UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 26-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 26 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 июня 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 June 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

ЯГОНА НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикасида прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш ва узлуксиз назоратни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилмоқда.

Шу билан бирга, сўнгги йилларда республикада уюшган наркожиноий гуруҳлар томонидан яширин нарколабораториялар ташкил этилиб, турли прекурсорлар ва кимёвий моддалардан фойдаланган ҳолда, янги турдаги синтетик наркотикларни ишлаб чиқариш кузатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қатъий чек қўйиш, уларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолиятни замон талаблари асосида тартибга солиш ва узлуксиз давлат назоратини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сон Фармони билан:

прекурсорларнинг муомаласини тартибга солиш ҳамда уларнинг ишлаб чиқарилишидан (олиб кирилишидан) бошлаб реализация қилинишигача бўлган барча жараёнларни электрон назорат қилиш тизимини йўлга қўйишни назарда тутувчи қатъий давлат назоратини ўрнатиш назарда тутилгани;

республикада муомаласи чекланган прекурсорлар рўйхатини халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда кенгайтириш чораларини кўриш ҳамда уни соддалаштирилган тартибда тезкорлик билан янгилаб бориш (тўлдириш) механизмларини жорий этиш белгилангани;

Ўзбекистон Республикаси Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи устидан тизимли назорат-текширувларни амалга ошириш ваколати, шунингдек, прекурсорларнинг ноқонуний айланмаси юзасидан ваколатли ҳуқуқ-тартибот органларига терговга қадар текширувни ўтказиш бўйича тақдимнома киритиш ҳуқуқи берилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш ва узлуксиз назоратни таъминлаш тўғрисидаги ягона низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш ва узлуксиз назоратни таъминлаш, ваколатли органларнинг ушбу йўналишдаги аниқ вазифаларини белгилаш;

прекурсорлар ва таркибида прекурсорлар мавжуд дори воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш тартиби;

прекурсорларни республика ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартиби;

прекурсорларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, йўқ қилиш ва реализация қилиш (бериш) тартиби;

прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи тегишли лицензияга эга юридик шахслар фаолиятини мониторинг қилиш тартиби ва уларнинг ҳисобдорлиги.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) томонидан ваколатли давлат органларининг таклифлари асосида республикада муомаласи чекланган прекурсорлар рўйхатини соддалаштирилган тартибда тасдиқлаш, тўлдириш, ўзгартириш ва унга қўшимчалар киритиш амалиёти йўлга қўйилади;

прекурсорларнинг ишлаб чиқарилишидан (олиб кирилишидан) бошлаб реализация қилинишгача (транзит ўтиши, маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиш, сотиш, сақлаш, бериш ва бошқа) бўлган барча жараёнларни электрон назорат қилиш тизими жорий этилади;

республикада муомалада бўлиши чекланган прекурсорлар рўйхатига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари хабардор бўлиши учун ваколатли органларнинг расмий веб-саҳифаларида эълон қилиб борилади;

прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит ўтказиш учун сертификат (рухсатнома) «Лицензия» ахборот тизими орқали берилади.

4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Адилов) республикада муомаласи чекланган рўйхатларга киритилган, таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд дори воситалари муомаласи жараёнларини рақамлаштириш бўйича ишлаб чиқиладиган ва 2027 йил 1 январдан ишга тушириладиган ахборот тизимида прекурсорлар муомаласини электрон назорат қилиш ва рақамлаштиришни назарда тутувчи алоҳида модулни яратсин. Бунда:

яратилаётган ахборот тизими доирасида прекурсорлар муомаласи бўйича «хавфни таҳлил қилиш» имконияти яратилади;

мазкур модулни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш билан боғлиқ барча харажатлар Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади;

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси мазкур модулни юритиш бўйича масъул ҳисобланади, «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» MCНJ модулни яратиш, қўллаб-қувватлаш, унинг сифати ва узлуксиз ишлаб туришини таъминлаш бўйича оператор этиб белгиланади.

5. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А. Рафиқов) бир ой муддатда республикада муомалада бўлиши чекланган прекурсорлар рўйхатидаги моддаларни турига қараб таснифлаш чораларини кўрсин.

6. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Адилов) ва Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов) мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектларига етказсин.

7. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Э.Э. Адилов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 26 июндаги 337-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш ва узлуксиз назоратни таъминлаш тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом прекурсорларни олиш, жўнатиш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш, сақлаш, сотиш, тақсимлаш, йўқ қилиш, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш бўйича тегишли лицензияга эга юридик шахслар учун мажбурий ҳисобланади.

Прекурсорлар билан боғлиқ фаолият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартиб асосида лицензияланади.

2. Ўзбекистон Республикасида муомаласи чекланган прекурсорлар рўйхатини тасдиқлаш, тўлдириш, унга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш соддалаштирилган тартибда Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) тегишли қарори асосида амалга оширилади.

Давлат комиссиясининг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари давлат органлари ва ташкилотлар ҳамда прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш бўйича тегишли лицензияга эга юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ахборот тизими — республикада муомаласи чекланган рўйхатларга киритилган, таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд дори воситалари ҳамда прекурсорларнинг ишлаб чиқарилишидан (олиб кирилишидан) бошлаб реализация қилинишигача (транзит ўтказиш, маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиш, сотиш, сақлаш, бериш ва бошқалар) бўлган барча жараёнларни онлайн режимда назорат қилиш имконини берувчи электрон маълумотлар базаси;

ваколатли орган — мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш, узлуксиз назоратни таъминлаш ҳамда уларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашувчи давлат органлари;

Давлат комиссияси — Ўзбекистон Республикасида муомаласи чекланган прекурсорлар рўйхатини тасдиқловчи, уни янги турдаги кимёвий моддалар билан тўлдирувчи ёки рўйхатдан чиқариш бўйича тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритувчи ҳамда прекурсорларнинг қонуний муомаласи бўйича давлат сиёсатини белгиловчи орган;

ишлаб чиқариш объекти — прекурсорларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек, бошқа ишлаб чиқариш объектлари;

лицензияловчи орган — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензияловчи органи;

лицензиатлар — прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), ташиш, улардан фойдаланиш, шунингдек, уларни йўқ қилиш фаолиятини амалга ошириш бўйича тегишли лицензияга эга юридик шахслар;

лицензия — юридик шахсга бериладиган, талаблари ва шартларига мажбурий равишда риоя этилган тақдирда, фаолиятнинг лицензияланадиган турини ёки унинг кичик турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;

мониторинг — лицензиатларнинг прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятини келишилган режага асосан бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганиш. Мониторинг натижасига кўра лицензиатларга чора кўрилишига йўл қўйилмайди;

прекурсорлар — прекурсорлар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларни (кейинги ўринларда — гиёҳвандлик воситалари) тайёрлаш учун фойдаланиладиган, шунингдек, саноат, фармацевтика ва бошқа соҳаларда қўлланадиган кимёвий моддалар;

сақлаш жойлари — прекурсорларни сақлашга мўлжалланган объектлар (омборхоналар, усти очиқ ва ёпиқ майдончалар, резервуар жойлар);

хавфли юклар — ўзига хос хоссалари ва хусусиятлари туфайли муайян омиллар мавжуд бўлган тақдирда, ташиш, ортиш-тушириш ишлари жараёнида ташилаётган юклар, техника воситалари, қурилмалар, бино ва иншоотлар, бошқа объектларнинг портлаши, ёниши ёки шикастланишига, шунингдек, одамлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган моддалар, материаллар, буюмлар, чиқиндилар;

Хавфсизлик паспорти — кимёвий маҳсулотлар (моддалар, аралашмалар, материаллар, саноат чиқиндилари) учун норматив ҳужжатларнинг мажбурий таркибий қисми бўлган ва истеъмолчига кимёвий маҳсулотлардан фойдаланиш, уларни сақлаш, ташиш ва йўқ қилиш хавфсизлиги тўғрисида ҳамда инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк ва атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш учун ишончли маълумот беришга мўлжалланган, ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан (ишлаб чиқиладиган) бериладиган ва белгиланган қонунчилик талаблари асосида тегишли ваколатли давлат ташкилоти томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжат.

4. Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган прекурсорлар рўйхати иккита кичик рўйхатларга бўлинади:

биринчи кичик рўйхат — муомаласи қатъий назоратга олинган прекурсорлар рўйхати бўлиб, унга гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқаришда кенг қўлланадиган кимёвий моддалар киритилади;

иккинчи кичик рўйхат — умумий назоратдаги прекурсорлар рўйхати бўлиб, унга гиёҳвандлик воситаларини тайёрлашда ишлатилиши мумкин бўлган, шунингдек, саноат, фармацевтика ва бошқа соҳаларда қўлланадиган кимёвий моддалар киритилади.

2-боб. Прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш ва узлуксиз назоратини таъминлаш

5. Давлат комиссияси прекурсорларнинг муомаласи устидан назоратни ўрнатиш ҳамда ноқонуний муомаласига қарши курашиш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминловчи идоралараро коллегиал орган ҳисобланади.

6. Давлат комиссияси:

Ўзбекистон Республикасида муомаласи чекланган прекурсорлар рўйхатини тасдиқлайди, уни янги турдаги кимёвий моддалар билан тўлдиради ёки рўйхатдан чиқариш бўйича тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;

лицензия талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш жараёнига мутахассисларни жалб этади;

прекурсорлар назорати соҳасига оид таҳлилий материал ва таклифларни йиғилишларда кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси), Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш, узлуксиз назоратни таъминлаш ва уларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашувчи давлат органлари ҳисобланади.

8. Ўзбекистон Республикаси Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик):

прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият устидан тизимли давлат назорати функциясини амалга оширади ҳамда ваколатли давлат органларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

ваколатли органларнинг таклифига кўра янги турдаги кимёвий моддаларни прекурсорлар рўйхатига киритиш бўйича Давлат комиссиясига таклиф киритади;

прекурсорларни республика ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш бўйича тегишли қарор қабул қилади;

прекурсорларнинг ноқонуний айланмаси юзасидан ваколатли ҳуқуқ-тартибот органларига терговга қадар текширувни ўтказиш юзасидан тақдимномалар киритади;

прекурсорларни ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи лицензиатлар томонидан технологик регламент талабларига риоя этилишини ўрганади;

лицензиянинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш тўғрисида лицензияловчи орган ёки судга даъво аризасини киритади;

лицензия талаб ва шартларига риоя этилишини мониторинг қилиш бўйича лицензиатлар билан келишган ҳолда режалар ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

лицензиатлар фаолиятини мониторинг қилиш бўйича ишчи гуруҳларни тузади ва уларга раҳбарлик қилади;

лицензиатлар фаолиятида аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилишини назорат қилади, бартараф этилмаган тақдирда, тегишли чора кўради;

ахборот тизимидаги прекурсорлар айланмаси билан боғлиқ маълумотлар асосида лицензиатлар фаолиятини тезкорлик билан текширади ёки текшириш бўйича Ички ишлар вазирлигига хабар беради;

сақлаш жойларининг прекурсорларни сақлашга доир белгиланган техник талабларга мувофиқлиги бўйича расмийлаштирилган хулосада аниқланган камчиликлар юзасидан лицензияловчи органнинг тегишли маълумотига асосан Ички ишлар вазирлигига тақдимнома киритади.

9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ):

прекурсорларни республика ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш учун сертификат ва транзит тарзида ўтказишда рухсатнома расмийлаштиради;

прекурсор сақловчи дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказади, уларнинг республика ҳудудига киришида мувофиқлик сертификатини беради;

лицензия талабларига риоя этилишини мониторинг қилишда қатнашади ва прекурсорлар муомаласи устидан мониторинг олиб боради;

ахборот тизимини юритади, Ўзбекистон Республикасининг прекурсорларга бўлган йиллик эҳтиёжини умумлаштириб, ахборот тизимига киритади ва таҳлил қилади;

прекурсорларни ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг якуний фойдаланувчиларининг реестрини юритади;

лицензиатларнинг прекурсорларга бўлган йиллик эҳтиёжини (юқори турувчи ташкилот мавжуд бўлмаган тақдирда) келишади;

прекурсорларнинг экспорти, импорти ва транзити бўйича хорижий давлатлар билан ахборот алмашади;

прекурсорлар муомаласини тартибга солишга доир БМТ конвенцияларида белгиланган тавсиялар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажаради.

10. Ўзбекистон Республикаси Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси:

ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган прекурсорларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва ташиш жараёнларини ўрганади ҳамда аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан Агентликка ахборот киритади;

аниқланган кимёвий моддаларни таснифлари бўйича тақсимлайди ва бу бўйича Агентликка тегишли хулоса тақдим этади.

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда — ДХХ):

прекурсорларни республика ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда тегишли хулоса тақдим этади;

прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбирларни амалга оширади;

ваколати доирасида лицензия талабларига ва шартларига риоя этилишини мониторинг қилишда қатнашади.

12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ИИВ):

прекурсорларни республика ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда тегишли хулоса тақдим этади;

ахборот тизимидаги прекурсорлар айланмаси билан боғлиқ маълумотлар асосида лицензиатлар фаолиятини тезкорлик билан текширади;

сақлаш жойларининг прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва тегишли хулоса тақдим этади;

прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбирларни амалга оширади;

ваколати доирасида лицензия талабларига ва шартларига риоя этилишини мониторинг қилишда қатнашади;

прекурсорларни йўқ қилиш жараёнида комиссия аъзоси сифатида иштирок этади;

хавфли юклар тоифасига киритилган прекурсорларни ташишда шартнома асосида кузатиш ишларини амалга оширади.

13. Божхона қўмитаси:

республика ҳудудига олиб кирилган, олиб чиқилган ва транзит тарзида ўтказилган прекурсорлар тўғрисидаги маълумотни юк чегарадан кесиб ўтган вақтнинг ўзида ахборот тизимига киритади;

прекурсорларнинг республика ҳудудига олиб кирилиши, олиб чиқилиши ёки транзит тарзида ўтказилишини назорат қилади;

прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбирларни амалга оширади.

14. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси:

прекурсорларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш жараёнлари юзасидан лицензияловчи органга тегишли хулоса тақдим этади;

прекурсорларни ишлаб чиқариш ва йўқ қилишнинг атроф-муҳитга таъсири бўйича тегишли хулоса беради;

прекурсорларни йўқ қилиш жараёнида комиссия аъзоси сифатида қатнашади.

15. Прекурсорларнинг ноқонуний муомаласида янги турдаги кимёвий моддалар аниқланган тақдирда, ваколатли органлар томонидан уларни муомаласи чекланган прекурсорлар рўйхатига киритиш тўғрисида Агентликка таклифлар киритилади.

3-боб. Прекурсорлар билан боғлиқ жараёнларни амалга ошириш тартиби

16. Прекурсорларни сотиб олишда харидорнинг ҳуқуқий асослари, шу жумладан, лицензиялар, рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари ва моддадан мақсадли фойдаланишни тасдиқловчи ҳужжатлар текширилади. Ҳар бир операция белгиланган тартибда қайд этилиб, прекурсорнинг номланиши, миқдори, санаси ва харидор ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади, бу эса тўлиқ кузатувчанлик ва аудиторликни таъминлайди.

17. Прекурсорларни реализация қилишда сотувчи органлар белгиланган талабларга амал қилиши, шубҳали ёки стандартдан ташқари операциялар ҳақида маълумот бериши ва сўралган тақдирда назорат органларига маълумот тақдим этиши шарт.

18. Прекурсорларни ташиш, шу жумладан, халқаро ташиш ҳамда мазкур фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

19. Прекурсорлар ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ёки бошқа қўриқлаш хизматлари томонидан ташилади.

20. Прекурсорларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи мазкур соҳада тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахсларга берилади.

21. Жисмоний шахслар томонидан таркибида прекурсорлар мавжуд бўлган дори воситаларини шахсий фойдаланиш мақсадида тиббий кўрсатмаларга асосан ва тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқишга йўл қўйилади.

22. Прекурсорларни почта, шу жумладан, почта ва курьерлик жўнатмаларида жўнатиш тақиқланади, экспертлик ва тезкор-қидирув фаолиятида фойдаланиш ҳамда таркибида прекурсорлар сақловчи дори воситаларини Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун намуна сифатида юбориш ҳолатлари бундан мустасно.

4-боб. Прекурсорлар ва таркибида прекурсорлар мавжуд дори воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш тартиби

23. Маҳсулот ишлаб чиқариш учун прекурсорлардан фойдаланувчилар ва прекурсорларни реализация қилиш билан шуғулланувчи ташкилотлар ўз эҳтиёжларини аниқлашда қуйидагиларни амалга оширади:

ҳисобот йилида прекурсорларни сарфлашнинг белгиланган нормаларидан келиб чиққан ҳолда кейинги йил учун ўз эҳтиёжларини аниқлайди;

кейинги йил ишлаб чиқариш учун прекурсорларга бўлган эҳтиёжларни аниқлашда ҳисобот йили бошидаги қолдиқни ҳисобга олади;

эҳтиёжни юқори турувчи ташкилот ёки Марказ (юқори турувчи ташкилот мавжуд бўлмаган тақдирда) билан келишади;

прекурсорларга бўлган эҳтиёжлар тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритишда бир тадқиқот учун реактив сарфи нормаси, бир йил давомида ўтказиладиган тадқиқотлар сони ва уларда фойдаланиладиган прекурсорларни акс эттиради.

24. Илмий ва ўқув мақсадларида фойдаланиладиган прекурсорларга бўлган йиллик эҳтиёж бир тадқиқот учун реактив сарфи нормаси, бир йилдаги тадқиқотлар сони ва уларда қўлланадиган прекурсорларнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Прекурсорлардан илмий мақсадларда фойдаланишда тадқиқот усуллари ўзгарган тақдирда, илмий-тадқиқот институтлари томонидан фойдаланиш учун қўшимча ҳажмлар олиниши мумкин, бунда қўшимча ҳажмларни тасдиқлаш муддати уч кундан ошмаслиги керак.

25. Прекурсорлардан хомашё ёки материал сифатида фойдаланадиган корхона ва ташкилот янги ёки кўзда тутилмаган маҳсулотни ишлаб чиқаришда прекурсорларга бўлган эҳтиёжни янги маҳсулотнинг техник регламентларига мувофиқ аниқлайди.

26. Ўзбекистон Республикасининг таркибида прекурсорлар мавжуд дори воситаларига бўлган йиғма эҳтиёжи Марказ томонидан аниқланади ҳамда БМТнинг 1988 йилдаги Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш тўғрисидаги конвенцияси талабларига мувофиқ Агентлик билан келишилган ҳолда, БМТнинг Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитасига (кейинги ўринларда — Халқаро қўмита) тақдим этилади.

27. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўрсатмасига мувофиқ лицензиат томонидан тиббиётда фойдаланиш учун мўлжалланган, таркибида прекурсорлар мавжуд дори воситаларига бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш меъёрлари сўнгги уч йиллик статистика маълумотларидан келиб чиқиб, ўртача миқдорларни ҳисоблаш орқали аниқланади. Бунда аниқланган эҳтиёж юридик шахс раҳбарининг қарори билан йиллик истеъмолнинг ўртача миқдоридан 10 — 20 фоизгача оширилиши мумкин.

28. Таркибида прекурсорлар мавжуд дори воситаларига бўлган эҳтиёжда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар (номи, СТИР рақами);

юридик шахс лицензиясининг рақами ва амал қилиш муддати;

дори воситалари сифатида рўйхатга олинган таркибида прекурсорлар мавжуд дори воситаларининг номлари, уларнинг чиқарилиш шакли ва миқдори (ампулаларда, флаконларда, таблеткаларда, капсулаларда ва бошқалар);

таркибида прекурсорлар мавжуд дори воситаларига бўлган эҳтиёжнинг асосланган ҳисоб-китоблари.

29. Лицензиатларнинг таркибида прекурсорлар мавжуд дори воситаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёжи ёки қўшимча эҳтиёжи даволаш стандартларини ҳисобга олиб, тиббий ёрдам турига ва тиббий ташкилот бўлимларининг йўналишига боғлиқ ҳолда аниқланади.

Раҳбар томонидан тасдиқланган эҳтиёж ёки қўшимча эҳтиёж миқдорлари асосланган жадвал кўринишидаги маълумотлар (қандай муолажа ёки амалиётда ишлатилиши, йил давомида ўтказилиши режалаштирилаётган муолажа ёки амалиётлар сони, давомийлиги ва битта муолажа ёки амалиётга ишлатиладиган миқдори) билан бирга ахборот тизимига киритилади.

30. Ўзбекистон Республикасининг таркибида прекурсорлар мавжуд дори воситаларига бўлган умумий эҳтиёжи асосида прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият учун тегишли лицензияга эга бўлган етказиб берувчилар билан шартномалар тузилади.

31. Лицензиатлар томонидан прекурсорлар ва таркибида прекурсорлар мавжуд дори воситаларига бўлган кейинги йил учун эҳтиёж маълумотлари ҳисобот йилининг 1 ноябридан 1 декабрига қадар бўлган муддатда ахборот тизимига киритилади.

32. Янги ташкил этилган лицензиатлар лицензия олингандан сўнг жорий ва кейинги йил учун эҳтиёжи тўғрисидаги маълумотни ахборот тизимига киритади.

33. Зарурат туғилганда, лицензиатлар қўшимча эҳтиёж тўғрисидаги маълумотни (асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда) ахборот тизимига киритади.

5-боб. Прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш тартиби

34. Прекурсорлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Марказ томонидан бериладиган сертификат асосида олиб кирилади ва ундан олиб чиқилади.

35. Прекурсорлар Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжлари доирасида лицензиатлар томонидан олиб кирилади.

36. Прекурсорлардан ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона органларининг экспертиза ва тезкор-қидирув фаолиятида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази ҳамда Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари фаолиятида лицензия олмасдан фойдаланилади.

37. Прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқишга сертификатни расмийлаштириш учун «Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) орқали ариза берилади, ариза ДХХ ҳамда ИИВ билан келишилгандан сўнг Агентликнинг тегишли қарорига асосан мазкур низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ Марказ томонидан берилади.

38. Прекурсорлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият учун лицензияга эга юридик шахслар (кейинги ўринларда — ариза берувчи) томонидан мазкур Низомга 2-3-иловаларга мувофиқ шаклдаги қатъий ҳисобда турувчи, пушти рангли махсус бланкларда расмийлаштирилган сертификатлар асосида олиб кирилади ва олиб чиқилади.

39. Сертификатдан фақат бир маротаба фойдаланилади ва унинг муддати бир йил давомида амал қилади.

Сертификат ариза берувчига икки нусхада, шундан бир нусхаси экспорт қилувчи ташкилотга тақдим этиш учун берилади.

Берилган сертификат назорат қилинадиган моддаларнинг муомаласи билан боғлиқ лицензияга эга бўлишидан қатъи назар, бошқа юридик шахсга берилиши мумкин эмас.

40. Божхона қўмитаси прекурсорларнинг ҳақиқий олиб кирилгани (олиб чиқилгани) тўғрисидаги маълумотни юк чегарадан кесиб ўтган вақтнинг ўзида онлайн вақт режимида Агентлик ҳамда Марказга тақдим этади.

41. Республика ҳудудига импорт қилинган прекурсорлар реэкспорт қилинмайди.

42. Прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқишга рухсат бериш учун сертификат олиш талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

ариза берувчида прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг мавжудлиги;

прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқишда қонунчилик ҳужжатларига мажбурий риоя қилиниши;

сертификат олиш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги таъминланиши;

ариза берувчи ташкилотнинг номи ёки манзили (почта ва/ёки фаолият манзили) ўзгарган тақдирда, қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ўн иш куни ичида Марказга «Лицензия» АТдаги шахсий кабинети орқали мурожаат қилиши.

43. Сертификат олиш учун ариза берувчи томонидан «Лицензия» АТдаги шахсий кабинети орқали қуйидаги ҳужжатлар Марказга тақдим этилади:

а) ариза берувчининг мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ аризаси;

б) прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш учун шартнома нусхаси (тўлов учун ҳисоб);

в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан прекурсорларни олиб чиқишда — импорт қилувчи давлатнинг олиб киришга рухсат берилган ҳужжати (сертификат, рухсатнома, олиб кириш учун лицензия ёки бошқа рухсат этувчи ҳужжатлар);

г) прекурсорларни ишлаб чиқаришда фойдаланиш мақсадида олиб кирадиган ариза берувчиларнинг прекурсорларга бўлган тасдиқланган эҳтиёжлари тўғрисидаги маълумоти;

д) ариза берувчи сертификатни Марказ ёки почта орқали қабул қилишни танлайди.

44. Аризани кўриб чиқиш ва сертификатни расмийлаштириш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим тўлангани ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади, агарда паспортларнинг 6-бандида бошқача тақсимот назарда тутилмаган тақдирда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш тизимини ривожлантириш республика жамғармасига ва Марказнинг тегишли банк ҳисобварақларига тенг бўлган миқдорда ўтказилади.

45. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак:

а) ариза берувчининг номи ва жойлашган манзили, ишлаб чиқарувчи ва юкни қабул қилувчининг, шунингдек, импорт қилувчининг номи ва жойлашган манзили (олиб чиқиш фаолияти амалга оширилганда);

б) рўйхатда кўрсатилган прекурсорнинг номи, ТИФ ТН коди ва миқдори;

в) прекурсорларни олиб кирадиган ва олиб чиқадиган давлат номи;

г) прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш жойи ва муддати;

д) прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш мақсадлари;

ж) прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш учун мўлжалланган транспорт тури ёки уларни жўнатиш усуллари.

46. Марказ сертификатни расмийлаштириш учун керакли ҳужжатларни ариза берувчидан қабул қилиб олганидан сўнг бошқа ваколатли органлардан қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларни ўзаро ахборот ҳамкорлиги орқали электрон шаклда олади:

а) Марказ томонидан берилган дори воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси нусхаси (дори воситаси таркибида прекурсорлар мавжуд бўлган ҳолларда);

б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нусхаси.

47. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 36-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

48. Марказ аризани қабул қилган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган прекурсорлар рўйхатининг биринчи кичик рўйхатдаги прекурсорларни ўттиз иш куни, иккинчи кичик рўйхатдаги прекурсорларни эса йигирма иш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқиб, сертификат беради ёки сертификат беришни рад этади.

49. Марказ ҳужжатлар тўпламини ўрганади ва мазкур Низомнинг 38 ва 39-бандларида келтирилган ҳужжатлар тўпламини келишиш учун «Лицензия» АТ орқали ДХХ ҳамда ИИВга юборади.

50. ДХХ ва ИИВ ҳужжатларни кўриб чиқиб, биринчи кичик рўйхатдаги прекурсорлар бўйича ўн беш иш куни, иккинчи кичик рўйхатдаги прекурсорлар бўйича эса ўн иш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқиб, тегишли хулосани Агентликка юборади.

51. Агентлик ҳужжатларни беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқиб, тегишли қарорни Марказга тақдим этади.

52. Агентлик қарори асосида Марказ ариза берувчига беш иш кунидан кечиктирмаган ҳолда сертификат берилиши тўғрисида ёки ДХХ ва ИИВнинг (рад этилган ҳолатда) тегишли хулосалари асосида рад этиш асослари ва қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда ариза берувчига ахборот тизими орқали хабарнома юборади.

Марказ сертификатни анъанавий тарзда ариза берувчининг ўзига ёки почта хизмати орқали ариза берувчи кўрсатган манзилга юборади.

Ариза қабул қилингандан сўнг ариза берувчи сертификат олишдан бош тортган ҳолларда, тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.

53. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган прекурсорларни божхона омборларига жойлаштиришга Марказ томонидан олиб кириш учун берилган сертификатларнинг мавжудлиги асос бўлади.

54. Расмийлаштирилган сертификатлар ва улардаги маълумотлар «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига Марказ масъул шахслари томонидан киритилади.

55. Сертификатнинг берилиши қуйидаги сабабларга кўра рад этилиши мумкин:

а) ариза берувчи томонидан сертификат олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

б) ариза берувчи рухсат бериш тартиб-таомилларига мос келмаганда;

в) ўрганиш натижаларига кўра ДХХ ёки ИИВнинг асослантирилган рад этиш хулосаси ёки Агентликнинг сертификат бериш мумкин эмаслиги тўғрисидаги қарори тақдим этилганда;

г) ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда шубҳали ёки нотўғри маълумотлар мавжуд бўлганда.

56. Сертификат беришни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга йўл қўйилмайди.

Сертификат беришни рад этилган ҳолларда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

57. Ариза берувчи сертификат беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, уларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар ва рад этиш сабабларини бартараф этиш тўғрисидаги ариза Марказ томонидан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқилади.

58. Сертификат бериш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқиш жараёнида хабарномада олдин кўрсатилмаган сабаблар туфайли сертификат беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Ариза қайта кўриб чиқилгани учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади ҳамда ушбу Низомнинг 37-бандида назарда тутилган тартибда тақсимланади.

59. Ариза берувчи Марказнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳамда сертификат беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

60. Сертификат йўқолганда ёки яроқсиз ҳолатга келганда, ариза берувчи «Лицензия» АТ орқали Марказга дубликат олиш учун ариза беради.

Марказ аризани беш иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқиб, «Дубликат» белгиси қўйилган янги сертификатни анъанавий тарзда ёки почта хизмати орқали ариза берувчига тақдим этади.

Сертификатнинг дубликати берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдорида йиғим ундирилади ва ундирилган йиғим ушбу Низомнинг 37-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.

61. Сертификат яроқсиз ҳолатга келган ҳолда унинг асл нусхаси ҳам Марказга тақдим этилиши керак.

62. Сертификатнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ёки тугатиш ва бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган ҳолларда белгиланган тартибда амалга оширилади.

63. Сертификатлар реестри «Лицензия» АТда электрон шаклда ҳар бир сертификат бўйича алоҳида юритилади ва ундаги маълумот барча учун очиқ ҳисобланади.

64. Сертификатлар реестри автоматик равишда шакллантирилади, унинг доимий юритилиши ва унга тегишли ўзгартиришларни киритиш Марказ томонидан амалга оширилади.

Марказ сертификатлар реестрини юритишда ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибларга риоя қилиши лозим.

65. Марказ қуйидаги маълумотларни сертификатлар реестрига ўз вақтида киритиб боришга жавобгар:

сертификат берилган сана ва сертификат рақами;

ариза берувчининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили ва телефон рақами;

сертификатда олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган прекурсорларнинг номи ва миқдори;

сертификатнинг амал қилиш муддати;

сертификатни тўхтатиб туриш асоси ва санаси;

сертификатни амал қилиш муддатини тугатиш асоси ва санаси;

сертификатни бекор қилиш асоси ва санаси;

сертификатнинг дубликатини бериш асоси ва санаси.

66. Сертификат эгаси тўғрисидаги батафсил маълумотлар базаси ваколатли органлар фойдаланиши учун шакллантирилади ва унда рухсат бериш жараёнида киритиладиган барча маълумотлар ҳамда илова қилинадиган ҳужжатларнинг электрон нусхалари сақланади.

Ушбу маълумотлар базасида сертификатлар реестрига киритилмаган ахборотлар мавжуд бўлган тақдирда, Марказ томонидан мазкур ахборотлар ва илова қилинган ҳужжатлар бошқа шахсларга ошкор қилиниши тақиқланади.

6-боб. Прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзда ўтказиш тартиби

67. Прекурсорлар Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш учун бериладиган рухсатнома асосида ўтказилади.

Бунда хавфли юклар рўйхатига кирувчи прекурсорларни Вазирлар Маҳкамаси белгилаган махсус ваколатли орган рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш тақиқланади.

68. Прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш учун рухсатномани расмийлаштириш учун «Лицензия» АТ орқали ариза берилади, ариза ДХХ ҳамда ИИВ билан келишилгандан сўнг Агентликнинг тегишли қарорига асосан мазкур Низомга 5-иловадаги схемага мувофиқ Марказ томонидан берилади.

69. Юридик шахслар томонидан прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги қатъий ҳисобда турувчи, пушти рангли махсус бланкада расмийлаштирилган ҳолда, бир нусхада бериладиган транзитга рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда транзит ўтказилади.

70. Транзит рухсатномасидан фақат бир маротаба фойдаланилади ва унинг муддати бир йил давомида амал қилади.

71. Божхона қўмитаси прекурсорларнинг транзит тарзида ўтказилгани тўғрисидаги маълумотни юк чегарадан кесиб ўтган вақтнинг ўзида онлайн вақт режимида Агентлик ҳамда Марказга тақдим этади.

72. Прекурсорларнинг транзити импорт қилувчи мамлакатнинг махсус ваколатли органи томонидан прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи учун берилган ҳужжатга (рухсатнома, сертификат, лицензия ва бошқалар) эга бўлган ариза берувчи томонидан амалга оширилади.

73. Прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш учун рухсатнома олишда ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган рухсат этувчи талаблар ва шартларга риоя қилиши шарт.

74. Транзит ўтказишга рухсатномани олиш учун ариза берувчи томонидан «Лицензия» АТдаги шахсий кабинети орқали қуйидаги ҳужжатлар Марказга тақдим этилади:

а) мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ транзит рухсатномасини олиш учун ариза;

б) лицензия ёки прекурсорлар муомаласи билан шуғулланиш ҳуқуқи учун бошқа рухсатномалар нусхаси;

в) прекурсорларни етказиб бериш бўйича шартнома нусхаси;

г) экспорт ва импорт қилувчи мамлакатларнинг махсус ваколатли органлари томонидан берилган прекурсорларнинг экспортига (импорти) рухсат берувчи ҳужжат (сертификат, рухсатнома, олиб кириш, олиб чиқиш учун лицензия). Агар транзит тарзида жўнатилаётган прекурсорлар импорт қилувчи/экспорт қилувчи мамлакатда назоратга олинмаган бўлса, импорт қилувчи/экспорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли органи томонидан расмий хат тақдим этилади;

д) божхона юк декларациясининг нусхаси.

75. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 66-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

76. Аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

ариза берувчи — импорт қилувчи ташкилот, юк жўнатувчи ташкилот ва мамлакат номи ҳамда юридик манзили;

рўйхатда кўрсатилган прекурсорнинг номи, ТИФ ТН коди ва миқдори;

контракт (шартнома) рақами ва санаси, экспорт қилувчи ва юкни қабул қилувчи ташкилот ва мамлакат номи ҳамда юридик манзили;

экспорт қилувчи давлатдан олиб чиқиш ва импорт қилувчи давлатга олиб кириш пунктларини кўрсатувчи йўналиш маршрути, транспорт тури;

етказиб бериш тартиби кўрсатилган ҳолда мўлжалланган транзит муддати.

77. Марказ аризани йигирма иш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқиб, натижаси бўйича транзит рухсатномасини беради ёки беришни рад этади.

78. Аризани кўриб чиқиш ва рухсатнома расмийлаштириш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади, агарда паспортларнинг 6-бандида бошқача тақсимот назарда тутилмаган тақдирда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш тизимини ривожлантириш республика жамғармасига ва Марказнинг тегишли банк ҳисобварақларига тенг бўлган миқдорда ўтказилади.

79. Марказ ҳужжатлар тўпламини ўрганади ва келишиш учун «Лицензия» АТ орқали ДХХ ҳамда ИИВга юборади.

80. ДХХ ва ИИВ ҳужжатларни ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқиб, тегишли хулосани Агентликка юборади.

81. Агентлик ҳужжатларни беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқиб, тегишли қарорни Марказга тақдим этади.

82. Агентлик қарори асосида Марказ ариза берувчига беш иш кунидан кечиктирмаган ҳолда рухсатнома берилиши тўғрисида ёки ДХХ ва ИИВнинг (рад этилган ҳолатда) тегишли хулосалари асосида рад этиш асослари ва қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда ариза берувчига «Лицензия» АТ орқали хабарнома юборади.

Марказ рухсатномани анъанавий тарзда ариза берувчининг ўзига ёки почта хизмати орқали аризачи кўрсатган манзилга юборади.

Ариза қабул қилингандан сўнг ариза берувчи рухсатнома олишдан бош тортган ҳолларда, тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.

83. Расмийлаштирилган рухсатномалар ва улардаги маълумотлар «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига Марказ масъул шахслари томонидан киритилади.

84. Транзит рухсатномасини бериш қуйидаги сабабларга кўра рад этилиши мумкин:

а) ариза берувчи томонидан транзит рухсатномасини бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

б) ариза берувчи транзит рухсатномасини бериш талаблари ва шартларига мос келмаганда;

в) ўрганиш натижаларига кўра ДХХ ёки ИИВнинг асослантирилган рад этиш хулосаси ёки Агентликнинг рухсатнома бериш мумкин эмаслиги тўғрисидаги қарори тақдим этилганда;

г) ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда аниқ бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар мавжуд бўлганда.

Транзит рухсатномасини беришнинг бошқа асосларига кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этилишига йўл қўйилмайди.

85. Транзит рухсатномани бериш рад этилган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

86. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун Марказ ариза берувчига малакали ходимларни излашда, ҳужжатлар ҳамда дастурларни маромига етказиш учун мутахассисларни жалб этишда, шунингдек, бошқа муаммоли вазиятларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиши ва тавсиялар бериши шарт, ариза берувчи таклиф этилган ёрдамни рад этган ҳоллар бундан мустасно.

87. Ариза берувчи томонидан транзит рухсатномасини беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган ҳолларда, Марказ томонидан ариза берувчининг аризаси келиб тушган кундан эътиборан беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқилади.

88. Транзитга рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқишда, хабарномада аввал кўрсатилмаган сабабларга кўра транзит рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Ариза қайта кўриб чиқилгани учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади ҳамда ушбу Низомнинг 71-бандида назарда тутилган тартибда тақсимланади.

89. Ариза берувчи транзитга рухсатнома бериш рад этилгани, шунингдек, Марказ мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.

90. Транзит рухсатномаси йўқолганда ёки яроқсиз ҳолатга келганда, ариза берувчи «Лицензия» АТ орқали Марказга дубликат олиш учун ариза беради.

Марказ аризани уч иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқиб, «Дубликат» белгиси қўйилган янги транзит рухсатномаси анъанавий тарзда ёки почта хизмати орқали ариза берувчига тақдим этади.

Транзит рухсатномасининг дубликати берилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдорида йиғим ундирилади ва ундирилган йиғим ушбу Низомнинг 71-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.

91. Транзит рухсатномаси яроқсиз ҳолатга келган ҳолда унинг асл нусхаси ҳам тақдим этилиши керак.

92. Транзит рухсатномасининг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ёки тугатиш ва бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган ҳолларда белгиланган тартибда амалга оширилади.

93. Рухсатномалар реестри «Лицензия» АТда электрон шаклда ҳар бир рухсатнома бўйича алоҳида юритилади ва ундаги маълумот барча учун очиқ ҳисобланади.

94. Рухсатномалар реестри автоматик равишда шакллантирилади, унинг доимий юритилиши ва унга тегишли ўзгартиришларни киритиш Марказ томонидан амалга оширилади.

Марказ рухсатномалар реестрини юритишда ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибларга риоя қилиши лозим.

95. Марказ қуйидаги маълумотларни рухсатномалар реестрига ўз вақтида киритиб боришга жавобгар:

транзит рухсатномаси берилган сана ва тартиб рақами;

ариза берувчининг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли, юридик манзили, телефон рақами;

рухсатномада транзит ўтказилаётган прекурсорнинг номи ва миқдори;

транзит рухсатномасининг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш асоси ва санаси;

транзит рухсатномасининг амал қилиш муддатини тугатиш асоси ва санаси;

транзит рухсатномасининг бекор қилиш асоси ва санаси;

транзит рухсатномасининг дубликатини бериш асоси ва санаси;

транзит рухсатномасининг амал қилиш муддати.

96. Рухсатнома эгаси тўғрисидаги батафсил маълумотлар базаси ваколатли органлар фойдаланиши учун шакллантирилади ва унда рухсат бериш жараёнида киритиладиган барча маълумотлар ҳамда илова қилинадиган ҳужжатларнинг электрон нусхалари сақланади.

Ушбу маълумотлар базасида рухсатномалар реестрига киритилмаган ахборотлар мавжуд бўлган тақдирда, Марказ томонидан мазкур ахборотлар ва илова қилинган ҳужжатларни бошқа шахсларга ошкор қилиниши тақиқланади.

7-боб. Прекурсорларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва ташиш тартиби

97. Ўзбекистон Республикасида прекурсорларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва ташиш билан боғлиқ фаолият амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланган талаб ва шартларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

98. Лицензиатлар томонидан прекурсорларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва сақлашга доир фаолиятда хавфсизликни таъминлаш учун бошқа шахсларнинг аралашувига йўл қўймаслик чоралари кўрилади.

99. Прекурсорларни ишлаб чиқарувчи, сотиб олувчи ва улардан якуний фойдаланувчи лицензиатлар ахборот тизимига прекурсорларга бўлган эҳтиёжи тўғрисидаги маълумотларини ҳамда ҳисоботларни мунтазам равишда киритиб боради.

Лицензиатлар ахборот тизимига маълумотлар тўғри ҳамда ўз вақтида киритилишида шахсан жавобгар ҳисобланади.

Иккинчи кичик рўйхатдаги сульфат ва хлорид кислоталарини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш юридик шахслар томонидан уларда ушбу фаолият турига лицензиялари мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

100. Тез алангаланувчи ва учувчи прекурсорларни (сирка кислотаси ангидриди, ацетон, этил эфири, хлорид кислота, фенилсирка кислотаси, сульфат кислота, толуол ва бошқалар) сақланишида уларнинг физик-кимёвий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда зич ёпиладиган, чидамли (пишиқ) шиша ёки металл идишларда белгиланган тартибда сақланади.

101. Назорат-таҳлил лабораториялари, илмий-тадқиқот институтлари, дорихоналар, даволаш-профилактика муассасалари, олий таълим ташкилотларида прекурсорларни сақлаш қонунчиликда белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.

102. Саноат корхоналарида прекурсорлар хавфлилик, ёнғин хавфини туғдириш даражаси, кимёвий ва физик-кимёвий хоссаларига асосан сақланади.

Кислота бўлган прекурсорлар бошқа прекурсорлардан алоҳида сақланади.

Прекурсорларнинг ертўлаларда сақланишига йўл қўйилмайди ва прекурсорларнинг сақлаш жойларининг вентиляцияси табиий бўлиши шарт.

103. Прекурсорларни «Хавфсизлик паспорти» қоидаларига зид равишда ташиш тақиқланади.

8-боб. Прекурсорларни реализация қилиш (бериш) тартиби

104. Прекурсорларни реализация қилиш вақтида харидор сотувчи томонга лицензиясини тақдим этиши шарт.

Бунда сотувчи томон «Лицензия» АТ орқали лицензиянинг фаоллигини текшириб олади ва эҳтиёж доирасида сотилган прекурсорлар миқдорини ахборот тизимига дарҳол киритади.

105. Сотувчи харидорга унинг прекурсорга бўлган йиллик эҳтиёжидан ортиғини реализация қилмасликка, лицензиянинг фаоллигини текширишга ва ахборот тизимига маълумотларни тўғри ҳамда ўз вақтида киритилишига шахсан жавобгар ҳисобланади.

106. Реализация қилинган прекурсор узоқ масофа туфайли маълум бир муддатдан сўнг харидорга етиб келган тақдирда, харидор уни қабул қилиб ҳисобга олади ҳамда ахборот тизимига бу ҳақда тегишли белги қўяди.

9-боб. Прекурсорлардан фойдаланишда хавфсизлик чоралари ҳамда уларни йўқ қилиш тартиби

107. Прекурсорлардан фойдаланувчилар кимёвий моддаларни ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилардан «Хавфсизлик паспорти»ни талаб қилишлари лозим.

108. Линцензиатлар прекурсорларни сақлаш, юклаш, ташиш ҳамда ундан фойдаланишда ишчи-ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини белгилаши ва тасдиқлаши шарт.

109. Фойдаланиш муддати ўтган ёки қайта ишлаш имконияти бўлмаган прекурсорларни сақлаш жойларида қолдириш ва фойдаланиш тақиқланади.

110. Прекурсорлар қуйидаги ҳолатларда йўқ қилинади:

уларнинг яроқлилик муддати тугаганда;

улардан фойдаланиш имкониятини истисно этувчи кимёвий ёки физик таъсирга учраганда;

прекурсорларга мансублигини аниқлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда.

111. Прекурсорлар юридик шахслар томонидан уларда фаолиятнинг кўрсатиб ўтилган турига лицензияси мавжуд бўлган тақдирда йўқ қилинади.

112. Прекурсорларни йўқ қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар ички ишлар органлари ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси вакилларидан иборат бўлган комиссия ташкил этадилар.

113. Прекурсорларни йўқ қилиш учун лицензияга эга бўлмаган, бироқ уларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи лицензиатлар прекурсорларни йўқ қилиш ҳуқуқи бўйича лицензияга эга бўлган юридик шахслар билан шартномалар тузадилар ҳамда қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда йўқ қилиниши керак бўлган прекурсорларни уларга топширадилар.

114. Прекурсорларни йўқ қилиш зарурати лицензиат раҳбарининг буйруғи билан тайинланган масъул шахс томонидан асосланади. Бунда прекурсорларни ҳисобдан чиқариш ва кейинчалик йўқ қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

Буйруқда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

прекурсорларнинг номи, таркиби ва физик хоссалари, миқдори, маркировкаси;

прекурсорларнинг нетто ва брутто оғирлиги;

йўқ қилиш сабаблари;

йўқ қилиш учун масъул бўлган шахс;

йўқ қилиш жойи ва усули;

прекурсорларни йўқ қилиш учун лицензияга эга бўлмаган лицензиатлар прекурсорларни йўқ қилиш учун лицензияга эга бўлган корхона ёки муассаса билан тузилган шартноманинг тартиб рақамини ва унинг тузилган санасини кўрсатадилар.

115. Буйруқ нусхаси келишиш учун ҳудудий ички ишлар ҳамда экология ва иқлим ўзгариши органларига юборилади.

116. Прекурсорларни йўқ қилиш ишларини бажарувчи ходимлар прекурсорлар билан ишлаш тажрибасига эга бўлишлари, йўқ қилинаётган моддаларнинг физик-кимёвий ва заҳарли хоссаларини ҳамда зарарсизлантириш ва йўқ қилишда кечадиган кимёвий реакцияларни билишлари керак.

117. Техник кўрсаткичларга кўра саноат ишлаб чиқариши тармоқларида, лаборатория тадқиқотларида ва бошқаларида қўлланилмаган прекурсорлар «Хавфсизлик паспорти»га мувофиқ йўқ қилинади.

118. Прекурсорларни йўқ қилишда комиссия томонидан мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ далолатнома тузилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

далолатнома тузилган сана ва жой;

йўқ қилишда қатнашган шахсларнинг иш жойи, лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;

йўқ қилиш асослари;

йўқ қилинадиган прекурсорнинг номи, таркиби ва физик хоссалари, миқдори, маркировкаси кўрсатилган ҳолда, нетто ва брутто оғирлиги тўғрисидаги маълумотлар;

йўқ қилиш усули.

Далолатноманинг нусхалари сони прекурсорларни йўқ қилишда иштирок этган томонлар сони билан белгиланади.

119. Йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган прекурсорларни кейинчалик фойдаланиш учун бериш тақиқланади.

120. Лицензиат йўқ қилинган прекурсорлар миқдорини ахборот тизимига дарҳол киритади.

121. Прекурсорлар йўқ қилиниши учун лицензиатнинг раҳбари жавоб беради.

10-боб. Лицензиатлар фаолияти мониторинги ва уларнинг ҳисобдорлиги

122. Агентлик томонидан тузилган ва тасдиқланган мониторинг режасига кўра ишчи гуруҳлар томонидан лицензиатлар фаолиятида ўрганишлар ўтказилади.

Ахборот тизимидаги прекурсорлар айланмаси билан боғлиқ маълумотлар асосида Агентлик ўзи ёки унинг кўрсатмасига асосан Ички ишлар вазирлиги томонидан лицензиатлар фаолиятида қонунчиликда белгиланган тартибда назорат текширувлари ўтказилади.

Назорат текширувлари натижаларига кўра фаолиятда аниқланган камчиликлар ва қонун бузилиши ҳолатлари бўйича лицензиатларга қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

123. Марказ лицензиатлар фаолияти устидан ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида кунлик кузатувни амалга оширади, кузатиш натижалари юзасидан ҳафталик маълумотларни Агентликка киритади.

124. Лицензиатлар ўзининг прекурсорлар муомаласига оид фаолияти бўйича ойлик ҳисоботларни юритиб (ишлаб чиқарилган, тайёрланган, олиб кирилган ва олиб чиқилган, сотилган, фойдаланилган прекурсорлар, уларнинг миқдорлари ва бошқа), ҳисобот давридан кейинги ойнинг йигирманчи санасидан кечиктирмасдан ахборот тизимига киритади.

125. Лицензиатлар қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда охирги ҳисоботлар тақдим қилинган вақтдан бошлаб ва қайта ташкил этилган ёки тугатилган вақтгача бўлган давр учун ҳисоботларни, шу жумладан, қайта ташкил этилган ва тугатилган кундаги ҳолатига кўра прекурсорларнинг захиралари тўғрисида маълумотлар тақдим этадилар.

126. Марказ киритилган ҳисоботлар асосида йиғма ҳисобот тузади ва Агентлик билан келишган ҳолда Халқаро қўмитага белгиланган тартиб ва шакл асосида ҳисобот тақдим этади.

127. Прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиблар бузилган ҳолларда, лицензияловчи органнинг қарори асосида лицензиатнинг лицензияси уч ой муддатгача тўхтатиб турилиши мумкин.

11-боб. Якунловчи қоидалар

128. Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган прекурсорлар рўйхатига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Агентлик ва Марказнинг расмий веб-саҳифасида эълон қилинади.

129. Прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлашда, маълумотлар ахборот тизимига киритилишида лицензиат раҳбари жавобгар ҳисобланади.

130. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикасида прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш ва узлуксиз назоратни таъминлаш тўғрисидаги ягона низомга 1-ИЛОВА

Прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқишга сертификат бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқишга сертификат олиш учун керак бўладиган ҳужжатларни тайёрлайди ва «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасига (кейинги ўринларда — Марказ) «Лицензия» ахборот тизими орқали юборади. Ариза берувчининг хоҳишига кўра 2-босқич Марказ 1. Марказ сертификатни расмийлаштириш учун керакли ҳужжатларни ариза берувчидан қабул қилиб олганидан сўнг бошқа ваколатли органлардан қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларни ўзаро ахборот ҳамкорлиги орқали электрон шаклда олади: а) дори воситаси таркибида прекурсор мавжуд бўлган ҳолларда ушбу дори воситаси учун берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг нусхаси; б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нусхаси. 2. Марказ ҳужжатлар тўпламини ўрганади, келишиш учун «Лицензия» АТ орқали ДХХ ҳамда ИИВга юборади. 3. ДХХ ва ИИВ ҳужжатларни кўриб чиқиб, тегишли хулосасини Агентликка юборади. 4. Агентлик ҳужжатларни кўриб чиқиб, тегишли қарорни Марказга тақдим этади. 5. Агентлик қарори асосида Марказ ариза берувчига сертификат берилиши тўғрисида ёки ДХХ ва ИИВнинг (рад этилган ҳолатда) тегишли хулосалари асосида рад этиш асослари ва қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда ариза берувчига «Лицензия» АТ орқали хабарнома юборади. 6. Марказ сертификатни анъанавий тарзда ариза берувчининг ўзига ёки почта хизмати орқали аризачи кўрсатган манзилга юборади. 1-2. Ариза ва ҳужжатлар қабул қилинган кунда. 3. Ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг биринчи кичик рўйхатдаги прекурсорлар бўйича ўн беш иш куни, иккинчи кичик рўйхатдаги прекурсорлар бўйича ўн иш кундан ортиқ бўлмаган муддатда. 4. Ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда. 5-6. Тегишли қарор олингандан сўнг беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда 3-босқич (зарур бўлганда) Марказ Ариза берувчи сертификат беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолларда, сертификат бериш учун ҳужжатларни қайта кўриб чиқади ёки сертификат беришни рад этади. Ариза ва ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда

Ўзбекистон Республикасида прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш ва узлуксиз назоратни таъминлаш тўғрисидаги ягона низомга 2-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ «ФАРМАЦЕВТИКА МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ МАРКАЗИ» ДАВЛАТ МУАССАСАСИ ПРЕКУРСОРЛАРНИ ОЛИБ КИРИШ УЧУН _________-СОН СЕРТИФИКАТ (бошқа юридик шахсга бермаслик шарти билан, нусхалари ҳақиқий эмас) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1988 йилдаги «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш тўғрисида»ги конвенциясида назарда тутилган моддаларга тегишли қонунларни қўллаш учун масъул бўлган «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси: 1. Олиб келинаётган прекурсор номи (оғирлиги/ҳажми) _________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 2. Импорт қилувчи номи ва манзили _________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 3. Экспорт қилувчи номи ва манзили _________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 4. Юк қабул қилувчи ______________________________________________________________________ 5. Юкнинг йўналиши, транспорт тури (экспорт қилувчи мамлакатдан чиқиш жойларини ва импорт қилувчи мамлакатга кириш жойларини кўрсатган ҳолда) _________________________________________________________________________________________ 6. Юкни олиб келиш бир партияда амалга оширилади. 7. Олиб келишнинг режалаштирган санаси ___________________________________________________ 8. Кўрсатилган моддалар: __________________________________________________________________ ___________________________________________мақсадлари учун фойдаланилади. Мазкур сертификатнинг амал қилиш муддати 20____ й. «____» __________ Директор 20____ й. «_____» _________ (орқа томони) STATE INSTITUTION «CENTER FOR PHARMACEUTICAL PRODUCTS SAFETY» OF THE MINISTRY OF HEALTH OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN CERTIFICATE № _________ on the import of substances (provided that it is not given to another legal entity, the copy is not authentic) This is to certify that State institution «Centre for pharmaceutical products safety» entrusted with the application of laws on substances and their derivatives envisaged by 1988 Convention of UN against Illicit Traffic in Narcotic Drugs and Psychotropic Substances permits the import: 1. Name of substances to be imported (weight/volume) _________________________________________________________________________________________ 2. Name and address of importer _________________________________________________________________________________________ 3. Name and address of exporter _________________________________________________________________________________________ 4. Ultimate consignee _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 5. Route of the consignment, type of transport (indicate stations of exports and import) _________________________________________________________________________________________ 6. The supplying will be carried out one bath. _________________________________________________________________________________________ 7. Date supposed of import ________________________________________________________________________________________ 8. Above-stated substances will be used in: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ The certificate is valid up to _____________ «____», 20___. Director of the center _____________ «____», 20___

Ўзбекистон Республикасида прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш ва узлуксиз назоратни таъминлаш тўғрисидаги ягона низомга 3-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ «ФАРМАЦЕВТИКА МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ МАРКАЗИ» ДАВЛАТ МУАССАСАСИ ПРЕКУРСОРЛАРНИ ОЛИБ ЧИҚИШ УЧУН __________-СОН СЕРТИФИКАТ (бошқа юридик шахсга бермаслик шарти билан, нусхалари ҳақиқий эмас) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1988 йилдаги «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш тўғрисида»ги конвенциясида назарда тутилган моддаларга тегишли қонунларни қўллаш учун масъул бўлган «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси: 1. Олиб чиқилаётган прекурсор номи (оғирлиги/ҳажми) ________________________________________________________________________________________ 2. Экспорт қилувчи номи ва унинг манзили ________________________________________________________________________________________ 3. Импорт қилувчи номи ва унинг манзили ________________________________________________________________________________________ 4. Юк қабул қилувчи ________________________________________________________________________________________ 5. Импорт қилувчи мамлакатнинг импорт рухсатномаси (берилган санаси) ________________________________________________________________________________________ 6. Юкнинг йўналиши, транспорт тури (экспорт қилувчи мамлакатдан чиқиш жойларини ва импорт қилувчи мамлакатга кириш жойларини кўрсатган ҳолда) ________________________________________________________________________________________ 7. Кўрсатилган моддалар __________________________________________________________________ _____________________________________________________ мақсадлари учун фойдаланилади. Мазкур сертификатнинг амал қилиш муддати 20____ й. «____» _________ Директор 20____ й. «____» ________ (орқа томони) STATE INSTITUTION «CENTER FOR PHARMACEUTICAL PRODUCTS SAFETY» OF THE MINISTRY OF HEALTH OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN CERTIFICATE №_______ on the export of substances (provided that it is not given to another legal entity, the copy is not authentic) This is to certify that State institution «Centre for pharmaceutical products safety» entrusted with the application of laws on substances and their derivatives envisaged by 1988 Convention of UN against Illicit Traffic in Narcotic Drugs and Psychotropic Substances permits the export: 1. Name of substances to be exported (weight/volume) ________________________________________________________________________________________ 2. Name and address of exporter ________________________________________________________________________________________ 3. Name and address of importer ________________________________________________________________________________________ 4. Ultimate consignee ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 5. Authorization of the importer country to import (date of issue) ________________________________________________________________________________________ 6. Route of the consignment, type of transport (indicate stations of export and import) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 7. Above-stated substances will be used in: ________________________________________________________________________________________ The certificate is valid up to _____________ «___», 20___ Director of the center _____________ «___», 20___

Ўзбекистон Республикасида прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш ва узлуксиз назоратни таъминлаш тўғрисидаги ягона низомга 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасига Ушбу билан ______________________________________________________________________________ (ариза берувчи номи, СТИРи, мамлакат номи, юридик манзили, тел./факс кўрсатилган ҳолда) _________________________________________________________________________________________ Сиздан олиб келинаётган (олиб чиқилаётган) __________________________________________________ (прекурсорларнинг номи ва миқдори) _______________________________________________________________________________________ни (контракт (шартнома) рақами ва санаси, ишлаб чиқарувчи номи, _________________________________________________________________________________________ юк жўнатувчи, юк етказиб берувчи номи, мамлакати, юридик манзили, тел./факс) _____________________________________________________________________ асосида олиб кириш (олиб чиқиш) сертификатини беришингизни сўраймиз. Олиб келинаётган (олиб чиқилаётган) ________________________________________ учун ишлатилади. (прекурсорларнинг фойдаланиш мақсади) Юк ______________________________________________________________________________________ (йўналиш, транспорт тури, экспорт қилувчи мамлакатдан импорт қилувчи мамлакатга чиқиш-кириш нуқталарини кўрсатган маршрути билан) ________________________________________________________________________________________ (мўлжалланган олиб кириш, олиб чиқиш муддати) ___________________________________________________________________________олиб келинади. (етказиб бериш тартиби (бир партияда)) Шу билан бирга, импорт қилинадиган маҳсулотларни реэкспорт қилмаслик, прекурсорлар олиб кирилаётганда эса, импорт қилинадиган моддаларни кимёвий қурол, гиёҳвандлик моддалари ишлаб чиқариш ва бошқа тақиқланган мақсадларда ишлатмаслик мажбуриятини оламиз. Масъул шахс Ф.И.О. ва имзоси М.Ў.

Ўзбекистон Республикасида прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш ва узлуксиз назоратни таъминлаш тўғрисидаги ягона низомга 5-ИЛОВА

Прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказишга рухсат бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказишга рухсатнома олиш учун керак бўладиган ҳужжатларни тайёрлайди ва «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасига (кейинги ўринларда — Марказ) «Лицензия» ахборот тизими орқали юборади. Ариза берувчининг хоҳишига кўра 2-босқич Марказ 1. Марказ ҳужжатлар тўпламини ўрганади, келишиш учун «Лицензия» АТ орқали ДХХ ҳамда ИИВга юборади. 2. ДХХ ва ИИВ ҳужжатларни кўриб чиқиб, тегишли хулосасини Агентликка юборади. 3. Агентлик ҳужжатларни кўриб чиқиб, тегишли қарорни Марказга тақдим этади 4. Агентлик қарори асосида Марказ ариза берувчига рухсатнома берилиши тўғрисида ёки ДХХ ва ИИВнинг (рад этилган ҳолатда) тегишли хулосалари асосида рад этиш асослари ва қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда ариза берувчига «Лицензия» АТ орқали хабарнома юборади. 5. Марказ рухсатномани анъанавий тарзда аризачининг ўзига ёки почта хизмати орқали аризачи кўрсатган манзилга юборади. 1. Ариза ва ҳужжатлар қабул қилинган кунда. 2. Ҳужжат қабул қилингандан сўнг ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда. 3. Ҳужжат қабул қилингандан сўнг беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда. 4-5. Тегишли қарор олингандан сўнг беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда 3-босқич (зарур бўлганда) Марказ Ариза берувчи транзит рухсатномасини беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолларда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқади, транзит рухсатномасини беради ёки беришни рад этади. Ариза ва ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда

Ўзбекистон Республикасида прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш ва узлуксиз назоратни таъминлаш тўғрисидаги ягона низомга 6-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ «ФАРМАЦЕВТИКА МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ МАРКАЗИ» ДАВЛАТ МУАССАСАСИ Прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказишга -СОН РУХСАТНОМА «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси берилган аризани кўриб чиқиб, ________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________ га (ташкилот номи ва унинг манзили) _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ қуйидаги миқдордаги ______________________________________________________________________ (прекурсорлар номи) __________________________________________________________________________________________ (миқдори) _______________________________________ транзит ўтказишга рухсат этади. Юкнинг йўналиши, транспорт тури: _________________________________________________________________________________________ Мазкур рухсатноманинг амал қилиш муддати 20____ й. «______» _________________ Директор Берилган сана 20___ й. «_____» __________

Ўзбекистон Республикасида прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш ва узлуксиз назоратни таъминлаш тўғрисидаги ягона низомга 7-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Со ғ ли қ ни са қ лаш вазирлиги «Фармацевтика маҳ сулотлари хавфсизлиги маркази » давлат муассасаси га Ушбу билан ______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________га (импорт қилувчи ташкилот, юк жўнатувчи ва мамлакат номи, юридик манзили) Сиздан __________________________________________________________________________________ (прекурсорларнинг номи ва миқдори ____________________________________________________________________________________ учун (контракт(шартнома) рақами ва санаси, юк жўнатувчи _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ юк етказиб берувчи номи, мамлакати, юридик манзили) ____________________________________________ асосида транзит рухсатномасини олишга рухсат беришингизни сўраймиз. _________________________________________________________________________ учун ишлатилади. (фойдаланиш мақсади) _________________________________________________________________________________________ (йўналиш, транспорт тури, экспорт қилувчи мамлакатдан импорт қилувчи мамлакатга _________________________________________________________________________________________ чиқиш-кириш нуқталарини кўрсатган маршрути билан) _________________________________________________________________________________________ (мўлжалланган олиб кириш, олиб чиқиш муддати) _________________________________________________________________________________________ (етказиб бериш тартиби (бир партияда)) Масъул шахс Ф.И.О. ва имзоси М.Ў. Изоҳ: ариза расмий бланкда расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикасида прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш ва узлуксиз назоратни таъминлаш тўғрисидаги ягона низомга 8-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН» Раҳбар _______________________ (имзо) м.ў. 20_____ й. «_____» ____________ Прекурсорларни йўқ қилиш тўғрисида ДАЛОЛАТНОМА Комиссия (уч кишидан кам бўлмаган) таркиби Комиссия аъзолари _________________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О., лавозими) __________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ Далолатнома тузилган жой ____________________________________________________________________________________ Сана, ой, йил ________________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________________________ номи (прекурсорнинг номи, таркиби ва физик хоссалари, миқдори, маркировкаси кўрсатилган ҳолда, нетто ва брутто оғирлиги) ________________________________________________________________________________________________________ миқдорида (ёзув билан) ____________________________________________________________________________________________________ қарори асосида Йўқ қилиш усули: _________________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________________ Комиссия аъзоларининг имзоси:

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 26 июнь,

337-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2026 й., 09/26/337/0641-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING

QARORI

YAGONA NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

Oʻzbekiston Respublikasida prekursorlarning muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni tartibga solish va uzluksiz nazoratni taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Mamlakatimizda amalga oshirilayotgan keng koʻlamli islohotlar doirasida giyohvandlik va narkojinoyatlarning oldini olish va ularga qarshi kurashish sohasida mustahkam huquqiy asoslar yaratilmoqda.

Shu bilan birga, soʻnggi yillarda respublikada uyushgan narkojinoiy guruhlar tomonidan yashirin narkolaboratoriyalar tashkil etilib, turli prekursorlar va kimyoviy moddalardan foydalangan holda, yangi turdagi sintetik narkotiklarni ishlab chiqarish kuzatilmoqda.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholi salomatligi va millat genofondini giyohvandlik va narkojinoyatlardan samarali himoya qilish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 3-noyabrdagi PF-207-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, prekursorlarning noqonuniy muomalasiga qatʼiy chek qoʻyish, ularning muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni zamon talablari asosida tartibga solish va uzluksiz davlat nazoratini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholi salomatligi va millat genofondini giyohvandlik va narkojinoyatlardan samarali himoya qilish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 3-noyabrdagi PF-207-son Farmoni bilan:

prekursorlarning muomalasini tartibga solish hamda ularning ishlab chiqarilishidan (olib kirilishidan) boshlab realizatsiya qilinishigacha boʻlgan barcha jarayonlarni elektron nazorat qilish tizimini yoʻlga qoʻyishni nazarda tutuvchi qatʼiy davlat nazoratini oʻrnatish nazarda tutilgani;

respublikada muomalasi cheklangan prekursorlar roʻyxatini xalqaro tajribadan kelib chiqqan holda kengaytirish choralarini koʻrish hamda uni soddalashtirilgan tartibda tezkorlik bilan yangilab borish (toʻldirish) mexanizmlarini joriy etish belgilangani;

Oʻzbekiston Respublikasi Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligiga giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlar muomalasi ustidan tizimli nazorat-tekshiruvlarni amalga oshirish vakolati, shuningdek, prekursorlarning noqonuniy aylanmasi yuzasidan vakolatli huquq-tartibot organlariga tergovga qadar tekshiruvni oʻtkazish boʻyicha taqdimnoma kiritish huquqi berilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasida prekursorlarning muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni tartibga solish va uzluksiz nazoratni taʼminlash toʻgʻrisidagi yagona nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

prekursorlar muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni davlat tomonidan tartibga solish va uzluksiz nazoratni taʼminlash, vakolatli organlarning ushbu yoʻnalishdagi aniq vazifalarini belgilash;

prekursorlar va tarkibida prekursorlar mavjud dori vositalariga boʻlgan ehtiyojni aniqlash tartibi;

prekursorlarni respublika hududiga olib kirish, olib chiqish va tranzit tarzida oʻtkazish tartibi;

prekursorlarni ishlab chiqarish, tayyorlash, saqlash, tashish, yoʻq qilish va realizatsiya qilish (berish) tartibi;

prekursorlar muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshiruvchi tegishli litsenziyaga ega yuridik shaxslar faoliyatini monitoring qilish tartibi va ularning hisobdorligi.

3. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

Giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalar ustidan nazorat qilish boʻyicha davlat komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat komissiyasi) tomonidan vakolatli davlat organlarining takliflari asosida respublikada muomalasi cheklangan prekursorlar roʻyxatini soddalashtirilgan tartibda tasdiqlash, toʻldirish, oʻzgartirish va unga qoʻshimchalar kiritish amaliyoti yoʻlga qoʻyiladi;

prekursorlarning ishlab chiqarilishidan (olib kirilishidan) boshlab realizatsiya qilinishgacha (tranzit oʻtishi, mahsulot ishlab chiqarishda foydalanish, sotish, saqlash, berish va boshqa) boʻlgan barcha jarayonlarni elektron nazorat qilish tizimi joriy etiladi;

respublikada muomalada boʻlishi cheklangan prekursorlar roʻyxatiga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aholi va tadbirkorlik subyektlari xabardor boʻlishi uchun vakolatli organlarning rasmiy veb-sahifalarida eʼlon qilib boriladi;

prekursorlarni olib kirish, olib chiqish va tranzit oʻtkazish uchun sertifikat (ruxsatnoma) “Litsenziya” axborot tizimi orqali beriladi.

4. Sogʻliqni saqlash vazirligi (E. Adilov) respublikada muomalasi cheklangan roʻyxatlarga kiritilgan, tarkibida giyohvandlik vositalari, psixotrop va alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar mavjud dori vositalari muomalasi jarayonlarini raqamlashtirish boʻyicha ishlab chiqiladigan va 2027-yil 1-yanvardan ishga tushiriladigan axborot tizimida prekursorlar muomalasini elektron nazorat qilish va raqamlashtirishni nazarda tutuvchi alohida modulni yaratsin. Bunda:

yaratilayotgan axborot tizimi doirasida prekursorlar muomalasi boʻyicha “xavfni tahlil qilish” imkoniyati yaratiladi;

mazkur modulni ishlab chiqish va ishga tushirish bilan bogʻliq barcha xarajatlar Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi hisobidan amalga oshiriladi;

Sogʻliqni saqlash vazirligining “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasi mazkur modulni yuritish boʻyicha masʼul hisoblanadi, “Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator — “UZINFOCOM” MCNJ modulni yaratish, qoʻllab-quvvatlash, uning sifati va uzluksiz ishlab turishini taʼminlash boʻyicha operator etib belgilanadi.

5. Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi (A. Rafiqov) bir oy muddatda respublikada muomalada boʻlishi cheklangan prekursorlar roʻyxatidagi moddalarni turiga qarab tasniflash choralarini koʻrsin.

6. Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi (A. Djurabayev), Sogʻliqni saqlash vazirligi (E. Adilov) va Savdo-sanoat palatasi (D. Vaxabov) mazkur qarorning mazmun-mohiyatini tadbirkorlik subyektlariga yetkazsin.

7. Manfaatdor vazirlik va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni uch oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

8. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran olti oy oʻtgach kuchga kiradi.

9. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi direktori hamda Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri E.E. Adilov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 26-iyundagi 337-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida prekursorlarning muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni tartibga solish va uzluksiz nazoratni taʼminlash toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom prekursorlarni olish, joʻnatish, hisobga olish, berish, tashish, saqlash, sotish, taqsimlash, yoʻq qilish, Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish hamda Oʻzbekiston Respublikasidan olib chiqish va Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tranzit oʻtkazish tartibini belgilaydi.

Mazkur Nizom talablari prekursorlar muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshirish boʻyicha tegishli litsenziyaga ega yuridik shaxslar uchun majburiy hisoblanadi.

Prekursorlar bilan bogʻliq faoliyat Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi belgilagan tartib asosida litsenziyalanadi.

2. Oʻzbekiston Respublikasida muomalasi cheklangan prekursorlar roʻyxatini tasdiqlash, toʻldirish, unga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish soddalashtirilgan tartibda Giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalar ustidan nazorat qilish boʻyicha davlat komissiyasining (keyingi oʻrinlarda — Davlat komissiyasi) tegishli qarori asosida amalga oshiriladi.

Davlat komissiyasining oʻz vakolati doirasida qabul qilgan qarorlari davlat organlari va tashkilotlar hamda prekursorlar muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshirish boʻyicha tegishli litsenziyaga ega yuridik shaxslar tomonidan bajarilishi majburiy hisoblanadi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

axborot tizimi — respublikada muomalasi cheklangan roʻyxatlarga kiritilgan, tarkibida giyohvandlik vositalari, psixotrop va alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar mavjud dori vositalari hamda prekursorlarning ishlab chiqarilishidan (olib kirilishidan) boshlab realizatsiya qilinishigacha (tranzit oʻtkazish, mahsulot ishlab chiqarishda foydalanish, sotish, saqlash, berish va boshqalar) boʻlgan barcha jarayonlarni onlayn rejimda nazorat qilish imkonini beruvchi elektron maʼlumotlar bazasi;

vakolatli organ — mazkur Nizomning 7-bandida koʻrsatilgan prekursorlar muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni tartibga solish, uzluksiz nazoratni taʼminlash hamda ularning noqonuniy muomalasiga qarshi kurashuvchi davlat organlari;

Davlat komissiyasi — Oʻzbekiston Respublikasida muomalasi cheklangan prekursorlar roʻyxatini tasdiqlovchi, uni yangi turdagi kimyoviy moddalar bilan toʻldiruvchi yoki roʻyxatdan chiqarish boʻyicha tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kirituvchi hamda prekursorlarning qonuniy muomalasi boʻyicha davlat siyosatini belgilovchi organ;

ishlab chiqarish obyekti — prekursorlarni ishlab chiqaruvchi korxonalar yoki ularning sexlari, uchastkalari, maydonchalari, shuningdek, boshqa ishlab chiqarish obyektlari;

litsenziyalovchi organ — Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarning muomalada boʻlishi bilan bogʻliq faoliyatni litsenziyalovchi organi;

litsenziatlar — prekursorlarni olib kirish, olib chiqish, ishlab chiqarish, tayyorlash, saqlash, realizatsiya qilish (berish), tashish, ulardan foydalanish, shuningdek, ularni yoʻq qilish faoliyatini amalga oshirish boʻyicha tegishli litsenziyaga ega yuridik shaxslar;

litsenziya — yuridik shaxsga beriladigan, talablari va shartlariga majburiy ravishda rioya etilgan taqdirda, faoliyatning litsenziyalanadigan turini yoki uning kichik turini amalga oshirish huquqini beruvchi hujjat;

monitoring — litsenziatlarning prekursorlar muomalasi bilan bogʻliq faoliyatini kelishilgan rejaga asosan bevosita joyiga chiqqan holda oʻrganish. Monitoring natijasiga koʻra litsenziatlarga chora koʻrilishiga yoʻl qoʻyilmaydi;

prekursorlar — prekursorlar roʻyxatiga kiritilgan va Oʻzbekiston Respublikasida muomalada boʻlishi cheklangan, giyohvandlik vositalari, psixotrop va kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni (keyingi oʻrinlarda — giyohvandlik vositalari) tayyorlash uchun foydalaniladigan, shuningdek, sanoat, farmatsevtika va boshqa sohalarda qoʻllanadigan kimyoviy moddalar;

saqlash joylari — prekursorlarni saqlashga moʻljallangan obyektlar (omborxonalar, usti ochiq va yopiq maydonchalar, rezervuar joylar);

xavfli yuklar — oʻziga xos xossalari va xususiyatlari tufayli muayyan omillar mavjud boʻlgan taqdirda, tashish, ortish-tushirish ishlari jarayonida tashilayotgan yuklar, texnika vositalari, qurilmalar, bino va inshootlar, boshqa obyektlarning portlashi, yonishi yoki shikastlanishiga, shuningdek, odamlar hayoti va sogʻligʻiga, atrof-muhitga zarar yetkazilishiga sabab boʻlishi mumkin boʻlgan moddalar, materiallar, buyumlar, chiqindilar;

Xavfsizlik pasporti — kimyoviy mahsulotlar (moddalar, aralashmalar, materiallar, sanoat chiqindilari) uchun normativ hujjatlarning majburiy tarkibiy qismi boʻlgan va isteʼmolchiga kimyoviy mahsulotlardan foydalanish, ularni saqlash, tashish va yoʻq qilish xavfsizligi toʻgʻrisida hamda inson hayoti va sogʻligʻi, mulk va atrof-muhit xavfsizligini taʼminlash uchun ishonchli maʼlumot berishga moʻljallangan, ishlab chiqaruvchi tashkilot tomonidan (ishlab chiqiladigan) beriladigan va belgilangan qonunchilik talablari asosida tegishli vakolatli davlat tashkiloti tomonidan belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan hujjat.

4. Oʻzbekiston Respublikasida muomalada boʻlishi cheklangan prekursorlar roʻyxati ikkita kichik roʻyxatlarga boʻlinadi:

birinchi kichik roʻyxat — muomalasi qatʼiy nazoratga olingan prekursorlar roʻyxati boʻlib, unga giyohvandlik vositalarini ishlab chiqarishda keng qoʻllanadigan kimyoviy moddalar kiritiladi;

ikkinchi kichik roʻyxat — umumiy nazoratdagi prekursorlar roʻyxati boʻlib, unga giyohvandlik vositalarini tayyorlashda ishlatilishi mumkin boʻlgan, shuningdek, sanoat, farmatsevtika va boshqa sohalarda qoʻllanadigan kimyoviy moddalar kiritiladi.

2-bob. Prekursorlar muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni davlat tomonidan tartibga solish va uzluksiz nazoratini taʼminlash

5. Davlat komissiyasi prekursorlarning muomalasi ustidan nazoratni oʻrnatish hamda noqonuniy muomalasiga qarshi kurashish sohasida davlat siyosati amalga oshirilishini taʼminlovchi idoralararo kollegial organ hisoblanadi.

6. Davlat komissiyasi:

Oʻzbekiston Respublikasida muomalasi cheklangan prekursorlar roʻyxatini tasdiqlaydi, uni yangi turdagi kimyoviy moddalar bilan toʻldiradi yoki roʻyxatdan chiqarish boʻyicha tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritadi;

litsenziya talablariga rioya etilishini monitoring qilish jarayoniga mutaxassislarni jalb etadi;

prekursorlar nazorati sohasiga oid tahliliy material va takliflarni yigʻilishlarda koʻrib chiqib, tegishli qaror qabul qiladi.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasi, Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Davlat xavfsizlik xizmati, Ichki ishlar vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Bojxona qoʻmitasi), Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi prekursorlar muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni tartibga solish, uzluksiz nazoratni taʼminlash va ularning noqonuniy muomalasiga qarshi kurashuvchi davlat organlari hisoblanadi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik):

prekursorlar muomalasi bilan bogʻliq faoliyat ustidan tizimli davlat nazorati funksiyasini amalga oshiradi hamda vakolatli davlat organlarining ushbu sohadagi faoliyatini muvofiqlashtiradi;

vakolatli organlarning taklifiga koʻra yangi turdagi kimyoviy moddalarni prekursorlar roʻyxatiga kiritish boʻyicha Davlat komissiyasiga taklif kiritadi;

prekursorlarni respublika hududiga olib kirish, undan olib chiqish va tranzit tarzida oʻtkazish boʻyicha tegishli qaror qabul qiladi;

prekursorlarning noqonuniy aylanmasi yuzasidan vakolatli huquq-tartibot organlariga tergovga qadar tekshiruvni oʻtkazish yuzasidan taqdimnomalar kiritadi;

prekursorlarni ishlab chiqarish faoliyati bilan shugʻullanuvchi litsenziatlar tomonidan texnologik reglament talablariga rioya etilishini oʻrganadi;

litsenziyaning amal qilish muddatini toʻxtatib turish toʻgʻrisida litsenziyalovchi organ yoki sudga daʼvo arizasini kiritadi;

litsenziya talab va shartlariga rioya etilishini monitoring qilish boʻyicha litsenziatlar bilan kelishgan holda rejalar ishlab chiqadi va tasdiqlaydi;

litsenziatlar faoliyatini monitoring qilish boʻyicha ishchi guruhlarni tuzadi va ularga rahbarlik qiladi;

litsenziatlar faoliyatida aniqlangan kamchiliklar oʻz vaqtida bartaraf etilishini nazorat qiladi, bartaraf etilmagan taqdirda, tegishli chora koʻradi;

axborot tizimidagi prekursorlar aylanmasi bilan bogʻliq maʼlumotlar asosida litsenziatlar faoliyatini tezkorlik bilan tekshiradi yoki tekshirish boʻyicha Ichki ishlar vazirligiga xabar beradi;

saqlash joylarining prekursorlarni saqlashga doir belgilangan texnik talablarga muvofiqligi boʻyicha rasmiylashtirilgan xulosada aniqlangan kamchiliklar yuzasidan litsenziyalovchi organning tegishli maʼlumotiga asosan Ichki ishlar vazirligiga taqdimnoma kiritadi.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Markaz):

prekursorlarni respublika hududiga olib kirish va undan olib chiqish uchun sertifikat va tranzit tarzida oʻtkazishda ruxsatnoma rasmiylashtiradi;

prekursor saqlovchi dori vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazadi, ularning respublika hududiga kirishida muvofiqlik sertifikatini beradi;

litsenziya talablariga rioya etilishini monitoring qilishda qatnashadi va prekursorlar muomalasi ustidan monitoring olib boradi;

axborot tizimini yuritadi, Oʻzbekiston Respublikasining prekursorlarga boʻlgan yillik ehtiyojini umumlashtirib, axborot tizimiga kiritadi va tahlil qiladi;

prekursorlarni ishlab chiqaruvchilar va ularning yakuniy foydalanuvchilarining reyestrini yuritadi;

litsenziatlarning prekursorlarga boʻlgan yillik ehtiyojini (yuqori turuvchi tashkilot mavjud boʻlmagan taqdirda) kelishadi;

prekursorlarning eksporti, importi va tranziti boʻyicha xorijiy davlatlar bilan axborot almashadi;

prekursorlar muomalasini tartibga solishga doir BMT konvensiyalarida belgilangan tavsiyalar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro majburiyatlarini bajaradi.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi:

yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan prekursorlarni ishlab chiqarish, saqlash va tashish jarayonlarini oʻrganadi hamda aniqlangan qonun buzilishi holatlari yuzasidan Agentlikka axborot kiritadi;

aniqlangan kimyoviy moddalarni tasniflari boʻyicha taqsimlaydi va bu boʻyicha Agentlikka tegishli xulosa taqdim etadi.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati (keyingi oʻrinlarda — DXX):

prekursorlarni respublika hududiga olib kirish, undan olib chiqish va tranzit tarzida oʻtkazish boʻyicha hujjatlarni koʻrib chiqadi hamda tegishli xulosa taqdim etadi;

prekursorlarning noqonuniy muomalasiga qarshi tezkor tadbirlarni amalga oshiradi;

vakolati doirasida litsenziya talablariga va shartlariga rioya etilishini monitoring qilishda qatnashadi.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — IIV):

prekursorlarni respublika hududiga olib kirish, undan olib chiqish va tranzit tarzida oʻtkazish boʻyicha hujjatlarni koʻrib chiqadi hamda tegishli xulosa taqdim etadi;

axborot tizimidagi prekursorlar aylanmasi bilan bogʻliq maʼlumotlar asosida litsenziatlar faoliyatini tezkorlik bilan tekshiradi;

saqlash joylarining prekursorlarni saqlashga doir texnik talablarga muvofiqligini joyiga chiqqan holda oʻrganadi va tegishli xulosa taqdim etadi;

prekursorlarning noqonuniy muomalasiga qarshi tezkor tadbirlarni amalga oshiradi;

vakolati doirasida litsenziya talablariga va shartlariga rioya etilishini monitoring qilishda qatnashadi;

prekursorlarni yoʻq qilish jarayonida komissiya aʼzosi sifatida ishtirok etadi;

xavfli yuklar toifasiga kiritilgan prekursorlarni tashishda shartnoma asosida kuzatish ishlarini amalga oshiradi.

13. Bojxona qoʻmitasi:

respublika hududiga olib kirilgan, olib chiqilgan va tranzit tarzida oʻtkazilgan prekursorlar toʻgʻrisidagi maʼlumotni yuk chegaradan kesib oʻtgan vaqtning oʻzida axborot tizimiga kiritadi;

prekursorlarning respublika hududiga olib kirilishi, olib chiqilishi yoki tranzit tarzida oʻtkazilishini nazorat qiladi;

prekursorlarning noqonuniy muomalasiga qarshi tezkor tadbirlarni amalga oshiradi.

14. Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi:

prekursorlarni ishlab chiqarish va tayyorlash jarayonlari yuzasidan litsenziyalovchi organga tegishli xulosa taqdim etadi;

prekursorlarni ishlab chiqarish va yoʻq qilishning atrof-muhitga taʼsiri boʻyicha tegishli xulosa beradi;

prekursorlarni yoʻq qilish jarayonida komissiya aʼzosi sifatida qatnashadi.

15. Prekursorlarning noqonuniy muomalasida yangi turdagi kimyoviy moddalar aniqlangan taqdirda, vakolatli organlar tomonidan ularni muomalasi cheklangan prekursorlar roʻyxatiga kiritish toʻgʻrisida Agentlikka takliflar kiritiladi.

3-bob. Prekursorlar bilan bogʻliq jarayonlarni amalga oshirish tartibi

16. Prekursorlarni sotib olishda xaridorning huquqiy asoslari, shu jumladan, litsenziyalar, roʻyxatdan oʻtkazish hujjatlari va moddadan maqsadli foydalanishni tasdiqlovchi hujjatlar tekshiriladi. Har bir operatsiya belgilangan tartibda qayd etilib, prekursorning nomlanishi, miqdori, sanasi va xaridor haqidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi, bu esa toʻliq kuzatuvchanlik va auditorlikni taʼminlaydi.

17. Prekursorlarni realizatsiya qilishda sotuvchi organlar belgilangan talablarga amal qilishi, shubhali yoki standartdan tashqari operatsiyalar haqida maʼlumot berishi va soʻralgan taqdirda nazorat organlariga maʼlumot taqdim etishi shart.

18. Prekursorlarni tashish, shu jumladan, xalqaro tashish hamda mazkur faoliyatni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan hujjatlarni rasmiylashtirish tartibi qonunchilik hujjatlari bilan belgilanadi.

19. Prekursorlar ichki ishlar organlari bilan kelishilgan holda, harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari yoki boshqa qoʻriqlash xizmatlari tomonidan tashiladi.

20. Prekursorlarni tashish faoliyatini amalga oshirish huquqi mazkur sohada tegishli litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslarga beriladi.

21. Jismoniy shaxslar tomonidan tarkibida prekursorlar mavjud boʻlgan dori vositalarini shaxsiy foydalanish maqsadida tibbiy koʻrsatmalarga asosan va tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlgan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish va undan olib chiqishga yoʻl qoʻyiladi.

22. Prekursorlarni pochta, shu jumladan, pochta va kuryerlik joʻnatmalarida joʻnatish taqiqlanadi, ekspertlik va tezkor-qidiruv faoliyatida foydalanish hamda tarkibida prekursorlar saqlovchi dori vositalarini Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazish yoki qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun namuna sifatida yuborish holatlari bundan mustasno.

4-bob. Prekursorlar va tarkibida prekursorlar mavjud dori vositalariga boʻlgan ehtiyojni aniqlash tartibi

23. Mahsulot ishlab chiqarish uchun prekursorlardan foydalanuvchilar va prekursorlarni realizatsiya qilish bilan shugʻullanuvchi tashkilotlar oʻz ehtiyojlarini aniqlashda quyidagilarni amalga oshiradi:

hisobot yilida prekursorlarni sarflashning belgilangan normalaridan kelib chiqqan holda keyingi yil uchun oʻz ehtiyojlarini aniqlaydi;

keyingi yil ishlab chiqarish uchun prekursorlarga boʻlgan ehtiyojlarni aniqlashda hisobot yili boshidagi qoldiqni hisobga oladi;

ehtiyojni yuqori turuvchi tashkilot yoki Markaz (yuqori turuvchi tashkilot mavjud boʻlmagan taqdirda) bilan kelishadi;

prekursorlarga boʻlgan ehtiyojlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni axborot tizimiga kiritishda bir tadqiqot uchun reaktiv sarfi normasi, bir yil davomida oʻtkaziladigan tadqiqotlar soni va ularda foydalaniladigan prekursorlarni aks ettiradi.

24. Ilmiy va oʻquv maqsadlarida foydalaniladigan prekursorlarga boʻlgan yillik ehtiyoj bir tadqiqot uchun reaktiv sarfi normasi, bir yildagi tadqiqotlar soni va ularda qoʻllanadigan prekursorlarning oʻziga xosligini hisobga olgan holda aniqlanadi.

Prekursorlardan ilmiy maqsadlarda foydalanishda tadqiqot usullari oʻzgargan taqdirda, ilmiy-tadqiqot institutlari tomonidan foydalanish uchun qoʻshimcha hajmlar olinishi mumkin, bunda qoʻshimcha hajmlarni tasdiqlash muddati uch kundan oshmasligi kerak.

25. Prekursorlardan xomashyo yoki material sifatida foydalanadigan korxona va tashkilot yangi yoki koʻzda tutilmagan mahsulotni ishlab chiqarishda prekursorlarga boʻlgan ehtiyojni yangi mahsulotning texnik reglamentlariga muvofiq aniqlaydi.

26. Oʻzbekiston Respublikasining tarkibida prekursorlar mavjud dori vositalariga boʻlgan yigʻma ehtiyoji Markaz tomonidan aniqlanadi hamda BMTning 1988-yildagi Giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarning noqonuniy muomalasiga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi konvensiyasi talablariga muvofiq Agentlik bilan kelishilgan holda, BMTning Xalqaro narkotiklarni nazorat qilish qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Xalqaro qoʻmita) taqdim etiladi.

27. Jahon sogʻliqni saqlash tashkiloti koʻrsatmasiga muvofiq litsenziat tomonidan tibbiyotda foydalanish uchun moʻljallangan, tarkibida prekursorlar mavjud dori vositalariga boʻlgan ehtiyojni hisoblash meʼyorlari soʻnggi uch yillik statistika maʼlumotlaridan kelib chiqib, oʻrtacha miqdorlarni hisoblash orqali aniqlanadi. Bunda aniqlangan ehtiyoj yuridik shaxs rahbarining qarori bilan yillik isteʼmolning oʻrtacha miqdoridan 10 — 20 foizgacha oshirilishi mumkin.

28. Tarkibida prekursorlar mavjud dori vositalariga boʻlgan ehtiyojda quyidagilar koʻrsatiladi:

yuridik shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (nomi, STIR raqami);

yuridik shaxs litsenziyasining raqami va amal qilish muddati;

dori vositalari sifatida roʻyxatga olingan tarkibida prekursorlar mavjud dori vositalarining nomlari, ularning chiqarilish shakli va miqdori (ampulalarda, flakonlarda, tabletkalarda, kapsulalarda va boshqalar);

tarkibida prekursorlar mavjud dori vositalariga boʻlgan ehtiyojning asoslangan hisob-kitoblari.

29. Litsenziatlarning tarkibida prekursorlar mavjud dori vositalaridan foydalanishga boʻlgan ehtiyoji yoki qoʻshimcha ehtiyoji davolash standartlarini hisobga olib, tibbiy yordam turiga va tibbiy tashkilot boʻlimlarining yoʻnalishiga bogʻliq holda aniqlanadi.

Rahbar tomonidan tasdiqlangan ehtiyoj yoki qoʻshimcha ehtiyoj miqdorlari asoslangan jadval koʻrinishidagi maʼlumotlar (qanday muolaja yoki amaliyotda ishlatilishi, yil davomida oʻtkazilishi rejalashtirilayotgan muolaja yoki amaliyotlar soni, davomiyligi va bitta muolaja yoki amaliyotga ishlatiladigan miqdori) bilan birga axborot tizimiga kiritiladi.

30. Oʻzbekiston Respublikasining tarkibida prekursorlar mavjud dori vositalariga boʻlgan umumiy ehtiyoji asosida prekursorlar muomalasi bilan bogʻliq faoliyat uchun tegishli litsenziyaga ega boʻlgan yetkazib beruvchilar bilan shartnomalar tuziladi.

31. Litsenziatlar tomonidan prekursorlar va tarkibida prekursorlar mavjud dori vositalariga boʻlgan keyingi yil uchun ehtiyoj maʼlumotlari hisobot yilining 1-noyabridan 1-dekabriga qadar boʻlgan muddatda axborot tizimiga kiritiladi.

32. Yangi tashkil etilgan litsenziatlar litsenziya olingandan soʻng joriy va keyingi yil uchun ehtiyoji toʻgʻrisidagi maʼlumotni axborot tizimiga kiritadi.

33. Zarurat tugʻilganda, litsenziatlar qoʻshimcha ehtiyoj toʻgʻrisidagi maʼlumotni (asoslovchi hujjatlarni ilova qilgan holda) axborot tizimiga kiritadi.

5-bob. Prekursorlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, undan olib chiqish tartibi

34. Prekursorlar Oʻzbekiston Respublikasi hududiga Markaz tomonidan beriladigan sertifikat asosida olib kiriladi va undan olib chiqiladi.

35. Prekursorlar Oʻzbekiston Respublikasining ehtiyojlari doirasida litsenziatlar tomonidan olib kiriladi.

36. Prekursorlardan ichki ishlar organlari, Davlat xavfsizlik xizmati hamda bojxona organlarining ekspertiza va tezkor-qidiruv faoliyatida, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Elektron texnologiyalarini rivojlantirish markazi hamda Adliya vazirligining sud-ekspertiza muassasalari faoliyatida litsenziya olmasdan foydalaniladi.

37. Prekursorlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish va olib chiqishga sertifikatni rasmiylashtirish uchun “Litsenziya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Litsenziya” AT) orqali ariza beriladi, ariza DXX hamda IIV bilan kelishilgandan soʻng Agentlikning tegishli qaroriga asosan mazkur nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq Markaz tomonidan beriladi.

38. Prekursorlar Oʻzbekiston Respublikasi hududiga prekursorlar muomalasi bilan bogʻliq faoliyat uchun litsenziyaga ega yuridik shaxslar (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) tomonidan mazkur Nizomga 2-3-ilovalarga muvofiq shakldagi qatʼiy hisobda turuvchi, pushti rangli maxsus blanklarda rasmiylashtirilgan sertifikatlar asosida olib kiriladi va olib chiqiladi.

39. Sertifikatdan faqat bir marotaba foydalaniladi va uning muddati bir yil davomida amal qiladi.

Sertifikat ariza beruvchiga ikki nusxada, shundan bir nusxasi eksport qiluvchi tashkilotga taqdim etish uchun beriladi.

Berilgan sertifikat nazorat qilinadigan moddalarning muomalasi bilan bogʻliq litsenziyaga ega boʻlishidan qatʼi nazar, boshqa yuridik shaxsga berilishi mumkin emas.

40. Bojxona qoʻmitasi prekursorlarning haqiqiy olib kirilgani (olib chiqilgani) toʻgʻrisidagi maʼlumotni yuk chegaradan kesib oʻtgan vaqtning oʻzida onlayn vaqt rejimida Agentlik hamda Markazga taqdim etadi.

41. Respublika hududiga import qilingan prekursorlar reeksport qilinmaydi.

42. Prekursorlarni olib kirish, olib chiqishga ruxsat berish uchun sertifikat olish talablari va shartlariga quyidagilar kiradi:

ariza beruvchida prekursorlar muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaning mavjudligi;

prekursorlarni olib kirish, olib chiqishda qonunchilik hujjatlariga majburiy rioya qilinishi;

sertifikat olish uchun taqdim etiladigan maʼlumotlarning ishonchliligi taʼminlanishi;

ariza beruvchi tashkilotning nomi yoki manzili (pochta va/yoki faoliyat manzili) oʻzgargan taqdirda, qayta roʻyxatdan oʻtkazilgandan soʻng oʻn ish kuni ichida Markazga “Litsenziya” ATdagi shaxsiy kabineti orqali murojaat qilishi.

43. Sertifikat olish uchun ariza beruvchi tomonidan “Litsenziya” ATdagi shaxsiy kabineti orqali quyidagi hujjatlar Markazga taqdim etiladi:

a) ariza beruvchining mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq arizasi;

b) prekursorlarni olib kirish, olib chiqish uchun shartnoma nusxasi (toʻlov uchun hisob);

v) Oʻzbekiston Respublikasi hududidan prekursorlarni olib chiqishda — import qiluvchi davlatning olib kirishga ruxsat berilgan hujjati (sertifikat, ruxsatnoma, olib kirish uchun litsenziya yoki boshqa ruxsat etuvchi hujjatlar);

g) prekursorlarni ishlab chiqarishda foydalanish maqsadida olib kiradigan ariza beruvchilarning prekursorlarga boʻlgan tasdiqlangan ehtiyojlari toʻgʻrisidagi maʼlumoti;

d) ariza beruvchi sertifikatni Markaz yoki pochta orqali qabul qilishni tanlaydi.

44. Arizani koʻrib chiqish va sertifikatni rasmiylashtirish uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining sakkiz baravari miqdorida yigʻim undiriladi.

Yigʻim toʻlangani axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.

Yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi, agarda pasportlarning 6-bandida boshqacha taqsimot nazarda tutilmagan taqdirda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — Giyohvandlik va narkojinoyatlarga qarshi kurashish tizimini rivojlantirish respublika jamgʻarmasiga va Markazning tegishli bank hisobvaraqlariga teng boʻlgan miqdorda oʻtkaziladi.

45. Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatilgan boʻlishi kerak:

a) ariza beruvchining nomi va joylashgan manzili, ishlab chiqaruvchi va yukni qabul qiluvchining, shuningdek, import qiluvchining nomi va joylashgan manzili (olib chiqish faoliyati amalga oshirilganda);

b) roʻyxatda koʻrsatilgan prekursorning nomi, TIF TN kodi va miqdori;

v) prekursorlarni olib kiradigan va olib chiqadigan davlat nomi;

g) prekursorlarni olib kirish, olib chiqish joyi va muddati;

d) prekursorlarni olib kirish, olib chiqish maqsadlari;

j) prekursorlarni olib kirish, olib chiqish uchun moʻljallangan transport turi yoki ularni joʻnatish usullari.

46. Markaz sertifikatni rasmiylashtirish uchun kerakli hujjatlarni ariza beruvchidan qabul qilib olganidan soʻng boshqa vakolatli organlardan quyidagi hujjatlar va maʼlumotlarni oʻzaro axborot hamkorligi orqali elektron shaklda oladi:

a) Markaz tomonidan berilgan dori vositasini roʻyxatdan oʻtkazish guvohnomasi nusxasi (dori vositasi tarkibida prekursorlar mavjud boʻlgan hollarda);

b) Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan berilgan prekursorlar muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaning nusxasi.

47. Ariza beruvchidan ushbu Nizomning 36-bandida nazarda tutilmagan hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

48. Markaz arizani qabul qilgan kundan boshlab Oʻzbekiston Respublikasida muomalada boʻlishi cheklangan prekursorlar roʻyxatining birinchi kichik roʻyxatdagi prekursorlarni oʻttiz ish kuni, ikkinchi kichik roʻyxatdagi prekursorlarni esa yigirma ish kundan ortiq boʻlmagan muddatda koʻrib chiqib, sertifikat beradi yoki sertifikat berishni rad etadi.

49. Markaz hujjatlar toʻplamini oʻrganadi va mazkur Nizomning 38 va 39-bandlarida keltirilgan hujjatlar toʻplamini kelishish uchun “Litsenziya” AT orqali DXX hamda IIVga yuboradi.

50. DXX va IIV hujjatlarni koʻrib chiqib, birinchi kichik roʻyxatdagi prekursorlar boʻyicha oʻn besh ish kuni, ikkinchi kichik roʻyxatdagi prekursorlar boʻyicha esa oʻn ish kundan ortiq boʻlmagan muddatda koʻrib chiqib, tegishli xulosani Agentlikka yuboradi.

51. Agentlik hujjatlarni besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda koʻrib chiqib, tegishli qarorni Markazga taqdim etadi.

52. Agentlik qarori asosida Markaz ariza beruvchiga besh ish kunidan kechiktirmagan holda sertifikat berilishi toʻgʻrisida yoki DXX va IIVning (rad etilgan holatda) tegishli xulosalari asosida rad etish asoslari va qonunchilikning aniq normalarini koʻrsatgan holda ariza beruvchiga axborot tizimi orqali xabarnoma yuboradi.

Markaz sertifikatni anʼanaviy tarzda ariza beruvchining oʻziga yoki pochta xizmati orqali ariza beruvchi koʻrsatgan manzilga yuboradi.

Ariza qabul qilingandan soʻng ariza beruvchi sertifikat olishdan bosh tortgan hollarda, toʻlangan toʻlov summasi qaytarilmaydi.

53. Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirilayotgan prekursorlarni bojxona omborlariga joylashtirishga Markaz tomonidan olib kirish uchun berilgan sertifikatlarning mavjudligi asos boʻladi.

54. Rasmiylashtirilgan sertifikatlar va ulardagi maʼlumotlar “Yagona darcha” bojxona axborot tizimiga Markaz masʼul shaxslari tomonidan kiritiladi.

55. Sertifikatning berilishi quyidagi sabablarga koʻra rad etilishi mumkin:

a) ariza beruvchi tomonidan sertifikat olish uchun zarur boʻlgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda;

b) ariza beruvchi ruxsat berish tartib-taomillariga mos kelmaganda;

v) oʻrganish natijalariga koʻra DXX yoki IIVning asoslantirilgan rad etish xulosasi yoki Agentlikning sertifikat berish mumkin emasligi toʻgʻrisidagi qarori taqdim etilganda;

g) ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda shubhali yoki notoʻgʻri maʼlumotlar mavjud boʻlganda.

56. Sertifikat berishni boshqa asoslarga koʻra, shu jumladan, maqsadga muvofiq emas degan vajlar bilan rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Sertifikat berishni rad etilgan hollarda, toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.

57. Ariza beruvchi sertifikat berishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablarni bartaraf etgan taqdirda, ularni tasdiqlovchi tegishli hujjatlar va rad etish sabablarini bartaraf etish toʻgʻrisidagi ariza Markaz tomonidan oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda qayta koʻrib chiqiladi.

58. Sertifikat berish toʻgʻrisidagi arizani qayta koʻrib chiqish jarayonida xabarnomada oldin koʻrsatilmagan sabablar tufayli sertifikat berishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Ariza qayta koʻrib chiqilgani uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim undiriladi hamda ushbu Nizomning 37-bandida nazarda tutilgan tartibda taqsimlanadi.

59. Ariza beruvchi Markazning mansabdor shaxslari harakatlari (harakatsizligi) hamda sertifikat berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarori ustidan belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega.

60. Sertifikat yoʻqolganda yoki yaroqsiz holatga kelganda, ariza beruvchi “Litsenziya” AT orqali Markazga dublikat olish uchun ariza beradi.

Markaz arizani besh ish kunidan oshmagan muddatda koʻrib chiqib, “Dublikat” belgisi qoʻyilgan yangi sertifikatni anʼanaviy tarzda yoki pochta xizmati orqali ariza beruvchiga taqdim etadi.

Sertifikatning dublikati berilganligi uchun bazaviy hisoblash miqdorining oʻn foizi miqdorida yigʻim undiriladi va undirilgan yigʻim ushbu Nizomning 37-bandida belgilangan tartibda taqsimlanadi.

61. Sertifikat yaroqsiz holatga kelgan holda uning asl nusxasi ham Markazga taqdim etilishi kerak.

62. Sertifikatning amal qilish muddatini toʻxtatib turish yoki tugatish va bekor qilish Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonunida nazarda tutilgan hollarda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

63. Sertifikatlar reyestri “Litsenziya” ATda elektron shaklda har bir sertifikat boʻyicha alohida yuritiladi va undagi maʼlumot barcha uchun ochiq hisoblanadi.

64. Sertifikatlar reyestri avtomatik ravishda shakllantiriladi, uning doimiy yuritilishi va unga tegishli oʻzgartirishlarni kiritish Markaz tomonidan amalga oshiriladi.

Markaz sertifikatlar reyestrini yuritishda ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartiblarga rioya qilishi lozim.

65. Markaz quyidagi maʼlumotlarni sertifikatlar reyestriga oʻz vaqtida kiritib borishga javobgar:

sertifikat berilgan sana va sertifikat raqami;

ariza beruvchining nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, pochta manzili va telefon raqami;

sertifikatda olib kirilayotgan, olib chiqilayotgan prekursorlarning nomi va miqdori;

sertifikatning amal qilish muddati;

sertifikatni toʻxtatib turish asosi va sanasi;

sertifikatni amal qilish muddatini tugatish asosi va sanasi;

sertifikatni bekor qilish asosi va sanasi;

sertifikatning dublikatini berish asosi va sanasi.

66. Sertifikat egasi toʻgʻrisidagi batafsil maʼlumotlar bazasi vakolatli organlar foydalanishi uchun shakllantiriladi va unda ruxsat berish jarayonida kiritiladigan barcha maʼlumotlar hamda ilova qilinadigan hujjatlarning elektron nusxalari saqlanadi.

Ushbu maʼlumotlar bazasida sertifikatlar reyestriga kiritilmagan axborotlar mavjud boʻlgan taqdirda, Markaz tomonidan mazkur axborotlar va ilova qilingan hujjatlar boshqa shaxslarga oshkor qilinishi taqiqlanadi.

6-bob. Prekursorlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit tarzda oʻtkazish tartibi

67. Prekursorlar Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit tarzida oʻtkazish uchun beriladigan ruxsatnoma asosida oʻtkaziladi.

Bunda xavfli yuklar roʻyxatiga kiruvchi prekursorlarni Vazirlar Mahkamasi belgilagan maxsus vakolatli organ ruxsatisiz Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit tarzida oʻtkazish taqiqlanadi.

68. Prekursorlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit tarzida oʻtkazish uchun ruxsatnomani rasmiylashtirish uchun “Litsenziya” AT orqali ariza beriladi, ariza DXX hamda IIV bilan kelishilgandan soʻng Agentlikning tegishli qaroriga asosan mazkur Nizomga 5-ilovadagi sxemaga muvofiq Markaz tomonidan beriladi.

69. Yuridik shaxslar tomonidan prekursorlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali mazkur Nizomga 6-ilovaga muvofiq shakldagi qatʼiy hisobda turuvchi, pushti rangli maxsus blankada rasmiylashtirilgan holda, bir nusxada beriladigan tranzitga ruxsatnoma mavjud boʻlgan taqdirda tranzit oʻtkaziladi.

70. Tranzit ruxsatnomasidan faqat bir marotaba foydalaniladi va uning muddati bir yil davomida amal qiladi.

71. Bojxona qoʻmitasi prekursorlarning tranzit tarzida oʻtkazilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotni yuk chegaradan kesib oʻtgan vaqtning oʻzida onlayn vaqt rejimida Agentlik hamda Markazga taqdim etadi.

72. Prekursorlarning tranziti import qiluvchi mamlakatning maxsus vakolatli organi tomonidan prekursorlar muomalasi bilan bogʻliq faoliyat bilan shugʻullanish huquqi uchun berilgan hujjatga (ruxsatnoma, sertifikat, litsenziya va boshqalar) ega boʻlgan ariza beruvchi tomonidan amalga oshiriladi.

73. Prekursorlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit tarzida oʻtkazish uchun ruxsatnoma olishda ariza beruvchi Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligida belgilangan ruxsat etuvchi talablar va shartlarga rioya qilishi shart.

74. Tranzit oʻtkazishga ruxsatnomani olish uchun ariza beruvchi tomonidan “Litsenziya” ATdagi shaxsiy kabineti orqali quyidagi hujjatlar Markazga taqdim etiladi:

a) mazkur Nizomga 7-ilovaga muvofiq tranzit ruxsatnomasini olish uchun ariza;

b) litsenziya yoki prekursorlar muomalasi bilan shugʻullanish huquqi uchun boshqa ruxsatnomalar nusxasi;

v) prekursorlarni yetkazib berish boʻyicha shartnoma nusxasi;

g) eksport va import qiluvchi mamlakatlarning maxsus vakolatli organlari tomonidan berilgan prekursorlarning eksportiga (importi) ruxsat beruvchi hujjat (sertifikat, ruxsatnoma, olib kirish, olib chiqish uchun litsenziya). Agar tranzit tarzida joʻnatilayotgan prekursorlar import qiluvchi/eksport qiluvchi mamlakatda nazoratga olinmagan boʻlsa, import qiluvchi/eksport qiluvchi mamlakatning vakolatli organi tomonidan rasmiy xat taqdim etiladi;

d) bojxona yuk deklaratsiyasining nusxasi.

75. Ariza beruvchidan ushbu Nizomning 66-bandida nazarda tutilmagan hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

76. Arizada quyidagilar koʻrsatilgan boʻlishi kerak:

ariza beruvchi — import qiluvchi tashkilot, yuk joʻnatuvchi tashkilot va mamlakat nomi hamda yuridik manzili;

roʻyxatda koʻrsatilgan prekursorning nomi, TIF TN kodi va miqdori;

kontrakt (shartnoma) raqami va sanasi, eksport qiluvchi va yukni qabul qiluvchi tashkilot va mamlakat nomi hamda yuridik manzili;

eksport qiluvchi davlatdan olib chiqish va import qiluvchi davlatga olib kirish punktlarini koʻrsatuvchi yoʻnalish marshruti, transport turi;

yetkazib berish tartibi koʻrsatilgan holda moʻljallangan tranzit muddati.

77. Markaz arizani yigirma ish kundan ortiq boʻlmagan muddatda koʻrib chiqib, natijasi boʻyicha tranzit ruxsatnomasini beradi yoki berishni rad etadi.

78. Arizani koʻrib chiqish va ruxsatnoma rasmiylashtirish uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining sakkiz baravari miqdorida yigʻim undiriladi.

Yigʻim toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.

Yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi, agarda pasportlarning 6-bandida boshqacha taqsimot nazarda tutilmagan taqdirda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — Giyohvandlik va narkojinoyatlarga qarshi kurashish tizimini rivojlantirish respublika jamgʻarmasiga va Markazning tegishli bank hisobvaraqlariga teng boʻlgan miqdorda oʻtkaziladi.

79. Markaz hujjatlar toʻplamini oʻrganadi va kelishish uchun “Litsenziya” AT orqali DXX hamda IIVga yuboradi.

80. DXX va IIV hujjatlarni oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda koʻrib chiqib, tegishli xulosani Agentlikka yuboradi.

81. Agentlik hujjatlarni besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda koʻrib chiqib, tegishli qarorni Markazga taqdim etadi.

82. Agentlik qarori asosida Markaz ariza beruvchiga besh ish kunidan kechiktirmagan holda ruxsatnoma berilishi toʻgʻrisida yoki DXX va IIVning (rad etilgan holatda) tegishli xulosalari asosida rad etish asoslari va qonunchilikning aniq normalarini koʻrsatgan holda ariza beruvchiga “Litsenziya” AT orqali xabarnoma yuboradi.

Markaz ruxsatnomani anʼanaviy tarzda ariza beruvchining oʻziga yoki pochta xizmati orqali arizachi koʻrsatgan manzilga yuboradi.

Ariza qabul qilingandan soʻng ariza beruvchi ruxsatnoma olishdan bosh tortgan hollarda, toʻlangan toʻlov summasi qaytarilmaydi.

83. Rasmiylashtirilgan ruxsatnomalar va ulardagi maʼlumotlar “Yagona darcha” bojxona axborot tizimiga Markaz masʼul shaxslari tomonidan kiritiladi.

84. Tranzit ruxsatnomasini berish quyidagi sabablarga koʻra rad etilishi mumkin:

a) ariza beruvchi tomonidan tranzit ruxsatnomasini berish uchun zarur boʻlgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda;

b) ariza beruvchi tranzit ruxsatnomasini berish talablari va shartlariga mos kelmaganda;

v) oʻrganish natijalariga koʻra DXX yoki IIVning asoslantirilgan rad etish xulosasi yoki Agentlikning ruxsatnoma berish mumkin emasligi toʻgʻrisidagi qarori taqdim etilganda;

g) ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda aniq boʻlmagan yoki notoʻgʻri maʼlumotlar mavjud boʻlganda.

Tranzit ruxsatnomasini berishning boshqa asoslariga koʻra, shu jumladan, maqsadga muvofiq emas degan vajlar bilan rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

85. Tranzit ruxsatnomani berish rad etilgan taqdirda, toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.

86. Aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish uchun Markaz ariza beruvchiga malakali xodimlarni izlashda, hujjatlar hamda dasturlarni maromiga yetkazish uchun mutaxassislarni jalb etishda, shuningdek, boshqa muammoli vaziyatlarni bartaraf etishda yordam koʻrsatishi va tavsiyalar berishi shart, ariza beruvchi taklif etilgan yordamni rad etgan hollar bundan mustasno.

87. Ariza beruvchi tomonidan tranzit ruxsatnomasini berishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablar bartaraf etilgan hollarda, Markaz tomonidan ariza beruvchining arizasi kelib tushgan kundan eʼtiboran besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda qayta koʻrib chiqiladi.

88. Tranzitga ruxsatnoma berish toʻgʻrisidagi arizani qayta koʻrib chiqishda, xabarnomada avval koʻrsatilmagan sabablarga koʻra tranzit ruxsatnoma berishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Ariza qayta koʻrib chiqilgani uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim undiriladi hamda ushbu Nizomning 71-bandida nazarda tutilgan tartibda taqsimlanadi.

89. Ariza beruvchi tranzitga ruxsatnoma berish rad etilgani, shuningdek, Markaz mansabdor shaxsining harakatlari (harakatsizligi) ustidan belgilangan tartibda shikoyat qilishga haqli.

90. Tranzit ruxsatnomasi yoʻqolganda yoki yaroqsiz holatga kelganda, ariza beruvchi “Litsenziya” AT orqali Markazga dublikat olish uchun ariza beradi.

Markaz arizani uch ish kunidan oshmagan muddatda koʻrib chiqib, “Dublikat” belgisi qoʻyilgan yangi tranzit ruxsatnomasi anʼanaviy tarzda yoki pochta xizmati orqali ariza beruvchiga taqdim etadi.

Tranzit ruxsatnomasining dublikati berilgani uchun bazaviy hisoblash miqdorining oʻn foizi miqdorida yigʻim undiriladi va undirilgan yigʻim ushbu Nizomning 71-bandida belgilangan tartibda taqsimlanadi.

91. Tranzit ruxsatnomasi yaroqsiz holatga kelgan holda uning asl nusxasi ham taqdim etilishi kerak.

92. Tranzit ruxsatnomasining amal qilish muddatini toʻxtatib turish yoki tugatish va bekor qilish Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonunida nazarda tutilgan hollarda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

93. Ruxsatnomalar reyestri “Litsenziya” ATda elektron shaklda har bir ruxsatnoma boʻyicha alohida yuritiladi va undagi maʼlumot barcha uchun ochiq hisoblanadi.

94. Ruxsatnomalar reyestri avtomatik ravishda shakllantiriladi, uning doimiy yuritilishi va unga tegishli oʻzgartirishlarni kiritish Markaz tomonidan amalga oshiriladi.

Markaz ruxsatnomalar reyestrini yuritishda ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartiblarga rioya qilishi lozim.

95. Markaz quyidagi maʼlumotlarni ruxsatnomalar reyestriga oʻz vaqtida kiritib borishga javobgar:

tranzit ruxsatnomasi berilgan sana va tartib raqami;

ariza beruvchining nomi va tashkiliy huquqiy shakli, yuridik manzili, telefon raqami;

ruxsatnomada tranzit oʻtkazilayotgan prekursorning nomi va miqdori;

tranzit ruxsatnomasining amal qilish muddatini toʻxtatib turish asosi va sanasi;

tranzit ruxsatnomasining amal qilish muddatini tugatish asosi va sanasi;

tranzit ruxsatnomasining bekor qilish asosi va sanasi;

tranzit ruxsatnomasining dublikatini berish asosi va sanasi;

tranzit ruxsatnomasining amal qilish muddati.

96. Ruxsatnoma egasi toʻgʻrisidagi batafsil maʼlumotlar bazasi vakolatli organlar foydalanishi uchun shakllantiriladi va unda ruxsat berish jarayonida kiritiladigan barcha maʼlumotlar hamda ilova qilinadigan hujjatlarning elektron nusxalari saqlanadi.

Ushbu maʼlumotlar bazasida ruxsatnomalar reyestriga kiritilmagan axborotlar mavjud boʻlgan taqdirda, Markaz tomonidan mazkur axborotlar va ilova qilingan hujjatlarni boshqa shaxslarga oshkor qilinishi taqiqlanadi.

7-bob. Prekursorlarni ishlab chiqarish, tayyorlash, saqlash va tashish tartibi

97. Oʻzbekiston Respublikasida prekursorlarni ishlab chiqarish, tayyorlash, saqlash va tashish bilan bogʻliq faoliyat amaldagi qonunchilikka muvofiq belgilangan talab va shartlarga qatʼiy rioya qilgan holda amalga oshiriladi.

98. Litsenziatlar tomonidan prekursorlarni ishlab chiqarish, tayyorlash va saqlashga doir faoliyatda xavfsizlikni taʼminlash uchun boshqa shaxslarning aralashuviga yoʻl qoʻymaslik choralari koʻriladi.

99. Prekursorlarni ishlab chiqaruvchi, sotib oluvchi va ulardan yakuniy foydalanuvchi litsenziatlar axborot tizimiga prekursorlarga boʻlgan ehtiyoji toʻgʻrisidagi maʼlumotlarini hamda hisobotlarni muntazam ravishda kiritib boradi.

Litsenziatlar axborot tizimiga maʼlumotlar toʻgʻri hamda oʻz vaqtida kiritilishida shaxsan javobgar hisoblanadi.

Ikkinchi kichik roʻyxatdagi sulfat va xlorid kislotalarini ishlab chiqarish va tayyorlash yuridik shaxslar tomonidan ularda ushbu faoliyat turiga litsenziyalari mavjud boʻlgan taqdirda amalga oshiriladi.

100. Tez alangalanuvchi va uchuvchi prekursorlarni (sirka kislotasi angidridi, atseton, etil efiri, xlorid kislota, fenilsirka kislotasi, sulfat kislota, toluol va boshqalar) saqlanishida ularning fizik-kimyoviy xususiyatlarini hisobga olgan holda zich yopiladigan, chidamli (pishiq) shisha yoki metall idishlarda belgilangan tartibda saqlanadi.

101. Nazorat-tahlil laboratoriyalari, ilmiy-tadqiqot institutlari, dorixonalar, davolash-profilaktika muassasalari, oliy taʼlim tashkilotlarida prekursorlarni saqlash qonunchilikda belgilangan tartib asosida amalga oshiriladi.

102. Sanoat korxonalarida prekursorlar xavflilik, yongʻin xavfini tugʻdirish darajasi, kimyoviy va fizik-kimyoviy xossalariga asosan saqlanadi.

Kislota boʻlgan prekursorlar boshqa prekursorlardan alohida saqlanadi.

Prekursorlarning yertoʻlalarda saqlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi va prekursorlarning saqlash joylarining ventilyatsiyasi tabiiy boʻlishi shart.

103. Prekursorlarni “Xavfsizlik pasporti” qoidalariga zid ravishda tashish taqiqlanadi.

8-bob. Prekursorlarni realizatsiya qilish (berish) tartibi

104. Prekursorlarni realizatsiya qilish vaqtida xaridor sotuvchi tomonga litsenziyasini taqdim etishi shart.

Bunda sotuvchi tomon “Litsenziya” AT orqali litsenziyaning faolligini tekshirib oladi va ehtiyoj doirasida sotilgan prekursorlar miqdorini axborot tizimiga darhol kiritadi.

105. Sotuvchi xaridorga uning prekursorga boʻlgan yillik ehtiyojidan ortigʻini realizatsiya qilmaslikka, litsenziyaning faolligini tekshirishga va axborot tizimiga maʼlumotlarni toʻgʻri hamda oʻz vaqtida kiritilishiga shaxsan javobgar hisoblanadi.

106. Realizatsiya qilingan prekursor uzoq masofa tufayli maʼlum bir muddatdan soʻng xaridorga yetib kelgan taqdirda, xaridor uni qabul qilib hisobga oladi hamda axborot tizimiga bu haqda tegishli belgi qoʻyadi.

9-bob. Prekursorlardan foydalanishda xavfsizlik choralari hamda ularni yoʻq qilish tartibi

107. Prekursorlardan foydalanuvchilar kimyoviy moddalarni ishlab chiqaruvchi va yetkazib beruvchilardan “Xavfsizlik pasporti”ni talab qilishlari lozim.

108. Linsenziatlar prekursorlarni saqlash, yuklash, tashish hamda undan foydalanishda ishchi-xodimlarning xavfsizligini taʼminlash choralarini belgilashi va tasdiqlashi shart.

109. Foydalanish muddati oʻtgan yoki qayta ishlash imkoniyati boʻlmagan prekursorlarni saqlash joylarida qoldirish va foydalanish taqiqlanadi.

110. Prekursorlar quyidagi holatlarda yoʻq qilinadi:

ularning yaroqlilik muddati tugaganda;

ulardan foydalanish imkoniyatini istisno etuvchi kimyoviy yoki fizik taʼsirga uchraganda;

prekursorlarga mansubligini aniqlashning imkoni boʻlmagan hollarda.

111. Prekursorlar yuridik shaxslar tomonidan ularda faoliyatning koʻrsatib oʻtilgan turiga litsenziyasi mavjud boʻlgan taqdirda yoʻq qilinadi.

112. Prekursorlarni yoʻq qilish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslar ichki ishlar organlari hamda Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi vakillaridan iborat boʻlgan komissiya tashkil etadilar.

113. Prekursorlarni yoʻq qilish uchun litsenziyaga ega boʻlmagan, biroq ularning muomalada boʻlishi bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshiruvchi litsenziatlar prekursorlarni yoʻq qilish huquqi boʻyicha litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslar bilan shartnomalar tuzadilar hamda qabul qilish-topshirish dalolatnomasini rasmiylashtirgan holda yoʻq qilinishi kerak boʻlgan prekursorlarni ularga topshiradilar.

114. Prekursorlarni yoʻq qilish zarurati litsenziat rahbarining buyrugʻi bilan tayinlangan masʼul shaxs tomonidan asoslanadi. Bunda prekursorlarni hisobdan chiqarish va keyinchalik yoʻq qilish toʻgʻrisida buyruq chiqariladi.

Buyruqda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

prekursorlarning nomi, tarkibi va fizik xossalari, miqdori, markirovkasi;

prekursorlarning netto va brutto ogʻirligi;

yoʻq qilish sabablari;

yoʻq qilish uchun masʼul boʻlgan shaxs;

yoʻq qilish joyi va usuli;

prekursorlarni yoʻq qilish uchun litsenziyaga ega boʻlmagan litsenziatlar prekursorlarni yoʻq qilish uchun litsenziyaga ega boʻlgan korxona yoki muassasa bilan tuzilgan shartnomaning tartib raqamini va uning tuzilgan sanasini koʻrsatadilar.

115. Buyruq nusxasi kelishish uchun hududiy ichki ishlar hamda ekologiya va iqlim oʻzgarishi organlariga yuboriladi.

116. Prekursorlarni yoʻq qilish ishlarini bajaruvchi xodimlar prekursorlar bilan ishlash tajribasiga ega boʻlishlari, yoʻq qilinayotgan moddalarning fizik-kimyoviy va zaharli xossalarini hamda zararsizlantirish va yoʻq qilishda kechadigan kimyoviy reaksiyalarni bilishlari kerak.

117. Texnik koʻrsatkichlarga koʻra sanoat ishlab chiqarishi tarmoqlarida, laboratoriya tadqiqotlarida va boshqalarida qoʻllanilmagan prekursorlar “Xavfsizlik pasporti”ga muvofiq yoʻq qilinadi.

118. Prekursorlarni yoʻq qilishda komissiya tomonidan mazkur Nizomga 8-ilovaga muvofiq dalolatnoma tuziladi va unda quyidagilar koʻrsatiladi:

dalolatnoma tuzilgan sana va joy;

yoʻq qilishda qatnashgan shaxslarning ish joyi, lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi;

yoʻq qilish asoslari;

yoʻq qilinadigan prekursorning nomi, tarkibi va fizik xossalari, miqdori, markirovkasi koʻrsatilgan holda, netto va brutto ogʻirligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

yoʻq qilish usuli.

Dalolatnomaning nusxalari soni prekursorlarni yoʻq qilishda ishtirok etgan tomonlar soni bilan belgilanadi.

119. Yoʻq qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan prekursorlarni keyinchalik foydalanish uchun berish taqiqlanadi.

120. Litsenziat yoʻq qilingan prekursorlar miqdorini axborot tizimiga darhol kiritadi.

121. Prekursorlar yoʻq qilinishi uchun litsenziatning rahbari javob beradi.

10-bob. Litsenziatlar faoliyati monitoringi va ularning hisobdorligi

122. Agentlik tomonidan tuzilgan va tasdiqlangan monitoring rejasiga koʻra ishchi guruhlar tomonidan litsenziatlar faoliyatida oʻrganishlar oʻtkaziladi.

Axborot tizimidagi prekursorlar aylanmasi bilan bogʻliq maʼlumotlar asosida Agentlik oʻzi yoki uning koʻrsatmasiga asosan Ichki ishlar vazirligi tomonidan litsenziatlar faoliyatida qonunchilikda belgilangan tartibda nazorat tekshiruvlari oʻtkaziladi.

Nazorat tekshiruvlari natijalariga koʻra faoliyatda aniqlangan kamchiliklar va qonun buzilishi holatlari boʻyicha litsenziatlarga qonunchilikka muvofiq belgilangan tartibda choralar koʻriladi.

123. Markaz litsenziatlar faoliyati ustidan axborot tizimiga kiritilgan maʼlumotlar asosida kunlik kuzatuvni amalga oshiradi, kuzatish natijalari yuzasidan haftalik maʼlumotlarni Agentlikka kiritadi.

124. Litsenziatlar oʻzining prekursorlar muomalasiga oid faoliyati boʻyicha oylik hisobotlarni yuritib (ishlab chiqarilgan, tayyorlangan, olib kirilgan va olib chiqilgan, sotilgan, foydalanilgan prekursorlar, ularning miqdorlari va boshqa), hisobot davridan keyingi oyning yigirmanchi sanasidan kechiktirmasdan axborot tizimiga kiritadi.

125. Litsenziatlar qayta tashkil etilgan yoki tugatilgan taqdirda oxirgi hisobotlar taqdim qilingan vaqtdan boshlab va qayta tashkil etilgan yoki tugatilgan vaqtgacha boʻlgan davr uchun hisobotlarni, shu jumladan, qayta tashkil etilgan va tugatilgan kundagi holatiga koʻra prekursorlarning zaxiralari toʻgʻrisida maʼlumotlar taqdim etadilar.

126. Markaz kiritilgan hisobotlar asosida yigʻma hisobot tuzadi va Agentlik bilan kelishgan holda Xalqaro qoʻmitaga belgilangan tartib va shakl asosida hisobot taqdim etadi.

127. Prekursorlar muomalasi bilan bogʻliq qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartiblar buzilgan hollarda, litsenziyalovchi organning qarori asosida litsenziatning litsenziyasi uch oy muddatgacha toʻxtatib turilishi mumkin.

11-bob. Yakunlovchi qoidalar

128. Oʻzbekiston Respublikasida muomalada boʻlishi cheklangan prekursorlar roʻyxatiga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar Agentlik va Markazning rasmiy veb-sahifasida eʼlon qilinadi.

129. Prekursorlarni olib kirish, olib chiqish, ishlab chiqarish, tayyorlash, saqlash, realizatsiya qilish (berish), tashish, ulardan foydalanish va yoʻq qilishda xavfsizlik talablariga rioya etilishini taʼminlashda, maʼlumotlar axborot tizimiga kiritilishida litsenziat rahbari javobgar hisoblanadi.

130. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasida prekursorlarning muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni tartibga solish va uzluksiz nazoratni taʼminlash toʻgʻrisidagi yagona nizomga 1-ILOVA

Prekursorlarni olib kirish, olib chiqishga sertifikat berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Prekursorlarni olib kirish, olib chiqishga sertifikat olish uchun kerak boʻladigan hujjatlarni tayyorlaydi va “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasiga (keyingi oʻrinlarda — Markaz) “Litsenziya” axborot tizimi orqali yuboradi. Ariza beruvchining xohishiga koʻra 2-bosqich Markaz 1. Markaz sertifikatni rasmiylashtirish uchun kerakli hujjatlarni ariza beruvchidan qabul qilib olganidan soʻng boshqa vakolatli organlardan quyidagi hujjatlar va maʼlumotlarni oʻzaro axborot hamkorligi orqali elektron shaklda oladi: a) dori vositasi tarkibida prekursor mavjud boʻlgan hollarda ushbu dori vositasi uchun berilgan roʻyxatdan oʻtkazish guvohnomasining nusxasi; b) Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan berilgan prekursorlar muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaning nusxasi. 2. Markaz hujjatlar toʻplamini oʻrganadi, kelishish uchun “Litsenziya” AT orqali DXX hamda IIVga yuboradi. 3. DXX va IIV hujjatlarni koʻrib chiqib, tegishli xulosasini Agentlikka yuboradi. 4. Agentlik hujjatlarni koʻrib chiqib, tegishli qarorni Markazga taqdim etadi. 5. Agentlik qarori asosida Markaz ariza beruvchiga sertifikat berilishi toʻgʻrisida yoki DXX va IIVning (rad etilgan holatda) tegishli xulosalari asosida rad etish asoslari va qonunchilikning aniq normalarini koʻrsatgan holda ariza beruvchiga “Litsenziya” AT orqali xabarnoma yuboradi. 6. Markaz sertifikatni anʼanaviy tarzda ariza beruvchining oʻziga yoki pochta xizmati orqali arizachi koʻrsatgan manzilga yuboradi. 1-2. Ariza va hujjatlar qabul qilingan kunda. 3. Hujjatlar qabul qilingandan soʻng birinchi kichik roʻyxatdagi prekursorlar boʻyicha oʻn besh ish kuni, ikkinchi kichik roʻyxatdagi prekursorlar boʻyicha oʻn ish kundan ortiq boʻlmagan muddatda. 4. Hujjatlar qabul qilingandan soʻng besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda. 5-6. Tegishli qaror olingandan soʻng besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda 3-bosqich (zarur boʻlganda) Markaz Ariza beruvchi sertifikat berishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablarni bartaraf etgan hollarda, sertifikat berish uchun hujjatlarni qayta koʻrib chiqadi yoki sertifikat berishni rad etadi. Ariza va hujjatlar qabul qilingandan soʻng oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda

Oʻzbekiston Respublikasida prekursorlarning muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni tartibga solish va uzluksiz nazoratni taʼminlash toʻgʻrisidagi yagona nizomga 2-ILOVA

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRLIGI “FARMATSEVTIKA MAHSULOTLARI XAVFSIZLIGI MARKAZI” DAVLAT MUASSASASI PREKURSORLARNI OLIB KIRISH UCHUN _________-SON SERTIFIKAT (boshqa yuridik shaxsga bermaslik sharti bilan, nusxalari haqiqiy emas) Birlashgan Millatlar Tashkilotining 1988-yildagi “Giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarning noqonuniy muomalasiga qarshi kurash toʻgʻrisida”gi konvensiyasida nazarda tutilgan moddalarga tegishli qonunlarni qoʻllash uchun masʼul boʻlgan “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasi: 1. Olib kelinayotgan prekursor nomi (ogʻirligi/hajmi) _________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 2. Import qiluvchi nomi va manzili _________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 3. Eksport qiluvchi nomi va manzili _________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 4. Yuk qabul qiluvchi ______________________________________________________________________ 5. Yukning yoʻnalishi, transport turi (eksport qiluvchi mamlakatdan chiqish joylarini va import qiluvchi mamlakatga kirish joylarini koʻrsatgan holda) _________________________________________________________________________________________ 6. Yukni olib kelish bir partiyada amalga oshiriladi. 7. Olib kelishning rejalashtirgan sanasi ___________________________________________________ 8. Koʻrsatilgan moddalar: __________________________________________________________________ ___________________________________________maqsadlari uchun foydalaniladi. Mazkur sertifikatning amal qilish muddati 20____ y. “____” __________ Direktor 20____ y. “_____” _________ (orqa tomoni) STATE INSTITUTION “CENTER FOR PHARMACEUTICAL PRODUCTS SAFETY” OF THE MINISTRY OF HEALTH OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN CERTIFICATE № _________ on the import of substances (provided that it is not given to another legal entity, the copy is not authentic) This is to certify that State institution “Centre for pharmaceutical products safety” entrusted with the application of laws on substances and their derivatives envisaged by 1988 Convention of UN against Illicit Traffic in Narcotic Drugs and Psychotropic Substances permits the import: 1. Name of substances to be imported (weight/volume) _________________________________________________________________________________________ 2. Name and address of importer _________________________________________________________________________________________ 3. Name and address of exporter _________________________________________________________________________________________ 4. Ultimate consignee _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 5. Route of the consignment, type of transport (indicate stations of exports and import) _________________________________________________________________________________________ 6. The supplying will be carried out one bath. _________________________________________________________________________________________ 7. Date supposed of import ________________________________________________________________________________________ 8. Above-stated substances will be used in: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ The certificate is valid up to _____________ “____”, 20___. Director of the center _____________ “____”, 20___

Oʻzbekiston Respublikasida prekursorlarning muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni tartibga solish va uzluksiz nazoratni taʼminlash toʻgʻrisidagi yagona nizomga 3-ILOVA

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRLIGI “FARMATSEVTIKA MAHSULOTLARI XAVFSIZLIGI MARKAZI” DAVLAT MUASSASASI PREKURSORLARNI OLIB CHIQISH UCHUN __________-SON SERTIFIKAT (boshqa yuridik shaxsga bermaslik sharti bilan, nusxalari haqiqiy emas) Birlashgan Millatlar Tashkilotining 1988-yildagi “Giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarning noqonuniy muomalasiga qarshi kurash toʻgʻrisida”gi konvensiyasida nazarda tutilgan moddalarga tegishli qonunlarni qoʻllash uchun masʼul boʻlgan “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasi: 1. Olib chiqilayotgan prekursor nomi (ogʻirligi/hajmi) ________________________________________________________________________________________ 2. Eksport qiluvchi nomi va uning manzili ________________________________________________________________________________________ 3. Import qiluvchi nomi va uning manzili ________________________________________________________________________________________ 4. Yuk qabul qiluvchi ________________________________________________________________________________________ 5. Import qiluvchi mamlakatning import ruxsatnomasi (berilgan sanasi) ________________________________________________________________________________________ 6. Yukning yoʻnalishi, transport turi (eksport qiluvchi mamlakatdan chiqish joylarini va import qiluvchi mamlakatga kirish joylarini koʻrsatgan holda) ________________________________________________________________________________________ 7. Koʻrsatilgan moddalar __________________________________________________________________ _____________________________________________________ maqsadlari uchun foydalaniladi. Mazkur sertifikatning amal qilish muddati 20____ y. “____” _________ Direktor 20____ y. “____” ________ (orqa tomoni) STATE INSTITUTION “CENTER FOR PHARMACEUTICAL PRODUCTS SAFETY” OF THE MINISTRY OF HEALTH OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN CERTIFICATE №_______ on the export of substances (provided that it is not given to another legal entity, the copy is not authentic) This is to certify that State institution “Centre for pharmaceutical products safety” entrusted with the application of laws on substances and their derivatives envisaged by 1988 Convention of UN against Illicit Traffic in Narcotic Drugs and Psychotropic Substances permits the export: 1. Name of substances to be exported (weight/volume) ________________________________________________________________________________________ 2. Name and address of exporter ________________________________________________________________________________________ 3. Name and address of importer ________________________________________________________________________________________ 4. Ultimate consignee ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 5. Authorization of the importer country to import (date of issue) ________________________________________________________________________________________ 6. Route of the consignment, type of transport (indicate stations of export and import) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ 7. Above-stated substances will be used in: ________________________________________________________________________________________ The certificate is valid up to _____________ “___”, 20___ Director of the center _____________ “___”, 20___

Oʻzbekiston Respublikasida prekursorlarning muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni tartibga solish va uzluksiz nazoratni taʼminlash toʻgʻrisidagi yagona nizomga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasiga Ushbu bilan ______________________________________________________________________________ (ariza beruvchi nomi, STIRi, mamlakat nomi, yuridik manzili, tel./faks koʻrsatilgan holda) _________________________________________________________________________________________ Sizdan olib kelinayotgan (olib chiqilayotgan) __________________________________________________ (prekursorlarning nomi va miqdori) _______________________________________________________________________________________ni (kontrakt (shartnoma) raqami va sanasi, ishlab chiqaruvchi nomi, _________________________________________________________________________________________ yuk joʻnatuvchi, yuk yetkazib beruvchi nomi, mamlakati, yuridik manzili, tel./faks) _____________________________________________________________________ asosida olib kirish (olib chiqish) sertifikatini berishingizni soʻraymiz. Olib kelinayotgan (olib chiqilayotgan) ________________________________________ uchun ishlatiladi. (prekursorlarning foydalanish maqsadi) Yuk ______________________________________________________________________________________ (yoʻnalish, transport turi, eksport qiluvchi mamlakatdan import qiluvchi mamlakatga chiqish-kirish nuqtalarini koʻrsatgan marshruti bilan) ________________________________________________________________________________________ (moʻljallangan olib kirish, olib chiqish muddati) ___________________________________________________________________________olib kelinadi. (yetkazib berish tartibi (bir partiyada)) Shu bilan birga, import qilinadigan mahsulotlarni reeksport qilmaslik, prekursorlar olib kirilayotganda esa, import qilinadigan moddalarni kimyoviy qurol, giyohvandlik moddalari ishlab chiqarish va boshqa taqiqlangan maqsadlarda ishlatmaslik majburiyatini olamiz. Masʼul shaxs F.I.O. va imzosi M.Oʻ.

Oʻzbekiston Respublikasida prekursorlarning muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni tartibga solish va uzluksiz nazoratni taʼminlash toʻgʻrisidagi yagona nizomga 5-ILOVA

Prekursorlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit tarzida oʻtkazishga ruxsat berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Prekursorlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit tarzida oʻtkazishga ruxsatnoma olish uchun kerak boʻladigan hujjatlarni tayyorlaydi va “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasiga (keyingi oʻrinlarda — Markaz) “Litsenziya” axborot tizimi orqali yuboradi. Ariza beruvchining xohishiga koʻra 2-bosqich Markaz 1. Markaz hujjatlar toʻplamini oʻrganadi, kelishish uchun “Litsenziya” AT orqali DXX hamda IIVga yuboradi. 2. DXX va IIV hujjatlarni koʻrib chiqib, tegishli xulosasini Agentlikka yuboradi. 3. Agentlik hujjatlarni koʻrib chiqib, tegishli qarorni Markazga taqdim etadi 4. Agentlik qarori asosida Markaz ariza beruvchiga ruxsatnoma berilishi toʻgʻrisida yoki DXX va IIVning (rad etilgan holatda) tegishli xulosalari asosida rad etish asoslari va qonunchilikning aniq normalarini koʻrsatgan holda ariza beruvchiga “Litsenziya” AT orqali xabarnoma yuboradi. 5. Markaz ruxsatnomani anʼanaviy tarzda arizachining oʻziga yoki pochta xizmati orqali arizachi koʻrsatgan manzilga yuboradi. 1. Ariza va hujjatlar qabul qilingan kunda. 2. Hujjat qabul qilingandan soʻng oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda. 3. Hujjat qabul qilingandan soʻng besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda. 4-5. Tegishli qaror olingandan soʻng besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda 3-bosqich (zarur boʻlganda) Markaz Ariza beruvchi tranzit ruxsatnomasini berishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablarni bartaraf etgan hollarda, hujjatlarni qayta koʻrib chiqadi, tranzit ruxsatnomasini beradi yoki berishni rad etadi. Ariza va hujjatlar qabul qilingandan soʻng besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda

Oʻzbekiston Respublikasida prekursorlarning muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni tartibga solish va uzluksiz nazoratni taʼminlash toʻgʻrisidagi yagona nizomga 6-ILOVA

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRLIGI “FARMATSEVTIKA MAHSULOTLARI XAVFSIZLIGI MARKAZI” DAVLAT MUASSASASI Prekursorlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit tarzida oʻtkazishga -SON RUXSATNOMA “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasi berilgan arizani koʻrib chiqib, ________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________ ga (tashkilot nomi va uning manzili) _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ quyidagi miqdordagi ______________________________________________________________________ (prekursorlar nomi) __________________________________________________________________________________________ (miqdori) _______________________________________ tranzit oʻtkazishga ruxsat etadi. Yukning yoʻnalishi, transport turi: _________________________________________________________________________________________ Mazkur ruxsatnomaning amal qilish muddati 20____ y. “______” _________________ Direktor Berilgan sana 20___ y. “_____” __________

Oʻzbekiston Respublikasida prekursorlarning muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni tartibga solish va uzluksiz nazoratni taʼminlash toʻgʻrisidagi yagona nizomga 7-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi So gʻ li q ni sa q lash vazirligi “Farmatsevtika mah sulotlari xavfsizligi markazi ” davlat muassasasi ga Ushbu bilan ______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________ga (import qiluvchi tashkilot, yuk joʻnatuvchi va mamlakat nomi, yuridik manzili) Sizdan __________________________________________________________________________________ (prekursorlarning nomi va miqdori ____________________________________________________________________________________ uchun (kontrakt(shartnoma) raqami va sanasi, yuk joʻnatuvchi _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ yuk yetkazib beruvchi nomi, mamlakati, yuridik manzili) ____________________________________________ asosida tranzit ruxsatnomasini olishga ruxsat berishingizni soʻraymiz. _________________________________________________________________________ uchun ishlatiladi. (foydalanish maqsadi) _________________________________________________________________________________________ (yoʻnalish, transport turi, eksport qiluvchi mamlakatdan import qiluvchi mamlakatga _________________________________________________________________________________________ chiqish-kirish nuqtalarini koʻrsatgan marshruti bilan) _________________________________________________________________________________________ (moʻljallangan olib kirish, olib chiqish muddati) _________________________________________________________________________________________ (yetkazib berish tartibi (bir partiyada)) Masʼul shaxs F.I.O. va imzosi M.Oʻ. Izoh: ariza rasmiy blankda rasmiylashtiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasida prekursorlarning muomalasi bilan bogʻliq faoliyatni tartibga solish va uzluksiz nazoratni taʼminlash toʻgʻrisidagi yagona nizomga 8-ILOVA

“TASDIQLAYMAN” Rahbar _______________________ (imzo) m.oʻ. 20_____ y. “_____” ____________ Prekursorlarni yoʻq qilish toʻgʻrisida DALOLATNOMA Komissiya (uch kishidan kam boʻlmagan) tarkibi Komissiya aʼzolari _________________________________________________________________________________________________ (F.I.O., lavozimi) __________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ Dalolatnoma tuzilgan joy ____________________________________________________________________________________ Sana, oy, yil ________________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________________________ nomi (prekursorning nomi, tarkibi va fizik xossalari, miqdori, markirovkasi koʻrsatilgan holda, netto va brutto ogʻirligi) ________________________________________________________________________________________________________ miqdorida (yozuv bilan) ____________________________________________________________________________________________________ qarori asosida Yoʻq qilish usuli: _________________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________________ Komissiya aʼzolarining imzosi:

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 26-iyun,

337-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.06.2026-y., 09/26/337/0641-son)

lex.uz