UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 16-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 16 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 мая 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 May 2026 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг

буйруғи

МИСОЛЛАР

Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (5-сонли БҲС) «Қишлоқ хўжалиги»га қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 161-моддасига асосан ва бюджет ҳисобини давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 13 ноябрдаги 143-сон буйруғи (рўйхат рақами 3106, 2018 йил 25 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 10/18/3106/2369-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (5-сонли БҲС) «Қишлоқ хўжалиги»га иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 16 майдаги 366-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (5-сонли БҲС) «Қишлоқ хўжалиги»га киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. 1-бандда :

тўртинчи хатбоши «насл қолдириш» деган сўзлардан кейин «, деградация» деган сўз билан тўлдирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги «бошқа мажбурий тўловлардан» деган сўзлар «йиғимлардан» деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« ҳосил берувчи ўсимлик — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва етказиб беришда фойдаланиладиган, бир неча даврлар давомида ҳосил бериши кутиладиган ҳамда ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида сотилиши эҳтимоли паст бўлган (бундан унинг қолдиқ сифатида реализация қилиниши ҳолатлари мустасно) ўсимлик.».

2. Қуйидаги мазмундаги 1 1 — 1 5 -бандлар билан тўлдирилсин:

«1 1 . Қуйидагилар ҳосил берувчи ўсимлик ҳисобланмайди:

а) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида йиғиб олиш учун етиштириладиган ўсимликлар (масалан, ёғоч олиш мақсадида етиштириладиган дарахтлар);

б) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш учун парвариш қилинадиган ва ташкилот томонидан ушбу ўсимликларнинг ўзини ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида йиғиб олиб реализация қилиш эҳтимоли кам бўлмаган (бундан уларнинг қолдиқ сифатида реализация қилиниши ҳолатлари мустасно) ўсимликлар (масалан, ҳам меваси, ҳам ёғочи учун етиштириладиган дарахтлар);

д) бир йиллик экинлар (масалан, маккажўхори ва буғдой).

1 2 . Ҳосил берувчи ўсимликлар ҳосил олиш мақсадида фойдаланилмай қўйилганда, улар кесилиши (масалан, ўтин сифатида фойдаланиш учун) ва қолдиқ сифатида реализация қилиниши мумкин.

Қолдиқ сифатидаги бундай реализация қилиш ҳосил берувчи ўсимликнинг ушбу Стандартда белгиланган таърифига мувофиқлигини ўзгартирмайди.

1 3 . Ҳосил берувчи ўсимликларда ўсаётган (етиштирилаётган) ва ҳали йиғиб олинмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари биологик актив ҳисобланади.

1 4 . Бошқа бюджет ҳисоби стандартларида таърифланган атамалар ушбу Стандартда ҳам худди шу маънода қўлланилади.

1 5 . Ташкилот биологик активнинг ҳақиқий қийматини аниқлашда имкон қадар кузатиш мумкин бўлган бозор маълумотларидан фойдаланиши ҳамда кузатиш мумкин бўлмаган маълумотлардан фойдаланишни минималлаштириши керак.

Бунда маълумотлар кузатиладиган ёки кузатилмайдиган бўлиши мумкин ва улар қуйидаги турларга бўлинади:

1-даража — баҳолаш санасида фаол бозорларда мавжуд бўлган бир хил активлар ёки мажбуриятлар учун шаклланган нархларни ифодаловчи маълумотлар;

2-даража — 1-даража маълумотларига кирмайдиган, бироқ актив ёки мажбуриятга доир бевосита ёки билвосита кузатиш мумкин бўлган бозор нархларига асосланган маълумотлар;

3-даража — актив ёки мажбуриятга доир кузатиш мумкин бўлмаган маълумотлар, шу жумладан ташкилотнинг ички баҳолашига асосланган маълумотлар.».

3. 4-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) биологик активлар, ҳосил берувчи ўсимликлар бундан мустасно;».

4. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Мазкур Стандарт қуйидагиларга қўлланилмайди:

а) қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларга;

б) қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли ҳосил берувчи ўсимликларга (бунда, ушбу Стандарт ҳосил берувчи ўсимликлардаги ҳосилга нисбатан қўлланилади);

д) қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ номоддий активларга;

э) хизматлар кўрсатиш ёки ишларни бажариш учун мўлжалланган биологик активларга;

ф) қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли ерни ижарага олиш натижасида юзага келган фойдаланиш ҳуқуқи активларига.».

5. 12-банддаги «26-бандида» деган сўзлар «27-бандида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 13-банддаги «13-бандига» деган сўзлар «12-бандига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 16-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Алмашув операциясида биологик актив ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бўйича шартнома айрим ҳолларда зарар келтирувчи шартнома сифатида эътироф этилиши мумкин. Бундай шартномаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти ( 16-сонли БҲС ) «Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар» (рўйхат рақами 3562, 2024 йил 22 октябрь) талаблари қўлланилади.».

8. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24. Биологик актив дастлабки ҳисобга олинганда фойда ёки зарар юзага келиши мумкин. Масалан, биологик активнинг ҳақиқий қийматини сотиш харажатларини чегирган ҳолда аниқлаш натижасида зарар юзага келиши мумкин. Шунингдек, биологик активнинг пайдо бўлиши натижасида фойда ҳам юзага келиши мумкин (масалан, бузоқ туғилганда).».

9. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«27. Биологик активнинг ҳақиқий қийматини ишончли аниқлаш мумкин, деб ҳисобланади. Мазкур фараз фақат биологик актив дастлаб ҳисобга олинаётганда, унга нисбатан бозорда эълон қилинган нархлар мавжуд бўлмаган ва ҳақиқий қийматни аниқлашнинг муқобил усуллари ишончли натижа бермайди деб топилган ҳолларда рад этилиши мумкин. Бундай ҳолларда биологик актив унинг дастлабки қиймати бўйича жамғарилган амортизация ва жамғарилган қадрсизланиш зарарлари чегирилган ҳолда баҳоланади.

Агар кейинчалик ушбу биологик активнинг ҳақиқий қийматини ишончли тарзда аниқлаш имконияти юзага келса, ташкилот уни сотиш харажатлари чегирилган ҳолдаги ҳақиқий қиймат бўйича баҳолайди. Агар узоқ муддатли биологик актив сотиш учун мўлжалланган актив сифатида таснифланса (ёки сотиш учун мўлжалланган гуруҳ таркибига киритилса), унинг ҳақиқий қийматини ишончли тарзда аниқлаш мумкин, деб ҳисобланади.».

10. 28-банддаги «уни чиқиш вақтигача баҳолашни давом эттиради.» деган сўзлар «ҳисобдан чиқарилгунга қадар баҳолашни давом эттиради, мазкур Стандартнинг 27-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. 29-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Мазкур Стандарт қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг уларни йиғиш пайтидаги ҳақиқий қийматини ишончли аниқлаш мумкин деган фаразга асосланади.».

12. Қуйидаги мазмундаги 29 1 -банд билан тўлдирилсин:

«29 1 . Биологик активнинг харид қиймати, жамғарилган амортизацияси ва жамғарилган қадрсизланиш зарарларини аниқлашда, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳисобга олишда ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти ( 7-сонли БҲС ) «Товар-моддий захиралар» (рўйхат рақами 3120, 2019 йил 14 январь) ва Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти ( 8-сонли БҲС ) «Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар» (рўйхат рақами 3144, 2019 йил 20 март) талабларини ҳисобга олади.».

13. Қуйидаги мазмундаги 32 1 — 32 6 -бандлар билан тўлдирилсин:

«32 1 . Ташкилот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга қуйидаги ҳолатларни баҳолаш имконини берадиган маълумотларни ёритиб бериши керак:

а) дастлабки ҳисобга олишдан кейин молиявий ҳисоботда ҳақиқий қиймат бўйича баҳоланадиган биологик активларнинг ҳақиқий қийматини аниқлашда қўлланилган баҳолаш усуллари ва киритилган маълумотлари;

б) дастлабки ҳисобга олишдан кейин молиявий ҳисоботда 3-даража маълумотларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган ҳақиқий қиймат баҳолашларининг ҳисобот давридаги молиявий натижага ёки соф активлар (капитал) қийматига таъсири.

32 2 . Ташкилот мазкур стандартнинг 32 1 ‑бандидаги мақсадларга эришиш учун қуйидагиларни ҳисобга олиши керак:

а) маълумотларни ёритиб бериш талабларини таъминлаш учун зарур бўлган тафсилотлар аниқлиги (масалан, қорамол — сут берадиган сигир, буқа, ёш бузоқ);

б) турли талабларнинг ҳар бирининг аҳамияти (устуворлиги);

д) қай даражада умумлаштириш ёки алоҳида элементларга ажратиш кераклиги;

э) молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларнинг ёритиб берилган миқдорий маълумотларни баҳолаш учун қўшимча маълумотга эҳтиёжи бор ёки йўқлиги.

Агар ушбу Стандарт ва бошқа бюджет ҳисоби стандартларига мувофиқ ёритиб берилган маълумотлар ушбу Стандартнинг 32 1 ‑бандидаги мақсадларга эришиш учун етарли бўлмаса, ташкилотлар мазкур мақсадларга эришиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни (масалан, баҳолаш бўйича қўшимча тушунтиришлар ёки биологик активлар таснифи бўйича изоҳ каби маълумотлар) ёритиб беради.

32 3 . Ташкилот мазкур Стандартнинг 32 1 -бандида белгиланган мақсадларга эришиш учун, дастлабки ҳисобга олишдан кейин молиявий ҳисоботда ҳақиқий қиймат бўйича баҳоланадиган ҳар бир биологик активнинг тоифаси бўйича (биологик активларнинг тоифалари ушбу Стандартнинг 32 4 -бандига мувофиқ аниқланади) камида қуйидаги маълумотларни очиб бериши керак:

а) ҳисобот даври якунидаги ҳақиқий қиймат ўлчовлари;

б) ҳақиқий қиймат ўлчовлари қайси маълумотлар даражасига киритилганлиги (1, 2 ёки 3-даража);

д) кузатиш мумкин бўлмаган маълумотлардан фойдаланган ҳолда аниқланган ҳақиқий қиймат ўлчовлари учун қўлланилган баҳолаш усуллари ва фойдаланилган маълумотлар тавсифи. Агар баҳолаш усули ўзгарган бўлса (масалан, бозор ёндашувидан даромад ёндашувига ўтиш ёки қўшимча баҳолаш усулини қўллаш), ташкилот ушбу ўзгариш ва унинг сабабларини очиб бериши керак.

Ташкилот 3-даражага киритилган ҳақиқий қийматни баҳолашда фойдаланилган кузатиш мумкин бўлмаган муҳим маълумотлар бўйича миқдорий маълумотларни очиб бериши керак. Агар бундай миқдорий маълумотлар шакллантирилмаган бўлса, уларни яратиш талаб этилмайди. Бироқ ташкилот учун олиш имконияти мавжуд ва ҳақиқий қийматни аниқлаш учун муҳим бўлган миқдорий маълумотлар инкор этилмаслиги керак;

э) ташкилот 3-даража маълумотларига асосан киритилган ҳақиқий қиймат ўлчовлари бўйича давр бошидан давр охиригача бўлган ўзгаришларни қуйидагича очиб бериши керак:

ҳисобот даврида тан олинган жами натижа ва унинг фойда ёки зарар ҳисоботида акс этган элементлари;

жами активлар (капитал)да тан олинган умумий фойда ёки зарар ва уни тан олинган элементлари;

харидлар, сотувлар, ҳисобдан чиқаришлар ва ҳисоб-китоблар (ушбу турдаги ҳар бир ўзгариш алоҳида очиб берилади);

ф) 3-даража маълумотларига асосан киритилган ҳақиқий қиймат ўлчовлари бўйича ҳисобот даври охирида ушлаб турилган биологик активларга тааллуқли амалга оширилмаган фойда ёки зарарлардаги ўзгаришлар ҳиссаси ҳамда мазкур ҳисобга олинган фойда ёки зарар элементлари;

г) 3-даража маълумотларига асосан киритилган ҳақиқий қиймат ўлчовлари учун қўлланилган баҳолаш жараёнлари тавсифи (жумладан, баҳолаш сиёсати ва тартиблари қандай белгиланиши ҳамда ҳақиқий қиймат ўзгаришларининг даврлар орасида таҳлил қилиниши);

ҳ) 3-даража маълумотларига асосан киритилган ҳақиқий қиймат ўлчовлари учун ўзгаришларга нисбатан таъсирчанлик бўйича тавсиф. Агар бундай маълумотлар ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуд бўлса, ташкилот уларнинг таъсирини кучайтириши ёки камайтириши мумкинлигини ҳам тавсифлаши керак.

32 4 . Ташкилотлар биологик активларни тоифаларга ажратишни қуйидагилар асосида белгилайди:

а) биологик активларнинг табиати, хусусиятлари ва хавф-хатарлари;

б) ҳақиқий қиймат ўлчови қайси даража маълумотларига асосан аниқланганлиги.

Бунда, 3-даража маълумотларига асосан киритилган ҳақиқий қиймат ўлчовлари учун маълумотлар даражаси юқорироқ бўлиши талаб этилиши мумкин, чунки бундай ўлчовлар юқори даражадаги ноаниқлик ва субъективлик билан тавсифланади.

Ҳақиқий қиймат ўлчовлари бўйича маълумотларни тақдим этиш учун биологик активларни қандай даражада тоифаларга ажратишни белгилаш профессионал мулоҳазани талаб этади. Биологик активлар одатда молиявий ҳисоботда келтирилган моддаларга нисбатан кенгроқ даражада тоифаларга ажратишни талаб қилади. Бироқ, ташкилот молиявий ҳисоботда келтирилган моддалар билан мувофиқлаштириш имконини берувчи етарли маълумотларни тақдим этиши шарт.

Агар бошқа бюджет ҳисоби стандарти биологик активларни тоифаларга ажратиш тартибини белгилаган бўлса, ташкилот мазкур Стандартда талаб этилган маълумотларни тақдим этишда ушбу тартиблардан фойдаланиши мумкин (агар у мазкур банд талабларига жавоб берса).

32 5 . Молиявий ҳисоботда ҳақиқий қиймат бўйича баҳоланмайдиган, аммо ҳақиқий қиймати очиқлаб кўрсатиладиган ҳар бир биологик активлар тоифаси учун ташкилот ушбу Стандартнинг 32 3 -банди «б», «д» ва «ҳ» кичик бандларида назарда тутилган маълумотларни очиқлаб кўрсатиши керак, бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошисидаги ҳолатлар мустасно.

Ташкилотдан 3-даража маълумотларига асосан киритилган ҳақиқий қиймат ўлчовлари бўйича ушбу Стандартнинг 32 3 -банди «д» кичик бандида назарда тутилган муҳим кузатиш мумкин бўлмаган маълумотларга оид миқдорий очиқлашларни тақдим этиш талаб этилмайди.

Ташкилот бундай биологик активлар учун ушбу Стандартда назарда тутилган бошқа очиқлашларни тақдим этиши шарт эмас.

32 6 . Ташкилот ушбу Стандартда назарда тутилган миқдорий очиқлашларни жадвал шаклида тақдим қилиши керак, агар бошқа мақбул шакл мавжуд бўлмаса.».

14. Илова мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (5-сонли БҲС) «Қишлоқ хўжалиги»га киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга ИЛОВА

«Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (5-сонли БҲС) «Қишлоқ хўжалиги»га ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, биологик активлар ва уларни қайта ишлаш натижасида олинадиган (йиғиладиган) маҳсулотларга

Биологик активлар Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Қайта ишлаш натижасида олинадиган маҳсулотлар Қўйлар Жун Ип-калава, гилам Ёғоч-тахта учун экилган ўрмонзордаги дарахтлар Кесилган дарахтлар Ёғоч-тахта материаллари Ғалла экини Буғдой Ун ва ун маҳсулотлари Соғин сигир Сут Пишлоқ Пахта ўсимлиги Терилган пахта Ип-тола, кийим Шакар қамиш Ўрилган шакар қамиш Шакар Узум токлари Узум Вино Гўшт йўналишидаги қорамоллар Гўшт Колбаса маҳсулотлари Мевали дарахтлар Йиғилган мевалар Қайта ишловдан ўтган мевалар

Вазир Ж. КУЧКАРОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 16 май,

366 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 10/26/3106-1/0583-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirining

buyrugʻi

MISOLLAR

Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (5-sonli BHS) “Qishloq xoʻjaligi”ga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Budjet kodeksining 161-moddasiga asosan va budjet hisobini davlat sektorida buxgalteriya hisobining xalqaro standartlari bilan muvofiqlashtirish maqsadida buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2018-yil 13-noyabrdagi 143-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3106, 2018-yil 25-dekabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 25.12.2018-y., 10/18/3106/2369-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (5-sonli BHS) “Qishloq xoʻjaligi”ga ilovaga muvofiq qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 16-maydagi 366-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (5-sonli BHS) “Qishloq xoʻjaligi”ga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar

1. 1-bandda :

toʻrtinchi xatboshi “nasl qoldirish” degan soʻzlardan keyin “, degradatsiya” degan soʻz bilan toʻldirilsin;

toʻqqizinchi xatboshidagi “boshqa majburiy toʻlovlardan” degan soʻzlar “yigʻimlardan” degan soʻz bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ hosil beruvchi oʻsimlik — qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish va yetkazib berishda foydalaniladigan, bir necha davrlar davomida hosil berishi kutiladigan hamda oʻzining qishloq xoʻjaligi mahsuloti sifatida sotilishi ehtimoli past boʻlgan (bundan uning qoldiq sifatida realizatsiya qilinishi holatlari mustasno) oʻsimlik.”.

2. Quyidagi mazmundagi 1 1 — 1 5 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“1 1 . Quyidagilar hosil beruvchi oʻsimlik hisoblanmaydi:

a) qishloq xoʻjaligi mahsuloti sifatida yigʻib olish uchun yetishtiriladigan oʻsimliklar (masalan, yogʻoch olish maqsadida yetishtiriladigan daraxtlar);

b) qishloq xoʻjaligi mahsulotini yetishtirish uchun parvarish qilinadigan va tashkilot tomonidan ushbu oʻsimliklarning oʻzini ham qishloq xoʻjaligi mahsuloti sifatida yigʻib olib realizatsiya qilish ehtimoli kam boʻlmagan (bundan ularning qoldiq sifatida realizatsiya qilinishi holatlari mustasno) oʻsimliklar (masalan, ham mevasi, ham yogʻochi uchun yetishtiriladigan daraxtlar);

d) bir yillik ekinlar (masalan, makkajoʻxori va bugʻdoy).

1 2 . Hosil beruvchi oʻsimliklar hosil olish maqsadida foydalanilmay qoʻyilganda, ular kesilishi (masalan, oʻtin sifatida foydalanish uchun) va qoldiq sifatida realizatsiya qilinishi mumkin.

Qoldiq sifatidagi bunday realizatsiya qilish hosil beruvchi oʻsimlikning ushbu Standartda belgilangan taʼrifiga muvofiqligini oʻzgartirmaydi.

1 3 . Hosil beruvchi oʻsimliklarda oʻsayotgan (yetishtirilayotgan) va hali yigʻib olinmagan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari biologik aktiv hisoblanadi.

1 4 . Boshqa budjet hisobi standartlarida taʼriflangan atamalar ushbu Standartda ham xuddi shu maʼnoda qoʻllaniladi.

1 5 . Tashkilot biologik aktivning haqiqiy qiymatini aniqlashda imkon qadar kuzatish mumkin boʻlgan bozor maʼlumotlaridan foydalanishi hamda kuzatish mumkin boʻlmagan maʼlumotlardan foydalanishni minimallashtirishi kerak.

Bunda maʼlumotlar kuzatiladigan yoki kuzatilmaydigan boʻlishi mumkin va ular quyidagi turlarga boʻlinadi:

1-daraja — baholash sanasida faol bozorlarda mavjud boʻlgan bir xil aktivlar yoki majburiyatlar uchun shakllangan narxlarni ifodalovchi maʼlumotlar;

2-daraja — 1-daraja maʼlumotlariga kirmaydigan, biroq aktiv yoki majburiyatga doir bevosita yoki bilvosita kuzatish mumkin boʻlgan bozor narxlariga asoslangan maʼlumotlar;

3-daraja — aktiv yoki majburiyatga doir kuzatish mumkin boʻlmagan maʼlumotlar, shu jumladan tashkilotning ichki baholashiga asoslangan maʼlumotlar.”.

3. 4-bandning “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) biologik aktivlar, hosil beruvchi oʻsimliklar bundan mustasno;”.

4. 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Mazkur Standart quyidagilarga qoʻllanilmaydi:

a) qishloq xoʻjaligi uchun moʻljallangan yerlarga;

b) qishloq xoʻjaligi faoliyatiga tegishli hosil beruvchi oʻsimliklarga (bunda, ushbu Standart hosil beruvchi oʻsimliklardagi hosilga nisbatan qoʻllaniladi);

d) qishloq xoʻjaligi faoliyati bilan bogʻliq nomoddiy aktivlarga;

e) xizmatlar koʻrsatish yoki ishlarni bajarish uchun moʻljallangan biologik aktivlarga;

f) qishloq xoʻjaligi faoliyatiga tegishli yerni ijaraga olish natijasida yuzaga kelgan foydalanish huquqi aktivlariga.”.

5. 12-banddagi “26-bandida” degan soʻzlar “27-bandida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

6. 13-banddagi “13-bandiga” degan soʻzlar “12-bandiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

7. 16-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Almashuv operatsiyasida biologik aktiv yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini sotish boʻyicha shartnoma ayrim hollarda zarar keltiruvchi shartnoma sifatida eʼtirof etilishi mumkin. Bunday shartnomalarga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti ( 16-sonli BHS ) “Baholangan majburiyatlar, shartli majburiyatlar va shartli aktivlar” (roʻyxat raqami 3562, 2024-yil 22-oktabr) talablari qoʻllaniladi.”.

8. 24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24. Biologik aktiv dastlabki hisobga olinganda foyda yoki zarar yuzaga kelishi mumkin. Masalan, biologik aktivning haqiqiy qiymatini sotish xarajatlarini chegirgan holda aniqlash natijasida zarar yuzaga kelishi mumkin. Shuningdek, biologik aktivning paydo boʻlishi natijasida foyda ham yuzaga kelishi mumkin (masalan, buzoq tugʻilganda).”.

9. 27-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“27. Biologik aktivning haqiqiy qiymatini ishonchli aniqlash mumkin, deb hisoblanadi. Mazkur faraz faqat biologik aktiv dastlab hisobga olinayotganda, unga nisbatan bozorda eʼlon qilingan narxlar mavjud boʻlmagan va haqiqiy qiymatni aniqlashning muqobil usullari ishonchli natija bermaydi deb topilgan hollarda rad etilishi mumkin. Bunday hollarda biologik aktiv uning dastlabki qiymati boʻyicha jamgʻarilgan amortizatsiya va jamgʻarilgan qadrsizlanish zararlari chegirilgan holda baholanadi.

Agar keyinchalik ushbu biologik aktivning haqiqiy qiymatini ishonchli tarzda aniqlash imkoniyati yuzaga kelsa, tashkilot uni sotish xarajatlari chegirilgan holdagi haqiqiy qiymat boʻyicha baholaydi. Agar uzoq muddatli biologik aktiv sotish uchun moʻljallangan aktiv sifatida tasniflansa (yoki sotish uchun moʻljallangan guruh tarkibiga kiritilsa), uning haqiqiy qiymatini ishonchli tarzda aniqlash mumkin, deb hisoblanadi.”.

10. 28-banddagi “uni chiqish vaqtigacha baholashni davom ettiradi.” degan soʻzlar “hisobdan chiqarilgunga qadar baholashni davom ettiradi, mazkur Standartning 27-bandida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

11. 29-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Mazkur Standart qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining ularni yigʻish paytidagi haqiqiy qiymatini ishonchli aniqlash mumkin degan farazga asoslanadi.”.

12. Quyidagi mazmundagi 29 1 -band bilan toʻldirilsin:

“29 1 . Biologik aktivning xarid qiymati, jamgʻarilgan amortizatsiyasi va jamgʻarilgan qadrsizlanish zararlarini aniqlashda, shuningdek qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini hisobga olishda tashkilotlar Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti ( 7-sonli BHS ) “Tovar-moddiy zaxiralar” (roʻyxat raqami 3120, 2019-yil 14-yanvar) va Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti ( 8-sonli BHS ) “Koʻchmas mulk, bino va jihozlar” (roʻyxat raqami 3144, 2019-yil 20-mart) talablarini hisobga oladi.”.

13. Quyidagi mazmundagi 32 1 — 32 6 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“32 1 . Tashkilot moliyaviy hisobotdan foydalanuvchilarga quyidagi holatlarni baholash imkonini beradigan maʼlumotlarni yoritib berishi kerak:

a) dastlabki hisobga olishdan keyin moliyaviy hisobotda haqiqiy qiymat boʻyicha baholanadigan biologik aktivlarning haqiqiy qiymatini aniqlashda qoʻllanilgan baholash usullari va kiritilgan maʼlumotlari;

b) dastlabki hisobga olishdan keyin moliyaviy hisobotda 3-daraja maʼlumotlaridan foydalangan holda amalga oshirilgan haqiqiy qiymat baholashlarining hisobot davridagi moliyaviy natijaga yoki sof aktivlar (kapital) qiymatiga taʼsiri.

32 2 . Tashkilot mazkur standartning 32 1 ‑bandidagi maqsadlarga erishish uchun quyidagilarni hisobga olishi kerak:

a) maʼlumotlarni yoritib berish talablarini taʼminlash uchun zarur boʻlgan tafsilotlar aniqligi (masalan, qoramol — sut beradigan sigir, buqa, yosh buzoq);

b) turli talablarning har birining ahamiyati (ustuvorligi);

d) qay darajada umumlashtirish yoki alohida elementlarga ajratish kerakligi;

e) moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilarning yoritib berilgan miqdoriy maʼlumotlarni baholash uchun qoʻshimcha maʼlumotga ehtiyoji bor yoki yoʻqligi.

Agar ushbu Standart va boshqa budjet hisobi standartlariga muvofiq yoritib berilgan maʼlumotlar ushbu Standartning 32 1 ‑bandidagi maqsadlarga erishish uchun yetarli boʻlmasa, tashkilotlar mazkur maqsadlarga erishish uchun zarur boʻlgan qoʻshimcha maʼlumotlarni (masalan, baholash boʻyicha qoʻshimcha tushuntirishlar yoki biologik aktivlar tasnifi boʻyicha izoh kabi maʼlumotlar) yoritib beradi.

32 3 . Tashkilot mazkur Standartning 32 1 -bandida belgilangan maqsadlarga erishish uchun, dastlabki hisobga olishdan keyin moliyaviy hisobotda haqiqiy qiymat boʻyicha baholanadigan har bir biologik aktivning toifasi boʻyicha (biologik aktivlarning toifalari ushbu Standartning 32 4 -bandiga muvofiq aniqlanadi) kamida quyidagi maʼlumotlarni ochib berishi kerak:

a) hisobot davri yakunidagi haqiqiy qiymat oʻlchovlari;

b) haqiqiy qiymat oʻlchovlari qaysi maʼlumotlar darajasiga kiritilganligi (1, 2 yoki 3-daraja);

d) kuzatish mumkin boʻlmagan maʼlumotlardan foydalangan holda aniqlangan haqiqiy qiymat oʻlchovlari uchun qoʻllanilgan baholash usullari va foydalanilgan maʼlumotlar tavsifi. Agar baholash usuli oʻzgargan boʻlsa (masalan, bozor yondashuvidan daromad yondashuviga oʻtish yoki qoʻshimcha baholash usulini qoʻllash), tashkilot ushbu oʻzgarish va uning sabablarini ochib berishi kerak.

Tashkilot 3-darajaga kiritilgan haqiqiy qiymatni baholashda foydalanilgan kuzatish mumkin boʻlmagan muhim maʼlumotlar boʻyicha miqdoriy maʼlumotlarni ochib berishi kerak. Agar bunday miqdoriy maʼlumotlar shakllantirilmagan boʻlsa, ularni yaratish talab etilmaydi. Biroq tashkilot uchun olish imkoniyati mavjud va haqiqiy qiymatni aniqlash uchun muhim boʻlgan miqdoriy maʼlumotlar inkor etilmasligi kerak;

e) tashkilot 3-daraja maʼlumotlariga asosan kiritilgan haqiqiy qiymat oʻlchovlari boʻyicha davr boshidan davr oxirigacha boʻlgan oʻzgarishlarni quyidagicha ochib berishi kerak:

hisobot davrida tan olingan jami natija va uning foyda yoki zarar hisobotida aks etgan elementlari;

jami aktivlar (kapital)da tan olingan umumiy foyda yoki zarar va uni tan olingan elementlari;

xaridlar, sotuvlar, hisobdan chiqarishlar va hisob-kitoblar (ushbu turdagi har bir oʻzgarish alohida ochib beriladi);

f) 3-daraja maʼlumotlariga asosan kiritilgan haqiqiy qiymat oʻlchovlari boʻyicha hisobot davri oxirida ushlab turilgan biologik aktivlarga taalluqli amalga oshirilmagan foyda yoki zararlardagi oʻzgarishlar hissasi hamda mazkur hisobga olingan foyda yoki zarar elementlari;

g) 3-daraja maʼlumotlariga asosan kiritilgan haqiqiy qiymat oʻlchovlari uchun qoʻllanilgan baholash jarayonlari tavsifi (jumladan, baholash siyosati va tartiblari qanday belgilanishi hamda haqiqiy qiymat oʻzgarishlarining davrlar orasida tahlil qilinishi);

h) 3-daraja maʼlumotlariga asosan kiritilgan haqiqiy qiymat oʻlchovlari uchun oʻzgarishlarga nisbatan taʼsirchanlik boʻyicha tavsif. Agar bunday maʼlumotlar oʻrtasida oʻzaro bogʻliqlik mavjud boʻlsa, tashkilot ularning taʼsirini kuchaytirishi yoki kamaytirishi mumkinligini ham tavsiflashi kerak.

32 4 . Tashkilotlar biologik aktivlarni toifalarga ajratishni quyidagilar asosida belgilaydi:

a) biologik aktivlarning tabiati, xususiyatlari va xavf-xatarlari;

b) haqiqiy qiymat oʻlchovi qaysi daraja maʼlumotlariga asosan aniqlanganligi.

Bunda, 3-daraja maʼlumotlariga asosan kiritilgan haqiqiy qiymat oʻlchovlari uchun maʼlumotlar darajasi yuqoriroq boʻlishi talab etilishi mumkin, chunki bunday oʻlchovlar yuqori darajadagi noaniqlik va subyektivlik bilan tavsiflanadi.

Haqiqiy qiymat oʻlchovlari boʻyicha maʼlumotlarni taqdim etish uchun biologik aktivlarni qanday darajada toifalarga ajratishni belgilash professional mulohazani talab etadi. Biologik aktivlar odatda moliyaviy hisobotda keltirilgan moddalarga nisbatan kengroq darajada toifalarga ajratishni talab qiladi. Biroq, tashkilot moliyaviy hisobotda keltirilgan moddalar bilan muvofiqlashtirish imkonini beruvchi yetarli maʼlumotlarni taqdim etishi shart.

Agar boshqa budjet hisobi standarti biologik aktivlarni toifalarga ajratish tartibini belgilagan boʻlsa, tashkilot mazkur Standartda talab etilgan maʼlumotlarni taqdim etishda ushbu tartiblardan foydalanishi mumkin (agar u mazkur band talablariga javob bersa).

32 5 . Moliyaviy hisobotda haqiqiy qiymat boʻyicha baholanmaydigan, ammo haqiqiy qiymati ochiqlab koʻrsatiladigan har bir biologik aktivlar toifasi uchun tashkilot ushbu Standartning 32 3 -bandi “b”, “d” va “h” kichik bandlarida nazarda tutilgan maʼlumotlarni ochiqlab koʻrsatishi kerak, bundan mazkur bandning ikkinchi xatboshisidagi holatlar mustasno.

Tashkilotdan 3-daraja maʼlumotlariga asosan kiritilgan haqiqiy qiymat oʻlchovlari boʻyicha ushbu Standartning 32 3 -bandi “d” kichik bandida nazarda tutilgan muhim kuzatish mumkin boʻlmagan maʼlumotlarga oid miqdoriy ochiqlashlarni taqdim etish talab etilmaydi.

Tashkilot bunday biologik aktivlar uchun ushbu Standartda nazarda tutilgan boshqa ochiqlashlarni taqdim etishi shart emas.

32 6 . Tashkilot ushbu Standartda nazarda tutilgan miqdoriy ochiqlashlarni jadval shaklida taqdim qilishi kerak, agar boshqa maqbul shakl mavjud boʻlmasa.”.

14. Ilova mazkur qoʻshimcha va oʻzgartirishlarning ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (5-sonli BHS) “Qishloq xoʻjaligi”ga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlarga ILOVA

“Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (5-sonli BHS) “Qishloq xoʻjaligi”ga ILOVA

Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari, biologik aktivlar va ularni qayta ishlash natijasida olinadigan (yigʻiladigan) mahsulotlarga

Biologik aktivlar Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari Qayta ishlash natijasida olinadigan mahsulotlar Qoʻylar Jun Ip-kalava, gilam Yogʻoch-taxta uchun ekilgan oʻrmonzordagi daraxtlar Kesilgan daraxtlar Yogʻoch-taxta materiallari Gʻalla ekini Bugʻdoy Un va un mahsulotlari Sogʻin sigir Sut Pishloq Paxta oʻsimligi Terilgan paxta Ip-tola, kiyim Shakar qamish Oʻrilgan shakar qamish Shakar Uzum toklari Uzum Vino Goʻsht yoʻnalishidagi qoramollar Goʻsht Kolbasa mahsulotlari Mevali daraxtlar Yigʻilgan mevalar Qayta ishlovdan oʻtgan mevalar

Vazir J. KUCHKAROV

Toshkent sh.,

2026-yil 16-may,

366 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 11.06.2026 y., 10/26/3106-1/0583-son)

lex.uz