UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 18-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 18 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Мактабгача ва мактаб таълими вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 мая 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр дошкольного и школьного образования

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 May 2026 · Ministry and agency documents · Maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

СХЕМАСИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Педагогика соҳасидаги талабаларнинг билимларини ташқи диагностикадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 апрелдаги ПФ-73-сон «Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Педагогика соҳасидаги талабаларнинг билимларини ташқи диагностикадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026 йил 18 майдаги 35-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Педагогика соҳасидаги талабаларнинг билимларини ташқи диагностикадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом педагог кадрлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш мақсадида талабаларнинг билимларини ташқи диагностикадан ўтказиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари педагогика соҳасида кадрлар тайёрлайдиган давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларига (бундан буён матнда олий таълим ташкилоти деб юритилади) татбиқ этилади.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

педагогика таълим йўналиши — мазкур Низомнинг 1-иловасидаги Педагог кадрлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш амалга ошириладиган педагогика таълим йўналишлари рўйхатида белгиланган олий таълим йўналишлари;

педагогик кадрлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш — олий таълим ташкилотида бакалавриат босқичининг педагогика таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабаларнинг билимларини ягона методологик ёндашув асосида ташқи диагностикадан ўтказиш орқали таҳлил қилиш;

ташқи диагностика — олий таълим ташкилотида бакалавриат босқичининг педагогика таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабаларнинг билимларини мазкур йўналишлардаги таълим дастурлари мазмунига мувофиқ тузилган тест синовлари асосида баҳолаш.

2. Ташқи диагностикадан ўтказиш мазкур Низомнинг 1-иловасидаги Педагог кадрлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш амалга ошириладиган педагогика таълим йўналишлари рўйхатида белгиланган педагогика таълим йўналишлари (бундан буён матнда педагогика таълим йўналишлари деб юритилади) бўйича ҳар ўқув йилида бир марта баҳорги семестрда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

3. Ташқи диагностикага педагогика таълим йўналишлари бўйича олий таълим ташкилотининг бакалавриат босқичида бир академик гуруҳда таҳсил олаётган учинчи босқич талабалари жалб этилади.

4. Педагогика таълим йўналишлари бўйича аккредитациядан ўтганига бир йил тўлмаган олий таълим ташкилотлари ташқи диагностикага жалб қилинмайди.

2-боб. Ташқи диагностикани ташкил этиш

5. Ташқи диагностикадан ўтказиш учун ҳар ўқув йилининг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан қуйидаги таркибда камида 5 нафар малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилади:

ишчи гуруҳ раиси — Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори;

ишчи гуруҳ раиси ўринбосари — Вазирликнинг Педагог кадрларни тайёрлаш ва уларни касбий ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;

ишчи гуруҳ аъзолари — педагог кадрларни тайёрлаш ва уларни касбий ривожлантириш бўйича малакали мутахассислар;

ишчи гуруҳ котиби — педагог кадрларни тайёрлаш ва уларни касбий ривожлантириш бўйича мутахассис.

6. Ишчи гуруҳ:

ташқи диагностикадан ўтказиш жараёнини мувофиқлаштиради;

ташқи диагностикага жалб этиладиган академик гуруҳларни танлайди;

ташқи диагностика натижаларига мувофиқ ҳар бир педагогика таълим йўналиши бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлайди;

тест синовлари натижаларидан норози бўлган олий таълим ташкилотларининг мурожаатларини кўриб чиқади.

7. Ташқи диагностика мазкур Низомнинг 2-иловасидаги схемага мувофиқ ўтказилади.

8. Вазирлик томонидан ҳар ўқув йилининг сентябрь ойида олий таълим ташкилотидаги педагогика таълим йўналишлари талабалари сонидан (талабалар сонининг кўплигига устуворлик берилади) келиб чиқиб, ташқи диагностикадан ўтказиладиган олий таълим ташкилотларининг педагогика таълим йўналишлари рўйхати Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва ташқи диагностикадан ўтказиладиган олий таълим ташкилотларига юборилади.

9. Ташқи диагностикадан ўтказиладиган олий таълим ташкилотлари ҳар ўқув йилининг ноябрь ойи якунига қадар педагогика таълим йўналишлари ва унда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича маълумотларни ҳамда таклиф ва эътирозларини Вазирликка тақдим этади.

10. Вазирлик томонидан ҳар ўқув йилининг декабрь ойида мазкур Низомнинг 9-бандидаги маълумотлар асосида ташқи диагностика ўтказиладиган олий таълим ташкилотларининг педагогика таълим йўналишлари рўйхати қайта кўриб чиқилади ва ташқи диагностикадан ўтказиш муддатлари кўрсатилган ҳолда тасдиқланади ҳамда бу ҳақда олий таълим ташкилотларига уч иш куни ичида хабарнома юборилади.

3-боб. Талабалар билимини ташқи диагностикадан ўтказиш

11. Ташқи диагностика тест синовлари шаклида Вазирликнинг Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий марказининг (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) масъул ходимлари томонидан олий таълим ташкилотида ўтказилади.

12. Марказ томонидан ҳар ўқув йилининг февраль ойида педагогика таълим йўналишларининг таълим дастурлари мазмунидан келиб чиқиб тестлар базаси шакллантирилади.

13. Тест синовлари талаба таҳсил оладиган тилда, ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.

Бунда талабаларга 50 та тест топшириғи ва уларни бажариш учун 45 дақиқа вақт берилади.

Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест синовлари учун жами 100 балл берилади.

14. Марказ тест жараёнининг холисона ва адолатли ўтишини таъминлаш, талабаларга уларнинг тест синовлари жараёнидаги вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ барча зарур шароитларни яратиш ҳамда тест синовлари натижалари бўйича тўлиқ маълумотлар бериш учун масъул ҳисобланади.

Марказ тест материалларининг сифатли, нуқсонсиз ҳамда махфийликни сақлаган ҳолда тайёрланишини таъминлайди.

15. Тест синовларини ўтказиш жараёни фото ва видеотасвирга олинади.

16. Тест синовлари бошлангандан кейин Марказнинг масъул ходимларидан бошқа шахслар тест синовлари ўтказиладиган хонага киритилмайди ва тест саволлари бўйича талабалар билан савол-жавоб қилинмайди.

17. Тест синовлари ўтказилаётганда талабалар, Марказнинг масъул ходимлари ва бошқа шахслар томонидан уяли телефонлар ҳамда бошқа алоқа ва техника воситаларини тест синовлари ўтказиладиган хонага олиб кирилиши ва улардан фойдаланилиши тақиқланади.

18. Тест синовлари мазкур Низомнинг 3-иловасидаги Тест синовлари натижаларини баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланади.

19. Тест синовлари натижалари талабанинг ўқиш давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичларига таъсир қилмайди ва уларнинг рейтинг баллини жамлашда ҳисобга олинмайди.

20. Талабалар тест синовларига жалб қилинганда уларнинг дарс жадвалларига олий таълим ташкилоти томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.

21. Олий таълим ташкилоти ташқи диагностикага талабаларнинг тўлиқ жалб этилиши учун масъул ҳисобланади.

Тест синовларига жалб қилинган талаба узрли сабабларга кўра (саломатлиги сабабли белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома тақдим этилганда, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда бола парвариши қилиш таътили, яқин қариндошининг вафот этганлиги ва бошқалар сабабли) қатнаша олмаган ҳолларда олий таълим ташкилоти Вазирликни ёзма хабардор қилиши ҳамда асословчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

22. Марказ томонидан олий таълим ташкилотлари ва педагогика таълим йўналишлари кесимидаги тест синовлари натижалари тест синовлари ўтказилган кундан бошлаб уч иш куни ичида ишчи гуруҳга тақдим этилади.

23. Ишчи гуруҳ томонидан тест синовлари натижалари асосида ташқи диагностика натижалари қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Бунда:

T D — ташқи диагностика натижаси;

1T TB +2T TB+ +nT TB — ҳар бир талабанинг тест баллари йиғиндиси;

T S — тест синовида иштирок этган талабалар сони.

24. Ишчи гуруҳ томонидан ташқи диагностикадан ўтказиш натижалари асосида ўн беш иш куни ичида таҳлилий маълумотнома тайёрланади ҳамда Вазирликка тақдим этилади.

25. Вазирлик томонидан ташқи диагностикадан ўтказиш натижасида 56 балл ва ундан юқори кўрсаткич қайд этилган педагогика таълим йўналиши «талабларга жавоб берадиган», 56 балдан паст кўрсаткич қайд этилган педагогика таълим йўналиши «талабларга жавоб бермайдиган» деб топилади.

26. Ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган таҳлилий маълумотнома Вазирлик томонидан умумлаштирилиб, уч иш куни ичида олий таълим ташкилотига юборилади.

27. Вазирлик томонидан ташқи диагностикадан ўтказиш натижаларига кўра «талабларга жавоб бермайдиган» деб топилган педагогика таълим йўналиши рўйхати шакллантирилади ҳамда ташқи диагностикадан ўтказиш якунлангандан сўнг бир ой ичида таълим ташкилотини хавфни таҳлил қилиш асосида навбатдан ташқари ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига тақдим этилади.

4-боб. Ташқи диагностика натижалари юзасидан мурожаат қилиш

28. Тест синовлари натижаларидан норози бўлган олий таълим ташкилотлари ташқи диагностика натижалари юборилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида ишчи гуруҳга ёзма равишда мурожаат қилишлари мумкин.

29. Ишчи гуруҳ муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш учун жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.

30. Ишчи гуруҳ йиғилишларида аъзоларнинг ярмидан кўпи иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга бўлади.

31. Мурожаат рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда, қўшимча ўрганишлар талаб этилганда қўшимча беш кун муддатда кўриб чиқилади.

Мурожаатнинг кўриб чиқиш куни ҳақида мурожаат этувчи олий таълим ташкилоти бир кун олдин хабардор қилинади ва олий таълим ташкилотининг масъул ходими мурожаатни кўриб чиқиш бўйича йиғилишда иштирок этиши мумкин.

32. Ишчи гуруҳ олий таълим ташкилотининг мурожаатини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

тест топшириқларининг тўғри тузилганлиги ҳамда баҳоланганлиги, тест синови материалларида хато ва камчиликлар, шунингдек, тест синовларини ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар аниқланмаган тақдирда, тест синовлари натижаларини ўзгартиришсиз қолдириш;

тест топшириқларининг тўғри тузилганлиги ҳамда баҳоланганлиги, тест синови материалларида хато ва камчиликлар, шунингдек, тест синовларини ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, тест синовларини қайта ўтказиш.

33. Мурожаатни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳнинг хулосаси кўриб чиқиш якунланган кунда мурожаат этувчи олий таълим ташкилотига юборилади.

5-боб. Якуний қоидалар

34. Манфаатдор шахслар ташқи диагностика ўтказишдан норози бўлган тақдирда, судга ёки ваколатли органларга қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

35. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Педагог кадрлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш мақсадида талабаларнинг билимларини ташқи диагностикадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Педагог кадрлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш амалга ошириладиган педагогика таълим йўналишлари

Т/р Билим ва таълим соҳалари, олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлар номи Битирувчига бериладиган квалификация Код Йўналиш номи 1. 60110100 Педагогика Тарбия фани ўқитувчиси 2. 60110200 Мактабгача таълим Мактабгача таълим ташкилоти педагоги ва услубчиси 3. 60110300 Махсус педагогика Ўқитувчи-логопед Ўқитувчи-сурдопедагог Ўқитувчи-олигофренопедагог 4. 60110400 Бошланғич таълим Бошланғич таълим ўқитувчиси 5. 60110500 Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси Тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси 6. 60110600 Мусиқа таълими Мусиқа маданияти фани ўқитувчиси 7. 60110700 Ўзбек тили ва адабиёти Ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси 8. 60110800 Она тили ва адабиёти Қирғиз тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Тожик тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Туркман тили ва адабиёти фани ўқитувчиси 9. 60110900 Хорижий тил ва адабиёти Француз тили фани ўқитувчиси Инглиз тили фани ўқитувчиси Корейс тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Немис тили фани ўқитувчиси 10. 60111000 Чақириққача ҳарбий таълим Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси 11. 60111100 Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими Тарбия ва ҳуқуқ фани ўқитувчиси 12. 60111200 Жисмоний маданият Жисмоний тарбия фани ўқитувчиси 13. 60111300 Технологик таълим Технология фани ўқитувчиси 14. 60220300 Тарих Тарих фани ўқитувчиси 15. 60230100 Филология ва тилларни ўқитиш Рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Шарқ ва ғарб тиллари фани ўқитувчиси Тожик тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Туркман тили ва адабиёти фани ўқитувчиси 16. 60510100 Биология Биология фани ўқитувчиси 17. 60530100 Кимё Кимё фани ўқитувчиси 18. 60530200 География География фани ўқитувчиси 19. 60530500 Физика Физик-ўқитувчи Физика ва астрономия ўқитувчиси 20. 60530700 Астрономия Астроном-ўқитувчи 21. 60540100 Математика Математика фани ўқитувчиси 22. 60540200 Амалий математика Математика ва информатика фани ўқитувчиси 23. 61010200 Спорт фаолияти Жисмоний тарбия ўқитувчиси 24. 61010300 Адаптив жисмоний тарбия ва спорт Жисмоний тарбия ўқитувчиси

Педагог кадрлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш мақсадида талабаларнинг билимларини ташқи диагностикадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ташқи диагностикани ташкил этиш

Субъектлар Тадбирлар Муддатлар Вазирлик 1. Ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлайди. 2. Ташқи диагностикадан ўтказиладиган олий таълим ташкилотларининг педагогика таълим йўналишлари рўйхатини расмий веб-сайтида эълон қилади ва олий таълим ташкилотига юборади. Ҳар ўқув йилининг сентябрь ойида Олий таълим ташкилотлари Педагогика таълим йўналишлари ва унда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича маълумотларни Вазирликка тақдим этади. Ҳар ўқув йилининг ноябрь ойи якунига қадар Вазирлик 1. Ташқи диагностика ўтказиладиган олий таълим ташкилотларининг педагогика таълим йўналишлари рўйхати қайта кўриб чиқилади ва ташқи диагностикадан ўтказиш муддатлари кўрсатилган ҳолда тасдиқланади. Ҳар ўқув йилининг декабрь ойида 2. Ташқи диагностикадан ўтказиладиган олий таълим ташкилотларига хабарнома юборилади. Уч иш куни ичида Марказ 1. Тестлар базасини шакллантиради. Ҳар ўқув йилининг февраль ойида 2. Тест синовларини ўтказади. Вазирлик томонидан белгиланган муддатда 3. Тест синовлари натижаларини ишчи гуруҳга тақдим этади. уч иш куни ичида Олий таълим ташкилотлари Талабаларни тест жараёнида тўлиқ иштирокини таъминлайди. Белгиланган муддатда Ишчи гуруҳ 1. Тест синовлари натижалари асосида ташқи диагностика натижаларини аниқлайди. 2. Таҳлилий маълумотнома тайёрланади ҳамда Вазирликка тақдим этилади. ўн беш иш куни ичида Вазирлик Ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган таҳлилий маълумотномани умумлаштириб олий таълим ташкилотига юборади. уч иш куни ичида Ишчи гуруҳ Ташқи диагностикадан ўтказиш натижалари юзасидан мурожаатларни кўриб чиқади. ўн кун ичида Вазирлик Ташқи диагностикадан ўтказиш натижаларига кўра «белгиланган талабларга жавоб бермайдиган» деб топилган педагогика таълим йўналиши рўйхати шакллантиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига тақдим этади. Ташқи диагностикадан ўтказиш якунлангандан сўнг бир ой ичида

Педагог кадрлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш мақсадида талабаларнинг билимларини ташқи диагностикадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Тест синовлари натижаларини

Т/р Кўрсаткичлар Максимал балл 1 Талабанинг фан ва уни ўқитиш методикаси бўйича компетенцияси 40 2 Талабанинг педагогик ва психологик компетенцияси 20 3 Талабанинг синфни бошқариш компетенцияси 15 4 Талабанинг ўқувчиларнинг билимларини баҳолаш компетенцияси 25 Жами: 100

Вазир Э. КАРИМОВА

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Б. ЮЛДАШЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 18 май,

2026 йил 12 май

2026 йил 7 май

35-мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 10/26/3853/0573-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MAKTABGACHA VA MAKTAB TAʼLIMI VAZIRINING

BUYRUGʻI

NIZOM

ROʻYXATI

SXEMASI

BAHOLASH MEZONLARI

Pedagogika sohasidagi talabalarning bilimlarini tashqi diagnostikadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 28-apreldagi PF-73-son “Pedagog kadrlar tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:

1. Pedagogika sohasidagi talabalarning bilimlarini tashqi diagnostikadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining 2026-yil 18-maydagi 35-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Pedagogika sohasidagi talabalarning bilimlarini tashqi diagnostikadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom pedagog kadrlar tayyorlash sifatini tahlil qilish maqsadida talabalarning bilimlarini tashqi diagnostikadan oʻtkazish tartibini belgilaydi.

Ushbu Nizom talablari pedagogika sohasida kadrlar tayyorlaydigan davlat va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlariga (bundan buyon matnda oliy taʼlim tashkiloti deb yuritiladi) tatbiq etiladi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

pedagogika taʼlim yoʻnalishi — mazkur Nizomning 1-ilovasidagi Pedagog kadrlar tayyorlash sifatini tahlil qilish amalga oshiriladigan pedagogika taʼlim yoʻnalishlari roʻyxatida belgilangan oliy taʼlim yoʻnalishlari;

pedagogik kadrlar tayyorlash sifatini tahlil qilish — oliy taʼlim tashkilotida bakalavriat bosqichining pedagogika taʼlim yoʻnalishlarida tahsil olayotgan talabalarning bilimlarini yagona metodologik yondashuv asosida tashqi diagnostikadan oʻtkazish orqali tahlil qilish;

tashqi diagnostika — oliy taʼlim tashkilotida bakalavriat bosqichining pedagogika taʼlim yoʻnalishlarida tahsil olayotgan talabalarning bilimlarini mazkur yoʻnalishlardagi taʼlim dasturlari mazmuniga muvofiq tuzilgan test sinovlari asosida baholash.

2. Tashqi diagnostikadan oʻtkazish mazkur Nizomning 1-ilovasidagi Pedagog kadrlar tayyorlash sifatini tahlil qilish amalga oshiriladigan pedagogika taʼlim yoʻnalishlari roʻyxatida belgilangan pedagogika taʼlim yoʻnalishlari (bundan buyon matnda pedagogika taʼlim yoʻnalishlari deb yuritiladi) boʻyicha har oʻquv yilida bir marta bahorgi semestrda Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi) tomonidan amalga oshiriladi.

3. Tashqi diagnostikaga pedagogika taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha oliy taʼlim tashkilotining bakalavriat bosqichida bir akademik guruhda tahsil olayotgan uchinchi bosqich talabalari jalb etiladi.

4. Pedagogika taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha akkreditatsiyadan oʻtganiga bir yil toʻlmagan oliy taʼlim tashkilotlari tashqi diagnostikaga jalb qilinmaydi.

2-bob. Tashqi diagnostikani tashkil etish

5. Tashqi diagnostikadan oʻtkazish uchun har oʻquv yilining sentabr oyida Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining buyrugʻi bilan quyidagi tarkibda kamida 5 nafar malakali mutaxassislardan iborat ishchi guruh tuziladi:

ishchi guruh raisi — Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining pedagogik taʼlimni rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — Nizomiy nomidagi Oʻzbekiston milliy pedagogika universiteti rektori;

ishchi guruh raisi oʻrinbosari — Vazirlikning Pedagog kadrlarni tayyorlash va ularni kasbiy rivojlantirish boshqarmasi boshligʻi;

ishchi guruh aʼzolari — pedagog kadrlarni tayyorlash va ularni kasbiy rivojlantirish boʻyicha malakali mutaxassislar;

ishchi guruh kotibi — pedagog kadrlarni tayyorlash va ularni kasbiy rivojlantirish boʻyicha mutaxassis.

6. Ishchi guruh:

tashqi diagnostikadan oʻtkazish jarayonini muvofiqlashtiradi;

tashqi diagnostikaga jalb etiladigan akademik guruhlarni tanlaydi;

tashqi diagnostika natijalariga muvofiq har bir pedagogika taʼlim yoʻnalishi boʻyicha tahliliy maʼlumotnoma tayyorlaydi;

test sinovlari natijalaridan norozi boʻlgan oliy taʼlim tashkilotlarining murojaatlarini koʻrib chiqadi.

7. Tashqi diagnostika mazkur Nizomning 2-ilovasidagi sxemaga muvofiq oʻtkaziladi.

8. Vazirlik tomonidan har oʻquv yilining sentabr oyida oliy taʼlim tashkilotidagi pedagogika taʼlim yoʻnalishlari talabalari sonidan (talabalar sonining koʻpligiga ustuvorlik beriladi) kelib chiqib, tashqi diagnostikadan oʻtkaziladigan oliy taʼlim tashkilotlarining pedagogika taʼlim yoʻnalishlari roʻyxati Vazirlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi va tashqi diagnostikadan oʻtkaziladigan oliy taʼlim tashkilotlariga yuboriladi.

9. Tashqi diagnostikadan oʻtkaziladigan oliy taʼlim tashkilotlari har oʻquv yilining noyabr oyi yakuniga qadar pedagogika taʼlim yoʻnalishlari va unda tahsil olayotgan talabalar soni boʻyicha maʼlumotlarni hamda taklif va eʼtirozlarini Vazirlikka taqdim etadi.

10. Vazirlik tomonidan har oʻquv yilining dekabr oyida mazkur Nizomning 9-bandidagi maʼlumotlar asosida tashqi diagnostika oʻtkaziladigan oliy taʼlim tashkilotlarining pedagogika taʼlim yoʻnalishlari roʻyxati qayta koʻrib chiqiladi va tashqi diagnostikadan oʻtkazish muddatlari koʻrsatilgan holda tasdiqlanadi hamda bu haqda oliy taʼlim tashkilotlariga uch ish kuni ichida xabarnoma yuboriladi.

3-bob. Talabalar bilimini tashqi diagnostikadan oʻtkazish

11. Tashqi diagnostika test sinovlari shaklida Vazirlikning Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi huzuridagi Pedagogik mahorat va xalqaro baholash ilmiy-amaliy markazining (bundan buyon matnda Markaz deb yuritiladi) masʼul xodimlari tomonidan oliy taʼlim tashkilotida oʻtkaziladi.

12. Markaz tomonidan har oʻquv yilining fevral oyida pedagogika taʼlim yoʻnalishlarining taʼlim dasturlari mazmunidan kelib chiqib testlar bazasi shakllantiriladi.

13. Test sinovlari talaba tahsil oladigan tilda, axborot kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda oʻtkaziladi.

Bunda talabalarga 50 ta test topshirigʻi va ularni bajarish uchun 45 daqiqa vaqt beriladi.

Har bir toʻgʻri bajarilgan test topshirigʻi 2 ball bilan baholanib, test sinovlari uchun jami 100 ball beriladi.

14. Markaz test jarayonining xolisona va adolatli oʻtishini taʼminlash, talabalarga ularning test sinovlari jarayonidagi vazifalari, huquq va majburiyatlarini tushuntirish, test sinovlarini oʻtkazish bilan bogʻliq barcha zarur sharoitlarni yaratish hamda test sinovlari natijalari boʻyicha toʻliq maʼlumotlar berish uchun masʼul hisoblanadi.

Markaz test materiallarining sifatli, nuqsonsiz hamda maxfiylikni saqlagan holda tayyorlanishini taʼminlaydi.

15. Test sinovlarini oʻtkazish jarayoni foto va videotasvirga olinadi.

16. Test sinovlari boshlangandan keyin Markazning masʼul xodimlaridan boshqa shaxslar test sinovlari oʻtkaziladigan xonaga kiritilmaydi va test savollari boʻyicha talabalar bilan savol-javob qilinmaydi.

17. Test sinovlari oʻtkazilayotganda talabalar, Markazning masʼul xodimlari va boshqa shaxslar tomonidan uyali telefonlar hamda boshqa aloqa va texnika vositalarini test sinovlari oʻtkaziladigan xonaga olib kirilishi va ulardan foydalanilishi taqiqlanadi.

18. Test sinovlari mazkur Nizomning 3-ilovasidagi Test sinovlari natijalarini baholash mezonlariga muvofiq baholanadi.

19. Test sinovlari natijalari talabaning oʻqish davomidagi oʻzlashtirish koʻrsatkichlariga taʼsir qilmaydi va ularning reyting ballini jamlashda hisobga olinmaydi.

20. Talabalar test sinovlariga jalb qilinganda ularning dars jadvallariga oliy taʼlim tashkiloti tomonidan tegishli oʻzgartirishlar kiritilishi lozim.

21. Oliy taʼlim tashkiloti tashqi diagnostikaga talabalarning toʻliq jalb etilishi uchun masʼul hisoblanadi.

Test sinovlariga jalb qilingan talaba uzrli sabablarga koʻra (salomatligi sababli belgilangan shakldagi tibbiy maʼlumotnoma taqdim etilganda, homiladorlik, tugʻish hamda bola parvarishi qilish taʼtili, yaqin qarindoshining vafot etganligi va boshqalar sababli) qatnasha olmagan hollarda oliy taʼlim tashkiloti Vazirlikni yozma xabardor qilishi hamda asoslovchi hujjatlarni taqdim etishi lozim.

22. Markaz tomonidan oliy taʼlim tashkilotlari va pedagogika taʼlim yoʻnalishlari kesimidagi test sinovlari natijalari test sinovlari oʻtkazilgan kundan boshlab uch ish kuni ichida ishchi guruhga taqdim etiladi.

23. Ishchi guruh tomonidan test sinovlari natijalari asosida tashqi diagnostika natijalari quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

Bunda:

T D — tashqi diagnostika natijasi;

1T TB +2T TB+ +nT TB — har bir talabaning test ballari yigʻindisi;

T S — test sinovida ishtirok etgan talabalar soni.

24. Ishchi guruh tomonidan tashqi diagnostikadan oʻtkazish natijalari asosida oʻn besh ish kuni ichida tahliliy maʼlumotnoma tayyorlanadi hamda Vazirlikka taqdim etiladi.

25. Vazirlik tomonidan tashqi diagnostikadan oʻtkazish natijasida 56 ball va undan yuqori koʻrsatkich qayd etilgan pedagogika taʼlim yoʻnalishi “talablarga javob beradigan”, 56 baldan past koʻrsatkich qayd etilgan pedagogika taʼlim yoʻnalishi “talablarga javob bermaydigan” deb topiladi.

26. Ishchi guruh tomonidan tayyorlangan tahliliy maʼlumotnoma Vazirlik tomonidan umumlashtirilib, uch ish kuni ichida oliy taʼlim tashkilotiga yuboriladi.

27. Vazirlik tomonidan tashqi diagnostikadan oʻtkazish natijalariga koʻra “talablarga javob bermaydigan” deb topilgan pedagogika taʼlim yoʻnalishi roʻyxati shakllantiriladi hamda tashqi diagnostikadan oʻtkazish yakunlangandan soʻng bir oy ichida taʼlim tashkilotini xavfni tahlil qilish asosida navbatdan tashqari oʻrganish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligiga taqdim etiladi.

4-bob. Tashqi diagnostika natijalari yuzasidan murojaat qilish

28. Test sinovlari natijalaridan norozi boʻlgan oliy taʼlim tashkilotlari tashqi diagnostika natijalari yuborilgan kundan boshlab oʻn kun mobaynida ishchi guruhga yozma ravishda murojaat qilishlari mumkin.

29. Ishchi guruh muammoli holatlarga aniqlik kiritish uchun jamoatchilik asosida malakali mutaxassislarni jalb etishi mumkin.

30. Ishchi guruh yigʻilishlarida aʼzolarning yarmidan koʻpi ishtirok etsa, uning qabul qilgan qarori qonuniy kuchga ega boʻladi.

31. Murojaat roʻyxatga olingan kundan boshlab oʻn kun muddatda, qoʻshimcha oʻrganishlar talab etilganda qoʻshimcha besh kun muddatda koʻrib chiqiladi.

Murojaatning koʻrib chiqish kuni haqida murojaat etuvchi oliy taʼlim tashkiloti bir kun oldin xabardor qilinadi va oliy taʼlim tashkilotining masʼul xodimi murojaatni koʻrib chiqish boʻyicha yigʻilishda ishtirok etishi mumkin.

32. Ishchi guruh oliy taʼlim tashkilotining murojaatini koʻrib chiqib, quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

test topshiriqlarining toʻgʻri tuzilganligi hamda baholanganligi, test sinovi materiallarida xato va kamchiliklar, shuningdek, test sinovlarini oʻtkazish jarayonida tashkiliy-texnik jihatdan kamchiliklar aniqlanmagan taqdirda, test sinovlari natijalarini oʻzgartirishsiz qoldirish;

test topshiriqlarining toʻgʻri tuzilganligi hamda baholanganligi, test sinovi materiallarida xato va kamchiliklar, shuningdek, test sinovlarini oʻtkazish jarayonida tashkiliy-texnik jihatdan kamchiliklar mavjudligi aniqlangan taqdirda, test sinovlarini qayta oʻtkazish.

33. Murojaatni koʻrib chiqish boʻyicha ishchi guruhning xulosasi koʻrib chiqish yakunlangan kunda murojaat etuvchi oliy taʼlim tashkilotiga yuboriladi.

5-bob. Yakuniy qoidalar

34. Manfaatdor shaxslar tashqi diagnostika oʻtkazishdan norozi boʻlgan taqdirda, sudga yoki vakolatli organlarga qonunchilikda belgilangan tartibda murojaat qilish huquqiga ega.

35. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Pedagog kadrlar tayyorlash sifatini tahlil qilish maqsadida talabalarning bilimlarini tashqi diagnostikadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Pedagog kadrlar tayyorlash sifatini tahlil qilish amalga oshiriladigan pedagogika taʼlim yoʻnalishlari

T/r Bilim va taʼlim sohalari, oliy taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklar nomi Bitiruvchiga beriladigan kvalifikatsiya Kod Yoʻnalish nomi 1. 60110100 Pedagogika Tarbiya fani oʻqituvchisi 2. 60110200 Maktabgacha taʼlim Maktabgacha taʼlim tashkiloti pedagogi va uslubchisi 3. 60110300 Maxsus pedagogika Oʻqituvchi-logoped Oʻqituvchi-surdopedagog Oʻqituvchi-oligofrenopedagog 4. 60110400 Boshlangʻich taʼlim Boshlangʻich taʼlim oʻqituvchisi 5. 60110500 Tasviriy sanʼat va muhandislik grafikasi Tasviriy sanʼat va chizmachilik fani oʻqituvchisi 6. 60110600 Musiqa taʼlimi Musiqa madaniyati fani oʻqituvchisi 7. 60110700 Oʻzbek tili va adabiyoti Oʻzbek tili va adabiyoti fani oʻqituvchisi 8. 60110800 Ona tili va adabiyoti Qirgʻiz tili va adabiyoti fani oʻqituvchisi Qoraqalpoq tili va adabiyoti fani oʻqituvchisi Qozoq tili va adabiyoti fani oʻqituvchisi Rus tili va adabiyoti fani oʻqituvchisi Tojik tili va adabiyoti fani oʻqituvchisi Turkman tili va adabiyoti fani oʻqituvchisi 9. 60110900 Xorijiy til va adabiyoti Fransuz tili fani oʻqituvchisi Ingliz tili fani oʻqituvchisi Koreys tili va adabiyoti fani oʻqituvchisi Nemis tili fani oʻqituvchisi 10. 60111000 Chaqiriqqacha harbiy taʼlim Chaqiriqqa qadar boshlangʻich tayyorgarlik fani oʻqituvchisi 11. 60111100 Milliy gʻoya, maʼnaviyat asoslari va huquq taʼlimi Tarbiya va huquq fani oʻqituvchisi 12. 60111200 Jismoniy madaniyat Jismoniy tarbiya fani oʻqituvchisi 13. 60111300 Texnologik taʼlim Texnologiya fani oʻqituvchisi 14. 60220300 Tarix Tarix fani oʻqituvchisi 15. 60230100 Filologiya va tillarni oʻqitish Rus tili va adabiyoti fani oʻqituvchisi Oʻzbek tili va adabiyoti fani oʻqituvchisi Sharq va gʻarb tillari fani oʻqituvchisi Tojik tili va adabiyoti fani oʻqituvchisi Qoraqalpoq tili va adabiyoti fani oʻqituvchisi Qozoq tili va adabiyoti fani oʻqituvchisi Turkman tili va adabiyoti fani oʻqituvchisi 16. 60510100 Biologiya Biologiya fani oʻqituvchisi 17. 60530100 Kimyo Kimyo fani oʻqituvchisi 18. 60530200 Geografiya Geografiya fani oʻqituvchisi 19. 60530500 Fizika Fizik-oʻqituvchi Fizika va astronomiya oʻqituvchisi 20. 60530700 Astronomiya Astronom-oʻqituvchi 21. 60540100 Matematika Matematika fani oʻqituvchisi 22. 60540200 Amaliy matematika Matematika va informatika fani oʻqituvchisi 23. 61010200 Sport faoliyati Jismoniy tarbiya oʻqituvchisi 24. 61010300 Adaptiv jismoniy tarbiya va sport Jismoniy tarbiya oʻqituvchisi

Pedagog kadrlar tayyorlash sifatini tahlil qilish maqsadida talabalarning bilimlarini tashqi diagnostikadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Tashqi diagnostikani tashkil etish

Subyektlar Tadbirlar Muddatlar Vazirlik 1. Ishchi guruh tarkibini tasdiqlaydi. 2. Tashqi diagnostikadan oʻtkaziladigan oliy taʼlim tashkilotlarining pedagogika taʼlim yoʻnalishlari roʻyxatini rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi va oliy taʼlim tashkilotiga yuboradi. Har oʻquv yilining sentabr oyida Oliy taʼlim tashkilotlari Pedagogika taʼlim yoʻnalishlari va unda tahsil olayotgan talabalar soni boʻyicha maʼlumotlarni Vazirlikka taqdim etadi. Har oʻquv yilining noyabr oyi yakuniga qadar Vazirlik 1. Tashqi diagnostika oʻtkaziladigan oliy taʼlim tashkilotlarining pedagogika taʼlim yoʻnalishlari roʻyxati qayta koʻrib chiqiladi va tashqi diagnostikadan oʻtkazish muddatlari koʻrsatilgan holda tasdiqlanadi. Har oʻquv yilining dekabr oyida 2. Tashqi diagnostikadan oʻtkaziladigan oliy taʼlim tashkilotlariga xabarnoma yuboriladi. Uch ish kuni ichida Markaz 1. Testlar bazasini shakllantiradi. Har oʻquv yilining fevral oyida 2. Test sinovlarini oʻtkazadi. Vazirlik tomonidan belgilangan muddatda 3. Test sinovlari natijalarini ishchi guruhga taqdim etadi. uch ish kuni ichida Oliy taʼlim tashkilotlari Talabalarni test jarayonida toʻliq ishtirokini taʼminlaydi. Belgilangan muddatda Ishchi guruh 1. Test sinovlari natijalari asosida tashqi diagnostika natijalarini aniqlaydi. 2. Tahliliy maʼlumotnoma tayyorlanadi hamda Vazirlikka taqdim etiladi. oʻn besh ish kuni ichida Vazirlik Ishchi guruh tomonidan tayyorlangan tahliliy maʼlumotnomani umumlashtirib oliy taʼlim tashkilotiga yuboradi. uch ish kuni ichida Ishchi guruh Tashqi diagnostikadan oʻtkazish natijalari yuzasidan murojaatlarni koʻrib chiqadi. oʻn kun ichida Vazirlik Tashqi diagnostikadan oʻtkazish natijalariga koʻra “belgilangan talablarga javob bermaydigan” deb topilgan pedagogika taʼlim yoʻnalishi roʻyxati shakllantiradi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligiga taqdim etadi. Tashqi diagnostikadan oʻtkazish yakunlangandan soʻng bir oy ichida

Pedagog kadrlar tayyorlash sifatini tahlil qilish maqsadida talabalarning bilimlarini tashqi diagnostikadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Test sinovlari natijalarini

T/r Koʻrsatkichlar Maksimal ball 1 Talabaning fan va uni oʻqitish metodikasi boʻyicha kompetensiyasi 40 2 Talabaning pedagogik va psixologik kompetensiyasi 20 3 Talabaning sinfni boshqarish kompetensiyasi 15 4 Talabaning oʻquvchilarning bilimlarini baholash kompetensiyasi 25 Jami: 100

Vazir E. KARIMOVA

Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. SHARIPOV

Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi direktori B. YULDASHEV

Toshkent sh.,

2026-yil 18-may,

2026-yil 12-may

2026-yil 7-may

35-mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.06.2026 y., 10/26/3853/0573-son)

lex.uz