UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 19-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 19 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 июня 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 June 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

МАЪЛУМОТЛАР

МАЪЛУМОТЛАР

РЎЙХАТИ

Лифт ва лифт хавфсизлик қурилмаларининг мувофиқлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Лифт ва лифт қурилмаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент талабларига мувофиқ уларнинг мувофиқлигини баҳолаш тизимини амалиётга жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Лифт ва лифт хавфсизлик қурилмалари мувофиқлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

лифт ва лифт хавфсизлик қурилмалари мувофиқлигини баҳолаш тартиби;

лифт ва лифт хавфсизлик қурилмаларини «Миллий мувофиқлик белгиси» билан тамғалашнинг асосий талаблари;

лифт ва лифт хавфсизлик қурилмалари мувофиқлик тўғрисидаги декларациясида акс эттирилиши лозим бўлган маълумотлар.

2. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 августдаги 502-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги ҳамда 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотни стандарт талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомлар талаблари лифт ва лифт хавфсизлик қурилмаларининг мувофиқлигини баҳолашга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги:

Божхона қўмитаси билан биргаликда 2027 йил 1 январдан «Ягона дарча» ва «Техник тартибга солиш» электрон ахборот тизимлари орқали лифт ва лифт хавфсизлик қурилмалари мувофиқлигини баҳолаш тартиб-таомиллари ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларидан келиб чиқиб амалга оширилишини;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қарор моҳияти ва аҳамияти иқтисодий операторлар ҳамда мувофиқликни баҳолаш органлари ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

5. Ушбу қарор 2027 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 июндаги 316-сон қарорига 1-ИЛОВА

Лифт ва лифт хавфсизлик қурилмаларининг мувофиқлигини баҳолаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Лифт ва лифт қурилмаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентда (кейинги ўринларда — Техник регламент) белгиланган асосий хавфсизлик талабларига нисбатан лифт ва лифт хавфсизлик қурилмаларининг мувофиқлигини баҳолаш тартиб-таомилини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

асосий хавфсизлик талаблари — Техник регламентга 2-иловада белгиланган лифтлар ва лифт хавфсизлик қурилмаларига нисбатан қўлланадиган асосий хавфсизлик талаблари;

бозорга киритиш — лифт хавфсизлик қурилмаларини дастлабки муомалага чиқариш ёки тижорат фаолияти доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш мақсадида лифтларни ҳақ эвазига ёки бепул етказиб бериш;

ваколатли вакил — лифт ва лифт қурилмаларини ўрнатувчи ёки ишлаб чиқарувчидан муайян вазифаларни бажаришда унинг номидан ҳаракат қилишга расмий ваколат олган Ўзбекистон Республикаси резиденти мақомига эга ҳар қандай юридик шахс;

дистрибютор — таъминот занжирида лифт хавфсизлик қурилмаларини ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчидан фарқли равишда муомалага чиқарадиган юридик шахс;

иқтисодий операторлар — ўрнатувчи, ишлаб чиқарувчи, ваколатли вакил, импорт қилувчи ва дистрибютор фаолиятини амалга оширадиган субъект;

ишлаб чиқарувчи — лифт хавфсизлик қурилмасини бевосита ишлаб чиқарувчи ёки лойиҳалаштирилган ёки ишлаб чиқарилган лифт хавфсизлик қурилмасини ўз номи ёки товар белгиси остида сотадиган юридик шахс;

импорт қилувчи — бошқа давлатдан лифт хавфсизлик қурилмаларини Ўзбекистон Республикаси бозорига олиб киритадиган Ўзбекистон Республикаси резиденти мақомига эга юридик шахс;

ишлаб чиқариш жараёни сифатини кафолатлаш (production quality assurance) — ишлаб чиқаришда маҳсулотнинг дастлабки, ярим тайёр ва тайёр ҳолатларида сифатни таъминлашга қаратилган тизимли жараёнлар, талаблар ва тартиблар мажмуаси;

кенг қамровли сифатни кафолатлаш (full quality assurance) — ишлаб чиқаришдаги маҳсулотни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш жараёнини назорат қилиш билан бирга маҳсулотнинг дастлабки, ярим тайёр ва тайёр ҳолатларида сифатини таъминлашга қаратилган тизимли жараёнлар, талаблар ва тартиблар мажмуаси;

маҳсулот сифатини кафолатлаш (product quality assurance) — ишлаб чиқаришда муайян маҳсулотнинг тайёр ҳолатда сифатини таъминлашга қаратилган тизимли жараёнлар, талаблар ва тартиблар мажмуаси;

мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомили — ишлаб чиқаришнинг маълум бир босқичи(лари)да маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш мақсадида қўлланиладиган баҳолаш услуби, жараёни ва талабларидан иборат муайян тартиблар мажмуи.

«миллий мувофиқлик белгиси» билан тамғалаш — ўрнатувчи ёки ишлаб чиқарувчи томонидан лифт ёки лифт хавфсизлик қурилмаларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган талабларга мувофиқ эканини тасдиқлаш мақсадида уларга махсус белги тушириш;

тайинланган (нотификация қилинган) орган (кейинги ўринларда — тайинланган орган) — Техник регламентда белгиланган маҳсулот турларига нисбатан мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларини учинчи тараф сифатида бажарувчи мувофиқликни баҳолаш органи;

тайинловчи (нотификация қилувчи) ваколатли орган — Лифт ва лифт қурилмаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент доирасида мувофиқликни баҳолайдиган мувофиқликни баҳолаш органларини тайинловчи (нотификация қилувчи) ваколатли орган;

тасдиқланган стандарт — Техник регламентда белгиланган талабларга мувофиқлик презумциясини таъминловчи Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган стандартлар;

техникавий тавсифнома (спецификация) — лифт ёки лифт хавфсизлик қурилмаларига нисбатан ўрнатилган техник талабларни белгиловчи ҳужжат;

турни тасдиқлаш (type examination) — техник ҳужжатлар ва тасдиқловчи далилларни таҳлил қилиш, зарур ҳолларда синовлар ўтказиш орқали муайян ўхшаш моделли маҳсулотнинг техник лойиҳасини белгиланган хавфсизлик талабларга мувофиқлиги таъминлашини баҳолаш.

3. Иқтисодий оператор ушбу Низомда белгиланган тартиб-таомилларнинг маҳсулотга мос равишда танлаб олиб, асосий хавфсизлик талабларига риоя қилинганини баҳолайди.

4. Лифт хавфсизлик қурилмалари бозорга киритилгунга қадар иқтисодий операторлар томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ лифт хавфсизлик қурилмаларининг мувофиқлигини баҳолаш схемасида кўрсатилган қуйидаги комбинацияларнинг бирини қўллаш орқали Техник регламентнинг талабларига мувофиқлиги исботланиши лозим:

а) лойиҳалаштириш босқичида лифт хавфсизлик қурилмаси турини тасдиқлаш ҳамда ишлаб чиқарилган лифт хавфсизлик қурилмасини номуайян вақт оралиқларида (тасодифий) текшириш асосида унинг тасдиқланган турига нисбатан мувофиқлигини баҳолаш;

б) лойиҳалаштириш босқичида лифт хавфсизлик қурилмаси турини тасдиқлаш ва ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатини кафолатлаш асосида лифт хавфсизлик қурилмасининг тасдиқланган турига нисбатан мувофиқлигини баҳолаш;

в) ишлаб чиқаришдаги кенг қамровли сифатни кафолатлаш асосида лифт хавфсизлик қурилмасининг мувофиқлигини баҳолаш.

5. Лифтлар бозорга киритилгунга ва фойдаланишга рухсат берилгунга қадар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ лифтларнинг мувофиқлигини баҳолаш схемасида кўрсатилган қуйидаги комбинацияларнинг бирини қўллаш орқали Техник регламент талабларига мувофиқлиги исботланиши лозим:

а) тури тасдиқлашдан ўтказилган ўхшаш моделли лифтга мувофиқ ҳолда лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган бўлиши ҳамда лифтни якуний инспекциядан ўтказиш ёки ишлаб чиқариш жараёни сифатини кафолатлаш асосида лифтнинг турига нисбатан баҳолаш ёхуд маҳсулот сифатини кафолатлаш асосида лифтнинг тасдиқланган турига нисбатан мувофиқлигини баҳолаш;

б) ишлаб чиқаришда лифтнинг мувофиқлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизими билан биргаликда лифт лойиҳаси баҳоланган бўлиши ва ўрнатилган лифт якуний инспекциядан ўтказилиши ёки маҳсулот сифатини кафолатлаш асосида лифтнинг тасдиқланган турига нисбатан мувофиқлигини баҳолаш ёхуд ишлаб чиқариш жараёни сифатини кафолатлаш асосида лифтни турига нисбатан баҳолаш;

в) ягона (нусхадаги) маҳсулотнинг мувофиқлигини текширишга (верификация қилишга) асосланган лифтнинг мувофиқлигини баҳолаш;

г) ишлаб чиқаришдаги кенг қамровли сифатни кафолатлаш билан бирга лифт лойиҳаси экспертизаси асосида лифтнинг мувофиқлигини баҳолаш.

6. Тайинланган орган ва иқтисодий операторлар ўзларига тегишли қисмида мазкур Низом талабларининг бажарилиши ва уларга доимий риоя қилинишига масъул.

Иқтисодий операторлар бозорга киритилган ва (ёки) муомалага чиқарилган лифт ва лифт хавфсизлик қурилмаларига тааллуқли барча маълумотлар тўғри, тўлиқ ва тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлишини таъминлашлари лозим.

2-боб. Лифт ва лифт хавфсизлик қурилмаларини Миллий мувофиқлик белгиси билан тамғалаш

7. Миллий мувофиқлик белгисидан фойдаланишга доир қонунчилик ҳужжатларида ҳамда ушбу Низомда белгиланган талаб ва шартлар бажарилган тақдирда, Миллий мувофиқлик белгисини қўллашга рухсат этилади.

8. Иқтисодий операторлар миллий мувофиқлик белгисини қўллаш бўйича ушбу Низомда ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар бажарилишига ҳамда уларга доимий риоя қилинишига маҳсулот етказиб бериш занжиридаги мажбуриятларига мутаносиб равишда масъулдир.

9. Миллий мувофиқлик белгиси ҳар бир лифт кабинасига ва хавфсизлик қурилмасига кўринадиган, осон ўқиладиган ва жараёнларнинг кетма-кетлигини таъминлайдиган холда туширилиши керак.

Лифт хавфсизлик қурилмасига белгини туширишнинг имкони бўлмаган ҳолатларда, у лифт хавфсизлик қурилмасига мустаҳкам ва доимий бириктирилган ёрлиққа туширилиши лозим.

10. Лифт хавфсизлик қурилмасига Миллий мувофиқлик белгиси қуйидаги мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларининг бирида иштирок этган тайинланган органнинг реестридаги хос рақами билан бирга туширилиши керак:

а) лифт хавфсизлик қурилмасининг тасдиқланган турига нисбатан мувофиқ эканлигини кафолатловчи сифат тизими мавжудлигини маъқуллаш;

б) лифт хавфсизлик қурилмасини ишлаб чиқаришда сифатни кафолатловчи кенг қамровли сифат тизимининг мавжудлигини маъқуллаш;

в) лифт хавфсизлик қурилмасининг тасдиқланган турига нисбатан мувофиқ эканлигини номуайян вақт оралиқларида баҳолаш.

11. Лифтга Миллий мувофиқлик белгиси қуйидаги мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларининг бирида иштирок этган тайинланган органнинг реестридаги хос рақами билан бирга туширилиши керак:

а) лифтни якуний инспекциядан ўтказган, ёки;

б) ягона нусхадаги лифтнинг мувофиқлигини текшириш (верификация қилиш) асосида мувофиқлигини баҳолаган, ёки;

в) ушбу Низомнинг 4-боби 2 , 3 ва 4-параграфларининг бирида назарда тутилган сифатни кафолатлаш тизими баҳоланган.

3-боб. Лифт хавфсизлик қурилмаларининг мувофиқлигини баҳолаш

1-§. Лифт хавфсизлик қурилмаларининг турини тасдиқлаш тартиб-таомили (B-модуль)

12. Лифт хавфсизлик қурилмасининг турини тасдиқлаш мувофиқликни баҳолаш тартиботининг бир қисми ҳисобланиб, тайинланган орган муайян лифт хавфсизлик қурилмасининг техник лойиҳасини баҳолайди ва техник лойиҳа асосий хавфсизлик талабларига жавоб бериши ҳамда ушбу қурилма билан тўғри жиҳозланган лифт эса белгиланган хавфсизлик талабларига мувофиқликни таъминлаши мумкинлигига текшириб тасдиқлайди.

13. Ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакили томонидан танлаган тайинланган органга лифт хавфсизлик қурилмасининг турни тасдиқлаш учун ариза тақдим қилинади.

Ариза қуйида келтирилган маълумот ва тасдиқловчи ҳужжатлардан иборат бўлиши шарт:

а) ишлаб чиқарувчининг номи ва манзили, агар ариза ваколатли вакил томонидан тақдим этилган бўлса, унинг номи ва манзили ҳамда лифт хавфсизлик қурилмаси ишлаб чиқариладиган жой манзили;

б) худди шу ариза бошқа тайинланган органга тақдим этилмагани тўғрисида ёзма баёнот;

в) техник ҳужжатлар;

г) лифт хавфсизлиги қурилмасининг намунаси ёки уни баҳолаш мумкин бўлган жой ҳақида батафсил маълумот. Тайинланган орган синов дастурини амалга ошириш учун заруратга кўра қўшимча намуналарни талаб қилиши мумкин;

д) техник лойиҳадаги ечимларнинг талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи далиллар. Ушбу тасдиқловчи далиллар ҳар қандай ҳужжатларни, қўлланган техник тавсифномаларни (спецификацияларни), хусусан, мос ҳолларда тўлиқлигича жорий қилинган стандартларни назарда тутиши лозим.

Тасдиқловчи далиллар қўлланган техник тавсифномаларга (спецификацияларга) мувофиқ ишлаб чиқарувчининг лабораториясида ёки унинг номидан ва жавобгарлиги остида бошқа синов лабораториясида ўтказилган синов натижаларини ҳам ўз ичига олган бўлиши шарт.

14. Тақдим қилинадиган техник ҳужжатлар лифт хавфсизлигининг қурилмаларини ушбу Низомнинг 12-бандида белгиланган талаб асосида мувофиқликни баҳолаш имконини бериши, шунингдек, хавф-хатарни таҳлил қилиш ва баҳолашни ўз ичига олиши керак. Техник ҳужжатлар маҳсулотга нисбатан қўлланган талабларни аниқ белгилаши, лифт хавфсизлиги қурилмасини баҳолаш, лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш ва унинг ишлаш жиҳатларини қамраб олган бўлиши шарт.

15. Техник ҳужжатлар қуйидаги маълумотлар жамланмасидан иборат бўлиши лозим:

а) лифт хавфсизлик қурилмасининг тавсифи, шу жумладан, унинг ишлаш зонаси (хусусан, унга тезлик, юкланиш ва кучланиш бўйича рухсат берилган чекловлар) ҳамда фойдаланиш шароити (хусусан, портловчи муҳит ва бошқа элементлар билан ўзаро муносабати) тўғрисидаги маълумот;

б) лойиҳа-конструкция ва ишлаб чиқариш чизмалари ҳамда диаграммалар;

в) тақдим қилинган чизмалар ва диаграммаларни, шунингдек, лифт хавфсизлик қурилмасининг ишлаш механизмини тушуниш учун зарур бўлган тафсилотлар;

г) Техник регламент талабларининг бажарилишини таъминловчи тасдиқланган стандартлар рўйхати. Тасдиқланган рўйхатга киритилган стандартлар қисман қўлланган ҳолларда, техник ҳужжатларда стандартларнинг қўлланган қисмлари аниқ кўрсатилиши талаб қилинади;

д) агар тасдиқланган стандартлар қўлланмаган тақдирда, лифт хавфсизлик қурилмасининг асосий хавфсизлик талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқарувчи томонидан жорий қилинган ечимларнинг тавсифи, шу жумладан, қўлланган техник спецификациялар рўйхати;

е) бевосита ишлаб чиқарувчи томонидан ёки унинг учун амалга оширилган лойиҳа-конструкциянинг ҳисоб-китоб натижалари;

ж) синов баённомалари;

з) лифт хавфсизлик қурилмасининг қўллаш йўриқномасидан нусха.

16. Тайинланган орган ушбу параграфда назарда тутилган мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомили доирасида:

лифт хавфсизлик қурилмаси техник конструкциясининг лойиҳаси белгиланган талабга жавоб беришини аниқлаш мақсадида техник ҳужжат ва тасдиқловчи далилларни таҳлил қилади;

аризачи билан баҳолаш ва синовлар ўтказиш жойларини келишади;

намуна(лар)нинг техник ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқарилганини текшириб олади, тасдиқланган стандартларда белгиланган талаблар асосида, шунингдек, бошқа тегишли техник спецификацияларга мувофиқ лойиҳалаштирилган элементларни аниқлайди;

тасдиқланган стандартларнинг тегишли талаблари ишлаб чиқарувчи томонидан қўлланган ҳолларда, мазкур талаблар тўғри жорий қилинганини мос равишдаги баҳолаш ва синовларни бевосита ўтказиш ёки уларнинг ўтказилишини ташкил этиш орқали текширади;

тасдиқланган стандартларда белгиланган талаблар қўлланмаган ҳолларда, ишлаб чиқарувчи томонидан бошқа техник спецификацияларни жорий қилиш орқали эришилган ечим лифт хавфсизлик қурилмасининг ушбу параграфда белгиланган шартларга кўра бевосита баҳолаш, синовлар ўтказиш ёки уларнинг ўтказилишини ташкил этиш орқали текширади.

17. Тайинланган орган ўтказилган баҳолаш, текшириш ва синашлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уларнинг натижалари қайд қилинган баҳолаш ҳисоботини расмийлаштиради.

Тайинланган орган фақат ишлаб чиқарувчининг розилиги билангина баҳолаш ҳисоботининг мазмунини қисман ёки тўлиқ очиқлаши мумкин.

18. Агар лифт хавфсизлик қурилмаси турининг ушбу Низомнинг 12-бандида белгиланган талабга кўра мувофиқлиги тасдиқланса, тайинланган орган томонидан турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификат ишлаб чиқарувчининг номига расмийлаштирилади.

19. Турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификат бир ёки ундан ортиқ иловаларга эга бўлиши мумкин.

20. Турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификат ва унинг иловалари ишлаб чиқарилган лифт хавфсизлик қурилмасининг мувофиқлигини тасдиқланган турга нисбатан баҳолаш имконини берадиган ҳамда хизмат кўрсатиш даврида назорат қилиш учун етарли бўлган маълумотларни ўз ичига олиши шарт.

21. Агар лифтнинг хавфсизлик қурилмаси турининг ушбу Низом 12-бандида белгиланган талабга кўра мувофиқлиги тасдиқланмаса, тайинланган орган турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатни расмийлаштиришни рад этиши ва рад қилиш сабабларини кўрсатган ҳолда ариза берувчини хабардор қилиши шарт.

22. Тайинланган орган лифтнинг хавфсизлик қурилмаси турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатнинг нусхасини, унинг иловалари ва қўшимчаларини, шунингдек, техник ҳужжатлар ҳамда баҳолаш ҳисоботини ушбу турни баҳолаш тўғрисидаги сертификат расмийлаштирилган санадан бошлаб ўн беш йил давомида сақлаши шарт.

23. Тайинланган орган тасдиқланган лифт хавфсизлик қурилмасининг тури ушбу Низомнинг 12-бандида белгиланган талабга кўра мувофиқликни таъминлай олмаслиги эҳтимолини яратувчи технологик ривожланишнинг умумэътироф этилган ҳар қандай ўзгаришларни кузатиб бориши, бундай ўзгаришларга нисбатан қўшимча баҳолаш ўтказиш заруратини аниқлаши шарт. Бундай зарурат аниқланган тақдирда, тайинланган орган ишлаб чиқарувчини хабардор қилиши шарт.

24. Ишлаб чиқарувчи лифт хавфсизлик қурилмасининг белгиланган талабларга мувофиқлигига ёхуд турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатининг амал қилиш шартларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тасдиқланган турга нисбатан киритаётган ҳар қандай конструкциявий ўзгартиришлар (модификациялар) ҳақида турни тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатига тегишли техник ҳужжатларни сақлаб турган тайинланган органни хабардор қилиши шарт.

25. Тайинланган орган киритилган ўзгартиришларни ўрганиши ва турни тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиши сақланиб қолгани ёхуд қўшимча баҳолашлар, ўрганишлар ёки синовлар ўтказишга зарурат борлиги ҳақида ариза берувчини хабардор қилиши шарт.

Тайинланган орган мос равишда турни тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатнинг аслига қўшимчалар расмийлаштириши ёки турни тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатни расмийлаштириш учун янги ариза тақдим этишни талаб қилиши мумкин.

26. Ҳар бир тайинланган орган ўзи томонидан расмийлаштирилган ёки бекор қилинган турни тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатлар ва уларга қўшимчалар юзасидан уни тайинловчи органни хабардор қилиши, шунингдек, доимий равишда ёхуд сўровга кўра рад этилган, тўхтатиб қўйилган ёки чеклов ўрнатилган турни тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатлар ҳамда уларга қўшимчалар рўйхатини тайинловчи ваколатли органга тақдим қилиши шарт.

27. Ҳар бир тайинланган орган бошқа тайинланган органни ўзи томонидан рад этилган, тўхтатиб қўйилган ёки чеклов ўрнатилган турни тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатлар ва уларга қўшимчалар юзасидан хабардор қилиши, шунингдек, сўровга мувофиқ, ўзи расмийлаштирган бундай турни тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатлар ҳамда уларга қўшимчалар ҳақида бошқа тайинланган органга маълумот бериши шарт.

28. Ваколатли бозор назорати органлари ва тайинланган органлар, турни тасдиқлаш тўғрисидаги сертификат ва унга қўшимчаларнинг нусхаларни, шунингдек, техник ҳужжатлар ва тайинланган орган томонидан ўтказилган баҳолаш (ўрганиш), текшириш ҳамда синашлар тўғрисидаги ҳисоботни сўров асосида олишлари мумкин.

29. Ишлаб чиқарувчи техник ҳужжатлар билан бирга турни тасдиқлаш тўғрисидаги сертификат, унинг иловалари ва қўшимчаларининг нусхаларидан иборат ҳужжатлар тўпламини лифт хавфсизлик қурилмаси бозорга киритилганидан бошлаб ўн йил давомида ваколатли бозор назорати органи ихтиёрида сақлаши шарт.

30. Ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, агар унинг ваколати доирасига киритилган бўлса, ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган тартибда ариза бериши ҳамда 24 ва 29-бандларда белгиланган мажбуриятларни ўз зиммасига олиши мумкин.

2-§. Маҳсулот сифатини кафолатлаш асосида лифт хавфсизлик қурилмасининг тасдиқланган турига нисбатан мувофиқлигини баҳолаш тартиб-таомили (E-модуль)

31. Маҳсулот сифатини кафолатлаш асосида лифт хавфсизлик қурилмасининг тасдиқланган турига нисбатан мувофиқлигини баҳолаш мувофиқликни баҳолаш тартиботининг бир қисми ҳисобланиб, бунда тасдиқланган турга мувофиқ ишлаб чиқарилган ва назорат қилинган лифт хавфсизлик қурилмаси асосий хавфсизлик талабларига жавоб бериши ҳамда ушбу қурилма билан тўғри жиҳозланган лифт эса белгиланган хавфсизлик талабларига мувофиқликни таъминлашига ишонч ҳосил қилиш мақсадида тайинланган орган ишлаб чиқарувчи томонидан жорий қилинган сифат тизимини баҳолайди.

32. Ишлаб чиқарувчи лифт хавфсизлик қурилмасини якуний текширувдан ўтказиш ва синаш жараёнларини қамраб олувчи маъқулланган сифат тизимини ушбу Низомнинг 35-бандига мувофиқ юритишга ва айни тизим ушбу параграфда белгиланган талабга кўра даврий назорат аудитидан ўтказилишини таъминлашга жавобгардир.

33. Ишлаб чиқарувчи жорий қилган маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимини баҳолаш мақсадида ўзи танлаган ягона тайинланган органга ариза беради.

Ариза қуйида келтирилган маълумот ва тасдиқловчи ҳужжатлардан иборат бўлиши шарт:

а) ишлаб чиқарувчининг номи ва манзили, агар ариза ваколатли вакил томонидан тақдим этилган бўлса, унинг ҳам номи ва манзили;

б) худди шу ариза бошқа тайинланган органга тақдим этилмагани тўғрисида ёзма баёнот;

в) лифт хавфсизлик қурилмасида якуний инспекция ва синов ўтказиш мақсадида лифт ўрнатилган бинонинг манзили;

г) ишлаб чиқариладиган лифт хавфсизлик қурилмаларига оид барча маълумотлар;

д) сифат тизимини ташкил қилувчи ҳужжатлар;

е) лифт хавфсизлиги қурилмасига тегишли техник ҳужжатлар ва ушбу Низомнинг 3-боби 1-параграфида белгиланган шартлар асосида расмийлаштирилган турни тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатдан нусха.

34. Ушбу Низомнинг 31-бандида белгиланган шартлар асосида мувофиқликни таъминлаш учун сифат тизими доирасида ҳар бир лифт хавфсизлик қурилмаси текширилган (inspected) ва тасдиқланган стандартлар ёки уларга тенглаштирилган синаш услубларида тегишли синовлардан ўтказилган бўлиши шарт.

Ишлаб чиқарувчи томонидан жорий қилинган бошқарув тизимининг барча сифатни бошқариш элементлари, талаблари ва қоидалари сифат сиёсати, тартиботлар ва кўрсатмалар тарзида тизимли ҳамда тартибли равишда ҳужжатлаштирилган бўлиши шарт. Мазкур сифатни бошқариш тизимига оид ҳужжатлар, яъни сифат дастурлари, режалар, қўлланмалар ва ёзувлар доимий ҳамда бир хил талқин қилинишини таъминлаши шарт.

35. Маҳсулот сифатини кафолатлаш тизими қуйидагиларни назарда тутган бўлиши шарт:

сифат мақсадлари;

ташкилий тузилма, маҳсулот сифатини таъминлашга нисбатан корхона раҳбариятнинг мажбуриятлари ва ваколатлари;

ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотда ўтказиладиган текширув ва синовлар;

сифат тизимининг натижадорлигини мониторинг қилиш воситалари;

сифатни кафолатлаш тизимига тегишли ёзувлар, хусусан, инспекция хулоса ва синов баённомалари, калибрлаш натижалари, мутасадди ходимларнинг малакаси тўғрисидаги ҳисоботлар ҳамда сифатни таъминлаш тизимига тегишли бошқа ҳужжатлар.

36. Тайинланган орган ишлаб чиқарувчи томонидан жорий қилинган маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимини ушбу Низомнинг 34 ва 35-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқликни аниқлаш мақсадида баҳолайди.

Бунда бошқарув тизими элементларида назарда тутилган талаблар асосида жорий қилинган маҳсулот сифатини кафолатлаш тизими тасдиқланган стандартларда белгиланган талабларга мутаносиб равишда мувофиқлик презумциясини таъминлаши шарт.

37. Сифат менежменти тизимлари соҳасидаги малакага қўшимча равишда аудит гуруҳининг камида битта аъзоси лифт технологиясини баҳолаш учун етарли тажрибага ҳамда асосий хавфсизлик талаблари тўғрисида билим ва кўникмага эга бўлиши шарт.

38. Маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимини баҳолаш мақсадида ўтказиладиган аудит ишлаб чиқарувчининг ҳудудига ташрифни ҳам назарда тутиши шарт.

39. Аудит гуруҳи, ишлаб чиқарувчининг Техник регламент тегишли талабларини тўғри аниқлаш ва лифт хавфсизлик қурилмасини ушбу белгиланган талабларга мувофиқлигини таъминлаш нуқтаи назаридан келиб чиқиб, мос равишда синовлар ўтказиш қобилиятини текшириш мақсадида ушбу Низомнинг 33-банди «е» кичик бандида назарда тутилган техник ҳужжатларни таҳлил қилади.

40. Тайинланган орган маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимини баҳолаш натижаси бўйича қабул қилган қарори тўғрисида ишлаб чиқарувчини хабардор қилиши, бунда аудит натижасида эришилган хулосалар ва баҳолаш бўйича асослантирилган қарор акс эттирилиши шарт.

Ушбу параграфда белгиланган тартиб-таомил асосида олинган ижобий натижалар тайинлаган орган томонидан маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимини маъқуллаш тўғрисидаги сертификат тарзида расмийлаштирилиши лозим.

41. Жорий қилган маҳсулот сифатини кафолатлаш тизими тайинланган орган томонидан маъқулланиши натижасида келиб чиқувчи жавобгарликни ишлаб чиқарувчи ўз зиммасига олиши, айни тизим натижадорликни ва талабларга мувофиқликни сақлаган ҳолда юритилишини таъминлаши шарт.

42. Ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакили тизимни маъқуллаган тайинланган органни маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимига киритилиши таклиф қилинаётган ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида хабардор қилиши шарт.

43. Тайинланган орган таклиф қилинаётган ўзгаришларни баҳолаш ва ўзгартирилган маҳсулот сифатини кафолатлаш тизими ушбу Низомнинг 34 ва 35-бандларида назар тутилган шартларга мос келиши ёки тизимни қайта баҳолашдан ўтказиш зарурати юзасидан тегишли қарор қабул қилиши шарт. Тайинланган орган қабул қилган қарори юзасидан ишлаб чиқарувчини хабардор қилиши, ўтказилган баҳолаш натижалари бўйича хулоса ва асослантирилган қарорини хабарномада акс эттириши лозим.

44. Маъқулланган маҳсулот сифатини кафолатлаш тизими устидан даврий назорат аудитини ўтказишга тайинланган орган жавобгар.

45. Даврий назорат аудитининг мақсади маъқулланган сифат тизими доирасида келиб чиқувчи мажбуриятлар ишлаб чиқарувчи томонидан тўлиқ бажарилишини тасдиқлаш ҳисобланади.

46. Ишлаб чиқарувчи тайинланган органга баҳолаш (назорат аудити) мақсадида маҳсулот устидан якуний текшириш, синов ўтказадиган ва тайёр маҳсулот сақланадиган жойларга (омборга) киришга ҳамда барча зарур маълумотлардан, хусусан, қуйидагилардан фойдаланишига шароит яратиб бериши шарт:

сифат тизими ҳужжатлари;

техник ҳужжатлар;

сифат тизими доирасида яратилган ёзувлар, мисол учун маҳсулот устидан ўтказилган якуний текшириш ва синов натижалари, калибрлаш натижалари, мутасадди ходимларнинг малакаси тўғрисидаги маълумотлар.

47. Ишлаб чиқарувчи маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимининг юритилиши ва узлуксиз қўлланишини назорат қилиш мақсадида тайинланган орган томонидан тизимни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб ҳар ўн икки ой даврийлигида назорат аудитлари ўтказиши, ўтказилган аудит натижалари юзасидан ишлаб чиқарувчига ҳисобот тақдим этиши шарт.

48. Ушбу Низомнинг 47-бандида назарда тутилганга қўшимча равишда тайинланган орган ишлаб чиқарувчининг ҳудудига, хусусан, лифт хавфсизлик қурилмаларини якуний текшириш ва синовдан ўтказиш жойларига режадан ташқари ташрифларни амалга ошириши мумкин.

Бундай ташриф давомида сифат тизими талабларга мувофиқ юритилаётганига ишонч ҳосил қилиш мақсадида тайинланган орган лифт хавфсизлик қурилмаларини бевосита синовдан ўтказиши ёки синовдан ўтказилишини ташкил этиши мумкин.

Бунда тайинланган орган режадан ташқари ташриф натижалари бўйича ҳисобот расмийлаштириши, лифт хавфсизлик қурилмаси синовдан ўтказилган тақдирда, тегишли синов баённомаси билан бирга ҳисоботни ишлаб чиқарувчига тақдим қилиши шарт.

49. Ишлаб чиқарувчига ушбу параграфда белгиланган тартиб-таомилларни тўлиқ ва муваффақиятли бажариши натижасида ушбу Низомнинг 2-боби талабларига риоя қилган ҳолда миллий мувофиқлик белгисини қўллашига ҳамда ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган маълумотларни акс эттирган мувофиқлик декларациясини расмийлаштиришига рухсат берилади.

50. Ишлаб чиқарувчи ушбу Низомнинг 33-бандига мувофиқ танлаб олган тайинланган органнинг жавобгарлиги остида унинг реестридаги хос рақамини акс эттирган ҳолда, Низомнинг 44-бандида белгиланган шарт асосида мувофиқлиги тасдиқланган ҳар бир лифт хавфсизлик қурилмасини миллий мувофиқлик белгиси билан тамғалаши шарт.

51. Ишлаб чиқарувчи мувофиқлик декларациясини ҳар бир лифт хавфсизлик қурилмасига нисбатан расмийлаштириши ва нусхасини лифт хавфсизлик қурилмаси бозорга киритилгандан бошлаб ўн йил давомида ваколатли бозор назорати органи ихтиёрида сақлаши шарт.

Мувофиқлик декларациясида лифт хавфсизлик қурилмаси аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.

52. Ишлаб чиқарувчи лифт хавфсизлик қурилмаси бозорга киритилгандан бошлаб ўн йил давомида қуйидагиларни ваколатли бозор назорати органи ихтиёрида сақлаши шарт:

ушбу Низомнинг 33-банди «д» ва «е» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатлар;

ушбу Низомнинг 42-43 бандларига мувофиқ яратилган ёзувлар;

ушбу Низомнинг 43 , 47 ва 48-бандларида назарда тутилган тайинланган органнинг тегишли қарорлари ҳамда ҳисоботлари.

53. Ҳар бир тайинланган орган уни тайинловчи ваколатли органга маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимини маъқуллаш тўғрисида расмийлаштирган сертификатлари, қарор(лар)и ёки бундай қарор(лар) бекор қилингани юзасидан маълумот бериши ёки тайинловчи ваколатли орган сўровига мувофиқ тизимни маъқуллашни рад этиш, тўхтатиб қўйиш ёки чеклов ўрнатиш юзасидан қабул қилган қарорлари рўйхатини тақдим қилиши шарт.

Ҳар бир тайинланган орган ўзи томонидан қабул қилинган маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимини маъқуллашни рад этиш, тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш ва сўровига кўра тизимни маъқуллаш тўғрисидаги қарор(лар)и бўйича бошқа тайинланган органларга маълумот бериши шарт.

Сўровга кўра ваколатли бозор назорати органларига тайинланган орган ўзи томонидан расмийлаштирилган маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимини маъқуллаш тўғрисидаги қарори ва сертификати нусхаларини тақдим қилиши шарт.

54. Ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, агар унинг ваколати доирасига киритилган бўлса ушбу Низомнинг 33 , 42 , 49 ва 52-бандларда назарда тутилган ишлаб чиқарувчининг мажбуриятларини ўз зиммасига олиши мумкин.

3-§. Ишлаб чиқаришдаги кенг қамровли сифатни кафолатлаш асосида лифт хавфсизлик қурилмасининг мувофиқлигини баҳолаш тартиб-таомили (Н-модуль)

55. Ишлаб чиқаришдаги кенг қамровли сифатни кафолатлаш асосида лифт хавфсизлик қурилмасининг мувофиқлигини баҳолаш тартиботида асосий хавфсизлик талабларига жавоб бериш учун лифт хавфсизлик қурилмаси лойиҳалаштирилган, ишлаб чиқарилган, тайёр маҳсулот ҳолатида назорат қилингани ва синовдан ўтказилганига ҳамда ушбу хавфсизлик қурилмаси билан тўғри жиҳозланган лифт ўрнатилган хавфсизлик талабларига мувофиқликни таъминлаш ишонч ҳосил қилиш мақсадида тайинланган орган ишлаб чиқарувчи томонидан жорий қилинган сифат тизимини баҳолайди.

56. Ишлаб чиқарувчи ушбу Низомнинг 59-банди шартларига мувофиқ лифт хавфсизлик қурилмасини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, якуний текширув ва синовдан ўтказиш жараёнларини қамраб олган маъқулланган сифат тизимини юритишга ва айни тизим ушбу параграфда ўрнатилган тартибда даврий назорат аудитидан ўтказилишини таъминлашга жавобгардир.

57. Ишлаб чиқарувчи ўзида мавжуд кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизимини баҳолатиш мақсадида ўзи танлаб олган ягона тайинланган органга ариза бериши лозим.

Ариза қуйида келтирилган маълумот ва асословчи ҳужжатлардан иборат бўлиши шарт:

а) ишлаб чиқарувчининг номи ва манзили, агар ариза ваколатли вакил томонидан тақдим этилган бўлса, унинг ҳам номи ва манзили;

б) лифт хавфсизлик қурилмасини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, якуний текширув ва синовдан ўтказиш жойининг (жойларининг) манзили;

в) ишлаб чиқарадиган лифтнинг хавфсизлик қурилмаларига доир барча маълумотлар;

г) ишлаб чиқарадиган ҳар бир лифт хавфсизлик қурилмаси тури учун 3-боб 1-параграфнинг 14 ва 15-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ шакллантирилган техник ҳужжатлар;

д) сифат тизимини ташкил қилувчи ҳужжатлар;

ж) худди шу ариза бошқа тайинланган органга тақдим этилмагани тўғрисида ёзма баёнот.

58. Ушбу Низомнинг 55-бандида назарда тутилган шартга кўра ишлаб чиқарувчининг кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизими лифт хавфсизлик қурилмалари асосий хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлишини таъминлаши керак.

Ишлаб чиқарувчи томонидан жорий қилинган бошқарув тизимининг барча элементлари, талаблари ва қоидалари сифат сиёсати, тартиботлар ҳамда кўрсатмалар тарзида тизимли ва тартибли равишда ҳужжатлаштирилган бўлиши шарт. Ушбу кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизимига оид ҳужжатлар, яъни сифат дастурлари, режалар, қўлланмалар ва ёзувлар доимий ва бир хил талқин қилиниши керак.

59. Кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизими қуйидагиларни назарда тутган бўлиши лозим:

сифатнинг мақсадлари, ташкилий тузилма, лойиҳалаштириш ҳамда маҳсулот сифатини таъминлашга нисбатан корхона раҳбариятининг мажбурият ва ваколатлари;

лойиҳалаштиришнинг техник шартлари, шу жумладан, қўлланилган стандартлар ва агар, тасдиқланган стандартлар умуман қўлланилмаган ёхуд тўлиқ қўлланилмаган ҳолларда, белгиланган асосий хавфсизлик талабларига жавоб беришни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқарувчи томонидан қўлланилган бошқа техник спецификациялар (ечимлар);

лифт хавфсизлик қурилмаларини лойиҳалаштиришда жорий қилинган лойиҳани назорат қилиш ҳамда тасдиқлаш услублари, жараёнлари ва тизимли ҳаракатлар тавсифи;

ишлаб чиқариш жараёнига жорий қилинган муносиб ишлаб чиқариш, сифатни назорат қилиш ва сифатни кафолатлашнинг услублари, жараёнлари ҳамда тизимли ҳаракатларнинг тавсифи;

ишлаб чиқаришда дастлабки, ярим тайёр ва тайёр маҳсулот ҳолатларида ўтказиладиган синов ва текширувлар ҳамда бундай синов ва текширувларни ўтказиш интерваллари;

сифатни кафолатлашни таъминлаш тизимига тегишли ёзувлар, хусусан, инспекция хулосалари ва синов баённомалари, калибрлаш натижалари, мутасадди ходимларнинг малакаси тўғрисидаги ҳисоботлар ва маълумотлар;

лойиҳа ва маҳсулотнинг талаб қилинган сифатда бўлишини ҳамда сифат тизимининг натижадорлигини мониторинг қилиш воситалари.

60. Тайинланган орган ушбу Низомнинг 58 ва 59-бандларида назарда тутилган шартларга кўра лифт хавфсизлиги қурилмаларининг мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқарувчи томонидан жорий қилинган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизимини баҳолайди.

Бунда бошқарув тизими элементларида назарда тутилган талаблар асосида жорий қилинган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизими тасдиқланган стандартларда белгиланган талабларга мутаносиб равишда мувофиқлик презумциясини таъминлаши шарт.

61. Сифат менежменти тизимлари соҳасидаги малакага қўшимча равишда аудит гуруҳининг камида битта аъзоси лифт технологиясини баҳолаш учун етарли тажрибага ҳамда асосий хавфсизлик талаблари тўғрисида билим ва кўникмага эга бўлиши шарт.

Кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизимини баҳолаш мақсадида ўтказиладиган аудит ишлаб чиқарувчининг ҳудудига ташрифни ҳам назарда тутиши лозим.

62. Аудит гуруҳи ишлаб чиқарувчи Техник регламентнинг тегишли талабларини тўғри аниқлаши ва лифт хавфсизлик қурилмасининг мазкур белгиланган талабларга мувофиқлигини таъминлаш нуқтаи назаридан келиб чиқиб, мос равишда синовлар ўтказиш қобилиятини текшириш мақсадида ушбу Низомнинг 57-банди «г» кичик бандида назарда тутилган техник ҳужжатларни таҳлил қилади.

63. Тайинланган орган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизимини баҳолаш натижаси бўйича қабул қилган қарори тўғрисида ишлаб чиқарувчини, агар мавжуд бўлса, унинг ваколатли вакилини хабардор қилиши лозим. Ушбу хабарномада аудит натижасида эришилган хулосалар ва баҳолаш бўйича асослантирилган қарор акс эттирилиши шарт.

Ушбу параграфда белгиланган тартиб-таомил асосида олинган ижобий натижа тайинланган орган томонидан кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизимини маъқуллаш тўғрисидаги сертификат тарзида расмийлаштирилади.

64. Жорий қилинган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизими тайинланган орган томонидан маъқулланиши натижасида келиб чиқувчи жавобгарликни ишлаб чиқарувчи ўз зиммасига олиши, айни тизим натижадорликни ва талабларга мувофиқликни сақлаган ҳолда юритилишини таъминлаши шарт.

65. Ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакили тизимни маъқуллаган тайинланган органни кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизимига киритилиши таклиф қилинаётган ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида хабардор қилиши шарт.

66. Тайинланган орган таклиф қилинаётган ўзгаришларни баҳолаши ва ўзгартирилган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизими ушбу Низомнинг 58 ва 59-бандларида назар тутилган талабларга жавоб беришга қодирлиги ёки тизимни қайта баҳолашдан ўтказиш зарурати юзасидан тегишли қарор қабул қилиши шарт.

Тайинланган орган қабул қилган қарор юзасидан ишлаб чиқарувчини хабардор қилиши, ўтказилган баҳолаш натижалари бўйича хулоса ва асослантирилган қарорни хабарномада акс эттириши лозим.

67. Маъқулланган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизими устидан даврий назорат аудитини ўтказишга тайинланган орган жавобгар бўлади.

68. Даврий назорат аудитининг мақсади маъқулланган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизими доирасида келиб чиқувчи мажбуриятлар ишлаб чиқарувчи томонидан тўлиқ бажарилишини тасдиқлаш ҳисобланади.

Ишлаб чиқарувчи тайинланган органга баҳолаш (назорат аудити) ўтказиш учун лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, маҳсулот устидан якуний текширув ўтказиш, синаш ва маҳсулотни сақлаш жойларига киришга ҳамда барча зарур маълумотлардан, хусусан, қуйидагилардан фойдаланишга шароит яратиб бериши шарт:

сифат тизими ҳужжатлари;

техник ҳужжатлар;

сифат тизими доирасида яратилган ёзувларга, мисол учун маҳсулот устидан ўтказилган инспекция ва синов натижалари, калибрлаш натижалари, мутасадди ходимларнинг малакаси тўғрисидаги маълумотлар.

69. Ишлаб чиқарувчи томонидан кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизими юритилиши ва узлуксиз қўлланишини назорат қилиш мақсадида тизимни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилган санадан бошлаб тайинланган орган томонидан камида ўн икки ой даврийлигида назорат аудитларини ўтказиши, ўтказилган аудит натижалари юзасидан ишлаб чиқарувчига ҳисобот тақдим этиши шарт.

70. Ушбу Низомнинг 69-бандида назарда тутилганига қўшимча равишда тайинланган орган ишлаб чиқарувчининг ҳудудига режадан ташқари (огоҳлантиришсиз) ташрифларни амалга ошириши мумкин.

Бундай ташриф давомида кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизими талабларга мувофиқ юритилаётганига ишонч ҳосил қилиш мақсадида тайинланган орган лифт хавфсизлик қурилмаларини бевосита синовдан ўтказиши ёки синовдан ўтказилишини ташкил этиши мумкин.

Бунда тайинланган орган режадан ташқари ташриф натижалари бўйича ҳисобот расмийлаштириши, лифт хавфсизлик қурилмаси синовдан ўтказилган тақдирда, тегишли синов баённомаси билан бирга ҳисоботни ишлаб чиқарувчига тақдим қилиши шарт.

71. Ишлаб чиқарувчига ушбу параграфда белгиланган тартиб-таомилларни тўлиқ ва муваффақиятли бажариши натижасида ушбу Низомнинг 2-боби талабларига риоя қилган ҳолда миллий мувофиқлик белгисини қўллашга ҳамда ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган маълумотларни акс эттирган мувофиқлик декларациясини расмийлаштиришга рухсат берилади.

72. Ишлаб чиқарувчи ушбу параграфда белгиланган тартиб-таомил шартларига кўра мувофиқлиги тасдиқланган ҳар бир лифт хавфсизлик қурилмасини ушбу Низомнинг 57-бандига мувофиқ танлаб олган тайинланган органнинг жавобгарлиги остида унинг реестридаги хос рақамини акс эттирган ҳолда миллий мувофиқлик белгиси билан тамғалаши шарт.

73. Ишлаб чиқарувчи ҳар бир лифт хавфсизлик қурилмасига ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган маълумотлар акс эттирилган мувофиқлик декларациясини расмийлаштириши ва нусхасини лифт хавфсизлик қурилмаси бозорга киритилганидан бошлаб ўн йил давомида ваколатли бозор назорати органи ихтиёрида сақлаши шарт.

Расмийлаштирилган мувофиқлик декларациясида лифт хавфсизлик қурилмалари аниқ кўрсатилган бўлиши шарт.

74. Ишлаб чиқарувчи лифт хавфсизлик қурилмаси бозорга киритилганидан бошлаб ўн йил давомида қуйидагиларни ваколатли бозор назорати органи ихтиёрида сақлаши шарт:

ушбу Низомнинг 57-банди «г» ва «д» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатлар;

ушбу Низомнинг 65 ва 66-бандларига мувофиқ яратилган ёзувлар;

ушбу Низомнинг 63 , 66 , 69 ва 70-бандларида назарда тутилган тайинланган органнинг тегишли қарор ва ҳисоботлари.

75. Ҳар бир тайинланган орган уни тайинловчи органга кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизимини маъқуллаш тўғрисида расмийлаштирган сертификат(лар)и, қарор(лар)и ёки бундай қарор(лар) бекор қилинган юзасидан маълумот бериши ёки тайинловчи орган сўровига мувофиқ сифат тизимини маъқуллашни рад этиш, тўхтатиб қўйиш ёки чеклов ўрнатиш юзасидан қабул қилган қарорлари рўйхатини тақдим қилиши шарт.

Ҳар бир тайинланган орган бошқа тайинланган органларни ўзи томонидан қабул қилинган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизимини маъқуллашни рад этиш, тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш, шунингдек, сўровига кўра тизимни маъқуллаш тўғрисидаги қарор(лар)и юзасидан маълумот бериши шарт.

Тайинланган орган ўзи томонидан расмийлаштирилган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизимини маъқуллаш тўғрисидаги қарор ва сертификат нусхасини сўровига кўра ваколатли бозор назорати органларига тақдим қилиши шарт.

76. Тайинланган орган ўзи томонидан расмийлаштирилган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизимини маъқуллаш тўғрисидаги сертификат, қарор нусхаси, унга илова(лар) ва қўшимча(лар), шу жумладан, техник ҳужжатлар тўпламини қарор қабул қилинган санадан бошлаб ўн беш йил давомида сақлаши шарт.

77. Ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, агар унинг ваколати доирасига киритилган бўлса, ушбу Низомнинг 57 , 65 , 71 ва 74-бандларида белгиланган ишлаб чиқарувчининг мажбуриятларини ўз зиммасига олиши мумкин.

4-§. Лифт хавфсизлик қурилмасини номуайян вақт оралиқларида (тасодифий) текшириш асосида тасдиқланган турига нисбатан баҳолаш тартиб-таомили (C2-модуль)

78. Лифт хавфсизлик қурилмасини номуайян вақт оралиқларида текшириш асосида турга нисбатан баҳолаш мувофиқликни баҳолаш тартиботининг бир қисми ҳисобланиб, бунда тегишли сертификат билан тасдиқланган турига мослиги, асосий хавфсизлик талабларига жавоб бериши ҳамда ушбу қурилма билан тўғри жиҳозланган лифт қонунчиликда белгиланган хавфсизлик талабларига мувофиқликни таъминлашига ишонч ҳосил қилиш мақсадида тайинланган орган лифт хавфсизлик қурилмасини текшириб боради.

79. Ишлаб чиқарилган лифт хавфсизлик қурилмалари асосий хавфсизлик талабларига мувофиқлигини таъминлаши учун ишлаб чиқарувчи томонидан муносиб ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилган бўлиши ва ушбу жараённи назорат қилишнинг барча зарур чоралари кўрилган бўлиши шарт.

80. Ишлаб чиқарувчи лифтнинг хавфсизлик қурилмасини номуайян вақт оралиқларида (тасодифий) текшириш учун ўзи танлаган ягона тайинланган органга ариза бериши лозим.

Ариза қуйида келтирилган маълумот ва асословчи ҳужжатлардан иборат бўлиши шарт:

а) ишлаб чиқарувчининг номи ва манзили, агар ариза ваколатли вакил томонидан тақдим этилган бўлса, унинг номи ва манзили;

б) худди шу ариза бошқа тайинланган органга тақдим этилмагани тўғрисида ёзма баёнот;

в) ишлаб чиқарилган лифтнинг хавфсизлик қурилмаларига оид барча маълумотлар;

г) лифтнинг хавфсизлик қурилмасидан намуна олиш мумкин бўлган жой(лари)нинг манзили(лари);

д) ушбу Низомнинг 3-боби 1-параграфида назарда тутилган тартиб-таомилга мувофиқ лифт хавфсизлик қурилмасининг тури тасдиқлангани тўғрисида маълумот.

81. Тайинланган органнинг бевосита ўзи лифт хавфсизлик қурилмасини номуайян вақт оралиқларида (тасодифий) текшириши ёки бундай текширишлар ўтказилишини таъминлаши шарт.

Тайинланган орган томонидан тайёр лифт хавфсизлик қурилмаларидан етарли миқдорда намуналар танлаб олиниши, танлаб олинган намуналарда ушбу Низомнинг 78-бандида белгиланган шартга асосан лифт хавфсизлик қурилмалари мувофиқлигини аниқлаш мақсадида текширилиши ва тасдиқланган стандартларда ва (ёки) қўлланган техник спецификацияларда ўрнатилган эквивалент услубларда синовдан ўтказилиши шарт.

82. Текширилган лифт хавфсизлик қурилмаларидан бири ёки бир нечтаси талабларга номувофиқ деб топилган тақдирда, номувофиқликларни бартараф қилиши учун тайинланган орган ишлаб чиқарувчига нисбатан тегишли чоралар кўриши лозим.

Лифт хавфсизлик қурилмасининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, лифт хавфсизлик қурилмаларини текширишда назарда тутилиши лозим бўлган мазкур мувофиқликни баҳолаш жараёнига мутасадди бўлган барча тайинланган идоралар ўртасидаги қўшма келишув доирасида белгиланиши лозим.

83. Тайинланган орган ўтказган текшириш ва синашларнинг ижобий натижасига кўра лифт хавфсизлик қурилмаси тасдиқланган турига мувофиқлик тўғрисидаги сертификатини расмийлаштириши лозим.

Тайинланган орган ўзи томонидан расмийлаштирилган тасдиқланган турига мувофиқлик тўғрисидаги сертификатнинг нусхасини сўровга кўра ваколатли бозор назорати органларига тақдим қилиши шарт.

84. Ишлаб чиқарувчига ушбу параграфда белгиланган тартиб-таомилларни тўлиқ ва муваффақиятли бажариши натижасида ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда, миллий мувофиқлик белгисини қўллашга ва ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган маълумотлар акс эттирилган мувофиқлик декларациясини расмийлаштиришга рухсат берилади.

85. Ишлаб чиқарувчи ушбу Низомнинг 80-бандига мувофиқ танлаб олинган тайинланган органнинг жавобгарлиги остида унинг реестридаги хос рақамни акс эттирган ҳолда, мувофиқлиги тасдиқланган ҳар бир лифт хавфсизлик қурилмасини миллий мувофиқлик белгиси билан тамғалаши лозим.

86. Ишлаб чиқарувчи ҳар бир лифтнинг хавфсизлик қурилмасига ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган маълумотлар акс эттирилган мувофиқлик декларациясини ёзма расмийлаштириши ва нусхасини лифтнинг хавфсизлик қурилмаси бозорга киритилганидан бошлаб ўн йил давомида ваколатли бозор назорати органи ихтиёрида сақлаши шарт.

Расмийлаштирилган мувофиқлик декларациясида лифтнинг хавфсизлик қурилмалари аниқ кўрсатилган бўлиши шарт.

87. Ишлаб чиқарувчининг айрим мажбуриятлари ваколати доирасига киритилган бўлса, ваколатли вакил томонидан амалга оширилиши мумкин, ушбу Низомнинг 79-бандида белгиланган ишлаб чиқарувчининг мажбурияти бундан мустасно.

4-боб. Лифтларнинг мувофиқлигини баҳолаш

1-§. Лифтнинг турини тасдиқлаш тартиб-таомили (B-модуль)

88. Лифтнинг турини тасдиқлаш мувофиқликни баҳолаш тартиботининг бир қисми ҳисобланиб, бунда тайинланган орган ўхшаш моделли лифтнинг ёки турли комплектациялари ёхуд фарқли модификациялари бўлиши назарда тутилмаган лифтнинг техник лойиҳасини баҳолайди ҳамда баҳоланган техник лойиҳанинг асосий хавфсизлик талабларига мувофиқлигини текширади ва тасдиқлайди.

Лифтнинг турини баҳолаш жараёни тайёр лифтнинг намунасини синовдан ўтказишни ўз ичига олади.

89. Ўрнатувчи ўзи танлаган ягона тайинланган органга лифт турини тасдиқлаш учун ариза бериши лозим.

Ариза қуйида келтирилган маълумот ва асословчи ҳужжатлардан иборат бўлиши шарт:

а) ўрнатувчининг номи ва манзили, агар ариза ваколатли вакил томонидан тақдим этилган бўлса, унинг номи ва манзили;

б) худди шу ариза бошқа тайинланган органга тақдим этилмагани тўғрисида ёзма баёнот;

в) техник ҳужжатлар;

г) лифт намунасини текшириш мумкин бўлган жой ҳақида маълумот. Баҳолаш учун тақдим этилган лифт намунаси лифтга кириш (чиқиш) майдончаларига эга ва камида учта (юқори, ўрта ва пастки) қаватга хизмат кўрсатишга қодир бўлиши керак.

д) лифтнинг лойиҳа конструкциясидаги техник ечимларнинг асосий хавфсизлик талабларига жавоб беришга қодирлигини тасдиқловчи далиллар. Ушбу тасдиқловчи далиллар ҳар қандай ҳужжатлаштирилган маълумотларни, қўлланган техник спецификацияларни, хусусан, тасдиқланган стандартларнинг тегишлиси тўлиқлигича жорий қилинмаган ҳолларни назарда тутиши лозим. Тасдиқловчи далиллар зарур ҳолларда қўлланган техник спецификацияларга мувофиқ ўрнатувчининг лабораториясида ёки унинг номидан ва жавобгарлиги остида бошқа аккредитациядан ўтган лабораторияда ўтказилган синовларнинг натижаларини ўз ичига олиши шарт.

90. Техник ҳужжатлар асосий хавфсизлик талабларига лифтнинг мувофиқлигини баҳолаш имконини бериши керак.

91. Техник ҳужжатлар зарур ҳолларда қуйидаги маълумотлар тўпламидан иборат бўлиши керак:

ўхшаш моделли лифтнинг барча рухсат этилган модификациялари аниқ кўрсатилган тавсифи;

лойиҳа-конструкция ва ишлаб чиқариш чизмалари ҳамда диаграммалар;

тақдим қилинган чизмалар ва диаграммаларни, шунингдек, лифтнинг ишлаш механизмини тушуниш учун зарур бўлган тафсилотлар;

қўлланган асосий хавфсизлик талаблари рўйхати;

асосий хавфсизлик талаблари бажарилишини таъминловчи тасдиқланган стандартлар рўйхати. Агар тасдиқланган стандартлар қўлланмаган ҳолларда асосий хавфсизлик талабларига мувофиқликни таъминлаш мақсадида ўрнатувчи томонидан жорий қилинган ечимларнинг тафсилоти, жумладан, қўлланган бошқа техник спецификациялар рўйхати. Тасдиқланган стандартлар рўйхатига киритилган стандартлар қисман жорий қилинган ҳолларда техник ҳужжатларда стандартларнинг қўлланган қисмлари аниқ кўрсатилиши талаб қилинади;

лифтга ўрнатилган лифт хавфсизлик қурилмаларининг мувофиқлиги тўғрисидаги декларациялардан нусха;

бевосита ўрнатувчи томонидан ёки у учун амалга оширилган лойиҳа-конструкциянинг ҳисоб-китоб натижалари;

синов баённомалари;

қуйидагиларни назарда тутувчи лифт паспорти:

а) лифтдан нормал фойдаланиш ва лифтга хизмат кўрсатиш, инспекция қилиш, таъмирлаш, даврий техник кўрикдан ўтказиш ҳамда қутқарув ишлари учун зарур бўлган чизма ва кўрсатмалардан иборат йўриқнома;

б) лифтда ўтказилган таъмирлаш ва мос ҳолларда, даврий техник кўрикдан ўтказиш ёзувларини қайд этиш журнали;

туркум ишлаб чиқарилган лифтнинг асосий хавфсизлик талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида лифтни ўрнатиш босқичида кўрилган чоралар тафсилоти.

92. Тайинланган орган ушбу параграфда назарда тутилган мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомили доирасида:

ўхшаш моделли лифтнинг ёки турли комплектациялар ёхуд фарқли модификациялари бўлиши назарда тутилмаган лифтнинг техник лойиҳасининг белгиланган талабларга мослигини аниқлаш учун техник ҳужжатларни, шунингдек, тасдиқловчи далилларни таҳлил қилади;

баҳолаш ва синов ўтказиш жойларини ўрнатувчи билан келишади;

лифт намунаси техник ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқарилганини текшириб олади, тасдиқланган стандартларда белгиланган талаблар асосида лойиҳалаштирилган элементларни, шунингдек, бошқа техник спецификацияларга мувофиқ лойиҳалаштирилган элементларни аниқлайди;

тасдиқланган стандартларнинг тегишли талаблари ўрнатувчи томонидан қўлланган ҳолларда, мазкур талаблар тўғри жорий қилинганини бевосита баҳолаш ва синовларни ўтказиш ёки бундай баҳолаш ҳамда синашлар ўтказилишини ташкил этиш орқали текширади;

тасдиқланган стандартларда белгиланган талаблар қўлланмаган ҳолларда, ўрнатувчи томонидан бошқа техник спецификацияларни жорий қилиш орқали эришилган ечим асосий хавфсизлик талабларига мувофиқлигини таъминлаганлик ҳолатини бевосита баҳолаш ва синовлар ўтказиш ёки уларнинг ўтказилишини ташкил этиш орқали текширади.

93. Тайинланган орган ўтказилган баҳолаш, текшириш ва синашлар тўғрисида маълумотлар ҳамда уларнинг натижалари қайд қилинган баҳолаш ҳисоботини расмийлаштиради. Тайинловчи орган олдидаги мажбуриятларига хилоф ҳаракат қилмаган ҳолда, тайинланган орган фақат ўрнатувчининг розилиги билангина баҳолаш ҳисоботининг мазмунини қисман ёки тўлиқ очиқлаши мумкин.

94. Агар тегишли асосий хавфсизлик талабларига лифт турининг мувофиқлиги тасдиқланса, тайинланган орган томонидан турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатни ўрнатувчининг номига расмийлаштиради. Сертификатда ўрнатувчининг номи, манзили, турини тасдиқлаш бўйича хулоса, сертификатнинг амал қилиши шартлари ва тасдиқланган лифт турини аниқлаш учун зарур бўлган ўзига хос маълумот акс эттирилиши шарт.

95. Лифтнинг турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификат бир ёки ундан ортиқ иловаларга эга бўлиши мумкин.

96. Турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификат ва унинг иловалари ушбу Низомнинг 4-боб 6-параграфида белгиланган тартиб-таомилга асосан лифтни якуний инспекциядан ўтказиш жараёнида лифтнинг тасдиқланган турига нисбатан мувофиқлигини баҳолаш учун етарли маълумотни ўз ичига олган бўлиши лозим.

97. Агар лифтнинг тури асосий хавфсизлик талабларига мувофиқлиги тасдиқланмаса, тайинланган органи турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатни расмийлаштиришни рад этиши ва рад қилиш сабабини кўрсатган ҳолда ўрнатувчини хабардор қилиши шарт.

98. Тайинланган орган турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатнинг нусхасини, унинг иловалари ва қўшимчаларини, шунингдек, техник ҳужжатлар ва баҳолаш ҳисоботини ушбу турини баҳолаш тўғрисидаги сертификат расмийлаштирилган санадан бошлаб ўн беш йил давомида сақлаши шарт.

99. Тайинланган орган тасдиқланган лифтнинг тури тегишли хавфсизлик талабларига мувофиқ келмаслик эҳтимолини яратувчи технологик ривожланишдаги умумэътироф этилган ҳар қандай ўзгаришларни кузатиб бориши ва бундай ўзгаришларга нисбатан қўшимча баҳолаш ўтказиш заруратини аниқлаши шарт. Бундай зарурат аниқланган тақдирда, тайинланган орган ўрнатувчини хабардор қилиши шарт.

100. Ўрнатувчи тегишли асосий хавфсизлик талабларига мувофиқликни таъминлашга ёки турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш шартларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тасдиқланган лифт турига нисбатан киритилаётган ҳар қандай конструкциявий ўзгартиришлар, шунингдек, асл техник ҳужжатларда кўрсатилмаган тасдиқланган турининг ҳар қандай модификациялари ҳақида тайинланган органни хабардор қилиши шарт.

101. Тайинланган орган киритилган ўзгартиришларни ўрганиши ва турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилиши шартлари сақланиб қолгани ёхуд қўшимча баҳолашлар, тасдиқлашлар ёки синовлар ўтказилишига зарурат борлиги юзасидан ўрнатувчини хабардор қилиши лозим. Тайинланган орган мос равишда, турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатнинг аслига қўшимча расмийлаштириш ёки турини тасдиқлаш тўғрисида сертификат расмийлаштириш учун янги ариза тақдим қилинишини талаб қилиши мумкин.

102. Ҳар бир тайинланган орган ўзи томонидан расмийлаштирилган ёки бекор қилинган лифтнинг турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатлар ва уларга қўшимчалар юзасидан уни тайинловчи ваколатли органни хабардор қилиши, шунингдек, доимий равишда ёхуд сўровига кўра рад этилган, тўхтатиб қўйилган ёки чеклов ўрнатилган лифт турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатлар ҳамда уларга қўшимчалар рўйхатини тайинловчи органга тақдим қилиши шарт.

103. Ҳар бир тайинланган орган бошқа тайинланган орган томонидан рад этилган, тўхтатиб қўйилган ёки чеклов ўрнатилган лифт турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатлар ва уларга қўшимчалар юзасидан хабардор қилиши, шунингдек, сўровига мувофиқ ўзи расмийлаштирган бундай лифт турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатлар ва уларга қўшимчалар ҳақида бошқа тайинланган органга маълумот бериши шарт.

104. Ваколатли бозор назорати идоралари лифт турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификат ва унга тегишли қўшимчаларнинг нусхаларини, шунингдек, техник ҳужжатлар ва тайинланган орган томонидан ўтказилган баҳолаш, текшириш ҳамда синашлар тўғрисидаги ҳисоботларни сўраб олишлари мумкин.

105. Ўрнатувчи техник ҳужжатлар билан бирга лифт турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификат, унинг иловалари ва қўшимчаларнинг нусхаларидан иборат ҳужжатлар тўпламини лифт бозорга киритилганидан бошлаб ўн йил давомида ваколатли бозор назорати органи ихтиёрида сақлаши шарт.

106. Ўрнатувчининг ваколатли вакили, агар унинг ваколати доирасига киритилган бўлса, ушбу Низомнинг 89-бандида назарда тутилган тартибда ариза бериши ҳамда 100 ва 105-бандларда белгиланган мажбуриятларни ўз зиммасига олиши мумкин.

2-§. Маҳсулот сифатини кафолатлаш асосида лифтнинг тасдиқланган турига нисбатан мувофиқлигини баҳолаш тартиб-таомили (E-модуль)

107. Ишлаб чиқаришдаги маҳсулот сифатини кафолатлаш асосида лифтнинг турига нисбатан баҳолаш мувофиқликни баҳолаш тартиботининг бир қисми ҳисобланиб, бунда лифтлар тегишли сертификат билан тасдиқланган лифт турига ёки маъқулланган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизими доирасида лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган лифтга мослигига ҳамда асосий хавфсизлик талабларига жавоб беришига ишонч ҳосил қилиш мақсадида тайинланган орган ўрнатувчи томонидан жорий қилинган маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимини баҳолайди.

108. Ўрнатувчи лифтни якуний назоратдан ва синовдан ўтказиш жараёнларини инобатга олувчи ушбу параграфда белгиланган тартиб-таомилга мувофиқ маъқулланган маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимини юритишга ҳамда айни тизим даврий назорат аудитидан ўтказилишини таъминлашга жавобгардир.

109. Ўрнатувчи ўзида жорий қилган маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимини баҳолаш мақсадида танлаб олган ягона тайинланган органга ариза бериши шарт.

Ариза қуйида келтирилган маълумот ва тасдиқловчи ҳужжатлардан иборат бўлиши шарт:

а) ўрнатувчининг номи ва манзили, агар ариза ваколатли вакил томонидан тақдим этилган бўлса, унинг ҳам номи ва манзили;

б) ўрнатиладиган лифтларга оид барча маълумотлар;

в) сифат тизимининг ҳужжатлари;

г) ўрнатиладиган лифтларнинг техник ҳужжатлари;

д) худди шу ариза бошқа тайинланган органга тақдим этилмагани тўғрисида ёзма баёнот.

110. Асосий хавфсизлик талабларига жавоб беришга ишонч ҳосил қилиш мақсадида жорий қилинган маҳсулот сифатини кафолатлаш тизими доирасида ҳар бир лифт текширилиши ва тасдиқланган стандартларда ёки унга тенглаштирилган синов услубларида белгиланган синовлардан ўтказилиши шарт.

111. Ўрнатувчи томонидан жорий қилинган бошқарув тизимининг барча элементлари, талаблари ва қоидалари сифат сиёсати, тартиботлар ҳамда кўрсатмалар тарзида тизимли ва тартибли равишда ҳужжатлаштирилган бўлиши шарт.

Ушбу маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимига оид ҳужжатлар, яъни сифат дастурлари, режалар, қўлланмалар ва ёзувлар доимий ҳамда бир хил талқин қилиниши керак.

112. Маҳсулот сифатини кафолатлаш тизими, хусусан, қуйидагиларни назарда тутган бўлиши шарт:

сифат мақсадлари;

ташкилий тузилма, маҳсулот сифатини таъминлашга нисбатан корхона раҳбариятнинг мажбуриятлари ва ваколатлари;

бозорга киритилишидан аввал маҳсулот устидан олиб борилган текшириш ва синовлар, шу жумладан, ушбу Низомнинг 206-бандига мувофиқ лифтларни якуний инспекциядан ўтказиш жараёнида назарда тутилган синовлар;

сифатни кафолатлаш тизимининг натижадорлигини мониторинг қилиш воситалари;

сифат тизимига тегишли ёзувлар, хусусан, инспекция хулосалари ва синов баённомалари, калибрлаш натижалари, мутасадди ходимларнинг малакаси тўғрисидаги ҳисоботлар ва бошқалар.

113. Тайинланган орган ўрнатувчининг маҳсулот сифатини кафолатлаш тизими ушбу Низомнинг 110 ва 112-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида баҳолайди.

Бунда тизимнинг элементларида назарда тутилган талаблар асосида жорий қилинган маҳсулот сифатини кафолатлаш тизими тасдиқланган стандартларда белгиланган талабларга мутаносиб равишда мувофиқлик презумциясини таъминланиши шарт.

114. Сифат менежменти тизимлари соҳасидаги малакага қўшимча равишда аудит гуруҳининг камида битта аъзоси лифт технологиясини баҳолаш учун етарли тажрибага ҳамда асосий хавфсизлик талаблари тўғрисида билим ва кўникмага эга бўлиши шарт.

Маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимини баҳолаш мақсадида ўтказиладиган аудит ўрнатувчининг ҳудудига ҳамда лифт ўрнатиш жойига ташрифни назарда тутиши шарт.

115. Тайинланган орган маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимини баҳолаш натижаси бўйича қабул қилган қарори юзасидан ўрнатувчини хабардор қилиши шарт. Ушбу хабарномада аудит натижасида эришилган хулосалар ва баҳолаш бўйича асослантирилган қарор баён қилиниши шарт.

Ушбу параграфда белгиланган тартиб-таомил асосида эришилган ижобий натижа тайинланган орган томонидан маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимини маъқуллаш тўғрисидаги сертификат тарзида расмийлаштирилиши лозим.

116. Маҳсулот сифатини кафолатлаш тизими тайинланган орган томонидан маъқулланиши натижасида келиб чиқувчи жавобгарликни ўрнатувчи зиммасига олиши, айни тизимни натижадорлик ва талабларга мувофиқликни таъминлайдиган тарзда юритиши шарт.

117. Ўрнатувчи маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимига киритилиши таклиф қилинаётган ҳар қандай ўзгаришлар юзасидан ушбу тизимни маъқуллаган тайинланган органни хабардор қилиши шарт.

118. Тайинланган орган таклиф қилинаётган ўзгартиришларни баҳолаши ва ўзгартирилган сифат тизими ушбу Низомнинг 110 ва 112 бандларида назар тутилган талабларга жавоб беришга қодирлиги ёхуд тизимни қайта баҳолашдан ўтказиш зарурати юзасидан тегишли қарор қабул қилиши шарт.

Тайинланган орган қабул қилган қарори юзасидан ўрнатувчини ёки унинг ваколатли вакилини хабардор қилиши, ўтказилган баҳолаш натижалари бўйича хулоса ва асослантирилган қарорни хабарномада акс эттириши лозим.

119. Маъқулланган маҳсулот сифатини кафолатлаш тизими устидан даврий назорат аудитини ўтказишга тайинланган орган жавобгардир.

120. Даврий назорат аудити ўтказилишидан мақсад маъқулланган маҳсулот сифатини кафолатлаш тизими доирасида келиб чиқувчи мажбуриятлар ўрнатувчи томонидан тўлиқ бажарилишини тайинланган орган томонидан тасдиқлашдир.

Ўрнатувчи тайинланган органга баҳолаш (даврий назорат аудити) ўтказиш мақсадида лифт ўрнатилган, инспекция ва синов ўтказиладиган жойларга киришига ва барча зарур маълумотлардан, хусусан, қуйидагилардан фойдаланишига шароит яратиб бериши шарт:

сифат тизими ҳужжатлари;

техник ҳужжатлар;

сифат тизими доирасида яратилган ёзувлар, мисол учун ўтказилган инспекция ва синов натижалари, калибрлаш натижалари, мутасадди ходимларнинг малакаси тўғрисидаги маълумотлар.

121. Ўрнатувчи томонидан маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимининг юритилиши ва узлуксиз қўлланишини назорат қилиш мақсадида тайинланган орган тизимни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилган санадан бошлаб ҳар ўн икки ой даврийлигида назорат аудитларини ўтказиши, ўтказилган аудит натижалари юзасидан ўрнатувчига ҳисобот тақдим этиши шарт.

122. Ушбу Низомнинг 121-бандида назарда тутилганига қўшимча равишда тайинланган орган лифт ўрнатилган жойларга режадан ташқари (огоҳлантиришсиз) ташрифларни амалга ошириши мумкин.

Бундай ташриф давомида ўрнатувчи томонидан сифат тизими талабларга мувофиқ юритилаётганига ишонч ҳосил қилиш, лифтни текшириш мақсадида тайинланган орган бевосита синовлар ўтказиши ёки бундай синовлар ўтказилишини ташкил этиши мумкин.

Бунда тайинланган орган режадан ташқари ташриф натижалари бўйича ҳисобот расмийлаштириши, синов ишлари амалга оширилган тақдирда, тегишли синов баённомаси билан бирга ҳисоботни ўрнатувчига тақдим қилиши шарт.

123. Ўрнатувчига ушбу параграфда белгиланган тартиб-таомилларни тўлиқ ва муваффақиятли бажариши натижасида ушбу Низомнинг 2-боби талабларига риоя қилган ҳолда миллий мувофиқлик белгисини қўллашга ва ушбу Низомга 4-иловада назарда тутилган маълумотлар акс эттирилган мувофиқлик декларациясини расмийлаштиришга рухсат берилади.

124. Ўрнатувчи ушбу Низомнинг 109-бандига мувофиқ танлаб олган тайинланган органнинг жавобгарлиги остида унинг реестридаги хос рақамини акс эттирган ҳолда мувофиқлиги тасдиқланган ҳар бир лифтнинг кабинасини миллий мувофиқлик белгиси билан тамғалаши шарт.

125. Ўрнатувчи ушбу Низомга 4-иловада назарда тутилган маълумотларни акс эттирган ҳолда, ҳар бир лифтга мувофиқлик декларациясини ёзма расмийлаштириши ва нусхасини лифт бозорга киритилганидан бошлаб ўн йил давомида ваколатли бозор назорати органи ихтиёрида сақлаши шарт.

126. Ўрнатувчи энг охирги лифт бозорга киритилганидан ўн йил давомида ваколатли бозор назорати органи ихтиёрида қуйидагиларни сақлаши шарт:

ушбу Низомнинг 109-банди «в» ва «г» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатлар;

ушбу Низомнинг 117 ва 118-бандларига мувофиқ яратилган ёзувлар;

ушбу Низомнинг 115 , 118 , 121 ва 122-бандларида назарда тутилган тайинланган органнинг тегишли қарор ва ҳисоботлари.

127. Ҳар бир тайинланган орган уни тайинловчи ваколатли органга маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимини маъқуллаш тўғрисида қабул қилинган қарор(лар)и ёки бундай қарор(лар) бекор қилгани юзасидан маълумот бериши ёки тайинловчи орган сўровига мувофиқ сифат тизимини маъқуллашни рад этиш, тўхтатиб қўйиш ёки чеклов ўрнатиш юзасидан қабул қилган қарорлари рўйхатини тақдим қилиши шарт.

128. Ҳар бир тайинланган орган бошқа тайинланган органларни ўзи томонидан қабул қилинган маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимини маъқуллашни рад этиш, тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш ва сўровга кўра тизимини маъқуллаш тўғрисидаги қарор(лар) юзасидан маълумот бериши шарт.

129. Тайинланган орган ўзи томонидан расмийлаштирилган маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимини маъқуллаш тўғрисидаги қарор ва сертификатнинг нусхаларини ваколатли бозор назорати органларига сўровига кўра тақдим қилиши шарт.

130. Ўрнатувчининг ваколатли вакили, агар унинг ваколати доирасига киритилган бўлса, ушбу Низомнинг 109 , 117 , 124 ва 126-бандларда назарда тутилган ўрнатувчининг мажбуриятларини ўз зиммасига олиши мумкин.

3-§. Ишлаб чиқаришдаги кенг қамровли сифатни кафолатлаш билан бирга лифт лойиҳасининг экспертизаси асосида лифтнинг мувофиқлигини баҳолаш тартиб-таомили (Н1-модуль)

131. Ишлаб чиқаришдаги кенг қамровли сифатни кафолатлаш билан бирга лифт лойиҳасининг экспертизаси асосида лифтнинг мувофиқлигини баҳолаш тартиботида асосий хавфсизлик талабларига лифт жавоб беришига ишонч ҳосил қилиш мақсадида тайинланган орган ўрнатувчи томонидан жорий қилинган сифат тизимини ва зарур ҳолларда лифтнинг лойиҳасини баҳолайди.

132. Ўрнатувчи лифтни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, йиғиш, ўрнатиш, якуний инспекция ва синовдан ўтказиш жараёнларини қамраб олган ушбу Низомнинг 134 ва 135-бандларида белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқланган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизимини юритишга ҳамда айни тизим даврий назорат аудитидан ўтказилишини таъминлашга жавобгар.

Лифтнинг техник лойиҳаси асосий хавфсизлик талабларига мувофиқлиги ушбу Низомнинг 147 ва 150-бандларида белгиланган тартибда баҳоланиши шарт.

133. Ўрнатувчи ўзида мавжуд кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизимини баҳолатиш мақсадида танлаб олган тайинланган органга ариза беради.

Ариза қуйида келтирилган маълумот ва тасдиқловчи ҳужжатлардан иборат бўлиши шарт:

а) ўрнатувчининг номи ва манзили, агар ариза ваколатли вакил томонидан тақдим этилган бўлса, унинг ҳам номи ва манзили;

б) ўрнатиладиган лифтга оид барча маълумотлар, хусусан, лифт лойиҳаси билан лифтнинг эксплуатация қилиниши ўртасидаги боғлиқликни тушунтириб берувчи маълумотлар;

в) сифат тизимини ташкил қилувчи ҳужжатлар;

г) ўрнатиладиган томонидан ҳар бир лифт тури учун ушбу Низомнинг 91-банди талабларига мувофиқ шакллантирилган техник ҳужжатлар;

д) худди шу ариза бошқа тайинланган органга тақдим этилмаганлиги тўғрисида ёзма баёнот.

134. Ўрнатувчи томонидан жорий қилинган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизими лифтларнинг асосий хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлишини таъминлаши шарт.

Бунда ўрнатувчи томонидан жорий қилинган бошқарув тизимининг барча элементлари, талаблари ва қоидалари сифат сиёсати, тартиботлар, кўрсатмалар тарзида тизимли ҳамда тартибли равишда ҳужжатлаштирилган бўлиши шарт. Ушбу сифатни бошқариш тизимига оид ҳужжатлар, яъни сифат дастурлари, режалар, қўлланмалар, ёзувлар доимий ва бир хил талқин қилиниши керак.

135. Ўрнатувчининг кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизими қуйидагиларни назарда тутган бўлиши лозим:

сифат мақсадлари, ташкилий тузилма, лойиҳалаштириш ва маҳсулот сифатини таъминлашга нисбатан корхона раҳбариятининг мажбурият ҳамда ваколатлари;

лойиҳалашнинг техник шартлари, шу жумладан, қўлланилган стандартлар ва агар тасдиқланган стандартлар тўлиқ қўлланилмаган ҳолларда, асосий хавфсизлик талабларга жавоб беришни таъминлаш мақсадида ўрнатувчи томонидан қўлланилган бошқа техник ечимлар (спецификациялар);

лифтларни лойиҳалаштиришда жорий қилинган лойиҳани назорат қилиш ва лойиҳани тасдиқлаш услублари, жараёнлари ва тизимли ҳаракатлар тавсифи;

лифт ишлаб чиқаришда етказиб берилаётган хомашё материаллари, қурилмалар ва агрегатларни қабул қилиб олишда ўтказиладиган текширув ҳамда синовлар (кириш назорат тизими);

йиғиш, ўрнатиш, сифат назорати ва сифатни кафолатлаш мақсадида қўлланадиган услублар, жараёнлар ҳамда тизимли ҳаракатлар тавсифи;

ўрнатишдан аввалги (ўрнатиш шароитларини кўрикдан ўтказиш: лифт шахтаси, машина хонаси ва бошқа жойлар), ўрнатиш жараёнида ҳамда ўрнатилгандан сўнг (энг камида ушбу Низомнинг 206-бандида назарда тутилган синовлар) лифтда ўтказиладиган синовлар ва текширувлар тавсифи;

сифат тизимига тегишли ёзувлар, хусусан, инспекция хулосалари ва синов баённомалари, калибрлаш натижалари, мутасадди ходимларнинг малакаси тўғрисидаги ҳисоботлар ҳамда маълумотлар;

лойиҳа ва маҳсулотнинг талаб қилинган сифатда бўлишини ҳамда сифат тизимининг натижадорлигини мониторинг қилиш воситалари.

136. Ўрнатувчи жорий қилган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизими ушбу Низомнинг 134 ва 135-бандларида белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида тайинланган орган томонидан баҳоланади.

Бунда бошқарув тизим элементларида назарда тутилган талаблар асосида жорий қилинган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизими тасдиқланган стандартларда белгиланган талабларга мутаносиб равишда мувофиқлик презумциясини таъминланиши шарт.

137. Сифат менежменти тизимлари соҳасидаги малакага қўшимча равишда аудит гуруҳининг камида битта аъзоси лифт технологиясини баҳолаш учун етарли тажрибага ҳамда асосий хавфсизлик талаблари тўғрисида билим ва кўникмага эга бўлиши шарт.

Кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизимини баҳолаш мақсадида ўтказиладиган аудит ўрнатувчининг ҳудудига ҳамда лифт ўрнатиш жойида баҳолаш ўтказишни ҳам назарда тутиши шарт.

138. Аудит гуруҳи ўрнатувчининг асосий хавфсизлик талабларини тўғри аниқлаш ва лифтнинг ушбу белгиланган талабларга мувофиқлигини таъминлаш нуқтаи назаридан келиб чиқиб, мос равишда текширувлар (синовлар) ўтказиш қобилиятини баҳолаш мақсадида ушбу Низомнинг 133-банди «г» кичик бандида назарда тутилган техник ҳужжатларини таҳлил қилади.

139. Тайинланган орган қабул қилган қарори юзасидан ўрнатувчини ёки унинг ваколатли вакилини хабардор қилиши шарт. Хабарномада ўтказилган баҳолаш натижалари бўйича хулоса ва асослантирилган қарор акс эттирилиши лозим.

140. Ўрнатувчи ўзида жорий қилинган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизими тайинланган орган томонидан маъқулланиши натижасида келиб чиқувчи жавобгарликни ўз зиммасига олиши ва айни тизимни натижадорлик ва талабларга мувофиқликни таъминлайдиган тарзда юритиши шарт.

141. Ўрнатувчи ўзида жорий қилинган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизимига киритилиши таклиф қилинаётган ҳар қандай ўзгаришлар юзасидан ушбу тизимни маъқуллаган тайинланган органни хабардор қилиши шарт.

142. Тайинланган орган таклиф қилинаётган ўзгаришларни таҳлил қилиши ва ўрнатувчининг ўзгартирилган сифатни кафолатлаш тизими ушбу Низомнинг 134 ва 135-бандларида назар тутилган талабларга жавоб беришга қодирлиги ёки тизимни қайта баҳолашдан ўтказиш зарурати юзасидан тегишли қарор қабул қилиши шарт.

Тайинланган орган қабул қилган қарори юзасидан ўрнатувчини ёки унинг ваколатли вакилини хабардор қилиши, ўтказилган баҳолаш натижалари бўйича хулосаси ва асослантирилган қарорини хабарномада акс эттириши лозим.

143. Маъқулланган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизими устидан даврий назорат аудитини ўтказишга тайинланган орган жавобгардир.

144. Даврий назорат аудити ўтказилишидан мақсад маъқулланган сифат тизими доирасида келиб чиқувчи мажбуриятларнинг ўрнатувчи томонидан тўлиқ бажарилишини тасдиқлашдир.

Ўрнатувчи тайинланган органга баҳолаш (назорат аудитини) ўтказиш мақсадида лифтни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, йиғиш, ўрнатиш, синаш, инспекция ўтказиш ва тайёр маҳсулот сақланадиган жойларга (омборларга) киришга ҳамда барча зарур маълумотлардан, хусусан, қуйидагилардан фойдаланишга шароит яратиб бериши шарт:

сифат тизими ҳужжатлари;

техник ҳужжатлар;

сифат тизимининг лойиҳалаштиришда сифатни таъминлаш қисми доирасида яратилган ёзувлар, мисол учун ўтказилган таҳлил натижалари, лойиҳалаштириш ҳисоб-китоблари ва синов натижалари;

сифат тизимининг хомашё етказиб беришда ва лифтни ўрнатишда сифатини таъминлаш қисмлари доирасида яратилган ёзувлар, мисол учун ўтказилган инспекция ҳамда синов натижалари, калибрлаш натижалари, мутасадди ходимларнинг малакаси тўғрисидаги маълумотлар.

145. Ўрнатувчи томонидан сифат тизимининг юритилиши ва узлуксиз қўлланишини назорат қилиш мақсадида тайинланган орган тизимни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилган санадан бошлаб ҳар ўн икки ой даврийлигида назорат аудитларини ўтказиши, ўтказилган аудит натижалари юзасидан ўрнатувчига ҳисобот тақдим этиши шарт.

146. Ушбу Низомнинг 145-бандида назарда тутилганига қўшимча равишда тайинланган орган ўрнатувчи жойлашган ёки лифт ўрнатилган жойларга режадан ташқари (огоҳлантиришсиз) ташрифларни амалга ошириши мумкин.

Бундай ташриф давомида ўрнатувчи томонидан сифат тизими талабларга мувофиқ юритилаётганига ишонч ҳосил қилиш, лифтни текшириш мақсадида тайинланган орган бевосита синовлар ўтказиши ёки бундай синовлар ўтказилишини ташкил қилиши мумкин.

Бунда тайинланган орган режадан ташқари ташриф натижалари бўйича ҳисобот расмийлаштириши, синов ишлари амалга оширилган тақдирда, тегишли синов баённомаси билан бирга ҳисоботни ўрнатувчига тақдим қилиши шарт.

147. Агар лифтнинг лойиҳаси тўлиқ тасдиқланган стандартлар асосида ишлаб чиқилмаган тақдирда, тайинланган орган асосий хавфсизлик талабларига лойиҳа жавоб беришига ишонч ҳосил қилиши, башарти белгиланган талабларга лифт лойиҳасининг мувофиқлиги тасдиқланса, ўрнатувчи номига лойиҳа экспертиза хулосаси (design examination certificate) расмийлаштирилиши шарт.

Лойиҳанинг экспертиза хулосасида унинг амал қилиш чегарасининг белгиланиши ва тасдиқланган лифт лойиҳасини идентификация қилиш учун етарли маълумотлар акс эттирилиши лозим.

148. Агар лифтнинг лойиҳаси асосий хавфсизлик талабларига жавоб бермаса, тайинланган орган лойиҳанинг экспертиза хулосасини расмийлаштиришни рад этиши тўғрисида қарор қабул қилиши ва рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ўрнатувчини хабардор қилиши шарт.

149. Тайинланган орган тасдиқланган лифт лойиҳасини асосий хавфсизлик талабларига мувофиқ келмаслик эҳтимолини яратувчи технологик ривожланишдаги умумэътироф этилган ҳар қандай ўзгаришларни кузатиб бориши ва бундай ўзгаришларга нисбатан лифт лойиҳасида қўшимча баҳолашдан ўтказиш заруратини аниқлаши шарт.

Бундай зарурат аниқланган тақдирда, тайинланган орган ўрнатувчини хабардор қилиши шарт.

150. Ўрнатувчи белгиланган асосий хавфсизлик талабларига мувофиқлик ёхуд лифт лойиҳасининг экспертиза хулосасини амал қилиш шартларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тасдиқланган лифт лойиҳасига нисбатан киритаётган ҳар қандай конструкциявий ўзгартиришлар (модификациялар) ҳақида лифт лойиҳасининг экспертиза хулосасини расмийлаштирган тайинланган органни хабардор қилиши шарт.

Бундай ўзгартиришлар (модификациялар) ҳақида лифт лойиҳасининг экспертиза хулосасини расмийлаштирган тайинланган орган томонидан қўшимча равишда баҳоланиши ва ижобий натижасига кўра амалдаги лифт лойиҳасининг экспертиза хулосасининг аслига қўшимча тарзда расмийлаштирилиши шарт.

151. Ҳар бир тайинланган орган уни тайинловчи органга ўзи томонидан расмийлаштирилган ёки бекор қилинган лифт лойиҳасининг экспертиза хулосалари ва (ёки) уларга қўшимчалар юзасидан маълумот бериши, шунингдек, муайян муддат оралиғида ёхуд сўровига кўра уни тайинловчи органга бекор қилинган, тўхтатиб қўйилган ёки чеклов ўрнатилган лифт лойиҳасининг экспертиза хулосалари ва (ёки) уларга қўшимчалар рўйхатини тақдим қилиши шарт.

152. Ҳар бир тайинланган орган бошқа тайинланган органларни ўзи томонидан бекор қилинган, тўхтатиб қўйилган ёки чеклов ўрнатилган лифт лойиҳасининг экспертиза хулосалари ва (ёки) уларга қўшимчалар ҳамда сўровга кўра расмийлаштирилган лифт лойиҳасининг экспертиза хулосалари ва (ёки) уларга қўшимчаларга оид маълумотларни тақдим қилиши шарт.

Тайинланган органдан у томонидан расмийлаштирилган лифт лойиҳасининг экспертиза хулосалари ва (ёки) уларга қўшимчалар нусхасини ваколатли бозор назорати органлари, бошқа тайинланган органлар сўраб олишлари мумкин.

153. Ваколатли бозор назорати органларига сўровига кўра техник ҳужжатлар ва тайинланган орган томонидан расмийлаштирилган лифт лойиҳасининг экспертиза хулосаларининг нусхалари тақдим қилиниши лозим.

154. Ўрнатувчи тегишли техник ҳужжатлар нусхалари билан бирга лифт лойиҳасининг экспертиза хулосаси, унинг иловалари ва унга қўшимчаларнинг нусхаларини лифт бозорга киритилганидан бошлаб ўн йил давомида бозор назорати органи ихтиёрида сақлаши шарт.

155. Ўрнатувчи лифт бозорга киритилганидан бошлаб ўн йил давомида ваколатли бозор назорати органи ихтиёрида қуйидагиларни сақлаши шарт:

ушбу Низомнинг 133-банди «в» ва «г» кичик банди назарда тутилган ҳужжатлар;

ушбу Низомнинг 138 ва 148-бандларига мувофиқ яратилган маълумотлар;

ушбу Низомнинг 139 , 142 , 145 , 146 , 148 ва 150-бандларида назарда тутилган тайинланган органнинг тегишли қарор ва ҳисоботлари.

156. Ҳар бир тайинланган орган уни тайинловчи ваколатли органга ўзи томонидан расмийлаштирилган ёки бекор қилинган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизимини маъқуллаш сертификатлари ва (ёки) уларга қўшимчалар юзасидан маълумот бериши, шунингдек, муайян муддат оралиғида ёхуд сўровга кўра уни тайинловчи органга кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизимини маъқуллаш сертификатлари бекор қилинган, тўхтатиб қўйилган ёки чеклов ўрнатилган ва (ёки) уларга киритилган қўшимчалар рўйхатини тақдим қилиши шарт.

157. Ҳар бир тайинланган орган ўзи томонидан қабул қилинган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизимини маъқуллашни рад этиш, тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш ва сўровга кўра тизимини маъқуллаш тўғрисидаги қарор(лар) юзасидан бошқа тайинланган органларга маълумот бериши шарт.

158. Тайинланган орган ўзи томонидан расмийлаштирилган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизимини маъқуллаш тўғрисидаги қарор нусхаси, унга илова(лар) ва қўшимчалар, шу жумладан, техник ҳужжатлар тўпламини қарор қабул қилинган санадан бошлаб ўн беш йил давомида сақлаши шарт.

159. Тайинланган орган ўзи томонидан расмийлаштирилган маҳсулот сифатини кафолатлаш тизимини маъқуллаш тўғрисидаги қарорининг нусхасини сўровга кўра ваколатли бозор назорати органларига тақдим қилиши шарт.

160. Ўрнатувчига ушбу параграфда белгиланган тартиб-таомилларни тўлиқ ва муваффақиятли бажариши натижасида ушбу Низомнинг 2-боби талабларига риоя қилган ҳолда миллий мувофиқлик белгисини қўллашга ҳамда ушбу Низомга 4-иловада назарда тутилган маълумотларни акс эттирган мувофиқлик декларациясини расмийлаштиришга рухсат берилади.

Ўрнатувчи ушбу Низомнинг 133-бандига мувофиқ танлаб олган тайинланган органнинг жавобгарлиги остида унинг реестридаги хос рақамини акс эттирган ҳолда мувофиқлиги тасдиқланган ҳар бир лифтнинг кабинасини миллий мувофиқлик белгиси билан тамғалаши шарт.

161. Ўрнатувчи ушбу Низомга 4-иловада назарда тутилган маълумотларни акс эттирган ҳолда ҳар бир лифтга мувофиқлик декларациясини ёзма расмийлаштириши ва нусхасини лифт бозорга киритилганидан бошлаб ўн йил давомида ваколатли бозор назорати органи ихтиёрида сақлаши шарт.

162. Ўрнатувчининг ваколатли вакили, агар унинг ваколати доирасига киритилган бўлса, ушбу Низомнинг 133-бандида назарда тутилган тартибда ариза бериши ҳамда 141 , 154 , 155 , 160 ва 161-бандларда белгиланган ўрнатувчининг мажбуриятларини ўз зиммасига олиши мумкин.

4-§. Ишлаб чиқариш жараёни сифатини кафолатлаш асосида лифтнинг турига нисбатан баҳолаш тартиб-таомили (D-модуль)

163. Ишлаб чиқариш жараёни сифатини кафолатлаш асосида лифтнинг турига нисбатан баҳолаш мувофиқликни баҳолаш тартиботининг бир қисми ҳисобланиб, бунда ўрнатилган лифтлар, тегишли сертификат билан тасдиқланган лифт турига ёки маъқулланган сифатни кафолатлаш тизими доирасида лойиҳалаштирилган, ишлаб чиқарилган лифтга мослигига ҳамда асосий хавфсизлик талабларига жавоб беришига ишонч ҳосил қилиш мақсадида тайинланган орган ўрнатувчи томонидан жорий қилинган ишлаб чиқаришда сифатни кафолатлаш тизимини баҳолайди.

164. Ўрнатувчи лифтни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, йиғиш, ўрнатиш, якуний инспекция ва синовдан ўтказиш жараёнларини қамраб олган ушбу Низомнинг 166 ва 167-бандларида белгиланган шартларга мувофиқ маъқулланган ишлаб чиқариш жараёни сифатини кафолатлаш тизимини юритишга ҳамда айни тизим даврий назорат аудитидан ўтказилишини таъминлашга жавобгар.

165. Ўрнатувчи жорий қилган ишлаб чиқаришда жараёнининг сифатини кафолатлаш тизимини баҳолаш мақсадида танлаб олган тайинланган органга ариза бериши шарт.

Ариза қуйида келтирилган маълумот ва тасдиқловчи ҳужжатлардан иборат бўлиши шарт:

а) ўрнатувчининг номи ва манзили, агар ариза ваколатли вакил томонидан тақдим этилган бўлса, унинг номи ва манзили;

б) ўрнатиладиган лифтларга оид барча маълумотлар;

в) сифат тизимини ташкил қилувчи ҳужжатлар;

г) ўрнатиладиган лифтлар учун шакллантирилган техник ҳужжатлар;

д) худди шу ариза бошқа тайинланган органга тақдим этилмагани тўғрисида ёзма баёнот.

166. Ўрнатувчи ишлаб чиқариш жараёнининг сифатини кафолатлаш тизими асосий хавфсизлик талабларига лифтлар мувофиқ бўлишини таъминлаши шарт.

Ўрнатувчи томонидан жорий қилинган бошқарув тизимининг барча элементлари, талаблари ва қоидалари сифат сиёсати, тартиботлар ва кўрсатмалар тарзида тизимли ҳамда тартибли равишда ҳужжатлаштирилган бўлиши шарт. Ушбу сифатни бошқариш тизимига оид ҳужжатлар, яъни сифат дастурлари, режалар, қўлланмалар ва ёзувлар доимий ҳамда бир хил талқин қилиниши керак.

167. Ўрнатувчининг ишлаб чиқариш жараёнининг сифатини кафолатлаш тизими қуйидагиларни назарда тутган бўлиши шарт:

сифат мақсадлари, ташкилий тузилма ва маҳсулот сифатини таъминлашга нисбатан корхона раҳбариятининг мажбуриятлари ҳамда ваколатлари;

ишлаб чиқариш, сифат назорати ва сифатни кафолатлаш мақсадида қўлланадиган услублар, жараёнлар ва тизимли ҳаракатлар тавсифи;

ўрнатишдан аввалги, ўрнатиш жараёнида ва ўрнатилгандан сўнг лифтда ўтказиладиган синовлар ҳамда текширувлар тавсифи;

сифат тизимига оид ёзувлар, хусусан, инспекция хулосалари ва синов баённомалари, калибрлаш натижалари, мутасадди ходимларнинг малакаси тўғрисидаги ҳисоботлар ҳамда маълумотлар;

маҳсулотни талаб қилинган сифатда бўлишини ва сифат тизимининг натижадорлигини мониторинг қилиш воситалари.

168. Тайинланган орган ўрнатувчи томонидан жорий қилинган ишлаб чиқариш жараёнининг сифатини кафолатлаш тизими ушбу Низомнинг 166 ва 167-бандларида белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида баҳолайди.

Тизимнинг элементларида назарда тутилган талаблар асосида жорий қилинган ишлаб чиқариш жараёнининг сифатини кафолатлаш, тасдиқланган стандартларда белгиланган талабларга мутаносиб равишда мувофиқлик презумциясини таъминланиши лозим.

169. Тайинланган органнинг аудит гуруҳининг камида битта аъзоси лифт технологиясини баҳолаш учун етарли тажрибага ҳамда асосий хавфсизлик талаблари тўғрисида билим ва кўникмаларга эга бўлиши шарт.

170. Ишлаб чиқариш жараёнининг сифатини кафолатлаш тизимини баҳолаш мақсадида ўтказиладиган аудит ўрнатувчининг ҳудудида ва лифт ўрнатиш жойида баҳолаш ўтказишни назарда тутиши керак.

171. Тайинланган орган ўрнатувчининг ишлаб чиқариш жараёнининг сифатини кафолатлаш тизимини баҳолаш натижасида қабул қилган қарори юзасидан ўрнатувчини хабардор қилиши шарт. Хабарномада ўтказилган баҳолаш натижалари бўйича хулоса ва асослантирилган қарор акс эттирилиши лозим.

172. Ўрнатувчи ўзида жорий қилинган ишлаб чиқариш жараёнининг сифатини кафолатлаш тизимини тайинланган орган томонидан маъқулланиши натижасида келиб чиқувчи жавобгарликни зиммасига олиши ва айни тизимни натижадорлик ҳамда талабларга мувофиқликни таъминлайдиган тарзда юритиши керак.

173. Ўрнатувчи ишлаб чиқариш жараёнининг сифатини кафолатлаш тизимига киритилиши таклиф қилинаётган ҳар қандай ўзгаришлар юзасидан ушбу тизимни маъқуллаган тайинланган органни хабардор қилиши шарт.

174. Тайинланган орган ўрнатувчи томонидан таклиф қилинаётган ўзгаришларини баҳолаши ва ўзгартирилган сифат тизими ушбу Низомнинг 166 ва 167-бандларида назар тутилган талабларга жавоб беришга қодирлиги ёки тизимни қайта баҳолашдан ўтказиш зарурати юзасидан тегишли қарор қабул қилиши шарт.

Тайинланган орган ўз қарори юзасидан ўрнатувчини ёки унинг ваколатли вакилини хабардор қилиши шарт. Хабарномада ўтказилган баҳолаш натижалари бўйича хулоса ва асослантирилган қарор акс эттирилиши лозим.

175. Маъқулланган ишлаб чиқариш жараёнининг сифатини кафолатлаш тизими устидан даврий назорат аудитини ўтказишга тайинланган орган жавобгар бўлади.

176. Даврий назорат аудити ўтказилишидан мақсад маъқулланган ишлаб чиқариш жараёнининг сифатини кафолатлаш тизими доирасида келиб чиқувчи мажбуриятлар ўрнатувчи томонидан тўлиқ бажарилишини тайинланган орган томонидан тасдиқлаш ҳисобланади.

177. Ўрнатувчи тайинланган органга баҳолашни (назорат аудитини) ўтказиш мақсадида лифтни ишлаб чиқариш, йиғиш, ўрнатиш, синаш, инспекция ўтказиш ва тайёр маҳсулот сақлаш жойларига киришига шарт-шароит яратиб бериш ҳамда барча зарур маълумотларни, шу жумладан, қуйидагиларни тақдим қилиши шарт:

сифат тизими ҳужжатлари;

техник ҳужжатлар;

сифатни таъминлаш доирасида яратилган ёзувлар, ўтказилган инспекция ва синов натижалари, калибрлаш натижалари, мутасадди ходимларнинг малакаси тўғрисидаги маълумотлар.

178. Ўрнатувчи томонидан ишлаб чиқариш жараёнининг сифатини кафолатлаш тизими юритилиши ва узлуксиз қўлланишини назорат қилиш мақсадида тайинланган орган тизимни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилган санадан бошлаб ҳар ўн икки ой даврийлигида назорат аудитларини ўтказиши, ўтказилган аудит натижалари юзасидан ўрнатувчига ҳисобот тақдим этиши шарт.

179. Ушбу Низомнинг 178-бандида назарда тутилганига қўшимча равишда тайинланган орган ўрнатувчининг ҳудудига режадан ташқари ташрифларни амалга ошириши мумкин. Бундай ташриф давомида ўрнатувчи томонидан сифат тизими талабларга мувофиқ юритилаётганини текшириш мақсадида тайинланган орган бевосита синовлар ўтказиши ёки бундай синовлар ўтказилишини ташкил қилиши мумкин.

Бунда тайинланган орган режадан ташқари ташриф натижалари бўйича ҳисобот расмийлаштириши, синов ишлари амалга оширилган тақдирда, тегишли синов баённомаси билан бирга ҳисоботни ўрнатувчига тақдим қилиши шарт.

180. Ўрнатувчи лифт бозорга киритилганидан бошлаб ўн йил давомида мутасадди бозор назорати органи ихтиёрида қуйидагиларни сақлаши шарт:

ушбу Низомнинг 165-банди «б» ва «г» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатлар;

ушбу Низомнинг 173 ва 174-бандларига мувофиқ яратилган ёзувлар;

ушбу Низомнинг 171 , 174 , 178 ва 179-бандларида назарда тутилган тайинланган органнинг тегишли қарор ва ҳисоботлари.

181. Ҳар бир тайинланган орган уни тайинловчи ваколатли органга ўзи томонидан расмийлаштирилган ёки бекор қилинган ишлаб чиқариш жараёнининг сифатини кафолатлаш тизимини маъқуллаш тўғрисидаги сертификатлар ва (ёки) уларга қўшимчалар юзасидан маълумот бериши, шунингдек, муайян муддат оралиғида ёхуд сўровга кўра уни тайинловчи ваколатли органга рад этилган, тўхтатиб қўйилган ёки чеклов ўрнатилган ишлаб чиқариш жараёнининг сифатини кафолатлаш тизимини маъқуллаш тўғрисидаги сертификатлар ва (ёки) уларга қўшимчалар рўйхатини тақдим қилиши шарт.

Ҳар бир тайинланган орган бошқа тайинланган органларга ўзи томонидан қабул қилинган ишлаб чиқариш жараёнининг сифатини кафолатлаш тизимини маъқуллашни рад этиш, тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш ҳамда сўровига кўра, тизимини маъқуллаш тўғрисидаги қарор(лар) юзасидан маълумот бериши шарт.

182. Тайинланган орган ўзи томонидан расмийлаштирилган ишлаб чиқариш жараёнининг сифатини кафолатлаш тизимини маъқуллаш тўғрисидаги қарорининг нусхасини сўровга кўра ваколатли бозор назорати органларига тақдим қилиши лозим.

183. Ўрнатувчи ушбу параграфда белгиланган тартиб-таомилларни тўлиқ ва муваффақиятли бажариши натижасида ушбу Низомнинг 2-боби талабларига риоя қилган ҳолда миллий мувофиқлик белгисини қўллашга ҳамда ушбу Низомга 4-иловада назарда тутилган маълумотларни акс эттирган мувофиқлик декларациясини расмийлаштиришга рухсат берилади.

184. Ўрнатувчи ушбу Низомнинг 165-бандида назарда тутилган тайинланган органнинг жавобгарлиги остида унинг реестридаги хос рақамини акс эттирган ҳолда 163-бандда белгиланган шартга кўра мувофиқлиги тасдиқланган ҳар бир лифтнинг кабинасини миллий мувофиқлик белгиси билан тамғалаши лозим.

185. Ўрнатувчи ушбу Низомга 4-иловада назарда тутилган маълумотларни акс эттирган ҳолда ҳар бир лифт учун мувофиқлик декларациясини ёзма равишда расмийлаштириши ва нусхасини лифт бозорга киритилганидан бошлаб ўн йил давомида ваколатли бозор назорати органи ихтиёрида сақлаши шарт.

Мувофиқлик декларациясининг нусхаси ваколатли назорат органларига сўровига мувофиқ тақдим қилиниши шарт.

186. Ўрнатувчининг ваколатли вакили, агар унинг ваколати доирасига киритилган бўлса, ушбу Низомнинг 165-бандида назарда тутилган тартибда ариза бериши ҳамда 173 , 184 ва 185-бандларда белгиланган ўрнатувчининг мажбуриятларини ўз зиммасига олиши мумкин.

5-§. Ягона нусхадаги маҳсулотнинг мувофиқлигини текширишга (верификация қилишга) асосланган лифтларнинг мувофиқлигини баҳолаш тартиб-таомили (G-модуль)

187. Ягона нусхадаги маҳсулотнинг мувофиқлигини текширишга (верификация қилишга) асосланган лифтларнинг мувофиқлигини баҳолаш тартиботида тайинланган орган асосий хавфсизлик талабларига муайян лифтнинг мувофиқлигини баҳолайди.

188. Ўрнатувчи назорат қилиш жараёнларида лифтни асосий хавфсизлик талабларига мувофиқлигини таъминлашга қаратилган барча чораларни назарда тутган бўлиши шарт.

190. Ўрнатувчи ягона нусхадаги лифтнинг мувофиқлигини текшириш (верификация қилиш) мақсадида танлаб олган тайинланган органга ариза бериши лозим.

Ариза қуйида келтирилган маълумот ва тасдиқловчи ҳужжатлардан иборат бўлиши шарт:

а) ўрнатувчининг номи ва манзили, агар ариза ваколатли вакил томонидан тақдим этилган бўлса унинг номи ва манзили;

б) лифт ўрнатилган манзил;

г) лифтнинг техник ҳужжатлари;

д) худди шу ариза бошқа тайинланган органга тақдим этилмагани тўғрисида ёзма баёнот.

191. Техник ҳужжатлар асосий хавфсизлик талабларига лифтнинг мувофиқлигини баҳолаш имконини бериши шарт.

Техник ҳужжатлар қуйидаги маълумотлар жамланмасидан иборат бўлиши керак:

лифтининг тавсифи;

лойиҳа-конструкция ва ишлаб чиқариш чизмалари ҳамда диаграммалар;

тақдим қилинган чизмалар ва диаграммаларни, шунингдек, лифтнинг ишлаш механизмини тушуниш учун зарур бўлган тафсилотлар;

қўлланган хавфсизлик талаблари рўйхати;

асосий хавфсизлик талаблари бажарилишини таъминловчи тасдиқланган стандартлар рўйхатига мувофиқ тўлиқ ёки қисман қўлланган тегишли стандартлар рўйхати. Агар тасдиқланган стандартлар қўлланмаган ҳолларда асосий хавфсизлик талабларига мувофиқликни таъминлаш мақсадида ўрнатувчи томонидан жорий қилинган ечимларнинг тафсилоти, жумладан, қўлланган бошқа техник талаблар рўйхати.

Тасдиқланган стандартлар рўйхатига киритилган стандартлар қисман жорий қилинган ҳолларда, техник ҳужжатларда стандартларнинг қўлланган қисмлари аниқ кўрсатилиши талаб қилинади;

лифтга ўрнатилган лифт хавфсизлик қурилмаларига ушбу Низомнинг 3-параграфида белгиланган тартиб-таомилга мувофиқ расмийлаштирилган турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатлар нусхаси;

бевосита ўрнатувчи томонидан ёки у учун амалга оширилган лифтнинг лойиҳа-конструкциясининг ҳисоб-китоб натижалари;

синов баённомалари;

қуйидагиларни назарда тутувчи лифт паспорти:

а) лифтдан нормал фойдаланиш ва лифтга хизмат кўрсатиш, инспекция қилиш, таъмирлаш, даврий техник кўрикдан ўтказиш ҳамда қутқарув ишлари учун зарур бўлган чизма ва кўрсатмалардан иборат йўриқнома;

б) лифтда ўтказилган таъмирлаш ва мос ҳолларда, даврий техник кўрикдан ўтказиш ёзувларини қайд этиш журнали.

192. Тайинланган орган ушбу параграфда назарда тутилган мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомили доирасида техник ҳужжатларни ва лифтни текширади, шунингдек, тасдиқланган стандартларда белгиланган синовлардан ёки шунга ўхшаш синов услубларини қўллаган ҳолда лифтнинг асосий хавфсизлик талабларга мувофиқлигини баҳолайди. Бундай баҳолаш, камида ушбу Низомнинг 206-бандида назарда тутилган синовларини ўз ичига олиши шарт.

193. Асосий хавфсизлик талабларига лифтнинг мувофиқлиги тасдиқланган тақдирда, тайинланган орган ўтказилган синов натижаларига асосланган мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради.

Тайинланган орган лифтнинг паспортига расмийлаштирилган мувофиқлик сертификати юзасидан тегишли ёзувларни киритиши шарт.

194. Агар тайинланган орган мувофиқлик сертификатини расмийлаштиришни рад этса, у рад этишни асослантириши ва зарур тузатиш чоралари кўрилиши юзасидан ўрнатувчига кўрсатмалар бериши лозим.

Ўрнатувчи ушбу параграфда белгиланган тартиб-таомил асосида лифтнинг мувофиқлигини текшириш (верификация қилиш) мақсадида қайта ариза бериш учун тузатиш чоралари бўйича кўрсатма берган тайинланган органга мурожаат қилиши шарт.

195. Тайинланган орган мувофиқлик сертификати нусхасини ваколатли бозор назорати органларига сўровига мувофиқ тақдим қилиши шарт.

Ўрнатувчи ушбу параграфда белгиланган тартиб-таомилларни тўлиқ ва муваффақиятли бажариши натижасида ушбу Низомнинг 2-боби талабларига риоя қилган ҳолда, миллий мувофиқлик белгисини қўллашига ҳамда ушбу Низомга 4-иловада назарда тутилган маълумотларни акс эттирган мувофиқлик декларациясини расмийлаштиришга рухсат берилади.

196. Ўрнатувчи ушбу Низомнинг 190-бандига мувофиқ танлаб олинган тайинланган органнинг жавобгарлиги остида унинг реестридаги хос рақамини акс эттирган ҳолда, мазкур тартиб-таомил шартларига кўра мувофиқлиги тасдиқланган ҳар бир лифт кабинасини миллий мувофиқлик белгиси билан тамғалаши шарт.

197. Ўрнатувчи ушбу Низомга 4-иловада назарда тутилган маълумотларни акс эттирган ҳолда, лифтга мувофиқлик декларациясини ягона нусхада ёзма расмийлаштириши лозим.

Мувофиқлик декларациясининг нусхаси ваколатли назорат органларига сўровига мувофиқ тақдим қилиниши шарт.

198. Ўрнатувчи ўзи томонидан расмийлаштирилган мувофиқлик декларацияси нусхасини, лифтнинг техник ҳужжатларини ва мувофиқлик сертификати нусхасини лифт бозорга киритилганидан бошлаб ўн йил давомида ваколатли бозор назорати органи ихтиёрида сақлаши шарт.

199. Ўрнатувчининг ваколатли вакили, агар унинг ваколати доирасига киритилган бўлса, ушбу Низомнинг 196 ва 198-бандларида белгиланган ўрнатувчининг мажбуриятларини ўз зиммасига олиши мумкин.

6-§. Лифтларни якуний инспекциядан ўтказиш

200. Якуний инспекция мувофиқликни баҳолаш тартиботининг бир қисми ҳисобланиб, бунда тайинланган орган тегишли турини тасдиқлаш сертификатига эга ёки маъқулланган сифат тизимига мувофиқ лойиҳалаштирилган ҳамда ишлаб чиқарилган лифтни асосий хавфсизлик талабларига жавоб беришига аниқлик киритади ва тасдиқлайди.

201. Лифтни ўрнатувчи ўрнатилаётган лифт асосий хавфсизлик талабларига ва қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ бўлишини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши лозим, хусусан:

лифт турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатида назарда тутилган турига мос бўлишини;

агар лойиҳалаштириш тўлиқ тасдиқланган стандартларда белгиланган талаблар асосида бажарилмаган тақдирда, ушбу Низомнинг 4-боби 3-параграфида назарда тутилган тартибда лифт лойиҳасини экспертиза хулосаси ва маъқулланган ишлаб чиқаришдаги кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизими асосида лифт лойиҳалаштирилган ҳамда ишлаб чиқарилган бўлишини.

202. Ўрнатувчи томонидан танланган тайинланган орган бозорга киритилаётган тайёр ҳолдаги лифтнинг тегишли хавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида якуний инспекциядан ўтказади.

Ўрнатувчи ўзи танлаган тайинланган органга якуний инспекциядан ўтказиш учун ариза ҳамда қуйида келтирилган маълумот ва асословчи ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:

а) тайёр лифтнинг чизмаси;

б) якуний инспекция ўтказиш учун зарур бўлган чизма ва диаграммалар, хусусан, лифтнинг бошқарув схемаси;

в) худди шу ариза бошқа тайинланган органга тақдим этилмагани тўғрисида ёзма баёнот;

г) қуйидагиларни назарда тутувчи лифт паспорти:

лифтдан нормал фойдаланиш ва лифтга хизмат кўрсатиш, инспекция ўтказиш, таъмирлаш, даврий техник кўрикдан ўтказиш ҳамда қутқарув ишлари учун зарур бўлган чизмалар ва кўрсатмалардан иборат йўриқнома;

лифтда ўтказилган таъмирлаш ва даврий техник кўрикдан ўтказиш ёзувларини қайд этиш журнали.

203. Тайинланган орган лифтнинг мувофиқлигини тасдиқлаш учун зарур бўлмаган бошқа чизмалар ёки маълумотларни талаб қилишга ҳақли эмас.

204. Асосий хавфсизлик талабларига лифтнинг мувофиқлигини текшириш мақсадида тайинланган орган томонидан тасдиқланган стандарт(лар)да назарда тутилган ёки унга тенглаштирилган синов услубларига мувофиқ зарурий баҳолашлар ва синашлар ўтказилади.

205. Лифтнинг мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида қуйидагиларнинг камида бирини амалга ошириш талаб этилади:

а) лифтни ушбу Низомнинг 4-боби 1-параграфида белгиланган тартиб-таомилга мувофиқ расмийлаштирилган турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатда кўрсатилган турга мослигини аниқлаш учун ушбу Низомнинг 202-бандида санаб ўтилган ҳужжатларнинг таҳлилини ўтказиш;

б) агар лойиҳалаштириш тўлиқ тасдиқланган стандартларда белгиланган талаблар асосида бажарилмаган тақдирда, ушбу Низомнинг 4-боби 3-параграфида назарда тутилган тартибда расмийлаштирилган лифт лойиҳаси экспертиза хулосаси ва маъқулланган ишлаб чиқаришдаги кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизими асосида лифт лойиҳалаштирилганини ва ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш учун ушбу Низомнинг 202-бандида санаб ўтилган ҳужжатларнинг таҳлилини ўтказиш.

206. Лифтда ўтказиладиган синовлар камида қуйидагиларни қамраб олиши шарт:

а) хавфсизлик қурилмалари тўғри ўрнатилгани ва ишлашини текшириш учун лифтнинг бўш ҳамда максимал юкланиш ҳолатида (тутқичлар, қулфлаш мосламалари ва бошқалар) синаш;

б) электр таъминоти узилган тақдирда, хавфсизлик мосламаларининг тўғри ишлашини текшириш учун лифтнинг бўш ва максимал юкланиш ҳолатида синаш;

в) номинал юкланишдан 1,25 баравар кўп юкланиш билан статик синовдан ўтказиш.

Номинал юкланиш Техник регламентга 2-илова 36-банди талабларига мувофиқ бўлиши шарт.

207. Юқорида назарда тутилган синовлар ўтказилганидан сўнг тайинланган орган лифтдан фойдаланишга зиён етказувчи нуқсонлар ёки шикастланишлар ҳосил бўлмаганини текшириши шарт.

208. Лифт асосий хавфсизлик талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, ўтказилган баҳолашлар ва синовларга ҳавола қилинган якуний инспекция сертификати тайинланган орган томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилиши лозим.

Тайинланган орган лифт паспортида бу ҳақида тегишли ёзувларни қайд этиши шарт.

209. Тайинланган орган якуний инспекция сертификатини расмийлаштиришни рад этган ҳолларда, ўрнатувчига тақдим қилинувчи хабарномада рад қилиш сабаблари ва талаб қилинадиган тузатиш чораларини батафсил кўрсатиши шарт. Агар ўрнатувчи якуний инспекциядан ўтказиш учун аризани қайта топширса, ушбу ариза айнан шу тайинланган органга тақдим қилиниши шарт.

210. Ўрнатувчига ушбу параграфда белгиланган тартиб-таомилларни тўлиқ ва муваффақиятли бажариши натижасида ушбу Низомнинг 2-боби талабларига риоя қилган ҳолда миллий мувофиқлик белгисини қўллашига, ушбу Низомга 4-иловада назарда тутилган маълумотларни акс эттирган мувофиқлик декларациясини расмийлаштиришга рухсат берилади.

211. Ўрнатувчи ушбу Низомнинг 202-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган тайинланган органнинг реестридаги хос рақамини белгининг ёнида кўрсатган ҳолда, асосий хавфсизлик талабларига жавоб берувчи ҳар бир лифтнинг кабинасини миллий мувофиқлик белгиси билан тамғалаши шарт.

212. Ўрнатувчи ушбу Низомга 4-иловада назарда тутилган маълумотларни акс эттирган ҳолда, ҳар бир лифтга ёзма расмийлаштирилгани мувофиқлик декларацияси нусхасини якуний инспекция сертификати нусхаси билан бирга лифт бозорга киритилганидан бошлаб ўн йил давомида ваколатли бозор назорати органи ихтиёрида сақлаши шарт.

Сўровга кўра лифтнинг мувофиқлик декларацияси нусхаси бошқа назорат идораларига тақдим қилиниши шарт.

213. Бозор назорати органлари якуний инспекция сертификати нусхасини талаб қилиб олишлари мумкин.

214. Ўрнатувчининг ваколатли вакили, агар унинг ваколати доирасига киритилган бўлса, ушбу Низомнинг 202 , 211 ва 212-бандларда белгиланган ўрнатувчининг мажбуриятларини ўз зиммасига олиши мумкин.

5-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш

215. Манфаатдор томонлар мувофиқликни баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда, Агентликнинг Аппеляция кенгашига ёки бевосита судга мурожаат қилишга ҳақли.

216. Агентликнинг Аппеляция кенгаши тайинланган мувофиқликни баҳолаш органларининг қарорларига нисбатан норозиликларни кўриб чиқади. Апелляция комиссияси таркиби ва тартиби Агентликнинг раҳбари буйруғи билан тасдиқланади.

Апелляция комиссияси берилган даъвони кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида иқтисодий операторга ёзма равишда маълум қилади.

217. Манфаатдор томонлар Агентликнинг Аппеляция кенгаши қарори бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят этиши мумкин.

6-боб. Якунловчи қоидалар

218. Ваколатли орган томонидан тайинланган мувофиқликни баҳолаш органининг фаолияти тугатилганда, у томонидан мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари натижасида расмийлаштирилган барча ҳужжатлар электрон тизимда ёки ваколатли орган архивида белгиланган муддат давомида сақланади.

Агар техник регламентда фаолияти тугатилган тайинланган орган томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар устидан даврий баҳолашни ташкил этиш белгиланган бўлса, бунда ваколатли орган ушбу ҳужжатларни бошқа тайинланган органга юклаш ҳуқуқига эга.

219. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Лифт ва лифт хавфсизлик қурилмаларининг мувофиқлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Лифт хавфсизлик қурилмаларининг мувофиқлигини баҳолаш

Ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакили танловига кўра Лифт хавфсизлик қурилмаларини лойиҳалаштириш босқичида Лифт хавфсизлик қурилмаларини ишлаб чиқариш босқичида B ва C2 ёки B ва E модуллар комбинацияси ёхуд Н модуль бажарилганда Мувофиқлик тўғрисидаги декларация ва Миллий мувофиқлик белгисини қўллаш Лифт хавфсизлик қурилмаларининг турини тасдиқлаш В-модуль Ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакили танловига кўра → Лифт хавфсизлик қурилмасини номуайян вақт оралиқларида (тасодифий) текшириш асосида тасдиқланган турига нисбатан баҳолаш C2-модуль → ёки → → ёки ёки Маҳсулот сифатини кафолатлаш асосида лифт хавфсизлик қурилмасининг тасдиқланган турига нисбатан мувофиқлигини баҳолаш E-модуль → → ёки → Ишлаб чиқаришдаги кенг қамровли сифатни кафолатлаш асосида лифт хавфсизлик қурилмасининг мувофиқлигини баҳолаш Н-модуль →

Лифт ва лифт хавфсизлик қурилмаларининг мувофиқлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Лифтларнинг мувофиқлигини баҳолаш

Лифт ўрнатувчиси танловига кўра Лифтларни лойиҳалаштириш босқичида Лифтларни ўрнатиш босқичида B ва якуний инспекция ёки B ва E ёки B ва D модуллар комбинацияси ёхуд Н1 ва якуний инспекция ёки Н1 ва D Н1 ва E модуллар комбинацияси ёхуд Н1 ёки G модуллар бажарилганда Мувофиқлик тўғрисидаги декларация ва Миллий мувофиқлик белгисини қўллаш → Лифтни турини тасдиқлаш В-модуль Лифт ўрнатувчиси танловига кўра Якуний инспекциядан ўтказиш → → ёки ёки Ишлаб чиқаришдаги кенг қамровли сифатни кафолатлаш билан бирга лифт лойиҳасини экспертизаси асосида лифтнинг мувофиқлигини баҳолаш Н1-модуль → Маҳсулот сифатини кафолатлаш асосида лифтнинг тасдиқланган турига нисбатан мувофиқлигини баҳолаш E-модуль → → ёки → ёки ёки Ишлаб чиқариш жараёни сифатини кафолатлаш асосида лифтнинг турига нисбатан баҳолаш D-модуль → → ёки Ишлаб чиқаришдаги кенг қамровли сифатни кафолатлаш билан бирга лифт лойиҳасини экспертизаси асосида лифтнинг мувофиқлигини баҳолаш Н1-модуль → → ёки Ягона нусхадаги маҳсулотни мувофиқлигини текширишга (верификация қилишга) асосланган лифтларнинг мувофиқлигини баҳолаш G-модуль → →

Лифт ва лифт хавфсизлик қурилмаларининг мувофиқлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Лифт хавфсизлик қурилмаларининг мувофиқлик тўғрисидаги декларациясида акс эттирилиши лозим бўлган

ишлаб чиқарувчининг тижорат номи ва манзили;

ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакилининг тижорат номи ва манзили (агар мавжуд бўлса);

лифт хавфсизлиги қурилмасининг тавсифи, тури ёки серияси ва серия рақами (агар мавжуд бўлса), зарур ҳолларда лифт хавфсизлиги қурилмасини идентификация қилиш учун тасвири;

лифт хавфсизлиги қурилмасининг хавфсизлик функцияси, агар тавсифда аниқ кўрсатилмаган бўлса;

лифт хавфсизлик қурилмасининг ишлаб чиқарилган йили;

лифт хавфсизлик қурилмасининг мувофиқлиги тасдиқланган барча тегишли меъёрий талаблар тўғрисида маълумот;

лифт хавфсизлиги қурилмаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга бўлган тегишли қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида баёнот;

белгиланган талабларга мувофиқликни намойиш қилиш учун қўлланган стандартларга ҳавола(лар);

мазкур Низомнинг 3-боби 1 ва 2-параграфларида белгиланган талаблар асосида хавфсизлик қурилмасининг турини тасдиқлаган тайинланган мувофиқликни баҳолаш органининг номи, манзили ва реестр рақами ҳамда ушбу тайинланган идора томонидан расмийлаштирилган турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатга ҳавола;

зарур ҳолларда, мазкур Низомнинг 3-боби 3-параграфида белгиланган талабларга асосан номуайян вақт оралиқларида (тасодифий) текшириш асосида хавфсизлик қурилмасининг тасдиқланган турига мувофиқлигини баҳолаган тайинланган мувофиқликни баҳолаш органи номи, манзили ва реестр рақами;

зарур ҳолларда, мазкур Низомнинг 3-боби 2 ва 3-параграфларида белгиланган талабларга асосан ишлаб чиқарувчи томонидан жорий қилинган сифат тизимини маъқуллаган тайинланган мувофиқликни баҳолаш органи номи, манзили ва реестр рақами;

ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакили номидан мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни имзолаш ваколатига эга шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми ва лавозими;

имзоланган жой, сана ва имзо.

Лифт ва лифт хавфсизлик қурилмаларининг мувофиқлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Лифтнинг мувофиқлик тўғрисидаги декларациясида акс эттирилиши лозим бўлган

ўрнатувчининг тижорат номи ва манзили;

ўрнатувчи ваколатли вакилининг тижорат номи ва манзили (агар мавжуд бўлса);

лифтнинг тавсифи, тури ёки серияси, серия рақами, шунингдек, лифт ўрнатилган жойнинг манзили;

лифт ўрнатилган йил;

лифтнинг мувофиқлиги тасдиқланган барча тегишли меъёрий талаблар тўғрисида маълумот;

лифт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган тегишли қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида баёнот;

белгиланган талабларга мувофиқликни намойиш қилиш учун қўлланган стандартларга ҳавола(лар);

мос ҳолларда, мазкур Низомнинг 4-боби 1-параграфида белгиланган талабларга асосан лифтнинг турини тасдиқлаган тайинланган мувофиқликни баҳолаш органининг номи, манзили ва реестр рақами ҳамда ушбу тайинланган орган томонидан расмийлаштирилган турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатга ҳавола;

мос ҳолларда, мазкур Низомнинг 4-боби 5-параграфида белгиланган талабларга мувофиқ ягона нусхадаги лифтнинг мувофиқлигини тасдиқлаган тайинланган мувофиқликни баҳолаш органининг номи, манзили ва реестр рақами, ёки;

мос ҳолларда, мазкур Низомнинг 4-боби 6-параграфида белгиланган талабларга мувофиқ лифтнинг якуний инспекциясини амалга оширган тайинланган мувофиқликни баҳолаш органининг номи, манзили ва реестр рақами;

мос ҳолларда, мазкур Низомнинг 4-боби 2 , 3 ёки 4-параграфларида белгиланган талабларга мувофиқ ўрнатувчи томонидан жорий қилинган сифатни кафолатлаш тизимини маъқуллаган тайинланган мувофиқликни баҳолаш органининг номи, манзили ва реестр рақами;

ўрнатувчи ёки унинг ваколатли вакили номидан мувофиқлик декларациясини имзолаш ваколатига эга шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми ва лавозими;

имзоланган жой, сана ва имзо.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 июндаги 316-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатида :

а) 54-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 54. Буғ қозонлари, марказий иситиш қозонлари, газгенераторлар ёки тозалаш қурилмалари билан ёки уларсиз сувли газ генераторлари, ацетиленли газ генераторлари ва тозалаш ускуналари билан ёки уларсиз шунга ўхшаш газ генераторлари, куч қурилмалари, суюқлик ва ҳаво насослари, компрессорлар, ҳаво тортиш вентиляторлари ва шкафлари, ҳавони кондиционерлаш учун қурилмалар, ёқиш горелкалари, совиткичлар ва музлаткичлари, маиший ҳаво музлаткичлар, маиший совиткичлар ва музлаткичлар (витринали совиткичлардан ташқари), стерилизаторлар, дистилляторлар (электр ёки электрсиз иситадиган саноат ёки лаборатория машина ва ускуналари), марказга интилма қуриткичлар билан центрифугалар, суюқликлар ёки газларни фильтрлаш ва тозалаш учун ускуналар ва қурилмалар, идиш-товоқ ювиш машиналари, бутилкалар ва бошқа сиғимларни ювиш ёки қуритиш учун ускуналар, бутилкалар, банкалар, яшикларни, қопларни ёки бошқа сиғимларни ёпиш, тўлдириш, тиқинлаш ва уларни тамғалаш учун ускуналар, бутилкалар, банкалар, тубиклар ва шунга ўхшаш сиғимларни қалпоқлар ёки қопқоқлар билан зичлаб тиқинлаш учун ускуналар, қадоқлаш ёки тиқинлаш учун ускуналар (термик сиқиш йўли билан маҳсулотларни ўраш учун ишлатиладиган ускуналар), ичимликларни газлантириш учун ускуналар, (олдин фойдаланилган, кемалар ва фуқаролик авиациясида ишлатиладиганларидан ташқари), буғоқимли ёки қумоқимли ва шунга ўхшаш ускуналар, кўтариш талилари ва кўтаркичлар, турли хилдаги кўтариш кранлари, автоюклагичлар, юкларни кўчириш учун машиналар ва ускуналар, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва овқат тайёрлаш учун қурилмалар ва аппаратлар, тўқувчилик дастгоҳлари, савдо автоматлари, кранлар, клапанлар, вентиллар, трубопроводлар, қозонлар, резервуарлар, цистерналар, баклар босимни пасайтириш учун термостатик клапан ва арматуралар ёки шунга ўхшаш идишлар 8402 11 000 — 8402 20 000 0, 8403 10, 8405 10 000 0, 8410 11 000 0, 8410 12 000 0, 8410 13 000 0, 8412 10 — 8412 80, 8413 11 000 0 — 8413 81 000 0, (8413 20 000 0, 8413 30 200 1, 8413 30 800 1 дан ташқари), 8414 10 — 8414 80, (8414 30 200 1, 8414 30 810 1, 8414 30 810 5, 8414 30 890 1, 8414 80 110 0, 8414 80 190 0 дан ташқари), 8415 10 — 8415 83 0000, (8415 20 000 1 дан ташқари), 8416 10 — 8416 20 800 0, 8418 10 — 8418 69 000 (8418 50 190 0 дан ташқари), 8419 11 000 0 — 8419 89, 8421 11 000 0 — 8421 39, 8422 11 000 0 — 8422 40 000 8, 8425 (8425 39 000 2 дан ташқари), 8427, 8428 (8428 10, 8428 20 800 1, 8428 33 000 0, 8428 90 дан ташқари), 8429, 8430, 8433 11 — 8433 60 000 0, (8433 30 000 0, 8433 40 000, 8433 51 000, 8433 52 000 0, 8433 59 дан ташқари), 8434 10 000 0, 8434 20 000 0, 8435 10 000 0, 8436 10 0000 — 8436 80 900 0, (8436 21 000 0 дан ташқари), 8437 10 000 0, 8437 80 000 0, 8438 10 — 8438 80 990 0, 8450 11 — 8450 20 000 0, 8452 10 900 0 — 8452 29 000 0 (фақат двигателли машиналар), 8471 30 000 0, 8471 41 000 0, 8471 49 000 0, 8471 50 000 0 8472 10 000 0, 8476 21 000 0 — 8476 89 000 0, 8481 10 050 0 — 8481 80 990 7 »;

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Лифт ва лифт қурилмаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2025 йил 12 июлдаги 430-сон қарорида :

а) 2-банддаги «2026 йил 1 июлдан» сўзлари «2027 йил 1 январдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-бандда :

иккинчи хатбошидаги «2026 йил 1 июлдан бошлаб 2027 йил 1 августга» сўзлари «2027 йил 1 январдан бошлаб 2027 йил 31 декабрга» сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги «2027 йил 1 ноябрга» сўзлари «2028 йил 1 мартга» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-иловада :

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ушбу Техник регламент лифт ва лифт хавфсизлик қурилмаларининг хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилайди.

Ушбу Техник регламент талаблари мазкур Техник регламентга 1-иловада келтирилган лифт ва лифт хавфсизлик қурилмаларига нисбатан қўлланади.»

51-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«51. Лифтлар бозорга ҳамда фойдаланишга киритилгунга қадар уларга нисбатан мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларининг қуйидаги комбинацияларининг бирида ўтказилиши лозим:

а) турини тасдиқлашдан ўтказилган ўхшаш моделли лифтга мувофиқ ҳолда лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган бўлиши ҳамда лифтни якуний инспекциядан ўтказиш ёки ишлаб чиқариш жараёни сифатини кафолатлаш асосида лифтнинг турига нисбатан баҳолаш ёхуд маҳсулот сифатини кафолатлаш асосида лифтнинг тасдиқланган турига нисбатан мувофиқлигини баҳолаш;

б) ишлаб чиқаришда лифтнинг мувофиқлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли сифатни кафолатлаш тизими билан биргаликда лифт лойиҳаси баҳоланган бўлиши ҳамда ўрнатилган лифт якуний инспекциядан ўтказилиши ёки маҳсулот сифатини кафолатлаш асосида лифтнинг тасдиқланган турига нисбатан мувофиқлигини баҳолаш ёхуд ишлаб чиқариш жараёни сифатини кафолатлаш асосида лифтнинг турига нисбатан баҳолаш;

в) ягона нусхадаги маҳсулотнинг мувофиқлигини текширишга (верификация қилишга) асосланган лифтларнинг мувофиқлигини баҳолаш;

г) ишлаб чиқаришдаги кенг қамровли сифатни кафолатлаш билан бирга лифт лойиҳасини экспертизаси асосида лифтнинг мувофиқлигини баҳолаш.

Ҳар қандай комбинациялар танланганда лифт хавфсизлик қурилмасининг мувофиқлиги баҳоланган бўлиши шарт»;

60 ва 61-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«60. Миллий мувофиқлик белгиси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган техник регламент объекти ҳисобланган маҳсулотларни миллий мувофиқлик белгиси билан тамғалаш тўғрисидаги ҳамда лифт ва лифт хавфсизлик қурилмаларининг мувофиқлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомларнинг талабларига мувофиқ қўлланади.

61. Лифтларни ва лифт хавфсизлик қурилмалари мос равишда ўрнатувчи ва ишлаб чиқарувчи томонидан ёки қонунчиликда белгиланган ҳолларда уларнинг ваколатли вакиллари томонидан Миллий мувофиқлик белгиси билан тамғаланади»;

1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Техник регламент талаблари татбиқ этиладиган лифт ва лифт хавфсизлик қурилмалари

Т/р Техник регламент талаблари татбиқ этиладиган маҳсулотлар ТИФ ТН коди* Лифтлар 1. Бинолар ва иншоотларда ўрнатилган доимий хизмат кўрсатувчи ҳамда одамларни, одамлар билан биргаликда юкларни кўтариш, лифт кабинасига қийинчиликсиз одам кириши ёки чиқишини таъминловчи, кабинанинг ичида жойлаштирилган ёки кабина ичидан туриб бошқариш имконини берувчи бошқарув тизими ўрнатилган лифтлар 8428 10 Лифт хавфсизлик қурилмалари 2. Шахта эшиклари қулфлари 8301 40 3. Тутгичлар 8431 31 4. Буферлар 5. Тезликни чеклагичлар 6. Хавфсизлик гидроаппарати (сақловчи клапан) 7. Электрон қисмлардан иборат хавфсизлик занжири шаклидаги электр хавфсизлик қурилмалари

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июлдаги 431-сон қарори билан тасдиқланган Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

34-банднинг иккинчи хатбошисидаги «50 та» сўзи «5 та» сўзи билан алмаштирилсин;

44-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ишлаб чиқарувчи (ўрнатувчи)» сўзлари «лифт ўрнатувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;

48-банддаги «бир дона» сўзлари «ягона нусхадаги» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 декабрдаги 831-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларнинг мувофиқлик тўғрисидаги декларациясини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 13-банди қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Техник регламентларда мувофиқлик декларациясида акс эттирилиши лозим бўлган мазкур банда белгиланганларидан фарқли равишда талаблар белгиланган бўлса, мазкур талабларни ҳам инобатга олган ҳолда мувофиқлик декларацияси шакли ўзгарган ҳолда ахборот тизимида ҳисобга олинади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 19 июнь,

316-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2026 й., 09/26/316/0615-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

MAʼLUMOTLAR

MAʼLUMOTLAR

ROʻYXATI

Lift va lift xavfsizlik qurilmalarining muvofiqligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Lift va lift qurilmalarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglament talablariga muvofiq ularning muvofiqligini baholash tizimini amaliyotga joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Lift va lift xavfsizlik qurilmalari muvofiqligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

lift va lift xavfsizlik qurilmalari muvofiqligini baholash tartibi;

lift va lift xavfsizlik qurilmalarini “Milliy muvofiqlik belgisi” bilan tamgʻalashning asosiy talablari;

lift va lift xavfsizlik qurilmalari muvofiqlik toʻgʻrisidagi deklaratsiyasida aks ettirilishi lozim boʻlgan maʼlumotlar.

2. Belgilab qoʻyilsinki, Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 14-avgustdagi 502-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulotlarni sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi hamda 2004-yil 6-iyuldagi 318-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulotni standart talablariga muvofiq sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlar talablari lift va lift xavfsizlik qurilmalarining muvofiqligini baholashga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

4. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi:

Bojxona qoʻmitasi bilan birgalikda 2027-yil 1-yanvardan “Yagona darcha” va “Texnik tartibga solish” elektron axborot tizimlari orqali lift va lift xavfsizlik qurilmalari muvofiqligini baholash tartib-taomillari ushbu qaror bilan tasdiqlangan Nizom talablaridan kelib chiqib amalga oshirilishini;

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda qaror mohiyati va ahamiyati iqtisodiy operatorlar hamda muvofiqlikni baholash organlari oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

5. Ushbu qaror 2027-yil 1-yanvardan eʼtiboran kuchga kiradi.

6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktori A.R. Jumanazarov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 19-iyundagi 316-son qaroriga 1-ILOVA

Lift va lift xavfsizlik qurilmalarining muvofiqligini baholash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Lift va lift qurilmalarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentda (keyingi oʻrinlarda — Texnik reglament) belgilangan asosiy xavfsizlik talablariga nisbatan lift va lift xavfsizlik qurilmalarining muvofiqligini baholash tartib-taomilini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

asosiy xavfsizlik talablari — Texnik reglamentga 2-ilovada belgilangan liftlar va lift xavfsizlik qurilmalariga nisbatan qoʻllanadigan asosiy xavfsizlik talablari;

bozorga kiritish — lift xavfsizlik qurilmalarini dastlabki muomalaga chiqarish yoki tijorat faoliyati doirasida Oʻzbekiston Respublikasi hududida foydalanish maqsadida liftlarni haq evaziga yoki bepul yetkazib berish;

vakolatli vakil — lift va lift qurilmalarini oʻrnatuvchi yoki ishlab chiqaruvchidan muayyan vazifalarni bajarishda uning nomidan harakat qilishga rasmiy vakolat olgan Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti maqomiga ega har qanday yuridik shaxs;

distribyutor — taʼminot zanjirida lift xavfsizlik qurilmalarini ishlab chiqaruvchi yoki import qiluvchidan farqli ravishda muomalaga chiqaradigan yuridik shaxs;

iqtisodiy operatorlar — oʻrnatuvchi, ishlab chiqaruvchi, vakolatli vakil, import qiluvchi va distribyutor faoliyatini amalga oshiradigan subyekt;

ishlab chiqaruvchi — lift xavfsizlik qurilmasini bevosita ishlab chiqaruvchi yoki loyihalashtirilgan yoki ishlab chiqarilgan lift xavfsizlik qurilmasini oʻz nomi yoki tovar belgisi ostida sotadigan yuridik shaxs;

import qiluvchi — boshqa davlatdan lift xavfsizlik qurilmalarini Oʻzbekiston Respublikasi bozoriga olib kiritadigan Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti maqomiga ega yuridik shaxs;

ishlab chiqarish jarayoni sifatini kafolatlash (production quality assurance) — ishlab chiqarishda mahsulotning dastlabki, yarim tayyor va tayyor holatlarida sifatni taʼminlashga qaratilgan tizimli jarayonlar, talablar va tartiblar majmuasi;

keng qamrovli sifatni kafolatlash (full quality assurance) — ishlab chiqarishdagi mahsulotni loyihalashtirish, ishlab chiqarish jarayonini nazorat qilish bilan birga mahsulotning dastlabki, yarim tayyor va tayyor holatlarida sifatini taʼminlashga qaratilgan tizimli jarayonlar, talablar va tartiblar majmuasi;

mahsulot sifatini kafolatlash (product quality assurance) — ishlab chiqarishda muayyan mahsulotning tayyor holatda sifatini taʼminlashga qaratilgan tizimli jarayonlar, talablar va tartiblar majmuasi;

muvofiqlikni baholash tartib-taomili — ishlab chiqarishning maʼlum bir bosqichi(lari)da mahsulotning belgilangan talablarga muvofiqligini baholash maqsadida qoʻllaniladigan baholash uslubi, jarayoni va talablaridan iborat muayyan tartiblar majmui.

“milliy muvofiqlik belgisi” bilan tamgʻalash — oʻrnatuvchi yoki ishlab chiqaruvchi tomonidan lift yoki lift xavfsizlik qurilmalarining texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda nazarda tutilgan talablarga muvofiq ekanini tasdiqlash maqsadida ularga maxsus belgi tushirish;

tayinlangan (notifikatsiya qilingan) organ (keyingi oʻrinlarda — tayinlangan organ) — Texnik reglamentda belgilangan mahsulot turlariga nisbatan muvofiqlikni baholash tartib-taomillarini uchinchi taraf sifatida bajaruvchi muvofiqlikni baholash organi;

tayinlovchi (notifikatsiya qiluvchi) vakolatli organ — Lift va lift qurilmalarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglament doirasida muvofiqlikni baholaydigan muvofiqlikni baholash organlarini tayinlovchi (notifikatsiya qiluvchi) vakolatli organ;

tasdiqlangan standart — Texnik reglamentda belgilangan talablarga muvofiqlik prezumsiyasini taʼminlovchi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi tomonidan tasdiqlangan roʻyxatga kiritilgan standartlar;

texnikaviy tavsifnoma (spetsifikatsiya) — lift yoki lift xavfsizlik qurilmalariga nisbatan oʻrnatilgan texnik talablarni belgilovchi hujjat;

turni tasdiqlash (type examination) — texnik hujjatlar va tasdiqlovchi dalillarni tahlil qilish, zarur hollarda sinovlar oʻtkazish orqali muayyan oʻxshash modelli mahsulotning texnik loyihasini belgilangan xavfsizlik talablarga muvofiqligi taʼminlashini baholash.

3. Iqtisodiy operator ushbu Nizomda belgilangan tartib-taomillarning mahsulotga mos ravishda tanlab olib, asosiy xavfsizlik talablariga rioya qilinganini baholaydi.

4. Lift xavfsizlik qurilmalari bozorga kiritilgunga qadar iqtisodiy operatorlar tomonidan ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq lift xavfsizlik qurilmalarining muvofiqligini baholash sxemasida koʻrsatilgan quyidagi kombinatsiyalarning birini qoʻllash orqali Texnik reglamentning talablariga muvofiqligi isbotlanishi lozim:

a) loyihalashtirish bosqichida lift xavfsizlik qurilmasi turini tasdiqlash hamda ishlab chiqarilgan lift xavfsizlik qurilmasini nomuayyan vaqt oraliqlarida (tasodifiy) tekshirish asosida uning tasdiqlangan turiga nisbatan muvofiqligini baholash;

b) loyihalashtirish bosqichida lift xavfsizlik qurilmasi turini tasdiqlash va ishlab chiqarilgan mahsulot sifatini kafolatlash asosida lift xavfsizlik qurilmasining tasdiqlangan turiga nisbatan muvofiqligini baholash;

v) ishlab chiqarishdagi keng qamrovli sifatni kafolatlash asosida lift xavfsizlik qurilmasining muvofiqligini baholash.

5. Liftlar bozorga kiritilgunga va foydalanishga ruxsat berilgunga qadar ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq liftlarning muvofiqligini baholash sxemasida koʻrsatilgan quyidagi kombinatsiyalarning birini qoʻllash orqali Texnik reglament talablariga muvofiqligi isbotlanishi lozim:

a) turi tasdiqlashdan oʻtkazilgan oʻxshash modelli liftga muvofiq holda loyihalashtirilgan va ishlab chiqarilgan boʻlishi hamda liftni yakuniy inspeksiyadan oʻtkazish yoki ishlab chiqarish jarayoni sifatini kafolatlash asosida liftning turiga nisbatan baholash yoxud mahsulot sifatini kafolatlash asosida liftning tasdiqlangan turiga nisbatan muvofiqligini baholash;

b) ishlab chiqarishda liftning muvofiqligini taʼminlashga qaratilgan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimi bilan birgalikda lift loyihasi baholangan boʻlishi va oʻrnatilgan lift yakuniy inspeksiyadan oʻtkazilishi yoki mahsulot sifatini kafolatlash asosida liftning tasdiqlangan turiga nisbatan muvofiqligini baholash yoxud ishlab chiqarish jarayoni sifatini kafolatlash asosida liftni turiga nisbatan baholash;

v) yagona (nusxadagi) mahsulotning muvofiqligini tekshirishga (verifikatsiya qilishga) asoslangan liftning muvofiqligini baholash;

g) ishlab chiqarishdagi keng qamrovli sifatni kafolatlash bilan birga lift loyihasi ekspertizasi asosida liftning muvofiqligini baholash.

6. Tayinlangan organ va iqtisodiy operatorlar oʻzlariga tegishli qismida mazkur Nizom talablarining bajarilishi va ularga doimiy rioya qilinishiga masʼul.

Iqtisodiy operatorlar bozorga kiritilgan va (yoki) muomalaga chiqarilgan lift va lift xavfsizlik qurilmalariga taalluqli barcha maʼlumotlar toʻgʻri, toʻliq va tegishli normativ hujjatlarda belgilangan talablarga muvofiq boʻlishini taʼminlashlari lozim.

2-bob. Lift va lift xavfsizlik qurilmalarini Milliy muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalash

7. Milliy muvofiqlik belgisidan foydalanishga doir qonunchilik hujjatlarida hamda ushbu Nizomda belgilangan talab va shartlar bajarilgan taqdirda, Milliy muvofiqlik belgisini qoʻllashga ruxsat etiladi.

8. Iqtisodiy operatorlar milliy muvofiqlik belgisini qoʻllash boʻyicha ushbu Nizomda va qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar bajarilishiga hamda ularga doimiy rioya qilinishiga mahsulot yetkazib berish zanjiridagi majburiyatlariga mutanosib ravishda masʼuldir.

9. Milliy muvofiqlik belgisi har bir lift kabinasiga va xavfsizlik qurilmasiga koʻrinadigan, oson oʻqiladigan va jarayonlarning ketma-ketligini taʼminlaydigan xolda tushirilishi kerak.

Lift xavfsizlik qurilmasiga belgini tushirishning imkoni boʻlmagan holatlarda, u lift xavfsizlik qurilmasiga mustahkam va doimiy biriktirilgan yorliqqa tushirilishi lozim.

10. Lift xavfsizlik qurilmasiga Milliy muvofiqlik belgisi quyidagi muvofiqlikni baholash tartib-taomillarining birida ishtirok etgan tayinlangan organning reyestridagi xos raqami bilan birga tushirilishi kerak:

a) lift xavfsizlik qurilmasining tasdiqlangan turiga nisbatan muvofiq ekanligini kafolatlovchi sifat tizimi mavjudligini maʼqullash;

b) lift xavfsizlik qurilmasini ishlab chiqarishda sifatni kafolatlovchi keng qamrovli sifat tizimining mavjudligini maʼqullash;

v) lift xavfsizlik qurilmasining tasdiqlangan turiga nisbatan muvofiq ekanligini nomuayyan vaqt oraliqlarida baholash.

11. Liftga Milliy muvofiqlik belgisi quyidagi muvofiqlikni baholash tartib-taomillarining birida ishtirok etgan tayinlangan organning reyestridagi xos raqami bilan birga tushirilishi kerak:

a) liftni yakuniy inspeksiyadan oʻtkazgan, yoki;

b) yagona nusxadagi liftning muvofiqligini tekshirish (verifikatsiya qilish) asosida muvofiqligini baholagan, yoki;

v) ushbu Nizomning 4-bobi 2 , 3 va 4-paragraflarining birida nazarda tutilgan sifatni kafolatlash tizimi baholangan.

3-bob. Lift xavfsizlik qurilmalarining muvofiqligini baholash

1-§. Lift xavfsizlik qurilmalarining turini tasdiqlash tartib-taomili (B-modul)

12. Lift xavfsizlik qurilmasining turini tasdiqlash muvofiqlikni baholash tartibotining bir qismi hisoblanib, tayinlangan organ muayyan lift xavfsizlik qurilmasining texnik loyihasini baholaydi va texnik loyiha asosiy xavfsizlik talablariga javob berishi hamda ushbu qurilma bilan toʻgʻri jihozlangan lift esa belgilangan xavfsizlik talablariga muvofiqlikni taʼminlashi mumkinligiga tekshirib tasdiqlaydi.

13. Ishlab chiqaruvchi yoki uning vakolatli vakili tomonidan tanlagan tayinlangan organga lift xavfsizlik qurilmasining turni tasdiqlash uchun ariza taqdim qilinadi.

Ariza quyida keltirilgan maʼlumot va tasdiqlovchi hujjatlardan iborat boʻlishi shart:

a) ishlab chiqaruvchining nomi va manzili, agar ariza vakolatli vakil tomonidan taqdim etilgan boʻlsa, uning nomi va manzili hamda lift xavfsizlik qurilmasi ishlab chiqariladigan joy manzili;

b) xuddi shu ariza boshqa tayinlangan organga taqdim etilmagani toʻgʻrisida yozma bayonot;

v) texnik hujjatlar;

g) lift xavfsizligi qurilmasining namunasi yoki uni baholash mumkin boʻlgan joy haqida batafsil maʼlumot. Tayinlangan organ sinov dasturini amalga oshirish uchun zaruratga koʻra qoʻshimcha namunalarni talab qilishi mumkin;

d) texnik loyihadagi yechimlarning talablarga muvofiqligini tasdiqlovchi dalillar. Ushbu tasdiqlovchi dalillar har qanday hujjatlarni, qoʻllangan texnik tavsifnomalarni (spetsifikatsiyalarni), xususan, mos hollarda toʻliqligicha joriy qilingan standartlarni nazarda tutishi lozim.

Tasdiqlovchi dalillar qoʻllangan texnik tavsifnomalarga (spetsifikatsiyalarga) muvofiq ishlab chiqaruvchining laboratoriyasida yoki uning nomidan va javobgarligi ostida boshqa sinov laboratoriyasida oʻtkazilgan sinov natijalarini ham oʻz ichiga olgan boʻlishi shart.

14. Taqdim qilinadigan texnik hujjatlar lift xavfsizligining qurilmalarini ushbu Nizomning 12-bandida belgilangan talab asosida muvofiqlikni baholash imkonini berishi, shuningdek, xavf-xatarni tahlil qilish va baholashni oʻz ichiga olishi kerak. Texnik hujjatlar mahsulotga nisbatan qoʻllangan talablarni aniq belgilashi, lift xavfsizligi qurilmasini baholash, loyihalashtirish, ishlab chiqarish va uning ishlash jihatlarini qamrab olgan boʻlishi shart.

15. Texnik hujjatlar quyidagi maʼlumotlar jamlanmasidan iborat boʻlishi lozim:

a) lift xavfsizlik qurilmasining tavsifi, shu jumladan, uning ishlash zonasi (xususan, unga tezlik, yuklanish va kuchlanish boʻyicha ruxsat berilgan cheklovlar) hamda foydalanish sharoiti (xususan, portlovchi muhit va boshqa elementlar bilan oʻzaro munosabati) toʻgʻrisidagi maʼlumot;

b) loyiha-konstruksiya va ishlab chiqarish chizmalari hamda diagrammalar;

v) taqdim qilingan chizmalar va diagrammalarni, shuningdek, lift xavfsizlik qurilmasining ishlash mexanizmini tushunish uchun zarur boʻlgan tafsilotlar;

g) Texnik reglament talablarining bajarilishini taʼminlovchi tasdiqlangan standartlar roʻyxati. Tasdiqlangan roʻyxatga kiritilgan standartlar qisman qoʻllangan hollarda, texnik hujjatlarda standartlarning qoʻllangan qismlari aniq koʻrsatilishi talab qilinadi;

d) agar tasdiqlangan standartlar qoʻllanmagan taqdirda, lift xavfsizlik qurilmasining asosiy xavfsizlik talablariga muvofiqligini taʼminlash maqsadida ishlab chiqaruvchi tomonidan joriy qilingan yechimlarning tavsifi, shu jumladan, qoʻllangan texnik spetsifikatsiyalar roʻyxati;

e) bevosita ishlab chiqaruvchi tomonidan yoki uning uchun amalga oshirilgan loyiha-konstruksiyaning hisob-kitob natijalari;

j) sinov bayonnomalari;

z) lift xavfsizlik qurilmasining qoʻllash yoʻriqnomasidan nusxa.

16. Tayinlangan organ ushbu paragrafda nazarda tutilgan muvofiqlikni baholash tartib-taomili doirasida:

lift xavfsizlik qurilmasi texnik konstruksiyasining loyihasi belgilangan talabga javob berishini aniqlash maqsadida texnik hujjat va tasdiqlovchi dalillarni tahlil qiladi;

arizachi bilan baholash va sinovlar oʻtkazish joylarini kelishadi;

namuna(lar)ning texnik hujjatlarga muvofiq ishlab chiqarilganini tekshirib oladi, tasdiqlangan standartlarda belgilangan talablar asosida, shuningdek, boshqa tegishli texnik spetsifikatsiyalarga muvofiq loyihalashtirilgan elementlarni aniqlaydi;

tasdiqlangan standartlarning tegishli talablari ishlab chiqaruvchi tomonidan qoʻllangan hollarda, mazkur talablar toʻgʻri joriy qilinganini mos ravishdagi baholash va sinovlarni bevosita oʻtkazish yoki ularning oʻtkazilishini tashkil etish orqali tekshiradi;

tasdiqlangan standartlarda belgilangan talablar qoʻllanmagan hollarda, ishlab chiqaruvchi tomonidan boshqa texnik spetsifikatsiyalarni joriy qilish orqali erishilgan yechim lift xavfsizlik qurilmasining ushbu paragrafda belgilangan shartlarga koʻra bevosita baholash, sinovlar oʻtkazish yoki ularning oʻtkazilishini tashkil etish orqali tekshiradi.

17. Tayinlangan organ oʻtkazilgan baholash, tekshirish va sinashlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hamda ularning natijalari qayd qilingan baholash hisobotini rasmiylashtiradi.

Tayinlangan organ faqat ishlab chiqaruvchining roziligi bilangina baholash hisobotining mazmunini qisman yoki toʻliq ochiqlashi mumkin.

18. Agar lift xavfsizlik qurilmasi turining ushbu Nizomning 12-bandida belgilangan talabga koʻra muvofiqligi tasdiqlansa, tayinlangan organ tomonidan turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikat ishlab chiqaruvchining nomiga rasmiylashtiriladi.

19. Turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikat bir yoki undan ortiq ilovalarga ega boʻlishi mumkin.

20. Turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikat va uning ilovalari ishlab chiqarilgan lift xavfsizlik qurilmasining muvofiqligini tasdiqlangan turga nisbatan baholash imkonini beradigan hamda xizmat koʻrsatish davrida nazorat qilish uchun yetarli boʻlgan maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi shart.

21. Agar liftning xavfsizlik qurilmasi turining ushbu Nizom 12-bandida belgilangan talabga koʻra muvofiqligi tasdiqlanmasa, tayinlangan organ turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatni rasmiylashtirishni rad etishi va rad qilish sabablarini koʻrsatgan holda ariza beruvchini xabardor qilishi shart.

22. Tayinlangan organ liftning xavfsizlik qurilmasi turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatning nusxasini, uning ilovalari va qoʻshimchalarini, shuningdek, texnik hujjatlar hamda baholash hisobotini ushbu turni baholash toʻgʻrisidagi sertifikat rasmiylashtirilgan sanadan boshlab oʻn besh yil davomida saqlashi shart.

23. Tayinlangan organ tasdiqlangan lift xavfsizlik qurilmasining turi ushbu Nizomning 12-bandida belgilangan talabga koʻra muvofiqlikni taʼminlay olmasligi ehtimolini yaratuvchi texnologik rivojlanishning umumeʼtirof etilgan har qanday oʻzgarishlarni kuzatib borishi, bunday oʻzgarishlarga nisbatan qoʻshimcha baholash oʻtkazish zaruratini aniqlashi shart. Bunday zarurat aniqlangan taqdirda, tayinlangan organ ishlab chiqaruvchini xabardor qilishi shart.

24. Ishlab chiqaruvchi lift xavfsizlik qurilmasining belgilangan talablarga muvofiqligiga yoxud turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatining amal qilish shartlariga taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan tasdiqlangan turga nisbatan kiritayotgan har qanday konstruksiyaviy oʻzgartirishlar (modifikatsiyalar) haqida turni tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatiga tegishli texnik hujjatlarni saqlab turgan tayinlangan organni xabardor qilishi shart.

25. Tayinlangan organ kiritilgan oʻzgartirishlarni oʻrganishi va turni tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatning amal qilishi saqlanib qolgani yoxud qoʻshimcha baholashlar, oʻrganishlar yoki sinovlar oʻtkazishga zarurat borligi haqida ariza beruvchini xabardor qilishi shart.

Tayinlangan organ mos ravishda turni tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatning asliga qoʻshimchalar rasmiylashtirishi yoki turni tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatni rasmiylashtirish uchun yangi ariza taqdim etishni talab qilishi mumkin.

26. Har bir tayinlangan organ oʻzi tomonidan rasmiylashtirilgan yoki bekor qilingan turni tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatlar va ularga qoʻshimchalar yuzasidan uni tayinlovchi organni xabardor qilishi, shuningdek, doimiy ravishda yoxud soʻrovga koʻra rad etilgan, toʻxtatib qoʻyilgan yoki cheklov oʻrnatilgan turni tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatlar hamda ularga qoʻshimchalar roʻyxatini tayinlovchi vakolatli organga taqdim qilishi shart.

27. Har bir tayinlangan organ boshqa tayinlangan organni oʻzi tomonidan rad etilgan, toʻxtatib qoʻyilgan yoki cheklov oʻrnatilgan turni tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatlar va ularga qoʻshimchalar yuzasidan xabardor qilishi, shuningdek, soʻrovga muvofiq, oʻzi rasmiylashtirgan bunday turni tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatlar hamda ularga qoʻshimchalar haqida boshqa tayinlangan organga maʼlumot berishi shart.

28. Vakolatli bozor nazorati organlari va tayinlangan organlar, turni tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikat va unga qoʻshimchalarning nusxalarni, shuningdek, texnik hujjatlar va tayinlangan organ tomonidan oʻtkazilgan baholash (oʻrganish), tekshirish hamda sinashlar toʻgʻrisidagi hisobotni soʻrov asosida olishlari mumkin.

29. Ishlab chiqaruvchi texnik hujjatlar bilan birga turni tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikat, uning ilovalari va qoʻshimchalarining nusxalaridan iborat hujjatlar toʻplamini lift xavfsizlik qurilmasi bozorga kiritilganidan boshlab oʻn yil davomida vakolatli bozor nazorati organi ixtiyorida saqlashi shart.

30. Ishlab chiqaruvchining vakolatli vakili, agar uning vakolati doirasiga kiritilgan boʻlsa, ushbu Nizomning 13-bandida nazarda tutilgan tartibda ariza berishi hamda 24 va 29-bandlarda belgilangan majburiyatlarni oʻz zimmasiga olishi mumkin.

2-§. Mahsulot sifatini kafolatlash asosida lift xavfsizlik qurilmasining tasdiqlangan turiga nisbatan muvofiqligini baholash tartib-taomili (E-modul)

31. Mahsulot sifatini kafolatlash asosida lift xavfsizlik qurilmasining tasdiqlangan turiga nisbatan muvofiqligini baholash muvofiqlikni baholash tartibotining bir qismi hisoblanib, bunda tasdiqlangan turga muvofiq ishlab chiqarilgan va nazorat qilingan lift xavfsizlik qurilmasi asosiy xavfsizlik talablariga javob berishi hamda ushbu qurilma bilan toʻgʻri jihozlangan lift esa belgilangan xavfsizlik talablariga muvofiqlikni taʼminlashiga ishonch hosil qilish maqsadida tayinlangan organ ishlab chiqaruvchi tomonidan joriy qilingan sifat tizimini baholaydi.

32. Ishlab chiqaruvchi lift xavfsizlik qurilmasini yakuniy tekshiruvdan oʻtkazish va sinash jarayonlarini qamrab oluvchi maʼqullangan sifat tizimini ushbu Nizomning 35-bandiga muvofiq yuritishga va ayni tizim ushbu paragrafda belgilangan talabga koʻra davriy nazorat auditidan oʻtkazilishini taʼminlashga javobgardir.

33. Ishlab chiqaruvchi joriy qilgan mahsulot sifatini kafolatlash tizimini baholash maqsadida oʻzi tanlagan yagona tayinlangan organga ariza beradi.

Ariza quyida keltirilgan maʼlumot va tasdiqlovchi hujjatlardan iborat boʻlishi shart:

a) ishlab chiqaruvchining nomi va manzili, agar ariza vakolatli vakil tomonidan taqdim etilgan boʻlsa, uning ham nomi va manzili;

b) xuddi shu ariza boshqa tayinlangan organga taqdim etilmagani toʻgʻrisida yozma bayonot;

v) lift xavfsizlik qurilmasida yakuniy inspeksiya va sinov oʻtkazish maqsadida lift oʻrnatilgan binoning manzili;

g) ishlab chiqariladigan lift xavfsizlik qurilmalariga oid barcha maʼlumotlar;

d) sifat tizimini tashkil qiluvchi hujjatlar;

e) lift xavfsizligi qurilmasiga tegishli texnik hujjatlar va ushbu Nizomning 3-bobi 1-paragrafida belgilangan shartlar asosida rasmiylashtirilgan turni tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatdan nusxa.

34. Ushbu Nizomning 31-bandida belgilangan shartlar asosida muvofiqlikni taʼminlash uchun sifat tizimi doirasida har bir lift xavfsizlik qurilmasi tekshirilgan (inspected) va tasdiqlangan standartlar yoki ularga tenglashtirilgan sinash uslublarida tegishli sinovlardan oʻtkazilgan boʻlishi shart.

Ishlab chiqaruvchi tomonidan joriy qilingan boshqaruv tizimining barcha sifatni boshqarish elementlari, talablari va qoidalari sifat siyosati, tartibotlar va koʻrsatmalar tarzida tizimli hamda tartibli ravishda hujjatlashtirilgan boʻlishi shart. Mazkur sifatni boshqarish tizimiga oid hujjatlar, yaʼni sifat dasturlari, rejalar, qoʻllanmalar va yozuvlar doimiy hamda bir xil talqin qilinishini taʼminlashi shart.

35. Mahsulot sifatini kafolatlash tizimi quyidagilarni nazarda tutgan boʻlishi shart:

sifat maqsadlari;

tashkiliy tuzilma, mahsulot sifatini taʼminlashga nisbatan korxona rahbariyatning majburiyatlari va vakolatlari;

ishlab chiqarilgan tayyor mahsulotda oʻtkaziladigan tekshiruv va sinovlar;

sifat tizimining natijadorligini monitoring qilish vositalari;

sifatni kafolatlash tizimiga tegishli yozuvlar, xususan, inspeksiya xulosa va sinov bayonnomalari, kalibrlash natijalari, mutasaddi xodimlarning malakasi toʻgʻrisidagi hisobotlar hamda sifatni taʼminlash tizimiga tegishli boshqa hujjatlar.

36. Tayinlangan organ ishlab chiqaruvchi tomonidan joriy qilingan mahsulot sifatini kafolatlash tizimini ushbu Nizomning 34 va 35-bandlarida nazarda tutilgan talablarga muvofiqlikni aniqlash maqsadida baholaydi.

Bunda boshqaruv tizimi elementlarida nazarda tutilgan talablar asosida joriy qilingan mahsulot sifatini kafolatlash tizimi tasdiqlangan standartlarda belgilangan talablarga mutanosib ravishda muvofiqlik prezumsiyasini taʼminlashi shart.

37. Sifat menejmenti tizimlari sohasidagi malakaga qoʻshimcha ravishda audit guruhining kamida bitta aʼzosi lift texnologiyasini baholash uchun yetarli tajribaga hamda asosiy xavfsizlik talablari toʻgʻrisida bilim va koʻnikmaga ega boʻlishi shart.

38. Mahsulot sifatini kafolatlash tizimini baholash maqsadida oʻtkaziladigan audit ishlab chiqaruvchining hududiga tashrifni ham nazarda tutishi shart.

39. Audit guruhi, ishlab chiqaruvchining Texnik reglament tegishli talablarini toʻgʻri aniqlash va lift xavfsizlik qurilmasini ushbu belgilangan talablarga muvofiqligini taʼminlash nuqtai nazaridan kelib chiqib, mos ravishda sinovlar oʻtkazish qobiliyatini tekshirish maqsadida ushbu Nizomning 33-bandi “e” kichik bandida nazarda tutilgan texnik hujjatlarni tahlil qiladi.

40. Tayinlangan organ mahsulot sifatini kafolatlash tizimini baholash natijasi boʻyicha qabul qilgan qarori toʻgʻrisida ishlab chiqaruvchini xabardor qilishi, bunda audit natijasida erishilgan xulosalar va baholash boʻyicha asoslantirilgan qaror aks ettirilishi shart.

Ushbu paragrafda belgilangan tartib-taomil asosida olingan ijobiy natijalar tayinlagan organ tomonidan mahsulot sifatini kafolatlash tizimini maʼqullash toʻgʻrisidagi sertifikat tarzida rasmiylashtirilishi lozim.

41. Joriy qilgan mahsulot sifatini kafolatlash tizimi tayinlangan organ tomonidan maʼqullanishi natijasida kelib chiquvchi javobgarlikni ishlab chiqaruvchi oʻz zimmasiga olishi, ayni tizim natijadorlikni va talablarga muvofiqlikni saqlagan holda yuritilishini taʼminlashi shart.

42. Ishlab chiqaruvchi yoki uning vakolatli vakili tizimni maʼqullagan tayinlangan organni mahsulot sifatini kafolatlash tizimiga kiritilishi taklif qilinayotgan har qanday oʻzgarishlar haqida xabardor qilishi shart.

43. Tayinlangan organ taklif qilinayotgan oʻzgarishlarni baholash va oʻzgartirilgan mahsulot sifatini kafolatlash tizimi ushbu Nizomning 34 va 35-bandlarida nazar tutilgan shartlarga mos kelishi yoki tizimni qayta baholashdan oʻtkazish zarurati yuzasidan tegishli qaror qabul qilishi shart. Tayinlangan organ qabul qilgan qarori yuzasidan ishlab chiqaruvchini xabardor qilishi, oʻtkazilgan baholash natijalari boʻyicha xulosa va asoslantirilgan qarorini xabarnomada aks ettirishi lozim.

44. Maʼqullangan mahsulot sifatini kafolatlash tizimi ustidan davriy nazorat auditini oʻtkazishga tayinlangan organ javobgar.

45. Davriy nazorat auditining maqsadi maʼqullangan sifat tizimi doirasida kelib chiquvchi majburiyatlar ishlab chiqaruvchi tomonidan toʻliq bajarilishini tasdiqlash hisoblanadi.

46. Ishlab chiqaruvchi tayinlangan organga baholash (nazorat auditi) maqsadida mahsulot ustidan yakuniy tekshirish, sinov oʻtkazadigan va tayyor mahsulot saqlanadigan joylarga (omborga) kirishga hamda barcha zarur maʼlumotlardan, xususan, quyidagilardan foydalanishiga sharoit yaratib berishi shart:

sifat tizimi hujjatlari;

texnik hujjatlar;

sifat tizimi doirasida yaratilgan yozuvlar, misol uchun mahsulot ustidan oʻtkazilgan yakuniy tekshirish va sinov natijalari, kalibrlash natijalari, mutasaddi xodimlarning malakasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

47. Ishlab chiqaruvchi mahsulot sifatini kafolatlash tizimining yuritilishi va uzluksiz qoʻllanishini nazorat qilish maqsadida tayinlangan organ tomonidan tizimni maʼqullash toʻgʻrisida qaror qabul qilingan sanadan boshlab har oʻn ikki oy davriyligida nazorat auditlari oʻtkazishi, oʻtkazilgan audit natijalari yuzasidan ishlab chiqaruvchiga hisobot taqdim etishi shart.

48. Ushbu Nizomning 47-bandida nazarda tutilganga qoʻshimcha ravishda tayinlangan organ ishlab chiqaruvchining hududiga, xususan, lift xavfsizlik qurilmalarini yakuniy tekshirish va sinovdan oʻtkazish joylariga rejadan tashqari tashriflarni amalga oshirishi mumkin.

Bunday tashrif davomida sifat tizimi talablarga muvofiq yuritilayotganiga ishonch hosil qilish maqsadida tayinlangan organ lift xavfsizlik qurilmalarini bevosita sinovdan oʻtkazishi yoki sinovdan oʻtkazilishini tashkil etishi mumkin.

Bunda tayinlangan organ rejadan tashqari tashrif natijalari boʻyicha hisobot rasmiylashtirishi, lift xavfsizlik qurilmasi sinovdan oʻtkazilgan taqdirda, tegishli sinov bayonnomasi bilan birga hisobotni ishlab chiqaruvchiga taqdim qilishi shart.

49. Ishlab chiqaruvchiga ushbu paragrafda belgilangan tartib-taomillarni toʻliq va muvaffaqiyatli bajarishi natijasida ushbu Nizomning 2-bobi talablariga rioya qilgan holda milliy muvofiqlik belgisini qoʻllashiga hamda ushbu Nizomga 3-ilovada nazarda tutilgan maʼlumotlarni aks ettirgan muvofiqlik deklaratsiyasini rasmiylashtirishiga ruxsat beriladi.

50. Ishlab chiqaruvchi ushbu Nizomning 33-bandiga muvofiq tanlab olgan tayinlangan organning javobgarligi ostida uning reyestridagi xos raqamini aks ettirgan holda, Nizomning 44-bandida belgilangan shart asosida muvofiqligi tasdiqlangan har bir lift xavfsizlik qurilmasini milliy muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalashi shart.

51. Ishlab chiqaruvchi muvofiqlik deklaratsiyasini har bir lift xavfsizlik qurilmasiga nisbatan rasmiylashtirishi va nusxasini lift xavfsizlik qurilmasi bozorga kiritilgandan boshlab oʻn yil davomida vakolatli bozor nazorati organi ixtiyorida saqlashi shart.

Muvofiqlik deklaratsiyasida lift xavfsizlik qurilmasi aniq koʻrsatilgan boʻlishi lozim.

52. Ishlab chiqaruvchi lift xavfsizlik qurilmasi bozorga kiritilgandan boshlab oʻn yil davomida quyidagilarni vakolatli bozor nazorati organi ixtiyorida saqlashi shart:

ushbu Nizomning 33-bandi “d” va “e” kichik bandlarida nazarda tutilgan hujjatlar;

ushbu Nizomning 42-43 bandlariga muvofiq yaratilgan yozuvlar;

ushbu Nizomning 43 , 47 va 48-bandlarida nazarda tutilgan tayinlangan organning tegishli qarorlari hamda hisobotlari.

53. Har bir tayinlangan organ uni tayinlovchi vakolatli organga mahsulot sifatini kafolatlash tizimini maʼqullash toʻgʻrisida rasmiylashtirgan sertifikatlari, qaror(lar)i yoki bunday qaror(lar) bekor qilingani yuzasidan maʼlumot berishi yoki tayinlovchi vakolatli organ soʻroviga muvofiq tizimni maʼqullashni rad etish, toʻxtatib qoʻyish yoki cheklov oʻrnatish yuzasidan qabul qilgan qarorlari roʻyxatini taqdim qilishi shart.

Har bir tayinlangan organ oʻzi tomonidan qabul qilingan mahsulot sifatini kafolatlash tizimini maʼqullashni rad etish, toʻxtatib qoʻyish yoki bekor qilish va soʻroviga koʻra tizimni maʼqullash toʻgʻrisidagi qaror(lar)i boʻyicha boshqa tayinlangan organlarga maʼlumot berishi shart.

Soʻrovga koʻra vakolatli bozor nazorati organlariga tayinlangan organ oʻzi tomonidan rasmiylashtirilgan mahsulot sifatini kafolatlash tizimini maʼqullash toʻgʻrisidagi qarori va sertifikati nusxalarini taqdim qilishi shart.

54. Ishlab chiqaruvchining vakolatli vakili, agar uning vakolati doirasiga kiritilgan boʻlsa ushbu Nizomning 33 , 42 , 49 va 52-bandlarda nazarda tutilgan ishlab chiqaruvchining majburiyatlarini oʻz zimmasiga olishi mumkin.

3-§. Ishlab chiqarishdagi keng qamrovli sifatni kafolatlash asosida lift xavfsizlik qurilmasining muvofiqligini baholash tartib-taomili (N-modul)

55. Ishlab chiqarishdagi keng qamrovli sifatni kafolatlash asosida lift xavfsizlik qurilmasining muvofiqligini baholash tartibotida asosiy xavfsizlik talablariga javob berish uchun lift xavfsizlik qurilmasi loyihalashtirilgan, ishlab chiqarilgan, tayyor mahsulot holatida nazorat qilingani va sinovdan oʻtkazilganiga hamda ushbu xavfsizlik qurilmasi bilan toʻgʻri jihozlangan lift oʻrnatilgan xavfsizlik talablariga muvofiqlikni taʼminlash ishonch hosil qilish maqsadida tayinlangan organ ishlab chiqaruvchi tomonidan joriy qilingan sifat tizimini baholaydi.

56. Ishlab chiqaruvchi ushbu Nizomning 59-bandi shartlariga muvofiq lift xavfsizlik qurilmasini loyihalashtirish, ishlab chiqarish, yakuniy tekshiruv va sinovdan oʻtkazish jarayonlarini qamrab olgan maʼqullangan sifat tizimini yuritishga va ayni tizim ushbu paragrafda oʻrnatilgan tartibda davriy nazorat auditidan oʻtkazilishini taʼminlashga javobgardir.

57. Ishlab chiqaruvchi oʻzida mavjud keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimini baholatish maqsadida oʻzi tanlab olgan yagona tayinlangan organga ariza berishi lozim.

Ariza quyida keltirilgan maʼlumot va asoslovchi hujjatlardan iborat boʻlishi shart:

a) ishlab chiqaruvchining nomi va manzili, agar ariza vakolatli vakil tomonidan taqdim etilgan boʻlsa, uning ham nomi va manzili;

b) lift xavfsizlik qurilmasini loyihalashtirish, ishlab chiqarish, yakuniy tekshiruv va sinovdan oʻtkazish joyining (joylarining) manzili;

v) ishlab chiqaradigan liftning xavfsizlik qurilmalariga doir barcha maʼlumotlar;

g) ishlab chiqaradigan har bir lift xavfsizlik qurilmasi turi uchun 3-bob 1-paragrafning 14 va 15-bandlarida nazarda tutilgan talablarga muvofiq shakllantirilgan texnik hujjatlar;

d) sifat tizimini tashkil qiluvchi hujjatlar;

j) xuddi shu ariza boshqa tayinlangan organga taqdim etilmagani toʻgʻrisida yozma bayonot.

58. Ushbu Nizomning 55-bandida nazarda tutilgan shartga koʻra ishlab chiqaruvchining keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimi lift xavfsizlik qurilmalari asosiy xavfsizlik talablariga muvofiq boʻlishini taʼminlashi kerak.

Ishlab chiqaruvchi tomonidan joriy qilingan boshqaruv tizimining barcha elementlari, talablari va qoidalari sifat siyosati, tartibotlar hamda koʻrsatmalar tarzida tizimli va tartibli ravishda hujjatlashtirilgan boʻlishi shart. Ushbu keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimiga oid hujjatlar, yaʼni sifat dasturlari, rejalar, qoʻllanmalar va yozuvlar doimiy va bir xil talqin qilinishi kerak.

59. Keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimi quyidagilarni nazarda tutgan boʻlishi lozim:

sifatning maqsadlari, tashkiliy tuzilma, loyihalashtirish hamda mahsulot sifatini taʼminlashga nisbatan korxona rahbariyatining majburiyat va vakolatlari;

loyihalashtirishning texnik shartlari, shu jumladan, qoʻllanilgan standartlar va agar, tasdiqlangan standartlar umuman qoʻllanilmagan yoxud toʻliq qoʻllanilmagan hollarda, belgilangan asosiy xavfsizlik talablariga javob berishni taʼminlash maqsadida ishlab chiqaruvchi tomonidan qoʻllanilgan boshqa texnik spetsifikatsiyalar (yechimlar);

lift xavfsizlik qurilmalarini loyihalashtirishda joriy qilingan loyihani nazorat qilish hamda tasdiqlash uslublari, jarayonlari va tizimli harakatlar tavsifi;

ishlab chiqarish jarayoniga joriy qilingan munosib ishlab chiqarish, sifatni nazorat qilish va sifatni kafolatlashning uslublari, jarayonlari hamda tizimli harakatlarning tavsifi;

ishlab chiqarishda dastlabki, yarim tayyor va tayyor mahsulot holatlarida oʻtkaziladigan sinov va tekshiruvlar hamda bunday sinov va tekshiruvlarni oʻtkazish intervallari;

sifatni kafolatlashni taʼminlash tizimiga tegishli yozuvlar, xususan, inspeksiya xulosalari va sinov bayonnomalari, kalibrlash natijalari, mutasaddi xodimlarning malakasi toʻgʻrisidagi hisobotlar va maʼlumotlar;

loyiha va mahsulotning talab qilingan sifatda boʻlishini hamda sifat tizimining natijadorligini monitoring qilish vositalari.

60. Tayinlangan organ ushbu Nizomning 58 va 59-bandlarida nazarda tutilgan shartlarga koʻra lift xavfsizligi qurilmalarining muvofiqligini aniqlash maqsadida ishlab chiqaruvchi tomonidan joriy qilingan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimini baholaydi.

Bunda boshqaruv tizimi elementlarida nazarda tutilgan talablar asosida joriy qilingan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimi tasdiqlangan standartlarda belgilangan talablarga mutanosib ravishda muvofiqlik prezumsiyasini taʼminlashi shart.

61. Sifat menejmenti tizimlari sohasidagi malakaga qoʻshimcha ravishda audit guruhining kamida bitta aʼzosi lift texnologiyasini baholash uchun yetarli tajribaga hamda asosiy xavfsizlik talablari toʻgʻrisida bilim va koʻnikmaga ega boʻlishi shart.

Keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimini baholash maqsadida oʻtkaziladigan audit ishlab chiqaruvchining hududiga tashrifni ham nazarda tutishi lozim.

62. Audit guruhi ishlab chiqaruvchi Texnik reglamentning tegishli talablarini toʻgʻri aniqlashi va lift xavfsizlik qurilmasining mazkur belgilangan talablarga muvofiqligini taʼminlash nuqtai nazaridan kelib chiqib, mos ravishda sinovlar oʻtkazish qobiliyatini tekshirish maqsadida ushbu Nizomning 57-bandi “g” kichik bandida nazarda tutilgan texnik hujjatlarni tahlil qiladi.

63. Tayinlangan organ keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimini baholash natijasi boʻyicha qabul qilgan qarori toʻgʻrisida ishlab chiqaruvchini, agar mavjud boʻlsa, uning vakolatli vakilini xabardor qilishi lozim. Ushbu xabarnomada audit natijasida erishilgan xulosalar va baholash boʻyicha asoslantirilgan qaror aks ettirilishi shart.

Ushbu paragrafda belgilangan tartib-taomil asosida olingan ijobiy natija tayinlangan organ tomonidan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimini maʼqullash toʻgʻrisidagi sertifikat tarzida rasmiylashtiriladi.

64. Joriy qilingan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimi tayinlangan organ tomonidan maʼqullanishi natijasida kelib chiquvchi javobgarlikni ishlab chiqaruvchi oʻz zimmasiga olishi, ayni tizim natijadorlikni va talablarga muvofiqlikni saqlagan holda yuritilishini taʼminlashi shart.

65. Ishlab chiqaruvchi yoki uning vakolatli vakili tizimni maʼqullagan tayinlangan organni keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimiga kiritilishi taklif qilinayotgan har qanday oʻzgarishlar haqida xabardor qilishi shart.

66. Tayinlangan organ taklif qilinayotgan oʻzgarishlarni baholashi va oʻzgartirilgan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimi ushbu Nizomning 58 va 59-bandlarida nazar tutilgan talablarga javob berishga qodirligi yoki tizimni qayta baholashdan oʻtkazish zarurati yuzasidan tegishli qaror qabul qilishi shart.

Tayinlangan organ qabul qilgan qaror yuzasidan ishlab chiqaruvchini xabardor qilishi, oʻtkazilgan baholash natijalari boʻyicha xulosa va asoslantirilgan qarorni xabarnomada aks ettirishi lozim.

67. Maʼqullangan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimi ustidan davriy nazorat auditini oʻtkazishga tayinlangan organ javobgar boʻladi.

68. Davriy nazorat auditining maqsadi maʼqullangan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimi doirasida kelib chiquvchi majburiyatlar ishlab chiqaruvchi tomonidan toʻliq bajarilishini tasdiqlash hisoblanadi.

Ishlab chiqaruvchi tayinlangan organga baholash (nazorat auditi) oʻtkazish uchun loyihalashtirish, ishlab chiqarish, mahsulot ustidan yakuniy tekshiruv oʻtkazish, sinash va mahsulotni saqlash joylariga kirishga hamda barcha zarur maʼlumotlardan, xususan, quyidagilardan foydalanishga sharoit yaratib berishi shart:

sifat tizimi hujjatlari;

texnik hujjatlar;

sifat tizimi doirasida yaratilgan yozuvlarga, misol uchun mahsulot ustidan oʻtkazilgan inspeksiya va sinov natijalari, kalibrlash natijalari, mutasaddi xodimlarning malakasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

69. Ishlab chiqaruvchi tomonidan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimi yuritilishi va uzluksiz qoʻllanishini nazorat qilish maqsadida tizimni maʼqullash toʻgʻrisida qaror qabul qilgan sanadan boshlab tayinlangan organ tomonidan kamida oʻn ikki oy davriyligida nazorat auditlarini oʻtkazishi, oʻtkazilgan audit natijalari yuzasidan ishlab chiqaruvchiga hisobot taqdim etishi shart.

70. Ushbu Nizomning 69-bandida nazarda tutilganiga qoʻshimcha ravishda tayinlangan organ ishlab chiqaruvchining hududiga rejadan tashqari (ogohlantirishsiz) tashriflarni amalga oshirishi mumkin.

Bunday tashrif davomida keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimi talablarga muvofiq yuritilayotganiga ishonch hosil qilish maqsadida tayinlangan organ lift xavfsizlik qurilmalarini bevosita sinovdan oʻtkazishi yoki sinovdan oʻtkazilishini tashkil etishi mumkin.

Bunda tayinlangan organ rejadan tashqari tashrif natijalari boʻyicha hisobot rasmiylashtirishi, lift xavfsizlik qurilmasi sinovdan oʻtkazilgan taqdirda, tegishli sinov bayonnomasi bilan birga hisobotni ishlab chiqaruvchiga taqdim qilishi shart.

71. Ishlab chiqaruvchiga ushbu paragrafda belgilangan tartib-taomillarni toʻliq va muvaffaqiyatli bajarishi natijasida ushbu Nizomning 2-bobi talablariga rioya qilgan holda milliy muvofiqlik belgisini qoʻllashga hamda ushbu Nizomga 3-ilovada nazarda tutilgan maʼlumotlarni aks ettirgan muvofiqlik deklaratsiyasini rasmiylashtirishga ruxsat beriladi.

72. Ishlab chiqaruvchi ushbu paragrafda belgilangan tartib-taomil shartlariga koʻra muvofiqligi tasdiqlangan har bir lift xavfsizlik qurilmasini ushbu Nizomning 57-bandiga muvofiq tanlab olgan tayinlangan organning javobgarligi ostida uning reyestridagi xos raqamini aks ettirgan holda milliy muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalashi shart.

73. Ishlab chiqaruvchi har bir lift xavfsizlik qurilmasiga ushbu Nizomga 3-ilovada nazarda tutilgan maʼlumotlar aks ettirilgan muvofiqlik deklaratsiyasini rasmiylashtirishi va nusxasini lift xavfsizlik qurilmasi bozorga kiritilganidan boshlab oʻn yil davomida vakolatli bozor nazorati organi ixtiyorida saqlashi shart.

Rasmiylashtirilgan muvofiqlik deklaratsiyasida lift xavfsizlik qurilmalari aniq koʻrsatilgan boʻlishi shart.

74. Ishlab chiqaruvchi lift xavfsizlik qurilmasi bozorga kiritilganidan boshlab oʻn yil davomida quyidagilarni vakolatli bozor nazorati organi ixtiyorida saqlashi shart:

ushbu Nizomning 57-bandi “g” va “d” kichik bandlarida nazarda tutilgan hujjatlar;

ushbu Nizomning 65 va 66-bandlariga muvofiq yaratilgan yozuvlar;

ushbu Nizomning 63 , 66 , 69 va 70-bandlarida nazarda tutilgan tayinlangan organning tegishli qaror va hisobotlari.

75. Har bir tayinlangan organ uni tayinlovchi organga keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimini maʼqullash toʻgʻrisida rasmiylashtirgan sertifikat(lar)i, qaror(lar)i yoki bunday qaror(lar) bekor qilingan yuzasidan maʼlumot berishi yoki tayinlovchi organ soʻroviga muvofiq sifat tizimini maʼqullashni rad etish, toʻxtatib qoʻyish yoki cheklov oʻrnatish yuzasidan qabul qilgan qarorlari roʻyxatini taqdim qilishi shart.

Har bir tayinlangan organ boshqa tayinlangan organlarni oʻzi tomonidan qabul qilingan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimini maʼqullashni rad etish, toʻxtatib qoʻyish yoki bekor qilish, shuningdek, soʻroviga koʻra tizimni maʼqullash toʻgʻrisidagi qaror(lar)i yuzasidan maʼlumot berishi shart.

Tayinlangan organ oʻzi tomonidan rasmiylashtirilgan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimini maʼqullash toʻgʻrisidagi qaror va sertifikat nusxasini soʻroviga koʻra vakolatli bozor nazorati organlariga taqdim qilishi shart.

76. Tayinlangan organ oʻzi tomonidan rasmiylashtirilgan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimini maʼqullash toʻgʻrisidagi sertifikat, qaror nusxasi, unga ilova(lar) va qoʻshimcha(lar), shu jumladan, texnik hujjatlar toʻplamini qaror qabul qilingan sanadan boshlab oʻn besh yil davomida saqlashi shart.

77. Ishlab chiqaruvchining vakolatli vakili, agar uning vakolati doirasiga kiritilgan boʻlsa, ushbu Nizomning 57 , 65 , 71 va 74-bandlarida belgilangan ishlab chiqaruvchining majburiyatlarini oʻz zimmasiga olishi mumkin.

4-§. Lift xavfsizlik qurilmasini nomuayyan vaqt oraliqlarida (tasodifiy) tekshirish asosida tasdiqlangan turiga nisbatan baholash tartib-taomili (C2-modul)

78. Lift xavfsizlik qurilmasini nomuayyan vaqt oraliqlarida tekshirish asosida turga nisbatan baholash muvofiqlikni baholash tartibotining bir qismi hisoblanib, bunda tegishli sertifikat bilan tasdiqlangan turiga mosligi, asosiy xavfsizlik talablariga javob berishi hamda ushbu qurilma bilan toʻgʻri jihozlangan lift qonunchilikda belgilangan xavfsizlik talablariga muvofiqlikni taʼminlashiga ishonch hosil qilish maqsadida tayinlangan organ lift xavfsizlik qurilmasini tekshirib boradi.

79. Ishlab chiqarilgan lift xavfsizlik qurilmalari asosiy xavfsizlik talablariga muvofiqligini taʼminlashi uchun ishlab chiqaruvchi tomonidan munosib ishlab chiqarish jarayoni yoʻlga qoʻyilgan boʻlishi va ushbu jarayonni nazorat qilishning barcha zarur choralari koʻrilgan boʻlishi shart.

80. Ishlab chiqaruvchi liftning xavfsizlik qurilmasini nomuayyan vaqt oraliqlarida (tasodifiy) tekshirish uchun oʻzi tanlagan yagona tayinlangan organga ariza berishi lozim.

Ariza quyida keltirilgan maʼlumot va asoslovchi hujjatlardan iborat boʻlishi shart:

a) ishlab chiqaruvchining nomi va manzili, agar ariza vakolatli vakil tomonidan taqdim etilgan boʻlsa, uning nomi va manzili;

b) xuddi shu ariza boshqa tayinlangan organga taqdim etilmagani toʻgʻrisida yozma bayonot;

v) ishlab chiqarilgan liftning xavfsizlik qurilmalariga oid barcha maʼlumotlar;

g) liftning xavfsizlik qurilmasidan namuna olish mumkin boʻlgan joy(lari)ning manzili(lari);

d) ushbu Nizomning 3-bobi 1-paragrafida nazarda tutilgan tartib-taomilga muvofiq lift xavfsizlik qurilmasining turi tasdiqlangani toʻgʻrisida maʼlumot.

81. Tayinlangan organning bevosita oʻzi lift xavfsizlik qurilmasini nomuayyan vaqt oraliqlarida (tasodifiy) tekshirishi yoki bunday tekshirishlar oʻtkazilishini taʼminlashi shart.

Tayinlangan organ tomonidan tayyor lift xavfsizlik qurilmalaridan yetarli miqdorda namunalar tanlab olinishi, tanlab olingan namunalarda ushbu Nizomning 78-bandida belgilangan shartga asosan lift xavfsizlik qurilmalari muvofiqligini aniqlash maqsadida tekshirilishi va tasdiqlangan standartlarda va (yoki) qoʻllangan texnik spetsifikatsiyalarda oʻrnatilgan ekvivalent uslublarda sinovdan oʻtkazilishi shart.

82. Tekshirilgan lift xavfsizlik qurilmalaridan biri yoki bir nechtasi talablarga nomuvofiq deb topilgan taqdirda, nomuvofiqliklarni bartaraf qilishi uchun tayinlangan organ ishlab chiqaruvchiga nisbatan tegishli choralar koʻrishi lozim.

Lift xavfsizlik qurilmasining xususiyatlaridan kelib chiqqan holda, lift xavfsizlik qurilmalarini tekshirishda nazarda tutilishi lozim boʻlgan mazkur muvofiqlikni baholash jarayoniga mutasaddi boʻlgan barcha tayinlangan idoralar oʻrtasidagi qoʻshma kelishuv doirasida belgilanishi lozim.

83. Tayinlangan organ oʻtkazgan tekshirish va sinashlarning ijobiy natijasiga koʻra lift xavfsizlik qurilmasi tasdiqlangan turiga muvofiqlik toʻgʻrisidagi sertifikatini rasmiylashtirishi lozim.

Tayinlangan organ oʻzi tomonidan rasmiylashtirilgan tasdiqlangan turiga muvofiqlik toʻgʻrisidagi sertifikatning nusxasini soʻrovga koʻra vakolatli bozor nazorati organlariga taqdim qilishi shart.

84. Ishlab chiqaruvchiga ushbu paragrafda belgilangan tartib-taomillarni toʻliq va muvaffaqiyatli bajarishi natijasida ushbu Nizomning 3-bobida belgilangan talablarga rioya qilgan holda, milliy muvofiqlik belgisini qoʻllashga va ushbu Nizomga 3-ilovada nazarda tutilgan maʼlumotlar aks ettirilgan muvofiqlik deklaratsiyasini rasmiylashtirishga ruxsat beriladi.

85. Ishlab chiqaruvchi ushbu Nizomning 80-bandiga muvofiq tanlab olingan tayinlangan organning javobgarligi ostida uning reyestridagi xos raqamni aks ettirgan holda, muvofiqligi tasdiqlangan har bir lift xavfsizlik qurilmasini milliy muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalashi lozim.

86. Ishlab chiqaruvchi har bir liftning xavfsizlik qurilmasiga ushbu Nizomga 3-ilovada nazarda tutilgan maʼlumotlar aks ettirilgan muvofiqlik deklaratsiyasini yozma rasmiylashtirishi va nusxasini liftning xavfsizlik qurilmasi bozorga kiritilganidan boshlab oʻn yil davomida vakolatli bozor nazorati organi ixtiyorida saqlashi shart.

Rasmiylashtirilgan muvofiqlik deklaratsiyasida liftning xavfsizlik qurilmalari aniq koʻrsatilgan boʻlishi shart.

87. Ishlab chiqaruvchining ayrim majburiyatlari vakolati doirasiga kiritilgan boʻlsa, vakolatli vakil tomonidan amalga oshirilishi mumkin, ushbu Nizomning 79-bandida belgilangan ishlab chiqaruvchining majburiyati bundan mustasno.

4-bob. Liftlarning muvofiqligini baholash

1-§. Liftning turini tasdiqlash tartib-taomili (B-modul)

88. Liftning turini tasdiqlash muvofiqlikni baholash tartibotining bir qismi hisoblanib, bunda tayinlangan organ oʻxshash modelli liftning yoki turli komplektatsiyalari yoxud farqli modifikatsiyalari boʻlishi nazarda tutilmagan liftning texnik loyihasini baholaydi hamda baholangan texnik loyihaning asosiy xavfsizlik talablariga muvofiqligini tekshiradi va tasdiqlaydi.

Liftning turini baholash jarayoni tayyor liftning namunasini sinovdan oʻtkazishni oʻz ichiga oladi.

89. Oʻrnatuvchi oʻzi tanlagan yagona tayinlangan organga lift turini tasdiqlash uchun ariza berishi lozim.

Ariza quyida keltirilgan maʼlumot va asoslovchi hujjatlardan iborat boʻlishi shart:

a) oʻrnatuvchining nomi va manzili, agar ariza vakolatli vakil tomonidan taqdim etilgan boʻlsa, uning nomi va manzili;

b) xuddi shu ariza boshqa tayinlangan organga taqdim etilmagani toʻgʻrisida yozma bayonot;

v) texnik hujjatlar;

g) lift namunasini tekshirish mumkin boʻlgan joy haqida maʼlumot. Baholash uchun taqdim etilgan lift namunasi liftga kirish (chiqish) maydonchalariga ega va kamida uchta (yuqori, oʻrta va pastki) qavatga xizmat koʻrsatishga qodir boʻlishi kerak.

d) liftning loyiha konstruksiyasidagi texnik yechimlarning asosiy xavfsizlik talablariga javob berishga qodirligini tasdiqlovchi dalillar. Ushbu tasdiqlovchi dalillar har qanday hujjatlashtirilgan maʼlumotlarni, qoʻllangan texnik spetsifikatsiyalarni, xususan, tasdiqlangan standartlarning tegishlisi toʻliqligicha joriy qilinmagan hollarni nazarda tutishi lozim. Tasdiqlovchi dalillar zarur hollarda qoʻllangan texnik spetsifikatsiyalarga muvofiq oʻrnatuvchining laboratoriyasida yoki uning nomidan va javobgarligi ostida boshqa akkreditatsiyadan oʻtgan laboratoriyada oʻtkazilgan sinovlarning natijalarini oʻz ichiga olishi shart.

90. Texnik hujjatlar asosiy xavfsizlik talablariga liftning muvofiqligini baholash imkonini berishi kerak.

91. Texnik hujjatlar zarur hollarda quyidagi maʼlumotlar toʻplamidan iborat boʻlishi kerak:

oʻxshash modelli liftning barcha ruxsat etilgan modifikatsiyalari aniq koʻrsatilgan tavsifi;

loyiha-konstruksiya va ishlab chiqarish chizmalari hamda diagrammalar;

taqdim qilingan chizmalar va diagrammalarni, shuningdek, liftning ishlash mexanizmini tushunish uchun zarur boʻlgan tafsilotlar;

qoʻllangan asosiy xavfsizlik talablari roʻyxati;

asosiy xavfsizlik talablari bajarilishini taʼminlovchi tasdiqlangan standartlar roʻyxati. Agar tasdiqlangan standartlar qoʻllanmagan hollarda asosiy xavfsizlik talablariga muvofiqlikni taʼminlash maqsadida oʻrnatuvchi tomonidan joriy qilingan yechimlarning tafsiloti, jumladan, qoʻllangan boshqa texnik spetsifikatsiyalar roʻyxati. Tasdiqlangan standartlar roʻyxatiga kiritilgan standartlar qisman joriy qilingan hollarda texnik hujjatlarda standartlarning qoʻllangan qismlari aniq koʻrsatilishi talab qilinadi;

liftga oʻrnatilgan lift xavfsizlik qurilmalarining muvofiqligi toʻgʻrisidagi deklaratsiyalardan nusxa;

bevosita oʻrnatuvchi tomonidan yoki u uchun amalga oshirilgan loyiha-konstruksiyaning hisob-kitob natijalari;

sinov bayonnomalari;

quyidagilarni nazarda tutuvchi lift pasporti:

a) liftdan normal foydalanish va liftga xizmat koʻrsatish, inspeksiya qilish, taʼmirlash, davriy texnik koʻrikdan oʻtkazish hamda qutqaruv ishlari uchun zarur boʻlgan chizma va koʻrsatmalardan iborat yoʻriqnoma;

b) liftda oʻtkazilgan taʼmirlash va mos hollarda, davriy texnik koʻrikdan oʻtkazish yozuvlarini qayd etish jurnali;

turkum ishlab chiqarilgan liftning asosiy xavfsizlik talablariga muvofiqligini taʼminlash maqsadida liftni oʻrnatish bosqichida koʻrilgan choralar tafsiloti.

92. Tayinlangan organ ushbu paragrafda nazarda tutilgan muvofiqlikni baholash tartib-taomili doirasida:

oʻxshash modelli liftning yoki turli komplektatsiyalar yoxud farqli modifikatsiyalari boʻlishi nazarda tutilmagan liftning texnik loyihasining belgilangan talablarga mosligini aniqlash uchun texnik hujjatlarni, shuningdek, tasdiqlovchi dalillarni tahlil qiladi;

baholash va sinov oʻtkazish joylarini oʻrnatuvchi bilan kelishadi;

lift namunasi texnik hujjatlarga muvofiq ishlab chiqarilganini tekshirib oladi, tasdiqlangan standartlarda belgilangan talablar asosida loyihalashtirilgan elementlarni, shuningdek, boshqa texnik spetsifikatsiyalarga muvofiq loyihalashtirilgan elementlarni aniqlaydi;

tasdiqlangan standartlarning tegishli talablari oʻrnatuvchi tomonidan qoʻllangan hollarda, mazkur talablar toʻgʻri joriy qilinganini bevosita baholash va sinovlarni oʻtkazish yoki bunday baholash hamda sinashlar oʻtkazilishini tashkil etish orqali tekshiradi;

tasdiqlangan standartlarda belgilangan talablar qoʻllanmagan hollarda, oʻrnatuvchi tomonidan boshqa texnik spetsifikatsiyalarni joriy qilish orqali erishilgan yechim asosiy xavfsizlik talablariga muvofiqligini taʼminlaganlik holatini bevosita baholash va sinovlar oʻtkazish yoki ularning oʻtkazilishini tashkil etish orqali tekshiradi.

93. Tayinlangan organ oʻtkazilgan baholash, tekshirish va sinashlar toʻgʻrisida maʼlumotlar hamda ularning natijalari qayd qilingan baholash hisobotini rasmiylashtiradi. Tayinlovchi organ oldidagi majburiyatlariga xilof harakat qilmagan holda, tayinlangan organ faqat oʻrnatuvchining roziligi bilangina baholash hisobotining mazmunini qisman yoki toʻliq ochiqlashi mumkin.

94. Agar tegishli asosiy xavfsizlik talablariga lift turining muvofiqligi tasdiqlansa, tayinlangan organ tomonidan turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatni oʻrnatuvchining nomiga rasmiylashtiradi. Sertifikatda oʻrnatuvchining nomi, manzili, turini tasdiqlash boʻyicha xulosa, sertifikatning amal qilishi shartlari va tasdiqlangan lift turini aniqlash uchun zarur boʻlgan oʻziga xos maʼlumot aks ettirilishi shart.

95. Liftning turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikat bir yoki undan ortiq ilovalarga ega boʻlishi mumkin.

96. Turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikat va uning ilovalari ushbu Nizomning 4-bob 6-paragrafida belgilangan tartib-taomilga asosan liftni yakuniy inspeksiyadan oʻtkazish jarayonida liftning tasdiqlangan turiga nisbatan muvofiqligini baholash uchun yetarli maʼlumotni oʻz ichiga olgan boʻlishi lozim.

97. Agar liftning turi asosiy xavfsizlik talablariga muvofiqligi tasdiqlanmasa, tayinlangan organi turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatni rasmiylashtirishni rad etishi va rad qilish sababini koʻrsatgan holda oʻrnatuvchini xabardor qilishi shart.

98. Tayinlangan organ turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatning nusxasini, uning ilovalari va qoʻshimchalarini, shuningdek, texnik hujjatlar va baholash hisobotini ushbu turini baholash toʻgʻrisidagi sertifikat rasmiylashtirilgan sanadan boshlab oʻn besh yil davomida saqlashi shart.

99. Tayinlangan organ tasdiqlangan liftning turi tegishli xavfsizlik talablariga muvofiq kelmaslik ehtimolini yaratuvchi texnologik rivojlanishdagi umumeʼtirof etilgan har qanday oʻzgarishlarni kuzatib borishi va bunday oʻzgarishlarga nisbatan qoʻshimcha baholash oʻtkazish zaruratini aniqlashi shart. Bunday zarurat aniqlangan taqdirda, tayinlangan organ oʻrnatuvchini xabardor qilishi shart.

100. Oʻrnatuvchi tegishli asosiy xavfsizlik talablariga muvofiqlikni taʼminlashga yoki turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatning amal qilish shartlariga taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan tasdiqlangan lift turiga nisbatan kiritilayotgan har qanday konstruksiyaviy oʻzgartirishlar, shuningdek, asl texnik hujjatlarda koʻrsatilmagan tasdiqlangan turining har qanday modifikatsiyalari haqida tayinlangan organni xabardor qilishi shart.

101. Tayinlangan organ kiritilgan oʻzgartirishlarni oʻrganishi va turini tasdiqlash sertifikatining amal qilishi shartlari saqlanib qolgani yoxud qoʻshimcha baholashlar, tasdiqlashlar yoki sinovlar oʻtkazilishiga zarurat borligi yuzasidan oʻrnatuvchini xabardor qilishi lozim. Tayinlangan organ mos ravishda, turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatning asliga qoʻshimcha rasmiylashtirish yoki turini tasdiqlash toʻgʻrisida sertifikat rasmiylashtirish uchun yangi ariza taqdim qilinishini talab qilishi mumkin.

102. Har bir tayinlangan organ oʻzi tomonidan rasmiylashtirilgan yoki bekor qilingan liftning turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatlar va ularga qoʻshimchalar yuzasidan uni tayinlovchi vakolatli organni xabardor qilishi, shuningdek, doimiy ravishda yoxud soʻroviga koʻra rad etilgan, toʻxtatib qoʻyilgan yoki cheklov oʻrnatilgan lift turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatlar hamda ularga qoʻshimchalar roʻyxatini tayinlovchi organga taqdim qilishi shart.

103. Har bir tayinlangan organ boshqa tayinlangan organ tomonidan rad etilgan, toʻxtatib qoʻyilgan yoki cheklov oʻrnatilgan lift turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatlar va ularga qoʻshimchalar yuzasidan xabardor qilishi, shuningdek, soʻroviga muvofiq oʻzi rasmiylashtirgan bunday lift turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatlar va ularga qoʻshimchalar haqida boshqa tayinlangan organga maʼlumot berishi shart.

104. Vakolatli bozor nazorati idoralari lift turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikat va unga tegishli qoʻshimchalarning nusxalarini, shuningdek, texnik hujjatlar va tayinlangan organ tomonidan oʻtkazilgan baholash, tekshirish hamda sinashlar toʻgʻrisidagi hisobotlarni soʻrab olishlari mumkin.

105. Oʻrnatuvchi texnik hujjatlar bilan birga lift turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikat, uning ilovalari va qoʻshimchalarning nusxalaridan iborat hujjatlar toʻplamini lift bozorga kiritilganidan boshlab oʻn yil davomida vakolatli bozor nazorati organi ixtiyorida saqlashi shart.

106. Oʻrnatuvchining vakolatli vakili, agar uning vakolati doirasiga kiritilgan boʻlsa, ushbu Nizomning 89-bandida nazarda tutilgan tartibda ariza berishi hamda 100 va 105-bandlarda belgilangan majburiyatlarni oʻz zimmasiga olishi mumkin.

2-§. Mahsulot sifatini kafolatlash asosida liftning tasdiqlangan turiga nisbatan muvofiqligini baholash tartib-taomili (E-modul)

107. Ishlab chiqarishdagi mahsulot sifatini kafolatlash asosida liftning turiga nisbatan baholash muvofiqlikni baholash tartibotining bir qismi hisoblanib, bunda liftlar tegishli sertifikat bilan tasdiqlangan lift turiga yoki maʼqullangan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimi doirasida loyihalashtirilgan va ishlab chiqarilgan liftga mosligiga hamda asosiy xavfsizlik talablariga javob berishiga ishonch hosil qilish maqsadida tayinlangan organ oʻrnatuvchi tomonidan joriy qilingan mahsulot sifatini kafolatlash tizimini baholaydi.

108. Oʻrnatuvchi liftni yakuniy nazoratdan va sinovdan oʻtkazish jarayonlarini inobatga oluvchi ushbu paragrafda belgilangan tartib-taomilga muvofiq maʼqullangan mahsulot sifatini kafolatlash tizimini yuritishga hamda ayni tizim davriy nazorat auditidan oʻtkazilishini taʼminlashga javobgardir.

109. Oʻrnatuvchi oʻzida joriy qilgan mahsulot sifatini kafolatlash tizimini baholash maqsadida tanlab olgan yagona tayinlangan organga ariza berishi shart.

Ariza quyida keltirilgan maʼlumot va tasdiqlovchi hujjatlardan iborat boʻlishi shart:

a) oʻrnatuvchining nomi va manzili, agar ariza vakolatli vakil tomonidan taqdim etilgan boʻlsa, uning ham nomi va manzili;

b) oʻrnatiladigan liftlarga oid barcha maʼlumotlar;

v) sifat tizimining hujjatlari;

g) oʻrnatiladigan liftlarning texnik hujjatlari;

d) xuddi shu ariza boshqa tayinlangan organga taqdim etilmagani toʻgʻrisida yozma bayonot.

110. Asosiy xavfsizlik talablariga javob berishga ishonch hosil qilish maqsadida joriy qilingan mahsulot sifatini kafolatlash tizimi doirasida har bir lift tekshirilishi va tasdiqlangan standartlarda yoki unga tenglashtirilgan sinov uslublarida belgilangan sinovlardan oʻtkazilishi shart.

111. Oʻrnatuvchi tomonidan joriy qilingan boshqaruv tizimining barcha elementlari, talablari va qoidalari sifat siyosati, tartibotlar hamda koʻrsatmalar tarzida tizimli va tartibli ravishda hujjatlashtirilgan boʻlishi shart.

Ushbu mahsulot sifatini kafolatlash tizimiga oid hujjatlar, yaʼni sifat dasturlari, rejalar, qoʻllanmalar va yozuvlar doimiy hamda bir xil talqin qilinishi kerak.

112. Mahsulot sifatini kafolatlash tizimi, xususan, quyidagilarni nazarda tutgan boʻlishi shart:

sifat maqsadlari;

tashkiliy tuzilma, mahsulot sifatini taʼminlashga nisbatan korxona rahbariyatning majburiyatlari va vakolatlari;

bozorga kiritilishidan avval mahsulot ustidan olib borilgan tekshirish va sinovlar, shu jumladan, ushbu Nizomning 206-bandiga muvofiq liftlarni yakuniy inspeksiyadan oʻtkazish jarayonida nazarda tutilgan sinovlar;

sifatni kafolatlash tizimining natijadorligini monitoring qilish vositalari;

sifat tizimiga tegishli yozuvlar, xususan, inspeksiya xulosalari va sinov bayonnomalari, kalibrlash natijalari, mutasaddi xodimlarning malakasi toʻgʻrisidagi hisobotlar va boshqalar.

113. Tayinlangan organ oʻrnatuvchining mahsulot sifatini kafolatlash tizimi ushbu Nizomning 110 va 112-bandlarida nazarda tutilgan talablarga muvofiqligini aniqlash maqsadida baholaydi.

Bunda tizimning elementlarida nazarda tutilgan talablar asosida joriy qilingan mahsulot sifatini kafolatlash tizimi tasdiqlangan standartlarda belgilangan talablarga mutanosib ravishda muvofiqlik prezumsiyasini taʼminlanishi shart.

114. Sifat menejmenti tizimlari sohasidagi malakaga qoʻshimcha ravishda audit guruhining kamida bitta aʼzosi lift texnologiyasini baholash uchun yetarli tajribaga hamda asosiy xavfsizlik talablari toʻgʻrisida bilim va koʻnikmaga ega boʻlishi shart.

Mahsulot sifatini kafolatlash tizimini baholash maqsadida oʻtkaziladigan audit oʻrnatuvchining hududiga hamda lift oʻrnatish joyiga tashrifni nazarda tutishi shart.

115. Tayinlangan organ mahsulot sifatini kafolatlash tizimini baholash natijasi boʻyicha qabul qilgan qarori yuzasidan oʻrnatuvchini xabardor qilishi shart. Ushbu xabarnomada audit natijasida erishilgan xulosalar va baholash boʻyicha asoslantirilgan qaror bayon qilinishi shart.

Ushbu paragrafda belgilangan tartib-taomil asosida erishilgan ijobiy natija tayinlangan organ tomonidan mahsulot sifatini kafolatlash tizimini maʼqullash toʻgʻrisidagi sertifikat tarzida rasmiylashtirilishi lozim.

116. Mahsulot sifatini kafolatlash tizimi tayinlangan organ tomonidan maʼqullanishi natijasida kelib chiquvchi javobgarlikni oʻrnatuvchi zimmasiga olishi, ayni tizimni natijadorlik va talablarga muvofiqlikni taʼminlaydigan tarzda yuritishi shart.

117. Oʻrnatuvchi mahsulot sifatini kafolatlash tizimiga kiritilishi taklif qilinayotgan har qanday oʻzgarishlar yuzasidan ushbu tizimni maʼqullagan tayinlangan organni xabardor qilishi shart.

118. Tayinlangan organ taklif qilinayotgan oʻzgartirishlarni baholashi va oʻzgartirilgan sifat tizimi ushbu Nizomning 110 va 112 bandlarida nazar tutilgan talablarga javob berishga qodirligi yoxud tizimni qayta baholashdan oʻtkazish zarurati yuzasidan tegishli qaror qabul qilishi shart.

Tayinlangan organ qabul qilgan qarori yuzasidan oʻrnatuvchini yoki uning vakolatli vakilini xabardor qilishi, oʻtkazilgan baholash natijalari boʻyicha xulosa va asoslantirilgan qarorni xabarnomada aks ettirishi lozim.

119. Maʼqullangan mahsulot sifatini kafolatlash tizimi ustidan davriy nazorat auditini oʻtkazishga tayinlangan organ javobgardir.

120. Davriy nazorat auditi oʻtkazilishidan maqsad maʼqullangan mahsulot sifatini kafolatlash tizimi doirasida kelib chiquvchi majburiyatlar oʻrnatuvchi tomonidan toʻliq bajarilishini tayinlangan organ tomonidan tasdiqlashdir.

Oʻrnatuvchi tayinlangan organga baholash (davriy nazorat auditi) oʻtkazish maqsadida lift oʻrnatilgan, inspeksiya va sinov oʻtkaziladigan joylarga kirishiga va barcha zarur maʼlumotlardan, xususan, quyidagilardan foydalanishiga sharoit yaratib berishi shart:

sifat tizimi hujjatlari;

texnik hujjatlar;

sifat tizimi doirasida yaratilgan yozuvlar, misol uchun oʻtkazilgan inspeksiya va sinov natijalari, kalibrlash natijalari, mutasaddi xodimlarning malakasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

121. Oʻrnatuvchi tomonidan mahsulot sifatini kafolatlash tizimining yuritilishi va uzluksiz qoʻllanishini nazorat qilish maqsadida tayinlangan organ tizimni maʼqullash toʻgʻrisida qaror qabul qilgan sanadan boshlab har oʻn ikki oy davriyligida nazorat auditlarini oʻtkazishi, oʻtkazilgan audit natijalari yuzasidan oʻrnatuvchiga hisobot taqdim etishi shart.

122. Ushbu Nizomning 121-bandida nazarda tutilganiga qoʻshimcha ravishda tayinlangan organ lift oʻrnatilgan joylarga rejadan tashqari (ogohlantirishsiz) tashriflarni amalga oshirishi mumkin.

Bunday tashrif davomida oʻrnatuvchi tomonidan sifat tizimi talablarga muvofiq yuritilayotganiga ishonch hosil qilish, liftni tekshirish maqsadida tayinlangan organ bevosita sinovlar oʻtkazishi yoki bunday sinovlar oʻtkazilishini tashkil etishi mumkin.

Bunda tayinlangan organ rejadan tashqari tashrif natijalari boʻyicha hisobot rasmiylashtirishi, sinov ishlari amalga oshirilgan taqdirda, tegishli sinov bayonnomasi bilan birga hisobotni oʻrnatuvchiga taqdim qilishi shart.

123. Oʻrnatuvchiga ushbu paragrafda belgilangan tartib-taomillarni toʻliq va muvaffaqiyatli bajarishi natijasida ushbu Nizomning 2-bobi talablariga rioya qilgan holda milliy muvofiqlik belgisini qoʻllashga va ushbu Nizomga 4-ilovada nazarda tutilgan maʼlumotlar aks ettirilgan muvofiqlik deklaratsiyasini rasmiylashtirishga ruxsat beriladi.

124. Oʻrnatuvchi ushbu Nizomning 109-bandiga muvofiq tanlab olgan tayinlangan organning javobgarligi ostida uning reyestridagi xos raqamini aks ettirgan holda muvofiqligi tasdiqlangan har bir liftning kabinasini milliy muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalashi shart.

125. Oʻrnatuvchi ushbu Nizomga 4-ilovada nazarda tutilgan maʼlumotlarni aks ettirgan holda, har bir liftga muvofiqlik deklaratsiyasini yozma rasmiylashtirishi va nusxasini lift bozorga kiritilganidan boshlab oʻn yil davomida vakolatli bozor nazorati organi ixtiyorida saqlashi shart.

126. Oʻrnatuvchi eng oxirgi lift bozorga kiritilganidan oʻn yil davomida vakolatli bozor nazorati organi ixtiyorida quyidagilarni saqlashi shart:

ushbu Nizomning 109-bandi “v” va “g” kichik bandlarida nazarda tutilgan hujjatlar;

ushbu Nizomning 117 va 118-bandlariga muvofiq yaratilgan yozuvlar;

ushbu Nizomning 115 , 118 , 121 va 122-bandlarida nazarda tutilgan tayinlangan organning tegishli qaror va hisobotlari.

127. Har bir tayinlangan organ uni tayinlovchi vakolatli organga mahsulot sifatini kafolatlash tizimini maʼqullash toʻgʻrisida qabul qilingan qaror(lar)i yoki bunday qaror(lar) bekor qilgani yuzasidan maʼlumot berishi yoki tayinlovchi organ soʻroviga muvofiq sifat tizimini maʼqullashni rad etish, toʻxtatib qoʻyish yoki cheklov oʻrnatish yuzasidan qabul qilgan qarorlari roʻyxatini taqdim qilishi shart.

128. Har bir tayinlangan organ boshqa tayinlangan organlarni oʻzi tomonidan qabul qilingan mahsulot sifatini kafolatlash tizimini maʼqullashni rad etish, toʻxtatib qoʻyish yoki bekor qilish va soʻrovga koʻra tizimini maʼqullash toʻgʻrisidagi qaror(lar) yuzasidan maʼlumot berishi shart.

129. Tayinlangan organ oʻzi tomonidan rasmiylashtirilgan mahsulot sifatini kafolatlash tizimini maʼqullash toʻgʻrisidagi qaror va sertifikatning nusxalarini vakolatli bozor nazorati organlariga soʻroviga koʻra taqdim qilishi shart.

130. Oʻrnatuvchining vakolatli vakili, agar uning vakolati doirasiga kiritilgan boʻlsa, ushbu Nizomning 109 , 117 , 124 va 126-bandlarda nazarda tutilgan oʻrnatuvchining majburiyatlarini oʻz zimmasiga olishi mumkin.

3-§. Ishlab chiqarishdagi keng qamrovli sifatni kafolatlash bilan birga lift loyihasining ekspertizasi asosida liftning muvofiqligini baholash tartib-taomili (N1-modul)

131. Ishlab chiqarishdagi keng qamrovli sifatni kafolatlash bilan birga lift loyihasining ekspertizasi asosida liftning muvofiqligini baholash tartibotida asosiy xavfsizlik talablariga lift javob berishiga ishonch hosil qilish maqsadida tayinlangan organ oʻrnatuvchi tomonidan joriy qilingan sifat tizimini va zarur hollarda liftning loyihasini baholaydi.

132. Oʻrnatuvchi liftni loyihalashtirish, ishlab chiqarish, yigʻish, oʻrnatish, yakuniy inspeksiya va sinovdan oʻtkazish jarayonlarini qamrab olgan ushbu Nizomning 134 va 135-bandlarida belgilangan talablarga muvofiqligi tasdiqlangan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimini yuritishga hamda ayni tizim davriy nazorat auditidan oʻtkazilishini taʼminlashga javobgar.

Liftning texnik loyihasi asosiy xavfsizlik talablariga muvofiqligi ushbu Nizomning 147 va 150-bandlarida belgilangan tartibda baholanishi shart.

133. Oʻrnatuvchi oʻzida mavjud keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimini baholatish maqsadida tanlab olgan tayinlangan organga ariza beradi.

Ariza quyida keltirilgan maʼlumot va tasdiqlovchi hujjatlardan iborat boʻlishi shart:

a) oʻrnatuvchining nomi va manzili, agar ariza vakolatli vakil tomonidan taqdim etilgan boʻlsa, uning ham nomi va manzili;

b) oʻrnatiladigan liftga oid barcha maʼlumotlar, xususan, lift loyihasi bilan liftning ekspluatatsiya qilinishi oʻrtasidagi bogʻliqlikni tushuntirib beruvchi maʼlumotlar;

v) sifat tizimini tashkil qiluvchi hujjatlar;

g) oʻrnatiladigan tomonidan har bir lift turi uchun ushbu Nizomning 91-bandi talablariga muvofiq shakllantirilgan texnik hujjatlar;

d) xuddi shu ariza boshqa tayinlangan organga taqdim etilmaganligi toʻgʻrisida yozma bayonot.

134. Oʻrnatuvchi tomonidan joriy qilingan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimi liftlarning asosiy xavfsizlik talablariga muvofiq boʻlishini taʼminlashi shart.

Bunda oʻrnatuvchi tomonidan joriy qilingan boshqaruv tizimining barcha elementlari, talablari va qoidalari sifat siyosati, tartibotlar, koʻrsatmalar tarzida tizimli hamda tartibli ravishda hujjatlashtirilgan boʻlishi shart. Ushbu sifatni boshqarish tizimiga oid hujjatlar, yaʼni sifat dasturlari, rejalar, qoʻllanmalar, yozuvlar doimiy va bir xil talqin qilinishi kerak.

135. Oʻrnatuvchining keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimi quyidagilarni nazarda tutgan boʻlishi lozim:

sifat maqsadlari, tashkiliy tuzilma, loyihalashtirish va mahsulot sifatini taʼminlashga nisbatan korxona rahbariyatining majburiyat hamda vakolatlari;

loyihalashning texnik shartlari, shu jumladan, qoʻllanilgan standartlar va agar tasdiqlangan standartlar toʻliq qoʻllanilmagan hollarda, asosiy xavfsizlik talablarga javob berishni taʼminlash maqsadida oʻrnatuvchi tomonidan qoʻllanilgan boshqa texnik yechimlar (spetsifikatsiyalar);

liftlarni loyihalashtirishda joriy qilingan loyihani nazorat qilish va loyihani tasdiqlash uslublari, jarayonlari va tizimli harakatlar tavsifi;

lift ishlab chiqarishda yetkazib berilayotgan xomashyo materiallari, qurilmalar va agregatlarni qabul qilib olishda oʻtkaziladigan tekshiruv hamda sinovlar (kirish nazorat tizimi);

yigʻish, oʻrnatish, sifat nazorati va sifatni kafolatlash maqsadida qoʻllanadigan uslublar, jarayonlar hamda tizimli harakatlar tavsifi;

oʻrnatishdan avvalgi (oʻrnatish sharoitlarini koʻrikdan oʻtkazish: lift shaxtasi, mashina xonasi va boshqa joylar), oʻrnatish jarayonida hamda oʻrnatilgandan soʻng (eng kamida ushbu Nizomning 206-bandida nazarda tutilgan sinovlar) liftda oʻtkaziladigan sinovlar va tekshiruvlar tavsifi;

sifat tizimiga tegishli yozuvlar, xususan, inspeksiya xulosalari va sinov bayonnomalari, kalibrlash natijalari, mutasaddi xodimlarning malakasi toʻgʻrisidagi hisobotlar hamda maʼlumotlar;

loyiha va mahsulotning talab qilingan sifatda boʻlishini hamda sifat tizimining natijadorligini monitoring qilish vositalari.

136. Oʻrnatuvchi joriy qilgan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimi ushbu Nizomning 134 va 135-bandlarida belgilangan talablarga muvofiqligini aniqlash maqsadida tayinlangan organ tomonidan baholanadi.

Bunda boshqaruv tizim elementlarida nazarda tutilgan talablar asosida joriy qilingan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimi tasdiqlangan standartlarda belgilangan talablarga mutanosib ravishda muvofiqlik prezumsiyasini taʼminlanishi shart.

137. Sifat menejmenti tizimlari sohasidagi malakaga qoʻshimcha ravishda audit guruhining kamida bitta aʼzosi lift texnologiyasini baholash uchun yetarli tajribaga hamda asosiy xavfsizlik talablari toʻgʻrisida bilim va koʻnikmaga ega boʻlishi shart.

Keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimini baholash maqsadida oʻtkaziladigan audit oʻrnatuvchining hududiga hamda lift oʻrnatish joyida baholash oʻtkazishni ham nazarda tutishi shart.

138. Audit guruhi oʻrnatuvchining asosiy xavfsizlik talablarini toʻgʻri aniqlash va liftning ushbu belgilangan talablarga muvofiqligini taʼminlash nuqtai nazaridan kelib chiqib, mos ravishda tekshiruvlar (sinovlar) oʻtkazish qobiliyatini baholash maqsadida ushbu Nizomning 133-bandi “g” kichik bandida nazarda tutilgan texnik hujjatlarini tahlil qiladi.

139. Tayinlangan organ qabul qilgan qarori yuzasidan oʻrnatuvchini yoki uning vakolatli vakilini xabardor qilishi shart. Xabarnomada oʻtkazilgan baholash natijalari boʻyicha xulosa va asoslantirilgan qaror aks ettirilishi lozim.

140. Oʻrnatuvchi oʻzida joriy qilingan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimi tayinlangan organ tomonidan maʼqullanishi natijasida kelib chiquvchi javobgarlikni oʻz zimmasiga olishi va ayni tizimni natijadorlik va talablarga muvofiqlikni taʼminlaydigan tarzda yuritishi shart.

141. Oʻrnatuvchi oʻzida joriy qilingan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimiga kiritilishi taklif qilinayotgan har qanday oʻzgarishlar yuzasidan ushbu tizimni maʼqullagan tayinlangan organni xabardor qilishi shart.

142. Tayinlangan organ taklif qilinayotgan oʻzgarishlarni tahlil qilishi va oʻrnatuvchining oʻzgartirilgan sifatni kafolatlash tizimi ushbu Nizomning 134 va 135-bandlarida nazar tutilgan talablarga javob berishga qodirligi yoki tizimni qayta baholashdan oʻtkazish zarurati yuzasidan tegishli qaror qabul qilishi shart.

Tayinlangan organ qabul qilgan qarori yuzasidan oʻrnatuvchini yoki uning vakolatli vakilini xabardor qilishi, oʻtkazilgan baholash natijalari boʻyicha xulosasi va asoslantirilgan qarorini xabarnomada aks ettirishi lozim.

143. Maʼqullangan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimi ustidan davriy nazorat auditini oʻtkazishga tayinlangan organ javobgardir.

144. Davriy nazorat auditi oʻtkazilishidan maqsad maʼqullangan sifat tizimi doirasida kelib chiquvchi majburiyatlarning oʻrnatuvchi tomonidan toʻliq bajarilishini tasdiqlashdir.

Oʻrnatuvchi tayinlangan organga baholash (nazorat auditini) oʻtkazish maqsadida liftni loyihalashtirish, ishlab chiqarish, yigʻish, oʻrnatish, sinash, inspeksiya oʻtkazish va tayyor mahsulot saqlanadigan joylarga (omborlarga) kirishga hamda barcha zarur maʼlumotlardan, xususan, quyidagilardan foydalanishga sharoit yaratib berishi shart:

sifat tizimi hujjatlari;

texnik hujjatlar;

sifat tizimining loyihalashtirishda sifatni taʼminlash qismi doirasida yaratilgan yozuvlar, misol uchun oʻtkazilgan tahlil natijalari, loyihalashtirish hisob-kitoblari va sinov natijalari;

sifat tizimining xomashyo yetkazib berishda va liftni oʻrnatishda sifatini taʼminlash qismlari doirasida yaratilgan yozuvlar, misol uchun oʻtkazilgan inspeksiya hamda sinov natijalari, kalibrlash natijalari, mutasaddi xodimlarning malakasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

145. Oʻrnatuvchi tomonidan sifat tizimining yuritilishi va uzluksiz qoʻllanishini nazorat qilish maqsadida tayinlangan organ tizimni maʼqullash toʻgʻrisida qaror qabul qilgan sanadan boshlab har oʻn ikki oy davriyligida nazorat auditlarini oʻtkazishi, oʻtkazilgan audit natijalari yuzasidan oʻrnatuvchiga hisobot taqdim etishi shart.

146. Ushbu Nizomning 145-bandida nazarda tutilganiga qoʻshimcha ravishda tayinlangan organ oʻrnatuvchi joylashgan yoki lift oʻrnatilgan joylarga rejadan tashqari (ogohlantirishsiz) tashriflarni amalga oshirishi mumkin.

Bunday tashrif davomida oʻrnatuvchi tomonidan sifat tizimi talablarga muvofiq yuritilayotganiga ishonch hosil qilish, liftni tekshirish maqsadida tayinlangan organ bevosita sinovlar oʻtkazishi yoki bunday sinovlar oʻtkazilishini tashkil qilishi mumkin.

Bunda tayinlangan organ rejadan tashqari tashrif natijalari boʻyicha hisobot rasmiylashtirishi, sinov ishlari amalga oshirilgan taqdirda, tegishli sinov bayonnomasi bilan birga hisobotni oʻrnatuvchiga taqdim qilishi shart.

147. Agar liftning loyihasi toʻliq tasdiqlangan standartlar asosida ishlab chiqilmagan taqdirda, tayinlangan organ asosiy xavfsizlik talablariga loyiha javob berishiga ishonch hosil qilishi, basharti belgilangan talablarga lift loyihasining muvofiqligi tasdiqlansa, oʻrnatuvchi nomiga loyiha ekspertiza xulosasi (design examination certificate) rasmiylashtirilishi shart.

Loyihaning ekspertiza xulosasida uning amal qilish chegarasining belgilanishi va tasdiqlangan lift loyihasini identifikatsiya qilish uchun yetarli maʼlumotlar aks ettirilishi lozim.

148. Agar liftning loyihasi asosiy xavfsizlik talablariga javob bermasa, tayinlangan organ loyihaning ekspertiza xulosasini rasmiylashtirishni rad etishi toʻgʻrisida qaror qabul qilishi va rad etish sabablarini koʻrsatgan holda oʻrnatuvchini xabardor qilishi shart.

149. Tayinlangan organ tasdiqlangan lift loyihasini asosiy xavfsizlik talablariga muvofiq kelmaslik ehtimolini yaratuvchi texnologik rivojlanishdagi umumeʼtirof etilgan har qanday oʻzgarishlarni kuzatib borishi va bunday oʻzgarishlarga nisbatan lift loyihasida qoʻshimcha baholashdan oʻtkazish zaruratini aniqlashi shart.

Bunday zarurat aniqlangan taqdirda, tayinlangan organ oʻrnatuvchini xabardor qilishi shart.

150. Oʻrnatuvchi belgilangan asosiy xavfsizlik talablariga muvofiqlik yoxud lift loyihasining ekspertiza xulosasini amal qilish shartlariga taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan tasdiqlangan lift loyihasiga nisbatan kiritayotgan har qanday konstruksiyaviy oʻzgartirishlar (modifikatsiyalar) haqida lift loyihasining ekspertiza xulosasini rasmiylashtirgan tayinlangan organni xabardor qilishi shart.

Bunday oʻzgartirishlar (modifikatsiyalar) haqida lift loyihasining ekspertiza xulosasini rasmiylashtirgan tayinlangan organ tomonidan qoʻshimcha ravishda baholanishi va ijobiy natijasiga koʻra amaldagi lift loyihasining ekspertiza xulosasining asliga qoʻshimcha tarzda rasmiylashtirilishi shart.

151. Har bir tayinlangan organ uni tayinlovchi organga oʻzi tomonidan rasmiylashtirilgan yoki bekor qilingan lift loyihasining ekspertiza xulosalari va (yoki) ularga qoʻshimchalar yuzasidan maʼlumot berishi, shuningdek, muayyan muddat oraligʻida yoxud soʻroviga koʻra uni tayinlovchi organga bekor qilingan, toʻxtatib qoʻyilgan yoki cheklov oʻrnatilgan lift loyihasining ekspertiza xulosalari va (yoki) ularga qoʻshimchalar roʻyxatini taqdim qilishi shart.

152. Har bir tayinlangan organ boshqa tayinlangan organlarni oʻzi tomonidan bekor qilingan, toʻxtatib qoʻyilgan yoki cheklov oʻrnatilgan lift loyihasining ekspertiza xulosalari va (yoki) ularga qoʻshimchalar hamda soʻrovga koʻra rasmiylashtirilgan lift loyihasining ekspertiza xulosalari va (yoki) ularga qoʻshimchalarga oid maʼlumotlarni taqdim qilishi shart.

Tayinlangan organdan u tomonidan rasmiylashtirilgan lift loyihasining ekspertiza xulosalari va (yoki) ularga qoʻshimchalar nusxasini vakolatli bozor nazorati organlari, boshqa tayinlangan organlar soʻrab olishlari mumkin.

153. Vakolatli bozor nazorati organlariga soʻroviga koʻra texnik hujjatlar va tayinlangan organ tomonidan rasmiylashtirilgan lift loyihasining ekspertiza xulosalarining nusxalari taqdim qilinishi lozim.

154. Oʻrnatuvchi tegishli texnik hujjatlar nusxalari bilan birga lift loyihasining ekspertiza xulosasi, uning ilovalari va unga qoʻshimchalarning nusxalarini lift bozorga kiritilganidan boshlab oʻn yil davomida bozor nazorati organi ixtiyorida saqlashi shart.

155. Oʻrnatuvchi lift bozorga kiritilganidan boshlab oʻn yil davomida vakolatli bozor nazorati organi ixtiyorida quyidagilarni saqlashi shart:

ushbu Nizomning 133-bandi “v” va “g” kichik bandi nazarda tutilgan hujjatlar;

ushbu Nizomning 138 va 148-bandlariga muvofiq yaratilgan maʼlumotlar;

ushbu Nizomning 139 , 142 , 145 , 146 , 148 va 150-bandlarida nazarda tutilgan tayinlangan organning tegishli qaror va hisobotlari.

156. Har bir tayinlangan organ uni tayinlovchi vakolatli organga oʻzi tomonidan rasmiylashtirilgan yoki bekor qilingan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimini maʼqullash sertifikatlari va (yoki) ularga qoʻshimchalar yuzasidan maʼlumot berishi, shuningdek, muayyan muddat oraligʻida yoxud soʻrovga koʻra uni tayinlovchi organga keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimini maʼqullash sertifikatlari bekor qilingan, toʻxtatib qoʻyilgan yoki cheklov oʻrnatilgan va (yoki) ularga kiritilgan qoʻshimchalar roʻyxatini taqdim qilishi shart.

157. Har bir tayinlangan organ oʻzi tomonidan qabul qilingan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimini maʼqullashni rad etish, toʻxtatib qoʻyish yoki bekor qilish va soʻrovga koʻra tizimini maʼqullash toʻgʻrisidagi qaror(lar) yuzasidan boshqa tayinlangan organlarga maʼlumot berishi shart.

158. Tayinlangan organ oʻzi tomonidan rasmiylashtirilgan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimini maʼqullash toʻgʻrisidagi qaror nusxasi, unga ilova(lar) va qoʻshimchalar, shu jumladan, texnik hujjatlar toʻplamini qaror qabul qilingan sanadan boshlab oʻn besh yil davomida saqlashi shart.

159. Tayinlangan organ oʻzi tomonidan rasmiylashtirilgan mahsulot sifatini kafolatlash tizimini maʼqullash toʻgʻrisidagi qarorining nusxasini soʻrovga koʻra vakolatli bozor nazorati organlariga taqdim qilishi shart.

160. Oʻrnatuvchiga ushbu paragrafda belgilangan tartib-taomillarni toʻliq va muvaffaqiyatli bajarishi natijasida ushbu Nizomning 2-bobi talablariga rioya qilgan holda milliy muvofiqlik belgisini qoʻllashga hamda ushbu Nizomga 4-ilovada nazarda tutilgan maʼlumotlarni aks ettirgan muvofiqlik deklaratsiyasini rasmiylashtirishga ruxsat beriladi.

Oʻrnatuvchi ushbu Nizomning 133-bandiga muvofiq tanlab olgan tayinlangan organning javobgarligi ostida uning reyestridagi xos raqamini aks ettirgan holda muvofiqligi tasdiqlangan har bir liftning kabinasini milliy muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalashi shart.

161. Oʻrnatuvchi ushbu Nizomga 4-ilovada nazarda tutilgan maʼlumotlarni aks ettirgan holda har bir liftga muvofiqlik deklaratsiyasini yozma rasmiylashtirishi va nusxasini lift bozorga kiritilganidan boshlab oʻn yil davomida vakolatli bozor nazorati organi ixtiyorida saqlashi shart.

162. Oʻrnatuvchining vakolatli vakili, agar uning vakolati doirasiga kiritilgan boʻlsa, ushbu Nizomning 133-bandida nazarda tutilgan tartibda ariza berishi hamda 141 , 154 , 155 , 160 va 161-bandlarda belgilangan oʻrnatuvchining majburiyatlarini oʻz zimmasiga olishi mumkin.

4-§. Ishlab chiqarish jarayoni sifatini kafolatlash asosida liftning turiga nisbatan baholash tartib-taomili (D-modul)

163. Ishlab chiqarish jarayoni sifatini kafolatlash asosida liftning turiga nisbatan baholash muvofiqlikni baholash tartibotining bir qismi hisoblanib, bunda oʻrnatilgan liftlar, tegishli sertifikat bilan tasdiqlangan lift turiga yoki maʼqullangan sifatni kafolatlash tizimi doirasida loyihalashtirilgan, ishlab chiqarilgan liftga mosligiga hamda asosiy xavfsizlik talablariga javob berishiga ishonch hosil qilish maqsadida tayinlangan organ oʻrnatuvchi tomonidan joriy qilingan ishlab chiqarishda sifatni kafolatlash tizimini baholaydi.

164. Oʻrnatuvchi liftni loyihalashtirish, ishlab chiqarish, yigʻish, oʻrnatish, yakuniy inspeksiya va sinovdan oʻtkazish jarayonlarini qamrab olgan ushbu Nizomning 166 va 167-bandlarida belgilangan shartlarga muvofiq maʼqullangan ishlab chiqarish jarayoni sifatini kafolatlash tizimini yuritishga hamda ayni tizim davriy nazorat auditidan oʻtkazilishini taʼminlashga javobgar.

165. Oʻrnatuvchi joriy qilgan ishlab chiqarishda jarayonining sifatini kafolatlash tizimini baholash maqsadida tanlab olgan tayinlangan organga ariza berishi shart.

Ariza quyida keltirilgan maʼlumot va tasdiqlovchi hujjatlardan iborat boʻlishi shart:

a) oʻrnatuvchining nomi va manzili, agar ariza vakolatli vakil tomonidan taqdim etilgan boʻlsa, uning nomi va manzili;

b) oʻrnatiladigan liftlarga oid barcha maʼlumotlar;

v) sifat tizimini tashkil qiluvchi hujjatlar;

g) oʻrnatiladigan liftlar uchun shakllantirilgan texnik hujjatlar;

d) xuddi shu ariza boshqa tayinlangan organga taqdim etilmagani toʻgʻrisida yozma bayonot.

166. Oʻrnatuvchi ishlab chiqarish jarayonining sifatini kafolatlash tizimi asosiy xavfsizlik talablariga liftlar muvofiq boʻlishini taʼminlashi shart.

Oʻrnatuvchi tomonidan joriy qilingan boshqaruv tizimining barcha elementlari, talablari va qoidalari sifat siyosati, tartibotlar va koʻrsatmalar tarzida tizimli hamda tartibli ravishda hujjatlashtirilgan boʻlishi shart. Ushbu sifatni boshqarish tizimiga oid hujjatlar, yaʼni sifat dasturlari, rejalar, qoʻllanmalar va yozuvlar doimiy hamda bir xil talqin qilinishi kerak.

167. Oʻrnatuvchining ishlab chiqarish jarayonining sifatini kafolatlash tizimi quyidagilarni nazarda tutgan boʻlishi shart:

sifat maqsadlari, tashkiliy tuzilma va mahsulot sifatini taʼminlashga nisbatan korxona rahbariyatining majburiyatlari hamda vakolatlari;

ishlab chiqarish, sifat nazorati va sifatni kafolatlash maqsadida qoʻllanadigan uslublar, jarayonlar va tizimli harakatlar tavsifi;

oʻrnatishdan avvalgi, oʻrnatish jarayonida va oʻrnatilgandan soʻng liftda oʻtkaziladigan sinovlar hamda tekshiruvlar tavsifi;

sifat tizimiga oid yozuvlar, xususan, inspeksiya xulosalari va sinov bayonnomalari, kalibrlash natijalari, mutasaddi xodimlarning malakasi toʻgʻrisidagi hisobotlar hamda maʼlumotlar;

mahsulotni talab qilingan sifatda boʻlishini va sifat tizimining natijadorligini monitoring qilish vositalari.

168. Tayinlangan organ oʻrnatuvchi tomonidan joriy qilingan ishlab chiqarish jarayonining sifatini kafolatlash tizimi ushbu Nizomning 166 va 167-bandlarida belgilangan talablarga muvofiqligini aniqlash maqsadida baholaydi.

Tizimning elementlarida nazarda tutilgan talablar asosida joriy qilingan ishlab chiqarish jarayonining sifatini kafolatlash, tasdiqlangan standartlarda belgilangan talablarga mutanosib ravishda muvofiqlik prezumsiyasini taʼminlanishi lozim.

169. Tayinlangan organning audit guruhining kamida bitta aʼzosi lift texnologiyasini baholash uchun yetarli tajribaga hamda asosiy xavfsizlik talablari toʻgʻrisida bilim va koʻnikmalarga ega boʻlishi shart.

170. Ishlab chiqarish jarayonining sifatini kafolatlash tizimini baholash maqsadida oʻtkaziladigan audit oʻrnatuvchining hududida va lift oʻrnatish joyida baholash oʻtkazishni nazarda tutishi kerak.

171. Tayinlangan organ oʻrnatuvchining ishlab chiqarish jarayonining sifatini kafolatlash tizimini baholash natijasida qabul qilgan qarori yuzasidan oʻrnatuvchini xabardor qilishi shart. Xabarnomada oʻtkazilgan baholash natijalari boʻyicha xulosa va asoslantirilgan qaror aks ettirilishi lozim.

172. Oʻrnatuvchi oʻzida joriy qilingan ishlab chiqarish jarayonining sifatini kafolatlash tizimini tayinlangan organ tomonidan maʼqullanishi natijasida kelib chiquvchi javobgarlikni zimmasiga olishi va ayni tizimni natijadorlik hamda talablarga muvofiqlikni taʼminlaydigan tarzda yuritishi kerak.

173. Oʻrnatuvchi ishlab chiqarish jarayonining sifatini kafolatlash tizimiga kiritilishi taklif qilinayotgan har qanday oʻzgarishlar yuzasidan ushbu tizimni maʼqullagan tayinlangan organni xabardor qilishi shart.

174. Tayinlangan organ oʻrnatuvchi tomonidan taklif qilinayotgan oʻzgarishlarini baholashi va oʻzgartirilgan sifat tizimi ushbu Nizomning 166 va 167-bandlarida nazar tutilgan talablarga javob berishga qodirligi yoki tizimni qayta baholashdan oʻtkazish zarurati yuzasidan tegishli qaror qabul qilishi shart.

Tayinlangan organ oʻz qarori yuzasidan oʻrnatuvchini yoki uning vakolatli vakilini xabardor qilishi shart. Xabarnomada oʻtkazilgan baholash natijalari boʻyicha xulosa va asoslantirilgan qaror aks ettirilishi lozim.

175. Maʼqullangan ishlab chiqarish jarayonining sifatini kafolatlash tizimi ustidan davriy nazorat auditini oʻtkazishga tayinlangan organ javobgar boʻladi.

176. Davriy nazorat auditi oʻtkazilishidan maqsad maʼqullangan ishlab chiqarish jarayonining sifatini kafolatlash tizimi doirasida kelib chiquvchi majburiyatlar oʻrnatuvchi tomonidan toʻliq bajarilishini tayinlangan organ tomonidan tasdiqlash hisoblanadi.

177. Oʻrnatuvchi tayinlangan organga baholashni (nazorat auditini) oʻtkazish maqsadida liftni ishlab chiqarish, yigʻish, oʻrnatish, sinash, inspeksiya oʻtkazish va tayyor mahsulot saqlash joylariga kirishiga shart-sharoit yaratib berish hamda barcha zarur maʼlumotlarni, shu jumladan, quyidagilarni taqdim qilishi shart:

sifat tizimi hujjatlari;

texnik hujjatlar;

sifatni taʼminlash doirasida yaratilgan yozuvlar, oʻtkazilgan inspeksiya va sinov natijalari, kalibrlash natijalari, mutasaddi xodimlarning malakasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

178. Oʻrnatuvchi tomonidan ishlab chiqarish jarayonining sifatini kafolatlash tizimi yuritilishi va uzluksiz qoʻllanishini nazorat qilish maqsadida tayinlangan organ tizimni maʼqullash toʻgʻrisida qaror qabul qilgan sanadan boshlab har oʻn ikki oy davriyligida nazorat auditlarini oʻtkazishi, oʻtkazilgan audit natijalari yuzasidan oʻrnatuvchiga hisobot taqdim etishi shart.

179. Ushbu Nizomning 178-bandida nazarda tutilganiga qoʻshimcha ravishda tayinlangan organ oʻrnatuvchining hududiga rejadan tashqari tashriflarni amalga oshirishi mumkin. Bunday tashrif davomida oʻrnatuvchi tomonidan sifat tizimi talablarga muvofiq yuritilayotganini tekshirish maqsadida tayinlangan organ bevosita sinovlar oʻtkazishi yoki bunday sinovlar oʻtkazilishini tashkil qilishi mumkin.

Bunda tayinlangan organ rejadan tashqari tashrif natijalari boʻyicha hisobot rasmiylashtirishi, sinov ishlari amalga oshirilgan taqdirda, tegishli sinov bayonnomasi bilan birga hisobotni oʻrnatuvchiga taqdim qilishi shart.

180. Oʻrnatuvchi lift bozorga kiritilganidan boshlab oʻn yil davomida mutasaddi bozor nazorati organi ixtiyorida quyidagilarni saqlashi shart:

ushbu Nizomning 165-bandi “b” va “g” kichik bandlarida nazarda tutilgan hujjatlar;

ushbu Nizomning 173 va 174-bandlariga muvofiq yaratilgan yozuvlar;

ushbu Nizomning 171 , 174 , 178 va 179-bandlarida nazarda tutilgan tayinlangan organning tegishli qaror va hisobotlari.

181. Har bir tayinlangan organ uni tayinlovchi vakolatli organga oʻzi tomonidan rasmiylashtirilgan yoki bekor qilingan ishlab chiqarish jarayonining sifatini kafolatlash tizimini maʼqullash toʻgʻrisidagi sertifikatlar va (yoki) ularga qoʻshimchalar yuzasidan maʼlumot berishi, shuningdek, muayyan muddat oraligʻida yoxud soʻrovga koʻra uni tayinlovchi vakolatli organga rad etilgan, toʻxtatib qoʻyilgan yoki cheklov oʻrnatilgan ishlab chiqarish jarayonining sifatini kafolatlash tizimini maʼqullash toʻgʻrisidagi sertifikatlar va (yoki) ularga qoʻshimchalar roʻyxatini taqdim qilishi shart.

Har bir tayinlangan organ boshqa tayinlangan organlarga oʻzi tomonidan qabul qilingan ishlab chiqarish jarayonining sifatini kafolatlash tizimini maʼqullashni rad etish, toʻxtatib qoʻyish yoki bekor qilish hamda soʻroviga koʻra, tizimini maʼqullash toʻgʻrisidagi qaror(lar) yuzasidan maʼlumot berishi shart.

182. Tayinlangan organ oʻzi tomonidan rasmiylashtirilgan ishlab chiqarish jarayonining sifatini kafolatlash tizimini maʼqullash toʻgʻrisidagi qarorining nusxasini soʻrovga koʻra vakolatli bozor nazorati organlariga taqdim qilishi lozim.

183. Oʻrnatuvchi ushbu paragrafda belgilangan tartib-taomillarni toʻliq va muvaffaqiyatli bajarishi natijasida ushbu Nizomning 2-bobi talablariga rioya qilgan holda milliy muvofiqlik belgisini qoʻllashga hamda ushbu Nizomga 4-ilovada nazarda tutilgan maʼlumotlarni aks ettirgan muvofiqlik deklaratsiyasini rasmiylashtirishga ruxsat beriladi.

184. Oʻrnatuvchi ushbu Nizomning 165-bandida nazarda tutilgan tayinlangan organning javobgarligi ostida uning reyestridagi xos raqamini aks ettirgan holda 163-bandda belgilangan shartga koʻra muvofiqligi tasdiqlangan har bir liftning kabinasini milliy muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalashi lozim.

185. Oʻrnatuvchi ushbu Nizomga 4-ilovada nazarda tutilgan maʼlumotlarni aks ettirgan holda har bir lift uchun muvofiqlik deklaratsiyasini yozma ravishda rasmiylashtirishi va nusxasini lift bozorga kiritilganidan boshlab oʻn yil davomida vakolatli bozor nazorati organi ixtiyorida saqlashi shart.

Muvofiqlik deklaratsiyasining nusxasi vakolatli nazorat organlariga soʻroviga muvofiq taqdim qilinishi shart.

186. Oʻrnatuvchining vakolatli vakili, agar uning vakolati doirasiga kiritilgan boʻlsa, ushbu Nizomning 165-bandida nazarda tutilgan tartibda ariza berishi hamda 173 , 184 va 185-bandlarda belgilangan oʻrnatuvchining majburiyatlarini oʻz zimmasiga olishi mumkin.

5-§. Yagona nusxadagi mahsulotning muvofiqligini tekshirishga (verifikatsiya qilishga) asoslangan liftlarning muvofiqligini baholash tartib-taomili (G-modul)

187. Yagona nusxadagi mahsulotning muvofiqligini tekshirishga (verifikatsiya qilishga) asoslangan liftlarning muvofiqligini baholash tartibotida tayinlangan organ asosiy xavfsizlik talablariga muayyan liftning muvofiqligini baholaydi.

188. Oʻrnatuvchi nazorat qilish jarayonlarida liftni asosiy xavfsizlik talablariga muvofiqligini taʼminlashga qaratilgan barcha choralarni nazarda tutgan boʻlishi shart.

190. Oʻrnatuvchi yagona nusxadagi liftning muvofiqligini tekshirish (verifikatsiya qilish) maqsadida tanlab olgan tayinlangan organga ariza berishi lozim.

Ariza quyida keltirilgan maʼlumot va tasdiqlovchi hujjatlardan iborat boʻlishi shart:

a) oʻrnatuvchining nomi va manzili, agar ariza vakolatli vakil tomonidan taqdim etilgan boʻlsa uning nomi va manzili;

b) lift oʻrnatilgan manzil;

g) liftning texnik hujjatlari;

d) xuddi shu ariza boshqa tayinlangan organga taqdim etilmagani toʻgʻrisida yozma bayonot.

191. Texnik hujjatlar asosiy xavfsizlik talablariga liftning muvofiqligini baholash imkonini berishi shart.

Texnik hujjatlar quyidagi maʼlumotlar jamlanmasidan iborat boʻlishi kerak:

liftining tavsifi;

loyiha-konstruksiya va ishlab chiqarish chizmalari hamda diagrammalar;

taqdim qilingan chizmalar va diagrammalarni, shuningdek, liftning ishlash mexanizmini tushunish uchun zarur boʻlgan tafsilotlar;

qoʻllangan xavfsizlik talablari roʻyxati;

asosiy xavfsizlik talablari bajarilishini taʼminlovchi tasdiqlangan standartlar roʻyxatiga muvofiq toʻliq yoki qisman qoʻllangan tegishli standartlar roʻyxati. Agar tasdiqlangan standartlar qoʻllanmagan hollarda asosiy xavfsizlik talablariga muvofiqlikni taʼminlash maqsadida oʻrnatuvchi tomonidan joriy qilingan yechimlarning tafsiloti, jumladan, qoʻllangan boshqa texnik talablar roʻyxati.

Tasdiqlangan standartlar roʻyxatiga kiritilgan standartlar qisman joriy qilingan hollarda, texnik hujjatlarda standartlarning qoʻllangan qismlari aniq koʻrsatilishi talab qilinadi;

liftga oʻrnatilgan lift xavfsizlik qurilmalariga ushbu Nizomning 3-paragrafida belgilangan tartib-taomilga muvofiq rasmiylashtirilgan turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatlar nusxasi;

bevosita oʻrnatuvchi tomonidan yoki u uchun amalga oshirilgan liftning loyiha-konstruksiyasining hisob-kitob natijalari;

sinov bayonnomalari;

quyidagilarni nazarda tutuvchi lift pasporti:

a) liftdan normal foydalanish va liftga xizmat koʻrsatish, inspeksiya qilish, taʼmirlash, davriy texnik koʻrikdan oʻtkazish hamda qutqaruv ishlari uchun zarur boʻlgan chizma va koʻrsatmalardan iborat yoʻriqnoma;

b) liftda oʻtkazilgan taʼmirlash va mos hollarda, davriy texnik koʻrikdan oʻtkazish yozuvlarini qayd etish jurnali.

192. Tayinlangan organ ushbu paragrafda nazarda tutilgan muvofiqlikni baholash tartib-taomili doirasida texnik hujjatlarni va liftni tekshiradi, shuningdek, tasdiqlangan standartlarda belgilangan sinovlardan yoki shunga oʻxshash sinov uslublarini qoʻllagan holda liftning asosiy xavfsizlik talablarga muvofiqligini baholaydi. Bunday baholash, kamida ushbu Nizomning 206-bandida nazarda tutilgan sinovlarini oʻz ichiga olishi shart.

193. Asosiy xavfsizlik talablariga liftning muvofiqligi tasdiqlangan taqdirda, tayinlangan organ oʻtkazilgan sinov natijalariga asoslangan muvofiqlik sertifikatini rasmiylashtiradi.

Tayinlangan organ liftning pasportiga rasmiylashtirilgan muvofiqlik sertifikati yuzasidan tegishli yozuvlarni kiritishi shart.

194. Agar tayinlangan organ muvofiqlik sertifikatini rasmiylashtirishni rad etsa, u rad etishni asoslantirishi va zarur tuzatish choralari koʻrilishi yuzasidan oʻrnatuvchiga koʻrsatmalar berishi lozim.

Oʻrnatuvchi ushbu paragrafda belgilangan tartib-taomil asosida liftning muvofiqligini tekshirish (verifikatsiya qilish) maqsadida qayta ariza berish uchun tuzatish choralari boʻyicha koʻrsatma bergan tayinlangan organga murojaat qilishi shart.

195. Tayinlangan organ muvofiqlik sertifikati nusxasini vakolatli bozor nazorati organlariga soʻroviga muvofiq taqdim qilishi shart.

Oʻrnatuvchi ushbu paragrafda belgilangan tartib-taomillarni toʻliq va muvaffaqiyatli bajarishi natijasida ushbu Nizomning 2-bobi talablariga rioya qilgan holda, milliy muvofiqlik belgisini qoʻllashiga hamda ushbu Nizomga 4-ilovada nazarda tutilgan maʼlumotlarni aks ettirgan muvofiqlik deklaratsiyasini rasmiylashtirishga ruxsat beriladi.

196. Oʻrnatuvchi ushbu Nizomning 190-bandiga muvofiq tanlab olingan tayinlangan organning javobgarligi ostida uning reyestridagi xos raqamini aks ettirgan holda, mazkur tartib-taomil shartlariga koʻra muvofiqligi tasdiqlangan har bir lift kabinasini milliy muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalashi shart.

197. Oʻrnatuvchi ushbu Nizomga 4-ilovada nazarda tutilgan maʼlumotlarni aks ettirgan holda, liftga muvofiqlik deklaratsiyasini yagona nusxada yozma rasmiylashtirishi lozim.

Muvofiqlik deklaratsiyasining nusxasi vakolatli nazorat organlariga soʻroviga muvofiq taqdim qilinishi shart.

198. Oʻrnatuvchi oʻzi tomonidan rasmiylashtirilgan muvofiqlik deklaratsiyasi nusxasini, liftning texnik hujjatlarini va muvofiqlik sertifikati nusxasini lift bozorga kiritilganidan boshlab oʻn yil davomida vakolatli bozor nazorati organi ixtiyorida saqlashi shart.

199. Oʻrnatuvchining vakolatli vakili, agar uning vakolati doirasiga kiritilgan boʻlsa, ushbu Nizomning 196 va 198-bandlarida belgilangan oʻrnatuvchining majburiyatlarini oʻz zimmasiga olishi mumkin.

6-§. Liftlarni yakuniy inspeksiyadan oʻtkazish

200. Yakuniy inspeksiya muvofiqlikni baholash tartibotining bir qismi hisoblanib, bunda tayinlangan organ tegishli turini tasdiqlash sertifikatiga ega yoki maʼqullangan sifat tizimiga muvofiq loyihalashtirilgan hamda ishlab chiqarilgan liftni asosiy xavfsizlik talablariga javob berishiga aniqlik kiritadi va tasdiqlaydi.

201. Liftni oʻrnatuvchi oʻrnatilayotgan lift asosiy xavfsizlik talablariga va quyidagi shartlardan biriga muvofiq boʻlishini taʼminlash uchun barcha zarur choralarni koʻrishi lozim, xususan:

lift turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatida nazarda tutilgan turiga mos boʻlishini;

agar loyihalashtirish toʻliq tasdiqlangan standartlarda belgilangan talablar asosida bajarilmagan taqdirda, ushbu Nizomning 4-bobi 3-paragrafida nazarda tutilgan tartibda lift loyihasini ekspertiza xulosasi va maʼqullangan ishlab chiqarishdagi keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimi asosida lift loyihalashtirilgan hamda ishlab chiqarilgan boʻlishini.

202. Oʻrnatuvchi tomonidan tanlangan tayinlangan organ bozorga kiritilayotgan tayyor holdagi liftning tegishli xavfsizlik talablariga muvofiqligini tasdiqlash maqsadida yakuniy inspeksiyadan oʻtkazadi.

Oʻrnatuvchi oʻzi tanlagan tayinlangan organga yakuniy inspeksiyadan oʻtkazish uchun ariza hamda quyida keltirilgan maʼlumot va asoslovchi hujjatlarni taqdim qilishi lozim:

a) tayyor liftning chizmasi;

b) yakuniy inspeksiya oʻtkazish uchun zarur boʻlgan chizma va diagrammalar, xususan, liftning boshqaruv sxemasi;

v) xuddi shu ariza boshqa tayinlangan organga taqdim etilmagani toʻgʻrisida yozma bayonot;

g) quyidagilarni nazarda tutuvchi lift pasporti:

liftdan normal foydalanish va liftga xizmat koʻrsatish, inspeksiya oʻtkazish, taʼmirlash, davriy texnik koʻrikdan oʻtkazish hamda qutqaruv ishlari uchun zarur boʻlgan chizmalar va koʻrsatmalardan iborat yoʻriqnoma;

liftda oʻtkazilgan taʼmirlash va davriy texnik koʻrikdan oʻtkazish yozuvlarini qayd etish jurnali.

203. Tayinlangan organ liftning muvofiqligini tasdiqlash uchun zarur boʻlmagan boshqa chizmalar yoki maʼlumotlarni talab qilishga haqli emas.

204. Asosiy xavfsizlik talablariga liftning muvofiqligini tekshirish maqsadida tayinlangan organ tomonidan tasdiqlangan standart(lar)da nazarda tutilgan yoki unga tenglashtirilgan sinov uslublariga muvofiq zaruriy baholashlar va sinashlar oʻtkaziladi.

205. Liftning muvofiqligini tasdiqlash maqsadida quyidagilarning kamida birini amalga oshirish talab etiladi:

a) liftni ushbu Nizomning 4-bobi 1-paragrafida belgilangan tartib-taomilga muvofiq rasmiylashtirilgan turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatda koʻrsatilgan turga mosligini aniqlash uchun ushbu Nizomning 202-bandida sanab oʻtilgan hujjatlarning tahlilini oʻtkazish;

b) agar loyihalashtirish toʻliq tasdiqlangan standartlarda belgilangan talablar asosida bajarilmagan taqdirda, ushbu Nizomning 4-bobi 3-paragrafida nazarda tutilgan tartibda rasmiylashtirilgan lift loyihasi ekspertiza xulosasi va maʼqullangan ishlab chiqarishdagi keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimi asosida lift loyihalashtirilganini va ishlab chiqarilganligini aniqlash uchun ushbu Nizomning 202-bandida sanab oʻtilgan hujjatlarning tahlilini oʻtkazish.

206. Liftda oʻtkaziladigan sinovlar kamida quyidagilarni qamrab olishi shart:

a) xavfsizlik qurilmalari toʻgʻri oʻrnatilgani va ishlashini tekshirish uchun liftning boʻsh hamda maksimal yuklanish holatida (tutqichlar, qulflash moslamalari va boshqalar) sinash;

b) elektr taʼminoti uzilgan taqdirda, xavfsizlik moslamalarining toʻgʻri ishlashini tekshirish uchun liftning boʻsh va maksimal yuklanish holatida sinash;

v) nominal yuklanishdan 1,25 baravar koʻp yuklanish bilan statik sinovdan oʻtkazish.

Nominal yuklanish Texnik reglamentga 2-ilova 36-bandi talablariga muvofiq boʻlishi shart.

207. Yuqorida nazarda tutilgan sinovlar oʻtkazilganidan soʻng tayinlangan organ liftdan foydalanishga ziyon yetkazuvchi nuqsonlar yoki shikastlanishlar hosil boʻlmaganini tekshirishi shart.

208. Lift asosiy xavfsizlik talablarga muvofiq boʻlgan taqdirda, oʻtkazilgan baholashlar va sinovlarga havola qilingan yakuniy inspeksiya sertifikati tayinlangan organ tomonidan belgilangan tartibda rasmiylashtirilishi lozim.

Tayinlangan organ lift pasportida bu haqida tegishli yozuvlarni qayd etishi shart.

209. Tayinlangan organ yakuniy inspeksiya sertifikatini rasmiylashtirishni rad etgan hollarda, oʻrnatuvchiga taqdim qilinuvchi xabarnomada rad qilish sabablari va talab qilinadigan tuzatish choralarini batafsil koʻrsatishi shart. Agar oʻrnatuvchi yakuniy inspeksiyadan oʻtkazish uchun arizani qayta topshirsa, ushbu ariza aynan shu tayinlangan organga taqdim qilinishi shart.

210. Oʻrnatuvchiga ushbu paragrafda belgilangan tartib-taomillarni toʻliq va muvaffaqiyatli bajarishi natijasida ushbu Nizomning 2-bobi talablariga rioya qilgan holda milliy muvofiqlik belgisini qoʻllashiga, ushbu Nizomga 4-ilovada nazarda tutilgan maʼlumotlarni aks ettirgan muvofiqlik deklaratsiyasini rasmiylashtirishga ruxsat beriladi.

211. Oʻrnatuvchi ushbu Nizomning 202-bandi ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan tayinlangan organning reyestridagi xos raqamini belgining yonida koʻrsatgan holda, asosiy xavfsizlik talablariga javob beruvchi har bir liftning kabinasini milliy muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalashi shart.

212. Oʻrnatuvchi ushbu Nizomga 4-ilovada nazarda tutilgan maʼlumotlarni aks ettirgan holda, har bir liftga yozma rasmiylashtirilgani muvofiqlik deklaratsiyasi nusxasini yakuniy inspeksiya sertifikati nusxasi bilan birga lift bozorga kiritilganidan boshlab oʻn yil davomida vakolatli bozor nazorati organi ixtiyorida saqlashi shart.

Soʻrovga koʻra liftning muvofiqlik deklaratsiyasi nusxasi boshqa nazorat idoralariga taqdim qilinishi shart.

213. Bozor nazorati organlari yakuniy inspeksiya sertifikati nusxasini talab qilib olishlari mumkin.

214. Oʻrnatuvchining vakolatli vakili, agar uning vakolati doirasiga kiritilgan boʻlsa, ushbu Nizomning 202 , 211 va 212-bandlarda belgilangan oʻrnatuvchining majburiyatlarini oʻz zimmasiga olishi mumkin.

5-bob. Apellyatsiyalarni koʻrib chiqish

215. Manfaatdor tomonlar muvofiqlikni baholash natijalaridan norozi boʻlgan taqdirda, Agentlikning Appelyatsiya kengashiga yoki bevosita sudga murojaat qilishga haqli.

216. Agentlikning Appelyatsiya kengashi tayinlangan muvofiqlikni baholash organlarining qarorlariga nisbatan noroziliklarni koʻrib chiqadi. Apellyatsiya komissiyasi tarkibi va tartibi Agentlikning rahbari buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

Apellyatsiya komissiyasi berilgan daʼvoni koʻrib chiqadi va qabul qilingan qaror toʻgʻrisida iqtisodiy operatorga yozma ravishda maʼlum qiladi.

217. Manfaatdor tomonlar Agentlikning Appelyatsiya kengashi qarori boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat etishi mumkin.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

218. Vakolatli organ tomonidan tayinlangan muvofiqlikni baholash organining faoliyati tugatilganda, u tomonidan muvofiqlikni baholash tartib-taomillari natijasida rasmiylashtirilgan barcha hujjatlar elektron tizimda yoki vakolatli organ arxivida belgilangan muddat davomida saqlanadi.

Agar texnik reglamentda faoliyati tugatilgan tayinlangan organ tomonidan rasmiylashtirilgan hujjatlar ustidan davriy baholashni tashkil etish belgilangan boʻlsa, bunda vakolatli organ ushbu hujjatlarni boshqa tayinlangan organga yuklash huquqiga ega.

219. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Lift va lift xavfsizlik qurilmalarining muvofiqligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Lift xavfsizlik qurilmalarining muvofiqligini baholash

Ishlab chiqaruvchi yoki uning vakolatli vakili tanloviga koʻra Lift xavfsizlik qurilmalarini loyihalashtirish bosqichida Lift xavfsizlik qurilmalarini ishlab chiqarish bosqichida B va C2 yoki B va E modullar kombinatsiyasi yoxud N modul bajarilganda Muvofiqlik toʻgʻrisidagi deklaratsiya va Milliy muvofiqlik belgisini qoʻllash Lift xavfsizlik qurilmalarining turini tasdiqlash V-modul Ishlab chiqaruvchi yoki uning vakolatli vakili tanloviga koʻra → Lift xavfsizlik qurilmasini nomuayyan vaqt oraliqlarida (tasodifiy) tekshirish asosida tasdiqlangan turiga nisbatan baholash C2-modul → yoki → → yoki yoki Mahsulot sifatini kafolatlash asosida lift xavfsizlik qurilmasining tasdiqlangan turiga nisbatan muvofiqligini baholash E-modul → → yoki → Ishlab chiqarishdagi keng qamrovli sifatni kafolatlash asosida lift xavfsizlik qurilmasining muvofiqligini baholash N-modul →

Lift va lift xavfsizlik qurilmalarining muvofiqligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Liftlarning muvofiqligini baholash

Lift oʻrnatuvchisi tanloviga koʻra Liftlarni loyihalashtirish bosqichida Liftlarni oʻrnatish bosqichida B va yakuniy inspeksiya yoki B va E yoki B va D modullar kombinatsiyasi yoxud N1 va yakuniy inspeksiya yoki N1 va D N1 va E modullar kombinatsiyasi yoxud N1 yoki G modullar bajarilganda Muvofiqlik toʻgʻrisidagi deklaratsiya va Milliy muvofiqlik belgisini qoʻllash → Liftni turini tasdiqlash V-modul Lift oʻrnatuvchisi tanloviga koʻra Yakuniy inspeksiyadan oʻtkazish → → yoki yoki Ishlab chiqarishdagi keng qamrovli sifatni kafolatlash bilan birga lift loyihasini ekspertizasi asosida liftning muvofiqligini baholash N1-modul → Mahsulot sifatini kafolatlash asosida liftning tasdiqlangan turiga nisbatan muvofiqligini baholash E-modul → → yoki → yoki yoki Ishlab chiqarish jarayoni sifatini kafolatlash asosida liftning turiga nisbatan baholash D-modul → → yoki Ishlab chiqarishdagi keng qamrovli sifatni kafolatlash bilan birga lift loyihasini ekspertizasi asosida liftning muvofiqligini baholash N1-modul → → yoki Yagona nusxadagi mahsulotni muvofiqligini tekshirishga (verifikatsiya qilishga) asoslangan liftlarning muvofiqligini baholash G-modul → →

Lift va lift xavfsizlik qurilmalarining muvofiqligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Lift xavfsizlik qurilmalarining muvofiqlik toʻgʻrisidagi deklaratsiyasida aks ettirilishi lozim boʻlgan

ishlab chiqaruvchining tijorat nomi va manzili;

ishlab chiqaruvchining vakolatli vakilining tijorat nomi va manzili (agar mavjud boʻlsa);

lift xavfsizligi qurilmasining tavsifi, turi yoki seriyasi va seriya raqami (agar mavjud boʻlsa), zarur hollarda lift xavfsizligi qurilmasini identifikatsiya qilish uchun tasviri;

lift xavfsizligi qurilmasining xavfsizlik funksiyasi, agar tavsifda aniq koʻrsatilmagan boʻlsa;

lift xavfsizlik qurilmasining ishlab chiqarilgan yili;

lift xavfsizlik qurilmasining muvofiqligi tasdiqlangan barcha tegishli meʼyoriy talablar toʻgʻrisida maʼlumot;

lift xavfsizligi qurilmasi Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalga boʻlgan tegishli qonunchilik va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda belgilangan talablarga muvofiqligi toʻgʻrisida bayonot;

belgilangan talablarga muvofiqlikni namoyish qilish uchun qoʻllangan standartlarga havola(lar);

mazkur Nizomning 3-bobi 1 va 2-paragraflarida belgilangan talablar asosida xavfsizlik qurilmasining turini tasdiqlagan tayinlangan muvofiqlikni baholash organining nomi, manzili va reyestr raqami hamda ushbu tayinlangan idora tomonidan rasmiylashtirilgan turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatga havola;

zarur hollarda, mazkur Nizomning 3-bobi 3-paragrafida belgilangan talablarga asosan nomuayyan vaqt oraliqlarida (tasodifiy) tekshirish asosida xavfsizlik qurilmasining tasdiqlangan turiga muvofiqligini baholagan tayinlangan muvofiqlikni baholash organi nomi, manzili va reyestr raqami;

zarur hollarda, mazkur Nizomning 3-bobi 2 va 3-paragraflarida belgilangan talablarga asosan ishlab chiqaruvchi tomonidan joriy qilingan sifat tizimini maʼqullagan tayinlangan muvofiqlikni baholash organi nomi, manzili va reyestr raqami;

ishlab chiqaruvchi yoki uning vakolatli vakili nomidan muvofiqlik toʻgʻrisidagi deklaratsiyani imzolash vakolatiga ega shaxsning ismi, familiyasi, otasining ismi va lavozimi;

imzolangan joy, sana va imzo.

Lift va lift xavfsizlik qurilmalarining muvofiqligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Liftning muvofiqlik toʻgʻrisidagi deklaratsiyasida aks ettirilishi lozim boʻlgan

oʻrnatuvchining tijorat nomi va manzili;

oʻrnatuvchi vakolatli vakilining tijorat nomi va manzili (agar mavjud boʻlsa);

liftning tavsifi, turi yoki seriyasi, seriya raqami, shuningdek, lift oʻrnatilgan joyning manzili;

lift oʻrnatilgan yil;

liftning muvofiqligi tasdiqlangan barcha tegishli meʼyoriy talablar toʻgʻrisida maʼlumot;

lift Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalda boʻlgan tegishli qonunchilik va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda belgilangan talablarga muvofiqligi toʻgʻrisida bayonot;

belgilangan talablarga muvofiqlikni namoyish qilish uchun qoʻllangan standartlarga havola(lar);

mos hollarda, mazkur Nizomning 4-bobi 1-paragrafida belgilangan talablarga asosan liftning turini tasdiqlagan tayinlangan muvofiqlikni baholash organining nomi, manzili va reyestr raqami hamda ushbu tayinlangan organ tomonidan rasmiylashtirilgan turini tasdiqlash toʻgʻrisidagi sertifikatga havola;

mos hollarda, mazkur Nizomning 4-bobi 5-paragrafida belgilangan talablarga muvofiq yagona nusxadagi liftning muvofiqligini tasdiqlagan tayinlangan muvofiqlikni baholash organining nomi, manzili va reyestr raqami, yoki;

mos hollarda, mazkur Nizomning 4-bobi 6-paragrafida belgilangan talablarga muvofiq liftning yakuniy inspeksiyasini amalga oshirgan tayinlangan muvofiqlikni baholash organining nomi, manzili va reyestr raqami;

mos hollarda, mazkur Nizomning 4-bobi 2 , 3 yoki 4-paragraflarida belgilangan talablarga muvofiq oʻrnatuvchi tomonidan joriy qilingan sifatni kafolatlash tizimini maʼqullagan tayinlangan muvofiqlikni baholash organining nomi, manzili va reyestr raqami;

oʻrnatuvchi yoki uning vakolatli vakili nomidan muvofiqlik deklaratsiyasini imzolash vakolatiga ega shaxsning ismi, familiyasi, otasining ismi va lavozimi;

imzolangan joy, sana va imzo.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 19-iyundagi 316-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 30-yanvardagi 43-son qarori bilan tasdiqlangan Majburiy tartibda muvofiqligi baholanishi lozim boʻlgan mahsulotlar roʻyxatida :

a) 54-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 54. Bugʻ qozonlari, markaziy isitish qozonlari, gazgeneratorlar yoki tozalash qurilmalari bilan yoki ularsiz suvli gaz generatorlari, atsetilenli gaz generatorlari va tozalash uskunalari bilan yoki ularsiz shunga oʻxshash gaz generatorlari, kuch qurilmalari, suyuqlik va havo nasoslari, kompressorlar, havo tortish ventilyatorlari va shkaflari, havoni konditsionerlash uchun qurilmalar, yoqish gorelkalari, sovitkichlar va muzlatkichlari, maishiy havo muzlatkichlar, maishiy sovitkichlar va muzlatkichlar (vitrinali sovitkichlardan tashqari), sterilizatorlar, distillyatorlar (elektr yoki elektrsiz isitadigan sanoat yoki laboratoriya mashina va uskunalari), markazga intilma quritkichlar bilan sentrifugalar, suyuqliklar yoki gazlarni filtrlash va tozalash uchun uskunalar va qurilmalar, idish-tovoq yuvish mashinalari, butilkalar va boshqa sigʻimlarni yuvish yoki quritish uchun uskunalar, butilkalar, bankalar, yashiklarni, qoplarni yoki boshqa sigʻimlarni yopish, toʻldirish, tiqinlash va ularni tamgʻalash uchun uskunalar, butilkalar, bankalar, tubiklar va shunga oʻxshash sigʻimlarni qalpoqlar yoki qopqoqlar bilan zichlab tiqinlash uchun uskunalar, qadoqlash yoki tiqinlash uchun uskunalar (termik siqish yoʻli bilan mahsulotlarni oʻrash uchun ishlatiladigan uskunalar), ichimliklarni gazlantirish uchun uskunalar, (oldin foydalanilgan, kemalar va fuqarolik aviatsiyasida ishlatiladiganlaridan tashqari), bugʻoqimli yoki qumoqimli va shunga oʻxshash uskunalar, koʻtarish talilari va koʻtarkichlar, turli xildagi koʻtarish kranlari, avtoyuklagichlar, yuklarni koʻchirish uchun mashinalar va uskunalar, qishloq xoʻjaligi, chorvachilik va ovqat tayyorlash uchun qurilmalar va apparatlar, toʻquvchilik dastgohlari, savdo avtomatlari, kranlar, klapanlar, ventillar, truboprovodlar, qozonlar, rezervuarlar, sisternalar, baklar bosimni pasaytirish uchun termostatik klapan va armaturalar yoki shunga oʻxshash idishlar 8402 11 000 — 8402 20 000 0, 8403 10, 8405 10 000 0, 8410 11 000 0, 8410 12 000 0, 8410 13 000 0, 8412 10 — 8412 80, 8413 11 000 0 — 8413 81 000 0, (8413 20 000 0, 8413 30 200 1, 8413 30 800 1 dan tashqari), 8414 10 — 8414 80, (8414 30 200 1, 8414 30 810 1, 8414 30 810 5, 8414 30 890 1, 8414 80 110 0, 8414 80 190 0 dan tashqari), 8415 10 — 8415 83 0000, (8415 20 000 1 dan tashqari), 8416 10 — 8416 20 800 0, 8418 10 — 8418 69 000 (8418 50 190 0 dan tashqari), 8419 11 000 0 — 8419 89, 8421 11 000 0 — 8421 39, 8422 11 000 0 — 8422 40 000 8, 8425 (8425 39 000 2 dan tashqari), 8427, 8428 (8428 10, 8428 20 800 1, 8428 33 000 0, 8428 90 dan tashqari), 8429, 8430, 8433 11 — 8433 60 000 0, (8433 30 000 0, 8433 40 000, 8433 51 000, 8433 52 000 0, 8433 59 dan tashqari), 8434 10 000 0, 8434 20 000 0, 8435 10 000 0, 8436 10 0000 — 8436 80 900 0, (8436 21 000 0 dan tashqari), 8437 10 000 0, 8437 80 000 0, 8438 10 — 8438 80 990 0, 8450 11 — 8450 20 000 0, 8452 10 900 0 — 8452 29 000 0 (faqat dvigatelli mashinalar), 8471 30 000 0, 8471 41 000 0, 8471 49 000 0, 8471 50 000 0 8472 10 000 0, 8476 21 000 0 — 8476 89 000 0, 8481 10 050 0 — 8481 80 990 7 ”;

2. Vazirlar Mahkamasining “Lift va lift qurilmalarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentni tasdiqlash haqida” 2025-yil 12-iyuldagi 430-son qarorida :

a) 2-banddagi “2026-yil 1-iyuldan” soʻzlari “2027-yil 1-yanvardan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 5-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “2026-yil 1-iyuldan boshlab 2027-yil 1-avgustga” soʻzlari “2027-yil 1-yanvardan boshlab 2027-yil 31-dekabrga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oʻninchi xatboshidagi “2027-yil 1-noyabrga” soʻzlari “2028-yil 1-martga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 1-ilovada :

1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Ushbu Texnik reglament lift va lift xavfsizlik qurilmalarining xavfsizligiga qoʻyiladigan yagona talablarni belgilaydi.

Ushbu Texnik reglament talablari mazkur Texnik reglamentga 1-ilovada keltirilgan lift va lift xavfsizlik qurilmalariga nisbatan qoʻllanadi.”

51-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“51. Liftlar bozorga hamda foydalanishga kiritilgunga qadar ularga nisbatan muvofiqlikni baholash tartib-taomillarining quyidagi kombinatsiyalarining birida oʻtkazilishi lozim:

a) turini tasdiqlashdan oʻtkazilgan oʻxshash modelli liftga muvofiq holda loyihalashtirilgan va ishlab chiqarilgan boʻlishi hamda liftni yakuniy inspeksiyadan oʻtkazish yoki ishlab chiqarish jarayoni sifatini kafolatlash asosida liftning turiga nisbatan baholash yoxud mahsulot sifatini kafolatlash asosida liftning tasdiqlangan turiga nisbatan muvofiqligini baholash;

b) ishlab chiqarishda liftning muvofiqligini taʼminlashga qaratilgan keng qamrovli sifatni kafolatlash tizimi bilan birgalikda lift loyihasi baholangan boʻlishi hamda oʻrnatilgan lift yakuniy inspeksiyadan oʻtkazilishi yoki mahsulot sifatini kafolatlash asosida liftning tasdiqlangan turiga nisbatan muvofiqligini baholash yoxud ishlab chiqarish jarayoni sifatini kafolatlash asosida liftning turiga nisbatan baholash;

v) yagona nusxadagi mahsulotning muvofiqligini tekshirishga (verifikatsiya qilishga) asoslangan liftlarning muvofiqligini baholash;

g) ishlab chiqarishdagi keng qamrovli sifatni kafolatlash bilan birga lift loyihasini ekspertizasi asosida liftning muvofiqligini baholash.

Har qanday kombinatsiyalar tanlanganda lift xavfsizlik qurilmasining muvofiqligi baholangan boʻlishi shart”;

60 va 61-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“60. Milliy muvofiqlik belgisi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan texnik reglament obyekti hisoblangan mahsulotlarni milliy muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalash toʻgʻrisidagi hamda lift va lift xavfsizlik qurilmalarining muvofiqligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarning talablariga muvofiq qoʻllanadi.

61. Liftlarni va lift xavfsizlik qurilmalari mos ravishda oʻrnatuvchi va ishlab chiqaruvchi tomonidan yoki qonunchilikda belgilangan hollarda ularning vakolatli vakillari tomonidan Milliy muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalanadi”;

1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Texnik reglament talablari tatbiq etiladigan lift va lift xavfsizlik qurilmalari

T/r Texnik reglament talablari tatbiq etiladigan mahsulotlar TIF TN kodi* Liftlar 1. Binolar va inshootlarda oʻrnatilgan doimiy xizmat koʻrsatuvchi hamda odamlarni, odamlar bilan birgalikda yuklarni koʻtarish, lift kabinasiga qiyinchiliksiz odam kirishi yoki chiqishini taʼminlovchi, kabinaning ichida joylashtirilgan yoki kabina ichidan turib boshqarish imkonini beruvchi boshqaruv tizimi oʻrnatilgan liftlar 8428 10 Lift xavfsizlik qurilmalari 2. Shaxta eshiklari qulflari 8301 40 3. Tutgichlar 8431 31 4. Buferlar 5. Tezlikni cheklagichlar 6. Xavfsizlik gidroapparati (saqlovchi klapan) 7. Elektron qismlardan iborat xavfsizlik zanjiri shaklidagi elektr xavfsizlik qurilmalari

3. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 12-iyuldagi 431-son qarori bilan tasdiqlangan Liftlarni texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

34-bandning ikkinchi xatboshisidagi “50 ta” soʻzi “5 ta” soʻzi bilan almashtirilsin;

44-bandning ikkinchi xatboshisidagi “ishlab chiqaruvchi (oʻrnatuvchi)” soʻzlari “lift oʻrnatuvchi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

48-banddagi “bir dona” soʻzlari “yagona nusxadagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 26-dekabrdagi 831-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulotlarning muvofiqlik toʻgʻrisidagi deklaratsiyasini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 13-bandi quyidagi tahrirdagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Texnik reglamentlarda muvofiqlik deklaratsiyasida aks ettirilishi lozim boʻlgan mazkur banda belgilanganlaridan farqli ravishda talablar belgilangan boʻlsa, mazkur talablarni ham inobatga olgan holda muvofiqlik deklaratsiyasi shakli oʻzgargan holda axborot tizimida hisobga olinadi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 19-iyun,

316-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.06.2026-y., 09/26/316/0615-son)

lex.uz