📅 2026-yil 2-iyun · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 2-iyun · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 2 июнь · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 июня 2026 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 June 2026 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
МАЪЛУМОТ
Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ҳамда « Валютани тартибга солиш тўғрисида »ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон «Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/2-сон қарори (рўйхат рақами 2536, 2013 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 51-сон, 670-модда) билан тасдиқланган Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан келишилган.
Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 2 июндаги 15/1-сон қарорига ИЛОВА
Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартибини белгилайди.».
2. 1 — 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
капитал ҳаракати операциялари — жорий халқаро операциялар ҳисобланмайдиган барча халқаро (трансчегаравий) валюта операциялари, жумладан:
инвестиция фаолиятини амалга ошириш, жумладан резидентлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган ўз филиалларини айланма маблағлар билан тўлдириш;
кредитлар (қарзлар) олиш ва бериш, лизинг операцияларини амалга ошириш;
кўчмас мол-мулкни сотиб олиш ва сотиш;
чет давлатлардан маблағларни жалб этиш ҳамда уларни чет давлатлардаги ҳисобварақлар ва омонатларга жойлаштириш;
интеллектуал мулк объектларига бўлган мутлақ ҳуқуқни тўлиқ олиш ёки сотиш;
хориждан маблағ жалб қилиш — Ўзбекистон Республикаси ёки унинг резиденти томонидан хорижий давлатлар ёки норезидентлар активларининг (кредитлар, заёмлар ва бошқаларнинг) мазкур хорижий давлатга ёки норезидентга ёхуд уларнинг талабига кўра учинчи шахсга шартлашилган даврда адекват активларни, жумладан активлардан фойдаланганлик учун тўловларни тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган ҳолда жалб этилиши.
2. Банклар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) «Валюта операциялари ҳисобини юритиш» ахборот тизими ( FERUz ) (бундан буён матнда тизим деб юритилади) орқали капитал ҳаракати операциялари ҳисобини юритади.
3. Капитал ҳаракати операциялари Марказий банкда рўйхатга олинади. Рўйхатга олиш банклар томонидан мазкур операциялар тўғрисидаги маълумотларни тизимга киритиш тартибида амалга оширилади. Маълумотлар тизимга киритилгандан сўнг капитал ҳаракати операциялари рўйхатга олинган ҳисобланади.».
3. 6 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6 1 . Резидентлар томонидан чет элга қуйидаги капитал ҳаракати операцияларини амалга оширишга рухсат этилади:
бир календар йил давомида устав капиталида давлат улуши мавжуд корхоналар ва уларнинг шуъба ташкилотлари томонидан 100 000 АҚШ доллари, давлат улуши мавжуд бўлмаган корхоналар томонидан 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан юқори бўлмаган суммада чет элда инвестиция фаолиятини амалга ошириш — чет элдаги корхоналарнинг устав капиталини шакллантириш ёки улушли иштирок этиш, чет элда филиаллар, ваколатхоналар ва савдо уйлари фаолиятини ташкил этиш;
бир календар йил давомида устав капиталида давлат улуши мавжуд корхоналар ва уларнинг шуъба ташкилотлари томонидан 50 000 АҚШ доллари, давлат улуши мавжуд бўлмаган корхоналар томонидан 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан юқори бўлмаган суммада чет элдаги ўз филиаллари ва ваколатхоналарини айланма маблағлар билан тўлдириш;
бир календар йил давомида жисмоний шахслар томонидан 10 000 АҚШ доллари эквивалентидан юқори бўлмаган суммада чет элда инвестиция фаолиятини амалга ошириш — чет элдаги корхоналарнинг устав капиталини шакллантириш ёки улушли иштирок этиш.
Бунда, жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасида инвестиция воситачиларининг ҳисобварақларини тўлдириш имконияти билан чет элдаги брокерлик ёки инвестиция ҳисобварақларини тўлдириш учун пул маблағларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон «Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ фақат тегишли лицензияга эга бўлган инвестиция воситачилари иштирокида амалга оширилади.
АҚШдаги хорижий корхоналарнинг устав фондини шакллантириш (ёки капиталда иштирок этиш) учун инвестиция фаолияти бўйича резидентлар операциялари — Ўзбекистон Республикаси банкларидаги резидентлар ҳисобварақларидан пул маблағларини ўтказиш, АҚШдаги филиалларини айланма маблағлар билан тўлдириш резидентлар ҳисобварақларидаги валюта маблағлари доирасида амалга оширилади.
Банкларнинг фаолияти билан боғлиқ капитал ҳаракати операциялари Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган талаблар доирасида амалга оширилади.
Резидентлар томонидан мазкур бандда назарда тутилмаган ёки белгиланган меъёрлардан юқори бўлган миқдорда чет элга капитал ҳаракати операциялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида амалга оширилади, бундан чет элдан жалб қилинган активларни норезидентларга қайтариш билан боғлиқ капитал ҳаракати операциялари мустасно.».
4. 7 — 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Капитал ҳаракати операциясини амалга ошириш учун резидент томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза;
капитал ҳаракати операцияси амалга оширилишини назарда тутувчи ҳужжатнинг (шартнома, келишув, битим ва (ёки) бошқа ҳужжат) ҳамда унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари. Бунда ҳужжат матни давлат ёки рус тилида баён этилган бўлиши, агар ҳужжат матни бошқа тилда баён этилган бўлса, у легаллаштирилган ёки унга белгиланган тартибда апостил қўйилган бўлиши ҳамда давлат ёки рус тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Банклар мазкур ҳужжатлар тақдим этилгандан кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда улар тўғрисидаги мазкур Низомнинг 11-бандида қайд этилган маълумотларнинг тизимга киритилишини таъминлайди. Маълумотлар тизимга киритилиб, рўйхатга олингандан сўнг белгиланган тартибда капитал ҳаракати операцияси амалга оширилади.
Капитал ҳаракати операциялари рўйхатга олингандан сўнг резидентлар томонидан ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25 санасига қадар ўзининг хизмат кўрсатувчи банкига чет элдаги инвестиция фаолияти тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилади.
Бунда, мижозлар томонидан тақдим этилган маълумотлар банклар томонидан умумлаштирилган ҳолда ҳисобот чорагидан кейинги ой якунига қадар Марказий банкка тақдим этилиши лозим.
Резидентлар томонидан чет элдаги инвестиция фаолияти тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартиб ва муддатларда тақдим этилмаган тақдирда, уларнинг ушбу турдаги кейинги операциялари тўхтатиб турилади.
8. Резидентлар ҳужжатларни электрон тизим орқали қабул қилиш учун дастурий таъминотга эга бўлган банкларга аризани электрон шаклда тақдим этиши мумкин. Бунда резидент капитал ҳаракати операцияси амалга оширилишини назарда тутувчи ҳужжатнинг (шартнома, келишув, битим ва (ёки) бошқа ҳужжат) ёки унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхаларини аризага илова қилиши лозим.
9. Капитал ҳаракати операцияси шартларига ҳар қандай ўзгартиришлар қўшимча келишув (капитал ҳаракати операцияси амалга оширилишини назарда тутувчи ҳужжатга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар) билан расмийлаштирилиши ва резидентлар томонидан қўшимча келишув тузилган санадан бошлаб ўн кун муддатда банкларга тақдим этилиши лозим.
Қўшимча келишувларни банкларга тақдим этиш ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларни тизимга киритиш мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.
10. Банклар капитал ҳаракати операцияларини амалга оширишда мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган маълумотларнинг тўғри ва ўз вақтида тизимга киритилиши ҳамда улар бўйича ҳисоб-китоб ва тўловларнинг шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлашлари шарт.
11. Банк томонидан тизимга қуйидаги маълумотлар киритилади:
ҳужжат ижрога қабул қилинган сана;
ҳужжатнинг рақами ва санаси;
резидент юридик шахснинг номи, СТИР, фаолият тури ва жойлашган ҳудуди;
резидент жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ЖШШИР ва яшаш манзили;
норезидент тўғрисидаги маълумотлар (номи, юридик шахс рўйхатга олинган давлат ёки жисмоний шахснинг фуқаролиги, юрисдикция бўйича идентификация рақами);
капитал ҳаракати операциясининг тури, суммаси ва валютаси;
хориждан маблағ жалб қилиш шакли (пул маблағлари, товарлар, иш ва хизматлар кўринишидаги заёмлар);
капитал ҳаракати операциясининг муддати ва фоизлари (қарз, депозит ва бошқа муддатли операцияларда);
хориждан жалб қилинган ёки тақдим этилган маблағларни қайтариш графиги (мавжуд бўлса);
маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ахборот;
капитал ҳаракати операцияси ҳисобининг юритилиши тугалланган сана (бошқа банкка ўтказилган ёки якунланган).
Капитал ҳаракати операциясининг идентификация рақами тизимда автоматик тарзда шаклланади.
Маълумотлар тизимга киритилгандан сўнг банк бошқаруви раисининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Тизимга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун уни тасдиқлаган банк бошқаруви раисининг тегишли ўринбосари жавобгар ҳисобланади.
12. Резидентнинг ҳисобварағи бошқа банкка ўтказилган тақдирда, кейинги валюта операцияларининг ҳисоби резидентнинг ҳисобварағи ўтказилган банк томонидан юритилади.
Капитал ҳаракати билан боғлиқ шартномаларни бошқа банкка ўтказиш мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тузиладиган қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида амалга оширилади.».
5. 1-илованинг матнидаги «тижорат банкининг» деган сўзлар «банкнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
6. 2-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.
Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби июндаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга ИЛОВА «Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси резидентларининг чет элдаги инвестиция фаолияти тўғрисида
___ — йилнинг __-чораги учун Шартнома уникал рақами* Инвестиция тури (1. Устав фондини шакллантириш/ улушли иштирок этиш; 2. Савдо уйи/ваколатхона/филиал ташкил этиш; 3. Бошқа турдаги фаолият (кўрсатилсин) Резидент тўғрисида маълумот Норезидент тўғрисида маълумот Жисм. шахс / Юр. шахс ЖшШИР / СТИР рақами Давлат улуши мавжудлиги (бор/йўқ) Номи Хизмат кўрсатувчи банк номи Хорижий мамлакатдаги идентификация рақами (ТИН, ВАТИН, ЛЕИ ва бошқалар) Қимматли қоғозларнинг идентификация қилиш коди (ИСИН) Хорижий ҳамкор номи Хорижий ҳамкор рўйхатдан ўтган давлат номи Хорижий банк номи Хорижий банк жойлашган давлат номи Жорий ҳолати (фаол, тугатилган, банкрот деб эълон қилинган ва бошқалар) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Жадвалнинг давоми Валюта коди Инвестиция қиймати ва амалиётлар Филиаллар ва ваколатхоналарни а йланма маблағлар билан тўлдириш Таъсисчи акционер капиталдаги улуши Норезидент корхонанинг молиявий ҳисоботи (Соф фойда+ / зарар-) Олинган дивиденд тўловлари Изоҳ*** Ҳисобот даври бошида инвестиция қиймати Инвестиция киритиш Инвестиция репатриацияси (дивидендлардан ташқари) Инвестиция қийматининг ўзгариши Ҳисобот даври охирида инвестиция қиймати Ҳисобот даври бошида (фоизда) Ҳисобот даври охирида (фоизда) Ҳисобот даври бошида (экв. долл.) Ҳисобот даври охирида (экв. долл.) Ўзбекистондаги ҳисобварақдан Дивидендлар капитализацияси бозор қийматининг ўзгариши ҳисобига** бошқа ўзгаришлар ҳисобига 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
Раис Т. ИШМЕТОВ
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Д. ЛИ
Тошкент ш.,
2026 йил 2 июнь,
2026 йил 26 март
15/1 -сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining
Qarori
MAʼLUMOT
Kapital harakati bilan bogʻliq ayrim valyuta operatsiyalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi hamda “ Valyutani tartibga solish toʻgʻrisida ”gi qonunlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 18-dekabrdagi PF-254-son “Kapital bozorida investitsiya muhitini yaxshilashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2013-yil 23-noyabrdagi 22/2-son qarori (roʻyxat raqami 2536, 2013-yil 17-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 51-son, 670-modda) bilan tasdiqlangan Kapital harakati bilan bogʻliq ayrim valyuta operatsiyalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Ushbu qaror Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi bilan kelishilgan.
Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2026-yil 2-iyundagi 15/1-son qaroriga ILOVA
Kapital harakati bilan bogʻliq ayrim valyuta operatsiyalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Nizom kapital harakati bilan bogʻliq ayrim valyuta operatsiyalarini amalga oshirish tartibini belgilaydi.”.
2. 1 — 3-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
kapital harakati operatsiyalari — joriy xalqaro operatsiyalar hisoblanmaydigan barcha xalqaro (transchegaraviy) valyuta operatsiyalari, jumladan:
investitsiya faoliyatini amalga oshirish, jumladan rezidentlar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida joylashgan oʻz filiallarini aylanma mablagʻlar bilan toʻldirish;
kreditlar (qarzlar) olish va berish, lizing operatsiyalarini amalga oshirish;
koʻchmas mol-mulkni sotib olish va sotish;
chet davlatlardan mablagʻlarni jalb etish hamda ularni chet davlatlardagi hisobvaraqlar va omonatlarga joylashtirish;
intellektual mulk obyektlariga boʻlgan mutlaq huquqni toʻliq olish yoki sotish;
xorijdan mablagʻ jalb qilish — Oʻzbekiston Respublikasi yoki uning rezidenti tomonidan xorijiy davlatlar yoki norezidentlar aktivlarining (kreditlar, zayomlar va boshqalarning) mazkur xorijiy davlatga yoki norezidentga yoxud ularning talabiga koʻra uchinchi shaxsga shartlashilgan davrda adekvat aktivlarni, jumladan aktivlardan foydalanganlik uchun toʻlovlarni taqdim etish majburiyatini oʻz zimmasiga olgan holda jalb etilishi.
2. Banklar Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining (bundan buyon matnda Markaziy bank deb yuritiladi) “Valyuta operatsiyalari hisobini yuritish” axborot tizimi ( FERUz ) (bundan buyon matnda tizim deb yuritiladi) orqali kapital harakati operatsiyalari hisobini yuritadi.
3. Kapital harakati operatsiyalari Markaziy bankda roʻyxatga olinadi. Roʻyxatga olish banklar tomonidan mazkur operatsiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tizimga kiritish tartibida amalga oshiriladi. Maʼlumotlar tizimga kiritilgandan soʻng kapital harakati operatsiyalari roʻyxatga olingan hisoblanadi.”.
3. 6 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6 1 . Rezidentlar tomonidan chet elga quyidagi kapital harakati operatsiyalarini amalga oshirishga ruxsat etiladi:
bir kalendar yil davomida ustav kapitalida davlat ulushi mavjud korxonalar va ularning shuʻba tashkilotlari tomonidan 100 000 AQSh dollari, davlat ulushi mavjud boʻlmagan korxonalar tomonidan 200 000 AQSh dollari ekvivalentidan yuqori boʻlmagan summada chet elda investitsiya faoliyatini amalga oshirish — chet eldagi korxonalarning ustav kapitalini shakllantirish yoki ulushli ishtirok etish, chet elda filiallar, vakolatxonalar va savdo uylari faoliyatini tashkil etish;
bir kalendar yil davomida ustav kapitalida davlat ulushi mavjud korxonalar va ularning shuʻba tashkilotlari tomonidan 50 000 AQSh dollari, davlat ulushi mavjud boʻlmagan korxonalar tomonidan 100 000 AQSh dollari ekvivalentidan yuqori boʻlmagan summada chet eldagi oʻz filiallari va vakolatxonalarini aylanma mablagʻlar bilan toʻldirish;
bir kalendar yil davomida jismoniy shaxslar tomonidan 10 000 AQSh dollari ekvivalentidan yuqori boʻlmagan summada chet elda investitsiya faoliyatini amalga oshirish — chet eldagi korxonalarning ustav kapitalini shakllantirish yoki ulushli ishtirok etish.
Bunda, jismoniy shaxslar tomonidan chet el valyutasida investitsiya vositachilarining hisobvaraqlarini toʻldirish imkoniyati bilan chet eldagi brokerlik yoki investitsiya hisobvaraqlarini toʻldirish uchun pul mablagʻlarini oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 18-dekabrdagi PF-254-son “Kapital bozorida investitsiya muhitini yaxshilashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq faqat tegishli litsenziyaga ega boʻlgan investitsiya vositachilari ishtirokida amalga oshiriladi.
AQShdagi xorijiy korxonalarning ustav fondini shakllantirish (yoki kapitalda ishtirok etish) uchun investitsiya faoliyati boʻyicha rezidentlar operatsiyalari — Oʻzbekiston Respublikasi banklaridagi rezidentlar hisobvaraqlaridan pul mablagʻlarini oʻtkazish, AQShdagi filiallarini aylanma mablagʻlar bilan toʻldirish rezidentlar hisobvaraqlaridagi valyuta mablagʻlari doirasida amalga oshiriladi.
Banklarning faoliyati bilan bogʻliq kapital harakati operatsiyalari Oʻzbekiston Respublikasining “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi va “Valyutani tartibga solish toʻgʻrisida”gi qonunlari hamda Markaziy bankning normativ-huquqiy hujjatlarida belgilangan talablar doirasida amalga oshiriladi.
Rezidentlar tomonidan mazkur bandda nazarda tutilmagan yoki belgilangan meʼyorlardan yuqori boʻlgan miqdorda chet elga kapital harakati operatsiyalari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining yoki Vazirlar Mahkamasining qarorlari asosida amalga oshiriladi, bundan chet eldan jalb qilingan aktivlarni norezidentlarga qaytarish bilan bogʻliq kapital harakati operatsiyalari mustasno.”.
4. 7 — 12-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Kapital harakati operatsiyasini amalga oshirish uchun rezident tomonidan bankka quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shaklda ariza;
kapital harakati operatsiyasi amalga oshirilishini nazarda tutuvchi hujjatning (shartnoma, kelishuv, bitim va (yoki) boshqa hujjat) hamda unga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarning nusxalari. Bunda hujjat matni davlat yoki rus tilida bayon etilgan boʻlishi, agar hujjat matni boshqa tilda bayon etilgan boʻlsa, u legallashtirilgan yoki unga belgilangan tartibda apostil qoʻyilgan boʻlishi hamda davlat yoki rus tiliga tarjima qilingan va notarial tasdiqlangan boʻlishi kerak.
Banklar mazkur hujjatlar taqdim etilgandan keyingi ish kunidan kechiktirmagan holda ular toʻgʻrisidagi mazkur Nizomning 11-bandida qayd etilgan maʼlumotlarning tizimga kiritilishini taʼminlaydi. Maʼlumotlar tizimga kiritilib, roʻyxatga olingandan soʻng belgilangan tartibda kapital harakati operatsiyasi amalga oshiriladi.
Kapital harakati operatsiyalari roʻyxatga olingandan soʻng rezidentlar tomonidan har chorakda, hisobot choragidan keyingi oyning 25 sanasiga qadar oʻzining xizmat koʻrsatuvchi bankiga chet eldagi investitsiya faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda taqdim etiladi.
Bunda, mijozlar tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar banklar tomonidan umumlashtirilgan holda hisobot choragidan keyingi oy yakuniga qadar Markaziy bankka taqdim etilishi lozim.
Rezidentlar tomonidan chet eldagi investitsiya faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar belgilangan tartib va muddatlarda taqdim etilmagan taqdirda, ularning ushbu turdagi keyingi operatsiyalari toʻxtatib turiladi.
8. Rezidentlar hujjatlarni elektron tizim orqali qabul qilish uchun dasturiy taʼminotga ega boʻlgan banklarga arizani elektron shaklda taqdim etishi mumkin. Bunda rezident kapital harakati operatsiyasi amalga oshirilishini nazarda tutuvchi hujjatning (shartnoma, kelishuv, bitim va (yoki) boshqa hujjat) yoki unga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarning nusxalarini arizaga ilova qilishi lozim.
9. Kapital harakati operatsiyasi shartlariga har qanday oʻzgartirishlar qoʻshimcha kelishuv (kapital harakati operatsiyasi amalga oshirilishini nazarda tutuvchi hujjatga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar) bilan rasmiylashtirilishi va rezidentlar tomonidan qoʻshimcha kelishuv tuzilgan sanadan boshlab oʻn kun muddatda banklarga taqdim etilishi lozim.
Qoʻshimcha kelishuvlarni banklarga taqdim etish hamda ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tizimga kiritish mazkur Nizomning 7-bandida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
10. Banklar kapital harakati operatsiyalarini amalga oshirishda mazkur Nizomning 11-bandida koʻrsatilgan maʼlumotlarning toʻgʻri va oʻz vaqtida tizimga kiritilishi hamda ular boʻyicha hisob-kitob va toʻlovlarning shartnoma shartlariga muvofiq amalga oshirilishini taʼminlashlari shart.
11. Bank tomonidan tizimga quyidagi maʼlumotlar kiritiladi:
hujjat ijroga qabul qilingan sana;
hujjatning raqami va sanasi;
rezident yuridik shaxsning nomi, STIR, faoliyat turi va joylashgan hududi;
rezident jismoniy shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismi, JShShIR va yashash manzili;
norezident toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (nomi, yuridik shaxs roʻyxatga olingan davlat yoki jismoniy shaxsning fuqaroligi, yurisdiksiya boʻyicha identifikatsiya raqami);
kapital harakati operatsiyasining turi, summasi va valyutasi;
xorijdan mablagʻ jalb qilish shakli (pul mablagʻlari, tovarlar, ish va xizmatlar koʻrinishidagi zayomlar);
kapital harakati operatsiyasining muddati va foizlari (qarz, depozit va boshqa muddatli operatsiyalarda);
xorijdan jalb qilingan yoki taqdim etilgan mablagʻlarni qaytarish grafigi (mavjud boʻlsa);
mablagʻlar harakati toʻgʻrisidagi axborot;
kapital harakati operatsiyasi hisobining yuritilishi tugallangan sana (boshqa bankka oʻtkazilgan yoki yakunlangan).
Kapital harakati operatsiyasining identifikatsiya raqami tizimda avtomatik tarzda shakllanadi.
Maʼlumotlar tizimga kiritilgandan soʻng bank boshqaruvi raisining tegishli oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadi.
Tizimga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi uchun uni tasdiqlagan bank boshqaruvi raisining tegishli oʻrinbosari javobgar hisoblanadi.
12. Rezidentning hisobvaragʻi boshqa bankka oʻtkazilgan taqdirda, keyingi valyuta operatsiyalarining hisobi rezidentning hisobvaragʻi oʻtkazilgan bank tomonidan yuritiladi.
Kapital harakati bilan bogʻliq shartnomalarni boshqa bankka oʻtkazish mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shaklda tuziladigan qabul qilish-topshirish dalolatnomasi asosida amalga oshiriladi.”.
5. 1-ilovaning matnidagi “tijorat bankining” degan soʻzlar “bankning” degan soʻz bilan almashtirilsin.
6. 2-ilova mazkur oʻzgartirishlarning ilovasiga muvofiq tahrirda bayon qilinsin.
Kapital harakati bilan bogʻliq ayrim valyuta operatsiyalarini amalga oshirish tartibi iyundagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlarga ILOVA “Kapital harakati bilan bogʻliq ayrim valyuta operatsiyalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlarining chet eldagi investitsiya faoliyati toʻgʻrisida
___ — yilning __-choragi uchun Shartnoma unikal raqami* Investitsiya turi (1. Ustav fondini shakllantirish/ ulushli ishtirok etish; 2. Savdo uyi/vakolatxona/filial tashkil etish; 3. Boshqa turdagi faoliyat (koʻrsatilsin) Rezident toʻgʻrisida maʼlumot Norezident toʻgʻrisida maʼlumot Jism. shaxs / Yur. shaxs JshShIR / STIR raqami Davlat ulushi mavjudligi (bor/yoʻq) Nomi Xizmat koʻrsatuvchi bank nomi Xorijiy mamlakatdagi identifikatsiya raqami (TIN, VATIN, LEI va boshqalar) Qimmatli qogʻozlarning identifikatsiya qilish kodi (ISIN) Xorijiy hamkor nomi Xorijiy hamkor roʻyxatdan oʻtgan davlat nomi Xorijiy bank nomi Xorijiy bank joylashgan davlat nomi Joriy holati (faol, tugatilgan, bankrot deb eʼlon qilingan va boshqalar) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Jadvalning davomi Valyuta kodi Investitsiya qiymati va amaliyotlar Filiallar va vakolatxonalarni a ylanma mablagʻlar bilan toʻldirish Taʼsischi aksioner kapitaldagi ulushi Norezident korxonaning moliyaviy hisoboti (Sof foyda+ / zarar-) Olingan dividend toʻlovlari Izoh*** Hisobot davri boshida investitsiya qiymati Investitsiya kiritish Investitsiya repatriatsiyasi (dividendlardan tashqari) Investitsiya qiymatining oʻzgarishi Hisobot davri oxirida investitsiya qiymati Hisobot davri boshida (foizda) Hisobot davri oxirida (foizda) Hisobot davri boshida (ekv. doll.) Hisobot davri oxirida (ekv. doll.) Oʻzbekistondagi hisobvaraqdan Dividendlar kapitalizatsiyasi bozor qiymatining oʻzgarishi hisobiga** boshqa oʻzgarishlar hisobiga 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
Rais T. ISHMETOV
Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori D. LI
Toshkent sh.,
2026-yil 2-iyun,
2026-yil 26-mart
15/1 -son