📅 2026-yil 24-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 24-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 24 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 июня 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 June 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Товарларни халқаро тан олинадиган ҳужжатлар асосида эркин муомалага чиқаришда ваколатли давлат органларининг электрон тасдиғини олиш амалиётини жорий этиш тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида нотариф тартибга солиш чораларини соддалаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида маҳсулотларга расмийлаштирилган айрим рухсат бериш хусусиятига эга ва уларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида товарларни эркин муомалага чиқариш амалиётини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида маҳсулотларга расмийлаштирилган айрим рухсат бериш хусусиятига эга ва уларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ваколатли органларнинг электрон тасдиғини олиш амалиётини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, «Ягона дарча» божхона ахборот тизимида ушбу хизмат жорий этилишини таъминласин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 324-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида маҳсулотларга расмийлаштирилган айрим рухсат бериш хусусиятига эга ва уларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ваколатли органларнинг электрон тасдиғини олиш амалиётини жорий этиш тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасидан ташқарида маҳсулотларга расмийлаштирилган айрим рухсат бериш хусусиятига эга ва уларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ваколатли органларнинг электрон тасдиғини олиш (кейинги ўринларда — электрон тасдиқ) тартибини белгилайди.
2. Электрон тасдиқлаш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида маҳсулотларга расмийлаштирилган айрим рухсат бериш хусусиятига эга ва уларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда;
амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа ҳолатларда.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — Ўзбекистон Республикасидан ташқарида маҳсулотларга расмийлаштирилган айрим рухсат бериш хусусиятига эга ва уларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар асосида товарларни эркин муомалага чиқариш истагини билдирган ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, сотувчи ёки импорт қилувчи;
ваколатли орган — ариза берувчи томонидан тақдим қилинган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида маҳсулотларга расмийлаштирилган айрим рухсат бериш хусусиятига эга ва уларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни кўриб чиқиб, товарларни эркин муомалага чиқаришда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ушбу ҳужжатларни эътироф этиш ваколатига эга бўлган давлат органи;
рухсат бериш хусусиятига эга ва уларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат — хорижий ташкилотларнинг ваколатли органлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида маҳсулотларга расмийлаштирилган ва Ўзбекистон Республикасида эътироф этишга қонунчилик ҳужжатлари билан рухсат берилган ҳужжат;
халқаро тан олинадиган ҳужжат — хорижий давлатнинг ваколатли органи расмийлаштирган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расман қабул қилинадиган ва эътироф этиладиган ҳужжат;
«Ягона дарча» божхона ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) — ариза берувчи бириктирган маълумот ва ҳужжатлар кўриб чиқиладиган ҳамда ваколатли орган томонидан товарларни эркин муомалага чиқаришда электрон тасдиқ расмийлаштириладиган ахборот тизими.
4. Божхона органлари томонидан товарлар эркин муомалага чиқариш ушбу Низомга иловада келтирилган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида маҳсулотларга расмийлаштирилган айрим рухсат бериш хусусиятига эга ва уларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ваколатли органларнинг электрон тасдиғини олиш схемасига мувофиқ чиқарилади.
2-боб. Ариза бериш, уни кўриб чиқиш ва ҳужжатларни электрон расмийлаштириш тартиби
5. Ариза берувчи ахборот тизимида ваколатли органнинг тасдиғини олиш учун рухсат бериш хусусиятига эга ва мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда божхона органига ариза юборади.
6. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
транзит декларация рақами;
товар номи ва ТИФ ТН коди;
товарларни ишлаб чиқарувчининг номи;
товарлар ишлаб чиқарилган давлат номи;
рухсат бериш хусусиятига эга ва мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари;
амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа ҳолатларда назарда тутилган ҳужжатлар.
7. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ҳамда маълумотлар ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
8. Аризага илова қилинган рухсат бериш хусусиятига эга ва мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар электрон шаклда тақдим этилади ва ахборот тизимида сақланади.
9. Аризага илова қилинган рухсат бериш хусусиятига эга ва мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳақиқий эмаслиги исботланмагунга қадар улар ҳақиқий деб ҳисобланади.
10. Ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
11. Божхона органи аризани қабул қилади ва Низомнинг 6-бандида қайд этилган маълумотларнинг тўлиқлигини текширади, рухсат бериш хусусиятига эга ва мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда маълумотларни баҳолаш учун ахборот тизими орқали ваколатли органга автоматик равишда юборади.
12. Ваколатли орган ариза келиб тушган пайтдан эътиборан уни кўриб чиқишни бошлайди.
13. Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш давомида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ишончлилиги ҳамда тўлиқлилигини баҳолайди.
14. Ваколатли органнинг ариза бўйича қарор қабул қилиш муддати мурожаат келиб тушган пайтдан эътиборан иш вақтининг уч соатидан ошмаслиги, бунда ариза иш вақти тугашига уч соатдан кам вақт қолганига қадар берилиши лозим.
15. Божхона органи ва ваколатли орган томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда қуйидаги камчиликлар аниқланса электрон тасдиқни расмийлаштириш рад этилади ва божхона органи ахборот дастури орқали хабардор қилинади:
рухсат бериш хусусиятига эга ва мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат бўлмаганда;
аризага кўрсатилган маълумотлар тўлиқ бўлмаганда.
16. Ариза рад этилганда, сабаблар аниқ ва асосланган ҳолда кўрсатилиши керак.
17. Ариза берувчи камчиликларни бартараф этиб такроран ариза берган ҳолатларда аввалги аризада кўрсатилмаган янги асослар бўйича электрон тасдиқни расмийлаштиришни рад этишга йўл қўйилмайди.
18. Агар ваколатли орган ариза келиб тушган пайтдан эътиборан иш вақтининг уч соати ичида рухсат бериш хусусиятига эга ва мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон тасдиғини рад этмаса, ҳужжатлар ахборот тизимида автоматик равишда расмийлаштирилади ва божхона органига юборилади.
19. Божхона органи ваколатли орган томонидан ахборот тизими орқали юборилган қарорлар асосида божхона қонунчилигига мувофиқ маҳсулотларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширади.
20. Рухсат бериш хусусиятига эга ва мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат қуйидаги ваколатли органлар томонидан эътироф этилади:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси;
«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси;
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси;
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;
Солиқ қўмитаси;
Маданий мерос агентлиги;
Ички ишлар вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси:
«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси.
Инвестицияларни жалб қилиш‚ саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан ваколат берилган бошқа давлат органлари.
3-боб. Якунловчи қоидалар
21. Ваколатли органлар ахборот тизими орқали келиб тушган аризаларни мониторинг қилиб боради.
22. Мониторинг давомида ариза берувчи томонидан тақдим қилинган маълумот ва ҳужжатларда электрон тасдиқ олиш учун нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим қилингани аниқланганда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилади.
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида маҳсулотларга расмийлаштирилган айрим рухсат бериш хусусиятига эга ва уларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ваколатли органларнинг электрон тасдиғини олиш амалиётини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида маҳсулотларга расмийлаштирилган айрим рухсат бериш хусусиятига эга ва уларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ваколатли органларнинг электрон тасдиғини олиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи «Ягона дарча» божхона ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали рухсат бериш хусусиятига эга ва мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда божхона органига ариза юборади. Ариза берувчининг хоҳишига кўра 2-босқич Божхона органи Аризани қабул қилади ва зарурат туғилганда баҳолаш учун ахборот тизими орқали ваколатли органга уни юборади. Дарҳол (автоматик равишда) 3-босқич Ваколатли орган 1. Ахборот тизими орқали юборилган аризани кўриб чиқади ва тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилади. 2. Таҳлил натижасида тақдим этилган ҳужжат ва маълумотлар ишончлилиги тасдиқланмаса, салбий қарор қабул қилади ва асослар билан ахборот тизими орқали божхона органини хабардор қилади. 3. Агар белгиланган муддатда муносабат билдирмаса ижобий қарор автоматик равишда қабул қилиниб, ахборот тизими орқали божхона органига юборилади. Иш вақтининг уч соати ичида 4-босқич Божхона органи Ваколатли орган томонидан ахборот тизими орқали юборилган қарорлар асосида божхона расмийлаштирувини амалга оширади. Белгиланган муддатларда
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 24 июнь,
324-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Tovarlarni xalqaro tan olinadigan hujjatlar asosida erkin muomalaga chiqarishda vakolatli davlat organlarining elektron tasdigʻini olish amaliyotini joriy etish tartibi toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bojxona maʼmuriyatchiligi va tashqi savdo tartibotlarini yanada soddalashtirish va samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 17-dekabrdagi PF-250-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida notarif tartibga solish choralarini soddalashtirish hamda Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida mahsulotlarga rasmiylashtirilgan ayrim ruxsat berish xususiyatiga ega va ularning muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlar asosida tovarlarni erkin muomalaga chiqarish amaliyotini keng joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida mahsulotlarga rasmiylashtirilgan ayrim ruxsat berish xususiyatiga ega va ularning muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlar asosida vakolatli organlarning elektron tasdigʻini olish amaliyotini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda ushbu Nizom talablaridan kelib chiqib, “Yagona darcha” bojxona axborot tizimida ushbu xizmat joriy etilishini taʼminlasin.
3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi raisi A.Yu. Mavlonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 24-iyundagi 324-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida mahsulotlarga rasmiylashtirilgan ayrim ruxsat berish xususiyatiga ega va ularning muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlar asosida vakolatli organlarning elektron tasdigʻini olish amaliyotini joriy etish toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida mahsulotlarga rasmiylashtirilgan ayrim ruxsat berish xususiyatiga ega va ularning muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlar asosida vakolatli organlarning elektron tasdigʻini olish (keyingi oʻrinlarda — elektron tasdiq) tartibini belgilaydi.
2. Elektron tasdiqlash quyidagi holatlarda amalga oshiriladi:
Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida mahsulotlarga rasmiylashtirilgan ayrim ruxsat berish xususiyatiga ega va ularning muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlganda;
amaldagi qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan boshqa holatlarda.
3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ariza beruvchi — Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida mahsulotlarga rasmiylashtirilgan ayrim ruxsat berish xususiyatiga ega va ularning muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlar yoki qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa holatlar asosida tovarlarni erkin muomalaga chiqarish istagini bildirgan ishlab chiqaruvchi, ishlab chiqaruvchining vakolatli vakili, sotuvchi yoki import qiluvchi;
vakolatli organ — ariza beruvchi tomonidan taqdim qilingan Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida mahsulotlarga rasmiylashtirilgan ayrim ruxsat berish xususiyatiga ega va ularning muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlarni koʻrib chiqib, tovarlarni erkin muomalaga chiqarishda qonunchilik hujjatlariga muvofiq ushbu hujjatlarni eʼtirof etish vakolatiga ega boʻlgan davlat organi;
ruxsat berish xususiyatiga ega va ularning muvofiqligini tasdiqlovchi hujjat — xorijiy tashkilotlarning vakolatli organlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida mahsulotlarga rasmiylashtirilgan va Oʻzbekiston Respublikasida eʼtirof etishga qonunchilik hujjatlari bilan ruxsat berilgan hujjat;
xalqaro tan olinadigan hujjat — xorijiy davlatning vakolatli organi rasmiylashtirgan hamda Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organi tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq rasman qabul qilinadigan va eʼtirof etiladigan hujjat;
“Yagona darcha” bojxona axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) — ariza beruvchi biriktirgan maʼlumot va hujjatlar koʻrib chiqiladigan hamda vakolatli organ tomonidan tovarlarni erkin muomalaga chiqarishda elektron tasdiq rasmiylashtiriladigan axborot tizimi.
4. Bojxona organlari tomonidan tovarlar erkin muomalaga chiqarish ushbu Nizomga ilovada keltirilgan Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida mahsulotlarga rasmiylashtirilgan ayrim ruxsat berish xususiyatiga ega va ularning muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlar asosida vakolatli organlarning elektron tasdigʻini olish sxemasiga muvofiq chiqariladi.
2-bob. Ariza berish, uni koʻrib chiqish va hujjatlarni elektron rasmiylashtirish tartibi
5. Ariza beruvchi axborot tizimida vakolatli organning tasdigʻini olish uchun ruxsat berish xususiyatiga ega va muvofiqlikni tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda bojxona organiga ariza yuboradi.
6. Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:
tranzit deklaratsiya raqami;
tovar nomi va TIF TN kodi;
tovarlarni ishlab chiqaruvchining nomi;
tovarlar ishlab chiqarilgan davlat nomi;
ruxsat berish xususiyatiga ega va muvofiqlikni tasdiqlovchi hujjat rekvizitlari;
amaldagi qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan boshqa holatlarda nazarda tutilgan hujjatlar.
7. Ariza va unga ilova qilingan hujjatlar hamda maʼlumotlar haqqoniyligi uchun ariza beruvchi javobgar hisoblanadi.
8. Arizaga ilova qilingan ruxsat berish xususiyatiga ega va muvofiqlikni tasdiqlovchi hujjatlar elektron shaklda taqdim etiladi va axborot tizimida saqlanadi.
9. Arizaga ilova qilingan ruxsat berish xususiyatiga ega va muvofiqlikni tasdiqlovchi hujjatlar haqiqiy emasligi isbotlanmagunga qadar ular haqiqiy deb hisoblanadi.
10. Ariza beruvchidan ushbu bandda nazarda tutilmagan hujjatlarni taqdim etishni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
11. Bojxona organi arizani qabul qiladi va Nizomning 6-bandida qayd etilgan maʼlumotlarning toʻliqligini tekshiradi, ruxsat berish xususiyatiga ega va muvofiqlikni tasdiqlovchi hujjatlar hamda maʼlumotlarni baholash uchun axborot tizimi orqali vakolatli organga avtomatik ravishda yuboradi.
12. Vakolatli organ ariza kelib tushgan paytdan eʼtiboran uni koʻrib chiqishni boshlaydi.
13. Vakolatli organ arizani koʻrib chiqish davomida taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlarning ishonchliligi hamda toʻliqliligini baholaydi.
14. Vakolatli organning ariza boʻyicha qaror qabul qilish muddati murojaat kelib tushgan paytdan eʼtiboran ish vaqtining uch soatidan oshmasligi, bunda ariza ish vaqti tugashiga uch soatdan kam vaqt qolganiga qadar berilishi lozim.
15. Bojxona organi va vakolatli organ tomonidan ariza va unga ilova qilingan hujjatlarda quyidagi kamchiliklar aniqlansa elektron tasdiqni rasmiylashtirish rad etiladi va bojxona organi axborot dasturi orqali xabardor qilinadi:
ruxsat berish xususiyatiga ega va muvofiqlikni tasdiqlovchi hujjat boʻlmaganda;
arizaga koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻliq boʻlmaganda.
16. Ariza rad etilganda, sabablar aniq va asoslangan holda koʻrsatilishi kerak.
17. Ariza beruvchi kamchiliklarni bartaraf etib takroran ariza bergan holatlarda avvalgi arizada koʻrsatilmagan yangi asoslar boʻyicha elektron tasdiqni rasmiylashtirishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
18. Agar vakolatli organ ariza kelib tushgan paytdan eʼtiboran ish vaqtining uch soati ichida ruxsat berish xususiyatiga ega va muvofiqlikni tasdiqlovchi hujjatlarning elektron tasdigʻini rad etmasa, hujjatlar axborot tizimida avtomatik ravishda rasmiylashtiriladi va bojxona organiga yuboriladi.
19. Bojxona organi vakolatli organ tomonidan axborot tizimi orqali yuborilgan qarorlar asosida bojxona qonunchiligiga muvofiq mahsulotlarning bojxona rasmiylashtiruvini amalga oshiradi.
20. Ruxsat berish xususiyatiga ega va muvofiqlikni tasdiqlovchi hujjat quyidagi vakolatli organlar tomonidan eʼtirof etiladi:
Sogʻliqni saqlash vazirligi:
Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi;
“Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasi;
Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi;
Qishloq xoʻjaligi vazirligi:
Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasi;
Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi;
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi;
Soliq qoʻmitasi;
Madaniy meros agentligi;
Ichki ishlar vazirligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi;
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi:
“Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari sifatini baholash markazi” davlat muassasasi.
Investitsiyalarni jalb qilish‚ sanoatni rivojlantirish va savdoni tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi tomonidan vakolat berilgan boshqa davlat organlari.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
21. Vakolatli organlar axborot tizimi orqali kelib tushgan arizalarni monitoring qilib boradi.
22. Monitoring davomida ariza beruvchi tomonidan taqdim qilingan maʼlumot va hujjatlarda elektron tasdiq olish uchun notoʻgʻri maʼlumotlar yoki qalbaki hujjatlar taqdim qilingani aniqlanganda, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taʼsir choralari koʻriladi.
23. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida mahsulotlarga rasmiylashtirilgan ayrim ruxsat berish xususiyatiga ega va ularning muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlar asosida vakolatli organlarning elektron tasdigʻini olish amaliyotini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida mahsulotlarga rasmiylashtirilgan ayrim ruxsat berish xususiyatiga ega va ularning muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlar asosida vakolatli organlarning elektron tasdigʻini olish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi “Yagona darcha” bojxona axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) orqali ruxsat berish xususiyatiga ega va muvofiqlikni tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda bojxona organiga ariza yuboradi. Ariza beruvchining xohishiga koʻra 2-bosqich Bojxona organi Arizani qabul qiladi va zarurat tugʻilganda baholash uchun axborot tizimi orqali vakolatli organga uni yuboradi. Darhol (avtomatik ravishda) 3-bosqich Vakolatli organ 1. Axborot tizimi orqali yuborilgan arizani koʻrib chiqadi va taqdim etilgan hujjatlar hamda maʼlumotlarni tahlil qiladi. 2. Tahlil natijasida taqdim etilgan hujjat va maʼlumotlar ishonchliligi tasdiqlanmasa, salbiy qaror qabul qiladi va asoslar bilan axborot tizimi orqali bojxona organini xabardor qiladi. 3. Agar belgilangan muddatda munosabat bildirmasa ijobiy qaror avtomatik ravishda qabul qilinib, axborot tizimi orqali bojxona organiga yuboriladi. Ish vaqtining uch soati ichida 4-bosqich Bojxona organi Vakolatli organ tomonidan axborot tizimi orqali yuborilgan qarorlar asosida bojxona rasmiylashtiruvini amalga oshiradi. Belgilangan muddatlarda
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 24-iyun,
324-son