UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 10-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 10 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 июня 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 June 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

Интеллектуал мулк соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Интеллектуал фаолият натижаларини рағбатлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-358-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ихтирога патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Фойдали моделга патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

Саноат намунасига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;

Селекция ютуғига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;

Интеллектуал мулк объектларига оид патентларни ўз кучида сақлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-иловага мувофиқ;

Интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатларининг дубликатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 июндаги 297-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ихтирога патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунига (кейинги ўринларда — Қонун) мувофиқ ихтирога патент бериш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

3. Ихтирога патент бериш ҳақидаги талабномани (кейинги ўринларда — талабнома) топшириш ва давлат хизматидан фойдаланиш бўйича бошқа ҳаракатлар рўйхатдан ўтказилиши сўралаётган юридик ёки жисмоний шахс (кейинги ўринларда — талабнома берувчи) томонидан бевосита ёхуд ўз вакили (патент вакили ёки ишончли шахс) орқали амалга оширилади.

4. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.

2-боб. Ихтиронинг патентга лаёқатлилик шартлари

5. Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, агар ихтиро сифатида кўрсатилган объект янги, ихтирочилик даражасига эга ва уни саноатда қўллаш мумкин бўлса, ҳуқуқий муҳофаза қилинади.

6. Ихтиро техника тараққиёти даражасидан маълум бўлмаса, янги деб ҳисобланади.

7. Ихтиро техника тараққиёти даражаси ҳақидаги маълумотлардан яққол аён бўлмаса, у ихтирочилик даражасига эга бўлади.

8. Техника тараққиёти даражаси ихтиро устуворлиги санасига қадар жаҳонда оммага ошкор бўлган ҳар қандай маълумотларни ўз ичига олади.

9. Ихтиродан саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда фойдаланиш мумкин бўлса, у саноатда қўллаш мумкин деб ҳисобланади.

10. Қонуннинг 6-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ ҳар қандай соҳада маҳсулот ёки усулга тааллуқли бўлган техник ечим ихтиро сифатида эътироф этилади.

11. Ихтиро сифатида маҳсулотга қурилма, модда, микроорганизм штамми, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайраларининг турлари киради.

12. Қурилмаларга конструкциялар, конструктив элементлар ёки конструктив элементлар мажмуи бўлган ҳамда функционал-конструктив бирликни ташкил қилган буюмлар, машиналар, асбоблар, аппаратлар, ускуналар, маҳкамловчи буюмлар, машина деталлари, алоқа воситалари, қурилиш конструкциялари ва бошқалар киради.

13. Моддаларга:

кимёвий бирикмалар, шунингдек, шартли равишда юқори молекуляр бирикмалар ва ген инженерияси маҳсулотлари бўлган рекомбинант нуклеин кислоталар, векторлар ва бошқалар;

композициялар (таркиблар, аралашмалар, қотишмалар, эритмалар ва бошқалар);

ядровий парчаланиш маҳсулотлари киради.

14. Микроорганизмлар штаммлари, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайраларининг турларига (линияларига):

бактериялар, вируслар, бактериофаглар, микросувўтлари, микроскопик замбуруғлар ва бошқаларнинг штаммлари;

ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайраларининг турлари (линиялари), шу жумладан, ҳужайраларнинг клонлари;

микроорганизмлар, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайралари турларининг (линияларининг) консорциумлари;

микроорганизмлар, ўсимлик ёки ҳайвоннинг плазмидлари, векторлари, барқарор трансформацияланган ҳужайраларини ўз ичига олган генетик конструкциялар, трансген ўсимликлар ва ҳайвонлар киради.

15. Ихтиро сифатида усулга моддий воситалар ёрдамида моддий объект бўйича бажариладиган ўзаро боғланган ҳаракатлар киради.

16. Қуйидагилар ихтиро сифатида эътироф этилмайди:

илмий назариялар ва математика усуллари;

ташкил этиш ва бошқариш усуллари;

шартли белгилар, жадваллар, қоидалар;

ақлий операцияларни бажариш қоидалари ва усуллари;

электрон ҳисоблаш машиналари учун алгоритмлар ва дастурлар;

бинолар, иншоотлар, ҳудудларни режалаштириш лойиҳалари ва чизма тарҳлари;

эстетика талабларини қаноатлантиришга йўналтирилган, буюмларнинг фақат ташқи кўринишига оид ечимлар;

интеграл микросхемаларнинг топологиялари;

ўсимлик навлари ва ҳайвон зотлари;

жамоат манфаатлари, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид ечимлар.

3-боб. Талабномага доир талаблар

17. Қонуннинг 15-моддаси биринчи қисмига мувофиқ талабнома битта ихтирога ёки ягона ихтирочилик фикрини (ихтиро бирлиги талабини) ташкил этган тарзда бир-бири билан узвий боғланган ихтиролар гуруҳига тааллуқли бўлиши керак.

18. Ихтиро формуласида битта ихтиро тавсифланганда, ихтиро бирлиги талабига риоя этилган деб ҳисобланади.

19. Ихтиро формуласида қуйидаги бир гуруҳдаги ихтиролар тавсифланганда, ихтиро бирлиги талабига риоя этилган деб ҳисобланади:

ихтиро формуласида бир турдаги (бир қанча қурилмалар, бир қанча турлар ва бошқалар), бир хил мақсадда фойдаланишга мўлжалланган, тубдан айнан бир хил йўл (вариантлар) билан айнан бир хил техник натижани олишни таъминлайдиган объектларга тааллуқли ихтиролар гуруҳи;

бири иккинчисини олиш (тайёрлаш) учун мўлжалланган ихтиро (масалан, қурилма ёки модда ва қурилма ёки моддани бутунлай ёки уларнинг бир қисмини олиш усули);

бири иккинчисини амалга ошириш учун мўлжалланган ихтиро (масалан, усул ва усулни бутунлай ёки унинг ҳаракатларидан бирини амалга ошириш учун қурилма);

бири иккинчисидан ёки бирини иккинчисида фойдаланиш учун мўлжалланган ихтиро (масалан, усулда фойдаланиш учун мўлжалланган усул ва қурилма, усул ёки қурилма ва унинг бир қисми, қурилма ёки моддани улардан янги мақсадда фойдаланиш учун қўллаш ва ушбу мақсадга мувофиқ улардан фойдаланиш усули, қурилма ёки моддадан янги мақсадда фойдаланиш ва таркибий қисми бўлган қурилма ёки композиция).

20. Талабнома қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олади:

ихтирога патент бериш ҳақида ариза (кейинги ўринларда — ариза);

ихтиронинг муаллифи (ҳаммуаллифлари) ва кимнинг номига патент бериш сўралаётган бўлса, ана шу шахс, шунингдек, уларнинг турар жойи ёки жойлашган манзили кўрсатилган патент бериш ҳақидаги аризаси;

ихтиронинг уни амалга ошириш учун етарли бўлган даражада тўлиқ очиб берилган тавсифи;

ихтиро моҳиятини акс эттирувчи ва унинг тавсифига тўла мувофиқ бўлган ихтиро формуласи;

ихтиро моҳиятини тушуниш учун зарур бўлганда чизмалар ва бошқа материаллар;

реферат.

21. Бошқа тилда топширилган ҳужжатлар уларнинг таржималари бошқа тилда топширилган ҳужжатлар келиб тушган санадан бошлаб икки ой муддат ичида топширилганда, ваколатли органга келиб тушган санадан бошлаб топширилган деб ҳисобланади, акс ҳолда ҳужжатлар уларнинг таржималари келиб тушган санадан бошлаб топширилган деб ҳисобланади.

22. Конвенция устуворлиги сўраб топширилган талабномага (кейинги ўринларда — конвенция талабномаси) талабнома берувчи томонидан Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенцияси (1883 йил) (кейинги ўринларда — Париж конвенцияси) қатнашчиси бўлган давлатда топширилган биринчи талабноманинг тасдиқланган нусхаси ва унинг таржимаси илова қилинади. Улар конвенция талабномаси ваколатли органга келиб тушган санадан бошлаб уч ой муддатдан кечиктирилмай топширилади. Биринчи талабнома нусхасининг таржимаси талабнома берувчи томонидан имзоланади.

Биринчи талабнома топширилган санадан ўн икки ой ўтгандан кейин, лекин икки ойдан кечиктирмай топширилган талабнома бўйича конвенция устуворлиги сўралганда тегишли патент божи тўланади.

23. Конвенция устуворлигини белгилаш тўғрисидаги илтимоснома талабнома топширишда (аризанинг тегишли графасида келтирилади) ёки ваколатли органга талабнома келиб тушган санадан бошлаб икки ой муддат давомида эркин шаклда топширилиши мумкин.

24. Янги микроорганизм штамми, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайраларининг турларига (линиялари) оид патент бериш ҳақидаги талабномага штаммнинг расмий ваколатга эга бўлган депозитарийда сақланаётгани тўғрисидаги ҳужжат илова қилинади.

25. Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхатини ўз ичига олган талабномага айнан ушбу рўйхат ёзилган ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (кейинги ўринларда — БИМТ) тегишли стандарти талабларига мувофиқ тайёрланган ахборот (.pdf ва .docx форматларида) илова қилинади.

26. Ихтирога патент олиш учун ариза мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда топширилади.

27. Аризанинг 21-кодли «Талабноманинг қайд рақами», 22-кодли «Талабноманинг келиб тушган санаси», 85-кодли «Халқаро талабномани миллий фазага ўтказиш санаси» графалари ариза ваколатли органга келиб тушгандан кейин реквизитларни киритиш учун мўлжалланган.

28. Аризанинг «Ёзишмалар учун манзил» графасида хат олувчининг номи (юридик шахслар учун) ёки исми (жисмоний шахслар учун), шунингдек, жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами, электрон почтасидан камида бири кўрсатилади. Ушбу маълумотлар учинчи шахслар ҳуқуқ эгаси билан боғланиши учун очиқ ҳисобланади.

29. Аризанинг 86-кодли ва 87-кодли графалари Патент кооперацияси тўғрисидаги шартномага (Patent Cooperation Treaty) (Вашингтон, 1970 йил) (кейинги ўринларда — РСТ) мувофиқ топширилган ихтиро учун халқаро талабнома (кейинги ўринларда — халқаро талабнома) Ўзбекистон Республикасида халқаро талабномани кўриб чиқиш жараёнига (кейинги ўринларда — миллий фаза) ўтказилган ҳолларда талабнома берувчи томонидан тўлдирилади.

86-кодли графада ихтирога халқаро талабноманинг қабул қилувчи идора томонидан белгиланадиган қайд рақами ва халқаро топшириш санаси келтирилади.

87-кодли графада ихтирога халқаро талабноманинг халқаро эълон қилиш рақами ва санаси келтирилади.

30. Аризанинг 54-кодли «Ихтиронинг номи» графасида талабнома берилган ихтиронинг (ихтиролар гуруҳининг) номи келтирилади ва ушбу ном ихтиронинг тавсифидаги номга мос бўлиши керак.

31. Аризанинг 71-кодли «Талабнома берувчи» графасида талабнома берувчи тўғрисида қуйидаги маълумотлар келтирилади:

юридик шахснинг расмий номи (таъсис ҳужжати бўйича) ёки жисмоний шахснинг тўлиқ исми, шунингдек:

резидентлар учун СТИР ёки ЖШШИР, жойлашган жойи ёки турар жойи манзили;

норезидентлар учун исм ва номларнинг транслитерацияси ҳамда БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса).

Патент бир неча шахс номига сўралаётганда, юқорида келтирилган маълумотлар уларнинг ҳар бири учун алоҳида келтирилади.

32. Аризанинг устуворликни белгилаш тўғрисидаги илтимоснома кўрсатилган графаси ваколатли органга талабнома келиб тушган санадан олдинроқ устуворлик сўралаётганда тўлдирилади.

Конвенция устуворлиги сўралаётганда аризанинг 33-кодли «БИМТ ST.3 стандарти бўйича талабнома топширилган мамлакат коди» графасида биринчи талабнома топширилган мамлакат коди кўрсатилади.

33. Талабнома берувчи томонидан иш олиб бориш унинг вакили орқали амалга оширилганда, аризанинг 74-кодли «Вакил» графасида қуйидаги маълумотлар келтирилади: вакилнинг тўлиқ номи ёки исми, рўйхат рақами (патент вакили бўлса), жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами.

34. Аризанинг «Илова қилинган ҳужжатлар» графасида талабномага алоқадор ҳужжатлар бириктирилади.

Ихтиро тавсифида «Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати» бўлими мавжуд бўлганда, тегишли графаларда саҳифаларнинг умумий миқдори кўрсатилади.

Талабномада кўрсатилган нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати мазкур Регламентнинг 25-бандига мувофиқ тақдим этилади.

35. Аризанинг 72-кодли «Муаллиф» графасида қуйидаги маълумотлар келтирилади:

муаллифнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва фуқаролиги, шунингдек:

резидентлар учун ЖШШИР, иш жойи, лавозими ва илмий даражаси, БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди;

норезидентлар учун БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар код белгиланган бўлса).

36. Ихтиро номи аниқ ва қисқа бўлиб, ихтиро моҳиятига мос келиши, ихтиро тегишли бўлган объектнинг умумий тушунчасини аниқлаши ва объектнинг вазифасини тавсифлаши (унинг бажарадиган функциясини ёки техниканинг қайси соҳасига оид эканлигини кўрсатиши) керак.

37. Ихтиро номи, қоида тариқасида, Халқаро патент таснифининг (кейинги ўринларда — ХПТ) маълум рубрикасига мос келиши керак. Ихтиро моҳиятига мос рубрикаси аниқлаш мумкин бўлмаганда, ихтиронинг номи умумқабул қилинган терминологияга мувофиқ кўрсатилади.

38. Ихтиро номида «масалан» ва «хусусан» каби сўзлар қўлланилмайди.

39. Ихтиро номи атамага хос ёки тавсифловчи бўлиши мумкин.

Атамага хос номлаш техниканинг шу соҳа мутахассисига маълум бўлган объектнинг муҳим белгилари мажмуини улар санаб ўтилгани ёки санаб ўтилмаганидан қатъи назар тавсифлаши керак.

Тавсифловчи ном объектнинг вазифаси ва унинг техникага оид бир ёки турли хил соҳаларда бажарадиган функцияси ҳақида тасаввур бериши керак.

40. Ихтиро номи бирликда ифодаланади, бирликда ишлатилмайдиган номлар, умумий тузилиш формуласи билан аниқланадиган кимёвий бирикмаларга оид ихтироларнинг номлари бундан мустасно.

41. Алоҳида кимёвий бирикмага оид ихтиро номига кимёда қабул қилинган номенклатура бўйича номи киритилади, шунингдек, унинг қандай аниқ вазифада ишлатилишига доир кўрсатмаси, биологик фаол бирикмалар учун биологик фаоллик тури келтирилади.

Тузилиши аниқланмаган юқори молекуляр бирикмаларни олиш усулларига оид ихтиро номига бирикманинг номи ва зарур бўлганда унинг вазифаси тўғрисида кўрсатма киритилади.

Аниқланмаган таркибли модда-аралашмани олиш усулига оид ихтиро номига вазифаси тўғрисида кўрсатма ёки ушбу модданинг биологик фаоллик хусусиятларини кўрсатувчи тушунчалар киритилади.

42. Микроорганизм штамми, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайралари турларига (линиялари) оид ихтиролар номига биологик объектнинг лотин тилидаги оила туркуми ва турига оид номи, штамм тури ва вазифаси кўрсатилган ҳолда киритилади.

Генетик конструкцияга тааллуқли ихтиро номига унинг вазифаси кўрсатилган ҳолда номланиши киритилади.

43. Аввалдан маълум бўлган қурилма, усул, модда, штаммни янги мақсадда қўлланишга оид бўлган ихтиро номи тегишли объект учун қабул қилинган қоидаларга биноан тузилади ва аввалдан маълум бўлган объектнинг янги вазифасини тавсифлайди.

44. Бири иккинчисини олиш (тайёрлаш), амалга ошириш ёки фойдаланиш учун мўлжалланган объектларга оид ихтиролар гуруҳининг номи битта ихтиронинг тўлиқ номи ва иккинчисининг қисқартирилган номини ўз ичига олади. Бири бошқасида фойдаланиш учун мўлжалланган объектларга оид ихтиролар гуруҳининг номи гуруҳга кирган ихтироларнинг тўлиқ номи билан аталади. Вариантларга оид ихтиролар гуруҳининг номи битта ихтиронинг номидан иборат бўлиб, «вариантлар» деган сўз билан тўлдирилади.

45. Ихтиро номи зарур бўлганда, лотин алифбоси белгиларини ва араб рақамларини ўз ичига олади.

Ихтиро номига атоқли отлар, норасмий иборалар, қисқартма сўзлар, реклама, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари, географик кўрсаткичлар, товар келиб чиққан жой номлари, фирма номлари, географик номлар, «ва бошқалар» сўзлари ҳамда ихтирони аниқлаш мақсадларига хизмат қилмайдиган бошқа сўзлар киритилмайди.

46. Тавсиф ихтиро номини келтириш билан бошланади. Талабнома берилаётган ихтиро тегишли бўлган ХПТ амалдаги таҳрири рубрикаси белгиланганда, ушбу рубриканинг индекси ихтиро номи олдида келтирилади.

Тавсиф қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

ихтиро оид бўлган техника соҳаси;

техника даражаси;

ихтиро моҳияти;

чизмалар ва бошқа материаллар рўйхати (агар улар бўлса);

ихтирони амалга ошириш мумкинлигини тасдиқловчи маълумотлар;

нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати (агар ихтирони тавсифлаш учун бундай кетма-кетликдан фойдаланилган бўлса).

Тавсиф бўлими ўрнига манбаларда (адабиёт, аввал топширилган талабномадаги ихтиро тавсифи, муҳофаза ҳужжатидаги ихтиро тавсифи ва бошқаларда) келтирилган маълумотларга ҳавола қилиниши мумкин эмас.

47. Тавсифнинг «Ихтиро оид бўлган техника соҳаси» бўлимида ихтиро қўлланадиган соҳа кўрсатилади. Бундай соҳалар бир нечта бўлганда, улар орасидан қайси бирида кўпроқ қўлланилиши кўрсатилади.

48. Тавсифнинг «Техника даражаси» бўлимида талабнома берувчига маълум бўлган ихтиро аналоглари келтирилади.

Ихтиронинг аналоги сифатида ихтиронинг устуворлик санасигача оммавий тарзда ошкор этилган ахборот манбаидан маълум бўлган, ихтиронинг муҳим белгилари мажмуига ўхшаш белгилар билан тавсифланган ва ихтиро бажарадиган вазифани амалга оширадиган восита кўрсатилади.

49. Аналогни таърифлашда уни очиб берадиган ахборот манбаларининг библиографик маълумотлари, аналогнинг белгилари талабнома берилаётган ихтиронинг муҳим белгилари билан мос келадиганлари ажратиб кўрсатилган ҳолда келтирилади, шунингдек, техник натижа олишга тўсқинлик қилувчи сабаблар кўрсатилади.

50. Ихтиро аналоглари орасидан ихтирога муҳим белгилар мажмуи бўйича энг яқин бўлган аналог ажратиб кўрсатилади.

51. Ихтиро аниқ вазифага ёки биологик фаол хусусиятларга эга бўлган, аниқланмаган таркибли аралашмани олиш усулига оид бўлганда аналог сифатида худди шундай вазифага ва биологик фаол хусусиятга эга бўлган аралашмалар олиш усули кўрсатилади.

Ихтиро янги алоҳида кимёвий, шунингдек, юқори молекуляр бирикма олиш усулига ёки ген инженерияси объектига оид бўлганда, унга ўхшаш аналогни олиш усули ҳақида маълумотлар келтирилади.

Модда продуцентига (микроорганизм штамми, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари турлари (линиялари)) оид бўлган ихтиронинг энг яқин аналогини тавсифлашда ҳосил бўладиган модда ҳақида маълумотлар келтирилади.

Ихтиро аввал маълум бўлган маҳсулот ёки усулни янги мақсадда қўллашга оид бўлганда, унинг аналогларига худди шу вазифада ишлатиладиган маълум маҳсулот ёки усул киритилади.

Ихтиролар гуруҳини тавсифлашда аналоглар ҳақидаги маълумотлар ҳар бир ихтиро учун алоҳида келтирилади.

52. «Ихтиро моҳияти» бўлимида ихтиро техник натижага эришиш учун муҳим бўлган белгилар мажмуи орқали ифодаланиб, уни амалга ошириш етарли равишда тўлиқ очиб берилиши керак.

Белгилар эришиладиган техник натижага таъсир кўрсатадиган (техник натижа билан сабаб-оқибат боғланишига эга) бўлганда муҳим белгилар ҳисобланади.

Ушбу бўлимда ихтиро ҳал қилиши керак бўлган вазифа ихтиро амалга оширилганда эришиладиган техник натижа кўрсатилган ҳолда очиб берилади, шунингдек ихтирони тавсифловчи барча муҳим белгилар келтирилади, энг яқин аналогдан фарқланувчи белгилар ажратилади, бунда сўралаётган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми татбиқ қилинадиган барча ҳолатларда техник натижани олишни таъминлайдиган белгилар йиғиндиси ва ихтирони фақат аниқ ҳолатларда, бажарилишининг аниқ шаклларида ёки ундан фойдаланишнинг алоҳида шароитларида тавсифловчи белгилар кўрсатилади.

53. Нуклеотидлар ёки аминокислоталар кетма-кетлигидан белгини тавсифлаш учун фойдаланилганда, уларнинг кетма-кетликлари «SEQ ID NO …»нинг рўйхатидаги рақами кўринишида тақдим этилади.

54. Белгининг тавсифини ушбу белги очиб берилган ахборот манбаига ҳавола қилинган ҳолда алмаштиришга йўл қўйилмайди.

55. Техник натижа ўзи билан ихтирони намоён қилувчи воситани амалга оширишда (тайёрлашда) ёки ундан фойдаланишда олиниши мумкин бўлган техник самара, хусусият, ҳодисалар ва бошқаларнинг тавсифини ифодалайди.

Ихтиро бир неча техник натижани олишни таъминлаганда уларни кўрсатиш тавсия этилади.

Техник натижа, жумладан:

ишқаланиш коэффициентини камайтириш (ошириш);

қисилиб қолишнинг олдини олиш;

вибрацияни камайтириш;

бирор органда қон айланишини яхшилаш;

дори-препарат таъсирини тўплаш ёки унинг заҳарлилигини камайтириш;

ишчи органнинг муҳит билан алоқасини яхшилаш;

сигнал шаклининг ўзгаришини камайтириш;

суюқлик сизиб ўтиб кетишини камайтириш;

ёрилишнинг олдини олиш;

вакцинанинг иммуногенлигини ошириш орқали ифодаланиши мумкин.

56. Ихтиро яратилишида маълум вазифага эга бўлган техник воситалар кўламини кенгайтириш ёки биринчи марта шундай техник воситалар олиш вазифаси ҳал қилинаётганда техник натижа шу вазифани амалга оширишдан иборат бўлади ва буни махсус таъкидлаш талаб қилинмайди.

57. Ихтиролар гуруҳи учун мазкур Регламентнинг 52 , 53 ва 55-бандларида кўрсатилган маълумотлар ҳар бир ихтиро учун алоҳида келтирилади.

58. Микроорганизм штамми, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари турларини (линиялари) тавсифлашда уларнинг ўзлари келиб чиққан ёки энг яқин штаммдан фарқ қилувчи белгилари кўрсатилади.

59. Аввал маълум бўлган маҳсулот ёки усулни янги мақсадда қўллашга оид ихтирони тавсифлашда маълум объектнинг тавсифи келтирилади ва улар кўрсатилган адабиётнинг библиографик маълумотлари берилади ҳамда унинг маълум бўлган ва янги вазифаси кўрсатилади.

60. Қурилмани тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:

конструктив элемент мавжудлиги;

элементлар орасидаги боғлиқлик мавжудлиги;

элементларнинг ўзаро жойлашганлиги;

элементнинг ёки умуман қурилманинг бажарилиш шакли, хусусан, геометрик шакли;

элементнинг параметрлари ва бошқа тавсифлари ҳамда улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик;

элемент ёки умуман қурилма тайёрланган материал;

элемент функциясини бажарувчи муҳит.

Қурилмани таърифлаш учун қурилмада ёки унинг бирор элементида қурилманинг ишлаши ёки вазифасини бажариши учун таъсир этмайдиган (сўзли, тасвирий ёки аралаш) белгилардан фойдаланиш мумкин эмас.

61. Усулни тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:

ҳаракат ёки ҳаракатлар мажмуининг мавжудлиги;

ҳаракатларни вақт бўйича бажариш тартиби (кетма-кет, бир вақтда, ҳар хил комбинацияларда ва шу кабилар);

ҳаракатларнинг бажарилиш шартлари, режими, моддалар, бирламчи хомашё, реагентлар, катализаторлар, қурилмалар, микроорганизм штаммлари, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайраларининг турлари (линиялари) ва бошқалар.

62. Кимёвий бирикмаларни тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:

белгиланган тузилмага эга бўлган қуйи молекуляр бирикмалар учун сифат жиҳатидан таркиби (маълум элементлар атомлари), миқдорий таркиби (ҳар бир элементнинг атомлар сони), атомлар орасидаги боғланиш ва ушбу атомларнинг кимёвий тузилиш формуласи кўринишида ифодаланган молекуладаги ўзаро жойлашгани;

белгиланган тузилмага эга бўлган юқори молекуляр бирикмалар учун кимёвий таркиби ва макромолекуланинг бир бўғимининг тузилиши, макромолекуланинг умумий тузилиши, бўғимларнинг даврийлиги, молекуляр масса, молекуляр массанинг тақсимланиши, макромолекуланинг геометрия ва стереометрияси, унинг учидаги ва ёнидаги гуруҳлари;

аниқланмаган тузилишга эга бўлган алоҳида бирикмалар учун физик-кимёвий хусусиятлар, олиш усули ва ушбу бирикмани бошқалардан фарқлаш учун зарур бўлган бошқа тавсифлар;

ген инженерияси маҳсулотларига тааллуқли бўлган алоҳида бирикмалар учун нуклеотидлар кетма-кетлиги (нуклеин кислоталар фрагментлари ҳолларида) ёки табиий харитаси (рекомбинант нуклеин кислоталар ва векторлар ҳолларида), аминокислоталар кетма-кетлиги ҳамда ушбу бирикмани бошқалардан фарқлаш учун зарур бўлган бошқа физик-кимёвий тавсифлари.

63. Композицияларни тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:

сифат жиҳатидан таркиби (ингредиентлар);

миқдорий таркиб (ингредиентлар миқдори);

композиция тузилиши;

ингредиентлар тузилиши.

Таркиби аниқланмаган композицияларни тавсифлаш учун уларнинг физик-кимёвий ва фойдалилик кўрсаткичлари ҳамда уларни олиш усулининг белгилари ишлатилиши мумкин.

64. Ядровий парчаланиш йўли билан олинган моддаларни тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:

сифат жиҳатидан таркиби (элемент изотопи), миқдорий таркиб (протон ва нейтронлар сони);

асосий ядровий тавсифлар, яъни ярим парчаланиш даври, нурланиш энергияси ва кўриниши (радиоактив изотоплар учун).

65. Микроорганизм штаммларини тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:

штамм оиласи ва турининг номи (лотин тилида);

келиб чиқиши (ажратиб олиниш манбаи, насли);

генотаксономик ва хемотаксономик тавсифлари;

морфологик, физиологик, шу жумладан маданий етиштириш жиҳатлари;

биотехнологик тавсифи (етиштириш шароитлари, штаммдан ҳосил қилинадиган фойдали модданинг номи ва хусусияти, фаоллик (маҳсулдорлик) даражаси);

тиббиёт ва ветеринария соҳасидаги микроорганизмлар штаммлари учун вирулентлик, антиген тузилиши, серологик хусусиятлари;

гибрид микроорганизмлар штаммлари учун гибридлаш принципи.

66. Ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайралари турларини (линиялари) тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:

пассажлар миқдори;

кариологик тавсифи;

ўсиш (кинетик) тавсифлари;

ҳайвон организмида ўстириш тавсифи (гибридлар учун);

морфогенезга қобилияти (ўсимлик ҳужайралари учун).

67. Микроорганизмлар, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайралари (линиялари) консорциумларини тавсифлаш учун мазкур Регламентнинг 65 ва 66-бандларида қайд этилган белгиларга қўшимча равишда қуйидаги белгилар ишлатилади:

селекция ва мослаштириш омиллари ва шароитлари;

таксономик таркиби, миқдори ва устун бўлган компонентлар;

умуман консорциумнинг тури ва физиологик хусусиятлари;

ушбу консорциумни бошқасидан фарқлаш учун имконини берадиган бошқа белгилар.

68. Генетик конструкцияларни тегишли равишда тавсифлаш учун мазкур Регламентнинг 60-бандида назарда тутилган белгилардан фойдаланилади, бунда конструктив элементлар бўлиб энхансер, промотор, терминатор, ташаббускор кодон, линкер, ўзга ген фрагменти, маркер, фланкирловчи қисм бўлиши мумкин.

69. Трансформацияланган ҳужайрани тавсифлаш учун қуйидаги белгилардан фойдаланилади:

трансформацияловчи элемент;

ҳужайра томонидан ўзлаштириб олинадиган белгилар (хусусиятлар);

ҳужайра келиб чиқишига доир маълумотлар (прокариотик ҳужайра учун уруғ, оила туркуми ва тури);

таксономияга хос белгилар;

табиий геном мутацияси;

ҳужайрани маданийлаштириш шароитлари ва ушбу ҳужайрани бошқасидан фарқлаш учун етарли бўлган бошқа тавсифлари.

70. Трансген ўсимликни тавсифлаш учун қуйидаги белгилардан фойдаланилади:

геномда модификацияланган элементнинг мавжудлиги;

ўсимлик томонидан ўзлаштириб олинадиган белгилар;

ўсимликнинг келиб чиқиши;

таксономияга тегишлилиги ва ушбу ўсимликни бошқасидан фарқлаш учун етарли бўлган бошқа тавсифлари.

71. Трансген ҳайвонни тавсифлаш учун қуйидаги белгилардан фойдаланилади:

ҳайвон геномига трансформацияланган ген ва ДНК ҳамда кодловчи ёки экспресс мақсадли маҳсулот;

ҳайвон томонидан ўзлаштириб олинадиган белгилар (хусусиятлар);

ҳайвон томонидан ҳосил қилинадиган модификацияланган маҳсулот;

ҳайвоннинг тегишлилиги (тури, зоти ва бошқалар) ва ушбу ҳайвонни бошқасидан фарқлаш учун етарли бўлган бошқа тавсифлари.

72. Аввал маълум бўлган қурилма, усул, модда, штаммни янги мақсадда қўллашни тавсифлаш учун янги мақсадда қўлланаётган объектнинг идентификациялаш учун етарли бўлган қисқа тавсифи ва унинг янги вазифасига доир кўрсатмасидан фойдаланилади.

73. Тавсифнинг «Чизмалар ва бошқа материаллар рўйхати» бўлимида тасвирланган чизма фигуралари ва бошқа материалларнинг қисқача таърифи келтирилади.

74. «Ихтирони амалга ошириш мумкинлигини тасдиқловчи маълумотлар» бўлимида ихтирони талабнома берувчи томонидан кўрсатилган вазифада амалга ошириш мумкинлиги ифодаланади.

Моҳияти умумий тушунча билан ифодаланган, хусусан, функционал умумлаштириш даражасида келтирилган белгидан фойдаланиш билан тавсифланувчи ихтирони амалга ошириш имконияти бевосита талабнома материалларида бундай белгини ҳосил қилиш учун воситаларни ёки уни олиш усуллари ёхуд бундай восита ва усулларнинг маълум эканлиги тўғрисидаги кўрсатмани ифодалаш билан тасдиқланади.

Тавсифнинг ушбу бўлимида ихтирони амалга оширганда олиниши мумкин бўлган, ҳал қилинаётган вазифа тавсифланаётганда «Ихтиро моҳияти» бўлимида кўрсатилган техник натижага эришиш имкониятини тасдиқловчи маълумотлар ҳам келтирилади. Ихтирони тавсифлаш учун миқдорлар оралиғи кўринишида ифодаланган миқдорий белгилардан фойдаланилганда техник натижага шу оралиқда эришиш мумкинлиги кўрсатилади.

75. Қурилмага оид ихтирога унинг конструкциясининг (статик ҳолатдаги) тавсифи чизма фигураларига изоҳ берилган ҳолда келтирилади. Конструктив элементларнинг тавсифдаги рақамли белгилари чизма фигураларидаги рақамли белгиларига мос келиши керак ва уларни кетма-кет таърифлаш давомида бирдан бошлаб ўсиш тартибида келтирилади.

Қурилма конструкциясини тавсифлашдан кейин унинг ҳаракати ёки ундан фойдаланиш усули конструктив элементлар ва чизма фигураларига, зарур ҳолларда эса бошқа изоҳ берувчи материалларга (эпюралар, вақт бўйича диаграммалар ва бошқалар) рақам билан изоҳ берилган ҳолда берилади.

Қурилма функционал даражада тавсифланган бўлиб, кўрсатилган амалга ошириш шакли дастурланган кўп функцияли мосламадан фойдаланишни назарда тутганда унда қурилмадаги аниқ бириктирилган функцияни бажариши мумкинлигини тасдиқловчи маълумотлар берилади. Бундай маълумотлар сифатида алгоритм, хусусан, ҳисоблаш алгоритми келтирилганда уни кўпинча блоксхема ёки агар мумкин бўлса, тегишли математик ифода кўринишида берилади.

76. Усулга оид ихтирони тавсифлаш учун моддий объект бўйича бажариладиган ҳаракатлар кетма-кетлиги, шунингдек, ҳаракатлар олиб бориладиган шарт-шароитлар, агар зарур бўлса, аниқ режимлар (ҳарорат, босим ва бошқалар) ишлатиладиган қурилмалар, моддалар, штаммлар кўрсатилади. Усул бирор устуворлик санасигача маълум бўлган воситалар — қурилма, модда ва штаммлардан фойдаланиш орқали тавсифланганда ихтирони амалга ошириш мумкин бўлган ҳолда ушбу воситаларни изоҳлаш етарлидир. Номаълум воситалардан фойдаланилганда уларнинг тавсифлари келтирилади, зарур ҳолларда график тасвирлар илова қилинади.

Усулда янги моддалардан фойдаланилганда уларни олиш усули очиб берилади.

77. Умумий тузилиш формуласи билан тавсифланган кимёвий бирикмалар гуруҳини олиш усулига оид ихтиролар учун шу усул билан гуруҳдаги бирикмаларни олиш мисоллари келтирилади. Гуруҳ кимёвий боғланиш табиати ҳар хил радикаллардан иборат бирикмаларни ўз ичига олганда, ушбу бирикмаларни олишни тасдиқлаш учун етарли бўлган мисоллар келтирилади. Гуруҳга кирган бирикмаларни олиш учун маълум усуллар билан тасдиқланган тузилиш формулалари ва физик-кимёвий тавсифлари келтирилади. Тавсифда янги бирикмаларнинг вазифаси ва биологик фаол хусусиятлари ҳақида маълумотлар ҳам келтирилади.

Тузилиши аниқланмаган кимёвий бирикмаларни, таркиби ва тузилиши аниқланмаган аралашмаларни олиш усулига оид ихтиролар учун ушбу бирикма ёки аралашмани бошқалардан фарқлаш учун зарур бўлган маълумотлар келтирилади. Бирикма ёки аралашмаларни олиш учун бошланғич реагентлар ҳақида маълумотлар, шунингдек, бирикма ёки аралашманинг талабнома берувчи томонидан кўрсатилган вазифасини амалга ошириш мумкинлигини тасдиқловчи маълумотлар, хусусан, бу вазифани келтириб чиқарувчи хусусиятлар келтирилади.

78. Инсон ёки ҳайвонлардаги касалликларни даволаш, уларга ташхис қўйиш ёки олдини олиш усулига оид ихтиролар учун касаллик этиопатогенезига таъсир кўрсатадиган аниқланган омиллар ёки этиопатогенез ва ташхис кўрсаткичлари орасидаги боғланишни келтириб чиқарувчи омиллар ҳақида маълумотлар келтирилади. Бундай маълумотлар бўлмаганда, усулнинг кўрсатилган ҳолат ёки касалликни даволаш, ташхис қўйишни ёки олдини олишга яроқлилигини тасдиқловчи ҳақиқий маълумотлар келтирилади.

79. Тузилиши аниқланган янги алоҳида кимёвий бирикмага оид ихтиро учун маълум услублар билан исботланган тузилиш формуласи, физик-кимёвий константалар келтирилади ва янги бирикма биринчи марта олинган усул очиб берилади.

80. Ген инженерияси маҳсулотларига тааллуқли бўлган алоҳида бирикмалар учун кетма-кетликлар рўйхатидаги нуклеотидлар кетма-кетлигининг рақамига доир кўрсатма (нуклеин кислоталар фрагментларида) ёки табиий харита (рекомбинант нуклеин кислоталар ва векторлар ҳолатида), кетма-кетликлар рўйхатидаги аминокислоталар кетма-кетлигининг рақамига доир кўрсатма ҳамда ушбу бирикмани бошқаларидан фарқлаш учун зарур бўлган физик-кимёвий ва бошқа тавсифлар келтирилади. Янги бирикма биринчи марта олинган усул тавсифланади ва ушбу бирикмадан маълум вазифа бўйича фойдаланиш имконияти кўрсатилади.

Нуклеотидлар ёки аминокислоталар кетма-кетлигидан белгини тавсифлаш учун фойдаланилганда уларнинг кетма-кетликлари рўйхатидаги рақами «SEQ ID NO …» кўринишида эркин матнда тақдим этилади.

81. Биологик фаол бирикма учун фаоллик ва заҳарлилик миқдори тавсифларининг кўрсаткичлари, зарур бўлганда эса танлаб таъсир қилиш ва бошқа кўрсаткичлари келтирилади.

82. Ихтиро инсонлар ёки ҳайвонлардаги маълум ҳолатлар ёки касалликларни даволаш, ташхис қўйиш ёки профилактика қилиш воситасига оид бўлганда, тавсифда унинг ишлатилиши натижасида касаллик этиопатогенезига кўрсатадиган таъсирини тушунтирадиган омиллар ҳақида маълумотлар келтирилади. Бундай маълумотлар бўлмаганда кўрсатилган касалликларни даволаш, ташхис қўйиш ёки профилактика қилиш учун яроқлилигини тасдиқловчи маълумотлар келтирилади.

83. Ихтиро тузилиши аниқланган кимёвий бирикмага тааллуқли бўлганда маълум бўлган услублар билан исботланган тузилиш формуласи, физик-кимёвий константалар келтирилади, бирикма олинган усул тавсифланади ва ихтиродан кўрсатиб ўтилган вазифаси бўйича фойдаланиш имконияти келтирилади.

84. Янги кимёвий бирикма микроорганизмлар штамми, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайралари турларидан (линиялари) фойдаланиш орқали олинганда ушбу штамм ва тур (линия) иштирокида янги кимёвий бирикмани олиш усули, штамм ва тур (линия) ҳақида маълумот, шунингдек штамм ва тур (линия) сақлаш учун топширилганлиги ҳақида маълумотнома тақдим этилади.

85. Ихтиро оралиқ бирикмага оид бўлганда уни аввалдан маълум бўлган охирги маҳсулотга айлантириш учун қайта ишлаш имконияти ёки ундан аниқ вазифада ишлатиладиган ёки биологик фаол хусусиятга эга бўлган янги маҳсулот олиш мумкинлиги келтирилади.

86. Ихтиро нуклеин кислоталар ёки оқсилларга тааллуқли бўлганда кетма-кетлик рўйхатидаги кетма-кетлик рақами (нуклеин кислоталар учун — нуклеотидлар, оқсиллар учун — аминокислоталар) ҳамда ушбу маҳсулотни бошқалардан фарқлашга имкон берадиган физик-кимёвий ва бошқа тавсифлар келтирилади. Бунда маҳсулот олинган усул баён қилинади ва ушбу маҳсулотдан белгиланган вазифа бўйича фойдаланиш имконияти кўрсатилади.

87. Ихтиро композицияга (таркиблар, аралашмалар, қотишмалар, эритмалар ва бошқаларга) оид бўлганда композиция таркибига кирган ингредиентлар, уларнинг хусусиятлари ва миқдорий нисбатлари кўрсатилган мисоллар келтирилади. Бунда композицияни олиш усули тавсифланади. Композицияда бирор ингредиент сифатида янги модда қўлланилганда уни олиш усули ҳам тавсифланади.

Келтирилган мисолларда ҳар бир ингредиентнинг миқдори ихтиро формуласида келтирилган чегараларда бўлган бирликларда берилади (ихтиро формуласида ингредиентлар нисбати фоизларда ифодаланганда (масса ёки ҳажми бўйича) кўрсатилган барча ингредиентлар йиғиндиси 100 фоизга тенг бўлади).

88. Штаммга тааллуқли бўлган ихтиро учун штаммнинг номенклатура маълумотлари ва келиб чиқиши, озуқа (экиладиган ва ферментацияланадиган) муҳитининг миқдорий ва сифат жиҳатидан таркиби, маданий етиштириш шароитлари (ҳарорат, pH, O 2 нинг солиштирма масса ўтказилиши, ёритилганлиги ва бошқалар), ферментация вақти, биосинтез тавсифи, фойдали (мақсадли) маҳсулот, маҳсулот чиқиши, штаммнинг фаоллик (маҳсулдорлик) даражаси ва уни аниқлаш усуллари тўғрисида маълумотлар кўрсатилади. Мақсадли маҳсулотни (янги мақсадли маҳсулот продуцентлари, масалан, антибиотиклар, ферментлар, моноклонал антитаначалар ва бошқалар учун) ажратиб олиш ва тозалаш усули очиб берилади.

89. Микроорганизмлар консорциумлари, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари учун қуйидаги маълумотлар кўрсатиб ўтилади:

компонентлар мавжудлигини текшириш усули;

ажратиб олиш (селекция) усули ва селекция олиб борилган белгилар;

узоқ муддат давомида етиштирилаётганда консорциумнинг барқарорлиги;

ўзга микроорганизмлар томонидан зарарланишга чидамлилиги.

90. Штамм, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайралари турларига (линиялари) ёхуд улар ишлатиладиган усулга тааллуқли ихтирони амалга ошириш имконияти штамм ёки турни (линия) олиш усулини тавсифлаш билан тасдиқланганда, агар штаммни олиш усулининг тавсифи етарли бўлмаса, штамм ёки турнинг (линия) сақлаш учун топширилганлиги (депозитарий номи ва объектни рўйхатдан ўтказиш рақами) тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.

Бунда сақлаш учун топшириш санаси ихтиро устуворлиги санасигача бўлиши керак.

91. Штамм, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайралари тури (линия) ёки консорциум объекти энг камида патент амал қилиши муддати ичида ҳаётийлигини таъминлашни кафолатлайдиган халқаро депозитарийга ёки миллий депозитарийга жойлаштирилганда патентлаш жараёни учун сақлаш учун топширилган деб ҳисобланади.

92. Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати тўртта ва ундан кўп аминокислоталардан иборат ёки ўнта ва ундан кўп нуклеотидлардан иборат тармоқланган бўлмаганда тавсифнинг «Ихтиро моҳияти» бўлимида ушбу кетма-кетликлар батафсил очиб берилади. Бунда ҳар бир кетма-кетликка алоҳида рақам берилади. Кетма-кетликлар рақамлари бирдан бошланиши ва тартиб билан бутун сонга ошиб бориши керак.

Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхатидаги ҳар бир кетма-кетликнинг рақами ихтиро тавсифи, формуласи ёки график тасвирларда кўрсатилган унинг рақамига мувофиқ бўлиши керак.

93. Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги ҳеч бўлмаганда қуйидаги имкониятларнинг бири ёрдамида тақдим этилиши керак:

фақат нуклеотидлар кетма-кетлиги билан;

фақат аминокислоталар кетма-кетлиги билан;

нуклеотидлар кетма-кетлигининг тегишли аминокислоталар кетма-кетлиги билан.

Мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда аминокислоталар кетма-кетлиги алоҳида рақамга эга бўлган аминокислоталарнинг алоҳида кетма-кетлиги сифатида тақдим этилиши керак. Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлигининг рўйхати ўзи билан ихтиро тавсифининг бевосита таркибий қисмини намоён қилганлиги боис мазкур кетма-кетликлар тавсифнинг бирон-бир жойида батафсил келтирилмайди.

Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати ўзининг баён қисмида эркин матн — нейтрал тил лексикаси фойдаланилмаган кетма-кетликлар тавсифини баён қилувчи жумлаларни ўз ичига олганда, ушбу эркин матн ихтиро тавсифининг кетма-кетликлар рўйхатидаги кетма-кетлик рақамини айнан ўша кўринишда ўз ичига олган бошқа бўлимларида такрорланиши керак.

94. Аввал маълум бўлган қурилма, усул, модда, штамм ва ҳужайралар турини (линияси) янги вазифада қўлланилишига тааллуқли ихтирода ушбу вазифани амалга ошириш имкониятларини тасдиқловчи маълумотлар келтирилади.

95. Ихтиронинг формуласи тавсиф ва чизмаларга тўлиқ асосланган бўлиши керак, яъни ихтиро унинг тавсифида мавжуд бўлган ва чизмаларда келтирилган тушунчалар билан таърифланади.

96. Ихтиронинг формуласи унинг моҳиятини ифодалаши керак, яъни талабнома берувчи томонидан кўрсатилган техник натижага эришиш учун етарли даражада ихтиронинг муҳим белгилари мажмуини ўз ичига олади.

97. Ихтиро белгиларининг ихтиро формуласида ифода этилиши уларни идентификация қилиши, яъни маълум бўлган техника тараққиёти даражаси асосида уларнинг маъноси ва мазмунини мутахассислар бир хил маънода тушуниш имкониятини таъминлаши керак.

98. Ихтиро формуласидаги белги таърифини ахборот манбаига ҳавола қилиш билан алмаштириш мумкин эмас. Белгини тавсиф ёки чизмаларга ҳавола қилмасдан таърифлашнинг имкони бўлмаганда ва мазкур Регламентнинг 97-банди талабларига риоя этилганда белги таърифи бундай ҳавола қилиш билан алмаштирилиши мумкин.

99. Нуклеотидлар ва аминокислоталарнинг кетма-кетлигидан ихтиро формуласидаги белгини тавсифлаш учун фойдаланилганда кетма-кетликлар рўйхатидаги унинг рақами «SEQ ID NO...» кўринишида келтирилади.

100. Ихтиро формуласи умумий тушунчадаги белгилар билан таърифланганда ушбу белгилар доирасидаги аниқ ҳолларда кўрсатилган техник натижани берганда, ихтиронинг белгиси умумий тушунчалар билан тавсифланиши мумкин.

Кўрсатилган муқобилидан танлаб олинган ҳар бир белги ихтиронинг бошқа белгилари билан биргаликда бир хил техник натижани олишни таъминлаганда белги муқобил тушунчалар кўринишида ифода этилиши мумкин.

101. Ихтиронинг формуласи бир звеноли ва кўп звеноли бўлиши ҳамда тегишлича бир ёки бир неча бандларни ўз ичига олиши мумкин.

102. Бир звеноли формула ихтиронинг тайёрланиши ёки ундан фойдаланишнинг аниқ ҳолларида ривожлантиришлар ва аниқлаштиришларга эга бўлмаган муҳим белгилар мажмуи билан битта ихтирони тавсифлаш учун қўлланади.

103. Ихтиронинг кўп звеноли формуласи ихтиронинг тайёрланиши ва ундан фойдаланишнинг аниқ ҳолатларида ривожлантиришлар ҳамда аниқлаштиришларга эга бўлган муҳим белгилар мажмуи билан битта ихтирони ёки ихтиролар гуруҳини тавсифлаш учун қўлланади.

Битта ихтирони тавсифловчи кўп звеноли формула бир мустақил бандга ва ундан кейин келувчи унга боғлиқ бандларга эга бўлади.

Ихтиролар гуруҳини тавсифловчи кўп звеноли формула бир неча мустақил бандларга эга бўлиб, улардан ҳар бири гуруҳнинг ихтироларидан бирини тавсифлайди. Шу билан бирга гуруҳнинг ҳар бир ихтироси тегишли мустақил бандга бўйсунувчи боғлиқ бандларни жалб этиш билан тавсифланган бўлиши мумкин.

Кўп звеноли формула бандлари бирдан бошлаб уларни баён этиш тартибида кетма-кет араб рақамлари билан рақамланади.

104. Ихтиролар гуруҳини тавсифловчи формулани баён этишда қуйидаги қоидаларга амал қилинади:

алоҳида ихтироларни тавсифловчи мустақил бандларда одатда формуланинг бошқа бандларига ҳавола қилинмайди, агар бандга ҳавола қилинса, ҳавола қилинаётган банднинг мазмуни тўлиқ такрорланмасдан баён этилади;

боғлиқ бандлар ўзлари бўйсунган мустақил бандлар билан бирга гуруҳларга бирлаштирилади, шу жумладан, гуруҳдаги турли ихтироларни таърифлаш учун бир хил мазмундаги боғлиқ бандлар киритилади.

105. Формуланинг банди одатда энг яқин аналогнинг белгилари билан мос келувчи, жумладан, ихтиронинг вазифасини кўрсатувчи умумлаштирувчи тушунчани ўз ичига оладиган муҳим белгиларга эга бўлган чекловчи қисмдан ва ихтирони энг яқин аналогидан фарқлайдиган муҳим белгиларни ўз ичига оладиган фарқловчи қисмдан иборат.

Формула банди чекловчи ва фарқловчи қисмларга бўлиб тузилганда чекловчи қисм баён этилгандан сўнг «шу билан фарқланадики» сўз бирикмаси киритилади ва бундан кейин бевосита фарқловчи қисм баён этилади.

106. Қуйидаги ҳолатларда ихтиро формуласи банди чекловчи ва фарқловчи қисмларга бўлинмасдан тузилади:

кимёвий бирикма;

микроорганизм штамми, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари тури (линияси);

аввал маълум бўлган қурилма, усул, модда, штаммни янги мақсадда қўлланилиши;

аналогларга эга бўлмаган ихтиро.

107. Формуланинг банди битта жумла кўринишида баён этилади.

108. Ихтиро формуласининг мустақил банди фақат битта ихтирога тааллуқли бўлади ва битта жумла кўринишида баён этилади. Ихтиролар — вариантлар фақат муқобил кўринишда ифодаланган белгилар билан фарқланганда, формуланинг битта мустақил бандида бир қанча ихтироларни — вариантларни тавсифлашга йўл қўйилади.

Формуланинг мустақил бандида муқобил кўринишда фақат функционал мустақил бўлмаган (яъни қурилманинг бўғими ёки детали, усул операцияси, усулда қўлланадиган модда, материал, мослама, композиция ингредиенти ҳисобланмаган) белгилар ифодаланганда бундай мустақил банд фақат битта ихтирога тааллуқли деб ҳисобланади.

109. Формуланинг мустақил банди ундаги мавжуд белгилар мажмуи турли объектларга ёки ҳар бири ўз вазифасига эга бўлган воситалар мажмуига оид бўлган ихтироларнинг тавсифининг умумий вазифадаги воситаларнинг кўрсатилган мажмуини амалга оширилмаган ҳолда таърифини ўз ичига олганда, бир ихтирога тааллуқли деб эътироф этилмайди.

110. Ихтиронинг боғлиқ банди мустақил бандда келтирилган ихтирони фақат уни бажариш ёки фойдаланишнинг аниқ ҳолатларида тавсифлайдиган белгилар билан ихтиро белгилари мажмуининг ривожланиши ва аниқланишини ўз ичига олади.

111. Ихтиронинг формуласидаги боғлиқ банднинг чекловчи қисми у боғлиқ бўлган мустақил банднинг қўлланилишини акс эттирувчи умумлашган тушунчага нисбатан қисқартирилган шакл билан мустақил ва боғлиқ бандга тегишлилиги бўйича ҳавола қилинади.

Боғлиқ банд формуланинг бир неча бандларига бўйсунганда уларга ҳавола қилиш муқобилидан фойдаланилган ҳолда кўрсатилади, сўнг ихтиронинг бажарилиши ёки ундан фойдаланишнинг аниқ ҳолатларида ихтирони тавсифловчи белгилар келтирилади.

112. Ихтирони тавсифлаш учун унинг бажарилиши ёки ундан фойдаланишнинг аниқ ҳолатларида боғлиқ банднинг белгилари билан бир қаторда мустақил банднинг белгилари ва бу боғлиқ банднинг мустақил бандга бўйсунишидан фойдаланилади.

Ихтирони тавсифлаш учун формуланинг бошқа бир ёки бир неча боғлиқ бандларининг белгилари зарур бўлганда, ушбу боғлиқ банднинг мустақил бандга тегишли боғлиқ бандлари орқали бўйсунишидан фойдаланилади. Бунда ушбу боғлиқ бандда у бевосита бўйсунган боғлиқ бандгагина ҳаволалар келтирилади.

113. Ихтиро формуласининг боғлиқ банди формуланинг ўзи бўйсунган ўша бандининг белгиларини алмаштирадиган ёки чиқариб ташлайдиган ҳолда баён этилмаслиги керак.

Ихтиро формуласининг боғлиқ банди мустақил банднинг белгилари алмаштирилган ёки чиқариб ташланган ҳолда шакллантирилганда, ушбу боғлиқ банд ўзи бўйсунган мустақил банд билан бирга битта ихтирони тавсифлайди деб эътироф этилиши мумкин эмас.

114. Қурилма белгилари формулада статик ҳолатда тавсифланади. Қурилманинг конструктив элементи бажарилишини тавсифлашда унинг ҳаракатланувчанлиги у томонидан маълум бир функция (айланиш имконияти, силжиш имконияти) ва бошқаларни амалга ошириш имкониятини кўрсатишга йўл қўйилади.

Талабнома чизмаларни ўз ичига олганда формулада эслатиб ўтилган ва эквивалент конструктив элементларни ифодалайдиган белгилар уларга тааллуқли бўлган ҳаволаки белгилар билан бирга берилиши мумкин. Ҳаволаки белгилар сўралаётган ҳуқуқий муҳофаза ҳажмига таъсир этмайди ва фақат формулани тўлиқроқ ва аниқроқ тушуниш мақсадларида келтирилади.

115. Усул белги сифатида ҳаракатни (усул, операция) тавсифлашда феъллардан фойдаланилганда улар аниқлик нисбатида, аниқлик майлида, учинчи шахсда баён қилинади (қиздирилади, намланади, куйдирилади ва бошқалар).

116. Келиб чиқиш тузилмаси аниқ бўлган кимёвий бирикмани тавсифловчи ихтиро формуласига бирикманинг номланиши ёки белгиланиши киритилади. Ген инженерия маҳсулотларига тааллуқли бирикмалар учун ихтиро формуласига кетма-кетликлар рўйхатидаги нуклеотидлар кетма-кетлиги (нуклеин кислоталар фрагменти ҳолатида) рақамига кўрсатма ва табиий хаританинг (рекомбинант нуклеин кислоталар ва векторлар ҳолатида) сўзли тавсифи, кетма-кетликлар рўйхатидаги аминокислоталар кетма-кетлиги рақамига кўрсатма ҳамда физик-кимёвий ва ушбу бирикмани бошқалардан фарқлаш учун зарур бўлган бошқа тавсифлар киритилади. Тузилмаси аниқланмаган бирикмалар учун ихтиро формуласига номланиши, физик-кимёвий ва ушбу бирикмани фарқлаш учун зарур бўлган бошқа тавсифлар, масалан уни олиш усулининг белгилари киритилади.

117. Композицияни тавсифлайдиган ихтиро формуласига композицияга кирадиган ингредиентлар ва зарур бўлганда ингредиентларнинг миқдорий қийматларига тегишли белгилари киритилади.

Композицияни тавсифлайдиган формулага ингредиентларнинг миқдорини кўрсатадиган белгилар киритилганда улар бир хил бирликларда, одатда иккита қийматларда, энг кўп ва энг кам (қуйи ва юқори) миқдорларда ифодаланади.

Композиция элементлари биттасининг миқдори битта қиймат орқали, бошқалари эса унинг қийматига нисбатан интервал кўринишида берилиши мумкин (масалан, ингредиентлар миқдори композиция асосий ингредиентининг 100 масса қисмига ёки 1 литр эритмага нисбатан келтирилади).

Композиция таркибидаги антибиотиклар, ферментлар, анатоксинлар ва бошқалар миқдори композициянинг бошқа компонентлари бирликларидан ўзгача бирликларда кўрсатилиши мумкин (масалан, бошқа компонентлар масса сонига нисбатан минг бирликларда).

118. Композицияга оид ихтиро қўшимча ингредиент киритиш билан тавсифланганда формуланинг фарқловчи белгиси «қўшимча равишда ўз ичига олади» деган иборани қўллаган ҳолда тузилади.

Вазифаси янги фаол компонент билан белгиланадиган бошқа компонентлар анъанавий қўлланиладиган нейтрал қисмлар бўлганда формулада шу фаол компонентни ва унинг миқдорини «самарали миқдор» кўринишида келтириш мумкин.

Бундай композицияларни тавсифлайдиган яна бир вариант — ундаги фаол компонентдан ташқари бошқа компонентларни (нейтрал қисмларни) умумлаштирма тушунча «мақсадли қўшимчалар» кўринишида ифодаланади. Бунда фаол компонентлар ва мақсадли қўшимчаларнинг миқдорий нисбатлари кўрсатилади.

119. Ихтиро белгиси сифатида мураккаб таркибли маълум модда кўрсатилганда шу модданинг функциясини ва хусусиятини кўрсатиб махсус номини келтириш мумкин. Бунда ихтиро тавсифида шу модда тавсифланадиган адабиёт кўрсатилади.

120. Микроорганизм штамми, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари турларини (линиялари) тавсифлайдиган формула депозитарийнинг бош ҳарфлари, сақлаш учун топширилган объектга берилган рўйхат рақами ва штамм вазифаси кўрсатилган ҳолда биологик объектнинг оила туркумлари ва турларига оид лотин тилидаги номини ўз ичига олади.

121. Ихтиро маълум бўлган ихтирони янги мақсадда қўллашга оид бўлганда қуйидаги тузилишдаги формула ишлатилади: «(аввал маълум бўлган ихтиро номи ёки тавсифи келтирилади) (кўрсатилган ихтиронинг янги вазифаси келтирилади) сифатида ишлатилиши».

122. Ихтиро моҳиятини тушунтирадиган материаллар график тасвир (чизма, схема, графика, эпюра, расм, осцилограмма кабилар) ва жадвал кўринишида бажарилиши мумкин.

Ихтирони чизма ва схемалар орқали очиб беришнинг иложи бўлмаганда тасвирлар тақдим этилади. Фотосуратлар тасвирларга қўшимча қилиниши мумкин.

123. Реферат ихтиро тавсифининг қисқартирилган баёни бўлиб, ихтиро ҳақида маълумот олиш учун хизмат қилади. Унда ихтиро номи, фойдаланиш соҳаси, қуйилган вазифа, ихтиро моҳиятининг тавсифи келтирилади.

Рефератдаги ихтиро моҳияти мустақил банднинг барча муҳим белгиларини сақлаб қолган ҳолда ихтиро формуласини эркин тарзда баён этиш орқали таърифланади.

Зарур ҳолларда ихтиро рефератига чизма ёки кимёвий формула киритилиши мумкин. Рефератга киритилаётган чизмалар билан тавсифга илова қилинадиган чизмалар бир-бирига мос келишидан қатъи назар алоҳида саҳифада берилади.

124. Рефератда қўшимча маълумотлар, хусусан, боғлиқ бандлар, график тасвирлар, жадваллар мавжудлиги ва сони кўрсатилиши мумкин.

125. Реферат матнининг ҳажми 1000 та белгидан ошмаслиги керак.

126. Талабномага одоб-ахлоқ ва ижтимоий тартибга зид иборалар, чизмалар, расмлар, фотосуратлар ва бошқа материаллар; ўзга шахсларнинг маҳсулотлари ёки технологик жараёнларига, шунингдек, талабномалари ва муҳофаза ҳужжатларига нисбатан баён қилинган камситувчи фикрлар; ихтирога очиқдан-очиқ тааллуқли бўлмаган ёхуд талабнома материалларини мазкур Регламентнинг талабларига мувофиқ деб эътироф этиш учун зарур бўлмаган маълумотлар ва фикрлар киритилмайди.

«Техника даражаси» бўлимида маълум маҳсулот ёки усулни таърифлашда унинг камчилигини кўрсатиш йўл қўйиб бўлмайдиган элемент деб ҳисобланмайди.

127. Ихтиронинг формуласи, тавсифи, тушунтириб берувчи материалларида ва рефератида стандартлаштирилган атама ва қисқартмалар, улар мавжуд бўлмаганда илмий-техника адабиётда умумқабул қилинган атама ва қисқартмалар қўлланилади.

Илмий-техника адабиётда кенг қўлланилмайдиган атама ва қисқартмалар ишлатилганда уларнинг маъноси матнда биринчи марта қўлланилганда изоҳлаб берилади.

Тавсиф ва формулада атамаларнинг ягоналигига риоя қилинади. Ушбу талаб физикавий бирликлар ва фойдаланиладиган шартли белгиларга ҳам тааллуқлидир.

Физикавий миқдорлар имкон қадар амалдаги Халқаро бирликлар тизими бирликлари билан ифода этилади.

128. Барча материаллар репродукция қилиниб, чекланмаган миқдорда нусха кўчириш имконияти бўлган тарзда расмийлаштирилади.

129. Талабноманинг ҳар бир ҳужжати алоҳида саҳифадан бошланади ва А4 форматда тақдим этилади.

130. Талабноманинг ҳар бир ҳужжати бир-бирига боғлиқ бўлмаган бирдан бошланадиган рақамга эга бўлади. Саҳифаларнинг рақамлари иккинчи саҳифадан бошлаб араб рақамлари билан қўйилади.

131. Ҳужжатда график белги, лотинча ном, лотин ва юнонча ҳарф, математик ва кимёвий формула ҳамда символлар ёзилиши мумкин.

132. Кимёвий бирикманинг тузилиш формуласи одатда алоҳида фигура сифатида (график материаллар каби) рақамланиб, изоҳли белгилар кўрсатилган ҳолда алоҳида саҳифада берилади.

Кимёвий тузилиш формуласини ёзишда умумий қўлланишдаги белгилар ишлатилади, элементлар ва радикаллар ўртасидаги боғланиш аниқ кўрсатилади.

Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхатини БИМТнинг тегишли стандартига мувофиқ расмийлаштириш керак.

133. Ихтиронинг тавсифи, формуласи ва рефератида математик формулалар мавжуд бўлганда барча ҳарфли белгиларга формулада қўлланилган тартиб бўйича изоҳ берилади.

Математик белгилар математик формулаларда қўлланади, матнда эса улар сўзлар билан ёзилади.

134. График тасвирлар (чизмалар, схемалар, графиклар, расмлар ва шу кабилар) чизмачилик асбоблари ёрдамида ёки махсус график чизмалар чизиш дастурларида аниқ чизиқлар ва штрихлар билан бажарилади, бунда бўяшга йўл қўйилмайди.

135. Тасвирларнинг масштаби ва аниқлиги репродукция қилиш пайтида ўлчамлар 2/3 гача чизиқли кичрайтирилганда ҳамма деталларни фарқлаб, аниқлаш мумкин бўладиган тарзда танланади.

136. Ҳар бир график тасвир араб рақамлари ва «фигура» сўзи билан (1-фигура, 2-фигура ва бошқалар), уларнинг тавсиф матнида келтирилиши кетма-кетлигига мувофиқ алоҳида рақамланади. График тасвири битта фигура билан тавсифланганда у рақамланмайди.

137. Икки ва ундан ортиқ саҳифаларда жойлашган фигуралар битта фигуранинг бўлакларини ташкил этганда, ҳар хил саҳифаларда тасвирланган фигуралардан бирортаси тушириб қолдирилмай бирлаштириш мумкин бўлган ҳолда жойлаштирилади.

138. Чизмалар мазкур Регламентнинг 135 , 136 , 141 ва 142-бандлари ва техник чизмаларни тайёрлаш қоидаларига мувофиқ бажарилади.

139. Чизмадаги ҳар бир элемент бошқа элементларга нисбатан мутаносиб ҳолда бажарилади, бундан элементни аниқ тасвирлаш учун пропорцияларнинг бир-биридан фарқланиши зарур бўлган ҳоллар мустасно.

140. Чизмалар ёзувларсиз бажарилади, бундан «сув», «буғ», «очиқ», «ёпиқ», «А-А» (кесимни кўрсатиш учун) каби тушуниш учун ўта зарур бўлган сўзлар мустасно.

141. Чизмаларда ўлчамлар кўрсатилмайди, зарур бўлган ҳолларда улар тавсифда келтирилади.

142. Чизмаларда тасвирланган элементлар ихтиронинг тавсифига мувофиқ араб рақамлари билан белгиланади.

Бир неча фигураларда келтирилган бир элемент бир хил рақам билан белгиланади. Тавсифда келтирилмаган элемент чизмага киритилмайди.

143. График тасвир схема шаклида келтирилганда, уни бажаришда шартли график белгилар қўлланади.

144. Схема тўғри бурчаклар кўринишида элементларнинг график белгиланиши сифатида тақдим этилганда бевосита тўғри бурчакка рақамли белгидан ташқари элементнинг номи келтирилади.

145. Чизма, схема, тасвирлар ихтиро тавсифи ва формуласида келтирилмайди.

146. Ахборот манбаларининг библиография маълумотлари улар бўйича ахборот манбаини топиш мумкин бўлган ҳолда кўрсатилади.

147. Вакил орқали топширилган талабномага унга талабнома берувчи томонидан берилган ва унинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома илова қилинади. Ишончнома оддий ёзма шаклда расмийлаштирилади.

Ишончнома талабнома билан бир вақтнинг ўзида ёки талабнома топширилган санадан икки ойдан кечиктирилмай тақдим этилади.

4-боб. Ҳужжатларни топшириш

148. Давлат хизматидан фойдаланишда:

резидентлар Давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг махсус ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали;

норезидентлар давлат хизматидан фойдаланиш учун ахборот тизими орқали ваколатли органга талабнома топширади.

Талабнома ваколатли органга почта алоқаси орқали ҳам топширилиши мумкин. Бунда талабнома ваколатли орган томонидан зудлик билан ахборот тизимига киритилади.

149. Талабнома топширилгандан кейинги босқичлардаги барча ҳаракатлар ахборот тизими орқали амалга оширилади.

150. Ахборот тизими ва ЯИДХП ўртасида ахборот алмашинуви электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотларни узатиш тармоғи орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

151. Аризани ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали топширишда ариза шакли тўлдирилганидан сўнг талабнома берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани тасдиқлайди.

Талабнома берувчи Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилганда ариза унинг номидан Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилади.

Юридик шахс номидан ариза ташкилот раҳбари ёки бошқа ваколатли шахс томонидан тасдиқланади.

Аризани почта алоқаси орқали топширишда у имзолаш йўли билан тасдиқланади. Бунда тегишли маълумотлар қўшимча варақларда келтирилганда уларнинг ҳар бири имзоланади.

152. Давлат хизматини кўрсатишда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган миқдорда патент божи тўланади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.

Патент божи тўлови ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланади.

153. Талабнома берувчи томонидан аризани тасдиқлашнинг рад этилиши, шунингдек, давлат хизматини кўрсатиш учун патент божини тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос деб ҳисобланади.

Талабномани қабул қилишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

154. Ваколатли орган талабномани қабул қилиб, рўйхатга олгандан сўнг талабнома берувчига талабноманинг қайд рақами, келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани тегишли равишда ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда ёхуд почта алоқаси бўйича юборади.

5-боб. Талабнома бўйича ишларни амалга ошириши

155. Талабнома топширилгандан кейин юбориладиган материалларда талабнома рақами кўрсатилиши шарт. Талабнома рақами кўрсатилмаган материаллар кўриб чиқилмайди.

156. Талабларга жавоб бермайдиган тарзда материаллар топширилганда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан тузатилган ва етишмаган материалларни тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборилади.

157. Қонуннинг 20-моддасига кўра талабнома берувчи талабнома топширилган санадан эътиборан икки ой мобайнида талабномада кўрсатилган ихтиронинг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда унга тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар (кейинги ўринларда — тузатишлар) киритиш ҳуқуқига эга.

158. Белгиланган миқдордаги патент божи тўланганда талабнома бўйича тузатишлар мазкур Регламентнинг 157-бандида назарда тутилган муддат ўтгандан кейин ҳам, лекин патент бериш ҳақидаги қарор қабул қилингунга қадар киритилиши мумкин.

159. Патент божи тўланмаганда тегишли ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади. Тўланган патент божи белгиланган миқдорга мос бўлмаганда талабнома берувчи Марказ томонидан божнинг етишмаган қисмини тўлаш ҳақидаги хабарнома юборилган санадан эътиборан уч ой ичида керакли суммани тўлаши керак.

160. Талабнома материалларига мазкур Регламентнинг 165-бандида назарда тутилган ўзгартиришлардан бошқа тузатишлар талабнома берувчи томонидан мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ ариза орқали киритилади.

161. Талабнома материалларидаги яққол кўриниб турган ва техник хатолар ихтиро рўйхатдан ўтказилгунга қадар тўғриланиши мумкин. Таклиф қилинган тузатишдан бошқача бўлиши мумкин эмаслиги соҳа мутахассиси учун умумий билимлардан маълум бўлганда тузатиш яққол кўриниб турган деб ҳисобланади.

162. Тузатиш имловий хатога, библиография маълумотини кўрсатишдаги хатоликка ва бошқа шу каби хатоларга оид бўлганда тузатиш киритиш зарурлиги алмаштириладиган саҳифани тақдим этмасдан талабнома берувчининг хатида баён қилиниши мумкин.

163. Мазкур Регламентнинг 25-бандига мувофиқ нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати ўзгартирилганда рўйхат (.pdf ва .docx форматларда) қайтадан тақдим этилади.

164. Белгиланган талабларга риоя қилинмаганда талабнома берувчи тақдим этилган талабнома материалларига тузатишлар киритиш лозимлиги ёки тегишли сабабларни кўрсатиб талабнома материалларига тузатиш киритиш мумкин эмаслиги ҳақида хабардор қилинади.

165. Талабнома материалларига талабнома берувчини ўзгартириш тўғрисидаги ёзувлар талабнома берувчи томонидан ариза топшириш орқали киритилади. Аризада ҳуқуқ ўзга шахсга ўтказилиши кўрсатилишида мазкур Регламентнинг 28 ва 31-бандларида кўрсатилган маълумотлар бўлиши керак.

Ушбу ариза билан бирга ҳуқуқни топширувчи ва ҳуқуқни қабул қилиб олувчи томонидан имзоланган ҳуқуқ ўтказилганлигини тасдиқловчи далолатнома мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда тақдим қилинади.

Белгиланган талабларга риоя қилинганда талабнома берувчига талабнома материалларига талабнома берувчининг ўзгартирилгани тўғрисида қайд киритилгани ҳақида хабар берилади. Кейинги барча ёзишмалар янги талабнома берувчи билан олиб борилади.

Талабнома берувчига талабнома материалларига ўзгартириш киритилгани тўғрисидаги хабарнома юборилган сана ҳуқуқ янги талабнома берувчига ўтган сана деб ҳисобланади.

Белгиланган талабларга риоя қилинмаганда, талабнома берувчи ва ҳуқуқни қабул қилиб олувчига тақдим этилган ҳужжатларга тузатишлар киритиш зарурлиги ёки талабнома материалларига талабнома берувчини ўзгартириш ҳақидаги қайдни киритиш мумкин эмаслиги тўғрисида тегишли сабаблар кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.

166. Патент олиш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтказилиши натижасида талабнома берувчини ўзгартириш ёки талабнома берувчининг номи (исми) ихтиро давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар ўзгартирилиши мумкин.

167. Ихтиро бирлиги талаби бузилганда топширилган талабнома талабнома берувчининг илтимосига асосан икки ёки бир неча талабномаларга ажратилиши мумкин (кейинги ўринларда — ажратилган алоҳида талабнома).

Ажратилган алоҳида талабномалар бўйича биринчи талабноманинг топшириш санаси, ихтирога топширилаётган талабноманинг устуворлик санаси ёки биринчи талабнома бўйича олдинроқ устуворликни белгилаш ҳуқуқи мавжуд бўлганда ушбу устуворлик сақлаб қолинади.

Илтимоснома эркин шаклда берилади ва мазкур Регламентнинг 3-бобига мувофиқ расмийлаштирилган материаллар илова қилинади ва белгиланган миқдорда патент божи тўланади.

Мазкур банд талабларига риоя қилинганда, талабномани ажратиш тўғрисидаги илтимоснома қаноатлантирилади ва талабнома берувчи бу ҳақида хабардор қилинади.

168. Талабнома ҳақидаги маълумотлар расмий ахборотномада эълон қилингандан сўнг ихтиро тавсифи, формуласи, чизмалари ва график материаллари танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланади.

169. Талабнома билан боғлиқ масалалар талабнома берувчи иштирокида кўриб чиқиш, қоида тариқасида, талабнома материаллари бўйича экспертиза томонидан қўшимча тушунтиришлар олиш зарурати пайдо бўлган ҳолатда ҳамда ихтиронинг патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлиги тўғрисида экспертизанинг ва талабнома берувчининг позициясини аниқлаш учун қўриб чиқилади.

170. Масалалар талабнома берувчи иштирокида томонлар саволлар билан танишиб чиққандан сўнг Марказ таклифига ёки талабнома берувчининг эркин шаклдаги илтимосномасига биноан қўриб чиқилади.

Экспертизанинг саволлари қўшимча равишда учрашувнинг мақсадга мувофиқлиги хабар қилинган сўровномада, талабнома берувчининг саволлари эса бундай кўриб чиқишни ўтказиш ҳақидаги илтимосномада баён этилади.

Сўровнома юборилганда талабнома берувчи талабномани кўриб чиқишда қатнашиш ниятидан қатъи назар, сўровномага белгиланган муддатда жавоб бериши шарт.

171. Талабнома берувчи иштирокида талабномани кўриб чиқиш санаси ва вақти олдиндан келишиб олинади.

172. Талабнома уни берувчи иштирокида музокаралар йўли билан ёки эксперт кенгашида қўриб чиқилади.

Масалалар бевосита экспертиза ва талабнома берувчи томонидан ҳал қилиниши мумкин бўлганда, улар ўртасида музокаралар олиб борилади.

Музокаралар Марказнинг тегишли таркибий бўлинмаси раҳбари ёки Марказ раҳбари тайинлаган масъул ходим иштирокида ўтказилади.

Масалаларни ҳал қилиш учун мутахассислар иштироки талаб қилинганда эксперт кенгаши ўтказилади.

173. Музокаралар ёки эксперт кенгаши натижалари бўйича икки нусхада баённома тузилади ва унда қатнашчилар, томонлар келтирган далил ва таклифлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда кейинги иш юритиш ҳақида хулосалар келтирилади.

Масалаларни кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг барчаси баённомани имзолайди. Баённоманинг бир нусхаси талабнома материалларига қўшиб қўйилади, иккинчиси талабнома берувчига топширилади.

174. Муҳокама қилинаётган масалалар бўйича бир хулосага келинмаганда кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг алоҳида фикрлари баённомада қайд этилади. Баённома нусхасининг талабнома берувчига топширилиши иш юритиш тўхтатилгани тўғрисидаги хабарноманинг (талабнома чақириб олинганда) ёки сўровноманинг ўрнини босиши мумкин (жавоб беришнинг белгиланган муддатлари бузилмаганда) ва бу ҳолат баённомада тегишли ёзув билан расмийлаштирилади.

175. Талабнома берувчи талабномани чақириб олиш ҳуқуқига эга.

Талабномани чақириб олиш тўғрисидаги ариза талабномани кўриб чиқишнинг исталган босқичида, лекин ихтиро давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар топширилиши мумкин. Ариза инобатга олингани ҳақида хабарнома юборилган санадан бошлаб талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади.

176. Чақириб олинган талабнома бўйича ҳуқуқий аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмайди. Бошқа талабномаларнинг экспертизасини ўтказишда чақириб олинган талабнома материаллари расмий ахборотномада нашр этилмаганда, ушбу чақириб олинган талабнома техника даражасига киритилмайди.

6-боб. Талабномани кўриб чиқиш

177. Талабномага ахборот тизимида автоматик равишда икки ҳарфли ва тўққиз хонали рўйхат рақами берилади, бунда ҳарфлар (IO) саноат мулки объекти — ихтирони, талабнома рақамидаги дастлабки тўртта сон — талабнома топширилган йилни, кейинги бешта сон — шу йилдаги ҳар йили бирдан бошланадиган тартиб рақамини билдиради.

178. Талабномани давлат экспертизасидан ўтказиш расмий экспертизадан ўтказиш ҳамда ихтирога талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизадан (кейинги ўринларда — моҳияти бўйича экспертиза) ўтказишдан иборат бўлиб, Марказ томонидан амалга оширилади.

179. Расмий экспертизанинг вазифаси талабнома материаллари таркиби, зарур ҳужжатлар мавжудлиги ва уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширишдан иборат.

180. Расмий экспертиза натижалари бўйича талабнома берувчига Марказнинг талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилинганли ёки кўриб чиқиш учун қабул қилиш рад этилгани ҳақидаги қарори юборилади.

181. Расмий экспертиза талабнома ахборот тизимида қабул қилинган санадан бошлаб икки ой ўтгандан сўнг бир ой давомида ўтказилади.

182. Талабнома берувчининг ёзма илтимосномасига кўра расмий экспертиза белгиланган муддат ўтмасдан бошланиши мумкин.

Бунда талабнома берувчи илтимоснома берилган пайтдан бошлаб талабнома материалларига белгиланган миқдорда қўшимча патент божи тўламасдан, ўз ташаббусига кўра тузатишлар киритиш имкониятидан маҳрум бўлади.

Талабнома берувчи томонидан расмий экспертизани белгиланган муддат ўтмасдан бошлаш ҳақидаги илтимосномаси чақириб олинмайди.

183. Талабнома келиб тушган санадан икки ой ўтгандан кейин ёки талабнома берувчининг ташаббусига кўра талабнома расмий экспертизасини муддатидан олдин бошлаш ҳақидаги илтимоснома берилгандан сўнг талабнома материалларига тузатиш ва ўзгартиришлар киритишда белгиланган миқдорда патент божи тўланади.

Патент божи тўланмагани аниқланганда, талабномани кўриб чиқишда тузатиш ва ўзгартиришлар эътиборга олинмайди ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади.

Талабнома материаллари бошқа тилда топширилиб, талабнома материалларида расмий экспертизани муддатдан илгари бошлаш ҳақидаги илтимоснома мавжуд бўлганда талабнома берувчи талабнома материалларининг таржимаси олинмагунга қадар расмий экспертизани ўтказиш мумкин эмаслиги ҳақида хабардор қилинади.

184. Расмий экспертиза ўтказиш давомида қуйидагилар текширилади:

талабнома таркибида мазкур Регламентнинг 20 — 25-бандларида назарда тутилган ҳужжатларнинг мавжудлиги;

талабномани расмийлаштиришга оид талабларга риоя қилинганлиги;

Қонуннинг 14-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда талабнома топшириш тартибига, жумладан, вакилнинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончноманинг мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилишига риоя қилингани;

талабнома ихтиро сифатида муҳофазаланадиган объектларга оид техник ечимга берилгани;

олдинроқ устуворликни сўраш асослангани;

ихтирони ХПТнинг амалдаги таҳрири бўйича тўғри таснифлангани (агар талабнома берувчи томонидан таснифланмаган бўлса, таснифланади);

талабномани топшириш учун белгиланган миқдорда патент божи тўлангани.

185. Патент божи белгиланган миқдордан кам тўланганда, талабнома берувчига уч ой ичида талабномани топшириш учун тўланган патент божини ҳамда формуланинг мустақил ва боғлиқ бандлари сонини мувофиқлаштириш ҳақида хабарнома юборилади.

186. Белгиланган миқдордаги патент божи мазкур Регламентнинг 185-бандида назарда тутилган муддатда тўланмаганда, ихтиролар гуруҳи учун талабнома юзасидан экспертиза талабнома берувчи томонидан танлаб олинган бандлар бўйича ёки танланган бандлар ҳақида кўрсатилган муддатда хабар берилмаганда формулада биринчи бўлиб кўрсатилган бандлар бўйича ўтказилади.

187. Талабномани расмий экспертизадан ўтказишда талабнома ҳужжатлари талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилгани аниқланганда, талабнома берувчига камчиликлар кўрсатилган ва ҳуқуқий асослар келтирилган сўровнома юборилади.

188. Сўровнома юбориш учун қуйидагилар асос бўлади:

талабномада мазкур Регламентнинг 20-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ёки улардан бирининг мавжуд эмаслиги;

талабнома вакил орқали топширилганда ишончноманинг мавжуд эмаслиги ёки уни расмийлаштириш қоидалари бузилгани;

аризани тўлдиришда мазкур Регламентнинг 26 — 35-бандлари талабларига риоя этилмагани;

патент божлари тўғри тўланганлиги билан боғлиқ саволларни аниқлаш зарурати;

бошқа тилда топширилган материалларнинг таржимаси мавжуд эмаслиги;

микроорганизм штамми, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари тури (линияси) сақлаш учун топширилгани ҳақидаги ҳужжат мавжуд эмаслиги;

материаллардан бевосита нусха кўчиришга, уларни сақлашга тўсқинлик қиладиган ва тавсифни нашр этишга тайёрлаш имкониятини бермайдиган камчиликлар аниқлангани;

тавсифда мазкур Регламентда назарда тутилган бирон-бир бўлимнинг мавжуд эмаслиги (агар тегишли бўлимда баён қилиниши керак бўлган маълумотлар бошқа бўлимда келтирилган бўлса, сўровнома юборилмайди), шунингдек, формула ёки тавсифда бирон-бир белгининг хусусиятини ушбу белги очиб берилган адабиёт манбаига ҳавола қилиш билан алмаштирилгани;

талабномада ҳамма таниша олмайдиган ахборот манбаига берилган изоҳлар ёки ундаги баъзи маълумотларни нашр этиш мумкин эмаслиги ҳақида кўрсатмалар мавжудлиги;

формула бандини битта жумла кўринишида баён қилиш талаби бузилгани;

формулада ҳуқуқий муҳофаза сўралаётган ихтиро тури кўрсатилмагани;

формулада тегишли объект белгилари ўрнига унинг ишлатишдаги кўрсаткичлари ва истеъмол хусусиятлари, уни амалга ошириш ва ундан фойдаланишда келиб чиқадиган самара ва ҳодисалар ҳақида маълумотлар келтирилгани;

талабнома материалларининг бир-бирига мос эмаслиги;

талабнома ихтиро сифатида эътироф этилмайдиган объектларга берилгани;

талабнома бўйича устуворлик сўраш билан боғлиқ саволлар пайдо бўлгани.

189. Талабнома берувчи тақдим этган жавобда сўралган барча ҳужжатлар ва маълумотлар бўлмаганда, сўровнома такроран юборилиши мумкин.

190. Расмий экспертиза сўровномасига жавоб тақдим этилмаганда, жавоб бериш учун белгиланган муддат бузилганда ёки бу муддат ичида уни узайтириш ҳақида илтимоснома келиб тушмаганда талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади. Бунда талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабарнома юборилади.

191. Талабнома материаллари белгиланган талабларга зид эмаслиги ҳақидаги хулосага келинганда, талабнома топширилган санани белгилаш ва талабномани кўриб чиқишга қабул қилиш тўғрисидаги расмий экспертизанинг қарори қабул қилинади ва талабнома берувчига юборилади.

192. Расмий экспертиза томонидан талабнома материалларининг Қонун ва мазкур Регламент қоидаларига зид эканлигининг аниқланиши талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга асос бўлади.

193. Талабномани кўриб чиқишга қабул қилиш ёки талабномани кўриб чиқишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарорда тегишли қарорни қабул қилиш асослари келтирилади.

194. Талабнома моҳияти бирон-бир техника соҳасига оидлигини аниқлаш мақсадида ихтиро ХПТнинг амалдаги таҳрири бўйича таснифланади.

Таснифлаш расмий экспертиза ва моҳияти бўйича экспертиза ўтказиш босқичларида амалга оширилади.

195. Формула тасниф индексларини танлаш учун асос бўлади. Талабнома ХПТнинг турли рубрикаларига тегишли бир неча объектларни ичига олганда барча мос тасниф индекслари аниқланади. Бунда биринчи индекс ихтиро номи билан аниқланади. Расмий экспертиза босқичида аниқланган тасниф индекслари моҳияти бўйича экспертиза жараёнида ўзгартирилиши мумкин.

196. Патент божи формуладаги бандлар учун белгиланган миқдордан кам тўланганда патент божи ва формуланинг мустақил бандлари сонини мувофиқлаштириш натижасида дастлаб формула таркибида бўлган баъзи бандлар чиқариб ташланиши мумкин. Бунда қарорда талабнома фақат тузатилган формулага нисбатан кўриб чиқишга қабул қилингани кўрсатилади.

197. Давлат экспертизаси давомида формулага киритилган тузатишлар бошқа ихтирога оид алоҳида бандлар пайдо бўлишига олиб келмаслиги керак, талабноманинг дастлабки материалларида мавжуд ихтиро моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда киритилган бандлар бундан мустасно.

198. Моҳияти бўйича экспертиза талабнома берувчи ёки исталган бошқа шахс томонидан берилган илтимосномага биноан ва белгиланган миқдордаги патент божи тўланганда ўтказилади.

199. Моҳияти бўйича экспертизани ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома талабнома билан бирга ёки талабнома топширилган санадан эътиборан уч йил мобайнида топширилиши мумкин.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддат икки ойга узайтирилиши мумкин. Ушбу муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома талабнома топширилган санадан эътиборан уч йил ўтмасдан топширилади ва муддатни узайтириш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланади.

200. Талабнома берувчи илтимоснома келиб тушганлиги ва патент божи тўлангани тўғрисида хабардор қилинади.

Илтимоснома ва патент божи тўлови бошқа шахс томонидан амалга оширилганда, бу ҳақида талабнома берувчи хабардор қилинади.

201. Илтимоснома уч йиллик муддатда келиб тушмаганда талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва талабнома берувчига бу тўғрисида хабарнома юборилади.

202. Моҳияти бўйича экспертизани ўтказиш учун патент божи белгиланган миқдордан кам тўланганда, патент божини формуланинг мустақил ва боғлиқ бандлари сонига уч ой ичида мувофиқлаштириш зарурлиги ҳақида хабарнома юборилади. Бунда талабнома берувчи экспертиза ўтказилиши керак бўлган ихтироларга тегишли формула бандларини кўрсатади ёки экспертиза ўтказилмайдиган бандлар чиқариб ташланган формулани тақдим этади ёхуд қўшимча патент божини тўлайди.

Илтимоснома талабнома берувчидан бошқа шахс томонидан топширилиб патент божи белгиланганидан кам миқдорда тўланганда илтимоснома қаноатлантирилмайди ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар қилинади.

Бир нечта шахсдан илтимоснома тушганда ваколатли орган томонидан кейинроқ келиб тушган илтимоснома эгаси олдинроқ келиб тушган илтимосномалар ҳақида хабардор қилинади.

203. Талабнома ихтиролар гуруҳига оид бўлганда моҳияти бўйича экспертиза мазкур Регламентнинг 202-банди биринчи хатбошиси бўйича талабнома берувчи томонидан тегишли формуланинг танланган бандлари ёки бандлар танланмаганда формулада биринчи бўлиб кўрсатилган бандлар юзасидан ўтказилади.

204. Илтимоснома билан мурожаат қилган талабнома берувчи бўлмаган бошқа шахс талабномани кўриб чиқишда қатнашмайди. Талабнома бўйича ёзишма талабнома берувчи билан олиб борилади.

Илтимоснома билан мурожаат қилган шахсга талабномани кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарор юборилади.

205. Талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилинганда моҳияти бўйича экспертиза талабнома топширилган санадан ўн саккиз ой ўтгандан сўнг олти ой давомида ўтказилади.

206. Моҳияти бўйича экспертиза доирасида қуйидагилар амалга оширилади:

ихтиро устуворлигини белгилаш, агар у Қонуннинг 18-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларига кўра сўралса;

ихтиро формуласининг мазкур Регламент 95 — 121-бандларида келтирилган талабларга мувофиқлигини текшириш;

қўшимча материалларни мазкур Регламентнинг 282 — 289-бандларига мувофиқ текшириш;

талабноманинг дастлабки материалларида ёки талабномани кўриб чиқишда эътиборга олинган қўшимча материалларда келтирилган формулада таърифланган ихтиронинг патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлигини текшириш.

207. Талабноманинг устуворлиги талабнома ваколатли органга топширилган сана бўйича белгиланади.

Талабномада ихтиронинг устуворлиги Қонуннинг 18-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларига кўра сўралмаганда устуворлик таркибида ариза, тавсиф, формула ва чизма (агар улар ихтиро моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса) бўлган талабнома ваколатли органга топширилган сана бўйича белгиланади.

208. Талабнома берувчи томонидан конвенция устуворлиги сўралаётганда қуйидагилар текширилади:

Париж конвенциясига аъзо давлатда топширилган биринчи талабноманинг нусхаси мавжудлиги, агар кўрсатилган нусха талабнома ваколатли органга топширилган санадан кейин топширилган бўлса, биринчи талабноманинг нусхаси тақдим этилиши керак бўлган уч ойлик муддатга риоя қилингани (биринчи талабномалар бир нечта бўлганда кўрсатилган шарт ҳар бир талабноманинг нусхаси учун бажарилади);

конвенция устуворлиги сўралаётган талабнома биринчи талабнома топширилган санадан эътиборан ўн икки ойлик муддатда топширилишига риоя қилингани, агар талабнома кўрсатилган муддатдан кечиктириб топширилган бўлса, у тугаган санадан бошлаб икки ойлик муддатга риоя қилингани;

конвенция устуворлигини белгилаш тўғрисидаги ариза талабнома ваколатли органга келиб тушган санадан эътиборан уч ойдан кечиктирмай тақдим этилгани;

талабнома берилган ихтиро биринчи талабномада очиб берилгани.

209. Талабнома берувчи томонидан ихтиро устуворлигини ўзининг олдин топширган талабномасига нисбатан берилган қўшимча материаллар бўйича устуворликни белгилаш сўралганда қуйидаги талабларга риоя қилингани текширилади:

ваколатли органга талабномада берилган ихтиро моҳиятини ўзгартириши мумкин бўлган қўшимча материаллар келиб тушгани сабабли эътиборга олиниши мумкин эмаслиги ҳақидаги хабарнома юборилган санадан эътиборан уч ой ичида келиб тушгани;

олдин топширилган талабноманинг мазмунини ҳисобга олган ҳолда келиб тушган санаси бўйича устуворлик сўралаётганда қўшимча материалларда ихтиро моҳияти очиб берилгани.

210. Ихтиро устуворлигини олдин топширилган талабнома топширилган санадан белгилаш сўралганда қуйидаги талабларга риоя қилингани текширилади:

бундай устуворлик сўралаётган талабнома худди ўша аввалги талабномани топширган талабнома берувчи томонидан топширилгани;

бундай устуворлик сўралаётган талабнома ваколатли органга олдинги талабнома топширилган санадан 12 ой мобайнида келиб тушгани;

ихтиро моҳияти олдин топширилган талабномада очиб берилгани;

олдин топширилган талабнома бўйича ундан илгарироқ устуворлик сўралмагани.

211. Олдин топширилган бир нечта талабномалар бўйича устуворлик сўралганда мазкур Регламентнинг 210-банди талабларига риоя қилингани уларнинг ҳар бирига нисбатан текширилади.

212. Топширилаётган талабномага олдин топширилган талабноманинг устуворлиги белгиланганда олдин топширилган талабнома чақириб олинади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади.

213. Ихтиро устуворлигини ажратилган талабнома бўйича белгилаш сўралганда қуйидаги талабларга риоя қилингани текширилади:

ажратилган талабнома ваколатли органга ихтирога ёки фойдали моделга биринчи талабнома устидан шикоят бериш имконияти қолмаган патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар ёхуд биринчи талабнома бўйича патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда ихтиро ёки фойдали моделни Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш санасигача келиб тушгани;

ажратилган талабномадаги ихтиро моҳияти олдинги талабномада, агар талабнома конвенция талабномасидан ажратиб олинган ва устуворлик унинг устуворлик санаси бўйича сўралаётган бўлса, биринчи талабномада очиб берилгани.

214. Мазкур Регламентнинг 208 — 213-бандларига мувофиқ ихтиро устуворлигини белгилаш шартларига риоя қилинганлигини текширишда устуворлик сўралаётган талабнома ёки устуворлик сўраш учун асос бўлган қўшимча материаллар берилган талабнома чақириб олинмаганлигига эътибор қаратилади.

215. Ихтиронинг моҳиятини очишда олдин топширилган талабнома ёки унга келиб тушган қўшимча материаллар асосида устуворлик сўралганда қуйидагилар текширилади:

ушбу материалларда (олдин топширилган талабноманинг тавсифи, формуласи, қўшимча материалларнинг матнли қисми) талабнома берилган ихтиронинг формуласига киритилган барча белгилар кўрсатилгани;

устуворлик санаси сўралаётган материалларда ихтиро моҳияти уни амалга ошириш учун етарли даражада очиб берилгани.

216. Конвенция устуворлиги сўралганда мазкур Регламентнинг 215-бандидаги шартлар бажарилганлигини текширишда Париж конвенциясига аъзо давлатда берилган биринчи талабноманинг таржимаси тақдим этилади.

217. Мазкур Регламентнинг 208 — 213-бандларида кўрсатилган талаблар бажарилганда талабноманинг устуворлиги белгиланади.

218. Мазкур Регламентнинг 208 — 213-бандларида кўрсатилган талабларнинг бирортаси бажарилмаганда талабнома устуворлиги Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмига мувофиқ белгиланади.

219. Устуворлик белгилангандан сўнг ихтиронинг ўзгартирилган формуласи тақдим этилганда сўралаётган устуворликни белгилашга асослар мавжудлигини аниқлаш учун такроран текшириш ўтказилади.

220. Текшириш ихтиро формуласининг охирги вариантига нисбатан ўтказилади. Бунда ихтиро бирлиги талабига риоя этилганлиги аниқланади.

221. Ихтиро бирлиги талаби бузилганлиги аниқланганда талабнома берувчига сўровномада битта ихтирога ёки ягона ихтирочилик фикрини ташкил этган ихтиролар гуруҳига тегишли аниқликлар киритилган тавсиф ва формулани тақдим этиш таклиф қилинади.

Тузатилган формула таркибига янги бандлар киритилганда қўшимча патент божи тўланади.

222. Ихтиро формуласини текширишда талабномадаги ихтиронинг муҳим белгилари мажмуи талабномада кўрсатилган техник натижага эришиш учун етарли эканлиги аниқланади.

Бирон-бир муҳим белги формулага киритилмаганда, лекин тавсифда ёки формуланинг боғлиқ бандида келтирилганда ва ушбу муҳим белгисиз техник натижага эришиб бўлмаслиги аниқланганда, талабнома берувчига бундай белгини формуланинг тегишли мустақил бандига киритиш таклиф этилади. Бунда техник натижага эришиш учун формулага ушбу белгини киритиш зарурлигини тасдиқлайдиган далиллар келтирилади. Бундай далиллар тавсифда очиб берилган белги ва техник натижа орасидаги сабаб-оқибат боғланишига ёки экспертиза томонидан ўтказилган илмий-назарий таҳлилга асосланиши мумкин.

223. Ихтиро формуласини текшириш ундаги белгиларни мазкур Регламентнинг 114 — 121-бандларига мувофиқ идентификация қилиш мумкинлигини аниқлашдан иборат.

Белгини идентификация қилиш мумкин бўлиши учун унинг таърифини ихтиро тавсифига асосан тузатиш зарур бўлганда талабнома берувчига бундай тузатишни амалга ошириш таклиф этилади.

224. Белгини идентификация қилиш мумкин бўлганда, лекин уни таърифлаш учун маълум бир техника соҳасида қабул қилинган атамаларга мос бўлмаган ёки эскирган атамалар қўлланилганда, формулага тегишли тузатишларни киритиш тавсия қилинади.

225. Формуладаги белгини текшириш жараёнида техник натижага эришиш учун етарли бўлган белги ёки электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурни ҳамда бундай дастурда ишлатиладиган алгоритмларни жалб қилган ҳолда таърифланадиган ихтиро формуласининг белгилари мазкур Регламентнинг 52 — 59-бандларида келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Формулада техник натижага эришилмайдиган ёки ихтирони акс эттирадиган воситага оид бўлмаган белги мавжуд бўлганда бундай белгини формуладан олиб ташлаш учун тегишли тузатишни амалга ошириш таклиф этилади. Бунда ихтирочилик даражасини текширишда бундай белги эътиборга олинмаслиги ва шу билан бирга патент берилган ҳолатда уни формулада сақлаб қолиш ҳуқуқий муҳофаза ҳажмини қисқаришига олиб келиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинади.

226. Товар белгилари, географик кўрсаткичлар ва бошқа хусусий аломатларни акс эттирувчи воситалар формулага киритилмайди.

227. Формулада умумий тушунча билан ифодаланган белги мавжуд бўлганда мазкур Регламентнинг 103-бандига мувофиқ ундан фойдаланиш тўғрилиги аниқланади.

Белги функция ва хусусият билан таърифланганда белги формуланинг мустақил бандига киритилган бошқа муҳим белгилар билан биргаликда талабномада кўрсатилган техник натижага эришиш учун етарлилиги текширилади.

228. Талабномада кўрсатилган техник натижага эришиш фақатгина экспериментал маълумотлар билан тасдиқланганда, тавсифда керакли маълумотларни ўз ичига олган мисоллар келтирилади.

Ушбу мисоллар асосидаги хулосаларга таянган ихтиро белгисини тавсифлашда аниқ ҳолатлар ва умумлаштиришнинг ўринлилиги текширилади.

229. Экспертиза томонидан умумий тушунчалар билан ифодаланган белгидаги бирор аниқ ҳолатда талабнома берувчи томонидан кўрсатилган техник натижага эришилмаслиги аниқланганда тегишли далиллар келтирилиб, уларни рад этиш ёки тузатиш киритиш таклиф этилади.

230. Формуланинг мазкур Регламентнинг 114-банди талабига мувофиқлигини текширишда ихтирони таърифлайдиган тушунча унинг тавсифида келтирилгани ёки чизмада ифодалангани аниқланади.

231. Талабномада бир звеноли ёки битта мустақил бандли кўп звеноли формула келтирилганда бундай формулада (мазкур Регламентнинг 17 — 19-бандлари талабларига мувофиқ) битта ихтиро таърифлангани текширилади.

232. Мазкур Регламентнинг 17 — 19-бандларининг талаблари бузилгани аниқланганда юбориладиган сўровномада бу ҳақида маълум қилинади ва тегишли патент божини тўлаб, формулани тузатиш таклиф қилинади. Бунда тузатилган формулада ихтиро бирлиги талаби бажарилиши ва тузатилган формулага аввал мустақил банд сифатида кўрсатилмаган янги мустақил бандлар киритилганда, тегишли патент божини тўлаш ёки талабнома берувчи формулани тузатишни рад этганда кейинги кўриб чиқишда эътиборга олинадиган ихтирони кўрсатиш зарурлиги келтирилади.

Белгини таърифлашда талабнома берувчи муқобил тушунчадан ноўрин фойдаланганда юзага келган хато кўрсатилади.

233. Бир нечта мустақил бандли кўп звеноли формула таклиф қилинганда, уларнинг ҳар бири мазкур Регламентнинг 103-банди талабларига мувофиқлиги текширилади.

234. Формулани текширишда қўшимча равишда қуйидагилар эътиборга олинади:

кўп звеноли формуланинг боғлиқ бандларида ихтиронинг аниқ ҳолларда амалга оширилиши;

формулада мустақил банднинг белгиларини чиқариб ташлашни ёки алмаштиришни назарда тутадиган боғлиқ банднинг мавжудлиги.

235. Формуланинг мустақил бандларида таърифланган ихтиролар ўзаро ягона ихтирочилик фикрини ташкил қилган ҳолда боғлиқ бўлганда ягона ихтирочилик фикри шарти бажарилган деб эътироф этилади.

236. Мустақил бандларда таърифланган ихтироларни вариантларга тегишлилигини текширишда ихтироларнинг кўрсатилган вазифаси ва техник натижалар мослиги текширилади.

237. Формулани текширишда унинг тузилиши ва баён қилиниши белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланганда формулани тузатиш таклиф қилинади.

238. Ўзгартирилган формулага нисбатан мазкур Регламентнинг 222 — 236-бандларига мувофиқ текшириш ўтказилади.

Ихтиронинг патентга лаёқатлилигини текшириш учун талабнома берувчи томонидан ўзгартирилган формула қабул қилинади.

239. Бир звеноли ёки битта мустақил бандли кўп звеноли формулада биттадан ортиқ ихтиро борлиги аниқланганда, талабнома берувчига кўриб чиқилиши керак бўлган ихтирони кўрсатиш таклиф этилади ва экспертиза талабнома берувчи томонидан кўрсатилган ихтиронинг патентга лаёқатлилигини текширишни давом эттиради.

240. Формулада муқобил тушунча билан ифодаланган белги мавжуд бўлганда, патентга лаёқатлиликни текшириш бундай тушунчани ичига олган белгиларнинг ҳар бир мажмуига нисбатан ўтказилади.

Ихтиронинг патентга лаёқатли эмаслиги тахмин қилинганда кейинги кўриб чиқиш мазкур Регламентнинг 262 — 266-бандларига мувофиқ амалга оширилади.

241. Муаллиф ёки талабнома берувчи ўз ихтиросига тааллуқли ахборотни ошкор этган санадан эътиборан олти ойлик муддатда ваколатли органга ушбу ихтирога талабнома топширганда ошкор этилган ахборот техника тараққиёти даражасига киритилмайди.

242. Техник ечимнинг таърифланиши бўйича уни тушуниш мумкин бўлмаганда талабнома берувчига аниқланган камчиликларни кўрсатиб, ҳуқуқий асосга эга далиллар келтирилган, етишмаган ёки тузатилган ҳужжатларни тақдим этиш таклиф этилган сўровнома юборилади.

243. Ихтиродан фойдаланиш мумкинлигини аниқлашда талабнома материалларида ихтиронинг вазифаси кўрсатилгани текширилади.

244. Формула бандларидаги таърифларни амалга ошириш учун талабноманинг унинг устуворлик санасида топширилган материалларида воситалар ва усуллар баён қилингани текширилади. Талабнома материалларида бундай воситалар ва усуллар бўлмаганда, улар ҳақидаги маълумотлар ихтиро устуворлиги санасигача оммавий тарзда ошкор бўлган ахборот манбаларидан маълум бўлиши керак.

245. Формуладаги белгида келтирилган тушунчалар ихтирони амалга ошириш ва кўрсатилган вазифани бажариш учун фақат экспериментал маълумотлар орқали тасдиқланганда ихтиро тавсифида келтирилган мисоллар етарлилиги (мазкур Регламентнинг 74-банди ) текширилади.

246. Ихтиронинг устуворлик санасига мазкур Регламентнинг 243 — 245-бандлари талабларга риоя қилинганда формуланинг мустақил бандида таърифланган ихтиро саноатда қўллаш мумкин деб эътироф этилади.

Кўрсатилган талабларнинг биронтаси бажарилмаганда, талабнома берувчига экспертизанинг тегишли далилларига нисбатан ўз фикрини билдириш ва ихтиро формуласини тузатиш тўғрисидаги сўровнома юборилади.

247. Саноатда қўллаш шартига мувофиқ эмаслиги аниқланган ихтирога нисбатан янгилик шарти ва ихтирочилик даражасига мувофиқлиги текширилмайди.

248. Қонуннинг 6-моддаси иккинчи қисмига биноан ихтиронинг янгилигини текшириш ихтиро формуласининг мустақил бандидаги барча белгилар мажмуига нисбатан ўтказилади.

249. Ахборот излаш формула, тавсиф ва чизма асосида ўтказилади.

250. Моҳияти бўйича экспертиза ўтказиш ҳақидаги илтимоснома келиб тушган санагача талабнома берувчи ихтиро бирлиги талаби бузилгани ҳақидаги сўровномага белгиланган муддатда жавоб бермаганда, ахборотни излаш формулада биринчи кўрсатилган ихтиро (ягона ихтирочилик фикрини ташкил қилган ихтиролар гуруҳи) бўйича ўтказилади.

251. Техника тараққиёти даражасини аниқлашда оммавий тарзда ошкор этилган ахборот манбаидаги маълумотлардан фойдаланилади.

Қуйидагилар ахборот манбаини техника тараққиёти даражасига киритишни белгилайдиган сана ҳисобланади:

муҳофаза ҳужжатларига нашр қилинган тавсифлар учун — уларда кўрсатилган нашр этиш санаси;

миллий ва бошқа босма нашрлар учун — уларда кўрсатилган нашр этишга имзо қўйилган сана;

нашр этишга имзо қўйилган сана кўрсатилмаган миллий босма нашрлар ва бошқа босма нашрлар учун — улар эълон қилинган кун, нашр қилиниши йил ва ой билан белгиланганда — ойнинг охирги куни, нашр қилиниши йил билан белгиланганда — 31 декабрь;

сақлаш учун топширилган мақола, шарҳлар, монография ва бошқа материаллар учун — уларни депозитарийга топшириш санаси;

илмий-тадқиқот ишлари ҳақидаги ҳисоботлар, тажриба-конструкторлик ишларига тушунтириш хатлар ва ташкилотларда бўлган конструкторлик, технологик ва лойиҳа ҳужжатлардаги ахборотлар учун — улар тегишли ташкилотларга келиб тушган санаси;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар учун — улар ваколатли ташкилотда ҳисобга олинган сана;

қўлёзма ҳуқуқида чоп этилган диссертация материаллари ва диссертация авторефератлари учун — уларнинг тарқатилган санаси;

танловга қабул қилинган ишлар учун — улар танишиш учун очиқ намойиш қилинган ва танлов ўтказишга оид ҳужжатлар билан тасдиқланган сана;

Интернет жаҳон ахборот тармоғи маълумотлари, визуал ахборот манбалари (плакат, модель, электрон ахборот ташувчи восита, маҳсулот ва шу кабилар) учун — уларни кўриш мумкин бўлган сана;

кўргазмага қўйилган экспонатлар учун — уларни кўрсатиш бошланган ва ҳужжат билан тасдиқланган сана;

оғзаки маърузалар, сўзга чиқишлар учун — маърузалар, сўзга чиқишлар санаси;

радио, телевидение, кино орқали маълумотлар учун — оммага ошкор этилган сана;

техника воситасидан фойдаланиш натижасида маълум бўлган маълумотлар учун — оммага ошкор этилган сана.

252. Ихтиронинг янгилигини аниқлаш чоғида бирмунча олдин устуворликка эга бўлган ҳолда Ўзбекистон Республикасида топширилган ва чақириб олинмаган патент бериш ҳақидаги талабномалар ҳам ҳисобга олинади.

253. Текширишда аниқланган талабнома чақириб олинмаганда ёки чақириб олиш муддати ўтмаганда талабнома берувчига шундай талабнома мавжудлиги ҳақида (талабнома берувчини кўрсатмасдан ва мазмунини очмасдан) ва моҳияти бўйича экспертиза аввалроқ устуворликка эга бўлган талабнома бўйича бир қарорга келингунга қадар тўхтатиб турилиши ҳақида маълум қилинади.

Талабнома берувчи моҳияти бўйича экспертиза тўхтатиб турилишидан норози бўлганда ихтиро янгилик шартига мувофиқ эмас деб топилади.

254. Ўзбекистон Республикасида муҳофазага олинган барча ихтиролар ва фойдали моделлар устуворлик санасидан эътиборан техника тараққиёти даражасига киритилади.

255. Ахборотни излаш жараёнида худди шундай вазифани бажарадиган ихтиро белгиларига ўхшаш бўлган белгилар билан таърифланадиган восита топилганда, ахборотни излаш тўхтатилмайди ва охиригача тўлиқ ҳажмда олиб борилади.

Ихтиро бошқа ихтиро ёки фойдали модель формулаларидаги мустақил бандларнинг мазмунларига мос тушганда ўхшаш деб эътироф этилади.

256. Техника тараққиёти даражасидан ихтиро формуласидаги барча белгилари билан айнан бир хил белгилардан иборат маҳсулот ёки усул аниқланганда ихтиро янгилик шартига мувофиқ эмас деб эътироф этилади.

257. Боғлиқ бандларга эга бўлган формуланинг мустақил бандида таърифланган ихтиро янгилик шартига мувофиқ бўлганда боғлиқ бандларга нисбатан техника тараққиёти даражаси таҳлили ўтказилмайди.

258. Боғлиқ бандларга эга бўлган формуланинг мустақил бандида таърифланган ихтиронинг янгилик шартига мувофиқ эмаслиги аниқланганда, талабнома мазкур Регламентнинг 269-банди ва 272-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ кўриб чиқилади.

259. Ихтиронинг янгилик шартига мувофиқ эмаслиги аниқланганда талабнома берувчига экспертиза далиллари баён қилинган ва бу далилларга нисбатан ўз фикрини ҳамда зарур ҳолларда талабноманинг дастлабки материаллари асосида ихтиронинг тузатилган формуласини тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома юборилади.

260. Янгилик шартига мувофиқ эмаслиги аниқланган ихтирога нисбатан ихтирочилик даражасига мувофиқлиги бўйича текшириш ўтказилмайди.

261. Қонуннинг 6-моддаси учинчи қисмига биноан ихтирочилик даражасини текшириш формуланинг мустақил бандида келтирилган ихтирога нисбатан ўтказилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

мазкур Регламентнинг 48 — 51-бандларига мувофиқ энг яқин аналогни аниқлаш;

талабнома берилган ихтиро энг яқин аналогдан фарқланадиган белгиларни аниқлаш;

техника тараққиёти даражасидан ихтиронинг фарқланувчи белгилари билан мос бўлган техник ечимларни аниқлаш.

262. Ихтиронинг фарқланувчи белгилари мавжуд техник ечимлар билан мос бўлмаганда ёки бундай ечимлар талабномада кўрсатилган техник натижага эришишга таъсир этиши тасдиқланмаганда ихтирочилик даражасига мувофиқ деб эътироф этилади.

263. Қуйидагилар, хусусан, ихтирочилик даражасига мувофиқ деб эътироф этилади:

белгиланган структурали янги кимёвий бирикмани (синф, гуруҳ) олиш усули;

маълум кимёвий бирикмани (синф, гуруҳ) олиш усули у ушбу синф ёки гуруҳ бирикмаси учун янги реакцияга ёки ушбу синф ёки гуруҳ бирикмаси учун маълум бўлиб, лекин реакцияни ўтказиш шартлари маълум бўлмаган реакцияга асосланганда техника тараққиёти даражаси имкониятидан келиб чиқмайдиган синергетик самарани таъминлайдиган камида иккита ингредиентдан ташкил топган композиция (яъни иккита ингредиентнинг хусусиятларини намоён қиладиган, лекин шу хусусиятлардан камида биттасининг миқдорий кўрсаткичлари алоҳида ингредиент хусусиятларининг кўрсаткичларидан юқори бўлганда);

эришиш имконияти техника тараққиёти даражасидан келиб чиқмайдиган синергетик самарани таъминлайдиган камида иккита маълум ингредиентдан ташкил топган композиция (яъни иккита ингредиентнинг хусусиятларини намоён қиладиган, лекин шу хусусиятлардан камида биттасининг миқдорий кўрсаткичлари алоҳида ингредиент хусусиятларининг кўрсаткичларидан юқори бўлганда);

маълум бирикмалар гуруҳининг умумий структурали формуласига мос, лекин махсус олинган ва текширилган ҳамда ушбу гуруҳ учун сифат ва миқдорий жиҳатдан янги маълум бўлмаган кимёвий бирикмалар.

264. Боғлиқ бандларга эга бўлган кўп звеноли формула билан таърифланган ихтиро мустақил бандга нисбатан ихтирочилик даражаси шартига мувофиқ деб топилганда формуланинг боғлиқ бандларига нисбатан кейинги текшириш ўтказилмайди.

265. Ихтиро, жумладан, қуйидагиларга асосланганда ихтирочилик даражаси шартига мувофиқ деб эътироф этилмайди:

техник натижага эришиш учун маълум восита унга маълум қоидалар асосида бириктириладиган бирон-бир маълум қисм билан тўлдирилганда ва бунда ушбу натижага нисбатан худди шундай тўлдиришлар таъсири аниқланганда;

техник натижага эришиш учун маълум воситанинг бирон-бир қисмини бошқа маълум қисм билан алмаштирилганда ва бунда ушбу натижага нисбатан худди шундай алмаштириш таъсири аниқланганда;

воситанинг (элемент, ҳаракат) бирон-бир қисмини ушбу қисм мавжудлиги ҳисобига ҳосил бўладиган функцияси билан бир вақтда чиқариб ташлаш ва шу билан бирга бундай чиқариб ташлаш учун хос бўлган натижага эришилганда (конструкцияни соддалаштириш, масса, ўлчамлар, материал сарфини камайтириш, ишончлиликни ошириш, жараён вақтини қисқартириш кабилар);

воситада худди шундай элементлар мавжудлиги ҳисобига ҳосил бўладиган техник натижани кучайтириш учун бир хил типдаги элементлар, ҳаракатлар сони ўзгартирилганда;

техник натижага эришиш учун хусусиятлари аниқ бўлган материаллардан мавжуд воситани ёки унинг қисмини ҳосил қилишда фойдаланилганда;

тури ва улар орасидаги муносабатлар маълум қоидалар, тавсияномалар асосида амалга оширилган маълум қисмлардан ташкил топган воситани яратишга бу ҳолда техник натижа фақат ушбу восита қисмларининг маълум хусусиятлари ва улар орасидаги муносабатлари натижасида ҳосил бўлганда;

хусусиятлари маълум бўлган мавжуд маҳсулот ёки усул янги вазифада қўлланилганда уларнинг хусусиятлари, тузилиши, бажарилиши натижасида олинадиган ечимлар аввалдан маълум бўлганда ва эришиладиган ечимлар натижаси аниқ бўлганда;

миқдорий белгиларнинг ўзгаришига бундай белгиларни ўзаро боғлиқликда тақдим этиш ёки унинг шаклини ўзгартиришга асосланганда уларнинг ҳар бирининг техник натижага таъсир этиши маълум бўлиб, ва бу белгиларнинг янги қийматлари ёки уларнинг ўзаро боғланиши маълум боғланишлар, қонуниятлардан келиб чиққан ҳолда олиниши мумкин бўлганда.

266. Ихтиронинг фарқланувчи белгиси техник натижага таъсирининг маълумлиги ахборот манбаи билан тасдиқланиши мумкин.

Бирон соҳадаги умумэътироф этилган билимларга асосланган далилларни ахборот манбаини кўрсатмасдан келтириш мумкин.

Техника тараққиёти даражасидан ихтиронинг фарқланувчи белгилари билан мос белгилари бўлган ечимлар аниқланганда, агар улар талабнома берувчи томонидан аниқланмаган бўлса ёки талабнома берувчи томонидан кўрсатилган техник натижага эришилмагани аниқланса, уларнинг техник натижага таъсири маълумлигини тасдиқлаш талаб қилинмайди.

267. Боғлиқ бандларга эга бўлган мустақил бандли ихтиро ихтирочилик даражаси шартига мувофиқ эмаслиги аниқланганда, талабнома мазкур Регламентнинг 274 — 276-бандига мувофиқ қўриб чиқилади.

268. Боғлиқ бандларга эга бўлмаган формула билан таърифланган ихтиро ихтирочилик даражасига эга эмаслиги аниқланганда, талабнома берувчига тегишли далиллар келтирилган сўровнома юборилади ва ушбу далилларга нисбатан ўз фикрини билдириш таклиф этилади.

269. Боғлиқ бандлар бўлган кўп звеноли формуланинг мустақил банди янгилик ёки ихтирочилик даражаси шартига жавоб бермаслиги сабабли патентга лаёқатли эмаслиги аниқланганда, талабнома берувчига бу ҳақида маълум қилинади ва ихтиронинг тузатилган формуласини тақдим этиш таклиф этилади.

270. Боғлиқ бандларга эга бўлган мустақил бандга нисбатан ихтиронинг патентга лаёқатлилиги аниқланганда, ушбу боғлиқ бандлардаги ихтиро белгиларининг таърифи ихтирони амалга оширишга ёки вазифасини бажаришга тўсқинлик қилмаслиги текширилади.

271. Боғлиқ бандларга эга бўлган кўп звеноли формула билан таърифланган ихтирони патентга лаёқатлилик шартларига нисбатан текшириш натижаси ижобий бўлган ҳолда, у патентга лаёқатли деб тан олинади.

272. Ихтиролар гуруҳига оид талабнома топширилганда патентга лаёқатлиликни текшириш гуруҳдаги ҳар бир ихтирога нисбатан ўтказилади.

Гуруҳнинг патентга лаёқатлилиги ундаги барча ихтиролар патентга лаёқатли бўлганда тасдиқланади.

Ихтиролардан бири патентга лаёқатли эмаслиги аниқланганда талабнома берувчига бу ҳақида маълум қилинади ва келтирилган далиллар ҳақида ўз фикрини билдириш ҳамда зарур ҳолда патентга лаёқатли бўлмаган ихтиро бандини формуладан чиқариб ташлаш ёки бу бандларни тузатилган ҳолда тақдим этиш таклиф этилади.

273. Мазкур Регламентнинг 272-бандига мувофиқ талабнома берувчи томонидан ихтиронинг ўзгартирилган формуласи тақдим этилганда талабномани кўриб чиқиш ушбу формулада таърифланган ихтирога нисбатан мазкур Регламентнинг 219 — 239-бандларига мувофиқ давом эттирилади.

Талабнома берувчи экспертиза сўровномасидаги фикрларни рад этувчи далилларни ва ўзгартирилган формулани келтирмасдан аввалги формула билан патент беришни талаб қилганда патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

274. Қонуннинг 20-моддасига кўра қўшимча материалларни тақдим этиш сўралган сўровнома бундай материалларсиз моҳияти бўйича экспертизани ўтказиш мумкин бўлмаганда юборилади.

275. Сўровнома юбориш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

ихтиро формуласини мазкур Регламентнинг 219 — 239-бандларига мувофиқ текшириш натижалари бўйича аниқлаш зарурати;

ихтиронинг патентга лаёқатлилигини мазкур Регламентнинг 240 — 273-бандларига мувофиқ текшириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш зарурати;

бир хил устуворлик санасига эга бўлган айнан ўхшаш саноат мулки объектларига талабномаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш зарурати.

276. Талабномани кўриб чиқишда юзага келадиган бошқа турдаги масалаларни мазкур Регламентнинг 275-бандидаги асосларга қўшимча равишда юбориладиган сўровномага киритилади.

277. Сўровнома ёки хабарномада келтириладиган фикр ва мулоҳазалар илмий-техника ёки ҳуқуқий тусдаги далиллар билан асосланади.

278. Талабнома берувчи патентга лаёқатлилиги ҳақида хулоса олинган ихтиро формуласига идентификация қилинмаган ёки талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган белгини ёхуд таърифи ахборот манбаига ҳавола қилиш билан алмаштирилган белгини киритишни ёки талабнома топширилгандан кейин талабнома берувчи томонидан таклиф этилган ва мазкур Регламентнинг 219 — 239-бандларига мувофиқ эътиборга олинмаган янги мустақил бандни киритишни талаб қилганда, талабнома берувчига ушбу белгини (банд) ўз таркибига киритмаган формулани тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома юборилади. Ушбу сўровномада белгиланган муддатда сўралаётган материаллар ёки уларни тақдим этиш муддатини узайтириш ҳақида илтимоснома тақдим этилмаганда талабнома чақириб олинган деб ҳисобланиши юзасидан ҳам хабар қилинади.

279. Сўровномада ахборот манбаи келтирилганда ушбу манбани топиш учун зарур бўлган барча библиографик маълумотлар, шунингдек, талабномани кўриб чиқишда эътиборга олинган маълумотлар, ушбу манбадан топиш учун керак бўладиган бошқа маълумотлар кўрсатилади.

280. Сўровномани юбориш учун ихтиронинг патентга лаёқатлилигини текшириш натижалари бўйича формула, тавсиф ва чизмаларга тузатишлар киритиш орқали аниқлаштириш зарурати асос бўлганда уларнинг тузатилган варақларини тақдим этиш таклиф қилинади. Бунда сўровномада талабнома материалларини тузатишга оид тўлиқ тушунтиришлар келтирилади.

281. Ўзгартирилган формула асосида патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилиш учун формулани ўзгартириш тавсифга ва чизмага тузатишлар киритишни тақозо этса (шу жумладан, экспертиза томонидан аввал кўрсатилган лекин тузатилмаган камчиликлар мавжуд бўлганда), материалларни тузатиш тўғрисидаги таклифни ўз ичига олган сўровнома юборилади.

282. Қўшимча материаллар билан бирга тузатилган формула бўлганда дастлабки формулада мустақил банд сифатида ажратиб кўрсатилмаган бир ёки бир неча мустақил бандларни киритиш билан тузатилгани ва патент божи тўлангани текширилади.

283. Қўшимча материаллар таркибида талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган ва формулага киритиш талаб этилган белгилар мавжуд бўлганда қўшимча материаллар ихтиро моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилади.

284. Қўшимча материалларда келтирилган ва формулага киритилиши сўралаётган белгилар талабнома ваколатли органга келиб тушган санада формулада ёки тавсифда очиб берилмаганда талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган деб эътироф этилади.

285. Талабноманинг дастлабки материалларида белгини бажаришнинг аниқ ҳолатлари очилмасдан умумий тушунча билан берилганда, формулага киритилиши керак бўлган белги деб ҳисобланган бундай аниқ ҳолатларнинг қўшимча материалларда тақдим этилиши ихтиронинг моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилади.

286. Қуйидаги қўшимча материаллар ихтиро моҳиятини ўзгартирмайди:

ихтирони амалга ошириш шароитлари ҳақидаги янги маълумотлар;

ихтирони амалга оширишдаги мисоллар;

қўшимча техник натижа олиш имкониятлари;

аниқликлар киритилган график материаллар;

формулага киритилмайдиган ва ундаги белгиларга тааллуқли бўлмаган бошқа материаллар.

287. Қўшимча материаллар ихтиронинг моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилганда, талабнома берувчига бундай фикр келиш учун қўшимча материаллардаги қайси маълумотлар асос бўлганлиги ҳақида маълум қилинади. Талабномани кейинги кўриб чиқиш қўшимча материалларда берилган ихтиро формуласига нисбатан, лекин талабнома топширилган устуворлик санасидаги ихтиро тавсифида ва формуласида очиб берилган белгилар бўйича давом эттирилади.

288. Ихтиронинг вазифасини ифодалайдиган дастлабки умумий тушунча формулада бошқаси билан алмаштирилганда улар бир хил маънода ва бир-бирига боғлиқ бўлганда, яъни улар тўлиқ ёки қисман мос келганда ихтирога тегишли деб эътироф этилади.

289. Қуйидаги ҳолларда ихтиро формуласини ўзгартириш талабномадаги ихтирога тааллуқли деб ҳисобланади:

ихтиро объектининг тури ўзгартирилганда, бунда янгидан кўрсатилган объект тури дастлабки формулада келтирилган белгиларга нисбатан кўпроқ мос келганда;

биринчи талабномадаги ихтиро объекти «янги вазифада қўллаш» кўрсатилган янги вазифадаги объект билан алмаштирилганда, агар объект тўғрисидаги маълумотлар устуворлик санасигача оммага маълум бўлмаган ҳолларда объектни қўллашга доир талабнома берилса;

дастлабки кўрсатилган ихтиро объектини «янги вазифада қўллаш» ихтиро объектига алмаштирилганда, агар устуворлик санасигача оммага маълум бўлган маълумотлардан талабнома берилган объектдан фақат вазифаси билан фарқланувчи восита маълумлиги аниқланса.

290. Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ талабнома берувчи моҳияти бўйича экспертиза қарори қабул қилингунга қадар ихтиро талабномасини фойдали модель талабномасига ўзгартириши мумкин.

Ихтиро талабномаси фойдали модель талабномасига ўзгартирилганда уни ихтирога талабнома сифатида кўриб чиқиш тўхтатилади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади.

Бундай ўзгартиришда ихтиро талабномасининг устуворлиги сақлаб қолинади ва кейинги иш юритиш фойдали моделга патент бериш тартибига мувофиқ олиб борилади.

291. Ихтиронинг патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлиги аниқланганда, талабнома берувчига таклиф қилинган формула билан ихтирога патент берилиши мумкинлиги ҳақида сўровнома юборилади ва экспертиза хулосаларига нисбатан ўз фикрини маълум қилиш таклиф этилади.

Сўровнома юборилган санадан бошлаб уч ой ичида талабнома берувчи ўз фикрини маълум қилмаганда ёки экспертизанинг фикрига розилиги келиб тушганда сўровномада баён қилинган формула билан патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинади ва нашр этишда биринчи берилган ихтиро тавсифидан фойдаланилади.

292. Талабнома материаллари белгиланган талабларга зид эмаслиги ҳақидаги хулосага келинганда ихтирога патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинади ва талабнома берувчига юборилади.

293. Экспертиза томонидан талабнома материалларининг Қонун ва мазкур Регламент қоидаларига зид эканлигининг аниқланиши ихтирога патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилишга асос бўлади.

294. Битта мустақил банд ва боғлиқ бандларга эга бўлган кўп звеноли формулада таърифланган ихтиронинг мустақил банди патентга лаёқатлиликнинг биронта шартига мувофиқ эмаслиги аниқланганда, патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

295. Ихтиролар гуруҳидан иборат бўлган кўп звеноли формуланинг мустақил бандларида таърифланган ихтироларнинг бири ёки ҳар хил муқобил белгиларни ўз ичига олган белгилар мажмуида патентга лаёқатлиликнинг шартларидан бирига мувофиқ эмаслиги аниқланиб, талабнома берувчи формулани тузатишдан ёки ушбу ихтиро белгисини формуладан чиқариб ташлашдан бош тортганда кўрсатилган белгилар мажмуига патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва унда патентга лаёқатли деб аниқланган бошқа ихтироларнинг патентга лаёқатли эканлиги эътироф этилади.

296. Ихтирога патент бериш ёхуд патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда тегишли қарорни қабул қилиш асослари келтирилади.

297. Талабнома берувчининг хоҳишига кўра давлат экспертизаси Марказ томонидан тезкор тартибда, яъни талабнома кўриб чиқишга қабул қилингани тўғрисида қарор чиқарилган кундан эътиборан уч ой ичида ўтказилиши мумкин.

Давлат экспертизаси талабнома берувчининг бу ҳақидаги илтимосномасига асосан тезкор тартибда ўтказилади. Бунда экспертизани тезкор тартибда ўтказиш ҳақидаги илтимоснома ваколатли органга талабнома билан бир пайтда ёки у топширилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим қилиниши керак.

298. Давлат экспертизасини тезкор тартибда ўтказишда ахборотни излаш талабнома берувчи ва Марказ ўртасида тузиладиган шартнома асосида ўтказилади.

299. Давлат экспертизасини тезкор тартибда ўтказишда ахборотни излаш расмий экспертиза якунланган кундан бошлаб бир ой ичида амалга оширилади.

Давлат экспертизасини тезкор тартибда ўтказиш ҳақидаги илтимоснома расмий экспертиза якунлангандан сўнг келиб тушганда ахборотни излаш илтимоснома келиб тушган санадан эътиборан бир ой ичида амалга оширилади.

300. Ахборотни излаш натижалари бўйича ҳисобот тузилади ва ҳисобот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

талабнома рақами;

талабноманинг топширилган санаси;

ихтиронинг номи;

ахборот излаш соҳаларини таснифловчи ХПТ рубрикасининг индекси, ХПТ рубрикасига боғлиқ ҳолда излаш кўламига киритилиши зарур бўлган мамлакатлар патент ҳужжатларининг рўйхати, тегишли мавзу бўйича ахборот манбалари;

ахборот излаш мавзуси бўйича ҳужжатлар ва уларнинг аниқ қисмларига библиографик маълумотлар кўринишидаги ҳаволалар (талабнома бўйича илгарироқ устуворлик сўралганда талабнома топшириш санасидан олдин лекин талабнома устуворлиги санасидан кейин нашр қилинган маълумотлар алоҳида белгилаб қўйилади);

илгарироқ устуворликка эга бўлган, бироқ эълон қилинмаган талабномалар;

ахборот излашнинг тугатилган санаси.

Ахборот излашнинг ҳажмига ҳамма фойдалана оладиган ҳар қандай ахборот манбалари киритилиши мумкин.

301. Ахборот излаш якунлангандан сўнг унинг натижалари асосида мазкур Регламентнинг 198 — 204 ҳамда 206 — 296-бандларига мувофиқ ихтиронинг патентга лаёқатлилиги текширилади.

302. Белгиланган патент божи тўланганда ваколатли орган ихтирони мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги Ихтиролар давлат реестрида автоматик тарзда рўйхатдан ўтказади. Бунда ихтирога берилган патент ва унинг иловаси электрон шаклда ахборот тизими орқали талабнома берувчига юборилади.

Ихтиро рўйхатга олингани тўғрисидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан расмий ахборотномада эълон қилинади.

Талабнома берувчининг хоҳишига кўра ихтирога берилган патент ва унинг иловаси почта алоқаси орқали кўрсатилган манзилга юборилиши мумкин.

7-боб. Халқаро талабномани топшириш ва уни кўриб чиқиш

303. РСТга мувофиқ ваколатли орган Ўзбекистон Республикасида халқаро талабномани қабул қилувчи идора, халқаро талабномада кўрсатилган ва танланган идора функциясини бажаради. Ваколатли орган халқаро талабнома бўйича иш юритишда РСТ, РСТнинг Йўриқномаси (кейинги ўринларда — Йўриқнома), БИМТ Халқаро бюроси томонидан чоп этиладиган тегишли қўлланмалар, шунингдек, Қонун ва мазкур Регламентга амал қилади.

304. Халқаро талабномани кўриб чиқиш бошланадиган сана сифатида халқаро талабноманинг устуворлик санасидан эътиборан ўттиз бир ойлик муддатдан кейинги сана ҳисобланади.

Халқаро талабноманинг давлат экспертизасини кўрсатилган муддатдан аввал бошлаш ҳақидаги илтимоснома халқаро чоп этиш санасигача берилганда талабноманинг таржимаси билан бирга халқаро талабномани қабул қилувчи идора томонидан тасдиқланган ва халқаро топшириш санаси белгиланган нусхаси тақдим этилади.

305. Халқаро талабномани миллий фазага ўтказиш учун талабнома берувчи томонидан халқаро талабноманинг устуворлик санасидан эътиборан ўттиз бир ой муддатда бошқа тилда топширилган халқаро талабнома аризасининг таржимаси, халқаро талабноманинг нашр варағи, формуланинг таржимаси тақдим этилади ва бунда патент божи тўланади. Халқаро талабнома аризасининг таржимаси ўрнига мазкур Регламентда назарда тутилган Ўзбекистон Республикасида ихтирога патент бериш ҳақидаги ариза топширилиши мумкин.

306. Халқаро талабнома аризасининг таржимасига талабнома материалларининг таржималари халқаро талабномани топшириш санасида топширилган кўринишда илова қилинади.

Ўзгартирилган формулали халқаро талабнома миллий фазага ўтказилганда ўзгартирилган формуланинг таржимаси киритилган ўзгартиришларга нисбатан тушунтиришларнинг таржимаси билан бирга берилади.

307. Халқаро талабнома ихтиро формуласи, тавсиф ва чизмаларга РСТнинг 34 (2b)-моддасига мувофиқ киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда миллий фазага ўтказилганда, Халқаро дастлабки экспертиза органи томонидан қабул қилинган ўзгартиришлар ҳисобга олинган халқаро талабноманинг таржимаси тақдим этилади.

308. Мазкур Регламентнинг 304 — 307-бандларида кўрсатилган материаллар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда халқаро талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади.

309. Миллий фазага ўтиш муддати ўтказиб юборилгандан сўнг ўн икки ой ичида тақдим этилган материаллар белгиланган патент божи тўланганда кўриб чиқишга қабул қилинади.

310. Халқаро талабноманинг расмий экспертизасини ўтказишда мазкур Регламентнинг 179 — 197-бандлари талабларига риоя қилинганлиги ҳамда қуйидагилар текширилади:

аризада келтирилган маълумотлар халқаро талабноманинг нашр варағида кўрсатилган библиография маълумотларига мослиги;

талабнома берувчининг номи ўзгарганлиги, муаллифлар, сўралаётган устуворлик ҳақидаги ҳужжатларнинг мавжудлиги;

халқаро патент излаш ҳисоботининг мавжудлиги;

халқаро дастлабки экспертиза хулосасининг мавжудлиги (агар у ўтказилган бўлса).

311. Халқаро патент излаш ҳисоботи ва халқаро дастлабки экспертиза хулосасида ихтиро бирлиги талаби бузилгани ҳақида хулоса ва уларнинг асосланиши берилганда ҳамда талабнома берувчи томонидан РСТнинг 17 (3а) ва 34 (3а)-моддаларида назарда тутилган қўшимча божлар тўланмагани сабабли халқаро талабноманинг бирон-бир қисмлари бўйича халқаро патент излаш ҳисоботи ва халқаро дастлабки экспертиза хулосаси бўлмаганда ушбу қисмлар бўйича патент божини тўлаш шарти билан экспертиза томонидан кўриб чиқишга қабул қилинади.

Патент божи тўланмаганда, халқаро талабноманинг фақат халқаро патент излаш ҳисоботида берилган ва халқаро дастлабки экспертиза ўтказилган қисмлари кўриб чиқишга қабул қилинади.

8-боб. Якунловчи қоидалар

312. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ сўровномага талабнома берувчи томонидан тўлиқ жавоб уч ой ичида тақдим этилади. Ушбу муддат ичида сўралган материалларни тақдим этиш имконияти бўлмаганда, талабнома берувчининг илтимосномасига кўра жавоб бериш ўн икки ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома тақдим этилганда белгиланган миқдорда патент божи тўланади. Мазкур бандда назарда тутилган шартларга риоя этилганда, муддат узайтирилади ва бу ҳақида хабарнома юборилади.

313. Талабнома берувчига сўровнома юборилганда, тегишли экспертиза муддати тўхтатиб турилади.

314. Сўровномага белгиланган муддатда тўлиқ жавоб берилмаганда ёки жавобни топшириш муддатини узайтириш шартларига риоя этилмаганда, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабарнома юборилади.

315. Экспертизанинг сўровномасига жавоб хатини тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатлари талабнома берувчининг илтимосномасига кўра тикланиши мумкин. Илтимоснома талабнома чақириб олинган санадан бошлаб ўн икки ой ичида топширилади.

Илтимоснома билан биргаликда сўровномага тўлиқ жавоб хати тақдим этилади ва белгиланган миқдорда патент божи тўланади.

Мазкур банднинг шартларига риоя этилганда, талабнома иш жараёнига тикланади ва бу ҳақида хабарнома юборилади.

316. Талабнома берувчи талабномага алоқадор иш юритиш билан Ахборот тизими орқали танишиши мумкин.

317. Сўровнома, хабарнома, давлат экспертизаси қарорлари ва ихтирога бериладиган патент QR-код (матрик штрихли код) қўйиш билан тасдиқланиб юборилади.

318. Давлат экспертизаси қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига белгиланган тартибда апелляция берилиши мумкин.

319. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Ихтирога патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Ихтирога патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Талабнома берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари маркази, Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда — ваколатли орган) ахборот тизими ёки ЯИДХП ёхуд почта алоқаси орқали талабнома топширади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Талабнома берувчи Талабнома топшириш учун патент божини тўлайди. Талабнома топшириш билан бир вақтда 3-босқич Ваколатли орган 1. Талабномани қабул қилади. 2. Талабноманинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани тегишли равишда ваколатли органнинг ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали талабнома берувчига юборади. Патент божи тўланганидан сўнг автоматик тарзда 4-босқич «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси 1. Талабноманинг расмий экспертизасини амалга оширади. 2. Расмий экспертиза натижаси бўйича талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилингани тўғрисидаги қарорни талабнома берувчига юборади. Талабнома ахборот тизимида қабул қилинган санадан бошлаб икки ой ўтгандан сўнг бир ой давомида 5-босқич Талабнома берувчи Талабноманинг моҳияти бўйича экспертизасини амалга ошириш учун илтимоснома тақдим этади ва патент божини тўлайди. Талабнома берувчининг хоҳишига кўра талабнома билан бир вақтда ёки 3 йил ичида 6-босқич «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси 1. Талабноманинг моҳияти бўйича экспертизани амалга оширади. 2. Экспертиза натижаси бўйича сўровнома ёки ихтирони рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорни талабнома берувчига юборади. Талабнома келиб тушган санадан бошлаб ўн саккиз ойдан сўнг 6 ой давомида (экспертизани тезкор тартибда ўтказиш юзасидан илтимоснома келиб тушган санадан бошлаб 3 ой мобайнида) 7-босқич Талабнома берувчи Ихтирони рўйхатдан ўтказиш, маълумотларни эълон қилиш, патент бериш ва патентнинг амал қилиш муддати учун патент божини тўлайди. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор жўнатилган санадан бошлаб 3 ой мобайнида 8-босқич Ваколатли орган Ихтирони рўйхатдан ўтказади, маълумотларни расмий ахборотномада эълон қилади ва муҳофаза ҳужжатини беради. Патент божи тўлиқ тўланганда автоматик тарзда

Ихтирога патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

НАМУНА Ихтирога патент бериш ҳақида АРИЗА (21) Талабноманинг қайд рақами: ____________________________ (22) Талабноманинг келиб тушган санаси: ____________________________ Ёзишмалар учун манзил: ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ Телефон: ____________________________ (85) Халқаро талабномани миллий фазага ўтказиш санаси: ____________________________ (86) _______________________________________ (халқаро талабноманинг қабул қилувчи идора томонидан белгиланадиган қайд рақами ва халқаро топшириш санаси) (87) _______________________________________ (халқаро талабномани халқаро эълон қилиш рақами ва санаси) Ихтирога патент бериш ҳақида АРИЗА Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (54) Ихтиронинг номи: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (71) Талабнома берувчи: ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ (жисмоний шахслар учун Ф.И.О, ёки юридик шахснинг таъсис ҳужжати бўйича тўлиқ номи) СТИР ёки ЖШШИР (маҳаллий талабнома берувчилар учун) : ____________________________ ____________________________ ____________________________ БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса) : ____________________________ ____________________________ Ихтиро устуворлигини қуйидаги санадан белгилашингизни сўрайман: □ биринчи талабнома топширилган санадан («Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонуннинг (кейинги ўринларда — Қонун) 18-моддаси иккинчи қисми иккинчи хатбошиси ); □ ваколатли органга олдинроқ топширилган талабноманинг келиб тушиш санасидан (Қонуннинг 18-моддаси иккинчи қисми учинчи хатбошиси ); □ олдинроқ топширилган талабномага қўшимча материалларнинг келиб тушиш санасидан (Қонуннинг 18-моддаси иккинчи қисми тўртинчи хатбошиси ); □ ажратилган алоҳида талабномага биринчи талабноманинг устуворлик санасидан. (31) Биринчи (олдин топширилган, дастлабки) талабнома рақами (32) Сўралаётган устуворлик санаси (33) БИМТ ST.3 стандарти бўйича талабнома топшираётган томоннинг мамлакат коди (конвенция устуворлиги сўралганда) □ (74) Вакил ( Ф.И.О. ёки номи, патент вакилининг рўйхат рақами, почта манзили ) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Телефон:____________________ Илова қилинган ҳужжатларнинг рўйхати: Саҳифалар сони □ тавсиф Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати □ формула (мустақил бандлар сони) □ чизмалар ва бошқа материаллар □ реферат □ патент вакили ваколатларини тасдиқловчи ишончнома □ биринчи талабноманинг нусхаси ( конвенция устуворлиги сўралганда ) □ талабноманинг таржимаси Бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин) (72) Муаллиф (Ф.И.О. резидентлар учун иш жойи, лавозими ва илмий даражаси кўрсатилади) Турар жой манзили, БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса) ЖШШИР (резидентлар учун) ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ __________________________________________________________ QR-код __________________________________________________________ талабнома берувчи ёки вакил

Ихтирога патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

НАМУНА Талабномага тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида АРИЗА Келиб тушган санаси _______________________________ Қайд рақами _______________________________ Талабномага тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида АРИЗА Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (21) Талабноманинг қайд рақами (22) Талабноманинг келиб тушган санаси Мазкур аризани тақдим этган ҳолда талабнома материалларига қуйидаги тузатиш, аниқлик ва қўшимчалар киритишингизни сўрайман: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Тузатиш, аниқлик ва қўшимчалар киритилган маълумотлар: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Аризага иловалар: ___________________________________________________________ QR-код ___________________________________________________________ талабнома берувчи ёки вакил

Ихтирога патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

НАМУНА Ихтирога патент бериш ҳақидаги талабномага ҳуқуқни топшириш ДАЛОЛАТНОМАСИ Ихтирога патент бериш ҳақидаги талабномага ҳуқуқни топшириш ДАЛОЛАТНОМАСИ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Талабноманинг қайд рақами Талабноманинг келиб тушган санаси Қуйида ҳуқуқ топшираётган шахс ҳуқуқни олувчи шахсга ихтирога патент бериш ҳақидаги талабномага бўлган ҳуқуқни имзо чеккан ҳолда топширади. Ҳуқуқни топшираётган шахс: СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун) : _________________________ БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди ( агар у ўрнатилган бўлса ): _________________________ Номи (исми): _________________________________________________________________________________________ Почта манзили: _________________________________________________________________________________________ Телефон: _______________________ Ҳуқуқни олувчи шахс: СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун) : _________________________ БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди ( агар у ўрнатилган бўлса ): _________________________ Номи (исми): _________________________________________________________________________________________ Почта манзили: _________________________________________________________________________________________ Телефон: ________________________ Ҳуқуқни топшираётган шахс имзоси* Ҳуқуқни олувчи шахс имзоси* ___________________ _________________________ Имзоланган сана Имзоланган сана

Ихтирога патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

НАМУНА Ихтиролар ДАВЛАТ РЕЕСТРИ (11) Патент рақами (12) Ҳужжат турининг сўзли шакли (13) БИМТнинг ST. 16 стандарти бўйича ҳужжат турининг коди (15) Рўйхатдан ўтказилган сана (18) Патент амал қилиш муддатининг тугаши (19) Нашр қилаётган давлатнинг коди (21) Талабноманинг қайд рақами (22) Талабноманинг келиб тушган санаси (23) Бошқа саналар, шу жумладан, олдин топширилган талабномага қўшимча материаллар келиб тушган сана (31) Устуворлик сўралган талабноманинг қайд рақами (32) Устуворлик сўралган талабноманинг келиб тушган санаси (33) Устуворлиги белгиланган давлат коди (45) Эълон қилинган сана ва расмий ахборотнома рақами (51) ХПТ индекслари (54) Ихтиро номи (56) Экспертиза жараёнида инобатга олинган манбаларга ҳаволалар (57) Ихтиронинг реферати (62) Ажратиб олинган талабнома бўйича биринчи талабноманинг қайд рақами ва санаси (63) Олдин топширилган талабноманинг қайд рақами ва санаси (71) Талабнома топширувчиларнинг исми (номи) (72) Муаллиф (73) Ҳуқуқ эгаси (74) Вакил (85) РСТ шартномасининг 23 (1) ёки 40 (1)-моддаларига мувофиқ халқаро талабнома миллий босқичга ўтган санаси (86) РСТ шартномаси орқали топширилган талабноманинг маълумотлари, шу жумладан, халқаро талабнома топширилган санаси, рўйхатдан ўтказиш рақами ҳамда ихтиёрий равишда эълон қилинган халқаро талабнома дастлаб қайси тилда топширилгани (халқаро талабномалар асосида берилган Ўзбекистон Республикаси патентлари учун) (87) РСТ шартномаси халқаро талабномасини нашр этишга оид маълумотлар, шу жумладан, халқаро нашр санаси, халқаро нашр рақами ва ихтиёрий равишда халқаро талабноманинг нашр этилган тили (халқаро талабномалар асосида берилган Ўзбекистон Республикаси патентлари учун) (98) Ёзишмалар учун манзил

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 июндаги 297-сон қарорига 2-ИЛОВА

Фойдали моделга патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунига (кейинги ўринларда — Қонун) асосан фойдали моделга патент бериш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

3. Фойдали моделга патент бериш ҳақидаги талабномани (кейинги ўринларда — талабнома) топшириш ва давлат хизматидан фойдаланиш бўйича бошқа ҳаракатлар сўралаётган юридик ёки жисмоний шахс (кейинги ўринларда — талабнома берувчи) томонидан бевосита ёхуд вакили (патент вакили ёки ишончли шахс) орқали рўйхатдан ўтказилади.

4. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.

2-боб. Фойдали моделнинг патентга лаёқатлилик шартлари

5. Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, агар фойдали модель сифатида кўрсатилган объект янги ва уни саноатда қўллаш мумкин бўлса, у ҳуқуқий муҳофаза қилинади.

6. Фойдали моделнинг муҳим белгилари мажмуи техника тараққиёти даражасидан маълум бўлмаса, у янги деб ҳисобланади.

7. Техника тараққиёти даражаси фойдали модель устуворлиги санасига қадар жаҳонда оммага ошкор бўлган ҳар қандай маълумотларни ўз ичига олади.

8. Агар фойдали моделдан амалда фойдаланиш мумкин бўлса, уни саноатда қўллаш мумкин деб ҳисобланади.

9. Қонуннинг 7-моддаси олтинчи қисмига мувофиқ ҳар қандай соҳада маҳсулот ёки усулга тааллуқли бўлган техник ечим фойдали модель сифатида эътироф этилади.

10. Фойдали модель сифатида маҳсулотга қурилма, модда, микроорганизм штамми, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайраларининг турлари киради.

11. Қурилмаларга конструкциялар, конструктив элементлар ёки конструктив элементлар мажмуи бўлган ҳамда функционал-конструктив бирликни ташкил қилган буюмлар, машиналар, асбоблар, аппаратлар, ускуналар, маҳкамловчи буюмлар, машина деталлари, алоқа воситалари, қурилиш конструкциялари ва бошқалар киради.

12. Моддаларга:

кимёвий бирикмалар, шунингдек, шартли равишда юқори молекуляр бирикмалар ва ген инженерияси маҳсулотлари бўлган рекомбинант нуклеин кислоталар, векторлар ва бошқалар;

композициялар (таркиблар, аралашмалар, қотишмалар, эритмалар ва бошқалар);

ядровий парчаланиш маҳсулотлари киради.

13. Микроорганизмлар штаммлари, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайраларининг турларига (линияларига):

бактериялар, вируслар, бактериофаглар, микросув ўтлари, микроскопик замбуруғлар ва бошқаларнинг штаммлари;

ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайраларининг турлари (линиялари), шу жумладан, ҳужайраларнинг клонлари;

микроорганизмлар, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайралари турларининг (линияларининг) консорциумлари;

микроорганизмлар, ўсимлик ёки ҳайвоннинг плазмидлари, векторлари, барқарор трансформацияланган ҳужайраларни ўз ичига олган генетик конструкциялар, трансген ўсимликлар ва ҳайвонлар киради.

14. Фойдали модель сифатида усулга моддий воситалар ёрдамида моддий объект устида бажариладиган ўзаро боғланган ҳаракатлар киради.

15. Қуйидагилар фойдали модель сифатида эътироф этилмайди:

илмий назариялар ва математика усуллари;

ташкил этиш ва бошқариш усуллари;

шартли белгилар, жадваллар, қоидалар;

ақлий операцияларни бажариш қоидалари ва усуллари;

электрон ҳисоблаш машиналари учун алгоритмлар ва дастурлар;

бинолар, иншоотлар, ҳудудларни режалаштириш лойиҳалари ва чизма тарҳлари;

эстетика талабларини қаноатлантиришга йўналтирилган, буюмларнинг фақат ташқи кўринишига оид ечимлар;

интеграл микросхемаларнинг топологиялари;

ўсимлик навлари ва ҳайвон зотлари;

жамоат манфаатлари, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид ечимлар.

3-боб. Талабномага доир талаблар

16. Қонуннинг 16-моддаси биринчи қисмига мувофиқ талабнома битта фойдали моделга ёки ягона ижодкорлик фикрини (фойдали модель бирлиги талабини) ташкил этган тарзда бир-бири билан узвий боғланган фойдали моделлар гуруҳига тааллуқли бўлиши керак.

17. Фойдали модель формуласида битта фойдали модель тавсифланганда, фойдали модель бирлиги талабига риоя этилган деб ҳисобланади.

18. Фойдали модель формуласида қуйидаги бир гуруҳдаги фойдали моделлар тавсифланганда, фойдали модель бирлиги талабига риоя этилган деб ҳисобланади:

фойдали модель формуласида бир турдаги (бир қанча қурилмалар, бир қанча турлар ва бошқалар), бир хил мақсадда фойдаланишга мўлжалланган, тубдан айнан бир хил йўл (вариантлар) билан айнан бир хил техник натижани олишни таъминлайдиган объектларга тааллуқли фойдали моделлар гуруҳи;

бири иккинчисини олиш (тайёрлаш) учун мўлжалланган фойдали модель (масалан, қурилма ёки модда ва қурилма ёки моддани бутунлай ёки уларнинг бир қисмини олиш усули);

бири иккинчисини амалга ошириш учун мўлжалланган фойдали модель (масалан, усул ва усулни бутунлай ёки унинг ҳаракатларидан бирини ошириш учун қурилма);

бири иккинчисидан (иккинчисида) фойдаланиш учун мўлжалланган фойдали модель (масалан, усулда фойдаланиш учун мўлжалланган усул ва қурилма, усул ёки қурилма ва унинг бир қисми, қурилма ёки моддани улардан янги мақсадда фойдаланиш учун қўллаш ва ушбу мақсадга мувофиқ улардан фойдаланиш усули, қурилма ёки моддадан янги мақсадда фойдаланиш ва таркибий қисми бўлган қурилма ёки композиция).

19. Талабнома қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олади:

фойдали моделга патент бериш ҳақида ариза (кейинги ўринларда — ариза);

фойдали моделнинг уни амалга ошириш учун етарли бўлган даражада тўлиқ очиб берилган тавсифи;

фойдали модель моҳиятини акс эттирувчи ва унинг тавсифига тўла мувофиқ бўлган фойдали модель формуласи;

фойдали модель моҳиятини тушуниш учун зарур бўлганда чизмалар ва бошқа материаллар;

реферат.

20. Бошқа тилда топширилган ҳужжатлар уларнинг таржималари бошқа тилда топширилган ҳужжатлар келиб тушган санадан бошлаб икки ой муддат ичида топширилганда, ваколатли органга келиб тушган санадан бошлаб топширилган деб ҳисобланади, акс ҳолда ҳужжатлар уларнинг таржималари келиб тушган санадан бошлаб топширилган деб ҳисобланади.

21. Конвенция устуворлиги сўраб топширилган талабномага (кейинги ўринларда — конвенция талабномаси) талабнома берувчи томонидан Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенцияси (1883 йил) (кейинги ўринларда — Париж конвенцияси) қатнашчиси бўлган давлатда топширилган биринчи талабноманинг тасдиқланган нусхаси ва унинг таржимаси илова қилинади. Улар конвенция талабномаси ваколатли органга келиб тушган санадан бошлаб уч ой муддатдан кечиктирилмай топширилади. Биринчи талабнома нусхасининг таржимаси талабнома берувчи томонидан имзоланади.

Биринчи талабнома топширилган санадан ўн икки ой ўтгандан кейин, лекин икки ойдан кечиктирмай топширилган талабнома бўйича конвенция устуворлиги сўралганда тегишли патент божи тўланади.

22. Конвенция устуворлигини белгилаш тўғрисидаги илтимоснома талабнома топширишда (аризанинг тегишли графасида келтирилади) ёки ваколатли органга талабнома келиб тушган санадан бошлаб икки ой муддат давомида топширилиши мумкин.

23. Янги микроорганизм штамми, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари турларига (линиялари) оид патент бериш ҳақидаги талабномага штаммнинг расмий ваколатга эга бўлган депозитарийда сақланаётгани тўғрисидаги ҳужжат илова қилинади.

24. Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхатини ўз ичига олган талабномага айнан ушбу рўйхат ёзилган ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (кейинги ўринларда — БИМТ) тегишли стандарти талабларига мувофиқ тайёрланган ахборот (.pdf ва .docx форматларида) илова қилинади.

25. Фойдали моделга патент бериш ҳақидаги ариза мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда топширилади.

26. Аризанинг 21-кодли «Талабноманинг қайд рақами», 22-кодли «Талабноманинг келиб тушган санаси», 85-кодли «Халқаро талабномани миллий фазага ўтказиш санаси» графалари ариза ваколатли органга келиб тушгандан кейин реквизитларни киритиш учун мўлжалланган.

27. Аризанинг «Ёзишмалар учун манзил» графасида хат олувчининг номи (юридик шахслар учун) ёки исми (жисмоний шахслар учун), шунингдек, жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами, электрон почтасидан камида бири кўрсатилади. Ушбу маълумотлар учинчи шахслар ҳуқуқ эгаси билан боғланиши учун очиқ ҳисобланади.

28. Аризанинг 86-кодли ва 87-кодли графалари Патент кооперацияси тўғрисидаги шартномага (Patent Cooperation Treaty) (Вашингтон, 1970 йил) (кейинги ўринларда — РСТ) мувофиқ топширилган фойдали модель учун халқаро талабнома (кейинги ўринларда — халқаро талабнома) Ўзбекистон Республикасида халқаро талабномани кўриб чиқиш жараёнига (кейинги ўринларда — миллий фаза) ўтказилган ҳолларда талабнома берувчи томонидан тўлдирилади.

86-кодли графада фойдали моделга халқаро талабноманинг қабул қилувчи идора томонидан белгиланадиган қайд рақами ва халқаро топшириш санаси келтирилади.

87-кодли графада фойдали моделга халқаро талабноманинг халқаро эълон қилиш рақами ва санаси келтирилади.

29. Аризанинг 54-кодли «Фойдали моделнинг номи» графасида талабнома берилган фойдали моделнинг (фойдали моделлар гуруҳининг) номи келтирилади ва ушбу ном фойдали моделнинг тавсифидаги номга мос бўлиши керак.

30. Аризанинг 71-кодли «Талабнома берувчи» графасида талабнома берувчи тўғрисида қуйидаги маълумотлар келтирилади:

юридик шахснинг расмий номи (таъсис ҳужжати бўйича) ёки жисмоний шахснинг тўлиқ Ф.И.О, шунингдек:

резидентлар учун СТИР ёки ЖШШИР, жойлашган жойи ёки турар жойи манзили;

норезидентлар учун исм ва номларнинг транслитерацияси ҳамда БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса).

Патент бир неча шахс номига сўралаётганда юқорида келтирилган маълумотлар уларнинг ҳар бири учун алоҳида келтирилади.

31. Аризанинг устуворликни белгилаш тўғрисидаги илтимоснома кўрсатилган графаси ваколатли органга талабнома келиб тушган санадан олдинроқ устуворлик сўралаётганда тўлдирилади.

Конвенция устуворлиги сўралаётганда аризанинг 33-кодли «БИМТ ST.3 стандарти бўйича талабнома топширилган мамлакат коди» графасида биринчи талабнома топширилган мамлакат коди кўрсатилади.

32. Талабнома берувчи томонидан ишлар унинг вакили орқали амалга оширилганда, аризанинг 74-кодли «Вакил» графасида қуйидаги маълумотлар келтирилади: вакилнинг тўлиқ Ф.И.О ёки исми, рўйхат рақами (патент вакили бўлса), жойлашган жойи ойи (почта манзили), телефон рақами.

33. Аризанинг «Илова қилинган ҳужжатлар» графасида талабномага алоқадор ҳужжатлар бириктирилади.

Фойдали модель тавсифида «Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати» бўлими мавжуд бўлганда тегишли графаларда саҳифаларнинг умумий миқдори кўрсатилади.

Талабномада кўрсатилган нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати мазкур Регламентнинг 24-бандига мувофиқ тақдим этилади.

34. Аризанинг 72-кодли «Муаллиф» графасида қуйидаги маълумотлар келтирилади:

муаллифнинг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, шунингдек:

резидентлар учун ЖШШИР, иш жойи, лавозими ва илмий даражаси, БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди;

норезидентлар учун БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар код белгиланган бўлса).

35. Фойдали модель номи аниқ, қисқа бўлиб, фойдали модель моҳиятига мос келиши, фойдали модель тегишли бўлган объектнинг умумий тушунчасини аниқланиши ва объектнинг вазифасини тавсифланиши (унинг бажарадиган функциясини ёки техниканинг қайси соҳасига оид эканлигини кўрсатиши) керак.

36. Фойдали модель номи, қоида тариқасида, Халқаро патент таснифининг (кейинги ўринларда — ХПТ) маълум рубрикасига мос келиши керак. Фойдали модель моҳиятига мос рубрикани аниқлаш мумкин бўлмаганда, фойдали моделнинг номи умумқабул қилинган терминологияга мувофиқ кўрсатилади.

37. Фойдали модель номида «масалан» ва «хусусан» каби иборалар қўлланилмайди.

38. Фойдали модель номи атамага хос ёки тавсифловчи бўлиши мумкин.

Атамага хос номлаш техниканинг шу соҳа мутахассисига маълум бўлган объектнинг муҳим белгилари мажмуини улар санаб ўтилгани ёки санаб ўтилмаганидан қатъий назар, тавсифлаши керак.

Тавсифловчи ном объектнинг вазифаси ва унинг техникага оид бир ёки турли хил соҳаларда бажарадиган функцияси ҳақида тасаввур бериши керак.

39. Фойдали модель номи бирликда ифодаланади, бирликда ишлатилмайдиган номлар, умумий тузулма формуласи билан аниқланадиган кимёвий бирикмаларга оид фойдали моделларнинг номлари бундан мустасно.

40. Алоҳида кимёвий бирикмага оид фойдали модель номига кимёда қабул қилинган номенклатура бўйича номи киритилади, шунингдек, унинг қандай аниқ вазифада ишлатилишига доир кўрсатмаси, биологик фаол бирикмалар учун биологик фаоллик тури келтирилади.

Тузилиши аниқланмаган юқори молекуляр бирикмаларни олиш усулларига оид фойдали модель номига бирикманинг номи ва зарур бўлганда, унинг вазифаси тўғрисида кўрсатма киритилади.

Аниқланмаган таркибли модда-аралашмани олиш усулига оид фойдали модель номига вазифаси тўғрисида кўрсатма ёки ушбу модданинг биологик фаоллик хусусиятларини кўрсатувчи тушунчалар киритилади.

41. Микроорганизм штамми, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайралари турларига (линиялари) оид фойдали моделлар номига биологик объектнинг лотин тилидаги оила туркуми ва турига оид номи, штамм тури ва вазифаси кўрсатилган ҳолда киритилади.

Генетик конструкцияга тааллуқли фойдали моделга унинг вазифаси кўрсатилган ҳолда номланиши киритилади.

42. Аввалдан маълум бўлган қурилма, усул, модда, штаммни янги мақсадда қўлланилишига оид бўлган фойдали модель номи тегишли объект учун қабул қилинган қоидаларга биноан тузилади ва аввалдан маълум бўлган объектнинг янги вазифасини тавсифлайди.

43. Бири иккинчисини олиш (тайёрлаш), амалга ошириш ёки фойдаланиш учун мўлжалланган объектларга оид фойдали моделлар гуруҳининг номи битта фойдали моделнинг тўлиқ номи ва иккинчисининг қисқартирилган номини ўз ичига олади.

Бири бошқасида фойдаланиш учун мўлжалланган объектларга оид фойдали моделлар гуруҳининг номи гуруҳга кирган фойдали моделларнинг тўлиқ номи билан аталади. Вариантларга оид фойдали моделлар гуруҳининг номи битта фойдали моделнинг номидан иборат бўлиб, «вариантлар» деган сўз билан тўлдирилади.

44. Фойдали модель номи зарур бўлганда лотин алифбоси символларини ва араб рақамларини ўз ичига олади.

Фойдали модель номига атоқли отлар, норасмий иборалар, аббревиатуралар, реклама, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари, географик кўрсаткичлар, товар келиб чиққан жой номлари, фирма номлари, географик номлар, «ва бошқалар» сўзлари ҳамда фойдали моделни аниқлаш мақсадларига хизмат қилмайдиган бошқа сўзлар киритилмайди.

45. Тавсиф фойдали модель номини келтириш билан бошланади. Талабнома берилаётган фойдали модель тегишли бўлган ХПТ амалдаги таҳрири рубрикаси белгиланганда, ушбу рубрикасининг индекси фойдали модель номи олдида келтирилади.

Тавсиф қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

фойдали модель оид бўлган техника соҳаси;

техника даражаси;

фойдали модель моҳияти;

чизмалар ва бошқа материаллар рўйхати (агар улар бўлса);

фойдали моделни амалга ошириш мумкинлигини тасдиқловчи маълумотлар;

нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати (агар фойдали моделни тавсифлаш учун бундай кетма-кетликдан фойдаланилган бўлса).

Тавсиф бўлими ўрнига манбаларда (адабиёт, аввал топширилган талабномадаги фойдали модель тавсифи, муҳофаза ҳужжатидаги фойдали модель тавсифи ва бошқаларда) келтирилган маълумотларга ҳавола қилиниши мумкин эмас.

46. Тавсифнинг «Фойдали модель оид бўлган техника соҳаси» бўлимида фойдали модель қўлланадиган соҳа кўрсатилади. Бундай соҳалар бир нечта бўлганда, улар орасидан қайси бирида кўпроқ қўлланилиши кўрсатилади.

47. Тавсифнинг «Техника даражаси» бўлимида талабнома берувчига маълум бўлган фойдали модель аналоглари келтирилади.

Фойдали моделнинг аналоги сифатида фойдали моделнинг устуворлик санасигача оммавий тарзда ошкор этилган ахборот манбаидан маълум бўлган, фойдали моделнинг муҳим белгилари мажмуига ўхшаш белгилар билан тавсифланган ва фойдали модель бажарадиган вазифани амалга оширадиган восита кўрсатилади.

48. Аналогни таърифлашда очиб берилган ахборот манбаларининг библиографик маълумотлари, аналогнинг белгилари талабнома берилаётган фойдали моделнинг муҳим белгилари билан мос келадиганлари ажратиб кўрсатилган ҳолда келтирилади, шунингдек, техник натижа олишга тўсқинлик қилувчи сабаблар кўрсатилади.

49. Фойдали модель аналоглари орасидан фойдали моделга муҳим белгилар мажмуи бўйича энг яқин бўлган аналог ажратиб кўрсатилади.

50. Фойдали модель аниқ вазифага ёки биологик фаол хусусиятларга эга бўлган, аниқланмаган таркибли аралашмани олиш усулига оид бўлганда, аналог сифатида худди шундай вазифага ва биологик фаол хусусиятга эга бўлган аралашмалар олиш усули кўрсатилади.

Фойдали модель янги алоҳида кимёвий, шунингдек, юқори молекуляр бирикма олиш усулига ёки ген инженерияси объектига оид бўлганда, унга ўхшаш аналогни олиш усули ҳақида маълумотлар келтирилади.

Модда продуцентига (микроорганизм штамми, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари турлари (линиялари)) оид бўлган фойдали моделнинг энг яқин аналогини тавсифлашда ҳосил бўладиган модда ҳақида маълумотлар келтирилади.

Фойдали модель аввал маълум бўлган маҳсулот ёки усулни янги мақсадда қўллашга оид бўлганда, унинг аналогларига худди шу вазифада ишлатиладиган маълум маҳсулот ёки усул киритилади.

Фойдали моделлар гуруҳини тавсифлашда аналоглар ҳақидаги маълумотлар ҳар бир фойдали модель учун алоҳида келтирилади.

51. «Фойдали модель моҳияти» бўлимида фойдали модель техник натижага эришиш учун муҳим бўлган белгилар мажмуи орқали ифодаланиб, уни амалга ошириш етарли равишда тўлиқ очиб берилиши керак.

Белгилар эришиладиган техник натижага таъсир кўрсатадиган (техник натижа билан сабаб-оқибат боғланишига эга) бўлганда муҳим белгилар ҳисобланади.

Ушбу бўлимда фойдали модель ҳал қилиши керак бўлган вазифа фойдали модель амалга оширилганда эришиладиган техник натижа кўрсатилган ҳолда очиб берилади, шунингдек фойдали моделни тавсифловчи барча муҳим белгилар келтирилади, энг яқин аналогдан фарқланувчи белгилар ажратилади, бунда сўралаётган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми татбиқ қилинадиган барча ҳолатларда техник натижани олишни таъминлайдиган белгилар йиғиндиси ва фойдали моделни фақат аниқ ҳолатларда, бажарилишининг аниқ шаклларида ёки ундан фойдаланишнинг алоҳида шароитларида тавсифловчи белгилар кўрсатилади.

52. Нуклеотидлар ёки аминокислоталар кетма-кетлигидан белгини тавсифлаш учун фойдаланилганда уларнинг кетма-кетликлари «SEQ ID NO …»нинг рўйхатидаги рақами кўринишида тақдим этилади.

53. Белгининг тавсифини ушбу белги очиб берилган ахборот манбаига ҳавола қилинган ҳолда алмаштиришга йўл қўйилмайди.

Бирон-бир соҳадаги умумэътироф этилган билимларга асосланган далилларни ахборот манбаини кўрсатмасдан келтириш мумкин.

54. Техник натижа ўзи билан фойдали моделни намоён қилувчи воситани амалга оширишда (тайёрлашда) ёки ундан фойдаланишда олиниши мумкин бўлган техник самара, хусусият, ҳодиса ва бошқаларнинг тавсифини ифодалайди.

Фойдали модель бир нечта техник натижани олишни таъминлаганда уларни кўрсатиш тавсия этилади.

Техник натижа, шу жумладан:

ишқаланиш коэффициентини камайтириш (ошириш);

қисилиб қолишининг олдини олиш;

тебранишини камайтириш;

бирор органда қон айланишини яхшилаш;

дори-препарат таъсирини тўплаш ёки унинг заҳарлилигини камайтириш;

ишчи органнинг муҳит билан алоқасини яхшилаш;

сигнал шаклининг ўзгаришини камайтириш;

суюқлик сизиб ўтиб кетишини камайтириш;

ёрилишининг олдини олиш;

вакцинанинг иммуногенлигини ошириш орқали ифодаланиши мумкин.

55. Фойдали модель яратилишида маълум вазифага эга бўлган техник воситалар кўламини кенгайтириш ёки биринчи марта шундай техник воситалар олиш вазифаси ҳал қилинаётганда, техник натижа шу вазифани амалга оширишдан иборат бўлади ва буни махсус таъкидлаш талаб қилинмайди.

56. Фойдали моделлар гуруҳи учун мазкур Регламентнинг 51 , 52 ва 54-бандларида кўрсатилган маълумотлар ҳар бир фойдали модель учун алоҳида келтирилади.

57. Микроорганизм штамми, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари турларини (линиялари) тавсифлашда уларнинг ўзлари келиб чиққан ёки энг яқин штаммдан фарқ қилувчи белгилари кўрсатилади.

58. Аввал маълум бўлган маҳсулот ёки усулни янги мақсадда қўллашга оид фойдали моделни тавсифлашда маълум объектнинг тавсифи келтирилади ва улар кўрсатилган адабиётнинг библиографик маълумотлари берилади ҳамда унинг маълум бўлган ва янги вазифаси кўрсатилади.

59. Қурилмани тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:

конструктив элемент мавжудлиги;

элементлар орасидаги боғлиқлик мавжудлиги;

элементларнинг ўзаро жойлашганлиги;

элементнинг ёки умуман қурилманинг бажарилиш шакли, хусусан, геометрик шакли;

элементнинг параметрлари ва бошқа тавсифлари ҳамда улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик;

элемент ёки умуман қурилма тайёрланган материал;

элемент функциясини бажарувчи муҳит.

Қурилмани таърифлаш учун умуман қурилмада ёки унинг бирор элементида қурилманинг ишлаши ёки вазифасини бажариши учун таъсир этмайдиган (сўзли, тасвирий ёки аралаш) белгилардан фойдаланиш мумкин эмас.

60. Усулни тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:

ҳаракат ёки ҳаракатлар мажмуининг мавжудлиги;

ҳаракатларни вақт бўйича бажариш тартиблари (кетма-кет, бир вақтда, ҳар хил комбинациялар ва бошқаларда);

ҳаракатларнинг бажариш шартлари, режим, моддалар, бирламчи хомашё, реагентлар, катализаторлар, қурилмалар, микроорганизм штаммлари, ўсимлик ва ҳайвонлар ҳужайраларининг турлари (линиялари) ва бошқалар.

61. Кимёвий бирикмаларни тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:

белгиланган тузилмага эга бўлган қуйи молекуляр бирикмалар учун сифат жиҳатидан таркиби (маълум элементлар атомлари), миқдорий таркиби (ҳар бир элементнинг атомлар сони), атомлар орасидаги боғланиш ва ушбу атомларнинг кимёвий тузилиш формуласи кўринишида ифодаланган молекуладаги ўзаро жойлашганлиги;

белгиланган тузилмага эга бўлган юқори молекуляр бирикмалар учун кимёвий таркиби ва макромолекуланинг бир бўғимининг тузилиши, макромолекуланинг умуман тузилиши, бўғимларнинг даврийлиги, молекуляр масса, молекуляр массанинг тақсимланиши, макромолекуланинг геометрия ва стереометрияси, унинг учидаги ва ёнидаги гуруҳлари;

аниқланмаган тузилишга эга бўлган алоҳида бирикмалар учун физик-кимёвий хусусиятлари, олиш усули ва ушбу бирикмани бошқалардан фарқлаш учун зарур бўлган бошқа тавсифлари;

ген инженерияси маҳсулотларига тааллуқли бўлган алоҳида бирикмалар учун нуклеотидлар кетма-кетлиги (нуклеин кислоталар фрагментлари ҳолларида) ёки табиий харитаси (рекомбинант нуклеин кислоталар ва векторлар ҳолларида), аминокислоталар кетма-кетлиги ҳамда ушбу бирикмани бошқалардан фарқлаш учун зарур бўлган бошқа физик-кимёвий тавсифлари.

62. Композицияларни тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:

сифат жиҳатидан таркиби (ингредиентлар);

миқдорий таркиб (ингредиентлар миқдори);

композиция тузилиши;

ингредиентлар тузилиши.

Таркиби аниқланмаган композицияларни тавсифлаш учун уларнинг физик-кимёвий ва фойдалилик кўрсаткичлари ҳамда уларни олиш усулининг белгилари ишлатилиши мумкин.

63. Ядровий парчаланиш йўли билан олинган моддаларни тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:

сифат жиҳатидан таркиби (элемент изотопи), миқдорий таркиб (протон ва нейтронлар сони);

асосий ядровий тавсифлари, яъни ярим парчаланиш даври, нурланиш энергияси ва кўриниши (радиоактив изотоплар учун).

64. Микроорганизм штаммларини тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:

штаммнинг оиласи ва турининг номи (лотин тилида);

келиб чиқиши (ажратиб олиниш манбаи, насли);

генотаксономик ва хемотаксономик тавсифлари;

морфологик, физиологик, шу жумладан, маданий етиштириш жиҳатлари;

биотехнологик тавсифи (етиштириш шароитлари, штаммдан ҳосил қилинадиган фойдали модданинг номи ва хусусияти, фаоллик (маҳсулдорлик) даражаси;

тиббиёт ва ветеринария соҳасидаги микроорганизмлар штаммлари учун вирулентлик, антиген тузилиши, серологик хусусиятлари;

гибрид микроорганизмлар штаммлари учун гибридлаш принципи.

65. Ўсимлик ёки ҳайвонлар ҳужайралари турларини (линиялари) тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:

пассажлар миқдори;

кариологик тавсифи;

ўсиш (кинетик) тавсифлари;

ҳайвон организмида ўстириш тавсифи (гибридлар учун);

морфогенезга қобилияти (ўсимлик ҳужайралари учун).

66. Микроорганизмлар, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайралари (линиялари) консорциумларини тавсифлаш учун мазкур Регламентнинг 64 ва 65-бандларида қайд этилган белгиларга қўшимча равишда қуйидаги белгилар ишлатилади:

селекция ва мослаштириш факторлари ва шароитлари;

таксономик таркиби, миқдори ва устун бўлган компонентлар;

умуман консорциумнинг типи ва физиологик хусусиятлари;

ушбу консорциумни бошқасидан фарқлаш учун имкон берадиган бошқа белгилар.

67. Генетик конструкцияларни тегишли равишда тавсифлаш учун мазкур Регламентнинг 59-бандида назарда тутилган белгилардан фойдаланилади, бунда конструктив элементлар бўлиб энхансер, промотор, терминатор, ташаббускор кодон, линкер, ўзга ген фрагменти, маркер, фланкирловчи қисм бўлиши мумкин.

68. Трансформацияланган ҳужайрани тавсифлаш қуйидаги белгилардан фойдаланилади:

трансформацияловчи элемент;

ҳужайра томонидан ўзлаштириб олинадиган белгилар (хусусиятлар);

ҳужайра келиб чиқишига доир маълумотлар (прокариотик ҳужайра учун уруғ, оила туркуми ва тури);

таксономияга хос белгилар;

табиий геном мутацияси;

ҳужайрани маданийлаштириш шароитлари ва ушбу ҳужайрани бошқасидан фарқлаш учун етарли бўлган бошқа тавсифлари.

69. Трансген ўсимликни тавсифлаш учун қуйидаги белгилардан фойдаланилади:

геномда модификацияланган элементнинг мавжудлиги;

ўсимлик томонидан ўзлаштириб олинадиган белгилар;

ўсимликнинг келиб чиқиши;

таксономияга тегишлилиги ва ушбу ўсимликни бошқасидан фарқлаш учун етарли бўлган бошқа тавсифлари.

70. Трансген ҳайвонни тавсифлаш учун қуйидаги белгилардан фойдаланилади:

ҳайвон геномига трансформацияланган ген ва ДНК ҳамда кодловчи ёки экспресс мақсадли маҳсулот;

ҳайвон томонидан ўзлаштириб олинадиган белгилар (хусусиятлар);

ҳайвон томонидан ҳосил қилинадиган модификацияланган маҳсулот;

ҳайвоннинг тегишлилиги (типи, зоти ва бошқалар) ва ушбу ҳайвонни бошқасидан фарқлаш учун етарли бўлган бошқа тавсифлари.

71. Аввал маълум бўлган қурилма, усул, модда, штаммни янги мақсадда қўллашни тавсифлаш учун янги мақсадда қўлланаётган объектнинг идентификация қилиш учун етарли бўлган қисқа тавсифи ва унинг янги вазифасига доир кўрсатмасидан фойдаланилади.

72. Тавсифнинг «Чизмалар ва бошқа материаллар рўйхати» бўлимида тасвирланган чизма фигуралари ва бошқа материалларнинг қисқача таърифи келтирилади.

73. «Фойдали моделни амалга ошириш мумкинлигини тасдиқловчи маълумотлар» бўлимида фойдали моделни талабнома берувчи томонидан кўрсатилган вазифада амалга ошириш мумкинлиги ифодаланади.

Моҳияти умумий тушунча билан ифодаланган, хусусан, функционал умумлаштириш даражасида келтирилган белгидан фойдаланиш билан тавсифланувчи фойдали моделни амалга ошириш имконияти бевосита талабнома материалларида бундай белгини ҳосил қилиш учун воситаларни ёхуд уни олиш усуллари ёки бундай восита ва усулларнинг маълум эканлиги тўғрисидаги кўрсатмани ифодалаш билан тасдиқланади.

Тавсифнинг ушбу бўлимида фойдали моделни амалга оширганда, олиниши мумкин бўлган ва ҳал қилинаётган вазифа тавсифланаётганда «Фойдали модель моҳияти» бўлимида кўрсатилган техник натижага эришиш имкониятини тасдиқловчи маълумотлар ҳам келтирилади.

Фойдали моделни тавсифлаш учун миқдорлар оралиғи кўринишида ифодаланган миқдорий белгилардан фойдаланилганда, техник натижага шу оралиқда эришиш мумкинлиги кўрсатилади.

74. Қурилмага оид фойдали моделга унинг конструкциясининг (статик ҳолатдаги) тавсифи чизма фигураларига изоҳ берилган ҳолда келтирилади. Конструктив элементларнинг тавсифдаги рақамли белгилари чизма фигураларидаги рақамли белгиларига мос келиши керак ва уларни кетма-кет таърифлаш давомида бирдан бошлаб ўсиш тартибида келтирилади.

Қурилма конструкциясини тавсифлашдан кейин унинг ҳаракати ёки ундан фойдаланиш усули конструктив элементлар ва чизма фигураларига, зарур ҳолларда эса бошқа изоҳ берувчи материалларга (эпюралар, вақт бўйича диаграммалар ва бошқалар) рақам билан изоҳ берилган ҳолда берилади.

Қурилма функционал даражада тавсифланган бўлиб, кўрсатилган амалга ошириш шакли дастурланган кўп функцияли мосламадан фойдаланишни назарда тутганда унда қурилмадаги аниқ бириктирилган функцияни бажариши мумкинлигини тасдиқловчи маълумотлар берилади. Бундай маълумотлар сифатида алгоритм, хусусан, ҳисоблаш алгоритми келтирилганда, уни кўпинча блоксхема ёки агар мумкин бўлса, тегишли математик ифода кўринишида берилади.

75. Усулга оид фойдали моделни тавсифлаш учун моддий объект устида бажариладиган ҳаракатлар кетма-кетлиги, шунингдек ҳаракатлар олиб бориладиган шарт-шароитлар, агар зарур бўлса, аниқ режимлар (ҳарорат, босим ва бошқалар) ишлатиладиган қурилмалар, моддалар, штаммлар кўрсатилади. Усул бирор устуворлик санасигача маълум бўлган воситалар — қурилма, модда ва штаммлардан фойдаланиш орқали тавсифланганда фойдали моделни амалга ошириш мумкин бўлган ҳолда ушбу воситаларни изоҳлаш етарлидир.

Номаълум воситалардан фойдаланилганда уларнинг тавсифлари келтирилади, зарур ҳолларда график тасвирлар илова қилинади.

Усулда янги моддалардан фойдаланилганда, уларни олиш усули очиб берилади.

76. Умумий тузилиш формуласи билан тавсифланган кимёвий бирикмалар гуруҳини олиш усулига оид фойдали моделлар учун шу усул билан гуруҳдаги бирикмаларни олиш мисоллари келтирилади. Гуруҳнинг кимёвий боғланиш табиати ҳар хил радикаллардан иборат бирикмаларни ўз ичига олганда ушбу бирикмаларни олишни тасдиқлаш учун етарли бўлган мисоллар келтирилади. Гуруҳга кирган бирикмаларни олиш учун маълум усуллар билан тасдиқланган тузилиш формулалари ва физик-кимёвий тавсифлари келтирилади. Тавсифда янги бирикмаларнинг вазифаси ва биологик фаол хусусиятлари ҳақида маълумотлар ҳам келтирилади.

Тузилиши аниқланмаган кимёвий бирикмаларни, таркиби ва тузилиши аниқланмаган аралашмаларни олиш усулига оид фойдали моделлар учун ушбу бирикма ёки аралашмани бошқалардан фарқлаш учун зарур бўлган маълумотлар келтирилади. Бирикма ёки аралашмаларни олиш учун бошланғич реагентлар ҳақида маълумотлар, шунингдек, бирикма ёки аралашманинг талабнома берувчи томонидан кўрсатилган вазифасини амалга ошириш мумкинлигини тасдиқловчи маълумотлар, хусусан, бу вазифани келтириб чиқарувчи хусусиятлар келтирилади.

77. Инсон ёки ҳайвонлардаги касалликларни даволаш, уларга ташхис қўйиш ёки уларнинг олдини олиш усулига оид фойдали моделлар учун касаллик этиопатогенезига таъсир кўрсатувчи аниқланган омиллар ёки этиопатогенез ва ташхис кўрсаткичлари орасидаги боғланишни келтириб чиқарувчи омиллар ҳақида маълумотлар келтирилади. Бундай маълумотлар бўлмаганда усулнинг кўрсатилган ҳолат ёки касалликни даволаш, ташхис қўйиш ёки олдини олишга яроқлилигини тасдиқловчи ҳақиқий маълумотлар келтирилади.

78. Тузилиши аниқланган янги индивидуал кимёвий бирикмага оид фойдали модель учун маълум услублар билан исботланган тузилиш формуласи, физик-кимёвий константалар келтирилади ва янги бирикма биринчи марта олинган усул очиб берилади.

79. Ген инженерияси маҳсулотларига тааллуқли бўлган алоҳида бирикмалар учун кетма-кетликлар рўйхатидаги нуклеотидлар кетма-кетлигининг рақамига доир кўрсатма (нуклеин кислоталар фрагментларида) ёки табиий харита (рекомбинант нуклеин кислоталар ва векторлар ҳолатида), кетма-кетликлар рўйхатидаги аминокислоталар кетма-кетлигининг рақамига доир кўрсатма ҳамда ушбу бирикмани бошқаларидан фарқлаш учун зарур бўлган физик-кимёвий ва бошқа тавсифлар келтирилади. Янги бирикма биринчи марта олинган усул тавсифланади ва ушбу бирикмадан маълум вазифа бўйича фойдаланиш имконияти кўрсатилади.

Нуклеотидлар ёки аминокислоталар кетма-кетлигидан белгини тавсифлаш учун фойдаланилганда уларнинг кетма-кетликлари рўйхатидаги рақами «SEQ ID NO …» кўринишида эркин матнда тақдим этилади.

80. Биологик фаол бирикма учун фаоллик ва заҳарлилик миқдори тавсифларининг кўрсаткичлари, зарур бўлганда эса танлаб таъсир қилиш ва бошқа кўрсаткичлари келтирилади.

81. Фойдали модель инсонлар ёки ҳайвонлардаги маълум ҳолатлар ёки касалликларни даволаш, ташхис қўйиш ёки профилактика қилиш воситасига оид бўлганда тавсифда унинг ишлатилиши натижасида касаллик этиопатогенезига кўрсатадиган таъсирини тушунтирадиган омиллар ҳақида маълумотлар келтирилади. Бундай маълумотлар бўлмаганда кўрсатилган касалликларни даволаш, ташхис қўйиш ёки профилактика қилиш учун яроқлилигини тасдиқловчи маълумотлар келтирилади.

82. Фойдали модель тузилиши аниқланган кимёвий бирикмага тааллуқли бўлганда, маълум бўлган услублар билан исботланган тузилиш формуласи, физик-кимёвий константалар келтирилади, бирикма олинган усул тавсифланади ва фойдали моделдан кўрсатиб ўтилган вазифаси бўйича фойдаланиш имконияти келтирилади.

83. Янги кимёвий бирикма микроорганизмлар штамми, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайралари турларидан (линиялари) фойдаланиш орқали олинганда ушбу штамм ва тур (линия) иштирокида янги кимёвий бирикмани олиш усули, штамм ва тур (линия) ҳақида маълумот, шунингдек, штамм ва тур (линия) сақлаш учун топширилганлиги ҳақида маълумотнома тақдим этилади.

84. Фойдали модель оралиқ бирикмага оид бўлганда уни аввалдан маълум бўлган охирги маҳсулотга айлантириш учун қайта ишлаш имконияти ёки ундан аниқ вазифада ишлатиладиган ёки биологик фаол хусусиятга эга бўлган янги маҳсулот олиш мумкинлиги келтирилади.

85. Фойдали модель нуклеин кислоталар ёки оқсилларга тааллуқли бўлганда кетма-кетлик рўйхатидаги кетма-кетлик рақами (нуклеин кислоталар учун — нуклеотидлар, оқсиллар учун — аминокислоталар) ҳамда ушбу маҳсулотни бошқалардан фарқлашга имкон берадиган физик-кимёвий ва бошқа тавсифлар келтирилади. Бунда маҳсулот олинган усул баён қилинади ва ушбу маҳсулотдан белгиланган вазифа бўйича фойдаланиш имконияти кўрсатилади.

86. Фойдали модель композицияга (таркиблар, аралашмалар, қотишмалар, эритмалар ва бошқаларга) оид бўлганда композиция таркибига кирган ингредиентлар, уларнинг хусусиятлари ва миқдорий нисбатлари кўрсатилган мисоллар келтирилади. Бунда композицияни олиш усули тавсифланади. Композицияда бирор ингредиент сифатида янги модда қўлланилганда уни олиш усули ҳам тавсифланади.

Келтирилган мисолларда ҳар бир ингредиентнинг миқдори фойдали модель формуласида келтирилган чегараларда бўлган бирликларда берилади (фойдали модель формуласида ингредиентлар нисбати фоизларда ифодаланганда (масса ёки ҳажми бўйича) кўрсатилган барча ингредиентлар йиғиндиси 100 фоизга тенг бўлади).

87. Штаммга тааллуқли бўлган фойдали модель учун штаммнинг номенклатура маълумотлари ва келиб чиқиши, озуқа (экиладиган ва ферментацияланадиган) муҳитининг миқдорий ва сифат жиҳатидан таркиби, маданий етиштириш шароитлари (ҳарорат, pH, O 2 нинг солиштирма масса ўтказилиши, ёритилганлиги ва бошқалар), ферментация вақти, биосинтез тавсифи, фойдали (мақсадли) маҳсулот, маҳсулот чиқиши, штаммнинг фаоллик (маҳсулдорлик) даражаси ва уни аниқлаш (тестлаш) усуллари тўғрисида маълумотлар кўрсатилади. Мақсадли маҳсулотнинг (янги мақсадли маҳсулот продуцентлари, масалан, антибиотиклар, ферментлар, моноклонал антитаначалар ва бошқалар учун) ажратиб олиш ва тозалаш усули очиб берилади.

88. Микроорганизмлар консорциумлари, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари учун қуйидаги маълумотлар кўрсатиб ўтилади:

компонентлар мавжудлигини текшириш усули;

ажратиб олиш (селекция) усули ва селекция олиб борилган белгилар;

узоқ муддат давомида етиштирилаётганда консорциумнинг барқарорлиги;

ўзга микроорганизмлар томонидан зарарланишга чидамлилиги.

89. Штамм, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайралари турларига (линиялари) ёхуд улар ишлатиладиган усулга тааллуқли фойдали моделни амалга ошириш имконияти штамм ёки турни (линия) олиш усулини тавсифлаш билан тасдиқланганда, агар штаммни олиш усулининг тавсифи етарли бўлмаса, штамм ёки турнинг (линия) сақлаш учун топширилганлиги (депозитарий номи ва объектни рўйхатдан ўтказиш рақами) тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.

Бунда сақлаш учун топшириш санаси фойдали модель устуворлиги санасигача бўлиши керак.

90. Штамм, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайралари тури (линия) ёки консорциум объекти энг камида патент амал қилиши муддати ичида ҳаётийлигини таъминлашни кафолатлайдиган халқаро депозитарийга ёки миллий депозитарийга жойлаштирилганда, патентлаш жараёни учун сақлаш учун топшириш амалга оширилган деб ҳисобланади.

91. Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати тўртта ва ундан кўп аминокислоталардан иборат ёки ўнта ва ундан кўп нуклеотидлардан иборат тармоқланмаган бўлса, тавсифнинг «Фойдали модель моҳияти» бўлимида ушбу кетма-кетликлар батафсил очиб берилади. Бунда ҳар бир кетма-кетликка алоҳида рақам берилади. Кетма-кетликлар рақамлари бирдан бошланиши ва тартиб билан бутун сонга ошиб бориши керак.

Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхатидаги ҳар бир кетма-кетликнинг рақами фойдали модель тавсифи, формуласи ёки график тасвирларда кўрсатилган унинг рақамига мувофиқ бўлиши керак.

92. Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги ҳеч бўлмаганда қуйидагиларнинг бири ёрдамида тақдим этилиши керак:

фақат нуклеотидлар кетма-кетлиги билан;

фақат аминокислоталар кетма-кетлиги билан;

нуклеотидлар кетма-кетлигининг тегишли аминокислоталар кетма-кетлиги билан.

Мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда аминокислоталар кетма-кетлиги алоҳида рақамга эга бўлган аминокислоталарнинг алоҳида кетма-кетлиги сифатида тақдим этилиши керак. Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлигининг рўйхати ўзи билан фойдали модель тавсифининг бевосита таркибий қисмини намоён қилганлиги боис мазкур кетма-кетликлар тавсифнинг бирон-бир жойида батафсил келтирилмайди.

Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати ўзининг баён қисмида эркин матн — нейтрал тил лексикаси фойдаланилмаган кетма-кетликлар тавсифини баён қилувчи жумлаларни ўз ичига олганда ушбу эркин матн фойдали модель тавсифининг кетма-кетликлар рўйхатидаги кетма-кетлик рақамини айнан ўша кўринишда ўз ичига олган бошқа бўлимларида такрорланиши керак.

93. Аввалдан маълум бўлган қурилма, усул, модда, штамм ва ҳужайралар турини (линияси) янги вазифада қўлланилишига тааллуқли фойдали модель учун ушбу вазифани амалга ошириш имкониятларини тасдиқловчи маълумотлар келтирилади.

94. Фойдали моделнинг формуласи тавсиф ва чизмаларга тўлиқ асосланган бўлиши керак, яъни фойдали моделни унинг тавсифида мавжуд бўлган ва чизмаларда кўрсатилган тушунчалар билан таърифланади.

95. Фойдали моделнинг формуласи унинг моҳиятини ифодалаши керак, яъни талабнома берувчи томонидан кўрсатилган техник натижага эришиш учун етарли даражада фойдали моделнинг муҳим белгилари мажмуини ўз ичига олади.

96. Фойдали модель белгиларининг фойдали модель формуласида ифода этилиши уларни идентификация қилиши, яъни маълум бўлган техника тараққиёти даражаси асосида уларнинг маъноси ва мазмуни мутахассислар томонидан бир хил маънода тушунилиш имкониятини таъминлаши керак.

97. Фойдали модель формуласидаги белги таърифини ахборот манбаига ҳавола қилиш билан алмаштириш мумкин эмас. Агар белгини тавсиф ёки чизмаларга ҳавола қилмасдан таърифлашнинг иложи бўлмаса, мазкур Регламентнинг 96-банди талабларига риоя этилганда белги таърифи бундай ҳавола қилиш билан алмаштирилиши мумкин.

98. Нуклеотидлар ва аминокислоталарнинг кетма-кетлигидан фойдали модель формуласидаги белгини тавсифлаш учун фойдаланилганда кетма-кетликлар рўйхатидаги унинг рақами «SEQ ID NO...» кўринишида келтирилади.

99. Фойдали модель формуласи умумий тушунчадаги белгилар билан таърифланганда ушбу белгилар доирасидаги аниқ ҳолларда кўрсатилган техник натижани берганда фойдали моделнинг белгиси умумий тушунчалар билан тавсифланиши мумкин.

Кўрсатилган муқобилидан танлаб олинган ҳар бир белги фойдали моделнинг бошқа белгилари билан биргаликда бир хил техник натижани олишни таъминлаганда, белги муқобил тушунчалар кўринишида ифода этилиши мумкин.

100. Фойдали моделнинг формуласи бир звеноли ва кўп звеноли бўлиши ҳамда тегишлича бир ёки бир неча бандларни ўз ичига олиши мумкин.

101. Бир звеноли формула фойдали моделнинг тайёрланиши ёки ундан фойдаланишнинг аниқ ҳолларида ривожлантиришлар ва аниқлаштиришларга эга бўлмаган муҳим белгилар мажмуи билан битта фойдали моделни тавсифлаш учун қўлланади.

102. Фойдали моделнинг кўп звеноли формуласи фойдали моделнинг тайёрланиши ва ундан фойдаланишнинг аниқ ҳолатларида ривожлантиришлар ҳамда аниқлаштиришларга эга бўлган муҳим белгилар мажмуи билан битта фойдали моделни ёки фойдали моделлар гуруҳини тавсифлаш учун қўлланади.

Битта фойдали моделни тавсифловчи кўп звеноли формула битта мустақил бандга ва ундан кейин келувчи унга боғлиқ бандларга эга бўлади.

Фойдали моделлар гуруҳини тавсифловчи кўп звеноли формула бир неча мустақил бандларга эга бўлиб, улардан ҳар бири гуруҳнинг фойдали моделларидан бирини тавсифлайди. Шу билан бирга гуруҳнинг ҳар бир фойдали модели тегишли мустақил бандга бўйсунувчи боғлиқ бандларни жалб этиш билан тавсифланган бўлиши мумкин.

Кўп звеноли формула бандлари бирдан бошлаб уларни баён этиш тартибида кетма-кет араб рақамлари билан рақамланади.

103. Фойдали моделлар гуруҳини тавсифловчи формулани баён этишда қуйидаги қоидаларга амал қилинади:

алоҳида фойдали моделларни тавсифловчи мустақил бандларда, қоида тариқасида, формуланинг бошқа бандларига ҳавола қилинмайди, агар бандга ҳавола қилинса, ҳавола қилинаётган банднинг мазмуни тўлиқ такрорланмасдан баён этилади;

боғлиқ бандлар ўзлари бўйсунган мустақил бандлар билан бирга гуруҳларга бирлаштирилади, шу жумладан, гуруҳдаги турли фойдали моделларни таърифлаш учун бир хил мазмундаги боғлиқ бандлар киритилади.

104. Формуланинг банди, қоида тариқасида, энг яқин аналогнинг белгилари билан мос келувчи, шу жумладан, фойдали моделнинг вазифасини кўрсатувчи умумлаштирувчи тушунчани ўз ичига оладиган муҳим белгиларга эга бўлган чекловчи қисмдан ва фойдали моделни энг яқин аналогидан фарқлайдиган муҳим белгиларни ўз ичига оладиган фарқловчи қисмдан иборат.

Формула банди чекловчи ва фарқловчи қисмларга бўлиб тузилганида чекловчи қисм баён этилганидан сўнг «шу билан фарқланадики» сўз бирикмаси киритилади ва бундан кейин бевосита фарқловчи қисм баён этилади.

105. Қуйидаги ҳолатларда фойдали модель формуласи банди чекловчи ва фарқловчи қисмларга бўлинмасдан тузилади:

кимёвий бирикма;

микроорганизм штамми, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари тури (линияси);

аввал маълум бўлган қурилма, усул, модда, штаммни янги мақсадда қўлланиши;

аналогларга эга бўлмаган фойдали модель.

106. Формуланинг банди битта жумла кўринишида баён этилади.

107. Фойдали модель формуласининг мустақил банди фақат битта фойдали моделга тааллуқли бўлади ва битта жумла кўринишида баён этилади. Фойдали моделлар — вариантлар фақат муқобил кўринишда ифодаланган белгилар билан фарқланганда формуланинг битта мустақил бандида бир қанча фойдали моделларни — вариантларни тавсифлашга йўл қўйилади.

Формуланинг мустақил бандида муқобил кўринишда фақат функционал мустақил бўлмаган (яъни қурилманинг бўғими ёки детали, усул операцияси, усулда қўлланадиган модда, материал, мослама, композиция ингредиенти ҳисобланмаган) белгилар ифодаланганда бундай мустақил банд фақат битта фойдали моделга тааллуқли деб ҳисобланади.

108. Формуланинг мустақил банди ундаги мавжуд белгилар мажмуи турли объектларга ёки ҳар бири ўз вазифасига эга бўлган воситалар мажмуига оид бўлган фойдали моделларнинг тавсифини умумий вазифадаги воситаларнинг кўрсатилган мажмуини амалга оширилмаган ҳолда таърифини ўз ичига олганда, бир фойдали моделга тааллуқли деб эътироф этилмайди.

109. Фойдали моделнинг боғлиқ банди мустақил бандда келтирилган фойдали моделни фақат уни бажариш ёки фойдаланишнинг аниқ ҳолатларида тавсифлайдиган белгилар билан фойдали модель белгилари мажмуининг ривожланиши ва аниқланишини ўз ичига олади.

110. Фойдали моделнинг формуласидаги боғлиқ банднинг чекловчи қисми у боғлиқ бўлган мустақил банднинг қўлланилишини акс эттирувчи умумлашган тушунчага нисбатан қисқартирилган шакл билан мустақил ва боғлиқ бандга тегишлилиги бўйича ҳавола қилинади.

Боғлиқ банд формуланинг бир неча бандларига бўйсунганда уларга ҳавола қилиш муқобилидан фойдаланилган ҳолда кўрсатилади, сўнг фойдали моделнинг бажарилиши ёки ундан фойдаланишнинг аниқ ҳолатларида фойдали моделни тавсифловчи белгилар келтирилади.

111. Фойдали моделни тавсифлаш учун унинг бажарилиши ёки фойдаланилишининг аниқ ҳолатларида боғлиқ банднинг белгилари билан бир қаторда мустақил банднинг белгилари ва бу боғлиқ банднинг мустақил бандга бўйсунишидан фойдаланилади.

Фойдали моделни тавсифлаш учун формуланинг бошқа бир ёки бир неча боғлиқ бандларининг белгилари зарур бўлганда шу боғлиқ банднинг мустақил бандга тегишли боғлиқ бандлари орқали бўйсунишидан фойдаланилади. Бунда ушбу боғлиқ бандда у бевосита бўйсунган боғлиқ бандгагина ҳаволалар келтирилади.

112. Фойдали модель формуласининг боғлиқ банди формуланинг ўзи бўйсунган ўша бандининг белгиларини алмаштирадиган ёки чиқариб ташлайдиган ҳолда баён этилмаслиги керак.

Фойдали модель формуласининг боғлиқ банди мустақил банднинг белгилари алмаштирилган ёки чиқариб ташланган ҳолда шакллантирилганда, ушбу боғлиқ банд ўзи бўйсунган мустақил банд билан бирга битта фойдали моделни тавсифлайди деб эътироф этилиши мумкин эмас.

113. Қурилма белгилари статик ҳолатда тавсифланади. Қурилманинг конструктив элементи бажарилишини тавсифлашда унинг ҳаракатланувчанлиги у томонидан маълум бир функция (айланиш имконияти, силжиш имконияти) ва бошқаларни амалга ошириш имкониятини кўрсатишга йўл қўйилади.

Талабнома чизмаларни ўз ичига олганда формулада эслатиб ўтилган ва эквивалент конструктив элементларни ифодалайдиган белгилар уларга тааллуқли бўлган ҳаволаки белгилар билан бирга берилиши мумкин. Ҳаволаки белгилар сўралаётган ҳуқуқий муҳофаза ҳажмига таъсир этмайди ва фақат формулани тўлиқроқ ва аниқроқ тушуниш мақсадларида келтирилади.

114. Усул белгиси сифатида ҳаракатни (усул, операция) тавсифлашда феъллардан фойдаланилганда улар аниқлик нисбатида, аниқлик майлида, учинчи шахсда баён қилинади (қиздирилади, намланади, куйдирилади ва бошқалар).

115. Келиб чиқиш тузилмаси аниқ бўлган кимёвий бирикмани тавсифловчи фойдали модель формуласига бирикманинг номланиши ёки белгиланиши киритилади. Ген инженерияси маҳсулотларига тааллуқли бирикмалар учун фойдали модель формуласига кетма-кетликлар рўйхатидаги нуклеотидлар кетма-кетлиги (нуклеин кислоталар фрагменти ҳолатида) рақамига кўрсатма ва табиий хаританинг (рекомбинант нуклеин кислоталар ва векторлар ҳолатида) сўзли тавсифи, кетма-кетликлар рўйхатидаги аминокислоталар кетма-кетлиги рақамига кўрсатма ҳамда физик-кимёвий ва ушбу бирикмани бошқалардан фарқлаш учун зарур бўлган бошқа тавсифлар киритилади. Тузилмаси аниқланмаган бирикмалар учун фойдали модель формуласига номланиши, физик-кимёвий ва ушбу бирикмани фарқлаш учун зарур бўлган бошқа тавсифлар, масалан уни олиш усулининг белгилари киритилади.

116. Композицияни тавсифлайдиган фойдали модель формуласига композицияга кирадиган ингредиентлар ва зарур бўлганда ингредиентларнинг миқдорий қийматларига тегишли белгилари киритилади.

Композицияни тавсифлайдиган формулага ингредиентларнинг миқдорини кўрсатадиган белгилар киритилганда улар бир хил бирликларда, одатда иккита қийматларда, энг кўп ва энг кам (қуйи ва юқори) миқдорларда ифодаланади.

Композиция элементлари биттасининг миқдори битта қиймат орқали, бошқалари эса унинг қийматига нисбатан интервал кўринишида берилиши мумкин (масалан, ингредиентлар миқдори композиция асосий ингредиентининг 100 масса қисмига ёки 1 литр эритмага нисбатан келтирилади).

Композиция таркибидаги антибиотиклар, ферментлар, анатоксинлар ва бошқалар миқдори композициянинг бошқа компонентлари бирликларидан ўзгача бирликларда кўрсатилиши мумкин (масалан, бошқа компонентлар масса сонига нисбатан минг бирликларда).

117. Композицияга оид фойдали модель қўшимча ингредиент киритиш билан тавсифланганда, формуланинг фарқловчи белгиси «қўшимча равишда ўз ичига олади» деган иборани қўллаган ҳолда тузилади.

Вазифаси янги фаол компонент билан белгиланадиган бошқа компонентлар анъанавий қўлланадиган нейтрал қисмлар бўлганда формулада шу фаол компонентни ва унинг миқдорини «самарали миқдор» кўринишида келтириш мумкин.

Бундай композицияларни тавсифлайдиган яна бир вариант ундаги фаол компонентдан ташқари бошқа компонентларни (нейтрал қисмларни) умумлаштирма тушунча «мақсадли қўшимчалар» кўринишида ифодаланади. Бунда фаол компонентлар ва мақсадли қўшимчаларнинг миқдорий нисбатлари кўрсатилади.

118. Фойдали модель белгиси сифатида мураккаб таркибли маълум модда кўрсатилганда шу модданинг функциясини ва хусусиятини кўрсатиб, махсус номини келтириш мумкин. Бунда фойдали модель тавсифида шу модда тавсифланадиган адабиёт кўрсатилади.

119. Микроорганизм штамми, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари турларини (линиялари) тавсифлайдиган формула депозитарийнинг бош ҳарфлари, сақлаш учун топширилган объектга берилган рўйхат рақами ва штамм вазифаси кўрсатилган ҳолда биологик объектнинг оила туркумлари ва турларига оид лотин тилидаги номини ўз ичига олади.

120. Фойдали модель аввалдан маълум бўлган фойдали моделни янги мақсадда қўллашга оид бўлганда қуйидаги тузилишдаги формула ишлатилади: «(аввал маълум бўлган фойдали модель номи ёки тавсифи келтирилади) (кўрсатилган фойдали моделнинг янги вазифаси келтирилади) сифатида ишлатилиши».

121. Фойдали модель моҳиятини тушунтирадиган материаллар график тасвир (чизма, схема, графика, эпюра, расм, осцилограмма кабилар) ва жадвал кўринишида бажарилиши мумкин.

Фойдали моделни чизмалар ёки схемалар билан очиб беришнинг иложи бўлмаганда тасвирлар топширилади. Фотосуратлар тасвирларга қўшимча сифатида топширилиши мумкин.

122. Реферат фойдали модель тавсифининг қисқартирилган баёни бўлиб, фойдали модель ҳақида маълумот олиш учун хизмат қилади. Унда фойдали модель номи, фойдаланиш соҳаси, қуйилган вазифа, фойдали модель моҳиятининг тавсифи келтирилади.

Рефератдаги фойдали модель моҳияти мустақил банднинг барча муҳим белгиларини сақлаб қолган ҳолда фойдали модель формуласини эркин тарзда баён этиш орқали таърифланади.

Зарур ҳолларда фойдали модель рефератига чизма ёки кимёвий формула киритилиши мумкин. Рефератга киритилаётган чизмалар билан тавсифга илова қилинадиган чизмалар бир-бирига мос келишидан қатъий назар алоҳида саҳифада берилади.

123. Рефератда қўшимча маълумотлар, хусусан, боғлиқ бандлар, график тасвирлар, жадваллар мавжудлиги ва сони кўрсатилиши мумкин.

124. Реферат матнининг ҳажми 1 000 та белгидан ошмаслиги керак.

125. Талабномага одоб-ахлоқ ва ижтимоий тартибга зид иборалар, чизмалар, расмлар, фотосуратлар ва бошқа материаллар; ўзга шахсларнинг маҳсулотлари ёки технологик жараёнларига, шунингдек, талабномалари ва муҳофаза ҳужжатларига нисбатан баён қилинган камситувчи фикрлар; фойдали моделга очиқдан-очиқ тааллуқли бўлмаган ёхуд талабнома материалларини мазкур Регламентнинг талабларига мувофиқ деб эътироф этиш учун зарур бўлмаган маълумотлар ва фикрлар киритилмайди.

«Техника даражаси» бўлимида маълум маҳсулот ёки усулни таърифлашда унинг камчилигини кўрсатиш йўл қўйиб бўлмайдиган элемент деб ҳисобланмайди.

126. Фойдали моделнинг формуласи, тавсифи, тушунтириб берувчи материаллари ва рефератида стандартлаштирилган атамалар ва қисқартмалар, улар мавжуд бўлмаганда эса илмий-техника адабиётда умумқабул қилинган атама ва қисқартмалар қўлланади.

Илмий-техникавий адабиётда кенг қўлланилмайдиган атама ва қисқартмалар ишлатилганда, уларнинг маъноси матнда биринчи марта қўлланилганда изоҳлаб берилади.

Тавсиф ва формулада атамаларнинг ягоналигига риоя қилинади. Ушбу талаб физикавий бирликлар ва фойдаланиладиган шартли белгиларга ҳам тааллуқлидир.

Физикавий миқдорлар имкон қадар амалдаги Халқаро бирликлар тизими бирликлари билан ифода этилади.

127. Барча ҳужжатлар бевосита репродукция қилиниб, чекланмаган миқдорда нусха кўчириш имконияти бўлган тарзда расмийлаштирилади.

128. Талабноманинг ҳар бир ҳужжати алоҳида саҳифадан бошланади. Ҳужжатлар қора рангли матнда А4 форматда тақдим этилади.

129. Талабноманинг ҳар бир ҳужжати бир-бирига боғлиқ бўлмаган бирдан бошланадиган рақамга эга бўлади. Саҳифаларнинг рақамлари иккинчи саҳифадан бошлаб араб рақамлари билан қўйилади.

130. Ҳужжатда график белги, лотинча ном, лотин ва юнонча ҳарф, математик ва кимёвий формула ҳамда символлар ёзилиши мумкин.

131. Кимёвий бирикманинг тузилиш формуласи одатда алоҳида фигура сифатида (график материаллар каби) рақамланиб, изоҳли белгилар кўрсатилган ҳолда алоҳида саҳифада берилади.

Кимёвий тузилиш формуласини ёзишда умумий қўлланишдаги белгилар ишлатилади, элементлар ва радикаллар ўртасидаги боғланиш аниқ кўрсатилади.

Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхатини БИМТнинг тегишли стандартига мувофиқ расмийлаштириш керак.

132. Фойдали моделнинг тавсифи, формуласи ва рефератида математик формулалар мавжуд бўлганда барча ҳарфли белгиларга формулада қўлланилган тартиб бўйича изоҳ берилади.

Математик белгилар математик формулаларда қўлланади, матнда эса улар сўзлар билан ёзилади.

133. График тасвирлар (чизмалар, схемалар, графиклар, расмлар кабилар) чизмачилик асбоблари ёрдамида ёки махсус график чизмалар чизиш дастурларида аниқ чизиқлар ва штрихлар билан бажарилади, бунда бўяшга йўл қўйилмайди.

134. Тасвирларнинг масштаби ва аниқлиги репродукция қилиш пайтида ўлчамлар 2/3 гача чизиқли кичрайтирилганда ҳамма деталларни фарқлаб, аниқлаш мумкин бўладиган тарзда танланади.

135. Ҳар бир график тасвир араб рақамлари ва «фигура» сўзи билан (1-фигура, 2-фигура ва бошқалар), уларнинг тавсиф матнида келтирилиши кетма-кетлигига мувофиқ алоҳида рақамланади. График тасвир битта фигура билан тавсифланганда у рақамланмайди.

136. Икки ва ундан ортиқ саҳифаларда жойлашган фигуралар битта фигуранинг бўлакларини ташкил этганда, ҳар хил саҳифаларда тасвирланган фигуралардан бирортаси тушириб қолдирилмай бирлаштириш мумкин бўлган ҳолда жойлаштирилади.

137. Чизмалар мазкур Регламентнинг 134-135 , 140-141-бандлари ва техник чизмаларни тайёрлаш қоидаларига мувофиқ бажарилади.

138. Чизмадаги ҳар бир элемент бошқа элементларга нисбатан мутаносиб ҳолда бажарилади, бундан элементни аниқ тасвирлаш учун пропорцияларнинг бир-биридан фарқланиши зарур бўлган ҳоллар мустасно.

139. Чизмалар ёзувларсиз бажарилади, «сув», «буғ», «очиқ», «ёпиқ», «A-A» (кесимни кўрсатиш учун) каби тушуниш учун ўта зарур бўлган алоҳида ёки бир нечта сўзлар бундан мустасно.

140. Чизмаларда ўлчамлар кўрсатилмайди, зарур бўлган ҳолларда улар тавсифда келтирилади.

141. Чизмаларда тасвирланган элементлар фойдали моделнинг тавсифига мувофиқ араб рақамлари билан белгиланади.

Бир неча фигураларда келтирилган бир элемент бир хил рақам билан белгиланади. Тавсифда келтирилмаган элемент чизмага киритилмайди.

142. График тасвир схема шаклида келтирилганда уни бажаришда стандартлаштирилган шартли график белгилар қўлланади.

143. Схема тўғри бурчаклар кўринишида элементларнинг график белгиланиши сифатида тақдим этилганда, бевосита тўғри бурчакка рақамли белгидан ташқари элементнинг номи келтирилади.

144. Чизмалар, схемалар, тасвирлар фойдали модель тавсифи ва формуласида келтирилмайди.

145. Ахборот манбаларининг библиография маълумотлари улар бўйича ахборот манбаини топиш мумкин бўлган ҳолда кўрсатилади.

146. Вакил орқали топширилган талабномага унга талабнома берувчи томонидан берилган ва унинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома илова қилинади. Ишончнома оддий ёзма шаклда расмийлаштирилади.

Ишончнома талабнома билан бир вақтнинг ўзида ёки талабнома топширилган санадан икки ойдан кечиктирилмай тақдим этилади.

4-боб. Ҳужжатларни топшириш

147. Давлат хизматидан фойдаланишда:

резидентлар Давлат хизматлари марказлари, ваколатли органнинг махсус ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали;

норезидентлар Давлат хизматидан фойдаланиш учун ахборот тизими орқали ваколатли органга талабнома топширади.

Талабнома ваколатли органга почта алоқаси орқали ҳам топширилиши мумкин. Бунда талабнома ваколатли орган томонидан дарҳол ахборот тизимига киритилади.

148. Талабнома топширилгандан кейинги босқичлардаги барча ҳаракатлар ахборот тизими орқали амалга оширилади.

149. Ахборот тизими ва ЯИДХП ўртасида ахборот алмашинуви «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

150. Аризани ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали топширишда ариза шакли тўлдирилганидан сўнг талабнома берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани тасдиқлайди.

Талабнома берувчи Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилганда ариза унинг номидан Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилади.

Юридик шахс номидан ариза ташкилот раҳбари ёки бошқа ваколатли шахс томонидан тасдиқланади.

Аризани почта алоқаси орқали топширишда у имзолаш йўли билан тасдиқланади. Бунда тегишли маълумотлар қўшимча варақларда келтирилганда уларнинг ҳар бири имзоланади.

151. Давлат хизматини кўрсатишда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган миқдорда патент божи тўланади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.

Патент божи ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланади.

152. Талабнома берувчи томонидан аризани тасдиқлашнинг рад этилиши, шунингдек, давлат хизматини кўрсатиш учун патент божини тўламаслик давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Талабномани қабул қилишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

153. Ваколатли орган талабномани қабул қилиб, рўйхатга олгандан сўнг талабнома берувчига талабноманинг қайд рақами, келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани тегишли равишда ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда ёхуд почта алоқаси бўйича юборади.

5-боб. Талабнома бўйича ишларни амалга ошириш

154. Талабнома топширилгандан кейин юбориладиган материалларда талабнома рақами кўрсатилиши шарт. Талабнома рақами кўрсатилмаган материаллар кўриб чиқилмайди.

155. Талабларга жавоб бермайдиган материаллар топширилганда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан тузатилган ва етишмаган материалларни тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборилади.

156. Қонуннинг 20-моддасига кўра талабнома берувчи талабнома топширилган санадан эътиборан икки ой мобайнида талабномада кўрсатилган фойдали моделнинг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда унга тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар (кейинги ўринларда — тузатишлар) киритиш ҳуқуқига эга.

157. Белгиланган миқдордаги патент божи тўланганда талабнома бўйича тузатишлар мазкур Регламентнинг 156-бандида назарда тутилган муддат ўтгандан кейин ҳам, лекин патент бериш ҳақидаги қарор қабул қилингунга қадар киритилиши мумкин.

158. Патент божи тўланмаганда, тегишли ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади. Тўланган патент божи белгиланган миқдорга мос бўлмаганда, талабнома берувчи Марказ томонидан божнинг етишмаган қисмини тўлаш ҳақидаги хабарнома юборилган санадан эътиборан уч ой ичида керакли суммани тўлаши керак.

159. Талабнома материалларига мазкур Регламентнинг 164-бандида назарда тутилган ўзгартиришлардан бошқа тузатишлар талабнома берувчи томонидан мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ ариза бериш орқали киритилади.

160. Талабнома материалларидаги яққол кўриниб турган ва техник хатолар фойдали модель рўйхатдан ўтказилгунга қадар тўғриланиши мумкин. Таклиф қилинган тузатишдан бошқача бўлиши мумкин эмаслиги соҳа мутахассиси учун умумий билимлардан маълум бўлганда тузатиш яққол кўриниб турган деб ҳисобланади.

161. Тузатишлар имловий хатога, библиография маълумотларини кўрсатишдаги хатоликка ва бошқа шу каби хатоларга оид бўлганда тузатиш киритиш зарурлиги алмаштириладиган саҳифаларни тақдим этмасдан талабнома берувчининг хатида баён қилиниши мумкин.

162. Мазкур Регламентнинг 24-бандига мувофиқ нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати ўзгартирилганда, рўйхат (.pdf ва .docx форматларда) қайтадан тақдим этилади.

163. Белгиланган талабларга риоя қилинмаганда талабнома берувчи тақдим этилган талабнома материалларига тузатишлар киритиш лозимлиги ёки тегишли сабабларни кўрсатиб талабнома материалларига тузатиш киритиш мумкин эмаслиги ҳақида хабардор қилинади.

164. Талабнома материалларига талабнома берувчини ўзгартириш тўғрисидаги ёзувлар талабнома берувчи томонидан ариза топшириш орқали киритилади. Аризада ҳуқуқ ўзга шахсга ўтказилиши кўрсатилишида мазкур Регламентнинг 27 ва 30-бандларида кўрсатилган маълумотлар бўлиши керак.

Ушбу ариза билан бирга ҳуқуқни топширувчи ва ҳуқуқни қабул қилиб олувчи томонидан имзоланган ҳуқуқ ўтказилганлигини тасдиқловчи далолатнома мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда тақдим қилинади.

Белгиланган талабларга риоя қилинганда талабнома берувчига талабнома материалларига талабнома берувчининг ўзгартирилгани тўғрисида қайд киритилгани ҳақида хабар берилади. Кейинги барча ёзишмалар янги талабнома берувчи билан олиб борилади.

Талабнома берувчига талабнома материалларига ўзгартириш киритилгани тўғрисидаги хабарнома юборилган сана ҳуқуқ янги талабнома берувчига ўтган сана деб ҳисобланади.

Белгиланган талабларга риоя қилинмаганда, талабнома берувчи ва ҳуқуқни қабул қилиб олувчига тақдим этилган ҳужжатларга тузатишлар киритиш зарурлиги ёки талабнома материалларига талабнома берувчини ўзгартириш ҳақидаги қайдни киритиш мумкин эмаслиги тўғрисида тегишли сабаблар кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.

165. Патент олиш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтказилиши натижасида талабнома берувчини ўзгартириш ёки талабнома берувчининг номи (исми) фойдали модель давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар ўзгартирилиши мумкин.

166. Фойдали модель бирлиги талаби бузилганда, топширилган талабнома талабнома берувчининг илтимосига асосан икки ёки бир неча талабномаларга ажратилиши мумкин (кейинги ўринларда — ажратилган алоҳида талабнома).

Ажратилган алоҳида талабномалар бўйича биринчи талабноманинг топшириш санаси, фойдали моделга топширилаётган талабноманинг устуворлик санаси ёки биринчи талабнома бўйича олдинроқ устуворликни белгилаш ҳуқуқи мавжуд бўлганда ушбу устуворлик сақлаб қолинади.

Илтимоснома эркин шаклда топширилади ва мазкур Регламентнинг 3-бобига мувофиқ расмийлаштирилган материаллар илова қилинади ва белгиланган миқдорда патент божи тўланади.

Мазкур банд талабларига риоя қилинганда талабномани ажратиш тўғрисидаги илтимоснома қаноатлантирилади ва талабнома берувчи бу ҳақида хабардор қилинади.

167. Талабнома билан боғлиқ масалалар талабнома берувчи иштирокида, қоида тариқасида, талабнома материаллари бўйича экспертиза томонидан қўшимча тушунтиришлар олиш зарурати пайдо бўлган ҳолатда ҳамда фойдали моделнинг патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлиги тўғрисида экспертизанинг ва талабнома берувчининг позициясини аниқлаш учун кўриб чиқилади.

168. Масалалар талабнома берувчи иштирокида томонлар саволлар билан танишиб чиққандан сўнг Марказ таклифига ёки талабнома берувчининг эркин шаклдаги илтимосномасига биноан қўриб чиқилади. Экспертиза саволлари қўшимча равишда учрашувнинг мақсадга мувофиқлиги хабар қилинган сўровномада, талабнома берувчининг саволлари эса бундай кўриб чиқишни ўтказиш ҳақидаги илтимосномада баён этилади.

Сўровнома юборилганда талабнома берувчи талабномани кўриб чиқишда қатнашиш ниятидан қатъи назар, сўровномага белгиланган муддатда жавоб бериши шарт.

169. Талабнома берувчи иштирокида талабномани кўриб чиқиш санаси ва вақти олдиндан келишиб олинади.

170. Талабнома берувчи иштирокида талабнома музокаралар йўли билан ёки эксперт кенгашида кўриб чиқилади.

Саволлар бевосита экспертиза ва талабнома берувчи томонидан ҳал қилиниши мумкин бўлганда, улар ўртасида музокаралар олиб борилади. Музокаралар Марказнинг тегишли таркибий бўлинмаси раҳбари ёки Марказ раҳбари тайинлаган масъул ходим иштирокида ўтказилади.

Масалаларни ҳал қилиш учун мутахассислар иштироки талаб қилинганда, эксперт кенгаши ўтказилади.

171. Музокаралар ёки эксперт кенгаши натижалари бўйича икки нусхада баённома тузилади ва унда қатнашчилар, томонлар келтирган далил ва таклифлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда кейинги иш юритиш ҳақида хулосалар келтирилади.

Саволларни кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг барчаси баённомани имзолайди. Баённоманинг бир нусхаси талабнома материалларига қўшиб қўйилади, иккинчиси талабнома берувчига топширилади.

172. Муҳокама қилинаётган масалалар бўйича бир хулосага келинмаганда, кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг алоҳида фикрлари баённомада қайд этилади. Баённома нусхасининг талабнома берувчига топширилиши иш юритиш тўхтатилгани тўғрисидаги хабарноманинг (талабнома чақириб олинганда) ёки сўровноманинг ўрнини босиши мумкин (жавоб беришнинг белгиланган муддатлари бузилмаганда) ва бу ҳолат баённомада тегишли ёзув билан расмийлаштирилади.

173. Талабнома берувчи талабномани чақириб олиш ҳуқуқига эга.

Талабномани чақириб олиш тўғрисидаги ариза талабномани кўриб чиқишнинг исталган босқичида, лекин фойдали модель давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар топширилиши мумкин. Ариза инобатга олинганлиги ҳақида хабарнома юборилган санадан бошлаб талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади.

174. Чақириб олинган талабнома бўйича ҳуқуқий аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмайди ва келгусида талабнома берувчининг ҳуқуқлари ушбу талабномага асосланиши мумкин бўлмайди (кейинги талабномани топширишда чақириб олинган талабнома келиб тушган сана бўйича ёки ушбу талабномага қўшимча материаллар келиб тушган сана бўйича устуворлик сўраш мумкин эмас).

Фойдали моделларга топширилган бошқа талабномалар бўйича давлат экспертизаси ўтказилаётганда чақириб олинган талабнома инобатга олинмайди.

6-боб. Талабномани кўриб чиқиш

175. Талабномага ахборот тизимида автоматик равишда икки ҳарфли ва тўққиз хонали рўйхат рақами берилади, бунда ҳарфлар (FM) саноат мулки объекти — фойдали моделни, талабнома рақамидаги дастлабки тўртта сон — талабнома топширилган йилни, кейинги бешта сон — шу йилдаги ҳар йили бирдан бошланадиган тартиб рақамини билдиради.

176. Талабномани давлат экспертизасидан ўтказиш расмий экспертиза ҳамда фойдали модель ҳақидаги талабнома экспертизасини (кейинги ўринларда — талабнома экспертизаси) ўтказишдан иборат бўлиб, Марказ томонидан амалга оширилади.

177. Расмий экспертизанинг вазифаси талабнома материаллари таркиби, зарур ҳужжатлар мавжудлиги ва уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширишдан иборат.

178. Расмий экспертиза натижалари бўйича талабнома берувчига Марказнинг талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилингани ёки кўриб чиқиш учун қабул қилиш рад этилгани ҳақидаги қарори юборилади.

179. Расмий экспертиза талабнома ахборот тизимида қабул қилинган санадан бошлаб икки ой ўтгандан сўнг бир ой давомида ўтказилади.

180. Талабнома берувчининг ёзма илтимосномасига кўра расмий экспертиза белгиланган муддат ўтмасдан бошланиши мумкин.

Бунда талабнома берувчи илтимоснома берилган пайтдан бошлаб талабнома материалларига белгиланган миқдорда қўшимча патент божи тўламасдан ўз ташаббусига кўра тузатишлар киритиш имкониятидан маҳрум бўлади.

Талабнома берувчининг расмий экспертизани белгиланган муддат ўтмасдан бошлаш ҳақидаги илтимосномаси чақириб олинмайди.

181. Талабнома келиб тушган санадан икки ой ўтгандан кейин ёки талабнома берувчининг ташаббусига кўра талабнома расмий экспертизасини муддатидан олдин бошлаш ҳақидаги илтимоснома берилгандан сўнг талабнома материалларига тузатиш ва ўзгартиришлар киритишда белгиланган миқдорда патент божи тўланади.

Патент божи тўланмагани аниқланганда, талабномани кўриб чиқишда тузатиш ва ўзгартиришлар эътиборга олинмайди ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади.

Талабнома материаллари бошқа тилда топширилиб, талабнома материалларида расмий экспертизани муддатдан илгари бошлаш ҳақидаги илтимоснома мавжуд бўлганда, талабнома берувчи талабнома материалларининг таржимаси олинмагунга қадар расмий экспертизани ўтказиш мумкин эмаслиги ҳақида хабардор қилинади.

182. Расмий экспертиза ўтказиш давомида қуйидагилар текширилади:

талабнома таркибида мазкур Регламентнинг 19 — 24-бандларида назарда тутилган ҳужжатларнинг мавжудлиги;

талабномани расмийлаштиришга оид талабларга риоя қилингани;

Қонуннинг 14-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда талабнома топшириш тартибига, жумладан, вакилнинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончноманинг мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилишига риоя қилингани;

талабнома фойдали модель сифатида муҳофазаланадиган объектларга оид техник ечимга берилгани;

олдинроқ устуворликни сўраш асослангани;

фойдали моделни ХПТнинг амалдаги таҳрири бўйича тўғри таснифлангани (талабнома берувчи томонидан таснифланмаган бўлса, таснифланади);

талабномани топшириш учун белгиланган миқдорда патент божи тўлангани.

183. Патент божи белгиланган миқдордан кам тўланганда талабнома берувчига уч ой ичида талабномани топшириш учун тўланган патент божини ва формуланинг мустақил бандлари сонини мувофиқлаштириш ҳақида хабарнома юборилади.

184. Белгиланган миқдордаги патент божи мазкур Регламентнинг 183-бандида назарда тутилган муддатда тўланмаганда, фойдали моделлар гуруҳи учун талабнома юзасидан экспертиза талабнома берувчи томонидан танлаб олинган бандлар бўйича ёки танланган бандлар ҳақида кўрсатилган муддатда хабар берилмаганда, формулада биринчи бўлиб кўрсатилган бандлар бўйича ўтказилади.

185. Талабномани расмий экспертизадан ўтказишда талабнома ҳужжатлари талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилгани аниқланганда талабнома берувчига камчиликлар кўрсатилган ва ҳуқуқий асослар келтирилган сўровнома юборилади.

186. Сўровнома юбориш учун қуйидагилар асос бўлади:

талабномада мазкур Регламентнинг 19-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ёки улардан бирининг мавжуд эмаслиги;

талабнома вакил орқали топширилганда ишончноманинг мавжуд эмаслиги ёки уни расмийлаштириш қоидалари бузилгани;

аризани тўлдиришда мазкур Регламентнинг 25 — 34-бандлари талабларига риоя этилмагани;

патент божлари тўғри тўлангани билан боғлиқ масалаларни аниқлаш зарурати;

бошқа тилда топширилган материалларнинг таржимаси мавжуд эмаслиги;

микроорганизм штамми, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари тури (линияси) сақлаш учун топширилгани ҳақидаги ҳужжат мавжуд эмаслиги;

талабнома материалларидан бевосита нусха кўчиришга, уларни сақлашга тўсқинлик қиладиган ва тавсифни нашр этишга тайёрлаш имкониятини бермайдиган камчиликлар аниқлангани;

тавсифда мазкур Регламентда назарда тутилган бирон-бир бўлимнинг мавжуд эмаслиги (агар тегишли бўлимда баён қилиниши керак бўлган маълумотлар бошқа бўлимда келтирилган бўлса, сўровнома юборилмайди), шунингдек, формула ёки тавсифда бирон-бир белги хусусиятини ушбу белги очиб берилган адабиёт манбаига ҳавола қилиш билан алмаштирилгани;

талабномада ҳамма таниша олмайдиган ахборот манбаига берилган изоҳлар ёки ундаги баъзи маълумотларни нашр этиш мумкин эмаслиги ҳақида кўрсатмалар мавжудлиги;

формула бандини битта жумла кўринишида баён қилиш талаби бузилгани;

формулада ҳуқуқий муҳофаза сўралаётган фойдали модель тури кўрсатилмагани;

формулада тегишли объект белгилари ўрнига унинг ишлатишдаги кўрсаткичлари ва истеъмол хусусиятлари, уни амалга ошириш ва ундан фойдаланишда келиб чиқадиган самара ва ҳодисалар ҳақида маълумотлар келтирилгани;

талабнома материалларининг бир-бирига мос эмаслиги;

талабнома фойдали модель сифатида эътироф этилмайдиган объектларга берилгани;

талабнома бўйича устуворлик сўраш билан боғлиқ саволлар пайдо бўлгани.

187. Талабнома берувчи тақдим этган жавобда сўралган барча ҳужжатлар ва маълумотлар бўлмаганда, сўровнома такроран юборилиши мумкин.

188. Расмий экспертиза сўровномасига жавоб тақдим этилмаганда, жавоб бериш учун белгиланган муддат бузилганда ёки бу муддат ичида уни узайтириш ҳақида илтимоснома келиб тушмаганда, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади. Бунда талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабарнома юборилади.

189. Талабнома материаллари белгиланган талабларга зид эмаслиги ҳақидаги хулосага келинганда, талабнома топширилган санани белгилаш ва талабномани кўриб чиқишга қабул қилиш тўғрисидаги расмий экспертизанинг қарори қабул қилинади ва талабнома берувчига юборилади.

190. Расмий экспертиза томонидан талабнома материалларининг Қонун ва мазкур Регламент қоидаларига зид эканлигининг аниқланиши талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга асос бўлади.

191. Талабномани кўриб чиқишга қабул қилиш ёки талабномани кўриб чиқишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарорда тегишли қарорни қабул қилиш асослари келтирилади.

192. Талабнома моҳияти бирон-бир техника соҳасига оидлигини аниқлаш мақсадида фойдали модель ХПТнинг амалдаги таҳрири бўйича таснифланади.

Таснифлаш расмий экспертиза ва талабнома экспертизасини ўтказиш босқичларида амалга оширилади.

193. Формула тасниф индексларини танлаш учун асос бўлади. Талабнома ХПТнинг турли рубрикаларига тегишли бир неча объектларни ўз ичига олганда барча мос тасниф индекслари аниқланади. Бунда биринчи индекс фойдали модель номи билан аниқланади. Расмий экспертиза босқичида аниқланган тасниф индекслари талабнома экспертизасини ўтказиш жараёнида ўзгартирилиши мумкин.

194. Патент божи формуладаги бандлар учун белгиланган миқдордан кам тўланганда патент божи ва формуланинг мустақил бандлари сонини мувофиқлаштириш натижасида дастлаб формула таркибида бўлган баъзи бандлар чиқариб ташланиши мумкин. Бунда қарорда талабнома фақат тузатилган формулага нисбатан кўриб чиқишга қабул қилингани кўрсатилади.

195. Давлат экспертизаси давомида формулага киритилган тузатишлар бошқа фойдали моделга оид алоҳида бандлар пайдо бўлишига олиб келмаслиги керак, талабноманинг дастлабки материалларида мавжуд фойдали модель моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда киритилган бандлар бундан мустасно.

196. Талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилинганда, талабнома экспертизаси талабнома топширилган санадан ўн икки ой ўтгандан сўнг икки ой давомида ўтказилади.

Патент божи белгиланган миқдорда тўланганда, талабнома берувчи патент божи келиб тушганлик факти ҳақида хабардор қилинади.

Патент божи расмий экспертизанинг талабнома кўриб чиқишга қабул қилингани тўғрисидаги қарори талабнома берувчига юборилган санадан эътиборан уч ой ичида тўланади. Кўрсатилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади.

197. Патент божи расмий экспертизанинг талабнома кўриб чиқишга қабул қилингани тўғрисидаги қарори талабнома берувчига юборилган санадан эътиборан уч ой ичида тўланади. Кўрсатилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва талабнома берувчига бу тўғрисида хабарнома юборилади.

198. Талабнома экспертизасини ўтказиш учун патент божи белгиланган миқдордан кам тўланганда, патент божини формуланинг мустақил ва боғлиқ бандлари сонига уч ой ичида мувофиқлаштириш зарурлиги ҳақида хабарнома юборилади. Бунда талабнома берувчи экспертиза ўтказилиши керак бўлган фойдали моделларга тегишли формула бандларини кўрсатади ёки экспертиза ўтказилмайдиган бандлар чиқариб ташланган формулани тақдим этади ёхуд қўшимча патент божи тўловини амалга оширади.

199. Талабнома фойдали моделлар гуруҳига оид бўлганда, талабнома экспертизаси талабнома берувчи томонидан танланган бандлар юзасидан ёки танланган бандлар ҳақида белгиланган муддатда хабар берилмаганда, формуланинг биринчи бўлиб кўрсатилган бандлари юзасидан ўтказилади.

200. Талабнома берувчи фойдали модель учун талабномани ихтиро учун талабномага ўзгартирганда, талабноманинг фойдали модель учун талабнома сифатида кўриб чиқилиши тўхтатилади.

201. Талабнома экспертизаси доирасида қуйидагилар амалга оширилади:

фойдали модель устуворлигини белгилаш, агар у Қонуннинг 18-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларига кўра сўралса;

фойдали модель формуласини мазкур Регламентнинг 94 — 120-бандларида келтирилган талабларга мувофиқлигини текшириш;

қўшимча материалларни мазкур Регламентнинг 268 — 275-бандларига мувофиқ текшириш;

талабноманинг дастлабки материалларида ёки талабномани кўриб чиқишда эътиборга олинган қўшимча материалларда келтирилган формулада таърифланган фойдали моделнинг патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлигини текшириш.

202. Талабноманинг устуворлиги талабнома ваколатли органга топширилган сана бўйича белгиланади.

Талабномада фойдали моделнинг устуворлиги Қонуннинг 18-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларига кўра сўралмаганда, устуворлик тартибида ариза, тавсиф, формула ва чизмалар (агар улар фойдали модель моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса) бўлган талабнома ваколатли органга топширилган сана бўйича белгиланади.

203. Талабнома берувчи томонидан конвенция устуворлиги сўралаётганда қуйидагилар текширилади:

Париж конвенциясига аъзо давлатда топширилган биринчи талабноманинг нусхаси мавжудлиги, агар кўрсатилган нусха талабнома ваколатли органга топширилган санадан кейин топширилган бўлса, биринчи талабноманинг нусхаси тақдим этилиши керак бўлган уч ой муддатга риоя қилингани (биринчи талабномалар бир нечта бўлганда кўрсатилган шарт ҳар бир талабноманинг нусхаси учун бажарилади);

конвенция устуворлиги сўралаётган талабнома биринчи талабнома топширилган санадан эътиборан ўн икки ой муддатда топширилишига риоя қилингани, агар талабнома кўрсатилган муддатдан кечикиб топширилган бўлса, у тугаган санадан бошлаб икки ойлик муддатга риоя қилингани;

конвенция устуворлигини белгилаш тўғрисидаги ариза талабнома ваколатли органга келиб тушган санадан эътиборан уч ойдан кечиктирмай тақдим этилгани;

талабнома берилган фойдали модель биринчи талабномада очиб берилгани.

204. Талабнома берувчи томонидан фойдали модель устуворлигини ўзининг олдин топширган талабномасига нисбатан берилган қўшимча материаллар бўйича устуворликни белгилаш сўралганда, қуйидаги талабларга риоя қилингани текширилади:

ваколатли органга талабномада берилган фойдали модель моҳиятини ўзгартириши мумкин бўлган қўшимча материаллар келиб тушгани сабабли эътиборга олиниши мумкин эмаслиги ҳақидаги хабарнома юборилган санадан эътиборан уч ой ичида келиб тушгани;

олдин топширилган талабноманинг мазмунини ҳисобга олган ҳолда келиб тушган санаси бўйича устуворлик сўралаётган қўшимча материалларда фойдали модель моҳияти очиб берилгани.

205. Фойдали модель устуворлигини олдин топширилган талабнома топширилган санадан белгилаш сўралганда қуйидаги талабларга риоя қилингани текширилади:

бундай устуворлик сўралаётган талабнома худди ўша аввалги талабномани топширган талабнома берувчи томонидан топширилгани;

бундай устуворлик сўралаётган талабнома ваколатли органга олдинги талабнома топширилган санадан ўн икки ой мобайнида келиб тушгани;

фойдали модель моҳияти олдин топширилган талабномада очиб берилгани;

олдин топширилган талабнома бўйича ундан илгарироқ устуворлик сўралмагани.

206. Олдин топширилган бир нечта талабномалар бўйича устуворлик сўралганда, мазкур Регламентнинг 205-банди талабларига риоя қилингани уларнинг ҳар бирига нисбатан текширилади.

207. Топширилаётган талабномага олдин топширилган талабноманинг устуворлиги белгиланганда, олдин топширилган талабнома чақириб олинади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади.

208. Фойдали модель устуворлигини ажратилган талабнома бўйича белгилаш сўралганда қуйидаги талабларга риоя қилингани текширилади:

ажратилган талабнома ваколатли органга фойдали моделга ёки ихтирога биринчи талабнома устидан шикоят бериш имконияти қолмаган патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар ёхуд биринчи талабнома бўйича патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда фойдали модель ёки ихтирони Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш санасигача келиб тушгани;

ажратилган талабномадаги фойдали модель моҳияти олдинги талабномада, агар талабнома конвенция талабномасидан ажратиб олинган ва устуворлик унинг устуворлик санаси бўйича сўралаётган бўлса, биринчи талабномада очиб берилгани.

209. Мазкур Регламентнинг 203 — 208-бандларига мувофиқ фойдали модель устуворлигини белгилаш шартларига риоя қилинганини текширишда устуворлик сўралаётган талабнома ёки устуворлик сўраш учун асос бўлган қўшимча материаллар берилган талабнома чақириб олинмаганига эътибор қаратилади.

210. Фойдали моделнинг моҳиятини очишда олдин топширилган талабнома ёки унга келиб тушган қўшимча материаллар асосида устуворлик сўралганда қуйидагилар текширилади:

ушбу материалларда (олдин топширилган талабноманинг тавсифи, формуласи, қўшимча материалларнинг матнли қисми) талабнома берилган фойдали моделнинг формуласига киритилган барча белгилар кўрсатилганлиги;

устуворлик санаси сўралаётган материалларда фойдали моделнинг моҳияти уни амалга ошириш учун етарли даражада очиб берилгани.

211. Конвенция устуворлиги сўралганда мазкур Регламентнинг 210-бандидаги шартлар бажарилганлигини текширишда Париж конвенциясига аъзо давлатда берилган биринчи талабноманинг таржимаси тақдим этилади.

212. Мазкур Регламентнинг 203 — 208-бандларида кўрсатилган талаблар бажарилганда талабноманинг устуворлиги белгиланади.

213. Мазкур Регламентнинг 203 — 208-бандларида кўрсатилган талабларнинг бирортаси бажарилмаганда, талабнома устуворлиги Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмига мувофиқ белгиланади.

214. Устуворлик белгилангандан сўнг фойдали моделнинг ўзгартирилган формуласи тақдим этилганда, сўралаётган устуворликни белгилашга асослар мавжудлигини аниқлаш учун такроран текшириш ўтказилади.

215. Текшириш фойдали модель формуласининг охирги вариантига нисбатан ўтказилади. Бунда фойдали модель бирлиги талабига риоя этилгани аниқланади.

216. Фойдали модель бирлиги талаби бузилгани аниқланганда, талабнома берувчига сўровномада битта фойдали моделга ёки ягона ижодкорлик фикрини ташкил этган фойдали моделлар гуруҳига тегишли аниқликлар киритилган тавсиф ва формулани тақдим этиш таклиф қилинади.

Тузатилган формула таркибига янги бандлар киритилганда, қўшимча патент божи тўланади.

217. Фойдали модель формуласини текширишда талабномадаги фойдали моделнинг муҳим белгилари мажмуи кўрсатилган техник натижага эришиш учун етарли экани аниқланади.

Бирон-бир муҳим белги формулага киритилмаганда, лекин тавсифда ёки формуланинг боғлиқ бандида келтирилганда ва ушбу муҳим белгисиз техник натижага эришиб бўлмаслиги аниқланганда, талабнома берувчига бундай белгини формуланинг тегишли мустақил бандига киритиш таклиф этилади. Бунда техник натижага эришиш учун формулага ушбу белгини киритиш зарурлигини тасдиқлайдиган далиллар келтирилади. Бундай далиллар тавсифда очиб берилган белгилар ва техник натижа орасидаги сабаб-оқибат боғланишига ёки экспертиза томонидан ўтказилган илмий-назарий таҳлилга асосланиши мумкин.

218. Фойдали модель формуласини текшириш ундаги белгиларни мазкур Регламентнинг 113 — 120-бандларига мувофиқ идентификация қилиш имкониятини аниқлашдан иборат.

Белгини идентификация қилиш имкониятини таъминлаш учун унинг таърифини фойдали модель тавсифига асосан тузатиш зарур бўлганда, талабнома берувчига бундай тузатишни амалга ошириш таклиф этилади.

219. Белгини идентификация қилиш имконияти таъминланганда, лекин уни таърифлаш учун маълум бир техника соҳасида қабул қилинган атамаларга мос бўлмаган ёки эскирган атамалар қўлланилганда, талабнома берувчига формулага тегишли тузатишларни киритиш тавсия қилинади.

220. Формуладаги белгини текшириш жараёнида техник натижага эришиш учун етарли бўлган белгилар ёки электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурни ҳамда бундай дастурда ишлатиладиган алгоритмларни жалб қилган ҳолда таърифланадиган фойдали модель формуласининг белгилари мазкур Регламентнинг 51 — 58-бандларида келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Формулада техник натижага эришилмайдиган ёки фойдали моделни акс эттирадиган воситага оид бўлмаган белгилар мавжуд бўлганда, бундай белгини формуладан олиб ташлаш учун тегишли тузатишни амалга ошириш таклиф этилади.

221. Товар белгилари, географик кўрсаткичлар ва бошқа хусусий аломатларни акс эттирувчи воситалар фойдали модель формуласига киритилмайди.

222. Формулада умумий тушунча билан ифодаланган белги мавжуд бўлганда мазкур Регламентнинг 102-бандига мувофиқ ундан фойдаланиш тўғрилиги аниқланади.

Белги функция ва хусусият билан таърифланганда, белги формуланинг мустақил бандига киритилган бошқа муҳим белгилар билан биргаликда талабномада кўрсатилган техник натижага эришиш учун етарлилиги текширилади.

223. Талабномада кўрсатилган техник натижага эришиш фақатгина экспериментал маълумотлар билан тасдиқланганида, тавсифда керакли маълумотларни ўз ичига олган мисоллар келтирилади. Ушбу мисоллар асосидаги хулосаларга таянган фойдали модель белгисини тавсифлашда аниқ ҳолатлар ва умумлаштиришнинг ўринлилиги текширилади.

224. Экспертиза томонидан умумий тушунчалар билан ифодаланган белгидаги бирор аниқ ҳолатда талабнома берувчи томонидан кўрсатилган техник натижага эришилмаслиги аниқланганда, тегишли далиллар келтирилиб, уларни рад этиш ёки тузатиш киритиш таклиф этилади.

225. Формулани мазкур Регламентнинг 113-банди талабига мувофиқлигини текширишда фойдали моделни таърифлайдиган тушунча унинг тавсифида келтирилгани ёки чизмада ифодалангани аниқланади.

226. Талабномада бир звеноли ёки битта мустақил бандли кўп звеноли формула келтирилганда бундай формулада (мазкур Регламентнинг 16 — 18-бандлари талабларига мувофиқ) битта фойдали модель таърифлангани текширилади.

227. Мазкур Регламентнинг 16 — 18-бандлари талаблари бузилгани аниқланганда, юбориладиган сўровномада бу ҳақида маълум қилинади ва тегишли патент божини тўлаб, формулани тузатиш таклиф қилинади. Бунда тузатилган формулада фойдали модель бирлиги талаби бажарилиши ва тузатилган формулага аввал мустақил банд сифатида кўрсатилмаган янги мустақил бандлар киритилганда, тегишли патент божини тўлаш ёки талабнома берувчи формулани тузатишни рад этганда кейинги кўриб чиқишда эътиборга олинадиган фойдали моделни кўрсатиш зарурлиги келтирилади.

Белгини таърифлашда талабнома берувчи муқобил тушунчадан ноўрин фойдаланганда юзага келган хато кўрсатилади.

228. Бир нечта мустақил бандли кўп звеноли формула таклиф қилинганда, уларнинг ҳар бири мазкур Регламентнинг 102-банди талабларига мувофиқлиги текширилади.

229. Формулани текширишда қўшимча равишда қуйидагилар эътиборга олинади:

кўп звеноли формуланинг боғлиқ бандларида фойдали моделнинг аниқ ҳолларда амалга оширилиши;

формулада мустақил банднинг белгиларини чиқариб ташлашни ёки алмаштиришни назарда тутадиган боғлиқ банднинг мавжудлиги.

230. Формуланинг мустақил бандларида таърифланган фойдали моделлар ўзаро ягона ижодкорлик фикрни ташкил қилган ҳолда боғлиқ бўлганда ягона ижодкорлик фикри шарти бажарилган ҳисобланади.

231. Мустақил бандларда таърифланган фойдали моделларни вариантларга тегишлилигини текширишда фойдали моделларнинг кўрсатилган вазифаси ва техник натижалар мослиги текширилади.

232. Фойдали модель формуласини текширишда формуланинг тузилиши ва баён қилиниши белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланганда, формулани тузатиш таклиф қилинади.

233. Ўзгартирилган формулага нисбатан мазкур Регламентнинг 217 — 231-бандларига мувофиқ текшириш ўтказилади.

Фойдали моделнинг патентга лаёқатлилигини текшириш учун талабнома берувчи томонидан ўзгартирилган формула қабул қилинади.

234. Бир звеноли ёки битта мустақил бандли кўп звеноли формулада биттадан ортиқ фойдали модель борлиги аниқланганда, талабнома берувчига кўриб чиқилиши керак бўлган фойдали моделни кўрсатиш таклиф этилади ва экспертиза талабнома берувчи томонидан кўрсатилган фойдали моделнинг патентга лаёқатлилигини текширишни давом эттиради.

235. Формулада муқобил тушунча билан ифодаланган белги мавжуд бўлганда, патентга лаёқатлиликни текшириш бундай тушунчани ичига олган белгиларнинг ҳар бир мажмуига нисбатан ўтказилади.

236. Муаллиф ёки талабнома берувчи фойдали моделга тааллуқли ахборотни ошкор этган санадан эътиборан олти ойлик муддатда ваколатли органга ушбу фойдали моделга талабнома топширганда ошкор этилган ахборот техника тараққиёти даражасига киритилмайди.

237. Техник ечимнинг таърифланиши бўйича уни тушуниш мумкин бўлмаганда, талабнома берувчига аниқланган камчиликларни кўрсатиб, ҳуқуқий асосга эга далиллар келтирилган, етишмаган ёки тузатилган ҳужжатларни тақдим этиш таклиф этилган сўровнома юборилади.

238. Фойдали моделдан фойдаланиш мумкинлигини аниқлашда талабнома материалларида фойдали моделнинг вазифаси кўрсатилгани текширилади.

239. Формула бандларидаги таърифларни амалга ошириш учун талабноманинг унинг устуворлик санасида топширилган материалларида воситалар ва усуллар баён қилингани текширилади. Талабнома материалларида бундай воситалар ва усуллар бўлмаганда, улар ҳақидаги маълумотлар фойдали модель устуворлиги санасигача оммавий тарзда ошкор бўлган ахборот манбаларидан маълум бўлиши керак.

240. Формуладаги белгида келтирилган тушунчалар фойдали моделни амалга ошириш ва кўрсатилган вазифани бажариш учун фақат экспериментал маълумотлар орқали тасдиқланганда, фойдали модель тавсифида келтирилган мисоллар етарлилиги (мазкур Регламентнинг 73-банди ) текширилади.

241. Фойдали моделнинг устуворлик санасида мазкур Регламентнинг 238 — 240-бандлари талабларига риоя қилинганда формуланинг мустақил бандида таърифланган фойдали модель саноатда қўллаш мумкин деб эътироф этилади.

Кўрсатилган талабларнинг биронтаси бажарилмаганда талабнома берувчига экспертизанинг тегишли далилларига нисбатан ўз фикрини билдириш ва формулани тузатиш тўғрисидаги сўровнома юборилади.

242. Саноатда қўллаш шартига мувофиқ эмаслиги аниқланган фойдали моделга нисбатан янгилик шартига мувофиқлик юзасидан текширув ўтказилмайди.

243. Қонуннинг 7-моддаси иккинчи қисмига биноан фойдали моделнинг янгилигини текшириш фойдали модель формуласининг мустақил бандидаги барча белгилар мажмуига нисбатан ўтказилади.

244. Ахборот излаш формула, тавсиф ва чизма асосида ўтказилади.

245. Талабнома экспертизасини ўтказиш учун патент божи тўланган санагача талабнома берувчи фойдали модель бирлиги талаби бузилгани ҳақидаги хабарномага белгиланган муддатда жавоб бермаганда, ахборотни излаш ишлари формулада биринчи кўрсатилган фойдали модель (ягона ижодкорлик фикрини ташкил қилган фойдали моделлар гуруҳи) бўйича ўтказилади.

246. Техника тараққиёти даражасини аниқлашда оммавий тарзда ошкор этилган ахборот манбаидаги маълумотлардан фойдаланилади.

Қуйидагилар ахборот манбаини техника тараққиёти даражасига киритишни белгилайдиган сана ҳисобланади:

муҳофаза ҳужжатларига нашр қилинган тавсифлар учун — уларда кўрсатилган нашр этиш санаси;

миллий ва бошқа босма нашрлар учун — уларда кўрсатилган нашр этишга имзо қўйилган сана;

нашр этишга имзо қўйилган сана кўрсатилмаган миллий босма нашрлар ва бошқа босма нашрлар учун — улар эълон қилинган кун, нашр қилиниш йил ва ой билан белгиланганда — ойнинг охирги куни, нашр қилиниш йил билан белгиланганда — 31 декабрь;

сақлаш учун топширилган мақола, шарҳлар, монография ва бошқа материаллар учун — уларни депозитарийга топшириш санаси;

илмий-тадқиқот ишлари ҳақидаги ҳисоботлар, тажриба-конструкторлик ишларига тушунтириш хатлар ва ташкилотларда бўлган конструкторлик, технологик ва лойиҳа ҳужжатлардаги ахборотлар учун — улар тегишли ташкилотларга келиб тушган санаси;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар учун — улар ваколатли ташкилотда ҳисобга олинган сана;

қўлёзма ҳуқуқида чоп этилган диссертация материаллари ва диссертация авторефератлари учун — уларнинг тарқатилган санаси;

танловга қабул қилинган ишлар учун — улар танишиш учун очиқ намойиш қилинган ва танлов ўтказишга оид ҳужжатлар билан тасдиқланган сана;

интернет тармоғи маълумотлари, визуал ахборот манбалари (плакат, модель, электрон ахборот ташувчи восита, маҳсулот ва шу кабилар) учун — уларни кўриш мумкин бўлган сана;

кўргазмага қўйилган экспонатлар учун — уларни кўрсатиш бошланган ва ҳужжат билан тасдиқланган сана;

оғзаки маърузалар, сўзга чиқишлар учун — маърузалар, сўзга чиқишлар санаси;

радио, телевидение, кино орқали маълумотлар учун — оммага ошкор этилган сана;

техника воситасидан фойдаланиш натижасида маълум бўлган маълумотлар учун — оммага ошкор этилган сана.

247. Фойдали моделнинг янгилигини аниқлаш чоғида бирмунча олдин устуворликка эга бўлган ҳолда, Ўзбекистон Республикасида топширилган ва чақириб олинмаган патент бериш ҳақидаги талабномалар ҳам ҳисобга олинади.

248. Текширишда аниқланган талабнома чақириб олинмаганда ёки чақириб олиш муддати ўтмаганда, талабнома берувчига шундай талабнома мавжудлиги ҳақида (талабнома берувчини кўрсатмасдан ва мазмунини очмасдан) ва талабнома экспертизаси аввалроқ устуворликка эга бўлган талабнома бўйича бир қарорга келингунга қадар тўхтатиб турилиши ҳақида маълум қилинади.

Талабнома берувчи талабнома экспертизаси тўхтатиб турилишидан норози бўлганда, фойдали модель янгилик шартига мувофиқ эмас деб топилади.

249. Ўзбекистон Республикасида муҳофазага олинган барча фойдали модель ва ихтиролар устуворлик санасидан эътиборан техника тараққиёти даражасига киритилади.

250. Ахборотни излаш жараёнида худди шундай вазифани бажарадиган фойдали модель белгиларига ўхшаш бўлган белгилар билан таърифланадиган восита топилганда, ахборотни излаш тўхтатилмайди ва охиригача тўлиқ ҳажмда олиб борилади.

Фойдали модель бошқа фойдали модель ёки ихтиро формулаларидаги мустақил бандларнинг мазмунларига мос тушганда ўхшаш деб эътироф этилади.

251. Техника тараққиёти даражасидан фойдали модель формуласидаги барча белгилар билан айнан бир хил белгилардан иборат маҳсулот ёки усул аниқланганда, фойдали модель янгилик шартига мувофиқ эмас деб эътироф этилади.

252. Боғлиқ бандларга эга бўлган формуланинг мустақил бандида таърифланган фойдали модель янгилик шартига мувофиқ бўлганда, боғлиқ бандларга нисбатан техника тараққиёти даражаси таҳлили ўтказилмайди.

253. Боғлиқ бандларга эга бўлган формуланинг мустақил бандида таърифланган фойдали моделнинг янгилик шартига мувофиқ эмаслиги аниқланганда, талабномани кейинги кўриб чиқиш мазкур Регламентнинг 255-банди ва 258-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ амалга оширилади.

254. Фойдали моделнинг янгилик шартига мувофиқ эмаслиги аниқланганда талабнома берувчига экспертиза далиллари баён қилинган ва бу далилларга нисбатан ўз фикр-мулоҳазаларини ҳамда зарур ҳолларда талабноманинг дастлабки материаллари асосида фойдали моделнинг тузатилган формуласини тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома юборилади.

255. Фойдали модель боғлиқ бандларга эга кўп звеноли формула билан таърифланганда ва мустақил банднинг янгилик шартига жавоб бермаслиги сабабли патентга лаёқатли эмаслиги аниқланганда, талабнома берувчига бу ҳақида маълум қилинади ва талабномани кўриб чиқишни давом эттиришда фойдали моделнинг тузатилган формуласини тақдим этиш таклиф этилади.

256. Боғлиқ бандларга эга бўлган мустақил бандга нисбатан фойдали моделнинг патентга лаёқатлилиги аниқланганда, ушбу боғлиқ бандлардаги фойдали модель белгиларининг таърифи фойдали моделни амалга оширишга ёки вазифасини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги текширилади.

257. Боғлиқ бандларга эга бўлган кўп звеноли формула билан таърифланган фойдали моделни патентга лаёқатлилик шартларига нисбатан текшириш натижаси ижобий бўлган ҳолда, у патентга лаёқатли деб тан олинади.

258. Фойдали моделлар гуруҳига оид талабнома топширилганда, патентга лаёқатлиликни текшириш гуруҳга кирган ҳар бир фойдали моделга нисбатан ўтказилади. Гуруҳнинг патентга лаёқатлилиги ундаги барча фойдали моделлар патентга лаёқатли бўлганда тасдиқланади.

Фойдали моделлардан бири патентга лаёқатли эмаслиги аниқланганда, талабнома берувчига бу ҳақида маълум қилинади ва келтирилган далиллар ҳақида ўз фикрини билдириш ҳамда зарур ҳолда патентга лаёқатли бўлмаган фойдали модель бандини формуладан чиқариб ташлаш ёки бу бандларни тузатилган ҳолда тақдим этиш таклиф этилади.

259. Мазкур Регламентнинг 258-бандига мувофиқ талабнома берувчи томонидан фойдали моделнинг ўзгартирилган формуласи тақдим этилганда, талабномани ушбу формулада таърифланган фойдали моделга нисбатан мазкур Регламентнинг 214 — 234-бандларига мувофиқ қўриб чиқиш давом эттирилади.

Талабнома берувчи экспертиза сўровномасидаги фикрларни рад этувчи далилларни ва ўзгартирилган формулани келтирмасдан аввалги формула билан патент беришни талаб қилганда, патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

260. Қонуннинг 20-моддасига кўра қўшимча материалларни тақдим этиш сўралган сўровнома бундай материалларсиз талабнома экспертизасини ўтказиш мумкин бўлмаганда юборилади.

261. Сўровнома юбориш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

фойдали модель формуласини мазкур Регламентнинг 214 — 234-бандларига мувофиқ текшириш натижалари бўйича аниқлаш зарурати;

фойдали моделнинг патентга лаёқатлилигини мазкур Регламентнинг 235 — 259-бандларига мувофиқ текшириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш зарурати;

бир хил устуворлик санасига эга бўлган айнан ўхшаш саноат мулки объектларига талабномаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ саволларни ҳал қилиш зарурати.

262. Талабномани кўриб чиқишда юзага келадиган бошқа турдаги масалалар мазкур Регламентнинг 261-бандидаги асосларга қўшимча равишда юбориладиган сўровномага киритилади.

263. Сўровнома ёки хабарномада келтириладиган фикр ва мулоҳазалар илмий-техника ёки ҳуқуқий тусдаги далиллар билан асосланади.

264. Талабнома берувчи патентга лаёқатлилиги ҳақида хулоса олинган фойдали модель формуласига идентификация қилинмаган ёки талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган белгини ёхуд таърифи ахборот манбаига ҳавола қилиш билан алмаштирилган белгини киритишни ёки талабнома топширилгандан кейин талабнома берувчи томонидан таклиф этилган ва мазкур Регламентнинг 214 — 234-бандларига мувофиқ эътиборга олинмаган янги мустақил бандни киритишни талаб қилганда, талабнома берувчига ушбу белгини (банд) ўз таркибига киритмаган формулани тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома юборилади.

265. Сўровномада ахборот манбаи келтирилганда ушбу манбани топиш учун зарур бўлган барча библиографик маълумотлар, шунингдек, талабномани кўриб чиқишда эътиборга олинган маълумотлар, ушбу манбадан топиш учун керак бўладиган бошқа маълумотлар кўрсатилади.

266. Сўровномани юбориш учун фойдали моделнинг патентга лаёқатлилигини текшириш натижалари бўйича формула, тавсиф ва чизмаларга тузатишлар киритиш орқали аниқлаштириш зарурати асос бўлганда, уларнинг тузатилган саҳифаларини тақдим этиш таклиф қилинади. Бунда сўровномада талабнома материалларини тузатишга оид тўлиқ тушунтиришлар келтирилади.

267. Ўзгартирилган формула асосида патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилиш учун формулани ўзгартириш тавсифга ва чизмага тузатишлар киритишни тақозо этса (шу жумладан, экспертиза томонидан аввал кўрсатилган лекин тузатилмаган камчиликлар мавжуд бўлганда), материалларни тузатиш тўғрисидаги таклифни ўз ичига олган сўровнома юборилади.

268. Қўшимча материаллар билан бирга тузатилган формула бўлганда, дастлабки формулада мустақил банд сифатида ажратиб кўрсатилмаган бир ёки бир неча мустақил бандларни киритиш билан тузатилгани ва патент божи тўлангани текширилади.

269. Қўшимча материаллар таркибида талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган ва формулага киритиш талаб этилган белгилар мавжуд бўлганда, қўшимча материаллар фойдали модель моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилади.

270. Қўшимча материалларда келтирилган ва формулага киритилиши сўралаётган белгилар талабнома ваколатли органга келиб тушган санада формулада ёки тавсифда очиб берилмаганда талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган деб эътироф этилади.

271. Талабноманинг дастлабки материалларида белгини бажаришнинг аниқ ҳолатлари очилмасдан умумий тушунча билан берилганда, формулага киритилиши керак бўлган белги деб ҳисобланган бундай аниқ ҳолатларнинг қўшимча материалларда тақдим этилиши фойдали моделнинг моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилади.

272. Қуйидаги қўшимча материаллар фойдали модель моҳиятини ўзгартирмайди:

фойдали моделни амалга ошириш шароитлари ҳақидаги янги маълумотлар;

фойдали моделни амалга оширишдаги мисоллар;

қўшимча техник натижа олиш имкониятлари;

аниқликлар киритилган график материаллар;

формулага киритилмайдиган ва ундаги белгиларга тааллуқли бўлмаган бошқа материаллар.

273. Қўшимча материаллар фойдали моделнинг моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилганда, талабнома берувчига бундай хулосага келиш учун қўшимча материаллардаги қайси маълумотлар асос бўлгани ҳақида маълум қилинади. Талабномани кейинги кўриб чиқиш қўшимча материалларда берилган формулага нисбатан, лекин талабнома топширилган устуворлик санасидаги тавсифда ва формулада очиб берилган белгилар бўйича давом эттирилади.

274. Фойдали моделнинг вазифасини ифодалайдиган дастлабки умумий тушунча формулада бошқаси билан алмаштирилганда, улар бир хил маънода ва бир-бирига боғлиқ бўлганда, яъни улар тўлиқ ёки қисман мос келганда, фойдали моделга тегишли деб эътироф этилади.

275. Қуйидаги ҳолларда формулани ўзгартириш талабномадаги фойдали моделга тааллуқли деб ҳисобланади:

фойдали модель объектининг тури (қурилма, усул, модда) ўзгартирилганда, бунда янгидан кўрсатилган объект тури дастлабки фойдали модель формуласида келтирилган белгиларга нисбатан кўпроқ мос келганда;

биринчи талабномадаги фойдали модель объекти «янги вазифада қўллаш» кўрсатилган янги вазифадаги объект билан алмаштирилганда, агар объект тўғрисидаги маълумотлар устуворлик санасигача оммага маълум бўлмаган ҳолларда объектни қўллашга доир талабнома берилса;

дастлабки кўрсатилган фойдали модель объектини «янги вазифада қўллаш» фойдали модель объектига алмаштирилганда, агар устуворлик санасигача оммага маълум бўлган маълумотлардан талабнома берилган объектдан фақат вазифаси билан фарқланувчи восита маълумлиги аниқланса.

276. Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ талабнома берувчи патент бериш ҳақидаги қарор қабул қилингунга қадар фойдали модель ҳақидаги талабномани ихтиро ҳақидаги талабномага ўзгартириши мумкин.

Фойдали моделга бўлган талабнома ихтирога патент бериш ҳақидаги талабномага ўзгартирилганда, уни фойдали моделга талабнома сифатида кўриб чиқиш тўхтатилади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади.

Бундай ўзгартиришда фойдали модель талабномасининг устуворлиги сақланиб қолади ва кейинги иш юритиш ихтирога патент бериш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

277. Фойдали моделнинг патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлиги аниқланганда, талабнома берувчига таклиф қилинган формула билан фойдали моделга патент берилиши мумкинлиги ҳақида сўровнома юборилади ва экспертиза хулосаларига нисбатан ўз фикрини маълум қилиш таклиф этилади.

Сўровнома юборилган санадан бошлаб уч ой ичида талабнома берувчи ўз фикрини маълум қилмаганда ёки экспертизанинг фикрига розилиги келиб тушганда, сўровномада баён қилинган формула билан патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинади ва нашр этишда биринчи берилган фойдали модель тавсифидан фойдаланилади.

278. Талабнома материаллари белгиланган талабларга зид эмас ҳақидаги хулосага келинганда фойдали моделга патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинади ва талабнома берувчига юборилади.

279. Экспертиза томонидан талабнома материалларининг Қонун ва мазкур Регламент қоидаларига зид эканлигининг аниқланиши фойдали моделга патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилишга асос бўлади.

280. Битта мустақил банд ва боғлиқ бандларга эга бўлган кўп звеноли формулада таърифланган фойдали моделнинг мустақил банди патентга лаёқатлиликнинг биронта шартига мувофиқ эмаслиги аниқланганда, патент беришни рад этиш тўғрисида қарор чиқарилади.

281. Фойдали моделлар гуруҳидан иборат бўлган кўп звеноли формуланинг мустақил бандларида таърифланган фойдали моделларнинг бири ёки ҳар хил муқобил белгиларни ўз ичига олган белгилар мажмуида патентга лаёқатлиликнинг шартларидан бирига мувофиқ эмаслиги аниқланиб, талабнома берувчи формулани тузатишдан ёки ушбу фойдали модель белгисини формуладан чиқариб ташлашдан бош тортганда, кўрсатилган белгилар мажмуига патент беришни рад этиш тўғрисида қарор чиқарилади ва унда патентга лаёқатли деб аниқланган бошқа фойдали моделларнинг патентга лаёқатли эканлиги эътироф этилади.

282. Талабнома берувчининг хоҳишига кўра давлат экспертизаси Марказ томонидан тезкор тартибда, яъни талабнома кўриб чиқишга қабул қилингани тўғрисида қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида ўтказилиши мумкин.

Давлат экспертизаси ўтказиш талабнома берувчининг бу ҳақидаги илтимосномасига асосан тезкор тартибда ўтказилади. Бунда экспертизани тезкор тартибда ўтказиш ҳақидаги илтимоснома ваколатли органга талабнома билан бир пайтда ёки у топширилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим қилиниши керак.

283. Давлат экспертизасини тезкор тартибда ўтказишда ахборотни излаш жараёни талабнома берувчи ва Марказ ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

284. Давлат экспертизасини тезкор тартибда ўтказишда ахборотни излаш жараёнида расмий экспертиза якунланган кундан бошлаб ўн кун ичида амалга оширилади.

Давлат экспертизасини тезкор тартибда ўтказиш ҳақидаги илтимоснома расмий экспертиза якунлангандан сўнг келиб тушганда ахборотни излаш жараёнида илтимоснома келиб тушган санадан эътиборан ўн кун ичида амалга оширилади.

285. Ахборотни излаш натижалари бўйича ҳисобот тузилади ва ҳисобот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

талабнома рақами;

талабноманинг топширилган санаси;

фойдали моделнинг номи;

ахборот излаш соҳаларини таснифловчи ХПТ рубрикасининг индекси, ХПТ рубрикасига боғлиқ ҳолда излаш кўламига киритилиши зарур бўлган мамлакатлар патент ҳужжатларининг рўйхати, тегишли мавзу бўйича ахборот манбалари;

ахборот излаш мавзуси бўйича ҳужжатлар ва уларнинг аниқ қисмларига библиографик маълумотлар кўринишидаги ҳаволалар (талабнома бўйича илгарироқ устуворлик сўралганда талабнома топшириш санасидан олдин, бироқ талабнома устуворлиги санасидан кейин нашр қилинган маълумотлар алоҳида белгилаб қўйилади);

илгарироқ устуворликка эга бўлган, бироқ эълон қилинмаган талабномалар;

ахборот излашнинг тугатилган санаси.

Ахборот излашнинг ҳажмига ҳамма фойдалана оладиган ҳар қандай ахборот манбалари киритилиши мумкин.

286. Ахборот излаш якунлангандан сўнг унинг натижалари асосида мазкур Регламентнинг 197 — 281-бандларига мувофиқ фойдали моделнинг патентга лаёқатлилиги текширилади.

287. Белгиланган патент божи тўланганда ваколатли орган фойдали моделни мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги Фойдали моделлар давлат реестрида автоматик тарзда рўйхатдан ўтказади. Бунда фойдали моделга берилган патент ва унинг иловаси электрон шаклда ахборот тизими орқали талабнома берувчига юборилади.

Фойдали модель рўйхатга олингани тўғрисидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан расмий ахборотномада эълон қилинади.

Талабнома берувчининг хоҳишига кўра фойдали моделга берилган патент ва унинг иловаси почта алоқаси орқали кўрсатилган манзилга юборилиши мумкин.

7-боб. Халқаро талабномани топшириш ва уни кўриб чиқиш

288. РСТга мувофиқ ваколатли орган Ўзбекистон Республикасида халқаро талабномани қабул қилувчи идора, халқаро талабномада кўрсатилган ва танланган идора функциясини бажаради. Ваколатли орган халқаро талабнома бўйича иш юритишда РСТ, РСТнинг Йўриқномаси (кейинги ўринларда — Йўриқнома), БИМТ Халқаро бюроси томонидан чоп этиладиган тегишли қўлланмалар, шунингдек, Қонун ва мазкур Регламентга амал қилади.

289. Халқаро талабномани кўриб чиқиш бошланадиган сана сифатида халқаро талабноманинг устуворлик санасидан эътиборан ўттиз бир ой муддатдан кейинги сана ҳисобланади.

Халқаро талабноманинг давлат экспертизасини кўрсатилган муддатдан аввал бошлаш ҳақидаги илтимоснома халқаро чоп этиш санасигача берилганда, талабноманинг таржимаси билан бирга халқаро талабномани қабул қилувчи идора томонидан тасдиқланган ва халқаро топшириш санаси белгиланган нусхаси тақдим этилади.

290. Халқаро талабномани миллий фазага ўтказиш учун талабнома берувчи томонидан халқаро талабноманинг устуворлик санасидан эътиборан ўттиз бир ой муддатда бошқа тилда топширилган халқаро талабнома аризасининг таржимаси, халқаро талабноманинг нашр варағи, формуланинг таржимаси тақдим этилади ва бунда патент божи тўланади. Халқаро талабнома аризасининг таржимаси ўрнига мазкур Регламентда назарда тутилган Ўзбекистон Республикасида фойдали моделга патент бериш ҳақидаги ариза топширилиши мумкин.

291. Халқаро талабнома аризасининг таржимасига талабнома материалларининг таржималари халқаро талабномани топшириш санасида топширилган кўринишда илова қилинади.

Ўзгартирилган формулали халқаро талабнома миллий фазага ўтказилганда, ўзгартирилган формуланинг таржимаси киритилган ўзгартиришларга нисбатан тушунтиришларнинг таржимаси билан бирга берилади.

292. Халқаро талабнома фойдали модель формуласи, тавсиф ва чизмаларга РСТнинг 34 (2b)-моддасига мувофиқ киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, миллий фазага ўтказилганда Халқаро дастлабки экспертиза органи томонидан қабул қилинган ўзгартиришлар ҳисобга олинган халқаро талабноманинг таржимаси тақдим этилади.

293. Мазкур Регламентнинг 289 — 292-бандларида кўрсатилган материаллар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, халқаро талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади.

294. Миллий фазага ўтиш муддати ўтказиб юборилгандан сўнг ўн икки ой ичида тақдим этилган материаллар белгиланган патент божи тўланганда кўриб чиқишга қабул қилинади.

295. Халқаро талабноманинг расмий экспертизасини ўтказишда мазкур Регламентнинг 177 , 180 — 195-бандлари талабларига риоя қилингани ҳамда қуйидагилар текширилади:

аризада келтирилган маълумотлар халқаро талабноманинг нашр варағида кўрсатилган библиография маълумотларига мослиги;

талабнома берувчининг номи ўзгаргани, муаллифлар, сўралаётган устуворлик ҳақидаги ҳужжатларнинг мавжудлиги;

халқаро патент излаш ҳисоботининг мавжудлиги;

халқаро дастлабки экспертиза хулосасининг мавжудлиги (агар у ўтказилган бўлса).

296. Халқаро патент излаш ҳисоботи ва халқаро дастлабки экспертиза хулосасида фойдали модель бирлиги талаби бузилгани ҳақидаги хулоса ва уларнинг асосланиши берилганда ҳамда талабнома берувчи томонидан РСТнинг 17 (3а) ва 34 (3а)-моддаларида назарда тутилган қўшимча божлар тўланмагани сабабли халқаро талабноманинг бирон-бир қисмлари бўйича халқаро патент излаш ҳисоботи ва халқаро дастлабки экспертиза хулосаси бўлмаганда, ушбу қисмлар бўйича патент божини тўлаш шарти билан экспертиза томонидан кўриб чиқишга қабул қилинади.

Патент божи тўланмаганда халқаро талабноманинг фақат халқаро патент излаш ҳисоботида берилган ва халқаро дастлабки экспертиза ўтказилган қисмлари кўриб чиқишга қабул қилинади.

8-боб. Якунловчи қоидалар

297. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ сўровномага талабнома берувчи томонидан тўлиқ жавоб уч ой ичида тақдим этилади. Ушбу муддат ичида сўралган материалларни тақдим этиш имконияти бўлмаганда, талабнома берувчининг илтимосномасига кўра жавоб бериш ўн икки ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома тақдим этилганда, белгиланган миқдорда патент божи тўланади. Мазкур бандда назарда тутилган шартларга риоя этилганда муддат узайтирилади ва бу ҳақида хабарнома юборилади.

298. Талабнома берувчига сўровнома юборилганда тегишли экспертиза муддати тўхтатиб турилади.

299. Сўровномага белгиланган муддатда тўлиқ жавоб берилмаганда ёки жавобни топшириш муддатини узайтириш шартларига риоя этилмаганда, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабарнома юборилади.

300. Экспертизанинг сўровномасига жавоб хатини тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатлари талабнома берувчининг илтимосномасига кўра тикланиши мумкин. Илтимоснома талабнома чақириб олинган санадан бошлаб ўн икки ой ичида топширилади.

Илтимоснома билан биргаликда сўровномага тўлиқ жавоб хати тақдим этилади ва белгиланган миқдорда патент божи тўланади.

Мазкур банднинг шартларига риоя этилганда, талабнома иш жараёнига тикланади ва бу ҳақида хабарнома юборилади.

301. Талабнома берувчи талабномага алоқадор иш юритиш билан ахборот тизими орқали танишиши мумкин.

302. Сўровнома, хабарнома, давлат экспертизаси қарорлари ва фойдали моделга бериладиган патент QR-код (матрик штрихли код) қўйиш билан тасдиқланиб юборилади.

303. Давлат экспертизаси қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига белгиланган тартибда апелляция берилиши мумкин.

304. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Фойдали моделга патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Фойдали моделга патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Талабнома берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари маркази, Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда — ваколатли орган) ахборот тизими ёки ЯИДХП ёхуд почта алоқаси орқали талабнома топширади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Талабнома берувчи Талабнома топшириш учун патент божини тўлайди. Талабнома топшириш билан бир вақтда 3-босқич Ваколатли орган 1. Талабномани қабул қилади. 2. Талабноманинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани тегишли равишда ваколатли органнинг ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали талабнома берувчига юборади. Патент божи тўлангандан сўнг автоматик тарзда 4-босқич «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси 1. Талабномани расмий экспертизадан ўтказади. 2. Расмий экспертиза натижаси бўйича талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилингани тўғрисидаги қарорни талабнома берувчига юборади. Талабнома келиб тушган санадан бошлаб 2 ойдан сўнг бир ой давомида 5-босқич Талабнома берувчи Фойдали модель ҳақидаги талабномани экспертизадан ўтказиш учун патент божини тўлайди. Талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарор санасидан бошлаб 3 ой давомида 6-босқич «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси 1. Фойдали модель ҳақидаги талабномани экспертизадан ўтказади. 2. Экспертиза натижаси бўйича сўровнома ёки фойдали моделга патент бериш тўғрисидаги қарорни талабнома берувчига юборади. Талабнома кўриб чиқишга қабул қилинганда талабнома топширилган санадан ўн икки ой ўтгандан сўнг 2 ой давомида (экспертизани тезкор тартибда ўтказишда талабнома кўриб чиқишга қабул қилингани тўғрисида қарор чиқарилган кундан эътиборан 1 ой давомида) 7-босқич Талабнома берувчи Фойдали моделни рўйхатдан ўтказиш, маълумотларни эълон қилиш, патент бериш ва патентнинг амал қилиш муддати учун патент божини тўлайди. Патент бериш тўғрисидаги қарор жўнатилган санадан бошлаб 3 ой давомида 8-босқич Ваколатли орган Фойдали моделни рўйхатдан ўтказади, маълумотларни расмий ахборотномада эълон қилади ва муҳофаза ҳужжатини беради. Патент божи тўлиқ тўланганда автоматик тарзда

Фойдали моделга патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

НАМУНА Фойдали моделга патент бериш ҳақида АРИЗА (21) Талабноманинг қайд рақами: ____________________________ (22) Талабноманинг келиб тушган санаси: _____________________________ Ёзишмалар учун манзил: _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ (85) Халқаро талабномани миллий фазага ўтказиш санаси: _____________________________ Телефон: ____________________ (86) _______________________________________ (халқаро талабноманинг қабул қилувчи идора томонидан белгиланадиган қайд рақами ва халқаро топшириш санаси) (87) _______________________________________ (халқаро талабномани халқаро эълон қилиш рақами ва санаси) Фойдали моделга патент бериш ҳақида АРИЗА Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (54) Фойдали моделнинг номи: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (71) Талабнома берувчи: __________________________________________________________ __________________________________________________________ __________________________________________________________ __________________________________________________________ __________________________________________________________ (жисмоний шахслар учун Ф.И.О. ёки юридик шахснинг таъсис ҳужжати бўйича тўлиқ номи) СТИР ёки ЖШШИР (маҳаллий талабнома берувчилар учун) : ____________________________ ____________________________ ____________________________ БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса) : ____________________________ ____________________________ Фойдали модель устуворлигини қуйидаги санадан белгилашингизни сўрайман: □ биринчи талабнома берилган санадан («Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонуннинг (кейинги ўринларда — Қонун) 18-моддаси иккинчи қисми иккинчи хатбошиси ); □ ваколатли органга олдинроқ топширилган талабноманинг келиб тушиш санасидан (Қонуннинг 18-моддаси иккинчи қисми учинчи хатбошиси ); □ олдин топширилган талабномага қўшимча материалларнинг келиб тушиш санасидан (Қонуннинг 18-моддаси иккинчи қисми тўртинчи хатбошиси ); □ ажратилган алоҳида талабномага биринчи талабноманинг устуворлик санасидан. (31) Биринчи (олдин топширилган, дастлабки) талабнома рақами (32) Сўралаётган устуворлик санаси (33) БИМТ ST.3 стандарти бўйича талабнома топшираётган томоннинг мамлакат коди (конвенция устуворлиги сўралганда) □ (74) Вакил ( Ф.И.О. ёки номи, патент вакилининг рўйхат рақами, почта манзили ) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Телефон:____________________ Илова қилинган ҳужжатларнинг рўйхати: Саҳифалар сони □ тавсиф □ формула (мустақил бандлар сони, боғлиқ бандлар сони) □ чизмалар ва бошқа материаллар □ реферат □ ишончнома □ биринчи талабноманинг нусхаси ( конвенция устуворлиги сўралганда ) □ талабноманинг таржимаси Бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин) (72) Муаллиф (Ф.И.О. резидентлар учун иш жойи, лавозими ва илмий даражаси кўрсатилади) Турар жой манзили, БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса) ЖШШИР (резидентлар учун) ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ талабнома берувчи ёки вакил QR-код

Фойдали моделга патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

НАМУНА Талабномага тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида АРИЗА Келиб тушган санаси _____________________ Қайд рақами _____________________ Талабномага тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида АРИЗА Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (21) Талабноманинг қайд рақами (22) Талабноманинг келиб тушган санаси Мазкур аризани тақдим этган ҳолда талабнома материалларига қуйидаги тузатиш, аниқлик ва қўшимчалар киритишингизни сўрайман: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Тузатиш, аниқлик ва қўшимчалар киритилган маълумотлар: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Аризага иловалар: __________________________________________________________ __________________________________________________________ талабнома берувчи ёки вакил QR-код

Фойдали моделга патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

НАМУНА Фойдали моделга патент бериш ҳақидаги талабномага ҳуқуқни топшириш ДАЛОЛАТНОМАСИ Фойдали моделга патент бериш ҳақидаги талабномага ҳуқуқни топшириш ДАЛОЛАТНОМАСИ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Талабноманинг қайд рақами Талабноманинг келиб тушган санаси Қуйида ҳуқуқни топшираётган шахс ҳуқуқни олувчи шахсга фойдали моделга патент бериш ҳақидаги талабномага бўлган ҳуқуқни имзолаган ҳолда топширади. Ҳуқуқни топшираётган шахс: СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун) : _________________________ БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди ( агар у ўрнатилган бўлса ): _________________________ Номи (исми): _________________________________________________________________________________________ Почта манзили: _________________________________________________________________________________________ Телефон: _______________________ Ҳуқуқни олувчи шахс: СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун) : _________________________ БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди ( агар у ўрнатилган бўлса ): _________________________ Номи (исми): _________________________________________________________________________________________ Почта манзили: _________________________________________________________________________________________ Телефон: ________________________ Ҳуқуқни топшираётган шахс имзоси* Ҳуқуқни олувчи шахс имзоси* _________________________ Имзоланган сана _________________________ Имзоланган сана

Фойдали моделга патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

НАМУНА Фойдали моделлар ДАВЛАТ РЕЕСТРИ (11) Патент рақами (15) Рўйхатдан ўтказилган сана (18) Патент амал қилиш муддатининг тугаши (19) Нашр қилаётган давлатнинг коди (21) Талабноманинг қайд рақами (22) Талабноманинг келиб тушган санаси (23) Бошқа саналар, шу жумладан, олдин топширилган талабномага қўшимча материаллар келиб тушган сана (31) Устуворлик сўралган талабноманинг қайд рақами (32) Устуворлик сўралган талабноманинг келиб тушган санаси (33) Устуворлиги белгиланган давлат коди (45) Эълон қилинган сана ва расмий ахборотнома рақами (46) Муҳофаза ҳужжатини чоп этиш санаси (51) ХПТ индекслари (54) Фойдали модель номи (62) Ажратиб олинган талабнома бўйича биринчи талабноманинг қайд рақами ва санаси (63) Олдин топширилган талабноманинг қайд рақами ва санаси (71) Талабнома топширувчиларнинг исми (номи), мамлакат коди (72) Муаллиф исми, мамлакат коди (73) Ҳуқуқ эгаси (74) Вакил (85) РСТ шартномасининг 23 (1) ёки 40 (1)-моддаларига мувофиқ халқаро талабноманинг миллий фазага ўтган санаси (86) РСТ шартномаси орқали топширилган талабноманинг маълумотлари, шу жумладан, халқаро талабнома топширилган санаси, рўйхатдан ўтказиш рақами ҳамда ихтиёрий равишда эълон қилинган халқаро талабнома дастлаб қайси тилда топширилгани (халқаро талабномалар асосида берилган Ўзбекистон Республикаси патентлари учун) (87) РСТ шартномаси халқаро талабномасини нашр этишга оид маълумотлар, шу жумладан, халқаро нашр санаси, халқаро нашр рақами ва ихтиёрий равишда халқаро талабноманинг нашр этилган тили (халқаро талабномалар асосида берилган Ўзбекистон Республикаси патентлари учун) (98) Ёзишмалар учун манзил

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 июндаги 297-сон қарорига 3-ИЛОВА

Саноат намунасига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунига (кейинги ўринларда — Қонун) асосан саноат намунасига патент бериш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

3. Саноат намунасига патент бериш ҳақидаги талабномани (кейинги ўринларда — талабнома) топшириш ва давлат хизматидан фойдаланиш бўйича бошқа ҳаракатлар номига рўйхатдан ўтказилиши сўралаётган юридик ёки жисмоний шахс (кейинги ўринларда — талабнома берувчи) томонидан бевосита ёхуд унинг вакили (патент вакили ёки ишончли шахс) орқали амалга оширилади.

4. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.

2-боб. Саноат намунасининг патентга лаёқатлилик шартлари

5. Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, агар саноат намунаси сифатида кўрсатилган объект янги ва оригинал (ўзига хос) бўлса, у ҳуқуқий муҳофаза қилинади.

6. Саноат намунасининг муҳим белгилари мажмуи саноат намунасига устуворлик бериш санасига қадар жаҳонда оммага ошкор бўлган маълумотлардан аён бўлмаганда, у янги ҳисобланади.

7. Саноат намунасининг муҳим белгилар мажмуи буюм хусусиятларининг ижодий жиҳатлари билан боғлиқ бўлганда, у оригинал деб эътироф этилади.

8. Буюмнинг ташқи кўринишини ифодалайдиган бадиий-конструкторлик ечими саноат намуналари ҳисобланади.

9. Саноат намуналари ҳажмли ёки ясси бўлиши мумкин.

10. Ҳажмли саноат намуналари уч ўлчамли композициялар ва ҳажмли тузилмалардан ташкил топади (дастгоҳ, қўл соати, қишлоқ хўжалиги ускунаси, пойабзал каби буюмларнинг ташқи кўринишини белгилайдиган бадиий-конструкторлик ечимлари).

11. Ясси саноат намуналари икки ўлчамли тузилмага эга композицияларни ифодалайди, элементларнинг ўзаро чизиқли-график нисбати билан таърифланади ва деярли ҳажмга эга бўлмайди (гилам, рўмол, мато каби буюмларнинг ташқи кўринишини белгилайдиган бадиий-конструкторлик ечимлари).

12. Қуйидагилар саноат намуналари деб эътироф этилмайди:

матбаа маҳсулотлари (шрифтлари декоратив хусусиятларга эга бўлмаган матнлар, жадваллар, графиклар ва бошқалар);

архитектура объектлари, саноат, гидротехника ва бошқа стационар иншоотларга оид объектлар (кичик архитектура шакллари бундан мустасно);

суюқ, газсимон, сочилувчан ёки шу каби моддалардан иборат ўзгарувчан шаклдаги объектлар;

буюмнинг фақат техник вазифаси билан боғлиқ бўлган ечимлар;

жамоат манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид ечимлар.

13. Буюм деганда саноат ёки ҳунармандчилик соҳасида ишлаб чиқариладиган исталган буюм, шу жумладан, таркиблардан тузилган буюм ҳамда таркиблардан тузилган буюмни йиғиш учун мустақил компонентлар тушунилади.

3-боб. Талабномага доир талаблар

14. Қонуннинг 17-моддаси биринчи қисмига мувофиқ талабнома битта саноат намунасига тааллуқли бўлиши керак ва шу намуна вариантларини қамраб олиши (саноат намунаси бирлиги талаби) мумкин.

15. Битта саноат намунаси деганда ягона буюмнинг ёки умумий вазифага эга бўлган буюмлар жамламасининг (тўпламининг) (мебель гарнитураси, сервиз каби тўпламлар) бадиий-конструкторлик ечими тушунилади.

16. Ягона буюм деганда бутун бир буюм (автомобиль) ёки бутун буюмнинг бирон-бир қисми бўлган буюм (ғилдирак, ташқи ёритиш чироғи) тушунилади.

17. Саноат намунасининг вариантлари деганда буюмнинг бир хил хусусиятларини белгиловчи муҳим белгилар мажмуи бўйича фарқланадиган айнан битта буюмнинг (комплектнинг, тўпламнинг) бадиий-конструкторлик ечими тушунилади.

18. Буюмнинг бадиий-конструкторлик ечими буюмнинг ташқи кўринишидаги ўзига хос хусусиятларни белгилайдиган муҳим белгилар мажмуи билан таърифланади.

19. Буюмнинг ташқи кўринишини материалнинг шакли, контурлари, чизиқлари, рангларнинг ўзаро бирикуви, текстураси ёки фактураси, декори, шу жумладан орнаменти ташкил қилади.

20. Саноат намуналарини таърифлаш учун қуйидаги белгилардан фойдаланилади:

асосий композицион элементларнинг мавжудлиги, таркиби ва сони;

асосий элементларнинг шакли ва конфигурацияси;

асосий элементларнинг ўзаро жойлашуви ва бўйсуниши;

асосий элементлар пластикасининг таърифи;

асосий элементлар графикаси, ранг-фактураси ва колористик ечимининг таърифи;

буюм тайёрланган материал.

21. Талабнома қуйидагиларни ўз ичига олади:

саноат намунасига патент бериш ҳақидаги ариза (кейинги ўринларда — ариза);

буюмнинг ташқи кўриниши ҳақида батафсил тасаввур берувчи тасвирлар тўплами;

муҳим белгилар мажмуини ўз ичига олган саноат намунасининг тавсифи;

саноат намунасининг моҳиятини очиб бериш учун зарур бўлган ҳолатларда буюм умумий кўринишининг чизмаси, эргономик схемаси, конфекцион харитаси.

22. Бошқа тилда топширилган ҳужжатлар уларнинг таржималари бошқа тилда топширилган ҳужжатлар келиб тушган санадан бошлаб икки ой муддат ичида топширилганда ваколатли органга келиб тушган санадан бошлаб топширилган деб ҳисобланади, акс ҳолда ҳужжатлар уларнинг таржималари келиб тушган санадан бошлаб топширилган деб ҳисобланади.

23. Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенцияси (1883 йил) (кейинги ўринларда — конвенция) қатнашчиси бўлган давлатда топширилган биринчи талабноманинг тасдиқланган нусхаси ва унинг таржимаси конвенция устуворлигини сўраб топширилган талабномага (кейинги ўринларда — конвенция талабномаси) илова қилинади. Улар конвенция талабномаси ваколатли органга келиб тушган санадан бошлаб уч ой муддатдан кечиктирилмай топширилади. Биринчи талабнома нусхасининг таржимаси талабнома берувчи томонидан имзоланади.

24. Париж конвенцияси қатнашчиси бўлган давлатда топширилган биринчи талабноманинг топшириш санасидан олти ой ўтгандан кейин, лекин икки ойдан кечиктирмай топширилган талабнома бўйича конвенция устуворлиги сўралганда тегишли патент божи тўланади.

25. Конвенция устуворлигини белгилаш тўғрисидаги илтимоснома талабнома топширишда (аризанинг тегишли графасида келтирилади) ёки ваколатли органга талабнома келиб тушган санадан бошлаб икки ой муддат давомида эркин шаклда берилиши мумкин.

26. Ариза мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда топширилади.

Аризада хорижий исмлар ва номларнинг транслитерацияси ҳамда саноат намунаси номининг таржимаси кўрсатилади.

27. Аризанинг 21-кодли «Талабноманинг қайд рақами» ва 22-кодли «Талабноманинг келиб тушган санаси» графалари ариза ваколатли органга келиб тушгандан кейин реквизитларни киритиш учун мўлжалланган.

28. Аризанинг 75-кодли «Ёзишмалар учун манзил» графасида хат олувчининг номи (юридик шахслар учун) ёки исми (жисмоний шахслар учун), шунингдек, жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами, электрон почтасидан камида бири кўрсатилади. Ушбу маълумотлар учинчи шахслар ҳуқуқ эгаси билан боғланиши учун очиқ ҳисобланади.

29. Аризанинг 54-кодли «Саноат намунасининг номи» графасида талабнома берилган саноат намунасининг номи келтирилади ва ушбу ном саноат намунасининг тавсифидаги ном билан бир хил бўлиши керак.

30. Аризанинг 71-кодли «Талабнома берувчи» графасида талабнома берувчи тўғрисида қуйидаги маълумотлар келтирилади:

юридик шахснинг расмий номи (таъсис ҳужжати бўйича) ёки жисмоний шахснинг тўлиқ исми, шунингдек:

резидентлар учун СТИР ёки ЖШШИР, жойлашган жойи (почта манзили) ёки турар жой манзили;

норезидентлар учун БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у белгиланган бўлса).

Патент бир неча шахс номига сўралаётганда юқорида келтирилган маълумотлар уларнинг ҳар бири учун алоҳида келтирилади.

31. Аризанинг устуворликни белгилаш сўралаётган графаси ваколатли органга талабнома келиб тушган санадан олдинроқ устуворлик сўралаётганда тўлдирилади.

Аризанинг 31-кодли «Биринчи талабнома рақами» графасида конвенция устуворлигини сўрашга асос бўлаётган биринчи талабнома (олдинроқ топширилган, дастлабки) рақами кўрсатилади.

Аризанинг 32-кодли «Сўралаётган устуворлик санаси» графасида сўралаётган устуворлик санаси кўрсатилади.

Аризанинг 33-кодли «Талабнома берилган мамлакатнинг БИМТнинг ST.3 стандарти бўйича коди» графасида талабнома берилган мамлакатнинг БИМТнинг ST.3 стандарти бўйича коди кўрсатилади.

32. Талабнома берувчи томонидан ишлар олиб бориш унинг вакили орқали амалга оширилганда, аризанинг 74-кодли «Вакил» графасида қуйидаги маълумотлар келтирилади: вакилнинг тўлиқ номи ёки исми, рўйхат рақами (патент вакили бўлса), жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами.

33. Аризанинг «Илова қилинган ҳужжатлар» графасида талабномага алоқадор ҳужжатлар бириктирилади.

34. Аризанинг 72-кодли «Муаллиф» графасида қуйидаги маълумотлар келтирилади:

муаллифнинг фамилияси, исми, отасининг исми, турар жой манзили, шунингдек:

резидентлар учун ЖШШИР, илмий даражаси, БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди;

норезидентлар учун БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у белгиланган бўлса).

35. Саноат намунасининг номи аниқ, қисқа бўлиб, саноат намунасининг муҳофаза ҳажми ва Саноат намуналарининг халқаро таснифига (кейинги ўринларда — СНХТ) мувофиқ бўлиши, алоҳида ҳолатларда эса соҳага оид умумқабул қилинган терминологияга мос бўлиши керак. Ном буюмнинг вазифасини (бажарадиган функциясини) таърифлаши, яъни туркум тушунчасини («Музлаткич», «Жомадон», «Кўзойнак») ифодалаши керак.

36. Ном буюмнинг фойдаланиш соҳасини кўрсатиши, яъни турига доир тушунчани ифодалаши керак («Тиббий қўлқоп»).

37. Саноат намунасининг номига атоқли отлар, норасмий иборалар, аббревиатуралар, реклама, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари, географик кўрсаткичлар, товар келиб чиққан жой номлари, фирма номлари, географик номлар, «ва бошқалар» сўзлари ҳамда саноат намунасини аниқлаш мақсадларига хизмат қилмайдиган бошқа сўзлар киритилмайди.

38. Саноат намунасининг номи бирликда ифодаланади, бирликда ишлатилмайдиган номлар бундан мустасно.

39. Саноат намунаси вариантлардан иборат бўлганда, унинг номи бирликда келтирилади, қавсларда эса вариантларнинг сони кўрсатилади: «Кир ювиш воситасининг қадоғи (2 та вариант)».

40. Талабнома буюмларнинг жамламасини (тўпламини) ифода қиладиган объектнинг бадиий-конструкторлик ечимига берилаётганда саноат намунасининг номига «тўплам», «жамлама» сўзлари киритилади («Манзарали ғиштлар тўплами», «Йўлак учун плитка-модуллар тўплами»).

41. Саноат намунасининг патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлиги масаласи кўрилганда, буюм ташқи кўринишининг тасвири ҳал қилувчи ҳисобланади.

42. Тасвир буюмнинг ташқи кўриниши тўғрисида тўлиқ тасаввур бериши керак. Тасвирда барча элементлар, шу жумладан, муҳим белгилар рўйхатида келтирилган элементлар яққол кўриниб туриши керак.

43. Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ саноат намунаси ҳуқуқий муҳофазасининг ҳажми буюмнинг (макет, расм) тасвирида акс эттирилган муҳим белгилар мажмуи ва уларнинг комбинацияси билан аниқланади.

44. Ҳажмли саноат намунаси учун буюмнинг олд томондан 3/4 тасвирдаги умумий кўринишининг тасвири, шунингдек буюм ташқи кўриниши тўғрисида етарлича тасаввур берадиган бошқа кўринишлари (олд томонидан, ён томонларидан ва шу кабилар) тақдим этилади.

45. Тўқимачилик саноати буюмлари учун буюмнинг олд ва орқа томонларидан кўринишлари етарли ҳисобланади. Зарур бўлганда, тасвирлар манекенда келтирилади.

46. Ясси саноат намунасининг тасвири умумий режадаги кўринишда тақдим этилади.

47. Тўқимачилик буюмлари, декоратив материаллар каби ясси саноат намуналарининг тасвирлари такрорланувчи раппорт билан акс эттирилади.

48. Буюмлар жамламаси (тўплами) умумий кўринишдаги тасвирда тўлалигича, жамламага (тўпламга) кирадиган барча буюмлар билан акс эттирилади. Жамламага (тўпламга) кирадиган ҳар бир буюм қўшимча равишда алоҳида тасвирларда келтирилади.

Буюмлар жамламасини (тўпламини) тўлиқ таркибда умумий кўринишдаги битта тасвирда акс эттириш мумкин бўлмаган ҳолатларда, жамлама (тўплам) фрагментлари алоҳида тасвирларда тақдим этилади.

49. Саноат намунасининг ҳар бир вариантининг тасвирлари алоҳида тўплам кўринишида тақдим этилади.

50. Ёпиладиган, йиғиладиган, шакли ўзгарадиган ва шу каби буюмлар ушбу буюмларнинг очиқ ҳолатдаги кўринишдаги (музлаткич, жавон) ёки йиғилган ҳолатдаги кўринишдаги (ошхона комбайни, чангютгич) тасвирлари орқали тақдим этилади.

51. Ранг-графикага (бадиий-колористика) оид ечим саноат намунасининг муҳим белгиларидан бири бўлганда мазкур Регламентнинг 45 — 50-бандларида назарда тутилган барча тасвирлар рангли кўринишда тақдим этилади.

52. Тасвирлар тиниқ ва ёрқин бўлиши керак. Саноат намунасининг тасвирларидаги алоҳида деталлари ёруғлик тушувчи ва бошқа томонларда аниқ кўриниши керак.

53. Буюм бир текис ёруғликда, саноат намунасига алоқаси йўқ буюмларсиз, нейтрал фонда тасвирланади.

54. Тасвирлар қуйидаги тартибда рақамланади: умумий кўриниш, бошқа кўринишлар, рангли тасвир, энг яқин аналог тасвири.

Бир кўринишдаги тасвирлар битта рақам остида келтирилади.

55. Тасвирда тасвир рақами ҳамда «умумий кўриниши», «ёнидан кўриниши», «олдидан кўриниши», «орқадан кўриниши», «юқоридан кўриниши», вариантлар учун эса «1-вариант», «2-вариант» каби изоҳлар кетма-кет келтирилади.

56. Энг яқин аналог сифатида танлаб олинган буюм тасвирида тасвир рақами ва «энг яқин аналог» изоҳи келтирилади.

57. Саноат намунасининг тавсифи буюмнинг тасвирларда акс эттирилган ташқи кўринишини очиб бериши керак.

58. Тавсиф саноат намунасининг номини келтириш билан бошланади. Саноат намунаси тегишли бўлган СНХТнинг индекси аниқ бўлганда, синф ва кичик синф рақамлари келтирилади.

Тавсиф қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

саноат намунасининг вазифаси ва қўлланиш соҳаси;

саноат намунасининг аналоги;

саноат намунаси тасвири ва саноат намунаси акс эттирилган бошқа материалларнинг (чизма, эргономик схема, конфекцион харита — улар тақдим этилган ҳолатларда) рўйхати;

саноат намунасининг моҳияти;

саноат намунасининг муҳим белгилари мажмуи.

59. Тавсифнинг «Саноат намунасининг вазифаси ва қўлланиш соҳаси» бўлимида саноат намунасининг вазифаси ва қўлланиш соҳаси тўғрисидаги маълумотлар келтирилади ҳамда у асосан фойдаланиладиган соҳа кўрсатилади.

60. Тавсифнинг «Саноат намунасининг аналоги» бўлимида аниқланган аналогларнинг таърифи, барча аналоглар акс эттирилган ахборот манбаларининг библиографик маълумотлари келтирилади ҳамда улардан қайси бири талабнома берилаётган саноат намунасига энг яқин экани кўрсатилади (энг яқин аналог).

61. Саноат намунасининг аналоги талабнома берилаётган саноат намунасининг устуворлик санасигача ҳамма фойдалана оладиган ахборот манбаларидан маълум, унга ўзининг муҳим белгилари билан ўхшаш ҳамда саноат намунаси билан функционал бир хил вазифани бажарадиган буюмнинг ташқи кўринишига тааллуқли бўлган бадиий-конструкторлик ечим ҳисобланади.

Энг яқин аналог муҳим белгилар мажмуи бўйича талабнома берилаётган саноат намунасига яқиндан ўхшаш бўлган буюм ҳисобланади.

62. Талабномада саноат намунасининг бир нечта варианти мавжуд бўлганда, қоида тариқасида, барча вариантлар учун энг яқин бўлган битта аналог келтирилади.

Аналоглардан ҳеч бири бир вақтнинг ўзида барча вариантлар учун энг яқин аналог деб ҳисобланмаганда ҳар бир вариант учун алоҳида энг яқин бўлган аналог кўрсатилади.

63. Тавсифнинг «Саноат намунаси тасвири ва саноат намунаси акс эттирилган бошқа материалларнинг рўйхати» бўлимида тасвирлар, чизмалар, схемалар, конфекцион хариталар уларнинг рақамланишига мувофиқ кўрсатилади ҳамда улар ҳақида қисқача маълумот келтирилади.

64. Саноат намунасининг моҳияти буюмнинг ташқи кўринишини белгиловчи тасвирларда акс эттирилган ва муҳим белгилар мажмуида келтирилган белгиларнинг талабнома берувчи томонидан кўрсатилган буюм хусусиятларининг мажмуаси билан таърифланади.

65. Буюм ташқи кўринишининг алоҳида хусусиятларини белгиловчи белгилар, хусусан, шакл, конфигурация, нақш ва ранглар уйғунлиги (бирикмаси) саноат намунасининг муҳим белгилари саналади.

66. Саноат намунасининг моҳиятини очиб бериш учун унинг тасвирларда акс эттирилган муҳим белгилари мажмуининг таърифи тасвирларга, чизмаларга, эргономик схемаларга ва конфекцион хариталарга ҳавола қилинган ҳолда келтирилади.

Бунда энг яқин аналогдан фарқланадиган муҳим белгилар алоҳида кўрсатилади.

67. Саноат намунасининг эстетик ва эргономик хусусиятлари тавсифнинг «Саноат намунасининг моҳияти» бўлимида қайд этилади ҳамда ушбу хусусиятларга эга бўлган буюмнинг ташқи кўриниши шаклланишига муҳим деб эътироф этилган белгиларнинг таъсири изоҳланади. Бундай изоҳ уларнинг таъсири ўз-ўзидан аён бўлмаганда келтирилади.

68. Эстетик ва эргономик хусусиятлар қуйидагиларда акс этиши мумкин:

барча белгиларнинг асосий белги атрофида бирлашгани натижасидаги композиция элементларини изчил идрок этишга кўмаклашадиган буюм қисмларининг ўзаро тенг тобелиги таъминланганда (фазовий тузилиши ривожланган объект учун);

бошқариш органларининг ҳар биридан фойдаланиш кетма-кетлиги ва ҳар бирига етиб боришни ҳисобга олган ҳолда бошқариш органлари қисмларига тўлиқ етиб бориш таъминланганда (учувчи кабинаси, автомобиль пультлари учун);

буюм ўрами қадимий қутича кўринишида безатилганда, ёрлиғи эса эскирган папирус кўринишида тайёрланганда (ноёб чой навлари ва юқори навли шароблар учун);

вазифасининг хусусиятлари ва фойдаланишдаги қулайликлар аниқланганда (спорт анжомлари ва жиҳозлари, ҳарбий аслаҳалар, мураккаб маиший электротехника воситалари учун);

машинанинг кучи ва қувватини ифодаловчи қиёфа яратилганда (экскаватор учун);

визуал қиёфа машинанинг саноатга тааллуқли бўлмаган маиший мақсадларда қўлланишга мўлжаллангани акс этганда (боғ-томорқа учун минитрактор);

боланинг жисмоний нуқсонларини психологик жиҳатдан тўлдириш мақсадида машинанинг қиёфавий таърифида ихтисослаштирилган вазифа яширилганда (ногирон болалар учун веломобиль).

Тавсифнинг ушбу бўлимида буюмнинг ташқи кўринишига оид санаб ўтилган хусусиятларига боғлиқ буюмнинг устунликлари кўрсатилиши мумкин.

69. Асбоб, дастгоҳ ва шунга ўхшаш ҳажмли саноат намуналарининг ташқи кўринишини тавсифлашда уларнинг эргономик хусусиятларни тасдиқлаш ҳамда инсон ва буюмнинг ўзаро алоқаларининг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш учун саноат намунаси сифатида талабнома топширилган буюмнинг ишлаши ёки ундан фойдаланишни, буюм ташқи кўринишининг энг муҳим композицион ва функционал элементлари, бўғинлари ва деталларининг ўзаро таъсирини таърифлаш керак.

70. Жамлама (тўплам) саноат намунасини тавсифлашда унинг таркибига кирувчи ва умумий вазифани бажарувчи барча буюмлар кўрсатилади.

Буюмлар жамламасига (тўплами) кирадиган барча элементларнинг бадиий-конструкторлик ечими шакл ҳосил қилишнинг пластик ва стилистик тамойиллари каби ягона образлардан фойдаланган ҳолда бажарилиши ҳамда тасвирда ва муҳим белгилар мажмуида ўз аксини топиши керак.

Жамламанинг барча буюмлари учун умумий бўлган белгилардан ташқари ҳар бир буюмнинг ўзига хос хусусиятларини таърифлайдиган белгилари кўрсатилади.

71. Талабномада саноат намунасининг вариантлари мавжуд бўлганда, муҳим белгилар мажмуида барча вариантлар учун умумий бўлган ва устун турувчи ягона ижодий фикрни тасдиқловчи белгилар (асосий композицион элементларва уларнинг жойлашуви, шакли, пластика жиҳатидан ишлов берилгани каби тавсифловчи белгилар) таърифланади ва вариантларни бир-биридан фарқловчи белгилар алоҳида кўрсатилади.

72. Вариантларни бир-биридан фарқловчи белгилар, қоида тариқасида, асосийларига қўшимча деб ҳисобланади ва асосий композицион элементларга ишлов берилганини, колористик ечимни, қўшимча қисмлар ва элементларга ишлов берилганини таърифлайди.

73. Саноат намунасининг моҳияти очиб берилаётганда, белгини уни қўллашнинг турли шаклларини таърифловчи муқобил тушунчалар кўринишида ифодалашга йўл қўйилмайди.

Белгини қўллашнинг турли шакллари бошқа белгилар билан биргаликда бир хил эстетик ва эргономик хусусиятларга эга бўлган буюмнинг ташқи кўринишини белгилаганда, саноат намунасининг ҳар бирига кўрсатиб ўтилган амалга ошириш шаклларини тавсифловчи белгилар хос бўлган вариантлари таърифланади (шаклни «доирасимон ёки квадрат» ёки «доирасимон, квадрат» деб таърифлаш нотўғри ҳисобланади. Битта вариантда «доирасимон», иккинчи вариантда эса «квадрат» деб келтириш керак).

74. Саноат намунасини таърифлашда буюмда ёки унинг элементида мавжуд бўлган сўзли белгиларнинг семантик маъноларини ифодалайдиган белгилардан фойдаланилмайди.

75. Белги таърифини ушбу белги очиб берилган ахборот манбаига ҳавола қилинган ҳолда алмаштиришга йўл қўйилмайди.

76. Асосида ривожланган ҳажмли-фазовий тузилма (дастгоҳ, қишлоқ хўжалиги машинаси, мотоцикл) бўлган мураккаб композицияга эга буюмларнинг бадиий-конструкторлик ечимларини таърифлаш учун қуйидаги белгилардан фойдаланилади:

композицион элементларнинг мавжудлиги;

элементларнинг ўзаро жойлашганлиги;

композицион элементларнинг шакли.

77. Моноблок композицияли буюмларнинг (телевизор, мобил телефон) бадиий-конструкторлик ечимларини, шунингдек элементар геометрик ҳажмларнинг ўзаро нисбатларига қурилган ечимларни (секцияли мебель блоки) таърифлаш учун қуйидаги белгилардан фойдаланилади:

композицион элементларнинг таркиби ва тақсимланиши;

буюмнинг фронтал юзасида жойлашган ушбу элементларнинг пластикаси, график, ранг ва фактура ечими.

78. Текис композицияга эга бўлган бадиий-конструкторлик ечимларни (рўмол, мато, гилам) таърифлаш учун қуйидаги белгилардан фойдаланилади:

композицион тузилиши;

орнамент элементлари, мавзуларининг ритмик ташкил қилингани, чизиқли-график нисбатлари;

орнамент мавзуларининг ишлангани;

колористик ечими;

фактураси (мато ипларининг тўқилмаси).

79. Кийимнинг бадиий-конструкторлик ечимини таърифлаш учун қуйидаги белгилардан фойдаланилади:

моделнинг ҳажмини таърифловчи шакли;

қисмларнинг ўзаро нисбатини белгиловчи пропорциялари;

моделнинг текислик характеристикаси бўлган силуэти;

ҳар бир элементнинг мутаносиб кетма-кетлигини белгиловчи ритми;

кийимнинг исталган қисмида унинг юзасига қўйиладиган деталлар, уларнинг шакли;

буюмнинг утилитар қўлланиши нуқтаи назаридан функционал аҳамиятга эга бўлмаган, модель ечимида декоратив вазифани бажарувчи, унинг ишлатилиши бир вақтнинг ўзида технологик усул бўлиши мумкин бўлган безаги (кийим четларига ишлов бериш, деталларни бирлаштирувчи чокни мустаҳкамлаш);

буюмнинг тузилмасига унинг алоҳида қисмларини бирлаштириш ва ажратиш учун кирадиган, шунингдек, декоратив элемент вазифасини бажарадиган фурнитура (тугма, илгак);

материал.

80. Пойабзалнинг бадиий-конструкторлик ечимини таърифлаш учун қуйидаги белгилардан фойдаланилади:

моделнинг ҳажмли хусусияти бўлган шакл, шу жумладан, колодка шакли;

пойабзал юқори ва қуйи қисмининг конструкцияси;

конструкция элементларининг (бошлиғи, гулчини, қўнжи, тагчарми) таркиби, шакли ва ўзаро жойлашгани;

материал, декоратив алоҳида хусусиятлари билан бирга;

безак деталлари;

фурнитураси;

колористик ечими.

81. Буюмлар жамламаларининг (тўпламларининг) бадиий-конструкторлик ечимини таърифлаш учун тегишли буюмларнинг бадиий-конструкторлик ечимини таърифлаш учун ишлатиладиган белгилардан ташқари қуйидагиларни акс эттирадиган белгилардан фойдаланилади:

қисмлар ўзаро алоқаларининг хусусияти;

элементларнинг ўзаро тенг тобелиги;

дастлабки элементларнинг ва ушбу элементлардан фойдаланиб яратилган буюмларнинг ҳамда бутун жамламанинг (тўпламнинг) мутаносиб тузилиши.

82. Босма маҳсулотларнинг (муқовалар, этикеткалар, ёрлиқлар) бадиий-конструкторлик ечимини таърифлашда қуйидагилар акс этадиган белгилардан фойдаланилади:

композицион тузилиши;

график элементлар, тасвирий мавзулар, орнаментга ишлов берилгани;

шрифтлар графикасининг жойлашганлиги ва бажарилганлиги (ёзувларнинг маъно ва фонетикаси бундан мустасно);

колористик ечими.

83. Ташқи кўриниши ёпиқ (йиғилган) ва очиқ бўлган иккита ҳолатга эга буюмларнинг (жавон, музлаткич) бадиий-конструкторлик ечимини таърифлашда буюмнинг ташқи ва ички кўринишидаги ишлов берилган элементлар буюмнинг белгилари бўлиши мумкин.

84. Бадиий-конструкторлик ечимни таърифлашда белги буюмнинг ёки унинг элементининг ташқи кўриниши бошқа вазифани бажарадиган маълум буюмнинг ташқи кўриниши билан мос келишини кўрсатиш орқали ифодаланиши мумкин.

85. Талабнома берувчига талабнома берилаётган бадиий-конструкторлик ечим таркибида талабнома топширилган ёки муҳофаза ҳужжатлари олинган бошқа саноат мулки объектлари мавжудлиги маълум бўлганда, ушбу ҳужжатлар тўғрисидаги ахборот манбаларини аниқлаш учун етарли бўлган маълумотларни кўрсатиш талаб этилади.

86. Саноат намунасининг муҳим белгилар мажмуи тасвирларда акс эттирилган ва патент билан тақдим қилинадиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажмини белгиловчи белгиларни тўғри талқин этиш учун мўлжалланган.

87. Муҳим белгилар мажмуига муҳим ҳисобланган ва одатда саноат намунасининг моҳиятини очиб беришга нисбатан қисқароқ таърифланган барча белгилар киритилади.

88. Муҳим белгилар мажмуига киритилган белгилар саноат намунасининг моҳиятини очиб беришда фойдаланилган тушунчалар билан акс этиши керак.

89. Рўйхатга киритилган белгиларни буюмнинг тасвирланган элементларининг нисбий ўлчамлари ёхуд ўлчамларининг визуал фарқланмайдиган нисбатлари билан ифодаланмайди. Тавсиф рўйхатига стандарт усулда бажарилган ҳамда буюмнинг тамғаси бўлган хизмат-истеъмол аҳамиятига эга бўлган график тасвирлар (усти, ўгирилмасин, штрих-код) киритилмайди.

90. Муҳим белгилар мажмуига киритилган белгилар буюмнинг ташқи кўринишини унинг статик ҳолатини таърифлаган ҳолда баён қилинади.

Буюмнинг ташқи кўринишини таърифлашда унинг шакли ўзгариши мумкинлиги, шакл элементларининг ҳолатини ўзгартириш имконияти билан бажарилгани кабиларни кўрсатишга йўл қўйилади.

91. Саноат намунасининг белгилари муҳим белгилар мажмуида ушбу белгиларни таърифлашда қўлланган тушунчаларнинг маъноси мутахассис томонидан буюм (макет, расм) тасвирларидаги элементлар тасвирлари билан идентификация қилиш учун бир маънода тушуниш имкониятини таъминлайдиган ҳолда ифодаланиши лозим.

92. Муҳим белгилар мажмуидаги белгининг таърифи буюм (макет, расм) тасвирларига ҳавола қилиш билан алмаштирилиши мумкин эмас, бундай ҳаволасиз белгини мазкур Регламентнинг 91-банди талабларини бузмаган ҳолда таърифлаш имконияти бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно.

93. Саноат намунасининг муҳим белгилари мажмуи, одатда, саноат намунасига энг яқин аналог белгиларига мос келадиган муҳим белгиларини, шу жумладан, унинг вазифасини акс эттирувчи туркум тушунчасини ўз ичига олган чекловчи қисмдан ва саноат намунасини энг яқин аналогдан фарқлайдиган муҳим белгиларни ўз ичига олган фарқловчи қисмдан иборат.

Саноат намунасининг муҳим белгилари мажмуининг чекловчи қисми баён қилингандан сўнг «шу билан фарқланадики» сўз бирикмаси киритилади ва моҳиятан фарқловчи белгилар қисмидаги белгилар келтирилгандан сўнг «мавжуд», «бажарилган» сўзлари билан тугатилади.

Аналоглари мавжуд бўлмаган саноат намунаси таърифланаётганда саноат намунасининг муҳим белгилар мажмуи чекловчи ва фарқловчи қисмларга ажратилмаган ҳолда келтирилади.

94. Талабномада саноат намунасининг вариантлари мавжуд бўлганда муҳим белгилар мажмуи барча вариантлар учун умумий бўлган муҳим белгилардан (энг яқин аналогга мос келувчи ва фарқланувчи) иборат қисм кўринишида келтирилади. Ушбу қисмга саноат намунасининг вазифасини акс эттирувчи туркум тушунчаси киритилади, ундан кейин «1-вариантда (2-вариантда) ... мавжуд (бажарилган)» сўзлар билан кўрсатилган вариантга хос бўлган муҳим белгилар келтирилади.

95. Саноат намунасининг муҳим белгилари мажмуи алоҳида саҳифада тақдим этилади.

96. Саноат намунасининг моҳиятини очиб бериш ва унинг ташқи ўлчамлари, мутаносиб нисбатларини аниқлаш учун зарур бўлган ҳолатларда умумий кўринишнинг чизмаси тақдим этилади.

Чизмалар техник чизмаларни тайёрлаш қоидалари бўйича бажарилади.

97. Талабнома эргономик ишлов берилган буюмга тааллуқли саноат намунасига берилганда, ушбу буюмнинг эргономик схемаси тақдим этилади.

98. Чизма ва схемалар тавсиф матнига қатъиян мос келиши керак.

99. Чизма ёки схемада буюм элементларининг предметли-ўлчамли ташкил қилинганлигини тавсифловчи (ахборотни акс эттириш воситалари ва бошқариш органларини жойлаштириш баландлиги, кенглиги, чуқурлиги, иш юзаси, шаклнинг яқин жойлашган элементлари орасидаги масофа) ва инсон иш жойининг функционал зоналарида асосий элементларнинг жойлашуви, буюмдан фойдаланиш қулайликлари тўғрисида фикр юритиш имконини берувчи буюм ва унинг элементларининг ташқи ўлчамлари кўрсатилиши керак.

100. Чизмалар ёки схемалардаги асосий шакл ҳосил қилувчи элементлар тавсифдагилар билан бир хил бўлган араб рақамлари билан белгиланади. Чизманинг (схема) бир нечта шаклларидаги айнан битта деталь ёки қисм битта рақам билан белгиланади.

101. Чизмалардаги (схемалар) чиқариш чизиқлари аниқ бўлиши керак. Рақамли ва ҳарфли белгиларни қавслар, айланалар ёки қўштирноқлар ичида кўрсатишга йўл қўйилмайди.

102. Чизмалар (схемалар) таркибида «очиқ», «ёпиқ» каби зарур бўлган сўзлардан ташқари ҳеч қандай ёзувлар бўлмаслиги керак.

103. Чизмадаги тасвир, қоида тариқасида, тўғри бурчакли (ортогонал) проекцияларда (турли кўринишлар, қирқимлар, кесимларда) тақдим этилади.

Яққол кўриниб туриши учун чизмадаги тасвир аксонометрик проекцияда тақдим этилиши мумкин.

Чизмадаги ҳар бир элемент бошқа барча элементларга нисбатан мутаносиб ҳолда бажарилади, элементни аниқ тасвирлаш учун нисбатларни фарқлаш зарур бўлган ҳолатлар бундан мустасно.

104. Чизмалар, схемалар ва изоҳ берувчи расмлар алоҳида саҳифаларда тақдим этилади ҳамда ушбу саҳифаларнинг юқори ўнг бурчагида саноат намунасининг номи кўрсатилади.

Чизманинг битта саҳифасида бир нечта шаклни жойлаштириш мумкин, бунда улар бир-биридан аниқ ажратилган бўлиши керак. Икки ва ундан ортиқ саҳифаларда жойлаштирилган шакллар ягона шаклни ташкил қилганда улар ушбу ягона шаклнинг турли саҳифаларида тасвирланган бирон-бир қисмини қолдирмасдан бирлаштириш мумкин бўлган ҳолда жойлаштирилади.

105. Ҳар бир чизма (схема) тасвир туридан қатъи назар, ягона рақамлаш тартибида, тавсиф матнида баён қилиниш навбатига мувофиқ шакл деб рақамланади («1-шакл», «2-шакл»).

106. Енгил саноат буюмларига тааллуқли саноат намунасига талабнома топширилганда зарур бўлган ҳолатларда талабномага конфекцион харита, яъни буюмни тайёрлаш учун тавсия этилган тўқимачилик, трикотаж материаллар, тери, фурнитура, безак кабиларнинг намуналари илова қилинади.

Декоратив материаллар, гиламлар, матоларнинг намуналари расм раппорти ўлчамида тақдим этилади.

107. Талабномага қуйидагилар киритилишига йўл қўйилмайди:

жамият манфаатларига ва қабул қилинган одоб-ахлоқ меъёрларига (меъёрларнинг бузилиши жамиятга ёки унинг бир қисмига ёхуд унинг алоҳида вакилларига маънавий зарар етказадиган умуминсоний, фуқаролик, оила, диний ва бошқа ахлоқ принципларига) зид иборалар, чизмалар, расмлар, тасвирлар ва бошқа материаллар;

ахлоқсиз, жаргон ёки беадаб сўзлар, иборалар, тасвирлар ёки шундай маънога эга бўлган сўзлар, иборалар, тасвирлар;

саноат намунасига тўғридан-тўғри тааллуқли бўлмаган ёхуд талабнома материалларини мазкур Регламент талабларига мувофиқ деб эътироф этиш учун зарур бўлмаган фикрлар ва маълумотлар.

108. Тавсифнинг «Саноат намунасининг аналоги» бўлимида келтирилган маълум саноат намуналарининг камчиликларини кўрсатиш йўл қўйиб бўлмайдиган элемент деб ҳисобланмайди.

109. Саноат намунасининг тавсифи ва уни изоҳловчи материалларда стандартлаштирилган атамалар ва қисқартмалар, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда эса илмий ва техник адабиётларда умумқабул қилинган атамалар ва қисқартмалар қўлланади.

Адабиётларда кенг қўлланмайдиган атамалар ва қисқартмалар ишлатилганда, уларнинг маъноси матнда илк бор фойдаланилганда тушунтириб берилади.

Тавсифда фойдаланилган барча шартли белгилар очиб берилади.

Тавсифда ягона терминология талабига риоя қилинади, яъни айнан бир хил белгилар тавсиф матнида бир хил ном билан келтирилади. Ягона терминология талаби физик бирликларнинг ўлчамлари ва фойдаланиладиган шартли белгиларга ҳам тааллуқлидир.

Саноат намунасининг номида махсус белгиларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди.

Физик катталиклар амалдаги Халқаро бирликлар тизимининг бирликларида ифодаланади.

110. Талабноманинг ҳар бир ҳужжати алоҳида саҳифадан бошланади.

111. Талабнома ҳар бир ҳужжатининг саҳифалари бир-бирига боғлиқ бўлмаган бирдан бошланадиган рақамга эга бўлади. Рақамлар иккинчи саҳифадан бошлаб араб рақамлари билан қўйилади.

112. Ахборот манбаларининг библиографик маълумотлари улар бўйича ахборот манбаини топиш мумкин бўлган ҳолда кўрсатилади.

113. Вакил орқали топширилган талабномага унга талабнома берувчи томонидан берилган ва унинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома илова қилинади. Ишончнома оддий ёзма шаклда расмийлаштирилади.

Ишончнома талабнома билан бир вақтнинг ўзида ёки талабнома топширилган санадан икки ойдан кечиктирилмай тақдим этилади.

4-боб. Ҳужжатларни топшириш

114. Давлат хизматидан фойдаланишда:

резидентлар Давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг махсус ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали;

норезидентлар ахборот тизими орқали ваколатли органга талабнома топширади.

Талабнома ваколатли органга почта алоқаси орқали топширилиши мумкин. Бунда талабнома ваколатли орган томонидан зудлик билан ахборот тизимига киритилади.

115. Талабнома топширилгандан кейинги босқичлардаги барча ҳаракатлар ахборот тизими орқали амалга оширилади.

116. Ахборот тизими ва ЯИДХП ўртасида ахборот алмашинуви электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотларни узатиш тармоғи орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

117. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасасининг (кейинги ўринларда — Марказ) давлат экспертизасини ўтказиш мақсадида ахборот тизимидан доимий фойдаланишини таъминлайди.

118. Аризани ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали топширишда ариза шакли тўлдирилганидан сўнг талабнома берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани тасдиқлайди.

Талабнома берувчи Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилганда ариза унинг номидан Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилади.

Юридик шахс номидан ариза ташкилот раҳбари ёки бошқа вакил қилинган шахс томонидан тасдиқланади.

Аризани почта алоқаси орқали топширишда у имзолаш йўли билан тасдиқланади. Бунда тегишли маълумотлар қўшимча варақларда келтирилганда уларнинг ҳар бири имзоланади.

119. Давлат хизматини кўрсатишда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган миқдорда патент божи тўланади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.

Патент божи ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланади.

120. Талабнома берувчи томонидан аризани тасдиқлашнинг рад этилиши, шунингдек, давлат хизматини кўрсатиш учун патент божини тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Талабномани қабул қилишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

121. Ваколатли орган талабномани қабул қилиб, рўйхатга олгандан сўнг талабнома берувчига талабноманинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани тегишли равишда ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда ёхуд почта алоқаси бўйича юборади.

5-боб. Талабнома бўйича ишларни амалга ошириш

122. Талабнома топширилгандан кейин юбориладиган материалларда талабнома рақами кўрсатилиши шарт. Талабнома рақами кўрсатилмаган материаллар кўриб чиқилмасдан қайтариб юборилади.

123. Талабнома берувчи талабнома топширилган санадан эътиборан икки ой мобайнида талабномада кўрсатилган саноат намунасининг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда унга тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар (кейинги ўринларда — тузатишлар) киритиш ҳуқуқига эга.

124. Белгиланган миқдордаги патент божи тўланганда талабнома бўйича тузатишлар мазкур Регламентнинг 123-бандида назарда тутилган муддат ўтгандан кейин ҳам, лекин патент бериш ҳақидаги қарор чиқарилгунга қадар тегишли ариза бериш йўли билан киритилиши мумкин.

125. Патент божи тўланмаганда ёки тўланган патент божининг миқдори белгиланган миқдордан кам бўлганда, материаллар кўриб чиқишга қабул қилинмайди ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади.

126. Талабнома материалларига мазкур Регламентнинг 127-бандида назарда тутилган ўзгартиришлардан бошқа тузатишлар киритиш талабнома берувчи томонидан мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ ариза бериш орқали амалга оширилади.

127. Талабнома материалларига талабнома берувчини ўзгартириш тўғрисидаги ёзувлар талабнома берувчи томонидан ариза топшириш йўли билан киритилади. Аризада ҳуқуқ ўзга шахсга ўтказилиши кўрсатилишида мазкур Регламентнинг 28 ва 30-бандларида назарда тутилган маълумотлар бўлиши керак.

Ушбу ариза билан бирга ҳуқуқни топширувчи ва ҳуқуқни қабул қилиб олувчи томонидан имзоланган ҳуқуқ ўтказилганлигини тасдиқловчи далолатнома мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ тақдим қилинади.

Мазкур Регламентда белгиланган талабларга риоя қилинганда, талабнома берувчига талабнома материалларига талабнома берувчининг ўзгартирилгани тўғрисида қайд киритилгани ҳақида хабар берилади. Кейинги барча ёзишмалар янги талабнома берувчи билан олиб борилади.

Талабнома берувчига талабнома материалларига ўзгартириш киритилганлиги тўғрисидаги хабарнома юборилган сана ҳуқуқ янги талабнома берувчига ўтган сана деб ҳисобланади.

Мазкур Регламентда белгиланган талабларга риоя қилинмаганда, талабнома берувчи ва ҳуқуқни қабул қилиб олувчига тақдим этилган ҳужжатларга аниқликлар ва тузатишлар киритиш зарурлиги ёки талабнома материалларига талабнома берувчини ўзгартириш ҳақидаги қайдни киритиш мумкин эмаслиги тўғрисида тегишли сабаблар кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.

128. Талабнома ҳужжатларидаги ўз-ўзидан кўриниб турган ва техник хатолар саноат намунаси рўйхатдан ўтказилгунга қадар тўғриланиши мумкин. Таклиф қилинган тузатишдан бошқача бўлиши мумкин эмаслиги соҳа мутахассиси учун умумий билимлардан маълум бўлганда тузатиш ўз-ўзидан кўриниб турган деб ҳисобланади.

129. Тузатиш имловий хатога, библиография маълумотини кўрсатишдаги хатоликка ва бошқа шу каби хатоларга оид бўлганда тузатиш киритиш зарурлиги алмаштириладиган саҳифани тақдим этмасдан талабнома берувчининг хатида баён қилиниши мумкин.

130. Мазкур Регламентда белгиланган талабларга риоя қилинмаганда, талабнома берувчи тақдим этилган талабнома материалларига тузатишлар киритиш лозимлиги ёки тегишли сабабларни кўрсатиб талабнома материалларига тузатиш киритиш мумкин эмаслиги ҳақида хабардор қилинади.

131. Патент олиш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтказилиши натижасида талабнома берувчини ўзгартириш ёки талабнома берувчининг номини (исмини) ўзгартириш саноат намунаси давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар амалга оширилиши мумкин.

132. Саноат намунасининг бирлиги талаби бузилганда, топширилган талабнома талабнома берувчининг илтимосномасига кўра икки ёки бир неча талабномаларга ажратилиши мумкин (кейинги ўринларда — ажратилган алоҳида талабнома).

Ажратилган алоҳида талабномалар бўйича биринчи талабноманинг топшириш санаси, саноат намунасига топширилаётган талабноманинг устуворлик санаси ёки биринчи талабнома бўйича олдинроқ устуворликни белгилаш ҳуқуқи мавжуд бўлганда ушбу устуворлик сақлаб қолинади.

Илтимоснома эркин шаклда берилади ва мазкур Регламентнинг 3-бобига мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатлар илова қилинади ҳамда белгиланган миқдорда патент божи тўланади.

Мазкур банд талабларига риоя қилинганда, талабномани ажратиш тўғрисидаги илтимоснома қаноатлантирилади ва талабнома берувчи бу ҳақида хабардор қилинади.

133. Талабнома билан боғлиқ масалалар талабнома берувчи иштирокида, қоида тариқасида, талабнома топширилган белги ва товарлар рўйхати бўйича экспертиза томонидан қўшимча тушунтиришлар олиш зарурати пайдо бўлган ҳолатда ҳамда белгининг рўйхатдан ўтказиш шартларига мувофиқлиги тўғрисида экспертизанинг ва талабнома берувчининг позициясини аниқлаш учун кўриб чиқилади.

Саволларни талабнома берувчи иштирокида кўриб чиқиш томонлар саволлар билан танишиб чиққандан сўнг Марказ таклифига ёки талабнома берувчининг эркин шаклдаги илтимосномасига биноан кўриб чиқилади. Экспертизанинг саволлари қўшимча равишда учрашувнинг мақсадга мувофиқлиги хабар қилинган экспертиза сўровномасида, талабнома берувчининг саволлари эса бундай кўриб чиқишни ўтказиш ҳақидаги илтимосномада баён этилади.

Экспертиза сўровномаси юборилганда, талабнома берувчи масалаларни кўриб чиқишда қатнашиш ниятидан қатъи назар сўровномага Қонунда белгиланган муддатда жавоб бериши керак.

134. Талабнома берувчи иштирокида масалаларни кўриб чиқиш санаси ва вақти олдиндан келишиб олинади.

135. Бир нечта талабнома берувчилар номидан уларнинг бири вакиллик қилиш учун ишончномаси бўлганда, талабномани кўриб чиқишда иштирок этиши мумкин.

136. Талабнома берувчи иштирокида масалалар музокаралар йўли билан ёки эксперт кенгашида кўриб чиқилади.

Масалаларни бевосита экспертиза ва талабнома берувчи томонидан ҳал қилиниши мумкин бўлганда, улар ўртасида музокаралар олиб борилади. Музокаралар Марказнинг тегишли таркибий бўлинмаси раҳбари ёки Марказ раҳбари тайинлаган бошқа масъул ходим иштирокида ўтказилади.

Масалаларни ҳал қилиш учун мутахассислар иштироки талаб қилинганда, эксперт кенгаши ўтказилади.

137. Музокаралар ёки эксперт кенгаши натижалари бўйича икки нусхада белгиланган шаклдаги баённома тузилади ва унда қатнашчилар, томонлар келтирган далил ва таклифлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда кейинги иш юритиш ҳақида хулосалар келтирилади.

Масалаларни кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг барчаси баённомани имзолайди. Баённоманинг бир нусхаси талабнома материалларига қўшиб қўйилади, иккинчиси талабнома берувчига топширилади.

138. Муҳокама қилинаётган масалалар бўйича бир хулосага келинмаганда, кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг алоҳида фикрлари баённомада қайд этилади. Баённома нусхасининг талабнома берувчига топширилиши иш юритиш тўхтатилгани тўғрисидаги хабарноманинг (талабнома чақириб олинганда) ёки экспертиза сўровномасининг ўрнини босиши мумкин (жавоб беришнинг белгиланган муддатлари бузилмаганда) ва бу ҳолат баённомада тегишли ёзув билан расмийлаштирилади.

139. Талабнома берувчи талабномани чақириб олиш ҳуқуқига эга.

Талабномани чақириб олиш тўғрисидаги ариза талабномани кўриб чиқишнинг исталган босқичида, лекин саноат намунаси давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар эркин шаклда топширилиши мумкин. Талабнома берувчига талабномани чақириб олиш тўғрисидаги ариза инобатга олингани ҳақида хабарнома юборилган санадан бошлаб талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади.

140. Чақириб олинган талабнома бўйича ҳуқуқий аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмайди ва келгусида талабнома берувчининг ҳуқуқлари ушбу талабномага асосланиши мумкин бўлмайди (кейинги талабномани топширишда чақириб олинган талабнома келиб тушган сана бўйича ёки ушбу талабномага қўшимча материаллар келиб тушган сана бўйича устуворлик сўраш мумкин эмас).

Саноат намуналарига топширилган бошқа талабномалар бўйича давлат экспертизаси ўтказилаётганда чақириб олинган талабнома инобатга олинмайди.

6-боб. Талабномани кўриб чиқиш

141. Талабномага ахборот тизимида автоматик равишда икки ҳарфли ва тўққиз хонали рўйхат рақами берилади, бунда ҳарфлар (SN) саноат мулки объекти — саноат намунасини, талабнома рақамидаги дастлабки тўртта сон — талабнома топширилган йилни, кейинги бешта сон — шу йилдаги ҳар йили бирдан бошланадиган тартиб рақамини билдиради.

142. Талабнома материаллари ваколатли органга келиб тушган санадан эътиборан патент берилгани тўғрисидаги маълумотлар расмий нашрда эълон қилингунга қадар конфиденциал ҳисобланади ва талабнома берувчининг розилигисиз маълум қилинмайди.

143. Талабномани давлат экспертизасидан ўтказиш расмий экспертизадан ўтказиш ҳамда саноат намунасига талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизадан (кейинги ўринларда — моҳияти бўйича экспертиза) ўтказишдан иборат бўлиб, Марказ томонидан амалга оширилади.

144. Расмий экспертизанинг вазифаси талабнома материаллари таркиби, зарур ҳужжатлар мавжудлиги ва уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширишдан иборат.

145. Расмий экспертиза натижалари бўйича талабнома берувчига Марказнинг талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилингани ёки кўриб чиқиш учун қабул қилиш рад этилгани ҳақидаги қарори юборилади.

146. Расмий экспертиза талабнома ахборот тизимида қабул қилинган санадан бошлаб икки ой ўтгандан сўнг бир ой давомида ўтказилади.

147. Талабнома берувчининг ёзма илтимосномасига кўра расмий экспертиза белгиланган муддат ўтмасдан олдин бошланиши мумкин.

Бунда талабнома берувчи илтимоснома берилган пайтдан бошлаб талабнома материалларига белгиланган миқдорда қўшимча патент божи тўламасдан ўз ташаббусига кўра тузатишлар киритиш имкониятидан маҳрум бўлади.

Талабнома берувчининг расмий экспертизани белгиланган муддат ўтмасдан олдин бошлаш ҳақидаги илтимосномаси чақириб олинмайди.

148. Расмий экспертиза жараёнида текшириш қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларга нисбатан ўтказилади:

ариза;

саноат намунасининг моҳиятини таҳлил қилмай туриб ҳужжатларга нисбатан белгиланган талабларга риоя қилингани;

Қонуннинг 14-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатларда талабнома топшириш тартибига риоя қилингани, шу жумладан, вакилнинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончноманинг мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилгани;

талабнома берилган ечим саноат намунаси сифатида ҳуқуқий муҳофаза бериладиган объектларга мансублиги;

талабнома бўйича устуворлик сўралишининг асосланганлиги;

саноат намунасини СНХТнинг амалдаги таҳрири бўйича таснифлаш тўғри амалга оширилгани.

Талабнома берувчи томонидан саноат намунаси таснифланмаганда таснифлаш Марказ томонидан амалга оширилади.

149. Талабнома ҳужжатлари бошқа тилда берилганда, талабнома материалларида расмий экспертизани муддатдан илгари бошлаш ҳақидаги илтимоснома бўлганда талабнома берувчи талабнома ҳужжатларининг таржимаси олинмагунга қадар расмий экспертизани ўтказиш мумкин эмаслиги ҳақида хабардор қилинади.

150. Патент божи белгиланган миқдордан кам тўланганда, талабнома берувчи талабномани топшириш учун тўланган патент божи миқдорини ва вариантлар сонини мувофиқлаштириш ҳақида хабардор қилинади.

Талабнома берувчи битта саноат намунасига топширилган талабнома бўйича белгиланган миқдордаги патент божини белгиланган муддатда тўламаганда, юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмаслиги, таркибида саноат намунасининг вариантлари бўлган талабнома бўйича эса экспертиза патент божи тўланган вариантлар бўйича ўтказилиши ҳақида хабардор қилинади. Бунда экспертиза талабнома берувчи томонидан танлаб олинган вариантлар бўйича ёки у ўз танлови ҳақида кўрсатилган муддатда маълум қилмаганда тавсифда биринчи бўлиб кўрсатилган вариантлар бўйича ўтказилади.

151. Талабномани расмий экспертизадан ўтказишда талабнома ҳужжатлари талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилгани аниқланганда талабнома берувчига камчиликлар кўрсатилган ва ҳуқуқий асослар келтирилган сўровнома юборилади.

152. Сўровнома юбориш учун қуйидагилар асос бўлади:

мазкур Регламентнинг 21-бандида назарда тутилган ҳужжатлардан бирининг талабномада мавжуд эмаслиги;

бошқа тилда топширилган материалларнинг таржимаси мавжуд эмаслиги;

патент божи тўғри тўлангани билан боғлиқ саволларни аниқлаш зарурати;

ҳужжатлардан бевосита нусха кўчириш, уларни эълон қилиш ва сақлашга тўсқинлик қиладиган ёки манфаатдор шахсларга улар билан танишиш имкониятини бермайдиган (талабнома материалларини ўқишни қийинлаштирадиган тасвирлар, чизмалар, матн босмасининг сифатлари ва бошқалар) расмийлаштиришдаги камчиликларнинг аниқлангани;

саноат намунасининг тавсифида мазкур Регламентнинг 58-бандида назарда тутилган бўлимларнинг мавжуд эмаслиги (тегишли бўлимда баён қилиниши назарда тутилган маълумотлар бошқа бўлимда келтирилганда сўровнома юборилмайди);

саноат намунасининг тавсифида ёки муҳим белгилар рўйхатида бирон-бир белги таърифини ушбу белги очиб берилган адабиёт манбаига ҳавола қилиш билан алмаштирилгани;

талабномадаги оммабоп бўлмаган манбаларга ҳаволалар ёки ундаги баъзи маълумотларни эълон қилиш мумкин эмаслиги (патент тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишда муаллифлиги кўрсатилишини истамаган муаллифлар тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно) ҳақида кўрсатмаларнинг мавжудлиги;

муҳим белгилар рўйхатида ҳуқуқий муҳофаза сўралаётган буюмга оид белгиларнинг кўрсатилмагани;

муҳим белгилар рўйхатида тасвирларда тақдим этилган белгиларнинг сўз билан ифодаланган тавсифи мазкур Регламентнинг 57 ва 58-бандларида белгиланган талабларга мос келмаслиги;

талабнома ҳужжатларининг бир-бирига мос эмаслиги (аризада келтирилган саноат намунасининг номи тавсифда келтирилган номга мос эмаслиги; муҳим белгилар мажмуида кўрсатилган белгиларнинг тавсифда мавжуд эмаслиги; тавсифда келтирилган белгиларнинг муҳим белгилар мажмуига киритилмаганлиги; тасвирлар, чизмалар, схемалар ва тавсифнинг бир-бирига мос келмаслиги кабилар);

талабномада устуворлик сўраш билан боғлиқ масалаларни аниқлаштириш зарурати;

талабнома ҳужжатларида мазкур Регламент талабларига мос келмайдиган ва талабнома берилган саноат намунаси (саноат намунасининг вариантлари) моҳиятини таҳлил қилмасдан туриб аниқланадиган бошқа талабларнинг бузилиши ҳолатлари мавжудлиги.

153. Талабномани топшириш учун тўланадиган патент божи муҳим белгилар мажмуида таърифланган вариантлар сонига мувофиқ тўланмаганда, юборилган сўровномада талабнома берувчига муҳим белгилар мажмуига тузатишлар киритиш, саноат намунасининг бирлиги талабига мос келадиган ва патент божи тўланган вариантларни қолдириш ёхуд муҳим белгилар мажмуида тузатишларни амалга оширмасдан туриб кўриб чиқилиши лозим бўлган ечимни танлаш таклиф қилинади.

Талабнома берувчи тузатишлар ва танловни амалга оширишни рад этганда, унга ушбу сўровноманинг ўзида фақат патент божи тўланган ва тавсифда биринчи бўлиб кўрсатилган вариантлар (шу жумладан, саноат намунасининг бирлиги талабига мувофиқлиги нуқтаи назаридан) кўриб чиқилиши хабар қилинади.

154. Талабнома берувчи сўралган материалларни ёки уларни топшириш муддатларини узайтириш ҳақидаги илтимосномани мазкур Регламентнинг 263-бандида назарда тутилган шартларга риоя қилинган ҳолда белгиланган муддатда тақдим этмаганда, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади. Бундай ҳолатда талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади.

155. Саноат намунасининг қўлланиш соҳасини аниқлаш мақсадида Марказ СНХТга мувофиқ таснифлашни амалга оширади.

156. Таснифлаш талабномани расмий экспертизадан ва моҳияти бўйича экспертизадан ўтказиш босқичларида амалга оширилади.

157. Таснифлашда саноат намунасининг номи, тасвирлари, тавсифи, чизмалари, схемалари ва конфекцион хариталари тасниф индексини танлаш учун асос бўлади.

158. Талабнома СНХТнинг турли рубрикаларига тегишли бир неча объектларни қамраб олганда барча тегишли тасниф индекслари белгиланади. Бунда биринчи индекс саноат намунасининг номига мувофиқ танланади.

159. Расмий экспертизада белгиланган тасниф индекслари моҳияти бўйича экспертизада ўзгартирилиши мумкин.

160. Расмий экспертиза натижасида талабнома патентга лаёқатли объектларга тегишли бўлмаган ечимга берилгани аниқланганда, талабнома берувчига патент беришни рад этиш учун асос бўладиган далиллар келтирилган сўровнома юборилади ва ушбу далилларни рад этиш таклиф этилади.

Талабнома берувчи экспертизанинг далилларини рад этмаганда, патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.

161. Талабнома берилган ечим тасвирларда акс этган ва муҳим белгилар мажмуида таърифланган кўринишда мазкур Регламентнинг 12-бандида келтирилган буюмлар рўйхатига мос бўлганда патентга лаёқатли саноат намунаси деб эътироф этилмайди.

162. Талабнома берилган саноат намунаси моҳиятининг таҳлилисиз талабномани кўриб чиқиш натижасида талабнома саноат намунасининг бирлиги талаби бузилган ҳолда топширилгани аниқланганда (мазкур Регламентнинг 14-банди ), талабнома берувчига бу ҳақида хабар қилинади ва унга саноат намуналарининг қайси бири кўриб чиқилиши кераклигини маълум қилиш ва зарур бўлганда талабнома материалларига аниқликлар киритиш таклиф этилади.

163. Саноат намунасининг бирлиги талабига риоя қилинганлик тасвирларда акс этган дастлаб тақдим этилган муҳим белгилар мажмуига нисбатан текширилади. Муҳим белгилар мажмуи ўзгартирилганда текшириш талабнома берувчи томонидан белгиланган тартибда сўнгги тақдим этилган таҳрирдаги муҳим белгилар мажмуига нисбатан ўтказилади.

164. Талабнома берувчига мазкур Регламентнинг 153-бандида назарда тутилган ҳолат билан боғлиқ сўровнома жўнатилганда саноат намунасининг бирлиги талабига риоя қилингани фақат талабнома берувчи томонидан танлаб олинган ва патент божи тўланган ечимларга нисбатан текширилади. Ечим танлаб олинмаганда, текшириш тавсифда биринчи кўрсатилган ечимларга нисбатан ўтказилади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар қилинади.

165. Саноат намунасининг бирлиги талабининг бузилиши аниқлангандан сўнг талабнома берувчи белгиланган муддатда саноат намуналаридан ва унинг вариантларидан (агар бирлик талабига мос келмайдиган ечимлар гуруҳида уларнинг мавжудлиги аниқланган ва уларга бож тўланган бўлса) қайси бири бундан кейин кўриб чиқилиши кераклигини маълум қилмаганда ва аниқлик киритилган ҳужжатлар тақдим этмаганда, экспертиза фақат тавсифда биринчи кўрсатилган саноат намунасига нисбатан (ёки тавсифда биринчи кўрсатилган саноат намунасининг вариантларига нисбатан) давом эттирилади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар қилинади.

166. Қўшимча материаллар умуман ёки қисман талабнома берилган саноат намунасининг моҳиятини ўзгартирганда ёки мазкур Регламентнинг 238 — 246-бандларида назарда тутилган шартларга риоя қилинмаган ҳолда тақдим этилганда, талабнома берувчи улар экспертиза ўтказишда умуман ёки тегишли қисмида эътиборга олинмаслиги тўғрисида хабардор қилинади.

167. Талабнома саноат намунаси бирлиги талабига мувофиқлиги аниқланган бир нечта ечимларни ўз ичига олганда (яъни, улар саноат намунасининг вариантлари бўлганда), экспертиза уларнинг ҳар бири учун ўтказилади.

168. Талабноманинг бирон-бир ечими патентга лаёқатли объектларга тегишли эмаслиги аниқланганда, талабнома берувчига муҳим белгилар мажмуидан патентга лаёқатсиз объект белгиларини чиқариб ташлаш орқали унга тузатиш киритиш таклиф қилинган сўровнома юборилади.

169. Талабнома барча зарур ҳужжатлардан иборат бўлганда, Регламентда белгиланган талабларга риоя қилинганда ва талабнома берилган таклиф ҳуқуқий муҳофаза бериладиган объектларга тегишли бўлганда, талабнома берувчига Марказнинг талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарори юборилади.

170. Талабномани топширишда патент божи муҳим белгилар рўйхатидаги вариантлар сони учун белгиланганидан кам миқдорда тўланганда ва тўланган патент божининг миқдори ва вариантлар сонини мувофиқлаштиришда дастлаб рўйхатда мавжуд бўлган вариантлардан баъзи бирлари талабнома берувчи томонидан чиқариб ташланганда, қарорда талабнома берилган деб ҳисобланадиган вариантларнинг тузатиш киритилган муҳим белгилар рўйхатига нисбатангина кўриб чиқишга қабул қилингани ва ушбу талабноманинг кейинги кўриб чиқилишида талабнома берувчи томонидан рўйхатга тузатиш киритилса, ушбу тузатиш рўйхатда саноат намунасининг янги вариантларининг пайдо бўлишига олиб келмаслиги ҳақида кўрсатиб ўтилади.

171. Талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилинганда моҳияти бўйича экспертиза талабнома топширилган санадан олти ой ўтгандан сўнг белгиланган миқдордаги патент божи тўланган тақдирда, икки ой давомида ўтказилади.

172. Талабнома берувчи патент божини белгиланган миқдордан кам тўлаганда, талабнома берувчи патент божи ва вариантлар сонини мувофиқлаштириш кераклиги ҳақида хабардор қилинади.

Бунда талабнома берувчи экспертизадан ўтказиладиган саноат намуналарига оид вариантларни кўрсатиши ёки экспертизадан ўтказилмайдиган вариантларни муҳим белгилар рўйхатидан чиқариб ташлаши ёки патент божининг етишмаётган қисмини тўлаши керак.

173. Патент божининг етишмаётган қисм белгиланган муддатда тўланмаганда битта саноат намунасига топширилган талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади, саноат намунасининг вариантлари берилган талабнома бўйича эса моҳияти бўйича экспертиза патент божи тўланган талабноманинг биринчи бўлиб кўрсатилган вариантларига нисбатан ёки саноат намунасининг талабнома берувчи томонидан кўрсатилган вариантларига нисбатан ўтказилади.

174. Талабноманинг моҳияти бўйича экспертизада қуйидагилар амалга оширилади:

устуворлик Қонуннинг 18-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларига мувофиқ сўралаётганда саноат намунасининг устуворлиги белгиланади;

саноат намунасининг муҳим белгилари мажмуи мазкур Регламентнинг 86 — 95-бандлари талабларига мувофиқлиги текширилади;

талабнома берувчи томонидан қўшимча материаллар тақдим этилганда улар мазкур Регламентнинг 238 — 246-бандларига мувофиқ текширилади;

буюмнинг тасвирида келтирилган ҳамда талабнома материалларида ёки қўшимча материалларда талабнома берувчи томонидан таклиф қилинган муҳим белгилар мажмуида таърифланган саноат намунасининг патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлиги текширилади.

175. Саноат намунасининг устуворлиги патент бериш учун талабнома ваколатли органга келиб тушган сана бўйича белгиланади.

176. Талабнома берувчи конвенция устуворлигини сўраётганида қуйидагилар текширилади:

талабнома берувчи томонидан Париж конвенциясига аъзо давлатда топширилган биринчи талабноманинг нусхаси мавжудлиги, агар кўрсатилган нусха талабнома ваколатли органга келиб тушган санадан кейин тақдим этилса, талабнома нусхаси тақдим этилиши керак бўлган уч ой муддатга риоя қилингани. Биринчи талабномалар бир нечта бўлганда кўрсатилган шартлар ҳар бир талабноманинг нусхаси учун бажарилиши керак;

талабнома берувчи томонидан талабнома ваколатли органга келиб тушиши керак бўлган ва биринчи талабнома топширилган санадан бошланадиган олти ой муддатга риоя қилингани. Талабнома кўрсатилган муддатдан кечикиб, лекин ушбу муддат тугаган санадан икки ой ўтмасдан келиб тушганда, талабномани кўрсатилган олти ой муддатда топшириш учун талабнома берувчига боғлиқ бўлмаган тўсқинлик қилган вазиятлар талабнома берувчи томонидан кўрсатиб ўтилгани текширилади ва ушбу вазиятларни ҳужжат билан тасдиқлаш зарурлиги белгиланади, агар бундай тасдиқ мавжуд бўлмаса;

конвенция устуворлигини белгилаш тўғрисидаги ариза талабнома ваколатли органга келиб тушган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим этилгани;

саноат намунасининг биринчи талабномада ифодалангани.

177. Саноат намунасининг устуворлигини олдинроқ топширилган талабномага берилган қўшимча материаллар бўйича белгилаш сўралаётганда қуйидаги талабларга риоя қилингани текширилади:

бундай устуворлик сўралаётган талабнома қўшимча материаллар талабнома берилган саноат намунасининг моҳиятини ўзгартириши туфайли эътиборга олиниши мумкин эмаслиги ҳақидаги хабарнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида ваколатли органга келиб тушгани. Қўшимча материаллар саноат намунасининг моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилгани ҳақидаги хулоса талабномани эксперт кенгашида кўриб чиқиш натижасида олинган ва баённомада қайд этилганда янги талабномани бериш учун белгиланган уч ой муддат талабнома берувчи баённома нусхасини олган ёки ушбу нусха унга бевосита топширилган санадан ҳисобланади;

қўшимча материалларнинг келиб тушган санаси бўйича устуворлик сўралаётганда ушбу қўшимча материалларда саноат намунасидан ифодалангани. Бунда қўшимча материаллар тақдим этилган биринчи талабноманинг мазмуни ҳисобга олинади.

178. Талабнома берувчи томонидан саноат намунаси устуворлиги ваколатли органга унинг ўзи томонидан олдинроқ топширилган талабнома санасидан белгилаш сўралганда қуйидаги талабларга риоя қилингани текширилади:

бундай устуворлик сўралаётган талабнома саноат намунасига олдинги талабнома топширилган санадан олти ой мобайнида ваколатли органга келиб тушгани;

бундай устуворлик сўралаётган талабнома худди ўша саноат намунасига олдинги талабномани топширган талабнома берувчининг ўзи томонидан топширилгани;

саноат намунасининг моҳияти олдинроқ топширилган талабномада ифодалангани;

олдинроқ топширилган талабнома бўйича ундан олдинроқ устуворлик сўралмагани.

Бундай устуворлик сўралганда олдинроқ топширилган талабнома чақириб олинган бўлса, талабнома берувчига бу ҳақида хабар берилади.

179. Ажратилган талабнома бўйича саноат намунасига устуворлик сўралганда, қуйидаги талабларга риоя қилинганлик текширилади:

ажратилган талабнома саноат намунасига дастлабки талабнома бўйича устидан шикоят бериш имконияти қолмаганда патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар (яъни, талабнома бўйича иш юритишни давом эттириш имконияти мавжуд бўлган даврда) ёки дастлабки талабнома бўйича патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда саноат намунасини тегишли давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш санасигача ваколатли органга келиб тушгани;

ажратилган талабномадаги саноат намунаси дастлабки талабномада ифодалангани;

талабнома конвенция талабномасидан ажратиб олинган ва устуворлик унинг устуворлик санаси бўйича сўралаётганда саноат намунасининг биринчи талабномада очиб берилгани.

180. Мазкур Регламентнинг 176 — 179-бандларига мувофиқ саноат намунаси устуворлигини белгилаш шартларига риоя қилингани текширишда устуворлик сўраш учун асос бўлган талабнома ёки қўшимча материаллар берилган талабнома чақириб олинмагани ёки чақириб олинган деб ҳисобланмаслиги тасдиқланиши керак.

181. Устуворлик сўраш учун асос бўлган олдин топширилган материалларда (олдинроқ топширилган талабнома, қўшимча материаллар) талабнома берилган саноат намунасини очиб бериш билан боғлиқ талабга талабнома берувчининг риоя қилганини белгилашда олдин топширилган материаллардаги тасвирларда талабнома берилган саноат намунасининг муҳим белгилари мажмуига киритилган ва кўриб чиқилаётган талабномада дастлаб тақдим этилган тасвирларда акс этган барча белгиларнинг мавжудлиги текширилади.

182. Устуворликни белгилашда келиб чиқадиган саволлар талабноманинг моҳияти бўйича экспертизасини тугаллаш учун тўсқинлик қилмаганда, улар талабномани кўриб чиқиш билан боғлиқ бошқа масалалар билан бир вақтда аниқлаштирилади.

183. Талабнома берувчи томонидан мазкур Регламентнинг 176 — 179-бандларида кўрсатилган талаблар бажарилганда, талабнома берилган саноат намунасига нисбатан сўралган устуворлик белгиланади.

184. Мазкур Регламентнинг 176 — 179-бандларида кўрсатилган талабларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси бажарилмаганда, саноат намунасининг устуворлиги Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмига мувофиқ талабнома ваколатли органга келиб тушган сана бўйича (бу ҳақида талабнома берувчига дастлаб хабар берилган ҳолда) белгиланади.

185. Устуворлик белгилангандан сўнг талабнома берувчи томонидан саноат намунасининг ўзгартирилган муҳим белгилар мажмуи тақдим этилганда, сўралаётган устуворликни белгилашга асослар мавжудлигини аниқлаш учун такроран текшириш ўтказилади.

186. Саноат намунасининг муҳим белгилар мажмуини текшириш расмий экспертиза тугалланган вақтда талабнома таркибида бўлган белгиларга нисбатан ўтказилади. Муҳим белгилар мажмуи талабнома берувчи томонидан бундан кейин ўзгартирилганда мазкур Регламентнинг 238 — 246-бандларида кўрсатилган талабларга риоя қилинганлик шарти билан ўзгартирилган муҳим белгилар мажмуи текширилади.

187. Расмий экспертизани ўтказишда саноат намунасининг бирлиги талаби бузилгани аниқланганда ва талабноманинг моҳияти бўйича экспертизасини ўтказишни бошлаш олдидан талабнома берувчи қайси саноат намунаси (ёки вариантлари) топширилган талабнома доирасида кўриб чиқилиши кераклигини белгиланган муддатда хабар қилганда текшириш ушбу саноат намунасига нисбатан ўтказилади.

Талабнома берувчидан белгиланган муддатда бундай хабар келмаганда текшириш тавсифда биринчи бўлиб кўрсатилган саноат намунасига (вариантларига) нисбатан ўтказилади.

188. Текширишда талабнома берилган саноат намунасининг муҳим белгилари мавжудлиги аниқланади, бунда уларнинг мажмуи талабнома берувчи томонидан алоҳида хусусиятлари кўрсатилган буюмнинг тасвирларда акс эттирилган ташқи кўринишини шакллантириш учун етарли бўлиши керак.

189. Тасвирларда акс эттирилган бирон-бир белги талабнома берувчи томонидан муҳим белгилар мажмуига киритилмаганда, лекин ушбу белги экспертизанинг фикрига кўра, буюмнинг ташқи кўринишини шакллантиришга таъсир кўрсатганда талабнома берувчига бундай белгини муҳим белгилар мажмуига киритиш таклиф этилади.

Бунда талабнома берувчи томонидан кўрсатилган буюмнинг ташқи кўринишининг алоҳида хусусиятларига ушбу белгининг таъсирини тасдиқлайдиган далиллар келтирилади.

Талабнома берувчи бундай тузатиш киритишни рад этганда, кейинчалик саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текширишда буюмнинг ташқи кўринишидаги бундай алоҳида хусусиятнинг мавжудлиги ҳисобга олинмайди.

190. Муҳим белгилар мажмуида саноат намунасининг тавсифида уларга нисбатан буюм ташқи кўринишининг ўзига хос хусусиятларига таъсири борлиги кўрсатилмаган белгилар мавжудлиги аниқланганда, бундай белгиларни муҳим белгилар мажмуида сақлаб қолиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида талабнома берувчининг фикри сўралиши мумкин.

191. Саноат намунасининг муҳим белгилар мажмуини текшириш ундаги белгиларни мазкур Регламентнинг 91-бандига мувофиқ визуал идентифицикация қилиш мумкинлигини аниқлашдан иборат.

192. Белгини идентификация қилиш имкониятига шубҳа туғилганда, экспертиза талабнома берувчидан бундай имкониятни тасдиқлайдиган тушунтиришларни сўраб олишга ҳақли.

193. Белгини идентификация қилиш учун унинг таърифини саноат намунасининг тасвирлари ва тавсифига асосан тузатиш зарур бўлганда, бундай тузатиш амалга ошириш таклиф этилган сўровнома юборилади.

194. Белгини таърифлаш учун эскирган атамалар, муайян фаолият ёки дизайн соҳасида қабул қилинган атамаларга мос бўлмаган сўзлар қўлланилганда, муҳим белгилар мажмуига тегишли тузатишларни киритиш тавсия қилинган сўровнома юборилади.

195. Белгини идентификация қилиш мумкин эмаслиги аниқланганда ва талабнома берувчи муҳим белгилар мажмуини тузатишни рад этганда, талабномани кўриб чиқиш давомида бундай белги эътиборга олинмайди.

196. Агар муҳим белгилар мажмуини текширишда унинг тузилиши ёки баён қилиниши мазкур Регламентнинг 88 — 90 , 93 , 95-бандларида қўйилган талабларга мос эмаслиги аниқланса, сўровномада муҳим белгилар мажмуига тузатишлар киритиш таклиф қилинади.

197. Саноат намунасининг муҳим белгилар рўйхатини текширишда рўйхатда буюм ташқи кўринишининг алоҳида хусусиятлари кўринишида амалга ошириладиган бадиий-конструкторлик ечимига тааллуқли бўлмаган белгилар аниқланади.

198. График, шрифт ёки колористик хусусиятларга эга бўлмаган фақат ахборот-истеъмол, ахборот-реклама ёки бошқа махсус мақсадлар учун мўлжалланган тасвирнинг элементларида ўз аксини топган ва рўйхатдаги ушбу элементларга тегишли белгилар билан таърифланадиган белгилар буюмнинг бадиий-конструкторлик ечимига кирмайди (давлат стандарти, тайёрланган жойи, ишлаб чиқарилган йили, дизайн муаллифи, махсус фарқланиш белгилари каби).

Саноат намунасининг муҳим белгилар рўйхатида бундай белгилар мавжуд бўлганда талабнома берувчига рўйхатга тузатиш киритиш ва ундан ушбу белгиларни чиқариб ташлаш таклиф қилинади.

199. Рўйхатдаги белги мазкур Регламентнинг 196 — 198-бандларида келтирилган шартлар бузилган ҳолда таърифлангани аниқланганда, лекин талабнома берувчи саноат намунасининг муҳим белгилар рўйхатига тузатиш киритишдан воз кечганда, талабномани кейинчалик кўриб чиқишда бундай белги ёки рўйхатга киритилган ва уни таърифлаш учун ишлатилган тушунчалар эътиборга олинмайди.

200. Талабноманинг моҳияти бўйича экспертизасини ўтказишда мазкур Регламентнинг 152-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган талабномага қўйиладиган талабларнинг бузилгани аниқланганда талабнома берувчига сўровнома жўнатилади. Талабномани кейинчалик кўриб чиқиш, шу жумладан саноат намунасининг бирлиги талабларига риоя қилиш нуқтаи назаридан кўриб чиқиш мазкур Регламентнинг 153-бандида мазкур вазиятга қўлланилиши кўрсатилган ечимларга нисбатан ўтказилади ҳамда мазкур Регламентнинг 162-бандига мувофиқ хабарнома юборилади.

201. Моҳияти бўйича экспертизани бошлашдан олдин муҳим белгилар мажмуи саноат намунасининг бирлигига қўйиладиган талабнинг бузилиши ёки патент божи керакли миқдордан кам тўлангани муносабати билан кўрилмаётган вариантлар белгиларини ўз ичига олганда, шунингдек, муҳим белгилар мажмуига саноат намунасининг бож тўланган вариантлари белгиларигина кирганда муҳим белгилар мажмуининг тузилмаси мазкур Регламентнинг 94-банди талабларига мос келмаганда, талабнома берувчига юборилган сўровномада муҳим белгилар мажмуига, ундан кўрилмаётган вариантларнинг белгиларини чиқариб ташлаган ҳолда ёки уни мазкур Регламентнинг 94-бандида кўрсатилган шаклда тақдим этган ҳолда тузатишлар киритиш таклиф қилинади.

202. Талабнома берувчи муҳим белгилар мажмуига тузатишлар киритишга рози бўлмаганда, патентга лаёқатлиликни текшириш фақат кўриб чиқилаётган саноат намунасига (унинг вариантларига) нисбатан ўтказилади ва бунда унинг (уларнинг) муҳим белгилар мажмуи қаторидаги таҳлил мақсадларида экспертиза томонидан ажратиб олинган муҳим белгилар ҳисобга олинади.

203. Рўйхат бандларида таърифланган саноат намуналарининг вариантларга тўғри киритилганини текширишда саноат намуналарининг вазифалари ва асосий композицион элементлари бир-бирига мос келиши аниқланади.

204. Вариантлар ёки улардан бири учун бир нечта асосий композицион элементлар кўрсатилганда, кўрсатиб ўтилган асосий композицион элементлар қаторида фақат айримларининг мос келиши аниқланган тақдирда асосий композицион элементларнинг мос келиши шарти бузилмаган ҳисобланади.

205. Саноат намунасининг бирлиги талабига риоя қилинмагани аниқланганда, талабнома берувчи мазкур Регламентнинг 162 — 165-бандларида келтирилган тартибда хабардор қилинади.

206. Муҳим белгилар рўйхатини текширишда унинг мазкур Регламент талаблари бузилган ҳолда тузилгани аниқланганда, бироқ улар талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текширишга тўсқинлик қилмаганда саноат намунасининг муҳим белгилар рўйхатига тузатиш киритиш билан боғлиқ барча масалалар бундай рўйхат билан таърифланган саноат намунасининг патентга лаёқатлилиги тўғрисида дастлабки хулоса қилинганидан сўнг талабнома берувчи билан аниқлаштирилади.

207. Саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текшириш учун мазкур Регламентнинг 188 — 206-бандларига мувофиқ текшириш ўтказилган муҳим белгилар рўйхати қабул қилинади.

208. Саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текширишда ечимнинг саноат намуналари деб эътироф этилмайдиган таклифлар рўйхатига тааллуқли эмаслиги такроран текширилади ҳамда янги ва оригинал эканлиги аниқланади.

Ечим саноат намуналари деб эътироф этилмайдиган таклифлар рўйхатига тааллуқли деб тахмин қилинганда, тегишли далиллар баён қилинган сўровнома юборилади.

209. Ечимга нисбатан мазкур Регламентнинг 12-бандига асосан саноат намуналари деб эътироф этилмайдиган таклифларга тааллуқли деган хулоса чиқарилмаганда, янги ва оригиналлик шартларига мувофиқлиги бўйича текширилади.

210. Саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текширишда ушбу саноат намунасига тегишли бўлган ҳамда муаллиф, талабнома берувчи ёки улардан бевосита ёхуд билвосита шу ахборотни олган ҳар қандай шахс томонидан саноат намунасининг моҳияти оммавий тарзда ошкор қилинган ахборот манбалари, агар саноат намунасига талабнома ахборот ошкор этилган санадан эътиборан олти ойдан ўтмасдан ваколатли органга топширилган бўлса, эътиборга олинмайди.

211. Қонуннинг 8-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ буюм тасвирларида акс этган ва саноат намунасининг муҳим белгилари рўйхатида келтирилган муҳим белгилар мажмуи жаҳонда саноат намунасининг устуворлик санасигача ҳамма фойдалана олиши мумкин бўлган маълумотлардан маълум бўлмаганда саноат намунаси янги деб эътироф этилади.

212. Ҳар бир шахс ўзи танишиши мумкин бўлган ёки мазмуни қонуний йўл билан унга маълум қилиниши мумкин бўлган ахборот манбаидаги маълумотлар оммавий тарзда ошкор этилган маълумотлар деб ҳисобланади.

213. Қуйидагилар ахборот манбаидаги маълумотларни оммавий тарзда ошкор этилган маълумотлар қаторига киритиш мумкинлигини белгилайдиган сана бўлиб ҳисобланади:

муҳофаза ҳужжатларининг нашр қилинган тавсифлари учун — уларда кўрсатилган нашр қилиш санаси;

босма нашрлар учун — уларда кўрсатилган нашр этишга имзоланган сана; нашр этишга рухсат берувчи имзоланган сана кўрсатилмаган босма нашрлар, шунингдек бошқа босма нашрлар учун — улар нашр қилинган сана, ушбу санани аниқлаш имконияти бўлмаганда эса — нашр қилинган вақти фақат йил ва ой билан белгиланганда ойнинг охирги куни ёки нашрда кўрсатилган йилнинг 31 декабри;

мақолалар, шарҳлар, монографиялар ва бошқа материалларнинг депозитга қўйилган қўлёзмалари учун — улар депозитга қўйилган сана;

илмий-тадқиқот ишлари ҳақидаги ҳисоботлар, тажриба-конструкторлик ишлари ҳамда илмий-техник ахборот органларида сақланадиган бошқа конструкторлик, технологик ва лойиҳа ҳужжатларига тушунтириш хатлари учун — улар ушбу органларга келиб тушган сана;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар учун — улар ваколатли ташкилотда ҳисобга олинган сана;

қўлёзма ҳуқуқида чоп этилган диссертация материаллари ва диссертация авторефератлари учун — улар кутубхонага келиб тушган сана;

танловга қабул қилинган ишлар учун — улар танишиш учун очиқ намойиш қилинган ва танлов ўтказишга оид ҳужжатлар билан тасдиқланган сана;

визуал идрок этиладиган ахборот манбалари (плакатлар, моделлар, маҳсулотлар) учун — уларни кўриш мумкин бўлган ва ҳужжат билан тасдиқланган сана;

кўргазмага қўйилган экспонатлар учун — уларни намойиш қилиш бошланган ва ҳужжат билан тасдиқланган сана;

телевидение, кино орқали хабарлар учун — бундай хабар берилган сана, агар у белгиланган тартибда тегишли ахборот ташувчисида қайд этилган бўлса;

буюм ҳақида ундан фойдаланиш натижасида маълум бўлган маълумотлар учун — ушбу маълумотлар ҳамма танишиш имкониятига эга бўлган ва ҳужжат билан тасдиқланган сана.

214. Қуйидаги шартлар бажарилганда саноат намунасининг янгилигини белгилашда олдинроқ устуворликка эга бўлган талабномалар ҳисобга олинади:

талабнома Ўзбекистон Республикасида топширилганда;

талабнома бошқа шахс томонидан топширилганда;

талабнома чақириб олинмаганда ёки чақириб олинган деб ҳисобланмаганда.

215. Талабнома ариза, тасвирлар ва муҳим белгилар мажмуини қамраб олган тавсиф келиб тушган санадан эътиборан ушбу талабнома таркибида бўлган тасвирлар ва тавсифга нисбатан эътиборга олинади. Ушбу сана кўрилаётган талабноманинг устуворлик санасидан кечроқ бўлганда олдинроқ устуворликка эга бўлган талабнома мазмунининг устуворликни белгилаш учун асос бўлган материаллар (биринчи талабнома, олдинроқ топширилган талабнома, ушбу талабномага қўшимча материаллар) мазмуни билан мос тушган қисми ахборот манбалари қаторига киритилади.

216. Саноат намунасининг янгилигини аниқлашда Ўзбекистон Республикасида патент берилган (шу жумладан, талабнома топширган шахс томонидан) саноат намуналари уларнинг устуворлик санасидан бошлаб ҳисобга олинади.

217. Мазкур Регламентнинг 211 — 216-бандларида кўрсатилган ахборот манбаларида талабнома берувчи томонидан таклиф этилган саноат намунасининг муҳим белгилар мажмуида таърифи ва тасвири келтирилган белгиларга ўхшаш бадиий-конструкторлик ечим тўғрисидаги маълумотлар аниқланганда, саноат намунаси янгилик шартига мувофиқ эмас деб эътироф этилади.

218. Кўриб чиқилаётган саноат намунаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборот манбаи олдинроқ устуворликка эга бўлган талабнома бўлганда ушбу талабнома чақириб олинмаганлиги ёки чақириб олинган деб ҳисобланмаслиги текширилиши керак.

Талабнома чақириб олинмаган бўлса, кўрилаётган саноат намунасининг талабнома берувчисига бундай талабнома мавжудлиги ҳақида (унинг талабнома берувчисини кўрсатмаган ва мазмунини очмаган ҳолда) ва олдинроқ устуворликка эга бўлган талабнома бўйича аниқ қарорга келингунга қадар унинг талабномасини кўриш тўхтатиб турилиши ҳақида маълум қилинади.

Талабнома берувчи талабномани кўриш тўхтатиб турилишига норозилик билдирганда талабнома берилган саноат намунасининг янгилик шартига мувофиқ эмаслиги белгиланади.

219. Саноат намунасининг янгилик шартига мувофиқ эмаслиги аниқланганда экспертизанинг тегишли далиллари баён қилинган ва ушбу далилларга нисбатан ўз фикрини тақдим этиш таклиф қилинган сўровномаси юборилади.

220. Саноат намунасининг янгилик шартига мувофиқ эмаслиги аниқланганда оригиналлик бўйича текширув ўтказилмайди.

221. Қонуннинг 8-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ саноат намунасининг муҳим белгилари буюм хусусиятларининг ижодий жиҳатлари билан боғлиқ бўлганда у оригинал ҳисобланади.

222. Оригиналликни текшириш талабнома берилган муҳим белгилар мажмуида таърифланган саноат намунасига нисбатан ўтказилади. Оригиналликни текшириш қуйидагиларни ўз ичига олади:

мазкур Регламентнинг 60 — 62-бандларига мувофиқ энг яқин аналогни аниқлаш;

тасвирларда тақдим этилган ва талабнома берувчи томонидан муҳим белгилар рўйхатида таърифланган саноат намунасини энг яқин аналогидан (муҳим фарқловчи белгилардан) фарқлайдиган муҳим белгиларни аниқлаш;

кўриб чиқилаётган саноат намунасининг муҳим фарқловчи белгилари билан мос келувчи белгиларга эга бўлган ечимлар тўғрисидаги маълумотларни устуворлик санасигача жаҳонда ҳамма фойдалана олиши мумкин бўлган маълумотлардан аниқлаш (ахборот манбаида мавжуд ҳамма фойдалана олиши мумкин деб ҳисобланган маълумотларнинг санасини аниқлашда мазкур Регламентнинг 212-213-бандларидан фойдаланилади);

кўриб чиқилаётган саноат намунасини унинг муҳим фарқловчи белгиларидан келиб чиққан хусусиятларини ва кўриб чиқилаётган ечимларнинг фарқловчи белгилари билан мос келувчи белгилардан келиб чиқиб аниқланган ечимларнинг алоҳида хусусиятларини таққослаш.

223. Саноат намунасининг муҳим фарқловчи белгиларидан ҳеч бўлмаганда биттаси янги бўлганда у оригиналлик шартига мувофиқ деб тан олинади.

224. Саноат намунасининг барча муҳим фарқловчи белгилари янги бўлмаганда, бироқ ушбу белгиларнинг бирикмаси кўриб чиқилаётган саноат намунасига янги бадиий-конструкторлик ечим берганда оригиналлик шартига мувофиқ деб тан олинади.

225. Ўзининг энг яқин аналогидан муҳим белгилар мажмуига киритилган белгиси (белгилари) билан фарқланадиган, бироқ ушбу белгининг (белгиларнинг) кўриб чиқилаётган буюмнинг алоҳида хусусиятларига таъсири тасдиқланмаган саноат намунаси оригиналлик шартига мувофиқ деб тан олинмайди.

226. Саноат намунасини оригиналлик шартига мувофиқ эмас деб тан олишда экспертиза буюмнинг алоҳида хусусиятларига муҳокама қилинаётган белгиларнинг таъсирини тасдиқлаш учун келтирилган фикрларни асоссиз деб ҳисобланиши тўғрисидаги далилларни қуйидаги ҳолатларда келтириши мумкин:

а) саноат намунаси буюмнинг аввалдан маълум бўлган ечимидан кўз билан кўриб фарқлашга имкон бермайдиган алоҳида хусусиятларга эга бўлганда (саноат намунасининг буюмнинг аввалдан маълум бўлган ечими билан адаштириб юбориш даражасида ўхшашлиги);

б) саноат намунаси буюмнинг аввалдан маълум бўлган ечимидан кўз билан кўриб фарқлаш имконини берадиган алоҳида хусусиятларга эга бўлиб, бироқ ушбу хусусиятлар ижодийлик хос бўлмаган қуйидагилар ҳисобига яратилганда:

буюмнинг фақат ўлчамларини (масштабини) ўзгартириш ҳисобига, бунда буюмнинг қолган барча белгилари (буюм таркибий қисмларининг шакллари ва (ёки) элементларининг шакллари, нисбатлари, колористик ечими) сақланиб қолади;

бутун буюмнинг фақат рангини (колористик ечим бундан мустасно) ўзгартириш ҳисобига;

буюмни фақат оддий геометрик фигура ёки жисм (айлана, ҳалқа, кўпбурчак, шар, конус, пирамида, призма, параллелепипед каби) кўринишида, ушбу геометрик фигуралар ёки жисмларга бирон-бир ўзгартириш киритмаган ҳолда бажарилгани ҳисобига;

буюм ечимида фақат бир турдаги элементларнинг миқдорини (аммо уларнинг тузилиши ёки жойлашув тизимини ўзгартирмаган ҳолда) ўзгартириш ҳисобига, бунда ушбу ўзгартириш талабнома берувчи кўрсатиб ўтган буюм ечимларининг хусусиятларига таъсир қилмаслиги керак;

реал ҳажмнинг кичрайтирилган ёки катталаштирилган (ҳам соддалаштирилган, ҳам масштабга риоя қилган ҳолда) нусхасини (ўйинчоқ, сувенир) яратиш ҳисобига;

муайян вазифани бажарадиган буюмларга хос бўлган, аммо бошқа техник асосда бажарилган шаклларни фақат такрорлаш ҳисобига (анъанавий равишда ёғочдан тайёрланадиган буюмга ўхшатиб полимер материалдан тайёрланган буюм), яъни ушбу ўзгариш талабнома берувчи томонидан кўрсатиб ўтилган буюм ечимининг алоҳида хусусиятларига таъсир кўрсатмайди;

таклиф қилинган буюм ўз ташқи кўринишини ўзига ўхшаш бошқа аввалдан маълум объектлардан ўзлаштиргани ҳисобига, агар бундай объектлар таклиф қилинган буюм вазифаси ва ўзаро вазифаси билан фарқланса;

бир-биридан алоҳида аввалдан маълум буюмлардан уларнинг ташқи кўринишини ўзгартирмаган ҳолда тўплам тузиш ҳисобига.

227. Саноат намунасида оригиналлик йўқлиги аниқланганда талабнома берувчига тегишли далиллар баён қилинган ва бу далилларга нисбатан ўз фикр-мулоҳазаларини ва зарур ҳолатда талабноманинг дастлабки материаллари асосида саноат намунасининг тузатилган муҳим белгилари рўйхатини тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома юборилади.

228. Қонуннинг 20-моддасининг учинчи қисмига асосан қўшимча материаллар, шу жумладан ўзгартирилган муҳим белгилар мажмуи сўралган сўровнома бундай материалларсиз моҳияти бўйича экспертизани ўтказиш мумкин бўлмаган ҳолатларда юборилади.

Бундай сўровнома юбориш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

патент божи тўғри тўлангани билан боғлиқ масалаларни аниқлаш зарурати;

саноат намунасининг муҳим белгилар мажмуини мазкур Регламентнинг 186 — 207-бандларига мувофиқ текшириш натижалари бўйича аниқлаш зарурати;

талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини мазкур Регламентнинг 208-бандига мувофиқ текшириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш зарурати;

талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текшириш натижалари бўйича муҳим белгилар мажмуига аниқликлар киритиш зарурати;

бир хил устуворлик санасига эга бўлган айнан ўхшаш саноат намуналарига талабномаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ саволларни ҳал қилиш зарурати.

Талабномани кўриб чиқишда юзага келадиган устуворликни белгилаш, саноат намунасининг муҳим белгиси таърифини аниқлаштириш каби саволлар, шунингдек таклиф ва мулоҳазалар юқорида кўрсатилган асосларга кўра юбориладиган сўровномага киритилиши мумкин.

Сўровнома юбориш учун юқорида кўрсатилган асослар мавжуд бўлмаганда, талабнома берувчи юзага келган таклиф ва мулоҳазалар ҳақида хабардор қилинади.

229. Мазкур Регламентнинг 201-202-бандларида назарда тутилган вазиятда саноат намунасининг (унинг вариантларининг) патентга лаёқатлилиги аниқланган ҳолатда талабнома берувчига бу ҳақида юборилган сўровномада маълум қилинади ва моҳияти бўйича экспертиза ўтказилмаган ечимлар белгиларини муҳим белгилар мажмуидан чиқариб ташлаш такроран таклиф этилади. Бунда талабнома берувчи белгиланган муддатда сўралган материалларни ёки кўрсатилган муддатни узайтириш ҳақидаги илтимосномани тақдим этмаса, талабнома Қонуннинг 20-моддаси учинчи қисмига мувофиқ чақириб олинган деб ҳисобланади.

230. Талабнома берувчи идентификация қилинмайдиган ёки талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган ҳамда талабнома топширилганидан кейин таклиф қилинган ва мазкур Регламентнинг 241 — 244-бандига мувофиқ эътиборга олинмаган белгини муҳим белгилар рўйхатига унга нисбатан патентга лаёқатлилиги ҳақида хулоса олинган ҳолатда киритишни талаб қилса, талабнома берувчига таркибида кўрсатиб ўтилган белги бўлмаган рўйхатни тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома юборилади. Бунда талабнома берувчи сўралаётган материалларни тақдим этмаганда талабнома чақириб олинган деб ҳисобланиши тўғрисида хабардор қилинади.

231. Сўровномада моҳияти бўйича экспертизани ўтказиш ёки якунига етказиш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатларни баён қилиш билан бирга талабномани кўриб чиқишда юзага келган барча масалалар, мулоҳазалар ва таклифлар келтирилади.

232. Муайян масала бўйича сўровномада келтириладиган экспертизанинг фикр ва мулоҳазалари тегишли далиллар, шу жумладан, ҳуқуқий характердаги далиллар билан асосланади. Зарур ҳолатларда, бадиий-конструкторлик масалалари бўйича адабиётларга, илмий-техник адабиётларга, мазкур Регламент ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоидаларига ҳаволалар берилади.

233. Талабнома берувчига муҳим белгилар мажмуига, масалан, муҳим белги таърифини аниқлаштириш, талабнома берилган муҳим белгилар мажмуидан муҳим бўлмаган белгини чиқариб ташлаш каби тузатишлар киритиш билан боғлиқ таклифлар юборилаётганда, бундай тузатишни киритиш ва ундан воз кечиш қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги асосли равишда кўрсатилади.

234. Сўровномада ахборот манбаига ҳавола қилинганда ушбу манбани топиш учун зарур бўлган барча библиографик маълумотлар, шунингдек, талабномани кўриб чиқишда эътиборга олинган маълумотларни ушбу манбадан топиш учун керак бўладиган бошқа маълумотлар (саҳифа, хатбоши, график тасвирлар, фигураларининг рақами кабилар) кўрсатилади.

235. Талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текшириш натижалари бўйича муҳим белгилар рўйхатини аниқлаштириш зарурати сўровнома юбориш учун асос бўлганда ва рўйхатга киритиладиган аниқликлар тавсифда, чизмада ва эргономик схемада келтирилган маълумотларга тегишли изоҳлардан иборат бўлганда талабнома берувчига аниқликлар киритилган тавсиф, чизма ва эргономик схемани (ўрнини босувчи саҳифаларни) тақдим этиш таклиф қилиниши мумкин.

236. Сўровномада талабнома ҳужжатларини тегишли тарзда тузатиш зарурлиги батафсил изоҳланади.

237. Сўралган материаллар кўрсатилган муддатда келиб тушмаганда ёки белгиланган муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома тақдим этилмаганда талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади.

238. Талабнома берувчининг ташаббуси билан талабноманинг расмий экспертизасини муддатидан олдин бошлаш ҳақидаги илтимоснома берилгандан сўнг ёки бундай илтимоснома берилмаганда талабнома келиб тушган санадан икки ой ўтгандан кейин талабнома ҳужжатларига тузатишлар киритадиган (яъни, уларнинг таркибига киритилиши лозим бўлган) қўшимча материаллар келиб тушганда белгиланган миқдорда патент божи тўлангани текширилади.

Патент божи тўланмаганда бундай материаллар талабномани кўриб чиқишда эътиборга олинмайди ва бу ҳақида талабнома берувчи хабардор қилинади. Бундай хабарнома йўлланадиган навбатдаги ҳужжат таркибига киритилиши мумкин.

239. Талабнома ҳужжатларидаги ўзгартиришлар талабнома берувчининг ташаббусига кўра киритилган ўзгартиришларга оидлиги масаласини ҳал қилишда қуйидагилар эътиборга олинади:

талабнома берувчи хабарнома (сўровнома) олгандан сўнг ёки бундай хабарнома (сўровнома) олмасдан туриб талабнома ҳужжатларини тайёрлашда йўл қўйилган талаблар бузилишини бартараф этишга доир киритилган ўзгартиришлар талабнома берувчининг ташаббусига кўра киритилган деб ҳисобланмайди;

талабнома берувчи хабарномани (сўровнома) олгандан сўнг ёки бундай хабарнома (сўровнома) олмасдан туриб хабарнома (сўровнома) мазмунига боғлиқ ўзгартиришлар талабнома берувчининг ташаббусига кўра киритилган деб ҳисобланмайди;

Талабнома берувчи томонидан амалга ошириладиган бошқа барча ўзгартиришлар талабнома берувчининг ташаббусига кўра киритилган деб ҳисобланади.

240. Талабнома берувчи қўшимча материалларни белгиланган муддатларга риоя қилмаган ҳолда тақдим этганда, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақида талабнома берувчи хабардор қилинади.

241. Талабнома берувчининг ташаббуси ёки сўровномага кўра тақдим этилган ва кўриб чиқишга қабул қилинган қўшимча материаллар келиб тушганда улар талабнома берилган саноат намунасининг моҳиятини ўзгартирмаслиги текширилади. Талабноманинг дастлабки материалларига киритилмаган белгилар қўшимча материалларда мавжуд бўлганда, улар талабнома берилган саноат намунасининг моҳиятини ўзгартиради деб тан олинади.

242. Белгилар талабнома берувчи томонидан тақдим этилган аниқлик киритилган муҳим белгилар мажмуи таркибида бўлган ҳолатлардагина эмас, балки талабнома берувчи бундай киритишни кўрсатиб ўтган ҳолатларда ҳам саноат намунасининг муҳим белгилар мажмуига киритилиши керак деб ҳисобланади.

243. Қўшимча материалларда келтирилган ва муҳим белгилар мажмуига киритилиши лозим бўлган белгилар, агар улар патент бериш учун ариза, тасвирлар тўплами ва саноат намунасининг муҳим белгилар мажмуини ўз ичига олган тавсиф ваколатли органга келиб тушган санада талабнома таркибидаги тасвирларда акс эттирилмаган бўлса, талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган деб эътироф этилади.

244. Муҳим белгилар мажмуига киритиладиган белгиларга тааллуқли бўлмаган ва талабноманинг дастлабки материалларида мавжуд бўлмаган саноат намунаси тўғрисидаги маълумотлар саноат намунасининг моҳиятини ўзгартиради деб ҳисобланмайди. Бундай маълумотлар сирасига саноат намунасини амалга ошириш шартлари тўғрисидаги янги (қўшимча) маълумотлар, уни амалга ошириш мисоллари, аниқлаштирилган графика материаллари ва бошқалар киради.

245. Қўшимча материаллар саноат намунасининг моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилган ҳолатларда талабнома берувчи бундай хулосага келиш учун қўшимча материалларга киритилган қайси маълумот асос бўлгани ҳақида хабардор қилинади. Бунда талабноманинг кейинги кўриб чиқилиши ушбу қўшимча материалларда тақдим этилган муҳим белгилар рўйхатига нисбатан, аммо юқорида кўрсатилган белгиларни инобатга олмаган ҳолда давом эттирилади.

246. Саноат намунасининг муҳим белгилар рўйхатига олдин кўриб чиқиш учун қабул қилинган рўйхатга киритилмаган саноат намунасининг варианти таърифланган янги белгилар киритилганда, белгиланган миқдорда патент божи тўлангани текширилади.

247. Талабнома берувчи томонидан таклиф этилган ва тасвирларда акс эттирилган муҳим белгилар мажмуида таърифи келтирилган саноат намунаси (саноат намунаси вариантларига талабнома берилганда, саноат намунасининг бирлиги талаби бажарилган ҳолатда — унинг ҳар бир варианти) патентга лаёқатлиликнинг ҳамма шартларига мувофиқлиги аниқланганда, талабнома берувчига саноат намунасига патент бериш тўғрисида қарор қабул қилинади ва талабнома берувчига юборилади.

248. Талабнома берувчи томонидан таклиф этилган муҳим белгилар мажмуига киритилган ва тасвирларда акс эттирилган муҳим белгилар мажмуи билан таърифланган саноат намунасининг патентга лаёқатлилик шартларининг ҳеч бўлмаганда биттасига мос эмаслиги аниқланганда талабнома берувчига тегишли далиллар келтирилган ҳолда патент берилиши мумкин эмаслиги билдирилган сўровнома юборилади.

249. Талабнома берувчи саноат намунасининг патентга лаёқатлилигига доир далилларни тақдим этганда, аммо улар экспертиза хулосасини ўзгартирмаганда патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

250. Қарорда ахборот манбаига ҳавола келтирилганда унинг библиографик маълумотларини кўрсатишда мазкур Регламентнинг 234-бандида кўрсатилган шартларга амал қилинади.

251. Саноат намунасининг вариантларини ўз ичига олган талабнома бўйича бир вақтнинг ўзида патентга лаёқатли ва патентга лаёқатсиз ечимларнинг мавжудлиги аниқланганда ва бундай талабнома бўйича талабнома берувчи унга юборилган сўровномага берилган жавобда муҳим белгилар мажмуидан патентга лаёқатсиз вариантларни таърифлайдиган белгиларни чиқариб ташлашдан бош тортганда, патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Бундай қарорда патентга лаёқатли бўлган вариантлар белгилаб ўтилади.

252. Кўрилаётган талабнома бўйича саноат намунасининг патентга лаёқатлилиги аниқланганда, аммо унга ўхшаш, олдинроқ устуворлик санасига эга, санаси мос келганида эса олдинроқ қайд этиш рақамига эга бўлган ва чақириб олинмаган ёки чақириб олинган деб ҳисобланмаган саноат намунасига бошқа талабнома мавжуд бўлганда, кўрилаётган талабноманинг талабнома берувчисига бу ҳақида хабар берилади, шунингдек, унинг талабномаси бўйича Қонуннинг 18-моддаси учинчи қисмида белгиланган шартлар бажарилган ҳолда патент бериш мумкинлиги ҳақида маълум қилинади.

253. Кўрилаётган талабноманинг талабнома берувчисига ўхшаш саноат намунасини ўз ичига олган бошқа талабноманинг библиографик маълумотларини маълум қилиш ва саноат намунасига патент бериш ҳақидаги маълумотлар эълон қилингунга қадар унинг мазмунини очишга фақат бошқа талабноманинг талабнома берувчиси розилиги бўлган ҳолда йўл қўйилади.

254. Тасвирларда акс этган муҳим белгилар мажмуи бир хил бўлган саноат намуналари ўхшаш деб тан олинади.

255. Саноат намуналарининг ўхшашлиги талабнома берувчилар томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган сўнги таҳрирдаги муҳим белгилар мажмуалари асосида аниқланади.

256. Ўхшаш саноат намуналарига талабномалар айнан битта талабнома берувчи томонидан топширилганда унга юбориладиган хабарномада кўрсатган битта талабнома бўйича патент берилиши мумкинлиги хабар қилинади.

257. Талабнома берувчининг хоҳишига кўра талабноманинг моҳияти бўйича экспертизаси Марказ томонидан тезкор тартибда талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилингани тўғрисида қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой мобайнида ўтказилади.

Талабноманинг моҳияти бўйича экспертизаси талабнома берувчининг бу ҳақидаги илтимосномасига асосан тезкор тартибда ўтказилади. Бунда талабноманинг моҳияти бўйича экспертизасини тезкор тартибда ўтказиш ҳақидаги илтимоснома талабнома топширилган санадан эътиборан уч ой давомида Марказга тақдим қилиниши керак.

258. Талабноманинг экспертизаси тезкор тартибда ўтказишда ахборотни излаш жараёни саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текширишдан олдин амалга оширилади, бунда саноат намунасининг янгилиги ва ўзига хослигини аниқлаш учун таққосланадиган ва саноат намунасининг устуворлик санасигача жаҳонда ҳамма фойдалана олиши мумкин бўлган маълумотлар қидирилади.

Ахборотни излаш жараёни талабнома берувчи ва Марказ ўртасида тузиладиган шартнома асосида Марказ томонидан амалга оширилади.

259. Ахборот қидируви соҳасининг тавсифи сифатида СНХТ рубрикаларининг индексларидан фойдаланилади. Қидирув соҳасини аниқлашда буюмнинг умумий ечими ва ушбу ечимни энг яқин аналогдан фарқлаб турадиган (агар у кўрсатилган бўлса) мустақил бадиий-конструкторлик ва (ёки) эргономик хусусиятларни берувчи алоҳида белгилари ҳисобга олинади.

260. Ахборотни излаш жараёни расмий экспертиза якунланган кундан бошлаб ўн беш кун ичида амалга оширилади ва унинг натижалари бўйича ҳисобот тузилади.

Ахборотни излаш натижалари бўйича ҳисоботда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

талабнома рақами;

талабнома топшириш санаси;

топширилган саноат намунасини таснифлашда белгиланган СНХТ рубрикаси индекслари;

ахборот излаш жараёни ўтказилган саноат намунасининг номи;

ахборот излаш жараёни соҳаларини таснифловчи СНХТ рубрикаси индекслари, СНХТ рубрикаларига боғлиқ ҳолда қидирув кўламига киритилиши зарур бўлган мамлакатлар патент ҳужжатларининг рўйхати, тегишли мавзу бўйича адабиётлар;

ахборот ишлаш мавзуси бўйича ҳужжатлар ва уларнинг аниқ қисмларига библиографик маълумотлар кўринишидаги ҳаволалар. Ҳавола саноат намунасининг муҳим белгилар мажмуининг барча бандларига тааллуқли бўлмаганда белгилар мажмуининг тегишли аниқ банди кўрсатилади. Талабнома бўйича олдинроқ устуворлик сўралган ҳолатларда талабнома топширилган санадан олдин лекин талабнома устуворлиги санасидан кейин нашр қилинган ҳужжатлар алоҳида белгилаб қўйилади;

ахборот қидируви тугатилган сана.

Ахборот қидируви ҳажмига ҳамма фойдалана оладиган маълумотлар киритилиши мумкин.

261. Тезкор давлат экспертизаси доирасида ахборот излаш жараёни амалга оширилгандан сўнг унинг натижалари бўйича мазкур Регламентнинг 209 — 227-бандларига мувофиқ саноат намунасининг патентга лаёқатлилиги текширилади.

262. Белгиланган патент божи тўланганда ваколатли орган саноат намунасини мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги Саноат намуналари давлат реестрида автоматик тарзда рўйхатдан ўтказади. Бунда саноат намунасига берилган патент ва унинг иловаси электрон шаклда ахборот тизими орқали талабнома берувчига юборилади.

Саноат намунаси рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан расмий ахборотномада эълон қилинади.

Талабнома берувчининг хоҳишига кўра патент ва унинг иловаси почта алоқаси орқали кўрсатилган манзилга юборилиши мумкин.

7-боб. Якунловчи қоидалар

263. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ экспертиза сўровномасига талабнома берувчи томонидан жавоб уч ой ичида тақдим этилади. Ушбу муддат ичида сўралган материалларни тақдим этиш имконияти бўлмаганда, талабнома берувчининг эркин шаклдаги илтимосномасига кўра жавоб бериш ўн икки ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома тақдим этилганда белгиланган миқдорда патент божи тўланади. Муддат узайтирилгани ҳақида хабарнома юборилади.

264. Талабнома берувчига давлат экспертизаси сўровномаси юборилганда тегишли экспертиза муддати тўхтатиб турилади.

265. Экспертиза сўровномасига белгиланган муддатда тўлиқ жавоб берилмаганда ёки жавобни топшириш муддатини узайтириш шартларига риоя этилмаганда талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабарнома юборилади.

266. Экспертизанинг сўровномасига жавоб хатини тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатлари талабнома берувчининг илтимосномасига кўра тикланиши мумкин. Илтимоснома талабнома чақириб олинган санадан бошлаб ўн икки ой ичида топширилади.

Илтимоснома билан биргаликда экспертиза сўровномасига тўлиқ жавоб хати тақдим этилади ва белгиланган миқдорда патент божи тўланади. Муддатлар тикланганлиги ҳақида уч иш куни ичида талабнома берувчига хабарнома юборилади.

267. Талабнома берувчи талабномага алоқадор иш юритиш билан ахборот тизими орқали танишиши мумкин.

268. Сўровнома, хабарнома, давлат экспертизаси қарорлари ва саноат намунасига бериладиган патент QR-код (матрик штрихли код) қўйиш билан тасдиқланиб юборилади.

269. Давлат экспертизаси қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига белгиланган тартибда апелляция берилиши мумкин.

270. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Саноат намунасига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Саноат намунасига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Талабнома берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари маркази, Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда — ваколатли орган) ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ёхуд почта алоқаси бўйича талабнома топширади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Талабнома берувчи Талабнома топшириш учун патент божини тўлайди. Талабнома топшириш билан бир вақтда 3-босқич Ваколатли орган 1. Талабномани қабул қилади. 2. Талабноманинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани тегишли равишда ваколатли органнинг ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали талабнома берувчига юборади. Патент божи тўланганидан сўнг автоматик тарзда 4-босқич «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси 1. Талабноманинг расмий экспертизасини амалга оширади. 2. Расмий экспертиза натижаси бўйича талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилингани тўғрисидаги қарорни талабнома берувчига юборади. Талабнома келиб тушган кундан бошлаб 2 ойдан сўнг (экспертизани тезкор тартибда ўтказишда илтимоснома келиб тушган санадан сўнг) 1 ой давомида 5-босқич Талабнома берувчи Талабноманинг моҳияти бўйича экспертиза ўтказиш учун патенгт божи тўловини амалга оширади. Талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилингани тўғрисидаги қарор санасидан бошлаб 3 ой давомида 6-босқич «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси 1. Талабноманинг моҳияти бўйича экспертизани ўтказади. 2. Экспертиза натижаси бўйича саноат намунасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорни талабнома берувчига юборади. Талабнома келиб тушган санадан бошлаб 6 ойдан сўнг (экспертизани тезкор тартибда ўтказишда талабномани кўриб чиқишга қабул қилингани тўғрисидаги қарор санасидан бошлаб 1 ой) 2 ой давомида 7-босқич Талабнома берувчи Саноат намунасини рўйхатдан ўтказиш, муҳофаза ҳужжатини бериш ва муҳофаза ҳужжатининг амал қилиш муддати учун патент божини тўлайди. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор жўнатилган санадан бошлаб 3 ой давомида 8-босқич Ваколатли орган Саноат намунасини рўйхатдан ўтказади, маълумотларни расмий ахборотномада эълон қилади ва муҳофаза ҳужжатини беради. Патент божи тўлиқ тўланганда автоматик тарзда

Саноат намунасига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

НАМУНА Саноат намунасига патент бериш учун АРИЗА (21) Талабноманинг қайд рақами: (22) Талабноманинг келиб тушган санаси: (75) Ёзишмалар учун манзил ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ Телефон: ____________________________ Саноат намунасига патент бериш учун АРИЗА Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (54) Саноат намунасининг номи: ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ (71) Талабнома берувчи: __________________________________________________________ __________________________________________________________ __________________________________________________________ __________________________________________________________ (юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари бўйича тўлиқ номлари, жойлашган ери ёки жисмоний шахслар учун Ф.И.О. ҳамда яшаш жойи манзиллари кўрсатилади) СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун) : ____________________________ ____________________________ ____________________________ Мазкур шахс қуйидаги бўлиб ҳисобланади: БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар код ўрнатилган бўлса) : ____________________________ ____________________________ ____________________________ □ муаллиф; □ муаллифнинг ҳуқуқий вориси; □ иш берувчи; □ иш берувчининг ҳуқуқий вориси. Саноат намунаси устуворлигини қуйидаги санадан белгилашингизни сўрайман: □ биринчи талабнома берилган санасидан («Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонуннинг (кейинги ўринларда — Қонун) 18-моддаси иккинчи қисми биринчи хатбошиси ); □ ваколатли органга олдинроқ топширилган талабноманинг келиб тушиш санасидан (Қонуннинг 18-моддаси иккинчи қисми иккинчи хатбошиси ); □ олдинроқ топширилган талабномага қўшимча материалларнинг келиб тушиш санасидан (Қонуннинг 18-моддаси иккинчи қисми учинчи хатбошиси ); □ ажратилган талабномага биринчи талабноманинг устуворлик санасидан. (31) Биринчи (олдинроқ топширилган, дастлабки) талабнома рақами (32) Сўралаётган устуворлик санаси (33) БИМТ ST.3 стандарти бўйича талабнома топшираётган томоннинг мамлакат коди (конвенция устуворлиги сўралганда) □ (74) Вакил ( Ф.И.О. ёки номи, патент вакилининг рўйхат рақами, почта манзили ) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Телефон: ____________________ Илова қилинган ҳужжатларнинг рўйхати: Саҳифалар сони □ тавсиф □ буюм (макет, расм)нинг фотосуратлари мажмуи □ умумий кўриниши □ қўшимча кўринишлар □ энг яқин аналог тасвири □ буюм умумий кўриниши чизмалари □ эргономик схемаси □ конфекцион картаси □ патент божини тўлашдан озод этиш □ патент божи миқдорини камайтириш учун асослар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат □ биринчи талабноманинг нусхаси (конвенция устуворлиги сўралганида) Бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин) (72) Муаллиф (Ф.И.О. резидентлар учун илмий даражаси кўрсатилади) Турар жой манзили, БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса) ЖШШИР (резидентлар учун) _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ QR-код ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ талабнома берувчи ёки вакил

Саноат намунасига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

НАМУНА Талабнома материалларига тузатиш, аниқлик ва қўшимчалар киритиш ҳақида АРИЗА Келиб тушган санаси __________________ Қайд рақами _______________ Талабнома материалларига тузатиш, аниқлик ва қўшимчалар киритиш ҳақида АРИЗА Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Талабноманинг қайд рақами Талабноманинг келиб тушган санаси Мазкур аризани тақдим этган ҳолда талабнома материалларига қуйидаги тузатиш, аниқлик ва қўшимчалар киритишингизни сўрайман: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Тузатиш, аниқлик ва қўшимчалар киритилган маълумотлар: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Аризага иловалар: QR-код ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ талабнома берувчи ёки вакил

Саноат намунасига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

НАМУНА Саноат намунасига патент бериш ҳақидаги талабномага ҳуқуқни топшириш ДАЛОЛАТНОМАСИ Саноат намунасига патент бериш ҳақидаги талабномага ҳуқуқни топшириш ДАЛОЛАТНОМАСИ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Талабноманинг қайд рақами Талабноманинг келиб тушган санаси Қуйида ҳуқуқ топшираётган шахс ҳуқуқни олувчи шахсга саноат намунасига патент бериш ҳақида топширилган талабномага ҳуқуқни имзо чеккан ҳолда топширади. Ҳуқуқни топшираётган шахс: СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун) : _________________________ БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди ( агар у ўрнатилган бўлса ): _________________________ Номи (исми): _________________________________________________________________________________________ Почта манзили: _________________________________________________________________________________________ Телефон: _______________________ Ҳуқуқни қабул қилиб олувчи шахс: СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун) : _________________________ БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди ( агар у ўрнатилган бўлса ): _________________________ Номи (исми): _________________________________________________________________________________________ Почта манзили: _________________________________________________________________________________________ Телефон: ________________________ Ҳуқуқни топшираётган шахс имзоси* Ҳуқуқни қабул қилиб олувчи шахс имзоси* _________________________ _________________________ Имзоланган сана Имзоланган сана

Саноат намунасига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

НАМУНА Саноат намуналари ДАВЛАТ РЕЕСТРИ (11) Патент рақами (12) Ҳужжат турининг сўзли шакли (15) Рўйхатдан ўтказилган сана (18) Патент амал қилиш муддатининг тугаши (19) Нашр қилаётган давлатнинг коди (21) Талабноманинг қайд рақами (22) Талабноманинг келиб тушган санаси (23) Бошқа саналар, шу жумладан, олдин топширилган талабномага қўшимча материаллар келиб тушган сана (31) Устуворлик сўралган талабноманинг қайд рақами (32) Устуворлик сўралган талабноманинг келиб тушган санаси (33) Устуворлиги белгиланган давлат коди (45) Эълон қилинган сана ва расмий ахборотнома рақами (51) СНХТ синфи (54) Саноат намунаси номи (55) Саноат намунасининг тасвири (57) Муҳим белгилар рўйхати (62) Ажратиб олинган талабнома бўйича биринчи талабноманинг қайд рақами ва санаси (63) Олдин топширилган талабноманинг қайд рақами ва санаси (71) Талабнома топширувчиларнинг исми (номи) (72) Муаллиф (73) Ҳуқуқ эгаси (74) Вакил (75) Ёзишмалар учун манзил

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 июндаги 297-сон қарорига 4-ИЛОВА

Селекция ютуғига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) Ўзбекистон Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонунига (кейинги ўринларда — Қонун) асосан селекция ютуғига патент бериш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

3. Селекция ютуғига патент бериш ҳақидаги талабномани (кейинги ўринларда — талабнома) топшириш ва давлат хизматидан фойдаланиш бўйича бошқа ҳаракатлар рўйхатдан ўтказилиши сўралаётган юридик ёки жисмоний шахс (кейинги ўринларда — талабнома берувчи) томонидан бевосита ёки вакили (патент вакили ёхуд ишончли шахс) орқали амалга оширилади.

4. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.

2-боб. Селекция ютуғининг патентга лаёқатлилик шартлари

5. Қонуннинг 8-моддаси биринчи қисмига мувофиқ селекция ютуғи янгилик, фарқланиш, турдошлик ва барқарорлик мезонларига, унинг номи эса белгиланган талабларга жавоб берса, у ҳуқуқий муҳофаза қилинади.

6. Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ уруғлик, навнинг кўчат материали ёки зотнинг насл материали патент бериш ҳақидаги талабнома топширилган санадан эътиборан:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида — камида бир йилдан олдин;

бошқа давлат ҳудудида — камида тўрт йилдан ёки ток, ёғочбоп, манзарали, мевали дарахтлар ва ўрмон дарахтларининг навларига тааллуқли бўлганда олти йилдан олдин муаллиф, унинг меросхўри томонидан ёхуд уларнинг розилиги билан сотилмаган ва фойдаланиш учун бошқа шахсларга берилмаган бўлса, янги ҳисобланади.

7. Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ селекция ютуғига патент бериш ҳақидаги талабнома топшириш санасига бошқа ҳар қандай барчага маълум селекция ютуғидан аниқ-равшан фарқланиши лозим.

Селекция ютуғи, патент бериш ҳақидаги талабнома ҳар қандай мамлакатда топширилган ва бу талабномага мувофиқ патент ёки муҳофазанинг шунга ўхшаш бошқа бир шакли берилган бўлса ёхуд селекция ютуғи шу мамлакатнинг селекция ютуқлари расмий реестрига киритилган бўлса, талабнома топширилган санада барчага маълум деб ҳисобланади.

Барчага маълумлик:

етиштириш, такрор етиштириш, нав ёки насллик кондициясига етказиш ва ушбу мақсадларда кейинчалик кўпайтириш, сақлаш ва асраш натижасида барчага маълум билим даражасининг бир қисмига айланган селекция ютуғига нисбатан;

сотишга таклиф этилган, сотилган, мамлакатга олиб кирилган ёки мамлакатдан олиб чиқиб кетилган селекция ютуғига нисбатан аниқланади.

8. Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ кўпайтиришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда муайян навли ўсимликлар ёки муайян зотли ҳайвонлар селекциялаштириш белгиларига кўра бир хилликка эга бўлса, селекция ютуғи турдош ҳисобланади.

9. Селекция ютуғи бир неча марта кўпайтирилганидан кейин ёки алоҳида цикл бўйича кўпайтирилганда, кўпайтиришнинг ҳар бир цикли охирида унинг асосий белгилари ўзгаришсиз қолса, у барқарор ҳисобланади.

3-боб. Талабномага доир талаблар

10. Қонуннинг 17-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ талабнома битта селекция ютуғига тегишли бўлиши керак.

11. Талабнома қуйидаги материалларни ўз ичига олади:

селекция ютуғига патент бериш ҳақида ариза;

селекция ютуғининг номи тўғрисидаги таклиф;

селекция ютуғининг тавсифи (техник анкета);

селекция ютуғи намуналарининг фотосуратлари;

селекция ютуғи синовларига доир ҳужжатлар;

селекция ютуғининг устуворлигини тасдиқловчи ҳужжат (олдинроқ устуворлик сўралганда);

патент божини тўлашдан озод қилиш, шунингдек, унинг миқдорини камайтириш асосларини тасдиқловчи ҳужжат (агар мавжуд бўлса).

12. Бошқа тилда топширилган ҳужжатлар уларнинг таржималари бошқа тилда топширилган ҳужжатлар келиб тушган санадан бошлаб икки ой муддат ичида топширилганда, ваколатли органга келиб тушган санадан бошлаб топширилган деб ҳисобланади, акс ҳолда ҳужжатлар уларнинг таржималари келиб тушган санадан бошлаб топширилган деб ҳисобланади.

13. Олдинроқ устуворлик сўралганда талабнома ваколатли органга келиб тушган санадан эътиборан уч ойдан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси селекция ютуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида шартнома тузган бошқа давлатда топширилган биринчи талабноманинг тасдиқланган нусхаси ва унинг таржимаси тақдим этилади.

14. Олдинроқ устуворликни белгилаш тўғрисидаги илтимоснома талабнома топширилаётганда тақдим этилиши мумкин.

Ушбу шартлар Қонуннинг 18-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ бажарилган ҳолда талабнома берувчи биринчи талабнома топширилган санадан эътиборан уч йил мобайнида қўшимча ҳужжатлар ва синов учун зарур материалларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга бўлади.

15. Селекция ютуғига патент бериш ҳақидаги ариза мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда топширилади.

16. Аризанинг 21-кодли «Талабноманинг қайд рақами», 22-кодли «Талабноманинг келиб тушган санаси» графалари ариза ваколатли органга келиб тушгандан кейин реквизитларни киритиш учун мўлжалланган.

17. Аризанинг 71-кодли «Талабнома берувчи» графасида талабнома берувчи тўғрисида қуйидаги маълумотлар келтирилади:

юридик шахснинг расмий номи (таъсис ҳужжати бўйича) ёки жисмоний шахснинг тўлиқ исми, шунингдек:

резидентлар учун СТИР ёки ЖШШИР, жойлашган жойи ёки турар жойи манзили;

норезидентлар учун исмлар ва номларнинг транслитерацияси ҳамда БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса).

Патент бир неча шахс номига сўралаётганда ушбу маълумотлар уларнинг ҳар бири учун алоҳида келтирилади.

18. Аризанинг устуворликни белгилаш тўғрисидаги илтимоснома кўрсатилган графаси ваколатли органга талабнома келиб тушган санадан олдинроқ устуворлик сўралаётганда тўлдирилади.

Аризанинг:

31-кодли графасида унинг асосида устуворлик сўралаётган биринчи талабноманинг қайд рақами;

32-кодли графасида олдинроқ берилган талабнома келиб тушган сана;

33-кодли графасида биринчи талабнома топширилган мамлакатнинг БИМТ ST.3 стандарти бўйича коди кўрсатилади.

19. Аризанинг 54а-кодли «Туркум/турнинг номи» графасида зоологик ёки ботаник туркум ва турнинг номи келтирилади, шунингдек, селекция ютуғи таксономик бирлигининг (туркум, тур, кенжа тур) лотинча номи кўрсатилади.

Навни, зотни таксономик мансублиги бўйича ҳам, ишлаб чиқаришда қўлланиши бўйича ҳам аниқ идентификация қилиш учун туркум/тур номи тўлиқ келтирилади (масалан, буғдой — юмшоқ, кузги; маккажўхори — гибрид F1; товуқ — тухум қўядиган) .

Аризанинг 54б-кодли «Таклиф қилинаётган ном» графасида талабнома берилган селекция ютуғининг номи Қонуннинг 13-моддаси ва мазкур Регламентнинг 24 — 26-бандлари талабларига мувофиқ келтирилади.

20. Аризанинг «Ёзишмалар учун манзил» графасида хат олувчининг номи (юридик шахслар учун) ёки исми (жисмоний шахслар учун), шунингдек, жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами, электрон почтасидан камида бири кўрсатилади. Ушбу маълумотлар учинчи шахслар ҳуқуқ эгаси билан боғланиши учун очиқ ҳисобланади.

21. Талабнома берувчи томонидан ишлар унинг вакили орқали амалга оширилганда, аризанинг 74-кодли «Вакил» графасида қуйидаги маълумотлар келтирилади: вакилнинг тўлиқ номи ёки исми, рўйхат рақами (патент вакили бўлса), жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами.

22. Аризанинг «Илова қилинган материаллар» графасида талабномага алоқадор материаллар бириктирилади.

23. Аризанинг 72-кодли «Муаллиф» графасида қуйидаги маълумотлар келтирилади:

муаллифнинг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, шунингдек:

резидентлар учун ЖШШИР, иш жойи, лавозими ва илмий даражаси, БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди;

норезидентлар учун БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у белгиланган бўлса).

24. Селекция ютуғининг номи селекция ютуғига мос ва қисқа бўлиши, шу ёки шунга яқин ботаник ёхуд зоологик турдаги мавжуд селекция ютуқларининг номидан фарқланиб туриши керак. Селекция ютуғининг номи фақат рақамлардан иборат бўлиб қолмаслиги, селекция ютуғининг хусусиятлари, келиб чиқиши, аҳамияти ва муаллифнинг (ҳаммуаллифнинг) шахси ҳақида янглишишларга олиб келмаслиги, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид бўлмаслиги лозим.

25. Селекция ютуғининг номида:

уруғлик, экиладиган, наслчилик материал учун қўлланадиган атамалар ва белгилардан;

ботаник ёки зоологик туркум, тур ёки бошқа таксономик бирликларнинг лотинча ёхуд умумқабул қилинган номлари, шунингдек, бу номларнинг қисмларидан;

фақат географик белгилардан таркиб топган номлардан, навнинг келиб чиқиши ёки ўстирилишига нисбатан шубҳа туғдирмайдиган жойлар ёки ҳудудларга тааллуқли географик белгилар бундан мустасно;

селекция ютуғининг белгилари ёки хусусиятлари ҳақида янглиш тасаввур келтириб чиқариши мумкин бўлган номлардан фойдаланилмайди.

26. Талабнома Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларда топширилганда селекция ютуғининг номи барча талабномаларда бир хил бўлиши лозим.

27. Нав ёки зот тавсифи техник анкета кўринишида мазкур Регламентга 3 ва 4-иловаларда келтирилган шакллар бўйича тақдим этилади.

28. Техника анкетанинг 1-бандида талабнома берувчининг номи кўрсатилади.

29. Ўсимлик нави техник анкетанинг 2-бандида нав мансуб бўлган ботаник туркум/турнинг номи келтирилади, шунингдек, селекция ютуғи таксономик бирлигининг лотинча номи кўрсатилади.

30. Ҳайвон зоти техник анкетанинг 2-бандида зот мансуб бўлган зоологик туркум/турнинг номи келтирилади, шунингдек, селекция ютуғи таксономик бирлигининг лотинча номи кўрсатилади.

Ҳайвон зоти техник анкетасининг 2(а) ва 2(б)-бандларида тегишинча зот тоифаси ва маҳсулдорлик йўналиши кўрсатилади.

31. Техник анкетанинг 3-бандида селекция ютуғининг таклиф қилинаётган номи кўрсатилади.

32. Техник анкетанинг 4-бандида селекция ютуғининг тарихи, етиштириш, яратиш, аниқлаш методи, чатиштирилган йили, дастлабки (ота-она) шакллари, қўллаб-қувватлаш ва кўпайтириш хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

33. Техник анкетанинг 5-бандида селекция ютуғи белгиларининг рўйхати белгиланган тартибда келтирилади.

Нав ёки зот белгиларининг номи, уларнинг ифодаланганлик даражаси ва индекси келтирилади. Ушбу белгининг ифодаланганлик даражасига мос бўлган индекс танланади.

34. Техник анкетанинг 6-бандида ўхшаш селекция ютуғининг номи ва уни талабнома берилган селекция ютуғидан фарқлайдиган белгилар келтирилади.

Ўхшаш селекция ютуғи деб талабнома топширилган санагача ҳаммага маълум бўлган маълумотлардан аён бўлган худди шундай ботаник ёки зоологик туркум/турга айтилади.

Техник анкетанинг 6(а)-бандида ўхшаш селекция ютуғи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборот манбаининг библиографик маълумотлари келтирилади.

35. Техник анкетанинг 7(а)-бандида қуйидаги маълумотлар келтирилади:

нав учун — талабнома берилган нав чидамли бўлган зараркунандалар ва касалликлар номлари, зотлар/штаммлар кўрсатилади;

зот учун — талабнома берилган зотни озиқлантириш даражаси, уни боқиш ва ишлатиш бўйича алоҳида талаблар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

7(б)-бандда синов ўтказишнинг алоҳида шарт-шароитлари (агар улар бўлса) ( нав учун — суғориш, ўғит солиш каби ) кўрсатилади.

7(в)-бандда нав ёки зотни хўжалик белгиларининг асосий кўрсаткичлари бўйича тавсифлайдиган қўшимча маълумотлар, маҳсулот сифати, навнинг тезпишарлиги, совуққа ва қурғоқчиликка чидамлилиги, зотнинг чорвачилик маҳсулотларининг янги сифатларини таъминлайдиган технологик хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар ёки урғочиларнинг маҳсулдорлиги, ўсиш интенсивлиги, унумдорлиги ва бошқалар тўғрисидаги маълумотлар келтирилиши мумкин.

36. Талабнома кўп линияли нав, зот ёки популяцияга (ўзини ўзи чанглатадиган ва вегетатив кўпаядиган ўсимликларга) берилганда ушбу нав ёки зотнинг барча линиялари тавсифга эга бўлиши керак.

37. Намуналарнинг фотосуратлари (умумий кўриниши, олддан, чапдан, ўнгдан, орқадан, тепадан, пастдан кўринишлари) ўсимлик нави ёки ҳайвон зотининг белгилари тўғрисида етарлича тасаввур бериши керак.

38. Тасвирлар аниқ ва ёрқин бўлиши керак. Ўсимлик нави ёки ҳайвон зотининг алоҳида деталлари ёруғлик тушувчи ва бошқа томонларда аниқ кўриниши керак.

Фотосуратлар бир текис ёруғликда, селекция ютуғига алоқаси бўлмаган буюмларсиз, нейтрал фонда бажарилади.

39. Тасвирлар қуйидаги тартибда рақамланади: умумий кўриниши, ёндан, орқа томонидан кўриниши, бошқа кўринишлари.

Бир кўринишдаги тасвирлар битта рақам остида келтирилади.

40. Тасвирларда тасвир рақами, селекция ютуғининг номи, шунингдек, «умумий кўриниш», «ёндан кўриниш», «олддан кўриниш», «орқадан кўриниш» каби изоҳлар кетма-кет кўрсатилади.

41. Ўсимлик навига топширилган талабнома таркибига хўжаликда фойдаланиш фазасидаги нормал ривожланган ўсимликнинг ва гулларнинг (ғунча, гул — тепадан, ёндан, пастдан кўриниши), тўпгулнинг, ўсимликнинг репродуктив қисмларининг (бошоқ, сўта, попук, дон, мева, реза мева, тугунак, илдизмева ва бошқалар) рангли фотосуратлари киради.

Бундан ташқари қуйидаги ўсимликлар бўйича қўшимча тасвирлар илова қилинади:

ғўза бўйича — ўсимликнинг рангли тасвири, симподиал усулда шохлайдиган навлар бўйича — иккита намунали шохнинг тасвири;

тамаки ва махорка бўйича — нормал ривожланган ўсимликнинг тўпгули ва ўрта қисмидаги барги билан тасвири;

кўп йиллик мевали ўсимликлар бўйича — бутун дарахт ёки туп ва унинг алоҳида қисмларининг (бир йиллик кўчат, мева берадиган органлар, новда, барг, шингиллар, мевалар кабилар) тасвири.

42. Ҳайвон зотларига берилган талабномалар таркибига ҳайвоннинг ташқи кўриниши ва шу зот учун типик бўлган хусусиятларини таърифлайдиган тасвирлар киради (наслдор ҳайвон, урғочи, жинсий етилган ёшдаги чорва, қоракўлчиликда — қоракўл терилари, тут ипак қуртининг гибридлари (зотлари) бўйича — пилла).

43. Талабномада одоб-ахлоқ ва ижтимоий қоидаларга зид иборалар, чизмалар, расмлар, фотосуратлар ва бошқа материаллар, ўзга шахсларнинг маҳсулотлари, шунингдек, талабномалари ва патентларига нисбатан баён қилинган ўринсиз фикрлар, селекция ютуғига тааллуқли бўлмаган ёхуд талабнома ҳужжатларини мазкур Регламент талабларига мувофиқ деб эътироф этиш учун зарур бўлмаган маълумотлар ва фикрлар бўлмаслиги керак.

Техника анкетада ўхшаш нав, зотнинг белгиларини таърифлашда маълум селекция ютуғининг камчилигини кўрсатиш йўл қўйиб бўлмайдиган элемент деб ҳисобланмайди.

44. Талабнома материалларида стандартлаштирилган атамалар ва қисқартмалар, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда эса илмий-техник адабиётда умумқабул қилинган атамалар ва қисқартмалар қўлланади.

Илмий-техник адабиётларда кенг қўлланилмайдиган атамалар ва қисқартмалар ишлатилганда уларнинг маъноси матнда илк бор фойдаланилганда тушунтириб берилади.

Техник анкетада фойдаланилган барча шартли белгилар очиб берилади.

Техник анкетада ягона терминология талабига риоя қилинади, яъни айнан бир хил белгилар техник анкета матнида бир хил ном билан келтирилади. Ягона терминология талаби физик бирликларнинг ўлчамлари ва фойдаланиладиган шартли белгиларга ҳам тааллуқлидир.

Физик катталиклар амалдаги Халқаро бирликлар тизимининг бирликларида ифодаланади.

45. Талабноманинг барча материаллари бевосита репродукция қилиниб, чекланмаган миқдорда нусха кўчириш имконияти бўлган тарзда расмийлаштирилади.

46. Талабноманинг ҳар бир ҳужжати алоҳида саҳифадан бошланади. Ҳужжатлар А4 форматда тақдим этилади.

47. Талабнома ҳар бир ҳужжати бир-бирига боғлиқ бўлмаган бирдан бошланадиган рақамга эга бўлади. Саҳифаларнинг рақамлари иккинчи саҳифадан бошлаб араб рақамлари билан қўйилади.

48. Ахборот манбаларининг библиографик маълумотлари улар бўйича ахборот манбасини топиш мумкин бўлган ҳолда кўрсатилади.

49. Вакил орқали топширилган талабномага унга талабнома берувчи томонидан берилган ва унинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома илова қилинади. Ишончнома оддий ёзма шаклда расмийлаштирилади.

Ишончнома талабнома билан бир вақтнинг ўзида ёки талабнома топширилган санадан икки ойдан кечиктирилмай тақдим этилади.

4-боб. Ҳужжатларни топшириш

50. Давлат хизматидан фойдаланишда:

резидентлар Давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг махсус ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали;

норезидентлар давлат хизматидан фойдаланиш учун ахборот тизими орқали ваколатли органга талабнома топширади.

Талабнома ваколатли органга почта алоқаси орқали топширилиши мумкин. Бунда талабнома ваколатли орган томонидан зудлик билан ахборот тизимига киритилади.

51. Талабнома топширилгандан кейинги босқичлардаги барча ҳаракатлар ахборот тизими орқали амалга оширилади.

52. Ахборот тизими ва ЯИДХП ўртасида ахборот алмашинуви электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотларни узатиш тармоғи орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

53. Аризани ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали топширишда ариза шакли тўлдирилгандан сўнг талабнома берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани тасдиқлайди.

Талабнома берувчи Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилганда, ариза унинг номидан давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилади.

Юридик шахс номидан ариза ташкилот раҳбари ёки бошқа ваколатли шахс томонидан тасдиқланади.

Аризани почта алоқаси орқали топширишда у имзолаш йўли билан тасдиқланади. Бунда тегишли маълумотлар қўшимча варақларда келтирилганда, уларнинг ҳар бири имзоланади.

Талабнома берувчилар икки ва ундан ортиқ бўлганда, аризани талабнома берувчилардан бирининг тасдиқлаши етарли ҳисобланади.

54. Давлат хизматини кўрсатишда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган миқдорда патент божи тўланади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.

Патент божи ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланади.

55. Талабнома берувчи томонидан аризани тасдиқлашнинг рад этилиши, шунингдек давлат хизмати кўрсатиш учун патент божини тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос бўлиб ҳисобланади.

Талабномани қабул қилишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

56. Ваколатли орган талабномани қабул қилиб, рўйхатга олгандан сўнг талабнома берувчига талабноманинг қайд рақами, келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани тегишли равишда ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда ёхуд почта алоқаси бўйича юборади.

5-боб. Талабнома бўйича ишларни амалга ошириш

57. Талабнома топширилгандан кейин юбориладиган материалда талабнома рақами кўрсатилиши шарт. Талабнома рақами кўрсатилмаган материаллар кўриб чиқилмасдан қайтариб юборилади.

58. Талабларга жавоб бермайдиган материаллар топширилганда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) ёки Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган ташкилотлар) томонидан тузатилган ва етишмаган материалларни тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборилади.

59. Қонуннинг 20-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ талабнома берувчи талабнома топширилган санадан эътиборан икки ой мобайнида талабномада кўрсатилган селекция ютуғининг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда унга қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишлар (кейинги ўринларда — тузатишлар) киритиш ҳуқуқига эга.

60. Белгиланган миқдордаги патент божи тўланганда талабнома бўйича тузатишлар мазкур Регламентнинг 59-бандида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ҳам, лекин патент бериш ҳақидаги қарор қабул қилингунга қадар киритилиши мумкин.

61. Патент божи тўланмаганда тегишли ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади. Тўланган патент божи белгиланган миқдорга мос бўлмаганда, талабнома берувчи божнинг етишмаган қисмини тўлаш ҳақидаги хабарнома юборилган санадан эътиборан уч ой ичида божнинг етишмаган қисмини тўлаши керак.

62. Талабнома материалларига мазкур Регламентнинг 66-бандида назарда тутилган ўзгартиришлардан бошқа тузатишлар талабнома берувчи томонидан мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ ариза бериш йўли орқали киритилади.

63. Талабнома материалларидаги яққол кўриниб турган ва техник хатолар селекция ютуғи рўйхатдан ўтказилгунга қадар тўғирланиши мумкин. Таклиф қилинган тузатишдан бошқача бўлиши мумкин эмаслиги соҳа мутахассиси учун умумий билимлардан маълум бўлганда, тузатиш яққол кўриниб турган деб ҳисобланади.

64. Тузатишлар имловий хатоларга, библиография маълумотларини кўрсатишдаги хатоликларга ва бошқа шу каби хатоларга оид бўлганда тузатиш киритиш зарурлиги алмаштириладиган саҳифаларни тақдим этмасдан талабнома берувчининг хатида баён қилиниши мумкин.

65. Белгиланган талабларга риоя қилинмаганда, талабнома берувчи тақдим этилган талабнома материалларига тузатишлар киритиш лозимлиги ёки тегишли сабабларни кўрсатиб талабнома материалларига тузатиш киритиш мумкин эмаслиги ҳақида хабардор қилинади.

66. Талабнома материалларига талабнома берувчини ўзгартириш тўғрисидаги ёзувлар талабнома берувчи томонидан ариза топшириш орқали киритилади. Аризада ҳуқуқ ўзга шахсга ўтказилиши кўрсатилганда, мазкур Регламентнинг 17 ва 20-бандларида кўрсатилган маълумотлар бўлиши керак.

Ушбу ариза билан бирга ҳуқуқни топширувчи ва ҳуқуқни қабул қилиб олувчи томонидан имзоланган ҳуқуқ ўтказилганлигини тасдиқловчи далолатнома мазкур Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклда тақдим қилинади.

Белгиланган талабларга риоя қилинганда, талабнома берувчига талабнома материалларига талабнома берувчининг ўзгартирилганлиги тўғрисида қайд киритилганлиги ҳақида хабар берилади. Кейинги барча ёзишмалар янги талабнома берувчи билан олиб борилади.

Талабнома берувчига талабнома материалларига ўзгартириш киритилгани тўғрисидаги хабарнома юборилган сана ҳуқуқ янги талабнома берувчига ўтган сана деб ҳисобланади.

Белгиланган талабларга риоя қилинмаганда талабнома берувчи ва ҳуқуқни қабул қилиб олувчига тақдим этилган ҳужжатларга тузатишлар киритиш зарурлиги ёки талабнома материалларига талабнома берувчини ўзгартириш ҳақидаги қайдни киритиш мумкин эмаслиги тўғрисида тегишли сабаблар кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.

67. Патент олиш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтказилиши натижасида талабнома берувчини ўзгартириш ёки талабнома берувчининг номи (исми) селекция ютуғи давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар амалга ўзгартирилиши мумкин.

68. Қонуннинг 20-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ ўтказиб юборилган муддатлар тикланиши мумкин.

Ўтказиб юборилган муддат ушбу муддат тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилган талабнома берувчининг эркин шаклдаги илтимосномасига кўра белгиланган патент божи тўланган тақдирда тикланади.

Ўтказиб юборилган муддат тиклангани тўғрисида талабнома берувчига хабар берилади.

69. Талабнома билан боғлиқ масалалар талабнома берувчи иштирокида, қоида тариқасида, селекция ютуғи бўйича экспертиза томонидан қўшимча тушунтиришлар олиш зарурати пайдо бўлган ҳолатда ҳамда селекция ютуғининг патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлиги тўғрисида экспертизанинг ва талабнома берувчининг позициясини аниқлаш учун кўриб чиқилади.

Масалаларни талабнома берувчи иштирокида томонлар улар билан танишиб чиққандан сўнг экспертиза таклифига ёки талабнома берувчининг илтимосига биноан кўриб чиқилади. Экспертизанинг масалалари қўшимча равишда учрашувнинг мақсадга мувофиқлиги хабар қилинган экспертиза сўровномасида, талабнома берувчининг масалалари эса бундай кўриб чиқишни ўтказиш ҳақидаги илтимосномада баён этилади.

Экспертиза сўровномаси юборилганда масалалари берувчи саволларни кўриб чиқишда қатнашиш ниятидан қатъи назар, сўровномага белгиланган муддатда жавоб бериши керак.

70. Талабнома берувчи иштирокида масалаларни кўриб чиқиш санаси ва вақти олдиндан келишиб олинади.

71. Талабнома берувчи иштирокида масалалар музокаралар йўли билан ёки эксперт кенгашида кўриб чиқилади.

Масалалар бевосита экспертиза ва талабнома берувчи томонидан ҳал қилиниши мумкин бўлганда, улар ўртасида музокаралар олиб борилади. Музокаралар Марказ ёки ихтисослаштирилган ташкилотнинг тегишли таркибий бўлинмаси раҳбари ёки Марказ ёки ихтисослаштирилган ташкилот раҳбари тайинлаган бошқа масъул ходим иштирокида ўтказилади.

Масалаларни ҳал қилиш учун мутахассислар иштироки талаб қилинганда эксперт кенгаши ўтказилади.

72. Музокаралар ёки эксперт кенгаши натижалари бўйича икки нусхада баённома тузилади ва унда қатнашчилар, томонлар келтирган далил ва таклифлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда кейинги иш юритиш ҳақида хулосалар келтирилади.

Масалаларни кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг барчаси баённомани имзолайди. Баённоманинг бир нусхаси талабнома материалларига қўшиб қўйилади, иккинчиси талабнома берувчига топширилади.

73. Муҳокама қилинаётган масалалар бўйича бир хулосага келинмаганда, кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг алоҳида фикрлари баённомада қайд этилади. Баённома нусхасининг талабнома берувчига топширилиши иш юритиш тўхтатилган тўғрисидаги хабарноманинг (талабнома чақириб олинганда) ёки экспертиза сўровномасининг ўрнини босиши мумкин (жавоб беришнинг белгиланган муддатлари бузилмаганда) ва бу ҳолат баённомада тегишли ёзув билан расмийлаштирилади.

74. Талабнома берувчи талабномани чақириб олиш ҳуқуқига эга.

Талабномани чақириб олиш тўғрисидаги ариза эркин шаклда талабномани кўриб чиқишнинг исталган босқичида, лекин селекция ютуғига патент бериш ёки беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилингунга қадар топширилиши мумкин. Талабнома берувчига талабномани чақириб олиш тўғрисидаги ариза инобатга олинган ҳақида хабарнома юборилган санадан бошлаб талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади.

75. Чақириб олинган талабнома бўйича юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмайди ва келгусида талабнома берувчининг ҳуқуқлари ушбу талабномага асосланиши мумкин бўлмайди (кейинги талабномани топширишда чақириб олинган талабнома келиб тушган сана бўйича ёки ушбу талабномага қўшимча материаллар келиб тушган сана бўйича устуворлик сўраш мумкин эмас).

Чақириб олинган ёки чақириб олинган деб ҳисобланадиган талабнома селекция ютуғи бўйича келиб тушган бошқа талабномаларни экспертизадан ўтказиш жараёнида уларнинг янгилигини аниқлашда ҳисобга олинмайди.

6-боб. Талабномани кўриб чиқиш

76. Талабномага ахборот тизимида автоматик равишда икки ҳарфли ва тўққиз хонали рўйхат рақами берилади, бунда ҳарфлар (OʻN) — ўсимлик навини, (HZ) — ҳайвон зотини, талабнома рақамидаги дастлабки тўртта сон — талабнома топширилган йилни, кейинги бешта сон — шу йилдаги ҳар йили бирдан бошланадиган тартиб рақамини билдиради.

77. Талабнома материаллари ваколатли органга келиб тушган санадан эътиборан у ҳақидаги маълумотлар расман эълон қилингунга қадар конфиденциал ҳисобланади ва талабнома берувчининг розилигисиз маълум қилинмайди.

78. Селекция ютуғининг давлат экспертизаси талабномани расмий экспертизадан ўтказиш ва селекция ютуғи янгилик эканлигини экспертиза қилишдан ҳамда фарқланиш, турдошлик ва барқарорликни аниқлаш мақсадида синовдан ўтказишдан иборат патентга лаёқатлилик экспертизасини ўз ичига олади.

Агар мазкур Регламентда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, расмий экспертиза босқичидаги талабнома бўйича ёзишмалар Марказ, патентга лаёқатлилик экспертизаси босқичидаги талабнома бўйича ёзишмалар ихтисослаштирилган ташкилотлар билан олиб борилади.

79. Расмий экспертизанинг вазифаси талабнома материаллари таркиби, зарур ҳужжатлар мавжудлиги ва уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширишдан иборат бўлиб, Марказ томонидан амалга оширилади.

80. Расмий экспертиза натижалари бўйича талабнома берувчига Марказнинг талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилинган ёки кўриб чиқиш учун қабул қилиш рад этилгани ҳақидаги қарори юборилади.

81. Расмий экспертиза талабнома ахборот тизимида қабул қилинган санадан бошлаб икки ой ўтгандан сўнг бир ой давомида ўтказилади.

82. Талабнома берувчининг илтимосномасига кўра расмий экспертиза белгиланган муддат ўтмасдан олдин бошланиши мумкин.

Бунда талабнома берувчи илтимоснома берилган пайтдан бошлаб талабнома материалларига белгиланган миқдорда қўшимча патент божи тўламасдан ўз ташаббусига кўра тузатишлар киритиш имкониятидан маҳрум бўлади.

Талабнома берувчининг расмий экспертизани белгиланган муддат ўтмасдан олдин бошлаш ҳақидаги илтимосномаси чақириб олинмайди.

83. Расмий экспертиза ўтказиш давомида қуйидагилар текширилади:

селекция ютуғининг Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинаётган зоологик туркум ва турларга мансублиги;

талабнома таркибида бўлиши ёки унга илова қилиниши лозим бўлган материалларнинг мавжудлиги;

тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилгани;

талабнома бўйича устуворлик сўралишининг асослангани.

84. Талабнома ҳужжатлари бошқа тилда берилганда талабнома материалларида расмий экспертизани муддатдан илгари бошлаш ҳақидаги илтимоснома бўлганда, талабнома берувчи талабнома ҳужжатларининг таржимаси олинмагунга қадар расмий экспертизани ўтказиш мумкин эмаслиги ҳақида хабардор қилинади.

85. Патент божи белгиланган миқдордан кам тўланганда талабнома берувчи патент божининг етишмаётган қисмини тўлаш зарурлиги, акс ҳолда юридик аҳамиятга эга хатти-ҳаракатлар амалга оширилмаслиги ҳақида хабардор қилинади.

86. Талабномани расмий экспертизадан ўтказишда талабнома ҳужжатлари талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилгани аниқланганда, талабнома берувчига камчиликлар кўрсатилган ва ҳуқуқий асослар келтирилган сўровнома юборилади.

87. Сўровнома юбориш учун қуйидагилар асос бўлади:

мазкур Регламентнинг 11-бандида назарда тутилган ҳужжатлардан биронтасининг талабномада мавжуд эмаслиги;

бошқа тилда топширилган материалларнинг таржимаси мавжуд эмаслиги;

патент божи тўғри тўлангани билан боғлиқ масалаларни аниқлаш зарурати;

ҳужжатлардан бевосита нусха кўчириш, уларни эълон қилиш ва сақлашга тўсқинлик қиладиган ёки манфаатдор шахсларга улар билан танишиш имкониятини бермайдиган расмийлаштиришдаги камчиликларнинг аниқлангани;

талабнома материалларидаги маълумотларнинг бир-бирига мос эмаслиги;

техник анкетада мазкур Регламентнинг 28 ва 36-бандларида ҳамда 3 ва 4-иловаларида назарда тутилган бошқа маълумотларнинг мавжуд эмаслиги (агар тегишли бўлимда баён қилиниши лозим бўлган маълумотлар бошқа бўлимда келтирилган бўлса, бу ҳолда сўровнома юборилмайди);

селекция ютуғининг номи мазкур Регламентнинг 24 ва 26-бандларида белгиланган талабларга мос эмаслиги;

талабномада сўралаётган олдинроқ устуворликни белгилаш билан боғлиқ масалаларни аниқлаш зарурати;

патентга лаёқатлиликга нисбатан ўтказиладиган экспертизасиз аниқланадиган талабнома ҳужжатларга қўйилган бошқа талаблар бузилиши ҳолатларининг мавжудлиги.

88. Талабнома берувчи сўралган материалларни ёки уларни топшириш муддатларини узайтириш ҳақидаги илтимосномани мазкур Регламентнинг 106-бандида назарда тутилган шартларга риоя қилинган ҳолда белгиланган муддатда тақдим этмаганда, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади. Бундай ҳолатда талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади.

89. Расмий экспертиза натижасида талабнома Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинмайдиган зоологик туркум ва турга нисбатан берилгани аниқланса, талабнома материаллари кўриб чиқилмайди. Бундай ҳолатда талабнома чақириб олинган ҳисобланади ва талабнома берувчи бу ҳақида хабардор қилинади.

90. Талабнома таркибида барча зарур ҳужжатлар мавжуд бўлиб, уларга нисбатан мазкур Регламентда белгиланган талабларга риоя қилинган бўлса, талабнома берувчига талабнома кўриб чиқишга қабул қилингани ва унинг янгилик эканлигини экспертиза қилиш учун патент божи тўлангани лозимлиги тўғрисида қарор юборилади.

91. Талабномада селекция ютуғининг устуворлиги Қонуннинг 18-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларига биноан сўралмаётган бўлса, унинг устуворлиги талабноманинг ваколатли органга келиб тушган санаси бўйича белгиланади.

Зарур ҳужжатлар бир вақтда топширилмаганда устуворлик охирги топширилган ҳужжат келиб тушган сана бўйича белгиланади.

92. Селекция ютуғининг устуворлиги талабнома берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси селекция ютуқларининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисида шартнома тузган бошқа давлатда топширилган биринчи талабноманинг топширилиш санаси бўйича белгиланиши мумкин. Бунда Қонуннинг 18-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган талабларга риоя қилинган ва талабнома берувчи томонидан сўралаётган устуворликни тасдиқлайдиган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган бўлиши керак.

93. Биринчи талабнома бўйича устуворлик сўралганда қуйидагилар текширилади:

талабнома берувчи томонидан бошқа давлатда топширилган биринчи талабноманинг тасдиқланган нусхаси мавжудлиги. Ушбу нусха талабнома ваколатли органга келиб тушган санадан кейин тақдим этилган бўлса, талабнома берувчи томонидан талабнома нусхаси тақдим этилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч ой муддатга риоя қилинганлиги (агар биринчи талабномалар бир нечта бўлса, кўрсатиб ўтилган шартлар ҳар бир талабноманинг нусхасига нисбатан амал қилади);

талабнома берувчи томонидан биринчи талабнома топширилган санадан бошлаб ўн икки ой муддатга риоя қилгани (ушбу муддат мобайнида устуворлик сўралган талабнома ваколатли органга келиб тушиши керак);

селекция ютуғи номи ва талабнома берилаётган селекция ютуғи белгиларининг биринчи талабномадаги селекция ютуғи номи ва белгиларига мослиги.

94. Устуворликни белгилашда юзага келадиган масалалар экспертизани ўтказишга тўсқинлик қилмаганда, уларга талабномани кўриб чиқиш билан боғлиқ бошқа масалалар билан бир пайтда кўриб чиқилади.

95. Мазкур Регламентнинг 92 ва 93-бандларида кўрсатилган талабларга риоя қилинганда селекция ютуғига нисбатан сўралаётган устуворлик белгиланади.

96. Мазкур Регламентнинг 92 ва 93-бандларида кўрсатилган талаблардан лоақал биттасига риоя қилинмагани аниқланганда, сўралаётган устуворликни белгилаш рад этилади.

97. Қонуннинг 4-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ талабнома берилган селекция ютуғининг патентга лаёқатлилик экспертизаси ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ўтказилади.

Патентга лаёқатлилик экспертизаси селекция ютуғининг янгилигини экспертиза қилишдан ва фарқланиш, турдошлик ва барқарорликка синовлардан ўтказишдан иборат бўлади.

98. Селекция ютуғининг янгилигини экспертиза қилиш белгиланган миқдорда патент божи тўланганда ўтказилади.

Селекция ютуғининг янгилигини экспертиза қилиш учун патент божи белгиланган миқдордан кам тўланганда талабнома берувчи патент божи суммасини белгиланган миқдорга етказиш зарурлиги, акс ҳолда талабнома чақириб олинган деб ҳисобланиши ҳақида хабардор қилинади.

99. Қонуннинг 22-моддаси биринчи қисмига мувофиқ селекция ютуғининг янгилиги экспертизаси ихтисослаштирилган ташкилот томонидан мавжуд ҳужжатлар ва далил-исботлар асосида, шу жумладан, ўз ташаббуси билан олинган ахборотлар асосида ўтказилади. Селекция ютуғининг янгилиги экспертизаси бир ой муддатда ўтказилади.

Ихтисослаштирилган ташкилот Марказга талабномада кўрсатилган селекция ютуғининг янгилик мезонига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этади.

Марказ талабнома берувчини янгиликка экспертиза натижалари тўғрисида хабардор қилади.

100. Белгиланган миқдордаги патент божи тўланганда талабнома берилган селекция ютуғининг фарқланиш, турдошлик ва барқарорликка текширувлардан иборат синовлари ўтказилади.

Фарқланиш, турдошлик ва барқарорликка ўтказиладиган синов учун белгиланган миқдордан кам патент божи тўланган бўлса, талабнома берувчи патент божи суммасини белгиланган миқдорга етказиш зарурлиги, акс ҳолда талабнома чақириб олинган деб ҳисобланиши ҳақида хабардор қилинади.

101. Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ талабнома берилган селекция ютуғининг синовлари ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан белгиланган услуб ва муддатларда рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган давлат нав синаш станциялари ва участкаларида ҳамда бошқа ташкилотларда ўтказилади.

Селекция ютуғининг синовларини ўтказиш муддатлари нав ва зот хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади, бироқ тўрт йилдан ошмаслиги керак.

Талабнома берувчи синов ўтказиш учун керакли миқдордаги уруғлик, кўчат ёки насл маҳсулотларини ихтисослаштирилган ташкилот томонидан кўрсатилган манзилга белгиланган муддатда тақдим этиши шарт.

Ихтисослаштирилган ташкилот талабнома берувчи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари томонидан тақдим этилган синов натижаларидан фойдаланишга ҳақлидир.

102. Қонуннинг 23-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ ихтисослаштирилган ташкилот синов натижаларига кўра селекция ютуғининг патентга лаёқатлилик мезонларига мослиги тўғрисида хулоса чиқаради.

103. Селекция ютуғининг патентга лаёқатлилик мезонларига, номининг эса белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқланганда ихтисослаштирилган ташкилот патентга лаёқатлилик мезонларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси ва селекция ютуғининг расмий тавсифини Марказга юборади. Марказ, ўз навбатида, ихтисослаштирилган ташкилотнинг хулосаси асосида ўсимликлар нави ёки ҳайвонлар зотига патент бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

104. Белгиланган патент божи тўланганда ваколатли орган селекция ютуғини мазкур Регламентга 7 ва 8-иловаларга мувофиқ шаклдаги Ўсимлик навлари давлат реестри ҳамда Ҳайвон зотлари давлат реестрида автоматик тарзда рўйхатдан ўтказади. Бунда селекция ютуғига берилган патент ва унга илова электрон шаклда ахборот тизими орқали талабнома берувчига юборилади.

Селекция ютуғи рўйхатга олингани тўғрисидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан расмий ахборотномада эълон қилинади.

Талабнома берувчининг хоҳишига кўра селекция ютуғига берилган патент ва унига илова почта алоқаси орқали кўрсатилган манзилга юборилиши мумкин.

105. Селекция ютуғининг патентга лаёқатлилик мезонларидан лоақал биттасига мувофиқ эмаслиги аниқланганда, ихтисослаштирилган ташкилот томонидан унинг фарқланиш, турдошлик, барқарорлик мезонларига жавоб бермаслиги тўғрисида тегишли асослар келтирилган хулосаси юборилади.

Марказ ихтисослаштирилган ташкилотнинг хулосаси асосида ўсимликлар нави ёки ҳайвонлар зотига патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва уни ихтисослаштирилган ташкилотнинг селекция ютуғининг фарқланиш, турдошлик, барқарорлик мезонларига жавоб бермаслиги тўғрисидаги хулосаси илова қилинган ҳолда талабнома берувчига юборади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

106. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ экспертиза сўровномасига талабнома берувчи томонидан жавоб уч ой ичида тақдим этилади. Ушбу муддат ичида сўралган материалларни тақдим этиш имконияти бўлмаганда, талабнома берувчининг эркин шаклдаги илтимосномасига кўра жавоб бериш олти ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома тақдим этилганда белгиланган миқдорда патент божи тўланади. Муддат узайтирилганлиги ҳақида хабарнома юборилади.

107. Талабнома берувчига давлат экспертизаси сўровномаси юборилганда тегишли экспертиза муддати тўхтатиб турилади.

108. Экспертиза сўровномасига белгиланган муддатда тўлиқ жавоб берилмаганда, ёки жавобни топшириш муддатини узайтириш шартларига риоя этилмаганда талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабарнома юборилади.

109. Экспертизанинг сўровномасига жавоб хатини тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатлари талабнома берувчининг эркин шаклдаги илтимосномасига кўра тикланиши мумкин. Илтимоснома талабнома чақириб олинган санадан бошлаб олти ой ичида топширилади.

Илтимоснома билан биргаликда экспертиза сўровномасига тўлиқ жавоб хати тақдим этилади ва белгиланган миқдорда патент божи тўланади. Муддатлар тикланганлиги ҳақида уч иш куни ичида талабнома берувчига хабарнома юборилади.

110. Талабнома берувчи талабномага алоқадор иш юритиш билан ахборот тизими орқали танишиши мумкин.

111. Сўровнома, хабарнома, давлат экспертизаси қарорлари ва селекция ютуқларига бериладиган патент QR-код (матрик штрихли код) қўйиш билан тасдиқланиб юборилади.

112. Давлат экспертизаси қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига белгиланган тартибда апелляция берилиши мумкин.

113. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Селекция ютуғига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Селекция ютуғига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Талабнома берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари маркази, Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда — ваколатли орган) ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ёхуд почта алоқаси бўйича талабнома топширади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Талабнома берувчи Талабнома топшириш учун патент божини тўлайди. Талабнома топшириш билан бир вақтда 3-босқич Ваколатли орган 1. Талабномани қабул қилади. 2. Талабноманинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани тегишли равишда ваколатли органнинг ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали талабнома берувчига юборади. Патент божи тўлангандан сўнг автоматик тарзда 4-босқич «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) 1. Талабноманинг расмий экспертизасини ўтказади. 2. Талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилингани тўғрисидаги қарорни талабнома берувчига юборади. Талабнома келиб тушган санадан бошлаб 2 ойдан сўнг 1 ой давомида 5-босқич Талабнома берувчи Талабноманинг янгилик экспертизасини амалга ошириш учун патент божини тўлайди. Талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилингани тўғрисидаги қарор санасидан бошлаб 3 ой ичида 6-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази ёки Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган ташкилотлар) 1. Талабноманинг янгилик экспертизасини ўтказади. 2. Экспертиза натижаси бўйича хулосани Марказга юборади. Патент божи тўлангандан сўнг 1 ой ичида 7-босқич Марказ Талабнома берувчини селекция ютуғининг янгилик мезонига мувофиқлиги тўғрисида хабардор қилади. Хулоса олингандан сўнг дарҳол 8-босқич Талабнома берувчи Фарқланиш, турдошлик ва барқарорлик синовларини ўтказиш учун патент божини тўлайди. Хабарнома юборилганидан сўнг 3 ой ичида 9-босқич Ихтисослаштирилган ташкилотлар Фарқланиш, турдошлик ва барқарорлик синовларини ўтказади ва синов натижалари тўғрисидаги хулосани Марказга юборади. Патент божи тўланганидан сўнг нав ва зот хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган муддатларда, бироқ 4 йилдан ошмаган муддатларда 10-босқич Марказ Патент бериш ёки патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва талабнома берувчига юборади. Хулоса олингандан сўнг дарҳол 11-босқич Талабнома берувчи Селекция ютуғини рўйхатдан ўтказиш, маълумотларни эълон қилиш, патент бериш ва патентнинг амал қилиш муддати учун патент божини тўлайди. Хабарнома юборилгандан сўнг 3 ой ичида 12-босқич Ваколатли орган Селекция ютуғини рўйхатдан ўтказади, патент берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади ва муҳофаза ҳужжатини юборади. Патент божи тўлангандан сўнг автоматик тарзда

Селекция ютуғига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

НАМУНА Селекция ютуғига патент бериш ҳақидаги АРИЗА (22) Келиб тушган сана ____________________________ (21) Талабноманинг қайд рақами ______________________________ Ўсимликлар нави ёки ҳайвонлар зотига патент бериш ҳақидаги АРИЗА Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (71) Талабнома берувчи(лар): ___________________________________________ СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун): ___________________________________________ БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса): _____________________________________ номи остида топширилган селекция ютуғининг устуворлигини биринчи талабноманинг топшириш санаси бўйича белгилашингизни сўрайман. (31) Биринчи талабноманинг қайд рақами (32) Сўралаётган устуворлик санаси (33) Мамлакат коди (54) а) туркум/тур ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ (лотинча) б) Таклиф қилинаётган ном ________________________________________________________________ (74) Патент вакили ( фамилияси, исми, отасининг исми ёки номи, рўйхат рақами ) Телефон: E-mail: Патент вакилининг жойлашган жойи ( почта манзили ) (98) Ёзишмалар учун манзил ( хат олувчининг почта манзили, фамилияси, исми, отасининг исми ёки номи ) Телефон: E-mail: Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати: Саҳифалар сони нав, зот тавсифи (техникавий анкетаси) намуналарнинг фотосуратлари талабнома берувчи томонидан ўтказилган синовлар ҳақидаги ҳужжатлар патент вакили ёки ишончли шахснинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома патент божини тўлашдан озод этилганлик учун асос ёки бож миқдорини камайтириш учун асос талабноманинг таржимаси бошқа ҳужжатлар (72) Муаллиф (Ф.И.О. резидентлар учун иш жойи, лавозими ва илмий даражаси кўрсатилади) Турар жой манзили, БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса) ЖШШИР (резидентлар учун) ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ QR-код __________________________________________________________ __________________________________________________________ талабнома берувчи ёки вакил

Селекция ютуғига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

НАМУНА Талабнома рақами _________________________ ЎСИМЛИК НАВИ ТЕХНИК АНКЕТАСИ 1. Талабнома берувчи ______________________________________________________________________ 2. Тур номи _______________________________________________________________________________ (ўзбек тилида) _________________________________________________________________________________________ (лотин тилида) 3. Таклиф қилинаётган ном _________________________________________________________________ 4. Ўсимлик навининг келиб чиқиши, етиштириш, яратиш, аниқлаш методи, чатиштирилган йили, дастлабки (ота-она) шакллари, қўллаб-қувватлаш ва кўпайтириш хусусиятлари, селекция рақами _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 5. Ўсимлик навининг белгилари Т/р Белги Ифодаланганлик даражаси Индекс 6. Ўхшаш ўсимлик навининг номи ва уни талабнома берилган навдан фарқлайдиган белгилар: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (навнинг номи) Белгининг тартиб рақами Белги 6а. Ахборот манбаининг библиографик маълумотлари _________________________________________________________________________________________ 7. Қўшимча маълумотлар: _________________________________________________________________________________________ 7а. Нав чидамли бўлган зараркунандалар ва касалликлар номлари, зотлар/штаммлар: _________________________________________________________________________________________ 7б. Навнинг фарқланиш, турдошлик ва барқарорликка синовларининг алоҳида шартлари: _________________________________________________________________________________________ 7в. Бошқа маълумотлар: _________________________________________________________________________________________

Селекция ютуғига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

НАМУНА Талабнома рақами _________________________ ҲАЙВОН ЗОТИНИНГ ТЕХНИК АНКЕТАСИ 1. Талабнома берувчи ______________________________________________________________________ 2. Зоологик туркум/тур номи _________________________________________________________________________________________ (ўзбек тилида) _________________________________________________________________________________________ (лотин тилида) 2а. Зотнинг тоифаси: _________________________________________________________________________________________ 2б. Маҳсулдорлик йўналиши: _________________________________________________________________________________________ 3. Таклиф қилинаётган ном _________________________________________________________________________________________ 4. Зот тарихи, етиштириш, яратиш, аниқлаш методи, чатиштирилган йили, дастлабки (ота-она) шакллари, қўллаб-қувватлаш ва кўпайтириш хусусиятлари, селекция рақами _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 5. Зотнинг белгилари Т/р Белги Ифодаланганлик даражаси Индекс 6. Ўхшаш зотнинг номи ва уни талабнома берилган зотдан фарқлайдиган белгилар: _______________________________ __________________________________________________________ (зотнинг номи) Белгининг тартиб рақами Белги 6а. Ахборот манбаининг библиографик маълумотлари _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 7. Қўшимча маълумотлар: __________________________________________________________________ 7а. Озиқлантириш даражаси, уни боқиш ва ишлатиш бўйича алоҳида талаблар: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 7б. Зотнинг фарқланиш, турдошлик ва барқарорликка синовларининг алоҳида шартлари: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 7в. Бошқа маълумотлар: _________________________________________________________________________________________

Селекция ютуғига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

НАМУНА Талабномага қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишлар киритиш тўғрисида АРИЗА Келиб тушган санаси __________________ Қайд рақами _______________ Талабномага қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишлар киритиш тўғрисида АРИЗА Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Талабноманинг қайд рақами Талабноманинг келиб тушган санаси Мазкур аризани тақдим этган ҳолда талабнома материалларига қуйидаги тузатиш, аниқлик ва тўлдиришлар киритишингизни сўрайман: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Тузатиш, аниқлик ва тўлдиришлар киритилган маълумотлар: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Аризага иловалар: QR-код ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ талабнома берувчи ёки вакил

Селекция ютуғига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА

НАМУНА Селекция ютуғига патент бериш ҳақидаги талабномага ҳуқуқни топшириш ДАЛОЛАТНОМАСИ Селекция ютуғига патент бериш ҳақидаги талабномага ҳуқуқни топшириш ДАЛОЛАТНОМАСИ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Талабноманинг қайд рақами Талабноманинг келиб тушган санаси Қуйида ҳуқуқ топшираётган шахс ҳуқуқни олувчи шахсга селекция ютуғига патент бериш ҳақидаги талабномага бўлган ҳуқуқни имзолаган ҳолда топширади. Ҳуқуқни топшираётган шахс: СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун) : _________________________________________________________________________________________ БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди ( агар у ўрнатилган бўлса ): _________________________________________________________________________________________ Номи (исми): _____________________________________________________________________________ Почта манзили: ___________________________________________________________________________ Телефон:__________________________________________________________ Ҳуқуқни қабул қилиб олувчи шахс: СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун) : ________________________________________________________________________________________ БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди ( агар у ўрнатилган бўлса ): ________________________________________________________________________________________ Номи (исми): ____________________________________________________________________________ Почта манзили: ________________________________________________________________________________________ Телефон: __________________________ Ҳуқуқни топшираётган шахс имзоси Ҳуқуқни қабул қилиб олувчи шахс имзоси * _________________________________ _________________________________ _________________________________ _________________________________ Имзоланган сана Имзоланган сана

Селекция ютуғига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 7-ИЛОВА

НАМУНА Ўсимлик навлари ДАВЛАТ РЕЕСТРИ (11) Патент рақами (12) Ҳужжат турининг сўзли шакли (15) Рўйхатдан ўтказилган сана (18) Патент амал қилиш муддатининг тугаши (19) Нашр қилаётган давлатнинг коди (21) Талабноманинг қайд рақами (22) Талабноманинг келиб тушган санаси (23) Бошқа саналар, шу жумладан, олдин топширилган талабномага қўшимча материаллар келиб тушган сана (31) Устуворлик сўралган талабноманинг қайд рақами (32) Устуворлик сўралган талабноманинг келиб тушган санаси (33) Биринчи талабнома топширилган мамлакат коди (45) Эълон қилинган сана ва расмий ахборотнома рақами (54) Ўсимлик навининг номи (57) Селекция ютуғининг белгилари (71) Талабнома топширувчиларнинг исми (номи) (72) Муаллиф (73) Ҳуқуқ эгаси (74) Вакил (98) Ёзишмалар учун манзил

Селекция ютуғига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 8-ИЛОВА

НАМУНА Ҳайвон зотлари ДАВЛАТ РЕЕСТРИ (11) Патент рақами (12) Ҳужжат турининг сўзли шакли (15) Рўйхатдан ўтказилган сана (18) Патент амал қилиш муддатининг тугаши (19) Нашр қилаётган давлатнинг коди (21) Талабноманинг қайд рақами (22) Талабноманинг келиб тушган санаси (23) Бошқа саналар, шу жумладан, олдин топширилган талабномага қўшимча материаллар келиб тушган сана (31) Устуворлик сўралган талабноманинг қайд рақами (32) Устуворлик сўралган талабноманинг келиб тушган санаси (33) Биринчи талабнома топширилган мамлакат коди (45) Эълон қилинган сана ва расмий ахборотнома рақами (54) Ҳайвон зотининг номи (57) Селекция ютуғининг белгилари (71) Талабнома топширувчиларнинг исми (номи) (72) Муаллиф (73) Ҳуқуқ эгаси (74) Вакил (98) Ёзишмалар учун манзил

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 июндаги 297-сон қарорига 5-ИЛОВА

Интеллектуал мулк объектларига оид патентларни ўз кучида сақлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) Ўзбекистон Республикасининг « Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида »ги ва « Селекция ютуқлари тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ интеллектуал мулк объектларига оид патентларни ўз кучида сақлаш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

3. Давлат хизмати ваколатли орган томонидан қуйидаги интеллектуал мулк объектларига оид патентларни ўз кучида сақлаш бўйича кўрсатилади:

ихтиро;

фойдали модель;

саноат намунаси;

селекция ютуғи.

4. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.

2-боб. Ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби

5. Интеллектуал мулк объектига оид патентни ўз кучида сақлаш тўғрисидаги ариза интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгаси ҳисобланган юридик ва жисмоний шахс (кейинги ўринларда — ариза берувчи) томонидан бевосита ёки ўз вакили (патент вакили ёки ишончли шахс) орқали берилади.

6. Ихтиро патентини ўз кучида сақлаш патентнинг амал қилиш муддати учинчи йилидан бошлаб ҳар йили жорий йилнинг охирги уч ойи давомида (патентнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар) бериладиган аризага мувофиқ келгуси йил учун амалга оширилади.

7. Фойдали модель патентини ўз кучида сақлаш патентнинг амал қилиш муддати биринчи йилидан бошлаб ҳар йили жорий йилнинг охирги уч ойи давомида (патентнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар) бериладиган аризага мувофиқ келгуси йил учун амалга оширилади.

8. Саноат намунаси патентини ўз кучида сақлаш патентнинг амал қилиш муддати учинчи йилидан бошлаб ҳар йили жорий йилнинг охирги уч ойи давомида (патентнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар) бериладиган аризага мувофиқ келгуси йил учун амалга оширилади.

9. Селекция ютуғи патентини ўз кучида сақлаш патентнинг амал қилиш муддати биринчи йилидан бошлаб ҳар йили жорий йилнинг охирги уч ойи давомида (патентнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар) бериладиган аризага мувофиқ келгуси йил учун амалга оширилади.

10. Ихтиро ва саноат намунаси патентини патент амал қилиш муддатининг тўртинчи йилига қадар ўз кучида сақлаш, фойдали модель ва селекция ютуғи патентини патент амал қилиш муддатининг иккинчи йилига қадар ўз кучида сақлаш ушбу объектларни рўйхатдан ўтказиш билан бир вақтда ваколатли орган томонидан автоматик тарзда амалга оширилади.

11. Интеллектуал мулк объектига оид патентни ўз кучида сақлаш тўғрисидаги ариза мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда берилади.

Ариза битта интеллектуал мулк объектига тегишли бўлиши ва унда хорижий исмлар ва номларнинг транслитерацияси келтирилиши лозим.

12. Вакил орқали берилган аризага вакилнинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома илова қилинади. Ишончнома оддий ёзма шаклда расмийлаштирилади.

Ишончнома ариза билан бир вақтда тақдим этилади.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ариза ваколатли органда рўйхатга олинган патент вакили орқали берилади.

13. Давлат хизматидан фойдаланишда:

резидентлар — Давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг махсус ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали;

норезидентлар — ахборот тизими орқали ваколатли органга ариза беради.

Ариза берилгандан кейинги босқичлардаги барча ҳаракатлар ахборот тизими орқали амалга оширилади.

14. Аризани ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали беришда ариза шакли тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани тасдиқлайди.

Ариза берувчи Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилганда, ариза унинг номидан Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилади.

Юридик шахс номидан ариза ташкилот раҳбари ёки бошқа ваколатли шахс томонидан тасдиқланади.

15. Давлат хизматини кўрсатишда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган миқдорда патент божи тўланади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.

Патент божи тўлови Ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланади.

16. Ариза берувчи томонидан аризани тасдиқлашнинг рад этилиши, шунингдек, давлат хизматини кўрсатиш учун патент божини тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

17. Ариза ваколатли органнинг ахборот тизими томонидан автоматик тарзда кўриб чиқилади.

Ариза тасдиқланиб, белгиланган миқдорда патент божи тўланганда, ахборот тизими мустақил тарзда патентни ўз кучида сақлашни амалга оширади ва бу тўғрисидаги маълумотларни тегишли давлат реестрига киритади ҳамда ариза берувчининг ахборот тизимидаги шахсий кабинетига юборади.

18. Ишончли вакил орқали берилган аризалар қўшимча равишда ишончноманинг белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилгани юзасидан ваколатли орган томонидан уч иш куни ичида текширилади.

Текширув давомида ишончнома белгиланган талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилгани аниқланганда, ариза берувчига сўровнома юборилади.

Сўровнома юборилган санадан эътиборан уч ой ичида ариза берувчи кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши лозим.

Ариза берувчига сўровнома юборилганда аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.

Сўровномага белгиланган муддатда тўлиқ жавоб тақдим этилмаганда, ариза чақириб олинган деб ҳисобланади.

Ишончнома белгиланган талабларга мувофиқ бўлганда патентни ўз кучида сақлаш амалга оширилади ва бу тўғрисидаги маълумотлар тегишли давлат реестрига киритилади ҳамда ариза берувчининг ахборот тизимидаги шахсий кабинетига юборилади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

19. Ариза берувчи аризага алоқадор иш юритиш билан ахборот тизими орқали танишиб чиқиши мумкин.

20. Ваколатли органнинг патентни ўз кучида сақлашни рад этиш бўйича ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.

21. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Интеллектуал мулк объектларига оид патентларни ўз кучида сақлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Интеллектуал мулк объектларига оид патентларни ўз кучида сақлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари маркази, Адлия вазирлигининг (ваколатли орган) ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ариза беради. Зарурат юзага келганда 2-босқич Ариза берувчи Интеллектуал мулк объектига оид патентни ўз кучида сақлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун патент божини тўлайди. Ариза бериш билан бир вақтда 3-босқич Ваколатли орган 1. Аризани қабул қилади. 2. Интеллектуал мулк объектига оид патентни ўз кучида сақлашни амалга оширади ва бу тўғрисидаги маълумотларни тегишли давлат реестрига киритади. 3. Интеллектуал мулк объектига оид патент ўз кучида экани тўғрисидаги хабарномани ахборот тизими орқали ариза берувчига юборади. Патент божи тўлангандан сўнг автоматик тарзда (вакил орқали берилган аризалар уч иш куни ичида)

Интеллектуал мулк объектларига оид патентларни ўз кучида сақлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

НАМУНА Интеллектуал мулк объектига оид патентни ўз кучида сақлаш тўғрисида АРИЗА Аризанинг келиб тушган санаси: _________________________________________ (ваколатли орган томонидан автоматик тарзда тўлдирилади) Аризанинг қайд рақами: _________________________________________ (ваколатли орган томонидан автоматик тарзда тўлдирилади) Интеллектуал мулк объектига оид патентни ўз кучида сақлаш тўғрисида АРИЗА Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ариза берувчи: ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ (юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари бўйича тўлиқ номи, жойлашган жойи ёки жисмоний шахслар учун Ф.И.О. ҳамда яшаш жойи манзиллари кўрсатилади) Телефон: ____________________________________ СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун) : ___________________________ БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди ( агар у ўрнатилган бўлса ): ___________________________ Интеллектуал мулк объекти тури Муҳофаза ҳужжатининг рақами • ихтиро • фойдали модель • саноат намунаси • селекция ютуғи ___________________________________________ • Ўз кучида сақлаш сўралган муддат ____________ дан ____________ гача (бир йил) ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ ариза берувчи ёки вакил QR-код

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 июндаги 297-сон қарорига 6-ИЛОВА

Интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатларининг дубликатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) Ўзбекистон Республикасининг « Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисида »ги, « Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида »ги, « Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида »ги, « Географик кўрсаткичлар тўғрисида »ги ва « Селекция ютуқлари тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатларининг дубликатини бериш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Регламент ваколатли органнинг махсус ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали QR-код билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклда берилган муҳофаза ҳужжатларига нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

4. Давлат хизмати ваколатли орган томонидан қуйидаги интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатларининг дубликатини бериш бўйича кўрсатилади:

ихтиро;

фойдали модель;

саноат намунаси;

селекция ютуғи;

товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси;

географик кўрсаткич;

товар келиб чиққан жой номи;

электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базалари.

5. Интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатлари ҳамда унинг дубликати бир хил юридик кучга эга бўлади;

6. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.

2-боб. Ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби

7. Интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатининг дубликатини бериш тўғрисидаги ариза интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгаси ҳисобланган юридик ва жисмоний шахс (кейинги ўринларда — ариза берувчи) томонидан бевосита ёки ўз вакили (патент вакили ёки ишончли шахс) орқали берилади.

8. Интеллектуал мулк объектига оид муҳофаза ҳужжатининг дубликатини бериш тўғрисидаги ариза мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда берилади.

9. Вакил орқали берилган аризага вакилнинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома илова қилинади. Ишончнома оддий ёзма шаклда расмийлаштирилади.

Ишончнома ариза билан бир вақтда тақдим этилади.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ариза ваколатли органда рўйхатга олинган патент вакили орқали берилади.

10. Давлат хизматидан фойдаланишда:

резидентлар — Давлат хизматлари маркази, ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали;

норезидентлар — ахборот тизими орқали ваколатли органга ариза беради.

Ариза берилгандан кейинги босқичлардаги барча ҳаракатлар ахборот тизими орқали амалга оширилади.

11. Аризани ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали беришда ариза шакли тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани тасдиқлайди.

Ариза берувчи Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилганда, ариза унинг номидан Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилади.

Юридик шахс номидан ариза ташкилот раҳбари ёки бошқа ваколатли шахс томонидан тасдиқланади.

12. Давлат хизматини кўрсатишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғимни тўлаш ва унинг тўлангани Ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тасдиқланади.

13. Давлат хизматини кўрсатиш учун ундирилган йиғим қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этилганда:

18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;

б) ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;

в) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига.

14. Ариза берувчи томонидан аризани тасдиқлашнинг рад этилиши, шунингдек, давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

15. Ваколатли орган аризани қабул қилиб, рўйхатга олгандан сўнг ариза берувчига аризанинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани тегишли равишда ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда юборади.

16. Ариза ваколатли органга келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида кўриб чиқилади.

Аризани кўриб чиқиш давомида тегишли давлат реестрларида муҳофаза ҳужжатларига оид ёзувларнинг мавжудлиги текширилади.

Ишончли вакил орқали берилган аризалар қўшимча равишда ишончноманинг белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилгани юзасидан ваколатли орган томонидан текширилади.

Текширув давомида ишончнома белгиланган талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилгани аниқланганда, ариза берувчига сўровнома юборилади.

Сўровнома юборилган санадан эътиборан уч ой ичида ариза берувчи кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши лозим.

Ариза берувчига сўровнома юборилганда, аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.

Сўровномага белгиланган муддатда тўлиқ жавоб тақдим этилмаганда, ариза чақириб олинган деб ҳисобланади.

17. Давлат реестрларида муҳофаза ҳужжатларига оид тегишли ёзувлар мавжудлиги аниқланмаган тақдирда, ваколатли орган томонидан муҳофаза ҳужжати дубликатини бериш рад этилади.

18. Давлат реестрларида муҳофаза ҳужжатларига оид тегишли ёзувлар мавжудлиги аниқланганда, ваколатли орган томонидан муҳофаза ҳужжати дубликати шакллантирилади ҳамда QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклда ариза берувчининг ахборот тизимидаги шахсий кабинетига юборилади.

Муҳофаза ҳужжатлари дубликатларининг шакли ва уларда кўрсатиладиган маълумотлар таркиби ваколатли орган томонидан белгиланади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

19. Ариза берувчи аризага алоқадор иш юритиш билан ахборот тизими орқали танишиб чиқиши мумкин.

20. Ваколатли органнинг интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатларининг дубликатини беришни рад этиш бўйича ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.

21. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатларининг дубликатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатларининг дубликатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари маркази, Адлия вазирлигининг (ваколатли орган) ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ариза беради. Зарурат юзага келганда 2-босқич Ариза берувчи Интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатларининг дубликатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлайди. Ариза бериш билан бир вақтда 3-босқич Ваколатли орган 1. Аризани қабул қилади. 2. Интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатларининг дубликатини шакллантиради. 3. Муҳофаза ҳужжати дубликатини электрон шаклда ариза берувчининг ахборот тизимидаги шахсий кабинетига юборади. Ариза қабул қилингандан сўнг уч иш куни ичида

Интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатларининг дубликатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

НАМУНА Интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатининг дубликатини бериш тўғрисидаги АРИЗА Аризанинг келиб тушган санаси: __________________________________________ (ваколатли орган томонидан автоматик тарзда тўлдирилади) Аризанинг қайд рақами: __________________________________________ (ваколатли орган томонидан автоматик тарзда тўлдирилади) Интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатининг дубликатини бериш тўғрисида АРИЗА Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ариза берувчи: ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ (юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари бўйича тўлиқ номи, жойлашган жойи ёки жисмоний шахслар учун Ф.И.О. ҳамда яшаш жойи манзиллари кўрсатилади) Телефон:______________________________________________ СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун) : _____________________________ Интеллектуал мулк объекти тури Муҳофаза ҳужжатининг рақами • ихтиро • фойдали модель • саноат намунаси • селекция ютуғи • товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси; • географик кўрсаткич; • товар келиб чиққан жой номи; • электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базалари ____________________________________________ ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ QR-код ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ ариза берувчи ёки вакил

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 10 июнь,

297 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 09/26/297/0582-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING

QARORI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

Intellektual mulk sohasidagi ayrim davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Intellektual faoliyat natijalarini ragʻbatlantirish hamda sohaga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etishni kengaytirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 27-noyabrdagi PQ-358-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Ixtiroga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq;

Foydali modelga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2-ilovaga muvofiq;

Sanoat namunasiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 3-ilovaga muvofiq;

Seleksiya yutugʻiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 4-ilovaga muvofiq;

Intellektual mulk obyektlariga oid patentlarni oʻz kuchida saqlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 5-ilovaga muvofiq;

Intellektual mulk obyektlariga oid muhofaza hujjatlarining dublikatini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Adliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 10-iyundagi 297-son qaroriga 1-ILOVA

Ixtiroga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) Oʻzbekiston Respublikasining “Ixtirolar, foydali modellar va sanoat namunalari toʻgʻrisida”gi Qonuniga (keyingi oʻrinlarda — Qonun) muvofiq ixtiroga patent berish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Davlat xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan koʻrsatiladi.

3. Ixtiroga patent berish haqidagi talabnomani (keyingi oʻrinlarda — talabnoma) topshirish va davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha boshqa harakatlar roʻyxatdan oʻtkazilishi soʻralayotgan yuridik yoki jismoniy shaxs (keyingi oʻrinlarda — talabnoma beruvchi) tomonidan bevosita yoxud oʻz vakili (patent vakili yoki ishonchli shaxs) orqali amalga oshiriladi.

4. Davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha koʻrsatiladi.

2-bob. Ixtironing patentga layoqatlilik shartlari

5. Qonunning 6-moddasiga muvofiq, agar ixtiro sifatida koʻrsatilgan obyekt yangi, ixtirochilik darajasiga ega va uni sanoatda qoʻllash mumkin boʻlsa, huquqiy muhofaza qilinadi.

6. Ixtiro texnika taraqqiyoti darajasidan maʼlum boʻlmasa, yangi deb hisoblanadi.

7. Ixtiro texnika taraqqiyoti darajasi haqidagi maʼlumotlardan yaqqol ayon boʻlmasa, u ixtirochilik darajasiga ega boʻladi.

8. Texnika taraqqiyoti darajasi ixtiro ustuvorligi sanasiga qadar jahonda ommaga oshkor boʻlgan har qanday maʼlumotlarni oʻz ichiga oladi.

9. Ixtirodan sanoat, qishloq xoʻjaligi, sogʻliqni saqlash va boshqa sohalarda foydalanish mumkin boʻlsa, u sanoatda qoʻllash mumkin deb hisoblanadi.

10. Qonunning 6-moddasi sakkizinchi qismiga muvofiq har qanday sohada mahsulot yoki usulga taalluqli boʻlgan texnik yechim ixtiro sifatida eʼtirof etiladi.

11. Ixtiro sifatida mahsulotga qurilma, modda, mikroorganizm shtammi, oʻsimlik yoki hayvon hujayralarining turlari kiradi.

12. Qurilmalarga konstruksiyalar, konstruktiv elementlar yoki konstruktiv elementlar majmui boʻlgan hamda funksional-konstruktiv birlikni tashkil qilgan buyumlar, mashinalar, asboblar, apparatlar, uskunalar, mahkamlovchi buyumlar, mashina detallari, aloqa vositalari, qurilish konstruksiyalari va boshqalar kiradi.

13. Moddalarga:

kimyoviy birikmalar, shuningdek, shartli ravishda yuqori molekulyar birikmalar va gen injeneriyasi mahsulotlari boʻlgan rekombinant nuklein kislotalar, vektorlar va boshqalar;

kompozitsiyalar (tarkiblar, aralashmalar, qotishmalar, eritmalar va boshqalar);

yadroviy parchalanish mahsulotlari kiradi.

14. Mikroorganizmlar shtammlari, oʻsimlik yoki hayvon hujayralarining turlariga (liniyalariga):

bakteriyalar, viruslar, bakteriofaglar, mikrosuvoʻtlari, mikroskopik zamburugʻlar va boshqalarning shtammlari;

oʻsimlik yoki hayvon hujayralarining turlari (liniyalari), shu jumladan, hujayralarning klonlari;

mikroorganizmlar, oʻsimlik yoki hayvon hujayralari turlarining (liniyalarining) konsorsiumlari;

mikroorganizmlar, oʻsimlik yoki hayvonning plazmidlari, vektorlari, barqaror transformatsiyalangan hujayralarini oʻz ichiga olgan genetik konstruksiyalar, transgen oʻsimliklar va hayvonlar kiradi.

15. Ixtiro sifatida usulga moddiy vositalar yordamida moddiy obyekt boʻyicha bajariladigan oʻzaro bogʻlangan harakatlar kiradi.

16. Quyidagilar ixtiro sifatida eʼtirof etilmaydi:

ilmiy nazariyalar va matematika usullari;

tashkil etish va boshqarish usullari;

shartli belgilar, jadvallar, qoidalar;

aqliy operatsiyalarni bajarish qoidalari va usullari;

elektron hisoblash mashinalari uchun algoritmlar va dasturlar;

binolar, inshootlar, hududlarni rejalashtirish loyihalari va chizma tarhlari;

estetika talablarini qanoatlantirishga yoʻnaltirilgan, buyumlarning faqat tashqi koʻrinishiga oid yechimlar;

integral mikrosxemalarning topologiyalari;

oʻsimlik navlari va hayvon zotlari;

jamoat manfaatlari, insonparvarlik va axloq qoidalariga zid yechimlar.

3-bob. Talabnomaga doir talablar

17. Qonunning 15-moddasi birinchi qismiga muvofiq talabnoma bitta ixtiroga yoki yagona ixtirochilik fikrini (ixtiro birligi talabini) tashkil etgan tarzda bir-biri bilan uzviy bogʻlangan ixtirolar guruhiga taalluqli boʻlishi kerak.

18. Ixtiro formulasida bitta ixtiro tavsiflanganda, ixtiro birligi talabiga rioya etilgan deb hisoblanadi.

19. Ixtiro formulasida quyidagi bir guruhdagi ixtirolar tavsiflanganda, ixtiro birligi talabiga rioya etilgan deb hisoblanadi:

ixtiro formulasida bir turdagi (bir qancha qurilmalar, bir qancha turlar va boshqalar), bir xil maqsadda foydalanishga moʻljallangan, tubdan aynan bir xil yoʻl (variantlar) bilan aynan bir xil texnik natijani olishni taʼminlaydigan obyektlarga taalluqli ixtirolar guruhi;

biri ikkinchisini olish (tayyorlash) uchun moʻljallangan ixtiro (masalan, qurilma yoki modda va qurilma yoki moddani butunlay yoki ularning bir qismini olish usuli);

biri ikkinchisini amalga oshirish uchun moʻljallangan ixtiro (masalan, usul va usulni butunlay yoki uning harakatlaridan birini amalga oshirish uchun qurilma);

biri ikkinchisidan yoki birini ikkinchisida foydalanish uchun moʻljallangan ixtiro (masalan, usulda foydalanish uchun moʻljallangan usul va qurilma, usul yoki qurilma va uning bir qismi, qurilma yoki moddani ulardan yangi maqsadda foydalanish uchun qoʻllash va ushbu maqsadga muvofiq ulardan foydalanish usuli, qurilma yoki moddadan yangi maqsadda foydalanish va tarkibiy qismi boʻlgan qurilma yoki kompozitsiya).

20. Talabnoma quyidagi hujjatlarni oʻz ichiga oladi:

ixtiroga patent berish haqida ariza (keyingi oʻrinlarda — ariza);

ixtironing muallifi (hammualliflari) va kimning nomiga patent berish soʻralayotgan boʻlsa, ana shu shaxs, shuningdek, ularning turar joyi yoki joylashgan manzili koʻrsatilgan patent berish haqidagi arizasi;

ixtironing uni amalga oshirish uchun yetarli boʻlgan darajada toʻliq ochib berilgan tavsifi;

ixtiro mohiyatini aks ettiruvchi va uning tavsifiga toʻla muvofiq boʻlgan ixtiro formulasi;

ixtiro mohiyatini tushunish uchun zarur boʻlganda chizmalar va boshqa materiallar;

referat.

21. Boshqa tilda topshirilgan hujjatlar ularning tarjimalari boshqa tilda topshirilgan hujjatlar kelib tushgan sanadan boshlab ikki oy muddat ichida topshirilganda, vakolatli organga kelib tushgan sanadan boshlab topshirilgan deb hisoblanadi, aks holda hujjatlar ularning tarjimalari kelib tushgan sanadan boshlab topshirilgan deb hisoblanadi.

22. Konvensiya ustuvorligi soʻrab topshirilgan talabnomaga (keyingi oʻrinlarda — konvensiya talabnomasi) talabnoma beruvchi tomonidan Sanoat mulkini muhofaza qilish boʻyicha Parij konvensiyasi (1883-yil) (keyingi oʻrinlarda — Parij konvensiyasi) qatnashchisi boʻlgan davlatda topshirilgan birinchi talabnomaning tasdiqlangan nusxasi va uning tarjimasi ilova qilinadi. Ular konvensiya talabnomasi vakolatli organga kelib tushgan sanadan boshlab uch oy muddatdan kechiktirilmay topshiriladi. Birinchi talabnoma nusxasining tarjimasi talabnoma beruvchi tomonidan imzolanadi.

Birinchi talabnoma topshirilgan sanadan oʻn ikki oy oʻtgandan keyin, lekin ikki oydan kechiktirmay topshirilgan talabnoma boʻyicha konvensiya ustuvorligi soʻralganda tegishli patent boji toʻlanadi.

23. Konvensiya ustuvorligini belgilash toʻgʻrisidagi iltimosnoma talabnoma topshirishda (arizaning tegishli grafasida keltiriladi) yoki vakolatli organga talabnoma kelib tushgan sanadan boshlab ikki oy muddat davomida erkin shaklda topshirilishi mumkin.

24. Yangi mikroorganizm shtammi, oʻsimlik va hayvon hujayralarining turlariga (liniyalari) oid patent berish haqidagi talabnomaga shtammning rasmiy vakolatga ega boʻlgan depozitariyda saqlanayotgani toʻgʻrisidagi hujjat ilova qilinadi.

25. Nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi roʻyxatini oʻz ichiga olgan talabnomaga aynan ushbu roʻyxat yozilgan va Butunjahon intellektual mulk tashkilotining (keyingi oʻrinlarda — BIMT) tegishli standarti talablariga muvofiq tayyorlangan axborot (.pdf va .docx formatlarida) ilova qilinadi.

26. Ixtiroga patent olish uchun ariza mazkur Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shaklda topshiriladi.

27. Arizaning 21-kodli “Talabnomaning qayd raqami”, 22-kodli “Talabnomaning kelib tushgan sanasi”, 85-kodli “Xalqaro talabnomani milliy fazaga oʻtkazish sanasi” grafalari ariza vakolatli organga kelib tushgandan keyin rekvizitlarni kiritish uchun moʻljallangan.

28. Arizaning “Yozishmalar uchun manzil” grafasida xat oluvchining nomi (yuridik shaxslar uchun) yoki ismi (jismoniy shaxslar uchun), shuningdek, joylashgan joyi (pochta manzili), telefon raqami, elektron pochtasidan kamida biri koʻrsatiladi. Ushbu maʼlumotlar uchinchi shaxslar huquq egasi bilan bogʻlanishi uchun ochiq hisoblanadi.

29. Arizaning 86-kodli va 87-kodli grafalari Patent kooperatsiyasi toʻgʻrisidagi shartnomaga (Patent Cooperation Treaty) (Vashington, 1970-yil) (keyingi oʻrinlarda — RST) muvofiq topshirilgan ixtiro uchun xalqaro talabnoma (keyingi oʻrinlarda — xalqaro talabnoma) Oʻzbekiston Respublikasida xalqaro talabnomani koʻrib chiqish jarayoniga (keyingi oʻrinlarda — milliy faza) oʻtkazilgan hollarda talabnoma beruvchi tomonidan toʻldiriladi.

86-kodli grafada ixtiroga xalqaro talabnomaning qabul qiluvchi idora tomonidan belgilanadigan qayd raqami va xalqaro topshirish sanasi keltiriladi.

87-kodli grafada ixtiroga xalqaro talabnomaning xalqaro eʼlon qilish raqami va sanasi keltiriladi.

30. Arizaning 54-kodli “Ixtironing nomi” grafasida talabnoma berilgan ixtironing (ixtirolar guruhining) nomi keltiriladi va ushbu nom ixtironing tavsifidagi nomga mos boʻlishi kerak.

31. Arizaning 71-kodli “Talabnoma beruvchi” grafasida talabnoma beruvchi toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

yuridik shaxsning rasmiy nomi (taʼsis hujjati boʻyicha) yoki jismoniy shaxsning toʻliq ismi, shuningdek:

rezidentlar uchun STIR yoki JSHSHIR, joylashgan joyi yoki turar joyi manzili;

norezidentlar uchun ism va nomlarning transliteratsiyasi hamda BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u oʻrnatilgan boʻlsa).

Patent bir necha shaxs nomiga soʻralayotganda, yuqorida keltirilgan maʼlumotlar ularning har biri uchun alohida keltiriladi.

32. Arizaning ustuvorlikni belgilash toʻgʻrisidagi iltimosnoma koʻrsatilgan grafasi vakolatli organga talabnoma kelib tushgan sanadan oldinroq ustuvorlik soʻralayotganda toʻldiriladi.

Konvensiya ustuvorligi soʻralayotganda arizaning 33-kodli “BIMT ST.3 standarti boʻyicha talabnoma topshirilgan mamlakat kodi” grafasida birinchi talabnoma topshirilgan mamlakat kodi koʻrsatiladi.

33. Talabnoma beruvchi tomonidan ish olib borish uning vakili orqali amalga oshirilganda, arizaning 74-kodli “Vakil” grafasida quyidagi maʼlumotlar keltiriladi: vakilning toʻliq nomi yoki ismi, roʻyxat raqami (patent vakili boʻlsa), joylashgan joyi (pochta manzili), telefon raqami.

34. Arizaning “Ilova qilingan hujjatlar” grafasida talabnomaga aloqador hujjatlar biriktiriladi.

Ixtiro tavsifida “Nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi roʻyxati” boʻlimi mavjud boʻlganda, tegishli grafalarda sahifalarning umumiy miqdori koʻrsatiladi.

Talabnomada koʻrsatilgan nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi roʻyxati mazkur Reglamentning 25-bandiga muvofiq taqdim etiladi.

35. Arizaning 72-kodli “Muallif” grafasida quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

muallifning familiyasi, ismi, otasining ismi va fuqaroligi, shuningdek:

rezidentlar uchun JSHSHIR, ish joyi, lavozimi va ilmiy darajasi, BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi;

norezidentlar uchun BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar kod belgilangan boʻlsa).

36. Ixtiro nomi aniq va qisqa boʻlib, ixtiro mohiyatiga mos kelishi, ixtiro tegishli boʻlgan obyektning umumiy tushunchasini aniqlashi va obyektning vazifasini tavsiflashi (uning bajaradigan funksiyasini yoki texnikaning qaysi sohasiga oid ekanligini koʻrsatishi) kerak.

37. Ixtiro nomi, qoida tariqasida, Xalqaro patent tasnifining (keyingi oʻrinlarda — XPT) maʼlum rubrikasiga mos kelishi kerak. Ixtiro mohiyatiga mos rubrikasi aniqlash mumkin boʻlmaganda, ixtironing nomi umumqabul qilingan terminologiyaga muvofiq koʻrsatiladi.

38. Ixtiro nomida “masalan” va “xususan” kabi soʻzlar qoʻllanilmaydi.

39. Ixtiro nomi atamaga xos yoki tavsiflovchi boʻlishi mumkin.

Atamaga xos nomlash texnikaning shu soha mutaxassisiga maʼlum boʻlgan obyektning muhim belgilari majmuini ular sanab oʻtilgani yoki sanab oʻtilmaganidan qatʼi nazar tavsiflashi kerak.

Tavsiflovchi nom obyektning vazifasi va uning texnikaga oid bir yoki turli xil sohalarda bajaradigan funksiyasi haqida tasavvur berishi kerak.

40. Ixtiro nomi birlikda ifodalanadi, birlikda ishlatilmaydigan nomlar, umumiy tuzilish formulasi bilan aniqlanadigan kimyoviy birikmalarga oid ixtirolarning nomlari bundan mustasno.

41. Alohida kimyoviy birikmaga oid ixtiro nomiga kimyoda qabul qilingan nomenklatura boʻyicha nomi kiritiladi, shuningdek, uning qanday aniq vazifada ishlatilishiga doir koʻrsatmasi, biologik faol birikmalar uchun biologik faollik turi keltiriladi.

Tuzilishi aniqlanmagan yuqori molekulyar birikmalarni olish usullariga oid ixtiro nomiga birikmaning nomi va zarur boʻlganda uning vazifasi toʻgʻrisida koʻrsatma kiritiladi.

Aniqlanmagan tarkibli modda-aralashmani olish usuliga oid ixtiro nomiga vazifasi toʻgʻrisida koʻrsatma yoki ushbu moddaning biologik faollik xususiyatlarini koʻrsatuvchi tushunchalar kiritiladi.

42. Mikroorganizm shtammi, oʻsimlik yoki hayvon hujayralari turlariga (liniyalari) oid ixtirolar nomiga biologik obyektning lotin tilidagi oila turkumi va turiga oid nomi, shtamm turi va vazifasi koʻrsatilgan holda kiritiladi.

Genetik konstruksiyaga taalluqli ixtiro nomiga uning vazifasi koʻrsatilgan holda nomlanishi kiritiladi.

43. Avvaldan maʼlum boʻlgan qurilma, usul, modda, shtammni yangi maqsadda qoʻllanishga oid boʻlgan ixtiro nomi tegishli obyekt uchun qabul qilingan qoidalarga binoan tuziladi va avvaldan maʼlum boʻlgan obyektning yangi vazifasini tavsiflaydi.

44. Biri ikkinchisini olish (tayyorlash), amalga oshirish yoki foydalanish uchun moʻljallangan obyektlarga oid ixtirolar guruhining nomi bitta ixtironing toʻliq nomi va ikkinchisining qisqartirilgan nomini oʻz ichiga oladi. Biri boshqasida foydalanish uchun moʻljallangan obyektlarga oid ixtirolar guruhining nomi guruhga kirgan ixtirolarning toʻliq nomi bilan ataladi. Variantlarga oid ixtirolar guruhining nomi bitta ixtironing nomidan iborat boʻlib, “variantlar” degan soʻz bilan toʻldiriladi.

45. Ixtiro nomi zarur boʻlganda, lotin alifbosi belgilarini va arab raqamlarini oʻz ichiga oladi.

Ixtiro nomiga atoqli otlar, norasmiy iboralar, qisqartma soʻzlar, reklama, tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilari, geografik koʻrsatkichlar, tovar kelib chiqqan joy nomlari, firma nomlari, geografik nomlar, “va boshqalar” soʻzlari hamda ixtironi aniqlash maqsadlariga xizmat qilmaydigan boshqa soʻzlar kiritilmaydi.

46. Tavsif ixtiro nomini keltirish bilan boshlanadi. Talabnoma berilayotgan ixtiro tegishli boʻlgan XPT amaldagi tahriri rubrikasi belgilanganda, ushbu rubrikaning indeksi ixtiro nomi oldida keltiriladi.

Tavsif quyidagi boʻlimlarni oʻz ichiga oladi:

ixtiro oid boʻlgan texnika sohasi;

texnika darajasi;

ixtiro mohiyati;

chizmalar va boshqa materiallar roʻyxati (agar ular boʻlsa);

ixtironi amalga oshirish mumkinligini tasdiqlovchi maʼlumotlar;

nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi roʻyxati (agar ixtironi tavsiflash uchun bunday ketma-ketlikdan foydalanilgan boʻlsa).

Tavsif boʻlimi oʻrniga manbalarda (adabiyot, avval topshirilgan talabnomadagi ixtiro tavsifi, muhofaza hujjatidagi ixtiro tavsifi va boshqalarda) keltirilgan maʼlumotlarga havola qilinishi mumkin emas.

47. Tavsifning “Ixtiro oid boʻlgan texnika sohasi” boʻlimida ixtiro qoʻllanadigan soha koʻrsatiladi. Bunday sohalar bir nechta boʻlganda, ular orasidan qaysi birida koʻproq qoʻllanilishi koʻrsatiladi.

48. Tavsifning “Texnika darajasi” boʻlimida talabnoma beruvchiga maʼlum boʻlgan ixtiro analoglari keltiriladi.

Ixtironing analogi sifatida ixtironing ustuvorlik sanasigacha ommaviy tarzda oshkor etilgan axborot manbaidan maʼlum boʻlgan, ixtironing muhim belgilari majmuiga oʻxshash belgilar bilan tavsiflangan va ixtiro bajaradigan vazifani amalga oshiradigan vosita koʻrsatiladi.

49. Analogni taʼriflashda uni ochib beradigan axborot manbalarining bibliografik maʼlumotlari, analogning belgilari talabnoma berilayotgan ixtironing muhim belgilari bilan mos keladiganlari ajratib koʻrsatilgan holda keltiriladi, shuningdek, texnik natija olishga toʻsqinlik qiluvchi sabablar koʻrsatiladi.

50. Ixtiro analoglari orasidan ixtiroga muhim belgilar majmui boʻyicha eng yaqin boʻlgan analog ajratib koʻrsatiladi.

51. Ixtiro aniq vazifaga yoki biologik faol xususiyatlarga ega boʻlgan, aniqlanmagan tarkibli aralashmani olish usuliga oid boʻlganda analog sifatida xuddi shunday vazifaga va biologik faol xususiyatga ega boʻlgan aralashmalar olish usuli koʻrsatiladi.

Ixtiro yangi alohida kimyoviy, shuningdek, yuqori molekulyar birikma olish usuliga yoki gen injeneriyasi obyektiga oid boʻlganda, unga oʻxshash analogni olish usuli haqida maʼlumotlar keltiriladi.

Modda produtsentiga (mikroorganizm shtammi, oʻsimlik va hayvon hujayralari turlari (liniyalari)) oid boʻlgan ixtironing eng yaqin analogini tavsiflashda hosil boʻladigan modda haqida maʼlumotlar keltiriladi.

Ixtiro avval maʼlum boʻlgan mahsulot yoki usulni yangi maqsadda qoʻllashga oid boʻlganda, uning analoglariga xuddi shu vazifada ishlatiladigan maʼlum mahsulot yoki usul kiritiladi.

Ixtirolar guruhini tavsiflashda analoglar haqidagi maʼlumotlar har bir ixtiro uchun alohida keltiriladi.

52. “Ixtiro mohiyati” boʻlimida ixtiro texnik natijaga erishish uchun muhim boʻlgan belgilar majmui orqali ifodalanib, uni amalga oshirish yetarli ravishda toʻliq ochib berilishi kerak.

Belgilar erishiladigan texnik natijaga taʼsir koʻrsatadigan (texnik natija bilan sabab-oqibat bogʻlanishiga ega) boʻlganda muhim belgilar hisoblanadi.

Ushbu boʻlimda ixtiro hal qilishi kerak boʻlgan vazifa ixtiro amalga oshirilganda erishiladigan texnik natija koʻrsatilgan holda ochib beriladi, shuningdek ixtironi tavsiflovchi barcha muhim belgilar keltiriladi, eng yaqin analogdan farqlanuvchi belgilar ajratiladi, bunda soʻralayotgan huquqiy muhofaza hajmi tatbiq qilinadigan barcha holatlarda texnik natijani olishni taʼminlaydigan belgilar yigʻindisi va ixtironi faqat aniq holatlarda, bajarilishining aniq shakllarida yoki undan foydalanishning alohida sharoitlarida tavsiflovchi belgilar koʻrsatiladi.

53. Nukleotidlar yoki aminokislotalar ketma-ketligidan belgini tavsiflash uchun foydalanilganda, ularning ketma-ketliklari “SEQ ID NO …”ning roʻyxatidagi raqami koʻrinishida taqdim etiladi.

54. Belgining tavsifini ushbu belgi ochib berilgan axborot manbaiga havola qilingan holda almashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

55. Texnik natija oʻzi bilan ixtironi namoyon qiluvchi vositani amalga oshirishda (tayyorlashda) yoki undan foydalanishda olinishi mumkin boʻlgan texnik samara, xususiyat, hodisalar va boshqalarning tavsifini ifodalaydi.

Ixtiro bir necha texnik natijani olishni taʼminlaganda ularni koʻrsatish tavsiya etiladi.

Texnik natija, jumladan:

ishqalanish koeffitsiyentini kamaytirish (oshirish);

qisilib qolishning oldini olish;

vibratsiyani kamaytirish;

biror organda qon aylanishini yaxshilash;

dori-preparat taʼsirini toʻplash yoki uning zaharliligini kamaytirish;

ishchi organning muhit bilan aloqasini yaxshilash;

signal shaklining oʻzgarishini kamaytirish;

suyuqlik sizib oʻtib ketishini kamaytirish;

yorilishning oldini olish;

vaksinaning immunogenligini oshirish orqali ifodalanishi mumkin.

56. Ixtiro yaratilishida maʼlum vazifaga ega boʻlgan texnik vositalar koʻlamini kengaytirish yoki birinchi marta shunday texnik vositalar olish vazifasi hal qilinayotganda texnik natija shu vazifani amalga oshirishdan iborat boʻladi va buni maxsus taʼkidlash talab qilinmaydi.

57. Ixtirolar guruhi uchun mazkur Reglamentning 52 , 53 va 55-bandlarida koʻrsatilgan maʼlumotlar har bir ixtiro uchun alohida keltiriladi.

58. Mikroorganizm shtammi, oʻsimlik va hayvon hujayralari turlarini (liniyalari) tavsiflashda ularning oʻzlari kelib chiqqan yoki eng yaqin shtammdan farq qiluvchi belgilari koʻrsatiladi.

59. Avval maʼlum boʻlgan mahsulot yoki usulni yangi maqsadda qoʻllashga oid ixtironi tavsiflashda maʼlum obyektning tavsifi keltiriladi va ular koʻrsatilgan adabiyotning bibliografik maʼlumotlari beriladi hamda uning maʼlum boʻlgan va yangi vazifasi koʻrsatiladi.

60. Qurilmani tavsiflash uchun quyidagi belgilar ishlatiladi:

konstruktiv element mavjudligi;

elementlar orasidagi bogʻliqlik mavjudligi;

elementlarning oʻzaro joylashganligi;

elementning yoki umuman qurilmaning bajarilish shakli, xususan, geometrik shakli;

elementning parametrlari va boshqa tavsiflari hamda ular oʻrtasidagi oʻzaro bogʻliqlik;

element yoki umuman qurilma tayyorlangan material;

element funksiyasini bajaruvchi muhit.

Qurilmani taʼriflash uchun qurilmada yoki uning biror elementida qurilmaning ishlashi yoki vazifasini bajarishi uchun taʼsir etmaydigan (soʻzli, tasviriy yoki aralash) belgilardan foydalanish mumkin emas.

61. Usulni tavsiflash uchun quyidagi belgilar ishlatiladi:

harakat yoki harakatlar majmuining mavjudligi;

harakatlarni vaqt boʻyicha bajarish tartibi (ketma-ket, bir vaqtda, har xil kombinatsiyalarda va shu kabilar);

harakatlarning bajarilish shartlari, rejimi, moddalar, birlamchi xomashyo, reagentlar, katalizatorlar, qurilmalar, mikroorganizm shtammlari, oʻsimlik va hayvon hujayralarining turlari (liniyalari) va boshqalar.

62. Kimyoviy birikmalarni tavsiflash uchun quyidagi belgilar ishlatiladi:

belgilangan tuzilmaga ega boʻlgan quyi molekulyar birikmalar uchun sifat jihatidan tarkibi (maʼlum elementlar atomlari), miqdoriy tarkibi (har bir elementning atomlar soni), atomlar orasidagi bogʻlanish va ushbu atomlarning kimyoviy tuzilish formulasi koʻrinishida ifodalangan molekuladagi oʻzaro joylashgani;

belgilangan tuzilmaga ega boʻlgan yuqori molekulyar birikmalar uchun kimyoviy tarkibi va makromolekulaning bir boʻgʻimining tuzilishi, makromolekulaning umumiy tuzilishi, boʻgʻimlarning davriyligi, molekulyar massa, molekulyar massaning taqsimlanishi, makromolekulaning geometriya va stereometriyasi, uning uchidagi va yonidagi guruhlari;

aniqlanmagan tuzilishga ega boʻlgan alohida birikmalar uchun fizik-kimyoviy xususiyatlar, olish usuli va ushbu birikmani boshqalardan farqlash uchun zarur boʻlgan boshqa tavsiflar;

gen injeneriyasi mahsulotlariga taalluqli boʻlgan alohida birikmalar uchun nukleotidlar ketma-ketligi (nuklein kislotalar fragmentlari hollarida) yoki tabiiy xaritasi (rekombinant nuklein kislotalar va vektorlar hollarida), aminokislotalar ketma-ketligi hamda ushbu birikmani boshqalardan farqlash uchun zarur boʻlgan boshqa fizik-kimyoviy tavsiflari.

63. Kompozitsiyalarni tavsiflash uchun quyidagi belgilar ishlatiladi:

sifat jihatidan tarkibi (ingrediyentlar);

miqdoriy tarkib (ingrediyentlar miqdori);

kompozitsiya tuzilishi;

ingrediyentlar tuzilishi.

Tarkibi aniqlanmagan kompozitsiyalarni tavsiflash uchun ularning fizik-kimyoviy va foydalilik koʻrsatkichlari hamda ularni olish usulining belgilari ishlatilishi mumkin.

64. Yadroviy parchalanish yoʻli bilan olingan moddalarni tavsiflash uchun quyidagi belgilar ishlatiladi:

sifat jihatidan tarkibi (element izotopi), miqdoriy tarkib (proton va neytronlar soni);

asosiy yadroviy tavsiflar, yaʼni yarim parchalanish davri, nurlanish energiyasi va koʻrinishi (radioaktiv izotoplar uchun).

65. Mikroorganizm shtammlarini tavsiflash uchun quyidagi belgilar ishlatiladi:

shtamm oilasi va turining nomi (lotin tilida);

kelib chiqishi (ajratib olinish manbai, nasli);

genotaksonomik va xemotaksonomik tavsiflari;

morfologik, fiziologik, shu jumladan madaniy yetishtirish jihatlari;

biotexnologik tavsifi (yetishtirish sharoitlari, shtammdan hosil qilinadigan foydali moddaning nomi va xususiyati, faollik (mahsuldorlik) darajasi);

tibbiyot va veterinariya sohasidagi mikroorganizmlar shtammlari uchun virulentlik, antigen tuzilishi, serologik xususiyatlari;

gibrid mikroorganizmlar shtammlari uchun gibridlash prinsipi.

66. Oʻsimlik yoki hayvon hujayralari turlarini (liniyalari) tavsiflash uchun quyidagi belgilar ishlatiladi:

passajlar miqdori;

kariologik tavsifi;

oʻsish (kinetik) tavsiflari;

hayvon organizmida oʻstirish tavsifi (gibridlar uchun);

morfogenezga qobiliyati (oʻsimlik hujayralari uchun).

67. Mikroorganizmlar, oʻsimlik yoki hayvon hujayralari (liniyalari) konsorsiumlarini tavsiflash uchun mazkur Reglamentning 65 va 66-bandlarida qayd etilgan belgilarga qoʻshimcha ravishda quyidagi belgilar ishlatiladi:

seleksiya va moslashtirish omillari va sharoitlari;

taksonomik tarkibi, miqdori va ustun boʻlgan komponentlar;

umuman konsorsiumning turi va fiziologik xususiyatlari;

ushbu konsorsiumni boshqasidan farqlash uchun imkonini beradigan boshqa belgilar.

68. Genetik konstruksiyalarni tegishli ravishda tavsiflash uchun mazkur Reglamentning 60-bandida nazarda tutilgan belgilardan foydalaniladi, bunda konstruktiv elementlar boʻlib enxanser, promotor, terminator, tashabbuskor kodon, linker, oʻzga gen fragmenti, marker, flankirlovchi qism boʻlishi mumkin.

69. Transformatsiyalangan hujayrani tavsiflash uchun quyidagi belgilardan foydalaniladi:

transformatsiyalovchi element;

hujayra tomonidan oʻzlashtirib olinadigan belgilar (xususiyatlar);

hujayra kelib chiqishiga doir maʼlumotlar (prokariotik hujayra uchun urugʻ, oila turkumi va turi);

taksonomiyaga xos belgilar;

tabiiy genom mutatsiyasi;

hujayrani madaniylashtirish sharoitlari va ushbu hujayrani boshqasidan farqlash uchun yetarli boʻlgan boshqa tavsiflari.

70. Transgen oʻsimlikni tavsiflash uchun quyidagi belgilardan foydalaniladi:

genomda modifikatsiyalangan elementning mavjudligi;

oʻsimlik tomonidan oʻzlashtirib olinadigan belgilar;

oʻsimlikning kelib chiqishi;

taksonomiyaga tegishliligi va ushbu oʻsimlikni boshqasidan farqlash uchun yetarli boʻlgan boshqa tavsiflari.

71. Transgen hayvonni tavsiflash uchun quyidagi belgilardan foydalaniladi:

hayvon genomiga transformatsiyalangan gen va DNK hamda kodlovchi yoki ekspress maqsadli mahsulot;

hayvon tomonidan oʻzlashtirib olinadigan belgilar (xususiyatlar);

hayvon tomonidan hosil qilinadigan modifikatsiyalangan mahsulot;

hayvonning tegishliligi (turi, zoti va boshqalar) va ushbu hayvonni boshqasidan farqlash uchun yetarli boʻlgan boshqa tavsiflari.

72. Avval maʼlum boʻlgan qurilma, usul, modda, shtammni yangi maqsadda qoʻllashni tavsiflash uchun yangi maqsadda qoʻllanayotgan obyektning identifikatsiyalash uchun yetarli boʻlgan qisqa tavsifi va uning yangi vazifasiga doir koʻrsatmasidan foydalaniladi.

73. Tavsifning “Chizmalar va boshqa materiallar roʻyxati” boʻlimida tasvirlangan chizma figuralari va boshqa materiallarning qisqacha taʼrifi keltiriladi.

74. “Ixtironi amalga oshirish mumkinligini tasdiqlovchi maʼlumotlar” boʻlimida ixtironi talabnoma beruvchi tomonidan koʻrsatilgan vazifada amalga oshirish mumkinligi ifodalanadi.

Mohiyati umumiy tushuncha bilan ifodalangan, xususan, funksional umumlashtirish darajasida keltirilgan belgidan foydalanish bilan tavsiflanuvchi ixtironi amalga oshirish imkoniyati bevosita talabnoma materiallarida bunday belgini hosil qilish uchun vositalarni yoki uni olish usullari yoxud bunday vosita va usullarning maʼlum ekanligi toʻgʻrisidagi koʻrsatmani ifodalash bilan tasdiqlanadi.

Tavsifning ushbu boʻlimida ixtironi amalga oshirganda olinishi mumkin boʻlgan, hal qilinayotgan vazifa tavsiflanayotganda “Ixtiro mohiyati” boʻlimida koʻrsatilgan texnik natijaga erishish imkoniyatini tasdiqlovchi maʼlumotlar ham keltiriladi. Ixtironi tavsiflash uchun miqdorlar oraligʻi koʻrinishida ifodalangan miqdoriy belgilardan foydalanilganda texnik natijaga shu oraliqda erishish mumkinligi koʻrsatiladi.

75. Qurilmaga oid ixtiroga uning konstruksiyasining (statik holatdagi) tavsifi chizma figuralariga izoh berilgan holda keltiriladi. Konstruktiv elementlarning tavsifdagi raqamli belgilari chizma figuralaridagi raqamli belgilariga mos kelishi kerak va ularni ketma-ket taʼriflash davomida birdan boshlab oʻsish tartibida keltiriladi.

Qurilma konstruksiyasini tavsiflashdan keyin uning harakati yoki undan foydalanish usuli konstruktiv elementlar va chizma figuralariga, zarur hollarda esa boshqa izoh beruvchi materiallarga (epyuralar, vaqt boʻyicha diagrammalar va boshqalar) raqam bilan izoh berilgan holda beriladi.

Qurilma funksional darajada tavsiflangan boʻlib, koʻrsatilgan amalga oshirish shakli dasturlangan koʻp funksiyali moslamadan foydalanishni nazarda tutganda unda qurilmadagi aniq biriktirilgan funksiyani bajarishi mumkinligini tasdiqlovchi maʼlumotlar beriladi. Bunday maʼlumotlar sifatida algoritm, xususan, hisoblash algoritmi keltirilganda uni koʻpincha bloksxema yoki agar mumkin boʻlsa, tegishli matematik ifoda koʻrinishida beriladi.

76. Usulga oid ixtironi tavsiflash uchun moddiy obyekt boʻyicha bajariladigan harakatlar ketma-ketligi, shuningdek, harakatlar olib boriladigan shart-sharoitlar, agar zarur boʻlsa, aniq rejimlar (harorat, bosim va boshqalar) ishlatiladigan qurilmalar, moddalar, shtammlar koʻrsatiladi. Usul biror ustuvorlik sanasigacha maʼlum boʻlgan vositalar — qurilma, modda va shtammlardan foydalanish orqali tavsiflanganda ixtironi amalga oshirish mumkin boʻlgan holda ushbu vositalarni izohlash yetarlidir. Nomaʼlum vositalardan foydalanilganda ularning tavsiflari keltiriladi, zarur hollarda grafik tasvirlar ilova qilinadi.

Usulda yangi moddalardan foydalanilganda ularni olish usuli ochib beriladi.

77. Umumiy tuzilish formulasi bilan tavsiflangan kimyoviy birikmalar guruhini olish usuliga oid ixtirolar uchun shu usul bilan guruhdagi birikmalarni olish misollari keltiriladi. Guruh kimyoviy bogʻlanish tabiati har xil radikallardan iborat birikmalarni oʻz ichiga olganda, ushbu birikmalarni olishni tasdiqlash uchun yetarli boʻlgan misollar keltiriladi. Guruhga kirgan birikmalarni olish uchun maʼlum usullar bilan tasdiqlangan tuzilish formulalari va fizik-kimyoviy tavsiflari keltiriladi. Tavsifda yangi birikmalarning vazifasi va biologik faol xususiyatlari haqida maʼlumotlar ham keltiriladi.

Tuzilishi aniqlanmagan kimyoviy birikmalarni, tarkibi va tuzilishi aniqlanmagan aralashmalarni olish usuliga oid ixtirolar uchun ushbu birikma yoki aralashmani boshqalardan farqlash uchun zarur boʻlgan maʼlumotlar keltiriladi. Birikma yoki aralashmalarni olish uchun boshlangʻich reagentlar haqida maʼlumotlar, shuningdek, birikma yoki aralashmaning talabnoma beruvchi tomonidan koʻrsatilgan vazifasini amalga oshirish mumkinligini tasdiqlovchi maʼlumotlar, xususan, bu vazifani keltirib chiqaruvchi xususiyatlar keltiriladi.

78. Inson yoki hayvonlardagi kasalliklarni davolash, ularga tashxis qoʻyish yoki oldini olish usuliga oid ixtirolar uchun kasallik etiopatogeneziga taʼsir koʻrsatadigan aniqlangan omillar yoki etiopatogenez va tashxis koʻrsatkichlari orasidagi bogʻlanishni keltirib chiqaruvchi omillar haqida maʼlumotlar keltiriladi. Bunday maʼlumotlar boʻlmaganda, usulning koʻrsatilgan holat yoki kasallikni davolash, tashxis qoʻyishni yoki oldini olishga yaroqliligini tasdiqlovchi haqiqiy maʼlumotlar keltiriladi.

79. Tuzilishi aniqlangan yangi alohida kimyoviy birikmaga oid ixtiro uchun maʼlum uslublar bilan isbotlangan tuzilish formulasi, fizik-kimyoviy konstantalar keltiriladi va yangi birikma birinchi marta olingan usul ochib beriladi.

80. Gen injeneriyasi mahsulotlariga taalluqli boʻlgan alohida birikmalar uchun ketma-ketliklar roʻyxatidagi nukleotidlar ketma-ketligining raqamiga doir koʻrsatma (nuklein kislotalar fragmentlarida) yoki tabiiy xarita (rekombinant nuklein kislotalar va vektorlar holatida), ketma-ketliklar roʻyxatidagi aminokislotalar ketma-ketligining raqamiga doir koʻrsatma hamda ushbu birikmani boshqalaridan farqlash uchun zarur boʻlgan fizik-kimyoviy va boshqa tavsiflar keltiriladi. Yangi birikma birinchi marta olingan usul tavsiflanadi va ushbu birikmadan maʼlum vazifa boʻyicha foydalanish imkoniyati koʻrsatiladi.

Nukleotidlar yoki aminokislotalar ketma-ketligidan belgini tavsiflash uchun foydalanilganda ularning ketma-ketliklari roʻyxatidagi raqami “SEQ ID NO …” koʻrinishida erkin matnda taqdim etiladi.

81. Biologik faol birikma uchun faollik va zaharlilik miqdori tavsiflarining koʻrsatkichlari, zarur boʻlganda esa tanlab taʼsir qilish va boshqa koʻrsatkichlari keltiriladi.

82. Ixtiro insonlar yoki hayvonlardagi maʼlum holatlar yoki kasalliklarni davolash, tashxis qoʻyish yoki profilaktika qilish vositasiga oid boʻlganda, tavsifda uning ishlatilishi natijasida kasallik etiopatogeneziga koʻrsatadigan taʼsirini tushuntiradigan omillar haqida maʼlumotlar keltiriladi. Bunday maʼlumotlar boʻlmaganda koʻrsatilgan kasalliklarni davolash, tashxis qoʻyish yoki profilaktika qilish uchun yaroqliligini tasdiqlovchi maʼlumotlar keltiriladi.

83. Ixtiro tuzilishi aniqlangan kimyoviy birikmaga taalluqli boʻlganda maʼlum boʻlgan uslublar bilan isbotlangan tuzilish formulasi, fizik-kimyoviy konstantalar keltiriladi, birikma olingan usul tavsiflanadi va ixtirodan koʻrsatib oʻtilgan vazifasi boʻyicha foydalanish imkoniyati keltiriladi.

84. Yangi kimyoviy birikma mikroorganizmlar shtammi, oʻsimlik yoki hayvon hujayralari turlaridan (liniyalari) foydalanish orqali olinganda ushbu shtamm va tur (liniya) ishtirokida yangi kimyoviy birikmani olish usuli, shtamm va tur (liniya) haqida maʼlumot, shuningdek shtamm va tur (liniya) saqlash uchun topshirilganligi haqida maʼlumotnoma taqdim etiladi.

85. Ixtiro oraliq birikmaga oid boʻlganda uni avvaldan maʼlum boʻlgan oxirgi mahsulotga aylantirish uchun qayta ishlash imkoniyati yoki undan aniq vazifada ishlatiladigan yoki biologik faol xususiyatga ega boʻlgan yangi mahsulot olish mumkinligi keltiriladi.

86. Ixtiro nuklein kislotalar yoki oqsillarga taalluqli boʻlganda ketma-ketlik roʻyxatidagi ketma-ketlik raqami (nuklein kislotalar uchun — nukleotidlar, oqsillar uchun — aminokislotalar) hamda ushbu mahsulotni boshqalardan farqlashga imkon beradigan fizik-kimyoviy va boshqa tavsiflar keltiriladi. Bunda mahsulot olingan usul bayon qilinadi va ushbu mahsulotdan belgilangan vazifa boʻyicha foydalanish imkoniyati koʻrsatiladi.

87. Ixtiro kompozitsiyaga (tarkiblar, aralashmalar, qotishmalar, eritmalar va boshqalarga) oid boʻlganda kompozitsiya tarkibiga kirgan ingrediyentlar, ularning xususiyatlari va miqdoriy nisbatlari koʻrsatilgan misollar keltiriladi. Bunda kompozitsiyani olish usuli tavsiflanadi. Kompozitsiyada biror ingrediyent sifatida yangi modda qoʻllanilganda uni olish usuli ham tavsiflanadi.

Keltirilgan misollarda har bir ingrediyentning miqdori ixtiro formulasida keltirilgan chegaralarda boʻlgan birliklarda beriladi (ixtiro formulasida ingrediyentlar nisbati foizlarda ifodalanganda (massa yoki hajmi boʻyicha) koʻrsatilgan barcha ingrediyentlar yigʻindisi 100 foizga teng boʻladi).

88. Shtammga taalluqli boʻlgan ixtiro uchun shtammning nomenklatura maʼlumotlari va kelib chiqishi, ozuqa (ekiladigan va fermentatsiyalanadigan) muhitining miqdoriy va sifat jihatidan tarkibi, madaniy yetishtirish sharoitlari (harorat, pH, O 2 ning solishtirma massa oʻtkazilishi, yoritilganligi va boshqalar), fermentatsiya vaqti, biosintez tavsifi, foydali (maqsadli) mahsulot, mahsulot chiqishi, shtammning faollik (mahsuldorlik) darajasi va uni aniqlash usullari toʻgʻrisida maʼlumotlar koʻrsatiladi. Maqsadli mahsulotni (yangi maqsadli mahsulot produtsentlari, masalan, antibiotiklar, fermentlar, monoklonal antitanachalar va boshqalar uchun) ajratib olish va tozalash usuli ochib beriladi.

89. Mikroorganizmlar konsorsiumlari, oʻsimlik va hayvon hujayralari uchun quyidagi maʼlumotlar koʻrsatib oʻtiladi:

komponentlar mavjudligini tekshirish usuli;

ajratib olish (seleksiya) usuli va seleksiya olib borilgan belgilar;

uzoq muddat davomida yetishtirilayotganda konsorsiumning barqarorligi;

oʻzga mikroorganizmlar tomonidan zararlanishga chidamliligi.

90. Shtamm, oʻsimlik yoki hayvon hujayralari turlariga (liniyalari) yoxud ular ishlatiladigan usulga taalluqli ixtironi amalga oshirish imkoniyati shtamm yoki turni (liniya) olish usulini tavsiflash bilan tasdiqlanganda, agar shtammni olish usulining tavsifi yetarli boʻlmasa, shtamm yoki turning (liniya) saqlash uchun topshirilganligi (depozitariy nomi va obyektni roʻyxatdan oʻtkazish raqami) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar taqdim etiladi.

Bunda saqlash uchun topshirish sanasi ixtiro ustuvorligi sanasigacha boʻlishi kerak.

91. Shtamm, oʻsimlik yoki hayvon hujayralari turi (liniya) yoki konsorsium obyekti eng kamida patent amal qilishi muddati ichida hayotiyligini taʼminlashni kafolatlaydigan xalqaro depozitariyga yoki milliy depozitariyga joylashtirilganda patentlash jarayoni uchun saqlash uchun topshirilgan deb hisoblanadi.

92. Nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi roʻyxati toʻrtta va undan koʻp aminokislotalardan iborat yoki oʻnta va undan koʻp nukleotidlardan iborat tarmoqlangan boʻlmaganda tavsifning “Ixtiro mohiyati” boʻlimida ushbu ketma-ketliklar batafsil ochib beriladi. Bunda har bir ketma-ketlikka alohida raqam beriladi. Ketma-ketliklar raqamlari birdan boshlanishi va tartib bilan butun songa oshib borishi kerak.

Nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi roʻyxatidagi har bir ketma-ketlikning raqami ixtiro tavsifi, formulasi yoki grafik tasvirlarda koʻrsatilgan uning raqamiga muvofiq boʻlishi kerak.

93. Nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi hech boʻlmaganda quyidagi imkoniyatlarning biri yordamida taqdim etilishi kerak:

faqat nukleotidlar ketma-ketligi bilan;

faqat aminokislotalar ketma-ketligi bilan;

nukleotidlar ketma-ketligining tegishli aminokislotalar ketma-ketligi bilan.

Mazkur bandning toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatda aminokislotalar ketma-ketligi alohida raqamga ega boʻlgan aminokislotalarning alohida ketma-ketligi sifatida taqdim etilishi kerak. Nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligining roʻyxati oʻzi bilan ixtiro tavsifining bevosita tarkibiy qismini namoyon qilganligi bois mazkur ketma-ketliklar tavsifning biron-bir joyida batafsil keltirilmaydi.

Nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi roʻyxati oʻzining bayon qismida erkin matn — neytral til leksikasi foydalanilmagan ketma-ketliklar tavsifini bayon qiluvchi jumlalarni oʻz ichiga olganda, ushbu erkin matn ixtiro tavsifining ketma-ketliklar roʻyxatidagi ketma-ketlik raqamini aynan oʻsha koʻrinishda oʻz ichiga olgan boshqa boʻlimlarida takrorlanishi kerak.

94. Avval maʼlum boʻlgan qurilma, usul, modda, shtamm va hujayralar turini (liniyasi) yangi vazifada qoʻllanilishiga taalluqli ixtiroda ushbu vazifani amalga oshirish imkoniyatlarini tasdiqlovchi maʼlumotlar keltiriladi.

95. Ixtironing formulasi tavsif va chizmalarga toʻliq asoslangan boʻlishi kerak, yaʼni ixtiro uning tavsifida mavjud boʻlgan va chizmalarda keltirilgan tushunchalar bilan taʼriflanadi.

96. Ixtironing formulasi uning mohiyatini ifodalashi kerak, yaʼni talabnoma beruvchi tomonidan koʻrsatilgan texnik natijaga erishish uchun yetarli darajada ixtironing muhim belgilari majmuini oʻz ichiga oladi.

97. Ixtiro belgilarining ixtiro formulasida ifoda etilishi ularni identifikatsiya qilishi, yaʼni maʼlum boʻlgan texnika taraqqiyoti darajasi asosida ularning maʼnosi va mazmunini mutaxassislar bir xil maʼnoda tushunish imkoniyatini taʼminlashi kerak.

98. Ixtiro formulasidagi belgi taʼrifini axborot manbaiga havola qilish bilan almashtirish mumkin emas. Belgini tavsif yoki chizmalarga havola qilmasdan taʼriflashning imkoni boʻlmaganda va mazkur Reglamentning 97-bandi talablariga rioya etilganda belgi taʼrifi bunday havola qilish bilan almashtirilishi mumkin.

99. Nukleotidlar va aminokislotalarning ketma-ketligidan ixtiro formulasidagi belgini tavsiflash uchun foydalanilganda ketma-ketliklar roʻyxatidagi uning raqami “SEQ ID NO...” koʻrinishida keltiriladi.

100. Ixtiro formulasi umumiy tushunchadagi belgilar bilan taʼriflanganda ushbu belgilar doirasidagi aniq hollarda koʻrsatilgan texnik natijani berganda, ixtironing belgisi umumiy tushunchalar bilan tavsiflanishi mumkin.

Koʻrsatilgan muqobilidan tanlab olingan har bir belgi ixtironing boshqa belgilari bilan birgalikda bir xil texnik natijani olishni taʼminlaganda belgi muqobil tushunchalar koʻrinishida ifoda etilishi mumkin.

101. Ixtironing formulasi bir zvenoli va koʻp zvenoli boʻlishi hamda tegishlicha bir yoki bir necha bandlarni oʻz ichiga olishi mumkin.

102. Bir zvenoli formula ixtironing tayyorlanishi yoki undan foydalanishning aniq hollarida rivojlantirishlar va aniqlashtirishlarga ega boʻlmagan muhim belgilar majmui bilan bitta ixtironi tavsiflash uchun qoʻllanadi.

103. Ixtironing koʻp zvenoli formulasi ixtironing tayyorlanishi va undan foydalanishning aniq holatlarida rivojlantirishlar hamda aniqlashtirishlarga ega boʻlgan muhim belgilar majmui bilan bitta ixtironi yoki ixtirolar guruhini tavsiflash uchun qoʻllanadi.

Bitta ixtironi tavsiflovchi koʻp zvenoli formula bir mustaqil bandga va undan keyin keluvchi unga bogʻliq bandlarga ega boʻladi.

Ixtirolar guruhini tavsiflovchi koʻp zvenoli formula bir necha mustaqil bandlarga ega boʻlib, ulardan har biri guruhning ixtirolaridan birini tavsiflaydi. Shu bilan birga guruhning har bir ixtirosi tegishli mustaqil bandga boʻysunuvchi bogʻliq bandlarni jalb etish bilan tavsiflangan boʻlishi mumkin.

Koʻp zvenoli formula bandlari birdan boshlab ularni bayon etish tartibida ketma-ket arab raqamlari bilan raqamlanadi.

104. Ixtirolar guruhini tavsiflovchi formulani bayon etishda quyidagi qoidalarga amal qilinadi:

alohida ixtirolarni tavsiflovchi mustaqil bandlarda odatda formulaning boshqa bandlariga havola qilinmaydi, agar bandga havola qilinsa, havola qilinayotgan bandning mazmuni toʻliq takrorlanmasdan bayon etiladi;

bogʻliq bandlar oʻzlari boʻysungan mustaqil bandlar bilan birga guruhlarga birlashtiriladi, shu jumladan, guruhdagi turli ixtirolarni taʼriflash uchun bir xil mazmundagi bogʻliq bandlar kiritiladi.

105. Formulaning bandi odatda eng yaqin analogning belgilari bilan mos keluvchi, jumladan, ixtironing vazifasini koʻrsatuvchi umumlashtiruvchi tushunchani oʻz ichiga oladigan muhim belgilarga ega boʻlgan cheklovchi qismdan va ixtironi eng yaqin analogidan farqlaydigan muhim belgilarni oʻz ichiga oladigan farqlovchi qismdan iborat.

Formula bandi cheklovchi va farqlovchi qismlarga boʻlib tuzilganda cheklovchi qism bayon etilgandan soʻng “shu bilan farqlanadiki” soʻz birikmasi kiritiladi va bundan keyin bevosita farqlovchi qism bayon etiladi.

106. Quyidagi holatlarda ixtiro formulasi bandi cheklovchi va farqlovchi qismlarga boʻlinmasdan tuziladi:

kimyoviy birikma;

mikroorganizm shtammi, oʻsimlik va hayvon hujayralari turi (liniyasi);

avval maʼlum boʻlgan qurilma, usul, modda, shtammni yangi maqsadda qoʻllanilishi;

analoglarga ega boʻlmagan ixtiro.

107. Formulaning bandi bitta jumla koʻrinishida bayon etiladi.

108. Ixtiro formulasining mustaqil bandi faqat bitta ixtiroga taalluqli boʻladi va bitta jumla koʻrinishida bayon etiladi. Ixtirolar — variantlar faqat muqobil koʻrinishda ifodalangan belgilar bilan farqlanganda, formulaning bitta mustaqil bandida bir qancha ixtirolarni — variantlarni tavsiflashga yoʻl qoʻyiladi.

Formulaning mustaqil bandida muqobil koʻrinishda faqat funksional mustaqil boʻlmagan (yaʼni qurilmaning boʻgʻimi yoki detali, usul operatsiyasi, usulda qoʻllanadigan modda, material, moslama, kompozitsiya ingrediyenti hisoblanmagan) belgilar ifodalanganda bunday mustaqil band faqat bitta ixtiroga taalluqli deb hisoblanadi.

109. Formulaning mustaqil bandi undagi mavjud belgilar majmui turli obyektlarga yoki har biri oʻz vazifasiga ega boʻlgan vositalar majmuiga oid boʻlgan ixtirolarning tavsifining umumiy vazifadagi vositalarning koʻrsatilgan majmuini amalga oshirilmagan holda taʼrifini oʻz ichiga olganda, bir ixtiroga taalluqli deb eʼtirof etilmaydi.

110. Ixtironing bogʻliq bandi mustaqil bandda keltirilgan ixtironi faqat uni bajarish yoki foydalanishning aniq holatlarida tavsiflaydigan belgilar bilan ixtiro belgilari majmuining rivojlanishi va aniqlanishini oʻz ichiga oladi.

111. Ixtironing formulasidagi bogʻliq bandning cheklovchi qismi u bogʻliq boʻlgan mustaqil bandning qoʻllanilishini aks ettiruvchi umumlashgan tushunchaga nisbatan qisqartirilgan shakl bilan mustaqil va bogʻliq bandga tegishliligi boʻyicha havola qilinadi.

Bogʻliq band formulaning bir necha bandlariga boʻysunganda ularga havola qilish muqobilidan foydalanilgan holda koʻrsatiladi, soʻng ixtironing bajarilishi yoki undan foydalanishning aniq holatlarida ixtironi tavsiflovchi belgilar keltiriladi.

112. Ixtironi tavsiflash uchun uning bajarilishi yoki undan foydalanishning aniq holatlarida bogʻliq bandning belgilari bilan bir qatorda mustaqil bandning belgilari va bu bogʻliq bandning mustaqil bandga boʻysunishidan foydalaniladi.

Ixtironi tavsiflash uchun formulaning boshqa bir yoki bir necha bogʻliq bandlarining belgilari zarur boʻlganda, ushbu bogʻliq bandning mustaqil bandga tegishli bogʻliq bandlari orqali boʻysunishidan foydalaniladi. Bunda ushbu bogʻliq bandda u bevosita boʻysungan bogʻliq bandgagina havolalar keltiriladi.

113. Ixtiro formulasining bogʻliq bandi formulaning oʻzi boʻysungan oʻsha bandining belgilarini almashtiradigan yoki chiqarib tashlaydigan holda bayon etilmasligi kerak.

Ixtiro formulasining bogʻliq bandi mustaqil bandning belgilari almashtirilgan yoki chiqarib tashlangan holda shakllantirilganda, ushbu bogʻliq band oʻzi boʻysungan mustaqil band bilan birga bitta ixtironi tavsiflaydi deb eʼtirof etilishi mumkin emas.

114. Qurilma belgilari formulada statik holatda tavsiflanadi. Qurilmaning konstruktiv elementi bajarilishini tavsiflashda uning harakatlanuvchanligi u tomonidan maʼlum bir funksiya (aylanish imkoniyati, siljish imkoniyati) va boshqalarni amalga oshirish imkoniyatini koʻrsatishga yoʻl qoʻyiladi.

Talabnoma chizmalarni oʻz ichiga olganda formulada eslatib oʻtilgan va ekvivalent konstruktiv elementlarni ifodalaydigan belgilar ularga taalluqli boʻlgan havolaki belgilar bilan birga berilishi mumkin. Havolaki belgilar soʻralayotgan huquqiy muhofaza hajmiga taʼsir etmaydi va faqat formulani toʻliqroq va aniqroq tushunish maqsadlarida keltiriladi.

115. Usul belgi sifatida harakatni (usul, operatsiya) tavsiflashda feʼllardan foydalanilganda ular aniqlik nisbatida, aniqlik maylida, uchinchi shaxsda bayon qilinadi (qizdiriladi, namlanadi, kuydiriladi va boshqalar).

116. Kelib chiqish tuzilmasi aniq boʻlgan kimyoviy birikmani tavsiflovchi ixtiro formulasiga birikmaning nomlanishi yoki belgilanishi kiritiladi. Gen injeneriya mahsulotlariga taalluqli birikmalar uchun ixtiro formulasiga ketma-ketliklar roʻyxatidagi nukleotidlar ketma-ketligi (nuklein kislotalar fragmenti holatida) raqamiga koʻrsatma va tabiiy xaritaning (rekombinant nuklein kislotalar va vektorlar holatida) soʻzli tavsifi, ketma-ketliklar roʻyxatidagi aminokislotalar ketma-ketligi raqamiga koʻrsatma hamda fizik-kimyoviy va ushbu birikmani boshqalardan farqlash uchun zarur boʻlgan boshqa tavsiflar kiritiladi. Tuzilmasi aniqlanmagan birikmalar uchun ixtiro formulasiga nomlanishi, fizik-kimyoviy va ushbu birikmani farqlash uchun zarur boʻlgan boshqa tavsiflar, masalan uni olish usulining belgilari kiritiladi.

117. Kompozitsiyani tavsiflaydigan ixtiro formulasiga kompozitsiyaga kiradigan ingrediyentlar va zarur boʻlganda ingrediyentlarning miqdoriy qiymatlariga tegishli belgilari kiritiladi.

Kompozitsiyani tavsiflaydigan formulaga ingrediyentlarning miqdorini koʻrsatadigan belgilar kiritilganda ular bir xil birliklarda, odatda ikkita qiymatlarda, eng koʻp va eng kam (quyi va yuqori) miqdorlarda ifodalanadi.

Kompozitsiya elementlari bittasining miqdori bitta qiymat orqali, boshqalari esa uning qiymatiga nisbatan interval koʻrinishida berilishi mumkin (masalan, ingrediyentlar miqdori kompozitsiya asosiy ingrediyentining 100 massa qismiga yoki 1 litr eritmaga nisbatan keltiriladi).

Kompozitsiya tarkibidagi antibiotiklar, fermentlar, anatoksinlar va boshqalar miqdori kompozitsiyaning boshqa komponentlari birliklaridan oʻzgacha birliklarda koʻrsatilishi mumkin (masalan, boshqa komponentlar massa soniga nisbatan ming birliklarda).

118. Kompozitsiyaga oid ixtiro qoʻshimcha ingrediyent kiritish bilan tavsiflanganda formulaning farqlovchi belgisi “qoʻshimcha ravishda oʻz ichiga oladi” degan iborani qoʻllagan holda tuziladi.

Vazifasi yangi faol komponent bilan belgilanadigan boshqa komponentlar anʼanaviy qoʻllaniladigan neytral qismlar boʻlganda formulada shu faol komponentni va uning miqdorini “samarali miqdor” koʻrinishida keltirish mumkin.

Bunday kompozitsiyalarni tavsiflaydigan yana bir variant — undagi faol komponentdan tashqari boshqa komponentlarni (neytral qismlarni) umumlashtirma tushuncha “maqsadli qoʻshimchalar” koʻrinishida ifodalanadi. Bunda faol komponentlar va maqsadli qoʻshimchalarning miqdoriy nisbatlari koʻrsatiladi.

119. Ixtiro belgisi sifatida murakkab tarkibli maʼlum modda koʻrsatilganda shu moddaning funksiyasini va xususiyatini koʻrsatib maxsus nomini keltirish mumkin. Bunda ixtiro tavsifida shu modda tavsiflanadigan adabiyot koʻrsatiladi.

120. Mikroorganizm shtammi, oʻsimlik va hayvon hujayralari turlarini (liniyalari) tavsiflaydigan formula depozitariyning bosh harflari, saqlash uchun topshirilgan obyektga berilgan roʻyxat raqami va shtamm vazifasi koʻrsatilgan holda biologik obyektning oila turkumlari va turlariga oid lotin tilidagi nomini oʻz ichiga oladi.

121. Ixtiro maʼlum boʻlgan ixtironi yangi maqsadda qoʻllashga oid boʻlganda quyidagi tuzilishdagi formula ishlatiladi: “(avval maʼlum boʻlgan ixtiro nomi yoki tavsifi keltiriladi) (koʻrsatilgan ixtironing yangi vazifasi keltiriladi) sifatida ishlatilishi”.

122. Ixtiro mohiyatini tushuntiradigan materiallar grafik tasvir (chizma, sxema, grafika, epyura, rasm, ossilogramma kabilar) va jadval koʻrinishida bajarilishi mumkin.

Ixtironi chizma va sxemalar orqali ochib berishning iloji boʻlmaganda tasvirlar taqdim etiladi. Fotosuratlar tasvirlarga qoʻshimcha qilinishi mumkin.

123. Referat ixtiro tavsifining qisqartirilgan bayoni boʻlib, ixtiro haqida maʼlumot olish uchun xizmat qiladi. Unda ixtiro nomi, foydalanish sohasi, quyilgan vazifa, ixtiro mohiyatining tavsifi keltiriladi.

Referatdagi ixtiro mohiyati mustaqil bandning barcha muhim belgilarini saqlab qolgan holda ixtiro formulasini erkin tarzda bayon etish orqali taʼriflanadi.

Zarur hollarda ixtiro referatiga chizma yoki kimyoviy formula kiritilishi mumkin. Referatga kiritilayotgan chizmalar bilan tavsifga ilova qilinadigan chizmalar bir-biriga mos kelishidan qatʼi nazar alohida sahifada beriladi.

124. Referatda qoʻshimcha maʼlumotlar, xususan, bogʻliq bandlar, grafik tasvirlar, jadvallar mavjudligi va soni koʻrsatilishi mumkin.

125. Referat matnining hajmi 1000 ta belgidan oshmasligi kerak.

126. Talabnomaga odob-axloq va ijtimoiy tartibga zid iboralar, chizmalar, rasmlar, fotosuratlar va boshqa materiallar; oʻzga shaxslarning mahsulotlari yoki texnologik jarayonlariga, shuningdek, talabnomalari va muhofaza hujjatlariga nisbatan bayon qilingan kamsituvchi fikrlar; ixtiroga ochiqdan-ochiq taalluqli boʻlmagan yoxud talabnoma materiallarini mazkur Reglamentning talablariga muvofiq deb eʼtirof etish uchun zarur boʻlmagan maʼlumotlar va fikrlar kiritilmaydi.

“Texnika darajasi” boʻlimida maʼlum mahsulot yoki usulni taʼriflashda uning kamchiligini koʻrsatish yoʻl qoʻyib boʻlmaydigan element deb hisoblanmaydi.

127. Ixtironing formulasi, tavsifi, tushuntirib beruvchi materiallarida va referatida standartlashtirilgan atama va qisqartmalar, ular mavjud boʻlmaganda ilmiy-texnika adabiyotda umumqabul qilingan atama va qisqartmalar qoʻllaniladi.

Ilmiy-texnika adabiyotda keng qoʻllanilmaydigan atama va qisqartmalar ishlatilganda ularning maʼnosi matnda birinchi marta qoʻllanilganda izohlab beriladi.

Tavsif va formulada atamalarning yagonaligiga rioya qilinadi. Ushbu talab fizikaviy birliklar va foydalaniladigan shartli belgilarga ham taalluqlidir.

Fizikaviy miqdorlar imkon qadar amaldagi Xalqaro birliklar tizimi birliklari bilan ifoda etiladi.

128. Barcha materiallar reproduksiya qilinib, cheklanmagan miqdorda nusxa koʻchirish imkoniyati boʻlgan tarzda rasmiylashtiriladi.

129. Talabnomaning har bir hujjati alohida sahifadan boshlanadi va A4 formatda taqdim etiladi.

130. Talabnomaning har bir hujjati bir-biriga bogʻliq boʻlmagan birdan boshlanadigan raqamga ega boʻladi. Sahifalarning raqamlari ikkinchi sahifadan boshlab arab raqamlari bilan qoʻyiladi.

131. Hujjatda grafik belgi, lotincha nom, lotin va yunoncha harf, matematik va kimyoviy formula hamda simvollar yozilishi mumkin.

132. Kimyoviy birikmaning tuzilish formulasi odatda alohida figura sifatida (grafik materiallar kabi) raqamlanib, izohli belgilar koʻrsatilgan holda alohida sahifada beriladi.

Kimyoviy tuzilish formulasini yozishda umumiy qoʻllanishdagi belgilar ishlatiladi, elementlar va radikallar oʻrtasidagi bogʻlanish aniq koʻrsatiladi.

Nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi roʻyxatini BIMTning tegishli standartiga muvofiq rasmiylashtirish kerak.

133. Ixtironing tavsifi, formulasi va referatida matematik formulalar mavjud boʻlganda barcha harfli belgilarga formulada qoʻllanilgan tartib boʻyicha izoh beriladi.

Matematik belgilar matematik formulalarda qoʻllanadi, matnda esa ular soʻzlar bilan yoziladi.

134. Grafik tasvirlar (chizmalar, sxemalar, grafiklar, rasmlar va shu kabilar) chizmachilik asboblari yordamida yoki maxsus grafik chizmalar chizish dasturlarida aniq chiziqlar va shtrixlar bilan bajariladi, bunda boʻyashga yoʻl qoʻyilmaydi.

135. Tasvirlarning masshtabi va aniqligi reproduksiya qilish paytida oʻlchamlar 2/3 gacha chiziqli kichraytirilganda hamma detallarni farqlab, aniqlash mumkin boʻladigan tarzda tanlanadi.

136. Har bir grafik tasvir arab raqamlari va “figura” soʻzi bilan (1-figura, 2-figura va boshqalar), ularning tavsif matnida keltirilishi ketma-ketligiga muvofiq alohida raqamlanadi. Grafik tasviri bitta figura bilan tavsiflanganda u raqamlanmaydi.

137. Ikki va undan ortiq sahifalarda joylashgan figuralar bitta figuraning boʻlaklarini tashkil etganda, har xil sahifalarda tasvirlangan figuralardan birortasi tushirib qoldirilmay birlashtirish mumkin boʻlgan holda joylashtiriladi.

138. Chizmalar mazkur Reglamentning 135 , 136 , 141 va 142-bandlari va texnik chizmalarni tayyorlash qoidalariga muvofiq bajariladi.

139. Chizmadagi har bir element boshqa elementlarga nisbatan mutanosib holda bajariladi, bundan elementni aniq tasvirlash uchun proporsiyalarning bir-biridan farqlanishi zarur boʻlgan hollar mustasno.

140. Chizmalar yozuvlarsiz bajariladi, bundan “suv”, “bugʻ”, “ochiq”, “yopiq”, “A-A” (kesimni koʻrsatish uchun) kabi tushunish uchun oʻta zarur boʻlgan soʻzlar mustasno.

141. Chizmalarda oʻlchamlar koʻrsatilmaydi, zarur boʻlgan hollarda ular tavsifda keltiriladi.

142. Chizmalarda tasvirlangan elementlar ixtironing tavsifiga muvofiq arab raqamlari bilan belgilanadi.

Bir necha figuralarda keltirilgan bir element bir xil raqam bilan belgilanadi. Tavsifda keltirilmagan element chizmaga kiritilmaydi.

143. Grafik tasvir sxema shaklida keltirilganda, uni bajarishda shartli grafik belgilar qoʻllanadi.

144. Sxema toʻgʻri burchaklar koʻrinishida elementlarning grafik belgilanishi sifatida taqdim etilganda bevosita toʻgʻri burchakka raqamli belgidan tashqari elementning nomi keltiriladi.

145. Chizma, sxema, tasvirlar ixtiro tavsifi va formulasida keltirilmaydi.

146. Axborot manbalarining bibliografiya maʼlumotlari ular boʻyicha axborot manbaini topish mumkin boʻlgan holda koʻrsatiladi.

147. Vakil orqali topshirilgan talabnomaga unga talabnoma beruvchi tomonidan berilgan va uning vakolatlarini tasdiqlaydigan ishonchnoma ilova qilinadi. Ishonchnoma oddiy yozma shaklda rasmiylashtiriladi.

Ishonchnoma talabnoma bilan bir vaqtning oʻzida yoki talabnoma topshirilgan sanadan ikki oydan kechiktirilmay taqdim etiladi.

4-bob. Hujjatlarni topshirish

148. Davlat xizmatidan foydalanishda:

rezidentlar Davlat xizmatlari markazi, vakolatli organning maxsus axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi), Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali;

norezidentlar davlat xizmatidan foydalanish uchun axborot tizimi orqali vakolatli organga talabnoma topshiradi.

Talabnoma vakolatli organga pochta aloqasi orqali ham topshirilishi mumkin. Bunda talabnoma vakolatli organ tomonidan zudlik bilan axborot tizimiga kiritiladi.

149. Talabnoma topshirilgandan keyingi bosqichlardagi barcha harakatlar axborot tizimi orqali amalga oshiriladi.

150. Axborot tizimi va YIDXP oʻrtasida axborot almashinuvi elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlarni uzatish tarmogʻi orqali real vaqt rejimida amalga oshiriladi.

151. Arizani axborot tizimi yoki YIDXP orqali topshirishda ariza shakli toʻldirilganidan soʻng talabnoma beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, arizani tasdiqlaydi.

Talabnoma beruvchi Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilganda ariza uning nomidan Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldiriladi.

Yuridik shaxs nomidan ariza tashkilot rahbari yoki boshqa vakolatli shaxs tomonidan tasdiqlanadi.

Arizani pochta aloqasi orqali topshirishda u imzolash yoʻli bilan tasdiqlanadi. Bunda tegishli maʼlumotlar qoʻshimcha varaqlarda keltirilganda ularning har biri imzolanadi.

152. Davlat xizmatini koʻrsatishda Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida nazarda tutilgan miqdorda patent boji toʻlanadi va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taqsimlanadi.

Patent boji toʻlovi yagona billing tizimi orqali elektron shaklda toʻlanadi.

153. Talabnoma beruvchi tomonidan arizani tasdiqlashning rad etilishi, shuningdek, davlat xizmatini koʻrsatish uchun patent bojini toʻlamaslik davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos deb hisoblanadi.

Talabnomani qabul qilishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

154. Vakolatli organ talabnomani qabul qilib, roʻyxatga olgandan soʻng talabnoma beruvchiga talabnomaning qayd raqami, kelib tushgan sanasi koʻrsatilgan xabarnomani tegishli ravishda axborot tizimi yoki YIDXP orqali avtomatik tarzda yoxud pochta aloqasi boʻyicha yuboradi.

5-bob. Talabnoma boʻyicha ishlarni amalga oshirishi

155. Talabnoma topshirilgandan keyin yuboriladigan materiallarda talabnoma raqami koʻrsatilishi shart. Talabnoma raqami koʻrsatilmagan materiallar koʻrib chiqilmaydi.

156. Talablarga javob bermaydigan tarzda materiallar topshirilganda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tomonidan tuzatilgan va yetishmagan materiallarni taqdim etish toʻgʻrisida soʻrovnoma yuboriladi.

157. Qonunning 20-moddasiga koʻra talabnoma beruvchi talabnoma topshirilgan sanadan eʼtiboran ikki oy mobaynida talabnomada koʻrsatilgan ixtironing mohiyatini oʻzgartirmagan holda unga tuzatishlar, aniqliklar va qoʻshimchalar (keyingi oʻrinlarda — tuzatishlar) kiritish huquqiga ega.

158. Belgilangan miqdordagi patent boji toʻlanganda talabnoma boʻyicha tuzatishlar mazkur Reglamentning 157-bandida nazarda tutilgan muddat oʻtgandan keyin ham, lekin patent berish haqidagi qaror qabul qilingunga qadar kiritilishi mumkin.

159. Patent boji toʻlanmaganda tegishli harakatlar amalga oshirilmaydi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabar beriladi. Toʻlangan patent boji belgilangan miqdorga mos boʻlmaganda talabnoma beruvchi Markaz tomonidan bojning yetishmagan qismini toʻlash haqidagi xabarnoma yuborilgan sanadan eʼtiboran uch oy ichida kerakli summani toʻlashi kerak.

160. Talabnoma materiallariga mazkur Reglamentning 165-bandida nazarda tutilgan oʻzgartirishlardan boshqa tuzatishlar talabnoma beruvchi tomonidan mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq ariza orqali kiritiladi.

161. Talabnoma materiallaridagi yaqqol koʻrinib turgan va texnik xatolar ixtiro roʻyxatdan oʻtkazilgunga qadar toʻgʻrilanishi mumkin. Taklif qilingan tuzatishdan boshqacha boʻlishi mumkin emasligi soha mutaxassisi uchun umumiy bilimlardan maʼlum boʻlganda tuzatish yaqqol koʻrinib turgan deb hisoblanadi.

162. Tuzatish imloviy xatoga, bibliografiya maʼlumotini koʻrsatishdagi xatolikka va boshqa shu kabi xatolarga oid boʻlganda tuzatish kiritish zarurligi almashtiriladigan sahifani taqdim etmasdan talabnoma beruvchining xatida bayon qilinishi mumkin.

163. Mazkur Reglamentning 25-bandiga muvofiq nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi roʻyxati oʻzgartirilganda roʻyxat (.pdf va .docx formatlarda) qaytadan taqdim etiladi.

164. Belgilangan talablarga rioya qilinmaganda talabnoma beruvchi taqdim etilgan talabnoma materiallariga tuzatishlar kiritish lozimligi yoki tegishli sabablarni koʻrsatib talabnoma materiallariga tuzatish kiritish mumkin emasligi haqida xabardor qilinadi.

165. Talabnoma materiallariga talabnoma beruvchini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi yozuvlar talabnoma beruvchi tomonidan ariza topshirish orqali kiritiladi. Arizada huquq oʻzga shaxsga oʻtkazilishi koʻrsatilishida mazkur Reglamentning 28 va 31-bandlarida koʻrsatilgan maʼlumotlar boʻlishi kerak.

Ushbu ariza bilan birga huquqni topshiruvchi va huquqni qabul qilib oluvchi tomonidan imzolangan huquq oʻtkazilganligini tasdiqlovchi dalolatnoma mazkur Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shaklda taqdim qilinadi.

Belgilangan talablarga rioya qilinganda talabnoma beruvchiga talabnoma materiallariga talabnoma beruvchining oʻzgartirilgani toʻgʻrisida qayd kiritilgani haqida xabar beriladi. Keyingi barcha yozishmalar yangi talabnoma beruvchi bilan olib boriladi.

Talabnoma beruvchiga talabnoma materiallariga oʻzgartirish kiritilgani toʻgʻrisidagi xabarnoma yuborilgan sana huquq yangi talabnoma beruvchiga oʻtgan sana deb hisoblanadi.

Belgilangan talablarga rioya qilinmaganda, talabnoma beruvchi va huquqni qabul qilib oluvchiga taqdim etilgan hujjatlarga tuzatishlar kiritish zarurligi yoki talabnoma materiallariga talabnoma beruvchini oʻzgartirish haqidagi qaydni kiritish mumkin emasligi toʻgʻrisida tegishli sabablar koʻrsatilgan holda xabarnoma yuboriladi.

166. Patent olish huquqi boshqa shaxsga oʻtkazilishi natijasida talabnoma beruvchini oʻzgartirish yoki talabnoma beruvchining nomi (ismi) ixtiro davlat roʻyxatidan oʻtkazilgunga qadar oʻzgartirilishi mumkin.

167. Ixtiro birligi talabi buzilganda topshirilgan talabnoma talabnoma beruvchining iltimosiga asosan ikki yoki bir necha talabnomalarga ajratilishi mumkin (keyingi oʻrinlarda — ajratilgan alohida talabnoma).

Ajratilgan alohida talabnomalar boʻyicha birinchi talabnomaning topshirish sanasi, ixtiroga topshirilayotgan talabnomaning ustuvorlik sanasi yoki birinchi talabnoma boʻyicha oldinroq ustuvorlikni belgilash huquqi mavjud boʻlganda ushbu ustuvorlik saqlab qolinadi.

Iltimosnoma erkin shaklda beriladi va mazkur Reglamentning 3-bobiga muvofiq rasmiylashtirilgan materiallar ilova qilinadi va belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi.

Mazkur band talablariga rioya qilinganda, talabnomani ajratish toʻgʻrisidagi iltimosnoma qanoatlantiriladi va talabnoma beruvchi bu haqida xabardor qilinadi.

168. Talabnoma haqidagi maʼlumotlar rasmiy axborotnomada eʼlon qilingandan soʻng ixtiro tavsifi, formulasi, chizmalari va grafik materiallari tanishib chiqish uchun ochiq hisoblanadi.

169. Talabnoma bilan bogʻliq masalalar talabnoma beruvchi ishtirokida koʻrib chiqish, qoida tariqasida, talabnoma materiallari boʻyicha ekspertiza tomonidan qoʻshimcha tushuntirishlar olish zarurati paydo boʻlgan holatda hamda ixtironing patentga layoqatlilik shartlariga muvofiqligi toʻgʻrisida ekspertizaning va talabnoma beruvchining pozitsiyasini aniqlash uchun qoʻrib chiqiladi.

170. Masalalar talabnoma beruvchi ishtirokida tomonlar savollar bilan tanishib chiqqandan soʻng Markaz taklifiga yoki talabnoma beruvchining erkin shakldagi iltimosnomasiga binoan qoʻrib chiqiladi.

Ekspertizaning savollari qoʻshimcha ravishda uchrashuvning maqsadga muvofiqligi xabar qilingan soʻrovnomada, talabnoma beruvchining savollari esa bunday koʻrib chiqishni oʻtkazish haqidagi iltimosnomada bayon etiladi.

Soʻrovnoma yuborilganda talabnoma beruvchi talabnomani koʻrib chiqishda qatnashish niyatidan qatʼi nazar, soʻrovnomaga belgilangan muddatda javob berishi shart.

171. Talabnoma beruvchi ishtirokida talabnomani koʻrib chiqish sanasi va vaqti oldindan kelishib olinadi.

172. Talabnoma uni beruvchi ishtirokida muzokaralar yoʻli bilan yoki ekspert kengashida qoʻrib chiqiladi.

Masalalar bevosita ekspertiza va talabnoma beruvchi tomonidan hal qilinishi mumkin boʻlganda, ular oʻrtasida muzokaralar olib boriladi.

Muzokaralar Markazning tegishli tarkibiy boʻlinmasi rahbari yoki Markaz rahbari tayinlagan masʼul xodim ishtirokida oʻtkaziladi.

Masalalarni hal qilish uchun mutaxassislar ishtiroki talab qilinganda ekspert kengashi oʻtkaziladi.

173. Muzokaralar yoki ekspert kengashi natijalari boʻyicha ikki nusxada bayonnoma tuziladi va unda qatnashchilar, tomonlar keltirgan dalil va takliflar haqidagi maʼlumotlar hamda keyingi ish yuritish haqida xulosalar keltiriladi.

Masalalarni koʻrib chiqishda qatnashuvchilarning barchasi bayonnomani imzolaydi. Bayonnomaning bir nusxasi talabnoma materiallariga qoʻshib qoʻyiladi, ikkinchisi talabnoma beruvchiga topshiriladi.

174. Muhokama qilinayotgan masalalar boʻyicha bir xulosaga kelinmaganda koʻrib chiqishda qatnashuvchilarning alohida fikrlari bayonnomada qayd etiladi. Bayonnoma nusxasining talabnoma beruvchiga topshirilishi ish yuritish toʻxtatilgani toʻgʻrisidagi xabarnomaning (talabnoma chaqirib olinganda) yoki soʻrovnomaning oʻrnini bosishi mumkin (javob berishning belgilangan muddatlari buzilmaganda) va bu holat bayonnomada tegishli yozuv bilan rasmiylashtiriladi.

175. Talabnoma beruvchi talabnomani chaqirib olish huquqiga ega.

Talabnomani chaqirib olish toʻgʻrisidagi ariza talabnomani koʻrib chiqishning istalgan bosqichida, lekin ixtiro davlat roʻyxatidan oʻtkazilgunga qadar topshirilishi mumkin. Ariza inobatga olingani haqida xabarnoma yuborilgan sanadan boshlab talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi.

176. Chaqirib olingan talabnoma boʻyicha huquqiy ahamiyatga ega harakatlar amalga oshirilmaydi. Boshqa talabnomalarning ekspertizasini oʻtkazishda chaqirib olingan talabnoma materiallari rasmiy axborotnomada nashr etilmaganda, ushbu chaqirib olingan talabnoma texnika darajasiga kiritilmaydi.

6-bob. Talabnomani koʻrib chiqish

177. Talabnomaga axborot tizimida avtomatik ravishda ikki harfli va toʻqqiz xonali roʻyxat raqami beriladi, bunda harflar (IO) sanoat mulki obyekti — ixtironi, talabnoma raqamidagi dastlabki toʻrtta son — talabnoma topshirilgan yilni, keyingi beshta son — shu yildagi har yili birdan boshlanadigan tartib raqamini bildiradi.

178. Talabnomani davlat ekspertizasidan oʻtkazish rasmiy ekspertizadan oʻtkazish hamda ixtiroga talabnomaning mohiyati boʻyicha ilmiy-texnika ekspertizadan (keyingi oʻrinlarda — mohiyati boʻyicha ekspertiza) oʻtkazishdan iborat boʻlib, Markaz tomonidan amalga oshiriladi.

179. Rasmiy ekspertizaning vazifasi talabnoma materiallari tarkibi, zarur hujjatlar mavjudligi va ularning belgilangan talablarga muvofiqligini tekshirishdan iborat.

180. Rasmiy ekspertiza natijalari boʻyicha talabnoma beruvchiga Markazning talabnomani koʻrib chiqish uchun qabul qilinganli yoki koʻrib chiqish uchun qabul qilish rad etilgani haqidagi qarori yuboriladi.

181. Rasmiy ekspertiza talabnoma axborot tizimida qabul qilingan sanadan boshlab ikki oy oʻtgandan soʻng bir oy davomida oʻtkaziladi.

182. Talabnoma beruvchining yozma iltimosnomasiga koʻra rasmiy ekspertiza belgilangan muddat oʻtmasdan boshlanishi mumkin.

Bunda talabnoma beruvchi iltimosnoma berilgan paytdan boshlab talabnoma materiallariga belgilangan miqdorda qoʻshimcha patent boji toʻlamasdan, oʻz tashabbusiga koʻra tuzatishlar kiritish imkoniyatidan mahrum boʻladi.

Talabnoma beruvchi tomonidan rasmiy ekspertizani belgilangan muddat oʻtmasdan boshlash haqidagi iltimosnomasi chaqirib olinmaydi.

183. Talabnoma kelib tushgan sanadan ikki oy oʻtgandan keyin yoki talabnoma beruvchining tashabbusiga koʻra talabnoma rasmiy ekspertizasini muddatidan oldin boshlash haqidagi iltimosnoma berilgandan soʻng talabnoma materiallariga tuzatish va oʻzgartirishlar kiritishda belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi.

Patent boji toʻlanmagani aniqlanganda, talabnomani koʻrib chiqishda tuzatish va oʻzgartirishlar eʼtiborga olinmaydi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabar beriladi.

Talabnoma materiallari boshqa tilda topshirilib, talabnoma materiallarida rasmiy ekspertizani muddatdan ilgari boshlash haqidagi iltimosnoma mavjud boʻlganda talabnoma beruvchi talabnoma materiallarining tarjimasi olinmagunga qadar rasmiy ekspertizani oʻtkazish mumkin emasligi haqida xabardor qilinadi.

184. Rasmiy ekspertiza oʻtkazish davomida quyidagilar tekshiriladi:

talabnoma tarkibida mazkur Reglamentning 20 — 25-bandlarida nazarda tutilgan hujjatlarning mavjudligi;

talabnomani rasmiylashtirishga oid talablarga rioya qilinganligi;

Qonunning 14-moddasi toʻrtinchi qismida nazarda tutilgan hollarda talabnoma topshirish tartibiga, jumladan, vakilning vakolatlarini tasdiqlaydigan ishonchnomaning mavjudligi va toʻgʻri rasmiylashtirilishiga rioya qilingani;

talabnoma ixtiro sifatida muhofazalanadigan obyektlarga oid texnik yechimga berilgani;

oldinroq ustuvorlikni soʻrash asoslangani;

ixtironi XPTning amaldagi tahriri boʻyicha toʻgʻri tasniflangani (agar talabnoma beruvchi tomonidan tasniflanmagan boʻlsa, tasniflanadi);

talabnomani topshirish uchun belgilangan miqdorda patent boji toʻlangani.

185. Patent boji belgilangan miqdordan kam toʻlanganda, talabnoma beruvchiga uch oy ichida talabnomani topshirish uchun toʻlangan patent bojini hamda formulaning mustaqil va bogʻliq bandlari sonini muvofiqlashtirish haqida xabarnoma yuboriladi.

186. Belgilangan miqdordagi patent boji mazkur Reglamentning 185-bandida nazarda tutilgan muddatda toʻlanmaganda, ixtirolar guruhi uchun talabnoma yuzasidan ekspertiza talabnoma beruvchi tomonidan tanlab olingan bandlar boʻyicha yoki tanlangan bandlar haqida koʻrsatilgan muddatda xabar berilmaganda formulada birinchi boʻlib koʻrsatilgan bandlar boʻyicha oʻtkaziladi.

187. Talabnomani rasmiy ekspertizadan oʻtkazishda talabnoma hujjatlari talablar buzilgan holda rasmiylashtirilgani aniqlanganda, talabnoma beruvchiga kamchiliklar koʻrsatilgan va huquqiy asoslar keltirilgan soʻrovnoma yuboriladi.

188. Soʻrovnoma yuborish uchun quyidagilar asos boʻladi:

talabnomada mazkur Reglamentning 20-bandida nazarda tutilgan hujjatlar yoki ulardan birining mavjud emasligi;

talabnoma vakil orqali topshirilganda ishonchnomaning mavjud emasligi yoki uni rasmiylashtirish qoidalari buzilgani;

arizani toʻldirishda mazkur Reglamentning 26 — 35-bandlari talablariga rioya etilmagani;

patent bojlari toʻgʻri toʻlanganligi bilan bogʻliq savollarni aniqlash zarurati;

boshqa tilda topshirilgan materiallarning tarjimasi mavjud emasligi;

mikroorganizm shtammi, oʻsimlik va hayvon hujayralari turi (liniyasi) saqlash uchun topshirilgani haqidagi hujjat mavjud emasligi;

materiallardan bevosita nusxa koʻchirishga, ularni saqlashga toʻsqinlik qiladigan va tavsifni nashr etishga tayyorlash imkoniyatini bermaydigan kamchiliklar aniqlangani;

tavsifda mazkur Reglamentda nazarda tutilgan biron-bir boʻlimning mavjud emasligi (agar tegishli boʻlimda bayon qilinishi kerak boʻlgan maʼlumotlar boshqa boʻlimda keltirilgan boʻlsa, soʻrovnoma yuborilmaydi), shuningdek, formula yoki tavsifda biron-bir belgining xususiyatini ushbu belgi ochib berilgan adabiyot manbaiga havola qilish bilan almashtirilgani;

talabnomada hamma tanisha olmaydigan axborot manbaiga berilgan izohlar yoki undagi baʼzi maʼlumotlarni nashr etish mumkin emasligi haqida koʻrsatmalar mavjudligi;

formula bandini bitta jumla koʻrinishida bayon qilish talabi buzilgani;

formulada huquqiy muhofaza soʻralayotgan ixtiro turi koʻrsatilmagani;

formulada tegishli obyekt belgilari oʻrniga uning ishlatishdagi koʻrsatkichlari va isteʼmol xususiyatlari, uni amalga oshirish va undan foydalanishda kelib chiqadigan samara va hodisalar haqida maʼlumotlar keltirilgani;

talabnoma materiallarining bir-biriga mos emasligi;

talabnoma ixtiro sifatida eʼtirof etilmaydigan obyektlarga berilgani;

talabnoma boʻyicha ustuvorlik soʻrash bilan bogʻliq savollar paydo boʻlgani.

189. Talabnoma beruvchi taqdim etgan javobda soʻralgan barcha hujjatlar va maʼlumotlar boʻlmaganda, soʻrovnoma takroran yuborilishi mumkin.

190. Rasmiy ekspertiza soʻrovnomasiga javob taqdim etilmaganda, javob berish uchun belgilangan muddat buzilganda yoki bu muddat ichida uni uzaytirish haqida iltimosnoma kelib tushmaganda talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi. Bunda talabnoma boʻyicha ish yuritish toʻxtatiladi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabarnoma yuboriladi.

191. Talabnoma materiallari belgilangan talablarga zid emasligi haqidagi xulosaga kelinganda, talabnoma topshirilgan sanani belgilash va talabnomani koʻrib chiqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi rasmiy ekspertizaning qarori qabul qilinadi va talabnoma beruvchiga yuboriladi.

192. Rasmiy ekspertiza tomonidan talabnoma materiallarining Qonun va mazkur Reglament qoidalariga zid ekanligining aniqlanishi talabnomani koʻrib chiqish uchun qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilishga asos boʻladi.

193. Talabnomani koʻrib chiqishga qabul qilish yoki talabnomani koʻrib chiqishga qabul qilishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorda tegishli qarorni qabul qilish asoslari keltiriladi.

194. Talabnoma mohiyati biron-bir texnika sohasiga oidligini aniqlash maqsadida ixtiro XPTning amaldagi tahriri boʻyicha tasniflanadi.

Tasniflash rasmiy ekspertiza va mohiyati boʻyicha ekspertiza oʻtkazish bosqichlarida amalga oshiriladi.

195. Formula tasnif indekslarini tanlash uchun asos boʻladi. Talabnoma XPTning turli rubrikalariga tegishli bir necha obyektlarni ichiga olganda barcha mos tasnif indekslari aniqlanadi. Bunda birinchi indeks ixtiro nomi bilan aniqlanadi. Rasmiy ekspertiza bosqichida aniqlangan tasnif indekslari mohiyati boʻyicha ekspertiza jarayonida oʻzgartirilishi mumkin.

196. Patent boji formuladagi bandlar uchun belgilangan miqdordan kam toʻlanganda patent boji va formulaning mustaqil bandlari sonini muvofiqlashtirish natijasida dastlab formula tarkibida boʻlgan baʼzi bandlar chiqarib tashlanishi mumkin. Bunda qarorda talabnoma faqat tuzatilgan formulaga nisbatan koʻrib chiqishga qabul qilingani koʻrsatiladi.

197. Davlat ekspertizasi davomida formulaga kiritilgan tuzatishlar boshqa ixtiroga oid alohida bandlar paydo boʻlishiga olib kelmasligi kerak, talabnomaning dastlabki materiallarida mavjud ixtiro mohiyatini oʻzgartirmagan holda kiritilgan bandlar bundan mustasno.

198. Mohiyati boʻyicha ekspertiza talabnoma beruvchi yoki istalgan boshqa shaxs tomonidan berilgan iltimosnomaga binoan va belgilangan miqdordagi patent boji toʻlanganda oʻtkaziladi.

199. Mohiyati boʻyicha ekspertizani oʻtkazish toʻgʻrisidagi iltimosnoma talabnoma bilan birga yoki talabnoma topshirilgan sanadan eʼtiboran uch yil mobaynida topshirilishi mumkin.

Mazkur bandning birinchi xatboshisida belgilangan muddat ikki oyga uzaytirilishi mumkin. Ushbu muddatni uzaytirish toʻgʻrisidagi iltimosnoma talabnoma topshirilgan sanadan eʼtiboran uch yil oʻtmasdan topshiriladi va muddatni uzaytirish uchun belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi.

200. Talabnoma beruvchi iltimosnoma kelib tushganligi va patent boji toʻlangani toʻgʻrisida xabardor qilinadi.

Iltimosnoma va patent boji toʻlovi boshqa shaxs tomonidan amalga oshirilganda, bu haqida talabnoma beruvchi xabardor qilinadi.

201. Iltimosnoma uch yillik muddatda kelib tushmaganda talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi va talabnoma beruvchiga bu toʻgʻrisida xabarnoma yuboriladi.

202. Mohiyati boʻyicha ekspertizani oʻtkazish uchun patent boji belgilangan miqdordan kam toʻlanganda, patent bojini formulaning mustaqil va bogʻliq bandlari soniga uch oy ichida muvofiqlashtirish zarurligi haqida xabarnoma yuboriladi. Bunda talabnoma beruvchi ekspertiza oʻtkazilishi kerak boʻlgan ixtirolarga tegishli formula bandlarini koʻrsatadi yoki ekspertiza oʻtkazilmaydigan bandlar chiqarib tashlangan formulani taqdim etadi yoxud qoʻshimcha patent bojini toʻlaydi.

Iltimosnoma talabnoma beruvchidan boshqa shaxs tomonidan topshirilib patent boji belgilanganidan kam miqdorda toʻlanganda iltimosnoma qanoatlantirilmaydi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabar qilinadi.

Bir nechta shaxsdan iltimosnoma tushganda vakolatli organ tomonidan keyinroq kelib tushgan iltimosnoma egasi oldinroq kelib tushgan iltimosnomalar haqida xabardor qilinadi.

203. Talabnoma ixtirolar guruhiga oid boʻlganda mohiyati boʻyicha ekspertiza mazkur Reglamentning 202-bandi birinchi xatboshisi boʻyicha talabnoma beruvchi tomonidan tegishli formulaning tanlangan bandlari yoki bandlar tanlanmaganda formulada birinchi boʻlib koʻrsatilgan bandlar yuzasidan oʻtkaziladi.

204. Iltimosnoma bilan murojaat qilgan talabnoma beruvchi boʻlmagan boshqa shaxs talabnomani koʻrib chiqishda qatnashmaydi. Talabnoma boʻyicha yozishma talabnoma beruvchi bilan olib boriladi.

Iltimosnoma bilan murojaat qilgan shaxsga talabnomani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha qabul qilingan qaror yuboriladi.

205. Talabnoma koʻrib chiqish uchun qabul qilinganda mohiyati boʻyicha ekspertiza talabnoma topshirilgan sanadan oʻn sakkiz oy oʻtgandan soʻng olti oy davomida oʻtkaziladi.

206. Mohiyati boʻyicha ekspertiza doirasida quyidagilar amalga oshiriladi:

ixtiro ustuvorligini belgilash, agar u Qonunning 18-moddasi ikkinchi — toʻrtinchi qismlariga koʻra soʻralsa;

ixtiro formulasining mazkur Reglament 95 — 121-bandlarida keltirilgan talablarga muvofiqligini tekshirish;

qoʻshimcha materiallarni mazkur Reglamentning 282 — 289-bandlariga muvofiq tekshirish;

talabnomaning dastlabki materiallarida yoki talabnomani koʻrib chiqishda eʼtiborga olingan qoʻshimcha materiallarda keltirilgan formulada taʼriflangan ixtironing patentga layoqatlilik shartlariga muvofiqligini tekshirish.

207. Talabnomaning ustuvorligi talabnoma vakolatli organga topshirilgan sana boʻyicha belgilanadi.

Talabnomada ixtironing ustuvorligi Qonunning 18-moddasi ikkinchi — toʻrtinchi qismlariga koʻra soʻralmaganda ustuvorlik tarkibida ariza, tavsif, formula va chizma (agar ular ixtiro mohiyatini tushunish uchun zarur boʻlsa) boʻlgan talabnoma vakolatli organga topshirilgan sana boʻyicha belgilanadi.

208. Talabnoma beruvchi tomonidan konvensiya ustuvorligi soʻralayotganda quyidagilar tekshiriladi:

Parij konvensiyasiga aʼzo davlatda topshirilgan birinchi talabnomaning nusxasi mavjudligi, agar koʻrsatilgan nusxa talabnoma vakolatli organga topshirilgan sanadan keyin topshirilgan boʻlsa, birinchi talabnomaning nusxasi taqdim etilishi kerak boʻlgan uch oylik muddatga rioya qilingani (birinchi talabnomalar bir nechta boʻlganda koʻrsatilgan shart har bir talabnomaning nusxasi uchun bajariladi);

konvensiya ustuvorligi soʻralayotgan talabnoma birinchi talabnoma topshirilgan sanadan eʼtiboran oʻn ikki oylik muddatda topshirilishiga rioya qilingani, agar talabnoma koʻrsatilgan muddatdan kechiktirib topshirilgan boʻlsa, u tugagan sanadan boshlab ikki oylik muddatga rioya qilingani;

konvensiya ustuvorligini belgilash toʻgʻrisidagi ariza talabnoma vakolatli organga kelib tushgan sanadan eʼtiboran uch oydan kechiktirmay taqdim etilgani;

talabnoma berilgan ixtiro birinchi talabnomada ochib berilgani.

209. Talabnoma beruvchi tomonidan ixtiro ustuvorligini oʻzining oldin topshirgan talabnomasiga nisbatan berilgan qoʻshimcha materiallar boʻyicha ustuvorlikni belgilash soʻralganda quyidagi talablarga rioya qilingani tekshiriladi:

vakolatli organga talabnomada berilgan ixtiro mohiyatini oʻzgartirishi mumkin boʻlgan qoʻshimcha materiallar kelib tushgani sababli eʼtiborga olinishi mumkin emasligi haqidagi xabarnoma yuborilgan sanadan eʼtiboran uch oy ichida kelib tushgani;

oldin topshirilgan talabnomaning mazmunini hisobga olgan holda kelib tushgan sanasi boʻyicha ustuvorlik soʻralayotganda qoʻshimcha materiallarda ixtiro mohiyati ochib berilgani.

210. Ixtiro ustuvorligini oldin topshirilgan talabnoma topshirilgan sanadan belgilash soʻralganda quyidagi talablarga rioya qilingani tekshiriladi:

bunday ustuvorlik soʻralayotgan talabnoma xuddi oʻsha avvalgi talabnomani topshirgan talabnoma beruvchi tomonidan topshirilgani;

bunday ustuvorlik soʻralayotgan talabnoma vakolatli organga oldingi talabnoma topshirilgan sanadan 12 oy mobaynida kelib tushgani;

ixtiro mohiyati oldin topshirilgan talabnomada ochib berilgani;

oldin topshirilgan talabnoma boʻyicha undan ilgariroq ustuvorlik soʻralmagani.

211. Oldin topshirilgan bir nechta talabnomalar boʻyicha ustuvorlik soʻralganda mazkur Reglamentning 210-bandi talablariga rioya qilingani ularning har biriga nisbatan tekshiriladi.

212. Topshirilayotgan talabnomaga oldin topshirilgan talabnomaning ustuvorligi belgilanganda oldin topshirilgan talabnoma chaqirib olinadi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabar beriladi.

213. Ixtiro ustuvorligini ajratilgan talabnoma boʻyicha belgilash soʻralganda quyidagi talablarga rioya qilingani tekshiriladi:

ajratilgan talabnoma vakolatli organga ixtiroga yoki foydali modelga birinchi talabnoma ustidan shikoyat berish imkoniyati qolmagan patent berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingunga qadar yoxud birinchi talabnoma boʻyicha patent berish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinganda ixtiro yoki foydali modelni Oʻzbekiston Respublikasining tegishli davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish sanasigacha kelib tushgani;

ajratilgan talabnomadagi ixtiro mohiyati oldingi talabnomada, agar talabnoma konvensiya talabnomasidan ajratib olingan va ustuvorlik uning ustuvorlik sanasi boʻyicha soʻralayotgan boʻlsa, birinchi talabnomada ochib berilgani.

214. Mazkur Reglamentning 208 — 213-bandlariga muvofiq ixtiro ustuvorligini belgilash shartlariga rioya qilinganligini tekshirishda ustuvorlik soʻralayotgan talabnoma yoki ustuvorlik soʻrash uchun asos boʻlgan qoʻshimcha materiallar berilgan talabnoma chaqirib olinmaganligiga eʼtibor qaratiladi.

215. Ixtironing mohiyatini ochishda oldin topshirilgan talabnoma yoki unga kelib tushgan qoʻshimcha materiallar asosida ustuvorlik soʻralganda quyidagilar tekshiriladi:

ushbu materiallarda (oldin topshirilgan talabnomaning tavsifi, formulasi, qoʻshimcha materiallarning matnli qismi) talabnoma berilgan ixtironing formulasiga kiritilgan barcha belgilar koʻrsatilgani;

ustuvorlik sanasi soʻralayotgan materiallarda ixtiro mohiyati uni amalga oshirish uchun yetarli darajada ochib berilgani.

216. Konvensiya ustuvorligi soʻralganda mazkur Reglamentning 215-bandidagi shartlar bajarilganligini tekshirishda Parij konvensiyasiga aʼzo davlatda berilgan birinchi talabnomaning tarjimasi taqdim etiladi.

217. Mazkur Reglamentning 208 — 213-bandlarida koʻrsatilgan talablar bajarilganda talabnomaning ustuvorligi belgilanadi.

218. Mazkur Reglamentning 208 — 213-bandlarida koʻrsatilgan talablarning birortasi bajarilmaganda talabnoma ustuvorligi Qonunning 18-moddasi birinchi qismiga muvofiq belgilanadi.

219. Ustuvorlik belgilangandan soʻng ixtironing oʻzgartirilgan formulasi taqdim etilganda soʻralayotgan ustuvorlikni belgilashga asoslar mavjudligini aniqlash uchun takroran tekshirish oʻtkaziladi.

220. Tekshirish ixtiro formulasining oxirgi variantiga nisbatan oʻtkaziladi. Bunda ixtiro birligi talabiga rioya etilganligi aniqlanadi.

221. Ixtiro birligi talabi buzilganligi aniqlanganda talabnoma beruvchiga soʻrovnomada bitta ixtiroga yoki yagona ixtirochilik fikrini tashkil etgan ixtirolar guruhiga tegishli aniqliklar kiritilgan tavsif va formulani taqdim etish taklif qilinadi.

Tuzatilgan formula tarkibiga yangi bandlar kiritilganda qoʻshimcha patent boji toʻlanadi.

222. Ixtiro formulasini tekshirishda talabnomadagi ixtironing muhim belgilari majmui talabnomada koʻrsatilgan texnik natijaga erishish uchun yetarli ekanligi aniqlanadi.

Biron-bir muhim belgi formulaga kiritilmaganda, lekin tavsifda yoki formulaning bogʻliq bandida keltirilganda va ushbu muhim belgisiz texnik natijaga erishib boʻlmasligi aniqlanganda, talabnoma beruvchiga bunday belgini formulaning tegishli mustaqil bandiga kiritish taklif etiladi. Bunda texnik natijaga erishish uchun formulaga ushbu belgini kiritish zarurligini tasdiqlaydigan dalillar keltiriladi. Bunday dalillar tavsifda ochib berilgan belgi va texnik natija orasidagi sabab-oqibat bogʻlanishiga yoki ekspertiza tomonidan oʻtkazilgan ilmiy-nazariy tahlilga asoslanishi mumkin.

223. Ixtiro formulasini tekshirish undagi belgilarni mazkur Reglamentning 114 — 121-bandlariga muvofiq identifikatsiya qilish mumkinligini aniqlashdan iborat.

Belgini identifikatsiya qilish mumkin boʻlishi uchun uning taʼrifini ixtiro tavsifiga asosan tuzatish zarur boʻlganda talabnoma beruvchiga bunday tuzatishni amalga oshirish taklif etiladi.

224. Belgini identifikatsiya qilish mumkin boʻlganda, lekin uni taʼriflash uchun maʼlum bir texnika sohasida qabul qilingan atamalarga mos boʻlmagan yoki eskirgan atamalar qoʻllanilganda, formulaga tegishli tuzatishlarni kiritish tavsiya qilinadi.

225. Formuladagi belgini tekshirish jarayonida texnik natijaga erishish uchun yetarli boʻlgan belgi yoki elektron hisoblash mashinalari uchun dasturni hamda bunday dasturda ishlatiladigan algoritmlarni jalb qilgan holda taʼriflanadigan ixtiro formulasining belgilari mazkur Reglamentning 52 — 59-bandlarida keltirilgan talablarga muvofiq boʻlishi kerak.

Formulada texnik natijaga erishilmaydigan yoki ixtironi aks ettiradigan vositaga oid boʻlmagan belgi mavjud boʻlganda bunday belgini formuladan olib tashlash uchun tegishli tuzatishni amalga oshirish taklif etiladi. Bunda ixtirochilik darajasini tekshirishda bunday belgi eʼtiborga olinmasligi va shu bilan birga patent berilgan holatda uni formulada saqlab qolish huquqiy muhofaza hajmini qisqarishiga olib kelishi mumkinligi haqida xabar qilinadi.

226. Tovar belgilari, geografik koʻrsatkichlar va boshqa xususiy alomatlarni aks ettiruvchi vositalar formulaga kiritilmaydi.

227. Formulada umumiy tushuncha bilan ifodalangan belgi mavjud boʻlganda mazkur Reglamentning 103-bandiga muvofiq undan foydalanish toʻgʻriligi aniqlanadi.

Belgi funksiya va xususiyat bilan taʼriflanganda belgi formulaning mustaqil bandiga kiritilgan boshqa muhim belgilar bilan birgalikda talabnomada koʻrsatilgan texnik natijaga erishish uchun yetarliligi tekshiriladi.

228. Talabnomada koʻrsatilgan texnik natijaga erishish faqatgina eksperimental maʼlumotlar bilan tasdiqlanganda, tavsifda kerakli maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan misollar keltiriladi.

Ushbu misollar asosidagi xulosalarga tayangan ixtiro belgisini tavsiflashda aniq holatlar va umumlashtirishning oʻrinliligi tekshiriladi.

229. Ekspertiza tomonidan umumiy tushunchalar bilan ifodalangan belgidagi biror aniq holatda talabnoma beruvchi tomonidan koʻrsatilgan texnik natijaga erishilmasligi aniqlanganda tegishli dalillar keltirilib, ularni rad etish yoki tuzatish kiritish taklif etiladi.

230. Formulaning mazkur Reglamentning 114-bandi talabiga muvofiqligini tekshirishda ixtironi taʼriflaydigan tushuncha uning tavsifida keltirilgani yoki chizmada ifodalangani aniqlanadi.

231. Talabnomada bir zvenoli yoki bitta mustaqil bandli koʻp zvenoli formula keltirilganda bunday formulada (mazkur Reglamentning 17 — 19-bandlari talablariga muvofiq) bitta ixtiro taʼriflangani tekshiriladi.

232. Mazkur Reglamentning 17 — 19-bandlarining talablari buzilgani aniqlanganda yuboriladigan soʻrovnomada bu haqida maʼlum qilinadi va tegishli patent bojini toʻlab, formulani tuzatish taklif qilinadi. Bunda tuzatilgan formulada ixtiro birligi talabi bajarilishi va tuzatilgan formulaga avval mustaqil band sifatida koʻrsatilmagan yangi mustaqil bandlar kiritilganda, tegishli patent bojini toʻlash yoki talabnoma beruvchi formulani tuzatishni rad etganda keyingi koʻrib chiqishda eʼtiborga olinadigan ixtironi koʻrsatish zarurligi keltiriladi.

Belgini taʼriflashda talabnoma beruvchi muqobil tushunchadan nooʻrin foydalanganda yuzaga kelgan xato koʻrsatiladi.

233. Bir nechta mustaqil bandli koʻp zvenoli formula taklif qilinganda, ularning har biri mazkur Reglamentning 103-bandi talablariga muvofiqligi tekshiriladi.

234. Formulani tekshirishda qoʻshimcha ravishda quyidagilar eʼtiborga olinadi:

koʻp zvenoli formulaning bogʻliq bandlarida ixtironing aniq hollarda amalga oshirilishi;

formulada mustaqil bandning belgilarini chiqarib tashlashni yoki almashtirishni nazarda tutadigan bogʻliq bandning mavjudligi.

235. Formulaning mustaqil bandlarida taʼriflangan ixtirolar oʻzaro yagona ixtirochilik fikrini tashkil qilgan holda bogʻliq boʻlganda yagona ixtirochilik fikri sharti bajarilgan deb eʼtirof etiladi.

236. Mustaqil bandlarda taʼriflangan ixtirolarni variantlarga tegishliligini tekshirishda ixtirolarning koʻrsatilgan vazifasi va texnik natijalar mosligi tekshiriladi.

237. Formulani tekshirishda uning tuzilishi va bayon qilinishi belgilangan talablarga muvofiq emasligi aniqlanganda formulani tuzatish taklif qilinadi.

238. Oʻzgartirilgan formulaga nisbatan mazkur Reglamentning 222 — 236-bandlariga muvofiq tekshirish oʻtkaziladi.

Ixtironing patentga layoqatliligini tekshirish uchun talabnoma beruvchi tomonidan oʻzgartirilgan formula qabul qilinadi.

239. Bir zvenoli yoki bitta mustaqil bandli koʻp zvenoli formulada bittadan ortiq ixtiro borligi aniqlanganda, talabnoma beruvchiga koʻrib chiqilishi kerak boʻlgan ixtironi koʻrsatish taklif etiladi va ekspertiza talabnoma beruvchi tomonidan koʻrsatilgan ixtironing patentga layoqatliligini tekshirishni davom ettiradi.

240. Formulada muqobil tushuncha bilan ifodalangan belgi mavjud boʻlganda, patentga layoqatlilikni tekshirish bunday tushunchani ichiga olgan belgilarning har bir majmuiga nisbatan oʻtkaziladi.

Ixtironing patentga layoqatli emasligi taxmin qilinganda keyingi koʻrib chiqish mazkur Reglamentning 262 — 266-bandlariga muvofiq amalga oshiriladi.

241. Muallif yoki talabnoma beruvchi oʻz ixtirosiga taalluqli axborotni oshkor etgan sanadan eʼtiboran olti oylik muddatda vakolatli organga ushbu ixtiroga talabnoma topshirganda oshkor etilgan axborot texnika taraqqiyoti darajasiga kiritilmaydi.

242. Texnik yechimning taʼriflanishi boʻyicha uni tushunish mumkin boʻlmaganda talabnoma beruvchiga aniqlangan kamchiliklarni koʻrsatib, huquqiy asosga ega dalillar keltirilgan, yetishmagan yoki tuzatilgan hujjatlarni taqdim etish taklif etilgan soʻrovnoma yuboriladi.

243. Ixtirodan foydalanish mumkinligini aniqlashda talabnoma materiallarida ixtironing vazifasi koʻrsatilgani tekshiriladi.

244. Formula bandlaridagi taʼriflarni amalga oshirish uchun talabnomaning uning ustuvorlik sanasida topshirilgan materiallarida vositalar va usullar bayon qilingani tekshiriladi. Talabnoma materiallarida bunday vositalar va usullar boʻlmaganda, ular haqidagi maʼlumotlar ixtiro ustuvorligi sanasigacha ommaviy tarzda oshkor boʻlgan axborot manbalaridan maʼlum boʻlishi kerak.

245. Formuladagi belgida keltirilgan tushunchalar ixtironi amalga oshirish va koʻrsatilgan vazifani bajarish uchun faqat eksperimental maʼlumotlar orqali tasdiqlanganda ixtiro tavsifida keltirilgan misollar yetarliligi (mazkur Reglamentning 74-bandi ) tekshiriladi.

246. Ixtironing ustuvorlik sanasiga mazkur Reglamentning 243 — 245-bandlari talablarga rioya qilinganda formulaning mustaqil bandida taʼriflangan ixtiro sanoatda qoʻllash mumkin deb eʼtirof etiladi.

Koʻrsatilgan talablarning birontasi bajarilmaganda, talabnoma beruvchiga ekspertizaning tegishli dalillariga nisbatan oʻz fikrini bildirish va ixtiro formulasini tuzatish toʻgʻrisidagi soʻrovnoma yuboriladi.

247. Sanoatda qoʻllash shartiga muvofiq emasligi aniqlangan ixtiroga nisbatan yangilik sharti va ixtirochilik darajasiga muvofiqligi tekshirilmaydi.

248. Qonunning 6-moddasi ikkinchi qismiga binoan ixtironing yangiligini tekshirish ixtiro formulasining mustaqil bandidagi barcha belgilar majmuiga nisbatan oʻtkaziladi.

249. Axborot izlash formula, tavsif va chizma asosida oʻtkaziladi.

250. Mohiyati boʻyicha ekspertiza oʻtkazish haqidagi iltimosnoma kelib tushgan sanagacha talabnoma beruvchi ixtiro birligi talabi buzilgani haqidagi soʻrovnomaga belgilangan muddatda javob bermaganda, axborotni izlash formulada birinchi koʻrsatilgan ixtiro (yagona ixtirochilik fikrini tashkil qilgan ixtirolar guruhi) boʻyicha oʻtkaziladi.

251. Texnika taraqqiyoti darajasini aniqlashda ommaviy tarzda oshkor etilgan axborot manbaidagi maʼlumotlardan foydalaniladi.

Quyidagilar axborot manbaini texnika taraqqiyoti darajasiga kiritishni belgilaydigan sana hisoblanadi:

muhofaza hujjatlariga nashr qilingan tavsiflar uchun — ularda koʻrsatilgan nashr etish sanasi;

milliy va boshqa bosma nashrlar uchun — ularda koʻrsatilgan nashr etishga imzo qoʻyilgan sana;

nashr etishga imzo qoʻyilgan sana koʻrsatilmagan milliy bosma nashrlar va boshqa bosma nashrlar uchun — ular eʼlon qilingan kun, nashr qilinishi yil va oy bilan belgilanganda — oyning oxirgi kuni, nashr qilinishi yil bilan belgilanganda — 31-dekabr;

saqlash uchun topshirilgan maqola, sharhlar, monografiya va boshqa materiallar uchun — ularni depozitariyga topshirish sanasi;

ilmiy-tadqiqot ishlari haqidagi hisobotlar, tajriba-konstruktorlik ishlariga tushuntirish xatlar va tashkilotlarda boʻlgan konstruktorlik, texnologik va loyiha hujjatlardagi axborotlar uchun — ular tegishli tashkilotlarga kelib tushgan sanasi;

texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar uchun — ular vakolatli tashkilotda hisobga olingan sana;

qoʻlyozma huquqida chop etilgan dissertatsiya materiallari va dissertatsiya avtoreferatlari uchun — ularning tarqatilgan sanasi;

tanlovga qabul qilingan ishlar uchun — ular tanishish uchun ochiq namoyish qilingan va tanlov oʻtkazishga oid hujjatlar bilan tasdiqlangan sana;

Internet jahon axborot tarmogʻi maʼlumotlari, vizual axborot manbalari (plakat, model, elektron axborot tashuvchi vosita, mahsulot va shu kabilar) uchun — ularni koʻrish mumkin boʻlgan sana;

koʻrgazmaga qoʻyilgan eksponatlar uchun — ularni koʻrsatish boshlangan va hujjat bilan tasdiqlangan sana;

ogʻzaki maʼruzalar, soʻzga chiqishlar uchun — maʼruzalar, soʻzga chiqishlar sanasi;

radio, televideniye, kino orqali maʼlumotlar uchun — ommaga oshkor etilgan sana;

texnika vositasidan foydalanish natijasida maʼlum boʻlgan maʼlumotlar uchun — ommaga oshkor etilgan sana.

252. Ixtironing yangiligini aniqlash chogʻida birmuncha oldin ustuvorlikka ega boʻlgan holda Oʻzbekiston Respublikasida topshirilgan va chaqirib olinmagan patent berish haqidagi talabnomalar ham hisobga olinadi.

253. Tekshirishda aniqlangan talabnoma chaqirib olinmaganda yoki chaqirib olish muddati oʻtmaganda talabnoma beruvchiga shunday talabnoma mavjudligi haqida (talabnoma beruvchini koʻrsatmasdan va mazmunini ochmasdan) va mohiyati boʻyicha ekspertiza avvalroq ustuvorlikka ega boʻlgan talabnoma boʻyicha bir qarorga kelingunga qadar toʻxtatib turilishi haqida maʼlum qilinadi.

Talabnoma beruvchi mohiyati boʻyicha ekspertiza toʻxtatib turilishidan norozi boʻlganda ixtiro yangilik shartiga muvofiq emas deb topiladi.

254. Oʻzbekiston Respublikasida muhofazaga olingan barcha ixtirolar va foydali modellar ustuvorlik sanasidan eʼtiboran texnika taraqqiyoti darajasiga kiritiladi.

255. Axborotni izlash jarayonida xuddi shunday vazifani bajaradigan ixtiro belgilariga oʻxshash boʻlgan belgilar bilan taʼriflanadigan vosita topilganda, axborotni izlash toʻxtatilmaydi va oxirigacha toʻliq hajmda olib boriladi.

Ixtiro boshqa ixtiro yoki foydali model formulalaridagi mustaqil bandlarning mazmunlariga mos tushganda oʻxshash deb eʼtirof etiladi.

256. Texnika taraqqiyoti darajasidan ixtiro formulasidagi barcha belgilari bilan aynan bir xil belgilardan iborat mahsulot yoki usul aniqlanganda ixtiro yangilik shartiga muvofiq emas deb eʼtirof etiladi.

257. Bogʻliq bandlarga ega boʻlgan formulaning mustaqil bandida taʼriflangan ixtiro yangilik shartiga muvofiq boʻlganda bogʻliq bandlarga nisbatan texnika taraqqiyoti darajasi tahlili oʻtkazilmaydi.

258. Bogʻliq bandlarga ega boʻlgan formulaning mustaqil bandida taʼriflangan ixtironing yangilik shartiga muvofiq emasligi aniqlanganda, talabnoma mazkur Reglamentning 269-bandi va 272-bandining ikkinchi xatboshisiga muvofiq koʻrib chiqiladi.

259. Ixtironing yangilik shartiga muvofiq emasligi aniqlanganda talabnoma beruvchiga ekspertiza dalillari bayon qilingan va bu dalillarga nisbatan oʻz fikrini hamda zarur hollarda talabnomaning dastlabki materiallari asosida ixtironing tuzatilgan formulasini taqdim etish taklif qilingan soʻrovnoma yuboriladi.

260. Yangilik shartiga muvofiq emasligi aniqlangan ixtiroga nisbatan ixtirochilik darajasiga muvofiqligi boʻyicha tekshirish oʻtkazilmaydi.

261. Qonunning 6-moddasi uchinchi qismiga binoan ixtirochilik darajasini tekshirish formulaning mustaqil bandida keltirilgan ixtiroga nisbatan oʻtkaziladi va quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

mazkur Reglamentning 48 — 51-bandlariga muvofiq eng yaqin analogni aniqlash;

talabnoma berilgan ixtiro eng yaqin analogdan farqlanadigan belgilarni aniqlash;

texnika taraqqiyoti darajasidan ixtironing farqlanuvchi belgilari bilan mos boʻlgan texnik yechimlarni aniqlash.

262. Ixtironing farqlanuvchi belgilari mavjud texnik yechimlar bilan mos boʻlmaganda yoki bunday yechimlar talabnomada koʻrsatilgan texnik natijaga erishishga taʼsir etishi tasdiqlanmaganda ixtirochilik darajasiga muvofiq deb eʼtirof etiladi.

263. Quyidagilar, xususan, ixtirochilik darajasiga muvofiq deb eʼtirof etiladi:

belgilangan strukturali yangi kimyoviy birikmani (sinf, guruh) olish usuli;

maʼlum kimyoviy birikmani (sinf, guruh) olish usuli u ushbu sinf yoki guruh birikmasi uchun yangi reaksiyaga yoki ushbu sinf yoki guruh birikmasi uchun maʼlum boʻlib, lekin reaksiyani oʻtkazish shartlari maʼlum boʻlmagan reaksiyaga asoslanganda texnika taraqqiyoti darajasi imkoniyatidan kelib chiqmaydigan sinergetik samarani taʼminlaydigan kamida ikkita ingrediyentdan tashkil topgan kompozitsiya (yaʼni ikkita ingrediyentning xususiyatlarini namoyon qiladigan, lekin shu xususiyatlardan kamida bittasining miqdoriy koʻrsatkichlari alohida ingrediyent xususiyatlarining koʻrsatkichlaridan yuqori boʻlganda);

erishish imkoniyati texnika taraqqiyoti darajasidan kelib chiqmaydigan sinergetik samarani taʼminlaydigan kamida ikkita maʼlum ingrediyentdan tashkil topgan kompozitsiya (yaʼni ikkita ingrediyentning xususiyatlarini namoyon qiladigan, lekin shu xususiyatlardan kamida bittasining miqdoriy koʻrsatkichlari alohida ingrediyent xususiyatlarining koʻrsatkichlaridan yuqori boʻlganda);

maʼlum birikmalar guruhining umumiy strukturali formulasiga mos, lekin maxsus olingan va tekshirilgan hamda ushbu guruh uchun sifat va miqdoriy jihatdan yangi maʼlum boʻlmagan kimyoviy birikmalar.

264. Bogʻliq bandlarga ega boʻlgan koʻp zvenoli formula bilan taʼriflangan ixtiro mustaqil bandga nisbatan ixtirochilik darajasi shartiga muvofiq deb topilganda formulaning bogʻliq bandlariga nisbatan keyingi tekshirish oʻtkazilmaydi.

265. Ixtiro, jumladan, quyidagilarga asoslanganda ixtirochilik darajasi shartiga muvofiq deb eʼtirof etilmaydi:

texnik natijaga erishish uchun maʼlum vosita unga maʼlum qoidalar asosida biriktiriladigan biron-bir maʼlum qism bilan toʻldirilganda va bunda ushbu natijaga nisbatan xuddi shunday toʻldirishlar taʼsiri aniqlanganda;

texnik natijaga erishish uchun maʼlum vositaning biron-bir qismini boshqa maʼlum qism bilan almashtirilganda va bunda ushbu natijaga nisbatan xuddi shunday almashtirish taʼsiri aniqlanganda;

vositaning (element, harakat) biron-bir qismini ushbu qism mavjudligi hisobiga hosil boʻladigan funksiyasi bilan bir vaqtda chiqarib tashlash va shu bilan birga bunday chiqarib tashlash uchun xos boʻlgan natijaga erishilganda (konstruksiyani soddalashtirish, massa, oʻlchamlar, material sarfini kamaytirish, ishonchlilikni oshirish, jarayon vaqtini qisqartirish kabilar);

vositada xuddi shunday elementlar mavjudligi hisobiga hosil boʻladigan texnik natijani kuchaytirish uchun bir xil tipdagi elementlar, harakatlar soni oʻzgartirilganda;

texnik natijaga erishish uchun xususiyatlari aniq boʻlgan materiallardan mavjud vositani yoki uning qismini hosil qilishda foydalanilganda;

turi va ular orasidagi munosabatlar maʼlum qoidalar, tavsiyanomalar asosida amalga oshirilgan maʼlum qismlardan tashkil topgan vositani yaratishga bu holda texnik natija faqat ushbu vosita qismlarining maʼlum xususiyatlari va ular orasidagi munosabatlari natijasida hosil boʻlganda;

xususiyatlari maʼlum boʻlgan mavjud mahsulot yoki usul yangi vazifada qoʻllanilganda ularning xususiyatlari, tuzilishi, bajarilishi natijasida olinadigan yechimlar avvaldan maʼlum boʻlganda va erishiladigan yechimlar natijasi aniq boʻlganda;

miqdoriy belgilarning oʻzgarishiga bunday belgilarni oʻzaro bogʻliqlikda taqdim etish yoki uning shaklini oʻzgartirishga asoslanganda ularning har birining texnik natijaga taʼsir etishi maʼlum boʻlib, va bu belgilarning yangi qiymatlari yoki ularning oʻzaro bogʻlanishi maʼlum bogʻlanishlar, qonuniyatlardan kelib chiqqan holda olinishi mumkin boʻlganda.

266. Ixtironing farqlanuvchi belgisi texnik natijaga taʼsirining maʼlumligi axborot manbai bilan tasdiqlanishi mumkin.

Biron sohadagi umumeʼtirof etilgan bilimlarga asoslangan dalillarni axborot manbaini koʻrsatmasdan keltirish mumkin.

Texnika taraqqiyoti darajasidan ixtironing farqlanuvchi belgilari bilan mos belgilari boʻlgan yechimlar aniqlanganda, agar ular talabnoma beruvchi tomonidan aniqlanmagan boʻlsa yoki talabnoma beruvchi tomonidan koʻrsatilgan texnik natijaga erishilmagani aniqlansa, ularning texnik natijaga taʼsiri maʼlumligini tasdiqlash talab qilinmaydi.

267. Bogʻliq bandlarga ega boʻlgan mustaqil bandli ixtiro ixtirochilik darajasi shartiga muvofiq emasligi aniqlanganda, talabnoma mazkur Reglamentning 274 — 276-bandiga muvofiq qoʻrib chiqiladi.

268. Bogʻliq bandlarga ega boʻlmagan formula bilan taʼriflangan ixtiro ixtirochilik darajasiga ega emasligi aniqlanganda, talabnoma beruvchiga tegishli dalillar keltirilgan soʻrovnoma yuboriladi va ushbu dalillarga nisbatan oʻz fikrini bildirish taklif etiladi.

269. Bogʻliq bandlar boʻlgan koʻp zvenoli formulaning mustaqil bandi yangilik yoki ixtirochilik darajasi shartiga javob bermasligi sababli patentga layoqatli emasligi aniqlanganda, talabnoma beruvchiga bu haqida maʼlum qilinadi va ixtironing tuzatilgan formulasini taqdim etish taklif etiladi.

270. Bogʻliq bandlarga ega boʻlgan mustaqil bandga nisbatan ixtironing patentga layoqatliligi aniqlanganda, ushbu bogʻliq bandlardagi ixtiro belgilarining taʼrifi ixtironi amalga oshirishga yoki vazifasini bajarishga toʻsqinlik qilmasligi tekshiriladi.

271. Bogʻliq bandlarga ega boʻlgan koʻp zvenoli formula bilan taʼriflangan ixtironi patentga layoqatlilik shartlariga nisbatan tekshirish natijasi ijobiy boʻlgan holda, u patentga layoqatli deb tan olinadi.

272. Ixtirolar guruhiga oid talabnoma topshirilganda patentga layoqatlilikni tekshirish guruhdagi har bir ixtiroga nisbatan oʻtkaziladi.

Guruhning patentga layoqatliligi undagi barcha ixtirolar patentga layoqatli boʻlganda tasdiqlanadi.

Ixtirolardan biri patentga layoqatli emasligi aniqlanganda talabnoma beruvchiga bu haqida maʼlum qilinadi va keltirilgan dalillar haqida oʻz fikrini bildirish hamda zarur holda patentga layoqatli boʻlmagan ixtiro bandini formuladan chiqarib tashlash yoki bu bandlarni tuzatilgan holda taqdim etish taklif etiladi.

273. Mazkur Reglamentning 272-bandiga muvofiq talabnoma beruvchi tomonidan ixtironing oʻzgartirilgan formulasi taqdim etilganda talabnomani koʻrib chiqish ushbu formulada taʼriflangan ixtiroga nisbatan mazkur Reglamentning 219 — 239-bandlariga muvofiq davom ettiriladi.

Talabnoma beruvchi ekspertiza soʻrovnomasidagi fikrlarni rad etuvchi dalillarni va oʻzgartirilgan formulani keltirmasdan avvalgi formula bilan patent berishni talab qilganda patent berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

274. Qonunning 20-moddasiga koʻra qoʻshimcha materiallarni taqdim etish soʻralgan soʻrovnoma bunday materiallarsiz mohiyati boʻyicha ekspertizani oʻtkazish mumkin boʻlmaganda yuboriladi.

275. Soʻrovnoma yuborish uchun quyidagilar asos boʻlishi mumkin:

ixtiro formulasini mazkur Reglamentning 219 — 239-bandlariga muvofiq tekshirish natijalari boʻyicha aniqlash zarurati;

ixtironing patentga layoqatliligini mazkur Reglamentning 240 — 273-bandlariga muvofiq tekshirish bilan bogʻliq masalalarni hal qilish zarurati;

bir xil ustuvorlik sanasiga ega boʻlgan aynan oʻxshash sanoat mulki obyektlariga talabnomalarni koʻrib chiqish bilan bogʻliq masalalarni hal qilish zarurati.

276. Talabnomani koʻrib chiqishda yuzaga keladigan boshqa turdagi masalalarni mazkur Reglamentning 275-bandidagi asoslarga qoʻshimcha ravishda yuboriladigan soʻrovnomaga kiritiladi.

277. Soʻrovnoma yoki xabarnomada keltiriladigan fikr va mulohazalar ilmiy-texnika yoki huquqiy tusdagi dalillar bilan asoslanadi.

278. Talabnoma beruvchi patentga layoqatliligi haqida xulosa olingan ixtiro formulasiga identifikatsiya qilinmagan yoki talabnomaning dastlabki materiallarida boʻlmagan belgini yoxud taʼrifi axborot manbaiga havola qilish bilan almashtirilgan belgini kiritishni yoki talabnoma topshirilgandan keyin talabnoma beruvchi tomonidan taklif etilgan va mazkur Reglamentning 219 — 239-bandlariga muvofiq eʼtiborga olinmagan yangi mustaqil bandni kiritishni talab qilganda, talabnoma beruvchiga ushbu belgini (band) oʻz tarkibiga kiritmagan formulani taqdim etish taklif qilingan soʻrovnoma yuboriladi. Ushbu soʻrovnomada belgilangan muddatda soʻralayotgan materiallar yoki ularni taqdim etish muddatini uzaytirish haqida iltimosnoma taqdim etilmaganda talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanishi yuzasidan ham xabar qilinadi.

279. Soʻrovnomada axborot manbai keltirilganda ushbu manbani topish uchun zarur boʻlgan barcha bibliografik maʼlumotlar, shuningdek, talabnomani koʻrib chiqishda eʼtiborga olingan maʼlumotlar, ushbu manbadan topish uchun kerak boʻladigan boshqa maʼlumotlar koʻrsatiladi.

280. Soʻrovnomani yuborish uchun ixtironing patentga layoqatliligini tekshirish natijalari boʻyicha formula, tavsif va chizmalarga tuzatishlar kiritish orqali aniqlashtirish zarurati asos boʻlganda ularning tuzatilgan varaqlarini taqdim etish taklif qilinadi. Bunda soʻrovnomada talabnoma materiallarini tuzatishga oid toʻliq tushuntirishlar keltiriladi.

281. Oʻzgartirilgan formula asosida patent berish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilish uchun formulani oʻzgartirish tavsifga va chizmaga tuzatishlar kiritishni taqozo etsa (shu jumladan, ekspertiza tomonidan avval koʻrsatilgan lekin tuzatilmagan kamchiliklar mavjud boʻlganda), materiallarni tuzatish toʻgʻrisidagi taklifni oʻz ichiga olgan soʻrovnoma yuboriladi.

282. Qoʻshimcha materiallar bilan birga tuzatilgan formula boʻlganda dastlabki formulada mustaqil band sifatida ajratib koʻrsatilmagan bir yoki bir necha mustaqil bandlarni kiritish bilan tuzatilgani va patent boji toʻlangani tekshiriladi.

283. Qoʻshimcha materiallar tarkibida talabnomaning dastlabki materiallarida boʻlmagan va formulaga kiritish talab etilgan belgilar mavjud boʻlganda qoʻshimcha materiallar ixtiro mohiyatini oʻzgartiradi deb eʼtirof etiladi.

284. Qoʻshimcha materiallarda keltirilgan va formulaga kiritilishi soʻralayotgan belgilar talabnoma vakolatli organga kelib tushgan sanada formulada yoki tavsifda ochib berilmaganda talabnomaning dastlabki materiallarida boʻlmagan deb eʼtirof etiladi.

285. Talabnomaning dastlabki materiallarida belgini bajarishning aniq holatlari ochilmasdan umumiy tushuncha bilan berilganda, formulaga kiritilishi kerak boʻlgan belgi deb hisoblangan bunday aniq holatlarning qoʻshimcha materiallarda taqdim etilishi ixtironing mohiyatini oʻzgartiradi deb eʼtirof etiladi.

286. Quyidagi qoʻshimcha materiallar ixtiro mohiyatini oʻzgartirmaydi:

ixtironi amalga oshirish sharoitlari haqidagi yangi maʼlumotlar;

ixtironi amalga oshirishdagi misollar;

qoʻshimcha texnik natija olish imkoniyatlari;

aniqliklar kiritilgan grafik materiallar;

formulaga kiritilmaydigan va undagi belgilarga taalluqli boʻlmagan boshqa materiallar.

287. Qoʻshimcha materiallar ixtironing mohiyatini oʻzgartiradi deb eʼtirof etilganda, talabnoma beruvchiga bunday fikr kelish uchun qoʻshimcha materiallardagi qaysi maʼlumotlar asos boʻlganligi haqida maʼlum qilinadi. Talabnomani keyingi koʻrib chiqish qoʻshimcha materiallarda berilgan ixtiro formulasiga nisbatan, lekin talabnoma topshirilgan ustuvorlik sanasidagi ixtiro tavsifida va formulasida ochib berilgan belgilar boʻyicha davom ettiriladi.

288. Ixtironing vazifasini ifodalaydigan dastlabki umumiy tushuncha formulada boshqasi bilan almashtirilganda ular bir xil maʼnoda va bir-biriga bogʻliq boʻlganda, yaʼni ular toʻliq yoki qisman mos kelganda ixtiroga tegishli deb eʼtirof etiladi.

289. Quyidagi hollarda ixtiro formulasini oʻzgartirish talabnomadagi ixtiroga taalluqli deb hisoblanadi:

ixtiro obyektining turi oʻzgartirilganda, bunda yangidan koʻrsatilgan obyekt turi dastlabki formulada keltirilgan belgilarga nisbatan koʻproq mos kelganda;

birinchi talabnomadagi ixtiro obyekti “yangi vazifada qoʻllash” koʻrsatilgan yangi vazifadagi obyekt bilan almashtirilganda, agar obyekt toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ustuvorlik sanasigacha ommaga maʼlum boʻlmagan hollarda obyektni qoʻllashga doir talabnoma berilsa;

dastlabki koʻrsatilgan ixtiro obyektini “yangi vazifada qoʻllash” ixtiro obyektiga almashtirilganda, agar ustuvorlik sanasigacha ommaga maʼlum boʻlgan maʼlumotlardan talabnoma berilgan obyektdan faqat vazifasi bilan farqlanuvchi vosita maʼlumligi aniqlansa.

290. Qonunning 19-moddasiga muvofiq talabnoma beruvchi mohiyati boʻyicha ekspertiza qarori qabul qilingunga qadar ixtiro talabnomasini foydali model talabnomasiga oʻzgartirishi mumkin.

Ixtiro talabnomasi foydali model talabnomasiga oʻzgartirilganda uni ixtiroga talabnoma sifatida koʻrib chiqish toʻxtatiladi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabar beriladi.

Bunday oʻzgartirishda ixtiro talabnomasining ustuvorligi saqlab qolinadi va keyingi ish yuritish foydali modelga patent berish tartibiga muvofiq olib boriladi.

291. Ixtironing patentga layoqatlilik shartlariga muvofiqligi aniqlanganda, talabnoma beruvchiga taklif qilingan formula bilan ixtiroga patent berilishi mumkinligi haqida soʻrovnoma yuboriladi va ekspertiza xulosalariga nisbatan oʻz fikrini maʼlum qilish taklif etiladi.

Soʻrovnoma yuborilgan sanadan boshlab uch oy ichida talabnoma beruvchi oʻz fikrini maʼlum qilmaganda yoki ekspertizaning fikriga roziligi kelib tushganda soʻrovnomada bayon qilingan formula bilan patent berish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinadi va nashr etishda birinchi berilgan ixtiro tavsifidan foydalaniladi.

292. Talabnoma materiallari belgilangan talablarga zid emasligi haqidagi xulosaga kelinganda ixtiroga patent berish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinadi va talabnoma beruvchiga yuboriladi.

293. Ekspertiza tomonidan talabnoma materiallarining Qonun va mazkur Reglament qoidalariga zid ekanligining aniqlanishi ixtiroga patent berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilishga asos boʻladi.

294. Bitta mustaqil band va bogʻliq bandlarga ega boʻlgan koʻp zvenoli formulada taʼriflangan ixtironing mustaqil bandi patentga layoqatlilikning bironta shartiga muvofiq emasligi aniqlanganda, patent berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

295. Ixtirolar guruhidan iborat boʻlgan koʻp zvenoli formulaning mustaqil bandlarida taʼriflangan ixtirolarning biri yoki har xil muqobil belgilarni oʻz ichiga olgan belgilar majmuida patentga layoqatlilikning shartlaridan biriga muvofiq emasligi aniqlanib, talabnoma beruvchi formulani tuzatishdan yoki ushbu ixtiro belgisini formuladan chiqarib tashlashdan bosh tortganda koʻrsatilgan belgilar majmuiga patent berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi va unda patentga layoqatli deb aniqlangan boshqa ixtirolarning patentga layoqatli ekanligi eʼtirof etiladi.

296. Ixtiroga patent berish yoxud patent berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorda tegishli qarorni qabul qilish asoslari keltiriladi.

297. Talabnoma beruvchining xohishiga koʻra davlat ekspertizasi Markaz tomonidan tezkor tartibda, yaʼni talabnoma koʻrib chiqishga qabul qilingani toʻgʻrisida qaror chiqarilgan kundan eʼtiboran uch oy ichida oʻtkazilishi mumkin.

Davlat ekspertizasi talabnoma beruvchining bu haqidagi iltimosnomasiga asosan tezkor tartibda oʻtkaziladi. Bunda ekspertizani tezkor tartibda oʻtkazish haqidagi iltimosnoma vakolatli organga talabnoma bilan bir paytda yoki u topshirilgan sanadan eʼtiboran uch oy ichida taqdim qilinishi kerak.

298. Davlat ekspertizasini tezkor tartibda oʻtkazishda axborotni izlash talabnoma beruvchi va Markaz oʻrtasida tuziladigan shartnoma asosida oʻtkaziladi.

299. Davlat ekspertizasini tezkor tartibda oʻtkazishda axborotni izlash rasmiy ekspertiza yakunlangan kundan boshlab bir oy ichida amalga oshiriladi.

Davlat ekspertizasini tezkor tartibda oʻtkazish haqidagi iltimosnoma rasmiy ekspertiza yakunlangandan soʻng kelib tushganda axborotni izlash iltimosnoma kelib tushgan sanadan eʼtiboran bir oy ichida amalga oshiriladi.

300. Axborotni izlash natijalari boʻyicha hisobot tuziladi va hisobot quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oladi:

talabnoma raqami;

talabnomaning topshirilgan sanasi;

ixtironing nomi;

axborot izlash sohalarini tasniflovchi XPT rubrikasining indeksi, XPT rubrikasiga bogʻliq holda izlash koʻlamiga kiritilishi zarur boʻlgan mamlakatlar patent hujjatlarining roʻyxati, tegishli mavzu boʻyicha axborot manbalari;

axborot izlash mavzusi boʻyicha hujjatlar va ularning aniq qismlariga bibliografik maʼlumotlar koʻrinishidagi havolalar (talabnoma boʻyicha ilgariroq ustuvorlik soʻralganda talabnoma topshirish sanasidan oldin lekin talabnoma ustuvorligi sanasidan keyin nashr qilingan maʼlumotlar alohida belgilab qoʻyiladi);

ilgariroq ustuvorlikka ega boʻlgan, biroq eʼlon qilinmagan talabnomalar;

axborot izlashning tugatilgan sanasi.

Axborot izlashning hajmiga hamma foydalana oladigan har qanday axborot manbalari kiritilishi mumkin.

301. Axborot izlash yakunlangandan soʻng uning natijalari asosida mazkur Reglamentning 198 — 204 hamda 206 — 296-bandlariga muvofiq ixtironing patentga layoqatliligi tekshiriladi.

302. Belgilangan patent boji toʻlanganda vakolatli organ ixtironi mazkur Reglamentga 5-ilovaga muvofiq shakldagi Ixtirolar davlat reyestrida avtomatik tarzda roʻyxatdan oʻtkazadi. Bunda ixtiroga berilgan patent va uning ilovasi elektron shaklda axborot tizimi orqali talabnoma beruvchiga yuboriladi.

Ixtiro roʻyxatga olingani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar vakolatli organ tomonidan rasmiy axborotnomada eʼlon qilinadi.

Talabnoma beruvchining xohishiga koʻra ixtiroga berilgan patent va uning ilovasi pochta aloqasi orqali koʻrsatilgan manzilga yuborilishi mumkin.

7-bob. Xalqaro talabnomani topshirish va uni koʻrib chiqish

303. RSTga muvofiq vakolatli organ Oʻzbekiston Respublikasida xalqaro talabnomani qabul qiluvchi idora, xalqaro talabnomada koʻrsatilgan va tanlangan idora funksiyasini bajaradi. Vakolatli organ xalqaro talabnoma boʻyicha ish yuritishda RST, RSTning Yoʻriqnomasi (keyingi oʻrinlarda — Yoʻriqnoma), BIMT Xalqaro byurosi tomonidan chop etiladigan tegishli qoʻllanmalar, shuningdek, Qonun va mazkur Reglamentga amal qiladi.

304. Xalqaro talabnomani koʻrib chiqish boshlanadigan sana sifatida xalqaro talabnomaning ustuvorlik sanasidan eʼtiboran oʻttiz bir oylik muddatdan keyingi sana hisoblanadi.

Xalqaro talabnomaning davlat ekspertizasini koʻrsatilgan muddatdan avval boshlash haqidagi iltimosnoma xalqaro chop etish sanasigacha berilganda talabnomaning tarjimasi bilan birga xalqaro talabnomani qabul qiluvchi idora tomonidan tasdiqlangan va xalqaro topshirish sanasi belgilangan nusxasi taqdim etiladi.

305. Xalqaro talabnomani milliy fazaga oʻtkazish uchun talabnoma beruvchi tomonidan xalqaro talabnomaning ustuvorlik sanasidan eʼtiboran oʻttiz bir oy muddatda boshqa tilda topshirilgan xalqaro talabnoma arizasining tarjimasi, xalqaro talabnomaning nashr varagʻi, formulaning tarjimasi taqdim etiladi va bunda patent boji toʻlanadi. Xalqaro talabnoma arizasining tarjimasi oʻrniga mazkur Reglamentda nazarda tutilgan Oʻzbekiston Respublikasida ixtiroga patent berish haqidagi ariza topshirilishi mumkin.

306. Xalqaro talabnoma arizasining tarjimasiga talabnoma materiallarining tarjimalari xalqaro talabnomani topshirish sanasida topshirilgan koʻrinishda ilova qilinadi.

Oʻzgartirilgan formulali xalqaro talabnoma milliy fazaga oʻtkazilganda oʻzgartirilgan formulaning tarjimasi kiritilgan oʻzgartirishlarga nisbatan tushuntirishlarning tarjimasi bilan birga beriladi.

307. Xalqaro talabnoma ixtiro formulasi, tavsif va chizmalarga RSTning 34 (2b)-moddasiga muvofiq kiritilgan oʻzgartirishlarni hisobga olgan holda milliy fazaga oʻtkazilganda, Xalqaro dastlabki ekspertiza organi tomonidan qabul qilingan oʻzgartirishlar hisobga olingan xalqaro talabnomaning tarjimasi taqdim etiladi.

308. Mazkur Reglamentning 304 — 307-bandlarida koʻrsatilgan materiallar belgilangan muddatda taqdim etilmaganda xalqaro talabnoma boʻyicha ish yuritish toʻxtatiladi.

309. Milliy fazaga oʻtish muddati oʻtkazib yuborilgandan soʻng oʻn ikki oy ichida taqdim etilgan materiallar belgilangan patent boji toʻlanganda koʻrib chiqishga qabul qilinadi.

310. Xalqaro talabnomaning rasmiy ekspertizasini oʻtkazishda mazkur Reglamentning 179 — 197-bandlari talablariga rioya qilinganligi hamda quyidagilar tekshiriladi:

arizada keltirilgan maʼlumotlar xalqaro talabnomaning nashr varagʻida koʻrsatilgan bibliografiya maʼlumotlariga mosligi;

talabnoma beruvchining nomi oʻzgarganligi, mualliflar, soʻralayotgan ustuvorlik haqidagi hujjatlarning mavjudligi;

xalqaro patent izlash hisobotining mavjudligi;

xalqaro dastlabki ekspertiza xulosasining mavjudligi (agar u oʻtkazilgan boʻlsa).

311. Xalqaro patent izlash hisoboti va xalqaro dastlabki ekspertiza xulosasida ixtiro birligi talabi buzilgani haqida xulosa va ularning asoslanishi berilganda hamda talabnoma beruvchi tomonidan RSTning 17 (3a) va 34 (3a)-moddalarida nazarda tutilgan qoʻshimcha bojlar toʻlanmagani sababli xalqaro talabnomaning biron-bir qismlari boʻyicha xalqaro patent izlash hisoboti va xalqaro dastlabki ekspertiza xulosasi boʻlmaganda ushbu qismlar boʻyicha patent bojini toʻlash sharti bilan ekspertiza tomonidan koʻrib chiqishga qabul qilinadi.

Patent boji toʻlanmaganda, xalqaro talabnomaning faqat xalqaro patent izlash hisobotida berilgan va xalqaro dastlabki ekspertiza oʻtkazilgan qismlari koʻrib chiqishga qabul qilinadi.

8-bob. Yakunlovchi qoidalar

312. Qonunning 20-moddasiga muvofiq soʻrovnomaga talabnoma beruvchi tomonidan toʻliq javob uch oy ichida taqdim etiladi. Ushbu muddat ichida soʻralgan materiallarni taqdim etish imkoniyati boʻlmaganda, talabnoma beruvchining iltimosnomasiga koʻra javob berish oʻn ikki oydan oshmagan muddatga uzaytirilishi mumkin.

Muddatni uzaytirish toʻgʻrisidagi iltimosnoma taqdim etilganda belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi. Mazkur bandda nazarda tutilgan shartlarga rioya etilganda, muddat uzaytiriladi va bu haqida xabarnoma yuboriladi.

313. Talabnoma beruvchiga soʻrovnoma yuborilganda, tegishli ekspertiza muddati toʻxtatib turiladi.

314. Soʻrovnomaga belgilangan muddatda toʻliq javob berilmaganda yoki javobni topshirish muddatini uzaytirish shartlariga rioya etilmaganda, talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabarnoma yuboriladi.

315. Ekspertizaning soʻrovnomasiga javob xatini taqdim etishning oʻtkazib yuborilgan muddatlari talabnoma beruvchining iltimosnomasiga koʻra tiklanishi mumkin. Iltimosnoma talabnoma chaqirib olingan sanadan boshlab oʻn ikki oy ichida topshiriladi.

Iltimosnoma bilan birgalikda soʻrovnomaga toʻliq javob xati taqdim etiladi va belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi.

Mazkur bandning shartlariga rioya etilganda, talabnoma ish jarayoniga tiklanadi va bu haqida xabarnoma yuboriladi.

316. Talabnoma beruvchi talabnomaga aloqador ish yuritish bilan Axborot tizimi orqali tanishishi mumkin.

317. Soʻrovnoma, xabarnoma, davlat ekspertizasi qarorlari va ixtiroga beriladigan patent QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyish bilan tasdiqlanib yuboriladi.

318. Davlat ekspertizasi qarorlari ustidan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Apellyatsiya kengashiga belgilangan tartibda apellyatsiya berilishi mumkin.

319. Mazkur Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Ixtiroga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Ixtiroga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Talabnoma beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markazi, Adliya vazirligining (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) axborot tizimi yoki YIDXP yoxud pochta aloqasi orqali talabnoma topshiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Talabnoma beruvchi Talabnoma topshirish uchun patent bojini toʻlaydi. Talabnoma topshirish bilan bir vaqtda 3-bosqich Vakolatli organ 1. Talabnomani qabul qiladi. 2. Talabnomaning qayd raqami va kelib tushgan sanasi koʻrsatilgan xabarnomani tegishli ravishda vakolatli organning axborot tizimi yoki YIDXP orqali talabnoma beruvchiga yuboradi. Patent boji toʻlanganidan soʻng avtomatik tarzda 4-bosqich “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasi 1. Talabnomaning rasmiy ekspertizasini amalga oshiradi. 2. Rasmiy ekspertiza natijasi boʻyicha talabnomani koʻrib chiqish uchun qabul qilingani toʻgʻrisidagi qarorni talabnoma beruvchiga yuboradi. Talabnoma axborot tizimida qabul qilingan sanadan boshlab ikki oy oʻtgandan soʻng bir oy davomida 5-bosqich Talabnoma beruvchi Talabnomaning mohiyati boʻyicha ekspertizasini amalga oshirish uchun iltimosnoma taqdim etadi va patent bojini toʻlaydi. Talabnoma beruvchining xohishiga koʻra talabnoma bilan bir vaqtda yoki 3 yil ichida 6-bosqich “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasi 1. Talabnomaning mohiyati boʻyicha ekspertizani amalga oshiradi. 2. Ekspertiza natijasi boʻyicha soʻrovnoma yoki ixtironi roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi qarorni talabnoma beruvchiga yuboradi. Talabnoma kelib tushgan sanadan boshlab oʻn sakkiz oydan soʻng 6 oy davomida (ekspertizani tezkor tartibda oʻtkazish yuzasidan iltimosnoma kelib tushgan sanadan boshlab 3 oy mobaynida) 7-bosqich Talabnoma beruvchi Ixtironi roʻyxatdan oʻtkazish, maʼlumotlarni eʼlon qilish, patent berish va patentning amal qilish muddati uchun patent bojini toʻlaydi. Roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi qaror joʻnatilgan sanadan boshlab 3 oy mobaynida 8-bosqich Vakolatli organ Ixtironi roʻyxatdan oʻtkazadi, maʼlumotlarni rasmiy axborotnomada eʼlon qiladi va muhofaza hujjatini beradi. Patent boji toʻliq toʻlanganda avtomatik tarzda

Ixtiroga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

NAMUNA Ixtiroga patent berish haqida ARIZA (21) Talabnomaning qayd raqami: ____________________________ (22) Talabnomaning kelib tushgan sanasi: ____________________________ Yozishmalar uchun manzil: ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ Telefon: ____________________________ (85) Xalqaro talabnomani milliy fazaga oʻtkazish sanasi: ____________________________ (86) _______________________________________ (xalqaro talabnomaning qabul qiluvchi idora tomonidan belgilanadigan qayd raqami va xalqaro topshirish sanasi) (87) _______________________________________ (xalqaro talabnomani xalqaro eʼlon qilish raqami va sanasi) Ixtiroga patent berish haqida ARIZA Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (54) Ixtironing nomi: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (71) Talabnoma beruvchi: ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ (jismoniy shaxslar uchun F.I.O, yoki yuridik shaxsning taʼsis hujjati boʻyicha toʻliq nomi) STIR yoki JSHSHIR (mahalliy talabnoma beruvchilar uchun) : ____________________________ ____________________________ ____________________________ BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u oʻrnatilgan boʻlsa) : ____________________________ ____________________________ Ixtiro ustuvorligini quyidagi sanadan belgilashingizni soʻrayman: □ birinchi talabnoma topshirilgan sanadan (“Ixtirolar, foydali modellar va sanoat namunalari toʻgʻrisida”gi Qonunning (keyingi oʻrinlarda — Qonun) 18-moddasi ikkinchi qismi ikkinchi xatboshisi ); □ vakolatli organga oldinroq topshirilgan talabnomaning kelib tushish sanasidan (Qonunning 18-moddasi ikkinchi qismi uchinchi xatboshisi ); □ oldinroq topshirilgan talabnomaga qoʻshimcha materiallarning kelib tushish sanasidan (Qonunning 18-moddasi ikkinchi qismi toʻrtinchi xatboshisi ); □ ajratilgan alohida talabnomaga birinchi talabnomaning ustuvorlik sanasidan. (31) Birinchi (oldin topshirilgan, dastlabki) talabnoma raqami (32) Soʻralayotgan ustuvorlik sanasi (33) BIMT ST.3 standarti boʻyicha talabnoma topshirayotgan tomonning mamlakat kodi (konvensiya ustuvorligi soʻralganda) □ (74) Vakil ( F.I.O. yoki nomi, patent vakilining roʻyxat raqami, pochta manzili ) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Telefon:____________________ Ilova qilingan hujjatlarning roʻyxati: Sahifalar soni □ tavsif Nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi roʻyxati □ formula (mustaqil bandlar soni) □ chizmalar va boshqa materiallar □ referat □ patent vakili vakolatlarini tasdiqlovchi ishonchnoma □ birinchi talabnomaning nusxasi ( konvensiya ustuvorligi soʻralganda ) □ talabnomaning tarjimasi Boshqa hujjatlar (koʻrsatilsin) (72) Muallif (F.I.O. rezidentlar uchun ish joyi, lavozimi va ilmiy darajasi koʻrsatiladi) Turar joy manzili, BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u oʻrnatilgan boʻlsa) JSHSHIR (rezidentlar uchun) ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ __________________________________________________________ QR-kod __________________________________________________________ talabnoma beruvchi yoki vakil

Ixtiroga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

NAMUNA Talabnomaga tuzatishlar, aniqliklar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ARIZA Kelib tushgan sanasi _______________________________ Qayd raqami _______________________________ Talabnomaga tuzatishlar, aniqliklar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ARIZA Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (21) Talabnomaning qayd raqami (22) Talabnomaning kelib tushgan sanasi Mazkur arizani taqdim etgan holda talabnoma materiallariga quyidagi tuzatish, aniqlik va qoʻshimchalar kiritishingizni soʻrayman: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Tuzatish, aniqlik va qoʻshimchalar kiritilgan maʼlumotlar: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Arizaga ilovalar: ___________________________________________________________ QR-kod ___________________________________________________________ talabnoma beruvchi yoki vakil

Ixtiroga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

NAMUNA Ixtiroga patent berish haqidagi talabnomaga huquqni topshirish DALOLATNOMASI Ixtiroga patent berish haqidagi talabnomaga huquqni topshirish DALOLATNOMASI Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Talabnomaning qayd raqami Talabnomaning kelib tushgan sanasi Quyida huquq topshirayotgan shaxs huquqni oluvchi shaxsga ixtiroga patent berish haqidagi talabnomaga boʻlgan huquqni imzo chekkan holda topshiradi. Huquqni topshirayotgan shaxs: STIR yoki JSHSHIR (rezidentlar uchun) : _________________________ BIMT ST. 3 standarti boʻyicha mamlakat kodi ( agar u oʻrnatilgan boʻlsa ): _________________________ Nomi (ismi): _________________________________________________________________________________________ Pochta manzili: _________________________________________________________________________________________ Telefon: _______________________ Huquqni oluvchi shaxs: STIR yoki JSHSHIR (rezidentlar uchun) : _________________________ BIMT ST. 3 standarti boʻyicha mamlakat kodi ( agar u oʻrnatilgan boʻlsa ): _________________________ Nomi (ismi): _________________________________________________________________________________________ Pochta manzili: _________________________________________________________________________________________ Telefon: ________________________ Huquqni topshirayotgan shaxs imzosi* Huquqni oluvchi shaxs imzosi* ___________________ _________________________ Imzolangan sana Imzolangan sana

Ixtiroga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

NAMUNA Ixtirolar DAVLAT REYESTRI (11) Patent raqami (12) Hujjat turining soʻzli shakli (13) BIMTning ST. 16 standarti boʻyicha hujjat turining kodi (15) Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana (18) Patent amal qilish muddatining tugashi (19) Nashr qilayotgan davlatning kodi (21) Talabnomaning qayd raqami (22) Talabnomaning kelib tushgan sanasi (23) Boshqa sanalar, shu jumladan, oldin topshirilgan talabnomaga qoʻshimcha materiallar kelib tushgan sana (31) Ustuvorlik soʻralgan talabnomaning qayd raqami (32) Ustuvorlik soʻralgan talabnomaning kelib tushgan sanasi (33) Ustuvorligi belgilangan davlat kodi (45) Eʼlon qilingan sana va rasmiy axborotnoma raqami (51) XPT indekslari (54) Ixtiro nomi (56) Ekspertiza jarayonida inobatga olingan manbalarga havolalar (57) Ixtironing referati (62) Ajratib olingan talabnoma boʻyicha birinchi talabnomaning qayd raqami va sanasi (63) Oldin topshirilgan talabnomaning qayd raqami va sanasi (71) Talabnoma topshiruvchilarning ismi (nomi) (72) Muallif (73) Huquq egasi (74) Vakil (85) RST shartnomasining 23 (1) yoki 40 (1)-moddalariga muvofiq xalqaro talabnoma milliy bosqichga oʻtgan sanasi (86) RST shartnomasi orqali topshirilgan talabnomaning maʼlumotlari, shu jumladan, xalqaro talabnoma topshirilgan sanasi, roʻyxatdan oʻtkazish raqami hamda ixtiyoriy ravishda eʼlon qilingan xalqaro talabnoma dastlab qaysi tilda topshirilgani (xalqaro talabnomalar asosida berilgan Oʻzbekiston Respublikasi patentlari uchun) (87) RST shartnomasi xalqaro talabnomasini nashr etishga oid maʼlumotlar, shu jumladan, xalqaro nashr sanasi, xalqaro nashr raqami va ixtiyoriy ravishda xalqaro talabnomaning nashr etilgan tili (xalqaro talabnomalar asosida berilgan Oʻzbekiston Respublikasi patentlari uchun) (98) Yozishmalar uchun manzil

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 10-iyundagi 297-son qaroriga 2-ILOVA

Foydali modelga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) Oʻzbekiston Respublikasining “Ixtirolar, foydali modellar va sanoat namunalari toʻgʻrisida”gi Qonuniga (keyingi oʻrinlarda — Qonun) asosan foydali modelga patent berish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Davlat xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan koʻrsatiladi.

3. Foydali modelga patent berish haqidagi talabnomani (keyingi oʻrinlarda — talabnoma) topshirish va davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha boshqa harakatlar soʻralayotgan yuridik yoki jismoniy shaxs (keyingi oʻrinlarda — talabnoma beruvchi) tomonidan bevosita yoxud vakili (patent vakili yoki ishonchli shaxs) orqali roʻyxatdan oʻtkaziladi.

4. Davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha koʻrsatiladi.

2-bob. Foydali modelning patentga layoqatlilik shartlari

5. Qonunning 7-moddasiga muvofiq, agar foydali model sifatida koʻrsatilgan obyekt yangi va uni sanoatda qoʻllash mumkin boʻlsa, u huquqiy muhofaza qilinadi.

6. Foydali modelning muhim belgilari majmui texnika taraqqiyoti darajasidan maʼlum boʻlmasa, u yangi deb hisoblanadi.

7. Texnika taraqqiyoti darajasi foydali model ustuvorligi sanasiga qadar jahonda ommaga oshkor boʻlgan har qanday maʼlumotlarni oʻz ichiga oladi.

8. Agar foydali modeldan amalda foydalanish mumkin boʻlsa, uni sanoatda qoʻllash mumkin deb hisoblanadi.

9. Qonunning 7-moddasi oltinchi qismiga muvofiq har qanday sohada mahsulot yoki usulga taalluqli boʻlgan texnik yechim foydali model sifatida eʼtirof etiladi.

10. Foydali model sifatida mahsulotga qurilma, modda, mikroorganizm shtammi, oʻsimlik yoki hayvon hujayralarining turlari kiradi.

11. Qurilmalarga konstruksiyalar, konstruktiv elementlar yoki konstruktiv elementlar majmui boʻlgan hamda funksional-konstruktiv birlikni tashkil qilgan buyumlar, mashinalar, asboblar, apparatlar, uskunalar, mahkamlovchi buyumlar, mashina detallari, aloqa vositalari, qurilish konstruksiyalari va boshqalar kiradi.

12. Moddalarga:

kimyoviy birikmalar, shuningdek, shartli ravishda yuqori molekulyar birikmalar va gen injeneriyasi mahsulotlari boʻlgan rekombinant nuklein kislotalar, vektorlar va boshqalar;

kompozitsiyalar (tarkiblar, aralashmalar, qotishmalar, eritmalar va boshqalar);

yadroviy parchalanish mahsulotlari kiradi.

13. Mikroorganizmlar shtammlari, oʻsimlik yoki hayvon hujayralarining turlariga (liniyalariga):

bakteriyalar, viruslar, bakteriofaglar, mikrosuv oʻtlari, mikroskopik zamburugʻlar va boshqalarning shtammlari;

oʻsimlik yoki hayvon hujayralarining turlari (liniyalari), shu jumladan, hujayralarning klonlari;

mikroorganizmlar, oʻsimlik yoki hayvon hujayralari turlarining (liniyalarining) konsorsiumlari;

mikroorganizmlar, oʻsimlik yoki hayvonning plazmidlari, vektorlari, barqaror transformatsiyalangan hujayralarni oʻz ichiga olgan genetik konstruksiyalar, transgen oʻsimliklar va hayvonlar kiradi.

14. Foydali model sifatida usulga moddiy vositalar yordamida moddiy obyekt ustida bajariladigan oʻzaro bogʻlangan harakatlar kiradi.

15. Quyidagilar foydali model sifatida eʼtirof etilmaydi:

ilmiy nazariyalar va matematika usullari;

tashkil etish va boshqarish usullari;

shartli belgilar, jadvallar, qoidalar;

aqliy operatsiyalarni bajarish qoidalari va usullari;

elektron hisoblash mashinalari uchun algoritmlar va dasturlar;

binolar, inshootlar, hududlarni rejalashtirish loyihalari va chizma tarhlari;

estetika talablarini qanoatlantirishga yoʻnaltirilgan, buyumlarning faqat tashqi koʻrinishiga oid yechimlar;

integral mikrosxemalarning topologiyalari;

oʻsimlik navlari va hayvon zotlari;

jamoat manfaatlari, insonparvarlik va axloq qoidalariga zid yechimlar.

3-bob. Talabnomaga doir talablar

16. Qonunning 16-moddasi birinchi qismiga muvofiq talabnoma bitta foydali modelga yoki yagona ijodkorlik fikrini (foydali model birligi talabini) tashkil etgan tarzda bir-biri bilan uzviy bogʻlangan foydali modellar guruhiga taalluqli boʻlishi kerak.

17. Foydali model formulasida bitta foydali model tavsiflanganda, foydali model birligi talabiga rioya etilgan deb hisoblanadi.

18. Foydali model formulasida quyidagi bir guruhdagi foydali modellar tavsiflanganda, foydali model birligi talabiga rioya etilgan deb hisoblanadi:

foydali model formulasida bir turdagi (bir qancha qurilmalar, bir qancha turlar va boshqalar), bir xil maqsadda foydalanishga moʻljallangan, tubdan aynan bir xil yoʻl (variantlar) bilan aynan bir xil texnik natijani olishni taʼminlaydigan obyektlarga taalluqli foydali modellar guruhi;

biri ikkinchisini olish (tayyorlash) uchun moʻljallangan foydali model (masalan, qurilma yoki modda va qurilma yoki moddani butunlay yoki ularning bir qismini olish usuli);

biri ikkinchisini amalga oshirish uchun moʻljallangan foydali model (masalan, usul va usulni butunlay yoki uning harakatlaridan birini oshirish uchun qurilma);

biri ikkinchisidan (ikkinchisida) foydalanish uchun moʻljallangan foydali model (masalan, usulda foydalanish uchun moʻljallangan usul va qurilma, usul yoki qurilma va uning bir qismi, qurilma yoki moddani ulardan yangi maqsadda foydalanish uchun qoʻllash va ushbu maqsadga muvofiq ulardan foydalanish usuli, qurilma yoki moddadan yangi maqsadda foydalanish va tarkibiy qismi boʻlgan qurilma yoki kompozitsiya).

19. Talabnoma quyidagi hujjatlarni oʻz ichiga oladi:

foydali modelga patent berish haqida ariza (keyingi oʻrinlarda — ariza);

foydali modelning uni amalga oshirish uchun yetarli boʻlgan darajada toʻliq ochib berilgan tavsifi;

foydali model mohiyatini aks ettiruvchi va uning tavsifiga toʻla muvofiq boʻlgan foydali model formulasi;

foydali model mohiyatini tushunish uchun zarur boʻlganda chizmalar va boshqa materiallar;

referat.

20. Boshqa tilda topshirilgan hujjatlar ularning tarjimalari boshqa tilda topshirilgan hujjatlar kelib tushgan sanadan boshlab ikki oy muddat ichida topshirilganda, vakolatli organga kelib tushgan sanadan boshlab topshirilgan deb hisoblanadi, aks holda hujjatlar ularning tarjimalari kelib tushgan sanadan boshlab topshirilgan deb hisoblanadi.

21. Konvensiya ustuvorligi soʻrab topshirilgan talabnomaga (keyingi oʻrinlarda — konvensiya talabnomasi) talabnoma beruvchi tomonidan Sanoat mulkini muhofaza qilish boʻyicha Parij konvensiyasi (1883-yil) (keyingi oʻrinlarda — Parij konvensiyasi) qatnashchisi boʻlgan davlatda topshirilgan birinchi talabnomaning tasdiqlangan nusxasi va uning tarjimasi ilova qilinadi. Ular konvensiya talabnomasi vakolatli organga kelib tushgan sanadan boshlab uch oy muddatdan kechiktirilmay topshiriladi. Birinchi talabnoma nusxasining tarjimasi talabnoma beruvchi tomonidan imzolanadi.

Birinchi talabnoma topshirilgan sanadan oʻn ikki oy oʻtgandan keyin, lekin ikki oydan kechiktirmay topshirilgan talabnoma boʻyicha konvensiya ustuvorligi soʻralganda tegishli patent boji toʻlanadi.

22. Konvensiya ustuvorligini belgilash toʻgʻrisidagi iltimosnoma talabnoma topshirishda (arizaning tegishli grafasida keltiriladi) yoki vakolatli organga talabnoma kelib tushgan sanadan boshlab ikki oy muddat davomida topshirilishi mumkin.

23. Yangi mikroorganizm shtammi, oʻsimlik va hayvon hujayralari turlariga (liniyalari) oid patent berish haqidagi talabnomaga shtammning rasmiy vakolatga ega boʻlgan depozitariyda saqlanayotgani toʻgʻrisidagi hujjat ilova qilinadi.

24. Nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi roʻyxatini oʻz ichiga olgan talabnomaga aynan ushbu roʻyxat yozilgan va Butunjahon intellektual mulk tashkilotining (keyingi oʻrinlarda — BIMT) tegishli standarti talablariga muvofiq tayyorlangan axborot (.pdf va .docx formatlarida) ilova qilinadi.

25. Foydali modelga patent berish haqidagi ariza mazkur Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shaklda topshiriladi.

26. Arizaning 21-kodli “Talabnomaning qayd raqami”, 22-kodli “Talabnomaning kelib tushgan sanasi”, 85-kodli “Xalqaro talabnomani milliy fazaga oʻtkazish sanasi” grafalari ariza vakolatli organga kelib tushgandan keyin rekvizitlarni kiritish uchun moʻljallangan.

27. Arizaning “Yozishmalar uchun manzil” grafasida xat oluvchining nomi (yuridik shaxslar uchun) yoki ismi (jismoniy shaxslar uchun), shuningdek, joylashgan joyi (pochta manzili), telefon raqami, elektron pochtasidan kamida biri koʻrsatiladi. Ushbu maʼlumotlar uchinchi shaxslar huquq egasi bilan bogʻlanishi uchun ochiq hisoblanadi.

28. Arizaning 86-kodli va 87-kodli grafalari Patent kooperatsiyasi toʻgʻrisidagi shartnomaga (Patent Cooperation Treaty) (Vashington, 1970-yil) (keyingi oʻrinlarda — RST) muvofiq topshirilgan foydali model uchun xalqaro talabnoma (keyingi oʻrinlarda — xalqaro talabnoma) Oʻzbekiston Respublikasida xalqaro talabnomani koʻrib chiqish jarayoniga (keyingi oʻrinlarda — milliy faza) oʻtkazilgan hollarda talabnoma beruvchi tomonidan toʻldiriladi.

86-kodli grafada foydali modelga xalqaro talabnomaning qabul qiluvchi idora tomonidan belgilanadigan qayd raqami va xalqaro topshirish sanasi keltiriladi.

87-kodli grafada foydali modelga xalqaro talabnomaning xalqaro eʼlon qilish raqami va sanasi keltiriladi.

29. Arizaning 54-kodli “Foydali modelning nomi” grafasida talabnoma berilgan foydali modelning (foydali modellar guruhining) nomi keltiriladi va ushbu nom foydali modelning tavsifidagi nomga mos boʻlishi kerak.

30. Arizaning 71-kodli “Talabnoma beruvchi” grafasida talabnoma beruvchi toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

yuridik shaxsning rasmiy nomi (taʼsis hujjati boʻyicha) yoki jismoniy shaxsning toʻliq F.I.O, shuningdek:

rezidentlar uchun STIR yoki JSHSHIR, joylashgan joyi yoki turar joyi manzili;

norezidentlar uchun ism va nomlarning transliteratsiyasi hamda BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u oʻrnatilgan boʻlsa).

Patent bir necha shaxs nomiga soʻralayotganda yuqorida keltirilgan maʼlumotlar ularning har biri uchun alohida keltiriladi.

31. Arizaning ustuvorlikni belgilash toʻgʻrisidagi iltimosnoma koʻrsatilgan grafasi vakolatli organga talabnoma kelib tushgan sanadan oldinroq ustuvorlik soʻralayotganda toʻldiriladi.

Konvensiya ustuvorligi soʻralayotganda arizaning 33-kodli “BIMT ST.3 standarti boʻyicha talabnoma topshirilgan mamlakat kodi” grafasida birinchi talabnoma topshirilgan mamlakat kodi koʻrsatiladi.

32. Talabnoma beruvchi tomonidan ishlar uning vakili orqali amalga oshirilganda, arizaning 74-kodli “Vakil” grafasida quyidagi maʼlumotlar keltiriladi: vakilning toʻliq F.I.O yoki ismi, roʻyxat raqami (patent vakili boʻlsa), joylashgan joyi oyi (pochta manzili), telefon raqami.

33. Arizaning “Ilova qilingan hujjatlar” grafasida talabnomaga aloqador hujjatlar biriktiriladi.

Foydali model tavsifida “Nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi roʻyxati” boʻlimi mavjud boʻlganda tegishli grafalarda sahifalarning umumiy miqdori koʻrsatiladi.

Talabnomada koʻrsatilgan nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi roʻyxati mazkur Reglamentning 24-bandiga muvofiq taqdim etiladi.

34. Arizaning 72-kodli “Muallif” grafasida quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

muallifning familiyasi, ismi, otasining ismi, fuqaroligi, shuningdek:

rezidentlar uchun JSHSHIR, ish joyi, lavozimi va ilmiy darajasi, BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi;

norezidentlar uchun BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar kod belgilangan boʻlsa).

35. Foydali model nomi aniq, qisqa boʻlib, foydali model mohiyatiga mos kelishi, foydali model tegishli boʻlgan obyektning umumiy tushunchasini aniqlanishi va obyektning vazifasini tavsiflanishi (uning bajaradigan funksiyasini yoki texnikaning qaysi sohasiga oid ekanligini koʻrsatishi) kerak.

36. Foydali model nomi, qoida tariqasida, Xalqaro patent tasnifining (keyingi oʻrinlarda — XPT) maʼlum rubrikasiga mos kelishi kerak. Foydali model mohiyatiga mos rubrikani aniqlash mumkin boʻlmaganda, foydali modelning nomi umumqabul qilingan terminologiyaga muvofiq koʻrsatiladi.

37. Foydali model nomida “masalan” va “xususan” kabi iboralar qoʻllanilmaydi.

38. Foydali model nomi atamaga xos yoki tavsiflovchi boʻlishi mumkin.

Atamaga xos nomlash texnikaning shu soha mutaxassisiga maʼlum boʻlgan obyektning muhim belgilari majmuini ular sanab oʻtilgani yoki sanab oʻtilmaganidan qatʼiy nazar, tavsiflashi kerak.

Tavsiflovchi nom obyektning vazifasi va uning texnikaga oid bir yoki turli xil sohalarda bajaradigan funksiyasi haqida tasavvur berishi kerak.

39. Foydali model nomi birlikda ifodalanadi, birlikda ishlatilmaydigan nomlar, umumiy tuzulma formulasi bilan aniqlanadigan kimyoviy birikmalarga oid foydali modellarning nomlari bundan mustasno.

40. Alohida kimyoviy birikmaga oid foydali model nomiga kimyoda qabul qilingan nomenklatura boʻyicha nomi kiritiladi, shuningdek, uning qanday aniq vazifada ishlatilishiga doir koʻrsatmasi, biologik faol birikmalar uchun biologik faollik turi keltiriladi.

Tuzilishi aniqlanmagan yuqori molekulyar birikmalarni olish usullariga oid foydali model nomiga birikmaning nomi va zarur boʻlganda, uning vazifasi toʻgʻrisida koʻrsatma kiritiladi.

Aniqlanmagan tarkibli modda-aralashmani olish usuliga oid foydali model nomiga vazifasi toʻgʻrisida koʻrsatma yoki ushbu moddaning biologik faollik xususiyatlarini koʻrsatuvchi tushunchalar kiritiladi.

41. Mikroorganizm shtammi, oʻsimlik yoki hayvon hujayralari turlariga (liniyalari) oid foydali modellar nomiga biologik obyektning lotin tilidagi oila turkumi va turiga oid nomi, shtamm turi va vazifasi koʻrsatilgan holda kiritiladi.

Genetik konstruksiyaga taalluqli foydali modelga uning vazifasi koʻrsatilgan holda nomlanishi kiritiladi.

42. Avvaldan maʼlum boʻlgan qurilma, usul, modda, shtammni yangi maqsadda qoʻllanilishiga oid boʻlgan foydali model nomi tegishli obyekt uchun qabul qilingan qoidalarga binoan tuziladi va avvaldan maʼlum boʻlgan obyektning yangi vazifasini tavsiflaydi.

43. Biri ikkinchisini olish (tayyorlash), amalga oshirish yoki foydalanish uchun moʻljallangan obyektlarga oid foydali modellar guruhining nomi bitta foydali modelning toʻliq nomi va ikkinchisining qisqartirilgan nomini oʻz ichiga oladi.

Biri boshqasida foydalanish uchun moʻljallangan obyektlarga oid foydali modellar guruhining nomi guruhga kirgan foydali modellarning toʻliq nomi bilan ataladi. Variantlarga oid foydali modellar guruhining nomi bitta foydali modelning nomidan iborat boʻlib, “variantlar” degan soʻz bilan toʻldiriladi.

44. Foydali model nomi zarur boʻlganda lotin alifbosi simvollarini va arab raqamlarini oʻz ichiga oladi.

Foydali model nomiga atoqli otlar, norasmiy iboralar, abbreviaturalar, reklama, tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilari, geografik koʻrsatkichlar, tovar kelib chiqqan joy nomlari, firma nomlari, geografik nomlar, “va boshqalar” soʻzlari hamda foydali modelni aniqlash maqsadlariga xizmat qilmaydigan boshqa soʻzlar kiritilmaydi.

45. Tavsif foydali model nomini keltirish bilan boshlanadi. Talabnoma berilayotgan foydali model tegishli boʻlgan XPT amaldagi tahriri rubrikasi belgilanganda, ushbu rubrikasining indeksi foydali model nomi oldida keltiriladi.

Tavsif quyidagi boʻlimlarni oʻz ichiga oladi:

foydali model oid boʻlgan texnika sohasi;

texnika darajasi;

foydali model mohiyati;

chizmalar va boshqa materiallar roʻyxati (agar ular boʻlsa);

foydali modelni amalga oshirish mumkinligini tasdiqlovchi maʼlumotlar;

nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi roʻyxati (agar foydali modelni tavsiflash uchun bunday ketma-ketlikdan foydalanilgan boʻlsa).

Tavsif boʻlimi oʻrniga manbalarda (adabiyot, avval topshirilgan talabnomadagi foydali model tavsifi, muhofaza hujjatidagi foydali model tavsifi va boshqalarda) keltirilgan maʼlumotlarga havola qilinishi mumkin emas.

46. Tavsifning “Foydali model oid boʻlgan texnika sohasi” boʻlimida foydali model qoʻllanadigan soha koʻrsatiladi. Bunday sohalar bir nechta boʻlganda, ular orasidan qaysi birida koʻproq qoʻllanilishi koʻrsatiladi.

47. Tavsifning “Texnika darajasi” boʻlimida talabnoma beruvchiga maʼlum boʻlgan foydali model analoglari keltiriladi.

Foydali modelning analogi sifatida foydali modelning ustuvorlik sanasigacha ommaviy tarzda oshkor etilgan axborot manbaidan maʼlum boʻlgan, foydali modelning muhim belgilari majmuiga oʻxshash belgilar bilan tavsiflangan va foydali model bajaradigan vazifani amalga oshiradigan vosita koʻrsatiladi.

48. Analogni taʼriflashda ochib berilgan axborot manbalarining bibliografik maʼlumotlari, analogning belgilari talabnoma berilayotgan foydali modelning muhim belgilari bilan mos keladiganlari ajratib koʻrsatilgan holda keltiriladi, shuningdek, texnik natija olishga toʻsqinlik qiluvchi sabablar koʻrsatiladi.

49. Foydali model analoglari orasidan foydali modelga muhim belgilar majmui boʻyicha eng yaqin boʻlgan analog ajratib koʻrsatiladi.

50. Foydali model aniq vazifaga yoki biologik faol xususiyatlarga ega boʻlgan, aniqlanmagan tarkibli aralashmani olish usuliga oid boʻlganda, analog sifatida xuddi shunday vazifaga va biologik faol xususiyatga ega boʻlgan aralashmalar olish usuli koʻrsatiladi.

Foydali model yangi alohida kimyoviy, shuningdek, yuqori molekulyar birikma olish usuliga yoki gen injeneriyasi obyektiga oid boʻlganda, unga oʻxshash analogni olish usuli haqida maʼlumotlar keltiriladi.

Modda produtsentiga (mikroorganizm shtammi, oʻsimlik va hayvon hujayralari turlari (liniyalari)) oid boʻlgan foydali modelning eng yaqin analogini tavsiflashda hosil boʻladigan modda haqida maʼlumotlar keltiriladi.

Foydali model avval maʼlum boʻlgan mahsulot yoki usulni yangi maqsadda qoʻllashga oid boʻlganda, uning analoglariga xuddi shu vazifada ishlatiladigan maʼlum mahsulot yoki usul kiritiladi.

Foydali modellar guruhini tavsiflashda analoglar haqidagi maʼlumotlar har bir foydali model uchun alohida keltiriladi.

51. “Foydali model mohiyati” boʻlimida foydali model texnik natijaga erishish uchun muhim boʻlgan belgilar majmui orqali ifodalanib, uni amalga oshirish yetarli ravishda toʻliq ochib berilishi kerak.

Belgilar erishiladigan texnik natijaga taʼsir koʻrsatadigan (texnik natija bilan sabab-oqibat bogʻlanishiga ega) boʻlganda muhim belgilar hisoblanadi.

Ushbu boʻlimda foydali model hal qilishi kerak boʻlgan vazifa foydali model amalga oshirilganda erishiladigan texnik natija koʻrsatilgan holda ochib beriladi, shuningdek foydali modelni tavsiflovchi barcha muhim belgilar keltiriladi, eng yaqin analogdan farqlanuvchi belgilar ajratiladi, bunda soʻralayotgan huquqiy muhofaza hajmi tatbiq qilinadigan barcha holatlarda texnik natijani olishni taʼminlaydigan belgilar yigʻindisi va foydali modelni faqat aniq holatlarda, bajarilishining aniq shakllarida yoki undan foydalanishning alohida sharoitlarida tavsiflovchi belgilar koʻrsatiladi.

52. Nukleotidlar yoki aminokislotalar ketma-ketligidan belgini tavsiflash uchun foydalanilganda ularning ketma-ketliklari “SEQ ID NO …”ning roʻyxatidagi raqami koʻrinishida taqdim etiladi.

53. Belgining tavsifini ushbu belgi ochib berilgan axborot manbaiga havola qilingan holda almashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Biron-bir sohadagi umumeʼtirof etilgan bilimlarga asoslangan dalillarni axborot manbaini koʻrsatmasdan keltirish mumkin.

54. Texnik natija oʻzi bilan foydali modelni namoyon qiluvchi vositani amalga oshirishda (tayyorlashda) yoki undan foydalanishda olinishi mumkin boʻlgan texnik samara, xususiyat, hodisa va boshqalarning tavsifini ifodalaydi.

Foydali model bir nechta texnik natijani olishni taʼminlaganda ularni koʻrsatish tavsiya etiladi.

Texnik natija, shu jumladan:

ishqalanish koeffitsiyentini kamaytirish (oshirish);

qisilib qolishining oldini olish;

tebranishini kamaytirish;

biror organda qon aylanishini yaxshilash;

dori-preparat taʼsirini toʻplash yoki uning zaharliligini kamaytirish;

ishchi organning muhit bilan aloqasini yaxshilash;

signal shaklining oʻzgarishini kamaytirish;

suyuqlik sizib oʻtib ketishini kamaytirish;

yorilishining oldini olish;

vaksinaning immunogenligini oshirish orqali ifodalanishi mumkin.

55. Foydali model yaratilishida maʼlum vazifaga ega boʻlgan texnik vositalar koʻlamini kengaytirish yoki birinchi marta shunday texnik vositalar olish vazifasi hal qilinayotganda, texnik natija shu vazifani amalga oshirishdan iborat boʻladi va buni maxsus taʼkidlash talab qilinmaydi.

56. Foydali modellar guruhi uchun mazkur Reglamentning 51 , 52 va 54-bandlarida koʻrsatilgan maʼlumotlar har bir foydali model uchun alohida keltiriladi.

57. Mikroorganizm shtammi, oʻsimlik va hayvon hujayralari turlarini (liniyalari) tavsiflashda ularning oʻzlari kelib chiqqan yoki eng yaqin shtammdan farq qiluvchi belgilari koʻrsatiladi.

58. Avval maʼlum boʻlgan mahsulot yoki usulni yangi maqsadda qoʻllashga oid foydali modelni tavsiflashda maʼlum obyektning tavsifi keltiriladi va ular koʻrsatilgan adabiyotning bibliografik maʼlumotlari beriladi hamda uning maʼlum boʻlgan va yangi vazifasi koʻrsatiladi.

59. Qurilmani tavsiflash uchun quyidagi belgilar ishlatiladi:

konstruktiv element mavjudligi;

elementlar orasidagi bogʻliqlik mavjudligi;

elementlarning oʻzaro joylashganligi;

elementning yoki umuman qurilmaning bajarilish shakli, xususan, geometrik shakli;

elementning parametrlari va boshqa tavsiflari hamda ular oʻrtasidagi oʻzaro bogʻliqlik;

element yoki umuman qurilma tayyorlangan material;

element funksiyasini bajaruvchi muhit.

Qurilmani taʼriflash uchun umuman qurilmada yoki uning biror elementida qurilmaning ishlashi yoki vazifasini bajarishi uchun taʼsir etmaydigan (soʻzli, tasviriy yoki aralash) belgilardan foydalanish mumkin emas.

60. Usulni tavsiflash uchun quyidagi belgilar ishlatiladi:

harakat yoki harakatlar majmuining mavjudligi;

harakatlarni vaqt boʻyicha bajarish tartiblari (ketma-ket, bir vaqtda, har xil kombinatsiyalar va boshqalarda);

harakatlarning bajarish shartlari, rejim, moddalar, birlamchi xomashyo, reagentlar, katalizatorlar, qurilmalar, mikroorganizm shtammlari, oʻsimlik va hayvonlar hujayralarining turlari (liniyalari) va boshqalar.

61. Kimyoviy birikmalarni tavsiflash uchun quyidagi belgilar ishlatiladi:

belgilangan tuzilmaga ega boʻlgan quyi molekulyar birikmalar uchun sifat jihatidan tarkibi (maʼlum elementlar atomlari), miqdoriy tarkibi (har bir elementning atomlar soni), atomlar orasidagi bogʻlanish va ushbu atomlarning kimyoviy tuzilish formulasi koʻrinishida ifodalangan molekuladagi oʻzaro joylashganligi;

belgilangan tuzilmaga ega boʻlgan yuqori molekulyar birikmalar uchun kimyoviy tarkibi va makromolekulaning bir boʻgʻimining tuzilishi, makromolekulaning umuman tuzilishi, boʻgʻimlarning davriyligi, molekulyar massa, molekulyar massaning taqsimlanishi, makromolekulaning geometriya va stereometriyasi, uning uchidagi va yonidagi guruhlari;

aniqlanmagan tuzilishga ega boʻlgan alohida birikmalar uchun fizik-kimyoviy xususiyatlari, olish usuli va ushbu birikmani boshqalardan farqlash uchun zarur boʻlgan boshqa tavsiflari;

gen injeneriyasi mahsulotlariga taalluqli boʻlgan alohida birikmalar uchun nukleotidlar ketma-ketligi (nuklein kislotalar fragmentlari hollarida) yoki tabiiy xaritasi (rekombinant nuklein kislotalar va vektorlar hollarida), aminokislotalar ketma-ketligi hamda ushbu birikmani boshqalardan farqlash uchun zarur boʻlgan boshqa fizik-kimyoviy tavsiflari.

62. Kompozitsiyalarni tavsiflash uchun quyidagi belgilar ishlatiladi:

sifat jihatidan tarkibi (ingrediyentlar);

miqdoriy tarkib (ingrediyentlar miqdori);

kompozitsiya tuzilishi;

ingrediyentlar tuzilishi.

Tarkibi aniqlanmagan kompozitsiyalarni tavsiflash uchun ularning fizik-kimyoviy va foydalilik koʻrsatkichlari hamda ularni olish usulining belgilari ishlatilishi mumkin.

63. Yadroviy parchalanish yoʻli bilan olingan moddalarni tavsiflash uchun quyidagi belgilar ishlatiladi:

sifat jihatidan tarkibi (element izotopi), miqdoriy tarkib (proton va neytronlar soni);

asosiy yadroviy tavsiflari, yaʼni yarim parchalanish davri, nurlanish energiyasi va koʻrinishi (radioaktiv izotoplar uchun).

64. Mikroorganizm shtammlarini tavsiflash uchun quyidagi belgilar ishlatiladi:

shtammning oilasi va turining nomi (lotin tilida);

kelib chiqishi (ajratib olinish manbai, nasli);

genotaksonomik va xemotaksonomik tavsiflari;

morfologik, fiziologik, shu jumladan, madaniy yetishtirish jihatlari;

biotexnologik tavsifi (yetishtirish sharoitlari, shtammdan hosil qilinadigan foydali moddaning nomi va xususiyati, faollik (mahsuldorlik) darajasi;

tibbiyot va veterinariya sohasidagi mikroorganizmlar shtammlari uchun virulentlik, antigen tuzilishi, serologik xususiyatlari;

gibrid mikroorganizmlar shtammlari uchun gibridlash prinsipi.

65. Oʻsimlik yoki hayvonlar hujayralari turlarini (liniyalari) tavsiflash uchun quyidagi belgilar ishlatiladi:

passajlar miqdori;

kariologik tavsifi;

oʻsish (kinetik) tavsiflari;

hayvon organizmida oʻstirish tavsifi (gibridlar uchun);

morfogenezga qobiliyati (oʻsimlik hujayralari uchun).

66. Mikroorganizmlar, oʻsimlik yoki hayvon hujayralari (liniyalari) konsorsiumlarini tavsiflash uchun mazkur Reglamentning 64 va 65-bandlarida qayd etilgan belgilarga qoʻshimcha ravishda quyidagi belgilar ishlatiladi:

seleksiya va moslashtirish faktorlari va sharoitlari;

taksonomik tarkibi, miqdori va ustun boʻlgan komponentlar;

umuman konsorsiumning tipi va fiziologik xususiyatlari;

ushbu konsorsiumni boshqasidan farqlash uchun imkon beradigan boshqa belgilar.

67. Genetik konstruksiyalarni tegishli ravishda tavsiflash uchun mazkur Reglamentning 59-bandida nazarda tutilgan belgilardan foydalaniladi, bunda konstruktiv elementlar boʻlib enxanser, promotor, terminator, tashabbuskor kodon, linker, oʻzga gen fragmenti, marker, flankirlovchi qism boʻlishi mumkin.

68. Transformatsiyalangan hujayrani tavsiflash quyidagi belgilardan foydalaniladi:

transformatsiyalovchi element;

hujayra tomonidan oʻzlashtirib olinadigan belgilar (xususiyatlar);

hujayra kelib chiqishiga doir maʼlumotlar (prokariotik hujayra uchun urugʻ, oila turkumi va turi);

taksonomiyaga xos belgilar;

tabiiy genom mutatsiyasi;

hujayrani madaniylashtirish sharoitlari va ushbu hujayrani boshqasidan farqlash uchun yetarli boʻlgan boshqa tavsiflari.

69. Transgen oʻsimlikni tavsiflash uchun quyidagi belgilardan foydalaniladi:

genomda modifikatsiyalangan elementning mavjudligi;

oʻsimlik tomonidan oʻzlashtirib olinadigan belgilar;

oʻsimlikning kelib chiqishi;

taksonomiyaga tegishliligi va ushbu oʻsimlikni boshqasidan farqlash uchun yetarli boʻlgan boshqa tavsiflari.

70. Transgen hayvonni tavsiflash uchun quyidagi belgilardan foydalaniladi:

hayvon genomiga transformatsiyalangan gen va DNK hamda kodlovchi yoki ekspress maqsadli mahsulot;

hayvon tomonidan oʻzlashtirib olinadigan belgilar (xususiyatlar);

hayvon tomonidan hosil qilinadigan modifikatsiyalangan mahsulot;

hayvonning tegishliligi (tipi, zoti va boshqalar) va ushbu hayvonni boshqasidan farqlash uchun yetarli boʻlgan boshqa tavsiflari.

71. Avval maʼlum boʻlgan qurilma, usul, modda, shtammni yangi maqsadda qoʻllashni tavsiflash uchun yangi maqsadda qoʻllanayotgan obyektning identifikatsiya qilish uchun yetarli boʻlgan qisqa tavsifi va uning yangi vazifasiga doir koʻrsatmasidan foydalaniladi.

72. Tavsifning “Chizmalar va boshqa materiallar roʻyxati” boʻlimida tasvirlangan chizma figuralari va boshqa materiallarning qisqacha taʼrifi keltiriladi.

73. “Foydali modelni amalga oshirish mumkinligini tasdiqlovchi maʼlumotlar” boʻlimida foydali modelni talabnoma beruvchi tomonidan koʻrsatilgan vazifada amalga oshirish mumkinligi ifodalanadi.

Mohiyati umumiy tushuncha bilan ifodalangan, xususan, funksional umumlashtirish darajasida keltirilgan belgidan foydalanish bilan tavsiflanuvchi foydali modelni amalga oshirish imkoniyati bevosita talabnoma materiallarida bunday belgini hosil qilish uchun vositalarni yoxud uni olish usullari yoki bunday vosita va usullarning maʼlum ekanligi toʻgʻrisidagi koʻrsatmani ifodalash bilan tasdiqlanadi.

Tavsifning ushbu boʻlimida foydali modelni amalga oshirganda, olinishi mumkin boʻlgan va hal qilinayotgan vazifa tavsiflanayotganda “Foydali model mohiyati” boʻlimida koʻrsatilgan texnik natijaga erishish imkoniyatini tasdiqlovchi maʼlumotlar ham keltiriladi.

Foydali modelni tavsiflash uchun miqdorlar oraligʻi koʻrinishida ifodalangan miqdoriy belgilardan foydalanilganda, texnik natijaga shu oraliqda erishish mumkinligi koʻrsatiladi.

74. Qurilmaga oid foydali modelga uning konstruksiyasining (statik holatdagi) tavsifi chizma figuralariga izoh berilgan holda keltiriladi. Konstruktiv elementlarning tavsifdagi raqamli belgilari chizma figuralaridagi raqamli belgilariga mos kelishi kerak va ularni ketma-ket taʼriflash davomida birdan boshlab oʻsish tartibida keltiriladi.

Qurilma konstruksiyasini tavsiflashdan keyin uning harakati yoki undan foydalanish usuli konstruktiv elementlar va chizma figuralariga, zarur hollarda esa boshqa izoh beruvchi materiallarga (epyuralar, vaqt boʻyicha diagrammalar va boshqalar) raqam bilan izoh berilgan holda beriladi.

Qurilma funksional darajada tavsiflangan boʻlib, koʻrsatilgan amalga oshirish shakli dasturlangan koʻp funksiyali moslamadan foydalanishni nazarda tutganda unda qurilmadagi aniq biriktirilgan funksiyani bajarishi mumkinligini tasdiqlovchi maʼlumotlar beriladi. Bunday maʼlumotlar sifatida algoritm, xususan, hisoblash algoritmi keltirilganda, uni koʻpincha bloksxema yoki agar mumkin boʻlsa, tegishli matematik ifoda koʻrinishida beriladi.

75. Usulga oid foydali modelni tavsiflash uchun moddiy obyekt ustida bajariladigan harakatlar ketma-ketligi, shuningdek harakatlar olib boriladigan shart-sharoitlar, agar zarur boʻlsa, aniq rejimlar (harorat, bosim va boshqalar) ishlatiladigan qurilmalar, moddalar, shtammlar koʻrsatiladi. Usul biror ustuvorlik sanasigacha maʼlum boʻlgan vositalar — qurilma, modda va shtammlardan foydalanish orqali tavsiflanganda foydali modelni amalga oshirish mumkin boʻlgan holda ushbu vositalarni izohlash yetarlidir.

Nomaʼlum vositalardan foydalanilganda ularning tavsiflari keltiriladi, zarur hollarda grafik tasvirlar ilova qilinadi.

Usulda yangi moddalardan foydalanilganda, ularni olish usuli ochib beriladi.

76. Umumiy tuzilish formulasi bilan tavsiflangan kimyoviy birikmalar guruhini olish usuliga oid foydali modellar uchun shu usul bilan guruhdagi birikmalarni olish misollari keltiriladi. Guruhning kimyoviy bogʻlanish tabiati har xil radikallardan iborat birikmalarni oʻz ichiga olganda ushbu birikmalarni olishni tasdiqlash uchun yetarli boʻlgan misollar keltiriladi. Guruhga kirgan birikmalarni olish uchun maʼlum usullar bilan tasdiqlangan tuzilish formulalari va fizik-kimyoviy tavsiflari keltiriladi. Tavsifda yangi birikmalarning vazifasi va biologik faol xususiyatlari haqida maʼlumotlar ham keltiriladi.

Tuzilishi aniqlanmagan kimyoviy birikmalarni, tarkibi va tuzilishi aniqlanmagan aralashmalarni olish usuliga oid foydali modellar uchun ushbu birikma yoki aralashmani boshqalardan farqlash uchun zarur boʻlgan maʼlumotlar keltiriladi. Birikma yoki aralashmalarni olish uchun boshlangʻich reagentlar haqida maʼlumotlar, shuningdek, birikma yoki aralashmaning talabnoma beruvchi tomonidan koʻrsatilgan vazifasini amalga oshirish mumkinligini tasdiqlovchi maʼlumotlar, xususan, bu vazifani keltirib chiqaruvchi xususiyatlar keltiriladi.

77. Inson yoki hayvonlardagi kasalliklarni davolash, ularga tashxis qoʻyish yoki ularning oldini olish usuliga oid foydali modellar uchun kasallik etiopatogeneziga taʼsir koʻrsatuvchi aniqlangan omillar yoki etiopatogenez va tashxis koʻrsatkichlari orasidagi bogʻlanishni keltirib chiqaruvchi omillar haqida maʼlumotlar keltiriladi. Bunday maʼlumotlar boʻlmaganda usulning koʻrsatilgan holat yoki kasallikni davolash, tashxis qoʻyish yoki oldini olishga yaroqliligini tasdiqlovchi haqiqiy maʼlumotlar keltiriladi.

78. Tuzilishi aniqlangan yangi individual kimyoviy birikmaga oid foydali model uchun maʼlum uslublar bilan isbotlangan tuzilish formulasi, fizik-kimyoviy konstantalar keltiriladi va yangi birikma birinchi marta olingan usul ochib beriladi.

79. Gen injeneriyasi mahsulotlariga taalluqli boʻlgan alohida birikmalar uchun ketma-ketliklar roʻyxatidagi nukleotidlar ketma-ketligining raqamiga doir koʻrsatma (nuklein kislotalar fragmentlarida) yoki tabiiy xarita (rekombinant nuklein kislotalar va vektorlar holatida), ketma-ketliklar roʻyxatidagi aminokislotalar ketma-ketligining raqamiga doir koʻrsatma hamda ushbu birikmani boshqalaridan farqlash uchun zarur boʻlgan fizik-kimyoviy va boshqa tavsiflar keltiriladi. Yangi birikma birinchi marta olingan usul tavsiflanadi va ushbu birikmadan maʼlum vazifa boʻyicha foydalanish imkoniyati koʻrsatiladi.

Nukleotidlar yoki aminokislotalar ketma-ketligidan belgini tavsiflash uchun foydalanilganda ularning ketma-ketliklari roʻyxatidagi raqami “SEQ ID NO …” koʻrinishida erkin matnda taqdim etiladi.

80. Biologik faol birikma uchun faollik va zaharlilik miqdori tavsiflarining koʻrsatkichlari, zarur boʻlganda esa tanlab taʼsir qilish va boshqa koʻrsatkichlari keltiriladi.

81. Foydali model insonlar yoki hayvonlardagi maʼlum holatlar yoki kasalliklarni davolash, tashxis qoʻyish yoki profilaktika qilish vositasiga oid boʻlganda tavsifda uning ishlatilishi natijasida kasallik etiopatogeneziga koʻrsatadigan taʼsirini tushuntiradigan omillar haqida maʼlumotlar keltiriladi. Bunday maʼlumotlar boʻlmaganda koʻrsatilgan kasalliklarni davolash, tashxis qoʻyish yoki profilaktika qilish uchun yaroqliligini tasdiqlovchi maʼlumotlar keltiriladi.

82. Foydali model tuzilishi aniqlangan kimyoviy birikmaga taalluqli boʻlganda, maʼlum boʻlgan uslublar bilan isbotlangan tuzilish formulasi, fizik-kimyoviy konstantalar keltiriladi, birikma olingan usul tavsiflanadi va foydali modeldan koʻrsatib oʻtilgan vazifasi boʻyicha foydalanish imkoniyati keltiriladi.

83. Yangi kimyoviy birikma mikroorganizmlar shtammi, oʻsimlik yoki hayvon hujayralari turlaridan (liniyalari) foydalanish orqali olinganda ushbu shtamm va tur (liniya) ishtirokida yangi kimyoviy birikmani olish usuli, shtamm va tur (liniya) haqida maʼlumot, shuningdek, shtamm va tur (liniya) saqlash uchun topshirilganligi haqida maʼlumotnoma taqdim etiladi.

84. Foydali model oraliq birikmaga oid boʻlganda uni avvaldan maʼlum boʻlgan oxirgi mahsulotga aylantirish uchun qayta ishlash imkoniyati yoki undan aniq vazifada ishlatiladigan yoki biologik faol xususiyatga ega boʻlgan yangi mahsulot olish mumkinligi keltiriladi.

85. Foydali model nuklein kislotalar yoki oqsillarga taalluqli boʻlganda ketma-ketlik roʻyxatidagi ketma-ketlik raqami (nuklein kislotalar uchun — nukleotidlar, oqsillar uchun — aminokislotalar) hamda ushbu mahsulotni boshqalardan farqlashga imkon beradigan fizik-kimyoviy va boshqa tavsiflar keltiriladi. Bunda mahsulot olingan usul bayon qilinadi va ushbu mahsulotdan belgilangan vazifa boʻyicha foydalanish imkoniyati koʻrsatiladi.

86. Foydali model kompozitsiyaga (tarkiblar, aralashmalar, qotishmalar, eritmalar va boshqalarga) oid boʻlganda kompozitsiya tarkibiga kirgan ingrediyentlar, ularning xususiyatlari va miqdoriy nisbatlari koʻrsatilgan misollar keltiriladi. Bunda kompozitsiyani olish usuli tavsiflanadi. Kompozitsiyada biror ingrediyent sifatida yangi modda qoʻllanilganda uni olish usuli ham tavsiflanadi.

Keltirilgan misollarda har bir ingrediyentning miqdori foydali model formulasida keltirilgan chegaralarda boʻlgan birliklarda beriladi (foydali model formulasida ingrediyentlar nisbati foizlarda ifodalanganda (massa yoki hajmi boʻyicha) koʻrsatilgan barcha ingrediyentlar yigʻindisi 100 foizga teng boʻladi).

87. Shtammga taalluqli boʻlgan foydali model uchun shtammning nomenklatura maʼlumotlari va kelib chiqishi, ozuqa (ekiladigan va fermentatsiyalanadigan) muhitining miqdoriy va sifat jihatidan tarkibi, madaniy yetishtirish sharoitlari (harorat, pH, O 2 ning solishtirma massa oʻtkazilishi, yoritilganligi va boshqalar), fermentatsiya vaqti, biosintez tavsifi, foydali (maqsadli) mahsulot, mahsulot chiqishi, shtammning faollik (mahsuldorlik) darajasi va uni aniqlash (testlash) usullari toʻgʻrisida maʼlumotlar koʻrsatiladi. Maqsadli mahsulotning (yangi maqsadli mahsulot produtsentlari, masalan, antibiotiklar, fermentlar, monoklonal antitanachalar va boshqalar uchun) ajratib olish va tozalash usuli ochib beriladi.

88. Mikroorganizmlar konsorsiumlari, oʻsimlik va hayvon hujayralari uchun quyidagi maʼlumotlar koʻrsatib oʻtiladi:

komponentlar mavjudligini tekshirish usuli;

ajratib olish (seleksiya) usuli va seleksiya olib borilgan belgilar;

uzoq muddat davomida yetishtirilayotganda konsorsiumning barqarorligi;

oʻzga mikroorganizmlar tomonidan zararlanishga chidamliligi.

89. Shtamm, oʻsimlik yoki hayvon hujayralari turlariga (liniyalari) yoxud ular ishlatiladigan usulga taalluqli foydali modelni amalga oshirish imkoniyati shtamm yoki turni (liniya) olish usulini tavsiflash bilan tasdiqlanganda, agar shtammni olish usulining tavsifi yetarli boʻlmasa, shtamm yoki turning (liniya) saqlash uchun topshirilganligi (depozitariy nomi va obyektni roʻyxatdan oʻtkazish raqami) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar taqdim etiladi.

Bunda saqlash uchun topshirish sanasi foydali model ustuvorligi sanasigacha boʻlishi kerak.

90. Shtamm, oʻsimlik yoki hayvon hujayralari turi (liniya) yoki konsorsium obyekti eng kamida patent amal qilishi muddati ichida hayotiyligini taʼminlashni kafolatlaydigan xalqaro depozitariyga yoki milliy depozitariyga joylashtirilganda, patentlash jarayoni uchun saqlash uchun topshirish amalga oshirilgan deb hisoblanadi.

91. Nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi roʻyxati toʻrtta va undan koʻp aminokislotalardan iborat yoki oʻnta va undan koʻp nukleotidlardan iborat tarmoqlanmagan boʻlsa, tavsifning “Foydali model mohiyati” boʻlimida ushbu ketma-ketliklar batafsil ochib beriladi. Bunda har bir ketma-ketlikka alohida raqam beriladi. Ketma-ketliklar raqamlari birdan boshlanishi va tartib bilan butun songa oshib borishi kerak.

Nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi roʻyxatidagi har bir ketma-ketlikning raqami foydali model tavsifi, formulasi yoki grafik tasvirlarda koʻrsatilgan uning raqamiga muvofiq boʻlishi kerak.

92. Nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi hech boʻlmaganda quyidagilarning biri yordamida taqdim etilishi kerak:

faqat nukleotidlar ketma-ketligi bilan;

faqat aminokislotalar ketma-ketligi bilan;

nukleotidlar ketma-ketligining tegishli aminokislotalar ketma-ketligi bilan.

Mazkur bandning toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatda aminokislotalar ketma-ketligi alohida raqamga ega boʻlgan aminokislotalarning alohida ketma-ketligi sifatida taqdim etilishi kerak. Nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligining roʻyxati oʻzi bilan foydali model tavsifining bevosita tarkibiy qismini namoyon qilganligi bois mazkur ketma-ketliklar tavsifning biron-bir joyida batafsil keltirilmaydi.

Nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi roʻyxati oʻzining bayon qismida erkin matn — neytral til leksikasi foydalanilmagan ketma-ketliklar tavsifini bayon qiluvchi jumlalarni oʻz ichiga olganda ushbu erkin matn foydali model tavsifining ketma-ketliklar roʻyxatidagi ketma-ketlik raqamini aynan oʻsha koʻrinishda oʻz ichiga olgan boshqa boʻlimlarida takrorlanishi kerak.

93. Avvaldan maʼlum boʻlgan qurilma, usul, modda, shtamm va hujayralar turini (liniyasi) yangi vazifada qoʻllanilishiga taalluqli foydali model uchun ushbu vazifani amalga oshirish imkoniyatlarini tasdiqlovchi maʼlumotlar keltiriladi.

94. Foydali modelning formulasi tavsif va chizmalarga toʻliq asoslangan boʻlishi kerak, yaʼni foydali modelni uning tavsifida mavjud boʻlgan va chizmalarda koʻrsatilgan tushunchalar bilan taʼriflanadi.

95. Foydali modelning formulasi uning mohiyatini ifodalashi kerak, yaʼni talabnoma beruvchi tomonidan koʻrsatilgan texnik natijaga erishish uchun yetarli darajada foydali modelning muhim belgilari majmuini oʻz ichiga oladi.

96. Foydali model belgilarining foydali model formulasida ifoda etilishi ularni identifikatsiya qilishi, yaʼni maʼlum boʻlgan texnika taraqqiyoti darajasi asosida ularning maʼnosi va mazmuni mutaxassislar tomonidan bir xil maʼnoda tushunilish imkoniyatini taʼminlashi kerak.

97. Foydali model formulasidagi belgi taʼrifini axborot manbaiga havola qilish bilan almashtirish mumkin emas. Agar belgini tavsif yoki chizmalarga havola qilmasdan taʼriflashning iloji boʻlmasa, mazkur Reglamentning 96-bandi talablariga rioya etilganda belgi taʼrifi bunday havola qilish bilan almashtirilishi mumkin.

98. Nukleotidlar va aminokislotalarning ketma-ketligidan foydali model formulasidagi belgini tavsiflash uchun foydalanilganda ketma-ketliklar roʻyxatidagi uning raqami “SEQ ID NO...” koʻrinishida keltiriladi.

99. Foydali model formulasi umumiy tushunchadagi belgilar bilan taʼriflanganda ushbu belgilar doirasidagi aniq hollarda koʻrsatilgan texnik natijani berganda foydali modelning belgisi umumiy tushunchalar bilan tavsiflanishi mumkin.

Koʻrsatilgan muqobilidan tanlab olingan har bir belgi foydali modelning boshqa belgilari bilan birgalikda bir xil texnik natijani olishni taʼminlaganda, belgi muqobil tushunchalar koʻrinishida ifoda etilishi mumkin.

100. Foydali modelning formulasi bir zvenoli va koʻp zvenoli boʻlishi hamda tegishlicha bir yoki bir necha bandlarni oʻz ichiga olishi mumkin.

101. Bir zvenoli formula foydali modelning tayyorlanishi yoki undan foydalanishning aniq hollarida rivojlantirishlar va aniqlashtirishlarga ega boʻlmagan muhim belgilar majmui bilan bitta foydali modelni tavsiflash uchun qoʻllanadi.

102. Foydali modelning koʻp zvenoli formulasi foydali modelning tayyorlanishi va undan foydalanishning aniq holatlarida rivojlantirishlar hamda aniqlashtirishlarga ega boʻlgan muhim belgilar majmui bilan bitta foydali modelni yoki foydali modellar guruhini tavsiflash uchun qoʻllanadi.

Bitta foydali modelni tavsiflovchi koʻp zvenoli formula bitta mustaqil bandga va undan keyin keluvchi unga bogʻliq bandlarga ega boʻladi.

Foydali modellar guruhini tavsiflovchi koʻp zvenoli formula bir necha mustaqil bandlarga ega boʻlib, ulardan har biri guruhning foydali modellaridan birini tavsiflaydi. Shu bilan birga guruhning har bir foydali modeli tegishli mustaqil bandga boʻysunuvchi bogʻliq bandlarni jalb etish bilan tavsiflangan boʻlishi mumkin.

Koʻp zvenoli formula bandlari birdan boshlab ularni bayon etish tartibida ketma-ket arab raqamlari bilan raqamlanadi.

103. Foydali modellar guruhini tavsiflovchi formulani bayon etishda quyidagi qoidalarga amal qilinadi:

alohida foydali modellarni tavsiflovchi mustaqil bandlarda, qoida tariqasida, formulaning boshqa bandlariga havola qilinmaydi, agar bandga havola qilinsa, havola qilinayotgan bandning mazmuni toʻliq takrorlanmasdan bayon etiladi;

bogʻliq bandlar oʻzlari boʻysungan mustaqil bandlar bilan birga guruhlarga birlashtiriladi, shu jumladan, guruhdagi turli foydali modellarni taʼriflash uchun bir xil mazmundagi bogʻliq bandlar kiritiladi.

104. Formulaning bandi, qoida tariqasida, eng yaqin analogning belgilari bilan mos keluvchi, shu jumladan, foydali modelning vazifasini koʻrsatuvchi umumlashtiruvchi tushunchani oʻz ichiga oladigan muhim belgilarga ega boʻlgan cheklovchi qismdan va foydali modelni eng yaqin analogidan farqlaydigan muhim belgilarni oʻz ichiga oladigan farqlovchi qismdan iborat.

Formula bandi cheklovchi va farqlovchi qismlarga boʻlib tuzilganida cheklovchi qism bayon etilganidan soʻng “shu bilan farqlanadiki” soʻz birikmasi kiritiladi va bundan keyin bevosita farqlovchi qism bayon etiladi.

105. Quyidagi holatlarda foydali model formulasi bandi cheklovchi va farqlovchi qismlarga boʻlinmasdan tuziladi:

kimyoviy birikma;

mikroorganizm shtammi, oʻsimlik va hayvon hujayralari turi (liniyasi);

avval maʼlum boʻlgan qurilma, usul, modda, shtammni yangi maqsadda qoʻllanishi;

analoglarga ega boʻlmagan foydali model.

106. Formulaning bandi bitta jumla koʻrinishida bayon etiladi.

107. Foydali model formulasining mustaqil bandi faqat bitta foydali modelga taalluqli boʻladi va bitta jumla koʻrinishida bayon etiladi. Foydali modellar — variantlar faqat muqobil koʻrinishda ifodalangan belgilar bilan farqlanganda formulaning bitta mustaqil bandida bir qancha foydali modellarni — variantlarni tavsiflashga yoʻl qoʻyiladi.

Formulaning mustaqil bandida muqobil koʻrinishda faqat funksional mustaqil boʻlmagan (yaʼni qurilmaning boʻgʻimi yoki detali, usul operatsiyasi, usulda qoʻllanadigan modda, material, moslama, kompozitsiya ingrediyenti hisoblanmagan) belgilar ifodalanganda bunday mustaqil band faqat bitta foydali modelga taalluqli deb hisoblanadi.

108. Formulaning mustaqil bandi undagi mavjud belgilar majmui turli obyektlarga yoki har biri oʻz vazifasiga ega boʻlgan vositalar majmuiga oid boʻlgan foydali modellarning tavsifini umumiy vazifadagi vositalarning koʻrsatilgan majmuini amalga oshirilmagan holda taʼrifini oʻz ichiga olganda, bir foydali modelga taalluqli deb eʼtirof etilmaydi.

109. Foydali modelning bogʻliq bandi mustaqil bandda keltirilgan foydali modelni faqat uni bajarish yoki foydalanishning aniq holatlarida tavsiflaydigan belgilar bilan foydali model belgilari majmuining rivojlanishi va aniqlanishini oʻz ichiga oladi.

110. Foydali modelning formulasidagi bogʻliq bandning cheklovchi qismi u bogʻliq boʻlgan mustaqil bandning qoʻllanilishini aks ettiruvchi umumlashgan tushunchaga nisbatan qisqartirilgan shakl bilan mustaqil va bogʻliq bandga tegishliligi boʻyicha havola qilinadi.

Bogʻliq band formulaning bir necha bandlariga boʻysunganda ularga havola qilish muqobilidan foydalanilgan holda koʻrsatiladi, soʻng foydali modelning bajarilishi yoki undan foydalanishning aniq holatlarida foydali modelni tavsiflovchi belgilar keltiriladi.

111. Foydali modelni tavsiflash uchun uning bajarilishi yoki foydalanilishining aniq holatlarida bogʻliq bandning belgilari bilan bir qatorda mustaqil bandning belgilari va bu bogʻliq bandning mustaqil bandga boʻysunishidan foydalaniladi.

Foydali modelni tavsiflash uchun formulaning boshqa bir yoki bir necha bogʻliq bandlarining belgilari zarur boʻlganda shu bogʻliq bandning mustaqil bandga tegishli bogʻliq bandlari orqali boʻysunishidan foydalaniladi. Bunda ushbu bogʻliq bandda u bevosita boʻysungan bogʻliq bandgagina havolalar keltiriladi.

112. Foydali model formulasining bogʻliq bandi formulaning oʻzi boʻysungan oʻsha bandining belgilarini almashtiradigan yoki chiqarib tashlaydigan holda bayon etilmasligi kerak.

Foydali model formulasining bogʻliq bandi mustaqil bandning belgilari almashtirilgan yoki chiqarib tashlangan holda shakllantirilganda, ushbu bogʻliq band oʻzi boʻysungan mustaqil band bilan birga bitta foydali modelni tavsiflaydi deb eʼtirof etilishi mumkin emas.

113. Qurilma belgilari statik holatda tavsiflanadi. Qurilmaning konstruktiv elementi bajarilishini tavsiflashda uning harakatlanuvchanligi u tomonidan maʼlum bir funksiya (aylanish imkoniyati, siljish imkoniyati) va boshqalarni amalga oshirish imkoniyatini koʻrsatishga yoʻl qoʻyiladi.

Talabnoma chizmalarni oʻz ichiga olganda formulada eslatib oʻtilgan va ekvivalent konstruktiv elementlarni ifodalaydigan belgilar ularga taalluqli boʻlgan havolaki belgilar bilan birga berilishi mumkin. Havolaki belgilar soʻralayotgan huquqiy muhofaza hajmiga taʼsir etmaydi va faqat formulani toʻliqroq va aniqroq tushunish maqsadlarida keltiriladi.

114. Usul belgisi sifatida harakatni (usul, operatsiya) tavsiflashda feʼllardan foydalanilganda ular aniqlik nisbatida, aniqlik maylida, uchinchi shaxsda bayon qilinadi (qizdiriladi, namlanadi, kuydiriladi va boshqalar).

115. Kelib chiqish tuzilmasi aniq boʻlgan kimyoviy birikmani tavsiflovchi foydali model formulasiga birikmaning nomlanishi yoki belgilanishi kiritiladi. Gen injeneriyasi mahsulotlariga taalluqli birikmalar uchun foydali model formulasiga ketma-ketliklar roʻyxatidagi nukleotidlar ketma-ketligi (nuklein kislotalar fragmenti holatida) raqamiga koʻrsatma va tabiiy xaritaning (rekombinant nuklein kislotalar va vektorlar holatida) soʻzli tavsifi, ketma-ketliklar roʻyxatidagi aminokislotalar ketma-ketligi raqamiga koʻrsatma hamda fizik-kimyoviy va ushbu birikmani boshqalardan farqlash uchun zarur boʻlgan boshqa tavsiflar kiritiladi. Tuzilmasi aniqlanmagan birikmalar uchun foydali model formulasiga nomlanishi, fizik-kimyoviy va ushbu birikmani farqlash uchun zarur boʻlgan boshqa tavsiflar, masalan uni olish usulining belgilari kiritiladi.

116. Kompozitsiyani tavsiflaydigan foydali model formulasiga kompozitsiyaga kiradigan ingrediyentlar va zarur boʻlganda ingrediyentlarning miqdoriy qiymatlariga tegishli belgilari kiritiladi.

Kompozitsiyani tavsiflaydigan formulaga ingrediyentlarning miqdorini koʻrsatadigan belgilar kiritilganda ular bir xil birliklarda, odatda ikkita qiymatlarda, eng koʻp va eng kam (quyi va yuqori) miqdorlarda ifodalanadi.

Kompozitsiya elementlari bittasining miqdori bitta qiymat orqali, boshqalari esa uning qiymatiga nisbatan interval koʻrinishida berilishi mumkin (masalan, ingrediyentlar miqdori kompozitsiya asosiy ingrediyentining 100 massa qismiga yoki 1 litr eritmaga nisbatan keltiriladi).

Kompozitsiya tarkibidagi antibiotiklar, fermentlar, anatoksinlar va boshqalar miqdori kompozitsiyaning boshqa komponentlari birliklaridan oʻzgacha birliklarda koʻrsatilishi mumkin (masalan, boshqa komponentlar massa soniga nisbatan ming birliklarda).

117. Kompozitsiyaga oid foydali model qoʻshimcha ingrediyent kiritish bilan tavsiflanganda, formulaning farqlovchi belgisi “qoʻshimcha ravishda oʻz ichiga oladi” degan iborani qoʻllagan holda tuziladi.

Vazifasi yangi faol komponent bilan belgilanadigan boshqa komponentlar anʼanaviy qoʻllanadigan neytral qismlar boʻlganda formulada shu faol komponentni va uning miqdorini “samarali miqdor” koʻrinishida keltirish mumkin.

Bunday kompozitsiyalarni tavsiflaydigan yana bir variant undagi faol komponentdan tashqari boshqa komponentlarni (neytral qismlarni) umumlashtirma tushuncha “maqsadli qoʻshimchalar” koʻrinishida ifodalanadi. Bunda faol komponentlar va maqsadli qoʻshimchalarning miqdoriy nisbatlari koʻrsatiladi.

118. Foydali model belgisi sifatida murakkab tarkibli maʼlum modda koʻrsatilganda shu moddaning funksiyasini va xususiyatini koʻrsatib, maxsus nomini keltirish mumkin. Bunda foydali model tavsifida shu modda tavsiflanadigan adabiyot koʻrsatiladi.

119. Mikroorganizm shtammi, oʻsimlik va hayvon hujayralari turlarini (liniyalari) tavsiflaydigan formula depozitariyning bosh harflari, saqlash uchun topshirilgan obyektga berilgan roʻyxat raqami va shtamm vazifasi koʻrsatilgan holda biologik obyektning oila turkumlari va turlariga oid lotin tilidagi nomini oʻz ichiga oladi.

120. Foydali model avvaldan maʼlum boʻlgan foydali modelni yangi maqsadda qoʻllashga oid boʻlganda quyidagi tuzilishdagi formula ishlatiladi: “(avval maʼlum boʻlgan foydali model nomi yoki tavsifi keltiriladi) (koʻrsatilgan foydali modelning yangi vazifasi keltiriladi) sifatida ishlatilishi”.

121. Foydali model mohiyatini tushuntiradigan materiallar grafik tasvir (chizma, sxema, grafika, epyura, rasm, ossilogramma kabilar) va jadval koʻrinishida bajarilishi mumkin.

Foydali modelni chizmalar yoki sxemalar bilan ochib berishning iloji boʻlmaganda tasvirlar topshiriladi. Fotosuratlar tasvirlarga qoʻshimcha sifatida topshirilishi mumkin.

122. Referat foydali model tavsifining qisqartirilgan bayoni boʻlib, foydali model haqida maʼlumot olish uchun xizmat qiladi. Unda foydali model nomi, foydalanish sohasi, quyilgan vazifa, foydali model mohiyatining tavsifi keltiriladi.

Referatdagi foydali model mohiyati mustaqil bandning barcha muhim belgilarini saqlab qolgan holda foydali model formulasini erkin tarzda bayon etish orqali taʼriflanadi.

Zarur hollarda foydali model referatiga chizma yoki kimyoviy formula kiritilishi mumkin. Referatga kiritilayotgan chizmalar bilan tavsifga ilova qilinadigan chizmalar bir-biriga mos kelishidan qatʼiy nazar alohida sahifada beriladi.

123. Referatda qoʻshimcha maʼlumotlar, xususan, bogʻliq bandlar, grafik tasvirlar, jadvallar mavjudligi va soni koʻrsatilishi mumkin.

124. Referat matnining hajmi 1 000 ta belgidan oshmasligi kerak.

125. Talabnomaga odob-axloq va ijtimoiy tartibga zid iboralar, chizmalar, rasmlar, fotosuratlar va boshqa materiallar; oʻzga shaxslarning mahsulotlari yoki texnologik jarayonlariga, shuningdek, talabnomalari va muhofaza hujjatlariga nisbatan bayon qilingan kamsituvchi fikrlar; foydali modelga ochiqdan-ochiq taalluqli boʻlmagan yoxud talabnoma materiallarini mazkur Reglamentning talablariga muvofiq deb eʼtirof etish uchun zarur boʻlmagan maʼlumotlar va fikrlar kiritilmaydi.

“Texnika darajasi” boʻlimida maʼlum mahsulot yoki usulni taʼriflashda uning kamchiligini koʻrsatish yoʻl qoʻyib boʻlmaydigan element deb hisoblanmaydi.

126. Foydali modelning formulasi, tavsifi, tushuntirib beruvchi materiallari va referatida standartlashtirilgan atamalar va qisqartmalar, ular mavjud boʻlmaganda esa ilmiy-texnika adabiyotda umumqabul qilingan atama va qisqartmalar qoʻllanadi.

Ilmiy-texnikaviy adabiyotda keng qoʻllanilmaydigan atama va qisqartmalar ishlatilganda, ularning maʼnosi matnda birinchi marta qoʻllanilganda izohlab beriladi.

Tavsif va formulada atamalarning yagonaligiga rioya qilinadi. Ushbu talab fizikaviy birliklar va foydalaniladigan shartli belgilarga ham taalluqlidir.

Fizikaviy miqdorlar imkon qadar amaldagi Xalqaro birliklar tizimi birliklari bilan ifoda etiladi.

127. Barcha hujjatlar bevosita reproduksiya qilinib, cheklanmagan miqdorda nusxa koʻchirish imkoniyati boʻlgan tarzda rasmiylashtiriladi.

128. Talabnomaning har bir hujjati alohida sahifadan boshlanadi. Hujjatlar qora rangli matnda A4 formatda taqdim etiladi.

129. Talabnomaning har bir hujjati bir-biriga bogʻliq boʻlmagan birdan boshlanadigan raqamga ega boʻladi. Sahifalarning raqamlari ikkinchi sahifadan boshlab arab raqamlari bilan qoʻyiladi.

130. Hujjatda grafik belgi, lotincha nom, lotin va yunoncha harf, matematik va kimyoviy formula hamda simvollar yozilishi mumkin.

131. Kimyoviy birikmaning tuzilish formulasi odatda alohida figura sifatida (grafik materiallar kabi) raqamlanib, izohli belgilar koʻrsatilgan holda alohida sahifada beriladi.

Kimyoviy tuzilish formulasini yozishda umumiy qoʻllanishdagi belgilar ishlatiladi, elementlar va radikallar oʻrtasidagi bogʻlanish aniq koʻrsatiladi.

Nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi roʻyxatini BIMTning tegishli standartiga muvofiq rasmiylashtirish kerak.

132. Foydali modelning tavsifi, formulasi va referatida matematik formulalar mavjud boʻlganda barcha harfli belgilarga formulada qoʻllanilgan tartib boʻyicha izoh beriladi.

Matematik belgilar matematik formulalarda qoʻllanadi, matnda esa ular soʻzlar bilan yoziladi.

133. Grafik tasvirlar (chizmalar, sxemalar, grafiklar, rasmlar kabilar) chizmachilik asboblari yordamida yoki maxsus grafik chizmalar chizish dasturlarida aniq chiziqlar va shtrixlar bilan bajariladi, bunda boʻyashga yoʻl qoʻyilmaydi.

134. Tasvirlarning masshtabi va aniqligi reproduksiya qilish paytida oʻlchamlar 2/3 gacha chiziqli kichraytirilganda hamma detallarni farqlab, aniqlash mumkin boʻladigan tarzda tanlanadi.

135. Har bir grafik tasvir arab raqamlari va “figura” soʻzi bilan (1-figura, 2-figura va boshqalar), ularning tavsif matnida keltirilishi ketma-ketligiga muvofiq alohida raqamlanadi. Grafik tasvir bitta figura bilan tavsiflanganda u raqamlanmaydi.

136. Ikki va undan ortiq sahifalarda joylashgan figuralar bitta figuraning boʻlaklarini tashkil etganda, har xil sahifalarda tasvirlangan figuralardan birortasi tushirib qoldirilmay birlashtirish mumkin boʻlgan holda joylashtiriladi.

137. Chizmalar mazkur Reglamentning 134-135 , 140-141-bandlari va texnik chizmalarni tayyorlash qoidalariga muvofiq bajariladi.

138. Chizmadagi har bir element boshqa elementlarga nisbatan mutanosib holda bajariladi, bundan elementni aniq tasvirlash uchun proporsiyalarning bir-biridan farqlanishi zarur boʻlgan hollar mustasno.

139. Chizmalar yozuvlarsiz bajariladi, “suv”, “bugʻ”, “ochiq”, “yopiq”, “A-A” (kesimni koʻrsatish uchun) kabi tushunish uchun oʻta zarur boʻlgan alohida yoki bir nechta soʻzlar bundan mustasno.

140. Chizmalarda oʻlchamlar koʻrsatilmaydi, zarur boʻlgan hollarda ular tavsifda keltiriladi.

141. Chizmalarda tasvirlangan elementlar foydali modelning tavsifiga muvofiq arab raqamlari bilan belgilanadi.

Bir necha figuralarda keltirilgan bir element bir xil raqam bilan belgilanadi. Tavsifda keltirilmagan element chizmaga kiritilmaydi.

142. Grafik tasvir sxema shaklida keltirilganda uni bajarishda standartlashtirilgan shartli grafik belgilar qoʻllanadi.

143. Sxema toʻgʻri burchaklar koʻrinishida elementlarning grafik belgilanishi sifatida taqdim etilganda, bevosita toʻgʻri burchakka raqamli belgidan tashqari elementning nomi keltiriladi.

144. Chizmalar, sxemalar, tasvirlar foydali model tavsifi va formulasida keltirilmaydi.

145. Axborot manbalarining bibliografiya maʼlumotlari ular boʻyicha axborot manbaini topish mumkin boʻlgan holda koʻrsatiladi.

146. Vakil orqali topshirilgan talabnomaga unga talabnoma beruvchi tomonidan berilgan va uning vakolatlarini tasdiqlaydigan ishonchnoma ilova qilinadi. Ishonchnoma oddiy yozma shaklda rasmiylashtiriladi.

Ishonchnoma talabnoma bilan bir vaqtning oʻzida yoki talabnoma topshirilgan sanadan ikki oydan kechiktirilmay taqdim etiladi.

4-bob. Hujjatlarni topshirish

147. Davlat xizmatidan foydalanishda:

rezidentlar Davlat xizmatlari markazlari, vakolatli organning maxsus axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi), Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali;

norezidentlar Davlat xizmatidan foydalanish uchun axborot tizimi orqali vakolatli organga talabnoma topshiradi.

Talabnoma vakolatli organga pochta aloqasi orqali ham topshirilishi mumkin. Bunda talabnoma vakolatli organ tomonidan darhol axborot tizimiga kiritiladi.

148. Talabnoma topshirilgandan keyingi bosqichlardagi barcha harakatlar axborot tizimi orqali amalga oshiriladi.

149. Axborot tizimi va YIDXP oʻrtasida axborot almashinuvi “Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali real vaqt rejimida amalga oshiriladi.

150. Arizani axborot tizimi yoki YIDXP orqali topshirishda ariza shakli toʻldirilganidan soʻng talabnoma beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, arizani tasdiqlaydi.

Talabnoma beruvchi Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilganda ariza uning nomidan Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldiriladi.

Yuridik shaxs nomidan ariza tashkilot rahbari yoki boshqa vakolatli shaxs tomonidan tasdiqlanadi.

Arizani pochta aloqasi orqali topshirishda u imzolash yoʻli bilan tasdiqlanadi. Bunda tegishli maʼlumotlar qoʻshimcha varaqlarda keltirilganda ularning har biri imzolanadi.

151. Davlat xizmatini koʻrsatishda Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida nazarda tutilgan miqdorda patent boji toʻlanadi va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taqsimlanadi.

Patent boji yagona billing tizimi orqali elektron shaklda toʻlanadi.

152. Talabnoma beruvchi tomonidan arizani tasdiqlashning rad etilishi, shuningdek, davlat xizmatini koʻrsatish uchun patent bojini toʻlamaslik davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Talabnomani qabul qilishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

153. Vakolatli organ talabnomani qabul qilib, roʻyxatga olgandan soʻng talabnoma beruvchiga talabnomaning qayd raqami, kelib tushgan sanasi koʻrsatilgan xabarnomani tegishli ravishda axborot tizimi yoki YIDXP orqali avtomatik tarzda yoxud pochta aloqasi boʻyicha yuboradi.

5-bob. Talabnoma boʻyicha ishlarni amalga oshirish

154. Talabnoma topshirilgandan keyin yuboriladigan materiallarda talabnoma raqami koʻrsatilishi shart. Talabnoma raqami koʻrsatilmagan materiallar koʻrib chiqilmaydi.

155. Talablarga javob bermaydigan materiallar topshirilganda, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tomonidan tuzatilgan va yetishmagan materiallarni taqdim etish toʻgʻrisida soʻrovnoma yuboriladi.

156. Qonunning 20-moddasiga koʻra talabnoma beruvchi talabnoma topshirilgan sanadan eʼtiboran ikki oy mobaynida talabnomada koʻrsatilgan foydali modelning mohiyatini oʻzgartirmagan holda unga tuzatishlar, aniqliklar va qoʻshimchalar (keyingi oʻrinlarda — tuzatishlar) kiritish huquqiga ega.

157. Belgilangan miqdordagi patent boji toʻlanganda talabnoma boʻyicha tuzatishlar mazkur Reglamentning 156-bandida nazarda tutilgan muddat oʻtgandan keyin ham, lekin patent berish haqidagi qaror qabul qilingunga qadar kiritilishi mumkin.

158. Patent boji toʻlanmaganda, tegishli harakatlar amalga oshirilmaydi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabar beriladi. Toʻlangan patent boji belgilangan miqdorga mos boʻlmaganda, talabnoma beruvchi Markaz tomonidan bojning yetishmagan qismini toʻlash haqidagi xabarnoma yuborilgan sanadan eʼtiboran uch oy ichida kerakli summani toʻlashi kerak.

159. Talabnoma materiallariga mazkur Reglamentning 164-bandida nazarda tutilgan oʻzgartirishlardan boshqa tuzatishlar talabnoma beruvchi tomonidan mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq ariza berish orqali kiritiladi.

160. Talabnoma materiallaridagi yaqqol koʻrinib turgan va texnik xatolar foydali model roʻyxatdan oʻtkazilgunga qadar toʻgʻrilanishi mumkin. Taklif qilingan tuzatishdan boshqacha boʻlishi mumkin emasligi soha mutaxassisi uchun umumiy bilimlardan maʼlum boʻlganda tuzatish yaqqol koʻrinib turgan deb hisoblanadi.

161. Tuzatishlar imloviy xatoga, bibliografiya maʼlumotlarini koʻrsatishdagi xatolikka va boshqa shu kabi xatolarga oid boʻlganda tuzatish kiritish zarurligi almashtiriladigan sahifalarni taqdim etmasdan talabnoma beruvchining xatida bayon qilinishi mumkin.

162. Mazkur Reglamentning 24-bandiga muvofiq nukleotidlar va aminokislotalar ketma-ketligi roʻyxati oʻzgartirilganda, roʻyxat (.pdf va .docx formatlarda) qaytadan taqdim etiladi.

163. Belgilangan talablarga rioya qilinmaganda talabnoma beruvchi taqdim etilgan talabnoma materiallariga tuzatishlar kiritish lozimligi yoki tegishli sabablarni koʻrsatib talabnoma materiallariga tuzatish kiritish mumkin emasligi haqida xabardor qilinadi.

164. Talabnoma materiallariga talabnoma beruvchini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi yozuvlar talabnoma beruvchi tomonidan ariza topshirish orqali kiritiladi. Arizada huquq oʻzga shaxsga oʻtkazilishi koʻrsatilishida mazkur Reglamentning 27 va 30-bandlarida koʻrsatilgan maʼlumotlar boʻlishi kerak.

Ushbu ariza bilan birga huquqni topshiruvchi va huquqni qabul qilib oluvchi tomonidan imzolangan huquq oʻtkazilganligini tasdiqlovchi dalolatnoma mazkur Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shaklda taqdim qilinadi.

Belgilangan talablarga rioya qilinganda talabnoma beruvchiga talabnoma materiallariga talabnoma beruvchining oʻzgartirilgani toʻgʻrisida qayd kiritilgani haqida xabar beriladi. Keyingi barcha yozishmalar yangi talabnoma beruvchi bilan olib boriladi.

Talabnoma beruvchiga talabnoma materiallariga oʻzgartirish kiritilgani toʻgʻrisidagi xabarnoma yuborilgan sana huquq yangi talabnoma beruvchiga oʻtgan sana deb hisoblanadi.

Belgilangan talablarga rioya qilinmaganda, talabnoma beruvchi va huquqni qabul qilib oluvchiga taqdim etilgan hujjatlarga tuzatishlar kiritish zarurligi yoki talabnoma materiallariga talabnoma beruvchini oʻzgartirish haqidagi qaydni kiritish mumkin emasligi toʻgʻrisida tegishli sabablar koʻrsatilgan holda xabarnoma yuboriladi.

165. Patent olish huquqi boshqa shaxsga oʻtkazilishi natijasida talabnoma beruvchini oʻzgartirish yoki talabnoma beruvchining nomi (ismi) foydali model davlat roʻyxatidan oʻtkazilgunga qadar oʻzgartirilishi mumkin.

166. Foydali model birligi talabi buzilganda, topshirilgan talabnoma talabnoma beruvchining iltimosiga asosan ikki yoki bir necha talabnomalarga ajratilishi mumkin (keyingi oʻrinlarda — ajratilgan alohida talabnoma).

Ajratilgan alohida talabnomalar boʻyicha birinchi talabnomaning topshirish sanasi, foydali modelga topshirilayotgan talabnomaning ustuvorlik sanasi yoki birinchi talabnoma boʻyicha oldinroq ustuvorlikni belgilash huquqi mavjud boʻlganda ushbu ustuvorlik saqlab qolinadi.

Iltimosnoma erkin shaklda topshiriladi va mazkur Reglamentning 3-bobiga muvofiq rasmiylashtirilgan materiallar ilova qilinadi va belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi.

Mazkur band talablariga rioya qilinganda talabnomani ajratish toʻgʻrisidagi iltimosnoma qanoatlantiriladi va talabnoma beruvchi bu haqida xabardor qilinadi.

167. Talabnoma bilan bogʻliq masalalar talabnoma beruvchi ishtirokida, qoida tariqasida, talabnoma materiallari boʻyicha ekspertiza tomonidan qoʻshimcha tushuntirishlar olish zarurati paydo boʻlgan holatda hamda foydali modelning patentga layoqatlilik shartlariga muvofiqligi toʻgʻrisida ekspertizaning va talabnoma beruvchining pozitsiyasini aniqlash uchun koʻrib chiqiladi.

168. Masalalar talabnoma beruvchi ishtirokida tomonlar savollar bilan tanishib chiqqandan soʻng Markaz taklifiga yoki talabnoma beruvchining erkin shakldagi iltimosnomasiga binoan qoʻrib chiqiladi. Ekspertiza savollari qoʻshimcha ravishda uchrashuvning maqsadga muvofiqligi xabar qilingan soʻrovnomada, talabnoma beruvchining savollari esa bunday koʻrib chiqishni oʻtkazish haqidagi iltimosnomada bayon etiladi.

Soʻrovnoma yuborilganda talabnoma beruvchi talabnomani koʻrib chiqishda qatnashish niyatidan qatʼi nazar, soʻrovnomaga belgilangan muddatda javob berishi shart.

169. Talabnoma beruvchi ishtirokida talabnomani koʻrib chiqish sanasi va vaqti oldindan kelishib olinadi.

170. Talabnoma beruvchi ishtirokida talabnoma muzokaralar yoʻli bilan yoki ekspert kengashida koʻrib chiqiladi.

Savollar bevosita ekspertiza va talabnoma beruvchi tomonidan hal qilinishi mumkin boʻlganda, ular oʻrtasida muzokaralar olib boriladi. Muzokaralar Markazning tegishli tarkibiy boʻlinmasi rahbari yoki Markaz rahbari tayinlagan masʼul xodim ishtirokida oʻtkaziladi.

Masalalarni hal qilish uchun mutaxassislar ishtiroki talab qilinganda, ekspert kengashi oʻtkaziladi.

171. Muzokaralar yoki ekspert kengashi natijalari boʻyicha ikki nusxada bayonnoma tuziladi va unda qatnashchilar, tomonlar keltirgan dalil va takliflar haqidagi maʼlumotlar hamda keyingi ish yuritish haqida xulosalar keltiriladi.

Savollarni koʻrib chiqishda qatnashuvchilarning barchasi bayonnomani imzolaydi. Bayonnomaning bir nusxasi talabnoma materiallariga qoʻshib qoʻyiladi, ikkinchisi talabnoma beruvchiga topshiriladi.

172. Muhokama qilinayotgan masalalar boʻyicha bir xulosaga kelinmaganda, koʻrib chiqishda qatnashuvchilarning alohida fikrlari bayonnomada qayd etiladi. Bayonnoma nusxasining talabnoma beruvchiga topshirilishi ish yuritish toʻxtatilgani toʻgʻrisidagi xabarnomaning (talabnoma chaqirib olinganda) yoki soʻrovnomaning oʻrnini bosishi mumkin (javob berishning belgilangan muddatlari buzilmaganda) va bu holat bayonnomada tegishli yozuv bilan rasmiylashtiriladi.

173. Talabnoma beruvchi talabnomani chaqirib olish huquqiga ega.

Talabnomani chaqirib olish toʻgʻrisidagi ariza talabnomani koʻrib chiqishning istalgan bosqichida, lekin foydali model davlat roʻyxatidan oʻtkazilgunga qadar topshirilishi mumkin. Ariza inobatga olinganligi haqida xabarnoma yuborilgan sanadan boshlab talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi.

174. Chaqirib olingan talabnoma boʻyicha huquqiy ahamiyatga ega harakatlar amalga oshirilmaydi va kelgusida talabnoma beruvchining huquqlari ushbu talabnomaga asoslanishi mumkin boʻlmaydi (keyingi talabnomani topshirishda chaqirib olingan talabnoma kelib tushgan sana boʻyicha yoki ushbu talabnomaga qoʻshimcha materiallar kelib tushgan sana boʻyicha ustuvorlik soʻrash mumkin emas).

Foydali modellarga topshirilgan boshqa talabnomalar boʻyicha davlat ekspertizasi oʻtkazilayotganda chaqirib olingan talabnoma inobatga olinmaydi.

6-bob. Talabnomani koʻrib chiqish

175. Talabnomaga axborot tizimida avtomatik ravishda ikki harfli va toʻqqiz xonali roʻyxat raqami beriladi, bunda harflar (FM) sanoat mulki obyekti — foydali modelni, talabnoma raqamidagi dastlabki toʻrtta son — talabnoma topshirilgan yilni, keyingi beshta son — shu yildagi har yili birdan boshlanadigan tartib raqamini bildiradi.

176. Talabnomani davlat ekspertizasidan oʻtkazish rasmiy ekspertiza hamda foydali model haqidagi talabnoma ekspertizasini (keyingi oʻrinlarda — talabnoma ekspertizasi) oʻtkazishdan iborat boʻlib, Markaz tomonidan amalga oshiriladi.

177. Rasmiy ekspertizaning vazifasi talabnoma materiallari tarkibi, zarur hujjatlar mavjudligi va ularning belgilangan talablarga muvofiqligini tekshirishdan iborat.

178. Rasmiy ekspertiza natijalari boʻyicha talabnoma beruvchiga Markazning talabnomani koʻrib chiqish uchun qabul qilingani yoki koʻrib chiqish uchun qabul qilish rad etilgani haqidagi qarori yuboriladi.

179. Rasmiy ekspertiza talabnoma axborot tizimida qabul qilingan sanadan boshlab ikki oy oʻtgandan soʻng bir oy davomida oʻtkaziladi.

180. Talabnoma beruvchining yozma iltimosnomasiga koʻra rasmiy ekspertiza belgilangan muddat oʻtmasdan boshlanishi mumkin.

Bunda talabnoma beruvchi iltimosnoma berilgan paytdan boshlab talabnoma materiallariga belgilangan miqdorda qoʻshimcha patent boji toʻlamasdan oʻz tashabbusiga koʻra tuzatishlar kiritish imkoniyatidan mahrum boʻladi.

Talabnoma beruvchining rasmiy ekspertizani belgilangan muddat oʻtmasdan boshlash haqidagi iltimosnomasi chaqirib olinmaydi.

181. Talabnoma kelib tushgan sanadan ikki oy oʻtgandan keyin yoki talabnoma beruvchining tashabbusiga koʻra talabnoma rasmiy ekspertizasini muddatidan oldin boshlash haqidagi iltimosnoma berilgandan soʻng talabnoma materiallariga tuzatish va oʻzgartirishlar kiritishda belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi.

Patent boji toʻlanmagani aniqlanganda, talabnomani koʻrib chiqishda tuzatish va oʻzgartirishlar eʼtiborga olinmaydi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabar beriladi.

Talabnoma materiallari boshqa tilda topshirilib, talabnoma materiallarida rasmiy ekspertizani muddatdan ilgari boshlash haqidagi iltimosnoma mavjud boʻlganda, talabnoma beruvchi talabnoma materiallarining tarjimasi olinmagunga qadar rasmiy ekspertizani oʻtkazish mumkin emasligi haqida xabardor qilinadi.

182. Rasmiy ekspertiza oʻtkazish davomida quyidagilar tekshiriladi:

talabnoma tarkibida mazkur Reglamentning 19 — 24-bandlarida nazarda tutilgan hujjatlarning mavjudligi;

talabnomani rasmiylashtirishga oid talablarga rioya qilingani;

Qonunning 14-moddasi toʻrtinchi qismida nazarda tutilgan hollarda talabnoma topshirish tartibiga, jumladan, vakilning vakolatlarini tasdiqlaydigan ishonchnomaning mavjudligi va toʻgʻri rasmiylashtirilishiga rioya qilingani;

talabnoma foydali model sifatida muhofazalanadigan obyektlarga oid texnik yechimga berilgani;

oldinroq ustuvorlikni soʻrash asoslangani;

foydali modelni XPTning amaldagi tahriri boʻyicha toʻgʻri tasniflangani (talabnoma beruvchi tomonidan tasniflanmagan boʻlsa, tasniflanadi);

talabnomani topshirish uchun belgilangan miqdorda patent boji toʻlangani.

183. Patent boji belgilangan miqdordan kam toʻlanganda talabnoma beruvchiga uch oy ichida talabnomani topshirish uchun toʻlangan patent bojini va formulaning mustaqil bandlari sonini muvofiqlashtirish haqida xabarnoma yuboriladi.

184. Belgilangan miqdordagi patent boji mazkur Reglamentning 183-bandida nazarda tutilgan muddatda toʻlanmaganda, foydali modellar guruhi uchun talabnoma yuzasidan ekspertiza talabnoma beruvchi tomonidan tanlab olingan bandlar boʻyicha yoki tanlangan bandlar haqida koʻrsatilgan muddatda xabar berilmaganda, formulada birinchi boʻlib koʻrsatilgan bandlar boʻyicha oʻtkaziladi.

185. Talabnomani rasmiy ekspertizadan oʻtkazishda talabnoma hujjatlari talablar buzilgan holda rasmiylashtirilgani aniqlanganda talabnoma beruvchiga kamchiliklar koʻrsatilgan va huquqiy asoslar keltirilgan soʻrovnoma yuboriladi.

186. Soʻrovnoma yuborish uchun quyidagilar asos boʻladi:

talabnomada mazkur Reglamentning 19-bandida nazarda tutilgan hujjatlar yoki ulardan birining mavjud emasligi;

talabnoma vakil orqali topshirilganda ishonchnomaning mavjud emasligi yoki uni rasmiylashtirish qoidalari buzilgani;

arizani toʻldirishda mazkur Reglamentning 25 — 34-bandlari talablariga rioya etilmagani;

patent bojlari toʻgʻri toʻlangani bilan bogʻliq masalalarni aniqlash zarurati;

boshqa tilda topshirilgan materiallarning tarjimasi mavjud emasligi;

mikroorganizm shtammi, oʻsimlik va hayvon hujayralari turi (liniyasi) saqlash uchun topshirilgani haqidagi hujjat mavjud emasligi;

talabnoma materiallaridan bevosita nusxa koʻchirishga, ularni saqlashga toʻsqinlik qiladigan va tavsifni nashr etishga tayyorlash imkoniyatini bermaydigan kamchiliklar aniqlangani;

tavsifda mazkur Reglamentda nazarda tutilgan biron-bir boʻlimning mavjud emasligi (agar tegishli boʻlimda bayon qilinishi kerak boʻlgan maʼlumotlar boshqa boʻlimda keltirilgan boʻlsa, soʻrovnoma yuborilmaydi), shuningdek, formula yoki tavsifda biron-bir belgi xususiyatini ushbu belgi ochib berilgan adabiyot manbaiga havola qilish bilan almashtirilgani;

talabnomada hamma tanisha olmaydigan axborot manbaiga berilgan izohlar yoki undagi baʼzi maʼlumotlarni nashr etish mumkin emasligi haqida koʻrsatmalar mavjudligi;

formula bandini bitta jumla koʻrinishida bayon qilish talabi buzilgani;

formulada huquqiy muhofaza soʻralayotgan foydali model turi koʻrsatilmagani;

formulada tegishli obyekt belgilari oʻrniga uning ishlatishdagi koʻrsatkichlari va isteʼmol xususiyatlari, uni amalga oshirish va undan foydalanishda kelib chiqadigan samara va hodisalar haqida maʼlumotlar keltirilgani;

talabnoma materiallarining bir-biriga mos emasligi;

talabnoma foydali model sifatida eʼtirof etilmaydigan obyektlarga berilgani;

talabnoma boʻyicha ustuvorlik soʻrash bilan bogʻliq savollar paydo boʻlgani.

187. Talabnoma beruvchi taqdim etgan javobda soʻralgan barcha hujjatlar va maʼlumotlar boʻlmaganda, soʻrovnoma takroran yuborilishi mumkin.

188. Rasmiy ekspertiza soʻrovnomasiga javob taqdim etilmaganda, javob berish uchun belgilangan muddat buzilganda yoki bu muddat ichida uni uzaytirish haqida iltimosnoma kelib tushmaganda, talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi. Bunda talabnoma boʻyicha ish yuritish toʻxtatiladi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabarnoma yuboriladi.

189. Talabnoma materiallari belgilangan talablarga zid emasligi haqidagi xulosaga kelinganda, talabnoma topshirilgan sanani belgilash va talabnomani koʻrib chiqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi rasmiy ekspertizaning qarori qabul qilinadi va talabnoma beruvchiga yuboriladi.

190. Rasmiy ekspertiza tomonidan talabnoma materiallarining Qonun va mazkur Reglament qoidalariga zid ekanligining aniqlanishi talabnomani koʻrib chiqish uchun qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilishga asos boʻladi.

191. Talabnomani koʻrib chiqishga qabul qilish yoki talabnomani koʻrib chiqishga qabul qilishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorda tegishli qarorni qabul qilish asoslari keltiriladi.

192. Talabnoma mohiyati biron-bir texnika sohasiga oidligini aniqlash maqsadida foydali model XPTning amaldagi tahriri boʻyicha tasniflanadi.

Tasniflash rasmiy ekspertiza va talabnoma ekspertizasini oʻtkazish bosqichlarida amalga oshiriladi.

193. Formula tasnif indekslarini tanlash uchun asos boʻladi. Talabnoma XPTning turli rubrikalariga tegishli bir necha obyektlarni oʻz ichiga olganda barcha mos tasnif indekslari aniqlanadi. Bunda birinchi indeks foydali model nomi bilan aniqlanadi. Rasmiy ekspertiza bosqichida aniqlangan tasnif indekslari talabnoma ekspertizasini oʻtkazish jarayonida oʻzgartirilishi mumkin.

194. Patent boji formuladagi bandlar uchun belgilangan miqdordan kam toʻlanganda patent boji va formulaning mustaqil bandlari sonini muvofiqlashtirish natijasida dastlab formula tarkibida boʻlgan baʼzi bandlar chiqarib tashlanishi mumkin. Bunda qarorda talabnoma faqat tuzatilgan formulaga nisbatan koʻrib chiqishga qabul qilingani koʻrsatiladi.

195. Davlat ekspertizasi davomida formulaga kiritilgan tuzatishlar boshqa foydali modelga oid alohida bandlar paydo boʻlishiga olib kelmasligi kerak, talabnomaning dastlabki materiallarida mavjud foydali model mohiyatini oʻzgartirmagan holda kiritilgan bandlar bundan mustasno.

196. Talabnoma koʻrib chiqish uchun qabul qilinganda, talabnoma ekspertizasi talabnoma topshirilgan sanadan oʻn ikki oy oʻtgandan soʻng ikki oy davomida oʻtkaziladi.

Patent boji belgilangan miqdorda toʻlanganda, talabnoma beruvchi patent boji kelib tushganlik fakti haqida xabardor qilinadi.

Patent boji rasmiy ekspertizaning talabnoma koʻrib chiqishga qabul qilingani toʻgʻrisidagi qarori talabnoma beruvchiga yuborilgan sanadan eʼtiboran uch oy ichida toʻlanadi. Koʻrsatilgan muddat oʻtkazib yuborilgan taqdirda, talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi.

197. Patent boji rasmiy ekspertizaning talabnoma koʻrib chiqishga qabul qilingani toʻgʻrisidagi qarori talabnoma beruvchiga yuborilgan sanadan eʼtiboran uch oy ichida toʻlanadi. Koʻrsatilgan muddat oʻtkazib yuborilgan taqdirda, talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi va talabnoma beruvchiga bu toʻgʻrisida xabarnoma yuboriladi.

198. Talabnoma ekspertizasini oʻtkazish uchun patent boji belgilangan miqdordan kam toʻlanganda, patent bojini formulaning mustaqil va bogʻliq bandlari soniga uch oy ichida muvofiqlashtirish zarurligi haqida xabarnoma yuboriladi. Bunda talabnoma beruvchi ekspertiza oʻtkazilishi kerak boʻlgan foydali modellarga tegishli formula bandlarini koʻrsatadi yoki ekspertiza oʻtkazilmaydigan bandlar chiqarib tashlangan formulani taqdim etadi yoxud qoʻshimcha patent boji toʻlovini amalga oshiradi.

199. Talabnoma foydali modellar guruhiga oid boʻlganda, talabnoma ekspertizasi talabnoma beruvchi tomonidan tanlangan bandlar yuzasidan yoki tanlangan bandlar haqida belgilangan muddatda xabar berilmaganda, formulaning birinchi boʻlib koʻrsatilgan bandlari yuzasidan oʻtkaziladi.

200. Talabnoma beruvchi foydali model uchun talabnomani ixtiro uchun talabnomaga oʻzgartirganda, talabnomaning foydali model uchun talabnoma sifatida koʻrib chiqilishi toʻxtatiladi.

201. Talabnoma ekspertizasi doirasida quyidagilar amalga oshiriladi:

foydali model ustuvorligini belgilash, agar u Qonunning 18-moddasi ikkinchi — toʻrtinchi qismlariga koʻra soʻralsa;

foydali model formulasini mazkur Reglamentning 94 — 120-bandlarida keltirilgan talablarga muvofiqligini tekshirish;

qoʻshimcha materiallarni mazkur Reglamentning 268 — 275-bandlariga muvofiq tekshirish;

talabnomaning dastlabki materiallarida yoki talabnomani koʻrib chiqishda eʼtiborga olingan qoʻshimcha materiallarda keltirilgan formulada taʼriflangan foydali modelning patentga layoqatlilik shartlariga muvofiqligini tekshirish.

202. Talabnomaning ustuvorligi talabnoma vakolatli organga topshirilgan sana boʻyicha belgilanadi.

Talabnomada foydali modelning ustuvorligi Qonunning 18-moddasi ikkinchi — toʻrtinchi qismlariga koʻra soʻralmaganda, ustuvorlik tartibida ariza, tavsif, formula va chizmalar (agar ular foydali model mohiyatini tushunish uchun zarur boʻlsa) boʻlgan talabnoma vakolatli organga topshirilgan sana boʻyicha belgilanadi.

203. Talabnoma beruvchi tomonidan konvensiya ustuvorligi soʻralayotganda quyidagilar tekshiriladi:

Parij konvensiyasiga aʼzo davlatda topshirilgan birinchi talabnomaning nusxasi mavjudligi, agar koʻrsatilgan nusxa talabnoma vakolatli organga topshirilgan sanadan keyin topshirilgan boʻlsa, birinchi talabnomaning nusxasi taqdim etilishi kerak boʻlgan uch oy muddatga rioya qilingani (birinchi talabnomalar bir nechta boʻlganda koʻrsatilgan shart har bir talabnomaning nusxasi uchun bajariladi);

konvensiya ustuvorligi soʻralayotgan talabnoma birinchi talabnoma topshirilgan sanadan eʼtiboran oʻn ikki oy muddatda topshirilishiga rioya qilingani, agar talabnoma koʻrsatilgan muddatdan kechikib topshirilgan boʻlsa, u tugagan sanadan boshlab ikki oylik muddatga rioya qilingani;

konvensiya ustuvorligini belgilash toʻgʻrisidagi ariza talabnoma vakolatli organga kelib tushgan sanadan eʼtiboran uch oydan kechiktirmay taqdim etilgani;

talabnoma berilgan foydali model birinchi talabnomada ochib berilgani.

204. Talabnoma beruvchi tomonidan foydali model ustuvorligini oʻzining oldin topshirgan talabnomasiga nisbatan berilgan qoʻshimcha materiallar boʻyicha ustuvorlikni belgilash soʻralganda, quyidagi talablarga rioya qilingani tekshiriladi:

vakolatli organga talabnomada berilgan foydali model mohiyatini oʻzgartirishi mumkin boʻlgan qoʻshimcha materiallar kelib tushgani sababli eʼtiborga olinishi mumkin emasligi haqidagi xabarnoma yuborilgan sanadan eʼtiboran uch oy ichida kelib tushgani;

oldin topshirilgan talabnomaning mazmunini hisobga olgan holda kelib tushgan sanasi boʻyicha ustuvorlik soʻralayotgan qoʻshimcha materiallarda foydali model mohiyati ochib berilgani.

205. Foydali model ustuvorligini oldin topshirilgan talabnoma topshirilgan sanadan belgilash soʻralganda quyidagi talablarga rioya qilingani tekshiriladi:

bunday ustuvorlik soʻralayotgan talabnoma xuddi oʻsha avvalgi talabnomani topshirgan talabnoma beruvchi tomonidan topshirilgani;

bunday ustuvorlik soʻralayotgan talabnoma vakolatli organga oldingi talabnoma topshirilgan sanadan oʻn ikki oy mobaynida kelib tushgani;

foydali model mohiyati oldin topshirilgan talabnomada ochib berilgani;

oldin topshirilgan talabnoma boʻyicha undan ilgariroq ustuvorlik soʻralmagani.

206. Oldin topshirilgan bir nechta talabnomalar boʻyicha ustuvorlik soʻralganda, mazkur Reglamentning 205-bandi talablariga rioya qilingani ularning har biriga nisbatan tekshiriladi.

207. Topshirilayotgan talabnomaga oldin topshirilgan talabnomaning ustuvorligi belgilanganda, oldin topshirilgan talabnoma chaqirib olinadi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabar beriladi.

208. Foydali model ustuvorligini ajratilgan talabnoma boʻyicha belgilash soʻralganda quyidagi talablarga rioya qilingani tekshiriladi:

ajratilgan talabnoma vakolatli organga foydali modelga yoki ixtiroga birinchi talabnoma ustidan shikoyat berish imkoniyati qolmagan patent berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingunga qadar yoxud birinchi talabnoma boʻyicha patent berish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinganda foydali model yoki ixtironi Oʻzbekiston Respublikasining tegishli davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish sanasigacha kelib tushgani;

ajratilgan talabnomadagi foydali model mohiyati oldingi talabnomada, agar talabnoma konvensiya talabnomasidan ajratib olingan va ustuvorlik uning ustuvorlik sanasi boʻyicha soʻralayotgan boʻlsa, birinchi talabnomada ochib berilgani.

209. Mazkur Reglamentning 203 — 208-bandlariga muvofiq foydali model ustuvorligini belgilash shartlariga rioya qilinganini tekshirishda ustuvorlik soʻralayotgan talabnoma yoki ustuvorlik soʻrash uchun asos boʻlgan qoʻshimcha materiallar berilgan talabnoma chaqirib olinmaganiga eʼtibor qaratiladi.

210. Foydali modelning mohiyatini ochishda oldin topshirilgan talabnoma yoki unga kelib tushgan qoʻshimcha materiallar asosida ustuvorlik soʻralganda quyidagilar tekshiriladi:

ushbu materiallarda (oldin topshirilgan talabnomaning tavsifi, formulasi, qoʻshimcha materiallarning matnli qismi) talabnoma berilgan foydali modelning formulasiga kiritilgan barcha belgilar koʻrsatilganligi;

ustuvorlik sanasi soʻralayotgan materiallarda foydali modelning mohiyati uni amalga oshirish uchun yetarli darajada ochib berilgani.

211. Konvensiya ustuvorligi soʻralganda mazkur Reglamentning 210-bandidagi shartlar bajarilganligini tekshirishda Parij konvensiyasiga aʼzo davlatda berilgan birinchi talabnomaning tarjimasi taqdim etiladi.

212. Mazkur Reglamentning 203 — 208-bandlarida koʻrsatilgan talablar bajarilganda talabnomaning ustuvorligi belgilanadi.

213. Mazkur Reglamentning 203 — 208-bandlarida koʻrsatilgan talablarning birortasi bajarilmaganda, talabnoma ustuvorligi Qonunning 18-moddasi birinchi qismiga muvofiq belgilanadi.

214. Ustuvorlik belgilangandan soʻng foydali modelning oʻzgartirilgan formulasi taqdim etilganda, soʻralayotgan ustuvorlikni belgilashga asoslar mavjudligini aniqlash uchun takroran tekshirish oʻtkaziladi.

215. Tekshirish foydali model formulasining oxirgi variantiga nisbatan oʻtkaziladi. Bunda foydali model birligi talabiga rioya etilgani aniqlanadi.

216. Foydali model birligi talabi buzilgani aniqlanganda, talabnoma beruvchiga soʻrovnomada bitta foydali modelga yoki yagona ijodkorlik fikrini tashkil etgan foydali modellar guruhiga tegishli aniqliklar kiritilgan tavsif va formulani taqdim etish taklif qilinadi.

Tuzatilgan formula tarkibiga yangi bandlar kiritilganda, qoʻshimcha patent boji toʻlanadi.

217. Foydali model formulasini tekshirishda talabnomadagi foydali modelning muhim belgilari majmui koʻrsatilgan texnik natijaga erishish uchun yetarli ekani aniqlanadi.

Biron-bir muhim belgi formulaga kiritilmaganda, lekin tavsifda yoki formulaning bogʻliq bandida keltirilganda va ushbu muhim belgisiz texnik natijaga erishib boʻlmasligi aniqlanganda, talabnoma beruvchiga bunday belgini formulaning tegishli mustaqil bandiga kiritish taklif etiladi. Bunda texnik natijaga erishish uchun formulaga ushbu belgini kiritish zarurligini tasdiqlaydigan dalillar keltiriladi. Bunday dalillar tavsifda ochib berilgan belgilar va texnik natija orasidagi sabab-oqibat bogʻlanishiga yoki ekspertiza tomonidan oʻtkazilgan ilmiy-nazariy tahlilga asoslanishi mumkin.

218. Foydali model formulasini tekshirish undagi belgilarni mazkur Reglamentning 113 — 120-bandlariga muvofiq identifikatsiya qilish imkoniyatini aniqlashdan iborat.

Belgini identifikatsiya qilish imkoniyatini taʼminlash uchun uning taʼrifini foydali model tavsifiga asosan tuzatish zarur boʻlganda, talabnoma beruvchiga bunday tuzatishni amalga oshirish taklif etiladi.

219. Belgini identifikatsiya qilish imkoniyati taʼminlanganda, lekin uni taʼriflash uchun maʼlum bir texnika sohasida qabul qilingan atamalarga mos boʻlmagan yoki eskirgan atamalar qoʻllanilganda, talabnoma beruvchiga formulaga tegishli tuzatishlarni kiritish tavsiya qilinadi.

220. Formuladagi belgini tekshirish jarayonida texnik natijaga erishish uchun yetarli boʻlgan belgilar yoki elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturni hamda bunday dasturda ishlatiladigan algoritmlarni jalb qilgan holda taʼriflanadigan foydali model formulasining belgilari mazkur Reglamentning 51 — 58-bandlarida keltirilgan talablarga muvofiq boʻlishi kerak.

Formulada texnik natijaga erishilmaydigan yoki foydali modelni aks ettiradigan vositaga oid boʻlmagan belgilar mavjud boʻlganda, bunday belgini formuladan olib tashlash uchun tegishli tuzatishni amalga oshirish taklif etiladi.

221. Tovar belgilari, geografik koʻrsatkichlar va boshqa xususiy alomatlarni aks ettiruvchi vositalar foydali model formulasiga kiritilmaydi.

222. Formulada umumiy tushuncha bilan ifodalangan belgi mavjud boʻlganda mazkur Reglamentning 102-bandiga muvofiq undan foydalanish toʻgʻriligi aniqlanadi.

Belgi funksiya va xususiyat bilan taʼriflanganda, belgi formulaning mustaqil bandiga kiritilgan boshqa muhim belgilar bilan birgalikda talabnomada koʻrsatilgan texnik natijaga erishish uchun yetarliligi tekshiriladi.

223. Talabnomada koʻrsatilgan texnik natijaga erishish faqatgina eksperimental maʼlumotlar bilan tasdiqlanganida, tavsifda kerakli maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan misollar keltiriladi. Ushbu misollar asosidagi xulosalarga tayangan foydali model belgisini tavsiflashda aniq holatlar va umumlashtirishning oʻrinliligi tekshiriladi.

224. Ekspertiza tomonidan umumiy tushunchalar bilan ifodalangan belgidagi biror aniq holatda talabnoma beruvchi tomonidan koʻrsatilgan texnik natijaga erishilmasligi aniqlanganda, tegishli dalillar keltirilib, ularni rad etish yoki tuzatish kiritish taklif etiladi.

225. Formulani mazkur Reglamentning 113-bandi talabiga muvofiqligini tekshirishda foydali modelni taʼriflaydigan tushuncha uning tavsifida keltirilgani yoki chizmada ifodalangani aniqlanadi.

226. Talabnomada bir zvenoli yoki bitta mustaqil bandli koʻp zvenoli formula keltirilganda bunday formulada (mazkur Reglamentning 16 — 18-bandlari talablariga muvofiq) bitta foydali model taʼriflangani tekshiriladi.

227. Mazkur Reglamentning 16 — 18-bandlari talablari buzilgani aniqlanganda, yuboriladigan soʻrovnomada bu haqida maʼlum qilinadi va tegishli patent bojini toʻlab, formulani tuzatish taklif qilinadi. Bunda tuzatilgan formulada foydali model birligi talabi bajarilishi va tuzatilgan formulaga avval mustaqil band sifatida koʻrsatilmagan yangi mustaqil bandlar kiritilganda, tegishli patent bojini toʻlash yoki talabnoma beruvchi formulani tuzatishni rad etganda keyingi koʻrib chiqishda eʼtiborga olinadigan foydali modelni koʻrsatish zarurligi keltiriladi.

Belgini taʼriflashda talabnoma beruvchi muqobil tushunchadan nooʻrin foydalanganda yuzaga kelgan xato koʻrsatiladi.

228. Bir nechta mustaqil bandli koʻp zvenoli formula taklif qilinganda, ularning har biri mazkur Reglamentning 102-bandi talablariga muvofiqligi tekshiriladi.

229. Formulani tekshirishda qoʻshimcha ravishda quyidagilar eʼtiborga olinadi:

koʻp zvenoli formulaning bogʻliq bandlarida foydali modelning aniq hollarda amalga oshirilishi;

formulada mustaqil bandning belgilarini chiqarib tashlashni yoki almashtirishni nazarda tutadigan bogʻliq bandning mavjudligi.

230. Formulaning mustaqil bandlarida taʼriflangan foydali modellar oʻzaro yagona ijodkorlik fikrni tashkil qilgan holda bogʻliq boʻlganda yagona ijodkorlik fikri sharti bajarilgan hisoblanadi.

231. Mustaqil bandlarda taʼriflangan foydali modellarni variantlarga tegishliligini tekshirishda foydali modellarning koʻrsatilgan vazifasi va texnik natijalar mosligi tekshiriladi.

232. Foydali model formulasini tekshirishda formulaning tuzilishi va bayon qilinishi belgilangan talablarga muvofiq emasligi aniqlanganda, formulani tuzatish taklif qilinadi.

233. Oʻzgartirilgan formulaga nisbatan mazkur Reglamentning 217 — 231-bandlariga muvofiq tekshirish oʻtkaziladi.

Foydali modelning patentga layoqatliligini tekshirish uchun talabnoma beruvchi tomonidan oʻzgartirilgan formula qabul qilinadi.

234. Bir zvenoli yoki bitta mustaqil bandli koʻp zvenoli formulada bittadan ortiq foydali model borligi aniqlanganda, talabnoma beruvchiga koʻrib chiqilishi kerak boʻlgan foydali modelni koʻrsatish taklif etiladi va ekspertiza talabnoma beruvchi tomonidan koʻrsatilgan foydali modelning patentga layoqatliligini tekshirishni davom ettiradi.

235. Formulada muqobil tushuncha bilan ifodalangan belgi mavjud boʻlganda, patentga layoqatlilikni tekshirish bunday tushunchani ichiga olgan belgilarning har bir majmuiga nisbatan oʻtkaziladi.

236. Muallif yoki talabnoma beruvchi foydali modelga taalluqli axborotni oshkor etgan sanadan eʼtiboran olti oylik muddatda vakolatli organga ushbu foydali modelga talabnoma topshirganda oshkor etilgan axborot texnika taraqqiyoti darajasiga kiritilmaydi.

237. Texnik yechimning taʼriflanishi boʻyicha uni tushunish mumkin boʻlmaganda, talabnoma beruvchiga aniqlangan kamchiliklarni koʻrsatib, huquqiy asosga ega dalillar keltirilgan, yetishmagan yoki tuzatilgan hujjatlarni taqdim etish taklif etilgan soʻrovnoma yuboriladi.

238. Foydali modeldan foydalanish mumkinligini aniqlashda talabnoma materiallarida foydali modelning vazifasi koʻrsatilgani tekshiriladi.

239. Formula bandlaridagi taʼriflarni amalga oshirish uchun talabnomaning uning ustuvorlik sanasida topshirilgan materiallarida vositalar va usullar bayon qilingani tekshiriladi. Talabnoma materiallarida bunday vositalar va usullar boʻlmaganda, ular haqidagi maʼlumotlar foydali model ustuvorligi sanasigacha ommaviy tarzda oshkor boʻlgan axborot manbalaridan maʼlum boʻlishi kerak.

240. Formuladagi belgida keltirilgan tushunchalar foydali modelni amalga oshirish va koʻrsatilgan vazifani bajarish uchun faqat eksperimental maʼlumotlar orqali tasdiqlanganda, foydali model tavsifida keltirilgan misollar yetarliligi (mazkur Reglamentning 73-bandi ) tekshiriladi.

241. Foydali modelning ustuvorlik sanasida mazkur Reglamentning 238 — 240-bandlari talablariga rioya qilinganda formulaning mustaqil bandida taʼriflangan foydali model sanoatda qoʻllash mumkin deb eʼtirof etiladi.

Koʻrsatilgan talablarning birontasi bajarilmaganda talabnoma beruvchiga ekspertizaning tegishli dalillariga nisbatan oʻz fikrini bildirish va formulani tuzatish toʻgʻrisidagi soʻrovnoma yuboriladi.

242. Sanoatda qoʻllash shartiga muvofiq emasligi aniqlangan foydali modelga nisbatan yangilik shartiga muvofiqlik yuzasidan tekshiruv oʻtkazilmaydi.

243. Qonunning 7-moddasi ikkinchi qismiga binoan foydali modelning yangiligini tekshirish foydali model formulasining mustaqil bandidagi barcha belgilar majmuiga nisbatan oʻtkaziladi.

244. Axborot izlash formula, tavsif va chizma asosida oʻtkaziladi.

245. Talabnoma ekspertizasini oʻtkazish uchun patent boji toʻlangan sanagacha talabnoma beruvchi foydali model birligi talabi buzilgani haqidagi xabarnomaga belgilangan muddatda javob bermaganda, axborotni izlash ishlari formulada birinchi koʻrsatilgan foydali model (yagona ijodkorlik fikrini tashkil qilgan foydali modellar guruhi) boʻyicha oʻtkaziladi.

246. Texnika taraqqiyoti darajasini aniqlashda ommaviy tarzda oshkor etilgan axborot manbaidagi maʼlumotlardan foydalaniladi.

Quyidagilar axborot manbaini texnika taraqqiyoti darajasiga kiritishni belgilaydigan sana hisoblanadi:

muhofaza hujjatlariga nashr qilingan tavsiflar uchun — ularda koʻrsatilgan nashr etish sanasi;

milliy va boshqa bosma nashrlar uchun — ularda koʻrsatilgan nashr etishga imzo qoʻyilgan sana;

nashr etishga imzo qoʻyilgan sana koʻrsatilmagan milliy bosma nashrlar va boshqa bosma nashrlar uchun — ular eʼlon qilingan kun, nashr qilinish yil va oy bilan belgilanganda — oyning oxirgi kuni, nashr qilinish yil bilan belgilanganda — 31-dekabr;

saqlash uchun topshirilgan maqola, sharhlar, monografiya va boshqa materiallar uchun — ularni depozitariyga topshirish sanasi;

ilmiy-tadqiqot ishlari haqidagi hisobotlar, tajriba-konstruktorlik ishlariga tushuntirish xatlar va tashkilotlarda boʻlgan konstruktorlik, texnologik va loyiha hujjatlardagi axborotlar uchun — ular tegishli tashkilotlarga kelib tushgan sanasi;

texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar uchun — ular vakolatli tashkilotda hisobga olingan sana;

qoʻlyozma huquqida chop etilgan dissertatsiya materiallari va dissertatsiya avtoreferatlari uchun — ularning tarqatilgan sanasi;

tanlovga qabul qilingan ishlar uchun — ular tanishish uchun ochiq namoyish qilingan va tanlov oʻtkazishga oid hujjatlar bilan tasdiqlangan sana;

internet tarmogʻi maʼlumotlari, vizual axborot manbalari (plakat, model, elektron axborot tashuvchi vosita, mahsulot va shu kabilar) uchun — ularni koʻrish mumkin boʻlgan sana;

koʻrgazmaga qoʻyilgan eksponatlar uchun — ularni koʻrsatish boshlangan va hujjat bilan tasdiqlangan sana;

ogʻzaki maʼruzalar, soʻzga chiqishlar uchun — maʼruzalar, soʻzga chiqishlar sanasi;

radio, televideniye, kino orqali maʼlumotlar uchun — ommaga oshkor etilgan sana;

texnika vositasidan foydalanish natijasida maʼlum boʻlgan maʼlumotlar uchun — ommaga oshkor etilgan sana.

247. Foydali modelning yangiligini aniqlash chogʻida birmuncha oldin ustuvorlikka ega boʻlgan holda, Oʻzbekiston Respublikasida topshirilgan va chaqirib olinmagan patent berish haqidagi talabnomalar ham hisobga olinadi.

248. Tekshirishda aniqlangan talabnoma chaqirib olinmaganda yoki chaqirib olish muddati oʻtmaganda, talabnoma beruvchiga shunday talabnoma mavjudligi haqida (talabnoma beruvchini koʻrsatmasdan va mazmunini ochmasdan) va talabnoma ekspertizasi avvalroq ustuvorlikka ega boʻlgan talabnoma boʻyicha bir qarorga kelingunga qadar toʻxtatib turilishi haqida maʼlum qilinadi.

Talabnoma beruvchi talabnoma ekspertizasi toʻxtatib turilishidan norozi boʻlganda, foydali model yangilik shartiga muvofiq emas deb topiladi.

249. Oʻzbekiston Respublikasida muhofazaga olingan barcha foydali model va ixtirolar ustuvorlik sanasidan eʼtiboran texnika taraqqiyoti darajasiga kiritiladi.

250. Axborotni izlash jarayonida xuddi shunday vazifani bajaradigan foydali model belgilariga oʻxshash boʻlgan belgilar bilan taʼriflanadigan vosita topilganda, axborotni izlash toʻxtatilmaydi va oxirigacha toʻliq hajmda olib boriladi.

Foydali model boshqa foydali model yoki ixtiro formulalaridagi mustaqil bandlarning mazmunlariga mos tushganda oʻxshash deb eʼtirof etiladi.

251. Texnika taraqqiyoti darajasidan foydali model formulasidagi barcha belgilar bilan aynan bir xil belgilardan iborat mahsulot yoki usul aniqlanganda, foydali model yangilik shartiga muvofiq emas deb eʼtirof etiladi.

252. Bogʻliq bandlarga ega boʻlgan formulaning mustaqil bandida taʼriflangan foydali model yangilik shartiga muvofiq boʻlganda, bogʻliq bandlarga nisbatan texnika taraqqiyoti darajasi tahlili oʻtkazilmaydi.

253. Bogʻliq bandlarga ega boʻlgan formulaning mustaqil bandida taʼriflangan foydali modelning yangilik shartiga muvofiq emasligi aniqlanganda, talabnomani keyingi koʻrib chiqish mazkur Reglamentning 255-bandi va 258-bandining ikkinchi xatboshisiga muvofiq amalga oshiriladi.

254. Foydali modelning yangilik shartiga muvofiq emasligi aniqlanganda talabnoma beruvchiga ekspertiza dalillari bayon qilingan va bu dalillarga nisbatan oʻz fikr-mulohazalarini hamda zarur hollarda talabnomaning dastlabki materiallari asosida foydali modelning tuzatilgan formulasini taqdim etish taklif qilingan soʻrovnoma yuboriladi.

255. Foydali model bogʻliq bandlarga ega koʻp zvenoli formula bilan taʼriflanganda va mustaqil bandning yangilik shartiga javob bermasligi sababli patentga layoqatli emasligi aniqlanganda, talabnoma beruvchiga bu haqida maʼlum qilinadi va talabnomani koʻrib chiqishni davom ettirishda foydali modelning tuzatilgan formulasini taqdim etish taklif etiladi.

256. Bogʻliq bandlarga ega boʻlgan mustaqil bandga nisbatan foydali modelning patentga layoqatliligi aniqlanganda, ushbu bogʻliq bandlardagi foydali model belgilarining taʼrifi foydali modelni amalga oshirishga yoki vazifasini bajarishiga toʻsqinlik qilmasligi tekshiriladi.

257. Bogʻliq bandlarga ega boʻlgan koʻp zvenoli formula bilan taʼriflangan foydali modelni patentga layoqatlilik shartlariga nisbatan tekshirish natijasi ijobiy boʻlgan holda, u patentga layoqatli deb tan olinadi.

258. Foydali modellar guruhiga oid talabnoma topshirilganda, patentga layoqatlilikni tekshirish guruhga kirgan har bir foydali modelga nisbatan oʻtkaziladi. Guruhning patentga layoqatliligi undagi barcha foydali modellar patentga layoqatli boʻlganda tasdiqlanadi.

Foydali modellardan biri patentga layoqatli emasligi aniqlanganda, talabnoma beruvchiga bu haqida maʼlum qilinadi va keltirilgan dalillar haqida oʻz fikrini bildirish hamda zarur holda patentga layoqatli boʻlmagan foydali model bandini formuladan chiqarib tashlash yoki bu bandlarni tuzatilgan holda taqdim etish taklif etiladi.

259. Mazkur Reglamentning 258-bandiga muvofiq talabnoma beruvchi tomonidan foydali modelning oʻzgartirilgan formulasi taqdim etilganda, talabnomani ushbu formulada taʼriflangan foydali modelga nisbatan mazkur Reglamentning 214 — 234-bandlariga muvofiq qoʻrib chiqish davom ettiriladi.

Talabnoma beruvchi ekspertiza soʻrovnomasidagi fikrlarni rad etuvchi dalillarni va oʻzgartirilgan formulani keltirmasdan avvalgi formula bilan patent berishni talab qilganda, patent berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

260. Qonunning 20-moddasiga koʻra qoʻshimcha materiallarni taqdim etish soʻralgan soʻrovnoma bunday materiallarsiz talabnoma ekspertizasini oʻtkazish mumkin boʻlmaganda yuboriladi.

261. Soʻrovnoma yuborish uchun quyidagilar asos boʻlishi mumkin:

foydali model formulasini mazkur Reglamentning 214 — 234-bandlariga muvofiq tekshirish natijalari boʻyicha aniqlash zarurati;

foydali modelning patentga layoqatliligini mazkur Reglamentning 235 — 259-bandlariga muvofiq tekshirish bilan bogʻliq masalalarni hal qilish zarurati;

bir xil ustuvorlik sanasiga ega boʻlgan aynan oʻxshash sanoat mulki obyektlariga talabnomalarni koʻrib chiqish bilan bogʻliq savollarni hal qilish zarurati.

262. Talabnomani koʻrib chiqishda yuzaga keladigan boshqa turdagi masalalar mazkur Reglamentning 261-bandidagi asoslarga qoʻshimcha ravishda yuboriladigan soʻrovnomaga kiritiladi.

263. Soʻrovnoma yoki xabarnomada keltiriladigan fikr va mulohazalar ilmiy-texnika yoki huquqiy tusdagi dalillar bilan asoslanadi.

264. Talabnoma beruvchi patentga layoqatliligi haqida xulosa olingan foydali model formulasiga identifikatsiya qilinmagan yoki talabnomaning dastlabki materiallarida boʻlmagan belgini yoxud taʼrifi axborot manbaiga havola qilish bilan almashtirilgan belgini kiritishni yoki talabnoma topshirilgandan keyin talabnoma beruvchi tomonidan taklif etilgan va mazkur Reglamentning 214 — 234-bandlariga muvofiq eʼtiborga olinmagan yangi mustaqil bandni kiritishni talab qilganda, talabnoma beruvchiga ushbu belgini (band) oʻz tarkibiga kiritmagan formulani taqdim etish taklif qilingan soʻrovnoma yuboriladi.

265. Soʻrovnomada axborot manbai keltirilganda ushbu manbani topish uchun zarur boʻlgan barcha bibliografik maʼlumotlar, shuningdek, talabnomani koʻrib chiqishda eʼtiborga olingan maʼlumotlar, ushbu manbadan topish uchun kerak boʻladigan boshqa maʼlumotlar koʻrsatiladi.

266. Soʻrovnomani yuborish uchun foydali modelning patentga layoqatliligini tekshirish natijalari boʻyicha formula, tavsif va chizmalarga tuzatishlar kiritish orqali aniqlashtirish zarurati asos boʻlganda, ularning tuzatilgan sahifalarini taqdim etish taklif qilinadi. Bunda soʻrovnomada talabnoma materiallarini tuzatishga oid toʻliq tushuntirishlar keltiriladi.

267. Oʻzgartirilgan formula asosida patent berish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilish uchun formulani oʻzgartirish tavsifga va chizmaga tuzatishlar kiritishni taqozo etsa (shu jumladan, ekspertiza tomonidan avval koʻrsatilgan lekin tuzatilmagan kamchiliklar mavjud boʻlganda), materiallarni tuzatish toʻgʻrisidagi taklifni oʻz ichiga olgan soʻrovnoma yuboriladi.

268. Qoʻshimcha materiallar bilan birga tuzatilgan formula boʻlganda, dastlabki formulada mustaqil band sifatida ajratib koʻrsatilmagan bir yoki bir necha mustaqil bandlarni kiritish bilan tuzatilgani va patent boji toʻlangani tekshiriladi.

269. Qoʻshimcha materiallar tarkibida talabnomaning dastlabki materiallarida boʻlmagan va formulaga kiritish talab etilgan belgilar mavjud boʻlganda, qoʻshimcha materiallar foydali model mohiyatini oʻzgartiradi deb eʼtirof etiladi.

270. Qoʻshimcha materiallarda keltirilgan va formulaga kiritilishi soʻralayotgan belgilar talabnoma vakolatli organga kelib tushgan sanada formulada yoki tavsifda ochib berilmaganda talabnomaning dastlabki materiallarida boʻlmagan deb eʼtirof etiladi.

271. Talabnomaning dastlabki materiallarida belgini bajarishning aniq holatlari ochilmasdan umumiy tushuncha bilan berilganda, formulaga kiritilishi kerak boʻlgan belgi deb hisoblangan bunday aniq holatlarning qoʻshimcha materiallarda taqdim etilishi foydali modelning mohiyatini oʻzgartiradi deb eʼtirof etiladi.

272. Quyidagi qoʻshimcha materiallar foydali model mohiyatini oʻzgartirmaydi:

foydali modelni amalga oshirish sharoitlari haqidagi yangi maʼlumotlar;

foydali modelni amalga oshirishdagi misollar;

qoʻshimcha texnik natija olish imkoniyatlari;

aniqliklar kiritilgan grafik materiallar;

formulaga kiritilmaydigan va undagi belgilarga taalluqli boʻlmagan boshqa materiallar.

273. Qoʻshimcha materiallar foydali modelning mohiyatini oʻzgartiradi deb eʼtirof etilganda, talabnoma beruvchiga bunday xulosaga kelish uchun qoʻshimcha materiallardagi qaysi maʼlumotlar asos boʻlgani haqida maʼlum qilinadi. Talabnomani keyingi koʻrib chiqish qoʻshimcha materiallarda berilgan formulaga nisbatan, lekin talabnoma topshirilgan ustuvorlik sanasidagi tavsifda va formulada ochib berilgan belgilar boʻyicha davom ettiriladi.

274. Foydali modelning vazifasini ifodalaydigan dastlabki umumiy tushuncha formulada boshqasi bilan almashtirilganda, ular bir xil maʼnoda va bir-biriga bogʻliq boʻlganda, yaʼni ular toʻliq yoki qisman mos kelganda, foydali modelga tegishli deb eʼtirof etiladi.

275. Quyidagi hollarda formulani oʻzgartirish talabnomadagi foydali modelga taalluqli deb hisoblanadi:

foydali model obyektining turi (qurilma, usul, modda) oʻzgartirilganda, bunda yangidan koʻrsatilgan obyekt turi dastlabki foydali model formulasida keltirilgan belgilarga nisbatan koʻproq mos kelganda;

birinchi talabnomadagi foydali model obyekti “yangi vazifada qoʻllash” koʻrsatilgan yangi vazifadagi obyekt bilan almashtirilganda, agar obyekt toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ustuvorlik sanasigacha ommaga maʼlum boʻlmagan hollarda obyektni qoʻllashga doir talabnoma berilsa;

dastlabki koʻrsatilgan foydali model obyektini “yangi vazifada qoʻllash” foydali model obyektiga almashtirilganda, agar ustuvorlik sanasigacha ommaga maʼlum boʻlgan maʼlumotlardan talabnoma berilgan obyektdan faqat vazifasi bilan farqlanuvchi vosita maʼlumligi aniqlansa.

276. Qonunning 19-moddasiga muvofiq talabnoma beruvchi patent berish haqidagi qaror qabul qilingunga qadar foydali model haqidagi talabnomani ixtiro haqidagi talabnomaga oʻzgartirishi mumkin.

Foydali modelga boʻlgan talabnoma ixtiroga patent berish haqidagi talabnomaga oʻzgartirilganda, uni foydali modelga talabnoma sifatida koʻrib chiqish toʻxtatiladi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabar beriladi.

Bunday oʻzgartirishda foydali model talabnomasining ustuvorligi saqlanib qoladi va keyingi ish yuritish ixtiroga patent berish tartibiga muvofiq amalga oshiriladi.

277. Foydali modelning patentga layoqatlilik shartlariga muvofiqligi aniqlanganda, talabnoma beruvchiga taklif qilingan formula bilan foydali modelga patent berilishi mumkinligi haqida soʻrovnoma yuboriladi va ekspertiza xulosalariga nisbatan oʻz fikrini maʼlum qilish taklif etiladi.

Soʻrovnoma yuborilgan sanadan boshlab uch oy ichida talabnoma beruvchi oʻz fikrini maʼlum qilmaganda yoki ekspertizaning fikriga roziligi kelib tushganda, soʻrovnomada bayon qilingan formula bilan patent berish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinadi va nashr etishda birinchi berilgan foydali model tavsifidan foydalaniladi.

278. Talabnoma materiallari belgilangan talablarga zid emas haqidagi xulosaga kelinganda foydali modelga patent berish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinadi va talabnoma beruvchiga yuboriladi.

279. Ekspertiza tomonidan talabnoma materiallarining Qonun va mazkur Reglament qoidalariga zid ekanligining aniqlanishi foydali modelga patent berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilishga asos boʻladi.

280. Bitta mustaqil band va bogʻliq bandlarga ega boʻlgan koʻp zvenoli formulada taʼriflangan foydali modelning mustaqil bandi patentga layoqatlilikning bironta shartiga muvofiq emasligi aniqlanganda, patent berishni rad etish toʻgʻrisida qaror chiqariladi.

281. Foydali modellar guruhidan iborat boʻlgan koʻp zvenoli formulaning mustaqil bandlarida taʼriflangan foydali modellarning biri yoki har xil muqobil belgilarni oʻz ichiga olgan belgilar majmuida patentga layoqatlilikning shartlaridan biriga muvofiq emasligi aniqlanib, talabnoma beruvchi formulani tuzatishdan yoki ushbu foydali model belgisini formuladan chiqarib tashlashdan bosh tortganda, koʻrsatilgan belgilar majmuiga patent berishni rad etish toʻgʻrisida qaror chiqariladi va unda patentga layoqatli deb aniqlangan boshqa foydali modellarning patentga layoqatli ekanligi eʼtirof etiladi.

282. Talabnoma beruvchining xohishiga koʻra davlat ekspertizasi Markaz tomonidan tezkor tartibda, yaʼni talabnoma koʻrib chiqishga qabul qilingani toʻgʻrisida qaror chiqarilgan kundan eʼtiboran bir oy ichida oʻtkazilishi mumkin.

Davlat ekspertizasi oʻtkazish talabnoma beruvchining bu haqidagi iltimosnomasiga asosan tezkor tartibda oʻtkaziladi. Bunda ekspertizani tezkor tartibda oʻtkazish haqidagi iltimosnoma vakolatli organga talabnoma bilan bir paytda yoki u topshirilgan sanadan eʼtiboran uch oy ichida taqdim qilinishi kerak.

283. Davlat ekspertizasini tezkor tartibda oʻtkazishda axborotni izlash jarayoni talabnoma beruvchi va Markaz oʻrtasida tuziladigan shartnoma asosida amalga oshiriladi.

284. Davlat ekspertizasini tezkor tartibda oʻtkazishda axborotni izlash jarayonida rasmiy ekspertiza yakunlangan kundan boshlab oʻn kun ichida amalga oshiriladi.

Davlat ekspertizasini tezkor tartibda oʻtkazish haqidagi iltimosnoma rasmiy ekspertiza yakunlangandan soʻng kelib tushganda axborotni izlash jarayonida iltimosnoma kelib tushgan sanadan eʼtiboran oʻn kun ichida amalga oshiriladi.

285. Axborotni izlash natijalari boʻyicha hisobot tuziladi va hisobot quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oladi:

talabnoma raqami;

talabnomaning topshirilgan sanasi;

foydali modelning nomi;

axborot izlash sohalarini tasniflovchi XPT rubrikasining indeksi, XPT rubrikasiga bogʻliq holda izlash koʻlamiga kiritilishi zarur boʻlgan mamlakatlar patent hujjatlarining roʻyxati, tegishli mavzu boʻyicha axborot manbalari;

axborot izlash mavzusi boʻyicha hujjatlar va ularning aniq qismlariga bibliografik maʼlumotlar koʻrinishidagi havolalar (talabnoma boʻyicha ilgariroq ustuvorlik soʻralganda talabnoma topshirish sanasidan oldin, biroq talabnoma ustuvorligi sanasidan keyin nashr qilingan maʼlumotlar alohida belgilab qoʻyiladi);

ilgariroq ustuvorlikka ega boʻlgan, biroq eʼlon qilinmagan talabnomalar;

axborot izlashning tugatilgan sanasi.

Axborot izlashning hajmiga hamma foydalana oladigan har qanday axborot manbalari kiritilishi mumkin.

286. Axborot izlash yakunlangandan soʻng uning natijalari asosida mazkur Reglamentning 197 — 281-bandlariga muvofiq foydali modelning patentga layoqatliligi tekshiriladi.

287. Belgilangan patent boji toʻlanganda vakolatli organ foydali modelni mazkur Reglamentga 5-ilovaga muvofiq shakldagi Foydali modellar davlat reyestrida avtomatik tarzda roʻyxatdan oʻtkazadi. Bunda foydali modelga berilgan patent va uning ilovasi elektron shaklda axborot tizimi orqali talabnoma beruvchiga yuboriladi.

Foydali model roʻyxatga olingani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar vakolatli organ tomonidan rasmiy axborotnomada eʼlon qilinadi.

Talabnoma beruvchining xohishiga koʻra foydali modelga berilgan patent va uning ilovasi pochta aloqasi orqali koʻrsatilgan manzilga yuborilishi mumkin.

7-bob. Xalqaro talabnomani topshirish va uni koʻrib chiqish

288. RSTga muvofiq vakolatli organ Oʻzbekiston Respublikasida xalqaro talabnomani qabul qiluvchi idora, xalqaro talabnomada koʻrsatilgan va tanlangan idora funksiyasini bajaradi. Vakolatli organ xalqaro talabnoma boʻyicha ish yuritishda RST, RSTning Yoʻriqnomasi (keyingi oʻrinlarda — Yoʻriqnoma), BIMT Xalqaro byurosi tomonidan chop etiladigan tegishli qoʻllanmalar, shuningdek, Qonun va mazkur Reglamentga amal qiladi.

289. Xalqaro talabnomani koʻrib chiqish boshlanadigan sana sifatida xalqaro talabnomaning ustuvorlik sanasidan eʼtiboran oʻttiz bir oy muddatdan keyingi sana hisoblanadi.

Xalqaro talabnomaning davlat ekspertizasini koʻrsatilgan muddatdan avval boshlash haqidagi iltimosnoma xalqaro chop etish sanasigacha berilganda, talabnomaning tarjimasi bilan birga xalqaro talabnomani qabul qiluvchi idora tomonidan tasdiqlangan va xalqaro topshirish sanasi belgilangan nusxasi taqdim etiladi.

290. Xalqaro talabnomani milliy fazaga oʻtkazish uchun talabnoma beruvchi tomonidan xalqaro talabnomaning ustuvorlik sanasidan eʼtiboran oʻttiz bir oy muddatda boshqa tilda topshirilgan xalqaro talabnoma arizasining tarjimasi, xalqaro talabnomaning nashr varagʻi, formulaning tarjimasi taqdim etiladi va bunda patent boji toʻlanadi. Xalqaro talabnoma arizasining tarjimasi oʻrniga mazkur Reglamentda nazarda tutilgan Oʻzbekiston Respublikasida foydali modelga patent berish haqidagi ariza topshirilishi mumkin.

291. Xalqaro talabnoma arizasining tarjimasiga talabnoma materiallarining tarjimalari xalqaro talabnomani topshirish sanasida topshirilgan koʻrinishda ilova qilinadi.

Oʻzgartirilgan formulali xalqaro talabnoma milliy fazaga oʻtkazilganda, oʻzgartirilgan formulaning tarjimasi kiritilgan oʻzgartirishlarga nisbatan tushuntirishlarning tarjimasi bilan birga beriladi.

292. Xalqaro talabnoma foydali model formulasi, tavsif va chizmalarga RSTning 34 (2b)-moddasiga muvofiq kiritilgan oʻzgartirishlarni hisobga olgan holda, milliy fazaga oʻtkazilganda Xalqaro dastlabki ekspertiza organi tomonidan qabul qilingan oʻzgartirishlar hisobga olingan xalqaro talabnomaning tarjimasi taqdim etiladi.

293. Mazkur Reglamentning 289 — 292-bandlarida koʻrsatilgan materiallar belgilangan muddatda taqdim etilmaganda, xalqaro talabnoma boʻyicha ish yuritish toʻxtatiladi.

294. Milliy fazaga oʻtish muddati oʻtkazib yuborilgandan soʻng oʻn ikki oy ichida taqdim etilgan materiallar belgilangan patent boji toʻlanganda koʻrib chiqishga qabul qilinadi.

295. Xalqaro talabnomaning rasmiy ekspertizasini oʻtkazishda mazkur Reglamentning 177 , 180 — 195-bandlari talablariga rioya qilingani hamda quyidagilar tekshiriladi:

arizada keltirilgan maʼlumotlar xalqaro talabnomaning nashr varagʻida koʻrsatilgan bibliografiya maʼlumotlariga mosligi;

talabnoma beruvchining nomi oʻzgargani, mualliflar, soʻralayotgan ustuvorlik haqidagi hujjatlarning mavjudligi;

xalqaro patent izlash hisobotining mavjudligi;

xalqaro dastlabki ekspertiza xulosasining mavjudligi (agar u oʻtkazilgan boʻlsa).

296. Xalqaro patent izlash hisoboti va xalqaro dastlabki ekspertiza xulosasida foydali model birligi talabi buzilgani haqidagi xulosa va ularning asoslanishi berilganda hamda talabnoma beruvchi tomonidan RSTning 17 (3a) va 34 (3a)-moddalarida nazarda tutilgan qoʻshimcha bojlar toʻlanmagani sababli xalqaro talabnomaning biron-bir qismlari boʻyicha xalqaro patent izlash hisoboti va xalqaro dastlabki ekspertiza xulosasi boʻlmaganda, ushbu qismlar boʻyicha patent bojini toʻlash sharti bilan ekspertiza tomonidan koʻrib chiqishga qabul qilinadi.

Patent boji toʻlanmaganda xalqaro talabnomaning faqat xalqaro patent izlash hisobotida berilgan va xalqaro dastlabki ekspertiza oʻtkazilgan qismlari koʻrib chiqishga qabul qilinadi.

8-bob. Yakunlovchi qoidalar

297. Qonunning 20-moddasiga muvofiq soʻrovnomaga talabnoma beruvchi tomonidan toʻliq javob uch oy ichida taqdim etiladi. Ushbu muddat ichida soʻralgan materiallarni taqdim etish imkoniyati boʻlmaganda, talabnoma beruvchining iltimosnomasiga koʻra javob berish oʻn ikki oydan oshmagan muddatga uzaytirilishi mumkin.

Muddatni uzaytirish toʻgʻrisidagi iltimosnoma taqdim etilganda, belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi. Mazkur bandda nazarda tutilgan shartlarga rioya etilganda muddat uzaytiriladi va bu haqida xabarnoma yuboriladi.

298. Talabnoma beruvchiga soʻrovnoma yuborilganda tegishli ekspertiza muddati toʻxtatib turiladi.

299. Soʻrovnomaga belgilangan muddatda toʻliq javob berilmaganda yoki javobni topshirish muddatini uzaytirish shartlariga rioya etilmaganda, talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabarnoma yuboriladi.

300. Ekspertizaning soʻrovnomasiga javob xatini taqdim etishning oʻtkazib yuborilgan muddatlari talabnoma beruvchining iltimosnomasiga koʻra tiklanishi mumkin. Iltimosnoma talabnoma chaqirib olingan sanadan boshlab oʻn ikki oy ichida topshiriladi.

Iltimosnoma bilan birgalikda soʻrovnomaga toʻliq javob xati taqdim etiladi va belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi.

Mazkur bandning shartlariga rioya etilganda, talabnoma ish jarayoniga tiklanadi va bu haqida xabarnoma yuboriladi.

301. Talabnoma beruvchi talabnomaga aloqador ish yuritish bilan axborot tizimi orqali tanishishi mumkin.

302. Soʻrovnoma, xabarnoma, davlat ekspertizasi qarorlari va foydali modelga beriladigan patent QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyish bilan tasdiqlanib yuboriladi.

303. Davlat ekspertizasi qarorlari ustidan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Apellyatsiya kengashiga belgilangan tartibda apellyatsiya berilishi mumkin.

304. Mazkur Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Foydali modelga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Foydali modelga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Talabnoma beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markazi, Adliya vazirligining (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) axborot tizimi yoki YIDXP yoxud pochta aloqasi orqali talabnoma topshiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Talabnoma beruvchi Talabnoma topshirish uchun patent bojini toʻlaydi. Talabnoma topshirish bilan bir vaqtda 3-bosqich Vakolatli organ 1. Talabnomani qabul qiladi. 2. Talabnomaning qayd raqami va kelib tushgan sanasi koʻrsatilgan xabarnomani tegishli ravishda vakolatli organning axborot tizimi yoki YIDXP orqali talabnoma beruvchiga yuboradi. Patent boji toʻlangandan soʻng avtomatik tarzda 4-bosqich “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasi 1. Talabnomani rasmiy ekspertizadan oʻtkazadi. 2. Rasmiy ekspertiza natijasi boʻyicha talabnomani koʻrib chiqish uchun qabul qilingani toʻgʻrisidagi qarorni talabnoma beruvchiga yuboradi. Talabnoma kelib tushgan sanadan boshlab 2 oydan soʻng bir oy davomida 5-bosqich Talabnoma beruvchi Foydali model haqidagi talabnomani ekspertizadan oʻtkazish uchun patent bojini toʻlaydi. Talabnomani koʻrib chiqish uchun qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi qaror sanasidan boshlab 3 oy davomida 6-bosqich “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasi 1. Foydali model haqidagi talabnomani ekspertizadan oʻtkazadi. 2. Ekspertiza natijasi boʻyicha soʻrovnoma yoki foydali modelga patent berish toʻgʻrisidagi qarorni talabnoma beruvchiga yuboradi. Talabnoma koʻrib chiqishga qabul qilinganda talabnoma topshirilgan sanadan oʻn ikki oy oʻtgandan soʻng 2 oy davomida (ekspertizani tezkor tartibda oʻtkazishda talabnoma koʻrib chiqishga qabul qilingani toʻgʻrisida qaror chiqarilgan kundan eʼtiboran 1 oy davomida) 7-bosqich Talabnoma beruvchi Foydali modelni roʻyxatdan oʻtkazish, maʼlumotlarni eʼlon qilish, patent berish va patentning amal qilish muddati uchun patent bojini toʻlaydi. Patent berish toʻgʻrisidagi qaror joʻnatilgan sanadan boshlab 3 oy davomida 8-bosqich Vakolatli organ Foydali modelni roʻyxatdan oʻtkazadi, maʼlumotlarni rasmiy axborotnomada eʼlon qiladi va muhofaza hujjatini beradi. Patent boji toʻliq toʻlanganda avtomatik tarzda

Foydali modelga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

NAMUNA Foydali modelga patent berish haqida ARIZA (21) Talabnomaning qayd raqami: ____________________________ (22) Talabnomaning kelib tushgan sanasi: _____________________________ Yozishmalar uchun manzil: _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ (85) Xalqaro talabnomani milliy fazaga oʻtkazish sanasi: _____________________________ Telefon: ____________________ (86) _______________________________________ (xalqaro talabnomaning qabul qiluvchi idora tomonidan belgilanadigan qayd raqami va xalqaro topshirish sanasi) (87) _______________________________________ (xalqaro talabnomani xalqaro eʼlon qilish raqami va sanasi) Foydali modelga patent berish haqida ARIZA Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (54) Foydali modelning nomi: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (71) Talabnoma beruvchi: __________________________________________________________ __________________________________________________________ __________________________________________________________ __________________________________________________________ __________________________________________________________ (jismoniy shaxslar uchun F.I.O. yoki yuridik shaxsning taʼsis hujjati boʻyicha toʻliq nomi) STIR yoki JSHSHIR (mahalliy talabnoma beruvchilar uchun) : ____________________________ ____________________________ ____________________________ BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u oʻrnatilgan boʻlsa) : ____________________________ ____________________________ Foydali model ustuvorligini quyidagi sanadan belgilashingizni soʻrayman: □ birinchi talabnoma berilgan sanadan (“Ixtirolar, foydali modellar va sanoat namunalari toʻgʻrisida”gi Qonunning (keyingi oʻrinlarda — Qonun) 18-moddasi ikkinchi qismi ikkinchi xatboshisi ); □ vakolatli organga oldinroq topshirilgan talabnomaning kelib tushish sanasidan (Qonunning 18-moddasi ikkinchi qismi uchinchi xatboshisi ); □ oldin topshirilgan talabnomaga qoʻshimcha materiallarning kelib tushish sanasidan (Qonunning 18-moddasi ikkinchi qismi toʻrtinchi xatboshisi ); □ ajratilgan alohida talabnomaga birinchi talabnomaning ustuvorlik sanasidan. (31) Birinchi (oldin topshirilgan, dastlabki) talabnoma raqami (32) Soʻralayotgan ustuvorlik sanasi (33) BIMT ST.3 standarti boʻyicha talabnoma topshirayotgan tomonning mamlakat kodi (konvensiya ustuvorligi soʻralganda) □ (74) Vakil ( F.I.O. yoki nomi, patent vakilining roʻyxat raqami, pochta manzili ) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Telefon:____________________ Ilova qilingan hujjatlarning roʻyxati: Sahifalar soni □ tavsif □ formula (mustaqil bandlar soni, bogʻliq bandlar soni) □ chizmalar va boshqa materiallar □ referat □ ishonchnoma □ birinchi talabnomaning nusxasi ( konvensiya ustuvorligi soʻralganda ) □ talabnomaning tarjimasi Boshqa hujjatlar (koʻrsatilsin) (72) Muallif (F.I.O. rezidentlar uchun ish joyi, lavozimi va ilmiy darajasi koʻrsatiladi) Turar joy manzili, BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u oʻrnatilgan boʻlsa) JSHSHIR (rezidentlar uchun) ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ talabnoma beruvchi yoki vakil QR-kod

Foydali modelga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

NAMUNA Talabnomaga tuzatishlar, aniqliklar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ARIZA Kelib tushgan sanasi _____________________ Qayd raqami _____________________ Talabnomaga tuzatishlar, aniqliklar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ARIZA Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (21) Talabnomaning qayd raqami (22) Talabnomaning kelib tushgan sanasi Mazkur arizani taqdim etgan holda talabnoma materiallariga quyidagi tuzatish, aniqlik va qoʻshimchalar kiritishingizni soʻrayman: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Tuzatish, aniqlik va qoʻshimchalar kiritilgan maʼlumotlar: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Arizaga ilovalar: __________________________________________________________ __________________________________________________________ talabnoma beruvchi yoki vakil QR-kod

Foydali modelga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

NAMUNA Foydali modelga patent berish haqidagi talabnomaga huquqni topshirish DALOLATNOMASI Foydali modelga patent berish haqidagi talabnomaga huquqni topshirish DALOLATNOMASI Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Talabnomaning qayd raqami Talabnomaning kelib tushgan sanasi Quyida huquqni topshirayotgan shaxs huquqni oluvchi shaxsga foydali modelga patent berish haqidagi talabnomaga boʻlgan huquqni imzolagan holda topshiradi. Huquqni topshirayotgan shaxs: STIR yoki JSHSHIR (rezidentlar uchun) : _________________________ BIMT ST. 3 standarti boʻyicha mamlakat kodi ( agar u oʻrnatilgan boʻlsa ): _________________________ Nomi (ismi): _________________________________________________________________________________________ Pochta manzili: _________________________________________________________________________________________ Telefon: _______________________ Huquqni oluvchi shaxs: STIR yoki JSHSHIR (rezidentlar uchun) : _________________________ BIMT ST. 3 standarti boʻyicha mamlakat kodi ( agar u oʻrnatilgan boʻlsa ): _________________________ Nomi (ismi): _________________________________________________________________________________________ Pochta manzili: _________________________________________________________________________________________ Telefon: ________________________ Huquqni topshirayotgan shaxs imzosi* Huquqni oluvchi shaxs imzosi* _________________________ Imzolangan sana _________________________ Imzolangan sana

Foydali modelga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

NAMUNA Foydali modellar DAVLAT REYESTRI (11) Patent raqami (15) Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana (18) Patent amal qilish muddatining tugashi (19) Nashr qilayotgan davlatning kodi (21) Talabnomaning qayd raqami (22) Talabnomaning kelib tushgan sanasi (23) Boshqa sanalar, shu jumladan, oldin topshirilgan talabnomaga qoʻshimcha materiallar kelib tushgan sana (31) Ustuvorlik soʻralgan talabnomaning qayd raqami (32) Ustuvorlik soʻralgan talabnomaning kelib tushgan sanasi (33) Ustuvorligi belgilangan davlat kodi (45) Eʼlon qilingan sana va rasmiy axborotnoma raqami (46) Muhofaza hujjatini chop etish sanasi (51) XPT indekslari (54) Foydali model nomi (62) Ajratib olingan talabnoma boʻyicha birinchi talabnomaning qayd raqami va sanasi (63) Oldin topshirilgan talabnomaning qayd raqami va sanasi (71) Talabnoma topshiruvchilarning ismi (nomi), mamlakat kodi (72) Muallif ismi, mamlakat kodi (73) Huquq egasi (74) Vakil (85) RST shartnomasining 23 (1) yoki 40 (1)-moddalariga muvofiq xalqaro talabnomaning milliy fazaga oʻtgan sanasi (86) RST shartnomasi orqali topshirilgan talabnomaning maʼlumotlari, shu jumladan, xalqaro talabnoma topshirilgan sanasi, roʻyxatdan oʻtkazish raqami hamda ixtiyoriy ravishda eʼlon qilingan xalqaro talabnoma dastlab qaysi tilda topshirilgani (xalqaro talabnomalar asosida berilgan Oʻzbekiston Respublikasi patentlari uchun) (87) RST shartnomasi xalqaro talabnomasini nashr etishga oid maʼlumotlar, shu jumladan, xalqaro nashr sanasi, xalqaro nashr raqami va ixtiyoriy ravishda xalqaro talabnomaning nashr etilgan tili (xalqaro talabnomalar asosida berilgan Oʻzbekiston Respublikasi patentlari uchun) (98) Yozishmalar uchun manzil

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 10-iyundagi 297-son qaroriga 3-ILOVA

Sanoat namunasiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) Oʻzbekiston Respublikasining “Ixtirolar, foydali modellar va sanoat namunalari toʻgʻrisida”gi Qonuniga (keyingi oʻrinlarda — Qonun) asosan sanoat namunasiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Davlat xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan koʻrsatiladi.

3. Sanoat namunasiga patent berish haqidagi talabnomani (keyingi oʻrinlarda — talabnoma) topshirish va davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha boshqa harakatlar nomiga roʻyxatdan oʻtkazilishi soʻralayotgan yuridik yoki jismoniy shaxs (keyingi oʻrinlarda — talabnoma beruvchi) tomonidan bevosita yoxud uning vakili (patent vakili yoki ishonchli shaxs) orqali amalga oshiriladi.

4. Davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha koʻrsatiladi.

2-bob. Sanoat namunasining patentga layoqatlilik shartlari

5. Qonunning 8-moddasiga muvofiq, agar sanoat namunasi sifatida koʻrsatilgan obyekt yangi va original (oʻziga xos) boʻlsa, u huquqiy muhofaza qilinadi.

6. Sanoat namunasining muhim belgilari majmui sanoat namunasiga ustuvorlik berish sanasiga qadar jahonda ommaga oshkor boʻlgan maʼlumotlardan ayon boʻlmaganda, u yangi hisoblanadi.

7. Sanoat namunasining muhim belgilar majmui buyum xususiyatlarining ijodiy jihatlari bilan bogʻliq boʻlganda, u original deb eʼtirof etiladi.

8. Buyumning tashqi koʻrinishini ifodalaydigan badiiy-konstruktorlik yechimi sanoat namunalari hisoblanadi.

9. Sanoat namunalari hajmli yoki yassi boʻlishi mumkin.

10. Hajmli sanoat namunalari uch oʻlchamli kompozitsiyalar va hajmli tuzilmalardan tashkil topadi (dastgoh, qoʻl soati, qishloq xoʻjaligi uskunasi, poyabzal kabi buyumlarning tashqi koʻrinishini belgilaydigan badiiy-konstruktorlik yechimlari).

11. Yassi sanoat namunalari ikki oʻlchamli tuzilmaga ega kompozitsiyalarni ifodalaydi, elementlarning oʻzaro chiziqli-grafik nisbati bilan taʼriflanadi va deyarli hajmga ega boʻlmaydi (gilam, roʻmol, mato kabi buyumlarning tashqi koʻrinishini belgilaydigan badiiy-konstruktorlik yechimlari).

12. Quyidagilar sanoat namunalari deb eʼtirof etilmaydi:

matbaa mahsulotlari (shriftlari dekorativ xususiyatlarga ega boʻlmagan matnlar, jadvallar, grafiklar va boshqalar);

arxitektura obyektlari, sanoat, gidrotexnika va boshqa statsionar inshootlarga oid obyektlar (kichik arxitektura shakllari bundan mustasno);

suyuq, gazsimon, sochiluvchan yoki shu kabi moddalardan iborat oʻzgaruvchan shakldagi obyektlar;

buyumning faqat texnik vazifasi bilan bogʻliq boʻlgan yechimlar;

jamoat manfaatlariga, insonparvarlik va axloq qoidalariga zid yechimlar.

13. Buyum deganda sanoat yoki hunarmandchilik sohasida ishlab chiqariladigan istalgan buyum, shu jumladan, tarkiblardan tuzilgan buyum hamda tarkiblardan tuzilgan buyumni yigʻish uchun mustaqil komponentlar tushuniladi.

3-bob. Talabnomaga doir talablar

14. Qonunning 17-moddasi birinchi qismiga muvofiq talabnoma bitta sanoat namunasiga taalluqli boʻlishi kerak va shu namuna variantlarini qamrab olishi (sanoat namunasi birligi talabi) mumkin.

15. Bitta sanoat namunasi deganda yagona buyumning yoki umumiy vazifaga ega boʻlgan buyumlar jamlamasining (toʻplamining) (mebel garniturasi, serviz kabi toʻplamlar) badiiy-konstruktorlik yechimi tushuniladi.

16. Yagona buyum deganda butun bir buyum (avtomobil) yoki butun buyumning biron-bir qismi boʻlgan buyum (gʻildirak, tashqi yoritish chirogʻi) tushuniladi.

17. Sanoat namunasining variantlari deganda buyumning bir xil xususiyatlarini belgilovchi muhim belgilar majmui boʻyicha farqlanadigan aynan bitta buyumning (komplektning, toʻplamning) badiiy-konstruktorlik yechimi tushuniladi.

18. Buyumning badiiy-konstruktorlik yechimi buyumning tashqi koʻrinishidagi oʻziga xos xususiyatlarni belgilaydigan muhim belgilar majmui bilan taʼriflanadi.

19. Buyumning tashqi koʻrinishini materialning shakli, konturlari, chiziqlari, ranglarning oʻzaro birikuvi, teksturasi yoki fakturasi, dekori, shu jumladan ornamenti tashkil qiladi.

20. Sanoat namunalarini taʼriflash uchun quyidagi belgilardan foydalaniladi:

asosiy kompozitsion elementlarning mavjudligi, tarkibi va soni;

asosiy elementlarning shakli va konfiguratsiyasi;

asosiy elementlarning oʻzaro joylashuvi va boʻysunishi;

asosiy elementlar plastikasining taʼrifi;

asosiy elementlar grafikasi, rang-fakturasi va koloristik yechimining taʼrifi;

buyum tayyorlangan material.

21. Talabnoma quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

sanoat namunasiga patent berish haqidagi ariza (keyingi oʻrinlarda — ariza);

buyumning tashqi koʻrinishi haqida batafsil tasavvur beruvchi tasvirlar toʻplami;

muhim belgilar majmuini oʻz ichiga olgan sanoat namunasining tavsifi;

sanoat namunasining mohiyatini ochib berish uchun zarur boʻlgan holatlarda buyum umumiy koʻrinishining chizmasi, ergonomik sxemasi, konfeksion xaritasi.

22. Boshqa tilda topshirilgan hujjatlar ularning tarjimalari boshqa tilda topshirilgan hujjatlar kelib tushgan sanadan boshlab ikki oy muddat ichida topshirilganda vakolatli organga kelib tushgan sanadan boshlab topshirilgan deb hisoblanadi, aks holda hujjatlar ularning tarjimalari kelib tushgan sanadan boshlab topshirilgan deb hisoblanadi.

23. Sanoat mulkini muhofaza qilish boʻyicha Parij konvensiyasi (1883-yil) (keyingi oʻrinlarda — konvensiya) qatnashchisi boʻlgan davlatda topshirilgan birinchi talabnomaning tasdiqlangan nusxasi va uning tarjimasi konvensiya ustuvorligini soʻrab topshirilgan talabnomaga (keyingi oʻrinlarda — konvensiya talabnomasi) ilova qilinadi. Ular konvensiya talabnomasi vakolatli organga kelib tushgan sanadan boshlab uch oy muddatdan kechiktirilmay topshiriladi. Birinchi talabnoma nusxasining tarjimasi talabnoma beruvchi tomonidan imzolanadi.

24. Parij konvensiyasi qatnashchisi boʻlgan davlatda topshirilgan birinchi talabnomaning topshirish sanasidan olti oy oʻtgandan keyin, lekin ikki oydan kechiktirmay topshirilgan talabnoma boʻyicha konvensiya ustuvorligi soʻralganda tegishli patent boji toʻlanadi.

25. Konvensiya ustuvorligini belgilash toʻgʻrisidagi iltimosnoma talabnoma topshirishda (arizaning tegishli grafasida keltiriladi) yoki vakolatli organga talabnoma kelib tushgan sanadan boshlab ikki oy muddat davomida erkin shaklda berilishi mumkin.

26. Ariza mazkur Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shaklda topshiriladi.

Arizada xorijiy ismlar va nomlarning transliteratsiyasi hamda sanoat namunasi nomining tarjimasi koʻrsatiladi.

27. Arizaning 21-kodli “Talabnomaning qayd raqami” va 22-kodli “Talabnomaning kelib tushgan sanasi” grafalari ariza vakolatli organga kelib tushgandan keyin rekvizitlarni kiritish uchun moʻljallangan.

28. Arizaning 75-kodli “Yozishmalar uchun manzil” grafasida xat oluvchining nomi (yuridik shaxslar uchun) yoki ismi (jismoniy shaxslar uchun), shuningdek, joylashgan joyi (pochta manzili), telefon raqami, elektron pochtasidan kamida biri koʻrsatiladi. Ushbu maʼlumotlar uchinchi shaxslar huquq egasi bilan bogʻlanishi uchun ochiq hisoblanadi.

29. Arizaning 54-kodli “Sanoat namunasining nomi” grafasida talabnoma berilgan sanoat namunasining nomi keltiriladi va ushbu nom sanoat namunasining tavsifidagi nom bilan bir xil boʻlishi kerak.

30. Arizaning 71-kodli “Talabnoma beruvchi” grafasida talabnoma beruvchi toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

yuridik shaxsning rasmiy nomi (taʼsis hujjati boʻyicha) yoki jismoniy shaxsning toʻliq ismi, shuningdek:

rezidentlar uchun STIR yoki JSHSHIR, joylashgan joyi (pochta manzili) yoki turar joy manzili;

norezidentlar uchun BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u belgilangan boʻlsa).

Patent bir necha shaxs nomiga soʻralayotganda yuqorida keltirilgan maʼlumotlar ularning har biri uchun alohida keltiriladi.

31. Arizaning ustuvorlikni belgilash soʻralayotgan grafasi vakolatli organga talabnoma kelib tushgan sanadan oldinroq ustuvorlik soʻralayotganda toʻldiriladi.

Arizaning 31-kodli “Birinchi talabnoma raqami” grafasida konvensiya ustuvorligini soʻrashga asos boʻlayotgan birinchi talabnoma (oldinroq topshirilgan, dastlabki) raqami koʻrsatiladi.

Arizaning 32-kodli “Soʻralayotgan ustuvorlik sanasi” grafasida soʻralayotgan ustuvorlik sanasi koʻrsatiladi.

Arizaning 33-kodli “Talabnoma berilgan mamlakatning BIMTning ST.3 standarti boʻyicha kodi” grafasida talabnoma berilgan mamlakatning BIMTning ST.3 standarti boʻyicha kodi koʻrsatiladi.

32. Talabnoma beruvchi tomonidan ishlar olib borish uning vakili orqali amalga oshirilganda, arizaning 74-kodli “Vakil” grafasida quyidagi maʼlumotlar keltiriladi: vakilning toʻliq nomi yoki ismi, roʻyxat raqami (patent vakili boʻlsa), joylashgan yeri (pochta manzili), telefon raqami.

33. Arizaning “Ilova qilingan hujjatlar” grafasida talabnomaga aloqador hujjatlar biriktiriladi.

34. Arizaning 72-kodli “Muallif” grafasida quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

muallifning familiyasi, ismi, otasining ismi, turar joy manzili, shuningdek:

rezidentlar uchun JSHSHIR, ilmiy darajasi, BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi;

norezidentlar uchun BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u belgilangan boʻlsa).

35. Sanoat namunasining nomi aniq, qisqa boʻlib, sanoat namunasining muhofaza hajmi va Sanoat namunalarining xalqaro tasnifiga (keyingi oʻrinlarda — SNXT) muvofiq boʻlishi, alohida holatlarda esa sohaga oid umumqabul qilingan terminologiyaga mos boʻlishi kerak. Nom buyumning vazifasini (bajaradigan funksiyasini) taʼriflashi, yaʼni turkum tushunchasini (“Muzlatkich”, “Jomadon”, “Koʻzoynak”) ifodalashi kerak.

36. Nom buyumning foydalanish sohasini koʻrsatishi, yaʼni turiga doir tushunchani ifodalashi kerak (“Tibbiy qoʻlqop”).

37. Sanoat namunasining nomiga atoqli otlar, norasmiy iboralar, abbreviaturalar, reklama, tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilari, geografik koʻrsatkichlar, tovar kelib chiqqan joy nomlari, firma nomlari, geografik nomlar, “va boshqalar” soʻzlari hamda sanoat namunasini aniqlash maqsadlariga xizmat qilmaydigan boshqa soʻzlar kiritilmaydi.

38. Sanoat namunasining nomi birlikda ifodalanadi, birlikda ishlatilmaydigan nomlar bundan mustasno.

39. Sanoat namunasi variantlardan iborat boʻlganda, uning nomi birlikda keltiriladi, qavslarda esa variantlarning soni koʻrsatiladi: “Kir yuvish vositasining qadogʻi (2 ta variant)”.

40. Talabnoma buyumlarning jamlamasini (toʻplamini) ifoda qiladigan obyektning badiiy-konstruktorlik yechimiga berilayotganda sanoat namunasining nomiga “toʻplam”, “jamlama” soʻzlari kiritiladi (“Manzarali gʻishtlar toʻplami”, “Yoʻlak uchun plitka-modullar toʻplami”).

41. Sanoat namunasining patentga layoqatlilik shartlariga muvofiqligi masalasi koʻrilganda, buyum tashqi koʻrinishining tasviri hal qiluvchi hisoblanadi.

42. Tasvir buyumning tashqi koʻrinishi toʻgʻrisida toʻliq tasavvur berishi kerak. Tasvirda barcha elementlar, shu jumladan, muhim belgilar roʻyxatida keltirilgan elementlar yaqqol koʻrinib turishi kerak.

43. Qonunning 5-moddasiga muvofiq sanoat namunasi huquqiy muhofazasining hajmi buyumning (maket, rasm) tasvirida aks ettirilgan muhim belgilar majmui va ularning kombinatsiyasi bilan aniqlanadi.

44. Hajmli sanoat namunasi uchun buyumning old tomondan 3/4 tasvirdagi umumiy koʻrinishining tasviri, shuningdek buyum tashqi koʻrinishi toʻgʻrisida yetarlicha tasavvur beradigan boshqa koʻrinishlari (old tomonidan, yon tomonlaridan va shu kabilar) taqdim etiladi.

45. Toʻqimachilik sanoati buyumlari uchun buyumning old va orqa tomonlaridan koʻrinishlari yetarli hisoblanadi. Zarur boʻlganda, tasvirlar manekenda keltiriladi.

46. Yassi sanoat namunasining tasviri umumiy rejadagi koʻrinishda taqdim etiladi.

47. Toʻqimachilik buyumlari, dekorativ materiallar kabi yassi sanoat namunalarining tasvirlari takrorlanuvchi rapport bilan aks ettiriladi.

48. Buyumlar jamlamasi (toʻplami) umumiy koʻrinishdagi tasvirda toʻlaligicha, jamlamaga (toʻplamga) kiradigan barcha buyumlar bilan aks ettiriladi. Jamlamaga (toʻplamga) kiradigan har bir buyum qoʻshimcha ravishda alohida tasvirlarda keltiriladi.

Buyumlar jamlamasini (toʻplamini) toʻliq tarkibda umumiy koʻrinishdagi bitta tasvirda aks ettirish mumkin boʻlmagan holatlarda, jamlama (toʻplam) fragmentlari alohida tasvirlarda taqdim etiladi.

49. Sanoat namunasining har bir variantining tasvirlari alohida toʻplam koʻrinishida taqdim etiladi.

50. Yopiladigan, yigʻiladigan, shakli oʻzgaradigan va shu kabi buyumlar ushbu buyumlarning ochiq holatdagi koʻrinishdagi (muzlatkich, javon) yoki yigʻilgan holatdagi koʻrinishdagi (oshxona kombayni, changyutgich) tasvirlari orqali taqdim etiladi.

51. Rang-grafikaga (badiiy-koloristika) oid yechim sanoat namunasining muhim belgilaridan biri boʻlganda mazkur Reglamentning 45 — 50-bandlarida nazarda tutilgan barcha tasvirlar rangli koʻrinishda taqdim etiladi.

52. Tasvirlar tiniq va yorqin boʻlishi kerak. Sanoat namunasining tasvirlaridagi alohida detallari yorugʻlik tushuvchi va boshqa tomonlarda aniq koʻrinishi kerak.

53. Buyum bir tekis yorugʻlikda, sanoat namunasiga aloqasi yoʻq buyumlarsiz, neytral fonda tasvirlanadi.

54. Tasvirlar quyidagi tartibda raqamlanadi: umumiy koʻrinish, boshqa koʻrinishlar, rangli tasvir, eng yaqin analog tasviri.

Bir koʻrinishdagi tasvirlar bitta raqam ostida keltiriladi.

55. Tasvirda tasvir raqami hamda “umumiy koʻrinishi”, “yonidan koʻrinishi”, “oldidan koʻrinishi”, “orqadan koʻrinishi”, “yuqoridan koʻrinishi”, variantlar uchun esa “1-variant”, “2-variant” kabi izohlar ketma-ket keltiriladi.

56. Eng yaqin analog sifatida tanlab olingan buyum tasvirida tasvir raqami va “eng yaqin analog” izohi keltiriladi.

57. Sanoat namunasining tavsifi buyumning tasvirlarda aks ettirilgan tashqi koʻrinishini ochib berishi kerak.

58. Tavsif sanoat namunasining nomini keltirish bilan boshlanadi. Sanoat namunasi tegishli boʻlgan SNXTning indeksi aniq boʻlganda, sinf va kichik sinf raqamlari keltiriladi.

Tavsif quyidagi boʻlimlarni oʻz ichiga oladi:

sanoat namunasining vazifasi va qoʻllanish sohasi;

sanoat namunasining analogi;

sanoat namunasi tasviri va sanoat namunasi aks ettirilgan boshqa materiallarning (chizma, ergonomik sxema, konfeksion xarita — ular taqdim etilgan holatlarda) roʻyxati;

sanoat namunasining mohiyati;

sanoat namunasining muhim belgilari majmui.

59. Tavsifning “Sanoat namunasining vazifasi va qoʻllanish sohasi” boʻlimida sanoat namunasining vazifasi va qoʻllanish sohasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi hamda u asosan foydalaniladigan soha koʻrsatiladi.

60. Tavsifning “Sanoat namunasining analogi” boʻlimida aniqlangan analoglarning taʼrifi, barcha analoglar aks ettirilgan axborot manbalarining bibliografik maʼlumotlari keltiriladi hamda ulardan qaysi biri talabnoma berilayotgan sanoat namunasiga eng yaqin ekani koʻrsatiladi (eng yaqin analog).

61. Sanoat namunasining analogi talabnoma berilayotgan sanoat namunasining ustuvorlik sanasigacha hamma foydalana oladigan axborot manbalaridan maʼlum, unga oʻzining muhim belgilari bilan oʻxshash hamda sanoat namunasi bilan funksional bir xil vazifani bajaradigan buyumning tashqi koʻrinishiga taalluqli boʻlgan badiiy-konstruktorlik yechim hisoblanadi.

Eng yaqin analog muhim belgilar majmui boʻyicha talabnoma berilayotgan sanoat namunasiga yaqindan oʻxshash boʻlgan buyum hisoblanadi.

62. Talabnomada sanoat namunasining bir nechta varianti mavjud boʻlganda, qoida tariqasida, barcha variantlar uchun eng yaqin boʻlgan bitta analog keltiriladi.

Analoglardan hech biri bir vaqtning oʻzida barcha variantlar uchun eng yaqin analog deb hisoblanmaganda har bir variant uchun alohida eng yaqin boʻlgan analog koʻrsatiladi.

63. Tavsifning “Sanoat namunasi tasviri va sanoat namunasi aks ettirilgan boshqa materiallarning roʻyxati” boʻlimida tasvirlar, chizmalar, sxemalar, konfeksion xaritalar ularning raqamlanishiga muvofiq koʻrsatiladi hamda ular haqida qisqacha maʼlumot keltiriladi.

64. Sanoat namunasining mohiyati buyumning tashqi koʻrinishini belgilovchi tasvirlarda aks ettirilgan va muhim belgilar majmuida keltirilgan belgilarning talabnoma beruvchi tomonidan koʻrsatilgan buyum xususiyatlarining majmuasi bilan taʼriflanadi.

65. Buyum tashqi koʻrinishining alohida xususiyatlarini belgilovchi belgilar, xususan, shakl, konfiguratsiya, naqsh va ranglar uygʻunligi (birikmasi) sanoat namunasining muhim belgilari sanaladi.

66. Sanoat namunasining mohiyatini ochib berish uchun uning tasvirlarda aks ettirilgan muhim belgilari majmuining taʼrifi tasvirlarga, chizmalarga, ergonomik sxemalarga va konfeksion xaritalarga havola qilingan holda keltiriladi.

Bunda eng yaqin analogdan farqlanadigan muhim belgilar alohida koʻrsatiladi.

67. Sanoat namunasining estetik va ergonomik xususiyatlari tavsifning “Sanoat namunasining mohiyati” boʻlimida qayd etiladi hamda ushbu xususiyatlarga ega boʻlgan buyumning tashqi koʻrinishi shakllanishiga muhim deb eʼtirof etilgan belgilarning taʼsiri izohlanadi. Bunday izoh ularning taʼsiri oʻz-oʻzidan ayon boʻlmaganda keltiriladi.

68. Estetik va ergonomik xususiyatlar quyidagilarda aks etishi mumkin:

barcha belgilarning asosiy belgi atrofida birlashgani natijasidagi kompozitsiya elementlarini izchil idrok etishga koʻmaklashadigan buyum qismlarining oʻzaro teng tobeligi taʼminlanganda (fazoviy tuzilishi rivojlangan obyekt uchun);

boshqarish organlarining har biridan foydalanish ketma-ketligi va har biriga yetib borishni hisobga olgan holda boshqarish organlari qismlariga toʻliq yetib borish taʼminlanganda (uchuvchi kabinasi, avtomobil pultlari uchun);

buyum oʻrami qadimiy quticha koʻrinishida bezatilganda, yorligʻi esa eskirgan papirus koʻrinishida tayyorlanganda (noyob choy navlari va yuqori navli sharoblar uchun);

vazifasining xususiyatlari va foydalanishdagi qulayliklar aniqlanganda (sport anjomlari va jihozlari, harbiy aslahalar, murakkab maishiy elektrotexnika vositalari uchun);

mashinaning kuchi va quvvatini ifodalovchi qiyofa yaratilganda (ekskavator uchun);

vizual qiyofa mashinaning sanoatga taalluqli boʻlmagan maishiy maqsadlarda qoʻllanishga moʻljallangani aks etganda (bogʻ-tomorqa uchun minitraktor);

bolaning jismoniy nuqsonlarini psixologik jihatdan toʻldirish maqsadida mashinaning qiyofaviy taʼrifida ixtisoslashtirilgan vazifa yashirilganda (nogiron bolalar uchun velomobil).

Tavsifning ushbu boʻlimida buyumning tashqi koʻrinishiga oid sanab oʻtilgan xususiyatlariga bogʻliq buyumning ustunliklari koʻrsatilishi mumkin.

69. Asbob, dastgoh va shunga oʻxshash hajmli sanoat namunalarining tashqi koʻrinishini tavsiflashda ularning ergonomik xususiyatlarni tasdiqlash hamda inson va buyumning oʻzaro aloqalarining oʻziga xos xususiyatlarini ochib berish uchun sanoat namunasi sifatida talabnoma topshirilgan buyumning ishlashi yoki undan foydalanishni, buyum tashqi koʻrinishining eng muhim kompozitsion va funksional elementlari, boʻgʻinlari va detallarining oʻzaro taʼsirini taʼriflash kerak.

70. Jamlama (toʻplam) sanoat namunasini tavsiflashda uning tarkibiga kiruvchi va umumiy vazifani bajaruvchi barcha buyumlar koʻrsatiladi.

Buyumlar jamlamasiga (toʻplami) kiradigan barcha elementlarning badiiy-konstruktorlik yechimi shakl hosil qilishning plastik va stilistik tamoyillari kabi yagona obrazlardan foydalangan holda bajarilishi hamda tasvirda va muhim belgilar majmuida oʻz aksini topishi kerak.

Jamlamaning barcha buyumlari uchun umumiy boʻlgan belgilardan tashqari har bir buyumning oʻziga xos xususiyatlarini taʼriflaydigan belgilari koʻrsatiladi.

71. Talabnomada sanoat namunasining variantlari mavjud boʻlganda, muhim belgilar majmuida barcha variantlar uchun umumiy boʻlgan va ustun turuvchi yagona ijodiy fikrni tasdiqlovchi belgilar (asosiy kompozitsion elementlarva ularning joylashuvi, shakli, plastika jihatidan ishlov berilgani kabi tavsiflovchi belgilar) taʼriflanadi va variantlarni bir-biridan farqlovchi belgilar alohida koʻrsatiladi.

72. Variantlarni bir-biridan farqlovchi belgilar, qoida tariqasida, asosiylariga qoʻshimcha deb hisoblanadi va asosiy kompozitsion elementlarga ishlov berilganini, koloristik yechimni, qoʻshimcha qismlar va elementlarga ishlov berilganini taʼriflaydi.

73. Sanoat namunasining mohiyati ochib berilayotganda, belgini uni qoʻllashning turli shakllarini taʼriflovchi muqobil tushunchalar koʻrinishida ifodalashga yoʻl qoʻyilmaydi.

Belgini qoʻllashning turli shakllari boshqa belgilar bilan birgalikda bir xil estetik va ergonomik xususiyatlarga ega boʻlgan buyumning tashqi koʻrinishini belgilaganda, sanoat namunasining har biriga koʻrsatib oʻtilgan amalga oshirish shakllarini tavsiflovchi belgilar xos boʻlgan variantlari taʼriflanadi (shaklni “doirasimon yoki kvadrat” yoki “doirasimon, kvadrat” deb taʼriflash notoʻgʻri hisoblanadi. Bitta variantda “doirasimon”, ikkinchi variantda esa “kvadrat” deb keltirish kerak).

74. Sanoat namunasini taʼriflashda buyumda yoki uning elementida mavjud boʻlgan soʻzli belgilarning semantik maʼnolarini ifodalaydigan belgilardan foydalanilmaydi.

75. Belgi taʼrifini ushbu belgi ochib berilgan axborot manbaiga havola qilingan holda almashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

76. Asosida rivojlangan hajmli-fazoviy tuzilma (dastgoh, qishloq xoʻjaligi mashinasi, mototsikl) boʻlgan murakkab kompozitsiyaga ega buyumlarning badiiy-konstruktorlik yechimlarini taʼriflash uchun quyidagi belgilardan foydalaniladi:

kompozitsion elementlarning mavjudligi;

elementlarning oʻzaro joylashganligi;

kompozitsion elementlarning shakli.

77. Monoblok kompozitsiyali buyumlarning (televizor, mobil telefon) badiiy-konstruktorlik yechimlarini, shuningdek elementar geometrik hajmlarning oʻzaro nisbatlariga qurilgan yechimlarni (seksiyali mebel bloki) taʼriflash uchun quyidagi belgilardan foydalaniladi:

kompozitsion elementlarning tarkibi va taqsimlanishi;

buyumning frontal yuzasida joylashgan ushbu elementlarning plastikasi, grafik, rang va faktura yechimi.

78. Tekis kompozitsiyaga ega boʻlgan badiiy-konstruktorlik yechimlarni (roʻmol, mato, gilam) taʼriflash uchun quyidagi belgilardan foydalaniladi:

kompozitsion tuzilishi;

ornament elementlari, mavzularining ritmik tashkil qilingani, chiziqli-grafik nisbatlari;

ornament mavzularining ishlangani;

koloristik yechimi;

fakturasi (mato iplarining toʻqilmasi).

79. Kiyimning badiiy-konstruktorlik yechimini taʼriflash uchun quyidagi belgilardan foydalaniladi:

modelning hajmini taʼriflovchi shakli;

qismlarning oʻzaro nisbatini belgilovchi proporsiyalari;

modelning tekislik xarakteristikasi boʻlgan silueti;

har bir elementning mutanosib ketma-ketligini belgilovchi ritmi;

kiyimning istalgan qismida uning yuzasiga qoʻyiladigan detallar, ularning shakli;

buyumning utilitar qoʻllanishi nuqtai nazaridan funksional ahamiyatga ega boʻlmagan, model yechimida dekorativ vazifani bajaruvchi, uning ishlatilishi bir vaqtning oʻzida texnologik usul boʻlishi mumkin boʻlgan bezagi (kiyim chetlariga ishlov berish, detallarni birlashtiruvchi chokni mustahkamlash);

buyumning tuzilmasiga uning alohida qismlarini birlashtirish va ajratish uchun kiradigan, shuningdek, dekorativ element vazifasini bajaradigan furnitura (tugma, ilgak);

material.

80. Poyabzalning badiiy-konstruktorlik yechimini taʼriflash uchun quyidagi belgilardan foydalaniladi:

modelning hajmli xususiyati boʻlgan shakl, shu jumladan, kolodka shakli;

poyabzal yuqori va quyi qismining konstruksiyasi;

konstruksiya elementlarining (boshligʻi, gulchini, qoʻnji, tagcharmi) tarkibi, shakli va oʻzaro joylashgani;

material, dekorativ alohida xususiyatlari bilan birga;

bezak detallari;

furniturasi;

koloristik yechimi.

81. Buyumlar jamlamalarining (toʻplamlarining) badiiy-konstruktorlik yechimini taʼriflash uchun tegishli buyumlarning badiiy-konstruktorlik yechimini taʼriflash uchun ishlatiladigan belgilardan tashqari quyidagilarni aks ettiradigan belgilardan foydalaniladi:

qismlar oʻzaro aloqalarining xususiyati;

elementlarning oʻzaro teng tobeligi;

dastlabki elementlarning va ushbu elementlardan foydalanib yaratilgan buyumlarning hamda butun jamlamaning (toʻplamning) mutanosib tuzilishi.

82. Bosma mahsulotlarning (muqovalar, etiketkalar, yorliqlar) badiiy-konstruktorlik yechimini taʼriflashda quyidagilar aks etadigan belgilardan foydalaniladi:

kompozitsion tuzilishi;

grafik elementlar, tasviriy mavzular, ornamentga ishlov berilgani;

shriftlar grafikasining joylashganligi va bajarilganligi (yozuvlarning maʼno va fonetikasi bundan mustasno);

koloristik yechimi.

83. Tashqi koʻrinishi yopiq (yigʻilgan) va ochiq boʻlgan ikkita holatga ega buyumlarning (javon, muzlatkich) badiiy-konstruktorlik yechimini taʼriflashda buyumning tashqi va ichki koʻrinishidagi ishlov berilgan elementlar buyumning belgilari boʻlishi mumkin.

84. Badiiy-konstruktorlik yechimni taʼriflashda belgi buyumning yoki uning elementining tashqi koʻrinishi boshqa vazifani bajaradigan maʼlum buyumning tashqi koʻrinishi bilan mos kelishini koʻrsatish orqali ifodalanishi mumkin.

85. Talabnoma beruvchiga talabnoma berilayotgan badiiy-konstruktorlik yechim tarkibida talabnoma topshirilgan yoki muhofaza hujjatlari olingan boshqa sanoat mulki obyektlari mavjudligi maʼlum boʻlganda, ushbu hujjatlar toʻgʻrisidagi axborot manbalarini aniqlash uchun yetarli boʻlgan maʼlumotlarni koʻrsatish talab etiladi.

86. Sanoat namunasining muhim belgilar majmui tasvirlarda aks ettirilgan va patent bilan taqdim qilinadigan huquqiy muhofaza hajmini belgilovchi belgilarni toʻgʻri talqin etish uchun moʻljallangan.

87. Muhim belgilar majmuiga muhim hisoblangan va odatda sanoat namunasining mohiyatini ochib berishga nisbatan qisqaroq taʼriflangan barcha belgilar kiritiladi.

88. Muhim belgilar majmuiga kiritilgan belgilar sanoat namunasining mohiyatini ochib berishda foydalanilgan tushunchalar bilan aks etishi kerak.

89. Roʻyxatga kiritilgan belgilarni buyumning tasvirlangan elementlarining nisbiy oʻlchamlari yoxud oʻlchamlarining vizual farqlanmaydigan nisbatlari bilan ifodalanmaydi. Tavsif roʻyxatiga standart usulda bajarilgan hamda buyumning tamgʻasi boʻlgan xizmat-isteʼmol ahamiyatiga ega boʻlgan grafik tasvirlar (usti, oʻgirilmasin, shtrix-kod) kiritilmaydi.

90. Muhim belgilar majmuiga kiritilgan belgilar buyumning tashqi koʻrinishini uning statik holatini taʼriflagan holda bayon qilinadi.

Buyumning tashqi koʻrinishini taʼriflashda uning shakli oʻzgarishi mumkinligi, shakl elementlarining holatini oʻzgartirish imkoniyati bilan bajarilgani kabilarni koʻrsatishga yoʻl qoʻyiladi.

91. Sanoat namunasining belgilari muhim belgilar majmuida ushbu belgilarni taʼriflashda qoʻllangan tushunchalarning maʼnosi mutaxassis tomonidan buyum (maket, rasm) tasvirlaridagi elementlar tasvirlari bilan identifikatsiya qilish uchun bir maʼnoda tushunish imkoniyatini taʼminlaydigan holda ifodalanishi lozim.

92. Muhim belgilar majmuidagi belgining taʼrifi buyum (maket, rasm) tasvirlariga havola qilish bilan almashtirilishi mumkin emas, bunday havolasiz belgini mazkur Reglamentning 91-bandi talablarini buzmagan holda taʼriflash imkoniyati boʻlmagan holatlar bundan mustasno.

93. Sanoat namunasining muhim belgilari majmui, odatda, sanoat namunasiga eng yaqin analog belgilariga mos keladigan muhim belgilarini, shu jumladan, uning vazifasini aks ettiruvchi turkum tushunchasini oʻz ichiga olgan cheklovchi qismdan va sanoat namunasini eng yaqin analogdan farqlaydigan muhim belgilarni oʻz ichiga olgan farqlovchi qismdan iborat.

Sanoat namunasining muhim belgilari majmuining cheklovchi qismi bayon qilingandan soʻng “shu bilan farqlanadiki” soʻz birikmasi kiritiladi va mohiyatan farqlovchi belgilar qismidagi belgilar keltirilgandan soʻng “mavjud”, “bajarilgan” soʻzlari bilan tugatiladi.

Analoglari mavjud boʻlmagan sanoat namunasi taʼriflanayotganda sanoat namunasining muhim belgilar majmui cheklovchi va farqlovchi qismlarga ajratilmagan holda keltiriladi.

94. Talabnomada sanoat namunasining variantlari mavjud boʻlganda muhim belgilar majmui barcha variantlar uchun umumiy boʻlgan muhim belgilardan (eng yaqin analogga mos keluvchi va farqlanuvchi) iborat qism koʻrinishida keltiriladi. Ushbu qismga sanoat namunasining vazifasini aks ettiruvchi turkum tushunchasi kiritiladi, undan keyin “1-variantda (2-variantda) ... mavjud (bajarilgan)” soʻzlar bilan koʻrsatilgan variantga xos boʻlgan muhim belgilar keltiriladi.

95. Sanoat namunasining muhim belgilari majmui alohida sahifada taqdim etiladi.

96. Sanoat namunasining mohiyatini ochib berish va uning tashqi oʻlchamlari, mutanosib nisbatlarini aniqlash uchun zarur boʻlgan holatlarda umumiy koʻrinishning chizmasi taqdim etiladi.

Chizmalar texnik chizmalarni tayyorlash qoidalari boʻyicha bajariladi.

97. Talabnoma ergonomik ishlov berilgan buyumga taalluqli sanoat namunasiga berilganda, ushbu buyumning ergonomik sxemasi taqdim etiladi.

98. Chizma va sxemalar tavsif matniga qatʼiyan mos kelishi kerak.

99. Chizma yoki sxemada buyum elementlarining predmetli-oʻlchamli tashkil qilinganligini tavsiflovchi (axborotni aks ettirish vositalari va boshqarish organlarini joylashtirish balandligi, kengligi, chuqurligi, ish yuzasi, shaklning yaqin joylashgan elementlari orasidagi masofa) va inson ish joyining funksional zonalarida asosiy elementlarning joylashuvi, buyumdan foydalanish qulayliklari toʻgʻrisida fikr yuritish imkonini beruvchi buyum va uning elementlarining tashqi oʻlchamlari koʻrsatilishi kerak.

100. Chizmalar yoki sxemalardagi asosiy shakl hosil qiluvchi elementlar tavsifdagilar bilan bir xil boʻlgan arab raqamlari bilan belgilanadi. Chizmaning (sxema) bir nechta shakllaridagi aynan bitta detal yoki qism bitta raqam bilan belgilanadi.

101. Chizmalardagi (sxemalar) chiqarish chiziqlari aniq boʻlishi kerak. Raqamli va harfli belgilarni qavslar, aylanalar yoki qoʻshtirnoqlar ichida koʻrsatishga yoʻl qoʻyilmaydi.

102. Chizmalar (sxemalar) tarkibida “ochiq”, “yopiq” kabi zarur boʻlgan soʻzlardan tashqari hech qanday yozuvlar boʻlmasligi kerak.

103. Chizmadagi tasvir, qoida tariqasida, toʻgʻri burchakli (ortogonal) proyeksiyalarda (turli koʻrinishlar, qirqimlar, kesimlarda) taqdim etiladi.

Yaqqol koʻrinib turishi uchun chizmadagi tasvir aksonometrik proyeksiyada taqdim etilishi mumkin.

Chizmadagi har bir element boshqa barcha elementlarga nisbatan mutanosib holda bajariladi, elementni aniq tasvirlash uchun nisbatlarni farqlash zarur boʻlgan holatlar bundan mustasno.

104. Chizmalar, sxemalar va izoh beruvchi rasmlar alohida sahifalarda taqdim etiladi hamda ushbu sahifalarning yuqori oʻng burchagida sanoat namunasining nomi koʻrsatiladi.

Chizmaning bitta sahifasida bir nechta shaklni joylashtirish mumkin, bunda ular bir-biridan aniq ajratilgan boʻlishi kerak. Ikki va undan ortiq sahifalarda joylashtirilgan shakllar yagona shaklni tashkil qilganda ular ushbu yagona shaklning turli sahifalarida tasvirlangan biron-bir qismini qoldirmasdan birlashtirish mumkin boʻlgan holda joylashtiriladi.

105. Har bir chizma (sxema) tasvir turidan qatʼi nazar, yagona raqamlash tartibida, tavsif matnida bayon qilinish navbatiga muvofiq shakl deb raqamlanadi (“1-shakl”, “2-shakl”).

106. Yengil sanoat buyumlariga taalluqli sanoat namunasiga talabnoma topshirilganda zarur boʻlgan holatlarda talabnomaga konfeksion xarita, yaʼni buyumni tayyorlash uchun tavsiya etilgan toʻqimachilik, trikotaj materiallar, teri, furnitura, bezak kabilarning namunalari ilova qilinadi.

Dekorativ materiallar, gilamlar, matolarning namunalari rasm rapporti oʻlchamida taqdim etiladi.

107. Talabnomaga quyidagilar kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi:

jamiyat manfaatlariga va qabul qilingan odob-axloq meʼyorlariga (meʼyorlarning buzilishi jamiyatga yoki uning bir qismiga yoxud uning alohida vakillariga maʼnaviy zarar yetkazadigan umuminsoniy, fuqarolik, oila, diniy va boshqa axloq prinsiplariga) zid iboralar, chizmalar, rasmlar, tasvirlar va boshqa materiallar;

axloqsiz, jargon yoki beadab soʻzlar, iboralar, tasvirlar yoki shunday maʼnoga ega boʻlgan soʻzlar, iboralar, tasvirlar;

sanoat namunasiga toʻgʻridan-toʻgʻri taalluqli boʻlmagan yoxud talabnoma materiallarini mazkur Reglament talablariga muvofiq deb eʼtirof etish uchun zarur boʻlmagan fikrlar va maʼlumotlar.

108. Tavsifning “Sanoat namunasining analogi” boʻlimida keltirilgan maʼlum sanoat namunalarining kamchiliklarini koʻrsatish yoʻl qoʻyib boʻlmaydigan element deb hisoblanmaydi.

109. Sanoat namunasining tavsifi va uni izohlovchi materiallarda standartlashtirilgan atamalar va qisqartmalar, ular mavjud boʻlmagan hollarda esa ilmiy va texnik adabiyotlarda umumqabul qilingan atamalar va qisqartmalar qoʻllanadi.

Adabiyotlarda keng qoʻllanmaydigan atamalar va qisqartmalar ishlatilganda, ularning maʼnosi matnda ilk bor foydalanilganda tushuntirib beriladi.

Tavsifda foydalanilgan barcha shartli belgilar ochib beriladi.

Tavsifda yagona terminologiya talabiga rioya qilinadi, yaʼni aynan bir xil belgilar tavsif matnida bir xil nom bilan keltiriladi. Yagona terminologiya talabi fizik birliklarning oʻlchamlari va foydalaniladigan shartli belgilarga ham taalluqlidir.

Sanoat namunasining nomida maxsus belgilarning qoʻllanilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Fizik kattaliklar amaldagi Xalqaro birliklar tizimining birliklarida ifodalanadi.

110. Talabnomaning har bir hujjati alohida sahifadan boshlanadi.

111. Talabnoma har bir hujjatining sahifalari bir-biriga bogʻliq boʻlmagan birdan boshlanadigan raqamga ega boʻladi. Raqamlar ikkinchi sahifadan boshlab arab raqamlari bilan qoʻyiladi.

112. Axborot manbalarining bibliografik maʼlumotlari ular boʻyicha axborot manbaini topish mumkin boʻlgan holda koʻrsatiladi.

113. Vakil orqali topshirilgan talabnomaga unga talabnoma beruvchi tomonidan berilgan va uning vakolatlarini tasdiqlaydigan ishonchnoma ilova qilinadi. Ishonchnoma oddiy yozma shaklda rasmiylashtiriladi.

Ishonchnoma talabnoma bilan bir vaqtning oʻzida yoki talabnoma topshirilgan sanadan ikki oydan kechiktirilmay taqdim etiladi.

4-bob. Hujjatlarni topshirish

114. Davlat xizmatidan foydalanishda:

rezidentlar Davlat xizmatlari markazi, vakolatli organning maxsus axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali;

norezidentlar axborot tizimi orqali vakolatli organga talabnoma topshiradi.

Talabnoma vakolatli organga pochta aloqasi orqali topshirilishi mumkin. Bunda talabnoma vakolatli organ tomonidan zudlik bilan axborot tizimiga kiritiladi.

115. Talabnoma topshirilgandan keyingi bosqichlardagi barcha harakatlar axborot tizimi orqali amalga oshiriladi.

116. Axborot tizimi va YIDXP oʻrtasida axborot almashinuvi elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlarni uzatish tarmogʻi orqali real vaqt rejimida amalga oshiriladi.

117. Vakolatli organ Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasining (keyingi oʻrinlarda — Markaz) davlat ekspertizasini oʻtkazish maqsadida axborot tizimidan doimiy foydalanishini taʼminlaydi.

118. Arizani axborot tizimi yoki YIDXP orqali topshirishda ariza shakli toʻldirilganidan soʻng talabnoma beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, arizani tasdiqlaydi.

Talabnoma beruvchi Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilganda ariza uning nomidan Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldiriladi.

Yuridik shaxs nomidan ariza tashkilot rahbari yoki boshqa vakil qilingan shaxs tomonidan tasdiqlanadi.

Arizani pochta aloqasi orqali topshirishda u imzolash yoʻli bilan tasdiqlanadi. Bunda tegishli maʼlumotlar qoʻshimcha varaqlarda keltirilganda ularning har biri imzolanadi.

119. Davlat xizmatini koʻrsatishda Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida nazarda tutilgan miqdorda patent boji toʻlanadi va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taqsimlanadi.

Patent boji yagona billing tizimi orqali elektron shaklda toʻlanadi.

120. Talabnoma beruvchi tomonidan arizani tasdiqlashning rad etilishi, shuningdek, davlat xizmatini koʻrsatish uchun patent bojini toʻlamaslik davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Talabnomani qabul qilishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

121. Vakolatli organ talabnomani qabul qilib, roʻyxatga olgandan soʻng talabnoma beruvchiga talabnomaning qayd raqami va kelib tushgan sanasi koʻrsatilgan xabarnomani tegishli ravishda axborot tizimi yoki YIDXP orqali avtomatik tarzda yoxud pochta aloqasi boʻyicha yuboradi.

5-bob. Talabnoma boʻyicha ishlarni amalga oshirish

122. Talabnoma topshirilgandan keyin yuboriladigan materiallarda talabnoma raqami koʻrsatilishi shart. Talabnoma raqami koʻrsatilmagan materiallar koʻrib chiqilmasdan qaytarib yuboriladi.

123. Talabnoma beruvchi talabnoma topshirilgan sanadan eʼtiboran ikki oy mobaynida talabnomada koʻrsatilgan sanoat namunasining mohiyatini oʻzgartirmagan holda unga tuzatishlar, aniqliklar va qoʻshimchalar (keyingi oʻrinlarda — tuzatishlar) kiritish huquqiga ega.

124. Belgilangan miqdordagi patent boji toʻlanganda talabnoma boʻyicha tuzatishlar mazkur Reglamentning 123-bandida nazarda tutilgan muddat oʻtgandan keyin ham, lekin patent berish haqidagi qaror chiqarilgunga qadar tegishli ariza berish yoʻli bilan kiritilishi mumkin.

125. Patent boji toʻlanmaganda yoki toʻlangan patent bojining miqdori belgilangan miqdordan kam boʻlganda, materiallar koʻrib chiqishga qabul qilinmaydi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabar beriladi.

126. Talabnoma materiallariga mazkur Reglamentning 127-bandida nazarda tutilgan oʻzgartirishlardan boshqa tuzatishlar kiritish talabnoma beruvchi tomonidan mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq ariza berish orqali amalga oshiriladi.

127. Talabnoma materiallariga talabnoma beruvchini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi yozuvlar talabnoma beruvchi tomonidan ariza topshirish yoʻli bilan kiritiladi. Arizada huquq oʻzga shaxsga oʻtkazilishi koʻrsatilishida mazkur Reglamentning 28 va 30-bandlarida nazarda tutilgan maʼlumotlar boʻlishi kerak.

Ushbu ariza bilan birga huquqni topshiruvchi va huquqni qabul qilib oluvchi tomonidan imzolangan huquq oʻtkazilganligini tasdiqlovchi dalolatnoma mazkur Reglamentga 4-ilovaga muvofiq taqdim qilinadi.

Mazkur Reglamentda belgilangan talablarga rioya qilinganda, talabnoma beruvchiga talabnoma materiallariga talabnoma beruvchining oʻzgartirilgani toʻgʻrisida qayd kiritilgani haqida xabar beriladi. Keyingi barcha yozishmalar yangi talabnoma beruvchi bilan olib boriladi.

Talabnoma beruvchiga talabnoma materiallariga oʻzgartirish kiritilganligi toʻgʻrisidagi xabarnoma yuborilgan sana huquq yangi talabnoma beruvchiga oʻtgan sana deb hisoblanadi.

Mazkur Reglamentda belgilangan talablarga rioya qilinmaganda, talabnoma beruvchi va huquqni qabul qilib oluvchiga taqdim etilgan hujjatlarga aniqliklar va tuzatishlar kiritish zarurligi yoki talabnoma materiallariga talabnoma beruvchini oʻzgartirish haqidagi qaydni kiritish mumkin emasligi toʻgʻrisida tegishli sabablar koʻrsatilgan holda xabarnoma yuboriladi.

128. Talabnoma hujjatlaridagi oʻz-oʻzidan koʻrinib turgan va texnik xatolar sanoat namunasi roʻyxatdan oʻtkazilgunga qadar toʻgʻrilanishi mumkin. Taklif qilingan tuzatishdan boshqacha boʻlishi mumkin emasligi soha mutaxassisi uchun umumiy bilimlardan maʼlum boʻlganda tuzatish oʻz-oʻzidan koʻrinib turgan deb hisoblanadi.

129. Tuzatish imloviy xatoga, bibliografiya maʼlumotini koʻrsatishdagi xatolikka va boshqa shu kabi xatolarga oid boʻlganda tuzatish kiritish zarurligi almashtiriladigan sahifani taqdim etmasdan talabnoma beruvchining xatida bayon qilinishi mumkin.

130. Mazkur Reglamentda belgilangan talablarga rioya qilinmaganda, talabnoma beruvchi taqdim etilgan talabnoma materiallariga tuzatishlar kiritish lozimligi yoki tegishli sabablarni koʻrsatib talabnoma materiallariga tuzatish kiritish mumkin emasligi haqida xabardor qilinadi.

131. Patent olish huquqi boshqa shaxsga oʻtkazilishi natijasida talabnoma beruvchini oʻzgartirish yoki talabnoma beruvchining nomini (ismini) oʻzgartirish sanoat namunasi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgunga qadar amalga oshirilishi mumkin.

132. Sanoat namunasining birligi talabi buzilganda, topshirilgan talabnoma talabnoma beruvchining iltimosnomasiga koʻra ikki yoki bir necha talabnomalarga ajratilishi mumkin (keyingi oʻrinlarda — ajratilgan alohida talabnoma).

Ajratilgan alohida talabnomalar boʻyicha birinchi talabnomaning topshirish sanasi, sanoat namunasiga topshirilayotgan talabnomaning ustuvorlik sanasi yoki birinchi talabnoma boʻyicha oldinroq ustuvorlikni belgilash huquqi mavjud boʻlganda ushbu ustuvorlik saqlab qolinadi.

Iltimosnoma erkin shaklda beriladi va mazkur Reglamentning 3-bobiga muvofiq rasmiylashtirilgan hujjatlar ilova qilinadi hamda belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi.

Mazkur band talablariga rioya qilinganda, talabnomani ajratish toʻgʻrisidagi iltimosnoma qanoatlantiriladi va talabnoma beruvchi bu haqida xabardor qilinadi.

133. Talabnoma bilan bogʻliq masalalar talabnoma beruvchi ishtirokida, qoida tariqasida, talabnoma topshirilgan belgi va tovarlar roʻyxati boʻyicha ekspertiza tomonidan qoʻshimcha tushuntirishlar olish zarurati paydo boʻlgan holatda hamda belgining roʻyxatdan oʻtkazish shartlariga muvofiqligi toʻgʻrisida ekspertizaning va talabnoma beruvchining pozitsiyasini aniqlash uchun koʻrib chiqiladi.

Savollarni talabnoma beruvchi ishtirokida koʻrib chiqish tomonlar savollar bilan tanishib chiqqandan soʻng Markaz taklifiga yoki talabnoma beruvchining erkin shakldagi iltimosnomasiga binoan koʻrib chiqiladi. Ekspertizaning savollari qoʻshimcha ravishda uchrashuvning maqsadga muvofiqligi xabar qilingan ekspertiza soʻrovnomasida, talabnoma beruvchining savollari esa bunday koʻrib chiqishni oʻtkazish haqidagi iltimosnomada bayon etiladi.

Ekspertiza soʻrovnomasi yuborilganda, talabnoma beruvchi masalalarni koʻrib chiqishda qatnashish niyatidan qatʼi nazar soʻrovnomaga Qonunda belgilangan muddatda javob berishi kerak.

134. Talabnoma beruvchi ishtirokida masalalarni koʻrib chiqish sanasi va vaqti oldindan kelishib olinadi.

135. Bir nechta talabnoma beruvchilar nomidan ularning biri vakillik qilish uchun ishonchnomasi boʻlganda, talabnomani koʻrib chiqishda ishtirok etishi mumkin.

136. Talabnoma beruvchi ishtirokida masalalar muzokaralar yoʻli bilan yoki ekspert kengashida koʻrib chiqiladi.

Masalalarni bevosita ekspertiza va talabnoma beruvchi tomonidan hal qilinishi mumkin boʻlganda, ular oʻrtasida muzokaralar olib boriladi. Muzokaralar Markazning tegishli tarkibiy boʻlinmasi rahbari yoki Markaz rahbari tayinlagan boshqa masʼul xodim ishtirokida oʻtkaziladi.

Masalalarni hal qilish uchun mutaxassislar ishtiroki talab qilinganda, ekspert kengashi oʻtkaziladi.

137. Muzokaralar yoki ekspert kengashi natijalari boʻyicha ikki nusxada belgilangan shakldagi bayonnoma tuziladi va unda qatnashchilar, tomonlar keltirgan dalil va takliflar haqidagi maʼlumotlar hamda keyingi ish yuritish haqida xulosalar keltiriladi.

Masalalarni koʻrib chiqishda qatnashuvchilarning barchasi bayonnomani imzolaydi. Bayonnomaning bir nusxasi talabnoma materiallariga qoʻshib qoʻyiladi, ikkinchisi talabnoma beruvchiga topshiriladi.

138. Muhokama qilinayotgan masalalar boʻyicha bir xulosaga kelinmaganda, koʻrib chiqishda qatnashuvchilarning alohida fikrlari bayonnomada qayd etiladi. Bayonnoma nusxasining talabnoma beruvchiga topshirilishi ish yuritish toʻxtatilgani toʻgʻrisidagi xabarnomaning (talabnoma chaqirib olinganda) yoki ekspertiza soʻrovnomasining oʻrnini bosishi mumkin (javob berishning belgilangan muddatlari buzilmaganda) va bu holat bayonnomada tegishli yozuv bilan rasmiylashtiriladi.

139. Talabnoma beruvchi talabnomani chaqirib olish huquqiga ega.

Talabnomani chaqirib olish toʻgʻrisidagi ariza talabnomani koʻrib chiqishning istalgan bosqichida, lekin sanoat namunasi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgunga qadar erkin shaklda topshirilishi mumkin. Talabnoma beruvchiga talabnomani chaqirib olish toʻgʻrisidagi ariza inobatga olingani haqida xabarnoma yuborilgan sanadan boshlab talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi.

140. Chaqirib olingan talabnoma boʻyicha huquqiy ahamiyatga ega harakatlar amalga oshirilmaydi va kelgusida talabnoma beruvchining huquqlari ushbu talabnomaga asoslanishi mumkin boʻlmaydi (keyingi talabnomani topshirishda chaqirib olingan talabnoma kelib tushgan sana boʻyicha yoki ushbu talabnomaga qoʻshimcha materiallar kelib tushgan sana boʻyicha ustuvorlik soʻrash mumkin emas).

Sanoat namunalariga topshirilgan boshqa talabnomalar boʻyicha davlat ekspertizasi oʻtkazilayotganda chaqirib olingan talabnoma inobatga olinmaydi.

6-bob. Talabnomani koʻrib chiqish

141. Talabnomaga axborot tizimida avtomatik ravishda ikki harfli va toʻqqiz xonali roʻyxat raqami beriladi, bunda harflar (SN) sanoat mulki obyekti — sanoat namunasini, talabnoma raqamidagi dastlabki toʻrtta son — talabnoma topshirilgan yilni, keyingi beshta son — shu yildagi har yili birdan boshlanadigan tartib raqamini bildiradi.

142. Talabnoma materiallari vakolatli organga kelib tushgan sanadan eʼtiboran patent berilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar rasmiy nashrda eʼlon qilingunga qadar konfidensial hisoblanadi va talabnoma beruvchining roziligisiz maʼlum qilinmaydi.

143. Talabnomani davlat ekspertizasidan oʻtkazish rasmiy ekspertizadan oʻtkazish hamda sanoat namunasiga talabnomaning mohiyati boʻyicha ilmiy-texnika ekspertizadan (keyingi oʻrinlarda — mohiyati boʻyicha ekspertiza) oʻtkazishdan iborat boʻlib, Markaz tomonidan amalga oshiriladi.

144. Rasmiy ekspertizaning vazifasi talabnoma materiallari tarkibi, zarur hujjatlar mavjudligi va ularning belgilangan talablarga muvofiqligini tekshirishdan iborat.

145. Rasmiy ekspertiza natijalari boʻyicha talabnoma beruvchiga Markazning talabnoma koʻrib chiqish uchun qabul qilingani yoki koʻrib chiqish uchun qabul qilish rad etilgani haqidagi qarori yuboriladi.

146. Rasmiy ekspertiza talabnoma axborot tizimida qabul qilingan sanadan boshlab ikki oy oʻtgandan soʻng bir oy davomida oʻtkaziladi.

147. Talabnoma beruvchining yozma iltimosnomasiga koʻra rasmiy ekspertiza belgilangan muddat oʻtmasdan oldin boshlanishi mumkin.

Bunda talabnoma beruvchi iltimosnoma berilgan paytdan boshlab talabnoma materiallariga belgilangan miqdorda qoʻshimcha patent boji toʻlamasdan oʻz tashabbusiga koʻra tuzatishlar kiritish imkoniyatidan mahrum boʻladi.

Talabnoma beruvchining rasmiy ekspertizani belgilangan muddat oʻtmasdan oldin boshlash haqidagi iltimosnomasi chaqirib olinmaydi.

148. Rasmiy ekspertiza jarayonida tekshirish quyidagi hujjatlar va maʼlumotlarga nisbatan oʻtkaziladi:

ariza;

sanoat namunasining mohiyatini tahlil qilmay turib hujjatlarga nisbatan belgilangan talablarga rioya qilingani;

Qonunning 14-moddasi toʻrtinchi qismida nazarda tutilgan holatlarda talabnoma topshirish tartibiga rioya qilingani, shu jumladan, vakilning vakolatlarini tasdiqlaydigan ishonchnomaning mavjudligi va toʻgʻri rasmiylashtirilgani;

talabnoma berilgan yechim sanoat namunasi sifatida huquqiy muhofaza beriladigan obyektlarga mansubligi;

talabnoma boʻyicha ustuvorlik soʻralishining asoslanganligi;

sanoat namunasini SNXTning amaldagi tahriri boʻyicha tasniflash toʻgʻri amalga oshirilgani.

Talabnoma beruvchi tomonidan sanoat namunasi tasniflanmaganda tasniflash Markaz tomonidan amalga oshiriladi.

149. Talabnoma hujjatlari boshqa tilda berilganda, talabnoma materiallarida rasmiy ekspertizani muddatdan ilgari boshlash haqidagi iltimosnoma boʻlganda talabnoma beruvchi talabnoma hujjatlarining tarjimasi olinmagunga qadar rasmiy ekspertizani oʻtkazish mumkin emasligi haqida xabardor qilinadi.

150. Patent boji belgilangan miqdordan kam toʻlanganda, talabnoma beruvchi talabnomani topshirish uchun toʻlangan patent boji miqdorini va variantlar sonini muvofiqlashtirish haqida xabardor qilinadi.

Talabnoma beruvchi bitta sanoat namunasiga topshirilgan talabnoma boʻyicha belgilangan miqdordagi patent bojini belgilangan muddatda toʻlamaganda, yuridik ahamiyatga ega harakatlar amalga oshirilmasligi, tarkibida sanoat namunasining variantlari boʻlgan talabnoma boʻyicha esa ekspertiza patent boji toʻlangan variantlar boʻyicha oʻtkazilishi haqida xabardor qilinadi. Bunda ekspertiza talabnoma beruvchi tomonidan tanlab olingan variantlar boʻyicha yoki u oʻz tanlovi haqida koʻrsatilgan muddatda maʼlum qilmaganda tavsifda birinchi boʻlib koʻrsatilgan variantlar boʻyicha oʻtkaziladi.

151. Talabnomani rasmiy ekspertizadan oʻtkazishda talabnoma hujjatlari talablar buzilgan holda rasmiylashtirilgani aniqlanganda talabnoma beruvchiga kamchiliklar koʻrsatilgan va huquqiy asoslar keltirilgan soʻrovnoma yuboriladi.

152. Soʻrovnoma yuborish uchun quyidagilar asos boʻladi:

mazkur Reglamentning 21-bandida nazarda tutilgan hujjatlardan birining talabnomada mavjud emasligi;

boshqa tilda topshirilgan materiallarning tarjimasi mavjud emasligi;

patent boji toʻgʻri toʻlangani bilan bogʻliq savollarni aniqlash zarurati;

hujjatlardan bevosita nusxa koʻchirish, ularni eʼlon qilish va saqlashga toʻsqinlik qiladigan yoki manfaatdor shaxslarga ular bilan tanishish imkoniyatini bermaydigan (talabnoma materiallarini oʻqishni qiyinlashtiradigan tasvirlar, chizmalar, matn bosmasining sifatlari va boshqalar) rasmiylashtirishdagi kamchiliklarning aniqlangani;

sanoat namunasining tavsifida mazkur Reglamentning 58-bandida nazarda tutilgan boʻlimlarning mavjud emasligi (tegishli boʻlimda bayon qilinishi nazarda tutilgan maʼlumotlar boshqa boʻlimda keltirilganda soʻrovnoma yuborilmaydi);

sanoat namunasining tavsifida yoki muhim belgilar roʻyxatida biron-bir belgi taʼrifini ushbu belgi ochib berilgan adabiyot manbaiga havola qilish bilan almashtirilgani;

talabnomadagi ommabop boʻlmagan manbalarga havolalar yoki undagi baʼzi maʼlumotlarni eʼlon qilish mumkin emasligi (patent toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni eʼlon qilishda muallifligi koʻrsatilishini istamagan mualliflar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bundan mustasno) haqida koʻrsatmalarning mavjudligi;

muhim belgilar roʻyxatida huquqiy muhofaza soʻralayotgan buyumga oid belgilarning koʻrsatilmagani;

muhim belgilar roʻyxatida tasvirlarda taqdim etilgan belgilarning soʻz bilan ifodalangan tavsifi mazkur Reglamentning 57 va 58-bandlarida belgilangan talablarga mos kelmasligi;

talabnoma hujjatlarining bir-biriga mos emasligi (arizada keltirilgan sanoat namunasining nomi tavsifda keltirilgan nomga mos emasligi; muhim belgilar majmuida koʻrsatilgan belgilarning tavsifda mavjud emasligi; tavsifda keltirilgan belgilarning muhim belgilar majmuiga kiritilmaganligi; tasvirlar, chizmalar, sxemalar va tavsifning bir-biriga mos kelmasligi kabilar);

talabnomada ustuvorlik soʻrash bilan bogʻliq masalalarni aniqlashtirish zarurati;

talabnoma hujjatlarida mazkur Reglament talablariga mos kelmaydigan va talabnoma berilgan sanoat namunasi (sanoat namunasining variantlari) mohiyatini tahlil qilmasdan turib aniqlanadigan boshqa talablarning buzilishi holatlari mavjudligi.

153. Talabnomani topshirish uchun toʻlanadigan patent boji muhim belgilar majmuida taʼriflangan variantlar soniga muvofiq toʻlanmaganda, yuborilgan soʻrovnomada talabnoma beruvchiga muhim belgilar majmuiga tuzatishlar kiritish, sanoat namunasining birligi talabiga mos keladigan va patent boji toʻlangan variantlarni qoldirish yoxud muhim belgilar majmuida tuzatishlarni amalga oshirmasdan turib koʻrib chiqilishi lozim boʻlgan yechimni tanlash taklif qilinadi.

Talabnoma beruvchi tuzatishlar va tanlovni amalga oshirishni rad etganda, unga ushbu soʻrovnomaning oʻzida faqat patent boji toʻlangan va tavsifda birinchi boʻlib koʻrsatilgan variantlar (shu jumladan, sanoat namunasining birligi talabiga muvofiqligi nuqtai nazaridan) koʻrib chiqilishi xabar qilinadi.

154. Talabnoma beruvchi soʻralgan materiallarni yoki ularni topshirish muddatlarini uzaytirish haqidagi iltimosnomani mazkur Reglamentning 263-bandida nazarda tutilgan shartlarga rioya qilingan holda belgilangan muddatda taqdim etmaganda, talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabar beriladi. Bunday holatda talabnoma boʻyicha ish yuritish toʻxtatiladi.

155. Sanoat namunasining qoʻllanish sohasini aniqlash maqsadida Markaz SNXTga muvofiq tasniflashni amalga oshiradi.

156. Tasniflash talabnomani rasmiy ekspertizadan va mohiyati boʻyicha ekspertizadan oʻtkazish bosqichlarida amalga oshiriladi.

157. Tasniflashda sanoat namunasining nomi, tasvirlari, tavsifi, chizmalari, sxemalari va konfeksion xaritalari tasnif indeksini tanlash uchun asos boʻladi.

158. Talabnoma SNXTning turli rubrikalariga tegishli bir necha obyektlarni qamrab olganda barcha tegishli tasnif indekslari belgilanadi. Bunda birinchi indeks sanoat namunasining nomiga muvofiq tanlanadi.

159. Rasmiy ekspertizada belgilangan tasnif indekslari mohiyati boʻyicha ekspertizada oʻzgartirilishi mumkin.

160. Rasmiy ekspertiza natijasida talabnoma patentga layoqatli obyektlarga tegishli boʻlmagan yechimga berilgani aniqlanganda, talabnoma beruvchiga patent berishni rad etish uchun asos boʻladigan dalillar keltirilgan soʻrovnoma yuboriladi va ushbu dalillarni rad etish taklif etiladi.

Talabnoma beruvchi ekspertizaning dalillarini rad etmaganda, patent berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinadi.

161. Talabnoma berilgan yechim tasvirlarda aks etgan va muhim belgilar majmuida taʼriflangan koʻrinishda mazkur Reglamentning 12-bandida keltirilgan buyumlar roʻyxatiga mos boʻlganda patentga layoqatli sanoat namunasi deb eʼtirof etilmaydi.

162. Talabnoma berilgan sanoat namunasi mohiyatining tahlilisiz talabnomani koʻrib chiqish natijasida talabnoma sanoat namunasining birligi talabi buzilgan holda topshirilgani aniqlanganda (mazkur Reglamentning 14-bandi ), talabnoma beruvchiga bu haqida xabar qilinadi va unga sanoat namunalarining qaysi biri koʻrib chiqilishi kerakligini maʼlum qilish va zarur boʻlganda talabnoma materiallariga aniqliklar kiritish taklif etiladi.

163. Sanoat namunasining birligi talabiga rioya qilinganlik tasvirlarda aks etgan dastlab taqdim etilgan muhim belgilar majmuiga nisbatan tekshiriladi. Muhim belgilar majmui oʻzgartirilganda tekshirish talabnoma beruvchi tomonidan belgilangan tartibda soʻnggi taqdim etilgan tahrirdagi muhim belgilar majmuiga nisbatan oʻtkaziladi.

164. Talabnoma beruvchiga mazkur Reglamentning 153-bandida nazarda tutilgan holat bilan bogʻliq soʻrovnoma joʻnatilganda sanoat namunasining birligi talabiga rioya qilingani faqat talabnoma beruvchi tomonidan tanlab olingan va patent boji toʻlangan yechimlarga nisbatan tekshiriladi. Yechim tanlab olinmaganda, tekshirish tavsifda birinchi koʻrsatilgan yechimlarga nisbatan oʻtkaziladi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabar qilinadi.

165. Sanoat namunasining birligi talabining buzilishi aniqlangandan soʻng talabnoma beruvchi belgilangan muddatda sanoat namunalaridan va uning variantlaridan (agar birlik talabiga mos kelmaydigan yechimlar guruhida ularning mavjudligi aniqlangan va ularga boj toʻlangan boʻlsa) qaysi biri bundan keyin koʻrib chiqilishi kerakligini maʼlum qilmaganda va aniqlik kiritilgan hujjatlar taqdim etmaganda, ekspertiza faqat tavsifda birinchi koʻrsatilgan sanoat namunasiga nisbatan (yoki tavsifda birinchi koʻrsatilgan sanoat namunasining variantlariga nisbatan) davom ettiriladi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabar qilinadi.

166. Qoʻshimcha materiallar umuman yoki qisman talabnoma berilgan sanoat namunasining mohiyatini oʻzgartirganda yoki mazkur Reglamentning 238 — 246-bandlarida nazarda tutilgan shartlarga rioya qilinmagan holda taqdim etilganda, talabnoma beruvchi ular ekspertiza oʻtkazishda umuman yoki tegishli qismida eʼtiborga olinmasligi toʻgʻrisida xabardor qilinadi.

167. Talabnoma sanoat namunasi birligi talabiga muvofiqligi aniqlangan bir nechta yechimlarni oʻz ichiga olganda (yaʼni, ular sanoat namunasining variantlari boʻlganda), ekspertiza ularning har biri uchun oʻtkaziladi.

168. Talabnomaning biron-bir yechimi patentga layoqatli obyektlarga tegishli emasligi aniqlanganda, talabnoma beruvchiga muhim belgilar majmuidan patentga layoqatsiz obyekt belgilarini chiqarib tashlash orqali unga tuzatish kiritish taklif qilingan soʻrovnoma yuboriladi.

169. Talabnoma barcha zarur hujjatlardan iborat boʻlganda, Reglamentda belgilangan talablarga rioya qilinganda va talabnoma berilgan taklif huquqiy muhofaza beriladigan obyektlarga tegishli boʻlganda, talabnoma beruvchiga Markazning talabnoma koʻrib chiqish uchun qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi qarori yuboriladi.

170. Talabnomani topshirishda patent boji muhim belgilar roʻyxatidagi variantlar soni uchun belgilanganidan kam miqdorda toʻlanganda va toʻlangan patent bojining miqdori va variantlar sonini muvofiqlashtirishda dastlab roʻyxatda mavjud boʻlgan variantlardan baʼzi birlari talabnoma beruvchi tomonidan chiqarib tashlanganda, qarorda talabnoma berilgan deb hisoblanadigan variantlarning tuzatish kiritilgan muhim belgilar roʻyxatiga nisbatangina koʻrib chiqishga qabul qilingani va ushbu talabnomaning keyingi koʻrib chiqilishida talabnoma beruvchi tomonidan roʻyxatga tuzatish kiritilsa, ushbu tuzatish roʻyxatda sanoat namunasining yangi variantlarining paydo boʻlishiga olib kelmasligi haqida koʻrsatib oʻtiladi.

171. Talabnoma koʻrib chiqish uchun qabul qilinganda mohiyati boʻyicha ekspertiza talabnoma topshirilgan sanadan olti oy oʻtgandan soʻng belgilangan miqdordagi patent boji toʻlangan taqdirda, ikki oy davomida oʻtkaziladi.

172. Talabnoma beruvchi patent bojini belgilangan miqdordan kam toʻlaganda, talabnoma beruvchi patent boji va variantlar sonini muvofiqlashtirish kerakligi haqida xabardor qilinadi.

Bunda talabnoma beruvchi ekspertizadan oʻtkaziladigan sanoat namunalariga oid variantlarni koʻrsatishi yoki ekspertizadan oʻtkazilmaydigan variantlarni muhim belgilar roʻyxatidan chiqarib tashlashi yoki patent bojining yetishmayotgan qismini toʻlashi kerak.

173. Patent bojining yetishmayotgan qism belgilangan muddatda toʻlanmaganda bitta sanoat namunasiga topshirilgan talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi, sanoat namunasining variantlari berilgan talabnoma boʻyicha esa mohiyati boʻyicha ekspertiza patent boji toʻlangan talabnomaning birinchi boʻlib koʻrsatilgan variantlariga nisbatan yoki sanoat namunasining talabnoma beruvchi tomonidan koʻrsatilgan variantlariga nisbatan oʻtkaziladi.

174. Talabnomaning mohiyati boʻyicha ekspertizada quyidagilar amalga oshiriladi:

ustuvorlik Qonunning 18-moddasi ikkinchi — toʻrtinchi qismlariga muvofiq soʻralayotganda sanoat namunasining ustuvorligi belgilanadi;

sanoat namunasining muhim belgilari majmui mazkur Reglamentning 86 — 95-bandlari talablariga muvofiqligi tekshiriladi;

talabnoma beruvchi tomonidan qoʻshimcha materiallar taqdim etilganda ular mazkur Reglamentning 238 — 246-bandlariga muvofiq tekshiriladi;

buyumning tasvirida keltirilgan hamda talabnoma materiallarida yoki qoʻshimcha materiallarda talabnoma beruvchi tomonidan taklif qilingan muhim belgilar majmuida taʼriflangan sanoat namunasining patentga layoqatlilik shartlariga muvofiqligi tekshiriladi.

175. Sanoat namunasining ustuvorligi patent berish uchun talabnoma vakolatli organga kelib tushgan sana boʻyicha belgilanadi.

176. Talabnoma beruvchi konvensiya ustuvorligini soʻrayotganida quyidagilar tekshiriladi:

talabnoma beruvchi tomonidan Parij konvensiyasiga aʼzo davlatda topshirilgan birinchi talabnomaning nusxasi mavjudligi, agar koʻrsatilgan nusxa talabnoma vakolatli organga kelib tushgan sanadan keyin taqdim etilsa, talabnoma nusxasi taqdim etilishi kerak boʻlgan uch oy muddatga rioya qilingani. Birinchi talabnomalar bir nechta boʻlganda koʻrsatilgan shartlar har bir talabnomaning nusxasi uchun bajarilishi kerak;

talabnoma beruvchi tomonidan talabnoma vakolatli organga kelib tushishi kerak boʻlgan va birinchi talabnoma topshirilgan sanadan boshlanadigan olti oy muddatga rioya qilingani. Talabnoma koʻrsatilgan muddatdan kechikib, lekin ushbu muddat tugagan sanadan ikki oy oʻtmasdan kelib tushganda, talabnomani koʻrsatilgan olti oy muddatda topshirish uchun talabnoma beruvchiga bogʻliq boʻlmagan toʻsqinlik qilgan vaziyatlar talabnoma beruvchi tomonidan koʻrsatib oʻtilgani tekshiriladi va ushbu vaziyatlarni hujjat bilan tasdiqlash zarurligi belgilanadi, agar bunday tasdiq mavjud boʻlmasa;

konvensiya ustuvorligini belgilash toʻgʻrisidagi ariza talabnoma vakolatli organga kelib tushgan sanadan eʼtiboran uch oy ichida taqdim etilgani;

sanoat namunasining birinchi talabnomada ifodalangani.

177. Sanoat namunasining ustuvorligini oldinroq topshirilgan talabnomaga berilgan qoʻshimcha materiallar boʻyicha belgilash soʻralayotganda quyidagi talablarga rioya qilingani tekshiriladi:

bunday ustuvorlik soʻralayotgan talabnoma qoʻshimcha materiallar talabnoma berilgan sanoat namunasining mohiyatini oʻzgartirishi tufayli eʼtiborga olinishi mumkin emasligi haqidagi xabarnoma joʻnatilgan sanadan eʼtiboran uch oy mobaynida vakolatli organga kelib tushgani. Qoʻshimcha materiallar sanoat namunasining mohiyatini oʻzgartiradi deb eʼtirof etilgani haqidagi xulosa talabnomani ekspert kengashida koʻrib chiqish natijasida olingan va bayonnomada qayd etilganda yangi talabnomani berish uchun belgilangan uch oy muddat talabnoma beruvchi bayonnoma nusxasini olgan yoki ushbu nusxa unga bevosita topshirilgan sanadan hisoblanadi;

qoʻshimcha materiallarning kelib tushgan sanasi boʻyicha ustuvorlik soʻralayotganda ushbu qoʻshimcha materiallarda sanoat namunasidan ifodalangani. Bunda qoʻshimcha materiallar taqdim etilgan birinchi talabnomaning mazmuni hisobga olinadi.

178. Talabnoma beruvchi tomonidan sanoat namunasi ustuvorligi vakolatli organga uning oʻzi tomonidan oldinroq topshirilgan talabnoma sanasidan belgilash soʻralganda quyidagi talablarga rioya qilingani tekshiriladi:

bunday ustuvorlik soʻralayotgan talabnoma sanoat namunasiga oldingi talabnoma topshirilgan sanadan olti oy mobaynida vakolatli organga kelib tushgani;

bunday ustuvorlik soʻralayotgan talabnoma xuddi oʻsha sanoat namunasiga oldingi talabnomani topshirgan talabnoma beruvchining oʻzi tomonidan topshirilgani;

sanoat namunasining mohiyati oldinroq topshirilgan talabnomada ifodalangani;

oldinroq topshirilgan talabnoma boʻyicha undan oldinroq ustuvorlik soʻralmagani.

Bunday ustuvorlik soʻralganda oldinroq topshirilgan talabnoma chaqirib olingan boʻlsa, talabnoma beruvchiga bu haqida xabar beriladi.

179. Ajratilgan talabnoma boʻyicha sanoat namunasiga ustuvorlik soʻralganda, quyidagi talablarga rioya qilinganlik tekshiriladi:

ajratilgan talabnoma sanoat namunasiga dastlabki talabnoma boʻyicha ustidan shikoyat berish imkoniyati qolmaganda patent berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingunga qadar (yaʼni, talabnoma boʻyicha ish yuritishni davom ettirish imkoniyati mavjud boʻlgan davrda) yoki dastlabki talabnoma boʻyicha patent berish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinganda sanoat namunasini tegishli davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish sanasigacha vakolatli organga kelib tushgani;

ajratilgan talabnomadagi sanoat namunasi dastlabki talabnomada ifodalangani;

talabnoma konvensiya talabnomasidan ajratib olingan va ustuvorlik uning ustuvorlik sanasi boʻyicha soʻralayotganda sanoat namunasining birinchi talabnomada ochib berilgani.

180. Mazkur Reglamentning 176 — 179-bandlariga muvofiq sanoat namunasi ustuvorligini belgilash shartlariga rioya qilingani tekshirishda ustuvorlik soʻrash uchun asos boʻlgan talabnoma yoki qoʻshimcha materiallar berilgan talabnoma chaqirib olinmagani yoki chaqirib olingan deb hisoblanmasligi tasdiqlanishi kerak.

181. Ustuvorlik soʻrash uchun asos boʻlgan oldin topshirilgan materiallarda (oldinroq topshirilgan talabnoma, qoʻshimcha materiallar) talabnoma berilgan sanoat namunasini ochib berish bilan bogʻliq talabga talabnoma beruvchining rioya qilganini belgilashda oldin topshirilgan materiallardagi tasvirlarda talabnoma berilgan sanoat namunasining muhim belgilari majmuiga kiritilgan va koʻrib chiqilayotgan talabnomada dastlab taqdim etilgan tasvirlarda aks etgan barcha belgilarning mavjudligi tekshiriladi.

182. Ustuvorlikni belgilashda kelib chiqadigan savollar talabnomaning mohiyati boʻyicha ekspertizasini tugallash uchun toʻsqinlik qilmaganda, ular talabnomani koʻrib chiqish bilan bogʻliq boshqa masalalar bilan bir vaqtda aniqlashtiriladi.

183. Talabnoma beruvchi tomonidan mazkur Reglamentning 176 — 179-bandlarida koʻrsatilgan talablar bajarilganda, talabnoma berilgan sanoat namunasiga nisbatan soʻralgan ustuvorlik belgilanadi.

184. Mazkur Reglamentning 176 — 179-bandlarida koʻrsatilgan talablarning hech boʻlmaganda bittasi bajarilmaganda, sanoat namunasining ustuvorligi Qonunning 18-moddasi birinchi qismiga muvofiq talabnoma vakolatli organga kelib tushgan sana boʻyicha (bu haqida talabnoma beruvchiga dastlab xabar berilgan holda) belgilanadi.

185. Ustuvorlik belgilangandan soʻng talabnoma beruvchi tomonidan sanoat namunasining oʻzgartirilgan muhim belgilar majmui taqdim etilganda, soʻralayotgan ustuvorlikni belgilashga asoslar mavjudligini aniqlash uchun takroran tekshirish oʻtkaziladi.

186. Sanoat namunasining muhim belgilar majmuini tekshirish rasmiy ekspertiza tugallangan vaqtda talabnoma tarkibida boʻlgan belgilarga nisbatan oʻtkaziladi. Muhim belgilar majmui talabnoma beruvchi tomonidan bundan keyin oʻzgartirilganda mazkur Reglamentning 238 — 246-bandlarida koʻrsatilgan talablarga rioya qilinganlik sharti bilan oʻzgartirilgan muhim belgilar majmui tekshiriladi.

187. Rasmiy ekspertizani oʻtkazishda sanoat namunasining birligi talabi buzilgani aniqlanganda va talabnomaning mohiyati boʻyicha ekspertizasini oʻtkazishni boshlash oldidan talabnoma beruvchi qaysi sanoat namunasi (yoki variantlari) topshirilgan talabnoma doirasida koʻrib chiqilishi kerakligini belgilangan muddatda xabar qilganda tekshirish ushbu sanoat namunasiga nisbatan oʻtkaziladi.

Talabnoma beruvchidan belgilangan muddatda bunday xabar kelmaganda tekshirish tavsifda birinchi boʻlib koʻrsatilgan sanoat namunasiga (variantlariga) nisbatan oʻtkaziladi.

188. Tekshirishda talabnoma berilgan sanoat namunasining muhim belgilari mavjudligi aniqlanadi, bunda ularning majmui talabnoma beruvchi tomonidan alohida xususiyatlari koʻrsatilgan buyumning tasvirlarda aks ettirilgan tashqi koʻrinishini shakllantirish uchun yetarli boʻlishi kerak.

189. Tasvirlarda aks ettirilgan biron-bir belgi talabnoma beruvchi tomonidan muhim belgilar majmuiga kiritilmaganda, lekin ushbu belgi ekspertizaning fikriga koʻra, buyumning tashqi koʻrinishini shakllantirishga taʼsir koʻrsatganda talabnoma beruvchiga bunday belgini muhim belgilar majmuiga kiritish taklif etiladi.

Bunda talabnoma beruvchi tomonidan koʻrsatilgan buyumning tashqi koʻrinishining alohida xususiyatlariga ushbu belgining taʼsirini tasdiqlaydigan dalillar keltiriladi.

Talabnoma beruvchi bunday tuzatish kiritishni rad etganda, keyinchalik sanoat namunasining patentga layoqatliligini tekshirishda buyumning tashqi koʻrinishidagi bunday alohida xususiyatning mavjudligi hisobga olinmaydi.

190. Muhim belgilar majmuida sanoat namunasining tavsifida ularga nisbatan buyum tashqi koʻrinishining oʻziga xos xususiyatlariga taʼsiri borligi koʻrsatilmagan belgilar mavjudligi aniqlanganda, bunday belgilarni muhim belgilar majmuida saqlab qolish maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisida talabnoma beruvchining fikri soʻralishi mumkin.

191. Sanoat namunasining muhim belgilar majmuini tekshirish undagi belgilarni mazkur Reglamentning 91-bandiga muvofiq vizual identifitsikatsiya qilish mumkinligini aniqlashdan iborat.

192. Belgini identifikatsiya qilish imkoniyatiga shubha tugʻilganda, ekspertiza talabnoma beruvchidan bunday imkoniyatni tasdiqlaydigan tushuntirishlarni soʻrab olishga haqli.

193. Belgini identifikatsiya qilish uchun uning taʼrifini sanoat namunasining tasvirlari va tavsifiga asosan tuzatish zarur boʻlganda, bunday tuzatish amalga oshirish taklif etilgan soʻrovnoma yuboriladi.

194. Belgini taʼriflash uchun eskirgan atamalar, muayyan faoliyat yoki dizayn sohasida qabul qilingan atamalarga mos boʻlmagan soʻzlar qoʻllanilganda, muhim belgilar majmuiga tegishli tuzatishlarni kiritish tavsiya qilingan soʻrovnoma yuboriladi.

195. Belgini identifikatsiya qilish mumkin emasligi aniqlanganda va talabnoma beruvchi muhim belgilar majmuini tuzatishni rad etganda, talabnomani koʻrib chiqish davomida bunday belgi eʼtiborga olinmaydi.

196. Agar muhim belgilar majmuini tekshirishda uning tuzilishi yoki bayon qilinishi mazkur Reglamentning 88 — 90 , 93 , 95-bandlarida qoʻyilgan talablarga mos emasligi aniqlansa, soʻrovnomada muhim belgilar majmuiga tuzatishlar kiritish taklif qilinadi.

197. Sanoat namunasining muhim belgilar roʻyxatini tekshirishda roʻyxatda buyum tashqi koʻrinishining alohida xususiyatlari koʻrinishida amalga oshiriladigan badiiy-konstruktorlik yechimiga taalluqli boʻlmagan belgilar aniqlanadi.

198. Grafik, shrift yoki koloristik xususiyatlarga ega boʻlmagan faqat axborot-isteʼmol, axborot-reklama yoki boshqa maxsus maqsadlar uchun moʻljallangan tasvirning elementlarida oʻz aksini topgan va roʻyxatdagi ushbu elementlarga tegishli belgilar bilan taʼriflanadigan belgilar buyumning badiiy-konstruktorlik yechimiga kirmaydi (davlat standarti, tayyorlangan joyi, ishlab chiqarilgan yili, dizayn muallifi, maxsus farqlanish belgilari kabi).

Sanoat namunasining muhim belgilar roʻyxatida bunday belgilar mavjud boʻlganda talabnoma beruvchiga roʻyxatga tuzatish kiritish va undan ushbu belgilarni chiqarib tashlash taklif qilinadi.

199. Roʻyxatdagi belgi mazkur Reglamentning 196 — 198-bandlarida keltirilgan shartlar buzilgan holda taʼriflangani aniqlanganda, lekin talabnoma beruvchi sanoat namunasining muhim belgilar roʻyxatiga tuzatish kiritishdan voz kechganda, talabnomani keyinchalik koʻrib chiqishda bunday belgi yoki roʻyxatga kiritilgan va uni taʼriflash uchun ishlatilgan tushunchalar eʼtiborga olinmaydi.

200. Talabnomaning mohiyati boʻyicha ekspertizasini oʻtkazishda mazkur Reglamentning 152-bandi ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan talabnomaga qoʻyiladigan talablarning buzilgani aniqlanganda talabnoma beruvchiga soʻrovnoma joʻnatiladi. Talabnomani keyinchalik koʻrib chiqish, shu jumladan sanoat namunasining birligi talablariga rioya qilish nuqtai nazaridan koʻrib chiqish mazkur Reglamentning 153-bandida mazkur vaziyatga qoʻllanilishi koʻrsatilgan yechimlarga nisbatan oʻtkaziladi hamda mazkur Reglamentning 162-bandiga muvofiq xabarnoma yuboriladi.

201. Mohiyati boʻyicha ekspertizani boshlashdan oldin muhim belgilar majmui sanoat namunasining birligiga qoʻyiladigan talabning buzilishi yoki patent boji kerakli miqdordan kam toʻlangani munosabati bilan koʻrilmayotgan variantlar belgilarini oʻz ichiga olganda, shuningdek, muhim belgilar majmuiga sanoat namunasining boj toʻlangan variantlari belgilarigina kirganda muhim belgilar majmuining tuzilmasi mazkur Reglamentning 94-bandi talablariga mos kelmaganda, talabnoma beruvchiga yuborilgan soʻrovnomada muhim belgilar majmuiga, undan koʻrilmayotgan variantlarning belgilarini chiqarib tashlagan holda yoki uni mazkur Reglamentning 94-bandida koʻrsatilgan shaklda taqdim etgan holda tuzatishlar kiritish taklif qilinadi.

202. Talabnoma beruvchi muhim belgilar majmuiga tuzatishlar kiritishga rozi boʻlmaganda, patentga layoqatlilikni tekshirish faqat koʻrib chiqilayotgan sanoat namunasiga (uning variantlariga) nisbatan oʻtkaziladi va bunda uning (ularning) muhim belgilar majmui qatoridagi tahlil maqsadlarida ekspertiza tomonidan ajratib olingan muhim belgilar hisobga olinadi.

203. Roʻyxat bandlarida taʼriflangan sanoat namunalarining variantlarga toʻgʻri kiritilganini tekshirishda sanoat namunalarining vazifalari va asosiy kompozitsion elementlari bir-biriga mos kelishi aniqlanadi.

204. Variantlar yoki ulardan biri uchun bir nechta asosiy kompozitsion elementlar koʻrsatilganda, koʻrsatib oʻtilgan asosiy kompozitsion elementlar qatorida faqat ayrimlarining mos kelishi aniqlangan taqdirda asosiy kompozitsion elementlarning mos kelishi sharti buzilmagan hisoblanadi.

205. Sanoat namunasining birligi talabiga rioya qilinmagani aniqlanganda, talabnoma beruvchi mazkur Reglamentning 162 — 165-bandlarida keltirilgan tartibda xabardor qilinadi.

206. Muhim belgilar roʻyxatini tekshirishda uning mazkur Reglament talablari buzilgan holda tuzilgani aniqlanganda, biroq ular talabnoma berilgan sanoat namunasining patentga layoqatliligini tekshirishga toʻsqinlik qilmaganda sanoat namunasining muhim belgilar roʻyxatiga tuzatish kiritish bilan bogʻliq barcha masalalar bunday roʻyxat bilan taʼriflangan sanoat namunasining patentga layoqatliligi toʻgʻrisida dastlabki xulosa qilinganidan soʻng talabnoma beruvchi bilan aniqlashtiriladi.

207. Sanoat namunasining patentga layoqatliligini tekshirish uchun mazkur Reglamentning 188 — 206-bandlariga muvofiq tekshirish oʻtkazilgan muhim belgilar roʻyxati qabul qilinadi.

208. Sanoat namunasining patentga layoqatliligini tekshirishda yechimning sanoat namunalari deb eʼtirof etilmaydigan takliflar roʻyxatiga taalluqli emasligi takroran tekshiriladi hamda yangi va original ekanligi aniqlanadi.

Yechim sanoat namunalari deb eʼtirof etilmaydigan takliflar roʻyxatiga taalluqli deb taxmin qilinganda, tegishli dalillar bayon qilingan soʻrovnoma yuboriladi.

209. Yechimga nisbatan mazkur Reglamentning 12-bandiga asosan sanoat namunalari deb eʼtirof etilmaydigan takliflarga taalluqli degan xulosa chiqarilmaganda, yangi va originallik shartlariga muvofiqligi boʻyicha tekshiriladi.

210. Sanoat namunasining patentga layoqatliligini tekshirishda ushbu sanoat namunasiga tegishli boʻlgan hamda muallif, talabnoma beruvchi yoki ulardan bevosita yoxud bilvosita shu axborotni olgan har qanday shaxs tomonidan sanoat namunasining mohiyati ommaviy tarzda oshkor qilingan axborot manbalari, agar sanoat namunasiga talabnoma axborot oshkor etilgan sanadan eʼtiboran olti oydan oʻtmasdan vakolatli organga topshirilgan boʻlsa, eʼtiborga olinmaydi.

211. Qonunning 8-moddasi ikkinchi qismiga muvofiq buyum tasvirlarida aks etgan va sanoat namunasining muhim belgilari roʻyxatida keltirilgan muhim belgilar majmui jahonda sanoat namunasining ustuvorlik sanasigacha hamma foydalana olishi mumkin boʻlgan maʼlumotlardan maʼlum boʻlmaganda sanoat namunasi yangi deb eʼtirof etiladi.

212. Har bir shaxs oʻzi tanishishi mumkin boʻlgan yoki mazmuni qonuniy yoʻl bilan unga maʼlum qilinishi mumkin boʻlgan axborot manbaidagi maʼlumotlar ommaviy tarzda oshkor etilgan maʼlumotlar deb hisoblanadi.

213. Quyidagilar axborot manbaidagi maʼlumotlarni ommaviy tarzda oshkor etilgan maʼlumotlar qatoriga kiritish mumkinligini belgilaydigan sana boʻlib hisoblanadi:

muhofaza hujjatlarining nashr qilingan tavsiflari uchun — ularda koʻrsatilgan nashr qilish sanasi;

bosma nashrlar uchun — ularda koʻrsatilgan nashr etishga imzolangan sana; nashr etishga ruxsat beruvchi imzolangan sana koʻrsatilmagan bosma nashrlar, shuningdek boshqa bosma nashrlar uchun — ular nashr qilingan sana, ushbu sanani aniqlash imkoniyati boʻlmaganda esa — nashr qilingan vaqti faqat yil va oy bilan belgilanganda oyning oxirgi kuni yoki nashrda koʻrsatilgan yilning 31-dekabri;

maqolalar, sharhlar, monografiyalar va boshqa materiallarning depozitga qoʻyilgan qoʻlyozmalari uchun — ular depozitga qoʻyilgan sana;

ilmiy-tadqiqot ishlari haqidagi hisobotlar, tajriba-konstruktorlik ishlari hamda ilmiy-texnik axborot organlarida saqlanadigan boshqa konstruktorlik, texnologik va loyiha hujjatlariga tushuntirish xatlari uchun — ular ushbu organlarga kelib tushgan sana;

texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar uchun — ular vakolatli tashkilotda hisobga olingan sana;

qoʻlyozma huquqida chop etilgan dissertatsiya materiallari va dissertatsiya avtoreferatlari uchun — ular kutubxonaga kelib tushgan sana;

tanlovga qabul qilingan ishlar uchun — ular tanishish uchun ochiq namoyish qilingan va tanlov oʻtkazishga oid hujjatlar bilan tasdiqlangan sana;

vizual idrok etiladigan axborot manbalari (plakatlar, modellar, mahsulotlar) uchun — ularni koʻrish mumkin boʻlgan va hujjat bilan tasdiqlangan sana;

koʻrgazmaga qoʻyilgan eksponatlar uchun — ularni namoyish qilish boshlangan va hujjat bilan tasdiqlangan sana;

televideniye, kino orqali xabarlar uchun — bunday xabar berilgan sana, agar u belgilangan tartibda tegishli axborot tashuvchisida qayd etilgan boʻlsa;

buyum haqida undan foydalanish natijasida maʼlum boʻlgan maʼlumotlar uchun — ushbu maʼlumotlar hamma tanishish imkoniyatiga ega boʻlgan va hujjat bilan tasdiqlangan sana.

214. Quyidagi shartlar bajarilganda sanoat namunasining yangiligini belgilashda oldinroq ustuvorlikka ega boʻlgan talabnomalar hisobga olinadi:

talabnoma Oʻzbekiston Respublikasida topshirilganda;

talabnoma boshqa shaxs tomonidan topshirilganda;

talabnoma chaqirib olinmaganda yoki chaqirib olingan deb hisoblanmaganda.

215. Talabnoma ariza, tasvirlar va muhim belgilar majmuini qamrab olgan tavsif kelib tushgan sanadan eʼtiboran ushbu talabnoma tarkibida boʻlgan tasvirlar va tavsifga nisbatan eʼtiborga olinadi. Ushbu sana koʻrilayotgan talabnomaning ustuvorlik sanasidan kechroq boʻlganda oldinroq ustuvorlikka ega boʻlgan talabnoma mazmunining ustuvorlikni belgilash uchun asos boʻlgan materiallar (birinchi talabnoma, oldinroq topshirilgan talabnoma, ushbu talabnomaga qoʻshimcha materiallar) mazmuni bilan mos tushgan qismi axborot manbalari qatoriga kiritiladi.

216. Sanoat namunasining yangiligini aniqlashda Oʻzbekiston Respublikasida patent berilgan (shu jumladan, talabnoma topshirgan shaxs tomonidan) sanoat namunalari ularning ustuvorlik sanasidan boshlab hisobga olinadi.

217. Mazkur Reglamentning 211 — 216-bandlarida koʻrsatilgan axborot manbalarida talabnoma beruvchi tomonidan taklif etilgan sanoat namunasining muhim belgilar majmuida taʼrifi va tasviri keltirilgan belgilarga oʻxshash badiiy-konstruktorlik yechim toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aniqlanganda, sanoat namunasi yangilik shartiga muvofiq emas deb eʼtirof etiladi.

218. Koʻrib chiqilayotgan sanoat namunasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan axborot manbai oldinroq ustuvorlikka ega boʻlgan talabnoma boʻlganda ushbu talabnoma chaqirib olinmaganligi yoki chaqirib olingan deb hisoblanmasligi tekshirilishi kerak.

Talabnoma chaqirib olinmagan boʻlsa, koʻrilayotgan sanoat namunasining talabnoma beruvchisiga bunday talabnoma mavjudligi haqida (uning talabnoma beruvchisini koʻrsatmagan va mazmunini ochmagan holda) va oldinroq ustuvorlikka ega boʻlgan talabnoma boʻyicha aniq qarorga kelingunga qadar uning talabnomasini koʻrish toʻxtatib turilishi haqida maʼlum qilinadi.

Talabnoma beruvchi talabnomani koʻrish toʻxtatib turilishiga norozilik bildirganda talabnoma berilgan sanoat namunasining yangilik shartiga muvofiq emasligi belgilanadi.

219. Sanoat namunasining yangilik shartiga muvofiq emasligi aniqlanganda ekspertizaning tegishli dalillari bayon qilingan va ushbu dalillarga nisbatan oʻz fikrini taqdim etish taklif qilingan soʻrovnomasi yuboriladi.

220. Sanoat namunasining yangilik shartiga muvofiq emasligi aniqlanganda originallik boʻyicha tekshiruv oʻtkazilmaydi.

221. Qonunning 8-moddasi toʻrtinchi qismiga muvofiq sanoat namunasining muhim belgilari buyum xususiyatlarining ijodiy jihatlari bilan bogʻliq boʻlganda u original hisoblanadi.

222. Originallikni tekshirish talabnoma berilgan muhim belgilar majmuida taʼriflangan sanoat namunasiga nisbatan oʻtkaziladi. Originallikni tekshirish quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

mazkur Reglamentning 60 — 62-bandlariga muvofiq eng yaqin analogni aniqlash;

tasvirlarda taqdim etilgan va talabnoma beruvchi tomonidan muhim belgilar roʻyxatida taʼriflangan sanoat namunasini eng yaqin analogidan (muhim farqlovchi belgilardan) farqlaydigan muhim belgilarni aniqlash;

koʻrib chiqilayotgan sanoat namunasining muhim farqlovchi belgilari bilan mos keluvchi belgilarga ega boʻlgan yechimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ustuvorlik sanasigacha jahonda hamma foydalana olishi mumkin boʻlgan maʼlumotlardan aniqlash (axborot manbaida mavjud hamma foydalana olishi mumkin deb hisoblangan maʼlumotlarning sanasini aniqlashda mazkur Reglamentning 212-213-bandlaridan foydalaniladi);

koʻrib chiqilayotgan sanoat namunasini uning muhim farqlovchi belgilaridan kelib chiqqan xususiyatlarini va koʻrib chiqilayotgan yechimlarning farqlovchi belgilari bilan mos keluvchi belgilardan kelib chiqib aniqlangan yechimlarning alohida xususiyatlarini taqqoslash.

223. Sanoat namunasining muhim farqlovchi belgilaridan hech boʻlmaganda bittasi yangi boʻlganda u originallik shartiga muvofiq deb tan olinadi.

224. Sanoat namunasining barcha muhim farqlovchi belgilari yangi boʻlmaganda, biroq ushbu belgilarning birikmasi koʻrib chiqilayotgan sanoat namunasiga yangi badiiy-konstruktorlik yechim berganda originallik shartiga muvofiq deb tan olinadi.

225. Oʻzining eng yaqin analogidan muhim belgilar majmuiga kiritilgan belgisi (belgilari) bilan farqlanadigan, biroq ushbu belgining (belgilarning) koʻrib chiqilayotgan buyumning alohida xususiyatlariga taʼsiri tasdiqlanmagan sanoat namunasi originallik shartiga muvofiq deb tan olinmaydi.

226. Sanoat namunasini originallik shartiga muvofiq emas deb tan olishda ekspertiza buyumning alohida xususiyatlariga muhokama qilinayotgan belgilarning taʼsirini tasdiqlash uchun keltirilgan fikrlarni asossiz deb hisoblanishi toʻgʻrisidagi dalillarni quyidagi holatlarda keltirishi mumkin:

a) sanoat namunasi buyumning avvaldan maʼlum boʻlgan yechimidan koʻz bilan koʻrib farqlashga imkon bermaydigan alohida xususiyatlarga ega boʻlganda (sanoat namunasining buyumning avvaldan maʼlum boʻlgan yechimi bilan adashtirib yuborish darajasida oʻxshashligi);

b) sanoat namunasi buyumning avvaldan maʼlum boʻlgan yechimidan koʻz bilan koʻrib farqlash imkonini beradigan alohida xususiyatlarga ega boʻlib, biroq ushbu xususiyatlar ijodiylik xos boʻlmagan quyidagilar hisobiga yaratilganda:

buyumning faqat oʻlchamlarini (masshtabini) oʻzgartirish hisobiga, bunda buyumning qolgan barcha belgilari (buyum tarkibiy qismlarining shakllari va (yoki) elementlarining shakllari, nisbatlari, koloristik yechimi) saqlanib qoladi;

butun buyumning faqat rangini (koloristik yechim bundan mustasno) oʻzgartirish hisobiga;

buyumni faqat oddiy geometrik figura yoki jism (aylana, halqa, koʻpburchak, shar, konus, piramida, prizma, parallelepiped kabi) koʻrinishida, ushbu geometrik figuralar yoki jismlarga biron-bir oʻzgartirish kiritmagan holda bajarilgani hisobiga;

buyum yechimida faqat bir turdagi elementlarning miqdorini (ammo ularning tuzilishi yoki joylashuv tizimini oʻzgartirmagan holda) oʻzgartirish hisobiga, bunda ushbu oʻzgartirish talabnoma beruvchi koʻrsatib oʻtgan buyum yechimlarining xususiyatlariga taʼsir qilmasligi kerak;

real hajmning kichraytirilgan yoki kattalashtirilgan (ham soddalashtirilgan, ham masshtabga rioya qilgan holda) nusxasini (oʻyinchoq, suvenir) yaratish hisobiga;

muayyan vazifani bajaradigan buyumlarga xos boʻlgan, ammo boshqa texnik asosda bajarilgan shakllarni faqat takrorlash hisobiga (anʼanaviy ravishda yogʻochdan tayyorlanadigan buyumga oʻxshatib polimer materialdan tayyorlangan buyum), yaʼni ushbu oʻzgarish talabnoma beruvchi tomonidan koʻrsatib oʻtilgan buyum yechimining alohida xususiyatlariga taʼsir koʻrsatmaydi;

taklif qilingan buyum oʻz tashqi koʻrinishini oʻziga oʻxshash boshqa avvaldan maʼlum obyektlardan oʻzlashtirgani hisobiga, agar bunday obyektlar taklif qilingan buyum vazifasi va oʻzaro vazifasi bilan farqlansa;

bir-biridan alohida avvaldan maʼlum buyumlardan ularning tashqi koʻrinishini oʻzgartirmagan holda toʻplam tuzish hisobiga.

227. Sanoat namunasida originallik yoʻqligi aniqlanganda talabnoma beruvchiga tegishli dalillar bayon qilingan va bu dalillarga nisbatan oʻz fikr-mulohazalarini va zarur holatda talabnomaning dastlabki materiallari asosida sanoat namunasining tuzatilgan muhim belgilari roʻyxatini taqdim etish taklif qilingan soʻrovnoma yuboriladi.

228. Qonunning 20-moddasining uchinchi qismiga asosan qoʻshimcha materiallar, shu jumladan oʻzgartirilgan muhim belgilar majmui soʻralgan soʻrovnoma bunday materiallarsiz mohiyati boʻyicha ekspertizani oʻtkazish mumkin boʻlmagan holatlarda yuboriladi.

Bunday soʻrovnoma yuborish uchun quyidagilar asos boʻlishi mumkin:

patent boji toʻgʻri toʻlangani bilan bogʻliq masalalarni aniqlash zarurati;

sanoat namunasining muhim belgilar majmuini mazkur Reglamentning 186 — 207-bandlariga muvofiq tekshirish natijalari boʻyicha aniqlash zarurati;

talabnoma berilgan sanoat namunasining patentga layoqatliligini mazkur Reglamentning 208-bandiga muvofiq tekshirish bilan bogʻliq masalalarni hal qilish zarurati;

talabnoma berilgan sanoat namunasining patentga layoqatliligini tekshirish natijalari boʻyicha muhim belgilar majmuiga aniqliklar kiritish zarurati;

bir xil ustuvorlik sanasiga ega boʻlgan aynan oʻxshash sanoat namunalariga talabnomalarni koʻrib chiqish bilan bogʻliq savollarni hal qilish zarurati.

Talabnomani koʻrib chiqishda yuzaga keladigan ustuvorlikni belgilash, sanoat namunasining muhim belgisi taʼrifini aniqlashtirish kabi savollar, shuningdek taklif va mulohazalar yuqorida koʻrsatilgan asoslarga koʻra yuboriladigan soʻrovnomaga kiritilishi mumkin.

Soʻrovnoma yuborish uchun yuqorida koʻrsatilgan asoslar mavjud boʻlmaganda, talabnoma beruvchi yuzaga kelgan taklif va mulohazalar haqida xabardor qilinadi.

229. Mazkur Reglamentning 201-202-bandlarida nazarda tutilgan vaziyatda sanoat namunasining (uning variantlarining) patentga layoqatliligi aniqlangan holatda talabnoma beruvchiga bu haqida yuborilgan soʻrovnomada maʼlum qilinadi va mohiyati boʻyicha ekspertiza oʻtkazilmagan yechimlar belgilarini muhim belgilar majmuidan chiqarib tashlash takroran taklif etiladi. Bunda talabnoma beruvchi belgilangan muddatda soʻralgan materiallarni yoki koʻrsatilgan muddatni uzaytirish haqidagi iltimosnomani taqdim etmasa, talabnoma Qonunning 20-moddasi uchinchi qismiga muvofiq chaqirib olingan deb hisoblanadi.

230. Talabnoma beruvchi identifikatsiya qilinmaydigan yoki talabnomaning dastlabki materiallarida boʻlmagan hamda talabnoma topshirilganidan keyin taklif qilingan va mazkur Reglamentning 241 — 244-bandiga muvofiq eʼtiborga olinmagan belgini muhim belgilar roʻyxatiga unga nisbatan patentga layoqatliligi haqida xulosa olingan holatda kiritishni talab qilsa, talabnoma beruvchiga tarkibida koʻrsatib oʻtilgan belgi boʻlmagan roʻyxatni taqdim etish taklif qilingan soʻrovnoma yuboriladi. Bunda talabnoma beruvchi soʻralayotgan materiallarni taqdim etmaganda talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanishi toʻgʻrisida xabardor qilinadi.

231. Soʻrovnomada mohiyati boʻyicha ekspertizani oʻtkazish yoki yakuniga yetkazish uchun toʻsqinlik qiluvchi holatlarni bayon qilish bilan birga talabnomani koʻrib chiqishda yuzaga kelgan barcha masalalar, mulohazalar va takliflar keltiriladi.

232. Muayyan masala boʻyicha soʻrovnomada keltiriladigan ekspertizaning fikr va mulohazalari tegishli dalillar, shu jumladan, huquqiy xarakterdagi dalillar bilan asoslanadi. Zarur holatlarda, badiiy-konstruktorlik masalalari boʻyicha adabiyotlarga, ilmiy-texnik adabiyotlarga, mazkur Reglament va boshqa normativ-huquqiy hujjatlarning qoidalariga havolalar beriladi.

233. Talabnoma beruvchiga muhim belgilar majmuiga, masalan, muhim belgi taʼrifini aniqlashtirish, talabnoma berilgan muhim belgilar majmuidan muhim boʻlmagan belgini chiqarib tashlash kabi tuzatishlar kiritish bilan bogʻliq takliflar yuborilayotganda, bunday tuzatishni kiritish va undan voz kechish qanday huquqiy oqibatlarga olib kelishi mumkinligi asosli ravishda koʻrsatiladi.

234. Soʻrovnomada axborot manbaiga havola qilinganda ushbu manbani topish uchun zarur boʻlgan barcha bibliografik maʼlumotlar, shuningdek, talabnomani koʻrib chiqishda eʼtiborga olingan maʼlumotlarni ushbu manbadan topish uchun kerak boʻladigan boshqa maʼlumotlar (sahifa, xatboshi, grafik tasvirlar, figuralarining raqami kabilar) koʻrsatiladi.

235. Talabnoma berilgan sanoat namunasining patentga layoqatliligini tekshirish natijalari boʻyicha muhim belgilar roʻyxatini aniqlashtirish zarurati soʻrovnoma yuborish uchun asos boʻlganda va roʻyxatga kiritiladigan aniqliklar tavsifda, chizmada va ergonomik sxemada keltirilgan maʼlumotlarga tegishli izohlardan iborat boʻlganda talabnoma beruvchiga aniqliklar kiritilgan tavsif, chizma va ergonomik sxemani (oʻrnini bosuvchi sahifalarni) taqdim etish taklif qilinishi mumkin.

236. Soʻrovnomada talabnoma hujjatlarini tegishli tarzda tuzatish zarurligi batafsil izohlanadi.

237. Soʻralgan materiallar koʻrsatilgan muddatda kelib tushmaganda yoki belgilangan muddatni uzaytirish toʻgʻrisidagi iltimosnoma taqdim etilmaganda talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi.

238. Talabnoma beruvchining tashabbusi bilan talabnomaning rasmiy ekspertizasini muddatidan oldin boshlash haqidagi iltimosnoma berilgandan soʻng yoki bunday iltimosnoma berilmaganda talabnoma kelib tushgan sanadan ikki oy oʻtgandan keyin talabnoma hujjatlariga tuzatishlar kiritadigan (yaʼni, ularning tarkibiga kiritilishi lozim boʻlgan) qoʻshimcha materiallar kelib tushganda belgilangan miqdorda patent boji toʻlangani tekshiriladi.

Patent boji toʻlanmaganda bunday materiallar talabnomani koʻrib chiqishda eʼtiborga olinmaydi va bu haqida talabnoma beruvchi xabardor qilinadi. Bunday xabarnoma yoʻllanadigan navbatdagi hujjat tarkibiga kiritilishi mumkin.

239. Talabnoma hujjatlaridagi oʻzgartirishlar talabnoma beruvchining tashabbusiga koʻra kiritilgan oʻzgartirishlarga oidligi masalasini hal qilishda quyidagilar eʼtiborga olinadi:

talabnoma beruvchi xabarnoma (soʻrovnoma) olgandan soʻng yoki bunday xabarnoma (soʻrovnoma) olmasdan turib talabnoma hujjatlarini tayyorlashda yoʻl qoʻyilgan talablar buzilishini bartaraf etishga doir kiritilgan oʻzgartirishlar talabnoma beruvchining tashabbusiga koʻra kiritilgan deb hisoblanmaydi;

talabnoma beruvchi xabarnomani (soʻrovnoma) olgandan soʻng yoki bunday xabarnoma (soʻrovnoma) olmasdan turib xabarnoma (soʻrovnoma) mazmuniga bogʻliq oʻzgartirishlar talabnoma beruvchining tashabbusiga koʻra kiritilgan deb hisoblanmaydi;

Talabnoma beruvchi tomonidan amalga oshiriladigan boshqa barcha oʻzgartirishlar talabnoma beruvchining tashabbusiga koʻra kiritilgan deb hisoblanadi.

240. Talabnoma beruvchi qoʻshimcha materiallarni belgilangan muddatlarga rioya qilmagan holda taqdim etganda, talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi va bu haqida talabnoma beruvchi xabardor qilinadi.

241. Talabnoma beruvchining tashabbusi yoki soʻrovnomaga koʻra taqdim etilgan va koʻrib chiqishga qabul qilingan qoʻshimcha materiallar kelib tushganda ular talabnoma berilgan sanoat namunasining mohiyatini oʻzgartirmasligi tekshiriladi. Talabnomaning dastlabki materiallariga kiritilmagan belgilar qoʻshimcha materiallarda mavjud boʻlganda, ular talabnoma berilgan sanoat namunasining mohiyatini oʻzgartiradi deb tan olinadi.

242. Belgilar talabnoma beruvchi tomonidan taqdim etilgan aniqlik kiritilgan muhim belgilar majmui tarkibida boʻlgan holatlardagina emas, balki talabnoma beruvchi bunday kiritishni koʻrsatib oʻtgan holatlarda ham sanoat namunasining muhim belgilar majmuiga kiritilishi kerak deb hisoblanadi.

243. Qoʻshimcha materiallarda keltirilgan va muhim belgilar majmuiga kiritilishi lozim boʻlgan belgilar, agar ular patent berish uchun ariza, tasvirlar toʻplami va sanoat namunasining muhim belgilar majmuini oʻz ichiga olgan tavsif vakolatli organga kelib tushgan sanada talabnoma tarkibidagi tasvirlarda aks ettirilmagan boʻlsa, talabnomaning dastlabki materiallarida boʻlmagan deb eʼtirof etiladi.

244. Muhim belgilar majmuiga kiritiladigan belgilarga taalluqli boʻlmagan va talabnomaning dastlabki materiallarida mavjud boʻlmagan sanoat namunasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar sanoat namunasining mohiyatini oʻzgartiradi deb hisoblanmaydi. Bunday maʼlumotlar sirasiga sanoat namunasini amalga oshirish shartlari toʻgʻrisidagi yangi (qoʻshimcha) maʼlumotlar, uni amalga oshirish misollari, aniqlashtirilgan grafika materiallari va boshqalar kiradi.

245. Qoʻshimcha materiallar sanoat namunasining mohiyatini oʻzgartiradi deb eʼtirof etilgan holatlarda talabnoma beruvchi bunday xulosaga kelish uchun qoʻshimcha materiallarga kiritilgan qaysi maʼlumot asos boʻlgani haqida xabardor qilinadi. Bunda talabnomaning keyingi koʻrib chiqilishi ushbu qoʻshimcha materiallarda taqdim etilgan muhim belgilar roʻyxatiga nisbatan, ammo yuqorida koʻrsatilgan belgilarni inobatga olmagan holda davom ettiriladi.

246. Sanoat namunasining muhim belgilar roʻyxatiga oldin koʻrib chiqish uchun qabul qilingan roʻyxatga kiritilmagan sanoat namunasining varianti taʼriflangan yangi belgilar kiritilganda, belgilangan miqdorda patent boji toʻlangani tekshiriladi.

247. Talabnoma beruvchi tomonidan taklif etilgan va tasvirlarda aks ettirilgan muhim belgilar majmuida taʼrifi keltirilgan sanoat namunasi (sanoat namunasi variantlariga talabnoma berilganda, sanoat namunasining birligi talabi bajarilgan holatda — uning har bir varianti) patentga layoqatlilikning hamma shartlariga muvofiqligi aniqlanganda, talabnoma beruvchiga sanoat namunasiga patent berish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi va talabnoma beruvchiga yuboriladi.

248. Talabnoma beruvchi tomonidan taklif etilgan muhim belgilar majmuiga kiritilgan va tasvirlarda aks ettirilgan muhim belgilar majmui bilan taʼriflangan sanoat namunasining patentga layoqatlilik shartlarining hech boʻlmaganda bittasiga mos emasligi aniqlanganda talabnoma beruvchiga tegishli dalillar keltirilgan holda patent berilishi mumkin emasligi bildirilgan soʻrovnoma yuboriladi.

249. Talabnoma beruvchi sanoat namunasining patentga layoqatliligiga doir dalillarni taqdim etganda, ammo ular ekspertiza xulosasini oʻzgartirmaganda patent berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

250. Qarorda axborot manbaiga havola keltirilganda uning bibliografik maʼlumotlarini koʻrsatishda mazkur Reglamentning 234-bandida koʻrsatilgan shartlarga amal qilinadi.

251. Sanoat namunasining variantlarini oʻz ichiga olgan talabnoma boʻyicha bir vaqtning oʻzida patentga layoqatli va patentga layoqatsiz yechimlarning mavjudligi aniqlanganda va bunday talabnoma boʻyicha talabnoma beruvchi unga yuborilgan soʻrovnomaga berilgan javobda muhim belgilar majmuidan patentga layoqatsiz variantlarni taʼriflaydigan belgilarni chiqarib tashlashdan bosh tortganda, patent berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

Bunday qarorda patentga layoqatli boʻlgan variantlar belgilab oʻtiladi.

252. Koʻrilayotgan talabnoma boʻyicha sanoat namunasining patentga layoqatliligi aniqlanganda, ammo unga oʻxshash, oldinroq ustuvorlik sanasiga ega, sanasi mos kelganida esa oldinroq qayd etish raqamiga ega boʻlgan va chaqirib olinmagan yoki chaqirib olingan deb hisoblanmagan sanoat namunasiga boshqa talabnoma mavjud boʻlganda, koʻrilayotgan talabnomaning talabnoma beruvchisiga bu haqida xabar beriladi, shuningdek, uning talabnomasi boʻyicha Qonunning 18-moddasi uchinchi qismida belgilangan shartlar bajarilgan holda patent berish mumkinligi haqida maʼlum qilinadi.

253. Koʻrilayotgan talabnomaning talabnoma beruvchisiga oʻxshash sanoat namunasini oʻz ichiga olgan boshqa talabnomaning bibliografik maʼlumotlarini maʼlum qilish va sanoat namunasiga patent berish haqidagi maʼlumotlar eʼlon qilingunga qadar uning mazmunini ochishga faqat boshqa talabnomaning talabnoma beruvchisi roziligi boʻlgan holda yoʻl qoʻyiladi.

254. Tasvirlarda aks etgan muhim belgilar majmui bir xil boʻlgan sanoat namunalari oʻxshash deb tan olinadi.

255. Sanoat namunalarining oʻxshashligi talabnoma beruvchilar tomonidan belgilangan tartibda taqdim etilgan soʻngi tahrirdagi muhim belgilar majmualari asosida aniqlanadi.

256. Oʻxshash sanoat namunalariga talabnomalar aynan bitta talabnoma beruvchi tomonidan topshirilganda unga yuboriladigan xabarnomada koʻrsatgan bitta talabnoma boʻyicha patent berilishi mumkinligi xabar qilinadi.

257. Talabnoma beruvchining xohishiga koʻra talabnomaning mohiyati boʻyicha ekspertizasi Markaz tomonidan tezkor tartibda talabnoma koʻrib chiqish uchun qabul qilingani toʻgʻrisida qaror chiqarilgan kundan eʼtiboran bir oy mobaynida oʻtkaziladi.

Talabnomaning mohiyati boʻyicha ekspertizasi talabnoma beruvchining bu haqidagi iltimosnomasiga asosan tezkor tartibda oʻtkaziladi. Bunda talabnomaning mohiyati boʻyicha ekspertizasini tezkor tartibda oʻtkazish haqidagi iltimosnoma talabnoma topshirilgan sanadan eʼtiboran uch oy davomida Markazga taqdim qilinishi kerak.

258. Talabnomaning ekspertizasi tezkor tartibda oʻtkazishda axborotni izlash jarayoni sanoat namunasining patentga layoqatliligini tekshirishdan oldin amalga oshiriladi, bunda sanoat namunasining yangiligi va oʻziga xosligini aniqlash uchun taqqoslanadigan va sanoat namunasining ustuvorlik sanasigacha jahonda hamma foydalana olishi mumkin boʻlgan maʼlumotlar qidiriladi.

Axborotni izlash jarayoni talabnoma beruvchi va Markaz oʻrtasida tuziladigan shartnoma asosida Markaz tomonidan amalga oshiriladi.

259. Axborot qidiruvi sohasining tavsifi sifatida SNXT rubrikalarining indekslaridan foydalaniladi. Qidiruv sohasini aniqlashda buyumning umumiy yechimi va ushbu yechimni eng yaqin analogdan farqlab turadigan (agar u koʻrsatilgan boʻlsa) mustaqil badiiy-konstruktorlik va (yoki) ergonomik xususiyatlarni beruvchi alohida belgilari hisobga olinadi.

260. Axborotni izlash jarayoni rasmiy ekspertiza yakunlangan kundan boshlab oʻn besh kun ichida amalga oshiriladi va uning natijalari boʻyicha hisobot tuziladi.

Axborotni izlash natijalari boʻyicha hisobotda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

talabnoma raqami;

talabnoma topshirish sanasi;

topshirilgan sanoat namunasini tasniflashda belgilangan SNXT rubrikasi indekslari;

axborot izlash jarayoni oʻtkazilgan sanoat namunasining nomi;

axborot izlash jarayoni sohalarini tasniflovchi SNXT rubrikasi indekslari, SNXT rubrikalariga bogʻliq holda qidiruv koʻlamiga kiritilishi zarur boʻlgan mamlakatlar patent hujjatlarining roʻyxati, tegishli mavzu boʻyicha adabiyotlar;

axborot ishlash mavzusi boʻyicha hujjatlar va ularning aniq qismlariga bibliografik maʼlumotlar koʻrinishidagi havolalar. Havola sanoat namunasining muhim belgilar majmuining barcha bandlariga taalluqli boʻlmaganda belgilar majmuining tegishli aniq bandi koʻrsatiladi. Talabnoma boʻyicha oldinroq ustuvorlik soʻralgan holatlarda talabnoma topshirilgan sanadan oldin lekin talabnoma ustuvorligi sanasidan keyin nashr qilingan hujjatlar alohida belgilab qoʻyiladi;

axborot qidiruvi tugatilgan sana.

Axborot qidiruvi hajmiga hamma foydalana oladigan maʼlumotlar kiritilishi mumkin.

261. Tezkor davlat ekspertizasi doirasida axborot izlash jarayoni amalga oshirilgandan soʻng uning natijalari boʻyicha mazkur Reglamentning 209 — 227-bandlariga muvofiq sanoat namunasining patentga layoqatliligi tekshiriladi.

262. Belgilangan patent boji toʻlanganda vakolatli organ sanoat namunasini mazkur Reglamentga 5-ilovaga muvofiq shakldagi Sanoat namunalari davlat reyestrida avtomatik tarzda roʻyxatdan oʻtkazadi. Bunda sanoat namunasiga berilgan patent va uning ilovasi elektron shaklda axborot tizimi orqali talabnoma beruvchiga yuboriladi.

Sanoat namunasi roʻyxatga olinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar vakolatli organ tomonidan rasmiy axborotnomada eʼlon qilinadi.

Talabnoma beruvchining xohishiga koʻra patent va uning ilovasi pochta aloqasi orqali koʻrsatilgan manzilga yuborilishi mumkin.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

263. Qonunning 20-moddasiga muvofiq ekspertiza soʻrovnomasiga talabnoma beruvchi tomonidan javob uch oy ichida taqdim etiladi. Ushbu muddat ichida soʻralgan materiallarni taqdim etish imkoniyati boʻlmaganda, talabnoma beruvchining erkin shakldagi iltimosnomasiga koʻra javob berish oʻn ikki oydan oshmagan muddatga uzaytirilishi mumkin.

Muddatni uzaytirish toʻgʻrisidagi iltimosnoma taqdim etilganda belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi. Muddat uzaytirilgani haqida xabarnoma yuboriladi.

264. Talabnoma beruvchiga davlat ekspertizasi soʻrovnomasi yuborilganda tegishli ekspertiza muddati toʻxtatib turiladi.

265. Ekspertiza soʻrovnomasiga belgilangan muddatda toʻliq javob berilmaganda yoki javobni topshirish muddatini uzaytirish shartlariga rioya etilmaganda talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabarnoma yuboriladi.

266. Ekspertizaning soʻrovnomasiga javob xatini taqdim etishning oʻtkazib yuborilgan muddatlari talabnoma beruvchining iltimosnomasiga koʻra tiklanishi mumkin. Iltimosnoma talabnoma chaqirib olingan sanadan boshlab oʻn ikki oy ichida topshiriladi.

Iltimosnoma bilan birgalikda ekspertiza soʻrovnomasiga toʻliq javob xati taqdim etiladi va belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi. Muddatlar tiklanganligi haqida uch ish kuni ichida talabnoma beruvchiga xabarnoma yuboriladi.

267. Talabnoma beruvchi talabnomaga aloqador ish yuritish bilan axborot tizimi orqali tanishishi mumkin.

268. Soʻrovnoma, xabarnoma, davlat ekspertizasi qarorlari va sanoat namunasiga beriladigan patent QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyish bilan tasdiqlanib yuboriladi.

269. Davlat ekspertizasi qarorlari ustidan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Apellyatsiya kengashiga belgilangan tartibda apellyatsiya berilishi mumkin.

270. Mazkur Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Sanoat namunasiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Sanoat namunasiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Talabnoma beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markazi, Adliya vazirligining (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) axborot tizimi yoki YIDXP orqali yoxud pochta aloqasi boʻyicha talabnoma topshiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Talabnoma beruvchi Talabnoma topshirish uchun patent bojini toʻlaydi. Talabnoma topshirish bilan bir vaqtda 3-bosqich Vakolatli organ 1. Talabnomani qabul qiladi. 2. Talabnomaning qayd raqami va kelib tushgan sanasi koʻrsatilgan xabarnomani tegishli ravishda vakolatli organning axborot tizimi yoki YIDXP orqali talabnoma beruvchiga yuboradi. Patent boji toʻlanganidan soʻng avtomatik tarzda 4-bosqich “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasi 1. Talabnomaning rasmiy ekspertizasini amalga oshiradi. 2. Rasmiy ekspertiza natijasi boʻyicha talabnomani koʻrib chiqish uchun qabul qilingani toʻgʻrisidagi qarorni talabnoma beruvchiga yuboradi. Talabnoma kelib tushgan kundan boshlab 2 oydan soʻng (ekspertizani tezkor tartibda oʻtkazishda iltimosnoma kelib tushgan sanadan soʻng) 1 oy davomida 5-bosqich Talabnoma beruvchi Talabnomaning mohiyati boʻyicha ekspertiza oʻtkazish uchun patengt boji toʻlovini amalga oshiradi. Talabnomani koʻrib chiqish uchun qabul qilingani toʻgʻrisidagi qaror sanasidan boshlab 3 oy davomida 6-bosqich “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasi 1. Talabnomaning mohiyati boʻyicha ekspertizani oʻtkazadi. 2. Ekspertiza natijasi boʻyicha sanoat namunasini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi qarorni talabnoma beruvchiga yuboradi. Talabnoma kelib tushgan sanadan boshlab 6 oydan soʻng (ekspertizani tezkor tartibda oʻtkazishda talabnomani koʻrib chiqishga qabul qilingani toʻgʻrisidagi qaror sanasidan boshlab 1 oy) 2 oy davomida 7-bosqich Talabnoma beruvchi Sanoat namunasini roʻyxatdan oʻtkazish, muhofaza hujjatini berish va muhofaza hujjatining amal qilish muddati uchun patent bojini toʻlaydi. Roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi qaror joʻnatilgan sanadan boshlab 3 oy davomida 8-bosqich Vakolatli organ Sanoat namunasini roʻyxatdan oʻtkazadi, maʼlumotlarni rasmiy axborotnomada eʼlon qiladi va muhofaza hujjatini beradi. Patent boji toʻliq toʻlanganda avtomatik tarzda

Sanoat namunasiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

NAMUNA Sanoat namunasiga patent berish uchun ARIZA (21) Talabnomaning qayd raqami: (22) Talabnomaning kelib tushgan sanasi: (75) Yozishmalar uchun manzil ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ Telefon: ____________________________ Sanoat namunasiga patent berish uchun ARIZA Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (54) Sanoat namunasining nomi: ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ (71) Talabnoma beruvchi: __________________________________________________________ __________________________________________________________ __________________________________________________________ __________________________________________________________ (yuridik shaxslarning taʼsis hujjatlari boʻyicha toʻliq nomlari, joylashgan yeri yoki jismoniy shaxslar uchun F.I.O. hamda yashash joyi manzillari koʻrsatiladi) STIR yoki JSHSHIR (rezidentlar uchun) : ____________________________ ____________________________ ____________________________ Mazkur shaxs quyidagi boʻlib hisoblanadi: BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar kod oʻrnatilgan boʻlsa) : ____________________________ ____________________________ ____________________________ □ muallif; □ muallifning huquqiy vorisi; □ ish beruvchi; □ ish beruvchining huquqiy vorisi. Sanoat namunasi ustuvorligini quyidagi sanadan belgilashingizni soʻrayman: □ birinchi talabnoma berilgan sanasidan (“Ixtirolar, foydali modellar va sanoat namunalari toʻgʻrisida”gi Qonunning (keyingi oʻrinlarda — Qonun) 18-moddasi ikkinchi qismi birinchi xatboshisi ); □ vakolatli organga oldinroq topshirilgan talabnomaning kelib tushish sanasidan (Qonunning 18-moddasi ikkinchi qismi ikkinchi xatboshisi ); □ oldinroq topshirilgan talabnomaga qoʻshimcha materiallarning kelib tushish sanasidan (Qonunning 18-moddasi ikkinchi qismi uchinchi xatboshisi ); □ ajratilgan talabnomaga birinchi talabnomaning ustuvorlik sanasidan. (31) Birinchi (oldinroq topshirilgan, dastlabki) talabnoma raqami (32) Soʻralayotgan ustuvorlik sanasi (33) BIMT ST.3 standarti boʻyicha talabnoma topshirayotgan tomonning mamlakat kodi (konvensiya ustuvorligi soʻralganda) □ (74) Vakil ( F.I.O. yoki nomi, patent vakilining roʻyxat raqami, pochta manzili ) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Telefon: ____________________ Ilova qilingan hujjatlarning roʻyxati: Sahifalar soni □ tavsif □ buyum (maket, rasm)ning fotosuratlari majmui □ umumiy koʻrinishi □ qoʻshimcha koʻrinishlar □ eng yaqin analog tasviri □ buyum umumiy koʻrinishi chizmalari □ ergonomik sxemasi □ konfeksion kartasi □ patent bojini toʻlashdan ozod etish □ patent boji miqdorini kamaytirish uchun asoslar mavjudligini tasdiqlovchi hujjat □ birinchi talabnomaning nusxasi (konvensiya ustuvorligi soʻralganida) Boshqa hujjatlar (koʻrsatilsin) (72) Muallif (F.I.O. rezidentlar uchun ilmiy darajasi koʻrsatiladi) Turar joy manzili, BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u oʻrnatilgan boʻlsa) JSHSHIR (rezidentlar uchun) _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ QR-kod ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ talabnoma beruvchi yoki vakil

Sanoat namunasiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

NAMUNA Talabnoma materiallariga tuzatish, aniqlik va qoʻshimchalar kiritish haqida ARIZA Kelib tushgan sanasi __________________ Qayd raqami _______________ Talabnoma materiallariga tuzatish, aniqlik va qoʻshimchalar kiritish haqida ARIZA Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Talabnomaning qayd raqami Talabnomaning kelib tushgan sanasi Mazkur arizani taqdim etgan holda talabnoma materiallariga quyidagi tuzatish, aniqlik va qoʻshimchalar kiritishingizni soʻrayman: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Tuzatish, aniqlik va qoʻshimchalar kiritilgan maʼlumotlar: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Arizaga ilovalar: QR-kod ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ talabnoma beruvchi yoki vakil

Sanoat namunasiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

NAMUNA Sanoat namunasiga patent berish haqidagi talabnomaga huquqni topshirish DALOLATNOMASI Sanoat namunasiga patent berish haqidagi talabnomaga huquqni topshirish DALOLATNOMASI Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Talabnomaning qayd raqami Talabnomaning kelib tushgan sanasi Quyida huquq topshirayotgan shaxs huquqni oluvchi shaxsga sanoat namunasiga patent berish haqida topshirilgan talabnomaga huquqni imzo chekkan holda topshiradi. Huquqni topshirayotgan shaxs: STIR yoki JSHSHIR (rezidentlar uchun) : _________________________ BIMT ST. 3 standarti boʻyicha mamlakat kodi ( agar u oʻrnatilgan boʻlsa ): _________________________ Nomi (ismi): _________________________________________________________________________________________ Pochta manzili: _________________________________________________________________________________________ Telefon: _______________________ Huquqni qabul qilib oluvchi shaxs: STIR yoki JSHSHIR (rezidentlar uchun) : _________________________ BIMT ST. 3 standarti boʻyicha mamlakat kodi ( agar u oʻrnatilgan boʻlsa ): _________________________ Nomi (ismi): _________________________________________________________________________________________ Pochta manzili: _________________________________________________________________________________________ Telefon: ________________________ Huquqni topshirayotgan shaxs imzosi* Huquqni qabul qilib oluvchi shaxs imzosi* _________________________ _________________________ Imzolangan sana Imzolangan sana

Sanoat namunasiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

NAMUNA Sanoat namunalari DAVLAT REYESTRI (11) Patent raqami (12) Hujjat turining soʻzli shakli (15) Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana (18) Patent amal qilish muddatining tugashi (19) Nashr qilayotgan davlatning kodi (21) Talabnomaning qayd raqami (22) Talabnomaning kelib tushgan sanasi (23) Boshqa sanalar, shu jumladan, oldin topshirilgan talabnomaga qoʻshimcha materiallar kelib tushgan sana (31) Ustuvorlik soʻralgan talabnomaning qayd raqami (32) Ustuvorlik soʻralgan talabnomaning kelib tushgan sanasi (33) Ustuvorligi belgilangan davlat kodi (45) Eʼlon qilingan sana va rasmiy axborotnoma raqami (51) SNXT sinfi (54) Sanoat namunasi nomi (55) Sanoat namunasining tasviri (57) Muhim belgilar roʻyxati (62) Ajratib olingan talabnoma boʻyicha birinchi talabnomaning qayd raqami va sanasi (63) Oldin topshirilgan talabnomaning qayd raqami va sanasi (71) Talabnoma topshiruvchilarning ismi (nomi) (72) Muallif (73) Huquq egasi (74) Vakil (75) Yozishmalar uchun manzil

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 10-iyundagi 297-son qaroriga 4-ILOVA

Seleksiya yutugʻiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) Oʻzbekiston Respublikasining “Seleksiya yutuqlari toʻgʻrisida”gi Qonuniga (keyingi oʻrinlarda — Qonun) asosan seleksiya yutugʻiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Davlat xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan koʻrsatiladi.

3. Seleksiya yutugʻiga patent berish haqidagi talabnomani (keyingi oʻrinlarda — talabnoma) topshirish va davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha boshqa harakatlar roʻyxatdan oʻtkazilishi soʻralayotgan yuridik yoki jismoniy shaxs (keyingi oʻrinlarda — talabnoma beruvchi) tomonidan bevosita yoki vakili (patent vakili yoxud ishonchli shaxs) orqali amalga oshiriladi.

4. Davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha koʻrsatiladi.

2-bob. Seleksiya yutugʻining patentga layoqatlilik shartlari

5. Qonunning 8-moddasi birinchi qismiga muvofiq seleksiya yutugʻi yangilik, farqlanish, turdoshlik va barqarorlik mezonlariga, uning nomi esa belgilangan talablarga javob bersa, u huquqiy muhofaza qilinadi.

6. Qonunning 9-moddasiga muvofiq urugʻlik, navning koʻchat materiali yoki zotning nasl materiali patent berish haqidagi talabnoma topshirilgan sanadan eʼtiboran:

Oʻzbekiston Respublikasi hududida — kamida bir yildan oldin;

boshqa davlat hududida — kamida toʻrt yildan yoki tok, yogʻochbop, manzarali, mevali daraxtlar va oʻrmon daraxtlarining navlariga taalluqli boʻlganda olti yildan oldin muallif, uning merosxoʻri tomonidan yoxud ularning roziligi bilan sotilmagan va foydalanish uchun boshqa shaxslarga berilmagan boʻlsa, yangi hisoblanadi.

7. Qonunning 10-moddasiga muvofiq seleksiya yutugʻiga patent berish haqidagi talabnoma topshirish sanasiga boshqa har qanday barchaga maʼlum seleksiya yutugʻidan aniq-ravshan farqlanishi lozim.

Seleksiya yutugʻi, patent berish haqidagi talabnoma har qanday mamlakatda topshirilgan va bu talabnomaga muvofiq patent yoki muhofazaning shunga oʻxshash boshqa bir shakli berilgan boʻlsa yoxud seleksiya yutugʻi shu mamlakatning seleksiya yutuqlari rasmiy reyestriga kiritilgan boʻlsa, talabnoma topshirilgan sanada barchaga maʼlum deb hisoblanadi.

Barchaga maʼlumlik:

yetishtirish, takror yetishtirish, nav yoki nasllik konditsiyasiga yetkazish va ushbu maqsadlarda keyinchalik koʻpaytirish, saqlash va asrash natijasida barchaga maʼlum bilim darajasining bir qismiga aylangan seleksiya yutugʻiga nisbatan;

sotishga taklif etilgan, sotilgan, mamlakatga olib kirilgan yoki mamlakatdan olib chiqib ketilgan seleksiya yutugʻiga nisbatan aniqlanadi.

8. Qonunning 11-moddasiga muvofiq koʻpaytirishning oʻziga xos xususiyatlarini hisobga olgan holda muayyan navli oʻsimliklar yoki muayyan zotli hayvonlar seleksiyalashtirish belgilariga koʻra bir xillikka ega boʻlsa, seleksiya yutugʻi turdosh hisoblanadi.

9. Seleksiya yutugʻi bir necha marta koʻpaytirilganidan keyin yoki alohida sikl boʻyicha koʻpaytirilganda, koʻpaytirishning har bir sikli oxirida uning asosiy belgilari oʻzgarishsiz qolsa, u barqaror hisoblanadi.

3-bob. Talabnomaga doir talablar

10. Qonunning 17-moddasi ikkinchi qismiga muvofiq talabnoma bitta seleksiya yutugʻiga tegishli boʻlishi kerak.

11. Talabnoma quyidagi materiallarni oʻz ichiga oladi:

seleksiya yutugʻiga patent berish haqida ariza;

seleksiya yutugʻining nomi toʻgʻrisidagi taklif;

seleksiya yutugʻining tavsifi (texnik anketa);

seleksiya yutugʻi namunalarining fotosuratlari;

seleksiya yutugʻi sinovlariga doir hujjatlar;

seleksiya yutugʻining ustuvorligini tasdiqlovchi hujjat (oldinroq ustuvorlik soʻralganda);

patent bojini toʻlashdan ozod qilish, shuningdek, uning miqdorini kamaytirish asoslarini tasdiqlovchi hujjat (agar mavjud boʻlsa).

12. Boshqa tilda topshirilgan hujjatlar ularning tarjimalari boshqa tilda topshirilgan hujjatlar kelib tushgan sanadan boshlab ikki oy muddat ichida topshirilganda, vakolatli organga kelib tushgan sanadan boshlab topshirilgan deb hisoblanadi, aks holda hujjatlar ularning tarjimalari kelib tushgan sanadan boshlab topshirilgan deb hisoblanadi.

13. Oldinroq ustuvorlik soʻralganda talabnoma vakolatli organga kelib tushgan sanadan eʼtiboran uch oydan kechiktirmay, Oʻzbekiston Respublikasi seleksiya yutuqlarini huquqiy muhofaza qilish toʻgʻrisida shartnoma tuzgan boshqa davlatda topshirilgan birinchi talabnomaning tasdiqlangan nusxasi va uning tarjimasi taqdim etiladi.

14. Oldinroq ustuvorlikni belgilash toʻgʻrisidagi iltimosnoma talabnoma topshirilayotganda taqdim etilishi mumkin.

Ushbu shartlar Qonunning 18-moddasi toʻrtinchi qismiga muvofiq bajarilgan holda talabnoma beruvchi birinchi talabnoma topshirilgan sanadan eʼtiboran uch yil mobaynida qoʻshimcha hujjatlar va sinov uchun zarur materiallarni taqdim etmaslik huquqiga ega boʻladi.

15. Seleksiya yutugʻiga patent berish haqidagi ariza mazkur Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shaklda topshiriladi.

16. Arizaning 21-kodli “Talabnomaning qayd raqami”, 22-kodli “Talabnomaning kelib tushgan sanasi” grafalari ariza vakolatli organga kelib tushgandan keyin rekvizitlarni kiritish uchun moʻljallangan.

17. Arizaning 71-kodli “Talabnoma beruvchi” grafasida talabnoma beruvchi toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

yuridik shaxsning rasmiy nomi (taʼsis hujjati boʻyicha) yoki jismoniy shaxsning toʻliq ismi, shuningdek:

rezidentlar uchun STIR yoki JSHSHIR, joylashgan joyi yoki turar joyi manzili;

norezidentlar uchun ismlar va nomlarning transliteratsiyasi hamda BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u oʻrnatilgan boʻlsa).

Patent bir necha shaxs nomiga soʻralayotganda ushbu maʼlumotlar ularning har biri uchun alohida keltiriladi.

18. Arizaning ustuvorlikni belgilash toʻgʻrisidagi iltimosnoma koʻrsatilgan grafasi vakolatli organga talabnoma kelib tushgan sanadan oldinroq ustuvorlik soʻralayotganda toʻldiriladi.

Arizaning:

31-kodli grafasida uning asosida ustuvorlik soʻralayotgan birinchi talabnomaning qayd raqami;

32-kodli grafasida oldinroq berilgan talabnoma kelib tushgan sana;

33-kodli grafasida birinchi talabnoma topshirilgan mamlakatning BIMT ST.3 standarti boʻyicha kodi koʻrsatiladi.

19. Arizaning 54a-kodli “Turkum/turning nomi” grafasida zoologik yoki botanik turkum va turning nomi keltiriladi, shuningdek, seleksiya yutugʻi taksonomik birligining (turkum, tur, kenja tur) lotincha nomi koʻrsatiladi.

Navni, zotni taksonomik mansubligi boʻyicha ham, ishlab chiqarishda qoʻllanishi boʻyicha ham aniq identifikatsiya qilish uchun turkum/tur nomi toʻliq keltiriladi (masalan, bugʻdoy — yumshoq, kuzgi; makkajoʻxori — gibrid F1; tovuq — tuxum qoʻyadigan) .

Arizaning 54b-kodli “Taklif qilinayotgan nom” grafasida talabnoma berilgan seleksiya yutugʻining nomi Qonunning 13-moddasi va mazkur Reglamentning 24 — 26-bandlari talablariga muvofiq keltiriladi.

20. Arizaning “Yozishmalar uchun manzil” grafasida xat oluvchining nomi (yuridik shaxslar uchun) yoki ismi (jismoniy shaxslar uchun), shuningdek, joylashgan joyi (pochta manzili), telefon raqami, elektron pochtasidan kamida biri koʻrsatiladi. Ushbu maʼlumotlar uchinchi shaxslar huquq egasi bilan bogʻlanishi uchun ochiq hisoblanadi.

21. Talabnoma beruvchi tomonidan ishlar uning vakili orqali amalga oshirilganda, arizaning 74-kodli “Vakil” grafasida quyidagi maʼlumotlar keltiriladi: vakilning toʻliq nomi yoki ismi, roʻyxat raqami (patent vakili boʻlsa), joylashgan joyi (pochta manzili), telefon raqami.

22. Arizaning “Ilova qilingan materiallar” grafasida talabnomaga aloqador materiallar biriktiriladi.

23. Arizaning 72-kodli “Muallif” grafasida quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

muallifning familiyasi, ismi, otasining ismi, fuqaroligi, shuningdek:

rezidentlar uchun JSHSHIR, ish joyi, lavozimi va ilmiy darajasi, BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi;

norezidentlar uchun BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u belgilangan boʻlsa).

24. Seleksiya yutugʻining nomi seleksiya yutugʻiga mos va qisqa boʻlishi, shu yoki shunga yaqin botanik yoxud zoologik turdagi mavjud seleksiya yutuqlarining nomidan farqlanib turishi kerak. Seleksiya yutugʻining nomi faqat raqamlardan iborat boʻlib qolmasligi, seleksiya yutugʻining xususiyatlari, kelib chiqishi, ahamiyati va muallifning (hammuallifning) shaxsi haqida yanglishishlarga olib kelmasligi, insonparvarlik va axloq qoidalariga zid boʻlmasligi lozim.

25. Seleksiya yutugʻining nomida:

urugʻlik, ekiladigan, naslchilik material uchun qoʻllanadigan atamalar va belgilardan;

botanik yoki zoologik turkum, tur yoki boshqa taksonomik birliklarning lotincha yoxud umumqabul qilingan nomlari, shuningdek, bu nomlarning qismlaridan;

faqat geografik belgilardan tarkib topgan nomlardan, navning kelib chiqishi yoki oʻstirilishiga nisbatan shubha tugʻdirmaydigan joylar yoki hududlarga taalluqli geografik belgilar bundan mustasno;

seleksiya yutugʻining belgilari yoki xususiyatlari haqida yanglish tasavvur keltirib chiqarishi mumkin boʻlgan nomlardan foydalanilmaydi.

26. Talabnoma Oʻzbekiston Respublikasi va boshqa davlatlarda topshirilganda seleksiya yutugʻining nomi barcha talabnomalarda bir xil boʻlishi lozim.

27. Nav yoki zot tavsifi texnik anketa koʻrinishida mazkur Reglamentga 3 va 4-ilovalarda keltirilgan shakllar boʻyicha taqdim etiladi.

28. Texnika anketaning 1-bandida talabnoma beruvchining nomi koʻrsatiladi.

29. Oʻsimlik navi texnik anketaning 2-bandida nav mansub boʻlgan botanik turkum/turning nomi keltiriladi, shuningdek, seleksiya yutugʻi taksonomik birligining lotincha nomi koʻrsatiladi.

30. Hayvon zoti texnik anketaning 2-bandida zot mansub boʻlgan zoologik turkum/turning nomi keltiriladi, shuningdek, seleksiya yutugʻi taksonomik birligining lotincha nomi koʻrsatiladi.

Hayvon zoti texnik anketasining 2(a) va 2(b)-bandlarida tegishincha zot toifasi va mahsuldorlik yoʻnalishi koʻrsatiladi.

31. Texnik anketaning 3-bandida seleksiya yutugʻining taklif qilinayotgan nomi koʻrsatiladi.

32. Texnik anketaning 4-bandida seleksiya yutugʻining tarixi, yetishtirish, yaratish, aniqlash metodi, chatishtirilgan yili, dastlabki (ota-ona) shakllari, qoʻllab-quvvatlash va koʻpaytirish xususiyatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

33. Texnik anketaning 5-bandida seleksiya yutugʻi belgilarining roʻyxati belgilangan tartibda keltiriladi.

Nav yoki zot belgilarining nomi, ularning ifodalanganlik darajasi va indeksi keltiriladi. Ushbu belgining ifodalanganlik darajasiga mos boʻlgan indeks tanlanadi.

34. Texnik anketaning 6-bandida oʻxshash seleksiya yutugʻining nomi va uni talabnoma berilgan seleksiya yutugʻidan farqlaydigan belgilar keltiriladi.

Oʻxshash seleksiya yutugʻi deb talabnoma topshirilgan sanagacha hammaga maʼlum boʻlgan maʼlumotlardan ayon boʻlgan xuddi shunday botanik yoki zoologik turkum/turga aytiladi.

Texnik anketaning 6(a)-bandida oʻxshash seleksiya yutugʻi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan axborot manbaining bibliografik maʼlumotlari keltiriladi.

35. Texnik anketaning 7(a)-bandida quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:

nav uchun — talabnoma berilgan nav chidamli boʻlgan zararkunandalar va kasalliklar nomlari, zotlar/shtammlar koʻrsatiladi;

zot uchun — talabnoma berilgan zotni oziqlantirish darajasi, uni boqish va ishlatish boʻyicha alohida talablar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi.

7(b)-bandda sinov oʻtkazishning alohida shart-sharoitlari (agar ular boʻlsa) ( nav uchun — sugʻorish, oʻgʻit solish kabi ) koʻrsatiladi.

7(v)-bandda nav yoki zotni xoʻjalik belgilarining asosiy koʻrsatkichlari boʻyicha tavsiflaydigan qoʻshimcha maʼlumotlar, mahsulot sifati, navning tezpisharligi, sovuqqa va qurgʻoqchilikka chidamliligi, zotning chorvachilik mahsulotlarining yangi sifatlarini taʼminlaydigan texnologik xususiyatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar yoki urgʻochilarning mahsuldorligi, oʻsish intensivligi, unumdorligi va boshqalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltirilishi mumkin.

36. Talabnoma koʻp liniyali nav, zot yoki populyatsiyaga (oʻzini oʻzi changlatadigan va vegetativ koʻpayadigan oʻsimliklarga) berilganda ushbu nav yoki zotning barcha liniyalari tavsifga ega boʻlishi kerak.

37. Namunalarning fotosuratlari (umumiy koʻrinishi, olddan, chapdan, oʻngdan, orqadan, tepadan, pastdan koʻrinishlari) oʻsimlik navi yoki hayvon zotining belgilari toʻgʻrisida yetarlicha tasavvur berishi kerak.

38. Tasvirlar aniq va yorqin boʻlishi kerak. Oʻsimlik navi yoki hayvon zotining alohida detallari yorugʻlik tushuvchi va boshqa tomonlarda aniq koʻrinishi kerak.

Fotosuratlar bir tekis yorugʻlikda, seleksiya yutugʻiga aloqasi boʻlmagan buyumlarsiz, neytral fonda bajariladi.

39. Tasvirlar quyidagi tartibda raqamlanadi: umumiy koʻrinishi, yondan, orqa tomonidan koʻrinishi, boshqa koʻrinishlari.

Bir koʻrinishdagi tasvirlar bitta raqam ostida keltiriladi.

40. Tasvirlarda tasvir raqami, seleksiya yutugʻining nomi, shuningdek, “umumiy koʻrinish”, “yondan koʻrinish”, “olddan koʻrinish”, “orqadan koʻrinish” kabi izohlar ketma-ket koʻrsatiladi.

41. Oʻsimlik naviga topshirilgan talabnoma tarkibiga xoʻjalikda foydalanish fazasidagi normal rivojlangan oʻsimlikning va gullarning (gʻuncha, gul — tepadan, yondan, pastdan koʻrinishi), toʻpgulning, oʻsimlikning reproduktiv qismlarining (boshoq, soʻta, popuk, don, meva, reza meva, tugunak, ildizmeva va boshqalar) rangli fotosuratlari kiradi.

Bundan tashqari quyidagi oʻsimliklar boʻyicha qoʻshimcha tasvirlar ilova qilinadi:

gʻoʻza boʻyicha — oʻsimlikning rangli tasviri, simpodial usulda shoxlaydigan navlar boʻyicha — ikkita namunali shoxning tasviri;

tamaki va maxorka boʻyicha — normal rivojlangan oʻsimlikning toʻpguli va oʻrta qismidagi bargi bilan tasviri;

koʻp yillik mevali oʻsimliklar boʻyicha — butun daraxt yoki tup va uning alohida qismlarining (bir yillik koʻchat, meva beradigan organlar, novda, barg, shingillar, mevalar kabilar) tasviri.

42. Hayvon zotlariga berilgan talabnomalar tarkibiga hayvonning tashqi koʻrinishi va shu zot uchun tipik boʻlgan xususiyatlarini taʼriflaydigan tasvirlar kiradi (nasldor hayvon, urgʻochi, jinsiy yetilgan yoshdagi chorva, qorakoʻlchilikda — qorakoʻl terilari, tut ipak qurtining gibridlari (zotlari) boʻyicha — pilla).

43. Talabnomada odob-axloq va ijtimoiy qoidalarga zid iboralar, chizmalar, rasmlar, fotosuratlar va boshqa materiallar, oʻzga shaxslarning mahsulotlari, shuningdek, talabnomalari va patentlariga nisbatan bayon qilingan oʻrinsiz fikrlar, seleksiya yutugʻiga taalluqli boʻlmagan yoxud talabnoma hujjatlarini mazkur Reglament talablariga muvofiq deb eʼtirof etish uchun zarur boʻlmagan maʼlumotlar va fikrlar boʻlmasligi kerak.

Texnika anketada oʻxshash nav, zotning belgilarini taʼriflashda maʼlum seleksiya yutugʻining kamchiligini koʻrsatish yoʻl qoʻyib boʻlmaydigan element deb hisoblanmaydi.

44. Talabnoma materiallarida standartlashtirilgan atamalar va qisqartmalar, ular mavjud boʻlmagan hollarda esa ilmiy-texnik adabiyotda umumqabul qilingan atamalar va qisqartmalar qoʻllanadi.

Ilmiy-texnik adabiyotlarda keng qoʻllanilmaydigan atamalar va qisqartmalar ishlatilganda ularning maʼnosi matnda ilk bor foydalanilganda tushuntirib beriladi.

Texnik anketada foydalanilgan barcha shartli belgilar ochib beriladi.

Texnik anketada yagona terminologiya talabiga rioya qilinadi, yaʼni aynan bir xil belgilar texnik anketa matnida bir xil nom bilan keltiriladi. Yagona terminologiya talabi fizik birliklarning oʻlchamlari va foydalaniladigan shartli belgilarga ham taalluqlidir.

Fizik kattaliklar amaldagi Xalqaro birliklar tizimining birliklarida ifodalanadi.

45. Talabnomaning barcha materiallari bevosita reproduksiya qilinib, cheklanmagan miqdorda nusxa koʻchirish imkoniyati boʻlgan tarzda rasmiylashtiriladi.

46. Talabnomaning har bir hujjati alohida sahifadan boshlanadi. Hujjatlar A4 formatda taqdim etiladi.

47. Talabnoma har bir hujjati bir-biriga bogʻliq boʻlmagan birdan boshlanadigan raqamga ega boʻladi. Sahifalarning raqamlari ikkinchi sahifadan boshlab arab raqamlari bilan qoʻyiladi.

48. Axborot manbalarining bibliografik maʼlumotlari ular boʻyicha axborot manbasini topish mumkin boʻlgan holda koʻrsatiladi.

49. Vakil orqali topshirilgan talabnomaga unga talabnoma beruvchi tomonidan berilgan va uning vakolatlarini tasdiqlaydigan ishonchnoma ilova qilinadi. Ishonchnoma oddiy yozma shaklda rasmiylashtiriladi.

Ishonchnoma talabnoma bilan bir vaqtning oʻzida yoki talabnoma topshirilgan sanadan ikki oydan kechiktirilmay taqdim etiladi.

4-bob. Hujjatlarni topshirish

50. Davlat xizmatidan foydalanishda:

rezidentlar Davlat xizmatlari markazi, vakolatli organning maxsus axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali;

norezidentlar davlat xizmatidan foydalanish uchun axborot tizimi orqali vakolatli organga talabnoma topshiradi.

Talabnoma vakolatli organga pochta aloqasi orqali topshirilishi mumkin. Bunda talabnoma vakolatli organ tomonidan zudlik bilan axborot tizimiga kiritiladi.

51. Talabnoma topshirilgandan keyingi bosqichlardagi barcha harakatlar axborot tizimi orqali amalga oshiriladi.

52. Axborot tizimi va YIDXP oʻrtasida axborot almashinuvi elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlarni uzatish tarmogʻi orqali real vaqt rejimida amalga oshiriladi.

53. Arizani axborot tizimi yoki YIDXP orqali topshirishda ariza shakli toʻldirilgandan soʻng talabnoma beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, arizani tasdiqlaydi.

Talabnoma beruvchi Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilganda, ariza uning nomidan davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldiriladi.

Yuridik shaxs nomidan ariza tashkilot rahbari yoki boshqa vakolatli shaxs tomonidan tasdiqlanadi.

Arizani pochta aloqasi orqali topshirishda u imzolash yoʻli bilan tasdiqlanadi. Bunda tegishli maʼlumotlar qoʻshimcha varaqlarda keltirilganda, ularning har biri imzolanadi.

Talabnoma beruvchilar ikki va undan ortiq boʻlganda, arizani talabnoma beruvchilardan birining tasdiqlashi yetarli hisoblanadi.

54. Davlat xizmatini koʻrsatishda Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida nazarda tutilgan miqdorda patent boji toʻlanadi va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taqsimlanadi.

Patent boji yagona billing tizimi orqali elektron shaklda toʻlanadi.

55. Talabnoma beruvchi tomonidan arizani tasdiqlashning rad etilishi, shuningdek davlat xizmati koʻrsatish uchun patent bojini toʻlamaslik davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos boʻlib hisoblanadi.

Talabnomani qabul qilishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

56. Vakolatli organ talabnomani qabul qilib, roʻyxatga olgandan soʻng talabnoma beruvchiga talabnomaning qayd raqami, kelib tushgan sanasi koʻrsatilgan xabarnomani tegishli ravishda axborot tizimi yoki YIDXP orqali avtomatik tarzda yoxud pochta aloqasi boʻyicha yuboradi.

5-bob. Talabnoma boʻyicha ishlarni amalga oshirish

57. Talabnoma topshirilgandan keyin yuboriladigan materialda talabnoma raqami koʻrsatilishi shart. Talabnoma raqami koʻrsatilmagan materiallar koʻrib chiqilmasdan qaytarib yuboriladi.

58. Talablarga javob bermaydigan materiallar topshirilganda, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) yoki Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi hamda Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — ixtisoslashtirilgan tashkilotlar) tomonidan tuzatilgan va yetishmagan materiallarni taqdim etish toʻgʻrisida soʻrovnoma yuboriladi.

59. Qonunning 20-moddasi ikkinchi qismiga muvofiq talabnoma beruvchi talabnoma topshirilgan sanadan eʼtiboran ikki oy mobaynida talabnomada koʻrsatilgan seleksiya yutugʻining mohiyatini oʻzgartirmagan holda unga qoʻshimchalar, aniqliklar va tuzatishlar (keyingi oʻrinlarda — tuzatishlar) kiritish huquqiga ega.

60. Belgilangan miqdordagi patent boji toʻlanganda talabnoma boʻyicha tuzatishlar mazkur Reglamentning 59-bandida koʻrsatilgan muddat oʻtgandan keyin ham, lekin patent berish haqidagi qaror qabul qilingunga qadar kiritilishi mumkin.

61. Patent boji toʻlanmaganda tegishli harakatlar amalga oshirilmaydi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabar beriladi. Toʻlangan patent boji belgilangan miqdorga mos boʻlmaganda, talabnoma beruvchi bojning yetishmagan qismini toʻlash haqidagi xabarnoma yuborilgan sanadan eʼtiboran uch oy ichida bojning yetishmagan qismini toʻlashi kerak.

62. Talabnoma materiallariga mazkur Reglamentning 66-bandida nazarda tutilgan oʻzgartirishlardan boshqa tuzatishlar talabnoma beruvchi tomonidan mazkur Reglamentga 5-ilovaga muvofiq ariza berish yoʻli orqali kiritiladi.

63. Talabnoma materiallaridagi yaqqol koʻrinib turgan va texnik xatolar seleksiya yutugʻi roʻyxatdan oʻtkazilgunga qadar toʻgʻirlanishi mumkin. Taklif qilingan tuzatishdan boshqacha boʻlishi mumkin emasligi soha mutaxassisi uchun umumiy bilimlardan maʼlum boʻlganda, tuzatish yaqqol koʻrinib turgan deb hisoblanadi.

64. Tuzatishlar imloviy xatolarga, bibliografiya maʼlumotlarini koʻrsatishdagi xatoliklarga va boshqa shu kabi xatolarga oid boʻlganda tuzatish kiritish zarurligi almashtiriladigan sahifalarni taqdim etmasdan talabnoma beruvchining xatida bayon qilinishi mumkin.

65. Belgilangan talablarga rioya qilinmaganda, talabnoma beruvchi taqdim etilgan talabnoma materiallariga tuzatishlar kiritish lozimligi yoki tegishli sabablarni koʻrsatib talabnoma materiallariga tuzatish kiritish mumkin emasligi haqida xabardor qilinadi.

66. Talabnoma materiallariga talabnoma beruvchini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi yozuvlar talabnoma beruvchi tomonidan ariza topshirish orqali kiritiladi. Arizada huquq oʻzga shaxsga oʻtkazilishi koʻrsatilganda, mazkur Reglamentning 17 va 20-bandlarida koʻrsatilgan maʼlumotlar boʻlishi kerak.

Ushbu ariza bilan birga huquqni topshiruvchi va huquqni qabul qilib oluvchi tomonidan imzolangan huquq oʻtkazilganligini tasdiqlovchi dalolatnoma mazkur Reglamentga 6-ilovaga muvofiq shaklda taqdim qilinadi.

Belgilangan talablarga rioya qilinganda, talabnoma beruvchiga talabnoma materiallariga talabnoma beruvchining oʻzgartirilganligi toʻgʻrisida qayd kiritilganligi haqida xabar beriladi. Keyingi barcha yozishmalar yangi talabnoma beruvchi bilan olib boriladi.

Talabnoma beruvchiga talabnoma materiallariga oʻzgartirish kiritilgani toʻgʻrisidagi xabarnoma yuborilgan sana huquq yangi talabnoma beruvchiga oʻtgan sana deb hisoblanadi.

Belgilangan talablarga rioya qilinmaganda talabnoma beruvchi va huquqni qabul qilib oluvchiga taqdim etilgan hujjatlarga tuzatishlar kiritish zarurligi yoki talabnoma materiallariga talabnoma beruvchini oʻzgartirish haqidagi qaydni kiritish mumkin emasligi toʻgʻrisida tegishli sabablar koʻrsatilgan holda xabarnoma yuboriladi.

67. Patent olish huquqi boshqa shaxsga oʻtkazilishi natijasida talabnoma beruvchini oʻzgartirish yoki talabnoma beruvchining nomi (ismi) seleksiya yutugʻi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgunga qadar amalga oʻzgartirilishi mumkin.

68. Qonunning 20-moddasi beshinchi qismiga muvofiq oʻtkazib yuborilgan muddatlar tiklanishi mumkin.

Oʻtkazib yuborilgan muddat ushbu muddat tugagan kundan eʼtiboran olti oydan kechiktirmay berilgan talabnoma beruvchining erkin shakldagi iltimosnomasiga koʻra belgilangan patent boji toʻlangan taqdirda tiklanadi.

Oʻtkazib yuborilgan muddat tiklangani toʻgʻrisida talabnoma beruvchiga xabar beriladi.

69. Talabnoma bilan bogʻliq masalalar talabnoma beruvchi ishtirokida, qoida tariqasida, seleksiya yutugʻi boʻyicha ekspertiza tomonidan qoʻshimcha tushuntirishlar olish zarurati paydo boʻlgan holatda hamda seleksiya yutugʻining patentga layoqatlilik shartlariga muvofiqligi toʻgʻrisida ekspertizaning va talabnoma beruvchining pozitsiyasini aniqlash uchun koʻrib chiqiladi.

Masalalarni talabnoma beruvchi ishtirokida tomonlar ular bilan tanishib chiqqandan soʻng ekspertiza taklifiga yoki talabnoma beruvchining iltimosiga binoan koʻrib chiqiladi. Ekspertizaning masalalari qoʻshimcha ravishda uchrashuvning maqsadga muvofiqligi xabar qilingan ekspertiza soʻrovnomasida, talabnoma beruvchining masalalari esa bunday koʻrib chiqishni oʻtkazish haqidagi iltimosnomada bayon etiladi.

Ekspertiza soʻrovnomasi yuborilganda masalalari beruvchi savollarni koʻrib chiqishda qatnashish niyatidan qatʼi nazar, soʻrovnomaga belgilangan muddatda javob berishi kerak.

70. Talabnoma beruvchi ishtirokida masalalarni koʻrib chiqish sanasi va vaqti oldindan kelishib olinadi.

71. Talabnoma beruvchi ishtirokida masalalar muzokaralar yoʻli bilan yoki ekspert kengashida koʻrib chiqiladi.

Masalalar bevosita ekspertiza va talabnoma beruvchi tomonidan hal qilinishi mumkin boʻlganda, ular oʻrtasida muzokaralar olib boriladi. Muzokaralar Markaz yoki ixtisoslashtirilgan tashkilotning tegishli tarkibiy boʻlinmasi rahbari yoki Markaz yoki ixtisoslashtirilgan tashkilot rahbari tayinlagan boshqa masʼul xodim ishtirokida oʻtkaziladi.

Masalalarni hal qilish uchun mutaxassislar ishtiroki talab qilinganda ekspert kengashi oʻtkaziladi.

72. Muzokaralar yoki ekspert kengashi natijalari boʻyicha ikki nusxada bayonnoma tuziladi va unda qatnashchilar, tomonlar keltirgan dalil va takliflar haqidagi maʼlumotlar hamda keyingi ish yuritish haqida xulosalar keltiriladi.

Masalalarni koʻrib chiqishda qatnashuvchilarning barchasi bayonnomani imzolaydi. Bayonnomaning bir nusxasi talabnoma materiallariga qoʻshib qoʻyiladi, ikkinchisi talabnoma beruvchiga topshiriladi.

73. Muhokama qilinayotgan masalalar boʻyicha bir xulosaga kelinmaganda, koʻrib chiqishda qatnashuvchilarning alohida fikrlari bayonnomada qayd etiladi. Bayonnoma nusxasining talabnoma beruvchiga topshirilishi ish yuritish toʻxtatilgan toʻgʻrisidagi xabarnomaning (talabnoma chaqirib olinganda) yoki ekspertiza soʻrovnomasining oʻrnini bosishi mumkin (javob berishning belgilangan muddatlari buzilmaganda) va bu holat bayonnomada tegishli yozuv bilan rasmiylashtiriladi.

74. Talabnoma beruvchi talabnomani chaqirib olish huquqiga ega.

Talabnomani chaqirib olish toʻgʻrisidagi ariza erkin shaklda talabnomani koʻrib chiqishning istalgan bosqichida, lekin seleksiya yutugʻiga patent berish yoki berishni rad etish haqida qaror qabul qilingunga qadar topshirilishi mumkin. Talabnoma beruvchiga talabnomani chaqirib olish toʻgʻrisidagi ariza inobatga olingan haqida xabarnoma yuborilgan sanadan boshlab talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi.

75. Chaqirib olingan talabnoma boʻyicha yuridik ahamiyatga ega harakatlar amalga oshirilmaydi va kelgusida talabnoma beruvchining huquqlari ushbu talabnomaga asoslanishi mumkin boʻlmaydi (keyingi talabnomani topshirishda chaqirib olingan talabnoma kelib tushgan sana boʻyicha yoki ushbu talabnomaga qoʻshimcha materiallar kelib tushgan sana boʻyicha ustuvorlik soʻrash mumkin emas).

Chaqirib olingan yoki chaqirib olingan deb hisoblanadigan talabnoma seleksiya yutugʻi boʻyicha kelib tushgan boshqa talabnomalarni ekspertizadan oʻtkazish jarayonida ularning yangiligini aniqlashda hisobga olinmaydi.

6-bob. Talabnomani koʻrib chiqish

76. Talabnomaga axborot tizimida avtomatik ravishda ikki harfli va toʻqqiz xonali roʻyxat raqami beriladi, bunda harflar (OʻN) — oʻsimlik navini, (HZ) — hayvon zotini, talabnoma raqamidagi dastlabki toʻrtta son — talabnoma topshirilgan yilni, keyingi beshta son — shu yildagi har yili birdan boshlanadigan tartib raqamini bildiradi.

77. Talabnoma materiallari vakolatli organga kelib tushgan sanadan eʼtiboran u haqidagi maʼlumotlar rasman eʼlon qilingunga qadar konfidensial hisoblanadi va talabnoma beruvchining roziligisiz maʼlum qilinmaydi.

78. Seleksiya yutugʻining davlat ekspertizasi talabnomani rasmiy ekspertizadan oʻtkazish va seleksiya yutugʻi yangilik ekanligini ekspertiza qilishdan hamda farqlanish, turdoshlik va barqarorlikni aniqlash maqsadida sinovdan oʻtkazishdan iborat patentga layoqatlilik ekspertizasini oʻz ichiga oladi.

Agar mazkur Reglamentda boshqacha tartib nazarda tutilgan boʻlmasa, rasmiy ekspertiza bosqichidagi talabnoma boʻyicha yozishmalar Markaz, patentga layoqatlilik ekspertizasi bosqichidagi talabnoma boʻyicha yozishmalar ixtisoslashtirilgan tashkilotlar bilan olib boriladi.

79. Rasmiy ekspertizaning vazifasi talabnoma materiallari tarkibi, zarur hujjatlar mavjudligi va ularning belgilangan talablarga muvofiqligini tekshirishdan iborat boʻlib, Markaz tomonidan amalga oshiriladi.

80. Rasmiy ekspertiza natijalari boʻyicha talabnoma beruvchiga Markazning talabnoma koʻrib chiqish uchun qabul qilingan yoki koʻrib chiqish uchun qabul qilish rad etilgani haqidagi qarori yuboriladi.

81. Rasmiy ekspertiza talabnoma axborot tizimida qabul qilingan sanadan boshlab ikki oy oʻtgandan soʻng bir oy davomida oʻtkaziladi.

82. Talabnoma beruvchining iltimosnomasiga koʻra rasmiy ekspertiza belgilangan muddat oʻtmasdan oldin boshlanishi mumkin.

Bunda talabnoma beruvchi iltimosnoma berilgan paytdan boshlab talabnoma materiallariga belgilangan miqdorda qoʻshimcha patent boji toʻlamasdan oʻz tashabbusiga koʻra tuzatishlar kiritish imkoniyatidan mahrum boʻladi.

Talabnoma beruvchining rasmiy ekspertizani belgilangan muddat oʻtmasdan oldin boshlash haqidagi iltimosnomasi chaqirib olinmaydi.

83. Rasmiy ekspertiza oʻtkazish davomida quyidagilar tekshiriladi:

seleksiya yutugʻining Oʻzbekiston Respublikasida muhofaza qilinayotgan zoologik turkum va turlarga mansubligi;

talabnoma tarkibida boʻlishi yoki unga ilova qilinishi lozim boʻlgan materiallarning mavjudligi;

taqdim etilgan hujjatlar belgilangan tartibda rasmiylashtirilgani;

talabnoma boʻyicha ustuvorlik soʻralishining asoslangani.

84. Talabnoma hujjatlari boshqa tilda berilganda talabnoma materiallarida rasmiy ekspertizani muddatdan ilgari boshlash haqidagi iltimosnoma boʻlganda, talabnoma beruvchi talabnoma hujjatlarining tarjimasi olinmagunga qadar rasmiy ekspertizani oʻtkazish mumkin emasligi haqida xabardor qilinadi.

85. Patent boji belgilangan miqdordan kam toʻlanganda talabnoma beruvchi patent bojining yetishmayotgan qismini toʻlash zarurligi, aks holda yuridik ahamiyatga ega xatti-harakatlar amalga oshirilmasligi haqida xabardor qilinadi.

86. Talabnomani rasmiy ekspertizadan oʻtkazishda talabnoma hujjatlari talablar buzilgan holda rasmiylashtirilgani aniqlanganda, talabnoma beruvchiga kamchiliklar koʻrsatilgan va huquqiy asoslar keltirilgan soʻrovnoma yuboriladi.

87. Soʻrovnoma yuborish uchun quyidagilar asos boʻladi:

mazkur Reglamentning 11-bandida nazarda tutilgan hujjatlardan birontasining talabnomada mavjud emasligi;

boshqa tilda topshirilgan materiallarning tarjimasi mavjud emasligi;

patent boji toʻgʻri toʻlangani bilan bogʻliq masalalarni aniqlash zarurati;

hujjatlardan bevosita nusxa koʻchirish, ularni eʼlon qilish va saqlashga toʻsqinlik qiladigan yoki manfaatdor shaxslarga ular bilan tanishish imkoniyatini bermaydigan rasmiylashtirishdagi kamchiliklarning aniqlangani;

talabnoma materiallaridagi maʼlumotlarning bir-biriga mos emasligi;

texnik anketada mazkur Reglamentning 28 va 36-bandlarida hamda 3 va 4-ilovalarida nazarda tutilgan boshqa maʼlumotlarning mavjud emasligi (agar tegishli boʻlimda bayon qilinishi lozim boʻlgan maʼlumotlar boshqa boʻlimda keltirilgan boʻlsa, bu holda soʻrovnoma yuborilmaydi);

seleksiya yutugʻining nomi mazkur Reglamentning 24 va 26-bandlarida belgilangan talablarga mos emasligi;

talabnomada soʻralayotgan oldinroq ustuvorlikni belgilash bilan bogʻliq masalalarni aniqlash zarurati;

patentga layoqatlilikga nisbatan oʻtkaziladigan ekspertizasiz aniqlanadigan talabnoma hujjatlarga qoʻyilgan boshqa talablar buzilishi holatlarining mavjudligi.

88. Talabnoma beruvchi soʻralgan materiallarni yoki ularni topshirish muddatlarini uzaytirish haqidagi iltimosnomani mazkur Reglamentning 106-bandida nazarda tutilgan shartlarga rioya qilingan holda belgilangan muddatda taqdim etmaganda, talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabar beriladi. Bunday holatda talabnoma boʻyicha ish yuritish toʻxtatiladi.

89. Rasmiy ekspertiza natijasida talabnoma Oʻzbekiston Respublikasida muhofaza qilinmaydigan zoologik turkum va turga nisbatan berilgani aniqlansa, talabnoma materiallari koʻrib chiqilmaydi. Bunday holatda talabnoma chaqirib olingan hisoblanadi va talabnoma beruvchi bu haqida xabardor qilinadi.

90. Talabnoma tarkibida barcha zarur hujjatlar mavjud boʻlib, ularga nisbatan mazkur Reglamentda belgilangan talablarga rioya qilingan boʻlsa, talabnoma beruvchiga talabnoma koʻrib chiqishga qabul qilingani va uning yangilik ekanligini ekspertiza qilish uchun patent boji toʻlangani lozimligi toʻgʻrisida qaror yuboriladi.

91. Talabnomada seleksiya yutugʻining ustuvorligi Qonunning 18-moddasi uchinchi va toʻrtinchi qismlariga binoan soʻralmayotgan boʻlsa, uning ustuvorligi talabnomaning vakolatli organga kelib tushgan sanasi boʻyicha belgilanadi.

Zarur hujjatlar bir vaqtda topshirilmaganda ustuvorlik oxirgi topshirilgan hujjat kelib tushgan sana boʻyicha belgilanadi.

92. Seleksiya yutugʻining ustuvorligi talabnoma beruvchi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi seleksiya yutuqlarining huquqiy muhofazasi toʻgʻrisida shartnoma tuzgan boshqa davlatda topshirilgan birinchi talabnomaning topshirilish sanasi boʻyicha belgilanishi mumkin. Bunda Qonunning 18-moddasi uchinchi qismida nazarda tutilgan talablarga rioya qilingan va talabnoma beruvchi tomonidan soʻralayotgan ustuvorlikni tasdiqlaydigan barcha zarur hujjatlar taqdim etilgan boʻlishi kerak.

93. Birinchi talabnoma boʻyicha ustuvorlik soʻralganda quyidagilar tekshiriladi:

talabnoma beruvchi tomonidan boshqa davlatda topshirilgan birinchi talabnomaning tasdiqlangan nusxasi mavjudligi. Ushbu nusxa talabnoma vakolatli organga kelib tushgan sanadan keyin taqdim etilgan boʻlsa, talabnoma beruvchi tomonidan talabnoma nusxasi taqdim etilishi lozim boʻlgan sanadan eʼtiboran uch oy muddatga rioya qilinganligi (agar birinchi talabnomalar bir nechta boʻlsa, koʻrsatib oʻtilgan shartlar har bir talabnomaning nusxasiga nisbatan amal qiladi);

talabnoma beruvchi tomonidan birinchi talabnoma topshirilgan sanadan boshlab oʻn ikki oy muddatga rioya qilgani (ushbu muddat mobaynida ustuvorlik soʻralgan talabnoma vakolatli organga kelib tushishi kerak);

seleksiya yutugʻi nomi va talabnoma berilayotgan seleksiya yutugʻi belgilarining birinchi talabnomadagi seleksiya yutugʻi nomi va belgilariga mosligi.

94. Ustuvorlikni belgilashda yuzaga keladigan masalalar ekspertizani oʻtkazishga toʻsqinlik qilmaganda, ularga talabnomani koʻrib chiqish bilan bogʻliq boshqa masalalar bilan bir paytda koʻrib chiqiladi.

95. Mazkur Reglamentning 92 va 93-bandlarida koʻrsatilgan talablarga rioya qilinganda seleksiya yutugʻiga nisbatan soʻralayotgan ustuvorlik belgilanadi.

96. Mazkur Reglamentning 92 va 93-bandlarida koʻrsatilgan talablardan loaqal bittasiga rioya qilinmagani aniqlanganda, soʻralayotgan ustuvorlikni belgilash rad etiladi.

97. Qonunning 4-moddasi toʻrtinchi qismiga muvofiq talabnoma berilgan seleksiya yutugʻining patentga layoqatlilik ekspertizasi ixtisoslashtirilgan tashkilotlar tomonidan oʻtkaziladi.

Patentga layoqatlilik ekspertizasi seleksiya yutugʻining yangiligini ekspertiza qilishdan va farqlanish, turdoshlik va barqarorlikka sinovlardan oʻtkazishdan iborat boʻladi.

98. Seleksiya yutugʻining yangiligini ekspertiza qilish belgilangan miqdorda patent boji toʻlanganda oʻtkaziladi.

Seleksiya yutugʻining yangiligini ekspertiza qilish uchun patent boji belgilangan miqdordan kam toʻlanganda talabnoma beruvchi patent boji summasini belgilangan miqdorga yetkazish zarurligi, aks holda talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanishi haqida xabardor qilinadi.

99. Qonunning 22-moddasi birinchi qismiga muvofiq seleksiya yutugʻining yangiligi ekspertizasi ixtisoslashtirilgan tashkilot tomonidan mavjud hujjatlar va dalil-isbotlar asosida, shu jumladan, oʻz tashabbusi bilan olingan axborotlar asosida oʻtkaziladi. Seleksiya yutugʻining yangiligi ekspertizasi bir oy muddatda oʻtkaziladi.

Ixtisoslashtirilgan tashkilot Markazga talabnomada koʻrsatilgan seleksiya yutugʻining yangilik mezoniga muvofiqligi yoki nomuvofiqligi toʻgʻrisida xulosa taqdim etadi.

Markaz talabnoma beruvchini yangilikka ekspertiza natijalari toʻgʻrisida xabardor qiladi.

100. Belgilangan miqdordagi patent boji toʻlanganda talabnoma berilgan seleksiya yutugʻining farqlanish, turdoshlik va barqarorlikka tekshiruvlardan iborat sinovlari oʻtkaziladi.

Farqlanish, turdoshlik va barqarorlikka oʻtkaziladigan sinov uchun belgilangan miqdordan kam patent boji toʻlangan boʻlsa, talabnoma beruvchi patent boji summasini belgilangan miqdorga yetkazish zarurligi, aks holda talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanishi haqida xabardor qilinadi.

101. Qonunning 23-moddasiga muvofiq talabnoma berilgan seleksiya yutugʻining sinovlari ixtisoslashtirilgan tashkilotlar tomonidan belgilangan uslub va muddatlarda roʻyxati Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan davlat nav sinash stansiyalari va uchastkalarida hamda boshqa tashkilotlarda oʻtkaziladi.

Seleksiya yutugʻining sinovlarini oʻtkazish muddatlari nav va zot xususiyatlaridan kelib chiqqan holda belgilanadi, biroq toʻrt yildan oshmasligi kerak.

Talabnoma beruvchi sinov oʻtkazish uchun kerakli miqdordagi urugʻlik, koʻchat yoki nasl mahsulotlarini ixtisoslashtirilgan tashkilot tomonidan koʻrsatilgan manzilga belgilangan muddatda taqdim etishi shart.

Ixtisoslashtirilgan tashkilot talabnoma beruvchi, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi va boshqa davlatlarning vakolatli organlari tomonidan taqdim etilgan sinov natijalaridan foydalanishga haqlidir.

102. Qonunning 23-moddasi beshinchi qismiga muvofiq ixtisoslashtirilgan tashkilot sinov natijalariga koʻra seleksiya yutugʻining patentga layoqatlilik mezonlariga mosligi toʻgʻrisida xulosa chiqaradi.

103. Seleksiya yutugʻining patentga layoqatlilik mezonlariga, nomining esa belgilangan talablarga muvofiqligi tasdiqlanganda ixtisoslashtirilgan tashkilot patentga layoqatlilik mezonlariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosasi va seleksiya yutugʻining rasmiy tavsifini Markazga yuboradi. Markaz, oʻz navbatida, ixtisoslashtirilgan tashkilotning xulosasi asosida oʻsimliklar navi yoki hayvonlar zotiga patent berish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

104. Belgilangan patent boji toʻlanganda vakolatli organ seleksiya yutugʻini mazkur Reglamentga 7 va 8-ilovalarga muvofiq shakldagi Oʻsimlik navlari davlat reyestri hamda Hayvon zotlari davlat reyestrida avtomatik tarzda roʻyxatdan oʻtkazadi. Bunda seleksiya yutugʻiga berilgan patent va unga ilova elektron shaklda axborot tizimi orqali talabnoma beruvchiga yuboriladi.

Seleksiya yutugʻi roʻyxatga olingani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar vakolatli organ tomonidan rasmiy axborotnomada eʼlon qilinadi.

Talabnoma beruvchining xohishiga koʻra seleksiya yutugʻiga berilgan patent va uniga ilova pochta aloqasi orqali koʻrsatilgan manzilga yuborilishi mumkin.

105. Seleksiya yutugʻining patentga layoqatlilik mezonlaridan loaqal bittasiga muvofiq emasligi aniqlanganda, ixtisoslashtirilgan tashkilot tomonidan uning farqlanish, turdoshlik, barqarorlik mezonlariga javob bermasligi toʻgʻrisida tegishli asoslar keltirilgan xulosasi yuboriladi.

Markaz ixtisoslashtirilgan tashkilotning xulosasi asosida oʻsimliklar navi yoki hayvonlar zotiga patent berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va uni ixtisoslashtirilgan tashkilotning seleksiya yutugʻining farqlanish, turdoshlik, barqarorlik mezonlariga javob bermasligi toʻgʻrisidagi xulosasi ilova qilingan holda talabnoma beruvchiga yuboradi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

106. Qonunning 20-moddasiga muvofiq ekspertiza soʻrovnomasiga talabnoma beruvchi tomonidan javob uch oy ichida taqdim etiladi. Ushbu muddat ichida soʻralgan materiallarni taqdim etish imkoniyati boʻlmaganda, talabnoma beruvchining erkin shakldagi iltimosnomasiga koʻra javob berish olti oydan oshmagan muddatga uzaytirilishi mumkin.

Muddatni uzaytirish toʻgʻrisidagi iltimosnoma taqdim etilganda belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi. Muddat uzaytirilganligi haqida xabarnoma yuboriladi.

107. Talabnoma beruvchiga davlat ekspertizasi soʻrovnomasi yuborilganda tegishli ekspertiza muddati toʻxtatib turiladi.

108. Ekspertiza soʻrovnomasiga belgilangan muddatda toʻliq javob berilmaganda, yoki javobni topshirish muddatini uzaytirish shartlariga rioya etilmaganda talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabarnoma yuboriladi.

109. Ekspertizaning soʻrovnomasiga javob xatini taqdim etishning oʻtkazib yuborilgan muddatlari talabnoma beruvchining erkin shakldagi iltimosnomasiga koʻra tiklanishi mumkin. Iltimosnoma talabnoma chaqirib olingan sanadan boshlab olti oy ichida topshiriladi.

Iltimosnoma bilan birgalikda ekspertiza soʻrovnomasiga toʻliq javob xati taqdim etiladi va belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi. Muddatlar tiklanganligi haqida uch ish kuni ichida talabnoma beruvchiga xabarnoma yuboriladi.

110. Talabnoma beruvchi talabnomaga aloqador ish yuritish bilan axborot tizimi orqali tanishishi mumkin.

111. Soʻrovnoma, xabarnoma, davlat ekspertizasi qarorlari va seleksiya yutuqlariga beriladigan patent QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyish bilan tasdiqlanib yuboriladi.

112. Davlat ekspertizasi qarorlari ustidan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Apellyatsiya kengashiga belgilangan tartibda apellyatsiya berilishi mumkin.

113. Mazkur Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Seleksiya yutugʻiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Seleksiya yutugʻiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Talabnoma beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markazi, Adliya vazirligining (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) axborot tizimi yoki YIDXP orqali yoxud pochta aloqasi boʻyicha talabnoma topshiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Talabnoma beruvchi Talabnoma topshirish uchun patent bojini toʻlaydi. Talabnoma topshirish bilan bir vaqtda 3-bosqich Vakolatli organ 1. Talabnomani qabul qiladi. 2. Talabnomaning qayd raqami va kelib tushgan sanasi koʻrsatilgan xabarnomani tegishli ravishda vakolatli organning axborot tizimi yoki YIDXP orqali talabnoma beruvchiga yuboradi. Patent boji toʻlangandan soʻng avtomatik tarzda 4-bosqich “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) 1. Talabnomaning rasmiy ekspertizasini oʻtkazadi. 2. Talabnomani koʻrib chiqish uchun qabul qilingani toʻgʻrisidagi qarorni talabnoma beruvchiga yuboradi. Talabnoma kelib tushgan sanadan boshlab 2 oydan soʻng 1 oy davomida 5-bosqich Talabnoma beruvchi Talabnomaning yangilik ekspertizasini amalga oshirish uchun patent bojini toʻlaydi. Talabnomani koʻrib chiqish uchun qabul qilingani toʻgʻrisidagi qaror sanasidan boshlab 3 oy ichida 6-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi yoki Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — ixtisoslashtirilgan tashkilotlar) 1. Talabnomaning yangilik ekspertizasini oʻtkazadi. 2. Ekspertiza natijasi boʻyicha xulosani Markazga yuboradi. Patent boji toʻlangandan soʻng 1 oy ichida 7-bosqich Markaz Talabnoma beruvchini seleksiya yutugʻining yangilik mezoniga muvofiqligi toʻgʻrisida xabardor qiladi. Xulosa olingandan soʻng darhol 8-bosqich Talabnoma beruvchi Farqlanish, turdoshlik va barqarorlik sinovlarini oʻtkazish uchun patent bojini toʻlaydi. Xabarnoma yuborilganidan soʻng 3 oy ichida 9-bosqich Ixtisoslashtirilgan tashkilotlar Farqlanish, turdoshlik va barqarorlik sinovlarini oʻtkazadi va sinov natijalari toʻgʻrisidagi xulosani Markazga yuboradi. Patent boji toʻlanganidan soʻng nav va zot xususiyatlaridan kelib chiqqan holda belgilanadigan muddatlarda, biroq 4 yildan oshmagan muddatlarda 10-bosqich Markaz Patent berish yoki patent berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va talabnoma beruvchiga yuboradi. Xulosa olingandan soʻng darhol 11-bosqich Talabnoma beruvchi Seleksiya yutugʻini roʻyxatdan oʻtkazish, maʼlumotlarni eʼlon qilish, patent berish va patentning amal qilish muddati uchun patent bojini toʻlaydi. Xabarnoma yuborilgandan soʻng 3 oy ichida 12-bosqich Vakolatli organ Seleksiya yutugʻini roʻyxatdan oʻtkazadi, patent berilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni eʼlon qiladi va muhofaza hujjatini yuboradi. Patent boji toʻlangandan soʻng avtomatik tarzda

Seleksiya yutugʻiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

NAMUNA Seleksiya yutugʻiga patent berish haqidagi ARIZA (22) Kelib tushgan sana ____________________________ (21) Talabnomaning qayd raqami ______________________________ Oʻsimliklar navi yoki hayvonlar zotiga patent berish haqidagi ARIZA Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (71) Talabnoma beruvchi(lar): ___________________________________________ STIR yoki JSHSHIR (rezidentlar uchun): ___________________________________________ BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u oʻrnatilgan boʻlsa): _____________________________________ nomi ostida topshirilgan seleksiya yutugʻining ustuvorligini birinchi talabnomaning topshirish sanasi boʻyicha belgilashingizni soʻrayman. (31) Birinchi talabnomaning qayd raqami (32) Soʻralayotgan ustuvorlik sanasi (33) Mamlakat kodi (54) a) turkum/tur ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ (lotincha) b) Taklif qilinayotgan nom ________________________________________________________________ (74) Patent vakili ( familiyasi, ismi, otasining ismi yoki nomi, roʻyxat raqami ) Telefon: E-mail: Patent vakilining joylashgan joyi ( pochta manzili ) (98) Yozishmalar uchun manzil ( xat oluvchining pochta manzili, familiyasi, ismi, otasining ismi yoki nomi ) Telefon: E-mail: Ilova qilinayotgan hujjatlar roʻyxati: Sahifalar soni nav, zot tavsifi (texnikaviy anketasi) namunalarning fotosuratlari talabnoma beruvchi tomonidan oʻtkazilgan sinovlar haqidagi hujjatlar patent vakili yoki ishonchli shaxsning vakolatlarini tasdiqlaydigan ishonchnoma patent bojini toʻlashdan ozod etilganlik uchun asos yoki boj miqdorini kamaytirish uchun asos talabnomaning tarjimasi boshqa hujjatlar (72) Muallif (F.I.O. rezidentlar uchun ish joyi, lavozimi va ilmiy darajasi koʻrsatiladi) Turar joy manzili, BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u oʻrnatilgan boʻlsa) JSHSHIR (rezidentlar uchun) ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ ____________________________ QR-kod __________________________________________________________ __________________________________________________________ talabnoma beruvchi yoki vakil

Seleksiya yutugʻiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

NAMUNA Talabnoma raqami _________________________ OʻSIMLIK NAVI TEXNIK ANKETASI 1. Talabnoma beruvchi ______________________________________________________________________ 2. Tur nomi _______________________________________________________________________________ (oʻzbek tilida) _________________________________________________________________________________________ (lotin tilida) 3. Taklif qilinayotgan nom _________________________________________________________________ 4. Oʻsimlik navining kelib chiqishi, yetishtirish, yaratish, aniqlash metodi, chatishtirilgan yili, dastlabki (ota-ona) shakllari, qoʻllab-quvvatlash va koʻpaytirish xususiyatlari, seleksiya raqami _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 5. Oʻsimlik navining belgilari T/r Belgi Ifodalanganlik darajasi Indeks 6. Oʻxshash oʻsimlik navining nomi va uni talabnoma berilgan navdan farqlaydigan belgilar: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (navning nomi) Belgining tartib raqami Belgi 6a. Axborot manbaining bibliografik maʼlumotlari _________________________________________________________________________________________ 7. Qoʻshimcha maʼlumotlar: _________________________________________________________________________________________ 7a. Nav chidamli boʻlgan zararkunandalar va kasalliklar nomlari, zotlar/shtammlar: _________________________________________________________________________________________ 7b. Navning farqlanish, turdoshlik va barqarorlikka sinovlarining alohida shartlari: _________________________________________________________________________________________ 7v. Boshqa maʼlumotlar: _________________________________________________________________________________________

Seleksiya yutugʻiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

NAMUNA Talabnoma raqami _________________________ HAYVON ZOTINING TEXNIK ANKETASI 1. Talabnoma beruvchi ______________________________________________________________________ 2. Zoologik turkum/tur nomi _________________________________________________________________________________________ (oʻzbek tilida) _________________________________________________________________________________________ (lotin tilida) 2a. Zotning toifasi: _________________________________________________________________________________________ 2b. Mahsuldorlik yoʻnalishi: _________________________________________________________________________________________ 3. Taklif qilinayotgan nom _________________________________________________________________________________________ 4. Zot tarixi, yetishtirish, yaratish, aniqlash metodi, chatishtirilgan yili, dastlabki (ota-ona) shakllari, qoʻllab-quvvatlash va koʻpaytirish xususiyatlari, seleksiya raqami _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 5. Zotning belgilari T/r Belgi Ifodalanganlik darajasi Indeks 6. Oʻxshash zotning nomi va uni talabnoma berilgan zotdan farqlaydigan belgilar: _______________________________ __________________________________________________________ (zotning nomi) Belgining tartib raqami Belgi 6a. Axborot manbaining bibliografik maʼlumotlari _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 7. Qoʻshimcha maʼlumotlar: __________________________________________________________________ 7a. Oziqlantirish darajasi, uni boqish va ishlatish boʻyicha alohida talablar: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 7b. Zotning farqlanish, turdoshlik va barqarorlikka sinovlarining alohida shartlari: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 7v. Boshqa maʼlumotlar: _________________________________________________________________________________________

Seleksiya yutugʻiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

NAMUNA Talabnomaga qoʻshimchalar, aniqliklar va tuzatishlar kiritish toʻgʻrisida ARIZA Kelib tushgan sanasi __________________ Qayd raqami _______________ Talabnomaga qoʻshimchalar, aniqliklar va tuzatishlar kiritish toʻgʻrisida ARIZA Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Talabnomaning qayd raqami Talabnomaning kelib tushgan sanasi Mazkur arizani taqdim etgan holda talabnoma materiallariga quyidagi tuzatish, aniqlik va toʻldirishlar kiritishingizni soʻrayman: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Tuzatish, aniqlik va toʻldirishlar kiritilgan maʼlumotlar: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Arizaga ilovalar: QR-kod ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ talabnoma beruvchi yoki vakil

Seleksiya yutugʻiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA

NAMUNA Seleksiya yutugʻiga patent berish haqidagi talabnomaga huquqni topshirish DALOLATNOMASI Seleksiya yutugʻiga patent berish haqidagi talabnomaga huquqni topshirish DALOLATNOMASI Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Talabnomaning qayd raqami Talabnomaning kelib tushgan sanasi Quyida huquq topshirayotgan shaxs huquqni oluvchi shaxsga seleksiya yutugʻiga patent berish haqidagi talabnomaga boʻlgan huquqni imzolagan holda topshiradi. Huquqni topshirayotgan shaxs: STIR yoki JSHSHIR (rezidentlar uchun) : _________________________________________________________________________________________ BIMT ST. 3 standarti boʻyicha mamlakat kodi ( agar u oʻrnatilgan boʻlsa ): _________________________________________________________________________________________ Nomi (ismi): _____________________________________________________________________________ Pochta manzili: ___________________________________________________________________________ Telefon:__________________________________________________________ Huquqni qabul qilib oluvchi shaxs: STIR yoki JSHSHIR (rezidentlar uchun) : ________________________________________________________________________________________ BIMT ST. 3 standarti boʻyicha mamlakat kodi ( agar u oʻrnatilgan boʻlsa ): ________________________________________________________________________________________ Nomi (ismi): ____________________________________________________________________________ Pochta manzili: ________________________________________________________________________________________ Telefon: __________________________ Huquqni topshirayotgan shaxs imzosi Huquqni qabul qilib oluvchi shaxs imzosi * _________________________________ _________________________________ _________________________________ _________________________________ Imzolangan sana Imzolangan sana

Seleksiya yutugʻiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 7-ILOVA

NAMUNA Oʻsimlik navlari DAVLAT REYESTRI (11) Patent raqami (12) Hujjat turining soʻzli shakli (15) Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana (18) Patent amal qilish muddatining tugashi (19) Nashr qilayotgan davlatning kodi (21) Talabnomaning qayd raqami (22) Talabnomaning kelib tushgan sanasi (23) Boshqa sanalar, shu jumladan, oldin topshirilgan talabnomaga qoʻshimcha materiallar kelib tushgan sana (31) Ustuvorlik soʻralgan talabnomaning qayd raqami (32) Ustuvorlik soʻralgan talabnomaning kelib tushgan sanasi (33) Birinchi talabnoma topshirilgan mamlakat kodi (45) Eʼlon qilingan sana va rasmiy axborotnoma raqami (54) Oʻsimlik navining nomi (57) Seleksiya yutugʻining belgilari (71) Talabnoma topshiruvchilarning ismi (nomi) (72) Muallif (73) Huquq egasi (74) Vakil (98) Yozishmalar uchun manzil

Seleksiya yutugʻiga patent berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 8-ILOVA

NAMUNA Hayvon zotlari DAVLAT REYESTRI (11) Patent raqami (12) Hujjat turining soʻzli shakli (15) Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana (18) Patent amal qilish muddatining tugashi (19) Nashr qilayotgan davlatning kodi (21) Talabnomaning qayd raqami (22) Talabnomaning kelib tushgan sanasi (23) Boshqa sanalar, shu jumladan, oldin topshirilgan talabnomaga qoʻshimcha materiallar kelib tushgan sana (31) Ustuvorlik soʻralgan talabnomaning qayd raqami (32) Ustuvorlik soʻralgan talabnomaning kelib tushgan sanasi (33) Birinchi talabnoma topshirilgan mamlakat kodi (45) Eʼlon qilingan sana va rasmiy axborotnoma raqami (54) Hayvon zotining nomi (57) Seleksiya yutugʻining belgilari (71) Talabnoma topshiruvchilarning ismi (nomi) (72) Muallif (73) Huquq egasi (74) Vakil (98) Yozishmalar uchun manzil

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 10-iyundagi 297-son qaroriga 5-ILOVA

Intellektual mulk obyektlariga oid patentlarni oʻz kuchida saqlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) Oʻzbekiston Respublikasining “ Ixtirolar, foydali modellar va sanoat namunalari toʻgʻrisida ”gi va “ Seleksiya yutuqlari toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq intellektual mulk obyektlariga oid patentlarni oʻz kuchida saqlash boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Davlat xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan koʻrsatiladi.

3. Davlat xizmati vakolatli organ tomonidan quyidagi intellektual mulk obyektlariga oid patentlarni oʻz kuchida saqlash boʻyicha koʻrsatiladi:

ixtiro;

foydali model;

sanoat namunasi;

seleksiya yutugʻi.

4. Davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha koʻrsatiladi.

2-bob. Ariza berish va uni koʻrib chiqish tartibi

5. Intellektual mulk obyektiga oid patentni oʻz kuchida saqlash toʻgʻrisidagi ariza intellektual mulk obyektiga boʻlgan huquq egasi hisoblangan yuridik va jismoniy shaxs (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) tomonidan bevosita yoki oʻz vakili (patent vakili yoki ishonchli shaxs) orqali beriladi.

6. Ixtiro patentini oʻz kuchida saqlash patentning amal qilish muddati uchinchi yilidan boshlab har yili joriy yilning oxirgi uch oyi davomida (patentning amal qilish muddati tugagunga qadar) beriladigan arizaga muvofiq kelgusi yil uchun amalga oshiriladi.

7. Foydali model patentini oʻz kuchida saqlash patentning amal qilish muddati birinchi yilidan boshlab har yili joriy yilning oxirgi uch oyi davomida (patentning amal qilish muddati tugagunga qadar) beriladigan arizaga muvofiq kelgusi yil uchun amalga oshiriladi.

8. Sanoat namunasi patentini oʻz kuchida saqlash patentning amal qilish muddati uchinchi yilidan boshlab har yili joriy yilning oxirgi uch oyi davomida (patentning amal qilish muddati tugagunga qadar) beriladigan arizaga muvofiq kelgusi yil uchun amalga oshiriladi.

9. Seleksiya yutugʻi patentini oʻz kuchida saqlash patentning amal qilish muddati birinchi yilidan boshlab har yili joriy yilning oxirgi uch oyi davomida (patentning amal qilish muddati tugagunga qadar) beriladigan arizaga muvofiq kelgusi yil uchun amalga oshiriladi.

10. Ixtiro va sanoat namunasi patentini patent amal qilish muddatining toʻrtinchi yiliga qadar oʻz kuchida saqlash, foydali model va seleksiya yutugʻi patentini patent amal qilish muddatining ikkinchi yiliga qadar oʻz kuchida saqlash ushbu obyektlarni roʻyxatdan oʻtkazish bilan bir vaqtda vakolatli organ tomonidan avtomatik tarzda amalga oshiriladi.

11. Intellektual mulk obyektiga oid patentni oʻz kuchida saqlash toʻgʻrisidagi ariza mazkur Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shaklda beriladi.

Ariza bitta intellektual mulk obyektiga tegishli boʻlishi va unda xorijiy ismlar va nomlarning transliteratsiyasi keltirilishi lozim.

12. Vakil orqali berilgan arizaga vakilning vakolatlarini tasdiqlaydigan ishonchnoma ilova qilinadi. Ishonchnoma oddiy yozma shaklda rasmiylashtiriladi.

Ishonchnoma ariza bilan bir vaqtda taqdim etiladi.

Qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollarda ariza vakolatli organda roʻyxatga olingan patent vakili orqali beriladi.

13. Davlat xizmatidan foydalanishda:

rezidentlar — Davlat xizmatlari markazi, vakolatli organning maxsus axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali;

norezidentlar — axborot tizimi orqali vakolatli organga ariza beradi.

Ariza berilgandan keyingi bosqichlardagi barcha harakatlar axborot tizimi orqali amalga oshiriladi.

14. Arizani axborot tizimi yoki YIDXP orqali berishda ariza shakli toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, arizani tasdiqlaydi.

Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilganda, ariza uning nomidan Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldiriladi.

Yuridik shaxs nomidan ariza tashkilot rahbari yoki boshqa vakolatli shaxs tomonidan tasdiqlanadi.

15. Davlat xizmatini koʻrsatishda Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida nazarda tutilgan miqdorda patent boji toʻlanadi hamda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taqsimlanadi.

Patent boji toʻlovi Yagona billing tizimi orqali elektron shaklda toʻlanadi.

16. Ariza beruvchi tomonidan arizani tasdiqlashning rad etilishi, shuningdek, davlat xizmatini koʻrsatish uchun patent bojini toʻlamaslik davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

17. Ariza vakolatli organning axborot tizimi tomonidan avtomatik tarzda koʻrib chiqiladi.

Ariza tasdiqlanib, belgilangan miqdorda patent boji toʻlanganda, axborot tizimi mustaqil tarzda patentni oʻz kuchida saqlashni amalga oshiradi va bu toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tegishli davlat reyestriga kiritadi hamda ariza beruvchining axborot tizimidagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.

18. Ishonchli vakil orqali berilgan arizalar qoʻshimcha ravishda ishonchnomaning belgilangan talablarga muvofiq rasmiylashtirilgani yuzasidan vakolatli organ tomonidan uch ish kuni ichida tekshiriladi.

Tekshiruv davomida ishonchnoma belgilangan talablar buzilgan holda rasmiylashtirilgani aniqlanganda, ariza beruvchiga soʻrovnoma yuboriladi.

Soʻrovnoma yuborilgan sanadan eʼtiboran uch oy ichida ariza beruvchi koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etishi lozim.

Ariza beruvchiga soʻrovnoma yuborilganda arizani koʻrib chiqish muddati toʻxtatib turiladi.

Soʻrovnomaga belgilangan muddatda toʻliq javob taqdim etilmaganda, ariza chaqirib olingan deb hisoblanadi.

Ishonchnoma belgilangan talablarga muvofiq boʻlganda patentni oʻz kuchida saqlash amalga oshiriladi va bu toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tegishli davlat reyestriga kiritiladi hamda ariza beruvchining axborot tizimidagi shaxsiy kabinetiga yuboriladi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

19. Ariza beruvchi arizaga aloqador ish yuritish bilan axborot tizimi orqali tanishib chiqishi mumkin.

20. Vakolatli organning patentni oʻz kuchida saqlashni rad etish boʻyicha harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilish mumkin.

21. Mazkur Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Intellektual mulk obyektlariga oid patentlarni oʻz kuchida saqlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Intellektual mulk obyektlariga oid patentlarni oʻz kuchida saqlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markazi, Adliya vazirligining (vakolatli organ) axborot tizimi yoki YIDXP orqali ariza beradi. Zarurat yuzaga kelganda 2-bosqich Ariza beruvchi Intellektual mulk obyektiga oid patentni oʻz kuchida saqlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish uchun patent bojini toʻlaydi. Ariza berish bilan bir vaqtda 3-bosqich Vakolatli organ 1. Arizani qabul qiladi. 2. Intellektual mulk obyektiga oid patentni oʻz kuchida saqlashni amalga oshiradi va bu toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tegishli davlat reyestriga kiritadi. 3. Intellektual mulk obyektiga oid patent oʻz kuchida ekani toʻgʻrisidagi xabarnomani axborot tizimi orqali ariza beruvchiga yuboradi. Patent boji toʻlangandan soʻng avtomatik tarzda (vakil orqali berilgan arizalar uch ish kuni ichida)

Intellektual mulk obyektlariga oid patentlarni oʻz kuchida saqlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

NAMUNA Intellektual mulk obyektiga oid patentni oʻz kuchida saqlash toʻgʻrisida ARIZA Arizaning kelib tushgan sanasi: _________________________________________ (vakolatli organ tomonidan avtomatik tarzda toʻldiriladi) Arizaning qayd raqami: _________________________________________ (vakolatli organ tomonidan avtomatik tarzda toʻldiriladi) Intellektual mulk obyektiga oid patentni oʻz kuchida saqlash toʻgʻrisida ARIZA Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Ariza beruvchi: ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ (yuridik shaxslarning taʼsis hujjatlari boʻyicha toʻliq nomi, joylashgan joyi yoki jismoniy shaxslar uchun F.I.O. hamda yashash joyi manzillari koʻrsatiladi) Telefon: ____________________________________ STIR yoki JSHSHIR (rezidentlar uchun) : ___________________________ BIMT ST. 3 standarti boʻyicha mamlakat kodi ( agar u oʻrnatilgan boʻlsa ): ___________________________ Intellektual mulk obyekti turi Muhofaza hujjatining raqami • ixtiro • foydali model • sanoat namunasi • seleksiya yutugʻi ___________________________________________ • Oʻz kuchida saqlash soʻralgan muddat ____________ dan ____________ gacha (bir yil) ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ ariza beruvchi yoki vakil QR-kod

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 10-iyundagi 297-son qaroriga 6-ILOVA

Intellektual mulk obyektlariga oid muhofaza hujjatlarining dublikatini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) Oʻzbekiston Respublikasining “ Elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturlar va maʼlumotlar bazalarining huquqiy muhofazasi toʻgʻrisida ”gi, “ Ixtirolar, foydali modellar va sanoat namunalari toʻgʻrisida ”gi, “ Tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari va tovar kelib chiqqan joy nomlari toʻgʻrisida ”gi, “ Geografik koʻrsatkichlar toʻgʻrisida ”gi va “ Seleksiya yutuqlari toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq intellektual mulk obyektlariga oid muhofaza hujjatlarining dublikatini berish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Reglament vakolatli organning maxsus axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) orqali QR-kod bilan tasdiqlangan holda elektron shaklda berilgan muhofaza hujjatlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Davlat xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan koʻrsatiladi.

4. Davlat xizmati vakolatli organ tomonidan quyidagi intellektual mulk obyektlariga oid muhofaza hujjatlarining dublikatini berish boʻyicha koʻrsatiladi:

ixtiro;

foydali model;

sanoat namunasi;

seleksiya yutugʻi;

tovar belgisi va xizmat koʻrsatish belgisi;

geografik koʻrsatkich;

tovar kelib chiqqan joy nomi;

elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturlar va maʼlumotlar bazalari.

5. Intellektual mulk obyektlariga oid muhofaza hujjatlari hamda uning dublikati bir xil yuridik kuchga ega boʻladi;

6. Davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha koʻrsatiladi.

2-bob. Ariza berish va uni koʻrib chiqish tartibi

7. Intellektual mulk obyektlariga oid muhofaza hujjatining dublikatini berish toʻgʻrisidagi ariza intellektual mulk obyektiga boʻlgan huquq egasi hisoblangan yuridik va jismoniy shaxs (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) tomonidan bevosita yoki oʻz vakili (patent vakili yoki ishonchli shaxs) orqali beriladi.

8. Intellektual mulk obyektiga oid muhofaza hujjatining dublikatini berish toʻgʻrisidagi ariza mazkur Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shaklda beriladi.

9. Vakil orqali berilgan arizaga vakilning vakolatlarini tasdiqlaydigan ishonchnoma ilova qilinadi. Ishonchnoma oddiy yozma shaklda rasmiylashtiriladi.

Ishonchnoma ariza bilan bir vaqtda taqdim etiladi.

Qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollarda ariza vakolatli organda roʻyxatga olingan patent vakili orqali beriladi.

10. Davlat xizmatidan foydalanishda:

rezidentlar — Davlat xizmatlari markazi, axborot tizimi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali;

norezidentlar — axborot tizimi orqali vakolatli organga ariza beradi.

Ariza berilgandan keyingi bosqichlardagi barcha harakatlar axborot tizimi orqali amalga oshiriladi.

11. Arizani axborot tizimi yoki YIDXP orqali berishda ariza shakli toʻldirilganidan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, arizani tasdiqlaydi.

Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilganda, ariza uning nomidan Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldiriladi.

Yuridik shaxs nomidan ariza tashkilot rahbari yoki boshqa vakolatli shaxs tomonidan tasdiqlanadi.

12. Davlat xizmatini koʻrsatishda bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdorida yigʻim undiriladi. Yigʻimni toʻlash va uning toʻlangani Yagona billing tizimi orqali elektron shaklda tasdiqlanadi.

13. Davlat xizmatini koʻrsatish uchun undirilgan yigʻim quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat etilganda:

18 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy hisobvaragʻiga;

0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (yigʻim toʻlangani Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);

qolgan mablagʻlar — Adliya vazirligining Intellektual mulkni rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy hisobvaragʻiga;

b) axborot tizimi orqali murojaat etilganda:

0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (yigʻim toʻlangani Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);

qolgan mablagʻlar — Adliya vazirligining Intellektual mulkni rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy hisobvaragʻiga;

v) YIDXP orqali murojaat etilganda:

11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlangani Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);

10 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — Adliya vazirligining Intellektual mulkni rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy hisobvaragʻiga.

14. Ariza beruvchi tomonidan arizani tasdiqlashning rad etilishi, shuningdek, davlat xizmatini koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlamaslik davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

15. Vakolatli organ arizani qabul qilib, roʻyxatga olgandan soʻng ariza beruvchiga arizaning qayd raqami va kelib tushgan sanasi koʻrsatilgan xabarnomani tegishli ravishda axborot tizimi yoki YIDXP orqali avtomatik tarzda yuboradi.

16. Ariza vakolatli organga kelib tushgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.

Arizani koʻrib chiqish davomida tegishli davlat reyestrlarida muhofaza hujjatlariga oid yozuvlarning mavjudligi tekshiriladi.

Ishonchli vakil orqali berilgan arizalar qoʻshimcha ravishda ishonchnomaning belgilangan talablarga muvofiq rasmiylashtirilgani yuzasidan vakolatli organ tomonidan tekshiriladi.

Tekshiruv davomida ishonchnoma belgilangan talablar buzilgan holda rasmiylashtirilgani aniqlanganda, ariza beruvchiga soʻrovnoma yuboriladi.

Soʻrovnoma yuborilgan sanadan eʼtiboran uch oy ichida ariza beruvchi koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etishi lozim.

Ariza beruvchiga soʻrovnoma yuborilganda, arizani koʻrib chiqish muddati toʻxtatib turiladi.

Soʻrovnomaga belgilangan muddatda toʻliq javob taqdim etilmaganda, ariza chaqirib olingan deb hisoblanadi.

17. Davlat reyestrlarida muhofaza hujjatlariga oid tegishli yozuvlar mavjudligi aniqlanmagan taqdirda, vakolatli organ tomonidan muhofaza hujjati dublikatini berish rad etiladi.

18. Davlat reyestrlarida muhofaza hujjatlariga oid tegishli yozuvlar mavjudligi aniqlanganda, vakolatli organ tomonidan muhofaza hujjati dublikati shakllantiriladi hamda QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan tasdiqlangan holda elektron shaklda ariza beruvchining axborot tizimidagi shaxsiy kabinetiga yuboriladi.

Muhofaza hujjatlari dublikatlarining shakli va ularda koʻrsatiladigan maʼlumotlar tarkibi vakolatli organ tomonidan belgilanadi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

19. Ariza beruvchi arizaga aloqador ish yuritish bilan axborot tizimi orqali tanishib chiqishi mumkin.

20. Vakolatli organning intellektual mulk obyektlariga oid muhofaza hujjatlarining dublikatini berishni rad etish boʻyicha harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilish mumkin.

21. Mazkur Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Intellektual mulk obyektlariga oid muhofaza hujjatlarining dublikatini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Intellektual mulk obyektlariga oid muhofaza hujjatlarining dublikatini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markazi, Adliya vazirligining (vakolatli organ) axborot tizimi yoki YIDXP orqali ariza beradi. Zarurat yuzaga kelganda 2-bosqich Ariza beruvchi Intellektual mulk obyektlariga oid muhofaza hujjatlarining dublikatini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlaydi. Ariza berish bilan bir vaqtda 3-bosqich Vakolatli organ 1. Arizani qabul qiladi. 2. Intellektual mulk obyektlariga oid muhofaza hujjatlarining dublikatini shakllantiradi. 3. Muhofaza hujjati dublikatini elektron shaklda ariza beruvchining axborot tizimidagi shaxsiy kabinetiga yuboradi. Ariza qabul qilingandan soʻng uch ish kuni ichida

Intellektual mulk obyektlariga oid muhofaza hujjatlarining dublikatini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

NAMUNA Intellektual mulk obyektlariga oid muhofaza hujjatining dublikatini berish toʻgʻrisidagi ARIZA Arizaning kelib tushgan sanasi: __________________________________________ (vakolatli organ tomonidan avtomatik tarzda toʻldiriladi) Arizaning qayd raqami: __________________________________________ (vakolatli organ tomonidan avtomatik tarzda toʻldiriladi) Intellektual mulk obyektlariga oid muhofaza hujjatining dublikatini berish toʻgʻrisida ARIZA Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Ariza beruvchi: ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ (yuridik shaxslarning taʼsis hujjatlari boʻyicha toʻliq nomi, joylashgan joyi yoki jismoniy shaxslar uchun F.I.O. hamda yashash joyi manzillari koʻrsatiladi) Telefon:______________________________________________ STIR yoki JSHSHIR (rezidentlar uchun) : _____________________________ Intellektual mulk obyekti turi Muhofaza hujjatining raqami • ixtiro • foydali model • sanoat namunasi • seleksiya yutugʻi • tovar belgisi va xizmat koʻrsatish belgisi; • geografik koʻrsatkich; • tovar kelib chiqqan joy nomi; • elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturlar va maʼlumotlar bazalari ____________________________________________ ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ QR-kod ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ ariza beruvchi yoki vakil

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 10-iyun,

297 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 11.06.2026-y., 09/26/297/0582-son)

lex.uz