UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 18-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 18 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 июня 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 June 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

Ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида авария ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш ва инсон ҳаётига хавф солувчи омилларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Республика ҳудудидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида авария ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш, хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш, лицензиялаш, рухсат этиш ва тегишли хулосаларни тақдим этиш соҳасидаги ваколатли давлат органларининг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

а) республикадаги мавжуд 6 196 та суюлтирилган ва сиқилган газ, нефть маҳсулотларини қуйиш шохобчаларида (кейинги ўринларда — ёқилғи қуйиш шохобчалари) ҳамда аҳоли газ баллонларига суюлтирилган газни тўлдириш станциялари ва пунктларида (кейинги ўринларда — газ тўлдириш иншоотлари) ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда инсонлар хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати хатловдан ўтказилгани;

ўтказилган хатлов якунларига кўра жами 46 737 та, шу жумладан, қурилиш соҳасига оид 2 218 та, ёнғин хавфсизлиги соҳасига оид 7 949 та, саноат ва техника хавфсизлиги соҳасига оид 25 341 та, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасига оид 3 354 та ва белгиланган технологик жараёнларни таъминлашга оид 7 875 та қоидабузарликлар ва камчиликлар аниқлангани;

ўтказилган хатлов давомида жами 7 166 та камчиликлар жойида бартараф этилгани ва 464 та ёқилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилгани;

б) Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 6 июлдаги 387-сон қарорига мувофиқ:

табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда сиқилган газни автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари орқали сотишни тўлиқ рақамлаштирган ҳолда, бевосита тарқатиш устунларидаги («диспенсерлар») орқали табиий газ ҳисобини юритиш, автомобилларнинг техник кўрикдан ўтганини, ёнилғи тури мослигини ёки баллон рўйхатдан ўтказилганини текшириш, шунингдек, уларда ноқонуний фойдаланиш, авария ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ (кейинги ўринларда — «UZINFOCOM» МЧЖ) томонидан табиий газ реализациясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими — «U-Gas» аппарат-дастурий мажмуаси (кейинги ўринларда — «U-Gas» дастури) ишлаб чиқилгани;

бугунги кунда «U-Gas» дастурида жами 1 553 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (кейинги ўринларда — АГТКШ) рўйхатдан ўтгани, 1 489 таси билан тегишли шартнома тузилгани ҳамда 1 459 та АГТКШда дастур муваффақиятли жорий этилиб, уларнинг ҳисоботларини онлайн кузатиш имконияти йўлга қўйилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларига ёнғин хавфсизлиги қоидаларига уларнинг мувофиқлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар 1-иловага мувофиқ;

Ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларига технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналарни техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар ва қоидаларга уларнинг мувофиқлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар 2-иловага мувофиқ;

Ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларига саноат хавфсизлиги қоидаларига уларнинг мувофиқлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар 3-иловага мувофиқ;

Ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларига экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига уларнинг мувофиқлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки, мазкур қарорга 1 — 4-иловаларда келтирилган минимал талабларга риоя этилиши тегишлича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан назорат қилинади.

4. Ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида ортиқча босим остида ишлайдиган ускуналардан хавфсиз фойдаланишни, уларнинг техник ҳолати бўйича тизимли назоратни таъминлаш ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг касбий малакасини мунтазам равишда ошириш мақсадида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси:

а) 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб барча турдаги ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида, шу жумладан, ёқилғидан ўз эҳтиёжи учун фойдаланадиган объектларда белгиланган хизмат муддати тугаган ёки ишлаб чиқарилган санаси аниқ бўлмаган ортиқча босим остида ишлайдиган ускуналардан фойдаланишни 2030 йил 1 январга қадар чеклаш чораларини кўрсин.

Бунда ушбу жорий этилаётган талаблар кенг жамоатчиликка ва ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларини эксплуатация қилувчи субъектларига етказилишини таъминласин;

б) Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида ўрнатилган техник қурилмаларни синовдан ўтказиш муддатларини онлайн тарзда назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

в) Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 сентябга қадар Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг автомобилларга ўрнатилган сиқилган ва суюлтирилган газ баллонларининг техник кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги назорат қилувчи «Автоматлаштирилган ахборот назорат платформаси» маълумотларини «Eco-Himoya» ахборот платформаси ва автотранспорт воситаларига ўрнатилган сиқилган газ баллонларининг техник кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотларни «U-Gas» дастури билан интеграция қилсин;

г) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда 2026 йил 1 сентябрга қадар ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотлари тоифаси, ёқилғининг айланма ҳажми ҳамда шохобчанинг ишлаш режимига боғлиқ равишда муҳандис-техник ходимлар штатларининг минимал сони бўйича белгиланадиган мажбурий нормативларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

д) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини «Контехназоратўқув» ДМнинг ўқув марказларида бир вақтни ўзида саноат ва ёнғин хавфсизлиги ўқув курсларида ўқитиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва бажарилишини таъминласин.

5. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида «U-Gas» дастурий-аппарат мажмуасини жорий этиш, ундан фойдланиш ва уни техник қўллаб-қувватлаш бўйича маъмурий регламент 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Белгилансинки:

а) «U-Gas» дастурининг жорий этилиши АГТКШлар орқали газ сотиш фаолияти билан шуғулланишда мажбурий талаб ҳисобланади;

«U-Gas» дастурини жорий этиш, маъмурийлаштириш (бошқарув жараёнларини, ҳужжат айланишини ёки тизимларни ташкил этиш, тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича техник-ташкилий чора-тадбирларни бажариш) ва техник қўллаб-қувватлаш «UZINFOCOM» МЧЖ томонидан амалга оширилади;

«U-Gas» дастурининг маълумотлари табиий газни сотиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги расмий маълумотлар ҳисобланади ҳамда назорат қилувчи органлар томонидан маъмурий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлиб эътироф этилади.

Бунда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида АГТКШларда ўрнатилган газ тарқатиш устунлари орқали сотилган газ ҳажми газ таъминоти корхонаси ва шохобча ўртасида ҳисоб-китоб учун ўрнатилган ҳисоблагич орқали қабул қилинган газ ҳажмидан ортиқ бўлган ҳолларда, технологик йўқотишларни инобатга олган ҳолда ҳақиқий сотилган газ миқдорлари бўйича тўловлар тўланади;

б) 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида нефть маҳсулотлари (бензин ва дизель ёнилғиси), суюлтирилган углеводород гази ва сиқилган газни сақлаш сиғимлари ва уларни тарқатиш устунларини ўзида жамлаган, бир жойда ёнма-ён жойлашадиган контейнерларни ўрнатишга қуйидаги талаблар асосида рухсат берилади:

саноат хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб берувчи, завод усулида тайёрланган ва сертификатланган мулти-ёқилғи («multi-fuel») модулли шохобчалардан фойдаланганда;

суюлтирилган углеводород гази ва сиқилган газни қўйиш шохобчаларида технологик қурилмалар (сиғим, насос, компрессор, тарқатиш устунлари ва бошқа жиҳозлар) бир-биридан белгиланган хавфсиз масофаларда мустақил конструкция ва пойдеворларда саноат хавфсизлиги талабларига жавоб берувчи, ёнғинга қарши ҳимоя тўсиқлари, икки қаватли сиғимлар ва автоматик авариявий блокировка тизимлари билан жиҳозланган тартибда ўрнатилганда.

7. Адлия вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда:

2027 йил 1 сентябрга қадар ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида фаолият юритаётган махсус ўқув курсларини тамомлаган ва хавфли ишлаб чиқариш объектларида фаолиятни амалга оширишга рухсат берувчи сертификатларга (рухсатномаларга) эга бўлган муҳандис-техник ходимлар фаолиятини назорат қилиш мақсадида «Лицензия» ахборот тизими ва Ягона миллий меҳнат тизими ўзаро интеграция қилинишини ҳамда уларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар (рўйхатга олингани ва чиқарилгани) бўйича автоматик сигнал бериш механизмини йўлга қўйган ҳолда, ушбу қарорнинг 2-бандида келтирилган ваколатли органлар томонидан мониторинг қилиб бориш имкониятини яратсин;

2027 йил 1 январдан бошлаб хавфли ишлаб чиқариш объектларида фаолиятни амалга оширишга рухсат берувчи тегишли сертификатларга (рухсатномаларга) эга бўлмаган мутахассислар билан фаолият юритаётган ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотлари фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиш чораларини кўрсин ҳамда камчиликларни бартараф қилинган кунда автоматик тарзда фаолияти тиклансин.

8. Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси:

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 декабрга қадар республикадаги нефть ва газ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, импорт асосида олиб келувчи ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотаётган нефть ва газ маҳсулотларини онлайн назорат қилиш тизимини жорий этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини;

Рақамли технологиялар вазирлиги ва «UZINFOCOM» МЧЖ билан биргаликда 2026 йил 1 августга қадар республикада фаолият кўрсатаётган автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида автобензин маҳсулоти ва суюлтирилган газ ҳисоби бўйича бевосита тарқатиш устунларидаги («диспенсерлар») маълумотларни реал вақт режимида тўплаш ва юритиш имконини берувчи ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда босқичма-босқич жорий этиш бўйича асосланган таклифларни (молиялаштириш манбаларини белгиланган ҳолда) Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

9. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 декабрга қадар хорижий тажрибани ўрганиш асосида янги қурилаётган ёки қайта реконструкция қилинаётган хавфли ишлаб чиқариш объектларида мавжуд ер устида суюлтирилган углеводород газини сақловчи, ортиқча босим остида ишлайдиган сиғимларни икки деворли сиғимларга алмаштириш, шунингдек, ер устига ўрнатилган сиғимларни босқичма-босқич ер остига ўрнатиш тартибини белгиловчи шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига зарур ўзгартириш ва қўшимчаларни ишлаб чиқиб амалиётга жорий этсин.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

а) ёқилғи қуйиш шохобчалар ва газ тўлдириш иншоотлари жойлашган ҳудудларнинг ҳимоя майдонлари атрофида қонунчилик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган объектлар қурилиши учун ер участкалари ажратилмаслигини алоҳида назоратга олсин;

б) 2026 йил 1 сентябрга қадар инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирадиган, жамоат хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, шу жумладан, белгиланган муҳофаза зоналари талабларига жавоб бермайдиган ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотлари реестрини шакллантирсин ҳамда уларни босқичма-босқич хавфсиз ҳудудларга кўчириш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқсин.

Бунда:

ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотлари кўчирилган тақдирда, мазкур ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари тадбиркорлик субъектлари ихтиёрига қолдирилади;

фақат АГТКШлар хавфсиз ҳудудларга кўчирилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уларга, истисно тариқасида, газ тармоқларига уланишга техник шартлар расмийлаштириб берилади.

Ушбу чора-тадбирлар режасида белгиланган ишларни молиялаштириш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда келгуси йилларнинг ҳудудларни ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритилишини таъминласин.

11. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотлари ҳудудида кичик ҳажмдаги (300 куб метргача) қўшимча қурилиш ишларини амалга ошириш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари томонидан мажбурий тарзда кўриб чиқилиши, келишилиши ва давлат экспертизасидан ўтказилиши, шунингдек, шохобчалар учун лойиҳа-смета ҳужжатлари мураккаблик тоифасига қараб, юқори малакали лойиҳа институтлари томонидан ишлаб чиқилиши талабларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

12. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги 2026 йил 1 сентябрга қадар Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳамда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси учун барча турдаги шохобчаларда қўлланилаётган ўлчов воситаларини метрологик қиёслаш муддатларини назорат қилиш мақсадида Техник тартибга солиш миллий ахборот тизимидан (TRIS) фойдаланиш имкониятини яратишни таъминласин.

13. «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ Адлия вазирлиги, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 августга қадар биржа савдоларининг электрон тизимини «Лицензия» ахборот тизимлари мажмуаси билан интеграция қилиш орқали алоҳида биржа савдо секцияларида суюлтирилган газни харид қилиш учун фақатгина суюлтирилган газни сотишга тегишли лицензияси мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектлар иштирок этиш тизимини жорий этсин.

Бунда алоҳида биржа савдо секцияларида суюлтирилган газни харид қилиш учун лицензияланадиган фаолият тури билан шуғулланмайдиган, технологик ишлаб чиқариш ва ўз эҳтиёжлари учун суюлтирилган газдан фойдаланувчи суюлтирилган газни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш учун моддий-техник базага эга бўлган тегишли хўжалик юритувчи субъектлар томонидан алоҳида биржа савдо секцияларида суюлтирилган газни харид қилиниши Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан тақдим этиладиган рўйхатга мувофиқ амалга оширилади.

14. Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Энергетика вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда соҳадаги тегишли ташкилотлар билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмуни ва моҳиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминласин.

15. Республика ҳудудидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида авария ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда хавфсизлик ва экология талабларига риоя этилишини таъминлаш доирасида:

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Д.А. Исақулов — ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналарни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қоидаларга риоя этилишини таъминлаш бўйича;

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси А.В. Рафиқов — ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида саноат хавфсизлиги қоидаларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича;

фавқулодда вазиятлар вазири А.И. Икрамов — ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича;

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси — ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича масъул этиб белгилансин ва уларга белгиланган ишларни тизимли, ўз вақтида амалга ошириш бўйича жавобгарлик юклансин.

16. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

17. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 июндаги 315-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларига ёнғин хавфсизлиги қоидаларига уларнинг мувофиқлиги бўйича қўйиладиган

Т/р Талаблар рўйхати ва мазмуни 1. Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги Давлат қабул комиссияси далолатномасининг мавжудлиги. 2. Давлат ёнғин назорати органларининг ёзма кўрсатмаларида (далолатнома, тавсияномалар маълумотномаси) таклиф этилган ёнғинга қарши тадбирларнинг бажарилгани. 3. Объект меъёр талабларига асосан ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан таъминлангани. 4. Объектда мавжуд бўлган ёнғин ўчириш техникаларининг (мотопомпа) техник ҳолати ва ёнғин ўчириш анжомлари билан тўлиқ жиҳозлангани. 5. Бино ва иншоотлар ёнғин автоматикаси тизими билан жиҳозлангани ва созлиги. 6. Ишчи хизматчилар статик электр токи ҳосил қилмайдиган махсус кийим бош билан таъминлангани. 7. Объектда амалдаги стандартга мувофиқ ёнғин хавфсизлиги бўйича белгилар (огоҳлантирилувчи билдиришномалар ва расмли тасвирлар билан ифодаланган ахборот стендлар) ўрнатилгани. 8. Ёнғинга қарши сув таъминотининг мавжудлиги ва ишчи ҳолатда бўлиш. 9. Раҳбар томонидан тасдиқланган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилгани ва барча ишчи-хизматчиларга таништирилгани, улар ёнғин содир бўлганда ҳаракатланиш тартибларини билишлари. 10. Раҳбарнинг буйруғи билан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгар шахслар тайинлангани. 11. Раҳбар томонидан тасдиқланган объект ҳудудидан одамлар ва транспорт воситаларини эвакуация қилиш режаси мавжудлиги.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 июндаги 315-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларига технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналарни техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар ва қоидаларга уларнинг мувофиқлиги бўйича қўйиладиган

Т/р Талаблар рўйхати ва мазмуни 1. Фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарга эгалик ҳуқуқини (кадастр, давлат рўйхатдан ўтганлиги) ва бошқа ашёвий ҳуқуқни (нотариал ва давлат рўйхатидан ўтганлиги) тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги. 2. Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш ҳақида Давлат қабул комиссияси далолатномасининг мавжудлиги. 3. Шохобчанинг техник паспорти ва тасдиқланган технологик схемаси мавжудлиги. 4. Шохобча лойиҳаси «Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш» бўйича махсус лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилгани. 5. Шохобча лойиҳасига мутасадди корхона томонидан берилган эксперт хулосасининг мавжудлиги ҳамда буюртмачи корхона томонидан тасдиқлангани. 6. Шохобчада ўрнатилган технологик асбоб-ускуналар, агрегатлар ҳамда бошқа ускуна ва жиҳозларнинг лойиҳага мувофиқлиги, назорат ва ўлчаш воситаларининг ҳолати ва метрология текширувидан ўтказилгани, маҳсулот сақловчи сиғимларни ташқи атмосфера таъсиридан ҳимоялангани. 7. Шохобчада ёқилғи миқдорлари бўйича ҳисоб-китоб тизими яратилгани ва ҳисоблаш ускунасининг яроқлилигини тасдиқловчи мутасадди корхоналар томонидан берилган ҳужжатлар мавжудлиги. 8. Шохобчада белгиланган тартибда келишилган газ тўлдириш регламентининг мавжудлиги * . 9. Шохобчада маҳсулотни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишда ўз эҳтиёжи ва технологик йўқотишлар миқдори бўйича ваколатли корхона томонидан ишлаб чиқилган услубий қўлланма (методика) мавжудлиги. 10. Шохобчада маҳсулотларнинг сифати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини назорат қилиш кимё лабораторияси мавжудлиги ва уларни керакли синов, ўлчаш воситалари, стандарт намуналари билан таъминлангани ёки Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан техник жиҳатдан малакалангани маъқулланган кимё лабораторияси билан тузилган шартномаларнинг мавжудлиги ҳамда сотиладиган ёқилғи маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари бўйича мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги. 11. Шохобчада ишлаётган муҳандис-техник ходимларнинг малакаси оширилгани тўғрисида гувоҳномалари мавжудлиги. 12. Нефть маҳсулотларини вагон-цистерналардан қабул қилиш учун боши берк темир йўлнинг мавжудлиги, вагон-цистерна ёки автоцистерналардан алоҳида-алоҳида қабул қилиб олишда технологик жиҳозлар билан таъминлангани, уларнинг лойиҳага мувофиқлиги. * 13. Шохобчада маҳсулотларни қабул қилиш ва тарқатишда қиздириш мослама ва қурилмаларнинг мавжудлиги. *

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 июндаги 315-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларига саноат хавфсизлиги қоидаларига уларнинг мувофиқлиги бўйича қўйиладиган

Т/р Талаблар рўйхати ва мазмуни 1. Хавфли ишлаб чиқариш объекти лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги экспертиза хулосаси мавжудлиги. 2. Хавфли ишлаб чиқариш объектини идентификациялаш бўйича экспертиза хулосаси мавжудлиги. 3. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлганда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси мавжудлиги. 4. Босим остида ишловчи сиғимлар паспортларининг мавжудлиги. 5. Босим остида ишловчи сиғимларда манометрларнинг ўрнатилганлиги ва метрология текширувидан ўтказилгани. 6. Босим остида ишловчи сиғимларнинг навбатдаги ички кўрик ва гидравлик синовдан ўтказилгани. 7. Назорат ўлчов асбоби циферблатида рухсат этилган ишчи босим, сарф ва ҳарорат ва бошқаларга мос бўлган шкалани бўлиб ўтувчи қизил чизиқ мавжудлиги. 8. Босим остида ишлайдиган сиғимларни ортиқча босимдан муҳофаза қилиш клапанининг паспорти мавжудлиги. 9. Босим остида ишлайдиган сиғимларни ортиқча босимдан муҳофаза қилиш клапанининг созлиги ва белгиланган муддатда текширилгани. 10. Муҳандис техник ходим, газ тўлдирувчи, оператор, газ хўжалиги бўйича ишчи-ходим ва чилангарларнинг хавфсиз иш юритиш усуллари бўйича ўқитилиб, аттестация ва даврий билим синовларидан ўтказилгани. 11. Босим остида ишловчи идишларнинг созлиги ва хавфсиз ишлатилишини таъминлаш бўйича жавобгар шахсларнинг (муҳандис-техник ходим) тайинлангани тўғрисида буйруқ расмийлаштирилгани. 12. АГҚШ газ ўтказгичлари, сиғимлари (резервуар) ва ускуналарида ўрнатилган сақловчи пружинали клапанларнинг созлиги ва таъсир кучи, бир ойда камида бир марта, уларни қисқа муддатли очиб туриш йўли билан текширилгани. 13. Сиғимларнинг (резервуар) сақловчи ташлама клапанлари — 6 ойда камида бир марта, қолган ташлама клапанлар — жорий таъмирлашни ўтказиш пайтида бир йилда камида бир марта текширилгани. 14. Синашдан кейин клапанларнинг тамғаланишига, текшириш натижалари умумий қабул қилинган далолатнома шаклида расмийлаштирилгани ҳамда навбатдаги синов муддати кўрсатилган темирча (бирка) осиб қўйилгани. 15. Компрессор ва насосларнинг босими ҳайдаш йўлларидаги белгиланган ишчи босимидан кўтарилиб кетганда, электроконтактли манометрлар орқали электрдвигателларни автоматик равишда ўчириш тизимининг мавжудлиги.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 июндаги 315-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларига экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига уларнинг мувофиқлиги бўйича қўйиладиган

Т/р Талаблар рўйхати ва мазмуни 1. Барча режалаштириладиган ишларни бажариш учун, хусусан, об-ҳавонинг ноқулай шароитларидан ҳимоя қилишни таъминлангани. 2. Оқава сувларни тўпланмаслиги учун шароитларнинг яратилгани. 3. Сиғимларнинг герметиклигининг таъминлангани. 4. Суюлтирилган углеводород гази сақланадиган сиғимлар ва қувурлардаги эҳтимолий чиқиш нуқталарини мунтазам текшириш ҳамда ёриқ ёки шикастланиш аниқланганда зудлик билан бартараф этиш чораларининг кўрилгани. 5. Омбор ҳудудида атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган моддаларнинг тупроққа ёки сув манбаларига тушишини олдини олиш учун тўсиқ ва изоляция чораларининг таъминлангани. 6. Омбор ҳудудида ер ости ва ер усти сувларини ифлослантирмаслик учун ёғин сувлари ва технологик оқоваларни тўплаш, тозалаш ҳамда нейтраллаш иншоотларининг мавжудлиги ва самарали ишлаши. 7. Сув ҳавзаларига ёки ер ости сув қатламларига суюлтирилган углеводород гази, нефть маҳсулотлари ёки бошқа ифлослантирувчи моддаларнинг тушишини олдини олиш мақсадида гидроизоляцияланган захира ҳовузлар ва авариявий тўсиқ тизимлари ўрнатилгани. 8. Ҳосил бўлган ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндиларни вақтинча сақлаш жойларини ташкил этилгани ва ўз вақтида олиб чиқиб кетилиши таъминлангани. 9. Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олингани ва хулоса талабларининг бажарилиши таъминлангани.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 июндаги 315-сон қарорига 5-ИЛОВА

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида «U-Gaz» дастурий-аппарат мажмуасини жорий этиш, ундан фойдаланиш ва уни техник қўллаб-қувватлашнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида (кейинги ўринларда — АГТКШ) «U-Gaz» аппарат-дастурий мажмуасини (кейинги ўринларда — дастурий мажмуа) жорий этиш, ундан фойдаланиш ва уни техник қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.

Регламент талаблари тегишли лицензия асосида АГТКШ орқали сиқилган газни сотиш фаолияти билан шуғулланувчи, шунингдек, мазкур фаолиятни амалга ошириш учун биринчи марта лицензия олишни режалаштираётган юридик шахслар, Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор ва назорат қилувчи ваколатли органлар учун мажбурий ҳисобланади.

2. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

«U-Gaz» аппарат-дастурий мажмуаси — Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган ва АГТКШлар орқали сиқилган газни сотишда унинг ҳисоб-китобини реал вақт режимида бевосита шохобчадаги диспенсерлар орқали назорат қилиш ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар ва қоидалар бузилиш ҳолатларини аниқлаш имконини берувчи тизим;

фойдаланувчи — АГТКШ орқали сиқилган газни сотиш фаолияти билан шуғулланувчи ёки мазкур фаолиятни амалга оширишни режалаштирган ҳамда дастурий мажмуани «UZINFOCOM» МЧЖ билан тузиладиган шартнома асосида ўрнатиш (ишга тушириш) истагини билдирган юридик шахслар;

интегратор — дастурий мажмуани ўрнатиб берувчи (ишга туширувчи), унинг узлуксиз ишлашини таъминловчи ҳамда фойдаланувчиларга шартнома асосида тегишли хизматларни кўрсатувчи — «UZINFOCOM» МЧЖ;

назорат қилувчи ваколатли орган — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва қонунчилик ҳужжатлари билан ваколат берилган бошқа орган;

таъминотчи — табиий газни газ узатиш ташкилотидан қабул қилувчи ва тақсимлаш тармоқлари орқали АГТКШда сиқилган газни сотиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар билан тузилган шартнома асосида етказиб берувчи ташкилот.

2-боб. Фойдаланувчиларнинг объектларида «U-Gaz» аппарат-дастурий мажмуасини ўрнатиш ва ишга тушириш тартиби

3. Фойдаланувчиларга тегишли бўлган АГТКШларда дастурий мажмуа ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ўрнатилади ва ишга туширилади.

4. Фойдаланувчи дастурий мажмуани АГТКШда ўрнатиш ва ишга тушириш учун интеграторга электрон шаклда электрон калит орқали имзоланган аризани юборади.

5. Тақдим этилган аризалар интегратор томонидан бепул асосда қабул қилинади ва кўриб чиқилади.

6. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

солиқ тўловчининг СТИР гувоҳномаси;

фойдаланувчининг низоми (устави);

АГТКШнинг кадастр ҳужжатлари (иловалари ва чизмалари билан бирга);

АГТКШ орқали сиқилган газни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия;

Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилингани тўғрисидаги электрон суғурта полиси;

тегишли лицензияга (рухсатнома) эга бўлган ташкилот (электр-техник лаборатория) томонидан фойдаланувчининг объектидаги электр қурилмаларга (заминлагичга) тақдим этилган мувофиқлик ҳужжатлари далолатномаси, куч трансформаторининг синов далолатномаси ва бошқалар);

АГТКШ ижара шартномаси (агар АГТКШ ижара шартномаси асосида фойдаланилаётган бўлса);

АГТКШнинг умумий кўриниши акс этган 2 дона фотосурат;

АГТКШдаги диспенсерларни бошқариш учун ўрнатилган оператор хонасидаги пульт қурилмаси акс этган фотосурат (оператор хонасининг ички томонидан олинган);

АГТКШдаги диспенсер, уларнинг биркалари ҳамда ички қисмидаги платаларнинг фотосуратлари (ҳар бири алоҳида олинган бўлиши керак);

фойдаланувчининг объектида интернет алоқа тармоғи мавжудлиги тўғрисида маълумотнома;

АГТКШда фойдаланадиган ортиқча босимда ишлайдиган қурилмалар (шланглар) навбатдаги синовдан ўтказилгани ҳақида далолатнома;

ортиқча босимда ишлайдиган қурилмалар хавфсизлик клапанларнинг тарировка (калибровка) қилингани тўғрисидаги далолатнома.

7. Фойдаланувчи томонидан дастурий мажмуани АГТКШда ўрнатиш ва ишга тушириш учун интеграторга юборилган ариза уч иш куни ичида кўриб чиқилади.

8. Фойдаланувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, ушбу камчиликларни кўрсатган ҳолда, уларни бартараф этиш учун интегратор аризани фойдаланувчига дарҳол қайтаради.

9. Камчиликлар бартараф этилгандан сўнг фойдаланувчи томонидан ариза қайта тақдим этилган тақдирда, ариза интегратор томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилади. Бунда аризани қўшимча аниқланган камчиликлар билан қайтаришга қўл қўйилмайди.

10. Фойдаланувчи томонидан киритилган ариза ижобий баҳоланган тақдирда, интегратор бир иш куни ичида фойдаланувчига электрон шаклда шахсий кабинет орқали тегишли хабарнома ва шартнома лойиҳасини (оммавий оферта) имзолаш учун юборади.

11. Модерация жараёни муваффақиятли якунлангач, шартнома электрон ҳужжат айланиш тизимида автоматик тарзда шакллантирилади ҳамда томонларнинг электрон рақамли имзоси (ERI) билан тасдиқланади.

Шартнома томонларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган кундан бошлаб расман тузилган ҳисобланади.

12. Шартнома расман тузилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида интегратор дастурий мажмуани ўрнатиш, ишга тушириш ва созлаш ишларини амалга оширади ҳамда унинг доимий равишда узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлайди.

13. Фойдаланувчи ва интегратор ўртасида дастурий мажмуадан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатлар тузилган шартнома асосида тартибга солинади.

14. Интегратор назорат қилувчи ваколатли органга (ҳудудий бошқармаларга) дастурий мажмуанинг барча функционал имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, доимий назорат ва мониторингни амалга ошириш ҳамда ҳисоботларни шакллантириш учун зарур шароитларни яратиб беради.

15. Интегратор дастурий мажмуадаги маълумотларни сақлаш ва узатишни ҳимоялайди, унинг барқарор ва хавфсиз ишлашини, шунингдек, назорат қилувчи ваколатли органга реал вақт режимида ишончли маълумотлар тақдим этилишини таъминлайди.

3-боб. «U-Gaz» дастурий-аппарат мажмуасини жорий этиш, доимий эксплуатация қилиш ва назоратни амалга ошириш тартиби

16. Фойдаланувчиларга тегишли бўлган АГТКШлар орқали сотиладиган сиқилган газ ҳисоби ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар ва қоидалар бузилиш ҳолатларини дастурий мажмуаси орқали назорат қилиш схемаси ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ амалга оширилади.

17. Фойдаланувчи ўзига тегишли бўлган АГТКШда дастурий мажмуани жорий этиш (монтаж қилиш, ишга тушириш ва созлаш ишлари доирасида) учун интеграторга қуйидаги шароитларни яратиб бериш мажбуриятини олади:

интегратор вакилларини АГТКШ ҳудудига тўсқинликсиз киритиш;

АГТКШда ўрнатилган диспенсерлардаги дастурий мажмуага маълумотларни узлуксиз узатиш учун мўлжалланган контроллерлар, коммуникация шлюзлари ва бошқа завод тўпламига кирувчи жиҳозлар тўлиқлигини таъминлаш;

зарурат туғилганда, АГТКШ электр таъминотини ва (ёки) диспенсерлар орқали сиқилган газни сотилишини вақтинча тўхтатиб туриш;

дастурий мажмуани жорий этиш доирасида бошқа талаб этиладиган вазифаларни (монтаж қилиш, ишга тушириш ва созлаш ишлари) амалга ошириш чораларини кўриш.

18. Интегратор дастурий мажмуанинг автоматлаштирилган мониторинг тизими орқали АГТКШлардаги қуйидаги қоидабузарликларни аниқлайди:

АГТКШдаги диспенсерлар орқали сиқилган газни сотиш вақтида газ баллонларига рухсат этилган босимдан ортиқча миқдорда (20 МПа дан юқори) газ тўлдириш;

сиқилган газда ҳаракатланишга мослаштирилган, лекин навбатдаги техник кўрикдан ўтмаган транспорт воситаларини газ баллонларига сиқилган газни тўлдириб бериш;

сиқилган газда ҳаракатланишга мослаштириш учун тегишли рухсатномага эга бўлмаган, техник паспортда кўрсатилган ёнилғи тури талабларига мос келмайдиган транспорт воситаларига ўзбошимчалик билан ўрнатилган газ баллонларига сиқилган газ тўлдириб бериш;

интегратор хизмати учун мавжуд қарздорлик сабабли дастурий мажмуа билан бир иш кунидан ортиқ вақт мобайнида синхронизация жараёни амалга оширилмаётган АГТКШлар ёки улардаги диспенсерларни аниқлаш;

сиқилган газни сотишда газ ҳажмларини қасддан дастурий мажмуадан яширишга уриниш (интегратор томонидан ўрнатилган ускуналарни ўчириб қўйиш, демонтаж қилиш, тизимни айланиб ўтиш йўлларини жорий этиш, лойиҳадан ташқари диспенсерлар ўрнатиш, интернет алоқасини қасддан ўчириш ва бошқалар);

АГТКШ операторининг марказий диспетчерлик ускуналаридан ёки диспенсерлардан тўғридан-тўғри маълумот олиш орқали сотилаётган сиқилган газ нархларини сунъий равишда ошириш;

дастурий мажмуа имконияти доирасидаги ҳамда назорат қилувчи ваколатли орган ваколатларига кирувчи ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа қоидабузарликлар.

19. Интегратор дастурий мажмуа мониторинг тизими орқали аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги реал вақт режимида назорат қилувчи ваколатли органларга ва фойдаланувчига электрон шаклда шахсий кабинет орқали тегишли хабарнома юборади.

20. Фойдаланувчи зудлик билан йўл қўйилган қоидабузарликларни бартараф этиши ва назорат қилувчи ваколатли органга мазкур қоидабузарликлар тўлиқ бартараф этилгани тўғрисида бир кун муддат ичида электрон шаклда шахсий кабинет орқали тегишли хабарнома юбориши шарт.

Фойдаланувчи белгиланган муддатда қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўрмаган ва назорат қилувчи ваколатли органга хабарнома юбормаган тақдирда, назорат қилувчи ваколатли орган фойдаланувчига тегишли бўлган АГТКШда қонунчиликда белгиланган тартибда текшириш ўтказишга ҳамда чора кўришга ҳақли бўлади.

21. Таъминотчи ушбу кўрсатмани олган вақтдан бошлаб 24 соат ичида фойдаланувчига тегишли бўлган АГТКШ табиий газ таъминотини тўхтатиш чорасини кўради ва бу ҳақида назорат қилувчи ваколатли органни хабардор қилади.

22. Назорат қилувчи ваколатли орган кўрсатмасини бажармаслик таъминотчига нисбатан амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик чораларини кўришга асос бўлади.

23. Фойдаланувчи қоидабузарликлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг назорат қилувчи ваколатли органга АГТКШнинг газ таъминотини тиклашга рухсат сўраб хабарнома юборади.

24. Назорат қилувчи ваколатли орган фойдаланувчининг хабарномасига кўра бир иш куни ичида дастурий мажмуа орқали фойдаланувчига тегишли бўлган АГТКШда текшириш ўтказилган кундан кейинги даврда қоидабузарлик ҳолатлари қайд этилган ёки қайд этилмаганини кўриб чиқади ва тегишли хулоса тайёрлайди.

25. Назорат қилувчи ваколатли орган томонидан дастурий мажмуа орқали фойдаланувчига тегишли бўлган АГТКШда текшириш ўтказилган кундан кейинги даврда қоидабузарлик ҳолатлари қайд этилмаган бўлса, у ҳолда мазкур АГТКШнинг газ таъминотини тиклаш юзасидан бир иш куни ичида таъминотчига электрон шаклда кўрсатма юборади ва бу ҳақида фойдаланувчини хабардор қилади.

26. Таъминотчи назорат қилувчи ваколатли органнинг тегишли хулосаси асосида тайёрланган кўрсатмага мувофиқ кўрсатмани олган вақтдан бошлаб 24 соат ичида фойдаланувчига тегишли бўлган АГТКШ табиий газ таъминотини қайта тиклайди.

4-боб. Якунловчи қоидалар

27. Фойдаланувчи ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган ёки тўлиқ тугатган тақдирда, бу ҳақида таъминотчи ҳамда интеграторга 5 кун ичида электрон шаклда шахсий кабинет орқали тегишли хабарнома юборади.

28. Фойдаланувчига тегишли бўлган АГТКШ мулкдори ўзгарганда ёки АГТКШ ижара шартномаси асосида учинчи шахсларга фойдаланишга топширилганда, бир кун муддат ичида фойдаланувчи бу ҳақида назорат қилувчи ваколатли орган, интегратор ва таъминотчини белгиланган тартибда хабардор қилади.

29. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида белгиланган тартибда айбдор шахслар амалдаги қонунчиликдаги талабларга мувофиқ жавоб беради.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида «U-Gaz» дастурий-аппарат мажмуасини жорий этиш, ундан фойдаланиш ва уни техник қўллаб-қувватлашнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

«U-Gaz» аппарат-дастурий мажмуасини ўрнатиш ва ишга тушириш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Фойдаланувчи «U-Gaz» дастурий-аппарат мажмуасини АГТКШда ўрнатиш ва ишга тушириш учун интеграторга электрон шаклда электрон калит орқали имзоланган ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни юборади. Ўз ихтиёрига кўра 2-босқич Интегратор «U-gaz» электрон тизими орқали юборилган аризани бепул асосда қабул қилади ва кўриб чиқади. Камчиликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш учун фойдаланувчига қайтаради. Уч иш куни давомида 3-босқич Фойдаланувчи Аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда тизимга аризани қайта киритади. Ўз ихтиёрига кўра 4-босқич Интегратор Қайта киритилган аризани монеликсиз кўриб чиқади. Ижобий деб топилган тақдирда фойдаланувчига электрон тарзда шартнома ҳамда оферта юборади. Бир иш куни давомида 5-босқич Фойдаланувчи Оферта билан танишиб, тасдиқлагандан сўнг шартнома автоматик тарзда тузилади. Ўз ихтиёрига кўра 6-босқич Интегратор Шартнома расман тузилган кундан бошлаб «U-Gaz» дастурий-аппарат мажмуасини ўрнатиш, ишга тушириш ва созлаш ишларини амалга оширади Шартнома тузилгандан сўнг 5 иш куни ичида 7-босқич Ҳимояланган маълумотларни сақлаш, узатиш, тизимнинг хавфсиз ишлашини таъминлайди. Доимий 8-босқич Назорат қилувчи ваколатли органга (ҳудудий бошқармаларга) «U-Gaz» дастурий-аппарат мажмуасининг барча функционал имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, доимий назорат ва мониторингни амалга ошириш ҳамда ҳисоботларни шакллантириш учун зарур шароитларни яратиб беради. Шартнома тузилгандан сўнг

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида «U-Gaz» дастурий-аппарат мажмуасини жорий этиш, ундан фойдаланиш ва уни техник қўллаб-қувватлашнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

АГТКШлар орқали сотиладиган сиқилган газ ҳисоби ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар ва қоидалар бузилиш ҳолатларини «U-Gaz» дастурий-аппарат мажмуаси орқали назорат қилиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Интегратор «U-Gaz» дастурий-аппарат мажмуасининг автоматлаштирилган мониторинг тизими орқали АГТКШларда Регламентнинг 18-бандида кўрсатилган қоидабузарликларни аниқлайди. Доимий равишда 2-босқич Интегратор Аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги реал вақт режимида назорат қилувчи ваколатли органларга ва фойдаланувчига электрон шаклда шахсий кабинет орқали тегишли хабарнома юборади. 1-босқич бажарилгандан сўнг дарҳол 3-босқич Фойдаланувчи Йўл қўйилган қоидабузарликларни бартараф этиш ва назорат қилувчи ваколатли органга мазкур қоидабузарликлар тўлиқ бартараф этилгани тўғрисида электрон шаклда шахсий кабинет орқали тегишли хабарнома юборади. Бир кун муддат ичида 4-босқич Назорат қилувчи ваколатли орган Аниқланган қоидабузарликни белгиланган муддатда бартараф этиш чорасини кўрмаган ва назорат қилувчи ваколатли органга хабарнома юбормаган тақдирда, фойдаланувчига тегишли бўлган АГТКШда қонунчиликда белгиланган тартибда текшириш ўтказади ҳамда тегишли чора кўради. 5 иш куни ичида 5-босқич Назорат қилувчи ваколатли орган Фойдаланувчига тегишли бўлган АГТКШга вақтинча табиий газ етказиб берилишини тўхтатиш бўйича электрон шаклда таъминотчига кўрсатма юборади. Бир иш куни ичида 6-босқич Таъминотчи Назорат қилувчи ваколатли органнинг кўрсатмасига мувофиқ фойдаланувчига тегишли бўлган АГТКШда табиий газ таъминотини тўхтатиш чорасини кўради ва бу ҳақида назорат қилувчи ваколатли органни хабардор қилади. Кўрсатмаси олинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида 7-босқич Фойдаланувчи Қоидабузарликлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг назорат қилувчи ваколатли органга АГТКШнинг газ таъминотини тиклашга рухсат сўраб хабарнома юборади. Ўз хоҳишига кўра 8-босқич Назорат қилувчи ваколатли орган «U-Gaz» дастурий-аппарат мажмуаси орқали фойдаланувчига тегишли бўлган АГТКШда текшириш ўтказилган кундан кейинги даврда қоидабузарлик ҳолатлари қайд этилмаган тақдирда, мазкур АГТКШнинг газ таъминотини тиклаш юзасидан таъминотчига электрон шаклда кўрсатма юборади ва бу ҳақида фойдаланувчини хабардор қилади. Бир иш куни ичида 9-босқич Таъминотчи назорат қилувчи ваколатли органнинг тегишли хулосаси асосида тайёрланган кўрсатмага мувофиқ фойдаланувчига тегишли бўлган АГТКШ табиий газ таъминотини қайта тиклайди. Кўрсатмани олган вақтдан бошлаб 24 соат ичида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 июндаги 315-сон қарорига 6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 2 октябрдаги 784-сон қарори билан тасдиқланган Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-бандининг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«хизмат муддати тугаганлиги бўйича (бунда, автомобилларга газ қуйиш (пропан) ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор (метан) шохобчалари, газ тўлдириш станциялари (ГТС) ва пунктларида (ГТП) ўрнатилган хизмат муддати тугаган босим остида ишлайдиган сиғимлар экспертизадан ўтказилмайди ва фойдаланишдан чиқарилади);».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда :

а) 40-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«лицензия беришда келишиладиган органлар томонидан ўз ваколатлари доирасида ўтказиладиган ўрганишлар жараёнида лицензия ва рухсат этиш соҳасидаги талаб ва шартлар бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, бир иш куни ичида бу ҳақидаги хабарнома ва асословчи ҳужжатлар лицензияловчи органга тақдим этилганда»;

б) 25-илова 9-позициясининг учинчи устунида:

«а» кичик банд «лицензиат томонидан нефть, газ (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, амалдаги» сўзларидан сўнг «шаҳарсозлик» сўзи билан тўлдирилсин;

«з» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«з) сиқилган табиий ёки суюлтирилган углеводород газда ишлашга мослаштирилганлиги тўғрисида тегишли рухсат этувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ва (ёки) навбатдаги техник кўрикдан ўтмаган ёхуд ўзбошимчалик билан сиқилган ва суюлтирилган газ баллонлари бирга ўрнатилган автотранспорт воситаларига, фойдаланиш муддати ўтиб кетган ёки навбатдаги синовдан ўтказилмаган газ баллонларига газ тўлдирмаслик;*»;

«л» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«л) АГТКШ орқали сотиладиган сиқилган газ сарфи ҳисобини, бевосита газ тарқатиш устунларидаги (диспенсерлар) маълумотларни реал вақт режимида тўплаш ва юритиш имконини берувчи Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган тизим фаол ҳолатда бўлиши*»;

в) 26-илованинг 9-позицияси «и» кичик банди чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 4-илова 9-позициясининг «т» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида :

а) 2-илованинг 9-позицияси учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:

«г) Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат реестридан ўтказилганлиги»;

б) 3-илованинг 9-позицияси учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:

«г) Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат реестридан ўтказилганлиги».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 18 июнь,

315 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2026 й., 09/26/315/0614-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING

QARORI

MINIMAL TALABLAR

MINIMAL TALABLAR

MINIMAL TALABLAR

MINIMAL TALABLAR

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SXEMASI

Yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlarida avariya va noxush hodisalarning oldini olish va inson hayotiga xavf soluvchi omillarni bartaraf etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Respublika hududidagi yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlarida avariya va noxush hodisalarning oldini olish, xavfsizlik talablariga rioya etilishini taʼminlash, litsenziyalash, ruxsat etish va tegishli xulosalarni taqdim etish sohasidagi vakolatli davlat organlarining masʼuliyatini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

a) respublikadagi mavjud 6 196 ta suyultirilgan va siqilgan gaz, neft mahsulotlarini quyish shoxobchalarida (keyingi oʻrinlarda — yoqilgʻi quyish shoxobchalari) hamda aholi gaz ballonlariga suyultirilgan gazni toʻldirish stansiyalari va punktlarida (keyingi oʻrinlarda — gaz toʻldirish inshootlari) yongʻinlarning oldini olish hamda insonlar xavfsizligi va mehnat muhofazasini taʼminlash borasida amalga oshirilgan ishlar holati xatlovdan oʻtkazilgani;

oʻtkazilgan xatlov yakunlariga koʻra jami 46 737 ta, shu jumladan, qurilish sohasiga oid 2 218 ta, yongʻin xavfsizligi sohasiga oid 7 949 ta, sanoat va texnika xavfsizligi sohasiga oid 25 341 ta, texnik jihatdan tartibga solish sohasiga oid 3 354 ta va belgilangan texnologik jarayonlarni taʼminlashga oid 7 875 ta qoidabuzarliklar va kamchiliklar aniqlangani;

oʻtkazilgan xatlov davomida jami 7 166 ta kamchiliklar joyida bartaraf etilgani va 464 ta yoqilgʻi quyish shoxobchasi faoliyati vaqtincha toʻxtatilgani;

b) Vazirlar Mahkamasining “Tabiiy gaz resurslaridan oqilona foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 6-iyuldagi 387-son qaroriga muvofiq:

tabiiy gaz resurslaridan oqilona foydalanish hamda siqilgan gazni avtomobillarga gaz toʻldirish kompressor shoxobchalari orqali sotishni toʻliq raqamlashtirgan holda, bevosita tarqatish ustunlaridagi (“dispenserlar”) orqali tabiiy gaz hisobini yuritish, avtomobillarning texnik koʻrikdan oʻtganini, yonilgʻi turi mosligini yoki ballon roʻyxatdan oʻtkazilganini tekshirish, shuningdek, ularda noqonuniy foydalanish, avariya va noxush hodisalarning oldini olish maqsadida Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator “UZINFOCOM” MCHJ (keyingi oʻrinlarda — “UZINFOCOM” MCHJ) tomonidan tabiiy gaz realizatsiyasini hisobga olishning avtomatlashtirilgan tizimi — “U-Gas” apparat-dasturiy majmuasi (keyingi oʻrinlarda — “U-Gas” dasturi) ishlab chiqilgani;

bugungi kunda “U-Gas” dasturida jami 1 553 ta avtomobillarga gaz toʻldirish kompressor shoxobchalari (keyingi oʻrinlarda — AGTKSH) roʻyxatdan oʻtgani, 1 489 tasi bilan tegishli shartnoma tuzilgani hamda 1 459 ta AGTKSHda dastur muvaffaqiyatli joriy etilib, ularning hisobotlarini onlayn kuzatish imkoniyati yoʻlga qoʻyilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

Yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlariga yongʻin xavfsizligi qoidalariga ularning muvofiqligi boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar 1-ilovaga muvofiq;

Yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlariga texnologik jarayonlar va asbob-uskunalarni texnik jihatdan tartibga solish boʻyicha normativ hujjatlar va qoidalarga ularning muvofiqligi boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar 2-ilovaga muvofiq;

Yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlariga sanoat xavfsizligi qoidalariga ularning muvofiqligi boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar 3-ilovaga muvofiq;

Yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlariga ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qoidalariga ularning muvofiqligi boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablari 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilansinki, mazkur qarorga 1 — 4-ilovalarda keltirilgan minimal talablarga rioya etilishi tegishlicha Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi, Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi hamda Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi tomonidan nazorat qilinadi.

4. Yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlarida ortiqcha bosim ostida ishlaydigan uskunalardan xavfsiz foydalanishni, ularning texnik holati boʻyicha tizimli nazoratni taʼminlash hamda muhandis-texnik xodimlarning kasbiy malakasini muntazam ravishda oshirish maqsadida Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi:

a) 2026-yil 1-sentabrdan boshlab barcha turdagi yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlarida, shu jumladan, yoqilgʻidan oʻz ehtiyoji uchun foydalanadigan obyektlarda belgilangan xizmat muddati tugagan yoki ishlab chiqarilgan sanasi aniq boʻlmagan ortiqcha bosim ostida ishlaydigan uskunalardan foydalanishni 2030-yil 1-yanvarga qadar cheklash choralarini koʻrsin.

Bunda ushbu joriy etilayotgan talablar keng jamoatchilikka va yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlarini ekspluatatsiya qiluvchi subyektlariga yetkazilishini taʼminlasin;

b) Raqamli texnologiyalar vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlarida oʻrnatilgan texnik qurilmalarni sinovdan oʻtkazish muddatlarini onlayn tarzda nazorat qilish mexanizmlarini takomillashtirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin;

v) Ichki ishlar vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2026-yil 1 sentyabga qadar Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining avtomobillarga oʻrnatilgan siqilgan va suyultirilgan gaz ballonlarining texnik koʻrikdan oʻtkazilgani toʻgʻrisidagi nazorat qiluvchi “Avtomatlashtirilgan axborot nazorat platformasi” maʼlumotlarini “Eco-Himoya” axborot platformasi va avtotransport vositalariga oʻrnatilgan siqilgan gaz ballonlarining texnik koʻrikdan oʻtkazilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “U-Gas” dasturi bilan integratsiya qilsin;

g) Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi bilan birgalikda 2026-yil 1-sentabrga qadar yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlari toifasi, yoqilgʻining aylanma hajmi hamda shoxobchaning ishlash rejimiga bogʻliq ravishda muhandis-texnik xodimlar shtatlarining minimal soni boʻyicha belgilanadigan majburiy normativlarni ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

d) Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan birgalikda xavfli ishlab chiqarish obyektlaridan foydalanuvchi tashkilotlarning rahbar va muhandis-texnik xodimlarini “Kontexnazoratoʻquv” DMning oʻquv markazlarida bir vaqtni oʻzida sanoat va yongʻin xavfsizligi oʻquv kurslarida oʻqitish boʻyicha chora-tadbirlar ishlab chiqsin va bajarilishini taʼminlasin.

5. Avtomobillarga gaz toʻldirish kompressor shoxobchalarida “U-Gas” dasturiy-apparat majmuasini joriy etish, undan foydlanish va uni texnik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha maʼmuriy reglament 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

6. Belgilansinki:

a) “U-Gas” dasturining joriy etilishi AGTKSHlar orqali gaz sotish faoliyati bilan shugʻullanishda majburiy talab hisoblanadi;

“U-Gas” dasturini joriy etish, maʼmuriylashtirish (boshqaruv jarayonlarini, hujjat aylanishini yoki tizimlarni tashkil etish, tartibga solish va nazorat qilish boʻyicha texnik-tashkiliy chora-tadbirlarni bajarish) va texnik qoʻllab-quvvatlash “UZINFOCOM” MCHJ tomonidan amalga oshiriladi;

“U-Gas” dasturining maʼlumotlari tabiiy gazni sotish sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etilishi holati toʻgʻrisidagi rasmiy maʼlumotlar hisoblanadi hamda nazorat qiluvchi organlar tomonidan maʼmuriy taʼsir choralarini qoʻllash uchun asos boʻlib eʼtirof etiladi.

Bunda tabiiy gazdan noqonuniy foydalanish holatlarining oldini olish maqsadida AGTKSHlarda oʻrnatilgan gaz tarqatish ustunlari orqali sotilgan gaz hajmi gaz taʼminoti korxonasi va shoxobcha oʻrtasida hisob-kitob uchun oʻrnatilgan hisoblagich orqali qabul qilingan gaz hajmidan ortiq boʻlgan hollarda, texnologik yoʻqotishlarni inobatga olgan holda haqiqiy sotilgan gaz miqdorlari boʻyicha toʻlovlar toʻlanadi;

b) 2026-yil 1-sentabrdan boshlab yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlarida neft mahsulotlari (benzin va dizel yonilgʻisi), suyultirilgan uglevodorod gazi va siqilgan gazni saqlash sigʻimlari va ularni tarqatish ustunlarini oʻzida jamlagan, bir joyda yonma-yon joylashadigan konteynerlarni oʻrnatishga quyidagi talablar asosida ruxsat beriladi:

sanoat xavfsizligi talablariga toʻliq javob beruvchi, zavod usulida tayyorlangan va sertifikatlangan multi-yoqilgʻi (“multi-fuel”) modulli shoxobchalardan foydalanganda;

suyultirilgan uglevodorod gazi va siqilgan gazni qoʻyish shoxobchalarida texnologik qurilmalar (sigʻim, nasos, kompressor, tarqatish ustunlari va boshqa jihozlar) bir-biridan belgilangan xavfsiz masofalarda mustaqil konstruksiya va poydevorlarda sanoat xavfsizligi talablariga javob beruvchi, yongʻinga qarshi himoya toʻsiqlari, ikki qavatli sigʻimlar va avtomatik avariyaviy blokirovka tizimlari bilan jihozlangan tartibda oʻrnatilganda.

7. Adliya vazirligi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi bilan birgalikda:

2027-yil 1-sentabrga qadar yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlarida faoliyat yuritayotgan maxsus oʻquv kurslarini tamomlagan va xavfli ishlab chiqarish obyektlarida faoliyatni amalga oshirishga ruxsat beruvchi sertifikatlarga (ruxsatnomalarga) ega boʻlgan muhandis-texnik xodimlar faoliyatini nazorat qilish maqsadida “Litsenziya” axborot tizimi va Yagona milliy mehnat tizimi oʻzaro integratsiya qilinishini hamda ularning mehnat faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (roʻyxatga olingani va chiqarilgani) boʻyicha avtomatik signal berish mexanizmini yoʻlga qoʻygan holda, ushbu qarorning 2-bandida keltirilgan vakolatli organlar tomonidan monitoring qilib borish imkoniyatini yaratsin;

2027-yil 1-yanvardan boshlab xavfli ishlab chiqarish obyektlarida faoliyatni amalga oshirishga ruxsat beruvchi tegishli sertifikatlarga (ruxsatnomalarga) ega boʻlmagan mutaxassislar bilan faoliyat yuritayotgan yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlari faoliyatini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda toʻxtatish choralarini koʻrsin hamda kamchiliklarni bartaraf qilingan kunda avtomatik tarzda faoliyati tiklansin.

8. Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi:

manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda 2026-yil 1-dekabrga qadar respublikadagi neft va gaz mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi, import asosida olib keluvchi va avtomobillarga yoqilgʻi quyish shoxobchalarida sotayotgan neft va gaz mahsulotlarini onlayn nazorat qilish tizimini joriy etishni nazarda tutuvchi Hukumat qarori loyihasini;

Raqamli texnologiyalar vazirligi va “UZINFOCOM” MCHJ bilan birgalikda 2026-yil 1-avgustga qadar respublikada faoliyat koʻrsatayotgan avtomobillarga gaz toʻldirish shoxobchalari va avtomobillarga yoqilgʻi quyish shoxobchalarida avtobenzin mahsuloti va suyultirilgan gaz hisobi boʻyicha bevosita tarqatish ustunlaridagi (“dispenserlar”) maʼlumotlarni real vaqt rejimida toʻplash va yuritish imkonini beruvchi axborot tizimini ishlab chiqish hamda bosqichma-bosqich joriy etish boʻyicha asoslangan takliflarni (moliyalashtirish manbalarini belgilangan holda) Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

9. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda 2026-yil 1-dekabrga qadar xorijiy tajribani oʻrganish asosida yangi qurilayotgan yoki qayta rekonstruksiya qilinayotgan xavfli ishlab chiqarish obyektlarida mavjud yer ustida suyultirilgan uglevodorod gazini saqlovchi, ortiqcha bosim ostida ishlaydigan sigʻimlarni ikki devorli sigʻimlarga almashtirish, shuningdek, yer ustiga oʻrnatilgan sigʻimlarni bosqichma-bosqich yer ostiga oʻrnatish tartibini belgilovchi shaharsozlik normalari va qoidalariga zarur oʻzgartirish va qoʻshimchalarni ishlab chiqib amaliyotga joriy etsin.

10. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi mutasaddi vazirlik va idoralar bilan birgalikda:

a) yoqilgʻi quyish shoxobchalar va gaz toʻldirish inshootlari joylashgan hududlarning himoya maydonlari atrofida qonunchilik hujjatlari, shaharsozlik normalari va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq boʻlmagan obyektlar qurilishi uchun yer uchastkalari ajratilmasligini alohida nazoratga olsin;

b) 2026-yil 1-sentabrga qadar insonlar hayoti va sogʻligʻiga xavf tugʻdiradigan, jamoat xavfsizligi va atrof-muhitni muhofaza qilish, sanoat va yongʻin xavfsizligi hamda shaharsozlik normalari va qoidalariga, shu jumladan, belgilangan muhofaza zonalari talablariga javob bermaydigan yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlari reyestrini shakllantirsin hamda ularni bosqichma-bosqich xavfsiz hududlarga koʻchirish yuzasidan chora-tadbirlarni ishlab chiqsin.

Bunda:

yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlari koʻchirilgan taqdirda, mazkur yer uchastkalariga boʻlgan huquqlari tadbirkorlik subyektlari ixtiyoriga qoldiriladi;

faqat AGTKSHlar xavfsiz hududlarga koʻchirilgan taqdirda, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ularga, istisno tariqasida, gaz tarmoqlariga ulanishga texnik shartlar rasmiylashtirib beriladi.

Ushbu chora-tadbirlar rejasida belgilangan ishlarni moliyalashtirish Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda kelgusi yillarning hududlarni ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlariga kiritilishini taʼminlasin.

11. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda uch oy muddatda yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlari hududida kichik hajmdagi (300 kub metrgacha) qoʻshimcha qurilish ishlarini amalga oshirish uchun loyiha-smeta hujjatlari hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashlari tomonidan majburiy tarzda koʻrib chiqilishi, kelishilishi va davlat ekspertizasidan oʻtkazilishi, shuningdek, shoxobchalar uchun loyiha-smeta hujjatlari murakkablik toifasiga qarab, yuqori malakali loyiha institutlari tomonidan ishlab chiqilishi talablarini nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

12. Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi va Raqamli texnologiyalar vazirligi 2026-yil 1-sentabrga qadar Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi hamda Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi uchun barcha turdagi shoxobchalarda qoʻllanilayotgan oʻlchov vositalarini metrologik qiyoslash muddatlarini nazorat qilish maqsadida Texnik tartibga solish milliy axborot tizimidan (TRIS) foydalanish imkoniyatini yaratishni taʼminlasin.

13. “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ Adliya vazirligi, Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi hamda Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2026-yil 1-avgustga qadar birja savdolarining elektron tizimini “Litsenziya” axborot tizimlari majmuasi bilan integratsiya qilish orqali alohida birja savdo seksiyalarida suyultirilgan gazni xarid qilish uchun faqatgina suyultirilgan gazni sotishga tegishli litsenziyasi mavjud boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar ishtirok etish tizimini joriy etsin.

Bunda alohida birja savdo seksiyalarida suyultirilgan gazni xarid qilish uchun litsenziyalanadigan faoliyat turi bilan shugʻullanmaydigan, texnologik ishlab chiqarish va oʻz ehtiyojlari uchun suyultirilgan gazdan foydalanuvchi suyultirilgan gazni qabul qilish, saqlash va tarqatish uchun moddiy-texnik bazaga ega boʻlgan tegishli xoʻjalik yurituvchi subyektlar tomonidan alohida birja savdo seksiyalarida suyultirilgan gazni xarid qilinishi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan taqdim etiladigan roʻyxatga muvofiq amalga oshiriladi.

14. Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi, Energetika vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari hamda sohadagi tegishli tashkilotlar bilan birgalikda ushbu qarorning mazmuni va mohiyatini ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritilishini taʼminlasin.

15. Respublika hududidagi yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlarida avariya va noxush hodisalarning oldini olish hamda xavfsizlik va ekologiya talablariga rioya etilishini taʼminlash doirasida:

Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi D.A. Isaqulov — yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlarida texnologik jarayonlar va asbob-uskunalarni texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar va qoidalarga rioya etilishini taʼminlash boʻyicha;

Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi raisi A.V. Rafiqov — yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlarida sanoat xavfsizligi qoidalariga muvofiqligini taʼminlash boʻyicha;

favqulodda vaziyatlar vaziri A.I. Ikramov — yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlarida xavfsizlik talablariga rioya etilishini taʼminlash hamda yongʻin xavfsizligi qoidalariga muvofiqligini taʼminlash boʻyicha;

Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi — yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlarida ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qoidalariga muvofiqligini taʼminlash boʻyicha masʼul etib belgilansin va ularga belgilangan ishlarni tizimli, oʻz vaqtida amalga oshirish boʻyicha javobgarlik yuklansin.

16. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 6-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin.

17. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 18-iyundagi 315-son qaroriga 1-ILOVA

Yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlariga yongʻin xavfsizligi qoidalariga ularning muvofiqligi boʻyicha qoʻyiladigan

T/r Talablar roʻyxati va mazmuni 1. Qurilishi tugallangan obyektni foydalanishga qabul qilish haqidagi Davlat qabul komissiyasi dalolatnomasining mavjudligi. 2. Davlat yongʻin nazorati organlarining yozma koʻrsatmalarida (dalolatnoma, tavsiyanomalar maʼlumotnomasi) taklif etilgan yongʻinga qarshi tadbirlarning bajarilgani. 3. Obyekt meʼyor talablariga asosan yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari bilan taʼminlangani. 4. Obyektda mavjud boʻlgan yongʻin oʻchirish texnikalarining (motopompa) texnik holati va yongʻin oʻchirish anjomlari bilan toʻliq jihozlangani. 5. Bino va inshootlar yongʻin avtomatikasi tizimi bilan jihozlangani va sozligi. 6. Ishchi xizmatchilar statik elektr toki hosil qilmaydigan maxsus kiyim bosh bilan taʼminlangani. 7. Obyektda amaldagi standartga muvofiq yongʻin xavfsizligi boʻyicha belgilar (ogohlantiriluvchi bildirishnomalar va rasmli tasvirlar bilan ifodalangan axborot stendlar) oʻrnatilgani. 8. Yongʻinga qarshi suv taʼminotining mavjudligi va ishchi holatda boʻlish. 9. Rahbar tomonidan tasdiqlangan yongʻin xavfsizligi boʻyicha yoʻriqnomalar ishlab chiqilgani va barcha ishchi-xizmatchilarga tanishtirilgani, ular yongʻin sodir boʻlganda harakatlanish tartiblarini bilishlari. 10. Rahbarning buyrugʻi bilan yongʻin xavfsizligini taʼminlash uchun javobgar shaxslar tayinlangani. 11. Rahbar tomonidan tasdiqlangan obyekt hududidan odamlar va transport vositalarini evakuatsiya qilish rejasi mavjudligi.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 18-iyundagi 315-son qaroriga 2-ILOVA

Yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlariga texnologik jarayonlar va asbob-uskunalarni texnik jihatdan tartibga solish boʻyicha normativ hujjatlar va qoidalarga ularning muvofiqligi boʻyicha qoʻyiladigan

T/r Talablar roʻyxati va mazmuni 1. Faoliyatning litsenziyalanadigan turini amalga oshirish uchun foydalaniladigan muhandislik kommunikatsiyalari va texnologik asbob-uskunalarga egalik huquqini (kadastr, davlat roʻyxatdan oʻtganligi) va boshqa ashyoviy huquqni (notarial va davlat roʻyxatidan oʻtganligi) tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi. 2. Qurilishi tugallangan obyektni foydalanishga qabul qilish haqida Davlat qabul komissiyasi dalolatnomasining mavjudligi. 3. Shoxobchaning texnik pasporti va tasdiqlangan texnologik sxemasi mavjudligi. 4. Shoxobcha loyihasi “Xavfi yuqori boʻlgan obyektlarni hamda potensial xavfli ishlab chiqarishlarni loyihalashtirish” boʻyicha maxsus litsenziyaga ega boʻlgan loyiha tashkilotlari tomonidan ishlab chiqilgani. 5. Shoxobcha loyihasiga mutasaddi korxona tomonidan berilgan ekspert xulosasining mavjudligi hamda buyurtmachi korxona tomonidan tasdiqlangani. 6. Shoxobchada oʻrnatilgan texnologik asbob-uskunalar, agregatlar hamda boshqa uskuna va jihozlarning loyihaga muvofiqligi, nazorat va oʻlchash vositalarining holati va metrologiya tekshiruvidan oʻtkazilgani, mahsulot saqlovchi sigʻimlarni tashqi atmosfera taʼsiridan himoyalangani. 7. Shoxobchada yoqilgʻi miqdorlari boʻyicha hisob-kitob tizimi yaratilgani va hisoblash uskunasining yaroqliligini tasdiqlovchi mutasaddi korxonalar tomonidan berilgan hujjatlar mavjudligi. 8. Shoxobchada belgilangan tartibda kelishilgan gaz toʻldirish reglamentining mavjudligi * . 9. Shoxobchada mahsulotni qabul qilish, saqlash va tarqatishda oʻz ehtiyoji va texnologik yoʻqotishlar miqdori boʻyicha vakolatli korxona tomonidan ishlab chiqilgan uslubiy qoʻllanma (metodika) mavjudligi. 10. Shoxobchada mahsulotlarning sifati texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiqligini nazorat qilish kimyo laboratoriyasi mavjudligi va ularni kerakli sinov, oʻlchash vositalari, standart namunalari bilan taʼminlangani yoki Texnik jihatdan tartibga solish sohasida nazorat inspeksiyasi tomonidan texnik jihatdan malakalangani maʼqullangan kimyo laboratoriyasi bilan tuzilgan shartnomalarning mavjudligi hamda sotiladigan yoqilgʻi mahsulotlarining sifat koʻrsatkichlari boʻyicha muvofiqlik sertifikatining mavjudligi. 11. Shoxobchada ishlayotgan muhandis-texnik xodimlarning malakasi oshirilgani toʻgʻrisida guvohnomalari mavjudligi. 12. Neft mahsulotlarini vagon-sisternalardan qabul qilish uchun boshi berk temir yoʻlning mavjudligi, vagon-sisterna yoki avtotsisternalardan alohida-alohida qabul qilib olishda texnologik jihozlar bilan taʼminlangani, ularning loyihaga muvofiqligi. * 13. Shoxobchada mahsulotlarni qabul qilish va tarqatishda qizdirish moslama va qurilmalarning mavjudligi. *

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 18-iyundagi 315-son qaroriga 3-ILOVA

Yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlariga sanoat xavfsizligi qoidalariga ularning muvofiqligi boʻyicha qoʻyiladigan

T/r Talablar roʻyxati va mazmuni 1. Xavfli ishlab chiqarish obyekti loyiha hujjatlarining sanoat xavfsizligi ekspertiza xulosasi mavjudligi. 2. Xavfli ishlab chiqarish obyektini identifikatsiyalash boʻyicha ekspertiza xulosasi mavjudligi. 3. Xavfli ishlab chiqarish obyektida avariya sodir boʻlganda, boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazganlik uchun fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi mavjudligi. 4. Bosim ostida ishlovchi sigʻimlar pasportlarining mavjudligi. 5. Bosim ostida ishlovchi sigʻimlarda manometrlarning oʻrnatilganligi va metrologiya tekshiruvidan oʻtkazilgani. 6. Bosim ostida ishlovchi sigʻimlarning navbatdagi ichki koʻrik va gidravlik sinovdan oʻtkazilgani. 7. Nazorat oʻlchov asbobi siferblatida ruxsat etilgan ishchi bosim, sarf va harorat va boshqalarga mos boʻlgan shkalani boʻlib oʻtuvchi qizil chiziq mavjudligi. 8. Bosim ostida ishlaydigan sigʻimlarni ortiqcha bosimdan muhofaza qilish klapanining pasporti mavjudligi. 9. Bosim ostida ishlaydigan sigʻimlarni ortiqcha bosimdan muhofaza qilish klapanining sozligi va belgilangan muddatda tekshirilgani. 10. Muhandis texnik xodim, gaz toʻldiruvchi, operator, gaz xoʻjaligi boʻyicha ishchi-xodim va chilangarlarning xavfsiz ish yuritish usullari boʻyicha oʻqitilib, attestatsiya va davriy bilim sinovlaridan oʻtkazilgani. 11. Bosim ostida ishlovchi idishlarning sozligi va xavfsiz ishlatilishini taʼminlash boʻyicha javobgar shaxslarning (muhandis-texnik xodim) tayinlangani toʻgʻrisida buyruq rasmiylashtirilgani. 12. AGQSH gaz oʻtkazgichlari, sigʻimlari (rezervuar) va uskunalarida oʻrnatilgan saqlovchi prujinali klapanlarning sozligi va taʼsir kuchi, bir oyda kamida bir marta, ularni qisqa muddatli ochib turish yoʻli bilan tekshirilgani. 13. Sigʻimlarning (rezervuar) saqlovchi tashlama klapanlari — 6 oyda kamida bir marta, qolgan tashlama klapanlar — joriy taʼmirlashni oʻtkazish paytida bir yilda kamida bir marta tekshirilgani. 14. Sinashdan keyin klapanlarning tamgʻalanishiga, tekshirish natijalari umumiy qabul qilingan dalolatnoma shaklida rasmiylashtirilgani hamda navbatdagi sinov muddati koʻrsatilgan temircha (birka) osib qoʻyilgani. 15. Kompressor va nasoslarning bosimi haydash yoʻllaridagi belgilangan ishchi bosimidan koʻtarilib ketganda, elektrokontaktli manometrlar orqali elektrdvigatellarni avtomatik ravishda oʻchirish tizimining mavjudligi.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 18-iyundagi 315-son qaroriga 4-ILOVA

Yoqilgʻi quyish shoxobchalari va gaz toʻldirish inshootlariga ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qoidalariga ularning muvofiqligi boʻyicha qoʻyiladigan

T/r Talablar roʻyxati va mazmuni 1. Barcha rejalashtiriladigan ishlarni bajarish uchun, xususan, ob-havoning noqulay sharoitlaridan himoya qilishni taʼminlangani. 2. Oqava suvlarni toʻplanmasligi uchun sharoitlarning yaratilgani. 3. Sigʻimlarning germetikligining taʼminlangani. 4. Suyultirilgan uglevodorod gazi saqlanadigan sigʻimlar va quvurlardagi ehtimoliy chiqish nuqtalarini muntazam tekshirish hamda yoriq yoki shikastlanish aniqlanganda zudlik bilan bartaraf etish choralarining koʻrilgani. 5. Ombor hududida atrof-muhitga zararli taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan moddalarning tuproqqa yoki suv manbalariga tushishini oldini olish uchun toʻsiq va izolyatsiya choralarining taʼminlangani. 6. Ombor hududida yer osti va yer usti suvlarini ifloslantirmaslik uchun yogʻin suvlari va texnologik oqovalarni toʻplash, tozalash hamda neytrallash inshootlarining mavjudligi va samarali ishlashi. 7. Suv havzalariga yoki yer osti suv qatlamlariga suyultirilgan uglevodorod gazi, neft mahsulotlari yoki boshqa ifloslantiruvchi moddalarning tushishini oldini olish maqsadida gidroizolyatsiyalangan zaxira hovuzlar va avariyaviy toʻsiq tizimlari oʻrnatilgani. 8. Hosil boʻlgan ishlab chiqarish va maishiy chiqindilarni vaqtincha saqlash joylarini tashkil etilgani va oʻz vaqtida olib chiqib ketilishi taʼminlangani. 9. Davlat ekologik ekspertizasining ijobiy xulosasi olingani va xulosa talablarining bajarilishi taʼminlangani.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 18-iyundagi 315-son qaroriga 5-ILOVA

Avtomobillarga gaz toʻldirish kompressor shoxobchalarida “U-Gaz” dasturiy-apparat majmuasini joriy etish, undan foydalanish va uni texnik qoʻllab-quvvatlashning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament avtomobillarga gaz toʻldirish kompressor shoxobchalarida (keyingi oʻrinlarda — AGTKSH) “U-Gaz” apparat-dasturiy majmuasini (keyingi oʻrinlarda — dasturiy majmua) joriy etish, undan foydalanish va uni texnik qoʻllab-quvvatlash tartibini belgilaydi.

Reglament talablari tegishli litsenziya asosida AGTKSH orqali siqilgan gazni sotish faoliyati bilan shugʻullanuvchi, shuningdek, mazkur faoliyatni amalga oshirish uchun birinchi marta litsenziya olishni rejalashtirayotgan yuridik shaxslar, Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator va nazorat qiluvchi vakolatli organlar uchun majburiy hisoblanadi.

2. Mazkur Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

“U-Gaz” apparat-dasturiy majmuasi — Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator “UZINFOCOM” MCHJ tomonidan ishlab chiqilgan va AGTKSHlar orqali siqilgan gazni sotishda uning hisob-kitobini real vaqt rejimida bevosita shoxobchadagi dispenserlar orqali nazorat qilish hamda qonunchilik hujjatlari va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda belgilangan talablar va qoidalar buzilish holatlarini aniqlash imkonini beruvchi tizim;

foydalanuvchi — AGTKSH orqali siqilgan gazni sotish faoliyati bilan shugʻullanuvchi yoki mazkur faoliyatni amalga oshirishni rejalashtirgan hamda dasturiy majmuani “UZINFOCOM” MCHJ bilan tuziladigan shartnoma asosida oʻrnatish (ishga tushirish) istagini bildirgan yuridik shaxslar;

integrator — dasturiy majmuani oʻrnatib beruvchi (ishga tushiruvchi), uning uzluksiz ishlashini taʼminlovchi hamda foydalanuvchilarga shartnoma asosida tegishli xizmatlarni koʻrsatuvchi — “UZINFOCOM” MCHJ;

nazorat qiluvchi vakolatli organ — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi va qonunchilik hujjatlari bilan vakolat berilgan boshqa organ;

taʼminotchi — tabiiy gazni gaz uzatish tashkilotidan qabul qiluvchi va taqsimlash tarmoqlari orqali AGTKSHda siqilgan gazni sotish faoliyatini amalga oshiruvchi yuridik shaxslar bilan tuzilgan shartnoma asosida yetkazib beruvchi tashkilot.

2-bob. Foydalanuvchilarning obyektlarida “U-Gaz” apparat-dasturiy majmuasini oʻrnatish va ishga tushirish tartibi

3. Foydalanuvchilarga tegishli boʻlgan AGTKSHlarda dasturiy majmua ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq oʻrnatiladi va ishga tushiriladi.

4. Foydalanuvchi dasturiy majmuani AGTKSHda oʻrnatish va ishga tushirish uchun integratorga elektron shaklda elektron kalit orqali imzolangan arizani yuboradi.

5. Taqdim etilgan arizalar integrator tomonidan bepul asosda qabul qilinadi va koʻrib chiqiladi.

6. Arizaga quyidagilar ilova qilinadi:

soliq toʻlovchining STIR guvohnomasi;

foydalanuvchining nizomi (ustavi);

AGTKSHning kadastr hujjatlari (ilovalari va chizmalari bilan birga);

AGTKSH orqali siqilgan gazni sotish huquqini beruvchi litsenziya;

Xavfli ishlab chiqarish obyektida avariya yuz bergan taqdirda, boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazganlik uchun fuqarolik javobgarligi sugʻurta qilingani toʻgʻrisidagi elektron sugʻurta polisi;

tegishli litsenziyaga (ruxsatnoma) ega boʻlgan tashkilot (elektr-texnik laboratoriya) tomonidan foydalanuvchining obyektidagi elektr qurilmalarga (zaminlagichga) taqdim etilgan muvofiqlik hujjatlari dalolatnomasi, kuch transformatorining sinov dalolatnomasi va boshqalar);

AGTKSH ijara shartnomasi (agar AGTKSH ijara shartnomasi asosida foydalanilayotgan boʻlsa);

AGTKSHning umumiy koʻrinishi aks etgan 2 dona fotosurat;

AGTKSHdagi dispenserlarni boshqarish uchun oʻrnatilgan operator xonasidagi pult qurilmasi aks etgan fotosurat (operator xonasining ichki tomonidan olingan);

AGTKSHdagi dispenser, ularning birkalari hamda ichki qismidagi platalarning fotosuratlari (har biri alohida olingan boʻlishi kerak);

foydalanuvchining obyektida internet aloqa tarmogʻi mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma;

AGTKSHda foydalanadigan ortiqcha bosimda ishlaydigan qurilmalar (shlanglar) navbatdagi sinovdan oʻtkazilgani haqida dalolatnoma;

ortiqcha bosimda ishlaydigan qurilmalar xavfsizlik klapanlarning tarirovka (kalibrovka) qilingani toʻgʻrisidagi dalolatnoma.

7. Foydalanuvchi tomonidan dasturiy majmuani AGTKSHda oʻrnatish va ishga tushirish uchun integratorga yuborilgan ariza uch ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.

8. Foydalanuvchi tomonidan taqdim etilgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlarda kamchiliklar aniqlangan taqdirda, ushbu kamchiliklarni koʻrsatgan holda, ularni bartaraf etish uchun integrator arizani foydalanuvchiga darhol qaytaradi.

9. Kamchiliklar bartaraf etilgandan soʻng foydalanuvchi tomonidan ariza qayta taqdim etilgan taqdirda, ariza integrator tomonidan bir ish kuni ichida koʻrib chiqiladi. Bunda arizani qoʻshimcha aniqlangan kamchiliklar bilan qaytarishga qoʻl qoʻyilmaydi.

10. Foydalanuvchi tomonidan kiritilgan ariza ijobiy baholangan taqdirda, integrator bir ish kuni ichida foydalanuvchiga elektron shaklda shaxsiy kabinet orqali tegishli xabarnoma va shartnoma loyihasini (ommaviy oferta) imzolash uchun yuboradi.

11. Moderatsiya jarayoni muvaffaqiyatli yakunlangach, shartnoma elektron hujjat aylanish tizimida avtomatik tarzda shakllantiriladi hamda tomonlarning elektron raqamli imzosi (ERI) bilan tasdiqlanadi.

Shartnoma tomonlarning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan kundan boshlab rasman tuzilgan hisoblanadi.

12. Shartnoma rasman tuzilgan kundan boshlab 5 ish kuni ichida integrator dasturiy majmuani oʻrnatish, ishga tushirish va sozlash ishlarini amalga oshiradi hamda uning doimiy ravishda uzluksiz va barqaror ishlashini taʼminlaydi.

13. Foydalanuvchi va integrator oʻrtasida dasturiy majmuadan foydalanish bilan bogʻliq munosabatlar tuzilgan shartnoma asosida tartibga solinadi.

14. Integrator nazorat qiluvchi vakolatli organga (hududiy boshqarmalarga) dasturiy majmuaning barcha funksional imkoniyatlaridan foydalanish, shuningdek, doimiy nazorat va monitoringni amalga oshirish hamda hisobotlarni shakllantirish uchun zarur sharoitlarni yaratib beradi.

15. Integrator dasturiy majmuadagi maʼlumotlarni saqlash va uzatishni himoyalaydi, uning barqaror va xavfsiz ishlashini, shuningdek, nazorat qiluvchi vakolatli organga real vaqt rejimida ishonchli maʼlumotlar taqdim etilishini taʼminlaydi.

3-bob. “U-Gaz” dasturiy-apparat majmuasini joriy etish, doimiy ekspluatatsiya qilish va nazoratni amalga oshirish tartibi

16. Foydalanuvchilarga tegishli boʻlgan AGTKSHlar orqali sotiladigan siqilgan gaz hisobi hamda qonunchilik hujjatlari va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda belgilangan talablar va qoidalar buzilish holatlarini dasturiy majmuasi orqali nazorat qilish sxemasi ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq amalga oshiriladi.

17. Foydalanuvchi oʻziga tegishli boʻlgan AGTKSHda dasturiy majmuani joriy etish (montaj qilish, ishga tushirish va sozlash ishlari doirasida) uchun integratorga quyidagi sharoitlarni yaratib berish majburiyatini oladi:

integrator vakillarini AGTKSH hududiga toʻsqinliksiz kiritish;

AGTKSHda oʻrnatilgan dispenserlardagi dasturiy majmuaga maʼlumotlarni uzluksiz uzatish uchun moʻljallangan kontrollerlar, kommunikatsiya shlyuzlari va boshqa zavod toʻplamiga kiruvchi jihozlar toʻliqligini taʼminlash;

zarurat tugʻilganda, AGTKSH elektr taʼminotini va (yoki) dispenserlar orqali siqilgan gazni sotilishini vaqtincha toʻxtatib turish;

dasturiy majmuani joriy etish doirasida boshqa talab etiladigan vazifalarni (montaj qilish, ishga tushirish va sozlash ishlari) amalga oshirish choralarini koʻrish.

18. Integrator dasturiy majmuaning avtomatlashtirilgan monitoring tizimi orqali AGTKSHlardagi quyidagi qoidabuzarliklarni aniqlaydi:

AGTKSHdagi dispenserlar orqali siqilgan gazni sotish vaqtida gaz ballonlariga ruxsat etilgan bosimdan ortiqcha miqdorda (20 MPa dan yuqori) gaz toʻldirish;

siqilgan gazda harakatlanishga moslashtirilgan, lekin navbatdagi texnik koʻrikdan oʻtmagan transport vositalarini gaz ballonlariga siqilgan gazni toʻldirib berish;

siqilgan gazda harakatlanishga moslashtirish uchun tegishli ruxsatnomaga ega boʻlmagan, texnik pasportda koʻrsatilgan yonilgʻi turi talablariga mos kelmaydigan transport vositalariga oʻzboshimchalik bilan oʻrnatilgan gaz ballonlariga siqilgan gaz toʻldirib berish;

integrator xizmati uchun mavjud qarzdorlik sababli dasturiy majmua bilan bir ish kunidan ortiq vaqt mobaynida sinxronizatsiya jarayoni amalga oshirilmayotgan AGTKSHlar yoki ulardagi dispenserlarni aniqlash;

siqilgan gazni sotishda gaz hajmlarini qasddan dasturiy majmuadan yashirishga urinish (integrator tomonidan oʻrnatilgan uskunalarni oʻchirib qoʻyish, demontaj qilish, tizimni aylanib oʻtish yoʻllarini joriy etish, loyihadan tashqari dispenserlar oʻrnatish, internet aloqasini qasddan oʻchirish va boshqalar);

AGTKSH operatorining markaziy dispetcherlik uskunalaridan yoki dispenserlardan toʻgʻridan-toʻgʻri maʼlumot olish orqali sotilayotgan siqilgan gaz narxlarini sunʼiy ravishda oshirish;

dasturiy majmua imkoniyati doirasidagi hamda nazorat qiluvchi vakolatli organ vakolatlariga kiruvchi va amaldagi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa qoidabuzarliklar.

19. Integrator dasturiy majmua monitoring tizimi orqali aniqlangan qoidabuzarliklar toʻgʻrisidagi real vaqt rejimida nazorat qiluvchi vakolatli organlarga va foydalanuvchiga elektron shaklda shaxsiy kabinet orqali tegishli xabarnoma yuboradi.

20. Foydalanuvchi zudlik bilan yoʻl qoʻyilgan qoidabuzarliklarni bartaraf etishi va nazorat qiluvchi vakolatli organga mazkur qoidabuzarliklar toʻliq bartaraf etilgani toʻgʻrisida bir kun muddat ichida elektron shaklda shaxsiy kabinet orqali tegishli xabarnoma yuborishi shart.

Foydalanuvchi belgilangan muddatda qoidabuzarliklarni bartaraf etish choralarini koʻrmagan va nazorat qiluvchi vakolatli organga xabarnoma yubormagan taqdirda, nazorat qiluvchi vakolatli organ foydalanuvchiga tegishli boʻlgan AGTKSHda qonunchilikda belgilangan tartibda tekshirish oʻtkazishga hamda chora koʻrishga haqli boʻladi.

21. Taʼminotchi ushbu koʻrsatmani olgan vaqtdan boshlab 24 soat ichida foydalanuvchiga tegishli boʻlgan AGTKSH tabiiy gaz taʼminotini toʻxtatish chorasini koʻradi va bu haqida nazorat qiluvchi vakolatli organni xabardor qiladi.

22. Nazorat qiluvchi vakolatli organ koʻrsatmasini bajarmaslik taʼminotchiga nisbatan amaldagi qonunchilikda belgilangan tartibda javobgarlik choralarini koʻrishga asos boʻladi.

23. Foydalanuvchi qoidabuzarliklar toʻliq bartaraf etilgandan soʻng nazorat qiluvchi vakolatli organga AGTKSHning gaz taʼminotini tiklashga ruxsat soʻrab xabarnoma yuboradi.

24. Nazorat qiluvchi vakolatli organ foydalanuvchining xabarnomasiga koʻra bir ish kuni ichida dasturiy majmua orqali foydalanuvchiga tegishli boʻlgan AGTKSHda tekshirish oʻtkazilgan kundan keyingi davrda qoidabuzarlik holatlari qayd etilgan yoki qayd etilmaganini koʻrib chiqadi va tegishli xulosa tayyorlaydi.

25. Nazorat qiluvchi vakolatli organ tomonidan dasturiy majmua orqali foydalanuvchiga tegishli boʻlgan AGTKSHda tekshirish oʻtkazilgan kundan keyingi davrda qoidabuzarlik holatlari qayd etilmagan boʻlsa, u holda mazkur AGTKSHning gaz taʼminotini tiklash yuzasidan bir ish kuni ichida taʼminotchiga elektron shaklda koʻrsatma yuboradi va bu haqida foydalanuvchini xabardor qiladi.

26. Taʼminotchi nazorat qiluvchi vakolatli organning tegishli xulosasi asosida tayyorlangan koʻrsatmaga muvofiq koʻrsatmani olgan vaqtdan boshlab 24 soat ichida foydalanuvchiga tegishli boʻlgan AGTKSH tabiiy gaz taʼminotini qayta tiklaydi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

27. Foydalanuvchi oʻz faoliyatini vaqtincha toʻxtatgan yoki toʻliq tugatgan taqdirda, bu haqida taʼminotchi hamda integratorga 5 kun ichida elektron shaklda shaxsiy kabinet orqali tegishli xabarnoma yuboradi.

28. Foydalanuvchiga tegishli boʻlgan AGTKSH mulkdori oʻzgarganda yoki AGTKSH ijara shartnomasi asosida uchinchi shaxslarga foydalanishga topshirilganda, bir kun muddat ichida foydalanuvchi bu haqida nazorat qiluvchi vakolatli organ, integrator va taʼminotchini belgilangan tartibda xabardor qiladi.

29. Ushbu Reglament talablarining buzilishida belgilangan tartibda aybdor shaxslar amaldagi qonunchilikdagi talablarga muvofiq javob beradi.

Avtomobillarga gaz toʻldirish kompressor shoxobchalarida “U-Gaz” dasturiy-apparat majmuasini joriy etish, undan foydalanish va uni texnik qoʻllab-quvvatlashning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

“U-Gaz” apparat-dasturiy majmuasini oʻrnatish va ishga tushirish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Foydalanuvchi “U-Gaz” dasturiy-apparat majmuasini AGTKSHda oʻrnatish va ishga tushirish uchun integratorga elektron shaklda elektron kalit orqali imzolangan ariza va unga ilova qilinadigan hujjatlarni yuboradi. Oʻz ixtiyoriga koʻra 2-bosqich Integrator “U-gaz” elektron tizimi orqali yuborilgan arizani bepul asosda qabul qiladi va koʻrib chiqadi. Kamchiliklar aniqlangan taqdirda, ularni bartaraf etish uchun foydalanuvchiga qaytaradi. Uch ish kuni davomida 3-bosqich Foydalanuvchi Aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etgan holda tizimga arizani qayta kiritadi. Oʻz ixtiyoriga koʻra 4-bosqich Integrator Qayta kiritilgan arizani moneliksiz koʻrib chiqadi. Ijobiy deb topilgan taqdirda foydalanuvchiga elektron tarzda shartnoma hamda oferta yuboradi. Bir ish kuni davomida 5-bosqich Foydalanuvchi Oferta bilan tanishib, tasdiqlagandan soʻng shartnoma avtomatik tarzda tuziladi. Oʻz ixtiyoriga koʻra 6-bosqich Integrator Shartnoma rasman tuzilgan kundan boshlab “U-Gaz” dasturiy-apparat majmuasini oʻrnatish, ishga tushirish va sozlash ishlarini amalga oshiradi Shartnoma tuzilgandan soʻng 5 ish kuni ichida 7-bosqich Himoyalangan maʼlumotlarni saqlash, uzatish, tizimning xavfsiz ishlashini taʼminlaydi. Doimiy 8-bosqich Nazorat qiluvchi vakolatli organga (hududiy boshqarmalarga) “U-Gaz” dasturiy-apparat majmuasining barcha funksional imkoniyatlaridan foydalanish, shuningdek, doimiy nazorat va monitoringni amalga oshirish hamda hisobotlarni shakllantirish uchun zarur sharoitlarni yaratib beradi. Shartnoma tuzilgandan soʻng

Avtomobillarga gaz toʻldirish kompressor shoxobchalarida “U-Gaz” dasturiy-apparat majmuasini joriy etish, undan foydalanish va uni texnik qoʻllab-quvvatlashning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

AGTKSHlar orqali sotiladigan siqilgan gaz hisobi hamda qonunchilik hujjatlari va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda belgilangan talablar va qoidalar buzilish holatlarini “U-Gaz” dasturiy-apparat majmuasi orqali nazorat qilish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Integrator “U-Gaz” dasturiy-apparat majmuasining avtomatlashtirilgan monitoring tizimi orqali AGTKSHlarda Reglamentning 18-bandida koʻrsatilgan qoidabuzarliklarni aniqlaydi. Doimiy ravishda 2-bosqich Integrator Aniqlangan qoidabuzarliklar toʻgʻrisidagi real vaqt rejimida nazorat qiluvchi vakolatli organlarga va foydalanuvchiga elektron shaklda shaxsiy kabinet orqali tegishli xabarnoma yuboradi. 1-bosqich bajarilgandan soʻng darhol 3-bosqich Foydalanuvchi Yoʻl qoʻyilgan qoidabuzarliklarni bartaraf etish va nazorat qiluvchi vakolatli organga mazkur qoidabuzarliklar toʻliq bartaraf etilgani toʻgʻrisida elektron shaklda shaxsiy kabinet orqali tegishli xabarnoma yuboradi. Bir kun muddat ichida 4-bosqich Nazorat qiluvchi vakolatli organ Aniqlangan qoidabuzarlikni belgilangan muddatda bartaraf etish chorasini koʻrmagan va nazorat qiluvchi vakolatli organga xabarnoma yubormagan taqdirda, foydalanuvchiga tegishli boʻlgan AGTKSHda qonunchilikda belgilangan tartibda tekshirish oʻtkazadi hamda tegishli chora koʻradi. 5 ish kuni ichida 5-bosqich Nazorat qiluvchi vakolatli organ Foydalanuvchiga tegishli boʻlgan AGTKSHga vaqtincha tabiiy gaz yetkazib berilishini toʻxtatish boʻyicha elektron shaklda taʼminotchiga koʻrsatma yuboradi. Bir ish kuni ichida 6-bosqich Taʼminotchi Nazorat qiluvchi vakolatli organning koʻrsatmasiga muvofiq foydalanuvchiga tegishli boʻlgan AGTKSHda tabiiy gaz taʼminotini toʻxtatish chorasini koʻradi va bu haqida nazorat qiluvchi vakolatli organni xabardor qiladi. Koʻrsatmasi olingan vaqtdan boshlab 24 soat ichida 7-bosqich Foydalanuvchi Qoidabuzarliklar toʻliq bartaraf etilgandan soʻng nazorat qiluvchi vakolatli organga AGTKSHning gaz taʼminotini tiklashga ruxsat soʻrab xabarnoma yuboradi. Oʻz xohishiga koʻra 8-bosqich Nazorat qiluvchi vakolatli organ “U-Gaz” dasturiy-apparat majmuasi orqali foydalanuvchiga tegishli boʻlgan AGTKSHda tekshirish oʻtkazilgan kundan keyingi davrda qoidabuzarlik holatlari qayd etilmagan taqdirda, mazkur AGTKSHning gaz taʼminotini tiklash yuzasidan taʼminotchiga elektron shaklda koʻrsatma yuboradi va bu haqida foydalanuvchini xabardor qiladi. Bir ish kuni ichida 9-bosqich Taʼminotchi nazorat qiluvchi vakolatli organning tegishli xulosasi asosida tayyorlangan koʻrsatmaga muvofiq foydalanuvchiga tegishli boʻlgan AGTKSH tabiiy gaz taʼminotini qayta tiklaydi. Koʻrsatmani olgan vaqtdan boshlab 24 soat ichida

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 18-iyundagi 315-son qaroriga 6-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining “Sanoat xavfsizligini ekspertizadan oʻtkazish va ekspertiza xulosasini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 2-oktabrdagi 784-son qarori bilan tasdiqlangan Sanoat xavfsizligini ekspertizadan oʻtkazish va ekspertiza xulosasini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-bandining “b” kichik bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“xizmat muddati tugaganligi boʻyicha (bunda, avtomobillarga gaz quyish (propan) va avtomobillarga gaz toʻldirish kompressor (metan) shoxobchalari, gaz toʻldirish stansiyalari (GTS) va punktlarida (GTP) oʻrnatilgan xizmat muddati tugagan bosim ostida ishlaydigan sigʻimlar ekspertizadan oʻtkazilmaydi va foydalanishdan chiqariladi);”.

2. Vazirlar Mahkamasining “Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomda :

a) 40-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“litsenziya berishda kelishiladigan organlar tomonidan oʻz vakolatlari doirasida oʻtkaziladigan oʻrganishlar jarayonida litsenziya va ruxsat etish sohasidagi talab va shartlar buzilish holatlari aniqlangan taqdirda, bir ish kuni ichida bu haqidagi xabarnoma va asoslovchi hujjatlar litsenziyalovchi organga taqdim etilganda”;

b) 25-ilova 9-pozitsiyasining uchinchi ustunida:

“a” kichik band “litsenziat tomonidan neft, gaz (shu jumladan, siqilgan tabiiy va suyultirilgan uglevodorod gazini) hamda gaz kondensatini qazib chiqarish, qayta ishlash va sotish sohasidagi Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga, shuningdek, amaldagi” soʻzlaridan soʻng “shaharsozlik” soʻzi bilan toʻldirilsin;

“z” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“z) siqilgan tabiiy yoki suyultirilgan uglevodorod gazda ishlashga moslashtirilganligi toʻgʻrisida tegishli ruxsat etuvchi hujjatlari mavjud boʻlmagan va (yoki) navbatdagi texnik koʻrikdan oʻtmagan yoxud oʻzboshimchalik bilan siqilgan va suyultirilgan gaz ballonlari birga oʻrnatilgan avtotransport vositalariga, foydalanish muddati oʻtib ketgan yoki navbatdagi sinovdan oʻtkazilmagan gaz ballonlariga gaz toʻldirmaslik;*”;

“l” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“l) AGTKSH orqali sotiladigan siqilgan gaz sarfi hisobini, bevosita gaz tarqatish ustunlaridagi (dispenserlar) maʼlumotlarni real vaqt rejimida toʻplash va yuritish imkonini beruvchi Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator “UZINFOCOM” MCHJ tomonidan ishlab chiqilgan tizim faol holatda boʻlishi*”;

v) 26-ilovaning 9-pozitsiyasi “i” kichik bandi chiqarib tashlansin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 4-ilova 9-pozitsiyasining “t” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 29-martdagi 169-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy va yuridik shaxslarga xulosalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentida :

a) 2-ilovaning 9-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi “g” kichik band bilan toʻldirilsin:

“g) Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 30-iyundagi 152-son qarori bilan tasdiqlangan Texnogen xavf yuqori boʻlgan zonalar davlat kadastrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq texnogen xavfi yuqori boʻlgan zonalar kadastr pasporti ishlab chiqilganligi va davlat reyestridan oʻtkazilganligi”;

b) 3-ilovaning 9-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi “g” kichik band bilan toʻldirilsin:

“g) Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 30-iyundagi 152-son qarori bilan tasdiqlangan Texnogen xavf yuqori boʻlgan zonalar davlat kadastrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq texnogen xavfi yuqori boʻlgan zonalar kadastr pasporti ishlab chiqilganligi va davlat reyestridan oʻtkazilganligi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 18-iyun,

315 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.06.2026-y., 09/26/315/0614-son)

lex.uz