📅 2026-yil 24-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 24-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 24 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 июня 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 June 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
РЎЙХАТИ
Мактабгача таълим йўналиши бўйича халқаро тажриба асосида бакалаврлар тайёрлаш тизимини жорий этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2025 йил 28 апрелдаги ПФ-73-сон ҳамда « Мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2026 йил 5 февралдаги ПФ-19-сон фармонлари ижросини таъминлаш, шунингдек, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари учун педагог кадрларни тайёрлаш тизимини халқаро тажрибаларга мос равишда такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 апрелдаги ПФ-73-сон Фармонига мувофиқ давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларида педагог кадрлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш мақсадида талабалар билимини ташқи диагностика қилиш ҳамда педагогика олий таълим ташкилотлари битирувчиларини касбий сертификатлаш тизимларини жорий этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПФ-19-сон Фармонига мувофиқ мактабгача таълим йўналиши бўйича халқаро тажрибаларга мос равишда тегишли бакалаврлар тайёрлаш тизимини жорий этиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
а) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:
давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун ҳафтада бир кун педагогика олий таълим ташкилотида, беш кун мактабгача таълим ташкилотида тўлов-шартнома асосида мактабгача таълим йўналишида бакалавриат босқичида дуал таълим шаклида (кейинги ўринларда — дуал таълим) ўқиш жорий этилади;
мактабгача таълим йўналишида бакалаврлар тайёрлаш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида замонавий кўникмаларни шакллантириш билан бирга жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиш ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур билим ва кўникмалар шакллантирилади;
педагог кадрлар тайёрлайдиган давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган бакалавр босқичи талабаларининг билимлари ҳар йили тасдиқланган режа-жадвал асосида ташқи диагностикадан ўтказиб борилади;
б) 2028/2029 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон миллий педагогика университетининг, 2029/2030 ўқув йилидан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогика олий таълим ташкилотларининг халқаро таълим дастурлари жорий этилган бакалавриат таълим йўналишларининг битирувчи курс талабаларига якуний давлат аттестацияси билан бирга ўз хоҳишига кўра касбий сертификатлаш синовларида бепул иштирок этиш имконияти берилади.
3. Белгилансинки:
дуал таълим шаклида мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналишида ўқишга давлат ва (ёки) нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида камида уч йил давомида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилишнинг амалдаги тартибига мувофиқ ўтказиладиган тест синовлари асосида қабул қилинади;
дуал таълим шаклида мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши бўйича қабул параметрлари ҳудудлардаги эҳтиёждан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади;
дуал таълим шаклида мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналишида педагогика олий таълим ташкилотларига фақат тегишли ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагоглар қабул қилинади;
дуал таълим шаклида таълим жараёнларини ташкил этишда талабаларнинг мактабгача таълим ташкилотларидаги амалий фаолиятини методик жиҳатдан таъминлаш, мувофиқлаштириш ва баҳолаш механизмлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади;
дуал таълим шаклида таълим олаётган педагоглар ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда, малака ошириш курсларига жалб этилмайди.
4. Қуйидагилар:
Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагогларни дуал таълим шаклида ўқитиш тизимини ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Дуал таълим шаклида мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган педагогика олий таълим ташкилотлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
а) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:
мактабгача таълим йўналишида давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагог кадрларни дуал таълим шаклида ўқитишни ташкил этсин;
мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида замонавий кўникмаларни шакллантириш билан бирга жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиш ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур билим ва кўникмаларни шакллантиришни назарда тутувчи ўқув дастурларини жорий этсин;
ҳар йили давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларида мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бакалаврлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш учун талабаларнинг билимларини тасдиқланган режа-жадвал асосида ташқи диагностикадан ўтказиб борилишини таъминласин;
б) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогика олий таълим ташкилотларининг халқаро таълим дастурлари жорий этилган бакалавриат таълим йўналишларининг битирувчи курс талабаларига якуний давлат аттестацияси билан бирга ўз хоҳишига кўра касбий сертификатлаш синовларида бепул иштирок этиш имкониятини яратсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 321-сон қарорига 1-ИЛОВА
Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагогларни дуал таълим шаклида ўқитиш тизимини ташкил этиш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагоглар учун дуал таълим шаклида (бир кун педагогика олий таълим ташкилотида, беш кун мактабгача таълим ташкилотида) (кейинги ўринларда — дуал таълим шакли) ҳудудлардаги эҳтиёждан келиб чиқиб, қабул параметрларини шакллантириш. 1. Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог кадрлар таркибини таҳлил қилиш. 2. Дуал таълим шаклида ўқиш истагини билдирган педагоглар сони ва мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш. 3. Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига қабул параметрларини шакллантириш бўйича таклиф киритиш. 2026 йил июль Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Олий таълим ташкилотларига қабул жараёнида дуал таълим шаклидаги мактабгача таълим йўналишига фақат тегишли ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотларида камида уч йил давомида фаолият юритаётган педагоглар қабул қилинишини абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш шартларига киритиш. 1. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги расмий веб-сайтининг техник имкониятларини кенгайтириш. 2. Камида уч йил давомида фаолият юритаётган педагоглар қабул қилинишини абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш шартларига киритиш. 2026 йил август Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Мактабгача таълим ташкилотларининг ўрта махсус маълумотли педагог кадрлари учун дуал таълим шаклида ўқув жараёнини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш. 1. Ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун дуал таълим шаклида ўқув жараёнини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда педагогика олий таълим ташкилотлари томонидан ўқитишнинг масофавий ва муқобил шаклларидан кенг фойдаланишни назарда тутиш. 2. Дуал таълим шаклида ўқув жараёнини ташкил этиш тартибини тасдиқлаш. 2026 йил август Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Педагогика олий таълим ташкилотларида дуал таълим шаклида ўқитишнинг тўлов-шартнома миқдорларини белгилаш. 1. Дуал таълим шаклида ўқитишнинг тўлов-шартнома миқдорларини ҳисоб-китоб қилиш. 2. Тўлов-шартнома миқдорларини тасдиқлаш. 2026 йил август Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун дуал таълим шаклида бакалаврлар тайёрлашнинг ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш. 1. Дуал таълим шаклида бакалаврлар тайёрлашнинг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш. Бунда мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида замонавий кўникмаларни шакллантириш билан бирга жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиш ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур билим ва кўникмаларга эга педагогларни тайёрлашни назарда тутиш. 2. Ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш. 2026 йил август Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Дуал таълим шаклида ўқув жараёнларини ташкил этишда талабаларнинг мактабгача таълим ташкилотларидаги амалий фаолиятини методик таъминлаш, мувофиқлаштириш ва баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш. 1. Дуал таълим шаклида талабаларнинг мактабгача таълим ташкилотларидаги амалий фаолиятини методик таъминлаш, мувофиқлаштириш ва баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш. 2. Ишлаб чиқилган тартибни тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш. 2026 йил август Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 321-сон қарорига 2-ИЛОВА
Дуал таълим шаклида мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган педагогика олий таълим ташкилотлари
Т/р Олий таълим ташкилоти номи Олий таълим ташкилоти жойлашган ҳудуд 1. Ўзбекистон миллий педагогика университети Тошкент шаҳри 2. Нукус давлат педагогика институти Қорақалпоғистон Республикаси 3. Андижон давлат педагогика институти Андижон вилояти 4. Бухоро давлат педагогика институти Бухоро вилояти 5. Жиззах давлат педагогика университети Жиззах вилояти 6. Шаҳрисабз давлат педагогика институти Қашқадарё вилояти 7. Наманган давлат педагогика институти Наманган вилояти 8. Навоий давлат университети Навоий вилояти 9. Самарқанд давлат педагогика институти Самарқанд вилояти 10. Каттақўрғон давлат педагогика институти Самарқанд вилояти 11. Гулистон давлат педагогика институти Сирдарё вилояти 12. Термиз давлат педагогика институти Сурхондарё вилояти 13. Чирчиқ давлат педагогика университети Тошкент вилояти 14. Урганч давлат педагогика институти Хоразм вилояти 15. Қўқон давлат университети Фарғона вилояти
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 321-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 12 февралдаги 87-сон қарорида :
а) 3-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«2028/2029 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон миллий педагогика университетининг, 2029/2030 ўқув йилидан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогика олий таълим ташкилотларининг халқаро таълим дастурлари жорий этилган бакалавриат таълим йўналишларининг битирувчи курс талабаларига якуний давлат аттестацияси билан бирга ўз хоҳишига кўра касбий сертификатлаш синовларида бепул иштирок этиш имконияти яратилади.
Бунда касбий сертификатлаш синовларини муваффақиятли топширган битирувчига мутахассис ўқитувчи лавозимида ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификат берилади»;
б) иловада :
2-бандда:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
« битирувчи талаба — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогика олий таълим ташкилотларидаги халқаро таълим дастурлари жорий этилган бакалавриат таълим йўналишларининг битирувчи босқич талабалари»;
бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« талабгор — касбий сертификат олишга даъвогар бўлган битирувчи талаба, давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотидаги ҳамда аввал касбий сертификатлашда иштирок этиб, ўта олмаган стажёр-ўқитувчи, стажёр-тарбиячи, психолог ёки мутахассис лавозимидаги, шунингдек, педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас (ўрта махсус маълумотлилар) деб топилган педагог кадрлар»;
8-бандда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«битирувчи талаба таҳсил олаётган таълим йўналиши бўйича касбий сертификатлашдан ўтади»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон қарори билан тасдиқланган Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 71-бандида:
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларида педагог кадрлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш мақсадида ўтказилган талабаларнинг билимларини ташқи диагностика қилиш натижаларига кўра таълим йўналиши бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «педагог кадрлар тайёрлаш сифати белгиланган талабларга жавоб бермайди» деган хулосаси»;
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун дуал таълим шаклида ташкил этилган мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналишига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтадиган абитуриентлар бир босқичда — ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) рўйхатдан ўтказилади. Бунда абитуриентлар мазкур муддат давомида бакалавриат таълим йўналиши, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлайди».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 24 июнь,
321 -сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING
QARORI
“YOʻL XARITASI”
ROʻYXATI
Maktabgacha taʼlim yoʻnalishi boʻyicha xalqaro tajriba asosida bakalavrlar tayyorlash tizimini joriy etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Pedagog kadrlar tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2025-yil 28-apreldagi PF-73-son hamda “ Maktabgacha taʼlim va tarbiya tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2026-yil 5-fevraldagi PF-19-son farmonlari ijrosini taʼminlash, shuningdek, maktabgacha va maktab taʼlimi tashkilotlari uchun pedagog kadrlarni tayyorlash tizimini xalqaro tajribalarga mos ravishda takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 28-apreldagi PF-73-son Farmoniga muvofiq davlat va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlarida pedagog kadrlar tayyorlash sifatini tahlil qilish maqsadida talabalar bilimini tashqi diagnostika qilish hamda pedagogika oliy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarini kasbiy sertifikatlash tizimlarini joriy etish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 5-fevraldagi PF-19-son Farmoniga muvofiq maktabgacha taʼlim yoʻnalishi boʻyicha xalqaro tajribalarga mos ravishda tegishli bakalavrlar tayyorlash tizimini joriy etish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga koʻra:
a) 2026/2027 oʻquv yilidan boshlab:
davlat va nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida faoliyat yuritayotgan oʻrta maxsus maʼlumotli pedagog kadrlar uchun haftada bir kun pedagogika oliy taʼlim tashkilotida, besh kun maktabgacha taʼlim tashkilotida toʻlov-shartnoma asosida maktabgacha taʼlim yoʻnalishida bakalavriat bosqichida dual taʼlim shaklida (keyingi oʻrinlarda — dual taʼlim) oʻqish joriy etiladi;
maktabgacha taʼlim yoʻnalishida bakalavrlar tayyorlash jarayonida maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilarida zamonaviy koʻnikmalarni shakllantirish bilan birga jismoniy tarbiya mashgʻulotlarini oʻtkazish hamda birinchi tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha zarur bilim va koʻnikmalar shakllantiriladi;
pedagog kadrlar tayyorlaydigan davlat va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlarida tahsil olayotgan bakalavr bosqichi talabalarining bilimlari har yili tasdiqlangan reja-jadval asosida tashqi diagnostikadan oʻtkazib boriladi;
b) 2028/2029 oʻquv yilidan boshlab Oʻzbekiston milliy pedagogika universitetining, 2029/2030 oʻquv yilidan boshlab Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tizimidagi pedagogika oliy taʼlim tashkilotlarining xalqaro taʼlim dasturlari joriy etilgan bakalavriat taʼlim yoʻnalishlarining bitiruvchi kurs talabalariga yakuniy davlat attestatsiyasi bilan birga oʻz xohishiga koʻra kasbiy sertifikatlash sinovlarida bepul ishtirok etish imkoniyati beriladi.
3. Belgilansinki:
dual taʼlim shaklida maktabgacha taʼlim bakalavriat taʼlim yoʻnalishida oʻqishga davlat va (yoki) nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida kamida uch yil davomida faoliyat yuritayotgan oʻrta maxsus maʼlumotli pedagog kadrlar oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga oʻqishga qabul qilishning amaldagi tartibiga muvofiq oʻtkaziladigan test sinovlari asosida qabul qilinadi;
dual taʼlim shaklida maktabgacha taʼlim bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha qabul parametrlari hududlardagi ehtiyojdan kelib chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi tomonidan tasdiqlanadi;
dual taʼlim shaklida maktabgacha taʼlim bakalavriat taʼlim yoʻnalishida pedagogika oliy taʼlim tashkilotlariga faqat tegishli hududdagi maktabgacha taʼlim tashkilotlarida faoliyat yuritayotgan pedagoglar qabul qilinadi;
dual taʼlim shaklida taʼlim jarayonlarini tashkil etishda talabalarning maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi amaliy faoliyatini metodik jihatdan taʼminlash, muvofiqlashtirish va baholash mexanizmlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan holda, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan tasdiqlanadi;
dual taʼlim shaklida taʼlim olayotgan pedagoglar ishlab chiqarishdan ajralgan holda, malaka oshirish kurslariga jalb etilmaydi.
4. Quyidagilar:
Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida faoliyat yuritayotgan oʻrta maxsus maʼlumotli pedagoglarni dual taʼlim shaklida oʻqitish tizimini tashkil etish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 1-ilovaga muvofiq;
Dual taʼlim shaklida maktabgacha taʼlim bakalavriat taʼlim yoʻnalishida kadrlar tayyorlash yoʻlga qoʻyiladigan pedagogika oliy taʼlim tashkilotlari roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi:
a) 2026/2027 oʻquv yilidan boshlab:
maktabgacha taʼlim yoʻnalishida davlat va nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida faoliyat yuritayotgan oʻrta maxsus maʼlumotli pedagog kadrlarni dual taʼlim shaklida oʻqitishni tashkil etsin;
maktabgacha taʼlim bakalavriat taʼlim yoʻnalishida kadrlar tayyorlash jarayonida maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilarida zamonaviy koʻnikmalarni shakllantirish bilan birga jismoniy tarbiya mashgʻulotlarini oʻtkazish hamda birinchi tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha zarur bilim va koʻnikmalarni shakllantirishni nazarda tutuvchi oʻquv dasturlarini joriy etsin;
har yili davlat va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlarida maktabgacha va maktab taʼlimi sohasida bakalavrlar tayyorlash sifatini tahlil qilish uchun talabalarning bilimlarini tasdiqlangan reja-jadval asosida tashqi diagnostikadan oʻtkazib borilishini taʼminlasin;
b) Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tizimidagi pedagogika oliy taʼlim tashkilotlarining xalqaro taʼlim dasturlari joriy etilgan bakalavriat taʼlim yoʻnalishlarining bitiruvchi kurs talabalariga yakuniy davlat attestatsiyasi bilan birga oʻz xohishiga koʻra kasbiy sertifikatlash sinovlarida bepul ishtirok etish imkoniyatini yaratsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
7. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
8. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri E.G. Karimova zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 24-iyundagi 321-son qaroriga 1-ILOVA
Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida faoliyat yuritayotgan oʻrta maxsus maʼlumotli pedagoglarni dual taʼlim shaklida oʻqitish tizimini tashkil etish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida faoliyat yuritayotgan oʻrta maxsus maʼlumotli pedagoglar uchun dual taʼlim shaklida (bir kun pedagogika oliy taʼlim tashkilotida, besh kun maktabgacha taʼlim tashkilotida) (keyingi oʻrinlarda — dual taʼlim shakli) hududlardagi ehtiyojdan kelib chiqib, qabul parametrlarini shakllantirish. 1. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida faoliyat yuritayotgan pedagog kadrlar tarkibini tahlil qilish. 2. Dual taʼlim shaklida oʻqish istagini bildirgan pedagoglar soni va maktabgacha taʼlim tashkilotlarining oliy maʼlumotli kadrlarga boʻlgan ehtiyojini aniqlash. 3. Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga qabul parametrlarini shakllantirish boʻyicha taklif kiritish. 2026-yil iyul Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oliy taʼlim tashkilotlariga qabul jarayonida dual taʼlim shaklidagi maktabgacha taʼlim yoʻnalishiga faqat tegishli hududdagi maktabgacha taʼlim tashkilotlarida kamida uch yil davomida faoliyat yuritayotgan pedagoglar qabul qilinishini abituriyentlarni onlayn roʻyxatdan oʻtkazish shartlariga kiritish. 1. Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi rasmiy veb-saytining texnik imkoniyatlarini kengaytirish. 2. Kamida uch yil davomida faoliyat yuritayotgan pedagoglar qabul qilinishini abituriyentlarni onlayn roʻyxatdan oʻtkazish shartlariga kiritish. 2026-yil avgust Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Bilim va malakalarni baholash agentligi Maktabgacha taʼlim tashkilotlarining oʻrta maxsus maʼlumotli pedagog kadrlari uchun dual taʼlim shaklida oʻquv jarayonini tashkil etish tartibini ishlab chiqish. 1. Oʻrta maxsus maʼlumotli pedagog kadrlar uchun dual taʼlim shaklida oʻquv jarayonini tashkil etish tartibini ishlab chiqish. Bunda pedagogika oliy taʼlim tashkilotlari tomonidan oʻqitishning masofaviy va muqobil shakllaridan keng foydalanishni nazarda tutish. 2. Dual taʼlim shaklida oʻquv jarayonini tashkil etish tartibini tasdiqlash. 2026-yil avgust Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Pedagogika oliy taʼlim tashkilotlarida dual taʼlim shaklida oʻqitishning toʻlov-shartnoma miqdorlarini belgilash. 1. Dual taʼlim shaklida oʻqitishning toʻlov-shartnoma miqdorlarini hisob-kitob qilish. 2. Toʻlov-shartnoma miqdorlarini tasdiqlash. 2026-yil avgust Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida faoliyat yuritayotgan oʻrta maxsus maʼlumotli pedagog kadrlar uchun dual taʼlim shaklida bakalavrlar tayyorlashning oʻquv rejalari va dasturlarini tasdiqlash. 1. Dual taʼlim shaklida bakalavrlar tayyorlashning oʻquv rejalari va dasturlarini ishlab chiqish. Bunda maktabgacha taʼlim bakalavriat taʼlim yoʻnalishida kadrlar tayyorlash jarayonida maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilarida zamonaviy koʻnikmalarni shakllantirish bilan birga jismoniy tarbiya mashgʻulotlarini oʻtkazish hamda birinchi tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha zarur bilim va koʻnikmalarga ega pedagoglarni tayyorlashni nazarda tutish. 2. Oʻquv rejalari va dasturlarini tasdiqlash va amaliyotga joriy etish. 2026-yil avgust Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Dual taʼlim shaklida oʻquv jarayonlarini tashkil etishda talabalarning maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi amaliy faoliyatini metodik taʼminlash, muvofiqlashtirish va baholash mexanizmlarini ishlab chiqish. 1. Dual taʼlim shaklida talabalarning maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi amaliy faoliyatini metodik taʼminlash, muvofiqlashtirish va baholash tartibini ishlab chiqish. 2. Ishlab chiqilgan tartibni tasdiqlash va amaliyotga joriy etish. 2026-yil avgust Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 24-iyundagi 321-son qaroriga 2-ILOVA
Dual taʼlim shaklida maktabgacha taʼlim bakalavriat taʼlim yoʻnalishida kadrlar tayyorlash yoʻlga qoʻyiladigan pedagogika oliy taʼlim tashkilotlari
T/r Oliy taʼlim tashkiloti nomi Oliy taʼlim tashkiloti joylashgan hudud 1. Oʻzbekiston milliy pedagogika universiteti Toshkent shahri 2. Nukus davlat pedagogika instituti Qoraqalpogʻiston Respublikasi 3. Andijon davlat pedagogika instituti Andijon viloyati 4. Buxoro davlat pedagogika instituti Buxoro viloyati 5. Jizzax davlat pedagogika universiteti Jizzax viloyati 6. Shahrisabz davlat pedagogika instituti Qashqadaryo viloyati 7. Namangan davlat pedagogika instituti Namangan viloyati 8. Navoiy davlat universiteti Navoiy viloyati 9. Samarqand davlat pedagogika instituti Samarqand viloyati 10. Kattaqoʻrgʻon davlat pedagogika instituti Samarqand viloyati 11. Guliston davlat pedagogika instituti Sirdaryo viloyati 12. Termiz davlat pedagogika instituti Surxondaryo viloyati 13. Chirchiq davlat pedagogika universiteti Toshkent viloyati 14. Urganch davlat pedagogika instituti Xorazm viloyati 15. Qoʻqon davlat universiteti Fargʻona viloyati
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 24-iyundagi 321-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Davlat maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini kasbiy sertifikatlash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 12-fevraldagi 87-son qarorida :
a) 3-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“2028/2029 oʻquv yilidan boshlab Oʻzbekiston milliy pedagogika universitetining, 2029/2030 oʻquv yilidan boshlab Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tizimidagi pedagogika oliy taʼlim tashkilotlarining xalqaro taʼlim dasturlari joriy etilgan bakalavriat taʼlim yoʻnalishlarining bitiruvchi kurs talabalariga yakuniy davlat attestatsiyasi bilan birga oʻz xohishiga koʻra kasbiy sertifikatlash sinovlarida bepul ishtirok etish imkoniyati yaratiladi.
Bunda kasbiy sertifikatlash sinovlarini muvaffaqiyatli topshirgan bitiruvchiga mutaxassis oʻqituvchi lavozimida ishlash huquqini beruvchi kasbiy sertifikat beriladi”;
b) ilovada :
2-bandda:
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“ bitiruvchi talaba — Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tizimidagi pedagogika oliy taʼlim tashkilotlaridagi xalqaro taʼlim dasturlari joriy etilgan bakalavriat taʼlim yoʻnalishlarining bitiruvchi bosqich talabalari”;
beshinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ talabgor — kasbiy sertifikat olishga daʼvogar boʻlgan bitiruvchi talaba, davlat maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotidagi hamda avval kasbiy sertifikatlashda ishtirok etib, oʻta olmagan stajyor-oʻqituvchi, stajyor-tarbiyachi, psixolog yoki mutaxassis lavozimidagi, shuningdek, pedagoglar attestatsiyasidan oʻta olmagan, mutaxassis (oliy maʼlumotli oʻqituvchi) lavozimiga muvofiq emas, egallab turgan lavozimiga muvofiq emas (oʻrta maxsus maʼlumotlilar) deb topilgan pedagog kadrlar”;
8-bandda:
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“bitiruvchi talaba tahsil olayotgan taʼlim yoʻnalishi boʻyicha kasbiy sertifikatlashdan oʻtadi”;
ikkinchi va uchinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-avgustdagi 498-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 71-bandida:
quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“davlat va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlarida pedagog kadrlar tayyorlash sifatini tahlil qilish maqsadida oʻtkazilgan talabalarning bilimlarini tashqi diagnostika qilish natijalariga koʻra taʼlim yoʻnalishi boʻyicha Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining “pedagog kadrlar tayyorlash sifati belgilangan talablarga javob bermaydi” degan xulosasi”;
oltinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 13-sentabrdagi 578-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim tashkilotlarining bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 10-bandi quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“oʻrta maxsus maʼlumotli pedagog kadrlar uchun dual taʼlim shaklida tashkil etilgan maktabgacha taʼlim bakalavriat taʼlim yoʻnalishiga oʻqishga kirish uchun roʻyxatdan oʻtadigan abituriyentlar bir bosqichda — har yili 5-iyundan 25-iyunga qadar (25-iyun kuni ham) roʻyxatdan oʻtkaziladi. Bunda abituriyentlar mazkur muddat davomida bakalavriat taʼlim yoʻnalishi, taʼlim tili va test topshirish hududini tanlaydi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 24-iyun,
321 -son