UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 25-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 25 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 июня 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 June 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

ТАШКИЛИЙ-ФУНКЦИОНАЛ ТУЗИЛМАСИ

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаш ягона тизимини такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилиш соҳасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш тўғрисида» 2025 йил 20 октябрдаги ПФ-185-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли ҳодиса ва жараёнлар мониторинги, маълумот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими таркибига кирувчи вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаш ягона тизимининг (кейинги ўринларда — Ягона тизим) асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларга (кейинги ўринларда — фавқулодда вазият) олиб келувчи потенциал манбаларни барвақт аниқлаш, улар бўйича тизимли мониторинг ва назоратни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш;

фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнози, шунингдек, уларнинг юзага келиши ва оқибатлари тўғрисидаги маълумотларнинг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали алмашинувини таъминлаш;

фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогноз маълумотлари асосида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш ва оқибатларини камайтиришга қаратилган таклиф ҳамда тавсияларни ишлаб чиқиш.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаш ягона тизими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

авиация воситалари (вертолёт, самолёт, учувчисиз учадиган аппаратлар)дан кенг миқёсда зарарланган ҳудудлар ҳолатини мониторинг қилиш учун фойдаланиш;

Ягона тизимнинг асосий вазифалари ва унинг таркиби;

фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли ҳодиса ва жараёнларнинг мониторинги ҳамда прогнози натижалари бўйича маълумотлар тақдим этиш муддатлари.

3. Ягона тизимнинг ташкилий-функционал тузилмасига кирувчи республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар:

уч ой муддатда фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаш тартиби тўғрисидаги регламентларни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда ушбу қарорга мувофиқ тасдиқласин;

2026 йил 1 августга қадар идоравий ахборот тизимларини Ягона тизим платформасига «Рақамли ҳукумат» тизими орқали интеграция қилсин;

тақдим этиладиган мониторинг ва прогнозлаш маълумотларини уч ой муддатда рақамлаштирсин ҳамда белгиланган муддатда Ягона тизим платформасига киритиб борсин;

2027 йил 1 январдан бошлаб умумий чекланган штатлар сони ҳамда бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида марказий аппарат, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг тузилмаларига Ягона тизим доирасида белгиланган вазифаларни бажаришга масъул мутахассислар штат лавозимларини жорий этсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва фавқулодда вазиятлар вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 328-сон қарорига 1-ИЛОВА

Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаш ягона тизими тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (кейинги ўринларда — ФВДТ) таркибига кирувчи вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаш ягона тизимининг (кейинги ўринларда — Ягона тизим) асосий вазифалари ҳамда фаолият кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ягона тизим табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар (кейинги ўринларда — фавқулодда вазият) мониторинги ва прогнозлаш масалаларини ҳал этишга мўлжалланган бўлиб, ФВДТнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

атроф-муҳит мониторинги — атроф-муҳит ҳолатини баҳолаш, унда кечаётган жараёнларни таҳлил қилиш ва ундаги ўзгаришлар ривожини ўз вақтида аниқлаш учун маълум бир дастур бўйича доимий равишда олиб бориладиган кузатув ва назорат тизими;

географик ахборот тизими — географик объектлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, моделлаштириш ва акс эттириш, шунингдек, рақамли картографик, ўхшаш ва матнли ахборотдан фойдаланган ҳолда умумдавлат (тармоқлараро) ёки тармоқ аҳамиятига молик ахборот ва ҳисоб-китоб вазифаларини ҳал этиш учун мўлжалланган автоматлаштирилган тизим;

мониторинг маълумоти — табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларга олиб келадиган хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларни кузатиш (назорат қилиш) натижасида олинган маълумот;

мониторинг объекти — чегара доирасида аниқ дастур бўйича атроф-муҳитнинг ҳолатини назорат қилиш мақсадида, доимий равишда кузатув ишлари олиб бориладиган, унда кечаётган жараёнларни, ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш ва прогнозлаш учун таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш амалга ошириладиган табиий, техноген объект ёки унинг бир қисми;

прогноз маълумоти — табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларга олиб келадиган хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларнинг юзага келиши ва ривожланиши эҳтимолини акс эттирувчи маълумот тури;

потенциал хавфли объект — фавқулодда вазият манбаи юзага келиши реал хавфини туғдирувчи радиоактив, ёнғин-портлаш хавфи, хавфли кимёвий ва биологик моддалар ишлатиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, сақланадиган ва ташиладиган объект;

табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар — муайян ҳудудда одамлар қурбон бўлишига, одамларнинг соғлиғига ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотларга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий офат ёхуд бошқа офат натижасида, карантинли ва одам учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши натижасида юзага келган вазиятлар;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш — олдиндан ўтказиладиган ҳамда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса одамларнинг ҳаётини асраб қолишга ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорларини камайтиришга қаратилган тадбирлар мажмуи;

фавқулодда вазиятларни бартараф этиш — фавқулодда вазиятлар рўй берганда ўтказиладиган ҳамда одамларнинг ҳаётини асраб қолишга ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорларини камайтиришга, шунингдек, фавқулодда вазиятлар ҳудудларининг кенгайишига йўл қўймасликка ҳамда хавфли омиллар таъсирини тугатишга қаратилган қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар мажмуи;

фавқулодда вазият манбаи — фавқулодда вазият рўй берган ёки юзага келиши мумкин бўлган хавфли табиий ва техноген ҳодиса, шунингдек, ушбу жараёнлар оқибатида аҳоли ва ҳудудларга жиддий талафот етиши;

фавқулодда вазият юзага келиш хавфи — фавқулодда вазият манбаининг тегишли хавф кўрсаткичлари билан белгиланадиган юзага келиш эҳтимоли ёки такрорланиши;

фавқулодда вазиятларни прогнозлаш — фавқулодда вазият юзага келиши эҳтимолий сабабларини, унинг олдинги ва ҳозирги манбаларини таҳлил қилиш асосида келгусида рўй бериши ва ривожланиши эҳтимолини олдиндан акс эттириш;

хавфни баҳолаш — хавфни ва унинг эҳтимолий манбаларини идентификация қилиш, уларнинг юзага келиш механизмини тадқиқ этиш, идентификация қилинган хавфли ҳодисалар рўй бериши эҳтимоли ва уларнинг оқибатларига баҳо бериш;

4. Қуйидагилар Ягона тизимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларга олиб келувчи потенциал манбаларни барвақт аниқлаш, улар бўйича тизимли мониторинг ва назоратни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш;

фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнози, шунингдек, уларнинг юзага келиши ва оқибатлари тўғрисидаги маълумотларнинг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали алмашинувини таъминлаш;

фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли ҳодиса ва жараёнлар мониторинги ва прогнози асосида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш ҳамда оқибатларини камайтиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш.

2-боб. Ягона тизим таркиби

5. Ягона тизимни ФВДТ доирасида хавфли табиий ва техноген ҳодиса ҳамда жараёнларнинг мониторинги ва прогнозлаш функцияларини бажарадиган давлат органлари ва ташкилотларининг тузилмалари (хизмат, ташкилот, инспекция, бўлим, лаборатория ва бошқалар) мажмуаси ташкил этади.

Ягона тизимда ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ республика, маҳаллий ва объект даражалари мавжуд .

6. Ягона тизимнинг ташкилий-функционал тузилмаси ФВДТ доирасида фавқулодда вазиятга олиб келувчи хавфли ҳодиса ва жараёнлар мониторинги ҳамда прогнозлаш функциясини бажарадиган давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини бирлаштиради.

3-боб. Ягона тизим фаолиятини ташкил этиш

7. Ягона тизим фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ФВВ) томонидан амалга оширилади.

8. Ягона тизим иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлиги ва жавобгарлик чегаралари Ягона тизимнинг ташкилий-функционал тузилмаси асосида, объект — туман (шаҳар) — вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар, Тошкент шаҳри) — республика кетма-кетлигида мониторинг ва прогноз маълумотлари алмашинувини таъминлаш орқали белгиланади.

9. Ягона тизим иштирокчилари фавқулодда вазият манбалари ҳолати ва фаоллашув эҳтимоли тўғрисида, шунингдек, фавқулодда вазиятларда хавфли табиий ҳамда техноген жараёнлар ва ҳодисаларнинг ҳолати тўғрисидаги мониторинг ҳамда прогноз маълумотларини ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган рўйхатга мувофиқ Ягона тизим платформасига киритиб боради.

10. Ягона тизим иштирокчилари ташкилий-функционал тузилмага мувофиқ, маълумот алмашинувини қуйидаги муддатларда амалга оширади:

а) фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли ҳодиса ва жараёнларнинг мониторинги ҳамда прогнози натижалари бўйича:

республика даражасида :

ойлик маълумотлар — ҳар ойнинг 28-санасига қадар;

чораклик маълумотлар — ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасига қадар (чорак бошланишидан олдин);

йиллик маълумотлар — ҳар йили 1 декабрга қадар;

маҳаллий даражада :

ойлик маълумотлар — ҳар ойнинг 25-санасига қадар;

чораклик маълумотлар — ҳар чоракнинг учинчи ойи 15-санасига қадар (чорак бошланишидан олдин);

йиллик маълумотлар — ҳар йили 15 ноябрга қадар;

объект даражасида (мутасадди ташкилотлар):

ойлик маълумотлар — ҳар ойнинг 20-санасига қадар;

йиллик маълумотлар — ҳар йили 1 ноябрга қадар;

б) фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки рўй берганда — зудлик билан.

11. Маълумотларни узатиш турига кўра фавқулодда вазиятлар манбалари ва уларнинг оқибатлари, юзага келиш хавф даражаларига қараб мониторинг ҳамда прогноз маълумотларига бўлинади.

12. Ягона тизим доирасида хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотлар билан маълумот алмашинуви Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, шунингдек, халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.

13. Мониторинг ва таҳлилий маълумотлар асосида ФВВ қуйидаги кўринишдаги прогнозларни тайёрлайди ва ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларига белгиланган тартибда тақдим этади:

қисқа муддатли — ойлик фавқулодда вазиятлар прогнози;

ўрта муддатли — чораклик фавқулодда вазиятлар прогнози;

узоқ муддатли — йиллик фавқулодда вазиятлар прогнози.

14. ФВДТнинг ҳудудий ва функционал қуйи тизимлари мониторинг ва прогноз маълумотлари асосида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича профилактика чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлайди.

4-боб. Ягона тизимнинг техник асослари

15. Ягона тизимнинг мониторинг, ахборот-таҳлилий фаолияти техник асосларини уларнинг жавобгарлик соҳасидан келиб чиқиб, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, бошқа ташкилотларга тегишли ерости, ерусти ва авиация воситалари ташкил этади.

16. Авиация воситалари (вертолёт, самолёт, учувчисиз учадиган аппаратлар)дан кенг миқёсда зарарланган ҳудудлар ҳолатини мониторинг қилиш учун фойдаланилади.

5-боб. Ягона тизимнинг фаолиятини молиялаштириш

17. Ягона тизимнинг фаолияти ФВВга ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли ҳодиса ва жараёнлар мониторинги ҳамда прогнозлаш ягона тизимига интеграция қилиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларда бюджет маблағлари, бошқа ташкилотларда эса — уларнинг ўз маблағлари ёки қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

18. Ягона тизим иштирокчиларининг раҳбарлари тақдим этилаётган мониторинг ва прогноз маълумотларининг ишончлилиги, тўлиқлиги ҳамда ўз вақтида берилиши учун шахсан жавобгардирлар.

19. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаш ягона тизими тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаш ягона тизимининг

Республика даражаси Вазирлар Маҳкамаси ↑ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ↑ ФВДТ функционал қуйи тизими (вазирлик ва идоралар) Маҳаллий даража ФВДТ ҳудудий қуйи тизими (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари) ↑ Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ФВББ, вилоятлар ФВБ ↑ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинма (тузилма)лари ↑ туман (шаҳар) ҳокимликлари ↑ туман (шаҳар) фавқулодда вазият бошқармалари ва бўлимлари ↑ вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлимлари Объект даражаси мониторинг объектлари (мутасадди ташкилотлар)

Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаш ягона тизими тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаш ягона тизимининг иштирокчилари томонидан тақдим этиладиган табиий ва техноген ҳодисаларнинг ривожланиш ҳолати ҳамда фаоллашиш эҳтимоли тўғрисидаги мониторинг маълумотлари

Т/р Фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли ҳодиса ва жараёнларнинг мониторинг маълумотлари Мониторинг маълумотларини тақдим этишга масъул вазирлик ва идоралар Тақдим этиш муддатлари 1. Сув омборларидаги сув сатҳининг миқдори (сувни кириш ва чиқиш кўрсаткичлари ўтган йилнинг шу кунига нисбатан) бўйича Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Ҳар куни 2. Сув хўжалиги объектларидаги авариялар тўғрисида Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Рўй берганда 3. Дарёлардаги сув сатҳининг миқдори (дарёнинг сув ўтказиш қобилияти ва мавжуд сувнинг сатҳи ўтган йилнинг шу кунига нисбатан) бўйича Сув хўжалиги вазирлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги Ҳар куни 4. Республика ҳудудидаги одам ўлими ва жароҳатланиши билан боғлиқ содир бўлган йўл транспорт ҳодисалари (ҳудуд, транспорт воситаси, йўл ҳаракати иштирокчилари кесимида) тўғрисида Ички ишлар вазирлиги Ҳар куни 5. Об-ҳаво маълумоти Гидрометеорология хизмати агентлиги Ҳар куни 6. Тезкор гидрометеорологик ахборот (шторм маълумотлар) Гидрометеорология хизмати агентлиги Хавф туғилганда 7. Атмосфера ҳавоси, (чанг, фенол, фторли водород, аммиак ва бошқалар) ер усти сувларининг ифлосланиши бўйича Гидрометеорология хизмати агентлиги Ҳар куни 8. Қишлоқ хўжалиги аҳамиятидаги ерларда ва тупроқ қатламларида кимёвий, токсик ва бошқа хавфли моддаларнинг рухсат этилган концентрациядан юқори кўрсаткичлари тўғрисида Гидрометеорология хизмати агентлиги Ҳар куни 9. Ўта хавфли юқумли (ўлат, вабо, сариқиситма, Қрим-Конго геморрагик иситмаси, куйдирги) касалликлар билан мурожаат қилган фуқаролар тўғрисида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Ҳар куни 10. Ҳавонинг кимёвий ифлосланиши ва радиацион фон миқдорининг даврий ўлчовлари бўйича Гидрометеорология хизмати агентлиги Ҳар куни 11. Аҳоли ўртасида гуруҳли касалланиш (заҳарланиш) ҳолатлари тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рўй берганда 12. Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятларда ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар тўғрисида Ташқи ишлар вазирлиги Рўй берганда 13. Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг экзотик ва ўта хавфли юқумли касалликлар билан касалланиши бўйича Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси Ҳар куни 14. Ўсимликлар орасида юқумли касалликлар (эпифитотиялар) тарқалиши бўйича Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси Хавф туғилганда 15. Кўчки ва тупроқ сурилмалари (гравитацион кучлар таъсирида катта ҳажмда тоғ жинсларининг ҳаракатланиши — силжиши) бўйича «Ўзбекгидрогеология» ДМ геологик мониторинг хизмати Мавсум давомида ҳар куни ва хавф туғилганда 16. Қиялик эрозиясининг жадаллашиши (чуқурлик эрозияси ёки текисликлардаги ювилиш) бўйича «Ўзбекгидрогеология» ДМ геологик мониторинг хизмати Мавсум давомида ҳар куни ва хавф туғилганда 17. Ўзан емирилиш хавфининг тезлашиш таҳдиди (дарё ўзани ёнларининг емирилиши, дарё ўзанининг чуқурликда вертикал емирилиши) бўйича «Ўзбекгидрогеология» ДМ геологик мониторинг хизмати Мавсум давомида ҳар куни ва хавф туғилганда 18. Электр энергияси тармоқларидаги авариялар (стратегик аҳамиятдаги объектлар, ҳаёт фаолияти издан чиқишига олиб келувчи таъминот объектлари ва йирик аҳоли яшаш пунктларидаги ўчишлар) бўйича Энергетика вазирлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Ҳар куни 19. Ичимлик суви таъминотидаги авариялар бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ Рўй берганда 20. Иссиқлик марказлари, иссиқлик ва гидроэлектростанцияларида юз берадиган авариялар бўйича Энергетика вазирлиги, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Ҳар куни 21. Магистраль ва коммунал газ қувурларидаги авариялар бўйича «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Ҳар куни 22. Очиқ нефть ва газ конларида юзага келган авариялар бўйича Энергетика вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ Хавф туғилганда 23. Йўловчи ва юк поездларидаги авариялар бўйича Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Хавф туғилганда 24. Авиация транспортидаги авариялар бўйича Транспорт вазирлиги, «Uzbekistan Airways» АЖ «Uzbekistan Airports» АЖ Хавф туғилганда 25. Кимёвий, портловчи ҳамда бошқа юқори даражада хавфли объектлардаги авариялар бўйича Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси, «Ўзкимёсаноат» АЖ Хавф туғилганда

Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаш ягона тизими тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаш ягона тизимининг иштирокчилари томонидан тақдим этиладиган табиий ва техноген ҳодисалар ривожланиш ҳолати ҳамда фаоллашиш эҳтимоли тўғрисидаги прогноз маълумотлари

Т/р Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазият манбалари ва уларнинг оқибатлари Хавфли табиий ва техноген жараёнларнинг юзага келиш хавфи даражаси Масъул вазирлик ва идоралар 1. Хавфли геофизик ҳодисалар 1. Республикада ва чегарадош ҳудудларда магнитудаси (зилзила қуввати) Рихтер ўлчови бўйича 5,0 ва ундан юқори бўлган зилзила ва ундан юқори бўлган, фавқулодда вазиятларга олиб келадиган (аҳолининг ўлими ва жароҳатланиши, бино ва иншоотлар бузилиши, ҳаёт фаолияти тизимлари издан чиқиши ва бошқалар) зилзила таҳдиди доимий, юқори Фанлар академияси Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти 2. Хавфли геологик ҳодисалар 2. Транспорт ва коммуникациялар, иқтисодиёт объектлари ва аҳоли пунктларига жиддий зарар етказувчи кўчки, ағдарилмалар, тош қулаши ва тупроқ сурилмалари рўй бериши таҳдиди юқори, ўртача, мўътадил «Ўзбекгидрогеология» ДМ геологик мониторинг хизмати 3. Муҳандислик иншоотлари бузилишига ва маълум даражада моддий зарар етказувчи, сув босиши ёки намланиши ҳисобидан грунтларда нотекис зичланиш деформацияни юзага келтирувчи, гилли, лойли ёки лёссимон грунтларда чўкиш таҳдиди юқори, ўртача, мўътадил «Ўзбекгидрогеология» ДМ геологик мониторинг хизмати 3. Метеорологик ва агрометеорологик хавфли жараёнлар 4. Иншоот ва саноат конструкцияларига қисман талафот етказувчи, транспорт қатновини қийинлаштирадиган, қишлоқ хўжалиги дарахт ва экинларига зарар етказувчи кучли шамол эсиши (15 — 24 м/с тезликдаги), ўта кучли шиддатли шамол (25 — 33 м/с тезликдаги) ёки ҳалокатли довул эсиши (33 м/с тезликдан юқори) таҳдиди юқори, ўртача, мўътадил Гидрометеорология хизмати агентлиги 5. Метеорологик илғашни 500 метргача оғирлаштирувчи, транспортлар орасида аварияларни юзага келтирувчи, жиддий зарар келтириб чиқарувчи катта ҳажмдаги чанг ва қумларни олиб келувчи чанг ёки қум бўронларининг эсиши (15 м/с ва ундан юқори тезликдаги) таҳдиди юқори, ўртача, мўътадил Гидрометеорология хизмати агентлиги 6. Қишлоқ хўжалиги дарахтлари ва экинларига, саноат иншоотлари ва конструкцияларига шикаст ва моддий зарар етказувчи йирик дўл ёғиши (15 мм ва ундан катта диаметрдаги) таҳдиди юқори, ўртача, мўътадил Гидрометеорология хизмати агентлиги 7. Иқтисодиёт объектлари ва аҳоли пунктлари зарарланиши билан боғлиқ сел-тошқин оқимлари ҳосил бўлиши, моддий зарар етказувчи кучли ёмғир (давомийлиги 12 соатда 30 мм ва ундан кўп), кучли жала (давомийлиги 1 соатда 15 мм ва ундан кўп), кучли, сурункали ёмғир ёғиши (ёғин миқдори 48 соат ичида 100 мм ва ундан кўп ) бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Гидрометеорология хизмати агентлиги 8. Кўришни чегараловчи, транспорт ҳаракатини қийинлаштирувчи, муҳандислик тармоқлари ва турар жойларга зарар етказувчи, қор кўчкиси ҳодисаларини юзага келтирувчи кучли қор ёғиши (12 соатда 20 см ва ундан кўп) ёки қорнинг кучли ёпишқоқлиги (35 ммгача ва ундан кўп), қор кўчкилари бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Гидрометеорология хизмати агентлиги 9. Транспорт ҳаракатига, аэропортларнинг учиш йўлагига, яйловлар ва экин майдонларига хавф солувчи, туман тушиши ёки ёмғир томчиларининг музлаши, ер юзасининг диаметри 19 — 30 ммгача музлаши (яхмалак) бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Гидрометеорология хизмати агентлиги 10. Одамлар ҳаётига хавф туғдирувчи ва иқтисодиёт объектларидаги технологик жараёнлар бузилишига сабаб бўлувчи давомли кучли совуқ ҳаво ҳароратининг -20 °С дан пасайиши ва кучли жазирама ҳаво ҳароратининг +43 °С дан юқори бўлиши бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Гидрометеорология хизмати агентлиги 11. Ижтимоий ва иқтисодий зарар етказувчи, автомобиль ва темир йўлларда ҳаракат тўхтатилишига олиб келувчи, аварияларни келтириб чиқарувчи ва 100 метргача масофани илғашни қийинлаштирувчи қалин туман бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Гидрометеорология хизмати агентлиги 12. Ўсимликларнинг нобуд бўлишига олиб келувчи ва атмосфера ёғинлари тақчиллигини юзага келтирувчи агрометеорологик (атмосфера) қурғоқчилик, сув ресурсларининг тақчиллиги бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Гидрометеорология хизмати агентлиги 13. Аҳоли турар жойлари, бино ва иншоотлар, одамлар ва ҳайвонларни яшин уриши билан кечадиган атмосферадаги кучли электр разрядга эга бўлган чақмоқ (момақалдироқ) бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Гидрометеорология хизмати агентлиги 4. Гидрологик хавфли ҳодисалар 14. Аҳоли турар жойларининг сув босиши билан рўй берадиган шугалар (майда муз парчалари), музлик ўзанлари кенгайиши, қорлар тўхтовсиз эриши, жала ёмғирлари оқибатида ҳосил бўладиган сел оқимлари ва сув тошқинлари бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Гидрометеорология хизмати агентлиги 15. Очиқ сув ҳавзаларига яқин жойлашган иқтисодий объектлар ва аҳоли турар жойларини сув босиши билан боғлиқ бўлган канал ва дарёларда тўсиқларнинг ҳосил бўлиши (тўлиқ музлаши оқибатида очиқ сув ҳавзаларининг тўсилиши) бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Гидрометеорология хизмати агентлиги 16. Моддий зарар етказувчи, аҳоли пунктлари ва иқтисодиёт объектларига хавф солувчи, дарё ўзани ёнлари ва чуқурликда вертикал емирилиши бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил «Ўзбекгидрогеология» ДМ геологик мониторинг хизмати 17. Ҳалокатли сел ва сув тошқинларига сабаб бўлувчи тоғлардаги дамбалар ва сув омбори тўғонлари ёрилиши бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Сув хўжалиги вазирлиги 5. Гидрогеологик хавфли ҳодисалар 18. Грунт сувлари сатҳининг кўтарилиши оқибатида ҳаёт фаолиятининг бузилиши бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 19. Чучук ерости сувлари захирасининг ифлосланиши ёки тугаши оқибатида ҳаёт фаолиятининг бузилиши, одамларнинг заҳарланиши ёки сув тақчиллиги билан боғлиқ таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 6. Одамларнинг юқумли касалликлар билан касалланиши 20. Одамларнинг ўлимига сабаб бўлувчи ёки уларга зарар етказувчи (ўлат, вабо, сариқ иситма, Қрим-Конго геморрагик иситмаси, куйдирги) ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси 21. Аҳоли турар жойларида вирусли юқумли касалликларнинг (грипп, ЎИК, вирусли гепатит, ОИТС ва бошқалар) эпидемик тарқалиши бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси 22. Юқумли касалликларнинг давлат чегарасидан кириш ҳолати билан боғлиқ (пандемия) касалликларнинг юзага келиши бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси 23. Ҳайвон (ит, мушук ва бошқалар)ларнинг одамларни тишлаши (чақиши) ҳолатларининг кўпайиши бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси 7. Одамларнинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳодисалар 24. Сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида одамларнинг заҳарланиши билан боғлиқ таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси 25. Зарарланган ёки ифлосланган сувларни истеъмол қилиш оқибатида заҳарланиш ёки ўткир ичак инфекциясининг юзага келиши бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси 26. Одамларнинг токсик моддалардан (табиий газ, ис гази, оғир газлар ва бошқалар) заҳарланиши бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Энергетика вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ 8. Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг юқумли касалликлари 27. Ҳайвонларнинг оммавий қирилиб кетишига олиб келувчи қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг экзотик ва ўта хавфли юқумли касалликларга чалиниши бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси 28. Ҳайвонларнинг оммавий қирилиб кетишига олиб келувчи энзоотия, эпизоотия ва панзоотия бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси 9. Қишлоқ хўжалиги экинларининг касалликлар ва зараркунандалар билан зарарланиши 29. Қишлоқ хўжалиги экинларининг оммавий нобуд бўлишига сабаб бўладиган прогрессив эпифитотия бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси 30. Ўсимликларнинг касалликлари ҳамда зараркунандаларининг оммавий тарқалиши бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси 10. Қуруқлик ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар 31. Иқтисодиёт объектлари ва аҳоли турар жойларига жиддий хавф солувчи фойдали қазилмаларни қазиб олишда юзага келадиган кўчкилар ва ер сатҳининг ҳалокатли ўпирилиши бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил «Ўзбекгидрогеология» ДМ геологик мониторинг хизмати 32. Иқтисодиёт объектлари ва аҳоли турар жойларига ботқоқлашган, шўрланган, емирилган тупроқли кенг ҳудудларда тупроқларнинг узлуксиз деградацияланиши бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси 33. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ҳайвонларининг касалланиши ҳамда қирилиб кетишига олиб келувчи, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи, тупроқ қатламлари (грунтларни) ва саноатда ишлаб чиқариладиган, таркибида оғир металлар бўлган, радионуклид, нефть маҳсулотлари шунингдек пестицид ҳамда бошқа заҳарли кимёвий моддалар билан заҳарланиши бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси 34. Атроф табиий муҳитни ифлосланишига олиб келиши мумкин бўлган қаттиқ фойдали қазилма конлари, шлам ва чиқинди тўпланадиган объектлардаги радиоактив, токсик, кимёвий ва бошқа хавфли чиқиндилар билан боғлиқ авария ҳолатлари бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ, ташкилот раҳбарлари 11. Атмосфера (ҳаво муҳити)нинг ҳолати ва таркибининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар 35. Табиий омиллар (бўронлар, қуюнлар, жала, сурункали ёмғирлар, момақалдироқ, сел оқимлари ва қор кўчкиси, сув тошқини, сув босиши, кучли қор ёғиши, кучли совуқ ва иссиқ, қурғоқчилик ва бошқалар)нинг аномал фаоллашувини юзага келтирувчи антропоген фаолият таъсирида иқлим ёки об-ҳавонинг кескин ўзгариши бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Гидрометеорология хизмати агентлиги 36. Аҳолининг ҳаёт фаолиятига таъсир этиши билан одамларнинг хасталаниши ва соғлиғи ёмонлашувига олиб келувчи атмосферада ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган меъёрдан маълум даражада ошиши бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Гидрометеорология хизмати агентлиги 37. Аҳоли ҳаёт фаолиятига таъсир этиши билан одамлар хасталаниши ва соғлиғи ёмонлашувига олиб келувчи, шаҳарлардаги шовқин даражасининг рухсат этилган меъёрдан ошиши бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси 38. Радиацион фон даражасининг меъёридан ошиши бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси 12. Гидросферадаги ҳолатларнинг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар (сув муҳити) 39. Одамлар ва ҳайвонларнинг касалланиши, соғлиғи ёмонлашуви ва ҳаёт фаолияти бузилишига олиб келувчи сув манбаларининг тугагани ёки ифлослангани сабабли ичимлик суви етишмовчилиги ёки тугаши бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил «Ўзсувтаъминот» АЖ, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси 13. Транспортдаги авария ва ҳалокатлар 40. Темир йўл ва юк транспорт воситалари орқали ташиладиган кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларнинг тарқалиши ёки тўкилиши билан боғлиқ авариялар бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Транспорт назорати инспекцияси , «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 41. Темир йўл объектларига жиддий зарар етиши ва одамларнинг жароҳатланиши ва ўлимига сабаб бўлувчи авариялар ҳамда транспорт ҳаракатининг тўхтаб қолишига олиб келувчи таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 42. Метрополитен объектларига жиддий зарар етиши ва метро транспортида одамларнинг жароҳатланишига сабаб бўлувчи авариялар бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил «Тошкент метрополитени» АЖ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 43. Аҳоли турар жойлари ва аэропортлардаги қидирув-қутқарув ишларини олиб борилиши талаб этиладиган, ҳаво кемаларининг шикастланиши ёки бузилишига, йўловчилар жароҳатланишига олиб келувчи авиация ҳалокатлари бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Транспорт вазирлиги Авиация ҳодисалари ва инцидентларни текшириш бўлими, Фуқаро авиацияси агентлиги 44. Одамларнинг жароҳатланиши ва ўлимига сабаб бўлувчи (жумладан, хавфли ёнувчи, портловчи ва заҳарли моддалар ташилиши ҳолатлари ва бошқалар) йўл-транспорт ҳодисалари бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Ички ишлар вазирлиги 45. Ишлаб чиқариш ходимларининг жароҳатланиши ёки ўлимига олиб келувчи, кон-руда саноатида ва кўмир шахталарида авариялар, газ ва нефть маҳсулотларининг тарқалиши, тўкилиши, отилишига олиб келувчи нефть ва газ объектларидаги (кон, шахта) авариялар бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси 14. Потенциал хавфли объектлардаги авариялар 46. Одамларнинг жароҳатланиши ёки ўлими билан боғлиқ саноат корхоналари ва коммуникацияларидаги, енгил ёнувчи ва портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш объектларидаги ёнғин (портлаш)лар бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 47. Ишлаб чиқариш ходимларининг жароҳатланиши ёки ўлими билан боғлиқ ер ости ва тоғ иншоотлари, шахталардаги ёнғин (портлаш), қулаш бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси 48. Одамлар жароҳатланиши ва заҳарланиши билан боғлиқ ижтимоий — маиший ва маданий аҳамиятдаги, турар жой, бино ва иншоотларида юз берувчи ёнғинлар бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 49. Одамлар жароҳатланиши ёки ўлимига олиб келувчи биологик объектларда хавфли моддаларнинг тарқалиши ва ёнғин (портлаш)лар бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Ташкилотлар раҳбарлари 50. Ишлаб чиқариш ходимлари ва аҳолининг жароҳатланиши ёки ўлимига олиб келувчи кимёвий хавфли объектлардаги авариялар таҳдиди юқори, ўртача, мўътадил «Ўзкимёсаноат» АЖ 51. Одамларнинг жароҳатланиши ёки ўлими билан боғлиқ радиацион хавфли объектлардаги авариялар таҳдиди юқори, ўртача, мўътадил Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 52. Одамларнинг жароҳатланиши ва заҳарланишига олиб келувчи қишлоқ хўжалиги объектлари ва майдонларидаги ёнғинлар ҳамда авариялар бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 53. Одамлар жароҳатланиши ва ўлимига олиб келувчи янги қурилаётган, реконструкция ва мукаммал таъмирланаётган объектлардаги авариялар таҳдиди юқори, ўртача, мўътадил Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 54. Одамлар жароҳатланиши ва ўлимига олиб келувчи, аҳоли пунктларининг электр энергиясидан узилиши билан боғлиқ энергетика объектларидаги авариялар бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Энергетика вазирлиги, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси 55. Одамлар жароҳатланиши ва ўлимига олиб келувчи диний муассасалардаги авариялар бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Дин ишлари бўйича қўмита 56. Одамлар ва ҳайвонларнинг жароҳатланиши ва ўлимига олиб келувчи ўрмонзорлар, қир-адирликлар ва чўллардаги ёнғинлар бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги 57. Одамлар жароҳатланиши ва ўлимига ёки ҳаёт фаолиятининг издан чиқишига олиб келувчи портловчи моддаларни ташиш, сақлаш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш жараёнидаги авариялар бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, Божхона қўмитаси 15. Атроф-муҳитдаги рухсат этилган меъёр(РЭМ)даги зарарли моддаларининг меъёридан ошиб кетиши 58. Одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавфли таъсир этувчи, ўртача регионал фоннинг 100 карра ортиши натижасидаги РЭМ қайд этилмаган моддалар учун техноген моддаларнинг таркиби, фитотоксик нуқтаи назардан 50 РЭМ ва ундан кўп ёки санитар токсикологик нуқтаи назардан ёки 10 РЭМ ва ундан ортиқ фитотоксик, 50 РЭМ ва ундан кўп концентрациядаги пестицид таркибли юқори экстремал ифлосланувчи грунт/тупроқларда рухсат этилган концентрациянинг ошиши бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Гидрометеорология хизмати агентлиги 16. Радиоактив моддаларнинг ташланиши билан боғлиқ авария ҳолатлари 59. Экологик муҳитни мураккаблаштирувчи, шунингдек, одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи радиоактив моддаларни ташиш, сақлаш ва ундан фойдаланишда рўй бериши мумкин бўлган авариялар бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, ташкилот раҳбарлари 60. Одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи меъёрдан юқори бўлган санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг аниқланиши билан боғлиқ авария бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Божхона қўмитаси, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, ташкилот раҳбарлари 61. Одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ядро энергетикаси объектларида радиоактив моддаларнинг тарқалиши билан боғлиқ авария ҳолатлари бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Атом энергияси агентлиги, Фанлар академияси Ядро физика институти, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 62. Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудларига хавф солувчи трансчегаравий ядровий ёки радиациявий ифлосланиш хавфи бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 17. Бино, иншоотлар ва тоғ жинсларининг қулаши 63. Технологик аварияларга олиб келувчи ва ишлаб чиқаришни тўхтатишга сабаб бўлувчи, ходимлар ҳаётига хавф солувчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш аҳамиятидаги бино ва иншоотларнинг қулаши билан боғлиқ таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 64. Одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ижтимоий-маиший, маданий ва туризм аҳамиятидаги иншоотларнинг қулаши бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 65. Тоғ ишларини тўхтатувчи ёки аварияларни юзага келтирувчи, ходимлар ҳаёти ва соғлиғига хавф соладиган карьерлар ва конларда тоғ жинсларининг қулаши бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси 18. Электр таъминоти тизимлардаги авария ҳолатлари 66. Одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи, жиҳозлар бузилишига, одамлар жароҳатланиши ва ўлимига олиб келувчи, электр энергияси ишлаб чиқаришни тўхтатувчи, саноат объектлари ва аҳоли пунктларида 18 соат ва ундан кўп муддатда электр таъминоти ўчишига сабаб бўлувчи атом электр станциялари, гидроэлектростанциялар, иссиқлик электростанцияларидаги ва иссиқлик марказларидаги авариялар бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Энергетика вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, Атом энергияси агентлиги 67. Аҳоли пунктлари ҳамда муҳим ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларида 18 соат ва ундан кўп муддатда электр энергияси таъминоти ўчишига сабаб бўлувчи ёки аҳоли ва ҳудудларга хавф солувчи муқобил электр станцияларидаги (қуёш, шамол ва бошқалар) авариялар бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Энергетика вазирлиги 19. Ҳаёт фаолиятини таъминлашнинг коммунал тизимларидаги авария ҳолатлари 68. Аҳоли ҳаёт фаолиятининг издан чиқиши, одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи, ифлослантирувчи моддаларнинг атроф-муҳитга тарқалиши билан боғлиқ оқова сув тизимларидаги авариялар бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 69. Аҳоли ҳаёт фаолиятининг издан чиқиши, одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти тизимларидаги авариялар бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 70. Аҳоли ҳаёт фаолиятининг издан чиқишига сабаб бўлувчи, истеъмолчиларнинг газ таъминотидан узилиши билан боғлиқ магистраль ва коммунал газ қувурларидаги авариялар бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ 20. Алоқа ва телекоммуникация тизимларидаги авария ҳолатлари 71. Корхона, ташкилот, муассасалар ва аҳоли пунктларининг маълум муддатга (12 соат ва ундан кўп) алоқа ва хабар бериш тизимидан ўчишига сабаб бўлувчи, телекоммуникация тармоқларидаги авариялар бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Рақамли технологиялар вазирлиги 21. Саноат, оқова сувларини тозалаш иншоотларида авария ҳолатлари 72. Одамлар соғлиғига ва атроф табиий муҳитга зарар келтирувчи ҳамда ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиши билан боғлиқ , саноат корхоналаридаги оқова сувларни тозаловчи иншоотлардаги авариялари бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, «Ўзсувтаъминот» АЖ 73. Одамлар соғлиғига ва атроф табиий муҳитга зарар келтирувчи, ифлослантирувчи моддаларнинг атмосфера ҳавосига чиқарилиши билан боғлиқ, газни тозалаш объектларидаги авариялар бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил «Ўзбекнефтгаз» АЖ 22. Гидродинамик авариялар 74. Қишлоқ хўжалиги майдонлари, транспорт ва коммуникациялар, иқтисодий ва ижтимоий объектлар, шунингдек, аҳоли яшаш жойларини сув босиш хавфини келтириб чиқарувчи, сув омборлари дамбалари, шлюзлар ва бошқа гидротехника иншоотларининг шикастланиши ёки энергетик мақсадда йиғилган сувларнинг авариявий чиқиб кетиши бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Сув хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси , «Ўзбекгидроэнерго» АЖ 75. Тоғ ишларини тўхтатувчи, ходимларнинг ҳаётига хавф солувчи, гилли массалар, пульпалар, оқма лойларни юзага келиши, шунингдек, фойдали қазилма конларни сув босиши бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси 76. Иқтисодий ва ижтимоий объектлар ҳамда аҳоли пунктларида сув босиши хавфини келтириб чиқарувчи, канал ва дарё қирғоқлари емирилиши бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 23. Нефть-газ саноат комплекслари тизимида авария ҳолатлари 77. Одамларнинг (шу жумладан, ишлаб чиқариш ходимларининг) заҳарланиши ва жароҳатланишига олиб келувчи, очиқ нефть ва газ фонтанларининг юзага келиши, бурғилаш ускуналаридаги, фаол ва тўхтатилган нефть-газ қудуқларида авариялар бўйича таҳдидлар юқори, ўртача, мўътадил «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси 78. Одамларнинг (шу жумладан, ишлаб чиқариш ходимларининг) заҳарланиши ва жароҳатланишига, нефть-газ чиқиши (тарқалиши)га олиб келувчи, нефть сақлаш омборлари ва нефть базаларидаги авариялар бўйича таҳдид юқори, ўртача, мўътадил «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 24. Сувдаги бахтсиз ҳодисалар 79. Одамларнинг жароҳатланиши ва уларнинг ўлими билан боғлиқ сувда юз берадиган ҳодисалар бўйича (ҳовузларда, истироҳат боғларидаги очиқ сув ҳавзаларида, каналларда, кўлларда, дарёларда) таҳдид юқори, ўртача, мўътадил Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 328-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 28 декабрдаги 1027-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига ўтказиш ҳамда кўмир саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3380-сон қарори)» 2018 йил 24 январдаги 52-сон қарорига илованинг 5-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)» 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига 1-илованинг 131-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон қарори)» 2019 йил 6 мартдаги 195-сон қарорига илованинг 44-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон қарори)» 2020 йил 8 майдаги 271-сон қарорига 1-илованинг 49-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 471-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 25 июнь,

328-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/328/0633-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

TASHKILIY-FUNKSIONAL TUZILMASI

ROʻYXATI

ROʻYXATI

Tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar monitoringi va prognozlash yagona tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan ishonchli muhofaza qilish sohasini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish toʻgʻrisida” 2025-yil 20-oktabrdagi PF-185-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlarga olib keluvchi xavfli hodisa va jarayonlar monitoringi, maʼlumot almashinuvi va prognozlash yagona tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi tarkibiga kiruvchi vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlarning tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar monitoringi va prognozlash yagona tizimining (keyingi oʻrinlarda — Yagona tizim) asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:

tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlarga (keyingi oʻrinlarda — favqulodda vaziyat) olib keluvchi potensial manbalarni barvaqt aniqlash, ular boʻyicha tizimli monitoring va nazoratni tashkil etish hamda amalga oshirish;

favqulodda vaziyatlar monitoringi va prognozi, shuningdek, ularning yuzaga kelishi va oqibatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali almashinuvini taʼminlash;

favqulodda vaziyatlar monitoringi va prognoz maʼlumotlari asosida favqulodda vaziyatlarning oldini olish, ularni bartaraf etish va oqibatlarini kamaytirishga qaratilgan taklif hamda tavsiyalarni ishlab chiqish.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar monitoringi va prognozlash yagona tizimi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

aviatsiya vositalari (vertolyot, samolyot, uchuvchisiz uchadigan apparatlar)dan keng miqyosda zararlangan hududlar holatini monitoring qilish uchun foydalanish;

Yagona tizimning asosiy vazifalari va uning tarkibi;

favqulodda vaziyatlarga olib keluvchi xavfli hodisa va jarayonlarning monitoringi hamda prognozi natijalari boʻyicha maʼlumotlar taqdim etish muddatlari.

3. Yagona tizimning tashkiliy-funksional tuzilmasiga kiruvchi respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar:

uch oy muddatda favqulodda vaziyatlar monitoringi va prognozlash tartibi toʻgʻrisidagi reglamentlarni Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan kelishilgan holda ushbu qarorga muvofiq tasdiqlasin;

2026-yil 1-avgustga qadar idoraviy axborot tizimlarini Yagona tizim platformasiga “Raqamli hukumat” tizimi orqali integratsiya qilsin;

taqdim etiladigan monitoring va prognozlash maʼlumotlarini uch oy muddatda raqamlashtirsin hamda belgilangan muddatda Yagona tizim platformasiga kiritib borsin;

2027-yil 1-yanvardan boshlab umumiy cheklangan shtatlar soni hamda budjetdan ajratiladigan mablagʻlar doirasida markaziy apparat, hududiy boʻlinmalar va idoraviy mansub tashkilotlarning tuzilmalariga Yagona tizim doirasida belgilangan vazifalarni bajarishga masʼul mutaxassislar shtat lavozimlarini joriy etsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi masʼul vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov va favqulodda vaziyatlar vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 25-iyundagi 328-son qaroriga 1-ILOVA

Tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar monitoringi va prognozlash yagona tizimi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi (keyingi oʻrinlarda — FVDT) tarkibiga kiruvchi vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlarning tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar monitoringi va prognozlash yagona tizimining (keyingi oʻrinlarda — Yagona tizim) asosiy vazifalari hamda faoliyat koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Yagona tizim tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar (keyingi oʻrinlarda — favqulodda vaziyat) monitoringi va prognozlash masalalarini hal etishga moʻljallangan boʻlib, FVDTning ajralmas qismi hisoblanadi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

atrof-muhit monitoringi — atrof-muhit holatini baholash, unda kechayotgan jarayonlarni tahlil qilish va undagi oʻzgarishlar rivojini oʻz vaqtida aniqlash uchun maʼlum bir dastur boʻyicha doimiy ravishda olib boriladigan kuzatuv va nazorat tizimi;

geografik axborot tizimi — geografik obyektlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplash, qayta ishlash, tahlil qilish, modellashtirish va aks ettirish, shuningdek, raqamli kartografik, oʻxshash va matnli axborotdan foydalangan holda umumdavlat (tarmoqlararo) yoki tarmoq ahamiyatiga molik axborot va hisob-kitob vazifalarini hal etish uchun moʻljallangan avtomatlashtirilgan tizim;

monitoring maʼlumoti — tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlarga olib keladigan xavfli tabiiy-texnogen jarayonlar va hodisalarni kuzatish (nazorat qilish) natijasida olingan maʼlumot;

monitoring obyekti — chegara doirasida aniq dastur boʻyicha atrof-muhitning holatini nazorat qilish maqsadida, doimiy ravishda kuzatuv ishlari olib boriladigan, unda kechayotgan jarayonlarni, oʻzgarishlarni oʻz vaqtida aniqlash va prognozlash uchun tahlil qilish hamda baholash amalga oshiriladigan tabiiy, texnogen obyekt yoki uning bir qismi;

prognoz maʼlumoti — tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlarga olib keladigan xavfli tabiiy-texnogen jarayonlar va hodisalarning yuzaga kelishi va rivojlanishi ehtimolini aks ettiruvchi maʼlumot turi;

potensial xavfli obyekt — favqulodda vaziyat manbai yuzaga kelishi real xavfini tugʻdiruvchi radioaktiv, yongʻin-portlash xavfi, xavfli kimyoviy va biologik moddalar ishlatiladigan, ishlab chiqariladigan, qayta ishlanadigan, saqlanadigan va tashiladigan obyekt;

tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar — muayyan hududda odamlar qurbon boʻlishiga, odamlarning sogʻligʻiga yoki atrof tabiiy muhitga zarar yetishiga, jiddiy moddiy talafotlarga hamda odamlarning hayot faoliyati sharoitlari buzilishiga olib kelishi mumkin boʻlgan yoki olib kelgan avariya, halokat, xavfli tabiiy hodisa, tabiiy ofat yoxud boshqa ofat natijasida, karantinli va odam uchun xavfli boʻlgan boshqa yuqumli kasalliklar tarqalishi natijasida yuzaga kelgan vaziyatlar;

favqulodda vaziyatlarning oldini olish — oldindan oʻtkaziladigan hamda favqulodda vaziyatlar roʻy berishi xavfini imkon qadar kamaytirishga, bunday vaziyatlar roʻy bergan taqdirda esa odamlarning hayotini asrab qolishga va sogʻligʻini saqlashga, atrof tabiiy muhitga yetkaziladigan zarar va moddiy talafotlar miqdorlarini kamaytirishga qaratilgan tadbirlar majmui;

favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish — favqulodda vaziyatlar roʻy berganda oʻtkaziladigan hamda odamlarning hayotini asrab qolishga va sogʻligʻini saqlashga, atrof tabiiy muhitga yetkaziladigan zarar va moddiy talafotlar miqdorlarini kamaytirishga, shuningdek, favqulodda vaziyatlar hududlarining kengayishiga yoʻl qoʻymaslikka hamda xavfli omillar taʼsirini tugatishga qaratilgan qutqaruv ishlari va kechiktirib boʻlmaydigan ishlar majmui;

favqulodda vaziyat manbai — favqulodda vaziyat roʻy bergan yoki yuzaga kelishi mumkin boʻlgan xavfli tabiiy va texnogen hodisa, shuningdek, ushbu jarayonlar oqibatida aholi va hududlarga jiddiy talafot yetishi;

favqulodda vaziyat yuzaga kelish xavfi — favqulodda vaziyat manbaining tegishli xavf koʻrsatkichlari bilan belgilanadigan yuzaga kelish ehtimoli yoki takrorlanishi;

favqulodda vaziyatlarni prognozlash — favqulodda vaziyat yuzaga kelishi ehtimoliy sabablarini, uning oldingi va hozirgi manbalarini tahlil qilish asosida kelgusida roʻy berishi va rivojlanishi ehtimolini oldindan aks ettirish;

xavfni baholash — xavfni va uning ehtimoliy manbalarini identifikatsiya qilish, ularning yuzaga kelish mexanizmini tadqiq etish, identifikatsiya qilingan xavfli hodisalar roʻy berishi ehtimoli va ularning oqibatlariga baho berish;

4. Quyidagilar Yagona tizimning asosiy vazifalari hisoblanadi:

tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlarga olib keluvchi potensial manbalarni barvaqt aniqlash, ular boʻyicha tizimli monitoring va nazoratni tashkil etish hamda amalga oshirish;

favqulodda vaziyatlar monitoringi va prognozi, shuningdek, ularning yuzaga kelishi va oqibatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali almashinuvini taʼminlash;

favqulodda vaziyatlarga olib keluvchi xavfli hodisa va jarayonlar monitoringi va prognozi asosida favqulodda vaziyatlarning oldini olish, ularni bartaraf etish hamda oqibatlarini kamaytirishga qaratilgan taklif va tavsiyalarni ishlab chiqish.

2-bob. Yagona tizim tarkibi

5. Yagona tizimni FVDT doirasida xavfli tabiiy va texnogen hodisa hamda jarayonlarning monitoringi va prognozlash funksiyalarini bajaradigan davlat organlari va tashkilotlarining tuzilmalari (xizmat, tashkilot, inspeksiya, boʻlim, laboratoriya va boshqalar) majmuasi tashkil etadi.

Yagona tizimda ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq respublika, mahalliy va obyekt darajalari mavjud .

6. Yagona tizimning tashkiliy-funksional tuzilmasi FVDT doirasida favqulodda vaziyatga olib keluvchi xavfli hodisa va jarayonlar monitoringi hamda prognozlash funksiyasini bajaradigan davlat organlari va tashkilotlarining faoliyatini birlashtiradi.

3-bob. Yagona tizim faoliyatini tashkil etish

7. Yagona tizim faoliyatini boshqarish va muvofiqlashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — FVV) tomonidan amalga oshiriladi.

8. Yagona tizim ishtirokchilarining oʻzaro hamkorligi va javobgarlik chegaralari Yagona tizimning tashkiliy-funksional tuzilmasi asosida, obyekt — tuman (shahar) — viloyat (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar, Toshkent shahri) — respublika ketma-ketligida monitoring va prognoz maʼlumotlari almashinuvini taʼminlash orqali belgilanadi.

9. Yagona tizim ishtirokchilari favqulodda vaziyat manbalari holati va faollashuv ehtimoli toʻgʻrisida, shuningdek, favqulodda vaziyatlarda xavfli tabiiy hamda texnogen jarayonlar va hodisalarning holati toʻgʻrisidagi monitoring hamda prognoz maʼlumotlarini ushbu Nizomga 2 va 3-ilovalarda keltirilgan roʻyxatga muvofiq Yagona tizim platformasiga kiritib boradi.

10. Yagona tizim ishtirokchilari tashkiliy-funksional tuzilmaga muvofiq, maʼlumot almashinuvini quyidagi muddatlarda amalga oshiradi:

a) favqulodda vaziyatlarga olib keluvchi xavfli hodisa va jarayonlarning monitoringi hamda prognozi natijalari boʻyicha:

respublika darajasida :

oylik maʼlumotlar — har oyning 28-sanasiga qadar;

choraklik maʼlumotlar — har chorakning uchinchi oyi 20-sanasiga qadar (chorak boshlanishidan oldin);

yillik maʼlumotlar — har yili 1-dekabrga qadar;

mahalliy darajada :

oylik maʼlumotlar — har oyning 25-sanasiga qadar;

choraklik maʼlumotlar — har chorakning uchinchi oyi 15-sanasiga qadar (chorak boshlanishidan oldin);

yillik maʼlumotlar — har yili 15-noyabrga qadar;

obyekt darajasida (mutasaddi tashkilotlar):

oylik maʼlumotlar — har oyning 20-sanasiga qadar;

yillik maʼlumotlar — har yili 1-noyabrga qadar;

b) favqulodda vaziyatlar xavfi yuzaga kelganda yoki roʻy berganda — zudlik bilan.

11. Maʼlumotlarni uzatish turiga koʻra favqulodda vaziyatlar manbalari va ularning oqibatlari, yuzaga kelish xavf darajalariga qarab monitoring hamda prognoz maʼlumotlariga boʻlinadi.

12. Yagona tizim doirasida xorijiy davlatlarning vakolatli organlari va xalqaro tashkilotlar bilan maʼlumot almashinuvi Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga, shuningdek, xalqaro shartnomalarga muvofiq amalga oshiriladi.

13. Monitoring va tahliliy maʼlumotlar asosida FVV quyidagi koʻrinishdagi prognozlarni tayyorlaydi va FVDT hududiy va funksional quyi tizimlariga belgilangan tartibda taqdim etadi:

qisqa muddatli — oylik favqulodda vaziyatlar prognozi;

oʻrta muddatli — choraklik favqulodda vaziyatlar prognozi;

uzoq muddatli — yillik favqulodda vaziyatlar prognozi.

14. FVDTning hududiy va funksional quyi tizimlari monitoring va prognoz maʼlumotlari asosida favqulodda vaziyatlarning oldini olish boʻyicha profilaktika chora-tadbirlari amalga oshirilishini taʼminlaydi.

4-bob. Yagona tizimning texnik asoslari

15. Yagona tizimning monitoring, axborot-tahliliy faoliyati texnik asoslarini ularning javobgarlik sohasidan kelib chiqib, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, shuningdek, boshqa tashkilotlarga tegishli yerosti, yerusti va aviatsiya vositalari tashkil etadi.

16. Aviatsiya vositalari (vertolyot, samolyot, uchuvchisiz uchadigan apparatlar)dan keng miqyosda zararlangan hududlar holatini monitoring qilish uchun foydalaniladi.

5-bob. Yagona tizimning faoliyatini moliyalashtirish

17. Yagona tizimning faoliyati FVVga ajratilgan budjet mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi. Tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlarga olib keluvchi xavfli hodisa va jarayonlar monitoringi hamda prognozlash yagona tizimiga integratsiya qilish xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan moliyalashtiriladigan tashkilotlarda budjet mablagʻlari, boshqa tashkilotlarda esa — ularning oʻz mablagʻlari yoki qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Yagona tizim ishtirokchilarining rahbarlari taqdim etilayotgan monitoring va prognoz maʼlumotlarining ishonchliligi, toʻliqligi hamda oʻz vaqtida berilishi uchun shaxsan javobgardirlar.

19. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar monitoringi va prognozlash yagona tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar monitoringi va prognozlash yagona tizimining

Respublika darajasi Vazirlar Mahkamasi ↑ Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi ↑ FVDT funksional quyi tizimi (vazirlik va idoralar) Mahalliy daraja FVDT hududiy quyi tizimi (Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari) ↑ Qoraqalpogʻiston Respublikasi FVB, Toshkent shahri va Toshkent viloyati FVBB, viloyatlar FVB ↑ Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida vazirlik va idoralarning hududiy boʻlinma (tuzilma)lari ↑ tuman (shahar) hokimliklari ↑ tuman (shahar) favqulodda vaziyat boshqarmalari va boʻlimlari ↑ vazirlik va idoralarning tuman (shahar) boʻlimlari Obyekt darajasi monitoring obyektlari (mutasaddi tashkilotlar)

Tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar monitoringi va prognozlash yagona tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar monitoringi va prognozlash yagona tizimining ishtirokchilari tomonidan taqdim etiladigan tabiiy va texnogen hodisalarning rivojlanish holati hamda faollashish ehtimoli toʻgʻrisidagi monitoring maʼlumotlari

T/r Favqulodda vaziyatlarga olib keluvchi xavfli hodisa va jarayonlarning monitoring maʼlumotlari Monitoring maʼlumotlarini taqdim etishga masʼul vazirlik va idoralar Taqdim etish muddatlari 1. Suv omborlaridagi suv sathining miqdori (suvni kirish va chiqish koʻrsatkichlari oʻtgan yilning shu kuniga nisbatan) boʻyicha Suv xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzbekgidroenergo” AJ Har kuni 2. Suv xoʻjaligi obyektlaridagi avariyalar toʻgʻrisida Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi Roʻy berganda 3. Daryolardagi suv sathining miqdori (daryoning suv oʻtkazish qobiliyati va mavjud suvning sathi oʻtgan yilning shu kuniga nisbatan) boʻyicha Suv xoʻjaligi vazirligi, Gidrometeorologiya xizmati agentligi Har kuni 4. Respublika hududidagi odam oʻlimi va jarohatlanishi bilan bogʻliq sodir boʻlgan yoʻl transport hodisalari (hudud, transport vositasi, yoʻl harakati ishtirokchilari kesimida) toʻgʻrisida Ichki ishlar vazirligi Har kuni 5. Ob-havo maʼlumoti Gidrometeorologiya xizmati agentligi Har kuni 6. Tezkor gidrometeorologik axborot (shtorm maʼlumotlar) Gidrometeorologiya xizmati agentligi Xavf tugʻilganda 7. Atmosfera havosi, (chang, fenol, ftorli vodorod, ammiak va boshqalar) yer usti suvlarining ifloslanishi boʻyicha Gidrometeorologiya xizmati agentligi Har kuni 8. Qishloq xoʻjaligi ahamiyatidagi yerlarda va tuproq qatlamlarida kimyoviy, toksik va boshqa xavfli moddalarning ruxsat etilgan konsentratsiyadan yuqori koʻrsatkichlari toʻgʻrisida Gidrometeorologiya xizmati agentligi Har kuni 9. Oʻta xavfli yuqumli (oʻlat, vabo, sariqisitma, Qrim-Kongo gemorragik isitmasi, kuydirgi) kasalliklar bilan murojaat qilgan fuqarolar toʻgʻrisida Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi Har kuni 10. Havoning kimyoviy ifloslanishi va radiatsion fon miqdorining davriy oʻlchovlari boʻyicha Gidrometeorologiya xizmati agentligi Har kuni 11. Aholi oʻrtasida guruhli kasallanish (zaharlanish) holatlari toʻgʻrisida Sogʻliqni saqlash vazirligi Roʻy berganda 12. Xorijiy davlatlar hududida favqulodda vaziyatlarda halok boʻlganlar va jabrlanganlar toʻgʻrisida Tashqi ishlar vazirligi Roʻy berganda 13. Qishloq xoʻjaligi hayvonlarining ekzotik va oʻta xavfli yuqumli kasalliklar bilan kasallanishi boʻyicha Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasi Har kuni 14. Oʻsimliklar orasida yuqumli kasalliklar (epifitotiyalar) tarqalishi boʻyicha Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasi Xavf tugʻilganda 15. Koʻchki va tuproq surilmalari (gravitatsion kuchlar taʼsirida katta hajmda togʻ jinslarining harakatlanishi — siljishi) boʻyicha “Oʻzbekgidrogeologiya” DM geologik monitoring xizmati Mavsum davomida har kuni va xavf tugʻilganda 16. Qiyalik eroziyasining jadallashishi (chuqurlik eroziyasi yoki tekisliklardagi yuvilish) boʻyicha “Oʻzbekgidrogeologiya” DM geologik monitoring xizmati Mavsum davomida har kuni va xavf tugʻilganda 17. Oʻzan yemirilish xavfining tezlashish tahdidi (daryo oʻzani yonlarining yemirilishi, daryo oʻzanining chuqurlikda vertikal yemirilishi) boʻyicha “Oʻzbekgidrogeologiya” DM geologik monitoring xizmati Mavsum davomida har kuni va xavf tugʻilganda 18. Elektr energiyasi tarmoqlaridagi avariyalar (strategik ahamiyatdagi obyektlar, hayot faoliyati izdan chiqishiga olib keluvchi taʼminot obyektlari va yirik aholi yashash punktlaridagi oʻchishlar) boʻyicha Energetika vazirligi, “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ Har kuni 19. Ichimlik suvi taʼminotidagi avariyalar boʻyicha Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ Roʻy berganda 20. Issiqlik markazlari, issiqlik va gidroelektrostansiyalarida yuz beradigan avariyalar boʻyicha Energetika vazirligi, “Issiqlik elektr stansiyalari” AJ, “Oʻzbekgidroenergo” AJ Har kuni 21. Magistral va kommunal gaz quvurlaridagi avariyalar boʻyicha “Oʻztransgaz” AJ, “Hududgaztaʼminot” AJ Har kuni 22. Ochiq neft va gaz konlarida yuzaga kelgan avariyalar boʻyicha Energetika vazirligi, “Oʻzbekneftgaz” AJ Xavf tugʻilganda 23. Yoʻlovchi va yuk poyezdlaridagi avariyalar boʻyicha Transport vazirligi, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ Xavf tugʻilganda 24. Aviatsiya transportidagi avariyalar boʻyicha Transport vazirligi, “Uzbekistan Airways” AJ “Uzbekistan Airports” AJ Xavf tugʻilganda 25. Kimyoviy, portlovchi hamda boshqa yuqori darajada xavfli obyektlardagi avariyalar boʻyicha Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi, “Oʻzkimyosanoat” AJ Xavf tugʻilganda

Tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar monitoringi va prognozlash yagona tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar monitoringi va prognozlash yagona tizimining ishtirokchilari tomonidan taqdim etiladigan tabiiy va texnogen hodisalar rivojlanish holati hamda faollashish ehtimoli toʻgʻrisidagi prognoz maʼlumotlari

T/r Tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyat manbalari va ularning oqibatlari Xavfli tabiiy va texnogen jarayonlarning yuzaga kelish xavfi darajasi Masʼul vazirlik va idoralar 1. Xavfli geofizik hodisalar 1. Respublikada va chegaradosh hududlarda magnitudasi (zilzila quvvati) Rixter oʻlchovi boʻyicha 5,0 va undan yuqori boʻlgan zilzila va undan yuqori boʻlgan, favqulodda vaziyatlarga olib keladigan (aholining oʻlimi va jarohatlanishi, bino va inshootlar buzilishi, hayot faoliyati tizimlari izdan chiqishi va boshqalar) zilzila tahdidi doimiy, yuqori Fanlar akademiyasi Gʻ.O. Mavlonov nomidagi Seysmologiya instituti 2. Xavfli geologik hodisalar 2. Transport va kommunikatsiyalar, iqtisodiyot obyektlari va aholi punktlariga jiddiy zarar yetkazuvchi koʻchki, agʻdarilmalar, tosh qulashi va tuproq surilmalari roʻy berishi tahdidi yuqori, oʻrtacha, moʻtadil “Oʻzbekgidrogeologiya” DM geologik monitoring xizmati 3. Muhandislik inshootlari buzilishiga va maʼlum darajada moddiy zarar yetkazuvchi, suv bosishi yoki namlanishi hisobidan gruntlarda notekis zichlanish deformatsiyani yuzaga keltiruvchi, gilli, loyli yoki lyossimon gruntlarda choʻkish tahdidi yuqori, oʻrtacha, moʻtadil “Oʻzbekgidrogeologiya” DM geologik monitoring xizmati 3. Meteorologik va agrometeorologik xavfli jarayonlar 4. Inshoot va sanoat konstruksiyalariga qisman talafot yetkazuvchi, transport qatnovini qiyinlashtiradigan, qishloq xoʻjaligi daraxt va ekinlariga zarar yetkazuvchi kuchli shamol esishi (15 — 24 m/s tezlikdagi), oʻta kuchli shiddatli shamol (25 — 33 m/s tezlikdagi) yoki halokatli dovul esishi (33 m/s tezlikdan yuqori) tahdidi yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Gidrometeorologiya xizmati agentligi 5. Meteorologik ilgʻashni 500 metrgacha ogʻirlashtiruvchi, transportlar orasida avariyalarni yuzaga keltiruvchi, jiddiy zarar keltirib chiqaruvchi katta hajmdagi chang va qumlarni olib keluvchi chang yoki qum boʻronlarining esishi (15 m/s va undan yuqori tezlikdagi) tahdidi yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Gidrometeorologiya xizmati agentligi 6. Qishloq xoʻjaligi daraxtlari va ekinlariga, sanoat inshootlari va konstruksiyalariga shikast va moddiy zarar yetkazuvchi yirik doʻl yogʻishi (15 mm va undan katta diametrdagi) tahdidi yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Gidrometeorologiya xizmati agentligi 7. Iqtisodiyot obyektlari va aholi punktlari zararlanishi bilan bogʻliq sel-toshqin oqimlari hosil boʻlishi, moddiy zarar yetkazuvchi kuchli yomgʻir (davomiyligi 12 soatda 30 mm va undan koʻp), kuchli jala (davomiyligi 1 soatda 15 mm va undan koʻp), kuchli, surunkali yomgʻir yogʻishi (yogʻin miqdori 48 soat ichida 100 mm va undan koʻp ) boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Gidrometeorologiya xizmati agentligi 8. Koʻrishni chegaralovchi, transport harakatini qiyinlashtiruvchi, muhandislik tarmoqlari va turar joylarga zarar yetkazuvchi, qor koʻchkisi hodisalarini yuzaga keltiruvchi kuchli qor yogʻishi (12 soatda 20 sm va undan koʻp) yoki qorning kuchli yopishqoqligi (35 mmgacha va undan koʻp), qor koʻchkilari boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Gidrometeorologiya xizmati agentligi 9. Transport harakatiga, aeroportlarning uchish yoʻlagiga, yaylovlar va ekin maydonlariga xavf soluvchi, tuman tushishi yoki yomgʻir tomchilarining muzlashi, yer yuzasining diametri 19 — 30 mmgacha muzlashi (yaxmalak) boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Gidrometeorologiya xizmati agentligi 10. Odamlar hayotiga xavf tugʻdiruvchi va iqtisodiyot obyektlaridagi texnologik jarayonlar buzilishiga sabab boʻluvchi davomli kuchli sovuq havo haroratining -20 °S dan pasayishi va kuchli jazirama havo haroratining +43 °S dan yuqori boʻlishi boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Gidrometeorologiya xizmati agentligi 11. Ijtimoiy va iqtisodiy zarar yetkazuvchi, avtomobil va temir yoʻllarda harakat toʻxtatilishiga olib keluvchi, avariyalarni keltirib chiqaruvchi va 100 metrgacha masofani ilgʻashni qiyinlashtiruvchi qalin tuman boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Gidrometeorologiya xizmati agentligi 12. Oʻsimliklarning nobud boʻlishiga olib keluvchi va atmosfera yogʻinlari taqchilligini yuzaga keltiruvchi agrometeorologik (atmosfera) qurgʻoqchilik, suv resurslarining taqchilligi boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Gidrometeorologiya xizmati agentligi 13. Aholi turar joylari, bino va inshootlar, odamlar va hayvonlarni yashin urishi bilan kechadigan atmosferadagi kuchli elektr razryadga ega boʻlgan chaqmoq (momaqaldiroq) boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Gidrometeorologiya xizmati agentligi 4. Gidrologik xavfli hodisalar 14. Aholi turar joylarining suv bosishi bilan roʻy beradigan shugalar (mayda muz parchalari), muzlik oʻzanlari kengayishi, qorlar toʻxtovsiz erishi, jala yomgʻirlari oqibatida hosil boʻladigan sel oqimlari va suv toshqinlari boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Gidrometeorologiya xizmati agentligi 15. Ochiq suv havzalariga yaqin joylashgan iqtisodiy obyektlar va aholi turar joylarini suv bosishi bilan bogʻliq boʻlgan kanal va daryolarda toʻsiqlarning hosil boʻlishi (toʻliq muzlashi oqibatida ochiq suv havzalarining toʻsilishi) boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Gidrometeorologiya xizmati agentligi 16. Moddiy zarar yetkazuvchi, aholi punktlari va iqtisodiyot obyektlariga xavf soluvchi, daryo oʻzani yonlari va chuqurlikda vertikal yemirilishi boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil “Oʻzbekgidrogeologiya” DM geologik monitoring xizmati 17. Halokatli sel va suv toshqinlariga sabab boʻluvchi togʻlardagi dambalar va suv ombori toʻgʻonlari yorilishi boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil “Oʻzbekgidroenergo” AJ, Suv xoʻjaligi vazirligi 5. Gidrogeologik xavfli hodisalar 18. Grunt suvlari sathining koʻtarilishi oqibatida hayot faoliyatining buzilishi boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi 19. Chuchuk yerosti suvlari zaxirasining ifloslanishi yoki tugashi oqibatida hayot faoliyatining buzilishi, odamlarning zaharlanishi yoki suv taqchilligi bilan bogʻliq tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi 6. Odamlarning yuqumli kasalliklar bilan kasallanishi 20. Odamlarning oʻlimiga sabab boʻluvchi yoki ularga zarar yetkazuvchi (oʻlat, vabo, sariq isitma, Qrim-Kongo gemorragik isitmasi, kuydirgi) oʻta xavfli yuqumli kasalliklar boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi 21. Aholi turar joylarida virusli yuqumli kasalliklarning (gripp, OʻIK, virusli gepatit, OITS va boshqalar) epidemik tarqalishi boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi 22. Yuqumli kasalliklarning davlat chegarasidan kirish holati bilan bogʻliq (pandemiya) kasalliklarning yuzaga kelishi boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi 23. Hayvon (it, mushuk va boshqalar)larning odamlarni tishlashi (chaqishi) holatlarining koʻpayishi boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi 7. Odamlarning zaharlanishi bilan bogʻliq hodisalar 24. Sifatsiz oziq-ovqat mahsulotlarini isteʼmol qilish oqibatida odamlarning zaharlanishi bilan bogʻliq tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasi 25. Zararlangan yoki ifloslangan suvlarni isteʼmol qilish oqibatida zaharlanish yoki oʻtkir ichak infeksiyasining yuzaga kelishi boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasi 26. Odamlarning toksik moddalardan (tabiiy gaz, is gazi, ogʻir gazlar va boshqalar) zaharlanishi boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Energetika vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, “Hududgaztaʼminot” AJ 8. Qishloq xoʻjaligi hayvonlarining yuqumli kasalliklari 27. Hayvonlarning ommaviy qirilib ketishiga olib keluvchi qishloq xoʻjaligi hayvonlarining ekzotik va oʻta xavfli yuqumli kasalliklarga chalinishi boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasi 28. Hayvonlarning ommaviy qirilib ketishiga olib keluvchi enzootiya, epizootiya va panzootiya boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasi 9. Qishloq xoʻjaligi ekinlarining kasalliklar va zararkunandalar bilan zararlanishi 29. Qishloq xoʻjaligi ekinlarining ommaviy nobud boʻlishiga sabab boʻladigan progressiv epifitotiya boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasi 30. Oʻsimliklarning kasalliklari hamda zararkunandalarining ommaviy tarqalishi boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasi 10. Quruqlik holatining oʻzgarishi bilan bogʻliq vaziyatlar 31. Iqtisodiyot obyektlari va aholi turar joylariga jiddiy xavf soluvchi foydali qazilmalarni qazib olishda yuzaga keladigan koʻchkilar va yer sathining halokatli oʻpirilishi boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil “Oʻzbekgidrogeologiya” DM geologik monitoring xizmati 32. Iqtisodiyot obyektlari va aholi turar joylariga botqoqlashgan, shoʻrlangan, yemirilgan tuproqli keng hududlarda tuproqlarning uzluksiz degradatsiyalanishi boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi 33. Qishloq xoʻjaligi va oʻrmon hayvonlarining kasallanishi hamda qirilib ketishiga olib keluvchi, odamlarning hayoti va sogʻligʻiga xavf soluvchi, tuproq qatlamlari (gruntlarni) va sanoatda ishlab chiqariladigan, tarkibida ogʻir metallar boʻlgan, radionuklid, neft mahsulotlari shuningdek pestitsid hamda boshqa zaharli kimyoviy moddalar bilan zaharlanishi boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi 34. Atrof tabiiy muhitni ifloslanishiga olib kelishi mumkin boʻlgan qattiq foydali qazilma konlari, shlam va chiqindi toʻplanadigan obyektlardagi radioaktiv, toksik, kimyoviy va boshqa xavfli chiqindilar bilan bogʻliq avariya holatlari boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, “Oʻzkimyosanoat” AJ, tashkilot rahbarlari 11. Atmosfera (havo muhiti)ning holati va tarkibining oʻzgarishi bilan bogʻliq vaziyatlar 35. Tabiiy omillar (boʻronlar, quyunlar, jala, surunkali yomgʻirlar, momaqaldiroq, sel oqimlari va qor koʻchkisi, suv toshqini, suv bosishi, kuchli qor yogʻishi, kuchli sovuq va issiq, qurgʻoqchilik va boshqalar)ning anomal faollashuvini yuzaga keltiruvchi antropogen faoliyat taʼsirida iqlim yoki ob-havoning keskin oʻzgarishi boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Gidrometeorologiya xizmati agentligi 36. Aholining hayot faoliyatiga taʼsir etishi bilan odamlarning xastalanishi va sogʻligʻi yomonlashuviga olib keluvchi atmosferada ifloslantiruvchi moddalarning ruxsat etilgan meʼyordan maʼlum darajada oshishi boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Gidrometeorologiya xizmati agentligi 37. Aholi hayot faoliyatiga taʼsir etishi bilan odamlar xastalanishi va sogʻligʻi yomonlashuviga olib keluvchi, shaharlardagi shovqin darajasining ruxsat etilgan meʼyordan oshishi boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Sogʻliqni saqlash vazirligi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi 38. Radiatsion fon darajasining meʼyoridan oshishi boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Sogʻliqni saqlash vazirligi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi 12. Gidrosferadagi holatlarning oʻzgarishi bilan bogʻliq vaziyatlar (suv muhiti) 39. Odamlar va hayvonlarning kasallanishi, sogʻligʻi yomonlashuvi va hayot faoliyati buzilishiga olib keluvchi suv manbalarining tugagani yoki ifloslangani sababli ichimlik suvi yetishmovchiligi yoki tugashi boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi 13. Transportdagi avariya va halokatlar 40. Temir yoʻl va yuk transport vositalari orqali tashiladigan kuchli taʼsir etuvchi zaharli moddalarning tarqalishi yoki toʻkilishi bilan bogʻliq avariyalar boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Transport nazorati inspeksiyasi , “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ 41. Temir yoʻl obyektlariga jiddiy zarar yetishi va odamlarning jarohatlanishi va oʻlimiga sabab boʻluvchi avariyalar hamda transport harakatining toʻxtab qolishiga olib keluvchi tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ 42. Metropoliten obyektlariga jiddiy zarar yetishi va metro transportida odamlarning jarohatlanishiga sabab boʻluvchi avariyalar boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil “Toshkent metropoliteni” AJ, Favqulodda vaziyatlar vazirligi 43. Aholi turar joylari va aeroportlardagi qidiruv-qutqaruv ishlarini olib borilishi talab etiladigan, havo kemalarining shikastlanishi yoki buzilishiga, yoʻlovchilar jarohatlanishiga olib keluvchi aviatsiya halokatlari boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Transport vazirligi Aviatsiya hodisalari va insidentlarni tekshirish boʻlimi, Fuqaro aviatsiyasi agentligi 44. Odamlarning jarohatlanishi va oʻlimiga sabab boʻluvchi (jumladan, xavfli yonuvchi, portlovchi va zaharli moddalar tashilishi holatlari va boshqalar) yoʻl-transport hodisalari boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Ichki ishlar vazirligi 45. Ishlab chiqarish xodimlarining jarohatlanishi yoki oʻlimiga olib keluvchi, kon-ruda sanoatida va koʻmir shaxtalarida avariyalar, gaz va neft mahsulotlarining tarqalishi, toʻkilishi, otilishiga olib keluvchi neft va gaz obyektlaridagi (kon, shaxta) avariyalar boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi 14. Potensial xavfli obyektlardagi avariyalar 46. Odamlarning jarohatlanishi yoki oʻlimi bilan bogʻliq sanoat korxonalari va kommunikatsiyalaridagi, yengil yonuvchi va portlovchi moddalarni ishlab chiqarish, saqlash, tashish, qayta ishlash obyektlaridagi yongʻin (portlash)lar boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 47. Ishlab chiqarish xodimlarining jarohatlanishi yoki oʻlimi bilan bogʻliq yer osti va togʻ inshootlari, shaxtalardagi yongʻin (portlash), qulash boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi 48. Odamlar jarohatlanishi va zaharlanishi bilan bogʻliq ijtimoiy — maishiy va madaniy ahamiyatdagi, turar joy, bino va inshootlarida yuz beruvchi yongʻinlar boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Favqulodda vaziyatlar vazirligi 49. Odamlar jarohatlanishi yoki oʻlimiga olib keluvchi biologik obyektlarda xavfli moddalarning tarqalishi va yongʻin (portlash)lar boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Tashkilotlar rahbarlari 50. Ishlab chiqarish xodimlari va aholining jarohatlanishi yoki oʻlimiga olib keluvchi kimyoviy xavfli obyektlardagi avariyalar tahdidi yuqori, oʻrtacha, moʻtadil “Oʻzkimyosanoat” AJ 51. Odamlarning jarohatlanishi yoki oʻlimi bilan bogʻliq radiatsion xavfli obyektlardagi avariyalar tahdidi yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 52. Odamlarning jarohatlanishi va zaharlanishiga olib keluvchi qishloq xoʻjaligi obyektlari va maydonlaridagi yongʻinlar hamda avariyalar boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Qishloq xoʻjaligi vazirligi 53. Odamlar jarohatlanishi va oʻlimiga olib keluvchi yangi qurilayotgan, rekonstruksiya va mukammal taʼmirlanayotgan obyektlardagi avariyalar tahdidi yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 54. Odamlar jarohatlanishi va oʻlimiga olib keluvchi, aholi punktlarining elektr energiyasidan uzilishi bilan bogʻliq energetika obyektlaridagi avariyalar boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, Energetika vazirligi, Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi 55. Odamlar jarohatlanishi va oʻlimiga olib keluvchi diniy muassasalardagi avariyalar boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Din ishlari boʻyicha qoʻmita 56. Odamlar va hayvonlarning jarohatlanishi va oʻlimiga olib keluvchi oʻrmonzorlar, qir-adirliklar va choʻllardagi yongʻinlar boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi 57. Odamlar jarohatlanishi va oʻlimiga yoki hayot faoliyatining izdan chiqishiga olib keluvchi portlovchi moddalarni tashish, saqlash, ishlab chiqarish va qayta ishlash jarayonidagi avariyalar boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Ichki ishlar vazirligi, Transport vazirligi, Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi, Bojxona qoʻmitasi 15. Atrof-muhitdagi ruxsat etilgan meʼyor(REM)dagi zararli moddalarining meʼyoridan oshib ketishi 58. Odamlarning hayoti va sogʻligʻiga xavfli taʼsir etuvchi, oʻrtacha regional fonning 100 karra ortishi natijasidagi REM qayd etilmagan moddalar uchun texnogen moddalarning tarkibi, fitotoksik nuqtai nazardan 50 REM va undan koʻp yoki sanitar toksikologik nuqtai nazardan yoki 10 REM va undan ortiq fitotoksik, 50 REM va undan koʻp konsentratsiyadagi pestitsid tarkibli yuqori ekstremal ifloslanuvchi grunt/tuproqlarda ruxsat etilgan konsentratsiyaning oshishi boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Gidrometeorologiya xizmati agentligi 16. Radioaktiv moddalarning tashlanishi bilan bogʻliq avariya holatlari 59. Ekologik muhitni murakkablashtiruvchi, shuningdek, odamlar hayoti va sogʻligʻiga xavf soluvchi radioaktiv moddalarni tashish, saqlash va undan foydalanishda roʻy berishi mumkin boʻlgan avariyalar boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, tashkilot rahbarlari 60. Odamlar hayoti va sogʻligʻiga xavf soluvchi meʼyordan yuqori boʻlgan sanksiyalanmagan ionlashtiruvchi nurlanish manbalarining aniqlanishi bilan bogʻliq avariya boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Bojxona qoʻmitasi, Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, tashkilot rahbarlari 61. Odamlar hayoti va sogʻligʻiga xavf soluvchi yadro energetikasi obyektlarida radioaktiv moddalarning tarqalishi bilan bogʻliq avariya holatlari boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Atom energiyasi agentligi, Fanlar akademiyasi Yadro fizika instituti, Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 62. Oʻzbekiston Respublikasi aholisi va hududlariga xavf soluvchi transchegaraviy yadroviy yoki radiatsiyaviy ifloslanish xavfi boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 17. Bino, inshootlar va togʻ jinslarining qulashi 63. Texnologik avariyalarga olib keluvchi va ishlab chiqarishni toʻxtatishga sabab boʻluvchi, xodimlar hayotiga xavf soluvchi ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish ahamiyatidagi bino va inshootlarning qulashi bilan bogʻliq tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 64. Odamlarning hayoti va sogʻligʻiga xavf soluvchi ijtimoiy-maishiy, madaniy va turizm ahamiyatidagi inshootlarning qulashi boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 65. Togʻ ishlarini toʻxtatuvchi yoki avariyalarni yuzaga keltiruvchi, xodimlar hayoti va sogʻligʻiga xavf soladigan karyerlar va konlarda togʻ jinslarining qulashi boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi 18. Elektr taʼminoti tizimlardagi avariya holatlari 66. Odamlar hayoti va sogʻligʻiga xavf soluvchi, jihozlar buzilishiga, odamlar jarohatlanishi va oʻlimiga olib keluvchi, elektr energiyasi ishlab chiqarishni toʻxtatuvchi, sanoat obyektlari va aholi punktlarida 18 soat va undan koʻp muddatda elektr taʼminoti oʻchishiga sabab boʻluvchi atom elektr stansiyalari, gidroelektrostansiyalar, issiqlik elektrostansiyalaridagi va issiqlik markazlaridagi avariyalar boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Energetika vazirligi, “Oʻzbekgidroenergo” AJ, “Issiqlik elektr stansiyalari” AJ, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ, Atom energiyasi agentligi 67. Aholi punktlari hamda muhim ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish obyektlarida 18 soat va undan koʻp muddatda elektr energiyasi taʼminoti oʻchishiga sabab boʻluvchi yoki aholi va hududlarga xavf soluvchi muqobil elektr stansiyalaridagi (quyosh, shamol va boshqalar) avariyalar boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Energetika vazirligi 19. Hayot faoliyatini taʼminlashning kommunal tizimlaridagi avariya holatlari 68. Aholi hayot faoliyatining izdan chiqishi, odamlar hayoti va sogʻligʻiga xavf soluvchi, ifloslantiruvchi moddalarning atrof-muhitga tarqalishi bilan bogʻliq oqova suv tizimlaridagi avariyalar boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 69. Aholi hayot faoliyatining izdan chiqishi, odamlar hayoti va sogʻligʻiga xavf soluvchi, ichimlik suvi va issiqlik taʼminoti tizimlaridagi avariyalar boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 70. Aholi hayot faoliyatining izdan chiqishiga sabab boʻluvchi, isteʼmolchilarning gaz taʼminotidan uzilishi bilan bogʻliq magistral va kommunal gaz quvurlaridagi avariyalar boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil “Oʻztransgaz” AJ, “Hududgaztaʼminot” AJ 20. Aloqa va telekommunikatsiya tizimlaridagi avariya holatlari 71. Korxona, tashkilot, muassasalar va aholi punktlarining maʼlum muddatga (12 soat va undan koʻp) aloqa va xabar berish tizimidan oʻchishiga sabab boʻluvchi, telekommunikatsiya tarmoqlaridagi avariyalar boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Raqamli texnologiyalar vazirligi 21. Sanoat, oqova suvlarini tozalash inshootlarida avariya holatlari 72. Odamlar sogʻligʻiga va atrof tabiiy muhitga zarar keltiruvchi hamda ifloslantiruvchi moddalarning tarqalishi bilan bogʻliq , sanoat korxonalaridagi oqova suvlarni tozalovchi inshootlardagi avariyalari boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ 73. Odamlar sogʻligʻiga va atrof tabiiy muhitga zarar keltiruvchi, ifloslantiruvchi moddalarning atmosfera havosiga chiqarilishi bilan bogʻliq, gazni tozalash obyektlaridagi avariyalar boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil “Oʻzbekneftgaz” AJ 22. Gidrodinamik avariyalar 74. Qishloq xoʻjaligi maydonlari, transport va kommunikatsiyalar, iqtisodiy va ijtimoiy obyektlar, shuningdek, aholi yashash joylarini suv bosish xavfini keltirib chiqaruvchi, suv omborlari dambalari, shlyuzlar va boshqa gidrotexnika inshootlarining shikastlanishi yoki energetik maqsadda yigʻilgan suvlarning avariyaviy chiqib ketishi boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Suv xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi , “Oʻzbekgidroenergo” AJ 75. Togʻ ishlarini toʻxtatuvchi, xodimlarning hayotiga xavf soluvchi, gilli massalar, pulpalar, oqma loylarni yuzaga kelishi, shuningdek, foydali qazilma konlarni suv bosishi boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi 76. Iqtisodiy va ijtimoiy obyektlar hamda aholi punktlarida suv bosishi xavfini keltirib chiqaruvchi, kanal va daryo qirgʻoqlari yemirilishi boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Suv xoʻjaligi vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi 23. Neft-gaz sanoat komplekslari tizimida avariya holatlari 77. Odamlarning (shu jumladan, ishlab chiqarish xodimlarining) zaharlanishi va jarohatlanishiga olib keluvchi, ochiq neft va gaz fontanlarining yuzaga kelishi, burgʻilash uskunalaridagi, faol va toʻxtatilgan neft-gaz quduqlarida avariyalar boʻyicha tahdidlar yuqori, oʻrtacha, moʻtadil “Oʻzbekneftgaz” AJ, Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi 78. Odamlarning (shu jumladan, ishlab chiqarish xodimlarining) zaharlanishi va jarohatlanishiga, neft-gaz chiqishi (tarqalishi)ga olib keluvchi, neft saqlash omborlari va neft bazalaridagi avariyalar boʻyicha tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil “Oʻzbekneftgaz” AJ, Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 24. Suvdagi baxtsiz hodisalar 79. Odamlarning jarohatlanishi va ularning oʻlimi bilan bogʻliq suvda yuz beradigan hodisalar boʻyicha (hovuzlarda, istirohat bogʻlaridagi ochiq suv havzalarida, kanallarda, koʻllarda, daryolarda) tahdid yuqori, oʻrtacha, moʻtadil Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 25-iyundagi 328-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Tabiiy, texnogen va ekologik xususiyatli favqulodda vaziyatlar monitoringi, axborot almashinuvi va prognozlash yagona tizimini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 28-dekabrdagi 1027-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekkoʻmir” AJ va “Shargʻunkoʻmir” AJni “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ tarkibiga oʻtkazish hamda koʻmir sanoati korxonalarini moliyaviy sogʻlomlashtirish borasidagi tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 8-noyabrdagi PQ-3380-son qarori)” 2018-yil 24-yanvardagi 52-son qaroriga ilovaning 5-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq va suv xoʻjaligi davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 17-apreldagi PF-5418-son Farmoni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 17-apreldagi PQ-3671-son qarori, “Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 17-apreldagi PQ-3672-son qarori)” 2018-yil 7-dekabrdagi 995-son qaroriga 1-ilovaning 131-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasida davlat boshqaruvi va nazorati tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 12-dekabrdagi PF-5594-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 12-dekabrdagi PQ-4058-son qarori)” 2019-yil 6-martdagi 195-son qaroriga ilovaning 44-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Transport sohasida davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 1-fevraldagi PF-5647-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yuk va yoʻlovchi tashish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 6-martdagi PQ-4230-son qarori)” 2020-yil 8-maydagi 271-son qaroriga 1-ilovaning 49-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 471-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 25-iyun,

328-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 26.06.2026-y., 09/26/328/0633-son)

lex.uz