UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 26-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 26 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 мая 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 May 2026 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

НИЗОМ

НАМУНАВИЙ МЕҲНАТ НОРМАЛАРИ

Давлат архивлари ходимларининг сони ва лавозимларни киритишнинг намунавий меҳнат нормалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ-228-сон «Архив иши соҳасини рақамлаштириш ва соҳада бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Давлат архивлари ходимларининг сони ва лавозимларни киритишнинг намунавий меҳнат нормалари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ 2027 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 26 майдаги 20-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Давлат архивлари ходимларининг сони ва лавозимларни киритишнинг намунавий меҳнат нормалари тўғрисидаги

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тизимидаги Ўзбекистон миллий архивлари ва марказий, вилоят, туман, шаҳар давлат архивлари (бундан буён матнда давлат архивлари деб юритилади) ходимларининг сони ва лавозимларни киритишнинг намунавий меҳнат нормаларини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Давлат архивлари ходимларининг сони ва лавозимларни киритишнинг намунавий нормалари мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ белгиланади.

2. Давлат архивлари ходимларининг таркибига бошқарув ходимлари, ишлаб чиқариш ходимлари ва ёрдамчи ходимлар киради.

2-боб. Давлат архивлари ходимларининг сони ва лавозимларни киритишнинг намунавий меҳнат нормаларини шакллантириш

3. Ўзбекистон миллий архивларида ҳамда сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архивларида қуйидаги тегишли таркибий тузилмалар (бўлимлар) ташкил этилади:

Архив ҳужжатларининг сақловини таъминлаш ва давлат ҳисобини юритиш бўлими;

Архив иши ва иш юритиш бўйича жамлаш манбалари билан ишлаш бўлими;

Махсус фондлар бўлими;

Режалаштириш ва илмий-методик ишлари бўлими;

Архив ҳужжатларидан фойдаланишни ташкил этиш бўлими;

Рақамлаштириш ва реставрация қилиш лабораторияси.

4. Сақлов бирлиги ҳажми 500 минггача бўлган давлат архивларида таркибий тузилмалар (бўлимлар) ташкил этилмасдан, тегишли штат бирликлари сақланади.

5. Сақловдаги ҳужжатларнинг ҳажми архив томонидан ҳар йили 1 январь ҳолатига тасдиқланадиган 1-шакл «Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг давлат сақловидаги ҳужжатларни сақлашни ташкил қилиш ҳақида» статистик ҳисоботи бўйича аниқланади.

Давлат архивларида сақланадиган ҳужжатларнинг умумий ҳажми бошқарув, шахсий таркиб, шахсий келиб чиқиш, илмий-техникавий ва тиббиёт, кино, сурат ва овозли ҳужжатлардан иборат.

6. Архивларнинг асосий иш турлари бўйича вақт ва ишлаб чиқаришнинг намунавий меъёрларидан келиб чиқиб, давлат архивларининг штат бирликлари сони иқтисодиёт ва молия органлари билан келишилган ҳолда 10 фоизгача оширилиши мумкин.

Айрим лавозим штат бирликларининг ажратилишида давлат архивлари томонидан фойдаланаётган, балансда сақловчиси архив иши ҳудудий бошқармаси бўлган бинолар инобатга олинади. Давлат архивлари томонидан бинони (хонани) ижарага олаётганда, ушбу лавозимлар иқтисодиёт ва молия органлари билан келишилган ҳолда (ижара шартномасини кўрсатган ҳолда) киритилади.

3-боб. Якуний қоида

7. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Давлат архивлари ходимларининг сони ва лавозимларни киритишнинг намунавий меҳнат нормалари майдаги низомга ИЛОВА

Давлат архивлари ходимларининг сони ва лавозимларни киритишнинг

Лавозим, касб ёки бўлим номи Давлат архивлари ходимларининг сони ва лавозимларни киритишнинг нормалари I. Бошқарув аппарати Директор Ҳар бир давлат архивлари учун 1 штат бирлиги. Директор ўринбосари Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги. Бош бухгалтер Алоҳида юридик шахс мақомига эга давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Бухгалтер Ходимларнинг сони 50 нафардан ортиқ бўлган алоҳида юридик шахс мақомига эга давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Фуқаро муҳофазаси бўйича бош мутахассис Ўта муҳим, тоифаланган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Фондлар бош сақловчиси Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Инсон ресурслари билан ишлаш бўйича бош мутахассис Алоҳида юридик шахс мақомига эга давлат архиви учун 1 штат бирлиги. II. Таркибий тузилмалар (бўлимлар) ва лавозимлар Архив ҳужжатларининг сақловини таъминлаш ва давлат ҳисобини юритиш бўлими: Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архивида ташкил этилади. Бўлим мудири Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Архив сақловхонаси мудири Сақлов бирлиги ҳажми 1000 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги. Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 3 штат бирлиги. Бош архивчи Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 3 штат бирлиги. Етакчи архивчи Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги. Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 4 штат бирлиги. I тоифали архивчи Сақлов бирлиги ҳажми 1000 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги. Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 3 штат бирлиги. Кутубхона сақлови ташкил этилган бўлса қўшимча 1 штат бирлиги. Архивчи Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги. Фондлар катта сақловчиси Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги ҳамда қўшимча ҳар 500 минг сақлов бирлиги учун 1 штат бирлиги. Кутубхона сақлови ташкил этилган бўлса қўшимча 1 штат бирлиги. Фондлар сақловчиси Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги ҳамда қўшимча ҳар 500 минг сақлов бирлиги учун 1 штат бирлиги. Архив иши ва иш юритиш бўйича жамлаш манбалари билан ишлаш бўлими: Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архивида ташкил этилади. Бўлим мудири Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Бош архивчи Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Етакчи архивчи Сақлов бирлиги ҳажми 1000 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 3 штат бирлиги. I тоифали архивчи Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Сақлов бирлиги ҳажми 1000 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги. II тоифали архивчи Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан 1000 минггача бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Махсус фондлар бўлими: Махфийлик грифига эга ҳужжатлар учун сақловхона мавжуд бўлганда, сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архивларида ташкил этилади. Бўлим мудири 1 штат бирлиги. Етакчи архивчи 2 штат бирлиги. I тоифали архивчи 1 штат бирлиги. Фондлар катта сақловчиси 2 штат бирлиги. Режалаштириш ва илмий-методик ишлари бўлими: Ўзбекистон миллий архивларида ташкил этилади. Бўлим мудири Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Катта илмий ходим Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 3 штат бирлиги. Илмий ходим Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 4 штат бирлиги. Архив ҳужжатларидан фойдаланишни ташкил этиш бўлими: Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архивида ташкил этилади. Бўлим мудири Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Бош археограф Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Етакчи архивчи Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 3 штат бирлиги. Етакчи археограф Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги. Етакчи палеограф Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. I тоифали архивчи Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. II тоифали архивчи Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан 1000 минггача бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. I тоифали археограф Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. II тоифали археограф Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан 1000 минггача бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Архивчи Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги. Рақамлаштириш ва реставрация қилиш лабораторияси бўлими: Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архивида ташкил этилади. Бўлим мудири Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Реставратор (алоҳида қимматли ва ноёб китоблар, қўлёзмалар ва ҳужжатлар бўйича) Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан 1000 минггача бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Сақлов бирлиги ҳажми 1000 мингдан 1500 минггача бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги. Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 8 штат бирлиги. Рақамлаштириш бўйича етакчи мутахассис Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 4 штат бирлиги. Сақлов бирлиги ҳажми 1000 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 6 штат бирлиги. Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 10 штат бирлиги. III. Таркибий тузилмалар (бўлимлар) ташкил этилмайдиган давлат архивлари учун лавозимлар Бош архивчи Сақлов бирлиги ҳажми 200 мингдан 500 минггача бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги. Сақлов бирлиги ҳажми 100 мингдан 200 минггача бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Етакчи архивчи Сақлов бирлиги ҳажми 200 мингдан 500 минггача бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги. Сақлов бирлиги ҳажми 50 мингдан 200 минггача бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. I тоифали архивчи Сақлов бирлиги ҳажми 200 мингдан 500 минггача бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги. Сақлов бирлиги ҳажми 200 мингдан кам бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. II тоифали архивчи Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан кам бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Архивчи Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан кам бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Етакчи услубчи Сақлов бирлиги ҳажми 200 мингдан 500 минггача бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Фондлар катта сақловчиси Сақлов бирлиги ҳажми 200 мингдан 500 минггача бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги. Махсус фондлар сақловхонаси ташкил этилса қўшимча 1 штат бирлиги. Сақлов бирлиги ҳажми 50 мингдан 200 минггача бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Фондлар сақловчиси Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан кам бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Реставратор (қўлёзмалар ва ҳужжатлар бўйича) Сақлов бирлиги ҳажми 100 мингдан 500 минггача бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Рақамлаштириш бўйича етакчи мутахассис Сақлов бирлиги ҳажми 200 мингдан 500 минггача бўлган давлат архиви учун 3 штат бирлиги. Сақлов бирлиги ҳажми 100 мингдан 200 минггача бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги. Сақлов бирлиги ҳажми 100 мингдан кам бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. IV. Ёрдамчи лавозимлар Иш юритувчи Сақлов бирлиги ҳажми 100 мингдан ортиқ бўлган давлат архивлари учун 1 штат бирлиги. Хўжалик мудири Алоҳида юридик шахс мақомига эга давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Омборчи Алоҳида юридик шахс мақомига эга давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Компьютер техникасига техник хизмат кўрсатиш техниги (муҳандис) Ҳар 50 та компьютер ва оргтехника учун 1 штат бирлиги. Сервер тармоқ ускуналар мавжуд бўлганда сервер оператори лавозими киритилади. Боғбон, ҳовли супурувчи Боғ, манзарали дарахтлар, яшил ўтлоқ ва гулзор 0,5 гектардан 2 гектаргача бўлган майдон учун ёки 2,5 минг кв метр тозаланадиган майдон учун 1 штат бирлиги. Электромонтёр Жами штат бирлиги 50 тадан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги. Биноларга комплекс хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишчи Ўзбекистон миллий архивлари, марказий ва вилоят давлат архивлари учун 1 штат бирлиги. Ходимлар сони ҳар 50 нафардан ортиқ бўлган давлат архиви учун қўшимча 1 штат бирлиги. Хизмат хоналари фарроши 800 кв метр супуриладиган ва тозаланадиган майдон учун 1 штат бирлиги. Енгил автомобиль ҳайдовчиси Автомобиль мавжуд бўлганда, давлат архивининг юқори турувчи ташкилотининг рухсати билан киритилади. Қоровул Ҳар бир давлат архиви учун 3 штат бирлиги. Қўшимча алоҳида бинога эга бўлганда қоровул штатини 2 та штат бирлигига оширишга рухсат берилади. Қўриқлаш хизмати томонидан қўриқланмаган тақдирда жорий этилади.

Вазир А. ТАШКУЛОВ

Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 26 май,

2026 йил 25 май

2026 йил 30 апрель

20-мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 10/26/3840/0544-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ADLIYA VAZIRINING

BUYRUGʻI

NIZOM

NAMUNAVIY MEHNAT NORMALARI

Davlat arxivlari xodimlarining soni va lavozimlarni kiritishning namunaviy mehnat normalari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 24-noyabrdagi PF-228-son “Arxiv ishi sohasini raqamlashtirish va sohada boshqaruv samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:

1. Davlat arxivlari xodimlarining soni va lavozimlarni kiritishning namunaviy mehnat normalari toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq 2027-yil 1-yanvardan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2026-yil 26 maydagi 20-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Davlat arxivlari xodimlarining soni va lavozimlarni kiritishning namunaviy mehnat normalari toʻgʻrisidagi

Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi tizimidagi Oʻzbekiston milliy arxivlari va markaziy, viloyat, tuman, shahar davlat arxivlari (bundan buyon matnda davlat arxivlari deb yuritiladi) xodimlarining soni va lavozimlarni kiritishning namunaviy mehnat normalarini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Davlat arxivlari xodimlarining soni va lavozimlarni kiritishning namunaviy normalari mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq belgilanadi.

2. Davlat arxivlari xodimlarining tarkibiga boshqaruv xodimlari, ishlab chiqarish xodimlari va yordamchi xodimlar kiradi.

2-bob. Davlat arxivlari xodimlarining soni va lavozimlarni kiritishning namunaviy mehnat normalarini shakllantirish

3. Oʻzbekiston milliy arxivlarida hamda saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivlarida quyidagi tegishli tarkibiy tuzilmalar (boʻlimlar) tashkil etiladi:

Arxiv hujjatlarining saqlovini taʼminlash va davlat hisobini yuritish boʻlimi;

Arxiv ishi va ish yuritish boʻyicha jamlash manbalari bilan ishlash boʻlimi;

Maxsus fondlar boʻlimi;

Rejalashtirish va ilmiy-metodik ishlari boʻlimi;

Arxiv hujjatlaridan foydalanishni tashkil etish boʻlimi;

Raqamlashtirish va restavratsiya qilish laboratoriyasi.

4. Saqlov birligi hajmi 500 minggacha boʻlgan davlat arxivlarida tarkibiy tuzilmalar (boʻlimlar) tashkil etilmasdan, tegishli shtat birliklari saqlanadi.

5. Saqlovdagi hujjatlarning hajmi arxiv tomonidan har yili 1-yanvar holatiga tasdiqlanadigan 1-shakl “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy arxiv fondining davlat saqlovidagi hujjatlarni saqlashni tashkil qilish haqida” statistik hisoboti boʻyicha aniqlanadi.

Davlat arxivlarida saqlanadigan hujjatlarning umumiy hajmi boshqaruv, shaxsiy tarkib, shaxsiy kelib chiqish, ilmiy-texnikaviy va tibbiyot, kino, surat va ovozli hujjatlardan iborat.

6. Arxivlarning asosiy ish turlari boʻyicha vaqt va ishlab chiqarishning namunaviy meʼyorlaridan kelib chiqib, davlat arxivlarining shtat birliklari soni iqtisodiyot va moliya organlari bilan kelishilgan holda 10 foizgacha oshirilishi mumkin.

Ayrim lavozim shtat birliklarining ajratilishida davlat arxivlari tomonidan foydalanayotgan, balansda saqlovchisi arxiv ishi hududiy boshqarmasi boʻlgan binolar inobatga olinadi. Davlat arxivlari tomonidan binoni (xonani) ijaraga olayotganda, ushbu lavozimlar iqtisodiyot va moliya organlari bilan kelishilgan holda (ijara shartnomasini koʻrsatgan holda) kiritiladi.

3-bob. Yakuniy qoida

7. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Davlat arxivlari xodimlarining soni va lavozimlarni kiritishning namunaviy mehnat normalari maydagi nizomga ILOVA

Davlat arxivlari xodimlarining soni va lavozimlarni kiritishning

Lavozim, kasb yoki boʻlim nomi Davlat arxivlari xodimlarining soni va lavozimlarni kiritishning normalari I. Boshqaruv apparati Direktor Har bir davlat arxivlari uchun 1 shtat birligi. Direktor oʻrinbosari Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Saqlov birligi hajmi 1500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 2 shtat birligi. Bosh buxgalter Alohida yuridik shaxs maqomiga ega davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Buxgalter Xodimlarning soni 50 nafardan ortiq boʻlgan alohida yuridik shaxs maqomiga ega davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Fuqaro muhofazasi boʻyicha bosh mutaxassis Oʻta muhim, toifalangan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Fondlar bosh saqlovchisi Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Inson resurslari bilan ishlash boʻyicha bosh mutaxassis Alohida yuridik shaxs maqomiga ega davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. II. Tarkibiy tuzilmalar (boʻlimlar) va lavozimlar Arxiv hujjatlarining saqlovini taʼminlash va davlat hisobini yuritish boʻlimi: Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivida tashkil etiladi. Boʻlim mudiri Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Arxiv saqlovxonasi mudiri Saqlov birligi hajmi 1000 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 2 shtat birligi. Saqlov birligi hajmi 1500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 3 shtat birligi. Bosh arxivchi Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 3 shtat birligi. Yetakchi arxivchi Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 2 shtat birligi. Saqlov birligi hajmi 1500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 4 shtat birligi. I toifali arxivchi Saqlov birligi hajmi 1000 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 2 shtat birligi. Saqlov birligi hajmi 1500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 3 shtat birligi. Kutubxona saqlovi tashkil etilgan boʻlsa qoʻshimcha 1 shtat birligi. Arxivchi Saqlov birligi hajmi 1500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 2 shtat birligi. Fondlar katta saqlovchisi Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi hamda qoʻshimcha har 500 ming saqlov birligi uchun 1 shtat birligi. Kutubxona saqlovi tashkil etilgan boʻlsa qoʻshimcha 1 shtat birligi. Fondlar saqlovchisi Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 2 shtat birligi hamda qoʻshimcha har 500 ming saqlov birligi uchun 1 shtat birligi. Arxiv ishi va ish yuritish boʻyicha jamlash manbalari bilan ishlash boʻlimi: Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivida tashkil etiladi. Boʻlim mudiri Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Bosh arxivchi Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Yetakchi arxivchi Saqlov birligi hajmi 1000 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Saqlov birligi hajmi 1500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 3 shtat birligi. I toifali arxivchi Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Saqlov birligi hajmi 1000 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 2 shtat birligi. II toifali arxivchi Saqlov birligi hajmi 500 mingdan 1000 minggacha boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Maxsus fondlar boʻlimi: Maxfiylik grifiga ega hujjatlar uchun saqlovxona mavjud boʻlganda, saqlov birligi hajmi 1500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivlarida tashkil etiladi. Boʻlim mudiri 1 shtat birligi. Yetakchi arxivchi 2 shtat birligi. I toifali arxivchi 1 shtat birligi. Fondlar katta saqlovchisi 2 shtat birligi. Rejalashtirish va ilmiy-metodik ishlari boʻlimi: Oʻzbekiston milliy arxivlarida tashkil etiladi. Boʻlim mudiri Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Katta ilmiy xodim Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Saqlov birligi hajmi 1500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 3 shtat birligi. Ilmiy xodim Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Saqlov birligi hajmi 1500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 4 shtat birligi. Arxiv hujjatlaridan foydalanishni tashkil etish boʻlimi: Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivida tashkil etiladi. Boʻlim mudiri Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Bosh arxeograf Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Yetakchi arxivchi Saqlov birligi hajmi 1500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 3 shtat birligi. Yetakchi arxeograf Saqlov birligi hajmi 1500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 2 shtat birligi. Yetakchi paleograf Saqlov birligi hajmi 1500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. I toifali arxivchi Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. II toifali arxivchi Saqlov birligi hajmi 500 mingdan 1000 minggacha boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. I toifali arxeograf Saqlov birligi hajmi 1500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. II toifali arxeograf Saqlov birligi hajmi 500 mingdan 1000 minggacha boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Arxivchi Saqlov birligi hajmi 1500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 2 shtat birligi. Raqamlashtirish va restavratsiya qilish laboratoriyasi boʻlimi: Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivida tashkil etiladi. Boʻlim mudiri Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Restavrator (alohida qimmatli va noyob kitoblar, qoʻlyozmalar va hujjatlar boʻyicha) Saqlov birligi hajmi 500 mingdan 1000 minggacha boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Saqlov birligi hajmi 1000 mingdan 1500 minggacha boʻlgan davlat arxivi uchun 2 shtat birligi. Saqlov birligi hajmi 1500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 8 shtat birligi. Raqamlashtirish boʻyicha yetakchi mutaxassis Saqlov birligi hajmi 500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 4 shtat birligi. Saqlov birligi hajmi 1000 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 6 shtat birligi. Saqlov birligi hajmi 1500 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 10 shtat birligi. III. Tarkibiy tuzilmalar (boʻlimlar) tashkil etilmaydigan davlat arxivlari uchun lavozimlar Bosh arxivchi Saqlov birligi hajmi 200 mingdan 500 minggacha boʻlgan davlat arxivi uchun 2 shtat birligi. Saqlov birligi hajmi 100 mingdan 200 minggacha boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Yetakchi arxivchi Saqlov birligi hajmi 200 mingdan 500 minggacha boʻlgan davlat arxivi uchun 2 shtat birligi. Saqlov birligi hajmi 50 mingdan 200 minggacha boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. I toifali arxivchi Saqlov birligi hajmi 200 mingdan 500 minggacha boʻlgan davlat arxivi uchun 2 shtat birligi. Saqlov birligi hajmi 200 mingdan kam boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. II toifali arxivchi Saqlov birligi hajmi 500 mingdan kam boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Arxivchi Saqlov birligi hajmi 500 mingdan kam boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Yetakchi uslubchi Saqlov birligi hajmi 200 mingdan 500 minggacha boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Fondlar katta saqlovchisi Saqlov birligi hajmi 200 mingdan 500 minggacha boʻlgan davlat arxivi uchun 2 shtat birligi. Maxsus fondlar saqlovxonasi tashkil etilsa qoʻshimcha 1 shtat birligi. Saqlov birligi hajmi 50 mingdan 200 minggacha boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Fondlar saqlovchisi Saqlov birligi hajmi 500 mingdan kam boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Restavrator (qoʻlyozmalar va hujjatlar boʻyicha) Saqlov birligi hajmi 100 mingdan 500 minggacha boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Raqamlashtirish boʻyicha yetakchi mutaxassis Saqlov birligi hajmi 200 mingdan 500 minggacha boʻlgan davlat arxivi uchun 3 shtat birligi. Saqlov birligi hajmi 100 mingdan 200 minggacha boʻlgan davlat arxivi uchun 2 shtat birligi. Saqlov birligi hajmi 100 mingdan kam boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. IV. Yordamchi lavozimlar Ish yurituvchi Saqlov birligi hajmi 100 mingdan ortiq boʻlgan davlat arxivlari uchun 1 shtat birligi. Xoʻjalik mudiri Alohida yuridik shaxs maqomiga ega davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Omborchi Alohida yuridik shaxs maqomiga ega davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Kompyuter texnikasiga texnik xizmat koʻrsatish texnigi (muhandis) Har 50 ta kompyuter va orgtexnika uchun 1 shtat birligi. Server tarmoq uskunalar mavjud boʻlganda server operatori lavozimi kiritiladi. Bogʻbon, hovli supuruvchi Bogʻ, manzarali daraxtlar, yashil oʻtloq va gulzor 0,5 gektardan 2 gektargacha boʻlgan maydon uchun yoki 2,5 ming kv metr tozalanadigan maydon uchun 1 shtat birligi. Elektromontyor Jami shtat birligi 50 tadan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun 1 shtat birligi. Binolarga kompleks xizmat koʻrsatish va taʼmirlash boʻyicha ishchi Oʻzbekiston milliy arxivlari, markaziy va viloyat davlat arxivlari uchun 1 shtat birligi. Xodimlar soni har 50 nafardan ortiq boʻlgan davlat arxivi uchun qoʻshimcha 1 shtat birligi. Xizmat xonalari farroshi 800 kv metr supuriladigan va tozalanadigan maydon uchun 1 shtat birligi. Yengil avtomobil haydovchisi Avtomobil mavjud boʻlganda, davlat arxivining yuqori turuvchi tashkilotining ruxsati bilan kiritiladi. Qorovul Har bir davlat arxivi uchun 3 shtat birligi. Qoʻshimcha alohida binoga ega boʻlganda qorovul shtatini 2 ta shtat birligiga oshirishga ruxsat beriladi. Qoʻriqlash xizmati tomonidan qoʻriqlanmagan taqdirda joriy etiladi.

Vazir A. TASHKULOV

Iqtisodiyot va moliya vaziri D. KUCHKAROV

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. ZAXIDOV

Toshkent sh.,

2026-yil 26-may,

2026-yil 25-may

2026-yil 30-aprel

20-mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.06.2026 y., 10/26/3840/0544-son)

lex.uz