📅 2026-yil 12-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 12-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 12 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 June 2026 · Ministry and agency documents · Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг
Қарори
НИЗОМ
кўрсаткичлари
кўрсаткичлари
кўрсаткичлари
кўрсаткичлари
кўрсаткичлари
кўрсаткичлари
кўрсаткичлари
Рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органининг тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш борасидаги фаолиятида «хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон « Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон « Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қарор қилади:
1. Рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органининг тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш борасидаги фаолиятида «хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2026 йил 12 июндаги 01/17-05/01-сон қарорига ИЛОВА
Рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органининг тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш борасидаги фаолиятида «хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, рақобат, реклама, давлат харидлари ва товар-хом ашё биржалари фаолияти, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи ва чакана савдоси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишига оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш имкониятини берувчи «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
тадбиркорлик субъектлари — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар ;
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган назорат тадбири ;
«Хавфни таҳлил этиш» электрон тизими — назорат қилувчи органлар томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш электрон тизими .
2. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
3. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин :
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан банкларнинг ахборот тизимлари, дастурий таъминотлари ва маълумотлар базаси таҳлили натижалари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 7-иловалари ҳамда 9-бандидаги назорат соҳаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичларга (суб-кўрсаткичларга) тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
Бунда суб-кўрсаткичлар мавжуд бўлганда ҳар бир асосий кўрсаткичнинг баҳоси ушбу кўрсаткич остидаги суб-кўрсаткичлар баҳосининг йиғиндисидан келиб чиқади.
9. Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини шакллантиришнинг давлат томонидан белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича талабларга оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини баҳолаш жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятидаги ҳуқуқбузарлик аломатлари кўрсаткичлари дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари улгуржи ва чакана нархини шакллантиришнинг давлат томонидан белгиланган тартибига риоя этилмаганлиги ҳақида электрон тизим орқали маълумот келиб тушган ҳар бир кун (сутка) учун 1 баллдан (жами 100 баллдан ошмаган ҳолда) ҳисобланади.
Бунда, бир кун (сутка) давомида келиб тушган маълумотлар сонидан қатъи назар ушбу кун (сутка) учун 1 балл ҳисобланади ҳамда мазкур балларни ҳисоблашда кунларнинг узвийлиги (кетма-кетлиги) талаб этилмайди.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида қайд этилган балларни ҳисоблаш тадбиркорлик субъектида текширув ўтказилганидан ёки календар йил якунидан сўнг қайтадан бошланади.
10. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун мазкур Низомнинг 1 — 7-иловалари ҳамда 9-бандидаги назорат соҳаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичларни (суб-кўрсаткичларни) «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади.
Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур Низомнинг 1 — 7-иловалари ҳамда 9-бандидаги назорат соҳаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичлар (суб-кўрсаткичлар) бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
11. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлар;
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 80 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлар;
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 60 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлар.
12. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ваколатига кирадиган масалаларни ўрганиш мақсадида ўтказилади.
4-боб. Якуний қоида
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органининг тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш борасидаги фаолиятида «хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Устун мавқени ва устун музокара кучини суиистеъмол қилиш борасидаги қонунчилик ҳужжатларига оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини баҳолаш жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятидаги ҳуқуқбузарлик аломатлари
Т/р Кўрсаткичлар Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Товарларнинг муомаласи ҳажмини товар ёки молия бозорида тақчилликни келтириб чиқариш ёки сақлаб туриш мақсадида нархларнинг ошишига ва (ёки) истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказилишига олиб келадиган тарзда қисқартириш 5 2. Истеъмолчиларнинг зарур ҳажмдаги товарни ва лозим даражадаги сифатли товарни олишга бўлган ҳуқуқлари камситилишига йўл қўйиш 5 3. Товарнинг монопол юқори ёки монопол паст нархларини белгилаш 20 4. Шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни, шу жумладан молиявий маблағларни, бошқа мол-мулкни, мулкий ҳуқуқларни ўзга шахсга ўтказишга доир асоссиз талабларни мажбуран қабул қилдириш 5 5. Товарни реализация қилишда ёки олишда камситувчи шарт-шароитларни белгилаш, шу жумладан товардан фойдаланиш шартларини мажбуран қабул қилдириш ; 10 6. Шартнома тузишга фақат контрагент томонидан бошқа товарни олиш ёки реализация қилиш ёхуд контрагентнинг товарни ўзга хўжалик юритувчи субъектлардан олишдан ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектларга реализация қилишдан ўзини тийиши шарти билан розилик бериш 5 7. Тегишли товарни ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш имконияти бўла туриб, шартнома тузишни асоссиз равишда рад этиш 5 8. Товар ёки молия бозорига бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг кириши учун тўсиқлар яратиш 10 9. Нархларни давлат томонидан тартибга солиш қўлланиладиган товарлар учун белгиланган нархдан ортиқ ҳақ олиш ёки нархларни давлат томонидан тартибга солиш тартибини бузиш, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар ёки бепул кўрсатилиши керак бўлган хизматлар учун ҳақ олиш 10 10. Бошқа хўжалик юритувчи субъектлар (рақобатчилар) томонидан ишлаб чиқарилган товарларни олишни ёки реализация қилишни тақиқлаш ёхуд чеклаш 10 11. Устун мавқега ёки устун музокара кучига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг ёки бир гуруҳ шахсларнинг пировард натижада рақобатни чеклашга ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган бошқа ҳаракатлари 15 Жами баллар йиғиндиси 100
Рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органининг тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш борасидаги фаолиятида «хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Нарх кўрсаткичларининг қонунчилик талабларига мувофиқлигига оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини баҳолаш жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятидаги ҳуқуқбузарлик аломатлари
Т/р Кўрсаткичлар Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва шахслар гуруҳларнинг монопол товарларига нисбатан қўлланиладиган нархларини мониторинг қилиш давомида асоссиз нархларнинг ўсиши 10 2. Декларация қилинган (тасдиқланган), келишилган ва белгиланган тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) ошириш 10 3. Тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) уларни декларация қилмасдан (тасдиқламасдан) ёки келишиб олмасдан хўжалик юритувчи субъект томонидан қўлланил и ши 10 4. Тартибга солинадиган нархлар бўйича сотиб олинган қонунчиликка мувофиқ қайтадан сотилиши тақиқланган ресурсларни қайтадан сотишдан даромадлар олиши 10 5. Тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) декларация қилиш (тасдиқлаш), келишиш ва белгилаш учун нархларни тартибга солувчи органларга, республика ижро этувчи ҳокимият органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ишончсиз маълумотлар тақдим этилиши натижасида нархнинг (тарифнинг) оширилиши 10 6. Товарнинг нархига (тарифга) хом ашё ва материалларга, ёқилғи-энергетика ресурсларига ва ҳақиқатда амалга оширилмаган харажатларни, амалда юз бермаган меҳнат харажатларини ва бошқа харажатлар ёки бажарилмаган ишларни киритиши 25 7. Нархи (тарифи) тартибга солинадиган нархлар даражасида белгиланадиган товарнинг бошланғич нархини биржа савдоларига ошириб қўйиши 8 8. Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) қонунчиликда белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотиш 2 9. Товарларни етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда тасдиқланган ёки белгиланган харид нархларининг (тарифларининг) истеъмолчи томонидан пасайтирилиши 10 10. Табиий монополия субъектлари товарларининг нархлари (тарифлари) бўйича қарори табиий монополия субъектлари томонидан мазкур қарор кучга киргунига қадар ўн беш кундан кечиктирмай оммавий ахборот воситаларида ҳамда ўз расмий веб-сайтларида эълон қилиниши 5 Жами баллар йиғиндиси 100
Рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органининг тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш борасидаги фаолиятида «хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Савдоларда рақобатни чеклашга қарши талабларга оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини баҳолаш жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятидаги ҳуқуқбузарлик аломатлари
Т/р Кўрсаткичлар Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Савдоларда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этиш 20 1.1. Савдоларни ўтказишнинг қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш 5 1.2. Савдолар иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш 5 1.3. Савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда иштирок этиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан ахборотдан фойдаланиш орқали имтиёзли шарт-шароитлар яратиш 5 1.4. Савдоларга оид ҳужжатларга ва қоидаларга, шу жумладан эълоннинг матнига иштирокчилар ўртасида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган талабларни киритиш 5 1.5. Савдоларнинг ўтказилиш жараёнига ва натижаларига таъсир кўрсатиш 5 1.6. Савдоларда талабнинг ўзгаришига, нархларнинг сунъий равишда оширилишига олиб келиши мумкин бўлган ёлғон, асоссиз маълумотларни тарқатиш 5 1.7. Савдоларнинг операторлари ва (ёки) ташкилотчилари ва (ёки) буюртмачилари ва (ёки) савдолар иштирокчилари томонидан рақобатга қарши келишувларни ҳамда мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга ошириш 5 1.8. Электрон тарзда ўтказиладиган савдоларда нархларнинг сунъий равишда шакллантирилишига олиб келадиган нарх алгоритмидан, яъни товарлар нархини олдиндан белгиланган параметрларга асосан мониторинг қилиш, ҳисоб-китоб қилиш, белгилаш ва назорат қилиш имкониятини берувчи дастурий таъминотдан фойдаланиш 5 1.9. Савдоларда савдо шартларини бир неча марта бажармаслик натижасида товарнинг нархларини рақобат мавжуд бўлганда шаклланган нархлардан (талаб, таклиф ёки ишлар ҳажмидан) анча ошириш 2 1.10. Буюртмачининг ёки сотувчининг савдолар натижаларига кўра шартнома тузишдан асоссиз равишда бўйин товлаши 5 2. Энг яхши таклифларнинг танловларида, тендерларда, аукционларда ва бошқа савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этиш 45 2.1. Савдоларда иштирок этиш учун хўжалик юритувчи субъектлардан ҳужжатлар қабул қилишни асоссиз равишда рад этиш ёки савдоларда иштирок этиш учун ҳужжатларни тақдим этишга тўсқинлик қилиш 5 2.2. Савдолар иштирокчиларини асоссиз равишда четлаштириш ёки уларнинг сонини асоссиз равишда чеклаш 5 2.3. Савдолар предметига технологик ва функционал жиҳатдан алоқадор бўлмаган қўшимча товарларни лотлар таркибига киритиш 5 2.4. Товарнинг аниқ ишлаб чиқарувчисини кўрсатиш (бундан товарларнинг бир-бирига тўғри келмаслиги ҳоллари ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар мустасно) 5 2.5. Бошқа иштирокчи ғолибга айланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида савдоларда таклифлар билан иштирок этиш 5 2.6. Савдолар иштирокчиларига асоссиз талаблар қўйиш, шу жумладан уларнинг малакасига нисбатан рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган талаблар қўйиш 5 2.7. Савдолар предметининг нархларини таклифлар киритиш йўли билан савдолар тугагунига қадар ушбу таклифларни олиб ташлаган ҳолда ошириш ёки пасайтириш 5 2.8. Савдоларда айни бир лотда фақат аффилланган шахсларнинг ёки ўзаро манфаатдор шахсларнинг иштирок этиши 5 2.9. Савдоларнинг операторлари ва (ёки) буюртмачилари ва (ёки) ташкилотчилари ва (ёки) комиссия аъзолари билан ўзаро манфаатдор бўлган ёхуд улар билан аффилланган шахсларнинг савдоларда иштирок этиши 5 3. Савдоларни ўтказиш чоғида рақобатга зид бўлган манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ҳоллар, шу жумладан ўзаро манфаатдорлик деб эътироф этиладиган ҳолатларни содир этиш 11 3.1. Савдоларнинг икки ва ундан ортиқ ўзаро аффилланмаган ёки бошқача тарзда ўзаро боғлиқ бўлмаган иштирокчиларининг таклифлари айни бир қонуний вакил томонидан берилиши 5 3.2. Савдолар иштирокчиларининг бир-биридан бевосита ёки билвосита субсидия ва бошқа молиявий ёрдам олиш тўғрисидаги келишуви мавжуд бўлиши ёхуд шундай ёрдам олиниши 2 3.3. Айни бир лотда иштирок этаётган савдолар иштирокчиларининг таъсисчилари ўртасида ёки буюртмачининг вакили ёки ташкилотчи ёхуд оператор ўртасида ёхуд савдолар комиссиясининг аъзоси ўртасида ва мазкур савдолар иштирокчисининг вакили ёки муассиси ўртасида яқин қариндошлик алоқаларининг мавжуд бўлиши 2 3.4. Шахсда (савдолар иштирокчисида, буюртмачисида, ташкилотчисида, операторида, комиссияси аъзосида) таклифлар тўғрисидаги ахборотни олиш ёки таклифларга ва (ёки) бошқа шахс билан (савдолар иштирокчиси, буюртмачиси, ташкилотчиси, оператори, комиссия аъзоси билан) ўзаро муносабатларга эга бўлган учинчи тараф орқали қарорлар қабул қилинишига таъсир ўтказиш имкониятининг мавжуд бўлиши 2 Жами баллар йиғиндиси 100
Рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органининг тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш борасидаги фаолиятида «хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Биржа с авд оларида рақобатни чеклашга қарши талабларга оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини баҳолаш жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятидаги ҳуқуқбузарлик аломатлари
Т/р Кўрсаткичлар Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Нарх манипуляцияси билан боғлиқ ҳолатларни содир этиш 25 1.1. Биржа савдолари иштирокчиларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида жорий биржа нархларининг кескин ошишига ёки қатъий белгиланишига олиб келадиган ҳаракатларни содир этиш 5 1.2. Биржа савдолари давомида биржанинг муайян иштирокчиси томонидан бошқа иштирокчиларнинг буюртмаларига нисбатан нархи ноодатий тарзда катта фарқ қилувчи буюртмалар бериш, кейинчалик мазкур буюртмаларни савдолар тугагунига қадар олиб ташлаш ёки тузилган битимни жарима тўламасдан асоссиз равишда бекор қилиш 5 1.3. Нархи қонунчилик билан тартибга солинадиган маҳсулотнинг бошланғич нархини шакллантиришнинг белгиланган тартибига риоя этмаслик 5 1.4. Биржа шартномаси бўйича муайян харидор иштирокида бекор қилинган битимнинг баҳоси айни шу харидор билан мазкур биржа шартномаси бўйича кейинги икки савдода амалга оширилган битимнинг энг паст баҳосидан паст бўлишига олиб келувчи ҳаракатларни бажариш 5 1.5. Товарнинг нархи хусусида чалғитиш мақсадида баҳоси рақобат муҳитида таркиб топган даражадан жиддий фарқ қиладиган бир нечта битимни бир кунда бир иштирокчи томонидан ёки бир иштирокчининг манфаати учун тузиш 5 2. Рақобатни чеклаш ва ҳалол савдо муҳитини бузиш 24 2.1. Биржа шартномаси бўйича барча харидорларга савдоларда тенг иштирок этиш имкониятини чеклайдиган лотларни белгилаш 5 2.2. Тўловнинг ва етказиб беришнинг асосланмаган муддатларини, шунингдек ўхшаш маҳсулотни сотувчилар томонидан белгиланган шартлардан жиддий фарқ қилувчи алоҳида шартларни жорий этиш 5 2.3. Биржа шартномаларида иштирокчилар сонини чеклайдиган алоҳида шартларни кўрсатиш 5 2.4. Маҳсулотни транспортнинг муқобил тури билан жўнатиш имкони бўлгани ҳолда, уни транспортнинг муайян тури билан асоссиз равишда жўнатишни назарда тутувчи шартномалар бўйича савдоларга қўйиш 2 2.5. Савдолар ташкилотчилари томонидан биржа савдоларининг иштирокчилари учун тенг бўлмаган шароитлар яратиш 5 2.6. Сотувчи ва харидор ўртасида айни бир шахсий ҳисобварақда битим тузиш 2 3. Товарларни биржа орқали сотиш ва савдони ташкил этиш тартибини бузиш 35 3.1. Товарларни савдога қўйиш жадвалларини биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштирмаслик 10 3.2. Юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотни жадвалларда назарда тутилган муддатларда биржага қўймаслик ёки уни кам ҳажмда ёхуд мувофиқ бўлмаган ҳажмда қўйиш 10 3.3. Фақат биржа савдоларига қўйиш йўли билан сотилиши лозим бўлган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотлар ҳажмларини биржа савдоларига қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш 10 3.4. Биржа савдоларида реализация қилинмаган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларнинг бир қисмини такроран савдоларга қўймаслик 5 4. Битимлар, шартномалар ва етказиб бериш шартларига риоя этмаслик 16 4.1. Биржада тузилган битимлар ва шартномаларни жарима санкцияларисиз асоссиз равишда ёки мунтазам асосда бекор қилиш (бундан бир тарафнинг енгиб бўлмас куч ҳолатлари муносабати билан мажбуриятларини бажариш имконияти йўқлиги исботланган ҳоллар, яъни фавқулодда ва олдини олиб бўлмайдиган (форс-мажор) ҳолатлар мустасно) 3 4.2. Товарни юклаб жўнатиш навбатининг изчиллигига риоя этмаслик 5 4.3. Биржа шартномаларида товарларнинг сифат кўрсаткичлари (тури, нави, маркаси ва бошқалар) тўғрисидаги етарлича ахборотни кўрсатмаслик ёки уларнинг кўрсаткичлари тўғрисидаги чалғитувчи ахборотни киритиш 3 4.4. Савдолар ташкилотчилари томонидан биржа савдоларининг натижаларини асоссиз равишда бекор қилиш 5 Жами баллар йиғиндиси 100
Рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органининг тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш борасидаги фаолиятида «хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Рақобатга қарши келишувлар ва инсофсиз рақобатга қарши талабларга оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини баҳолаш жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятидаги ҳуқуқбузарлик аломатлари
Т/р Кўрсаткичлар Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Нархларни (тарифларни), чегирмаларни, устамаларни, қўшимча тўловларни ёки устама нархларни сунъий равишда белгилаш ёки сақлаб туриш, эркин бозор нархларининг қарор топишига тўсқинлик қилиш 5 2. Таклиф ҳажмини сунъий равишда ўзгартириш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмларини келишиб олиш, товарларни ишлаб чиқаришни иқтисодий ёки технологик жиҳатдан асоссиз равишда камайтириш ва (ёки) тугатиш ёхуд технологиялар ва инвестицияларни чеклашни келишиб олиш 5 3. Энг яхши таклифларни танлашда, тендерларда, аукционларда, биржаларда ва бошқа савдоларда нархларни ошириш, пасайтириш ёки сақлаб туриш 10 4. Товар ёки молия бозорини ҳудудий принцип бўйича, реализация қилиш ёки харидлар ҳажми бўйича, товарларнинг хиллари бўйича ёхуд товарларни сотувчилар ёки сотиб олувчилар, товар буюртмачилари доираси бўйича бўлиб олиш ёхуд маҳсулот сотиладиган бозорлар устидан назорат ўрнатиш 5 5. Бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг муайян товарларни сотувчилар ёки сотиб олувчилар, буюртмачилар сифатида товар ёки молия бозорига киришини чеклаш ёки уларни бозордан четлаштириш ёхуд хўжалик юритувчи субъектларни муайян бозорга киритмаслик 10 6. Айрим сотувчилар ёки сотиб олувчилар билан шартномалар тузишда шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни, шу жумладан молиявий маблағларни, бошқа мол-мулкни, мулкий ҳуқуқларни ўзга шахсга ўтказишга доир асоссиз талабларни мажбуран қабул қилдириш йўли билан шартномалар тузиш 5 7. Сотувчининг ёки сотиб олувчининг ҳудудни ёки сотиб олувчилар доирасини товарни кейинчалик қайта сотиш мақсадида мустақил равишда белгилашини чеклайдиган келишувлар ва ҳаракатларнинг содир этилиши 5 8. Товарларни қайта сотиш учун нархларга чекловлар белгилайдиган келишувлар ва ҳаракатларнинг содир этилиши 10 9. Бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни хўжалик юритувчи субъектлар томонидан реализация қилишни тақиқлайдиган келишувлар ва ҳаракатларнинг содир этилиши 5 10. Рақобатчини обрўсизлантириш, яъни рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши ёки унинг ишчанлик обрўсига путур етказиши мумкин бўлган, у сотувга таклиф қилаётган товарнинг сифати ва истеъмол хоссалари тўғрисида, мазкур товарни тайёрлаш ҳамда ундан фойдаланиш усуллари ва шароитлари ҳақида, ундан фойдаланишдан кутилаётган натижалар тўғрисида, товарнинг муайян мақсадларга яроқлилиги ҳақида, товарни сотувга таклиф этиш шартлари, шу жумладан унинг нархи тўғрисида ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш 10 11. Нотўғри таққослаш, яъни рақобатчи хўжалик юритувчи субъектни ёки унинг товарини товарнинг устунлиги ҳақида тасаввур ҳосил қилувчи сўзлардан ёки рамзлардан товарнинг холисона тасдиққа эга бўлган тавсифини ёки таққослаш параметрларини кўрсатмаган ҳолда фойдаланиб таққослаш 5 12. Товарнинг хусусияти, ишлаб чиқарилиш усули ва жойи, истеъмол хоссалари, нархи ва сифати, ишлаб чиқарувчининг (бажарувчининг) кафолат мажбуриятлари хусусида истеъмолчиларни чалғитиш 5 13. Тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни, шу жумладан фан-техникага, ишлаб чиқаришга ёки савдога оид ахборотни эгасининг розилигисиз олиш, ундан фойдаланиш, уни ошкор этиш 10 14. Товар ёки молия бозорига рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг киришига тўсқинлик қилишга ёки уни бозордан четлаштиришга олиб келувчи ҳаракатларни содир этиш 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органининг тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш борасидаги фаолиятида «хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларга оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини баҳолаш жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятидаги ҳуқуқбузарлик аломатлари
Т/р Кўрсаткичлар Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Рекламага қўйилган умумий талабларни бузиш 20 1.1. Рекламани тарқатиш тилига қўйилган талабларни бузиш 5 1.2. Рекламага доир асосий талаблар — қонунийлик, аниқлик, ишончлилик, рекламадан фойдаланувчига зарар, шунингдек маънавий зарар етказмайдиган шакллар ва воситалардан фойдаланиш талабларига риоя қилмаслик 5 1.3. Ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулот тўғрисида ахборот тарқатиш 5 1.4. Иштирок этиш учун муайян маҳсулотни олиш шарти қўйилган рағбатлантирувчи лотерея, танлов, ўйин ёки шунга ўхшаш бошқа тадбир ўтказишни тадбирнинг ташкилотчисини, уни ўтказиш қоидалари ва муддатларини, бундай тадбир ҳақидаги ахборот манбайини, мукофотлар ёки ютуқлар миқдорини, уларни олиш муддатлари, жойи ва тартибини кўрсатмаган ҳолда реклама қилиш 5 2. Н омақбул реклама га йўл қўйганлик 15 2 . 1. Вояга етмаганларга мўлжалланган рекламага оид чеклашларга риоя қилмаганлик 5 2 . 2. Яширин рекламага йўл қўйганлик 5 2 . 3. Қиёсий рекламага йўл қўйганлик 5 3. Телевидени й э, радио ва бошқа воситаларда реклама тарқатиш талабларини бузиш 25 3 .1. Телевидение ва радиодаги рекламага қўйилган талабларни бузиш 5 3 .2. Рекламада ҳомийлик қоидаларини бузиш 5 3 .3. Транспорт, алоқа воситалари, босма нашрларда рекламага қўйилган талабларни бузиш 5 3 .4. Ташқи рекламани жойлаштириш талабларини бузиш 10 4. Айрим турдаги товар, иш (хизмат)лар рекламасига оид талабларни бузиш 40 4 .1. Дори воситалари рекламасига қўйилган талабларни бузиш 10 4 .2. Биологик фаол қўшимчалар рекламасига қўйилган талабларни бузиш 5 4 .3. Энергетик ичимликлар, қурол-яроғ, қимматли қоғозлар рекламасига қўйилган талабларни бузиш 5 4 .4. Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламасига қўйилган талабларни бузиш 10 4 .5. Ишлаб чиқарилиши ва (ёки) реализация қилиниши учун тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни реклама қилиш 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органининг тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш борасидаги фаолиятида «хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини баҳолаш жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятидаги ҳуқуқбузарлик аломатлари
Т/р Кўрсаткичлар Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг умумий талабларга риоя этмаслик 32 1.1. Истеъмолчига нисбатан шартнома шартларининг бузилиши 10 1.2. Истеъмолчига товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот бермаслик 10 1.3. Товарларни (хизматларни) реализация қилишда истеъмолчига касса (товар) чеки ёки белгиланган шаклдаги бошқа ҳужжатни бермаслик 2 1.4. Истеъмолчига реализация қилинган товар (иш, хизмат) санитария-гигиена, шу жумладан, радиология, эпидемияга қарши талабларга ва амалдаги бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этган ҳолда ишлаб чиқарилган ёки бажарилган бўлишига ва унинг ҳаёти, соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфсиз бўлишига, шунингдек, унинг мол-мулкига зарар етказмаслигига кафолат бермаслик 5 1.5. Шартномага истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва қонун ҳужжатларига зид бўлган талабларни киритиш 5 2. Товар, иш (хизмат)га қўйилган талабларни бузиш 36 2.1. Ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни реализация қилиш 10 2.2. Товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлишига ва уларнинг сифатига доир мажбурий талабларни бузиш 3 2.3. Истеъмолчига мақбул сифатли товарни алмаштириб бериш тартибини бузганлик 5 2.4. Истеъмолчига товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ҳуқуқини бермаслик 5 2.5. Истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташ 5 2.6 Истеъмолчиларга шартномада ва соҳасини тартибга солувчи норматив ҳужжатларда назарда тутилган талабларда хизмат кўрсатмаслик 8 3. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларга риоя этилмаслиги натижасида истеъмолчига зарар етказиш 32 3.1. Товар (иш, хизмат)нинг тузилишига, ишлаб чиқарилишига, таркибига боғлиқ бўлган ва бошқа нуқсонлари, шунингдек истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкининг хавфсизлигини таъмин эта олмайдиган материаллар, ускуналар, асбоб-анжомлар, мосламалар ёки бошқа воситалар қўлланилиши оқибатида истеъмолчининг ҳаётига, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказиш 5 3.2. Шартномага киритилган истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва қонун ҳужжатларига зид бўлган талабларни қўллаш натижасида истеъмолчига зарар етказиш 5 3.3. Норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчиларга зарар етказиш 2 3.4. Кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олиш 10 3.5. Истеъмолчига нуқсонли товарни алмаштириб бериш, товар нуқсонларини бепул бартараф этиш, нуқсонли товар сотилган тақдирда у билан ҳисоб-китоб қилиш тартибини бузганлик 5 3.6. Истеъмолчига унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли моддий зарар етказиш 5 Жами баллар йиғиндиси 100
Раис Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 12 июнь,
2026 йил 1 июнь
2026 йил 19 май
01/17-05/01 -сон
Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasining
Qarori
NIZOM
koʻrsatkichlari
koʻrsatkichlari
koʻrsatkichlari
koʻrsatkichlari
koʻrsatkichlari
koʻrsatkichlari
koʻrsatkichlari
Raqobat sohasidagi vakolatli davlat organining tadbirkorlik subyektlarida tekshiruvlar oʻtkazish borasidagi faoliyatida “xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “ Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2026-yil 17-apreldagi PF-63-son “ Tadbirkorlik faoliyatiga noqonuniy aralashuvlarni cheklash va nazorat tadbirlarining shaffofligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlari hamda Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi qaror qiladi:
1. Raqobat sohasidagi vakolatli davlat organining tadbirkorlik subyektlarida tekshiruvlar oʻtkazish borasidagi faoliyatida “xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasining 2026-yil 12-iyundagi 01/17-05/01-son qaroriga ILOVA
Raqobat sohasidagi vakolatli davlat organining tadbirkorlik subyektlarida tekshiruvlar oʻtkazish borasidagi faoliyatida “xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi va uning hududiy organlari tomonidan isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish, raqobat, reklama, davlat xaridlari va tovar-xom ashyo birjalari faoliyati, dori-darmon vositalari va tibbiyot buyumlarining ulgurji va chakana savdosi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishiga oid huquqbuzarliklarni sodir etish xavfi mavjud boʻlgan tadbirkorlik subyektlarini aniqlash imkoniyatini beruvchi “Xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
tadbirkorlik subyektlari — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik va jismoniy shaxslar ;
tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini tekshirish uchun kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali nazorat qiluvchi organlar tomonidan oʻtkaziladigan nazorat tadbiri ;
“Xavfni tahlil etish” elektron tizimi — nazorat qiluvchi organlar tomonidan tegishli nazorat sohasi boʻyicha aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilish xavfi darajasini aniqlash elektron tizimi .
2. Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi tomonidan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “Xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.
Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi.
3. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼi nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .
2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar
4. Tadbirkorlik subyektining qonunni buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .
5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshirilishi mumkin :
maʼmuriy maʼlumotlar (litsenziya, ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);
davriy statistika maʼlumotlari, jumladan, avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;
yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;
ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;
davlat organlari va boshqa tashkilotlar, shu jumladan banklarning axborot tizimlari, dasturiy taʼminotlari va maʼlumotlar bazasi tahlili natijalari;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .
6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektidan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .
7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .
3-bob. Xavf darajasi tasnifi va ularning mezonlariga doir talablar
8. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning 1 — 7-ilovalari hamda 9-bandidagi nazorat sohalarida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlarga (sub-koʻrsatkichlarga) tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.
Bunda sub-koʻrsatkichlar mavjud boʻlganda har bir asosiy koʻrsatkichning bahosi ushbu koʻrsatkich ostidagi sub-koʻrsatkichlar bahosining yigʻindisidan kelib chiqadi.
9. Dori-darmon vositalari va tibbiyot buyumlarining narxini shakllantirishning davlat tomonidan belgilangan tartibiga rioya etilishi boʻyicha talablarga oid huquqbuzarlik sodir etish xavfini baholash jarayonida tadbirkorlik subyekti faoliyatidagi huquqbuzarlik alomatlari koʻrsatkichlari dori-darmon vositalari va tibbiyot buyumlari ulgurji va chakana narxini shakllantirishning davlat tomonidan belgilangan tartibiga rioya etilmaganligi haqida elektron tizim orqali maʼlumot kelib tushgan har bir kun (sutka) uchun 1 balldan (jami 100 balldan oshmagan holda) hisoblanadi.
Bunda, bir kun (sutka) davomida kelib tushgan maʼlumotlar sonidan qatʼi nazar ushbu kun (sutka) uchun 1 ball hisoblanadi hamda mazkur ballarni hisoblashda kunlarning uzviyligi (ketma-ketligi) talab etilmaydi.
Mazkur bandning birinchi xatboshisida qayd etilgan ballarni hisoblash tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazilganidan yoki kalendar yil yakunidan soʻng qaytadan boshlanadi.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi va uning hududiy organlari tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasini baholash uchun mazkur Nizomning 1 — 7-ilovalari hamda 9-bandidagi nazorat sohalarida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlarni (sub-koʻrsatkichlarni) “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritadi.
Bunda tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasi mazkur Nizomning 1 — 7-ilovalari hamda 9-bandidagi nazorat sohalarida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlar (sub-koʻrsatkichlar) boʻyicha “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda alohida aniqlanadi.
11. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida tadbirkorlik subyektlari faoliyatida huquqbuzarlik sodir etish xavfi past, oʻrta va yuqori darajalarga tasniflanadi.
Bunda baholash natijasida aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyekti tomonidan huquqbuzarlik sodir etish xavfi quyidagi uch xil toifaga tasniflanadi:
xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlar;
xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 80 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlar;
xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 60 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlar.
12. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, shu jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “Xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.
Bunda tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar faqatgina Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasining vakolatiga kiradigan masalalarni oʻrganish maqsadida oʻtkaziladi.
4-bob. Yakuniy qoida
13. Xavfni tahlil etish natijalaridan norozi boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
14. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Raqobat sohasidagi vakolatli davlat organining tadbirkorlik subyektlarida tekshiruvlar oʻtkazish borasidagi faoliyatida “xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Ustun mavqeni va ustun muzokara kuchini suiisteʼmol qilish borasidagi qonunchilik hujjatlariga oid huquqbuzarlik sodir etish xavfini baholash jarayonida tadbirkorlik subyekti faoliyatidagi huquqbuzarlik alomatlari
T/r Koʻrsatkichlar Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Tovarlarning muomalasi hajmini tovar yoki moliya bozorida taqchillikni keltirib chiqarish yoki saqlab turish maqsadida narxlarning oshishiga va (yoki) isteʼmolchilarning huquqlari va qonuniy manfaatlariga zarar yetkazilishiga olib keladigan tarzda qisqartirish 5 2. Isteʼmolchilarning zarur hajmdagi tovarni va lozim darajadagi sifatli tovarni olishga boʻlgan huquqlari kamsitilishiga yoʻl qoʻyish 5 3. Tovarning monopol yuqori yoki monopol past narxlarini belgilash 20 4. Shartnoma predmetiga taalluqli boʻlmagan shartlarni, shu jumladan moliyaviy mablagʻlarni, boshqa mol-mulkni, mulkiy huquqlarni oʻzga shaxsga oʻtkazishga doir asossiz talablarni majburan qabul qildirish 5 5. Tovarni realizatsiya qilishda yoki olishda kamsituvchi shart-sharoitlarni belgilash, shu jumladan tovardan foydalanish shartlarini majburan qabul qildirish ; 10 6. Shartnoma tuzishga faqat kontragent tomonidan boshqa tovarni olish yoki realizatsiya qilish yoxud kontragentning tovarni oʻzga xoʻjalik yurituvchi subyektlardan olishdan yoki boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlarga realizatsiya qilishdan oʻzini tiyishi sharti bilan rozilik berish 5 7. Tegishli tovarni ishlab chiqarish yoki realizatsiya qilish imkoniyati boʻla turib, shartnoma tuzishni asossiz ravishda rad etish 5 8. Tovar yoki moliya bozoriga boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlarning kirishi uchun toʻsiqlar yaratish 10 9. Narxlarni davlat tomonidan tartibga solish qoʻllaniladigan tovarlar uchun belgilangan narxdan ortiq haq olish yoki narxlarni davlat tomonidan tartibga solish tartibini buzish, shuningdek koʻrsatilmagan xizmatlar yoki bepul koʻrsatilishi kerak boʻlgan xizmatlar uchun haq olish 10 10. Boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlar (raqobatchilar) tomonidan ishlab chiqarilgan tovarlarni olishni yoki realizatsiya qilishni taqiqlash yoxud cheklash 10 11. Ustun mavqega yoki ustun muzokara kuchiga ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektning yoki bir guruh shaxslarning pirovard natijada raqobatni cheklashga va (yoki) isteʼmolchilarning, boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini kamsitishga olib keladigan boshqa harakatlari 15 Jami ballar yigʻindisi 100
Raqobat sohasidagi vakolatli davlat organining tadbirkorlik subyektlarida tekshiruvlar oʻtkazish borasidagi faoliyatida “xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Narx koʻrsatkichlarining qonunchilik talablariga muvofiqligiga oid huquqbuzarlik sodir etish xavfini baholash jarayonida tadbirkorlik subyekti faoliyatidagi huquqbuzarlik alomatlari
T/r Koʻrsatkichlar Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt va shaxslar guruhlarning monopol tovarlariga nisbatan qoʻllaniladigan narxlarini monitoring qilish davomida asossiz narxlarning oʻsishi 10 2. Deklaratsiya qilingan (tasdiqlangan), kelishilgan va belgilangan tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) oshirish 10 3. Tartibga solinadigan narxlar (tariflar) ularni deklaratsiya qilmasdan (tasdiqlamasdan) yoki kelishib olmasdan xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan qoʻllanil i shi 10 4. Tartibga solinadigan narxlar boʻyicha sotib olingan qonunchilikka muvofiq qaytadan sotilishi taqiqlangan resurslarni qaytadan sotishdan daromadlar olishi 10 5. Tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) deklaratsiya qilish (tasdiqlash), kelishish va belgilash uchun narxlarni tartibga soluvchi organlarga, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlariga va mahalliy davlat hokimiyati organlariga ishonchsiz maʼlumotlar taqdim etilishi natijasida narxning (tarifning) oshirilishi 10 6. Tovarning narxiga (tarifga) xom ashyo va materiallarga, yoqilgʻi-energetika resurslariga va haqiqatda amalga oshirilmagan xarajatlarni, amalda yuz bermagan mehnat xarajatlarini va boshqa xarajatlar yoki bajarilmagan ishlarni kiritishi 25 7. Narxi (tarifi) tartibga solinadigan narxlar darajasida belgilanadigan tovarning boshlangʻich narxini birja savdolariga oshirib qoʻyishi 8 8. Ishlab chiqaruvchi korxonalar tomonidan alkogolli mahsulotlarni (pivodan tashqari) qonunchilikda belgilangan minimal ulgurji-sotish narxlaridan past narxlarda sotish 2 9. Tovarlarni yetkazib beruvchilar (ishlarni bajaruvchilar, xizmatlar koʻrsatuvchilar) bilan hisob-kitoblarni amalga oshirishda tasdiqlangan yoki belgilangan xarid narxlarining (tariflarining) isteʼmolchi tomonidan pasaytirilishi 10 10. Tabiiy monopoliya subyektlari tovarlarining narxlari (tariflari) boʻyicha qarori tabiiy monopoliya subyektlari tomonidan mazkur qaror kuchga kirguniga qadar oʻn besh kundan kechiktirmay ommaviy axborot vositalarida hamda oʻz rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinishi 5 Jami ballar yigʻindisi 100
Raqobat sohasidagi vakolatli davlat organining tadbirkorlik subyektlarida tekshiruvlar oʻtkazish borasidagi faoliyatida “xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Savdolarda raqobatni cheklashga qarshi talablarga oid huquqbuzarlik sodir etish xavfini baholash jarayonida tadbirkorlik subyekti faoliyatidagi huquqbuzarlik alomatlari
T/r Koʻrsatkichlar Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Savdolarda raqobatni cheklashga olib keladigan yoki olib kelishi mumkin boʻlgan harakatlarni sodir etish 20 1.1. Savdolarni oʻtkazishning qonunchilikda belgilangan tartibini buzish 5 1.2. Savdolar ishtirokchilarining faoliyatini muvofiqlashtirish 5 1.3. Savdolarning bitta yoki bir nechta ishtirokchisiga savdolarda ishtirok etish uchun imtiyozli shart-sharoitlar yaratish, shu jumladan axborotdan foydalanish orqali imtiyozli shart-sharoitlar yaratish 5 1.4. Savdolarga oid hujjatlarga va qoidalarga, shu jumladan eʼlonning matniga ishtirokchilar oʻrtasida raqobatni cheklaydigan yoki cheklashga olib kelishi mumkin boʻlgan talablarni kiritish 5 1.5. Savdolarning oʻtkazilish jarayoniga va natijalariga taʼsir koʻrsatish 5 1.6. Savdolarda talabning oʻzgarishiga, narxlarning sunʼiy ravishda oshirilishiga olib kelishi mumkin boʻlgan yolgʻon, asossiz maʼlumotlarni tarqatish 5 1.7. Savdolarning operatorlari va (yoki) tashkilotchilari va (yoki) buyurtmachilari va (yoki) savdolar ishtirokchilari tomonidan raqobatga qarshi kelishuvlarni hamda muvofiqlashtirilgan harakatlarni amalga oshirish 5 1.8. Elektron tarzda oʻtkaziladigan savdolarda narxlarning sunʼiy ravishda shakllantirilishiga olib keladigan narx algoritmidan, yaʼni tovarlar narxini oldindan belgilangan parametrlarga asosan monitoring qilish, hisob-kitob qilish, belgilash va nazorat qilish imkoniyatini beruvchi dasturiy taʼminotdan foydalanish 5 1.9. Savdolarda savdo shartlarini bir necha marta bajarmaslik natijasida tovarning narxlarini raqobat mavjud boʻlganda shakllangan narxlardan (talab, taklif yoki ishlar hajmidan) ancha oshirish 2 1.10. Buyurtmachining yoki sotuvchining savdolar natijalariga koʻra shartnoma tuzishdan asossiz ravishda boʻyin tovlashi 5 2. Eng yaxshi takliflarning tanlovlarida, tenderlarda, auksionlarda va boshqa savdolarda raqobatni cheklaydigan yoki cheklashga olib kelishi mumkin boʻlgan harakatlarni sodir etish 45 2.1. Savdolarda ishtirok etish uchun xoʻjalik yurituvchi subyektlardan hujjatlar qabul qilishni asossiz ravishda rad etish yoki savdolarda ishtirok etish uchun hujjatlarni taqdim etishga toʻsqinlik qilish 5 2.2. Savdolar ishtirokchilarini asossiz ravishda chetlashtirish yoki ularning sonini asossiz ravishda cheklash 5 2.3. Savdolar predmetiga texnologik va funksional jihatdan aloqador boʻlmagan qoʻshimcha tovarlarni lotlar tarkibiga kiritish 5 2.4. Tovarning aniq ishlab chiqaruvchisini koʻrsatish (bundan tovarlarning bir-biriga toʻgʻri kelmasligi hollari va qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa hollar mustasno) 5 2.5. Boshqa ishtirokchi gʻolibga aylanishi uchun shart-sharoitlar yaratish maqsadida savdolarda takliflar bilan ishtirok etish 5 2.6. Savdolar ishtirokchilariga asossiz talablar qoʻyish, shu jumladan ularning malakasiga nisbatan raqobatni cheklaydigan yoki cheklashga olib kelishi mumkin boʻlgan talablar qoʻyish 5 2.7. Savdolar predmetining narxlarini takliflar kiritish yoʻli bilan savdolar tugaguniga qadar ushbu takliflarni olib tashlagan holda oshirish yoki pasaytirish 5 2.8. Savdolarda ayni bir lotda faqat affillangan shaxslarning yoki oʻzaro manfaatdor shaxslarning ishtirok etishi 5 2.9. Savdolarning operatorlari va (yoki) buyurtmachilari va (yoki) tashkilotchilari va (yoki) komissiya aʼzolari bilan oʻzaro manfaatdor boʻlgan yoxud ular bilan affillangan shaxslarning savdolarda ishtirok etishi 5 3. Savdolarni oʻtkazish chogʻida raqobatga zid boʻlgan manfaatlar toʻqnashuviga olib keladigan hollar, shu jumladan oʻzaro manfaatdorlik deb eʼtirof etiladigan holatlarni sodir etish 11 3.1. Savdolarning ikki va undan ortiq oʻzaro affillanmagan yoki boshqacha tarzda oʻzaro bogʻliq boʻlmagan ishtirokchilarining takliflari ayni bir qonuniy vakil tomonidan berilishi 5 3.2. Savdolar ishtirokchilarining bir-biridan bevosita yoki bilvosita subsidiya va boshqa moliyaviy yordam olish toʻgʻrisidagi kelishuvi mavjud boʻlishi yoxud shunday yordam olinishi 2 3.3. Ayni bir lotda ishtirok etayotgan savdolar ishtirokchilarining taʼsischilari oʻrtasida yoki buyurtmachining vakili yoki tashkilotchi yoxud operator oʻrtasida yoxud savdolar komissiyasining aʼzosi oʻrtasida va mazkur savdolar ishtirokchisining vakili yoki muassisi oʻrtasida yaqin qarindoshlik aloqalarining mavjud boʻlishi 2 3.4. Shaxsda (savdolar ishtirokchisida, buyurtmachisida, tashkilotchisida, operatorida, komissiyasi aʼzosida) takliflar toʻgʻrisidagi axborotni olish yoki takliflarga va (yoki) boshqa shaxs bilan (savdolar ishtirokchisi, buyurtmachisi, tashkilotchisi, operatori, komissiya aʼzosi bilan) oʻzaro munosabatlarga ega boʻlgan uchinchi taraf orqali qarorlar qabul qilinishiga taʼsir oʻtkazish imkoniyatining mavjud boʻlishi 2 Jami ballar yigʻindisi 100
Raqobat sohasidagi vakolatli davlat organining tadbirkorlik subyektlarida tekshiruvlar oʻtkazish borasidagi faoliyatida “xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Birja s avd olarida raqobatni cheklashga qarshi talablarga oid huquqbuzarlik sodir etish xavfini baholash jarayonida tadbirkorlik subyekti faoliyatidagi huquqbuzarlik alomatlari
T/r Koʻrsatkichlar Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Narx manipulyatsiyasi bilan bogʻliq holatlarni sodir etish 25 1.1. Birja savdolari ishtirokchilarining muvofiqlashtirilgan harakatlari natijasida joriy birja narxlarining keskin oshishiga yoki qatʼiy belgilanishiga olib keladigan harakatlarni sodir etish 5 1.2. Birja savdolari davomida birjaning muayyan ishtirokchisi tomonidan boshqa ishtirokchilarning buyurtmalariga nisbatan narxi noodatiy tarzda katta farq qiluvchi buyurtmalar berish, keyinchalik mazkur buyurtmalarni savdolar tugaguniga qadar olib tashlash yoki tuzilgan bitimni jarima toʻlamasdan asossiz ravishda bekor qilish 5 1.3. Narxi qonunchilik bilan tartibga solinadigan mahsulotning boshlangʻich narxini shakllantirishning belgilangan tartibiga rioya etmaslik 5 1.4. Birja shartnomasi boʻyicha muayyan xaridor ishtirokida bekor qilingan bitimning bahosi ayni shu xaridor bilan mazkur birja shartnomasi boʻyicha keyingi ikki savdoda amalga oshirilgan bitimning eng past bahosidan past boʻlishiga olib keluvchi harakatlarni bajarish 5 1.5. Tovarning narxi xususida chalgʻitish maqsadida bahosi raqobat muhitida tarkib topgan darajadan jiddiy farq qiladigan bir nechta bitimni bir kunda bir ishtirokchi tomonidan yoki bir ishtirokchining manfaati uchun tuzish 5 2. Raqobatni cheklash va halol savdo muhitini buzish 24 2.1. Birja shartnomasi boʻyicha barcha xaridorlarga savdolarda teng ishtirok etish imkoniyatini cheklaydigan lotlarni belgilash 5 2.2. Toʻlovning va yetkazib berishning asoslanmagan muddatlarini, shuningdek oʻxshash mahsulotni sotuvchilar tomonidan belgilangan shartlardan jiddiy farq qiluvchi alohida shartlarni joriy etish 5 2.3. Birja shartnomalarida ishtirokchilar sonini cheklaydigan alohida shartlarni koʻrsatish 5 2.4. Mahsulotni transportning muqobil turi bilan joʻnatish imkoni boʻlgani holda, uni transportning muayyan turi bilan asossiz ravishda joʻnatishni nazarda tutuvchi shartnomalar boʻyicha savdolarga qoʻyish 2 2.5. Savdolar tashkilotchilari tomonidan birja savdolarining ishtirokchilari uchun teng boʻlmagan sharoitlar yaratish 5 2.6. Sotuvchi va xaridor oʻrtasida ayni bir shaxsiy hisobvaraqda bitim tuzish 2 3. Tovarlarni birja orqali sotish va savdoni tashkil etish tartibini buzish 35 3.1. Tovarlarni savdoga qoʻyish jadvallarini birjaning rasmiy veb-saytiga joylashtirmaslik 10 3.2. Yuqori likvidli va (yoki) monopol mahsulotni jadvallarda nazarda tutilgan muddatlarda birjaga qoʻymaslik yoki uni kam hajmda yoxud muvofiq boʻlmagan hajmda qoʻyish 10 3.3. Faqat birja savdolariga qoʻyish yoʻli bilan sotilishi lozim boʻlgan yuqori likvidli va (yoki) monopol mahsulotlar hajmlarini birja savdolariga qoʻymasdan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar boʻyicha sotish 10 3.4. Birja savdolarida realizatsiya qilinmagan yuqori likvidli va (yoki) monopol mahsulotlarning bir qismini takroran savdolarga qoʻymaslik 5 4. Bitimlar, shartnomalar va yetkazib berish shartlariga rioya etmaslik 16 4.1. Birjada tuzilgan bitimlar va shartnomalarni jarima sanksiyalarisiz asossiz ravishda yoki muntazam asosda bekor qilish (bundan bir tarafning yengib boʻlmas kuch holatlari munosabati bilan majburiyatlarini bajarish imkoniyati yoʻqligi isbotlangan hollar, yaʼni favqulodda va oldini olib boʻlmaydigan (fors-major) holatlar mustasno) 3 4.2. Tovarni yuklab joʻnatish navbatining izchilligiga rioya etmaslik 5 4.3. Birja shartnomalarida tovarlarning sifat koʻrsatkichlari (turi, navi, markasi va boshqalar) toʻgʻrisidagi yetarlicha axborotni koʻrsatmaslik yoki ularning koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi chalgʻituvchi axborotni kiritish 3 4.4. Savdolar tashkilotchilari tomonidan birja savdolarining natijalarini asossiz ravishda bekor qilish 5 Jami ballar yigʻindisi 100
Raqobat sohasidagi vakolatli davlat organining tadbirkorlik subyektlarida tekshiruvlar oʻtkazish borasidagi faoliyatida “xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Raqobatga qarshi kelishuvlar va insofsiz raqobatga qarshi talablarga oid huquqbuzarlik sodir etish xavfini baholash jarayonida tadbirkorlik subyekti faoliyatidagi huquqbuzarlik alomatlari
T/r Koʻrsatkichlar Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Narxlarni (tariflarni), chegirmalarni, ustamalarni, qoʻshimcha toʻlovlarni yoki ustama narxlarni sunʼiy ravishda belgilash yoki saqlab turish, erkin bozor narxlarining qaror topishiga toʻsqinlik qilish 5 2. Taklif hajmini sunʼiy ravishda oʻzgartirish maqsadida ishlab chiqarish hajmlarini kelishib olish, tovarlarni ishlab chiqarishni iqtisodiy yoki texnologik jihatdan asossiz ravishda kamaytirish va (yoki) tugatish yoxud texnologiyalar va investitsiyalarni cheklashni kelishib olish 5 3. Eng yaxshi takliflarni tanlashda, tenderlarda, auksionlarda, birjalarda va boshqa savdolarda narxlarni oshirish, pasaytirish yoki saqlab turish 10 4. Tovar yoki moliya bozorini hududiy prinsip boʻyicha, realizatsiya qilish yoki xaridlar hajmi boʻyicha, tovarlarning xillari boʻyicha yoxud tovarlarni sotuvchilar yoki sotib oluvchilar, tovar buyurtmachilari doirasi boʻyicha boʻlib olish yoxud mahsulot sotiladigan bozorlar ustidan nazorat oʻrnatish 5 5. Boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlarning muayyan tovarlarni sotuvchilar yoki sotib oluvchilar, buyurtmachilar sifatida tovar yoki moliya bozoriga kirishini cheklash yoki ularni bozordan chetlashtirish yoxud xoʻjalik yurituvchi subyektlarni muayyan bozorga kiritmaslik 10 6. Ayrim sotuvchilar yoki sotib oluvchilar bilan shartnomalar tuzishda shartnoma predmetiga taalluqli boʻlmagan shartlarni, shu jumladan moliyaviy mablagʻlarni, boshqa mol-mulkni, mulkiy huquqlarni oʻzga shaxsga oʻtkazishga doir asossiz talablarni majburan qabul qildirish yoʻli bilan shartnomalar tuzish 5 7. Sotuvchining yoki sotib oluvchining hududni yoki sotib oluvchilar doirasini tovarni keyinchalik qayta sotish maqsadida mustaqil ravishda belgilashini cheklaydigan kelishuvlar va harakatlarning sodir etilishi 5 8. Tovarlarni qayta sotish uchun narxlarga cheklovlar belgilaydigan kelishuvlar va harakatlarning sodir etilishi 10 9. Boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlar tomonidan ishlab chiqariladigan tovarlarni xoʻjalik yurituvchi subyektlar tomonidan realizatsiya qilishni taqiqlaydigan kelishuvlar va harakatlarning sodir etilishi 5 10. Raqobatchini obroʻsizlantirish, yaʼni raqobatchi xoʻjalik yurituvchi subyektning faoliyatiga salbiy taʼsir koʻrsatishi yoki uning ishchanlik obroʻsiga putur yetkazishi mumkin boʻlgan, u sotuvga taklif qilayotgan tovarning sifati va isteʼmol xossalari toʻgʻrisida, mazkur tovarni tayyorlash hamda undan foydalanish usullari va sharoitlari haqida, undan foydalanishdan kutilayotgan natijalar toʻgʻrisida, tovarning muayyan maqsadlarga yaroqliligi haqida, tovarni sotuvga taklif etish shartlari, shu jumladan uning narxi toʻgʻrisida yolgʻon, noaniq yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlarni tarqatish 10 11. Notoʻgʻri taqqoslash, yaʼni raqobatchi xoʻjalik yurituvchi subyektni yoki uning tovarini tovarning ustunligi haqida tasavvur hosil qiluvchi soʻzlardan yoki ramzlardan tovarning xolisona tasdiqqa ega boʻlgan tavsifini yoki taqqoslash parametrlarini koʻrsatmagan holda foydalanib taqqoslash 5 12. Tovarning xususiyati, ishlab chiqarilish usuli va joyi, isteʼmol xossalari, narxi va sifati, ishlab chiqaruvchining (bajaruvchining) kafolat majburiyatlari xususida isteʼmolchilarni chalgʻitish 5 13. Tijorat sirini yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni, shu jumladan fan-texnikaga, ishlab chiqarishga yoki savdoga oid axborotni egasining roziligisiz olish, undan foydalanish, uni oshkor etish 10 14. Tovar yoki moliya bozoriga raqobatchi xoʻjalik yurituvchi subyektning kirishiga toʻsqinlik qilishga yoki uni bozordan chetlashtirishga olib keluvchi harakatlarni sodir etish 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Raqobat sohasidagi vakolatli davlat organining tadbirkorlik subyektlarida tekshiruvlar oʻtkazish borasidagi faoliyatida “xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Reklama toʻgʻrisidagi qonunchilik talablarga oid huquqbuzarlik sodir etish xavfini baholash jarayonida tadbirkorlik subyekti faoliyatidagi huquqbuzarlik alomatlari
T/r Koʻrsatkichlar Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Reklamaga qoʻyilgan umumiy talablarni buzish 20 1.1. Reklamani tarqatish tiliga qoʻyilgan talablarni buzish 5 1.2. Reklamaga doir asosiy talablar — qonuniylik, aniqlik, ishonchlilik, reklamadan foydalanuvchiga zarar, shuningdek maʼnaviy zarar yetkazmaydigan shakllar va vositalardan foydalanish talablariga rioya qilmaslik 5 1.3. Ishlab chiqarilishi yoki realizatsiya qilinishi qonun hujjatlari bilan taqiqlangan mahsulot toʻgʻrisida axborot tarqatish 5 1.4. Ishtirok etish uchun muayyan mahsulotni olish sharti qoʻyilgan ragʻbatlantiruvchi lotereya, tanlov, oʻyin yoki shunga oʻxshash boshqa tadbir oʻtkazishni tadbirning tashkilotchisini, uni oʻtkazish qoidalari va muddatlarini, bunday tadbir haqidagi axborot manbayini, mukofotlar yoki yutuqlar miqdorini, ularni olish muddatlari, joyi va tartibini koʻrsatmagan holda reklama qilish 5 2. N omaqbul reklama ga yoʻl qoʻyganlik 15 2 . 1. Voyaga yetmaganlarga moʻljallangan reklamaga oid cheklashlarga rioya qilmaganlik 5 2 . 2. Yashirin reklamaga yoʻl qoʻyganlik 5 2 . 3. Qiyosiy reklamaga yoʻl qoʻyganlik 5 3. Televideni y e, radio va boshqa vositalarda reklama tarqatish talablarini buzish 25 3 .1. Televideniye va radiodagi reklamaga qoʻyilgan talablarni buzish 5 3 .2. Reklamada homiylik qoidalarini buzish 5 3 .3. Transport, aloqa vositalari, bosma nashrlarda reklamaga qoʻyilgan talablarni buzish 5 3 .4. Tashqi reklamani joylashtirish talablarini buzish 10 4. Ayrim turdagi tovar, ish (xizmat)lar reklamasiga oid talablarni buzish 40 4 .1. Dori vositalari reklamasiga qoʻyilgan talablarni buzish 10 4 .2. Biologik faol qoʻshimchalar reklamasiga qoʻyilgan talablarni buzish 5 4 .3. Energetik ichimliklar, qurol-yarogʻ, qimmatli qogʻozlar reklamasiga qoʻyilgan talablarni buzish 5 4 .4. Tamaki, tamaki mahsulotlari va alkogolli ichimliklar reklamasiga qoʻyilgan talablarni buzish 10 4 .5. Ishlab chiqarilishi va (yoki) realizatsiya qilinishi uchun tegishli sertifikatlari va litsenziyalari, majburiy sertifikatlashtirish guvohnomalari yoki maxsus ruxsatnomalari mavjud boʻlmagan tovarlarni reklama qilish 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Raqobat sohasidagi vakolatli davlat organining tadbirkorlik subyektlarida tekshiruvlar oʻtkazish borasidagi faoliyatida “xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga oid huquqbuzarlik sodir etish xavfini baholash jarayonida tadbirkorlik subyekti faoliyatidagi huquqbuzarlik alomatlari
T/r Koʻrsatkichlar Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisidagi qonunchilikning umumiy talablarga rioya etmaslik 32 1.1. Isteʼmolchiga nisbatan shartnoma shartlarining buzilishi 10 1.2. Isteʼmolchiga tovar (ish, xizmat) haqida, shuningdek, ishlab chiqaruvchi (ijrochi, sotuvchi) haqida toʻgʻri va toʻliq maʼlumot bermaslik 10 1.3. Tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishda isteʼmolchiga kassa (tovar) cheki yoki belgilangan shakldagi boshqa hujjatni bermaslik 2 1.4. Isteʼmolchiga realizatsiya qilingan tovar (ish, xizmat) sanitariya-gigiyena, shu jumladan, radiologiya, epidemiyaga qarshi talablarga va amaldagi boshqa normalar hamda qoidalarga rioya etgan holda ishlab chiqarilgan yoki bajarilgan boʻlishiga va uning hayoti, sogʻligʻi, atrof-muhit uchun xavfsiz boʻlishiga, shuningdek, uning mol-mulkiga zarar yetkazmasligiga kafolat bermaslik 5 1.5. Shartnomaga isteʼmolchi huquqlarini cheklab qoʻyadigan va qonun hujjatlariga zid boʻlgan talablarni kiritish 5 2. Tovar, ish (xizmat)ga qoʻyilgan talablarni buzish 36 2.1. Ishlab chiqarilgan sanasi va yaroqlilik muddati koʻrsatilmagan yoki yaroqlilik muddati oʻtgan tovarlarni realizatsiya qilish 10 2.2. Tovar (ish, xizmat)lar xavfsiz boʻlishiga va ularning sifatiga doir majburiy talablarni buzish 3 2.3. Isteʼmolchiga maqbul sifatli tovarni almashtirib berish tartibini buzganlik 5 2.4. Isteʼmolchiga tovar (ish, xizmat)ni erkin tanlash huquqini bermaslik 5 2.5. Isteʼmolchini haq evaziga qoʻshimcha tovarlar sotib olishga yoki qoʻshimcha xizmatlardan foydalanishga qistash 5 2.6 Isteʼmolchilarga shartnomada va sohasini tartibga soluvchi normativ hujjatlarda nazarda tutilgan talablarda xizmat koʻrsatmaslik 8 3. Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik talablarga rioya etilmasligi natijasida isteʼmolchiga zarar yetkazish 32 3.1. Tovar (ish, xizmat)ning tuzilishiga, ishlab chiqarilishiga, tarkibiga bogʻliq boʻlgan va boshqa nuqsonlari, shuningdek isteʼmolchining hayoti, sogʻligʻi yoki mol-mulkining xavfsizligini taʼmin eta olmaydigan materiallar, uskunalar, asbob-anjomlar, moslamalar yoki boshqa vositalar qoʻllanilishi oqibatida isteʼmolchining hayotiga, sogʻligʻi yoki mol-mulkiga zarar yetkazish 5 3.2. Shartnomaga kiritilgan isteʼmolchi huquqlarini cheklab qoʻyadigan va qonun hujjatlariga zid boʻlgan talablarni qoʻllash natijasida isteʼmolchiga zarar yetkazish 5 3.3. Normativ hujjatlar talablariga javob bermaydigan tovar (ish, xizmat) tufayli isteʼmolchilarga zarar yetkazish 2 3.4. Koʻrsatilmagan xizmatlar uchun haq olish 10 3.5. Isteʼmolchiga nuqsonli tovarni almashtirib berish, tovar nuqsonlarini bepul bartaraf etish, nuqsonli tovar sotilgan taqdirda u bilan hisob-kitob qilish tartibini buzganlik 5 3.6. Isteʼmolchiga uning hayoti, sogʻligʻi va mol-mulki uchun xavfli nuqsoni boʻlgan tovar (ish, xizmat), shuningdek, ishlab chiqaruvchi (ijrochi, sotuvchi)ning gʻayriqonuniy harakati (harakatsizligi) tufayli moddiy zarar yetkazish 5 Jami ballar yigʻindisi 100
Rais H. TURAXUJAYEV
Tadbirkorlarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Toshkent sh.,
2026-yil 12-iyun,
2026-yil 1-iyun
2026-yil 19-may
01/17-05/01 -son