📅 2026-yil 26-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 26-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 26 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 June 2026 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
НИЗОМ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон « Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон « Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонлари ҳамда 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 26 июндаги 22-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) томонидан интеллектуал мулк соҳасини аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми;
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятни тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали ўтказиладиган назорат қилиш тадбири.
2. Вазирлик томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди .
3. Ишлаб чиқилган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин :
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;
назорат хариди натижалари асосида аниқланган камчиликларнинг таҳлили ;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 6-иловаларида кўрсатилган кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
9. Вазирлик тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади:
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Географик кўрсаткич ва товар келиб чиққан жой номи соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Фирма номлари соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Селекция ютуқлари соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи — еттинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
10. Амалга оширилган баҳолаш натижаларига кўра аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи бўйича қуйидаги уч хил тоифада таснифланади:
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида ўтказилади.
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди .
4-боб. Якуний қоидалар
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1 . Товар белгисини ёки шу белги билан белгиланган товарни, шунингдек улар билан адаштириб юборадиган даражада айнан ўхшаш бўлган белгиларни рухсат берилмаган тарзда тайёрланганлиги 20 2 . Товар белгисини ёки шу белги билан белгиланган товарни, шунингдек улар билан адаштириб юборадиган даражада айнан ўхшаш бўлган белгиларни рухсат берилмаган тарзда сотилганлиги 20 3. Товар белгисини ёки шу белги билан белгиланган товарни, шунингдек адаштириб юборадиган даражада айнан ўхшаш бўлган белгиларни рухсат берилмаган тарзда қўлланилганлиги 20 4. Товар белгисини ёки шу белги билан белгиланган товарни, шунингдек адаштириб юборадиган даражада айнан ўхшаш бўлган белгиларни рухсат берилмаган тарзда савдога таклиф этилганлиги 15 5. Товар белгисини ёки шу белги билан белгиланган товарни, шунингдек адаштириб юборадиган даражада айнан ўхшаш бўлган белгиларни рухсат берилмаган тарзда олиб кириш, фуқаролик муомаласига киритиш ёки уларни шу мақсадда сақланганлиги 15 6. Рўйхатдан ўтказилмаган товар белгисига, хизмат кўрсатиш белгисига нисбатан огоҳлантирувчи тамғадан қонунга хилоф равишда фойдаланилганлиги 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Географик кўрсаткич ва товар келиб чиққан жой номи соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткичдан ишлаб чиқарилаётган, сотувга тақдим этилаётган, сотилаётган, кўргазмаларда ва ярмаркаларда намойиш этилаётган ёки бошқача тарзда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик муомаласига киритилаётган ёхуд шу мақсадда сақланаётган ёки ташилаётган ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларда, товарларнинг ёрлиқларида, ўровларида қонунга хилоф равишда фойдаланилганлиги 15 2. Рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткичдан товарларни фуқаролик муомаласига киритиш билан боғлиқ бўлган бланкаларда, ҳисобварақларда, бошқа ҳужжатларда ва босма нашрларда қонунга хилоф равишда фойдаланилганлиги 15 3. Товар келиб чиққан жой номини товарда, унинг идиши ҳамда ўровида, пешлавҳаларда, расмий бланкаларда, рекламада, босма нашрларда ва товарни фуқаролик муомаласига киритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларда қонунга хилоф равишда ишлатилганлиги 15 4. Рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткичдан товарларни сотиш тўғрисидаги таклифларда, шунингдек эълонларда, пешлавҳаларда ва рекламада қонунга хилоф равишда фойдаланилганлиги 15 5. Рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан ундан фойдаланиш, ҳатто бунда, агар товар ишлаб чиқарилган ҳақиқий жой кўрсатилган бўлса ёки географик кўрсаткичдан уни таржима қилган ҳолда ёхуд «хилдаги», «турдаги», «ўхшатиб ишланган» деган ва бошқа шунга ўхшаш сўзлар билан қўшиб фойдаланилганлиги 10 6. Рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткичдан ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг реестрда кўрсатилган хусусиятларга эга бўлмаган ёхуд географик объект чегарасидан ташқарида ишлаб чиқарилган товарга нисбатан фойдаланилганлиги 10 7. Рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткичга ўхшаш белгидан товар ишлаб чиқарилган жой ёки товарнинг хусусиятлари хусусида истеъмолчиларни чалғитадиган тарзда ҳар қандай товарлар учун фойдаланилганлиги 10 8. Рўйхатдан ўтказилмаган географик кўрсаткичга ва товар келиб чиққан жой номига нисбатан огоҳлантирувчи тамғадан қонунга хилоф равишда фойдаланилганлиги 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Фирма номлари соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Фирма номини расмий бланкаларда, муҳрларда, штампларда ва юридик шахснинг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларда қонунга хилоф равишда акс эттирилганлиги 20 2. Фирма номини товарларда, уларнинг идиши ва ўровида қонунга хилоф равишда ишлатилганлиги 20 3. Фирма номини рекламада ва пешлавҳаларда қонунга хилоф равишда ишлатилганлиги 20 4. Фирма номини босма маълумотномаларда, ҳисобварақларда, босма нашрларда қонунга хилоф равишда ишлатилганлиги 20 5. Фирма номини товарларни Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган кўргазмалар ва ярмаркаларда намойиш этиш вақтида қонунга хилоф равишда ишлатилганлиги 20 Жами баллар йиғиндиси 100
Интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Тегишли патентланган саноат мулки объектини ўз ичига олган маҳсулот ёки буюмни рухсатсиз тайёрлаганлиги 20 2. Тегишли патентланган саноат мулки объектини ўз ичига олган маҳсулот ёки буюмни рухсатсиз қўллаганлиги ёки импорт қилганлиги 20 3. Тегишли патентланган саноат мулки объектини ўз ичига олган маҳсулот ёки буюмни рухсатсиз сотганлиги, сотишга таклиф этганлиги 20 4. Тегишли патентланган саноат мулки объектини ўз ичига олган маҳсулот ёки буюмни рухсатсиз фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритганлиги ёки шу мақсадда сақлаб турганлиги 20 5. Ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни рухсатсиз қўллаш ёхуд ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулда бевосита тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритганлиги ёки шу мақсадда сақлаб турганлиги 20 Жами баллар йиғиндиси 100
Интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Селекция ютуқлари соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Селекция ютуғининг уруғлик, кўчат ёки насл материалини рухсатсиз етиштириш ва такрор етиштириш (кўпайтириш) 20 2. Селекция ютуғининг уруғлик, кўчат ёки насл материалини рухсатсиз нав ёки насллик кондициясига етказиш 20 3. Селекция ютуғининг уруғлик, кўчат ёки насл материалини рухсатсиз сотиш учун таклиф қилиш 20 4. Селекция ютуғининг уруғлик, кўчат ёки насл материалини рухсатсиз сотиш ва бошқа усулларда ўтказиш 20 5. Селекция ютуғининг уруғлик, кўчат ёки насл материалини рухсатсиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ёки олиб кириш 20 Жами баллар йиғиндиси 100
Интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш 35 2. Асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини такрорлаш 25 3. Асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини тарқатиш 15 4. Асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини барчанинг эътиборига етказиш 15 5. Асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг нусхаларида уларнинг тайёрловчилари ҳақида, уларни ишлаб чиқариш жойлари тўғрисида, шунингдек муаллифлик ҳуқуқининг ва турдош ҳуқуқларнинг эгалари ҳақида ёлғон ахборотни кўрсатиш 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 26 июнь,
2026 йил 15 июнь
2026 йил 15 июнь
22-мҳ-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ADLIYA VAZIRINING
BUYRUGʻI
NIZOM
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
Intellektual mulk sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “ Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2026-yil 17-apreldagi PF-63-son “ Tadbirkorlik faoliyatiga noqonuniy aralashuvlarni cheklash va nazorat tadbirlarining shaffofligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlari hamda 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarori va Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Intellektual mulk sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2026-yil 26-iyundagi 22-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Intellektual mulk sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom intellektual mulk sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
tadbirkorlik subyekti — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik va jismoniy shaxslar;
“Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi) tomonidan intellektual mulk sohasini aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyekti tomonidan oʻz faoliyatida qonunchilik buzilish xavfi darajasini aniqlash mexanizmi;
tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatni tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali oʻtkaziladigan nazorat qilish tadbiri.
2. Vazirlik tomonidan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.
Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi .
3. Ishlab chiqilgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼi nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .
2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar
4. Tadbirkorlik subyektining qonunni buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .
5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshirilishi mumkin :
maʼmuriy maʼlumotlar (litsenziya, ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);
davriy statistika maʼlumotlari, jumladan, avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;
yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;
ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;
nazorat xaridi natijalari asosida aniqlangan kamchiliklarning tahlili ;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .
6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektidan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .
7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .
3-bob. Xavf darajasi tasnifi va ularning mezonlariga doir talablar
8. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning 1 — 6-ilovalarida koʻrsatilgan koʻrsatkichlarga tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.
9. Vazirlik tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasini baholash uchun quyidagi koʻrsatkichlarni “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritadi:
mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq Tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilari sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq Geografik koʻrsatkich va tovar kelib chiqqan joy nomi sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq Firma nomlari sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq Ixtirolar, foydali modellar, sanoat namunalari sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq Seleksiya yutuqlari sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 6-ilovasiga muvofiq Mualliflik huquqi va turdosh huquqlar sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari.
Bunda tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasi mazkur bandning ikkinchi — yettinchi xatboshilarida nazarda tutilgan koʻrsatkichlar boʻyicha “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda alohida aniqlanadi.
10. Amalga oshirilgan baholash natijalariga koʻra aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyektlari huquqbuzarlik sodir etish xavfi boʻyicha quyidagi uch xil toifada tasniflanadi:
xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari.
11. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.
Bunda tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar faqatgina intellektual mulk sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etilishini oʻrganish maqsadida oʻtkaziladi.
12. Xavf darajasi past boʻlgan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi .
4-bob. Yakuniy qoidalar
13. Xavfni tahlil etish natijalaridan norozi boʻlgan tadbirkorlik subyektlari qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
14. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Intellektual mulk sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilari sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1 . Tovar belgisini yoki shu belgi bilan belgilangan tovarni, shuningdek ular bilan adashtirib yuboradigan darajada aynan oʻxshash boʻlgan belgilarni ruxsat berilmagan tarzda tayyorlanganligi 20 2 . Tovar belgisini yoki shu belgi bilan belgilangan tovarni, shuningdek ular bilan adashtirib yuboradigan darajada aynan oʻxshash boʻlgan belgilarni ruxsat berilmagan tarzda sotilganligi 20 3. Tovar belgisini yoki shu belgi bilan belgilangan tovarni, shuningdek adashtirib yuboradigan darajada aynan oʻxshash boʻlgan belgilarni ruxsat berilmagan tarzda qoʻllanilganligi 20 4. Tovar belgisini yoki shu belgi bilan belgilangan tovarni, shuningdek adashtirib yuboradigan darajada aynan oʻxshash boʻlgan belgilarni ruxsat berilmagan tarzda savdoga taklif etilganligi 15 5. Tovar belgisini yoki shu belgi bilan belgilangan tovarni, shuningdek adashtirib yuboradigan darajada aynan oʻxshash boʻlgan belgilarni ruxsat berilmagan tarzda olib kirish, fuqarolik muomalasiga kiritish yoki ularni shu maqsadda saqlanganligi 15 6. Roʻyxatdan oʻtkazilmagan tovar belgisiga, xizmat koʻrsatish belgisiga nisbatan ogohlantiruvchi tamgʻadan qonunga xilof ravishda foydalanilganligi 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Intellektual mulk sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Geografik koʻrsatkich va tovar kelib chiqqan joy nomi sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Roʻyxatdan oʻtkazilgan geografik koʻrsatkichdan ishlab chiqarilayotgan, sotuvga taqdim etilayotgan, sotilayotgan, koʻrgazmalarda va yarmarkalarda namoyish etilayotgan yoki boshqacha tarzda Oʻzbekiston Respublikasi hududida fuqarolik muomalasiga kiritilayotgan yoxud shu maqsadda saqlanayotgan yoki tashilayotgan yoxud Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirilayotgan tovarlarda, tovarlarning yorliqlarida, oʻrovlarida qonunga xilof ravishda foydalanilganligi 15 2. Roʻyxatdan oʻtkazilgan geografik koʻrsatkichdan tovarlarni fuqarolik muomalasiga kiritish bilan bogʻliq boʻlgan blankalarda, hisobvaraqlarda, boshqa hujjatlarda va bosma nashrlarda qonunga xilof ravishda foydalanilganligi 15 3. Tovar kelib chiqqan joy nomini tovarda, uning idishi hamda oʻrovida, peshlavhalarda, rasmiy blankalarda, reklamada, bosma nashrlarda va tovarni fuqarolik muomalasiga kiritish bilan bogʻliq boshqa hujjatlarda qonunga xilof ravishda ishlatilganligi 15 4. Roʻyxatdan oʻtkazilgan geografik koʻrsatkichdan tovarlarni sotish toʻgʻrisidagi takliflarda, shuningdek eʼlonlarda, peshlavhalarda va reklamada qonunga xilof ravishda foydalanilganligi 15 5. Roʻyxatdan oʻtkazilgan geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqiga ega boʻlmagan shaxslar tomonidan undan foydalanish, hatto bunda, agar tovar ishlab chiqarilgan haqiqiy joy koʻrsatilgan boʻlsa yoki geografik koʻrsatkichdan uni tarjima qilgan holda yoxud “xildagi”, “turdagi”, “oʻxshatib ishlangan” degan va boshqa shunga oʻxshash soʻzlar bilan qoʻshib foydalanilganligi 10 6. Roʻyxatdan oʻtkazilgan geografik koʻrsatkichdan undan foydalanish huquqiga ega boʻlgan shaxslarning reyestrda koʻrsatilgan xususiyatlarga ega boʻlmagan yoxud geografik obyekt chegarasidan tashqarida ishlab chiqarilgan tovarga nisbatan foydalanilganligi 10 7. Roʻyxatdan oʻtkazilgan geografik koʻrsatkichga oʻxshash belgidan tovar ishlab chiqarilgan joy yoki tovarning xususiyatlari xususida isteʼmolchilarni chalgʻitadigan tarzda har qanday tovarlar uchun foydalanilganligi 10 8. Roʻyxatdan oʻtkazilmagan geografik koʻrsatkichga va tovar kelib chiqqan joy nomiga nisbatan ogohlantiruvchi tamgʻadan qonunga xilof ravishda foydalanilganligi 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Intellektual mulk sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Firma nomlari sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Firma nomini rasmiy blankalarda, muhrlarda, shtamplarda va yuridik shaxsning faoliyati bilan bogʻliq boʻlgan boshqa hujjatlarda qonunga xilof ravishda aks ettirilganligi 20 2. Firma nomini tovarlarda, ularning idishi va oʻrovida qonunga xilof ravishda ishlatilganligi 20 3. Firma nomini reklamada va peshlavhalarda qonunga xilof ravishda ishlatilganligi 20 4. Firma nomini bosma maʼlumotnomalarda, hisobvaraqlarda, bosma nashrlarda qonunga xilof ravishda ishlatilganligi 20 5. Firma nomini tovarlarni Oʻzbekiston Respublikasida oʻtkaziladigan koʻrgazmalar va yarmarkalarda namoyish etish vaqtida qonunga xilof ravishda ishlatilganligi 20 Jami ballar yigʻindisi 100
Intellektual mulk sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Ixtirolar, foydali modellar, sanoat namunalari sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Tegishli patentlangan sanoat mulki obyektini oʻz ichiga olgan mahsulot yoki buyumni ruxsatsiz tayyorlaganligi 20 2. Tegishli patentlangan sanoat mulki obyektini oʻz ichiga olgan mahsulot yoki buyumni ruxsatsiz qoʻllaganligi yoki import qilganligi 20 3. Tegishli patentlangan sanoat mulki obyektini oʻz ichiga olgan mahsulot yoki buyumni ruxsatsiz sotganligi, sotishga taklif etganligi 20 4. Tegishli patentlangan sanoat mulki obyektini oʻz ichiga olgan mahsulot yoki buyumni ruxsatsiz fuqarolik muomalasiga boshqa yoʻsinda kiritganligi yoki shu maqsadda saqlab turganligi 20 5. Ixtiro patenti bilan muhofaza qilinayotgan usulni ruxsatsiz qoʻllash yoxud ixtiro patenti bilan muhofaza qilinayotgan usulda bevosita tayyorlangan mahsulotni fuqarolik muomalasiga kiritganligi yoki shu maqsadda saqlab turganligi 20 Jami ballar yigʻindisi 100
Intellektual mulk sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Seleksiya yutuqlari sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Seleksiya yutugʻining urugʻlik, koʻchat yoki nasl materialini ruxsatsiz yetishtirish va takror yetishtirish (koʻpaytirish) 20 2. Seleksiya yutugʻining urugʻlik, koʻchat yoki nasl materialini ruxsatsiz nav yoki nasllik konditsiyasiga yetkazish 20 3. Seleksiya yutugʻining urugʻlik, koʻchat yoki nasl materialini ruxsatsiz sotish uchun taklif qilish 20 4. Seleksiya yutugʻining urugʻlik, koʻchat yoki nasl materialini ruxsatsiz sotish va boshqa usullarda oʻtkazish 20 5. Seleksiya yutugʻining urugʻlik, koʻchat yoki nasl materialini ruxsatsiz Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish yoki olib kirish 20 Jami ballar yigʻindisi 100
Intellektual mulk sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Mualliflik huquqi va turdosh huquqlar sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Asarlardan yoki turdosh huquqlar obyektlaridan qonunga xilof ravishda foydalanish 35 2. Asarlarning yoki turdosh huquqlar obyektlarining kontrafakt nusxalarini takrorlash 25 3. Asarlarning yoki turdosh huquqlar obyektlarining kontrafakt nusxalarini tarqatish 15 4. Asarlarning yoki turdosh huquqlar obyektlarining kontrafakt nusxalarini barchaning eʼtiboriga yetkazish 15 5. Asarlarning yoki turdosh huquqlar obyektlarining nusxalarida ularning tayyorlovchilari haqida, ularni ishlab chiqarish joylari toʻgʻrisida, shuningdek mualliflik huquqining va turdosh huquqlarning egalari haqida yolgʻon axborotni koʻrsatish 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Vazir A. TASHKULOV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 26-iyun,
2026-yil 15-iyun
2026-yil 15-iyun
22-mh-son