UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 8-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 8 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Олий таълим, фан ва инновациялар вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр высшего образования, науки и инноваций

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 June 2026 · Ministry and agency documents · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

НИЗОМ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон « Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон « Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 8 июндаги 234-сон буйруғига ИЛОВА

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар;

«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) томонидан нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасини аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми;

текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятни тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали ўтказиладиган назорат қилиш тадбири.

2. Вазирлик томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.

Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди .

3. Ишлаб чиқилган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .

2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар

4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .

5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин :

маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);

даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;

юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;

оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;

назорат хариди натижалари асосида аниқланган камчиликларнинг таҳлили ;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .

6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .

7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .

3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар

8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 5-иловаларида кўрсатилган кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.

9. Вазирлик тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Нодавлат ўрта махсус таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Нодавлат касбий таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;

мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;

мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Нодавлат олий таълимдан кейинги таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;

мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Нодавлат кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.

Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.

10. Амалга оширилган баҳолаш натижаларига кўра аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи бўйича қуйидаги уч хил тоифада таснифланади:

хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;

хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;

хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.

11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.

Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина нодавлат таълим соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида ўтказилади.

12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди .

4-боб. Якуний қоидалар

13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Нодавлат ўрта махсус таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш

Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Таълим-тарбия жараёни давлат таълим стандартларига (давлат таълим талабларига), ўқув режа ва дастурларига (таълим дастурларига), шунингдек, таълим ташкилотлари томонидан мустақил ишлаб чиқилиб, лицензия олиш пайтида тақдим этилган ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этилмаганлиги 15 2. Таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ўқув фаолияти бошлангандан сўнг академик лицейларда таълим жараёнларини бошқариш — ЭМИС АЛ ахборот тизимига киритмаганлиги ёки мунтазам равишда янгилаб бормаганлиги 10 3. Таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилмаганлиги 10 4. Таълим-тарбия жараёни ташкил этишда таҳсил олувчилар учун ер, бино ва иншоотларда белгиланган майдоннинг мавжуд эмаслиги 10 5. Таълим ташкилотининг ташқи ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчамига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги 10 6. Таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, таълим олувчилар жинсига кўра ажратиб ўқитилишига (қонунчиликда айрим ўқув фанларни ажратиб ўқитиш бўйича белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўйилганлиги 5 7. Талабгор томонидан депозит ҳисобварағида захира қилиниши лозим бўлган маблағнинг минимал миқдори шакллантирилмаганлиги 5 8. Таълим ташкилотларининг номи, муҳрлари, тамғалари, лавҳалари, эълонлари, нархномалари, иш қоғозларининг матнлари ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида бўлиши таъминланмаганлиги 3 9. Таълим-тарбия фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги, шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги талабларининг бажарилмаганлиги 3 10. Қонунчиликда белгиланган муддатларда, ўрнатилган тартибга мувофиқ давлат аккредитациясидан ўтмаганлиги 3 11. Давлат аккредитациясидан ўтиш жараёнида аниқланган камчиликлар белгиланган муддатларда бартараф этмаганлиги 3 12. Таълим ташкилотлари битирувчиларига бериладиган диплом маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли маълумотлар базасига киритилмаганлиги 3 13. Таълим жараёнини қонунчилик ҳужжатлари билан давлат таълим ташкилотлари учун белгиланган кийиниш талабларига ҳамда таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларига ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил қилмаганлиги 2 14. Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланмаганлиги 2 15. Битта гуруҳ учун мўлжалланган аудитория хоналарининг минимал ҳажмига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги 2 16. Таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар бажарилмаганлиги 2 17. Таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходим учун ажратиладиган майдон ўлчамига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги 2 18. Қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилинмаганлиги (бундан мазкур Кўрсаткичларнинг 1 — 17-позициялари мустасно) 10 Жами баллар йиғиндиси 100

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Нодавлат касбий таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш

Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Таълим-тарбия жараёни давлат таълим стандартларига (давлат таълим талабларига), ўқув режа ва дастурларига (таълим дастурларига), шунингдек, таълим ташкилотлари томонидан мустақил ишлаб чиқилиб, лицензия олиш пайтида тақдим этилган ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этилмаганлиги 15 2. Таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ўқув фаолияти бошлангандан сўнг касбий таълим жараёнларини бошқариш — ЭМИС ПТ ахборот тизимига киритмаганлиги ёки мунтазам равишда янгилаб бормаганлиги 10 3. Таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилмаганлиги 10 4. Таълим-тарбия жараёни ташкил этишда таҳсил олувчилар учун ер, бино ва иншоотларда белгиланган майдоннинг мавжуд эмаслиги 10 5. Таълим ташкилотининг ташқи ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчамига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги 10 6. Таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, таълим олувчилар жинсига кўра ажратиб ўқитилишига (қонунчиликда айрим ўқув фанларни ажратиб ўқитиш бўйича белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўйилганлиги 5 7. Талабгор томонидан депозит ҳисобварағида захира қилиниши лозим бўлган маблағнинг минимал миқдори шакллантирилмаганлиги 5 8. Таълим ташкилотларининг номи, муҳрлари, тамғалари, лавҳалари, эълонлари, нархномалари, иш қоғозларининг матнлари ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида бўлиши таъминланмаганлиги 3 9. Таълим-тарбия фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги, шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги талабларининг бажарилмаганлиги 3 10. Қонунчиликда белгиланган муддатларда, ўрнатилган тартибга мувофиқ давлат аккредитациясидан ўтмаганлиги 3 11. Давлат аккредитациясидан ўтиш жараёнида аниқланган камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этмаганлиги 3 12. Таълим ташкилотлари битирувчиларига бериладиган диплом маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли маълумотлар базасига киритилмаганлиги 3 13. Таълим жараёнини қонунчилик ҳужжатлари билан давлат таълим ташкилотлари учун белгиланган кийиниш талабларига ҳамда таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларига ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил қилмаганлиги 2 14. Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланмаганлиги 2 15. Битта гуруҳ учун мўлжалланган аудитория хоналарининг минимал ҳажмига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги 2 16. Таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар бажарилмаганлиги 2 17. Таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходим учун ажратиладиган майдон ўлчамига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги 2 18. Қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилинмаганлиги (бундан мазкур Кўрсаткичларнинг 1 — 17-позициялари мустасно) 10 Жами баллар йиғиндиси 100

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш

Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ўқув фаолияти бошлангандан сўнг олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими — ҲЕМИС ахборот тизимига киритмаганлиги ёки мунтазам равишда янгилаб бормаганлиги 15 2. Таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилмаганлиги 10 3. Таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотаси кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан ошмаслиги ҳамда таълим йўналишлари ва мутахассисликларига талабаларни тегишли таълим дастурлари белгиланган тартибда махсус давлат аккредитациясидан ўтказилганидан сўнг навбатдаги (келаётган) ўқув йили учун белгиланган тартибда қабул қилиниши талабларининг бузилиши 10 4. Таълим ташкилотининг таълим жараёнига мўлжалланган бино ва иншоотларининг майдони 5 000 м 2 дан камлиги 8 5. Таълим ташкилоти томонидан депозит ҳисобварағида захира қилиниши лозим бўлган маблағнинг минимал миқдори шакллантирилмаганлиги 5 6. Таълим ташкилотининг дастлабки устав фонди (устав жамғармаси)га қўйиладиган минимал талабларнинг бажарилмаганлиги 5 7. Таълим-тарбия жараёни давлат таълим стандартларига (давлат таълим талабларига), ўқув режа ва дастурларига (таълим дастурларига), шунингдек, таълим ташкилотлари томонидан мустақил ишлаб чиқилиб, лицензия олиш пайтида тақдим этилган ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этилмаганлиги 5 8. Таълим ташкилотларининг номи, муҳрлари, тамғалари, лавҳалари, эълонлари, нархномалари, иш қоғозларининг матнлари ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида бўлиши таъминланмаганлиги 3 9. Таълим-тарбия фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги, шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги талабларининг бажарилмаганлиги 2 10. Таълим ташкилотининг ташқи ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчамига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги 2 11. Таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, таълим олувчилар жинсига кўра ажратиб ўқитилишига (қонунчиликда айрим ўқув фанларни ажратиб ўқитиш бўйича белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўйилганлиги 2 12. Қонунчиликда белгиланган муддатларда, ўрнатилган тартибга мувофиқ давлат аккредитациясидан ўтмаганлиги 2 13. Давлат аккредитациясидан ўтиш жараёнида аниқланган камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этмаганлиги 2 14. Таълим ташкилоти дастлабки 5 йил давомида унинг йиллик соф фойдасининг камида 80 фоизини, кейинги йилларда эса камида 50 фоизини мазкур таълим ташкилотининг асосий фаолиятини ривожлантиришга йўналтириш талаби бажарилмаганлиги 2 15. Таълим ташкилотлари битирувчиларига бериладиган диплом маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли маълумотлар базасига киритилмаганлиги 2 16. Таълим жараёнини қонунчилик ҳужжатлари билан давлат таълим ташкилотлари учун белгиланган кийиниш талабларига ҳамда таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларига ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил қилмаганлиги 2 17. Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланмаганлиги 2 18. Таълим олувчилар учун мўлжалланган аудитория хоналарининг минимал ҳажми бажарилмаганлиги 2 19. Таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар бажарилмаганлиги 2 20. Таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходим учун ажратиладиган майдон ўлчамига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги 2 21. Қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилинмаганлиги (бундан мазкур Кўрсаткичларнинг 1 — 20-позициялари мустасно) 15 Жами баллар йиғиндиси 100

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Нодавлат олий таълимдан кейинги таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш

Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Олий таълимдан кейинги таълим тури бўйича моддий-техник базанинг ҳолати талаб даражасида эмаслиги 15 2. Таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилмаганлиги 15 3. Таълим-тарбия жараёни давлат таълим стандартларига (давлат таълим талабларига), ўқув режа ва дастурларига (таълим дастурларига), шунингдек, таълим ташкилотлари томонидан мустақил ишлаб чиқилиб, лицензия олиш пайтида тақдим этилган ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этилмаганлиги 10 4. Таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ўқув фаолияти бошлангандан сўнг олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими — Даража.илмий.уз ахборот тизимига киритмаганлиги ёки мунтазам равишда янгилаб бормаганлиги 10 5. Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда таҳсил олувчилар учун ер, бино ва иншоотларда белгиланган майдоннинг мавжуд эмаслиги 5 6. Таълим ташкилотлари битирувчиларига бериладиган диплом маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли маълумотлар базасига киритилмаганлиги 5 7. Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланмаганлиги 5 8. Таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар бажарилмаганлиги 5 9. Таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходим учун ажратиладиган майдон ўлчамига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги 3 10. Таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, таълим олувчилар жинсига кўра ажратиб ўқитилишига (қонунчиликда айрим ўқув фанларни ажратиб ўқитиш бўйича белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўйилганлиги 2 11. Таълим ташкилотларининг номи, муҳрлари, тамғалари, лавҳалари, эълонлари, нархномалари, иш қоғозларининг матнлари ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида бўлиши таъминланмаганлиги 2 12. Таълим-тарбия фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги, шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги талабларининг бажарилмаганлиги 2 13. Қонунчиликда белгиланган муддатларда, ўрнатилган тартибга мувофиқ давлат аккредитациясидан ўтмаганлиги 2 14. Давлат аккредитациясидан ўтиш жараёнида аниқланган камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этмаганлиги 2 15. Таълим жараёнини қонунчилик ҳужжатлари билан давлат таълим ташкилотлари учун белгиланган кийиниш талабларига ҳамда таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларига ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил қилмаганлиги 2 16. Қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилинмаганлиги (бундан мазкур Кўрсаткичларнинг 1 — 15-позициялари мустасно) 15 Жами баллар йиғиндиси 100

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Нодавлат кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш

Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва дастурининг мавжуд эмаслиги 20 2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органининг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосаси мавжуд эмаслиги 20 3. Давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса мавжуд эмаслиги 20 4. Асосий штатдаги ўқитувчилар улушига қўйилган талабларнинг бажарилмаганлиги 15 5. Таълим фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжуд эмаслиги 10 6. Таълим олувчилар билан ўзаро муносабатлар шартнома асосида амалга оширилиши талаби бажарилмаганлиги 5 7. Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланмаганлиги 2 8. Таълим олувчиларнинг минимал ва максимал сонига қўйилган талабларнинг бажарилмаганлиги 2 9. Фаолият амалга ошириладиган жойнинг девор ёки панжара билан ўралганлиги, тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги, ичимлик суви ва канализация билан таъминланганлиги талабларининг бажарилмаганлиги 2 10. Таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходимлар учун ажратиладиган минимал майдон ўлчамига қўйилган талабларнинг бажарилмаганлиги 2 11. Қайта тайёрлаш бўйича таълим олганлик тўғрисидаги диплом ҳамда малака ошириш бўйича таълим олганлик тўғрисида сертификат берилиши талаби бажарилмаганлиги 2 Жами баллар йиғиндиси 100

Вазир К. ШАРИПОВ

Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 8 июнь,

2026 йил 8 июнь

2026 йил 26 май

234-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2026 й., 10/26/3866/0644-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRINING

BUYRUGʻI

NIZOM

KOʻRSATKICHLARI

KOʻRSATKICHLARI

KOʻRSATKICHLARI

KOʻRSATKICHLARI

KOʻRSATKICHLARI

Nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “ Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2026-yil 17-apreldagi PF-63-son “ Tadbirkorlik faoliyatiga noqonuniy aralashuvlarni cheklash va nazorat tadbirlarining shaffofligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlari hamda Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining 2026-yil 8-iyundagi 234-son buyrugʻiga ILOVA

Nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

tadbirkorlik subyekti — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik shaxslar;

“Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi) tomonidan nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasini aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyekti tomonidan oʻz faoliyatida qonunchilik buzilish xavfi darajasini aniqlash mexanizmi;

tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatni tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali oʻtkaziladigan nazorat qilish tadbiri.

2. Vazirlik tomonidan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.

Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi .

3. Ishlab chiqilgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼi nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .

2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar

4. Tadbirkorlik subyektining qonunni buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .

5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshirilishi mumkin :

maʼmuriy maʼlumotlar (litsenziya, ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);

davriy statistika maʼlumotlari, jumladan, avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;

yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;

ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;

nazorat xaridi natijalari asosida aniqlangan kamchiliklarning tahlili ;

qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .

6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektidan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .

7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .

3-bob. Xavf darajasi tasnifi va ularning mezonlariga doir talablar

8. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning 1 — 5-ilovalarida koʻrsatilgan koʻrsatkichlarga tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.

9. Vazirlik tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasini baholash uchun quyidagi koʻrsatkichlarni “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritadi:

mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq Nodavlat oʻrta maxsus taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;

mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq Nodavlat kasbiy taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;

mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq Nodavlat oliy taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;

mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq Nodavlat oliy taʼlimdan keyingi taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;

mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq Nodavlat kadrlar malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari.

Bunda tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasi mazkur bandning ikkinchi — oltinchi xatboshilarida nazarda tutilgan koʻrsatkichlar boʻyicha “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda alohida aniqlanadi.

10. Amalga oshirilgan baholash natijalariga koʻra aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyektlari huquqbuzarlik sodir etish xavfi boʻyicha quyidagi uch xil toifada tasniflanadi:

xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;

xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;

xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari.

11. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.

Bunda tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar faqatgina nodavlat taʼlim sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etilishini oʻrganish maqsadida oʻtkaziladi.

12. Xavf darajasi past boʻlgan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi .

4-bob. Yakuniy qoidalar

13. Xavfni tahlil etish natijalaridan norozi boʻlgan tadbirkorlik subyektlari qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.

14. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Nodavlat oʻrta maxsus taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash

T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Taʼlim-tarbiya jarayoni davlat taʼlim standartlariga (davlat taʼlim talablariga), oʻquv reja va dasturlariga (taʼlim dasturlariga), shuningdek, taʼlim tashkilotlari tomonidan mustaqil ishlab chiqilib, litsenziya olish paytida taqdim etilgan oʻquv dasturlariga muvofiq tashkil etilmaganligi 15 2. Taʼlim tashkiloti, taʼlim oluvchilar va pedagog xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻquv faoliyati boshlangandan soʻng akademik litseylarda taʼlim jarayonlarini boshqarish — EMIS AL axborot tizimiga kiritmaganligi yoki muntazam ravishda yangilab bormaganligi 10 3. Taʼlim tashkilotiga oʻqishga qabul qilish, oʻqishni koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlarga amal qilmaganligi 10 4. Taʼlim-tarbiya jarayoni tashkil etishda tahsil oluvchilar uchun yer, bino va inshootlarda belgilangan maydonning mavjud emasligi 10 5. Taʼlim tashkilotining tashqi hududida har bir taʼlim oluvchi uchun ajratiladigan umumiy maydon oʻlchamiga qoʻyilgan talablar bajarilmaganligi 10 6. Taʼlimning majburiy ravishda dunyoviy xarakterda boʻlishi, taʼlim jarayonida urushni, zoʻravonlikni targʻib qilishdan foydalanishga, fuqarolarning konstitutsiyaviy huquqlari va erkinligi kamsitilishiga, taʼlim oluvchilar jinsiga koʻra ajratib oʻqitilishiga (qonunchilikda ayrim oʻquv fanlarni ajratib oʻqitish boʻyicha belgilangan holatlar bundan mustasno), mamlakatdagi xavfsizlik va ijtimoiy-siyosiy barqarorlikka, jamiyatning huquqiy va maʼnaviy asoslari, fuqarolar osoyishtaligiga, millatlararo va dinlararo totuvlikka raxna solinishiga, Oʻzbekiston Respublikasi toʻgʻrisida notoʻgʻri axborotlar tarqatilishiga hamda uning tarixiy, madaniy va maʼnaviy qadriyatlari buzib koʻrsatilishiga yoʻl qoʻyilganligi 5 7. Talabgor tomonidan depozit hisobvaragʻida zaxira qilinishi lozim boʻlgan mablagʻning minimal miqdori shakllantirilmaganligi 5 8. Taʼlim tashkilotlarining nomi, muhrlari, tamgʻalari, lavhalari, eʼlonlari, narxnomalari, ish qogʻozlarining matnlari va boshqa koʻrgazmali hamda ogʻzaki axborot matnlari davlat tilida boʻlishi taʼminlanmaganligi 3 9. Taʼlim-tarbiya faoliyati yuritiladigan binoga (xonalarga) mulkiy yoki boshqa ashyoviy huquqning mavjudligi, shaharsozlik norma va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq nogironligi boʻlgan shaxslar uchun toʻsiqlarsiz muhit yaratilganligi talablarining bajarilmaganligi 3 10. Qonunchilikda belgilangan muddatlarda, oʻrnatilgan tartibga muvofiq davlat akkreditatsiyasidan oʻtmaganligi 3 11. Davlat akkreditatsiyasidan oʻtish jarayonida aniqlangan kamchiliklar belgilangan muddatlarda bartaraf etmaganligi 3 12. Taʼlim tashkilotlari bitiruvchilariga beriladigan diplom maʼlumotlari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining tegishli maʼlumotlar bazasiga kiritilmaganligi 3 13. Taʼlim jarayonini qonunchilik hujjatlari bilan davlat taʼlim tashkilotlari uchun belgilangan kiyinish talablariga hamda taʼlim tashkilotining ichki tartib-qoidalariga va odob-axloq qoidalariga rioya qilgan holda tashkil qilmaganligi 2 14. Oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar hamda axborot-resurs bazasi bilan taʼminlanmaganligi 2 15. Bitta guruh uchun moʻljallangan auditoriya xonalarining minimal hajmiga qoʻyilgan talablar bajarilmaganligi 2 16. Taʼlim tashkilotining hududiga qoʻyiladigan talablar bajarilmaganligi 2 17. Taʼlim tashkilotidagi xonalar hamda har bir taʼlim oluvchi yoki xodim uchun ajratiladigan maydon oʻlchamiga qoʻyilgan talablar bajarilmaganligi 2 18. Qonunchilik hujjatlariga qatʼiy rioya qilinmaganligi (bundan mazkur Koʻrsatkichlarning 1 — 17-pozitsiyalari mustasno) 10 Jami ballar yigʻindisi 100

Nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Nodavlat kasbiy taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash

T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Taʼlim-tarbiya jarayoni davlat taʼlim standartlariga (davlat taʼlim talablariga), oʻquv reja va dasturlariga (taʼlim dasturlariga), shuningdek, taʼlim tashkilotlari tomonidan mustaqil ishlab chiqilib, litsenziya olish paytida taqdim etilgan oʻquv dasturlariga muvofiq tashkil etilmaganligi 15 2. Taʼlim tashkiloti, taʼlim oluvchilar va pedagog xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻquv faoliyati boshlangandan soʻng kasbiy taʼlim jarayonlarini boshqarish — EMIS PT axborot tizimiga kiritmaganligi yoki muntazam ravishda yangilab bormaganligi 10 3. Taʼlim tashkilotiga oʻqishga qabul qilish, oʻqishni koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlarga amal qilmaganligi 10 4. Taʼlim-tarbiya jarayoni tashkil etishda tahsil oluvchilar uchun yer, bino va inshootlarda belgilangan maydonning mavjud emasligi 10 5. Taʼlim tashkilotining tashqi hududida har bir taʼlim oluvchi uchun ajratiladigan umumiy maydon oʻlchamiga qoʻyilgan talablar bajarilmaganligi 10 6. Taʼlimning majburiy ravishda dunyoviy xarakterda boʻlishi, taʼlim jarayonida urushni, zoʻravonlikni targʻib qilishdan foydalanishga, fuqarolarning konstitutsiyaviy huquqlari va erkinligi kamsitilishiga, taʼlim oluvchilar jinsiga koʻra ajratib oʻqitilishiga (qonunchilikda ayrim oʻquv fanlarni ajratib oʻqitish boʻyicha belgilangan holatlar bundan mustasno), mamlakatdagi xavfsizlik va ijtimoiy-siyosiy barqarorlikka, jamiyatning huquqiy va maʼnaviy asoslari, fuqarolar osoyishtaligiga, millatlararo va dinlararo totuvlikka raxna solinishiga, Oʻzbekiston Respublikasi toʻgʻrisida notoʻgʻri axborotlar tarqatilishiga hamda uning tarixiy, madaniy va maʼnaviy qadriyatlari buzib koʻrsatilishiga yoʻl qoʻyilganligi 5 7. Talabgor tomonidan depozit hisobvaragʻida zaxira qilinishi lozim boʻlgan mablagʻning minimal miqdori shakllantirilmaganligi 5 8. Taʼlim tashkilotlarining nomi, muhrlari, tamgʻalari, lavhalari, eʼlonlari, narxnomalari, ish qogʻozlarining matnlari va boshqa koʻrgazmali hamda ogʻzaki axborot matnlari davlat tilida boʻlishi taʼminlanmaganligi 3 9. Taʼlim-tarbiya faoliyati yuritiladigan binoga (xonalarga) mulkiy yoki boshqa ashyoviy huquqning mavjudligi, shaharsozlik norma va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq nogironligi boʻlgan shaxslar uchun toʻsiqlarsiz muhit yaratilganligi talablarining bajarilmaganligi 3 10. Qonunchilikda belgilangan muddatlarda, oʻrnatilgan tartibga muvofiq davlat akkreditatsiyasidan oʻtmaganligi 3 11. Davlat akkreditatsiyasidan oʻtish jarayonida aniqlangan kamchiliklarni belgilangan muddatlarda bartaraf etmaganligi 3 12. Taʼlim tashkilotlari bitiruvchilariga beriladigan diplom maʼlumotlari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining tegishli maʼlumotlar bazasiga kiritilmaganligi 3 13. Taʼlim jarayonini qonunchilik hujjatlari bilan davlat taʼlim tashkilotlari uchun belgilangan kiyinish talablariga hamda taʼlim tashkilotining ichki tartib-qoidalariga va odob-axloq qoidalariga rioya qilgan holda tashkil qilmaganligi 2 14. Oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar hamda axborot-resurs bazasi bilan taʼminlanmaganligi 2 15. Bitta guruh uchun moʻljallangan auditoriya xonalarining minimal hajmiga qoʻyilgan talablar bajarilmaganligi 2 16. Taʼlim tashkilotining hududiga qoʻyiladigan talablar bajarilmaganligi 2 17. Taʼlim tashkilotidagi xonalar hamda har bir taʼlim oluvchi yoki xodim uchun ajratiladigan maydon oʻlchamiga qoʻyilgan talablar bajarilmaganligi 2 18. Qonunchilik hujjatlariga qatʼiy rioya qilinmaganligi (bundan mazkur Koʻrsatkichlarning 1 — 17-pozitsiyalari mustasno) 10 Jami ballar yigʻindisi 100

Nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Nodavlat oliy taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash

T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Taʼlim tashkiloti, taʼlim oluvchilar va pedagog xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻquv faoliyati boshlangandan soʻng oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot tizimi — HEMIS axborot tizimiga kiritmaganligi yoki muntazam ravishda yangilab bormaganligi 15 2. Taʼlim tashkilotiga oʻqishga qabul qilish, oʻqishni koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlarga amal qilmaganligi 10 3. Taʼlim tashkilotlarining muqobil taʼlim shakllari boʻyicha umumiy qabul kvotasi kunduzgi taʼlim shakli qabul natijasining 50 foizidan oshmasligi hamda taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklariga talabalarni tegishli taʼlim dasturlari belgilangan tartibda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazilganidan soʻng navbatdagi (kelayotgan) oʻquv yili uchun belgilangan tartibda qabul qilinishi talablarining buzilishi 10 4. Taʼlim tashkilotining taʼlim jarayoniga moʻljallangan bino va inshootlarining maydoni 5 000 m 2 dan kamligi 8 5. Taʼlim tashkiloti tomonidan depozit hisobvaragʻida zaxira qilinishi lozim boʻlgan mablagʻning minimal miqdori shakllantirilmaganligi 5 6. Taʼlim tashkilotining dastlabki ustav fondi (ustav jamgʻarmasi)ga qoʻyiladigan minimal talablarning bajarilmaganligi 5 7. Taʼlim-tarbiya jarayoni davlat taʼlim standartlariga (davlat taʼlim talablariga), oʻquv reja va dasturlariga (taʼlim dasturlariga), shuningdek, taʼlim tashkilotlari tomonidan mustaqil ishlab chiqilib, litsenziya olish paytida taqdim etilgan oʻquv dasturlariga muvofiq tashkil etilmaganligi 5 8. Taʼlim tashkilotlarining nomi, muhrlari, tamgʻalari, lavhalari, eʼlonlari, narxnomalari, ish qogʻozlarining matnlari va boshqa koʻrgazmali hamda ogʻzaki axborot matnlari davlat tilida boʻlishi taʼminlanmaganligi 3 9. Taʼlim-tarbiya faoliyati yuritiladigan binoga (xonalarga) mulkiy yoki boshqa ashyoviy huquqning mavjudligi, shaharsozlik norma va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq nogironligi boʻlgan shaxslar uchun toʻsiqlarsiz muhit yaratilganligi talablarining bajarilmaganligi 2 10. Taʼlim tashkilotining tashqi hududida har bir taʼlim oluvchi uchun ajratiladigan umumiy maydon oʻlchamiga qoʻyilgan talablar bajarilmaganligi 2 11. Taʼlimning majburiy ravishda dunyoviy xarakterda boʻlishi, taʼlim jarayonida urushni, zoʻravonlikni targʻib qilishdan foydalanishga, fuqarolarning konstitutsiyaviy huquqlari va erkinligi kamsitilishiga, taʼlim oluvchilar jinsiga koʻra ajratib oʻqitilishiga (qonunchilikda ayrim oʻquv fanlarni ajratib oʻqitish boʻyicha belgilangan holatlar bundan mustasno), mamlakatdagi xavfsizlik va ijtimoiy-siyosiy barqarorlikka, jamiyatning huquqiy va maʼnaviy asoslari, fuqarolar osoyishtaligiga, millatlararo va dinlararo totuvlikka raxna solinishiga, Oʻzbekiston Respublikasi toʻgʻrisida notoʻgʻri axborotlar tarqatilishiga hamda uning tarixiy, madaniy va maʼnaviy qadriyatlari buzib koʻrsatilishiga yoʻl qoʻyilganligi 2 12. Qonunchilikda belgilangan muddatlarda, oʻrnatilgan tartibga muvofiq davlat akkreditatsiyasidan oʻtmaganligi 2 13. Davlat akkreditatsiyasidan oʻtish jarayonida aniqlangan kamchiliklarni belgilangan muddatlarda bartaraf etmaganligi 2 14. Taʼlim tashkiloti dastlabki 5 yil davomida uning yillik sof foydasining kamida 80 foizini, keyingi yillarda esa kamida 50 foizini mazkur taʼlim tashkilotining asosiy faoliyatini rivojlantirishga yoʻnaltirish talabi bajarilmaganligi 2 15. Taʼlim tashkilotlari bitiruvchilariga beriladigan diplom maʼlumotlari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining tegishli maʼlumotlar bazasiga kiritilmaganligi 2 16. Taʼlim jarayonini qonunchilik hujjatlari bilan davlat taʼlim tashkilotlari uchun belgilangan kiyinish talablariga hamda taʼlim tashkilotining ichki tartib-qoidalariga va odob-axloq qoidalariga rioya qilgan holda tashkil qilmaganligi 2 17. Oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar hamda axborot-resurs bazasi bilan taʼminlanmaganligi 2 18. Taʼlim oluvchilar uchun moʻljallangan auditoriya xonalarining minimal hajmi bajarilmaganligi 2 19. Taʼlim tashkilotining hududiga qoʻyiladigan talablar bajarilmaganligi 2 20. Taʼlim tashkilotidagi xonalar hamda har bir taʼlim oluvchi yoki xodim uchun ajratiladigan maydon oʻlchamiga qoʻyilgan talablar bajarilmaganligi 2 21. Qonunchilik hujjatlariga qatʼiy rioya qilinmaganligi (bundan mazkur Koʻrsatkichlarning 1 — 20-pozitsiyalari mustasno) 15 Jami ballar yigʻindisi 100

Nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Nodavlat oliy taʼlimdan keyingi taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash

T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim turi boʻyicha moddiy-texnik bazaning holati talab darajasida emasligi 15 2. Taʼlim tashkilotiga oʻqishga qabul qilish, oʻqishni koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlarga amal qilmaganligi 15 3. Taʼlim-tarbiya jarayoni davlat taʼlim standartlariga (davlat taʼlim talablariga), oʻquv reja va dasturlariga (taʼlim dasturlariga), shuningdek, taʼlim tashkilotlari tomonidan mustaqil ishlab chiqilib, litsenziya olish paytida taqdim etilgan oʻquv dasturlariga muvofiq tashkil etilmaganligi 10 4. Taʼlim tashkiloti, taʼlim oluvchilar va pedagog xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻquv faoliyati boshlangandan soʻng oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni muvofiqlashtirishning yagona elektron tizimi — Daraja.ilmiy.uz axborot tizimiga kiritmaganligi yoki muntazam ravishda yangilab bormaganligi 10 5. Taʼlim-tarbiya jarayonini tashkil etishda tahsil oluvchilar uchun yer, bino va inshootlarda belgilangan maydonning mavjud emasligi 5 6. Taʼlim tashkilotlari bitiruvchilariga beriladigan diplom maʼlumotlari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining tegishli maʼlumotlar bazasiga kiritilmaganligi 5 7. Oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar hamda axborot-resurs bazasi bilan taʼminlanmaganligi 5 8. Taʼlim tashkilotining hududiga qoʻyiladigan talablar bajarilmaganligi 5 9. Taʼlim tashkilotidagi xonalar hamda har bir taʼlim oluvchi yoki xodim uchun ajratiladigan maydon oʻlchamiga qoʻyilgan talablar bajarilmaganligi 3 10. Taʼlimning majburiy ravishda dunyoviy xarakterda boʻlishi, taʼlim jarayonida urushni, zoʻravonlikni targʻib qilishdan foydalanishga, fuqarolarning konstitutsiyaviy huquqlari va erkinligi kamsitilishiga, taʼlim oluvchilar jinsiga koʻra ajratib oʻqitilishiga (qonunchilikda ayrim oʻquv fanlarni ajratib oʻqitish boʻyicha belgilangan holatlar bundan mustasno), mamlakatdagi xavfsizlik va ijtimoiy-siyosiy barqarorlikka, jamiyatning huquqiy va maʼnaviy asoslari, fuqarolar osoyishtaligiga, millatlararo va dinlararo totuvlikka raxna solinishiga, Oʻzbekiston Respublikasi toʻgʻrisida notoʻgʻri axborotlar tarqatilishiga hamda uning tarixiy, madaniy va maʼnaviy qadriyatlari buzib koʻrsatilishiga yoʻl qoʻyilganligi 2 11. Taʼlim tashkilotlarining nomi, muhrlari, tamgʻalari, lavhalari, eʼlonlari, narxnomalari, ish qogʻozlarining matnlari va boshqa koʻrgazmali hamda ogʻzaki axborot matnlari davlat tilida boʻlishi taʼminlanmaganligi 2 12. Taʼlim-tarbiya faoliyati yuritiladigan binoga (xonalarga) mulkiy yoki boshqa ashyoviy huquqning mavjudligi, shaharsozlik norma va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq nogironligi boʻlgan shaxslar uchun toʻsiqlarsiz muhit yaratilganligi talablarining bajarilmaganligi 2 13. Qonunchilikda belgilangan muddatlarda, oʻrnatilgan tartibga muvofiq davlat akkreditatsiyasidan oʻtmaganligi 2 14. Davlat akkreditatsiyasidan oʻtish jarayonida aniqlangan kamchiliklarni belgilangan muddatlarda bartaraf etmaganligi 2 15. Taʼlim jarayonini qonunchilik hujjatlari bilan davlat taʼlim tashkilotlari uchun belgilangan kiyinish talablariga hamda taʼlim tashkilotining ichki tartib-qoidalariga va odob-axloq qoidalariga rioya qilgan holda tashkil qilmaganligi 2 16. Qonunchilik hujjatlariga qatʼiy rioya qilinmaganligi (bundan mazkur Koʻrsatkichlarning 1 — 15-pozitsiyalari mustasno) 15 Jami ballar yigʻindisi 100

Nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Nodavlat kadrlar malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash

T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Belgilangan tartibda tasdiqlangan oʻquv rejasi va dasturining mavjud emasligi 20 2. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hududiy organining sanitariya-gigiyena normalariga muvofiqlik toʻgʻrisidagi xulosasi mavjud emasligi 20 3. Davlat yongʻin nazorati organlari tomonidan mavjud binolar va xonalarning yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa mavjud emasligi 20 4. Asosiy shtatdagi oʻqituvchilar ulushiga qoʻyilgan talablarning bajarilmaganligi 15 5. Taʼlim faoliyati yuritiladigan binoga (xonalarga) mulk yoki boshqa ashyoviy huquqning mavjud emasligi 10 6. Taʼlim oluvchilar bilan oʻzaro munosabatlar shartnoma asosida amalga oshirilishi talabi bajarilmaganligi 5 7. Oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar hamda axborot-resurs bazasi bilan taʼminlanmaganligi 2 8. Taʼlim oluvchilarning minimal va maksimal soniga qoʻyilgan talablarning bajarilmaganligi 2 9. Faoliyat amalga oshiriladigan joyning devor yoki panjara bilan oʻralganligi, tungi yoritgichlar oʻrnatilganligi, ichimlik suvi va kanalizatsiya bilan taʼminlanganligi talablarining bajarilmaganligi 2 10. Taʼlim tashkilotidagi xonalar hamda har bir taʼlim oluvchi yoki xodimlar uchun ajratiladigan minimal maydon oʻlchamiga qoʻyilgan talablarning bajarilmaganligi 2 11. Qayta tayyorlash boʻyicha taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi diplom hamda malaka oshirish boʻyicha taʼlim olganlik toʻgʻrisida sertifikat berilishi talabi bajarilmaganligi 2 Jami ballar yigʻindisi 100

Vazir K. SHARIPOV

Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV

Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 8-iyun,

2026-yil 8-iyun

2026-yil 26-may

234-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.06.2026 y., 10/26/3866/0644-son)

lex.uz