UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 7-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 7 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 мая 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Национального агентства перспективных проектов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 May 2026 · Ministry and agency documents · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг

буйруғи

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида »ги ва « Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида »ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон «Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ 2026 йил 1 июлдан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 7 майдаги 19-сон буйруғига ИЛОВА

Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

асослантирилган мулоҳаза — қонунчиликда белгиланган талабларга қўшимча равишда хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган томонидан қўлланиладиган, кўриб чиқилаётган масаланинг ҳақиқий мазмуни расмий мазмунидан устуворлигини назарда тутувчи профессионал баҳолаш. Асослантирилган мулоҳаза ваколатли орган томонидан қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш доирасида олинган ахборотга, жисмоний ва юридик шахслардан, халқаро ташкилотлардан, давлат органларидан, шу жумладан чет эл назорат органлари ҳамда ташкилотларидан, бошқа очиқ манбалардан олинган ва асослантирилган мулоҳазани шакллантириш учун муҳим бўлган бошқа ахборотга асосланади;

ахборот тизими — ваколатли органни қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабардор қилишни масофавий шаклда амалга ошириш учун мўлжалланган махсус электрон тизим;

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги;

инвестиция маслаҳатчиси — қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи, қимматли қоғозлар бозори ва унинг иштирокчилари ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда прогноз қилиш масалаларига доир маслаҳат хизматлари, трансфер-агент хизматларини кўрсатувчи, шунингдек қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи юридик шахс ;

тасдиқнома — хабардор қилувчилар инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлагани ёки тугатгани ҳақида ваколатли органни хабардор қилганини тасдиқловчи, матрицали штрих кодга (QR-код) эга бўлган электрон ҳужжат;

хабардор қилувчилар — ваколатли органга хабарнома юборган ва хабарномалар реестрига киритилган қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини амалга оширувчи юридик шахс ;

хабарнома — хабардор қилиш тартибида фаолиятни амалга оширишни бошлаш (тугатиш) учун хабардор қилувчилар томонидан ваколатли органга юбориладиган маълумотлар ;

хабарномалар реестри — фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга ошираётган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, тугатилган хабардор қилувчилар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ваколатли органнинг маълумотлар базаси .

2. Хабардор қилувчилар қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаш ёки тугатиш тўғрисидаги хабарномани мазкур Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ ушбу фаолиятни бошлашдан олдин ахборот тизими орқали электрон шаклда юборади.

Хабарнома ахборот тизими орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда хабарнома ахборот тизими орқали қабул қилинган вақтдан бошлаб, ваколатли орган томонидан кирим қилинган ҳисобланади.

3. Хабарномада кўрсатилган ахборотнинг ишончлилиги учун хабардор қилувчилар масъул ҳисобланади.

4. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси фаолияти билан ваколатли органни хабардор қилмасдан шуғулланиш тақиқланади.

2-боб. Хабардор қилиш тартибида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини ташкил этиш талаблари ва шартлари

5. Хабардор қилиш тартибида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини ташкил этиш учун қуйидаги талаблар ва шартлар амал қилади :

а) 50 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда ўз маблағлари (капитали) мавжудлиги;

б) қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва фонд биржалари билан ўзаро электрон алоқага тайёрлиги;

в) хабардор қилувчида қимматли қоғозлар билан операцияларнинг ички ҳисобини юритиш вазифасини бажарувчи камида битта ходимнинг бўлиши ҳамда ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш вазифасини бажарувчи камида битта ходим (назоратчи) бўлиши;

г) қуйидаги шахслар хабардор қилувчининг раҳбари бўлиши мумкин эмас:

молия-иқтисод, юридик, математика ёки ахборот технологиялари мутахассисликларидан камида биттаси бўйича олий маълумотли бўлмаган шахслар;

қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида ёхуд иқтисодий, молиявий ва юридик фаолият соҳаларида, ахборот технологиялари соҳасида ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлмаган шахслар;

иқтисодий жиноятлар, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, коррупция ва бошқарув тартибига қарши жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги олиб ташланмаган ёки ўталмаган бўлса;

юридик шахс банкрот деб эътироф этилган пайтда ва эътироф этилган пайтдан бошлаб икки йил ўтмаган бўлса, якка ҳолда ижро этувчи орган функцияларини бажарган ёки коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирган шахслар;

д) хабардор қилувчининг мутахассислари, мансабдор шахслари ва назоратчисининг ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган малака талабларига мувофиқлиги;

е) ўзининг дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда муаллифлик ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг мавжудлиги.

3-боб. Хабардор қилиш тартибида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаш ҳақида хабарнома юбориш ва уни ҳисобга олиш

6. Хабардор қилувчилар ахборот тизимига Ягона идентификация тизими (OneID) орқали кириб, инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаши учун ваколатли органга хабарнома юборади.

7. Хабарномани юборишда қуйидаги маълумотлар киритилади (юкланади):

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР;

жойлашган манзили ва электрон почтаси;

юридик шахс раҳбарининг телефон рақами;

инвестиция маслаҳатчиси фаолияти амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами);

инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);

банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди);

юридик шахс раҳбарининг паспорт рақами, серияси ёки идентификация ID-картаси рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (бундан буён матнда ЖШШИР деб юритилади) маълумотлари, 1-тоифали малака сертификати рақами ва санаси;

махсус касбий тайёргарликка эга бўлган ходимларнинг паспорт рақами, серияси ёки идентификация ID-картаси рақами, ЖШШИР, малака сертификати рақами ва санаси;

Хабардор қилувчилар томонидан хабарномани юборишда ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган талаблар ва шартларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Бунда хабарномага илова қилинадиган (юкланадиган) тегишли ҳужжатлар электрон шаклда (PDF, PNG ёки JPEG форматда) бўлиши керак.

8. Хабардор қилувчилардан мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган маълумотлар ва ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

9. Мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган маълумотлар идоралараро ҳамкорлик тизимларида мавжуд маълумотлар асосида шу куннинг ўзида ахборот тизими орқали ваколатли орган томонидан таққосланади ва ўрганилади.

10. Хабарнома қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди:

нотўғри ёки ёлғон ахборот киритилганлиги ахборот тизими орқали аниқланганда;

инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга ошириш учун белгиланган талаблар ва шартларга риоя этилмаган ёки улар бажарилганлиги тасдиқланмаганда;

агар хабардор қилувчилар аввал хабарномалар реестрига киритилган бўлса ва уларнинг фаолияти амалга оширилаётган бўлса;

ваколатли орган ёки суд томонидан хабардор қилувчиларнинг фаолияти муайян муддатга тўхтатиб турилганда;

хабардор қилувчилар томонидан инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини амалга ошириш суднинг қарорига асосан тақиқланганда.

Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан ташқари бошқа асослар билан хабарномани қабул қилмасликка йўл қўйилмайди.

11. Белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда юборилган хабарнома ахборот тизими орқали шу куннинг ўзида қабул қилинади.

12. Қабул қилинган хабарнома асосида ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ тасдиқнома ахборот тизими орқали бир иш куни ичида электрон шаклда расмийлаштирилади ҳамда хабардор қилувчининг шахсий кабинетига автоматик юборилади.

Электрон шаклда берилган тасдиқнома хабардор қилувчи томонидан қоғозда чоп этилиши мумкин. Бунда, қоғозда чоп этилган тасдиқномалар электрон шаклда берилган тасдиқномаларга тенглаштирилади.

13. Тасдиқномани инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини амалга ошириш мақсадида бошқа юридик шахсга бериш тақиқланади.

14. Тасдиқнома давлат тилида расмийлаштирилади. Хабардор қилувчилар хоҳишига кўра тасдиқнома ахборот тизими имконияти доирасида бошқа тилларда расмийлаштирилиши мумкин.

15. Тасдиқнома юборилган хабардор қилувчилар тўғрисидаги ахборот шу куннинг ўзида хабарномалар реестрига киритилади.

16. Хабардор қилувчининг номи ёки юридик манзили ўзгарганда, у рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ёки унинг филиал ва ваколатхонаси очилгандан сўнг, хабардор қилувчилар бу ҳақида ваколатли органга ўн иш куни ичида ахборот тизими орқали хабарнома юбориши лозим.

Бунда хабарнома олинган кундан бошлаб бир иш куни ичида тасдиқнома ваколатли орган томонидан қайта расмийлаштирилади.

4-боб. Хабардор қилувчиларнинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини тўхтатиш, қайта тиклаш ва тугатиш

17. Хабардор қилувчиларнинг инвестиция маслаҳатчиси фаолияти қуйидаги асосларга кўра тўхтатиб турилиши мумкин:

ваколатли органнинг ташаббуси билан;

инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини тугатиш тўғрисида иш судда кўриб чиқилиб, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар.

18. Ваколатли орган инвестиция маслаҳатчиси томонидан ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар бузилганлиги аниқланган тақдирда, инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриши мумкин.

19. Инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини тўхтатиш асослари аниқланган тақдирда, тўпланган маълумотлар ва ҳужжатлар асосида ваколатли орган инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириши мумкин. Текшириш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштирилади ва хабардор қилувчилар (ёки уларнинг вакили) далолатнома билан таништирилади (имзоси олинади).

20. Агарда хабардор қилувчилар (ёки уларнинг вакили) далолатнома билан танишишдан (имзо қўйишдан) бош тортган тақдирда, далолатномага бу ҳақда тегишли маълумот киритилиб, холис гувоҳлар иштирокида расмийлаштирилади.

21. Расмийлаштирилган далолатнома электрон шаклда (PDF форматда) ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида хабардор қилувчиларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетига юборилади.

Бунда далолатнома шахсий кабинетга юборилган кунда хабардор қилувчилар у билан таништирилган ҳисобланади.

22. Далолатнома тузилган кундан эътиборан бир иш куни ичида ваколатли орган аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш юзасидан қарор қабул қилиши лозим.

Бунда қарор ваколатли органнинг биринчи раҳбари (ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс) томонидан тасдиқланади.

23. Қабул қилинган қарор ахборот тизими орқали хабардор қилувчиларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетига шу куннинг ўзида юборилади ҳамда хабарномалар реестрида инвестиция маслаҳатчиси фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисида маълумот киритилади.

24. Инвестиция маслаҳатчиси ўзининг фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор келиб тушган кундан эътиборан қарорда кўрсатилган муддатда аниқланган ҳолатларни бартараф этиши ва асослантирувчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали ваколатли органга юбориши лозим.

25. Ваколатли орган камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги хабарни ва бу ҳақда асослантирувчи ҳужжатларни олгандан сўнг беш иш куни ичида маълумотларни таҳлил қилади. Заруратга кўра, текширувларни мувофиқлаштирувчи ваколатли орган билан келишилган ҳолда жойига чиққан ҳолда ўрганиши мумкин ва бу ҳақда ушбу Низомнинг 19 ва 20-бандларида назарда тутилган тартибда далолатнома расмийлаштирилади ва хабардор қилувчиларга ахборот тизими орқали етказилади.

26. Қарорда назарда тутилган ҳолатлар бартараф этилганлиги ёки бартараф этилмаганлиги бўйича далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг бир иш куни ичида ваколатли орган:

инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини қайта тиклаш ёки тиклашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши;

инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини қайта тиклаш ёки тиклашни рад этиш тўғрисидаги қарорнинг электрон шаклини хабардор қилувчиларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали юбориши;

инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини қайта тиклаш ёки тиклашни рад этиш тўғрисидаги маълумотни хабарномалар реестрига киритиши лозим.

Бунда бир иш куни ичида ваколатли орган инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини қайта тиклаш ёки тиклашни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилмаса, хабардор қилувчиларнинг инвестиция маслаҳатчиси фаолияти қайта тикланган ҳисобланади ва хабарномалар реестрида автоматик равишда бу ҳақда маълумот чиқади.

27. Инвестиция маслаҳатчиси фаолияти қуйидаги ҳолатларда тугатилиши мумкин:

инвестиция маслаҳатчисининг ўз фаолиятини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисида ваколатли органга юборган хабарномасига асосан;

мазкур Низомда назарда тутилган талаблар ва шартлар бузилган тақдирда, суднинг қарорига асосан.

28. Хабардор қилувчилар инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини тугатиш тўғрисида ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали соддалаштирилган тартибда ваколатли органга хабарнома юборади. Бунда алоҳида маълумот ва ҳужжатларни ахборот тизимига киритиш талаб этилмайди.

29. Инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини тугатиш тўғрисидаги хабарнома юборилгандан сўнг, инвестиция маслаҳатчиси фаолияти хабарномада кўрсатилган санадан тугатилган ҳисобланади ва бу ҳақдаги маълумот хабарномалар реестрига киритилади.

30. Хабардор қилувчиларнинг инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини тугатиш тўғрисидаги ваколатли органнинг аризаси судга қуйидаги ҳолларда берилади:

хабардор қилувчилар томонидан инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаш тўғрисида юборилган хабарномада кўрсатилган маълумотларнинг ёлғон ёки нотўғри эканлиги аниқланганда;

мазкур Низомда белгиланган талаблар ва шартлар бузилишига олиб келган камчиликлар хабардор қилувчилар томонидан белгиланган муддатда бартараф этилмаганда;

хабардор қилувчилар томонидан мазкур Низомнинг 2-бобидаги хабардор қилиш тартибида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини ташкил этиш талаблар ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) ёки бир марта қўпол равишда бузилганда, агар бу қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилишига, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари поймол қилинишига, жамоат хавфсизлиги ҳолати ёмонлашишига ва атроф муҳитга зарар етказилишига олиб келган бўлса.

Бунда мазкур Низомнинг 2-бобидаги хабардор қилиш тартибида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини ташкил этиш талаб ва шартларининг 5-банди «а», «в» , «г» ва «д» кичик бандларида белгиланган талаблар ва шартларнинг бажарилмаганлиги бир марта қўпол равишда бузилишга киради, «б» ва «е» кичик бандларида белгиланган талаблар ва шартларнинг бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта бажарилмаганлиги мунтазам равишда бузилиш деб ҳисобланади.

31. Мазкур Низомнинг 30-бандида белгиланган ҳолларда ваколатли орган аниқланган ҳолатлар юзасидан далолатнома расмийлаштиради ва бир иш куни ичида хабардор қилувчиларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетига юборади.

32. Далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг ваколатли орган беш иш куни ичида судга хабардор қилувчиларнинг инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини тугатиш ҳақида даъво аризасини киритади.

Судга киритилган инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини тугатиш ҳақидаги даъво аризасининг электрон шакли (PDF форматини) ахборот тизими орқали хабардор қилувчиларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетига ваколатли орган томонидан шу куннинг ўзида юборилиши ҳамда бу ҳақда хабарномалар реестрига тегишли маълумотлар киритилиши шарт.

33. Ваколатли орган беш иш куни ичида судга инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини тугатиш ҳақидаги даъво аризасини киритмаса, хабардор қилувчиларнинг фаолияти қайта тикланган ҳисобланади.

34. Инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини тугатиш ҳақидаги даъво аризаси судда кўриб чиқилиб, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар хабардор қилувчиларнинг фаолияти муайян муддатга тўхтатиб турилади.

35. Ваколатли орган ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилган ҳолатлар юзасидан судга киритилган даъво аризасида хабардор қилувчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликларнинг ижтимоий аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда уч ойгача бўлган муддатга хабардор қилувчиларнинг хабардор қилиш тартибида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини тақиқлаш тўғрисида талаб қўйиши мумкин. Бунда инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини амалга оширишни тақиқлашнинг аниқ муддати суд томонидан қонунда белгиланган тартибда аниқланади.

36. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг, ваколатли орган уч иш куни ичида бу ҳақда хабарномалар реестрига тегишли маълумотни киритади.

Инвестиция маслаҳатчиси фаолияти суд тартибида тугатилган шахслар ахборот тизимида алоҳида рўйхатга киритилади.

5-боб. Инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини назорат қилиш

37. Хабарномалар реестрига киритилган ҳамда инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини амалга ошираётган хабардор қилувчиларнинг мазкур Низомнинг 2-бобидаги хабардор қилиш тартибида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини ташкил этиш талаб ва шартларига риоя этиши ваколатли орган томонидан назорат қилинади.

38. Назорат қилиш қуйидаги шакллар бўйича амалга оширилади:

ахборот тизими орқали хабардор қилиш тартибида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини ташкил этиш талаб ва шартларига риоя этилиши бўйича масофавий мониторинг;

хабардор қилиш тартибида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини ташкил этиш талаб ва шартларига риоя этилишини, асослар мавжуд бўлган тақдирда ва текширувларни мувофиқлаштирувчи ваколатли орган билан белгиланган тартибда келишилганда, жойига чиққан ҳолда текшириш орқали;

хабардор қилувчиларнинг фаолияти билан боғлиқ статистик ахборотларини ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш орқали.

Ваколатли органга хабардор қилувчилар фаолиятини назорат қилиш билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш чоғида мазкур Низомда назарда тутилмаган талаблар ва шартларнинг бажарилишини текшириш ёки улардан ушбу шартлар ва талабларнинг бажарилишини талаб қилиш тақиқланади.

39. Ваколатли орган ахборот тизими имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, хабардор қилувчиларнинг ходимлари хабардор қилиш тартибида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини ташкил этиш талаб ва шартларига риоя қилганлиги тўғрисида киритилган маълумотлар, шунингдек бошқа ваколатли органлар ва идоралардан олинган бошқа ахборотлар асосида масофавий мониторингни амалга оширади.

40. Ваколатли орган масофавий мониторингни амалга ошириш жараёнида хабардор қилувчилар томонидан хабардор қилиш тартибида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини ташкил этиш талаб ва шартларини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, ўн иш кунидан кам бўлмаган муддатда аниқланган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан хабардор қилувчиларга ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали огоҳлантириш хати юборади.

Бунда хабардор қилувчиларнинг фаолиятини тўхтатишга йўл қўйилмайди.

41. Агарда огоҳлантириш хатида кўрсатилган муддатда хабардор қилувчилар аниқланган ҳолатларни бартараф этмаса ва бу ҳақда ваколатли органни ахборот тизими орқали хабардор қилмаса, ваколатли орган «хавфни таҳлил қилиш» тизими натижалари асосида жойига чиққан ҳолда текшириши мумкин.

42. Инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини ташкил этиш талаблари ва шартларига риоя этилишини жойга чиққан ҳолда текшириш қуйидагилар асосида амалга оширилади:

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда «хавфни таҳлил этиш» тизими натижалари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, жамоатчилик назорати субъектларининг мурожаатлари.

43. Мазкур Низомнинг 42-бандида назарда тутилган текширишлар белгиланган тартибда текширувларни мувофиқлаштирувчи ваколатли орган билан келишилган ҳолда ўн кунгача бўлган муддатда амалга оширилади.

6-боб. Хабарномалар реестрини юритиш

44. Ваколатли орган инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаш ёки тугатиш бўйича хабарномалар реестрини юритади.

45. Хабарномалар реестрида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:

хабардор қилувчиларнинг реестрга киритилган санаси ва тартиб рақами, уларнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), телефони;

хабардор қилувчиларнинг инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини амалга ошираётган манзили;

хабардор қилувчиларнинг инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини юритиш ҳолати (амалда, тўхтатилган, қайта тикланган, тугатилган) ва санаси;

хабардор қилувчиларнинг фаолияти тўхтатилганлиги ёки тугатилганлиги асослари;

хабардор қилувчилар фаолиятини амалга ошириш учун қўйилган тақиқнинг қолган муддати.

46. Хабарномалар реестрида мавжуд бўлган маълумотлар ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.

47. Ваколатли орган томонидан хабардор қилувчилар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади ва унда хабардор қилувчилар хабарномани юборишда киритилган (юкланган) барча маълумотларнинг электрон нусхалари сақланади. Бунда хабарномалар реестрига киритилмаган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, ваколатли орган томонидан ушбу маълумотларнинг учинчи шахсларга ошкор қилинмаслиги таъминланади.

7-боб. Якуний қоидалар

48. Манфаатдор шахслар инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаш ёки тугатиш бўйича ваколатли органнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан норози бўлган тақдирда, судга ёки бошқа ваколатли органларга қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

49. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Хабардор қилувчилар 1. Тасдиқнома олиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлайди. 2. Ахборот тизимида рўйхатдан ўтади ҳамда мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган барча зарур маълумотларни киритган (юклаган) ҳолда хабарнома юборади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Ваколатли орган Хабарнома ахборот тизими орқали қабул қилинади. Тақдим этилган кунда 3-босқич Ваколатли орган Қабул қилинган хабарнома асосида тасдиқнома электрон шаклда расмийлаштирилади ва хабардор қилувчининг шахсий кабинетига автоматик юборилади ҳамда хабарномалар реестрига киритилади. Бир иш куни ичида 4-босқич Хабардор қилувчилар Хабардор қилувчининг номи, юридик манзили ўзгарганлиги рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ёки унинг филиал ва ваколатхонаси очилгандан сўнг ваколатли органга ахборот тизими орқали хабарнома юборади. Ўн иш куни ичида 5-босқич Ваколатли орган Белгиланган талабларга мувофиқ юборилган хабарнома асосида тасдиқнома ваколатли орган томонидан қайта расмийлаштирилади. Бир иш куни ичида 6-босқич Хабардор қилувчилар Инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганда, ўз фаолиятини тугатиш ҳақида хабарнома юборади. Қарор қабул қилингандан сўнг уч иш куни ичида 7-босқич Ваколатли орган Белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда юборилган хабарномани ахборот тизими орқали қабул қилади ва хабардор қилувчининг фаолияти тугатилганлиги тўғрисида хабарномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Тақдим этилган кунда

Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi tomonidan xabarnoma qabul qilinganligi toʻgʻrisida TASDIQNOMA № 000000 ___________________________________________ (yuridik shaxsning nomi) Qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya maslahatchisi sifatida professional faoliyati Tasdiqnoma reyestri boʻyicha tartib raqami: X-0000 STIR (Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami): 000 000 000 Pochta manzili: ________________________________________________ Faoliyat amalga oshiriladigan manzil: ________________________________________________ Vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi Xabarnoma yuborilgan sana: _________________________

Директор Д. ЛИ

Тошкент ш.,

2026 йил 7 май,

19-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 10/26/3852/0576-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining

buyrugʻi

NIZOM

SXEMASI

Qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya maslahatchisi faoliyatini boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida ”gi va “ Qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisida ”gi qonunlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 18-dekabrdagi PF-254-son “Kapital bozorida investitsiya muhitini yaxshilashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni va 2017-yil 27-iyuldagi PQ-3150-son “Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya maslahatchisi faoliyatini boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq 2026-yil 1-iyuldan kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining 2026-yil 7-maydagi 19-son buyrugʻiga ILOVA

Qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya maslahatchisi faoliyatini boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya maslahatchisi faoliyatini boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

asoslantirilgan mulohaza — qonunchilikda belgilangan talablarga qoʻshimcha ravishda xabardor qilish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ tomonidan qoʻllaniladigan, koʻrib chiqilayotgan masalaning haqiqiy mazmuni rasmiy mazmunidan ustuvorligini nazarda tutuvchi professional baholash. Asoslantirilgan mulohaza vakolatli organ tomonidan qimmatli qogʻozlar bozorining professional ishtirokchilari faoliyati ustidan nazoratni amalga oshirish doirasida olingan axborotga, jismoniy va yuridik shaxslardan, xalqaro tashkilotlardan, davlat organlaridan, shu jumladan chet el nazorat organlari hamda tashkilotlaridan, boshqa ochiq manbalardan olingan va asoslantirilgan mulohazani shakllantirish uchun muhim boʻlgan boshqa axborotga asoslanadi;

axborot tizimi — vakolatli organni qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya maslahatchisi faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabardor qilishni masofaviy shaklda amalga oshirish uchun moʻljallangan maxsus elektron tizim;

vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi;

investitsiya maslahatchisi — qimmatli qogʻozlarni chiqarish, joylashtirish va ularning muomalasi, qimmatli qogʻozlar bozori va uning ishtirokchilari holatini tahlil qilish hamda prognoz qilish masalalariga doir maslahat xizmatlari, transfer-agent xizmatlarini koʻrsatuvchi, shuningdek qimmatli qogʻozlar bozori mutaxassislarini qayta tayyorlashni va ularning malakasini oshirishni amalga oshiruvchi yuridik shaxs ;

tasdiqnoma — xabardor qiluvchilar investitsiya maslahatchisi faoliyatini boshlagani yoki tugatgani haqida vakolatli organni xabardor qilganini tasdiqlovchi, matritsali shtrix kodga (QR-kod) ega boʻlgan elektron hujjat;

xabardor qiluvchilar — vakolatli organga xabarnoma yuborgan va xabarnomalar reyestriga kiritilgan qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya maslahatchisi faoliyatini amalga oshiruvchi yuridik shaxs ;

xabarnoma — xabardor qilish tartibida faoliyatni amalga oshirishni boshlash (tugatish) uchun xabardor qiluvchilar tomonidan vakolatli organga yuboriladigan maʼlumotlar ;

xabarnomalar reyestri — faoliyatini xabardor qilish tartibida amalga oshirayotgan, toʻxtatib turilgan, qayta tiklangan, tugatilgan xabardor qiluvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan vakolatli organning maʼlumotlar bazasi .

2. Xabardor qiluvchilar qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya maslahatchisi faoliyatini boshlash yoki tugatish toʻgʻrisidagi xabarnomani mazkur Nizomning 1-ilovasidagi sxemaga muvofiq ushbu faoliyatni boshlashdan oldin axborot tizimi orqali elektron shaklda yuboradi.

Xabarnoma axborot tizimi orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.

Bunda xabarnoma axborot tizimi orqali qabul qilingan vaqtdan boshlab, vakolatli organ tomonidan kirim qilingan hisoblanadi.

3. Xabarnomada koʻrsatilgan axborotning ishonchliligi uchun xabardor qiluvchilar masʼul hisoblanadi.

4. Qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya maslahatchisi faoliyati bilan vakolatli organni xabardor qilmasdan shugʻullanish taqiqlanadi.

2-bob. Xabardor qilish tartibida investitsiya maslahatchisi faoliyatini tashkil etish talablari va shartlari

5. Xabardor qilish tartibida investitsiya maslahatchisi faoliyatini tashkil etish uchun quyidagi talablar va shartlar amal qiladi :

a) 50 mln soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda oʻz mablagʻlari (kapitali) mavjudligi;

b) qimmatli qogʻozlar bozorining professional ishtirokchilari va fond birjalari bilan oʻzaro elektron aloqaga tayyorligi;

v) xabardor qiluvchida qimmatli qogʻozlar bilan operatsiyalarning ichki hisobini yuritish vazifasini bajaruvchi kamida bitta xodimning boʻlishi hamda ichki nazoratni tashkil etish va amalga oshirish vazifasini bajaruvchi kamida bitta xodim (nazoratchi) boʻlishi;

g) quyidagi shaxslar xabardor qiluvchining rahbari boʻlishi mumkin emas:

moliya-iqtisod, yuridik, matematika yoki axborot texnologiyalari mutaxassisliklaridan kamida bittasi boʻyicha oliy maʼlumotli boʻlmagan shaxslar;

qimmatli qogʻozlar bozoridagi professional faoliyatni amalga oshiruvchi tashkilotlarda, fond birjalarida yoxud iqtisodiy, moliyaviy va yuridik faoliyat sohalarida, axborot texnologiyalari sohasida yoki koʻrsatib oʻtilgan yoʻnalishlar boʻyicha kamida ikki yillik ish stajiga ega boʻlmagan shaxslar;

iqtisodiy jinoyatlar, shuningdek, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va ommaviy qirgʻin qurollarini tarqatishni moliyalashtirish, uyushgan jinoyatchilik, korrupsiya va boshqaruv tartibiga qarshi jinoyatlarni sodir etganlik uchun sudlanganligi olib tashlanmagan yoki oʻtalmagan boʻlsa;

yuridik shaxs bankrot deb eʼtirof etilgan paytda va eʼtirof etilgan paytdan boshlab ikki yil oʻtmagan boʻlsa, yakka holda ijro etuvchi organ funksiyalarini bajargan yoki kollegial ijro etuvchi organ tarkibiga kirgan shaxslar;

d) xabardor qiluvchining mutaxassislari, mansabdor shaxslari va nazoratchisining vakolatli organ tomonidan tasdiqlanadigan malaka talablariga muvofiqligi;

e) oʻzining dasturiy vositasi mavjud boʻlgan taqdirda mualliflik huquqini tasdiqlaydigan hujjatning mavjudligi.

3-bob. Xabardor qilish tartibida investitsiya maslahatchisi faoliyatini boshlash haqida xabarnoma yuborish va uni hisobga olish

6. Xabardor qiluvchilar axborot tizimiga Yagona identifikatsiya tizimi (OneID) orqali kirib, investitsiya maslahatchisi faoliyatini boshlashi uchun vakolatli organga xabarnoma yuboradi.

7. Xabarnomani yuborishda quyidagi maʼlumotlar kiritiladi (yuklanadi):

yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR;

joylashgan manzili va elektron pochtasi;

yuridik shaxs rahbarining telefon raqami;

investitsiya maslahatchisi faoliyati amalga oshiriladigan joy manzili (manzillari, kadastr raqami);

investitsiya maslahatchisi faoliyatini amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda);

bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi);

yuridik shaxs rahbarining pasport raqami, seriyasi yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (bundan buyon matnda JSHSHIR deb yuritiladi) maʼlumotlari, 1-toifali malaka sertifikati raqami va sanasi;

maxsus kasbiy tayyorgarlikka ega boʻlgan xodimlarning pasport raqami, seriyasi yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami, JSHSHIR, malaka sertifikati raqami va sanasi;

Xabardor qiluvchilar tomonidan xabarnomani yuborishda ushbu Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan talablar va shartlarga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlar ilova qilinadi.

Bunda xabarnomaga ilova qilinadigan (yuklanadigan) tegishli hujjatlar elektron shaklda (PDF, PNG yoki JPEG formatda) boʻlishi kerak.

8. Xabardor qiluvchilardan mazkur Nizomning 7-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlar va hujjatlardan tashqari boshqa hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

9. Mazkur Nizomning 7-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlar idoralararo hamkorlik tizimlarida mavjud maʼlumotlar asosida shu kunning oʻzida axborot tizimi orqali vakolatli organ tomonidan taqqoslanadi va oʻrganiladi.

10. Xabarnoma quyidagi hollarda qabul qilinmaydi:

notoʻgʻri yoki yolgʻon axborot kiritilganligi axborot tizimi orqali aniqlanganda;

investitsiya maslahatchisi faoliyatini xabardor qilish tartibida amalga oshirish uchun belgilangan talablar va shartlarga rioya etilmagan yoki ular bajarilganligi tasdiqlanmaganda;

agar xabardor qiluvchilar avval xabarnomalar reyestriga kiritilgan boʻlsa va ularning faoliyati amalga oshirilayotgan boʻlsa;

vakolatli organ yoki sud tomonidan xabardor qiluvchilarning faoliyati muayyan muddatga toʻxtatib turilganda;

xabardor qiluvchilar tomonidan investitsiya maslahatchisi faoliyatini amalga oshirish sudning qaroriga asosan taqiqlanganda.

Ushbu bandda koʻrsatib oʻtilgan holatlardan tashqari boshqa asoslar bilan xabarnomani qabul qilmaslikka yoʻl qoʻyilmaydi.

11. Belgilangan talablarga rioya qilingan holda yuborilgan xabarnoma axborot tizimi orqali shu kunning oʻzida qabul qilinadi.

12. Qabul qilingan xabarnoma asosida ushbu Nizomning 2-ilovasidagi shaklga muvofiq tasdiqnoma axborot tizimi orqali bir ish kuni ichida elektron shaklda rasmiylashtiriladi hamda xabardor qiluvchining shaxsiy kabinetiga avtomatik yuboriladi.

Elektron shaklda berilgan tasdiqnoma xabardor qiluvchi tomonidan qogʻozda chop etilishi mumkin. Bunda, qogʻozda chop etilgan tasdiqnomalar elektron shaklda berilgan tasdiqnomalarga tenglashtiriladi.

13. Tasdiqnomani investitsiya maslahatchisi faoliyatini amalga oshirish maqsadida boshqa yuridik shaxsga berish taqiqlanadi.

14. Tasdiqnoma davlat tilida rasmiylashtiriladi. Xabardor qiluvchilar xohishiga koʻra tasdiqnoma axborot tizimi imkoniyati doirasida boshqa tillarda rasmiylashtirilishi mumkin.

15. Tasdiqnoma yuborilgan xabardor qiluvchilar toʻgʻrisidagi axborot shu kunning oʻzida xabarnomalar reyestriga kiritiladi.

16. Xabardor qiluvchining nomi yoki yuridik manzili oʻzgarganda, u roʻyxatdan oʻtkazilgandan soʻng yoki uning filial va vakolatxonasi ochilgandan soʻng, xabardor qiluvchilar bu haqida vakolatli organga oʻn ish kuni ichida axborot tizimi orqali xabarnoma yuborishi lozim.

Bunda xabarnoma olingan kundan boshlab bir ish kuni ichida tasdiqnoma vakolatli organ tomonidan qayta rasmiylashtiriladi.

4-bob. Xabardor qiluvchilarning xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatini toʻxtatish, qayta tiklash va tugatish

17. Xabardor qiluvchilarning investitsiya maslahatchisi faoliyati quyidagi asoslarga koʻra toʻxtatib turilishi mumkin:

vakolatli organning tashabbusi bilan;

investitsiya maslahatchisi faoliyatini tugatish toʻgʻrisida ish sudda koʻrib chiqilib, sudning hal qiluv qarori qonuniy kuchga kirgunga qadar.

18. Vakolatli organ investitsiya maslahatchisi tomonidan ushbu Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan talablar va shartlar buzilganligi aniqlangan taqdirda, investitsiya maslahatchisi faoliyatini oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatga toʻxtatib turishi mumkin.

19. Investitsiya maslahatchisi faoliyatini toʻxtatish asoslari aniqlangan taqdirda, toʻplangan maʼlumotlar va hujjatlar asosida vakolatli organ investitsiya maslahatchisi faoliyatini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tekshirishi mumkin. Tekshirish natijalari boʻyicha dalolatnoma rasmiylashtiriladi va xabardor qiluvchilar (yoki ularning vakili) dalolatnoma bilan tanishtiriladi (imzosi olinadi).

20. Agarda xabardor qiluvchilar (yoki ularning vakili) dalolatnoma bilan tanishishdan (imzo qoʻyishdan) bosh tortgan taqdirda, dalolatnomaga bu haqda tegishli maʼlumot kiritilib, xolis guvohlar ishtirokida rasmiylashtiriladi.

21. Rasmiylashtirilgan dalolatnoma elektron shaklda (PDF formatda) vakolatli organ tomonidan bir ish kuni ichida xabardor qiluvchilarning axborot tizimidagi shaxsiy kabinetiga yuboriladi.

Bunda dalolatnoma shaxsiy kabinetga yuborilgan kunda xabardor qiluvchilar u bilan tanishtirilgan hisoblanadi.

22. Dalolatnoma tuzilgan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida vakolatli organ aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va investitsiya maslahatchisi faoliyatini oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatga toʻxtatib turish yuzasidan qaror qabul qilishi lozim.

Bunda qaror vakolatli organning birinchi rahbari (yoki uning vazifasini bajaruvchi shaxs) tomonidan tasdiqlanadi.

23. Qabul qilingan qaror axborot tizimi orqali xabardor qiluvchilarning axborot tizimidagi shaxsiy kabinetiga shu kunning oʻzida yuboriladi hamda xabarnomalar reyestrida investitsiya maslahatchisi faoliyati toʻxtatilganligi toʻgʻrisida maʼlumot kiritiladi.

24. Investitsiya maslahatchisi oʻzining faoliyatini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qaror kelib tushgan kundan eʼtiboran qarorda koʻrsatilgan muddatda aniqlangan holatlarni bartaraf etishi va asoslantiruvchi hujjatlarni ilova qilgan holda axborot tizimidagi shaxsiy kabineti orqali vakolatli organga yuborishi lozim.

25. Vakolatli organ kamchiliklar bartaraf etilganligi toʻgʻrisidagi xabarni va bu haqda asoslantiruvchi hujjatlarni olgandan soʻng besh ish kuni ichida maʼlumotlarni tahlil qiladi. Zaruratga koʻra, tekshiruvlarni muvofiqlashtiruvchi vakolatli organ bilan kelishilgan holda joyiga chiqqan holda oʻrganishi mumkin va bu haqda ushbu Nizomning 19 va 20-bandlarida nazarda tutilgan tartibda dalolatnoma rasmiylashtiriladi va xabardor qiluvchilarga axborot tizimi orqali yetkaziladi.

26. Qarorda nazarda tutilgan holatlar bartaraf etilganligi yoki bartaraf etilmaganligi boʻyicha dalolatnoma rasmiylashtirilgandan soʻng bir ish kuni ichida vakolatli organ:

investitsiya maslahatchisi faoliyatini qayta tiklash yoki tiklashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilishi;

investitsiya maslahatchisi faoliyatini qayta tiklash yoki tiklashni rad etish toʻgʻrisidagi qarorning elektron shaklini xabardor qiluvchilarning axborot tizimidagi shaxsiy kabineti orqali yuborishi;

investitsiya maslahatchisi faoliyatini qayta tiklash yoki tiklashni rad etish toʻgʻrisidagi maʼlumotni xabarnomalar reyestriga kiritishi lozim.

Bunda bir ish kuni ichida vakolatli organ investitsiya maslahatchisi faoliyatini qayta tiklash yoki tiklashni rad etish toʻgʻrisidagi qarorni qabul qilmasa, xabardor qiluvchilarning investitsiya maslahatchisi faoliyati qayta tiklangan hisoblanadi va xabarnomalar reyestrida avtomatik ravishda bu haqda maʼlumot chiqadi.

27. Investitsiya maslahatchisi faoliyati quyidagi holatlarda tugatilishi mumkin:

investitsiya maslahatchisining oʻz faoliyatini ixtiyoriy ravishda tugatish toʻgʻrisida vakolatli organga yuborgan xabarnomasiga asosan;

mazkur Nizomda nazarda tutilgan talablar va shartlar buzilgan taqdirda, sudning qaroriga asosan.

28. Xabardor qiluvchilar investitsiya maslahatchisi faoliyatini tugatish toʻgʻrisida axborot tizimidagi shaxsiy kabineti orqali soddalashtirilgan tartibda vakolatli organga xabarnoma yuboradi. Bunda alohida maʼlumot va hujjatlarni axborot tizimiga kiritish talab etilmaydi.

29. Investitsiya maslahatchisi faoliyatini tugatish toʻgʻrisidagi xabarnoma yuborilgandan soʻng, investitsiya maslahatchisi faoliyati xabarnomada koʻrsatilgan sanadan tugatilgan hisoblanadi va bu haqdagi maʼlumot xabarnomalar reyestriga kiritiladi.

30. Xabardor qiluvchilarning investitsiya maslahatchisi faoliyatini tugatish toʻgʻrisidagi vakolatli organning arizasi sudga quyidagi hollarda beriladi:

xabardor qiluvchilar tomonidan investitsiya maslahatchisi faoliyatini boshlash toʻgʻrisida yuborilgan xabarnomada koʻrsatilgan maʼlumotlarning yolgʻon yoki notoʻgʻri ekanligi aniqlanganda;

mazkur Nizomda belgilangan talablar va shartlar buzilishiga olib kelgan kamchiliklar xabardor qiluvchilar tomonidan belgilangan muddatda bartaraf etilmaganda;

xabardor qiluvchilar tomonidan mazkur Nizomning 2-bobidagi xabardor qilish tartibida investitsiya maslahatchisi faoliyatini tashkil etish talablar va shartlari muntazam ravishda (bir yil davomida ikki va undan ortiq marta) yoki bir marta qoʻpol ravishda buzilganda, agar bu qoidabuzarliklar fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga zarar yetkazilishiga, jismoniy va yuridik shaxslarning huquqlari hamda qonuniy manfaatlari poymol qilinishiga, jamoat xavfsizligi holati yomonlashishiga va atrof muhitga zarar yetkazilishiga olib kelgan boʻlsa.

Bunda mazkur Nizomning 2-bobidagi xabardor qilish tartibida investitsiya maslahatchisi faoliyatini tashkil etish talab va shartlarining 5-bandi “a”, “v” , “g” va “d” kichik bandlarida belgilangan talablar va shartlarning bajarilmaganligi bir marta qoʻpol ravishda buzilishga kiradi, “b” va “e” kichik bandlarida belgilangan talablar va shartlarning bir yil davomida ikki va undan ortiq marta bajarilmaganligi muntazam ravishda buzilish deb hisoblanadi.

31. Mazkur Nizomning 30-bandida belgilangan hollarda vakolatli organ aniqlangan holatlar yuzasidan dalolatnoma rasmiylashtiradi va bir ish kuni ichida xabardor qiluvchilarning axborot tizimidagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.

32. Dalolatnoma rasmiylashtirilgandan soʻng vakolatli organ besh ish kuni ichida sudga xabardor qiluvchilarning investitsiya maslahatchisi faoliyatini tugatish haqida daʼvo arizasini kiritadi.

Sudga kiritilgan investitsiya maslahatchisi faoliyatini tugatish haqidagi daʼvo arizasining elektron shakli (PDF formatini) axborot tizimi orqali xabardor qiluvchilarning axborot tizimidagi shaxsiy kabinetiga vakolatli organ tomonidan shu kunning oʻzida yuborilishi hamda bu haqda xabarnomalar reyestriga tegishli maʼlumotlar kiritilishi shart.

33. Vakolatli organ besh ish kuni ichida sudga investitsiya maslahatchisi faoliyatini tugatish haqidagi daʼvo arizasini kiritmasa, xabardor qiluvchilarning faoliyati qayta tiklangan hisoblanadi.

34. Investitsiya maslahatchisi faoliyatini tugatish haqidagi daʼvo arizasi sudda koʻrib chiqilib, sudning hal qiluv qarori qonuniy kuchga kirgunga qadar xabardor qiluvchilarning faoliyati muayyan muddatga toʻxtatib turiladi.

35. Vakolatli organ ushbu Nizomning 30-bandida nazarda tutilgan holatlar yuzasidan sudga kiritilgan daʼvo arizasida xabardor qiluvchilar tomonidan yoʻl qoʻyilgan qoidabuzarliklarning ijtimoiy ahamiyatidan kelib chiqqan holda uch oygacha boʻlgan muddatga xabardor qiluvchilarning xabardor qilish tartibida investitsiya maslahatchisi faoliyatini taqiqlash toʻgʻrisida talab qoʻyishi mumkin. Bunda investitsiya maslahatchisi faoliyatini amalga oshirishni taqiqlashning aniq muddati sud tomonidan qonunda belgilangan tartibda aniqlanadi.

36. Sudning hal qiluv qarori qonuniy kuchga kirgandan soʻng, vakolatli organ uch ish kuni ichida bu haqda xabarnomalar reyestriga tegishli maʼlumotni kiritadi.

Investitsiya maslahatchisi faoliyati sud tartibida tugatilgan shaxslar axborot tizimida alohida roʻyxatga kiritiladi.

5-bob. Investitsiya maslahatchisi faoliyatini nazorat qilish

37. Xabarnomalar reyestriga kiritilgan hamda investitsiya maslahatchisi faoliyatini amalga oshirayotgan xabardor qiluvchilarning mazkur Nizomning 2-bobidagi xabardor qilish tartibida investitsiya maslahatchisi faoliyatini tashkil etish talab va shartlariga rioya etishi vakolatli organ tomonidan nazorat qilinadi.

38. Nazorat qilish quyidagi shakllar boʻyicha amalga oshiriladi:

axborot tizimi orqali xabardor qilish tartibida investitsiya maslahatchisi faoliyatini tashkil etish talab va shartlariga rioya etilishi boʻyicha masofaviy monitoring;

xabardor qilish tartibida investitsiya maslahatchisi faoliyatini tashkil etish talab va shartlariga rioya etilishini, asoslar mavjud boʻlgan taqdirda va tekshiruvlarni muvofiqlashtiruvchi vakolatli organ bilan belgilangan tartibda kelishilganda, joyiga chiqqan holda tekshirish orqali;

xabardor qiluvchilarning faoliyati bilan bogʻliq statistik axborotlarini va boshqa axborotlarni tahlil qilish orqali.

Vakolatli organga xabardor qiluvchilar faoliyatini nazorat qilish bilan bogʻliq tadbirlarni oʻtkazish chogʻida mazkur Nizomda nazarda tutilmagan talablar va shartlarning bajarilishini tekshirish yoki ulardan ushbu shartlar va talablarning bajarilishini talab qilish taqiqlanadi.

39. Vakolatli organ axborot tizimi imkoniyatlaridan kelib chiqqan holda, xabardor qiluvchilarning xodimlari xabardor qilish tartibida investitsiya maslahatchisi faoliyatini tashkil etish talab va shartlariga rioya qilganligi toʻgʻrisida kiritilgan maʼlumotlar, shuningdek boshqa vakolatli organlar va idoralardan olingan boshqa axborotlar asosida masofaviy monitoringni amalga oshiradi.

40. Vakolatli organ masofaviy monitoringni amalga oshirish jarayonida xabardor qiluvchilar tomonidan xabardor qilish tartibida investitsiya maslahatchisi faoliyatini tashkil etish talab va shartlarini buzish holatlari aniqlangan taqdirda, oʻn ish kunidan kam boʻlmagan muddatda aniqlangan holatlarni bartaraf etish yuzasidan xabardor qiluvchilarga axborot tizimidagi shaxsiy kabineti orqali ogohlantirish xati yuboradi.

Bunda xabardor qiluvchilarning faoliyatini toʻxtatishga yoʻl qoʻyilmaydi.

41. Agarda ogohlantirish xatida koʻrsatilgan muddatda xabardor qiluvchilar aniqlangan holatlarni bartaraf etmasa va bu haqda vakolatli organni axborot tizimi orqali xabardor qilmasa, vakolatli organ “xavfni tahlil qilish” tizimi natijalari asosida joyiga chiqqan holda tekshirishi mumkin.

42. Investitsiya maslahatchisi faoliyatini tashkil etish talablari va shartlariga rioya etilishini joyga chiqqan holda tekshirish quyidagilar asosida amalga oshiriladi:

qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda “xavfni tahlil etish” tizimi natijalari;

jismoniy va yuridik shaxslarning, shu jumladan, jamoatchilik nazorati subyektlarining murojaatlari.

43. Mazkur Nizomning 42-bandida nazarda tutilgan tekshirishlar belgilangan tartibda tekshiruvlarni muvofiqlashtiruvchi vakolatli organ bilan kelishilgan holda oʻn kungacha boʻlgan muddatda amalga oshiriladi.

6-bob. Xabarnomalar reyestrini yuritish

44. Vakolatli organ investitsiya maslahatchisi faoliyatini boshlash yoki tugatish boʻyicha xabarnomalar reyestrini yuritadi.

45. Xabarnomalar reyestrida quyidagilar koʻrsatilgan boʻlishi lozim:

xabardor qiluvchilarning reyestrga kiritilgan sanasi va tartib raqami, ularning nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan yeri (pochta manzili), elektron pochta manzili, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), telefoni;

xabardor qiluvchilarning investitsiya maslahatchisi faoliyatini amalga oshirayotgan manzili;

xabardor qiluvchilarning investitsiya maslahatchisi faoliyatini yuritish holati (amalda, toʻxtatilgan, qayta tiklangan, tugatilgan) va sanasi;

xabardor qiluvchilarning faoliyati toʻxtatilganligi yoki tugatilganligi asoslari;

xabardor qiluvchilar faoliyatini amalga oshirish uchun qoʻyilgan taqiqning qolgan muddati.

46. Xabarnomalar reyestrida mavjud boʻlgan maʼlumotlar vakolatli organning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi va tanishib chiqish uchun ochiq boʻladi.

47. Vakolatli organ tomonidan xabardor qiluvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasi shakllantiriladi va unda xabardor qiluvchilar xabarnomani yuborishda kiritilgan (yuklangan) barcha maʼlumotlarning elektron nusxalari saqlanadi. Bunda xabarnomalar reyestriga kiritilmagan maʼlumotlar mavjud boʻlgan taqdirda, vakolatli organ tomonidan ushbu maʼlumotlarning uchinchi shaxslarga oshkor qilinmasligi taʼminlanadi.

7-bob. Yakuniy qoidalar

48. Manfaatdor shaxslar investitsiya maslahatchisi faoliyatini boshlash yoki tugatish boʻyicha vakolatli organning harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan norozi boʻlgan taqdirda, sudga yoki boshqa vakolatli organlarga qonunchilikda belgilangan tartibda murojaat qilish huquqiga ega.

49. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya maslahatchisi faoliyatini boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya maslahatchisi faoliyatini boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Xabardor qiluvchilar 1. Tasdiqnoma olish uchun tegishli hujjatlarni tayyorlaydi. 2. Axborot tizimida roʻyxatdan oʻtadi hamda mazkur Nizomning 7-bandida nazarda tutilgan barcha zarur maʼlumotlarni kiritgan (yuklagan) holda xabarnoma yuboradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Vakolatli organ Xabarnoma axborot tizimi orqali qabul qilinadi. Taqdim etilgan kunda 3-bosqich Vakolatli organ Qabul qilingan xabarnoma asosida tasdiqnoma elektron shaklda rasmiylashtiriladi va xabardor qiluvchining shaxsiy kabinetiga avtomatik yuboriladi hamda xabarnomalar reyestriga kiritiladi. Bir ish kuni ichida 4-bosqich Xabardor qiluvchilar Xabardor qiluvchining nomi, yuridik manzili oʻzgarganligi roʻyxatdan oʻtkazilgandan soʻng yoki uning filial va vakolatxonasi ochilgandan soʻng vakolatli organga axborot tizimi orqali xabarnoma yuboradi. Oʻn ish kuni ichida 5-bosqich Vakolatli organ Belgilangan talablarga muvofiq yuborilgan xabarnoma asosida tasdiqnoma vakolatli organ tomonidan qayta rasmiylashtiriladi. Bir ish kuni ichida 6-bosqich Xabardor qiluvchilar Investitsiya maslahatchisi faoliyatini ixtiyoriy ravishda tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilganda, oʻz faoliyatini tugatish haqida xabarnoma yuboradi. Qaror qabul qilingandan soʻng uch ish kuni ichida 7-bosqich Vakolatli organ Belgilangan talablarga rioya qilingan holda yuborilgan xabarnomani axborot tizimi orqali qabul qiladi va xabardor qiluvchining faoliyati tugatilganligi toʻgʻrisida xabarnomalar reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi. Taqdim etilgan kunda

Qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya maslahatchisi faoliyatini boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi tomonidan xabarnoma qabul qilinganligi toʻgʻrisida TASDIQNOMA № 000000 ___________________________________________ (yuridik shaxsning nomi) Qimmatli qogʻozlar bozorida investitsiya maslahatchisi sifatida professional faoliyati Tasdiqnoma reyestri boʻyicha tartib raqami: X-0000 STIR (Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami): 000 000 000 Pochta manzili: ________________________________________________ Faoliyat amalga oshiriladigan manzil: ________________________________________________ Vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi Xabarnoma yuborilgan sana: _________________________

Direktor D. LI

Toshkent sh.,

2026-yil 7-may,

19-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.06.2026-y., 10/26/3852/0576-son)

lex.uz