📅 2026-yil 5-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 5-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 5 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 июня 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 June 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ШАКЛИ
ТАРКИБИ
СХЕМАСИ
ШАКЛИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап» (President AI Award) танловини ўтказиш тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сунъий интеллект технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 22 октябрдаги ПФ-189-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг сунъий интеллект технологияларига қизиқишини янада ошириш ва уларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сунъий интеллект технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 22 октябрдаги ПФ-189-сон Фармонига мувофиқ:
2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап» (President AI Award) танлови (кейинги ўринларда — танлов) ўтказилиши белгилангани;
сунъий интеллектни ривожлантириш соҳасида «Сунъий интеллект альянси» нодавлат нотижорат ташкилоти (кейинги ўринларда — Альянс) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап» (President AI Award) танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
сунъий интеллект технологияларига асосланган, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришга хизмат қиладиган истиқболли бизнес-ғоялар ҳамда истиқболли стартап лойиҳаларни аниқлаш ва саралаш тизимини яратиш;
ички ва ташқи бозорларга мўлжалланган, экспортбоп ҳамда халқаро рақобатбардош сунъий интеллект маҳсулотлари ва ечимлари ишлаб чиқилишини рағбатлантириш;
танлов доирасида ёш мутахассисларнинг сунъий интеллект технологиялари ёрдамида моделлаштириш, маълумотлар билан ишлаш ва жамоавий фаолият бўйича қизиқиши, амалий кўникмалари ва салоҳиятини янада ошириш.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап» (President AI Award) танловини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ташкилий қўмитанинг (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
танловни ўтказиш билан боғлиқ тегишли қарорлар қабул қилиш, уни ўтказиш муддатлари ва масъулларини белгилаш;
«Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ томонидан тақдим қилинган саралаш ва баҳолаш мезонларини тасдиқлаб, танловнинг махсус порталида уларнинг эълон қилиб борилишини таъминлаш;
танловнинг шаффоф, адолатли ва юқори савияда ўтказилишини таъминлаш ҳамда ғолибларни тақдирлаш;
танлов ғолибларининг сунъий интеллектга асосланган стартап лойиҳалари иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида амалиётга жорий этилишига кўмаклашиш.
5. Белгилаб қўйилсинки:
а) танлов Ташкилий қўмита томонидан ҳар йили 1 июнга қадар тасдиқланадиган 5 та йўналиш бўйича ўтказиб борилади;
б) танловга ҳужжатлар ҳар йилнинг июль ойидан бошлаб қабул қилинади;
в) танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар тасдиқланган харажатлар сметаси асосида Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Бунда харажатлар сметаси ҳар йили 1 июнга қадар Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланади;
г) танлов доирасида аризаларни қабул қилиш, иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш, Танловни ёритиш ва унинг ўтказилиши билан боғлиқ бошқа тадбирлар махсус портал (awards.gov.uz) орқали Альянс томонидан амалга оширилади;
д) Ташкилий қўмитанинг ишчи органига танлов босқичлари шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали сунъий интеллект ва (ёки) рақамли технологиялар соҳасида хизматлар кўрсатувчи масъул ташкилот билан шартнома тузиш ҳуқуқи берилади.
Бунда сунъий интеллект ва (ёки) рақамли технологиялар соҳасида хизматлар кўрсатувчи масъул ташкилот махсус порталдан (awards.gov.uz) келиб тушган номзодларнинг аризаларини кўриб чиқиш, акселерация дастурини ўтказиш, танлов иштирокчиларини саралаш ва лойиҳаларни баҳолаш вазифаларини бажаради;
е) танлов ғолиблари сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳасида хизматлар кўрсатувчи масъул ташкилот томонидан аниқланади.
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра танловда ғолиб бўлган юридик шахслар қуйидаги миқдорларда Марказий банкнинг тўлов амалга ошириладиган кунидаги расмий курси бўйича миллий валюта эквивалентида «IT Park Ventures» МЧЖ томонидан улуш эвазига инвестиция кўринишидаги мукофотлар билан тақдирланади:
1-ўрин учун — 100 000 АҚШ доллари;
2-ўрин учун — 60 000 АҚШ доллари;
3-ўрин учун — 40 000 АҚШ доллари.
Бунда танлов ғолибларига мукофот маблағлари икки траншда тенг миқдорларда муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бажарилишига қараб ўтказиб берилади.
7. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳар йили 1 июнга қадар танлов иштирокчиларини рўйхатга олиш ва янгиликларни ёритиб бориш учун махсус порталда (awards.gov.uz) танлов учун алоҳида саҳифа очилишини таъминласин.
8. Рақамли технологиялар вазирлиги танловнинг ҳар мавсуми якуни бўйича махсус порталда (awards.gov.uz) иштирокчи жамоалар томонидан танлов жараёнларини яхшилаш ва такомиллаштиришга қаратилган таклифларни қабул қилиш учун сўровнома (саҳифа) очилишини таъминлаб борсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» (President Tech Award) танловини ўтказиш тартиби тўғрисида» 2023 йил 15 февралдаги 66-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап» (President AI Award) танловини ўтказиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап» (President AI Award) танловини (кейинги ўринларда — танлов) ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
акселерация дастури — ривожланишнинг бошланғич босқичида (дастлабки прототип) бўлган стартап лойиҳаларга эга жамоалар учун эксперт маслаҳатлари, тажриба алмашиш ва ўқув курслари орқали қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва стартап лойиҳани кейинги босқичга тайёрлашга қаратилган интенсив таълим дастури;
ариза берувчи — танловда иштирок этиш истагини билдирган, махсус портал орқали электрон шаклда ариза топширувчи жамоанинг масъул вакили;
ишчи орган — «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ;
жамоа — танловда иштирок этиш мақсадида махсус порталда рўйхатдан ўтган гуруҳ;
жамоанинг масъул вакили — жамоа номидан ягона қарор қабул қилувчи ҳамда жамоанинг фикрлари ва ғояларини ифодаловчи шахс;
лойиҳа — иштирокчи жамоалар томонидан мазкур Низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган дастурий маҳсулот;
махсус портал — танлов иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш, танлов талаблари ва муддатлари ҳақида ва танлов билан боғлиқ бошқа маълумотлар жойлаштириладиган «www.awards.gov.uz» веб-сайти;
муҳим самарадорлик кўрсаткичлари — танлов ғолиблари бўлган жамоаларга лойиҳанинг ривожланишини белгилайдиган ва уни баҳолашга қаратилган кўрсаткичлар;
ментор — иштирокчи жамоаларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш бўйича маслаҳат (консультация) бериш орқали ривожлантиришга ёрдам берувчи мутахассис;
масъул ташкилот — махсус порталдан келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш, танлов йўналишлари бўйича иштирокчи жамоаларни саралаш, акселерация дастурини ўтказиш, лойиҳаларни баҳолаш ва танлов ғолибларини аниқлаш вазифасини бажарувчи сунъий интеллект ва (ёки) рақамли технологиялар соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилот;
Ташкилий қўмита — танловни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита.
3. Танловга Ташкилий қўмита умумий раҳбарлик қилади.
4. Ташкилий қўмита қарорлари унинг йиғилишида аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган ҳолда тегишли баён билан расмийлаштирилади.
Йиғилишни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, Ташкилий қўмита йиғилиши ўтказиладиган сана тўғрисида Ташкилий қўмита аъзоларига хабар берилади.
Йиғилиш баёни 2026 йилда анъанавий, 2027 йилдан бошлаб электрон шаклда махсус порталда ташкилий қўмита котиби томонидан шакллантирилади, Ташкилий қўмита аъзолари уни электрон рақамли имзо ёрдамида имзолайди ва раислик қилувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.
Ташкилий қўмита аъзолари ўз йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама ва ҳал қилишда ўз ваколатини бошқа шахсларга ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.
5. Қуйидагилар Танловни ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
сунъий интеллект технологияларига асосланган, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришга хизмат қиладиган истиқболли бизнес-ғоялар ва истиқболли стартап лойиҳаларни аниқлаш ва саралаш тизимини яратиш;
ички ва ташқи бозорларга мўлжалланган, экспортбоп ҳамда халқаро рақобатбардош сунъий интеллект маҳсулотлари ва ечимлари ишлаб чиқилишини рағбатлантириш;
танлов доирасида ёш мутахассисларнинг сунъий интеллект технологиялари ёрдамида моделлаштириш, маълумотлар билан ишлаш ва жамоавий фаолият бўйича қизиқишини, амалий кўникмаларини ва салоҳиятини янада ошириш;
давлат бошқаруви, саноат ва энергетика, солиқ, божхона, банк-молия, соғлиқни сақлаш, сув ва қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа устувор йўналишларда сунъий интеллект технологияларини жорий этишга қаратилган стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш.
6. Масъул ташкилот ишчи орган томонидан қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:
нуфузли венчур жамғармалар ва инвесторлар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйилган бўлиши;
сунъий интеллект соҳасида стартапларни қўллаб-қувватлаш, танловлар ўтказиш, инкубация ва акселерация дастурларини шакллантириш йўналишида камида уч йиллик амалий тажрибага эга бўлиш;
ривожланган чет эл давлатларда юридик шахс ташкил этган ва камида 5 та сунъий интеллект йўналишида стартапларни қўллаб-қувватлашга қаратилган танлов (дастур)лар муваффақиятли амалга оширилган бўлиши;
масъул ташкилотнинг халқаро инкубация ва акселерация дастурларидан ўтган стартаплар орасидан камида 5 та 1 млрд АҚШ долларидан юқори баҳолашга етган бўлиши;
сунъий интеллект, маълумотлар муҳандислиги, технологик тадбиркорлик ва венчур молиялаштириш йўналишларида камида икки йиллик иш тажрибасига эга бўлган малакали халқаро экспертлар ва менторлар мавжудлиги.
Бунда Ташкилий қўмитага ушбу мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
7. Масъул ташкилот билан тузиладиган шартномада қуйидагилар инобатга олинади:
кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг 80 фоизи олдиндан ва 20 фоизи масъул ташкилотга юкланган ишлар якунлангандан сўнг қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида тўланади;
ишчи орган қабул қилиш-топшириш далолатномасини имзолашдан олдин танлов ташкил этилиши ва ўтказилиши юзасидан эътирозлари йўқлиги ҳақида хулосани олиш юзасидан Ташкилий қўмитага сўров юборади.
Бунда Ташкилий қўмита ишчи органнинг сўрови келиб тушган кундан бошлаб уч кун муддатда тегишли хулосани расмийлаштириши ёки асослантирилган рад жавобини бериши зарур.
2-боб. Танлов босқичлари ва уларни ўтказиш тартиби
8. Танлов ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ўтказилади.
9. Биринчи босқичда Ташкилий қўмита томонидан ҳар йили 1 июлдан бошлаб танлов эълон қилинади ва аризалар қабули бошланади.
Бунда ариза ва унга илова қилинган материаллар ҳар йили 1 августга қадар ариза берувчилар томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда махсус портал орқали топширилади.
10. Танловда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирок этиши мумкин.
Бунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари порталда «Рақамли ҳукумат» тизимининг Ягона фойдаланувчилар идентификация тизими (OneID), Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар эса махсус порталда мавжуд шакл орқали рўйхатдан ўтадилар.
11. Иштирокчи жамоалар Низомга 2-иловага мувофиқ барча маълумот ва материалларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этадилар.
12. Порталда рўйхатдан ўтиш жараёнида жамоа аъзолари танлов офертасини тасдиқлаш (акцептлаш) йўли билан танлов шартларига розилик билдиради ва ҳар бир жамоага махсус идентификация рақами бириктирилади.
Порталда назарда тутилган танлов офертасининг жамоа аъзолари томонидан қабул қилиниши жамоа аъзоларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилишига ёзма розилик берганлигини ифодалайди.
13. Иккинчи босқичда ишчи орган ҳар йили 20 августга қадар махсус портал орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган материалларнинг тўлиқлигини кўриб чиқади ҳамда ушбу Низом талабларига мослигини текширади.
Бунда келиб тушган аризалар онлайн шаклда ишчи орган томонидан масъул ташкилот ёрдамида баҳоланади ва ариза берувчиларнинг электрон почта манзилига кейинги босқичга ўтгани (ўтмагани) ҳақидаги хабар (порталдаги шахсий кабинетига хабарнома) юборилади ҳамда кейинги босқичга ўтган жамоаларга «иштирокчи» мақоми берилади.
14. Учинчи босқичда иштирокчи жамоалар учун ҳар йили 5 сентябрга қадар анъанавий (оффлайн) тарзда лойиҳалар тақдимоти ташкил этилади.
Бунда Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида ҳар бир йўналиш бўйича масъул ташкилот баҳолари асосида энг юқори натижаларга эга бўлган 5 та (жами 25 та) иштирокчи жамоа танлаб олинади ва улар танловнинг кейинги босқичига (акселерация дастурига) ўтади.
15. Тўртинчи босқичда ҳар йили 1 декабрга қадар иштирокчи жамоалар учун масъул ташкилот томонидан акселерация дастури ташкил этилади ва унинг якуни бўйича масофавий (онлайн) ёки анъанавий (оффлайн) тарзда лойиҳалар тақдимоти ташкил этилади.
Бунда масъул ташкилот баҳолари асосида энг юқори натижага эга бўлган 3 тадан (жами 15 та) жамоа кейинги босқичга ўтади.
16. Бешинчи босқичда ҳар йили 25 декабрга қадар Ташкилий қўмита томонидан белгиланган сана ва жойда анъанавий (оффлайн) тарзда лойиҳаларнинг якуний тақдимоти ўтказилади. Лойиҳаларнинг якуний тақдимоти бир ёки бир неча кун бўлиши мумкин.
Бунда ушбу босқичга ўтган иштирокчи жамоалар ўзларининг лойиҳалари бўйича масъул ташкилот ҳузурида ҳимоя қиладилар. Лойиҳалар тасдиқланган мезонлар асосида масъул ташкилот томонидан баҳоланади.
Масъул ташкилотнинг баҳолари натижасига мувофиқ ҳар бир йўналиш бўйича энг юқори балл тўплаган, 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган (жами 15 та) иштирокчи жамоалар танловнинг ғолиблари ҳисобланади.
Танлов натижалари Ташкилий қўмита томонидан ташкил этиладиган тақдирлаш маросимида тантанали равишда эълон қилинади ва ушбу натижалар эълон қилинганидан сўнг икки иш куни ичида махсус порталда ҳам жойлаштирилади.
17. Танлов ғолибларига пул мукофотлари икки траншда ўтказиб берилади.
18. Танлов босқичлари ўтказиладиган муддатлар ва саналарга Ташкилий қўмита томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин. Бунда танлов ёки босқич бошланишидан бир ҳафта олдин порталда ўзгартиришлар ҳақида эълон жойлаштирилади.
3-боб. Танловда иштирок этиш учун талаблар
19. Танловда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирок этиши мумкин.
20. Танловда иштирок этиш учун жамоалар таркиби 3 — 8 кишидан иборат бўлиши керак.
21. Танловда иштирок этиш учун жамоаларга фақат икки йўналиш доирасида ўзаро ўхшаш бўлмаган икки хил лойиҳа бўйича ариза топширишга рухсат этилади.
22. Жамоа таркибига жамоанинг масъул вакили мурожаати асосида Ташкилий қўмита билан келишилган ҳолда ўзгартириш киритилиши мумкин.
23. Танлов доирасида менторлик қилаётган шахслар иштирокчи жамоалар таркибида иштирок этишига йўл қўйилмайди.
24. Танловда иштирок этиш учун пул ундирилмайди.
25. Иштирокчи жамоалар томонидан танловгача ва танлов давомида ишлаб чиқилган лойиҳалар билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилмайди.
Танлов доирасида иштирокчи жамоаларга кўрсатилган хизматлар учун масъул ташкилотга тўланган маблағлар бундан мустасно.
4-боб. Иштирокчи жамоаларнинг лойиҳаларини баҳолаш ҳамда танлов ғолибларини аниқлаш
26. Масъул ташкилот танловда умумий ҳакамлик қилади ва иштирокчи жамоаларнинг лойиҳаларини Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонларига асосан баҳолайди ва саралайди, шунингдек, танлов ғолибларини аниқлайди.
27. Ташкилий қўмита танловнинг ҳар бир босқичи алоҳида тартибда ўтказилишини инобатга олган ҳолда, ҳар йили 1 июлга қадар саралаш ва баҳолаш мезонларини тасдиқлайди ва ишчи органга махсус порталда эълон қилиши учун тақдим этади.
Бунда иштирокчи жамоаларнинг лойиҳаларини баҳолаш мезонларида қуйидагилар инобатга олинади:
лойиҳа аниқ муаммо (муаммолар)ни ҳал қилиш ёки фойдаланувчилар томонидан мавжуд талабни бажаришга қаратилгани ва амалдаги ечимларнинг самарали, сифатли ва қулайлиги;
лойиҳа даромадлилиги ва молиявий модели асослангани;
лойиҳа бозор шароитларида рақобатга чидамлилиги, ривожланаётган йўналишга (соҳа) қаратилгани ва фойдаланувчилар учун жозибадорлиги;
лойиҳанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ бошқа мезонлар.
28. Ташкилий қўмита ҳар йили саралаш ва баҳолаш мезонларини тасдиқлашда махсус портал орқали иштирокчи жамоалар томонидан танлов жараёнларини яхшилаш ва такомиллаштириш юзасидан келиб тушган таклифларни инобатга олиб боради.
29. Саралаш ва баҳолаш мезонлари тасдиқлангандан сўнг танловнинг жорий мавсуми тугагунга қадар (навбатдаги танлов эълон қилингунига қадар) уларга ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш тақиқланади.
5-боб. Танловдан четлаштириш тартиби
30. Ишчи орган томонидан иштирокчи жамоаларнинг аъзолари қуйидаги хатти-ҳаракатлар амалга оширилганлиги аниқланганда, уларни танловдан четлаштириш бўйича таклиф Ташкилий қўмитага қарор қабул қилиш учун киритилади:
масъул ташкилот томонидан белгиланган тартиб ва регламентларга зид ҳаракатлар содир этиш орқали танлов жараёнларини ташкил этиш, баҳолаш ёки ахборот алмашинуви жараёнларига асоссиз аралашса;
махсус порталнинг ахборот тизимларига рухсатсиз киришга уринса, атайлаб нотўғри маълумот киритса ёки техник иш фаолиятига зарар етказишга қаратилган ҳаракатлар содир этса;
танлов доирасида аризада кўрсатилмаган, яъни иштирокчи жамоанинг аъзоси бўлмаган шахсларни жалб қилса;
ўз хоҳиши билан танловда иштирок этишни давом эттиришдан воз кечса;
танлов офертасида белгиланган шартларни бузса;
ушбу Низом талабларига риоя қилмаса.
Ишчи орган иштирокчи жамоаларнинг аъзоларини танловдан четлаштириш бўйича Ташкилий қўмитага таклиф киритиши мумкин.
Четлаштирилиш натижасида таркибида уч кишидан камайиб кетган иштирокчи жамоаларнинг масъул вакили бир кун муддатда Ташкилий қўмитага ўз жамоаси қайта шакллантирилгани ҳақида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ маълумотларни киритиши лозим. Акс ҳолда, ушбу иштирокчи жамоа танловдан четлаштирилади.
31. Ташкилий қўмитанинг иштирокчи жамоалар аъзоларини танловдан четлаштириш тўғрисидаги қабул қилинган қарори иштирокчи жамоанинг масъул вакилининг электрон почта манзилига (махсус порталдаги шахсий кабинетига хабарнома) юборилади.
6-боб. Танловни молиялаштириш ва танлов ғолибларини тақдирлаш
32. Танлов ғолиблари улар билан стартап лойиҳа ривожланишнинг маълум бир босқичига етганида ёки устав фонди (капиталини)ни оширганида 10 фоиздан ортиқ бўлмаган улушини «IT Park Ventures» МЧЖ венчур жамғармасига ўтказиб беришни назарда тутувчи шартнома тузилгандан сўнг инвестиция кўринишида қуйидаги маблағлар билан тақдирланади:
1-ўрин учун — 100 000 АҚШ доллари;
2-ўрин учун — 60 000 АҚШ доллари;
3-ўрин учун — 40 000 АҚШ доллари.
Бунда танлов ғолибларига инвестиция кўринишидаги маблағлар икки траншда тенг миқдорларда Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бажарилишига қараб ўтказиб берилади.
33. Инвестиция кўринишидаги маблағлар танлов ғолибларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов амалга ошириладиган кунидаги расмий курси бўйича миллий валюта эквивалентида иштирокчи жамоалар томонидан ташкил этилган юридик шахснинг банк ҳисоб рақамига Ташкилий қўмитанинг хулосаси асосида ўтказиб берилади.
Бунда:
а) инвестиция кўринишидаги маблағларнинг 50 фоиз миқдоридаги биринчи транши танлов ғолиблари билан шартнома тузилган кундан бошлаб 15 (ўн беш) иш куни ичида;
б) инвестиция кўринишидаги маблағларнинг иккинчи транши тасдиқланган муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши асосида бир йил давомида ўтказиб берилади.
34. Танловнинг асосий йўналишлари бўйича ғолиблар инвестиция кўринишидаги маблағларнинг иккинчи траншини олиш учун Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажариши лозим.
Бунда ишчи орган ҳар йили 25 декабрга қадар масъул Ташкилот таклифлари асосида ишлаб чиқилган муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ташкилий қўмитага киритади.
35. Мазкур Низом шартларини бажармаган ёки бузган, шунингдек, муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажармаган танловнинг асосий йўналишлари ғолибларига инвестиция кўринишидаги маблағларнинг иккинчи траншни ўтказиб берилмайди.
36. Муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бир йил давомида тўлиқ бажармаган жамоаларга тўланмаган инвестиция кўринишидаги маблағлар «IT Park Ventures» МЧЖ ихтиёрида қолдирилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
37. Танловнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида тақдимот ташкилотчилар томонидан ижтимоий тармоқларда ҳамда махсус дастурий таъминотлардан фойдаланган ҳолда жонли онлайн эфирга узатилиши мумкин.
Бунда барча тақдимотлар видеотасвирга олиш мосламалари ҳамда махсус дастурий таъминотлардан фойдаланган ҳолда видеотасвирга олинади ва мазкур видеотасвирлар икки йил давомида сақланади.
38. Танловнинг ёпилиш тадбири тантанали равишда Ташкилий қўмита томонидан амалга оширилади.
39. Танлов натижалари юзасидан иштирокчи жамоалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мурожаат юборишга ҳақли.
40. Масъул ташкилот, унинг раҳбарлари ва ходимлари ҳамда масъул ташкилот томонидан танлов жараёнига жалб қилинган шахсларга алоқадор (аффилланган) шахсларнинг танловда иштирок этиши тақиқланади.
41. Танловни ташкил қилиш ва ўтказишга жалб қилинган барча шахслар танлов билан боғлиқ маълумотларни ошкор қилишлари тақиқланади. Бунда:
танловни ташкил қилиш ва ўтказишда юзага келадиган низоли ҳолатларда танлов билан боғлиқ маълумотлар Ташкилий қўмита билан келишилган ҳолда учинчи шахсларга ошкор қилиниши мумкин;
танлов билан боғлиқ маълумотларни Ташкилий қўмита билан келишилмаган ҳолда ошкор қилган шахслар ушбу хатти-ҳаракатлар натижасида кўрилган зарар бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
42. Танлов натижалари суд қарори асосида бекор қилинган ёки танловда коррупция омиллари аниқланганини исботловчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, тегишли йўналишнинг танлов натижалари бекор қилинади.
43. Ишчи орган танловнинг ҳар бир босқичида шаффофлик, очиқлик ва ҳаққонийлик тамойиллари таъминланиши мақсадида иштирокчи жамоаларнинг хатти-ҳаракатларини ўрганиб чиқиш, таҳлил қилиш ва улар бўйича Ташкилий қўмитага таклиф киритиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
44. Ушбу Низом талабларига амал қилмаган ва унинг талабларини бузган айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап» (President AI Award) танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап» (President AI Award) танловини ташкил этиш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ташкилий қўмита, ишчи орган Танловни эълон қилади ва аризаларни қабули қилишни бошлайди. Ҳар йили 1 июлдан бошлаб Ариза берувчилар Ариза ва унга илова қилинган материалларни топширади. Ҳар йили 1 августга қадар 2-босқич ишчи орган, масъул ташкилот Махсус портал орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган материалларнинг тўлиқлигини кўриб чиқади ҳамда кейинги босқичга ўтган жамоаларга «иштирокчи» мақомини беради. Ҳар йили 20 августга қадар 3-босқич Иштирокчи жамоалар, ишчи орган 1. Иштирокчи жамоалар учун анъанавий тарзда лойиҳалар тақдимотини ташкил этади. Ҳар йили 5 сентябрга қадар масъул ташкилот 2. Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари ҳар бир йўналиш бўйича кейинги босқичга ўтадиган энг юқори натижаларга эга бўлган 5 тадан (жами 25 та) иштирокчи жамоани танлаб олади. 4-босқич Иштирокчи жамоалар, масъул ташкилот, ишчи орган 1. Иштирокчи жамоалар учун масъул ташкилот томонидан акселерация дастурини ташкил этади ва унинг якуни бўйича масофавий лойиҳалар тақдимотини ташкил этади. Ҳар йили 1 декабрга қадар масъул ташкилот 2. Иштирокчи жамоаларнинг лойиҳаларини баҳолаш орқали ҳар бир йўналиш бўйича кейинги босқичга ўтадиган энг юқори натижаларга эга бўлган 3 тадан (жами 15 та) жамоани аниқлайди. 5-босқич Ташкилий қўмита, ишчи орган 1. Анъанавий (оффлайн) тарзда лойиҳаларнинг якуний тақдимоти ташкил этади. Ҳар йили 25 декабрга қадар Иштирокчи жамоалар, масъул ташкилот 2. Ушбу босқичга ўтган иштирокчи жамоалар ўзларининг лойиҳалари бўйича масъул ташкилотда тақдимот ўтказади ва ҳимоя қилади. 3. Масъул ташкилотнинг баҳолари натижасига мувофиқ ҳар бир йўналиш бўйича энг юқори балл тўплаган, 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган (жами 15 та) иштирокчи жамоаларни аниқлайди. Тақдирлаш маросимида ишчи орган 4. Танлов натижаларини эълон қилади. Танлов натижалари эълон қилингандан сўнг икки иш куни ичида «IT Park Ventures» венчур жамғармаси 5. Танлов ғолибларига инвестициянинг 50 фоиз миқдоридаги биринчи траншини ўтказиб беради. Танлов ғолиблари билан шартнома тузилган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида 6. Инвестициянинг иккинчи траншини тасдиқланган муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши асосида ўтказиб беради. Бир йил давомида муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бажарилишига кўра
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап» (President AI Award) танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «President AI Award» танловида қатнашиш учун топшириладиган ариза
Ариза берувчи ҳақида маълумот 1. Жамоа аъзоларининг Ф.И.О. 2. Жамоа аъзоларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 3. Барча жамоа аъзоларининг телефон рақами ва электрон почтаси 4. Барча жамоа аъзоларининг вазифалари: 5. Product менежер 6. Frontend дастурчи 7. Backend дастурчи 8. Full stack дастурчи 9. Data муҳандис 10. ML (Машинавий ўқитиш муҳандиси) 11. Ахборот хавфсизлиги муҳандиси 12. Мобил дастурчи 13. Devops дастурчи 14. MLOps дастурчи 15. Web дастурчи 16. Data scientist (тадқиқотчи) 17. Data architect (Маълумотлар архитектори) 18. Синовчи 19. Дизайнер 20. Бошқа 21. Жамоанинг намойиш этаётган ҳудуди 22. Жамоа аъзоларининг иш/ўқиш жойи Лойиҳа тўғрисида маълумот 23. Танлов йўналиши: • давлат бошқарувида сунъий интеллект технологиялари • саноат ва тадбиркорликда сунъий интеллект технологиялари • соғлиқни сақлаш ва тиббиётда сунъий интеллект технологиялари • таълим соҳасида сунъий интеллект технологиялари • яшил иқтисодиёт ва агротехнологиялар йўналишида сунъий интеллект технологиялари 24. Лойиҳа номи 25. Лойиҳанинг тавсифи 26. Лойиҳанинг тавсифловчи видеолавҳага ҳавола (3 дақиқагача бўлган) 27. Лойиҳанинг тақдимоти (PDF шаклида) — юклаш , ёки унга ҳавола 28. Лойиҳанинг GitHub платформасидаги ҳаволаси 29. Лойиҳанинг прототипи (MVP)га ҳавола 30. Лойиҳанинг юқори сифатдаги логотипи ( юклаш)
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап» (President AI Award) танловини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
1. Ш.Х. Шерматов — рақамли технологиялар вазири, Т ашкилий қўмита раиси 2. О.А. Пекось — рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари 3. И.И. Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари 4. келишув асосида — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакиллари 5. Н.Н. Сайдуллаев — Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари 6. Б.Р. Маматкаримов — энергетика вазирининг биринчи ўринбосари 7. А.З. Саъдуллаев — Ёшлар ишлари агентлиги директори 8. Д.А. Ваҳобов — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси 9. У.А. Садуллаев — Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари 10. И.М. Мухторов — Божхона қўмитаси раиси маслаҳатчиси 11. С.Б. Раджабов — олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари 12. О.М. Омонов — соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари 13. М.К. Каримов — сув хўжалиги вазири ўринбосари 14. Қ.А. Юлдашев — қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари 15. А.А. Кадиров — Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти директори 16. В.В. Кравченко — «Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази» ДМ директори 17. А.О. Караматов — «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ бош директори 18. А.Х. Мухитдинов — Сунъий интеллект альянси ННТ раиси, Т ашкилий қўмита котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» (President Tech Award) танловини ўтказиш тартиби тўғрисида» 2023 йил 15 февралдаги 66-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 4-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) танлов 2026 йил май ойидан бошлаб ҳар йили «инкубация», «акселерация» ва «энг яхши стартап» «йўналишлари бўйича ўтказилади»;
2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра танлов ғолибларига IТ-парк дирекцияси томонидан Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қуйидаги миқдорларда Марказий банкнинг тўлов амалга ошириладиган кунидаги расмий курси бўйича миллий валюта эквивалентида бир марталик (бир стартапга бир маротаба берилади) пул мукофотлари ҳамда ўзаро келишувлар асосида тузилган шартнома доирасида IТ-парк дирекцияси ҳузуридаги венчур жамғармаси томонидан венчур инвестицияси кўринишида ажратилади:
а) танловнинг «энг яхши стартап» йўналиши бўйича Ташкилий қўмита томонидан белгиланадиган 10 та соҳа бўйича жами 30 та жамоага — 2 500 000 АҚШ доллари.
1-ўрин учун — 125 000 АҚШ доллари;
2-ўрин учун — 75 000 АҚШ доллари;
3-ўрин учун — 50 000 АҚШ доллари;
б) «акселерация» йўналиши учун 15 та жамоага — 100 000 АҚШ доллари (умумий 1 500 000 АҚШ доллари);
в) «инкубация» йўналиши учун 25 та жамоага — 40 000 АҚШ доллари (умумий 1 000 000 АҚШ доллари);
Бунда:
венчур молиялаштириш «энг яхши стартап» ва «акселерация» йўналишлари иштирокчиларига қўлланади ҳамда шартнома шартлари венчур жамғарма томонидан белгиланади ҳамда стартапда 10 фоиздан ортиқ бўлмаган улуш эвазига ажратилади;
«инкубация» йўналиши иштирокчиларига эса грант сифатида бир марталик (бир стартапга бир маротаба берилади) пул мукофотлари билан IТ-парк дирекцияси томонидан белгиланган шартлари асосида тақдирланади.».
3. 1-иловада :
а) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Танловга ташкилий қўмита умумий раҳбарлик қилади.
Ташкилий қўмита қарорлари ташкилий қўмита йиғилишида унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган ҳолда тегишли баён билан расмийлаштирилади.
Йиғилишни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, ташкилий қўмита йиғилиши ўтказиладиган сана тўғрисида ташкилий қўмита аъзоларига хабар берилади.
Йиғилиш баёни 2026 йилда анъанавий, 2027 йилдан бошлаб электрон шаклда махсус порталда ташкилий қўмита котиби томонидан шакллантирилади, ташкилий қўмита аъзолари томонидан электрон рақамли имзо ёрдамида имзоланади ва раислик қилувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
Ташкилий қўмита аъзолари ўз йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама ва ҳал қилишда ўз ваколатини бошқа шахсларга ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.».
б) 5-бандда :
иккинчи хатбоши «ривожлантириш ҳамда» сўзларидан кейин «инкубация ва» сўзлари билан тўлдирилсин.
тўртинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«масъул ташкилотнинг халқаро инкубация ва акселерация дастурларидан ўтган стартаплар орасидан камида 5 та 1 млрд АҚШ долларидан юқори баҳосига етган бўлиши.»;
бешинчи хатбоши тегишлича олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи — ўнинчи хатбошлар билан тўлдирилсин:
«Масъул ташкилот билан тузиладиган шартномада қуйидагилар инобатга олинади:
кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг 80 фоизи олдиндан тўлов ва 20 фоизи масъул ташкилотга юкланган ишлар якунлангандан сўнг қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида тўланади;
Ишчи орган қабул қилиш-топшириш далолатномасини имзолашдан олдин танлов ташкил этилиши ва ўтказилиши юзасидан эътирозлари йўқлиги ҳақида хулосани олиш юзасидан ташкилий қўмитага сўров юборади.
Бунда ташкилий қўмита ишчи органнинг сўрови келиб тушган кундан бошлаб уч кун муддатда тегишли хулосани расмийлаштириши ёки асослантирилган рад жавоби бериши зарур»;
в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Танлов ҳар йили бир маротаба қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:
«инкубация» йўналиши — танловнинг ривожланишнинг бошланғич босқичида (ғоя, дастлабки прототип) бўлган жамоалар учун эксперт маслаҳатлари, тажриба алмашиш ва ўқув курслари орқали қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва стартапни кейинги босқичга тайёрлашга қаратилган йўналиш;
«акселерация» йўналиши — танловнинг ривожланишнинг бошланғич босқичида (дастлабки маҳсулот) бўлган жамоалар учун эксперт маслаҳатлари, тажриба алмашиш ва ўқув курслари орқали қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва стартапни кейинги босқичга тайёрлашга қаратилган йўналиши;
«энг яхши стартап» йўналиши — танловнинг фаол қуйидаги соҳалар бўйича инвестиция жалб қилиш (тайёр маҳсулот) босқичидаги стартаплар:
Молиявий технологиялар (FinTech);
Сунъий интеллектга асосланган технологиялар (AI);
Корхоналар учун мослашган рақамли технологиялар (Enterprise);
Креатив индустрия ва реклама технологиялари (Creative Industry & AdTech);
Давлат бошқарувида қўлланадиган рақамли технологиялар (GovTech);
Компьютер ва мобил ўйин дастурлари;
Таълим жараёнида қўлланадиган рақамли ва инновацион технологиялар (EdTech);
Логистика, транспорт ва ҳаракатланиш тизимларини ривожлантиришга қаратилган технологик ечимлар (Logistics & Mobility);
Соғлиқни сақлаш соҳасида технологик ечимлар (HealthTech);
Илмий-тадқиқот натижаларига асосланган юқори технологик ечимлар (DeepTech).»;
г) 9 — 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Биринчи босқичда ташкилий қўмита томонидан ҳар йили 15 майга қадар танлов эълон қилинади ва аризалар қабули бошланади.
10. Иккинчи босқичда «энг яхши стартап» йўналиши бўйича ҳар йили 15 июнга қадар, «инкубация» ва «акселерация» йўналишлари бўйича эса ҳар йили 31 майга қадар ариза берувчилар томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ариза ва унга илова қилинган материаллар портал орқали топширилади.
11. Танловда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин.
Бунда иштирокчилар «Электрон ҳукумат»тизимининг Ягона фойдаланувчилар идентификация тизими (OneID) орқали рўйхатдан ўтадилар.»;
д) 14 — 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Учинчи босқичда ишчи орган томонидан барча йўналишлар бўйича 30 июлга қадар портал орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган материалларнинг тўлиқлиги ҳамда мазкур Низом талабларига мослиги текширилиб, ариза берувчиларнинг электрон почта манзили (шахсий кабинети)га кейинги босқичга ўтгани (ўтмагани) ҳақидаги хабар (хабарнома) юборилади ҳамда кейинги босқичга ўтган жамоаларга «иштирокчи» мақоми берилади.
Бунда «инкубация» йўналишида 30 тадан ва «акселерация» йўналишида бўйича 25 тадан кам бўлмаган жамоалар саралаб олинади.
15. Ҳар йили:
«энг яхши стартап» йўналиши бўйича 25 августга қадар жамоалар менторлар билан лойиҳани такомиллаштиради ҳамда ҳар бир соҳа бўйича 5 тадан 10 тагача истиқболли лойиҳалар тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида рейтинг натижаларига кўра финалга ўтади.
16. Тўртинчи босқичда ҳар йили ўтказиладиган «Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги» доирасида «энг яхши стартап» йўналиши бўйича ушбу босқичга ўтган иштирокчи жамоалар ўзларининг лойиҳалари бўйича масъул ташкилотда тақдимот ўтказади ва ҳимоя қилади. Лойиҳалар тақдимоти бир ёки бир неча кун бўлиши мумкин ва унинг якуни бўйича «энг яхши стартап» йўналишида муваффақиятли иштирокчи жамоаларга танлов ғолиби мақоми берилади ва тақдирлаш маросими ўтказилади.
Ушбу босқичда, «инкубация» ва «акселерация» йўналишлари бўйича 25 ноябрга қадар иштирокчи жамоалар учун экспертлар иштирокида маслаҳатлар ва ўқув сессиялари ташкил этилади ва жами 40 та лойиҳа саралаб олинади ва финал босқичига ўтади.
Бунда лойиҳалар масъул ташкилот томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида рейтинг шакллантирилиб, жами 40 та иштирокчи жамоалар саралаб олинади.
17. Бешинчи босқичда 25 декабрга қадар ишчи орган томонидан белгиланган саналарда «инкубация» ва «акселерация» йўналишидаги иштирокчи жамоалар ўзларининг лойиҳаларини масъул ташкилотга тақдимот ўтказадилар ва ҳимоя қиладилар. Лойиҳалар тақдимоти бир ёки бир неча кун бўлиши мумкин.
Бунда лойиҳалар масъул ташкилот томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида жами 40 та иштирокчи жамоалар саралаб олинади.
Саралаб олинган иштирокчи жамоа танловнинг «инкубация» ва «акселерация» йўналишлари бўйича танлов ғолиби мақоми берилади ва уларга мазкур Низом талабларига мувофиқ мукофот совринлар ва инвестициялар ажратилади.
18. Танловнинг «инкубация» ва «акселерация» йўналишлари бўйича натижалар тантанали тақдирлаш маросимида эълон қилинади ва ушбу натижалар эълон қилинганидан сўнг икки кун ичида порталда ҳам жойлаштирилади.
Танлов «инкубация» ва «акселерация» йўналишлари бўйича танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ҳар йили 5 ноябрга қадар ташкилий қўмита томонидан тантанали равишда ташкил қилинади.
19. Танловнинг «энг яхши стартап» ва «акселерация» йўналишлари ғолибларига IT Park дирекцияси ҳузуридаги венчур жамғармаси томонидан инвестициялар мазкур Низомга мувофиқ, шартномада белгиланган муддатларда ажратилади, бунда молиялаштириш даври 1 йилдан ошмаслиги шарт.»;
е) 21 — 23-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Танловда иштирок этиш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бир жамоа таркибида иштирок этиши мумкин.
22. Танловда иштирок этиш учун жамоалар таркиби «инкубация» йўналишида 2 — 5, «акселерация» ва «энг яхши стартап» йўналишларида эса 3 — 8 кишидан иборат бўлиши керак.
23. Танловда иштирок этиш учун фақат 1 та йўналиш бўйича ариза юборишга рухсат этилади»;
к) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Иштирокчи жамоалар томонидан танловгача ва танлов давомида ишлаб чиқилган лойиҳалар билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилмайди.
Танлов доирасида иштирокчи жамоаларга кўрсатилган хизматлар учун масъул ташкилотга тўланган маблағлар бундан мустасно.»;
л) 27-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Саралаш ва баҳолаш мезонлари тасдиқлангандан сўнг танловнинг жорий мавсуми тугагунга қадар (навбатдаги танлов эълон қилингунига қадар) уларга ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш тақиқланади.»;
м) 28-29-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Ташкилий қўмита танловнинг ҳар бир босқичи алоҳида тартибда ўтказилишини инобатга олган ҳолда, ҳар йили 15 июнга қадар саралаш ва баҳолаш мезонларини тасдиқлайди ва ишчи органга махсус порталда эълон қилиш учун тақдим этади.
Бунда иштирокчи жамоаларнинг лойиҳаларини баҳолаш мезонларида қуйидагилар инобатга олинади:
лойиҳа аниқ муаммо (муаммолар)ни ҳал қилиш ёки фойдаланувчилар томонидан мавжуд талабни бажаришга қаратилгани ва амалдаги ечимларнинг самарали, сифатли ва қулайлиги;
лойиҳа даромадлилиги ва молиявий модели асослангани;
лойиҳа бозор шароитларида рақобатга чидамлилиги, ривожланаётган йўналиш (соҳа)га қаратилганлиги ва фойдаланувчилар учун жозибадорлиги;
лойиҳанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ мезонлар.
29. Ғолиблар «инкубация» ва «акселерация» йўналишлари бўйича бешинчи босқичда, «энг яхши стартап» йўналишида эса тўртинчи босқичда масъул ташкилот томонидан аниқланади.»;
н) 30-бандда :
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«танлов офертасида белгиланган шартларни бузса;»;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ишчи орган иштирокчи жамоаларнинг аъзоларини танловдан четлаштириш бўйича ташкилий қўмитага таклиф киритади.».
о) 32-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ташкилий қўмита ҳар йили саралаш ва баҳолаш мезонларини тасдиқлашда махсус портал орқали иштирокчи жамоалар томонидан танлов жараёнларини яхшилаш ва такомиллаштириш юзасидан келиб тушган таклифларни инобатга олиб боради.»;
п) 33 — 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Танлов ғолиблари қуйидаги миқдордаги мукофот ва инвестиция билан тақдирланади:
а) танловнинг «инкубация» йўналиши учун 25 та жамоага — 40 000 АҚШ доллари (умумий 1 000 000 АҚШ доллари) грант сифатида;
б) танловнинг «акселерация» йўналиши бўйича 15 та жамоага — 100 000 АҚШ доллари (умумий 1 500 000 АҚШ доллари) IТ-парк дирекцияси ҳузуридаги венчур жамғарма томонидан инвестиция сифатида;
в) танловнинг «энг яхши стартап» йўналиши бўйича Ташкилий қўмита томонидан белгиланадиган 10 та соҳа бўйича IТ-парк дирекцияси ҳузуридаги венчур жамғарма томонидан инвестиция сифатида жами 30 та жамоага — 2 500 000 АҚШ доллари қуйидаги нисбат бўйича:
1-ўрин учун — 125 000 АҚШ доллари;
2-ўрин учун — 75 000 АҚШ доллари;
3-ўрин учун — 50 000 АҚШ доллари.
34. Танлов ғолибларига пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўловлар амалга ошириладиган кунидаги расмий курси бўйича миллий валютада:
а) «инкубация» йўналиши бўйича — иштирокчи жамоанинг банк ҳисоб рақамига йил давомида уч траншда белгиланган муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши асосида ўтказиб берилади;
б) «акселерация» ва «энг яхши стартап» йўналишлари бўйича — иштирокчи жамоаларнинг банк ҳисоб рақамларига IТ-парк дирекцияси ҳузуридаги венчур жамғарма томонидан ўтказилган чуқур текширув (Due Diligence) асосида бир йил давомида тўлиқ ўтказиб берилади.
35. Танловнинг «инкубация» йўналиши бўйича ғолибларга:
танлов ғолиблари эълон қилинган кундан бошлаб 15 (ўн беш) иш куни ичида пул мукофотининг биринчи транши (50 фоиз миқдорида) тўланади;
пул мукофотининг кейинги транши (25 фоиздан 50 фоизгача) йил давомида муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши асосида ташкилий қўмитанинг қарорига мувофиқ ўтказиб берилади.
36. Танловнинг «инкубация» йўналиши бўйича ғолиблар пул мукофотининг иккинчи (ёки учинчи) траншини олиш учун ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажариши лозим.
37. Мазкур Низом шартларини бажармаган ёки бузган, шунингдек, муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажармаган танловнинг «инкубация» йўналиши ғолибларига пул мукофотининг қолган транши тўланмайди»;
р) 39-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда барча тақдимотлар видеотасвирга олиш мосламалари ҳамда махсус дастурий таъминотлардан фойдаланган ҳолда видеотасвирга олинади ва мазкур видеотасвирлар икки йил давомида сақланади.»
с) 41 1 -банд 42-банд деб ҳисоблансин ва қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Танлов натижалари суд қарори асосида бекор қилинган ёки танловда коррупция омиллари аниқланганини исботловчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, тегишли йўналишнинг танлов натижалари бекор қилинади.»
т) қуйидаги мазмундаги 43 ва 44-бандлар билан тўлдирилсин:
«43. Масъул ташкилот, унинг раҳбарлари ва ходимлари ҳамда масъул ташкилот томонидан танлов жараёнига жалб қилинган шахсларга алоқадор (аффилланган) шахсларнинг танловда иштирок этиши тақиқланади.
44. Танловни ташкил қилиш ва ўтказишга жалб қилинган барча шахслар танлов билан боғлиқ маълумотларни ошкор қилишлари тақиқланади. Бунда:
танловни ташкил қилиш ва ўтказишда юзага келган низоли ҳолатларда танлов билан боғлиқ маълумотлар Ташкилий қўмита билан келишилган ҳолда учинчи шахсларга ошкор қилиниши мумкин.
танлов билан боғлиқ маълумотларни Ташкилий қўмита билан келишилмаган ҳолда ошкор қилган шахслар ушбу хатти-ҳаракатлар натижасида кўрилган зарар бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
у) 42-банд 45-банд деб ҳисоблансин.
ф) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» танловини ташкил этиш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ташкилий қўмита Танловни эълон қилади ва аризаларни қабул қилишни бошлайди. Ҳар йили 15 майга қадар 2-босқич Ариза берувчилар Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза ва унга илова қилинган материалларни портал орқали топширади. Танловда иштирок этиш учун жамоаларнинг аъзолари порталда «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (OneID) орқали рўйхатдан ўтади. Ҳар йили 15 июнга қадар 3-босқич «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ (ишчи орган) 1. Портал орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган материалларнинг тўлиқлигини кўриб чиқади ҳамда Низом талабларига мослигини текширади. Бунда ариза берувчиларнинг кейинги босқичга ўтгани (ўтмагани) ҳақида электрон почта манзилига хабар юборади ҳамда кейинги босқичга ўтган жамоаларга «иштирокчи» мақомини берилади. Ҳар йили 30 июнга қадар Иштирокчи жамоалар 2. Ўзлари ишлаб чиққан лойиҳаларни такомиллаштиради ва порталга қайтадан жойлаштириши мумкин. Кечикиб тақдим этилган лойиҳалар кўриб чиқилмайди. 4-босқич «Энг яхши стартап» йўналиши бўйича иштирокчи жамоалар 1. Лойиҳалари бўйича масъул ташкилотда тақдимот ўтказади. «Энг яхши стартап» йўналишидаги иштирокчилар «буткэмп»да иштирок этиб, менторлар иштирокида ўз лойиҳаларини такомиллаштиради ва рейтинг натижасида ҳар бир соҳа бўйича 5 тадан 10 тагача финалистлар аниқланади. Ҳар йили ўтказиладиган Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Масъул ташкилот Ташкилий қўмита, ишчи орган, масъул ташкилот 2. Лойиҳалар тақдимоти бир ёки бир неча кун бўлиши мумкин ва унинг якуни бўйича «Энг яхши стартап» йўналишида муваффақиятли иштирок этган жамоаларга танлов ғолиби мақомини беради ва тақдирлаш маросимини ўтказади. 3. «Инкубация» ва «акселерация» йўналишлари бўйича иштирокчи жамоалар учун экспертлар иштирокида маслаҳатлар ва ўқув сессияларини ташкил этади. Ҳар йили 25 ноябрга қадар 5-босқич Масъул ташкилот, «инкубация» ва «акселерация» йўналишлари бўйича иштирокчи жамоалар 1. Ўзларининг лойиҳаларини масъул ташкилотда тақдимот ўтказадилар ва ҳимоя қиладилар. 2. Тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида жамоалар саралаб олади. 3. Саралаб олинган 40 та иштирокчи жамоа танловнинг «инкубация» ва «акселерация» йўналишлари бўйича танлов ғолиби мақоми берилади ва уларга мазкур Низом талабларига мувофиқ мукофот совринлари ажратилади. Ҳар йили 25 декабрга қадар » .
х) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» танловида қатнашиш учун топшириладиган ариза
«Энг яхши стартап» йўналиши 1. Жамоа ҳақида маълумот 1. Жамоа аъзоларининг Ф.И.О. 2. Жамоа аъзоларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 3. Барча жамоа аъзоларининг телефон рақами ва электрон почта манзили 4. Барча жамоа аъзоларининг вазифалари: Frontend дастурчи Backend дастурчи Data муҳандис AI муҳандис Мобил дастурчи Devops дастурчи Product менежер Web дастурчи Синовчи Дизайнер Бошқа 5. Жамоа иштирок этаётган ҳудуд/вилоят 6. Жамоа аъзоларининг иш/ўқиш жойи 2. Лойиҳа ҳақида маълумот 1. Лойиҳа соҳаси: Молиявий технологиялар (FinTech) Сунъий интеллектга асосланган технологиялар (AI) Корхоналар учун мослашган рақамли технологиялар (Enterprise) Креатив индустрия ва реклама технологиялари (Creative Industry & AdTech) Давлат бошқарувида қўлланадиган рақамли технологиялар (GovTech) Компьютер ва мобил ўйин дастурлари Таълим жараёнида қўлланадиган рақамли ва инновацион технологиялар (EdTech) Логистика, транспорт ва ҳаракатланиш тизимларини ривожлантиришга қаратилган технологик ечимлар (Logistics & Mobility) Соғлиқни сақлаш соҳасида технологик ечимлар (HealthTech) Илмий-тадқиқот натижаларига асосланган юқори технологик ечимлар (DeepTech) 2. Лойиҳа номи 3. Лойиҳа тавсифи 4. Ривожланиш босқичи 5. Олдинги ҳисобот даври учун умумий даромад 6. Мазкур йилнинг биринчи чораги учун даромад 7. Лойиҳани тавсифловчи видеолавҳага ҳавола (3 дақиқагача бўлган) 8. Лойиҳанинг GitHub платформасидаги ҳавола 9. Лойиҳа тақдимоти (PDF) 10. Логотип (.svg/.png) «Инкубация» йўналиши 1. Жамоа ҳақида маълумот 1. Жамоа аъзоларининг Ф.И.О. 2. Жамоа аъзоларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 3. Барча жамоа аъзоларининг телефон рақами ва электрон почта манзили 4. Барча жамоа аъзоларининг вазифалари: Frontend дастурчи Backend дастурчи Data муҳандис AI муҳандис Мобил дастурчи Devops дастурчи Product менежер Web дастурчи Синовчи Дизайнер Бошқа 5. Жамоа иштирок этаётган ҳудуд/вилоят 6. Жамоа аъзоларининг иш/ўқиш жойи 2. Лойиҳа ҳақида маълумот 1. Лойиҳа номи 2. Ривожланиш босқичи 3. Лойиҳа соҳаси 4. Лойиҳа тавсифи 5. Минимал ишлайдиган маҳсулот (MVP) 6. Лойиҳани тавсифловчи видеолавҳага ҳавола (3 дақиқагача бўлган) 7. Лойиҳанинг GitHub платформасидаги ҳавола 8. Лойиҳа тақдимоти (PDF) 9. Логотип (.svg/.png) «Акселерация» йўналиши 1. Жамоа ҳақида маълумот 1. Жамоа аъзоларининг Ф.И.О. 2. Жамоа аъзоларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 3. Барча жамоа аъзоларининг телефон рақами ва электрон почта манзили 4. Барча жамоа аъзоларининг вазифалари: Frontend дастурчи Backend дастурчи Data муҳандис AI муҳандис Мобил дастурчи Devops дастурчи Product менежер Web дастурчи Синовчи Дизайнер Бошқа 5. Жамоа иштирок этаётган ҳудуд/вилоят 6. Жамоа аъзоларининг иш/ўқиш жойи 2. Лойиҳа ҳақида маълумот 1. Лойиҳа номи 2. Ривожланиш босқичи 3. Лойиҳа соҳаси 4. Лойиҳа тавсифи 5. Олдинги ҳисобот даври учун умумий даромад 6. Мазкур йилнинг биринчи чораги учун даромад 7. Лойиҳани тавсифловчи видеолавҳага ҳавола (3 дақиқагача бўлган) 8. Лойиҳанинг GitHub платформасидаги ҳавола 9. Лойиҳа тақдимоти (PDF) 10. Логотип (.svg/.png)
».
4. 2-иловада :
а) 2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«О.А. Пекось — рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари;»
б) 6-позициядаги «К.Х. Каримов» сўзлари «С.Б. Раджабов» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 7-позицияда: «А.К. Шадманов» сўзлари «А.Ш. Бобоев» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 10-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин
«А.О. Караматов — «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ бош директори, Ташкилий қўмита котиби».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 июнь,
288-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
SHAKLI
TARKIBI
SXEMASI
SHAKLI
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti sovrini uchun “Sunʼiy intellekt yoʻnalishida eng yaxshi startap” (President AI Award) tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sunʼiy intellekt texnologiyalarini yanada rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 22-oktabrdagi PF-189-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda yoshlarning sunʼiy intellekt texnologiyalariga qiziqishini yanada oshirish va ularni ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sunʼiy intellekt texnologiyalarini yanada rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 22-oktabrdagi PF-189-son Farmoniga muvofiq:
2026-yil 1-yanvardan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti sovrini uchun “Sunʼiy intellekt yoʻnalishida eng yaxshi startap” (President AI Award) tanlovi (keyingi oʻrinlarda — tanlov) oʻtkazilishi belgilangani;
sunʼiy intellektni rivojlantirish sohasida “Sunʼiy intellekt alyansi” nodavlat notijorat tashkiloti (keyingi oʻrinlarda — Alyans) tashkil etilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining sovrini uchun “Sunʼiy intellekt yoʻnalishida eng yaxshi startap” (President AI Award) tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
sunʼiy intellekt texnologiyalariga asoslangan, iqtisodiyot tarmoqlari va sohalarini rivojlantirishga xizmat qiladigan istiqbolli biznes-gʻoyalar hamda istiqbolli startap loyihalarni aniqlash va saralash tizimini yaratish;
ichki va tashqi bozorlarga moʻljallangan, eksportbop hamda xalqaro raqobatbardosh sunʼiy intellekt mahsulotlari va yechimlari ishlab chiqilishini ragʻbatlantirish;
tanlov doirasida yosh mutaxassislarning sunʼiy intellekt texnologiyalari yordamida modellashtirish, maʼlumotlar bilan ishlash va jamoaviy faoliyat boʻyicha qiziqishi, amaliy koʻnikmalari va salohiyatini yanada oshirish.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining sovrini uchun “Sunʼiy intellekt yoʻnalishida eng yaxshi startap” (President AI Award) tanlovini oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita tarkibi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Tashkiliy qoʻmitaning (keyingi oʻrinlarda — Tashkiliy qoʻmita) asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:
tanlovni oʻtkazish bilan bogʻliq tegishli qarorlar qabul qilish, uni oʻtkazish muddatlari va masʼullarini belgilash;
“Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki direksiyasi” MCHJ tomonidan taqdim qilingan saralash va baholash mezonlarini tasdiqlab, tanlovning maxsus portalida ularning eʼlon qilib borilishini taʼminlash;
tanlovning shaffof, adolatli va yuqori saviyada oʻtkazilishini taʼminlash hamda gʻoliblarni taqdirlash;
tanlov gʻoliblarining sunʼiy intellektga asoslangan startap loyihalari iqtisodiyot tarmoqlari va sohalarida amaliyotga joriy etilishiga koʻmaklashish.
5. Belgilab qoʻyilsinki:
a) tanlov Tashkiliy qoʻmita tomonidan har yili 1-iyunga qadar tasdiqlanadigan 5 ta yoʻnalish boʻyicha oʻtkazib boriladi;
b) tanlovga hujjatlar har yilning iyul oyidan boshlab qabul qilinadi;
v) tanlovni tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq barcha tadbirlar tasdiqlangan xarajatlar smetasi asosida Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.
Bunda xarajatlar smetasi har yili 1-iyunga qadar Tashkiliy qoʻmita tomonidan tasdiqlanadi;
g) tanlov doirasida arizalarni qabul qilish, ishtirokchilarni roʻyxatdan oʻtkazish, Tanlovni yoritish va uning oʻtkazilishi bilan bogʻliq boshqa tadbirlar maxsus portal (awards.gov.uz) orqali Alyans tomonidan amalga oshiriladi;
d) Tashkiliy qoʻmitaning ishchi organiga tanlov bosqichlari shaffof oʻtkazilishini taʼminlash maqsadida eng yaxshi takliflarni tanlab olish orqali sunʼiy intellekt va (yoki) raqamli texnologiyalar sohasida xizmatlar koʻrsatuvchi masʼul tashkilot bilan shartnoma tuzish huquqi beriladi.
Bunda sunʼiy intellekt va (yoki) raqamli texnologiyalar sohasida xizmatlar koʻrsatuvchi masʼul tashkilot maxsus portaldan (awards.gov.uz) kelib tushgan nomzodlarning arizalarini koʻrib chiqish, akseleratsiya dasturini oʻtkazish, tanlov ishtirokchilarini saralash va loyihalarni baholash vazifalarini bajaradi;
e) tanlov gʻoliblari sunʼiy intellekt va raqamli texnologiyalar sohasida xizmatlar koʻrsatuvchi masʼul tashkilot tomonidan aniqlanadi.
6. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga koʻra tanlovda gʻolib boʻlgan yuridik shaxslar quyidagi miqdorlarda Markaziy bankning toʻlov amalga oshiriladigan kunidagi rasmiy kursi boʻyicha milliy valyuta ekvivalentida “IT Park Ventures” MCHJ tomonidan ulush evaziga investitsiya koʻrinishidagi mukofotlar bilan taqdirlanadi:
1-oʻrin uchun — 100 000 AQSH dollari;
2-oʻrin uchun — 60 000 AQSH dollari;
3-oʻrin uchun — 40 000 AQSH dollari.
Bunda tanlov gʻoliblariga mukofot mablagʻlari ikki transhda teng miqdorlarda muhim samaradorlik koʻrsatkichlari bajarilishiga qarab oʻtkazib beriladi.
7. Raqamli texnologiyalar vazirligi har yili 1-iyunga qadar tanlov ishtirokchilarini roʻyxatga olish va yangiliklarni yoritib borish uchun maxsus portalda (awards.gov.uz) tanlov uchun alohida sahifa ochilishini taʼminlasin.
8. Raqamli texnologiyalar vazirligi tanlovning har mavsumi yakuni boʻyicha maxsus portalda (awards.gov.uz) ishtirokchi jamoalar tomonidan tanlov jarayonlarini yaxshilash va takomillashtirishga qaratilgan takliflarni qabul qilish uchun soʻrovnoma (sahifa) ochilishini taʼminlab borsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining sovrini uchun “Raqamli texnologiyalar yoʻnalishida eng yaxshi startap” (President Tech Award) tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida” 2023-yil 15-fevraldagi 66-son qaroriga 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
10. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 5-iyundagi 288-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti sovrini uchun “Sunʼiy intellekt yoʻnalishida eng yaxshi startap” (President AI Award) tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti sovrini uchun “Sunʼiy intellekt yoʻnalishida eng yaxshi startap” (President AI Award) tanlovini (keyingi oʻrinlarda — tanlov) oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
akseleratsiya dasturi — rivojlanishning boshlangʻich bosqichida (dastlabki prototip) boʻlgan startap loyihalarga ega jamoalar uchun ekspert maslahatlari, tajriba almashish va oʻquv kurslari orqali qoʻllab-quvvatlash, rivojlantirish va startap loyihani keyingi bosqichga tayyorlashga qaratilgan intensiv taʼlim dasturi;
ariza beruvchi — tanlovda ishtirok etish istagini bildirgan, maxsus portal orqali elektron shaklda ariza topshiruvchi jamoaning masʼul vakili;
ishchi organ — “Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki direksiyasi” MCHJ;
jamoa — tanlovda ishtirok etish maqsadida maxsus portalda roʻyxatdan oʻtgan guruh;
jamoaning masʼul vakili — jamoa nomidan yagona qaror qabul qiluvchi hamda jamoaning fikrlari va gʻoyalarini ifodalovchi shaxs;
loyiha — ishtirokchi jamoalar tomonidan mazkur Nizom talablariga muvofiq ishlab chiqilgan dasturiy mahsulot;
maxsus portal — tanlov ishtirokchilarini roʻyxatdan oʻtkazish, tanlov talablari va muddatlari haqida va tanlov bilan bogʻliq boshqa maʼlumotlar joylashtiriladigan “www.awards.gov.uz” veb-sayti;
muhim samaradorlik koʻrsatkichlari — tanlov gʻoliblari boʻlgan jamoalarga loyihaning rivojlanishini belgilaydigan va uni baholashga qaratilgan koʻrsatkichlar;
mentor — ishtirokchi jamoalarning loyihalarini ishlab chiqish, takomillashtirish boʻyicha maslahat (konsultatsiya) berish orqali rivojlantirishga yordam beruvchi mutaxassis;
masʼul tashkilot — maxsus portaldan kelib tushgan arizalarni koʻrib chiqish, tanlov yoʻnalishlari boʻyicha ishtirokchi jamoalarni saralash, akseleratsiya dasturini oʻtkazish, loyihalarni baholash va tanlov gʻoliblarini aniqlash vazifasini bajaruvchi sunʼiy intellekt va (yoki) raqamli texnologiyalar sohasida xizmatlar koʻrsatuvchi tashkilot;
Tashkiliy qoʻmita — tanlovni oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita.
3. Tanlovga Tashkiliy qoʻmita umumiy rahbarlik qiladi.
4. Tashkiliy qoʻmita qarorlari uning yigʻilishida aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi (kvorum) ishtirok etgan holda tegishli bayon bilan rasmiylashtiriladi.
Yigʻilishni oʻtkazish uchun kvorum shakllanmagan taqdirda, Tashkiliy qoʻmita yigʻilishi oʻtkaziladigan sana toʻgʻrisida Tashkiliy qoʻmita aʼzolariga xabar beriladi.
Yigʻilish bayoni 2026-yilda anʼanaviy, 2027-yildan boshlab elektron shaklda maxsus portalda tashkiliy qoʻmita kotibi tomonidan shakllantiriladi, Tashkiliy qoʻmita aʼzolari uni elektron raqamli imzo yordamida imzolaydi va raislik qiluvchi tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlaydi.
Tashkiliy qoʻmita aʼzolari oʻz yigʻilishlarida koʻrib chiqiladigan masalalarni muhokama va hal qilishda oʻz vakolatini boshqa shaxslarga oʻtkazish huquqiga ega emas.
5. Quyidagilar Tanlovni oʻtkazishning asosiy vazifalari hisoblanadi:
sunʼiy intellekt texnologiyalariga asoslangan, iqtisodiyot tarmoqlari va sohalarini rivojlantirishga xizmat qiladigan istiqbolli biznes-gʻoyalar va istiqbolli startap loyihalarni aniqlash va saralash tizimini yaratish;
ichki va tashqi bozorlarga moʻljallangan, eksportbop hamda xalqaro raqobatbardosh sunʼiy intellekt mahsulotlari va yechimlari ishlab chiqilishini ragʻbatlantirish;
tanlov doirasida yosh mutaxassislarning sunʼiy intellekt texnologiyalari yordamida modellashtirish, maʼlumotlar bilan ishlash va jamoaviy faoliyat boʻyicha qiziqishini, amaliy koʻnikmalarini va salohiyatini yanada oshirish;
davlat boshqaruvi, sanoat va energetika, soliq, bojxona, bank-moliya, sogʻliqni saqlash, suv va qishloq xoʻjaligi hamda boshqa ustuvor yoʻnalishlarda sunʼiy intellekt texnologiyalarini joriy etishga qaratilgan startap loyihalarni qoʻllab-quvvatlash.
6. Masʼul tashkilot ishchi organ tomonidan quyidagi mezonlar asosida aniqlanadi:
nufuzli venchur jamgʻarmalar va investorlar bilan doimiy hamkorlikni yoʻlga qoʻyilgan boʻlishi;
sunʼiy intellekt sohasida startaplarni qoʻllab-quvvatlash, tanlovlar oʻtkazish, inkubatsiya va akseleratsiya dasturlarini shakllantirish yoʻnalishida kamida uch yillik amaliy tajribaga ega boʻlish;
rivojlangan chet el davlatlarda yuridik shaxs tashkil etgan va kamida 5 ta sunʼiy intellekt yoʻnalishida startaplarni qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan tanlov (dastur)lar muvaffaqiyatli amalga oshirilgan boʻlishi;
masʼul tashkilotning xalqaro inkubatsiya va akseleratsiya dasturlaridan oʻtgan startaplar orasidan kamida 5 ta 1 mlrd AQSH dollaridan yuqori baholashga yetgan boʻlishi;
sunʼiy intellekt, maʼlumotlar muhandisligi, texnologik tadbirkorlik va venchur moliyalashtirish yoʻnalishlarida kamida ikki yillik ish tajribasiga ega boʻlgan malakali xalqaro ekspertlar va mentorlar mavjudligi.
Bunda Tashkiliy qoʻmitaga ushbu mezonlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish huquqi beriladi.
7. Masʼul tashkilot bilan tuziladigan shartnomada quyidagilar inobatga olinadi:
koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlovlarning 80 foizi oldindan va 20 foizi masʼul tashkilotga yuklangan ishlar yakunlangandan soʻng qabul qilish-topshirish dalolatnomasi asosida toʻlanadi;
ishchi organ qabul qilish-topshirish dalolatnomasini imzolashdan oldin tanlov tashkil etilishi va oʻtkazilishi yuzasidan eʼtirozlari yoʻqligi haqida xulosani olish yuzasidan Tashkiliy qoʻmitaga soʻrov yuboradi.
Bunda Tashkiliy qoʻmita ishchi organning soʻrovi kelib tushgan kundan boshlab uch kun muddatda tegishli xulosani rasmiylashtirishi yoki asoslantirilgan rad javobini berishi zarur.
2-bob. Tanlov bosqichlari va ularni oʻtkazish tartibi
8. Tanlov ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq oʻtkaziladi.
9. Birinchi bosqichda Tashkiliy qoʻmita tomonidan har yili 1-iyuldan boshlab tanlov eʼlon qilinadi va arizalar qabuli boshlanadi.
Bunda ariza va unga ilova qilingan materiallar har yili 1-avgustga qadar ariza beruvchilar tomonidan ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda maxsus portal orqali topshiriladi.
10. Tanlovda Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, shuningdek, Oʻzbekiston hududida doimiy yashovchi fuqaroligi boʻlmagan shaxslar ishtirok etishi mumkin.
Bunda Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari portalda “Raqamli hukumat” tizimining Yagona foydalanuvchilar identifikatsiya tizimi (OneID), Oʻzbekiston hududida doimiy yashovchi fuqaroligi boʻlmagan shaxslar esa maxsus portalda mavjud shakl orqali roʻyxatdan oʻtadilar.
11. Ishtirokchi jamoalar Nizomga 2-ilovaga muvofiq barcha maʼlumot va materiallarni oʻzbek, rus va ingliz tillarida taqdim etadilar.
12. Portalda roʻyxatdan oʻtish jarayonida jamoa aʼzolari tanlov ofertasini tasdiqlash (akseptlash) yoʻli bilan tanlov shartlariga rozilik bildiradi va har bir jamoaga maxsus identifikatsiya raqami biriktiriladi.
Portalda nazarda tutilgan tanlov ofertasining jamoa aʼzolari tomonidan qabul qilinishi jamoa aʼzolarining shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berilishiga yozma rozilik berganligini ifodalaydi.
13. Ikkinchi bosqichda ishchi organ har yili 20-avgustga qadar maxsus portal orqali kelib tushgan ariza va unga ilova qilingan materiallarning toʻliqligini koʻrib chiqadi hamda ushbu Nizom talablariga mosligini tekshiradi.
Bunda kelib tushgan arizalar onlayn shaklda ishchi organ tomonidan masʼul tashkilot yordamida baholanadi va ariza beruvchilarning elektron pochta manziliga keyingi bosqichga oʻtgani (oʻtmagani) haqidagi xabar (portaldagi shaxsiy kabinetiga xabarnoma) yuboriladi hamda keyingi bosqichga oʻtgan jamoalarga “ishtirokchi” maqomi beriladi.
14. Uchinchi bosqichda ishtirokchi jamoalar uchun har yili 5-sentabrga qadar anʼanaviy (offlayn) tarzda loyihalar taqdimoti tashkil etiladi.
Bunda Tashkiliy qoʻmita tomonidan tasdiqlangan baholash mezonlari asosida har bir yoʻnalish boʻyicha masʼul tashkilot baholari asosida eng yuqori natijalarga ega boʻlgan 5 ta (jami 25 ta) ishtirokchi jamoa tanlab olinadi va ular tanlovning keyingi bosqichiga (akseleratsiya dasturiga) oʻtadi.
15. Toʻrtinchi bosqichda har yili 1-dekabrga qadar ishtirokchi jamoalar uchun masʼul tashkilot tomonidan akseleratsiya dasturi tashkil etiladi va uning yakuni boʻyicha masofaviy (onlayn) yoki anʼanaviy (offlayn) tarzda loyihalar taqdimoti tashkil etiladi.
Bunda masʼul tashkilot baholari asosida eng yuqori natijaga ega boʻlgan 3 tadan (jami 15 ta) jamoa keyingi bosqichga oʻtadi.
16. Beshinchi bosqichda har yili 25-dekabrga qadar Tashkiliy qoʻmita tomonidan belgilangan sana va joyda anʼanaviy (offlayn) tarzda loyihalarning yakuniy taqdimoti oʻtkaziladi. Loyihalarning yakuniy taqdimoti bir yoki bir necha kun boʻlishi mumkin.
Bunda ushbu bosqichga oʻtgan ishtirokchi jamoalar oʻzlarining loyihalari boʻyicha masʼul tashkilot huzurida himoya qiladilar. Loyihalar tasdiqlangan mezonlar asosida masʼul tashkilot tomonidan baholanadi.
Masʼul tashkilotning baholari natijasiga muvofiq har bir yoʻnalish boʻyicha eng yuqori ball toʻplagan, 1, 2 va 3-oʻrinlarni egallagan (jami 15 ta) ishtirokchi jamoalar tanlovning gʻoliblari hisoblanadi.
Tanlov natijalari Tashkiliy qoʻmita tomonidan tashkil etiladigan taqdirlash marosimida tantanali ravishda eʼlon qilinadi va ushbu natijalar eʼlon qilinganidan soʻng ikki ish kuni ichida maxsus portalda ham joylashtiriladi.
17. Tanlov gʻoliblariga pul mukofotlari ikki transhda oʻtkazib beriladi.
18. Tanlov bosqichlari oʻtkaziladigan muddatlar va sanalarga Tashkiliy qoʻmita tomonidan oʻzgartirish kiritilishi mumkin. Bunda tanlov yoki bosqich boshlanishidan bir hafta oldin portalda oʻzgartirishlar haqida eʼlon joylashtiriladi.
3-bob. Tanlovda ishtirok etish uchun talablar
19. Tanlovda Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, shuningdek, Oʻzbekiston hududida doimiy yashovchi fuqaroligi boʻlmagan shaxslar ishtirok etishi mumkin.
20. Tanlovda ishtirok etish uchun jamoalar tarkibi 3 — 8 kishidan iborat boʻlishi kerak.
21. Tanlovda ishtirok etish uchun jamoalarga faqat ikki yoʻnalish doirasida oʻzaro oʻxshash boʻlmagan ikki xil loyiha boʻyicha ariza topshirishga ruxsat etiladi.
22. Jamoa tarkibiga jamoaning masʼul vakili murojaati asosida Tashkiliy qoʻmita bilan kelishilgan holda oʻzgartirish kiritilishi mumkin.
23. Tanlov doirasida mentorlik qilayotgan shaxslar ishtirokchi jamoalar tarkibida ishtirok etishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
24. Tanlovda ishtirok etish uchun pul undirilmaydi.
25. Ishtirokchi jamoalar tomonidan tanlovgacha va tanlov davomida ishlab chiqilgan loyihalar bilan bogʻliq xarajatlar qoplab berilmaydi.
Tanlov doirasida ishtirokchi jamoalarga koʻrsatilgan xizmatlar uchun masʼul tashkilotga toʻlangan mablagʻlar bundan mustasno.
4-bob. Ishtirokchi jamoalarning loyihalarini baholash hamda tanlov gʻoliblarini aniqlash
26. Masʼul tashkilot tanlovda umumiy hakamlik qiladi va ishtirokchi jamoalarning loyihalarini Tashkiliy qoʻmita tomonidan tasdiqlangan baholash mezonlariga asosan baholaydi va saralaydi, shuningdek, tanlov gʻoliblarini aniqlaydi.
27. Tashkiliy qoʻmita tanlovning har bir bosqichi alohida tartibda oʻtkazilishini inobatga olgan holda, har yili 1-iyulga qadar saralash va baholash mezonlarini tasdiqlaydi va ishchi organga maxsus portalda eʼlon qilishi uchun taqdim etadi.
Bunda ishtirokchi jamoalarning loyihalarini baholash mezonlarida quyidagilar inobatga olinadi:
loyiha aniq muammo (muammolar)ni hal qilish yoki foydalanuvchilar tomonidan mavjud talabni bajarishga qaratilgani va amaldagi yechimlarning samarali, sifatli va qulayligi;
loyiha daromadliligi va moliyaviy modeli asoslangani;
loyiha bozor sharoitlarida raqobatga chidamliligi, rivojlanayotgan yoʻnalishga (soha) qaratilgani va foydalanuvchilar uchun jozibadorligi;
loyihaning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishi bilan bogʻliq boshqa mezonlar.
28. Tashkiliy qoʻmita har yili saralash va baholash mezonlarini tasdiqlashda maxsus portal orqali ishtirokchi jamoalar tomonidan tanlov jarayonlarini yaxshilash va takomillashtirish yuzasidan kelib tushgan takliflarni inobatga olib boradi.
29. Saralash va baholash mezonlari tasdiqlangandan soʻng tanlovning joriy mavsumi tugagunga qadar (navbatdagi tanlov eʼlon qilinguniga qadar) ularga oʻzgartirish yoki qoʻshimchalar kiritish taqiqlanadi.
5-bob. Tanlovdan chetlashtirish tartibi
30. Ishchi organ tomonidan ishtirokchi jamoalarning aʼzolari quyidagi xatti-harakatlar amalga oshirilganligi aniqlanganda, ularni tanlovdan chetlashtirish boʻyicha taklif Tashkiliy qoʻmitaga qaror qabul qilish uchun kiritiladi:
masʼul tashkilot tomonidan belgilangan tartib va reglamentlarga zid harakatlar sodir etish orqali tanlov jarayonlarini tashkil etish, baholash yoki axborot almashinuvi jarayonlariga asossiz aralashsa;
maxsus portalning axborot tizimlariga ruxsatsiz kirishga urinsa, ataylab notoʻgʻri maʼlumot kiritsa yoki texnik ish faoliyatiga zarar yetkazishga qaratilgan harakatlar sodir etsa;
tanlov doirasida arizada koʻrsatilmagan, yaʼni ishtirokchi jamoaning aʼzosi boʻlmagan shaxslarni jalb qilsa;
oʻz xohishi bilan tanlovda ishtirok etishni davom ettirishdan voz kechsa;
tanlov ofertasida belgilangan shartlarni buzsa;
ushbu Nizom talablariga rioya qilmasa.
Ishchi organ ishtirokchi jamoalarning aʼzolarini tanlovdan chetlashtirish boʻyicha Tashkiliy qoʻmitaga taklif kiritishi mumkin.
Chetlashtirilish natijasida tarkibida uch kishidan kamayib ketgan ishtirokchi jamoalarning masʼul vakili bir kun muddatda Tashkiliy qoʻmitaga oʻz jamoasi qayta shakllantirilgani haqida ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq maʼlumotlarni kiritishi lozim. Aks holda, ushbu ishtirokchi jamoa tanlovdan chetlashtiriladi.
31. Tashkiliy qoʻmitaning ishtirokchi jamoalar aʼzolarini tanlovdan chetlashtirish toʻgʻrisidagi qabul qilingan qarori ishtirokchi jamoaning masʼul vakilining elektron pochta manziliga (maxsus portaldagi shaxsiy kabinetiga xabarnoma) yuboriladi.
6-bob. Tanlovni moliyalashtirish va tanlov gʻoliblarini taqdirlash
32. Tanlov gʻoliblari ular bilan startap loyiha rivojlanishning maʼlum bir bosqichiga yetganida yoki ustav fondi (kapitalini)ni oshirganida 10 foizdan ortiq boʻlmagan ulushini “IT Park Ventures” MCHJ venchur jamgʻarmasiga oʻtkazib berishni nazarda tutuvchi shartnoma tuzilgandan soʻng investitsiya koʻrinishida quyidagi mablagʻlar bilan taqdirlanadi:
1-oʻrin uchun — 100 000 AQSH dollari;
2-oʻrin uchun — 60 000 AQSH dollari;
3-oʻrin uchun — 40 000 AQSH dollari.
Bunda tanlov gʻoliblariga investitsiya koʻrinishidagi mablagʻlar ikki transhda teng miqdorlarda Tashkiliy qoʻmita tomonidan tasdiqlangan muhim samaradorlik koʻrsatkichlari bajarilishiga qarab oʻtkazib beriladi.
33. Investitsiya koʻrinishidagi mablagʻlar tanlov gʻoliblariga Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining toʻlov amalga oshiriladigan kunidagi rasmiy kursi boʻyicha milliy valyuta ekvivalentida ishtirokchi jamoalar tomonidan tashkil etilgan yuridik shaxsning bank hisob raqamiga Tashkiliy qoʻmitaning xulosasi asosida oʻtkazib beriladi.
Bunda:
a) investitsiya koʻrinishidagi mablagʻlarning 50 foiz miqdoridagi birinchi transhi tanlov gʻoliblari bilan shartnoma tuzilgan kundan boshlab 15 (oʻn besh) ish kuni ichida;
b) investitsiya koʻrinishidagi mablagʻlarning ikkinchi transhi tasdiqlangan muhim samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilishi asosida bir yil davomida oʻtkazib beriladi.
34. Tanlovning asosiy yoʻnalishlari boʻyicha gʻoliblar investitsiya koʻrinishidagi mablagʻlarning ikkinchi transhini olish uchun Tashkiliy qoʻmita tomonidan tasdiqlangan muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini bajarishi lozim.
Bunda ishchi organ har yili 25-dekabrga qadar masʼul Tashkilot takliflari asosida ishlab chiqilgan muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini tashkiliy qoʻmitaga kiritadi.
35. Mazkur Nizom shartlarini bajarmagan yoki buzgan, shuningdek, muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini bajarmagan tanlovning asosiy yoʻnalishlari gʻoliblariga investitsiya koʻrinishidagi mablagʻlarning ikkinchi transhni oʻtkazib berilmaydi.
36. Muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini bir yil davomida toʻliq bajarmagan jamoalarga toʻlanmagan investitsiya koʻrinishidagi mablagʻlar “IT Park Ventures” MCHJ ixtiyorida qoldiriladi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
37. Tanlovning shaffofligi va ochiqligini taʼminlash maqsadida taqdimot tashkilotchilar tomonidan ijtimoiy tarmoqlarda hamda maxsus dasturiy taʼminotlardan foydalangan holda jonli onlayn efirga uzatilishi mumkin.
Bunda barcha taqdimotlar videotasvirga olish moslamalari hamda maxsus dasturiy taʼminotlardan foydalangan holda videotasvirga olinadi va mazkur videotasvirlar ikki yil davomida saqlanadi.
38. Tanlovning yopilish tadbiri tantanali ravishda Tashkiliy qoʻmita tomonidan amalga oshiriladi.
39. Tanlov natijalari yuzasidan ishtirokchi jamoalar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda murojaat yuborishga haqli.
40. Masʼul tashkilot, uning rahbarlari va xodimlari hamda masʼul tashkilot tomonidan tanlov jarayoniga jalb qilingan shaxslarga aloqador (affillangan) shaxslarning tanlovda ishtirok etishi taqiqlanadi.
41. Tanlovni tashkil qilish va oʻtkazishga jalb qilingan barcha shaxslar tanlov bilan bogʻliq maʼlumotlarni oshkor qilishlari taqiqlanadi. Bunda:
tanlovni tashkil qilish va oʻtkazishda yuzaga keladigan nizoli holatlarda tanlov bilan bogʻliq maʼlumotlar Tashkiliy qoʻmita bilan kelishilgan holda uchinchi shaxslarga oshkor qilinishi mumkin;
tanlov bilan bogʻliq maʼlumotlarni Tashkiliy qoʻmita bilan kelishilmagan holda oshkor qilgan shaxslar ushbu xatti-harakatlar natijasida koʻrilgan zarar boʻyicha qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
42. Tanlov natijalari sud qarori asosida bekor qilingan yoki tanlovda korrupsiya omillari aniqlanganini isbotlovchi holatlar mavjud boʻlganda, tegishli yoʻnalishning tanlov natijalari bekor qilinadi.
43. Ishchi organ tanlovning har bir bosqichida shaffoflik, ochiqlik va haqqoniylik tamoyillari taʼminlanishi maqsadida ishtirokchi jamoalarning xatti-harakatlarini oʻrganib chiqish, tahlil qilish va ular boʻyicha Tashkiliy qoʻmitaga taklif kiritish huquqini saqlab qoladi.
44. Ushbu Nizom talablariga amal qilmagan va uning talablarini buzgan aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining sovrini uchun “Sunʼiy intellekt yoʻnalishida eng yaxshi startap” (President AI Award) tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining sovrini uchun “Sunʼiy intellekt yoʻnalishida eng yaxshi startap” (President AI Award) tanlovini tashkil etish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Tashkiliy qoʻmita, ishchi organ Tanlovni eʼlon qiladi va arizalarni qabuli qilishni boshlaydi. Har yili 1-iyuldan boshlab Ariza beruvchilar Ariza va unga ilova qilingan materiallarni topshiradi. Har yili 1-avgustga qadar 2-bosqich ishchi organ, masʼul tashkilot Maxsus portal orqali kelib tushgan ariza va unga ilova qilingan materiallarning toʻliqligini koʻrib chiqadi hamda keyingi bosqichga oʻtgan jamoalarga “ishtirokchi” maqomini beradi. Har yili 20-avgustga qadar 3-bosqich Ishtirokchi jamoalar, ishchi organ 1. Ishtirokchi jamoalar uchun anʼanaviy tarzda loyihalar taqdimotini tashkil etadi. Har yili 5-sentabrga qadar masʼul tashkilot 2. Tashkiliy qoʻmita tomonidan tasdiqlangan baholash mezonlari har bir yoʻnalish boʻyicha keyingi bosqichga oʻtadigan eng yuqori natijalarga ega boʻlgan 5 tadan (jami 25 ta) ishtirokchi jamoani tanlab oladi. 4-bosqich Ishtirokchi jamoalar, masʼul tashkilot, ishchi organ 1. Ishtirokchi jamoalar uchun masʼul tashkilot tomonidan akseleratsiya dasturini tashkil etadi va uning yakuni boʻyicha masofaviy loyihalar taqdimotini tashkil etadi. Har yili 1-dekabrga qadar masʼul tashkilot 2. Ishtirokchi jamoalarning loyihalarini baholash orqali har bir yoʻnalish boʻyicha keyingi bosqichga oʻtadigan eng yuqori natijalarga ega boʻlgan 3 tadan (jami 15 ta) jamoani aniqlaydi. 5-bosqich Tashkiliy qoʻmita, ishchi organ 1. Anʼanaviy (offlayn) tarzda loyihalarning yakuniy taqdimoti tashkil etadi. Har yili 25-dekabrga qadar Ishtirokchi jamoalar, masʼul tashkilot 2. Ushbu bosqichga oʻtgan ishtirokchi jamoalar oʻzlarining loyihalari boʻyicha masʼul tashkilotda taqdimot oʻtkazadi va himoya qiladi. 3. Masʼul tashkilotning baholari natijasiga muvofiq har bir yoʻnalish boʻyicha eng yuqori ball toʻplagan, 1, 2 va 3-oʻrinlarni egallagan (jami 15 ta) ishtirokchi jamoalarni aniqlaydi. Taqdirlash marosimida ishchi organ 4. Tanlov natijalarini eʼlon qiladi. Tanlov natijalari eʼlon qilingandan soʻng ikki ish kuni ichida “IT Park Ventures” venchur jamgʻarmasi 5. Tanlov gʻoliblariga investitsiyaning 50 foiz miqdoridagi birinchi transhini oʻtkazib beradi. Tanlov gʻoliblari bilan shartnoma tuzilgan kundan boshlab oʻn besh ish kuni ichida 6. Investitsiyaning ikkinchi transhini tasdiqlangan muhim samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilishi asosida oʻtkazib beradi. Bir yil davomida muhim samaradorlik koʻrsatkichlari bajarilishiga koʻra
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining sovrini uchun “Sunʼiy intellekt yoʻnalishida eng yaxshi startap” (President AI Award) tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining sovrini uchun “President AI Award” tanlovida qatnashish uchun topshiriladigan ariza
Ariza beruvchi haqida maʼlumot 1. Jamoa aʼzolarining F.I.O. 2. Jamoa aʼzolarining jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 3. Barcha jamoa aʼzolarining telefon raqami va elektron pochtasi 4. Barcha jamoa aʼzolarining vazifalari: 5. Product menejer 6. Frontend dasturchi 7. Backend dasturchi 8. Full stack dasturchi 9. Data muhandis 10. ML (Mashinaviy oʻqitish muhandisi) 11. Axborot xavfsizligi muhandisi 12. Mobil dasturchi 13. Devops dasturchi 14. MLOps dasturchi 15. Web dasturchi 16. Data scientist (tadqiqotchi) 17. Data architect (Maʼlumotlar arxitektori) 18. Sinovchi 19. Dizayner 20. Boshqa 21. Jamoaning namoyish etayotgan hududi 22. Jamoa aʼzolarining ish/oʻqish joyi Loyiha toʻgʻrisida maʼlumot 23. Tanlov yoʻnalishi: • davlat boshqaruvida sunʼiy intellekt texnologiyalari • sanoat va tadbirkorlikda sunʼiy intellekt texnologiyalari • sogʻliqni saqlash va tibbiyotda sunʼiy intellekt texnologiyalari • taʼlim sohasida sunʼiy intellekt texnologiyalari • yashil iqtisodiyot va agrotexnologiyalar yoʻnalishida sunʼiy intellekt texnologiyalari 24. Loyiha nomi 25. Loyihaning tavsifi 26. Loyihaning tavsiflovchi videolavhaga havola (3 daqiqagacha boʻlgan) 27. Loyihaning taqdimoti (PDF shaklida) — yuklash , yoki unga havola 28. Loyihaning GitHub platformasidagi havolasi 29. Loyihaning prototipi (MVP)ga havola 30. Loyihaning yuqori sifatdagi logotipi ( yuklash)
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 5-iyundagi 288-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining sovrini uchun “Sunʼiy intellekt yoʻnalishida eng yaxshi startap” (President AI Award) tanlovini oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita
1. Sh.X. Shermatov — raqamli texnologiyalar vaziri, T ashkiliy qoʻmita raisi 2. O.A. Pekos — raqamli texnologiyalar vazirining birinchi oʻrinbosari, Tashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 3. I.I. Norqulov — iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari, Tashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 4. kelishuv asosida — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi vakillari 5. N.N. Saydullayev — Markaziy bank raisining birinchi oʻrinbosari 6. B.R. Mamatkarimov — energetika vazirining birinchi oʻrinbosari 7. A.Z. Saʼdullayev — Yoshlar ishlari agentligi direktori 8. D.A. Vahobov — Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi raisi 9. U.A. Sadullayev — Soliq qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 10. I.M. Muxtorov — Bojxona qoʻmitasi raisi maslahatchisi 11. S.B. Radjabov — oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining birinchi oʻrinbosari 12. O.M. Omonov — sogʻliqni saqlash vaziri oʻrinbosari 13. M.K. Karimov — suv xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari 14. Q.A. Yuldashev — qishloq xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari 15. A.A. Kadirov — Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellektni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti direktori 16. V.V. Kravchenko — “Sunʼiy intellekt va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish markazi” DM direktori 17. A.O. Karamatov — “Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki direksiyasi” MCHJ bosh direktori 18. A.X. Muxitdinov — Sunʼiy intellekt alyansi NNT raisi, T ashkiliy qoʻmita kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 5-iyundagi 288-son qaroriga 3-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining sovrini uchun “Raqamli texnologiyalar yoʻnalishida eng yaxshi startap” (President Tech Award) tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida” 2023-yil 15-fevraldagi 66-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 4-bandning “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) tanlov 2026-yil may oyidan boshlab har yili “inkubatsiya”, “akseleratsiya” va “eng yaxshi startap” “yoʻnalishlari boʻyicha oʻtkaziladi”;
2. 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga koʻra tanlov gʻoliblariga IT-park direksiyasi tomonidan Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan quyidagi miqdorlarda Markaziy bankning toʻlov amalga oshiriladigan kunidagi rasmiy kursi boʻyicha milliy valyuta ekvivalentida bir martalik (bir startapga bir marotaba beriladi) pul mukofotlari hamda oʻzaro kelishuvlar asosida tuzilgan shartnoma doirasida IT-park direksiyasi huzuridagi venchur jamgʻarmasi tomonidan venchur investitsiyasi koʻrinishida ajratiladi:
a) tanlovning “eng yaxshi startap” yoʻnalishi boʻyicha Tashkiliy qoʻmita tomonidan belgilanadigan 10 ta soha boʻyicha jami 30 ta jamoaga — 2 500 000 AQSH dollari.
1-oʻrin uchun — 125 000 AQSH dollari;
2-oʻrin uchun — 75 000 AQSH dollari;
3-oʻrin uchun — 50 000 AQSH dollari;
b) “akseleratsiya” yoʻnalishi uchun 15 ta jamoaga — 100 000 AQSH dollari (umumiy 1 500 000 AQSH dollari);
v) “inkubatsiya” yoʻnalishi uchun 25 ta jamoaga — 40 000 AQSH dollari (umumiy 1 000 000 AQSH dollari);
Bunda:
venchur moliyalashtirish “eng yaxshi startap” va “akseleratsiya” yoʻnalishlari ishtirokchilariga qoʻllanadi hamda shartnoma shartlari venchur jamgʻarma tomonidan belgilanadi hamda startapda 10 foizdan ortiq boʻlmagan ulush evaziga ajratiladi;
“inkubatsiya” yoʻnalishi ishtirokchilariga esa grant sifatida bir martalik (bir startapga bir marotaba beriladi) pul mukofotlari bilan IT-park direksiyasi tomonidan belgilangan shartlari asosida taqdirlanadi.”.
3. 1-ilovada :
a) 3-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Tanlovga tashkiliy qoʻmita umumiy rahbarlik qiladi.
Tashkiliy qoʻmita qarorlari tashkiliy qoʻmita yigʻilishida uning aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi (kvorum) ishtirok etgan holda tegishli bayon bilan rasmiylashtiriladi.
Yigʻilishni oʻtkazish uchun kvorum shakllanmagan taqdirda, tashkiliy qoʻmita yigʻilishi oʻtkaziladigan sana toʻgʻrisida tashkiliy qoʻmita aʼzolariga xabar beriladi.
Yigʻilish bayoni 2026-yilda anʼanaviy, 2027-yildan boshlab elektron shaklda maxsus portalda tashkiliy qoʻmita kotibi tomonidan shakllantiriladi, tashkiliy qoʻmita aʼzolari tomonidan elektron raqamli imzo yordamida imzolanadi va raislik qiluvchi tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanadi.
Tashkiliy qoʻmita aʼzolari oʻz yigʻilishlarida koʻrib chiqiladigan masalalarni muhokama va hal qilishda oʻz vakolatini boshqa shaxslarga oʻtkazish huquqiga ega emas.”.
b) 5-bandda :
ikkinchi xatboshi “rivojlantirish hamda” soʻzlaridan keyin “inkubatsiya va” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
toʻrtinchi xatboshidan keyin quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“masʼul tashkilotning xalqaro inkubatsiya va akseleratsiya dasturlaridan oʻtgan startaplar orasidan kamida 5 ta 1 mlrd AQSH dollaridan yuqori bahosiga yetgan boʻlishi.”;
beshinchi xatboshi tegishlicha oltinchi xatboshi deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi yettinchi — oʻninchi xatboshlar bilan toʻldirilsin:
“Masʼul tashkilot bilan tuziladigan shartnomada quyidagilar inobatga olinadi:
koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlovlarning 80 foizi oldindan toʻlov va 20 foizi masʼul tashkilotga yuklangan ishlar yakunlangandan soʻng qabul qilish-topshirish dalolatnomasi asosida toʻlanadi;
Ishchi organ qabul qilish-topshirish dalolatnomasini imzolashdan oldin tanlov tashkil etilishi va oʻtkazilishi yuzasidan eʼtirozlari yoʻqligi haqida xulosani olish yuzasidan tashkiliy qoʻmitaga soʻrov yuboradi.
Bunda tashkiliy qoʻmita ishchi organning soʻrovi kelib tushgan kundan boshlab uch kun muddatda tegishli xulosani rasmiylashtirishi yoki asoslantirilgan rad javobi berishi zarur”;
v) 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Tanlov har yili bir marotaba quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha oʻtkaziladi:
“inkubatsiya” yoʻnalishi — tanlovning rivojlanishning boshlangʻich bosqichida (gʻoya, dastlabki prototip) boʻlgan jamoalar uchun ekspert maslahatlari, tajriba almashish va oʻquv kurslari orqali qoʻllab-quvvatlash, rivojlantirish va startapni keyingi bosqichga tayyorlashga qaratilgan yoʻnalish;
“akseleratsiya” yoʻnalishi — tanlovning rivojlanishning boshlangʻich bosqichida (dastlabki mahsulot) boʻlgan jamoalar uchun ekspert maslahatlari, tajriba almashish va oʻquv kurslari orqali qoʻllab-quvvatlash, rivojlantirish va startapni keyingi bosqichga tayyorlashga qaratilgan yoʻnalishi;
“eng yaxshi startap” yoʻnalishi — tanlovning faol quyidagi sohalar boʻyicha investitsiya jalb qilish (tayyor mahsulot) bosqichidagi startaplar:
Moliyaviy texnologiyalar (FinTech);
Sunʼiy intellektga asoslangan texnologiyalar (AI);
Korxonalar uchun moslashgan raqamli texnologiyalar (Enterprise);
Kreativ industriya va reklama texnologiyalari (Creative Industry & AdTech);
Davlat boshqaruvida qoʻllanadigan raqamli texnologiyalar (GovTech);
Kompyuter va mobil oʻyin dasturlari;
Taʼlim jarayonida qoʻllanadigan raqamli va innovatsion texnologiyalar (EdTech);
Logistika, transport va harakatlanish tizimlarini rivojlantirishga qaratilgan texnologik yechimlar (Logistics & Mobility);
Sogʻliqni saqlash sohasida texnologik yechimlar (HealthTech);
Ilmiy-tadqiqot natijalariga asoslangan yuqori texnologik yechimlar (DeepTech).”;
g) 9 — 11-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Birinchi bosqichda tashkiliy qoʻmita tomonidan har yili 15-mayga qadar tanlov eʼlon qilinadi va arizalar qabuli boshlanadi.
10. Ikkinchi bosqichda “eng yaxshi startap” yoʻnalishi boʻyicha har yili 15-iyunga qadar, “inkubatsiya” va “akseleratsiya” yoʻnalishlari boʻyicha esa har yili 31-mayga qadar ariza beruvchilar tomonidan ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq ariza va unga ilova qilingan materiallar portal orqali topshiriladi.
11. Tanlovda Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari ishtirok etishi mumkin.
Bunda ishtirokchilar “Elektron hukumat”tizimining Yagona foydalanuvchilar identifikatsiya tizimi (OneID) orqali roʻyxatdan oʻtadilar.”;
d) 14 — 19-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14. Uchinchi bosqichda ishchi organ tomonidan barcha yoʻnalishlar boʻyicha 30-iyulga qadar portal orqali kelib tushgan ariza va unga ilova qilingan materiallarning toʻliqligi hamda mazkur Nizom talablariga mosligi tekshirilib, ariza beruvchilarning elektron pochta manzili (shaxsiy kabineti)ga keyingi bosqichga oʻtgani (oʻtmagani) haqidagi xabar (xabarnoma) yuboriladi hamda keyingi bosqichga oʻtgan jamoalarga “ishtirokchi” maqomi beriladi.
Bunda “inkubatsiya” yoʻnalishida 30 tadan va “akseleratsiya” yoʻnalishida boʻyicha 25 tadan kam boʻlmagan jamoalar saralab olinadi.
15. Har yili:
“eng yaxshi startap” yoʻnalishi boʻyicha 25-avgustga qadar jamoalar mentorlar bilan loyihani takomillashtiradi hamda har bir soha boʻyicha 5 tadan 10 tagacha istiqbolli loyihalar tasdiqlangan baholash mezonlari asosida reyting natijalariga koʻra finalga oʻtadi.
16. Toʻrtinchi bosqichda har yili oʻtkaziladigan “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari haftaligi” doirasida “eng yaxshi startap” yoʻnalishi boʻyicha ushbu bosqichga oʻtgan ishtirokchi jamoalar oʻzlarining loyihalari boʻyicha masʼul tashkilotda taqdimot oʻtkazadi va himoya qiladi. Loyihalar taqdimoti bir yoki bir necha kun boʻlishi mumkin va uning yakuni boʻyicha “eng yaxshi startap” yoʻnalishida muvaffaqiyatli ishtirokchi jamoalarga tanlov gʻolibi maqomi beriladi va taqdirlash marosimi oʻtkaziladi.
Ushbu bosqichda, “inkubatsiya” va “akseleratsiya” yoʻnalishlari boʻyicha 25-noyabrga qadar ishtirokchi jamoalar uchun ekspertlar ishtirokida maslahatlar va oʻquv sessiyalari tashkil etiladi va jami 40 ta loyiha saralab olinadi va final bosqichiga oʻtadi.
Bunda loyihalar masʼul tashkilot tomonidan koʻrib chiqilib, tasdiqlangan baholash mezonlari asosida reyting shakllantirilib, jami 40 ta ishtirokchi jamoalar saralab olinadi.
17. Beshinchi bosqichda 25-dekabrga qadar ishchi organ tomonidan belgilangan sanalarda “inkubatsiya” va “akseleratsiya” yoʻnalishidagi ishtirokchi jamoalar oʻzlarining loyihalarini masʼul tashkilotga taqdimot oʻtkazadilar va himoya qiladilar. Loyihalar taqdimoti bir yoki bir necha kun boʻlishi mumkin.
Bunda loyihalar masʼul tashkilot tomonidan koʻrib chiqilib, tasdiqlangan baholash mezonlari asosida jami 40 ta ishtirokchi jamoalar saralab olinadi.
Saralab olingan ishtirokchi jamoa tanlovning “inkubatsiya” va “akseleratsiya” yoʻnalishlari boʻyicha tanlov gʻolibi maqomi beriladi va ularga mazkur Nizom talablariga muvofiq mukofot sovrinlar va investitsiyalar ajratiladi.
18. Tanlovning “inkubatsiya” va “akseleratsiya” yoʻnalishlari boʻyicha natijalar tantanali taqdirlash marosimida eʼlon qilinadi va ushbu natijalar eʼlon qilinganidan soʻng ikki kun ichida portalda ham joylashtiriladi.
Tanlov “inkubatsiya” va “akseleratsiya” yoʻnalishlari boʻyicha tanlov gʻoliblarini taqdirlash marosimi har yili 5-noyabrga qadar tashkiliy qoʻmita tomonidan tantanali ravishda tashkil qilinadi.
19. Tanlovning “eng yaxshi startap” va “akseleratsiya” yoʻnalishlari gʻoliblariga IT Park direksiyasi huzuridagi venchur jamgʻarmasi tomonidan investitsiyalar mazkur Nizomga muvofiq, shartnomada belgilangan muddatlarda ajratiladi, bunda moliyalashtirish davri 1 yildan oshmasligi shart.”;
e) 21 — 23-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Tanlovda ishtirok etish Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari bir jamoa tarkibida ishtirok etishi mumkin.
22. Tanlovda ishtirok etish uchun jamoalar tarkibi “inkubatsiya” yoʻnalishida 2 — 5, “akseleratsiya” va “eng yaxshi startap” yoʻnalishlarida esa 3 — 8 kishidan iborat boʻlishi kerak.
23. Tanlovda ishtirok etish uchun faqat 1 ta yoʻnalish boʻyicha ariza yuborishga ruxsat etiladi”;
k) 26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“26. Ishtirokchi jamoalar tomonidan tanlovgacha va tanlov davomida ishlab chiqilgan loyihalar bilan bogʻliq xarajatlar qoplab berilmaydi.
Tanlov doirasida ishtirokchi jamoalarga koʻrsatilgan xizmatlar uchun masʼul tashkilotga toʻlangan mablagʻlar bundan mustasno.”;
l) 27-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Saralash va baholash mezonlari tasdiqlangandan soʻng tanlovning joriy mavsumi tugagunga qadar (navbatdagi tanlov eʼlon qilinguniga qadar) ularga oʻzgartirish yoki qoʻshimchalar kiritish taqiqlanadi.”;
m) 28-29-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“28. Tashkiliy qoʻmita tanlovning har bir bosqichi alohida tartibda oʻtkazilishini inobatga olgan holda, har yili 15-iyunga qadar saralash va baholash mezonlarini tasdiqlaydi va ishchi organga maxsus portalda eʼlon qilish uchun taqdim etadi.
Bunda ishtirokchi jamoalarning loyihalarini baholash mezonlarida quyidagilar inobatga olinadi:
loyiha aniq muammo (muammolar)ni hal qilish yoki foydalanuvchilar tomonidan mavjud talabni bajarishga qaratilgani va amaldagi yechimlarning samarali, sifatli va qulayligi;
loyiha daromadliligi va moliyaviy modeli asoslangani;
loyiha bozor sharoitlarida raqobatga chidamliligi, rivojlanayotgan yoʻnalish (soha)ga qaratilganligi va foydalanuvchilar uchun jozibadorligi;
loyihaning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishi bilan bogʻliq mezonlar.
29. Gʻoliblar “inkubatsiya” va “akseleratsiya” yoʻnalishlari boʻyicha beshinchi bosqichda, “eng yaxshi startap” yoʻnalishida esa toʻrtinchi bosqichda masʼul tashkilot tomonidan aniqlanadi.”;
n) 30-bandda :
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tanlov ofertasida belgilangan shartlarni buzsa;”;
sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ishchi organ ishtirokchi jamoalarning aʼzolarini tanlovdan chetlashtirish boʻyicha tashkiliy qoʻmitaga taklif kiritadi.”.
o) 32-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Tashkiliy qoʻmita har yili saralash va baholash mezonlarini tasdiqlashda maxsus portal orqali ishtirokchi jamoalar tomonidan tanlov jarayonlarini yaxshilash va takomillashtirish yuzasidan kelib tushgan takliflarni inobatga olib boradi.”;
p) 33 — 37-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“33. Tanlov gʻoliblari quyidagi miqdordagi mukofot va investitsiya bilan taqdirlanadi:
a) tanlovning “inkubatsiya” yoʻnalishi uchun 25 ta jamoaga — 40 000 AQSH dollari (umumiy 1 000 000 AQSH dollari) grant sifatida;
b) tanlovning “akseleratsiya” yoʻnalishi boʻyicha 15 ta jamoaga — 100 000 AQSH dollari (umumiy 1 500 000 AQSH dollari) IT-park direksiyasi huzuridagi venchur jamgʻarma tomonidan investitsiya sifatida;
v) tanlovning “eng yaxshi startap” yoʻnalishi boʻyicha Tashkiliy qoʻmita tomonidan belgilanadigan 10 ta soha boʻyicha IT-park direksiyasi huzuridagi venchur jamgʻarma tomonidan investitsiya sifatida jami 30 ta jamoaga — 2 500 000 AQSH dollari quyidagi nisbat boʻyicha:
1-oʻrin uchun — 125 000 AQSH dollari;
2-oʻrin uchun — 75 000 AQSH dollari;
3-oʻrin uchun — 50 000 AQSH dollari.
34. Tanlov gʻoliblariga pul mukofotlari Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining toʻlovlar amalga oshiriladigan kunidagi rasmiy kursi boʻyicha milliy valyutada:
a) “inkubatsiya” yoʻnalishi boʻyicha — ishtirokchi jamoaning bank hisob raqamiga yil davomida uch transhda belgilangan muhim samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilishi asosida oʻtkazib beriladi;
b) “akseleratsiya” va “eng yaxshi startap” yoʻnalishlari boʻyicha — ishtirokchi jamoalarning bank hisob raqamlariga IT-park direksiyasi huzuridagi venchur jamgʻarma tomonidan oʻtkazilgan chuqur tekshiruv (Due Diligence) asosida bir yil davomida toʻliq oʻtkazib beriladi.
35. Tanlovning “inkubatsiya” yoʻnalishi boʻyicha gʻoliblarga:
tanlov gʻoliblari eʼlon qilingan kundan boshlab 15 (oʻn besh) ish kuni ichida pul mukofotining birinchi transhi (50 foiz miqdorida) toʻlanadi;
pul mukofotining keyingi transhi (25 foizdan 50 foizgacha) yil davomida muhim samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilishi asosida tashkiliy qoʻmitaning qaroriga muvofiq oʻtkazib beriladi.
36. Tanlovning “inkubatsiya” yoʻnalishi boʻyicha gʻoliblar pul mukofotining ikkinchi (yoki uchinchi) transhini olish uchun tashkiliy qoʻmita tomonidan tasdiqlangan muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini bajarishi lozim.
37. Mazkur Nizom shartlarini bajarmagan yoki buzgan, shuningdek, muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini bajarmagan tanlovning “inkubatsiya” yoʻnalishi gʻoliblariga pul mukofotining qolgan transhi toʻlanmaydi”;
r) 39-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda barcha taqdimotlar videotasvirga olish moslamalari hamda maxsus dasturiy taʼminotlardan foydalangan holda videotasvirga olinadi va mazkur videotasvirlar ikki yil davomida saqlanadi.”
s) 41 1 -band 42-band deb hisoblansin va quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“42. Tanlov natijalari sud qarori asosida bekor qilingan yoki tanlovda korrupsiya omillari aniqlanganini isbotlovchi holatlar mavjud boʻlganda, tegishli yoʻnalishning tanlov natijalari bekor qilinadi.”
t) quyidagi mazmundagi 43 va 44-bandlar bilan toʻldirilsin:
“43. Masʼul tashkilot, uning rahbarlari va xodimlari hamda masʼul tashkilot tomonidan tanlov jarayoniga jalb qilingan shaxslarga aloqador (affillangan) shaxslarning tanlovda ishtirok etishi taqiqlanadi.
44. Tanlovni tashkil qilish va oʻtkazishga jalb qilingan barcha shaxslar tanlov bilan bogʻliq maʼlumotlarni oshkor qilishlari taqiqlanadi. Bunda:
tanlovni tashkil qilish va oʻtkazishda yuzaga kelgan nizoli holatlarda tanlov bilan bogʻliq maʼlumotlar Tashkiliy qoʻmita bilan kelishilgan holda uchinchi shaxslarga oshkor qilinishi mumkin.
tanlov bilan bogʻliq maʼlumotlarni Tashkiliy qoʻmita bilan kelishilmagan holda oshkor qilgan shaxslar ushbu xatti-harakatlar natijasida koʻrilgan zarar boʻyicha qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
u) 42-band 45-band deb hisoblansin.
f) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining sovrini uchun “Raqamli texnologiyalar yoʻnalishida eng yaxshi startap” tanlovini tashkil etish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Tashkiliy qoʻmita Tanlovni eʼlon qiladi va arizalarni qabul qilishni boshlaydi. Har yili 15-mayga qadar 2-bosqich Ariza beruvchilar Nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq ariza va unga ilova qilingan materiallarni portal orqali topshiradi. Tanlovda ishtirok etish uchun jamoalarning aʼzolari portalda “Elektron hukumat” tizimi foydalanuvchilarini identifikatsiyalashning yagona axborot tizimi (OneID) orqali roʻyxatdan oʻtadi. Har yili 15-iyunga qadar 3-bosqich “Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki direksiyasi” MCHJ (ishchi organ) 1. Portal orqali kelib tushgan ariza va unga ilova qilingan materiallarning toʻliqligini koʻrib chiqadi hamda Nizom talablariga mosligini tekshiradi. Bunda ariza beruvchilarning keyingi bosqichga oʻtgani (oʻtmagani) haqida elektron pochta manziliga xabar yuboradi hamda keyingi bosqichga oʻtgan jamoalarga “ishtirokchi” maqomini beriladi. Har yili 30-iyunga qadar Ishtirokchi jamoalar 2. Oʻzlari ishlab chiqqan loyihalarni takomillashtiradi va portalga qaytadan joylashtirishi mumkin. Kechikib taqdim etilgan loyihalar koʻrib chiqilmaydi. 4-bosqich “Eng yaxshi startap” yoʻnalishi boʻyicha ishtirokchi jamoalar 1. Loyihalari boʻyicha masʼul tashkilotda taqdimot oʻtkazadi. “Eng yaxshi startap” yoʻnalishidagi ishtirokchilar “butkemp”da ishtirok etib, mentorlar ishtirokida oʻz loyihalarini takomillashtiradi va reyting natijasida har bir soha boʻyicha 5 tadan 10 tagacha finalistlar aniqlanadi. Har yili oʻtkaziladigan Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari haftaligi doirasida Masʼul tashkilot Tashkiliy qoʻmita, ishchi organ, masʼul tashkilot 2. Loyihalar taqdimoti bir yoki bir necha kun boʻlishi mumkin va uning yakuni boʻyicha “Eng yaxshi startap” yoʻnalishida muvaffaqiyatli ishtirok etgan jamoalarga tanlov gʻolibi maqomini beradi va taqdirlash marosimini oʻtkazadi. 3. “Inkubatsiya” va “akseleratsiya” yoʻnalishlari boʻyicha ishtirokchi jamoalar uchun ekspertlar ishtirokida maslahatlar va oʻquv sessiyalarini tashkil etadi. Har yili 25-noyabrga qadar 5-bosqich Masʼul tashkilot, “inkubatsiya” va “akseleratsiya” yoʻnalishlari boʻyicha ishtirokchi jamoalar 1. Oʻzlarining loyihalarini masʼul tashkilotda taqdimot oʻtkazadilar va himoya qiladilar. 2. Tasdiqlangan baholash mezonlari asosida jamoalar saralab oladi. 3. Saralab olingan 40 ta ishtirokchi jamoa tanlovning “inkubatsiya” va “akseleratsiya” yoʻnalishlari boʻyicha tanlov gʻolibi maqomi beriladi va ularga mazkur Nizom talablariga muvofiq mukofot sovrinlari ajratiladi. Har yili 25-dekabrga qadar ” .
x) 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining sovrini uchun “Raqamli texnologiyalar yoʻnalishida eng yaxshi startap” tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining sovrini uchun “Raqamli texnologiyalar yoʻnalishida eng yaxshi startap” tanlovida qatnashish uchun topshiriladigan ariza
“Eng yaxshi startap” yoʻnalishi 1. Jamoa haqida maʼlumot 1. Jamoa aʼzolarining F.I.O. 2. Jamoa aʼzolarining jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 3. Barcha jamoa aʼzolarining telefon raqami va elektron pochta manzili 4. Barcha jamoa aʼzolarining vazifalari: Frontend dasturchi Backend dasturchi Data muhandis AI muhandis Mobil dasturchi Devops dasturchi Product menejer Web dasturchi Sinovchi Dizayner Boshqa 5. Jamoa ishtirok etayotgan hudud/viloyat 6. Jamoa aʼzolarining ish/oʻqish joyi 2. Loyiha haqida maʼlumot 1. Loyiha sohasi: Moliyaviy texnologiyalar (FinTech) Sunʼiy intellektga asoslangan texnologiyalar (AI) Korxonalar uchun moslashgan raqamli texnologiyalar (Enterprise) Kreativ industriya va reklama texnologiyalari (Creative Industry & AdTech) Davlat boshqaruvida qoʻllanadigan raqamli texnologiyalar (GovTech) Kompyuter va mobil oʻyin dasturlari Taʼlim jarayonida qoʻllanadigan raqamli va innovatsion texnologiyalar (EdTech) Logistika, transport va harakatlanish tizimlarini rivojlantirishga qaratilgan texnologik yechimlar (Logistics & Mobility) Sogʻliqni saqlash sohasida texnologik yechimlar (HealthTech) Ilmiy-tadqiqot natijalariga asoslangan yuqori texnologik yechimlar (DeepTech) 2. Loyiha nomi 3. Loyiha tavsifi 4. Rivojlanish bosqichi 5. Oldingi hisobot davri uchun umumiy daromad 6. Mazkur yilning birinchi choragi uchun daromad 7. Loyihani tavsiflovchi videolavhaga havola (3 daqiqagacha boʻlgan) 8. Loyihaning GitHub platformasidagi havola 9. Loyiha taqdimoti (PDF) 10. Logotip (.svg/.png) “Inkubatsiya” yoʻnalishi 1. Jamoa haqida maʼlumot 1. Jamoa aʼzolarining F.I.O. 2. Jamoa aʼzolarining jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 3. Barcha jamoa aʼzolarining telefon raqami va elektron pochta manzili 4. Barcha jamoa aʼzolarining vazifalari: Frontend dasturchi Backend dasturchi Data muhandis AI muhandis Mobil dasturchi Devops dasturchi Product menejer Web dasturchi Sinovchi Dizayner Boshqa 5. Jamoa ishtirok etayotgan hudud/viloyat 6. Jamoa aʼzolarining ish/oʻqish joyi 2. Loyiha haqida maʼlumot 1. Loyiha nomi 2. Rivojlanish bosqichi 3. Loyiha sohasi 4. Loyiha tavsifi 5. Minimal ishlaydigan mahsulot (MVP) 6. Loyihani tavsiflovchi videolavhaga havola (3 daqiqagacha boʻlgan) 7. Loyihaning GitHub platformasidagi havola 8. Loyiha taqdimoti (PDF) 9. Logotip (.svg/.png) “Akseleratsiya” yoʻnalishi 1. Jamoa haqida maʼlumot 1. Jamoa aʼzolarining F.I.O. 2. Jamoa aʼzolarining jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 3. Barcha jamoa aʼzolarining telefon raqami va elektron pochta manzili 4. Barcha jamoa aʼzolarining vazifalari: Frontend dasturchi Backend dasturchi Data muhandis AI muhandis Mobil dasturchi Devops dasturchi Product menejer Web dasturchi Sinovchi Dizayner Boshqa 5. Jamoa ishtirok etayotgan hudud/viloyat 6. Jamoa aʼzolarining ish/oʻqish joyi 2. Loyiha haqida maʼlumot 1. Loyiha nomi 2. Rivojlanish bosqichi 3. Loyiha sohasi 4. Loyiha tavsifi 5. Oldingi hisobot davri uchun umumiy daromad 6. Mazkur yilning birinchi choragi uchun daromad 7. Loyihani tavsiflovchi videolavhaga havola (3 daqiqagacha boʻlgan) 8. Loyihaning GitHub platformasidagi havola 9. Loyiha taqdimoti (PDF) 10. Logotip (.svg/.png)
”.
4. 2-ilovada :
a) 2-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“O.A. Pekos — raqamli texnologiyalar vazirining birinchi oʻrinbosari;”
b) 6-pozitsiyadagi “K.X. Karimov” soʻzlari “S.B. Radjabov” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 7-pozitsiyada: “A.K. Shadmanov” soʻzlari “A.Sh. Boboyev” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 10-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin
“A.O. Karamatov — “Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki direksiyasi” MCHJ bosh direktori, Tashkiliy qoʻmita kotibi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 5-iyun,
288-son