UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 10-iyun · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 10 июнь · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 июня 2026 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 June 2026 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

ТАВСИФИ

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

Самарқанд вилояти ҳудудларини комплекс ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

[Кўчирма]

Самарқанд вилоятининг олис ва чекка ҳудудларини манзилли ривожлантириш, тадбиркорлик фаолияти учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, мавжуд захира имкониятларини ишга солиш орқали юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, ижтимоий объектлар ҳолатини яхшилаш ва қурилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида қарор қиламан:

I. Мақсадлар

1. Ушбу қарорнинг мақсадлари 2026 йилда Самарқанд вилоятининг:

(а) Нарпай, Пахтачи, Пастдарғом туманларида ва Каттақўрғон шаҳрида ишсизлик даражасини 4-3 фоизгача ва камбағаллик даражасини 2,5 — 2 фоизгача тушириш;

(б) Иштихон, Нарпай, Нуробод, Каттақўрғон, Оқдарё, Пахтачи, Тойлоқ ва Қўшработ туманларида экспорт ҳажмини ўртача 20 фоизга ошириш;

(в) Самарқанд шаҳри, Нуробод ва Самарқанд туманларида жойлаштириш воситалари сонини 850 тага ва улардаги ўринлар сонини 20 мингтага, туризм хизматлари ҳажмини 750 миллион АҚШ долларига етказиш;

(г) Булунғур, Жомбой, Каттақўрғон, Нарпай, Нуробод, Пайариқ, Пахтачи, Ургут ва Қўшработ туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳрида бозор хизматлари ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробаргача оширишдан иборат.

II. Самарқанд вилоятининг олис ва чекка ҳудудларини манзилли ривожлантириш

2.1. Булунғур, Нарпай, Оқдарё туманлари бўйича

2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Uzagrostar xolding» компанияси, «Туронбанк» АТБ билан биргаликда 2026 йил 30 июнга қадар:

(а) Мисрдан 250 минг дона картошка мини-туганагини олиб келиб, Булунғур туманида кўпайтириш ишларини бошласин;

(б) Нидерландиядан 4 минг тонна уруғлик учун картошкани олиб келиб, фермер хўжаликларига устамасиз етказиб берилишини таъминласин.

3. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 августга қадар Оқдарё туманида 100 гектар ер майдонида мини-туганак экиб, олинган 4 минг тонна супер-супер элита картошка уруғи белгиланган тартибда деҳқонларга бепул тарқатилишини таъминласин.

4. Самарқанд вилояти ҳокимлиги вилоятда паррандачилик соҳасини ривожлантириш ва парранда генетикаси мактабини яратиш учун:

(а) Булунғур туманида Хитой Халқ Республикасидаги ҳамкорлар билан биргаликда қиймати 50 миллион АҚШ долларига тенг бўлган йилига 100 минг бош ишлаб чиқариш қувватига эга наслчилик корхонасини ишга туширишни;

(б) Оқдарё, Қўшработ ва Самарқанд туманларида нидерландиялик инвесторлар билан ҳамкорликда 20 миллион АҚШ доллари қийматидаги йиллик ишлаб чиқариш қуввати 800 минг дона наслли жўжа йўналишидаги корхона фаолиятини йўлга қўйишни таъминласин.

5. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Нарпай туманининг 100 гектар ер майдонида юқори қўшилган қийматли саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган саноат зонасини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда 2026 — 2028 йилларда Самарқанд вилоятида:

(а) саноат зонаси фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун Япониянинг 10 та йирик компанияларини жалб қилиш;

(б) жами 500 миллион АҚШ доллари қийматидаги, шундан «Ўзсаноатқурилишбанк» АЖ 200 миллион АҚШ доллари, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги 200 миллион АҚШ доллари ҳамда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси 100 миллион АҚШ доллари қийматидаги лойиҳаларни амалга ошириши назарда тутилсин.

6. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Сув хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Нарпай тумани ҳудудидан ўтган Нарпай канали бўйидаги 2 километр ҳудудда хизмат кўрсатиш ва аҳоли дам олиш масканларини ташкил этиш учун ер участкаларини лотларга бўлиб, электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш чораларини кўрсин.

7. «Микрокредитбанк» АТБ, АТ «Алоқабанк», «Uzagrostar xolding» компанияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Нарпай туманида қулупнайчилик мактабини ташкил этиш чораларини кўрсин.

Белгилансинки, қулупнайчилик мактаби аҳолини ўз томорқаларидан самарали фойдаланиш, сердаромад экин турларини етиштириш, маҳсулотларни қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлашнинг замонавий усулларини ўргатишга ихтисослашган марказ сифатида фаолият юритади.

8. Самарқанд вилояти ҳокимлиги уч ой муддатда 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги халқаро молия институтларининг грант маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан 2026-2027 йилларда вилоятнинг 25 та маҳалласидаги 3 мингта хонадонни қулупнайчиликка ихтисослаштириш чораларини кўрсин.

9. «Микрокредитбанк» АТБ Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда:

(а) Нарпай туманида лойиҳавий ёндашув асосида маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштирсин ва уларнинг солиштирма устунликларини таҳлил қилсин;

(б) маҳаллаларнинг ўсиш ва ривожланиш нуқталарини аниқлаган ҳолда маҳсулот етиштириш, товар ишлаб чиқариш, уларни сотиш бозорларини топиш тажрибасини йўлга қўйсин.

2.2. Каттақўрғон, Пайариқ, Пахтачи, Пастдарғом, Тойлоқ, Ургут ва Қўшработ туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳри бўйича

10. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2026-2027 йиллар давомида Каттақўрғон, Нарпай ва Пахтачи туманларида аҳоли томорқаси ва ижара ер майдонларидан самарали фойдаланиш учун Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан мавжуд молиявий инструментлар доирасида ҳар бир туман учун 10 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилишини таъминласин. Бунда ушбу маблағлар ҳисобидан самарасиз эски боғларни реконструкция қилиш, янгиларини барпо этиш ҳамда сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда томорқа ва ижара ер майдонларини суғориш учун тик қудуқларни бурғилаш ва қуёш панелларини ўрнатиш ҳамда бошқа лойиҳалар молиялаштирилади.

11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Uzagrostar xolding» компанияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва АТ «Алоқабанк» билан биргаликда:

(а) Пахтачи туманининг сув таъминоти оғир бўлган «Қиргули» МФЙ ҳудудидаги 28,6 гектар ер майдонида томчилатиб суғориш тизими асосида писта ва бодомзор плантациясини ташкил этсин;

(б) писта ва бодомзор плантациясини ташкил этишга маҳаллий аҳолини жалб этиш чораларини кўрсин.

12. «Uzagrostar xolding» компанияси, АТ «Халқ банки» ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги 2026 — 2028 йилларда:

(а) 300 гектар ер майдонида «in-vitro» кўчатларидан узумзор, 800 гектар ер майдонида интенсив токзор ташкил этиш ва 3,5 минг гектар ер майдонида, шу жумладан, Қўшработ туманининг 5 та маҳалласида аҳоли учун қулай ва енгил шартлар асосида узумзорни тиргакка (шпалерга) кўтариш орқали ҳосилдорликни 2 баробарга ошириш;

(б) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда Қўшработ туманининг 18 та маҳалласидаги 1,2 мингта хонадонни узумчиликка ўргатиш ва уларнинг 500 гектар ер майдонларида, шу жумладан, томорқаларида узум етиштириш учун кўчатларни етказиб бериш;

(в) вилоятдаги майиз экспортини 15 миллион АҚШ долларига етказиш чораларини кўрсин.

13. Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2026-2027 йиллар давомида Қўшработ туманининг «Оқчопсой» МФЙ ҳудудидаги ўрмон фонди таркибидаги 700 гектар ер майдонида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ажратилган ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан томчилатиб суғориш тизимини жорий қилган ҳолда пистазор ва бодомзорлар ташкил этсин.

14. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2026-2027 йилларда Қўшработ туманининг оғир тоифадаги «Жомбулоқ», «Қўрғон», «Қўшработ», «Кувкалла», «Чорлоқ», «Бозоржой» ва «Қоратош» МФЙларининг инфратузилмасини яхшилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сон қарорига асосан ҳар бир оғир тоифадаги маҳалланинг «ислоҳот дастури»ни молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қуйидаги тадбирларни амалга ошириш чораларини кўрсин:

(а) 22,3 км йўлларни қуриш, электр таъминотини яхшилаш учун 32 та трансформатор, 108,3 км тармоқ тортиш ва 2 963 та таянч устунларни ўрнатиш ҳамда 1 дона суғориш тизимига тик қудуқ қазиш;

(б) 87 та тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш орқали 585 нафар аҳолини иш билан таъминлаш ва даромадларини ошириш.

15. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда тажриба тариқасида Булунғур, Нарпай, Пайариқ, Пастдарғом, Тойлоқ, Ургут ва Қўшработ туманларининг 100 та хонадонларида кооперация шартномаси асосида енгил конструкцияли биноларда парранда боқишни ташкил этиш учун Янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари маблағлари ҳисобидан 3 йил муддатга Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан тавсия қилинган етакчи тадбиркорларга босқичма-босқич 30 миллиард сўмгача фоизсиз ссуда ажратсин. Бунда Самарқанд вилояти ҳокимлиги контрактация шартномалари асосида аҳоли хонадонларида биноларни жиҳозлаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан наслли жўжаларни етказиб бериш ва жўжалар етилгандан сўнг уларни сотиб олишни ташкил этишга масъул ҳисобланади.

16. Энергетика вазирлиги 2026-2027 йилларда:

(а) Қўшработ тумани «Урганжи» МФЙ ҳудудига 110 кВс кучланишга эга «Л-Горнорудная-1,2» ҳаво тармоғидан икки занжирли 42 км электр тармоғини тортиш ишларини;

(б) Чиммос массивида режалаштирилган 25 кВс кучланишга эга электр подстанциясини ҳамда 110 кВс электр тармоғини қуриш ишларини якунласин ва фойдаланишга топширсин.

17. Давлат активларини бошқариш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Каттақўрғон шаҳри «Ғ. Мачит» МФЙда жойлашган Ишбилармонлик маркази биносида Ёшлар маркази, IT марказ ҳамда замонавий кутубхоналарни ташкил этиш учун Каттақўрғон шаҳри ҳокимлиги балансига беғараз ўтказилишини ташкил этсин. Бунда:

(а) бинони мулкдор юридик шахс устав капиталидаги давлат улушини қолдиқ (баланс) қийматида камайтириш ҳисобига Каттақўрғон шаҳри ҳокимлигига давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиб бериш масаласи мулкдор юридик шахснинг тегишли бошқарув органида кўриб чиқилишини;

(б) мулкдор юридик шахс устав капиталидаги Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган улушларнинг баланс (қолдиқ) қиймати суммаси «Ўзмиллийбанк» АЖ, «Асакабанк» АЖ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБлар томонидан давлат улуши бўйича ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қоплаб берилишини;

(в) бино Каттақўрғон шаҳри ҳокимлигига ўтказилгандан сўнг мулкдор юридик шахс белгиланган тартибда тугатилишини таъминласин.

18. Жомбой тумани «Сўхмон» МФЙ Мирзо Улуғбек ҳудудидаги 23,6 гектар ер майдони мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ «Ургут» эркин иқтисодий зонаси таркибига ўтказилсин. Бунда ушбу ҳудудда импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳаларни жойлаштириш, 90 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилиш ва 1 мингта иш ўрни яратиш назарда тутилсин.

19. Самарқанд вилояти ҳокимлигининг бошқарув самарадорлигини ошириш мақсадида бошқарув ходимларининг чекланган сони бўйича I тоифали ҳудудлар доирасида Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратига бюджет ҳисобидан 8 та қўшимча штат бирлиги ажратилсин.

III. Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш

20. «Ўзбекистон — хавфсиз туристик йўналиш» тарғибот кампаниясини бошлаш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2026 йил 1 июндан бошлаб ҳар йилнинг июнь — август ойларида «Очиқ туризм мавсуми» дастури эълон қилинади ва унинг доирасида:

(а) хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига янги рейсларни ташкил этган хорижий ва маҳаллий авиаташувчиларга харажатларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади ва ҳар бир жалб қилинган хорижий турист учун 100 АҚШ доллари миқдорида субсидия тўланади. Бунда ушбу авиаташувчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган аэропортларнинг хизматларидан фойдаланганда уларга 20 фоиз миқдорида чегирма берилади;

(б) Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган туроператорлар томонидан салоҳиятли хорижий давлатлардан жалб қилинган ҳар минг нафар хорижий турист учун уларга 5 минг АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилади. Туризм қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан рағбатлантирувчи субсидияларни бериш тартибини ишлаб чиқсин ва салоҳиятли хорижий давлатлар рўйхатини тасдиқласин;

(в) туроператорлик ва меҳмонхона хизматлари бўйича қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи кешбек тарзида қайтарилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизини қайтариб бериш тизимини жорий этсин.

21. Транспорт вазирлиги Туризм қўмитаси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил охирига қадар туризм учун юқори имкониятга эга Вена, Копенгаген, Брюссель, Лион, Барселона, Сингапур, Осака, Гонконг ва бошқа шаҳарлардан янги авиақатновларни йўлга қўйиш чораларини кўрсин.

22. Белгилансинки, сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида халқаро маркетинг ва тарғибот тадбирларини амалга ошириш учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан:

(а) ҳар бири ижтимоий тармоқларда 5 миллион нафардан ортиқ кузатувчига эга 50 нафар хорижий блогерга Ўзбекистонга келиши учун етти кунлик бепул туристик дастурлар тақдим этилади;

(б) дунёдаги йирик онлайн сайёҳлик платформаларида Ўзбекистонга саёҳат тарғиботи билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.

Туризм қўмитаси бир ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган ишларни амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.

23. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Самарқанд шаҳрининг Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан ушбу ёдгорлик мажмуаси қаршисидан оқиб ўтувчи «Шаар» коллектори бўйлаб узоқ йиллардан буён фойдаланиб келинаётган ноқонуний, эски, архитектура ва шаҳарсозлик талабларига жавоб бермайдиган 125 та объектнинг ер участкаларини қонунда ўрнатилган тартибда олиб қўйиб, аҳолини бошқа ҳудудга кўчириш орқали яшаш шароитларини яхшилаш чораларини кўрсин. Бунда:

(а) Самарқанд вилояти ҳокимлиги:

(i) бир ҳафта муддатда талаб этиладиган маблағ ажратиш учун тегишли ҳужжатларни Республика компенсация жамғармасига тақдим этсин;

(ii) Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасига олиб борадиган кўчалар атрофида миллий услубда хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчилик шохобчалари, пиёдалар учун йўлаклар қуриш ҳамда мавжуд очиқ зовурни ёпиқ-ётиқ зовурга алмаштирган ҳолда ҳудудда ободонлаштириш ишларини амалга оширсин;

(б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини қоплаш учун пул маблағларини Республика компенсация жамғармасига ажратишни таъминласин.

24. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026-2027 йилларда мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган Самарқанд шаҳрининг «эски шаҳар» тарихий маркази 13 та кўчасида миллий ва тарихий қиёфани сақлаб қолган ҳамда пиёдалар ҳудудига айлантирган ҳолда туризм ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда ушбу кўчаларда:

(а) маҳаллалар ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилади, автомобиль йўллари таъмирланади, пиёдалар йўлаклари, сайилгоҳлар ва дам олиш майдончалари қурилади;

(б) маҳаллий аҳоли ҳордиқ чиқариши ва сайр қилиши учун кичик дам олиш масканлари ташкил этилади, хонадонларни меҳмон уйларига айлантириш ва миллий ҳунармандчилик марказларини ташкил этиш, ҳудудда туристик хизмат турларини кенгайтириш бўйича чоралар кўрилади;

(в) маҳаллий ва хорижий меҳмонлар учун замонавий ресторанлар, овқатланиш нуқталари, миллий таомлар тайёрлаш масканларидан иборат гастротуристик мажмуалар ташкил этилади.

Белгилансинки, Самарқанд шаҳрининг 13 та кўчасида тегишли инфратузилмани ташкил этиш ҳамда аҳоли ва туристлар учун янада қулайликлар яратиш бўйича харажатлар ушбу қарорнинг 40-бандида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

25. «Оҳалик-Оқбўйро-Миронқул» туристик-рекреацион зонаси ҳудудида жойлашган Самарқанд давлат техника университети (23,2 гектар) ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига (4,8 гектар) тегишли бўлган оромгоҳлар Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига берилиб, 2026 йил охирига қадар белгиланган тартибда самарали фойдаланиш ва (ёки) инвесторларга реализация қилиш учун бир ой муддатда «Оҳалик-Оқбўйро-Миронқул» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси»га ўтказилсин.

26. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасида бошқариш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасини сақлаш ҳамда унинг атроф ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш департаментига ҳомийлик маблағларини жамлаш учун алоҳида ғазна ҳисоб рақами очиб, унинг низомини тасдиқласин.

27. Энергетика вазирлиги бир ой муддатда Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси учун ташкил этилган трансформатор подстанцияларини «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфига ўтказиш чораларини кўрсин.

28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 декабрдаги «Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни «Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» концепцияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-455-сон қарорининг 3-банди «в» кичик банди иккинчи хатбошисида 2026 йил 1 январга қадар ҳамда 2024 йил 12 январдаги «Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-9-сон Фармони 14-банди «а» кичик бандида 2026 йил 1 мартга қадар айрим товарларни божхона божи тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёзлар кўзда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, божхона божини тўлашдан озод қилиш бўйича мазкур бандда кўрсатилган имтиёзлар ва уларнинг шартлари имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугаган санага қадар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини амалда кесиб ўтган тегишли товарларга нисбатан 2026 йил якунига қадар тўлиқ татбиқ этилади.

29. Самарқанд шаҳри ҳокимлиги ҳузурида «Самарқанд шаҳар ёшлар инновацион жамоат паркини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Дирекция) ташкил этилсин. Бунда:

(а) Самарқанд шаҳри Ўзбекистон кўчаси «Навбаҳор» МФЙ 63-уй манзилида жойлашган Самарқанд шаҳар ёшлар инновацион жамоат паркининг 5,4 гектар майдонидаги ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан, ушбу ерда жойлашган бино ва иншоотлар оператив бошқариш ҳуқуқи билан Дирекцияга ўтказиб берилади;

(б) Дирекциянинг низоми, ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвали Самарқанд вилояти ҳокими томонидан тасдиқланади;

(в) Дирекция жамоат паркининг концепцияси, паркни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, ўзига тегишли бино ва иншоотларни аниқ ижтимоий вазифаларни, ихтисослашуви ва иқтисодий мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда тасарруф этиш ҳуқуқисиз тўғридан-тўғри ижарага беради ва ижара тўловларини қабул қилади;

(г) Дирекцияни сақлаш харажатлари жамоат парки бино ва иншоотларини ижарага беришдан тушган маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

IV. Йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва қурилиш ишларини жадаллаштириш

30. Самарқанд вилояти ҳокимлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

(а) трамвай транспортида йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизимига ўтказиш;

(б) «Самарқандйўловчитранс» давлат муассасаси томонидан Самарқанд шаҳри Гагарин кўчаси 23-уй манзилида қурилаётган автосаройдаги объектлар учун 25 миллиард сўм йўналтириш;

(в) Жомбой туманидан ўтган темир йўл остидан автотранспорт ва пиёдалар учун ўтиш йўлини қуриш.

Транспорт вазирлиги бир ой муддатда Самарқанд шаҳридаги трамвай транспортида йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизимига ўтказиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги мазкур банднинг «б» ва «в» кичик бандларида белгиланган тадбирларни ушбу қарорнинг 40-бандида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан молиялаштиришни таъминласин.

31. Транспорт вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2026-2027 йилларда, шу жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан Самарқанд вилояти жамоат транспортини ривожлантириш учун олиб келинаётган автобуслар ва электробуслар умумий сони 500 тага етказилишини таъминласин. Бунда автобуслар ва электробусларни Самарқанд вилояти ҳокимлиги Транспорт вазирлиги билан биргаликда мунтазам жамоат транспортига талаб юқори бўлган йўналишлар, шу жумладан, вилоятнинг туман ва шаҳарлари ўртасидаги мунтазам автобус йўналишлари бўйича тақсимлайди.

32. Реновация асосида амалга ошириладиган «Янги Ўзбекистон» массивлари ҳудудларида ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлари бўлмаган уй-жойларда амалда яшаб келаётган фуқаролар билан хусусий инвесторлар ўртасида нотариал тасдиқланган келишув тузилган тақдирда, истисно тариқасида, мазкур уй-жойлар жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-135-сон Фармонининг 3-иловасида кўрсатилган шартларга мувофиқ бирлаштириш далолатномаси таркибига киритилган ҳолда хусусий инвесторга ўтказишга рухсат берилсин.

33. Самарқанд вилояти ҳокимлиги:

(а) Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда Самарқанд шаҳрининг реновация асосида кўп квартирали уй-жойлар қурилиши бошланган Кимёгарлар қўрғонини замонавий ва аҳоли учун қулай қиёфага келтириш бўйича мастер режасини вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаи ҳисобидан ишлаб чиқсин ва келишилган ҳолда тасдиқласин;

(б) икки ой муддатда Булунғур туманида қурилаётган «Янги Ўзбекистон» массиви ҳудудини кенгайтириш чораларини кўрсин.

34. Самарқанд вилояти ҳокимлиги 2026 йил якунига қадар Самарқанд шаҳрининг «Темирйўл орти» ҳудудида реновация асосида қурилаётган «Янги Ўзбекистон» массивининг бош режасига мувофиқ захира ҳудудларда ёки режалаштирилган объектларнинг ихтисослигини ўзгартириш орқали ушбу массив аҳолиси учун спорт мажмуалари (сув ҳавзалари, теннис кортлари, кичик стадионлар) ва маданият масканлари (кичик кинотеатр, маданият маркази, мусиқа ва санъат масканлари) ташкил этиш чораларини кўрсин. Бунда:

(а) «Қишлоққурилишлойиҳа» лойиҳа-қидирув институти икки ҳафта муддатда давлат ва нодавлат спорт мажмуалари ҳамда маданият масканлари ташкил этиладиган ер участкалари ва нотижорат майдонлар жойлашувини белгиласин;

(б) «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бир ой муддатда «Темирйўл орти» ҳудуди бош режаси лойиҳасига мувофиқ давлат спорт мажмуалари, маданият масканлари ва бошқа объектлар ташкил этиладиган «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ балансидаги бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган ер участкалари ҳамда бино-иншоотларни Самарқанд шаҳри ҳокимлигига баланс қиймати бўйича ўтказиб беришни таъминласин;

(в) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда давлат спорт мажмуалари ҳамда маданият масканларини ташкил этиш ҳамда бош режада назарда тутилган электр таъминоти иншооти (подстанция)ни қуриш учун зарур пул маблағларини ажратишни назарда тутсин.

35. Қуйидагиларга розилик берилсин:

(а) 2026 — 2028 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида «Янги Ўзбекистон» массивларида барпо этиладиган инфратузилма объектлари учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан Самарқанд шаҳри «Темир йўл орти» ҳудудида реновация асосида амалга ошириладиган «Янги Ўзбекистон» массивларида коммуникация тармоқларини тоннель усулида қуриш;

(б) мазкур қарорнинг 40-бандида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан Самарқанд шаҳри «Чўпонота» сув иншоотидан йўналтирилган ичимлик сув тармоғининг Зарафшон шоҳкўчасидан Андижон кўчасигача мавжуд бўлган ичимлик сув тармоғини алмаштириш.

36. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2026 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда хусусийлаштириладиган давлат кўчмас мулк объектларини реализация қилиш шартлари мазкур объектлардан келгусида фойдаланиш ихтисослигини белгилаш мақсадида тегишли шаҳарлар ҳокимлари билан келишилади.

V. Молиявий ресурслар

37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги «Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт тизимини барқарор ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-398-сон қарорига асосан Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси таркибида Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш ҳудудий жамғармаси (кейинги ўринларда — ҳудудий жамғарма) ташкил этилсин.

38. Белгилансинки, тегишли молия йиллари давомида Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича иқтисод қилинган маблағлар Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига асосан Самарқанд вилоятидаги долзарб лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳудудий жамғарма орқали йўналтирилади. Бунда:

(а) долзарб лойиҳаларнинг рўйхати Самарқанд вилояти ҳокими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда шакллантирилади ва тасдиқланади;

(б) иқтисод қилинган маблағлар ҳудудий жамғармага ўтказилади;

(в) ҳар ой якуни бўйича Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар рўйхати Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан шакллантирилади.

39. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликларининг таклифига асосан мазкур қарорнинг 37-38-бандларида назарда тутилган тартибда фаолият юритувчи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ҳузурида фаолият юритувчи ҳудудий жамғармаларни ташкил этиш ваколати берилсин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ҳафта муддатда Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ва унинг ҳудудий жамғармаларининг даромадлари ҳамда маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

40. Самарқанд вилоятида саноат лойиҳаларини зарур инфратузилма билан таъминлаш, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, автомобиль йўллари, ичимлик сув ҳамда оқова сув тармоқлари ҳолати ва электр таъминотини яхшилаш, ирригация ва дренаж тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда сервис ва реновация лойиҳаларини амалга ошириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан Самарқанд вилояти ҳокимлигига 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада йиллик 7 фоиз ставкада кредит маблағлари ажратилсин.

41. Белгилансинки:

(а) мазкур қарорнинг 40-бандида кўзда тутилган маблағлар 2028 йилдан бошлаб 2028 — 2032 йилларда тенг улушларда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетидан ҳар йилги бюджет параметрларида назарда тутилган ҳолда қайтарилади;

(б) Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан шакллантирилган инфратузилма объектларининг манзилли рўйхати Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашида маъқулланади.

42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

43. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

44. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими А.М. Бобоев белгилансин.

45. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 июндаги ПҚ-219-сон қарорига 1-ИЛОВА

Жомбой тумани «Сўхмон» МФЙ Мирзо Улуғбек ҳудудидан «Ургут» эркин иқтисодий зонасига ўтказилаётган ер майдони чегараларининг

Ҳудуд манзили ва чегаралари Рақамлар контури Ер майдони (га) 23,6 гектар ер майдонининг координаталари Жомбой тумани «Сўхмон» МФЙ, Мирзо Улуғбек ҳудуди: шимол томондан — саноат корхоналари ҳудуди; шарқ томондан — фермер хўжаликлари ҳудуди; жануб томонидан — «Ургут» эркин иқтисодий зонаси ҳудуди; ғарб томондан — саноат корхоналари ҳудуди. 227, 228, 218, 219қ 23,6 1-нуқта 39°43 ' 17.36 '' C 67°8 ' 12.59 '' B 2-нуқта 39°42 ' 56.76 '' C 67°8 ' 3.02 '' B 3-нуқта 39°42 ' 55.48 '' C 67°8 ' 1.96 '' B 4-нуқта 39°42 ' 56.09 '' C 67°12 ' 47.86 '' B 5-нуқта 39°42 ' 57.82 '' C 67°7 ' 55.91 '' B 6-нуқта 39°43 ' 6.28 '' C 67°7 ' 49.41 '' B 7-нуқта 39°43 ' 8.17 '' C 67°7 ' 48.46 '' B 8-нуқта 39°43 ' 4.91 '' C 67°7 ' 36.42 '' B 9-нуқта 39°43 ' 5.83 '' C 67°7 ' 35.90 '' B 10-нуқта 39°43 ' 7.62 '' C 67°7 ' 35.29 '' B 11-нуқта 39°43 ' 9.10 '' C 67°7 ' 35.15 '' B 12-нуқта 39°43 ' 10.54 '' C 67°7 ' 35.62 '' B 13-нуқта 39°43 ' 10.67 '' C 67°7 ' 45.45 '' B 14-нуқта 39°43 ' 9.38 '' C 67°7 ' 47.97 '' B 15-нуқта 39°43 ' 9.00 '' C 67°7 ' 48.19 '' B 16-нуқта 39°43 ' 10.22 '' C 67°7 ' 52.33 '' B 17-нуқта 39°43 ' 10.82 '' C 67°7 ' 52.85 '' B 18-нуқта 39°43 ' 11.69 '' C 67°7 ' 53.28 '' B

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 июндаги ПҚ-219-сон қарорига 2-ИЛОВА

Самарқанд шаҳри тарихий марказининг миллий ва тарихий қиёфани сақлаб қолган ҳамда пиёдалар ҳудудига айлантирган ҳолда туризм ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этиладиган кўчалар

Т/р Кўча номи МФЙ Аҳоли Хонадонлар Меҳмонхоналар Меҳмон уйлари 1. Заргарон «Кўкмасжит» 1 951 452 10 16 2. Қўшҳовуз, 8-март (Намуна), Ислом Каримов, Кўкмасжит, Имом ал-Бухорий, Бибихоним, Чорраҳа «Қўш ҳовуз» 3 134 570 12 16 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. Муборак «Муборак» 2 175 409 1 17 10. Бухоро Вобкент Академик Валихўжаев «Дари Занжир» 2 354 447 2 14 11. 12. 13. Ғиждувон «Ургутий» 4 023 804 4 11 Жами 13,6 минг 2 682 29 74

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 июндаги ПҚ-219-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 ноябрдаги «Ургут» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5278-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ургут» эркин иқтисодий зонаси ҳудуди таркибига кирувчи янги ҳудудлар

Т/р Ҳудуд ва унинг чегаралари Майдони (га) Самарқанд вилояти бўйича 1. Булунғур тумани, «Ғўбдин» МФЙ ҳудуди: шимолий томондан — «М-39» автомагистрали; шарқий томондан — «Витис Доминиус» МЧЖ ХК ҳудуди; жанубий томондан — «Ғўбдин» кичик саноат зонаси ҳудуди; ғарбий томондан — аҳоли яшаш пункти ҳудуди. 20,0 2. Булунғур тумани, «Ғўбдин» МФЙ ҳудуди: 65,0 шимолий томондан — «SAMARKA N D SНIPALA» Х/К ва «SOCHAK G ʻ O ʻ BDI N CHORVASI» МЧЖ ҳудуди шарқий томондан — «AGROMO N OLIT» МЧЖ ҳудуди; жанубий томондан — маҳаллий ички автомобиль йўли ; ғарбий томондан — маҳаллий ички автомобиль йўли . 3. Булунғур тумани, «Ғўбдин» МФЙ ҳудуди: 35,0 шимолий томондан — «Каттақишлоқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди ; шарқий томондан — Самарқанд-Тошкент темир йўл муҳофаза зонаси чегара чизиғигача ; жанубий томондан — Булунғур туман ҳокимлиги захира ер майдонлари ; ғарбий томондан — Булунғур туман ҳокимлиги захира ер майдонлари. 4. Жомбой тумани, «Назар» МФЙ ҳудуди: шимолий томондан — «Назар» МФЙ ҳудуди; шарқий томондан — «Назар» МФЙ ҳудуди; жанубий томондан — «Фирдавс қурилиш хизмати», «Қора Гавҳар Ойбек», «Жомбой қурилиш» ва «Дамир қурилиш сервис» МЧЖлар ҳудуди; ғарбий томондан — Жомбой тумани кичик саноат зонаси ҳудуди. 13,8 5. Жомбой тумани, «Назар» МФЙ ҳудуди: шимолий томондан — «Ўзагрологистисс Сентерс» ва «Диёра НДА» МЧЖ ҳамда «Назар» МФЙ ҳудуди; шарқий томондан — «Жомбой олтин далалари» ва «Отабек Давуров» фермер хўжаликлари ҳамда «Сўхмон» МФЙ ҳудуди; жанубий томондан — «Тошкент-Бухоро-Термиз» темир йўли; ғарбий томондан — «Назар» МФЙ ҳудуди. 84,56 6. Жомбой тумани, «Сўхмон» МФЙ ҳудуди: шимолий томондан — МЧЖ шаклидаги «BMAX BUILDI N G MATERIALS» қўшма корхонаси ва «Диёра НДА» О.К ҳудуди; шарқий томондан — «Сўхмон» МФЙ ҳудуди; жанубий томондан — «Ургут» эркин иқтисодий зонасининг ҳудуди таркибига кирувчи «Назар» мавзесидаги ер майдонлари; ғарбий томондан — «Диёра НДА» О.К ҳудуди. 23,6 7. Иштихон тумани, «Кўтарма» МФЙ ҳудуди: шимолий томондан — Оқдарё қирғоқ минтақаси ерлари ҳудуди; шарқий томондан — Оқдарё қирғоқ минтақаси ерлари ҳудуди; жанубий томондан — «Зарбанд мева экспорт» МЧЖ ҳудуди; ғарбий томондан — «Орзиқул» ва «Мерос» фермер хўжаликлари ҳудуди. 21,46 8. Нарпай тумани, «Тепа» МФЙ ҳудуди: шимолий томондан — «Одилжон Фаррух» фермер хўжалиги ҳудуди; шарқий томондан — «Оромгоҳ» кичик саноат зонаси ва «Ойтўла» фермер хўжалиги ҳудуди; жанубий томондан — «М - 37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» автомагистрали; ғарбий томондан — «Тепа» МФЙ ҳудудининг ички йўллари. 8,3 9. Оқдарё тумани, «Чорбоғ-2» МФЙ ҳудуди: шимолий томондан — дала йўли, зах ариқ, «Расул Голдин Грен» фермер хўжалиги ҳудуди; шарқий томондан — «Расул Голдин Грен» фермер хўжалиги ҳудуди; жанубий томондан — Самарқанд вилояти Давлат ўрмон хўжалиги ҳудуди; ғарбий томондан — «Агро Браво чорваси» фермер хўжалиги ҳудуди. 11,5 10. Оқдарё тумани, «Даҳбед» МФЙ ҳудуди: шимолий томондан — «Иқбол» фермер хўжалиги ҳудуди; шарқий томондан — «Келажак» фермер хўжалиги ҳудуди; жанубий томондан — «Саиджон Фердавс парадайс» фермер хўжалиги ҳудуди; ғарбий томондан — Даҳбед қўрғони. 9,9 11. Пайариқ тумани, «Чоштепа» МФЙ ҳудуди: шимолий томондан — «Умиджон Саховати» фермер хўжалиги; шарқий томондан — «4П-49 Самарқанд-Пайариқ» автомобиль йўли; жанубий томондан — «Сингапур Самарқанд» МЧЖ ва «Умиджон Саховати» фермер хўжалиги ҳудуди; ғарбий томондан — «Дилшод Махаматов» ХК ва «Орзу» МЧЖ ҳудуди. 8,8 12. Тойлоқ тумани, «Хўжақишлоқ» МФЙ ҳудуди: шимолий томондан — «Саричашма Жумабозор» фермер хўжалиги ҳудуди; шарқий томондан — «Муҳиддин Ҳусниддин боғлари» фермер хўжалиги ҳудуди; жанубий томондан — намунавий уй-жой ва мактаб ҳудуди; ғарбий томондан — «Акбархон Дадахон далалари» фермер хўжалиги ҳудуди. 14,9 13. Ургут тумани, «Тинчлик» МФЙ ҳудуди : шимолий томондан — «Ваткан» агрофирмасидан «Шаҳбоз Мелиқулов агросервис» фермер хўжалигигача бўлган ҳудуд; шарқий томондан — «4Р-47 Ургут-Булунғур» автомобиль йўли; жанубий томондан — «А-377 Самарқанд-Айний» автомобиль йўли; ғарбий томондан — «Ваткан» агрофирмасидан «Зафар Умид Султони» фермер хўжалиги ҳудудигача. 20,0 14. Ургут тумани, «Сариқтепа», «Деҳқонобод» ва «Юқори Санчиқул» МФЙ ҳудуди: шимолий томондан — «Азиз Иброҳим Нурли замини» фермер хўжалиги, «Мавлон Агро бизнес» фермер хўжалиги ва «Зафар Нурли замини» фермер хўжалиги ҳудудлари; шарқий томондан — «Ургут» эркин иқтисодий зонасининг ҳудуди таркибига кирувчи «Сариқтепа» мавзесидаги ер майдонлари; жанубий томондан — «Айнагул Ҳаким Фарангизхон» фермер хўжалиги ва «Ҳайдаров Аслиддин» фермер хўжалиги ер майдонлари; ғарбий томондан — «Айнагул Ҳаким Фарангизхон» фермер хўжалиги ер майдонлари. 80,1 15. Ургут тумани, «Сариқтепа» мавзеси ҳудуди: шимолий томондан — «Сариқтепа» МФЙ аҳоли яшаш пункти; шарқий томондан — сой ҳудуди; жанубий томондан — автомобиль йўллари; ғарбий томондан — «Ургут» эркин иқтисодий зонасининг ҳудуди. 4,5 16. Нуробод тумани, «Тепақул» МФЙ ҳудуди: шимолий томондан — А-378 «Самарқанд — Қарши» автомобиль йўли; шарқий томондан — « Миронқул газ сервис» МЧЖ ва «Баҳром бобо Вафақулов» фермер хўжалиги ҳудуди; жанубий томондан — « Баҳром бобо Вафақулов» фермер хўжалиги ҳудуди; ғарбий томондан — « Баҳром бобо Вафақулов» фермер хўжалиги ҳудуди 40,0 Жами: 461,42 ».

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июлдаги «Самарқанд шаҳрида «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-233-сон қарорининг 8-бандида :

(а) биринчи хатбошидаги «7 йил» сўзлари «9 йил» сўзлари билан алмаштирилсин;

(б) тўртинчи хатбошидаги «2026 йилдан» сўзлари «2028 йилдан» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 февралдаги «Оҳалик — Оқбўйро — Миронқул» туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-60-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Белгилаб қўйилсинки:

Туристик зонадаги туристик инфратузилмани яратиш имконияти бўлган ер участкалари, бино ва иншоотлари кейинчалик самарали фойдаланиш ва (ёки) инвесторларга реализация қилиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан Дирекцияга ўтказилади;

Дирекцияга ўтказилган ер участкалари, бино ва иншоотларини реализация қилиш Дирекциянинг қарорига асосан электрон онлайн аукцион орқали белгиланган тартибда амалга оширилади;

Туристик зона ҳудудидаги ер участкалари, бино ва иншоотларини реализация қилишдан тушган маблағлар (савдога чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатлардан ташқари) тўлиқлигича Дирекцияга йўналтирилади;

Туристик зона ҳудудидаги ер участкалари, бино ва иншоотларини реализация қилишдан тушган маблағлар Дирекция фаолиятини молиялаштириш ҳамда тоғ туризми лойиҳаларини амалга ошириш, жумладан, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш чора-тадбирларини молиялаштиришга йўналтирилади;

Туристик зона ҳудудидаги автомобиль йўллари, ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишлари 2024 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида туризм объектлари инфратузилмасини яхшилаш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади».

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги «Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-392-сон қарорига 2-илованинг «Оқдарё тумани» бўлими 4-позицияси «Тадбир номи» устунидаги «автотураргоҳ» сўзи «логистика маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги «2026 йилда Навоий вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-58-сон қарорининг 21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21. Марказий банк, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг тадбиркорлик субъектлари томонидан пардозбоп тошлар қазиб олиш ва қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлаётган саноат чиқиндиларидан цемент хомашёси, оҳак, гипс, йўлак плиталари, газблок ва бошқа турдаги тайёр қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаларини молиялаштириш учун Марказий банкнинг асосий ставкасининг икки бараваридан ортиқ бўлмаган ставкада миллий валютада кредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда ушбу кредитлар бўйича фоизларнинг Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз пунктдан юқори, бироқ 10 фоиз пунктдан ошмаган қисми «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан уч йил муддатгача қоплаб берилади».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 10 июнь,

ПҚ-219-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 07/26/219/0588-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

qarori

TAVSIFI

ROʻYXATI

ROʻYXATI

Samarqand viloyati hududlarini kompleks rivojlantirish va aholi turmush darajasini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

[Koʻchirma]

Samarqand viloyatining olis va chekka hududlarini manzilli rivojlantirish, tadbirkorlik faoliyati uchun qoʻshimcha shart-sharoitlar yaratish, mavjud zaxira imkoniyatlarini ishga solish orqali yuqori iqtisodiy oʻsishni taʼminlash, aholi daromadlari va turmush darajasini oshirish, yoʻl-transport infratuzilmasini rivojlantirish, ijtimoiy obyektlar holatini yaxshilash va qurilish ishlarini jadallashtirish maqsadida qaror qilaman:

I. Maqsadlar

1. Ushbu qarorning maqsadlari 2026-yilda Samarqand viloyatining:

(a) Narpay, Paxtachi, Pastdargʻom tumanlarida va Kattaqoʻrgʻon shahrida ishsizlik darajasini 4-3 foizgacha va kambagʻallik darajasini 2,5 — 2 foizgacha tushirish;

(b) Ishtixon, Narpay, Nurobod, Kattaqoʻrgʻon, Oqdaryo, Paxtachi, Toyloq va Qoʻshrabot tumanlarida eksport hajmini oʻrtacha 20 foizga oshirish;

(v) Samarqand shahri, Nurobod va Samarqand tumanlarida joylashtirish vositalari sonini 850 taga va ulardagi oʻrinlar sonini 20 mingtaga, turizm xizmatlari hajmini 750 million AQSH dollariga yetkazish;

(g) Bulungʻur, Jomboy, Kattaqoʻrgʻon, Narpay, Nurobod, Payariq, Paxtachi, Urgut va Qoʻshrabot tumanlari hamda Kattaqoʻrgʻon shahrida bozor xizmatlari va sanoat mahsulotlari ishlab chiqarish hajmini 2 barobargacha oshirishdan iborat.

II. Samarqand viloyatining olis va chekka hududlarini manzilli rivojlantirish

2.1. Bulungʻur, Narpay, Oqdaryo tumanlari boʻyicha

2. Iqtisodiyot va moliya vazirligi “Uzagrostar xolding” kompaniyasi, “Turonbank” ATB bilan birgalikda 2026-yil 30-iyunga qadar:

(a) Misrdan 250 ming dona kartoshka mini-tuganagini olib kelib, Bulungʻur tumanida koʻpaytirish ishlarini boshlasin;

(b) Niderlandiyadan 4 ming tonna urugʻlik uchun kartoshkani olib kelib, fermer xoʻjaliklariga ustamasiz yetkazib berilishini taʼminlasin.

3. Samarqand viloyati hokimligi Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda 2026-yil 1-avgustga qadar Oqdaryo tumanida 100 gektar yer maydonida mini-tuganak ekib, olingan 4 ming tonna super-super elita kartoshka urugʻi belgilangan tartibda dehqonlarga bepul tarqatilishini taʼminlasin.

4. Samarqand viloyati hokimligi viloyatda parrandachilik sohasini rivojlantirish va parranda genetikasi maktabini yaratish uchun:

(a) Bulungʻur tumanida Xitoy Xalq Respublikasidagi hamkorlar bilan birgalikda qiymati 50 million AQSH dollariga teng boʻlgan yiliga 100 ming bosh ishlab chiqarish quvvatiga ega naslchilik korxonasini ishga tushirishni;

(b) Oqdaryo, Qoʻshrabot va Samarqand tumanlarida niderlandiyalik investorlar bilan hamkorlikda 20 million AQSH dollari qiymatidagi yillik ishlab chiqarish quvvati 800 ming dona naslli joʻja yoʻnalishidagi korxona faoliyatini yoʻlga qoʻyishni taʼminlasin.

5. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Samarqand viloyati hokimligi bilan birgalikda bir oy muddatda Narpay tumanining 100 gektar yer maydonida yuqori qoʻshilgan qiymatli sanoat mahsulotlarini ishlab chiqarishga ixtisoslashtirilgan sanoat zonasini tashkil etish boʻyicha qaror loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin. Bunda 2026 — 2028-yillarda Samarqand viloyatida:

(a) sanoat zonasi faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyish uchun Yaponiyaning 10 ta yirik kompaniyalarini jalb qilish;

(b) jami 500 million AQSH dollari qiymatidagi, shundan “Oʻzsanoatqurilishbank” AJ 200 million AQSH dollari, Yengil sanoatni rivojlantirish agentligi 200 million AQSH dollari hamda “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi 100 million AQSH dollari qiymatidagi loyihalarni amalga oshirishi nazarda tutilsin.

6. Samarqand viloyati hokimligi Suv xoʻjaligi vazirligi, Kadastr agentligi hamda Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda Narpay tumani hududidan oʻtgan Narpay kanali boʻyidagi 2 kilometr hududda xizmat koʻrsatish va aholi dam olish maskanlarini tashkil etish uchun yer uchastkalarini lotlarga boʻlib, elektron onlayn auksion savdolariga chiqarish choralarini koʻrsin.

7. “Mikrokreditbank” ATB, AT “Aloqabank”, “Uzagrostar xolding” kompaniyasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda Narpay tumanida qulupnaychilik maktabini tashkil etish choralarini koʻrsin.

Belgilansinki, qulupnaychilik maktabi aholini oʻz tomorqalaridan samarali foydalanish, serdaromad ekin turlarini yetishtirish, mahsulotlarni qayta ishlash, saqlash va qadoqlashning zamonaviy usullarini oʻrgatishga ixtisoslashgan markaz sifatida faoliyat yuritadi.

8. Samarqand viloyati hokimligi uch oy muddatda 5 million AQSH dollari miqdoridagi xalqaro moliya institutlarining grant mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan 2026-2027-yillarda viloyatning 25 ta mahallasidagi 3 mingta xonadonni qulupnaychilikka ixtisoslashtirish choralarini koʻrsin.

9. “Mikrokreditbank” ATB Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda sunʼiy intellektdan foydalangan holda:

(a) Narpay tumanida loyihaviy yondashuv asosida mahallalar ixtisoslashuvini chuqurlashtirsin va ularning solishtirma ustunliklarini tahlil qilsin;

(b) mahallalarning oʻsish va rivojlanish nuqtalarini aniqlagan holda mahsulot yetishtirish, tovar ishlab chiqarish, ularni sotish bozorlarini topish tajribasini yoʻlga qoʻysin.

2.2. Kattaqoʻrgʻon, Payariq, Paxtachi, Pastdargʻom, Toyloq, Urgut va Qoʻshrabot tumanlari hamda Kattaqoʻrgʻon shahri boʻyicha

10. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 2026-2027-yillar davomida Kattaqoʻrgʻon, Narpay va Paxtachi tumanlarida aholi tomorqasi va ijara yer maydonlaridan samarali foydalanish uchun Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan mavjud moliyaviy instrumentlar doirasida har bir tuman uchun 10 milliard soʻm miqdorida mablagʻ ajratilishini taʼminlasin. Bunda ushbu mablagʻlar hisobidan samarasiz eski bogʻlarni rekonstruksiya qilish, yangilarini barpo etish hamda suv taʼminoti ogʻir boʻlgan hududlarda tomorqa va ijara yer maydonlarini sugʻorish uchun tik quduqlarni burgʻilash va quyosh panellarini oʻrnatish hamda boshqa loyihalar moliyalashtiriladi.

11. Iqtisodiyot va moliya vazirligi “Uzagrostar xolding” kompaniyasi, Samarqand viloyati hokimligi va AT “Aloqabank” bilan birgalikda:

(a) Paxtachi tumanining suv taʼminoti ogʻir boʻlgan “Qirguli” MFY hududidagi 28,6 gektar yer maydonida tomchilatib sugʻorish tizimi asosida pista va bodomzor plantatsiyasini tashkil etsin;

(b) pista va bodomzor plantatsiyasini tashkil etishga mahalliy aholini jalb etish choralarini koʻrsin.

12. “Uzagrostar xolding” kompaniyasi, AT “Xalq banki” va Samarqand viloyati hokimligi 2026 — 2028-yillarda:

(a) 300 gektar yer maydonida “in-vitro” koʻchatlaridan uzumzor, 800 gektar yer maydonida intensiv tokzor tashkil etish va 3,5 ming gektar yer maydonida, shu jumladan, Qoʻshrabot tumanining 5 ta mahallasida aholi uchun qulay va yengil shartlar asosida uzumzorni tirgakka (shpalerga) koʻtarish orqali hosildorlikni 2 barobarga oshirish;

(b) Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan birgalikda Qoʻshrabot tumanining 18 ta mahallasidagi 1,2 mingta xonadonni uzumchilikka oʻrgatish va ularning 500 gektar yer maydonlarida, shu jumladan, tomorqalarida uzum yetishtirish uchun koʻchatlarni yetkazib berish;

(v) viloyatdagi mayiz eksportini 15 million AQSH dollariga yetkazish choralarini koʻrsin.

13. Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi Samarqand viloyati hokimligi bilan birgalikda 2026-2027-yillar davomida Qoʻshrabot tumanining “Oqchopsoy” MFY hududidagi oʻrmon fondi tarkibidagi 700 gektar yer maydonida “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida ajratilgan hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan tomchilatib sugʻorish tizimini joriy qilgan holda pistazor va bodomzorlar tashkil etsin.

14. Samarqand viloyati hokimligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda 2026-2027-yillarda Qoʻshrabot tumanining ogʻir toifadagi “Jombuloq”, “Qoʻrgʻon”, “Qoʻshrabot”, “Kuvkalla”, “Chorloq”, “Bozorjoy” va “Qoratosh” MFYlarining infratuzilmasini yaxshilash boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 5-fevraldagi PQ-49-son qaroriga asosan har bir ogʻir toifadagi mahallaning “islohot dasturi”ni moliyalashtirish uchun ajratiladigan mablagʻlar hisobidan quyidagi tadbirlarni amalga oshirish choralarini koʻrsin:

(a) 22,3 km yoʻllarni qurish, elektr taʼminotini yaxshilash uchun 32 ta transformator, 108,3 km tarmoq tortish va 2 963 ta tayanch ustunlarni oʻrnatish hamda 1 dona sugʻorish tizimiga tik quduq qazish;

(b) 87 ta tadbirkorlik loyihalarini amalga oshirish orqali 585 nafar aholini ish bilan taʼminlash va daromadlarini oshirish.

15. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Samarqand viloyati hokimligi bilan birgalikda tajriba tariqasida Bulungʻur, Narpay, Payariq, Pastdargʻom, Toyloq, Urgut va Qoʻshrabot tumanlarining 100 ta xonadonlarida kooperatsiya shartnomasi asosida yengil konstruksiyali binolarda parranda boqishni tashkil etish uchun Yangi ish oʻrinlarini tashkil etishni ragʻbatlantirish hududiy jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan 3 yil muddatga Samarqand viloyati hokimligi tomonidan tavsiya qilingan yetakchi tadbirkorlarga bosqichma-bosqich 30 milliard soʻmgacha foizsiz ssuda ajratsin. Bunda Samarqand viloyati hokimligi kontraktatsiya shartnomalari asosida aholi xonadonlarida binolarni jihozlash hamda tadbirkorlik subyektlari tomonidan naslli joʻjalarni yetkazib berish va joʻjalar yetilgandan soʻng ularni sotib olishni tashkil etishga masʼul hisoblanadi.

16. Energetika vazirligi 2026-2027-yillarda:

(a) Qoʻshrabot tumani “Urganji” MFY hududiga 110 kVs kuchlanishga ega “L-Gornorudnaya-1,2” havo tarmogʻidan ikki zanjirli 42 km elektr tarmogʻini tortish ishlarini;

(b) Chimmos massivida rejalashtirilgan 25 kVs kuchlanishga ega elektr podstansiyasini hamda 110 kVs elektr tarmogʻini qurish ishlarini yakunlasin va foydalanishga topshirsin.

17. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda Kattaqoʻrgʻon shahri “Gʻ. Machit” MFYda joylashgan Ishbilarmonlik markazi binosida Yoshlar markazi, IT markaz hamda zamonaviy kutubxonalarni tashkil etish uchun Kattaqoʻrgʻon shahri hokimligi balansiga begʻaraz oʻtkazilishini tashkil etsin. Bunda:

(a) binoni mulkdor yuridik shaxs ustav kapitalidagi davlat ulushini qoldiq (balans) qiymatida kamaytirish hisobiga Kattaqoʻrgʻon shahri hokimligiga davlat mulki sifatida operativ boshqaruv huquqi asosida oʻtkazib berish masalasi mulkdor yuridik shaxsning tegishli boshqaruv organida koʻrib chiqilishini;

(b) mulkdor yuridik shaxs ustav kapitalidagi Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga oʻtkazilgan ulushlarning balans (qoldiq) qiymati summasi “Oʻzmilliybank” AJ, “Asakabank” AJ va “Oʻzsanoatqurilishbank” ATBlar tomonidan davlat ulushi boʻyicha hisoblangan dividendlar hisobidan qoplab berilishini;

(v) bino Kattaqoʻrgʻon shahri hokimligiga oʻtkazilgandan soʻng mulkdor yuridik shaxs belgilangan tartibda tugatilishini taʼminlasin.

18. Jomboy tumani “Soʻxmon” MFY Mirzo Ulugʻbek hududidagi 23,6 gektar yer maydoni mazkur qarorga 1-ilovaga muvofiq “Urgut” erkin iqtisodiy zonasi tarkibiga oʻtkazilsin. Bunda ushbu hududda import oʻrnini bosuvchi va eksportbop mahsulot ishlab chiqarishga moʻljallangan loyihalarni joylashtirish, 90 million AQSH dollari miqdorida investitsiya jalb qilish va 1 mingta ish oʻrni yaratish nazarda tutilsin.

19. Samarqand viloyati hokimligining boshqaruv samaradorligini oshirish maqsadida boshqaruv xodimlarining cheklangan soni boʻyicha I toifali hududlar doirasida Samarqand viloyati hokimligi boshqaruv apparatiga budjet hisobidan 8 ta qoʻshimcha shtat birligi ajratilsin.

III. Turizm va xizmat koʻrsatish sohalarini rivojlantirish

20. “Oʻzbekiston — xavfsiz turistik yoʻnalish” targʻibot kampaniyasini boshlash maqsadida shunday tartib oʻrnatilsinki, unga koʻra 2026-yil 1-iyundan boshlab har yilning iyun — avgust oylarida “Ochiq turizm mavsumi” dasturi eʼlon qilinadi va uning doirasida:

(a) xorijiy mamlakatlardan Oʻzbekiston Respublikasiga yangi reyslarni tashkil etgan xorijiy va mahalliy aviatashuvchilarga xarajatlarning bir qismi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplab beriladi va har bir jalb qilingan xorijiy turist uchun 100 AQSH dollari miqdorida subsidiya toʻlanadi. Bunda ushbu aviatashuvchilar Oʻzbekiston Respublikasi hududida joylashgan aeroportlarning xizmatlaridan foydalanganda ularga 20 foiz miqdorida chegirma beriladi;

(b) Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan turoperatorlar tomonidan salohiyatli xorijiy davlatlardan jalb qilingan har ming nafar xorijiy turist uchun ularga 5 ming AQSH dollari miqdorida subsidiya ajratiladi. Turizm qoʻmitasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Tashqi ishlar vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan ragʻbatlantiruvchi subsidiyalarni berish tartibini ishlab chiqsin va salohiyatli xorijiy davlatlar roʻyxatini tasdiqlasin;

(v) turoperatorlik va mehmonxona xizmatlari boʻyicha qoʻshilgan qiymat soligʻining 50 foizi keshbek tarzida qaytariladi. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Soliq qoʻmitasi bilan birgalikda bir oy muddatda qoʻshilgan qiymat soligʻining 50 foizini qaytarib berish tizimini joriy etsin.

21. Transport vazirligi Turizm qoʻmitasi va Tashqi ishlar vazirligi bilan birgalikda 2026-yil oxiriga qadar turizm uchun yuqori imkoniyatga ega Vena, Kopengagen, Bryussel, Lion, Barselona, Singapur, Osaka, Gonkong va boshqa shaharlardan yangi aviaqatnovlarni yoʻlga qoʻyish choralarini koʻrsin.

22. Belgilansinki, sayyohlar oqimini yanada oshirish maqsadida xalqaro marketing va targʻibot tadbirlarini amalga oshirish uchun Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan:

(a) har biri ijtimoiy tarmoqlarda 5 million nafardan ortiq kuzatuvchiga ega 50 nafar xorijiy blogerga Oʻzbekistonga kelishi uchun yetti kunlik bepul turistik dasturlar taqdim etiladi;

(b) dunyodagi yirik onlayn sayyohlik platformalarida Oʻzbekistonga sayohat targʻiboti bilan bogʻliq xarajatlar qoplab beriladi.

Turizm qoʻmitasi bir oy muddatda mazkur bandda nazarda tutilgan ishlarni amalga oshirish yuzasidan aniq chora-tadbirlar rejasini tasdiqlasin.

23. Samarqand viloyati hokimligi Samarqand shahrining Imom Moturidiy yodgorlik majmuasida keng koʻlamli obodonlashtirish ishlari olib borilayotganligi munosabati bilan ushbu yodgorlik majmuasi qarshisidan oqib oʻtuvchi “Shaar” kollektori boʻylab uzoq yillardan buyon foydalanib kelinayotgan noqonuniy, eski, arxitektura va shaharsozlik talablariga javob bermaydigan 125 ta obyektning yer uchastkalarini qonunda oʻrnatilgan tartibda olib qoʻyib, aholini boshqa hududga koʻchirish orqali yashash sharoitlarini yaxshilash choralarini koʻrsin. Bunda:

(a) Samarqand viloyati hokimligi:

(i) bir hafta muddatda talab etiladigan mablagʻ ajratish uchun tegishli hujjatlarni Respublika kompensatsiya jamgʻarmasiga taqdim etsin;

(ii) Imom Moturidiy yodgorlik majmuasiga olib boradigan koʻchalar atrofida milliy uslubda xizmat koʻrsatish va hunarmandchilik shoxobchalari, piyodalar uchun yoʻlaklar qurish hamda mavjud ochiq zovurni yopiq-yotiq zovurga almashtirgan holda hududda obodonlashtirish ishlarini amalga oshirsin;

(b) Iqtisodiyot va moliya vazirligi bir oy muddatda yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan zararlarning oʻrnini qoplash uchun pul mablagʻlarini Respublika kompensatsiya jamgʻarmasiga ajratishni taʼminlasin.

24. Samarqand viloyati hokimligi, Turizm qoʻmitasi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligining 2026-2027-yillarda mazkur qarorning 2-ilovasida koʻrsatilgan Samarqand shahrining “eski shahar” tarixiy markazi 13 ta koʻchasida milliy va tarixiy qiyofani saqlab qolgan hamda piyodalar hududiga aylantirgan holda turizm va xizmat koʻrsatish obyektlarini barpo etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin. Bunda ushbu koʻchalarda:

(a) mahallalar hududida obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlari amalga oshiriladi, avtomobil yoʻllari taʼmirlanadi, piyodalar yoʻlaklari, sayilgohlar va dam olish maydonchalari quriladi;

(b) mahalliy aholi hordiq chiqarishi va sayr qilishi uchun kichik dam olish maskanlari tashkil etiladi, xonadonlarni mehmon uylariga aylantirish va milliy hunarmandchilik markazlarini tashkil etish, hududda turistik xizmat turlarini kengaytirish boʻyicha choralar koʻriladi;

(v) mahalliy va xorijiy mehmonlar uchun zamonaviy restoranlar, ovqatlanish nuqtalari, milliy taomlar tayyorlash maskanlaridan iborat gastroturistik majmualar tashkil etiladi.

Belgilansinki, Samarqand shahrining 13 ta koʻchasida tegishli infratuzilmani tashkil etish hamda aholi va turistlar uchun yanada qulayliklar yaratish boʻyicha xarajatlar ushbu qarorning 40-bandida koʻzda tutilgan mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladi.

25. “Ohalik-Oqboʻyro-Mironqul” turistik-rekreatsion zonasi hududida joylashgan Samarqand davlat texnika universiteti (23,2 gektar) hamda Samarqand iqtisodiyot va servis institutiga (4,8 gektar) tegishli boʻlgan oromgohlar Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tasarrufiga berilib, 2026-yil oxiriga qadar belgilangan tartibda samarali foydalanish va (yoki) investorlarga realizatsiya qilish uchun bir oy muddatda “Ohalik-Oqboʻyro-Mironqul” turistik-rekreatsion zonasi direksiyasi”ga oʻtkazilsin.

26. Samarqand viloyati hokimligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda Imom al-Buxoriy yodgorlik majmuasida boshqarish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlarini samarali tashkil etish maqsadida Imom al-Buxoriy yodgorlik majmuasini saqlash hamda uning atrof hududlarini obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish departamentiga homiylik mablagʻlarini jamlash uchun alohida gʻazna hisob raqami ochib, uning nizomini tasdiqlasin.

27. Energetika vazirligi bir oy muddatda Imom al-Buxoriy yodgorlik majmuasi uchun tashkil etilgan transformator podstansiyalarini “Hududiy elektr tarmoqlari” aksiyadorlik jamiyati tasarrufiga oʻtkazish choralarini koʻrsin.

28. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 24-dekabrdagi “Samarqand viloyatining turizm va transport salohiyatidan samarali foydalanish, viloyatni “Samarqand — Yangi Oʻzbekistonning turizm darvozasi” konsepsiyasi asosida rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-455-son qarorining 3-bandi “v” kichik bandi ikkinchi xatboshisida 2026-yil 1-yanvarga qadar hamda 2024-yil 12-yanvardagi “Respublikaga xorijiy turistlar oqimini keskin oshirish hamda ichki turizmni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-9-son Farmoni 14-bandi “a” kichik bandida 2026-yil 1-martga qadar ayrim tovarlarni bojxona boji toʻlashdan ozod qilish boʻyicha imtiyozlar koʻzda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

Belgilansinki, bojxona bojini toʻlashdan ozod qilish boʻyicha mazkur bandda koʻrsatilgan imtiyozlar va ularning shartlari imtiyozlarning amal qilish muddati tugagan sanaga qadar Oʻzbekiston Respublikasining bojxona chegarasini amalda kesib oʻtgan tegishli tovarlarga nisbatan 2026-yil yakuniga qadar toʻliq tatbiq etiladi.

29. Samarqand shahri hokimligi huzurida “Samarqand shahar yoshlar innovatsion jamoat parkini boshqarish direksiyasi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Direksiya) tashkil etilsin. Bunda:

(a) Samarqand shahri Oʻzbekiston koʻchasi “Navbahor” MFY 63-uy manzilida joylashgan Samarqand shahar yoshlar innovatsion jamoat parkining 5,4 gektar maydonidagi yer uchastkasi doimiy foydalanish huquqi bilan, ushbu yerda joylashgan bino va inshootlar operativ boshqarish huquqi bilan Direksiyaga oʻtkazib beriladi;

(b) Direksiyaning nizomi, tashkiliy tuzilmasi va shtatlar jadvali Samarqand viloyati hokimi tomonidan tasdiqlanadi;

(v) Direksiya jamoat parkining konsepsiyasi, parkni tashkil etishdan koʻzlangan asosiy maqsad va vazifalardan kelib chiqib, oʻziga tegishli bino va inshootlarni aniq ijtimoiy vazifalarni, ixtisoslashuvi va iqtisodiy maqsadga muvofiqligini hisobga olgan holda tasarruf etish huquqisiz toʻgʻridan-toʻgʻri ijaraga beradi va ijara toʻlovlarini qabul qiladi;

(g) Direksiyani saqlash xarajatlari jamoat parki bino va inshootlarini ijaraga berishdan tushgan mablagʻlar va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.

IV. Yoʻl-transport infratuzilmasini rivojlantirish va qurilish ishlarini jadallashtirish

30. Samarqand viloyati hokimligining quyidagi takliflariga rozilik berilsin:

(a) tramvay transportida yoʻlovchilar tashishni brutto-shartnoma asosida tashkil etish va moliyalashtirish tizimiga oʻtkazish;

(b) “Samarqandyoʻlovchitrans” davlat muassasasi tomonidan Samarqand shahri Gagarin koʻchasi 23-uy manzilida qurilayotgan avtosaroydagi obyektlar uchun 25 milliard soʻm yoʻnaltirish;

(v) Jomboy tumanidan oʻtgan temir yoʻl ostidan avtotransport va piyodalar uchun oʻtish yoʻlini qurish.

Transport vazirligi bir oy muddatda Samarqand shahridagi tramvay transportida yoʻlovchilar tashishni brutto-shartnoma asosida tashkil etish va moliyalashtirish tizimiga oʻtkazish boʻyicha qaror loyihasini ishlab chiqib, tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

Samarqand viloyati hokimligi mazkur bandning “b” va “v” kichik bandlarida belgilangan tadbirlarni ushbu qarorning 40-bandida koʻzda tutilgan mablagʻlar hisobidan moliyalashtirishni taʼminlasin.

31. Transport vazirligi Samarqand viloyati hokimligi bilan birgalikda 2026-2027-yillarda, shu jumladan, Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki mablagʻlari hisobidan Samarqand viloyati jamoat transportini rivojlantirish uchun olib kelinayotgan avtobuslar va elektrobuslar umumiy soni 500 taga yetkazilishini taʼminlasin. Bunda avtobuslar va elektrobuslarni Samarqand viloyati hokimligi Transport vazirligi bilan birgalikda muntazam jamoat transportiga talab yuqori boʻlgan yoʻnalishlar, shu jumladan, viloyatning tuman va shaharlari oʻrtasidagi muntazam avtobus yoʻnalishlari boʻyicha taqsimlaydi.

32. Renovatsiya asosida amalga oshiriladigan “Yangi Oʻzbekiston” massivlari hududlarida huquqni belgilovchi hujjatlari boʻlmagan uy-joylarda amalda yashab kelayotgan fuqarolar bilan xususiy investorlar oʻrtasida notarial tasdiqlangan kelishuv tuzilgan taqdirda, istisno tariqasida, mazkur uy-joylar joylashgan yer uchastkalariga boʻlgan huquqlarni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 6-sentabrdagi “Tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirishda yer resurslarining investitsiyaviy imkoniyatlaridan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-135-son Farmonining 3-ilovasida koʻrsatilgan shartlarga muvofiq birlashtirish dalolatnomasi tarkibiga kiritilgan holda xususiy investorga oʻtkazishga ruxsat berilsin.

33. Samarqand viloyati hokimligi:

(a) Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi bilan birgalikda uch oy muddatda Samarqand shahrining renovatsiya asosida koʻp kvartirali uy-joylar qurilishi boshlangan Kimyogarlar qoʻrgʻonini zamonaviy va aholi uchun qulay qiyofaga keltirish boʻyicha master rejasini viloyat mahalliy budjetining qoʻshimcha manbai hisobidan ishlab chiqsin va kelishilgan holda tasdiqlasin;

(b) ikki oy muddatda Bulungʻur tumanida qurilayotgan “Yangi Oʻzbekiston” massivi hududini kengaytirish choralarini koʻrsin.

34. Samarqand viloyati hokimligi 2026-yil yakuniga qadar Samarqand shahrining “Temiryoʻl orti” hududida renovatsiya asosida qurilayotgan “Yangi Oʻzbekiston” massivining bosh rejasiga muvofiq zaxira hududlarda yoki rejalashtirilgan obyektlarning ixtisosligini oʻzgartirish orqali ushbu massiv aholisi uchun sport majmualari (suv havzalari, tennis kortlari, kichik stadionlar) va madaniyat maskanlari (kichik kinoteatr, madaniyat markazi, musiqa va sanʼat maskanlari) tashkil etish choralarini koʻrsin. Bunda:

(a) “Qishloqqurilishloyiha” loyiha-qidiruv instituti ikki hafta muddatda davlat va nodavlat sport majmualari hamda madaniyat maskanlari tashkil etiladigan yer uchastkalari va notijorat maydonlar joylashuvini belgilasin;

(b) “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ bir oy muddatda “Temiryoʻl orti” hududi bosh rejasi loyihasiga muvofiq davlat sport majmualari, madaniyat maskanlari va boshqa obyektlar tashkil etiladigan “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ balansidagi boʻsh turgan va samarasiz foydalanilayotgan yer uchastkalari hamda bino-inshootlarni Samarqand shahri hokimligiga balans qiymati boʻyicha oʻtkazib berishni taʼminlasin;

(v) Iqtisodiyot va moliya vazirligi ikki oy muddatda davlat sport majmualari hamda madaniyat maskanlarini tashkil etish hamda bosh rejada nazarda tutilgan elektr taʼminoti inshooti (podstansiya)ni qurish uchun zarur pul mablagʻlarini ajratishni nazarda tutsin.

35. Quyidagilarga rozilik berilsin:

(a) 2026 — 2028-yillarda ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida “Yangi Oʻzbekiston” massivlarida barpo etiladigan infratuzilma obyektlari uchun ajratiladigan mablagʻlar hisobidan Samarqand shahri “Temir yoʻl orti” hududida renovatsiya asosida amalga oshiriladigan “Yangi Oʻzbekiston” massivlarida kommunikatsiya tarmoqlarini tonnel usulida qurish;

(b) mazkur qarorning 40-bandida koʻzda tutilgan mablagʻlar hisobidan Samarqand shahri “Choʻponota” suv inshootidan yoʻnaltirilgan ichimlik suv tarmogʻining Zarafshon shohkoʻchasidan Andijon koʻchasigacha mavjud boʻlgan ichimlik suv tarmogʻini almashtirish.

36. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga koʻra 2026-yil 1-iyuldan boshlab Toshkent, Nukus shaharlari hamda viloyat boʻysunuvidagi shaharlarda xususiylashtiriladigan davlat koʻchmas mulk obyektlarini realizatsiya qilish shartlari mazkur obyektlardan kelgusida foydalanish ixtisosligini belgilash maqsadida tegishli shaharlar hokimlari bilan kelishiladi.

V. Moliyaviy resurslar

37. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 30-dekabrdagi “Taʼlim, sogʻliqni saqlash va sport tizimini barqaror rivojlantirishni taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-398-son qaroriga asosan Ijtimoiy soha muassasalarini qurish va taʼmirlash jamgʻarmasi tarkibida Samarqand viloyati hokimligi huzurida yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan Ijtimoiy soha muassasalarini qurish va taʼmirlash hududiy jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — hududiy jamgʻarma) tashkil etilsin.

38. Belgilansinki, tegishli moliya yillari davomida Samarqand viloyatini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlari doirasida amalga oshirilayotgan loyihalar boʻyicha iqtisod qilingan mablagʻlar Samarqand viloyati hokimining qaroriga asosan Samarqand viloyatidagi dolzarb loyihalarni moliyalashtirish uchun hududiy jamgʻarma orqali yoʻnaltiriladi. Bunda:

(a) dolzarb loyihalarning roʻyxati Samarqand viloyati hokimi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi bilan kelishilgan holda shakllantiriladi va tasdiqlanadi;

(b) iqtisod qilingan mablagʻlar hududiy jamgʻarmaga oʻtkaziladi;

(v) har oy yakuni boʻyicha Samarqand viloyatini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlari doirasida amalga oshirilayotgan loyihalar roʻyxati Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Samarqand viloyati hokimligi tomonidan shakllantiriladi.

39. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi rahbariga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyat hokimliklarining taklifiga asosan mazkur qarorning 37-38-bandlarida nazarda tutilgan tartibda faoliyat yurituvchi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyat hokimliklari huzurida faoliyat yurituvchi hududiy jamgʻarmalarni tashkil etish vakolati berilsin.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi bir hafta muddatda Ijtimoiy soha muassasalarini qurish va taʼmirlash jamgʻarmasi va uning hududiy jamgʻarmalarining daromadlari hamda mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

40. Samarqand viloyatida sanoat loyihalarini zarur infratuzilma bilan taʼminlash, ijtimoiy soha obyektlarini qurish, avtomobil yoʻllari, ichimlik suv hamda oqova suv tarmoqlari holati va elektr taʼminotini yaxshilash, irrigatsiya va drenaj tarmoqlarini qurish va taʼmirlash hamda servis va renovatsiya loyihalarini amalga oshirish uchun Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan Samarqand viloyati hokimligiga 2 yillik imtiyozli davr bilan 7 yil muddatga 100 million AQSH dollari ekvivalentida milliy valyutada yillik 7 foiz stavkada kredit mablagʻlari ajratilsin.

41. Belgilansinki:

(a) mazkur qarorning 40-bandida koʻzda tutilgan mablagʻlar 2028-yildan boshlab 2028 — 2032-yillarda teng ulushlarda Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasiga Samarqand viloyati mahalliy budjetidan har yilgi budjet parametrlarida nazarda tutilgan holda qaytariladi;

(b) Samarqand viloyati hokimligi tomonidan shakllantirilgan infratuzilma obyektlarining manzilli roʻyxati Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda xalq deputatlari Samarqand viloyati Kengashida maʼqullanadi.

42. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim qarorlariga 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

43. Adliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda qonunchilik hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

44. Mazkur qaror ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul va shaxsan javobgar etib Bosh vazir oʻrinbosarlari J.A. Qoʻchqorov va J.A. Xodjayev hamda Samarqand viloyati hokimi A.M. Boboyev belgilansin.

45. Qaror ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 10-iyundagi PQ-219-son qaroriga 1-ILOVA

Jomboy tumani “Soʻxmon” MFY Mirzo Ulugʻbek hududidan “Urgut” erkin iqtisodiy zonasiga oʻtkazilayotgan yer maydoni chegaralarining

Hudud manzili va chegaralari Raqamlar konturi Yer maydoni (ga) 23,6 gektar yer maydonining koordinatalari Jomboy tumani “Soʻxmon” MFY, Mirzo Ulugʻbek hududi: shimol tomondan — sanoat korxonalari hududi; sharq tomondan — fermer xoʻjaliklari hududi; janub tomonidan — “Urgut” erkin iqtisodiy zonasi hududi; gʻarb tomondan — sanoat korxonalari hududi. 227, 228, 218, 219q 23,6 1-nuqta 39°43 ' 17.36 '' C 67°8 ' 12.59 '' B 2-nuqta 39°42 ' 56.76 '' C 67°8 ' 3.02 '' B 3-nuqta 39°42 ' 55.48 '' C 67°8 ' 1.96 '' B 4-nuqta 39°42 ' 56.09 '' C 67°12 ' 47.86 '' B 5-nuqta 39°42 ' 57.82 '' C 67°7 ' 55.91 '' B 6-nuqta 39°43 ' 6.28 '' C 67°7 ' 49.41 '' B 7-nuqta 39°43 ' 8.17 '' C 67°7 ' 48.46 '' B 8-nuqta 39°43 ' 4.91 '' C 67°7 ' 36.42 '' B 9-nuqta 39°43 ' 5.83 '' C 67°7 ' 35.90 '' B 10-nuqta 39°43 ' 7.62 '' C 67°7 ' 35.29 '' B 11-nuqta 39°43 ' 9.10 '' C 67°7 ' 35.15 '' B 12-nuqta 39°43 ' 10.54 '' C 67°7 ' 35.62 '' B 13-nuqta 39°43 ' 10.67 '' C 67°7 ' 45.45 '' B 14-nuqta 39°43 ' 9.38 '' C 67°7 ' 47.97 '' B 15-nuqta 39°43 ' 9.00 '' C 67°7 ' 48.19 '' B 16-nuqta 39°43 ' 10.22 '' C 67°7 ' 52.33 '' B 17-nuqta 39°43 ' 10.82 '' C 67°7 ' 52.85 '' B 18-nuqta 39°43 ' 11.69 '' C 67°7 ' 53.28 '' B

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 10-iyundagi PQ-219-son qaroriga 2-ILOVA

Samarqand shahri tarixiy markazining milliy va tarixiy qiyofani saqlab qolgan hamda piyodalar hududiga aylantirgan holda turizm va xizmat koʻrsatish obyektlari barpo etiladigan koʻchalar

T/r Koʻcha nomi MFY Aholi Xonadonlar Mehmonxonalar Mehmon uylari 1. Zargaron “Koʻkmasjit” 1 951 452 10 16 2. Qoʻshhovuz, 8-mart (Namuna), Islom Karimov, Koʻkmasjit, Imom al-Buxoriy, Bibixonim, Chorraha “Qoʻsh hovuz” 3 134 570 12 16 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. Muborak “Muborak” 2 175 409 1 17 10. Buxoro Vobkent Akademik Valixoʻjayev “Dari Zanjir” 2 354 447 2 14 11. 12. 13. Gʻijduvon “Urgutiy” 4 023 804 4 11 Jami 13,6 ming 2 682 29 74

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 10-iyundagi PQ-219-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 4-noyabrdagi “Urgut” erkin iqtisodiy zonasi faoliyatini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-5278-son qaroriga 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Urgut” erkin iqtisodiy zonasi hududi tarkibiga kiruvchi yangi hududlar

T/r Hudud va uning chegaralari Maydoni (ga) Samarqand viloyati boʻyicha 1. Bulungʻur tumani, “Gʻoʻbdin” MFY hududi: shimoliy tomondan — “M-39” avtomagistrali; sharqiy tomondan — “Vitis Dominius” MCHJ XK hududi; janubiy tomondan — “Gʻoʻbdin” kichik sanoat zonasi hududi; gʻarbiy tomondan — aholi yashash punkti hududi. 20,0 2. Bulungʻur tumani, “Gʻoʻbdin” MFY hududi: 65,0 shimoliy tomondan — “SAMARKA N D SNIPALA” X/K va “SOCHAK G ʻ O ʻ BDI N CHORVASI” MCHJ hududi sharqiy tomondan — “AGROMO N OLIT” MCHJ hududi; janubiy tomondan — mahalliy ichki avtomobil yoʻli ; gʻarbiy tomondan — mahalliy ichki avtomobil yoʻli . 3. Bulungʻur tumani, “Gʻoʻbdin” MFY hududi: 35,0 shimoliy tomondan — “Kattaqishloq” mahalla fuqarolar yigʻini hududi ; sharqiy tomondan — Samarqand-Toshkent temir yoʻl muhofaza zonasi chegara chizigʻigacha ; janubiy tomondan — Bulungʻur tuman hokimligi zaxira yer maydonlari ; gʻarbiy tomondan — Bulungʻur tuman hokimligi zaxira yer maydonlari. 4. Jomboy tumani, “Nazar” MFY hududi: shimoliy tomondan — “Nazar” MFY hududi; sharqiy tomondan — “Nazar” MFY hududi; janubiy tomondan — “Firdavs qurilish xizmati”, “Qora Gavhar Oybek”, “Jomboy qurilish” va “Damir qurilish servis” MCHJlar hududi; gʻarbiy tomondan — Jomboy tumani kichik sanoat zonasi hududi. 13,8 5. Jomboy tumani, “Nazar” MFY hududi: shimoliy tomondan — “Oʻzagrologistiss Senters” va “Diyora NDA” MCHJ hamda “Nazar” MFY hududi; sharqiy tomondan — “Jomboy oltin dalalari” va “Otabek Davurov” fermer xoʻjaliklari hamda “Soʻxmon” MFY hududi; janubiy tomondan — “Toshkent-Buxoro-Termiz” temir yoʻli; gʻarbiy tomondan — “Nazar” MFY hududi. 84,56 6. Jomboy tumani, “Soʻxmon” MFY hududi: shimoliy tomondan — MCHJ shaklidagi “BMAX BUILDI N G MATERIALS” qoʻshma korxonasi va “Diyora NDA” O.K hududi; sharqiy tomondan — “Soʻxmon” MFY hududi; janubiy tomondan — “Urgut” erkin iqtisodiy zonasining hududi tarkibiga kiruvchi “Nazar” mavzesidagi yer maydonlari; gʻarbiy tomondan — “Diyora NDA” O.K hududi. 23,6 7. Ishtixon tumani, “Koʻtarma” MFY hududi: shimoliy tomondan — Oqdaryo qirgʻoq mintaqasi yerlari hududi; sharqiy tomondan — Oqdaryo qirgʻoq mintaqasi yerlari hududi; janubiy tomondan — “Zarband meva eksport” MCHJ hududi; gʻarbiy tomondan — “Orziqul” va “Meros” fermer xoʻjaliklari hududi. 21,46 8. Narpay tumani, “Tepa” MFY hududi: shimoliy tomondan — “Odiljon Farrux” fermer xoʻjaligi hududi; sharqiy tomondan — “Oromgoh” kichik sanoat zonasi va “Oytoʻla” fermer xoʻjaligi hududi; janubiy tomondan — “M - 37 Samarqand-Buxoro-Turkmanboshi” avtomagistrali; gʻarbiy tomondan — “Tepa” MFY hududining ichki yoʻllari. 8,3 9. Oqdaryo tumani, “Chorbogʻ-2” MFY hududi: shimoliy tomondan — dala yoʻli, zax ariq, “Rasul Goldin Gren” fermer xoʻjaligi hududi; sharqiy tomondan — “Rasul Goldin Gren” fermer xoʻjaligi hududi; janubiy tomondan — Samarqand viloyati Davlat oʻrmon xoʻjaligi hududi; gʻarbiy tomondan — “Agro Bravo chorvasi” fermer xoʻjaligi hududi. 11,5 10. Oqdaryo tumani, “Dahbed” MFY hududi: shimoliy tomondan — “Iqbol” fermer xoʻjaligi hududi; sharqiy tomondan — “Kelajak” fermer xoʻjaligi hududi; janubiy tomondan — “Saidjon Ferdavs paradays” fermer xoʻjaligi hududi; gʻarbiy tomondan — Dahbed qoʻrgʻoni. 9,9 11. Payariq tumani, “Choshtepa” MFY hududi: shimoliy tomondan — “Umidjon Saxovati” fermer xoʻjaligi; sharqiy tomondan — “4P-49 Samarqand-Payariq” avtomobil yoʻli; janubiy tomondan — “Singapur Samarqand” MCHJ va “Umidjon Saxovati” fermer xoʻjaligi hududi; gʻarbiy tomondan — “Dilshod Maxamatov” XK va “Orzu” MCHJ hududi. 8,8 12. Toyloq tumani, “Xoʻjaqishloq” MFY hududi: shimoliy tomondan — “Sarichashma Jumabozor” fermer xoʻjaligi hududi; sharqiy tomondan — “Muhiddin Husniddin bogʻlari” fermer xoʻjaligi hududi; janubiy tomondan — namunaviy uy-joy va maktab hududi; gʻarbiy tomondan — “Akbarxon Dadaxon dalalari” fermer xoʻjaligi hududi. 14,9 13. Urgut tumani, “Tinchlik” MFY hududi : shimoliy tomondan — “Vatkan” agrofirmasidan “Shahboz Meliqulov agroservis” fermer xoʻjaligigacha boʻlgan hudud; sharqiy tomondan — “4R-47 Urgut-Bulungʻur” avtomobil yoʻli; janubiy tomondan — “A-377 Samarqand-Ayniy” avtomobil yoʻli; gʻarbiy tomondan — “Vatkan” agrofirmasidan “Zafar Umid Sultoni” fermer xoʻjaligi hududigacha. 20,0 14. Urgut tumani, “Sariqtepa”, “Dehqonobod” va “Yuqori Sanchiqul” MFY hududi: shimoliy tomondan — “Aziz Ibrohim Nurli zamini” fermer xoʻjaligi, “Mavlon Agro biznes” fermer xoʻjaligi va “Zafar Nurli zamini” fermer xoʻjaligi hududlari; sharqiy tomondan — “Urgut” erkin iqtisodiy zonasining hududi tarkibiga kiruvchi “Sariqtepa” mavzesidagi yer maydonlari; janubiy tomondan — “Aynagul Hakim Farangizxon” fermer xoʻjaligi va “Haydarov Asliddin” fermer xoʻjaligi yer maydonlari; gʻarbiy tomondan — “Aynagul Hakim Farangizxon” fermer xoʻjaligi yer maydonlari. 80,1 15. Urgut tumani, “Sariqtepa” mavzesi hududi: shimoliy tomondan — “Sariqtepa” MFY aholi yashash punkti; sharqiy tomondan — soy hududi; janubiy tomondan — avtomobil yoʻllari; gʻarbiy tomondan — “Urgut” erkin iqtisodiy zonasining hududi. 4,5 16. Nurobod tumani, “Tepaqul” MFY hududi: shimoliy tomondan — A-378 “Samarqand — Qarshi” avtomobil yoʻli; sharqiy tomondan — “ Mironqul gaz servis” MCHJ va “Bahrom bobo Vafaqulov” fermer xoʻjaligi hududi; janubiy tomondan — “ Bahrom bobo Vafaqulov” fermer xoʻjaligi hududi; gʻarbiy tomondan — “ Bahrom bobo Vafaqulov” fermer xoʻjaligi hududi 40,0 Jami: 461,42 ”.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 20-iyuldagi “Samarqand shahrida “Shirin” zamonaviy ishbilarmonlik markazi va turar joylar kompleksini barpo etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-233-son qarorining 8-bandida :

(a) birinchi xatboshidagi “7 yil” soʻzlari “9 yil” soʻzlari bilan almashtirilsin;

(b) toʻrtinchi xatboshidagi “2026-yildan” soʻzlari “2028-yildan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 6-fevraldagi “Ohalik — Oqboʻyro — Mironqul” turistik-rekreatsion zonasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-60-son qarorining 6-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Belgilab qoʻyilsinki:

Turistik zonadagi turistik infratuzilmani yaratish imkoniyati boʻlgan yer uchastkalari, bino va inshootlari keyinchalik samarali foydalanish va (yoki) investorlarga realizatsiya qilish uchun doimiy foydalanish huquqi bilan Direksiyaga oʻtkaziladi;

Direksiyaga oʻtkazilgan yer uchastkalari, bino va inshootlarini realizatsiya qilish Direksiyaning qaroriga asosan elektron onlayn auksion orqali belgilangan tartibda amalga oshiriladi;

Turistik zona hududidagi yer uchastkalari, bino va inshootlarini realizatsiya qilishdan tushgan mablagʻlar (savdoga chiqarish va sotish bilan bogʻliq xarajatlardan tashqari) toʻliqligicha Direksiyaga yoʻnaltiriladi;

Turistik zona hududidagi yer uchastkalari, bino va inshootlarini realizatsiya qilishdan tushgan mablagʻlar Direksiya faoliyatini moliyalashtirish hamda togʻ turizmi loyihalarini amalga oshirish, jumladan, muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini qurish va taʼmirlash chora-tadbirlarini moliyalashtirishga yoʻnaltiriladi;

Turistik zona hududidagi avtomobil yoʻllari, ichimlik va oqova suv tarmoqlarini qurish va taʼmirlash ishlari 2024 — 2026-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida turizm obyektlari infratuzilmasini yaxshilash uchun nazarda tutilgan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi”.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 27-dekabrdagi “Samarqand viloyatini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishga qaratilgan chora-tadbirlarni yanada jadallashtirish toʻgʻrisida”gi PQ-392-son qaroriga 2-ilovaning “Oqdaryo tumani” boʻlimi 4-pozitsiyasi “Tadbir nomi” ustunidagi “avtoturargoh” soʻzi “logistika markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 11-fevraldagi “2026-yilda Navoiy viloyatini barqaror ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-58-son qarorining 21-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21. Markaziy bank, “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Navoiy viloyati hokimligining tadbirkorlik subyektlari tomonidan pardozbop toshlar qazib olish va qayta ishlash natijasida hosil boʻlayotgan sanoat chiqindilaridan sement xomashyosi, ohak, gips, yoʻlak plitalari, gazblok va boshqa turdagi tayyor qurilish materiallari ishlab chiqarish loyihalarini moliyalashtirish uchun Markaziy bankning asosiy stavkasining ikki baravaridan ortiq boʻlmagan stavkada milliy valyutada kreditlar ajratish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin. Bunda ushbu kreditlar boʻyicha foizlarning Markaziy bankning asosiy stavkasidan 4 foiz punktdan yuqori, biroq 10 foiz punktdan oshmagan qismi “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJ tomonidan Kredit foiz xarajatlarini kompensatsiya qilish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan uch yil muddatgacha qoplab beriladi”.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 10-iyun,

PQ-219-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 11.06.2026-y., 07/26/219/0588-son)

lex.uz