📅 2026-yil 22-iyun · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 22-iyun · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 22 июнь · Қонунлар ва кодекслар
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 июня 2026 г. · Законы и кодексы
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 June 2026 · Laws and codes
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 9 сентябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2026 йил 8 апрелда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришга, рақамли хизматларда тўловларни амалга ошириш ва тўлов ҳужжатларига сифатли ҳамда хавфсиз ишлов бериш билан боғлиқ молиявий технологиялар жорий этилишини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши унинг қоидалари бир хил қўлланилиши учун амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларини унга мувофиқлаштириш заруриятини келтириб чиқарди.
Бундан ташқари электрон тижорат соҳаси субъектларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, ушбу соҳада тартибга солишни кучайтириш, фуқаролар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат томонидан самарали назоратни таъминлаш зарурияти ортиб бормоқда.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ваколатли давлат органининг назорат вазифаларини кенгайтиришни, суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчилари фаолиятини тартибга солишни назарда тутувчи, электрон тижорат операторлари фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартибини жорий этишни, шунингдек мазкур фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида ваколатли давлат органини хабардор қилмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мазкур Қонун суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш орқали суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари ва суғурта хизматлари истеъмолчилари учун қулай шарт-шароитлар яратишга, электрон тижорат соҳасини такомиллаштиришга, электрон тижорат операторлари фаолияти устидан самарали назоратни йўлга қўйишга ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган 863-XII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 350-модда; 2012 йил, № 9/2, 246-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда; 2021 йил, № 4, 293-модда, 4-сонга илова; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 10, 1073-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда) 110-моддасининг иккинчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 3, 161, 166-моддалар, № 5, 267-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, № 1, 3, 4-моддалар, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 217, 218-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570, 577-моддалар, № 11, 1061, 1062-моддалар; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 2, 111, 114-моддалар, № 6, 530-модда, № 9, 960-модда, № 11, 1193-модда; 2025 йил, № 2, 188, 194-моддалар, № 3, 370-модда, № 4, 519, 520, 522-моддалар, № 6, 730-модда, № 8, 968-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 423-модданинг биринчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 915-модданинг биринчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 918-модданинг тўртинчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 921-модданинг:
биринчи қисмидаги «шартномада шартлашилган пулни (суғурта пулини)» деган сўзлар «шартномада шартлашилган суғурта суммаси доирасида суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 923-модданинг учинчи қисмидаги «суғурта пулининг» деган сўзлар «суғурта суммасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 926-модданинг иккинчи қисмидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 927-модданинг:
биринчи қисмидаги «ёзма» деган сўз «ёзма ёки электрон» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «(шаҳодатномаси, сертификати, квитанцияси)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
8) 929-модда:
биринчи қисмининг:
тўртинчи хатбошисидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошисидаги «суғурта пулидан» деган сўзлар «суғурта суммасидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 934-модда:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 934-модда. Суғурта суммаси »;
биринчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта суммасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 936-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар мол-мулкни ёки тадбиркорлик хавфини суғурталаш шартномасида суғурта суммаси суғурта қийматидан кам қилиб белгиланган бўлса, суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганида суғурта қилдирувчига (наф олувчига) у кўрган зарарни суғурта суммасининг суғурта қийматига бўлган нисбатига мутаносиб равишда қоплаши шарт»;
11) 937-модданинг биринчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 938-модданинг:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар суғурта шартномасида кўрсатилган мол-мулк ёки тадбиркорлик хавфининг суғурта суммаси суғурта қийматидан ортиқ бўлса, шартнома суғурта суммасининг суғурта қийматидан ортиқ бўлган қисмида ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди»;
учинчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар суғурта шартномасидаги суғурта суммасини ошириб юбориш суғурта қилдирувчи томонидан алдашнинг оқибати бўлса, суғурталовчи шартномани ҳақиқий эмас деб топишни ва ўзига етказилган зарар унинг суғурта қилдирувчидан олган суғурта мукофоти суммасидан ортиқ миқдорда қопланишини талаб қилишга ҳақли»;
13) 939-модданинг:
биринчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 940-модданинг иккинчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 941-модданинг биринчи қисмидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 942-модданинг:
иккинчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта тўлови» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 945-модданинг иккинчи қисмидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 952-модданинг иккинчи қисмидаги «суғурта пулидан» деган сўзлар «суғурта суммасидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19) 953-модданинг:
биринчи қисмидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 954-модда:
номидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21) 955-модда:
номидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг:
биринчи хатбошисидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта тўловини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори суғурта қилдирувчига (наф олувчига) улар суғурта товонини ёки суғурта тўловини тўлашни сўраб мурожаат этганидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай хабар қилиниши ва рад этиш сабабларининг асослантирилган далил-исботларини ўз ичига олган бўлиши лозим»;
учинчи қисмидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
22) 956-модданинг:
номидаги «суғурта пулини тўлаш» деган сўзлар «суғурта тўлови» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта тўлови» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта тўлови» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
23) 958-модданинг матнидаги «суғурта пулининг» деган сўзлар «суғурта суммасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
24) 959-модданинг:
биринчи қисмидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг иккинчи жумласидаги «суғурта қилдирувчи» деган сўзлар «қайта суғурта қилдирувчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
25) 992-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ихтиёрий ёки мажбурий суғурта тартибида жабрланувчи фойдасига ўз жавобгарлигини суғурталаган юридик шахс ёки фуқаро етказилган зарарни тўлиқ қоплаш учун суғурта товони (суғурта тўлови) етишмаган тақдирда, суғурта товони (суғурта тўлови) ва зарарнинг ҳақиқий миқдори ўртасидаги фарқни тўлайди».
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги 474-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 312-модда, № 12, 415-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 474-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 166-модда, № 5, 267-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 215-модда) 14-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 14-модда. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахслари ва ходимларини ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларини муҳофаза қилиш »;
иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари, шунингдек ходимлари қонунда белгиланган тартибда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурталаниши лозим».
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-155-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 4, 191-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 4, 99-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2020 йил, № 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 803-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда; 2023 йил, № 1, 2-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 3-модданинг:
саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« суғурта суммаси — муайян сумма бўлиб, суғурталовчи суғурта товонини (суғурта тўловини) суғурта шартномаси бўйича ушбу сумма доирасида тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади»;
ўн биринчи хатбошисидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 5-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчининг ва (ёки) мажбурий суғурта шартномасида кўрсатилган транспорт воситаси бошқа эгасининг, шунингдек транспорт воситасидан фойдаланувчиларнинг сони чекланмаган ҳолда фойдаланишдаги бошқа эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталаниши мумкин»;
3) 15-модда:
иккинчи қисмидаги «шунингдек махсус давлат белгисини» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суғурта полиси қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилади»;
тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;
бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
тўртинчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суғурта полисининг намунаси, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарноманинг намунаси ҳамда уни тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
4) қуйидаги мазмундаги 16 1 -модда билан тўлдирилсин:
« 16 1 -модда. Транспорт воситасидан чекланмаган тарзда фойдаланишда мажбурий суғурта қилиш
Транспорт воситасининг эгаси транспорт воситасининг сони чекланмаган ҳайдовчилар томонидан бошқарилишида уларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мақсадида мажбурий суғурта шартномасини тузишга ҳақлидир.
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта шартномасида транспорт воситасининг мулкдори ва унинг яқин қариндошлари, транспорт воситасининг эгаси кўрсатилмайди. Бунда уларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган ҳисобланади»;
5) 19-модданинг учинчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 20 2 -модда:
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ҳайдовчиларнинг танловига кўра айбдор тарафнинг суғурталовчисидан суғурта товонини олиш мақсадида суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги ариза ўрнига суғурта товонини тўлаш ҳақидаги ариза расмийлаштирилиб, айбдор тарафнинг суғурталовчисига мурожаат қилиниши мумкин. Бунда ариза айбдор тарафнинг суғурталовчиси томонидан кўриб чиқилиши лозим»;
учинчи — ўнинчи қисмлари тегишинча тўртинчи — ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;
тўққизинчи қисмидаги «ушбу модданинг еттинчи қисмида» деган сўзлар «ушбу модданинг саккизинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 22-модданинг:
биринчи қисмидаги «суғурта пулининг» деган сўзлар «суғурта суммасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «суғурта пулининг» деган сўзлар «суғурта суммасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 23-модданинг:
биринчи қисмидаги «суғурта пулидан» деган сўзлар «суғурта суммасидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи қисмидаги «суғурта товони миқдоридан» деган сўзлар «суғурта суммаси миқдоридан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги ёки уни тўлаш ҳақидаги қарори ариза берувчи суғурта товонини тўлаш тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда мурожаат этганидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай чиқарилиши ҳамда ариза берувчига хабар қилиниши керак. Товон тўлаш рад этилганда, қарорда рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилиши лозим»;
ўн тўртинчи қисмидаги «банк фоизининг ҳисоб ставкасидан» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 24-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Зарар етказган шахснинг ёки жабрланувчининг қасди оқибатида зарар етказилгани суд тартибида аниқланади»;
10) 26-модданинг:
биринчи қисми «имкони бўлмаган тақдирда суғурталовчи» деган сўзлардан кейин «жабрланувчи ёки транспорт воситасининг эгаси» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
еттинчи қисмидаги «банк фоизининг ҳисоб ставкасидан» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 32-модданинг:
учинчи қисмидаги «суғурта пулининг» деган сўзлар «суғурта суммасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суғурталовчилар томонидан календарь муддатларда тўланадиган бадалларни тўлаш календарь муддатларда тўланган бадаллар суммаси мажбурий суғурта шартномалари бўйича жами суғурта суммасидан келиб чиқиб, махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан белгиланган миқдорга етганда тўхтатилади. Мажбурий суғурта шартномалари бўйича жами суғурта суммасининг миқдори ўзгарганда, суғурталовчи томонидан Тўловларни кафолатлаш жамғармасига календарь муддатларда тўланган бадаллар суммаси қайтадан ҳисоб-китоб қилиниши керак».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 16 апрелда қабул қилинган «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-210-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 4, 137-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2019 йил, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 5, 464-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 4-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қонунчиликда ҳаёти ва соғлиғи давлат томонидан мажбурий суғурта қилиниши белгиланган шахсларнинг бир вақтнинг ўзида бюджет маблағлари ҳисобидан иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталаниши тақиқланади»;
2) 6-модданинг:
иккинчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «ёзма шаклдаги» деган сўзлар «ёзма ёки электрон шаклдаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 10-модда:
номидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиш муддати давомида йиллик иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда, бу шартноманинг суғурта суммаси ва суғурта мукофоти қисмига ушбу шартномага ёзма равишда қўшимча келишув тузиш орқали ўзгартишлар киритилади. Бунда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофотини қайта ҳисоб-китоб қилиш мазкур шартнома тузилган санада амалда бўлган суғурта тарифи бўйича, қолган суғурта даври ва суғурта суммасига мутаносиб равишда амалга оширилади»;
учинчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 11-модданинг биринчи қисмидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта суммасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 12-модданинг иккинчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 13-модда:
биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «ёзма шаклдаги» деган сўзлар «ёзма ёки электрон шаклдаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «нотариал тартибда» деган сўзлар «қонунчиликда белгиланган тартибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 14-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бир йилдан ортиқ муддат учун тўловни назарда тутса, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта товони суғурталовчи томонидан уч томонлама аннуитетлар шартномаси шартлари бўйича аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчига тўланади. Бунда суғурталовчи, иш берувчи ва аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи ўртасида аннуитет шартномаси тузилиши ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича ҳисобланган суғурта товонидан фақат аннуитетлар шартномаси бўйича суғурта мукофотини тўлаш учун фойдаланиши шарт. Агар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича ҳисобланган суғурта товони суммаси аннуитетлар шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган суғурта мукофоти миқдоридан кам бўлса, фарқ иш берувчи ҳисобидан қўшимча тўланиши керак»;
8) 15-модда:
иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Аннуитетлар шартномаси суғурталовчи, иш берувчи ва аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи ўртасида тузилади. Аннуитетлар шартномасини тузиш учун иш берувчининг аризаси асос бўлади»;
9) 16-модданинг:
номидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «иш берувчи томонидан» деган сўзлар «суғурталовчи томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 5-боб қуйидаги мазмундаги 23 1 -модда билан тўлдирилсин:
« 23 1 -модда. Мажбурий суғурта бўйича мажбуриятнинг иш берувчилар томонидан бажарилишини назорат қилиш
Ушбу Қонунда белгиланган мажбурий суғурта бўйича мажбуриятнинг иш берувчилар томонидан бажарилишини назорат қилиш меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади».
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 майда қабул қилинган «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-386-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 5, 179-модда; 2018 йил, № 7, 433-модда; 2019 йил, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 10, 981-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 3-модданинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« суғурта суммаси — муайян сумма бўлиб, суғурталовчи суғурта товонини (суғурта тўловини) суғурта шартномаси бўйича ушбу сумма доирасида тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади»;
2) 4-модданинг иккинчи қисмидаги «суғурта пулидан» деган сўзлар «суғурта суммасидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 6-модда:
иккинчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «ёзма шаклдаги» деган сўзлар «ёзма ёки электрон шаклдаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 8-модда:
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси (бундан буён матнда суғурта полиси деб юритилади) қонунчиликка мувофиқ ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига киритилган транспорт воситаларининг сонига тенг нусхаларда расмийлаштирилади»;
учинчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суғурта полисининг намунаси ва уни тайёрлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
бешинчи ва олтинчи қисмлари чиқариб ташлансин;
5) 9-модда:
номидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши даврида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта товони (бундан буён матнда суғурта товони деб юритилади) суғурталовчи томонидан тўланса, суғурта суммаси тўланган суғурта товони суммаси миқдорида камайтирилади. Бунда суғурта суммасини тиклаш учун ташувчи тўланган суғурта товони суммасига ҳамда мазкур шартноманинг қолган амал қилиш муддатига мутаносиб суғурта мукофотини суғурталовчининг тегишли билдиришномаси олинганидан кейин етти иш куни ичида қўшимча равишда тўлаши шарт»;
6) 11-модданинг биринчи қисмидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта суммасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 12-модда:
биринчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмининг иккинчи жумласидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 13-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «ёзма шаклдаги» деган сўзлар «ёзма ёки электрон шаклдаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 14-модда:
биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш ҳақидаги ёки тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори ташувчи суғурта товонини тўлаш талаби кўрсатилган ёзма ёки электрон шаклдаги ариза билан мурожаат этганидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай чиқарилиши ҳамда ташувчига хабар қилиниши керак»;
учинчи қисмидаги «банк фоизининг ҳисоб ставкасидан» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «ёзма» деган сўз «ёзма ёки электрон шаклдаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «ёзма» деган сўз «ёзма ёки электрон шаклдаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 16-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «ёзма шаклда» деган сўзлар «ёзма ёки электрон шаклда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар, № 2, 188, 189, 195, 197-моддалар, № 4, 519, 520-моддалар, № 5, 648-модда, № 7, 828-модда, № 8, 968, 971-моддалар) 11-моддасининг 10-бандидаги «суғурта пулига» деган сўзлар «суғурта тўловига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар; 2025 йил, № 1, 3, 6-моддалар, № 2, 189, 197-моддалар, № 3, 376-модда, № 4, 519, 520, 521-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) 3-илова қуйидаги мазмундаги 38 — 43-позициялар билан тўлдирилсин:
« 38. Электрон тижорат операторлари фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома Электрон савдо платформаси оператори фаолияти; Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги буюртмалар агрегатори оператори фаолияти; рақамли стриминг хизмати оператори фаолияти. 39. Қайта суғурта брокери фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома Қайта суғурта брокерининг воситачилик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги 40. Суғурта сюрвейери фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома Суғурта сюрвейери фаолияти Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги 41. Аджастер фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома Аджастер фаолияти Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги 42. Актуар ташкилот фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома Актуар ташкилот фаолияти Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги 43. Ассистанс фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома Ассистанс фаолияти Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги »;
2) 4-илованинг III бўлими қуйидаги мазмундаги 31-позиция билан тўлдирилсин:
« 31. Электрон тижорат операторлари фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома 20 ».
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 23 ноябрда қабул қилинган «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-730-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 11, 1062-модда; 2025 йил, № 4, 519-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 3-модданинг бешинчи хатбошисидаги «суғурта қилдирувчи» деган сўзлар «суғурта қилдирувчи (наф олувчи)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 5-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган суғурта ташкилоти номидан тузиш бўйича воситачилик фаолиятини ваколатли давлат органининг тегишли суғурта класси кўрсатилган лицензиясига эга бўлган, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган суғурталовчилар амалга ошириши мумкин»;
3) 6-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан» деган сўзлар «қонунчиликда» деган сўз билан алмаштирилсин;
4) 7-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Мажбурий суғурта объекти бир вақтнинг ўзида бир хил турдаги бир нечта мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталаниши мумкин эмас. Бунда фақат дастлабки тузилган мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта объектига етказилган зарар қопланади»;
5) 14-модданинг учинчи қисми:
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«суғурта агенти жисмоний шахснинг ёки юридик шахс раҳбарининг ёхуд ходимининг малакасини ўз маблағлари ҳисобидан ошириши»;
ўн иккинчи хатбошиси ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
6) 16-модда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қайта суғурта брокери ўз фаолиятини ваколатли давлат органини хабардор қилган ҳолда бошлайди ва тугатади. Қайта суғурта брокерининг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятининг талаблари ва шартлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланади»;
иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
7) 17-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«суғуртанинг (қайта суғуртанинг) ҳар қандай тури бўйича воситачилик фаолиятини ваколатлари доирасида амалга ошириш, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно»;
8) 18-модда:
биринчи қисмидаги «ташкил этишга доир фаолиятни амалга оширувчи» деган сўзлар «ташкил этишга доир фаолиятни воситачилик ҳақи эвазига амалга оширувчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суғурта агенти бир вақтнинг ўзида суғурталовчининг бошқарув ва назорат органлари аъзолари ҳамда раҳбарлари, шунингдек ходими сифатида иш юритиши мумкин эмас»;
учинчи қисмидаги «суғурталовчилар билан тузилган топшириқ шартномалари» деган сўзлар «суғурталовчилар билан қонунчиликда белгиланган тартибда тузилган топшириқ шартномалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисми:
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«юридик шахс бўлган суғурта агентлари суғурта қилдирувчи сифатида иштирок этадиган суғурта шартномаларида суғурта агенти сифатида иш юритишига;
суғурта агентининг қонунчилик билан белгиланган вазифаларини бошқа ҳар қандай фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида амалга оширишига»;
учинчи хатбошиси бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Инсофсиз суғурта агентларининг реестри ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда юритилади»;
9) 19-модда:
биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«суғурталовчи томонидан берилган ваколатлар доирасида суғуртанинг ҳар қандай тури, шу жумладан мажбурий суғурта турлари бўйича ҳам воситачилик фаолиятини амалга ошириш, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно»;
учинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «(суғурта суммасини)» деган сўзлар «(суғурта тўловини)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 20-модда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Аджастер ўз фаолиятини ваколатли давлат органини хабардор қилган ҳолда бошлайди ва тугатади. Аджастернинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятининг талаблари ва шартлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланади»;
иккинчи — бешинчи қисмлари тегишинча учинчи — олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
11) 22-модда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Актуар ташкилот ўз фаолиятини ваколатли давлат органини хабардор қилган ҳолда бошлайди ва тугатади. Актуар ташкилотнинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятининг талаблари ва шартлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланади»;
иккинчи — саккизинчи қисмлари тегишинча учинчи — тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
12) 24-модда:
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Суғурта сюрвейери ўз фаолиятини ваколатли давлат органини хабардор қилган ҳолда бошлайди ва тугатади. Суғурта сюрвейерининг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятининг талаблари ва шартлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланади»;
учинчи — олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи — еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
13) 26-модда:
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ассистанс ўз фаолиятини ваколатли давлат органини хабардор қилган ҳолда бошлайди ва тугатади. Ассистанснинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятининг талаблари ва шартлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланади»;
учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
14) қуйидаги мазмундаги 33 1 -модда билан тўлдирилсин:
« 33 1 -модда. Суғурта полиси
Суғурта шартномасига ёки суғурта қоидаларига асосан белгиланган суғурта мукофотининг тўланганлигини ва суғурталовчининг суғуртага оид мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжат суғурта полиси ҳисобланади.
Суғурта мукофоти тўланмасдан суғурта полиси берилган ҳолларда суғурталовчи суғуртага оид мажбуриятлар бажарилишини тўлиқ таъминлаши лозим»;
15) 35-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг), суғурта брокерларининг ҳамда улар алоҳида бўлинмалари раҳбарларининг ва бош бухгалтерларининг малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади»;
16) 36-модданинг:
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«суғуртага оид қонунчилик ҳужжатлари бўйича етарлича билимга ва ижобий ишчанлик обрўсига эга бўлиши»;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ва суғурта брокерининг бош бухгалтери «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган талабларга ҳамда бухгалтерия ва суғуртага оид қонунчилик ҳужжатлари бўйича етарлича билимга ва ижобий ишчанлик обрўсига эга бўлишга доир талабларга мувофиқ бўлиши керак»;
17) 38-модда:
биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмаларининг устав фондининг (устав капиталининг)» деган сўзлар «устав фондида (устав капиталида)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ва суғурта брокерининг устав фондида (устав капиталида) анча улушга эга бўлган мулкдорларига ҳамда бенефициарларига қўйиладиган талабларни амалга ошириш механизми, шунингдек суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ва суғурта брокери устав фондининг (устав капиталининг) анча улуши миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланади»;
18) 44-модда:
номидаги «лицензиясининг амал қилишини тугатишнинг» деган сўзлар «лицензияси бекор бўлишининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «Лицензиянинг амал қилиши тугатилган кундан» деган сўзлар «Лицензия бекор қилинган кундан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу модданинг биринчи — бешинчи қисмларида белгиланган қоидалар суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) аризасига биноан лицензия бекор бўлиши ҳолларига нисбатан, шунингдек суғурталовчи (қайта суғурталовчи) таъсисчиларининг ёхуд таъсис ҳужжатларида шунга ваколат берилган ушбу суғурталовчи (қайта суғурталовчи) бошқарув органининг қарорига кўра қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда татбиқ этилмайди»;
қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) лицензиясини ихтиёрий бекор қилишга оид, шунингдек суғурталовчи (қайта суғурталовчи) таъсисчиларининг ёхуд таъсис ҳужжатларида шунга ваколат берилган ушбу суғурталовчи (қайта суғурталовчи) бошқарув органининг қарорига кўра қайта ташкил этиш ёки тугатиш муносабати билан лицензияни бекор қилишга оид аризаларни тақдим этиш ҳамда кўриб чиқиш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади»;
19) 47-модданинг:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суғурта фаолиятини лицензиялаш, рухсат бериш, хабардор қилиш, тартибга солиш ҳамда пруденциал назорат бўйича ваколатларни амалга оширувчи ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади»;
иккинчи қисми:
тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялайди, қайта суғурта брокери, суғурта сюрвейери, аджастер, актуар ташкилот ва ассистанс фаолияти юзасидан хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга оширади ҳамда уларнинг реестрини юритади»;
ўнинчи хатбошисидаги «тўхтатиб туради» деган сўзлар «тўхтатиб туради, бекор қилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи — ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«суғурта агентлари фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди;
суғурталовчиларга нисбатан чоралар ва санкцияларни қўллаш тартибини белгилайди;
суғурта хизматларини электрон шаклда кўрсатиш тартибини белгилайди;
ўз ваколатларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни давлат органлари ва ташкилотларидан сўраб олади»;
ўн тўртинчи — ўн саккизинчи хатбошилари тегишинча ўн саккизинчи — йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
йигирма биринчи хатбошисидаги «қонунчиликда белгиланган» деган сўзлар «назорат қилиш вазифаларига оид» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисми «иш юритишга ҳақли эмас» деган сўзлардан кейин «бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
20) қуйидаги мазмундаги 51 1 -модда билан тўлдирилсин:
« 51 1 -модда. Суғурталовчи фойдасининг тақсимланишини чеклаш
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) фойдани қуйидаги ҳолларда тақсимлашга ҳақли эмас:
пруденциал нормативлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда ёки улар мазкур тақсимлаш оқибатида бузилганда;
тўловга қобилиятсиз бўлганда ёки мазкур тақсимлаш оқибатида тўловга қобилиятсизлик аломатлари юзага келганда»;
21) 53-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ваколатли давлат органи суғурта (қайта суғурта) ташкилотига, суғурта брокерига, илгари уларга назорат тарзида жавоб қайтариш чора-тадбирлари қўлланилганидан қатъи назар, қуйидаги чоралар ва санкцияларни қўллашга ҳақли:
аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш, шу жумладан суғурта хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилишига олиб келувчи сабабларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатма беришга;
суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун жарималар қўллашга;
лицензиянинг амал қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туришга;
агар лицензиат лицензия беришга доир қарор қабул қилинганлиги ҳақида билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида ваколатли давлат органига лицензия берганлик учун давлат божини тўламаган бўлса, лицензия беришга доир қарорни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга;
суғурта портфелини бошқа суғурта ташкилотларига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишга»;
22) 54-модданинг «а» банди:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«суғурта полисларини қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирмаслик»;
учинчи хатбошиси тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
23) 61-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ваколатли давлат органи ўз ваколатларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни давлат органлари ва ташкилотларидан сўраб олади ҳамда ўзи олган ахборотга нисбатан махфийликка риоя этиши шарт, бундан қонунга мувофиқ ахборотнинг ошкор қилинишига йўл қўйиладиган ҳоллар мустасно»;
24) 62-модда:
бешинчи қисми «давлат ижрочиларига» деган сўзлардан кейин «шунингдек қонунчиликка риоя этилиши юзасидан назорат қилиш мақсадида ваколатли давлат органига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ваколатли давлат органи барча суғурта шартномаларини рўйхатга олувчи ва суғурта полисларини расмийлаштирувчи Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида суғурта сирини ташкил этувчи маълумотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлашни амалга оширади»;
еттинчи , саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари тегишинча саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
25) 63-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Суғурта хизматларини кўрсатиш жараёнида суғурта хизматлари истеъмолчиларига суғурталовчи томонидан қуйидагилар ҳақида ҳаққоний ва тўлиқ ахборот тақдим этилиши шарт:
суғурталовчи (ошкора ахборотни) ва унинг суғурта агенти ҳақида (воситачи иштироки мавжуд бўлганда);
суғурта хизмати, унинг нархи (суғурта мукофоти), суғурта мукофотини қайтариб бериш шартлари, суғурта хизматининг истеъмолчи учун афзалликлари ва камчиликлари ҳақида;
суғурта билан ҳимояланган таваккалчиликлар, суғурта ҳодисаси ҳисобланадиган ва ҳисобланмайдиган (истисно) ҳолатлар, суғурта товони (суғурта тўлови) миқдори, суғурталовчи ва суғурта хизматлари истеъмолчиларининг мажбуриятлари ҳамда уларни бажармаслик оқибатлари ва суғурта даъволарини ҳал этиш тартиби ҳақида».
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелда қабул қилинган «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги ЎРҚ-763-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 4, 338-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 1, 5-модда, № 8, 823-модда, № 10, 1073-модда; 2025 йил, № 2, 181, 191, 194-моддалар, № 6, 730-модда) 184-моддасининг учинчи қисмидаги «суғурта товони (суғурта пули)» деган сўзлар «суғурта товони (суғурта тўлови)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
13-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонуннинг 8-моддаси ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 22 июнь,
ЎРҚ- 1154 -сон
Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni
Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 9-sentabrda qabul qilingan Senat tomonidan 2026-yil 8-aprelda maʼqullangan
Keyingi yillarda mamlakatimizda sugʻurta xizmatlari bozorini yanada rivojlantirishga, raqamli xizmatlarda toʻlovlarni amalga oshirish va toʻlov hujjatlariga sifatli hamda xavfsiz ishlov berish bilan bogʻliq moliyaviy texnologiyalar joriy etilishini taʼminlashga qaratilgan keng koʻlamli islohotlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga “Sugʻurta faoliyati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining qabul qilinishi uning qoidalari bir xil qoʻllanilishi uchun amaldagi qonun hujjatlari normalarini unga muvofiqlashtirish zaruriyatini keltirib chiqardi.
Bundan tashqari elektron tijorat sohasi subyektlarining faoliyati samaradorligini oshirish, ushbu sohada tartibga solishni kuchaytirish, fuqarolar hamda xoʻjalik yurituvchi subyektlarning huquq va manfaatlarini himoya qilish maqsadida davlat tomonidan samarali nazoratni taʼminlash zaruriyati ortib bormoqda.
Ushbu Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga sugʻurta xizmatlari isteʼmolchilarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish maqsadida vakolatli davlat organining nazorat vazifalarini kengaytirishni, sugʻurta bozorining boshqa professional ishtirokchilari faoliyatini tartibga solishni nazarda tutuvchi, elektron tijorat operatorlari faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik haqida vakolatli davlat organini xabardor qilish tartibini joriy etishni, shuningdek mazkur faoliyatni boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida vakolatli davlat organini xabardor qilmaganlik uchun javobgarlikni belgilovchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.
Mazkur Qonun sugʻurta xizmatlari bozorini yanada rivojlantirish orqali sugʻurta bozorining professional ishtirokchilari va sugʻurta xizmatlari isteʼmolchilari uchun qulay shart-sharoitlar yaratishga, elektron tijorat sohasini takomillashtirishga, elektron tijorat operatorlari faoliyati ustidan samarali nazoratni yoʻlga qoʻyishga hamda fuqarolarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilishga xizmat qiladi.
1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1993-yil 7-mayda qabul qilingan 863-XII-sonli Oʻzbekiston Respublikasining Havo kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1993-yil, № 6, 247-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1998-yil, № 3, 38-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda; 2003-yil, № 5, 67-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2008-yil, № 7, 350-modda; 2012-yil, № 9/2, 246-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda; 2014-yil, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 343-modda; 2015-yil, № 6, 228-modda; 2017-yil, № 4, 137-modda; 2019-yil, № 2, 47-modda, № 5, 267-modda; 2021-yil, № 4, 293-modda, 4-songa ilova; 2023-yil, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 10, 1073-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda) 110-moddasining ikkinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1995-yil 21-dekabrda qabul qilingan 163-I-sonli va 1996-yil 29-avgustda qabul qilingan 256-I-sonli qonunlari bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-yil, 2-songa ilova, № 11-12; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 9, 229-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 182-modda; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2006-yil, № 4, 154-modda, № 9, 494, 498-moddalar; 2007-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 4, 156, 164-moddalar, № 8, 367-modda, № 9, 416-modda, № 12, 598, 608-moddalar; 2008-yil, № 4, 192-modda, № 12, 640-modda; 2009-yil, № 9, 337-modda; 2010-yil, № 9, 335, 337, 340-moddalar; 2011-yil, № 12/2, 363, 364, 365-moddalar; 2012-yil, № 4, 106, 109-moddalar, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 5, 130-modda, № 12, 343-modda; 2015-yil, № 8, 310, 312-moddalar; 2016-yil, № 4, 125-modda; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 9, 510-modda, № 12, 773-modda; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 224-modda, № 7, 433-modda, № 10, 673-modda; 2019-yil, № 3, 161, 166-moddalar, № 5, 267-modda, № 10, 671-modda, № 12, 880, 886-moddalar; 2020-yil, № 1, 3, 4-moddalar, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 801-modda, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 217, 218-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 464-modda, № 6, 570, 577-moddalar, № 11, 1061, 1062-moddalar; 2023-yil, № 10, 795-modda, № 11, 921-modda; 2024-yil, № 2, 111, 114-moddalar, № 6, 530-modda, № 9, 960-modda, № 11, 1193-modda; 2025-yil, № 2, 188, 194-moddalar, № 3, 370-modda, № 4, 519, 520, 522-moddalar, № 6, 730-modda, № 8, 968-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 423-moddaning birinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) 915-moddaning birinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3) 918-moddaning toʻrtinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4) 921-moddaning:
birinchi qismidagi “shartnomada shartlashilgan pulni (sugʻurta pulini)” degan soʻzlar “shartnomada shartlashilgan sugʻurta summasi doirasida sugʻurta toʻlovini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismidagi “sugʻurta pulini” degan soʻzlar “sugʻurta toʻlovini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
5) 923-moddaning uchinchi qismidagi “sugʻurta pulining” degan soʻzlar “sugʻurta summasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6) 926-moddaning ikkinchi qismidagi “sugʻurta pulini” degan soʻzlar “sugʻurta toʻlovini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
7) 927-moddaning:
birinchi qismidagi “yozma” degan soʻz “yozma yoki elektron” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismidagi “(shahodatnomasi, sertifikati, kvitansiyasi)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
8) 929-modda:
birinchi qismining:
toʻrtinchi xatboshisidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshisidagi “sugʻurta pulidan” degan soʻzlar “sugʻurta summasidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismining toʻrtinchi xatboshisidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
9) 934-modda:
nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 934-modda. Sugʻurta summasi ”;
birinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismining birinchi xatboshisidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismidagi “sugʻurta pulini” degan soʻzlar “sugʻurta summasini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
10) 936-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Agar mol-mulkni yoki tadbirkorlik xavfini sugʻurtalash shartnomasida sugʻurta summasi sugʻurta qiymatidan kam qilib belgilangan boʻlsa, sugʻurtalovchi sugʻurta hodisasi yuz berganida sugʻurta qildiruvchiga (naf oluvchiga) u koʻrgan zararni sugʻurta summasining sugʻurta qiymatiga boʻlgan nisbatiga mutanosib ravishda qoplashi shart”;
11) 937-moddaning birinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
12) 938-moddaning:
birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Agar sugʻurta shartnomasida koʻrsatilgan mol-mulk yoki tadbirkorlik xavfining sugʻurta summasi sugʻurta qiymatidan ortiq boʻlsa, shartnoma sugʻurta summasining sugʻurta qiymatidan ortiq boʻlgan qismida oʻz-oʻzidan haqiqiy boʻlmaydi”;
uchinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Agar sugʻurta shartnomasidagi sugʻurta summasini oshirib yuborish sugʻurta qildiruvchi tomonidan aldashning oqibati boʻlsa, sugʻurtalovchi shartnomani haqiqiy emas deb topishni va oʻziga yetkazilgan zarar uning sugʻurta qildiruvchidan olgan sugʻurta mukofoti summasidan ortiq miqdorda qoplanishini talab qilishga haqli”;
13) 939-moddaning:
birinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
14) 940-moddaning ikkinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
15) 941-moddaning birinchi qismidagi “sugʻurta pulini” degan soʻzlar “sugʻurta toʻlovini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
16) 942-moddaning:
ikkinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta toʻlovi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
17) 945-moddaning ikkinchi qismidagi “sugʻurta pulini” degan soʻzlar “sugʻurta toʻlovini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
18) 952-moddaning ikkinchi qismidagi “sugʻurta pulidan” degan soʻzlar “sugʻurta summasidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
19) 953-moddaning:
birinchi qismidagi “sugʻurta pulini” degan soʻzlar “sugʻurta toʻlovini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi qismidagi “sugʻurta pulini” degan soʻzlar “sugʻurta toʻlovini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
20) 954-modda:
nomidagi “sugʻurta pulini” degan soʻzlar “sugʻurta toʻlovini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
birinchi qismining birinchi xatboshisidagi “sugʻurta pulini” degan soʻzlar “sugʻurta toʻlovini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
21) 955-modda:
nomidagi “sugʻurta pulini” degan soʻzlar “sugʻurta toʻlovini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
birinchi qismining:
birinchi xatboshisidagi “sugʻurta pulini” degan soʻzlar “sugʻurta toʻlovini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshisidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta toʻlovini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sugʻurtalovchining sugʻurta tovonini yoki sugʻurta toʻlovini toʻlashni rad etish toʻgʻrisidagi qarori sugʻurta qildiruvchiga (naf oluvchiga) ular sugʻurta tovonini yoki sugʻurta toʻlovini toʻlashni soʻrab murojaat etganidan keyin oʻn besh kundan kechiktirmay xabar qilinishi va rad etish sabablarining asoslantirilgan dalil-isbotlarini oʻz ichiga olgan boʻlishi lozim”;
uchinchi qismidagi “sugʻurta pulini” degan soʻzlar “sugʻurta toʻlovini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
22) 956-moddaning:
nomidagi “sugʻurta pulini toʻlash” degan soʻzlar “sugʻurta toʻlovi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
birinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta toʻlovi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta toʻlovi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
23) 958-moddaning matnidagi “sugʻurta pulining” degan soʻzlar “sugʻurta summasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
24) 959-moddaning:
birinchi qismidagi “sugʻurta pulini” degan soʻzlar “sugʻurta toʻlovini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismining ikkinchi jumlasidagi “sugʻurta qildiruvchi” degan soʻzlar “qayta sugʻurta qildiruvchi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismidagi “sugʻurta pulini” degan soʻzlar “sugʻurta toʻlovini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
25) 992-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ixtiyoriy yoki majburiy sugʻurta tartibida jabrlanuvchi foydasiga oʻz javobgarligini sugʻurtalagan yuridik shaxs yoki fuqaro yetkazilgan zararni toʻliq qoplash uchun sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovi) yetishmagan taqdirda, sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovi) va zararning haqiqiy miqdori oʻrtasidagi farqni toʻlaydi”.
3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1997-yil 29-avgustda qabul qilingan “Davlat soliq xizmati toʻgʻrisida”gi 474-I-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1997-yil, № 9, 232-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda; 1999-yil, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 5, 89-modda, № 9-10, 182-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda; 2004-yil, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 5, 152-modda, № 9, 312-modda, № 12, 415-modda; 2006-yil, № 10, 536-modda; 2007-yil, № 12, 608-modda; 2008-yil, № 12, 640-modda; 2009-yil, № 12, 474-modda; 2010-yil, № 9, 336-modda; 2012-yil, № 4, 105-modda; 2014-yil, № 9, 244-modda; 2015-yil, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 12, 385-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda, № 12, 773-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 166-modda, № 5, 267-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 3, 215-modda) 14-moddasiga quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 14-modda. Davlat soliq xizmati organlari mansabdor shaxslari va xodimlarini ijtimoiy himoyalash, ularning mulkiy va shaxsiy nomulkiy huquqlarini muhofaza qilish ”;
ikkinchi qism quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Davlat soliq xizmati organlarining mansabdor shaxslari, shuningdek xodimlari qonunda belgilangan tartibda ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurtalanishi lozim”.
4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2008-yil 21-aprelda qabul qilingan “Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-155-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2008-yil, № 4, 191-modda; 2010-yil, № 9, 337-modda; 2011-yil, № 4, 99-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda; 2015-yil, № 6, 228-modda; 2018-yil, № 4, 224-modda; 2020-yil, № 11, 652-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 803-modda; 2022-yil, № 5, 464-modda; 2023-yil, № 1, 2-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
1) 3-moddaning:
sakkizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ sugʻurta summasi — muayyan summa boʻlib, sugʻurtalovchi sugʻurta tovonini (sugʻurta toʻlovini) sugʻurta shartnomasi boʻyicha ushbu summa doirasida toʻlash majburiyatini oʻz zimmasiga oladi”;
oʻn birinchi xatboshisidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) 5-moddaning ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Majburiy sugʻurta shartnomasi boʻyicha sugʻurta qildiruvchining va (yoki) majburiy sugʻurta shartnomasida koʻrsatilgan transport vositasi boshqa egasining, shuningdek transport vositasidan foydalanuvchilarning soni cheklanmagan holda foydalanishdagi boshqa egalarining fuqarolik javobgarligi sugʻurtalanishi mumkin”;
3) 15-modda:
ikkinchi qismidagi “shuningdek maxsus davlat belgisini” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sugʻurta polisi qonunchilikka muvofiq rasmiylashtiriladi”;
toʻrtinchi qismi chiqarib tashlansin;
beshinchi va oltinchi qismlari tegishincha toʻrtinchi va beshinchi qismlar deb hisoblansin;
toʻrtinchi qismining sakkizinchi xatboshisidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sugʻurta polisining namunasi, shuningdek yoʻl-transport hodisasi toʻgʻrisidagi xabarnomaning namunasi hamda uni tuzish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadi”;
4) quyidagi mazmundagi 16 1 -modda bilan toʻldirilsin:
“ 16 1 -modda. Transport vositasidan cheklanmagan tarzda foydalanishda majburiy sugʻurta qilish
Transport vositasining egasi transport vositasining soni cheklanmagan haydovchilar tomonidan boshqarilishida ularning fuqarolik javobgarligini sugʻurta qilish maqsadida majburiy sugʻurta shartnomasini tuzishga haqlidir.
Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha haydovchilar soni cheklanmagan holda foydalanish sharti bilan rasmiylashtirilgan sugʻurta shartnomasida transport vositasining mulkdori va uning yaqin qarindoshlari, transport vositasining egasi koʻrsatilmaydi. Bunda ularning fuqarolik javobgarligi sugʻurta qilingan hisoblanadi”;
5) 19-moddaning uchinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6) 20 2 -modda:
quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Haydovchilarning tanloviga koʻra aybdor tarafning sugʻurtalovchisidan sugʻurta tovonini olish maqsadida sugʻurta hodisasini toʻgʻridan-toʻgʻri hal etish toʻgʻrisidagi ariza oʻrniga sugʻurta tovonini toʻlash haqidagi ariza rasmiylashtirilib, aybdor tarafning sugʻurtalovchisiga murojaat qilinishi mumkin. Bunda ariza aybdor tarafning sugʻurtalovchisi tomonidan koʻrib chiqilishi lozim”;
uchinchi — oʻninchi qismlari tegishincha toʻrtinchi — oʻn birinchi qismlar deb hisoblansin;
toʻqqizinchi qismidagi “ushbu moddaning yettinchi qismida” degan soʻzlar “ushbu moddaning sakkizinchi qismida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
7) 22-moddaning:
birinchi qismidagi “sugʻurta pulining” degan soʻzlar “sugʻurta summasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismidagi “sugʻurta pulining” degan soʻzlar “sugʻurta summasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
sakkizinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
8) 23-moddaning:
birinchi qismidagi “sugʻurta pulidan” degan soʻzlar “sugʻurta summasidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi qismidagi “sugʻurta tovoni miqdoridan” degan soʻzlar “sugʻurta summasi miqdoridan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sugʻurtalovchining sugʻurta tovonini toʻlashni rad etish toʻgʻrisidagi yoki uni toʻlash haqidagi qarori ariza beruvchi sugʻurta tovonini toʻlash toʻgʻrisida yozma yoki elektron shaklda murojaat etganidan keyin oʻn besh kundan kechiktirmay chiqarilishi hamda ariza beruvchiga xabar qilinishi kerak. Tovon toʻlash rad etilganda, qarorda rad etishning asoslantirilgan sabablari koʻrsatilishi lozim”;
oʻn toʻrtinchi qismidagi “bank foizining hisob stavkasidan” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
9) 24-modda quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Zarar yetkazgan shaxsning yoki jabrlanuvchining qasdi oqibatida zarar yetkazilgani sud tartibida aniqlanadi”;
10) 26-moddaning:
birinchi qismi “imkoni boʻlmagan taqdirda sugʻurtalovchi” degan soʻzlardan keyin “jabrlanuvchi yoki transport vositasining egasi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
yettinchi qismidagi “bank foizining hisob stavkasidan” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
11) 32-moddaning:
uchinchi qismidagi “sugʻurta pulining” degan soʻzlar “sugʻurta summasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sugʻurtalovchilar tomonidan kalendar muddatlarda toʻlanadigan badallarni toʻlash kalendar muddatlarda toʻlangan badallar summasi majburiy sugʻurta shartnomalari boʻyicha jami sugʻurta summasidan kelib chiqib, maxsus vakolatli davlat organi bilan kelishilgan holda Toʻlovlarni kafolatlash jamgʻarmasi tomonidan belgilangan miqdorga yetganda toʻxtatiladi. Majburiy sugʻurta shartnomalari boʻyicha jami sugʻurta summasining miqdori oʻzgarganda, sugʻurtalovchi tomonidan Toʻlovlarni kafolatlash jamgʻarmasiga kalendar muddatlarda toʻlangan badallar summasi qaytadan hisob-kitob qilinishi kerak”.
5-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2009-yil 16-aprelda qabul qilingan “Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-210-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2009-yil, № 4, 137-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda; 2019-yil, № 12, 880-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 5, 464-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 4-modda quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Qonunchilikda hayoti va sogʻligʻi davlat tomonidan majburiy sugʻurta qilinishi belgilangan shaxslarning bir vaqtning oʻzida budjet mablagʻlari hisobidan ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi boʻyicha sugʻurtalanishi taqiqlanadi”;
2) 6-moddaning:
ikkinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismidagi “yozma shakldagi” degan soʻzlar “yozma yoki elektron shakldagi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3) 10-modda:
nomidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
birinchi qismining birinchi xatboshisidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasining amal qilish muddati davomida yillik ish haqi miqdori oʻzgargan taqdirda, bu shartnomaning sugʻurta summasi va sugʻurta mukofoti qismiga ushbu shartnomaga yozma ravishda qoʻshimcha kelishuv tuzish orqali oʻzgartishlar kiritiladi. Bunda ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi boʻyicha sugʻurta mukofotini qayta hisob-kitob qilish mazkur shartnoma tuzilgan sanada amalda boʻlgan sugʻurta tarifi boʻyicha, qolgan sugʻurta davri va sugʻurta summasiga mutanosib ravishda amalga oshiriladi”;
uchinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4) 11-moddaning birinchi qismidagi “sugʻurta pulini” degan soʻzlar “sugʻurta summasini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
5) 12-moddaning ikkinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6) 13-modda:
birinchi qismining birinchi xatboshisidagi “yozma shakldagi” degan soʻzlar “yozma yoki elektron shakldagi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismidagi “notarial tartibda” degan soʻzlar “qonunchilikda belgilangan tartibda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
7) 14-moddaning uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Agar yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash bir yildan ortiq muddat uchun toʻlovni nazarda tutsa, ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi boʻyicha sugʻurta tovoni sugʻurtalovchi tomonidan uch tomonlama annuitetlar shartnomasi shartlari boʻyicha annuitetlar shartnomasi boʻyicha sugʻurtalovchiga toʻlanadi. Bunda sugʻurtalovchi, ish beruvchi va annuitetlar shartnomasi boʻyicha sugʻurtalovchi oʻrtasida annuitet shartnomasi tuzilishi va ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi boʻyicha hisoblangan sugʻurta tovonidan faqat annuitetlar shartnomasi boʻyicha sugʻurta mukofotini toʻlash uchun foydalanishi shart. Agar ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi boʻyicha hisoblangan sugʻurta tovoni summasi annuitetlar shartnomasi boʻyicha toʻlanishi lozim boʻlgan sugʻurta mukofoti miqdoridan kam boʻlsa, farq ish beruvchi hisobidan qoʻshimcha toʻlanishi kerak”;
8) 15-modda:
ikkinchi qismining birinchi xatboshisidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Annuitetlar shartnomasi sugʻurtalovchi, ish beruvchi va annuitetlar shartnomasi boʻyicha sugʻurtalovchi oʻrtasida tuziladi. Annuitetlar shartnomasini tuzish uchun ish beruvchining arizasi asos boʻladi”;
9) 16-moddaning:
nomidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
birinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismidagi “ish beruvchi tomonidan” degan soʻzlar “sugʻurtalovchi tomonidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
10) 5-bob quyidagi mazmundagi 23 1 -modda bilan toʻldirilsin:
“ 23 1 -modda. Majburiy sugʻurta boʻyicha majburiyatning ish beruvchilar tomonidan bajarilishini nazorat qilish
Ushbu Qonunda belgilangan majburiy sugʻurta boʻyicha majburiyatning ish beruvchilar tomonidan bajarilishini nazorat qilish mehnatni muhofaza qilish sohasidagi maxsus vakolatli davlat organi tomonidan amalga oshiriladi”.
6-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2015-yil 26-mayda qabul qilingan “Tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-386-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2015-yil, № 5, 179-modda; 2018-yil, № 7, 433-modda; 2019-yil, № 12, 880-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 10, 981-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 3-moddaning yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ sugʻurta summasi — muayyan summa boʻlib, sugʻurtalovchi sugʻurta tovonini (sugʻurta toʻlovini) sugʻurta shartnomasi boʻyicha ushbu summa doirasida toʻlash majburiyatini oʻz zimmasiga oladi”;
2) 4-moddaning ikkinchi qismidagi “sugʻurta pulidan” degan soʻzlar “sugʻurta summasidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3) 6-modda:
ikkinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismidagi “yozma shakldagi” degan soʻzlar “yozma yoki elektron shakldagi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
yettinchi qismining uchinchi xatboshisidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4) 8-modda:
ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta polisi (bundan buyon matnda sugʻurta polisi deb yuritiladi) qonunchilikka muvofiq va tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasiga kiritilgan transport vositalarining soniga teng nusxalarda rasmiylashtiriladi”;
uchinchi qismining yettinchi xatboshisidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sugʻurta polisining namunasi va uni tayyorlash tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadi”;
beshinchi va oltinchi qismlari chiqarib tashlansin;
5) 9-modda:
nomidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
birinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Agar tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasining amal qilishi davrida tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi boʻyicha sugʻurta tovoni (bundan buyon matnda sugʻurta tovoni deb yuritiladi) sugʻurtalovchi tomonidan toʻlansa, sugʻurta summasi toʻlangan sugʻurta tovoni summasi miqdorida kamaytiriladi. Bunda sugʻurta summasini tiklash uchun tashuvchi toʻlangan sugʻurta tovoni summasiga hamda mazkur shartnomaning qolgan amal qilish muddatiga mutanosib sugʻurta mukofotini sugʻurtalovchining tegishli bildirishnomasi olinganidan keyin yetti ish kuni ichida qoʻshimcha ravishda toʻlashi shart”;
6) 11-moddaning birinchi qismidagi “sugʻurta pulini” degan soʻzlar “sugʻurta summasini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
7) 12-modda:
birinchi qismidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismining ikkinchi jumlasidagi “sugʻurta puli” degan soʻzlar “sugʻurta summasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
8) 13-modda birinchi qismining birinchi xatboshisidagi “yozma shakldagi” degan soʻzlar “yozma yoki elektron shakldagi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
9) 14-modda:
birinchi qismining birinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sugʻurtalovchining sugʻurta tovonini toʻlash haqidagi yoki toʻlashni rad etish toʻgʻrisidagi qarori tashuvchi sugʻurta tovonini toʻlash talabi koʻrsatilgan yozma yoki elektron shakldagi ariza bilan murojaat etganidan keyin oʻn besh kundan kechiktirmay chiqarilishi hamda tashuvchiga xabar qilinishi kerak”;
uchinchi qismidagi “bank foizining hisob stavkasidan” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi qismidagi “yozma” degan soʻz “yozma yoki elektron shakldagi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi qismidagi “yozma” degan soʻz “yozma yoki elektron shakldagi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
10) 16-modda ikkinchi qismining beshinchi xatboshisidagi “yozma shaklda” degan soʻzlar “yozma yoki elektron shaklda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
7-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 6-yanvarda qabul qilingan “Davlat boji toʻgʻrisida”gi OʻRQ-600-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 201-modda, № 5, 298-modda, № 10, 593-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 13-modda, 4-songa ilova, № 7, 661-modda, № 8, 800, 803-moddalar, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 76-modda, № 3, 214, 216-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 463, 464, 467-moddalar, № 12, 1186-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 186-modda, № 4, 265, 269-moddalar, № 6, 444, 445-moddalar, № 7, 538-modda, № 9, 710-modda; 2024-yil, № 1, 5, 6, 7-moddalar, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819, 823, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076, 1079-moddalar, № 11, 1191-modda, № 12, 1279, 1280, 1285-moddalar; 2025-yil, № 1, 4, 6-moddalar, № 2, 188, 189, 195, 197-moddalar, № 4, 519, 520-moddalar, № 5, 648-modda, № 7, 828-modda, № 8, 968, 971-moddalar) 11-moddasining 10-bandidagi “sugʻurta puliga” degan soʻzlar “sugʻurta toʻloviga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
8-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 14-iyulda qabul qilingan “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-701-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 7, 661-modda; 2022-yil, № 4, 340-modda, № 5, 465-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 185-modda, № 7, 533-modda, № 9, 710-modda, № 11, 921, 923-moddalar; 2024-yil, № 1, 5, 7-moddalar, № 2, 105, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819-modda, № 9, 957, 958-moddalar; 2025-yil, № 1, 3, 6-moddalar, № 2, 189, 197-moddalar, № 3, 376-modda, № 4, 519, 520, 521-moddalar, № 5, 644, 645-moddalar) quyidagi qoʻshimchalar kiritilsin:
1) 3-ilova quyidagi mazmundagi 38 — 43-pozitsiyalar bilan toʻldirilsin:
“ 38. Elektron tijorat operatorlari faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma Elektron savdo platformasi operatori faoliyati; Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi buyurtmalar agregatori operatori faoliyati; raqamli striming xizmati operatori faoliyati. 39. Qayta sugʻurta brokeri faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma Qayta sugʻurta brokerining vositachilik faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi 40. Sugʻurta syurveyeri faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma Sugʻurta syurveyeri faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi 41. Adjaster faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma Adjaster faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi 42. Aktuar tashkilot faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma Aktuar tashkilot faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi 43. Assistans faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma Assistans faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi ”;
2) 4-ilovaning III boʻlimi quyidagi mazmundagi 31-pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 31. Elektron tijorat operatorlari faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma 20 ”.
9-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 23-noyabrda qabul qilingan “Sugʻurta faoliyati toʻgʻrisida”gi OʻRQ-730-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 11, 1062-modda; 2025-yil, № 4, 519-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
1) 3-moddaning beshinchi xatboshisidagi “sugʻurta qildiruvchi” degan soʻzlar “sugʻurta qildiruvchi (naf oluvchi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) 5-moddaning toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga chiqayotgan transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini sugʻurta qilish shartnomalarini Oʻzbekiston Respublikasi hududida Oʻzbekiston Respublikasining norezidenti boʻlgan sugʻurta tashkiloti nomidan tuzish boʻyicha vositachilik faoliyatini vakolatli davlat organining tegishli sugʻurta klassi koʻrsatilgan litsenziyasiga ega boʻlgan, Oʻzbekiston Respublikasining rezidentlari boʻlgan sugʻurtalovchilar amalga oshirishi mumkin”;
3) 6-moddaning ikkinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan” degan soʻzlar “qonunchilikda” degan soʻz bilan almashtirilsin;
4) 7-modda quyidagi mazmundagi beshinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Majburiy sugʻurta obyekti bir vaqtning oʻzida bir xil turdagi bir nechta majburiy sugʻurta shartnomasi boʻyicha sugʻurtalanishi mumkin emas. Bunda faqat dastlabki tuzilgan majburiy sugʻurta shartnomasi boʻyicha sugʻurta obyektiga yetkazilgan zarar qoplanadi”;
5) 14-moddaning uchinchi qismi:
quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“sugʻurta agenti jismoniy shaxsning yoki yuridik shaxs rahbarining yoxud xodimining malakasini oʻz mablagʻlari hisobidan oshirishi”;
oʻn ikkinchi xatboshisi oʻn uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
6) 16-modda:
quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Qayta sugʻurta brokeri oʻz faoliyatini vakolatli davlat organini xabardor qilgan holda boshlaydi va tugatadi. Qayta sugʻurta brokerining xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatining talablari va shartlari qonunchilik hujjatlarida belgilanadi”;
ikkinchi va uchinchi qismlari tegishincha uchinchi va toʻrtinchi qismlar deb hisoblansin;
7) 17-modda birinchi qismining ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“sugʻurtaning (qayta sugʻurtaning) har qanday turi boʻyicha vositachilik faoliyatini vakolatlari doirasida amalga oshirish, bundan qonunchilikda belgilangan hollar mustasno”;
8) 18-modda:
birinchi qismidagi “tashkil etishga doir faoliyatni amalga oshiruvchi” degan soʻzlar “tashkil etishga doir faoliyatni vositachilik haqi evaziga amalga oshiruvchi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sugʻurta agenti bir vaqtning oʻzida sugʻurtalovchining boshqaruv va nazorat organlari aʼzolari hamda rahbarlari, shuningdek xodimi sifatida ish yuritishi mumkin emas”;
uchinchi qismidagi “sugʻurtalovchilar bilan tuzilgan topshiriq shartnomalari” degan soʻzlar “sugʻurtalovchilar bilan qonunchilikda belgilangan tartibda tuzilgan topshiriq shartnomalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi qismi:
quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“yuridik shaxs boʻlgan sugʻurta agentlari sugʻurta qildiruvchi sifatida ishtirok etadigan sugʻurta shartnomalarida sugʻurta agenti sifatida ish yuritishiga;
sugʻurta agentining qonunchilik bilan belgilangan vazifalarini boshqa har qanday fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnoma asosida amalga oshirishiga”;
uchinchi xatboshisi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi yettinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Insofsiz sugʻurta agentlarining reyestri vakolatli davlat organi tomonidan belgilangan tartibda yuritiladi”;
9) 19-modda:
birinchi qismining ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“sugʻurtalovchi tomonidan berilgan vakolatlar doirasida sugʻurtaning har qanday turi, shu jumladan majburiy sugʻurta turlari boʻyicha ham vositachilik faoliyatini amalga oshirish, bundan qonunchilikda belgilangan hollar mustasno”;
uchinchi qismining uchinchi xatboshisidagi “(sugʻurta summasini)” degan soʻzlar “(sugʻurta toʻlovini)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
10) 20-modda:
quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Adjaster oʻz faoliyatini vakolatli davlat organini xabardor qilgan holda boshlaydi va tugatadi. Adjasterning xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatining talablari va shartlari qonunchilik hujjatlarida belgilanadi”;
ikkinchi — beshinchi qismlari tegishincha uchinchi — oltinchi qismlar deb hisoblansin;
11) 22-modda:
quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Aktuar tashkilot oʻz faoliyatini vakolatli davlat organini xabardor qilgan holda boshlaydi va tugatadi. Aktuar tashkilotning xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatining talablari va shartlari qonunchilik hujjatlarida belgilanadi”;
ikkinchi — sakkizinchi qismlari tegishincha uchinchi — toʻqqizinchi qismlar deb hisoblansin;
12) 24-modda:
quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Sugʻurta syurveyeri oʻz faoliyatini vakolatli davlat organini xabardor qilgan holda boshlaydi va tugatadi. Sugʻurta syurveyerining xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatining talablari va shartlari qonunchilik hujjatlarida belgilanadi”;
uchinchi — oltinchi qismlari tegishincha toʻrtinchi — yettinchi qismlar deb hisoblansin;
13) 26-modda:
quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Assistans oʻz faoliyatini vakolatli davlat organini xabardor qilgan holda boshlaydi va tugatadi. Assistansning xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatining talablari va shartlari qonunchilik hujjatlarida belgilanadi”;
uchinchi va toʻrtinchi qismlari tegishincha toʻrtinchi va beshinchi qismlar deb hisoblansin;
14) quyidagi mazmundagi 33 1 -modda bilan toʻldirilsin:
“ 33 1 -modda. Sugʻurta polisi
Sugʻurta shartnomasiga yoki sugʻurta qoidalariga asosan belgilangan sugʻurta mukofotining toʻlanganligini va sugʻurtalovchining sugʻurtaga oid majburiyatlari kuchga kirganligini tasdiqlovchi hujjat sugʻurta polisi hisoblanadi.
Sugʻurta mukofoti toʻlanmasdan sugʻurta polisi berilgan hollarda sugʻurtalovchi sugʻurtaga oid majburiyatlar bajarilishini toʻliq taʼminlashi lozim”;
15) 35-modda quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Sugʻurtalovchilarning (qayta sugʻurtalovchilarning), sugʻurta brokerlarining hamda ular alohida boʻlinmalari rahbarlarining va bosh buxgalterlarining malaka talablariga muvofiqligini aniqlash tartibi vakolatli davlat organi tomonidan belgilanadi”;
16) 36-moddaning:
birinchi qismi quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“sugʻurtaga oid qonunchilik hujjatlari boʻyicha yetarlicha bilimga va ijobiy ishchanlik obroʻsiga ega boʻlishi”;
ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sugʻurtalovchining (qayta sugʻurtalovchining) va sugʻurta brokerining bosh buxgalteri “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan talablarga hamda buxgalteriya va sugʻurtaga oid qonunchilik hujjatlari boʻyicha yetarlicha bilimga va ijobiy ishchanlik obroʻsiga ega boʻlishga doir talablarga muvofiq boʻlishi kerak”;
17) 38-modda:
birinchi qismining birinchi xatboshisidagi “hamda ularning alohida boʻlinmalarining ustav fondining (ustav kapitalining)” degan soʻzlar “ustav fondida (ustav kapitalida)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sugʻurtalovchining (qayta sugʻurtalovchining) va sugʻurta brokerining ustav fondida (ustav kapitalida) ancha ulushga ega boʻlgan mulkdorlariga hamda benefitsiarlariga qoʻyiladigan talablarni amalga oshirish mexanizmi, shuningdek sugʻurtalovchi (qayta sugʻurtalovchi) va sugʻurta brokeri ustav fondining (ustav kapitalining) ancha ulushi miqdori qonunchilik hujjatlarida belgilanadi”;
18) 44-modda:
nomidagi “litsenziyasining amal qilishini tugatishning” degan soʻzlar “litsenziyasi bekor boʻlishining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
birinchi qismidagi “Litsenziyaning amal qilishi tugatilgan kundan” degan soʻzlar “Litsenziya bekor qilingan kundan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oltinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ushbu moddaning birinchi — beshinchi qismlarida belgilangan qoidalar sugʻurtalovchining (qayta sugʻurtalovchining) arizasiga binoan litsenziya bekor boʻlishi hollariga nisbatan, shuningdek sugʻurtalovchi (qayta sugʻurtalovchi) taʼsischilarining yoxud taʼsis hujjatlarida shunga vakolat berilgan ushbu sugʻurtalovchi (qayta sugʻurtalovchi) boshqaruv organining qaroriga koʻra qayta tashkil etilganda yoki tugatilganda tatbiq etilmaydi”;
quyidagi mazmundagi yettinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Sugʻurtalovchining (qayta sugʻurtalovchining) litsenziyasini ixtiyoriy bekor qilishga oid, shuningdek sugʻurtalovchi (qayta sugʻurtalovchi) taʼsischilarining yoxud taʼsis hujjatlarida shunga vakolat berilgan ushbu sugʻurtalovchi (qayta sugʻurtalovchi) boshqaruv organining qaroriga koʻra qayta tashkil etish yoki tugatish munosabati bilan litsenziyani bekor qilishga oid arizalarni taqdim etish hamda koʻrib chiqish tartibi vakolatli davlat organi tomonidan belgilanadi”;
19) 47-moddaning:
birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sugʻurta faoliyatini litsenziyalash, ruxsat berish, xabardor qilish, tartibga solish hamda prudensial nazorat boʻyicha vakolatlarni amalga oshiruvchi vakolatli davlat organi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan belgilanadi”;
ikkinchi qismi:
toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“sugʻurtalovchilarning (qayta sugʻurtalovchilarning) va sugʻurta brokerlarining sugʻurta faoliyatini litsenziyalaydi, qayta sugʻurta brokeri, sugʻurta syurveyeri, adjaster, aktuar tashkilot va assistans faoliyati yuzasidan xabardor qilish tartib-taomillarini amalga oshiradi hamda ularning reyestrini yuritadi”;
oʻninchi xatboshisidagi “toʻxtatib turadi” degan soʻzlar “toʻxtatib turadi, bekor qiladi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi oʻn toʻrtinchi — oʻn yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“sugʻurta agentlari faoliyatini amalga oshirish tartibini belgilaydi;
sugʻurtalovchilarga nisbatan choralar va sanksiyalarni qoʻllash tartibini belgilaydi;
sugʻurta xizmatlarini elektron shaklda koʻrsatish tartibini belgilaydi;
oʻz vakolatlarini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan axborotni davlat organlari va tashkilotlaridan soʻrab oladi”;
oʻn toʻrtinchi — oʻn sakkizinchi xatboshilari tegishincha oʻn sakkizinchi — yigirma ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;
yigirma birinchi xatboshisidagi “qonunchilikda belgilangan” degan soʻzlar “nazorat qilish vazifalariga oid” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismi “ish yuritishga haqli emas” degan soʻzlardan keyin “bundan qonunchilikda nazarda tutilgan hollar mustasno” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
20) quyidagi mazmundagi 51 1 -modda bilan toʻldirilsin:
“ 51 1 -modda. Sugʻurtalovchi foydasining taqsimlanishini cheklash
Sugʻurtalovchi (qayta sugʻurtalovchi) foydani quyidagi hollarda taqsimlashga haqli emas:
prudensial normativlar belgilangan talablarga muvofiq boʻlmaganda yoki ular mazkur taqsimlash oqibatida buzilganda;
toʻlovga qobiliyatsiz boʻlganda yoki mazkur taqsimlash oqibatida toʻlovga qobiliyatsizlik alomatlari yuzaga kelganda”;
21) 53-moddaning birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vakolatli davlat organi sugʻurta (qayta sugʻurta) tashkilotiga, sugʻurta brokeriga, ilgari ularga nazorat tarzida javob qaytarish chora-tadbirlari qoʻllanilganidan qatʼi nazar, quyidagi choralar va sanksiyalarni qoʻllashga haqli:
aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish, shu jumladan sugʻurta xizmatlari isteʼmolchilari huquqlarining buzilishiga olib keluvchi sabablarni bartaraf etish toʻgʻrisida ijro etilishi majburiy boʻlgan koʻrsatma berishga;
sugʻurta faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilganligi uchun jarimalar qoʻllashga;
litsenziyaning amal qilishini oʻn kungacha muddatga toʻxtatib turishga;
agar litsenziat litsenziya berishga doir qaror qabul qilinganligi haqida bildirishnoma yuborilgan (topshirilgan) paytdan eʼtiboran oʻttiz kun ichida vakolatli davlat organiga litsenziya berganlik uchun davlat bojini toʻlamagan boʻlsa, litsenziya berishga doir qarorni bekor qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilishga;
sugʻurta portfelini boshqa sugʻurta tashkilotlariga oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilishga”;
22) 54-moddaning “a” bandi:
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“sugʻurta polislarini qonunchilikda belgilangan tartibda rasmiylashtirmaslik”;
uchinchi xatboshisi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;
23) 61-moddaning uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vakolatli davlat organi oʻz vakolatlarini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan axborotni davlat organlari va tashkilotlaridan soʻrab oladi hamda oʻzi olgan axborotga nisbatan maxfiylikka rioya etishi shart, bundan qonunga muvofiq axborotning oshkor qilinishiga yoʻl qoʻyiladigan hollar mustasno”;
24) 62-modda:
beshinchi qismi “davlat ijrochilariga” degan soʻzlardan keyin “shuningdek qonunchilikka rioya etilishi yuzasidan nazorat qilish maqsadida vakolatli davlat organiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi yettinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Vakolatli davlat organi barcha sugʻurta shartnomalarini roʻyxatga oluvchi va sugʻurta polislarini rasmiylashtiruvchi Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimida sugʻurta sirini tashkil etuvchi maʼlumotlarni toʻplash, saqlash va qayta ishlashni amalga oshiradi”;
yettinchi , sakkizinchi va toʻqqizinchi qismlari tegishincha sakkizinchi, toʻqqizinchi va oʻninchi qismlar deb hisoblansin;
25) 63-modda quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Sugʻurta xizmatlarini koʻrsatish jarayonida sugʻurta xizmatlari isteʼmolchilariga sugʻurtalovchi tomonidan quyidagilar haqida haqqoniy va toʻliq axborot taqdim etilishi shart:
sugʻurtalovchi (oshkora axborotni) va uning sugʻurta agenti haqida (vositachi ishtiroki mavjud boʻlganda);
sugʻurta xizmati, uning narxi (sugʻurta mukofoti), sugʻurta mukofotini qaytarib berish shartlari, sugʻurta xizmatining isteʼmolchi uchun afzalliklari va kamchiliklari haqida;
sugʻurta bilan himoyalangan tavakkalchiliklar, sugʻurta hodisasi hisoblanadigan va hisoblanmaydigan (istisno) holatlar, sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovi) miqdori, sugʻurtalovchi va sugʻurta xizmatlari isteʼmolchilarining majburiyatlari hamda ularni bajarmaslik oqibatlari va sugʻurta daʼvolarini hal etish tartibi haqida”.
10-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2022-yil 12-aprelda qabul qilingan “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi OʻRQ-763-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2022-yil, № 4, 338-modda; 2023-yil, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 1, 5-modda, № 8, 823-modda, № 10, 1073-modda; 2025-yil, № 2, 181, 191, 194-moddalar, № 6, 730-modda) 184-moddasining uchinchi qismidagi “sugʻurta tovoni (sugʻurta puli)” degan soʻzlar “sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
11-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi, Adliya vazirligi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.
12-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:
hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.
13-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Ushbu Qonunning 8-moddasi ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach amalga kiritiladi.
Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 22-iyun,
OʻRQ- 1154 -son