UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 16-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar mahkamasi huzuridagi elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 16 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Начальник инспекции по контролю за использованием электрической энергии, нефтепродуктов и газа при Кабинете Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 June 2026 · Ministry and agency documents · Vazirlar mahkamasi huzuridagi elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ, НЕФТ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

БУЙРУҒИ

НИЗОМ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон « Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида »ги ва 2023 йил 17 ноябрдаги 606-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:

1. Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2026 йил 16 июндаги 18-сон буйруғига ИЛОВА

Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда Ўзенергоинспекция деб юритилади) ваколатига кирадиган масалаларга доир ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;

текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Ўзенергоинспекция ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;

«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Ўзенергоинспекция томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми.

2. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзенергоинспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.

Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.

3. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .

2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар

4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .

5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин :

маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);

даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;

юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;

оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .

6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .

7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .

3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар

8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъекти фаолиятининг хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 7-иловаларида кўрсатилган баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.

9. Ўзенергоинспекция тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан фойдаланиш йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Электр энергиясини ишлаб чиқариш ва сақлаш йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;

мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Электр энергиясини узатиш, тақсимлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш (сотиш) йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;

мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Иссиқлик энергияси йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;

мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Нефт ва нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), реализация қилиш, сифат ва миқдор жиҳатдан тўғри сақлаш ва тақсимлаш ҳамда истеъмол қилиш йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;

мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ Табиий ва суюлтирилган газни ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), реализация қилиш, сифат ва миқдор жиҳатдан тўғри сақлаш ва тақсимлаш ҳамда истеъмол қилиш йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;

мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ Энергия аудитидан ўтказиш йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.

Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи — саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.

10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.

Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифада таснифланади:

хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;

хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;

хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.

11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.

Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина Ўзенергоинспекциянинг ваколатига кирадиган масалаларни ўрганиш мақсадида ўтказилади.

12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди .

4-боб. Якуний қоидалар

13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан фойдаланиш йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш

Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Баллар Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Электр энергияси учун ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда амалга оширилмаганлиги ёки электр ҳисоблагич ёхуд унинг уланиш схемасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги ёки электр қурилма, ускуна ва тармоқларда қониқарсиз техник ҳолатнинг мавжудлиги 31 2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари га мувофиқ реактив қувват етарли даражада компенсация қилинмаганлиги оқибатида тармоқларда ҳосил бўлган йўқотишларнинг мавжудлиги, техник шартларда рухсат этилган қувватдан ортиқча қувват уланганлиги ва (ёки) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилганлиги 25 3. Электр хўжалигига жавобгар шахс Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари да белгиланган тартибда билим синовидан ўтказилмаганлиги ёки электр хавфсизлиги бўйича тегишли гуруҳга эга бўлмаганлиги, шунингдек, электр тармоғи муҳофаза зоналарида истеъмолчи бино-иншоотларининг мавжудлиги 25 4. Электр энергияси учун ҲЕТК билан ҳисоб-китоб қилиш мақсадида истеъмолчиларда Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими ( ЭҲНАТ ) га мос келадиган ҳисоблагичларнинг мавжуд эмаслиги ва (ёки) электр ҳисоблагичларнинг ЭҲНАТ билан алоқага чиқмаётганлиги 16 5. Истеъмолчиларнинг қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр қурилмалари ягона электр энергетика тизими электр тармоқларига уларнинг эксплуатация қилишга тайёрлиги аниқланмасдан ва Ўзенергоинспекция томонидан истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш тўғрисидаги далолатнома имзоланмасдан уланганлиги 3 Жами баллар йиғиндиси 100

Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Электр энергиясини ишлаб чиқариш ва сақлаш йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш

Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Баллар Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Электр қурилма, ускуна ва тармоқларда қониқарсиз техник ҳолатнинг мавжудлиги, шунингдек, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва сақлашда фойдаланиладиган қурилма, ускуна ва тармоқлардан фойдаланиш вақтида технологик носозликлар, ўчишлар, авариялар, ёнғинлар содир бўлганлиги ва (ёки) содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида инсон(лар)нинг тан жароҳати олганлиги ёки ўлимига сабаб бўлганлиги 31 2. Электр энергиясини ишлаб чиқариш ва сақлаш тизимларини электр тармоқларига улаш, параллел ишлатиш ва эксплуатация қилишда техник шартлар , тармоқ режими, частота ва кучланиш параметрлари талабларига риоя қилинмаганлиги ёки диспетчерлик бошқаруви талаблари бузилганлиги 25 3. Электр энергияси сифати кўрсаткичлари (частота, кучланиш, гармоник бузилишлар) бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган меъёрларга риоя қилинмаганлиги 25 4. Ёнғин хавфсизлиги, электр хавфсизлиги ҳамда техник хизмат кўрсатиш талабларига риоя қилинмаганлиги ва (ёки) электр энергетикаси объектлари ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 608-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига мувофиқ малака ва билим синовидан ўтмаганлиги 16 5. Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭҲНАТ) мавжуд эмаслиги, унинг ишламаслиги ёки маълумотларни узатишда ташқи аралашув ва инсон омилининг мавжудлиги 3 Жами баллар йиғиндиси 100

Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Электр энергиясини узатиш, тақсимлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш (сотиш) йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш

Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Баллар Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Электр қурилма, ускуна ва тармоқларда қониқарсиз техник ҳолатнинг мавжудлиги, шунингдек, электр қурилма, ускуна ва тармоқлардан фойдаланиш вақтида авариялар, ёнғинлар содир бўлганлиги ва (ёки) содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида инсон(лар)нинг тан жароҳати олганлиги ёки ўлимига сабаб бўлганлиги 31 2. Электр энергияси истеъмолчилари билан ҳисоб-китоблар нотўғри амалга оширилганлиги 25 3. Электр таъминотида узилишларга йўл қўйилганлиги ва сифати паст электр энергияси етказиб берилганлиги 25 4. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш бўйича электр энергияси етказиб берилишида тафовутларга йўл қўйилиши ва (ёки) технологик йўқотишлар меъёрларига амал қилинмаганлиги 16 5. Электр ҳисоблагичи Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭҲНАТ)га мос келмайдиган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилганлиги 3 Жами баллар йиғиндиси 100

Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Иссиқлик энергияси йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш

Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Баллар Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни ва иссиқлик тармоқларини авария хавфини туғдирадиган ёки одамларнинг ҳаётига хавф соладиган қониқарсиз техник ҳолатда, шунингдек, изоляциясиз ёки белгиланган талабларга жавоб бермайдиган изоляция билан эксплуатация қилинганлиги 31 2. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларида иссиқ сув, буғ ва буғ конденсатининг сирқиб тўкилишига йўл қўйилиши ва (ёки) белгиланган сифат кўрсаткичларидан четга чиқилганлиги 25 3. Иссиқлик хўжалигига жавобгар шахс, унинг ўринбосари ва хавфсизлик техникаси муҳандиси Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 3836, 2026 йил 18 май) мувофиқ билим синовидан ўтказилмаганлиги ёки билим синовининг муддати ўтганлиги 25 4. Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида кўрсатиб ўтилган тармоқ сувининг бир соатда олинадиган максимал миқдоридан оширилишига ва буғ конденсатининг иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида белгиланган миқдордан кам қайтарилишига йўл қўйилганлиги 15 5. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборига эга бўлмаган истеъмолчиларга иссиқлик энергияси етказиб берилганлиги 2 6. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборсиз иссиқлик энергиясидан фойдаланилганлиги 2 Жами баллар йиғиндиси 100

Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Нефт ва нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), реализация қилиш, сифат ва миқдор жиҳатдан тўғри сақлаш ва тақсимлаш ҳамда истеъмол қилиш йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш

Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Баллар Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Лицензиялаш , рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳамда нефт ва нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), реализация қилиш, сифат ва миқдор жиҳатдан тўғри сақлаш ва тақсимлаш ҳамда истеъмол қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилмаслиги 60 2. Нефт ва нефт маҳсулотларидан фойдаланишда белгиланган технологик жараёнлар ва технологик ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги 24 3. Нефт ва нефт маҳсулотларини талон-торож қилиш ва ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатлари, шунингдек, уларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитлар мавжудлиги 8 4. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлиги учун сарфланадиган ёқилғи-энергетика ресурслари нормаларининг белгиланмаслиги , шунингдек белгиланган нормаларга риоя этилмаслиги 4 5. Нефт ва нефт маҳсулотларидан фойдаланишда Ўзенергоинспекция томонидан ваколат доирасида берилган кўрсатмаларнинг бажарилмаслиги 4 Жами баллар йиғиндиси 100

Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Табиий ва суюлтирилган газни ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), реализация қилиш, сифат ва миқдор жиҳатдан тўғри сақлаш ва тақсимлаш ҳамда истеъмол қилиш йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш

Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балллар Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Лицензиялаш , рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳамда табиий ва суюлтирилган газни ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), реализация қилиш, сифат ва миқдор жиҳатдан тўғри сақлаш ва тақсимлаш ҳамда истеъмол қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилмаслиги 60 2. Табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишда белгиланган технологик жараёнлар ва технологик ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги 24 3. Табиий ва суюлтирилган газни талон-торож қилиш ва ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатлари, шунингдек, уларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитлар мавжудлиги 8 4. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлиги учун сарфланадиган ёқилғи-энергетика ресурслари нормаларининг белгиланмаслиги , шунингдек белгиланган нормаларга риоя этилмаслиги 4 5. Табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишда Ўзенергоинспекция томонидан ваколат доирасида берилган кўрсатмаларнинг бажарилмаслиги 4 Жами баллар йиғиндиси 100

Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Энергия аудитидан ўтказиш йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш

Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан мажбурий энергия аудитидан ўтказиш учун энергия аудитори билан шартнома тузилмаганлиги 27 2. Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан мажбурий энергия аудити Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 октябрдаги 690-сон қарори билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини мажбурий энергия аудитидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган муддатларда ўтказилмаганлиги 27 3. Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан ташкилий-техник чора-тадбирлар ижросини белгиланган муддатларда «Энергоназорат» платформасига киритмаганлиги 27 4. Маҳсулот ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) учун сарфланадиган электр энергияси меъёрлари ишлаб чиқилмаганлиги ва белгиланган тартибда тасдиқланмаганлиги, шунингдек, тасдиқланган меъёрларга риоя этилмаслиги 7 5. Электр энергиясини иқтисод қилиш бўйича йиллик ташкилий-техник чора-тадбирлар тасдиқланмаганлиги ҳамда уларни ижроси таъминланмаганлиги 6 6. Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ эксплуатация қилинадиган табиий газдан фойдаланиш ва ёрдамчи ускуналарда ҳар уч йилда камида бир маротаба, газдан энергия сифатида фойдаланувчи ташкилотларда эса (мукаммал ва жорий таъмирлашни ўтказиш хусусиятини ҳисобга олган ҳолда) ҳар тўрт йилда бир маротаба РСИ (режим-созлаш ишлари) ўтказилмаганлиги 6 Жами баллар йиғиндиси 100

Бошлиқ Д. ИСАҚУЛОВ

Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 16 июнь,

2026 йил 16 июнь

2026 йил 16 июнь

18-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2026 й., 10/26/3869/0645-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI ELEKTR ENERGIYASI, NEFT MAHSULOTLARI VA GAZDAN FOYDALANISHNI NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI BOSHLIGʻINING

BUYRUGʻI

NIZOM

KOʻRSATKICHLARI

KOʻRSATKICHLARI

KOʻRSATKICHLARI

KOʻRSATKICHLARI

KOʻRSATKICHLARI

KOʻRSATKICHLARI

KOʻRSATKICHLARI

Yoqilgʻi-energiya resurslarini ishlab chiqarish (qazib olish), qayta ishlash, uzatish (tashish), taqsimlash va isteʼmol qilish sohasidagi talablarga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “ Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi va 2023-yil 17-noyabrdagi 606-son “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi faoliyatini tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:

1. Yoqilgʻi-energiya resurslarini ishlab chiqarish (qazib olish), qayta ishlash, uzatish (tashish), taqsimlash va isteʼmol qilish sohasidagi talablarga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻining 2026-yil 16-iyundagi 18-son buyrugʻiga ILOVA

Yoqilgʻi-energiya resurslarini ishlab chiqarish (qazib olish), qayta ishlash, uzatish (tashish), taqsimlash va isteʼmol qilish sohasidagi talablarga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi (bundan buyon matnda Oʻzenergoinspeksiya deb yuritiladi) vakolatiga kiradigan masalalarga doir yoqilgʻi-energiya resurslarini ishlab chiqarish (qazib olish), qayta ishlash, uzatish (tashish), taqsimlash va isteʼmol qilish sohasidagi talablarga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

tadbirkorlik subyekti — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik va jismoniy shaxslar;

tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini tekshirish uchun kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali Oʻzenergoinspeksiya vakolati doirasida oʻtkaziladigan nazorat tadbiri;

“Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi — Oʻzenergoinspeksiya tomonidan tegishli nazorat sohasi boʻyicha aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyekti tomonidan oʻz faoliyatida qonunchilik buzilish xavfi darajasini aniqlash mexanizmi.

2. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Oʻzenergoinspeksiya tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.

Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi.

3. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼi nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .

2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar

4. Tadbirkorlik subyektining qonunni buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .

5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshirilishi mumkin :

maʼmuriy maʼlumotlar (litsenziya, ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);

davriy statistika maʼlumotlari, jumladan, avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;

yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;

ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;

qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .

6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektidan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .

7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .

3-bob. Xavf darajasi tasnifi va ularning mezonlariga doir talablar

8. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida tadbirkorlik subyekti faoliyatining xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning 1 — 7-ilovalarida koʻrsatilgan baholash koʻrsatkichlariga muvofiq “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.

9. Oʻzenergoinspeksiya tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasini baholash uchun quyidagi koʻrsatkichlarni “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritadi:

mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq Isteʼmolchilar tomonidan elektr energiyasidan foydalanish yoʻnalishi boʻyicha tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;

mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq Elektr energiyasini ishlab chiqarish va saqlash yoʻnalishi boʻyicha tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;

mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq Elektr energiyasini uzatish, taqsimlash va isteʼmolchilarga yetkazib berish (sotish) yoʻnalishi boʻyicha tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;

mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq Issiqlik energiyasi yoʻnalishi boʻyicha tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;

mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq Neft va neft mahsulotlarini ishlab chiqarish (qazib olish), qayta ishlash, uzatish (tashish), realizatsiya qilish, sifat va miqdor jihatdan toʻgʻri saqlash va taqsimlash hamda isteʼmol qilish yoʻnalishi boʻyicha tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;

mazkur Nizomning 6-ilovasiga muvofiq Tabiiy va suyultirilgan gazni ishlab chiqarish (qazib olish), qayta ishlash, uzatish (tashish), realizatsiya qilish, sifat va miqdor jihatdan toʻgʻri saqlash va taqsimlash hamda isteʼmol qilish yoʻnalishi boʻyicha tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;

mazkur Nizomning 7-ilovasiga muvofiq Energiya auditidan oʻtkazish yoʻnalishi boʻyicha tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari.

Bunda tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasi mazkur bandning ikkinchi — sakkizinchi xatboshilarida nazarda tutilgan koʻrsatkichlar boʻyicha “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda alohida aniqlanadi.

10. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida tadbirkorlik subyektlari faoliyatida huquqbuzarlik sodir etish xavfi past, oʻrta va yuqori darajalarga tasniflanadi.

Bunda baholash natijasida aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyekti tomonidan huquqbuzarlik sodir etish xavfi quyidagi uch xil toifada tasniflanadi:

xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;

xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;

xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari.

11. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.

Bunda tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar faqatgina Oʻzenergoinspeksiyaning vakolatiga kiradigan masalalarni oʻrganish maqsadida oʻtkaziladi.

12. Xavf darajasi past boʻlgan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi .

4-bob. Yakuniy qoidalar

13. Xavfni tahlil etish natijalaridan norozi boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.

14. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Yoqilgʻi-energiya resurslarini ishlab chiqarish (qazib olish), qayta ishlash, uzatish (tashish), taqsimlash va isteʼmol qilish sohasidagi talablarga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Isteʼmolchilar tomonidan elektr energiyasidan foydalanish yoʻnalishi boʻyicha tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash

T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ballar Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Elektr energiyasi uchun hisob-kitoblar belgilangan tartibda amalga oshirilmaganligi yoki elektr hisoblagich yoxud uning ulanish sxemasiga tashqi taʼsir koʻrsatilganligi yoki elektr qurilma, uskuna va tarmoqlarda qoniqarsiz texnik holatning mavjudligi 31 2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 319-son qarori bilan tasdiqlangan Elektr energiyasidan foydalanish qoidalari ga muvofiq reaktiv quvvat yetarli darajada kompensatsiya qilinmaganligi oqibatida tarmoqlarda hosil boʻlgan yoʻqotishlarning mavjudligi, texnik shartlarda ruxsat etilgan quvvatdan ortiqcha quvvat ulanganligi va (yoki) elektr energiyasi isteʼmoli shartnomaviy miqdordan 20 foiz va undan ortishiga yoʻl qoʻyilganligi 25 3. Elektr xoʻjaligiga javobgar shaxs Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 712-son qarori bilan tasdiqlangan Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari da belgilangan tartibda bilim sinovidan oʻtkazilmaganligi yoki elektr xavfsizligi boʻyicha tegishli guruhga ega boʻlmaganligi, shuningdek, elektr tarmogʻi muhofaza zonalarida isteʼmolchi bino-inshootlarining mavjudligi 25 4. Elektr energiyasi uchun HETK bilan hisob-kitob qilish maqsadida isteʼmolchilarda Elektr energiyasini hisobga olish va nazorat qilishning avtomatlashtirilgan tizimi ( EHNAT ) ga mos keladigan hisoblagichlarning mavjud emasligi va (yoki) elektr hisoblagichlarning EHNAT bilan aloqaga chiqmayotganligi 16 5. Isteʼmolchilarning quvvati 20 kVtdan yuqori boʻlgan elektr qurilmalari yagona elektr energetika tizimi elektr tarmoqlariga ularning ekspluatatsiya qilishga tayyorligi aniqlanmasdan va Oʻzenergoinspeksiya tomonidan isteʼmolchilarning elektr qurilmalarini elektr tarmoqlariga ulash toʻgʻrisidagi dalolatnoma imzolanmasdan ulanganligi 3 Jami ballar yigʻindisi 100

Yoqilgʻi-energiya resurslarini ishlab chiqarish (qazib olish), qayta ishlash, uzatish (tashish), taqsimlash va isteʼmol qilish sohasidagi talablarga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Elektr energiyasini ishlab chiqarish va saqlash yoʻnalishi boʻyicha tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash

T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ballar Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Elektr qurilma, uskuna va tarmoqlarda qoniqarsiz texnik holatning mavjudligi, shuningdek, elektr energiyasini ishlab chiqarish va saqlashda foydalaniladigan qurilma, uskuna va tarmoqlardan foydalanish vaqtida texnologik nosozliklar, oʻchishlar, avariyalar, yongʻinlar sodir boʻlganligi va (yoki) sodir boʻlgan baxtsiz hodisa oqibatida inson(lar)ning tan jarohati olganligi yoki oʻlimiga sabab boʻlganligi 31 2. Elektr energiyasini ishlab chiqarish va saqlash tizimlarini elektr tarmoqlariga ulash, parallel ishlatish va ekspluatatsiya qilishda texnik shartlar , tarmoq rejimi, chastota va kuchlanish parametrlari talablariga rioya qilinmaganligi yoki dispetcherlik boshqaruvi talablari buzilganligi 25 3. Elektr energiyasi sifati koʻrsatkichlari (chastota, kuchlanish, garmonik buzilishlar) boʻyicha tеxnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda belgilangan meʼyorlarga rioya qilinmaganligi 25 4. Yongʻin xavfsizligi, elektr xavfsizligi hamda texnik xizmat koʻrsatish talablariga rioya qilinmaganligi va (yoki) elektr energetikasi obyektlari xodimlarning Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-oktabrdagi 608-son qarori bilan tasdiqlangan Elektr energetikasi obyektlarida xodimlar bilan ishlashni tashkil etish qoidalariga muvofiq malaka va bilim sinovidan oʻtmaganligi 16 5. Elektr energiyasini hisobga olish va nazorat qilishning avtomatlashtirilgan tizimi (EHNAT) mavjud emasligi, uning ishlamasligi yoki maʼlumotlarni uzatishda tashqi aralashuv va inson omilining mavjudligi 3 Jami ballar yigʻindisi 100

Yoqilgʻi-energiya resurslarini ishlab chiqarish (qazib olish), qayta ishlash, uzatish (tashish), taqsimlash va isteʼmol qilish sohasidagi talablarga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Elektr energiyasini uzatish, taqsimlash va isteʼmolchilarga yetkazib berish (sotish) yoʻnalishi boʻyicha tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash

T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ballar Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Elektr qurilma, uskuna va tarmoqlarda qoniqarsiz texnik holatning mavjudligi, shuningdek, elektr qurilma, uskuna va tarmoqlardan foydalanish vaqtida avariyalar, yongʻinlar sodir boʻlganligi va (yoki) sodir boʻlgan baxtsiz hodisa oqibatida inson(lar)ning tan jarohati olganligi yoki oʻlimiga sabab boʻlganligi 31 2. Elektr energiyasi isteʼmolchilari bilan hisob-kitoblar notoʻgʻri amalga oshirilganligi 25 3. Elektr taʼminotida uzilishlarga yoʻl qoʻyilganligi va sifati past elektr energiyasi yetkazib berilganligi 25 4. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash boʻyicha elektr energiyasi yetkazib berilishida tafovutlarga yoʻl qoʻyilishi va (yoki) texnologik yoʻqotishlar meʼyorlariga amal qilinmaganligi 16 5. Elektr hisoblagichi Elektr energiyasini hisobga olish va nazorat qilishning avtomatlashtirilgan tizimi (EHNAT)ga mos kelmaydigan isteʼmolchilarga elektr energiyasi yetkazib berilganligi 3 Jami ballar yigʻindisi 100

Yoqilgʻi-energiya resurslarini ishlab chiqarish (qazib olish), qayta ishlash, uzatish (tashish), taqsimlash va isteʼmol qilish sohasidagi talablarga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Issiqlik energiyasi yoʻnalishi boʻyicha tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash

T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ballar Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalarni va issiqlik tarmoqlarini avariya xavfini tugʻdiradigan yoki odamlarning hayotiga xavf soladigan qoniqarsiz texnik holatda, shuningdek, izolyatsiyasiz yoki belgilangan talablarga javob bermaydigan izolyatsiya bilan ekspluatatsiya qilinganligi 31 2. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarida issiq suv, bugʻ va bugʻ kondensatining sirqib toʻkilishiga yoʻl qoʻyilishi va (yoki) belgilangan sifat koʻrsatkichlaridan chetga chiqilganligi 25 3. Issiqlik xoʻjaligiga javobgar shaxs, uning oʻrinbosari va xavfsizlik texnikasi muhandisi Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalariga (roʻyxat raqami 3836, 2026-yil 18-may) muvofiq bilim sinovidan oʻtkazilmaganligi yoki bilim sinovining muddati oʻtganligi 25 4. Issiqlik energiyasidan foydalanish shartnomasida koʻrsatib oʻtilgan tarmoq suvining bir soatda olinadigan maksimal miqdoridan oshirilishiga va bugʻ kondensatining issiqlik energiyasidan foydalanish shartnomasida belgilangan miqdordan kam qaytarilishiga yoʻl qoʻyilganligi 15 5. Issiqlik energiyasini hisobga olish priboriga ega boʻlmagan isteʼmolchilarga issiqlik energiyasi yetkazib berilganligi 2 6. Issiqlik energiyasini hisobga olish priborsiz issiqlik energiyasidan foydalanilganligi 2 Jami ballar yigʻindisi 100

Yoqilgʻi-energiya resurslarini ishlab chiqarish (qazib olish), qayta ishlash, uzatish (tashish), taqsimlash va isteʼmol qilish sohasidagi talablarga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Neft va neft mahsulotlarini ishlab chiqarish (qazib olish), qayta ishlash, uzatish (tashish), realizatsiya qilish, sifat va miqdor jihatdan toʻgʻri saqlash va taqsimlash hamda isteʼmol qilish yoʻnalishi boʻyicha tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash

T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ballar Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Litsenziyalash , ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari sohasidagi hamda neft va neft mahsulotlarini ishlab chiqarish (qazib olish), qayta ishlash, uzatish (tashish), realizatsiya qilish, sifat va miqdor jihatdan toʻgʻri saqlash va taqsimlash hamda isteʼmol qilish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga rioya etilmasligi 60 2. Neft va neft mahsulotlaridan foydalanishda belgilangan tеxnologik jarayonlar va tеxnologik uskunalarning holati tеxnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga javob bеrmasligi 24 3. Neft va neft mahsulotlarini talon-toroj qilish va noqonuniy isteʼmol qilishning boshqa holatlari, shuningdek, ularni sodir etishga imkon beruvchi sabab va shart-sharoitlar mavjudligi 8 4. Ishlab chiqarilayotgan mahsulot birligi uchun sarflanadigan yoqilgʻi-energetika resurslari normalarining belgilanmasligi , shuningdek belgilangan normalarga rioya etilmasligi 4 5. Neft va neft mahsulotlaridan foydalanishda Oʻzenergoinspeksiya tomonidan vakolat doirasida berilgan koʻrsatmalarning bajarilmasligi 4 Jami ballar yigʻindisi 100

Yoqilgʻi-energiya resurslarini ishlab chiqarish (qazib olish), qayta ishlash, uzatish (tashish), taqsimlash va isteʼmol qilish sohasidagi talablarga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Tabiiy va suyultirilgan gazni ishlab chiqarish (qazib olish), qayta ishlash, uzatish (tashish), realizatsiya qilish, sifat va miqdor jihatdan toʻgʻri saqlash va taqsimlash hamda isteʼmol qilish yoʻnalishi boʻyicha tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash

T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Balllar Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Litsenziyalash , ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari sohasidagi hamda tabiiy va suyultirilgan gazni ishlab chiqarish (qazib olish), qayta ishlash, uzatish (tashish), realizatsiya qilish, sifat va miqdor jihatdan toʻgʻri saqlash va taqsimlash hamda isteʼmol qilish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga rioya etilmasligi 60 2. Tabiiy va suyultirilgan gazdan foydalanishda belgilangan tеxnologik jarayonlar va tеxnologik uskunalarning holati tеxnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga javob bеrmasligi 24 3. Tabiiy va suyultirilgan gazni talon-toroj qilish va noqonuniy isteʼmol qilishning boshqa holatlari, shuningdek, ularni sodir etishga imkon beruvchi sabab va shart-sharoitlar mavjudligi 8 4. Ishlab chiqarilayotgan mahsulot birligi uchun sarflanadigan yoqilgʻi-energetika resurslari normalarining belgilanmasligi , shuningdek belgilangan normalarga rioya etilmasligi 4 5. Tabiiy va suyultirilgan gazdan foydalanishda Oʻzenergoinspeksiya tomonidan vakolat doirasida berilgan koʻrsatmalarning bajarilmasligi 4 Jami ballar yigʻindisi 100

Yoqilgʻi-energiya resurslarini ishlab chiqarish (qazib olish), qayta ishlash, uzatish (tashish), taqsimlash va isteʼmol qilish sohasidagi talablarga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Energiya auditidan oʻtkazish yoʻnalishi boʻyicha tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash

T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Yoqilgʻi-energetika resurslari isteʼmolchilari tomonidan majburiy energiya auditidan oʻtkazish uchun energiya auditori bilan shartnoma tuzilmaganligi 27 2. Yoqilgʻi-energetika resurslari isteʼmolchilari tomonidan majburiy energiya auditi Oʻzbeksiton Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 19-oktabrdagi 690-son qarori bilan tasdiqlangan Yoqilgʻi-energetika resurslari isteʼmolchilarini majburiy energiya auditidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan muddatlarda oʻtkazilmaganligi 27 3. Yoqilgʻi-energetika resurslari isteʼmolchilari tomonidan tashkiliy-texnik chora-tadbirlar ijrosini belgilangan muddatlarda “Energonazorat” platformasiga kiritmaganligi 27 4. Mahsulot ishlab chiqarish (xizmat koʻrsatish) uchun sarflanadigan elektr energiyasi meʼyorlari ishlab chiqilmaganligi va belgilangan tartibda tasdiqlanmaganligi, shuningdek, tasdiqlangan meʼyorlarga rioya etilmasligi 7 5. Elektr energiyasini iqtisod qilish boʻyicha yillik tashkiliy-texnik chora-tadbirlar tasdiqlanmaganligi hamda ularni ijrosi taʼminlanmaganligi 6 6. Oʻzbeksiton Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 319-son qarori bilan tasdiqlangan Tabiiy gazdan foydalanish qoidalariga muvofiq ekspluatatsiya qilinadigan tabiiy gazdan foydalanish va yordamchi uskunalarda har uch yilda kamida bir marotaba, gazdan energiya sifatida foydalanuvchi tashkilotlarda esa (mukammal va joriy taʼmirlashni oʻtkazish xususiyatini hisobga olgan holda) har toʻrt yilda bir marotaba RSI (rejim-sozlash ishlari) oʻtkazilmaganligi 6 Jami ballar yigʻindisi 100

Boshliq D. ISAQULOV

Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV

Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 16-iyun,

2026-yil 16-iyun

2026-yil 16-iyun

18-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.06.2026 y., 10/26/3869/0645-son)

lex.uz