UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 8-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 8 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Национального комитета по экологии и изменению климата

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 June 2026 · Ministry and agency documents · Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭКОЛОГИЯ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ МИЛЛИЙ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

НИЗОМ

Нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини кремация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон «Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 ноябрдаги 736-сон «Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси қарор қилади:

1. Нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини кремация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.

3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026 йил 8 июндаги 3-сон қарорига ИЛОВА

Нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини кремация қилиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини кремация қилиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

нобуд бўлган ҳайвон — касаллик, бахтсиз ҳодиса, табиий ёки бошқа омиллар таъсири натижасида ўлган ҳайвон;

кремация — нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини махсус техник ускуналар (крематорий) ёрдамида юқори ҳароратда ёндириш орқали унинг биологик қолдиқларини тўлиқ йўқ қилиш усули;

масъул шахс — нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини қабул қилиш, кремация қилиш ва ҳисобини юритиш учун туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармасининг қаровсиз қолган ҳайвонларни тутишга масъул ходими;

вақтинча сақлаш жойи — кремацияга қадар ҳайвонларнинг жасади сақланадиган махсус ажратилган, ёпиқ ва санитария талабларига жавоб берадиган жой.

2. Нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасади экология ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ходимлар иштирокида масъул шахс томонидан кремация қилинади.

2-боб. Нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини кўздан кечириш, вақтинча сақлаш ва кремация қилиш

3. Ҳайвон нобуд бўлгани аниқланиши билан ҳайвон эгаси ёки жасадни кўрган шахс шу куннинг ўзида ёзма, оғзаки ёки электрон шаклда масъул шахсга хабар беради.

4. Масъул шахс хабар келиб тушган кундан эътиборан бир кун ичида ҳайвон нобуд бўлган жойни кўздан кечиради.

Кўздан кечириш жараёнида тузиладиган қайдномада ҳайвоннинг тури, зоти, идентификация рақами (мавжуд бўлса), жинси, тахминий ёши, сони, нобуд бўлганлиги аниқланган сана ва вақт ҳамда бошқа муҳим маълумотлар тўлиқ ва аниқ қайд этилади.

Бунда, ҳайвоннинг ўлим сабабини жойида аниқлаш имкони бўлмаган ҳолда қайдномага «аниқланмоқда» деган белги қўйилади. Ҳайвон юқумли касалликка чалинганлиги аниқланганда унинг жасади дарҳол изоляция қилинади.

5. Нобуд бўлган ҳайвоннинг жасади кремация қилиш жойига (крематорийга) махсус транспорт воситасида ёки шу мақсад учун ажратилган ёпиқ контейнерда масъул шахс томонидан олиб борилади.

Нобуд бўлган ҳайвоннинг жасади герметик ёпиладиган қоп, контейнер ёки суюқлик ўтказмайдиган махсус идишга жойлаштирилади.

Нобуд бўлган ҳайвоннинг жасадини ташиш вақтида ташқи муҳитга оқинди чиқиши, биологик материал сочилиши ёки нохуш ҳид тарқалишига йўл қўйилмайди.

6. Кремация қилингунига қадар нобуд бўлган ҳайвоннинг жасади махсус ажратилган, ёпиқ, яхши шамоллатиладиган ва бегона шахслар кириши тақиқланган вақтинча сақлаш жойида сақланади.

Нобуд бўлган ҳайвоннинг жасадини вақтинча сақлаш муддати, қоидага кўра 24 соатдан ошмаслиги лозим.

7. Вақтинча сақлаш жойи ювилиши ва дезинфекция қилиниши мумкин бўлган сиртларга эга бўлиши, оқинди чиқишига йўл қўймаслиги ҳамда нохуш ҳидлар чиқишининг олдини олиш чоралари билан таъминланиши керак.

8. Нобуд бўлган ҳайвоннинг жасади қуйидаги ҳолларда фақат махсус ускуна (крематорий)да кремация қилиниши зарур:

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 октябрдаги 361-сон «Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида келтирилган касалликлар аниқланганда;

ўлим сабабини аниқлаш имконияти бўлмаган ҳолатларда;

ҳудудда биотермик ўралар мавжуд бўлмаганда;

экологик хавф юқори бўлган ҳолатларда.

9. Кремация фақат махсус ускуналарда (крематорий) ҳарорат 800 °C — 1200 °C оралиғида масъул шахс томонидан амалга оширилади.

10. Кремациядан олдин экология ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ходимлар қайднома маълумотлари, қабул қилиш ҳужжатлари ва ветеринария қайдларининг мавжудлигини текширади.

11. Махсус ускуна (крематорий) ишга туширилишидан олдин унинг техник созлиги, хавфсизлик тизимлари ва иш режими масъул шахс томонидан кўздан кечирилади.

Кремация жараёнида ускунадан фойдаланиш бўйича техник йўриқномага, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилиши шарт.

12. Кремация тугагандан кейин ҳосил бўлган кул ва бошқа қолдиқлар масъул шахс томонидан йиғилади, сақланади ва махсус қазилган чуқурларга кўмиб ташланади ва далолатнома тузилади.

Бунда, ушбу далолатномада кремация қилинган сана, вақт, ҳайвон тури, сони, келиб чиққан жойи, ўлим сабаби (маълум бўлса), кремация жойи ва масъул шахсларнинг Ф.И.О. кўрсатилади.

13. Нобуд бўлган ҳайвон жасади билан ишлашда масъул шахс махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бир марталик қўлқоп, ниқоб ёки респиратор, зарур ҳолларда ҳимоя кўзойнаги ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланади.

14. Кремациядан кейин ҳайвоннинг жасади сақланган жой, ташиш воситаси, контейнерлар, асбоб-ускуналар ва иш жараёнида фойдаланилган сиртлар масъул шахс томонидан дезинфекция қилинади.

15. Бир марталик ҳимоя воситалари ҳамда ифлосланган сарф материаллари утилизация қилинади.

16. Ҳайвонларнинг жасади билан ишлаш вақтида бегона шахсларнинг кириши, жасадни очиқ ҳолда ташиш, сақлашга йўл қўйилмайди.

3-боб. Якунловчи қоида

17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Раис А. АБДУХАКИМОВ

Фавқулодда вазиятлар вазири А. ИКРАМОВ

Қишлоқ хўжалиги вазири И. АБДУРАХМОНОВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ

Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 8 июнь,

2026 йил 26 май

2026 йил 25 май

2026 йил 23 апрель

2026 йил 17 апрель

3-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2026 й., 10/26/3855/0599-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA IQLIM OʻZGARISHI MILLIY QOʻMITASINING

QARORI

NIZOM

Nobud boʻlgan hayvonlarning jasadini krematsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 8-sentabrdagi PF-161-son “Islohotlarni huquqiy jihatdan taʼminlash samaradorligini oshirish hamda ijtimoiy munosabatlarni tartibga solishda vazirlik va idoralarning masʼuliyati va tashabbuskorligini kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 5-noyabrdagi 736-son “Yovvoyi hayvonlarni saqlash tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi qaror qiladi:

1. Nobud boʻlgan hayvonlarning jasadini krematsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi va Ichki ishlar vazirligi bilan kelishilgan.

3. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasining 2026-yil 8-iyundagi 3-son qaroriga ILOVA

Nobud boʻlgan hayvonlarning jasadini krematsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom nobud boʻlgan hayvonlarning jasadini krematsiya qilish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

nobud boʻlgan hayvon — kasallik, baxtsiz hodisa, tabiiy yoki boshqa omillar taʼsiri natijasida oʻlgan hayvon;

krematsiya — nobud boʻlgan hayvonlarning jasadini maxsus texnik uskunalar (krematoriy) yordamida yuqori haroratda yondirish orqali uning biologik qoldiqlarini toʻliq yoʻq qilish usuli;

masʼul shaxs — nobud boʻlgan hayvonlarning jasadini qabul qilish, krematsiya qilish va hisobini yuritish uchun tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmasining qarovsiz qolgan hayvonlarni tutishga masʼul xodimi;

vaqtincha saqlash joyi — krematsiyaga qadar hayvonlarning jasadi saqlanadigan maxsus ajratilgan, yopiq va sanitariya talablariga javob beradigan joy.

2. Nobud boʻlgan hayvonlarning jasadi ekologiya va qishloq xoʻjaligi sohasidagi xodimlar ishtirokida masʼul shaxs tomonidan krematsiya qilinadi.

2-bob. Nobud boʻlgan hayvonlarning jasadini koʻzdan kechirish, vaqtincha saqlash va krematsiya qilish

3. Hayvon nobud boʻlgani aniqlanishi bilan hayvon egasi yoki jasadni koʻrgan shaxs shu kunning oʻzida yozma, ogʻzaki yoki elektron shaklda masʼul shaxsga xabar beradi.

4. Masʼul shaxs xabar kelib tushgan kundan eʼtiboran bir kun ichida hayvon nobud boʻlgan joyni koʻzdan kechiradi.

Koʻzdan kechirish jarayonida tuziladigan qaydnomada hayvonning turi, zoti, identifikatsiya raqami (mavjud boʻlsa), jinsi, taxminiy yoshi, soni, nobud boʻlganligi aniqlangan sana va vaqt hamda boshqa muhim maʼlumotlar toʻliq va aniq qayd etiladi.

Bunda, hayvonning oʻlim sababini joyida aniqlash imkoni boʻlmagan holda qaydnomaga “aniqlanmoqda” degan belgi qoʻyiladi. Hayvon yuqumli kasallikka chalinganligi aniqlanganda uning jasadi darhol izolyatsiya qilinadi.

5. Nobud boʻlgan hayvonning jasadi krematsiya qilish joyiga (krematoriyga) maxsus transport vositasida yoki shu maqsad uchun ajratilgan yopiq konteynerda masʼul shaxs tomonidan olib boriladi.

Nobud boʻlgan hayvonning jasadi germetik yopiladigan qop, konteyner yoki suyuqlik oʻtkazmaydigan maxsus idishga joylashtiriladi.

Nobud boʻlgan hayvonning jasadini tashish vaqtida tashqi muhitga oqindi chiqishi, biologik material sochilishi yoki noxush hid tarqalishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

6. Krematsiya qilinguniga qadar nobud boʻlgan hayvonning jasadi maxsus ajratilgan, yopiq, yaxshi shamollatiladigan va begona shaxslar kirishi taqiqlangan vaqtincha saqlash joyida saqlanadi.

Nobud boʻlgan hayvonning jasadini vaqtincha saqlash muddati, qoidaga koʻra 24 soatdan oshmasligi lozim.

7. Vaqtincha saqlash joyi yuvilishi va dezinfeksiya qilinishi mumkin boʻlgan sirtlarga ega boʻlishi, oqindi chiqishiga yoʻl qoʻymasligi hamda noxush hidlar chiqishining oldini olish choralari bilan taʼminlanishi kerak.

8. Nobud boʻlgan hayvonning jasadi quyidagi hollarda faqat maxsus uskuna (krematoriy)da krematsiya qilinishi zarur:

Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 25-oktabrdagi 361-son “Davlat veterinariya xizmati tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarorida keltirilgan kasalliklar aniqlanganda;

oʻlim sababini aniqlash imkoniyati boʻlmagan holatlarda;

hududda biotermik oʻralar mavjud boʻlmaganda;

ekologik xavf yuqori boʻlgan holatlarda.

9. Krematsiya faqat maxsus uskunalarda (krematoriy) harorat 800 °C — 1200 °C oraligʻida masʼul shaxs tomonidan amalga oshiriladi.

10. Krematsiyadan oldin ekologiya va qishloq xoʻjaligi sohasidagi xodimlar qaydnoma maʼlumotlari, qabul qilish hujjatlari va veterinariya qaydlarining mavjudligini tekshiradi.

11. Maxsus uskuna (krematoriy) ishga tushirilishidan oldin uning texnik sozligi, xavfsizlik tizimlari va ish rejimi masʼul shaxs tomonidan koʻzdan kechiriladi.

Krematsiya jarayonida uskunadan foydalanish boʻyicha texnik yoʻriqnomaga, mehnatni muhofaza qilish va yongʻin xavfsizligi qoidalariga qatʼiy rioya etilishi shart.

12. Krematsiya tugagandan keyin hosil boʻlgan kul va boshqa qoldiqlar masʼul shaxs tomonidan yigʻiladi, saqlanadi va maxsus qazilgan chuqurlarga koʻmib tashlanadi va dalolatnoma tuziladi.

Bunda, ushbu dalolatnomada krematsiya qilingan sana, vaqt, hayvon turi, soni, kelib chiqqan joyi, oʻlim sababi (maʼlum boʻlsa), krematsiya joyi va masʼul shaxslarning F.I.O. koʻrsatiladi.

13. Nobud boʻlgan hayvon jasadi bilan ishlashda masʼul shaxs maxsus kiyim-bosh, maxsus poyabzal, bir martalik qoʻlqop, niqob yoki respirator, zarur hollarda himoya koʻzoynagi hamda boshqa shaxsiy himoya va gigiyena vositalari bilan bepul taʼminlanadi.

14. Krematsiyadan keyin hayvonning jasadi saqlangan joy, tashish vositasi, konteynerlar, asbob-uskunalar va ish jarayonida foydalanilgan sirtlar masʼul shaxs tomonidan dezinfeksiya qilinadi.

15. Bir martalik himoya vositalari hamda ifloslangan sarf materiallari utilizatsiya qilinadi.

16. Hayvonlarning jasadi bilan ishlash vaqtida begona shaxslarning kirishi, jasadni ochiq holda tashish, saqlashga yoʻl qoʻyilmaydi.

3-bob. Yakunlovchi qoida

17. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.

Rais A. ABDUXAKIMOV

Favqulodda vaziyatlar vaziri A. IKRAMOV

Qishloq xoʻjaligi vaziri I. ABDURAXMONOV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. XUDAYAROV

Ichki ishlar vaziri A. TASHPULATOV

Toshkent sh.,

2026-yil 8-iyun,

2026-yil 26-may

2026-yil 25-may

2026-yil 23-aprel

2026-yil 17-aprel

3-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.06.2026-y., 10/26/3855/0599-son)

lex.uz