UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 3-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 3 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 июня 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 June 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

МАНЗИЛЛИ ДАСТУРИ

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

КОНЦЕПЦИЯСИ

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

МАНЗИЛЛИ ДАСТУРИ

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

2026-2027 йилларда ҳудудлардаги ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорлиги лойиҳалари кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

«Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» мақоми берилган туман (шаҳар)ларни энергия самарадор ҳудудларга айлантириш, якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар, ижтимоий соҳа муассасалари, давлат ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектларида энергия самарадорлигини ошириш бўйича ислоҳотларни давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Жиззах вилоятида энергия самарадорлиги лойиҳалари амалга ошириладиган ижтимоий соҳа муассасаларининг манзилли рўйхати 1-иловага ;

Денов ва Ғаллаорол туманларида энергия самарадорлиги лойиҳалари амалга ошириладиган кўп квартирали уйларнинг манзилли дастури 2-иловага;

Ижтимоий соҳа муассасаларини гелиоколлекторлар билан жиҳозлаш мақсадли параметрлари 3-иловага;

Биноларни «Ноль энергия сарфли бинолар» тамойиллари асосида модернизация қилиш, қайта таъмирлаш ва қуриш концепцияси 4-иловага;

«Ноль энергия сарфли бинолар» концепцияси асосида модернизация қилинадиган ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа муассасаларнинг манзилли рўйхати 5-иловага;

Марказлашган маблағлар ҳисобидан давлат ташкилотлари, шу жумладан, ижтимоий соҳа муассасалари биноларини қуриш, реконструкция (модернизация) қилиш ва мукаммал таъмирлашда энергия самарадорлиги бўйича минимал талаблар 6-иловага;

«Тараққиёт ва етакчилик маскани» дастури доирасида энергия самарадорлиги тамойиллари асосида модернизация ва реконструкция қилинадиган ижтимоий соҳа муассасаларининг манзилли рўйхати 7-иловага;

Ижтимоий соҳа муассасалари, иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали уйлар ва аҳоли хонадонларида энергия самарадорлигини ошириш «йўл харитаси» 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорга 7-иловага мувофиқ ижтимоий соҳа муассасаларида амалга ошириладиган энергия самарадорлиги лойиҳалари учун талаб қилинадиган маблағлар алоҳида ҳудудларни ривожлантириш учун республика бюджетидан йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан ажратилишини таъминласин.

3. Белгилансинки, 2026 йил 1 июлдан бошлаб давлат ташкилотлари, шу жумладан, ижтимоий соҳа муассасалари объектларини реконструкция (модернизация) қилиш ва мукаммал таъмирлашда энергия самарадорлигини ошириш билан боғлиқ қуйидаги талаблар жорий қилинади:

объектлар лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказиш, уларни қуриш, реконструкция (модернизация) қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш жараёнида энергия самарадорлигини ошириш билан боғлиқ тадбирлар ва иш ҳажмларининг мақбуллаштирилишига йўл қўйилмайди;

объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда ўтказиладиган энергия аудити ҳисоботлари асосида ишлаб чиқилади (янги қуриладиган объектлар бундан мустасно). Бунда энергия аудити ҳисоботларини буюртмачиларга Агентликнинг Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) орқали тақдим этиш имконияти яратилади;

марказлашган маблағлар ҳисобидан барча давлат ташкилотлари, шу жумладан, ижтимоий соҳа муассасалари биноларини қуриш, реконструкция (модернизация) қилиш ва мукаммал таъмирлашда мазкур қарорга 6-иловага мувофиқ энергия самарадорлиги бўйича минимал талаблар қўлланади. Бу борада ушбу биноларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда энергия самарадорлигини ошириш бўйича халқаро талаблар ва нормаларни қўллашга рухсат берилади;

объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари улар фойдаланишга топширилгандан сўнг энергия самарадорлиги кўрсаткичи «C» тоифасидан кам бўлмаслигини назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда уларни шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказишда энергия самарадорлиги бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидалари қатъий инобатга олинади. Бунда лойиҳалар доирасида энергия самарадорлиги бўйича эришиладиган кўрсаткичлар мониторинги «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМнинг ахборот тизимларини Платформага интеграция қилиш орқали амалга оширилади.

4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги доимий равишда:

реконструкция (модернизация) қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга ошириладиган барча давлат ташкилотлари, шу жумладан, ижтимоий соҳа муассасалари бинолари лойиҳаларини давлат экспертизасидан ўтказишда энергия самарадорлиги бўйича минимал талабларнинг инобатга олинишини;

Агентлик билан биргаликда минимал талабларнинг такомиллаштириб борилишини таъминласин.

5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Агентлик 2026 йил 1 июлдан бошлаб бюджет ташкилотлари томонидан энергия самарадор ускуналар ва материаллар, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари Платформа орқали амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ рақобатли шаклларда харид қилинишини жорий қилсин.

6. Энергия самарадор лойиҳаларни амалга оширишда қуйидагилар назарда тутилади:

а) 1 , 2 , 3 ва 5-иловаларда кўрсатилган лойиҳалар бўйича — Агентлик муассислигидаги «UzESCO» масъулияти чекланган жамияти буюртмачи этиб белгиланади ва бунда буюртмачини сақлаш харажатлари учун маблағлар объект қийматидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда ажратилади;

б) 7-иловада кўрсатилган лойиҳалар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари буюртмачи этиб белгиланади.

7. Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Агентлик 2026 йил 1 августга қадар давлат объектларини ижарага беришда уларда ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари улуши ва амалга оширилган энергия самарадорлиги тадбирларининг даражасидан келиб чиққан ҳолда, ижара тўловига табақалаштирилган чегирмани қўллаш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Туризм қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Агентлик билан биргаликда икки ой муддатда меҳмонхоналар ҳамда ихтисослаштирилган жойлаштириш воситаларини (санаторий, дам олиш уйлари, дам олиш марказлари, дам олиш зоналари, курортлар, ресорт) балли асосда таснифлаш ҳамда юлдуз тоифаларини бериш бўйича миллий стандартларга ушбу объектларга нисбатан энергия самарадорлиги талабларини жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Агентлик билан биргаликда мазкур қарорнинг сифатли бажарилиши бўйича масъул ҳисобланади.

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сон қарорига 1-ИЛОВА

Жиззах вилоятида энергия самарадорлиги лойиҳалари амалга ошириладиган ижтимоий соҳа муассасаларининг

млн сўм Т/р Объект номи ва манзили Амалга ошириш муддати Ўлчов бирлиги Лойиҳа қуввати Фойдаланишга топшириладиган қувват шу жумладан: Ажратилган лимит янги қурилиш мукаммал таъмирлаш Жами 2026-2027 йилларда х х х х х х 277 000 Умумтаълим мактаблари (24 та) х ўқув ўрни 13 779 13 779 13 779 197 088 Мактабгача таълим ташкилотлари (11 та) х ўрин 2 296 2 296 50 2 246 31 663 Соғлиқни сақлаш ва тиббий-ижтимоий муассасалар (9 та) х ўрин 84 84 84 48 250 қатнов 1250 1 250 1250 Арнасой тумани 1. Олтин водий маҳалласидаги 1-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 536 536 536 7 774 2. Бахтли маҳалласидаги 3-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўрин 120 120 120 1 800 3. Арнасой тумани марказий шифохонаси асосий биносининг пастки қаватини мукаммал таъмирлаш орқали поликлиника учун мослаштириш 2026 йил ўрин 84 84 84 10 500 қатнов 250 250 250 Бахмал тумани 4. Ойқор маҳалласидаги 14-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 540 540 540 8 832 5. Қутлуғобод маҳалласидаги 3-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 315 315 315 4 568 6. Бахмал маҳалласидаги 18-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўрин 380 380 380 5 753 7. Ойқор маҳалласидаги 5-сон оилавий поликлиникани мукаммал таъмирлаш 2026 йил қатнов 100 100 100 2 500 Ғаллаорол тумани 8. Оқтош маҳалласидаги 9-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 420 420 420 6 091 9. Қипчоқсув маҳалласидаги 38-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 210 210 210 3 046 10. Қашқабулоқ маҳалласидаги 91-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 420 420 420 6 091 11. Мирзабулоқ маҳалласидаги 16-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўрин 140 140 140 2 100 Дўстлик тумани 12. Чинобод маҳалласидаги 2-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 640 640 640 8 782 13. Наврўз маҳалласидаги 12-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўрин 200 200 50 150 2 325 14. Туман марказий поликлиникаси Боғзор филиалини мукаммал таъмирлаш 2026 йил қатнов 50 50 50 2 250 Ш.Рашидов тумани 15. Бўстон маҳалласидаги 8-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 320 320 320 4 641 16. Мулканлик маҳалласидаги 29-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 710 710 710 10 297 17. Қўшкўприк маҳалласидаги 36-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 900 900 900 11 000 Зафаробод тумани 18. Чимқурғон маҳалласидаги 20-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 624 624 624 6 912 19. Нурафшон маҳалласидаги 5-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 536 536 536 5 938 Зарбдор тумани 20. Шодлик маҳалласидаги 26-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 624 624 624 9 050 21. Навоий маҳалласидаги 2-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўрин 140 140 140 2 100 22. Андижон маҳалласидаги 10-мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўрин 140 140 140 2 100 23. Шодлик маҳалласидаги 28-сон оилавий поликлиникани мукаммал таъмирлаш 2026 йил қатнов 100 100 100 5 250 Мирзачўл тумани 24. Мирзадала маҳалласидаги 5-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 524 524 524 7 600 25. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли эски поликлиника биносини мукаммал таъмирлаш 2026 йил қатнов 250 250 250 8 750 Зомин тумани 26. Тўрттом маҳалласидаги 68-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 180 180 180 2 611 27. Ширин маҳалласидаги 45-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 360 360 360 5 221 28. Фаравон маҳалласидаги 24-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 210 210 210 3 046 29. Ғ. Ғулом маҳалласидаги 8-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўрин 140 140 140 2 100 Фориш тумани 30. Амир Темур маҳалласидаги 5-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 210 210 210 3 046 31. Ойбек маҳалласидаги 33-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 1 090 1 090 1 090 15 808 32. Осмонсой маҳалласидаги 26-сон оилавий поликлиникани мукаммал таъмирлаш 2026 йил қатнов 100 100 100 4 500 33. Нурак маҳалласидаги Нурак оилавий шифокорлик пунктини мукаммал таъмирлаш 2026 йил қатнов 50 50 50 2 250 Янгиобод тумани 34. Янгиобод маҳалласидаги 12-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 744 744 744 10 790 Жиззах шаҳри 35. Халқабод маҳалласидаги 25-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 1 176 1 176 1 176 17 056 36. Иттифоқ маҳалласидаги 17-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 1 176 1 176 1 176 17 056 37. Раваллиқ маҳалласидаги 11-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 1 050 1 050 1 050 15 228 38. А. Навоий маҳалласидаги 8-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўрин 280 280 280 4 200 39. Улуғбек маҳалласидаги 24-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўрин 140 140 140 2 100 40. Наврўз маҳалласидаги 3-сон оилавий поликлиникани мукаммал таъмирлаш 2026 йил қатнов 150 150 150 5 250 41. Маданият маҳалласидаги 5-сон оилавий поликлиникани мукаммал таъмирлаш 2026 йил қатнов 200 200 200 7 000 Пахтакор тумани 42. Оқбулоқ маҳалласидаги 13-сон мактабни мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўқув ўрни 420 420 420 6 791 43. Дилором маҳалласидаги 6-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўрин 240 240 240 3 600 44. Дўстлик маҳалласидаги 10-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш 2026 йил ўрин 220 220 220 3 300

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сон қарорига 2-ИЛОВА

Денов ва Ғаллаорол туманларида энергия самарадорлиги лойиҳалари амалга ошириладиган кўп квартирали уйларнинг

Т/р Кўча номи Уй рақами Уйлар сони Энергия йўқотишларини бартараф қилиш тадбирлари Барқарор иссиқлик таъминоти ва совитиш билан таъминлаш тадбирлари Жами талаб этиладиган маблағлар Фасадни базальт қопламаси билан қоплаш Том қисмини изоляциялаш майдони Дераза ромларини ўрнатиш Ойналарга қуёш нури тўсиқларини ўрнатиш Кириш йўлаклари ва эшиклар Талаб этиладиган маблағ Иссиқлик насослари ва иситиш қозонхонаси қуввати Ўрнатиладиган ИИПлар Фотоэлектр станцияси қуввати Фанкойл ва иситиш радиаторлари Гелиоколлектор (200 л.) Иссиқлик тармоқлари Ички тизимни тиклаш харажати Талаб этиладиган маблағ кв.м кв.м дона кв.м дона кв.м сони млн.сўм кВт/с дона кВт/с дона дона км млн.сўм млн.сўм млн.сўм Жами 2026-2027 йилларда: 29 47 757 31 524 2 859 4 153 4 084 5 933 144 54 497 7 198 29 5 038 4 020 938 6,4 7 250 65 807 120 305 Ғаллаорол тумани Маржонбулоқ маҳалласи 17 17 805 17 484 1 224 2 293 1 748 3 276 76 25 233 4 066 17 2 846 2 004 468 3,7 4 250 35 719 60 952 1. Марварид 9/2 1 2 224 1 872 129 160 184 228 8 2 710 478 1 335 216 50 0,2 250 3 456 6 166 2. Марварид 10/1 1 1 346 1 404 84 188 120 269 6 1 987 372 1 260 168 39 0,2 250 2 824 4 811 3. Марварид 10/2 1 1 346 1 404 84 188 120 269 6 1 987 372 1 260 168 39 0,2 250 2 824 4 811 4. Наврўз 12 1 1 382 1 404 84 188 120 269 6 2 007 319 1 223 144 34 0,2 250 2 508 4 515 5. Наврўз 13 1 880 836 64 80 92 114 4 1 163 239 1 167 108 25 0,2 250 2 033 3 197 6. Наврўз 14 1 476 468 45 101 64 144 2 755 106 1 74 48 11 0,2 250 1 243 1 997 7. Наврўз 15 1 476 468 45 101 64 144 2 755 106 1 74 48 11 0,2 250 1 243 1 997 8. Наврўз 16 1 476 468 45 101 64 144 2 755 106 1 74 48 11 0,2 250 1 243 1 997 9. Гавҳар 18 1 880 836 64 80 92 114 4 1 163 239 1 167 108 25 0,2 250 2 033 3 197 10. Гавҳар 19 1 476 468 45 101 64 144 2 755 106 1 74 48 11 0,2 250 1 243 1 997 11. Гавҳар 20 1 476 468 45 101 64 144 2 755 106 1 74 48 11 0,2 250 1 243 1 997 12. Гавҳар 21 1 476 468 45 101 64 144 2 755 106 1 74 48 11 0,2 250 1 243 1 997 13. Наврўз 22/2 1 1 382 1 404 84 188 120 269 6 2 007 372 1 260 168 39 0,2 250 2 824 4 831 14. Наврўз 23 1 880 836 64 80 92 114 4 1 163 239 1 167 108 25 0,2 250 2 033 3 197 15. Гавҳар 11 1 1 862 1 872 129 160 184 228 8 2 503 478 1 335 216 50 0,2 250 3 456 5 959 16. Гавҳар 17 1 1 382 1 404 84 188 120 269 6 2 007 319 1 223 144 34 0,2 250 2 508 4 515 17. Наврўз 22/1 1 1 382 1 404 84 188 120 269 6 2 007 0,4 1,0 0,3 168 39 0,2 250 1 765 3 772 Денов тумани Меҳр-Оқибат маҳалласи 12 29 952 14 040 1 635 1 860 2 336 2 657 68 29 264 3 132 12 2 192 2 016 470 2,6 3 000 30 089 59 353 1. Ш. Рашидов 4 1 2 496 1 170 196 318 280 454 6 2 767 247 1 173 168 39 0,2 250 2 467 5 233 2. Ш. Рашидов 6 1 2 496 1 170 196 318 280 454 6 2 767 247 1 173 168 39 0,2 250 2 467 5 233 3. Ш. Рашидов 8 1 2 496 1 170 196 318 280 454 6 2 767 285 1 199 168 39 0,2 250 2 575 5 342 4. Ш. Рашидов 12 1 2 496 1 170 196 91 280 130 6 2 310 285 1 199 168 39 0,2 250 2 575 4 885 5. Ш. Рашидов 16 1 2 496 1 170 196 91 280 130 6 2 310 247 1 173 168 39 0,2 250 2 467 4 777 6. Ш. Рашидов 22 1 2 496 1 170 118 102 168 146 6 2 333 256 1 179 168 39 0,2 250 2 494 4 826 7. Ш. Рашидов 24 1 2 496 1 170 118 113 168 162 6 2 355 247 1 173 168 39 0,2 250 2 467 4 822 8. Ш. Рашидов 26 1 2 496 1 170 118 113 168 162 6 2 355 247 1 173 168 39 0,2 250 2 467 4 822 9. Ш. Рашидов 28 1 2 496 1 170 118 113 168 162 6 2 355 256 1 179 168 39 0,2 250 2 494 4 849 10. Ш. Рашидов 30 1 2 496 1 170 118 102 168 146 6 2 333 285 1 199 168 39 0,2 250 2 575 4 908 11. Ш. Рашидов 32 1 2 496 1 170 34 108 48 154 4 2 341 285 1 199 168 39 0,2 250 2 575 4 916 12. Ш. Рашидов 34 1 2 496 1 170 34 74 48 105 4 2 272 247 1 173 168 39 0,2 250 2 467 4 739

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ижтимоий соҳа муассасаларини гелиоколлекторлар билан жиҳозлаш

Т/р Ҳудуд номи 2026 йилда жумладан, Гелиоколлекторлар ўрнатиш умумтаълим мактаблари спорт муассасалари тиббиёт муассасалари объект сони сони суммаси (млрд сўм) муассаса сони сони муассаса сони сони муассаса сони сони Жами 3 584 8 140 80,0 497 1 896 243 858 2 844 5 386 1. Қорақалпоғистон Республикаси 293 580 5,7 40 127 9 30 244 423 2. Андижон вилояти 341 917 9,0 49 176 39 168 253 573 3. Бухоро вилояти 292 605 5,9 38 132 29 90 225 383 4. Жиззах вилояти 203 405 4,0 20 69 15 37 168 299 5. Қашқадарё вилояти 311 623 6,1 43 139 13 40 255 444 6. Навоий вилояти 194 383 3,8 22 77 13 37 159 269 7. Наманган вилояти 299 612 6,0 39 137 11 36 249 439 8. Самарқанд вилояти 295 1 036 10,2 119 592 15 43 161 401 9. Сурхондарё вилояти 338 744 7,3 26 118 21 88 291 538 10. Сирдарё вилояти 168 362 3,6 13 44 18 81 137 237 11. Тошкент вилояти 252 652 6,4 15 41 28 95 209 516 12. Фарғона вилояти 395 740 7,3 45 154 16 48 334 538 13. Хоразм вилояти 203 481 4,7 28 90 16 65 159 326

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сон қарорига 4-ИЛОВА

Биноларни «Ноль энергия сарфли бинолар» тамойиллари асосида модернизация қилиш, қайта таъмирлаш ва қуриш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Концепция мамлакатдаги биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш ҳамда «Ноль энергия сарфли бинолар» (ZEB) тизимини жорий этишнинг ҳуқуқий, ташкилий ва техник асосларини белгилайди.

Концепция давлат ва ижтимоий соҳа муассасалари биноларининг энергия самарадорлигини ошириш, уларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш, уларни модернизация қилиш, қайта таъмирлаш ва қуришда энергия сарфини камайтириш (нолга тенглаштириш) тамойилларига асосланган тадбирлар мажмуини қамраб олади.

Концепция Ўзбекистон Республикасининг «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги, «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлари, қонуности ҳужжатлари, шунингдек, халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган.

2-боб. Асосий тушунчалар

2. Ушбу концепцияда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

актив технологиялар — энергия тежайдиган, интеллектуал бошқариладиган ва экологик барқарор технологиялар комплекси;

ноль энергия сарфли бино туркуми («ZEB family») — ноль энергия сарфли бино оиласи бўлиб, унга энергия сарфи нолга яқин бино, ноль энергия сарфига ўтишга тайёр бино, энергия сарфи нолга қаратилган бинолар киради;

ноль энергия сарфли бино («ZEB») — бинонинг йил давомидаги энергия сарфи бинода ишлаб чиқариладиган қайта тикланувчи энергия миқдорига тенг ёки ундан кам бўлмаган, энергия самарадорлиги юқори даражадаги бино;

ноль энергия сарфига ўтишга тайёр бино («ZEB Ready») — бинода энергия тежайдиган ва юқори самарадорликдаги техник ечимлар жорий этилган, бироқ қайта тикланувчи энергия манбалари тўлиқ ўрнатилмаган ёки қисман мавжуд бўлган ҳамда энергия самарадорлигини ошириш тадбирлари орқали энергия сарфи 50 фоизга қисқартирилган бино;

пассив технологиялар — бинонинг конструктив элементлари орқали энергия сарфини камайтирувчи қурилма, ускуна ва конструкциялар;

энергия сарфи нолга яқин бино («NZEB») — бинонинг энергия самарадорлигини юқори ва энергия самарадор технологиялар тўлиқ жорий этилган, умумий энергия сарфининг камида 75 фоизи қисқартирилган бино;

энергия сарфи нолга қаратилган бино («ZEB Oriented») — умумий майдони 10 000 м 2 дан кам бўлмаган йирик ёки мураккаб объектлар (масалан, мактаблар, шифохоналар, офислар, меҳмонхоналар, савдо марказлари ва бошқалар) учун энергия истеъмолини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар жорий этилган, умумий энергия сарфи камида 30 фоизга қисқартирилган бино.

3. Ноль энергия сарфли бинолар қуйидаги 1-жадвалга асосан туркумланади.

1-жадвал Даража Энергия сарфи Энергия самарадорлиги Қайта тикланадиган энергия улуши Ҳолати «ZEB» ≈ 0 ёки манфий энг юқори 100% ёки ортиқ Тўлиқ ноль энергия сарфли бино « N ZEB» жуда паст жуда юқори 60 — 75% Деярли ноль энергия сарфли бино «ZEB Ready» паст юқори қисман ZEB тизимига тайёр бино «ZEB Oriented» ўрта ўрта кам ёки йўқ ZEB йўналишидаги бино

3-боб. Жорий ҳолат ва мавжуд муаммолар

4. Ўзбекистонда ижтимоий ва маъмурий биноларнинг катта қисми 1970 — 1980 йилларда қурилган бўлиб, уларнинг энергия самарадорлиги паст, иссиқлик изоляцияси етарли эмас, ёритиш ва шамоллатиш тизимлари эскирган ёки умуман мавжуд эмас.

Мавжуд биноларнинг ўртача йиллик энергия сарфи бир квадрат метр майдон учун 300 — 350 кВт·соатни ташкил этади, бу эса халқаро меъёрлардан икки баравар юқори кўрсаткичдир.

Энергия самарадор технологияларни қўллаш, мониторинг тизимларини рақамлаштириш, «яшил» бинолар бўйича техник норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш ишлари етарли даражада йўлга қўйилмаган, «ZEB» йўналишида мутахассисларни тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш тизими шаклланмаган, халқаро тажриба билан интеграция суст.

Таҳлилларга кўра мавжуд эски биноларда энергия истеъмоли ва энергия йўқотишлари ҳажмининг юқорилигига қуйидаги омиллар сабаб бўлмоқда:

биноларнинг норматив ва технологик камчиликлар билан қурилгани ва реконструкция қилингани;

иссиқлик сақловчи материалларнинг нотўғри қўлланиши натижасида уларнинг иссиқликни сақлаш хусусиятлари пасайиб кетгани;

иситиш ва ҳавони кондициялаш тизимлари самарадорлигининг пастлиги, вентиляция тизимларининг мавжуд эмаслиги;

олдинги йилларда қурилган биноларнинг техник кўрсаткичлари ҳозирги замон энергия самарадорлиги талабларига жавоб бермаслиги ва бошқалар.

Ҳисоб-китобларга кўра амалдаги энергия истеъмолидаги йўқотишларнинг 60 фоизи биноларни иситиш ва ҳавони нормаллаштириш тизимларида, 11 фоизи иссиқ сув таъминоти тизимларида содир бўлади.

Шу сабабли мавжуд биноларни босқичма-босқич «ZEB»тамойилларига ўтказиш чораларини бошлаш зарур ҳисобланади.

4-боб. Мақсад ва устувор йўналишлар

5. Концепциянинг асосий мақсади — Ўзбекистон Республикасида биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш, ноль энергия сарфли бинолар улушини босқичма-босқич кенгайтириш ва «яшил қурилиш» тамойилларини жорий этишдир.

6. Ушбу мақсадга қуйидаги устувор йўналишлар орқали эришилади:

«ZEB» бинолари учун стандартлар ва техник регламент ҳамда сертификатлаш тизимини ишлаб чиқиш;

миллий иқтисодиётда энергия ресурслари (табиий газ, электр энергияси, сув ва бошқалар) харажатлари ва истеъмолини оптималлаштириш;

«Яшил бино» тамойили асосида қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш;

табиий ёруғлик ва шамоллатишдан максимал даражада фойдаланиш;

қуриш ва таъмирлаш ишларида биноларнинг пол, девор, дераза ва том қисмларининг иссиқлик изоляцияси учун қатъий талабларни жорий қилиш;

«Zero Carbon»га эришиш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш;

операцион харажатларни камайтириш орқали объектнинг бозор қийматини ошириш;

биноларнинг энергия бошқарув тизимлари «Building Energy Management System»ни жорий этиш, сенсорли ва автомат тизимларни кўпайтириш.

5-боб. Биноларни «ZEB» тамойиллари асосида қуриш, модернизация қилиш ва қайта таъмирлаш

7. Бинолар ташқи қисмининг барча конструктив элементларида иссиқлик изоляциясини яхшилаш — бунда фундамент, фасад, том (шифт) ва пол қопламалари, шунингдек, дераза ва эшикларда юқори сифатли изоляция материалларини қўллаш ҳисобидан биноларнинг иссиқлик йўқотишлари кўрсаткичлари минимумга келтирилади.

8. Пассив технологияларни қўллаш орқали биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш — бунда замонавий технологияларни қўллаш ҳисобидан бинонинг энергия сарфи истеъмоли камайтирилади ҳамда бинонинг асосий тузилиш элементлари орқали иссиқлик ва ёруғлик билан табиий таъминланиш даражаси оширилади.

9. Актив технологиялардан кенг фойдаланиш — бунда биноларни янгидан қуриш ёки мавжудларини таъмирлашда (реконструкция қилишда) энергия тежайдиган, интеллектуал бошқариладиган ва экологик барқарор технологиялардан комплекс равишда фойдаланиш лозим. Актив технологиялар бинонинг энергия истеъмол қилувчи муҳандислик тизимларининг юқори самарадорлик асосида ишлашини таъминлайди.

10. Иситиш, вентиляция ва кондиционерлашда («HVAC») ю қори самарали тизимлардан фойдаланиш («HVAC») — бунда иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш («HVAC») тизимлари замонавий, кам энергия истеъмол қиладиган ва юқори самарадорлик коэффициентига («COP — Coefficiyent of Performance») эга бўлиши лозим. Қуриладиган марказий ёки локал иситиш, совитиш қурилмаларининг «COP» кўрсаткичи 3.0 дан кам бўлмаслиги лозим.

Бундан ташқари, вентиляция тизимларида иссиқликни тикловчи қурилмалар (рекуператорлар) мажбурий ўрнатилади, улар чиқинди ҳаводан иссиқликни олиб, ташқаридан кирган тоза ҳавога ўтказади ва иситиш/совитиш энергиясини тежашга хизмат қилади.

11. Табиий шамоллатиш ва ёруғликдан фойдаланиш — лойиҳалаштириш босқичида бинонинг табиий шамоллатиш ва ёруғлик билан таъминланиши ҳисобга олиниши керак. Бу ёруғлик учун фойдаланиладиган электр энергиясини камайтиришга ва биноларнинг ички қисмида визуал қулайликни оширишга хизмат қилади.

12. Ичимлик сув ва оқова сув таъминоти тизими — ичимлик сув ва оқова сув таъминотини алоҳида (автоном) бўлишига устунлик берилади. Бунда ёмғир сувларидан ва бинода фойдаланилган сувларни бир жойга йиғиш, сувларни қайта ишлашга мўлжалланган қурилмалар орқали механик ва кимёвий тозалаш технологияларидан ўтказиш ҳамда қайта ишланган сувни техник сув сифатида иккиламчи санузел ва суғоришга узатиш тизими жорий этилиши мумкин.

13. Энергия тежайдиган ёритиш тизимлари — барча ички ва ташқи ёритиш тизимлари LED технологиялари асосида қурилиши лозим. Ёритиш тизими ҳарорат ва ҳаракат сезгичлари билан жиҳозланган автоматик бошқарув тизимига эга бўлиши лозим. Бу хоналарда одам йўқлигида ёруғликни автоматик ўчириб қўйиш ёки табиий ёруғлик етарли бўлган ҳудудларда сунъий ёруғликни пасайтириш орқали энергия тежашни таъминлайди.

14. Бинонинг энергетика бошқаруви тизими (BEMS) — бинонинг барча энергетика оқимларини бошқариш ва мониторинг қилиш учун «Бино энергетика бошқаруви тизими»нинг (BEMS — Building Energy Management System) жорий этилиши, ушбу тизим реал вақт режимида электр, иссиқлик, совитиш ва сув истеъмолини кузатиб, маълумотларни таҳлил қилиб боради.

15. Инверторли бошқарув — бинода қўлланадиган электр двигателли қурилмалар (лифтлар, насослар, вентиляторлар, совитиш компрессорлари) инверторли бошқарув билан таъминлашиш лозим. Инвертор юкламага қараб, двигатель тезлигини ва шу билан бирга энергия истеъмолини бошқаради, бу анъанавий «ўчириш/ёқиш» принципига қараганда энергия ресурсларини 30 — 50 фоизгача тежаш имконини беради.

16. Қайта тикланувчи энергия манбаларининг жорий этилиши — бинонинг энергия талабини қисман ёки тўлиқ қоплаш мақсадида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш йўлга қўйилади.

17. Қуёш фотоэлектр станцияси (қуёш панели) — бинонинг том ёки юқори қаватларида, шунингдек қурилиш майдончасида қуёш панели ўрнатилади. Ушбу тизим бинонинг умумий йиллик электр энергияси талабининг 100 фоизгача қисмини қоплайдиган қувватларда лойиҳалаштирилиши ва қурилиши лозим.

18. Электр сақловчи аккумулятор қувватларини ўрнатиш — бинога ўрнатиладиган қуёш панели ва бошқа қайта тикланувчи энергия манбалари қувватларидан келиб чиқиб, аккумуляторларни ўрнатиш электр энергиясини узлуксизлигини таъминлашга ёрдам беради.

19. Геотермал ва қуёш иссиқлик тизимлари — лойиҳанинг иқтисодий ва геологик жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги кўриб чиқилган ҳолда, иссиқлик манбаи сифатида ерости иссиқлигидан фойдаланадиган геотермал насослар ёки иссиқ сув таъминоти учун қуёш коллекторлари тизимларини жорий этиш тавсия этилади.

20. Энергия балансининг ҳисоби — бинонинг энергия истеъмоли ва ишлаб чиқарилиши (масалан, қуёш панели томонидан) йиллик асосда ҳисоб-китоб қилинади.

21. Доимий мониторинг ва оптималлаштириш — бунда бинонинг энергия истеъмоли «BEMS» тизими орқали олинган маълумотлар асосида доимий мониторинг қилинади ва меъёрдан ошиб кетиш ҳолатлари (аномалиялар) аниқланганда, истеъмолни камайтириш чоралари кўрилади. Тизим орқали ишлаш параметрлари мунтазам равишда оптималлаштирилади.

22. Эксплуатация — бинонинг бутун фойдаланиш давомида унинг самарадорлигини таъминлаш учун қатъий эксплуатация қоидалари белгиланиши шарт.

23. Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш — «ZEB» лойиҳаларининг кўрсаткичлари Энергия самарадорлиги миллий агентлигида (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил қилинган «Ситуацион марказ» да шакллантирилиб борилади ҳамда мониторинги юритилади.

«ZEB» лойиҳаларида «IoT», сунъий интеллект («AI») технологияларини татбиқ этиш механизмлари ишлаб чиқилади ҳамда энергия самарадорлиги маданиятини ошириш мақсадида ахборот-таълим компаниялари ва жамоатчилик билан ишлаш дастурлари йўлга қўйилади.

6-боб. Кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ривожлантириш

24. Агентлик томонидан «ZEB» соҳасида фаолият юритувчи муҳандис, энергетик ва аудитор мутахассислар учун малака ошириш ва сертификатлаш тизими жорий қилинади.

Халқаро ташкилотлар (JICA, ADB ва бошқалар) билан ҳамкорликда малака ошириш дастурлари амалга оширилади.

7-боб. Биноларга «ZEB» концепцияларини жорий этиш босқичлари

25. Қуйидагилар биноларга «ZEB» концепцияларини жорий этиш босқичлари ҳисобланади:

қисқа муддатли — 2026-2027 йилларда «ZEB» объекти ва нормативларни қабул қилиш;

ўрта муддатли — 2028 — 2030 йилларда давлат биноларида «ZEB Ready» тоифасини мажбурий жорий этиш;

узоқ муддатли — 2031 — 2040 йилларда янги бинолар учун ZEB/NZEB тоифасини мажбурий қоидалар сифатида жорий этиш.

26. 2026 йилда 33 та туман (шаҳар)да биттадан ижтимоий соҳа муассасаси биноларини «ZEB» тамойилларига асосланган ҳолда модернизация қилиш бошланади.

Бунинг натижасида:

биноларнинг энергия самарадорлиги кўрсаткичлари 30 — 35 фоизга оширилади, табиий газ сарфини 100 фоизгача тежаш имкониятлари ҳамда қурилиш соҳасида «Ноль энергия сарфли бинолар» («ZEB») тизимини жорий этиш кўникмаси яратилади;

энергия самарадорлиги йўналишида 50 нафардан ортиқ «ZEB» мутахассислари тайёрланади.

8-боб. Мониторинг ва баҳолаш

27. Концепциянинг амалга оширилиши Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади ва мониторинг қилинади.

28. Мониторинг қуйидаги индикаторлар асосида амалга оширилади:

«ZEB»объектларининг йиллик жойлашуви ва сони;

энергия сарфининг ўртача камайиш даражаси;

қайта тикланувчи энергия улуши;

тайёрланган мутахассислар сони;

иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари.

29. Ҳар йил якунида Концепция ижроси бўйича йиллик эришиладиган натижалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритилади.

30. Мониторинг ҳисоботлари асосида ҳар йили «ZEB» биноларини ривожлантириш бўйича йиллик ҳисобот» эълон қилинади ҳамда очиқ манбаларда (Агентлик веб-сайтида) жойлаштирилади.

9-боб. Якунловчи қоидалар

31. Қуйидагилар Концепция ижросини таъминлаш учун масъул органлар этиб белгиланади:

Агентлик;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сон қарорига 5-ИЛОВА

«Ноль энергия сарфли бинолар» концепцияси асосида модернизация қилинадиган ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа муассасаларнинг

Т/р Туман/шаҳар номи Объект номи Объект қуввати Лойиҳа қиймати (млн сўмда) Ўлчов бирлиги миқдори Жами 2026 — 2027 йилларда 33 та х х 182 700 1. Қўнғирот тумани 17-сон мактабгача таълим ташкилоти биноси ўрин 180 10 000,0 2. Чимбой тумани 22-сон мактабгача таълим ташкилоти биноси ўрин 140 7 000,0 3. Асака тумани 19-сон оилавий поликлиника биноси қатнов 50 2 800,0 4. Шаҳрихон тумани Оилавий шифокорлик пункти биноси қатнов 75 4 000,0 5. Ғиждувон тумани 1-сон оилавий поликлиника биноси қатнов 100 5 800,0 6. Шофиркон тумани Спорт мактаби биноси ўрин 120 6 000,0 7. Ғаллаорол тумани 11-сон оилавий поликлиникаси биноси қатнов 100 5 800,0 8. Зафаробод тумани Спорт мактаби биноси объект 1 6 400,0 9. Қамаши тумани 50-сон оилавий поликлиника биноси қатнов 100 5 800,0 10. Яккабоғ тумани Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг 2-сон филиали биноси қатнов 100 5 800,0 11. Нурота тумани Нурота болалар поликлиникаси биноси объект 1 5 800,0 12. Хатирчи тумани 6-сон оилавий поликлиника биноси қатнов 150 6 900,0 13. Косонсой тумани «Дўстлик» оилавий шифокорлик пункти биноси қатнов 50 3 100,0 14. Норин тумани 19-сон оилавий поликлиника биноси қатнов 100 5 800,0 15. Булунғур тумани «Баркамол авлод» болалар мактаби биноси ўрин 320 5 700,0 16. Иштихон тумани Сузиш ҳавзаси биноси ўрин 300 11 800,0 17. Пайариқ тумани Кўпаки оилавий шифокорлик пункти биноси қатнов 50 3 100,0 18. Каттақўрғон тумани Зарафшон оилавий поликлиника биноси қатнов 100 5 000,0 19. Денов тумани 1-сон мактабгача таълим ташкилоти биноси ўрин 140 7 000,0 20. Музрабод тумани 12-сон мактабгача таълим ташкилоти биноси ўрин 90 4 100,0 21. Қизириқ тумани 40-сон оилавий поликлиника биноси қатнов 100 5 800,0 22. Сардоба тумани Ш. Рашидов оилавий шифокорлик пункти биноси қатнов 50 3 100,0 23. Сирдарё тумани 11-сон оилавий поликлиника пункти биноси қатнов 110 2 200,0 24. Марғилон шаҳри 3-сон оилавий поликлиника биноси қатнов 50 2 800,0 25. Ўзбекистон тумани Шакаробод оилавий шифокорлик пункти биноси қатнов 50 3 100,0 26. Қува тумани 8-сон оилавий поликлиника биноси қатнов 100 5 800,0 27. Ёзёвон тумани 9-сон мактабгача таълим ташкилоти биноси ўрин 90 4 100,0 28. Шовот тумани 14-сон оилавий поликлиника пункти биноси қатнов 100 2 200,0 29. Янгиариқ тумани 60-сон оилавий поликлиника пункти биноси қатнов 50 2 200,0 30. Бўка тумани Й. Хожиметов оилавий шифокорлик пункти биноси қатнов 436 3 100,0 31. Чиноз тумани С. Раҳимов оилавий шифокорлик пункти биноси қатнов 40 2 600,0 32. Чирчиқ шаҳри 11-сон мактабгача таълим ташкилоти биноси ўрин 360 14 000,0 33. Янгийўл шаҳри 9-сон мактабгача таълим ташкилоти биноси ўрин 360 14 000,0

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сон қарорига 6-ИЛОВА

Марказлашган маблағлар ҳисобидан давлат ташкилотлари, шу жумладан, ижтимоий соҳа муассасалари биноларини қуриш, реконструкция (модернизация) қилиш ва мукаммал таъмирлашда энергия самарадорлиги бўйича

Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлашда лойиҳа ҳужжатлари таркибида «Энергия самарадорлиги» бўлими киритилиши шарт.

Ушбу бўлим лойиҳанинг умумий энергия самарадорлиги кўрсаткичларини акс эттирган ҳолда, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланиш босқичида лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади.

Бунда объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талаблари билан биргаликда қуйидаги халқаро талаблар ва нормалар асосида лойиҳа ечимлари қўлланади:

Муқобил энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланишда:

лойиҳа объекти биноларининг истеъмол қиладиган электр энергияси сарфининг камида 50 — 60 фоизини қоплашга етадиган қуёш панелларини ўрнатиш;

объект учун талаб қилинадиган иссиқ сув таъминотининг камида 60 фоизини қоплашга етадиган қувватларда гелиоколлекторлар билан жиҳозлаш.

Иситиш ва совитиш тизими бўйича:

иситишда иссиқлик насослари ва фанкойллар ҳамда иссиқ пол ҳамда иссиқ девор тизимларидан фойдаланиш;

иссиқлик тизимларини иссиқлик энергияси манбаига фақатгина олдиндан изоляцияланган қувурлар (ППУ) орқали улаш ва ҳар бир тизимда энергия сақловчи «буффер танк» (буфер бак) ўрнатиш;

совитиш тизимида полга, деворга ва шифтга ўрнатиладиган фанкойллардан фойдаланиш;

хоналарни ҳароратни меъёрда сақлаб туриш ва сунъий иқлим яратишни таъминловчи диспетчерлашган «ақлли тизим»лар ва датчиклар билан жиҳозлаш.

Эшик ва ромлар ҳамда қуёшдан ҳимояланиш бўйича:

биноларнинг ташқи дераза ромларини ўрнатишда 2 камерали (3 қават ойнали) ҳамда шамоллатиш учун оғма очиладиган форточкали энергия тежамкор поливинилхлорид профилларидан (PVC) фойдаланиш;

бинога кириш йўлакларига қатъий равишда «тамбур-вестибюллар» ўрнатиш ҳамда ёпувчи механизмлар билан жиҳозланган, ички томонидан иссиқлик изоляцияланган ҳамда герметик берк ташқи эшиклар ўрнатиш;

ташқи ойналарга қуёш нурини тик бурчак остида кесиш учун ташқи жалюзилар ўрнатиш.

Иссиқлик ҳимоя қатламлари бўйича:

ташқи девор қисмини шамоллатиладиган фасад конструкцияси билан қоплаш, бунда фасад конструкцияси тагида зичлиги 50 кг/м3гача ва қалинлиги 100 миллиметрдан кам бўлмаган базальт ҳамда шамол ва намликдан сақловчи мембрана қопламаси билан қоплаш;

пойдевор қисмини совуқдан, намликдан, музлашдан сақлаш учун ташқи томонидан экструдланган пенополистирол (XPS) қопламаси билан қоплаш;

биринчи қават (ерга яқин қават) пол қисмини экструдланган пенополистирол (XPS) плиталар билан иссиқлик изоляция қилиш;

том қисмини экструдланган пенополистирол (XPS) плиталар билан қоплаб, иссиқлик изоляция қилиш.

Конструктив ечимлардан фойдаланишда:

биноларнинг конструктив ҳолати бўйича лойиҳа ечимлари амалдаги шаҳарсозлик ҳамда қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сон қарорига 7-ИЛОВА

«Тараққиёт ва етакчилик маскани» дастури доирасида энергия самарадорлиги тамойиллари асосида модернизация ва реконструкция қилинадиган ижтимоий соҳа муассасаларининг

млн сўм Т/р Ҳудудлар номи Маҳалла номи Муассаса номи Қуввати Лойиҳа қиймати ўлчов бирлиги миқдори Туман (шаҳар)лар бўйича жами Жами объектлар (26 та) х х 157 390 Умумтаълим мактаблари (13 та) ўқув ўрин 7 062 90 700 Мактабгача таълим ташкилотлари (12 та) ўрин 2 090 62 490 Тиббиёт муассасаси (1 та) койка 100 4 200 Андижон вилояти 1. Шаҳрихон тумани Дўлан 54-сон умумтаълим мактаби ўқув ўрин 644 5 950 Бухоро вилояти 2. Шофиркон тумани Гулистон 21-сон мактабгача таълим ташкилоти ўрин 140 3 100 Жиззах вилояти 3. Зафаробод тумани Самарқанд Туман марказий шифохонаси койка 100 4 200 4. Зафаробод тумани Самарқанд 18-сон умумтаълим мактаби (мукаммал таъмирлаш ва 240 ўринли қўшимча бино қуриш) ўқув ўрин 400 10 550 Қашқадарё вилояти 5. Яккабоғ тумани Боғзор 23-сон мактабгача таълим ташкилоти ўрин 300 1 500 6. Қамаши тумани Чим 4-сон умумтаълим мактаби ўқув ўрин 640 9 000 Навоий вилояти 7. Нурота тумани Оқмачит 20-сон умумтаълим мактаби ўқув ўрин 417 8 000 8. Нурота тумани Эшон Судур 42-сон умумтаълим мактаби ўқув ўрин 240 5 000 9. Нурота тумани Нуробод 90 ўринли янги мактабгача таълим ташкилотини қуриш ўрин 90 2 500 Наманган вилояти 10. Косонсой тумани Тагижар 41-сон умумтаълим мактаби ўқув ўрин 320 5 000 11. Норин тумани Хўжаобод 27-сон умумтаълим мактаби ўқув ўрин 824 5 000 12. Норин тумани Юқори Чўжа 10-сон мактабгача таълим ташкилоти ўрин 110 3 500 13. Норин тумани Янги Наманган 13-сон мактабгача таълим ташкилоти ўрнида янги 330 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қуриш ўрин 330 12 800 Самарқанд вилояти 14. Иштихон тумани Ўзбекистон 12-сон мактабгача таълим ташкилоти ўрин 100 5 000 15. Каттақўрғон тумани Ёдгорхўжа 5-сон умумтаълим мактаби ўқув ўрин 1 041 10 000 16. Пайариқ тумани Фаровон 2-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш ва 90 ўринли қўшимча бино қуриш ўрин 140 7 000 Сурхондарё вилояти 17. Қизириқ тумани Янгиҳаёт 8-сон мактабгача таълим ташкилоти ўрин 160 6 000 18. Музрабод тумани Янгидиёр 45-сон умумтаълим мактаби ўқув ўрин 476 5 000 Сирдарё вилояти 19. Сардоба тумани Қуйитош 1-сон мактабгача таълим ташкилоти ўрин 140 8 000 Фарғона вилояти 20. Ёзёвон тумани Қорасоқол 4-сон мактабгача таълим ташкилотига қўшимча 120 ўринли бино қуриш ва мавжуд биноларни таъмирлаш ўрин 220 5 290 21. Ўзбекистон тумани Шўрқишлоқ 46-сон мактабгача таълим ташкилоти ўрин 180 5 000 Хоразм вилояти 22. Янгиариқ тумани Янгиариқ 36-сон умумтаълим мактаби ўқув ўрин 540 8 000 Тошкент вилояти 23. Бўка тумани Жағайбайли 3-сон умумтаълим мактаби ўқув ўрин 940 8 000 24. Чирчиқ шаҳри Ишонч 2-сон мактабгача таълим ташкилоти ўрин 180 2 800 25. Чирчиқ шаҳри Ишонч 25-сон умумтаълим мактаби ўқув ўрин 360 3 200 26. Янгийўл шаҳри Олтин Обод Тошкент вилояти ихтисослаштиришган маданият мактаби (бино ва ётоқхонаси) ўқув ўрин 220 8 000

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сон қарорига 8-ИЛОВА

Ижтимоий соҳа муассасалари, иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали уйлар ва аҳоли хонадонларида энергия самарадорлигини ошириш

Т/р Мақсадлар ва чора-тадбирлар Амалга ошириш механизмлари Бажариш муддатлари Молиялаштириш ҳажми ва манбаи Масъуллар 1. Алоҳида ҳудудларни энергия самарадор ҳудудларга айлантириш бўйича дастлабки режа-кўрсаткичларни белгилаш ва амалга ошириш. Ҳудудларни энергия самарадор ҳудудга айлантириш бўйича дастлабки режа-кўрсаткичларни белгилаш ва амалга ошириш, бунда: энергия самарадорлиги ошириладиган ижтимоий соҳа муассасалари, давлат ташкилотлари, давлат иштирокидаги корхоналар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларининг дастлабки режа-кўрсаткичларини шакллантириш, ҳудудий ҳокимликларга етказиш; ҳудудий ҳокимликлар томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу дастлабки режа-кўрсаткичлар амалга оширилишини таъминлаш. 2026 йил давомида Тегишлилиги бўйича давлат ташкилотлари, давлат иштирокидаги корхоналарнинг ўз маблағлари, кредитлар ва аҳолига бериладиган субсидиялар Энергия самарадорлиги миллий агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, танланган туман (шаҳар) ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар 2. Бино ва иншоотлар қурилишида энергия самарадорлиги талабларини такомиллаштириш. 1. Марказлашган маблағлар ҳисобидан қурилиш, реконструкция (модернизация) қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга ошириладиган барча давлат идоралари ва ижтимоий соҳа муассасалари лойиҳаларини давлат экспертизасидан ўтказишда энергия самарадорлигининг минимал талаблари қатъий инобатга олинишини таъминлаш. Бир ой муддатда Маблағ талаб этилмайди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2. Амалдаги миллий шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда тегишли қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиб, энергия самарадорлиги талаблари асосида такомиллаштириш. 2026 йил 1 августга қадар 3. Давлат дастурлари учун тайёрланган намунавий лойиҳаларни энергия самарадорлигининг минимал талабларидан келиб чиқиб, тўлиқ қайта кўриб чиқиш. 4. Бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш ҳамда қуришда энергия самарадорлигини ошириш йўналишида ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ходимлари малакасини ошириб бориш. Доимий 3. Энергия аудити хизматини ва энергия самарадор қурилмаларга техник хизмат кўрсатишни кенгайтириш. 1. Ҳар бир ҳудудда энергия аудити хизматини ва энергия самарадор қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш йўналишида 10 тадан номзодлар ўқитилишини ташкил этиш. Бунда: соҳага қизиқиши мавжуд, ушбу йўналишларда дастлабки билимларга эга бўлган номзодлар рўйхатини шакллантириш; номзодларнинг энергия аудиторлик ва энергия самарадорлигини ошириш курсларида иштирокини таъминлаш; курсларни самарали тамомлаган номзодларни сертификатлаш ва энергия аудиторлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш. 2. Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларига хизмат кўрсатиш ва уларнинг эҳтиёт қисмлари сотувини кенгайтириш. 3. Ҳудудларда энергия аудиторлар фаолиятини ташкил этиш ва энергия аудитдан ўтказиш ишларини кенгайтириш. 2026-2027 йиллар давомида Талабгорларнинг ўз маблағлари, ҳомийлик хайриялари ва бошқа грант маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги 4. Тунги ёритиш тизимларини энергия тежамкор ёритиш тизимларига ўтказиш ва модернизация қилиш. 1. Туман(шаҳар)даги тунги ёритиш тизимларининг энергия ресурслари сарфини таҳлил қилиш, энергия тежамкорлигини ошириш имкониятларини ўрганиб чиқиш ҳамда тунги ёритиш тизимларининг энергия самарадорлиги ошириладиган кўчаларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш. 2026 йилдан бошлаб ҳар йили 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Дастурда белгиланган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2. Дастурни энергия тежашдан даромад олиш механизмлари асосида хусусий секторни жалб қилган ҳолда амалга ошириш. 2026-2027 йиллар 5. Тошкент ва Сирдарё вилоятларида жойлашган, энергия сарфи юқори 2 та насос станцияларида ЭСКО механизмлари асосида тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш. 1. «UzESCO» компанияси томонидан энергия аудиторларни жалб этган ҳолда насос станцияларида батафсил энергия аудитини ўтказиш. 2. Энергия аудит хулосаси асосида энергия самарадорлигини ошириш ечимларини инобатга олган лойиҳа моделларини ишлаб чиқиш. 2026 йил июль «UzESCO» компанияси, Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, кредит ва грантлар Энергия самарадорлиги миллий агентлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «UzESCO» компанияси 3. Лойиҳа моделлари асосида модернизация ишларини амалга ошириш. Бунда сарфланган маблағлар энергия сервис шартномаларига асосан насос станцияларини модернизация қилиш натижасида тежаладиган энергия ресурслари ҳисобидан қайтарилади. График асосида 6. Энергия самарадорлиги тадбирлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг самарадорлигини ошириш. 1. Дастлабки босқичларда ичимлик суви таъминоти тизимларида эскирган сув насосларининг энергия самарадорлигини ошириш ҳамда иссиқлик таъминоти корхоналарининг қозонхона жиҳозлари ва иссиқлик тармоқларининг энергия самарадорлигини ошириш тадбирлари учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни Агентликнинг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали йўналтириш. 2026 йил июль Ҳисоб-китоблар асосида давлат дастурлари ва Ҳукумат қарорлари асосида ажратиладиган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Ушбу маблағларни энергия аудити хулосалари асосида устувор равишда ресурс истеъмоли юқори бўлган қурилма ва жиҳозларни янгилаш, соҳаларнинг энергия самарадорлигини ошириш ҳамда хизматлар билан қамровни кенгайтириш тадбирларига йўналтириш. 2026 йил давомида 3. 2027 йилдан бошлаб: Агентлик сўровига асосан ҳар йилги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда соҳалар ва тармоқларда энергия самарадорлигини ошириш тадбирлари учун талаб этиладиган маблағларни кўзда тутиб бориш; босқичма-босқич энергия самарадорлигини ошириш билан боғлиқ харажатлар учун бошқа соҳаларга ажратиладиган бюджет маблағларини Агентлик орқали йўналтиришни ташкил этиш. 2027 йилдан бошлаб 7. Ижтимоий соҳа ва бошқа муассасалар биноларида «Ноль энергия сарфли бинолар» концепцияси асосида амалга ошириладиган модернизация лойиҳаларининг молиялаштириш манбаларига аниқлик киритиш. 1. «Ноль энергия сарфли бинолар» концепцияси асосида амалга ошириладиган модернизация лойиҳалари учун талаб қилинадиган маблағлар «UzESCO» компаниясига режалаштирилишини таъминлаш. 2026 йил июль Давлат бюджети, халқаро молия институтларининг кредит ва грантлари маблағлари, Энергия самарадорлигини ошириш тадбирлари учун ажратилган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги 2. Лойиҳалар бўйича буюртмачи этиб Энергия самарадорлиги миллий агентлиги муассислигидаги «UzESCO» компаниясини белгилаш ҳамда унга буюртмачилик вазифасини бажаришда қўшимча малакали мутахассисларни шартнома асосида жалб этишга рухсат бериш. 2026 йил июль 8. Вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасида жорий қилинган «энергия менежери» фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашиш. 1. «Энергия менежери» фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, ҳокимликлар фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинча тартибда инобатга олиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бир ой муддатда Маблағ талаб этилмайди Энергия самарадорлиги миллий агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2. Вилоят, туман(шаҳар) ҳокимликлари ҳамда вазирлик ва идоралардаги энергия менежерларининг салоҳиятини мунтазам ошириб, уларнинг самарали фаолият кўрсатишларига кўмаклашиб бориш. 2026 йил давомида 9. Битта туман мисолида «Янги Ўзбекистон» массивларини «яшил», энергия самарадор, ресурс тежамкор ва «ақлли» шаҳар тамойиллари асосида такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқиш. Хорижий консультантлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда битта туман мисолида «Янги Ўзбекистон» массивларини «яшил», энергия самарадор, ресурс тежамкор ва «ақлли» шаҳар тамойиллари асосида такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқиш. 2026 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сон қарорига 9-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 3-илованинг рус тилидаги матни номи «Агентство миграции при Кабинете Министров Республики Узбекистан» сўзларидан кейин «Национальное агентство по энергоэффективности при Кабинете Министров Республики Узбекистан» сўзлари билан тўлдирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Яшил истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 29 сентябрдаги 517-сон қарорида :

а) 5-банддаги «Энергетика вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банддаги «ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Т. Мирзамахмудов» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 1-иловада:

34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«34. Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ҳар чоракда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига компенсация ажратиш учун сарфланган маблағлар тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади»;

1-илованинг номидаги «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси» сўзлари «Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан «яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун компенсация олиш тўғрисида БУЮРТМА 20___ йил ________ Буюртма берувчи: ________________________________________________ банки Буюртмани қабул қилувчи: Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси Компенсация суммаси: _________________________________ Ҳисобварақ: ____________________________ «Яшил» истеъмол кредити ажратилган мижозлар рўйхати илова қилинмоқда. Буюртма берувчи: ___________________________________ банки Бошқарув раиси __________________________________________ Ф.И.О. ».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 2 майдаги 292-сон қарорида :

а) қуйидаги мазмундаги 5 1 -банд билан тўлдирилсин:

«5. 1 Ҳудудларда энергия самарадорлигини ошириш ва энергия ресурсларини тежаш, энергия самарадор қурилма ва ускуналар жорий этилишини жадаллаштириш борасида ҳудудий ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, шунингдек, энергия самарадорлиги лойиҳаларини шакллантириш бўйича Агентлик бошқарув ходимлари доирасида ташкил этиладиган лойиҳа офислари 3 та ходимдан, шу жумладан, 1 та лойиҳа офиси раҳбари ва 2 та бош мутахассисдан иборат бўлим сифатида шакллантирилади.

Бунда лойиҳа офиси раҳбари ва мутахассислари иш ҳақи шартларига кўра мос тарзда Агентликнинг бўлим бошлиғи ва бош мутахассисига тенглаштирилади.»;

б) 2-илованинг 34-банди учинчи хатбошисидаги «Давлат ташкилотида ва давлат иштирокидаги ташкилотларида» сўзлари «Агентлик ходимларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-илованинг 6-бандида:

«а» кичик банддаги «ҳисобга олинган ҳолда» сўзлари «ҳамда кўп йиллик хизмат қилганлик учун устама миқдори ҳисобга олинган ҳолда» сўзлари билан алмаштирилсин;

«б» кичик банд чиқариб ташлансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 майдаги 300-сон қарори билан тасдиқланган 2025-2026 йилларда энергия самарадорлиги лойиҳалари амалга ошириладиган ижтимоий соҳа ташкилотларининг манзилли дастурида :

Дастурнинг умумий қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Т/р Объект номи Лойиҳа қуввати 2026 йилда фойдаланишга топшириладиган объект (қуввати) Шу жумладан Объектнинг умумий қиймати ўлчов бирлиги миқдори янги қурилиш реконструкция мукаммал таъмирлаш Жами 393 975 Шу жумладан умумтаълим мактаблари (20 та) ўқув ўрни 17 048 17 048 900 16 508 226 690 спорт зал (12х24) 17 17 17 мактабгача таълим ташкилотлари (23 та) ўрин 4 425 4 425 540 310 3 575 80 506 тиббиёт объектлари (15 та) ўрин 75 75 75 84 679 қатнов 6 285 6 285 1850 4 435 маъмурий бинолар (2 та) объект 2 2 2 6 100 »;

бешинчи устундаги «2025» рақами «2026» рақами билан алмаштирилсин;

4-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 4. Темирйўл маҳалласидаги 22-сон МТТ биносини мукаммал таъмирлаш ўрин 180 180 180 1 500 »;

9-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 9. «Бобур» МФЙдаги 56-сон умумтаълим мактаб биносини реконструкция қилиш ўқув ўрни 900 900 900 21 000 спорт зали 1 1 1 »;

13-позиция чиқариб ташлансин;

14-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 14. Ғовшун маҳалласидаги 61-сон оилавий поликлиника биносини реконструкция қилиш ўрин 4 420 қатнов 100 100 100 »;

қуйидаги мазмундаги 21 1 -позиция билан тўлдирилсин:

« Қамаши тумани 35 000 21 1 Қамаши тумани тиббиёт бирлашмаси биноларини реконструкция қилиш Ўрин 350 350 350 35 000 Қатнов 1 350 1 350 1 350 »;

23-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 23. Парахун маҳалласидаги 5-сон МТТ биносини реконструкция қилиш ўрин 180 180 180 2 880 »;

25-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 25. Дамарик маҳалласидаги 3-сон МТТ биносини реконструкция қилиш ўрин 130 130 130 4 000 »;

32-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 32. Улуғбек маҳалласидаги 34-сон умумтаълим мактаби биносини мукаммал таъмирлаш ўқув ўрин 240 240 240 5 000 »;

35-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 35. Пахтакор маҳалласидаги 6-сон МТТ биносини мукаммал таъмирлаш ўрин 140 140 140 1 100 »;

39-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 39. Нурли манзил маҳалласидаги 27-сон МТТ биносини мукаммал таъмирлаш ўрин 140 140 140 4 700 »;

55 ва 56-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 55. Пахтакор маҳалласидаги 7-сон МТТ биносини мукаммал таъмирлаш ўрин 140 140 140 1 100 56. Пахтакор маҳалласидаги 15-сон МТТ биносини мукаммал таъмирлаш ўрин 150 150 150 4 550 »;

58 ва 59-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 58. Бектемир тумани Мусаффо маҳалласидаги 346-сон умумтаълим мактабининг бўш ер майдонига янги 180 ўринли МТТ биносини қуриш ўрин 180 180 180 5 400 59. Учтепа тумани Зарафшон маҳалласидаги 312-сон умумтаълим мактабининг бўш ер майдонига янги 360 ўринли МТТ биносини қуриш ўрин 360 360 360 5 500 ».

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Энергия сервис хизматлари бозорини шакллантириш ҳамда аҳоли уй-жойларининг энергия самарадорлиги оширилишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 24 октябрдаги 673-сон қарорида :

а) 1-иловада:

қуйидаги таҳрирдаги 21 1 -банд билан тўлдирилсин:

«21 1 . Қуйидаги ҳолларда энергия аудиторларининг Платформада иштирок этишларига 10 кунгача муддатга чеклов ўрнатилиши мумкин:

аҳолига кўрсатилган энергия аудити хизмати ва (ёки) белгиланган тартибда имзоланган шартномалар бўйича Агентликка талабгорлар томонидан камида 3 маротаба расмий ёзма мурожаат (шикоят) келиб тушганда;

Платформада тузилган энергия аудити шартномасига кўра энергия аудитини ўтказиш ва хулосани Платформага юклаш муддати бир ой давомида 3 ва ундан кўп маротаба кечиктирилганда»;

б) 2-иловада:

6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«6. Сертификат олиш учун талабгорлар қуйидаги малака талабларига жавоб бериши шарт:

ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлиши;

энергия аудити, энергетика менежменти (ISO 50001 ва ISO 50002 халқаро стандартлари) талаблари бўйича назарий билим ҳамда амалий кўникмаларга эга бўлиши;

бино ва иншоотлар ҳамда якка тартибдаги аҳоли уй-жойлари учун 48 соат, саноат корхоналари талабгорлари учун 144 соатлик ўқув-модуль асосида шакллантирилган махсус ўқув дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳамда имтиҳондан ўтган бўлиши.»;

24-банднинг тўртинчи хатбошиси «ижтимоий соҳа объектларининг» сўзларидан кейин «ва давлат энергетика реестрига киритилган субъектларнинг» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги 26 1 -26 5 -бандлар билан тўлдирилсин:

«26 1 . Реестрга киритилган энергия аудиторларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда уларнинг энергия аудити соҳасида тажриба ва касбий кўникмаларини, шартномавий мажбуриятлар лозим даражада ва белгиланган муддатларда бажарилишини инобатга олган ҳолда, платформада баллар асосида автоматик равишда баҳоланади ва рейтинги юритилади.

26 2 . Қуйидаги мезонлар асосида энергия аудиторларининг рейтинги юритилади:

бино ва иншоотларни энергия аудитидан ўтказиш учун энергия аудиторлик малака сертификати мавжудлиги: мавжуд бўлса 10 балл, бўлмаса 0 балл;

саноат корхоналарини энергия аудитидан ўтказиш учун энергия аудиторлик сертификати мавжудлиги: мавжуд бўлса 10 балл, бўлмаса 0 балл;

энергия аудити ва энергия менежменти соҳасида олинган бошқа сертификатлар (ISO 50001, ISO 50002 ва ISO 14001 халқаро стандартлари ва бошқалар): ҳар бир сертификат учун 1 балл, агар мавжуд бўлмаса 0 балл;

энергия аудити соҳасида олинган хорижий сертификатлар: ҳар бир сертификат учун 1 балл, агар мавжуд бўлмаса 0 балл;

қонунчиликда белгиланган минимал талаблар асосида тайёрланган энергия аудити ҳисоботнинг мавжудлиги: мавжуд бўлса 10 балл, бўлмаса 0 балл;

энергия аудиторнинг қурилиш, муҳандислик ёки энергетика соҳасида олий маълумотга ва илмий даражага эгалиги:

бакалавр — 1 балл;

магистр — 2 балл;

PhD (фалсафа доктори) ёки DSc (фан доктори) — 3 балл.

Бунда энергия аудитори томонидан шартномавий мажбуриятларнинг лозим даражада ва белгиланган муддатларда бажарилишини бир ойда камида 3 маротаба кечиктириш ёки бажармаслик умумий тўпланган балларнинг 10 баллга тушишига олиб келади ҳамда ушбу пастлатилган рейтинг 3 ой давомида сақланиб қолинади.

26 3 . Энергия аудиторларининг рейтинг маълумотлари Платформада очиқ тарзда акс эттирилади ва доимий янгилаб турилади.

26 4 . Энергия аудиторлик фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар рейтинг баллари корхонадаги мавжуд энергия аудиторлари балларининг ўртача қиймати билан шакллантирилади.

26 5 . Энергия аудиторларининг рейтинг натижалари энергия аудити хизматларини талабгорлар (буюртмачилар) томонидан танлашда ахборот сифатида фойдаланилади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 3 июнь,

277 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2026 й., 09/26/277/0562-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING

QARORI

MANZILLI ROʻYXATI

MANZILLI DASTURI

MAQSADLI PARAMETRLARI

KONSEPSIYASI

MANZILLI ROʻYXATI

MINIMAL TALABLAR

MANZILLI DASTURI

“YOʻL XARITASI”

2026-2027-yillarda hududlardagi ijtimoiy soha muassasalarida energiya samaradorligi loyihalari koʻlamini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

“Yangi Oʻzbekiston qiyofasidagi tuman (shahar)” maqomi berilgan tuman (shahar)larni energiya samarador hududlarga aylantirish, yakka tartibdagi va koʻp kvartirali uylar, ijtimoiy soha muassasalari, davlat tashkilotlari hamda tadbirkorlik subyektlarida energiya samaradorligini oshirish boʻyicha islohotlarni davom ettirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Jizzax viloyatida energiya samaradorligi loyihalari amalga oshiriladigan ijtimoiy soha muassasalarining manzilli roʻyxati 1-ilovaga ;

Denov va Gʻallaorol tumanlarida energiya samaradorligi loyihalari amalga oshiriladigan koʻp kvartirali uylarning manzilli dasturi 2-ilovaga;

Ijtimoiy soha muassasalarini geliokollektorlar bilan jihozlash maqsadli parametrlari 3-ilovaga;

Binolarni “Nol energiya sarfli binolar” tamoyillari asosida modernizatsiya qilish, qayta taʼmirlash va qurish konsepsiyasi 4-ilovaga;

“Nol energiya sarfli binolar” konsepsiyasi asosida modernizatsiya qilinadigan ijtimoiy soha muassasalari va boshqa muassasalarning manzilli roʻyxati 5-ilovaga;

Markazlashgan mablagʻlar hisobidan davlat tashkilotlari, shu jumladan, ijtimoiy soha muassasalari binolarini qurish, rekonstruksiya (modernizatsiya) qilish va mukammal taʼmirlashda energiya samaradorligi boʻyicha minimal talablar 6-ilovaga;

“Taraqqiyot va yetakchilik maskani” dasturi doirasida energiya samaradorligi tamoyillari asosida modernizatsiya va rekonstruksiya qilinadigan ijtimoiy soha muassasalarining manzilli roʻyxati 7-ilovaga;

Ijtimoiy soha muassasalari, iqtisodiyot tarmoqlari, koʻp kvartirali uylar va aholi xonadonlarida energiya samaradorligini oshirish “yoʻl xaritasi” 8-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Energiya samaradorligi milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda mazkur qarorga 7-ilovaga muvofiq ijtimoiy soha muassasalarida amalga oshiriladigan energiya samaradorligi loyihalari uchun talab qilinadigan mablagʻlar alohida hududlarni rivojlantirish uchun respublika budjetidan yoʻnaltiriladigan mablagʻlar hisobidan ajratilishini taʼminlasin.

3. Belgilansinki, 2026-yil 1-iyuldan boshlab davlat tashkilotlari, shu jumladan, ijtimoiy soha muassasalari obyektlarini rekonstruksiya (modernizatsiya) qilish va mukammal taʼmirlashda energiya samaradorligini oshirish bilan bogʻliq quyidagi talablar joriy qilinadi:

obyektlar loyiha hujjatlarini ishlab chiqish va shaharsozlik ekspertizasidan oʻtkazish, ularni qurish, rekonstruksiya (modernizatsiya) qilish hamda mukammal taʼmirlash jarayonida energiya samaradorligini oshirish bilan bogʻliq tadbirlar va ish hajmlarining maqbullashtirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi;

obyektlarning loyiha hujjatlari belgilangan tartibda oʻtkaziladigan energiya auditi hisobotlari asosida ishlab chiqiladi (yangi quriladigan obyektlar bundan mustasno). Bunda energiya auditi hisobotlarini buyurtmachilarga Agentlikning Energiya samaradorligini oshirish raqamli platformasi (keyingi oʻrinlarda — Platforma) orqali taqdim etish imkoniyati yaratiladi;

markazlashgan mablagʻlar hisobidan barcha davlat tashkilotlari, shu jumladan, ijtimoiy soha muassasalari binolarini qurish, rekonstruksiya (modernizatsiya) qilish va mukammal taʼmirlashda mazkur qarorga 6-ilovaga muvofiq energiya samaradorligi boʻyicha minimal talablar qoʻllanadi. Bu borada ushbu binolarning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqishda energiya samaradorligini oshirish boʻyicha xalqaro talablar va normalarni qoʻllashga ruxsat beriladi;

obyektlarning loyiha hujjatlari ular foydalanishga topshirilgandan soʻng energiya samaradorligi koʻrsatkichi “C” toifasidan kam boʻlmasligini nazarda tutgan holda ishlab chiqiladi hamda ularni shaharsozlik ekspertizasidan oʻtkazishda energiya samaradorligi boʻyicha shaharsozlik norma va qoidalari qatʼiy inobatga olinadi. Bunda loyihalar doirasida energiya samaradorligi boʻyicha erishiladigan koʻrsatkichlar monitoringi “Shaharsozlik hujjatlarini ekspertiza qilish respublika markazi” DMning axborot tizimlarini Platformaga integratsiya qilish orqali amalga oshiriladi.

4. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi doimiy ravishda:

rekonstruksiya (modernizatsiya) qilish va mukammal taʼmirlash ishlari amalga oshiriladigan barcha davlat tashkilotlari, shu jumladan, ijtimoiy soha muassasalari binolari loyihalarini davlat ekspertizasidan oʻtkazishda energiya samaradorligi boʻyicha minimal talablarning inobatga olinishini;

Agentlik bilan birgalikda minimal talablarning takomillashtirib borilishini taʼminlasin.

5. Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Agentlik 2026-yil 1-iyuldan boshlab budjet tashkilotlari tomonidan energiya samarador uskunalar va materiallar, shuningdek, qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalari Platforma orqali amaldagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibga muvofiq raqobatli shakllarda xarid qilinishini joriy qilsin.

6. Energiya samarador loyihalarni amalga oshirishda quyidagilar nazarda tutiladi:

a) 1 , 2 , 3 va 5-ilovalarda koʻrsatilgan loyihalar boʻyicha — Agentlik muassisligidagi “UzESCO” masʼuliyati cheklangan jamiyati buyurtmachi etib belgilanadi va bunda buyurtmachini saqlash xarajatlari uchun mablagʻlar obyekt qiymatidan kelib chiqib, belgilangan tartibda ajratiladi;

b) 7-ilovada koʻrsatilgan loyihalar boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyalari buyurtmachi etib belgilanadi.

7. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Agentlik 2026-yil 1-avgustga qadar davlat obyektlarini ijaraga berishda ularda oʻrnatilgan qayta tiklanuvchi energiya manbalari ulushi va amalga oshirilgan energiya samaradorligi tadbirlarining darajasidan kelib chiqqan holda, ijara toʻloviga tabaqalashtirilgan chegirmani qoʻllash tartibini ishlab chiqib, Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

8. Turizm qoʻmitasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Texnik jihatdan tartibga solish agentligi va Agentlik bilan birgalikda ikki oy muddatda mehmonxonalar hamda ixtisoslashtirilgan joylashtirish vositalarini (sanatoriy, dam olish uylari, dam olish markazlari, dam olish zonalari, kurortlar, resort) balli asosda tasniflash hamda yulduz toifalarini berish boʻyicha milliy standartlarga ushbu obyektlarga nisbatan energiya samaradorligi talablarini joriy qilish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 9-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

10. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari Agentlik bilan birgalikda mazkur qarorning sifatli bajarilishi boʻyicha masʼul hisoblanadi.

11. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 3-iyundagi 277-son qaroriga 1-ILOVA

Jizzax viloyatida energiya samaradorligi loyihalari amalga oshiriladigan ijtimoiy soha muassasalarining

mln soʻm T/r Obyekt nomi va manzili Amalga oshirish muddati Oʻlchov birligi Loyiha quvvati Foydalanishga topshiriladigan quvvat shu jumladan: Ajratilgan limit yangi qurilish mukammal taʼmirlash Jami 2026-2027-yillarda x x x x x x 277 000 Umumtaʼlim maktablari (24 ta) x oʻquv oʻrni 13 779 13 779 13 779 197 088 Maktabgacha taʼlim tashkilotlari (11 ta) x oʻrin 2 296 2 296 50 2 246 31 663 Sogʻliqni saqlash va tibbiy-ijtimoiy muassasalar (9 ta) x oʻrin 84 84 84 48 250 qatnov 1250 1 250 1250 Arnasoy tumani 1. Oltin vodiy mahallasidagi 1-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 536 536 536 7 774 2. Baxtli mahallasidagi 3-son maktabgacha taʼlim tashkilotini mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻrin 120 120 120 1 800 3. Arnasoy tumani markaziy shifoxonasi asosiy binosining pastki qavatini mukammal taʼmirlash orqali poliklinika uchun moslashtirish 2026-yil oʻrin 84 84 84 10 500 qatnov 250 250 250 Baxmal tumani 4. Oyqor mahallasidagi 14-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 540 540 540 8 832 5. Qutlugʻobod mahallasidagi 3-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 315 315 315 4 568 6. Baxmal mahallasidagi 18-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻrin 380 380 380 5 753 7. Oyqor mahallasidagi 5-son oilaviy poliklinikani mukammal taʼmirlash 2026-yil qatnov 100 100 100 2 500 Gʻallaorol tumani 8. Oqtosh mahallasidagi 9-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 420 420 420 6 091 9. Qipchoqsuv mahallasidagi 38-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 210 210 210 3 046 10. Qashqabuloq mahallasidagi 91-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 420 420 420 6 091 11. Mirzabuloq mahallasidagi 16-son maktabgacha taʼlim tashkilotini mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻrin 140 140 140 2 100 Doʻstlik tumani 12. Chinobod mahallasidagi 2-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 640 640 640 8 782 13. Navroʻz mahallasidagi 12-son maktabgacha taʼlim tashkilotini mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻrin 200 200 50 150 2 325 14. Tuman markaziy poliklinikasi Bogʻzor filialini mukammal taʼmirlash 2026-yil qatnov 50 50 50 2 250 Sh.Rashidov tumani 15. Boʻston mahallasidagi 8-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 320 320 320 4 641 16. Mulkanlik mahallasidagi 29-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 710 710 710 10 297 17. Qoʻshkoʻprik mahallasidagi 36-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 900 900 900 11 000 Zafarobod tumani 18. Chimqurgʻon mahallasidagi 20-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 624 624 624 6 912 19. Nurafshon mahallasidagi 5-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 536 536 536 5 938 Zarbdor tumani 20. Shodlik mahallasidagi 26-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 624 624 624 9 050 21. Navoiy mahallasidagi 2-son maktabgacha taʼlim tashkilotini mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻrin 140 140 140 2 100 22. Andijon mahallasidagi 10-maktabgacha taʼlim tashkilotini mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻrin 140 140 140 2 100 23. Shodlik mahallasidagi 28-son oilaviy poliklinikani mukammal taʼmirlash 2026-yil qatnov 100 100 100 5 250 Mirzachoʻl tumani 24. Mirzadala mahallasidagi 5-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 524 524 524 7 600 25. Tuman tibbiyot birlashmasiga qarashli eski poliklinika binosini mukammal taʼmirlash 2026-yil qatnov 250 250 250 8 750 Zomin tumani 26. Toʻrttom mahallasidagi 68-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 180 180 180 2 611 27. Shirin mahallasidagi 45-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 360 360 360 5 221 28. Faravon mahallasidagi 24-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 210 210 210 3 046 29. Gʻ. Gʻulom mahallasidagi 8-son maktabgacha taʼlim tashkilotini mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻrin 140 140 140 2 100 Forish tumani 30. Amir Temur mahallasidagi 5-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 210 210 210 3 046 31. Oybek mahallasidagi 33-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 1 090 1 090 1 090 15 808 32. Osmonsoy mahallasidagi 26-son oilaviy poliklinikani mukammal taʼmirlash 2026-yil qatnov 100 100 100 4 500 33. Nurak mahallasidagi Nurak oilaviy shifokorlik punktini mukammal taʼmirlash 2026-yil qatnov 50 50 50 2 250 Yangiobod tumani 34. Yangiobod mahallasidagi 12-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 744 744 744 10 790 Jizzax shahri 35. Xalqabod mahallasidagi 25-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 1 176 1 176 1 176 17 056 36. Ittifoq mahallasidagi 17-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 1 176 1 176 1 176 17 056 37. Ravalliq mahallasidagi 11-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 1 050 1 050 1 050 15 228 38. A. Navoiy mahallasidagi 8-son maktabgacha taʼlim tashkilotini mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻrin 280 280 280 4 200 39. Ulugʻbek mahallasidagi 24-son maktabgacha taʼlim tashkilotini mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻrin 140 140 140 2 100 40. Navroʻz mahallasidagi 3-son oilaviy poliklinikani mukammal taʼmirlash 2026-yil qatnov 150 150 150 5 250 41. Madaniyat mahallasidagi 5-son oilaviy poliklinikani mukammal taʼmirlash 2026-yil qatnov 200 200 200 7 000 Paxtakor tumani 42. Oqbuloq mahallasidagi 13-son maktabni mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻquv oʻrni 420 420 420 6 791 43. Dilorom mahallasidagi 6-son maktabgacha taʼlim tashkilotini mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻrin 240 240 240 3 600 44. Doʻstlik mahallasidagi 10-son maktabgacha taʼlim tashkilotini mukammal taʼmirlash 2026-yil oʻrin 220 220 220 3 300

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 3-iyundagi 277-son qaroriga 2-ILOVA

Denov va Gʻallaorol tumanlarida energiya samaradorligi loyihalari amalga oshiriladigan koʻp kvartirali uylarning

T/r Koʻcha nomi Uy raqami Uylar soni Energiya yoʻqotishlarini bartaraf qilish tadbirlari Barqaror issiqlik taʼminoti va sovitish bilan taʼminlash tadbirlari Jami talab etiladigan mablagʻlar Fasadni bazalt qoplamasi bilan qoplash Tom qismini izolyatsiyalash maydoni Deraza romlarini oʻrnatish Oynalarga quyosh nuri toʻsiqlarini oʻrnatish Kirish yoʻlaklari va eshiklar Talab etiladigan mablagʻ Issiqlik nasoslari va isitish qozonxonasi quvvati Oʻrnatiladigan IIPlar Fotoelektr stansiyasi quvvati Fankoyl va isitish radiatorlari Geliokollektor (200 l.) Issiqlik tarmoqlari Ichki tizimni tiklash xarajati Talab etiladigan mablagʻ kv.m kv.m dona kv.m dona kv.m soni mln.soʻm kVt/s dona kVt/s dona dona km mln.soʻm mln.soʻm mln.soʻm Jami 2026-2027-yillarda: 29 47 757 31 524 2 859 4 153 4 084 5 933 144 54 497 7 198 29 5 038 4 020 938 6,4 7 250 65 807 120 305 Gʻallaorol tumani Marjonbuloq mahallasi 17 17 805 17 484 1 224 2 293 1 748 3 276 76 25 233 4 066 17 2 846 2 004 468 3,7 4 250 35 719 60 952 1. Marvarid 9/2 1 2 224 1 872 129 160 184 228 8 2 710 478 1 335 216 50 0,2 250 3 456 6 166 2. Marvarid 10/1 1 1 346 1 404 84 188 120 269 6 1 987 372 1 260 168 39 0,2 250 2 824 4 811 3. Marvarid 10/2 1 1 346 1 404 84 188 120 269 6 1 987 372 1 260 168 39 0,2 250 2 824 4 811 4. Navroʻz 12 1 1 382 1 404 84 188 120 269 6 2 007 319 1 223 144 34 0,2 250 2 508 4 515 5. Navroʻz 13 1 880 836 64 80 92 114 4 1 163 239 1 167 108 25 0,2 250 2 033 3 197 6. Navroʻz 14 1 476 468 45 101 64 144 2 755 106 1 74 48 11 0,2 250 1 243 1 997 7. Navroʻz 15 1 476 468 45 101 64 144 2 755 106 1 74 48 11 0,2 250 1 243 1 997 8. Navroʻz 16 1 476 468 45 101 64 144 2 755 106 1 74 48 11 0,2 250 1 243 1 997 9. Gavhar 18 1 880 836 64 80 92 114 4 1 163 239 1 167 108 25 0,2 250 2 033 3 197 10. Gavhar 19 1 476 468 45 101 64 144 2 755 106 1 74 48 11 0,2 250 1 243 1 997 11. Gavhar 20 1 476 468 45 101 64 144 2 755 106 1 74 48 11 0,2 250 1 243 1 997 12. Gavhar 21 1 476 468 45 101 64 144 2 755 106 1 74 48 11 0,2 250 1 243 1 997 13. Navroʻz 22/2 1 1 382 1 404 84 188 120 269 6 2 007 372 1 260 168 39 0,2 250 2 824 4 831 14. Navroʻz 23 1 880 836 64 80 92 114 4 1 163 239 1 167 108 25 0,2 250 2 033 3 197 15. Gavhar 11 1 1 862 1 872 129 160 184 228 8 2 503 478 1 335 216 50 0,2 250 3 456 5 959 16. Gavhar 17 1 1 382 1 404 84 188 120 269 6 2 007 319 1 223 144 34 0,2 250 2 508 4 515 17. Navroʻz 22/1 1 1 382 1 404 84 188 120 269 6 2 007 0,4 1,0 0,3 168 39 0,2 250 1 765 3 772 Denov tumani Mehr-Oqibat mahallasi 12 29 952 14 040 1 635 1 860 2 336 2 657 68 29 264 3 132 12 2 192 2 016 470 2,6 3 000 30 089 59 353 1. Sh. Rashidov 4 1 2 496 1 170 196 318 280 454 6 2 767 247 1 173 168 39 0,2 250 2 467 5 233 2. Sh. Rashidov 6 1 2 496 1 170 196 318 280 454 6 2 767 247 1 173 168 39 0,2 250 2 467 5 233 3. Sh. Rashidov 8 1 2 496 1 170 196 318 280 454 6 2 767 285 1 199 168 39 0,2 250 2 575 5 342 4. Sh. Rashidov 12 1 2 496 1 170 196 91 280 130 6 2 310 285 1 199 168 39 0,2 250 2 575 4 885 5. Sh. Rashidov 16 1 2 496 1 170 196 91 280 130 6 2 310 247 1 173 168 39 0,2 250 2 467 4 777 6. Sh. Rashidov 22 1 2 496 1 170 118 102 168 146 6 2 333 256 1 179 168 39 0,2 250 2 494 4 826 7. Sh. Rashidov 24 1 2 496 1 170 118 113 168 162 6 2 355 247 1 173 168 39 0,2 250 2 467 4 822 8. Sh. Rashidov 26 1 2 496 1 170 118 113 168 162 6 2 355 247 1 173 168 39 0,2 250 2 467 4 822 9. Sh. Rashidov 28 1 2 496 1 170 118 113 168 162 6 2 355 256 1 179 168 39 0,2 250 2 494 4 849 10. Sh. Rashidov 30 1 2 496 1 170 118 102 168 146 6 2 333 285 1 199 168 39 0,2 250 2 575 4 908 11. Sh. Rashidov 32 1 2 496 1 170 34 108 48 154 4 2 341 285 1 199 168 39 0,2 250 2 575 4 916 12. Sh. Rashidov 34 1 2 496 1 170 34 74 48 105 4 2 272 247 1 173 168 39 0,2 250 2 467 4 739

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 3-iyundagi 277-son qaroriga 3-ILOVA

Ijtimoiy soha muassasalarini geliokollektorlar bilan jihozlash

T/r Hudud nomi 2026-yilda jumladan, Geliokollektorlar oʻrnatish umumtaʼlim maktablari sport muassasalari tibbiyot muassasalari obyekt soni soni summasi (mlrd soʻm) muassasa soni soni muassasa soni soni muassasa soni soni Jami 3 584 8 140 80,0 497 1 896 243 858 2 844 5 386 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 293 580 5,7 40 127 9 30 244 423 2. Andijon viloyati 341 917 9,0 49 176 39 168 253 573 3. Buxoro viloyati 292 605 5,9 38 132 29 90 225 383 4. Jizzax viloyati 203 405 4,0 20 69 15 37 168 299 5. Qashqadaryo viloyati 311 623 6,1 43 139 13 40 255 444 6. Navoiy viloyati 194 383 3,8 22 77 13 37 159 269 7. Namangan viloyati 299 612 6,0 39 137 11 36 249 439 8. Samarqand viloyati 295 1 036 10,2 119 592 15 43 161 401 9. Surxondaryo viloyati 338 744 7,3 26 118 21 88 291 538 10. Sirdaryo viloyati 168 362 3,6 13 44 18 81 137 237 11. Toshkent viloyati 252 652 6,4 15 41 28 95 209 516 12. Fargʻona viloyati 395 740 7,3 45 154 16 48 334 538 13. Xorazm viloyati 203 481 4,7 28 90 16 65 159 326

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 3-iyundagi 277-son qaroriga 4-ILOVA

Binolarni “Nol energiya sarfli binolar” tamoyillari asosida modernizatsiya qilish, qayta taʼmirlash va qurish

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Konsepsiya mamlakatdagi binolarning energiya samaradorligini oshirish hamda “Nol energiya sarfli binolar” (ZEB) tizimini joriy etishning huquqiy, tashkiliy va texnik asoslarini belgilaydi.

Konsepsiya davlat va ijtimoiy soha muassasalari binolarining energiya samaradorligini oshirish, ularda qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan keng foydalanish, ularni modernizatsiya qilish, qayta taʼmirlash va qurishda energiya sarfini kamaytirish (nolga tenglashtirish) tamoyillariga asoslangan tadbirlar majmuini qamrab oladi.

Konsepsiya Oʻzbekiston Respublikasining “Energiyani tejash, undan oqilona foydalanish va energiya samaradorligini oshirish toʻgʻrisida”gi, “Qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanish toʻgʻrisida”gi qonunlari, qonunosti hujjatlari, shuningdek, xalqaro standartlar asosida ishlab chiqilgan.

2-bob. Asosiy tushunchalar

2. Ushbu konsepsiyada quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:

aktiv texnologiyalar — energiya tejaydigan, intellektual boshqariladigan va ekologik barqaror texnologiyalar kompleksi;

nol energiya sarfli bino turkumi (“ZEB family”) — nol energiya sarfli bino oilasi boʻlib, unga energiya sarfi nolga yaqin bino, nol energiya sarfiga oʻtishga tayyor bino, energiya sarfi nolga qaratilgan binolar kiradi;

nol energiya sarfli bino (“ZEB”) — binoning yil davomidagi energiya sarfi binoda ishlab chiqariladigan qayta tiklanuvchi energiya miqdoriga teng yoki undan kam boʻlmagan, energiya samaradorligi yuqori darajadagi bino;

nol energiya sarfiga oʻtishga tayyor bino (“ZEB Ready”) — binoda energiya tejaydigan va yuqori samaradorlikdagi texnik yechimlar joriy etilgan, biroq qayta tiklanuvchi energiya manbalari toʻliq oʻrnatilmagan yoki qisman mavjud boʻlgan hamda energiya samaradorligini oshirish tadbirlari orqali energiya sarfi 50 foizga qisqartirilgan bino;

passiv texnologiyalar — binoning konstruktiv elementlari orqali energiya sarfini kamaytiruvchi qurilma, uskuna va konstruksiyalar;

energiya sarfi nolga yaqin bino (“NZEB”) — binoning energiya samaradorligini yuqori va energiya samarador texnologiyalar toʻliq joriy etilgan, umumiy energiya sarfining kamida 75 foizi qisqartirilgan bino;

energiya sarfi nolga qaratilgan bino (“ZEB Oriented”) — umumiy maydoni 10 000 m 2 dan kam boʻlmagan yirik yoki murakkab obyektlar (masalan, maktablar, shifoxonalar, ofislar, mehmonxonalar, savdo markazlari va boshqalar) uchun energiya isteʼmolini kamaytirishga qaratilgan chora-tadbirlar joriy etilgan, umumiy energiya sarfi kamida 30 foizga qisqartirilgan bino.

3. Nol energiya sarfli binolar quyidagi 1-jadvalga asosan turkumlanadi.

1-jadval Daraja Energiya sarfi Energiya samaradorligi Qayta tiklanadigan energiya ulushi Holati “ZEB” ≈ 0 yoki manfiy eng yuqori 100% yoki ortiq Toʻliq nol energiya sarfli bino “ N ZEB” juda past juda yuqori 60 — 75% Deyarli nol energiya sarfli bino “ZEB Ready” past yuqori qisman ZEB tizimiga tayyor bino “ZEB Oriented” oʻrta oʻrta kam yoki yoʻq ZEB yoʻnalishidagi bino

3-bob. Joriy holat va mavjud muammolar

4. Oʻzbekistonda ijtimoiy va maʼmuriy binolarning katta qismi 1970 — 1980-yillarda qurilgan boʻlib, ularning energiya samaradorligi past, issiqlik izolyatsiyasi yetarli emas, yoritish va shamollatish tizimlari eskirgan yoki umuman mavjud emas.

Mavjud binolarning oʻrtacha yillik energiya sarfi bir kvadrat metr maydon uchun 300 — 350 kVt·soatni tashkil etadi, bu esa xalqaro meʼyorlardan ikki baravar yuqori koʻrsatkichdir.

Energiya samarador texnologiyalarni qoʻllash, monitoring tizimlarini raqamlashtirish, “yashil” binolar boʻyicha texnik normativ hujjatlar ishlab chiqish ishlari yetarli darajada yoʻlga qoʻyilmagan, “ZEB” yoʻnalishida mutaxassislarni tayyorlash va ularni malakasini oshirish tizimi shakllanmagan, xalqaro tajriba bilan integratsiya sust.

Tahlillarga koʻra mavjud eski binolarda energiya isteʼmoli va energiya yoʻqotishlari hajmining yuqoriligiga quyidagi omillar sabab boʻlmoqda:

binolarning normativ va texnologik kamchiliklar bilan qurilgani va rekonstruksiya qilingani;

issiqlik saqlovchi materiallarning notoʻgʻri qoʻllanishi natijasida ularning issiqlikni saqlash xususiyatlari pasayib ketgani;

isitish va havoni konditsiyalash tizimlari samaradorligining pastligi, ventilyatsiya tizimlarining mavjud emasligi;

oldingi yillarda qurilgan binolarning texnik koʻrsatkichlari hozirgi zamon energiya samaradorligi talablariga javob bermasligi va boshqalar.

Hisob-kitoblarga koʻra amaldagi energiya isteʼmolidagi yoʻqotishlarning 60 foizi binolarni isitish va havoni normallashtirish tizimlarida, 11 foizi issiq suv taʼminoti tizimlarida sodir boʻladi.

Shu sababli mavjud binolarni bosqichma-bosqich “ZEB”tamoyillariga oʻtkazish choralarini boshlash zarur hisoblanadi.

4-bob. Maqsad va ustuvor yoʻnalishlar

5. Konsepsiyaning asosiy maqsadi — Oʻzbekiston Respublikasida binolarning energiya samaradorligini oshirish, nol energiya sarfli binolar ulushini bosqichma-bosqich kengaytirish va “yashil qurilish” tamoyillarini joriy etishdir.

6. Ushbu maqsadga quyidagi ustuvor yoʻnalishlar orqali erishiladi:

“ZEB” binolari uchun standartlar va texnik reglament hamda sertifikatlash tizimini ishlab chiqish;

milliy iqtisodiyotda energiya resurslari (tabiiy gaz, elektr energiyasi, suv va boshqalar) xarajatlari va isteʼmolini optimallashtirish;

“Yashil bino” tamoyili asosida qurish va rekonstruksiya qilish ishlarini amalga oshirish;

tabiiy yorugʻlik va shamollatishdan maksimal darajada foydalanish;

qurish va taʼmirlash ishlarida binolarning pol, devor, deraza va tom qismlarining issiqlik izolyatsiyasi uchun qatʼiy talablarni joriy qilish;

“Zero Carbon”ga erishish va atrof-muhitga salbiy taʼsirni kamaytirish, tabiiy resurslardan samarali foydalanish;

operatsion xarajatlarni kamaytirish orqali obyektning bozor qiymatini oshirish;

binolarning energiya boshqaruv tizimlari “Building Energy Management System”ni joriy etish, sensorli va avtomat tizimlarni koʻpaytirish.

5-bob. Binolarni “ZEB” tamoyillari asosida qurish, modernizatsiya qilish va qayta taʼmirlash

7. Binolar tashqi qismining barcha konstruktiv elementlarida issiqlik izolyatsiyasini yaxshilash — bunda fundament, fasad, tom (shift) va pol qoplamalari, shuningdek, deraza va eshiklarda yuqori sifatli izolyatsiya materiallarini qoʻllash hisobidan binolarning issiqlik yoʻqotishlari koʻrsatkichlari minimumga keltiriladi.

8. Passiv texnologiyalarni qoʻllash orqali binolarning energiya samaradorligini oshirish — bunda zamonaviy texnologiyalarni qoʻllash hisobidan binoning energiya sarfi isteʼmoli kamaytiriladi hamda binoning asosiy tuzilish elementlari orqali issiqlik va yorugʻlik bilan tabiiy taʼminlanish darajasi oshiriladi.

9. Aktiv texnologiyalardan keng foydalanish — bunda binolarni yangidan qurish yoki mavjudlarini taʼmirlashda (rekonstruksiya qilishda) energiya tejaydigan, intellektual boshqariladigan va ekologik barqaror texnologiyalardan kompleks ravishda foydalanish lozim. Aktiv texnologiyalar binoning energiya isteʼmol qiluvchi muhandislik tizimlarining yuqori samaradorlik asosida ishlashini taʼminlaydi.

10. Isitish, ventilyatsiya va konditsionerlashda (“HVAC”) yu qori samarali tizimlardan foydalanish (“HVAC”) — bunda isitish, ventilyatsiya va konditsionerlash (“HVAC”) tizimlari zamonaviy, kam energiya isteʼmol qiladigan va yuqori samaradorlik koeffitsiyentiga (“COP — Coefficiyent of Performance”) ega boʻlishi lozim. Quriladigan markaziy yoki lokal isitish, sovitish qurilmalarining “COP” koʻrsatkichi 3.0 dan kam boʻlmasligi lozim.

Bundan tashqari, ventilyatsiya tizimlarida issiqlikni tiklovchi qurilmalar (rekuperatorlar) majburiy oʻrnatiladi, ular chiqindi havodan issiqlikni olib, tashqaridan kirgan toza havoga oʻtkazadi va isitish/sovitish energiyasini tejashga xizmat qiladi.

11. Tabiiy shamollatish va yorugʻlikdan foydalanish — loyihalashtirish bosqichida binoning tabiiy shamollatish va yorugʻlik bilan taʼminlanishi hisobga olinishi kerak. Bu yorugʻlik uchun foydalaniladigan elektr energiyasini kamaytirishga va binolarning ichki qismida vizual qulaylikni oshirishga xizmat qiladi.

12. Ichimlik suv va oqova suv taʼminoti tizimi — ichimlik suv va oqova suv taʼminotini alohida (avtonom) boʻlishiga ustunlik beriladi. Bunda yomgʻir suvlaridan va binoda foydalanilgan suvlarni bir joyga yigʻish, suvlarni qayta ishlashga moʻljallangan qurilmalar orqali mexanik va kimyoviy tozalash texnologiyalaridan oʻtkazish hamda qayta ishlangan suvni texnik suv sifatida ikkilamchi sanuzel va sugʻorishga uzatish tizimi joriy etilishi mumkin.

13. Energiya tejaydigan yoritish tizimlari — barcha ichki va tashqi yoritish tizimlari LED texnologiyalari asosida qurilishi lozim. Yoritish tizimi harorat va harakat sezgichlari bilan jihozlangan avtomatik boshqaruv tizimiga ega boʻlishi lozim. Bu xonalarda odam yoʻqligida yorugʻlikni avtomatik oʻchirib qoʻyish yoki tabiiy yorugʻlik yetarli boʻlgan hududlarda sunʼiy yorugʻlikni pasaytirish orqali energiya tejashni taʼminlaydi.

14. Binoning energetika boshqaruvi tizimi (BEMS) — binoning barcha energetika oqimlarini boshqarish va monitoring qilish uchun “Bino energetika boshqaruvi tizimi”ning (BEMS — Building Energy Management System) joriy etilishi, ushbu tizim real vaqt rejimida elektr, issiqlik, sovitish va suv isteʼmolini kuzatib, maʼlumotlarni tahlil qilib boradi.

15. Invertorli boshqaruv — binoda qoʻllanadigan elektr dvigatelli qurilmalar (liftlar, nasoslar, ventilyatorlar, sovitish kompressorlari) invertorli boshqaruv bilan taʼminlashish lozim. Invertor yuklamaga qarab, dvigatel tezligini va shu bilan birga energiya isteʼmolini boshqaradi, bu anʼanaviy “oʻchirish/yoqish” prinsipiga qaraganda energiya resurslarini 30 — 50 foizgacha tejash imkonini beradi.

16. Qayta tiklanuvchi energiya manbalarining joriy etilishi — binoning energiya talabini qisman yoki toʻliq qoplash maqsadida qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanish yoʻlga qoʻyiladi.

17. Quyosh fotoelektr stansiyasi (quyosh paneli) — binoning tom yoki yuqori qavatlarida, shuningdek qurilish maydonchasida quyosh paneli oʻrnatiladi. Ushbu tizim binoning umumiy yillik elektr energiyasi talabining 100 foizgacha qismini qoplaydigan quvvatlarda loyihalashtirilishi va qurilishi lozim.

18. Elektr saqlovchi akkumulyator quvvatlarini oʻrnatish — binoga oʻrnatiladigan quyosh paneli va boshqa qayta tiklanuvchi energiya manbalari quvvatlaridan kelib chiqib, akkumulyatorlarni oʻrnatish elektr energiyasini uzluksizligini taʼminlashga yordam beradi.

19. Geotermal va quyosh issiqlik tizimlari — loyihaning iqtisodiy va geologik jihatdan maqsadga muvofiqligi koʻrib chiqilgan holda, issiqlik manbai sifatida yerosti issiqligidan foydalanadigan geotermal nasoslar yoki issiq suv taʼminoti uchun quyosh kollektorlari tizimlarini joriy etish tavsiya etiladi.

20. Energiya balansining hisobi — binoning energiya isteʼmoli va ishlab chiqarilishi (masalan, quyosh paneli tomonidan) yillik asosda hisob-kitob qilinadi.

21. Doimiy monitoring va optimallashtirish — bunda binoning energiya isteʼmoli “BEMS” tizimi orqali olingan maʼlumotlar asosida doimiy monitoring qilinadi va meʼyordan oshib ketish holatlari (anomaliyalar) aniqlanganda, isteʼmolni kamaytirish choralari koʻriladi. Tizim orqali ishlash parametrlari muntazam ravishda optimallashtiriladi.

22. Ekspluatatsiya — binoning butun foydalanish davomida uning samaradorligini taʼminlash uchun qatʼiy ekspluatatsiya qoidalari belgilanishi shart.

23. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va raqamlashtirish — “ZEB” loyihalarining koʻrsatkichlari Energiya samaradorligi milliy agentligida (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tashkil qilingan “Situatsion markaz” da shakllantirilib boriladi hamda monitoringi yuritiladi.

“ZEB” loyihalarida “IoT”, sunʼiy intellekt (“AI”) texnologiyalarini tatbiq etish mexanizmlari ishlab chiqiladi hamda energiya samaradorligi madaniyatini oshirish maqsadida axborot-taʼlim kompaniyalari va jamoatchilik bilan ishlash dasturlari yoʻlga qoʻyiladi.

6-bob. Kadrlar tayyorlash va malaka oshirish tizimini rivojlantirish

24. Agentlik tomonidan “ZEB” sohasida faoliyat yurituvchi muhandis, energetik va auditor mutaxassislar uchun malaka oshirish va sertifikatlash tizimi joriy qilinadi.

Xalqaro tashkilotlar (JICA, ADB va boshqalar) bilan hamkorlikda malaka oshirish dasturlari amalga oshiriladi.

7-bob. Binolarga “ZEB” konsepsiyalarini joriy etish bosqichlari

25. Quyidagilar binolarga “ZEB” konsepsiyalarini joriy etish bosqichlari hisoblanadi:

qisqa muddatli — 2026-2027-yillarda “ZEB” obyekti va normativlarni qabul qilish;

oʻrta muddatli — 2028 — 2030-yillarda davlat binolarida “ZEB Ready” toifasini majburiy joriy etish;

uzoq muddatli — 2031 — 2040-yillarda yangi binolar uchun ZEB/NZEB toifasini majburiy qoidalar sifatida joriy etish.

26. 2026-yilda 33 ta tuman (shahar)da bittadan ijtimoiy soha muassasasi binolarini “ZEB” tamoyillariga asoslangan holda modernizatsiya qilish boshlanadi.

Buning natijasida:

binolarning energiya samaradorligi koʻrsatkichlari 30 — 35 foizga oshiriladi, tabiiy gaz sarfini 100 foizgacha tejash imkoniyatlari hamda qurilish sohasida “Nol energiya sarfli binolar” (“ZEB”) tizimini joriy etish koʻnikmasi yaratiladi;

energiya samaradorligi yoʻnalishida 50 nafardan ortiq “ZEB” mutaxassislari tayyorlanadi.

8-bob. Monitoring va baholash

27. Konsepsiyaning amalga oshirilishi Agentlik tomonidan muvofiqlashtiriladi va monitoring qilinadi.

28. Monitoring quyidagi indikatorlar asosida amalga oshiriladi:

“ZEB”obyektlarining yillik joylashuvi va soni;

energiya sarfining oʻrtacha kamayish darajasi;

qayta tiklanuvchi energiya ulushi;

tayyorlangan mutaxassislar soni;

iqtisodiy samaradorlik koʻrsatkichlari.

29. Har yil yakunida Konsepsiya ijrosi boʻyicha yillik erishiladigan natijalar yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritiladi.

30. Monitoring hisobotlari asosida har yili “ZEB” binolarini rivojlantirish boʻyicha yillik hisobot” eʼlon qilinadi hamda ochiq manbalarda (Agentlik veb-saytida) joylashtiriladi.

9-bob. Yakunlovchi qoidalar

31. Quyidagilar Konsepsiya ijrosini taʼminlash uchun masʼul organlar etib belgilanadi:

Agentlik;

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi;

Iqtisodiyot va moliya vazirligi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 3-iyundagi 277-son qaroriga 5-ILOVA

“Nol energiya sarfli binolar” konsepsiyasi asosida modernizatsiya qilinadigan ijtimoiy soha muassasalari va boshqa muassasalarning

T/r Tuman/shahar nomi Obyekt nomi Obyekt quvvati Loyiha qiymati (mln soʻmda) Oʻlchov birligi miqdori Jami 2026 — 2027-yillarda 33 ta x x 182 700 1. Qoʻngʻirot tumani 17-son maktabgacha taʼlim tashkiloti binosi oʻrin 180 10 000,0 2. Chimboy tumani 22-son maktabgacha taʼlim tashkiloti binosi oʻrin 140 7 000,0 3. Asaka tumani 19-son oilaviy poliklinika binosi qatnov 50 2 800,0 4. Shahrixon tumani Oilaviy shifokorlik punkti binosi qatnov 75 4 000,0 5. Gʻijduvon tumani 1-son oilaviy poliklinika binosi qatnov 100 5 800,0 6. Shofirkon tumani Sport maktabi binosi oʻrin 120 6 000,0 7. Gʻallaorol tumani 11-son oilaviy poliklinikasi binosi qatnov 100 5 800,0 8. Zafarobod tumani Sport maktabi binosi obyekt 1 6 400,0 9. Qamashi tumani 50-son oilaviy poliklinika binosi qatnov 100 5 800,0 10. Yakkabogʻ tumani Koʻp tarmoqli markaziy poliklinikaning 2-son filiali binosi qatnov 100 5 800,0 11. Nurota tumani Nurota bolalar poliklinikasi binosi obyekt 1 5 800,0 12. Xatirchi tumani 6-son oilaviy poliklinika binosi qatnov 150 6 900,0 13. Kosonsoy tumani “Doʻstlik” oilaviy shifokorlik punkti binosi qatnov 50 3 100,0 14. Norin tumani 19-son oilaviy poliklinika binosi qatnov 100 5 800,0 15. Bulungʻur tumani “Barkamol avlod” bolalar maktabi binosi oʻrin 320 5 700,0 16. Ishtixon tumani Suzish havzasi binosi oʻrin 300 11 800,0 17. Payariq tumani Koʻpaki oilaviy shifokorlik punkti binosi qatnov 50 3 100,0 18. Kattaqoʻrgʻon tumani Zarafshon oilaviy poliklinika binosi qatnov 100 5 000,0 19. Denov tumani 1-son maktabgacha taʼlim tashkiloti binosi oʻrin 140 7 000,0 20. Muzrabod tumani 12-son maktabgacha taʼlim tashkiloti binosi oʻrin 90 4 100,0 21. Qiziriq tumani 40-son oilaviy poliklinika binosi qatnov 100 5 800,0 22. Sardoba tumani Sh. Rashidov oilaviy shifokorlik punkti binosi qatnov 50 3 100,0 23. Sirdaryo tumani 11-son oilaviy poliklinika punkti binosi qatnov 110 2 200,0 24. Margʻilon shahri 3-son oilaviy poliklinika binosi qatnov 50 2 800,0 25. Oʻzbekiston tumani Shakarobod oilaviy shifokorlik punkti binosi qatnov 50 3 100,0 26. Quva tumani 8-son oilaviy poliklinika binosi qatnov 100 5 800,0 27. Yozyovon tumani 9-son maktabgacha taʼlim tashkiloti binosi oʻrin 90 4 100,0 28. Shovot tumani 14-son oilaviy poliklinika punkti binosi qatnov 100 2 200,0 29. Yangiariq tumani 60-son oilaviy poliklinika punkti binosi qatnov 50 2 200,0 30. Boʻka tumani Y. Xojimetov oilaviy shifokorlik punkti binosi qatnov 436 3 100,0 31. Chinoz tumani S. Rahimov oilaviy shifokorlik punkti binosi qatnov 40 2 600,0 32. Chirchiq shahri 11-son maktabgacha taʼlim tashkiloti binosi oʻrin 360 14 000,0 33. Yangiyoʻl shahri 9-son maktabgacha taʼlim tashkiloti binosi oʻrin 360 14 000,0

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 3-iyundagi 277-son qaroriga 6-ILOVA

Markazlashgan mablagʻlar hisobidan davlat tashkilotlari, shu jumladan, ijtimoiy soha muassasalari binolarini qurish, rekonstruksiya (modernizatsiya) qilish va mukammal taʼmirlashda energiya samaradorligi boʻyicha

Obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlashda loyiha hujjatlari tarkibida “Energiya samaradorligi” boʻlimi kiritilishi shart.

Ushbu boʻlim loyihaning umumiy energiya samaradorligi koʻrsatkichlarini aks ettirgan holda, loyihaoldi va loyiha hujjatlari tasdiqlanish bosqichida loyiha tashkiloti tomonidan ishlab chiqiladi.

Bunda obyektlarning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqishda amaldagi shaharsozlik normalari va qoidalari talablari bilan birgalikda quyidagi xalqaro talablar va normalar asosida loyiha yechimlari qoʻllanadi:

Muqobil energiya manbalari qurilmalaridan foydalanishda:

loyiha obyekti binolarining isteʼmol qiladigan elektr energiyasi sarfining kamida 50 — 60 foizini qoplashga yetadigan quyosh panellarini oʻrnatish;

obyekt uchun talab qilinadigan issiq suv taʼminotining kamida 60 foizini qoplashga yetadigan quvvatlarda geliokollektorlar bilan jihozlash.

Isitish va sovitish tizimi boʻyicha:

isitishda issiqlik nasoslari va fankoyllar hamda issiq pol hamda issiq devor tizimlaridan foydalanish;

issiqlik tizimlarini issiqlik energiyasi manbaiga faqatgina oldindan izolyatsiyalangan quvurlar (PPU) orqali ulash va har bir tizimda energiya saqlovchi “buffer tank” (bufer bak) oʻrnatish;

sovitish tizimida polga, devorga va shiftga oʻrnatiladigan fankoyllardan foydalanish;

xonalarni haroratni meʼyorda saqlab turish va sunʼiy iqlim yaratishni taʼminlovchi dispetcherlashgan “aqlli tizim”lar va datchiklar bilan jihozlash.

Eshik va romlar hamda quyoshdan himoyalanish boʻyicha:

binolarning tashqi deraza romlarini oʻrnatishda 2 kamerali (3 qavat oynali) hamda shamollatish uchun ogʻma ochiladigan fortochkali energiya tejamkor polivinilxlorid profillaridan (PVC) foydalanish;

binoga kirish yoʻlaklariga qatʼiy ravishda “tambur-vestibyullar” oʻrnatish hamda yopuvchi mexanizmlar bilan jihozlangan, ichki tomonidan issiqlik izolyatsiyalangan hamda germetik berk tashqi eshiklar oʻrnatish;

tashqi oynalarga quyosh nurini tik burchak ostida kesish uchun tashqi jalyuzilar oʻrnatish.

Issiqlik himoya qatlamlari boʻyicha:

tashqi devor qismini shamollatiladigan fasad konstruksiyasi bilan qoplash, bunda fasad konstruksiyasi tagida zichligi 50 kg/m3gacha va qalinligi 100 millimetrdan kam boʻlmagan bazalt hamda shamol va namlikdan saqlovchi membrana qoplamasi bilan qoplash;

poydevor qismini sovuqdan, namlikdan, muzlashdan saqlash uchun tashqi tomonidan ekstrudlangan penopolistirol (XPS) qoplamasi bilan qoplash;

birinchi qavat (yerga yaqin qavat) pol qismini ekstrudlangan penopolistirol (XPS) plitalar bilan issiqlik izolyatsiya qilish;

tom qismini ekstrudlangan penopolistirol (XPS) plitalar bilan qoplab, issiqlik izolyatsiya qilish.

Konstruktiv yechimlardan foydalanishda:

binolarning konstruktiv holati boʻyicha loyiha yechimlari amaldagi shaharsozlik hamda qurilish meʼyorlari va qoidalari talablariga muvofiq amalga oshiriladi.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 3-iyundagi 277-son qaroriga 7-ILOVA

“Taraqqiyot va yetakchilik maskani” dasturi doirasida energiya samaradorligi tamoyillari asosida modernizatsiya va rekonstruksiya qilinadigan ijtimoiy soha muassasalarining

mln soʻm T/r Hududlar nomi Mahalla nomi Muassasa nomi Quvvati Loyiha qiymati oʻlchov birligi miqdori Tuman (shahar)lar boʻyicha jami Jami obyektlar (26 ta) x x 157 390 Umumtaʼlim maktablari (13 ta) oʻquv oʻrin 7 062 90 700 Maktabgacha taʼlim tashkilotlari (12 ta) oʻrin 2 090 62 490 Tibbiyot muassasasi (1 ta) koyka 100 4 200 Andijon viloyati 1. Shahrixon tumani Doʻlan 54-son umumtaʼlim maktabi oʻquv oʻrin 644 5 950 Buxoro viloyati 2. Shofirkon tumani Guliston 21-son maktabgacha taʼlim tashkiloti oʻrin 140 3 100 Jizzax viloyati 3. Zafarobod tumani Samarqand Tuman markaziy shifoxonasi koyka 100 4 200 4. Zafarobod tumani Samarqand 18-son umumtaʼlim maktabi (mukammal taʼmirlash va 240 oʻrinli qoʻshimcha bino qurish) oʻquv oʻrin 400 10 550 Qashqadaryo viloyati 5. Yakkabogʻ tumani Bogʻzor 23-son maktabgacha taʼlim tashkiloti oʻrin 300 1 500 6. Qamashi tumani Chim 4-son umumtaʼlim maktabi oʻquv oʻrin 640 9 000 Navoiy viloyati 7. Nurota tumani Oqmachit 20-son umumtaʼlim maktabi oʻquv oʻrin 417 8 000 8. Nurota tumani Eshon Sudur 42-son umumtaʼlim maktabi oʻquv oʻrin 240 5 000 9. Nurota tumani Nurobod 90 oʻrinli yangi maktabgacha taʼlim tashkilotini qurish oʻrin 90 2 500 Namangan viloyati 10. Kosonsoy tumani Tagijar 41-son umumtaʼlim maktabi oʻquv oʻrin 320 5 000 11. Norin tumani Xoʻjaobod 27-son umumtaʼlim maktabi oʻquv oʻrin 824 5 000 12. Norin tumani Yuqori Choʻja 10-son maktabgacha taʼlim tashkiloti oʻrin 110 3 500 13. Norin tumani Yangi Namangan 13-son maktabgacha taʼlim tashkiloti oʻrnida yangi 330 oʻrinli maktabgacha taʼlim tashkiloti qurish oʻrin 330 12 800 Samarqand viloyati 14. Ishtixon tumani Oʻzbekiston 12-son maktabgacha taʼlim tashkiloti oʻrin 100 5 000 15. Kattaqoʻrgʻon tumani Yodgorxoʻja 5-son umumtaʼlim maktabi oʻquv oʻrin 1 041 10 000 16. Payariq tumani Farovon 2-son maktabgacha taʼlim tashkilotini mukammal taʼmirlash va 90 oʻrinli qoʻshimcha bino qurish oʻrin 140 7 000 Surxondaryo viloyati 17. Qiziriq tumani Yangihayot 8-son maktabgacha taʼlim tashkiloti oʻrin 160 6 000 18. Muzrabod tumani Yangidiyor 45-son umumtaʼlim maktabi oʻquv oʻrin 476 5 000 Sirdaryo viloyati 19. Sardoba tumani Quyitosh 1-son maktabgacha taʼlim tashkiloti oʻrin 140 8 000 Fargʻona viloyati 20. Yozyovon tumani Qorasoqol 4-son maktabgacha taʼlim tashkilotiga qoʻshimcha 120 oʻrinli bino qurish va mavjud binolarni taʼmirlash oʻrin 220 5 290 21. Oʻzbekiston tumani Shoʻrqishloq 46-son maktabgacha taʼlim tashkiloti oʻrin 180 5 000 Xorazm viloyati 22. Yangiariq tumani Yangiariq 36-son umumtaʼlim maktabi oʻquv oʻrin 540 8 000 Toshkent viloyati 23. Boʻka tumani Jagʻaybayli 3-son umumtaʼlim maktabi oʻquv oʻrin 940 8 000 24. Chirchiq shahri Ishonch 2-son maktabgacha taʼlim tashkiloti oʻrin 180 2 800 25. Chirchiq shahri Ishonch 25-son umumtaʼlim maktabi oʻquv oʻrin 360 3 200 26. Yangiyoʻl shahri Oltin Obod Toshkent viloyati ixtisoslashtirishgan madaniyat maktabi (bino va yotoqxonasi) oʻquv oʻrin 220 8 000

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 3-iyundagi 277-son qaroriga 8-ILOVA

Ijtimoiy soha muassasalari, iqtisodiyot tarmoqlari, koʻp kvartirali uylar va aholi xonadonlarida energiya samaradorligini oshirish

T/r Maqsadlar va chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmlari Bajarish muddatlari Moliyalashtirish hajmi va manbai Masʼullar 1. Alohida hududlarni energiya samarador hududlarga aylantirish boʻyicha dastlabki reja-koʻrsatkichlarni belgilash va amalga oshirish. Hududlarni energiya samarador hududga aylantirish boʻyicha dastlabki reja-koʻrsatkichlarni belgilash va amalga oshirish, bunda: energiya samaradorligi oshiriladigan ijtimoiy soha muassasalari, davlat tashkilotlari, davlat ishtirokidagi korxonalar, tadbirkorlik subyektlari hamda aholi xonadonlarining dastlabki reja-koʻrsatkichlarini shakllantirish, hududiy hokimliklarga yetkazish; hududiy hokimliklar tomonidan tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda ushbu dastlabki reja-koʻrsatkichlar amalga oshirilishini taʼminlash. 2026-yil davomida Tegishliligi boʻyicha davlat tashkilotlari, davlat ishtirokidagi korxonalarning oʻz mablagʻlari, kreditlar va aholiga beriladigan subsidiyalar Energiya samaradorligi milliy agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, tanlangan tuman (shahar) hokimliklari, vazirlik va idoralar 2. Bino va inshootlar qurilishida energiya samaradorligi talablarini takomillashtirish. 1. Markazlashgan mablagʻlar hisobidan qurilish, rekonstruksiya (modernizatsiya) qilish va mukammal taʼmirlash ishlari amalga oshiriladigan barcha davlat idoralari va ijtimoiy soha muassasalari loyihalarini davlat ekspertizasidan oʻtkazishda energiya samaradorligining minimal talablari qatʼiy inobatga olinishini taʼminlash. Bir oy muddatda Mablagʻ talab etilmaydi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Energiya samaradorligi milliy agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 2. Amaldagi milliy shaharsozlik normalari va qoidalari hamda tegishli qonunchilik hujjatlarini qayta koʻrib chiqib, energiya samaradorligi talablari asosida takomillashtirish. 2026-yil 1-avgustga qadar 3. Davlat dasturlari uchun tayyorlangan namunaviy loyihalarni energiya samaradorligining minimal talablaridan kelib chiqib, toʻliq qayta koʻrib chiqish. 4. Bino va inshootlarni loyihalashtirish hamda qurishda energiya samaradorligini oshirish yoʻnalishida oʻquv kurslarini tashkil etish hamda loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari xodimlari malakasini oshirib borish. Doimiy 3. Energiya auditi xizmatini va energiya samarador qurilmalarga texnik xizmat koʻrsatishni kengaytirish. 1. Har bir hududda energiya auditi xizmatini va energiya samarador qurilmalarga texnik xizmat koʻrsatish yoʻnalishida 10 tadan nomzodlar oʻqitilishini tashkil etish. Bunda: sohaga qiziqishi mavjud, ushbu yoʻnalishlarda dastlabki bilimlarga ega boʻlgan nomzodlar roʻyxatini shakllantirish; nomzodlarning energiya auditorlik va energiya samaradorligini oshirish kurslarida ishtirokini taʼminlash; kurslarni samarali tamomlagan nomzodlarni sertifikatlash va energiya auditorlik faoliyatini yoʻlga qoʻyishda koʻmaklashish. 2. Qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalariga xizmat koʻrsatish va ularning ehtiyot qismlari sotuvini kengaytirish. 3. Hududlarda energiya auditorlar faoliyatini tashkil etish va energiya auditdan oʻtkazish ishlarini kengaytirish. 2026-2027-yillar davomida Talabgorlarning oʻz mablagʻlari, homiylik xayriyalari va boshqa grant mablagʻlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Energiya samaradorligi milliy agentligi 4. Tungi yoritish tizimlarini energiya tejamkor yoritish tizimlariga oʻtkazish va modernizatsiya qilish. 1. Tuman(shahar)dagi tungi yoritish tizimlarining energiya resurslari sarfini tahlil qilish, energiya tejamkorligini oshirish imkoniyatlarini oʻrganib chiqish hamda tungi yoritish tizimlarining energiya samaradorligi oshiriladigan koʻchalarning manzilli roʻyxatlarini shakllantirish. 2026-yildan boshlab har yili 1-iyulga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti, Dasturda belgilangan mablagʻlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari, Energiya samaradorligi milliy agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2. Dasturni energiya tejashdan daromad olish mexanizmlari asosida xususiy sektorni jalb qilgan holda amalga oshirish. 2026-2027-yillar 5. Toshkent va Sirdaryo viloyatlarida joylashgan, energiya sarfi yuqori 2 ta nasos stansiyalarida ESKO mexanizmlari asosida tajriba-sinov loyihalarini amalga oshirish. 1. “UzESCO” kompaniyasi tomonidan energiya auditorlarni jalb etgan holda nasos stansiyalarida batafsil energiya auditini oʻtkazish. 2. Energiya audit xulosasi asosida energiya samaradorligini oshirish yechimlarini inobatga olgan loyiha modellarini ishlab chiqish. 2026-yil iyul “UzESCO” kompaniyasi, Energiya samaradorligini ragʻbatlantirish va qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari, kredit va grantlar Energiya samaradorligi milliy agentligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “UzESCO” kompaniyasi 3. Loyiha modellari asosida modernizatsiya ishlarini amalga oshirish. Bunda sarflangan mablagʻlar energiya servis shartnomalariga asosan nasos stansiyalarini modernizatsiya qilish natijasida tejaladigan energiya resurslari hisobidan qaytariladi. Grafik asosida 6. Energiya samaradorligi tadbirlari uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlarning samaradorligini oshirish. 1. Dastlabki bosqichlarda ichimlik suvi taʼminoti tizimlarida eskirgan suv nasoslarining energiya samaradorligini oshirish hamda issiqlik taʼminoti korxonalarining qozonxona jihozlari va issiqlik tarmoqlarining energiya samaradorligini oshirish tadbirlari uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlarni Agentlikning Energiya samaradorligini ragʻbatlantirish va qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi orqali yoʻnaltirish. 2026-yil iyul Hisob-kitoblar asosida davlat dasturlari va Hukumat qarorlari asosida ajratiladigan mablagʻlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Energiya samaradorligi milliy agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Ushbu mablagʻlarni energiya auditi xulosalari asosida ustuvor ravishda resurs isteʼmoli yuqori boʻlgan qurilma va jihozlarni yangilash, sohalarning energiya samaradorligini oshirish hamda xizmatlar bilan qamrovni kengaytirish tadbirlariga yoʻnaltirish. 2026-yil davomida 3. 2027-yildan boshlab: Agentlik soʻroviga asosan har yilgi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda sohalar va tarmoqlarda energiya samaradorligini oshirish tadbirlari uchun talab etiladigan mablagʻlarni koʻzda tutib borish; bosqichma-bosqich energiya samaradorligini oshirish bilan bogʻliq xarajatlar uchun boshqa sohalarga ajratiladigan budjet mablagʻlarini Agentlik orqali yoʻnaltirishni tashkil etish. 2027-yildan boshlab 7. Ijtimoiy soha va boshqa muassasalar binolarida “Nol energiya sarfli binolar” konsepsiyasi asosida amalga oshiriladigan modernizatsiya loyihalarining moliyalashtirish manbalariga aniqlik kiritish. 1. “Nol energiya sarfli binolar” konsepsiyasi asosida amalga oshiriladigan modernizatsiya loyihalari uchun talab qilinadigan mablagʻlar “UzESCO” kompaniyasiga rejalashtirilishini taʼminlash. 2026-yil iyul Davlat budjeti, xalqaro moliya institutlarining kredit va grantlari mablagʻlari, Energiya samaradorligini oshirish tadbirlari uchun ajratilgan mablagʻlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari, Energiya samaradorligi milliy agentligi 2. Loyihalar boʻyicha buyurtmachi etib Energiya samaradorligi milliy agentligi muassisligidagi “UzESCO” kompaniyasini belgilash hamda unga buyurtmachilik vazifasini bajarishda qoʻshimcha malakali mutaxassislarni shartnoma asosida jalb etishga ruxsat berish. 2026-yil iyul 8. Viloyat, tuman (shahar) hokimliklari tuzilmasida joriy qilingan “energiya menejeri” faoliyatini samarali tashkil etishga koʻmaklashish. 1. “Energiya menejeri” faoliyatini samarali tashkil etish boʻyicha takliflarni ishlab chiqib, hokimliklar faoliyatini tashkil etish boʻyicha vaqtincha tartibda inobatga olish uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Bir oy muddatda Mablagʻ talab etilmaydi Energiya samaradorligi milliy agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 2. Viloyat, tuman(shahar) hokimliklari hamda vazirlik va idoralardagi energiya menejerlarining salohiyatini muntazam oshirib, ularning samarali faoliyat koʻrsatishlariga koʻmaklashib borish. 2026-yil davomida 9. Bitta tuman misolida “Yangi Oʻzbekiston” massivlarini “yashil”, energiya samarador, resurs tejamkor va “aqlli” shahar tamoyillari asosida takomillashtirish konsepsiyasini ishlab chiqish. Xorijiy konsultantlar va mutaxassislar bilan hamkorlikda bitta tuman misolida “Yangi Oʻzbekiston” massivlarini “yashil”, energiya samarador, resurs tejamkor va “aqlli” shahar tamoyillari asosida takomillashtirish konsepsiyasini ishlab chiqish. 2026-yil davomida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Energiya samaradorligi milliy agentligi

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 3-iyundagi 277-son qaroriga 9-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, sud organlari va notarial idoralar xodimlari mehnatiga haq toʻlashning tarif setkasini joriy etish toʻgʻrisida” 1996-yil 12-apreldagi 147-son qaroriga 3-ilovaning rus tilidagi matni nomi “Agentstvo migratsii pri Kabinete Ministrov Respubliki Uzbekistan” soʻzlaridan keyin “Natsionalnoye agentstvo po energoeffektivnosti pri Kabinete Ministrov Respubliki Uzbekistan” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Yashil isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2023-yil 29-sentabrdagi 517-son qarorida :

a) 5-banddagi “Energetika vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Energiya samaradorligi milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 6-banddagi “hamda Oʻzbekiston Respublikasi energetika vaziri J.T. Mirzamaxmudov” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 1-ilovada:

34-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“34. Energiya samaradorligi milliy agentligi har chorakda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kompensatsiya ajratish uchun sarflangan mablagʻlar toʻgʻrisida hisobotlar taqdim etadi”;

1-ilovaning nomidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Tarmoqlararo energiyani tejash jamgʻarmasi” soʻzlari “Energiya samaradorligi milliy agentligining Energiya samaradorligini ragʻbatlantirish va qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-ilova matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

Energiya samaradorligi milliy agentligining Energiya samaradorligini ragʻbatlantirish va qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan “yashil” isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish uchun kompensatsiya olish toʻgʻrisida BUYURTMA 20___ yil ________ Buyurtma beruvchi: ________________________________________________ banki Buyurtmani qabul qiluvchi: Energiya samaradorligi milliy agentligining Energiya samaradorligini ragʻbatlantirish va qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi Kompensatsiya summasi: _________________________________ Hisobvaraq: ____________________________ “Yashil” isteʼmol krediti ajratilgan mijozlar roʻyxati ilova qilinmoqda. Buyurtma beruvchi: ___________________________________ banki Boshqaruv raisi __________________________________________ F.I.O. ”.

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Energiya samaradorligi milliy agentligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 2-maydagi 292-son qarorida :

a) quyidagi mazmundagi 5 1 -band bilan toʻldirilsin:

“5. 1 Hududlarda energiya samaradorligini oshirish va energiya resurslarini tejash, energiya samarador qurilma va uskunalar joriy etilishini jadallashtirish borasida hududiy tashkilotlarning oʻzaro hamkorligini muvofiqlashtirish, shuningdek, energiya samaradorligi loyihalarini shakllantirish boʻyicha Agentlik boshqaruv xodimlari doirasida tashkil etiladigan loyiha ofislari 3 ta xodimdan, shu jumladan, 1 ta loyiha ofisi rahbari va 2 ta bosh mutaxassisdan iborat boʻlim sifatida shakllantiriladi.

Bunda loyiha ofisi rahbari va mutaxassislari ish haqi shartlariga koʻra mos tarzda Agentlikning boʻlim boshligʻi va bosh mutaxassisiga tenglashtiriladi.”;

b) 2-ilovaning 34-bandi uchinchi xatboshisidagi “Davlat tashkilotida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarida” soʻzlari “Agentlik xodimlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 3-ilovaning 6-bandida:

“a” kichik banddagi “hisobga olingan holda” soʻzlari “hamda koʻp yillik xizmat qilganlik uchun ustama miqdori hisobga olingan holda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“b” kichik band chiqarib tashlansin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-maydagi 300-son qarori bilan tasdiqlangan 2025-2026-yillarda energiya samaradorligi loyihalari amalga oshiriladigan ijtimoiy soha tashkilotlarining manzilli dasturida :

Dasturning umumiy qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ T/r Obyekt nomi Loyiha quvvati 2026 yilda foydalanishga topshiriladigan obyekt (quvvati) Shu jumladan Obyektning umumiy qiymati oʻlchov birligi miqdori yangi qurilish rekonstruksiya mukammal taʼmirlash Jami 393 975 Shu jumladan umumtaʼlim maktablari (20 ta) oʻquv oʻrni 17 048 17 048 900 16 508 226 690 sport zal (12x24) 17 17 17 maktabgacha taʼlim tashkilotlari (23 ta) oʻrin 4 425 4 425 540 310 3 575 80 506 tibbiyot obyektlari (15 ta) oʻrin 75 75 75 84 679 qatnov 6 285 6 285 1850 4 435 maʼmuriy binolar (2 ta) obyekt 2 2 2 6 100 ”;

beshinchi ustundagi “2025” raqami “2026” raqami bilan almashtirilsin;

4-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 4. Temiryoʻl mahallasidagi 22-son MTT binosini mukammal taʼmirlash oʻrin 180 180 180 1 500 ”;

9-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 9. “Bobur” MFYdagi 56-son umumtaʼlim maktab binosini rekonstruksiya qilish oʻquv oʻrni 900 900 900 21 000 sport zali 1 1 1 ”;

13-pozitsiya chiqarib tashlansin;

14-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 14. Gʻovshun mahallasidagi 61-son oilaviy poliklinika binosini rekonstruksiya qilish oʻrin 4 420 qatnov 100 100 100 ”;

quyidagi mazmundagi 21 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ Qamashi tumani 35 000 21 1 Qamashi tumani tibbiyot birlashmasi binolarini rekonstruksiya qilish Oʻrin 350 350 350 35 000 Qatnov 1 350 1 350 1 350 ”;

23-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 23. Paraxun mahallasidagi 5-son MTT binosini rekonstruksiya qilish oʻrin 180 180 180 2 880 ”;

25-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 25. Damarik mahallasidagi 3-son MTT binosini rekonstruksiya qilish oʻrin 130 130 130 4 000 ”;

32-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 32. Ulugʻbek mahallasidagi 34-son umumtaʼlim maktabi binosini mukammal taʼmirlash oʻquv oʻrin 240 240 240 5 000 ”;

35-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 35. Paxtakor mahallasidagi 6-son MTT binosini mukammal taʼmirlash oʻrin 140 140 140 1 100 ”;

39-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 39. Nurli manzil mahallasidagi 27-son MTT binosini mukammal taʼmirlash oʻrin 140 140 140 4 700 ”;

55 va 56-pozitsiyalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 55. Paxtakor mahallasidagi 7-son MTT binosini mukammal taʼmirlash oʻrin 140 140 140 1 100 56. Paxtakor mahallasidagi 15-son MTT binosini mukammal taʼmirlash oʻrin 150 150 150 4 550 ”;

58 va 59-pozitsiyalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 58. Bektemir tumani Musaffo mahallasidagi 346-son umumtaʼlim maktabining boʻsh yer maydoniga yangi 180 oʻrinli MTT binosini qurish oʻrin 180 180 180 5 400 59. Uchtepa tumani Zarafshon mahallasidagi 312-son umumtaʼlim maktabining boʻsh yer maydoniga yangi 360 oʻrinli MTT binosini qurish oʻrin 360 360 360 5 500 ”.

5. Vazirlar Mahkamasining “Energiya servis xizmatlari bozorini shakllantirish hamda aholi uy-joylarining energiya samaradorligi oshirilishini ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 24-oktabrdagi 673-son qarorida :

a) 1-ilovada:

quyidagi tahrirdagi 21 1 -band bilan toʻldirilsin:

“21 1 . Quyidagi hollarda energiya auditorlarining Platformada ishtirok etishlariga 10 kungacha muddatga cheklov oʻrnatilishi mumkin:

aholiga koʻrsatilgan energiya auditi xizmati va (yoki) belgilangan tartibda imzolangan shartnomalar boʻyicha Agentlikka talabgorlar tomonidan kamida 3 marotaba rasmiy yozma murojaat (shikoyat) kelib tushganda;

Platformada tuzilgan energiya auditi shartnomasiga koʻra energiya auditini oʻtkazish va xulosani Platformaga yuklash muddati bir oy davomida 3 va undan koʻp marotaba kechiktirilganda”;

b) 2-ilovada:

6-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“6. Sertifikat olish uchun talabgorlar quyidagi malaka talablariga javob berishi shart:

oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga ega boʻlishi;

energiya auditi, energetika menejmenti (ISO 50001 va ISO 50002 xalqaro standartlari) talablari boʻyicha nazariy bilim hamda amaliy koʻnikmalarga ega boʻlishi;

bino va inshootlar hamda yakka tartibdagi aholi uy-joylari uchun 48 soat, sanoat korxonalari talabgorlari uchun 144 soatlik oʻquv-modul asosida shakllantirilgan maxsus oʻquv dasturini toʻliq oʻzlashtirgan hamda imtihondan oʻtgan boʻlishi.”;

24-bandning toʻrtinchi xatboshisi “ijtimoiy soha obyektlarining” soʻzlaridan keyin “va davlat energetika reyestriga kiritilgan subyektlarning” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi 26 1 -26 5 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“26 1 . Reyestrga kiritilgan energiya auditorlarining faoliyati samaradorligini oshirish hamda ularning energiya auditi sohasida tajriba va kasbiy koʻnikmalarini, shartnomaviy majburiyatlar lozim darajada va belgilangan muddatlarda bajarilishini inobatga olgan holda, platformada ballar asosida avtomatik ravishda baholanadi va reytingi yuritiladi.

26 2 . Quyidagi mezonlar asosida energiya auditorlarining reytingi yuritiladi:

bino va inshootlarni energiya auditidan oʻtkazish uchun energiya auditorlik malaka sertifikati mavjudligi: mavjud boʻlsa 10 ball, boʻlmasa 0 ball;

sanoat korxonalarini energiya auditidan oʻtkazish uchun energiya auditorlik sertifikati mavjudligi: mavjud boʻlsa 10 ball, boʻlmasa 0 ball;

energiya auditi va energiya menejmenti sohasida olingan boshqa sertifikatlar (ISO 50001, ISO 50002 va ISO 14001 xalqaro standartlari va boshqalar): har bir sertifikat uchun 1 ball, agar mavjud boʻlmasa 0 ball;

energiya auditi sohasida olingan xorijiy sertifikatlar: har bir sertifikat uchun 1 ball, agar mavjud boʻlmasa 0 ball;

qonunchilikda belgilangan minimal talablar asosida tayyorlangan energiya auditi hisobotning mavjudligi: mavjud boʻlsa 10 ball, boʻlmasa 0 ball;

energiya auditorning qurilish, muhandislik yoki energetika sohasida oliy maʼlumotga va ilmiy darajaga egaligi:

bakalavr — 1 ball;

magistr — 2 ball;

PhD (falsafa doktori) yoki DSc (fan doktori) — 3 ball.

Bunda energiya auditori tomonidan shartnomaviy majburiyatlarning lozim darajada va belgilangan muddatlarda bajarilishini bir oyda kamida 3 marotaba kechiktirish yoki bajarmaslik umumiy toʻplangan ballarning 10 ballga tushishiga olib keladi hamda ushbu pastlatilgan reyting 3 oy davomida saqlanib qolinadi.

26 3 . Energiya auditorlarining reyting maʼlumotlari Platformada ochiq tarzda aks ettiriladi va doimiy yangilab turiladi.

26 4 . Energiya auditorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi korxonalar reyting ballari korxonadagi mavjud energiya auditorlari ballarining oʻrtacha qiymati bilan shakllantiriladi.

26 5 . Energiya auditorlarining reyting natijalari energiya auditi xizmatlarini talabgorlar (buyurtmachilar) tomonidan tanlashda axborot sifatida foydalaniladi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 3-iyun,

277 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.06.2026-y., 09/26/277/0562-son)

lex.uz