📅 2026-yil 14-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 14-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 14 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 апреля 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр здравоохранения
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 April 2026 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
НИЗОМ
Давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида тиббий жиҳозларнинг ишлаб чиқариш шароитларини инспекциядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 738-сон «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида тиббий жиҳозларнинг ишлаб чиқариш шароитларини инспекциядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 14 апрелдаги 2-сон буйруғига ИЛОВА
Давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида тиббий жиҳозларнинг ишлаб чиқариш шароитларини инспекциядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида тиббий жиҳозларнинг ишлаб чиқариш шароитларини инспекциядан (бундан буён матнда инспекция деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом қуйидаги тиббий жиҳозларга нисбатан татбиқ этилмайди:
тан олиш орқали давлат рўйхатидан ўтказиладиган тиббий жиҳозлар ;
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қайта малакаланган (преқуалифисатион), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда давлат рўйхатидан ўтказиладиган «ин витро» ташхис тиббий жиҳозлари ;
« ISO : 13485» халқаро стандарти билан уйғунлаштирилган Ўзбекистон Республикасининг миллий стандарти талабларига мувофиқ амалдаги сертификатга эга тиббий жиҳозлар. Бунда давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган тиббий жиҳоз ишлаб чиқарилган даврда ушбу тиббий жиҳоз ишлаб чиқариш шароитларининг « ISO : 13485» халқаро стандарти билан уйғунлаштирилган Ўзбекистон Республикасининг миллий стандарти талабларига мувофиқлиги юзасидан инспекцияси ўтказилган бўлиши лозим
1-боб. Умумий қоида
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тиббий жиҳозлар — касалликлар профилактикаси, ташхис қўйиш, даволаш, беморларни реабилитация қилиш ва (ёки) санаб ўтилган жараёнларни таъминлаш учун, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини аниқлаш, тиклаш, алмаштириш ҳамда ўзгартириш, мониторинг қилиш, ҳомиладорликнинг олдини олиш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган, қўлланилиши натижасида одам организмига фармакологик, иммунологик ёки метаболик таъсир кўрсатмайдиган, айрим ҳолда, мажмуа ёки тизимлар сифатида қўлланиладиган жиҳозлар, аппаратлар, ускуналар, приборлар, асбоблар, қурилмалар, мажмуалар ва дастурий таъминотлар;
ариза берувчи — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасига (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) тиббий жиҳозларни ишлаб чиқариш шароитларининг « ISO : 13485» халқаро стандарти билан уйғунлаштирилган Ўзбекистон Республикасининг миллий стандарти (бундан буён матнда миллий стандарт деб юритилади) талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги ҳисоботни олиш учун мурожаат қилувчи ишлаб чиқувчи, ишлаб чиқарувчи, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг эгаси ёки улар номидан ишончнома асосида ҳаракат қилувчи юридик шахс;
инспекция — Марказ томонидан тиббий жиҳозларнинг ишлаб чиқариш шароитларини миллий стандарт талабларига мувофиқлигини баҳолаш жараёни;
ишлаб чиқариш майдони — тиббий жиҳоз ишлаб чиқарувчисининг ишлаб чиқаришнинг бутун жараёни ёки унинг айрим босқичларини амалга ошириш учун мўлжалланган алоҳида ҳудудий мажмуа;
тиббий жиҳозларнинг ишлаб чиқариш шароитларини баҳоловчи инспекторлар гуруҳи (бундан буён матнда инспекторлар гуруҳи деб юритилади) — Марказ директорининг буйруғи билан инспекцияни ўтказиш учун маъсул этиб тайинланган Марказ ва (ёки) унинг муассасаси ҳамда филиалларининг ходимларидан иборат гуруҳ;
ўта жиддий номувофиқлик — миллий стандарт талабларига риоя этилмаслиги натижасида юзага келадиган ҳамда тиббий жиҳозларнинг инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар етказишига олиб келиши мумкин бўлган ёки бундай зарар юзага келиши эҳтимоли юқори бўлган номувофиқлик.
2-боб. Инспекция ўтказиш учун аризани кўриб чиқиш
2. Марказ томонидан тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида инспекция тайинлаш бўйича қарор қабул қилинган тақдирда, ариза берувчи ушбу қарор қабул қилинган куннинг ўзида Марказнинг ахборот тизими (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) орқали хабардор қилинади.
3. Марказ томонидан инспекция тайинлаш бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 иш куни ичида ариза берувчи инспекция ўтказиш учун ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани Марказга ахборот тизими орқали тақдим этади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
1) миллий стандарт талабига мувофиқ сифат қўлланмаси;
2) сифат тизимига оид ҳужжатларнинг рўйхати;
3) ишлаб чиқариш майдонидаги ишлаб чиқариш ва сақлаш ҳудудларининг чизмаси;
4) тиббий жиҳозларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ускуналар рўйхати;
5) пудратчи ташкилотларнинг функцияларини кўрсатган ҳолда рўйхати (пудратчи ташкилотлар мавжуд бўлса);
6) ишлаб чиқарилаётган тиббий жиҳозлар рўйхати;
7) ишлаб чиқарувчи юридик шахс тузилмаси ва ходимлар сони.
Ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
4. Марказга ариза берувчи томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, уларнинг тўлиқлиги Марказ томонидан 3 иш куни ичида ўрганилади.
Бунда ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, Марказ томонидан ариза берувчининг аризасини қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва ариза берувчи бу ҳақида ахборот тизими орқали 1 иш куни ичида хабардор қилинади.
Қуйидаги ҳолатларда аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади:
мазкур Низомнинг 3-бандига мувофиқ ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда;
тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончсиз, нотўғри ёки ёлғон эканлиги аниқланганда;
ариза берувчи ўз аризасини қайтариб олиш тўғрисида мурожаат этганда;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-бандида келтирилган тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асослардан бири мавжуд бўлганда.
Ариза бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
5. Марказ томонидан ариза берувчининг аризасини қабул қилиш тўғрисида қарор ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган аризани қабул қилишни рад этиш асослари мавжуд бўлмаган тақдирда қабул қилинади.
6. Аризани қабул қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 иш куни ичида Марказ ва ариза берувчи ўртасида инспекция ўтказиш ҳақидаги шартнома тузилади.
7. Марказ томонидан инспекция ўтказиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиш;
жойига чиққан ҳолда инспекциядан ўтказиш.
3-боб. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиш
8. Марказ ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни миллий стандарт талабларига мувофиқлигини баҳолаш юзасидан 15 иш куни ичида таҳлил қилади.
9. Марказ таҳлил натижаларига кўра, ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар миллий стандарт талабларига мувофиқлигини аниқлаган тақдирда, жойига чиққан ҳолда инспекциядан ўтказиш тўғрисидаги ҳисоботни расмийлаштиради.
Агар ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар миллий стандарт талабларига номувофиқлиги аниқланса, Марказ миллий стандарт талабларига номувофиқликлар аниқланганлиги тўғрисидаги ҳисоботни расмийлаштиради.
Марказ томонидан расмийлаштирилган ҳисоботлар улар расмийлаштирилган кундан кейин 1 иш куни ичида ариза берувчига ахборот тизими орқали юборилади.
10. Марказ томонидан миллий стандарт талабларига номувофиқликлар аниқланганлиги тўғрисидаги ҳисобот расмийлаштирилган тақдирда, ушбу ҳисоботдаги номувофиқликлар Марказ ва ариза берувчи ўртасида келишилган муддатларда ариза берувчи томонидан бартараф этилиши зарур.
11. Ариза берувчи миллий стандарт талабларига номувофиқликлар аниқланганлиги тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган номувофиқликларни бартараф этса, ушбу номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни Марказга тақдим этади ҳамда ушбу ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб улардаги номувофиқликлар тўғри ва тўлиқ бартараф этилганлиги Марказ томонидан 7 иш куни ичида таҳлил қилинади.
Бунда таҳлил натижасига кўра, ариза берувчи томонидан миллий стандарт талабларига номувофиқликлар аниқланганлиги тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган номувофиқликлар тўғри ва тўлиқ бартараф этилганлиги аниқланганда, Марказ жойига чиққан ҳолда инспекциядан ўтказиш тўғрисидаги ҳисоботни расмийлаштиради.
Ариза берувчи томонидан миллий стандарт талабларига номувофиқликлар аниқланганлиги тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган номувофиқликлар тўғри ва тўлиқ бартараф этилмаганлиги аниқланганда, Марказ тиббий жиҳозларни давлат рўйхатдан ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17 ва 20-бандларида белгиланган тартибда рад этади.
4-боб. Жойига чиққан ҳолда инспекциядан ўтказиш
12. Жойига чиққан ҳолда инспекциядан ўтказиш тўғрисидаги ҳисобот расмийлаштирилгандан сўнг, 10 иш куни ичида Марказ инспекция ўтказиш дастурини (бундан буён матнда дастур деб юритилади) ишлаб чиқади.
Дастурда қуйидаги маълумотлар келтирилади:
тиббий жиҳозларни ишлаб чиқарувчининг номи ва манзили;
инспекция ўтказишнинг мақсади;
инспекция ўтказишнинг талаблари;
инспекция ўтказишнинг шакллари;
инспекция ўтказишнинг санаси ва муддатлари;
инспекция ўтказишда иштирок этувчи инспекторлар гуруҳининг таркиби ва уларнинг функциялари.
13. Дастур у ишлаб чиқилган куннинг ўзида Марказ томонидан ахборот тизими орқали ариза берувчига келишиш учун юборилади. Бунда ариза берувчи дастур бўйича ўзининг таклиф ва эътирозларини билдириш ҳуқуқига эга.
14. Дастурда кўрсатилган инспекторлар гуруҳининг таркибидаги ходимларнинг соғлиғи, хизмат сафарига чиқиш имконияти ёки бошқа асосли сабаблар туфайли инспекцияда иштирок эта олмаслиги аниқланган тақдирда, Марказ томонидан дастур қайта кўриб чиқилади ҳамда ўзгартиришлар киритилади. Бунда янгиланган дастур ушбу Низомнинг 13-бандида белгиланган тартибда ариза берувчига келишиш учун қайта юборилади.
15. Дастур ариза берувчи билан келишилганидан сўнг, уч иш куни ичида Марказ директори томонидан жойига чиққан ҳолда инспекциядан ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади ва бу ҳақида буйруқ қабул қилинган кундан кейин 1 иш куни ичида ариза берувчи ахборот тизими орқали хабардор қилинади.
16. Марказ директорининг жойига чиққан ҳолда инспекциядан ўтказиш тўғрисидаги буйруғига асосан ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган муддатларда инспекторлар гуруҳи тиббий жиҳозларни ишлаб чиқариш объектларига бориб, миллий стандарт талабларига сифат бошқарув тизими, маҳсулотни кузатиш тизими ва ишлаб чиқариш муҳитининг мослигини ўрганади.
17. Инспекторлар гуруҳи тижорат сирлари ва бошқа қонунчилик билан қўриқланадиган сирларни ташкил этувчи маълумотлар ва ҳужжатларни ўрганишда Ўзбекистон Республикасининг «Тижорат сири тўғрисида»ги Қонуни ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиши ҳамда инспекция давомида ўзларига маълум бўлган ушбу маълумотларни сир сақланишини таъминлаши шарт.
18. Инспекция натижасида тиббий жиҳозларнинг ишлаб чиқариш шароитлари миллий стандарт талабларига мувофиқлиги аниқланган тақдирда, инспекция якунланган кундан эътиборан 20 иш куни ичида инспекторлар гуруҳи томонидан инспекция натижалари ҳамда тиббий жиҳозларнинг ишлаб чиқариш шароитлари миллий стандарт талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосани ўз ичига олган ҳисобот (бундан буён матнда мувофиқлик тўғрисидаги ҳисобот деб юритилади) расмийлаштирилади.
Агар тиббий жиҳозларнинг ишлаб чиқариш шароитлари миллий стандарт талабларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда, инспекция якунланган кундан эътиборан 20 иш куни ичида инспекторлар гуруҳи томонидан инспекция натижалари тиббий жиҳозларнинг ишлаб чиқариш шароитлари миллий стандарт талабларига номувофиқлиги юзасидан хулосани ўз ичига олган номувофиқлик тўғрисидаги ҳисобот (бундан буён матнда номувофиқлик тўғрисидаги ҳисобот деб юритилади) расмийлаштирилади.
Инспекторлар гуруҳи томонидан ҳисобот расмийлаштирилган кундан эътиборан 1 иш куни ичида ариза берувчи ахборот тизими орқали хабардор қилинади.
19. Мувофиқлик тўғрисидаги ҳисобот инспекторлар гуруҳи томонидан расмийлаштирилган тақдирда, Марказ томонидан тиббий жиҳозларни давлат рўйхатдан ўтказиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда давом эттирилади.
Инспекторлар гуруҳи томонидан номувофиқлик тўғрисидаги ҳисобот расмийлаштирилган тақдирда, ушбу ҳисоботда келтирилган барча номувофиқликлар Марказ ва ариза берувчи ўртасида келишилган муддатларда ариза берувчи томонидан тўғри ва тўлиқ бартараф этилиши зарур.
20. Ариза берувчи номувофиқлик тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган номувофиқликларни бартараф этса, ушбу номувофиқликларни бартараф этилганлиги тўғрисида Марказни хабардор қилади ҳамда Марказ хабардор қилинган кундан бошлаб 7 иш куни ичида номувофиқликлар тўғри ва тўлиқ бартараф этилганлигини таҳлил қилади ёки жойига чиққан ҳолда инспекциядан ўтказади.
Бунда ишлаб чиқариш шароитлари миллий стандарт талабларига ўта жиддий номувофиқлиги аниқланган тақдирда қайта жойига чиққан ҳолда инспекциядан ўтказиш ушбу бобда белгиланган умумий тартибда амалга оширилади.
21. Ариза берувчи томонидан номувофиқлик тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган номувофиқликлар тўғри ва тўлиқ бартараф этилганлиги аниқланганда, инспекторлар гуруҳи томонидан мувофиқлик тўғрисидаги ҳисобот 10 иш куни ичида расмийлаштиради.
Агар инспекция натижасида ариза берувчи томонидан номувофиқлик тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган номувофиқликлар тўғри ва тўлиқ бартараф этилмаганлиги аниқланганда, Марказ тиббий жиҳозларни давлат рўйхатдан ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17 ва 20-бандларида белгиланган тартибда рад этади.
22. Ариза берувчи инспекторлар гуруҳи ҳамда Марказнинг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ёки бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.
23. Ариза берувчи ўз аризасининг кўриб чиқиш босқичлари, ҳолати, натижаларини ҳамда у бўйича ўтказиладиган инспекциянинг босқичлари, ҳолати ва натижаларини ахборот тизими орқали кузатиб бориши мумкин. Инспекция ўтказишнинг натижалари қонунчилик ҳужжатлари талаблари доирасида Марказнинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади ва жамоатчилик учун очиқ ҳисобланади.
5-боб. Якуний қоида
24. Мазкур Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида тиббий жиҳозларнинг ишлаб чиқариш шароитларини инспекциядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Намуна Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасига Тиббий жиҳозларнинг ишлаб чиқариш шароитларини инспекциядан ўтказиш тўғрисидаги АРИЗА Сиздан _____________________________________________________________________________ (ариза берувчининг номи ва тиббий жиҳозларни ишлаб чиқариш майдонининг манзили) _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ тиббий жиҳозларнинг ишлаб чиқариш шароитларининг « ISO : 13485» халқаро стандарти билан уйғунлаштирилган Ўзбекистон Республикасининг миллий стандарт талабларга мувофиқлигини инспекциядан ўтказишни сўрайман. Ариза берувчи тўғрисида МАЪЛУМОТЛАР Ариза берувчининг тўлиқ номи Ариза берувчининг қисқартирилган номи (агар мавжуд бўлса) Инспекция билан қамраб олиш назарда тутилган ариза берувчининг доимий ва (ёки) вақтинча фаолият кўрсатиш жойлари сони ҳамда ушбу жойларнинг тўлиқ номи, манзили ва уларда олиб бориладиган фаолият тавсифи Почта манзили Телефон рақами Электрон почта манзили Штат бирликларининг умумий сони: Шу жумладан Бошқарувчи ходимлар сони Ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони Техник ходимлар сони Ишлаб чиқариш шароитларига масъул шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва алоқа маълумотлари (телефон рақамлари, электрон почта манзиллари ва бошқалар) Ишлаб чиқариш шароитлари тўғрисида МАЪЛУМОТЛАР Ишлаб чиқариш шароитларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш санаси Ишлаб чиқариш шароитлари қамраб олган маҳсулот ёки хизматлар Ишлаб чиқарилаётган тиббий жиҳоз ёки кўрсатилаётган хизматларга оид техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар номи Мувофиқлик сертификати тўғрисида маълумотлар (агар мавжуд бўлса) Мувофиқлик сертификатини берган органнинг номи Мувофиқлик сертификатини бериш учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар номи Мувофиқлик сертификатининг рўйхатдан ўтказиш рақами Мувофиқлик сертификати берилган сана Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати Ариза берувчининг раҳбари (вакили) ___________________ ___________________ (имзо) (Ф.И.О) Сана: 20__-йил _____-_____________ _____________ (кун) ______ (ой)
Давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида тиббий жиҳозларнинг ишлаб чиқариш шароитларини инспекциядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Тиббий жиҳозларнинг ишлаб чиқариш шароитларини инспекциясини ўтказиш муддатлари ва жалб этиладиган инспекторлар сони
Ходимлар сони Инспекторлар сони Тиббий жиҳозларни ишлаб чиқариш шароитларини инспекциядан ўтказиш давомийлиги (иш куни ҳисобида) * 1 — 10 2 2 11 — 25 2 3 26 — 65 3 4 66 — 175 4 5 176 — 500 4 6 501 — 1000 5 7 > 1000 Кузатиш юқоридаги прогрес
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 14 апрель,
2026 йил 12 март
2026 йил 17 февраль
2026 йил 4 февраль
2-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRINING
BUYRUGʻI
NIZOM
Davlat roʻyxatidan oʻtkazish jarayonida tibbiy jihozlarning ishlab chiqarish sharoitlarini inspeksiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-noyabrdagi 738-son “Dori vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi hamda Tibbiy jihozlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Davlat roʻyxatidan oʻtkazish jarayonida tibbiy jihozlarning ishlab chiqarish sharoitlarini inspeksiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2026-yil 14-apreldagi 2-son buyrugʻiga ILOVA
Davlat roʻyxatidan oʻtkazish jarayonida tibbiy jihozlarning ishlab chiqarish sharoitlarini inspeksiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom davlat roʻyxatidan oʻtkazish jarayonida tibbiy jihozlarning ishlab chiqarish sharoitlarini inspeksiyadan (bundan buyon matnda inspeksiya deb yuritiladi) oʻtkazish tartibini belgilaydi.
Ushbu Nizom quyidagi tibbiy jihozlarga nisbatan tatbiq etilmaydi:
tan olish orqali davlat roʻyxatidan oʻtkaziladigan tibbiy jihozlar ;
Jahon sogʻliqni saqlash tashkiloti tomonidan qayta malakalangan (prequalification), Jahon sogʻliqni saqlash tashkiloti bilan hamkorlikda davlat roʻyxatidan oʻtkaziladigan “in vitro” tashxis tibbiy jihozlari ;
“ ISO : 13485” xalqaro standarti bilan uygʻunlashtirilgan Oʻzbekiston Respublikasining milliy standarti talablariga muvofiq amaldagi sertifikatga ega tibbiy jihozlar. Bunda davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun taqdim etilgan tibbiy jihoz ishlab chiqarilgan davrda ushbu tibbiy jihoz ishlab chiqarish sharoitlarining “ ISO : 13485” xalqaro standarti bilan uygʻunlashtirilgan Oʻzbekiston Respublikasining milliy standarti talablariga muvofiqligi yuzasidan inspeksiyasi oʻtkazilgan boʻlishi lozim
1-bob. Umumiy qoida
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
tibbiy jihozlar — kasalliklar profilaktikasi, tashxis qoʻyish, davolash, bemorlarni reabilitatsiya qilish va (yoki) sanab oʻtilgan jarayonlarni taʼminlash uchun, shuningdek odam organizmining holati va funksiyalarini aniqlash, tiklash, almashtirish hamda oʻzgartirish, monitoring qilish, homiladorlikning oldini olish uchun tibbiyot amaliyotida qoʻllanilishiga ruxsat etilgan, qoʻllanilishi natijasida odam organizmiga farmakologik, immunologik yoki metabolik taʼsir koʻrsatmaydigan, ayrim holda, majmua yoki tizimlar sifatida qoʻllaniladigan jihozlar, apparatlar, uskunalar, priborlar, asboblar, qurilmalar, majmualar va dasturiy taʼminotlar;
ariza beruvchi — Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasiga (bundan buyon matnda Markaz deb yuritiladi) tibbiy jihozlarni ishlab chiqarish sharoitlarining “ ISO : 13485” xalqaro standarti bilan uygʻunlashtirilgan Oʻzbekiston Respublikasining milliy standarti (bundan buyon matnda milliy standart deb yuritiladi) talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi hisobotni olish uchun murojaat qiluvchi ishlab chiquvchi, ishlab chiqaruvchi, roʻyxatdan oʻtkazilganlik guvohnomasining egasi yoki ular nomidan ishonchnoma asosida harakat qiluvchi yuridik shaxs;
inspeksiya — Markaz tomonidan tibbiy jihozlarning ishlab chiqarish sharoitlarini milliy standart talablariga muvofiqligini baholash jarayoni;
ishlab chiqarish maydoni — tibbiy jihoz ishlab chiqaruvchisining ishlab chiqarishning butun jarayoni yoki uning ayrim bosqichlarini amalga oshirish uchun moʻljallangan alohida hududiy majmua;
tibbiy jihozlarning ishlab chiqarish sharoitlarini baholovchi inspektorlar guruhi (bundan buyon matnda inspektorlar guruhi deb yuritiladi) — Markaz direktorining buyrugʻi bilan inspeksiyani oʻtkazish uchun maʼsul etib tayinlangan Markaz va (yoki) uning muassasasi hamda filiallarining xodimlaridan iborat guruh;
oʻta jiddiy nomuvofiqlik — milliy standart talablariga rioya etilmasligi natijasida yuzaga keladigan hamda tibbiy jihozlarning inson hayoti va sogʻligʻiga zarar yetkazishiga olib kelishi mumkin boʻlgan yoki bunday zarar yuzaga kelishi ehtimoli yuqori boʻlgan nomuvofiqlik.
2-bob. Inspeksiya oʻtkazish uchun arizani koʻrib chiqish
2. Markaz tomonidan tibbiy jihozlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish jarayonida inspeksiya tayinlash boʻyicha qaror qabul qilingan taqdirda, ariza beruvchi ushbu qaror qabul qilingan kunning oʻzida Markazning axborot tizimi (bundan buyon matnda axborot tizimi deb yuritiladi) orqali xabardor qilinadi.
3. Markaz tomonidan inspeksiya tayinlash boʻyicha qaror qabul qilingan kundan boshlab 30 ish kuni ichida ariza beruvchi inspeksiya oʻtkazish uchun ushbu Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shakldagi arizani Markazga axborot tizimi orqali taqdim etadi.
Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
1) milliy standart talabiga muvofiq sifat qoʻllanmasi;
2) sifat tizimiga oid hujjatlarning roʻyxati;
3) ishlab chiqarish maydonidagi ishlab chiqarish va saqlash hududlarining chizmasi;
4) tibbiy jihozlarni ishlab chiqarishda foydalaniladigan uskunalar roʻyxati;
5) pudratchi tashkilotlarning funksiyalarini koʻrsatgan holda roʻyxati (pudratchi tashkilotlar mavjud boʻlsa);
6) ishlab chiqarilayotgan tibbiy jihozlar roʻyxati;
7) ishlab chiqaruvchi yuridik shaxs tuzilmasi va xodimlar soni.
Ariza beruvchidan ushbu bandda nazarda tutilmagan hujjatlarni taqdim etishni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
4. Markazga ariza beruvchi tomonidan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar taqdim etilganidan soʻng, ularning toʻliqligi Markaz tomonidan 3 ish kuni ichida oʻrganiladi.
Bunda oʻrganish natijalaridan kelib chiqib, Markaz tomonidan ariza beruvchining arizasini qabul qilish yoki qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi va ariza beruvchi bu haqida axborot tizimi orqali 1 ish kuni ichida xabardor qilinadi.
Quyidagi holatlarda arizani qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi:
mazkur Nizomning 3-bandiga muvofiq hujjatlar toʻliq boʻlmagan hajmda taqdim etilganda;
taqdim etilgan hujjatlarning ishonchsiz, notoʻgʻri yoki yolgʻon ekanligi aniqlanganda;
ariza beruvchi oʻz arizasini qaytarib olish toʻgʻrisida murojaat etganda;
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-noyabrdagi 738-son qarori bilan tasdiqlangan Tibbiy jihozlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 20-bandida keltirilgan tibbiy jihozlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishni rad etish uchun asoslardan biri mavjud boʻlganda.
Ariza boshqa asoslarga koʻra, shu jumladan, maqsadga muvofiq emasligi sabablari boʻyicha rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
5. Markaz tomonidan ariza beruvchining arizasini qabul qilish toʻgʻrisida qaror ushbu Nizomning 4-bandida nazarda tutilgan arizani qabul qilishni rad etish asoslari mavjud boʻlmagan taqdirda qabul qilinadi.
6. Arizani qabul qilish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran 3 ish kuni ichida Markaz va ariza beruvchi oʻrtasida inspeksiya oʻtkazish haqidagi shartnoma tuziladi.
7. Markaz tomonidan inspeksiya oʻtkazish quyidagi bosqichlarda amalga oshiriladi:
ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni tahlil qilish;
joyiga chiqqan holda inspeksiyadan oʻtkazish.
3-bob. Ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni tahlil qilish
8. Markaz ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni milliy standart talablariga muvofiqligini baholash yuzasidan 15 ish kuni ichida tahlil qiladi.
9. Markaz tahlil natijalariga koʻra, ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlar milliy standart talablariga muvofiqligini aniqlagan taqdirda, joyiga chiqqan holda inspeksiyadan oʻtkazish toʻgʻrisidagi hisobotni rasmiylashtiradi.
Agar ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlar milliy standart talablariga nomuvofiqligi aniqlansa, Markaz milliy standart talablariga nomuvofiqliklar aniqlanganligi toʻgʻrisidagi hisobotni rasmiylashtiradi.
Markaz tomonidan rasmiylashtirilgan hisobotlar ular rasmiylashtirilgan kundan keyin 1 ish kuni ichida ariza beruvchiga axborot tizimi orqali yuboriladi.
10. Markaz tomonidan milliy standart talablariga nomuvofiqliklar aniqlanganligi toʻgʻrisidagi hisobot rasmiylashtirilgan taqdirda, ushbu hisobotdagi nomuvofiqliklar Markaz va ariza beruvchi oʻrtasida kelishilgan muddatlarda ariza beruvchi tomonidan bartaraf etilishi zarur.
11. Ariza beruvchi milliy standart talablariga nomuvofiqliklar aniqlanganligi toʻgʻrisidagi hisobotda keltirilgan nomuvofiqliklarni bartaraf etsa, ushbu nomuvofiqliklar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlarni Markazga taqdim etadi hamda ushbu hujjatlar taqdim etilgan kundan boshlab ulardagi nomuvofiqliklar toʻgʻri va toʻliq bartaraf etilganligi Markaz tomonidan 7 ish kuni ichida tahlil qilinadi.
Bunda tahlil natijasiga koʻra, ariza beruvchi tomonidan milliy standart talablariga nomuvofiqliklar aniqlanganligi toʻgʻrisidagi hisobotda keltirilgan nomuvofiqliklar toʻgʻri va toʻliq bartaraf etilganligi aniqlanganda, Markaz joyiga chiqqan holda inspeksiyadan oʻtkazish toʻgʻrisidagi hisobotni rasmiylashtiradi.
Ariza beruvchi tomonidan milliy standart talablariga nomuvofiqliklar aniqlanganligi toʻgʻrisidagi hisobotda keltirilgan nomuvofiqliklar toʻgʻri va toʻliq bartaraf etilmaganligi aniqlanganda, Markaz tibbiy jihozlarni davlat roʻyxatdan oʻtkazishni Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-noyabrdagi 738-son qarori bilan tasdiqlangan Tibbiy jihozlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 17 va 20-bandlarida belgilangan tartibda rad etadi.
4-bob. Joyiga chiqqan holda inspeksiyadan oʻtkazish
12. Joyiga chiqqan holda inspeksiyadan oʻtkazish toʻgʻrisidagi hisobot rasmiylashtirilgandan soʻng, 10 ish kuni ichida Markaz inspeksiya oʻtkazish dasturini (bundan buyon matnda dastur deb yuritiladi) ishlab chiqadi.
Dasturda quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:
tibbiy jihozlarni ishlab chiqaruvchining nomi va manzili;
inspeksiya oʻtkazishning maqsadi;
inspeksiya oʻtkazishning talablari;
inspeksiya oʻtkazishning shakllari;
inspeksiya oʻtkazishning sanasi va muddatlari;
inspeksiya oʻtkazishda ishtirok etuvchi inspektorlar guruhining tarkibi va ularning funksiyalari.
13. Dastur u ishlab chiqilgan kunning oʻzida Markaz tomonidan axborot tizimi orqali ariza beruvchiga kelishish uchun yuboriladi. Bunda ariza bеruvchi dastur boʻyicha oʻzining taklif va eʼtirozlarini bildirish huquqiga ega.
14. Dasturda koʻrsatilgan inspektorlar guruhining tarkibidagi xodimlarning sogʻligʻi, xizmat safariga chiqish imkoniyati yoki boshqa asosli sabablar tufayli inspeksiyada ishtirok eta olmasligi aniqlangan taqdirda, Markaz tomonidan dastur qayta koʻrib chiqiladi hamda oʻzgartirishlar kiritiladi. Bunda yangilangan dastur ushbu Nizomning 13-bandida belgilangan tartibda ariza beruvchiga kelishish uchun qayta yuboriladi.
15. Dastur ariza beruvchi bilan kelishilganidan soʻng, uch ish kuni ichida Markaz direktori tomonidan joyiga chiqqan holda inspeksiyadan oʻtkazish toʻgʻrisida buyruq qabul qilinadi va bu haqida buyruq qabul qilingan kundan keyin 1 ish kuni ichida ariza beruvchi axborot tizimi orqali xabardor qilinadi.
16. Markaz direktorining joyiga chiqqan holda inspeksiyadan oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyrugʻiga asosan ushbu Nizomning 2-ilovasida keltirilgan muddatlarda inspektorlar guruhi tibbiy jihozlarni ishlab chiqarish obyektlariga borib, milliy standart talablariga sifat boshqaruv tizimi, mahsulotni kuzatish tizimi va ishlab chiqarish muhitining mosligini oʻrganadi.
17. Inspektorlar guruhi tijorat sirlari va boshqa qonunchilik bilan qoʻriqlanadigan sirlarni tashkil etuvchi maʼlumotlar va hujjatlarni oʻrganishda Oʻzbekiston Respublikasining “Tijorat siri toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda boshqa qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilishi hamda inspeksiya davomida oʻzlariga maʼlum boʻlgan ushbu maʼlumotlarni sir saqlanishini taʼminlashi shart.
18. Inspeksiya natijasida tibbiy jihozlarning ishlab chiqarish sharoitlari milliy standart talablariga muvofiqligi aniqlangan taqdirda, inspeksiya yakunlangan kundan eʼtiboran 20 ish kuni ichida inspektorlar guruhi tomonidan inspeksiya natijalari hamda tibbiy jihozlarning ishlab chiqarish sharoitlari milliy standart talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosani oʻz ichiga olgan hisobot (bundan buyon matnda muvofiqlik toʻgʻrisidagi hisobot deb yuritiladi) rasmiylashtiriladi.
Agar tibbiy jihozlarning ishlab chiqarish sharoitlari milliy standart talablariga nomuvofiqligi aniqlangan taqdirda, inspeksiya yakunlangan kundan eʼtiboran 20 ish kuni ichida inspektorlar guruhi tomonidan inspeksiya natijalari tibbiy jihozlarning ishlab chiqarish sharoitlari milliy standart talablariga nomuvofiqligi yuzasidan xulosani oʻz ichiga olgan nomuvofiqlik toʻgʻrisidagi hisobot (bundan buyon matnda nomuvofiqlik toʻgʻrisidagi hisobot deb yuritiladi) rasmiylashtiriladi.
Inspektorlar guruhi tomonidan hisobot rasmiylashtirilgan kundan eʼtiboran 1 ish kuni ichida ariza beruvchi axborot tizimi orqali xabardor qilinadi.
19. Muvofiqlik toʻgʻrisidagi hisobot inspektorlar guruhi tomonidan rasmiylashtirilgan taqdirda, Markaz tomonidan tibbiy jihozlarni davlat roʻyxatdan oʻtkazish jarayoni Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-noyabrdagi 738-son qarori bilan tasdiqlangan Tibbiy jihozlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda davom ettiriladi.
Inspektorlar guruhi tomonidan nomuvofiqlik toʻgʻrisidagi hisobot rasmiylashtirilgan taqdirda, ushbu hisobotda keltirilgan barcha nomuvofiqliklar Markaz va ariza beruvchi oʻrtasida kelishilgan muddatlarda ariza beruvchi tomonidan toʻgʻri va toʻliq bartaraf etilishi zarur.
20. Ariza beruvchi nomuvofiqlik toʻgʻrisidagi hisobotda keltirilgan nomuvofiqliklarni bartaraf etsa, ushbu nomuvofiqliklarni bartaraf etilganligi toʻgʻrisida Markazni xabardor qiladi hamda Markaz xabardor qilingan kundan boshlab 7 ish kuni ichida nomuvofiqliklar toʻgʻri va toʻliq bartaraf etilganligini tahlil qiladi yoki joyiga chiqqan holda inspeksiyadan oʻtkazadi.
Bunda ishlab chiqarish sharoitlari milliy standart talablariga oʻta jiddiy nomuvofiqligi aniqlangan taqdirda qayta joyiga chiqqan holda inspeksiyadan oʻtkazish ushbu bobda belgilangan umumiy tartibda amalga oshiriladi.
21. Ariza beruvchi tomonidan nomuvofiqlik toʻgʻrisidagi hisobotda keltirilgan nomuvofiqliklar toʻgʻri va toʻliq bartaraf etilganligi aniqlanganda, inspektorlar guruhi tomonidan muvofiqlik toʻgʻrisidagi hisobot 10 ish kuni ichida rasmiylashtiradi.
Agar inspeksiya natijasida ariza beruvchi tomonidan nomuvofiqlik toʻgʻrisidagi hisobotda keltirilgan nomuvofiqliklar toʻgʻri va toʻliq bartaraf etilmaganligi aniqlanganda, Markaz tibbiy jihozlarni davlat roʻyxatdan oʻtkazishni Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-noyabrdagi 738-son qarori bilan tasdiqlangan Tibbiy jihozlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 17 va 20-bandlarida belgilangan tartibda rad etadi.
22. Ariza beruvchi inspektorlar guruhi hamda Markazning qarorlari va xatti-harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligiga yoki bevosita sudga shikoyat qilishga haqli.
23. Ariza beruvchi oʻz arizasining koʻrib chiqish bosqichlari, holati, natijalarini hamda u boʻyicha oʻtkaziladigan inspeksiyaning bosqichlari, holati va natijalarini axborot tizimi orqali kuzatib borishi mumkin. Inspeksiya oʻtkazishning natijalari qonunchilik hujjatlari talablari doirasida Markazning rasmiy veb-saytida eʼlon qilib boriladi va jamoatchilik uchun ochiq hisoblanadi.
5-bob. Yakuniy qoida
24. Mazkur Nizomning talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
Davlat roʻyxatidan oʻtkazish jarayonida tibbiy jihozlarning ishlab chiqarish sharoitlarini inspeksiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Namuna Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasiga Tibbiy jihozlarning ishlab chiqarish sharoitlarini inspeksiyadan oʻtkazish toʻgʻrisidagi ARIZA Sizdan _____________________________________________________________________________ (ariza beruvchining nomi va tibbiy jihozlarni ishlab chiqarish maydonining manzili) _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ tibbiy jihozlarning ishlab chiqarish sharoitlarining “ ISO : 13485” xalqaro standarti bilan uygʻunlashtirilgan Oʻzbekiston Respublikasining milliy standart talablarga muvofiqligini inspeksiyadan oʻtkazishni soʻrayman. Ariza beruvchi toʻgʻrisida MAʼLUMOTLAR Ariza beruvchining toʻliq nomi Ariza beruvchining qisqartirilgan nomi (agar mavjud boʻlsa) Inspeksiya bilan qamrab olish nazarda tutilgan ariza beruvchining doimiy va (yoki) vaqtincha faoliyat koʻrsatish joylari soni hamda ushbu joylarning toʻliq nomi, manzili va ularda olib boriladigan faoliyat tavsifi Pochta manzili Telefon raqami Elektron pochta manzili Shtat birliklarining umumiy soni: Shu jumladan Boshqaruvchi xodimlar soni Ishlab chiqaruvchi va xizmat koʻrsatuvchi xodimlar soni Texnik xodimlar soni Ishlab chiqarish sharoitlariga masʼul shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimi va aloqa maʼlumotlari (telefon raqamlari, elektron pochta manzillari va boshqalar) Ishlab chiqarish sharoitlari toʻgʻrisida MAʼLUMOTLAR Ishlab chiqarish sharoitlarini ishlab chiqish va joriy qilish sanasi Ishlab chiqarish sharoitlari qamrab olgan mahsulot yoki xizmatlar Ishlab chiqarilayotgan tibbiy jihoz yoki koʻrsatilayotgan xizmatlarga oid texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar nomi Muvofiqlik sertifikati toʻgʻrisida maʼlumotlar (agar mavjud boʻlsa) Muvofiqlik sertifikatini bergan organning nomi Muvofiqlik sertifikatini berish uchun asos boʻlgan normativ-huquqiy hujjatlar va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar nomi Muvofiqlik sertifikatining roʻyxatdan oʻtkazish raqami Muvofiqlik sertifikati berilgan sana Muvofiqlik sertifikatining amal qilish muddati Ariza beruvchining rahbari (vakili) ___________________ ___________________ (imzo) (F.I.O) Sana: 20__-yil _____-_____________ _____________ (kun) ______ (oy)
Davlat roʻyxatidan oʻtkazish jarayonida tibbiy jihozlarning ishlab chiqarish sharoitlarini inspeksiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Tibbiy jihozlarning ishlab chiqarish sharoitlarini inspeksiyasini oʻtkazish muddatlari va jalb etiladigan inspektorlar soni
Xodimlar soni Inspektorlar soni Tibbiy jihozlarni ishlab chiqarish sharoitlarini inspeksiyadan oʻtkazish davomiyligi (ish kuni hisobida) * 1 — 10 2 2 11 — 25 2 3 26 — 65 3 4 66 — 175 4 5 176 — 500 4 6 501 — 1000 5 7 > 1000 Kuzatish yuqoridagi progres
Vazir A. XUDAYAROV
Iqtisodiyot va moliya vaziri J. KUCHKAROV
Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Toshkent sh.,
2026-yil 14-aprel,
2026-yil 12-mart
2026-yil 17-fevral
2026-yil 4-fevral
2-son