UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 11-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 11 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 июня 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 June 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

МЕЪЁРЛАРИ

БЎНАК ҲИСОБОТИ

НИЗОМ

МЕЪЁРЛАРИ

РЎЙХАТИ

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида

Хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш ҳамда Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасига чет давлатларнинг расмий, амалий ва бошқа турли ташрифлар билан келувчи раҳбарлари, делегациялари, сиёсий арбоблари ва бошқа шахсларини қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 303-сон қарорига 1-ИЛОВА

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик бирлашмалари (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари) ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини (кейинги ўринларда — делегациялар) чет давлатларга хизмат сафарига (кейинги ўринларда — хизмат сафари) юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартибини белгилайди.

2. Хизмат сафари харажатларига қуйидагилар киради:

кундалик харажатлар;

яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар;

транспорт харажатлари;

вакиллик харажатлари;

кўзда тутилмаган харажатлар;

ушбу Низомга мувофиқ қопланиши лозим бўлган бошқа турдаги харажатлар.

3. Давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларини чет давлатларга хизмат сафарига юборишни ташкил этиш ҳамда хизмат сафари якуни бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

4. Давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларининг чет давлатларга хизмат сафари харажатлари чет эл валютасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ меъёрлар асосида қоплаб берилади.

2-боб. Хизмат сафари учун маблағ ажратиш тартиби

5. Давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларини хизмат сафарига юбориш учун давлат органлари ва ташкилотлари томонидан буйруқ қабул қилинади ва ушбу Низомга 3-иловадаги намунага мувофиқ шаклда иш режаси расмийлаштирилади.

Хизмат сафарига юборилаётган делегация таркиби хизмат сафари мақсадларидан келиб чиқиб, ташкилот раҳбарининг шахсий жавобгарлиги остида фақатгина ташкилотга тегишли бўлган энг зарур ҳамроҳлик қилувчи ходимлардан шакллантирилади ҳамда унинг таркибига хизмат сафари мақсадига алоқаси бўлмаган ходимлар киритилмайди. Бунда бир ташкилотдан раҳбар ёки унинг ўринбосарига ҳамроҳлик қилувчилар сони 2 нафардан ошганда, Вазирлар Маҳкамаси билан келишилади.

6. Делегациялар аъзоларининг чет давлатларга хизмат сафари харажатлари Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси ҳисобидан Вазирлар Маҳкамасининг фармойишида кўрсатилган миқдорларда тегишли тасдиқловчи ҳужжатларга асосан қопланади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юборилаётган ходимларининг хизмат сафари харажатлари тегишли давлат органи ва ташкилотининг бюджет, бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан, агар ушбу манбалар мавжуд бўлмаса, асосланган ҳисоб-китобларга кўра Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинмай туриб, давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзолари хизмат сафарига жўнаб кетганда, ҳақиқий харажатларни қоплаб бериш мақсадида, истисно тариқасида, ташаббускор вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) билан келишилган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси Ҳукуматга киритилади. Бунда сарфланган харажатларнинг белгиланган меъёрлардан ошган қисми ташаббускор ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан фақат жорий молия йилида ва аввалги молия йилининг декабрь ойида амалга оширилган хизмат сафари харажатлари тўлов учун қабул қилинади, ушбу даврда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига (кейинги ўринларда — Ғазначилик хизмати қўмитаси) тўлов учун тақдим қилинмаган ҳужжатлар бўйича харажатлар тегишли ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан молиялаштирилади.

7. Давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юборилаётган ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларига хизмат сафари харажатлари учун миллий ёки чет эл валютасида банк картасига ўтказиш орқали бўнак берилади.

Агар бўнак маблағлари миллий валютадаги халқаро тўлов тизимларига уланган банк картасига ўтказиб берилганда, чет эл валютасида бўнак берилиши талаб этилмайди.

8. Давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларини Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан хизмат сафарига юборишда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириғига мувофиқ хизмат сафарини ташкил этувчи давлат органлари ва ташкилотлари хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва илова қилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳасини тайёрлайди ҳамда асослантирувчи ҳужжатлар (таклиф қилаётган томоннинг ҳужжатлари нусхаси, авиачипталар нархини тасдиқловчи ҳужжатлар, авиарейслар санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда йўл маршрути, хизмат сафарига юбориладиган мамлакатдаги меҳмонхоналарда яшаш қиймати ва хизмат сафари билан боғлиқ бошқа маълумотларни) Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ғазначилик хизмати қўмитаси хизмат сафари харажатлари сметасини белгиланган тартибда кўриб чиқади. Бунда ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолларда, хизмат сафари харажатлари сметасига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўзгартириш киритилиши ёки келишилмасдан қайтарилиши мумкин.

9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан хизмат сафари харажатлари сметасини кўриб чиқишда Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳасида назарда тутилган давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларининг хизмат сафари харажатлари, биринчи навбатда, тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва бошқа манбалар, агарда улар етарли бўлмаса, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш кўзда тутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри делегациялари аъзоларининг хизмат сафари харажатлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетининг захира жамғармалари ҳисобидан молиялаштирилади.

10. Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан Ғазначилик хизмати қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юбориладиган тегишли ходими, делегация раҳбари (унинг расмий вакили) ва аъзоси ёки алоҳида шахсга хизмат сафари харажатлари учун маблағлар ажратади.

11. Хизмат сафари харажатларига давлат органлари ва ташкилотларининг бюджет, бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг буйруғига (фармойишига) мувофиқ маблағ ажратилади.

12. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳисобварақларида чет эл валютаси бўлмаган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг хизмат сафари харажатлари учун маблағлар ажратиладиган кундаги курси бўйича чет эл валютасининг миллий валютадаги эквивалентидаги маблағ берилишига рухсат этилади.

13. Ўзбекистон Республикасидан давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юбориладиган ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларига транспорт харажатлари ва бошқа харажатлар (кундалик, яшаш, виза ҳақини тўлаш ва бошқалар) учун ажратилган маблағлар кейинчалик Ўзбекистон Республикасига қайтиб келганида олинган маблағларнинг ортиқча қисмини қайтариб бериш шарти билан ажратилади. Бунда маблағлар қайси валютада берилган бўлса, ушбу валютада қайтариб берилади.

3-боб. Кундалик харажатлар учун маблағлар ажратиш

14. Хизмат сафарига юбориладиган айрим тоифадаги шахсларга тўланадиган қўшимча устамалар ва улар томонидан харид қилинадиган совғалар учун тўловларнинг энг юқори миқдори ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланади.

15. Кундалик харажатлар хизмат сафаридаги ҳар бир кун, шу жумладан, жўнаб кетиш ҳамда қайтиб келиш куни учун белгиланган меъёрларнинг 100 фоизи миқдорида тўланади, мазкур банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари ҳамда ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Жўнаб кетиш ва қайтиб келиш куни Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтиш куни ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтиш куни хизмат сафарига юборилган давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларига берилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижга чиқиш биометрик паспортида Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари қўйган белгиси ёки бортга чиқиш талони бўйича (авиачиптага асосан) аниқланади.

Ҳаво транспортида учиб кетилганда, агар чет давлатга етиб бориш санаси халқаро авиарейснинг Ўзбекистон Республикаси аэропортидан учиб кетган санадан кейинги санага тўғри келган ҳолларда (авиачиптага асосан), жўнаб кетиш куни учун кундалик харажатлари тўлаб берилмайди.

Ҳаво транспортида учиб келганда, агар Ўзбекистон Республикасига етиб келиш санаси халқаро авиарейснинг чет давлат аэропортидан учиб кетган санадан кейинги санага тўғри келган ҳолларда (авиачиптага асосан) қайтиб келиш куни учун кундалик харажатлари тўлаб берилмайди.

16. Давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзолари икки ва ундан ортиқ чет давлатга хизмат сафарига юборилганда (шу жумладан, транзит ҳолатида ҳам), бир чет давлатдан бошқа чет давлатга ўтиш куни учун кундалик харажатлар давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ва делегациялар аъзоларига қайси чет давлатга ўтаётган бўлса, шу чет давлатдаги кундалик харажатлар меъёрларининг 100 фоизи миқдорида тўланади.

Агар бир календарь кунга икки ва ундан ортиқ чет давлатдаги кундалик харажатлар тўлови юзага келганда, битта юқори меъёрга эга бўлгани инобатга олинади.

17. Давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юборилган ходимлари ҳамда делегациялар аъзолари борадиган чет давлатларда қабул қилувчи томон ҳисобидан овқат (нонушта, тушлик, кечки овқат) билан таъминланган ҳолларда, жўнатувчи томон ҳисобидан кундалик харажатлар давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юборилган ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларининг бошқа харажатлари учун кундалик харажатлар меъёрининг 30 фоизи миқдорида тўланади.

Қабул қилувчи томон давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ва делегациялар аъзоларини шахсий эҳтиёжлари учун маблағлар билан таъминлаган тақдирда, жўнатувчи томон ҳисобидан кундалик харажатлар (бошқа харажатлар) тўланмайди.

18. Қабул қилувчи томон овқатланиш ва бошқа харажатларни қоплаш учун берган маблағлар суммаси ушбу Низом билан белгиланган кундалик харажатлар меъёридан кам бўлса, хизмат сафарига кетишдан аввал ёки қайтиб келиб бўнак ҳисоботи топширилганда, давлат органи ва ташкилотининг раҳбари буйруғига (фармойиши) мувофиқ хизмат сафарига бориб келган давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларига тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тафовут суммаси давлат органлари ва ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

4-боб. Яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар учун маблағлар ажратиш

19. Яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар ушбу Низомга 2-иловадаги турар жой ижараси бўйича харажатлар тўловининг энг юқори меъёри бўйича кейинчалик тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар билан тасдиқлаш шарти билан тўланади.

20. Яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатларнинг якуний ҳисоб-китоби давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юборилган ходимлари ёки делегациялар аъзолари томонидан ҳақиқий харажатлар бўйича белгиланган меъёрлар доирасида амалга оширилади.

21. Ушбу Низомга 4-иловада кўрсатилган мансабдор шахсларга иловага мувофиқ турар жой ижараси бўйича харажатлар тўловининг энг юқори меъёрларига қўшимча устамалар тўланади.

22. Кундалик харажатлар меъёрига қўшимча устама олиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳамда қўшимча устамаси 20 фоиздан паст бўлган давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари хизмат сафарига юборилаётган давлатдаги меҳмонхоналарнинг «Стандарт» (энг мақбул хоналар) хонасини ушбу Низомга 2-иловадаги нормалар доирасида ижарага олади.

23. Ҳукумат делегацияси таркибида кетаётган делегация аъзоларига ушбу Низомга 2-иловадаги меъёрлардан қатъи назар, маблағлар бир кишилик «Стандарт» (энг мақбул хоналар) хонанинг қиймати бўйича ҳақиқий харажатлар миқдорида тўланади. Бунда кундалик харажатлар меъёрига 20 фоиз ва ундан юқори бўлган қўшимча устама олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга белгиланган меъёрлардан қатъи назар, маблағлар меҳмонхонанинг ҳақиқий харажатлар миқдорида тўланади.

24. Кундалик харажатларга устамалар олиш ҳуқуқига эга бўлган ёки делегация таркибида юборилаётган ходимларга яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган қўшимча маблағлар хизмат сафари харажатларига ажратиладиган бўнак суммасига киритилиши мумкин.

25. Хизмат сафарига юборилаётган давлатдаги алоҳида ҳолатларда тасдиқланган меъёрдан ортиқ бўлган яшаш харажатлари учун (турар жой ижараси бўйича) қўшимча маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан хизмат сафарига юбориш бўйича харажатлар сметасининг лойиҳаси тайёрланаётганда, хизмат сафари учун жавобгар бўлган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан таклиф этувчи ташкилот, чет давлатдаги дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасалари раҳбарлари тақдим этган хизмат сафарига бориладиган чет давлатдаги меҳмонхоналар нархлари бўйича ҳужжатлардаги маълумот асосида кўзда тутилади.

26. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ғазначилик хизмати қўмитаси харажатлар сметаси лойиҳасини келишаётганда, тақдим этилган асослантирувчи ҳужжатларга мувофиқ яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) белгиланган меъёрлардан 15 фоизигача ортиқ миқдордаги маблағларни кўзда тутади. Бунда ушбу маблағларни ажратиш зарурати бўйича якуний қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ва делегациялар аъзолари хизмат сафарида бўлганда, яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) қўшимча харажатлар асосланган сабабларга кўра (хизмат сафари муддати узайтирилиши, авиарейс ушланиб қолиниши ва бошқалар) кўзда тутилмаган харажатларга ажратилган маблағлар ҳисобидан сарфланади.

27. Асосланган сабаблар мавжуд бўлганда (меҳмонхона мавжуд эмаслиги, меҳмонхонада яшаш нархининг белгиланган меъёрлардан ошиб кетиши, меҳмонхона бўлмаган яшаш жойини ижарага олиш нархининг пастлиги ва бошқалар), хизмат сафарига юборилаётган ходимларга яшаш жойи жойлашган мамлакатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган яшаш жойини ижарага олиш шартномаси асосида жисмоний шахс (меҳмонхонада эмас) яшашига делегация раҳбари томонидан рухсат берилиши мумкин (яшаш жойини ижарага берувчи тўловни қабул қилганини тасдиқлаган ҳолда). Бунда яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар ушбу Низомга 2-иловада белгиланган меъёрлардан ошиб кетмаслиги керак.

28. Овқатланиш ва бошқа шахсий хизматлар (мини-бар, кабель телевидениеси, кийимларни ювдириш ва дазмоллатиш ва бошқалар) учун харажатлар суммаси, шу жумладан, яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) тўлов ҳисоботига киритилган харажатлар хизмат сафарига юборилган шахс томонидан кундалик харажатлар ҳисобидан тўланади ва алоҳида қопланмайди.

Ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ кундалик харажатларга қўшимча устамалар олиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларга чойшаб ва кийимларни ювдириш, тозалатиш ва дазмоллатиш харажатлари қопланади.

29. Қабул қилувчи томон бепул турар жойни тақдим этганда ёки унинг ижараси учун харажатни қоплашга тегишли пул компенсациясини тўлаган ҳолларда, давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юборилган ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларига яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) маблағлар ажратилмайди.

Агар семинар, спорт мусобақалари, конференция ва бошқа тадбирлар қабул қилувчи томоннинг ушбу тадбирлар давомида сарфланадиган харажатларнинг (яшаш, овқатланиш, йўл ва бошқа харажатлар) меъёрлари белгиланган ҳолларда, ушбу мақсадлар учун маблағлар мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланган меъёрлардан ошмаган ҳолда ташкилотчилар белгилаган меъёрлар бўйича ажратилади.

5-боб. Транспорт харажатлари учун маблағлар ажратиш

30. Хизмат сафарида транспорт (таксидан ташқари) харажатларини қоплаш учун маблағлар ҳақиқий харажатлар бўйича уларни тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқлаш шарти билан тўланади.

31. Транспорт харажатларини қоплаш учун маблағлар давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ва делегациялар аъзоларига қуйидагича тўланади:

а) ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ хизмат сафарига юбориладиган мансабдор шахсларга:

ҳаво транспортида — биринчи, бизнес ёки эконом класс тарифлари бўйича (бунда қўшимча устамаси 20 фоиздан паст бўлган ходимларга иқтисодий класс тарифлари бўйича);

темир йўл ва сув транспортида — биринчи класс тарифи бўйича;

б) ушбу Низомга 4-иловага киритилмаган бошқа барча хизмат сафарига юбориладиган шахсларга:

ҳаво транспортида — эконом класс тарифи бўйича;

темир йўл транспортида — иккинчи класс тарифи бўйича;

сув транспортида — сайёҳлик класси тарифи бўйича.

32. Осиё ва Африка ҳамда Лотин Америкаси давлатларида темир йўл транспортидан фойдаланиш харажатлари барча ходимларга биринчи класс тарифи бўйича қоплаб берилади.

33. Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакилига транспорт харажатларини қоплаш учун маблағлар ушбу Низомнинг 31-банди «а» кичик бандига , уларнинг оила аъзоларига (эри ёки хотини, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари) «б» кичик бандига мувофиқ тўланади.

Бош консул ёки алоҳида чет давлатдаги консуллик муассасаси раҳбари, чет элдаги дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлардаги ваколатхоналар ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига (эри ёки хотини, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари) транспорт харажатлари ушбу Низомнинг 31-банди «б» кичик бандига мувофиқ қоплаб берилади.

34. Чет давлат ҳудудида аэропорт, вокзал ёки пристандан, агар улар аҳоли пунктидан ташқарида ёки бошқа аҳоли пунктида жойлашган бўлса, яшаш жойигача бориш ва орқага қайтиш бўйича тасдиқланган қўшимча йўл харажатлари ҳам қопланади.

35. Айрим ҳолларда Ҳукумат делегацияси ҳамда катта ҳажмдаги спорт анжомларига эга бўлган спортчилар делегациясига чет давлат ҳудудида юриш учун автомобилни ижарага олишга рухсат этилади.

36. Шаҳар ичидаги транспортдан фойдаланганлик учун харажатлар давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларига кундалик харажатлар таркибида қопланади.

37. Хизмат сафарига юборишда, биринчи навбатда, маҳаллий транспорт авиакомпанияларига устуворлик берилади.

6-боб. Вакиллик, кўзда тутилмаган ва бошқа турдаги харажатларга маблағ ажратиш

38. Вакиллик харажатларига давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларининг расмий қабулини (нонушта, тушлик ёки шунга ўхшаш тадбирлар) ўтказиш, уларнинг транспорт таъминоти, музокаралар вақтида буфет хизматларини кўрсатиш, таржимон хизматига ҳақ тўлаш, тадбирларни матбуотда ёритиш, тадбирни тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ босмахона материалларини тайёрлаш, гуллар сотиб олиш ва ижарага олиш харажатлари киради.

Белгиланган тартибда расмийлаштирилган тасдиқловчи дастлабки ҳужжатлар (расмий қабулни ўтказиш учун асос, санаси ва жойи, таклиф қилинган шахслар ва иштирокчилар сони, уларнинг транспорт таъминоти, музокаралар вақтида буфет хизматларини кўрсатиш, таржимон хизматига ҳақ тўлаш, вакиллик харажатларининг чет эл валютасидаги суммаси кўрсатилган ҳужжатлар) бўлганда, вакиллик харажатлари бўнак таркибига киритилади.

39. Қабул қилувчи томон учун эсдалик совғасини харид қилишга фақатгина ушбу Низомга 4-иловада кўрсатилган мансабдор шахсларга делегациянинг хизмат сафари учун дастлабки ҳужжатларга асосан Низомнинг 8-бандида белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда маблағ ажратилади.

40. Делегация томонидан қабул қилувчи томон учун зиёфат ташкил этиш (фуршет) каби харажатлар, биринчи навбатда, хизмат сафарига юборилаётган шахслар (алоҳида шахс) ишлайдиган давлат органлари ва ташкилотлари ёки хизмат сафарини ташкил этувчи давлат органлари ва ташкилотларининг бюджет, бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўлмаган ҳолларда, харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан сарфланади.

41. Кўзда тутилмаган харажатларга рейснинг кечикиши ёки олдинга сурилиши (ўзгариши), делегация раҳбари қарорига кўра маршрутнинг, сафар дастурининг ўзгартирилиши ва хизмат сафаридаги бошқа форс-мажор ҳолатлар билан боғлиқ харажатлар киради ҳамда мазкур ҳолатлар натижасида юзага келган харажатлар ҳам кўзда тутилмаган харажатлар учун режалаштирилган маблағлар ҳисобидан қопланади.

42. Ҳукумат номидан музокаралар олиб бориш, битимларни имзолаш мақсадида халқаро ташкилотларнинг мажлисларида, ассамблеяларида иштирок этиш учун хизмат сафарига юборилаётган делегациялар аъзолари учун Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига кўра вакиллик ва кўзда тутилмаган харажатларга ҳам маблағлар ажратилади. Бунда кўрсатилган харажатлар учун маблағлар делегациялар аъзоларидан бирига ҳисобот топшириш шарти билан берилади.

43. Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан хизмат сафарига юборилаётган делегациялар аъзолари учун ушбу Низомнинг 42-бандидаги кўзда тутилмаган ва вакиллик харажатлари миқдори хизмат сафарини ташкил этувчи ташкилотнинг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ғазначилик хизмати қўмитаси билан келишилган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига мувофиқ белгиланади.

44. Ташкилотлар вакиллик харажатларига бериладиган маблағларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ режалаштирадилар. Хорижий валютада олинган вакиллик харажатлари суммалари миллий валютада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маблағлар берилган кундаги расмий курси бўйича қайта ҳисобланади.

45. Йўл, яшаш учун (турар жой ижараси бўйича), кундалик, вакиллик ва кўзда тутилмаган харажатлардан ташқари ҳужжатлар билан тасдиқланган қуйидаги харажатлар ҳам қопланади:

виза ва виза олиш учун талаб этиладиган ҳужжатларни олиш ва тақдим этиш;

хизмат сафарига юборилган давлат чегарасини кесиб ўтиш вақтида талаб этиладиган ҳужжатлар ҳамда маълумотномаларни олиш ва тақдим этиш харажатлари;

хизмат сафарига юборилган давлатга киришда талаб этиладиган турли жараёнлар, мажбурий тадбирлардан ўтиш билан боғлиқ харажатлар;

фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун;

борган давлатда чет эл валютасини сотиб олиш ёки сотиш вақтида йиғимлар (фоизлар, комиссиялар)ни тўлаш;

30 килограммгача бўлган юкни олиб кетиш учун тўлов;

аэропорт, суғурта (фақат бораётган давлатига кириш учун мажбурий бўлган суғурта турлари), божхона ва воситачилик йиғимлари (кўргазмалар, тақдимотлар, конференциялар ва гастроллар ўтказилганда);

конференция, спорт мусобақалари қатнашчиларини рўйхатга олиш йиғимлари, спорт анжомларини ижарага олиш;

пулли тўхташ жойлари хизматлари ҳақини тўлаш, автобензин харид қилиш, юкни транспортда жўнатиш (фақат хизмат сафарига юборилган ҳайдовчилар учун) тўловлари;

ушбу Низомга 4-иловада белгиланган 20 фоиз ва ундан ортиқ устамаси мавжуд мансабдор шахсларга расмий шахслар ва делегациялар зали орқали хизмат кўрсатиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юборилган ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларига фавқулодда, қолдириб бўлмайдиган ҳолатларда кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлаш;

ҳужжатлар билан асосланган хизмат сафари бекор қилиниши, йўл маршрути ёки чет давлатда бўлиш муддатлари ўзгариши сабабли йўл чипталарини қайтариб бериш, алмаштириш ёки улардан фойдаланмаслик билан боғлиқ жарималар ҳамда хизмат сафари давридаги ишлаб чиқариш мақсадларида сарфланган қўшимча харажатлар. Бунда давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юборилган ходимлари ҳамда делегациялар аъзолари бўнак ҳисоботида йўл чипталарини қайтариб бериш, алмаштириш ёки улардан фойдаланмаслик билан боғлиқ жарималар ҳамда хизмат сафари давридаги ишлаб чиқариш мақсадларида сарфланган қўшимча харажатлар юзасидан тўлиқ тушунтириш беришлари лозим.

Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мазкур бандда назарда тутилган харажатлар қопланмайди.

46. Давлат органлари ва ташкилотларининг ходимларига ушбу Низомга 2-иловада белгиланган хизмат сафари харажатлари меъёрларига қўшимча тўловлар миқдорини ходимларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан қоплашга рухсат берилади.

47. Кундалик харажатлар меъёрига қўшимча устама олиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳамда қўшимча устамаси 20 фоиздан паст бўлган делегация аъзоларининг меҳмонхона хонасининг тоифаси ҳамда ҳаво транспорти тарифлари фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ўзгартирилади.

7-боб. Ҳисобот

48. Хизмат сафари харажатларига берилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги бўнак ҳисоботи давлат органлари ва ташкилотлари бухгалтериясига хизмат сафаридан қайтиб келингандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмай бўнак ажратилган валюта (пул бирлиги)да тақдим этилади.

Агар ҳисобот ўз вақтида тақдим этилмаса, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларига берилган бўнак маблағлари қонунчиликка асосан уларнинг иш ҳақи ҳисобидан ундириб олинади. Бўнак маблағлари чет эл валютасида берилган тақдирда, бўнак берилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилади.

Хизмат сафари натижалари бўйича якуний ҳисоб-китоб ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳақиқий харажатлар, белгиланган меъёрлар ва қўшимча тўловлар ҳисобга олинган ҳолда, маблағлар айирбошланган курсни тасдиқловчи маълумотлар бўлмаганда, тўловлар тўланган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси курсининг чет эл валютасига нисбатан ўзгаришидан юзага келадиган курсдаги фарқлар чет эл валютасида ҳисобланиши натижасида «кросс курс» ҳисобига ҳосил бўлган курс тафовути ҳисобда амалдаги бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ акс эттирилади.

49. Вакиллик харажатлари бўйича алоҳида ҳисобот тузилади. Вакиллик харажатлари бўйича ҳисоботга сарфланган харажатлар асосланганини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак.

Ҳисоботлар ҳисобот берувчи шахс томонидан имзоланади ва давлат органлари ва ташкилотлари раҳбари, унинг ўринбосари ёки бошқа ваколатли шахс томонидан тасдиқланади.

50. Вакиллик ва кўзда тутилмаган харажатларга ажратилган маблағларнинг ишлатилганини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда сарфланган харажатларнинг рўйхати кўрсатилган, делегация аъзолари томонидан имзоланадиган ва делегация раҳбари (делегация раҳбари бўлмаса, унинг ўринбосари) томонидан тасдиқланадиган далолатнома тузилади. Хизмат сафарига алоҳида шахс жўнатилганда, ҳисобот ушбу шахс томонидан имзоланади.

51. Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида амалга оширилган хизмат сафари учун бўнак берилган пайтда харажатлар сметасида кўзда тутилмаган, бироқ тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, кўзда тутилмаган харажатлар учун ажратилган маблағлар ҳисобидан ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган харажатлар қопланиши мумкин.

52. Кундалик, транспорт, яшаш учун (турар жой ижараси бўйича), вакиллик ва кўзда тутилмаган харажатларга берилган ва ишлатилмаган қолдиқ маблағлар бўнак ҳисоботи топширилган кундан сўнг икки банк куни ичида маблағ ажратилган ташкилотга қайтарилиши керак.

53. Бўнак ҳисоботи, шунингдек, ишлатилмаган қолдиқнинг ўз муддатида топширмаган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, бўнак ҳисоботини тақдим этиш ва ишлатилмаган қолдиқ масъул давлат органи раҳбарлари томонидан қопланади.

54. Бўнак ҳисоботида кўрсатиладиган барча харажатлар тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар билан, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбари, унинг ўринбосари ёки бошқа ваколатли шахс томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

55. Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан делегациялар аъзоларининг хизмат сафари харажатлари учун маблағлар ажратилганда, хизмат сафари тугагандан сўнг саккиз иш куни ичида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан сарфланган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактура, квитанция, йўл чипталари ва бошқалар) илова қилинган ҳолда, ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ ҳисобот Ғазначилик хизмати қўмитасига топширилади.

Бунда делегациялар аъзоларининг чет давлатларга хизмат сафари харажатларини ҳисоблаш жараёнлари «xizmat.uzasbo.uz» платформаси орқали амалга оширилади.

Ҳисоботга кўра ажратилган маблағларнинг ишлатилмаган қисми давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳисобот топширилганидан сўнг уч иш кунида Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасига қайтарилади.

Хизмат сафари харажатлари учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ишлатилмаган қисми ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, қайтарилиши лозим бўлган маблағ Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларидан ечиб олинади.

56. Хизмат сафарига борган давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзолари хизмат сафари давомида ҳужжатлар билан тасдиқланган ортиқча харажатга йўл қўйганда, ушбу харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли (фармойиш) топшириғига асосан белгиланган тартибда қопланади.

57. Хизмат сафарига юборилган давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ва делегациялар аъзоларида транспорт ҳамда вакиллик харажатларида ортиқча сарфлар мавжуд бўлса, тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар асосида бўнак ҳисоботининг қабул қилиниши ҳамда тегишли маблағлар берилиши тўғрисида Ғазначилик хизмати қўмитаси хулосаси асосида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинади.

8-боб. Якунловчи қоидалар

58. Хизмат сафарида сарфланган харажатларнинг мақсадлиги ҳамда ҳисоботнинг тўғри тўлдирилиши учун жавобгарлик делегация раҳбари ва ҳисобот берувчи шахсга юкланади.

59. Давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзолари Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан хизмат сафари харажатлари учун ажратиладиган маблағларни мақсадли сарфланишини таъминлаши шарт.

60. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини ҳамда делегацияларни чет давлатларга хизмат сафарига юборишни ташкил этиш ҳамда хизмат сафари якуни бўйича ҳисоботларни тақдим этиш

Босқичлар Ижрочилар Чора-тадбирлар Муддатлар I. Хизмат сафарига юбориш ва уни расмийлаштириш 1-босқич Хизмат сафарини ташкил этувчи давлат органлари ва ташкилотлари Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ва делегацияларни хизмат сафарига юбориш учун давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатига мувофиқ ички идоравий ҳужжат (буйруқ, қарор) қабул қилади. Хизмат сафарига юборишдан олдин 2-босқич Хизмат сафарини ташкил этувчи давлат органлари ва ташкилотлари Хизмат сафарига юборилаётган давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ва делегацияларга хизмат сафари харажатлари учун миллий ёки чет эл валютасида бўнак беради. Хизмат сафарига юборишдан олдин II. Хизмат сафари давомида амалга ошириладиган ишлар 3-босқич Ходим Хизмат сафарини тасдиқланган иш режаси асосида амалга оширади. Хизмат сафарига давомида III. Хизмат сафари якуни бўйича ҳисоботларни тақдим этиш 4-босқич Ходим Хизмат сафари харажатларига берилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги бўнак ҳисоботини давлат органлари ва ташкилотлари бухгалтериясига хизмат сафаридан қайтиб келинганидан сўнг уч иш кунидан кечиктирмай топширади. Хизмат сафаридан қайтилгандан сўнг 3 иш кунида

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳамда делегациялар аъзоларининг хизмат сафари харажатларини қоплаш

Т/р Мамлакат ёки ҳудуд Чет давлат валютаси номи Чет давлат валютасидаги кундалик харажатлар меъёрлари Ходимларнинг турар жой ижараси бўйича харажатлари тўловининг энг юқори меъёри (суткада кўрсатилган суммагача) 1. Австралия АҚШ доллари 54 150 2. Австрия евро 48 156 3. АҚШ АҚШ доллари 54 220 4. Албания АҚШ доллари 50 144 5. Ангола АҚШ доллари 46 120 6. Антигуа ва Барбуда АҚШ доллари 36 96 7. Аргентина АҚШ доллари 42 96 8. Арманистон АҚШ доллари 30 120 9. Афғонистон АҚШ доллари 30 120 10. Бангладеш АҚШ доллари 30 96 11. Баҳрайн АҚШ доллари 54 156 12. Беларусь АҚШ доллари 30 120 13. Бельгия евро 48 150 14. Бирлашган Араб Амирликлари АҚШ доллари 48 168 15. Болгария евро 42 120 16. Боливия АҚШ доллари 36 72 17. Босния ва Герцеговина евро 36 120 18. Бразилия АҚШ доллари 48 156 19. Бруней АҚШ доллари 36 120 20. Бутан АҚШ доллари 24 72 21. Буюк Британия Англия фунт стерлинги 36 220 22. Венгрия евро 36 120 23. Венесуэла АҚШ доллари 42 72 24. Въетнам АҚШ доллари 42 120 25. Гана АҚШ доллари 42 96 26. Германия евро 48 180 27. Гонконг АҚШ доллари 42 156 28. Греция евро 42 120 29. Грузия АҚШ доллари 30 120 30. Дания крона 360 840 31. Жазоир АҚШ доллари 43 58 32. Жанубий Корея АҚШ доллари 54 200 33. ЖАР АҚШ доллари 42 72 34. Индонезия АҚШ доллари 48 180 35. Иордания АҚШ доллари 48 72 36. Ирландия евро 42 156 37. Ироқ АҚШ доллари 42 96 38. Исландия АҚШ доллари 48 156 39. Испания евро 48 180 40. Исроил АҚШ доллари 54 156 41. Италия евро 48 220 42. Камбоджа АҚШ доллари 36 72 43. Канада АҚШ доллари 54 180 44. Кения АҚШ доллари 36 72 45. Кипр евро 42 120 46. Колумбия АҚШ доллари 42 96 47. Конго АҚШ доллари 42 108 48. Конго (Заир) Демократик Республикаси АҚШ доллари 48 72 49. Коста-Рика АҚШ доллари 42 84 50. Кот-д ʼ Ивуар АҚШ доллари 42 89 51. Куба АҚШ доллари 36 84 52. Қувайт АҚШ доллари 48 150 53. Қатар АҚШ доллари 54 150 54. Қирғизистон АҚШ доллари 30 120 55. Қозоғистон АҚШ доллари 30 150 56. Лаос АҚШ доллари 42 72 57. Латвия евро 42 120 58. Ливан АҚШ доллари 36 90 59. Ливия АҚШ доллари 30 84 60. Литва евро 42 120 61. Лихтенштейн шв.франки 60 144 62. Люксембург евро 48 156 63. Македония евро 30 72 64. Малайзия АҚШ доллари 42 180 65. Мальдив Республикаси АҚШ доллари 36 72 66. Мальта евро 24 84 67. Марокаш АҚШ доллари 36 84 68. Мексика АҚШ доллари 42 120 69. Миср АҚШ доллари 36 144 70. Мозамбик АҚШ доллари 42 72 71. Молдова АҚШ доллари 30 120 72. Монголия АҚШ доллари 42 96 73. Мъянма АҚШ доллари 36 72 74. Непал АҚШ доллари 36 72 75. Нидерландия евро 48 156 76. Норвегия крона 500 1600 77. Озарбайжон АҚШ доллари 30 150 78. Папуа-Янги Гвинея АҚШ доллари 42 120 79. Перу АҚШ доллари 42 72 80. Покистон АҚШ доллари 48 144 81. Польша евро 42 120 82. Португалия евро 42 120 83. Россия рубль 2 700 12 600 83.1. Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари 3 700 14 600 84. Руминия евро 42 120 85. Саудия Арабистони АҚШ доллари 60 144 86. Сенегал АҚШ доллари 48 82 87. Сербия евро 42 120 88. Сингапур АҚШ доллари 54 218 89. Словакия евро 42 120 90. Словения евро 42 120 91. Сурия АҚШ доллари 36 96 92. Таиланд АҚШ доллари 48 144 93. Тайвань АҚШ доллари 30 120 94. Тожикистон АҚШ доллари 30 120 95. Тунис АҚШ доллари 42 72 96. Туркия АҚШ доллари 54 150 97. Туркманистон АҚШ доллари 30 120 98. Украина АҚШ доллари 30 144 99. Уммон АҚШ доллари 48 156 100. Уругвай АҚШ доллари 42 72 101. Филиппин АҚШ доллари 36 180 102. Финляндия евро 48 156 103. Франция евро 48 200 104. Хитой Халқ Республикаси АҚШ доллари 42 150 105. Хорватия евро 36 120 106. Ҳиндистон АҚШ доллари 48 156 107. Черногория евро 30 120 108. Чехия евро 42 120 109. Чили АҚШ доллари 42 120 110. Швейцария франк 96 240 111. Швеция крона 525 1700 112. Шри-Ланка АҚШ доллари 54 96 113. Эквадор АҚШ доллари 42 72 114. Экваториал Гвинея АҚШ доллари 38 60 115. Эрон АҚШ доллари 42 144 116. Эстония евро 42 120 117. Яман Республикаси АҚШ доллари 48 120 118. Янги Зеландия АҚШ доллари 48 168 119. Япония АҚШ доллари 120 220 120. Бошқа мамлакатлар АҚШ доллари 30 78

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН» ___________ ташкилот раҳбари (ваколатли шахс) ____________________________ ____ йил «____» __________ _____________________________________________________________ (ташкилот номи) _______________________________________________________ (ходимнинг тўлиқ лавозими) ___________________________________________________ нинг хизмат сафари (ходимнинг Ф.И.О.) ______________ ИШ РЕЖАСИ Хизмат сафарига юборилаётган масъул ходим: ___________________________________________ Лавозими: Хизмат сафарига юборилаётган давлат номи: ___________________________________________ Хизмат сафари муддати: Хизмат сафарига асос: _______________________________________нинг _____ йил ________________-сон топшириғи (топшириқ илова қилинади) Хизмат сафари мақсади: ___________________________________________ ___________________________________________ Хизмат сафари иш режаси: 1. _________________________________________ 2. _________________________________________ Ходимнинг имзоси ________ сана ____ ____________

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Хизмат сафарига юбориладиган айрим тоифадаги шахсларга тўланадиган қўшимча устамалар ва улар томонидан харид қиладиган совғалар учун тўловларнинг энг юқори миқдори

Т/р Хизмат сафарига юбориладиган мансабдор шахслар тоифаси * Кундалик харажатлари меъёрларига устама миқдори (фоизда) Яшаш харажатлари меъёрларига устама миқдори (фоизда) Эсдалик совғаларини харид қилиш миқдори (БҲМга нисбатан) 1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Администрацияси раҳбари 30 300 80 2. Ўзбекистон Республикаси Администрацияси раҳбари ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва маслаҳатчиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Протоколи раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари ҳамда ишлар бошқарувчиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Бош вазир котибияти раҳбари 25 150 55 3. Вазирликлар, мустақил қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссиялари раислари, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти вакили, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбарининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Президенти Протоколи раҳбари ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шуъбаси мудири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Бош вазир котибияти раҳбари ўринбосари ва мустақил котибият (департамент) раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари 20 100 30 4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг котибияти (департаменти) раҳбари ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқа бошқарув ходимлари, вазирликлар, мустақил қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар раҳбари ўринбосарлари 15 50 15

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Амалга оширилган хизмат сафари

(Чет давлат валютаси бирлиги) I. Кундалик харажатлар Т/р Ф.И.О Смета бўйича Ҳақиқатда Қолдиқ 1 2 3 ... Жами II. Яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар Т/р Ф.И.О Смета бўйича Ҳақиқатда Қолдиқ 1 2 3 ... Жами III. Бошқа харажатлар Т/р Харажат номи Смета бўйича Ҳақиқатда Қолдиқ 1 2 ... Жами Хизмат сафари бўйича жами

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 303-сонли қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасига чет давлатларнинг расмий, амалий ва бошқа турли ташрифлар билан келувчи раҳбарлари, делегациялари, сиёсий арбоблари ва бошқа шахсларини қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасига чет давлатларнинг расмий, амалий ва бошқа турли ташрифлар (кейинги ўринларда — ташрифлар) билан келувчи ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилган шахсларни (кейинги ўринларда — чет давлатлар делегациялари) қабул қилиш тартибини белгилайди.

2-боб. Чет давлатлар делегацияларини қабул қилиш тартиби

2. Ташрифлар учун масъул бўлган вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилотлар чет давлатлар делегацияларининг Ўзбекистон Республикасига ташриф буюриш муддатлари, тури ва шакли тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ёки Вазирлар Маҳкамасига тегишли маълумотлар киритади.

3. Ўзбекистон Республикасига расмий, амалий, норасмий ташрифлар ёхуд йўл-йўлакай ташрифлар билан келувчи чет давлатлар раҳбарлари, делегациялари, сиёсий арбоблари Давлат дипломатик протоколи тўғрисидаги низомга ёки икки томонлама аҳдлашувга мувофиқ қабул қилинади.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари, ҳукуматлар раҳбарлари ва ташқи ишлар вазирларининг Ўзбекистонга ташрифларида уларни кутиб олиш, кузатиб қўйиш ва Ўзбекистонда бўлиш дастури МДҲга аъзо давлатлар ўртасидаги муносабатларда шаклланган амалиётни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

БМТ Бош котиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг меҳмони сифатида қабул қилинади. БМТ Бош котиби ташрифининг ҳажми Ташқи ишлар вазирларининг расмий ташрифлари даражасига мувофиқ бўлади.

4. Ўзбекистон Республикасида чет давлатлар делегацияларининг ташрифлари тегишли равишда қабул қилишга масъул ташкилот томонидан ташкилий таъминланади.

Бунда олий даражадаги ташрифлар бўйича протокол тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юкланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет давлатлар раҳбарлари, делегациялари, давлат ва сиёсий арбоблари шарафига қабул маросимлари олий даражадаги қабул маросими ҳисобланади.

6. Ўзбекистон Республикасида чет давлатлар делегацияларининг бўлиши билан боғлиқ тадбирни молиялаштириш учун маблағлар тегишли вазирлик ёки идоранинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тақдирда, дастур лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этилади.

7. Асосий протокол тадбирларига ва қабул қилиш даражасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти протокол хизматининг раҳбари ва Ташқи ишлар вазирлиги қабул қилиш тартиби, вақти ва жойи тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига таклиф киритади.

Қабулни ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг барча манфаатдор вазирликлари ва идоралари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари жалб этилиши мумкин.

8. Чет давлатлар раҳбарлари ва делегациялари Ўзбекистонда бўлган пайтда Тошкент шаҳрини безаш Тошкент шаҳри ҳокими зиммасига юкланади.

Хорижий меҳмон ташрифининг дастурига Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида бўлиш киритилган тақдирда, бу шаҳарларни безаш ва делегацияларни қабул қилиш маҳаллий бюджет ҳисобидан тегишли ҳоким томонидан амалга оширилади.

3-боб. Чет давлатлар делегацияларини қабул қилишда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш тартиби

9. Ўзбекистон Республикасида чет давлатлар делегацияларини қабул қилиш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:

ташрифлар учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ҳамда уларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари;

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари;

маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар.

10. Чет давлатлар делегацияларини қабул қилиш билан боғлиқ харажатлар вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаси, бюджетдан ташқари маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларига мувофиқ амалга оширилади.

Бунда ушбу давлат органи ва ташкилотининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, мазкур харажатлар асосланган ҳисоб-китобларга кўра Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатига асосан амалга оширилади.

Чет давлатлар делегацияларининг дастурларига вилоятларга ташриф буюриш киритилган тақдирда, делегацияларни қабул қилиш билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

11. Чет давлатлар делегацияларини қабул қилиш билан боғлиқ харажатлар меъёрлари Хорижий делегацияларни, мансабдор шахслар ва меҳмонларни расмий қабул қилиш даражасини ҳисобга олган ҳолда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ амалга оширилади.

12. Чет давлатлар делегацияларини қабул қилиш билан боғлиқ тадбирларни ўтказишда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратиш талаб этилганда, Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши ёки қарори қабул қилинади.

13. Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши ёки қарори лойиҳасида чет давлатлар делегацияларини қабул қилиш ва кузатиш санаси, белгилаган тадбирлар режаси, қабул қилиш билан боғлиқ харажатлар сметаси акс эттирилиши лозим.

14. Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан чет давлатлар делегацияларини қабул қилишда харажатлар сметаси илова қилинган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши ёки қарори лойиҳаси тадбирни ўтказишга масъул бўлган вазирлик ва идоралар томонидан тайёрланади.

15. Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши ёки қарори лойиҳасини асослантирувчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, чет давлатлар делегациясини кутиб олишга масъул бўлган вазирлик ва идоралар томонидан келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга киритилади. Ушбу фармойиш ёки қарор лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан икки кун мобайнида келишиб берилиши лозим.

16. Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши ёки қарори лойиҳасига илова қилинган харажатлар сметаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан кўриб чиқилади.

Бунда фармойиш ёки қарор лойиҳасига илова қилинган харажатлар сметасидаги талаб этиладиган маблағларни асослантирувчи ҳужжатлар етарли бўлмаганда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул бўлган вазирликдан қўшимча асослантирувчи ҳужжатлар талаб этишга ҳақли.

Белгиланган тартибда асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги харажатлар сметасига ўзгартириш киритиши ёки фармойиш ёки қарор лойиҳасини қайта ишлаш учун қайтаришга ҳақли.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан белгиланган тартибда келишилгандан сўнг вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

17. Тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг мақсадли сарфланиши учун тегишли ташкилот раҳбари жавобгар ҳисобланади.

4-боб. Якунловчи қоида

18. Мазкур Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикасига чет давлатларнинг расмий, амалий ва бошқа турли ташрифлар билан келувчи раҳбарлари, делегациялари, сиёсий арбоблари ва бошқа шахсларини қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Чет давлатлар делегациялари аъзоларини, мансабдор шахслар ва меҳмонларни расмий қабул қилиш даражаси

Олий даража 1. Чет давлатларнинг раҳбарлари 2. Чет давлатларнинг парламентлари раҳбарлари 3. Чет давлатларнинг Бош вазирлар, канцлерлар, давлат котиблари, вице-президентлар 4. Халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари 1-даража 1. Чет давлатлар вазирлари 2. Чет давлатлар элчилари 3. Чет давлатлар парламентлари аъзолари 4. Чет давлатлар раҳбарларининг шахсий вакиллари 2-даража 1. Таниқли халқаро жамоат арбоблари 2. Чет давлатларнинг жамоат ва сиёсий раҳбарлари 3. Бизнесменлар, тадбиркорлар 4. Оммавий ахборот воситаларининг вакиллари

Ўзбекистон Республикасига чет давлатларнинг расмий, амалий ва бошқа турли ташрифлар билан келувчи раҳбарлари, делегациялари, сиёсий арбоблари ва бошқа шахсларини қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Чет давлатлар делегациялари аъзоларини қабул қилиш билан боғлиқ харажатлар

Т/р Харажат тури Бирлик Базавий ҳисоблаш миқдорига (БҲМ) нисбатан харажатларнинг юқори чегаралари *** Олий даража 1-даража 2-даража 1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан расмий қабул ўтказиш (тушлик) 1 киши 6,0 БҲМ гача 3,0 БҲМ гача 2,0 БҲМ гача 2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан расмий қабул ўтказиш (кечки овқат) 1 киши 11,0 БҲМ гача 4,0 БҲМ гача 3,0 БҲМ гача 3. Кунлик (одатий) тушлик ёки кечки овқат 1 киши 3,5 БҲМ гача 1,5 БҲМ гача 1,5 БҲМ гача 4. Кофе-брейк ташкил этиш 1 киши 1,5 БҲМ гача 1,0 БҲМ гача 0,5 БҲМ гача 5. Делегация аъзолари учун сувенирлар (совға) харид қилиш 1 киши 20,0 БҲМ гача 10,0 БҲМ гача 5,0 БҲМ гача 6. Таржимонлик хизмати 1 таржимон 20,0 БҲМ гача 15,0 БҲМ гача 15,0 БҲМ гача 7. ЛЕД-экран ва телевизорни ижарага олиш 1 м.кв 1,5 БҲМ гача 1,5 БҲМ гача 1,5 БҲМ гача 8. Тадбирлар залини ижарага олиш ** 1 м.кв 1,8 БҲМ гача 0,5 БҲМ гача 0,3 БҲМ гача 9. Меҳмонхона харажатлари ** - - - - а) Люкс (Давлат раҳбарлари учун) хона 120,0 БҲМ гача Х Х б) Люкс хона 17,0 БҲМ гача 15,0 БҲМ гача 13,0 БҲМ гача в) Яримлюкс хона 12,0 БҲМ гача 10,0 БҲМ гача 8,0 БҲМ гача г) Стандарт хона 7,0 БҲМ гача 5,0 БҲМ гача 4,0 БҲМ гача 10. Таржимонлик хизмати учун техник жиҳозлар ижараси тўплам 40,0 БҲМ гача 30,0 БҲМ гача 20,0 БҲМ гача 11. Автотранспорт ижараси, шундан а) Люкс синфдаги енгил транспорт воситаси 1 соат 2,0 БҲМ гача 1,5 БҲМ гача 1,5 БҲМ гача б) Стандарт синфдаги енгил транспорт воситаси 1 соат 1,5 БҲМ гача 1,5 БҲМ гача 1,5 БҲМ гача в) Микроавтобус 1 соат 2,5 БҲМ гача 1,5 БҲМ гача 1,5 БҲМ гача г) Автобус 1 соат 2,0 БҲМ гача 2,0 БҲМ гача 2,0 БҲМ гача 12. Гуллар билан безатиш хизматлари 1 тадбир 7 280,0 БҲМ гача 730,0 БҲМ гача 200,0 БҲМ гача 13. Баннер ва байроқлар тайёрлаш, канцелярия моллари, таклифномалар, бейжик ва бошқалар харажатлар 1 тадбир 3 700,0 БҲМ гача 850,0 БҲМ гача 200,0 БҲМ гача

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 303-сонли қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифларини ва чет эл делегацияларини, давлат ва сиёсий арбобларини қабул қилишни уюштириш ҳамда шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисида» 1994 йил 23 мартдаги 158-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2-бўлими ва унга илова .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сон Фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори)» 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 3-банди.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 18 мартдаги 142-сон қарорига илованинг 1-банди.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 11 июнь,

303 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 09/26/303/0595-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING

QARORI

NIZOM

SXEMASI

MEʼYORLARI

BOʻNAK HISOBOTI

NIZOM

MEʼYORLARI

ROʻYXATI

Davlat organlari va tashkilotlari xodimlarini, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi delegatsiyalarini chet davlatlarga xizmat safariga yuborish hamda xizmat safari xarajatlarini moliyalashtirish tartibini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida

Xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish hamda Davlat budjeti xarajatlarining samaradorligini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Davlat organlari va tashkilotlari xodimlarini, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi delegatsiyalarini chet davlatlarga xizmat safariga yuborish hamda xizmat safari xarajatlarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasiga chet davlatlarning rasmiy, amaliy va boshqa turli tashriflar bilan keluvchi rahbarlari, delegatsiyalari, siyosiy arboblari va boshqa shaxslarini qabul qilishda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni uch oy muddatda mazkur qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 11-iyundagi 303-son qaroriga 1-ILOVA

Davlat organlari va tashkilotlari xodimlarini, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi delegatsiyalarini chet davlatlarga xizmat safariga yuborish hamda xizmat safari xarajatlarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom davlat organlari va tashkilotlari, ustav fondida (ustav kapitalida) davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan xoʻjalik birlashmalari (keyingi oʻrinlarda — davlat organlari va tashkilotlari) xodimlarini, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi delegatsiyalarini (keyingi oʻrinlarda — delegatsiyalar) chet davlatlarga xizmat safariga (keyingi oʻrinlarda — xizmat safari) yuborish hamda xizmat safari xarajatlarini moliyalashtirish tartibini belgilaydi.

2. Xizmat safari xarajatlariga quyidagilar kiradi:

kundalik xarajatlar;

yashash uchun (turar joy ijarasi boʻyicha) xarajatlar;

transport xarajatlari;

vakillik xarajatlari;

koʻzda tutilmagan xarajatlar;

ushbu Nizomga muvofiq qoplanishi lozim boʻlgan boshqa turdagi xarajatlar.

3. Davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari hamda delegatsiyalar aʼzolarini chet davlatlarga xizmat safariga yuborishni tashkil etish hamda xizmat safari yakuni boʻyicha hisobotlarni taqdim etish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

4. Davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari hamda delegatsiyalar aʼzolarining chet davlatlarga xizmat safari xarajatlari chet el valyutasida ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq meʼyorlar asosida qoplab beriladi.

2-bob. Xizmat safari uchun mablagʻ ajratish tartibi

5. Davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari hamda delegatsiyalar aʼzolarini xizmat safariga yuborish uchun davlat organlari va tashkilotlari tomonidan buyruq qabul qilinadi va ushbu Nizomga 3-ilovadagi namunaga muvofiq shaklda ish rejasi rasmiylashtiriladi.

Xizmat safariga yuborilayotgan delegatsiya tarkibi xizmat safari maqsadlaridan kelib chiqib, tashkilot rahbarining shaxsiy javobgarligi ostida faqatgina tashkilotga tegishli boʻlgan eng zarur hamrohlik qiluvchi xodimlardan shakllantiriladi hamda uning tarkibiga xizmat safari maqsadiga aloqasi boʻlmagan xodimlar kiritilmaydi. Bunda bir tashkilotdan rahbar yoki uning oʻrinbosariga hamrohlik qiluvchilar soni 2 nafardan oshganda, Vazirlar Mahkamasi bilan kelishiladi.

6. Delegatsiyalar aʼzolarining chet davlatlarga xizmat safari xarajatlari Vazirlar Mahkamasi zaxira jamgʻarmasi hisobidan Vazirlar Mahkamasining farmoyishida koʻrsatilgan miqdorlarda tegishli tasdiqlovchi hujjatlarga asosan qoplanadi.

Davlat organlari va tashkilotlarining xizmat safariga yuborilayotgan xodimlarining xizmat safari xarajatlari tegishli davlat organi va tashkilotining budjet, budjetdan tashqari mablagʻlari hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan, agar ushbu manbalar mavjud boʻlmasa, asoslangan hisob-kitoblarga koʻra Vazirlar Mahkamasining farmoyishiga asosan Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi hisobidan moliyalashtiriladi.

Vazirlar Mahkamasining farmoyishi qabul qilinmay turib, davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari hamda delegatsiyalar aʼzolari xizmat safariga joʻnab ketganda, haqiqiy xarajatlarni qoplab berish maqsadida, istisno tariqasida, tashabbuskor vazirlik va idoralar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Iqtisodiyot va moliya vazirligi) bilan kelishilgan holda, Vazirlar Mahkamasining farmoyishi loyihasi Hukumatga kiritiladi. Bunda sarflangan xarajatlarning belgilangan meʼyorlardan oshgan qismi tashabbuskor tashkilotning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi hisobidan faqat joriy moliya yilida va avvalgi moliya yilining dekabr oyida amalga oshirilgan xizmat safari xarajatlari toʻlov uchun qabul qilinadi, ushbu davrda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi) toʻlov uchun taqdim qilinmagan hujjatlar boʻyicha xarajatlar tegishli tashkilotlarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan moliyalashtiriladi.

7. Davlat organlari va tashkilotlarining xizmat safariga yuborilayotgan xodimlari hamda delegatsiyalar aʼzolariga xizmat safari xarajatlari uchun milliy yoki chet el valyutasida bank kartasiga oʻtkazish orqali boʻnak beriladi.

Agar boʻnak mablagʻlari milliy valyutadagi xalqaro toʻlov tizimlariga ulangan bank kartasiga oʻtkazib berilganda, chet el valyutasida boʻnak berilishi talab etilmaydi.

8. Davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari hamda delegatsiyalar aʼzolarini Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi hisobidan xizmat safariga yuborishda, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi yoki Vazirlar Mahkamasining tegishli topshirigʻiga muvofiq xizmat safarini tashkil etuvchi davlat organlari va tashkilotlari xizmat safari bilan bogʻliq xarajatlar smetasini ishlab chiqadi va ilova qilgan holda Vazirlar Mahkamasining farmoyishi loyihasini tayyorlaydi hamda asoslantiruvchi hujjatlar (taklif qilayotgan tomonning hujjatlari nusxasi, aviachiptalar narxini tasdiqlovchi hujjatlar, aviareyslar sanasi va vaqti koʻrsatilgan holda yoʻl marshruti, xizmat safariga yuboriladigan mamlakatdagi mehmonxonalarda yashash qiymati va xizmat safari bilan bogʻliq boshqa maʼlumotlarni) Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kiritadi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi xizmat safari xarajatlari smetasini belgilangan tartibda koʻrib chiqadi. Bunda ushbu bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan hujjatlar taqdim etilmagan hollarda, xizmat safari xarajatlari smetasiga Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan oʻzgartirish kiritilishi yoki kelishilmasdan qaytarilishi mumkin.

9. Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi tomonidan xizmat safari xarajatlari smetasini koʻrib chiqishda Vazirlar Mahkamasining farmoyishi loyihasida nazarda tutilgan davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari hamda delegatsiyalar aʼzolarining xizmat safari xarajatlari, birinchi navbatda, tegishli davlat organlari va tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari va boshqa manbalar, agarda ular yetarli boʻlmasa, Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi hisobidan mablagʻ ajratish koʻzda tutiladi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri delegatsiyalari aʼzolarining xizmat safari xarajatlari tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining, viloyatlar viloyat budjetlarining va Toshkent shahri shahar budjetining, tumanlar va shaharlar budjetining zaxira jamgʻarmalari hisobidan moliyalashtiriladi.

10. Vazirlar Mahkamasining farmoyishiga asosan Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasidan davlat organlari va tashkilotlarining xizmat safariga yuboriladigan tegishli xodimi, delegatsiya rahbari (uning rasmiy vakili) va aʼzosi yoki alohida shaxsga xizmat safari xarajatlari uchun mablagʻlar ajratadi.

11. Xizmat safari xarajatlariga davlat organlari va tashkilotlarining budjet, budjetdan tashqari mablagʻlari hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan davlat organi va tashkiloti rahbarining buyrugʻiga (farmoyishiga) muvofiq mablagʻ ajratiladi.

12. Davlat organlari va tashkilotlari hisobvaraqlarida chet el valyutasi boʻlmagan hollarda, Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining xizmat safari xarajatlari uchun mablagʻlar ajratiladigan kundagi kursi boʻyicha chet el valyutasining milliy valyutadagi ekvivalentidagi mablagʻ berilishiga ruxsat etiladi.

13. Oʻzbekiston Respublikasidan davlat organlari va tashkilotlarining xizmat safariga yuboriladigan xodimlari hamda delegatsiyalar aʼzolariga transport xarajatlari va boshqa xarajatlar (kundalik, yashash, viza haqini toʻlash va boshqalar) uchun ajratilgan mablagʻlar keyinchalik Oʻzbekiston Respublikasiga qaytib kelganida olingan mablagʻlarning ortiqcha qismini qaytarib berish sharti bilan ajratiladi. Bunda mablagʻlar qaysi valyutada berilgan boʻlsa, ushbu valyutada qaytarib beriladi.

3-bob. Kundalik xarajatlar uchun mablagʻlar ajratish

14. Xizmat safariga yuboriladigan ayrim toifadagi shaxslarga toʻlanadigan qoʻshimcha ustamalar va ular tomonidan xarid qilinadigan sovgʻalar uchun toʻlovlarning eng yuqori miqdori ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq belgilanadi.

15. Kundalik xarajatlar xizmat safaridagi har bir kun, shu jumladan, joʻnab ketish hamda qaytib kelish kuni uchun belgilangan meʼyorlarning 100 foizi miqdorida toʻlanadi, mazkur bandning toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari hamda ushbu Nizomning 17-bandida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.

Joʻnab ketish va qaytib kelish kuni Oʻzbekiston Respublikasining davlat chegarasini kesib oʻtish kuni hisoblanadi.

Oʻzbekiston Respublikasi davlat chegarasini kesib oʻtish kuni xizmat safariga yuborilgan davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari hamda delegatsiyalar aʼzolariga berilgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini xorijga chiqish biometrik pasportida Oʻzbekiston Respublikasining Davlat chegarasi orqali oʻtkazish punktlari qoʻygan belgisi yoki bortga chiqish taloni boʻyicha (aviachiptaga asosan) aniqlanadi.

Havo transportida uchib ketilganda, agar chet davlatga yetib borish sanasi xalqaro aviareysning Oʻzbekiston Respublikasi aeroportidan uchib ketgan sanadan keyingi sanaga toʻgʻri kelgan hollarda (aviachiptaga asosan), joʻnab ketish kuni uchun kundalik xarajatlari toʻlab berilmaydi.

Havo transportida uchib kelganda, agar Oʻzbekiston Respublikasiga yetib kelish sanasi xalqaro aviareysning chet davlat aeroportidan uchib ketgan sanadan keyingi sanaga toʻgʻri kelgan hollarda (aviachiptaga asosan) qaytib kelish kuni uchun kundalik xarajatlari toʻlab berilmaydi.

16. Davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari hamda delegatsiyalar aʼzolari ikki va undan ortiq chet davlatga xizmat safariga yuborilganda (shu jumladan, tranzit holatida ham), bir chet davlatdan boshqa chet davlatga oʻtish kuni uchun kundalik xarajatlar davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari va delegatsiyalar aʼzolariga qaysi chet davlatga oʻtayotgan boʻlsa, shu chet davlatdagi kundalik xarajatlar meʼyorlarining 100 foizi miqdorida toʻlanadi.

Agar bir kalendar kunga ikki va undan ortiq chet davlatdagi kundalik xarajatlar toʻlovi yuzaga kelganda, bitta yuqori meʼyorga ega boʻlgani inobatga olinadi.

17. Davlat organlari va tashkilotlarining xizmat safariga yuborilgan xodimlari hamda delegatsiyalar aʼzolari boradigan chet davlatlarda qabul qiluvchi tomon hisobidan ovqat (nonushta, tushlik, kechki ovqat) bilan taʼminlangan hollarda, joʻnatuvchi tomon hisobidan kundalik xarajatlar davlat organlari va tashkilotlarining xizmat safariga yuborilgan xodimlari hamda delegatsiyalar aʼzolarining boshqa xarajatlari uchun kundalik xarajatlar meʼyorining 30 foizi miqdorida toʻlanadi.

Qabul qiluvchi tomon davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari va delegatsiyalar aʼzolarini shaxsiy ehtiyojlari uchun mablagʻlar bilan taʼminlagan taqdirda, joʻnatuvchi tomon hisobidan kundalik xarajatlar (boshqa xarajatlar) toʻlanmaydi.

18. Qabul qiluvchi tomon ovqatlanish va boshqa xarajatlarni qoplash uchun bergan mablagʻlar summasi ushbu Nizom bilan belgilangan kundalik xarajatlar meʼyoridan kam boʻlsa, xizmat safariga ketishdan avval yoki qaytib kelib boʻnak hisoboti topshirilganda, davlat organi va tashkilotining rahbari buyrugʻiga (farmoyishi) muvofiq xizmat safariga borib kelgan davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari hamda delegatsiyalar aʼzolariga tasdiqlovchi hujjatlar asosida tafovut summasi davlat organlari va tashkilotlarining oʻz mablagʻlari hisobidan qoplab beriladi.

4-bob. Yashash uchun (turar joy ijarasi boʻyicha) xarajatlar uchun mablagʻlar ajratish

19. Yashash uchun (turar joy ijarasi boʻyicha) xarajatlar ushbu Nizomga 2-ilovadagi turar joy ijarasi boʻyicha xarajatlar toʻlovining eng yuqori meʼyori boʻyicha keyinchalik tegishli tasdiqlovchi hujjatlar bilan tasdiqlash sharti bilan toʻlanadi.

20. Yashash uchun (turar joy ijarasi boʻyicha) xarajatlarning yakuniy hisob-kitobi davlat organlari va tashkilotlarining xizmat safariga yuborilgan xodimlari yoki delegatsiyalar aʼzolari tomonidan haqiqiy xarajatlar boʻyicha belgilangan meʼyorlar doirasida amalga oshiriladi.

21. Ushbu Nizomga 4-ilovada koʻrsatilgan mansabdor shaxslarga ilovaga muvofiq turar joy ijarasi boʻyicha xarajatlar toʻlovining eng yuqori meʼyorlariga qoʻshimcha ustamalar toʻlanadi.

22. Kundalik xarajatlar meʼyoriga qoʻshimcha ustama olish huquqiga ega boʻlmagan hamda qoʻshimcha ustamasi 20 foizdan past boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari xodimlari xizmat safariga yuborilayotgan davlatdagi mehmonxonalarning “Standart” (eng maqbul xonalar) xonasini ushbu Nizomga 2-ilovadagi normalar doirasida ijaraga oladi.

23. Hukumat delegatsiyasi tarkibida ketayotgan delegatsiya aʼzolariga ushbu Nizomga 2-ilovadagi meʼyorlardan qatʼi nazar, mablagʻlar bir kishilik “Standart” (eng maqbul xonalar) xonaning qiymati boʻyicha haqiqiy xarajatlar miqdorida toʻlanadi. Bunda kundalik xarajatlar meʼyoriga 20 foiz va undan yuqori boʻlgan qoʻshimcha ustama olish huquqiga ega boʻlgan xodimlarga belgilangan meʼyorlardan qatʼi nazar, mablagʻlar mehmonxonaning haqiqiy xarajatlar miqdorida toʻlanadi.

24. Kundalik xarajatlarga ustamalar olish huquqiga ega boʻlgan yoki delegatsiya tarkibida yuborilayotgan xodimlarga yashash uchun (turar joy ijarasi boʻyicha) belgilangan meʼyordan ortiq boʻlgan qoʻshimcha mablagʻlar xizmat safari xarajatlariga ajratiladigan boʻnak summasiga kiritilishi mumkin.

25. Xizmat safariga yuborilayotgan davlatdagi alohida holatlarda tasdiqlangan meʼyordan ortiq boʻlgan yashash xarajatlari uchun (turar joy ijarasi boʻyicha) qoʻshimcha mablagʻlar Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi hisobidan xizmat safariga yuborish boʻyicha xarajatlar smetasining loyihasi tayyorlanayotganda, xizmat safari uchun javobgar boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari tomonidan taklif etuvchi tashkilot, chet davlatdagi diplomatik vakolatxona yoki konsullik muassasalari rahbarlari taqdim etgan xizmat safariga boriladigan chet davlatdagi mehmonxonalar narxlari boʻyicha hujjatlardagi maʼlumot asosida koʻzda tutiladi.

26. Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi xarajatlar smetasi loyihasini kelishayotganda, taqdim etilgan asoslantiruvchi hujjatlarga muvofiq yashash uchun (turar joy ijarasi boʻyicha) belgilangan meʼyorlardan 15 foizigacha ortiq miqdordagi mablagʻlarni koʻzda tutadi. Bunda ushbu mablagʻlarni ajratish zarurati boʻyicha yakuniy qaror Vazirlar Mahkamasi tomonidan qabul qilinadi.

Vazirlar Mahkamasining farmoyishi asosida davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari va delegatsiyalar aʼzolari xizmat safarida boʻlganda, yashash uchun (turar joy ijarasi boʻyicha) qoʻshimcha xarajatlar asoslangan sabablarga koʻra (xizmat safari muddati uzaytirilishi, aviareys ushlanib qolinishi va boshqalar) koʻzda tutilmagan xarajatlarga ajratilgan mablagʻlar hisobidan sarflanadi.

27. Asoslangan sabablar mavjud boʻlganda (mehmonxona mavjud emasligi, mehmonxonada yashash narxining belgilangan meʼyorlardan oshib ketishi, mehmonxona boʻlmagan yashash joyini ijaraga olish narxining pastligi va boshqalar), xizmat safariga yuborilayotgan xodimlarga yashash joyi joylashgan mamlakatning qonunchilik hujjatlariga muvofiq rasmiylashtirilgan yashash joyini ijaraga olish shartnomasi asosida jismoniy shaxs (mehmonxonada emas) yashashiga delegatsiya rahbari tomonidan ruxsat berilishi mumkin (yashash joyini ijaraga beruvchi toʻlovni qabul qilganini tasdiqlagan holda). Bunda yashash uchun (turar joy ijarasi boʻyicha) xarajatlar ushbu Nizomga 2-ilovada belgilangan meʼyorlardan oshib ketmasligi kerak.

28. Ovqatlanish va boshqa shaxsiy xizmatlar (mini-bar, kabel televideniyesi, kiyimlarni yuvdirish va dazmollatish va boshqalar) uchun xarajatlar summasi, shu jumladan, yashash uchun (turar joy ijarasi boʻyicha) toʻlov hisobotiga kiritilgan xarajatlar xizmat safariga yuborilgan shaxs tomonidan kundalik xarajatlar hisobidan toʻlanadi va alohida qoplanmaydi.

Ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq kundalik xarajatlarga qoʻshimcha ustamalar olish huquqiga ega boʻlgan mansabdor shaxslarga choyshab va kiyimlarni yuvdirish, tozalatish va dazmollatish xarajatlari qoplanadi.

29. Qabul qiluvchi tomon bepul turar joyni taqdim etganda yoki uning ijarasi uchun xarajatni qoplashga tegishli pul kompensatsiyasini toʻlagan hollarda, davlat organlari va tashkilotlarining xizmat safariga yuborilgan xodimlari hamda delegatsiyalar aʼzolariga yashash uchun (turar joy ijarasi boʻyicha) mablagʻlar ajratilmaydi.

Agar seminar, sport musobaqalari, konferensiya va boshqa tadbirlar qabul qiluvchi tomonning ushbu tadbirlar davomida sarflanadigan xarajatlarning (yashash, ovqatlanish, yoʻl va boshqa xarajatlar) meʼyorlari belgilangan hollarda, ushbu maqsadlar uchun mablagʻlar mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq belgilangan meʼyorlardan oshmagan holda tashkilotchilar belgilagan meʼyorlar boʻyicha ajratiladi.

5-bob. Transport xarajatlari uchun mablagʻlar ajratish

30. Xizmat safarida transport (taksidan tashqari) xarajatlarini qoplash uchun mablagʻlar haqiqiy xarajatlar boʻyicha ularni tegishli hujjatlar asosida tasdiqlash sharti bilan toʻlanadi.

31. Transport xarajatlarini qoplash uchun mablagʻlar davlat organlari va tashkilotlari xodimlari va delegatsiyalar aʼzolariga quyidagicha toʻlanadi:

a) ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq xizmat safariga yuboriladigan mansabdor shaxslarga:

havo transportida — birinchi, biznes yoki ekonom klass tariflari boʻyicha (bunda qoʻshimcha ustamasi 20 foizdan past boʻlgan xodimlarga iqtisodiy klass tariflari boʻyicha);

temir yoʻl va suv transportida — birinchi klass tarifi boʻyicha;

b) ushbu Nizomga 4-ilovaga kiritilmagan boshqa barcha xizmat safariga yuboriladigan shaxslarga:

havo transportida — ekonom klass tarifi boʻyicha;

temir yoʻl transportida — ikkinchi klass tarifi boʻyicha;

suv transportida — sayyohlik klassi tarifi boʻyicha.

32. Osiyo va Afrika hamda Lotin Amerikasi davlatlarida temir yoʻl transportidan foydalanish xarajatlari barcha xodimlarga birinchi klass tarifi boʻyicha qoplab beriladi.

33. Oʻzbekiston Respublikasining Favqulodda va Muxtor elchisi, Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro tashkilotlar huzuridagi doimiy vakiliga transport xarajatlarini qoplash uchun mablagʻlar ushbu Nizomning 31-bandi “a” kichik bandiga , ularning oila aʼzolariga (eri yoki xotini, 18 yoshga toʻlmagan farzandlari) “b” kichik bandiga muvofiq toʻlanadi.

Bosh konsul yoki alohida chet davlatdagi konsullik muassasasi rahbari, chet eldagi diplomatik vakolatxonalar, konsullik muassasalari, xalqaro tashkilotlardagi vakolatxonalar xodimlari va ularning oila aʼzolariga (eri yoki xotini, 18 yoshga toʻlmagan farzandlari) transport xarajatlari ushbu Nizomning 31-bandi “b” kichik bandiga muvofiq qoplab beriladi.

34. Chet davlat hududida aeroport, vokzal yoki pristandan, agar ular aholi punktidan tashqarida yoki boshqa aholi punktida joylashgan boʻlsa, yashash joyigacha borish va orqaga qaytish boʻyicha tasdiqlangan qoʻshimcha yoʻl xarajatlari ham qoplanadi.

35. Ayrim hollarda Hukumat delegatsiyasi hamda katta hajmdagi sport anjomlariga ega boʻlgan sportchilar delegatsiyasiga chet davlat hududida yurish uchun avtomobilni ijaraga olishga ruxsat etiladi.

36. Shahar ichidagi transportdan foydalanganlik uchun xarajatlar davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari hamda delegatsiyalar aʼzolariga kundalik xarajatlar tarkibida qoplanadi.

37. Xizmat safariga yuborishda, birinchi navbatda, mahalliy transport aviakompaniyalariga ustuvorlik beriladi.

6-bob. Vakillik, koʻzda tutilmagan va boshqa turdagi xarajatlarga mablagʻ ajratish

38. Vakillik xarajatlariga davlat organlari va tashkilotlari xodimlari hamda delegatsiyalar aʼzolarining rasmiy qabulini (nonushta, tushlik yoki shunga oʻxshash tadbirlar) oʻtkazish, ularning transport taʼminoti, muzokaralar vaqtida bufet xizmatlarini koʻrsatish, tarjimon xizmatiga haq toʻlash, tadbirlarni matbuotda yoritish, tadbirni tayyorlash va oʻtkazish bilan bogʻliq bosmaxona materiallarini tayyorlash, gullar sotib olish va ijaraga olish xarajatlari kiradi.

Belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan tasdiqlovchi dastlabki hujjatlar (rasmiy qabulni oʻtkazish uchun asos, sanasi va joyi, taklif qilingan shaxslar va ishtirokchilar soni, ularning transport taʼminoti, muzokaralar vaqtida bufet xizmatlarini koʻrsatish, tarjimon xizmatiga haq toʻlash, vakillik xarajatlarining chet el valyutasidagi summasi koʻrsatilgan hujjatlar) boʻlganda, vakillik xarajatlari boʻnak tarkibiga kiritiladi.

39. Qabul qiluvchi tomon uchun esdalik sovgʻasini xarid qilishga faqatgina ushbu Nizomga 4-ilovada koʻrsatilgan mansabdor shaxslarga delegatsiyaning xizmat safari uchun dastlabki hujjatlarga asosan Nizomning 8-bandida belgilangan tartibga rioya qilgan holda mablagʻ ajratiladi.

40. Delegatsiya tomonidan qabul qiluvchi tomon uchun ziyofat tashkil etish (furshet) kabi xarajatlar, birinchi navbatda, xizmat safariga yuborilayotgan shaxslar (alohida shaxs) ishlaydigan davlat organlari va tashkilotlari yoki xizmat safarini tashkil etuvchi davlat organlari va tashkilotlarining budjet, budjetdan tashqari mablagʻlari hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi. Davlat organlari va tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari boʻlmagan hollarda, xarajatlar Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi hisobidan sarflanadi.

41. Koʻzda tutilmagan xarajatlarga reysning kechikishi yoki oldinga surilishi (oʻzgarishi), delegatsiya rahbari qaroriga koʻra marshrutning, safar dasturining oʻzgartirilishi va xizmat safaridagi boshqa fors-major holatlar bilan bogʻliq xarajatlar kiradi hamda mazkur holatlar natijasida yuzaga kelgan xarajatlar ham koʻzda tutilmagan xarajatlar uchun rejalashtirilgan mablagʻlar hisobidan qoplanadi.

42. Hukumat nomidan muzokaralar olib borish, bitimlarni imzolash maqsadida xalqaro tashkilotlarning majlislarida, assambleyalarida ishtirok etish uchun xizmat safariga yuborilayotgan delegatsiyalar aʼzolari uchun Vazirlar Mahkamasining farmoyishiga koʻra vakillik va koʻzda tutilmagan xarajatlarga ham mablagʻlar ajratiladi. Bunda koʻrsatilgan xarajatlar uchun mablagʻlar delegatsiyalar aʼzolaridan biriga hisobot topshirish sharti bilan beriladi.

43. Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi hisobidan xizmat safariga yuborilayotgan delegatsiyalar aʼzolari uchun ushbu Nizomning 42-bandidagi koʻzda tutilmagan va vakillik xarajatlari miqdori xizmat safarini tashkil etuvchi tashkilotning asoslantirilgan hisob-kitoblariga muvofiq Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi bilan kelishilgan holda, Vazirlar Mahkamasining farmoyishiga muvofiq belgilanadi.

44. Tashkilotlar vakillik xarajatlariga beriladigan mablagʻlarni qonunchilik hujjatlariga muvofiq rejalashtiradilar. Xorijiy valyutada olingan vakillik xarajatlari summalari milliy valyutada Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining mablagʻlar berilgan kundagi rasmiy kursi boʻyicha qayta hisoblanadi.

45. Yoʻl, yashash uchun (turar joy ijarasi boʻyicha), kundalik, vakillik va koʻzda tutilmagan xarajatlardan tashqari hujjatlar bilan tasdiqlangan quyidagi xarajatlar ham qoplanadi:

viza va viza olish uchun talab etiladigan hujjatlarni olish va taqdim etish;

xizmat safariga yuborilgan davlat chegarasini kesib oʻtish vaqtida talab etiladigan hujjatlar hamda maʼlumotnomalarni olish va taqdim etish xarajatlari;

xizmat safariga yuborilgan davlatga kirishda talab etiladigan turli jarayonlar, majburiy tadbirlardan oʻtish bilan bogʻliq xarajatlar;

fuqarolarni vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish uchun;

borgan davlatda chet el valyutasini sotib olish yoki sotish vaqtida yigʻimlar (foizlar, komissiyalar)ni toʻlash;

30 kilogrammgacha boʻlgan yukni olib ketish uchun toʻlov;

aeroport, sugʻurta (faqat borayotgan davlatiga kirish uchun majburiy boʻlgan sugʻurta turlari), bojxona va vositachilik yigʻimlari (koʻrgazmalar, taqdimotlar, konferensiyalar va gastrollar oʻtkazilganda);

konferensiya, sport musobaqalari qatnashchilarini roʻyxatga olish yigʻimlari, sport anjomlarini ijaraga olish;

pulli toʻxtash joylari xizmatlari haqini toʻlash, avtobenzin xarid qilish, yukni transportda joʻnatish (faqat xizmat safariga yuborilgan haydovchilar uchun) toʻlovlari;

ushbu Nizomga 4-ilovada belgilangan 20 foiz va undan ortiq ustamasi mavjud mansabdor shaxslarga rasmiy shaxslar va delegatsiyalar zali orqali xizmat koʻrsatish;

davlat organlari va tashkilotlarining xizmat safariga yuborilgan xodimlari hamda delegatsiyalar aʼzolariga favqulodda, qoldirib boʻlmaydigan holatlarda koʻrsatilgan tibbiy xizmatlar haqini toʻlash;

hujjatlar bilan asoslangan xizmat safari bekor qilinishi, yoʻl marshruti yoki chet davlatda boʻlish muddatlari oʻzgarishi sababli yoʻl chiptalarini qaytarib berish, almashtirish yoki ulardan foydalanmaslik bilan bogʻliq jarimalar hamda xizmat safari davridagi ishlab chiqarish maqsadlarida sarflangan qoʻshimcha xarajatlar. Bunda davlat organlari va tashkilotlarining xizmat safariga yuborilgan xodimlari hamda delegatsiyalar aʼzolari boʻnak hisobotida yoʻl chiptalarini qaytarib berish, almashtirish yoki ulardan foydalanmaslik bilan bogʻliq jarimalar hamda xizmat safari davridagi ishlab chiqarish maqsadlarida sarflangan qoʻshimcha xarajatlar yuzasidan toʻliq tushuntirish berishlari lozim.

Tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlmagan taqdirda, mazkur bandda nazarda tutilgan xarajatlar qoplanmaydi.

46. Davlat organlari va tashkilotlarining xodimlariga ushbu Nizomga 2-ilovada belgilangan xizmat safari xarajatlari meʼyorlariga qoʻshimcha toʻlovlar miqdorini xodimlarning shaxsiy mablagʻlari hisobidan qoplashga ruxsat beriladi.

47. Kundalik xarajatlar meʼyoriga qoʻshimcha ustama olish huquqiga ega boʻlmagan hamda qoʻshimcha ustamasi 20 foizdan past boʻlgan delegatsiya aʼzolarining mehmonxona xonasining toifasi hamda havo transporti tariflari faqatgina Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va (yoki) Vazirlar Mahkamasi bilan kelishilgan holda oʻzgartiriladi.

7-bob. Hisobot

48. Xizmat safari xarajatlariga berilgan mablagʻlardan foydalanganlik toʻgʻrisidagi boʻnak hisoboti davlat organlari va tashkilotlari buxgalteriyasiga xizmat safaridan qaytib kelingandan soʻng uch ish kunidan kechiktirmay boʻnak ajratilgan valyuta (pul birligi)da taqdim etiladi.

Agar hisobot oʻz vaqtida taqdim etilmasa, davlat organlari va tashkilotlari xodimlariga berilgan boʻnak mablagʻlari qonunchilikka asosan ularning ish haqi hisobidan undirib olinadi. Boʻnak mablagʻlari chet el valyutasida berilgan taqdirda, boʻnak berilgan sanadagi Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki kursi boʻyicha hisob-kitoblar amalga oshiriladi.

Xizmat safari natijalari boʻyicha yakuniy hisob-kitob hujjatlar bilan tasdiqlangan haqiqiy xarajatlar, belgilangan meʼyorlar va qoʻshimcha toʻlovlar hisobga olingan holda, mablagʻlar ayirboshlangan kursni tasdiqlovchi maʼlumotlar boʻlmaganda, toʻlovlar toʻlangan kundagi Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki kursi boʻyicha amalga oshiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi milliy valyutasi kursining chet el valyutasiga nisbatan oʻzgarishidan yuzaga keladigan kursdagi farqlar chet el valyutasida hisoblanishi natijasida “kross kurs” hisobiga hosil boʻlgan kurs tafovuti hisobda amaldagi buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq aks ettiriladi.

49. Vakillik xarajatlari boʻyicha alohida hisobot tuziladi. Vakillik xarajatlari boʻyicha hisobotga sarflangan xarajatlar asoslanganini tasdiqlovchi hujjatlar ilova qilinishi kerak.

Hisobotlar hisobot beruvchi shaxs tomonidan imzolanadi va davlat organlari va tashkilotlari rahbari, uning oʻrinbosari yoki boshqa vakolatli shaxs tomonidan tasdiqlanadi.

50. Vakillik va koʻzda tutilmagan xarajatlarga ajratilgan mablagʻlarning ishlatilganini tasdiqlovchi hujjatlar boʻlmagan taqdirda sarflangan xarajatlarning roʻyxati koʻrsatilgan, delegatsiya aʼzolari tomonidan imzolanadigan va delegatsiya rahbari (delegatsiya rahbari boʻlmasa, uning oʻrinbosari) tomonidan tasdiqlanadigan dalolatnoma tuziladi. Xizmat safariga alohida shaxs joʻnatilganda, hisobot ushbu shaxs tomonidan imzolanadi.

51. Vazirlar Mahkamasining farmoyishi asosida amalga oshirilgan xizmat safari uchun boʻnak berilgan paytda xarajatlar smetasida koʻzda tutilmagan, biroq tegishli tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlganda, koʻzda tutilmagan xarajatlar uchun ajratilgan mablagʻlar hisobidan ushbu Nizomning 45-bandida nazarda tutilgan xarajatlar qoplanishi mumkin.

52. Kundalik, transport, yashash uchun (turar joy ijarasi boʻyicha), vakillik va koʻzda tutilmagan xarajatlarga berilgan va ishlatilmagan qoldiq mablagʻlar boʻnak hisoboti topshirilgan kundan soʻng ikki bank kuni ichida mablagʻ ajratilgan tashkilotga qaytarilishi kerak.

53. Boʻnak hisoboti, shuningdek, ishlatilmagan qoldiqning oʻz muddatida topshirmagan xodim bilan mehnat shartnomasi bekor qilingan taqdirda, boʻnak hisobotini taqdim etish va ishlatilmagan qoldiq masʼul davlat organi rahbarlari tomonidan qoplanadi.

54. Boʻnak hisobotida koʻrsatiladigan barcha xarajatlar tegishli ravishda rasmiylashtirilgan hujjatlar bilan, davlat organlari va tashkilotlari rahbari, uning oʻrinbosari yoki boshqa vakolatli shaxs tomonidan tasdiqlangan boʻlishi kerak.

55. Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi hisobidan delegatsiyalar aʼzolarining xizmat safari xarajatlari uchun mablagʻlar ajratilganda, xizmat safari tugagandan soʻng sakkiz ish kuni ichida davlat organlari va tashkilotlari tomonidan sarflangan xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlar (hisob-faktura, kvitansiya, yoʻl chiptalari va boshqalar) ilova qilingan holda, ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq hisobot Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga topshiriladi.

Bunda delegatsiyalar aʼzolarining chet davlatlarga xizmat safari xarajatlarini hisoblash jarayonlari “xizmat.uzasbo.uz” platformasi orqali amalga oshiriladi.

Hisobotga koʻra ajratilgan mablagʻlarning ishlatilmagan qismi davlat organlari va tashkilotlari tomonidan hisobot topshirilganidan soʻng uch ish kunida Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasiga qaytariladi.

Xizmat safari xarajatlari uchun Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi hisobidan ajratilgan mablagʻlarning ishlatilmagan qismi oʻz vaqtida qaytarilmagan taqdirda, qaytarilishi lozim boʻlgan mablagʻ Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi tomonidan tegishli davlat organlari va tashkilotlarining tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan yechib olinadi.

56. Xizmat safariga borgan davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari hamda delegatsiyalar aʼzolari xizmat safari davomida hujjatlar bilan tasdiqlangan ortiqcha xarajatga yoʻl qoʻyganda, ushbu xarajatlar Vazirlar Mahkamasining tegishli (farmoyish) topshirigʻiga asosan belgilangan tartibda qoplanadi.

57. Xizmat safariga yuborilgan davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari va delegatsiyalar aʼzolarida transport hamda vakillik xarajatlarida ortiqcha sarflar mavjud boʻlsa, tegishli tasdiqlovchi hujjatlar asosida boʻnak hisobotining qabul qilinishi hamda tegishli mablagʻlar berilishi toʻgʻrisida Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi xulosasi asosida Vazirlar Mahkamasining farmoyishi qabul qilinadi.

8-bob. Yakunlovchi qoidalar

58. Xizmat safarida sarflangan xarajatlarning maqsadligi hamda hisobotning toʻgʻri toʻldirilishi uchun javobgarlik delegatsiya rahbari va hisobot beruvchi shaxsga yuklanadi.

59. Davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari hamda delegatsiyalar aʼzolari Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi hamda davlat organlari va tashkilotlarining mablagʻlari hisobidan xizmat safari xarajatlari uchun ajratiladigan mablagʻlarni maqsadli sarflanishini taʼminlashi shart.

60. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Davlat organlari va tashkilotlari xodimlarini, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi delegatsiyalarini chet davlatlarga xizmat safariga yuborish hamda xizmat safari xarajatlarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Davlat organlari va tashkilotlari xodimlarini hamda delegatsiyalarni chet davlatlarga xizmat safariga yuborishni tashkil etish hamda xizmat safari yakuni boʻyicha hisobotlarni taqdim etish

Bosqichlar Ijrochilar Chora-tadbirlar Muddatlar I. Xizmat safariga yuborish va uni rasmiylashtirish 1-bosqich Xizmat safarini tashkil etuvchi davlat organlari va tashkilotlari Davlat organlari va tashkilotlari xodimlari va delegatsiyalarni xizmat safariga yuborish uchun davlat organlari va tashkilotlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining tegishli hujjatiga muvofiq ichki idoraviy hujjat (buyruq, qaror) qabul qiladi. Xizmat safariga yuborishdan oldin 2-bosqich Xizmat safarini tashkil etuvchi davlat organlari va tashkilotlari Xizmat safariga yuborilayotgan davlat organlari va tashkilotlari xodimlari va delegatsiyalarga xizmat safari xarajatlari uchun milliy yoki chet el valyutasida boʻnak beradi. Xizmat safariga yuborishdan oldin II. Xizmat safari davomida amalga oshiriladigan ishlar 3-bosqich Xodim Xizmat safarini tasdiqlangan ish rejasi asosida amalga oshiradi. Xizmat safariga davomida III. Xizmat safari yakuni boʻyicha hisobotlarni taqdim etish 4-bosqich Xodim Xizmat safari xarajatlariga berilgan mablagʻlardan foydalanganlik toʻgʻrisidagi boʻnak hisobotini davlat organlari va tashkilotlari buxgalteriyasiga xizmat safaridan qaytib kelinganidan soʻng uch ish kunidan kechiktirmay topshiradi. Xizmat safaridan qaytilgandan soʻng 3 ish kunida

Davlat organlari va tashkilotlari xodimlarini, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi delegatsiyalarini chet davlatlarga xizmat safariga yuborish hamda xizmat safari xarajatlarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Davlat organlari va tashkilotlari xodimlarining hamda delegatsiyalar aʼzolarining xizmat safari xarajatlarini qoplash

T/r Mamlakat yoki hudud Chet davlat valyutasi nomi Chet davlat valyutasidagi kundalik xarajatlar meʼyorlari Xodimlarning turar joy ijarasi boʻyicha xarajatlari toʻlovining eng yuqori meʼyori (sutkada koʻrsatilgan summagacha) 1. Avstraliya AQSH dollari 54 150 2. Avstriya yevro 48 156 3. AQSH AQSH dollari 54 220 4. Albaniya AQSH dollari 50 144 5. Angola AQSH dollari 46 120 6. Antigua va Barbuda AQSH dollari 36 96 7. Argentina AQSH dollari 42 96 8. Armaniston AQSH dollari 30 120 9. Afgʻoniston AQSH dollari 30 120 10. Bangladesh AQSH dollari 30 96 11. Bahrayn AQSH dollari 54 156 12. Belarus AQSH dollari 30 120 13. Belgiya yevro 48 150 14. Birlashgan Arab Amirliklari AQSH dollari 48 168 15. Bolgariya yevro 42 120 16. Boliviya AQSH dollari 36 72 17. Bosniya va Gersegovina yevro 36 120 18. Braziliya AQSH dollari 48 156 19. Bruney AQSH dollari 36 120 20. Butan AQSH dollari 24 72 21. Buyuk Britaniya Angliya funt sterlingi 36 220 22. Vengriya yevro 36 120 23. Venesuela AQSH dollari 42 72 24. Vyetnam AQSH dollari 42 120 25. Gana AQSH dollari 42 96 26. Germaniya yevro 48 180 27. Gonkong AQSH dollari 42 156 28. Gretsiya yevro 42 120 29. Gruziya AQSH dollari 30 120 30. Daniya krona 360 840 31. Jazoir AQSH dollari 43 58 32. Janubiy Koreya AQSH dollari 54 200 33. JAR AQSH dollari 42 72 34. Indoneziya AQSH dollari 48 180 35. Iordaniya AQSH dollari 48 72 36. Irlandiya yevro 42 156 37. Iroq AQSH dollari 42 96 38. Islandiya AQSH dollari 48 156 39. Ispaniya yevro 48 180 40. Isroil AQSH dollari 54 156 41. Italiya yevro 48 220 42. Kambodja AQSH dollari 36 72 43. Kanada AQSH dollari 54 180 44. Keniya AQSH dollari 36 72 45. Kipr yevro 42 120 46. Kolumbiya AQSH dollari 42 96 47. Kongo AQSH dollari 42 108 48. Kongo (Zair) Demokratik Respublikasi AQSH dollari 48 72 49. Kosta-Rika AQSH dollari 42 84 50. Kot-d ʼ Ivuar AQSH dollari 42 89 51. Kuba AQSH dollari 36 84 52. Quvayt AQSH dollari 48 150 53. Qatar AQSH dollari 54 150 54. Qirgʻiziston AQSH dollari 30 120 55. Qozogʻiston AQSH dollari 30 150 56. Laos AQSH dollari 42 72 57. Latviya yevro 42 120 58. Livan AQSH dollari 36 90 59. Liviya AQSH dollari 30 84 60. Litva yevro 42 120 61. Lixtenshteyn shv.franki 60 144 62. Lyuksemburg yevro 48 156 63. Makedoniya yevro 30 72 64. Malayziya AQSH dollari 42 180 65. Maldiv Respublikasi AQSH dollari 36 72 66. Malta yevro 24 84 67. Marokash AQSH dollari 36 84 68. Meksika AQSH dollari 42 120 69. Misr AQSH dollari 36 144 70. Mozambik AQSH dollari 42 72 71. Moldova AQSH dollari 30 120 72. Mongoliya AQSH dollari 42 96 73. Mʼyanma AQSH dollari 36 72 74. Nepal AQSH dollari 36 72 75. Niderlandiya yevro 48 156 76. Norvegiya krona 500 1600 77. Ozarbayjon AQSH dollari 30 150 78. Papua-Yangi Gvineya AQSH dollari 42 120 79. Peru AQSH dollari 42 72 80. Pokiston AQSH dollari 48 144 81. Polsha yevro 42 120 82. Portugaliya yevro 42 120 83. Rossiya rubl 2 700 12 600 83.1. Moskva va Sankt-Peterburg shaharlari 3 700 14 600 84. Ruminiya yevro 42 120 85. Saudiya Arabistoni AQSH dollari 60 144 86. Senegal AQSH dollari 48 82 87. Serbiya yevro 42 120 88. Singapur AQSH dollari 54 218 89. Slovakiya yevro 42 120 90. Sloveniya yevro 42 120 91. Suriya AQSH dollari 36 96 92. Tailand AQSH dollari 48 144 93. Tayvan AQSH dollari 30 120 94. Tojikiston AQSH dollari 30 120 95. Tunis AQSH dollari 42 72 96. Turkiya AQSH dollari 54 150 97. Turkmaniston AQSH dollari 30 120 98. Ukraina AQSH dollari 30 144 99. Ummon AQSH dollari 48 156 100. Urugvay AQSH dollari 42 72 101. Filippin AQSH dollari 36 180 102. Finlyandiya yevro 48 156 103. Fransiya yevro 48 200 104. Xitoy Xalq Respublikasi AQSH dollari 42 150 105. Xorvatiya yevro 36 120 106. Hindiston AQSH dollari 48 156 107. Chernogoriya yevro 30 120 108. Chexiya yevro 42 120 109. Chili AQSH dollari 42 120 110. Shveysariya frank 96 240 111. Shvetsiya krona 525 1700 112. Shri-Lanka AQSH dollari 54 96 113. Ekvador AQSH dollari 42 72 114. Ekvatorial Gvineya AQSH dollari 38 60 115. Eron AQSH dollari 42 144 116. Estoniya yevro 42 120 117. Yaman Respublikasi AQSH dollari 48 120 118. Yangi Zelandiya AQSH dollari 48 168 119. Yaponiya AQSH dollari 120 220 120. Boshqa mamlakatlar AQSH dollari 30 78

Davlat organlari va tashkilotlari xodimlarini, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi delegatsiyalarini chet davlatlarga xizmat safariga yuborish hamda xizmat safari xarajatlarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

“TASDIQLAYMAN” ___________ tashkilot rahbari (vakolatli shaxs) ____________________________ ____ yil “____” __________ _____________________________________________________________ (tashkilot nomi) _______________________________________________________ (xodimning toʻliq lavozimi) ___________________________________________________ ning xizmat safari (xodimning F.I.O.) ______________ ISH REJASI Xizmat safariga yuborilayotgan masʼul xodim: ___________________________________________ Lavozimi: Xizmat safariga yuborilayotgan davlat nomi: ___________________________________________ Xizmat safari muddati: Xizmat safariga asos: _______________________________________ning _____ yil ________________-son topshirigʻi (topshiriq ilova qilinadi) Xizmat safari maqsadi: ___________________________________________ ___________________________________________ Xizmat safari ish rejasi: 1. _________________________________________ 2. _________________________________________ Xodimning imzosi ________ sana ____ ____________

Davlat organlari va tashkilotlari xodimlarini, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi delegatsiyalarini chet davlatlarga xizmat safariga yuborish hamda xizmat safari xarajatlarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Xizmat safariga yuboriladigan ayrim toifadagi shaxslarga toʻlanadigan qoʻshimcha ustamalar va ular tomonidan xarid qiladigan sovgʻalar uchun toʻlovlarning eng yuqori miqdori

T/r Xizmat safariga yuboriladigan mansabdor shaxslar toifasi * Kundalik xarajatlari meʼyorlariga ustama miqdori (foizda) Yashash xarajatlari meʼyorlariga ustama miqdori (foizda) Esdalik sovgʻalarini xarid qilish miqdori (BHMga nisbatan) 1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati Raisi, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasi Spikeri, Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, Oʻzbekiston Respublikasi Administratsiyasi rahbari 30 300 80 2. Oʻzbekiston Respublikasi Administratsiyasi rahbari oʻrinbosari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yordamchisi, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati Raisi oʻrinbosari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasi Spikeri oʻrinbosari, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari va maslahatchisi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Xavfsizlik kengashi kotibi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining maslahatchisi, Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi raisi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Protokoli rahbari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi rahbari kotibiyati mudiri, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi departamenti rahbari hamda ishlar boshqaruvchisi, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Bosh vazir kotibiyati rahbari 25 150 55 3. Vazirliklar, mustaqil qoʻmitalar, agentliklar va inspeksiyalar rahbarlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati va Qonunchilik palatasi qoʻmitalari va komissiyalari raislari, Oʻzbekiston Respublikasining Favqulodda va Muxtor elchisi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti vakili, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Xavfsizlik kengashi kotibi oʻrinbosari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti maslahatchisining oʻrinbosari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi departamenti rahbarining oʻrinbosari, Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi raisi oʻrinbosari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi rahbari kotibiyati mudiri oʻrinbosari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi boshqarmasi boshligʻi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Protokoli rahbari oʻrinbosari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi shuʼbasi mudiri, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Bosh vazir kotibiyati rahbari oʻrinbosari va mustaqil kotibiyat (departament) rahbari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari 20 100 30 4. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining kotibiyati (departamenti) rahbari oʻrinbosari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining boshqa boshqaruv xodimlari, vazirliklar, mustaqil qoʻmitalar, agentliklar va inspeksiyalar rahbari oʻrinbosarlari 15 50 15

Davlat organlari va tashkilotlari xodimlarini, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi delegatsiyalarini chet davlatlarga xizmat safariga yuborish hamda xizmat safari xarajatlarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Amalga oshirilgan xizmat safari

(Chet davlat valyutasi birligi) I. Kundalik xarajatlar T/r F.I.O Smeta boʻyicha Haqiqatda Qoldiq 1 2 3 ... Jami II. Yashash uchun (turar joy ijarasi boʻyicha) xarajatlar T/r F.I.O Smeta boʻyicha Haqiqatda Qoldiq 1 2 3 ... Jami III. Boshqa xarajatlar T/r Xarajat nomi Smeta boʻyicha Haqiqatda Qoldiq 1 2 ... Jami Xizmat safari boʻyicha jami

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 11-iyundagi 303-sonli qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasiga chet davlatlarning rasmiy, amaliy va boshqa turli tashriflar bilan keluvchi rahbarlari, delegatsiyalari, siyosiy arboblari va boshqa shaxslarini qabul qilishda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasiga chet davlatlarning rasmiy, amaliy va boshqa turli tashriflar (keyingi oʻrinlarda — tashriflar) bilan keluvchi ushbu Nizomga 1-ilovada koʻrsatilgan shaxslarni (keyingi oʻrinlarda — chet davlatlar delegatsiyalari) qabul qilish tartibini belgilaydi.

2-bob. Chet davlatlar delegatsiyalarini qabul qilish tartibi

2. Tashriflar uchun masʼul boʻlgan vazirlik, idoralar va boshqa tashkilotlar chet davlatlar delegatsiyalarining Oʻzbekiston Respublikasiga tashrif buyurish muddatlari, turi va shakli toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi yoki Vazirlar Mahkamasiga tegishli maʼlumotlar kiritadi.

3. Oʻzbekiston Respublikasiga rasmiy, amaliy, norasmiy tashriflar yoxud yoʻl-yoʻlakay tashriflar bilan keluvchi chet davlatlar rahbarlari, delegatsiyalari, siyosiy arboblari Davlat diplomatik protokoli toʻgʻrisidagi nizomga yoki ikki tomonlama ahdlashuvga muvofiq qabul qilinadi.

Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligiga aʼzo davlatlar rahbarlari, hukumatlar rahbarlari va tashqi ishlar vazirlarining Oʻzbekistonga tashriflarida ularni kutib olish, kuzatib qoʻyish va Oʻzbekistonda boʻlish dasturi MDHga aʼzo davlatlar oʻrtasidagi munosabatlarda shakllangan amaliyotni hisobga olgan holda amalga oshiriladi.

BMT Bosh kotibi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining yoki Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining mehmoni sifatida qabul qilinadi. BMT Bosh kotibi tashrifining hajmi Tashqi ishlar vazirlarining rasmiy tashriflari darajasiga muvofiq boʻladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasida chet davlatlar delegatsiyalarining tashriflari tegishli ravishda qabul qilishga masʼul tashkilot tomonidan tashkiliy taʼminlanadi.

Bunda oliy darajadagi tashriflar boʻyicha protokol tadbirlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni oʻtkazish uchun javobgarlik Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligiga yuklanadi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining chet davlatlar rahbarlari, delegatsiyalari, davlat va siyosiy arboblari sharafiga qabul marosimlari oliy darajadagi qabul marosimi hisoblanadi.

6. Oʻzbekiston Respublikasida chet davlatlar delegatsiyalarining boʻlishi bilan bogʻliq tadbirni moliyalashtirish uchun mablagʻlar tegishli vazirlik yoki idoraning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan amalga oshirilgan taqdirda, dastur loyihalari Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi hamda boshqa tegishli vazirlik va idoralar bilan kelishilgandan soʻng Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun taqdim etiladi.

7. Asosiy protokol tadbirlariga va qabul qilish darajasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti protokol xizmatining rahbari va Tashqi ishlar vazirligi qabul qilish tartibi, vaqti va joyi toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentiga taklif kiritadi.

Qabulni tashkil etish uchun Oʻzbekiston Respublikasining barcha manfaatdor vazirliklari va idoralari, shu jumladan, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari jalb etilishi mumkin.

8. Chet davlatlar rahbarlari va delegatsiyalari Oʻzbekistonda boʻlgan paytda Toshkent shahrini bezash Toshkent shahri hokimi zimmasiga yuklanadi.

Xorijiy mehmon tashrifining dasturiga Oʻzbekistonning boshqa shaharlarida boʻlish kiritilgan taqdirda, bu shaharlarni bezash va delegatsiyalarni qabul qilish mahalliy budjet hisobidan tegishli hokim tomonidan amalga oshiriladi.

3-bob. Chet davlatlar delegatsiyalarini qabul qilishda Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlaridan foydalanish tartibi

9. Oʻzbekiston Respublikasida chet davlatlar delegatsiyalarini qabul qilish bilan bogʻliq xarajatlar quyidagi manbalar hisobidan amalga oshiriladi:

tashriflar uchun masʼul boʻlgan vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar doirasida hamda ularning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari;

Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi mablagʻlari;

mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan ajratiladigan mablagʻlar;

qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar.

10. Chet davlatlar delegatsiyalarini qabul qilish bilan bogʻliq xarajatlar vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlarning budjet mablagʻlari boʻyicha xarajatlar smetasi, budjetdan tashqari mablagʻlari boʻyicha daromadlar va xarajatlar smetalariga muvofiq amalga oshiriladi.

Bunda ushbu davlat organi va tashkilotining budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari mavjud boʻlmagan taqdirda, mazkur xarajatlar asoslangan hisob-kitoblarga koʻra Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi hisobidan Vazirlar Mahkamasining tegishli hujjatiga asosan amalga oshiriladi.

Chet davlatlar delegatsiyalarining dasturlariga viloyatlarga tashrif buyurish kiritilgan taqdirda, delegatsiyalarni qabul qilish bilan bogʻliq xarajatlar tegishli mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

11. Chet davlatlar delegatsiyalarini qabul qilish bilan bogʻliq xarajatlar meʼyorlari Xorijiy delegatsiyalarni, mansabdor shaxslar va mehmonlarni rasmiy qabul qilish darajasini hisobga olgan holda ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq amalga oshiriladi.

12. Chet davlatlar delegatsiyalarini qabul qilish bilan bogʻliq tadbirlarni oʻtkazishda Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi hisobidan mablagʻlar ajratish talab etilganda, Vazirlar Mahkamasining farmoyishi yoki qarori qabul qilinadi.

13. Vazirlar Mahkamasining farmoyishi yoki qarori loyihasida chet davlatlar delegatsiyalarini qabul qilish va kuzatish sanasi, belgilagan tadbirlar rejasi, qabul qilish bilan bogʻliq xarajatlar smetasi aks ettirilishi lozim.

14. Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi hisobidan chet davlatlar delegatsiyalarini qabul qilishda xarajatlar smetasi ilova qilingan holda Vazirlar Mahkamasining farmoyishi yoki qarori loyihasi tadbirni oʻtkazishga masʼul boʻlgan vazirlik va idoralar tomonidan tayyorlanadi.

15. Vazirlar Mahkamasining farmoyishi yoki qarori loyihasini asoslantiruvchi hujjatlarni ilova qilgan holda, chet davlatlar delegatsiyasini kutib olishga masʼul boʻlgan vazirlik va idoralar tomonidan kelishish uchun manfaatdor vazirlik va idoralarga kiritiladi. Ushbu farmoyish yoki qaror loyihasi manfaatdor vazirlik va idoralar tomonidan ikki kun mobaynida kelishib berilishi lozim.

16. Vazirlar Mahkamasining farmoyishi yoki qarori loyihasiga ilova qilingan xarajatlar smetasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan koʻrib chiqiladi.

Bunda farmoyish yoki qaror loyihasiga ilova qilingan xarajatlar smetasidagi talab etiladigan mablagʻlarni asoslantiruvchi hujjatlar yetarli boʻlmaganda, Iqtisodiyot va moliya vazirligi masʼul boʻlgan vazirlikdan qoʻshimcha asoslantiruvchi hujjatlar talab etishga haqli.

Belgilangan tartibda asoslantiruvchi hujjatlar taqdim etilmaganda Iqtisodiyot va moliya vazirligi xarajatlar smetasiga oʻzgartirish kiritishi yoki farmoyish yoki qaror loyihasini qayta ishlash uchun qaytarishga haqli.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan belgilangan tartibda kelishilgandan soʻng vazirlik va idoralar tomonidan belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritiladi.

17. Tadbirlarni oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarning maqsadli sarflanishi uchun tegishli tashkilot rahbari javobgar hisoblanadi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

18. Mazkur Nizom talablarini buzgan aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasiga chet davlatlarning rasmiy, amaliy va boshqa turli tashriflar bilan keluvchi rahbarlari, delegatsiyalari, siyosiy arboblari va boshqa shaxslarini qabul qilishda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Chet davlatlar delegatsiyalari aʼzolarini, mansabdor shaxslar va mehmonlarni rasmiy qabul qilish darajasi

Oliy daraja 1. Chet davlatlarning rahbarlari 2. Chet davlatlarning parlamentlari rahbarlari 3. Chet davlatlarning Bosh vazirlar, kanslerlar, davlat kotiblari, vitse-prezidentlar 4. Xalqaro tashkilotlarning rahbarlari 1-daraja 1. Chet davlatlar vazirlari 2. Chet davlatlar elchilari 3. Chet davlatlar parlamentlari aʼzolari 4. Chet davlatlar rahbarlarining shaxsiy vakillari 2-daraja 1. Taniqli xalqaro jamoat arboblari 2. Chet davlatlarning jamoat va siyosiy rahbarlari 3. Biznesmenlar, tadbirkorlar 4. Ommaviy axborot vositalarining vakillari

Oʻzbekiston Respublikasiga chet davlatlarning rasmiy, amaliy va boshqa turli tashriflar bilan keluvchi rahbarlari, delegatsiyalari, siyosiy arboblari va boshqa shaxslarini qabul qilishda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Chet davlatlar delegatsiyalari aʼzolarini qabul qilish bilan bogʻliq xarajatlar

T/r Xarajat turi Birlik Bazaviy hisoblash miqdoriga (BHM) nisbatan xarajatlarning yuqori chegaralari *** Oliy daraja 1-daraja 2-daraja 1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati nomidan rasmiy qabul oʻtkazish (tushlik) 1 kishi 6,0 BHM gacha 3,0 BHM gacha 2,0 BHM gacha 2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati nomidan rasmiy qabul oʻtkazish (kechki ovqat) 1 kishi 11,0 BHM gacha 4,0 BHM gacha 3,0 BHM gacha 3. Kunlik (odatiy) tushlik yoki kechki ovqat 1 kishi 3,5 BHM gacha 1,5 BHM gacha 1,5 BHM gacha 4. Kofe-breyk tashkil etish 1 kishi 1,5 BHM gacha 1,0 BHM gacha 0,5 BHM gacha 5. Delegatsiya aʼzolari uchun suvenirlar (sovgʻa) xarid qilish 1 kishi 20,0 BHM gacha 10,0 BHM gacha 5,0 BHM gacha 6. Tarjimonlik xizmati 1 tarjimon 20,0 BHM gacha 15,0 BHM gacha 15,0 BHM gacha 7. LED-ekran va televizorni ijaraga olish 1 m.kv 1,5 BHM gacha 1,5 BHM gacha 1,5 BHM gacha 8. Tadbirlar zalini ijaraga olish ** 1 m.kv 1,8 BHM gacha 0,5 BHM gacha 0,3 BHM gacha 9. Mehmonxona xarajatlari ** - - - - a) Lyuks (Davlat rahbarlari uchun) xona 120,0 BHM gacha X X b) Lyuks xona 17,0 BHM gacha 15,0 BHM gacha 13,0 BHM gacha v) Yarimlyuks xona 12,0 BHM gacha 10,0 BHM gacha 8,0 BHM gacha g) Standart xona 7,0 BHM gacha 5,0 BHM gacha 4,0 BHM gacha 10. Tarjimonlik xizmati uchun texnik jihozlar ijarasi toʻplam 40,0 BHM gacha 30,0 BHM gacha 20,0 BHM gacha 11. Avtotransport ijarasi, shundan a) Lyuks sinfdagi yengil transport vositasi 1 soat 2,0 BHM gacha 1,5 BHM gacha 1,5 BHM gacha b) Standart sinfdagi yengil transport vositasi 1 soat 1,5 BHM gacha 1,5 BHM gacha 1,5 BHM gacha v) Mikroavtobus 1 soat 2,5 BHM gacha 1,5 BHM gacha 1,5 BHM gacha g) Avtobus 1 soat 2,0 BHM gacha 2,0 BHM gacha 2,0 BHM gacha 12. Gullar bilan bezatish xizmatlari 1 tadbir 7 280,0 BHM gacha 730,0 BHM gacha 200,0 BHM gacha 13. Banner va bayroqlar tayyorlash, kanselyariya mollari, taklifnomalar, beyjik va boshqalar xarajatlar 1 tadbir 3 700,0 BHM gacha 850,0 BHM gacha 200,0 BHM gacha

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 11-iyundagi 303-sonli qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Delegatsiyalarining xorijiy mamlakatlarga tashriflarini va chet el delegatsiyalarini, davlat va siyosiy arboblarini qabul qilishni uyushtirish hamda shu maqsadlar uchun davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlarni sarflash tartibi toʻgʻrisida” 1994-yil 23-martdagi 158-son qarori bilan tasdiqlangan Nizomning 2-boʻlimi va unga ilova .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning strategik vazifalari amalga oshirilishi samaradorligi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining masʼuliyatini oshirishga doir birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 28-yanvardagi PF-5644-son, “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2019-yil 1-fevraldagi PF-5650-son Farmonlari va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati ishini tashkil etishning sifat jihatidan yangi tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2019-yil 28-yanvardagi PQ-4136-son qarori)” 2019-yil 13-maydagi 397-son qaroriga ilovaning 3-bandi.

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining tuzilmasi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2024-yil 18-martdagi 142-son qaroriga ilovaning 1-bandi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 11-iyun,

303 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.06.2026-y., 09/26/303/0595-son)

lex.uz