UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 26-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 26 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 June 2026 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Архив иши ва иш юритиш талаблари бажарилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:

1. Архив иши ва иш юритиш талаблари бажарилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2026 йил 26 июндаги 21-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Архив иши ва иш юритиш талаблари бажарилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) ваколатига кирадиган масалаларга доир нодавлат архивлари бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида архив иши ва иш юритиш талаблари бажарилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;

текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Агентлик ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;

«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Агентлик томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми.

2. Агентлик томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.

Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.

3. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъий назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .

2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар

4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .

5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин :

маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);

даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;

жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;

оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .

6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .

7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .

3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларни мезонларига доир талаблар

8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган асосий кўрсаткичларга (суб-кўрсаткичларга) тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.

Бунда суб-кўрсаткичлар мавжуд бўлганда ҳар бир асосий кўрсаткичнинг баҳоси ушбу кўрсаткич остидаги суб-кўрсаткичлар баҳосининг йиғиндисидан келиб чиқади.

9. Агентлик тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган асосий кўрсаткичлар ва суб-кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади.

Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси асосий кўрсаткичлар ва суб-кўрсаткичлар бўйича мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда аниқланади.

10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.

Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:

хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;

хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;

хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.

11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.

12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди .

4-боб. Якуний қоида

13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Архив иши ва иш юритиш талаблари бажарилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби июндаги низомга ИЛОВА

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш

Т/р Баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Архив фаолиятини ташкил этиш 10 1.1. Ҳужжатларни электрон архивлаш (сақлаш) хизматларини (маълумотлар узатиш тармоқлари хизматлари сифатида) кўрсатиш бўйича талабларга риоя этилмаганлиги 2 1.2. Нодавлат архив мутахассисининг (ходими ёки ишчиси) архив иши бўйича малакаси оширилганлиги 2 1.3. Давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг мавжуд эмаслиги 2 1.4. Архив мос бино ва хоналарда ташкил этилмаганлиги 2 1.5. Тадбиркорлик субъектлари томонидан Агентликнинг (ёки ҳудудий бошқармаларининг) архив ишини юритишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмаларини бажарилмаганлиги 2 2. Архив фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш 15 2.1. Нодавлат архивлар қайта ташкил этишда мулкдор (муассис) архив ҳужжатларининг ҳолати (жойлашган жойи, таркиби, миқдори ва тақсимланиши) тўғрисидаги ахборотни Агентликка қайта ташкил этиш бошланишидан камида 1 ой олдин юборилмаганлиги 1 2.2. Архив ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаш ва уларнинг кейинчалик сақланиш жойи тўғрисидаги масалани ҳал этиш мақсадида йиғмажилдлар ва мол-мулкни топшириш учун тузилган тугатиш комиссияси таркибига Агентликнинг ҳудудий бошқармаси вакили киритилмаганлиги 1 2.3. Нодавлат архиви қайта ташкил этилаётганда уларнинг архив ҳужжатлари тегишли давлат архивлари билан келишилмаган ҳолда мазкур архивнинг ҳуқуқий ворисига топширилмаганлиги 3 2.4. Нодавлат архив тугатилаётганда архивнинг мулкдорлари (муассислари) мазкур архивнинг архив фондларини бошқа архивларга белгиланган тартибда ўз вақтида топшириш учун тегишли чора-тадбирлар кўрилмаганлиги 5 2.5. Архив тугатилаётганда алоҳида олинган архив фондини турли архивлар, шу жумладан, идоравий архивлар ўртасида уни бўлган ҳолда тақсимланганлиги 5 3. Архив хизматларини кўрсатиш 20 3.1. Архив томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар рўйхати тасдиқланмаганлиги 2 3.2. Ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровларни белгиланган тартибда бажарилмаганлиги 3 3.3. Касбий компетентлик гувоҳномасига эга бўлмаган мутахассислар (ходимлар ёки ишчилар) томонидан ташкилотларнинг ҳужжатларини тартибга келтирилганлиги 5 3.4. Бепул амалга ошириладиган хизматларга пул ундирилганлиги 5 3.5. Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш тартибига риоя этмаганлиги 5 4. Архив ҳужжатларининг ҳисобини юритиш 25 4.1. Архив фонди варағи ва архив фонди йиғмажилди мавжуд эмаслиги 5 4.2. Архив рўйхати мавжуд эмаслиги 5 4.3. Архив фондларининг рўйхати мавжуд эмаслиги 5 4.4. Ўзларида сақланаётган архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этмаганлиги 5 4.5. Ҳужжатларнинг келиб тушиш китоби мавжуд эмаслиги 5 5. Архив ҳужжатларини жамлаш ва бут сақлаш 30 5.1. Қоғозли манбалардаги архив ҳужжатлари темир стеллажлар ва шкафларда горизонтал ёки вертикал шаклда, қутиларда ва бошқа турдаги сақлаш воситаларида (папка, футлярлар ва шу кабиларда) сақланмаганлиги 2 5.2. Архив ҳужжатларини сақлашнинг норматив режимларига риоя этилмаганлиги 3 5.3. Архив ҳужжатларини архивга тартибга келтирилмаган ҳолда ва тегишли илмий-маълумотнома аппаратисиз қабул қилинганлиги 5 5.4. Архив сақловхоналарини хавфсизлик ва сақлаш воситалари билан жиҳозланмаганлиги 10 5.5. Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини қабул қилинганлиги 10 Жами: 100

Вазир А. ТАШКУЛОВ

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ

Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 26 июнь,

2026 йил 22 июнь

2026 йил 12 июнь

21 -мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2026 й., 10/26/3863/0642-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining

buyrugʻi

NIZOM

KOʻRSATKICHLARI

Arxiv ishi va ish yuritish talablari bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan buyuraman:

1. Arxiv ishi va ish yuritish talablari bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil va Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining 2026-yil 26-iyundagi 21-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Arxiv ishi va ish yuritish talablari bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) vakolatiga kiradigan masalalarga doir nodavlat arxivlari boʻlgan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida arxiv ishi va ish yuritish talablari bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

tadbirkorlik subyekti — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik va jismoniy shaxslar;

tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini tekshirish uchun kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali Agentlik vakolati doirasida oʻtkaziladigan nazorat tadbiri;

“Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi — Agentlik tomonidan tegishli nazorat sohasi boʻyicha aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyekti tomonidan oʻz faoliyatida qonunchilik buzilish xavfi darajasini aniqlash mexanizmi.

2. Agentlik tomonidan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.

Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi.

3. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼiy nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .

2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar

4. Tadbirkorlik subyektining qonunni buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .

5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshirilishi mumkin :

maʼmuriy maʼlumotlar (litsenziya, ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);

davriy statistika maʼlumotlari, jumladan, avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;

jismoniy va yuridik shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;

ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;

qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .

6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektidan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .

7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .

3-bob. Xavf darajasi tasnifi va ularni mezonlariga doir talablar

8. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning ilovasida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlarga (sub-koʻrsatkichlarga) tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.

Bunda sub-koʻrsatkichlar mavjud boʻlganda har bir asosiy koʻrsatkichning bahosi ushbu koʻrsatkich ostidagi sub-koʻrsatkichlar bahosining yigʻindisidan kelib chiqadi.

9. Agentlik tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasini baholash uchun mazkur Nizomning ilovasida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlar va sub-koʻrsatkichlarni “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritadi.

Bunda tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasi asosiy koʻrsatkichlar va sub-koʻrsatkichlar boʻyicha mazkur Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan maʼlumotlardan foydalangan holda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda aniqlanadi.

10. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida tadbirkorlik subyektlari faoliyatida huquqbuzarlik sodir etish xavfi past, oʻrta va yuqori darajalarga tasniflanadi.

Bunda baholash natijasida aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyekti tomonidan huquqbuzarlik sodir etish xavfi quyidagi uch xil toifaga tasniflanadi:

xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;

xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;

xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari.

11. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, shu jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “Xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.

12. Xavf darajasi past boʻlgan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi .

4-bob. Yakuniy qoida

13. Xavfni tahlil etish natijalaridan norozi boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.

14. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Arxiv ishi va ish yuritish talablari bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi iyundagi nizomga ILOVA

Tadbirkorlik subyektlari faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash

T/r Baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Arxiv faoliyatini tashkil etish 10 1.1. Hujjatlarni elektron arxivlash (saqlash) xizmatlarini (maʼlumotlar uzatish tarmoqlari xizmatlari sifatida) koʻrsatish boʻyicha talablarga rioya etilmaganligi 2 1.2. Nodavlat arxiv mutaxassisining (xodimi yoki ishchisi) arxiv ishi boʻyicha malakasi oshirilganligi 2 1.3. Davlat yongʻin nazorati organlari tomonidan mavjud binolar va xonalarning yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosaning mavjud emasligi 2 1.4. Arxiv mos bino va xonalarda tashkil etilmaganligi 2 1.5. Tadbirkorlik subyektlari tomonidan Agentlikning (yoki hududiy boshqarmalarining) arxiv ishini yuritishda aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha koʻrsatmalarini bajarilmaganligi 2 2. Arxiv faoliyatini qayta tashkil etish va tugatish 15 2.1. Nodavlat arxivlar qayta tashkil etishda mulkdor (muassis) arxiv hujjatlarining holati (joylashgan joyi, tarkibi, miqdori va taqsimlanishi) toʻgʻrisidagi axborotni Agentlikka qayta tashkil etish boshlanishidan kamida 1 oy oldin yuborilmaganligi 1 2.2. Arxiv hujjatlarining but saqlanishini taʼminlash va ularning keyinchalik saqlanish joyi toʻgʻrisidagi masalani hal etish maqsadida yigʻmajildlar va mol-mulkni topshirish uchun tuzilgan tugatish komissiyasi tarkibiga Agentlikning hududiy boshqarmasi vakili kiritilmaganligi 1 2.3. Nodavlat arxivi qayta tashkil etilayotganda ularning arxiv hujjatlari tegishli davlat arxivlari bilan kelishilmagan holda mazkur arxivning huquqiy vorisiga topshirilmaganligi 3 2.4. Nodavlat arxiv tugatilayotganda arxivning mulkdorlari (muassislari) mazkur arxivning arxiv fondlarini boshqa arxivlarga belgilangan tartibda oʻz vaqtida topshirish uchun tegishli chora-tadbirlar koʻrilmaganligi 5 2.5. Arxiv tugatilayotganda alohida olingan arxiv fondini turli arxivlar, shu jumladan, idoraviy arxivlar oʻrtasida uni boʻlgan holda taqsimlanganligi 5 3. Arxiv xizmatlarini koʻrsatish 20 3.1. Arxiv tomonidan pulli asosda koʻrsatiladigan xizmatlar roʻyxati tasdiqlanmaganligi 2 3.2. Ijtimoiy-huquqiy mazmundagi soʻrovlarni belgilangan tartibda bajarilmaganligi 3 3.3. Kasbiy kompetentlik guvohnomasiga ega boʻlmagan mutaxassislar (xodimlar yoki ishchilar) tomonidan tashkilotlarning hujjatlarini tartibga keltirilganligi 5 3.4. Bepul amalga oshiriladigan xizmatlarga pul undirilganligi 5 3.5. Hujjatlarning qimmatliligini aniqlash ekspertizasini oʻtkazish tartibiga rioya etmaganligi 5 4. Arxiv hujjatlarining hisobini yuritish 25 4.1. Arxiv fondi varagʻi va arxiv fondi yigʻmajildi mavjud emasligi 5 4.2. Arxiv roʻyxati mavjud emasligi 5 4.3. Arxiv fondlarining roʻyxati mavjud emasligi 5 4.4. Oʻzlarida saqlanayotgan arxiv hujjatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni qonunchilikda belgilangan tartibda taqdim etmaganligi 5 4.5. Hujjatlarning kelib tushish kitobi mavjud emasligi 5 5. Arxiv hujjatlarini jamlash va but saqlash 30 5.1. Qogʻozli manbalardagi arxiv hujjatlari temir stellajlar va shkaflarda gorizontal yoki vertikal shaklda, qutilarda va boshqa turdagi saqlash vositalarida (papka, futlyarlar va shu kabilarda) saqlanmaganligi 2 5.2. Arxiv hujjatlarini saqlashning normativ rejimlariga rioya etilmaganligi 3 5.3. Arxiv hujjatlarini arxivga tartibga keltirilmagan holda va tegishli ilmiy-maʼlumotnoma apparatisiz qabul qilinganligi 5 5.4. Arxiv saqlovxonalarini xavfsizlik va saqlash vositalari bilan jihozlanmaganligi 10 5.5. Milliy arxiv fondining davlatga tegishli qismi tarkibiga kiritilgan arxiv hujjatlarini qabul qilinganligi 10 Jami: 100

Vazir A. TASHKULOV

Tadbirkorlarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV

Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV

Toshkent sh.,

2026-yil 26-iyun,

2026-yil 22-iyun

2026-yil 12-iyun

21 -mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.06.2026 y., 10/26/3863/0642-son)

lex.uz