UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 7-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 7 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 мая 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Национального Агентства Перспективных Проектов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 May 2026 · Ministry and agency documents · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг

БУЙРУҒИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

МАЪЛУМОТЛАР

МАЪЛУМОТЛАР

Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи профессионал фаолиятларини лицензиялаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида »ги ва « Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида »ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон «Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи профессионал фаолиятларини лицензиялаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ 2026 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 7 майдаги 17-сон буйруғига ИЛОВА

Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи профессионал фаолиятларини лицензиялаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги

Мазкур Низом қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи сифатидаги профессионал фаолиятларни лицензиялаш, лицензиатлар фаолиятини назорат қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

асослантирилган мулоҳаза — қонунчиликда белгиланган талабларга қўшимча равишда лицензияловчи орган томонидан қўлланиладиган, кўриб чиқилаётган масаланинг ҳақиқий мазмуни расмий мазмунидан устуворлигини назарда тутувчи профессионал баҳолаш. Асослантирилган мулоҳаза лицензияловчи орган томонидан қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш доирасида олинган ахборотга, жисмоний ва юридик шахслардан, халқаро ташкилотлардан, давлат органларидан, шу жумладан чет эл назорат органлари ҳамда ташкилотларидан, бошқа очиқ манбалардан олинган ва асослантирилган мулоҳазани шакллантириш учун муҳим бўлган бошқа ахборотга асосланади;

ахборот тизими — лицензияловчи органнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи сифатидаги профессионал фаолиятларни лицензиялашни масофавий шаклда амалга ошириш учун мўлжалланган махсус электрон тизими;

бенефициар мулкдор — қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи сифатидаги профессионал фаолият ташкилотчисига бевосита ёки билвосита таъсис этувчи ёхуд унинг устав жамғармасидаги (капиталидаги) улушларига (акцияларига) бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи ёхуд ушбу шахсга бевосита ёки билвосита эгалик қиладиган ёхуд уни назорат қиладиган жисмоний шахс;

инвестиция активларини ишончли бошқарувчи — ишончли бошқарувчининг ўзига эгалик қилиш учун топширилган ва бошқа шахсга тегишли бўлган қимматли қоғозларни, шу жумладан инвестиция активларини бошқариш жараёнида олинадиган қимматли қоғозларни, қимматли қоғозларга инвестиция қилиш учун мўлжалланган ва инвестиция активларини бошқариш жараёнида олинадиган пул маблағларини бошқа шахснинг ёки у кўрсатган шахснинг манфаатларини кўзлаб, ўз номидан ишончли бошқарувни белгиланган муддат мобайнида амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ;

инвестиция воситачиси — мижознинг топшириғига биноан, мижоз номидан ва унинг ҳисобидан қимматли қоғозларга доир битимлар ҳамда оперaцияларни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси;

лицензиат — қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахс;

лицензия талабгори — лицензияни олиш учун мурожаат қилган юридик шахс;

лицензияловчи орган — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги;

қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси — қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс.

2. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи сифатидаги профессионал фаолиятни лицензиялаш лицензияловчи орган томонидан ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

3. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи сифатидаги профессионал фаолиятни амалга ошириш учун юридик шахсларга чекланмаган муддатга намунавий лицензия (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) берилади.

4. Лицензияланадиган фаолият турлари қуйидагилардан иборат:

қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатидаги профессионал фаолият;

қимматли қоғозлар бозорида инвестиция активларини ишончли бошқарувчи сифатидаги профессионал фаолият.

5. Лицензия ҳар бир лицензияланадиган фаолият тури учун лицензияловчи орган томонидан алоҳида берилади.

6. Юридик шахс бир вақтнинг ўзида мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган фаолият турларини амалга ошириш учун бир нечта лицензияларга эга бўлиш ва улар асосида фаолият юритиш ҳуқуқига эга.

7. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи сифатидаги профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи лицензия берилган пайтдан бошлаб кучга киради.

8. Лицензияни бошқа юридик шахсга ўтказиш, шу жумладан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини бериш, лицензияга бўлган ҳуқуқларни шартнома орқали бериш ва (ёки) улардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тақиқланади.

9. Банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия ва (ёки) исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банклар қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи сифатидаги профессионал фаолиятни амалга оширишга ҳақлидирлар . Бунда банклар томонидан қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш талаб қилинмайди.

Суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган суғурта ташкилотлари қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир. Бунда суғурта ташкилотларининг қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиши талаб қилинмайди .

Банклар ва суғурта ташкилотлари мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга оширишда мазкур Низомда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши шарт.

2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари

10. Қуйидагилар қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи сифатидаги профессионал фаолиятни амалга оширишга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш ;

б) лицензия фаолиятининг ҳар бир тури бўйича пул маблағи кўринишида шакллантирилган устав капиталининг энг кам миқдори тўғрисидаги қуйидаги талабларга мувофиқлигини таъминлаш :

2026 йил 1 июлдан бошлаб — базавий ҳисоблаш миқдорининг (бундан буён матнда БҲМ деб юритилади) 3 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ;

2027 йил 1 июлдан бошлаб — БҲМнинг 4 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ;

2028 йил 1 июлдан бошлаб — БҲМнинг 6 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ;

Бунда лицензияланадиган профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришда устав капиталининг энг кам миқдори тўғрисидаги талаблар жамланган ҳолда қўлланилади ;

в) лицензия талабгорининг устав капитали ва бошқа молиявий кўрсаткичлари етарлилигини, шунингдек, лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган мажбурий нормативларга мувофиқлигини таъминлаш ;

г) дастурий таъминот ва техник воситаларнинг инвестиция воситачиларининг дастурий-техник комплексларига қўйиладиган талабларга мувофиқлиги ҳамда қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчилари, фонд биржаси ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (бундан буён матнда Марказий депозитарий деб юритилади) билан электрон ўзаро ҳамкорликка тайёрлиги тўғрисида Марказий депозитарийнинг хулосаси ;

д) қимматли қоғозлар билан оперaцияларнинг ички ҳисобини юритиш вазифаси юклатилган камида битта ходимнинг бўлиши ҳамда ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш вазифаси юклатилган камида битта ходим (назоратчи) мавжудлиги ;

ж) қуйидаги шахслар лицензиатнинг раҳбари бўлиши мумкин эмас :

молия-иқтисод, юридик, математика ёки ахборот технологиялари мутахассисликларидан камида биттаси бўйича олий маълумотли бўлмаган шахслар;

қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида ёхуд иқтисодий, молиявий ва юридик фаолият соҳаларида, ахборот технологиялари соҳасида ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлмаган шахслар;

якка тартибдаги ижро этувчи орган вазифасини бажарган, коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирган, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиси, фонд биржаси, кредит, суғурта ёки аудиторлик ташкилотининг таъсисчилари бўлган шахсларнинг айби билан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги сабабли, мазкур юридик шахснинг фаолият турини амалга ошириш учун берилган лицензияси амал қилиши тўхтатилган пайтда, агар бундай тўхташ пайтидан бошлаб уч йилдан кам вақт ўтган бўлса;

иқтисодий жиноятлар, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, коррупция ва бошқарув тартибига қарши жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги олиб ташланмаган ёки ўталмаган бўлса;

з) лицензиатнинг мутахассислари, мансабдор шахслари ва назоратчисининг лицензияловчи орган томонидан тасдиқланадиган малака талабларига мувофиқлиги;

и) ўзининг дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда, муаллифлик ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг мавжудлиги ;

к) атайин нотўғри маълумотларни тарқатиш (тақдим этиш) йўли билан ваколатли орган ва инвесторларни чалғитмаслик, қимматли қоғозлар бозорида нархларга доир манипуляция қилишга йўл қўймаслик ;

л) қуйидаги шахслар лицензия эгаси ва (ёки) охирги бенефициар мулкдор сифатида лицензия эгасининг устав капиталида иштирок этишига йўл қўйилмайди :

ушбу банднинг «ж» кичик бандида кўрсатилганлар;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда доимий яшовчи, жойлашган ёки рўйхатдан ўтган шахслар, шунингдек шу давлатларда рўйхатдан ўтган компаниялар;

м) лицензия эгасининг устав капиталидаги улушларни жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан, норезидентларга реализaция қилишни лицензияловчи орган билан келишиш ;

н) лицензиатнинг раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) алмашишини лицензияловчи орган билан келишиш .

3-боб. Лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

11. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни ахборот тизими орқали тақдим этади:

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, солиқ тўловчининг идентификaция рақами (СТИР), фаолиятни амалга ошириш жойи, электрон почта манзили, банкнинг номи ва банкдаги ҳисобварағи, лицензияланадиган фаолиятнинг тури, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш ёки қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиш тўғрисидаги розилиги акс эттирилган ариза;

б) лицензия талабгорининг мулки, бошқарув ва шахсий таркибий тузилмаси тўғрисидаги маълумотлар;

в) лицензия талабгорининг раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) ва таъсисчи ҳақидаги мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган маълумотлар. Бунда, таъсисчилар ҳақидаги маълумотлар охирги бенефициар мулкдоргача (охирги бенефициар мулкдор ҳам) кўрсатилади;

г) лицензия талабгорининг раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари чет эл фуқаролари бўлганда, мазкур Низомнинг 10-банди «ж» кичик бандида назарда тутилган жиноятлар бўйича белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ҳолда тегишли хорижий мамлакатнинг ваколатли органидан олинган судланмаганлик ҳақидаги маълумотнома ҳамда унинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тартибда тасдиқланган таржимаси;

д) лицензия талабгорининг мутахассислари, мансабдор шахслари ва назоратчисининг лицензияловчи орган томонидан тасдиқланадиган малака талабларига мувофиқлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси;

ж) ариза берилган санада устав капиталининг энг кам миқдори ҳар бир лицензияланадиган фаолиятнинг тури учун:

2026 йил 1 июлдан бошлаб — БҲМнинг 3000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

2027 йил 1 июлдан бошлаб — БҲМнинг 4000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

2028 йил 1 июлдан бошлаб — БҲМнинг 6000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда пул маблағи кўринишидаги ҳисоб-китоби шакллантирилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси;

Бунда лицензияланадиган профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришда устав капиталининг энг кам миқдори тўғрисидаги талаблар жамланган ҳолда қўлланилади;

з) охирги ҳисобот санасига молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот билан биргаликда бухгалтерия баланси нусхаси (талабгор охирги ҳисобот санасидан кейин ташкил этилган ҳоллардан ташқари).

Инвестиция воситачиси сифатида фаолиятни амалга оширишга лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) депозитар оперaцияларни амалга ошириш учун дастурий воситани сотган (берган) ташкилот билан тузилган депозитар оперaцияларни амалга ошириш бўйича дастурий воситадан тижорат мақсадида фойдаланиш учун муаллифлик лицензияси шартномасининг нусхаси;

б) депозитар оперaцияларни амалга ошириш бўйича дастурий таъминотнинг техник тавсифи;

в) депозитар оперaцияларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган техник воситаларнинг тавсифлари кўрсатилган ҳолдаги рўйхати;

г) дастурий таъминот ва техник воситаларнинг инвестиция воситачиларининг дастурий-техник комплексларига қўйиладиган белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳамда қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчилари, фонд биржаси ва Марказий депозитарий билан электрон ўзаро ҳамкорликка тайёрлиги тўғрисида Марказий депозитарийнинг хулосаси;

«Фонд бозори ахборот-ресурс маркази» масъулияти чекланган жамияти билан лицензия талабгорининг Ягона дастурий техник комплексидан фойдаланиш учун имзоланган шартнома нусхаси тақдим этилганда лицензия талабгоридан инвестиция воситачиси сифатида фаолиятни амалга ошириш учун қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди.

12. Лицензия талабгорининг раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлганда, лицензияловчи орган мазкур Низомнинг 10-банди «ж» кичик бандида назарда тутилган ҳолатларни ўзи мустақил тарзда текширади.

13. Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади.

14. Лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар лицензия талабгорининг раҳбари томонидан тасдиқланиши (имзоланиши) шарт.

Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар ва маълумотлар ўқиш мумкин бўлган юқори сифатда «PDF», «PNG» ёки «JPEG» форматларда бўлиши лозим.

Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

15. Лицензия талабгори лицензия олиш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни ахборот тизими орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар ҳар куни 24 соат давомида юбориши мумкин.

Бунда ариза иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари келиб тушганда, навбатдаги иш куни лицензияловчи орган томонидан ариза қабул қилинган кун ҳисобланади.

16. Қабул қилинган аризалар тўғрисидаги маълумот лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

4-боб. Аризани кўриб чиқиш, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш

17. Лицензияловчи орган томонидан лицензия олиш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси қабул қилинган кундан эътиборан йигирма иш куни ичида қабул қилинади.

Лицензияловчи орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида ҳужжатларни текшириши, заруратга кўра бошқа давлат органларида мавжуд, қарор қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни ахборот тизими орқали мустақил равишда олиши, шунингдек лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини белгилайдиган қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.

18. Аризага киритилган маълумотлар ахборот тизими орқали идоралараро ҳамкорлик тизимларида мавжуд маълумотлар асосида дастлабки тарзда автоматик равишда таққосланади ва текширилади.

Ариза қуйидаги ҳолларда автоматик тарзда қабул қилинмайди:

нотўғри ёки ёлғон маълумотлар киритилганлиги ахборот тизими орқали аниқланганда;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши тасдиқланмаганда;

лицензиялар электрон реестрида (бундан буён матнда лицензиялар реестри деб юритилади) лицензия талабгорининг айни бир хил фаолият бўйича киритилган ва амалда бўлган лицензияси мавжуд бўлган тақдирда;

лицензия талабгорининг айни бир хил фаолияти муайян муддатга тўхтатилганда;

лицензия талабгорининг тегишли фаолият билан шуғулланиши суднинг қарорига (ҳукмига) асосан муайян муддатга тақиқланганда.

19. Таркиби лицензияловчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган эксперт комиссияси ўн беш иш кунидан ошмайдиган муддат ичида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда улар асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди.

20. Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида тўрт иш куни ичида лицензия бериш тўғрисида ёки ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ҳолатларда лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

21. Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.

22. Лицензия QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилади ҳамда лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Электрон шаклда берилган лицензия манфаатдор шахслар томонидан қоғозда чоп этилиши мумкин. Бунда, қоғозда чоп этилган лицензиялар электрон шаклда берилган лицензияларга тенглаштирилади.

23. Лицензияни бериш тўғрисидаги аризани рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг лицензия талабгори томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;

лицензия талабгорининг лицензия талаблари ҳамда шартларига мувофиқ эмаслиги;

бир йил муддатга лицензияни олиш ёки суднинг қарорига (ҳукмига) асосан шахсга нисбатан муайян фаолият тури билан шуғулланиш тақиқланганлиги;

лицензия талабгори томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги;

лицензия талабгорининг раҳбари ва (ёки) таъсисчиларининг мазкур Низомнинг 10-банди «ж» кичик бандида назарда тутилган жиноятларда иштирок этганлиги ёки иштирок этишда гумонланаётганлиги ҳақида маълумотлар мавжудлиги;

лицензияловчи органнинг асослантирилган мулоҳазаси.

Лицензияни бериш тўғрисидаги аризани бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

24. Мазкур Низомнинг 23-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳоллар аниқланганда, агар аризада бартараф этиш мумкин бўлган камчиликлар мавжуд бўлса, лицензияловчи орган уларни бартараф этиш учун лицензия талабгорига муддат беради. Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорига бир иш куни ичида юборилади.

25. Хабарнома тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек лицензия талабгори кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади. Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин ушбу муддат ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

26. Камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарнома юборилган тақдирда, лицензияни бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.

27. Ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин такроран тақдим этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда, лицензияни беришни камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

28. Лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома лицензия талабгорига рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва лицензия талабгори мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади.

Лицензия талабгори рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

29. Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, лицензияни бериш ёхуд уни беришни рад этиш лицензия талабгорининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан беш иш кунидан ошмайдиган муддатда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.

30. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорига илгари баён қилинмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, бундан илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши ҳамда мазкур Низомнинг 23-банди олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.

31. Лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан ёки мазкур Низомнинг 29-бандига мувофиқ ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш натижасида лицензия бериш рад этилганидан сўнг лицензия талабгори томонидан берилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва лицензияловчи орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

32. Лицензия талабгори лицензияловчи орган томонидан кўрсатилаётган хизматлардан фойдаланишдан уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

33. Берилган лицензиялар ҳақидаги маълумот лицензияловчи орган томонидан лицензияланадиган фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритиладиган лицензиялар реестрига киритилади.

5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш тартиби

34. Лицензиат — юридик шахс ҳисобланган тадбиркорлик субъекти ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда тадбиркорлик субъекти ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш кунида лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида айни бир фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар — тадбиркорлик субъектлари қўшиб юборилган тақдирда лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

35. Лицензияни қайта расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар лицензиат томонидан мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган тартибда берилади.

36. Лицензияни қайта расмийлаштириш ҳамда бериш лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияловчи орган томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси асосида унда кўрсатилган фаолиятни амалга оширади.

Лицензия қайта расмийлаштирилганда лицензияловчи орган томонидан лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди.

6-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш

37. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда лицензияловчи орган ташаббуси билан тўхтатиб турилиши мумкин:

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлиги аниқланганда;

лицензиат томонидан лицензияловчи органнинг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори бажарилмаганда.

38. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш лицензияловчи орган ёки суд томонидан амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензияловчи орган томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга, суд томонидан эса ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.

39. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилиши муддатини белгилаши шарт. Бунда, кўрсатилган муддат лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

40. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори лицензиатга лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш сабаблари ва қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай юборилади.

41. Белгиланган муддат ичида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаб ва камчиликлар бартараф қилинмаса, лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддатини узайтириш бўйича ёки лицензияни бекор қилиш ҳақида судга даъво ариза киритади.

42. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилган тақдирда, лицензиат бу ҳақида лицензияловчи органга тасдиқнома юборади.

43. Камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома лицензияловчи орган томонидан маълумотларни таҳлил қилиш ёки заруратга кўра камчиликлар бартараф этилганлигини жойига чиққан ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганиш орқали амалга оширилади.

44. Таҳлил ёки ўрганишлар натижасида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилганлиги аниқланган тақдирда, лицензияловчи орган камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.

45. Агар лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш ҳақида ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисида уч иш куни ичида қарор қабул қилмаса, лицензиат мазкур муддат ўтгандан сўнг лицензияловчи органни хабардор қилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.

46. Лицензиат ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб турган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини олти ойгача муддатга тўхтатиб туриш ҳақида лицензияловчи органга ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Агар лицензиат лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганидан кейин олти ой ичида лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида лицензияловчи органга ариза билан мурожаат этмаган бўлса, лицензиянинг амал қилиши тугатилади.

47. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш тўғрисидаги ахборот тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш куни ичида лицензиялар реестрига жойлаштирилиши керак.

48. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:

лицензиялаш тартиби бекор қилинганда;

лицензиат томонидан лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш тўғрисида мурожаат берилиб, мазкур хатбошида назарда тутилган муддат давомида лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида лицензияловчи органга мурожаат қилинмаган тақдирда.

Лицензиянинг амал қилиши ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган асос бўйича тўхтатилган тақдирда лицензияловчи орган бу ҳақида лицензиатга бир иш куни ичида хабарнома юборади.

49. Лицензия қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

лицензиат лицензиянинг амал қилишини ихтиёрий равишда бекор қилиш тўғрисида мурожаат қилганда;

юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан унинг ўзгартирилиши, шунингдек янгидан юзага келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсда фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда, қўшиб юборилиши мустасно;

лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришига олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда;

лицензияловчи органнинг лицензияни бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;

лицензиат томонидан мазкур Низомнинг 10-бандида белгиланган лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда. Бунда, мазкур Низомнинг 10-банди « б» , «д» , «ж» , «з» ва «л» кичик бандларида белгиланган талаблар ва шартларнинг бажарилмаганлиги бир марта қўпол равишда бузилиш ҳамда «а» , «в» , «г» , «и» , «к» , «м» ва «н» кичик бандларида белгиланган талаблар ва шартларнинг бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта бажарилмаганлиги мунтазам равишда бузилиш деб ҳисобланади;

лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.

Ушбу банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда бир йил давомида қайтадан лицензия берилмайди. Мазкур талаб лицензиатнинг муассасаси ёки бенефициар мулкдори томонидан ташкил этиладиган янги тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

50. Лицензияни бекор қилиш мазкур Низомнинг 49-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда лицензияловчи органнинг қарори асосида беш иш куни ичида амалга оширилади.

Лицензия мазкур Низомнинг 49-банди тўртинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда суд томонидан бекор қилинади.

Лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай лицензиатга лицензияни бекор қилиш ҳақида ариза билан судга мурожаат қилиш асослари ва қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда хабар юборади.

51. Лицензия ушбу Низомнинг 49-банди еттинчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра бекор қилинган тақдирда, у берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.

52. Лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш ёки қайта тиклаш тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга киргандан сўнг лицензияловчи орган ушбу маълумотни бир иш куни ичида лицензиялар реестрига киритади.

53. Лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида лицензияловчи органнинг қарори ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай лицензиатга лицензияни бекор қилиш асослари ва қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда етказилади.

Лицензияловчи орган бекор қилинган лицензия тўғрисидаги ахборотни бир иш куни ичида лицензиялар реестрига киритади.

7-боб. Айрим лицензия талаблари ва шартларини амалга оширишнинг махсус тартиби

54. Лицензиат лицензияловчи орган билан қуйидагиларни келишиши лозим:

лицензия эгасининг устав капиталидаги улушларни жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан норезидентларга реализация қилиш;

лицензиатнинг раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) алмашиши.

55. Мазкур Низомнинг 54-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатларда лицензиат лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни ахборот тизими орқали тақдим этиши керак:

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, солиқ тўловчининг идентификaция рақами (СТИР), электрон почта манзили, банкнинг номи ва банкдаги ҳисобварағи, аризани тўлдириш сабаби (устав капиталидаги улушларни жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан норезидентларга реализация қилиш ёки раҳбариятни (директор ва унинг ўринбосари) алмаштиришни келишиш ) акс эттирилган ариза;

б) лицензиатнинг устав капиталидаги улушини сотиб олиш ниятида бўлган потенциал олувчи — жисмоний шахс ҳақидаги маълумотлар (Ф.И.О., шахсни тасдиқловчи ҳужжат рақами, ЖШШИР). Чет эл фуқаролари учун ушбу банднинг «г» кичик бандида назарда тутилган маълумотлар қўшимча равишда тақдим этилиши керак;

в) лицензиатнинг устав капиталидаги улушни сотиб олиш ниятида бўлган потенциал олувчи — юридик шахснинг раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари ҳақида ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотлар. Бунда, таъсисчилар ҳақидаги маълумотлар охирги бенефициар мулкдорга (охирги бенефициар мулкдор ҳам) қадар кўрсатилиши керак;

г) лицензиатнинг устав капитали улушни потенциал олувчи — юридик шахснинг раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари чет эл фуқаролари бўлганда, мазкур Низомнинг 10-банди «ж» кичик бандида назарда тутилган жиноятлар бўйича белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ҳолда тегишли хорижий мамлакатнинг ваколатли органидан олинган судланмаганлик ҳақидаги маълумотнома ҳамда унинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тартибда тасдиқланган таржимаси.

56. Лицензияловчи орган аризани қабул қилган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда келишиш ёки келишишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Бунда, мазкур Низомнинг 54-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахслар лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ бўлган тақдирда, лицензияловчи орган томонидан уларни келишиш ҳақида қарор қабул қилинади. Агар улар лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ эмас деб топилганда, уларни келишиш рад этилади.

57. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун йиғим ундирилмайди.

8-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш

58. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат лицензияловчи орган томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

59. Лицензияловчи орган лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларга ҳақли:

лицензиатни лицензия талаблари ва шартларига риоя этаётганлиги устидан текширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан текширувлар ўтказилаётганда юзага келадиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;

текширув натижалари асосида лицензиат йўл қўйган лицензия талаблари ва шартларининг аниқ қоидабузарликларни кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш, шунингдек, судга лицензиянинг амал қилишини олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки лицензияни бекор қилиш ташаббуси билан мурожаат қилиш;

лицензия бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича юридик шахсларга жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уни мажбурий ундириш бўйича судга даъво аризаси киритиш.

60. Назорат қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

ахборот тизими орқали масофавий назорат;

лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини асослар мавжуд бўлган тақдирда ва қонунчиликда белгиланган тартибда жойга чиққан ҳолда текшириш;

статистик ахборотларни ва лицензиатдан сўраб олинадиган маълумотларни таҳлил қилиш.

61. Лицензияловчи орган масофавий назоратни ахборот тизими имкониятларидан келиб чиққан ҳолда лицензиатнинг ходимлари тўғрисидаги маълумотлар, лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар, шунингдек, бошқа ваколатли органлар ва идоралардан олинган ахборотлар асосида амалга оширади.

Масофавий назоратни амалга оширишда лицензиялар реестрига киритилган лицензиатнинг лицензия талаблари ва шартларини бузиш ҳолатлари тўғрисида ахборот тизими орқали автоматик равишда келадиган хабарлар лицензияловчи органнинг шахсий кабинетига келиб тушади. Ушбу хабар орқали лицензияловчи орган лицензиатнинг фаолиятини таҳлил қилади ва ўрганади. Бунда лицензияловчи орган лицензия талаблари ва шартларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича лицензиатга кўрсатма беради.

Лицензиат масофавий назорат асосида лицензияловчи орган томонидан берилган кўрсатмада баён этилган талабларни ўн иш куни ичида бажариши ва бу ҳақида лицензияловчи органга хабар бериши лозим.

Кўрсатма лицензиат томонидан ўз вақтида ижро этилмаганда ёки бажарилиши таъминланмаганда, лицензияловчи орган «хавфни таҳлил қилиш» тизими асосида унинг фаолиятини текшириши мумкин.

62. Лицензиатнинг фаолиятини жойига чиққан ҳолда текшириш қуйидагилар асосида амалга оширилади:

«хавфни таҳлил этиш» тизими;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, жамоатчилик назорати субъектларининг мурожаатлари.

63. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини жойига чиққан ҳолда текшириш ўн кунгача бўлган муддатда ўтказилиши лозим.

Лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган текширишдан бош тортиш лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўладиган ҳаракат ҳисобланади.

9-боб. Лицензиялар реестрини юритиш тартиби

64. Лицензияловчи орган лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензиялар реестрини юритади.

Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:

лицензиатнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, лицензияланадиган фаолият тури, жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), телефон рақами;

ахборот ресурсининг (тизимнинг, платформанинг) домен номи;

лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензияларни қайта расмийлаштириш, ўзгартириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, амал қилишини тугатиш ҳамда бекор қилиш асослари ва санаси.

65. Лицензиялар реестрида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.

10-боб. Якуний қоидалар

66. Лицензиат лицензия талаб ва шартларининг бажарилганлиги юзасидан лицензияловчи органга сохта, ёлғон ёки нотўғри маълумотлар берганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

67. Лицензияловчи органнинг лицензияни беришни рад этиш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш ҳақидаги қарорлари, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

68. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.

Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи профессионал фаолиятларини лицензиялаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи сифатида профессионал фаолиятни лицензиялаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Лицензия талабгори Лицензия олиш учун ариза ва тегишли ҳужжатларни тайёрлайди ҳамда лицензияловчи органга юборади. ўз хоҳишига кўра 2-босқич Лицензияловчи орган Ариза ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. йигирма иш куни ичида Лицензияловчи орган 1. Эксперт комиссияси томонидан ҳужжатлар кўриб чиқилади ҳамда лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрланади. ўн беш иш куни ичида 2. Эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. тўрт иш куни ичида 3. Лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганлиги юзасидан лицензия талабгорини хабардор қилади. бир иш куни ичида 3-босқич Лицензияловчи орган Лицензия бериш учун зарур ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, агар ушбу камчиликларни бартараф этиш мумкин бўлса, лицензия талабгорига камчиликларни бартараф этиш тўғрисида хабарнома юборади. бир иш куни ичида 4-босқич Лицензия талабгори Камчиликларни бартараф этган ҳолда тегишли ҳужжатларни лицензияловчи органга тақдим этади. хабарномада кўрсатилган муддатда 5-босқич Лицензия талабгори Лицензия бериш рад этилган тақдирда, рад этиш сабабларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этади. рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддатда 6-босқич Лицензияловчи орган Лицензия талабгори томонидан такроран тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. беш иш куни ичида 7-босқич Лицензиат 1. Тадбиркорлик субъекти ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти ёхуд унинг ҳуқуқий вориси лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза беради. 2. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида айни бир фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектлари қўшиб юборилган тақдирда, лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза беради. рўйхатдан ўтгандан сўнг бир иш куни ичида 8-босқич Лицензияловчи орган Лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза ва тегишли ҳужжатлар тақдим қилинганда лицензияни қайта расмийлаштиради ва бу ҳақида лицензияларнинг реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. беш иш куни ичида 9-босқич Лицензиат Лицензиат лицензиянинг амал қилишини ихтиёрий равишда бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилганда, лицензиянинг амал қилишини ихтиёрий равишда бекор қилиш тўғрисида ариза беради. қарор қабул қилингандан сўнг 10-босқич Лицензияловчи орган Лицензиянинг амал қилиши бекор қилинганлиги ҳақида лицензиялар электрон реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. беш иш куни ичида

Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи профессионал фаолиятларини лицензиялаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Лицензия талабгорининг раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари ҳақидаги

1-жадвал Лицензия талабгорининг раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) Лавозим Фамилияси, исми ва отасининг исми Фуқаролик ЖШШИР (Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун) Шахсни тасдиқловчи ҳужжат Ҳужжат тури Серияси ва рақами Берилган санаси ва амал қилиш муддати Ким томонидан берилган 1 2 3 4 5 6 7 8

2-жадвал Лицензия талабгорининг таъсисчилари Фамилияси, исми ва отасининг исми ёки юридик шахснинг номи Улуш ҳажми Фуқаролик (жисмоний шахслар учун) ёки давлат рўйхатидан ўтказилган жой (юридик шахслар учун) ЖШШИР (жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун) ёки СТИР (юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун) Шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки давлат рўйхатидан ўтказиш Ҳужжат тури Серияси ва рақами Берилган санаси ва амал қилиш муддати Ким томонидан берилган 1 2 3 4 5 6 7 8

Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи профессионал фаолиятларини лицензиялаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг устав капиталидаги улушини потенциал сотиб олувчи – юридик шахснинг раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари ҳақидаги

1-жадвал Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг устав капиталидаги улушини потенциал сотиб олувчи — юридик шахс раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) Лавозим Фамилияси, исми ва отасининг исми Фуқаролик ЖШШИР (Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун) Шахсни тасдиқловчи ҳужжат Ҳужжат тури Серияси ва рақами Берилган санаси ва амал қилиш муддати Ким томонидан берилган 1 2 3 4 5 6 7 8

2-жадвал Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг устав капиталидаги улушини потенциал сотиб олувчи — юридик шахснинг таъсисчилари Фамилияси, исми ва отасининг исми ёки юридик шахснинг номи Улуш ҳажми Фуқаролик (жисмоний шахслар учун) ёки давлат рўйхатидан ўтказилган жойи (юридик шахслар учун) ЖШШИР (жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун) ёки СТИР (юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун) Шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки давлат рўйхатидан ўтказиш Ҳужжат тури Серияси ва рақами Берилган санаси ва амал қилиш муддати Ким томонидан берилган 1 2 3 4 5 6 7 8

Директор Д. ЛИ

Тошкент ш.,

2026 йил 7 май,

17-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 10/26/3850/0574-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining

BUYRUGʻI

NIZOM

SXEMASI

MAʼLUMOTLAR

MAʼLUMOTLAR

Qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya vositachisi va investitsiya aktivlarini ishonchli boshqaruvchi professional faoliyatlarini litsenziyalash tartib-taomillari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida ”gi va “ Qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisida ”gi qonunlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 18-dekabrdagi PF-254-son “Kapital bozorida investitsiya muhitini yaxshilashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni va 2017-yil 27-iyuldagi PQ-3150-son “Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya vositachisi va investitsiya aktivlarini ishonchli boshqaruvchi professional faoliyatlarini litsenziyalash tartib-taomillari toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq 2026-yil 1-iyuldan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining 2026-yil 7-maydagi 17-son buyrugʻiga ILOVA

Qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya vositachisi va investitsiya aktivlarini ishonchli boshqaruvchi professional faoliyatlarini litsenziyalash tartib-taomillari toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya vositachisi va investitsiya aktivlarini ishonchli boshqaruvchi sifatidagi professional faoliyatlarni litsenziyalash, litsenziatlar faoliyatini nazorat qilish va ularning hisobini yuritish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

asoslantirilgan mulohaza — qonunchilikda belgilangan talablarga qoʻshimcha ravishda litsenziyalovchi organ tomonidan qoʻllaniladigan, koʻrib chiqilayotgan masalaning haqiqiy mazmuni rasmiy mazmunidan ustuvorligini nazarda tutuvchi professional baholash. Asoslantirilgan mulohaza litsenziyalovchi organ tomonidan qimmatli qogʻozlar bozorining professional ishtirokchilari faoliyati ustidan nazoratni amalga oshirish doirasida olingan axborotga, jismoniy va yuridik shaxslardan, xalqaro tashkilotlardan, davlat organlaridan, shu jumladan chet el nazorat organlari hamda tashkilotlaridan, boshqa ochiq manbalardan olingan va asoslantirilgan mulohazani shakllantirish uchun muhim boʻlgan boshqa axborotga asoslanadi;

axborot tizimi — litsenziyalovchi organning qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya vositachisi va investitsiya aktivlarini ishonchli boshqaruvchi sifatidagi professional faoliyatlarni litsenziyalashni masofaviy shaklda amalga oshirish uchun moʻljallangan maxsus elektron tizimi;

benefitsiar mulkdor — qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya vositachisi va investitsiya aktivlarini ishonchli boshqaruvchi sifatidagi professional faoliyat tashkilotchisiga bevosita yoki bilvosita taʼsis etuvchi yoxud uning ustav jamgʻarmasidagi (kapitalidagi) ulushlariga (aksiyalariga) bevosita yoki bilvosita egalik qiluvchi yoxud ushbu shaxsga bevosita yoki bilvosita egalik qiladigan yoxud uni nazorat qiladigan jismoniy shaxs;

investitsiya aktivlarini ishonchli boshqaruvchi — ishonchli boshqaruvchining oʻziga egalik qilish uchun topshirilgan va boshqa shaxsga tegishli boʻlgan qimmatli qogʻozlarni, shu jumladan investitsiya aktivlarini boshqarish jarayonida olinadigan qimmatli qogʻozlarni, qimmatli qogʻozlarga investitsiya qilish uchun moʻljallangan va investitsiya aktivlarini boshqarish jarayonida olinadigan pul mablagʻlarini boshqa shaxsning yoki u koʻrsatgan shaxsning manfaatlarini koʻzlab, oʻz nomidan ishonchli boshqaruvni belgilangan muddat mobaynida amalga oshiruvchi qimmatli qogʻozlar bozorining professional ishtirokchisi ;

investitsiya vositachisi — mijozning topshirigʻiga binoan, mijoz nomidan va uning hisobidan qimmatli qogʻozlarga doir bitimlar hamda operasiyalarni amalga oshiruvchi qimmatli qogʻozlar bozorining professional ishtirokchisi;

litsenziat — qimmatli qogʻozlar bozorida professional faoliyatning litsenziyalanadigan turini amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxs;

litsenziya talabgori — litsenziyani olish uchun murojaat qilgan yuridik shaxs;

litsenziyalovchi organ — Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi;

qimmatli qogʻozlar bozorining professional ishtirokchisi — qimmatli qogʻozlar bozorida professional faoliyatni amalga oshiruvchi yuridik shaxs.

2. Qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya vositachisi va investitsiya aktivlarini ishonchli boshqaruvchi sifatidagi professional faoliyatni litsenziyalash litsenziyalovchi organ tomonidan ushbu Nizomning 1-ilovasida keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

3. Qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya vositachisi va investitsiya aktivlarini ishonchli boshqaruvchi sifatidagi professional faoliyatni amalga oshirish uchun yuridik shaxslarga cheklanmagan muddatga namunaviy litsenziya (bundan buyon matnda litsenziya deb yuritiladi) beriladi.

4. Litsenziyalanadigan faoliyat turlari quyidagilardan iborat:

qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya vositachisi sifatidagi professional faoliyat;

qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya aktivlarini ishonchli boshqaruvchi sifatidagi professional faoliyat.

5. Litsenziya har bir litsenziyalanadigan faoliyat turi uchun litsenziyalovchi organ tomonidan alohida beriladi.

6. Yuridik shaxs bir vaqtning oʻzida mazkur Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan faoliyat turlarini amalga oshirish uchun bir nechta litsenziyalarga ega boʻlish va ular asosida faoliyat yuritish huquqiga ega.

7. Qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya vositachisi va investitsiya aktivlarini ishonchli boshqaruvchi sifatidagi professional faoliyatni amalga oshirish huquqi litsenziya berilgan paytdan boshlab kuchga kiradi.

8. Litsenziyani boshqa yuridik shaxsga oʻtkazish, shu jumladan faoliyatni amalga oshirish huquqini berish, litsenziyaga boʻlgan huquqlarni shartnoma orqali berish va (yoki) ulardan boshqa shaxs foydasiga voz kechish taqiqlanadi.

9. Bank faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya va (yoki) islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan banklar qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya vositachisi va investitsiya aktivlarini ishonchli boshqaruvchi sifatidagi professional faoliyatni amalga oshirishga haqlidirlar . Bunda banklar tomonidan qimmatli qogʻozlar bozoridagi professional faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziya olish talab qilinmaydi.

Sugʻurta faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan sugʻurta tashkilotlari qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya vositachisi sifatida professional faoliyatni amalga oshirish huquqiga egadir. Bunda sugʻurta tashkilotlarining qimmatli qogʻozlar bozoridagi professional faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziya olishi talab qilinmaydi .

Banklar va sugʻurta tashkilotlari mazkur bandning birinchi va ikkinchi xatboshilarida koʻrsatilgan qimmatli qogʻozlar bozoridagi professional faoliyatni amalga oshirishda mazkur Nizomda belgilangan litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishi shart.

2-bob. Litsenziya talablari va shartlari

10. Quyidagilar qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya vositachisi va investitsiya aktivlarini ishonchli boshqaruvchi sifatidagi professional faoliyatni amalga oshirishga qoʻyiladigan litsenziya talablari va shartlari hisoblanadi:

a) qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va ommaviy qirgʻin qurollarini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonun hujjatlari talablariga rioya etish ;

b) litsenziya faoliyatining har bir turi boʻyicha pul mablagʻi koʻrinishida shakllantirilgan ustav kapitalining eng kam miqdori toʻgʻrisidagi quyidagi talablarga muvofiqligini taʼminlash :

2026-yil 1-iyuldan boshlab — bazaviy hisoblash miqdorining (bundan buyon matnda BHM deb yuritiladi) 3 000 baravaridan kam boʻlmagan miqdorda ;

2027-yil 1-iyuldan boshlab — BHMning 4 000 baravaridan kam boʻlmagan miqdorda ;

2028-yil 1-iyuldan boshlab — BHMning 6 000 baravaridan kam boʻlmagan miqdorda ;

Bunda litsenziyalanadigan professional faoliyatni birga qoʻshib olib borishda ustav kapitalining eng kam miqdori toʻgʻrisidagi talablar jamlangan holda qoʻllaniladi ;

v) litsenziya talabgorining ustav kapitali va boshqa moliyaviy koʻrsatkichlari yetarliligini, shuningdek, litsenziyalovchi organ tomonidan belgilanadigan majburiy normativlarga muvofiqligini taʼminlash ;

g) dasturiy taʼminot va texnik vositalarning investitsiya vositachilarining dasturiy-texnik komplekslariga qoʻyiladigan talablarga muvofiqligi hamda qimmatli qogʻozlar bozori professional qatnashchilari, fond birjasi va Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi (bundan buyon matnda Markaziy depozitariy deb yuritiladi) bilan elektron oʻzaro hamkorlikka tayyorligi toʻgʻrisida Markaziy depozitariyning xulosasi ;

d) qimmatli qogʻozlar bilan operasiyalarning ichki hisobini yuritish vazifasi yuklatilgan kamida bitta xodimning boʻlishi hamda ichki nazoratni tashkil etish va amalga oshirish vazifasi yuklatilgan kamida bitta xodim (nazoratchi) mavjudligi ;

j) quyidagi shaxslar litsenziatning rahbari boʻlishi mumkin emas :

moliya-iqtisod, yuridik, matematika yoki axborot texnologiyalari mutaxassisliklaridan kamida bittasi boʻyicha oliy maʼlumotli boʻlmagan shaxslar;

qimmatli qogʻozlar bozoridagi professional faoliyatni amalga oshiruvchi tashkilotlarda, fond birjalarida yoxud iqtisodiy, moliyaviy va yuridik faoliyat sohalarida, axborot texnologiyalari sohasida yoki koʻrsatib oʻtilgan yoʻnalishlar boʻyicha kamida ikki yillik ish stajiga ega boʻlmagan shaxslar;

yakka tartibdagi ijro etuvchi organ vazifasini bajargan, kollegial ijro etuvchi organ tarkibiga kirgan, qimmatli qogʻozlar bozori professional ishtirokchisi, fond birjasi, kredit, sugʻurta yoki auditorlik tashkilotining taʼsischilari boʻlgan shaxslarning aybi bilan litsenziya talablari va shartlari buzilganligi sababli, mazkur yuridik shaxsning faoliyat turini amalga oshirish uchun berilgan litsenziyasi amal qilishi toʻxtatilgan paytda, agar bunday toʻxtash paytidan boshlab uch yildan kam vaqt oʻtgan boʻlsa;

iqtisodiy jinoyatlar, shuningdek, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va ommaviy qirgʻin qurollarini tarqatishni moliyalashtirish, uyushgan jinoyatchilik, korrupsiya va boshqaruv tartibiga qarshi jinoyatlarni sodir etganlik uchun sudlanganligi olib tashlanmagan yoki oʻtalmagan boʻlsa;

z) litsenziatning mutaxassislari, mansabdor shaxslari va nazoratchisining litsenziyalovchi organ tomonidan tasdiqlanadigan malaka talablariga muvofiqligi;

i) oʻzining dasturiy vositasi mavjud boʻlgan taqdirda, mualliflik huquqini tasdiqlaydigan hujjatlarning mavjudligi ;

k) atayin notoʻgʻri maʼlumotlarni tarqatish (taqdim etish) yoʻli bilan vakolatli organ va investorlarni chalgʻitmaslik, qimmatli qogʻozlar bozorida narxlarga doir manipulyatsiya qilishga yoʻl qoʻymaslik ;

l) quyidagi shaxslar litsenziya egasi va (yoki) oxirgi benefitsiar mulkdor sifatida litsenziya egasining ustav kapitalida ishtirok etishiga yoʻl qoʻyilmaydi :

ushbu bandning “j” kichik bandida koʻrsatilganlar;

jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va ommaviy qirgʻin qurollarini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi xalqaro hamkorlikda ishtirok etmayotgan davlatlarda doimiy yashovchi, joylashgan yoki roʻyxatdan oʻtgan shaxslar, shuningdek shu davlatlarda roʻyxatdan oʻtgan kompaniyalar;

m) litsenziya egasining ustav kapitalidagi ulushlarni jismoniy va yuridik shaxslarga, shu jumladan, norezidentlarga realizasiya qilishni litsenziyalovchi organ bilan kelishish ;

n) litsenziatning rahbariyati (direktor va uning oʻrinbosarlari) almashishini litsenziyalovchi organ bilan kelishish .

3-bob. Litsenziya olish uchun taqdim etiladigan hujjatlar

11. Litsenziya olish uchun litsenziya talabgori litsenziyalovchi organga quyidagi hujjatlarni axborot tizimi orqali taqdim etadi:

a) yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, pochta manzili, soliq toʻlovchining identifikasiya raqami (STIR), faoliyatni amalga oshirish joyi, elektron pochta manzili, bankning nomi va bankdagi hisobvaragʻi, litsenziyalanadigan faoliyatning turi, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish yoki qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilish toʻgʻrisidagi roziligi aks ettirilgan ariza;

b) litsenziya talabgorining mulki, boshqaruv va shaxsiy tarkibiy tuzilmasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

v) litsenziya talabgorining rahbariyati (direktor va uning oʻrinbosarlari) va taʼsischi haqidagi mazkur Nizomning 2-ilovasida keltirilgan maʼlumotlar. Bunda, taʼsischilar haqidagi maʼlumotlar oxirgi benefitsiar mulkdorgacha (oxirgi benefitsiar mulkdor ham) koʻrsatiladi;

g) litsenziya talabgorining rahbariyati (direktor va uning oʻrinbosarlari) va taʼsischilari chet el fuqarolari boʻlganda, mazkur Nizomning 10-bandi “j” kichik bandida nazarda tutilgan jinoyatlar boʻyicha belgilangan tartibda legallashtirilgan yoki apostil qoʻyilgan holda tegishli xorijiy mamlakatning vakolatli organidan olingan sudlanmaganlik haqidagi maʼlumotnoma hamda uning Oʻzbekiston Respublikasi davlat tiliga notarial tartibda tasdiqlangan tarjimasi;

d) litsenziya talabgorining mutaxassislari, mansabdor shaxslari va nazoratchisining litsenziyalovchi organ tomonidan tasdiqlanadigan malaka talablariga muvofiqligi haqidagi hujjat nusxasi;

j) ariza berilgan sanada ustav kapitalining eng kam miqdori har bir litsenziyalanadigan faoliyatning turi uchun:

2026-yil 1-iyuldan boshlab — BHMning 3000 baravaridan kam boʻlmagan miqdorda;

2027-yil 1-iyuldan boshlab — BHMning 4000 baravaridan kam boʻlmagan miqdorda;

2028-yil 1-iyuldan boshlab — BHMning 6000 baravaridan kam boʻlmagan miqdorda pul mablagʻi koʻrinishidagi hisob-kitobi shakllantirilganligi toʻgʻrisida bank maʼlumotnomasi;

Bunda litsenziyalanadigan professional faoliyatni birga qoʻshib olib borishda ustav kapitalining eng kam miqdori toʻgʻrisidagi talablar jamlangan holda qoʻllaniladi;

z) oxirgi hisobot sanasiga moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobot bilan birgalikda buxgalteriya balansi nusxasi (talabgor oxirgi hisobot sanasidan keyin tashkil etilgan hollardan tashqari).

Investitsiya vositachisi sifatida faoliyatni amalga oshirishga litsenziya talabgori qoʻshimcha ravishda quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

a) depozitar operasiyalarni amalga oshirish uchun dasturiy vositani sotgan (bergan) tashkilot bilan tuzilgan depozitar operasiyalarni amalga oshirish boʻyicha dasturiy vositadan tijorat maqsadida foydalanish uchun mualliflik litsenziyasi shartnomasining nusxasi;

b) depozitar operasiyalarni amalga oshirish boʻyicha dasturiy taʼminotning texnik tavsifi;

v) depozitar operasiyalarni amalga oshirish uchun foydalaniladigan texnik vositalarning tavsiflari koʻrsatilgan holdagi roʻyxati;

g) dasturiy taʼminot va texnik vositalarning investitsiya vositachilarining dasturiy-texnik komplekslariga qoʻyiladigan belgilangan talablarga muvofiqligi hamda qimmatli qogʻozlar bozori professional qatnashchilari, fond birjasi va Markaziy depozitariy bilan elektron oʻzaro hamkorlikka tayyorligi toʻgʻrisida Markaziy depozitariyning xulosasi;

“Fond bozori axborot-resurs markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyati bilan litsenziya talabgorining Yagona dasturiy texnik kompleksidan foydalanish uchun imzolangan shartnoma nusxasi taqdim etilganda litsenziya talabgoridan investitsiya vositachisi sifatida faoliyatni amalga oshirish uchun qoʻshimcha hujjatlarni taqdim etish talab qilinmaydi.

12. Litsenziya talabgorining rahbariyati (direktor va uning oʻrinbosarlari) va taʼsischilari Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlganda, litsenziyalovchi organ mazkur Nizomning 10-bandi “j” kichik bandida nazarda tutilgan holatlarni oʻzi mustaqil tarzda tekshiradi.

13. Litsenziyalovchi organ litsenziat xodimlarining mehnat daftarchalari haqidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksidan oʻzi mustaqil oladi.

14. Litsenziya olish uchun taqdim etiladigan hujjatlar litsenziya talabgorining rahbari tomonidan tasdiqlanishi (imzolanishi) shart.

Arizaga ilova qilinadigan hujjatlar va maʼlumotlar oʻqish mumkin boʻlgan yuqori sifatda “PDF”, “PNG” yoki “JPEG” formatlarda boʻlishi lozim.

Litsenziya talabgoridan ushbu Nizomda nazarda tutilmagan hujjatlarning taqdim etilishini talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

15. Litsenziya talabgori litsenziya olish uchun ariza va unga ilova qilinadigan hujjatlarni axborot tizimi orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar har kuni 24 soat davomida yuborishi mumkin.

Bunda ariza ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlari kelib tushganda, navbatdagi ish kuni litsenziyalovchi organ tomonidan ariza qabul qilingan kun hisoblanadi.

16. Qabul qilingan arizalar toʻgʻrisidagi maʼlumot litsenziyalovchi organning rasmiy veb-saytida joylashtiriladi.

4-bob. Arizani koʻrib chiqish, litsenziya berish yoki litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish

17. Litsenziyalovchi organ tomonidan litsenziya olish boʻyicha taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish uchun yigʻim undirilmaydi.

Litsenziya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror litsenziya talabgorining arizasi qabul qilingan kundan eʼtiboran yigirma ish kuni ichida qabul qilinadi.

Litsenziyalovchi organ arizani koʻrib chiqish muddati davomida hujjatlarni tekshirishi, zaruratga koʻra boshqa davlat organlarida mavjud, qaror qabul qilish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni axborot tizimi orqali mustaqil ravishda olishi, shuningdek litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga muvofiqligini belgilaydigan qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa harakatlarni amalga oshirishi mumkin.

18. Arizaga kiritilgan maʼlumotlar axborot tizimi orqali idoralararo hamkorlik tizimlarida mavjud maʼlumotlar asosida dastlabki tarzda avtomatik ravishda taqqoslanadi va tekshiriladi.

Ariza quyidagi hollarda avtomatik tarzda qabul qilinmaydi:

notoʻgʻri yoki yolgʻon maʼlumotlar kiritilganligi axborot tizimi orqali aniqlanganda;

litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi tasdiqlanmaganda;

litsenziyalar elektron reyestrida (bundan buyon matnda litsenziyalar reyestri deb yuritiladi) litsenziya talabgorining ayni bir xil faoliyat boʻyicha kiritilgan va amalda boʻlgan litsenziyasi mavjud boʻlgan taqdirda;

litsenziya talabgorining ayni bir xil faoliyati muayyan muddatga toʻxtatilganda;

litsenziya talabgorining tegishli faoliyat bilan shugʻullanishi sudning qaroriga (hukmiga) asosan muayyan muddatga taqiqlanganda.

19. Tarkibi litsenziyalovchi organ rahbari tomonidan tasdiqlangan ekspert komissiyasi oʻn besh ish kunidan oshmaydigan muddat ichida taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi hamda ular asosida litsenziya berish yoki litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisida xulosa tayyorlaydi.

20. Litsenziyalovchi organ ekspert komissiyasi xulosasi asosida toʻrt ish kuni ichida litsenziya berish toʻgʻrisida yoki ushbu Nizomning 23-bandida nazarda tutilgan holatlarda litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

21. Litsenziyalovchi organ tegishli qaror qabul qilingan kundan boshlab bir ish kuni ichida litsenziya talabgorini qabul qilingan qaror toʻgʻrisida xabardor qiladi.

22. Litsenziya QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda elektron shaklda rasmiylashtiriladi hamda litsenziyalovchi organning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

Elektron shaklda berilgan litsenziya manfaatdor shaxslar tomonidan qogʻozda chop etilishi mumkin. Bunda, qogʻozda chop etilgan litsenziyalar elektron shaklda berilgan litsenziyalarga tenglashtiriladi.

23. Litsenziyani berish toʻgʻrisidagi arizani rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

ushbu Nizomning 11-bandida nazarda tutilgan hujjatlarning litsenziya talabgori tomonidan toʻliq boʻlmagan hajmda taqdim etilganligi;

litsenziya talabgorining litsenziya talablari hamda shartlariga muvofiq emasligi;

bir yil muddatga litsenziyani olish yoki sudning qaroriga (hukmiga) asosan shaxsga nisbatan muayyan faoliyat turi bilan shugʻullanish taqiqlanganligi;

litsenziya talabgori tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjudligi;

litsenziya talabgorining rahbari va (yoki) taʼsischilarining mazkur Nizomning 10-bandi “j” kichik bandida nazarda tutilgan jinoyatlarda ishtirok etganligi yoki ishtirok etishda gumonlanayotganligi haqida maʼlumotlar mavjudligi;

litsenziyalovchi organning asoslantirilgan mulohazasi.

Litsenziyani berish toʻgʻrisidagi arizani boshqa asoslarga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

24. Mazkur Nizomning 23-bandi ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan hollar aniqlanganda, agar arizada bartaraf etish mumkin boʻlgan kamchiliklar mavjud boʻlsa, litsenziyalovchi organ ularni bartaraf etish uchun litsenziya talabgoriga muddat beradi. Kamchiliklarni bartaraf etish zarurligi toʻgʻrisidagi xabarnoma litsenziyalovchi organ tomonidan litsenziya talabgoriga bir ish kuni ichida yuboriladi.

25. Xabarnoma taqdim etilgan hujjatlarda aniqlangan kamchiliklar hamda ularni bartaraf etish usullari, shuningdek litsenziya talabgori koʻrsatilgan sabablarni bartaraf qilib, tegishli hujjatlarni koʻrib chiqish uchun takroran taqdim etishi mumkin boʻlgan muddat koʻrsatilgan holda yuboriladi. Xabarnomada koʻrsatilgan muddat kamchiliklarni bartaraf etish uchun zarur boʻladigan vaqtga mutanosib boʻlishi, lekin ushbu muddat oʻttiz ish kunidan ortiq boʻlmasligi kerak.

26. Kamchiliklarni bartaraf etish toʻgʻrisidagi xabarnoma yuborilgan taqdirda, litsenziyani berish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish muddati toʻxtatib turiladi.

27. Hujjatlar xabarnomada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etmasdan yoki xabarnomada koʻrsatilgan muddat oʻtgandan keyin takroran taqdim etilgan taqdirda, litsenziyalovchi organ litsenziyani berishni rad etish haqida qaror qabul qilishga haqli. Bunda, litsenziyani berishni kamchiliklarni bartaraf etish toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilmagan yangi asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

28. Litsenziyani berish rad etilganligi haqidagi xabarnoma litsenziya talabgoriga rad etish sabablari, qonunchilikning aniq normalari va litsenziya talabgori mazkur sabablarni bartaraf etib, hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishi mumkin boʻlgan muddat koʻrsatilgan holda yuboriladi.

Litsenziya talabgori rad etish sabablarini bartaraf etishga va hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishga haqli boʻlgan muddat litsenziyani berish rad etilganligi haqidagi xabarnoma olingan kundan eʼtiboran oʻn ish kunidan kam boʻlmasligi kerak.

29. Litsenziya talabgori litsenziya berishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablarni belgilangan muddatda bartaraf etgan taqdirda, hujjatlarni takroran koʻrib chiqish, litsenziyani berish yoxud uni berishni rad etish litsenziya talabgorining rad etish sabablari bartaraf etilganligi toʻgʻrisidagi arizasi va rad etish sabablari bartaraf etilganligini tasdiqlovchi tegishli hujjatlar olingan kundan eʼtiboran besh ish kunidan oshmaydigan muddatda litsenziyalovchi organ tomonidan amalga oshiriladi.

30. Hujjatlarni takroran koʻrib chiqishda litsenziyalovchi organ tomonidan litsenziya talabgoriga ilgari bayon qilinmagan rad etish sabablarini keltirishga yoʻl qoʻyilmaydi, bundan ilgari koʻrsatilgan sabablar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlar bilan bogʻliq rad etish sabablari keltirilishi hamda mazkur Nizomning 23-bandi oltinchi va yettinchi xatboshilarida nazarda tutilgan holatlar mustasno.

31. Litsenziyani berish rad etilganligi haqidagi xabarnomada koʻrsatilgan muddat oʻtganidan yoki mazkur Nizomning 29-bandiga muvofiq hujjatlarni takroran koʻrib chiqish natijasida litsenziya berish rad etilganidan soʻng litsenziya talabgori tomonidan berilgan ariza yangidan topshirilgan hisoblanadi va litsenziyalovchi organ tomonidan umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi.

32. Litsenziya talabgori litsenziyalovchi organ tomonidan koʻrsatilayotgan xizmatlardan foydalanishdan ularni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.

33. Berilgan litsenziyalar haqidagi maʼlumot litsenziyalovchi organ tomonidan litsenziyalanadigan faoliyatning har bir turi boʻyicha alohida yuritiladigan litsenziyalar reyestriga kiritiladi.

5-bob. Litsenziyani qayta rasmiylashtirish tartibi

34. Litsenziat — yuridik shaxs hisoblangan tadbirkorlik subyekti oʻzgartirilganda, uning nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili) oʻzgargan taqdirda tadbirkorlik subyekti yoxud uning huquqiy vorisi qayta roʻyxatdan oʻtganidan keyin besh ish kunida litsenziyalovchi organga litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida ariza berishi shart.

Yangidan vujudga kelgan yuridik shaxsni davlat roʻyxatidan oʻtkazish sanasida ayni bir faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyasi mavjud boʻlgan yuridik shaxslar — tadbirkorlik subyektlari qoʻshib yuborilgan taqdirda litsenziyani ushbu bandning birinchi xatboshisida belgilangan tartibda qayta rasmiylashtirishga yoʻl qoʻyiladi.

35. Litsenziyani qayta rasmiylashtirish uchun zarur boʻlgan hujjatlar litsenziat tomonidan mazkur Nizomning 11-bandida nazarda tutilgan tartibda beriladi.

36. Litsenziyani qayta rasmiylashtirish hamda berish litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisidagi ariza tegishli hujjatlar ilova qilingan holda litsenziyalovchi organ tomonidan qabul qilib olingan kundan eʼtiboran besh ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda amalga oshiriladi.

Litsenziya qayta rasmiylashtirilguniga qadar, litsenziat yoki uning huquqiy vorisi litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisidagi arizasi asosida unda koʻrsatilgan faoliyatni amalga oshiradi.

Litsenziya qayta rasmiylashtirilganda litsenziyalovchi organ tomonidan litsenziyalar reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi.

Litsenziyani qayta rasmiylashtirish uchun yigʻim undirilmaydi.

6-bob. Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish va bekor qilish

37. Litsenziyaning amal qilishi quyidagi hollarda litsenziyalovchi organ tashabbusi bilan toʻxtatib turilishi mumkin:

litsenziya talablari va shartlari litsenziat tomonidan buzilganligi aniqlanganda;

litsenziat tomonidan litsenziyalovchi organning litsenziat zimmasiga aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish majburiyatini yuklovchi qarori bajarilmaganda.

38. Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish litsenziyalovchi organ yoki sud tomonidan amalga oshiriladi. Litsenziyaning amal qilishi litsenziyalovchi organ tomonidan oʻn kundan koʻp boʻlmagan muddatga, sud tomonidan esa oʻn kundan ortiq, lekin olti oydan koʻp boʻlmagan muddatga toʻxtatib turilishi mumkin.

39. Litsenziyalovchi organ litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishga sabab boʻlgan holatlar litsenziat tomonidan bartaraf etilishi muddatini belgilashi shart. Bunda, koʻrsatilgan muddat litsenziat litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarorni olgan kundan eʼtiboran besh ish kunidan kam boʻlmasligi kerak.

40. Litsenziyalovchi organning litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarori litsenziatga litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish sabablari va qonunchilikning aniq normalari koʻrsatilgan holda, qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran bir ish kunidan kechiktirmay yuboriladi.

41. Belgilangan muddat ichida litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish uchun asos boʻlgan sabab va kamchiliklar bartaraf qilinmasa, litsenziyalovchi organ litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish muddatini uzaytirish boʻyicha yoki litsenziyani bekor qilish haqida sudga daʼvo ariza kiritadi.

42. Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishga sabab boʻlgan holatlar litsenziat tomonidan bartaraf etilgan taqdirda, litsenziat bu haqida litsenziyalovchi organga tasdiqnoma yuboradi.

43. Kamchiliklar bartaraf etilganligi toʻgʻrisidagi tasdiqnoma litsenziyalovchi organ tomonidan maʼlumotlarni tahlil qilish yoki zaruratga koʻra kamchiliklar bartaraf etilganligini joyiga chiqqan holda qonunchilikda belgilangan tartibda oʻrganish orqali amalga oshiriladi.

44. Tahlil yoki oʻrganishlar natijasida litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishga sabab boʻlgan holatlar litsenziat tomonidan bartaraf etilganligi aniqlangan taqdirda, litsenziyalovchi organ kamchiliklar bartaraf etilganligi toʻgʻrisida tasdiqnoma olingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida litsenziyaning amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

45. Agar litsenziyalovchi organ litsenziyaning amal qilishini qayta tiklash haqida yoki qayta tiklashni rad etish toʻgʻrisida uch ish kuni ichida qaror qabul qilmasa, litsenziat mazkur muddat oʻtgandan soʻng litsenziyalovchi organni xabardor qilgan holda oʻz faoliyatini davom ettirishi mumkin.

46. Litsenziat oʻz faoliyatini vaqtincha toʻxtatib turgan taqdirda, litsenziyaning amal qilishini olti oygacha muddatga toʻxtatib turish haqida litsenziyalovchi organga ariza bilan murojaat qilishi mumkin.

Agar litsenziat litsenziyaning amal qilishi toʻxtatib turilganidan keyin olti oy ichida litsenziyaning amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisida litsenziyalovchi organga ariza bilan murojaat etmagan boʻlsa, litsenziyaning amal qilishi tugatiladi.

47. Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish va qayta tiklash toʻgʻrisidagi axborot tegishli qaror qabul qilingan sanadan eʼtiboran bir ish kuni ichida litsenziyalar reyestriga joylashtirilishi kerak.

48. Litsenziyaning amal qilishi quyidagi hollarda tugatiladi:

litsenziyalash tartibi bekor qilinganda;

litsenziat tomonidan litsenziyalovchi organga litsenziyaning amal qilishini olti oygacha toʻxtatib turish toʻgʻrisida murojaat berilib, mazkur xatboshida nazarda tutilgan muddat davomida litsenziyaning amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisida litsenziyalovchi organga murojaat qilinmagan taqdirda.

Litsenziyaning amal qilishi ushbu bandning ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan asos boʻyicha toʻxtatilgan taqdirda litsenziyalovchi organ bu haqida litsenziatga bir ish kuni ichida xabarnoma yuboradi.

49. Litsenziya quyidagi hollarda bekor qilinadi:

litsenziat litsenziyaning amal qilishini ixtiyoriy ravishda bekor qilish toʻgʻrisida murojaat qilganda;

yuridik shaxs tugatilganda — tugatilgan paytdan eʼtiboran yoki uning faoliyati qayta tashkil etish natijasida tugatilganda — qayta tashkil etilgan paytdan eʼtiboran, bundan uning oʻzgartirilishi, shuningdek yangidan yuzaga kelgan yuridik shaxsni davlat roʻyxatidan oʻtkazish sanasida qayta tashkil etilayotgan yuridik shaxsda faoliyatning ayni bir litsenziyalanadigan turini amalga oshirish uchun litsenziya mavjud boʻlgan taqdirda, qoʻshib yuborilishi mustasno;

litsenziat litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishiga olib kelgan holatlarni litsenziyalovchi organ yoki sud belgilagan muddatda bartaraf etmaganda;

litsenziyalovchi organning litsenziyani berish toʻgʻrisidagi qarorining qonunga xilofligi aniqlanganda;

litsenziat tomonidan mazkur Nizomning 10-bandida belgilangan litsenziya talablari va shartlari muntazam ravishda (bir yil davomida ikki va undan ortiq marotaba) yoki bir marotaba qoʻpol ravishda buzilganda. Bunda, mazkur Nizomning 10-bandi “ b” , “d” , “j” , “z” va “l” kichik bandlarida belgilangan talablar va shartlarning bajarilmaganligi bir marta qoʻpol ravishda buzilish hamda “a” , “v” , “g” , “i” , “k” , “m” va “n” kichik bandlarida belgilangan talablar va shartlarning bir yil davomida ikki va undan ortiq marta bajarilmaganligi muntazam ravishda buzilish deb hisoblanadi;

litsenziya qalbaki hujjatlardan foydalangan holda olinganligi fakti aniqlanganda.

Ushbu bandning oltinchi va yettinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda bir yil davomida qaytadan litsenziya berilmaydi. Mazkur talab litsenziatning muassasasi yoki benefitsiar mulkdori tomonidan tashkil etiladigan yangi tadbirkorlik subyektlariga nisbatan ham tatbiq etiladi.

50. Litsenziyani bekor qilish mazkur Nizomning 49-bandi ikkinchi va uchinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hollarda litsenziyalovchi organning qarori asosida besh ish kuni ichida amalga oshiriladi.

Litsenziya mazkur Nizomning 49-bandi toʻrtinchi — yettinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hollarda sud tomonidan bekor qilinadi.

Litsenziyalovchi organ litsenziyani bekor qilish toʻgʻrisida sudga ariza bilan murojaat qilingan kundan eʼtiboran bir ish kunidan kechiktirmay litsenziatga litsenziyani bekor qilish haqida ariza bilan sudga murojaat qilish asoslari va qonunchilikning aniq normalarini koʻrsatgan holda xabar yuboradi.

51. Litsenziya ushbu Nizomning 49-bandi yettinchi xatboshisida koʻrsatilgan asosga koʻra bekor qilingan taqdirda, u berilgan sanadan eʼtiboran bekor qilingan deb hisoblanadi.

52. Litsenziyaning amal qilishini bekor qilish yoki qayta tiklash toʻgʻrisidagi sud qarori qonuniy kuchga kirgandan soʻng litsenziyalovchi organ ushbu maʼlumotni bir ish kuni ichida litsenziyalar reyestriga kiritadi.

53. Litsenziyaning amal qilishini bekor qilish toʻgʻrisida litsenziyalovchi organning qarori ushbu qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran bir ish kunidan kechiktirmay litsenziatga litsenziyani bekor qilish asoslari va qonunchilikning aniq normalarini koʻrsatgan holda yetkaziladi.

Litsenziyalovchi organ bekor qilingan litsenziya toʻgʻrisidagi axborotni bir ish kuni ichida litsenziyalar reyestriga kiritadi.

7-bob. Ayrim litsenziya talablari va shartlarini amalga oshirishning maxsus tartibi

54. Litsenziat litsenziyalovchi organ bilan quyidagilarni kelishishi lozim:

litsenziya egasining ustav kapitalidagi ulushlarni jismoniy va yuridik shaxslarga, shu jumladan norezidentlarga realizatsiya qilish;

litsenziatning rahbariyati (direktor va uning oʻrinbosarlari) almashishi.

55. Mazkur Nizomning 54-bandi ikkinchi va uchinchi xatboshilarida koʻrsatilgan holatlarda litsenziat litsenziyalovchi organga quyidagi hujjatlarni axborot tizimi orqali taqdim etishi kerak:

a) yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, pochta manzili, soliq toʻlovchining identifikasiya raqami (STIR), elektron pochta manzili, bankning nomi va bankdagi hisobvaragʻi, arizani toʻldirish sababi (ustav kapitalidagi ulushlarni jismoniy va yuridik shaxslarga, shu jumladan norezidentlarga realizatsiya qilish yoki rahbariyatni (direktor va uning oʻrinbosari) almashtirishni kelishish ) aks ettirilgan ariza;

b) litsenziatning ustav kapitalidagi ulushini sotib olish niyatida boʻlgan potensial oluvchi — jismoniy shaxs haqidagi maʼlumotlar (F.I.O., shaxsni tasdiqlovchi hujjat raqami, JSHSHIR). Chet el fuqarolari uchun ushbu bandning “g” kichik bandida nazarda tutilgan maʼlumotlar qoʻshimcha ravishda taqdim etilishi kerak;

v) litsenziatning ustav kapitalidagi ulushni sotib olish niyatida boʻlgan potensial oluvchi — yuridik shaxsning rahbariyati (direktor va uning oʻrinbosarlari) va taʼsischilari haqida ushbu Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shakldagi maʼlumotlar. Bunda, taʼsischilar haqidagi maʼlumotlar oxirgi benefitsiar mulkdorga (oxirgi benefitsiar mulkdor ham) qadar koʻrsatilishi kerak;

g) litsenziatning ustav kapitali ulushni potensial oluvchi — yuridik shaxsning rahbariyati (direktor va uning oʻrinbosarlari) va taʼsischilari chet el fuqarolari boʻlganda, mazkur Nizomning 10-bandi “j” kichik bandida nazarda tutilgan jinoyatlar boʻyicha belgilangan tartibda legallashtirilgan yoki apostil qoʻyilgan holda tegishli xorijiy mamlakatning vakolatli organidan olingan sudlanmaganlik haqidagi maʼlumotnoma hamda uning Oʻzbekiston Respublikasi davlat tiliga notarial tartibda tasdiqlangan tarjimasi.

56. Litsenziyalovchi organ arizani qabul qilgan kundan boshlab oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda kelishish yoki kelishishni rad etish haqida qaror qabul qiladi.

Bunda, mazkur Nizomning 54-bandi ikkinchi va uchinchi xatboshilarida koʻrsatilgan shaxslar litsenziya talablari va shartlariga muvofiq boʻlgan taqdirda, litsenziyalovchi organ tomonidan ularni kelishish haqida qaror qabul qilinadi. Agar ular litsenziya talablari va shartlariga muvofiq emas deb topilganda, ularni kelishish rad etiladi.

57. Arizani koʻrib chiqish va qaror qabul qilish uchun yigʻim undirilmaydi.

8-bob. Litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishini nazorat qilish

58. Litsenziat tomonidan litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi ustidan nazorat litsenziyalovchi organ tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

59. Litsenziyalovchi organ litsenziat tomonidan litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishini nazorat qilishda oʻz vakolatlari doirasida quyidagilarga haqli:

litsenziatni litsenziya talablari va shartlariga rioya etayotganligi ustidan tekshirishni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilni xabardor etgan holda qonunchilikda belgilangan tartibda joyiga chiqqan holda oʻtkazish;

litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi ustidan tekshiruvlar oʻtkazilayotganda yuzaga keladigan masalalar boʻyicha litsenziatdan zarur maʼlumotlarni soʻrash va olish;

tekshiruv natijalari asosida litsenziat yoʻl qoʻygan litsenziya talablari va shartlarining aniq qoidabuzarliklarni koʻrsatgan holda dalolatnomalar (maʼlumotnomalar) tuzish;

litsenziat zimmasiga aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish majburiyatini yuklovchi qarorlar chiqarish, bunday qoidabuzarliklarni bartaraf etish muddatlarini belgilash;

litsenziyaning amal qilishini oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatga toʻxtatib turish, shuningdek, sudga litsenziyaning amal qilishini olti oydan ortiq boʻlmagan muddatga toʻxtatib turish yoki litsenziyani bekor qilish tashabbusi bilan murojaat qilish;

litsenziya berish tartib-taomillari sohasidagi huquqbuzarliklar boʻyicha yuridik shaxslarga jarima qoʻllash toʻgʻrisida qaror qabul qilish, uni majburiy undirish boʻyicha sudga daʼvo arizasi kiritish.

60. Nazorat qilish quyidagi shakllarda amalga oshiriladi:

axborot tizimi orqali masofaviy nazorat;

litsenziya talablari hamda shartlariga rioya etilishini asoslar mavjud boʻlgan taqdirda va qonunchilikda belgilangan tartibda joyga chiqqan holda tekshirish;

statistik axborotlarni va litsenziatdan soʻrab olinadigan maʼlumotlarni tahlil qilish.

61. Litsenziyalovchi organ masofaviy nazoratni axborot tizimi imkoniyatlaridan kelib chiqqan holda litsenziatning xodimlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, litsenziya talablari va shartlariga rioya qilinganligi toʻgʻrisida taqdim etilgan maʼlumotlar, shuningdek, boshqa vakolatli organlar va idoralardan olingan axborotlar asosida amalga oshiradi.

Masofaviy nazoratni amalga oshirishda litsenziyalar reyestriga kiritilgan litsenziatning litsenziya talablari va shartlarini buzish holatlari toʻgʻrisida axborot tizimi orqali avtomatik ravishda keladigan xabarlar litsenziyalovchi organning shaxsiy kabinetiga kelib tushadi. Ushbu xabar orqali litsenziyalovchi organ litsenziatning faoliyatini tahlil qiladi va oʻrganadi. Bunda litsenziyalovchi organ litsenziya talablari va shartlarining buzilishi holatlarini bartaraf etish boʻyicha litsenziatga koʻrsatma beradi.

Litsenziat masofaviy nazorat asosida litsenziyalovchi organ tomonidan berilgan koʻrsatmada bayon etilgan talablarni oʻn ish kuni ichida bajarishi va bu haqida litsenziyalovchi organga xabar berishi lozim.

Koʻrsatma litsenziat tomonidan oʻz vaqtida ijro etilmaganda yoki bajarilishi taʼminlanmaganda, litsenziyalovchi organ “xavfni tahlil qilish” tizimi asosida uning faoliyatini tekshirishi mumkin.

62. Litsenziatning faoliyatini joyiga chiqqan holda tekshirish quyidagilar asosida amalga oshiriladi:

“xavfni tahlil etish” tizimi;

jismoniy va yuridik shaxslarning, shu jumladan, jamoatchilik nazorati subyektlarining murojaatlari.

63. Litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishini joyiga chiqqan holda tekshirish oʻn kungacha boʻlgan muddatda oʻtkazilishi lozim.

Litsenziyalovchi organ tomonidan belgilangan tartibda joyiga chiqqan holda oʻtkaziladigan tekshirishdan bosh tortish litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish uchun asos boʻladigan harakat hisoblanadi.

9-bob. Litsenziyalar reyestrini yuritish tartibi

64. Litsenziyalovchi organ litsenziyalanadigan faoliyat turlari boʻyicha litsenziyalar reyestrini yuritadi.

Litsenziyalar reyestrida quyidagilar koʻrsatilgan boʻlishi lozim:

litsenziatning nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, litsenziyalanadigan faoliyat turi, joylashgan yeri (pochta manzili), elektron pochta manzili, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), telefon raqami;

axborot resursining (tizimning, platformaning) domen nomi;

litsenziyalarning berilgan sanasi va tartib raqami;

litsenziyalarni qayta rasmiylashtirish, oʻzgartirish, amal qilishini toʻxtatib turish, qayta tiklash, amal qilishini tugatish hamda bekor qilish asoslari va sanasi.

65. Litsenziyalar reyestrida mavjud boʻlgan maʼlumotlar litsenziyalovchi organning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi va tanishib chiqish uchun ochiq boʻladi.

10-bob. Yakuniy qoidalar

66. Litsenziat litsenziya talab va shartlarining bajarilganligi yuzasidan litsenziyalovchi organga soxta, yolgʻon yoki notoʻgʻri maʼlumotlar berganligi uchun qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi.

67. Litsenziyalovchi organning litsenziyani berishni rad etish, amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish va bekor qilish haqidagi qarorlari, shuningdek litsenziyalovchi organ mansabdor shaxslarining harakatlari (harakatsizligi) ustidan belgilangan tartibda sudga shikoyat qilinishi mumkin.

68. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javobgar boʻladilar.

Qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya vositachisi va investitsiya aktivlarini ishonchli boshqaruvchi professional faoliyatlarini litsenziyalash tartib-taomillari toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya vositachisi va investitsiya aktivlarini ishonchli boshqaruvchi sifatida professional faoliyatni litsenziyalash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Litsenziya talabgori Litsenziya olish uchun ariza va tegishli hujjatlarni tayyorlaydi hamda litsenziyalovchi organga yuboradi. oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Litsenziyalovchi organ Ariza va tegishli hujjatlarni koʻrib chiqadi hamda litsenziya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. yigirma ish kuni ichida Litsenziyalovchi organ 1. Ekspert komissiyasi tomonidan hujjatlar koʻrib chiqiladi hamda litsenziya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida xulosa tayyorlanadi. oʻn besh ish kuni ichida 2. Ekspert komissiyasi xulosasi asosida litsenziya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. toʻrt ish kuni ichida 3. Litsenziya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinganligi yuzasidan litsenziya talabgorini xabardor qiladi. bir ish kuni ichida 3-bosqich Litsenziyalovchi organ Litsenziya berish uchun zarur hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan taqdirda, agar ushbu kamchiliklarni bartaraf etish mumkin boʻlsa, litsenziya talabgoriga kamchiliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi. bir ish kuni ichida 4-bosqich Litsenziya talabgori Kamchiliklarni bartaraf etgan holda tegishli hujjatlarni litsenziyalovchi organga taqdim etadi. xabarnomada koʻrsatilgan muddatda 5-bosqich Litsenziya talabgori Litsenziya berish rad etilgan taqdirda, rad etish sabablarini bartaraf etib, hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etadi. rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilgan muddatda 6-bosqich Litsenziyalovchi organ Litsenziya talabgori tomonidan takroran taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi hamda litsenziya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. besh ish kuni ichida 7-bosqich Litsenziat 1. Tadbirkorlik subyekti oʻzgartirilgan, uning nomi yoki joylashgan yeri (pochta manzili) oʻzgargan taqdirda, tadbirkorlik subyekti yoxud uning huquqiy vorisi litsenziyalovchi organga litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida ariza beradi. 2. Yangidan vujudga kelgan yuridik shaxsni davlat roʻyxatidan oʻtkazish sanasida ayni bir faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyasi mavjud boʻlgan tadbirkorlik subyektlari qoʻshib yuborilgan taqdirda, litsenziyalovchi organga litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida ariza beradi. roʻyxatdan oʻtgandan soʻng bir ish kuni ichida 8-bosqich Litsenziyalovchi organ Litsenziyani qayta rasmiylashtirish uchun ariza va tegishli hujjatlar taqdim qilinganda litsenziyani qayta rasmiylashtiradi va bu haqida litsenziyalarning reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi. besh ish kuni ichida 9-bosqich Litsenziat Litsenziat litsenziyaning amal qilishini ixtiyoriy ravishda bekor qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilganda, litsenziyaning amal qilishini ixtiyoriy ravishda bekor qilish toʻgʻrisida ariza beradi. qaror qabul qilingandan soʻng 10-bosqich Litsenziyalovchi organ Litsenziyaning amal qilishi bekor qilinganligi haqida litsenziyalar elektron reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi. besh ish kuni ichida

Qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya vositachisi va investitsiya aktivlarini ishonchli boshqaruvchi professional faoliyatlarini litsenziyalash tartib-taomillari toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Litsenziya talabgorining rahbariyati (direktor va uning oʻrinbosarlari) va taʼsischilari haqidagi

1-jadval Litsenziya talabgorining rahbariyati (direktor va uning oʻrinbosarlari) Lavozim Familiyasi, ismi va otasining ismi Fuqarolik JSHSHIR (Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari uchun) Shaxsni tasdiqlovchi hujjat Hujjat turi Seriyasi va raqami Berilgan sanasi va amal qilish muddati Kim tomonidan berilgan 1 2 3 4 5 6 7 8

2-jadval Litsenziya talabgorining taʼsischilari Familiyasi, ismi va otasining ismi yoki yuridik shaxsning nomi Ulush hajmi Fuqarolik (jismoniy shaxslar uchun) yoki davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan joy (yuridik shaxslar uchun) JSHSHIR (jismoniy shaxslar — Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari uchun) yoki STIR (yuridik shaxslar — Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari uchun) Shaxsni tasdiqlovchi hujjat yoki davlat roʻyxatidan oʻtkazish Hujjat turi Seriyasi va raqami Berilgan sanasi va amal qilish muddati Kim tomonidan berilgan 1 2 3 4 5 6 7 8

Qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya vositachisi va investitsiya aktivlarini ishonchli boshqaruvchi professional faoliyatlarini litsenziyalash tartib-taomillari toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Qimmatli qogʻozlar bozori professional ishtirokchisining ustav kapitalidagi ulushini potensial sotib oluvchi – yuridik shaxsning rahbariyati (direktor va uning oʻrinbosarlari) va taʼsischilari haqidagi

1-jadval Qimmatli qogʻozlar bozori professional ishtirokchisining ustav kapitalidagi ulushini potensial sotib oluvchi — yuridik shaxs rahbariyati (direktor va uning oʻrinbosarlari) Lavozim Familiyasi, ismi va otasining ismi Fuqarolik JSHSHIR (Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari uchun) Shaxsni tasdiqlovchi hujjat Hujjat turi Seriyasi va raqami Berilgan sanasi va amal qilish muddati Kim tomonidan berilgan 1 2 3 4 5 6 7 8

2-jadval Qimmatli qogʻozlar bozori professional ishtirokchisining ustav kapitalidagi ulushini potensial sotib oluvchi — yuridik shaxsning taʼsischilari Familiyasi, ismi va otasining ismi yoki yuridik shaxsning nomi Ulush hajmi Fuqarolik (jismoniy shaxslar uchun) yoki davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan joyi (yuridik shaxslar uchun) JSHSHIR (jismoniy shaxslar — Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari uchun) yoki STIR (yuridik shaxslar — Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari uchun) Shaxsni tasdiqlovchi hujjat yoki davlat roʻyxatidan oʻtkazish Hujjat turi Seriyasi va raqami Berilgan sanasi va amal qilish muddati Kim tomonidan berilgan 1 2 3 4 5 6 7 8

Direktor D. LI

Toshkent sh.,

2026-yil 7-may,

17-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.06.2026-y., 10/26/3850/0574-son)

lex.uz