумладан жўнатувчи ва қабул қилувчининг реквизитлари, товарнинг номи, миқдори (сони, вазни, бошқа қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори), қиймати, ТИФ ТН коди, етказиб бериш шартларида ўзаро тафовут аниқланса, ДБД тақдим этилмаган деб ҳисобланади, бундан товарларни қайта юклаш жараёнида транспорт ҳужжатлари ўзгарганлиги натижасида юзага келган тафовутлар бўйича товар қайта юкланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолатлар мустасно.

Бундай ҳолатларда ДБД ва у бўйича тақдим этилган тўлиқ БЮД божхона органи томонидан бекор қилинади ҳамда товарларни декларациялаш БЮД расмийлаштируви учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

22 13 . ДБД ва у бўйича тақдим этилган тўлиқ БЮДда хато ва камчиликлар аниқланиб, унга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш зарурати юзага келганда ушбу ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар божхона органи рухсати билан амалга оширилади, бундан мазкур Низомнинг 22 12 -банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.

22 14 . ДБД ва у бўйича тақдим этилган тўлиқ БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш, уларни қайтариб олиш ва бекор қилиш Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3220, 2020 йил 10 февраль) талабларига мувофиқ амалга оширилади.

ДБД ва у бўйича тақдим этилган тўлиқ БЮД бекор қилинган тақдирда, янги БЮД ўн беш календар кундан кечиктирмай тақдим этилиши шарт.

22 15 . Божхона органи томонидан товарлар бўйича божхона назоратининг белгиланган тартиб-таомиллари амалга оширилганидан сўнг БЮД расмийлаштирилиб, товарлар эркин муомалага чиқарилади.».

10. Қуйидаги мазмундаги 23 1 -банд билан тўлдирилсин:

«23 1 Товарларни даврий декларациялаш қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиниши тақиқланган товар бўлганда;

товарларни эркин муомалага чиқаришда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли органлар томонидан бериладиган ҳужжатлар (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, мувофиқлик сертификати, экологик сертификат ва бошқалар) талаб этиладиган ҳолларда, бундан мазкур ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳоллар мустасно;

ДБЮДда битта битимга мувофиқ битта жўнатувчининг манзилидан битта олувчининг манзилига битта чегара божхона пости орқали олиб кириладиган ва битта божхона постига тақдим этиладиган бир хил божхона режимига жойлаштирилаётган бир ном, тур, маркадаги, ТИФ ТН бўйича товар кодининг ўн белгили даражаси бир хил бўлган товарлар кўрсатилмаган бўлса.».

11. 27 — 31-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«27. ДБЮДда олиб келинган ҳар бир товар туркуми учун божхона божи ва солиқлар алоҳида тўланиши кўрсатилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ–250-сон «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ декларацияловчи шахснинг қуйидаги маълумотлар кўрсатилган мурожаатига асосан божхона божи ва солиқлар тўланади.

ДБЮД рўйхат рақами ҳамда транзит декларациясини тақдим этиш талаб этиладиган товарлар учун транзит декларациясининг рўйхат рақами;

ишонч билдирган шахснинг маълумотлари (ЖШШИР, Ф.И.О.);

товар ва божхона тўловлари тўғрисида маълумотлар (туркумнинг тартиб рақами, транзит декларациясини тақдим этиш талаб этиладиган товарнинг транзит декларациядаги тартиб рақами, ТИФ ТН код, фактура қиймати, нетто ва брутто вазни, қўшимча ўлчов бирлиги коди ва миқдори, импорт божхона божи, акциз солиғи, ҚҚС).

Декларацияловчи шахснинг мурожаати ушбу шахснинг электрон рақамли имзоси (қоғоз шаклда унинг шахсий имзоси) билан тасдиқланади.

ДБЮД доирасида товар ва транспорт воситаси кузатув ҳужжатлари декларацияловчи шахс томонидан ҳар бир товар туркуми учун божхона назорати бошланишидан олдин декларацияловчи шахснинг мурожаати билан бирга тақдим этилади.

Декларацияловчи шахснинг мурожаатида олиб келинган ҳар бир товар туркуми учун божхона божи ва солиқларни алоҳида тўлаш имконини бермайдиган хато ва (ёки) камчиликлар аниқланган ҳолларда божхона органи уларни бартараф этиш тўғрисида декларацияловчи шахсни бир иш куни ичида Божхона қўмитаси ЯАТ орқали хабардор қилади ҳамда ҳисобот варағи расмийлаштирилмайди.

Декларацияловчи шахснинг мурожаатида хато ва (ёки) камчиликлар аниқланмаган ёки бартараф этилган ҳолда қайта тақдим этилган тақдирда товарларнинг божхона назоратини амалга оширувчи божхона органининг мансабдор шахси томонидан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ ҳисобот варағи расмийлаштирилади ҳамда юритиб борилади.

28. ДБЮДда олиб келинган ҳар бир товар туркуми учун божхона божи ва солиқлар алоҳида тўланиши кўрсатилмаган ҳолларда декларацияловчи шахс томонидан ҳар бир товар туркуми учун божхона назорати бошланишидан олдин товар ва транспорт воситасининг кузатув ҳужжатлари электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этилади.

Бунда, транзит декларациясини тақдим этиш талаб этиладиган ҳолларда товар ва транспорт воситасининг кузатув ҳужжатларида транзит декларацияси ва товарнинг транзит декларациясидаги тартиб рақами маълум қилинади.

Божхона назоратини амалга оширувчи божхона органининг мансабдор шахси томонидан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ ҳисобот варағи расмийлаштирилади. Бунда, ҳисобот варағининг 5-графаси 9 — 13-устунлари тўлдирилмайди.

29. Ҳисобот варағи божхона органи ходими томонидан ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда расмийлаштирилади.

Ҳисобот варағини расмийлаштириш жараёнида божхона назорати шакллари қўлланилиши хавфни бошқариш тизими натижаларига кўра амалга оширилади.

Ҳисобот варағи расмийлаштирилган вақтдан бошлаб унда кўрсатилган товарлар шартли чиқариб юборилган деб ҳисобланади.

30. Божхона органи томонидан ҳисобот варағининг тўлдирилиши:

1) 1-графа. «ДБЮДнинг рўйхат рақами».

Графада товар учун расмийлаштирилган ДБЮДнинг 7-графасидаги рўйхат рақами кўрсатилади;

2) 2-графа. «Ҳисобот варағининг рўйхат рақами».

Графада ҳисобот варағининг рўйхат рақами кўрсатилади. Ҳисобот варағининг рўйхат рақами жорий йилда ўсиш тартибида рақамланади ҳамда йил якунлангач рақамлаш янгидан бошланади;

3) 3-графа. «Транзит декларацияси».

Графада товар учун расмийлаштирилган транзит декларациясининг рўйхат рақами кўрсатилади;

4) 4-графа. «Ишонч билдирган шахс».

Графада ҳисобот варағини тўлдиришга асос бўлиб хизмат қилувчи тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларга жавобгар ҳисобланган жисмоний шахснинг маълумотлари қуйидаги тартибда кўрсатилади:

графанинг чап бўлмасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатилади;

графанинг ўнг бўлмасида жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми қайд этилади.

5) 5-графа. «Товар ва божхона тўловлари тўғрисида маълумот».

Графа қуйидаги тартибда тўлдирилади:

«Туркумнинг тартиб рақами» устунида товар туркумининг тартиб рақами кўрсатилади. Бунда тартиб рақам ҳисобот варағи тақдим этилаётган товарнинг амалда етиб келган туркуми учун ўсиш тартибида кўрсатилади.

«Товарнинг транзит декларациядаги тартиб рақами» устунида ДБЮД доирасида расмийлаштирилаётган товарнинг транзит декларациядаги тартиб рақами кўрсатилади.

«ТИФ ТН код» устунида товарнинг ДБЮДдаги ТИФ ТН коди кўрсатилади;

«Фактура қиймати» устунида ДБЮДдаги товарнинг амалда олиб келинган туркумининг фактура қиймати кўрсатилади. Бунда фактура қиймати ДБЮДнинг 22-графасида қайд этилган валютада кўрсатилади;

«Нетто вазни» устунида ДБЮДдаги товарнинг амалда етиб келган туркумидаги нетто вазни килограммда кўрсатилади;

«Брутто вазни» устунида ДБЮДдаги товарнинг амалда етиб келган туркумидаги брутто вазни килограммда кўрсатилади;

«Қўшимча ўлчов бирлиги коди» устунида ТИФ ТНда келтирилган «Ўлчов бирликлари жадвали»га мувофиқ товарнинг қўшимча ўлчов бирлиги коди кўрсатилади. Бунда товар учун ТИФ ТНга мувофиқ фақат асосий ўлчов бирлиги (кг) қўлланилса, графа тўлдирилмайди;

«Қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдор» устунида товарнинг амалда етиб келган туркумидаги қўшимча ўлчов бирлиги бўйича миқдори кўрсатилади. Бунда товар учун ТИФ ТНга мувофиқ фақат асосий ўлчов бирлиги (кг) қўлланилса, графа тўлдирилмайди;

«Импорт божхона божи» устунида товарнинг амалда етиб келган туркумига ҳисобланган импорт божхона божининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ҳисобланган суммаси кўрсатилади;

«Акциз солиғи» устунида товарнинг амалда етиб келган туркумига ҳисобланган акциз солиғининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ҳисобланган суммаси кўрсатилади;

«ҚҚС» устунида товарнинг амалда етиб келган туркумига ҳисобланган қўшилган қиймат солиғининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ҳисобланган суммаси кўрсатилади;

«Жами тўловлар» устунида товарнинг амалда етиб келган туркумига ҳисобланган ҳисобот варағида қайд этилган божхона тўловларининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ҳисобланган умумий суммаси кўрсатилади.

6) 6-графа. «Декларацияловчи шахс».

Графада ҳисобот варағини тўлдирган ва уни божхона органларига ўзининг электрон рақамли имзоси билан тақдим этган декларацияловчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.

7) 7-графа. «Божхона органи».

Графада божхона органи томонидан ушбу ҳисобот варағида баён этилган товарларга нисбатан қабул қилинган қарор ҳақидаги божхонанинг органи белгилари (ёзувлари) кўрсатилади.

Божхона органининг белгилари (ёзувлари) божхона органи ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Ҳисобот варағининг 1, 3-4 ва 5-графалари декларацияловчи шахснинг мурожаатида келтирилган маълумотлар асосида тўлдирилади.

31. ДБЮД Йўриқнома талабларига мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:

1) 1-графа. «Декларация тури».

Графанинг биринчи бўлмасида «ПЕ» белгиси кўрсатилади.

Графанинг иккинчи бўлмасида Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамдан иборат коди кўрсатилади.

Графанинг учинчи бўлмаси тўлдирилмайди;

2) 47-графа «Божхона тўловларининг ҳисоби».

Графа Йўриқноманинг 25-бандига мувофиқ ҳолда тўлдирилади. Агар божхона божи ва солиқлар божхона ҳудудига кириб келган товарларнинг ҳар бир туркуми учун алоҳида тўланадиган бўлса, тўлов усулининг икки белгили ҳарфли коди кўрсатиладиган «ТУ» устунида «ПП» белгиси кўрсатилади.

3) 50-графа. «Ишонч билдирган шахс».

Графа Йўриқноманинг 25-бандида белгиланган 50-графани тўлдириш тартибига мувофиқ тўлдирилади.

Графада қўшимча равишда «Тўлиқ БЮДни ХХ.ХХ.ХХХХгача божхона органига тақдим этиш мажбуриятини оламан» жумлалари қайд этилади. Бунда ХХ.ХХ.ХХХХ тегишлича кун, ой ва йилни англатади.».

12. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«34. ДБЮД расмийлаштирилган санадан олтмиш календар кундан ошмаган муддатда тўлиқ БЮД тақдим этилиши лозим. Агар тўлиқ БЮДни тақдим этиш муддатининг тугаши божхона органининг ишдан ташқари вақтига ёки иш куни бўлмаган кунга тўғри келса, божхона органининг кейинги иш куни мазкур муддат тугайдиган кун деб ҳисобланади.

ДБЮД учун белгиланган муддат тугагунига қадар товарлар божхона чегараси орқали тўлиқ олиб ўтилмаган ҳолларда декларацияловчи шахс томонидан ушбу муддатга қадар божхона чегараси орқали ҳақиқатда олиб ўтилган товарларга нисбатан тўлиқ БЮД тақдим этилади.

Бунда тўлиқ БЮД тақдим этилишидан аввал ДБЮДдаги маълумотларни ҳақиқатда олиб ўтилган товарларга мослаштириш учун ДБЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилади.».

13. 35-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда, ДБЮДда божхона божи ва солиқларнинг ҳар бир товар туркумига алоҳида тўланиши кўрсатилган тақдирда декларацияловчи шахснинг мурожаатига асосан божхона органи томонидан ҳисобот варағига тегишли ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилади.».

14. 38 ва 39-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«38. Тўлиқ БЮД ДБЮДда кўрсатилмаган товарлар бўйича ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда бу бўйича иш кўриб чиқилиб, суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган қарори чиққунга қадар тақдим этилмайди.

39. Тўлиқ БЮД Йўриқноманинг 25-банди талабларига мувофиқ тартибда қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:

1) 1-графа. «Декларация тури».

Графанинг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши кўрсатилади — «ИМ» ёки «ЭК» белгиси.

Графанинг иккинчи бўлмасида Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамдан иборат коди кўрсатилади.

Графанинг учинчи бўлмасида «ППЕ» белгиси кўрсатилади.

2) 7-графа. «БЮДнинг рўйхат рақами».

Графада тўлиқ БЮДда кўрсатилган товар учун расмийлаштирилган ДБЮДнинг рўйхат рақами кўрсатилади.

3) 47-графа «Божхона тўловларининг ҳисоби».

Графа Йўриқноманинг 25-бандига мувофиқ ҳолда тўлдирилади. Агар божхона божи ва солиқлар божхона ҳудудига кириб келган товарларнинг ҳар бир туркуми учун алоҳида тўланган бўлса, тўлов усулининг икки белгили ҳарфли коди кўрсатиладиган «ТУ» устунида «ПП» белгиси кўрсатилади.».

15. 40-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ТББЮД қуйидаги товарларни шартли чиқариб юбориш учун берилиши мумкин:».

16. Қуйидаги мазмундаги 40 1 -банд билан тўлдирилсин:

«40 1 . ТББЮД қуйидаги ҳолларда тақдим этилмайди:

товар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиниши тақиқланган бўлса;

товар учун илгари ДБД, ДБЮД, ТББЮД ва муваққат божхона юк декларацияси расмийлаштирилган бўлса;

ТББЮД эркин муомалага чиқариш божхона режимидан бошқа божхона режими учун тақдим этилаётган бўлса.».

17. 44-банддаги «тақдим этилганда» деган сўзлар «тақдим этилганлиги аниқланганда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

18. 45-банддаги «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель)» деган сўзлар «Йўриқноманинг» деган сўз билан алмаштирилсин.

19. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ илова билан тўлдирилсин.

Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби майдаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга ИЛОВА

«Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомга илова

ҲИСОБОТ ВАРАҒИ 1. ДБЮДнинг рўйхат рақами __________________________ 2. Ҳисобот варағининг рўйхат рақами ________________________________ 3. Транзит декларацияси 4. Ишонч билдирган шахс 5. Товар ва божхона тўловлари тўғрисида маълумот Турку мнинг тартиб рақами Товарнинг транзит декларациядаги тартиб рақами ТИФ ТН код Фактура қиймати Нетто вазни Брутто вазни Қўшимча ўлчов бирлиги коди Қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдор Импорт божхона божи Акциз солиғи ҚҚС Жами тўловлар 6. Декларацияловчи шахс 7. Б ожхона органи ________________________ ».

Раис А. МАВЛОНОВ

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили А. БУРИЕВ

Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 20 апрель,

2026 йил 17 апрель

2026 йил 15 апрель

1 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IQTISODIYOT VA MOLIYA VAZIRLIGI HUZURIDAGI BOJXONA QOʻMITASINING

Qarori

Dastlabki, davriy va toʻliq boʻlmagan bojxona yuk deklaratsiyalarini rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining Bojxona kodeksi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 17-dekabrdagi PF-250-son “Bojxona maʼmuriyatchiligi va tashqi savdo tartibotlarini yanada soddalashtirish va samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining 2021-yil 31-martdagi 01-02/13-20-son qarori (roʻyxat raqami 3296, 2021-yil 4-may) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.05.2021-y., 10/21/3296/0410-son) bilan tasdiqlangan Dastlabki, davriy va toʻliq boʻlmagan bojxona yuk deklaratsiyalarini rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil bilan kelishilgan.

3. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining 2026-yil 20-apreldagi 1-son qaroriga ILOVA

Dastlabki, davriy va toʻliq boʻlmagan bojxona yuk deklaratsiyalarini rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar

1. 1-bandda :

oltinchi xatboshi “deklarant yoki” degan soʻzlardan keyin “deklarantning yoxud deklarant bilan shartnoma tuzgan bojxona brokerining shtat birligida boʻlgan” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ hisobot varagʻi — DBYUD doirasida import qilinadigan har bir tovar turkumining bojxona nazorati va hisobini yuritish, shuningdek ushbu turkumlar boʻyicha hisoblangan bojxona boji va soliqlarni undirish maqsadida bojxona organlari tomonidan yuritiladigan hujjat;”;

yettinchi — oʻn ikkinchi xatboshilar tegishli ravishda sakkizinchi — oʻn uchinchi xatboshilar deb hisoblansin.

2. 2-bandda :

1) “a” kichik bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“DBD, DBYUD va TBBYUDlarda koʻrsatilgan tovarlarga tegishli bojxona rejimiga muvofiq undirilishi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlari ushbu bojxona deklaratsiyalari qabul qilinguniga qadar yoki qabul qilinishi bilan bir vaqtda yoxud bojxona toʻlovlarini kechiktirib yoki boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyati berilgan taqdirda bojxona toʻlovlarini kechiktirib va boʻlib-boʻlib toʻlashga imkoniyat berilgan oxirgi toʻlov kuniga qadar toʻlanadi.”;

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda, tovarlarni DBYUD asosida deklaratsiyalashda bojxona boji va soliqlar ushbu tovarlar bojxona hududiga kirib kelganda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 17-dekabrdagi PF-250-son “Bojxona maʼmuriyatchiligi va tashqi savdo tartibotlarini yanada soddalashtirish va samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq deklaratsiyalovchi shaxsning murojaatiga asosan har bir tovar turkumi uchun alohida toʻlanishi mumkin;”;

2) “b” kichik bandda :

birinchi xatboshidagi “tovarlar uchun” degan soʻzlar “tovarlarni toʻliq BYD taqdim etmagan holda dastlabki deklaratsiyalash uchun” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Tovarlar uchun” degan soʻzlar “Tovarlarni toʻliq BYD taqdim etmagan holda dastlabki deklaratsiyalash uchun” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar chiqarib tashlansin.

3. 2-bobning 1-paragrafi nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1-§. Tovarlarni toʻliq BYD taqdim etmagan holda dastlabki deklaratsiyalash shartlari”.

4. 3-bandda :

birinchi xatboshi “Tovarlarni” degan soʻzdan keyin “toʻliq BYD taqdim etmagan holda” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi yettinchi va sakkizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“tovar uchun tranzit deklaratsiyasi taqdim etilmaydigan boʻlsa.

Tovarlar bojxona hududiga kelguniga qadar maʼlumotlarni taqqoslash tugallanganidan va tegishli bojxona toʻlovlari toʻlanganidan yoki Oʻzbekiston Respublikasining Bojxona kodeksining 47-bobiga muvofiq bojxona toʻlovlarini toʻlash taʼminoti taqdim etilganidan keyin DBDdan tovarlarga bojxona operatsiyalari qoʻllanilishi uchun zarur yagona hujjat sifatida foydalaniladi hamda tovarlar toʻliq BYD taqdim etilmagan holda erkin muomalaga chiqariladi, bundan mazkur bobning 5 — 7-paragraflarida nazarda tutilgan hollar mustasno.”.

5. 2-bobning 2-paragrafi nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2-§. Tovarlarni toʻliq BYD taqdim etmagan holda dastlabki deklaratsiyalashning birinchi bosqichi”.

6. 6-band “yoʻriqnomaning (roʻyxat raqami 2773, 2016-yil 6-aprel)” degan soʻzlardan keyin “(bundan buyon matnda Yoʻriqnoma deb yuritiladi)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

7. 8-bandning uchinchi xatboshisidagi “tranzit deklaratsiyani” degan soʻzlar “DBD raqami qayd etilgan tranzit deklaratsiyani” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

8. 2-bobning 3-paragrafi nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3-§. Tovarlarni toʻliq BYD taqdim etmagan holda dastlabki deklaratsiyalashning ikkinchi bosqichi”.

9. 2-bob quyidagi mazmundagi 5 — 7-paragraflar bilan toʻldirilsin:

“5-§. Tovarlarni keyinchalik toʻliq BYD taqdim etish orqali dastlabki deklaratsiyalash

22 3 . Tovarlarni keyinchalik toʻliq BYD taqdim etish orqali dastlabki deklaratsiyalash quyidagi hollarda qoʻllanilmaydi:

tovar Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududiga amalda yetib kelganda;

Oʻzbekiston Respublikasi hududiga import qilinishi taqiqlangan tovar boʻlganda;

tovarlarni erkin muomalaga chiqarishda qonunchilik hujjatlarida belgilangan vakolatli organlar tomonidan beriladigan ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlar mavjud boʻlmagan hollarda, bundan muvofiqlik sertifikati, ekologik sertifikat, veterinariya sertifikati, sanitariya-epidemiologik xulosa, karantin ruxsatnomasi hamda radioelektron vositalar va yuqori chastotali qurilmalarni olib kirish uchun ruxsatnoma mustasno;

litsenziyalar boʻyicha import qilinadigan tovar boʻlsa.

DBDda barcha zarur maʼlumotlar koʻrsatilmagan va (yoki) bojxona rasmiylashtiruvi uchun zarur hujjatlar toʻliq hajmda taqdim etilmagan, jumladan muvofiqlik sertifikati, ekologik sertifikat, veterinariya sertifikati, sanitariya-epidemiologik xulosa, karantin ruxsatnomasi hamda radioelektron vositalar va yuqori chastotali qurilmalarni olib kirish uchun ruxsatnomalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mavjud boʻlmaganda, tovarlarni dastlabki deklaratsiyalash keyinchalik toʻliq BYD taqdim etish sharti bilan amalga oshirilishi lozim.

6-§. Tovarlarni keyinchalik toʻliq BYD taqdim etish orqali dastlabki deklaratsiyalashning birinchi bosqichi

22 4 . Deklaratsiyalovchi shaxs mazkur Nizomning 22 5 va 22 6 -bandlariga muvofiq toʻldirilgan va oʻzining elektron raqamli imzosi (qogʻoz shaklda uning shaxsiy imzosi) bilan tasdiqlagan holda tovarlar boʻyicha DBDni bojxona organiga taqdim etadi.

22 5 . DBD bilan birga yoki bojxona rasmiylashtiruvi jarayonida deklaratsiyalovchi shaxs tijorat va transport hujjatlarini TED AAT orqali taqdim etadi.

22 6 . DBD Yoʻriqnomaning 5-bobiga muvofiq tartibda toʻldiriladi.

Bunda, DBDning 1-grafasi birinchi boʻlmasida “PR” belgisi koʻrsatiladi hamda 18, 26, 30-grafalari va “C” grafasining 2 raqami ostidagi satri toʻldirilmaydi.

22 7 . DBD bojxona organi tomonidan roʻyxatga olinadi va rasmiylashtiriladi.

Bunda, DBDning “D” grafasida bojxona organi tomonidan ushbu DBDda bayon etilgan tovarlar qabul qilinganligi haqida bojxona organi belgilari (yozuvlari) koʻrsatiladi. Bojxona organi belgilari (yozuvlari) bojxona organi xodimining elektron raqamli imzosi (qogʻoz shakldagi DBDda shaxsiy raqamli muhri) bilan tasdiqlanadi.

22 8 . DBDda koʻrsatilgan tovarlar bojxona organiga DBD qabul qilingan kundan (DBDning 7-grafasida koʻrsatilgan sanadan) eʼtiboran oʻttiz kalendar kun ichida taqdim etilmagan taqdirda DBD berilmagan deb hisoblanadi.

Bunda, ushbu DBD Bojxona yuk deklaratsiyasini oʻzgartirish, unga qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish va bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 3220, 2020-yil 10-fevral) talablariga muvofiq bojxona organi tomonidan bekor qilinadi hamda bu haqida Bojxona qoʻmitasi YAAT orqali deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxs xabardor qilinadi.

7-§. Tovarlarni keyinchalik toʻliq BYD taqdim etish orqali dastlabki deklaratsiyalashning ikkinchi bosqichi

22 9 . Tovarlar DBDni roʻyxatdan oʻtkazgan bojxona postiga yetib kelgandan soʻng toʻliq BYD taqdim etiladi.

Bunda, DBDdagi tovar boʻyicha toʻliq BYDni taqdim etish muddati Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 261-moddasida koʻzda tutilgan muddatdan oshmasligi lozim.

22 10 . Toʻliq BYD deklarant tomonidan quyidagi xususiyatlarni inobatga olgan holda Yoʻriqnomaning 5-bobiga muvofiq tartibda toʻldiriladi va bojxona organlariga TED AAT orqali taqdim etiladi:

toʻliq BYDning 1-grafasi birinchi boʻlmasida “IM” harfli belgisi koʻrsatiladi;

toʻliq BYDning 1-grafasi uchinchi boʻlmasida “PPR” harfli belgisi koʻrsatiladi;

toʻliq BYDga aynan DBDga berilgan tartib raqam qoʻyiladi.

22 11 . Deklaratsiyalovchi shaxs TIF qatnashchisi kabineti orqali bojxona rasmiylashtiruvi uchun taqdim etiladigan hujjatlarni elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlaydi va bojxona organlariga yuboradi.

22 12 . Toʻliq BYD bojxona organi tomonidan roʻyxatga olinadi va rasmiylashtiriladi.

Bojxona organlari tovarlarni erkin muomalaga chiqarishda qonunchilik hujjatlarida belgilangan vakolatli organlar tomonidan beriladigan hujjatlarning (ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlar, muvofiqlik sertifikati, ekologik sertifikat va boshqalar) “Yagona darcha” bojxona axborot tizimida mavjudligini tekshiradi hamda tegishli hujjatlar ushbu tizimda mavjud boʻlmagan taqdirda bojxona rasmiylashtiruvini rad etadi.

Bojxona organlari tovarlarni bojxona rasmiylashtiruvidan oʻtkazishda tovarlarning kuzatuv hujjatlari nusxalarida koʻrsatilgan maʼlumotlarni asl hamda elektron hujjatlardagi maʼlumotlar bilan solishtiradi.

Agarda taqdim qilingan hujjatlar (shu jumladan, elektron koʻrinishdagi) bilan asl hujjatlardagi maʼlumotlarda nomuvofiqliklar mavjud boʻlsa yoki DBDda kerakli maʼlumotlar yetishmasa, deklarant tomonidan DBDga tegishli oʻzgartirishlar va (yoki) qoʻshimchalar kiritiladi.

Bunda, bojxona organi tomonidan DBDga ilova qilingan tovarning kuzatuv hujjatlari raqami, sanasi, shakli, undagi maʼlumotlar, shu jumladan joʻnatuvchi va qabul qiluvchining rekvizitlari, tovarning nomi, miqdori (soni, vazni, boshqa qoʻshimcha oʻlchov birligidagi miqdori), qiymati, TIF TN kodi, yetkazib berish shartlarida oʻzaro tafovut aniqlansa, DBD taqdim etilmagan deb hisoblanadi, bundan tovarlarni qayta yuklash jarayonida transport hujjatlari oʻzgarganligi natijasida yuzaga kelgan tafovutlar boʻyicha tovar qayta yuklanganligini tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etilgan holatlar mustasno.

Bunday holatlarda DBD va u boʻyicha taqdim etilgan toʻliq BYD bojxona organi tomonidan bekor qilinadi hamda tovarlarni deklaratsiyalash BYD rasmiylashtiruvi uchun belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

22 13 . DBD va u boʻyicha taqdim etilgan toʻliq BYDda xato va kamchiliklar aniqlanib, unga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish zarurati yuzaga kelganda ushbu oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar bojxona organi ruxsati bilan amalga oshiriladi, bundan mazkur Nizomning 22 12 -bandi beshinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatlar mustasno.

22 14 . DBD va u boʻyicha taqdim etilgan toʻliq BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish, ularni qaytarib olish va bekor qilish Bojxona yuk deklaratsiyasini oʻzgartirish, unga qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish va bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 3220, 2020-yil 10-fevral) talablariga muvofiq amalga oshiriladi.

DBD va u boʻyicha taqdim etilgan toʻliq BYD bekor qilingan taqdirda, yangi BYD oʻn besh kalendar kundan kechiktirmay taqdim etilishi shart.

22 15 . Bojxona organi tomonidan tovarlar boʻyicha bojxona nazoratining belgilangan tartib-taomillari amalga oshirilganidan soʻng BYD rasmiylashtirilib, tovarlar erkin muomalaga chiqariladi.”.

10. Quyidagi mazmundagi 23 1 -band bilan toʻldirilsin:

“23 1 Tovarlarni davriy deklaratsiyalash quyidagi hollarda qoʻllanilmaydi:

Oʻzbekiston Respublikasi hududiga import qilinishi taqiqlangan tovar boʻlganda;

tovarlarni erkin muomalaga chiqarishda qonunchilik hujjatlarida belgilangan vakolatli organlar tomonidan beriladigan hujjatlar (ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlar, muvofiqlik sertifikati, ekologik sertifikat va boshqalar) talab etiladigan hollarda, bundan mazkur hujjatlar mavjud boʻlgan hollar mustasno;

DBYUDda bitta bitimga muvofiq bitta joʻnatuvchining manzilidan bitta oluvchining manziliga bitta chegara bojxona posti orqali olib kiriladigan va bitta bojxona postiga taqdim etiladigan bir xil bojxona rejimiga joylashtirilayotgan bir nom, tur, markadagi, TIF TN boʻyicha tovar kodining oʻn belgili darajasi bir xil boʻlgan tovarlar koʻrsatilmagan boʻlsa.”.

11. 27 — 31-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“27. DBYUDda olib kelingan har bir tovar turkumi uchun bojxona boji va soliqlar alohida toʻlanishi koʻrsatilgan hollarda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 17-dekabrdagi PF–250-son “Bojxona maʼmuriyatchiligi va tashqi savdo tartibotlarini yanada soddalashtirish va samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq deklaratsiyalovchi shaxsning quyidagi maʼlumotlar koʻrsatilgan murojaatiga asosan bojxona boji va soliqlar toʻlanadi.

DBYUD roʻyxat raqami hamda tranzit deklaratsiyasini taqdim etish talab etiladigan tovarlar uchun tranzit deklaratsiyasining roʻyxat raqami;

ishonch bildirgan shaxsning maʼlumotlari (JShShIR, F.I.O.);

tovar va bojxona toʻlovlari toʻgʻrisida maʼlumotlar (turkumning tartib raqami, tranzit deklaratsiyasini taqdim etish talab etiladigan tovarning tranzit deklaratsiyadagi tartib raqami, TIF TN kod, faktura qiymati, netto va brutto vazni, qoʻshimcha oʻlchov birligi kodi va miqdori, import bojxona boji, aksiz soligʻi, QQS).

Deklaratsiyalovchi shaxsning murojaati ushbu shaxsning elektron raqamli imzosi (qogʻoz shaklda uning shaxsiy imzosi) bilan tasdiqlanadi.

DBYUD doirasida tovar va transport vositasi kuzatuv hujjatlari deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan har bir tovar turkumi uchun bojxona nazorati boshlanishidan oldin deklaratsiyalovchi shaxsning murojaati bilan birga taqdim etiladi.

Deklaratsiyalovchi shaxsning murojaatida olib kelingan har bir tovar turkumi uchun bojxona boji va soliqlarni alohida toʻlash imkonini bermaydigan xato va (yoki) kamchiliklar aniqlangan hollarda bojxona organi ularni bartaraf etish toʻgʻrisida deklaratsiyalovchi shaxsni bir ish kuni ichida Bojxona qoʻmitasi YAAT orqali xabardor qiladi hamda hisobot varagʻi rasmiylashtirilmaydi.

Deklaratsiyalovchi shaxsning murojaatida xato va (yoki) kamchiliklar aniqlanmagan yoki bartaraf etilgan holda qayta taqdim etilgan taqdirda tovarlarning bojxona nazoratini amalga oshiruvchi bojxona organining mansabdor shaxsi tomonidan mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq hisobot varagʻi rasmiylashtiriladi hamda yuritib boriladi.

28. DBYUDda olib kelingan har bir tovar turkumi uchun bojxona boji va soliqlar alohida toʻlanishi koʻrsatilmagan hollarda deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan har bir tovar turkumi uchun bojxona nazorati boshlanishidan oldin tovar va transport vositasining kuzatuv hujjatlari elektron yoki qogʻoz shaklda taqdim etiladi.

Bunda, tranzit deklaratsiyasini taqdim etish talab etiladigan hollarda tovar va transport vositasining kuzatuv hujjatlarida tranzit deklaratsiyasi va tovarning tranzit deklaratsiyasidagi tartib raqami maʼlum qilinadi.

Bojxona nazoratini amalga oshiruvchi bojxona organining mansabdor shaxsi tomonidan mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq hisobot varagʻi rasmiylashtiriladi. Bunda, hisobot varagʻining 5-grafasi 9 — 13-ustunlari toʻldirilmaydi.

29. Hisobot varagʻi bojxona organi xodimi tomonidan oʻzining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda rasmiylashtiriladi.

Hisobot varagʻini rasmiylashtirish jarayonida bojxona nazorati shakllari qoʻllanilishi xavfni boshqarish tizimi natijalariga koʻra amalga oshiriladi.

Hisobot varagʻi rasmiylashtirilgan vaqtdan boshlab unda koʻrsatilgan tovarlar shartli chiqarib yuborilgan deb hisoblanadi.

30. Bojxona organi tomonidan hisobot varagʻining toʻldirilishi:

1) 1-grafa. “DBYUDning roʻyxat raqami”.

Grafada tovar uchun rasmiylashtirilgan DBYUDning 7-grafasidagi roʻyxat raqami koʻrsatiladi;

2) 2-grafa. “Hisobot varagʻining roʻyxat raqami”.

Grafada hisobot varagʻining roʻyxat raqami koʻrsatiladi. Hisobot varagʻining roʻyxat raqami joriy yilda oʻsish tartibida raqamlanadi hamda yil yakunlangach raqamlash yangidan boshlanadi;

3) 3-grafa. “Tranzit deklaratsiyasi”.

Grafada tovar uchun rasmiylashtirilgan tranzit deklaratsiyasining roʻyxat raqami koʻrsatiladi;

4) 4-grafa. “Ishonch bildirgan shaxs”.

Grafada hisobot varagʻini toʻldirishga asos boʻlib xizmat qiluvchi taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlarga javobgar hisoblangan jismoniy shaxsning maʼlumotlari quyidagi tartibda koʻrsatiladi:

grafaning chap boʻlmasida jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami koʻrsatiladi;

grafaning oʻng boʻlmasida jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi qayd etiladi.

5) 5-grafa. “Tovar va bojxona toʻlovlari toʻgʻrisida maʼlumot”.

Grafa quyidagi tartibda toʻldiriladi:

“Turkumning tartib raqami” ustunida tovar turkumining tartib raqami koʻrsatiladi. Bunda tartib raqam hisobot varagʻi taqdim etilayotgan tovarning amalda yetib kelgan turkumi uchun oʻsish tartibida koʻrsatiladi.

“Tovarning tranzit deklaratsiyadagi tartib raqami” ustunida DBYUD doirasida rasmiylashtirilayotgan tovarning tranzit deklaratsiyadagi tartib raqami koʻrsatiladi.

“TIF TN kod” ustunida tovarning DBYUDdagi TIF TN kodi koʻrsatiladi;

“Faktura qiymati” ustunida DBYUDdagi tovarning amalda olib kelingan turkumining faktura qiymati koʻrsatiladi. Bunda faktura qiymati DBYUDning 22-grafasida qayd etilgan valyutada koʻrsatiladi;

“Netto vazni” ustunida DBYUDdagi tovarning amalda yetib kelgan turkumidagi netto vazni kilogrammda koʻrsatiladi;

“Brutto vazni” ustunida DBYUDdagi tovarning amalda yetib kelgan turkumidagi brutto vazni kilogrammda koʻrsatiladi;

“Qoʻshimcha oʻlchov birligi kodi” ustunida TIF TNda keltirilgan “Oʻlchov birliklari jadvali”ga muvofiq tovarning qoʻshimcha oʻlchov birligi kodi koʻrsatiladi. Bunda tovar uchun TIF TNga muvofiq faqat asosiy oʻlchov birligi (kg) qoʻllanilsa, grafa toʻldirilmaydi;

“Qoʻshimcha oʻlchov birligidagi miqdor” ustunida tovarning amalda yetib kelgan turkumidagi qoʻshimcha oʻlchov birligi boʻyicha miqdori koʻrsatiladi. Bunda tovar uchun TIF TNga muvofiq faqat asosiy oʻlchov birligi (kg) qoʻllanilsa, grafa toʻldirilmaydi;

“Import bojxona boji” ustunida tovarning amalda yetib kelgan turkumiga hisoblangan import bojxona bojining Oʻzbekiston Respublikasi milliy valyutasida hisoblangan summasi koʻrsatiladi;

“Aksiz soligʻi” ustunida tovarning amalda yetib kelgan turkumiga hisoblangan aksiz soligʻining Oʻzbekiston Respublikasi milliy valyutasida hisoblangan summasi koʻrsatiladi;

“QQS” ustunida tovarning amalda yetib kelgan turkumiga hisoblangan qoʻshilgan qiymat soligʻining Oʻzbekiston Respublikasi milliy valyutasida hisoblangan summasi koʻrsatiladi;

“Jami toʻlovlar” ustunida tovarning amalda yetib kelgan turkumiga hisoblangan hisobot varagʻida qayd etilgan bojxona toʻlovlarining Oʻzbekiston Respublikasi milliy valyutasida hisoblangan umumiy summasi koʻrsatiladi.

6) 6-grafa. “Deklaratsiyalovchi shaxs”.

Grafada hisobot varagʻini toʻldirgan va uni bojxona organlariga oʻzining elektron raqamli imzosi bilan taqdim etgan deklaratsiyalovchi shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi koʻrsatiladi.

7) 7-grafa. “Bojxona organi”.

Grafada bojxona organi tomonidan ushbu hisobot varagʻida bayon etilgan tovarlarga nisbatan qabul qilingan qaror haqidagi bojxonaning organi belgilari (yozuvlari) koʻrsatiladi.

Bojxona organining belgilari (yozuvlari) bojxona organi xodimining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlanadi.

Hisobot varagʻining 1, 3-4 va 5-grafalari deklaratsiyalovchi shaxsning murojaatida keltirilgan maʼlumotlar asosida toʻldiriladi.

31. DBYUD Yoʻriqnoma talablariga muvofiq quyidagi xususiyatlarni inobatga olgan holda toʻldiriladi:

1) 1-grafa. “Deklaratsiya turi”.

Grafaning birinchi boʻlmasida “PE” belgisi koʻrsatiladi.

Grafaning ikkinchi boʻlmasida Bojxona rejimlari tasniflagichiga muvofiq bojxona rejimining ikki raqamdan iborat kodi koʻrsatiladi.

Grafaning uchinchi boʻlmasi toʻldirilmaydi;

2) 47-grafa “Bojxona toʻlovlarining hisobi”.

Grafa Yoʻriqnomaning 25-bandiga muvofiq holda toʻldiriladi. Agar bojxona boji va soliqlar bojxona hududiga kirib kelgan tovarlarning har bir turkumi uchun alohida toʻlanadigan boʻlsa, toʻlov usulining ikki belgili harfli kodi koʻrsatiladigan “TU” ustunida “PP” belgisi koʻrsatiladi.

3) 50-grafa. “Ishonch bildirgan shaxs”.

Grafa Yoʻriqnomaning 25-bandida belgilangan 50-grafani toʻldirish tartibiga muvofiq toʻldiriladi.

Grafada qoʻshimcha ravishda “Toʻliq BYDni XX.XX.XXXXgacha bojxona organiga taqdim etish majburiyatini olaman” jumlalari qayd etiladi. Bunda XX.XX.XXXX tegishlicha kun, oy va yilni anglatadi.”.

12. 34-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“34. DBYUD rasmiylashtirilgan sanadan oltmish kalendar kundan oshmagan muddatda toʻliq BYD taqdim etilishi lozim. Agar toʻliq BYDni taqdim etish muddatining tugashi bojxona organining ishdan tashqari vaqtiga yoki ish kuni boʻlmagan kunga toʻgʻri kelsa, bojxona organining keyingi ish kuni mazkur muddat tugaydigan kun deb hisoblanadi.

DBYUD uchun belgilangan muddat tugaguniga qadar tovarlar bojxona chegarasi orqali toʻliq olib oʻtilmagan hollarda deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan ushbu muddatga qadar bojxona chegarasi orqali haqiqatda olib oʻtilgan tovarlarga nisbatan toʻliq BYD taqdim etiladi.

Bunda toʻliq BYD taqdim etilishidan avval DBYUDdagi maʼlumotlarni haqiqatda olib oʻtilgan tovarlarga moslashtirish uchun DBYUDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritiladi.”.

13. 35-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda, DBYUDda bojxona boji va soliqlarning har bir tovar turkumiga alohida toʻlanishi koʻrsatilgan taqdirda deklaratsiyalovchi shaxsning murojaatiga asosan bojxona organi tomonidan hisobot varagʻiga tegishli oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritiladi.”.

14. 38 va 39-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“38. Toʻliq BYD DBYUDda koʻrsatilmagan tovarlar boʻyicha huquqbuzarlik holatlari aniqlanganda bu boʻyicha ish koʻrib chiqilib, sud yoki huquqni muhofaza qiluvchi organ qarori chiqqunga qadar taqdim etilmaydi.

39. Toʻliq BYD Yoʻriqnomaning 25-bandi talablariga muvofiq tartibda quyidagi xususiyatlarni inobatga olgan holda toʻldiriladi:

1) 1-grafa. “Deklaratsiya turi”.

Grafaning birinchi boʻlmasida tovarlarni olib oʻtish yoʻnalishi koʻrsatiladi — “IM” yoki “EK” belgisi.

Grafaning ikkinchi boʻlmasida Bojxona rejimlari tasniflagichiga muvofiq bojxona rejimining ikki raqamdan iborat kodi koʻrsatiladi.

Grafaning uchinchi boʻlmasida “PPE” belgisi koʻrsatiladi.

2) 7-grafa. “BYDning roʻyxat raqami”.

Grafada toʻliq BYDda koʻrsatilgan tovar uchun rasmiylashtirilgan DBYUDning roʻyxat raqami koʻrsatiladi.

3) 47-grafa “Bojxona toʻlovlarining hisobi”.

Grafa Yoʻriqnomaning 25-bandiga muvofiq holda toʻldiriladi. Agar bojxona boji va soliqlar bojxona hududiga kirib kelgan tovarlarning har bir turkumi uchun alohida toʻlangan boʻlsa, toʻlov usulining ikki belgili harfli kodi koʻrsatiladigan “TU” ustunida “PP” belgisi koʻrsatiladi.”.

15. 40-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“TBBYUD quyidagi tovarlarni shartli chiqarib yuborish uchun berilishi mumkin:”.

16. Quyidagi mazmundagi 40 1 -band bilan toʻldirilsin:

“40 1 . TBBYUD quyidagi hollarda taqdim etilmaydi:

tovar Oʻzbekiston Respublikasi hududiga import qilinishi taqiqlangan boʻlsa;

tovar uchun ilgari DBD, DBYUD, TBBYUD va muvaqqat bojxona yuk deklaratsiyasi rasmiylashtirilgan boʻlsa;

TBBYUD erkin muomalaga chiqarish bojxona rejimidan boshqa bojxona rejimi uchun taqdim etilayotgan boʻlsa.”.

17. 44-banddagi “taqdim etilganda” degan soʻzlar “taqdim etilganligi aniqlanganda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

18. 45-banddagi “Bojxona yuk deklaratsiyasini toʻldirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaning (roʻyxat raqami 2773, 2016-yil 6-aprel)” degan soʻzlar “Yoʻriqnomaning” degan soʻz bilan almashtirilsin.

19. Mazkur qoʻshimcha va oʻzgartirishlarning ilovasiga muvofiq ilova bilan toʻldirilsin.

Dastlabki, davriy va toʻliq boʻlmagan bojxona yuk deklaratsiyalarini rasmiylashtirish tartibi maydagi nizomga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlarga ILOVA

“Dastlabki, davriy va toʻliq boʻlmagan bojxona yuk deklaratsiyalarini rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisida nizomga ilova

HISOBOT VARAGʻI 1. DBYUDning roʻyxat raqami __________________________ 2. Hisobot varagʻining roʻyxat raqami ________________________________ 3. Tranzit deklaratsiyasi 4. Ishonch bildirgan shaxs 5. Tovar va bojxona toʻlovlari toʻgʻrisida maʼlumot Turku mning tartib raqami Tovarning tranzit deklaratsiyadagi tartib raqami TIF TN kod Faktura qiymati Netto vazni Brutto vazni Qoʻshimcha oʻlchov birligi kodi Qoʻshimcha oʻlchov birligidagi miqdor Import bojxona boji Aksiz soligʻi QQS Jami toʻlovlar 6. Deklaratsiyalovchi shaxs 7. B ojxona organi ________________________ ».

Rais A. MAVLONOV

Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakili A. BURIYEV

Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV

Toshkent sh.,

2026-yil 20-aprel,

2026-yil 17-aprel

2026-yil 15-aprel

1 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 26.05.2026 y., 10/26/3296-5/0531-son)

lex.uz