UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 10-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 10 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 июня 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 June 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Пахта ва буғдой етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларини қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта ва буғдой етиштирувчиларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 8 майдаги ПФ-82-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. 2024-2025 йилларда пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун фермер хўжаликларига ажратилган имтиёзли кредитларни қайтариш муддати, истисно тариқасида, 2027 йил 1 январга қадар узайтирилсин.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) томонидан 2024-2025 йилларда пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банкларига жойлаштирилган кредит ресурсларини қайтариш муддати мутаносиб равишда узайтирилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда пахта, буғдой ва мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришни молиялаштириш учун буюртмалар шакллантирилиши ҳамда имтиёзли кредитларни сарфланишида шаффофликни таъминлаш мақсадида 2026 йилнинг 1 июлига қадар Жамғарманинг «d-xarid.uz» ахборот тизими Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва тижорат банкларининг дастурий таъминотлари билан интеграция қилинишини таъминласин.

4. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда тижорат банклари ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда ички қоидаларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 июндаги 295-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарори билан тасдиқланган Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Ер участкасининг ижара ҳуқуқи гарови билан бирга қарз олувчининг тўлов интизоми ва кредит тарихидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги таъминот турларидан бири қабул қилинади».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда уларни реализация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 25 декабрдаги 680-сон қарорида :

а) 1-иловада :

9-банднинг «д» кичик бандидаги «80» рақами «100» рақами билан алмаштирилсин;

13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Ер участкасининг ижара ҳуқуқи гарови билан бирга қарз олувчининг тўлов интизоми ва кредит тарихидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги таъминот турларидан бири қабул қилинади»;

18-банднинг «д» кичик бандида :

биринчи хатбошидаги «80» рақами «100» рақами билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда фьючерс шартномасига асосан етиштирувчилардан қабул қилинган пахта хомашёси учун тўловларнинг 80 фоизи пахта хомашёси қабул қилиб олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми молия йилининг 31 декабрига қадар биржанинг «клиринг» (марказлаштирилган ҳисоб-китоб) тизими орқали тўланади»;

б) « 2-иловада :

11-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фьючерс шартномаси доирасида ҳисоб-китобларни тўлиқ биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг қоидалари асосида амалга ошириб, пахта хомашёси қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан етказиб берилган пахта хомашёси қийматининг 80 фоизини, қолган қисмини молия йилининг 31 декабрига қадар биржадаги ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги ҳисобварағига ўтказади»;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда фьючерс шартномалари бўйича натура (товар-моддий бойликлар) шаклида ҳисоб-китоб қилиш қатъий тақиқланади»;

15-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«сотувчилар томонидан фьючерс ва форвард шартномалари асосида электрон тарози орқали топширилган пахта хомашёси учун «Ҳосил қабули» ахборот тизимида электрон имзо ёрдамида юк хати (ПК-17) ва унинг асосида ҳисоб-фактура расмийлаштирилади;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ҳосил қабули» ахборот тизимида пахта хомашёси учун расмийлаштирилган юк хатлари ва ҳисоб-фактураларни «Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» АЖ биржа савдолари ахборот тизимига юборади;

«Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» АЖ сотувчи томонидан бажарилган мажбуриятлар миқдоридаги маблағларни харидор шахсий ҳисобварағидан сотувчининг шахсий ҳисобварағига кейинчалик унинг хизмат кўрсатувчи банкдаги 23210-ҳисобварағига кўчириш орқали ўтказиб боради»;

16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Форвард шартномаси доирасида пахта хомашёси харидорга етказиб берганлигини ҳамда маҳсулот учун тўловлар тўланганини тасдиқловчи ҳужжатларни (биржа шартномалари бўйича тўлов топшириқномалари, тарафлар томонидан тўловлар тўлиқ тўланганини тасдиқловчи келишувлар) тақдим этганда, биржада шартнома ёпилади»;

қуйидаги мазмундаги 16 1 ва 16 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«16 1 . Фьючерс шартномалари молия йилининг 1 декабрь ҳолатига кўра қуйидаги ҳолатларда ёпилади:

а) сотувчи томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда ва харидор томонидан мажбуриятлар умуман бажарилмаганда, биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатаси шартномани харидор томонидан маблағлар тўланмагани учун бекор қилади ва сотувчи ҳисобварағига, шартномавий мажбуриятлар бажарилмагани учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади. Бунда ушбу ҳолат бўйича келишмовчиликлар суд томонидан ҳал этилади;

б) сотувчи томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда ва харидор томонидан топширилган ҳажм бўйича мажбуриятлар бажарилганда ва/ёки бажарилмаганда, шартнома молия йилининг 31 декабригача ёпилмайди;

в) сотувчи ва харидор томонидан мажбуриятлар умуман бажарилмаганда, биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатаси шартномани сотувчи томонидан маҳсулот етказиб берилмагани учун бекор қилади ва харидор ҳисобварағига, шартномавий мажбуриятлар бажарилмагани учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади. Бунда ушбу ҳолат бўйича келишмовчиликлар суд томонидан ҳал этилади;

г) сотувчи томонидан топширилган ҳажм шартномада кўрсатилган ҳажмдан оз бўлса ва харидор томонидан топширилган ҳажм бўйича мажбуриятлар бажарилганда ва/ёки бажарилмаганда, шартнома молия йилининг 31 декабригача ёпилмайди.

16 2 . Фьючерс шартномалари молия йилининг 31 декабрь ҳолатига кўра қуйидаги ҳолатларда ёпилади:

а) сотувчи ва харидор томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда;

б) сотувчи томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда ва харидор томонидан топширилган ҳажм бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилмаганда, ҳисоб-китоб-клиринг палатаси шартномани харидор томонидан маблағлар тўланмагани учун бекор қилади ва сотувчи ҳисобварағига, шартномавий мажбуриятлар бажарилмагани учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади. Бунда ушбу ҳолат бўйича келишмовчиликлар суд томонидан ҳал этилади;

в) сотувчи томонидан топширилган ҳажм шартномада кўрсатилган ҳажмдан оз бўлса ва харидор томонидан топширилган ҳажм бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда, ҳисоб-китоб-клиринг палатаси шартномани сотувчи томонидан маҳсулот етказиб берилмагани учун бекор қилади ва харидор ҳисобварағига, шартномавий мажбуриятлар бажарилмагани учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади. Бунда ушбу ҳолат бўйича келишмовчиликлар суд томонидан ҳал этилади;

г) сотувчи томонидан топширилган ҳажм шартномада кўрсатилган ҳажмдан оз бўлса ва харидор томонидан топширилган ҳажм бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда, шартнома тарафларнинг ўзаро келишувига кўра ёпилишига йўл қўйилади ёки ҳисоб-китоб-клиринг палатаси шартномани харидор томонидан маблағлар тўланмагани учун бекор қилади ва сотувчи ҳисобварағига, шартномавий мажбуриятлар бажарилмагани учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади. Бунда ушбу ҳолат бўйича келишмовчиликлар суд томонидан ҳал этилади».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта хомашёси етиштириш харажатларини муқобил манбалар ҳисобидан молиялаштириш ва самарали фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 24 июлдаги 466-сон қарорида :

а) 1-банднинг учинчи хатбошиси «йили якунига қадар» сўзларидан кейин «ҳамда белгиланган муддатларда» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 1-иловада :

1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда субсидиялар биржада ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сон қарорининг 8-банди «б» кичик бандида назарда тутилган тартибда сотилган ҳамда Солиқ қўмитасининг базасида рўйхатга киритилган электрон ҳисобварақ-фактура бўйича расмийлаштирилган пахта хомашёси (шартномадан ортиқча ҳажм бундан мустасно) учун ажратилади»;

в) 2-иловада :

номи «йили якунига қадар» сўзларидан кейин «ҳамда белгиланган муддатларда» сўзлари билан тўлдирилсин;

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ушбу Низом пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йили якунига қадар тўлиқ қайтарган ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, пахта хомашёсини етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги субъектларига (пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда пахта хомашёсини қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналари бундан мустасно) ушбу имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 5 фоиз пунктини, шунингдек, шартномада белгиланган муддатда тўлиқ қайтарилган имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 2,5 фоиз пунктини субсидия сифатида қайтариш тартибини белгилайди»;

2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« субсидия — пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 31 декабрига қадар тўлиқ қайтарган ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, пахта хомашёсини етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги субъектларига (пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда пахта хомашёсини қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналари бундан мустасно) ушбу имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 5 фоиз пунктини, шунингдек, шартномада белгиланган муддатда тўлиқ қайтарилган имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 2,5 фоиз пунктини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қайтариш учун бир марта ажратиладиган маблағ»;

4 , 5 ва 9-бандлардаги «4 фоиз» сўзлари «5 фоиз ҳамда 2,5 фоиз» сўзлари билан алмаштирилсин;

Пахта хомашёсини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йили якунига қадар қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини субсидия сифатида қайтариш схемасининг 1-босқич «Муддатлар» устунидаги «кейинги йилнинг 31 январигача» сўзларидан кейин «(2025 йил ҳосили учун 2026 йилнинг 1 июлигача)» сўзлари билан тўлдирилсин;

1 ва 2-иловалар белгиси «йили якунига қадар» сўзларидан кейин «ҳамда белгиланган муддатларда» сўзлари билан тўлдирилсин;

2-иловада :

номидаги «тўловларининг 4 фоиз пунктини» сўзлари «тўловларини» сўзи билан алмаштирилсин;

«Субсидия сифатида қоплаб бериладиган имтиёзли кредит бўйича тўланган фоиз тўловининг 4 фоиз пункти миқдори» сўзлари «Субсидия сифатида қоплаб бериладиган имтиёзли кредит бўйича тўланган фоиз тўловининг 5 фоиз/2,5 фоиз пункти миқдори» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Пахта хомашёсини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни 20__ ҳосил йилининг якунига (31 декабрга) қадар сўндирилгани сабабли ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг 4 фоиз пунктини» сўзлари «Пахта хомашёсини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни 20__ ҳосил йилининг якунига (31 декабрга) қадар сўндирилгани сабабли ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг 5 фоиз пунктини/белгиланган муддатда қайтарилган кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг 2,5 фоиз пунктини» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 3-иловада :

2-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 5-банддаги «14 фоиз пунктидан юқори, бироқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,8 бараваригача бўлган» сўзлари «8 фоиз пунктидан юқори, бироқ 16 фоиз пунктдан ошмаган» сўзлари билан алмаштирилсин;

7 ва 8-бандлардаги «14» рақами «8» рақами билан алмаштирилсин;

10-банддаги «14 фоиз пунктидан юқори, бироқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,8 бараваригача бўлган» сўзлари «8 фоиз пунктидан юқори, бироқ 16 фоиз пунктдан ошмаган» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банднинг «в» кичик бандидаги «14» рақами «8» рақами билан алмаштирилсин;

2-иловада «Субсидия сифатида қоплаб бериладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз тўлови миқдори (14 фоиз пунктидан юқори, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 1,8 бараваригача қисми)» сўзлари «Субсидия сифатида қоплаб бериладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз тўлови миқдори (8 фоиз пунктидан юқори, бироқ 16 фоиз пунктдан ошмаган қисми)» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 4-иловада :

1-банднинг иккинчи хатбошиси «расмийлаштирилган пахта хомашёси» сўзларидан кейин «(шартномадан ортиқча ҳажм бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;

4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда:

биржада тузилган шартномаларнинг ҳар бири бўйича харид қилинган пахта хомашёси учун ҳисоб-китоблар тўлиқ субсидия олувчиларнинг ўз маблағи ҳисобидан, жумладан, фьючерс шартномалари бўйича ҳисоб-китоблар молия йилининг 31 декабрига қадар тўлиқ пул ўтказиш йўли билан амалга оширилганда, субсидия ажратилади;

Жамғарманинг имтиёзли кредитлари ҳамда тижорат кредитлари ҳисобидан харид қилинган шартномалар (2025 йил ҳосилига қисман имтиёзли кредит олинган ва йил якунига қадар сўндирилган шартномалар бундан мустасно) бўйича субсидия ажратилмайди»;

14-банд қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд билан тўлдирилсин:

«ж) фьючерс шартномалари бўйича ҳисоб-китоблар пул ўтказиш йўли билан амалга оширилмаганда ва тўловлар молия йилининг 31 декабридан кейин тўланганда».

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 сентябрдаги 613-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига ижара ҳуқуқини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 2-бандда :

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« иккиламчи ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси — қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш мақсадида қишлоқ хўжалиги субъектларига кредит муддатидан кам бўлмаган, бироқ бир йил муддатгача (учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) бериладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар»;

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«иккиламчи ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари (асосий ижарага олувчининг розилиги берилган ҳоллар бундан мустасно)»;

в) қуйидаги мазмундаги 2 1 -боб билан тўлдирилсин:

« 2 1 -боб. Иккиламчи ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара ҳуқуқини гаровга қўйишни расмийлаштириш ва гаровга олувчининг талабларини қаноатлантириш

15 1 . Иккиламчи ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара ҳуқуқи (пахтачилик йўналишида 30 гектардан кам бўлмаган миқдорда) асосий ижарага олувчининг розилиги асосида пахта ва буғдой етиштириш харажатлари учун ажратиладиган имтиёзли кредит таъминоти сифатида расмийлаштирилади.

15 2 . Ижара ҳуқуқини гаровга қўйишда иккиламчи ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси норматив қийматининг 50 фоизи, бироқ имтиёзли кредит таъминотининг 20 фоизидан ошмаган қисми учун ҳисобга олинади. Кредит таъминотининг қолган 80 фоиз қисми учун ликвидли мол-мулк гаровини тақдим этади.

15 3 . Иккиламчи ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома ёзма шаклда тузилади ва давлат рўйхатидан ўтказилади ҳамда белгиланган тартибда асосий ижарачи, иккиламчи ижарага олувчи ҳамда тижорат банки томонидан нотариал тасдиқланади.

15 4 . Иккиламчи ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара ҳуқуқи гарови давлат рўйхатидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали томонидан ўтказилади.

15 5 . Гаров ҳуқуқи ер участкасига ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

15 6 . Пахта ва буғдой етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитлар муддатида қайтарилмаганда, гаров таъминоти сифатида расмийлаштирилган иккиламчи ижарадаги ер майдонлари белгиланган тартибда Мажбурий ижро бюроси орқали аукционга чиқарилади ҳамда сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда, имтиёзли кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни сўндиришга йўналтирилади.

Бунда тижорат банкларига аукцион савдоларида сотилмай турган ер участкаларида агротехник тадбирларни амалга ошириш ҳамда пахта ва буғдой етиштириш бўйича вазифалар юкланишига йўл қўйилмайди.

15 7 . Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқ ер участкасига ижара ҳуқуқи бекор қилинганда, тижорат банклари берилган кредитлар ҳамда унга ҳисобланган фоизлар ва пеняларни муддатидан олдин гаровга қўювчининг бошқа мол-мулки ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олишга ҳақли».

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 декабрдаги 772-сон қарори билан тасдиқланган Суғурта қилиш босқичма-босқич жорий этиладиган қишлоқ хўжалиги йўналишлари ва маҳсулотлари рўйхатининг изоҳ қисми иккинчи хатбошисидаги «1 майга қадар» сўзлари «1 июлга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин».

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорида :

а) 1-бандда :

ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Паррандачилик хўжаликларига фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан гўшт йўналишида наслдор бир кунлик жўжалар хариди учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 17-иловага мувофиқ»;

қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Буғдой етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини субсидия сифатида қайтариш тартиби тўғрисидаги низом 17 1 -иловага мувофиқ тасдиқлансин»;

б) Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг «Томчилатиб суғориш» позицияси «Мевали экинлар» устунидаги «6 000» рақами «8 000» рақами билан алмаштирилсин;

в) қуйидаги мазмундаги 17 1 -илова билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 17 1 -ИЛОВА

Буғдой етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини субсидия сифатида қайтариш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом буғдой етиштириш харажатлари учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар тўлиқ қайтарган ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, буғдой етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 4 фоиз пунктини субсидия сифатида қайтариш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

субсидия — буғдой етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар тўлиқ қайтарган ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, буғдой етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 4 фоиз пунктини Давлат бюджети ҳисобидан қайтариш учун бир марта ажратиладиган маблағ;

талабгор — буғдой етиштириш харажатлари учун имтиёзли кредит олган ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, буғдой етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги субъектлари.

3. Субсидия ҳисоби Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳосил йилининг 1 июлига қадар келгуси йилда буғдой экилиши режалаштирилган қишлоқ хўжалиги субъектлари ерларини ҳамда ушбу субъектлар учун ажратиладиган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар қайтариши мумкин бўлган хўжаликлар бўйича маълумотларни шакллантирган ҳолда, Агентлик ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агентлик билан биргаликда ҳосил йилининг 1 августига қадар ҳудудлар маълумотларини ўрганиб чиқади ҳамда бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.

5. Субсидия ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ ажратилади.

6. Талабгорга ушбу Низом талаблари асосида:

буғдой етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар тўлиқ қайтарганда, ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия тижорат банки ва Агентлик ўртасида тузиладиган Бош битимга мувофиқ ажратилади;

субсидия миқдори имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 4 фоиз пунктини ташкил этади.

7. Субсидия Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланган қонунчиликда белгиланган тартибда фаолият кўрсатувчи тижорат банкларига ажратилади.

2-боб. Субсидия ажратиш

8. Субсидия Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар тўлиқ қайтарган ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, буғдой етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги субъектларига (ғаллачилик кластерлари ҳамда ғаллани қайта ишлаш корхоналари бундан мустасно) ажратилади.

9. Тижорат банки ҳосил йилининг 10 августига қадар Агентликка Агропортал орқали буюртманома билан биргаликда ҳар бир талабгор кесимида умумлаштирилган рўйхатни юборади.

Бунда талабгорларнинг номи ва СТИР рақами, ажратилган кредит суммаси, кредит муддати, фоиз ставкаси, кредит мақсади, кредит берилган сана, кредитни қайтариш санаси, субсидияланадиган кредит фоизи миқдори тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

10. Агентликка тақдим этилган буюртманома ва рўйхатнинг тўлиқлиги, ҳаққонийлиги, кредитни ўз вақтида қайтарилгани ва улар бўйича субсидия олишнинг барча жараёни ушбу Низом талабларига мувофиқлиги юзасидан масъулият тижорат банкларининг раҳбарларига юкланади.

Мазкур талаблар бажарилмагани оқибатида ортиқча тўланган субсидия тижорат банклари томонидан ўз маблағи ҳисобидан Агентликка қайтарилади.

Субсидия Агентлик томонидан уч иш кунида Агропортал орқали тижорат банкининг буюртманомада кўрсатилган банк ҳисобварағига ўтказилади.

3-боб. Субсидия ҳисоблаш ва ажратишни тўхтатиш

11. Субсидия ушбу Низом талаблари асосида ва Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредит суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Бунда имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 31 июлидан кейин қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига субсидия ҳисобланишига йўл қўйилмайди.

12. Талабгор Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитни ҳосил йилининг 1 августига қадар тўлиқ қайтарган бўлиши шарт.

13. Субсидия тижорат банки томонидан ҳар календарь йилнинг 10 августига қадар Агентликка Агропортал орқали тақдим этилган буюртманомалар бўйича ҳисобланган имтиёзли кредит суммасидан ҳисоб-китоб қилинади.

14. Агентлик томонидан тижорат банки ҳисобварағига талабгор учун ҳисобланган фоиз тўловининг бир қисмини қоплаш учун ўтказиб берилган субсидия ушбу қарз олувчининг ҳисобланган фоиз тўловлари учун ҳисоб-китоб қилинади.

15. Ажратилган субсидия талабгорга ҳисобланган субсидия миқдоридан кўп бўлган тақдирда, ортиқча маблағлар икки банк иш кунидан кечиктирмасдан Агентлик ҳисобварағига қайтариб ўтказилади.

16. Субсидия қуйидаги ҳолларда ажратилмайди:

а) Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитлар ҳосил йилининг 31 июлидан кейин қайтарилса;

б) талабгорнинг субсидия олишни тўхтатиш тўғрисидаги мурожаати мавжуд бўлганда.

17. Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар қайтарган, бироқ тижорат банклари томонидан Агропортал орқали буюртманома ва рўйхатга киритилмай қолган талабгорларда юзага келган қарздорлик тижорат банкларининг ўз маблағи ҳисобидан қопланади.

Агар талабгорнинг кредит тўловларини қайтариш муддатлари инобатга олинмаслиги натижасида ортиқча субсидия тўловлари юзага келса, ушбу маблағлар тижорат банкининг ўз маблағи ҳисобидан Агентликка қайтарилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

18. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидиялар тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.

19. Тарафлар ўртасида юзага келадиган низолар белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.

20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Буғдой етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини субсидия сифатида қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини қайтариш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Тижорат банки Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитлар белгиланган вақтда қайтарилганда ушбу кредит фоизининг бир қисмини қоплаш учун ҳар бир қарз олувчилар кесимида Агентликка Агропортал орқали буюртманома ва рўйхатни юборади. Тижорат банклари ҳар календарь йилнинг 10 августига қадар 2-босқич Агентлик Субсидияни Агропортал орқали тижорат банкининг буюртманомада кўрсатилган банк ҳисобварағига ўтказиб беради. 3 иш кунида ».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 10 июнь,

295-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 09/26/295/0578-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Paxta va bugʻdoy yetishtiruvchi qishloq xoʻjaligi subyektlarini qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarini yanada kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Paxta va bugʻdoy yetishtiruvchilarni moliyaviy qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2026-yil 8-maydagi PF-82-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. 2024-2025-yillarda paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlari uchun fermer xoʻjaliklariga ajratilgan imtiyozli kreditlarni qaytarish muddati, istisno tariqasida, 2027-yil 1-yanvarga qadar uzaytirilsin.

Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) tomonidan 2024-2025-yillarda paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish uchun tijorat banklariga joylashtirilgan kredit resurslarini qaytarish muddati mutanosib ravishda uzaytiriladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi Markaziy bank bilan birgalikda paxta, bugʻdoy va meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirishni moliyalashtirish uchun buyurtmalar shakllantirilishi hamda imtiyozli kreditlarni sarflanishida shaffoflikni taʼminlash maqsadida 2026-yilning 1-iyuliga qadar Jamgʻarmaning “d-xarid.uz” axborot tizimi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va tijorat banklarining dasturiy taʼminotlari bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin.

4. Manfaatdor vazirliklar va idoralar hamda tijorat banklari oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni hamda ichki qoidalarini bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari J.A. Qoʻchqorov va J.A. Xodjayev hamda qishloq xoʻjaligi vaziri I.Yu. Abduraxmonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 10-iyundagi 295-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 11-martdagi 130-son qarori bilan tasdiqlangan Bugʻdoy yetishtirish xarajatlarini kreditlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandi birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Yer uchastkasining ijara huquqi garovi bilan birga qarz oluvchining toʻlov intizomi va kredit tarixidan kelib chiqqan holda, quyidagi taʼminot turlaridan biri qabul qilinadi”.

2. Vazirlar Mahkamasining “Paxta xom ashyosini yetishtirish va paxta yigʻim-terimi xarajatlarini kreditlash hamda ularni realizatsiya qilishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 25-dekabrdagi 680-son qarorida :

a) 1-ilovada :

9-bandning “d” kichik bandidagi “80” raqami “100” raqami bilan almashtirilsin;

13-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Yer uchastkasining ijara huquqi garovi bilan birga qarz oluvchining toʻlov intizomi va kredit tarixidan kelib chiqqan holda, quyidagi taʼminot turlaridan biri qabul qilinadi”;

18-bandning “d” kichik bandida :

birinchi xatboshidagi “80” raqami “100” raqami bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda fyuchers shartnomasiga asosan yetishtiruvchilardan qabul qilingan paxta xomashyosi uchun toʻlovlarning 80 foizi paxta xomashyosi qabul qilib olingan kundan boshlab uch ish kunidan kechiktirmasdan, qolgan qismi moliya yilining 31-dekabriga qadar birjaning “kliring” (markazlashtirilgan hisob-kitob) tizimi orqali toʻlanadi”;

b) “ 2-ilovada :

11-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“fyuchers shartnomasi doirasida hisob-kitoblarni toʻliq birjaning hisob-kitob-kliring qoidalari asosida amalga oshirib, paxta xomashyosi qabul qilingan kundan boshlab uch ish kunidan kechiktirmasdan yetkazib berilgan paxta xomashyosi qiymatining 80 foizini, qolgan qismini moliya yilining 31-dekabriga qadar birjadagi hisob-kitob-kliring palatasidagi hisobvaragʻiga oʻtkazadi”;

quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda fyuchers shartnomalari boʻyicha natura (tovar-moddiy boyliklar) shaklida hisob-kitob qilish qatʼiy taqiqlanadi”;

15-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“sotuvchilar tomonidan fyuchers va forvard shartnomalari asosida elektron tarozi orqali topshirilgan paxta xomashyosi uchun “Hosil qabuli” axborot tizimida elektron imzo yordamida yuk xati (PK-17) va uning asosida hisob-faktura rasmiylashtiriladi;

Qishloq xoʻjaligi vazirligi “Hosil qabuli” axborot tizimida paxta xomashyosi uchun rasmiylashtirilgan yuk xatlari va hisob-fakturalarni “Oʻzbekiston Respublika tovar-xomashyo birjasi” AJ birja savdolari axborot tizimiga yuboradi;

“Oʻzbekiston Respublika tovar-xomashyo birjasi” AJ sotuvchi tomonidan bajarilgan majburiyatlar miqdoridagi mablagʻlarni xaridor shaxsiy hisobvaragʻidan sotuvchining shaxsiy hisobvaragʻiga keyinchalik uning xizmat koʻrsatuvchi bankdagi 23210-hisobvaragʻiga koʻchirish orqali oʻtkazib boradi”;

16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Forvard shartnomasi doirasida paxta xomashyosi xaridorga yetkazib berganligini hamda mahsulot uchun toʻlovlar toʻlanganini tasdiqlovchi hujjatlarni (birja shartnomalari boʻyicha toʻlov topshiriqnomalari, taraflar tomonidan toʻlovlar toʻliq toʻlanganini tasdiqlovchi kelishuvlar) taqdim etganda, birjada shartnoma yopiladi”;

quyidagi mazmundagi 16 1 va 16 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“16 1 . Fyuchers shartnomalari moliya yilining 1-dekabr holatiga koʻra quyidagi holatlarda yopiladi:

a) sotuvchi tomonidan majburiyatlar toʻliq bajarilganda va xaridor tomonidan majburiyatlar umuman bajarilmaganda, birjaning hisob-kitob-kliring palatasi shartnomani xaridor tomonidan mablagʻlar toʻlanmagani uchun bekor qiladi va sotuvchi hisobvaragʻiga, shartnomaviy majburiyatlar bajarilmagani uchun zakalat miqdoridagi jarimani oʻtkazadi. Bunda ushbu holat boʻyicha kelishmovchiliklar sud tomonidan hal etiladi;

b) sotuvchi tomonidan majburiyatlar toʻliq bajarilganda va xaridor tomonidan topshirilgan hajm boʻyicha majburiyatlar bajarilganda va/yoki bajarilmaganda, shartnoma moliya yilining 31-dekabrigacha yopilmaydi;

v) sotuvchi va xaridor tomonidan majburiyatlar umuman bajarilmaganda, birjaning hisob-kitob-kliring palatasi shartnomani sotuvchi tomonidan mahsulot yetkazib berilmagani uchun bekor qiladi va xaridor hisobvaragʻiga, shartnomaviy majburiyatlar bajarilmagani uchun zakalat miqdoridagi jarimani oʻtkazadi. Bunda ushbu holat boʻyicha kelishmovchiliklar sud tomonidan hal etiladi;

g) sotuvchi tomonidan topshirilgan hajm shartnomada koʻrsatilgan hajmdan oz boʻlsa va xaridor tomonidan topshirilgan hajm boʻyicha majburiyatlar bajarilganda va/yoki bajarilmaganda, shartnoma moliya yilining 31-dekabrigacha yopilmaydi.

16 2 . Fyuchers shartnomalari moliya yilining 31-dekabr holatiga koʻra quyidagi holatlarda yopiladi:

a) sotuvchi va xaridor tomonidan majburiyatlar toʻliq bajarilganda;

b) sotuvchi tomonidan majburiyatlar toʻliq bajarilganda va xaridor tomonidan topshirilgan hajm boʻyicha majburiyatlar toʻliq bajarilmaganda, hisob-kitob-kliring palatasi shartnomani xaridor tomonidan mablagʻlar toʻlanmagani uchun bekor qiladi va sotuvchi hisobvaragʻiga, shartnomaviy majburiyatlar bajarilmagani uchun zakalat miqdoridagi jarimani oʻtkazadi. Bunda ushbu holat boʻyicha kelishmovchiliklar sud tomonidan hal etiladi;

v) sotuvchi tomonidan topshirilgan hajm shartnomada koʻrsatilgan hajmdan oz boʻlsa va xaridor tomonidan topshirilgan hajm boʻyicha majburiyatlar toʻliq bajarilganda, hisob-kitob-kliring palatasi shartnomani sotuvchi tomonidan mahsulot yetkazib berilmagani uchun bekor qiladi va xaridor hisobvaragʻiga, shartnomaviy majburiyatlar bajarilmagani uchun zakalat miqdoridagi jarimani oʻtkazadi. Bunda ushbu holat boʻyicha kelishmovchiliklar sud tomonidan hal etiladi;

g) sotuvchi tomonidan topshirilgan hajm shartnomada koʻrsatilgan hajmdan oz boʻlsa va xaridor tomonidan topshirilgan hajm boʻyicha majburiyatlar bajarilmaganda, shartnoma taraflarning oʻzaro kelishuviga koʻra yopilishiga yoʻl qoʻyiladi yoki hisob-kitob-kliring palatasi shartnomani xaridor tomonidan mablagʻlar toʻlanmagani uchun bekor qiladi va sotuvchi hisobvaragʻiga, shartnomaviy majburiyatlar bajarilmagani uchun zakalat miqdoridagi jarimani oʻtkazadi. Bunda ushbu holat boʻyicha kelishmovchiliklar sud tomonidan hal etiladi”.

3. Vazirlar Mahkamasining “Paxta xomashyosi yetishtirish xarajatlarini muqobil manbalar hisobidan moliyalashtirish va samarali faoliyat yuritayotgan qishloq xoʻjaligi subyektlarini yanada qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 24-iyuldagi 466-son qarorida :

a) 1-bandning uchinchi xatboshisi “yili yakuniga qadar” soʻzlaridan keyin “hamda belgilangan muddatlarda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 1-ilovada :

1-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda subsidiyalar birjada yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida yerdan foydalanish samaradorligini oshirish va mahsulot yetishtirish hajmini koʻpaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 28-martdagi PQ-131-son qarorining 8-bandi “b” kichik bandida nazarda tutilgan tartibda sotilgan hamda Soliq qoʻmitasining bazasida roʻyxatga kiritilgan elektron hisobvaraq-faktura boʻyicha rasmiylashtirilgan paxta xomashyosi (shartnomadan ortiqcha hajm bundan mustasno) uchun ajratiladi”;

v) 2-ilovada :

nomi “yili yakuniga qadar” soʻzlaridan keyin “hamda belgilangan muddatlarda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Ushbu Nizom paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlari uchun Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yili yakuniga qadar toʻliq qaytargan tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, paxta xomashyosini yetishtiruvchi barcha qishloq xoʻjaligi subyektlariga (paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda paxta xomashyosini qayta ishlash va ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalari bundan mustasno) ushbu imtiyozli kreditlar boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 5 foiz punktini, shuningdek, shartnomada belgilangan muddatda toʻliq qaytarilgan imtiyozli kreditlar boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 2,5 foiz punktini subsidiya sifatida qaytarish tartibini belgilaydi”;

2-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ subsidiya — paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlari uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 31-dekabriga qadar toʻliq qaytargan tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, paxta xomashyosini yetishtiruvchi barcha qishloq xoʻjaligi subyektlariga (paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda paxta xomashyosini qayta ishlash va ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalari bundan mustasno) ushbu imtiyozli kreditlar boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 5 foiz punktini, shuningdek, shartnomada belgilangan muddatda toʻliq qaytarilgan imtiyozli kreditlar boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 2,5 foiz punktini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qaytarish uchun bir marta ajratiladigan mablagʻ”;

4 , 5 va 9-bandlardagi “4 foiz” soʻzlari “5 foiz hamda 2,5 foiz” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Paxta xomashyosini yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yili yakuniga qadar qaytargan qishloq xoʻjaligi subyektlariga ushbu kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining bir qismini subsidiya sifatida qaytarish sxemasining 1-bosqich “Muddatlar” ustunidagi “keyingi yilning 31-yanvarigacha” soʻzlaridan keyin “(2025-yil hosili uchun 2026-yilning 1-iyuligacha)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

1 va 2-ilovalar belgisi “yili yakuniga qadar” soʻzlaridan keyin “hamda belgilangan muddatlarda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

2-ilovada :

nomidagi “toʻlovlarining 4 foiz punktini” soʻzlari “toʻlovlarini” soʻzi bilan almashtirilsin;

“Subsidiya sifatida qoplab beriladigan imtiyozli kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovining 4 foiz punkti miqdori” soʻzlari “Subsidiya sifatida qoplab beriladigan imtiyozli kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovining 5 foiz/2,5 foiz punkti miqdori” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Paxta xomashyosini yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni 20__ hosil yilining yakuniga (31-dekabrga) qadar soʻndirilgani sababli ushbu kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 4 foiz punktini” soʻzlari “Paxta xomashyosini yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni 20__ hosil yilining yakuniga (31-dekabrga) qadar soʻndirilgani sababli ushbu kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 5 foiz punktini/belgilangan muddatda qaytarilgan kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 2,5 foiz punktini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 3-ilovada :

2-bandning ikkinchi xatboshisidagi va 5-banddagi “14 foiz punktidan yuqori, biroq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki asosiy stavkasining 1,8 baravarigacha boʻlgan” soʻzlari “8 foiz punktidan yuqori, biroq 16 foiz punktdan oshmagan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7 va 8-bandlardagi “14” raqami “8” raqami bilan almashtirilsin;

10-banddagi “14 foiz punktidan yuqori, biroq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki asosiy stavkasining 1,8 baravarigacha boʻlgan” soʻzlari “8 foiz punktidan yuqori, biroq 16 foiz punktdan oshmagan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-bandning “v” kichik bandidagi “14” raqami “8” raqami bilan almashtirilsin;

2-ilovada “Subsidiya sifatida qoplab beriladigan tijorat kreditlari boʻyicha foiz toʻlovi miqdori (14 foiz punktidan yuqori, biroq Markaziy bank asosiy stavkasining 1,8 baravarigacha qismi)” soʻzlari “Subsidiya sifatida qoplab beriladigan tijorat kreditlari boʻyicha foiz toʻlovi miqdori (8 foiz punktidan yuqori, biroq 16 foiz punktdan oshmagan qismi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 4-ilovada :

1-bandning ikkinchi xatboshisi “rasmiylashtirilgan paxta xomashyosi” soʻzlaridan keyin “(shartnomadan ortiqcha hajm bundan mustasno)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

4-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda:

birjada tuzilgan shartnomalarning har biri boʻyicha xarid qilingan paxta xomashyosi uchun hisob-kitoblar toʻliq subsidiya oluvchilarning oʻz mablagʻi hisobidan, jumladan, fyuchers shartnomalari boʻyicha hisob-kitoblar moliya yilining 31-dekabriga qadar toʻliq pul oʻtkazish yoʻli bilan amalga oshirilganda, subsidiya ajratiladi;

Jamgʻarmaning imtiyozli kreditlari hamda tijorat kreditlari hisobidan xarid qilingan shartnomalar (2025-yil hosiliga qisman imtiyozli kredit olingan va yil yakuniga qadar soʻndirilgan shartnomalar bundan mustasno) boʻyicha subsidiya ajratilmaydi”;

14-band quyidagi mazmundagi “j” kichik band bilan toʻldirilsin:

“j) fyuchers shartnomalari boʻyicha hisob-kitoblar pul oʻtkazish yoʻli bilan amalga oshirilmaganda va toʻlovlar moliya yilining 31-dekabridan keyin toʻlanganda”.

4. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 30-sentabrdagi 613-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalariga ijara huquqini kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-bandda :

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ ikkilamchi ijaraga berilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasi — qishloq xoʻjaligi mahsulotini yetishtirish maqsadida qishloq xoʻjaligi subyektlariga kredit muddatidan kam boʻlmagan, biroq bir yil muddatgacha (uchinchi shaxslarga berish huquqisiz) beriladigan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar”;

beshinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;

b) 4-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ikkilamchi ijaraga berilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari (asosiy ijaraga oluvchining roziligi berilgan hollar bundan mustasno)”;

v) quyidagi mazmundagi 2 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“ 2 1 -bob. Ikkilamchi ijaraga berilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining ijara huquqini garovga qoʻyishni rasmiylashtirish va garovga oluvchining talablarini qanoatlantirish

15 1 . Ikkilamchi ijaraga berilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining ijara huquqi (paxtachilik yoʻnalishida 30 gektardan kam boʻlmagan miqdorda) asosiy ijaraga oluvchining roziligi asosida paxta va bugʻdoy yetishtirish xarajatlari uchun ajratiladigan imtiyozli kredit taʼminoti sifatida rasmiylashtiriladi.

15 2 . Ijara huquqini garovga qoʻyishda ikkilamchi ijaraga berilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasi normativ qiymatining 50 foizi, biroq imtiyozli kredit taʼminotining 20 foizidan oshmagan qismi uchun hisobga olinadi. Kredit taʼminotining qolgan 80 foiz qismi uchun likvidli mol-mulk garovini taqdim etadi.

15 3 . Ikkilamchi ijaraga berilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining ijara huquqini garovga qoʻyish toʻgʻrisidagi shartnoma yozma shaklda tuziladi va davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi hamda belgilangan tartibda asosiy ijarachi, ikkilamchi ijaraga oluvchi hamda tijorat banki tomonidan notarial tasdiqlanadi.

15 4 . Ikkilamchi ijaraga berilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining ijara huquqi garovi davlat roʻyxatidan koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiq Davlat kadastrlari palatasining tuman (shahar) filiali tomonidan oʻtkaziladi.

15 5 . Garov huquqi yer uchastkasiga ijara huquqini garovga qoʻyish toʻgʻrisidagi shartnoma roʻyxatdan oʻtkazilgan paytdan boshlab vujudga keladi.

15 6 . Paxta va bugʻdoy yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlar muddatida qaytarilmaganda, garov taʼminoti sifatida rasmiylashtirilgan ikkilamchi ijaradagi yer maydonlari belgilangan tartibda Majburiy ijro byurosi orqali auksionga chiqariladi hamda sotishdan tushgan mablagʻlar hisobidan, birinchi navbatda, imtiyozli kredit asosiy qarz va unga hisoblangan foizlarni soʻndirishga yoʻnaltiriladi.

Bunda tijorat banklariga auksion savdolarida sotilmay turgan yer uchastkalarida agrotexnik tadbirlarni amalga oshirish hamda paxta va bugʻdoy yetishtirish boʻyicha vazifalar yuklanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

15 7 . Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksiga muvofiq yer uchastkasiga ijara huquqi bekor qilinganda, tijorat banklari berilgan kreditlar hamda unga hisoblangan foizlar va penyalarni muddatidan oldin garovga qoʻyuvchining boshqa mol-mulki hisobidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda undirib olishga haqli”.

5. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-dekabrdagi 772-son qarori bilan tasdiqlangan Sugʻurta qilish bosqichma-bosqich joriy etiladigan qishloq xoʻjaligi yoʻnalishlari va mahsulotlari roʻyxatining izoh qismi ikkinchi xatboshisidagi “1-mayga qadar” soʻzlari “1-iyulga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin”.

6. Vazirlar Mahkamasining “Agrar va oziq-ovqat sohalarini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2026-yil 28-apreldagi 206-son qarorida :

a) 1-bandda :

oʻn sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Parrandachilik xoʻjaliklariga faqat mahalliy ishlab chiqaruvchilardan goʻsht yoʻnalishida nasldor bir kunlik joʻjalar xaridi uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 17-ilovaga muvofiq”;

quyidagi mazmundagi oʻn toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bugʻdoy yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 1-avgustiga qadar qaytargan qishloq xoʻjaligi subyektlariga ushbu kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining bir qismini subsidiya sifatida qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 17 1 -ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;

b) Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilarning suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilovaning “Tomchilatib sugʻorish” pozitsiyasi “Mevali ekinlar” ustunidagi “6 000” raqami “8 000” raqami bilan almashtirilsin;

v) quyidagi mazmundagi 17 1 -ilova bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 17 1 -ILOVA

Bugʻdoy yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 1-avgustiga qadar qaytargan qishloq xoʻjaligi subyektlariga ushbu kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining bir qismini subsidiya sifatida qaytarish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom bugʻdoy yetishtirish xarajatlari uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 1-avgustiga qadar toʻliq qaytargan tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, bugʻdoy yetishtiruvchi barcha qishloq xoʻjaligi subyektlariga ushbu imtiyozli kreditlar boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 4 foiz punktini subsidiya sifatida qaytarish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

Agroportal — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

subsidiya — bugʻdoy yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 1-avgustiga qadar toʻliq qaytargan tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, bugʻdoy yetishtiruvchi barcha qishloq xoʻjaligi subyektlariga ushbu imtiyozli kreditlar boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 4 foiz punktini Davlat budjeti hisobidan qaytarish uchun bir marta ajratiladigan mablagʻ;

talabgor — bugʻdoy yetishtirish xarajatlari uchun imtiyozli kredit olgan tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, bugʻdoy yetishtiruvchi barcha qishloq xoʻjaligi subyektlari.

3. Subsidiya hisobi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda hosil yilining 1-iyuliga qadar kelgusi yilda bugʻdoy ekilishi rejalashtirilgan qishloq xoʻjaligi subyektlari yerlarini hamda ushbu subyektlar uchun ajratiladigan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 1-avgustiga qadar qaytarishi mumkin boʻlgan xoʻjaliklar boʻyicha maʼlumotlarni shakllantirgan holda, Agentlik va Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi.

Qishloq xoʻjaligi vazirligi Agentlik bilan birgalikda hosil yilining 1-avgustiga qadar hududlar maʼlumotlarini oʻrganib chiqadi hamda budjet parametrlarini shakllantirishda inobatga olish uchun hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim qiladi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutadi.

5. Subsidiya ushbu Nizomga ilovadagi sxemaga muvofiq ajratiladi.

6. Talabgorga ushbu Nizom talablari asosida:

bugʻdoy yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 1-avgustiga qadar toʻliq qaytarganda, ushbu kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish uchun subsidiya tijorat banki va Agentlik oʻrtasida tuziladigan Bosh bitimga muvofiq ajratiladi;

subsidiya miqdori imtiyozli kreditlar boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 4 foiz punktini tashkil etadi.

7. Subsidiya Agentlik tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti hisoblangan qonunchilikda belgilangan tartibda faoliyat koʻrsatuvchi tijorat banklariga ajratiladi.

2-bob. Subsidiya ajratish

8. Subsidiya Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 1-avgustiga qadar toʻliq qaytargan tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, bugʻdoy yetishtiruvchi barcha qishloq xoʻjaligi subyektlariga (gʻallachilik klasterlari hamda gʻallani qayta ishlash korxonalari bundan mustasno) ajratiladi.

9. Tijorat banki hosil yilining 10-avgustiga qadar Agentlikka Agroportal orqali buyurtmanoma bilan birgalikda har bir talabgor kesimida umumlashtirilgan roʻyxatni yuboradi.

Bunda talabgorlarning nomi va STIR raqami, ajratilgan kredit summasi, kredit muddati, foiz stavkasi, kredit maqsadi, kredit berilgan sana, kreditni qaytarish sanasi, subsidiyalanadigan kredit foizi miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettiriladi.

10. Agentlikka taqdim etilgan buyurtmanoma va roʻyxatning toʻliqligi, haqqoniyligi, kreditni oʻz vaqtida qaytarilgani va ular boʻyicha subsidiya olishning barcha jarayoni ushbu Nizom talablariga muvofiqligi yuzasidan masʼuliyat tijorat banklarining rahbarlariga yuklanadi.

Mazkur talablar bajarilmagani oqibatida ortiqcha toʻlangan subsidiya tijorat banklari tomonidan oʻz mablagʻi hisobidan Agentlikka qaytariladi.

Subsidiya Agentlik tomonidan uch ish kunida Agroportal orqali tijorat bankining buyurtmanomada koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

3-bob. Subsidiya hisoblash va ajratishni toʻxtatish

11. Subsidiya ushbu Nizom talablari asosida va Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kredit summasidan kelib chiqib hisoblanadi.

Bunda imtiyozli kreditlarni hosil yilining 31-iyulidan keyin qaytargan qishloq xoʻjaligi subyektlariga subsidiya hisoblanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

12. Talabgor Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kreditni hosil yilining 1-avgustiga qadar toʻliq qaytargan boʻlishi shart.

13. Subsidiya tijorat banki tomonidan har kalendar yilning 10-avgustiga qadar Agentlikka Agroportal orqali taqdim etilgan buyurtmanomalar boʻyicha hisoblangan imtiyozli kredit summasidan hisob-kitob qilinadi.

14. Agentlik tomonidan tijorat banki hisobvaragʻiga talabgor uchun hisoblangan foiz toʻlovining bir qismini qoplash uchun oʻtkazib berilgan subsidiya ushbu qarz oluvchining hisoblangan foiz toʻlovlari uchun hisob-kitob qilinadi.

15. Ajratilgan subsidiya talabgorga hisoblangan subsidiya miqdoridan koʻp boʻlgan taqdirda, ortiqcha mablagʻlar ikki bank ish kunidan kechiktirmasdan Agentlik hisobvaragʻiga qaytarib oʻtkaziladi.

16. Subsidiya quyidagi hollarda ajratilmaydi:

a) Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kreditlar hosil yilining 31-iyulidan keyin qaytarilsa;

b) talabgorning subsidiya olishni toʻxtatish toʻgʻrisidagi murojaati mavjud boʻlganda.

17. Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 1-avgustiga qadar qaytargan, biroq tijorat banklari tomonidan Agroportal orqali buyurtmanoma va roʻyxatga kiritilmay qolgan talabgorlarda yuzaga kelgan qarzdorlik tijorat banklarining oʻz mablagʻi hisobidan qoplanadi.

Agar talabgorning kredit toʻlovlarini qaytarish muddatlari inobatga olinmasligi natijasida ortiqcha subsidiya toʻlovlari yuzaga kelsa, ushbu mablagʻlar tijorat bankining oʻz mablagʻi hisobidan Agentlikka qaytariladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi subsidiyalar toʻgʻri tayinlanishi va ajratilishini nazorat qiladi.

19. Taraflar oʻrtasida yuzaga keladigan nizolar belgilangan tartibda sud tomonidan hal etiladi.

20. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Bugʻdoy yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 1-avgustiga qadar qaytargan qishloq xoʻjaligi subyektlariga ushbu kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining bir qismini subsidiya sifatida qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 1-avgustiga qadar qaytargan qishloq xoʻjaligi subyektlariga ushbu kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining bir qismini qaytarish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tijorat banki Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kreditlar belgilangan vaqtda qaytarilganda ushbu kredit foizining bir qismini qoplash uchun har bir qarz oluvchilar kesimida Agentlikka Agroportal orqali buyurtmanoma va roʻyxatni yuboradi. Tijorat banklari har kalendar yilning 10-avgustiga qadar 2-bosqich Agentlik Subsidiyani Agroportal orqali tijorat bankining buyurtmanomada koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. 3 ish kunida ”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 10-iyun,

295-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.06.2026-y., 09/26/295/0578-son)

lex.uz