📅 2026-yil 18-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi kadastr agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 18-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi kadastr agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 18 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги директори
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 мая 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Агентства по кадастру при Национальном комитете по устойчивому развитию урбанизации и рынка жилья
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 May 2026 · Ministry and agency documents · Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi kadastr agentligi direktori
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ УРБАНИЗАЦИЯ ВА УЙ-ЖОЙ БОЗОРИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ МИЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
УСЛУБИЁТИ
МЕТОДИКАСИ
ҚЎЛЛАНМА
МЕТОДИКАСИ
ҚЎЛЛАНМА
МЕДОТИКАСИ
ҚЎЛЛАНМА
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
РЎЙХАТИ
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 мартдаги ПФ-43-сон « Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида »ги ва 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сон « Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида »ги фармонларига мувофиқ буюраман:
1. Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиёти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Солиқ қўмитаси билан келишилган.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2026 йил 18 майдаги 74-10-сон буйруғига 1-ИЛОВА
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш
Мазкур Услубиёт кўчмас мулкни (бундан буён матнда объектлар деб юритилади) қонунчиликда назарда тутилган мақсадларда оммавий баҳолашдан ўтказиш жараёни ва тартиб-таомилларини белгилайди.
Мазкур Услубиёт баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчиларнинг баҳолаш фаолиятига нисбатан қўлланилмайди.
Ушбу Услубиёт давлат муассасаларига ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига тегишли бўлган объектларга, қурилиши тугалланмаган объектларга, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга (якка тартибдаги уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш мақсадидаги шахсий томорқа ерлари ва ундаги бинолар бундан мустасно), умумфойдаланишдаги автомобиль ва темир йўллари эгаллаган ерларга нисбатан татбиқ этилмайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш ишлари кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида ижро этувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази (бундан буён матнда Ижро этувчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
2. Мазкур Услубиётда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
оммавий баҳолаш — баҳолаш ёндашувларидан фойдаланган ҳолда аниқланган бирлик қиймати асосида ўхшаш тавсиф ва хусусиятларга эга бўлган объектларни гуруҳлаштириб, объектнинг бозор нархига яқин бўлган қийматни аниқлаш жараёни;
объектнинг бозор нархига яқин бўлган қиймати (бундан буён матнда объект қиймати деб юритилади) — қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган мақсадларда бозор маълумотлари, объектдан фойдаланишнинг иқтисодий хусусиятлари ҳамда бошқа тавсифлари билан боғлиқ маълумотлар асосида, шунингдек объектлардан самарали фойдаланиш имкониятидан келиб чиқиб белгиланадиган нархни ифодаловчи қиймат;
объектларни гуруҳлаш — кўчмас мулк бозори тўғрисидаги маълумотлар таҳлили натижалари асосида бир-бирига яқин тавсиф ва хусусиятларга эга бўлган оммавий баҳолаш ўтказиладиган объектларнинг гуруҳлари ҳамда кичик гуруҳларини шакллантириш;
гуруҳ — кўчмас мулк бозори, объектларнинг тавсифлари ва хусусиятлари бўйича умумийлик асосида ажратиб олинган объектларнинг таҳлилидан келиб чиқиб шакллантириладиган ҳамда оммавий баҳолаш ўтказиладиган объектлар йиғиндиси;
кичик гуруҳ — объектлар қийматининг аниқлилигини ошириш мақсадида гуруҳни таҳлил қилиш асосида объектларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб шакллантириладиган объектлар йиғиндиси;
намунавий объект (эталон) — кўчмас мулк бозорида кенг тарқалган ва харидоргир ҳисобланган объектлар, шунингдек уларнинг асосий тавсифлари (жумладан, хоналар сони, қавати, умумий майдони, қурилган йили ва бошқа кўрсаткичлар) ҳамда кадастр базасидаги мавжуд кўчмас мулкларнинг параметрларидан келиб чиқиб белгиланган маълум бир шартли объект;
объектнинг тавсифлари ва хусусиятлари — объектнинг қийматига таъсир кўрсатувчи объектнинг фазовий, ижтимоий, экологик, иқтисодий ва бошқа кўрсаткичлари;
аналог — асосий иқтисодий, жисмоний ва бошқа тавсифлари ҳамда хусусиятларига кўра объектга ўхшаш, нархи ўхшаш шартларда тузилган битимдан ёки бозорда қилинган таклифдан маълум бўлган бошқа объект;
нарх бўйича зоналаштириш — объектлар (объектлар гуруҳлари) бўйича таклифлар ва битимлар тўғрисидаги бозор маълумотини уларнинг жойлашган жойи ва фойдаланиш туридан келиб чиқиб, объект қийматини аниқлаш санасида график ва семантик кўринишда акс эттирадиган ҳудудларни зоналарга бўлган ҳолда табақалаштириш;
баҳолаш бўйича зоналаштириш — оммавий баҳолашда аниқланган объектларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотларни график ва семантик шаклда акс эттирадиган ҳудудларни зоналарга бўлган ҳолда табақалаштириш;
нарх шакллантирувчи омиллар — объектлар қийматига таъсир қилувчи аниқ ўлчов бирлигида ифодаланган ва объектив ҳисобланган сифат ва (ёки) миқдорий кўрсаткичлар;
даромад ёндашуви — объектлардан фойдаланишдан кутиладиган даромадларни аниқлашга асосланган баҳолаш усуллари йиғиндиси;
харажат ёндашуви — объектни сотиб олиш, такрор ишлаб чиқариш ёки алмаштириш учун зарур харажатларни, тадбиркорлик фойдасини ва эскиришни ҳисобга олган ҳолда аниқлашга асосланган баҳолаш усуллари йиғиндиси;
қиёсий ёндашув — баҳоланаётган объектни аналог объектлар билан тузилган битим ёки таклиф нархлари тўғрисида ахборот мавжуд бўлганда, шундай объект билан қиёслашга асосланган баҳолаш усуллари йиғиндиси.
3. Оммавий баҳолашни ўтказиш тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади:
объектларнинг қийматини аниқлаш учун зарур бўлган маълумотларни, шу жумладан кўчмас мулк бозори маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилиш;
оммавий баҳолаш ўтказиладиган объектларни гуруҳлаш;
кўчмас мулк бозоридаги маълумотлар таҳлилидан келиб чиқиб объектларни сегментлаш йўли билан оммавий баҳолаш ўтказиладиган ҳудудларни нарх бўйича зоналаштириш;
нарх шакллантирувчи омилларни ва уларнинг объектлар қийматини аниқлашга таъсир қилиш даражасини (коэффициент) белгилаш;
объектларнинг қийматини аниқлаш;
оммавий баҳолаш натижаларини тасдиқлаш.
2-боб. Оммавий баҳолаш ўтказилиши лозим бўлган объектлар рўйхатини шакллантириш
4. Оммавий баҳолаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 мартдаги ПФ-43-сон «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Фармонининг 3-бандида белгиланган босқичларда амалга оширилади.
5. Республика миқёсида ва алоҳида ҳудудларда, шу жумладан урбанизация жараёнлари ва инфратузилманинг ривожланиши, нархлар даражаси ва бошқа бозор кўрсаткичларининг ўзгариши муносабати билан кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида махсус ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан республиканинг алоҳида туман (шаҳар)ларидаги кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолашдан ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади.
Буйруқда оммавий баҳолашни ўтказиш йили, объект қийматини аниқлаш санаси, ҳудуди ва оммавий баҳолаш натижаларини тасдиқлаш учун топшириш муддатлари назарда тутилиши лозим.
Буйруқ оммавий баҳолаш ўтказиладиган санадан камида икки ой олдин қабул қилинади.
6. Агентлик Ижро этувчи органнинг сўровига кўра ўн иш куни ичида оммавий баҳолаш ўтказиладиган объектлар рўйхатини (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади), шу жумладан автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тақдим этилишини таъминлайди.
7. Рўйхатда оммавий баҳолашдан ўтказилаётган ҳар бир объект бўйича қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
манзили (вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номлари ва кодлари ҳамда уй рақами);
кадастр рақами;
мулкдор тўғрисидаги маълумотлар;
умумий ер майдони (шу жумладан давлат рўйхатидан ўтказилган, ўзбошимча эгалланган ер майдони);
бино ва иншоотларнинг умумий ташқи ўлчов майдони (шу жумладан асосий ва ёрдамчи бино ва иншоотларнинг майдони);
ҳар бир бино ва иншоотларнинг тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар (бино ва иншоотларнинг номи, баландлиги, қурилиш ости ва қават майдони, девор материали, қурилган йили, асосий ёки ёрдамчи бино ва иншоотлар эканлиги ва бошқалар);
қаватлилиги;
жойлашган қавати;
хоналар сони;
муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланганлиги, шу жумладан, ичимлик суви, электр-энергия, газ ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари билан таъминланганлиги;
объектнинг фойдаланиш мақсади ва тури;
объектининг қурилиши тугалланган ёки тугалланмаганлиги;
объектнинг кадастр қиймати (мавжуд бўлса).
8. Рўйхатда нотўғри маълумотлар кўрсатилган ёки маълумотлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги аниқланганда, Ижро этувчи орган маълумотларни аниқлаштириш мақсадида Агентликка мурожаат қилади.
Бунда, Агентлик томонидан ўн иш куни ичида Ижро этувчи органга кўчмас мулкни оммавий баҳолаш учун аниқлаштирилган Рўйхат тақдим этилади.
Агар Рўйхатни шакллантириш учун қўшимча ўрганишлар талаб этилса, Агентлик томонидан Ижро этувчи органга кўчмас мулкни оммавий баҳолаш учун аниқлаштирилган Рўйхат йигирма иш кунида тақдим этилади.
9. Оммавий баҳолашни ўтказиш жараёнида тавсифлари ва (ёки) хусусиятлари ўзгарган объектлар ҳамда давлат рўйхатидан янги ўтказилган объектлар тўғрисидаги маълумотлар Агентлик томонидан Ижро этувчи органга ҳар чорак якуни бўйича тақдим қилинади. Бунда, давлат рўйхатидан янги ўтказилган объектларнинг қийматини аниқлаш уч ой ичида амалга оширилади.
3-боб. Кўчмас мулк бозори маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилиш
10. Кўчмас мулк бозори маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилиш Ижро этувчи орган томонидан амалга оширилади.
11. Қуйидаги маълумотлар тўпланади ва таҳлил қилинади:
нарх шакллантирувчи омиллар;
электрон савдо платформаларидаги маълумотлар, шу жумладан объектларни сотиш ва ижарага бериш бўйича таклиф этилаётган эълонлар, шунингдек риэлторлик ташкилотларида тузилган, нотариал расмийлаштирилган битимлар ҳамда тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотларидан объектларнинг гаров қийматини ўз ичига олган маълумотлар;
баҳолашнинг турли ёндашувлари доирасида объектлар қийматини аниқлаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.
12. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар Ижро этувчи орган томонидан сўров юборилган кундан бошлаб 10 кун ичида Ижро этувчи органга оммавий баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этишлари шарт.
Бунда, Ижро этувчи орган маълумотларни аниқлаштириш ва тузатиш, шунингдек нарх шакллантирувчи омилларни аниқлаш учун юқоридаги ташкилотларга тегишли сўровлар юборишга ҳақли.
13. Ижро этувчи орган объектлар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек баҳолашни ўтказиш учун зарур маълумотларни қуйидагилардан ҳам олиши мумкин:
давлат иштирокидаги корхоналар, давлат муассасалари ва ташкилотлари;
тижорат ва нотижорат ташкилотлар;
очиқ бозор маълумотлари;
оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар;
объектларнинг мулкдорлари.
14. Кўчмас мулк бозорини таҳлил қилишда қуйидагилар кўриб чиқилиши лозим:
мавжуд бино ва иншоотлар (сегмент бўйича турар ва нотурар);
янги қурилган объектлар;
объектларнинг муҳандислик-коммуникациялар билан таъминланганлиги;
транспорт ва ижтимоий инфратузилманинг ривожланиш даражаси;
экологик ҳолат.
4-боб. Оммавий баҳолаш ўтказиладиган объектларни гуруҳлаш
15. Кўчмас мулк бозори маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилиш натижаларидан келиб чиқиб объектларнинг тури, тавсифлари ва хусусиятлари, фойдаланиш мақсади ҳамда нарх шакллантирувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда оммавий баҳолаш ўтказиладиган объектларнинг гуруҳлари ва (ёки) кичик гуруҳлари Ижро этувчи орган томонидан шакллантирилади.
16. Объектлар қийматининг аниқлилигини ошириш мақсадида объектларнинг ўзига хос хусусиятларини (жойлашган жойи, сифат даражаси, нотурар биноларнинг мавжудлиги, тижорат салоҳияти ва бошқалар) инобатга олган ҳолда кичик гуруҳларга бўлинади.
17. Объектларнинг гуруҳларига қуйидагилар киради:
кўп квартирали уйлардаги турар жойлар;
якка тартибдаги турар жойлар;
нотурар объектлар.
18. Объектларни гуруҳлашда:
бир объектнинг икки ёки ундан ортиқ гуруҳда бўлишига йўл қўйилмайди;
гуруҳлаш кўчмас мулк бозорининг сегментларига, объектларнинг жойлашувига ва нарх бўйича зоналаштириш натижаларига асосланган бўлиши керак.
5-боб. Нарх ва баҳолаш бўйича зоналаштириш
19. Ўртача бозор нархлари бир-бирига яқин бўлган (бозор нархларининг белгиланган диапазони) маълум сегментга тегишли гуруҳларни (кичик гуруҳларни) аниқлаш мақсадида Ижро этувчи орган томонидан оммавий баҳолаш ўтказиладиган ҳудудлар нарх бўйича зоналаштирилади.
20. Нарх бўйича зоналаштириш битимлар (таклифлар) тўғрисидаги ва бошқа кўчмас мулк бозори маълумотларини объектлар гуруҳлари жойлашган жойидан келиб чиққан ҳолда уларнинг қийматини аниқлаш санасига тизимлаштиришдан иборат.
21. Нарх бўйича зоналаштириш фақат бозор маълумотлари етарли бўлган оммавий баҳолаш ўтказиладиган ҳудудларда амалга оширилади.
22. Объект туридан келиб чиқиб, зоналаштиришда қуйидаги омиллар инобатга олинади:
а) кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва якка тартибдаги турар жойларни зоналаштиришда:
туман (шаҳар) марказига яқинлиги;
муҳандислик коммуникация тармоқлари (ичимлик суви, оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари, газ, электр, марказлашган иситиш тизими ва бошқалар) билан таъминланганлиги;
ижтимоий соҳа (соғлиқни сақлаш, таълим ва кўнгилочар масканлар) объектларига яқинлиги;
йирик савдо марказларига (бозор ва йирик савдо дўконлари) яқинлиги;
жамоат транспортларининг қулайлиги;
экологик шароити;
ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти;
б) нотурар объектларни зоналаштиришда:
марказий кўчаларда жойлашганлиги;
йирик савдо марказларига (бозор ва йирик савдо дўконлари) яқинлиги;
жамоат транспортларининг қулайлиги;
муҳандислик коммуникация тармоқлари (ичимлик суви, оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари, газ, электр, марказлашган иситиш тизими ва бошқалар) билан таъминланганлиги.
Кўчмас мулк бозори ривожланмаган аҳоли пунктлари ва алоҳида ҳудудларни нарх бўйича зоналашни уларни бирлаштириш йўли билан амалга ошириш мумкин. Бунда битта ёки бир нечта аҳоли пунктлари ва алоҳида ҳудудлардаги ер участкалари битта нарх зонасини ташкил қилиши мумкин.
23. Ҳар бир ажратилган (белгиланган) нарх зонасида намунавий объектнинг тавсифлари энг кенг тарқалган фойдаланиш турлари, мақсади ва майдонидан келиб чиқиб белгиланади.
24. Танлаб олинган ҳар бир намунавий объект бўйича белгиланган нарх зоналари доирасида ер участкалари ва бошқа объектлар бозори бўйича маълумотлар йиғилади.
Шундан сўнг, майдон бирлигига ёки бошқа асосий кўрсаткичларига нисбатан ҳисобланган ўртача бозор нархларининг бирлик кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқиб белгиланади.
25. Намунавий объектларнинг (эталонларнинг) ўртача бозор нархлари яқин қийматларга эга бўлган нарх ҳудудлари битта нарх ҳудудига бирлаштирилиши мумкин.
Туманларнинг (шаҳарларнинг) тасдиқланган иқтисодий зонасидан келиб чиқиб ҳам намунавий объектларни (эталонларни) зоналаштириш мумкин.
26. Мазкур Услубиётнинг 22-бандида назарда тутилган омилларни ҳисобга олган ҳолда, нарх бўйича зоналаштирилган ҳудудлар объектлар қийматини ҳисоблаш учун асос бўлади.
27. Нарх бўйича зоналаштирилган ҳудудлар чегаралари объектлар қийматини ҳисоблаш учун белгиланади.
28. Кўчмас мулк бозори маълумотлари етарли бўлмаган ёки мавжуд бўлмаган тақдирда, зоналаштирилган ҳудуднинг нархи бошқа зоналаштирилган ҳудуднинг нархига зарур тузатиш қўллаш орқали белгиланадиган намунавий объект (эталон) нархи асосида аниқланиши мумкин.
6-боб. Нарх шакллантирувчи омиллар ва уларнинг объектлар қийматини аниқлашга таъсир қилиш даражасини (коэффициент) белгилаш
29. Объектларнинг тавсифлари ва хусусиятлари ҳамда кўчмас мулк бозори таҳлили натижасидан келиб чиқиб нарх шакллантирувчи омиллар Ижро этувчи орган томонидан аниқланади.
Бунда нарх шакллантирувчи омилларнинг таъсир қилиш даражаси (коэффициент) Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи, электрон савдо платформалари, мавжуд ахборот тизимлари ва реестрлардан маълумотларни тўплаш ва уларни таҳлил қилиш йўли билан белгиланади.
30. Нарх шакллантирувчи омилларни аниқлашда объектларнинг жойлашган жойи, жисмоний, техник ва эксплуатацион хусусиятлари, муҳандислик-коммуникация ва бошқа инфратузилма билан таъминланганлик даражаси, улардан фойдаланиш бўйича чекловлар ва зарур бўлган бошқа хусусиятлар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш лозим.
31. Нарх шакллантирувчи омиллар қуйидаги тоифаларни ўз ичига олиши мумкин:
турар жой фондининг объектлари, шунингдек ушбу объектлар жойлашган ер участкаларига бўлган талабни ва уларнинг нархларини аниқлаш имконини берадиган ижтимоий омиллар;
ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган ҳудудни ривожлантириш (соғлиқни сақлаш, таълим, дам олиш ва бошқа соҳалар) ҳамда аҳолини имтиёзли кредитлаш дастурлари мавжудлигини ўз ичига олган ҳуқуқий омиллар;
объект жойлашган жойнинг атроф-муҳити ёки жойлашуви билан боғлиқ табиий омиллар. Мазкур омил ҳудуддаги объектларнинг қийматини аниқлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
32. Кўп квартирали уйдаги турар жойларнинг нархини шакллантирувчи омиллар қуйидагилардан иборат:
объектнинг қурилган йили — бунда зоналаштирилган ҳудудда объектларнинг қурилган йиллари ўрганилиб ўртадаги тафовут коэффициент кўринишига келтирилади;
объектнинг қурилиш материали — бунда зоналаштирилган ҳудудда объектнинг қурилиш материаллари ўрганилиб ўртадаги тафовут коэффициент кўринишига келтирилади;
объектнинг умумий майдони — бунда зоналаштирилган ҳудудда объектларнинг оммабоплиги ва харидоргирлигидан (бозордаги энг кўп талаб ва таклифдан) келиб чиқиб, гуруҳларга ажратилиб ўртадаги тафовут коэффициент кўринишига келтирилади;
объектнинг жойлашган қавати — бунда зоналаштирилган ҳудудда объектларнинг оммабоплиги ва харидоргирлигидан (бозордаги энг кўп талаб ва таклифдан) келиб чиқиб объект жойлашган қавати гуруҳларга ажратилиб ўртасидаги тафовут коэффициент кўринишига келтирилади;
объект жойлашган ҳудуди — бунда зоналаштирилган ҳудудда объектларнинг оммабоплиги ва харидоргирлигидан (бозордаги энг кўп талаб ва таклифдан) келиб чиқиб объект жойлашган ҳудудига ажратилиб ўртадаги тафовут коэффициент кўринишига келтирилади;
объектнинг таъмирланганлик ҳолати — бунда зоналаштирилган ҳудудда объектларнинг тамирланганлик даражаси орасидаги фарқ аниқланиб ўртадаги тафовут коэффициент кўринишига келтирилади.
33. Якка тартибдаги тураржойларнинг нархини шакллантирувчи омиллар қуйидагилардан иборат:
объектнинг қурилган йили — бунда зоналаштирилган ҳудудда объектларнинг қурилган йиллари ўрганилиб ўртадаги тафовут коэффициент кўринишига келтирилади;
объектнинг қурилиш материали — бунда зоналаштирилган ҳудудда объектнинг қурилиш материаллари ўрганилиб ўртадаги тафовут коэффициент кўринишига келтирилади;
объектнинг ер участкаси ва ундаги бино ва иншоотларнинг умумий майдони — бунда зоналаштирилган ҳудудда объектларнинг умумий майдонларидан келиб чиқиб гуруҳларга бўлиниб, улар орасидаги фарқ коэффициент кўринишига келтирилади;
объектнинг таъмирланганлик ҳолати — бунда зоналаштирилган ҳудудда солиштирилаётган аналогларга нисбатан таъмирланганлик даражаси орасидаги фарқ аниқланиб ўртадаги тафовут коэффициент кўринишига келтирилади.
34. Нотурар объектларнинг нархини шакллантирувчи омиллар қуйидагилардан иборат:
объектнинг қурилган йили — бунда зоналаштирилган ҳудудда объектларнинг қурилган йиллари ўрганилиб ўртадаги тафовут коэффициент кўринишига келтирилади;
объектнинг қурилиш материали — бунда зоналаштирилган ҳудудда объектнинг қурилиш материаллари ўрганилиб ўртадаги тафовут коэффициент кўринишига келтирилади;
объектнинг ер участкаси ва ундаги бино ва иншоотларнинг умумий майдони — бунда зоналаштирилган ҳудудда объектларнинг умумий майдонларидан келиб чиқиб гуруҳларга бўлиниб, улар орасидаги фарқ коэффициент кўринишига келтирилади;
объектнинг жойлашган ҳудуди — бунда зоналаштирилган ҳудудда объектларнинг оммабоплиги ва харидоргирлигидан (бозордаги энг кўп талаб ва таклифдан) келиб чиқиб ҳудудига ажратилиб ўртадаги тафовут коэффициент кўринишига келтирилади;
объектнинг таъмирланганлик ҳолати — бунда зоналаштирилган ҳудудда объектларнинг тамирланганлик даражаси орасидаги фарқ аниқланиб ўртадаги тафовут коэффициент кўринишига келтирилади.
35. Нарх шакллантирувчи омилларнинг таъсир қилиш даражасини аниқлашда кўчмас мулк бозорида шаклланган савдолашиш (чегирма) амалиёти ҳам ҳисобга олиниши мумкин.
Бунда объектнинг таклиф қилинган бошланғич нархидан ўртача қанча тушиши яъни сотиш нархига яқинлашишга олиб келиши ўрганилади. Бозор маълумотлари таҳлили натижасида ўртача сотувларда 15 фоизгача, шошилинч сотувларда эса 40 фоизгача чегирма қўлланилиши аниқланган тақдирда, объект қийматини аниқлаш бўйича ҳисоб-китобларда ўртача 30 фоизгача савдолашиш (чегирма) коэффициенти қўлланилиши мумкин.
7-боб. Объектнинг қийматини аниқлаш медотикаси
36. Объектлар қийматини аниқлаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
а) ҳар бир зоналаштирилган ҳудуд учун намунавий объектнинг (эталоннинг) 1 кв.м қиймати аниқланади;
б) аниқланган 1 кв.м намунавий объектнинг (эталоннинг) нарх асосида объектларнинг бозор нархига яқин қиймати аниқланади.
Бунда объектларнинг бозор нархига яқин қийматини аниқлашда Агентлик томонидан тақдим этилган Рўйхатдаги объектларнинг қурилган йили, ер участкаси ва ундаги бино ва иншоотларнинг умумий майдони, девор материали, жойлашган жойи ва қавати бўйича мазкур Услубиёт иловаларида белгиланган тегишли тузатиш коэффициентларининг аксини қўллаш орқали амалга оширилади.
Объектларнинг ички таъмирига тузатмалар кадастр маълумотларида мавжуд бўлмаса, объектларнинг қиймати ўрта таъмир ҳолатида деб қабул қилинади.
37. Намунавий объектнинг (эталоннинг) қиймати мазкур Услубиётнинг:
1-иловасига мувофиқ кўп квартирали уйлардаги турар жойлар учун эталон нархни аниқлаш медотикаси;
2-иловасига мувофиқ якка тартибдаги турар жойлар учун эталон нархни аниқлаш медотикаси;
3-иловасига мувофиқ нотурар объектлар учун эталон нархни аниқлаш медотикаси асосида аниқланади.
38. Намунавий объектнинг (эталоннинг) нархини аниқлашда ҳисоб-китоблар хорижий валютада амалга оширилган бўлса, валюта курси баҳолаш ўтказилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги курси бўйича миллий валютада (сўмда) қўлланилади.
39. Тавсифлари ва (ёки) хусусиятлари ўзгарган ҳамда янги давлат рўйхатидан ўтказилган объектлар қийматини аниқлашда баҳолаш ишлари амалга оширилаётган даврдаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги курси бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилади. Бунда бозор конъюктураси кескин ўзгарган тақдирда тавсифлари ва (ёки) хусусиятлари ўзгарган ҳамда янги давлат рўйхатидан ўтказилган объектларнинг нархини аниқлаш учун намунавий объектнинг (эталоннинг) нархлари қайта кўриб чиқилиши мумкин.
40. Объектнинг қийматини аниқлашда кўчмас мулкнинг умумий ер майдони сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ер майдони ҳисобга олинади. Ўзбошимча эгалланган ер майдонининг қиймати эса объект қийматидан алоҳида ҳисоблаб чиқилади.
Бунда объектнинг умумий майдони сифатида асосий ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотларнинг ташқи ўлчовлари бўйича аниқланган майдонлари йиғиндиси ҳисобга олинади.
41. Агентлик томонидан Ижро этувчи органга тақдим қилинган маълумотларда ўзбошимча эгалланган ер майдонлари мавжуд бўлса, бунда ўзбошимча эгалланган ер майдонлари ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар мавжуд ер майдонларидан ажратилган ҳолда алоҳида ҳисоб-китоб қилинади.
42. Ижро этувчи орган томонидан объектларнинг қийматини аниқлашда объектнинг жойлашуви, тавсифлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб қиёсий, харажат ва даромад ёндашувларидан бири қўлланилади.
Бунда, мазкур Услубиётда белгиланган ёндашувларнинг биридан фойдаланган ҳолда баҳолаш мумкин бўлмаган, шу жумладан аналоги бўлмаган ҳамда оммавий баҳолаш ўтказилаётган ҳудудда ягона бўлган ва (ёки) ўзига хос (индивидуал) хусусиятларга эга бўлган объектлар алоҳида баҳоланади.
43. Кўчмас мулк бозори маълумотлари етарли бўлган ҳудудда қиёсий ёндашув қўлланилади.
Кўчмас мулк бозори маълумотлари етарли бўлган ҳудудлар учун тегишли тузатишлардан кейинги нарх кўрсаткичлари ўртасидаги фарқ 30 фоиздан ошмайдиган, бозор маълумотлари етарли бўлмаган ҳудудлар учун 60 фоиздан ошмайдиган нарх кўрсаткичларини қиймат жиҳатидан яқин деб ҳисоблаш лозим.
44. Кўчмас мулк бозори маълумотлари етарли бўлмаган ҳудудларда даромад ёки харажат ёндашувидан бири қўлланилиши мумкин.
Айрим кўчмас мулкларнинг қурилиш турлари, архитектураси ва жойлашуви ўзига хослиги ёки ягона лойиҳа асосида лойиҳаланиб қурилганлиги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ лойиҳа-смета ҳужжатлари (мавжуд бўлганда) асосида аниқланади.
Объектларнинг бозор нархига яқин қийматини аниқлашда барча объектларнинг таъмирланганлиги ҳолати «ўрта таъмир ҳолатида» деб қабул қилинади ва объектларнинг ҳақиқий таъмирланганлиги ҳолати инобатга олинмайди.
8-боб. Оммавий баҳолаш натижаларини жамоатчиликка эълон қилиш
45. Ижро этувчи орган томонидан амалга оширилган оммавий баҳолаш натижалари уч иш кунида жамоатчиликка эълон қилиш учун Агентликка тақдим этилади.
46. Агентлик оммавий баҳолаш натижаларини расмий веб-сайт ва бошқа ахборот тизимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка эълон қилади.
Бунда Агентликнинг расмий веб-сайтига оммавий баҳолаш натижалари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар жойлаштирилади:
объектнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар;
объектнинг қийматини аниқлаш усули;
нарх шакллантирувчи омиллар ва уларнинг объектлар қийматини аниқлашга таъсир қилиш даражаси (коэффициент) тўғрисидаги маълумотлар;
баҳолашга оид бошқа ҳисоб-китоблар.
47. Мулкдорлар Агентликнинг расмий веб-сайти ва бошқа ахборот тизимлари орқали объектнинг кадастр рақамини киритган ҳолда ўзига тегишли объектларнинг қиймати тўғрисидаги маълумот билан танишиши мумкин.
48. Оммавий баҳолаш натижалари жамоатчилик муҳокамасига 90 календар кун қўйилади ва мулкдорлар ушбу давр мобайнида баҳолаш натижалари юзасидан ўз таклиф ва эътирозларини билдириши мумкин бўлади.
49. Мулкдорлар томонидан билдирилган таклиф ва эътирозлар Ижро этувчи орган томонидан бир ой ичида кўриб чиқилади ва асослантирилган таклиф ва эътирозлар қабул қилинган тақдирда оммавий баҳолаш натижаларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
9-боб. Оммавий баҳолаш натижаларини тасдиқлаш
50. Ижро этувчи орган оммавий баҳолаш натижалари бўйича жамоатчилик муҳокамаси тугалланиб, таклиф ва эътирозлар кўриб чиқилганидан сўнг ўн кун муддатда баҳолаш натижаларини тасдиқлаш учун мазкур Услубиётнинг 4-иловасига мувофиқ маълумотлар Агентликка киритилади.
51. Агентлик оммавий баҳолаш натижаларини улар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун ичида тасдиқлайди ёки оммавий баҳолаш натижаларида хатоликлар аниқланган тақдирда, мазкур хатоликларни бартараф этиш учун Ижро этувчи органга қайтаради.
Ижро этувчи орган ўн кун ичида оммавий баҳолаш натижаларини аниқланган хатоликларни бартараф этган ҳолда Агентликка тасдиқлаш учун тақдим этади.
Оммавий баҳолаш натижалари Агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланади ҳамда уч кун ичида Агентликнинг расмий веб-сайтига оммавий баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилади.
52. Мулкдорлар Агентликнинг расмий веб-сайтидан объектнинг кадастр рақамини киритган ҳолда ўзига тегишли объектларнинг қиймати тўғрисидаги мазкур Услубиётнинг 5-иловасида келтирилган маълумотни олиши мумкин.
10-боб. Оммавий баҳолаш натижалари бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш
53. Мулкдорлар ва бошқа манфаатдор шахслар (бундан буён матнда мурожаатчилар деб юритилади) оммавий баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда, Ижро этувчи орган ёки судга белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.
54. Мурожаатлар Ижро этувчи органда камида 5 кишидан иборат таркибда тузиладиган комиссия томонидан (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) бир ой муддатда кўриб чиқилади.
Бунда, комиссия таркибига Агентликнинг масъул ходими киритилади ҳамда комиссияга Ижро этувчи органнинг раҳбари раислик қилади.
55. Комиссия мурожаат қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида мурожаатчини мурожаатни кўриб чиқиш куни ҳақида хабардор қилади. Бунда мурожаатчи комиссия томонидан мурожаатни кўриб чиқишда иштирок этишга ҳақли.
56. Комиссия мурожаатни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади ва бу ҳақида уч кун ичида мурожаатчини хабардор қилади:
мурожаатда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмаган тақдирда, мурожаатни қаноатлантиришни рад этиш ва объектнинг қийматини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида;
мурожаатда келтирилган важлар ўз тасдиғини топган тақдирда, объектнинг қийматини қайта ҳисоблаш тўғрисида.
Бунда, объектнинг қийматини қайта ҳисоблаш уч иш кунида амалга оширилади.
11-боб. Якуний қоида
57. Мазкур Услубиёт талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиётига 1-ИЛОВА
Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар учун эталон нархни аниқлаш
Кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг (бундан буён матнда объектлар деб юритилади) қийматини аниқлашда уларнинг жойлашуви, тавсифлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб қиёсий, харажат ва даромад ёндашувларидан бири қўлланилади.
1-боб. Қиёсий ёндашув орқали объектларнинг қийматини аниқлаш
1. Қиёсий ёндашувда Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази (бундан буён матнда Ижро этувчи орган деб юритилади) намунавий объектларни (эталонларни) учтадан кам бўлмаган аналоглари асосида объектларнинг қийматини аниқлайди.
2. Объектларнинг қийматини аниқлашда қуйидаги формуладан фойдаланилади:
ОҚ = (БН×БМ×К1×К2×…×Кн)
Бунда:
ОҚ — объектнинг қиймати;
БН — кўчмас мулк бозори маълумотлари таҳлили асосида шаклланган объектнинг 1 кв.м учун нархи;
БМ — объектнинг майдони;
К1, К2…Кн — нархни шакллантирувчи омилларни акс эттирувчи коэффициентлар.
3. Тузатиш коэффициентлари электрон савдо платформаларидаги маълумотлар, шу жумладан объектларни сотиш бўйича таклиф этилаётган эълонлар, шунингдек риэлторлик ташкилотларида тузилган, нотариал расмийлаштирилган битимлар ҳамда тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотларидан объектларнинг гаров қиймати тўғрисида олинган маълумотларни таҳлил қилиш орқали аниқланади.
4. Ижро этувчи орган томонидан оммавий баҳолаш ўтказиладиган объектлар рўйхатида (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) кўрсатилган объектларнинг намунавий объект (эталон) нархини аниқлашда мазкур Методиканинг 1-иловасида келтирилган тузатишлар қўлланилади.
5. Объектларни оммавий баҳолашда бозор конъюнктурасига мувофиқ объектларга уланган муҳандислик тармоқларининг (электр энергияси, сув таъминоти, газ таъминоти, оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари) мавжудлиги ва ривожланганлик даражасига қараб қийматга тегишли тузатиш коэффициенти киритилиши мумкин.
6. Объектларни оммавий баҳолашда уларда лифтнинг мавжудлиги ва фойдаланиш имкониятлари бозор конъюнктурасига мувофиқ равишда қийматга таъсир этувчи омил сифатида ҳисобга олиниши мумкин. Аниқ коэффициентлар бино қаватлилиги, функционал мақсади ва маҳаллий бозор шароитларидан келиб чиқиб белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан тақдим этилган Рўйхатда объектларнинг қаватлари сони, қурилган йили, улардаги турар жойлар нечанчи қаватда жойлашганлиги, майдони, хоналари сони кўрсатилмаган тақдирда 1 коэффициент қўлланилади.
2-боб. Харажат ёндашуви орқали объектларнинг қийматини аниқлаш
7. Харажат ёндашуви орқали объектларнинг қийматини аниқлаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
бино ва иншоотларни тикланиш нархини аниқлаш;
тадбиркорлик фойдасини қўллаш;
аниқланган эскириш турларини ҳисоблаш;
объектнинг умумий қийматидан эскириш қийматини айириб ҳисоблаш.
8. Объектларнинг тикланиш қиймати шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқарилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқланади.
Тикланиш қиймати аниқлангандан сўнг, олинган натижага тадбиркорлик фойдаси 10 фоиз миқдорида қўлланилиб, у қиймат тикланиш суммасига қўшилади.
9. Объектларнинг қийматини аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:
ОҚ = ҚХ×(1 + ТФ) × (1 — Э)
Бунда:
ОҚ — объектнинг қиймати;
ҚХ — объектни қуриш харажатлари миқдори;
ТФ — тадбиркорнинг фойдаси миқдори (%);
Э — эскириш қиймат.
10. Баҳолаш ишларини олиб боришда эскиришнинг жисмоний тури инобатга олинади.
11. Жисмоний эскириш бу объектларнинг вақт ўтиши, табиий шароитлар, эксплуатация жараёни ва ташқи таъсирлар натижасида юзага келадиган фойдалилик. Бунда объектларнинг техник ҳолати ёмонлашиши, таъмирталаб қилинадиган ҳолатлар кўпайиб бориши ва умумий қиймати пасайиши мумкин.
Жисмоний эскириш қуйидаги турларга бўлинади:
бартараф қилинадиган жисмоний эскириш — таъмирлаш, алмаштириш ёки янгилаш орқали йўқотиш мумкин бўлган эскириш (масалан, деворни бўяш, синган қисмни янгилаш);
бартараф қилиб бўлмайдиган жисмоний эскириш — жисмонан эскирганлик туфайли бутунлай янгилаш талаб этиладиган ҳолатлар. Бунда объектларни таъмирлаш орқали уларни тўлиқ тиклаш имкони бўлмайди.
12. Объектларнинг таркибий элементлари ва умумий структуранинг техник ҳолатини баҳолаш визуал кўрик, шунингдек юк кўтарувчи ва ўраб турувчи тузилмалардаги чизиқлиликдан оғишлар ва шикастланиш миқдорини ўлчаш орқали амалга оширилади.
13. Жисмоний эскиришни аниқлашда ушбу Методиканинг 2-иловасида келтирилган Жисмоний эскиришни аниқлашга доир қўлланмадан фойдаланилади.
14. Объектларга жисмоний эскиришнинг умумий таъсири натижасида объектларнинг қиймати камаяди ҳамда ушбу қиймат қуйидаги формула орқали аниқланади:
Э = 1 — Эже
Бунда:
Эже — объектнинг жисмоний эскириш коэффициенти.
3-боб. Даромад ёндашуви орқали объектларнинг қийматини аниқлаш
15. Даромад ёндашуви усулида объектларнинг қиймати уларнинг мулкдорлари томонидан объектларни ижарага беришдан олинадиган даромадни ҳисоблаш орқали аниқланади. Бунда даромадни ҳисоблашда қуйидаги формуладан фойдаланилади:
ОҚ = СОД/КС
Бунда:
ОҚ — объектнинг қиймати;
СОД — соф операцион даромад;
КС — капиталлаштириш ставкаси.
Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар учун эталон нархни аниқлаш методикасига 1-ИЛОВА
Кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг қурилган йилига нисбатан тузатишлар
Кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг қурилган йили 1980 йилгача 1981 — 2009- йилгача 2010 — 2025 йилгача Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар нархи уларнинг қурилган йилига нисбатан тузатиш коэффициентлари 1.10 1 0,9
Кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг қурилиш материалига нисбатан тузатишлар
Кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг қурилиш материали Пишган ғиштли Темир бетон, панел, бетон, монолит, шлокоблок Қўш синч, хом ғишт Ёғоч Газобетон, пеноблок Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар нархи уларнинг қурилиш материалига нисбатан тузатиш коэффициентлари 0,9 1,0 1,25 1,3 1,0
Кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг умумий майдонига нисбатан тузатишлар
Кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг умумий майдони (кв.м) 1 — 50 50.1 — 70 70.1 — 85 85.1 — 100 100.1 — 200 200.1 ва ундан юқори Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар нархи уларнинг умумий майдонига нисбатан тузатиш коэффициентлари 0.9 1 1.03 1.05 1.07 1.10
Кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг жойлашган қаватига нисбатан тузатишлар
18 ва ундан юқори қаватли кўп квартирали уйларнинг қаватлари 1 2 — 6 7 — 9 10 — 15 16 — 18 19 ва ундан юқори Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар нархи уларнинг жойлашган қаватига нисбатан тузатиш коэффициентлари 0,95 1 1,05 1,10 1,15 0,95 — 0,8 13 — 16 қаватли кўп квартирали уйларнинг қаватлари 1 2 — 6 7 — 9 10 — 12 13 — 16 - Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар нархи уларнинг жойлашган қаватига нисбатан тузатиш коэффициентлари 0,95 1 1,05 1,10 1,15 - 10 — 12 қаватли кўп квартирали уйларнинг қаватлари 1 2 — 5 6 — 8 9 — 12 - - Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар нархи уларнинг жойлашган қаватига нисбатан тузатиш коэффициентлари 0,95 1 1,05 1,10 - - 8 ва 9 қаватли кўп квартирали уйларнинг қаватлари 1 2 — 4 5 ва 6 7 — 9 - - Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар нархи уларнинг жойлашган қаватига нисбатан тузатиш коэффициентлари 0,95 1 1,05 1,10 - - 6 ва 7 қаватли кўп квартирали уйларнинг қаватлари 1 2 — 4 5 — 7 - - - Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар нархи уларнинг жойлашган қаватига нисбатан тузатиш коэффициентлари 0,95 1 1,10 - - - 4 ва 5 қаватли кўп квартирали уйларнинг қаватлари 1 2 ва 3 4 ва 5 - - - Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар нархи уларнинг жойлашган қаватига нисбатан тузатиш коэффициентлари 0,95 1 1,10 - - - 3 қаватли кўп квартирали уйларнинг қаватлари 1 2 3 - - - Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар нархи уларнинг жойлашган қаватига нисбатан тузатиш коэффициентлари 0,95 1 1,10 - - - 1 ва 2 қаватли кўп квартирали уйларнинг қаватлари 1 2 - - - - Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар нархи уларнинг жойлашган қаватига нисбатан тузатиш коэффициентлари 0,95 1,10 - - - -
Кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг таъмирланганлик ҳолатига нисбатан тузатишлар
Кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг таъмирланганлик ҳолати Яхши таъмир * Ўрта таъмир ** Таъмир талаб *** Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар нархи уларнинг таъмирланганлик ҳолатига нисбатан тузатиш коэффициентлари 0,9 1,0 1,1
Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар учун эталон нархни аниқлаш методикасига 2-ИЛОВА
Жисмоний эскиришни аниқлашга доир
Жисмоний эскириш Коэффициенти Асосий конструктив элементларининг техник ҳолати Бинонинг ички конструктив элементларининг ҳолати 0 Ҳеч қандай зарар ёки деформациялар мавжуд эмаслиги. Поллар ва шифтлар текис ва горизонтал, шифт қопламалари ёки пардозлаш ишларида ёриқларнинг мавжуд эмаслиги. 0,25 Асосий конструктив элементларга сезиларли зарар етмаган ҳамда айрим конструкция ва деворларда таъмир ва ёриқ излари мавжудлиги. Ойна ва эшикларни очилиши ва ёпилишининг қийинлашганлиги ҳамда шифт ва зина йўлакларида майда ёриқларнинг борлиги 0,45 Асосий элементларда ёриқларнинг катталашганлиги, горизонтал чизиқларнинг бир-бирига тўғри келмаслиги, деворнинг асосий элементларида эскиришнинг аниқ аломатлари мавжудлиги ҳамда ушбу ҳолатларини бартараф қилиш учун қайта таъмирланганлиги. Девор ва шифтда қайта таъмирланганлик аломатлари яққол кўриниб турганлиги. Зина майдонлари ва зинапояларда ёриқ аломатлари катталашганлиги. Бинонинг пол қисмида кафел ва таркетларнинг кўчиб кетганлиги. 0,65 Девор ва муҳим конструкцияларда ёриқларнинг сезиларли даражада катталашганлиги ва мумкин бўлган даражадан анча йирик бўлган ёриқлар кўпайганлиги. Шифт пардозлашларининг аксарият қисмлари тўкилиб кетиши, пол қисмини умуман таъмирлаш имконияти йўқлиги, пол қопламаларини кўчиб кетганлиги, захлаш ва коррозия ҳолатлари мавжудлиги. Ром ва эшикларнинг ишламаслиги. Зинапояларнинг жойидан силжиганлиги. 0,95 Объектнинг сейсмологик жиҳатдан фойдаланишга яроқсизлиги. Асосий конструкция элементлари деформация бўлганлиги. Девор ва девор тўсиқларида фойдаланишга яроқсиз даражадаги ёриқларнинг пайдо бўлганлиги. Объектнинг ички таъмир қисми умуман фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келган. Ромлар, эшиклар, зинапоялар ва поллар фойдаланиш учун яроқсиз.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиётига 2-ИЛОВА
Якка тартибдаги турар жойлар учун эталон нархни аниқлаш
Якка тартибдаги турар жойларнинг (бундан буён матнда объектлар деб юритилади) қийматини аниқлашда уларнинг жойлашуви, тавсифлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб қиёсий, харажат ва даромад ёндашувларидан бири қўлланилади.
1 - боб. Қиёсий ёндашув орқали объектларнинг қийматини аниқлаш
1. Қиёсий ёндашувда Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази (бундан буён матнда Ижро этувчи орган деб юритилади) намунавий объектларни (эталонларни) учтадан кам бўлмаган аналоглари асосида объектларнинг қийматини аниқлайди.
2. Объектларнинг қийматини аниқлашда қуйидаги формуладан фойдаланилади:
ОҚ = (БН×БМ×К1×К2×…×Кн) + (ЕН×ЕМ×К1×К2×…×Кн)
Бунда:
ОҚ — объектнинг қиймати;
БН — кўчмас мулк бозори маълумотлари таҳлили асосида шаклланган бинонинг 1 кв.м учун нархи;
БМ — объектнинг майдони;
ЕН — кўчмас мулк бозори маълумотлари таҳлили асосида шаклланган ер участкасининг 1 кв.м учун нархи;
ЕМ — ер участкасининг майдони;
К1, К2…Кн — нархни шакллантирувчи омилларни акс эттирувчи коэффициентлар.
Объектларнинг ёрдамчи бино ва иншоотлари қийматини аниқлашда объектнинг 1 кв.м учун ҳисоблаб чиқарилган қийматининг 20 фоизи миқдорига қабул қилинади.
3. Тузатиш коэффициентлари электрон савдо платформаларидаги маълумотлар, шу жумладан объектларни сотиш бўйича таклиф этилаётган эълонлар, шунингдек риэлторлик ташкилотларида тузилган, нотариал расмийлаштирилган битимлар ҳамда тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотларидан объектларнинг гаров қиймати тўғрисида олинган маълумотларни таҳлил қилиш орқали аниқланади.
4. Ижро этувчи орган томонидан оммавий баҳолаш ўтказиладиган объектлар рўйхатида кўрсатилган объектларнинг намунавий объект (эталон) нархини аниқлаш учун мазкур Методиканинг 1-иловасидаги тузатишлар қўлланилади.
Аналог объектнинг ер майдони эталон объектининг ер майдонидан фарқ қилган ҳолатда, нархни солиштиришда ер майдонига тегишли тузатиш киритилади. Бунда аналог ва эталон ер майдонлари ўртасидаги фарқ қуйидаги формула орқали аниқланади ҳамда ушбу фарқ бўш ернинг 1 кв.м нархига кўпайтирилади.
Атн=Анқ+(Айм−Эйм)×Йбй
Бунда:
Атн — аналогнинг ер майдонига тузатиш киритилгандан кейинги 1 кв.м нархи;
Анқ — аналогнинг тузатиш киритилмаган 1 кв.м нархи;
Айм — аналогнинг ер майдони, кв.м;
Эйм — эталон (солиштирилаётган) объектнинг ер майдони, кв.м;
Йбй — бўш ернинг 1 кв.м нархи.
5. Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан тақдим этилган Рўйхатда қаватлари сони, қурилган йили, ишлатилган қурилиш материаллари, майдони кўрсатилмаган тақдир 1 коэффициент қўлланилади.
2-боб. Харажат ёндашуви орқали объектларнинг қийматини аниқлаш
6. Харажат ёндашуви орқали объектларнинг қийматини аниқлаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
бино ва иншоотларни тикланиш нархини аниқлаш;
тадбиркорлик фойдасини қўллаш;
аниқланган эскириш турларини ҳисоблаш;
бино ва иншоотларни тикланиш қийматидан эскириш қийматини айириб, ердан фойдаланиш қийматини қўшиш орқали умумий қийматини аниқлаш.
7. Харажат ёндашуви қўлланилганда қуйидаги формуладан фойдаланилади:
ОҚ = ҚХ×(1 + ТФ) × (1 — Э) + ЕҚ
Бунда:
ОҚ — объектнинг қиймати;
ҚХ — объектни қуриш харажатлари миқдори;
ТФ — тадбиркорнинг фойдаси миқдори (%);
Э — эскириш қиймати;
ЕҚ — ердан фойдаланиш ҳуқуқининг қиймати.
1-§. Объектларнинг тикланиш қийматларини турлари
8. Объектни қайта қуриш ёки ўхшаш турдаги янги объектни қуриш учун сарфланадиган харажатлари акс эттирилиб, қайта қуриш ва ўрнини босувчи қийматга бўлинади.
Қайта қуриш қиймати — бир турдаги материал ва лойиҳа билан қайтадан қуриш орқали бозор қиймати аниқланади.
Ўрнини босувчи қиймат — янги хомашё материаллари ва замонавий технологияларни қўллаган ҳолда объектни қайта қуриш орқали бозор қиймати аниқланади.
2-§. Объектларнинг тикланиш қийматини аниқлаш
9. Объектни ҳар бир қисми учун (яшаш хонадонлари, қўшимча иншоотлар, очиқ айвон, соябон, бассейн ва фонтанлар, чорва молларини боқишга мўлжалланган қурилмалар ва уларнинг озиқ-овқатини сақлашга мўлжалланган иншоотлар, ярим ертўла ҳамда ертўлалар ва бошқалар) тикланиш қийматини аниқлаш билан баҳолаш ишлари амалга оширилади.
10. Объектнинг тикланиш қиймати лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқланади ва бу қийматларга 10 фоиз миқдорда тадбиркорлик фойдаси қўшилиб якуний тикланиш қиймати ҳисобланади.
11. Объектнинг якуний қийматини аниқлаш учун тикланиш қийматидан объектнинг эскириш қиймати чегирилади.
3-§. Объектларнинг эскириш қийматини аниқлаш
12. Объектларнинг эскириш қийматини аниқлашда эскиришнинг жисмоний тури инобатга олинади.
13. Жисмоний эскириш бу объектларнинг вақт ўтиши, табиий шароитлар, эксплуатация жараёни ва ташқи таъсирлар натижасида юзага келадиган фойдалилик. Бунда объектларнинг техник ҳолати ёмонлашиши, таъмирталаб қилинадиган ҳолатлар кўпайиб бориши ва умумий қиймати пасайиши мумкин.
Жисмоний эскириш қуйидаги турларга бўлинади:
бартараф қилинадиган жисмоний эскириш — таъмирлаш, алмаштириш ёки янгилаш орқали йўқотиш мумкин бўлган эскириш (масалан, деворни бўяш, синган қисмни янгилаш);
бартараф қилиб бўлмайдиган жисмоний эскириш — жисмонан эскирганлик туфайли бутунлай янгилаш талаб этиладиган ҳолатлар. Бунда объектларни таъмирлаш орқали уларни тўлиқ тиклаш имкони бўлмайди.
14. Жисмоний эскиришни аниқлашда ушбу Методиканинг 2-иловасида келтирилган Жисмоний эскиришни аниқлашга доир қўлланмадан фойдаланилади.
15. Жисмоний эскиришнинг умумий таъсири натижасида объектларнинг қиймати камаяди ҳамда ушбу қиймат қуйидаги формула орқали аниқланади:
Э = 1 — Эже
Бунда, Эже — объектнинг жисмоний эскириш коэффициенти.
4-§. Ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини баҳолаш
16. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг қийматини аниқлаш қуйидаги усуллар орқали амалга оширилади:
ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қийматини таклиф этилаётган нархдан келиб чиқиб қиёсий таҳлил қилиш усули;
ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қийматини ажратиш усули.
17. Ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қийматини таклиф этилаётган нархдан келиб чиқиб қиёсий таҳлил қилиш усулида электрон савдо платформаларидаги маълумотлар (эълонлар), шу жумладан ер участкасини сотиш бўйича таклиф этилаётган нархлар таҳлил қилинади, шунингдек баҳоланаётган ер участкасини ўхшаш ер участкалари билан таққослашда қўлланиладиган таққослаш элементлари аниқланади. Бунда ҳар бир таққослаш элементи бўйича мазкур Методиканинг 1-иловасида кўрсатилган тузатмаларни қўллаган ҳолда тузатишлар киритилади ва аналог ер участкаларига киритилган тузатишларни орқали нархларни мувофиқлаштириш йўли билан ер участкасининг нархи аниқланади.
18. Ижро этувчи орган ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқлар қийматини ажратиш усули билан ҳисоблаш учун қуйидагиларни амалга оширади:
ер участкасининг тавсифларига энг яқин бўлган аналогларни танлайди;
ҳар бир аналог бўйича ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқлар қийматини сотув нархидан яхшилашлар қийматини айириш йўли билан аниқлайди.
5-§. Объектларнинг умумий баҳолаш қийматини аниқлаш
19. Объектларнинг умумий баҳолаш қийматини аниқлаш қуйидаги формула орқали амалга оширилади:
Умумий қиймат = (Тикланиш қиймати — Эскириш қиймати) + Ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қиймати.
3-боб. Даромад ёндашуви орқали объектларнинг қийматини аниқлаш
20. Даромад ёндашувида объектларнинг қиймати уларнинг мулкдорлари томонидан объектларни ижарага беришдан олинадиган даромадни ҳисоблаш орқали аниқланади. Бунда даромадни ҳисоблашда қуйидаги формуладан фойдаланилади:
ОҚ = СОД/КС
Бунда:
ОҚ — объектнинг қиймати;
СОД — соф операцион даромад;
КС — капиталлаштириш ставкаси.
Якка тартибдаги турар жойлар учун эталон нархни аниқлаш методикасига 1-ИЛОВА
Якка тартибдаги турар жойларнинг қурилган йилига нисбатан тузатишлар
Якка тартибдаги турар жойларнинг қурилган йили 1950 йилгача 1951 — 1970 йилгача 1971 — 1990 йилгача 1991 — 2020 йилгача 2021 — 2025 йилгача Якка тартибдаги турар жойлар нархи уларнинг қурилган йилига нисбатан тузатиш коэффициентлари 1.67 1.43 1.25 1 0,95
Якка тартибдаги турар жойларнинг қурилиш материалига нисбатан тузатишлар
Якка тартибдаги турар жойларнинг қурилиш материали Пишган ғиштли, бетон, темир бетон, панел, газаблок, темир устун, монолит Шлокоблок, сендвич-панел ва бошқа турдаги юк кўтарувчи конструкциялар Пахса, ёғоч девор, ёғоч устун, хом ғишт ва синчлар Якка тартибдаги турар жойларнинг нархи уларнинг қурилиш материалига нисбатан тузатиш коэффициентлари 1 1,16 1,35
Якка тартибдаги турар жойларнинг ер майдонига нисбатан тузатишлар
Якка тартибдаги турар жойларнинг ер майдони (кв.м) 200 гача 200,1 — 300 300,1 — 400 400,1 — 500 500,1 — 600 600,1 — 800 800,1 — 1000 1000,1 — 5000 5000,1 дан юқори Якка тартибдаги турар жойлар нархи уларнинг ер майдонига нисбатан тузатиш коэффициентлари 0,95 0,975 1,0 1,025 1,05 1,075 1,10 1,125 1,15
Якка тартибдаги турар жойларнинг биноларини майдонига нисбатан тузатишлар
Якка тартибдаги турар жойларнинг бино майдони (кв.м) 50 гача 50,1 — 100 100,1 — 150 150,1 — 200 200,1 — 300 300,1 — 500 500,1 — 1000 1000,1 дан юқори Якка тартибдаги турар жойлар нархи уларнинг бино майдонига нисбатан тузатиш коэффициентлари 0,85 0,9 0,95 1,0 1,05 1,1 1,15 1,25
Якка тартибдаги турар жойларнинг таъмирланганлик ҳолатига нисбатан тузатишлар
Якка тартибдаги турар жойларнинг таъмирланганлик ҳолати Яхши таъмир * Ўрта таъмир ** Таъмир талаб *** Якка тартибдаги турар жойлар нархи уларнинг таъмирланганлик ҳолатига нисбатан тузатиш коэффициентлари 0,9 1,0 1,1
Якка тартибдаги турар жойлар учун эталон нархни аниқлаш методикасига 2-ИЛОВА
Жисмоний эскиришни аниқлашга доир
Жисмоний эскириш коэффициенти Асосий конструктив элементларининг техник ҳолати Бинонинг ички конструктив элементларининг ҳолати 0 Ҳеч қандай зарар ёки деформациялар мавжуд эмаслиги. Поллар ва шифтлар текис ва горизонтал, шифт қопламалари ёки пардозлаш ишларида ёриқларнинг мавжуд эмаслиги. 0.25 Асосий конструктив элементларга сезиларли зарар етмаган ҳамда айрим конструкция ва деворларда таъмир ва ёриқ излари мавжудлиги. Ойна ва эшикларни очилиши ва ёпилишининг қийинлашганлиги ҳамда шифт ва зина йўлакларида майда ёриқларнинг борлиги 0.45 Асосий элементларда ёриқларнинг катталашганлиги, горизонтал чизиқларнинг бир-бирига тўғри келмаслиги, деворнинг асосий элементларида эскиришнинг аниқ аломатлари мавжудлиги ҳамда ушбу ҳолатларини бартараф қилиш учун қайта таъмирланганлиги. Девор ва шифтда қайта таъмирланганлик аломатлари яққол кўриниб турганлиги. Зина майдонлари ва зинапояларда ёриқ аломатлари катталашганлиги. Бинонинг пол қисмида кафел ва таркетларнинг кўчиб кетганлиги. 0.65 Девор ва муҳим конструкцияларда ёриқларнинг сезиларли даражада катталашганлиги ва мумкин бўлган даражадан анча йирик бўлган ёриқлар кўпайганлиги. Шифт пардозлашларининг аксарият қисмлари тўкилиб кетиши, пол қисмини умуман таъмирлаш имконияти йўқлиги, пол қопламаларини кўчиб кетганлиги, захлаш ва коррозия ҳолатлари мавжудлиги. Ром ва эшикларнинг ишламаслиги. Зинапояларнинг жойидан силжиганлиги. 0.95 Бинонинг сейсмологик жиҳатдан фойдаланишга яроқсизлиги. Асосий конструкция элементлари деформация бўлганлиги. Девор ва девор тўсиқларида фойдаланишга яроқсиз даражадаги ёриқларнинг пайдо бўлганлиги. Бинонинг ички таъмир қисми умуман фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келган. Ромлар, эшиклар, зинапоялар ва поллар фойдаланиш учун яроқсиз.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиётига 3-ИЛОВА
Нотурар объектлар учун эталон нархни аниқлаш
Нотурар объектлар (бундан буён матнда объектлар деб юритилади) қийматини аниқлашда объектнинг жойлашуви, тавсифлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб қиёсий, харажат ёки даромад ёндашувларидан бири қўлланилади.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Объектларни баҳолаш жараёнида улар тўрта асосий тоифага ажратилади. Ушбу тоифаларга тижорат, ишлаб чиқариш ва омборхона сифатида фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ҳамда махсус объектлар киради. Баҳолаш ишлари мазкур тасниф асосида, ҳар бир тоифанинг функционал хусусиятлари ва фойдаланиш шароитларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
2. Тижорат мақсадида фойдаланиладиган объектлар таркибига савдо фаолиятини амалга оширишга мўлжалланган бинолар, умумий овқатланиш корхоналарининг бинолари, ижтимоий хизмат кўрсатиш объектлари, меҳмонхона ва турар жой хизматлари кўрсатишга мўлжалланган бино ва иншоотлар, автомобиль транспортларига хизмат кўрсатиш шохобчалари, офис бинолари ва бошқа турдаги тижорат фаолияти учун фойдаланилаётган объектлар киради.
3. Ишлаб чиқариш объектлари таркибига маҳсулот ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, йиғиш, тажриба синовлари ўтказиш ва бошқа саноат фаолиятлари учун мўлжалланган муҳандислик ва техник инфратузилмага эга бинолар, ишлаб чиқариш цехлари ва ёрдамчи цехлар киради.
4. Омборхона сифатида фойдаланиладиган бино ва иншоотлар таркибига товарлар, хомашё ва маҳсулотлар ҳамда материалларни сақлаш, тақсимлаш ва логистика жараёнларини амалга ошириш учун мўлжалланган бинолар киради.
5. Махсус объектлар таркибига муайян функцияларни бажариш учун мўлжалланган, бошқа бинолардан фарқ қилувчи техник, конструктив ёки функционал хусусиятларга эга объектлар киради.
Мазкур объектлар умумий фойдаланиш учун мўлжалланмаган бўлади ва тор соҳалар учун ишлатилади. Махсус объектлар лицензия ёки рухсатнома асосида фаолият олиб боради.
Мазкур объектлар транспорт ва логистика инфратузилмаси бинолари, тиббиёт ва санитария иншоотлари, илмий, таълим ва тажриба бинолари, ишлаб чиқариш ва хавфли объектлар, маданий иншоотлар, спорт заллар, стадионлар, бассейнлар, теннис кортлари, экстремал ва техник спорт иншоотларидан иборат бўлади.
6. Объектларнинг жойлашуви қулайлиги ва мавжуд шароитлари, транспорт инфратузилмасига яқинлиги (автобус, трамвай бекатлари ва бошқалар), юк ва йўловчи оқими, яқин атрофдаги ижтимоий ва тижорат объектлари, шунингдек туман (шаҳар) марказига нисбатан масофаси ҳисобга олиниб, улар тоифаларга ажратилади. Ушбу тоифаларни баҳолаш жараёни баҳоланаётган объектнинг солиштирилаётган объектга нисбатан жойлашув устунликларини аниқлаш имконини беради. Тоифаларни аниқлаш натижалари қуйидаги жадвалда акс эттирилган ва улар баҳолаш ҳисоб-китобларига киритилади.
Объектларнинг тоифаларга ажратилиши
Тоифа Тавсиф Пр Премиум турдаги юқори даромадли ва юқори инвестицион А Юқори даромадли ва инвестицион жозибадор Б Юқори даромадли С Ўрта даромадли Д Ўртадан паст даромадли
7. Пр тоифа — бу қуйидаги хусусиятларга эга объектлар ҳисобланади:
премиум даражадаги юқори даромадли ва инвестицион ҳудуд (зона) — ушбу ҳудуд иқтисодий ва молиявий хусусиятлари инвестиция киритиш нуқтайи назаридан юқори даромад олиш имконини берадиган ҳудуд бўлиб, тижорат ва иқтисодий фаолият учун қулай шароитга эга, талаб юқори бўлган ҳудудларда жойлашади. Бундай ҳудуд бозор шароитларида юқори ликвидликка эга бўлиб, иқтисодий, молиявий ва бошқа рисклар паст ёки бошқариладиган даражада бўлади;
қулай жойлашув — объект туман (шаҳар) марказий кўчаларида ёки уларга яқин ҳудудларда жойлашган бўлади;
юқори транспорт оқими — объект атрофида автомобиль ва жамоат транспорти оқими юқори ҳамда ҳаракат ва логистик имкониятлар кенг бўлади;
автотураргоҳлар мавжудлиги — объект ҳудудида мижозлар ва ходимлар учун етарли автотураргоҳлар мавжуд бўлади;
жамоат транспортига яқинлик — объект жамоат транспорти (автобус, трамвай, метро ва бошқа транспорт воситалари) бекатларига яқин жойлашган бўлади ва инсонлар оқими юқори бўлади;
юқори тирбандлик (пиёда) — объект ҳудуди атрофида доимий харидор ва мижоз оқими мавжуд бўлади;
ривожланган инфратузилма — объект ва унинг ҳудудида электр, сув, газ, оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари ва телекоммуникация хизматлари яхши ривожланган бўлади;
объект жойлашган ҳудуд атрофидаги иқтисодий ва тижорат фаолияти — объект жойлашган ҳудудда бошқа савдо, хизмат кўрсатиш ва ижтимоий объектлар мавжуд бўлади;
хавфсизлик ва барқарорлик — объектнинг атрофидаги ҳудудда ижтимоий ва иқтисодий барқарорлик ривожланган, жиноятчилик даражаси паст, замонавий технологиялар билан жиҳозланган ва ташриф буюрувчиларга қулай шароитлар яратилган ҳамда инвестицион рисклар паст бўлади;
эркин бозор қиймати ва ликвидлик — объектнинг атрофидаги ҳудудда кўчмас мулк тез сотилиши ёки ижарага берилиши осон бўлади.
8. А тоифа — бу қуйидаги хусусиятларга эга объектлар ҳисобланади:
юқори даромадли ва инвестицион ҳудуд (зона) — ушбу ҳудуд иқтисодий ва молиявий хусусиятлари инвестиция киритиш нуқтайи назаридан юқори даромад олиш имконини берадиган ҳудуд бўлиб, тижорат ва иқтисодий фаолият учун қулай шароитга эга, талаб юқори бўлган ҳудудларда жойлашади. Бундай ҳудуд бозор шароитларида юқори ликвидликка эга бўлиб, иқтисодий, молиявий ва бошқа рисклар паст ёки бошқариладиган даражада бўлади;
жойлашув — объект туман (шаҳар) марказий кўчаларида ёки уларга яқин ҳудудларда жойлашган бўлади;
юқори транспорт оқими — объект атрофида автомобиль ва жамоат транспорти оқими юқори ҳамда ҳаракат ва логистик имкониятлар кенг бўлади;
автотураргоҳлар мавжудлиги — объект ҳудудида мижозлар ва ходимлар учун етарли автотураргоҳлар мавжуд бўлади;
жамоат транспортига яқинлик — объект жамоат транспорти (автобус, трамвай, метро ва бошқа транспорт воситалари) бекатларига яқин жойлашган бўлади ва инсонлар оқими юқори бўлади;
юқори тирбандлик (пиёда) — объект ҳудуди атрофида доимий харидор ва мижоз оқими мавжуд бўлади;
ривожланган инфратузилма — объект ва унинг ҳудудида электр, сув, газ, оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари ва телекоммуникация хизматлари яхши ривожланган бўлади;
хавфсизлик ва барқарорлик — объектнинг атрофидаги ҳудудда ижтимоий ва иқтисодий барқарорлик ривожланган, жиноятчилик даражаси паст, замонавий технологиялар билан жиҳозланган ва ташриф буюрувчиларга қулай шароитлар яратилган ҳамда инвестицион рисклар паст бўлади;
эркин бозор қиймати ва ликвидлик — объектнинг атрофидаги ҳудудда кўчмас мулк тез сотилиши ёки ижарага берилиши осон бўлади.
9. Б тоифа — бу қуйидаги хусусиятларга эга объектлар ҳисобланади:
юқори даромадли ҳудудда жойлашган бўлиб, тижорат ва иқтисодий фаолият учун жуда қулай бўлади;
қулай жойлашув — объект туман (шаҳар) марказий кўчаларида ёки уларга яқин ҳудудларда жойлашган бўлади;
юқори транспорт оқими — объект атрофида автомобиль ва жамоат транспорти оқими юқори ҳамда ҳаракат ва логистик имкониятлар кенг бўлади;
автотураргоҳлар мавжудлиги — объект ҳудудида мижозлар ва ходимлар учун етарли автотураргоҳлар мавжуд бўлади;
жамоат транспортига яқинлик — объект жамоат транспорти (автобус, трамвай, метро ва бошқа транспорт воситалари) бекатларига яқин жойлашган бўлади ва инсонлар оқими юқори бўлади.
10. С тоифа — бу қуйидаги хусусиятларга эга объектлар ҳисобланади:
ўрта даромадли ҳудудда жойлашган объект бўлиб, ҳудуднинг иқтисодий фаоллиги ва ўтказувчанлик даражаси бўйича юқори даромадли ҳудудларга нисбатан паст бўлади;
қулай жойлашув — объект туман (шаҳар) марказига нисбатан унчалик яқин бўлмаган ҳудудларда жойлашган бўлади;
жамоат транспортига яқинлик — объект жамоат транспорти (автобус, трамвай, метро ва бошқа транспорт воситалари) бекатларига яқин жойлашган бўлади ва инсонлар оқими юқори бўлади;
пиёдалар ва транспорт оқими — объект атрофидаги ҳудудда пиёдалар ва автомобиль ҳаракати мавжуд бўлади, лекин ҳаракат ва трафик даражаси ўртача бўлади;
инфратузилма — объект атрофидаги ҳудудда савдо марказлари, банклар, хизмат кўрсатиш объектлари ва офис бинолари мавжуд бўлади, лекин улар етарлича ривожланмаган бўлади.
11. Д тоифа — бу қуйидаги хусусиятларга эга объектлар ҳисобланади:
паст даромадли ҳудудда жойлашган объект бўлиб, ушбу ҳудуд туманнинг (шаҳарнинг) чекка қисмида ҳамда иккинчи ва учинчи даражали йўлларга яқин жойлашган бўлади, шунингдек ушбу ҳудуд иқтисодий жиҳатдан пастроқ фаолликка эга бўлади;
транспорт ва пиёдалар оқими бошқа ҳудудга нисбатан камроқ (жамоат транспорти имкониятлари қулай эмас ва пиёдалар оқими камроқ).
Д тоифадаги объектлар ижара ва сотув нархлари Пр, А, Б, С тоифадаги объектлардан паст бўлиб, инвестиция салоҳияти нисбатан суст ва аҳоли учун мўлжалланган турар жойлар устун бўлади, ушбу ҳолатлар Д тоифадаги объектларга талаб камлигини билдиради.
2 - боб. Қиёсий ёндашув орқали объектларнинг қийматини аниқлаш
12. Қиёсий ёндашувда объектларнинг қийматини аниқлашда қуйидаги формуладан фойдаланилади:
ОҚ = (БН×БМ×К1×К2×…×Кн) + (ЕН×ЕМ×К1×К2×…×Кн)
Бунда:
ОҚ — объектнинг қиймати;
БН — кўчмас мулк бозори маълумотлари таҳлили асосида шаклланган объектнинг 1 кв.м учун нархи;
БМ — объектнинг майдони;
ЕН — кўчмас мулк бозори маълумотлари таҳлили асосида шаклланган ер участкасининг 1 кв.м учун нархи;
ЕМ — ер участкасининг майдони;
К1, К2…Кн — нарх шакллантирувчи омилларни акс эттирувчи коэффициентлар.
13. Тузатиш коэффициентлари электрон савдо платформаларидаги маълумотлар, шу жумладан объектларни сотиш бўйича таклиф этилаётган эълонлар, шунингдек, риэлторлик ташкилотларида тузилган, нотариал расмийлаштирилган битимлар ҳамда тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотларидан объектларнинг гаров қиймати тўғрисида олинган маълумотларни таҳлил қилиш орқали аниқланади.
14. Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази (бундан буён матнда Ижро этувчи орган деб юритилади) томонидан оммавий баҳолаш ўтказиладиган объектлар рўйхатида (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) кўрсатилган нотурар объектларнинг эталон объект нархини аниқлаш учун мазкур Методиканинг 1-иловасида келтирилган тузатишлар қўлланилади.
Аналог объектнинг ер майдони эталон объектнинг ер майдонидан фарқ қилган ҳолатда, нархни солиштиришда ер майдонига тегишли тузатиш киритилади. Бунда аналог ва эталон ер майдонлари ўртасидаги фарқ қуйидаги формула орқали аниқланади ҳамда ушбу фарқ бўш ернинг 1 кв.м нархига кўпайтирилади.
Атн=Анқ+(Айм−Эйм)×Йбй
Бунда:
Атн — аналогнинг ер майдонига тузатиш киритилгандан кейинги 1 кв.м нархи;
Анқ — аналогнинг тузатиш киритилмаган 1 кв.м нархи;
Айм — аналогнинг ер майдони, кв.м;
Эйм — эталон (солиштирилаётган) объектнинг ер майдони, кв.м;
Йбй — бўш ернинг 1 кв.м нархи.
15. Объектларни оммавий баҳолашда бозор конъюнктурасига мувофиқ равишда объектга уланган муҳандислик тармоқларининг (электр энергияси, сув таъминоти, газ таъминоти, оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари) мавжудлиги ва ривожланганлик даражасига қараб қийматга тегишли тузатмалар киритилиши мумкин.
16. Кўп қаватли объектларни оммавий баҳолашда объектда лифтнинг мавжудлиги ва фойдаланиш имкониятлари бозор конъюнктурасига мувофиқ равишда қийматга таъсир этувчи омил сифатида ҳисобга олиниши мумкин. Аниқ коэффициентлар объект қаватлилиги, функционал мақсади ва маҳаллий бозор шароитларидан келиб чиқиб белгиланади.
17. Объектларнинг ёрдамчи бино ва иншоотлари қийматини аниқлашда объектларнинг 1 кв.м учун ҳисоблаб чиқарилган қийматининг 20 фоизи миқдорида қабул қилинади.
18. Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан тақдим этилган Рўйхатда қаватлари сони, қурилган йили, ишлатилган қурилиш материаллари, майдони кўрсатилмаган тақдирда 1 коэффициент қўлланилади.
3 - боб. Харажат ёндашуви орқали объектларнинг қийматини аниқлаш
19. Харажат ёндашуви орқали объектларнинг қийматини аниқлаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
бино ва иншоотларни тикланиш нархини аниқлаш;
тадбиркорлик фойдасини қўллаш;
аниқланган эскириш турларини ҳисоблаш;
бино ва иншоотларни тикланиш қийматидан эскириш қийматини айириб, ердан фойдаланиш қийматини қўшиш орқали умумий қийматини аниқлаш.
20. Харажат ёндашуви қўлланилганда қуйидаги формуладан фойдаланилади:
ОҚ = ҚХ×(1 + ТФ) × (1 — Э) + ЕҚ
Бунда:
ОҚ — объектнинг қиймати;
ҚХ — объектни қуриш харажатлари миқдори;
ТФ — тадбиркорнинг фойдаси миқдори (%);
Э — эскириш қиймати;
ЕҚ — ердан фойдаланиш ҳуқуқи қиймати.
1-§. Объектларнинг тикланиш қийматларининг турлари
21. Объектни қайта қуриш ёки ўхшаш турдаги янги объектни қуриш учун сарфланадиган харажатлари акс эттирилиб, қайта қуриш ва ўрнини босувчи қийматга бўлинади.
Қайта қуриш қиймати — бир турдаги материал ва лойиҳа билан қайтадан қуриш орқали бозор қиймати аниқланади.
Ўрнини босувчи қиймат — янги хомашё материаллари ва замонавий технологияларни қўллаган ҳолда объектни қайта қуриш орқали бозор қиймати аниқланади.
2-§. Объектларнинг тикланиш қийматини аниқлаш
22. Объектнинг ҳар бир қисми учун (яшаш хонадонлари, қўшимча иншоотлар, очиқ айвон, соябон, супа, бассейн ва фонтанлар, чорва молларини боқишга мўлжалланган қурилмалар ва уларнинг озиқ-овқатини сақлашга мўлжалланган иншоотлар, ярим ертўла ва ертўлалар ва ҳоказо) тикланиш қийматини аниқлаш билан баҳолаш ишлари амалга оширилади.
23. Объектнинг тикланиш қиймати лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқланади ва бу қийматларга 10 фоиз миқдорда тадбиркорлик фойдаси қўшилиб якуний тикланиш қиймати аниқланади.
24. Объектнинг якуний қийматини аниқлаш учун тикланиш қийматидан объектнинг эскириш қиймати чегирилади.
3-§. Объектларнинг эскириш қийматини аниқлаш
25. Объектларнинг эскириш қийматини аниқлашда эскиришнинг жисмоний тури инобатга олинади.
26. Жисмоний эскириш бу объектларнинг вақт ўтиши, табиий шароитлар, эксплуатация жараёни ва ташқи таъсирлар натижасида юзага келадиган фойдалилик, истеъмолчи жозибадорлиги ва структуравий ишончлиликнинг аста-секин камайиши ҳисобланади. Ушбу жараён натижасида объектларнинг техник ҳолати ёмонлашади ва таъмирталаб ҳолатлар вужудга келади ва умумий қиймати пасаяди.
Жисмоний эскириш қуйидаги турларга бўлинади:
бартараф қилинадиган жисмоний эскириш — таъмирлаш, алмаштириш ёки янгилаш орқали йўқотиш мумкин бўлган эскириш (масалан, деворни бўяш, синган қисмни янгилаш);
бартараф қилиб бўлмайдиган жисмоний эскириш — жисмонан эскирганлик туфайли бутунлай янгилаш талаб этиладиган ҳолатлар. Бунда объектларни таъмирлаш орқали уларни тўлиқ тиклаш имкони бўлмайди.
27. Жисмоний эскиришни аниқлашда ушбу Методиканинг 2-иловасида келтирилган Жисмоний эскиришни аниқлашга доир қўлланмадан фойдаланилади.
28. Объектнинг жисмоний эскиришининг умумий таъсири натижасида объектнинг қиймати камаяди ҳамда ушбу қиймат қуйидаги формула орқали аниқланади:
Э = 1 — Эже
Бунда, Эже — объектнинг жисмоний эскириш коэффициенти.
4-§. Ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини баҳолаш
29. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг қийматини аниқлаш қуйидаги усуллар орқали амалга оширилади:
ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қийматини таклиф этилаётган нархдан келиб чиқиб қиёсий таҳлил қилиш усули;
ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қийматини ажратиш усули;
ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қийматини ер рентасини капиталлаштириш усули.
30. Ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қийматини таклиф этилаётган нархдан келиб чиқиб қиёсий таҳлил қилиш усулида электрон савдо платформаларидаги маълумотлар (эълонлар), шу жумладан ер участкасини сотиш бўйича таклиф этилаётган нархлар таҳлил қилинади, шунингдек баҳоланаётган ер участкасини ўхшаш ер участкалари билан таққослашда қўлланиладиган таққослаш элементлари аниқланади. Бунда ҳар бир таққослаш элементи бўйича мазкур Методиканинг 1-иловасида кўрсатилган тузатмаларни қўллаган ҳолда тузатишлар киритилади ва аналог ер участкаларига киритилган тузатишлар орқали нархларни мувофиқлаштириш йўли билан ер участкасининг нархи аниқланади.
31. Ижро этувчи орган ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқлар қийматини ажратиш усули билан ҳисоблаш учун қуйидагиларни амалга оширади:
ер участкасининг тавсифларига энг яқин бўлган аналогларни танлайди;
ҳар бир аналог бўйича ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқлар қийматини сотув нархидан яхшилашлар қийматини айириш йўли билан аниқлайди.
32. Ер участкасининг қиймати ер рентасини капиталлаштириш усули асосида баҳоланади. Ер рентаси сифатида ер участкасини ижарага беришдан олинадиган даромад қабул қилинади. Ушбу даромад амалдаги тартибга мувофиқ белгиланган ижара ставкалари асосида аниқланади.
Капиталлаштириш ставкаси ва ижара миқдори амалдаги қонунчилик ҳамда бозор шароитларидан келиб чиқиб белгиланади.
5-§. Объектларнинг умумий баҳолаш қийматини аниқлаш
33. Объектларнинг умумий баҳолаш қийматини аниқлаш қуйидаги формула орқали амалга оширилади:
Умумий қиймат = (Тикланиш қиймати — Эскириш қиймати) + Ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қиймати.
4 - боб. Даромад ёндашуви орқали объектларнинг қийматини аниқлаш
34. Даромад ёндашувида объектларнинг қийматини баҳолаш тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули ёки пул оқимларини дисконтлаш усули билан амалга оширилиши мумкин.
35. Объектларнинг капиталлаштириш усули қўлланилганда, қуйидаги формуладан фойдаланилади:
ОҚ = СОД/КС
Бунда:
ОҚ — объектнинг қиймати;
СОД — соф операцион даромад;
КС — капиталлаштириш ставкаси.
36. Тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули даромад оқимлари узоқ муддат мобайнида барқарор бўлганда ёки даромад оқимлари барқарор ва мўътадил суръатларда ўзгарганда қўлланилади.
37. Агар баҳолаш объекти жиддий таъмирлашни (реконструкция қилишни) талаб қилса ёки тугалланмаган қурилиш ҳолатида бўлса, тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули қўлланилмайди.
38. Объект қийматини тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули билан ҳисоблаш учун даромаднинг асосий манбаси сифатида баҳолаш объектига тўланаётган ижара тўлови олинади.
39. Объектдан олинадиган бошқа даромадлар кўчмас мулкнинг ижара ҳақига кирмаслиги мумкин (масалан, гараж ёки автотранспорт учун тўхташ жойидан фойдаланганлик учун ҳақ, сақлаш камераларини тақдим этишдан олинган даромад). Бунда, даромад манбаси баҳолаш объекти билан бевосита ва узвий боғлиқ бўлиши лозим.
40. Пул оқимларини дисконтлаш (ПОД) усули — баҳолаш объектининг қийматини дисконтлаш ҳамда баҳоланаётган кўчмас мулкдан фойдаланишнинг ҳар бир йилидаги пул оқимларини, шу жумладан мазкур кўчмас мулкка эгалик даврининг охирида уни қайта сотишдан келадиган пул оқимини қўшиш орқали аниқланади:
Бунда:
Вс — объектнинг қиймати;
Ии — биринчи йилнинг прогноз даври пул оқими;
Д — дисконтлаш ставкаси;
Вн — объектнинг прогноз даври тугаганидан кейинги қиймати;
и — прогноз даври йилининг рақами;
н — прогноз даврининг охирги йили.
41. Кумулятив тузиш усули бўйича дисконтлаш ставкаси таваккальциз ставка ва таваккалчилик учун мукофотларни қўшиш орқали аниқланади. Бунда таваккалчилик учун мукофотларга қуйидагилар киради:
мазкур қўйилмага хос бўлган ноликвидлик таваккалчилиги учун мукофот;
мазкур турдаги қўйилмалар учун талаб этиладиган бошқарув иши ҳажми билан белгиланган инвестицион менежмент таваккалчилиги учун мукофот;
баҳолаш объектига хос бўлган қўшимча (тизимли) таваккалчилик учун мукофот.
Таваккальциз ставка сифатида давлат қимматли қоғозлари бўйича фоиз ставкаси ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси олинади.
42. Дисконтлаш ставкасини аналог-объектларнинг сотилиши ҳақидаги бозор маълумотларидан ажратиш усули билан ҳисоблаш учун қуйидагилар амалга оширилади:
аналогларни танлайди;
ҳар бир аналог учун прогноз давридаги пул оқимларини ва прогноз давридан кейинги қийматни ҳисоблайди;
маълум сотув нархини ва ҳисобланган кўрсаткичларни пул оқимларини дисконтлаш формуласига солиб, изчил яқинлашиш йўли билан ҳар бир аналог бўйича дисконтлаш ставкасини аниқлайди;
баҳолаш объекти учун дисконтлаш ставкасини барча аналоглар бўйича ўртача ўлчанган қиймат сифатида аниқлайди.
43. Дисконтлаш ставкасини муқобил инвестицияларни таққослаш усули билан ҳисоблаш, қоида тариқасида, кўчмас мулкнинг инвестиция қийматини аниқлаш вақтида амалга оширилади. Бунда, дисконтлаш ставкаси сифатида:
инвестор томонидан талаб қилинаётган даромадлилик даражаси;
муқобил лойиҳаларнинг ва инвестор ихтиёрида мавжуд бўлган молиявий воситаларнинг кутилаётган даромадлилик даражаси олинади.
44. Қўлланилаётган дисконтлаш ставкаси даромад тури, валютаси ва қиймати (номинал ёки реал)га мувофиқ бўлиши лозим.
Дисконтлаш ставкасини номинал қийматдан реал қийматга ва реал қийматдан номинал қийматга қайта ҳисоблаш капиталлаштириш ставкасини қайта ҳисоблаш билан айни бир тартибда амалга оширилади.
5-боб. Обектларнинг бозор нархига яқин қийматини аниқлаш
45. Оммавий баҳолаш жараёнида ҳар бир зона (ҳудуд) кесимида аниқланган эталон объектнинг 1 кв.м қиймати базавий кўрсаткич сифатида қабул қилинади ва ушбу кўрсаткич асосида баҳоланаётган объектларнинг бозор нархига яқин қиймати ҳисоблаб чиқилади.
46. Объектларнинг бозор нархига яқин қийматини аниқлашда тақдим қилинган рўйхатдаги объектларнинг қурилган (ишга туширилган) йили, майдони, девор материалларига тузатмалар мазкур Методиканинг 1-иловасида кўрсатилган тузатишлар акси қўлланилади. Объектларнинг ички таъмирига тузатмалар кадастр маълумотларида мавжуд бўлмаса ўрта таъмир ҳолатида деб қабул қилинади.
47. Объектларнинг жойлашуви, қулайлиги ва мавжуд шароитлари, транспорт инфратузилмасига яқинлиги, юк ва йўловчи оқими, яқин атрофдаги ижтимоий ва тижорат объектлари, шунингдек туман ёки шаҳар марказига нисбатан масофаси ҳисобга олиниб, улар маълум тоифаларга ажратилади. Ушбу тоифалаш баҳолаш жараёнида баҳоланаётган объектнинг солиштирилаётган объектга нисбатан жойлашув устунликларини аниқлаш имконини беради. Объектларни тоифалашда қуйидаги жадвалда акс эттирилган тузатишлар қўлланилади.
Тоифа Тавсиф Тузатиш коэффициенти Тижорат объектлари Пр Премиум турдаги юқори даромадли ва юқори инвестицион жозибадор Эталон ҳисоб-китоблар А Юқори даромадли ва инвестицион жозибадор 1.05 — 1.5 Б Юқори даромадли Эталон ҳисоб-китоблар С Ўрта даромадли 0.4 — 0.9 Д Ўртадан паст даромадли 0.5 — 0.8 Ишлаб чиқариш ва омборхона Б Юқори даромадли Эталон ҳисоб-китоблар С Ўрта даромадли 0.6 — 0.9 Д Ўртадан паст даромадли 0.5 — 0.8
Нотурар объектларни оммавий баҳолаш методикасига 1-ИЛОВА
Нотурар объектларнинг қурилган йилига нисбатан тузатишлар
Нотурар объектларнинг қурилган йили 1950 йилгача 1951 — 1970 йилгача 1971 — 1990 йилгача 1991 — 2015 йилгача 2016 — 2025 йилгача Нотурар объектлар нархи уларнинг қурилган йилига нисбатан тузатиш коэффициентлари 1,25 1,10 1,05 1 0,95
Нотурар объектларнинг қурилиш материалига нисбатан тузатишлар
Нотурар объектларнинг қурилиш материали Пишган ғиштли, бетон, темир бетон, панел, газаблок, темир устун, ғиштли устун, шлокоблок Сендвич-панел, тошли девор ва бошқа турдаги юк кўтарувчи конструкциялар Пахса, ёғоч девор, ёғоч устун, хом ғишт ва синчлар Нотурар объектлар нархи уларнинг қурилиш материалига нисбатан тузатиш коэффициентлари 1 1,16 1,35
Нотурар объектларнинг ер майдонига нисбатан тузатишлар
Нотурар объектларнинг ер майдони (кв.м) 1500 гача 1500,1 — 5000 5000,1 — 10000 10000,1 — 30000 30000,1 — 60000 60000,1 — 100000 100000,1 — 200000 200000,1 дан юқори Нотурар объектларнинг нархи уларнинг ер майдонига нисбатан тузатиш коэффициентлари 1 1,025 1,05 1,08 1,10 1,15 1,125 1,30
Нотурар объектларнинг биноларини майдонига нисбатан тузатишлар
Нотурар объектларнинг бино майдони (кв.м) 200 гача 200,1 — 1500 1500,1 — 3000 3000,1 — 10000 10000,1 — 300000 300000,1 — 500000 500000,1 дан юқори Нотурар объектлар нархи уларнинг бино майдонига нисбатан тузатиш коэффициентлари 1 1 1,05 1,10 1,15 1,25 1,30
Нотурар объектларнинг таъмирланганлик ҳолатига нисбатан тузатишлар
Нотурар объектларнинг таъмирланганлик ҳолати Яхши таъмир * Ўрта таъмир ** Таъмир талаб *** Нотурар объектларнинг жойлар нархи уларнинг таъмирланганлик ҳолатига нисбатан тузатиш коэффициентлари 0,9 1,0 1,1
Нотурар объектларни оммавий баҳолаш методикасига 2-ИЛОВА
Жисмоний эскиришни аниқлашга доир
Жисмоний эскириш коэффициенти Асосий конструктив элементларининг техник ҳолати Бинонинг ички конструктив элементларининг ҳолати 0 Ҳеч қандай зарар ёки деформациялар мавжуд эмаслиги. Поллар ва шифтлар текис ва горизонтал, шифт қопламалари ёки пардозлаш ишларида ёриқларнинг мавжуд эмаслиги. 0.25 Асосий конструктив элементларга сезиларли зарар етмаган ҳамда айрим конструкция ва деворларда таъмир ва ёриқ излари мавжудлиги. Ойна ва эшикларни очилиши ва ёпилишининг қийинлашганлиги ҳамда шифт ва зина йўлакларида майда ёриқларнинг борлиги. 0.45 Асосий элементларда ёриқларнинг катталашганлиги, горизонтал чизиқларнинг бир-бирига тўғри келмаслиги, деворнинг асосий элементларида эскиришнинг аниқ аломатлари мавжудлиги ҳамда ушбу ҳолатларни бартараф қилиш учун қайта таъмирланганлиги. Девор ва шифтда қайта таъмирланганлик аломатлари яққол кўриниб турганлиги. Зина майдонлари ва зинапояларда ёриқ аломатлари катталашганлиги. Бинонинг пол қисмида кафел ва таркетларнинг кўчиб кетганлиги. 0.65 Девор ва муҳим конструкцияларда ёриқларнинг сезиларли даражада катталашганлиги ва мумкин бўлган даражадан анча йирик бўлган ёриқлар кўпайганлиги. Шифт пардозлашларининг аксарият қисмлари тўкилиб кетиши, пол қисмини умуман таъмирлаш имконияти йўқлиги, пол қопламаларини кўчиб кетганлиги, захлаш ва коррозия ҳолатлари мавжудлиги. Ром ва эшикларнинг ишламаслиги. Зинапояларнинг жойидан силжиганлиги. 0.95 Бинонинг сейсмологик жиҳатдан фойдаланишга яроқсизлиги. Асосий конструкция элементлари деформация бўлганлиги. Девор ва девор тўсиқларида фойдаланишга яроқсиз даражадаги ёриқларнинг пайдо бўлганлиги. Бинонинг ички таъмир қисми умуман фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келган. Ромлар, эшиклар, зинапоялар ва поллар фойдаланиш учун яроқсиз.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиётига 4-ИЛОВА
_______________да жойлашган кўчмас мулкларни оммавий баҳолаш натижалари тўғрисида
__________________________ да жойлашган кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш ишлари амалга оширилди.
Хусусан:
1. Кўп квартирали уйлардаги тураржойлар бўйича
Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан ______-йил ________даги ________-сон хат орқали ____________________да жойлашган __________ та (майдони _______ кв.м , амалдаги кадастр нархи ________ сўм ) кўп квартирали уйлардаги тураржойлар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳузурида Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий марказига (бундан буён матнда Ижро этувчи орган деб юритилади) оммавий баҳолаш ишларини амалга ошириш учун тақдим этилди.
Ижро этувчи орган томонидан оммавий баҳолаш ишлари қуйидагича амалга оширилди:
а) кўчмас мулк бозорида кўп квартирали уйлардаги тураржойлар бўйича маълумотлар етарлича бўлганлиги сабабли, хорижий тажрибадан ҳамда Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиётидан (рўйхат рақами______, 2026 йил __-июнь) келиб чиқиб, кўп квартирали уйлардаги тураржойларни баҳолашда __________ ёндашувдан фойдаланилди;
б) жорий йилда электрон савдо платформаларида эълон қилинган ___ та , нотариал идораларда олди-сотди қилинган _______ та кўп квартирали уйлардаги тураржойлар ўрганилди;
д) нарх бўйича зоналаштириш учун кўчмас мулк бозоридаги энг оммабоп — майдони _____ кв. м бўлган ____ хонали кўп квартирали уйлардаги тураржойлар намунавий объект сифатида белгилаб олинди ва 1 кв.м учун ўртача бозор қиймати аниқланди;
э) ______________да кўп квартирали уйлардаги тураржойлар мавжуд бўлган ______ та маҳаллаларнинг ўзига хос хусусиятларини (ривожланганлиги, инфратузилма, коммуникация, ижтимоий объектлар ва жамоат транспортига яқинлиги) инобатга олган ҳолда нарх бўйича ____ та зонага ажратилди;
ф) кўп квартирали уйлардаги тураржойларнинг қийматини белгилашда Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки экспертларининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда баҳоланадиган мулк қиймати бозор нархидан 30 фоизгача паст бўлиши мумкинлиги инобатга олинди.
Зоналаштириш орқали аниқланган қийматга нархга таъсир этувчи қуйидаги тузатиш коэффициентлари киритилди.
Нархни шакллантирувчи омиллар Кўрсаткичлар Тузатиш коэффициенти Қурилган йили 1980 йилгача 1981 — 2009 йилгача 2010 — 2025 йилгача Қурилиш материали Пишган ғиштли Темир бетон, панел, бетон, монолит, шлокоблок Қўш синч, хом ғишт Ёғоч Газобетон, пеноблок Майдони 1 — 50 кв.м гача 50,1 — 70 кв.м гача 70,1 — 85 кв.м гача 85,1 — 100 кв.м гача 100,1 — 200 кв.м гача 200,1 кв.м дан юқори
Кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг жойлашган қаватига нисбатан тузатишлар
18 ва ундан юқори қаватли кўп квартирали уйларнинг қаватлари 1 2 — 6 7 — 9 10 — 15 16 — 18 19 ва ундан юқори Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар нархи уларнинг жойлашган қаватига нисбатан тузатиш коэффициентлари 13 — 16 қаватли кўп квартирали уйларнинг қаватлари 1 2 — 6 7 — 9 10 — 12 13 — 16 - Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар нархи уларнинг жойлашган қаватига нисбатан тузатиш коэффициентлари - 10 — 12 қаватли кўп квартирали уйларнинг қаватлари 1 2 — 5 6 — 8 9 — 12 - - Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар нархи уларнинг жойлашган қаватига нисбатан тузатиш коэффициентлари - - 8 ва 9 қаватли кўп квартирали уйларнинг қаватлари 1 2 — 4 5 ва 6 7 — 9 - - Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар нархи уларнинг жойлашган қаватига нисбатан тузатиш коэффициентлари - - 6 ва 7 қаватли кўп квартирали уйларнинг қаватлари 1 2 — 4 5 — 7 - - - Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар нархи уларнинг жойлашган қаватига нисбатан тузатиш коэффициентлари - - - 4 ва 5 қаватли кўп квартирали уйларнинг қаватлари 1 2 ва 3 4 ва 5 - - - Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар нархи уларнинг жойлашган қаватига нисбатан тузатиш коэффициентлари - - - 3 қаватли кўп квартирали уйларнинг қаватлари 1 2 3 - - - Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар нархи уларнинг жойлашган қаватига нисбатан тузатиш коэффициентлари - - - 1 ва 2 қаватли кўп квартирали уйларнинг қаватлари 1 2 - - - - Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар нархи уларнинг жойлашган қаватига нисбатан тузатиш коэффициентлари - - - -
Нархга таъсир этувчи барча омиллар инобатга олинган ҳолда даги ___________ та кўп квартирали уйлардаги тураржойлар оммавий баҳоланди.
Баҳолаш натижаларига кўра, ушбу кўп квартирали уйлардаги тураржойларнинг бозор нархига яқин бўлган қиймати __________ сўмни ташкил қилиб, амалдаги кадастр қийматига (________сўм) нисбатан ______ баробарга ошди (ушбу Маълумотнинг 1-иловасида кўп квартирали уйлардаги турар жойларни оммавий баҳолаш натижалари тўғрисида маълумот келтирилмоқда).
Туман ва шаҳарларнинг зонасига қараб амалдаги кадастр қийматига нисбатан кўп квартирали уйлардаги тураржойларнинг бозор нархига яқин бўлган қиймати ўртасида ______ баробардан ______ баробаргача тафовут аниқланди.
Жумладан, баҳолаш натижаларига кўра 1 кв.м учун энг арзон нарх (____________ тумани (шаҳари) _________ сўмни (кадастр қиймати _______ сўм), энг қиммат нарх (__________ тумани (шаҳари) 1-зона) ____________ сўмни (кадастр қиймати ______ млн.сўм) ташкил этди.
Мисол учун, _____________ тумани (шаҳари) 1-зонада жойлашган майдони ________ кв.м кўп квартирали уйлардаги тураржойларнинг баҳоланган қиймати _______ сўмни (кадастр қиймати ________ сўм), _______________ туманида (шаҳарида) жойлашган майдони ______ кв.м бўлган квартирали уйлардаги тураржойларнинг қиймати ____________ сўмни (кадастр қиймати _______ сўм) ташкил этмоқда.
2. Якка тартибдаги тураржойлар бўйича
Агентлик томонидан ______-йил _________даги ___________-сонли хат орқали ________________да жойлашган __________ та (ер майдони ______ гектар , бино ва иншоотларнинг ташқи ўлчов майдони ________ кв.м , амалдаги кадастр нархи _________ сўм ) якка тартибдаги тураржойлар тўғрисидаги маълумотлар Ижро этувчи органга оммавий баҳолаш ишларини амалга ошириш учун тақдим этилди.
Ижро этувчи орган томонидан оммавий баҳолаш ишлари қуйидагича амалга оширилди:
а) кўчмас мулк бозорида якка тартибдаги тураржойлар бўйича маълумотлар етарлича бўлганлиги сабабли, хорижий тажрибадан ҳамда Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиётидан (рўйхат рақами______, 2026 йил __-июнь) келиб чиқиб, объектларни баҳолашда ________________ ёндашувдан фойдаланилди;
б) жорий йилда электрон савдо платформаларида эълон қилинган ___________та , нотариал идораларда олди-сотди қилинган ________та якка тартибдаги тураржойлар ўрганилди;
д) нарх бўйича зоналаштириш учун кўчмас мулк бозоридаги энг оммабоп ер майдони ______ кв.м, бино ва иншоотлар ________ кв.м бўлган якка тартибдаги тураржойлар намунавий объект сифатида белгилаб олинди ва ер участкаси ҳамда бино ва иншоотларнинг бир квадрат метр учун ўртача бозор қиймати аниқланди;
э) __________________да якка тартибдаги тураржойлар мавжуд бўлган _____ та маҳаллаларнинг ўзига хос хусусиятларини (ривожланганлиги, инфратузилма, коммуникация, ижтимоий объектлар ва жамоат транспортига яқинлиги) инобатга олган ҳолда нарх бўйича ______ та зонага ажратилди;
ф) объектларнинг қийматини белгилашда Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки экспертларининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда баҳоланадиган мулк қиймати бозор нархидан 30 фоизгача паст бўлиши инобатга олиниши мумкин.
Зоналаштириш орқали аниқланган қийматга нархга таъсир этувчи қуйидаги тузатиш коэффициентлари киритилди.
Нархга таъсир этувчи омиллар Кўрсаткичлар Тузатиш коэффициенти Қурилган йили 1950 йилгача 1951 — 1970 йилгача 1971 — 1990 йилгача 1991 — 2020 йилгача 2021 — 2025 йилгача Қурилиш материали Пишган ғиштли, бетон, темир бетон, панел, газаблок, темир устун, монолит Шлокоблок, сендвич-панел ва бошқа турдаги юк кўтарувчи конструкциялар Пахса, ёғоч девор, ёғоч устун, хом ғишт ва синчлар Ер майдони 200 кв.м гача 200,1 — 300 кв.м гача 300,1 — 400 кв.м гача 400-,1 — 500 кв.м гача 500,1 — 600 кв.м гача 600,1 — 800 кв.м гача 800,1 — 1000 кв.м гача 1000,1 — 5000 кв.м гача 5000,1 кв.м. дан юқори Бино майдони 1 — 50 кв.м гача 50,1 — 100 кв.м гача 100,1 — 150 кв.м гача 150,1 — 200 кв.м гача 200,1 — 300 кв.м гача 300,1 — 500 кв.м гача 500,1 — 1 000 кв.м гача 1000,1 кв.м дан юқори
Нархга таъсир этувчи барча омиллар инобатга олинган ҳолда _______________даги ________ та якка тартибдаги тураржойлар оммавий баҳоланди.
Баҳолаш натижаларига кўра, ушбу якка тартибдаги тураржойларнинг бозор нархига яқин бўлган қиймати __________ сўмни ташкил қилиб, амалдаги кадастр қиймати ва ер солиғи суммасига (_______ сўм) нисбатан _____ баробарга ошди (ушбу Маълумотнинг 2-иловасида якка тартибдаги тураржойларни оммавий баҳолаш натижалари тўғрисида маълумот келтирилмоқда).
Туманларнинг зонасига қараб амалдаги кадастр қийматига нисбатан якка тартибдаги тураржойларнинг бозор нархига яқин бўлган қиймати ўртасида ________баробардан _______ баробаргача тафовут аниқланди.
Жумладан, баҳолаш натижаларига кўра 1 сотих ер участкасига энг арзон нарх (______________ тумани (шаҳари) __-зонаси) ________ сўмни , энг қиммат нарх (______________ тумани (шаҳари) _-зонаси) ___________ сўмни ташкил этди.
Худди шундай, якка тартибдаги тураржой учун қурилган бинонинг бир кв.м учун энг арзон нарх (______________ тумани (шаҳари) _-зонаси) _________ сўмни , энг қиммат нарх (__________________ тумани (шаҳари) _-зонаси) ________ сўмни ташкил этди.
Масалан, ______________ тумани _-зонасида жойлашган ер участкасининг майдони _______ кв.м ҳамда бинонинг ташқи ўлчов майдони ______ кв.м бўлган якка тартибдаги тураржойнинг бозор нархига яқин бўлган қиймати _________________ сўмни (кадастр қиймати ___________ сўм), _________________ тумани _-зонасида жойлашган якка тартибдаги тураржойнинг бозор нархига яқин бўлган қиймати __________сўмни (кадастр қиймати _______ сўм) ташкил этмоқда.
3. Нотурар объектлар бўйича
Агентлик томонидан _______-йил ___________даги ___________-сон хат орқали _______________да жойлашган _____________та (ер майдони ______ гектар , бино ва иншоотларнинг ташқи ўлчов майдони ______ кв.м ) нотурар объектлар тўғрисидаги маълумотлар Миллий марказга оммавий баҳолаш ишларини амалга ошириш учун тақдим этилди.
Миллий марказ томонидан оммавий баҳолаш ишлари қуйидагича амалга оширилди:
а) кўчмас мулк бозорида нотурар объектлар бўйича маълумотлар етарлича бўлганлиги сабабли, хорижий тажрибадан ҳамда Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиётидан (рўйхат рақами______, 2026 йил __-июнь) келиб чиқиб, ушбу объектларни баҳолашда ____________ ёндашувдан (____________ усул) фойдаланилди;
б) жорий йилда электрон савдо платформаларида эълон қилинган _______мингта , нотариал идораларда олди-сотди қилинган _______та нотурар объектлар ўрганилди;
д) нотурар объектларни фаолият турига қараб ____ та гуруҳга (тижорат, омборхона ва ишлаб чиқариш) ҳамда жойлашувига қараб ___ та тоифага (1 — 4-даражали йўллар) ажратган ҳолда нарх бўйича зоналаштирилиб, баҳолаш ишлари амалга оширилди;
э) _______________да нотурар объектлар мавжуд бўлган ______ та маҳаллаларнинг ўзига хос хусусиятларини (ривожланганлиги, инфратузилма, коммуникация, ижтимоий объектлар ва жамоат транспортига яқинлиги) инобатга олган ҳолда нарх бўйича ____ та тоифага ажратилди;
ф) объектларнинг қийматини белгилашда Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки экспертларининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда баҳоланадиган мулк қиймати бозор нархидан 30 фоизгача паст бўлиши инобатга олиниши мумкин.
Зоналаштириш орқали аниқланган қийматга нархга таъсир этувчи қуйидаги тузатиш коэффициентлари киритилди.
Нархга таъсир этувчи омиллар Кўрсаткичлар Тузатиш коэффициенти Қурилган йили 1950 йилгача 1951 — 1970 йилгача 1971 — 1990 йилгача 1991 — 2015 йилгача 2016 — 2025 йилгача Қурилиш материали Пишган ғиштли, бетон, темир бетон, панел, газаблок, темир устун, ғиштли устун, шлокоблок Сендвич-панел, тошли девор ва бошқа турдаги юк кўтарувчи конструкциялар Пахса, ёғоч девор, ёғоч устун, хом ғишт ва синчлар Ер майдони 1500 кв.м гача 1500,1 — 5000 кв.м гача 5000,1 — 10000 кв.м гача 10000,1 — 30000 кв.м гача 30000,1 — 60000 кв.м гача 60000,1 — 100000 кв.м гача 100000,1 — 200000 кв.м гача 200000,1 дан юқори Бино майдони 200 кв.м гача 200,1 — 1500 кв.м гача 1500,1 — 3000 кв.м гача 3000,1 — 10000 кв.м гача 10000,1 — 300000 кв.м гача 300000,1 — 500000 кв.м гача 500000 кв.м дан юқори
Нархга таъсир этувчи барча омиллар инобатга олинган ҳолда ___________________даги ________ та нотурар объектлар оммавий баҳоланди.
Баҳолаш натижаларига кўра, ушбу нотурар объектларнинг бозор нархига яқин бўлган қиймати _____________ сўмни ташкил қилиб, амалдаги кадастр, мустақил баҳолаш, ер солиғи суммаси ҳамда солиқ солишдаги минимал қийматига (_________ сўм) нисбатан _______ баробарга ошди (ушбу Маълумотнинг 3-иловасида нотурар объектларни оммавий баҳолаш натижалари тўғрисида маълумот келтирилмоқда).
Туманнинг (шаҳарнинг) ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, амалдаги қийматига нисбатан нотурар объектларнинг бозор нархига яқин бўлган қиймати ўртасида _____ баробардан ______ баробаргача тафовут аниқланди.
Жумладан, баҳолаш натижаларига кўра 1 сотих ер участкасининг энг арзон нарх (___________ тумани (шаҳари) _______ сўмни , энг қиммат нарх (______________тумани (шаҳари) ________________ сўмни ташкил этди.
Худди шундай, нотурар объект учун қурилган бинонинг бир кв.м учун энг арзон нарх (________________ тумани (шаҳари) ______________ сўмни , энг қиммат нарх (______________ тумани (шаҳари) ___________ сўмни ташкил этди.
____________да жойлашган кўчмас мулкларни дастлабки оммавий баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотга 1-ИЛОВА
______________даги кўп квартирали уйлардаги тураржойларни оммавий баҳолаш натижалари тўғрисида
Т/р Ҳудуд номи МФЙ сони Зоналар сони Кўп қаватли уйлар сони Жами квартиралар (хонадонлар) Зона бўйича нархи (1 кв.м учун сўм) Бозор нархига яқин қиймати (сўм) Кадастр қийматига нисбатан фарқи сони майдони (минг кв.м) кадастр қиймати (млрд.сўм) минимал максимал +/- % Жами 1. 2. ..
____________да жойлашган кўчмас мулкларни дастлабки оммавий баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотга 2-ИЛОВА
________________даги якка тартибдаги тураржойларни оммавий баҳолаш натижалари тўғрисида
Т/р Ҳудуд номи МФЙ сони Зоналар сони Жами якка тартибдаги тураржойлар Амалдаги қиймати (сўм) Бозор нархига яқин қиймати (сўм) Кадастр қийматига нисбатан фарқи (сўм) Ер нархи (1 сотих учун — сўмда) Бино нархи (1 кв.м учун — сўмда) Сони Ер майдони (га) Бино майдони (минг кв.м) Жами шундан Жами шундан Кадастр қиймати Ер қиймати Ер солиғи Бино нархи Ер нархи +/- % мин макс мин макс Жами: 1. 2. ...
____________да жойлашган кўчмас мулкларни дастлабки оммавий баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотга 3-ИЛОВА
____________даги нотурар объектларни оммавий баҳолаш натижалари тўғрисида
Т/р Ҳудуд номи МФЙ сони Тоифа сони (а-д) Жами нотурар объектлар сони Жами нотурар объектлар (Ижтимоий соҳа ва бюджет ташкилотларидан ташқари) Амалдаги қиймати (сўм) Бозор нархига яқин қиймати (сўм) Амалдаги қийматга нисбатан фарқи (сўм) Ер нархи (1 сотих учун — сўмда) Бино нархи (1 кв.м учун — сўмда) Ёрдамчи бино нархи (1 кв.м учун — сўмда) Сони Ер майдони (га) Бино майдони (минг кв.м) Жами шундан Жами шундан Бино нархи* Ер қиймати Ер солиғи Бино нархи Ер нархи +/- % мин макс мин макс мин макс Жами: 1. 2. …
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиётига 5-ИЛОВА
Намуна Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази Чоп этилган сана: 20___-йил ___-________ Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш натижаси тўғрисида МАЪЛУМОТ 1. Умумий маълумот: Кўрсаткич Кўчмас мулк объекти тури: Турар Кўчмас мулк объекти номи: Якка тартибдаги турар жой Кадастр рақами: 10:01:06:01:01:5314 Жойлашган жойи: Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Пахтакор МФЙ, Кичик Халқа йўли кўчаси, 777-уй Ҳуқуқ эгаси: Абдуллаев Абдулла Абдуллаевич СТИР (ЖШШИР): 31515510171922 Объектнинг нарх бўйича зонаси / тоифаси: 1 Ер участкасининг зона бўйича ўртача нархи (кв.м): 4 029 120 сўм Бино ва иншоотнинг зона бўйича ўртача нархи (кв.м): 3 664 200 сўм Оммавий баҳолаш амалга оширилган сана: 01.07.2026 йил Объектнинг қийматини аниқлаш усули: Қиёсий ёндашув 2. Кўчмас мулкнинг хусусиятлари: Кўрсаткич Қўлланилган тузатиш коэффициентлари: Қурилган йили: 1986 йил Ер участкасининг умумий майдони (кв.м): 627 Бино ва иншоотларнинг ташқи ўлчов майдони (кв.м): 208,9 Асосий бинолар ташқи майдони: 142,78 Ёрдамчи бинолар ташқи майдони: 66,12 Умумий фойдаланиш майдони (кв.м): 52,96 Яшаш майдони (кв.м): 34,65 Хоналар сони: 2 Қурилиш материали: Пишиқ ғишт Бинонинг қаватлилиги: 1 Объект жойлашган қавати: Объектнинг бозор нархига яқин қийматини =2 771 227 563 сум: ОҚ = (БН×БМ×К1×К2×…×Кн) + (ЕН×ЕМ×К1×К2×…×Кн) ОҚ — Объектнинг бозор нархига яқин бўлган қиймати; БН — бино ва иншоотнинг зона бўйича 1кв.м учун ўртача нархи; БМ — бинонинг майдони; ЕН — ер участкасининг зона бўйича 1 кв.м. учун нархи ўртача нархи; ЕМ — ер участкасининг майдони; К1, К2…Кн — нархни шакллантирувчи омилларни акс эттирувчи коэффициентлар. Объектларнинг ёрдамчи бино ва иншоотлари қийматини аниқлашда асосий биносининг 1 кв.м учун ҳисоблаб чиқарилган қийматининг 20 фоизи миқдорига қабул қилинади. Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази
Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2026 йил 18 майдаги 74-10-сон буйруғига 2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
1. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 7 июлдаги 269-сон «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3649, 2025 йил 14 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3649/0612-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3788, 2026 йил 16 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон) билан тасдиқланган Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларнинг 21-банди .
Директор ў ринбосари М. МИРМАКСУДОВ
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Солиқ қўмитаси р аиси Ф. ПУЛАТОВ
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Давлат активларини бошқариш агентлиги д иректори С. МУРОДОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 18 май,
2026 йил 16 май
2026 йил 4 май
2026 йил 2 май
2026 йил 1 май
74-10-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI URBANIZATSIYA VA UY-JOY BOZORINI BARQAROR RIVOJLANTIRISH MILLIY QOʻMITASI HUZURIDAGI KADASTR AGENTLIGI DIREKTORINING
BUYRUGʻI
USLUBIYOTI
METODIKASI
QOʻLLANMA
METODIKASI
QOʻLLANMA
MEDOTIKASI
QOʻLLANMA
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
ROʻYXATI
Koʻchmas mulkni ommaviy baholash uslubiyotini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 5-martdagi PF-43-son “ Koʻchmas mulkni ommaviy baholash tizimini joriy etish toʻgʻrisida ”gi va 2025-yil 10-dekabrdagi PF-246-son “ Naqdsiz hisob-kitoblarni ommalashtirish va yashirin iqtisodiyot ulushini qisqartirishga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi farmonlariga muvofiq buyuraman:
1. Koʻchmas mulkni ommaviy baholash uslubiyoti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
3. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi hamda Soliq qoʻmitasi bilan kelishilgan.
4. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi direktorining 2026-yil 18-maydagi 74-10-son buyrugʻiga 1-ILOVA
Koʻchmas mulkni ommaviy baholash
Mazkur Uslubiyot koʻchmas mulkni (bundan buyon matnda obyektlar deb yuritiladi) qonunchilikda nazarda tutilgan maqsadlarda ommaviy baholashdan oʻtkazish jarayoni va tartib-taomillarini belgilaydi.
Mazkur Uslubiyot baholovchi tashkilotlar va baholovchilarning baholash faoliyatiga nisbatan qoʻllanilmaydi.
Ushbu Uslubiyot davlat muassasalariga va fuqarolarning oʻzini-oʻzi boshqarish organlariga tegishli boʻlgan obyektlarga, qurilishi tugallanmagan obyektlarga, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga (yakka tartibdagi uy-joy qurish va uy-joyni obodonlashtirish maqsadidagi shaxsiy tomorqa yerlari va undagi binolar bundan mustasno), umumfoydalanishdagi avtomobil va temir yoʻllari egallagan yerlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Koʻchmas mulkni ommaviy baholash ishlari koʻchmas mulkni ommaviy baholash sohasida ijro etuvchi organ — Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Koʻchmas mulkni ommaviy baholash milliy markazi (bundan buyon matnda Ijro etuvchi organ deb yuritiladi) tomonidan amalga oshiriladi.
2. Mazkur Uslubiyotda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ommaviy baholash — baholash yondashuvlaridan foydalangan holda aniqlangan birlik qiymati asosida oʻxshash tavsif va xususiyatlarga ega boʻlgan obyektlarni guruhlashtirib, obyektning bozor narxiga yaqin boʻlgan qiymatni aniqlash jarayoni;
obyektning bozor narxiga yaqin boʻlgan qiymati (bundan buyon matnda obyekt qiymati deb yuritiladi) — qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan maqsadlarda bozor maʼlumotlari, obyektdan foydalanishning iqtisodiy xususiyatlari hamda boshqa tavsiflari bilan bogʻliq maʼlumotlar asosida, shuningdek obyektlardan samarali foydalanish imkoniyatidan kelib chiqib belgilanadigan narxni ifodalovchi qiymat;
obyektlarni guruhlash — koʻchmas mulk bozori toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tahlili natijalari asosida bir-biriga yaqin tavsif va xususiyatlarga ega boʻlgan ommaviy baholash oʻtkaziladigan obyektlarning guruhlari hamda kichik guruhlarini shakllantirish;
guruh — koʻchmas mulk bozori, obyektlarning tavsiflari va xususiyatlari boʻyicha umumiylik asosida ajratib olingan obyektlarning tahlilidan kelib chiqib shakllantiriladigan hamda ommaviy baholash oʻtkaziladigan obyektlar yigʻindisi;
kichik guruh — obyektlar qiymatining aniqliligini oshirish maqsadida guruhni tahlil qilish asosida obyektlarning oʻziga xos xususiyatlaridan kelib chiqib shakllantiriladigan obyektlar yigʻindisi;
namunaviy obyekt (etalon) — koʻchmas mulk bozorida keng tarqalgan va xaridorgir hisoblangan obyektlar, shuningdek ularning asosiy tavsiflari (jumladan, xonalar soni, qavati, umumiy maydoni, qurilgan yili va boshqa koʻrsatkichlar) hamda kadastr bazasidagi mavjud koʻchmas mulklarning parametrlaridan kelib chiqib belgilangan maʼlum bir shartli obyekt;
obyektning tavsiflari va xususiyatlari — obyektning qiymatiga taʼsir koʻrsatuvchi obyektning fazoviy, ijtimoiy, ekologik, iqtisodiy va boshqa koʻrsatkichlari;
analog — asosiy iqtisodiy, jismoniy va boshqa tavsiflari hamda xususiyatlariga koʻra obyektga oʻxshash, narxi oʻxshash shartlarda tuzilgan bitimdan yoki bozorda qilingan taklifdan maʼlum boʻlgan boshqa obyekt;
narx boʻyicha zonalashtirish — obyektlar (obyektlar guruhlari) boʻyicha takliflar va bitimlar toʻgʻrisidagi bozor maʼlumotini ularning joylashgan joyi va foydalanish turidan kelib chiqib, obyekt qiymatini aniqlash sanasida grafik va semantik koʻrinishda aks ettiradigan hududlarni zonalarga boʻlgan holda tabaqalashtirish;
baholash boʻyicha zonalashtirish — ommaviy baholashda aniqlangan obyektlarning qiymati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni grafik va semantik shaklda aks ettiradigan hududlarni zonalarga boʻlgan holda tabaqalashtirish;
narx shakllantiruvchi omillar — obyektlar qiymatiga taʼsir qiluvchi aniq oʻlchov birligida ifodalangan va obyektiv hisoblangan sifat va (yoki) miqdoriy koʻrsatkichlar;
daromad yondashuvi — obyektlardan foydalanishdan kutiladigan daromadlarni aniqlashga asoslangan baholash usullari yigʻindisi;
xarajat yondashuvi — obyektni sotib olish, takror ishlab chiqarish yoki almashtirish uchun zarur xarajatlarni, tadbirkorlik foydasini va eskirishni hisobga olgan holda aniqlashga asoslangan baholash usullari yigʻindisi;
qiyosiy yondashuv — baholanayotgan obyektni analog obyektlar bilan tuzilgan bitim yoki taklif narxlari toʻgʻrisida axborot mavjud boʻlganda, shunday obyekt bilan qiyoslashga asoslangan baholash usullari yigʻindisi.
3. Ommaviy baholashni oʻtkazish tartibi quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
obyektlarning qiymatini aniqlash uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni, shu jumladan koʻchmas mulk bozori maʼlumotlarini toʻplash va tahlil qilish;
ommaviy baholash oʻtkaziladigan obyektlarni guruhlash;
koʻchmas mulk bozoridagi maʼlumotlar tahlilidan kelib chiqib obyektlarni segmentlash yoʻli bilan ommaviy baholash oʻtkaziladigan hududlarni narx boʻyicha zonalashtirish;
narx shakllantiruvchi omillarni va ularning obyektlar qiymatini aniqlashga taʼsir qilish darajasini (koeffitsiyent) belgilash;
obyektlarning qiymatini aniqlash;
ommaviy baholash natijalarini tasdiqlash.
2-bob. Ommaviy baholash oʻtkazilishi lozim boʻlgan obyektlar roʻyxatini shakllantirish
4. Ommaviy baholash ishlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 5-martdagi PF-43-son “Koʻchmas mulkni ommaviy baholash tizimini joriy etish toʻgʻrisida”gi Farmonining 3-bandida belgilangan bosqichlarda amalga oshiriladi.
5. Respublika miqyosida va alohida hududlarda, shu jumladan urbanizatsiya jarayonlari va infratuzilmaning rivojlanishi, narxlar darajasi va boshqa bozor koʻrsatkichlarining oʻzgarishi munosabati bilan koʻchmas mulkni ommaviy baholash sohasida maxsus vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) tomonidan respublikaning alohida tuman (shahar)laridagi koʻchmas mulk obyektlarini ommaviy baholashdan oʻtkazish toʻgʻrisida buyruq qabul qilinadi.
Buyruqda ommaviy baholashni oʻtkazish yili, obyekt qiymatini aniqlash sanasi, hududi va ommaviy baholash natijalarini tasdiqlash uchun topshirish muddatlari nazarda tutilishi lozim.
Buyruq ommaviy baholash oʻtkaziladigan sanadan kamida ikki oy oldin qabul qilinadi.
6. Agentlik Ijro etuvchi organning soʻroviga koʻra oʻn ish kuni ichida ommaviy baholash oʻtkaziladigan obyektlar roʻyxatini (bundan buyon matnda Roʻyxat deb yuritiladi), shu jumladan avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali taqdim etilishini taʼminlaydi.
7. Roʻyxatda ommaviy baholashdan oʻtkazilayotgan har bir obyekt boʻyicha quyidagi maʼlumotlar boʻlishi lozim:
manzili (viloyat, tuman (shahar), mahalla, koʻcha nomlari va kodlari hamda uy raqami);
kadastr raqami;
mulkdor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
umumiy yer maydoni (shu jumladan davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan, oʻzboshimcha egallangan yer maydoni);
bino va inshootlarning umumiy tashqi oʻlchov maydoni (shu jumladan asosiy va yordamchi bino va inshootlarning maydoni);
har bir bino va inshootlarning tavsiflari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (bino va inshootlarning nomi, balandligi, qurilish osti va qavat maydoni, devor materiali, qurilgan yili, asosiy yoki yordamchi bino va inshootlar ekanligi va boshqalar);
qavatliligi;
joylashgan qavati;
xonalar soni;
muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanganligi, shu jumladan, ichimlik suvi, elektr-energiya, gaz va oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmoqlari bilan taʼminlanganligi;
obyektning foydalanish maqsadi va turi;
obyektining qurilishi tugallangan yoki tugallanmaganligi;
obyektning kadastr qiymati (mavjud boʻlsa).
8. Roʻyxatda notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilgan yoki maʼlumotlar toʻliq boʻlmagan hajmda taqdim etilganligi aniqlanganda, Ijro etuvchi organ maʼlumotlarni aniqlashtirish maqsadida Agentlikka murojaat qiladi.
Bunda, Agentlik tomonidan oʻn ish kuni ichida Ijro etuvchi organga koʻchmas mulkni ommaviy baholash uchun aniqlashtirilgan Roʻyxat taqdim etiladi.
Agar Roʻyxatni shakllantirish uchun qoʻshimcha oʻrganishlar talab etilsa, Agentlik tomonidan Ijro etuvchi organga koʻchmas mulkni ommaviy baholash uchun aniqlashtirilgan Roʻyxat yigirma ish kunida taqdim etiladi.
9. Ommaviy baholashni oʻtkazish jarayonida tavsiflari va (yoki) xususiyatlari oʻzgargan obyektlar hamda davlat roʻyxatidan yangi oʻtkazilgan obyektlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Agentlik tomonidan Ijro etuvchi organga har chorak yakuni boʻyicha taqdim qilinadi. Bunda, davlat roʻyxatidan yangi oʻtkazilgan obyektlarning qiymatini aniqlash uch oy ichida amalga oshiriladi.
3-bob. Koʻchmas mulk bozori maʼlumotlarini toʻplash va tahlil qilish
10. Koʻchmas mulk bozori maʼlumotlarini toʻplash va tahlil qilish Ijro etuvchi organ tomonidan amalga oshiriladi.
11. Quyidagi maʼlumotlar toʻplanadi va tahlil qilinadi:
narx shakllantiruvchi omillar;
elektron savdo platformalaridagi maʼlumotlar, shu jumladan obyektlarni sotish va ijaraga berish boʻyicha taklif etilayotgan eʼlonlar, shuningdek rieltorlik tashkilotlarida tuzilgan, notarial rasmiylashtirilgan bitimlar hamda tijorat banklari va boshqa kredit tashkilotlaridan obyektlarning garov qiymatini oʻz ichiga olgan maʼlumotlar;
baholashning turli yondashuvlari doirasida obyektlar qiymatini aniqlash uchun zarur boʻlgan boshqa maʼlumotlar.
12. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va boshqa tashkilotlar Ijro etuvchi organ tomonidan soʻrov yuborilgan kundan boshlab 10 kun ichida Ijro etuvchi organga ommaviy baholash uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni taqdim etishlari shart.
Bunda, Ijro etuvchi organ maʼlumotlarni aniqlashtirish va tuzatish, shuningdek narx shakllantiruvchi omillarni aniqlash uchun yuqoridagi tashkilotlarga tegishli soʻrovlar yuborishga haqli.
13. Ijro etuvchi organ obyektlar toʻgʻrisidagi axborotni, shuningdek baholashni oʻtkazish uchun zarur maʼlumotlarni quyidagilardan ham olishi mumkin:
davlat ishtirokidagi korxonalar, davlat muassasalari va tashkilotlari;
tijorat va notijorat tashkilotlar;
ochiq bozor maʼlumotlari;
ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlar;
obyektlarning mulkdorlari.
14. Koʻchmas mulk bozorini tahlil qilishda quyidagilar koʻrib chiqilishi lozim:
mavjud bino va inshootlar (segment boʻyicha turar va noturar);
yangi qurilgan obyektlar;
obyektlarning muhandislik-kommunikatsiyalar bilan taʼminlanganligi;
transport va ijtimoiy infratuzilmaning rivojlanish darajasi;
ekologik holat.
4-bob. Ommaviy baholash oʻtkaziladigan obyektlarni guruhlash
15. Koʻchmas mulk bozori maʼlumotlarini toʻplash va tahlil qilish natijalaridan kelib chiqib obyektlarning turi, tavsiflari va xususiyatlari, foydalanish maqsadi hamda narx shakllantiruvchi omillarni hisobga olgan holda ommaviy baholash oʻtkaziladigan obyektlarning guruhlari va (yoki) kichik guruhlari Ijro etuvchi organ tomonidan shakllantiriladi.
16. Obyektlar qiymatining aniqliligini oshirish maqsadida obyektlarning oʻziga xos xususiyatlarini (joylashgan joyi, sifat darajasi, noturar binolarning mavjudligi, tijorat salohiyati va boshqalar) inobatga olgan holda kichik guruhlarga boʻlinadi.
17. Obyektlarning guruhlariga quyidagilar kiradi:
koʻp kvartirali uylardagi turar joylar;
yakka tartibdagi turar joylar;
noturar obyektlar.
18. Obyektlarni guruhlashda:
bir obyektning ikki yoki undan ortiq guruhda boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaydi;
guruhlash koʻchmas mulk bozorining segmentlariga, obyektlarning joylashuviga va narx boʻyicha zonalashtirish natijalariga asoslangan boʻlishi kerak.
5-bob. Narx va baholash boʻyicha zonalashtirish
19. Oʻrtacha bozor narxlari bir-biriga yaqin boʻlgan (bozor narxlarining belgilangan diapazoni) maʼlum segmentga tegishli guruhlarni (kichik guruhlarni) aniqlash maqsadida Ijro etuvchi organ tomonidan ommaviy baholash oʻtkaziladigan hududlar narx boʻyicha zonalashtiriladi.
20. Narx boʻyicha zonalashtirish bitimlar (takliflar) toʻgʻrisidagi va boshqa koʻchmas mulk bozori maʼlumotlarini obyektlar guruhlari joylashgan joyidan kelib chiqqan holda ularning qiymatini aniqlash sanasiga tizimlashtirishdan iborat.
21. Narx boʻyicha zonalashtirish faqat bozor maʼlumotlari yetarli boʻlgan ommaviy baholash oʻtkaziladigan hududlarda amalga oshiriladi.
22. Obyekt turidan kelib chiqib, zonalashtirishda quyidagi omillar inobatga olinadi:
a) koʻp kvartirali uylardagi turar joylar va yakka tartibdagi turar joylarni zonalashtirishda:
tuman (shahar) markaziga yaqinligi;
muhandislik kommunikatsiya tarmoqlari (ichimlik suvi, oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmoqlari, gaz, elektr, markazlashgan isitish tizimi va boshqalar) bilan taʼminlanganligi;
ijtimoiy soha (sogʻliqni saqlash, taʼlim va koʻngilochar maskanlar) obyektlariga yaqinligi;
yirik savdo markazlariga (bozor va yirik savdo doʻkonlari) yaqinligi;
jamoat transportlarining qulayligi;
ekologik sharoiti;
hududning iqtisodiy salohiyati;
b) noturar obyektlarni zonalashtirishda:
markaziy koʻchalarda joylashganligi;
yirik savdo markazlariga (bozor va yirik savdo doʻkonlari) yaqinligi;
jamoat transportlarining qulayligi;
muhandislik kommunikatsiya tarmoqlari (ichimlik suvi, oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmoqlari, gaz, elektr, markazlashgan isitish tizimi va boshqalar) bilan taʼminlanganligi.
Koʻchmas mulk bozori rivojlanmagan aholi punktlari va alohida hududlarni narx boʻyicha zonalashni ularni birlashtirish yoʻli bilan amalga oshirish mumkin. Bunda bitta yoki bir nechta aholi punktlari va alohida hududlardagi yer uchastkalari bitta narx zonasini tashkil qilishi mumkin.
23. Har bir ajratilgan (belgilangan) narx zonasida namunaviy obyektning tavsiflari eng keng tarqalgan foydalanish turlari, maqsadi va maydonidan kelib chiqib belgilanadi.
24. Tanlab olingan har bir namunaviy obyekt boʻyicha belgilangan narx zonalari doirasida yer uchastkalari va boshqa obyektlar bozori boʻyicha maʼlumotlar yigʻiladi.
Shundan soʻng, maydon birligiga yoki boshqa asosiy koʻrsatkichlariga nisbatan hisoblangan oʻrtacha bozor narxlarining birlik koʻrsatkichlari hisoblab chiqib belgilanadi.
25. Namunaviy obyektlarning (etalonlarning) oʻrtacha bozor narxlari yaqin qiymatlarga ega boʻlgan narx hududlari bitta narx hududiga birlashtirilishi mumkin.
Tumanlarning (shaharlarning) tasdiqlangan iqtisodiy zonasidan kelib chiqib ham namunaviy obyektlarni (etalonlarni) zonalashtirish mumkin.
26. Mazkur Uslubiyotning 22-bandida nazarda tutilgan omillarni hisobga olgan holda, narx boʻyicha zonalashtirilgan hududlar obyektlar qiymatini hisoblash uchun asos boʻladi.
27. Narx boʻyicha zonalashtirilgan hududlar chegaralari obyektlar qiymatini hisoblash uchun belgilanadi.
28. Koʻchmas mulk bozori maʼlumotlari yetarli boʻlmagan yoki mavjud boʻlmagan taqdirda, zonalashtirilgan hududning narxi boshqa zonalashtirilgan hududning narxiga zarur tuzatish qoʻllash orqali belgilanadigan namunaviy obyekt (etalon) narxi asosida aniqlanishi mumkin.
6-bob. Narx shakllantiruvchi omillar va ularning obyektlar qiymatini aniqlashga taʼsir qilish darajasini (koeffitsiyent) belgilash
29. Obyektlarning tavsiflari va xususiyatlari hamda koʻchmas mulk bozori tahlili natijasidan kelib chiqib narx shakllantiruvchi omillar Ijro etuvchi organ tomonidan aniqlanadi.
Bunda narx shakllantiruvchi omillarning taʼsir qilish darajasi (koeffitsiyent) Internet butunjahon axborot tarmogʻi, elektron savdo platformalari, mavjud axborot tizimlari va reyestrlardan maʼlumotlarni toʻplash va ularni tahlil qilish yoʻli bilan belgilanadi.
30. Narx shakllantiruvchi omillarni aniqlashda obyektlarning joylashgan joyi, jismoniy, texnik va ekspluatatsion xususiyatlari, muhandislik-kommunikatsiya va boshqa infratuzilma bilan taʼminlanganlik darajasi, ulardan foydalanish boʻyicha cheklovlar va zarur boʻlgan boshqa xususiyatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni hisobga olish lozim.
31. Narx shakllantiruvchi omillar quyidagi toifalarni oʻz ichiga olishi mumkin:
turar joy fondining obyektlari, shuningdek ushbu obyektlar joylashgan yer uchastkalariga boʻlgan talabni va ularning narxlarini aniqlash imkonini beradigan ijtimoiy omillar;
hayot sifatini yaxshilashga qaratilgan hududni rivojlantirish (sogʻliqni saqlash, taʼlim, dam olish va boshqa sohalar) hamda aholini imtiyozli kreditlash dasturlari mavjudligini oʻz ichiga olgan huquqiy omillar;
obyekt joylashgan joyning atrof-muhiti yoki joylashuvi bilan bogʻliq tabiiy omillar. Mazkur omil hududdagi obyektlarning qiymatini aniqlash uchun hal qiluvchi ahamiyatga ega boʻlishi mumkin.
32. Koʻp kvartirali uydagi turar joylarning narxini shakllantiruvchi omillar quyidagilardan iborat:
obyektning qurilgan yili — bunda zonalashtirilgan hududda obyektlarning qurilgan yillari oʻrganilib oʻrtadagi tafovut koeffitsiyent koʻrinishiga keltiriladi;
obyektning qurilish materiali — bunda zonalashtirilgan hududda obyektning qurilish materiallari oʻrganilib oʻrtadagi tafovut koeffitsiyent koʻrinishiga keltiriladi;
obyektning umumiy maydoni — bunda zonalashtirilgan hududda obyektlarning ommabopligi va xaridorgirligidan (bozordagi eng koʻp talab va taklifdan) kelib chiqib, guruhlarga ajratilib oʻrtadagi tafovut koeffitsiyent koʻrinishiga keltiriladi;
obyektning joylashgan qavati — bunda zonalashtirilgan hududda obyektlarning ommabopligi va xaridorgirligidan (bozordagi eng koʻp talab va taklifdan) kelib chiqib obyekt joylashgan qavati guruhlarga ajratilib oʻrtasidagi tafovut koeffitsiyent koʻrinishiga keltiriladi;
obyekt joylashgan hududi — bunda zonalashtirilgan hududda obyektlarning ommabopligi va xaridorgirligidan (bozordagi eng koʻp talab va taklifdan) kelib chiqib obyekt joylashgan hududiga ajratilib oʻrtadagi tafovut koeffitsiyent koʻrinishiga keltiriladi;
obyektning taʼmirlanganlik holati — bunda zonalashtirilgan hududda obyektlarning tamirlanganlik darajasi orasidagi farq aniqlanib oʻrtadagi tafovut koeffitsiyent koʻrinishiga keltiriladi.
33. Yakka tartibdagi turarjoylarning narxini shakllantiruvchi omillar quyidagilardan iborat:
obyektning qurilgan yili — bunda zonalashtirilgan hududda obyektlarning qurilgan yillari oʻrganilib oʻrtadagi tafovut koeffitsiyent koʻrinishiga keltiriladi;
obyektning qurilish materiali — bunda zonalashtirilgan hududda obyektning qurilish materiallari oʻrganilib oʻrtadagi tafovut koeffitsiyent koʻrinishiga keltiriladi;
obyektning yer uchastkasi va undagi bino va inshootlarning umumiy maydoni — bunda zonalashtirilgan hududda obyektlarning umumiy maydonlaridan kelib chiqib guruhlarga boʻlinib, ular orasidagi farq koeffitsiyent koʻrinishiga keltiriladi;
obyektning taʼmirlanganlik holati — bunda zonalashtirilgan hududda solishtirilayotgan analoglarga nisbatan taʼmirlanganlik darajasi orasidagi farq aniqlanib oʻrtadagi tafovut koeffitsiyent koʻrinishiga keltiriladi.
34. Noturar obyektlarning narxini shakllantiruvchi omillar quyidagilardan iborat:
obyektning qurilgan yili — bunda zonalashtirilgan hududda obyektlarning qurilgan yillari oʻrganilib oʻrtadagi tafovut koeffitsiyent koʻrinishiga keltiriladi;
obyektning qurilish materiali — bunda zonalashtirilgan hududda obyektning qurilish materiallari oʻrganilib oʻrtadagi tafovut koeffitsiyent koʻrinishiga keltiriladi;
obyektning yer uchastkasi va undagi bino va inshootlarning umumiy maydoni — bunda zonalashtirilgan hududda obyektlarning umumiy maydonlaridan kelib chiqib guruhlarga boʻlinib, ular orasidagi farq koeffitsiyent koʻrinishiga keltiriladi;
obyektning joylashgan hududi — bunda zonalashtirilgan hududda obyektlarning ommabopligi va xaridorgirligidan (bozordagi eng koʻp talab va taklifdan) kelib chiqib hududiga ajratilib oʻrtadagi tafovut koeffitsiyent koʻrinishiga keltiriladi;
obyektning taʼmirlanganlik holati — bunda zonalashtirilgan hududda obyektlarning tamirlanganlik darajasi orasidagi farq aniqlanib oʻrtadagi tafovut koeffitsiyent koʻrinishiga keltiriladi.
35. Narx shakllantiruvchi omillarning taʼsir qilish darajasini aniqlashda koʻchmas mulk bozorida shakllangan savdolashish (chegirma) amaliyoti ham hisobga olinishi mumkin.
Bunda obyektning taklif qilingan boshlangʻich narxidan oʻrtacha qancha tushishi yaʼni sotish narxiga yaqinlashishga olib kelishi oʻrganiladi. Bozor maʼlumotlari tahlili natijasida oʻrtacha sotuvlarda 15 foizgacha, shoshilinch sotuvlarda esa 40 foizgacha chegirma qoʻllanilishi aniqlangan taqdirda, obyekt qiymatini aniqlash boʻyicha hisob-kitoblarda oʻrtacha 30 foizgacha savdolashish (chegirma) koeffitsiyenti qoʻllanilishi mumkin.
7-bob. Obyektning qiymatini aniqlash medotikasi
36. Obyektlar qiymatini aniqlash quyidagi ketma-ketlikda amalga oshiriladi:
a) har bir zonalashtirilgan hudud uchun namunaviy obyektning (etalonning) 1 kv.m qiymati aniqlanadi;
b) aniqlangan 1 kv.m namunaviy obyektning (etalonning) narx asosida obyektlarning bozor narxiga yaqin qiymati aniqlanadi.
Bunda obyektlarning bozor narxiga yaqin qiymatini aniqlashda Agentlik tomonidan taqdim etilgan Roʻyxatdagi obyektlarning qurilgan yili, yer uchastkasi va undagi bino va inshootlarning umumiy maydoni, devor materiali, joylashgan joyi va qavati boʻyicha mazkur Uslubiyot ilovalarida belgilangan tegishli tuzatish koeffitsiyentlarining aksini qoʻllash orqali amalga oshiriladi.
Obyektlarning ichki taʼmiriga tuzatmalar kadastr maʼlumotlarida mavjud boʻlmasa, obyektlarning qiymati oʻrta taʼmir holatida deb qabul qilinadi.
37. Namunaviy obyektning (etalonning) qiymati mazkur Uslubiyotning:
1-ilovasiga muvofiq koʻp kvartirali uylardagi turar joylar uchun etalon narxni aniqlash medotikasi;
2-ilovasiga muvofiq yakka tartibdagi turar joylar uchun etalon narxni aniqlash medotikasi;
3-ilovasiga muvofiq noturar obyektlar uchun etalon narxni aniqlash medotikasi asosida aniqlanadi.
38. Namunaviy obyektning (etalonning) narxini aniqlashda hisob-kitoblar xorijiy valyutada amalga oshirilgan boʻlsa, valyuta kursi baholash oʻtkazilgan sanadagi Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining amaldagi kursi boʻyicha milliy valyutada (soʻmda) qoʻllaniladi.
39. Tavsiflari va (yoki) xususiyatlari oʻzgargan hamda yangi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan obyektlar qiymatini aniqlashda baholash ishlari amalga oshirilayotgan davrdagi Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining amaldagi kursi boʻyicha hisob-kitoblar amalga oshiriladi. Bunda bozor konyukturasi keskin oʻzgargan taqdirda tavsiflari va (yoki) xususiyatlari oʻzgargan hamda yangi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan obyektlarning narxini aniqlash uchun namunaviy obyektning (etalonning) narxlari qayta koʻrib chiqilishi mumkin.
40. Obyektning qiymatini aniqlashda koʻchmas mulkning umumiy yer maydoni sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan yer maydoni hisobga olinadi. Oʻzboshimcha egallangan yer maydonining qiymati esa obyekt qiymatidan alohida hisoblab chiqiladi.
Bunda obyektning umumiy maydoni sifatida asosiy hamda yordamchi bino va inshootlarning tashqi oʻlchovlari boʻyicha aniqlangan maydonlari yigʻindisi hisobga olinadi.
41. Agentlik tomonidan Ijro etuvchi organga taqdim qilingan maʼlumotlarda oʻzboshimcha egallangan yer maydonlari mavjud boʻlsa, bunda oʻzboshimcha egallangan yer maydonlari huquqni belgilovchi hujjatlar mavjud yer maydonlaridan ajratilgan holda alohida hisob-kitob qilinadi.
42. Ijro etuvchi organ tomonidan obyektlarning qiymatini aniqlashda obyektning joylashuvi, tavsiflari va xususiyatlaridan kelib chiqib qiyosiy, xarajat va daromad yondashuvlaridan biri qoʻllaniladi.
Bunda, mazkur Uslubiyotda belgilangan yondashuvlarning biridan foydalangan holda baholash mumkin boʻlmagan, shu jumladan analogi boʻlmagan hamda ommaviy baholash oʻtkazilayotgan hududda yagona boʻlgan va (yoki) oʻziga xos (individual) xususiyatlarga ega boʻlgan obyektlar alohida baholanadi.
43. Koʻchmas mulk bozori maʼlumotlari yetarli boʻlgan hududda qiyosiy yondashuv qoʻllaniladi.
Koʻchmas mulk bozori maʼlumotlari yetarli boʻlgan hududlar uchun tegishli tuzatishlardan keyingi narx koʻrsatkichlari oʻrtasidagi farq 30 foizdan oshmaydigan, bozor maʼlumotlari yetarli boʻlmagan hududlar uchun 60 foizdan oshmaydigan narx koʻrsatkichlarini qiymat jihatidan yaqin deb hisoblash lozim.
44. Koʻchmas mulk bozori maʼlumotlari yetarli boʻlmagan hududlarda daromad yoki xarajat yondashuvidan biri qoʻllanilishi mumkin.
Ayrim koʻchmas mulklarning qurilish turlari, arxitekturasi va joylashuvi oʻziga xosligi yoki yagona loyiha asosida loyihalanib qurilganligi shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiq loyiha-smeta hujjatlari (mavjud boʻlganda) asosida aniqlanadi.
Obyektlarning bozor narxiga yaqin qiymatini aniqlashda barcha obyektlarning taʼmirlanganligi holati “oʻrta taʼmir holatida” deb qabul qilinadi va obyektlarning haqiqiy taʼmirlanganligi holati inobatga olinmaydi.
8-bob. Ommaviy baholash natijalarini jamoatchilikka eʼlon qilish
45. Ijro etuvchi organ tomonidan amalga oshirilgan ommaviy baholash natijalari uch ish kunida jamoatchilikka eʼlon qilish uchun Agentlikka taqdim etiladi.
46. Agentlik ommaviy baholash natijalarini rasmiy veb-sayt va boshqa axborot tizimlari hamda ommaviy axborot vositalari orqali jamoatchilikka eʼlon qiladi.
Bunda Agentlikning rasmiy veb-saytiga ommaviy baholash natijalari toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar joylashtiriladi:
obyektning qiymati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
obyektning qiymatini aniqlash usuli;
narx shakllantiruvchi omillar va ularning obyektlar qiymatini aniqlashga taʼsir qilish darajasi (koeffitsiyent) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
baholashga oid boshqa hisob-kitoblar.
47. Mulkdorlar Agentlikning rasmiy veb-sayti va boshqa axborot tizimlari orqali obyektning kadastr raqamini kiritgan holda oʻziga tegishli obyektlarning qiymati toʻgʻrisidagi maʼlumot bilan tanishishi mumkin.
48. Ommaviy baholash natijalari jamoatchilik muhokamasiga 90 kalendar kun qoʻyiladi va mulkdorlar ushbu davr mobaynida baholash natijalari yuzasidan oʻz taklif va eʼtirozlarini bildirishi mumkin boʻladi.
49. Mulkdorlar tomonidan bildirilgan taklif va eʼtirozlar Ijro etuvchi organ tomonidan bir oy ichida koʻrib chiqiladi va asoslantirilgan taklif va eʼtirozlar qabul qilingan taqdirda ommaviy baholash natijalariga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.
9-bob. Ommaviy baholash natijalarini tasdiqlash
50. Ijro etuvchi organ ommaviy baholash natijalari boʻyicha jamoatchilik muhokamasi tugallanib, taklif va eʼtirozlar koʻrib chiqilganidan soʻng oʻn kun muddatda baholash natijalarini tasdiqlash uchun mazkur Uslubiyotning 4-ilovasiga muvofiq maʼlumotlar Agentlikka kiritiladi.
51. Agentlik ommaviy baholash natijalarini ular taqdim etilgan kundan boshlab oʻn kun ichida tasdiqlaydi yoki ommaviy baholash natijalarida xatoliklar aniqlangan taqdirda, mazkur xatoliklarni bartaraf etish uchun Ijro etuvchi organga qaytaradi.
Ijro etuvchi organ oʻn kun ichida ommaviy baholash natijalarini aniqlangan xatoliklarni bartaraf etgan holda Agentlikka tasdiqlash uchun taqdim etadi.
Ommaviy baholash natijalari Agentlik direktorining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi hamda uch kun ichida Agentlikning rasmiy veb-saytiga ommaviy baholash natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar joylashtiriladi.
52. Mulkdorlar Agentlikning rasmiy veb-saytidan obyektning kadastr raqamini kiritgan holda oʻziga tegishli obyektlarning qiymati toʻgʻrisidagi mazkur Uslubiyotning 5-ilovasida keltirilgan maʼlumotni olishi mumkin.
10-bob. Ommaviy baholash natijalari boʻyicha murojaatlarni koʻrib chiqish
53. Mulkdorlar va boshqa manfaatdor shaxslar (bundan buyon matnda murojaatchilar deb yuritiladi) ommaviy baholash natijalaridan norozi boʻlgan taqdirda, Ijro etuvchi organ yoki sudga belgilangan tartibda murojaat qilishi mumkin.
54. Murojaatlar Ijro etuvchi organda kamida 5 kishidan iborat tarkibda tuziladigan komissiya tomonidan (bundan buyon matnda komissiya deb yuritiladi) bir oy muddatda koʻrib chiqiladi.
Bunda, komissiya tarkibiga Agentlikning masʼul xodimi kiritiladi hamda komissiyaga Ijro etuvchi organning rahbari raislik qiladi.
55. Komissiya murojaat qilingan kundan boshlab bir ish kuni ichida murojaatchini murojaatni koʻrib chiqish kuni haqida xabardor qiladi. Bunda murojaatchi komissiya tomonidan murojaatni koʻrib chiqishda ishtirok etishga haqli.
56. Komissiya murojaatni koʻrib chiqish natijalari yuzasidan quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi va bu haqida uch kun ichida murojaatchini xabardor qiladi:
murojaatda keltirilgan vajlar oʻz tasdigʻini topmagan taqdirda, murojaatni qanoatlantirishni rad etish va obyektning qiymatini oʻzgarishsiz qoldirish toʻgʻrisida;
murojaatda keltirilgan vajlar oʻz tasdigʻini topgan taqdirda, obyektning qiymatini qayta hisoblash toʻgʻrisida.
Bunda, obyektning qiymatini qayta hisoblash uch ish kunida amalga oshiriladi.
11-bob. Yakuniy qoida
57. Mazkur Uslubiyot talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Koʻchmas mulkni ommaviy baholash uslubiyotiga 1-ILOVA
Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar uchun etalon narxni aniqlash
Koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning (bundan buyon matnda obyektlar deb yuritiladi) qiymatini aniqlashda ularning joylashuvi, tavsiflari va xususiyatlaridan kelib chiqib qiyosiy, xarajat va daromad yondashuvlaridan biri qoʻllaniladi.
1-bob. Qiyosiy yondashuv orqali obyektlarning qiymatini aniqlash
1. Qiyosiy yondashuvda Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Koʻchmas mulkni ommaviy baholash milliy markazi (bundan buyon matnda Ijro etuvchi organ deb yuritiladi) namunaviy obyektlarni (etalonlarni) uchtadan kam boʻlmagan analoglari asosida obyektlarning qiymatini aniqlaydi.
2. Obyektlarning qiymatini aniqlashda quyidagi formuladan foydalaniladi:
OQ = (BN×BM×K1×K2×…×Kn)
Bunda:
OQ — obyektning qiymati;
BN — koʻchmas mulk bozori maʼlumotlari tahlili asosida shakllangan obyektning 1 kv.m uchun narxi;
BM — obyektning maydoni;
K1, K2…Kn — narxni shakllantiruvchi omillarni aks ettiruvchi koeffitsiyentlar.
3. Tuzatish koeffitsiyentlari elektron savdo platformalaridagi maʼlumotlar, shu jumladan obyektlarni sotish boʻyicha taklif etilayotgan eʼlonlar, shuningdek rieltorlik tashkilotlarida tuzilgan, notarial rasmiylashtirilgan bitimlar hamda tijorat banklari va boshqa kredit tashkilotlaridan obyektlarning garov qiymati toʻgʻrisida olingan maʼlumotlarni tahlil qilish orqali aniqlanadi.
4. Ijro etuvchi organ tomonidan ommaviy baholash oʻtkaziladigan obyektlar roʻyxatida (bundan buyon matnda Roʻyxat deb yuritiladi) koʻrsatilgan obyektlarning namunaviy obyekt (etalon) narxini aniqlashda mazkur Metodikaning 1-ilovasida keltirilgan tuzatishlar qoʻllaniladi.
5. Obyektlarni ommaviy baholashda bozor konyunkturasiga muvofiq obyektlarga ulangan muhandislik tarmoqlarining (elektr energiyasi, suv taʼminoti, gaz taʼminoti, oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmoqlari) mavjudligi va rivojlanganlik darajasiga qarab qiymatga tegishli tuzatish koeffitsiyenti kiritilishi mumkin.
6. Obyektlarni ommaviy baholashda ularda liftning mavjudligi va foydalanish imkoniyatlari bozor konyunkturasiga muvofiq ravishda qiymatga taʼsir etuvchi omil sifatida hisobga olinishi mumkin. Aniq koeffitsiyentlar bino qavatliligi, funksional maqsadi va mahalliy bozor sharoitlaridan kelib chiqib belgilanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi tomonidan taqdim etilgan Roʻyxatda obyektlarning qavatlari soni, qurilgan yili, ulardagi turar joylar nechanchi qavatda joylashganligi, maydoni, xonalari soni koʻrsatilmagan taqdirda 1 koeffitsiyent qoʻllaniladi.
2-bob. Xarajat yondashuvi orqali obyektlarning qiymatini aniqlash
7. Xarajat yondashuvi orqali obyektlarning qiymatini aniqlash quyidagi ketma-ketlikda amalga oshiriladi:
bino va inshootlarni tiklanish narxini aniqlash;
tadbirkorlik foydasini qoʻllash;
aniqlangan eskirish turlarini hisoblash;
obyektning umumiy qiymatidan eskirish qiymatini ayirib hisoblash.
8. Obyektlarning tiklanish qiymati shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiq ishlab chiqarilgan loyiha-smeta hujjatlari asosida aniqlanadi.
Tiklanish qiymati aniqlangandan soʻng, olingan natijaga tadbirkorlik foydasi 10 foiz miqdorida qoʻllanilib, u qiymat tiklanish summasiga qoʻshiladi.
9. Obyektlarning qiymatini aniqlash uchun quyidagi formuladan foydalaniladi:
OQ = QX×(1 + TF) × (1 — E)
Bunda:
OQ — obyektning qiymati;
QX — obyektni qurish xarajatlari miqdori;
TF — tadbirkorning foydasi miqdori (%);
E — eskirish qiymat.
10. Baholash ishlarini olib borishda eskirishning jismoniy turi inobatga olinadi.
11. Jismoniy eskirish bu obyektlarning vaqt oʻtishi, tabiiy sharoitlar, ekspluatatsiya jarayoni va tashqi taʼsirlar natijasida yuzaga keladigan foydalilik. Bunda obyektlarning texnik holati yomonlashishi, taʼmirtalab qilinadigan holatlar koʻpayib borishi va umumiy qiymati pasayishi mumkin.
Jismoniy eskirish quyidagi turlarga boʻlinadi:
bartaraf qilinadigan jismoniy eskirish — taʼmirlash, almashtirish yoki yangilash orqali yoʻqotish mumkin boʻlgan eskirish (masalan, devorni boʻyash, singan qismni yangilash);
bartaraf qilib boʻlmaydigan jismoniy eskirish — jismonan eskirganlik tufayli butunlay yangilash talab etiladigan holatlar. Bunda obyektlarni taʼmirlash orqali ularni toʻliq tiklash imkoni boʻlmaydi.
12. Obyektlarning tarkibiy elementlari va umumiy strukturaning texnik holatini baholash vizual koʻrik, shuningdek yuk koʻtaruvchi va oʻrab turuvchi tuzilmalardagi chiziqlilikdan ogʻishlar va shikastlanish miqdorini oʻlchash orqali amalga oshiriladi.
13. Jismoniy eskirishni aniqlashda ushbu Metodikaning 2-ilovasida keltirilgan Jismoniy eskirishni aniqlashga doir qoʻllanmadan foydalaniladi.
14. Obyektlarga jismoniy eskirishning umumiy taʼsiri natijasida obyektlarning qiymati kamayadi hamda ushbu qiymat quyidagi formula orqali aniqlanadi:
E = 1 — Eje
Bunda:
Eje — obyektning jismoniy eskirish koeffitsiyenti.
3-bob. Daromad yondashuvi orqali obyektlarning qiymatini aniqlash
15. Daromad yondashuvi usulida obyektlarning qiymati ularning mulkdorlari tomonidan obyektlarni ijaraga berishdan olinadigan daromadni hisoblash orqali aniqlanadi. Bunda daromadni hisoblashda quyidagi formuladan foydalaniladi:
OQ = SOD/KS
Bunda:
OQ — obyektning qiymati;
SOD — sof operatsion daromad;
KS — kapitallashtirish stavkasi.
Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar uchun etalon narxni aniqlash metodikasiga 1-ILOVA
Koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning qurilgan yiliga nisbatan tuzatishlar
Koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning qurilgan yili 1980-yilgacha 1981 — 2009- yilgacha 2010 — 2025-yilgacha Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar narxi ularning qurilgan yiliga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 1.10 1 0,9
Koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning qurilish materialiga nisbatan tuzatishlar
Koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning qurilish materiali Pishgan gʻishtli Temir beton, panel, beton, monolit, shlokoblok Qoʻsh sinch, xom gʻisht Yogʻoch Gazobeton, penoblok Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar narxi ularning qurilish materialiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 0,9 1,0 1,25 1,3 1,0
Koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning umumiy maydoniga nisbatan tuzatishlar
Koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning umumiy maydoni (kv.m) 1 — 50 50.1 — 70 70.1 — 85 85.1 — 100 100.1 — 200 200.1 va undan yuqori Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar narxi ularning umumiy maydoniga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 0.9 1 1.03 1.05 1.07 1.10
Koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning joylashgan qavatiga nisbatan tuzatishlar
18 va undan yuqori qavatli koʻp kvartirali uylarning qavatlari 1 2 — 6 7 — 9 10 — 15 16 — 18 19 va undan yuqori Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar narxi ularning joylashgan qavatiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 0,95 1 1,05 1,10 1,15 0,95 — 0,8 13 — 16 qavatli koʻp kvartirali uylarning qavatlari 1 2 — 6 7 — 9 10 — 12 13 — 16 - Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar narxi ularning joylashgan qavatiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 0,95 1 1,05 1,10 1,15 - 10 — 12 qavatli koʻp kvartirali uylarning qavatlari 1 2 — 5 6 — 8 9 — 12 - - Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar narxi ularning joylashgan qavatiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 0,95 1 1,05 1,10 - - 8 va 9 qavatli koʻp kvartirali uylarning qavatlari 1 2 — 4 5 va 6 7 — 9 - - Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar narxi ularning joylashgan qavatiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 0,95 1 1,05 1,10 - - 6 va 7 qavatli koʻp kvartirali uylarning qavatlari 1 2 — 4 5 — 7 - - - Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar narxi ularning joylashgan qavatiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 0,95 1 1,10 - - - 4 va 5 qavatli koʻp kvartirali uylarning qavatlari 1 2 va 3 4 va 5 - - - Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar narxi ularning joylashgan qavatiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 0,95 1 1,10 - - - 3 qavatli koʻp kvartirali uylarning qavatlari 1 2 3 - - - Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar narxi ularning joylashgan qavatiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 0,95 1 1,10 - - - 1 va 2 qavatli koʻp kvartirali uylarning qavatlari 1 2 - - - - Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar narxi ularning joylashgan qavatiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 0,95 1,10 - - - -
Koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning taʼmirlanganlik holatiga nisbatan tuzatishlar
Koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning taʼmirlanganlik holati Yaxshi taʼmir * Oʻrta taʼmir ** Taʼmir talab *** Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar narxi ularning taʼmirlanganlik holatiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 0,9 1,0 1,1
Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar uchun etalon narxni aniqlash metodikasiga 2-ILOVA
Jismoniy eskirishni aniqlashga doir
Jismoniy eskirish Koeffitsiyenti Asosiy konstruktiv elementlarining texnik holati Binoning ichki konstruktiv elementlarining holati 0 Hech qanday zarar yoki deformatsiyalar mavjud emasligi. Pollar va shiftlar tekis va gorizontal, shift qoplamalari yoki pardozlash ishlarida yoriqlarning mavjud emasligi. 0,25 Asosiy konstruktiv elementlarga sezilarli zarar yetmagan hamda ayrim konstruksiya va devorlarda taʼmir va yoriq izlari mavjudligi. Oyna va eshiklarni ochilishi va yopilishining qiyinlashganligi hamda shift va zina yoʻlaklarida mayda yoriqlarning borligi 0,45 Asosiy elementlarda yoriqlarning kattalashganligi, gorizontal chiziqlarning bir-biriga toʻgʻri kelmasligi, devorning asosiy elementlarida eskirishning aniq alomatlari mavjudligi hamda ushbu holatlarini bartaraf qilish uchun qayta taʼmirlanganligi. Devor va shiftda qayta taʼmirlanganlik alomatlari yaqqol koʻrinib turganligi. Zina maydonlari va zinapoyalarda yoriq alomatlari kattalashganligi. Binoning pol qismida kafel va tarketlarning koʻchib ketganligi. 0,65 Devor va muhim konstruksiyalarda yoriqlarning sezilarli darajada kattalashganligi va mumkin boʻlgan darajadan ancha yirik boʻlgan yoriqlar koʻpayganligi. Shift pardozlashlarining aksariyat qismlari toʻkilib ketishi, pol qismini umuman taʼmirlash imkoniyati yoʻqligi, pol qoplamalarini koʻchib ketganligi, zaxlash va korroziya holatlari mavjudligi. Rom va eshiklarning ishlamasligi. Zinapoyalarning joyidan siljiganligi. 0,95 Obyektning seysmologik jihatdan foydalanishga yaroqsizligi. Asosiy konstruksiya elementlari deformatsiya boʻlganligi. Devor va devor toʻsiqlarida foydalanishga yaroqsiz darajadagi yoriqlarning paydo boʻlganligi. Obyektning ichki taʼmir qismi umuman foydalanish uchun yaroqsiz holatga kelgan. Romlar, eshiklar, zinapoyalar va pollar foydalanish uchun yaroqsiz.
Koʻchmas mulkni ommaviy baholash uslubiyotiga 2-ILOVA
Yakka tartibdagi turar joylar uchun etalon narxni aniqlash
Yakka tartibdagi turar joylarning (bundan buyon matnda obyektlar deb yuritiladi) qiymatini aniqlashda ularning joylashuvi, tavsiflari va xususiyatlaridan kelib chiqib qiyosiy, xarajat va daromad yondashuvlaridan biri qoʻllaniladi.
1 - bob. Qiyosiy yondashuv orqali obyektlarning qiymatini aniqlash
1. Qiyosiy yondashuvda Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Koʻchmas mulkni ommaviy baholash milliy markazi (bundan buyon matnda Ijro etuvchi organ deb yuritiladi) namunaviy obyektlarni (etalonlarni) uchtadan kam boʻlmagan analoglari asosida obyektlarning qiymatini aniqlaydi.
2. Obyektlarning qiymatini aniqlashda quyidagi formuladan foydalaniladi:
OQ = (BN×BM×K1×K2×…×Kn) + (YEN×YEM×K1×K2×…×Kn)
Bunda:
OQ — obyektning qiymati;
BN — koʻchmas mulk bozori maʼlumotlari tahlili asosida shakllangan binoning 1 kv.m uchun narxi;
BM — obyektning maydoni;
YEN — koʻchmas mulk bozori maʼlumotlari tahlili asosida shakllangan yer uchastkasining 1 kv.m uchun narxi;
YEM — yer uchastkasining maydoni;
K1, K2…Kn — narxni shakllantiruvchi omillarni aks ettiruvchi koeffitsiyentlar.
Obyektlarning yordamchi bino va inshootlari qiymatini aniqlashda obyektning 1 kv.m uchun hisoblab chiqarilgan qiymatining 20 foizi miqdoriga qabul qilinadi.
3. Tuzatish koeffitsiyentlari elektron savdo platformalaridagi maʼlumotlar, shu jumladan obyektlarni sotish boʻyicha taklif etilayotgan eʼlonlar, shuningdek rieltorlik tashkilotlarida tuzilgan, notarial rasmiylashtirilgan bitimlar hamda tijorat banklari va boshqa kredit tashkilotlaridan obyektlarning garov qiymati toʻgʻrisida olingan maʼlumotlarni tahlil qilish orqali aniqlanadi.
4. Ijro etuvchi organ tomonidan ommaviy baholash oʻtkaziladigan obyektlar roʻyxatida koʻrsatilgan obyektlarning namunaviy obyekt (etalon) narxini aniqlash uchun mazkur Metodikaning 1-ilovasidagi tuzatishlar qoʻllaniladi.
Analog obyektning yer maydoni etalon obyektining yer maydonidan farq qilgan holatda, narxni solishtirishda yer maydoniga tegishli tuzatish kiritiladi. Bunda analog va etalon yer maydonlari oʻrtasidagi farq quyidagi formula orqali aniqlanadi hamda ushbu farq boʻsh yerning 1 kv.m narxiga koʻpaytiriladi.
Atn=Anq+(Aym−Eym)×Yby
Bunda:
Atn — analogning yer maydoniga tuzatish kiritilgandan keyingi 1 kv.m narxi;
Anq — analogning tuzatish kiritilmagan 1 kv.m narxi;
Aym — analogning yer maydoni, kv.m;
Eym — etalon (solishtirilayotgan) obyektning yer maydoni, kv.m;
Yby — boʻsh yerning 1 kv.m narxi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi tomonidan taqdim etilgan Roʻyxatda qavatlari soni, qurilgan yili, ishlatilgan qurilish materiallari, maydoni koʻrsatilmagan taqdir 1 koeffitsiyent qoʻllaniladi.
2-bob. Xarajat yondashuvi orqali obyektlarning qiymatini aniqlash
6. Xarajat yondashuvi orqali obyektlarning qiymatini aniqlash quyidagi ketma-ketlikda amalga oshiriladi:
bino va inshootlarni tiklanish narxini aniqlash;
tadbirkorlik foydasini qoʻllash;
aniqlangan eskirish turlarini hisoblash;
bino va inshootlarni tiklanish qiymatidan eskirish qiymatini ayirib, yerdan foydalanish qiymatini qoʻshish orqali umumiy qiymatini aniqlash.
7. Xarajat yondashuvi qoʻllanilganda quyidagi formuladan foydalaniladi:
OQ = QX×(1 + TF) × (1 — E) + YEQ
Bunda:
OQ — obyektning qiymati;
QX — obyektni qurish xarajatlari miqdori;
TF — tadbirkorning foydasi miqdori (%);
E — eskirish qiymati;
YEQ — yerdan foydalanish huquqining qiymati.
1-§. Obyektlarning tiklanish qiymatlarini turlari
8. Obyektni qayta qurish yoki oʻxshash turdagi yangi obyektni qurish uchun sarflanadigan xarajatlari aks ettirilib, qayta qurish va oʻrnini bosuvchi qiymatga boʻlinadi.
Qayta qurish qiymati — bir turdagi material va loyiha bilan qaytadan qurish orqali bozor qiymati aniqlanadi.
Oʻrnini bosuvchi qiymat — yangi xomashyo materiallari va zamonaviy texnologiyalarni qoʻllagan holda obyektni qayta qurish orqali bozor qiymati aniqlanadi.
2-§. Obyektlarning tiklanish qiymatini aniqlash
9. Obyektni har bir qismi uchun (yashash xonadonlari, qoʻshimcha inshootlar, ochiq ayvon, soyabon, basseyn va fontanlar, chorva mollarini boqishga moʻljallangan qurilmalar va ularning oziq-ovqatini saqlashga moʻljallangan inshootlar, yarim yertoʻla hamda yertoʻlalar va boshqalar) tiklanish qiymatini aniqlash bilan baholash ishlari amalga oshiriladi.
10. Obyektning tiklanish qiymati loyiha-smeta hujjatlari asosida aniqlanadi va bu qiymatlarga 10 foiz miqdorda tadbirkorlik foydasi qoʻshilib yakuniy tiklanish qiymati hisoblanadi.
11. Obyektning yakuniy qiymatini aniqlash uchun tiklanish qiymatidan obyektning eskirish qiymati chegiriladi.
3-§. Obyektlarning eskirish qiymatini aniqlash
12. Obyektlarning eskirish qiymatini aniqlashda eskirishning jismoniy turi inobatga olinadi.
13. Jismoniy eskirish bu obyektlarning vaqt oʻtishi, tabiiy sharoitlar, ekspluatatsiya jarayoni va tashqi taʼsirlar natijasida yuzaga keladigan foydalilik. Bunda obyektlarning texnik holati yomonlashishi, taʼmirtalab qilinadigan holatlar koʻpayib borishi va umumiy qiymati pasayishi mumkin.
Jismoniy eskirish quyidagi turlarga boʻlinadi:
bartaraf qilinadigan jismoniy eskirish — taʼmirlash, almashtirish yoki yangilash orqali yoʻqotish mumkin boʻlgan eskirish (masalan, devorni boʻyash, singan qismni yangilash);
bartaraf qilib boʻlmaydigan jismoniy eskirish — jismonan eskirganlik tufayli butunlay yangilash talab etiladigan holatlar. Bunda obyektlarni taʼmirlash orqali ularni toʻliq tiklash imkoni boʻlmaydi.
14. Jismoniy eskirishni aniqlashda ushbu Metodikaning 2-ilovasida keltirilgan Jismoniy eskirishni aniqlashga doir qoʻllanmadan foydalaniladi.
15. Jismoniy eskirishning umumiy taʼsiri natijasida obyektlarning qiymati kamayadi hamda ushbu qiymat quyidagi formula orqali aniqlanadi:
E = 1 — Eje
Bunda, Eje — obyektning jismoniy eskirish koeffitsiyenti.
4-§. Yer uchastkasidan foydalanish huquqini baholash
16. Yer uchastkasiga boʻlgan huquqning qiymatini aniqlash quyidagi usullar orqali amalga oshiriladi:
yer uchastkasidan foydalanish huquqi qiymatini taklif etilayotgan narxdan kelib chiqib qiyosiy tahlil qilish usuli;
yer uchastkasidan foydalanish huquqi qiymatini ajratish usuli.
17. Yer uchastkasidan foydalanish huquqi qiymatini taklif etilayotgan narxdan kelib chiqib qiyosiy tahlil qilish usulida elektron savdo platformalaridagi maʼlumotlar (eʼlonlar), shu jumladan yer uchastkasini sotish boʻyicha taklif etilayotgan narxlar tahlil qilinadi, shuningdek baholanayotgan yer uchastkasini oʻxshash yer uchastkalari bilan taqqoslashda qoʻllaniladigan taqqoslash elementlari aniqlanadi. Bunda har bir taqqoslash elementi boʻyicha mazkur Metodikaning 1-ilovasida koʻrsatilgan tuzatmalarni qoʻllagan holda tuzatishlar kiritiladi va analog yer uchastkalariga kiritilgan tuzatishlarni orqali narxlarni muvofiqlashtirish yoʻli bilan yer uchastkasining narxi aniqlanadi.
18. Ijro etuvchi organ yer uchastkasiga boʻlgan mulkiy huquqlar qiymatini ajratish usuli bilan hisoblash uchun quyidagilarni amalga oshiradi:
yer uchastkasining tavsiflariga eng yaqin boʻlgan analoglarni tanlaydi;
har bir analog boʻyicha yer uchastkasiga boʻlgan mulkiy huquqlar qiymatini sotuv narxidan yaxshilashlar qiymatini ayirish yoʻli bilan aniqlaydi.
5-§. Obyektlarning umumiy baholash qiymatini aniqlash
19. Obyektlarning umumiy baholash qiymatini aniqlash quyidagi formula orqali amalga oshiriladi:
Umumiy qiymat = (Tiklanish qiymati — Eskirish qiymati) + Yer uchastkasidan foydalanish huquqi qiymati.
3-bob. Daromad yondashuvi orqali obyektlarning qiymatini aniqlash
20. Daromad yondashuvida obyektlarning qiymati ularning mulkdorlari tomonidan obyektlarni ijaraga berishdan olinadigan daromadni hisoblash orqali aniqlanadi. Bunda daromadni hisoblashda quyidagi formuladan foydalaniladi:
OQ = SOD/KS
Bunda:
OQ — obyektning qiymati;
SOD — sof operatsion daromad;
KS — kapitallashtirish stavkasi.
Yakka tartibdagi turar joylar uchun etalon narxni aniqlash metodikasiga 1-ILOVA
Yakka tartibdagi turar joylarning qurilgan yiliga nisbatan tuzatishlar
Yakka tartibdagi turar joylarning qurilgan yili 1950-yilgacha 1951 — 1970-yilgacha 1971 — 1990-yilgacha 1991 — 2020-yilgacha 2021 — 2025-yilgacha Yakka tartibdagi turar joylar narxi ularning qurilgan yiliga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 1.67 1.43 1.25 1 0,95
Yakka tartibdagi turar joylarning qurilish materialiga nisbatan tuzatishlar
Yakka tartibdagi turar joylarning qurilish materiali Pishgan gʻishtli, beton, temir beton, panel, gazablok, temir ustun, monolit Shlokoblok, sendvich-panel va boshqa turdagi yuk koʻtaruvchi konstruksiyalar Paxsa, yogʻoch devor, yogʻoch ustun, xom gʻisht va sinchlar Yakka tartibdagi turar joylarning narxi ularning qurilish materialiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 1 1,16 1,35
Yakka tartibdagi turar joylarning yer maydoniga nisbatan tuzatishlar
Yakka tartibdagi turar joylarning yer maydoni (kv.m) 200 gacha 200,1 — 300 300,1 — 400 400,1 — 500 500,1 — 600 600,1 — 800 800,1 — 1000 1000,1 — 5000 5000,1 dan yuqori Yakka tartibdagi turar joylar narxi ularning yer maydoniga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 0,95 0,975 1,0 1,025 1,05 1,075 1,10 1,125 1,15
Yakka tartibdagi turar joylarning binolarini maydoniga nisbatan tuzatishlar
Yakka tartibdagi turar joylarning bino maydoni (kv.m) 50 gacha 50,1 — 100 100,1 — 150 150,1 — 200 200,1 — 300 300,1 — 500 500,1 — 1000 1000,1 dan yuqori Yakka tartibdagi turar joylar narxi ularning bino maydoniga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 0,85 0,9 0,95 1,0 1,05 1,1 1,15 1,25
Yakka tartibdagi turar joylarning taʼmirlanganlik holatiga nisbatan tuzatishlar
Yakka tartibdagi turar joylarning taʼmirlanganlik holati Yaxshi taʼmir * Oʻrta taʼmir ** Taʼmir talab *** Yakka tartibdagi turar joylar narxi ularning taʼmirlanganlik holatiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 0,9 1,0 1,1
Yakka tartibdagi turar joylar uchun etalon narxni aniqlash metodikasiga 2-ILOVA
Jismoniy eskirishni aniqlashga doir
Jismoniy eskirish koeffitsiyenti Asosiy konstruktiv elementlarining texnik holati Binoning ichki konstruktiv elementlarining holati 0 Hech qanday zarar yoki deformatsiyalar mavjud emasligi. Pollar va shiftlar tekis va gorizontal, shift qoplamalari yoki pardozlash ishlarida yoriqlarning mavjud emasligi. 0.25 Asosiy konstruktiv elementlarga sezilarli zarar yetmagan hamda ayrim konstruksiya va devorlarda taʼmir va yoriq izlari mavjudligi. Oyna va eshiklarni ochilishi va yopilishining qiyinlashganligi hamda shift va zina yoʻlaklarida mayda yoriqlarning borligi 0.45 Asosiy elementlarda yoriqlarning kattalashganligi, gorizontal chiziqlarning bir-biriga toʻgʻri kelmasligi, devorning asosiy elementlarida eskirishning aniq alomatlari mavjudligi hamda ushbu holatlarini bartaraf qilish uchun qayta taʼmirlanganligi. Devor va shiftda qayta taʼmirlanganlik alomatlari yaqqol koʻrinib turganligi. Zina maydonlari va zinapoyalarda yoriq alomatlari kattalashganligi. Binoning pol qismida kafel va tarketlarning koʻchib ketganligi. 0.65 Devor va muhim konstruksiyalarda yoriqlarning sezilarli darajada kattalashganligi va mumkin boʻlgan darajadan ancha yirik boʻlgan yoriqlar koʻpayganligi. Shift pardozlashlarining aksariyat qismlari toʻkilib ketishi, pol qismini umuman taʼmirlash imkoniyati yoʻqligi, pol qoplamalarini koʻchib ketganligi, zaxlash va korroziya holatlari mavjudligi. Rom va eshiklarning ishlamasligi. Zinapoyalarning joyidan siljiganligi. 0.95 Binoning seysmologik jihatdan foydalanishga yaroqsizligi. Asosiy konstruksiya elementlari deformatsiya boʻlganligi. Devor va devor toʻsiqlarida foydalanishga yaroqsiz darajadagi yoriqlarning paydo boʻlganligi. Binoning ichki taʼmir qismi umuman foydalanish uchun yaroqsiz holatga kelgan. Romlar, eshiklar, zinapoyalar va pollar foydalanish uchun yaroqsiz.
Koʻchmas mulkni ommaviy baholash uslubiyotiga 3-ILOVA
Noturar obyektlar uchun etalon narxni aniqlash
Noturar obyektlar (bundan buyon matnda obyektlar deb yuritiladi) qiymatini aniqlashda obyektning joylashuvi, tavsiflari va xususiyatlaridan kelib chiqib qiyosiy, xarajat yoki daromad yondashuvlaridan biri qoʻllaniladi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Obyektlarni baholash jarayonida ular toʻrta asosiy toifaga ajratiladi. Ushbu toifalarga tijorat, ishlab chiqarish va omborxona sifatida foydalaniladigan bino va inshootlar hamda maxsus obyektlar kiradi. Baholash ishlari mazkur tasnif asosida, har bir toifaning funksional xususiyatlari va foydalanish sharoitlarini inobatga olgan holda amalga oshiriladi.
2. Tijorat maqsadida foydalaniladigan obyektlar tarkibiga savdo faoliyatini amalga oshirishga moʻljallangan binolar, umumiy ovqatlanish korxonalarining binolari, ijtimoiy xizmat koʻrsatish obyektlari, mehmonxona va turar joy xizmatlari koʻrsatishga moʻljallangan bino va inshootlar, avtomobil transportlariga xizmat koʻrsatish shoxobchalari, ofis binolari va boshqa turdagi tijorat faoliyati uchun foydalanilayotgan obyektlar kiradi.
3. Ishlab chiqarish obyektlari tarkibiga mahsulot ishlab chiqarish, qayta ishlash, yigʻish, tajriba sinovlari oʻtkazish va boshqa sanoat faoliyatlari uchun moʻljallangan muhandislik va texnik infratuzilmaga ega binolar, ishlab chiqarish sexlari va yordamchi sexlar kiradi.
4. Omborxona sifatida foydalaniladigan bino va inshootlar tarkibiga tovarlar, xomashyo va mahsulotlar hamda materiallarni saqlash, taqsimlash va logistika jarayonlarini amalga oshirish uchun moʻljallangan binolar kiradi.
5. Maxsus obyektlar tarkibiga muayyan funksiyalarni bajarish uchun moʻljallangan, boshqa binolardan farq qiluvchi texnik, konstruktiv yoki funksional xususiyatlarga ega obyektlar kiradi.
Mazkur obyektlar umumiy foydalanish uchun moʻljallanmagan boʻladi va tor sohalar uchun ishlatiladi. Maxsus obyektlar litsenziya yoki ruxsatnoma asosida faoliyat olib boradi.
Mazkur obyektlar transport va logistika infratuzilmasi binolari, tibbiyot va sanitariya inshootlari, ilmiy, taʼlim va tajriba binolari, ishlab chiqarish va xavfli obyektlar, madaniy inshootlar, sport zallar, stadionlar, basseynlar, tennis kortlari, ekstremal va texnik sport inshootlaridan iborat boʻladi.
6. Obyektlarning joylashuvi qulayligi va mavjud sharoitlari, transport infratuzilmasiga yaqinligi (avtobus, tramvay bekatlari va boshqalar), yuk va yoʻlovchi oqimi, yaqin atrofdagi ijtimoiy va tijorat obyektlari, shuningdek tuman (shahar) markaziga nisbatan masofasi hisobga olinib, ular toifalarga ajratiladi. Ushbu toifalarni baholash jarayoni baholanayotgan obyektning solishtirilayotgan obyektga nisbatan joylashuv ustunliklarini aniqlash imkonini beradi. Toifalarni aniqlash natijalari quyidagi jadvalda aks ettirilgan va ular baholash hisob-kitoblariga kiritiladi.
Obyektlarning toifalarga ajratilishi
Toifa Tavsif Pr Premium turdagi yuqori daromadli va yuqori investitsion A Yuqori daromadli va investitsion jozibador B Yuqori daromadli C Oʻrta daromadli D Oʻrtadan past daromadli
7. Pr toifa — bu quyidagi xususiyatlarga ega obyektlar hisoblanadi:
premium darajadagi yuqori daromadli va investitsion hudud (zona) — ushbu hudud iqtisodiy va moliyaviy xususiyatlari investitsiya kiritish nuqtayi nazaridan yuqori daromad olish imkonini beradigan hudud boʻlib, tijorat va iqtisodiy faoliyat uchun qulay sharoitga ega, talab yuqori boʻlgan hududlarda joylashadi. Bunday hudud bozor sharoitlarida yuqori likvidlikka ega boʻlib, iqtisodiy, moliyaviy va boshqa risklar past yoki boshqariladigan darajada boʻladi;
qulay joylashuv — obyekt tuman (shahar) markaziy koʻchalarida yoki ularga yaqin hududlarda joylashgan boʻladi;
yuqori transport oqimi — obyekt atrofida avtomobil va jamoat transporti oqimi yuqori hamda harakat va logistik imkoniyatlar keng boʻladi;
avtoturargohlar mavjudligi — obyekt hududida mijozlar va xodimlar uchun yetarli avtoturargohlar mavjud boʻladi;
jamoat transportiga yaqinlik — obyekt jamoat transporti (avtobus, tramvay, metro va boshqa transport vositalari) bekatlariga yaqin joylashgan boʻladi va insonlar oqimi yuqori boʻladi;
yuqori tirbandlik (piyoda) — obyekt hududi atrofida doimiy xaridor va mijoz oqimi mavjud boʻladi;
rivojlangan infratuzilma — obyekt va uning hududida elektr, suv, gaz, oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmoqlari va telekommunikatsiya xizmatlari yaxshi rivojlangan boʻladi;
obyekt joylashgan hudud atrofidagi iqtisodiy va tijorat faoliyati — obyekt joylashgan hududda boshqa savdo, xizmat koʻrsatish va ijtimoiy obyektlar mavjud boʻladi;
xavfsizlik va barqarorlik — obyektning atrofidagi hududda ijtimoiy va iqtisodiy barqarorlik rivojlangan, jinoyatchilik darajasi past, zamonaviy texnologiyalar bilan jihozlangan va tashrif buyuruvchilarga qulay sharoitlar yaratilgan hamda investitsion risklar past boʻladi;
erkin bozor qiymati va likvidlik — obyektning atrofidagi hududda koʻchmas mulk tez sotilishi yoki ijaraga berilishi oson boʻladi.
8. A toifa — bu quyidagi xususiyatlarga ega obyektlar hisoblanadi:
yuqori daromadli va investitsion hudud (zona) — ushbu hudud iqtisodiy va moliyaviy xususiyatlari investitsiya kiritish nuqtayi nazaridan yuqori daromad olish imkonini beradigan hudud boʻlib, tijorat va iqtisodiy faoliyat uchun qulay sharoitga ega, talab yuqori boʻlgan hududlarda joylashadi. Bunday hudud bozor sharoitlarida yuqori likvidlikka ega boʻlib, iqtisodiy, moliyaviy va boshqa risklar past yoki boshqariladigan darajada boʻladi;
joylashuv — obyekt tuman (shahar) markaziy koʻchalarida yoki ularga yaqin hududlarda joylashgan boʻladi;
yuqori transport oqimi — obyekt atrofida avtomobil va jamoat transporti oqimi yuqori hamda harakat va logistik imkoniyatlar keng boʻladi;
avtoturargohlar mavjudligi — obyekt hududida mijozlar va xodimlar uchun yetarli avtoturargohlar mavjud boʻladi;
jamoat transportiga yaqinlik — obyekt jamoat transporti (avtobus, tramvay, metro va boshqa transport vositalari) bekatlariga yaqin joylashgan boʻladi va insonlar oqimi yuqori boʻladi;
yuqori tirbandlik (piyoda) — obyekt hududi atrofida doimiy xaridor va mijoz oqimi mavjud boʻladi;
rivojlangan infratuzilma — obyekt va uning hududida elektr, suv, gaz, oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmoqlari va telekommunikatsiya xizmatlari yaxshi rivojlangan boʻladi;
xavfsizlik va barqarorlik — obyektning atrofidagi hududda ijtimoiy va iqtisodiy barqarorlik rivojlangan, jinoyatchilik darajasi past, zamonaviy texnologiyalar bilan jihozlangan va tashrif buyuruvchilarga qulay sharoitlar yaratilgan hamda investitsion risklar past boʻladi;
erkin bozor qiymati va likvidlik — obyektning atrofidagi hududda koʻchmas mulk tez sotilishi yoki ijaraga berilishi oson boʻladi.
9. B toifa — bu quyidagi xususiyatlarga ega obyektlar hisoblanadi:
yuqori daromadli hududda joylashgan boʻlib, tijorat va iqtisodiy faoliyat uchun juda qulay boʻladi;
qulay joylashuv — obyekt tuman (shahar) markaziy koʻchalarida yoki ularga yaqin hududlarda joylashgan boʻladi;
yuqori transport oqimi — obyekt atrofida avtomobil va jamoat transporti oqimi yuqori hamda harakat va logistik imkoniyatlar keng boʻladi;
avtoturargohlar mavjudligi — obyekt hududida mijozlar va xodimlar uchun yetarli avtoturargohlar mavjud boʻladi;
jamoat transportiga yaqinlik — obyekt jamoat transporti (avtobus, tramvay, metro va boshqa transport vositalari) bekatlariga yaqin joylashgan boʻladi va insonlar oqimi yuqori boʻladi.
10. C toifa — bu quyidagi xususiyatlarga ega obyektlar hisoblanadi:
oʻrta daromadli hududda joylashgan obyekt boʻlib, hududning iqtisodiy faolligi va oʻtkazuvchanlik darajasi boʻyicha yuqori daromadli hududlarga nisbatan past boʻladi;
qulay joylashuv — obyekt tuman (shahar) markaziga nisbatan unchalik yaqin boʻlmagan hududlarda joylashgan boʻladi;
jamoat transportiga yaqinlik — obyekt jamoat transporti (avtobus, tramvay, metro va boshqa transport vositalari) bekatlariga yaqin joylashgan boʻladi va insonlar oqimi yuqori boʻladi;
piyodalar va transport oqimi — obyekt atrofidagi hududda piyodalar va avtomobil harakati mavjud boʻladi, lekin harakat va trafik darajasi oʻrtacha boʻladi;
infratuzilma — obyekt atrofidagi hududda savdo markazlari, banklar, xizmat koʻrsatish obyektlari va ofis binolari mavjud boʻladi, lekin ular yetarlicha rivojlanmagan boʻladi.
11. D toifa — bu quyidagi xususiyatlarga ega obyektlar hisoblanadi:
past daromadli hududda joylashgan obyekt boʻlib, ushbu hudud tumanning (shaharning) chekka qismida hamda ikkinchi va uchinchi darajali yoʻllarga yaqin joylashgan boʻladi, shuningdek ushbu hudud iqtisodiy jihatdan pastroq faollikka ega boʻladi;
transport va piyodalar oqimi boshqa hududga nisbatan kamroq (jamoat transporti imkoniyatlari qulay emas va piyodalar oqimi kamroq).
D toifadagi obyektlar ijara va sotuv narxlari Pr, A, B, C toifadagi obyektlardan past boʻlib, investitsiya salohiyati nisbatan sust va aholi uchun moʻljallangan turar joylar ustun boʻladi, ushbu holatlar D toifadagi obyektlarga talab kamligini bildiradi.
2 - bob. Qiyosiy yondashuv orqali obyektlarning qiymatini aniqlash
12. Qiyosiy yondashuvda obyektlarning qiymatini aniqlashda quyidagi formuladan foydalaniladi:
OQ = (BN×BM×K1×K2×…×Kn) + (YEN×YEM×K1×K2×…×Kn)
Bunda:
OQ — obyektning qiymati;
BN — koʻchmas mulk bozori maʼlumotlari tahlili asosida shakllangan obyektning 1 kv.m uchun narxi;
BM — obyektning maydoni;
YEN — koʻchmas mulk bozori maʼlumotlari tahlili asosida shakllangan yer uchastkasining 1 kv.m uchun narxi;
YEM — yer uchastkasining maydoni;
K1, K2…Kn — narx shakllantiruvchi omillarni aks ettiruvchi koeffitsiyentlar.
13. Tuzatish koeffitsiyentlari elektron savdo platformalaridagi maʼlumotlar, shu jumladan obyektlarni sotish boʻyicha taklif etilayotgan eʼlonlar, shuningdek, rieltorlik tashkilotlarida tuzilgan, notarial rasmiylashtirilgan bitimlar hamda tijorat banklari va boshqa kredit tashkilotlaridan obyektlarning garov qiymati toʻgʻrisida olingan maʼlumotlarni tahlil qilish orqali aniqlanadi.
14. Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Koʻchmas mulkni ommaviy baholash milliy markazi (bundan buyon matnda Ijro etuvchi organ deb yuritiladi) tomonidan ommaviy baholash oʻtkaziladigan obyektlar roʻyxatida (bundan buyon matnda Roʻyxat deb yuritiladi) koʻrsatilgan noturar obyektlarning etalon obyekt narxini aniqlash uchun mazkur Metodikaning 1-ilovasida keltirilgan tuzatishlar qoʻllaniladi.
Analog obyektning yer maydoni etalon obyektning yer maydonidan farq qilgan holatda, narxni solishtirishda yer maydoniga tegishli tuzatish kiritiladi. Bunda analog va etalon yer maydonlari oʻrtasidagi farq quyidagi formula orqali aniqlanadi hamda ushbu farq boʻsh yerning 1 kv.m narxiga koʻpaytiriladi.
Atn=Anq+(Aym−Eym)×Yby
Bunda:
Atn — analogning yer maydoniga tuzatish kiritilgandan keyingi 1 kv.m narxi;
Anq — analogning tuzatish kiritilmagan 1 kv.m narxi;
Aym — analogning yer maydoni, kv.m;
Eym — etalon (solishtirilayotgan) obyektning yer maydoni, kv.m;
Yby — boʻsh yerning 1 kv.m narxi.
15. Obyektlarni ommaviy baholashda bozor konyunkturasiga muvofiq ravishda obyektga ulangan muhandislik tarmoqlarining (elektr energiyasi, suv taʼminoti, gaz taʼminoti, oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmoqlari) mavjudligi va rivojlanganlik darajasiga qarab qiymatga tegishli tuzatmalar kiritilishi mumkin.
16. Koʻp qavatli obyektlarni ommaviy baholashda obyektda liftning mavjudligi va foydalanish imkoniyatlari bozor konyunkturasiga muvofiq ravishda qiymatga taʼsir etuvchi omil sifatida hisobga olinishi mumkin. Aniq koeffitsiyentlar obyekt qavatliligi, funksional maqsadi va mahalliy bozor sharoitlaridan kelib chiqib belgilanadi.
17. Obyektlarning yordamchi bino va inshootlari qiymatini aniqlashda obyektlarning 1 kv.m uchun hisoblab chiqarilgan qiymatining 20 foizi miqdorida qabul qilinadi.
18. Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi tomonidan taqdim etilgan Roʻyxatda qavatlari soni, qurilgan yili, ishlatilgan qurilish materiallari, maydoni koʻrsatilmagan taqdirda 1 koeffitsiyent qoʻllaniladi.
3 - bob. Xarajat yondashuvi orqali obyektlarning qiymatini aniqlash
19. Xarajat yondashuvi orqali obyektlarning qiymatini aniqlash quyidagi ketma-ketlikda amalga oshiriladi:
bino va inshootlarni tiklanish narxini aniqlash;
tadbirkorlik foydasini qoʻllash;
aniqlangan eskirish turlarini hisoblash;
bino va inshootlarni tiklanish qiymatidan eskirish qiymatini ayirib, yerdan foydalanish qiymatini qoʻshish orqali umumiy qiymatini aniqlash.
20. Xarajat yondashuvi qoʻllanilganda quyidagi formuladan foydalaniladi:
OQ = QX×(1 + TF) × (1 — E) + YEQ
Bunda:
OQ — obyektning qiymati;
QX — obyektni qurish xarajatlari miqdori;
TF — tadbirkorning foydasi miqdori (%);
E — eskirish qiymati;
YEQ — yerdan foydalanish huquqi qiymati.
1-§. Obyektlarning tiklanish qiymatlarining turlari
21. Obyektni qayta qurish yoki oʻxshash turdagi yangi obyektni qurish uchun sarflanadigan xarajatlari aks ettirilib, qayta qurish va oʻrnini bosuvchi qiymatga boʻlinadi.
Qayta qurish qiymati — bir turdagi material va loyiha bilan qaytadan qurish orqali bozor qiymati aniqlanadi.
Oʻrnini bosuvchi qiymat — yangi xomashyo materiallari va zamonaviy texnologiyalarni qoʻllagan holda obyektni qayta qurish orqali bozor qiymati aniqlanadi.
2-§. Obyektlarning tiklanish qiymatini aniqlash
22. Obyektning har bir qismi uchun (yashash xonadonlari, qoʻshimcha inshootlar, ochiq ayvon, soyabon, supa, basseyn va fontanlar, chorva mollarini boqishga moʻljallangan qurilmalar va ularning oziq-ovqatini saqlashga moʻljallangan inshootlar, yarim yertoʻla va yertoʻlalar va hokazo) tiklanish qiymatini aniqlash bilan baholash ishlari amalga oshiriladi.
23. Obyektning tiklanish qiymati loyiha-smeta hujjatlari asosida aniqlanadi va bu qiymatlarga 10 foiz miqdorda tadbirkorlik foydasi qoʻshilib yakuniy tiklanish qiymati aniqlanadi.
24. Obyektning yakuniy qiymatini aniqlash uchun tiklanish qiymatidan obyektning eskirish qiymati chegiriladi.
3-§. Obyektlarning eskirish qiymatini aniqlash
25. Obyektlarning eskirish qiymatini aniqlashda eskirishning jismoniy turi inobatga olinadi.
26. Jismoniy eskirish bu obyektlarning vaqt oʻtishi, tabiiy sharoitlar, ekspluatatsiya jarayoni va tashqi taʼsirlar natijasida yuzaga keladigan foydalilik, isteʼmolchi jozibadorligi va strukturaviy ishonchlilikning asta-sekin kamayishi hisoblanadi. Ushbu jarayon natijasida obyektlarning texnik holati yomonlashadi va taʼmirtalab holatlar vujudga keladi va umumiy qiymati pasayadi.
Jismoniy eskirish quyidagi turlarga boʻlinadi:
bartaraf qilinadigan jismoniy eskirish — taʼmirlash, almashtirish yoki yangilash orqali yoʻqotish mumkin boʻlgan eskirish (masalan, devorni boʻyash, singan qismni yangilash);
bartaraf qilib boʻlmaydigan jismoniy eskirish — jismonan eskirganlik tufayli butunlay yangilash talab etiladigan holatlar. Bunda obyektlarni taʼmirlash orqali ularni toʻliq tiklash imkoni boʻlmaydi.
27. Jismoniy eskirishni aniqlashda ushbu Metodikaning 2-ilovasida keltirilgan Jismoniy eskirishni aniqlashga doir qoʻllanmadan foydalaniladi.
28. Obyektning jismoniy eskirishining umumiy taʼsiri natijasida obyektning qiymati kamayadi hamda ushbu qiymat quyidagi formula orqali aniqlanadi:
E = 1 — Eje
Bunda, Eje — obyektning jismoniy eskirish koeffitsiyenti.
4-§. Yer uchastkasidan foydalanish huquqini baholash
29. Yer uchastkasiga boʻlgan huquqning qiymatini aniqlash quyidagi usullar orqali amalga oshiriladi:
yer uchastkasidan foydalanish huquqi qiymatini taklif etilayotgan narxdan kelib chiqib qiyosiy tahlil qilish usuli;
yer uchastkasidan foydalanish huquqi qiymatini ajratish usuli;
yer uchastkasidan foydalanish huquqi qiymatini yer rentasini kapitallashtirish usuli.
30. Yer uchastkasidan foydalanish huquqi qiymatini taklif etilayotgan narxdan kelib chiqib qiyosiy tahlil qilish usulida elektron savdo platformalaridagi maʼlumotlar (eʼlonlar), shu jumladan yer uchastkasini sotish boʻyicha taklif etilayotgan narxlar tahlil qilinadi, shuningdek baholanayotgan yer uchastkasini oʻxshash yer uchastkalari bilan taqqoslashda qoʻllaniladigan taqqoslash elementlari aniqlanadi. Bunda har bir taqqoslash elementi boʻyicha mazkur Metodikaning 1-ilovasida koʻrsatilgan tuzatmalarni qoʻllagan holda tuzatishlar kiritiladi va analog yer uchastkalariga kiritilgan tuzatishlar orqali narxlarni muvofiqlashtirish yoʻli bilan yer uchastkasining narxi aniqlanadi.
31. Ijro etuvchi organ yer uchastkasiga boʻlgan mulkiy huquqlar qiymatini ajratish usuli bilan hisoblash uchun quyidagilarni amalga oshiradi:
yer uchastkasining tavsiflariga eng yaqin boʻlgan analoglarni tanlaydi;
har bir analog boʻyicha yer uchastkasiga boʻlgan mulkiy huquqlar qiymatini sotuv narxidan yaxshilashlar qiymatini ayirish yoʻli bilan aniqlaydi.
32. Yer uchastkasining qiymati yer rentasini kapitallashtirish usuli asosida baholanadi. Yer rentasi sifatida yer uchastkasini ijaraga berishdan olinadigan daromad qabul qilinadi. Ushbu daromad amaldagi tartibga muvofiq belgilangan ijara stavkalari asosida aniqlanadi.
Kapitallashtirish stavkasi va ijara miqdori amaldagi qonunchilik hamda bozor sharoitlaridan kelib chiqib belgilanadi.
5-§. Obyektlarning umumiy baholash qiymatini aniqlash
33. Obyektlarning umumiy baholash qiymatini aniqlash quyidagi formula orqali amalga oshiriladi:
Umumiy qiymat = (Tiklanish qiymati — Eskirish qiymati) + Yer uchastkasidan foydalanish huquqi qiymati.
4 - bob. Daromad yondashuvi orqali obyektlarning qiymatini aniqlash
34. Daromad yondashuvida obyektlarning qiymatini baholash toʻgʻridan-toʻgʻri kapitallashtirish usuli yoki pul oqimlarini diskontlash usuli bilan amalga oshirilishi mumkin.
35. Obyektlarning kapitallashtirish usuli qoʻllanilganda, quyidagi formuladan foydalaniladi:
OQ = SOD/KS
Bunda:
OQ — obyektning qiymati;
SOD — sof operatsion daromad;
KS — kapitallashtirish stavkasi.
36. Toʻgʻridan-toʻgʻri kapitallashtirish usuli daromad oqimlari uzoq muddat mobaynida barqaror boʻlganda yoki daromad oqimlari barqaror va moʻtadil surʼatlarda oʻzgarganda qoʻllaniladi.
37. Agar baholash obyekti jiddiy taʼmirlashni (rekonstruksiya qilishni) talab qilsa yoki tugallanmagan qurilish holatida boʻlsa, toʻgʻridan-toʻgʻri kapitallashtirish usuli qoʻllanilmaydi.
38. Obyekt qiymatini toʻgʻridan-toʻgʻri kapitallashtirish usuli bilan hisoblash uchun daromadning asosiy manbasi sifatida baholash obyektiga toʻlanayotgan ijara toʻlovi olinadi.
39. Obyektdan olinadigan boshqa daromadlar koʻchmas mulkning ijara haqiga kirmasligi mumkin (masalan, garaj yoki avtotransport uchun toʻxtash joyidan foydalanganlik uchun haq, saqlash kameralarini taqdim etishdan olingan daromad). Bunda, daromad manbasi baholash obyekti bilan bevosita va uzviy bogʻliq boʻlishi lozim.
40. Pul oqimlarini diskontlash (POD) usuli — baholash obyektining qiymatini diskontlash hamda baholanayotgan koʻchmas mulkdan foydalanishning har bir yilidagi pul oqimlarini, shu jumladan mazkur koʻchmas mulkka egalik davrining oxirida uni qayta sotishdan keladigan pul oqimini qoʻshish orqali aniqlanadi:
Bunda:
Vc — obyektning qiymati;
Ii — birinchi yilning prognoz davri pul oqimi;
D — diskontlash stavkasi;
Vn — obyektning prognoz davri tugaganidan keyingi qiymati;
i — prognoz davri yilining raqami;
n — prognoz davrining oxirgi yili.
41. Kumulyativ tuzish usuli boʻyicha diskontlash stavkasi tavakkalsiz stavka va tavakkalchilik uchun mukofotlarni qoʻshish orqali aniqlanadi. Bunda tavakkalchilik uchun mukofotlarga quyidagilar kiradi:
mazkur qoʻyilmaga xos boʻlgan nolikvidlik tavakkalchiligi uchun mukofot;
mazkur turdagi qoʻyilmalar uchun talab etiladigan boshqaruv ishi hajmi bilan belgilangan investitsion menejment tavakkalchiligi uchun mukofot;
baholash obyektiga xos boʻlgan qoʻshimcha (tizimli) tavakkalchilik uchun mukofot.
Tavakkalsiz stavka sifatida davlat qimmatli qogʻozlari boʻyicha foiz stavkasi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasi olinadi.
42. Diskontlash stavkasini analog-obyektlarning sotilishi haqidagi bozor maʼlumotlaridan ajratish usuli bilan hisoblash uchun quyidagilar amalga oshiriladi:
analoglarni tanlaydi;
har bir analog uchun prognoz davridagi pul oqimlarini va prognoz davridan keyingi qiymatni hisoblaydi;
maʼlum sotuv narxini va hisoblangan koʻrsatkichlarni pul oqimlarini diskontlash formulasiga solib, izchil yaqinlashish yoʻli bilan har bir analog boʻyicha diskontlash stavkasini aniqlaydi;
baholash obyekti uchun diskontlash stavkasini barcha analoglar boʻyicha oʻrtacha oʻlchangan qiymat sifatida aniqlaydi.
43. Diskontlash stavkasini muqobil investitsiyalarni taqqoslash usuli bilan hisoblash, qoida tariqasida, koʻchmas mulkning investitsiya qiymatini aniqlash vaqtida amalga oshiriladi. Bunda, diskontlash stavkasi sifatida:
investor tomonidan talab qilinayotgan daromadlilik darajasi;
muqobil loyihalarning va investor ixtiyorida mavjud boʻlgan moliyaviy vositalarning kutilayotgan daromadlilik darajasi olinadi.
44. Qoʻllanilayotgan diskontlash stavkasi daromad turi, valyutasi va qiymati (nominal yoki real)ga muvofiq boʻlishi lozim.
Diskontlash stavkasini nominal qiymatdan real qiymatga va real qiymatdan nominal qiymatga qayta hisoblash kapitallashtirish stavkasini qayta hisoblash bilan ayni bir tartibda amalga oshiriladi.
5-bob. Obektlarning bozor narxiga yaqin qiymatini aniqlash
45. Ommaviy baholash jarayonida har bir zona (hudud) kesimida aniqlangan etalon obyektning 1 kv.m qiymati bazaviy koʻrsatkich sifatida qabul qilinadi va ushbu koʻrsatkich asosida baholanayotgan obyektlarning bozor narxiga yaqin qiymati hisoblab chiqiladi.
46. Obyektlarning bozor narxiga yaqin qiymatini aniqlashda taqdim qilingan roʻyxatdagi obyektlarning qurilgan (ishga tushirilgan) yili, maydoni, devor materiallariga tuzatmalar mazkur Metodikaning 1-ilovasida koʻrsatilgan tuzatishlar aksi qoʻllaniladi. Obyektlarning ichki taʼmiriga tuzatmalar kadastr maʼlumotlarida mavjud boʻlmasa oʻrta taʼmir holatida deb qabul qilinadi.
47. Obyektlarning joylashuvi, qulayligi va mavjud sharoitlari, transport infratuzilmasiga yaqinligi, yuk va yoʻlovchi oqimi, yaqin atrofdagi ijtimoiy va tijorat obyektlari, shuningdek tuman yoki shahar markaziga nisbatan masofasi hisobga olinib, ular maʼlum toifalarga ajratiladi. Ushbu toifalash baholash jarayonida baholanayotgan obyektning solishtirilayotgan obyektga nisbatan joylashuv ustunliklarini aniqlash imkonini beradi. Obyektlarni toifalashda quyidagi jadvalda aks ettirilgan tuzatishlar qoʻllaniladi.
Toifa Tavsif Tuzatish koeffitsiyenti Tijorat obyektlari Pr Premium turdagi yuqori daromadli va yuqori investitsion jozibador Etalon hisob-kitoblar A Yuqori daromadli va investitsion jozibador 1.05 — 1.5 B Yuqori daromadli Etalon hisob-kitoblar C Oʻrta daromadli 0.4 — 0.9 D Oʻrtadan past daromadli 0.5 — 0.8 Ishlab chiqarish va omborxona B Yuqori daromadli Etalon hisob-kitoblar C Oʻrta daromadli 0.6 — 0.9 D Oʻrtadan past daromadli 0.5 — 0.8
Noturar obyektlarni ommaviy baholash metodikasiga 1-ILOVA
Noturar obyektlarning qurilgan yiliga nisbatan tuzatishlar
Noturar obyektlarning qurilgan yili 1950-yilgacha 1951 — 1970-yilgacha 1971 — 1990-yilgacha 1991 — 2015-yilgacha 2016 — 2025-yilgacha Noturar obyektlar narxi ularning qurilgan yiliga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 1,25 1,10 1,05 1 0,95
Noturar obyektlarning qurilish materialiga nisbatan tuzatishlar
Noturar obyektlarning qurilish materiali Pishgan gʻishtli, beton, temir beton, panel, gazablok, temir ustun, gʻishtli ustun, shlokoblok Sendvich-panel, toshli devor va boshqa turdagi yuk koʻtaruvchi konstruksiyalar Paxsa, yogʻoch devor, yogʻoch ustun, xom gʻisht va sinchlar Noturar obyektlar narxi ularning qurilish materialiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 1 1,16 1,35
Noturar obyektlarning yer maydoniga nisbatan tuzatishlar
Noturar obyektlarning yer maydoni (kv.m) 1500 gacha 1500,1 — 5000 5000,1 — 10000 10000,1 — 30000 30000,1 — 60000 60000,1 — 100000 100000,1 — 200000 200000,1 dan yuqori Noturar obyektlarning narxi ularning yer maydoniga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 1 1,025 1,05 1,08 1,10 1,15 1,125 1,30
Noturar obyektlarning binolarini maydoniga nisbatan tuzatishlar
Noturar obyektlarning bino maydoni (kv.m) 200 gacha 200,1 — 1500 1500,1 — 3000 3000,1 — 10000 10000,1 — 300000 300000,1 — 500000 500000,1 dan yuqori Noturar obyektlar narxi ularning bino maydoniga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 1 1 1,05 1,10 1,15 1,25 1,30
Noturar obyektlarning taʼmirlanganlik holatiga nisbatan tuzatishlar
Noturar obyektlarning taʼmirlanganlik holati Yaxshi taʼmir * Oʻrta taʼmir ** Taʼmir talab *** Noturar obyektlarning joylar narxi ularning taʼmirlanganlik holatiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 0,9 1,0 1,1
Noturar obyektlarni ommaviy baholash metodikasiga 2-ILOVA
Jismoniy eskirishni aniqlashga doir
Jismoniy eskirish koeffitsiyenti Asosiy konstruktiv elementlarining texnik holati Binoning ichki konstruktiv elementlarining holati 0 Hech qanday zarar yoki deformatsiyalar mavjud emasligi. Pollar va shiftlar tekis va gorizontal, shift qoplamalari yoki pardozlash ishlarida yoriqlarning mavjud emasligi. 0.25 Asosiy konstruktiv elementlarga sezilarli zarar yetmagan hamda ayrim konstruksiya va devorlarda taʼmir va yoriq izlari mavjudligi. Oyna va eshiklarni ochilishi va yopilishining qiyinlashganligi hamda shift va zina yoʻlaklarida mayda yoriqlarning borligi. 0.45 Asosiy elementlarda yoriqlarning kattalashganligi, gorizontal chiziqlarning bir-biriga toʻgʻri kelmasligi, devorning asosiy elementlarida eskirishning aniq alomatlari mavjudligi hamda ushbu holatlarni bartaraf qilish uchun qayta taʼmirlanganligi. Devor va shiftda qayta taʼmirlanganlik alomatlari yaqqol koʻrinib turganligi. Zina maydonlari va zinapoyalarda yoriq alomatlari kattalashganligi. Binoning pol qismida kafel va tarketlarning koʻchib ketganligi. 0.65 Devor va muhim konstruksiyalarda yoriqlarning sezilarli darajada kattalashganligi va mumkin boʻlgan darajadan ancha yirik boʻlgan yoriqlar koʻpayganligi. Shift pardozlashlarining aksariyat qismlari toʻkilib ketishi, pol qismini umuman taʼmirlash imkoniyati yoʻqligi, pol qoplamalarini koʻchib ketganligi, zaxlash va korroziya holatlari mavjudligi. Rom va eshiklarning ishlamasligi. Zinapoyalarning joyidan siljiganligi. 0.95 Binoning seysmologik jihatdan foydalanishga yaroqsizligi. Asosiy konstruksiya elementlari deformatsiya boʻlganligi. Devor va devor toʻsiqlarida foydalanishga yaroqsiz darajadagi yoriqlarning paydo boʻlganligi. Binoning ichki taʼmir qismi umuman foydalanish uchun yaroqsiz holatga kelgan. Romlar, eshiklar, zinapoyalar va pollar foydalanish uchun yaroqsiz.
Koʻchmas mulkni ommaviy baholash uslubiyotiga 4-ILOVA
_______________da joylashgan koʻchmas mulklarni ommaviy baholash natijalari toʻgʻrisida
__________________________ da joylashgan koʻchmas mulk obyektlarini ommaviy baholash ishlari amalga oshirildi.
Xususan:
1. Koʻp kvartirali uylardagi turarjoylar boʻyicha
Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) tomonidan ______-yil ________dagi ________-son xat orqali ____________________da joylashgan __________ ta (maydoni _______ kv.m , amaldagi kadastr narxi ________ soʻm ) koʻp kvartirali uylardagi turarjoylar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi huzurida Koʻchmas mulkni ommaviy baholash milliy markaziga (bundan buyon matnda Ijro etuvchi organ deb yuritiladi) ommaviy baholash ishlarini amalga oshirish uchun taqdim etildi.
Ijro etuvchi organ tomonidan ommaviy baholash ishlari quyidagicha amalga oshirildi:
a) koʻchmas mulk bozorida koʻp kvartirali uylardagi turarjoylar boʻyicha maʼlumotlar yetarlicha boʻlganligi sababli, xorijiy tajribadan hamda Koʻchmas mulkni ommaviy baholash uslubiyotidan (roʻyxat raqami______, 2026-yil __-iyun) kelib chiqib, koʻp kvartirali uylardagi turarjoylarni baholashda __________ yondashuvdan foydalanildi;
b) joriy yilda elektron savdo platformalarida eʼlon qilingan ___ ta , notarial idoralarda oldi-sotdi qilingan _______ ta koʻp kvartirali uylardagi turarjoylar oʻrganildi;
d) narx boʻyicha zonalashtirish uchun koʻchmas mulk bozoridagi eng ommabop — maydoni _____ kv. m boʻlgan ____ xonali koʻp kvartirali uylardagi turarjoylar namunaviy obyekt sifatida belgilab olindi va 1 kv.m uchun oʻrtacha bozor qiymati aniqlandi;
e) ______________da koʻp kvartirali uylardagi turarjoylar mavjud boʻlgan ______ ta mahallalarning oʻziga xos xususiyatlarini (rivojlanganligi, infratuzilma, kommunikatsiya, ijtimoiy obyektlar va jamoat transportiga yaqinligi) inobatga olgan holda narx boʻyicha ____ ta zonaga ajratildi;
f) koʻp kvartirali uylardagi turarjoylarning qiymatini belgilashda Xalqaro valyuta jamgʻarmasi va Jahon banki ekspertlarining tavsiyalarini hisobga olgan holda baholanadigan mulk qiymati bozor narxidan 30 foizgacha past boʻlishi mumkinligi inobatga olindi.
Zonalashtirish orqali aniqlangan qiymatga narxga taʼsir etuvchi quyidagi tuzatish koeffitsiyentlari kiritildi.
Narxni shakllantiruvchi omillar Koʻrsatkichlar Tuzatish koeffitsiyenti Qurilgan yili 1980-yilgacha 1981 — 2009-yilgacha 2010 — 2025-yilgacha Qurilish materiali Pishgan gʻishtli Temir beton, panel, beton, monolit, shlokoblok Qoʻsh sinch, xom gʻisht Yogʻoch Gazobeton, penoblok Maydoni 1 — 50 kv.m gacha 50,1 — 70 kv.m gacha 70,1 — 85 kv.m gacha 85,1 — 100 kv.m gacha 100,1 — 200 kv.m gacha 200,1 kv.m dan yuqori
Koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning joylashgan qavatiga nisbatan tuzatishlar
18 va undan yuqori qavatli koʻp kvartirali uylarning qavatlari 1 2 — 6 7 — 9 10 — 15 16 — 18 19 va undan yuqori Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar narxi ularning joylashgan qavatiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari 13 — 16 qavatli koʻp kvartirali uylarning qavatlari 1 2 — 6 7 — 9 10 — 12 13 — 16 - Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar narxi ularning joylashgan qavatiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari - 10 — 12 qavatli koʻp kvartirali uylarning qavatlari 1 2 — 5 6 — 8 9 — 12 - - Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar narxi ularning joylashgan qavatiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari - - 8 va 9 qavatli koʻp kvartirali uylarning qavatlari 1 2 — 4 5 va 6 7 — 9 - - Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar narxi ularning joylashgan qavatiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari - - 6 va 7 qavatli koʻp kvartirali uylarning qavatlari 1 2 — 4 5 — 7 - - - Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar narxi ularning joylashgan qavatiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari - - - 4 va 5 qavatli koʻp kvartirali uylarning qavatlari 1 2 va 3 4 va 5 - - - Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar narxi ularning joylashgan qavatiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari - - - 3 qavatli koʻp kvartirali uylarning qavatlari 1 2 3 - - - Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar narxi ularning joylashgan qavatiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari - - - 1 va 2 qavatli koʻp kvartirali uylarning qavatlari 1 2 - - - - Koʻp kvartirali uylardagi turar joylar narxi ularning joylashgan qavatiga nisbatan tuzatish koeffitsiyentlari - - - -
Narxga taʼsir etuvchi barcha omillar inobatga olingan holda dagi ___________ ta koʻp kvartirali uylardagi turarjoylar ommaviy baholandi.
Baholash natijalariga koʻra, ushbu koʻp kvartirali uylardagi turarjoylarning bozor narxiga yaqin boʻlgan qiymati __________ soʻmni tashkil qilib, amaldagi kadastr qiymatiga (________soʻm) nisbatan ______ barobarga oshdi (ushbu Maʼlumotning 1-ilovasida koʻp kvartirali uylardagi turar joylarni ommaviy baholash natijalari toʻgʻrisida maʼlumot keltirilmoqda).
Tuman va shaharlarning zonasiga qarab amaldagi kadastr qiymatiga nisbatan koʻp kvartirali uylardagi turarjoylarning bozor narxiga yaqin boʻlgan qiymati oʻrtasida ______ barobardan ______ barobargacha tafovut aniqlandi.
Jumladan, baholash natijalariga koʻra 1 kv.m uchun eng arzon narx (____________ tumani (shahari) _________ soʻmni (kadastr qiymati _______ soʻm), eng qimmat narx (__________ tumani (shahari) 1-zona) ____________ soʻmni (kadastr qiymati ______ mln.soʻm) tashkil etdi.
Misol uchun, _____________ tumani (shahari) 1-zonada joylashgan maydoni ________ kv.m koʻp kvartirali uylardagi turarjoylarning baholangan qiymati _______ soʻmni (kadastr qiymati ________ soʻm), _______________ tumanida (shaharida) joylashgan maydoni ______ kv.m boʻlgan kvartirali uylardagi turarjoylarning qiymati ____________ soʻmni (kadastr qiymati _______ soʻm) tashkil etmoqda.
2. Yakka tartibdagi turarjoylar boʻyicha
Agentlik tomonidan ______-yil _________dagi ___________-sonli xat orqali ________________da joylashgan __________ ta (yer maydoni ______ gektar , bino va inshootlarning tashqi oʻlchov maydoni ________ kv.m , amaldagi kadastr narxi _________ soʻm ) yakka tartibdagi turarjoylar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Ijro etuvchi organga ommaviy baholash ishlarini amalga oshirish uchun taqdim etildi.
Ijro etuvchi organ tomonidan ommaviy baholash ishlari quyidagicha amalga oshirildi:
a) koʻchmas mulk bozorida yakka tartibdagi turarjoylar boʻyicha maʼlumotlar yetarlicha boʻlganligi sababli, xorijiy tajribadan hamda Koʻchmas mulkni ommaviy baholash uslubiyotidan (roʻyxat raqami______, 2026-yil __-iyun) kelib chiqib, obyektlarni baholashda ________________ yondashuvdan foydalanildi;
b) joriy yilda elektron savdo platformalarida eʼlon qilingan ___________ta , notarial idoralarda oldi-sotdi qilingan ________ta yakka tartibdagi turarjoylar oʻrganildi;
d) narx boʻyicha zonalashtirish uchun koʻchmas mulk bozoridagi eng ommabop yer maydoni ______ kv.m, bino va inshootlar ________ kv.m boʻlgan yakka tartibdagi turarjoylar namunaviy obyekt sifatida belgilab olindi va yer uchastkasi hamda bino va inshootlarning bir kvadrat metr uchun oʻrtacha bozor qiymati aniqlandi;
e) __________________da yakka tartibdagi turarjoylar mavjud boʻlgan _____ ta mahallalarning oʻziga xos xususiyatlarini (rivojlanganligi, infratuzilma, kommunikatsiya, ijtimoiy obyektlar va jamoat transportiga yaqinligi) inobatga olgan holda narx boʻyicha ______ ta zonaga ajratildi;
f) obyektlarning qiymatini belgilashda Xalqaro valyuta jamgʻarmasi va Jahon banki ekspertlarining tavsiyalarini hisobga olgan holda baholanadigan mulk qiymati bozor narxidan 30 foizgacha past boʻlishi inobatga olinishi mumkin.
Zonalashtirish orqali aniqlangan qiymatga narxga taʼsir etuvchi quyidagi tuzatish koeffitsiyentlari kiritildi.
Narxga taʼsir etuvchi omillar Koʻrsatkichlar Tuzatish koeffitsiyenti Qurilgan yili 1950-yilgacha 1951 — 1970-yilgacha 1971 — 1990-yilgacha 1991 — 2020-yilgacha 2021 — 2025-yilgacha Qurilish materiali Pishgan gʻishtli, beton, temir beton, panel, gazablok, temir ustun, monolit Shlokoblok, sendvich-panel va boshqa turdagi yuk koʻtaruvchi konstruksiyalar Paxsa, yogʻoch devor, yogʻoch ustun, xom gʻisht va sinchlar Yer maydoni 200 kv.m gacha 200,1 — 300 kv.m gacha 300,1 — 400 kv.m gacha 400-,1 — 500 kv.m gacha 500,1 — 600 kv.m gacha 600,1 — 800 kv.m gacha 800,1 — 1000 kv.m gacha 1000,1 — 5000 kv.m gacha 5000,1 kv.m. dan yuqori Bino maydoni 1 — 50 kv.m gacha 50,1 — 100 kv.m gacha 100,1 — 150 kv.m gacha 150,1 — 200 kv.m gacha 200,1 — 300 kv.m gacha 300,1 — 500 kv.m gacha 500,1 — 1 000 kv.m gacha 1000,1 kv.m dan yuqori
Narxga taʼsir etuvchi barcha omillar inobatga olingan holda _______________dagi ________ ta yakka tartibdagi turarjoylar ommaviy baholandi.
Baholash natijalariga koʻra, ushbu yakka tartibdagi turarjoylarning bozor narxiga yaqin boʻlgan qiymati __________ soʻmni tashkil qilib, amaldagi kadastr qiymati va yer soligʻi summasiga (_______ soʻm) nisbatan _____ barobarga oshdi (ushbu Maʼlumotning 2-ilovasida yakka tartibdagi turarjoylarni ommaviy baholash natijalari toʻgʻrisida maʼlumot keltirilmoqda).
Tumanlarning zonasiga qarab amaldagi kadastr qiymatiga nisbatan yakka tartibdagi turarjoylarning bozor narxiga yaqin boʻlgan qiymati oʻrtasida ________barobardan _______ barobargacha tafovut aniqlandi.
Jumladan, baholash natijalariga koʻra 1 sotix yer uchastkasiga eng arzon narx (______________ tumani (shahari) __-zonasi) ________ soʻmni , eng qimmat narx (______________ tumani (shahari) _-zonasi) ___________ soʻmni tashkil etdi.
Xuddi shunday, yakka tartibdagi turarjoy uchun qurilgan binoning bir kv.m uchun eng arzon narx (______________ tumani (shahari) _-zonasi) _________ soʻmni , eng qimmat narx (__________________ tumani (shahari) _-zonasi) ________ soʻmni tashkil etdi.
Masalan, ______________ tumani _-zonasida joylashgan yer uchastkasining maydoni _______ kv.m hamda binoning tashqi oʻlchov maydoni ______ kv.m boʻlgan yakka tartibdagi turarjoyning bozor narxiga yaqin boʻlgan qiymati _________________ soʻmni (kadastr qiymati ___________ soʻm), _________________ tumani _-zonasida joylashgan yakka tartibdagi turarjoyning bozor narxiga yaqin boʻlgan qiymati __________soʻmni (kadastr qiymati _______ soʻm) tashkil etmoqda.
3. Noturar obyektlar boʻyicha
Agentlik tomonidan _______-yil ___________dagi ___________-son xat orqali _______________da joylashgan _____________ta (yer maydoni ______ gektar , bino va inshootlarning tashqi oʻlchov maydoni ______ kv.m ) noturar obyektlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Milliy markazga ommaviy baholash ishlarini amalga oshirish uchun taqdim etildi.
Milliy markaz tomonidan ommaviy baholash ishlari quyidagicha amalga oshirildi:
a) koʻchmas mulk bozorida noturar obyektlar boʻyicha maʼlumotlar yetarlicha boʻlganligi sababli, xorijiy tajribadan hamda Koʻchmas mulkni ommaviy baholash uslubiyotidan (roʻyxat raqami______, 2026-yil __-iyun) kelib chiqib, ushbu obyektlarni baholashda ____________ yondashuvdan (____________ usul) foydalanildi;
b) joriy yilda elektron savdo platformalarida eʼlon qilingan _______mingta , notarial idoralarda oldi-sotdi qilingan _______ta noturar obyektlar oʻrganildi;
d) noturar obyektlarni faoliyat turiga qarab ____ ta guruhga (tijorat, omborxona va ishlab chiqarish) hamda joylashuviga qarab ___ ta toifaga (1 — 4-darajali yoʻllar) ajratgan holda narx boʻyicha zonalashtirilib, baholash ishlari amalga oshirildi;
e) _______________da noturar obyektlar mavjud boʻlgan ______ ta mahallalarning oʻziga xos xususiyatlarini (rivojlanganligi, infratuzilma, kommunikatsiya, ijtimoiy obyektlar va jamoat transportiga yaqinligi) inobatga olgan holda narx boʻyicha ____ ta toifaga ajratildi;
f) obyektlarning qiymatini belgilashda Xalqaro valyuta jamgʻarmasi va Jahon banki ekspertlarining tavsiyalarini hisobga olgan holda baholanadigan mulk qiymati bozor narxidan 30 foizgacha past boʻlishi inobatga olinishi mumkin.
Zonalashtirish orqali aniqlangan qiymatga narxga taʼsir etuvchi quyidagi tuzatish koeffitsiyentlari kiritildi.
Narxga taʼsir etuvchi omillar Koʻrsatkichlar Tuzatish koeffitsiyenti Qurilgan yili 1950-yilgacha 1951 — 1970-yilgacha 1971 — 1990-yilgacha 1991 — 2015-yilgacha 2016 — 2025-yilgacha Qurilish materiali Pishgan gʻishtli, beton, temir beton, panel, gazablok, temir ustun, gʻishtli ustun, shlokoblok Sendvich-panel, toshli devor va boshqa turdagi yuk koʻtaruvchi konstruksiyalar Paxsa, yogʻoch devor, yogʻoch ustun, xom gʻisht va sinchlar Yer maydoni 1500 kv.m gacha 1500,1 — 5000 kv.m gacha 5000,1 — 10000 kv.m gacha 10000,1 — 30000 kv.m gacha 30000,1 — 60000 kv.m gacha 60000,1 — 100000 kv.m gacha 100000,1 — 200000 kv.m gacha 200000,1 dan yuqori Bino maydoni 200 kv.m gacha 200,1 — 1500 kv.m gacha 1500,1 — 3000 kv.m gacha 3000,1 — 10000 kv.m gacha 10000,1 — 300000 kv.m gacha 300000,1 — 500000 kv.m gacha 500000 kv.m dan yuqori
Narxga taʼsir etuvchi barcha omillar inobatga olingan holda ___________________dagi ________ ta noturar obyektlar ommaviy baholandi.
Baholash natijalariga koʻra, ushbu noturar obyektlarning bozor narxiga yaqin boʻlgan qiymati _____________ soʻmni tashkil qilib, amaldagi kadastr, mustaqil baholash, yer soligʻi summasi hamda soliq solishdagi minimal qiymatiga (_________ soʻm) nisbatan _______ barobarga oshdi (ushbu Maʼlumotning 3-ilovasida noturar obyektlarni ommaviy baholash natijalari toʻgʻrisida maʼlumot keltirilmoqda).
Tumanning (shaharning) rivojlanish darajasidan kelib chiqib, amaldagi qiymatiga nisbatan noturar obyektlarning bozor narxiga yaqin boʻlgan qiymati oʻrtasida _____ barobardan ______ barobargacha tafovut aniqlandi.
Jumladan, baholash natijalariga koʻra 1 sotix yer uchastkasining eng arzon narx (___________ tumani (shahari) _______ soʻmni , eng qimmat narx (______________tumani (shahari) ________________ soʻmni tashkil etdi.
Xuddi shunday, noturar obyekt uchun qurilgan binoning bir kv.m uchun eng arzon narx (________________ tumani (shahari) ______________ soʻmni , eng qimmat narx (______________ tumani (shahari) ___________ soʻmni tashkil etdi.
____________da joylashgan koʻchmas mulklarni dastlabki ommaviy baholash natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotga 1-ILOVA
______________dagi koʻp kvartirali uylardagi turarjoylarni ommaviy baholash natijalari toʻgʻrisida
T/r Hudud nomi MFY soni Zonalar soni Koʻp qavatli uylar soni Jami kvartiralar (xonadonlar) Zona boʻyicha narxi (1 kv.m uchun soʻm) Bozor narxiga yaqin qiymati (soʻm) Kadastr qiymatiga nisbatan farqi soni maydoni (ming kv.m) kadastr qiymati (mlrd.soʻm) minimal maksimal +/- % Jami 1. 2. ..
____________da joylashgan koʻchmas mulklarni dastlabki ommaviy baholash natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotga 2-ILOVA
________________dagi yakka tartibdagi turarjoylarni ommaviy baholash natijalari toʻgʻrisida
T/r Hudud nomi MFY soni Zonalar soni Jami yakka tartibdagi turarjoylar Amaldagi qiymati (soʻm) Bozor narxiga yaqin qiymati (soʻm) Kadastr qiymatiga nisbatan farqi (soʻm) Yer narxi (1 sotix uchun — soʻmda) Bino narxi (1 kv.m uchun — soʻmda) Soni Yer maydoni (ga) Bino maydoni (ming kv.m) Jami shundan Jami shundan Kadastr qiymati Yer qiymati Yer soligʻi Bino narxi Yer narxi +/- % min maks min maks Jami: 1. 2. ...
____________da joylashgan koʻchmas mulklarni dastlabki ommaviy baholash natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotga 3-ILOVA
____________dagi noturar obyektlarni ommaviy baholash natijalari toʻgʻrisida
T/r Hudud nomi MFY soni Toifa soni (a-d) Jami noturar obyektlar soni Jami noturar obyektlar (Ijtimoiy soha va budjet tashkilotlaridan tashqari) Amaldagi qiymati (soʻm) Bozor narxiga yaqin qiymati (soʻm) Amaldagi qiymatga nisbatan farqi (soʻm) Yer narxi (1 sotix uchun — soʻmda) Bino narxi (1 kv.m uchun — soʻmda) Yordamchi bino narxi (1 kv.m uchun — soʻmda) Soni Yer maydoni (ga) Bino maydoni (ming kv.m) Jami shundan Jami shundan Bino narxi* Yer qiymati Yer soligʻi Bino narxi Yer narxi +/- % min maks min maks min maks Jami: 1. 2. …
Koʻchmas mulkni ommaviy baholash uslubiyotiga 5-ILOVA
Namuna Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Koʻchmas mulkni ommaviy baholash milliy markazi Chop etilgan sana: 20___-yil ___-________ Koʻchmas mulkni ommaviy baholash natijasi toʻgʻrisida MAʼLUMOT 1. Umumiy maʼlumot: Koʻrsatkich Koʻchmas mulk obyekti turi: Turar Koʻchmas mulk obyekti nomi: Yakka tartibdagi turar joy Kadastr raqami: 10:01:06:01:01:5314 Joylashgan joyi: Toshkent shahar, Uchtepa tumani, Paxtakor MFY, Kichik Xalqa yoʻli koʻchasi, 777-uy Huquq egasi: Abdullayev Abdulla Abdullayevich STIR (JShShIR): 31515510171922 Obyektning narx boʻyicha zonasi / toifasi: 1 Yer uchastkasining zona boʻyicha oʻrtacha narxi (kv.m): 4 029 120 soʻm Bino va inshootning zona boʻyicha oʻrtacha narxi (kv.m): 3 664 200 soʻm Ommaviy baholash amalga oshirilgan sana: 01.07.2026-yil Obyektning qiymatini aniqlash usuli: Qiyosiy yondashuv 2. Koʻchmas mulkning xususiyatlari: Koʻrsatkich Qoʻllanilgan tuzatish koeffitsiyentlari: Qurilgan yili: 1986-yil Yer uchastkasining umumiy maydoni (kv.m): 627 Bino va inshootlarning tashqi oʻlchov maydoni (kv.m): 208,9 Asosiy binolar tashqi maydoni: 142,78 Yordamchi binolar tashqi maydoni: 66,12 Umumiy foydalanish maydoni (kv.m): 52,96 Yashash maydoni (kv.m): 34,65 Xonalar soni: 2 Qurilish materiali: Pishiq gʻisht Binoning qavatliligi: 1 Obyekt joylashgan qavati: Obyektning bozor narxiga yaqin qiymatini =2 771 227 563 сум: OQ = (BN×BM×K1×K2×…×Kn) + (YEN×YEM×K1×K2×…×Kn) OQ — Obyektning bozor narxiga yaqin boʻlgan qiymati; BN — bino va inshootning zona boʻyicha 1kv.m uchun oʻrtacha narxi; BM — binoning maydoni; YEN — yer uchastkasining zona boʻyicha 1 kv.m. uchun narxi oʻrtacha narxi; YEM — yer uchastkasining maydoni; K1, K2…Kn — narxni shakllantiruvchi omillarni aks ettiruvchi koeffitsiyentlar. Obyektlarning yordamchi bino va inshootlari qiymatini aniqlashda asosiy binosining 1 kv.m uchun hisoblab chiqarilgan qiymatining 20 foizi miqdoriga qabul qilinadi. Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Koʻchmas mulkni ommaviy baholash milliy markazi
Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi direktorining 2026-yil 18-maydagi 74-10-son buyrugʻiga 2-ILOVA
Oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilayotgan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar
1. Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2025-yil 7-iyuldagi 269-son “Koʻchmas mulkni ommaviy baholash uslubiyotini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 3649, 2025-yil 14-iyul) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.07.2025-y., 10/25/3649/0612-son) oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2026-yil 13-martdagi 9-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3788, 2026-yil 16-mart) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.03.2026-y., 10/26/3788/0242-son) bilan tasdiqlangan Vazirliklar va idoralar tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga kiritilayotgan oʻzgartirishlarning 21-bandi .
Direktor oʻ rinbosari M. MIRMAKSUDOV
Iqtisodiyot va moliya vaziri J. KUCHKAROV
Soliq qoʻmitasi r aisi F. PULATOV
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri SH. XIDOYATOV
Davlat aktivlarini boshqarish agentligi d irektori S. MURODOV
Toshkent sh.,
2026-yil 18-may,
2026-yil 16-may
2026-yil 4-may
2026-yil 2-may
2026-yil 1-may
74-10-son