UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 11-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 11 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 июня 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 June 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги жорий этиладиган, шунингдек, композит шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатида хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишни жорий этиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини кўчириш учун ҳужжатларни ҳар йили 15 июлдан 5 августгача (шу куни ҳам) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон платформаси ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш;

давлат хизматини кўрсатиш, хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини кўчириш бўйича тўловларни амалга ошириш;

хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича QR-код билан ҳимояланган имтиҳон натижасини бериш.

3. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ давлат хизматининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон платформаси ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилишини таъминласин;

хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим ташкилотларининг мос ва турдош бакалавриат таълим йўналишларига ўқишини кўчиришда чет тили ва умумтаълим фанларидан миллий ёки халқаро сертификатга эга талабгорларга тегишли фанлардан табақалаштирилган ёки максимал балл беришни йўлга қўйсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 299-сон қарорига 1-ИЛОВА

Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини кўчириш учун ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон платформаси (кейинги ўринларда — махсус платформа) ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — ушбу Регламентга мувофиқ ўқишини хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги;

ишчи орган — давлат олий таълим ташкилотлари.

3. Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.

4. Ариза берувчи аризанинг давлат хизматини кўрсатиш доирасида кўриб чиқиш ҳолатини ЯИДХП ёки махсус платформа орқали кузатиб бориши мумкин.

2-боб. Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини кўчириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби

5. Ариза берувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотлари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар (шу куни ҳам) давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП ёки махсус платформа ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали ариза беради.

6. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан ёки ариза берувчи мустақил равишда ЯИДХП ёхуд махсус платформа орқали ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради ҳамда унга киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

7. Ариза берувчи ариза топшириш муддатлари якунлангунга қадар рад этилган аризаларни қайта юбориши мумкин.

Ариза берувчи томонидан сўровномада назарда тутилган ҳужжатлар ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмагани, сўровномада нотўғри ёхуд бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқлангани ёки белгиланган миқдордаги тўлов ўз вақтида амалга оширилмагани аризаларни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар билан рад этиш тақиқланади.

8. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.

9. ЯИДХП ёки махсус платформа ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ишчи орган томонидан ҳар йили 15 июлдан 6 августга қадар (шу куни ҳам) кўриб чиқилади ҳамда аризани қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади, бу ҳақда ариза берувчига ЯИДХП ёки махсус платформа орқали хабарнома юборилади.

10. Аризаларни қабул қилиш якунлангандан сўнг ариза берувчи томонидан сўровномада назарда тутилган ҳужжатлар ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмагани, сўровномада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқлангани сабабли рад этилган аризалардаги камчиликларни тўлиқ бартараф этиш учун ариза берувчига қўшимча беш иш кунидан иборат муддат берилади.

11. Ариза берувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотлари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ўқиши кўчирилаётган олий таълим ташкилотларининг муайян таълим йўналишига ўқишга кириш фанлари бўйича, ўқийдиган тилида махсус синов (тест, касбий (ижодий) имтиҳон) топширади.

12. Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код билан ҳимояланган имтиҳон натижаси ваколатли орган томонидан ҳар йили имтиҳонлар якунлангандан сўнг бир ҳафта ичида ЯИДХП ёки махсус платформа орқали ариза берувчига юборилади.

3-боб. Давлат хизматидан фойдаланганлик учун тўлов ундириш тартиби

13. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ариза берувчидан ваколатли орган томонидан ариза қабул қилинган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.

14. Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи тўлов амалга оширилгани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

қолган маблағлар — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади.

Ариза берувчи тўловни ЯИДХП ёки махсус платформа орқали шакллантирилган инвойс рақами орқали амалга оширади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

15. Ваколатли орган ва ишчи орган давлат хизматини кўрсатиш жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

16. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

17. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи (ўқишни кўчириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси) 1. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон платформаси ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали ариза беради. 2. ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат этганда, сўровномани мустақил равишда тўлдиради. 3. Маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди. Ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар 2-босқич Ишчи орган (давлат олий таълим ташкилотлари) 1. ЯИДХП ёки махсус платформа ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали келиб тушган аризаларни кўриб чиқади. 2. Аризани қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ЯИДХП ёки махсус платформа орқали ариза берувчини хабардор қилади. Ҳар йили 15 июлдан 6 августга қадар 3-босқич Ариза берувчи Белгиланган тўловни амалга оширади. Ҳар йили 15 июлдан 6 августга қадар 4-босқич Ваколатли орган (Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги) 1. Имтиҳонларни ташкил этади ва ўтказади. 1. Ҳар йили август ойида. 2. QR-код билан ҳимояланган имтиҳон натижасини ЯИДХП ёки махсус платформа орқали ариза берувчига юборади. 2. Ҳар йили имтиҳонлар якунлангандан сўнг бир ҳафта

Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

НАМУНА Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича СЎРОВНОМА I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар 1.1. Фамилияси, исми ва отасининг исми 1.2. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ЖШШИР маълумотлари) 1.3. Телефон рақами 1.4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) II. Ариза берувчи ўқиётган олий таълим ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар 2.1. Олий таълим ташкилоти жойлашган давлат 2.2. Олий таълим ташкилотининг номи 2.3. Бакалавриат таълим йўналиши мутахассислиги шифри ва номи 2.4. Таълим шакли 2.5. Тамомлаган курси 2.6. Академик маълумотнома (Транскрипт) ҳужжати III. Ариза берувчи ўқишини кўчириш истагини билдирган олий таълим ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар 3.1. Олий таълим ташкилотининг номи 3.2. Бакалавриат таълим йўналиши мутахассислиги шифри ва номи 3.3. Таълим шакли 3.4. Таълим тили 3.5. Тест топшириш ҳудуди 3.6. Миллий ёки халқаро сертификат (мавжуд бўлганда)

Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

НАМУНА Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi № 5039-465d-9ede-77c2-db58-6352-6287 Hujjat yaratilgan sana: 2025-10-10 Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 31232341234521 XORIJIY VA NODAVLAT OLIY TAʼLIM TASHKILOTLARIDAN OʻQISHNI DAVLAT OLIY TAʼLIM TASHKILOTLARIGA KOʻCHIRISH BOʻYICHA IMTIHON NATIJASI Javoblar varaqasi raqami 000000 Talaba (nomzod) F.I.O.: _____________________________________________________________________ Oliy taʼlim tashkiloti: _______________________________________________________________________ Taʼlim yoʻnalishi: __________________________________________________________________________ Taʼlim shakli: ________________ Taʼlim tili: ________________ Tamomlagan kursi: ___________________ Jami toʻplagan balli: ________________________________________________________________________ Mazkur taʼlim yoʻnalishi uchun belgilangan oʻtish balli: ____________________________________________ Talab bajarilgani: ___________________________________________________________________________ Imtihon sanasi: ____________________ Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan. 1669

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 299-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

1. 1-илованинг 48-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинган абитуриентларнинг иккинчи марта мазкур таълим босқичида давлат гранти асосида олий таълим олишига рухсат этилмайди. Бунда абитуриентнинг давлат гранти асосида талабаликка қабул қилингани тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим, фан инновациялар вазирлигининг тегишли ахборот тизими орқали реал вақт режимида олинади ва улар давлат гранти учун танловда иштирок этмайди».

2. 3-илованинг 21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21. Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) тўғрисидаги аризалар ҳар йили 15 июлдан 5 августгача (шу куни ҳам) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) махсус электрон платформаси ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади.

Бунда хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 11 июнь,

299 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 09/26/299/0593-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING

QARORI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

Xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlaridan talabalar oʻqishini davlat oliy taʼlim tashkilotlariga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikaning hudud, soha va tarmoqlarida raqamli texnologiyalar joriy etilishini yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 16-sentabrdagi PQ-286-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 16-sentabrdagi PQ-286-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida yangi joriy etiladigan, shuningdek, kompozit shaklda koʻrsatiladigan davlat xizmatlari roʻyxatida xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlaridan talabalar oʻqishini davlat oliy taʼlim tashkilotlariga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishni joriy etish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlaridan talabalar oʻqishini davlat oliy taʼlim tashkilotlariga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlaridan talabalar oʻqishini koʻchirish uchun hujjatlarni har yili 15-iyuldan 5-avgustgacha (shu kuni ham) Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligining maxsus elektron platformasi yoxud davlat xizmatlari markazlari orqali qabul qilish;

davlat xizmatini koʻrsatish, xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlaridan talabalar oʻqishini koʻchirish boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish;

xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlaridan talabalar oʻqishini davlat oliy taʼlim tashkilotlariga koʻchirish boʻyicha QR-kod bilan himoyalangan imtihon natijasini berish.

3. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi:

Raqamli texnologiyalar vazirligi va Adliya vazirligi bilan birgalikda ushbu qarorga 1-ilovaga muvofiq davlat xizmatining Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligining maxsus elektron platformasi yoxud davlat xizmatlari markazlari orqali koʻrsatilishini taʼminlasin;

xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlaridan davlat oliy taʼlim tashkilotlarining mos va turdosh bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga oʻqishini koʻchirishda chet tili va umumtaʼlim fanlaridan milliy yoki xalqaro sertifikatga ega talabgorlarga tegishli fanlardan tabaqalashtirilgan yoki maksimal ball berishni yoʻlga qoʻysin;

manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim tashkilotlariga oʻqishga qabul qilish jarayonlarini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2025-yil 13-sentabrdagi 578-son qaroriga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov hamda adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 11-iyundagi 299-son qaroriga 1-ILOVA

Xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlaridan talabalar oʻqishini davlat oliy taʼlim tashkilotlariga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlaridan talabalar oʻqishini koʻchirish uchun hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligining maxsus elektron platformasi (keyingi oʻrinlarda — maxsus platforma) yoxud davlat xizmatlari markazlari orqali qabul qilish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ariza beruvchi — ushbu Reglamentga muvofiq oʻqishini xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlaridan davlat oliy taʼlim tashkilotlariga koʻchirish istagini bildirgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi;

vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi;

ishchi organ — davlat oliy taʼlim tashkilotlari.

3. Xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlaridan talabalar oʻqishini davlat oliy taʼlim tashkilotlariga koʻchirish boʻyicha davlat xizmati ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.

4. Ariza beruvchi arizaning davlat xizmatini koʻrsatish doirasida koʻrib chiqish holatini YIDXP yoki maxsus platforma orqali kuzatib borishi mumkin.

2-bob. Xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlaridan talabalar oʻqishini koʻchirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

5. Ariza beruvchi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 13-sentabrdagi 578-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim tashkilotlari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda har yili 15-iyuldan 5-avgustga qadar (shu kuni ham) davlat xizmatidan foydalanish uchun YIDXP yoki maxsus platforma yoxud davlat xizmatlari markazlari orqali ariza beradi.

6. Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan yoki ariza beruvchi mustaqil ravishda YIDXP yoxud maxsus platforma orqali ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani toʻldiradi hamda unga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi.

7. Ariza beruvchi ariza topshirish muddatlari yakunlangunga qadar rad etilgan arizalarni qayta yuborishi mumkin.

Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomada nazarda tutilgan hujjatlar yoki maʼlumotlar toʻliq taqdim etilmagani, soʻrovnomada notoʻgʻri yoxud buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar aniqlangani yoki belgilangan miqdordagi toʻlov oʻz vaqtida amalga oshirilmagani arizalarni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslar bilan rad etish taqiqlanadi.

8. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning arizasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi va toʻlangan toʻlov summasi qaytarilmaydi.

9. YIDXP yoki maxsus platforma yoxud davlat xizmatlari markazlari orqali kelib tushgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar ishchi organ tomonidan har yili 15-iyuldan 6-avgustga qadar (shu kuni ham) koʻrib chiqiladi hamda arizani qabul qilish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi, bu haqda ariza beruvchiga YIDXP yoki maxsus platforma orqali xabarnoma yuboriladi.

10. Arizalarni qabul qilish yakunlangandan soʻng ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomada nazarda tutilgan hujjatlar yoki maʼlumotlar toʻliq taqdim etilmagani, soʻrovnomada notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar aniqlangani sababli rad etilgan arizalardagi kamchiliklarni toʻliq bartaraf etish uchun ariza beruvchiga qoʻshimcha besh ish kunidan iborat muddat beriladi.

11. Ariza beruvchi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 13-sentabrdagi 578-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim tashkilotlari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda oʻqishi koʻchirilayotgan oliy taʼlim tashkilotlarining muayyan taʼlim yoʻnalishiga oʻqishga kirish fanlari boʻyicha, oʻqiydigan tilida maxsus sinov (test, kasbiy (ijodiy) imtihon) topshiradi.

12. Xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlaridan talabalar oʻqishini davlat oliy taʼlim tashkilotlariga koʻchirish boʻyicha ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shakldagi QR-kod bilan himoyalangan imtihon natijasi vakolatli organ tomonidan har yili imtihonlar yakunlangandan soʻng bir hafta ichida YIDXP yoki maxsus platforma orqali ariza beruvchiga yuboriladi.

3-bob. Davlat xizmatidan foydalanganlik uchun toʻlov undirish tartibi

13. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun ariza beruvchidan vakolatli organ tomonidan ariza qabul qilingan kundagi bazaviy hisoblash miqdorining yarim baravari miqdorida toʻlov undiriladi.

14. Toʻlov summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

11,75 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi toʻlov amalga oshirilgani Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

qolgan mablagʻlar — Bilim va malakalarni baholash agentligini rivojlantirish jamgʻarmasi hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

Ariza beruvchi toʻlovni YIDXP yoki maxsus platforma orqali shakllantirilgan invoys raqami orqali amalga oshiradi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

15. Vakolatli organ va ishchi organ davlat xizmatini koʻrsatish jarayonida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

16. Ushbu Reglamentni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

17. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlaridan talabalar oʻqishini davlat oliy taʼlim tashkilotlariga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlaridan talabalar oʻqishini davlat oliy taʼlim tashkilotlariga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi (oʻqishni koʻchirish istagini bildirgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi) 1. Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (YIDXP) yoki Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligining maxsus elektron platformasi yoxud davlat xizmatlari markazlari orqali ariza beradi. 2. YIDXP yoki maxsus platforma orqali murojaat etganda, soʻrovnomani mustaqil ravishda toʻldiradi. 3. Maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi. Har yili 15-iyuldan 5-avgustga qadar 2-bosqich Ishchi organ (davlat oliy taʼlim tashkilotlari) 1. YIDXP yoki maxsus platforma yoxud davlat xizmatlari markazlari orqali kelib tushgan arizalarni koʻrib chiqadi. 2. Arizani qabul qilish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va YIDXP yoki maxsus platforma orqali ariza beruvchini xabardor qiladi. Har yili 15-iyuldan 6-avgustga qadar 3-bosqich Ariza beruvchi Belgilangan toʻlovni amalga oshiradi. Har yili 15-iyuldan 6-avgustga qadar 4-bosqich Vakolatli organ (Bilim va malakalarni baholash agentligi) 1. Imtihonlarni tashkil etadi va oʻtkazadi. 1. Har yili avgust oyida. 2. QR-kod bilan himoyalangan imtihon natijasini YIDXP yoki maxsus platforma orqali ariza beruvchiga yuboradi. 2. Har yili imtihonlar yakunlangandan soʻng bir hafta

Xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlaridan talabalar oʻqishini davlat oliy taʼlim tashkilotlariga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

NAMUNA Xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlaridan talabalar oʻqishini davlat oliy taʼlim tashkilotlariga koʻchirish boʻyicha SOʻROVNOMA I. Ariza beruvchi haqidagi maʼlumotlar 1.1. Familiyasi, ismi va otasining ismi 1.2. Pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (seriyasi va raqami, JSHSHIR maʼlumotlari) 1.3. Telefon raqami 1.4. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) II. Ariza beruvchi oʻqiyotgan oliy taʼlim tashkiloti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 2.1. Oliy taʼlim tashkiloti joylashgan davlat 2.2. Oliy taʼlim tashkilotining nomi 2.3. Bakalavriat taʼlim yoʻnalishi mutaxassisligi shifri va nomi 2.4. Taʼlim shakli 2.5. Tamomlagan kursi 2.6. Akademik maʼlumotnoma (Transkript) hujjati III. Ariza beruvchi oʻqishini koʻchirish istagini bildirgan oliy taʼlim tashkiloti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 3.1. Oliy taʼlim tashkilotining nomi 3.2. Bakalavriat taʼlim yoʻnalishi mutaxassisligi shifri va nomi 3.3. Taʼlim shakli 3.4. Taʼlim tili 3.5. Test topshirish hududi 3.6. Milliy yoki xalqaro sertifikat (mavjud boʻlganda)

Xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlaridan talabalar oʻqishini respublika oliy taʼlim muassasalariga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

NAMUNA Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi № 5039-465d-9ede-77c2-db58-6352-6287 Hujjat yaratilgan sana: 2025-10-10 Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 31232341234521 XORIJIY VA NODAVLAT OLIY TAʼLIM TASHKILOTLARIDAN OʻQISHNI DAVLAT OLIY TAʼLIM TASHKILOTLARIGA KOʻCHIRISH BOʻYICHA IMTIHON NATIJASI Javoblar varaqasi raqami 000000 Talaba (nomzod) F.I.O.: _____________________________________________________________________ Oliy taʼlim tashkiloti: _______________________________________________________________________ Taʼlim yoʻnalishi: __________________________________________________________________________ Taʼlim shakli: ________________ Taʼlim tili: ________________ Tamomlagan kursi: ___________________ Jami toʻplagan balli: ________________________________________________________________________ Mazkur taʼlim yoʻnalishi uchun belgilangan oʻtish balli: ____________________________________________ Talab bajarilgani: ___________________________________________________________________________ Imtihon sanasi: ____________________ Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan. 1669

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 11-iyundagi 299-son qaroriga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim tashkilotlariga oʻqishga qabul qilish jarayonlarini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2025-yil 13-sentabrdagi 578-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. 1-ilovaning 48-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat granti asosida talabalikka qabul qilingan abituriyentlarning ikkinchi marta mazkur taʼlim bosqichida davlat granti asosida oliy taʼlim olishiga ruxsat etilmaydi. Bunda abituriyentning davlat granti asosida talabalikka qabul qilingani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Oliy taʼlim, fan innovatsiyalar vazirligining tegishli axborot tizimi orqali real vaqt rejimida olinadi va ular davlat granti uchun tanlovda ishtirok etmaydi”.

2. 3-ilovaning 21-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21. Xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlaridan talabalar oʻqishini koʻchirish (koʻchirib tiklash) toʻgʻrisidagi arizalar har yili 15-iyuldan 5-avgustgacha (shu kuni ham) Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) maxsus elektron platformasi yoxud davlat xizmatlari markazlari orqali qabul qilinadi.

Bunda xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlaridan talabalar oʻqishini davlat oliy taʼlim tashkilotlariga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 11-iyun,

299 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.06.2026-y., 09/26/299/0593-son)

lex.uz