UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 22-iyun · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 22 июнь · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 июня 2026 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 June 2026 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга, коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 25 майда қабул қилинган Сенат томонидан 2026 йил 13 июнда маъқулланган

Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, давлат бошқарувида самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилиб, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган тизим шакллантирилди.

Бироқ кўрилаётган тизимли чораларга қарамай, бир қатор соҳаларда коррупция ҳолатлари юқорилигича сақланиб қолаётганлиги коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини ошириш, коррупцияга оид жиноятлар содир этганлик учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек ёшларни коррупцияга нисбатан муросасизлик руҳида тарбиялаш заруриятини юзага келтирмоқда.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик ва жазо чораларини кучайтиришга, Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий ва ҳудудий кенгашлар, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга, коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхатини белгилашга, коррупция ҳақида хабар берган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлашга, давлат харидларини амалга оширишда коррупциявий омилларни қисқартиришга, шунингдек ёшларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шакллантирилишини ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгилашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Мазкур Қонун коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга, коррупцияга қарши курашиш орқали фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 466-моддалар, № 6, 575-модда, № 10, 981-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 187, 188-моддалар, № 4, 265-модда, № 5, 319-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 111-модда, № 3, 245-модда, № 8, 818-модда, № 9, 954, 964-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-моддалар, № 11, 988-модда, № 12, 1280, 1287-моддалар; 2025 йил, № 2, 196-модда, № 3, 376, 377-моддалар, № 5, 643, 647-моддалар, № 8, 968-модда, № 9, 1042-модда, № 10, 1156-модда, № 11, 1236-модда; 2026 йил, № 1, 5-модда, № 3, 249, 250, 253-моддалар, № 4, 353, 354, 361-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 73-модданинг тўртинчи қисми :

қуйидаги мазмундаги «в 1 » банд билан тўлдирилсин:

«в 1 ) ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлик, шунингдек фирибгарлик учун ҳукм қилинган ва содир этган жинояти туфайли етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопламаган шахсга»;

«г» банди «Ўзбекистон Республикасига, тинчликка ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноят содир этганлик» деган сўзлардан кейин «такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд жуда кўп миқдорда пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилганлик» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 167-модда :

иккинчи қисми диспозициясининг «в» ва «г» бандлари қуйидаги мазмундаги «в» банд билан алмаштирилсин:

«в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса»;

учинчи қисми диспозициясининг «г» банди қуйидаги мазмундаги «г» ва «д» бандлар билан алмаштирилсин:

«г) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб;

д) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса»;

3) 168-модда :

учинчи қисми :

диспозициясининг «в» ва «г» бандлари қуйидаги мазмундаги «в» банд билан алмаштирилсин:

«в) ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган бўлса»;

санкциясидаги «муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисми :

диспозициясининг «в» банди қуйидаги мазмундаги «в» ва «г» бандлар билан алмаштирилсин:

«в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;

г) хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса»;

санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 192 10 -модда :

биринчи қисмининг санкцияси «бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлардан кейин «ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмининг санкцияси «бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлардан кейин «ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

5) 192 11 -модда иккинчи қисми диспозициясининг «б» банди қуйидаги мазмундаги «б» ва «в» бандлар билан алмаштирилсин:

«б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;

в) ғаразгўйлик ниятларида содир этилган бўлса»;

6) 205-модда иккинчи қисми диспозициясининг «б» банди қуйидаги мазмундаги «б» ва «в» бандлар билан алмаштирилсин:

«б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб;

в) ғаразгўйлик ниятларида содир этилган бўлса»;

7) 206-модда иккинчи қисми диспозициясининг «б» банди қуйидаги мазмундаги «б» ва «в» бандлар билан алмаштирилсин:

«б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб;

в) ғаразгўйлик ниятларида содир этилган бўлса»;

8) 208-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ҳокимият ҳаракатсизлиги ғаразгўйлик ниятларида содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;

9) 209-модда :

биринчи қисмининг диспозициясидаги «ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми диспозициясининг «б» банди қуйидаги мазмундаги «б» ва «в» бандлар билан алмаштирилсин:

«б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб;

в) ғаразгўйлик ниятларида содир этилган бўлса»;

10) 213-модда :

биринчи қисмининг санкцияси «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлардан кейин «ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги «уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш» деган сўзлар «бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 214-модда :

биринчи қисмининг санкцияси «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлардан кейин «ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги «уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш» деган сўзлар «бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 301-модда иккинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўша қилмишлар:

а) баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиб;

б) ғаразгўйлик ниятларида содир этилган бўлса»;

13) Саккизинчи бўлим қуйидаги мазмундаги атама билан тўлдирилсин:

« Коррупцияга оид жиноятлар — 1) ушбу Кодекс 167-моддаси учинчи қисмининг «д» бандида, 168-моддаси тўртинчи қисмининг «г» бандида, 192 9 , 192 10 -моддаларида, 192 11 -моддаси иккинчи қисмининг «в» бандида, 205-моддаси иккинчи қисмининг «в» бандида, 206-моддаси иккинчи қисмининг «в» бандида, 208-моддасининг иккинчи қисмида, 209-моддаси иккинчи қисмининг «в» бандида, 210, 211, 212, 213, 214, 214 1 , 214 2 -моддаларида ва 301-моддаси иккинчи қисмининг «б» бандида назарда тутилган жиноятлар; 2) ушбу Кодекснинг 243-моддасида назарда тутилган жиноят, агар мазкур жиноят коррупцияга оид жиноятларни содир этиш натижасида олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 204-модда, № 5, 296-модда, № 12, 689-модда; 2021 йил, № 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 973-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 216-модда, № 4, 337-модда, № 6, 575-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185-моддалар, № 4, 265, 269-моддалар, № 5, 319-модда, № 9, 713-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 115-модда, № 9, 964-модда, № 10, 1070, 1073, 1077, 1083-моддалар, № 12, 1280, 1286, 1292-моддалар; 2025 йил, № 1, 8-модда, № 2, 196, 201-моддалар, № 3, 376-модда, № 6, 727-модда, № 8, 968, 969-моддалар, № 9, 1042-модда; 2026 йил, № 1, 5-модда, № 4, 353, 354-моддалар) 270-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган шахсларни ҳимоя қилиш учун хавфсизлик чораларини қўллаш асослари ва тартиби қонун билан белгиланади».

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар, № 6, 729-модда, № 7, 828, 829, 832-моддалар, № 8, 968, 971-моддалар, № 11, 1233, 1236, 1237-моддалар, № 12, 1322, 1327, 1328, 1329-моддалар; 2026 йил, № 1, 2, 6-моддалар, № 2, 131, 133-моддалар, № 3, 249, 250, 253-моддалар, № 4, 351, 353, 354, 355, 356, 359, 361, 364-моддалар) 175 8 -моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Давлат хариди предметининг бошланғич нархи ва унинг ўртача бозор нархи ўртасида йўл қўйиладиган тафовутнинг энг кўп миқдорига нисбатан белгиланган талабни бузиш, бундан талон-торож қилиш ҳоллари мустасно, —

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги ЎРҚ-406-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 271-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 1, 5-модда; 2024 йил, № 9, 964-модда; 2025 йил, № 12, 1329-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 5-модданинг еттинчи хатбошиси «уларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 12 1 -модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси «экстремизмнинг ёт ғояларига қарши иммунитетни мустаҳкамлаш» деган сўзлардан кейин «ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул қилинган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ-419-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда; 2023 йил, № 8, 629-модда; 2024 йил, № 6, 530-модда; 2025 йил, № 2, 201-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 2-бобнинг номидаги «органлар ҳамда ташкилотлар» деган сўзлар «органлар, ташкилотлар ҳамда тузилмалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 7-модданинг :

номидаги «давлат органлари» деган сўзлар «давлат органлари ва тузилмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисми :

биринчи хатбошисидаги «давлат органлари» деган сўзлар «давлат органлари ва тузилмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«давлат органлари ва ташкилотларининг, давлат иштирокидаги корхоналарнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари (бундан буён матнда давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари деб юритилади)»;

учинчи — еттинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

3) 8-модда :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8-модда. Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаши»;

биринчи қисмидаги «ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш» деган сўзлар «ташкилотларнинг фаолиятини ҳуқуқий-услубий жиҳатдан мувофиқлаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

«Миллий кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва Миллий кенгаш раисидан, раиси ўринбосаридан ҳамда аъзоларидан ташкил топади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Миллий кенгаш раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Миллий кенгаш раисининг ўринбосари ҳисобланади»;

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш» деган сўзлар «ташкилотларнинг фаолиятини ҳуқуқий-услубий жиҳатдан мувофиқлаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Кенгаш фаолиятининг асосий ташкилий шакли Кенгаш мажлисидир. Кенгаш ўз ваколатлари жумласига кирадиган масалаларни, қоида тариқасида, ҳар чоракда ўз мажлисида кўриб боради.

Кенгаш мажлиси аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.

Кенгаш мажлисларида қабул қилинадиган қарорларнинг бажарилиши давлат органлари ва ташкилотлари учун мажбурийдир»;

4) 8 1 -модда :

қуйидаги мазмундаги биринчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда амалга ошириш, давлат органларининг, оммавий ахборот воситаларининг, фуқаролик жамияти институтларининг ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали фаолиятини ташкил этиш, шунингдек мазкур соҳадаги халқаро ҳамкорлик бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади»;

биринчи ва иккинчи қисмлари тегишинча иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

иккинчи қисми :

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга ҳамда коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган дастурларни шакллантириш ва амалга оширишда бевосита иштирок этади;

мамлакатдаги коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилади, шунингдек коррупцияга оид хавф-хатарлар юқори бўлган соҳаларни ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлайди»;

учинчи — ўн учинчи хатбошилари тегишинча бешинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«вазирликлар ва идораларнинг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини таҳлилий ва ҳуқуқий-услубий жиҳатдан мувофиқлаштиради, давлат органларининг, оммавий ахборот воситаларининг, фуқаролик жамияти институтларининг ҳамда бошқа нодавлат сектор вакилларининг ушбу масалалар бўйича самарали ҳамкорлигини ташкил этади»;

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи — йигирма биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«коррупциянинг олдини олишга қаратилган тадбирларга фуқаролик жамияти институтларининг вакилларини фаол жалб этиш учун зарур шарт-шароитлар яратади, коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш ва жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича улар билан ижтимоий шериклик дастурларини ишлаб чиқади ҳамда биргаликда амалга оширади;

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;

коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масалаларига оид ахборотни тарқатиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитишни ташкил этиш орқали жамиятда коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари самарали фаолият кўрсатишини ҳамда коррупцияга қарши курашишга доир бошқа воситалар жорий этилишини мониторинг қилиб боради;

давлат хизматига ҳалоллик стандартларини жорий этишга ҳамда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этишга кўмаклашади, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш чораларини кўради;

давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини, шунингдек манфаатлар тўқнашувини декларациялаш тизимини ишлаб чиқади ҳамда унинг самарали ишлашини ташкил этади»;

5) қуйидаги мазмундаги 8 2 ва 8 3 -моддалар билан тўлдирилсин:

«8 2 -модда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлари

Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар (бундан буён матнда ҳудудий кенгашлар деб юритилади) ташкил этилади.

Ҳудудий кенгашлар давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий тузилмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатларидан, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларидан иборат таркибда Миллий кенгаш қарори билан тасдиқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари раислари ҳудудий кенгашларнинг раислари ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари котибиятлари тегишли ҳудудий кенгашларнинг ишчи органидир.

Ҳудудий кенгашларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг жойларда амалга оширилишини ташкил этиш;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий тузилмаларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини ҳуқуқий-услубий жиҳатдан мувофиқлаштириш ва уларнинг ҳамкорлигини таъминлаш;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий тузилмалари раҳбарларининг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳамда келгусида режалаштирилган чора-тадбирлар юзасидан ахборотини эшитиш;

ҳудудда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳолати, муайян бир соҳа ёки ҳудуд бўйича коррупцияга қарши курашишга доир чора-тадбирлар дастурини аҳолининг коррупцияни идрок этиш даражасидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ҳудуддаги коррупцияга оид хавф-хатар юқори бўлган объектларда коррупциявий омилларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларидан, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органларининг, назорат қилувчи органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлар тузган ҳолда ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриш;

коррупциянинг олдини олишга қаратилган вазифаларнинг ижросини таъминлашда сусткашлик ва масъулиятсизликка йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш бўйича таклифлар киритиш;

коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш, ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва Миллий кенгашга киритиш.

Ҳудудий кенгаш фаолиятининг асосий ташкилий шакли унинг мажлисидир. Ҳудудий кенгаш ўз ваколатлари жумласига кирадиган масалаларни, қоида тариқасида, ҳар чоракда ўз мажлисида кўриб боради.

Ҳудудий кенгаш мажлиси аъзоларнинг ярмидан кўпи иштирок этган тақдирда, ваколатли деб ҳисобланади.

Ҳудудий кенгаш мажлисларида қабул қилинадиган қарорларнинг бажарилиши ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотлари учун мажбурийдир.

8 3 -модда. Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари

Давлат органлари ва ташкилотларида коррупция ҳолатларига ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқни муҳофаза қилишга доир айрим вазифаларга эга бўлган лавозим, хизмат ва (ёки) бўлинмадан иборат комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари:

давлат органи ва ташкилоти тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички сиёсат амалга оширилиши ҳамда ушбу соҳадаги фаолият мувофиқлаштирилишида бевосита иштирок этади;

давлат органи ва ташкилоти фаолиятида коррупция ҳолатларининг олдини олишга қаратилган самарали механизмлар ҳамда назорат тизими жорий этилишини таъминлайди;

давлат органи ва ташкилоти тизимида қонунга риоя этиш, унга нисбатан ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат муҳитини яратиш ва бу борада аҳолининг ижобий фикрини шакллантириш чораларини кўради;

давлат органи ва ташкилоти тизимида коррупцияга қарши курашиш вазифасини амалга оширувчи, бюджет маблағлари айланмасини назорат қилувчи бўлинмаларнинг ҳамда шахсий хавфсизлик бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

коррупцияга оид хавф-хатарларни тизимли таҳлил қилиш ва баҳолаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича зарур чораларни ишлаб чиқади ҳамда уларнинг ижросини ташкил этади;

давлат органи ва ташкилоти тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни такомиллаштириб бориш чораларини кўради;

давлат органи ва ташкилоти фаолиятида шаффофликни таъминлаш, аффилланганлик ҳамда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олишга қаратилган коррупцияга қарши назорат тизимини амалга оширади;

давлат органи ва ташкилотида коррупция ҳолатлари ҳамда уларнинг олдини олиш юзасидан белгиланган тартибда текширувлар ўтказилишини ҳамда қатъий жавобгарлик чоралари кўрилишини ташкил этади;

коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат органи ва ташкилоти тизимидаги ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот ҳамда маълумотлар базаларидан фойдаланиш;

давлат органи ва ташкилотида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон яратувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш;

давлат органи ва ташкилоти тизимида коррупцияга қарши чораларни ҳамда назорат тадбирларини мустақил ёки ишчи гуруҳ тузган ҳолда ташкил этиш;

коррупцияга қарши курашиш борасида тезкор-қидирув, терговга қадар текширув ва тергов органлари билан ҳамкорлик қилиш, уларни белгиланган тартибда жалб этиш чораларини кўриш;

коррупциявий омилларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва коррупция ҳолатларига чек қўйиш мақсадида шахсларнинг хатти-ҳаракатларини, ҳодисаларни ҳамда жараёнларни бевосита ёки билвосита кузатиш ва қайд этиш;

ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан, фуқаролардан маълумотларни ҳамда бошқа зарур ҳужжатларни ва материалларни сўраш ва олиш;

ваколатини амалга ошириш доирасида зарурат туғилганда тегишли ҳужжат ва материаллар билан танишиш мақсадида давлат органи ва ташкилотининг объектларига тўсқинликсиз кириш;

давлат органи ва ташкилоти тизимида аниқланган коррупция ҳолатлари бўйича юқори турувчи комплаенс хизматларини тўғридан-тўғри мустақил равишда хабардор қилиш;

давлат органи ва ташкилоти тизимида коррупция ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш мақсадида муайян шахслар билан белгиланган тартибда ноошкора ҳамкорлик ўрнатиш;

давлат органи ва ташкилоти тизимида аниқланган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик фактлари бўйича тўпланган материалларни қонуний чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки бевосита уларнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларига тақдим этиш;

давлат органи ва ташкилоти тизимида қонун бузилиши ҳолларининг олдини олиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар ва ушбу ҳолларни бартараф этиш юзасидан тақдимномалар киритиш.

Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.

Давлат органи ва ташкилоти биринчи раҳбарларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлари аломатлари аниқланганда ёки жиноий гуруҳ фаолиятига раҳнамолик қилаётган деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлганда уларнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари юқори турувчи комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати билан келишган ҳолда тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тўғридан-тўғри тақдим этиш, шунингдек кадрлар масаласи ва молиявий харажатлар бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш ҳуқуқини вақтинча тўхтатиш ёки тегишли раҳбарни ёхуд ходимни вазифасини бажаришдан вақтинча четлатиш борасида таклиф киритиш ваколатига эга бўлади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Комплаенс хизмати мувофиқлаштириб боради»;

6) 19-модданинг биринчи қисми :

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«давлат органларида ходимларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўзининг коррупцияга оид хавф-хатар даражаси юқори бўлган вазифалари ва функцияларини аниқлаш, коррупцияга оид хавф-хатар юқори бўлган лавозимлар рўйхатини шакллантириш ҳамда коррупцияга оид хавф-хатарни бартараф этиш чораларини кўриш»;

ўн иккинчи хатбошиси ўн тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

7) қуйидаги мазмундаги 19 1 ва 19 2 -моддалар билан тўлдирилсин:

«19 1 -модда. Коррупцияга оид хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш

Давлат органлари ва ташкилотлари ўзининг коррупцияга оид хавф-хатар даражаси юқори бўлган вазифалари ҳамда функцияларини аниқлайди, коррупцияга оид хавф-хатар юқори бўлган лавозимлар рўйхатини шакллантиради ва коррупцияга оид хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича аниқ ва тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқади, шунингдек аниқланган хавф-хатарларни минималлаштириш мақсадида мажбурий равишда коррупцияга оид хавф-хатарларни баҳолаш ишларини амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги коррупцияга оид хавф-хатарларни баҳолаш ишларини амалга оширишда давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида коррупцияга оид хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

19 2 -модда. Коррупцияга оид хавф-хатарлар харитасини шакллантириш

Давлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади.

Коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси коррупцияга оид жиноятчилик статистикаси, коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётининг таҳлили, аҳолининг коррупцияга бўлган муносабати (ижтимоий сўров натижалари), коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсатнинг самарадорлигига доир маълумотлар, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг ахбороти асосида шакллантирилади.

Коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан юритилади»;

8) 27-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик натижасида тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш қонунда белгиланган тартибда, ваколатли давлат органининг, манфаатдор шахснинг аризасига асосан суд томонидан амалга оширилади»;

9) қуйидаги мазмундаги 27 1 -модда билан тўлдирилсин:

«27 1 -модда. Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг электрон реестри

Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахслар Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг электрон реестрига (бундан буён матнда электрон реестр деб юритилади) киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан айблов ҳукми (ажрим) қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида электрон реестрга шахс ҳақидаги маълумотларни киритади.

Электрон реестрда коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида белгиланган судланганлик муддати давомида сақланади.

Электрон реестрга киритилган шахсларга нисбатан қуйидаги чекловлар белгиланади:

давлат хизматига кириш ва давлат мукофотлари билан тақдирланиш;

сайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимларга номзодининг кўрсатилиши;

давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари ҳамда идоралараро коллегиал органларнинг аъзоси бўлиш;

ўзи таъсис этган ва (ёки) устав фондидаги (устав капиталидаги) улушининг 50 фоизидан кўпроқ қисмига ўзи эгалик қиладиган тадбиркорлик субъектларининг давлат харидларида ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда иштирокчи (ижрочи) сифатида қатнашиш;

давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотларда ва давлат таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиш.

Электрон реестр Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда юритилади.

Электрон реестрдан маълумот олиш тартиби, коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларни Электрон реестрдан чиқариш асослари ва тартиби, шунингдек давлат органларининг Электрон реестрни юритиш борасидаги ҳамкорлиги қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади»;

10) 28-модда :

қуйидаги мазмундаги бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Ўзи меҳнат фаолиятини олиб бораётган давлат органида коррупцияга оид жиноят тўғрисида асосли хабар берган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигини олдиндан хабардор этмаган ҳолда икки йил давомида интизомий жазо чораларини қўллашга йўл қўйилмайди.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилувчи шахсларни рағбатлантириш давлат томонидан кафолатланади.

Рағбатлантириш бир марталик пул мукофоти, ташаккурнома, эсдалик совғаси шаклида ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа шаклларда амалга оширилиши мумкин»;

бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

11) қуйидаги мазмундаги 28 1 -модда билан тўлдирилсин:

«28 1 -модда. Давлат органлари ва ташкилотлари комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимларининг хавфсизлик кафолатлари

Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимлари давлат ҳимоясидадир.

Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимларининг турар жойига ёки хизмат хонасига, фойдаланадиган транспортига кириш, уларни кўздан кечириш, уларда тинтув ўтказиш ёки улардан ашёни олиш, уларнинг телефондаги сўзлашувларини эшитиш, ходимларни кўздан кечириш ва уларни шахсий тинтув қилиш, шунингдек уларнинг хат-хабарларини, уларга тегишли ашёлар ва ҳужжатларни кўздан кечириш, олиб қўйиш ёхуд олиш фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёзма рухсати билан, белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимини, шу жумладан у билан меҳнат шартномаси тугатилганидан ёки хизматдан бўшатилганидан кейин икки йил ичида собиқ ходимини гувоҳ ёки гумон қилинувчи сифатида сўроқ қилишга, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга ва ушлаб туришга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори хабардор этилган ҳолда, белгиланган тартибда йўл қўйилади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимларига нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин.

Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинади».

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 1 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги ЎРҚ-546-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 7, 384-модда, № 9, 588-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 803, 804-моддалар, № 12, 1198-модда; 2023 йил, № 4, 272-модда, № 7, 539-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 109-модда; 2025 йил, № 12, 1327-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 4-модданинг ўн тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

2) 12-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳисоб палатасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати маъқуллаганидан кейин лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади»;

3) 29 1 -модда чиқариб ташлансин;

4) 30-модданинг ўн саккизинчи хатбошисидаги «шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимининг жорий этилишига ҳамда самарали фаолият кўрсатишига доир чоралар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

5) 33-модданинг иккинчи қисмидаги «шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимининг жорий этилишига ва самарали фаолият кўрсатишига доир чоралар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги кейинги назорат жараёнида аниқланган тақдирда» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 декабрда қабул қилинган «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги ЎРҚ-595-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 12, 889-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 4, 290-модда, № 10, 968-модда; 2023 йил, № 3, 185-модда; 2024 йил, № 9, 958-модда; 2025 йил, № 12, 1329-модда; 2026 йил, № 2, 132-модда) 29-моддасининг иккинчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«болаларда ҳалоллик туйғусини шакллантиришни, уларни қонунларга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялашни»;

бешинчи , олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги ЎРҚ-637-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 9, 538-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 1, 101-модда, № 9, 958, 964-моддалар, № 11, 1188-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 10, 1155-модда, № 12, 1329-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:

1) 14 1 -модданинг учинчи қисми «бошқарув тартибига қарши жиноятларни» деган сўзлардан кейин «коррупцияга оид жиноятларни» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 26-модданинг иккинчи қисми :

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини инобатга олган ҳолда таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбияга, мутахассисларни касбий жиҳатдан тайёрлаш сифатини оширишга, таълим дастурларини доимий равишда такомиллаштириб боришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади»;

ўн иккинчи — йигирма олтинчи хатбошилари тегишинча ўн учинчи — йигирма еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелда қабул қилинган «Давлат харидлари тўғрисида»ги ЎРҚ-684-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 4, 289-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 12, 1288-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 4, 519-модда, № 6, 730-модда; 2026 йил, № 3, 255-модда, № 4, 364-модда) 33-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Давлат буюртмачиси давлат харидларида сотиб олинадиган товарлар ва хизматларнинг нархи ҳамда уларнинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовутнинг энг кўп йўл қўйиладиган аниқ чегарасига нисбатан белгиланган талабларга амал қилиши лозим.

Давлат харидларида сотиб олинадиган товарлар ва хизматларнинг нархи ҳамда уларнинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовутнинг энг кўп йўл қўйиладиган аниқ чегарасини белгилаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».

10-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ушбу Қонуннинг 9-моддасида назарда тутилган Давлат харидларида сотиб олинадиган товарлар ва хизматларнинг ўртача бозор нархини ўрганиш ва аниқлаш ҳамда уларнинг бошланғич нархи ва ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовутнинг энг кўп йўл қўйиладиган аниқ чегарасини, шунингдек нархларнинг шакллантирилиши юзасидан назорат ўрнатиш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойлик муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

12-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 22 июнь,

ЎРҚ-1155-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni

Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga korrupsiyaga qarshi kurashish samaradorligini oshirishga, korrupsiyaga oid jinoyatlar uchun javobgarlik muqarrarligini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2026-yil 25-mayda qabul qilingan Senat tomonidan 2026-yil 13-iyunda maʼqullangan

Keyingi yillarda mamlakatimizda korrupsiyaga qarshi kurashish, jamiyatda korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirish borasida keng koʻlamli islohotlar amalga oshirilmoqda.

Jumladan, davlat boshqaruvida samarali va taʼsirchan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratilib, korrupsiyaga oid huquqbuzarliklar sodir etilishining oldini olishga qaratilgan tizim shakllantirildi.

Biroq koʻrilayotgan tizimli choralarga qaramay, bir qator sohalarda korrupsiya holatlari yuqoriligicha saqlanib qolayotganligi korrupsiyaga qarshi kurashish ishlari samaradorligini oshirish, korrupsiyaga oid jinoyatlar sodir etganlik uchun javobgarlik muqarrarligini taʼminlash, shuningdek yoshlarni korrupsiyaga nisbatan murosasizlik ruhida tarbiyalash zaruriyatini yuzaga keltirmoqda.

Ushbu Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga korrupsiyaga oid jinoyatlar uchun javobgarlik va jazo choralarini kuchaytirishga, Korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha milliy va hududiy kengashlar, Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi, komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari faoliyatining samaradorligini yanada oshirishga, korrupsiyaga oid jinoyatlarning aniq roʻyxatini belgilashga, korrupsiya haqida xabar bergan shaxslarning xavfsizligini taʼminlashga, davlat xaridlarini amalga oshirishda korrupsiyaviy omillarni qisqartirishga, shuningdek yoshlarda korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabat shakllantirilishini yoshlarga oid davlat siyosatining asosiy yoʻnalishlaridan biri sifatida belgilashga qaratilgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilmoqda.

Mazkur Qonun korrupsiyaga oid jinoyatlar uchun javobgarlik muqarrarligini taʼminlashga, korrupsiyaga qarshi kurashish orqali fuqarolarning huquqlari va erkinliklarini himoya qilishga xizmat qiladi.

1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2012-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 1, 3-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-yil, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165-modda; 2002-yil, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 314-modda, № 12, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 12, 656-modda; 2007-yil, № 4, 158, 166-moddalar, № 6, 248-modda, № 9, 416, 422-moddalar, № 12, 607-modda; 2008-yil, № 4, 187, 188, 189-moddalar, № 7, 352-modda, № 9, 485, 487, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 4, 128-modda, № 9, 329, 334, 335, 337-moddalar, № 12, 470-modda; 2010-yil, № 5, 176, 179-moddalar, № 9, 341-modda, № 12, 471, 477-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 343-modda; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 3, 47-modda, № 6, 300-modda, № 9, 506, 510-moddalar; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 218, 224-moddalar, № 7, 430-modda, № 10, 679-modda; 2019-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 3, 161-modda, № 5, 259, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 471-modda, № 9, 592-modda, № 11, 787-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 204-modda, № 7, 449-modda, № 10, 593-modda, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 14-moddalar, № 2, 142, 144-moddalar, № 3, 217-modda, 4-songa ilova, № 8, 800, 803-moddalar, № 10, 966, 968, 973-moddalar, № 12, 1193-modda; 2022-yil, № 2, 81-modda, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 466-moddalar, № 6, 575-modda, № 10, 981-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 187, 188-moddalar, № 4, 265-modda, № 5, 319-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921-modda; 2024-yil, № 1, 8-modda, № 2, 111-modda, № 3, 245-modda, № 8, 818-modda, № 9, 954, 964-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-moddalar, № 11, 988-modda, № 12, 1280, 1287-moddalar; 2025-yil, № 2, 196-modda, № 3, 376, 377-moddalar, № 5, 643, 647-moddalar, № 8, 968-modda, № 9, 1042-modda, № 10, 1156-modda, № 11, 1236-modda; 2026-yil, № 1, 5-modda, № 3, 249, 250, 253-moddalar, № 4, 353, 354, 361-moddalar) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 73-moddaning toʻrtinchi qismi :

quyidagi mazmundagi “v 1 ” band bilan toʻldirilsin:

“v 1 ) oʻzlashtirish yoki rastrata qilish yoʻli bilan talon-toroj qilganlik, shuningdek firibgarlik uchun hukm qilingan va sodir etgan jinoyati tufayli yetkazilgan zararning oʻrnini toʻliq qoplamagan shaxsga”;

“g” bandi “Oʻzbekiston Respublikasiga, tinchlikka va insoniyat xavfsizligiga qarshi jinoyat sodir etganlik” degan soʻzlardan keyin “takroran yoki xavfli retsidivist tomonidan yoxud juda koʻp miqdorda pora olish, pora berish, pora olish-berishda vositachilik qilganlik” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

2) 167-modda :

ikkinchi qismi dispozitsiyasining “v” va “g” bandlari quyidagi mazmundagi “v” band bilan almashtirilsin:

“v) bir guruh shaxslar tomonidan oldindan til biriktirib sodir etilgan boʻlsa”;

uchinchi qismi dispozitsiyasining “g” bandi quyidagi mazmundagi “g” va “d” bandlar bilan almashtirilsin:

“g) kompyuter texnikasi vositalaridan foydalanib;

d) mansab mavqeyini suiisteʼmol qilish yoʻli bilan sodir etilgan boʻlsa”;

3) 168-modda :

uchinchi qismi :

dispozitsiyasining “v” va “g” bandlari quyidagi mazmundagi “v” band bilan almashtirilsin:

“v) axborot tizimidan, shu jumladan axborot texnologiyalaridan foydalanib sodir etilgan boʻlsa”;

sanksiyasidagi “muayyan huquqdan mahrum etilgan holda” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi qismi :

dispozitsiyasining “v” bandi quyidagi mazmundagi “v” va “g” bandlar bilan almashtirilsin:

“v) uyushgan guruh tomonidan yoki uning manfaatlarini koʻzlab;

g) xizmat mavqeyidan foydalanib sodir etilgan boʻlsa”;

sanksiyasi “jarima yoki” degan soʻzlardan keyin “muayyan huquqdan mahrum etilgan holda” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

4) 192 10 -modda :

birinchi qismining sanksiyasi “bir yilgacha axloq tuzatish ishlari” degan soʻzlardan keyin “yoki bir yilgacha ozodlikni cheklash yoxud bir yilgacha ozodlikdan mahrum qilish” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

ikkinchi qismining sanksiyasi “bir yilgacha axloq tuzatish ishlari” degan soʻzlardan keyin “yoki bir yilgacha ozodlikni cheklash yoxud bir yilgacha ozodlikdan mahrum qilish” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

5) 192 11 -modda ikkinchi qismi dispozitsiyasining “b” bandi quyidagi mazmundagi “b” va “v” bandlar bilan almashtirilsin:

“b) uyushgan guruh tomonidan yoki uning manfaatlarini koʻzlab;

v) gʻarazgoʻylik niyatlarida sodir etilgan boʻlsa”;

6) 205-modda ikkinchi qismi dispozitsiyasining “b” bandi quyidagi mazmundagi “b” va “v” bandlar bilan almashtirilsin:

“b) uyushgan guruh manfaatlarini koʻzlab;

v) gʻarazgoʻylik niyatlarida sodir etilgan boʻlsa”;

7) 206-modda ikkinchi qismi dispozitsiyasining “b” bandi quyidagi mazmundagi “b” va “v” bandlar bilan almashtirilsin:

“b) uyushgan guruh manfaatlarini koʻzlab;

v) gʻarazgoʻylik niyatlarida sodir etilgan boʻlsa”;

8) 208-modda quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Hokimiyat harakatsizligi gʻarazgoʻylik niyatlarida sodir etilgan boʻlsa, —

bazaviy hisoblash miqdorining uch yuz baravaridan olti yuz baravarigacha miqdorda jarima yoki muayyan huquqdan mahrum qilib, uch yildan besh yilgacha ozodlikni cheklash yoxud besh yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi”;

9) 209-modda :

birinchi qismining dispozitsiyasidagi “gʻarazgoʻylik yoki boshqa manfaatlarni koʻzlab” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

ikkinchi qismi dispozitsiyasining “b” bandi quyidagi mazmundagi “b” va “v” bandlar bilan almashtirilsin:

“b) uyushgan guruh manfaatlarini koʻzlab;

v) gʻarazgoʻylik niyatlarida sodir etilgan boʻlsa”;

10) 213-modda :

birinchi qismining sanksiyasi “ikki yilgacha axloq tuzatish ishlari” degan soʻzlardan keyin “yoki bir yilgacha ozodlikni cheklash yoxud bir yilgacha ozodlikdan mahrum qilish” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

ikkinchi qismining sanksiyasidagi “uch yilgacha ozodlikdan mahrum qilish” degan soʻzlar “bir yildan uch yilgacha ozodlikdan mahrum qilish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

11) 214-modda :

birinchi qismining sanksiyasi “ikki yilgacha axloq tuzatish ishlari” degan soʻzlardan keyin “yoki bir yilgacha ozodlikni cheklash yoxud bir yilgacha ozodlikdan mahrum qilish” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

ikkinchi qismining sanksiyasidagi “uch yilgacha ozodlikdan mahrum qilish” degan soʻzlar “bir yildan uch yilgacha ozodlikdan mahrum qilish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

12) 301-modda ikkinchi qismining dispozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻsha qilmishlar:

a) badanga oʻrtacha ogʻir yoki ogʻir shikast yetkazib;

b) gʻarazgoʻylik niyatlarida sodir etilgan boʻlsa”;

13) Sakkizinchi boʻlim quyidagi mazmundagi atama bilan toʻldirilsin:

“ Korrupsiyaga oid jinoyatlar — 1) ushbu Kodeks 167-moddasi uchinchi qismining “d” bandida, 168-moddasi toʻrtinchi qismining “g” bandida, 192 9 , 192 10 -moddalarida, 192 11 -moddasi ikkinchi qismining “v” bandida, 205-moddasi ikkinchi qismining “v” bandida, 206-moddasi ikkinchi qismining “v” bandida, 208-moddasining ikkinchi qismida, 209-moddasi ikkinchi qismining “v” bandida, 210, 211, 212, 213, 214, 214 1 , 214 2 -moddalarida va 301-moddasi ikkinchi qismining “b” bandida nazarda tutilgan jinoyatlar; 2) ushbu Kodeksning 243-moddasida nazarda tutilgan jinoyat, agar mazkur jinoyat korrupsiyaga oid jinoyatlarni sodir etish natijasida olingan daromadlarni legallashtirish bilan bogʻliq holda sodir etilgan boʻlsa”.

2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2013-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 2, 5-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 12, 269-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 11, 23-moddalar, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 5, 67-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 12, 418-modda; 2006-yil, № 6, 261-modda; 2007-yil, № 4, 166-modda, № 6, 248, 249-moddalar, № 9, 422-modda, № 12, 594, 595, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 177, 187-moddalar, № 9, 482, 484, 487-moddalar, № 12, 636, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 4, 136-modda, № 9, 335-modda, № 12, 469, 470-moddalar; 2010-yil, № 6, 231-modda, № 9, 334, 336, 337, 342-moddalar, № 12, 477-modda; 2011-yil, № 4, 103, 104-moddalar, № 9, 252-modda, № 12/2, 363-modda; 2012-yil, № 1, 3-modda, № 9/2, 244-modda, № 12, 336-modda; 2014-yil, № 9, 244-modda; 2015-yil, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 385-modda; 2017-yil, № 3, 47-modda, № 6, 300-modda, № 9, 506, 510-moddalar, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 5-moddalar, № 4, 218, 224-moddalar, № 7, 430, 431-moddalar, № 10, 679-modda; 2019-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161-modda, № 5, 259, 267-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469-modda, № 9, 589, 592-moddalar, № 10, 671-modda, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 881, 891-moddalar; 2020-yil, № 3, 204-modda, № 5, 296-modda, № 12, 689-modda; 2021-yil, № 1, 5, 11, 13, 14-moddalar, № 2, 142, 144-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 973-modda, № 12, 1193-modda; 2022-yil, № 2, 81-modda, № 3, 216-modda, № 4, 337-modda, № 6, 575-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185-moddalar, № 4, 265, 269-moddalar, № 5, 319-modda, № 9, 713-modda; 2024-yil, № 1, 8-modda, № 2, 115-modda, № 9, 964-modda, № 10, 1070, 1073, 1077, 1083-moddalar, № 12, 1280, 1286, 1292-moddalar; 2025-yil, № 1, 8-modda, № 2, 196, 201-moddalar, № 3, 376-modda, № 6, 727-modda, № 8, 968, 969-moddalar, № 9, 1042-modda; 2026-yil, № 1, 5-modda, № 4, 353, 354-moddalar) 270-moddasi quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Ushbu moddaning birinchi qismida koʻrsatib oʻtilgan shaxslarni himoya qilish uchun xavfsizlik choralarini qoʻllash asoslari va tartibi qonun bilan belgilanadi”.

3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 465, 466, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar; 2025-yil, № 1, 5, 8-moddalar, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-moddalar, № 3, 368, 376-moddalar, № 4, 517, 521-moddalar, № 5, 643, 644-moddalar, № 6, 729-modda, № 7, 828, 829, 832-moddalar, № 8, 968, 971-moddalar, № 11, 1233, 1236, 1237-moddalar, № 12, 1322, 1327, 1328, 1329-moddalar; 2026-yil, № 1, 2, 6-moddalar, № 2, 131, 133-moddalar, № 3, 249, 250, 253-moddalar, № 4, 351, 353, 354, 355, 356, 359, 361, 364-moddalar) 175 8 -moddasi quyidagi mazmundagi beshinchi va oltinchi qismlar bilan toʻldirilsin:

“Davlat xaridi predmetining boshlangʻich narxi va uning oʻrtacha bozor narxi oʻrtasida yoʻl qoʻyiladigan tafovutning eng koʻp miqdoriga nisbatan belgilangan talabni buzish, bundan talon-toroj qilish hollari mustasno, —

mansabdor shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻttiz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi.

Ushbu moddaning beshinchi qismida nazarda tutilgan huquqbuzarlikni maʼmuriy jazo chorasi qoʻllanilganidan keyin bir yil davomida takror sodir etish, —

mansabdor shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻttiz baravaridan ellik baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”.

4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2016-yil 14-sentabrda qabul qilingan “Yoshlarga oid davlat siyosati toʻgʻrisida”gi OʻRQ-406-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2016-yil, № 9, 271-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda; 2018-yil, № 7, 431-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 1, 5-modda; 2024-yil, № 9, 964-modda; 2025-yil, № 12, 1329-modda) quyidagi qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 5-moddaning yettinchi xatboshisi “ularda korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirish” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

2) 12 1 -modda birinchi qismining toʻqqizinchi xatboshisi “ekstremizmning yot gʻoyalariga qarshi immunitetni mustahkamlash” degan soʻzlardan keyin “hamda korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirish” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

5-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2017-yil 3-yanvarda qabul qilingan “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-419-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2017-yil, № 1, 1-modda; 2019-yil, № 1, 5-modda, № 2, 47-modda, № 5, 267-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 11, 1061-modda; 2023-yil, № 8, 629-modda; 2024-yil, № 6, 530-modda; 2025-yil, № 2, 201-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 2-bobning nomidagi “organlar hamda tashkilotlar” degan soʻzlar “organlar, tashkilotlar hamda tuzilmalar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 7-moddaning :

nomidagi “davlat organlari” degan soʻzlar “davlat organlari va tuzilmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

birinchi qismi :

birinchi xatboshisidagi “davlat organlari” degan soʻzlar “davlat organlari va tuzilmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“davlat organlari va tashkilotlarining, davlat ishtirokidagi korxonalarning komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari (bundan buyon matnda davlat organlari va tashkilotlarining komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari deb yuritiladi)”;

uchinchi — yettinchi xatboshilari tegishincha toʻrtinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

3) 8-modda :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8-modda. Oʻzbekiston Respublikasining Korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha milliy kengashi”;

birinchi qismidagi “tashkilotlarning faoliyatini muvofiqlashtirish” degan soʻzlar “tashkilotlarning faoliyatini huquqiy-uslubiy jihatdan muvofiqlashtirish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi qismi quyidagi mazmundagi ikkinchi va uchinchi qismlar bilan almashtirilsin:

“Milliy kengash tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan tasdiqlanadi va Milliy kengash raisidan, raisi oʻrinbosaridan hamda aʼzolaridan tashkil topadi.

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatining raisi Milliy kengash raisi, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi Spikerining oʻrinbosari Milliy kengash raisining oʻrinbosari hisoblanadi”;

uchinchi va toʻrtinchi qismlari tegishincha toʻrtinchi va beshinchi qismlar deb hisoblansin;

toʻrtinchi qismining uchinchi xatboshisidagi “tashkilotlarning faoliyatini muvofiqlashtirish” degan soʻzlar “tashkilotlarning faoliyatini huquqiy-uslubiy jihatdan muvofiqlashtirish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi oltinchi, yettinchi va sakkizinchi qismlar bilan toʻldirilsin:

“Kengash faoliyatining asosiy tashkiliy shakli Kengash majlisidir. Kengash oʻz vakolatlari jumlasiga kiradigan masalalarni, qoida tariqasida, har chorakda oʻz majlisida koʻrib boradi.

Kengash majlisi aʼzolarining yarmidan koʻpi ishtirok etgan taqdirda, vakolatli hisoblanadi.

Kengash majlislarida qabul qilinadigan qarorlarning bajarilishi davlat organlari va tashkilotlari uchun majburiydir”;

4) 8 1 -modda :

quyidagi mazmundagi birinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi korrupsiyaning oldini olish va unga qarshi kurashish sohasidagi davlat siyosatini shakllantirish hamda amalga oshirish, davlat organlarining, ommaviy axborot vositalarining, fuqarolik jamiyati institutlarining va boshqa nodavlat sektor vakillarining birgalikdagi samarali faoliyatini tashkil etish, shuningdek mazkur sohadagi xalqaro hamkorlik boʻyicha maxsus vakolatli organ hisoblanadi”;

birinchi va ikkinchi qismlari tegishincha ikkinchi va uchinchi qismlar deb hisoblansin;

ikkinchi qismi :

quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarning tizimli sabablari va shart-sharoitlarini bartaraf etishga hamda korrupsiyaga qarshi kurashish choralarining samaradorligini oshirishga qaratilgan dasturlarni shakllantirish va amalga oshirishda bevosita ishtirok etadi;

mamlakatdagi korrupsiya holatini tizimli tahlil qiladi, shuningdek korrupsiyaga oid xavf-xatarlar yuqori boʻlgan sohalarni hamda korrupsiyaga oid huquqbuzarliklar sodir etilishining sabablari va shart-sharoitlarini aniqlaydi”;

uchinchi — oʻn uchinchi xatboshilari tegishincha beshinchi — oʻn beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

oʻn toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“vazirliklar va idoralarning korrupsiyaning oldini olish va unga qarshi kurashish sohasidagi faoliyatini tahliliy va huquqiy-uslubiy jihatdan muvofiqlashtiradi, davlat organlarining, ommaviy axborot vositalarining, fuqarolik jamiyati institutlarining hamda boshqa nodavlat sektor vakillarining ushbu masalalar boʻyicha samarali hamkorligini tashkil etadi”;

quyidagi mazmundagi oʻn oltinchi — yigirma birinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“korrupsiyaning oldini olishga qaratilgan tadbirlarga fuqarolik jamiyati institutlarining vakillarini faol jalb etish uchun zarur shart-sharoitlar yaratadi, korrupsiyaning oldini olish, unga qarshi kurashish va jamiyatda korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirish boʻyicha ular bilan ijtimoiy sheriklik dasturlarini ishlab chiqadi hamda birgalikda amalga oshiradi;

aholining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqadi hamda amalga oshiradi;

korrupsiyaning oldini olish va unga qarshi kurashish masalalariga oid axborotni tarqatish hamda korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha oʻqitishni tashkil etish orqali jamiyatda korrupsiyaning barcha koʻrinishlariga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirishga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va amalga oshiradi;

davlat organlari va tashkilotlarining komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari samarali faoliyat koʻrsatishini hamda korrupsiyaga qarshi kurashishga doir boshqa vositalar joriy etilishini monitoring qilib boradi;

davlat xizmatiga halollik standartlarini joriy etishga hamda manfaatlar toʻqnashuvining oldini olish va uni bartaraf etishga koʻmaklashadi, davlat organlari va tashkilotlarining faoliyati ochiqligini taʼminlash choralarini koʻradi;

davlat xizmatchilarining daromadlari va mol-mulkini, shuningdek manfaatlar toʻqnashuvini deklaratsiyalash tizimini ishlab chiqadi hamda uning samarali ishlashini tashkil etadi”;

5) quyidagi mazmundagi 8 2 va 8 3 -moddalar bilan toʻldirilsin:

“8 2 -modda. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha hududiy kengashlari

Qoraqalpogʻiston Respublikasida, viloyatlarda va Toshkent shahrida korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha hududiy kengashlar (bundan buyon matnda hududiy kengashlar deb yuritiladi) tashkil etiladi.

Hududiy kengashlar davlat organlari va tashkilotlarining hududiy tuzilmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari deputatlaridan, nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari vakillaridan iborat tarkibda Milliy kengash qarori bilan tasdiqlanadi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari raislari hududiy kengashlarning raislari hisoblanadi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari kotibiyatlari tegishli hududiy kengashlarning ishchi organidir.

Hududiy kengashlarning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

korrupsiyaga qarshi kurashish sohasidagi davlat dasturlarining va boshqa dasturlarning joylarda amalga oshirilishini tashkil etish;

davlat organlari va tashkilotlari hududiy tuzilmalarining korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha faoliyatini huquqiy-uslubiy jihatdan muvofiqlashtirish va ularning hamkorligini taʼminlash;

davlat organlari va tashkilotlari hududiy tuzilmalari rahbarlarining korrupsiyaning oldini olish va unga qarshi kurashish borasida amalga oshirilayotgan ishlar holati hamda kelgusida rejalashtirilgan chora-tadbirlar yuzasidan axborotini eshitish;

hududda aholining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirishga, jamiyatda korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirishga doir chora-tadbirlarning ishlab chiqilishi hamda amalga oshirilishini taʼminlash;

korrupsiyaga oid huquqbuzarliklar holati, muayyan bir soha yoki hudud boʻyicha korrupsiyaga qarshi kurashishga doir chora-tadbirlar dasturini aholining korrupsiyani idrok etish darajasidan kelib chiqqan holda ishlab chiqish va amalga oshirish;

hududdagi korrupsiyaga oid xavf-xatar yuqori boʻlgan obyektlarda korrupsiyaviy omillarni xalq deputatlari mahalliy Kengashlari deputatlaridan, korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha faoliyatni amalga oshiruvchi davlat organlarining, nazorat qiluvchi organlarning, fuqarolar oʻzini oʻzi boshqarish organlarining, nodavlat notijorat tashkilotlarining va boshqa tashkilotlarning vakillaridan iborat tarkibda ishchi guruhlar tuzgan holda oʻrganish va bartaraf etish choralarini koʻrish;

korrupsiyaning oldini olishga qaratilgan vazifalarning ijrosini taʼminlashda sustkashlik va masʼuliyatsizlikka yoʻl qoʻygan mansabdor shaxslarga nisbatan tegishli choralar koʻrish boʻyicha takliflar kiritish;

korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilikni takomillashtirish, ushbu sohadagi ishlarni yaxshilash yuzasidan takliflar tayyorlash va Milliy kengashga kiritish.

Hududiy kengash faoliyatining asosiy tashkiliy shakli uning majlisidir. Hududiy kengash oʻz vakolatlari jumlasiga kiradigan masalalarni, qoida tariqasida, har chorakda oʻz majlisida koʻrib boradi.

Hududiy kengash majlisi aʼzolarning yarmidan koʻpi ishtirok etgan taqdirda, vakolatli deb hisoblanadi.

Hududiy kengash majlislarida qabul qilinadigan qarorlarning bajarilishi hududdagi davlat organlari va tashkilotlari uchun majburiydir.

8 3 -modda. Davlat organlari va tashkilotlarining komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari

Davlat organlari va tashkilotlarida korrupsiya holatlariga hamda korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarga qarshi kurashish sohasidagi huquqni muhofaza qilishga doir ayrim vazifalarga ega boʻlgan lavozim, xizmat va (yoki) boʻlinmadan iborat komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari qonunchilikda belgilangan tartibda tashkil etiladi.

Davlat organlari va tashkilotlarining komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari:

davlat organi va tashkiloti tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha ichki siyosat amalga oshirilishi hamda ushbu sohadagi faoliyat muvofiqlashtirilishida bevosita ishtirok etadi;

davlat organi va tashkiloti faoliyatida korrupsiya holatlarining oldini olishga qaratilgan samarali mexanizmlar hamda nazorat tizimi joriy etilishini taʼminlaydi;

davlat organi va tashkiloti tizimida qonunga rioya etish, unga nisbatan hurmat ruhini mustahkamlash, korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabat muhitini yaratish va bu borada aholining ijobiy fikrini shakllantirish choralarini koʻradi;

davlat organi va tashkiloti tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish vazifasini amalga oshiruvchi, budjet mablagʻlari aylanmasini nazorat qiluvchi boʻlinmalarning hamda shaxsiy xavfsizlik boʻlinmalarining faoliyatini muvofiqlashtiradi;

korrupsiyaga oid xavf-xatarlarni tizimli tahlil qilish va baholash, bartaraf etish va ularning oldini olish boʻyicha zarur choralarni ishlab chiqadi hamda ularning ijrosini tashkil etadi;

davlat organi va tashkiloti tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha faoliyatni takomillashtirib borish choralarini koʻradi;

davlat organi va tashkiloti faoliyatida shaffoflikni taʼminlash, affillanganlik hamda manfaatlar toʻqnashuvi holatlarining oldini olishga qaratilgan korrupsiyaga qarshi nazorat tizimini amalga oshiradi;

davlat organi va tashkilotida korrupsiya holatlari hamda ularning oldini olish yuzasidan belgilangan tartibda tekshiruvlar oʻtkazilishini hamda qatʼiy javobgarlik choralari koʻrilishini tashkil etadi;

korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha faoliyatni amalga oshiruvchi hamda unda ishtirok etuvchi davlat organlari va tashkilotlari bilan hamkorlik qiladi.

Davlat organlari va tashkilotlarining komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari qonunchilikka muvofiq boshqa vazifalarni ham amalga oshiradi.

Davlat organlari va tashkilotlarining komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarni amalga oshirishda quyidagi huquqlarga ega:

davlat organi va tashkiloti tizimidagi oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan axborot hamda maʼlumotlar bazalaridan foydalanish;

davlat organi va tashkilotida korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarning sodir etilishiga imkon yaratuvchi sabablar hamda shart-sharoitlarni bartaraf etish choralarini koʻrish;

davlat organi va tashkiloti tizimida korrupsiyaga qarshi choralarni hamda nazorat tadbirlarini mustaqil yoki ishchi guruh tuzgan holda tashkil etish;

korrupsiyaga qarshi kurashish borasida tezkor-qidiruv, tergovga qadar tekshiruv va tergov organlari bilan hamkorlik qilish, ularni belgilangan tartibda jalb etish choralarini koʻrish;

korrupsiyaviy omillarni aniqlash, ularning oldini olish va korrupsiya holatlariga chek qoʻyish maqsadida shaxslarning xatti-harakatlarini, hodisalarni hamda jarayonlarni bevosita yoki bilvosita kuzatish va qayd etish;

oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarni amalga oshirish uchun davlat organlaridan va boshqa tashkilotlardan, fuqarolardan maʼlumotlarni hamda boshqa zarur hujjatlarni va materiallarni soʻrash va olish;

vakolatini amalga oshirish doirasida zarurat tugʻilganda tegishli hujjat va materiallar bilan tanishish maqsadida davlat organi va tashkilotining obyektlariga toʻsqinliksiz kirish;

davlat organi va tashkiloti tizimida aniqlangan korrupsiya holatlari boʻyicha yuqori turuvchi komplayens xizmatlarini toʻgʻridan-toʻgʻri mustaqil ravishda xabardor qilish;

davlat organi va tashkiloti tizimida korrupsiya holatlarini aniqlash hamda ularga chek qoʻyish maqsadida muayyan shaxslar bilan belgilangan tartibda nooshkora hamkorlik oʻrnatish;

davlat organi va tashkiloti tizimida aniqlangan korrupsiyaga oid huquqbuzarlik faktlari boʻyicha toʻplangan materiallarni qonuniy chora koʻrish uchun tegishli huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yoki bevosita ularning komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalariga taqdim etish;

davlat organi va tashkiloti tizimida qonun buzilishi hollarining oldini olish boʻyicha koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar va ushbu hollarni bartaraf etish yuzasidan taqdimnomalar kiritish.

Davlat organlari va tashkilotlarining komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari qonunchilikda belgilangan boshqa huquqlarga ham ega boʻladi.

Davlat organi va tashkiloti birinchi rahbarlarining korrupsiyaga oid huquqbuzarliklari alomatlari aniqlanganda yoki jinoiy guruh faoliyatiga rahnamolik qilayotgan deb hisoblash uchun yetarli asoslar mavjud boʻlganda ularning komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat boʻyicha oʻrinbosari yuqori turuvchi komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat xizmati bilan kelishgan holda tegishli hujjatlar va maʼlumotlarni huquqni muhofaza qiluvchi organlarga toʻgʻridan-toʻgʻri taqdim etish, shuningdek kadrlar masalasi va moliyaviy xarajatlar boʻyicha boshqaruv qarorlarini qabul qilish huquqini vaqtincha toʻxtatish yoki tegishli rahbarni yoxud xodimni vazifasini bajarishdan vaqtincha chetlatish borasida taklif kiritish vakolatiga ega boʻladi.

Davlat organlari va tashkilotlarining komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Komplayens xizmati muvofiqlashtirib boradi”;

6) 19-moddaning birinchi qismi :

quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“davlat organlarida xodimlarning korrupsiyaga qarshi barqarorlik darajasini diagnostikadan oʻtkazish;

davlat organlari va tashkilotlari tomonidan oʻzining korrupsiyaga oid xavf-xatar darajasi yuqori boʻlgan vazifalari va funksiyalarini aniqlash, korrupsiyaga oid xavf-xatar yuqori boʻlgan lavozimlar roʻyxatini shakllantirish hamda korrupsiyaga oid xavf-xatarni bartaraf etish choralarini koʻrish”;

oʻn ikkinchi xatboshisi oʻn toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

7) quyidagi mazmundagi 19 1 va 19 2 -moddalar bilan toʻldirilsin:

“19 1 -modda. Korrupsiyaga oid xavf-xatarlarni aniqlash va baholash

Davlat organlari va tashkilotlari oʻzining korrupsiyaga oid xavf-xatar darajasi yuqori boʻlgan vazifalari hamda funksiyalarini aniqlaydi, korrupsiyaga oid xavf-xatar yuqori boʻlgan lavozimlar roʻyxatini shakllantiradi va korrupsiyaga oid xavf-xatarlarni bartaraf etish boʻyicha aniq va tizimli chora-tadbirlar ishlab chiqadi, shuningdek aniqlangan xavf-xatarlarni minimallashtirish maqsadida majburiy ravishda korrupsiyaga oid xavf-xatarlarni baholash ishlarini amalga oshiradi. Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi korrupsiyaga oid xavf-xatarlarni baholash ishlarini amalga oshirishda davlat organlari va tashkilotlari bilan hamkorlik qiladi.

Davlat organlari va tashkilotlari faoliyatida korrupsiyaga oid xavf-xatarlarni aniqlash va baholash uslubiyoti Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi va Adliya vazirligi tomonidan tasdiqlanadi.

19 2 -modda. Korrupsiyaga oid xavf-xatarlar xaritasini shakllantirish

Davlat organlari va tashkilotlari, hududlar va sohalar kesimida korrupsiya darajasini aniqlash va uni minimallashtirish maqsadida korrupsiyaga oid xavf-xatarlar xaritasi shakllantiriladi.

Korrupsiyaga oid xavf-xatarlar xaritasi korrupsiyaga oid jinoyatchilik statistikasi, korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha huquqni qoʻllash amaliyotining tahlili, aholining korrupsiyaga boʻlgan munosabati (ijtimoiy soʻrov natijalari), korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha siyosatning samaradorligiga doir maʼlumotlar, korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha faoliyatni amalga oshiruvchi va unda ishtirok etuvchi organlar hamda tashkilotlarning axboroti asosida shakllantiriladi.

Korrupsiyaga oid xavf-xatarlar xaritasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi tomonidan yuritiladi”;

8) 27-modda quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Korrupsiyaga oid huquqbuzarlik natijasida tuzilgan bitimlarni haqiqiy emas deb topish qonunda belgilangan tartibda, vakolatli davlat organining, manfaatdor shaxsning arizasiga asosan sud tomonidan amalga oshiriladi”;

9) quyidagi mazmundagi 27 1 -modda bilan toʻldirilsin:

“27 1 -modda. Korrupsiyaga oid jinoyatlarni sodir etishda aybdor deb topilgan shaxslarning elektron reyestri

Korrupsiyaga oid jinoyatlarni sodir etishda aybdor deb topilgan shaxslar Korrupsiyaga oid jinoyatlarni sodir etishda aybdor deb topilgan shaxslarning elektron reyestriga (bundan buyon matnda elektron reyestr deb yuritiladi) kiritiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi korrupsiyaga oid jinoyatlarni sodir etishda aybdor deb topilgan shaxslarga nisbatan ayblov hukmi (ajrim) qonuniy kuchga kirgan paytdan eʼtiboran uch ish kuni ichida elektron reyestrga shaxs haqidagi maʼlumotlarni kiritadi.

Elektron reyestrda korrupsiyaga oid jinoyatlarni sodir etishda aybdor deb topilgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksida belgilangan sudlanganlik muddati davomida saqlanadi.

Elektron reyestrga kiritilgan shaxslarga nisbatan quyidagi cheklovlar belgilanadi:

davlat xizmatiga kirish va davlat mukofotlari bilan taqdirlanish;

saylanadigan va alohida tartibda tayinlanadigan lavozimlarga nomzodining koʻrsatilishi;

davlat organlari huzuridagi jamoatchilik kengashlari hamda idoralararo kollegial organlarning aʼzosi boʻlish;

oʻzi taʼsis etgan va (yoki) ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) ulushining 50 foizidan koʻproq qismiga oʻzi egalik qiladigan tadbirkorlik subyektlarining davlat xaridlarida va davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimda ishtirokchi (ijrochi) sifatida qatnashish;

davlat ulushi 50 foizdan yuqori boʻlgan tashkilotlarda va davlat taʼlim muassasalarida rahbarlik lavozimlarida faoliyat yuritish.

Elektron reyestr Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi bilan hamkorlikda yuritiladi.

Elektron reyestrdan maʼlumot olish tartibi, korrupsiyaga oid jinoyatlarni sodir etishda aybdor deb topilgan shaxslarni Elektron reyestrdan chiqarish asoslari va tartibi, shuningdek davlat organlarining Elektron reyestrni yuritish borasidagi hamkorligi qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi”;

10) 28-modda :

quyidagi mazmundagi beshinchi, oltinchi va yettinchi qismlar bilan toʻldirilsin:

“Oʻzi mehnat faoliyatini olib borayotgan davlat organida korrupsiyaga oid jinoyat toʻgʻrisida asosli xabar bergan shaxsga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligini oldindan xabardor etmagan holda ikki yil davomida intizomiy jazo choralarini qoʻllashga yoʻl qoʻyilmaydi.

Korrupsiyaga oid huquqbuzarliklar toʻgʻrisida xabar qiluvchi shaxslarni ragʻbatlantirish davlat tomonidan kafolatlanadi.

Ragʻbatlantirish bir martalik pul mukofoti, tashakkurnoma, esdalik sovgʻasi shaklida yoki qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa shakllarda amalga oshirilishi mumkin”;

beshinchi va oltinchi qismlari tegishincha sakkizinchi va toʻqqizinchi qismlar deb hisoblansin;

11) quyidagi mazmundagi 28 1 -modda bilan toʻldirilsin:

“28 1 -modda. Davlat organlari va tashkilotlari komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari xodimlarining xavfsizlik kafolatlari

Davlat organlari va tashkilotlarining komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari xodimlari davlat himoyasidadir.

Davlat organlari va tashkilotlarining komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari xodimlarining turar joyiga yoki xizmat xonasiga, foydalanadigan transportiga kirish, ularni koʻzdan kechirish, ularda tintuv oʻtkazish yoki ulardan ashyoni olish, ularning telefondagi soʻzlashuvlarini eshitish, xodimlarni koʻzdan kechirish va ularni shaxsiy tintuv qilish, shuningdek ularning xat-xabarlarini, ularga tegishli ashyolar va hujjatlarni koʻzdan kechirish, olib qoʻyish yoxud olish faqat Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokurorining yozma ruxsati bilan, belgilangan tartibda amalga oshirilishi mumkin.

Davlat organlari va tashkilotlarining komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari xodimini, shu jumladan u bilan mehnat shartnomasi tugatilganidan yoki xizmatdan boʻshatilganidan keyin ikki yil ichida sobiq xodimini guvoh yoki gumon qilinuvchi sifatida soʻroq qilishga, ularga nisbatan qamoqqa olish tarzidagi ehtiyot chorasini qoʻllashga va ushlab turishga Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokurori xabardor etilgan holda, belgilangan tartibda yoʻl qoʻyiladi.

Davlat organlari va tashkilotlarining komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari xodimlariga nisbatan jinoyat ishi faqat Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokurori tomonidan qoʻzgʻatilishi mumkin.

Davlat organlari va tashkilotlarining komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari xodimlari qonunchilikda belgilangan tartibda huquqiy va ijtimoiy jihatdan himoya qilinadi”.

6-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 1-iyulda qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasining Hisob palatasi toʻgʻrisida”gi OʻRQ-546-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, № 7, 384-modda, № 9, 588-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 803, 804-moddalar, № 12, 1198-modda; 2023-yil, № 4, 272-modda, № 7, 539-modda, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 2, 109-modda; 2025-yil, № 12, 1327-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 4-moddaning oʻn toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

2) 12-moddaning birinchi va ikkinchi qismlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Hisob palatasining raisi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati maʼqullaganidan keyin lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.

Hisob palatasi raisining birinchi oʻrinbosari va oʻrinbosarlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan belgilangan tartibda lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod qilinadi”;

3) 29 1 -modda chiqarib tashlansin;

4) 30-moddaning oʻn sakkizinchi xatboshisidagi “shuningdek korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat tizimining joriy etilishiga hamda samarali faoliyat koʻrsatishiga doir choralar oʻz vaqtida amalga oshirilmaganligi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

5) 33-moddaning ikkinchi qismidagi “shuningdek korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat tizimining joriy etilishiga va samarali faoliyat koʻrsatishiga doir choralar oʻz vaqtida amalga oshirilmaganligi keyingi nazorat jarayonida aniqlangan taqdirda” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

7-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 16-dekabrda qabul qilingan “Maktabgacha taʼlim va tarbiya toʻgʻrisida”gi OʻRQ-595-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, № 12, 889-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 4, 290-modda, № 10, 968-modda; 2023-yil, № 3, 185-modda; 2024-yil, № 9, 958-modda; 2025-yil, № 12, 1329-modda; 2026-yil, № 2, 132-modda) 29-moddasining ikkinchi qismiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“bolalarda halollik tuygʻusini shakllantirishni, ularni qonunlarga nisbatan hurmat ruhida tarbiyalashni”;

beshinchi , oltinchi va yettinchi xatboshilar tegishincha oltinchi, yettinchi va sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin.

8-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 23-sentabrda qabul qilingan “Taʼlim toʻgʻrisida”gi OʻRQ-637-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 9, 538-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 968-modda; 2023-yil, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 1, 101-modda, № 9, 958, 964-moddalar, № 11, 1188-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda, № 10, 1155-modda, № 12, 1329-modda) quyidagi qoʻshimchalar va oʻzgartirish kiritilsin:

1) 14 1 -moddaning uchinchi qismi “boshqaruv tartibiga qarshi jinoyatlarni” degan soʻzlardan keyin “korrupsiyaga oid jinoyatlarni” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

2) 26-moddaning ikkinchi qismi :

quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“korrupsiyaga qarshi kurashish sohasidagi davlat siyosatining asosiy yoʻnalishlarini inobatga olgan holda taʼlim muassasalarida huquqiy taʼlim va tarbiyaga, mutaxassislarni kasbiy jihatdan tayyorlash sifatini oshirishga, taʼlim dasturlarini doimiy ravishda takomillashtirib borishga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va amalga oshiradi”;

oʻn ikkinchi — yigirma oltinchi xatboshilari tegishincha oʻn uchinchi — yigirma yettinchi xatboshilar deb hisoblansin.

9-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 22-aprelda qabul qilingan “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-684-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 4, 289-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 12, 1288-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda, № 4, 519-modda, № 6, 730-modda; 2026-yil, № 3, 255-modda, № 4, 364-modda) 33-moddasi quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi qismlar bilan toʻldirilsin:

“Davlat buyurtmachisi davlat xaridlarida sotib olinadigan tovarlar va xizmatlarning narxi hamda ularning oʻrtacha bozor narxi oʻrtasidagi tafovutning eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan aniq chegarasiga nisbatan belgilangan talablarga amal qilishi lozim.

Davlat xaridlarida sotib olinadigan tovarlar va xizmatlarning narxi hamda ularning oʻrtacha bozor narxi oʻrtasidagi tafovutning eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan aniq chegarasini belgilash tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadi”.

10-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Oliy sudi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

11-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

ushbu Qonunning 9-moddasida nazarda tutilgan Davlat xaridlarida sotib olinadigan tovarlar va xizmatlarning oʻrtacha bozor narxini oʻrganish va aniqlash hamda ularning boshlangʻich narxi va oʻrtacha bozor narxi oʻrtasidagi tafovutning eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan aniq chegarasini, shuningdek narxlarning shakllantirilishi yuzasidan nazorat oʻrnatish tartibini ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oylik muddatda ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.

12-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 22-iyun,

OʻRQ-1155-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 23.06.2026-y., 03/26/1155/0616-son)

lex.uz